OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАбулқосим Мамарасулов
Асар номиСевишганлар (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Абулқосим Мамарасулов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм14KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Севишганлар (ҳикоя)
Абулқосим Мамарасулов

Сайдан (яъни Сайдирасул) кўпдан бери Норхолга соядай эргашиб юрарди… Норхол тўққизинчида, ўзи ўнинчида ўқиб юрган кезлари. Э йўқ, бе йўқ, бир кун у қизнинг йўлини тўсиб, ёдлаб олган шеърини эсдан чиқариб қўядигандек, шоша-пиша, «мен сени севаман», деди. Дабдурустдан айтилган гапга Норхолнинг кулгиси қистади.
— Нима қилай шунга? Қоч, йўлимни тўсма.
— Мен сенга, сени севаман, деяпман?!
— Ҳай, нима қилай севсанг? Қоч йўлимдан!
— Қочмайман. Олдин айт: сен ҳам мени севасанми, йўқми?
— Э бор-е! Калланг ишлайдими ўзи?
— Ишламайди. Айт: севасанми, йўқми?

Сайданнинг бир этикка икки оёғини тиқишидан қизнинг аччиғи чиқа бошлади.
— Қоч, бўлмаса, ҳозир бориб отамга айтаман.
— Айтсанг айтавер. Отангдан қўрқмайман. Бари бир сени севавераман.
— Э бор-е! – деб Норхол уни силтаб, кетди, қолди.

Шунга ҳам бир йилча бўлди. Лекин ҳалиям Сайдан Норхолнинг кетидан қолмайди. Нуқул севиш-севмаслигингни айт, деб тиқилинч қилади. Норхол эса… гарчи ўшанда отамга айтаман, деб уни қўрқитган бўлса-да, отасига айтмаган. Сайданнинг қилиғига роса кулганди.

Сайдан ўзи зўр йигит-да! Қадди-қомати келишган. Тенгқурлари унинг олдида шунақа титрашадики, асти қўяверинг. Қаерда жанжал – Сайдан ҳозиру-нозир, тағин енгиб чиқади. Норхол уни севадими – ўзи ҳам билмайди. У йўлини тўсиб, саркашлик қилгандан кейин у ҳақда оз-моз ўйлаб қўядию, кейин эсдан чиқаради. Унинг сўроғига бир нима демайди. Чунки, мактабни битириб, ўқишга бормоқчи. Институтга кириб ўқийдиган бўлгач, севмаслиги керак-а. Йўқса, хаёли бўлиниб, миясига дарс кирмай қолади. Сайдан-ку, ўзи яхши йигит-а, лекин… Норхол рўйхуш бермаслигининг сабаби бор. Онаси севишганларни жуда ёмон кўради. «Ота-онаси турганда қиз боланинг шуйтиб юришини ким қўйипти?» дейди. Норхол онасининг раъйига қарайди. Иложи қанча – ўқишга юбормай қўйишлари ҳеч гап эмас. Устига устак бирон киши, «фалончи фалончига кўз сузибди», деб қолса борми, худо урди-да. Шу куниёқ Барлос қишлоғини қора мушук каби миш-миш оралайди. Ўзини ақлли қиз деб ҳисоблайдиган Норхол эса гап бўлишни истамайди. Аввал гап-сўз бўлиб, кейин қиз томондан ота-она «совчилик»ка қатнаб юрганини кўп кўрган. Ана, Улбозорнинг отаси Боғмон ака ҳам Абулхайрнинг орқасидан югуравериб, овора бўлиб кетди-ку! Тўғри, Сайдан Абулхайрга ўхшаганлардан эмас, яхши йигит, лекин Норхолга ҳали ҳеч ким керак эмас. Тўғриси – шу. Сайдан эса буни тушунмайди. Нуқул севасанми, йўқми, айт, деб оёқ тирайди. «Севаман десанг, бас, қачонгача бўлсаям кутаман. Агар бошқа дардинг бўлса, буни айт, орқангдан овора бўлиб юрмайин», дейди. Албатта, Норхол майли, демаган, демайди ҳам ҳам. Сайданни ўлгудай яхши кўриб қолганда ҳам , бари бир, айтмасди. Қадрини биладиган қиз бунақа гапни оғзидан чиқармайди-ку! Лекин узил-кесил йўқ дейишга ҳам, рости, тили бормайди. Бир йигит соядай кетингдан эргашиб юрса, ғалати-да. Шунинг учун ҳам дугоналарининг Норхолга ҳаваси келади. Унинг йўлини пойлаб Сайдан мактаб атрофида айланишгани-айланишган. Унга раҳми келибми, гоҳо дугоналари Норхолни койишади: «Нимага уни қийнайсан? Бер-да, жавобини! Ё ҳа де, ё йўқ!» Аслида ким унга овора бўл, депти. Норхол айтиптими? Бир гал кампирга ўхшаб мижинглайдиган дугонаси шунақа гапни айтганда Норхолнинг жини қўзиди: «Жуда жонинг ачиб бораётган бўлса, бор, ўзинг тег. Менга зарил эмас». Буни қаранг, бу гапи Сайданга ҳам етиб борипти. Ўша куни яна йўлтусарлик қилди: «Бу нима деганинг? Севмайман, деганингми? Бари бир мен севавераман. Лекин сен ҳам мени севишинг керак-ку!», деб туриб олди. «Севаман деганингча қўймайман!», дейди. Билиб олгани – шу. Худди тўтиқушга ўхшайди.

  Bugun dam olish kuni boʻlgani uchun Norxollar dalaga ishga chiqishdi. Saydan ham shu yerga keldiyu Bir oyogʻini yerga, ikkinchi oyogʻini velosipedining pedaliga tiragancha, ishdan bosh koʻtarmayotgan qizlarga picha qarab turdi-da, keyin qayoqqadir gʻoyib boʻldi. Norxol ikkita dugonasi bilan tokzor orasidagi yoʻldan uyga qaytishayotganda  Saydan velosipedini uchirib kelib, ularning yoʻliga koʻndalang qildi-da, qizlarga: «Sizlar ketaveringizlar. Mening Norxolda ishim bor», dedi.  Norxol ham dugonalariga ergashib ketayotgandi , Saydan astagina, lekin buyruq ohangida: «Toʻxta, gapim bor», dedi. Xuddi unga bogʻlanib qolganday, Norxol toʻxtadi. Har doimgiday, bor-e, deb ketaversa, boʻlardiyu, nimagadir ketolmadi. Saydanning ovozidagi hukm ohangi ta’sir qildimi yoki uning niyati qat’iyligini sezgach, ketaman, deb baloga qolishini bildimi, har qalay, unga boʻysundi. Yoʻqsa, u bir qiliq chiqarishdan toymaydi-da. E, bu Saydan!..  Qizning vujudiga titroq yugurdi. Dugonalari esa uzoqlashib ketyapti. Nihoyat, Saydan velosipeddan tushdi.

— Юр бу ёққа! – У хотинини етаклагандай, Норхолнинг қўлидан тортиб, токзор орасига бошлади.
— Охирги марта сўраяпман, - деди Сайдан ўқрайиб, - мени севасанми, йўқми?!

Норхол унинг сўроғидан кўра важоҳатидан қўрқди. Йиғлагиси келди. Ерга қаради. Кейин нима бўлганини ўзи ҳам билмай қолди. Бир пайт ўзини Сайданнинг қучоғида кўрди… Сайдан уни қўйиб юборганда Норхол бирдан хавфсираб қолди: дугоналари кузатишаётган бўлса-я!? Энди Норхол билан Сайдан ўпишди, деган гап бутун қишлоққа овоза бўлади. Онаси ер муштлаб қарғанади. Шуни ўйлаб, Норхол даҳшатга тушди. Юрагини ўртаётган алам билан Сайданга ёмон тикилди. Шунда у аввалгидай қўрқинчли туюлмади. Афтидан, ўпич олганидан хурсанд, лабини ялаб, кулимсираб турибди. Кулимсираши қурсин, масхара қилаётганга ўхшайди. Норхол шартта бурилиб, уйига жўнади. Орқасидан Сайданнинг югуриб келишини, тиз чўкиб «мени кечир!», дея илтижо қилишини истади. Лекин… у шошганча кетиб бораркан, йўл бурилган жойда бояги икки дугонасини кўрди. Улар шивирлашиб, ишшайганча, Норхол томонга қараб қўйишди. Норхол эса ўзини бепарво тутишга уринди. Қарамасдан ўтиб кетдию Худо берди уларга, энди гап тарқатишгани-тарқатишган. Тешик қулоқ – онаси ҳам эшитади. Шунинг учун Норхолнинг ўзи айтгани маъқул. Кейин боши балога қолмайди. Нега энди анави кечирим сўрашга изидан келмаяпти? Норхол унинг нима қилаётганини, қай ҳолатда турганини билишни истарди, аммо орқасига бурилиб қарашга юраги бетламасди. Кўчани тўлдириб ўтишни истамай, томорқа тарафдаги ёлғизоёқ йўлга бурилди. Назарида ҳамма кўчага чиқиб тургандай: «Ай-яй,яйй! Норхолни қаранглар! Шундай қиз куппа-кундузи анави Сайдан билан токзорда ўпишиб юрипти-я!» деяётгандай бўлаверди. Сайдан… орқасидан келмади-я! Қандай қилиб унинг… Жуда иссиқ экан… Шундагина Норхол терлаб кетганини, Сайдан ўпган бети тобора қизиб бораётганини ҳис қилди. Ўпиш қизиқ бўларкан. Ўша пайтда унинг ичидан бир тўлқин отилиб чиқаётгандай бўлаверди. Агар Сайданнинг ўзи қучоғидан бўшатмаганда унинг бағридан чиқиш хаёлига ҳам келмасмиди? У қўйиб юборгандан сўнг бир лаҳза ҳайрон бўлиб турдию, кейин алам қилиб кетди-да. Ўпишга-ку, ўпди, тағин юзингда кўзинг борми демай, тиржайиб тургани ортиқча.

Норхол пақир кўтариб, молхонадан чиқаётган онасини кўрдию, бўшашиб кетдию
— Ҳа, нега бу ёқдан келяпсан? – сўради онаси ҳайрон бўлиб. Сўнг Норхолнинг олазарак кўзларига кўзи тушдию, ранги ўчди. – Нима бўлди?!
— Сайдан… - дедию, ўпкаси тўлиб, Норхол йиғлаб юборди.
— Нима Сайдан?! Урдими?!!
— Йўқ.
— Бўлмаса, нима қилди?!

Норхол йиғини авжга чиқарди.
— Ҳай, бунча изиллайсан? Гапирсанг-чи!! Нима бўлди ўзи?
— Қўлимдан ушлади.
— Ким? Сайданми? Қайси Сайдан? Давлат бовойнинг неварасими?
— Ҳа. Ўша!
— Вой қирилгур-ей! Нимага ушлайди?! Нима керак экан унга? Нима деди?
— Сени севаман, дедию Севиб қолганмиш!..
— Вой қирилгур-ей! Вой, ер юткур-ей! Севармиш?! Ҳа, илоё, севгинг бошингни есин! Бурнингни артиб ол, демадингми? Ҳалигача кўчада жанжал қилиб юради-ку, вой мишиқи-ей! Олдин отанг ўзини эплаб олсин, де! Ана! Ана шу-да. Булар…

Худди шу пайт пойлаб тургандай, отаси келиб қолди.
— Ҳа, она қизим, сенга нима бўлди?

Норхол ҳўнграб йиғлаб берди. Онаси қишлоқни бошига кўтариб қарғанди.
— Бу – Давлат бовойнинг невараси!.. Вой ер юткур-ей!..

Бу гап ўша оқшом бутун Барлосга овоза бўлди.

Норхол кечаси тушида уни кўрди: Сайдан унинг билагидан маҳкам тутиб олганмиш. Норхол, қўйвор, деб ялинса, нуқул ишшаярмиш…