OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАбдурауф Фитрат
Асар номиЮрт қайғуси (она билан ўғил)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/жадид адабиёти
Бўлимлар
   - Ислом
Муаллифлар
   - Абдурауф Фитрат
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/05/19
Манба[ziyouz.com ziyouz.com...]


Нашр белгилари
«Бухоро ахбори» газетасининг 1920-йил 5-октябр сонида босилган


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Юрт қайғуси (она билан ўғил)
Абдурауф Фитрат

Фитрат бу асарларни йиғлаб, ҳайқириб ёзган эди, зиёлилар ҳам уни йиғлаб, ҳуррият учун курашиш ҳақида қасамёд қилиб ўқиганлар. Аммо, афсуски, ўзбек халқи Феврал инқилоби берган тарихий имкониятдан фойдалана олмади. Маълум бўлишича, Фитрат 1918-йилда ёзган «Юрт қайғуси» номли тўртта шеъридан ташқари, 1920-йилда ҳам шу номда яна бир сочмани ёзган экан. Бу Фитратнинг «Тенгиз» тахаллуси билан ёзилган асари бўлиб, «Бухоро ахбори» газетасининг 1920-йил 5-октабр сонида босилган ва яқинда адабиётшунос Сирожиддин Аҳмад томонидан матбуотда эълон қилинди. Асарда Бухоро амири тахтдан ағдарилгандан кейинги тарихий давр манзаралари тасвирланади. Бу шеърнинг топилиши Фитратнинг Туркистон Мухторият ҳукумати шафқатсиз равишда тор-мор этилганидан кейин ҳам эрк ва ҳуррият учун фаол кураш олиб борганидан дарак беради.

Фитрат худди шу фаолияти учун — ўз ватанининг мустақиллиги йўлида изчил фаолият олиб борганлиги учун дастлаб адабиёт оламидан узоқлаштирилди, ёзган асарлари нашр этилмади, 1937-йилда эса «халқ душмани» сифатида айбланиб отиб ташланди. Аммо бутун ҳаёти ва ижодини мустақиллик учун курашга тўла-тўкис бағишлаган, «Юрт қайғуси» сингари халқни озодлик учун курашга даъват этувчи шеърлар, насрий асарлар ва драмалар ёзган Фитрат доим халқ хотирасида барҳаёт қолади.

* * *

— Она! Нечунгина йиғлайсан? Бугун саодатга эришдик, яна қайғурасанми? Бугун ўз тилагингга етишдинг, кўз ёшларингни тўкадирсанми?

Eмди қайғурмоқ чоғи битди, йиғламоқ палласи йўқ бўлди, роҳат кунларинг етишди, онам!
— Оҳ... ўғлум, арслоним! Мустабид ҳукумат уйимни талатди: буюк биноларимни йиқитди: суюкли ўғлонларимни ўлдурди.

Таҳаммул этдим, сабр қилдим, кимсага бир оғиз сўз бу тўғридан очмадим. Негаким, қўлларинда қилич, ўмузларинда тўфанг, мани ўлдирмоққа ҳозир эдилар. Дунёнинг мукофот эканлигин билган эдим.

Билар эдимки, бу золимлар бир кун қилғон зулмларининг мукофотини кўрарлар. Билардимки, тўкилган қонларнинг ҳар бир томмасидан бирор арслон яратилуб бунларнинг қонларини ичар-лар.

Кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлиб оналарини тонимайдилар, юрагимни тешадирлар, бағримни парчалайдилар. ўзларини тар-бия қилиб етиштирган оналарини йўқ бўлувига сабаб бўлдилар.

Ўйламас ўғилларим бутун бир қутимни ётларға талатиб, номусимни ғайриларнинг оёғи остинда олдилар.

Бўйла оналариға душманлиқлари ўз бошлариға етди, букун кўруб тўрғон мукофот у қилғон зулмлариға қарши эди.

Шу давлат, шу ғурурларига маст бўлғон хоинларнинг касофати тегди. Бутун уйимни ёндирдилар, юрагимдан алангалар чиға бошлади, буюк биноларим ёниб битди. Гўзал-гўзал масжидларим кул бўлди. Золимга қарши отилган тўплар маним том юрагимни тешди, у мустабидларга қарши отилғон тўфанглар мани хавфга солди. Нима қилайин, оҳ, мингларча гуноҳсиз маълум ўғлон-ларимни ноҳақ ерда қонлари тўкилди, қанча оналар боласиз ва неча ўғлонлар онасиз қолди.
— Онажоним! Йиғлама, душманлар маҳв бўлди, у мустабид қон ичувчилар битирилди. У мустабидлар қўлиндан очилғон яраларингни тузатмак учун дўқтурлар ҳозирланиб, заҳмлар тузатилди.

Eмди йиғлама. Санинг саодатингни чин кўнгулдан истаб юрғон болаларинг ҳолингни сўрғали келдилар. Тур! Йиғламоқ ўрнида бир оз кул.
— Оҳ, арслон ўғлонларим! Эмди чин суюкли ўғлонларимни қучоғинда ётайин. Оҳ, мен сизни бу кунларим учун етиштирган эдим. Маним эмканиб тарбия қилғон чоқларимни эсингиздан чиқармайсиз.

1920