OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАбдукарим Мирзаев
Асар номиМуҳаббат ясаган қайиқча (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Абдукарим Мирзаев
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм23KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Муҳаббат ясаган қайиқча (ҳикоя)
Абдукарим Мирзаев

I

«
Фақат бир нарсадан бахтлиман жоним,
Сен мен яшаётган дунёда борсан».
Ҳаммаси жуда сокин… осуда дамлар эди ўшанда…
»

Ҳаёт биз ўйлаганчалик енгил бўлмайди, унинг қора кунлари инсон бошини эгиб қўйиши, ўй-фикрини остин-устун қилиб юбориши ҳеч гап эмас. Одам тақдирнинг чиғириқли сўқмоқларидан қадам ташлар экан, билиб-билмай қилган хатолари, гуноҳлари эвазига танҳолик, ёлғизлик, сукунат дунёсига ғарқ бўлганини ўзи ҳам сезмай қолади баъзида… Бутун умр қалбнинг олий ҳаками – виждон олдида, муҳаббат, ишқ қаршисида ўзини ғариб сезади.

Ўшанда сармаст кўнгиллар Яратганнинг ИШҚ деб аталмиш туҳфаси олдида ўзларини ожиз сезишди. Улар кўнглига шуур, поклик, зиё олиб кирган муҳаббатнинг қадрига ета олишмади. Агарда тақдир уларга муҳаббат бир ёлгон сабаб юққа чиқишини, буюк туйғу биргина ноўрин ташланган қадам орқали рўёга, ёинки хиёнат сабаб нафратга айланиши ҳеч гап эмаслигини олдиндан аён этганда эди, улар бу бебахтлик, саодатсизликни олдиндан сезганларида эди… Мумкин қадар ишқ асраб қолинармиди?! Лекин, улар ҳижрон, йўқлик томон етаклаган хатонинг ягона ворисига айландилар. Улар муҳаббатдан воз кечгани ондан бошлаб… Йўқ! Ишқ уларни ташлаб кетган дақиқадан бошлаб муҳаббат, садоқат, нафрат, ўкинч не эканлигини англаб етишди. Ёлғон ва хиёнат уларни ёшликнинг, беғуборликнинг, муҳаббатнинг бокира осмонидан улоқтириб ташлади. Ишқ-муҳаббат оламини тарк этиш уларнинг тақдирига битилган десак, ноўрин бўлар, зеро, икки кўнгилни ҳали-ҳамон муҳаббат ришталари боғлаб турарди. Маҳбублар юрагини муҳаббат ҳали тарк этганича йўқ…

Бир-бирига ҳамон талпинаётган икки қалб бирга сайр этган онларини, ёмғир остида уларга мудом мунтазир бўлиб турувчи ғарибгина ёғоч ўриндиқни, оламнинг ғубор юзини беркитган мусаффо қор қуйнида қувлашмачоқ ўйнайман деб болаларча ўйинкароклик билан ўйнаганларини, бехосдан йиқилиб тушиб, поклик оламида ўзларини бир он бўлса-да кўрганларини, ҳижрондан дарак бериб турувчи кузги хазонлар устида соатлаб сайр қилганларини ёддан чиқариш, унутиш осон эмас, ахир…

Ким чиройли қайиқча ясаш ўйини беғубор даврнинг уларга қолдирган ягона юпанчи эди. Ўшанда йигит атайин қиз кўнгли ўксимасин учун қайиқчани ундан-да хунукрок, кўримсизрок ясарди. Боғда адашиб қолган йиғлоқи қизни қайиқча бериб овутишга уринганлари-чи?! Ҳамма-ҳаммасини ҳозиргидек хотирлашади. Айни шу ширин-аччиқ хотираларгина муҳаббат мантиғини тушуна олмаган кўнгилларига таскин беради. Бу хотиралар азоб-уқубат оламига уларни ғарқ этишини билишса-да, ишқ саробга айланганига ишонишса-да, эслашдан, ёдга олишдан, хотирлашдан чарчамайдилар. Уларга ёлғиз шу азобларгина ҳаёт бахш этади, зимистон қалб оламига ёруғлик олиб киради. Тақдир ҳукмими бу… Ёинки кўнгилга қулоқ солмаган инсоннинг аянчли умр йўлимикин?! Умр бўстонига чирой бахш этиб турувчи ишқ ғунчасини бевақт узган боғбон, дунё сўнгига қадар қалбида туйган пўшаймонидир балки… Не учун ҳижрон ва виждон азоби каби икки қирғоқ бошида турган икки кўнгил рутубатли кунларни йўқ қилишга қодир муҳаббат қуёшига тик қарашни хоҳламадилар. Нурдан бахраманд булиш учун талпинмадилар?!

Фақат уларнигина меҳмоннавозлик билан қарши олувчи ёғоч ўриндиқ ёнида ўзларининг мажнунтоли бор. Уларнинг муҳаббати ёши билан тенг ушбу ниҳолнинг толим сочлари ишқ тарихини оламга достон қилгандек туюларди. Айрилиқдан сўнг мажруҳ қалблар жуда кўп бор ўша мажнунтол ёнига келишди, бироқ, аввал бахтдан сархуш бўлиб, кейин масъум аёл кўринишини олган мажнунтол олдида бир-бирини учратиш мақсадида келган икки инсоннинг барча умиди охир-окибат саробга айланарди. Қайта учрашиш уларнинг аччиқ тақдирида битилмагандир балки?!

Йигит ўша мажнунтол баргидан китоблари орасига солиб қуйибди, уларнинг адоғи йўқ… Узоқ кечалар бўйи у ўша баргларни қўлларида тутганча, юзларига суртганча ойга термулади, у билан суҳбат куради. Суйганининг саволларига жавоб қидиради. Бир пайтлар беролмаган жавоблари энди тахт, фақат… Фақат уни ойдан бошқага айтолмайди. Қиз ҳам севгилиси ҳадя этган қирқдан ортиқ гулларни китоблари орасига солиб қуритган, асраб қуйган. Балки, қачонлардир муҳаббатлари шу гуллар сингари қуриб қолишини билганида, шу гуллар сингари сўлғин хотираларга айланишини билганида эди… Муҳаббатни, гулни асраб қолишнинг бошқа йўлларини қидириб топган бўларди, балки.

* * *

Муҳаббат саройига хиёнат ташриф буюрган кун севишганлар ўртасидаги сўнгги суҳбатга ҳам ўша мажнунтол гувоҳ бўлди.
-Кечир…
-…
-Кечиргин!
-Нимага?!
-Кўзим кўр экан!!!
-Мен эшитгандимки… Мен эшитганманки, муҳаббатнинг кўзи кўр бўлади! Демак, сизда айб йўқ. Айб муҳаббатда. Айб фақат муҳаббатнинг ўзгинасида. У сизнинг кўзларингизни кўр қилиб қўйган.
-Қайси муҳаббат?!
-Ўзга…
-Сенинг кўз ёшларинг муҳаббат эмасми?!
-Буми? Бу – армон…
-Мен-чи, мен… Муҳаббат эмасми?!
-Сиз… хиёнат.

Ўшанда ҳам қиз йигитдан ўксимади, хафа ҳам бўлмади, имкон ҳам бермади. Ҳаммаси ана шундай сокин, ана шундай оғриқли ниҳон топди. Лекин икки кўнгил ҳам ўз муҳаббат куйларини бир сонияга бўлса-да эсдан чиқармади. Ишқ навосининг бемисл оҳангларини куйлайверишди… Куяверишди…

* * *

Икки куз мавсумининг барча кунини йигит ва қиз оёк остида шитирлаётган баргларга нигоҳларини тикканча ўтказдилар.

Иккинчи январ. Ҳаммаси одатдагидан бошқачарок. Жуда эрта уйқудан уйғонган йигит эринмасдан кийимларини дазмоллади. Кўнгли алланимадан хурсанд бўлган чоғи яхшилаб, иштаҳа билан нонушта қилди. Анчадан буён бундай иштаха билан овқатланмаганди… Анчадан бери бундай иштиёқ билан кийимларини дазмолламаганди… Уйдан чиқар экан, кўзгуга жуда узоқ тиқилиб турди. Неча йиллар давомида ёлғиз яшаб келаётганини, фақат ўша гўзал онлардагина ўзини ёлғиз, танҳо ҳис қилмаганини, балки умрининг шу даврида ўзини бахтиёр сезганини, бироқ минг афсуски, бу бахтиёрликнинг қадрини кеч англаб етганини, бахтини, саодатини ушлаб қололмаганлигини яна бир бор эслади…

Кейинги йиллар давомида йигит яратгандан у билан учраштиришини жуда кўп бор ўтиниб сўради. Ҳар доим кўнгил уни қўмсаб ҳаёт кечирди. Нигоҳлар мудом бир инсонни излаб яшади. Ўзини топмасам-да, изларини топарман деб ўйлади. Шу ўйлар билан неча марталаб таниш йўлкалар бўйлаб қадам ташлади. Неча марталаб… Лекин топмади, тополмади.

* * *

Бекатда троллейбусни узоқ кутмади. Тошкентнинг оппоқ қорга бурканган кўчаларига термулиб, яна хаёл, уй дунёсига шунгиди. Беихтиёр чўнтагидан қоғоз чиқариб қайиқча ясади. Иккита қайиқча. Бири хунук, бири чиройли.

Унинг хаёлларини олдинги ўриндиқлардан бирида ўтирган аёл қўлидаги боланинг йиғиси тузгитиб юборди. Йигит чексиз ҳайрат оғушида қолганди… Унинг қўлларида икки қайиқча турарди: бири хунук, бири чиройли.

Аёл қўлидаги гўдак йиғидан тўхтамасди. Йигит ўрнидан турди-ю, улар томонга юрди.
-Ма ол, бу қайиқча сенга! Буни муҳаббат ясаган. Фақат йиғламагин, хўп?!

…Бола аллақачон йиғидан тўхтаган бўлса-да, аёлнинг нигоҳлари узоқ ўтмиш саҳифаларидан кўнглига яқин мисраларини қидириш билан банд эди. Қачонлардир севгилиси билан бир қизалокни йиғидан тўхтатишга роса ўринишганларини, ўшанда улар ҳам қайиқча ясаб қизалоққа берганликларини, лекин… Лекин қизалоқ барибир йиғидан тўхтамаганлигини ёдга олган аёлнинг чеҳрасини ҳайрат аралаш томчи ёш ювар эди…

II

Бу воқеа бўлиб ўтганига ҳам тўрт йил тўлди. Шу йиллар давомида йигит бирор бир қизга нисбатан қалбида илиқлик сезмади. Ҳаётини боғлаши мумкин бўлган, уни бахтли қила оладиган ойдек қизлар учради. Йигит ўз тақдирини қайсидир маънода уз қўлига олган, фаолиятида жуда кўп, жуда катта ютуқларга эришган, инсонлар муҳаббатини қозона олган, эл оғзига тушган бўлса-да… йўқотилган яримта юракни топишга эҳтиёж сезмади. Ақли етарди… Инсон бир умр ёлғиз яшаб ўтиши фожеа эканлигига, ота-онасининг ҳам катта-катта орзулари борлигига, уларни умрларининг сўнгигача азобга қўйишга ҳақи йўқлигига ақли етарди. Сиз ўйламанг яна,-Бир вақтлар севган қизидек қизни бошқа учратмагандирда,-деб. Учратди, бироқ ўзини уларга лойиқ деб билмади.

У фақат биргина истак билан яшарди. Кандай истак дейсизми? Ҳозир ёзаман. Маҳбубаси билан бўлган сўнгги суҳбатларидан бирида шундай деди:
-Биламан, ҳаммасини тушунаман, хато қилдим… кечиролмайсан!-Йигит гапирарди-ю, юрагида умид уйғонарди, хаёлида,-ахир мени севади, нима учун кечиролмайди ёки бир гулни шунча тез тошга айлантирдимми?! Наҳотки кечирилишга лойиқ бўлмасам. Ҳамма ҳам хато қилади-ку!

Бу хаёллар боланинг қаддини бироз букиб қўйган бўлса, қизнинг тўсатдан айтган гаплари букилган қадни буткул синдирди. Ва бу қад ҳалигача ўнгланмади.
-Биласизми бу ҳаётда жонингни ҳам беришинг мумкин бўлган кимингдир бўлиши керак дейишади. Менинг ҳам анна шундай инсоним бор эди. Бу сиз эдингиз. Бироқ мен шуни англадимки… сиз жонни фидо қилишга арзимас экансиз. Сиз етказган озорлар кўксимда қора тош бўлиб котди. Бу тош сизга бўлган муҳаббатимни босиб қолди. Ўлдирди. Қорага бўяди,-қиз бу гапларни айтаётганда кўзларида энг сўнгги ёшлари қотиб қолганди. Унинг қиёфасида муҳаббат ва нафрат оралиғидаги бўшликни, жовдираб турган муҳаббатнинг энг сўнгги учқунларини, ғалаба қозонаётган нафратнинг қаҳрли қиёфасини кўриш мумкин эди.
-Наҳотки мени кечириш учун бирор бир илинж бўлмаса?!
-Йўқ! Сизни оқлайдиган ҳеч бир нимани тополмаяпман… Сиз энг ёмон одамсиз… Ёмонсиз!-бу сўнгги сўзлар, кўзларида қотиб қолган ёшларни эритиб юборди. Бу муҳаббатнинг ғалабасими, нафратнингми билиб бўлмасди. Мана шу кўз ёшлар йигитни бир умрга индамас, одамови, баджаҳл, қатъиятли қилиб қуйди.
-Мен энг яхши одам бўламан…

Йигит яна нималардир демоқчи бўлди. Лекин айтолмади. Томоғига келиб тиқилган «ниманидир» ўтказиб юборолмади. Ҳозир ҳам маҳбубаси ёдига тушгудек бўлса нимадир ёқасидан олади, томоғига тикилади, нафаси қисилади. Бу нима экан? Муҳаббатми, нафратми, армонми?

Юқорида айтмоқчи бўлганимиз, йигитнинг ҳаётига ҳукмронлик қилаётган истак, энг яхши одам бўлиш истаги эди. «Мен энг яхши одам бўламан» бу сўзни йигит ҳар бир нафасида, ҳар бир қадамида такрорларди. Севгилисига берган қанча ваъдаларини устидан чиколмади. Ҳеч қурса энг сўнггисининг устидан чиқсин.

* * *

Ўшанда тролейбусда, олдинги ўриндиқлардан бирида ўтирган аёл қўлидаги болани овутиш учун беихтиёр ясагани қайиқчани берди-ю ҳайратдан энтикиб кетди. Юраги тўхтаб қолишига озгина қолди. Бир калима сўз топишга ожизлик қилди. Яратгандан у билан учраштиришини жуда кўп бор сўраганди. Лекин бу учрашув бўлишига, яна тақдир йўлларини туташтиришига ишонмасди. Иймон келтирди. Беихтиёр ясагани қайиқча… Яна иккита – бири хунук, бири чиройли. Боланинг йиғлагани… Ҳамма-ҳаммаси ҳайратланарли.

Улар бир оғиз ҳам гаплашолмадилар. Троллейбус Педагогика институтидан ўтгандан сўнг аёл тушишга чоғланди. Ортидан у ҳам тушди. Нима дейишни, нима қилишни билмайди. Батомом гангиб қолган. Аёл пасткам, кўримсизгина уйга кириб кетди. Тўхтатишга, нимадир дейишга қурби етмади. Гунг бўлиб қолганди. Айбдор одам хафа қилган, ўкситган киминидир кўрса ҳеч қурса кечирим сўрай олади. Йигит шуни ҳам эплолмади. Аёл-чи? У нега индамади. Сўрашмади хам. Маҳбубидан шу қадар ранжиганмиди? Ҳатто нигоҳини ҳам аяди. Ердан кўз узмади… Йигит машуқасининг йўлларига ётиб олгиси «Бу менман танияпсанми?! Ёғоч ўриндиқ… маюс мажнунтол… кузги хазонлар… иккита қайиқча?! Танияпсанми мени?!»,-дегиси келди.

Йўқ, аёл уни танимади.

Аёл уйга кириб кетгандан сўнг бироз беҳуш туриб қолди, чекди. Кейин хотиралар қуршовида уйга қайтди. Кўп нарсалар ҳақида ўйлади. Илк танишган кунлари, қўл ушлашиб юрганлари, кўнглидагини айтганида қизнинг йиғлагани… йигитга сездирмай узоқ-узоқ термулиши… Ҳамма-ҳаммаси ёдида.

Орадан олти йил ўтди. Жуда ҳам ўзгариб кетибди. Анча улғайибди, жиддийлашибди, она бўлибди, Ўша вақтларда ёш болага ўхшарди. Оддий нарсалардан шу қадар кувонардики… Аммо… Йигит уни бир кунда «улғайтирди».

* * *

Қоронғу тушди. Ўз ёғига ўзи қоврилаётган йигит аёлнинг олдига боришга жазм қилди. Шу пайтгача уни нима ушлаб турганди. Нимага ўша заҳотиёқ гаплашмади. Нега неча йилдан бери бирор марта йўқламади. «Хатларимга жавоб бермаяпти, мени кўришни хоҳламайди»,- деб юравериши тўғримиди?! Йўқ, албатта! Имкони, вақти, ҳаммаси етарли эди. Йўлларини тусиб турган бирор нима йўқ эди.

* * *

Ҳеч бир қийинчиликсиз аёл кириб кетган эшикни топди. Секин таққиллатди. Ичкаридан аёлнинг овози эшитилди, ўша овоз, Унинг овози. Қачонлардир йиғлатгани, буғиб қўйгани, ўзининг овози.

Эшик қия очилиб у кўринди.
-…Мени кимгадир ўхшатдингиз, шекилли?
-…
-Мен сиз ўхшатган АЁЛ эмасман.
-…
-Айтадиган гапингиз бўлмаса…- Аёл йигитнинг кўзларига шу қадар илтижо билан тикилдики, у бу нигоҳларни кўтара олмади, боқолмади, боши эгилди.

«Нега сен бошқа бўларкансан?! Бошқа бўлсанг троллейбусда болангга қайиқча узатганимда, уни овутмокчи бўлганимда, мени кўрганингда… Нега кўзларингдан ёш томчилади? Агар сен ўзга бўлсанг…?!». Бу саволни энди бермоқчи бўлиб бош кўтарганида қаршисидаги эшик ёпилиб бўлганди.

02.01.04 - 15.02.05