OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАбу Бакир
Асар номиТугалланмаган саёҳат (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Абу Бакир
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм7KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тугалланмаган саёҳат (ҳикоя)
Абу Бакир

Институтда ўқиб юрган кезларим бир жўрам бўларди. Жуда қадрдон эмасдигу, ҳар қалай, бошқа болаларга сира ўхшамасди. Баъзи ёзган нарсаларимни унга кўрсатсам, худди буюк мунаққиддек фикрларини айтарди. Шунинг учун ҳам баъзи бир инжиқликларига қарамай, уни ўзимдан узоқлаштирмасдим. Ётоқхонада бирга турардик. Унинг менга ёқмайдиган, ҳар куни такрорлайдиган бир гапи бор эди:

– Ёзяпсанми?

– Ҳа, ёзяпман, – кайфиятим қандай бўлишидан қатъи назар, шу жавобни берардим. Сабаби, уни бошқа гап билан тўхтатиш қийин эди. Сал бўш келсам бўлди, мени ошкора калака қилишни бошларди.

– Бирор жойга бориб қолдинг, – деб гап бошларди беўхшов тиржайиб, – биродар, нима иш билан шуғулланасиз, деса, ҳикоя ёзаман дейсанми, – дерди ғолибона киройиш билан.

Балки унинг гапи тўғридир, деб ўйлаб қолардим баъзида. Шунга қарамай, ундан ўзимни олиб қочмасдим. Охир-оқибат бу гапларга кўникиб қолдим ва ёзяпсанми, дейиши билан ҳа, ёзяпман, деб қутулардим. Жўрам менга бу каби таъна-дашномларни отишига сабаб бор эди менимча. У... жуда кўп китоб ўқирди. Қўлидан китоб тушмасди. Қачон қарамай, қўлида китоб, янги китоблар чиқдими, унда бўларди. Мана шунинг учун унга ипсиз боғланган эдим. Қаерга бормасин, китоб билан қайтарди. Қизиғи, у ҳеч қачон китоб сотиб олмаган. Институт кутубхонасиданми, танишларининг уйиданми, қўлига нима илинса қўлтиқлаб келаверарди. Мен ҳам унга бу қилаётган иши яхшимаслигини сира гапирмаган эканман, чунки унинг қўлида кўрган китобларни имкон қадар ўқиб чиқардим ва шунга хурсанд эдим. Ҳар ойда туман марказидаги уйига китоб жўнатарди. «Кутубхона қурмоқчимисан?» – деб қизиқиб сўрасам, «Қуриб бўлганман, энди уни тўлдиришим керак», дерди.

У тўплаётган китобларни кўриб ақлим лол қоларди. Ҳамма соҳадан бор: бадиий адабиёт, математика, мусиқа, қишлоқ хўжалигига оид йирик-йирик китоблар, қўлланмалар. Бундай ранг-баранг китобларни қаёқдан топади, ҳайрон қоламан. Мана, унинг инжиқликларига чидаб келганим сабаби. Ора-сира ёқтирган адибларимнинг китобларини сотиб олмасам, асосан у олиб келган китобларни ўқиб кўнглим таскин топарди.

Институтни тамомлаётган йилимиз туғилган кунига онаси келди. Озроқ тайёргарлик кўрган эдик, «мозорбосдилар» билан «шоҳона» дастурхон тузадик. Бири пичоқ сўраб, бири кимнидир қидириб келувчилар билан хона тўлиб кетди. Эртасига онасини кузатар чоғимиз жўрам бўлажак кутубхона учун «атаганларини» бериб юборди. Ойбекнинг «Навоий» романини ўқиб тугатмаган эдим, қанча илтимос қилсам ҳам онаси ташлаб кетмади: «Бачам, китоб ўқиб бошингиз ачиб кетмасин, ҳали кўп ўқийсиз». Жуда қизиққан эдим, кейинроқ стипендиямга сотиб олиб, охирига етказиб қўйдим.

Ўқишимиз охирлаб, диплом ҳимояси кунлари тўрт йил бирга ўқиган дўстларимиз билан Самарқанд, Бухоро зиёратига боришга келишиб олдик...

Йўл-йўлакай жўрам мени уйига таклиф этди. Таклифини мамнуният¬ билан қабул қилдим. «Бозорга кириб ўтайлик. Келганимни онамга айтиб кетамиз», деди. Онаси бозорда сомса сотар экан, айланиб-ўргилиб бизни кутиб олди. Уёқ-буёқдан гаплашиб ўтирган бўлдик. Шу орада бир пайт-лар ўз қўлим билан бериб юборган Ойбекнинг «Навоий» романига кўзим тушди, муқовасига ёғ сачраган бир аҳволда қозон бошида турарди. «Онаси ҳам китобга қизиқаркан, шу ерда ҳам китоб ўқиб ўтирибди», деб хаёлимдан ўтказдим. Ўша, мени ўзига мафтун этган китобга қўлимни узатдим, ичида бир-иккита варағи қолибди, холос. Юрагим увишиб кетди. Томоғим хиппа бўғилди. Наҳотки, шундай китобга сом¬са ўраб сотишса...

Баданимда минг-минг чумоли ўрмалагандай, этим жимирлай бошлади. Бир оғиз ҳам гапиролмадим. Бир нималар деб айланиб-ўргилаётган онаси кўзимга хунук кўриниб кетди. Уйигача жим бордим, ичимда «Ишқилиб, бош¬қа китоб¬лар ҳам шу ҳолга тушмаган бўлсин-да», деб ўйладим.

– Кутубхонангни кўрсат! – дедим сабрсизлик билан.

– Кутубхона, қанақа кутубхона? – ажабланиб қаради жўрам. – Эй, ҳа, онам китобларни бозорда сотиб юборибдилар.

Устимдан муздек сув қуйгандек бўлди, ортиқ бу ерда ўтиролмадим. Саёҳатни чала қолдириб, ўша куниёқ Тошкентга қайтдим.