OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАбдуғани Абдувалиев
Асар номиШарҳ (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Абдуғани Абдувалиев
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/19
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Шарҳ (ҳажвия)
Абдуғани Абдувалиев

Шарвонбининг дарвозахонаси нақ интернетнинг ўзи. Нафақат шаҳар ва вилоят, балки бутун мамлакат, ҳатто жаҳон миқёсидаги янгиликлар ҳам шу марказдан тарқалади. Шарвонби хонтахтани дарвоза остонасига қўйиб, савдони бошлаши билан бекорчи қўшни хотинлар ҳам гўшт ҳидини сезган аридек бирин-кетин инларидан чиқиб, шу ерга тўпланишади ва «инфонюс», яъни янги ахборотлар олиб, маҳаллага тарқатишади. Улар ахборотни томдан тараша тушгандек эмас, балки гапни узоқдан айлантириб, шошилмай олишади. Ана шундай ахборот алмашувлардан бирини бир қитмир қўшни диктофонга ёзиб олган экан, эрига қўйиб берди ва гурунгни ора-чора шарҳлаб турди.
— Ҳа-а, Шарвонби, тузукмисиз, бугун ёмғир ёғади шекилли, кечаси билан белим оғриб чиқди.
— Бу — Қўзивой қўтирнинг хотини, — изоҳ бериб қуйди «шарҳловчи».
— Об-ҳавонинг ҳам тутуриғи қолмади, одамларга ўхшаб, — деди Шарвонби.
— Ҳай, икковинглар бошни бошга қўйиб нимани муҳокама қиляпсизлар? — деган товуш эшитилди.
— Бу — Шарофат шаллақи, дажжолнинг ўзи, — деб қўйди «шарҳловчи».
— Мен ҳам оптумдан майда-чуйда обкелиб сотайми? — сўради Шарофат сақичини қарсиллатиб.
— Бир эди моям, икки бўлди... Қорасувга қатнаб турганингиз ҳам етар, — деди Шарвонби қошини чимириб.
— Ҳай, бу гапларни қўйинг, анави бўшабдими? — сўради Қўзивойнинг хотини амалдорлардан бирининг номини тилга олиб.
— Ана, бошланди, — деб қўйди «шарҳловчи».
— Кўтарилиб кетибди, ер ютгур.
— Э, худо кўтарсин. Ўзиям туваги тилладан бўлиб кетувди.
— Ўрнига ким бўларкин?
— Ҳаммаси бир гўр, сизга барибир эмасми?
— Мана, мендан сўранг, ўрнига Эшмат бўлади.
— Тошмат бўлади, дейишган эди-ку?
— Тошматдан олдин Эшмат отини қамчилаб қолибди.
— Энди ҳаммани шиларкан-да...
— Анави келинчак, Сабохоннинг келиними?
— Ҳа. Буям кеккайиб кетди.
— Чарм палто кийиб олибдими?
— Ҳар битта касалдан беш мингдан олаверсин-чи. Чарм палтони у киймай, мен кияйми?..
— Тўпахон нечта сават қилибди?
— Ўзи ўнта саватни ҳаммадан қарз олиб зўрға қилди. Бўйнига трос таққанига ўлайми? Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига.
— Мастуранинг қизи чала туғиб қуйибди, эри наркоман экан. Менинг ўғлимни ароқхўр, деб ёмонлаган эди. Баттар бўл, ер ютгур!
— Ҳа-й, ким қилмагай, ким тортмагай... Менга қаранг, анави пўнқа хотинини устига битта ғарни олволганмиш.
— Ростданми? Ким айтди?
— Мен ернинг тагида илон қимирласа биламан. Микрораёндан дом олиб берган экан, хотини билиб қолиб, роса жанжал бўлибди...
— Ёлғон, — деди «шарҳловчи» атрофга олазарак қараб.
— Қатиқ ивитиб қўйдингизми, қўшни?
— Писмиқ келиним сутнинг ҳаммасини «Нестле»га топширворибди...
— Аллақайдан куйиндининг иси келяптими? Вой, эсим қурсин! Қозоннинг тагига олов ёқиб чиқувдим, ёғим куйиб кетди!..

«Шарҳловчи» диктафоннинг тугмасини босди ва изоҳ берди:

— Буларнинг қозони ҳар куни ўт олади, лекин ҳеч нарса бўлмайди.