OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАбдурауф Фитрат
Асар номиМусулмон севгиси (ҳикоят)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/жадид адабиёти
Бўлимлар
   - Ислом
Муаллифлар
   - Абдурауф Фитрат
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Нашриёт«ўқи» китоби
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/05/19
Манба[ziyouz.com ziyouz.com...]


Нашр белгилари
Боку, 1917-йил


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Мусулмон севгиси (ҳикоят)
Абдурауф Фитрат

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган ғазотларидан бири тугагач, бир мусулмон хотин тушиб қолган ярадорларни излаб топмоқчи бўлди: ўликлар орасига кирди. У ён-бу ённи излар чоғда «Оҳ… сув!..» деган бир товуш эшитди. Бир ярадор мусулмоннинг сувдонини кўрди.

Озроқ сув топиб шу ярадорнинг олдига келди. Бошини астагина кўтариб, сувни ичтирмоқчи бўлди. Ярадор мусулмон дудоғини сувга еткузар чоғда бошқа ёқдан «Оҳ… сув!..» деган ўзга бир товуш келди. Ярадор сув келтирган хотинга дедики:
— Бу сувни мендан бурун шу товуш эгасига элтиб бер. Бир йўлдошим яраланиб сувсаб ётар экан, мен ичолмайман.

Хотин сувни иккинчи ярадорга олиб борди. У ҳам сувни ичайин деб турган чоғида «Оҳ… сув!..» деган яна бир товуш эшитди, хотинга дедики:
— Шу йўлдошим сувсиз экан, мен ичолмайман, бер сувингни шунга. Хотин сувни учинчи ярадорга етказди. У сувни ичаётганда биринчи ярадорнинг «Оҳ… ўолдим… сувсизликдан» деган товуши келди. Бу ҳам хотинга:
— Сувингни мендан бурун шу товуш эгасига бер! – деди ва ўзи ичмади. Хотин яна қайтиб биринчи ярадорнинг олдига келса, бечоранинг ўлиб ётганини кўрди. Иккинчи ярадорнинг олдига борди, у ҳам ўлиб ётган экан. Учинчи ярадор ҳам сувсизликдан ўлиб қолмасин дея югуриб кетди:
— Эй, воҳ!.. Бу ҳам ўлиб қолибди! – деб сувни тўкди.

Мусулмонларнинг ўлим чоғида ҳам бир-бирларини қанчалик севишларини ўйлаб кўз ёш қилди.

1917