OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАбу Али ибн Сино
Асар номиҚуш ҳикояти (фалсафий қисса)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Форс адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Абу Али ибн Сино
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Қиссалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонАбдусодиқ Ирисов
Ҳажм21KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/29
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қуш ҳикояти (фалсафий қисса)
Абу Али ибн Сино

Менинг қайғуларнимдан бир озини эшитишга лойиқ даражада қулоқ тутадиган биродарларимдан бирортаси бормикин?! Агар менга ўртоғлиқ қилиб, у шундан қилганида менинг баъзи оғирликларимни кўтаришга шерик бўларди. Шунда ҳақиқатан ҳам чин дўст шод ва ғамгин пайтларингда ўз дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қололган ҳисобланарди.

Шундайлигингни билмай туриб мен сени қандай қилиб кўнглида кири йўқ, холис дўст дея оламан?

Агар дўстлик савдо-сотиққа ўхшаб, эҳтиёж талабига қараб исталса, унга зарурат бўлмаганда назарга илинмай тарк этилса, унда қандай дўстлик бўлади? Дўст ўз дўстини бирон кулфат юз бергандан ўзга вақтда ҳеч зиёрат қилмаса, зарур бўлиб қолгандагина эслаб, бошқа вақт эсламаса, шу ҳам дўстлик бўлдими, ахир?

Эй худо, майли, ахир илоҳий яқинлик бирлаштирган, ораларини олий меҳрибонлик яқинлаштирган дўстлар бор-ку! Улар ҳақиқатга тик қарайдилар, кўнгилдан ифлослик ва шак-шубҳа зангини кетказадилар, уларни бир-бирлари билан, холисанлиллоҳ, дўстликдан бошқа ҳеч нарса бирлаштирмаган.

Эй, биродарлар! Ҳақиқатни ёйинглар, баҳамжиҳат бўлинглар. Баъзиларингизни баъзи нарсаларни ўрганишларинг ва баъзиларингизни баъзи нарсалар билан камол топишларинг учун орангиздаги ҳар бир киши ўз биродарига нисбатан дилидаги пардани холис очиб ташласин.

Эй, ҳақиқий биродарлар! Кирпилар бошини ичига тортгани каби, сиз ҳам бошингизни ичингизга тортинг. Ботинингизни юзага чиқаринг, зоҳирингизни эса, ичингизга олинг. Худо ҳаққи, ботинингиз равшан кўриниб турибди-ю, бироқ сиртингиз яширин.

Эй, ҳақиқий биродарлар! Илонга ўхшаб ўз пўстларингиздан чнқинглар ва қуртлар судралиб юргандек судралинглар. Душманга қарши қуроли думида бўлган чиёндек бўлинглар. Чункн агар шайтон одамларни орқадан алдай олмаса, у ҳеч қачон алдашга муяссар бўла олмайди.

Ажал заҳрини ютинглар, яшаяжаксиз; ўлимни севинглар, тирик бўлажаксиз. Қўнаднган уя тутмай, учиб юринглар, чунки қушларнинг овланадиган жойлари инларидир. Агар қанотсизлик парвоз қилишингизга тўсқинлик қилса, қанот ўғирланглар, мақсадга етасиз. Учишга ким моҳир бўлса, ўша энг яхши фазилатли саналади. Қизитилган тошларни ютадиган туяқуш бўлинглар. Қаттиқ суякларни ютиб юборадиган илондек, оловнинг ичида дадил юрадиган самандардек, ёруглиққа чиқмайдиган кўршапалакдек бўлинг, чунки паррандаларнинг энг яхшиси кўршапалакдир.

Эй ҳақиқий биродарлар! Одамларнинг ботири келажакдаги мушкулотдан қўрқмайди. Камолга етишдан четланган киши одамларнинг энг қўрқоғидир.

Эй ҳақиқий биродарлар! Фаришта ёмонликка юз тутса ёки ҳайвонлар хунук иш қилса, ажабланнш керак эмас. Мабодо агар инсоннинг вужуди ақл билан мунаввар бўла туриб, шаҳватларга берилсаю бу йўлда ўз инсонлигини йўқотиб, тоатини тарк қилган бўлса, бундай инсонга ажабланиш керак бўлади. Ўлай агар, ҳеч шак-шубҳа йўқки, одам фариштаси шаҳвоний ҳисларни йўқотишда собитқадамдир. Унинг оёқлари жимога юрмайди. Агар кишидаги инсонийликнинг ёмонликка тортадиган шаҳватни қайтаришга қурби етмаса, у ҳайвондан ҳам паст туради.

Энди сўз бошига қайтаман. Буни мен (Ибн Сино — А. И.) айтяпман.

Бир гуруҳ овчилар пайдо бўлиб, тузоқлар қўйиб, тўрларини ёйишди. Кейин уларга дон сепиб, ўзлари ўтлар орасида бекиниб туришди. Бу вақтда мен паррандалар галаси орасида эдим. Шунда овчилар бизни кўриб қолиб, қушларга ўхшаб ҳуштак чалиб чақиришди. Биз у ерда жуда кўп донларни ва ўзимизга ўхшаш қушларни кўрдик. Кўнглимизда бунда бирон ёмонлик бор, деб шубҳа ҳам туғилмади, иккиланиб, у ерга боришдан тортиниб ҳам турмадик. Биз ўша қушлар томонга боришга шошилдик ва ҳаммамиз — тўпимиз билан бирга тузоққа тушдик. Шу пайтда ҳалқалар бўйинмизга ўралишиб, тўрлар қанотларимизга ёпишар, оёқларимизга эса, тузоқлар илашар эди. Қутулишга шунча ҳаракат қилиб кўрсак ҳам, лекин барибир уринишимиз зое кетди, қийинчиликдан бошқа нарсани орттирмади. Ҳалок бўлишга кўзимиз етди. Ўзимиз билан ўзимиз овора бўлиб, оғайинларимиз ҳолидан хабар олиш ва қайғуришни ҳам унутиб қўйибмиз. Ҳаммамиз бир лаҳза қутулиш йўлида ҳийлалар топишга бош қотирдик. Ҳатто бу ҳақда ўйлаб, ўзимизнинг тузоқда эканлигимиз ҳам эсимиздан чиқиб кетибди. Тузоққа кўникиб, қафасларда ором олдик. Бир куни тўр орасидан бир гала қушларни кўриб қолдим. Улар бош ва қанотларини тўрдан халос этиб, қафаслардан қутулиб учиб келишар, оёқларида эса ҳамон тузоқ қолдиқлари осилиб турар эди. Лекин бу қолдиқлар учишга нажот топишга тўсқинлик қилмас эди. Тўсқинлик қилмаганига қарамай, учиб қутулиш осон эмасди, тинчгина ҳаёт кечиртирмас ҳам эди. Ана шу ҳолат унутган нарсамни ёдимга туширди. Шу билан бирга кўникиб қолган нарсанинг ёмонлигини ҳам кўрсатди. Бўшайман, деб уринавериб, уринавериб, жуда тавбамга таяндим ҳатто, ҳасрату надоматдан куйиб, ўлай дедим. Кейин мен, зора улар менга яқинроқ кеилиб роҳат топиш йўлини кўрсатсалар, деган умидда қафас ичида туриб уларни чақирдим. Ахир қафасда узоқ туриш мени қийнаб юборди-да. Улар овчиларнинг ҳийлаларини эслашиб, қайтанга мендан баттар қочдилар. Кейин мен уларга қадимги дўстлигимиз ва ҳаммамиз бир гуруҳданлигимизни айтгач, уларнинг дилларида яна шубҳа пайдо бўлди. Мен эса қасам ичиб, гапимнинг ростлигига уларни ишонтирдим. Шундай қилганимдан кейингина улар менинг олдимга келишди. Мен улардан ҳол-аҳвол сўраган эдим, шунда мен мубтало бўлган нарсага улар ҳам мубтало бўлганликларини, кейин умид узиб шу уқубатга кўникиб қолганликларини гапириб беришди. Сўнгра менга ҳам ёрдам қилишди; бўйнимдан тузоқ, қанотларимдан тўрни узоқлаштиришди, қафас эшигини очишди. Кейин менга: «Ғанимат билиб, қутулиб қол!»—дейишди. Мен улардан оёқларимни ҳалқалардан озод қилишларини сўрадим. Улар: «Агар биз бундан ишга қодир бўлганимизда, аввал ўз оёғимизни бўшатиб олган бўлардик, касал табиб касални даволай олармиди»,— дейишди. Қафасдан чиқиб, учмоқчи бўлдим. Улар менга шундай дейишди: «Сенинг олдингда жуда кўп буқъалар бор. Агар у буқъалар устидан бўлиниб-бўлиниб ўтмасак, қийинчиликдан қутулолмаймиз, бизнинг изимиздан уч, биз сени қутқарамиз ва сенга тўғри йўлни кўрсатиб юборамиз».

Серўт, серҳосил водий, йўғ-э, аксинча, қуруқ хароб водийдаги бир юксак тоғнинг икки баланд чўққиси оралиғидан учдик. Ҳатто водий орқамизда қолиб, ҳалиги тоғ чўққисига етдик. Бирдан олдимизга қарасак, яна саккизта баланд тоғлар турибди, буларнинг чўққиларини кўз илғамас эди. Шунда орамиздаги баъзилар, бу тоғлардан тезроқ, шошилиб ўтиб олмасак, биз ҳеч омонлик тополмаймиз, дейишди. Шундан кейин тез учиб, олти чўққидан ўтиб, еттинчисига етдик. Еттинчи тоғ чегарасига киргач, баъзи қушлар, ҳеч тоқат қилиб бўлмаяпти-ку, ором оласизларми-йўқми?! Ахир бу қийинчиликлар тинкамизни қуритди-ку. Биз билан душманларимиз ораси узоқ бўлиб қолди, баданларимизга ҳам бир оз ором беришимиз керак-ку, ахир, дам олиб-дам олиб учиш тўхтовсиз учишдан кўра нажотга тезроқ етказади, дейишди.

Шундай қилиб, ўша тоғ чўққисига келиб қўндик. Бундай қарасак, кўз олдимизда ҳаммаёғи кўм-кўк, обод, мевазор, анҳорлар оқиб турган боғлар турибди. Унинг неъматлари ўз кўриниши билан кўзларни қамаштириб, фикрларни ҳайратда қолдиради. Қулоқларингга ашула куйлари, мунгли нағмалар эшитилади; на ўткир мушкда ва на анбарда бўлмайднган ҳидлар димоғингга урилиб туради. Биз у боғ меваларидан едик, сувларидан ичдик ва то ҳордиқ чиққунча шу ерда турдик. Баъзилар, шошилайлик, чунки хотиржамликдек алданиш, эҳтиёткорликдек қутулиш йўли ва шубҳа қилишдек маҳкам кўрғон йўқ, дейишди.

Бу жойда ғафлатда қолиб, узоқ туриб қолдик, орқамиздан душманлар изма-из биз турган жойни ахтариб келяпти. Гарчи бу жойда туриш биз учун яхши бўлса ҳам, лекин бу ерда саломат қолишимиз қийин. Шунинг учун, келинглар, бу буқъани ташлаб, тезроқ бу ердан кетайлик.

Шундай қилиб, ҳаммамиз учишга қарор қилдик. У ердан учиб, саккизинчи тоққа етиб келдик. Бундан қарасам, чўққиси осмон бағрини ёриб кириб кетган баланд тоғ, унинг теварагида қушлар учиб юрибди. Мен умримда бундай хушнаво, гўзал, хушсурат, дилкаш қушларни учратмаганман. Уларнинг ёнига қўнганимиздан кейин, биз илгари ҳеч кимдан кўрмаган ва эшитмаган эҳсон, лутф ва одамгарчиликни кўрдик, самимий ёрдамни ҳис қилдик. Ҳатто биз умр бўйи уринсак ҳам, борингки, умримизга бир неча бор умр қўшиб берилганда ҳам, уларнинг бизга берган ёрдамларининг кичик бир улушини бажо келтиролмаймиз. Улар билан танишиб бўлгач, биз уларни ўзимизга азоб бераётган воқеадан огоҳ қилдик. Шунда улардан бири сўзимизга эътибор бериб, «Мана шу тоғнинг орқасида бир шаҳар бор. Ўша ерда буюк подшоҳ истиқомат қилади. Ҳар бир зулмдийда унга сиғинса ва таваккул қилса; унинг қудрат ва мадади билан бахтсизлик ундан йироқлашади»,— деди.

Биз уларнинг ишорасига биноан подшоҳ шаҳрига равона бўлдик. Ниҳоят унинг даргоҳига қўннб, унинг рухсатига мунтазир бўлиб турдик. Кейин киришга рухсат берилди. Бизни унинг қасрига олиб кирдилар. Бундан қарасак, биз шундай саройга тушиб қолибмизки, унинг кенглиги ва гўзаллигини тавсифлаб бериш қийин. У саҳндан ўтганимиздан кейин кенг ва ярақлаган яна бир саҳн дарвозаси очилди. Бу саҳнни кўрганимизда бундан олдинги кўрган саҳнимиз ҳам анча торроқ, ҳатто кичикроқ ҳам кўринди. Ниҳоят биз подшоҳ ҳужрасига етдик. Парда кўтарилиб, подшоҳ жамолига кўзимиз тушгач, унга кўнглимиз тушиб, ҳаммамиз ҳушимиздан кетиб, шикоят қилишга ҳам қодир бўлмай қолдик. Ҳайтовур унинг ўзи бизнинг дардимиздан огоҳ бўлиб, ўз лутфи билан ҳушимизга келтирди. Ниҳоят у билан гаплашишга журъат этиб, унга ўз кечмишларимизни гапириб бердик. Кейин у айтди:
— Оёқларингиздаги тузоқни қўйган кишидан бўлак ҳеч ким ечолмайди. Мен уларга бир элчи юбораман. У элчи сизларни тузоқдан қутқаришни овчидан илтимос қилади. Гап тамом. Шоду хуррам бўлиб тарқалинглар.

Ана шундан сўнг биз элчи билан бирга йўлга тушдик.

Биродарларнм подшоҳнинг гўзаллиги ва унинг даргоҳи ҳақида ҳикоя қилиб беришимни мендан қаттиқ туриб талаб қилдилар. Мен унинг васфини қисқача иборатлар билан тўла-тўкис таърифлаб бераман: у подшоҳ шундай бир подшоҳки, қачон сен дилингга завол аралашмаган бир жамолни, камчилиги бўлмаган бир камолни келтирсанг, ундаги бор жамол ва камолга дуч келган бўласан.

Ҳақиқатан ҳам ҳар бир камолот унда пайдо, ҳар бир нуқсон, гарчи мажозий бўлса ҳам, ундан узоқ. Камолнинг ҳаммаси унинг ҳусни учун юз, эҳсони учун қўлдир. Кимки унга хизмат қилса, у энг олий бахтга эришади. Кнмки ундан узоқлашса, дунё ва охиратда зиён кўради.

Менинг қанчалар биродарларим ҳикоямни эшитиб:
— Сенинг эсинг оғиб қолибди,— дейишди.— Ақлу ҳушинг учиб, девона бўлиб қолибсан. Худо ҳаққи, сен учмаган экансан, балки сенинг ақлинг учган экан, сен овланмаган экансан, балки сенинг ақлу ҳушинг овланган экан. Кишилар қачон учгану, қуш қачон гапирган! Гўё мизожингда сафро ғалаба қилганга, димоғингни қуруқлик эгаллаб олганга ўхшайди. Сен энди девпечак қайнатмасини ичиб тур, сучук сувли иссиқ ҳаммомга вақт-вақти билан тушиб тур, нилуфар ёғини ҳидлаб тур. Кейин яхши овқатларни танлаб, шошилмай егин, жинсий алоқадан, уйқусизликдан сақлан ва камроқ фикрла. Ахир биз илгари сенинг ақллилигингни кўрган, сенинг фатонат ва заковатингга қойил қолган эдик. Кўнглимиздан тангринг ўзи огоҳдир. Энди сенинг бу аҳволингни кўриб, биз сендан ранжидик. Аҳволингга халал етгани сабабли бизнинг аҳволимизга ҳам халал етди.

Уларнинг гаплари қанча кўп бўлса, фойдаси шунча оз эди; сўзнинг энг ёмони амал қилинмай зое кетганидир. Тангридан мадад, одамлардан айбга буюрмасликни сўрайман. Ундан бошқага ишонган киши охиратда ҳам, ундан аввал ҳам зарар кўради. Зулм қилганлар келгусида қаерга ағдарилишларини билишади.