OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

2 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАҳмад Аъзам
Асар номиЎзи уйланмаган совчи (роман)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Аҳмад Аъзам
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Романлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
НашриётТошкент, «Янги аср авлоди», 2010
Ҳажм547KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/12
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Ўзи уйланмаган совчи (роман)
Аҳмад Аъзам

Қизиқ-а: ўзи уйланмаган совчи? Ким у? Қандай одам? Наҳотки шундайлар бўлса ҳаётда?.. Ишонаверинг, Нозимга ўхшаганлар бор. Энг қизиги, у ҳали ёш, навқирон. Шунга қарамай, доно, оқил, етти ўлчаб, бир кесади. Маслаҳат-ўгитлари билан дўстларини ҳам, бошқаларни ҳам лол қолдиради. Совчиликка бориб, ишни дўндиради. Гарчанд кутилмаган гап-сўзлари билан ўзгаларни таҳликага қўйгандек туюлса-да, ҳаммаси аъло даражада якун топади. Китобда яна бошқа қаҳрамонлар ҳам борки, улар Нозим каби ўзбекнинг феъл-атвори, содда, куйинчаклиги ва асосийси, ҳазил-мутойибага мойиллигини намоён этадилар.

«Ўзи уйланмаган совчи» гурунг-романи асосида «Ўзбектелефильм» киноижодкорлари томонидан кўп қисмли сериал суратга олиниб намойиш этилган. Шу жиҳатдан ҳам мазкур китоб мухлислар учун қимматли ва қизиқарли, деб ўйлаймиз...

«
Бандаси - ғофил, ҳали бошига нималар
тушишини билмай, ухлаб хам ётаверади
»

Нозим Ётган Хона... Тонг-Саҳар

Агар кинога оладиган бўлсак, ичкаридан очиқ деразадан ҳовлига қараймиз. Тўғридаги, у ҳовли деворидан бу ҳовлига қараган бир кўзлик катта чорбурчак туйнук ланг очиқ. Ана шу туйнукдан радио вағирлаб, мақом оҳанглари тошиб чиқади.

Мақом хонишлари билан бирга очиқ деразага қайтамиз, деразадан ичкарига қараймиз. Каравотда шу кунларда нима масалаларга дуч келишидан хали бехабар, буни айтдик а, хуллас, қахрамонимиз НОЗИМ ухлаб ётибди. Мақом унинг устига «э турсанг-чи!» деяётгандек ёпирилади. Нозим чўчиб уйгонади, ётган жойида бошини буриб ховлига норози қарайди.

Шу чоли кампирга радиони бақиртириб қўйиш нимага керак, а?

Ҳовли. Тонг-Саҳар

Ҳовли ҳам мақом овозидан гумбурлаб туради.

Ҳовлининг этакрогига тортилган сим дорда Нозим кеча ювган, бугун қуриган кирлар енгил шабадада - мақомга мос хилпирайди: битта жинси шим, кўк, оқ, кулранг учта кўйлак, тўртта дастрўмол, иккита оқ майка, яна иккита оқ гуллик труси, уч жуфт бўзранг пайпоқ эгасининг бўйдоқ, яна шу ҳолида озода ҳам эканини далолатлайди.

У ҳовли туйнугидан бу ёққа мўралаётган яна бир қаҳрамон кампиримиз ҲАМИДА ХОЛА кўринади. Ҳамида холанинг қарашида қизиқсиниш билан сал тортиниш ҳам бор. Қизиқ-да, бу ёшлар одам тушунмаган тоифа. Ҳамида хола Нозимни унча тушунмайди, нимагалигини аста-секин билиб олаверамиз.

Нозимнинг Уйи. Тонг-Саҳар

Нозим сакраб туради, тез бориб, деразани қарсиллатиб ёпади-да, яна ўзини каравотга ташлайди.

У томонда Ҳамида хола дераза қарсиллашидан чўчиб тушиб, ўзини панага олади. Нозим ижирганиб, бошини кўрпага буркайди.

Ҳамида Холанинг Ҳовлиси. Тонг-Саҳар

Шундоқ бояги туйнук тагидаги тахта сўри - каравотда намозини адо қилиб олган Босит чол, Ҳамида холанинг чоли, жойнамозни йигиштиради, уни тахлаб, девордаги токчага қўяди.

Пастаккина ошхона эшигидан Ҳамида холанинг чолига бақириб гапираётгани эшитилади.

ҲАМИДА ХОЛА: - Нима ейсиз? Норин бор, ошдан бор.

БОСИТ ЧОЛ қўлини қулогига қўйиб, шоёни диққат билан эшитади ва у ҳам баландроқ овозда жавоб қайтаради.

БОСИТ ЧОЛ: - Худога шукр! Ҳа, ухладим. Ухладим, деяпман-ку. Фақат оёқ икки марта тортишиб, уйқунинг белига тепди-да.

ҲАМИДА ХОЛА: - Ё сомса берайми? Жуда яхши. Буюртма сомса. Анави туркларга қилдиришганэкан..

БОСИТ ЧОЛ: - Э-э, уйқу бўлиб гўр бўлармиди, қуш уйқуси. Ҳа, майли, шу кунни кўрсатганигаҳамшукр.

ҲАМИДА ХОЛА: - Ё ошни мастава қилиб берайми? Бирпасда бўлади. Қатиқлаб ичиб оласиз. Эрталабга оқлик яхши-да. Оёгингизга ҳам фойдаси бор.

Босит чол кампирининг ҳозир бирон-бир кўнгилсиз гап айт-маслигини яхши билгани учун, эшитмаса ҳам ҳамма гапларини маъқуллаб бошини иргаб ўтиради.

Бир-бирини эшитмай гаплашишга ўрганиб кетган чол кампирнинг бақир-чақир суҳбати давомида радио ҳам тинмайди.

Ҳамида Холанинг Ошхонаси. Тонг-Саҳар

Ранги асли қандай бўлгани билинмай кетган олапес стол устида иккита катта сирли тогора, уч лаган, бир бидон, беш-олти коса. Ҳаммасида тўидан келган ҳар хил овқат, пишлоқ, колбаса, қазипарралари.

Ҳамида хола, ахир, чоли эшитмаса ҳам гапириши керак-ку, ўшандоқ баланд овозда жавраган кўйи овқатларни саралайди.

ҲАМИДА ХОЛА: Анави Нуриддин ака бор эди-ю, мўйначи? Шуни кўриб қолсам! Мен ўлиб кетган деб юрибман. «Ҳамида, ўзингмисан?», деса қотиб қолибман.

Босит чол қўлини қулогига қўйиб, худди эшитаётгандек диққат қилади.

БОСИТ ЧОЛ: Мушук ҳам жонга тегди. Қазиларингга келади доим. Ташлама, деса ҳам ташлайсан. Бу падарлаънати ҳайдаганни билмайди.

Ҳамида хола чолининг эшитаётганига хеч шубҳа қилмагандек, у томонга қараб-қараб гапиради.

ҲАМИДА ХОЛА: - Ҳанифа пулга жуда қаттиқ-да. Икки кун уйидан келмабман, берган пулиниқаранг...А?..

БОСИТ ЧОЛ: - Чаман эдик, чўл бўлдик, олов эдик - кул. Ҳа, қандай замонлар эди. Ҳаммаси худди кеча бўлгандай, а.

ҲАМИДА ХОЛА: - Мен ҳам шуни айтяпман-да, пулга қаттиқ деб. Ҳа, майли, борига барака. Пул топиш осонми. Ҳаммани тўйга етказсин!

Ҳамида хола чолининг гапини чала эшитади, чоли унинг гапини тамом эшитмаса хам ўртада маънили суҳбат пайдо бўлади.

Чол кампири томонга, кампири чоли томонга қараб, униси гапирганда буниси, буниси гапирганда униси диққат билан қулоқ солади.

Биз биламизки, Ҳамида хола тамом эшитмайди эмас, қулоги унча ҳам том битмаган, ё чолига мутаассиблик қилиб, эшитмасликка оладими, кўрайлик-чи.

БОСИТ ЧОЛ: - Анави болага опчиқдингми? Савоб бўлади, опчиқ.

ҲАМИДА ХОЛА: - Опчиқаман, ҳали тургани йўқ. Кечаси алла-паллагача ухламайди, кейин манувнақа эрталаб туролмайди. Туриб бет-метини ювсин, берарман.

БОСИТ ЧОЛ: - Мусофирнинг кўнглини олиш керак. Ўзи яхши болага ўхшайди. Бу... ўқийверар экан-да, а? Устудент дегани ҳам қийин касб экан. Тўрт мучали бут, лекин бир бош бир қулоги, хотин, бола-чақа йўқ. Э худойим, ҳамма бандаларингнинг раҳмини ўзинг е.

ҲАМИДА ХОЛА: - Устудент эмас, битирган. Энди ўзи бир нималарни ёзар эмиш. Билмадим, ишқилиб, одамларни ёзадиган жойга ишга кирибди.

БОСИТ ЧОЛ: - Сен овқатни совутмай олиб чиқиб бер-да. Совуганини ким ҳам ейди. Сарқит деб ўйлайди-да. Кўнглига келиши мумкин.

ҲАМИДА ХОЛА: - Нимага сарқит дейди? Мени сарқит олиб келади, деб ўйлайдими? Нималар деяпсиз? Вой, кўнглимнинг кўчаси! Тўйлардан одамлар уйида емайдиган нарсаларни олибкеламан.

Ҳамида хола гапирганда стол устидаги овқатларни бир-бири кўрсатади, яримта қазини чолига кўринмаса ҳам, кўз-кўз қилади.

ҲАМИДА ХОЛА: - Қазини шундай бутун-бутун берсам, парра бўлса, дастурхонда қолган экан демасин деб. Ўзи бу бола чимхўрроқми, овқат олиб кирманг, дейди, шундай сархил ошларни ҳам унча емайди.

БОСИТ ЧОЛ: - Худойим одамларнинг яхши ишларини ҳам, ёмон ишларини ҳам ёзишни икки фариштасига тайинлаб қўйган. Одамнинг икки елкасида ўтиради шу иккита фаришта.

ҲАМИДА ХОЛА: - Шуни айтинг.

БОСИТ ЧОЛ: - Мусофирнинг кўнглини олганингни ҳам яхши фаришта дафтарига ёзиб қўяди: фалончи кампир фалон мусофирга яхшилик қилди, ўлганидан кейин эсдан чиқмасин, жаннатгаоламиз,деб....

Босит чол соқолини силаб, учидан тортқилаб-тортқилаб гапиради.

Босит чолнинг одми фалсафасини эшитмасликка ўрганиб қолган Ҳамида хола овозини пасайтириб, ўзича жаврашга тушади.

ҲАМИДА ХОЛА - Тўкинчилик ҳам бор бўлсин. Шунча ош-а! Ярим қозон, йўқ, бир қозонча келарди, ариққа оқизишди-я. Увол, увол! Ман айтдим, ҳозир мавсум, ҳамма ёқда тўй, бунча одам келмайди, эллик кило гуруч бўлади, деб. Йўқ, қулоқ солишмади. Етимхонага айтса,

у ердагилар ҳам олмабди - бошқа тўидан ош келган экан. Нима қилади - ташлайди-да. Одамлар нимага бунақа бўлиб кетяпти, а? Ҳе-е, тўйдан айирмасин... Бу орада радиода мақом тугаб, енгил куйлардан концерт бошланади.

Гулсанамнинг Уйи

Яна бир қаҳрамонимиз, ҳозир эрини согиниб, хушнуд кайфиятда ГУЛСАНАМ, қўлида альбом, тиззасидаги ўғилчаси Давронга Давлатнинг расмини кўрсатиб ўтириб, сўрайди.

ГУЛСАНАМ: - Ким бу? Танияпсанми, ким экан? Дада. Қани, айт-чи, ким экан? Дада. Дад-да!

Гулсанам альбомни очади, худди ўғилчаси тушунадигандек гапиради.

Ўғилча Гулсанамнинг согинчларини ҳали қайдан билсин, був-був қилиб, альбомга қўлини чўзади, ўйнагиси келади.

ГУЛСАНАМ: - Йў-ўқ, йиртиб қўясан... Мана, бу - тўйда тушганмиз. Унда сен йўқ эдинг, тойчогим. Бу даданг, бу мен. Ойижонни танияпсанми? Ҳа, шу мен-да. Бу даданг, бу ҳам даданг. Бу ҳам, мен билан тушган... Дадангнинг елкасига бошимни қўйганман-ку. Шу расмни бувинг кўриб қолиб, бошимга бир мушт урган-да... Тўйдан олдин эди.

Альбом варақланади, Давлат билан Гулсанамнинг турли вақтларда бирга тушган суратлари бир-бир кўринади.

ГУЛСАНАМ: - Қани, яна бир марта «Дада» де-чи. Ҳали кичкинасан-да, билмайсан. Лекин даданг бизни согинган. Биз ҳам согинганмиз дадангни. Тегма-да, болам, йиртиб қўйсанг, дада хафа бўлади. Айланай, тилло болам, Давлатим!.. Согиндик а, ўғлим?

Ҳа, согинган. Тўйига қанча, ҳозир Даврон бир ярим ёшга кирган бўлса, икки ярим йил ўтибди, Давлатнинг бултур, ўтган йили ёзларда бир ойга уйига келганида, унда ҳам ёру жўраларидан бўшаганида кўргани, согинади-да, ҳар куни кўргиси келади.

Давлатнинг Ҳовлиси

Бу ёқда уй эшиги очилиб... ий-э, бу қанақаси? - у ёқда эркалатиш баҳона, согинчини ўғлига тўкиб ўтирган Гулсанамнинг эри - ДАВЛАТ турган уй ичидан РАЪНО деган бошқа бир қиз чиқиб келади. Раънонинг кийиниши, эшикдан чиққандан кейин у ёқ-бу ёгини тўғрилаб қўйишидан, кичкина ойначага қараб, лабини лабига ишқалаб, лаббўёгига сайқал беришидан, биламизки, у бу эшикдан чиқишга кўникиб кетган. Чатоқ, жуда чатоқ, ишқилиб, буни Гулсанам билмасин.

Майкачан Давлат деразадан қарайди. Уялмайди ҳам. Ҳеч ким билмаслиги, узоқдаги Гулсанамга бу гаплар етиб бормаслигидан кўнгли тўқ.

Лекин биз билиб ўтирибмиз-ку. Ҳа, бу ҳам худонинг бир гофил бандаси, гофиллигидан ўзи бехабар.

РАЪНО: - Бир пасда согиниб қоласиз-а? Дарров келаман.

ДАВЛАТ: - Ухлаб олай деяпман.

РАЪНО: - Ўзим келиб аллалайман.

ДАВЛАТ: - Эшикни қулфлаб кетинг. Лўли кириб бошни қотиради. Майда пул йўқ.

РАЪНО: - Бари бир жиринглатади. Тагин чиройли қизи билан келса, кўзингизни қисиб қўйманг.

ДАВЛАТ: - Эсингиз жойидами? Бир куним шуларга қолдими? Лўлининг ўрнига ўзингиз бор-ку.

Раъно эркаланиб, гамза қилади.

РАЪНО: - Мен ҳали шунақа бўлиб қолдимми сизга? Рашким ёмон, ўшанақаларга қарайдиган бўлсангиз, шу чиройли кўзларингизни ўйиб оламан.

ДАВЛАТ (шўхчан жилмайиб): - Мана, қараяпман, қараб турибман-ку.

РАЪНО: - Ҳаддингиздн ошманг. Ёмонман-а!

Гапларини қаранг. Бет қолмаган.

Нозимнинг Уйи. Чошгоҳ

Нозимнинг йигналган каравоти устига боя дордаги кирлар ташлаб қўйилган. Қўшни ҳовлидан енгил куйлардан концерт эшитилиб турибди.

Нозим кўк кўйлакка дазмол босяпти, ҳа, уйланмагандан кейин, иложи қанча, кўйлак-" иштонига ўзи дазмол босади-да.

Чорқирра шиша кулдонда сигарета тутайди. Бу ҳам яхши эмас, балки кўп ўйлаганидандир.

Нозим косадаги сувга қўлини ботириб, кўйлакка силкийди. Кейин шу қўли билан сигаретани ушлайди. Сигарета белидан ивиб қолади.

У сигаретани бир тортиб кўради-да, кейин афсусда афтини буриштиради, кейин кулдонга босиб ўчиради. Сигаретанинг учи эзилиб, белидан йиртилади, тамакиси титилади.

Нозим ўйланади, йўл қараб қолади, ҳа, ёш йигит, бир ўзи тургандан кейин, ўйланишдан бошқа нима иши ҳам бор; севгани ҳам хаёлида.

Хотира

Ойгул деган қизимиз аудиторияда дарс тинглаяпти.

Бошини кўтариб, Нозимга қараб жилмайишидан, Нозим ҳам у билан кўз уриштирди шекилли, яна очилиб табассум ҳадя этишидан биламизки, бекорга эмас, икки ёш бир-бирини севади.

Нарироқда яна бир йигит - Жамол деганимиз, иягини қўли билан тираб, Ойгулга жуда маҳзун термилади - умидсиз севги! - жилмайган Ойгулнинг нигоҳларидан мўлжал олиб Нозимга қарайди. Кўз уриштириб, кейин олдидаги дафтарига нигоҳини яширади.

Дафтарига қараб, лекин унда нималар ёзилганини кўрмаётган Жамолнинг ўтириши таъсирли, у шу эгилган кўйи, бошини кўтармай, яна Ойгулга мунгайиб тикилади.

Дафтарига бир нарсаларни тез-тез ёзаётган Ойгул Нозимга қарайди.

Ҳамма манзаралар Нозимнинг хаёлида бўлаётгани учун, турган гап, ўзи кўринмайди, фақат кўзолдидакўрибтурди.

Нозимнинг Уйи. Чошгоҳ

Нозимнинг ҳамма кирлари дазмолланиб, икки кўйлак стул суянчигига илинган, бошқа кирлар устма-уст тахлаб қўйилган.

Каравот жуда тартиб билан йигиштирилган, устидаги таранг тортилган рўйжа - чойшаб ҳам ҳамдазмоллангандектекис.

Хаёлда, фақат Нозимнинг хаёлидаги Ойгул Нозимнинг кўк кўйлагига дазмол босади.

Ойгул косадаги сувдан ҳўплайди

НОЗИМ: - Эй, эй, бу дазмолга-ку. Қўлимни солган эдим. Ичишга бошқа сув бераман.

Ойгул огзидаги сувни кўйлакка пуфлаш ўрнига Нозимга - бизга уфуради.

ОЙГУЛ: - Хаёлингизда-ку бу, Нозим. Сув пуфласам, кўнглингиздаги ўт пасаяр.

Нозим беихтиёр қўл силтаб, дазмолни эслайди, яна ишга киришади.

Қўйлакнинг гижими текисланмайди.

Нозим чиқиб, косада сув кўтариб киради.

Каравотда ўтирган Ойгул, худди шу ерда ўтиришга ўрганиб кетгандек.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси. Чошгоҳ

Қатор ишком.

Ишком тагидаги уч оёқли нарвонда ШАРОФАТ АЯ токқайчи билан хомток қиляпти.

ДИЛОРОМ ошхона эшигидан чиқиб, уй эшигига кириб кетади.

Деразадан Дилором билан синглиси ДИЛАФРЎЗнинг боши кўринади.

Дарвоза эшиги очилиб, ҚЎШНИ ДИЛОРОМ киради. Бу қиз девор-дармиён қўшни, яна бу Дилоромнингдугонаси.

Бу ҳовлида ҳам тинчлик, ҳали нима гап бўладию нима гап бўлмайди, ҳеч ким ўйлаб кўрмаган.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ҳорманг, ҳорманг, Шарофат ая!

ШАРОФАТ АЯ: - Бор бўл, қизим. Кел, кел.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ассалом-алайкум! Хомток сизга қолдими, амаким қочиб кетдиларми?

ШАРОФАТ АЯ: Амакингнинг ҳамма иши чала, ўзим тепасида турмасам бўлмайди.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ҳа, амаким ҳам сизсиз бир иш қилмайдилар. Ҳа, айтгандай, дугонам уйдами?

ШАРОФАТ АЯ: — Уйда, уйда. Ана, ошхонада. Синглиси билан мени томоша қиляпти, бу" кампир қачон йиқилади, биз қачон қутуламиз деб.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Вой, унақа деманг, хола, қани энди ҳамманинг ҳам шунақа сергайратонасибўлса.

ШАРОФАТ АЯ: - Сергайрат-а! Она эмас, бу икки қизга текин мардикор де.

Ошхона эшигидан Дилором чиқиб, дугонасига жилмаяди. Унинг орқасидан чиққан Дилафрўз чаққон бориб, бу Дилором билан ўпишиб кўришади.

Ўпишаверсин, ҳали ораларига қанақа совуқчилик тушиб қолишини билмайди-да.

Кўча. Маҳалла Идораси Олди. Чошгоҳ

Маҳалла идорасининг кўчага қараган эшигидан бири элликлардан ошган, бири қирқ ёшлар атрофидаги икки хотин кириб кетади; тортиниб, аланглашларидан аниқ бу маҳалладан эмас. Булар ўзини сал катта оладими ё жуда боадаб тутадими, билмадик, лекин, ҳар ҳолда шундай юришга ўрганиб кетганлар, бу аниқ. Кимлар бўлди экан, лекин танишдек, аланглашларидан биламиз, кўчада кўп кўрганмиз. Ассалому алайкў-ўм, шу ерда узатиладиган қиз бор дейишди, деб уйимизга ҳам кириб келаверади.

Нозимнинг Уйи. Чошгоҳ

Нозим кийиняпти. Эгнида боя дорда осилган жинси шим.

Кўк кўйлакнинг тугмаларини қадайди.

Дазмоллаб тахланган дастрўмолни чўнтакка солади.

Ана, уйланмаган йигит, ўзини ўзи эплаб, қирралик бўлиб юради, яхши-да.

Ўрда. Анҳор Бўйи

Яна бир қаҳрамонимиз - ОРИФ автобус бекатида ўтган транспортга кўзлари нигорон, қаллигини кутяпти.

Автобусдан тушаётганлар орасида битта, кейин яна битта чиройли қиз тушади. Чиройли қизлар ҳам кўп-эй! Лекин кўпи эгалик ҳам.

Мана, қаранг, олдинги эшикдан бошқа бир чиройли қиз тушади ва уни дарров бир йигит кутиб олади. Ўв-в, мард бўлсанг, қизингни машинада олиб юр, ҳамманинг кўзини ўйнатмай.

Мана, қаҳрамонимиз Ориф ҳам анча хуноб, шунча чиройли қизларнинг бирортаси ҳам у кутаётганқизэмас.

Яна бир автобус келиб тўхтайди. Яна бир қиз тушади, тузуккина. Фақат... нима керак, а, тилла тиш қўйиб? Ярақлатиб жилмаяди. Урфдан қолди-ку бойлигини огзига қоплаш.

Ориф бу қизга норозироқ қараб турганда, қаллиги ШАРИФА ёнига келиб, пичирлаб салом беради. Ориф эшитмайди, яхши ҳам унинг кўзи олма-кесак тераётганини Шарифа кўрмади, чунки бошини эгиб олган эди. Қиз боланинг тортинчоқ бўлгани яхши-ю, лекин бунчалк эмас-да.

Ориф қатор келаётган автобус йўлига, автобусдан тушаётган қизларга қараб, ёнида бошини эгиб турган Шарифани кўрмайди.

Ҳа, Орифларникидан Шарифаларникига совчи борган, ҳамма нарса келишилган, ҳал бўлган, нон синган, яъни патир ушатилган, энди тўйга тайёргарлик. Фақат шу... Шарифанинг ҳали ҳеч гап йўқдек ўзини олиб қочиши одамнинг юрагини сиқиб юборади. Қайси асрда тугилган бўлса? Лекин газаллардаги қизлар ҳам гамза қилади.

Ориф асабийлашиб, энди келади, деб қўл силтаб юборса, Шарифа шу ерда, ёнида жимгина кутибтурганбўлади.

Ориф жилмаяди, Шарифа ерга қарайди.

Шарифа уялганидан бўйнини ичига олган, ерга кириб кетай дейди.

Ҳамида Холанинг Ҳовлиси. Чошгоҳ

Дастурхон йигиштирилган. Ўртада фақат парварда солинган ликопча билан чойнак ва иккитапиёла.

Ҳамида хола бир томонга, Босит чол бошқа томонга қараган, чол ёнбошлаган, кампир тиззасини қучоқлаб ўтиради. Бир-бирининг кўнглида нима кечаётганини яхши туядиган эски жуфтнинг жим ҳангомаси.

Ва, албатта, радио тинмайди:

«Бошловчи: Айтинг-чи, ҳамма ёшда ҳам муҳаббат бўлиши мумкинми?

Суҳбатдош аёл: Албатта. Муҳаббат албатта ҳамма ёшда бўлади. Ҳатто ўлаётган одам ҳам севиб қолиши мумкин. Агар одам ўлимидан олдин севиб қолса, у ўлгандан кейин муҳаббатнинг бир томчиси ерга ҳам тушади. Бундан, демак, муҳаббатдан ер ҳам баҳра олади. Бир куни у унибчиқади».

Қаранг-эй, одамнинг ўлгиси келиб кетади-я. Ишқилиб, кампир рашк қилиб, неваралар жанжалкўтарибқолмаса.

Босит чол бу гапларни эшитиб, жуда таъсирлангандек, бошини буриб, кампирига қарайди.

ҲАМИДА ХОЛА (ёқасини очиб, кўкрагига туфлаган бўлади): - Ё тавба! Кўкариб чиққаниниайтяптими?

Радиода эса суҳбат давом этади:

«Суҳбатдош аёл: Элликка боряпмиз, учта боламиз бор, ҳаммаси оилалик. Лекин ҳозир ҳам бир-биримизни бирон кун кўрмасак, туролмаймиз. Ҳақиқий муҳаббат шунақа кучли бўлади...».

Муҳаббат шунақа бўлар экан-да, қаранг-а! Шу хотиндан бошқа ҳеч ким севмаган. Нозим хонаси эшигини ёпиб, ҳовлига чиқади, ўртада тўхтаб, ўйланиб қолади. Кейин осмонга қарайди.

ҳовли. чошгоҳ

Дарвоза тақиллайди, кейин қўнгироги жиринглайди...

Шу пайти шарт эмас эди, Нозимнинг ўзи кўчага чиқаман деб турганда.

Кўча. Чошгоҳ

Кўкка бўялган дарвоза, дарвозанинг эшиги очилиб, Нозим кўринади.

Келганларга ҳайрон бўлиб қарайди.

Бояги совчилар.

НОЗИМ: - Салом алайкум! Келинглар?

КАТТА СОВЧИ: - Ва-алайкум!

КИЧИК СОВЧИ (аликка бошини силкиб): - Яхшимисиз?

НОЗИМ: - Раҳмат. Ўзларингиз?

Нозим ажабланишдан бошқа гап тополмайди, тикилиб тураверади.

КИЧИК СОВЧИ: - Синглингиз... Уйда ким бор?

НОЗИМ: -Мен.

КАТТА СОВЧИ: - Ойингизлар йўқми?

КИЧИК СОВЧИ: - Бу уйда узатиладиган қиз бор экан?

НОЗИМ (кулиб): - Узатиладиган қиз йўғ-у, лекин уйланадиган йигит бор.

КИЧИК СОВЧИ (унча англамай): - Ким?

НОЗИМ: - Мана, кўриб турибсиз.

Нозимнинг ҳазилидан катта совчининг энсаси қотади, кичик совчи опасига савол билан қараб, кейин тушунади.

КАТТА СОВЧИ: - Маҳалла идорасидан шу кўк эшикни айтишди. Шунга сўраб турганимиз.

НОЗИМ: - Кечирасизлар, бу ерда бир ўзим тураман. Уй эгалари «дом»га чиқиб кетган, уларнингқизлариҳамйўқ.

КИЧИКСОВЧИ: - Кўк сирланган дарвоза деб айтишди.

НОЗИМ: - Ана, қаранг, нечта дарвоза кўк.

КИЧИК СОВЧИ (атрофга аланглаб): - Вой, ҳа-я....

КАТТА СОВЧИ: - Ўғлим, узатиладиган қиз қайсисида? Ўзингиз кўрсатиб юбора қолинг.

КИЧИК СОВЧИ: - Уйланмаган бўлсангиз, сизга қизни ўзимиз топиб берамиз.

НОЗИМ: - Бизга кераклиси ҳали мактабга қатнаяпти.

КАТТА СОВЧИ: - Иссиқ нафас қилинг, ўғлим. Фаришта овмин дейди-я.

Ҳамида Холанинг Ҳовлиси. Чошгоҳ

Бояги манзара: Босит чол билан Ҳамида хола сўрида. Ҳамида хола чолига чой узатади.

Босит чол ликопчадан битта парварда олиб, оғзига ташлайди.

Радиода эса суҳбат давом этади:

«Суҳбатдош аёл: Ҳозир ҳам бир-биримизни бирон кун кўрмасак, туролмаймиз. Сафарга кетсалар, болаларимга: «Телефон қилиб бил-чи, бугун келадиларми, йўқми», деб тураман. Ўзлари ҳам сафарларда узоқ қололмайдилар. Тўғриси, унча бормайдилар ҳам. Э-э, қўй, ёнингда тинчгина, бежанжал ўтирай дейдилар».

Ҳай-ҳай, фақат ёнидан қузгалмасангиз, қулогингиз тинчийди, бўлмаса, қочиб ҳам қутулолмайсиз.

Ўткир Аканинг Ҳовлиси

Вилоятдаги шаҳар. Бизга Тошкентдан узоқроқ, аэропорти бор шаҳар керак. Келинг, Урганч бўлақолсин. Дарвоқе. Гулсанам келин ҳам шу шаҳарда туради.

Шаҳар манзарасини томоша қилиб бориб, бир ҳовлига кирамиз.

Одатдагидек, хийла ораста ҳовли.

Сўрида САЛИМАОПА ўтиради.

Кўрпачалар ўртасида дастурхон, нон, чойнак-пиёла.

ЖУМАГУЛ ОПА, Салима опанинг синглиси, бир лаган узум кўтариб келади.

САЛИМА ОПА: - Ташвиш қилма, Жумажон. Ўтиргин.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бўлди, опа. Мана келдим.

САЛИМА ОПА: - Гаплашиб ўтирайлик. Емаган узумимизми?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Хўп, опа, огизга эрмак-да. Олиб ўтиринг.

САЛИМА ОПА: - Куёв қани?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Кўчага чиқиб кетган эди. Юргандир-да тўй-тўйлаб.

САЛИМА ОПА: - Ҳа, тўй ҳам кўп.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бугун Нурмат аканики, кейин Отаназарники... Сиз ўтдингизми?

САЛИМА ОПА: - Ҳа, ўтиб қўйдим.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Опа, чойдан ичинг.... Ўзимиз қачон тўй қиламиз?

САЛИМА ОПА: - Худонинг буюрган куни бўлар-да.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Султонжон ҳам битиряпти.

САЛИМА ОПА: - Ҳа, бу ёқдан Саодатни ҳам тинч қўйишмаяпти.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Шу-да, опа, боши очиқ бўлгандан кейин, қўядими.

САЛИМА ОПА: - Буниси Кўҳнабозордан, эру хотин келибди. Эшитиб келганми, билиб келганми, ишқилиб, шаштлари баланд: дарров тушириб оламиз, дейди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Мен ҳам шунга айтяпман-да, опа. Ўтирамизми, у келди, бу келди деб. Шартта тўйни қилаверайлик.

САЛИМА ОПА: - Қўрқаверма. Уларга айтдим, раҳмат келганларингга, лекин овора бўлманглар, айтилиб қўйган жойи бор деб.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Вой, раҳмат, опа!

САЛИМА ОПА: - Хўп, сен ўзи ўғлинг билан кейин гаплашиб кўрдингми? Бизникидан ҳам оёгини узиб кетди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Вой, опа, катта йигит, уялади-да энди. Сиздан тортинади, поччамдан қочади.

САЛИМА ОПА: - Уялгани майли-ю, сен билан биз бу ёқда тўй қиламиз деб ётсак-да, у у ёқдан биронтасини топиб олиб......

ЖУМАГУЛ ОПА: - Опа-а! Менинг болам-а! Буни ўйламанг ҳам.

САЛИМА ОПА: - Ўйламаганда ҳам, бир гаплашиб қўй. Беш йилдан бери сендан узоқда, ўқиб юрибди. Кўнгли қанақа. Кейин аттанг қилиб юрмайлик. Айтиб бўладими.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Опа, ўз боламни билмайманми! Ҳали ўзингиз ҳам кўрасиз, шундай бир куёв бўлсинки!

САЛИМАОПА: - Айтганинг келсин.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Лекин, майли, гаплашиб қўяман.

Қизиқ, опа-сингил бир бўлиб, фарзандларининг бошини бириктириш ҳаракатида, бу ёқда эса... қани, билайлик-чи, нима гап.

Автобус Салони

Автобусда одам унча кўп эмас. Шунинг учун ҳам СУЛТОН билан Дилором, катталарга жой" бўшатиш хавфи йўқ, ўриндиқда ёнма-ён ўтириб гаплашиб келадилар.

Автобус ойнасидан шаҳар кўчаси манзараси сузиб ўтади. Ҳа, ҳали шаҳар маназарасини кўп кўрамиз, кўчада юрганингиздан кейин ҳаммаёқ шаҳар-да.

Автобус бир жойдан ўтиб кетаётган эди, йўлнинг икки чеккасида қатор-қатор ҳар хил лимузинлар, узун қисқароқ, оқ, қора, русуми ҳам турлича.

Дилором бурилиб лимузинларни томоша қилади, кейин Султонга қарайди.

Султон ўз хаёллари билан бандроқ бўлса-да, Дилоромнинг нима мақсадда қараганини тушунади.

СУЛТОН: -Ҳа?

Дилором тиззаси билан Султонни туртиб, лимузинларга имо қилади.

СУЛТОН: - Бўлар хали.

ДИЛОРОМ: - Йўқ, чиройли, а?

СУЛТОН - Пули ҳам чиройли.

СУЛТОН: - Мен ҳали ўзимизга оламан.

ДИЛОРОМ: - Йўқ, керак эмас. Бунинг ичида яшаймизми? Бир кунлик савлат бу.

СУЛТОН: - Бир кунлик ҳам эмас. Қизникидан олиб келади, миллий богга олиб боради, кейин тўғри тўйга. Тўйдан кейин, билмадим, келишса, олиб келиб ҳам қўяди. Неча соат, тўрт соат, нари борса, беш соат.

ДИЛОРОМ: - Йўқ, керак эмас, шунга шунча пул. Бундан кўра, уй оламиз.

Хўш, опа-сингил гапни бир жойга қўяётганда гапирганлари Султон, шунга Саодатни олиб беришмоқчи. Ё бошқа Султонми бу? Йўқ, Жумагул опа шу Султоннинг онаси, Салима опа эса унинг холаси, ҳа, шу Султон. Опа-сингилнинг аҳд-паймони олдиндан, Саодат ҳам шу Саодат, Салимаопанингқизи.

Унда нимага Султон бу қиз - Дилором билан никоҳ тўйига қайси лимузинда боришни келишолмай юрибди?

Ғалати лекин.

Чорсу Бозори. Чошгоҳдан Кейин

Нозим қовун бозорини оралаб юрибди.

У ҳозиргина машинадан туширилган қовун тўпи ёнида тўхтайди.

Нозим катта, тумшуги ёриқ қовунга ишора қилиб, кўрсатгич бармогини тепага кўтаради -бир сўм.

Жуда пишиқ бола экан, қовуннинг ҳам ширини, ҳам арзонини танлайди.

Қовунчи аввал бошини чайқайди, қовунига ачинаётгандек қарайди, кейин уни қўлига олиб, тўрини кўрсатади, банди узилган жойига ишора қилади, бош бармогини букиб, панжасини ёяди-тўртсўм.

Нозим кўрсатгич бармогини чўзиб, қовуннинг ёригига ишора қилади.

Қовунчи аввал қовуннинг ёригига, кейин Нозимга қараб ўйланиб туради-да, қўлини бир силтаб, Нозимга чўзади.

Қовунчининг бошқа иложи йўқ, тумшуги ёриқ қовунни шу пишиқдан бошқага ўтказиш ҳам қийин.

Нозим шимининг чўнтагини кавлайди.

Кутубхона Зали

САОДАТ берилиб ўқиётир, қўлини чаккасига тираб, китобдан бошини кўтармайди.

Икки стол нарида АЛИШЕР ўтирибди, олдида учта китоб, биттаси очиқ, лекин у китобга қарагани ҳам йўқ, кўзи Саодатда.

Саодат унинг қараб турганини сезиб, бошини кўтариб қарайди, ижирганиб, лабини буради-да,янакитобигатермилади.

Алишер ручкасини қўлида айлантириб ўйнайди. Китобига қарайди. Яна бошини кўтариб, Саодатгатикилади.

Алишер - гирт ёшлигимиз. Ҳалиги, қизларни кинога қизариб-бўзариб таклиф қилган пайтларимиз. Сал сурбетлигини айтмаса, энди севган гўр ёшлик. Ҳозир унинг кўзига Саодатдан бошқа ҳеч нарса кўринмайди.

Майли, уйлангунча одам бир нечтасига суқланиб қараб юриши ҳам мумкин. Лекин опа- сингил Султон билан Саодатни... ҳа, майли, кейин ойдинлашар.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси. Чошгоҳдан Кейин

Ишкомнинг таги кўм-кўк ток барги, занг.

Шарофатаяхомтокқиляпти.

Дарвоза очилиб, бирин-кетин уч хотин кўринади. Бири - ҲАНИФА ХОЛА, олтмишларга бориб қолган, бири - МАЪРИФАТ АЯ, ундан ёшроқ: эллик-эллик бешларда. Учинчиси эса САНОБАР, ёши ўттизлар атрофидаги жувон.

Ана шу жувоннинг бир қўлида бежирим сумка, бир қўлида мобил телефон.

Улар Шарофат аяга хайрон, хам шундай ишни қилаётганига ҳавас билан қарайдилар.

Шарофат ая хижолатда, нарвон устида питирлаб қолади.

Ана! Бу ёқда хам бир нарсалар бошланди.

ШАРОФАТ АЯ: Вой! Йигиштириқсиз уйга меҳмон келади, дегани шу-да. Мангина ўлай! Ҳай, Дилором... э йўқ., Дилафрўз!

ҲАНИФА ХОЛА: - Биз, ахир, меҳмон эмас. Қулчиликка келган ҳам меҳмон бўладими. Супурги қаёқда? Бўлса, остонангизни супурар эдик.

Шарофат ая шоша-пиша нарвондан тушади.

Уйдан иккала Дилором ҳам чиқади.

Дарвоза олдидаги совчилар қизларга жуда қизиқсиниб қарайдилар, лекин ўзлари сўраб келгани қайси бири эканини билолмай, иккиланиб қоладилар.

Шарофат ая қизи Дилоромга қўлини силкиб имо қилади.

Дилором ўзини тезда ичкари олади.

ШАРОФАТ АЯ: - Қани, ичкарига! Ҳай, Дилафрўз қизим, меҳмонларга қара.

Мехмон аёлларнинг кўзи обдастага қараб юрган қўшни қиз Дилоромда. Ҳали адаштириб қўйишмаса.

Ошхонадан Дилафрўз, елкасида сочиқ, отилиб чиқади ва обдастани қўшни Дилоромдан олдин олади.

Ҳовли. Чошгоҳдан Кейин

Очиқ деразадан ичкарида бошини эгиб кулаётган Нозим кўринади. Ёлгиз йигит-да, ўйланади, хаёл суради, китоб ўқийди, ўқиганига кулади.

Қўшни ховлининг туйнугидан бу ёққа қараган Ҳамида холанинг кўзлари ола-кула бўлиб кетади.

Нозим бошини орқага ташлаб, елкалари силкиниб-силкиниб кулади.

Китоби Ҳамида холага кўринмайди, Ҳамида хола ўзидан ўзи силкиниб кулаётган Нозимни кўради.

Давлатнинг Уйи. Чошгоҳдан Кейин

Чогроққина ховли. Иккита хона, ўртаси дахлиз.

Сўрида қаралмаган ток.

Унинг тагида «Запорожец» машинаси, орқа капоти очиқ.

Давлат капот тагига бошини суқиб, ниманидир кавлаяпти. Худди кавлайверса, гур-р этиб юрибкетадигандек.

Султон эса унинг тепасида бетоқат.

СУЛТОН: - Юрадиган нарсами?

ДАВЛАТ: - Қарасанг юради-да.

СУЛТОН: - Шуни хам пулга олдингми-эй? Тузукроги йўқмиди?

ДАВЛАТ (бошини кўтариб, Султонга қарайди): - Икки юз доллар, сув текин. Гулсанам уч юз юборган экан, икки юзини шунга урдим.

СУЛТОН: - Ҳеч юрганингни кўрмадим. Доим кавлайсан. Юрадиганга ўхшамайди-ку.

ДАВЛАТ: - Юради, юради. Фақат озгина меҳнати бор. Ҳам ҳайдашни яхшилаб ўрганиб оламан. Янги олганимда қийналмайман.

СУЛТОН: - Ҳай, билмадим-да. бунинг хеч юрадиган сиёхи йўқ.

ДАВЛАТ: — Сен ҳам Нозимга ўхшаб шунга ёпишма. Ҳали ҳайдаганимда кўрасан. Хўш," ўзинг нима иш билан келдинг? Туришингдан бир дардинг бор.

Султон ерга қараб, ўйланиб туради.

ДАВЛАТ (яна капот тагига эгилиб): - Гапиравер.

СУЛТОН: - Бошингни кўтар-да. Кетингга гапираманми?.

СУЛТОН (эгилган кўйи Султонга қараб): - Тилинг чиқиб қолибдими? Гапир, эшитиб ишимни қилавераман. Манави сими қаёққа боради?

СУЛТОН: - Мен «Запорож»ни билмайман. (эгилиб капот тагига қарайди). Бунинг мотори иккита бўлади, дейишадими?

ДАВЛАТ: - Ҳа, биттаси иситишга. Қишда ёқилади. Мана....

СУЛТОН: - Зўр экан... Э, бўлди! Эшит-да гапимни. Қўй, шу қўш моторингни! Бари бир юрмайди.

ДАВЛАТ: - Юради! Кўрасан.

У бошини кўтариб, Султонга қараб қўяди-да, қўлини латтага арта бошлайди.

СУЛТОН: - Юрганда ҳам қаергача боради.

ДАВЛАТ: - Хўп. Гапир. Қулогим ҳам, мана, кўзим ҳам сенда. Ҳозир шуни тузатишдан ҳам зарилроқми?

СУЛТОН: - Шуни тузатиш хам зарил бўлдими? Сенга дардимни айтгани келсам...

ДАВЛАТ: - Хўп, гапир-да бўлмасам. Имтиҳондан йиқилдингми ё пулингни олдирдингми?

Билмайдиган одам кавлаганга юриб кетаверса, машина машина бўладими? Лекин шунинг ҳам ишқибозлари кўп дейишади. Орқаси огир бўлганигами, ҳеч ерда тиқилиб қолмас эмиш.

Ишқи йўқ - эшак, дарди йўқ кесак экан

Давлатнинг Ҳовлиси

Давлат яна капот тагига эгилиб, бир нарсаларга тегиниб кўради.

Султон бир зум жим туради, гапирмай дейди-ю, лекин иложи йўқ, дардини айтиши керак. Секин, ийманиб гапга тушади.

СУЛТОН: - Шу-у... Холам бор-ку, Акмал аканинг хотини.

ДАВЛАТ: -Салимаопа.Ҳа?

СУЛТОН: - Шунинг қизи бор, жияним.

ДАВЛАТ: - Холангнинг қизи бўла бўлади. Ҳа, жиян. Хўш? Эрга тегиб кетмаганми?

СУЛТОН: - У каттаси. Кичкинаси хам бор.

ДАВЛАТ: - Ҳа, кичкина қизча.

СУЛТОН: - Жуда кичкина эмас. Учинчими, тўртинчими курсда ўқийди.

ДАВЛАТ: - Мен кўрганимда кичкина эди-да. Бешинчи синфда эдими......Хўш?

СУЛТОН: - Шуни менга бешиккертти қилишган.

ДАВЛАТ: - Ўша кичкина қизчани?

СУЛТОН: - Катта бўлса олади деб-да?. У ҳам чақалоқлигида. Ойим билан холам, опа-сингиликкови....

ДАВЛАТ: - Қизиг-у, олишинг керакми энди? Хотин тайёр экан-да.

СУЛТОН: - Ишқилиб, уй томонда бир гаплар бўляпти-да.

ДАВЛАТ: - Ростданми? Уйлан-да, қўй.

СУЛТОН: - Ҳозир ҳазил сигмайди кўнглимга. Нима қилсам деб, бошим қотиб келдим.

.ДАВЛАТ: - Э-э, ҳалиям шунақа эскичиликлар борми? Қачон биз маданий халқ бўламиз? Ҳали ҳам бешиккертти деб юрсак. Тавба! Ростдан ҳам қулогини тишлаганмисан?

СУЛТОН: -Э-э,қўйсанг-чи....

ДАВЛАТ: - Бориб турган вахший экансан-ку. Ғарчча тишлайвердингми? Узиб олмаганмисан?

СУЛТОН: - Ким ҳам боланинг қулогини тишлатади. Бир гап, шунақа дейишади. Қулогини тишлаган, бешигини кертиб қўйган деб. Энди у вақтлари бир яхши ният қилишган-да.

ДАВЛАТ: - Ўша вақти йўқ дейиш керак эди-да.

СУЛТОН: - Э-э, бола вақтим, йўқ, ўша вақти мендан сўрайдими? Сўраса ҳам... мен тушунар эдимми?

ДАВЛАТ: — Ҳа, хўп, энди ўша бешиккертти жиянингга ҳам уйланиб, бу ёқдагиси билан ҳам" яллоқилибюраверсанг-чи?

СУЛТОН: - Э-э, ўйлаб гапиряпсанми? Биттасига уйланиб, бошқаси билан юраверадими? Ҳамманиўзинггаўхшатма.

ДАВЛАТ: - Ҳе, менга ўхшасанг, дўппингни осмонга отасан-ку-я. Мен, нима, хотинимни қўйвораман, деяпманми. Икковининг ҳам кўнглини оламан. Учта бўлса ҳам эплайман. Сенга ўхшаб «Бу ёқда биттасини яхши кўраман. У ёқда бошқасига бешиккертти қилиб қўйишган», деб кўзимнинг сувини оқизиб юрмайман.

СУЛТОН: - Давлат, дўстим, менга қара. Қўй шу ҳазил-мазах гапларингни. Жиддий бўлайлик.

ДАВЛАТ: - Мен жиддий гапиряпман. Яшашни билмайсан, Султон.

СУЛТОН: - Хўп, мен сендай бўлолмайман. Шу қизни яхши кўраман, шу битта қизни, менга бошқаси керак эмас.

ДАВЛАТ: - Ҳа, бир айтгандай бўлувдинг. Шуни оламан деяпсанми? Э-э, нима қиласан?

СУЛТОН: - Қўй бу гапни. Сенга маслаҳат сўраб келдим.

ДАВЛАТ: - Йўлини айтяпман-ку сенга. Синашта, қош кўзи, одоби жойида бўлса, шу холангнинг қизига уйланавер-да. Холанг, Салима опа, Акмал аканинг хотини-да?

СУЛТОН: - Ҳа.

ДАВЛАТ: - Гулсанамларнинг кўчасида туришади. Яхши одамлар. Акмал ака ҳам. Қизи ҳам яхши бўлса керак. Уйлан.

СУЛТОН: -Э-э......

ДАВЛАТ: -Уйингда ота-онангнинг хизматини қилиб юради. Бориб-келиб турасан. Бу ёқда эса буниси билан маданий муҳаббат.

СУЛТОН: - Давлат, гапни эшит.

ДАВЛАТ: - Сен мени эшит. Мана, қара, у ёқда Гулсанам, бу ёқда Раъно, бу ҳам гул, гули раъно. Масала йўқ! Бор, лекин ҳаммаси ёқимли масалалар!

СУЛТОН: - Сен, Давлат, одам эмассан.

ДАВЛАТ: - Одамманми йўқми, ишқилиб, сенга ўхшаган латта эмасман.

СУЛТОН: - Шуми сенинг гапинг? Сеникига шу гапни эшитаман деб келдимми? Бўпти, раҳмат! Ўликка йиглаган сўқир кўзим...

Султон секин ўрнидан туради.

Шу пайти телефон жиринглайди.

Давлат Султонга кулиб қарайди.

ДАВЛАТ: - Ана, кўрдинг - бирови. Раъно бўлса керак. Ўзи боя кетди. Бир соат кўрмаса, кўнгли тинчимайди. (гўшакни қулогига тутиб) Да-аҳ... Ҳа. Сенми, Раъно гулим? (гўшакни қўли билан бекитиб, Султонга) Айтмадимми?.. (гўшакка). Майли, майли.... Ҳозирми... меҳмон бор, дўстим......

Давлатнинг шу одати бор: гўшакни олса, худди ҳаво ётмаётгандек «Да-аҳ», дейди, ҳеч ким бунақа демайди.

Нозимнинг Уйи

Нозимнинг хаёлида Ойгул унинг каравотида ўтириб, қўлидаги чамбаракка тортилган матодаги мушук расмли каштачани тикяпти.

У бошини кўтариб, Нозимга қарайди, диққат билан тикилади, кўзларида таъна.

Энди эътибор қиламиз, Ойгул кўча кийимида, эгнида қалин кўк жемпер, бошидаги оқ момиқ шарфини елкаларига ташлаб олган.

Деразадан ташқарига чиқиб қараймиз: ҳовлида узунасига тортилган эски сим дорлар, худди осмоннинг юзига қора қалам билан чизиқ тортилгандек.

ОЙГУЛ: - Бугун нима қиласиз, Нозим?

НОЗИМ: - Дам оламиз, ухлаймиз, китоб ўқиймиз, ёзамиз, кейин яна ўқиймиз, ундан кейин янау хлаб, кейин яна...

Давлатнинг Ҳовлиси

Султон хуноб, Давлатга жаҳл билан қарайди, лекин бу мулойим, яна дўстининг кимлигини яхши биладиган одамнинг жиндай атайинлик аралашган газаби.

Давлат ҳам ўзининг озгина ҳаддидан ошганини билиб, ясама кулади, яна машинага уннайди...

СУЛТОН: - Э-э қўйиб тур шунингни!

ДАВЛАТ: - Юргизиш керак-ку.

СУЛТОН: - Юрса... уялмай кўчага чиқасанми шу билан?

ДАВЛАТ: - Нима қипти? Машина бу ҳам, тўртта гилдираги айланса бўлди-да. Ҳали қараб тур, мен ҳам минай деб ялинасан?

СУЛТОН: - Тариллатиб! Бир марта ўтириб қолиб, қулогим том битган. Машина қуригандай......

ДАВЛАТ: - Эй, сен аввал ўзингни эплаб ол. Ўликка йиглайман эмиш. Мен тирикман. Кўзинг сўқир бўлса, ўзингдан кўр. Битта хотин олишни эплолмайсан-у, яна аччигинг чиқади. Шу айтган масаланг хам ўзи шуни тузатишдан осон. Бунга запчаст керак, сенга калла.

СУЛТОН: - Сенга ялиниб келсам, сен......

ДАВЛАТ: - Ҳа, хўп, бўлди! «Однолюб»... «бирсевар» деб таржима қилса бўлади. Сен шунақа бирсевармисан? Бўлди, менга қолса, мен рози. Нима ёрдам керак бўлса, тайёрман.

СУЛТОН: - Шундай де. Одамни сил қилиб юборасан! Мен ундай, мен бундай.

ДАВЛАТ: - Ўзинг ҳам... Хай, нима уйдагиларни шунча рози қилолмайсанми? Тавба, қайси замонда яшаяпсан? Айтаверади-да улар. Сен дардингни ёр, тушунтир, кўнглим бўлмаган қизга мажбур қилманглар, де. Бунақа лалайиб юраверсанг......

СУЛТОН (синиқ асабий кулади): - Гапинг тўғри-ку-я, лекин улар хам шунча вақтдан бери менга қаратиб ўтиришибди-да.

ДАВЛАТ: - Кимлар? Холангларми?

СУЛТОН: - Ҳаммалари. Ойим, дадам, холам. Холамнинг эри поччам ҳам билади. Мени кўрса галати бўлиб қолади. Йўқ дейишим хаёлларига ҳам келмайди. Айтсам ойим ё мени ўлдирадилар, ё ўзларини бир нарса қилиб қўядилар. Қон босимлари бор....

ДАВЛАТ: - Тавба, нимангга битта қизни қаратиб ўтиришибди, маймундан унча фарқинг йўқ.... Ҳа, даданг-чи? Ота-ўғил бўлиб бир дардлашиб олмайсанми?

СУЛТОН: - Дардлашиб?

ДАВЛАТ: -Бирайтибкўр.

СУЛТОН: - Дадамга-я? Калламни олар... Дадам ойимсиз ҳеч иш қилмайдилар. Огизларидан ойимнинг тили чиқиб туради-ю.

ДАВЛАТ: - Яхши экан, аҳил бўлишса.

Султон Давлатга огриниб қарайди.

ДАВЛАТ: - Мен шу иш, сенинг масаланг бўлмаганда, демоқчи эдим. Э тавба, онанг олиб берган хотин билан маза қилиб яшайвермайсанми, нодон? Булар уйлангунингча бошқача, кўзингга олов бўлиб кўринади, кейин чўги ҳам ўчиб, бир хил хотин бўлиб қолади. Сен хотин кўрган одамнинг гапига қулоқ сол. Кўрдингми, мени еру кўкка ишонмайди буниси. Ўрнак ол.

Султон индамай, сигаретага қўл чўзади. Юзида Давлатнинг гапини эшитмаётган бир ифода.

ДАВЛАТ: - Сен ўтириб, калитни бура. Бир-икки марта газни босиб юбор. Мен орқасидан бензин ҳайдайман.

СУЛТОН: - Ўтирмайман. Шимим ифлос бўлади.

ДАВЛАТ: - Э-э, чекма. Ўзи тўртта қолган.

Қўнгироқжиринглайди.

ДАВЛАТ: - Бор, қара, ким экан. Электрдан бўлса, кейин келасиз, де.

Султонборибэшикниочади.

Кўчада Султонга нотаниш Раъно турган бўлади.

Раъно Султонга тикилиб қарайди.

СУЛТОН: - Келинг? Адашдингизми?

РАЪНО: - Мен тўғри келдим. Сиз адашгандирсиз. Давлат акам уйда-я?

СУЛТОН: -Ҳа,ана.

РАЪНО: - Биламан. (қўлини кўтариб, бармоқларини жимжима қилди) Давлат ака, мен келдим! Са-алом!

ДАВЛАТ: - Э., мунча тез? Салом, салом!

Раъно шип этиб киради.

Султон орқада ҳайрон бўлиб қолади.

ДАВЛАТ: — Битта чой қилинг. Манави ғариб ҳам қўлингиздан чой ичсин.

РАЪНО: - Кейин айниб юрмасин. Ҳалитдан тикилиб қараяпти.

Раъно бир буралиб, уйга киради.

Султон Давлатнинг олдига келади.

СУЛТОН: - Шуми яна битта муҳаббатинг?

ДАВЛАТ (шодланиб): - Ақлинг етмайди сенинг.

СУЛТОН: - Тоза учраганга ўхшайсан.

ДАВЛАТ: - Ҳей-ҳей, биринчи кўриб турибсан-у......

СУЛТОН: - Адашаяпсан, жўра. Фариштаси йўқ бунинг.

ДАВЛАТ: - Фариштасини нима қиламан, юришга халал беради. Ўзинг қарайверма, гап эшитиб қоласан.

СУЛТОН: - Қараганим йўғ-э! Ўзининг кўзи қаттиқ экан.

ДАВЛАТ: - Сен қизларнинг кўзини билиб қолдингми?

СУЛТОН: - Хотининг, боланг бор-а! Ўйламайсан.

Дилоромларни Уйи. Чошгоҳдан Кейин

Совчи хотинлар хонтахта устида енгил ясоглиқ дастурхон атрофидан жой оладилар.

Дилафрўз индамай манзират қилиб, уларнинг кўрпачага чўкишларини кутади.

Учови уч томонга аланглайди.

Тўрдаги сандиқ устига гулдор кўрпалар тахланган.

Ёнбошдаги «стенка» яхшигина идиш-анжомларга лиқ тўла.

Девордаянгигиламосиглиқ.

Уйнинг полида бир қарич ҳам очиқ жой йўқ, ҳамма ерини гилам қоплаган.

ДИЛАФРЎЗ: - Ҳозир ойимнинг ўзлари кирадилар. Қўлларини ювиб.

ҲАНИФА ХОЛА: - Айт, ортиқча овора бўлмасинлар. Биз ҳозир турамиз.

ДИЛАФРЎЗ: - Ҳозир, ҳозир.

Дилафрўз чиқади.

Совчилар дарров бир-бирлари билан маъноли кўз уриштирадилар: маъқул!

Яна улар нигоҳлари билан уйдаги ҳар бир ашёни кўздан ўтказадилар. Кичик совчи -Санобар гиламни қайириб, тагига қарайди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Шарофатхон ўзига жуда пухта хотин. Қизларини ҳам бадастур қилиб қўйган. Чизган чизигидан чиқармайди.

МАЪРИФАТ АЯ: - Яхши! Меҳнатнинг таъмини тотган оила-да. Озодагина экан. Ўзи ҳам нима иш бўлса, қилиб кетаверадими дейман. Қизларига ҳам шундай тарбия берган бўлса, жуда яхши.

САНОБАР: - Бояги кўрганимиз қизлардан қорақошроги. Бизларни опкиргани - синглиси.

САНОБАР: - Лекин иккови ҳам бинойидек экан. Биттаси ўзини ичкари олди-ку, ўша.

ҲАНИФА ХОЛА: - Ўша қайтиб кириб кетгани Шарофатга ўхшаб кетади. Иккита қизи бор, биттаси ҳали узатиладиган ёшга етгани йўқ, дейишган эди. Учинчи қизни ҳам кўргандайман. Ҳали чой дамлаттирамиз-ку, бўлмаса сўраб билармиз. Мен унча таниш эмасман-да.

МАЪРИФАТ АЯ: - Кириб кетгани. Мен бир-икки кўрганман. Буниси қўшни-пўшни бўлса керак. Қизлар ҳам дарров катта бўялпти, бир-икки йил кўрмасангиз, танимай ҳам қоласиз...

Ўткир Аканинг Ҳовлиси

Бошқа кун.

Биз кўрган сўрида Жумагул опа билан Ўткир ака ўтиради.

Ўткир ака ёнбошлаган, ўртада чойнак-пиёла.

Жумагул опанинг кайфияти яхши, эрига меҳр кўргазгиси келади.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Кўп юрдингизми? Оёгингизни уқалай? Хўп денг.

Жумагул опа эрига интилади.

Ўткир ака қўл ҳаракати билан уни тўхтатади.

ЎТКИР АКА: - Э, қўй. Ғайратинг келиб, эзиб юборасан.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Мен эзар эканманми? Сал кўнглингизни олай десам....

ЎТКИР АКА (жилмайиб): - Айтавер-да, кириш қилмай. Нима гап? Нима олмоқчисан?

Жумагул опа ўзини ҳайронликка солади.

ЖУМАГУЛ ОПА: — Ҳеч нарса олмайман. Ҳеч нарса керак эмас.

ЎТКИР АКА: - Ҳеҳ, сени билмайманми? Эритишга тушдинг-ку, бир нарса ундирмоқчисан-да.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ҳеч ҳам-да. Қайта сизни хурсанд қиладиган гап айтмоқчи эдим.

ЎТКИР АКА: - Шу-да. Бўпти, айт. Нима экан? Албатта, сен янги кўйлак кийсанг, мен хурсанд бўламан. Ё шубами?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Пальтом ҳам куни битган, шубани-ку олиб бермайсиз. Майли, ўзимни зўрга кўтариб юрибман. Менинг бошқа гапим бор.

ЎТКИРАКА: -Хўш?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Тўй қиламиз! Опам келган эдилар.

ЎТКИР АКА: - Опанг айтдими?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Йўқ, мен айтдим. Султон ўқишни битир-япти, дедим. Саодатга ҳам ҳар ёқдан совчи келиб ётган экан. Опа, бўлди, энди чўзиб юрмайлик, дедим.

ЎТКИР АКА: - Опанг нима деди?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Нима ҳам дейдилар? Шунча йилдан бери ният қилиб юрибмиз.

ЎТКИР АКА: - Ният бошқа, аниқ бир гапга келиш бошқа. Бўпти, совчингни юборавер, дедими?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бирдан шундай дейдими сизга.

ЎТКИР АКА: - Ҳа?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ўйлашайлик, дейди. Сен ўғлинг билан гаплаш, мен қизим билан, дейди. Бирдан опкет қизимни, демайди-ку.

ЎТКИР АКА: - Хўп, яхши. Нимадан бошлаймиз? Совчи юборамизми?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Йўғ-э, бегона эмас-ку.

ЎТКИР АКА: - Ҳа, совчи юбормайдими?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Юбормаймиз, борамиз. Эр-хотин икковимиз бир ўтайлик, меҳмон бўлиб. Аввал яхшилаб гаплашиб оламиз. Кейин ҳамма қиладиган расми-русмини бошлайверамиз.

ЎТКИР АКА: - Майли-ю, Жумажон... бир ўйлаб олсак бўлармиди, дейман.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Нимасини ўйлайди?

ЎТКИР АКА: - Ҳаммаси яхши, опанг ҳам яхши, қизи ҳам. Божам тилло одам. Лекин......

ЖУМАГУЛ ОПА (сал хавотир билан): - Айта қолинг!

Маҳалла Кўчаси. Чошгоҳдан Кейин

Боя Нозимга тўқнаш келган икки совчи хотин энди бошқа кўк дарвоза олдида. Кичиги чўзилиб, қўнгироқ тугмасини босади.

Дарвоза эшиги очилиб, қирқ беш - эллик ёшли уй бекаси меҳмонларни ичкарига манзират қилади: унинг шундай меҳмонлар келишини кутаётгани кўриниб туради. Совчилар бир зум иккиланиб, кейин олдинма-кейин ичкари кирадилар.

Ичкаридаги Хона

Уй бекаси чаққон бориб, ясатилган стол устига ёпилган матони олади.

Столдаги оппоқ нақшли дастурхон турли хил кутилмаган меҳмон келишига мўлжаллаб, биллур кўра (ваза), чинни ликопчаларда пистаю бодомлардан иборат қарс-қурс, турли хил шоколад, конфетлар билан тузаб қўйилган.

Икки совчи стол теграсидан жой олади.

Уй бекаси ҳам ўтиргач, фотиҳага қўл очилади.

Фотиҳага қўлини очган ёш совчи ҳали омин қилишга улгурмай, уй жиҳозларига аланглашга тушади.

КАТТА СОВЧИ: - Қани, омин, парвардигор ҳаммамизни кўзлаган ниятларимизга етказсин, ёшларимизга худойимнинг ўзи риз-қу тўкинчиликнинг эшигини очиб қўйсин! Омин!

УЙ БЕКАСИ: - Омин! Хуш кўрдик. Яхшимисизлар?

КАТТА СОВЧИ: - Хушвақт бўлинг. Ўзингиз яхшимисиз? Хўжайин, акам яхшимилар? Қизим қанотингизга кириб, чопқиллаб ишларни қилиб юрибдими?

УЙ БЕКАСИ: - Раҳмат, раҳмат! Худога шукр, яхши. Фақат... хўжайин ўтиб қолганлар.

КИЧИК СОВЧИ: - Э-э......

КАТТА СОВЧИ: — Вой, кечирасиз, кўнгилга олманг. Билмабмиз. Охиратлари обод бўлсинГ Хайр энди, бир кўрган таниш, икки кўрган билиш дейишади.

КИЧИК СОВЧИ: - Уч кўрган қариндош....

УЙ БЕКАСИ: - Айтганингиз келсин.

КАТТА СОВЧИ: Керак бўлса, чоригимизнинг пошнаси ейилиб тушиб кетгунча қатнаймиз. Парвардигор шунақа яхши ташвишлардан бенасиб қилмасин. Қани, Ҳалима......

КИЧИК СОВЧИ: - Холажон, безовта бўлманг. Биз сўроқлаб келдик. Дарров қайтамиз.

УЙ БЕКАСИ: - Вой. Одамни хижолат қилманг. Эшиклик уй, ҳеч бўлмаса бир пиёла чой......

КАТТА СОВЧИ: - Шу бир пиёла чойни ичамиз, албатта. Дамлаб олиб кирса. Биз ҳам бир...а?..

УЙ БЕКАСИ: - Хўп, хўп.

Уй бекаси ўрнидан туриб, қўлини кўкрагига қўяди.

УЙ БЕКАСИ: - Фақат шошилманглар. Бир келиб қолибсизлар.

КИЧИК СОВЧИ: - Безовта бўлманг. Худо йўлимизни очса. Ҳали кўп келамиз.

УЙ БЕКАСИ: - Айтганингиз келсин. Мен, ҳозир....

Уй бекаси, қўлини кўкрагидан олмай, чиқишга ҳозирланади.

Шу одатимиз ҳам ажойиб-а, бир-бирини кўрмаган, мутлақо танимаган, ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган йигит-қизлар шунақа совчилар сабаб бўлиб, ўртада бир юз кўришиб, турмуш қуриб кетаверади.

Истироҳат Боғи. Чошгоҳ

Анҳор бўйидаги узун йўлак, чошгоҳ бўлгани учун ҳали бош-қа сайр қилувчилар йўқ, осойишта, тинч.

У томондан келаётган жуфт Ориф билан Шарифа кўринади.

Шарифамиз йигит билан юриб ўрганмаган-да, тортинчоқ, яна ҳар тарафга ҳуркак назар ташлайди.

Яна Ориф унинг қўлидан тортиб, қўлтиқлашиб юришга ундайди, Шарифа нафақат қўлини, бутун қоматини бу ёққа тортади.

ШАРИФА: - Ориф ака, қўйинг! Тўғри юринг. Уяламан.

ОРИФ: - Қўлушлашишнингнимасиуят?Фотиҳақилинганбўлсак.

ШАРИФА: - Қўлимни ушламасангиз юролмайсизми?

ОРИФ: - Қочиб кетасизми деяпман-да.

Ориф яна Шарифанинг қўлидан тортади.

Шарифа бўшроқ қаршилик кўрсатади.

Шарифа, қўли Орифда, навниҳол қаддини бу ёққа тортган, қалтираб кетади - қанча тортинса, шунча жозибали гўзаллик.

ШАРИФА: - Э-э, одамлар қараяпти.

ОРИФ (атрофга аланглаб): - Ҳеч ким йўғ-у.

Анҳор бўйи, сокин, лекин тез оқаётган сув, енгил шабадада солланаётган дарахтлар, дарахтлар устида кенг осмон.

Фақат Шарифанинг уятчанлиги Орифни диққат қилади-да.

Нозимнинг Уйи. Чошгоҳдан Кейин

Нозим бояги алпозда китоб ўқияпти. Хона бурчагида бояги қовун.

Ҳовли. Чошгоҳдан Кейин

Дарвоза очилиб, Ҳамида хола киради. У нимадандир чўчиб кетган. У тўғри Нозим ўтирган дераза олдига боради ва ҳамишагидек баланд сўрайди.

ҲАМИДА ХОЛА: - Нима бўлди? Деразадан Нозим ҳайрон бўлиб қарайди.

НОЗИМ: -Нимабўлди?Ҳа?

ҲАМИДА ХОЛА: - Нимага куляпсиз, болам? Одамнинг юрагини ёрдингиз. Ҳеч ким йўқ жойда бир ўзингиз....

Нозим энди хахолаб кулади.

Кампир баттар қўрқиб қарайди.

ҲАМИДА ХОЛА: - Ўзингизга ўзингиз?..

НОЗИМ: - Китоб ўқияпман, хола. Жуда қизиқ.

ҲАМИДА ХОЛА: - Китобга ҳам одам куладими? Эсим чиқиб кетди.

Ҳамида хола ёқасига туфлайди.

ҲАМИДА ХОЛА: - Одам бир ўзи бўлса, ўзига ўзи гапириб, ўзича кулиб... мияси айниб қолиши ҳеч гап эмас. Тезроқ хотин олинг, болам. Худойим ҳамма жонзотни жуфт қилиб яратган. Бунақа ёлгиз турманг, хосияти йўқ.

Каравотда Ойгул пайдо бўлиб, Нозимга жилмаяди.

ОЙГУЛ: - Ҳа, Нозим, хосияти йўқ, уйланинг. Бунақа юрманг. Ўзингизни дунёнинг эркаси деб ўйлайсиз-да, а?

НОЗИМ: - Нимага бунақа дейсиз?

ОЙГУЛ: - Ҳатто бегона кампирлар ҳам гамхўрлик қилгандан кейин.

НОЗИМ: - Устимдан куляпсизми?

ОЙГУЛ: - Кампирларга кулги бўлиб юрганингиздан кейин куламан-да.

Ойгул йўқ бўлиб қолади - каравот бўм-бўш, рўйжанинг ҳатто тахи ҳам бузилмаган.

Нозим кулади.

Нозим, кампир эшитиши керак гапни қаттиқ-қаттиқ айтади, гапирганда кўпроқ юз имо-ишоралари ва қўлларини ишга солади.

НОЗИМ: - Оббо хола-эй! (кампирга эшиттирмай) Шу туйнукни бир бало қилиб ёпиш керак.

ҲАМИДА ХОЛА: - Кечаги берган чиннини беринг. Едингизми, ишқилиб?

НОЗИМ: - Ҳа, едим, едим... Хола, бошқа овора бўлманг.

Ҳамида хола дераза раҳига суяниб олади.

ҲАМИДА ХОЛА: - Раззоқ акангизнинг тўйидан. Ў-ў, икки марта қамалди, биттасида Чорсуда тўрт кило лаҳм билан қўлга тушиб, кейин бир жўра атлас сотаман деб. Мана, худо деган экан, тўйлар қилди, қизлар узатди, ўғил уйлантирди. Лекин Манзура опангиз қаттиқ. Жуда пишиқ. Норин сотарди бозорда. Мелиса кеп қолса, тогорасини этаги билан ёпиб, ўтириб оларди. Мелиса қайси юрак билан бировнинг хотинининг этагини кўтариб кўради?..

Нозим маъқуллаб бош силкийди, унга эшиттирмай тўнгиллайди.

НОЗИМ: - Мелиса одобли бўлган экан...

ҲАМИДА ХОЛА: - Сўрайман дейман: оқшоми билан нима еб чиқасиз?

НОЗИМ: - Қанақа нима? Ҳеч нима емайман.

ҲАМИДА ХОЛА: - Доим... бир ёзасиз, ликопчадан бир нарса олиб ейсиз. Бир ёзасиз, бир ейсиз.

Нозим кулиб юборади.

НОЗИМ: - Ликопча эмас, кулдон-ку, хола. Мана, кулдон. Чекаман. (Кампирга эшиттирмай) Кечаси ҳам пойлайди-я, обер-кампир-штурмбанфюрер!

ҲАМИДА ХОЛА: Ҳа-а, папаросми? Менга ҳам битта беринг.

Нозим чўзилиб кампирга сигарет беради.

Ҳамида хола сигаретани тишлаб, имо билан гугурт сўрайди.

Нозимгугуртчақибтутади.

Тутун тортганда кампирнинг юзи бужмаяди.

Нозим кетган сигаретасига ачиниб қарайди.

ҲАМИДА ХОЛА (тутунни пуфлаб): - Вой, заҳар бўлмай ўлсин, мунча аччиқ!

Нозимнинг хаёлида каравотда ўтирган Ойгул уни фош қилади.

ОЙГУЛ: - Қизганчиқ. Сигаретингизга ичингиз ачийди, лекин берган овқатларини паққос туширасиз. Уйланиш керак, бечорагинам.

Хаёлпараст Нозимнинг бундан кейин Ойгулга айтадиган ҳамма гаплари ҳам хаёлида айтилади.

НОЗИМ: - Бечорагинам? Нимага энди? Уйланмаса, бечора бўлиб қоладими?

ОЙГУЛ: - Менга бечорасиз-да. Кўнгли очиқ, тоза йигит, кимнинг қўлига тушар экан, мендан зўрини топадими, деб ўйлайман-да.

НОЗИМ: - Уйланиш, нима, ҳаёт ё мамот масаласими? Мунча ҳамма гапиради.

ОЙГУЛ: — Ҳаётнинг асоси ҳам, давом этиши ҳам шу-ку.

НОЗИМ: - Асос шу деб, тўғри келганга уйланаверадими?

ОЙГУЛ: - Ҳеч ким тўғри келганга уйланмайди. Одам ўзига тўғри келганига уйланади. Ўзигатўғрикелганига!

НОЗИМ: - Сиз-чи, тўғри келмадингизми менга?

ОЙГУЛ: - Мен тўғри келган эдим, жуда тўғри келган эдим. Лекин сиз мени кўриб туриб, кўрмадингиз.

Нозимнинг уйида бир руҳ бор: стол устида сочилган қогозларда, учта китобда, компьютерда, каравот устида текис сирилган рўйжада, хуллас, ҳамма нарсада, токчада турган телефон худди ҳозир ўз-ўзича жиринглаб кетадигандек.

Одам ёлгиз яшаса, ҳамма нарсаси гапиради.

Дилоромларнинг Ошхонаси

Ошхонада Дилором, қўшни Дилором ва Дилафрўз.

Дилором чой дамлайди.

Қўшни Дилором курсида бемалол ўтиради.

Дилафрўз дераза токчасидан жой олган.

ДИЛОРОМ: - Дарвозадан қайтариб юборса ҳам бўлади-ку. Ичкарига киргизгандан кейин улар ҳам умидланади.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Қизиқмисан, Дилор, меҳмон-ку бари бир, эшикдан қайтариб бўладими.

ДИЛОРОМ: - Шу чой опкириш ҳам жонимга тегиб кетди. Кирсанг, кўзларини милтиқдай қадайдилар. Дилор, сан опкир, илтимос!

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ўйлаб гапиряпсанми? Сенга келган сов-чига чойнакни мен олиб кираманми? Анави айтганингга ҳам ўрнингга мен тега қолай?

Дилором кўзи билан Дилафрўзни имо қилади.

Қўшни Дилором лабини тишлайди.

Дилафрўз эса гапни қулоги билан илиб олган.

ДИЛАФРЎЗ: - Ҳа-а, ким у айтганлари?

ДИЛОРОМ (синглисининг гапини эшитмаганга олиб): - Бу ердан чиққандан кейин бари бир сизларникига ҳам киради.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Қиз ахтариб юрган эмас, аниқ ўзингни сўраб келишган бўлса-чи. Ўзимиздан-ку булар. Учовлашиб келишибди-я.

ДИЛАФРЎЗ: - Ҳа-а, бир гап бор. Бари бир билиб оламан.

ДИЛОРОМ: - Жи-им ўтиргин, хўпми, она хотинлик қилмай. Кейинги вақтлари жа ҳаддингданошибкетяпсан.

ДИЛАФРЎЗ: - Вой мен нима дедим, опа? Ўзларинг-ку мендан гап яшираётган.

Ҳовлидан Шарофат аянинг товуши келади.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳай. Дилором, қизим, чой олиб кирмайсанми?

ДИЛОРОМ: - Уф-ф. Чой ичмай қуриб кетгурлар.

Давлатнинг Ҳовлиси

Бояги манзара.

Давлат яна «Запорожец»ни кавлаяпти.

Султон унинг атрофида парвона, лекин қўлини ифлосга ургиси йўқ.

ДАВЛАТ: - Ҳа, кўп бурнингни осилтирма, бир йўли топилади. Одам ҳеч қачон умидни йўқотмаслиги керак. Бўлмайдиган ишнинг ўзи бўлмайди. Бешиккертти қилинган бўлса нима? Болалигингда бўлган гап.

СУЛТОН: - Ҳозир ҳам шу гап келяпти-да, Давлат.

ДАВЛАТ: - Қиз билан юриб, ваъда берганинг йўқ-ку. Қўлини ҳам ушламагансан, демак, алдамагансан ҳам. Холангнинг қизи, олмасанг, орага бир совуқчилик тушади, кейин, бари бир, опа-сингил, яна топишиб кетаверишади.

СУЛТОН (енгил тортиб): Сен ҳам одамга ўхшаб қолар экансан. Ҳа, энди гапингни эшитса бўлади.

ДАВЛАТ: — Э-э, нима деяпсан? Мен яхши одамман. Сенга яхши маслаҳатларни беряпман," қулоғингга кирмаяпти. Хўш, нима қилдик?

СУЛТОН: - Бунча кавлайсан? Ўзи тушунасанми моторини?

ДАВЛАТ: - Шунақа қилиб билиб оламан-да. Ўрганяпман.

СУЛТОН: - Ий-э, ҳеч нарсасини билмай қандай ўрганасан?

ДАВЛАТ: - Мен шунақа қилиб ўрганаман Ҳали бир уста бўлиб кетай-ки.

СУЛТОН (истеҳзо билан томоқ қиради): - Билмадим, билмадим. Бу машинанинг устаси бўлиб қаёққа ҳам борар эдинг.

Давлат бошини кўтариб, қўлини артишга тушади.

ДАВЛАТ: - Ҳа, айтгандай, яна бир яхши дўстимиз ҳам бор-а. Нима дединг? Ҳамма ёги гиж-биж ақл, бир маслаҳат чиқар ундан ҳам. Учовимиз ўтириб ақллашамиз. Калла жонивор ишлайди. Ҳу, ичкарида телефон бор. (овозини кўтаради) Раъно! Гули Раъно! Телефонни чиқариб токчага қўйинг.

СУЛТОН: - Э-э, бунинг кетмайдими?

ДАВЛАТ: - Кет дейишим керакми?

СУЛТОН: - Мен билан гаплашяпсан-у, хаёлинг уйда. Ҳозир Нозимни ҳам чақирсак... Уялмайдими?

ДАВЛАТ: - Ҳар куни шу ерда-ю, нимага уялади. Сизларга ҳам хизмат қилсин.

Аудитория

Тўрт букланган қогоз қўлма-қўл ўтиб, ниҳоят манзилига - Саодатнинг қўлига етиб боради.

Саодат қогозни очиб ўқийди, Алишерга бефарқ кўз ташлайди.

Алишер унга умид билан, ҳаяжонли қараб турган бўлади. Им қоқиб, нигоҳи билан сўрайди.

Саодатнинг катта-катта очилган кўзларида бирон-бир туйгуни сезмаймиз, бепарволик бор лекин.

Саодат қогозни йиртмоққа чогаланади-ю, лекин атрофги бир кўз ташлаб, яна тахлаб, китоби орасига солиб қўяди.

Ҳали ҳам ишқини қогозда изҳори дил қиладиган йигитчалар бор экан-да. Биз бўлса булар ҳозир севгисини «эсемес» билан айтади деб ўйлабмиз. Ҳа, ҳали Саодатнинг қўл телефони йўғ-а.

Шарофат Аянинг Уйи

Ҳалиги уч совчи хотин, Шарофат ая.

Ўша уй, ўша дастурхон, ўша манзара.

Санобар қўл телефонини қўлига олади ва яна ёнига қўяди.

МАЪРИФАТ АЯ: - Тез-тез телефон қилади. Ўзи ҳам соатлаб гаплашади. Бир ўзи-да. Согиниб кетдим, дейди. Ошлар кўз олдимдан шундай ўтаверади, манти, норинларни егим келади,дейди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Уларда йўқ бўлса керак-да, а?

МАЪРИФАТ АЯ: - Қаёқда! Улар умуман ёглик нарсаларни емас экан. Нима дейди, ҳалиги.... Санобар, айтган эдим-ку?. Ҳалиги......

КИЧИК АЁЛ: - Холестеринми?

МАЪРИФАТ АЯ: - Ҳа, холестерин. Шу нарсаси кўп деб ейишмас экан. Ҳамма ейдигани қайнатилган, димланган, унинг ҳам ёги бўлмас экан.

ҲАНИФА ХОЛА: - Ошларни-чи?

МАЪРИФАТ АЯ: - Ош? Э-э, ошга йўлашмайди ҳам. Бизларга ўхшаб қуйруқ ёгига қилинган ошларни ейиш қаёқда!

Шарофат ая одоб сақлаб, гоҳ унисининг, гоҳ бунисининг огзига қараб ўтиради.

ҲАНИФА ХОЛА: - Уларда ҳам тўйлар бўлар? Тўйда нима овқат қилишар экан? Ё тўйга ҳам егуликни ўзлари билан олиб борадиларми? Шунақа деб эшитар эдик.

САНОБАР: - Йўғ-э, унақа эмас. Фақат олдиндан айтиб қўяди, биз боряпмиз, деб. Уй эгалари овқатини шунга қараб қилади. Бизга ўхшаб бостириб кириб бориш йўқ. Тўйлари ҳам ресторанларда ўтади. Мана, ўзимизда ҳам тўйлар ресторанга ўтиб кетди-ку. Лекин у ердаги ҳаётнингўзитўй.

МАЪРИФАТ АЯ («Чалғиб кетдик» деган маънода Ҳанифа холага им қоқади, Санобар» билан кўз уриштиради): - Э-э, хуллас, шунча йилдан бери ўша ёқда. Оти нима эди?.. Ҳа, Мо... Морди...Санобар,нимаэди?

САНОБАР: - Опа, доим айтаман-ку, мантини эсингизга келтиринг деб. Манти!

МАЪРИФАТ ОПА: - Хўп, манти. У ёги ҳам эсимга келмайди-да.

САНОБАР (Шарофат аяга қараб): - Монте-Карло. Монте-Карлода ишлайди.

ШАРОФАТ АЯ: - У... Монтиси... қаерда?

САНОБАР: - Европада, хола. Ўрта Ер денгизининг бўйида. Зўр, курорт, туристик шаҳар. Жуда машҳур. Сарваржон Францияда ўқигандан кейин, ўша ерга ишга ўтган. Ойлиги ҳам жуда катта. Долларга чақсак, юз мингдан ҳам кўп.

ШАРОФАТ АЯ: - Э-ҳа, бизларнинг пулга қанча?

МАЪРИФАТ АЯ: - Э жуда кўп. Яна кий сотадиган дўкони ҳам бор.

ШАРОФАТ АЯ: - Кийи нима экан?

САНОБАР (икки қўли билан кий тутган бўлиб кўрсатади): - Мунақа қилиб уради-ку. Билярдтаёқчаси.

ШАРОФАТ АЯ (унча тушунмай): - Шуни ҳам олар эканми?

САНОБАР: - Ҳа, курорт шаҳар, ҳамма ёги шунақа ўйинлар, казино!

Бу гапга Ҳанифа хола ҳам ҳайрон бўлади.

Маърифат ая Санобарга қараб, унинг гапини маъқуллаб, қувватлаб ўтиради.

САНОБАР: - Ишқилиб, ҳамма нарсаси тўкис, машинагача олган. У ёқда машина олиш унча гап эмас-ку-я. Бу ёқда ҳам уйга биттасини олиб бериб қўйган.

МАЪРИФАТ АЯ: - Фақат дадаси минмайдилар. «Қўй, бу қиммат бало, бир нарса бўлиб юрмасин», дейдилар. Ўзлари ҳайдашни билмайдилар-да. Тогаси Шарифга тирикчиликка «Камаз» бериб қўйган. Фақат шу битта камчилиги....

ҲАНИФА ХОЛА: - Шарофатхон, буларга қўшниман, шунча йилдан кўриб-билиб келаётганим учун совчиликка бош қўшиб келдим. Боласи жуда яхши бола. Ўзимизнинг қизлардан уйланаман, деб юрган экан.

МАЪРИФАТ АЯ: - Шундай. Шундай.

ҲАНИФА ХОЛА: - Энди гапни яшириб нима ҳам қилдик, қизингизни сўраб келганимиз. Яна бунинг боласи, жуда ёш, кеча мактабни битиргани бўлмасин, бу ерда сиқилиб қолади, депти. Ўқиган бўлсин, тил билсин, бу ерда одамларга аралашади, уйда ўтириб қолмайди, ишлатаман, дейди.

ШАРОФАТ АЯ: - Яхши, яхши.

САНОБАР: - Ақллик бола-да. Ҳа, ақллик бўлмаса, шунча йилдан бери ўша ёқда ўқиб, яна ишлаб юрармиди. Бу йил докторликни ҳам ёқлайди. Уларда кандидат дегани бўлмас экан, бирдандоктор.

ҲАНИФА ХОЛА: - Қизингиз бу йил битиради а? Тил билади? Қаранг, бизлар ҳам ўқиб, тил ўрганишни ўйламабмиз. Ана, керак бўлар экан.

САНОБАР: - Ҳа, хола, яна ўқимоқчимисиз?

ҲАНИФА ХОЛА: - Невараларим ўш ёқларга кетса, бориб болаларига қарар эдим. Қўшни хотинлар билан нима тилда гаплашаман?

ШАРОФАТ АЯ: - Уларда ҳам қўшни бўлар эканми?

МАЪРИФАТ АЯ: - Вой, қўшни ҳамма ерда қўшни-да.

ШАРОФАТ АЯ: - Эшиги тўғрима-тўғрилар ҳам бир-бирини танимас экан-ку?

ҲАНИФА ХОЛА: - О-о, бизлардаги аҳлчилик қаёқда!

Чет элни кўрмагандан кейин жуда қизиқ туюлса керак, одамлар билмаган нарсасини худди кўргандек, у ердаги ишларни ўзи тепасида туриб қилдиргандек гапиради. Худо бераман деса, қўшқўллаб беради

Шарофат Аянинг Уйи

Ўша манзара, ўша совчи хотинлар, ўша ҳангома.

ШАРОФАТ АЯ: - Ўқишини битириб олсин деб, шу вақтгача узатмадим. Бўлмаса, кўп жойдан одам келди. Келяпти.

ҲАНИФА ХОЛА: — Ҳа, албатта, албатта. Ким билади, худойимнинг ўзи йўлимизни тўғри" қилгандир. Биз ахтариб юрган, хўп мос экан-да. Ажаб эмас, фаришта овмин деган бўлса....

МАЪРИФАТ АЯ: - Хай энди, пешанасига ёзилгани бўлади-да. Бунингизнинг тил билгани яхши экан-да. Сарваржоннинг ҳам тайинлагани шу - ойи, тил билсин, тил билса бу ёқ жаннат дейди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Худойимнинг ўзи йўлимизни тўғри солгани шу-да.

Шарофат ая анча таъсирланиб, ерга қараб ўтиради, кўнглида рози эканини билдирмасликка уринади.

Кейин секин туриб, эшикка юради.

Санобар телефони қўлига олиб, Маърифат аяга қараб қўяди.

Маърифат ая «майли» деган маънода бош иргайди.

Даҳлиз

Дилором эшик олдида чойнак кўтариб турибди.

Эшик очилиб, Шарофат ая кўринади.

Шарофат ая, ўзини чеккага олиб, Дилоромга «Кир!» деб имо қилади.

Санобар телефонини Дилоромга тўғрилайди.

Нозимнинг Уйи

Дераза токчасида турган эски телефон аппарати жиринглайди.

Ҳамида хола дераза ёнидан кетмай тураверади. Паға-паға тутун қайтаради - тутунни ютмай чекишибилинибтуради.

Нозим қулоги гўшакда, кампирга огриниб қарайди.

НОЗИМ (телефонга): - Бугун шанба-ку... Ким?.. Ҳа, Султонми... Нима дейди? Бу кампирга нима экан?.. Сизга эмас... Майли, ўтаман... Шундан шу ёққа қовун кўтариб юраманми? Жа текин мардикорни топгансиз-да. Одамнинг ўзи кетини кўтаролмагандан кейин... Эй, айтгандай, лимузин юрмадими? Бозорга бир савлат тўкиб келар эдингиз-да.

ҲАМИДА ХОЛА: Ким?

НОЗИМ: - Битта жўра. Ўтирайлик деяпти.

Нозим курсига ўтириб, китобига атай тикилиб олади.

Ҳамида хола нима қиларини билмай, бир муддат туриб қолади.

Ҳовли

Ҳамида хола, қўлида чинни коса, дарвоза томонга қайтаётиб жаврайди.

ҲАМИДА ХОЛА: - Эй худойим-эй! Бир пиёла чой дамлаб берадигани йўқ. Оч-наҳор. Уйлаб қўймайдиларми? Хўб ота-оналар бор-да... Вой-вой-эй! Жинни бўлади-да, мана шунақа қилиб. Ўпкасини чиритиб чекади.

Ойгул каравотдан туриб келиб, стол устидаги сигарет қутисидан битта олиб, ўзи тутатиб чекади.

Нозимга қарата тутун қайтаради

НОЗИМ: - Жй, эй, бу нима қилиқ? Чекмас эдингиз-ку.

ОЙГУЛ: - Сизнинг ҳасратингиз чекмаганимга қўядими?

НОЗИМ: - Ҳасрат-а? Ҳеч билмадим-ку?

ОЙГУЛ: - Сиз қиз боланинг кўнглини биласизми? Қиз боланинг кўнгли, эҳ-ҳе....

Нозим кўз олдидаги рўёни ҳайдаб, бошини силтайди.

Ойгул йўқолади, унинг ўрнида тутун - Нозимнинг ўзи чеккан сигарета тутуни.

Тутун деразага тортилиб кетади - бу боя Ҳамида хола чеккан сигаретдан қолгандир, балки.

Ўткир Аканинг Ҳовлиси

Сўрида Ўткир ака билан Жумагул опа.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бу гапни бир гапирдингиз, бошқа гапирманг. Хўп. Бизлар опа-сингил.

ЎТКИР АКА: - Опа-сингил яқин бўлмайдими?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Лекин сиз-чи, Акмал ака-чи? Сизлар ҳам яқинми? Ётти-ёт бегона -бошқа-бошқа қон. Кўрдингизми! Биздан ҳам яқинлар қуда бўляпти-ю. Қизини ўзининг уругидан бегонага бермайдиганлар ҳам бор.

ЎТКИР АКА: — Акмал ака... жуда етти-ёт эмас-ку? Амакироқ шекилли?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Эҳ-ҳе, катта аммамнинг ўғлининг ўғли. Аммамнинг эри - поччам, ўғилларининг хотини.. неча қон аралашган. Узоқ бўлиб кетган..

ЎТКИР АКА: Олимлар айтяпти, духтирлар гапиряпти, ахир. Бир гап бордир-да.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Гапираверади. Юзтадан биттами, тугилиши мумкиндир камчилик билан. Келиб-келиб шу бизларга тўғри келар эдими?

ЎТКИР АКА: - Хўп, шу, келиб-келиб тўғри келса-чи?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Нафасингизни иссиқ қилинг. Мана, кўрасиз. Ҳали Султон билан Саодатжоннинг болаларини ўйнатиб юрганда айтаман. Йўқ, айтмайман. Сиз ҳам гапирманг энди шуни. Эшитгандан нари.

ЎТКИР АКА: - Ҳа-ей, қачон борамиз? У-бу нарса олиш керакдир?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Э, бегонамидик? Тўртта нон. Қуруқ бормасак бўлди-да.

ЎТКИР АКА: - Ноннинг ўзи билан бўлмас. Мен бир бозорга тушай. Яна ичимдик-пичимликдегандай....

ЖУМАГУЛ ОПА: - Йўқ, йўқ, қўйинг шу ичимлик-пичимликни. Аччиқ

аралаштирилмайди.

ЎТКИР АКА: - Э-а, қўй шу ирим-жиримларни. Бегона бўлса бошқа гап эди. Акмал ака икковимиз оламиз-да юзта-юзта. Икки божа ўтириб хам ичмайликми. Сизлар хам хурсандчиликка бир пиёладан....

ЖУМАГУЛ ОПА: - Божангиз билан ичсангиз, қулоқларингизга хеч нарса кирмай қолади. Бир марта қўйиб туринг шуни.

Дераза токчасида турган телефон жиринглайди.

Жумагул опа бориб, гўшакни кўтаради.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Алё, алё... Ий-э, гапирмайди-ку.

ЎТКИР АКА: - Тушолмаётгандир.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Нафаси эшитилиб тургандай. Алё, алё. Гапиринг!... Бирон бола ўйнаяпти шекилли. Ҳа, мен... уйдалар.... Э-э, қўйиб қўйди-ку.

ЎТКИР АКА: - Ким экан? Нима деди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бир хотин. Эрингиз уйдами, деди. Кейин қўйиб қўйди.

ЎТКИР АКА: - Узилибқолгандир. Шу ёшимда хотинлар телефон қилиб......

Жумагул опа эрига диққат билан тикилади.

ЎТКИР АКА: - Нимага бундай қарайсан?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ё сизда бир гапи бор, ё менда.

Шарофат Аянинг Уйи

Дилором чой кўтариб киради.

Санобар қўл телефонида Дилоромни суратга олади.

Дилором бошини кўтармай, одоб билан пичирлаб салом беради.

Ҳанифа хола мехр билан, қаноат қилиб қарайди.

Санобар чимирилиб, синовчан нигоҳ ташлайди.

Шарофат Санобарнинг шу пайти телефонини томоша қиляпти деб ўйлаб, хайрон қарайди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Ваалайкўм! Барака топ, қизим! Ўзим ўргилай.

МАЪРИФАТ АЯ: - Яхши юрибсизми, қоқиндиқ? Ўқишларингиз яхшими?

Санобар индамай алик олади.

Дилором ҳамма саволларга эшитилар-эшитилмас «Ҳа, раҳмат, раҳмат», деб жавоб қилади ва Шарофатаягақарайди.

Шарофат ая кўзи билан «Бўлди, чиқавер майли», деб имо қилади.

Санобар шоша-пиша сумкасини очиб, фотоаппарат олади.

ҲАНИФА ХОЛА: - Шарофатхон, ўтирсин, икки огиз гаплашайлик.

ШАРОФАТ АЯ: - Майли ўтирса. Лекин ишлари бор, ошхонага қарасин. Мен болаларимни меҳмоннинг олдида ялпайиб ўтиришга ўргатмаганман.

МАЪРИФАТ АЯ: - Биламиз. Эшитганмиз, шунинг учун ният қилиб келдик-да.

Ўртанча аёл шундай деб яна Дилоромга қараб қўяди.

Кейин у кичик аёл билан кўз уриштиради.

САНОБАР: - Синглим, отингиз Дилором, а?

Дилором ялт этиб қарайди, Санобар фотоаппаратини ярқ-юрқ эткизиб, уни суратга олиб" олади.

Дилором «Вой!» деб отилиб чиқиб кетади.

Дилоромларнинг Ошхонаси

Дилором, қўшни Дилором, Дилафрўз.

Дилором идишларни ювяпти.

Қўшни Дилором у узатган ликопчаларни тахлаяпти: иккаласи қиз бу ошхонада бирга иш қилибўрганибкетганлар.

Дилафрўз дераза токчасида ҳовлига қараб ўтирибди.

ДИЛОРОМ: - Сен тўғри айтганга ўхшайсан. Булар бекорга учовлашиб келмаган. Яна фотоаппарату камерали қўл телефони билан. Ёшини шунга етаклаб олишган.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Зўр йўлини топишибди-ку. Учраштириш шарт эмас, харажат йўқ. Совганинг пули ҳам ёнга қолади.

ДИЛОРОМ: - Йигит жонивор кўтарам бўлиб ётгандир-да, ўзи кўргани келолмаса.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Шуни айт. Буларни кўриб тураман-у, лекин йигити... билмйман.

ДИЛОРОМ: - Маҳалла-ю, лекин мен ҳам кўрмаганман. О-олдин битириб кетгандир-да.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Шуларнинг кимидир чет элда. Франция-дами, Бенилюксдами....

Дилафрўз ялт этиб қўшни Дилоромга қарайди.

ДИЛОРОМ: - Тавба, бир огиз сўраш йўқ а, суратга тушираверганини. Қўрқиб кетибман.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Техника билан қуроллангани айт.

ДИЛОРОМ: -Гапирма.

ДИЛАФРЎЗ: - Мен ҳам ҳайрон бўлган эдим, нимага бунча телефонни қўлидан қўймайди деб. Шунга экан-да. Расмингизни олиб бориб, унга қўйиб беради-да.

Уй томондан шоша-пиша Шарофат ая келади.

Дилором онасининг келишига хавотир билан қараб туради.

ШАРОФАТ АЯ: - Биттанг хабар олай демайсан.

ДИЛОРОМ: - Ая, қарасангиз бўлмайдими?

ШАРОФАТ АЯ: - Нима бўпти, қизим? Бирон гап чиқдими?

ДИЛОРОМ: - Расмимни олиб олди. Анави ёшроги. Мен, нима, уларга томошақовоқми?

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳамма гапни гап деб гапираверма, қизим. Расмингни олса олгандир. Ойдай қизсан, кам жойинг йўқ. Нимадан уяласан?

ДИЛАФРЎЗ: - Расмга сўраб туширсин-да? Бировнинг қизига хўжайинчилик қилади.

ШАРОФАТ АЯ: - Сен жим ўтир.

ДИЛАФРЎЗ: - Нима дедим? Жим ўтир, жим бўл....

ШАРОФАТ АЯ (Дилоромга): - Қизим, мен эътибор қилмабман. Шуниси бунча кўп телефон ўйнайди дедим лекин.

ДИЛОРОМ: - Ҳа, ҳали телефонда ҳам олдими? Мен фақат расмга туширди деб ўтирибман, камерага ҳам туширибди-да.

ДИЛАФРЎЗ: - Лекин соткаси жуда крутой экан.

қЎШНИ ДИЛОРОМ: - Узоқ ёзадиганими дейман.

ДИЛАФРЎЗ: - Ўшанақа. Кўриниши айтиб турибди.

ДИЛОРОМ: - Кўряпсизми, ая, роса кино бўлибман бўлмаса.

Шарофат ая сал ўнгайсизланади.

ШАРОФАТ АЯ: - Хай, нима бўлса бўлди. Яхши ният билан қизимни расмга туширганга мен нима ҳам дейман. Э-э, бўпти, тез ошнинг тагига уннаб юборинглар. Ҳа, чаққон-чаққон.

ДИЛОРОМ: - Ҳали ош билан ҳам сийлаймизми?

Дилором онасининг нигоҳини тутишга ҳаракат қилади.

Шарофат ая чиқиб кетаётиб, қўшни Дилоромга бир қараб қўяди.

Давлатнинг Ошхонаси

Қозоннинг таги ёқиқ.

Қўлювгичда, шилдираб оқаётган жўмрак тагида бояги қовун.

Стол устида пиёз, помидор, булгори қалампир, картошка пўчоқлари бетартиб сочилган.

Бир тогорачада арчилган картошка.

Раъно кийимини алмаштириб, халат кийиб олган, пиёз арч-япти, кўзи пиёзданми," норозиликданми, ёшланган.

Қўнгироқ жиринглаб, деразадан Султоннинг бориб дарвоза эшигини очгани, Нозимнинг у билан кўришиб киргани кўринади.

Раъно Нозимга узоқ қараб қолади.

Дилоромларнинг Ошхонаси

Дилором, қўшни Дилором ва Дилафрўз.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Мен борай, Дилор. Компьютерингга чиққан эдим. Меникига вирус тушибди. «Имейл»имга бир кирмоқчи эдим. Ё қарашайми?

ДИЛОРОМ: - Йўқ, кетма. Қарашмасанг ҳам ўтир. Юрагим така-пука бўлиб кетяпти. Ойим бир балони бошламасалар. Буларнинг келиши жуда ёқиб турибди-да.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Йўғ-э. ўзингдан сўрамай бир иш қилмасалар керак. Доим кўнглинггақарайдилар-ку.

ДИЛОРОМ: - Ўзларининг айтганларига тўғри келса, қарайдилар. Ош буюриб қолдилар-да.

ДИЛАФРЎЗ: - Меҳмонни қуруқ жўнатмайдилар-ку.

ДИЛОРОМ: - Сан, бор, ойимга қараш. Чойлари тугагандир. Туш, ахир, деразадан.

ДИЛАФРЎЗ: - Мени ҳайдайверар экансиз-да.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Менинг «имейл»им вирус тушганига ёпилиб қолибди. Умида курсдошим бир нарса юбормоқчи эди, сеникини айтдим, майлими?

ДИЛОРОМ: - Майли, майли.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Юборган ҳамдир. «Имейл»ингга кирсам майлими?

ДИЛОРОМ: - Майли, кодимни биласан.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - «Ораста». Ўзгартирганинг йўқми?

ДИЛОРОМ: -Йўқ,ўша.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ : - Раҳмат.

Дилафрўз бир опасига, бир қўшни Дилоромга ажабланиб қарайди.

ДИЛАФРЎЗ: - Опа, нимага почтангизнинг кодини ҳам берасиз?

ДИЛОРОМ: - Нима қилибди? Бекитадиган сирим борми?

ДИЛАФРЎЗ: -Энди-да....

Давлатнинг Ҳовлиси

Давлат енги билагигача шимарилган, қўллари мой.

«Запорожец»нинг орқа капоти кўтарилган.

Нозим ҳам эгилиб, капотнинг тагига қарайди.

НОЗИМ: - Чой-пой бўладими? Ё қорамой ялаб кетаверамизми? (Султонга) Бунинг меҳмонга чақиргани шу. Сувни ҳам сўраб оласиз.

ДАВЛАТ: - Ёмон иззатталабсиз-да. Ҳозир овқат бўлади.

НОЗИМ: - Ёруглик қайдан чиқди?

ДАВЛАТ (кулиб): - Йўқ ердан.

НОЗИМ (Султонга): - Ҳамма пули машинага кетган.

ДАВЛАТ: - Икки юзгина долларга олдим, деб неча марта айтаман.

СУЛТОН: - Икки юз доллар пул эмасми?

НОЗИМ: - Уйидан икки долларлик егулик топилармикан? Анави латифа бор-у, афандининг қарзи бор экан, қарз берган одам сўраб келса, унинг хотини шу ердан ўтган қўйларнинг тиканга илашган жунини йигиб олиб, ип йигириб сотадилар-да, шунинг пулига қўй олиббоқиб......

ДАВЛАТ: - Минг марта эшитганман-э.

СУЛТОН: - Айтинг, айтинг.

ДАВЛАТ: - Мен эшитмайман.

НОЗИМ: - Менинг айтаётганим, бир доно маслаҳат бермоқчиман.

ДАВЛАТ: - Айтинг қани, доно каллангиздан нима маслаҳат чиқар экан.

НОЗИМ: - Буни юргизаман деб овора бўлмасангиз-да, товуқ боқсангиз.

Далат бошини кўтариб. Нозимга илжайиб қарайди.

ДАВЛАТ: - Нимага энди товуқ?

НОЗИМ (машинага имо қилиб): — Тайёр катак! Товуқлар ичида дунёни кўриб, жўжалаб" ётаверади.

ДАВЛАТ: - Ҳоҳ, ҳоҳ, иштони йўқ тиззаси йиртиққа кулибди. Ўзларингда велосипеднинг гилдираги ҳам йўқ. Мана, кўзининг ёшини оқизиб ўтирибди!

НОЗИМ: -Нимага?

ДАВЛАТ: Бунга хотин олиб беришимиз керак бўлиб қолди.

НОЗИМ (дабдурустдан англамай): - Кимга?

ДАВЛАТ: - Менга эмас, ҳар қалай. Мана бунга?

НОЗИМ: - Ким олиб беради?

ДАВЛАТ: - Ким бўларди? Биз. Сиз билан мен.

НОЗИМ: - Бундай тушунтириб айтинг? Ким уйланади, кимга уйланади? Нимага уни биз уйлантирамиз? Султон?

Султон хижолат бўлади, Давлатга «ўзинг тушунтир» деб мустар қарайди.

ДАВЛАТ: - Жуда сизга етиб бориши қийин-да. Мана бу шу ерда биттаси билан юради. Усиз дунё қоронги, бошқасига қараса, кўзи сўқир бўлар эмиш. Хуллас, севги-муҳаббат савдоси. Маъшуқасини топган, энди хотин қилиб тушириб олиши қолган. Етиб бордими?

Султонсиниқилжаяди.

Давлат машинага орқасини бериб, суяниб олади.

НОЗИМ: - Яхши-ку. Нима керак масхара қилиб? Тўғри гапиринг. Хўп, биз нима қилиб берамиз? Бунинг ҳам бошида ота-онаси бор уйлантириб қўядиган. Биздан аниқ нима керак?

ДАВЛАТ: - Ана шу уйлантириб қўядиганлар - биз. Ота-онаси... икковимиз иккита ота бўлиб, бунинг бошини қизнинг боши билан битта қиламиз. Сизни шунга чақирдим, мияси бутун, кавласа кўп ақл чиқади деб.

НОЗИМ: - Э-э, раҳмат тан берганингизга. Ўзининг мияси йўқларга мия бўлиш менга тан. Фақат ақлим етмаяпти: нимага ота-онаси эмас?

ДАВЛАТ: - Улар билмаслиги керак.

НОЗИМ: - Ким билмаслиги керак?

ДАВЛАТ: - Ота-онаси.

НОЗИМ: - Ий-э! Шунақа ҳам бўладими?

ДАВЛАТ: - Бўлдирамиз. Бўлдиришимиз керак.

НОЗИМ: - Нимага? Ё бирон иш қилиб қўйганми бу? А, Султон?

ДАВЛАТ: - Қанақа иш?

СУЛТОН: - Йўғ-эй, ҳеч иш қилиб қўйганим йўқ.

НОЗИМ: - Бўлмаса, нимага ота-онангиз билмаслиги керак? Ота-онадан ҳам яшириб бўладими?

ДАВЛАТ: - Нимага бўлмас экан? Улар у ёқда, биз бу ёқда.

НОЗИМ: - Э-э, ёнгоқнинг тагида ухлаб турдингизми? Ё жинни қўйнинг миясини едингларми?

Султон ерга қараб қимирчилайди. Нозим баттар ажабланади.

Султон дераза томонга қараб қўяди.

СУЛТОН: - Секинроқ, секин.

НОЗИМ: - Нимага секин?

ДАВЛАТ: - Шундай бўлиб қолди. Бунинг уйидагиларга билдирмай туришимиз керак.

СУЛТОН: - Шундай, шундай.

НОЗИМ: - Нимашундай?

ДАВЛАТ: - Эй, мунча кўп савол берасиз? Тўй ўтгунча билмай туришсин.

НОЗИМ: - Ё менинг каллам ишламаяпти, ё сизларга бир гап бўлган.

ДАВЛАТ: - Сизга бир гап етиб боргунча, мен бир ухлаб тураман, шекилли.

СУЛТОН: - Нозимбой, ҳозир ҳаммасини тушунтираман.

НОЗИМ: - Қизиг-у, тушунгандан кейин ундан ҳам қизиқ бўлса керак.

ДАВЛАТ: - Гап иккита инсоннинг бошини қўшиш, севишганларни мурод-мақсадига етказишҳақидаборяпти.

НОЗИМ: - Хўп, севишганлар бўлса, нимага бекитиқча? Нимага ота-онасидан яширади? Айб иш қилиб қўйганми?

СУЛТОН: - Ҳай, секинроқ гаплашайлик.

НОЗИМ: — Намунча? Гапимизни биров пойлаяптими?

ДАВЛАТ: - Ҳеч қанақа айби йўқ. Фақат......Уҳ, бу қоқвошга ҳам бир бошдан тушунтириш

керакэнди.

НОЗИМ: - Хўп, қани, тушунтиринг, ўткир каллангиздан нима гап чиқар экан?

СУЛТОН: - Сизлар ҳеч тўғри гаплашмайсизлар шекилли?

ДАВЛАТ: - Хў-ўш, манави аммамнинг, йўқ, холасининг бузоги... Ҳа, холангнинг тузогига тушгандан кейин кимнинг бузоги бўласан?

СУЛТОН: - Майли, майли, нима десанг ҳам розиман. Фақат тезроқ гапир.

Давлат ошхона томонга қараб олади, Нозим унинг ошхонага аланглайверганидан ажабланиб, ўша ёққа кўз тикади.

Ошхона деразасидан ҳеч ким кўринмайди, лекин идиш-аёқ тиқирлаб, овқатнинг жизиллагани эшитилади.

ДАВЛАТ (овози пасайтириб): - Хуллас, бу латтачайнар хотин оладиган; бу ёқда бир қиз билан юради, ҳозир тили-забони бўлса ўзи ҳам айтади. Уйланиши кераг-у, лекин у ёқда холасининг қизи билан бешиккертти ҳам қилинган. Яна, анави қулогини тишлаб қўйган дейдими, энди уни ҳам олиши керак, бунисини ҳам. Худо берса, қўш қўллаб беради дегани шу. Мен бошингга битта эмас, иккита бахт қуши қўнибди, деяпман....

НОЗИМ: - Ҳали ҳам шунақа одатлар бор экан-да?

ДАВЛАТ: - Бор, бор. Ёввойи-да бу, қизнинг қулогини бешикда ётган пайти тишлаб қўйган. Катта бўлсам, бехотин қоламан деб қўрққан-да. Энди, мана, иккитасининг ўртасида сарсон.

Давлат масхараомуз илжаяди, Нозим кулади, Султон хижолатли жилмаяди.

СУЛТОН: - Эй, бу нима деса, деяверсин, тишламаганман.

ДАВЛАТ: - Ишонма бунга, кичкиналигида йиртқич бўлган, тишлаган. Холасининг қизи, бечора ҳалигача қулогини ушлаб йиглайди.

СУЛТОН: - Энди, Нозимбой, ойим билан холам ўша пайтлари қуда бўламиз деб гапни бир жойга қўйган эканлар-да.

ДАВЛАТ: - Сен энди, Султон, жим ўтир. Илҳомнинг белига тепма. Нозимга бадиий қилиб тушунтириш керак. Хуллас, энди бу холасининг қизидан айниган, айниганини онаси билса, ўлдиради. Холасининг қизига уйланаман деса, бу ёқда юрадиган қизи ҳам ўлдиради. Ана шу ишкални икковимиз ечишимиз керак. Тушунарлими?

НОЗИМ: - Тушунарли-ю, лекин калла ишламаяпти.

ДАВЛАТ: - Йўқ, ишласин. Ишлатинг-да, бўлмаса бўлмайди.

НОЗИМ: - Каллам ишламаётганинг яна бир белгиси - шу бир уюм темирга ёпишиб олганингизни тушунмаяпман. Тагини тешиб, оёгингизни тушириб, юргизиб кетаверсангиз ҳам бўлар экан.

ДАВЛАТ: - Олдимга сиз тушиб, йўл кўрсатасиз.

НОЗИМ: - Сизга-я? Биров кўрсатган йўлга юрасизми? (Ошхонага қараб олиб) Ичкарида яна биров борми? Деразада бир нарса лип этгандай бўлди.

Давлат Нозимга қараб қўйиб, илжаяди.

СУЛТОН: - Бор, бор. Манавининг пойнаги.

ДАВЛАТ: - Ҳей, ҳей, эшитиб қолади.

НОЗИМ: - Ҳазиллашяпсизларми?

Шу пайти Раъно чойнак кўтариб келади.

Нозимҳайронқарабқолади.

СУЛТОН (шивирлаб): - Ана, ҳурилиқо!

РАЪНО (Нозимга): - Салом!.. Ҳа, салом. Қиз кўрмаганмисиз?

НОЗИМ (тили тутилиб): - Ҳа, салом!... Яхшимисиз?

РАЪНО: - Мунча қарайсиз? Қиз кўрмаганмисиз деяпман.

НОЗИМ (ўзини тутиб олиб): - Қиз-ку кўрганман. Лекин сизни кўрмаганман.

РАЪНО: - Бўлмаса, яхшилаб кўриб олинг. Огзингиз очилмай.

Давлат кулади.

НОЗИМ: - Огзим эмас, қулогим очилиб қолди.

РАЪНО: - Қулогингиз? Нимага?

НОЗИМ: - Қизларнинг бунақа огзи борлигини эшитмаган эдим-да.

РАЪНО: - Гапга бало экансиз.

Султон Раънога ёқтирмай тикилади. Раъно чойнакни курси устига қўйиб кетади.

НОЗИМ (Давлатга қараб бошини чайқаб): - Теп тортмайди-ю! Халатигача олиб келиб олган бўлса, худо урибди сизни.

СУЛТОН: - Давлатни худо урмайди, хотини уради.

ДАВЛАТ: - Мақол тўқияпсанми?

НОЗИМ: - Чатоқ, чатоқ. Қайдан топгансиз буни?

ДАВЛАТ: - Сизларга нима? Мушукка ўхшаб пуф сассиқ қиласизлар.

Кўча

Алишер «Нексия»га суяниб олган, қўлида машина калитини ўйнайди. Шунчаки, беихтиёр. Шундан биламизки, у доим машинада юришга ўрганиб кетган.

«Нексия» ҳам Алишернинг амрига мунтазир жонзотга ўхшайди, яхшилаб ювиб, артилган, олд капоти устида офтоб чарақлайди.

Саодат ана шу офтоб жилосига термилади, кўрсатгич бармогини капот устида юргизиб, алланарсаларни чизган бўлади...

АЛИШЕР: - Хатимни китобингга солиб қўйсанг, рози бўлди деб ўйлабман.

САОДАТ (Алишерга қарамай): - Ёмон мулойим сурбетсан-да. Шунча одамнинг ичида хат юбориб ўтирибсан. Уялмайсанми?

АЛИШЕР: - Нимага уяламан? Бирон айб қилдимми? Кинога бирга тушайлик, деб ёздим. Буайбэмас-ку.

САОДАТ: - Бутун курс қараб турган эди, айб бўлмайдими?

АЛИШЕР: - Қараса нима? Ҳаммаси билади?

Саодат бошини кўтариб, Алишерга ҳайрон қарайди.

САОДАТ: - И-и, нимани?

АЛИШЕР: - Шуни.

САОДАТ: - Нима шу?

АЛИШЕР: - Сени яхши кўришим. Ҳамма билади сени яхши кўришимни.

САОДАТ: - Эсинг жойидами? Нима деяпсан? Ҳали мени ҳаммага гапириб юрибсанми?

АЛИШЕР: - Сени гапирганим йўқ. Лекин ўзимнинг яхши кўришимни айтганман. Ҳа, яхши кўраман, нимасини яширай... Ўзингга ҳам айтганман.

САОДАТ: - Мени ўйламайсанми?

АЛИШЕР: - Доим ўйлайман. Мана, ҳозир ҳам, олдим-да турибсан-у, худди сен бу ерда йўқдай, ўйлаб турибман.

САОДАТ: - Жиннисан, Алишер.

АЛИШЕР: - Мен уйдагиларга ҳам айтганман. Ойимга. Ойинг билан гаплашади....

САОДАТ: - Тамом эсингни еб қўйибсан. Бекорга овора қилма.

Бозор

Вилоят шаҳари бозорида эру хотин Ўткир ака билан Жумагул опа харид қилиб юрибди.

Албатта расталар, хилма-хил мева-чева.

Эру хотин катта-катта анорга харидор бўлади.

Сотувчи сархил узумни елим халтага солиб беради.

Ўткир ака сотувчига пул чўзади.

Эр-хотин икковининг қўлида елим халталар, нон растаси ёнидан ўтадилар.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Биттаси ҳам деҳқон эмас.

ЎТКИР АКА: - Деҳқон нима қилади бу ерда. Ерга қўйиб сотгани қўймаса. Расталарнинг сантиметригача эгалик.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Шунга ҳамма нарса ошиб кетган. Шошманг, нон ҳам олайлик....

Жумагул опа нонларни қарай бошлайди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ҳай, бу нонларнинг тузукроги йўқми? Мундай бир меҳмонга олиб борадиган. Кичрайиб кетибди-я.

ЎТКИР АКА: - Олавер-да энди. Ҳамма нон - бир нон.

ЖУМАГУЛ ОПА (сотувчига): - Бу патирнинг ёги нима?

СОТУВЧИ: - Олинг, опа. Сариёг.

ЖУМАГУЛ ОПА: — Ҳеч ҳам сариёғ бўлмаса керак. Маргариндир, а?

СОТУВЧИ: - Э, бу сариёғдан қолишмайди. Российский.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ана. Айтмадимми?

ЎТКИР АКА: - Уҳ, бўл-да энди! Шунинг учун сен билан бозор қилмайман. Савдони ҳам эзибюборасан.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Э-э, бозорда савдо қилади-да, индамай олиб кетавермайди... Яхши-яхшисидан олти... йўқ, саккизта беринг. Гулламагани бўлсин.

СОТУВЧИ: - Патир гулламайди-ку, опа.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Хўп. Худо хоҳласа, ният қилиб оляпмиз. Яхшими, уялтирмайдиган қилибсайланг.

СОТУВЧИ: - Э тўйми, опа, қутлуг бўлсин. Қанақа тўй?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ўғил уйлантиряпмиз.

ЎТКИР АКА: - Кўп гапирдинг-да лекин. Сани ўғил уйлантирганинг буларга нима қизиқ.

Сотувчи нонларни саралашга тушади.

СОТУВЧИ: - Ундай деманг. Бизларни ҳам тўйга етказсин.

Шарофат Аянинг Уйи

Уч совчи аёл ва Шарофат ая.

ШАРОФАТ АЯ: - Неччига чиққан?

МАЪРИФАТ АЯ: - Бу йил йигирма саккизни тўлдиради. Шу октябрда.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳм-м. Яхши.

САНОБАР: - Энди, хола, бегона юртда бўлгандан кейин қийин экан. У ёқда ўзимизнинг қизлардан йўқ, бу ёқдан топайлик деса, ўзи йўқ. Келганда ҳам ўн беш-йигирма кун туради, қариндош-уругдан бўшамайди. Қизлар билан танишолмаса. Ана шунақа қилиб, умр ўтиб кетяпти.

ҲАНИФА ХОЛА: - Бандасининг ризқи қаерга сочилган бўлса, ўша ердан теради-да.

МАЪРИФАТ АЯ: - Ҳозир бир нарса демайман. Ўзлари гаплашсин, танишсин.

САНОБАР: - Бу, хола, қизингизнинг компьютери бор, а?

ШАРОФАТ АЯ: Ҳа, нима эди?

САНОБАР: - Унда ўзининг почтаси ҳам бор бўлса керак?

Ҳанифа хола Санобарга ҳайрон қарайди.

ШАРОФАТ АЯ: - Почта? Ҳа, почтамиз битта-ку, қандай ишлайди, билмайман. Мираҳмад деган укамиз одамларнинг пенсиясини уйига олиб келиб бериб юради лекин.

САНОБАР: - Йўқ. Мен электрон почтани айтяпман, «имейл».

ШАРОФАТ АЯ: - И.. имийлингиз нима дегани?

САНОБАР: - Одамлар компьтерда бир-бирига хат ёзишиб туради, шу. Электрон почта, «имейл»дейилади.

ШАРОФАТ АЯ: - Биров билан ёзишганини билмайман, бўлса, айтар эди.

МАЪРИФАТ АЯ: - Мен тушунмайман, лекин ўғлим бу кеннойиси билан компьютерда хатлашиб туради. Гаплашади ҳам. Мен ҳам чиқиб гаплашганман.

ШАРОФАТ АЯ: - Шунақами? Телефондами?

САНОБАР: - Компьютерда ҳам. Фақат олдиндан бир вақтни келишиб олиш керак. Кичкина камераси ҳам бўлади, шу билан бир-бирини кўриб ҳам турамиз.

ШАРОФАТ АЯ: - Ё тавба! Нималар чиқмаяпти-я! Кўриниб турадими? Худди телевизордагидек, а?

МАЪРИФАТ АЯ: - Ҳа, шундай кўриб турасиз.

САНОБАР: - Қизингизнинг «имейл»ини берсангиз, иккови танишиб, гаплашиб кўрарди. Агар йўқ демасангиз, «вебкамера»ни ўзим олиб келиб берардим. Бир-бирини кўриб ҳам оларди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Ана холос! Ўзи совчига ҳожат ҳам қолмайдими, дейман. Замон олдингакетяпти-да,а?

МАЪРИФАТ АЯ: - Ҳа, шу, ёшлар бир-бирини кўрсин, гаплашсин. Ўзлари топишсин. Эрта-бир кун бизга маломат қилиб юрмайди.

ШАРОФАТ АЯ: - Хўп. Мен қизимга айтиб кўрай. Ишқилиб, компьютерда кўп дарс қилади. Анави, нима дейди, «Интернет»ми?

САНОБАР: — Ҳа, «Интернет». «Интернет»и бўлса, «имейл»и ҳам бўлади....

ШАРОФАТ АЯ: - Бу, ҳозир расмга тушириб олдингизми?

САНОБАР: - Ҳа, хола, кўнглингизга келмасин. Кўриб олишга келиб кетолмайди-ку, энди келса, тўйига келади. Шунинг учун почтасига юбораман, ўзи кўриб олади. Телефону фотоаппаратларни ҳам ўзи олиб берган.

Шарофат хола бир гина қилиб қўймоқчи бўлди-ю, лекин қизининг расми, нима эди, ҳа, Монте-Карло деган, денгиз бўйидаги жуда бой шаҳарга кетишини ўйлаб, индамай қўя қолди.

Давлатнинг Ҳовлиси

Давлат машина эшигини очиб, оёқларини тушириб ўриндиққа ўтириб олган, мой қўлларини гоҳ кўтариб туради, гоҳ машина деразасига қўяди.

Қаёқдандир учта стул пайдо бўлиб, биттасида Нозим, биттасида Султон ўтирибди, биттасининг устида чойнак-пиёла.

СУЛТОН: - Давлат, шунинг халал беряпти гаплашишга. Худди бошимнинг орқасидан милтигинитирабтургандай.

НОЗИМ: - Қаншаримга, денг.

ДАВЛАТ: - Кундошдай рашк қиляпсанми?

СУЛТОН: - Рашк эмас, раво кўрмаяпман сени шунга.

ДАВЛАТ: - Секинроқ.

НОЗИМ: - Пиширган ошини ўзи ичади, Султон.

СУЛТОН: - Кейин бундан қочиб қутулмаса......

ДАВЛАТ: - Сен менга ақл эмас. Ўзингни бил.

СУЛТОН: -Айтяпман-да.

НОЗИМ: - Фойдаси йўқ, балиқ қармоққа тушиб бўлган. Юришини кўринг.

ДАВЛАТ: - Воҳ-воҳ, ёмон доносиз-эй!

СУЛТОН: - Эркак сабзининг ўзи.

ДАВЛАТ: - Ўзинг ялиниб келиб... Қўй шуни, деяпман!

Нозим кулиб қўяди.

Султонқўлсилтайди.

НОЗИМ: - Бўпти, гапимизга қайтайлик. Масала анча гужала.

ДАВЛАТ: - Сен, Султон, кўп қўрқаверма. Бунинг ўзи одати шунақа, бир ишни қилишдан аввал вайсамаса бўлмайди.

НОЗИМ: - Сизга ўхшаб, сув кўрмай этик ечмайман, билдингизми? Ўйлаб оламан.

СУЛТОН: - Ҳеч кимим йўқ-да бу ерда.

ДАВЛАТ: - Нимага йўқ? Мана, мен бор-ку. Нозим ҳам ақл ўргатиб олсин, ёнимизга киради. Ўзи бу жуда уддабурон, кўп нарсани билади.

НОЗИМ: - Йўғ-э, сиздан кўпроқ билиш айб-ку.

ДАВЛАТ: - Мен жиддий айтяпман. Мен, масалан, бунинг уйланишига ишонаман, лекин тўй қанақа бўлишини, ўлай агар, билмайман.

НОЗИМ: - Юрган экансиз-да отам хотин олиб берган деб. Уйланган бўлиб сиз билмасангиз, мен қаёқдан биламан. Қишлоқда битта синфдошим уйланганда, тўйида куёвжўра бўлганман, холос. Кейин борганларимда тўй тўғри келган бўлса, базмда ўтириб келаверганман.

ДАВЛАТ: - Мен-чи? Мени уйлантириб қўйишган, ўзим аралашмаганман.

НОЗИМ: - Ия, сиз аралашмаган бўлсангиз, келинга ким уйланган? Ё дўппини уйлантиришганми?

ДАВЛАТ: - Нима деганингиз бу?

НОЗИМ: - Бир хил жойларда куёв тўйда ўзи бўлмаса, келиннинг ёнига дўппсини қўйиб қўйиб, тўйни ўтказиб юбораверишар экан.

СУЛТОН: - Қанақасига? Куёв қаёқда бўлади?

НОЗИМ: - Эскидан қолган ҳийлаи шаръий бўлса керак-да. Энди, куёв сафардан келолмай қолган ё ҳарбийда юрган бўлса, бу ёқда қизни узатиш учун ўйлаб топилган чора бўлса керак-да. Мана, битта танишим қишнинг чилласида уйланган, катта қор тушиб, машина юрмай, Нуротанинг тогига, тўйига ўзи етиб боролмаган. Тўй куёвсиз ўтган. Шу айтувди, ҳалигача хотини у-бу олиб беринг деб қолса, «Менга эмас, манавинга теккансан, нима сўрасанг, шунга айтавер, олиб беради», деб қалпогини кўрсатар экан.

Давлат билан Султон кулиб юборади.

ДАВЛАТ: Ана, менинг биринчи эшитишим. Яна билмайман дейсиз.

НОЗИМ: Мен ҳам эшитганман, ўзим кўрганим йўқ.

СУЛТОН: - Қалпоқ... дўппи-да, а?

НОЗИМ: - Йўқ, жуни калта телпак.

ДАВЛАТ: - Кулманг. Билмайди-да.

СУЛТОН: - Тўқилган, кашта... дўппи ҳам бор-ку.

Давлат ўзини ичкарига олиб, машина калитини бурайди.

Мотор вигиллайди, лекин ўт олмайди.

ДАВЛАТ: - Виг-виг-г қилади, ишлаб кетмайди.

СУЛТОН: - Мотори иккита деяпсан-ку. Унисини ишлат.

ДАВЛАТ: - Униси иситишга деяпман-ку.

СУЛТОН: - Сендай уддабуронга фарқи йўқдир?

НОЗИМ: - Қўш хотин экан-да?

ДАВЛАТ: - Яна бошладингларми?

НОЗИМ: - Мен моторини айтяпман. Биттаси юргизса, биттаси иситиб турса....

СУЛТОН (ерга қараб, шивирлаб): - Қараб турибди. Уялмайди ҳам-эй.

Деразадан Раъно тўғри Нозимга қараб турган бўлади.

ДАВЛАТ: - Сен, нима, қайнатаммисан? Нима ишинг бор?

СУЛТОН: - Кўрасан ҳали. Емоқнинг қусмоги бор.

ДАВЛАТ: - Ўзинг аввал еб кўр. Тишинг синмай.

Султон тоза йигит-да, кўнгли олдиндан сезиши хеч гап эмас. Давлатга жони ачийди.

Созни қўлингизга олганингиз билан, чалишни билмасангиз, мусиқа чиқмайди.

Дилоромларнинг Ошхонаси

Қозонда пиёз қовурилаётган ёг устига гўшт жазиллаб тушади.

Дилором капкир билн гўштни аралаштиради.

Қўшни Дилором унинг тепасида гап овлайди.

Ҳа, шу қизимиз серқатнов бўлиб қолди, буни ҳали Шарофат ая ҳам гапиради.

ДИЛОРОМ: - Дилор, ўлдим мен. Бир гап бўлмаса, ойим ош қилдирмасдилар.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Шошма, аввал билайлик-чи.

ДИЛОРОМ: - Хўп деб юборганларидан кейин билганимиздан нима фойда? Вой, қандай айтаман?

Қўшни Дилором нима дейишини билмай, индамай қолади.

Уй томондан чойнак кўтариб Дилафрўз келади.

ДИЛОРОМ: - Турадиган шаштлари борми?

ДИЛАФРЎЗ: - Билмадим. Кирганим йўқ, ойим чойнакни даҳлизга чиқарган эканлар.

ДИЛОРОМ: - Эй, қуриб кетсин! Тез гуручни тозалаб юборинглар. Буларнинг ҳангомаси қуюқлашиб кетди. Ойим, бўлди, жавобингни бердим, деб турмасалар эди.

ДИЛАФРЎЗ: - Опа, кўрмай-билмай тегиб кетаверасизми?

Дилором синглисига капгир ўқталади.

ДИЛОРОМ: - Гапирмасанг, тилинг танглайингга ёпишиб қолади.

ДИЛАФРЎЗ: - Опа-ей. Нима дедим? Сўраяпман-да.

ДИЛОРОМ: - Гуручнитозала,деяпман.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Дарров бермаслар. Ўзингдан ҳам бир огиз сўрайдилар...

Дилором яна шиддат билан қозон кавлашга тушади.

Капкирда нима айб?

Давлатнинг Ҳовлиси

Давлат, Нозим, Султон.

ДАВЛАТ: - Қишда сессияга борсам, шу ўзинг билган Гулсанамни оласан дейишди. Фотиҳа қилиб, нон синдириб ҳам қўйишган экан. НОЗИМ: - Сиздан сўрамайми?

ДАВЛАТ: — Аниқ қилиб сўрашгани йўқ-да. Бир борганимда ойим: «Шу Гулсанам ҳам кўзга« яқин бўлиб қолди. Ҳар ёқдан сов-чилар келяпти экан», десалар, «Ҳа, ёмон эмас, яхши қиз бўлса керак», дебман. Ойим шу гапимни илиб олиб, харакатни бошлаб юборганлар.

Гулсанамнинг Уйи

Даврон каравотда қўлчаларини кериб ухлаб ётибди.

Гулсанам унинг устига адёл ёпади.

ГУЛСАНАМ (шивирлайди) - Дадасининг ўғли! Давлатим!

Гулсанам ўғли жим термилиб ўтиради.

ГУЛСАНАМ (ўзича): - Даданг ёмон эди, болам. Тўртинчи синф-да Каримбойни роса урган. Ҳозир одамларнинг қувурларини улайдигн пайвандчи бор-ку, шу Каримбой. Ўқимади у, лекин тирикчилиги ёмон эмас. Даданг мени талашган-да....

Даврон уйқусида инжиқланади.

Гулсанам унинг елкасига уриб, тинчлантиради.

ГУЛСАНАМ: - Кичкина Давлат ухласин. Даданг ўшанда кичкина бўлса ҳам мени яхши кўрган-да. Қара, ҳали ўзи бола. Севги нимадигини билган. Мен... кўрсам, қулогидан тортгим, чимчилагим келаверарди. Шудир-да менинг севганим.

Давлатнинг Ошхонаси

Раъно қозонга картошкани солиб, дамлаб қўяди. Ташқаридаги гаплар гудур-гудур бўлиб эшитилиб туради.

Раъно стол устини йигиштираётиб, ташқарига қарайди: Давлат машинага ўтириб олиб, гап беряпти.

ДАВЛАТ: Бор-э, деб ўйланавердим.

Давлатнинг Ҳовлиси

Дўстлар пастроқ овозда гаплашадилар.

НОЗИМ: - Кўнглингизда ҳеч гап йўқ эдими?

СУЛТОН: - Э-э, ишонманг бунинг гапига. Олифталик қилади. Гулсанам билан мактабдалигидаёқ гапи чиққан. Ойиси билар эди.

ДАВЛАТ: - Эй, унга уйланиш хаёлим йўқ эди-да. Мактабда бошқа яхши қизлар ҳам бор эди-ку.

НОЗИМ: - Ўшандаёқ бузилиб бўлган экансиз-да.

ДАВЛАТ: - Нимага бузилар эканман? Сиз, оғайни, ўзингиз битта хотинга етолмай юрибсиз-у, яна мени бунақа дейсиз. Мен бузуқ эмас, қизларнинг кўнглини олишни биламан. Мана, иккитасини хурсанд қилиб юрибман. Керак бўлса, учта, бундан ҳам кўпроги.... Сизлар бўлса... эй, икковинг ҳам бир гўр.

Султон дераза томонга маъноли ишора қилади.

СУЛТОН: - Секин-эй! Мунча мақтанасан?

ДАВЛАТ: - Нима? Эшитаверсин. Яширмайман. Хотиним, болам борлигини билади.

НОЗИМ: -Шундаҳам?

ДАВЛАТ: - Энг асосийси, ўйламаслик керак. Қанча кўп ўйласангиз, шунча кўп қўрқасиз. Лекин қўрқмаслик учун юрак ҳам керак....

Давлатнинг Ошхонаси

Раъно деворга қапишиб қулоқ тутади.

Ташқаридаги гаплар узуқ-юлуқ эшитилади, лекин нима гаплигини англаш мумкин.

ДАВЛАТ: - Ҳа?

НОЗИМ: -Келаверадими?

СУЛТОН: - Мен шуни айтяпман-да.

ДАВЛАТ: - Сен ҳеч нарса айтганинг йўқ.

НОЗИМ: - Тоза худо уриб қўйган экан бўлмасам.

Дилоромларнинг Ошхонаси

Дилором, қўшни Дилором, Дилафрўз.

Дилором қозонга сабзи соляпти.

Дилафрўз яна дераза токчасига чиқиб олган.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Мен уйга чиқиб келай. Ҳали келаман.

ДИЛОРОМ: - Кетма. Юрагим сиқилиб кетяпти. Кўнглим жуда гаш.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Уйга бир қараб келай. Бўлмаса, ойим сўроқлаб келиб қолишлари мумкин.

ДИЛОРОМ: - Озгина ўтир. Ҳозир кетиб қолишар.

Шарофат ая киради, анча хушҳол, чеҳраси очиқ.

ДИЛАФРЎЗ: - Ойи, қачон туради булар? Опам ҳам узоқ ўтириб қолишди, деяпти.

ШАРОФАТ АЯ: - Сан жим ўтир. Э-э, туш деразадан! Тогэчкига ўхшаб чиқиб олмай.

ДИЛАФРЎЗ (токчадан сакраб тушиб): - Топиб олганларинг менми? Ҳамма менга гапиради-я.

ШАРОФАТ АЯ: - Вой. қизим, меҳмонлар кўрса нима дейди? Шу қиз бола ўтирадиган жойми? Ҳай, Дилором қизим, ҳалиги... нима эди-я, пўчтанг борми?

ДИЛОРОМ: - Почтанг? Қанақа почта?

ШАРОФАТ АЯ: - Анави компьютерда бўлар экан-ку, хат ёзишадиган.. Имийми, бир нима дедиСанобар.

ДИЛОРОМ: - Вой, электрон почта, «имейл»! Сиз қайдан биласиз?

ДИЛАФРЎЗ: - Ур-а! Аям «Интернет»ни ўрганибдилар.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Холам зўрлар! Америка билан ёзишадилар.

ШАРОФАТ АЯ (Дилафрўзга): - Нима, аям тоза анди деб ўйлаган эдингми? (Дилоромга) Ўшангниёзиббер.

ДИЛОРОМ: -Сизганимагакерак?

ШАРОФАТ АЯ: - Керак-да, она қизим. Насибанг қўшилган бўлса......

Дилоромнинг ранги ўчиб кетади.

Дилафрўз жуда қизиқиб қолади.

Айниқса, қўшни Дилоромнинг қулоги динг бўлади.

Ўткир Аканинг Ҳовлиси

Ўша ҳовли, нарироқда ўша сўри.

Дарвоза олдида «Нексия» машинаси.

«Нексия» ёнида бояги одми кийимда Ўткир ака бетоқат турибди.

ЎТКИР АКА (уй томонга қараб, баланд овозда): - Бўла қол энди! Шунча ҳам куттирадими одамни!

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бўляпман. Ҳозир! Ўзингиз тайёрмисиз?

ЎТКИР АКА: - Тайёр бўлмай нима. Икки соатдан бери сени пойлайман.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Жа икки соат! Мана, тайёрман.

Жумагул опа эшикда кўринади.

ЎТКИР АКА: - Э-э, худо-эй, сен билан бир ёққа бориш азоб-да.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Менга бунақа дейсиз, ўзингиз тайёр эмас-ку.

ЎТКИР АКА (ажабланиб): - Нимага тайёр эмасман? Мана, буйругингизга шай бўлиб турибмиз-ку.

ЖУМАГУЛОПА: - Кийинмайсизми?

ЎТКИРАКА: -Нима?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Кириб, янги қора йўл-йўл костьюмингизни кийиб олинг. Оқ кўйлак билан, тайёрлаб қўйдим. Галстук ҳам эсдан чиқмасин.

ЎТКИР АКА: - Ий-э, қаерга боряпмиз?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Опамникига боряпмиз.

ЎТКИР АКА: - Божам костюмимни кўрмаган, галстук тақмасам танимайди а?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Вой, ҳали мошинни ҳам ювдирмаганмисиз?

ЎТКИР АКА: - Нима деяпсан? Сайилга чиқяпмизми? Икки қадам жойга борамиз, шунга шунчаваҳима.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Биз совчиликка, ният қилиб боряпмиз. Ҳамма нарсамиз тоза бўлсин.

ЎТКИР АКА: - Ке, қўй. Мошинни ювиб ўтирмайлик.

ЖУМАГУЛ ОПА: — Йўқ деманг энди. Шу аҳволдаги мошин билан юриб бўладими. Бир челак сув билан тоза экан. Кейин кийимингизни алмаштириб оласиз.

ЎТКИР АКА: - Бориб юрган жойимиз-ку....

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бориб юрган жойингиз бўлса ҳам, ўзингизнинг ҳурматингиз.

ЎТКИР АКА: - Қўймадинг, қўймадинг-да.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бўлинг, бўла қолинг. Телефон бир жиринглаб, тўхтайди.

ЎТКИР АКА: - Айтдим-ку, линияда бир гап бор.

Давлатнинг Ҳовлиси

Уч дўстнинг бояги хангомаси.

Ичкарида, ошхонада Раъно, хали кетмаган, кетиш хаёли хам йўқ шекилли.

ДАВЛАТ: - Биттанг илм қиламан деб ўзини китобга урган, биттанг пешанасига иккита қиз битса, ҳурраси учиб, йиглаб ўтирибди. Яхши ҳам тепаларингда мен борман.

НОЗИМ: - Раҳмат, ака, барака топинг! Сиз бўлмасангиз, хор бўлиб кетар эдик. Валинеъматимизсиз.

ДАВЛАТ: - Ҳа. Рост-да, тайёр намуна, текин ўрнак, лекин сизларнинг огизларингга чайнаб солиб қўйса ҳам ютишни эплолмайсизлар. Қошиқ билан итариш керак.

СУЛТОН: - Воҳ-воҳ. Онадан битта сен тугилиб қолгансан.

ДАВЛАТ: - Мен сизларга битта гап айтайми? Қиз бола ҳали чалинмаган соз, пианино. Уни қўлингга олганинг билан чалишни билмасанг, бефойда. Мусиқа чиқмайди. Мен (гижжак чалиб кўрсатади) чалишни биламан, менинг қўлимда қиз бола оҳанг беради, куйлайди.

НОЗИМ: - Муганний, соқий, лекин бу гижжагингиз фақат гишиллайди. Кўп чалинган бўлсакерак.

ДАВЛАТ: - Э-э, куйиб кетяпсиз. Сиз ҳам чалиб кўринг қани.

НОЗИМ (киноя қилиб): - Ҳеч чалмаганман....

СУЛТОН: - Ҳали билмадик, ким кимни чалар экан. Ҳозирдан сайратиб ўтирибди.

ДАВЛАТ: - Сен мунча менга ёпишдинг?

НОЗИМ: - Айтгандай, Султон, уйланиб... кейин қаерда турмоқчисиз? Уй масаласи......

Давлатнинг Ошхонаси

Қозонда овқат димланган, қопқоқ тагидан буг чиқади.

Раъно дераза ёнида, қўлини қулогига ҳовонча қилиб, гап пойлайди.

Давлатнинг Ҳовлиси

Султон кифтини қисиб Давлатга қарайди.

ДАВЛАТ: -Шуерда.

НОЗИМ: -Қандайшуерда?

ДАВЛАТ: - Бошқа жойи йўқ. Келинни шу ерга туширамиз.

НОЗИМ: -Сиз-чи?

СУЛТОН: - У нима қилиши керак?

НОЗИМ: - Янги келин-куёв билан тураверадими?

СУЛТОН: - Бўлмайдими?

НОЗИМ: -Э,бўлмайди.

СУЛТОН: - Ий-э, ўзининг уйида-я.

НОЗИМ: - Тўғри келмайди-да. Келин-куёвнинг ўзининг ишлари бор.

СУЛТОН: -Э-э....

ДАВЛАТ: - Тўғри, тўғри келмайди, Султон.

СУЛТОН: - Э-э, менга ноқулай.

НОЗИМ: - Акси, шу ерда турса, ноқулай бўлади. Учовларинг-га ҳам.

ДАВЛАТ: - Мен ўзингга жой топгунингча ётоқда ё бирон ижарада туриб тураман.

НОЗИМ: - Ҳа, бошқа иложи бўлмаса, шу илож.

СУЛТОН: -Э-э,мен......

ДАВЛАТ: - Бўлди, кўп э-элайверма. Йўқ-ку иложинг. Сенга бегонамиман? Бирга ўқидик, бирга ўсдик. Шунақа пайти қўлтигингга кирмасам...

НОЗИМ: - Келинни кўчага туширмайди-ку.

ДАВЛАТ: — Шу-да. Кўп ўйланма, Султон. Тўини ўтказиб олайлик, кейин бир гап бўлар. СУЛТОН: - Раҳмат, Давлат! Бу яхшилигингни.

ДАВЛАТ: - Ҳа. қайтарасан, қайтарасан. Туянинг думи ерга текканда.... Э-э, айтгандай, ўзим буниси билан қаерда учрашиб юраман?

Дилоромларнинг Ошхонаси

Қўшни Дилором чиқиб кетган.

ШАРОФАТ АЯ: - Берсанг, нима қилибди? Иззатингни қилиб, сўраб келиб ўтиришибди? Нимагарангингўчади?

Дилором онасига тескари қараб олади.

ШАРОФАТ АЯ: - Рангим ўчмасинми? Ялпайиб ўтириб олишса, расмга туширишса, ҳалитдан ўзларининг бир буюмидек қарашса, шунга гул-гул очилайми?

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳай, қизим, огзингга келган гапни гапираверма. Бу нима деганинг? Оёқ-қўлингни боглаб бериб юборяпманми?

ДМЛОРОМ: - Бермаганингизми шу? Қизингизни кинога туширса, уйига олиб бориб, томоша қилса, шуми бериб юбормаганингиз?

ШАРОФАТ АЯ: - Вой, вой, нимага томоша қилар экан?

ДИЛОРОМ: - Ая, сиз билмайсиз, ана шу телефонда суратга олиб, кейин уйида компьютерда катталаштириб кўради! Тўпланиб олиб, муҳокама қилишади. Қоши ундай экан, бурни бундай экан, огзи катта экан, оёги қийшиқ экан, деб.

ШАРОФАТ АЯ: - Худо сақласин! Ҳечам қийшиқ жойинг йўқ... Қизим, мен бу ёгини билганим йўқ. Лекин... унақа демади, юбораман, деди.

ДИЛОРОМ: -Қаёққа?

ШАРОФАТ АЯ: - Ма.. қаёққа деди-я?

ДИЛАФРЎЗ: - Малайзиягами?

ШАРОФАТ АЯ: - Йў-ў... бошқача.

Шарофат аянинг кўзи ичкари токчада турган мантиқасқон-га тушади.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа! Манти деди.

ДИЛОРОМ: -Манти?

ШАРОФАТ АЯ: - Санобар Маърифатга «манти» десангиз эсингизга тушади, деди.

ДИЛОРОМ: - Мантисини ўзлари пишириб есин.

ШАРОФАТ АЯ: - Бердисини айтгунча ўлдирмай тур, қизим. Ўзи эсим кирди-чиқди бўлиб турибди. Мантими, бошқасими, қуриб кетгурнинг оти тилимга келмаяпти. Франциянинг биқинида, зўр шахар экан.. Ҳамма билармиш-ку.

ДИЛАФРЎЗ: - Вой, опа! Франциянинг ёни! Европа!

ШАРОФАТ АЯ: - Денгиз бўйида, курорт, деди. Кий таёқ сотадиган дўкон ҳам очиб олибди. Анави зўлдирларни шақирлатиб урадиган ўйиннинг таёги.

ДИЛОРОМ: - Сотишга билярд таёгидан бошқа нарса қуриб кетган эканми?

ШАРОФАТ АЯ: - Вой, қизим, шунинг даромади яхши экан-да. Бекорчи кўп.

ДИЛАФРЎЗ: - Опа! Денгиз бўйи... ҳар куни чўмилса бўлади.

ШАРОФАТ АЯ: - Фақат манти эмас, оти қўшалоқ, яна «Карим»ми... йўқ, «мардикор»ми?.. Йўғ-эй. лекин шунга уйқаш.

ДИЛОРОМ: - Бўлди, Монте-Карло.

ДИЛАФРЎЗ: - Вуй-й! Монте-Карло!

ШАРОФАТ АЯ: - Ана шу! Ҳа, билар экансан-ку. Анави ўқитувчинг, Абдураҳмон аканинг ўғлиСарвар-да.

ДИЛОРОМ: Хўп, ая, билганимда нима?

ДИЛАФРЎЗ: - Опа, Монте-Карло-я! Во-ой, мен денгизни кўрмаганман.

ДИЛОРОМ: - Э-э, жим ўтир сан. Чўмилгинг келса, ана, Бўзсувнинг лойқаси бор.

ШАРОФАТ АЯ: - Хўп, қизим, гапимни эшит-да. Мен сенга ёмонлик тилайманми? Ана шу Сарвар ўша «манти...». Э ишқилиб, ўша ерда ишлаб дарс берар экан. Юз мингдан ҳам кўп анавидолларчаойлиги.

ДИЛОРОМ: - Ойига эмас, йилига. Қулогингизга лагмон осишмасин. У ёқда бу пул ҳеч нарса эмас.

ШАРОФАТ АЯ: — Кам пулми шу, қизим. Бу ойлиги бўлса, яна бошқа ишлар ҳам қилар« экан. У ёқда ҳам, бу ёқда ҳам машинаси бор. Уйига ёрдам беради, тогасига ҳам «Камаз» олиб берибқўиган....

ДИЛОРОМ: - Бой бўлса, ана, бойларнинг қизига боришсин.

ШАРОФАТ АЯ: - Унга яна бойлик керак эмас. Ўзимизнинг ўзбек қизлардан уйланаман деб туриб олибди. Хўп, қизим, сени шунга сўраб келишибди. Нимаси ёмон? Буюм эмиш.

ДИЛОРОМ: - Ҳа, бой бўлса, яна битта буюм керак-да. Лекин мен буюм бўлмайман. Тагин танимаган-билмаган одамимга мардикор бўлиб ҳам тушмайман..

ДИЛАФРЎЗ: Опа, Монте-Карло! Ёнида Франция.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, Санобар айтди, шундоқ машинага ўтириб, Франция, яна Швейцарияга бориб келаверар экан. Чегара, рухсат-пухсат деган гаплар йўқ.

ДИЛАФРЎЗ: - Опа, дам олиш кунлари Парижга борса бўлади.

ДИЛОРОМ: - Э ўчир! Парижинг бошингдан қолсин!

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳай, қизим, секинроқ.

ДИЛОРОМ: - Эшитишса эшитибди! Ўзимизнинг уйда ҳам товушимни чиқаролмайманми? Монте-Карлосини худо олсин! Бермайман почтамни! Керак бўлса, келиб кўрмайдими?

ШАРОФАТ АЯ: - Сан хўп десанг, келиб ҳам кўради.

Давлатнинг Ҳовлиси

Султон курсида қўнишибгина ўтиради.

Давлат бизга кўринмайди, ошхонадан тақир-туқур товушлар эшитилиб туради.

Энди ўзига сигмай Нозим ҳовлида у ёқдан бу ёққа юради.

СУЛТОН: - Жуда бошим қотиб қолди. Ойим қишда шу гапни бошлаган эдилар. «Энди, мана, ўқишинг битяпти, Саодатни ҳам бировлар илиб кетмасдан, бошларингни қовуштириб қўйишимизкерак»,деб....

НОЗИМ: - Нима дедингиз сиз? Ё унда бу қиз йўқ эдими?

СУЛТОН: - Нимага йўқ бўлади? Бор эди. Лекин, айтдим-ку, ойимга қандай айтаман? Ойисиз қоламан-ку.

НОЗИМ: -Ҳа-а,чатоқ,чатоқ.

СУЛТОН: - Ҳа, улар учун ҳаммаси ҳал. Холамлар ҳам бошқа ўйни ўйламайди. Дадам билан поччам ҳам жуда қалин.

НОЗИМ: - Холангизнинг қизи қанақа ўзи?

СУЛТОН: - Одобли, яхши қиз.

НОЗИМ: - Холангиз... бу ойингизнинг опаси, а?

СУЛТОН: - Ҳа, ҳа. У ёгини сўрасангиз, поччам ҳам унча узоқ эмас, тогароқ қариндош.

НОЗИМ: - Опа-сингилнинг болалари... жуда яқин бўлиб қолади-ку?

СУЛТОН: -Нима?

НОЗИМ: - Яқин қариндошларнинг болалари турмушидан бўлган болалар... анча хавфли-ку. Нуқс билан тугилиши мумкин экан. Бекорга айтишмаса керак.

СУЛТОН: - Шундай, лекин буни уларга қандай тушунтирасиз?

НОЗИМ: - Ҳм-м.... Бу... холангизнинг қизи... чиройлими?

СУЛТОН: - Ҳа, чиройлидир, холамнинг қизи-да, ўзимга деб қарамаганимдан кейин... Ойим чиройли-чиройли деяверади, чиройли бўлса керак.

НОЗИМ: - Демак, чиройли. Бўлмаса, ҳуснига ош сузиб емайсан, дейишар эди. Балки биронта илиб кетар? Қўйиб қўйсак.

СУЛТОН: - Тушунмадим. Ким илиб кетади?

НОЗИМ: - Чиройли бўлса, биронта илиб кетса яхши бўлар эди, деяпман. Шунда масала ҳам қолмас эди-да.

СУЛТОН: - Эй-Й, пойлаб юрамизми қачон биронта чиқади деб.

НОЗИМ: - Чиройли бўлса, дўстим, тешик кулча ерда ётмайди. Унинг ҳам пешанасига битганитопилади.

Давлатнинг Ошхонаси

Давлат Раънонинг белидан қучоқлаб ўпиб қўяди.

РАЪНО (нозланиб): - Булар ётиб қолмайдими ишқилиб.

ДАВЛАТ: - Йўғ-э.

РАЪНО: - Кетмайдими бўлмаса?

ДАВЛАТ: —Гапборҳали.

РАЪНО: - Одамда фаросат бўлиши керак. Бировнинг олдида қиз бола борми, гапингни тезроқайт-да,кет.

ДАВЛАТ: - Ўзим чақириб, ўзим кет дейманми?

РАЪНО: -Тикилаверади.

ДАВЛАТ: -Ким?

РАЪНО: -Икковиҳам.

ДАВЛАТ: -Қўйсангиз-чи.

РАЪНО: - Униси киргунимча бошдан-оёқ қараб олди. Худди мен ялангочдай. Буниси ҳам кўзиниузмайди.

ДАВЛАТ: - Сизга шундай туюлган. Бунақа болалар эмас.

Давлат Раънога ажабланганини билдирмай қарайди.

РАЪНО: - Умрида чиройли қиз кўрмагандай. Еб қўяман дейди. Яхши хам сиз борсиз. Бошқа жойда бўлса, шаппа ёпишиши ҳам ҳеч гап эмас. Қизларга оч.

ДАВЛАТ: - Ҳм-м... Қўйинг бу гапни. Қорин очди.

РАЪНО(ишвақилиб): - Мени еб қўя қолинг. Лекин булар кетсин-да. Қизхўр!

ДАВЛАТ: - Бугун ҳамма менга бир лақаб ёпиштирадими?

РАЪНО: - Жоним, бу оғайнингиз уйланса, шу ерга туширамиз, деяпсизми?

ДАВЛАТ: - Ҳа, бошқа жойи йўқ.

РАЪНО: - Ий-э, мен-чи?

ДАВЛАТ: -Нимасиз?

РАЪНО: - Мен нима қиламан? Сизни кўргим келганда... паркда учрашамизми?

ДАВЛАТ: - Ҳм-м, бу ёги ҳам бор-а.... Айтгандай, туз солдингизми?

РАЪНО: -Вой,солмабман.

У қозон қопқогини кўтаради.

ДАВЛАТ: - Солиб, капгир билан аралаштириб юборинг.

РАЪНО: - Қанча солай?

ДАВЛАТ: - Э-э, билмайсизми?

РАЪНО: - Мен бунақа овқат қилиб юрганмидим. Картошка, пиёз...... Шу ҳам масаллиқми?

Давлатнинг Ҳовлиси

Давлат деразадан бошини чиқаради.

ДАВЛАТ : - Эй, қанча туз солади?

НОЗИМ (истеҳзо билан): - Бир пиёлани тўлдириб солинглар. Кейин устидан бир чимдим ҳам ташлаб юборасиз. Сифатига кафолат бўлади.

СУЛТОН: - Қанчалигига қараб. Тагин арки намакоб қилиб юборманглар. Э-э, қўйинглар, ўзим.

Султон туриб ошхонага юради.

ДАВЛАТ: - Қара, майли. (кадр ортидан) Гўшти ҳам қорайиб кетибди.

Ҳозиргина Султон ўтирган курсида пайдо бўлган Ойгул Давлатнинг гапи тугашини кутиб ўтирган бўлади, кейин гапиради.

ОЙГУЛ: - Ҳа, ўртогингизнинг ўйнашига гашланиб ўтирибсизми?

НОЗИМ: - Ҳа, мен бунақаларни ёмон кўраман.

ОЙГУЛ: - Ёмон кўрасиз-у, лекин ичингизда қани менинг ҳам шунақа ўйнашим бўлса, юрсам-у, лекин уйланмасам дейсиз.

НОЗИМ: - Ибоси ҳам, садоқати ҳам йўқ. Бузуқ.

ОЙГУЛ: - Лекин юришга йўқ демайсиз.

НОЗИМ: - Бу оддий эркаклик истаги, муҳаббат эмас.

ОЙГУЛ: - Иккаласи ҳам бир кўнгилдан чиқади-ку. Сиз ўзи мойиллик билан севгининг фарқига бормайсиз. Мен бу қизни айтмаяпман. Бу қиз сизни хушламайди, сиз уни, икковларинг тўқнаш келиб, бир-бирларингизни кўрмайсизлар. Тамомила бош-қа, бегона дунёсиз.

Ойгул гапини тугатар-тугатмас, Давлатнинг овози келади.

Нозим Давлатга бошини буради.

ДАВЛАТ: - Шунақа, Нозимбой, сизга қолса, туз едирасиз.

НОЗИМ: - Э-э, яхши ҳам шўрва эмас. Сиз аралашган шўрва тагига оларди.

ДАВЛАТ: — Шўрва қилиш учун бизда (орқага ишора қилиб) бор. Сизда йўқ, дўстим. Битта" қовун олиб келсангиз, шу ҳам ёриқ.

НОЗИМ: - Шираси кўплигидан ёрилган. Билиб олдим-ку. Раҳматнинг ўрнига...

ДАВЛАТ : - Ёриқ, бари бир, ёриқ-да.

Давлат деразадан ярим чиқиб, токчага қўлини тирайди.

НОЗИМ: - Тўрини кўрдингизми, ўзи думча берган... Бўпти, сиз еманг. Бодрингнинг ҳам саргайгани - пишгани, зўри - шу деб юрасиз-у, қовунни биласизми.

ДАВЛАТ : - Думчасини ўзи берган бўлса, еймиз. Биз, дўстим, тайёр нарсага тайёрмиз.

НОЗИМ: -Айёрмиз,денг.

ДАВЛАТ: - Йўқ, тайёрмиз. Доим тайёр. Сизга ўхшаб ўзи емас, итга ҳам бермас қилиб юрмаймиз. Шартта босамиз.

Кўча

«Нексия»нинг олдинги икки эшиги ланг очиқ.

Офтоб чарақлайди.

Алишер билан Саодат машина салонида соялаб ўтирадилр.

АЛИШЕР: - Мен одамнинг ҳамма нарсаси тўкис, камчилиги бўлмаслиги керак деб ўйлайман.

САОДАТ: - Яхши ўйлайсан, шунга эришсанг, яна ҳам яхши.

АЛИШЕР: - Эришаман ҳам.

САОДАТ: - Эриш. Эришасан ҳам. Чунки сен мақсадингдан қайтмайсан.

АЛИШЕР: - Мен шу учун яхши қизни танладим. Ҳамма томоним яхши бўлиши керак-да, севганим ҳам. Чиройли, одобли, сулув, яна нима дейди, ишқилиб, зўр бўлиши керак.

САОДАТ: - Топасан шунақасини.

АЛИШЕР: - Йўқ, мен топганман.

САОДАТ: - Чиройли, одобли, сулув, зўр бўлганим учунми?

АЛИШЕР: - Ҳа!

САОДАТ: - Бошқа яна нимам бор?

АЛИШЕР: - Яна нима керак?

САОДАТ: - Демак, мени умуман билмайсан. Ташимни кўриб, севаман деб юрибсан.

АЛИШЕР: - Менга етади шу! Ўзим кўрганимда қувонсам, одамлар кўрганда ҳаваси келса бўлди-да.

Алишернинг фалсафасини қаранг, тип-тиниқ сувдек, ҳамма нарсаси кўриниб туради. Тўғри-да, яхши йигит, қиз ҳам яхши, ҳамма томони тўкис бўлса, нимага бир-бирини севмаслиги керак?

Давлатнинг Ошхонаси

Давлат деразага кўкрагини бериб ётиб олган.

Раъно унинг орқасидан гапиради.

РАЪНО: - Кўрдингизми? Кимга шама қилаётганини.

Давлат бу ёққа ўгирилади.

ДАВЛАТ: - Ҳеч кимга шама қилгани йўқ.

РАЪНО: - Мени қовун деяпти-ю.

ДАВЛАТ: - Э-э, ким қайдаги гумонларни топасиз-а.

РАЪНО: - Сизни бодринг деди. Мен - ширин ёриқ қовун, сиз - пишган бодринг.

Раъноҳиринглабкулади.

Давлат худди уни энди кўраётгандек ҳайрон бўлиб қарайди.

Қиз боланинг ҳам ҳазили шунақа бўладими?

Давлатнинг Ҳовлиси

НОЗИМ: - Э-э, хўп. Султон, дўстона суҳбатимиз шу, биз-биримизга ниш урмасак, гапимиз қовушмайди. Бу ерда Давлатдан бошқа кимларингиз бор? Давлат яна деразадан бошини чиқаради.

ДАВЛАТ: - Шунча вақтдан бери танбур чаляпманми? Йўқ ҳеч кими. НОЗИМ: - Сиз танбур чалишдан бошқага ярамайсиз ўзи. У ҳам эшакнинг қулогига..

ДАВЛАТ: — Одам ҳам ўзини эшак дейдими? Ҳа, бўпти, майли, тўғри гаплашайлик. Бир" инсоннинг тақдири... Латта бўлса ҳам инсон-да бу бечора. Шу ҳолида хотин оламан деяпти, ёрдам бериш керак. Бунинг мендан бошқа одами йўқ, менинг сиздан бошқа...

Токчадаги телефон узун-узун жиринглайди.

Раъночиқибгўшакниолади.

ДАВЛАТ: - И-и, Раъно, ўзим!

РАЪНО (гўшакка): - Алё?... А?

Раъно Давлатга ҳайрон бўлиб қарайди.

Давлат Раънонинг қарашидан ким телефон қилаётганини тушунади.

Давлат қўлини пастга тез-тез силтаб, «телефонни қўйинг» деб ишора қилади, лаблари шу сўзларни шивирлайди.

Раъно тарс эткизиб гўшакни қўяди.

ДАВЛАТ: -Кимэди?..

РАЪНО: - Билмасам, бир хотин.

ДАВЛАТ: - Бир хотин эмас, Гулсанамдир. Минг марта айтаман, телефонни сиз олманг, деб.

РАЪНО: - Хотин дедим-ку. Олсам, нима қилибди?

Телефон яна узун жиринглайди.

Давлат югуриб келиб гўшакни олади.

ДАВЛАТ: - Да-аҳ?.. Ҳа, сенми? Яхшимисан? Даврон яхшими?.. Яхши, ҳаммаси жойида. Нима?.. Ҳеч ким олмади. Йўқ, қачон қилувдинг? Ҳозир?... Йўқ, мана энди жиринглади.... Ким? Нима қилади бу ерда?... Ҳеч ким йўқ бу ерда?.. Қанақа қиз? Мана, Нозим, Султон учовимиз ўтирибмиз...

Раъно ошкора қулоқ солиб туради.

Давлат гапини тўхтатмагани ҳолда Раънога «ичкари киринг» деб ишора қилади.

Раъно кирмайди.

Нозим Раънога ажабланиб қарайди.

Уни Султоннинг гаплари бузяпти шекилли.

ДАВЛАТ: - Қиз деганингга ҳеч ким деб юборибман... Ҳа, ўзимизнинг Султон...... Энди,

келди-да.... Эсинг жойидами? Ҳар хил хаёлга бораверасанми? Айтяпман-ку, ҳеч ким йўқ деб... (гўшакни қўли билан бекитиб, Султонга) Қайси қиз билан ўтирибсиз, дейди.

СУЛТОН: - Тўғри сўз, мардсан-ку. Айт тўғрисини.

ДАВЛАТ (Султонга бир ола қараб қўйиб, гўшакка): -Э-э, сен бунақа гапларни... ўйлама, хўпми? Мен унақа одам эмасман. Сени ҳеч қайсисига алишмайман.

Султон товушини чиқармай кулади.

Нозим энсасиқотганинибилдиради.

Раъно Нозимга қизиқиб қарайди.

СУЛТОН: - Бир гап бўлади. Кўнглим сезяпти.

ДАВЛАТ: - Нима гап?

Султон Раънога бир қараб олади.

Раъно ичкари киради.

ДАВЛАТ: - Ромингни айт.

СУЛТОН: - Ром эмас. Хотинингнинг ўзини алдайсан, кўнглини эмас. Ўша ёқдан сезиб турибди-я.

ДАВЛАТ: - Воҳ, экстрасенс-ей! Сен хотин кўнгли нималигини билиб қолдингми?

СУЛТОН: -Кўрасан-да.

Гулсанамнинг Уйи

Даврон уйгонган, каравотида ўйнаб ётади.

Гулсанам унинг ёнида, лекин унга қарамай хаёлчан ўтиради.

ГУЛСАНАМ (ўзича): - Ўлдими! Уйда бегона қиз бўлса. Йўғ-э. Лекин товушни аниқ

эшитдим. Дадасининг тили ҳам галдираклаб турибди...... Борамиз, ўғлим, ҳувиллаган ҳовлида

ўзини битта яшаттириб қўйиш ҳам яхши эмас. Хотин кўрган эркак-да. Бизни ўйлаб, ичикиб юргандир.

Гулсанам Давронни қўлига олиб, багрига босади.

ГУЛСАНАМ: — Давлатгинам! Ҳа, соғинган. Мен ҳам согиниб кетдим. Согиндик а, ўғлим? " Эрини узоқ вақтдан бери кўрмаган келиннинг шундан бош-қа ўйи ҳам қолмайди, шекилли.

Шарофат Аянинг Уйи

Ўша манзара.

Уч совчи.

МАЪРИФАТ АЯ: - Жуда ўтириб қолдик-ку. Санобар ҳам сураткашлигини битирди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Ҳа, кўнглинг шуларда бўлса, менга маъқул тушди. Қизи ҳам одобли, ҳам ўтли-шудликкинага ўхшайди. Ўзини тутиб олган.

САНОБАР: - Шу вақтгача ўтириб турган экан-да, а? Худди бизларни кутгандай.

ҲАНИФА ХОЛА: - Айтяпти-ку, ўқиши деб бермадим деб. Ҳозир боласини аввал ўқисин, ўзини тутиб олсин, чет элларга бориб келсин деганлар ҳам анча чиқади.

Санобар қўл телефонидан боя туширган манзарасини кўриб олади.

МАЪРИФАТ АЯ: - Яхши чиқибдими? Юборса бўладими?

САНОБАР (телефони экранидан кўзини олмай): - Яхши. Қоронгилик қиладими, деган эдим,йўқ,тиниқчиқибди.

ҲАНИФАХОЛА: - Нималар тушибди?

САНОБАР: - Шу, кирганидан чиқиб кетгунигача.

ҲАНИФА ХОЛА: - Ё тавба! Шу кичкина нарса-я. Кинога катта нарсаларини тўғрилаб олар эди-ку.

САНОБАР (шивирлаб): - Бўлди. Келяптилар.

Шарофат ая қўлини кўксига қўйиб киради.

ШАРОФАТ АЯ: - Яхши ўтирибсизларми?

ҲАНИФА ХОЛА (йўлига): - Айланай, биз энди турайлик.

МАЪРИФАТ АЯ: - Ҳа, жуда ўтириб қолдик.

ШАРОФАТ АЯ: - Йўқ, бир чўқим ош емай ҳеч қаёққа кетмайсизлар. Сизлар учун атайлаб қизимга қилдиряпман.

САНОБАР: - Холажон, булар келишни билар экан-у, кетишни билмас экан, деб ўйламанг тагин.

ШАРОФАТ АЯ: - Дамлади. Ўн беш-йигирма минутда тайёр бўлади. Энди, азалдан гап бор-ку, меҳмоннинг келиши ўзидан, кетиши уй эгасининг рухсати билан деб. Рухсат йўқ.

ҲАНИФА ХОЛА: - Ҳа майли, қизингиз қилаётган бўлса, бира тўла қўлининг ширинлигини ҳам билиб кетар эканмиз-да... Шарофатхон, энди шу очиқ юз билан айтишингиз қолдими дейман?

Бўйимдек бўй топдим-у, кўнглимдек кўнгил топмадим

Истироҳат Боғи

Анҳор бўйида, бошқа кун - Ориф билан Шарифанинг кийимлари ҳам бошқа.

ОРИФ: - Шу ердан бошқа жойни билмаймизми? Борайлик бундай.

ШАРИФА: - Майли.... Қаёққа?

ОРИФ: - Нуқул шу анҳор бўйида, у ёққа борамиз, бу ёққа келамиз. Худди шу йўлакни ижарагаолгандай.

ШАРИФА: - Майли, Боги Эрамга. Музқаймоқ олиб берасиз.

ОРИФ: - У ер ҳам шу-да. Ҳар музқаймоқдан кейин иситмам чиқади.

ШАРИФА: -Вой,нимага?

ОРИФ: - Томоқ чатоқ. Майли, сиз еяверинг. Қизлар ўзи музқаймоқсиз туролмайди. Мен бошқа нарсани айтяпман, Шарифа. Ҳозир бирга юриб қолайлик. Тўйдан кейин, кўрасиз, бўш вақт топиш қийин бўлади.

ШАРИФА: - Мана, юрибмиз-ку. Учрашяпмиз.

ОРИФ: - Дискотекага борайлик. Қаҳва ичамиз, ўйинга тушамиз.

ШАРИФА (кескин): - Йў-ў, мен унақа жойга бормайман!

ОРИФ: - Нимага энди? У ердагилар ҳам сиз билан менга ўхшаган ёшлар.

ШАРИФа: - Мен ҳеч бормаганман.

ОРИФ: - Сира ҳамми?

ШАРИФА: —Сира.

ОРИФ (ҳайрон бўлиб): - Нимага?

ШАРИФА: - Ҳамма қарайди. Қўрқаман. Орифҳайронқарабқолади.

Бор, бор шунақа қизлар, ўттиз-қирқ йил олдинги даврларни эсланг, энг ботирлари йигитлар билан кинога тушарди, холос.

Акмал Аканинг Ҳовлиси

Дарвоза эшиги очилиб, аввал Жумагул опа, кейин Ўткир ака, икковининг ҳам қўлида бозорлик, кириб келадилар.

Уларни кўрган Салима опа, кутиб турган бўлса-да, ҳаяжонланади.

САЛИМА ОПА: - Вой. Вой!... Келинглар, келинглар. Ҳой, Акмал ака, чиқинг. Чиқсангиз-чи! Божангиз келдилар.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ассалом, опа!

САЛИМА ОПА: - Ваалайкум! Вой, ассалом, Ўткир... Яхшимисиз? Ҳой, Акмал ака, қаранг! Мунча кўтариниб юрибсизлар, Жумагул, менга бер.

ЖУМАГУЛОПА: - Манг....

САЛИМА ОПА: - Ўткиржон, сиз хам беринг. Овора бўлибсизлар-да.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ўзим қарашаман. Опа, яхшимисиз.

Аёллар ўпишадилар.

Ўткир ака ўнгайсизланиб туради.

САЛИМАОПА: - Ҳаяжонланиб кетяпман.

ЖУМАГУЛОПА: - Мени айтмайсизми.

САЛИМА ОПА: - Юрагим ўйнаб кетяпти. Худди ўзим эрга тегаётгандай.

Аёллар шарақлаб кулиб юборадилар.

Ўткир ака илжаяди, эшикка қараб қўяди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Мен хам эрталабдан бери учиб юрибман.

Эшик очилиб, Акмал ака шошиб тушади.

АКМАЛ АКА: - Ий-э, ий-э, Ўткир, хуш келибсиз!

ЎТКИР АКА: - Салом-алайкум, Акмал ака.

АКМАЛ АКА: - Ва-алайкум, ва-алайкум! (ажабланган бўлиб, ҳазил мақомида) Ясаниб олибсиз? Галстуклар.... Дакалад ўқигани келдингизми дейман.

ЎТКИР АКА: - Э-э, одамни уялтирманг.

АКМАЛ АКА: - Ў-ў, костюм хам янги-ку. Муборак бўлсин, муборак!

ЎТКИР АКА: - Ҳаммасига, мана, жиянингиз, янги костьюм кийиб, галстук тақмасангиз, поччам уйга киритмайдилар, деди.

САЛИМА ОПА: - Акмал ака, қўйинг шу ҳазилларингизни. Меҳмонларни уйга тортинг.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Вой, опа. Меҳмон деманг. Қуда денг энди.

САЛИМА ОПА: - Айтганинг келсин. Хўп, Ўткиржон, киринг. Жумажон.

АКМАЛ АКА (жилмайиб): - Шошмай тур-чи, қанча кучи бор экан. Қуда бўламан деб бели синиб юрмасин.

ЎТКИР АКА: - Бор, бор, ака.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Божангизнинг бели синса, мен бор, почча. Саодатжон учун ҳамма нарсагатайёрмиз.

САЛИМА ОПА: - Хай, киринглар энди.

АКМАЛ АКА: - Қани, Ўткиржон....

ЎТКИР АКА: - Йўқ, сиздан. Уй сизники.

АКМАЛ АКА: - Сизники ҳам. Энди яна ҳам сизники бўлади, худо хоҳласа.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Опа, мен сизга қарашай.

САЛИМА ОПА: - Аввал кириб бир омин қилайлик. Кейин биргалашамиз.

Султонга Саодат, жуда аҳил оилалар, ҳали кўрасиз, қиз ҳам жуда зўр. Дилоромга Монте-Карло деган пошшолик юртида ишлайдиган, яна бой бир йигитдан одам қатнаб турибди, йўқ дейдиган сабабнинг ўзи йўқ, аммо ўртада кўнгил деган нарса...

Нозимнинг Уйи. Эрталаб.

Нозим компьютерда берилиб ишлаяпти: клавиатура тинмай шиқирлайди.

Ҳамида хола устига нон ёпилган коса кўтариб киради.

Нозим чалгиганига огриниб қарайди, лекин унга стул бериб, ўзи ҳам қаршисига ўтириб олади.

ҲАМИДА ХОЛА: - Саҳаргача ёзасиз-эй, болам! (косани дераза токчасига қўяди) Қачон шу ўқишингиз тугаб, юртингизга кетасиз?

НОЗИМ (хуноб бўлиб): - Оббо. Овора бўлиб нима қиласиз? Айтдим-ку, ҳар куни кўчадан овқатланибкеламан,деб.

Ҳамида хола курсига бемалол жойлашиб олади.

ҲАМИДА ХОЛА: - Вой, болам, кўчаники бошқа. Бу - тўйники, табаррук. Мели акангиз тўй қилган экан. Мен Мапират кенно-йингизникига бормоқчи эдим. Қўймай олиб кетишди. О-о, тўймисан тўй бўлди-да. Мели акангиз, ана Арвонми-Нарвонми кўчада туради-да.... Отаси керосин сотарди. У вақти керосинчиларнинг иши ҳам авж эди. Электр йўқ, бир пиёла керосин топилмай қолса, ҳамма ёгингиз зимистон. Мели акангизга ҳам отасининг керосинидан юққан-да, топиш-тутиши яхши. Биласиз-а?

НОЗИМ (англамай): - А? Нимани?

ҲАМИДА ХОЛА: - Биласиз. Анави кўчанинг бошида турадиган Шарофат опангизнинг укаси, ҳа. Раҳмон бовонгизнинг кампири. Иккинчи хотини. Раҳмон бовонгизни кўрмагансиз, худо раҳмати, яхши одам эди, дамқисмадан кетди. Шарофат опа иккинчи хотин бўлса ҳам, ҳамма болаларинг бошини бириктириб, бовонгизнинг маъракасини катта берган эди.... Мели шукампирнингукаси-да......

Нозим бу гурунг асносида чеккасини тириштириб ўтиради, ора-сира «ҳа, ҳим» деб кампирнинг гапи тугашини кутади. Бўлавермагач, сигарет тутатиб, атай кампирга қарата тутун қайтаради, зора, нафаси қайтиб, чиқиб кетса деган умидда.

Нозимнинг хаёли қочади: каравотда ўтирган Ойгул қўли билан тутунни елпиб қолади.

ОЙГУЛ: - Менга ҳам сигарета беринг.

Ойгул қўлидаги сигаретани айлантириб, тескари тишлайди.

НОЗИМ: - Тескари. Фильтридан тишланг.

Ойгул сигаретани тўғри тишлаб, ўзи гугурт олиб, йигитларга ўхшаб бир кўзини қисиб тутатади,кейинйўталади.

НОЗИМ: - Олдим-да, майли, чекаверинг. Тутунини ёмон кўраман-у, лекин сиз чекканингиз ёқади, дер эдингиз. Энди ўзингиз чекяпсиз?

ОЙГУЛ: - Менинг дардимга куйганидан деб ўйлаяпсизми?

НОЗИМ: - Тутуннинг тами мени эслатса керак-да.

ОЙГУЛ: - У кунларнинг тами эмас, аччиги қолган. Эслатмайди, юракни ачитади, ўйиб олади.

НОЗИМ: - Мен ҳам баъзан куйиб кетаман.

ОЙГУЛ: - Йў-ўқ, шунчаки куйгингиз келяпти. Муҳаббат ўтида куядиган ёшдасиз. Менга куймаяпсиз, куядиган бўлсангиз, бунча осон воз кечмас эдингиз.

НОЗИМ: - Ҳеч осон воз кечмадим. Бир инсон, менга яқин дўст сизни куйиб-ёниб, чин дилдан, бегубор эхши кўрар эди-ку. Мен... у қадар чуқур севмаслигимни... йўқ, севар эдим, севгим уникидек теран, самимий эмаслигини билиб туриб, нима қилишим керак эди? Ҳа, йўл бердим! Менга ҳам осон бўлгани йўқ.

ОЙГУЛ: - Хотирангизни титкилаб кўряпсиз. Ўзингизни оқлашни истайсиз-да.

НОЗИМ: - Нима айбимни оқлайман.

ОЙГУЛ: - Яхши кўраман деб ишонтириб, кейин урра қочиш айб эмасми? Оққан ёшларимнинг кияси тутмайдими? У инсон мени шунақа чуқур севган экан, мен инсон-чи? Мен сизни чуқур севмаганманми? Ҳатто сиз чеккан тутуннинг заҳаригача яхши кўрар эдим-ку. Мана, ҳозир ҳам чекиб, сизнинг олдингизда бирга ўтиргандек ўтирибман. Шундай севгимни дўстингизга ошириб юборишга ҳаққингиз бор эдими?

НОЗИМ: - Ҳай, ҳай, хаёл қиламан деб ўзим ҳаддимдан ошибман.

Ойгулбурқситибтутатади.

Ҳамида хола худди Ойгулни кўраётгандек, у томонга бир қараб қўяди, қўли билан билан тутунни ҳайдайди.

ҲАМИДА ХОЛА: - Папиросингиздан менга ҳам битта беринг.

Нозим сигарета қутисига ачиниб қарайди, лекин кампирга сигарета узатади, гугурт чақиб" тутади.

Кейин компьютерга ўгирилиб, янги саҳифа очади.

Ҳамида хола Нозимнинг ҳар бир ҳаракатидан кўзини узмайди.

НОЗИМ (бақириб): - Хола, бир илтимос бор. Тўй қанақа бўлишини айтиб беринг.

Ҳамида хола хавотирга тушади, бир компьютерга, бир Нозимга тикилади.

НОЗИМ: - Тўйни, хола. Айтинг.

Нозим қўллари клавиатура устида, Ҳамида холага қарайди.

Ҳамида хола чўчиб тушади.

ҲАМИДА ХОЛА: - Йўқ, йўқ, ёзманг, болам. Менга юр, дейишди, бордим. Танимайман, кўчасини ҳам билмайман. Мошинда обориб, опкеб қўйишди. Мен ўзлари берганини оламан, мунча беринг, демайман.

Ҳамида хола қайтиб ўрнидан туради.

Нозим ҳайрон бўлиб қолади.

ҲАМИДА ХОЛА: - Эшиклик уй, биров келса, маҳтал туриб қолмасин...

НОЗИМ: - Э-э... Хола, ўтиринг. Тушунмадингиз. Кимнинг тўйи бўлганини сўрамаяпман.

ҲАМИДА ХОЛА: - Шуни чиқиллатманг. Оқшоми билан қўрқиб чиқаман. Ўзи яхши эшитмайман, лекин қўлингиз қимирласа, товуши қулогимга киради. Амакингизни қамаганда хонасаллотлар шуни чиқиллатарди, чиқиллатарди... Бўлмаса, унда қулогим огир эмасди.

Нозим яна товушини баландлатади.

НОЗИМ: - Хола, айтасизми? Қўрқманг! (ўзича, товушини пасайтириб) Қулогим огир дейди-да, яна клавиатуранинг товушидан қўрқармиш. Бунинг шиқиллаши эшитилмайди-ку.

ҲАМИДА ХОЛА: - Хотин оляпсизми? Вой, барака топинг. Ёлгизлик ёмон-да, болам. Худойим ҳеч кимни ёлгиз қўймасин. Жуда яхши қиласиз. Тўй қачон?

НОЗИМ: - Мен эмас, хола, бир жўрамиз. Билмаяпмиз-да? Рост гапим.

ҲАМИДА ХОЛА: - Тўй қилишнинг нимасини билади? Ўзи бўлиб кетаверади.... Лекин ёзманг. Ҳукумат ҳам шахардаги тўйга индамайди. Қишлоқдагига қарши. Пахта вақти. Қишда майли дейди. Лекин мева-чева йўқ, устолнинг устини нима билан тўлдиради?

НОЗИМ: У бошқа ҳукумат эди, бу ҳукуматимиз тўйга қарши эмас, деяпман-ку! Тўй шаҳарда, чеккасида бўлади! Айтасизми?

ҲАМИДА ХОЛА: - Ёзиб олсангиз ҳам, қўл қўймайман. Адвакат берганида, яхши одам экан, саводим йўқ денг, шунда қўлингиз ўтмайди, деб чучинтириш берган. Лекин, мана мундай қилиббармоқбостирган...

Ҳамида хола қандай бармоқ босганини кўрсатади.

Нозим эса Ойгулни эслайди.

Дилоромларнинг Ошхонаси

Дилором ва Шарофат ая.

Дилором жаҳл билан қозон кавлайди.

Шарофат ая қизининг атрофида парвона.

ШАРОФАТ АЯ: - Қизим, шулар келиб кетгандан бери чехранг очилмайди, гапларинг хам тарс-турс?

ДИЛОРОМ: - Оёқ-қўлимни бойлаб бериб юборасиз, шекилли?

ШАРОФАТ АЯ: - Ие, сени, нима, бошимга ёстиқ қиламанми? Худо асрасин! Бахтинг очиламан деса, йўлингга тўганоқ бўлайми бўлмаса?

ДИЛОРОМ: - Шунча жонингизга тегдимми?

ШАРОФАТ АЯ: - Э сен қиз, бунақа гапларни қаёқдан топасан? Ҳеч замонда фарзанд онасининг жонига тегадими? Ҳамма қизнинг бошида бор савдо, жойинг чиқса, узатамиз-да. Шу хам гап бўлди-ю.

ДИЛОРОМ: - Қутулмоқчисиз-да. Ҳа, узатинг! Бу ҳам одам, бунда ҳам кўнгил деган нарса бордир, деб сира ўйламанг. Сўраманг, бериб юбораверинг. Лўлининг халтасидан тушиб қолганман-да.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳой. Менга қара, сен бир балони бошлаб қўймаганмисан?

ДИЛОРОМ: - Қанақа бало? Нимани бошлайман?

ШАРОФАТ АЯ: — Жа гапларинг бошқача. Бир яхши жойдан одам келса, мен яхши кутиб" олсам, нима бўпти? Нимага чирқиллайсан? Нима қилиб қўйгансан?

ДИЛОРОМ: - Ая, ўз қизингизга ҳам шунақа дейсизми? Мен ким қаёқда ялло қилиб юрган бойваччага тегмайман деяпман, шу холос.

ШАРОФАТ АЯ: - Нимага бойвачча дейсан? Ўз меҳнати билан топяпти ўша ёқларда ҳам.

ДИЛОРОМ: - Ўша ёқдан уйланаверсин эди. Мен яхши танимаган одамга тегмайман.

ШАРОФАТ АЯ: - Кейин таниб-билиб кетаверасан. Ким тўйгача Лайли-Мажнун бўлибди. Эшитгандан нари! Қани, қариндош-уругнинг ичида ким бор шунақа? Ҳамма шундай турмуш қилган, хотинини ҳам, эрини ҳам ота-онаси топиб берган, совчилик билан. Отам замонида келаётган удум бу.

Шарофат ая қўлларини силкиб-силкиб гапиради, гапидан ўзи таъсирланиб, кўзлари намланади.

Лекин гаплари тўғри, ҳамма китоблару кинолар севги тўғрисида бўлгани билан, севишиб турмуш қурганларни бир сананг-чи, юзтадан нечта чиқар экан ва уларнинг ширин муҳаббати қанча давом этган.... Лекин оналари топиб, унаштириб қўйганларнинг ҳаммаси худога шукр қилиб яшаб ётибди, бола-чақаларини кўпайтириб.... Ҳа энди, буларнинг ичида ҳам битта-ярими чиқиб қолиши бор гап.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳозирги қизлар чет элда ўқиётганга тегсам деб ўлиб ётибди. Ўйнаб-кулиб хўп демайсанми?.

ДИЛОРОМ: -Керакэмас!

ШАРОФАТ АЯ: - Сенга яна нима кам? Онанг бечорани қийнайсан! Сенга душман эмасман-ку, болам. Аввал кўр, қани, расмини юборар экан, гаплаш....

Ҳовли. Эрталаб

Нозимнинг уйи деразасидан тамаки тутуни секин ҳавога ёйилади.

Чала бекитилган жўмракдан сув томади.

Ярим очиқ дарвоза, унинг ёнига маташган бўм-бўш хоналар, ҳеч ким кўринмайдиган, жон асари сезилмайдиган деразалар, Ҳамида холанинг туйнуги ва... баландлаб кетган осмон кампирнинг суҳбатини тинглаётгандек...

ҲАМИДА ХОЛА: - Тўй - жуда таваррук. Бу дунёда қанча одам бор, ҳаммаси тўй билан, никоҳдан бино бўлади. Никоҳсиз тугилганлар ҳароми-да, шу учун ҳам. Ҳамма, ўрис ҳам, карис ҳам, татар ҳам тўй қилади. Амакингизнинг бир қариндошиникига борувдик, Тошқўргондан нарига, ўша ерда тунгони деганлар бор экан, шулар ҳам жуда қизиқ тўй қилар экан. Хўб томоша қилдик. Тўй қилмайдиган халқнинг ўзи йўқ.

Кампирнинг гаплари бугунги кун манзаралари устида эшитилади:

шаҳар кўчаларида юрган, хиёбонларда сайр қилаётган одамлар;

маҳалла кўчасида дарвоза қоқаётган икки совчи хотин;

қўлтиқлашиб, қўл ушлашиб, бир-бирига жилмайиб, шўх-шодон бораётган йигит-қизлар;

неварасини етаклаб, рўпарасидаги ёшларнинг саломига алик олаётган кампир;

хиёбонда қувлашиб ўйнаётган болалар...

ўриндиқда ёнма-ён ўтирган ўрта ёшли эр-хотин...

дарсини тугатиб, дув оқиб чиққан талабалар....

ҲАМИДА ХОЛА:- Нимага бу ҳукумат қишлоқдаги тўйга қарши, ўн кун вақт беради, ҳамманг тўйингни ўтказсанг, ўтказ, бўлмаса, мелиса билан бостираман, дейди, тушунмайман. Ахир, йигит билан қиз тўйсиз чимилдиққа кирмайди-ку. Чимилдиққа кирмаса, бола қайдан тугилади?

НОЗИМ: -Хола!

ҲАМИДА ХОЛА: - Ҳукуматга ҳам одам керак, ишчи керак, аскар керак, мелиса керак. Ҳаммасини она тугади, э, никоҳсиз қандай тугади, тўйдан олдин никоҳ бўлади-да, бўлмаса...

НОЗИМ (ўзича): - Оббо! Кетдию холам!

Каравотда ўтирган Ойгул маъюсланади.

ОЙГУЛ: - Бизнинг тўйимиз бўлмади-да. а. Нозим! Энди бўлмайди ҳам.

НОЗИМ: - Сабаб нима эди ўзи? Азамат билан юрганингизни ўйлар эдим, лекин ҳозир ўйласам, сабаб бу эмас экан. У пайтлари... бегубор эдик, энг катта жасоратимиз кинога кирганда қизларнинг қўлини ушлаб қўйиш эди. Азамат жуда борса......

ОЙГУЛ: — У томонга ўтманг. Сизни севишим у нарсалардан баланд эди. Қаранг, ҳозир ҳам ўзингиз баҳонгиз жуда юқори.

НОЗИМ: - Ўзингиз бошладингиз, тўйимиз бўлмади деб. Мен нимага бўлмаганининг сабабиниизлаяпман.

ОЙГУЛ: - Сиз қиз бола учун турмушга чиқиш тўйининг нималигини биласизми ўзи?.

НОЗИМ: - Билсам керак. Қизлар ҳали вояга етмай ҳам тўйини туш кўриб юради.

ОЙГУЛ: - Ана, тўй нима экан! Қизлар тўйини энг зўр йигит билан орзу қилади. Орзусидаги одам севганидан ҳам баланд бўлади. Ё севганини шундай мартабага кўтариб олади. Ўзи билади ҳам севгани бундай эмаслигини, лекин шунчалар истаганидан хаёлида орзусини яратиб олади. Севганини ҳаммадан устун қўйиб, ўзи ҳам шунга ишониб олади.

НОЗИМ: - Мен хаёлингизда шундай эдимми?

ОЙГУЛ (истеҳзо билан кулади): - Эҳ, содда!

Ойгулнинг охирги гапига Ҳамида холанинг гапи уланади.

ҲАМИДА ХОЛА: - Албатта тўй қилиш керак. Тўй бўлмаса, элдан барака кетгани.

Ойгулнинг ўрнида текис оқ рўйжа қолади.

НОЗИМ (Ҳамида холага, овозини кўтариб): - Эскиси шунақа эди. Ҳозирги ҳукумат ўзимизники, тўйга қарши эмас. Тўйлар бўлсин, хоҳлаган вақти тўй қилаверинглар дейди, билдингизми? Хола, тўйнинг ўзини айтинг, ўзини...

ҲАМИДА ХОЛА: - Ҳа, шу, айтяпман-ку!

НОЗИМ: - Ҳозир бунақа гаплар йўқ. Бир жўрамиз уйланмоқчи, деяпман-ку.

ҲАМИДА ХОЛА: - Жўрангиз? Ўзингизга ҳали хотин йўқми?

НОЗИМ: -Йўқ.

ҲАМИДА ХОЛА: - Сиз ўзингиз уйланинг-да. Жўрангиз уйлангани нима қизиқ. Бечора бир ўзингизтурасиз.

НОЗИМ: - Бечора эмасман, хола, ҳали уйланарман. Ҳозир тўйни айтиб беринг. (кампирга эшиттирмай) Менинг хотин олишим кампирга нима қизиқ экан?

ҲАМИДА ХОЛА: - Ўзингиз сўрайсиз-да, гапиргани қўймайсиз.

НОЗИМ: - Хўп, биринчи нима қилинади?..

Ўткир Аканинг Уйи

Уйда ҳеч ким йўқ.

Дераза токчасидаги телефон жиринглайди.

Шарофат Аянинг Уйи

Она-бола айтишиб қолди шекилли.

ШАРОФАТ АЯ (аччиқ киноя билан): - Вой, раҳмат, қизим! Сени шунча йил тишида тишлаб, орқасида опичлаб ўстирган онангнинг ҳурматини қиляпсан!

Дилором ерга қараб, индамайди.

ШАРОФАТ АЯ: - Мен нима деб юрибман-а! Нима орзулар қилмабман! Ўзим ҳам айтардим-а бу қиз тинчгина, ҳамма айтганга кўниб юрибди деб. Бу ёқда ишни битириб юрган экансан-да.

ДИЛОРОМ: - Ая, мен бир нарса қилибманми?

ШАРОФАТ АЯ: - Қачон совчи келса кўзларинг бежо, қачон совчи келса кўзларинг бежо. Кўнглинг ҳам бежо экан-да, а? Вой, яшшамагур-эй! Ҳали ўзим топиб қўйибман, де. Нимага индамайсан? Гапир! Ким ўзи? Чулчит-пулчит эмасми?

ДИЛОРОМ: - Одам, ҳаммага ўхшаган одам. Пўстакнинг тагида иккита тешик кўзи, иккита қулоги, битта огзи ҳам бор, камчилиги йўқ.

ШАРОФАТ АЯ: - Гапирма-е! Яна тилинг бор. Шу вақтгача қай гўрда юрган экан? Ота-онаси борми? Бордир? Ё етимхонадан топдингми?

ДИЛОРОМ: - Бор, ая. Мунча ерга урасиз? У ҳам бировнинг жондай боласидир, ахир.

ШАРОФАТ АЯ: - Жондай боласи бўлса, нимага шу вақтгача эшигимни қоқиб келмайди? Ҳар келган совчининг авзоига қараб, бўларим бўлди-ку. Йўқ, сен бир зот-зурёди йўғини топгансан. Бўлмаса, обрўйингни қилиб, остонамни босиб ўтарди.

ДИЛОРОМ: - Сиз кел десангиз келади-да. Ҳалитдан тутаб кетяпсиз-ку.

ШАРОФАТ АЯ: — Тутамайманми?! Шундай яхши жойга хўп дейдиган жойимда сен бу" гапни чиқариб ўтирибсан. Тутамаяпман, ёняпман, ёниб кетяпман!

ДИЛОРОМ: - Ая, балки бу ундан ҳам яхшидир, қайдан биласиз.

ШАРОФАТ АЯ: - Вой, ҳали кимлигини ҳам унча билмайсанми? Нимага яхшидир дейсан?

ДИЛОРОМ: - Нимага билмайман, биламан: яхши одам.

ШАРОФАТ АЯ: - Ота-онаси-чи?

ДИЛОРОМ: - Ота-онасини қайдан биламан. Уйига бориб ўтириб олганим йўғ-у.

ШАРОФАТ АЯ: - Ана! Ўзини кўргану илиқиб кетаверган.

ДИЛОРОм: - Ая, ўз қизингизни ҳар нарсага тенг қилманг.

ШАРОФАТ АЯ: - Мана шу ўтмас пичоқ билан тириклай сўйиб ўтирибсан-у, яна ҳар нарсага тенг қилманг эмиш. Вой, сени нима орзуларда ўстирдим-а! Сени қизим оқила, ҳеч нарсани ўйламай ўқияпти, эртага ўқиганга бераман, қизим олима бўлади, кўзойнак тақиб прапессир бўлади, деб юрибман-а!

ДИЛОРОМ: - У ҳам ўқияпти, ая.

ШАРОФАТ АЯ: - Э ўқимай ўлсин! Ҳозир ўқиётгандан кўпи борми? Менинг гулдай қизимни йўлдан уриб... Илоё қўлларинг акашак бўлиб қолсин! Юзинг тескари бўлсин!

ДИЛОРОМ: Ая, қаргаманг.

Шарофат хола ўкраб йиглаб юборади.

Унга қўшилиб Дилором ҳам йиглайди.

Дилором йиглаган кўйи бориб, онасини қучоқлаб олади.

Шарофат ая бир силтаниб, қизини итариб юборади, лекин Дилором баттар ёпишади.

Она-бола бир-бирининг багрида йигига зўр берадилар.

ДИЛОРОМ: Ойижон! Ўзимнинг ойи-ижоним! Йигламанг. Кечиринг мени, хўп, кечирасизми? Жо-онойижон!

Дилафрўз кириб келади, опаси билан онасининг аҳволига бир зум қотиб қолади.

Кейин чопқиллаб бориб, иккаласини ҳам қучоқлайди-да, юзини бу ёққа буриб, кўзи тўла ёш, жилмаяди.

Хайриятчилик.

Ҳовли. Эрталаб

Ҳовлининг умумий манзарасидан қия очиқ эшикка, ундан маҳалла кўчасига чиқилади.

Маҳалла кўчасида болалар ўйнаб юрибди.

Маҳалла кўчасидан чиқиб каттароқ кўчага, катта кўчадан автолар юрган шаҳар кўчасига ўтилади.

Шаҳарда ҳаёт қайнайди.

Одамлар,одамлар...

Шаҳар ҳам одам билан шаҳар-да.

Ҳамида холанинг ҳикояси шу манзаралар устидан таралади.

ҲАМИДА ХОЛА: Биринчи... йигитнинг кўнгли сўралади, ўзи айтмаса, отаси онасига айтади, бил-чи, уйланиш нияти йўқми, кўз остига олгани борми, деб... Бўлса, шуникига борилади, бўлмаса, онасими, амма-холаси, ё бўлмаса, совчи хотинлар кўчама-кўча юриб қиз излашга тушади. Кимникида қиз бўлса, билса-билмаса, кириб чиқаверади. Бўй етган қиз борми, деб, сўрайди. Қиз бўлса, киришади, ўтиришади, чой дамлатишади, шу билан қизни кўриб олишади, бирови секин ошхонага қарайди, озодами, йўқми, деб. Бирови чойнак-пиёлаларни, тоза ювилганми, йўқми, текширади. Ҳатто палосу гиламларнинг тагини ҳам қараб олишади, устини супуриб, тагини шундай қолдирмасмикан деб. Қариндош-уругини суриштиришади, кейин бу йил узатиш нияти бор-йўқлигига қараб, кейин совчи бўлиб келишади...

НОЗИМ: - Қизнинг кўнглини-чи? Сўрашмайдими?

ҲАМИДА ХОЛА: - Вой, сўрагани шу-да. Сепини қилиб, эшигини очиб қўйдими, қизнинг кўнгли шу, очиқ дегани. Йигит билан учраштиргандан кейин яна бир сўраб олишади, «Кўрдингми, тузукми? Яхши одамларнинг боласи лекин. Бўладими?», деб. Айтяпман-ку, қизнинг ота-онаси аввал тайёргарлигини кўради, қизини ҳам шунга тайёр қилиб, кейин секин бу йил узатишининг гапини чиқаради. Кейин сўраб-суриштириб совчилар келаверади, шу уйда узатиладиган қиз бор экан деб. Ҳаммасининг тартиб-қоидаси бор, ўғлим.

НОЗИМ: - Совчиликнинг тартиб-қоидаси қанақа бўлади?

ҲАМИДА ХОЛА: — Буни совчи хотинларнинг ўзлари яхши билади.

НОЗИМ: - Аввал қизнинг уйидагилар билан келишиб оладими?

ҲАМИДА ХОЛА: - Нимани?

НОЗИМ: - Розилигини. Олдин сўраб билиб оладими?

ҲАМИДА ХОЛА: - А йўғ-а. Боради, бирга кўради, қизни кўради, ёқса, кейин гаплашаверади. Қиз билан йигитни учраштиришади, улар ҳам бир-бирига ёқса, ана ундан кейин келишув бўлади-да. Ҳаммаси ёд бўлиб кетган, хотинларнинг ўзи боплайди.

НОЗИМ: - Мутлақо нотаниш бўлса-чи, хола?

ҲАМИДА ХОЛА: - Нима қипти? Ҳамма танишдан келин қилмайди-ку. Бировникига эшитиб, бировникига сўраб, танимаганникига ҳам кириб бораверади. Нотаниш бўлса, танишади. Узатиладиган қизни топиб, совчи бўлиб боргандан кейин, танишгани шу. Етти ёт бегоналар қариндош бўлиб кетаверади. Удумимиз шу-да.

НОЗИМ: - Бундан чиқди, совчилар жуда зўр бўлса, гапга чечан, қиз томонни алдаб кетса ҳам бўлар экан-да?

ҲАМИДА ХОЛА: - Вой, болам, нега алдайди? Бунақасини ҳеч эшитмаганман. Ана шу борди-келдиларнинг орасида икки томон бир-бирини жуда яхши ўрганиб олади. Алдаб... йўқ, совчига нима керак алдаб? Йўқ, бунақаси бўлмайди. Ҳамма ҳам худодан қўрқади, болам.

Истироҳат Боғи

Ориф билан Шарифа бир ўриндиқда ўтирадилар.

ОРИФ: - Ҳамма удум бўлди! Фақат никоҳдан ўтишимиз қолди, холос. Кейин - тўй! Тўйдан кейин бошқа ҳаёт бошланади, сизни аввал хотинлар эгаллаб олади, кейин ойимнинг ихтиёрига богланасиз. Йўқ, ойим шунақа ёмон қайнона бўладилар, демоқчи эмасман. Лекин бари бир кўнгилларига қараш керак, у ёқ-бу ёққа чиқишимиз керак бўлса, олдиларидан ўтасиз. Менга ҳам энди оилаликсан, бемаҳал юрма, кеч қолма деган чекловлар.

Шарифа ним табассумда, кўзлари сурурли - у Орифнинг гапларидан ширин орзуларга берилган.

ШАРИФА: - Менга яхши гапирсалар бўлди, ҳар қанча хизматлари бўлса қилавераман. Ёмон гапирсалар ҳам қиламан. Чунки ўргатиб гапирадилар, яхши бўл, дейдилар.

Ориф бир зум Шарифага қараб индамай қолади.

ОРИФ: - Ўзимга сигмай, тошиб кетяпман, Шарифа! Тўйгача ҳам бир эркин яшайлик!

Шарифа Орифга ҳайрон бўлиб, тушунмай қарайди.

ОРИФ: - Ҳар куни, ҳар соат кўришайлик. Театрлар, киноларга борайлик. Дунёси тор! Осмонларга учайлик.

ШАРИФА: - Каруселдами?

ОРИФ (ҳайрон бўлиб қарайди) : - К-карусел?

ШАРИФА (осмонга ишора қилиб): - Учайлик, деяпсиз-ку.

ОРИФ: - Ҳа, каруселда бўлса ҳам. Ҳали бирга каруселга ҳам тушганимиз йўқ.

ШАРИФА: - Пастга қарасам, бошим айланади.

ОРИФ: - Шарифа! Қаерларда ўсгансиз!

Шарифа унга сал ўксиниб қарайди.

ОРИФ: - Кечирасиз, кечирасиз, бўғилганимдан айтиб юборибман.

Акмалаканинг Уйи

Стол устидаги дастурхон тузалган.

Мева-чевалар, катта-катта бутун нонлар, фақат устидагисидан синдириб олинган.

Дастурхон ўртасида ўнтадан кўпроқ турли шарбат, маъданий сувлар бир жойга уюм қилиб қўйилган.

Энди қариндошдан ҳам яқин бўлиб олган Акмал ака, Салима опа, Ўткир ака, Жумагул опаларнинг ҳангомаси меҳрга тўла.

АКМАЛ АКА: - Нима маслаҳат бўлар эди, ўзларингга қарайсизлар-да. Бегона эмасмиз-ку.

САЛИМА ОПА: - Эл қатори, одамлар гапирмайдиган бўлса бўлди. Ортиқча уриниб, қийналибқолмайсизлар.

ЖУМАГУЛ ОПА: — Шу бегона бўлмаганимиз учун ҳам ҳамма нарсани бекаму кўст" қиламиз, худо хоҳласа. Одамлар униси кам, буниси етмабди, бегона бўлганда ундай қилар эди, мундай қилар эди, деб юрмасин. А Ўткир ака?

ЎТКИРАКА: - Шундай,шундай....

АКМАЛ АКА: - Ўткир, кўз тегмасин, яқинмиз, бир-биримизни яхши билсак... Шунинг учун кучингиз етадиганидан оширишингиз шарт эмас.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Почча, ҳалитдан божангизни хижолат қилманг. Худога шукр, Султонжонни уйлантирамиз деб, қараб ўтирганимиз йўқ.

АКМАЛ АКА: - Фақат сизларни қийнаб қўймайлик, дейман. Яна......

САЛИМА ОПА - Акмал ака, отаси, Жумажон ҳам орзу-ҳавасли. Қўйинг, нима қиламан деса, ўзининг боласи учун қилади.

ЎТКИР АКА: - Ҳа, шундай, шундай.

АКМАЛ АКА: Шундайликка-ку шундай, лекин ҳали нима бор-у, нима йўқ.

САЛИМАОПА: - Нима деганингиз?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Айтаверинг, почча.

АКМАЛ АКА: - Бу Султонбой... ўқиши битаётган бўлса, келадими ё қолармикан?

ЖУМАГУЛОПА: - Нимага қолади?

ЎТКИР АКА: - Сен шошмай тур, эшитайлик.

АКМАЛ АКА: - Ҳозир кўп ёшлар шаҳарда қоляпти, яна ўқигани чет элга кетяпти.

Салима опа синглисига савол назари билан қарайди.

Жумагул опа сал шошади, ўз навбатида эрига қарайди.

Ўткир ака индамай Акмал акага қараб ўтиради.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Келади, келмай қаёққа ҳам кетар эди.

ЎТКИР АКА: - Шуни бир гаплашмабмиз, Акмал ака. Лекин ўқиган жойимда қолсам деб бир гапиргандай бўлувди.

АКМАЛ АКА: - Бари бир, йўлини тўсмаслик керак. Бу ерга келиб нима ҳам қилади? Агар олиб қолишса, қолаверсин университетида. Чет элга кетаман ўқишга, деса, яна ҳам яхши.

САЛИМА ОПА: - А тўйи нима бўлади? Акмал ака, гапингиздан айнияпсизми?

Кўча

Ориф билан Шарифа ёнма-ён кетадилар.

Ориф Шарифани қўлидан ушлаб, тўхтатди.

ОРИФ: - Шарифа, қаранг, қайсиси бўлсин?

ШАРИФА: - Нимани?

Ориф кўчанинг икки томонида қатор тизилган лимузинларни қўли билан кўрсатади.

ОРИФ: - Тўйимизда уйингизга қайси борсин?

Шарифа машиналарга бир қараб қўяди.

ОРИФ: - Айтинг. Танлаймиз.

ШАРИФА: - Шулар борадими? Маҳалламизга сигмайди-ку.

ОРИФ: - Сигади. Уста бўлиб кетган булар.

ШАРИФА: - Мундайроги ҳам бўлар.

ОРИФ: - Бир марта бўладиган бахтимиз тўйи....

ШАРИФА: -Анауниси?

ОРИФ: -Қайси?

ШАРИФА: -Анау,оқи.

ОРИФ: - Оқ «мерседес»ми? Эскироқ-ку. Бу ердаги ўзи ҳаммаси эски, капиталистларнинг эскилари. Мана, қаранг, мана бу «Линкольн», униси «Ауди», бу «Мерседес», қора, анави каттаси «Хаммер»... Шуни оламизми? Лекин пули ҳам минг ё бир ярим минг доллар бўлса керак.

ШАРИФА: - Сотишадими?

ОРИФ: - Бу пулга ким сотади?

ШАРИФА: - Эски деяпсиз-ку.

ОРИФ: - Битта тўйга, ярим кунга!

ШАРИФА: - Мунча қиммат?

Мен қиламан ўттиз, худойим қилади тўққиз.

Акмал Аканинг Ҳовлиси

Акмал ака, Салима опа, Ўткир ака ва Жумагул опа ҳангомалари қуюг-у, сал жиддийлашган ҳам.

АКМАЛ АКА: - Нимага гапимдан айнийман? Бўладиган гапни айтяпман. Энди шу иш бўладиган бўлса, Султонбойнинг кейинги режалари қандай бўлади, билиш керак-да.

САЛИМА ОПА: - Шунақа демайсизми, бошқа ниятингиз борми, деб чўчиб кетибман.

ЎТКИР АКА: - Божам тўғри айтяптилар, билишлари... билишимиз керак.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Менинг болам бўлса, келади.

АКМАЛ АКА: - Ҳозирги ёшларни курк босиб ўтиролмайсиз. Майли, Тошкентда қоладими, ё четга кетадими, омадини берсин.

ЎТКИР АКА: - Мен ҳам шу фикрдаман.

САЛИМА ОПА: - Ўзинг яхшилаб гаплашиб қўй.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Гаплашаман, опа. Лекин қаёққа кетадиган бўлса ҳам, Саодатжонни қолдирмайди. Бирга олиб кетади.

АКМАЛ АКА: - Мен ҳам шуни айтяпман.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бу бошқа гап. Раҳмат, почча.

ЎТКИР АКА: - Чуқур ўйлайдиган одамсиз-да, Акмал ака.

АКМАЛ АКА: - Раҳматга шошмай туринглар. ...Агар Султонбой у ёқда қоламан, ё четга кетамандеса......

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ўқиса ҳам, ишласа ҳам Саодатжон билан бирга бўлади.

САЛИМА ОПА: - Ҳа, эр қаёқда бўлса, хотин ҳам шу ёқда. Фақат Саодатнинг ўқиши қолибкетмаса....

ЖУМАГУЛ ОПА: - Кўчиради. Қаерда бўлса ҳам битирса бўлди-да. Бу ёгини ўйламанг.

АКМАЛ АКА: - Ўйлайдиган томонлари бор, Жумажон. Қайси пулга кетади, қаерда туради? Иккови бўладиган бўлса, бир чогроқ бўлса ҳам уй олиб бериш керак.

ЎТКИР АКА: - Ҳа, ҳа, албатта. Янги келин-куёв ётоқда, талабаларнинг ичида турмайди-ку.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Тўйни ўтказиб олайлик, у ёги бир гап бўлар.

АКМАЛ АКА: - Ана шу бир гапни ҳозир ўйлаб қўйиш керак. Биз ҳам қараб турмаймиз.

Яхши ота-оналар-да, тўйдан кейин нима бўлишининг ҳам ташвишини ўйлаб қўядилар.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси

Шарофат ая аразлаган кўйи ошхонадан чиқади.

Унга Дилором ёлвориб эргашади.

ДИЛОРОМ: - Ая, бир нарса денг. Жон аяжон! Бунақа қилсангиз, ўлиб қоламан. Ҳозир ўлибқоламан.Ўлайми,а?

ШАРОФАТ АЯ: - Гапирма менга! Ишим кўп. Қара, говлаб кетганини! Токқайчи қаерда? Ким олади-я? Нимага менинг нарсамга тегинасизлар?

ДИЛОРОМ: - Ая, шу вақти токингизни қўйиб туринг. Менга жавоб бермаяпсиз.

ШАРОФАТ АЯ: - Нимага жавоб бераман? Хомток қилишим керак, тамом! Ўрмон бўлиб кетибди-ю.... Ўзинг топиб, яна сўрайсанми. Тегиб кетавер-да. Сенга она нимага керак? Она эмас, нима десанг хўп дейдиган, тилсиз-забонсиз бир чўринг бўлса! Бор, устингдаги кийиминг билан кетавер. Яхши кўришган бўлсанг, сенга огилхона ҳам сарой, танца тушиб яшайверасан.

Дилором онасининг йўлини тўсиб, қучоқлаб олмоқчи бўлади. Шарофат ая уни итариб ташлайди.

Қизида онадан ҳам бир қамчи бор лекин.

ШАРОФАТ АЯ: - Қоч-э, ёмон шайтон бўлибсан, шунақа қилиб эритмоқчимисан?

ДИЛОРОМ: - Ҳа! Эритаман. Ўзимнинг аямсиз, нима десангиз денг, огилга ҳайдайсизми, барибир,қизингизман.

Дилором яна онасини қучоқлаб олмоқчи бўлади. Шарофат ая яна уни нари итаради; бу гал секинроқ.

Дилором йиглайди.

Шарофат ая шу ердаги қийшиқ табуреткага ўтириб олади.

Дилафрўз дераза яна дераза токчасида буларга -қараб, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай," маъсумилжаяди.

ШАРОФАТ АЯ: Хўп. Қизим, менга айт-чи, ўшангнинг нимаси ортиқ. Сизларни катта қиламан, одам қаторига қўшаман деб, сув келса симирдим, тош келса, кемирдим. Даданг... ҳа майли, даданг бечоранинг ҳам бир умр қора меҳнатдан боши чиққани йўқ. Шу уйим, иккита қизим деб. Худо ўғил бермади, лекин сизларни ўғил боладай қилиб ўстирдик. Кетмон чопиб, ер тирмалаб бўлса ҳам шу даражага олиб келдик. Энди сени узатиб, бахтингни кўраман, невара кўтараман деб турган пайтимда, сенинг нима қилганинг бу? Ҳамма орзу-умидим пучга чиққандан кейин йиглайман-да, йигламай нима қилай? Қайси маҳалладан ўзи у ер юткуринг?

Шарофат ая хўп гапиради, шу билан анча дардлари ҳам чиқиб кетади.

Дилором онасининг ёнида, ерда ўтириб олган, бошини тиззасига қўйиб у ҳам йиглайди, онасига қия қараб қўяди, жавоб бермайди, яна йиглайди.

Дилафрўзнинг ҳам йиглагиси келиб, бурунчаси қичишиб, юзлари буришиб кетади.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, тилингни ютиб юбордингми, товушинг чиқсин. Ким ўзи, уй-жойи қаерда?.. А? Ё ичкуёв қилиб оламанми?

Она бечора сўрашга ўтди-ку, ҳар қалай.

Акмал Аканинг Уйи

Акмал ака, Салима опа, Ўткир ака ва Жумагул опанинг бояги суҳбатининг авжи гоҳ пасайиб, гоҳ баландлаб туради.

АКМАЛ АКА: - Шундай қилайликки, охирида ҳам ҳаммаси яхши бўлсин. Мен уларнинг келажагини ўйлаяпман. Катта бошингизни кичик қилиб келибсиз, раҳмат! Мана, биз ҳам розимиз. Розимиз деб тилимизда айтишимиз ҳам шарт эмас, чунки кўпдан бери дилимиздаги гап-ку.

ЎТКИР АКА: - Раҳмат, Акмал ака!

САЛИМА ОПА: - Илоё, шу ниятларимизга етайлик.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Илоё!

АКМАЛ АКА: - Фақат шу... кейин қаерда ўқиши, қаерда туришини ҳозир ҳисобга олиш керак. Тўйга харажат қилганда ҳам бел синиб кетадиган бўлмасин демоқчиман.

Жумагул опа Салима опага, у эса бунга қарайди.

Салима опа эрининг гапини маъқуллаб бошини қимирлатади.

Жумагул опа Ўткир акага қарайди.

Ўткир ака эса, кўзи Акмал акада, таъсирланиб ўтиради.

ЎТКИР АКА: - Сиз айтгандай қиламиз, Акмал ака. Кейинини ҳам ҳисобга оламиз.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бари бир эл қаторидан кам қилмаймиз.

АКМАЛ АКА: - Ҳай... Салима, бўпти-да. Энди, у-бу нарсанг борми, олиб кел.

САЛИМА ОПА: - Овқатим ҳозир бўлади. Товуқ димлаб қўйганман.

ЎТКИРАКА: - Овқатемаганжойимизми?

АКМАЛ АКА: - Овқатинггача бер-да, ҳангомани қиздириб турайлик.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Почча, аччиқ аралаштирмайди дейишади-ку.

АКМАЛ АКА: - У мажлисни якунлаб, бошқа мажлис очамиз. Бунисида мумкин. Икки божа ўтирибмиз-да.

ЎТКИР АКА (қўли билан рул бошқаришни кўрсатиб): - Пиёда эмас эдик-ку.

АКМАЛ АКА (Жумагул опага): - Аччиқ мумкин бўлмаса, бизлар уни ширин қилиб ичамиз.Яхшигапларбилан.

ЎТКИРАКА: - Бугуничмасак....

АКМАЛ АКА: - Э-э, Ўткиржон, бу хотинларнинг гапига кирсангиз, одамни қантариб қўяди. У гаплар биз томонда йўқ. Тошкент, Фаргона томонларда бор бу ирим. У ҳам номига... (ўртадаги ичимликларга аланглаб) Салима, шунча нарсани қўйиб, ўшани қўймадингми?

САЛИМА ОПА: - Бугунча қўйиб турсангиз-чи шуни. Божангиз ҳам мошиним бор деяпти-ку.

АКМАЛ АКА: - Қўймаймиз! Мошинни ташлаб кетади. Чунки мен хурсандман. Шундай божам келган, яна шундай ният билан! Ичмаса, қизимни бермайман.

САЛИМА ОПА: - Ҳай-ҳай, бунақа гапларни аралаштирманг.

ЎТКИР АКА: - Бўпти-эй, Салима опа, беринг!

ЖУМАГУЛ ОПА: — Кейин сизлар билан гаплашиб бўлмайди.

АКМАЛ АКА: - Яна нимани гаплашамиз? Мажлис қарори қабул қилинди.

ЎТКИРАКА: - Ҳа,бўлди, ҳадеб чайнайвермайди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ҳа, айтганча, опа, Саодатжон уйда йўқми? Ўзларинг ўтирибсизлар.

САЛИМА ОПА: - Ҳа, Саодат Қўштегирмондаги дугонасиникига кетган. Кетишим олдидан бир қидириб келай деб.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Кетиши олдидан? Қаёққа?

САЛИМА ОПА: - Ий-э, сенга айтмабман-да, Японияга. Икки ҳафтага. Университетида нимадир грант ютибди. Шунга бориб келар экан.

ЖУМАГУЛОПА: - Ҳа-а....

САЛИМА ОПА: - Яхшими?

АКМАЛ АКА: - Эй, мақтангунча, ўрнингдан турсанг-чи.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Зўр! Тошкентдан учадими?

САЛИМА ОПА: - Ҳа. Бу ердан Тошкентга боради. Виза-пизасини ўша ерда тўғрилайди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Тошкентдан учса... яхши. (эрига бир қараб олиб) Бир-икки кун бўлса керак?

САЛИМА ОПА: - Билмайман, қогози битишига қарайди-да. Балки кўпроқдир.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Хай, опа, буларнинг сўраганини берайлик. Ўзим қарашаман сизга.

Салима опа билан Жумагул опа ўринларидан турадилар.

АКМАЛ АКА: - Яшанг, Жумажон. Ўзингиздан ёруглик чиқмаса, опангиз қишдаги қорни хамқизганади.

САЛИМА ОПА: - Ҳозирги қишларнинг қори шолига хам йўғ-у, сув етмаяпти.

Давлатнинг Уйи. Туш Пайти

Яна шу ўзимиз билган уч дўст. Фақат бошқа кун.

Учта курсида уч дўст ўтирадилар, бу гал журнал столи ўртага қўйилган.

Битта соя бўлгани учун, «Запорожец» ҳам доимги жойида.

НОЗИМ: - Давлат ҳам одамгарчиликни ўрганяпти, Султон. Қаранг, ўртада дастурхон.

СУЛТОН: - Ҳеч нарсаси йўқ-ку.

НОЗИМ: - Яхши ният-да. Мақтаб турсак, бўлиб қолар.

ДАВЛАТ: - Қуруқ келмасаларинг ҳамма нарса бўлади. Қурумсоқ ўзларинг. Умуман, Султон, сенинг дардинг деб тўпланяпмизми, дастурхон хам сенинг бўйнингда.

СУЛТОН: - Хўп, хўп. Шуни олдинроқ айтсанг бўлар эди.

ДАВЛАТ: - Одамнинг ўзи билиши керак. Қизинг ҳам содда экан, сени деб онасини кўндирибди-я, бечора.

НОЗИМ: - Шунақа денг? Кўндирибдими-ей?

СУЛТОН: - Бирдан кўнмайди-ку. Одами келсин-чи, кўраман, дебди.

ДАВЛАТ: - Одами келсин, дедими, бўлди! Бўлди! Кўнгани шу!

НОЗИМ: - Ҳақиқатан хам яхши кўрар экан, Султон, қадрига етиш керак.

ДАВЛАТ: - Қизларнинг ҳам диди тушиб кетибди-да, а. Султонни хам яхши кўргандан кейин.... Яшавор, дўстим, мен кесакдан ўт чиққанига хурсандман. Қара-я!

СУЛТОН: - Э-э, қўй шунақа гапларингни. Ундан кўра, ўйла, бу ёгига нима қиламиз.

ДАВЛАТ: - Сен ўйла-да, мен... асосий ишни битириб бердим.

СУЛТОН: -Нозим....

ДАВЛАТ: - Нозим? Нима Нозим? Уни ким чақирди? Мен-ку. Ҳа......

Телефонжиринглайди.

ДАВЛАТ: Ол-чи, ким экан?

Султон гўшакни олади.

СУЛТОН: - Алё? Йўқ. Мен. Султонман.... Гулсанам, сенми?.. Тинчлик. Нозим иккаламиз келган эдик. Уй ёқлар яхшими?.. Ўзими? Ҳа, шу ерда.... Мана, беряпман....

ДАВЛАТ (гўшакка чўзилиб): - Нима бунча сўроқлаб қолди?.. (гўшакка) Да-аҳ... Ва-алайкум! Ҳа, тинчликми? Даврон яхшими?.. Ҳа, нима гап?.. Кечагина телефон қилдинг-ку.... Ҳа. Ўтирибмиз, гаплашяпмиз.... Нимани деганинг нима?.. Ўзимиз гаплашиб ўтирибмиз.... Қийқираётган Давронми?... Трубкани бер... Даврон, Даврон... Дадага салом қани?.. Ҳа, шайтончик. (бу дўстларига) Ҳали гапиришни билмайди-да. (Гўшакка): Қани, битта ака де-чи.

Ҳа, майли... Гулсанам, бошқа нима гаплар бор?... Хўп, борарман. Нимага боргим келмайди?" Сен бунақа гапларни қўи-да, пул юбор.... Ҳа-да, тугади.... Нимага дарров? Мошин олдим.... Сал иши бор. Бу ерда ҳамма нарса қиммат.. Эй, Санам, биласан-ку, битта ўзим нечта йигитга арзийман.

Давлат гўшакни жойига қўяди.

ДАВЛАТ: - Жинни, нечта Давлат акамни боқяпман экан, дейди. Биров гап ўргатяптими унга? Нуқул «нима қиляпсиз, ким билан ўтирибсиз?» Ишонмаяпти. Лекин тўғри қилади. Менга ўхшаган йигитларга ишониб бўладими?

НОЗИМ: - Йигитнинг гули, жонон йигит.

ДАВЛАТ: - Менга бунақа бачкана гапларни тақаманг. Мен гул эмас, чинорман, билдингизми!

НОЗИМ: - Ҳа, айтдим ишқилиб, нимага қарга қўниб юрибди деб?

СУЛТОН: - Эй, қўйсаларинг-чи!

НОЗИМ: - Нуқул мақтанади.

ДАВЛАТ: - Бор - мақтанади.

СУЛТОН: - Одамга ўхшаб гаплашасизларми, йўқми?

ДАВЛАТ: - Ҳа, бўпти. Одамнинг жаҳлини чиқарадиган сифатларни ёпиштирманг одамга.... Эй, Султон, Гулсанам сенга нима деди?

СУЛТОН: - Ҳеч нарса. Жўрангиз нима қилиб ўтирибди, деди.

ДАВЛАТ: - Нима қилиб ўтирган бўламан? Йўқ, унга биров гап ўргатяпти. Кеча телефон қилувди, олдин пайшанба куни ҳам гаплашувдик, энди, мана, яна.

СУЛТОН: - Бирон гап эшитдимикин?

ДАВЛАТ (қўлини силтаб): - Қайдан эшитади? Кўргиси келяпти-да. Мен хотинимни билмайманми! Фақат инжиқлиги сал бошқача-да. Ҳа, ана шунақа, дўстлар, уйланиб, бошқаси билан хам юрсанг, иккаласининг ўртасида талаш бўласан. Иккови хам мени яхши кўради. Айниқса Гулсанам.

НОЗИМ: - Оббо. Сиздай мақтанчоқни яхши кўрмай бўладими.

ДАВЛАТ: - Хўп. Сиз ҳам мақтанинг-чи, дўстим. Буни хам эплаш керак, сизларга ўхшаган ношудларнинг қўлидан келмайди. Мана, аканг қарагайга ўхшаганлар......

Давлат шу гапларни айтаётиб гижжак чалган бўлади.

СУЛТОН: -Давлат!

НОЗИМ: - Тори йўқ гижжакни чалса йўқ куй чиқади.

Яна телефон жиринглайди.

Бу гал хам гўшакни Султон олади.

СУЛТОН: - Ва-алайкум. Ҳа, Давлат акангизнинг уйи.... Мен ўртогиман. Мана, ўзига бераман... (Давлатга гўшакни узатаётиб). Бир қиз. Анавингми дейман.

ДАВЛАТ: -Раъноми?

СУЛТОН: - Ким билади, бир овози ёқимсиз. Эркак сабзига ўхшайди.

НОЗИМ: - Эркак сабзидан овози чиқар эканми?

Давлат Султонга бир хўмраяди-да, гўшакни қулогига тутади.

ДАВЛАТ (гўшакни қулогига тутади, юзи ёришади): - Да-ах!.. Раъно! Яхшимисан?.. Жон?.. Ҳали гаплашиб ўтирибмиз. Келавер, булар кетади.

СУЛТОН: - Эшилиб, ип бўлиб кетади бу.

НОЗИМ: - Гаплашамизми ё бунинг мусиқий достонини эшитамизми?

СУЛТОН: - Ҳозир кетди-ю?

Давлат қулоги гўшакда. Нозимга «ҳозир» деган маънода имо қилади.

СУЛТОН (Давлатга): - Мени айтди дейсиз, бир гап бор.

ДАВЛАТ (гўшакка): - Айтяпман-ку, иш битмаяпти. Бўшашим билан телефон қиламан.

СУЛТОН: - Бекорга эмас.

НОЗИМ: - Нимани айтяпсиз?

СУЛТОН: - Хотини билан буниси кетма-кет телефонда. У куни ҳам шундай бўлди. Икковини гапирдими, тамом. Бугун ҳам иккови ҳам бирга телефон қиляпти.

ДАВЛАТ: - Ҳа, майли, жоним... (гўшакни қўйиб) Сен, Султон, фолбинлик қилмай ўтир. Иккови ҳам яхши кўргандан кейин телефон қилади-да.

СУЛТОН: - Кўрасан. Бир гап бўлади.

ДАВЛАТ: — Мени қўрқитолмайсан. Ундан кўра-чи, келса, ўзинг сўлагингни оқизмай ўтир.

СУЛТОН: - Шунинггами? Пул берсанг ҳам қарамасман.

ДАВЛАТ: - Воҳ, воҳ! Икковинг ҳам кўзингни узмайсан.

НОЗИМ: -Мен?

ДАВЛАТ: -Ҳа,сиз.

НОЗИМ: -Ўзиайтдими?

ДАВЛАТ: - Қарайверманглар-да, кўнглига келади.

НОЗИМ: - Кўнглига бошқа нарсалар келадиганга ўхшайди. Йўқ ердан рашк қилдирмоқчи бўлса. Мен ҳаётда қарамасман. Сизга мос у.

ДАВЛАТ: - Менга нима қилибди?

СУЛТОН: - Менга қаради дедими-эй?

ДАВЛАТ: - Бўпти, айтдим, қўйдим. Мен гапига эътибор қилганим йўқ.

НОЗИМ: - Эътибор қилмаганингиз-да бу, бизга айтяпсиз.

СУЛТОН: - Бизни уриштириб қўймаса ҳали. Ўзи нимага келди-ю, нимага кетди?

ДАВЛАТ: - Сенинг башарангни кўриб кетиб қолди.

НОЗИМ: -Э-э,бўлди-да-эй!

ДАВЛАТ: - Тамом! Мавзуга қайтайлик. Нимага келган эдик? Совчи юборамиз, шу-да?

СУЛТОН: - Ҳа, юбориш керак.

ДАВЛАТ: - Бўпти, юборамиз! Қиз онасига айтган, онаси келинг деган, демак, масала пишган. Совчи юборса бўлди!

НОЗИМ: -Кимни?

ДАВЛАТ: - Кимни? Ҳа-эй, кимни юборамиз? Нозим?

Султон Нозимга умид билан қарайди.

Нозимкифтиниқисади.

НОЗИМ: - Ўйлаб кўриш керак.

ДАВЛАТ: - Ўйланг. Бошни ишлатинг.

НОЗИМ: - Бош бу чалкаш ишларга ишламай қоляпти.

Ўткир Аканинг Уйи

Уйда ҳеч ким йўқ.

Телефон тинмай жиринглайди.

Гулруҳларнинг Уйи

Саодат қўл телефонида гаплашяпти.

САОДАТ: - Ҳа. албатта, кетаман. А?.. Сенга нима?.. Ёқмаяпти? Эсинг жойидами? Сендан сўраб ўтираманми?... Сен менга ким бўласан?.. Ҳазилингни пишириб е! Шу ҳам ҳазил бўлди-

ю.... Менга ҳеч ким хўжайинчилик қилолмайди.... Япония...... Келганимдан кейин кўраман.

Ҳали жавоби келгани йўқ. Лекин шу кунларда келиши керак.... Бўпти, менинг вақтим йўқ.... Огзингга келган гапни гапираверма. Сени бир курсдош дўст десам......Бўпти.

Гулруҳ киради.

Бир қўлида чойнак, бир қўлида ширинликлар солинган ликопча.

ГУЛРУҲ: - Ким бунча?

САОДАТ: - Алишер. Кетма, сен кетсанг, мен нима қиламан дейди. Ҳазилими, чиними, билиб бўлмайди.

ГУЛРУҲ: -Чини.

САОДАТ: -Нима?

ГУЛРУҲ: - Сени яхши кўради.

САОДАТ: - Вой, кўнглимнинг кўчаси-ей. Жинни-пинни бўлганми?

ГУЛРУҲ: - Билмасмидинг?

САОДАТ: - Билганимда, нима, бошимга ураманми! Аввал огзининг саригини артиб олсин. Япониягакетмаэмиш.

ГУЛРУҲ: - Юраги ёрилаётган-да, ўша ёқда биронтаси билан танишиб қолмаса деб.

САОДАТ: - Э-э, ўлмайдими!

ГУЛРУҲ: - Яхши кўргандан кейин......

САОДАТ: — Яхши кўрса яхши кўриб юраверсин, узоқдан. Фақат менга гапирмасин. Жиним суймайди бунақаларни.

Давлатнинг Ҳовлиси

Нима қилишни билмаганларидан шекилли, уч дўстнинг маслаҳати жуда чўзилди.

ДАВЛАТ : - Бу ёги пишган бўлса, яна нима иш қолади? Қизнинг онаси, майли, совчи келсин деган бўлса, хўп дегани-да. Яна нима керак? Бориб тўйни гаплашаверади.

НОЗИМ (киноя билан): - Оппа-осон! Гаплашади - тамом.

ДАВЛАТ : - Ҳа, битта гапга чечан одам бўлса, бўлди-да.

НОЗИМ: - Ким ўша гапга чечан? Бориб ёдлаган шеърни ўқиб бермайди-ку. Иккови юради, энди тўй қиламиз, шуни гаплашиб олгани келдик, дейдими?

Давлат ҳайрон бўлиб Нозимга қарайди.

Султон ҳоксор илжаяди.

ДАВЛАТ: - Ҳа, нима дейди бўлмаса? Чой ичгани келдик, дейдими?

НОЗИМ: - Қизнинг иззатини жойига қўйиш керак. Юради-пуради деган гаплар тилга чиқмайди.

ДАВЛАТ: - Ий-э, ҳеч нарса билмагандайми?

НОЗИМ: - Фаросатли одам ўзи тушуниб олаверади. Масалан, у қиз... Султон, оти нима қизнинг? Шунча вақтдан бери гаплашяпмиз, ҳали отини ҳам билмаймиз.

ДАВЛАТ: - Оти сизга нимага керак? Ишдан келинг.

СУЛТОН: - Дилором. Шокирова.

НОЗИМ: - Фамилияси керак эмас. Ҳа, совчи бир-бирини яхши кўради, деган гапни гапирмайди. Онасига рози бўлган экансиз ҳам демайди.

ДАВЛАТ: - Жуда дипломатия қилиб юбордингиз-ку.

НОЗИМ: - Ҳа, бу ҳам дипломатия-да. Халқ дипломатияси.

ДАВЛАТ: - Икковининг юрганини айтса, иш тез битади-ку? Қулогига шипшиса бўлар?

НОЗИМ: - Шунинг учун сизга ўхшаган бетакаллуф одам сов-илик қилолмайди, билдингизми? Ақлли, босиқ-вазмин, кейин ахлоқи ҳам тоза одамлар боради. Ўзи ҳақида хунук гап чиққан одамни ҳаётда яқинлаштиришмайди бу ишга.

ДАВЛАТ: - Нимага шама қиляпсиз?

СУЛТОН: - Давлат, эшитайлик.

ДАВЛАТ: - Йўқ, бу мени ахлоқсиз демоқчи.

СУЛТОН: - Гапини охиригача айтиб олсин.

НОЗИМ: -Ўзи ахлоқсизни ахлоқсиз эканига ишонтириб бўлмайди.

ДАВЛАТ: - Эй, сиз......

СУЛТОН: -Давлат!

НОЗИМ: - Мен кимни юборишни ўйлаяпман.

ДАВЛАТ: - Ҳм-м, домлалардан биронтасига айтсакми? Диплом раҳбарим қандай?

СУЛТОН: - У ҳозир Нозим айтган дипломатияни билмаса......

НОЗИМ: - Совчиликка аёллар боради.

ДАВЛАТ: - Ий-э, эркаклар-чи?

НОЗИМ: - Ҳар ернинг одати-да, Бу ерда аёллар борар экан.

СУЛТОН: - Аёллар? Уй томондан чақириб бўлмайди, гап чиқиб кетади.

Султон умидсизланиб Нозимга қарайди.

ДАВЛАТ: - Аёллар бўладиган бўлса, Раънога айтамизми?

НОЗИМ: - Э-э, шу гижжагингизни қўшманг?..

ДАВЛАТ: - Унақа деманг. Яхши нарса.

НОЗИМ: - Ўзингиз чалиб юраверинг.

ДАВЛАТ: - Мунча қўпол гап?

НОЗИМ: -Ўзингиз айтдингиз-ку, муганний.

ДАВЛАТ: - Мен хотинлар керак бўлса, топиб беради, деяпман.

НОЗИМ: - Ҳеч бўлмаса, янги оила покиза бўлсин.

Давлат Нозимга ўқраяди.

ДАВЛАТ: - Нимаси покиза эмас? Эй инсон, у мени севади-ку...

НОЗИМ: — Майли, сизни севаверсин. Лекин бунақа севгини Султоннинг уйланишига" аралаштирманг.

ДАВЛАТ: - Э-э, буни қара, Султон! Қайси мозийда могор босиб ётибди.

Нозим Давлатнинг гапига беписанд илжаяди.

Султон булар яна тортишиб кетмаса деган хавотирда гоҳ унисига, гоҳ бунисига термилади.

НОЗИМ: - Султон, бу Дилоромингизнинг телефони борми?

СУЛТОН: -Ҳа,бор.

НОЗИМ: - Бугуноқ гаплашинг. Биз томонда эркаклар боради, денг. Онасига тушунтирсин.

ДАВЛАТ: - Умуман ўзи хотин йўқлигини айт. Ўзи совчи эркак бўлди нима, хотин бўлди нима,фарқийўқунча.

НОЗИМ: -Одат-да.

СУЛТОН: - Яхши, яхши.

ДАВЛАТ: - Ўзингиз топинг бўлмаса.

НОЗИМ: - Топаман. Аҳмадали акани ўйлаб ўтирибман. Гапга уста, урф-одатни ҳам, бизни ҳамяхшибилади.

СУЛТОН: -Кимукиши?

НОЗИМ: - У анов куни нашриётга бордик-ку. Сен нимага гапирмайсиз, сув берайми, деган одам.

СУЛТОН: - Ҳа, бўлди. Талқонингизни ютиб юборинг, деди. Фаргоналик....

ДАВЛАТ: - Бўлади лекин.

НОЗИМ: - Ёнига яна биронта яхши одамни олиб олса, зўр бўлади. Айтгандай, Давлат, («Запорожец»га ишора қилиб) бу лимузин унгача юрадими?

ДАВЛАТ: -Нимаэди?

НОЗИМ: - Миниб борар эдик-да.

ДАВЛАТ: - Дарди огир.

СУЛТОН: - Мен неча марта айтдим, ўзинг кавлама, фойдаси йўқ деб. Уста олиб келиш керак.

ДАВЛАТ: - Келди биттаси. Кольцо-поршен керак дейди. У нарсалари ўзидан қиммат.

НОЗИМ (ёлгондакам афсусланиб): - Э аттанг, ният қилиб минар эдик-да.

ДАВЛАТ: -Таксиоламиз.

НОЗИМ: - Такси бировники, бу обрў эди-да. Етти маҳалла беридан тариллатиб овоза қилиб борар эдик.

Султон кулади, Давлат ночор илжаяди.

ДАВЛАТ: - Воҳ, воҳ!.. Кулинг.

Анҳор Бўйи

Ориф билан Шарифа сайр қилиб юрадилар. Ориф Шарифанинг қўлидан ушлайди, Шарифа чўчиб кетиб, қўлини тортиб олади. Бошини эгиб тўхтаб қолади.

Ориф атрофга норози аланглайди. Шарифага алланарсаларни уқтиради. Шарифа индамай, бошини эгиб эшитади.

Ориф ичкарига қараб юради, Шарифа унга эргашади.

Ўткир Аканинг Уйи

Сўрида Ўткир ака ва Жумагул опа.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Икки божа, роса битларинг тўкилди.

ЎТКИР АКА: - Хурсандчиликка-да, хотин.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Сиз ўзларингга қаранглар деган гапларига кўп учаверманг. Камроқ қилсангиз, одамлар бегона эмас-да, бегона бўлганда бундай қилмас эди, дейди.

ЎТКИР АКА: - Сен, нима, одамларнинг гапи билан нафас оласанми?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ий-е, бўлмаса-чи? Нимага тўй қилади бўлмаса?

ЎТКИР АКА: - Одам ўзи учун тўй қилади. Ўз бахти, болаларининг бахти учун.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Шу бахтни одамлар кўриши керакми? Ё бекитиб фақат ўзи ейдими?

ЎТКИР АКА: - Қизиқ гапларни гапирасан-а. Бекитиб ейди? Ошириб-тошириб юбормаслик керак, деяпман.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Сиз ҳалитдан бунақа қилсангиз....

ЎТКИР АКА: — Нима қилибман?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Божангизнинг ҳамма гапини қулогингизга сирга қилиб тақиб олманг. У кишининг гапи - расмига. Ошириб-тошириб қил, демайди ҳеч қачон. Сиз билганингиздан қолманг.

ЎТКИР АКА: - Хотинларга қўииб берса, кўп ишлар қилади.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Тўида қилади-да энди.... Ундан кўра, ҳозир, эсимиз борида этагимизни йигиштирайлик. Эртага шошиб қоламиз. Куёв томоннинг иши кўп. Қизнинг ҳамма яқин қариндошларига сарпо қилиш керак. Шуни тўғри келган нарсани қўявермай, ҳаммасини размеригақараболишкерак.

ЎТКИРАКА: - Ҳаммасигами?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Рўйхат қилиб чиқамиз-да. Ҳали келиннинг ҳамма кийими бор. Пальтосидан этигигача. Қанча кўйлакликлар.... Эҳ-ҳе! Сиз бўлса божам кучингга қара, деди, деб ичиб юрибсиз.

ЎТКИР АКА: - Хўп, менга қара. Тортишиб ўтирмайлик. Сен бир қогоз қалам олиб, рўйхат қилиб чиқ. Кейин бирга ўтириб кўрамиз.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Кейин, опам Султоннинг размерларини сўради. Улар ҳам куёвнинг ҳамманарсасиниқилади.

ЎТКИР АКА: - Усти қирқ олти, йўқ, қирқ саккиз, оёгими... қирқ... бир бўлса керак.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Нималар деяпсиз? Мактабда шундай эди. Кейин ўсди, суяги каттарди. Ҳозир эллигу қирқ икки, йўқ, қирқ учлар бордир.

ЎТКИР АКА: - Ҳа-я, бултур менинг янги туфлимни кийиб кетувди. Онасан, сен билишинг керак. Энди фол очиб ўтирасанми, телефонда ўзидан сўра қўя қол....

ЖУМАГУЛОПА: -Яхши.

ЎТКИР АКА: - Ўзини чақир. Келмаганига ҳам кўп бўлди. Хурсандчилик гапни қулоги билан эшитсин. Саодатжон билан бир кўришсин. Нима, тўғри тўйга келмайди-ку.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Мен бошқа нарсани ўйладим.

ЎТКИР АКА: - Хўш?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Саодат Тошкентдан кетар экан. Бари бир уч-тўрт кун бўлади.

ЎТКИР АКА: - Ҳа, бу ҳам маъқул гап. Ўзлари кўришиб, гаплашиб олади. Султон уни аэропортдан кузатиб қўяди. Жуда яхши! Маъқул ўйлабсан. Фақат Султон тортиниб... жуда уятчан-да, ўғлинг.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Нимасидан тортинади? Ака-сингилдай-ку. Бир-бирини билмаса экан. Мен ўзим Саодатжонни пишиқлаб юбораман.

ЎТКИР АКА: - Ҳа, шундай қил. Саодат унга қараганда ўтлик-шудлик.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Опам билан келишдик. Улар ҳам кузатгани шундан-шу ёққа бориб юришмайди. Султон кузатади.

Токчадаги телефон жиринглайди.

Жумагул опа бориб, гўшакни кўтаради.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Алё. Алё!... Ким бу? Э-э, гапиринг-да.... Танимайман?... Танимасам, нимага телефон қиляпсиз?... Ҳа, ҳа.... Дарров қаёқдан эшитдингиз? ...(гўшакни қўли билан бекитиб, эрига). Ё тавба, ҳали ўзимиз уйга кирганимиз йўқ, келин қилаётганимиз тарқалиб бўлибди.... (Гўшакка) Нима? Йўқ, айтаверинг. Бошладингизми, айтинг-да!.. Алё... алё......

ЎТКИР АКА: - Ўзинг мақтанма-да. Ичингда гап ётмайди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Мен ҳеч кимга ҳеч нарса деганим йў-қ. Бу ўзи дим-дим ўйнаяпти. Гапим бор, дейди, гапирмайди. Ким бўлса экан?

Истироҳат Боғи

Дилором Султоннинг қўлтигидан маҳкам ушлаб олган. Султон, огирроқ масалаларни гаплашяптилар шекилли, анча ўйчаен ўйчан. Дилором бўш ўриндиқни кўриб қолади.

ДИЛОРОМ: - Ҳеч ким йўқ экан. Ўтирайлик. Султон индамай ўриндиққа қараб юради.

СУЛТОН: - Бошим қотиб қолди. Икки ўт орасидаман.

ДИЛОРОМ (ерга қараб ўйланиб): - Ҳеч ким келмайдими? Аёлларга тегишли расм-русумларни ким қилади?

СУЛТОН: — Қанақа расм-русум?

ДИЛОРОМ: - Э қайси бирини айтай, жуда кўп. Тўида сиз томондан аёллар бўлмаса, кимга қилинади? Йўқ, аёллар бўлмаса бўлмайди.

СУЛТОН: - Курсдошларимиз-чи?

ДИЛОРОМ: - Бу курсдош қизлар билан битадиган иш эмас.

СУЛТОН: -Да-а......

ДИЛОРОМ: - Ойингиз келмаса, аёллар бўлмаса......

СУЛТОН: - Тўғри уйланиб бўлмас экан-да.

Султон бошини чайқайди.

ДИЛОРОМ: - Сепу сарполарни ким гаплашади? Ким бошқа нарсаларни келишади? Э, тўй хотинлар билан бўлади! Ойим ўлдиради-ку мени. Ўзи зўрга айтдим.

Султон ерга қарайди

ДИЛОРОМ: - Ҳали бу ёгини билмайдилар.

СУЛТОН: - Нозим билан Давлат....

ДИЛОРОМ: - Нуқул шуларингизни гапирасиз. Яхши одамлардир, лекин аёлларнинг ўрнигаўтмайди.

СУЛТОН: - Нима қилиш керак энди?

ДИЛОРОМ: - Мен ҳам билмаяпман. Лекин сиз умуман тушунмаяпсиз. Мен ҳам, ахир, қиз боламан, орзу-ҳавасларим бор. Қайнаталик, қайноналик жойга турмушга чиқсам деб орзу қилардим. Қайнонамнинг хизматини қилсам, қайнатамга чой дамласам, уларнинг дуосини олсам дейман. Уч йилдан бери наҳотки айтиб кўрмадингиз? Юравердингизми шундай?

СУЛТОН: - Иложи йўқ эди-да. Ойимга айтиб бўлмаса, дадамга гапиролмасам. Сизни яхши кўрсам.

ДИЛОРОМ: - Яхши кўрганингиз ҳам бор бўлсин. Битта яхши кўриш билан ҳаёт бўлмайди-да. Эл бор, халқ бор.

СУЛТОН: - Тўйни қилайлик, ҳаммаси жойига тушиб кетади.

ДИЛОРОМ: - Мен ҳам шу тўйни айтяпман, сиз томондан ҳеч ким бўлмай, қанақа тўй қиласиз? Уҳ-ҳ, ойим қандай орзу-ҳавасларни тайёрлаб ўтирибдилар!

Дилоромнинг кўзига ёш келади.

СУЛТОН: - Йигламанг-да. Сиз йигласангиз, мен йиглаб юбораман. Ўзи кўнглим тўлиб турибди.

ДИЛОРОМ: - Э-э, сизга йиглашни ким қўйибди? Сиз ҳаракат қилинг, ўйланг. Йўл топинг-да. Қиз боламисиз йиглаб? Меники сизга ҳам етади.

Нашриёт Олди. Кундуз

Нозим автобусдан тушиб нашриёт томонга юради.

Аҳмадали Аканинг Хонаси

Эшик очилиб, Нозим киради.

Аҳмадали ака энкайиб ўтирган кўйи, кўзойнагининг устидан қарайди.

АҲМАДАЛИ АКА: - Ҳа, бойвачча, хуш кўрдик. Китоб битдими? Ё пул тугадими? Сўрама, шусиз ҳам ҳамён касал.

Нозим Аҳмадали акага қўлини узатади.

Аҳмадали ака ҳам индамай қўл чўзади.

Нозим кириб, кўришиб, то стулга жойлашгунча Аҳмадали ака юзида ним табассум билан, бошини кўтармай, кузатиб туради.

НОЗИМ: - Қандайсиз?

АҲМАДАЛИ АКА: - Отдаймиз! Қачон одамга ўхшаб сўрашасан?

НОЗИМ: - Эшикдан кирмасдан санчманг-да.

АҲМАДАЛИАКА: - Одам бўлмайсан.

НОЗИМ: -Бўламан.

АҲМАДАЛИ АКА: - Қачон?

НОЗИМ: - Сиздан кейин. Акадан олдинга ўтиш яхши эмас. Одобсизлик бўлади.

АҲМАДАЛИ АКА: - Бир балони бошлаб кепсан-да.

НОЗИМ: - Бало эмас, ака, тўй.

АҲМАДАЛИ АКА: — Э-э, жуда яхши. Лекин сал шошилибсанми? Қирчиллаган қирқингда" олардинг хотинни. Унгача болалари ҳам вояга етиб, ёнингга кириб қоларди.

НОЗИМ: - Мен эмас-э! Бир марта олиб келувдим-ку олдингизга. Султон. Шу.

АҲМАДАЛИ АКА: - Унда сенга нима? Ё сен отасимисан?

НОЗИМ: - Шунақароқ. Лекин бир ақли доно керак.

АҲМАДАЛИ АКА: - Мени аралаштирма. Ўзи шу Давлат икковингдан бир тош нари юришимкерак.

НОЗИМ: - Сиздан бошқа одам йўқ. Совчиликка.

АҲМАДАЛИ АКА: - Анави... илжайиб ўтирган болами?

НОЗИМ: -Ўша,ўша.

АҲМАДАЛИ АКА: - Хотинни эплармикан? Огзидан гапи тушиб кетяптию.

НОЗИМ: - Эплайди. Бекорга уч йилдан бери юрмагандир қизи билан.

Аҳмадали ака Нозимга тикилиб қолади.

АҲМАДАЛИ АКА: - Эплабдими-ей?

НОЗИМ: - Қўйинг-да шунақа гапларни. Яхши қиз, биринчи турмуши...

АҲМАДАЛИ АКА: - Ҳали иккинчи, учинчи турмушлари ҳам бўладими?

НОЗИМ: - Эй, гапдан тутиб олманг. Мен ҳамма расми-русумини қилиш керак, деб айтяпман.

АҲМАДАЛИ АКА: - Ўйлаб гапир-да, бўлмаса. Шўрабозордан қўй олиб бериш бўлса эди, майли, мен даллол бўлардим.

НОЗИМ: - Жа ерга уриб юбордингиз лекин. Хайрли ишга бош қўшиш ўрнига... Шўрабозор-а!..

АҲМАДАЛИ АКА: - Ўзингнинг гапингда тутуриқ йўқ.

НОЗИМ: - Ҳамматутуриқсизда.

АҲМАДАЛИ АКА: - Қизни ҳам эгалари орзу-умид билан ўстиришган.

НОЗИМ: - Мен ҳам шуни айтяпман-ку!

АҲМАДАЛИ АКА: - Бунақа айтмайди-да. Томдан тараша тушгандай, совчиликка борасиз! Олдин мундай тушунтир, Султонинг ўзи ким, бу қиз ким, нимага етаклашиб юрибди?..

НОЗИМ: - Бир иш қилишингиз қийин-эй.

АҲМАДАЛИ АКА: - Бўлмаса, бормайман.

Минг хайрли иш бўлмасин, сизга ҳам келиб, бир мартагина кўрган одам учун совчиликка борасиз, дейишса, ўйлаб қоласиз-да. Тагин ўша бир марта кўрганингизда ҳам гапирмаган, фақат илжайиб ўтирган бўлса.

Балки ўчган эдим ёдингдан

Аҳмадали Аканинг Хонаси

Нозим қўлларини силтаб, қош-кўзи билан имо-ишоралар қилиб, умид билан тушунтириб ётибди.

Аҳмадали ака ним кулиб эшитади.

НОЗИМ: - Бунақа гапни қўйинг-да. Сизга суяниб келсак, сиз... Масалага жиддий қаранг-да, ака.

АҲМАДАЛИ АКА: - Мен жиддий, сизлар у боладек қараяпсизлар.

НОЗИМ: - Ўзи онасининг гапини олгунча бўларимиз бўлди.

Нозимнинг хуноби ошади, яна қўлларини силтаб-силтаб изоҳ беради.

Аҳмадали ака ўзини орқага ташлайди, жилмайиб тихирлик қилади.

Нозим яна аразлаган бўлади.

Аҳмадали ака сал юмшагандек тутади ўзини...

АҲМАДАЛИ АКА: - А шунақа де. Онаси, майли, дептими очиқ юз билан?

НОЗИМ: - Юзини ким кўрибди? Ишқилиб, келишсин деган.

АҲМАДАЛИ АКА: - Унда... ўзинг оборасан бизни.

Нозимтуриб,қўлиничўзади.

НОЗИМ: - Келишдик. Тагин Фаргонадан фалончи кепқолди, ўтирдик, писмадончи Фаргонага кетаётган эди, кузатдик, деб...

АҲМАДАЛИ АКА: - Қизиқмисан?

НОЗИМ: - Доим шунақа баҳонангиз чиқади-ку.

АҲМАДАЛИ АКА: — Ёру жўрасиз яшамайди-ку одам. Одам дўст билан одам. НОЗИМ: - Ҳа, бўпти.... Мен ҳам сизга ҳам ака, ҳам дўст деб келдим.

АҲМАДАЛИ АКА: - Сендан дўст чиқадими? Ҳали бир-икки кўйлак йиртшинг керак шекилли?

НОЗИМ: - Хай, бўпти энди. Жуда эзиб юбордингиз.

АҲМАДАЛИ АКА: - Бўпти бўлса бўпти-да.

НОЗИМ: - Шу куни ўзим келаман. Кимни оласиз ёнингизга?

АҲМАДАЛИ АКА: - Топилар. Одамдан кўпи борми. Бориб тўн кийиб келадигани чиқади.

Нозимэшиккайўлолади.

АҲМАДАЛИ АКА: - Ўв, ўзинг шундай юраверасанми? Дўстим хотин оляпти деб.

НОЗИМ: - Ҳаммаларингга бир нарса бўлдими? Битта нарсага ёпишиб олдинглар.

Аудитория

Бу Алишер деганимиз ҳам Саодатни тинч қўймайди шекилли, мана, яна аудиторияда ҳам ушлаб қолган.

САОДАТ: - Алишер, ёмон гапираман лекин! Ҳол-жонимга қўймаяпсан. Гаплашайлик, учрашайлик! Нима бу, маҳрингга тушдимми?

АЛИШЕР: - Нима дегани у?

САОДАТ: - Ўзингники қилиб олгандай. Минг марта айтиш керакми сенга? Тинч қўй. Тинч қўй мени.

АЛИШЕР: - Кўргим келаверади. Боя кўрдим-ку, дейман, яна кўргим келаверади. Ҳеч ўзимни тўхтатиб туролмайман.

САОДАТ: - Кўргин келса, кўравер. Ҳар куни дарсдаман. Паранжи тутиб олганим йўқ. Фақат ўзимга гапирма. Жонимга тегиб кетдинг.

АЛИШЕР: - Биламан. Лекин ўзимга кучим етмаяпти.

Саодат уҳ тортади.

САОДАТ: - Уҳ-ҳ. Бошимга битган бир бало бўлдинг. Уйланиб нима керак шу ёшингда? Сени севмаганни севдим деб, куйиб юргандан кўра, ўқи. Бир ёқларга кет ўқишга. Дунёни кўрасан, ўрганасан.

АЛИШЕР: - Борарман ҳали саёҳатларга.... Сени тушунмайман: яхши оила, ота-онам ҳали ёш, мен ўзим унақа хунук эмасман, бўйим бир юзу етмиш тўққиз бўлса, ҳали ўсаман, ҳамма нарсамиз бор, тўкис... Яна нима керак сенга?

Саодат бир оз хуноб бўлиб, асабий кулади.

САОДАТ: - Ҳеч нарса, сендан ҳеч нарсанг керак эмас. Ким учундир жуда зўр йигит, яхши жуфтсан. Масалан, Райҳонга. Қадрига етмаяпсан. Менга елим бўлиб ёпишдинг. Лекин менга... йўқсан, тушуняпсанми? Эй худойим, сеенга яна қандай тушунтирсам?

АЛИШЕР: - Япониядан келишингни кутаман.

САОДАТ: - Бир умрга кетаётганим йўқ, келаман. Бир нарса ўзгарар эдими? Ё ўша ёқда юриб, сени яхши кўриб қоламанми? Японларни кўриб, вой, билмабман, ўзимизнинг Алишербой яхши йигит экан, дейман-да, а? Шунга умид қиляпсанми?

АЛИШЕР: - Ўзингга келиб қоласан, деб умид қиламан.

САОДАТ: - Бўлмаса, юравер шундай. Райҳондан ҳам қуруқ қоласан.

АЛИШЕР: - Ҳамма нарсам етарли, битта сен етмаяпсан.

Давлатнинг Уйи

Ҳар куни келадиган меҳмон бўлгандан кейин, алоҳида иззат кўрсатиш шарт эмас, шунинг учун Давлатнинг Султон билан суҳбати яна ҳовлида, ўша жойда кечади.

СУЛТОН: - Телефон қилишди... Ойим бир келиб кет, деб қўймаяптилар.

ДАВЛАТ: - Тинчликмикан?

СУЛТОН: - Тинчликка тинчлик. Лекин келмасанг бўлмайди, деяптилар. Нима шошилинч бўлса?

ДАВЛАТ: - Тўйингни ўтказамиз деб қолишса-я?

СУЛТОН: - Э-э, одамни қўрқитма. Ўзи шусиз ҳам ваҳима босяпти.

ДАВЛАТ: - Босмасин. Бу ёгини тезлаштиришимиз керак. Нозим Аҳмадали акани кўндирганмикан? У одам ҳам ўзини товоққа солмаса ҳали.

СУЛТОН: — Ойим размерларимни ҳам сўради.

ДАВЛАТ: -Қанақаразмер?

СУЛТОН: - Костюмим, ёқам, оёғим. Куртка, пальтониям. Костьюм билан биттами ё икки размеркаттами?

ДАВЛАТ: - Билмасам, биттадир. Лекин мен ўзим кийиб кўриб оламан. Менга қара, сарпога сўраётган бўлмасин тагин. Келин томон бош-оёқ кийинтиради-ку.

СУЛТОН: - Менга айтмай-а?

ДАВЛАТ: - Ўзлари сенга бирданига бош-оёқ кийим олишмайди. Айтяпсан-ку, холамнинг қизидан бошқасини хаёлларига ҳам келтиришмайди, деб.

Султоннингрангиўзгаради.

СУЛТОН: - Йўғ-е, одамни қўрқитма.

ДАВЛАТ: - Қўрқитмаяпман. Бунча кийим нимага керак бўлмаса?

СУЛТОН: - Бориб келмасам бўлмайди шекилли. Лекин... қандай айтаман? Агар зўрлаб уйлантирсангизлар, қочиб кетаман десамми?

ДАВЛАТ: - Эсинг жойидами? Қаёққа қочасан? Биров, келсанг, бошпана бераман, деб турибдими?

СУЛТОН: - Нима қилай бўлмаса?

ДАВЛАТ: - Бормай тур. Бу ёгини... нима дейди? Нон синдиришми, патир ушатишми, шуни қилайлик, кейин бориб айтасан. Шундай-шундай бўлди деб. Перед фактом қўясан.

Қовун Бозори.

Нозим, Давлат иккови Султонни эргаштириб, бозор оралайдилар.

Султоннинг қўйнида катта, Давлатнинг қўлида кичкина халта.

Нозим қовун уюми ёнида тўхтайди. Сотувчи қўлини кўксига қўйиб буларга маҳтал туради. Нозим тумшуги сал эзилган қовунга қўлини бигиз қилади.

НОЗИМ: - Шу пажмурда қовунга хам бир нима сўрайсиз-да, а?

ҚОВУНЧИ: -Буқовун...пажмурда эмас.

НОЗИМ: - Пачоги чиқиб ётибди-ю, пажмурда бўлмайдими?

ҚОВУНЧИ: - Тоза етилиб, пишган-да, ука. Мошинда бошқа қовун устидан босган. Лекин пажмурда деганингиз бу эмас, бош-қа бўлса керак. Бизлар буни Сирдарёнинг қовуни деймиз. Сиз айтган пажмурда дегани бу бозорларда йўқ.

НОЗИМ: Эй, Ғафур бобо, сўзингизни одамлар билмайди.

СУЛТОН: - Э-э, яхшисидан олайлик. Қиммат бўлса хам.

ҚОВУНЧИ: - Бу Ғопир бобоники эмас. Жуда ширин. Мана, ўзи думча берган. Ҳа, лекин кунҳамиссиқ...

НОЗИМ: - Бу иссиқда думча берганини ушлаб туриб бўлмайди, ака. Майли. Султон, Ғафур бобо хотираси учун минг сўм беринг. Ака ҳам офтобнинг тагида меҳнат қилган, қаранг куйибкетганларини!

ҚОВУНЧИ: - Бермасаларинг ҳам, яхши гапларингга мен рози. Лекин бу қовунни Ғофур бободан эмас, Эсиргап деган акамиздан олдик. Тўғриси-да, алдасак, барака қочади. Аммо, тўғри, тоза пишганини сақлаб туриб бўлмайди.

НОЗИМ: - Султон, беринг. Раҳмат, ака, тўйга буюрсин.

Уч оғайни узоқлашадилар.

Бир харидор қўлидаги қовунни салмоқлаб кўриб, қовунчидан сўрайди.

ХАРИДОР: - Қанча берай бунингизга?

ҚОВУНЧИ: -Олтиминг!

ХАРИДОР: - Ў, биродар, минг сўмга берганингиз бунга иккита келади-ку? Тайин борми?

ҚОВУНЧИ: - Э, улар қовунни билар экан-да...

Учовлон кетяптилар. Қовун Нозимнинг елкасида.

ДАВЛАТ : - Ёмон шайтонсиз-да. Минг сўм-а, сув текин.

НОЗИМ: - Бозор шуниси билан қизиқ-да.

СУЛТОН: - Гурвакнинг олди-да шу ҳам қовунми?

НОЗИМ: - Роса етилган, мени е, емасанг, ичим эзилади, деб турибди.

Давлат жилмайиб, бир Нозимга, бир Султонга қарайди.

ДАВЛАТ : - Тилимни қичитманг. Раъно ҳам......

СУЛТОН: — Нима дедингиз отини? «Жа мурда қовун»ми?

НОЗИМ: - Сен етим эмассан, чўчима, жигарим.

ДАВЛАТ : - Чўчима, етим куёв, мен ёнингдаман.

НОЗИМ: -Бизёнингдамиз...

Акмал Аканинг Уйи

Акмал ака билан Салима опа стол атрофида ўтирадилар

Саодат дадасининг олдига чойнак пиёла қўйиб, чиқиб кетади.

Акмал ака қизининг орқасидан қараб қолади.

АКМАЛ АКА: - Айтдингми?

САЛИМА ОПА: - Билади-ку. Болалигидан бери шу гап.

АКМАЛ АКА: - Олдин бир гап эди, энди аниқ бўлди. Айтиб, олдидан ўтиб қўйиш керак.

САЛИМА ОПА: - Ҳали ўқийман деб туриб олмаса.

АКМАЛ АКА: - Бир ҳисобда ўқигани ҳам яхши-ку-я. Ўзини тутиб олади. Мустақил бўлади.

САЛИМА ОПА: - Бегона жойга бермаяпсиз-ку. Мустақиллигини ўйламанг.

АКМАЛ АКА: - Э-э, бизлар шу-да, қизларни орзу-ҳавас билан ўқишга қўямиз-да, кейин шу ўқиши билан уч пуллик хам ишимиз бўлмайди. Узатиб қутулсак.

САЛИМА ОПА: - Нимага, мен доим ўқишларинг қандай деб сўраб тураман. Қизингиз жуда яхши ўқийди. Бир-иккитагина «тўрт»и бор, қолгани хаммаси «аъло».

АКМАЛ АКА: - Мен фақат буни айтмаяпман. Умуман. Қиз болани ўқишга киритдикми, тамом, бурчимизни бажаргандек, кейин кўзимиз эшикда, ким сўраб келади, кимга берсак экан деб. Пул бериб ўқитамиз, кейин ўқишини ҳеч ўйламаймиз. Ўраб-чирмаб эрга бериб юборсак -бўлди! Яна э-э, худога шукр, қутулдик-эй, деймиз.

САЛИМА ОПА: - Жойи чиққандан кейин берасиз-да. Бўйи етгандан кейин ушлаб турмайсиз-ку.

Акмал ака қўлини силтайди.

АКМАЛ АКА: - Эй-Й, ўқишини охиригача етказсин, бир касбни эгалласин, тажриба олиб олсин деган гап йўқ. Ўғил бола одам, қиз бола - хотин бўлиши керак, тавба.

САЛИМА ОПА: - Унгача қариб кетади-ку?

АКМАЛ АКА: - Хўп. Йигирма икки- йигирма уч ёшида битирса, бир-икки йил ишласа... қариб қоладими? Қайтангга яхши-ку, оқу қорани таниган, иши бор, ойлик олади, рўзгорини баб-баравар кўтаради. Мутеъ бўлмайди, мутеъ!

САЛИМА ОПА: - Энди бизларнинг шароитда қари қиз бўлиб қолади-да, бари бир.

АКМАЛ АКА: - Европада қари қиз бўлмайди. Тўлиқ мустақил яшай оладиган бўлгандан кейин турмуш қуради. Мана, корейс киноларини қара, мактабни битирганига ўн-ўн икки йил бўлган ёшларининг севги савдоларини беради. Шу ёшда ҳали эрга тегмаган, уйланмаган.

САЛИМА ОПА: - Худога шукр қилинг. Бизларда буни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Қизимизнинг ёши етган, кейин ўзимизга беряпмиз. Қўйиндан тўкилса қўнжига. Одамлар ёши тўлмай узатиб юборяпти-ю.

АКМАЛ АКА: - Шундай-да.

САЛИМА ОПА: - Биз ҳали ўқитамиз-ку. Жумагул ҳам айтяпти-ку, ўқишини битиртирамиз деб. Ўткир божангиз ҳам яхши одам, булар ўқишининг йўлини тўсмайди.

АКМАЛ АКА (қўлини силтаб): - Эй-й, номига ўқиш. Амал-тақал қилиб битириб олади. Гапирдим-да.

САЛИМА ОПА: - Гапингиз минг тўғри бўлгани билан, одамлар нима қилса, шуни қиласиз-да. Қизим ҳаётга ўрнашиб олсин деб, ушлаб ўтирмайсиз-ку. Дипломини олиб, касбини эгаллаб, мустақил одам бўлгунча ёшидан ўтиб, ўтириб қолади. Шундан асрасин.

АКМАЛ АКА: - Ҳа, бизда оила ҳамма нарсадан устун.

САЛИМА ОПА: - Шу-да, у айтган жойларингизда бугун турмуш қуриб, эртага ажралиб ҳам кетаверади. Эшитгандан нари.

АКМАЛ АКА: - Сен билан гапимиз бир жойдан чиқмайди.

САЛИМА ОПА: - Нимага, икковимиз бир гапни айтяпмиз-ку?

АКМАЛ АКА: - Ҳа-ей, бўпти-да. Ишқилиб, қизинг билан гаплашиб қўй. Ўқишидан кўнглини тинчит.

САЛИМА ОПА: — Ҳозир қўйинг, Япониясига бориб келсин. Кейин айтамиз.

АКМАЛ АКА: - Йўқ, айтиш керак. Билиб кетсин, ўйлаб келади.

САЛИМА ОПА: - Айтсам айтарман. Тошкентда яна кўришади. Холаси шунақа деяпти. Тайинлаб юборамиз.

Бу ҳам бор гап: қиз бола катта бўлгандан кейин, жуда катта бўлмасдан ҳам, ташвишимиз уни қандай, кимга узатиш; ўқиши... кейинги масала. Эри боқиб олади, деймиз.

Бир ўйлаб кўриш керак экан.

Ўрда Бекати

Кетма-кет келган автобус, троллейбуслардан одам тушади, чиқади.

Бекатда ўттиз беш ёшлардаги жувон, автобусдан тушаётган одамларга норози аланглайди.

Унинг ёнида бир ниҳолдек қиз қимтиниб ўтиради.

Нарироқда «Матиз» тўхтаб, бир аёл билан йигитча тушади.

Йигитчаергақараболган.

Норози қараётган аёлнинг юзи бирдан табассумдан ёришади.

Йигитчанинг ёнидаги аёл хижолатомуз жилмайиб келади.

Қиз ер остидан ийманиб қарайди.

Икки аёл кулишиб, бир-бирларининг елкасига қоқиб сўрашадилар.

Йигит тушган жойида, қиз ёнида, иккаласи икки ёқда ўнгайсизланиб туриб қоладилар.

Бир қарашда биламиз, биринчи учрашув!

Нозимнинг Уйи

Ҳамида хола ташқарида, Нозим ичкарида туриб гаплашяптилар.

ҲАМИДА ХОЛА - Ана, қиз томон рўйхушлик бергандан ке-йин, майли, ёшлар бир-бирини кўришсин, чунки турмуш қурадиган улар, дейишади. Йигит билан қиз учрашади, гаплашади, бир-бирига юлдузи тўғри келса, қиз йигитнинг совгасини олади. Шу «хўп» дегани. Ана шундан кейин оқ ўрар бўлиб, фотихага тайёргарликка тушадилар. Қиз томон куёв бўлмишга, куёв томон келин бўлмишга нарса тайёрлайди. Ҳозир лекин битта бўлиб кетяпти.

НОЗИМ: - Эркаклар борса ҳам бўладими?

ҲАМИДА ХОЛА: - Бўлади-ю, лекин эркаклар нимани билади? Илгари икки эркак, икки хотин борарди. Ҳозир фақат хотинлар... Ана, тўйнинг яхши ташвишлари бошланади. Ёшлар учрашиб, муччилашиб юраверади, бу ёқда ота-она шўрлик борини бутлаб, етмаганини қарз кўтариб... Ў-ў, болам, ҳаммани тўйга етказсин, лекин тўй қилиш осонмас.

НОЗИМ: - Хола, хўп, оқ ўралди, кейин-чи?

ҲАМИДА ХОЛА: - Шоширманг-да, болам, ҳали ҳайитлик жўнатиш, байрамларда йўқлаб, тогораюборишларбор...

Анҳор Бўйи

Ўриндиқларнинг кўпи банд: жуфтлар, китоб ўқиётганлар, шунчаки елпиниб дам олиб ўтирганлар...

Йигит билан қиз олдинда, қиз бошини қуйи солиб олган, йигит қизга қарашга ботинолмай, атрофга бемақсад жавдирайди.

Улардан ўн беш қадамча ортда келаётган хотинларнинг суҳбати қизгин. Йигит билан келган аёлнинг кўзи қизда, қизни олиб келган аёл эса, балки онасидир, йигитни орқасидан яхшилаб кўриболишпайида.

Нозимнинг Уйи

Ҳамида хола билан Нозимнинг ҳангомаси давоми.

ҲАМИДА ХОЛА: - Болам, ҳайҳотдай ҳовлида бир ўзингиз, калима қайтариб туринг. Биласизми ўзи?

НОЗИМ: -Ҳа, ҳа, биламан.

ҲАМИДА ХОЛА: - Йигит одам фаришталик бўлади. Сақланиб юриши керак. Ўзингизга дам солиб турсангиз инсу жинслар йўламайди.

НОЗИМ: - Э, хола, инсу жинсингиз мени кўрса ўзи қочади-ю!

ҲАМИДА ХОЛА: - Ҳай-ҳай, ундай деманг, ёмон бўлади-я. Инсу жинс билан ҳазиллашмайди.

Нозимнинг хаёли: каравотда ўтирган Ойгул жилмаяди.

ОЙГУЛ: - Вой-эй, фаришталик йигит! Фариштаси фақат ҳуркак-да.

НОЗИМ: - Мен ҳали ҳам ўзимни унча тушунолмаяпман.

ОЙГУЛ: - Тушунадиган жойи йўқ. Яхши кўраман деса, тегиб олмоқчи деб қўрқиб қочдингиз...

НОЗИМ: - Азамат бор эди-ку. Бирга ўқир эдик, ҳар куни кўришардик.

ОЙГУЛ: - Азамат билан ўртамизда ҳеч нарса бўлмаган.

НОЗИМ: - Юрмаган эдингизми?

ОЙГУЛ: - Юриш дейдими шуни?

НОЗИМ: - Одамларнинг гапи. Азамат айтиб берган.

ОЙГУЛ: - Айтадиган нима бор экан? Номард. Бунақа йигитлар хотиндан ҳам баттар бўлади.

НОЗИМ: - Сизни минг оқлаб олганим билан, Азамат кўз олдимга келаверади. Бўлмаса, ит теккани билан дарё булганмайди, биламан.

ОЙГУЛ: - Бу даражага бормаганмиз. Буни гаплашмаганмиз-у, лекин ўзингиз сезар эдингиз.

НОЗИМ: - Жамол бор эди-да. У сизни Азамат билан ҳам юрганингизга, мени севишингизга ҳамқарамай,яхшикўрарэди.

ОЙГУЛ: - Ҳай-ҳай, сал камтарроқ бўлинг.

НОЗИМ: - Мен ўзимга таскин беряпман, Ойгул, куйган юрагимни даволаяпман. Жамол сизни шунақа чуқур севар эдики, менинг ҳаққим йўқ, деб ўйлар эдим. Ҳа, Жамол, ҳаммасини биламан, нима десангиз деяверинг, лекин сиз йўлимни тўсмасангиз, мен Ойгулга уйланаман деган.

ОЙГУЛ: - Менга ҳам билдирган. Айтган, орқамдан юрган.

НОЗИМ: - Мен унга, дўстим, бу кураш, марҳамат, Ойгул танласин, қайсимизни деса, шуники, деганман. У, йўқ, Ойгул сизни яхши кўради, сиз ундан воз кечмасангиз, менга қарамайди, деди. Ҳа, Жамол ҳаммасини биламан, нима десангиз деяверинг, лекин сиз йўлимни тўсмасангиз, мен Ойгулга уйланаман деган.

ОЙГУЛ: - Мени бозорга солган экансизлар-да.

НОЗИМ: - Сизни севар эдим, доим кўргим келар эди. Лекин уйланишга... билмадим, бу ҳақда ўйласам ҳам, тасаввур қилолмас эдим. Орзу эмас эди менга. Сиз билан бир айтишиб қолганимдан кейин, Жамолга, бўлди, йигиштирдим. Ойгул сизники, деганман. Жамол, йўқ, сиз шунчаки Ойгулга аччиқ қиляпсиз, деган. Умуман жуда бегубор йигит эди-да ўзиям.

ОЙГУЛ: - Менинг кўнглимни ҳам ўйлаганмисиз? Ё мен хоҳласам - мен билан, Жамол хоҳласа - у билан юраверади, деганмисиз?

НОЗИМ: - Шундай келишган, чиройли йигит. Нимага сизнинг кўнглингиз бўлмайди?

ОЙГУЛ: - Айтаман-ку, қиз боланинг кўнгли йўқ сиз учун. Билмайсиз. Йигитларга чиройли кўринадиган йигит, қиз бола учун... чиройли эмас.

НОЗИМ: - Жамолнинг қалби ҳам гўзал. Мард, садоқатли йигит! Шунча нарсани билиб, яна севиши, уйланиши ҳам катта мардлик.

ОЙГУЛ: - Билиши керак бўлмаган нима бор, Нозим? Нима айб қилдик, бирга нима ҳам айб қилганмиз яширадиган? Сизни яхши кўрганимни мен айб билмайман. Муҳаббат -бекитадиган айб эмас.

Нозим сигарета қутисига қўлини узатади.

Ойгул унинг қўлини ушлайди.

ОЙГУЛ: - Чекманг, ўпкангиз чирийди.

Стол устида қогозлар, китоб, тоза кулдон, кулдон ёнида сигарета қутиси. Ҳеч нарса ўзгармаган.

Ўрда Бекати. Кўча Бўйи

Ориф такси тўхтатиш ҳаракатида. У Шарифани кузатиб бормоқчи.

Шарифа унинг енгидан тортиб, «такси керак эмас, ўзим кетаман», деган маънода бош чайқайди, бекатга, автобусларга ишора қилади. Орифнинг ҳафсаласи пир бўлади, бўғилади.

ОРИФ: - Кузатиб қўйсам, нима қилади? Сиз билан яна бироз юргим келяпти.

ШАРИФА: - Юрдик-ку шунча? Айландик, гаплашдик.

ОРИФ: — Нимага бунақасиз а? Қўйворгим келмаяпти.

ШАРИФА: - Вой, ишим кўп менинг. Ҳали семинарга ҳам тайёр эмасман..

ОРИФ: -Ҳа-ай,майли.

Иккови автобус бекатига қараб юрадилар.

Шарифа автобусга чиқаётганда Ориф ҳам чиқмоқчи бўлади.

Шарифа чўчиб кетиб, «йўқ» деган маънода бош чайқайди.

Автобус жойидан қўзғалади.

Бекатда тарвузи қўлтигидан тушган Орифнинг ўзи қолади.

Вилоят Шаҳрининг Кўчаси

Бола кўтарган Гулсанам билан Саодат гаплашиб турадилар.

ГУЛСАНАМ: - Қандай яхши! Зўр жойга кетяпсан экан. Мен фақат уларнинг китобларини ўқиганман. «Қумдаги хотин» билан, «Яшчик одам» деган. Лекин анча киноларини кўрганман. Ҳа, яна Давлат акамнинг китоблари ичида Кавабата деган ёзувчисининг китоби бор экан, шуниҳамўқиганман.

САОДАТ: - Ҳа, анча японшунос экансиз.

ГУЛСАНАМ: - Мени нима деб ўйлаган эдинг? Ҳаётдан орқада қолганим йўқ. Эрим ўқиган бўлса, мен авом бўлиб қолмай дейман-да.

Саодат кулади.

Даврон қийқиради.

САОДАТ: - Сиз авом эмассиз, опа. (Давронга) Вой, ёмон бола, қани, менга кел-чи. Бунча ширин, кимга ўхшайди, бу? А, кимга ўхшайсан?

Саодат Давронга қўлини чўзади.

ГУЛСАНАМ: - Отасининг копияси. Бу ҳам гапга кирмайди. Қачон кетяпсан? Қўй. Сочингни тортқилаб ташлайди.

САОДАТ: - Майли. Беринг, беринг. (Давронни қўлига олиб) Наригиси кун.

ГУЛСАНАМ: - Чипта олдингми?

САОДАТ (Давронга): - Жо-оним! (Гулсанамга) Йўқ, хозир шунга кетамиз.

ГУЛСАНАМ: - Э-э, менга қара, менга ҳам олиб келолмайсанми?

САОДАТ: - Майли, сиз ҳам кетасизми?

ГУЛСАНАМ: - Бормоқчи бўлиб юрган эдим, бирга кета қоламиз. Давлат акангнинг эсидан хотини борлиги чиқиб кетмасин.

САОДАТ: -Яхшибўларэди.

ГУЛСАНАМ: - Эсидан чиқсамми?

САОДАТ: - Йўғ-э... бирга кетсак деяпман.

Икковиҳамкулади.

ГУЛСАНАМ: - Зўр бўлади. Мен ҳам бу бола билан қийналмас эдим. Тошкентда неча кун бўласан?

САОДАТ: - Уч кун. Ҳали у ёқда виза тўғрилаш керак.

ГУЛСАНАМ: - Қаерда туриб турасан?

САОДАТ: - Меҳмонхона оларман.

ГУЛСАНАМ: - Бир ўзинг меҳмонхонада....

САОДАТ: -Бўриермиди?

ГУЛСАНАМ: - Бизникида турасан. Давлат аканг кузатиб ҳам қўяди. Бегона шаҳарда оворабўлибюрасанми?

САОДАТ: - Яхши бўлар эди.

ГУЛСАНАМ: - Фақат... бораётганимизни билмасин Давлат аканг.

САОДАТ: - Нимага?

ГУЛСАНАМ: - Куттирмай кириб борамиз. Бир хурсанд бўлсин. Роса Давронни согинган. Доимтелефондасўрайди.

Даврон Саодатнинг сочига чанг солади.

САОДАТ (бошини эгиб): - Ва-ай, тортма. Ҳозир сартарошга кирувдим. (Гулсанамга) Бўпти. Жумагул холам Султон аканг қарайди сенга, деб ётган эдилар.

ГУЛСАНАМ: - Бўлди, менга бер....

Саодат сочини Давроннинг қўлида ажратиб олади.

САОДАТ (Давронга): — Сенга нима ёмонлик қилдим а?

ГУЛСАНАМ: - Яхши кўриб қолди. Қизларни кўрса, эшканлаб кетади. Султон ҳар куни Давлатнинг олдида. Бўлмаса, топдириб келамиз.

САОДАТ: - Менга керак эмас, холам қўймаяпти, бегона шаҳарда адашиб юрмайсан деб.

ГУЛСАНАМ: - Бир гаплар бўляпти шекилли.

САОДАТ: - Ҳали йўқ гаплар. Ўқишим бор-ку.

ГУЛСАНАМ: - Ҳа, майли, буни ўзинг биласан. Фақат шу, боришимизни Давлат аканг билибқўймасин...

САОДАТ: - Бўлди, опа, ҳеч кимга айтмайман. Холамга ҳам индаманг, ўзим телефон қиламан, дейман, Султон акамга.

ГУЛСАНАМ: - Келишдик.... Юр энди уйга, паспорт билан чиптага пул берай. Давронни менга бер. Кел, ўғлим, даданг бир ҳайрон қолсин. (Саодатга) Қара, чиройли қиздан ажралгиси келмайди.

Давронда ҳам отасидан бир-икки томчи бор шекилли.

Гўзалликка болаликдан ошнолик яхши-ю, лекин охири бахайр бўлсин, ишқилиб.

Истироҳат Боғи Бошқа Кун

Султон билан Дилором қўлтиқлашиб юрадилар.

ДИЛОРОМ: - Тўй қиладиган одам, шунақа юрибсизми?

СУЛТОН: - Қўйишмади. Ойингиздан сал ёруглик чиққанини ювдик. Озгинадан.

ДИЛОРОМ: - Озгинаси шу бўлса.

СУЛТОН: - Мен ичмайман деб туриб олдим. Лекин Давлат сизни ҳозирдан ўргансин деб, қўймади.

ДИЛОРОМ: -Ичишгами?

СУЛТОН: - Йўғ-эй, сизни ичишни ўргансин демаяпти. Менинг ичишимга ўрганинг экан.

ДИЛОРОМ: - Вой, ҳали алкашмисиз?

СУЛТОН: - Э-э, нимага алкаш бўламан? Мени билмайсизми. Давлат ҳазиллашади. Энди учовимиз совчиликни маслаҳат қилишга ўтирган эдик-да.

ДИЛОРОМ: - Вой, совчилик шуларга қолдими? Ўйлаб гапиряпсизми?

СУЛТОН: - Йўғ-эй, нима деяпсиз, булар бормайди. Бир олим акалари бор, нашриётда бўлим бошлиги, шу киши боради.

ДИЛОРОМ: - Аёллардан йўқми? Йўқ-да, а?

СУЛТОН: - У киши ҳам яхши одам. Ўзим кўрганман.

ДИЛОРОМ: - Давлат билан Нозим ошнангизни куёвжўра қилинг бўлмаса. Тўйда тўйиб ичади. Лекин ўзингиз бошқа ичманг. Ўзи ишларингиз бунақа, яна ичиб юрибсиз. Ҳеч бўлмаса, тўйўтсин.

Султон илжаяди.

Дилором унинг қўлтигидан маҳкамроқ ушлаб, елкасига бош қўяди.

ДИЛОРОМ: - Ҳа, ҳаммаси тўйдан кейин. Тўй ўтсин... тегиб олай, ўзим биламан нима қилишни.

СУЛТОН: - Мен ўзи кўп ичмайман. Тўйдан кейин огзимга ҳам олмасман.

ДИЛОРОМ: - Ичсангиз ҳам мендан сўраб, ўлчаб берганимча ичасиз.

СУЛТОН: - Унда, тўйгача тўйиб ичиб олишим керак экан. Тўйдан кейин......

ДИЛОРОМ: - Тўйдан кейин... Султон ака. Энди тенг бўлсак ҳам, ака дейишим керак.... Ҳамма масала тўйдан кейин чиқади-ку? Чақириқ, чарлар, бошқа расму русумлар... бу ёгини нима қиламиз? Сиз томондан аёллар бўлмаса... Аям бўлсалар...

Дилором жим бўлиб қолади.

Султон унга хавотир билан қарайди.

СУЛТОН: - Яна бирон гап борми?

ДИЛОРОМ (ўйланиб туриб): - А, йўқ... айтарли гап йўқ-ку-я...... Бир жойдан совчи келиб

қўймаяпти.

СУЛТОН: - Ўзингиз нима деяпсиз?

ДИЛОРОМ: - Ўзим? Ўзим нима дейман? Йўқ, дейман-да, бош-қа нима дейман.

СУЛТОН: - Унда нимага ўйланяпсиз? Ё......

ДИЛОРОМ: — Ойим ўйлантиряптилар. Бергилари бор. Ўзимизнинг маҳалладан. Келган« хотинлар ҳам ойимга маъқул тушган. Ўзи ҳам бой-балавлат йигит, Монте-Карлода ишлар экан. Жуда зўр «партия» бўлар эмиш.

СУЛТОН (кайфияти тушиб): - Монте-Карло... Ўрта Ер денгизида, Монако... ўша Монте-Карломи?Жудазўр-у.

ДИЛОРОМ: - Хўп дейман ҳам, сиз бунақа қилиб юраверсангиз. Ҳа, бахтимни кўраман-да.

СУЛТОН: -Мен унда......

ДИЛОРОМ: - Ойим иккиланяптилар-у, бари бир кўнглимга қарайдилар.

Дилором шундай деб яна Султоннинг елкасига бош қўяди.

Дилоромнинг кўзлари хаёлчан.

Давлатнинг Ҳовлиси. Хуфтон

Ўртага эскироқ стол чиқариб қўйилган.

Дастурхон эркакчасига ясогли.

Пиширилган товуқ гўшти, шишалар, колбаса, пишлоқ, мева-чева.

Чойнак-пиёлалар батартиб терилган, қўлсочиқлар қўйилган.

Нозим билан Давлат дастурхон теграсида ўтирадилар.

«Запорожец» хам ўша жойида.

НОЗИМ: - Хўш, бу ёги ҳал. Аҳмадали ака битта одам топса бўлди. Менга хам юрасан, деяпти. Бунга хам майли.

ДАВЛАТ: - Сиз бўлинг, албатта. Ҳар хил савол чиқади. Харажатлар. Бир вакил бўлиши керак... Бу, Султон ушланиб қолди?

НОЗИМ: - Келаман деган бўлса, келади.

ДАВЛАТ: - Ойисиданқўрқибюрибди.

НОЗИМ: - Бирон гап етибдими?

ДАВЛАТ: - Ҳозирча йўғ-у, лекин тезроқ кел, нимага келмаяпсан, ё ўзим бориб, қулогингдан бураб олиб келайми, деган эмиш телефонда.

НОЗИМ: - Қизиг-у. Онаси хам ўткирми дейман.

Қўнгироқжиринглайди.

Давлат ўрнидан туради.

Дарвозада Султон кўринади.

Дастурхон атрофида яна уч оғайни.

НОЗИМ: - Тинчликми? Уй томонда нима гаплар?

СУЛТОН: - Гап кўп. Ойим адресимни, қаерда туришимни сўраб ёзиб олдилар.

НОЗИМ: - Нима бўпти? Она-да, боласининг қаерда туришини хам сўрамасинми?

ДАВЛАТ: -Келибқолса-я?

СУЛТОН: - Келадиган бўлсалар, телефоним бор-ку, ўзим чиқиб кутиб оламан.

ДАВЛАТ: - Шу вақти келмай турсин энди. А Нозим?

НОЗИМ: - Келаман деса, келманг деб бўладими? Қайтангга шубхага тушади. Келаверсин. Учовимиз, огзимизга махкам бўламиз.

ДАВЛАТ: - Э-э аёллардан гап бекитиш қийин.

НОЗИМ: - Учовимиздан бошқа кимдан билади?

ДАВЛАТ: - Аёлларнинг кўнгли сезади.

СУЛТОН: - Келмай турганлари яхши.

НОЗИМ: - Келса, ётоқхонада турадими ё меҳмонхонадами?

ДАВЛАТ: -Шуер-чи?

СУЛТОН: - Анавининг иршайиб келиб қолса?

ДАВЛАТ: - Ҳа-я, у хам бор. Суюнчи олиб қўйса.

СУЛТОН: - Ўлдинг-да.

НОЗИМ: - Иш пишай деб турганда чаппасига олмаса ҳали.

ДАВЛАТ: - Йўқ, меҳмонхонага қўямиз.

НОЗИМ: - Мен уни айтмаяпман.

ДАВЛАТ: - Келса - шу. Биратўла айтиб қўя қолармиз. Мен биламан, у киши яхши аёл. Ву-уҳ, майли, деб, оқ фотиҳа берса борми! Келса, ўзим гаплашаман. Мен лекин кўндираман.

НОЗИМ: - Ҳа, мен хотинлардан қўрқаман деб, яна қочмасангиз.

ДАВЛАТ: — Ўзимизнинг жойдан-ку. Мен яхшилаб гаплашсам, розилик беради.

СУЛТОН: - Ҳа-а, берадилар, мени ўлдириб қўярлар.

НОЗИМ: - Э-э қойил! Онанинг ўз фарзандини йўқлаб келиши ҳам шунча ваҳима бўлса?

ДАВЛАТ: - Ваҳима эмас, лекин ҳисобга олиш керак. Балки келмас, бу ўзи Султоннинг юрагиолинибқолди.

НОЗИМ: -Чатоқ,чатоқ.

ДАВЛАТ: - Чатоқ-патоги йўқ. Шуни ҳам ўйлаб ўтирамизми? Аҳмадали акангизга ишонч борми?

НОЗИМ: - Ҳа, ваъда берди-ку. Шу куни соат тўртда кутиб туради. Яна биронта одам топамандеди.

ДАВЛАТ: - Ҳа, яхши. Мен ҳам бораман.

НОЗИМ: - Сиз керак эмас. Бунча кўп бўлиб бориб нима қиламиз?

ДАВЛАТ: - Нимага мени четга сураверасиз. Бормайман. Султон икковимиз сизларни кузатибқўямиз,деяпман.

НОЗИМ: -Сизбузасиз.

СУЛТОН: - Уйини билмайсизлар-ку, мен кўрсатиб қўяман.

НОЗИМ: -Ундамайли.

Давлат туриб, машинани бир айланади.

НОЗИМ: - Тўйгача юрадими?

Давлат кифтини қисади.

ДАВЛАТ: - Билмайман, яна икки юз доллар харажат қилса.

СУЛТОН: - Қизиқ, шу Хоразмга ҳам бора оладими?

НОЗИМ: - Хоразмга? Бирон ойларда етиб борса керак.

ДАВЛАТ: - Бора олади Хоразмга. Фақат қишда.

СУЛТОН: - Нимага, ёзда нимага боролмайди?

ДАВЛАТ: - Қизиб кетар экан.

НОЗИМ (ўзини соддаликка солиб): - Торттирса-чи?

ДАВЛАТ: - Уҳ-ҳ, бошқа гап йўқ!

Қўнгироқжиринглайди.

Давлат шартта «Запорожец» ичига кириб, ётиб олади.

СУЛТОН: -Ҳа?

ДАВЛАТ: - Анави келди! Ҳозир керак эмас. Мени йўқ де.

СУЛТОН: - Э-э, куй чалиш нима бўлади?

ДАВЛАТ: - Э-э, ҳозир кўнглимга сигмаяпти. Нозим, сиз очинг.

Нозим кулиб дарвоза очгани кетади.

СУЛТОН: -Яхши.

ДАВЛАТ: - Шуни кўрсам, юрагим гашланадиган бўлди. Бир-иккита гапидан кейин.

Кўча. Давлатнинг Дарвозаси Олди

Дарвоза олдида ҳу олдин биз кўрган икки совчи.

Кичик совчи яна қўнгироқ тугмасига қўлини чўзади, шу пайт дарвоза эшиги очилиб Нозим кўринади.

Кичик совчи тугмадан қўлини олиб, ёқасини ушлайди.

КИЧИК СОВЧИ: - Вой! Туф-туф! Ҳамма ерда бор, нечта одамсиз?

НОЗИМ: - Э-э, хотира ҳам бор экан-да! Яна кўк эшикми?

КАТТА СОВЧИ: - Топилмаяпти-да, ўғлим. Оёқда оёқ қолмади.

НОЗИМ: - Нима излаяпсизлар?

КИЧИК СОВЧИ: - Нима эмас, қиз.

КАТТА СОВЧИ: - Чиқмаяпти-да шу.

НОЗИМ (дарвозага ишора қилиб): - Йўқ жойдан излагандан кейин чиқмайди-да.

КАТТА СОВЧИ: - Йўқ, биз анави, қирқ олтинчи уйни сўрамоқчи эдик. Қанақа одамлар?

НОЗИМ: - Опа, мен ўртогимникига келганман. У ҳам янги кўчиб келган, билмаса керак.

КИЧИК СОВЧИ: - Ҳали уйланмадингизми?

НОЗИМ: - Ёв қувлаяптими, уч кунда уйланиб?

Шарофат Аянинг Уйи. Дилоромнинг Хонаси

Қиз бола туриши билинадиган, озода, шинамгина уй.

Полда гилам.

Бир томонда диван каравот, бир томонда устига компьютер ўрнатилган стол.

Дилором компьютерда ишлаб ўтирибди.

Шарофат ая киради.

ШАРОФАТ АЯ: - Қизим, почтангга кирар экансан.

ДИЛОРОМ: -Нимага?

ШАРОФАТ АЯ: - Хўп, қизим, қани, бир кўр, сени тишлаб олмайди-ку.

ДАВЛАТ: - Почтамни қайдан олишди? Ким берди?

ШАРОФАТ АЯ: - Мен, қизим.

ДИЛОРОМ: - Сиз? Сиз почтани биласизми?

ШАРОФАТ АЯ: - Бунча аччиғинг бурнинг учида турмаса. Дилор дугонангдан олувдим. Сўраб қўйишмади. Кейин унга айтувдим, мен биламан, деди.

ДИЛОРОМ: - Ая, мен жавобимни айтдим-ку. Нимага бировларни бекорга овора қиласиз?

ШАРОФАТ АЯ: - Овораси йўқ, қизим. Ўзлари ялиниб туриб олди. Бир гаплашиб кўришсин деяпти. Ҳеч ёмон жойи йўқ. Кўр, ёқмаса, кўнгли ўзидан қолсин. Кейин, бир боладан кичкина бир қутича бериб юборибди. Сенга деб.

ДИЛОРОМ: - Керак эмас ҳеч қанақа совгаси. Ая, сизга нима деяпман, ахир?

ШАРОФАТ АЯ: - Совга эмас, шекилли.

ДИЛОРОМ: - Нимага олиб қолдингиз?

ШАРОФАТ АЯ: - Қизим, совгани боладан бериб юбормайди-ку. Нима бу десам, сиз билмайсиз, очса, қизингизнинг ўзи билади, деди ҳалиги бола. Ҳозир опкеламан.

ДИЛОРОМ: - Ҳали ҳам бўлса шулардан кўнгил узолмаяпсиз-да а?

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳм, мен, ҳозир.

Шарофат ая чиқиб кетади.

Камбағалнинг оғзи ошга етганда, бурни қонабди

Кўча

Одатий, кундалик шаҳар манзараси. Ориф, бир ўзи, паришонхотир кезиб келяпти.

Бирга ўтиб кетаётган йигит-қизлар......

Фарзандини ўртага олган эру хотин......

Яна жуфтлар.

Кўчадаги ҳамма Орифнинг кўзига жуда бахтиёр кўринади.

Уўзхаёлларибиланбанд.

Унинг кўзи олдидан қўлтиқлашиб олган бахтиёр жуфтлар ўтаверади.

Балки Шарифа тўйдан кейин очилар?

Давлатнинг Ҳовлиси

Гапга тугилган шекилли, уч дўстнинг ҳангомаси тугамайди.

ДАВЛАТ: - Гоҳ лўли келади, гоҳ электрдан, газдан. Энди совчи.

НОЗИМ: - Мен буларни кўрганман. Ҳали ҳам қиз ахтариб юришибди. Зўр-эй, қаерда қиз бор деб, уйма-уй кириб кетаверар экан.

СУЛТОН-Қизиқ одат.

ДАВЛАТ: - Ҳа, кўплар шунақа қилиб уйланади.

НОЗИМ: - Ҳа-а, эй, Султоннинг бўлса уйланишга кўнглидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Ялангочсувдантоймас...

ДАВЛАТ: - Ана шунақа гап билишларингизни ўша ёқда ишлатасиз...

НОЗИМ: - Ишлатаман. Ҳали ҳам менинг каллам ишлагани учун иш силжияпти.

СУЛТОН: - Раҳмат., раҳмат.

ДАВЛАТ: - Раҳматни кейин айтасан. Аввал бир аниқ қилсин. Ўзим борар эдим-ку-я, лекин мен тўғрисини шартта-шарт-та айтиб ташлайман-да.

НОЗИМ: - Бемалол. Кўрпача тўшаб кутишяпти сизни.

ДАВЛАТ: — Ҳа, нима, икки ёш бир-бирини яхши кўрса, айтиш мумкин эмас эмиш. Жиноят эмас-ку бу. Ўзи сиз, Нозим, мана шунақа масала чиқараверасиз.

НОЗИМ: - Мен чиқармайман, ўзи кўндаланг бўляпти. Буларнинг ҳаммаси бор масалалар.

СУЛТОН: - Ҳисоблашиш керак-да.

ДАВЛАТ: - Ҳисоблашиш? Сизлар бир умр ҳисоблашасизлар. Тавба, тайёр қиз бўлса, севса, бу ҳам севса, шуни ҳал қилишга мингта дипломатия! Умуман ярамайсизлар. Ким айтади сизларни шу замоннинг одамлари деб.

НОЗИМ: - Султон, бу билан неча йилдан бери яқинсиз?

СУЛТОН: -Мактабдан.

НОЗИМ: - Жинни бўлиб қолмаганингизга қойил. Бошқа одам бўлганда ақлдан озар эди.

ДАВЛАТ: - Ҳей, ҳей......

Аэропорт Кассаси

Саодат бир даста пул билан иккита паспортни ойнаванд касса туйнугига узатади.

Сал нарида Саодатни олиб келган Акмал ака қараб туради.

Дилоромнинг Хонаси

Компьютер ёқиқ.

Дилором ўй суриб ўтиради.

Шундай ўйлаб ўтирган кўйи «Интернет»га киради. Компьютерда «Интернет», «имейл», Дилоромнинг электрон почтаси саҳифалари.

Компьютерда сурат очила бошлайди.

САРВАРНИНГ ОВОЗИ: «Ассалому алайкум, Дилором! Сиз мени танимайсиз, мен эса сизни танийман. ...Кичкина пайтингиздан ўзингизни, ҳозир эса расмингиздан танийман. Битта мактабда ўқиганмиз. Мен кўрганимда олтинчи синф эдингиз, шекилли. Кейин уч йил олдин борганимда кўрганман. Узоқдан. Ҳозир Санобар кеннойим юборган клипни кўрдим. Сиз ватандаги ҳамма қизларнинг тимсолидек кўриндингиз менга. Ҳам шундай яқин туюлдингиз...»

ДИЛОРОМ(ўзига ўзи): - Яхши одамга ўхшайди,... лекин сал сурроқми? Хижолат деган нарсанинг кўчасидан ҳам ўтмаган.

Ташқаридан Шарофат аянинг товуши келади.

ШАРОФАТ АЯ: - Дилор, қизим, уйдамисан?

ДИЛОРОМ: -Ҳа,ая.

Дилором шоша-пиша компьютер саҳифасини ўзгартиради.

Шарофат ая киради, узоқдан қизиқсиниб компьютер экранига тикилади.

ШАРОФАТ АЯ: - Дарс қиляпсанми?

ДИЛОРОМ: -Ҳа,нимаэди?

ШАРОФАТ АЯ: - Ўзим... шундай сўраяпман.

Дилором индамайди.

ШАРОФАТ АЯ: - Анави, Санобари телефон қилувди. Гаплашишмадими, билиб беринг, деб.

ДИЛОРОМ: - Ая, айтдим-ку, нима қиламан гаплашиб?

ШАРОФАТ АЯ: - Бир марта гаплашсанг, еб қўядими, қизим?

ДИЛОРОМ: - Ҳа, еб қўяди. Гаплашайлик, дейди-да, кейин е-еб қўяди.

ШАРОФАТ АЯ: - Қизим, онангман, сенга ёмонлик тилайманми?.. Бир кўр, деяпман. Сени биров мажбурлаётгани йўқ. Ёқмаса, кейин майли. Лекин аввал бир гаплаш-чи, қанақа одам экан.

ДИЛОРОМ: - Қанақа бўларди, чэт элда қизлар билан юравериб, бети қотиб кетган бир сур.

ШАРОФАТ АЯ: - Кўрдингми? Бети қотиб кетган деяпсан?

ДИЛОРОМ: - Кўрганим йўқ. Лекин биламан, у ёқда кўча тўла қиз. Курорт шаҳар-да. Бузуқ. Бу одам ўшанақа қизлардан тўйган, энди ўзимизники, кўчага чиқмай, уйда овқатини пишириб ўтирадиган битта... хизматкор оқсач керак.

ШАРОФАТ АЯ: - Хай-хай, қизим, кўрмаган билмаган одамингни ёмонлама. У ёқда ҳам қизларкўчадаётмасакерак.

ДИЛОРОМ: - Ётмаса, ўша ёқдан олсин эди.

ШАРОФАТ АЯ: - Унақа эмас, ўзимизнинг қизлардан оламан, деган деяпман-ку. Хўп, қизим, сен нима десанг, мен кўниб турибман. Сен ҳам бир марта гапимга киргин...

ДИЛОРОМ: — Ая, сизга шунча гапни айтсам ҳам, бари бир, шунга тиқиштиряпсиз-да, а? ШАРОФАТ АЯ: - Тиқиштираётганим йўқ, қизим. Сенга яхши бўлсин дейман. Яхшисини танлайман. Кўр, қани, тамом ёқмаса, бир гап бўлар....

Автобус Бекати. Аср

Автобусдан Нозим, Давлат, Султон тушади.

Нозим иккаласига «сизлар шу ерда туринглар, мен ҳозир олиб тушаман», деган мазмунда ишора қилиб, нашриёт томонга шахдам одимлайди.

Кўча бўйлаб Ориф келиб қолади.

ОРИФ: -Ҳа,буерда?

ДАВЛАТ: - Бир иш бор эди.

ОРИФ: - Нозим қаёққа кетяпти?

ДАВЛАТ: - Ҳозир келади. Ўзингиз нима қилиб юрибсиз?

ОРИФ: - Шундай... айланиб.... Яхши бўлди сизларни кўрганим, бир ўтирайлик.

ДАВЛАТ: - Ўтиришдан бошқа иш чиқиб турибди ҳозир. Шошманг.

Давлат сал огриниб гапиради.

Султон атрофга бетоқат аланглайди.

Нашриёт

Узун долон.

Тепада неон чироқлар гўнгиллайди.

Нозим дермантин қопланган эшикни тутқичидан тортади.

Долондан икки киши ўтиб кетади.

Нозим ҳайрон бўлиб, эшикдаги «бўлим бошлиги: А .Маҳмудов» деган ёзувга қарайди.

Эшикни қайта-қайта тортиб кўради, кейин гурсиллатиб уради.

ОВОЗ: - Сиз Нозимжонмисиз?

Нозим орқага ўгирилади.

Элликлардан ошган басавлат киши унга қўлини чўзади.

НОЗИМ: - Саломалайкум! Ҳа.

КИШИ: - Сизни танийман. Аҳмадали акангиз тушликка тушган кўйи қайтиб чиқмади.

НОЗИМ: - Келишган эдик. Соат бешда кутадиган бўлувдилар.

Басавлат киши Нозимга ачинганнамо қаради.

НОЗИМ: - Ваъда қаттиқ эди. Кепқолармикан? Мабодо сизга бирон таклиф айтмадими?

КИШИ: - Индамади. Энди сиз пастни, ошхонани бир қаранг.

Нозим басавлат кишининг ортидан қараб қолади: шу одамни ҳам қўшиб олса, жуда яхши бўлар эди.

Автобус Бекати. Аср

Давлат, Султон, Ориф. Ориф куйиб-пишиб гапиряпти. Давлат, кўзи нашриёт томонда, бепарво эшитади.

Нашриёт кираверишида диққати ошган Нозим кўриниб, қўл силкиб, Давлатни чорлайди.

ДАВЛАТ : - Орифжон, шу дўстимиз... Султон. Уни ёлгизлатмай гаплашиб туринг, биз хозир келамиз. Нимага мени чақириб қолди?

Аэропорт

Навбатдаги рейс жўнашидан олдинги гавжумлик. Акмал ака, Салима опа, Жумагул опа Саодатни кузатишга чиққан. Саодатнинг олдида чогроқ чамадон.

Аввал Салима опа, кейин Жумагул опа Саодатга, албатта, йўлда хушёр бўлиш ҳақида гапларнитайинлайдилар.

Саодат тез-тез бош иргаб эшитади. Нарироқда Алишер қараб турган бўлади. Гулсанам тиззасидаги ўғлини ўйнатади.

Ошхона

Аҳмадали ака ўттиз беш-қирқ ёшлардаги пўрим кийинган иккита улфати ҒОЙИБЖОН ва ЗИЁДИЛЛА билан ўтиради.

Столда ароқ шишаси ва ул-бул овқатлар.

Эшикда Нозим билан Давлат кўринади.

Нозим ҳар ёққа аланглайди.

Давлат Аҳмадали акани кўриб, тўғри шу ёққа қараб юради.

Аҳмадали ака буларни кўрадию шу заҳоти гирт мастга айланади.

АҲМАДАЛИ АКА (улфатларига): - Бизнинг маза қочди.

Улфатлар унга ҳайрон қарайдилар.

ҒОЙИБЖОН: - Йўғ-э, туппа-тузук эдингиз-ку?

АҲМАДАЛИ АКА: - Калладан ҳам, оёқдан ҳам бирдан олди.

ЗИЁДИЛЛА: - Ҳозиргина яхши эдингиз. Бирон жойингиз огриб қолдими?

Давлат, унинг кетидан Нозим буларнинг олдига келгунча Аҳмадали ака «тайёр» бўлган эди.

АҲМАДАЛИ АКА: - Ў-ў, миллат гуллари!.. Давлат! Нозим! Ё сен Нозим, сен Давлатми? Ё, тўғри, сен Нозим, сен Давлат! Давлат - кўнгли бадавлат.

Нозим ҳам, Давлат ҳам анграйиб қолади. Бир-бирига қарайди.

АҲМАДАЛИ АКА: - Кўришинглар! Мана, бу гўрков! Могилшчик. Ғойибжон! Буниси -астронавт... йўқ, атмос... астрофизик Зиёдилла! Дилбар йигитлар!

НОЗИМ: - Ўзингиз дилбар бўлиб қопсиз-ку?

АҲМАДАЛИ АКА: - Шумерлар... империя! Ичмай бўладими! Скифлар неча аср олдин яшаган? Охирги очган гўринг кимники эди, Зиёдилла? Ўзинг тушунтир бу мунавварларга. Ҳа, буларнурлийигитлар...

Ғойибжон ҳам, Зиёдилла ҳам ноқулай аҳволга тушадилар.

ДАВЛАТ (Нозимга шивирлаб): - Иш расво-ку! Нима қилдик?

НОЗИМ: - Ўв, Аҳмадали ака, гўрни қўйинг, ваъда... ваъда нима эди?

ДАВЛАТ : - Совчиликка боришингиз керак-ку!

АҲМАДАЛИ АКА: - Кушонлар салтанати! Уч минг йил олдин аёнларни қандай кўмишган? Ғойибжон, ўзинг айт. Ҳамма кўмилади, подшолар ҳам... Нозим, тушуняпсанми, бу йигит гўрков! Ҳақиқий гўрков. Қадимги гўрларни очади. Гўр бўйича ягона мутахассис! Кушон... йўқ, шумерларнинг гўри зўр бўлган.

ҒОЙИБЖОН: - Укалар, ўтиринглар. Нима гап ўзи?

НОЗИМ: - Бизни ҳам тўппа-тўғри гўрга тиқибсиз-ку, ака!

ЗИЁДИЛЛА: - Бу киши бизга амаки бўладилар.

АҲМАДАЛИ АКА: - Ҳа, бу юлдузларни текширади. Сен, Нозим, биласанми, юлдузлар ер юзидаги пляжлардаги қумдан ҳам кўп. Қумни битта-битта санаб бўладими? Шундан ҳам кўп юлдузлар. Зиёдилла, қанақа баланд йигитсан. Шуни ўрганасан-а.... Булар бўлса, хотин олиб берамиз деб......

НОЗИМ (Зиёдиллага): - Кечирасиз. Лекин амакингиз...

ДАВЛАТ : - Нозим, кетдик, кўряпсиз-ку, ўчган!

АҲМАДАЛИ АКА: - Биттадан отайлик. Мунавварлар учрашуви учун! Ота-боболаримиз тарихини билмайсизлар. Зиёдилла, қайси зодагон эди? Балки, мен ўша оқ хунларнинг тўғридан тўғри авлодидирман?

ДАВЛАТ : - Нозим, кечикяпмиз!

АҲМАДАЛИ АКА: - Эй, қаёққа? Миллатнинг гуллари учрашиб қолибсизлар... Оқсоч тарих билан ёрқин келажак чегарасида! Шунча юлдуз, уларнинг, эҳ-ҳе, қанча сайёраси бор. Демак, ўзга цивилизациялар ҳам бор.

Нозим ва Давлат орқага қарамай эшикдан чиқиб кетадилар.

Уларни Аҳмадали аканинг гапи таъқиб қилиб қолади.

АҲМАДАЛИ АКА: - Бизлар коинотнинг бир чеккасида қолиб кетганмиз, ҳеч ким хабар олмайди. Инсоният нақадар ёлгиз!

ҒОЙИБЖОН: -Хафа бўлиб кетишди.

ЗИЁДИЛЛА-Амаки?

Аҳмадали аканинг «мастлиги» бирдан тарқади.

АҲМАДАЛИ АКА: - Яхши йигитлар. Лекин қандай совчиликка бораман?

ЗИЁДИЛЛА: - Аввалига нимага хўп дедингиз бўлмаса?

АҲМАДАЛИ АКА: — Нозим қўймади. Яхши кўраман. Лекин уйланадиганини унча" билмайман. Кейин, нимага ота-онаси йўқ?

ҒОЙИБЖОН: - Етимми? Савобдан қолибсиз.

АҲМАДАЛИ АКА: - Йўғ-э, етим эмас. Лекин ота-онасига айтмай уйланмоқчи. Ўзи топган-да. Нозимга нимага бунақа десам, шунақа бўлиб қолди, дейди.

ЗИЁДИЛЛА: - Айтиш керак эди. Йигитларни хафа қилдингиз.

АҲМАДАЛИ АКА: - Айтган билан тушунмайди булар. Икки никоҳли деган гапни қаёқдан ҳамбиларди....

ҒОЙИБЖОН: - Нима дегани у?

АҲМАДАЛИ АКА: - Бизда кеннойингиз иккита бўлган.

ҒОЙИБЖОН: - Мен ҳам тушунмадим.

ЗИЁДИЛЛА: - Амаким икки марта хотин олганлар. Биринчиси билан турмуш бўлмагандан кейин, ажралиб, ҳозирги кеннойимни олганлар.

ҒОЙИБЖОН: - Бўлади ҳаётда. Шуни икки никоҳли дейдими? Булар билан боришингизга нимаалоқасибор?

АҲМАДАЛИ АКА: - Алоқаси йўғ-у, лекин шунақа ирим бор. Никоҳи иккита бўлган одам нон ушатса яхши бўлмайди деган гаплар юради.

ЗИЁДИЛЛА: - Ий-е.... Ўзи... битта ўзи нон еса... биров синдириб берадими?

Аҳмадали ака кулади.

АҲМАДАЛИ АКА: - Осмонга қараб, юлдуз санаб юраверган экансан-да, а. Фотиҳа қилганда нон синдирилади, шуни айтяпман.

ЗИЁДИЛЛА: - Буни биламан-э. Лекин икки никоҳли деган гапни эшитмаганман...

ҒОЙИБЖОН: - Мен ҳам энди билдим.

АҲМАДАЛИ АКА: - Э-э, мен шуни айтяпман-да, буларга тушунтиргунимча тўй ҳам ўтиб кетади. Боришим сира тўғри келмайди.

ЗИЁДИЛЛА: - Икки марта уйланиш жиноят эмас-ку. Одамни хўрлаш бу.

ҒОЙИБЖОН: - Турмуш бузилмасин деб ўйлаб топилган-да.

АҲМАДАЛИ АКА: - Лекин яхши иш бўлмади. Биронтани гаплашиб қўяр эдим, лекин бояги гап: у болани яхши танимайман, бу иккови нима деб чопиб юрибди - билмайман.

Шарофат Аянинг Уйи

Дилором дастурхон тузаяпти. Шарофат ая катта лаганда узум кўтариб киради.

Полига гилам тўшалган, тўрдаги тахмонга кўрпаю кўрпачалар тахланиб, устида гулдор чойшаб ёпилган уй.

Ўртада хонтахта теграсига кўрпачалар тўшалган.

Совчиларни кутишяпти.

ШАРОФАТ АЯ: - Вақтини аниқ айтишган эдими?

ДАВЛАТ: - Ҳа, ая. Келишади.

ШАРОФАТ АЯ: - Бешдан ўтяпти-ку, қизим.

ДИЛОРОМ: - Телефон қилиб сўрай десам, ноқулай. Кеп қолишар.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳалитдан йўл қаратса булар. Уйни адаштириб юрганми?

ДИЛОРОМ: - Нимага адаштиради? Ўзи билади-ку. Кўрсатиб қўяр.

ШАРОФАТ АЯ: - Вой, ҳали уйга ҳам келганми? Маҳалладагилар ҳам кўргандир?

ДИЛОРОМ: - Ҳу анави... кеч қолганларимда......Ҳеч ким кўрмаган. Кўрган бўлса, нима?

ШАРОФАТ АЯ: - Бўлди қил-э. Ҳали сандан кўп гап чиқадиганга ўхшайди.

Автобус Бекати

Нозим, Давлат, Ориф, Султон.

НОЗИМ: - Э, учовини кўриб, хурсанд бўлиб кетибман? Сов-чи команда зўр бўпти деб. ДАВЛАТ: - Пиёниста! Дилбар алкаш!

НОЗИМ: - Эрталабдан ёнида ўтириб олмайманми, а? Тоза бўкибди-я!

ДАВЛАТ : - Бошқа одам бўлганда тумшугига солардим.

Бекатда турган одамларнинг бирови йўлга тикилган, бирови ўзича хаёл сурган, ҳамма ҳар хил алпозда кўринса-да, эътибори буларда.

СУЛТОН: — Кутиб қолишди. Ҳозир бормаса бўлмайди.

ДАВЛАТ : - Сигаретдан олинг!

Ориф чўнтагини шаппатилайди.

ОРИФ: -Тугабди.

ДАВЛАТ : - Кашанданинг ёнида сигарет йўқ! Қанақа одамсиз?!

НОЗИМ: - Ўзингиз-чи? Ҳам сўраб чекади, ҳам таъна қилади.

ДАВЛАТ: - Кашанда бу, мен эмас. Доим ёнида олиб юриши керак.

СУЛТОН: - Шундан муаммо чиқарма, Давлат. Ҳозир опкеламан.

Султон шундоқ кўриниб турган дўконга югуради.

НОЗИМ: - Бўғилиб кетяпман. Нима қиламиз энди? Мен ҳам битта чекаман.

ОРИФ: - Нима гап ўзи? Балки ёрдамим тегар?

Давлат Орифга бошдан-оёқ тикилади.

Султон ўзи олиб келган сигарет қутисини Давлатга узатади.

НОЗИМ: - Нарироққа ўтиб, ўйлашиб олайлик.

Кўча Ёқаси. Аср

Тўртовлон бир-бирига қараб тутатади, Ориф чекмайди, лекин у ҳам тутун ичида. ДАВЛАТ: Вазиятдан чиқиш керак. Ўзимиз боришимиздан бошқа йўл йўқ. Ориф... сиз ҳам жуда вақтида келдингиз.

ОРИФ: - Йўқ дейиш йўқ. Биласиз-ку мени, Нозим, сизлар учун ҳамма нарсага тайёрман.

ДАВЛАТ: - Совчиликкаборасиз.

Нозим Орифга илкис қарайди.

Орифнингрангиўзгаради

ОРИФ: - Нима? Ҳазиллашяпсизми? Қанақа совчилик?

Акмал Аканинг Уйи

Салима опа, Жумагул опа, Саодат.

Жумагул опанинг қўлида бир даста пул.

Саодатўнгайсизланади.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Энди уялма-да. Холанг, холанг ҳам эмас, опангман-ку.

САЛИМА ОПА: - Қўй. Уялса уялиб олсин. Қиз боланинг уялгани яхши.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Буни Султон акангга берасан. Фақат икковларинг учун. Шаҳар айланинглар. Кинога тушинглар. Муз-қаймоқ-пузқаймоқ. Билмайман, ҳозирги ёшлар нима қилади. Бизлар ўқиганда кинога бирга тушса - бўлди, шу рози бўлгани эди.

САЛИМА ОПА: - Жа унча эмас эди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Нима бўлса ҳам, уч-тўрт кун бир айланинглар. Японияга кетгунингча. Унга ўзинг айт-да, у-бу қилайлик деб. Жуда мўмин-қобил у. Айтмасанг, тортиниб кузатишга ҳамчиқмайди.

САЛИМА ОПА: - Ўзгаргандир. Шунча вақтдан бери ҳайҳотдай шаҳарда ўқиб юрибди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ўзимнинг боламни билмайманми, опа. Саодатжон ҳозирдан қўлига олиб олсин деяпман-да.

САЛИМА ОПА: - Яхши, юввош бола.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Юввошнинг ҳам жуда юввоши бўлмайди. А Саодат? Ўзинг ўргат. Мунча бўшашаверманг, де. Япониягача шуни тарбиялаб, эсини жойига киритиб кет.

Саодатнинг кулгиси келади.

Автобус Бекати

Давлат Орифга бошдан-оёқ тикилиб чиқади.

ДАВЛАТ: - Кийим жойида, пўрим. Кўриниш ҳам чакки эмас. (Нозимга қараб қўйиб). Ўзи келишган одам-да. Ана буни дилбар йигит деса бўлади. Дилбар ҳам эмас, лобар.

Ориф Нозимга мадад сўраб қарайди.

ОРИФ: - Сиз тушунтиринг. Нима гап ўзи? Ким ким учун совчиликка бориш керак? Сиз уйланяпсизми, Нозим?

НОЗИМ: - Нимага мен уйланар эканман? Ҳамма менга ёпишиб олди-я.

ОРИФ: - Нима, уйланиш айбми? Ҳамма ҳам уйланади. Чўчиб кетдингиз....

ДАВЛАТ: — Ҳали бунинг ёши етмаган. Уйланадиган бу, Султон. Совчиликка бориш керак" ҳозир. Совчи акамиз бўлса, учиб қолибди.

ОРИФ: - Энди?.. Энди ким боради?

ДАВЛАТ: - Ўзимиз борамиз. Бошқа илож йўқ. Совчи келади деб кутиб ўтиришибди.

ОРИФ: -Миллатинима?

ДАВЛАТ: -Кимнинг?

ОРИФ: - Қизнинг. Ўзбекми?

СУЛТОН: -Ўзбек.

ОРИФ (Султонга): - Сиз нимага боряпсиз бўлмаса?

НОЗИМ: - Ўзи ҳам келсин, куёвкўрди қиламиз, дейишди.

СУЛТОН: - Йўғ-е, хазиллашяпти, мен уйини кўрсатиб қўяман.

ДАВЛАТ: - Энди етиб бордими? Ёмон кўп гапирасизлар-ей. Ярим умрларинг гап билан ўтиб кетади.

ОРИФ: - Ҳозир бориш керакми?

ДАВЛАТ: - Э худо, яна сўрайди-я!

ОРИФ: - Менинг зарил ишим бор.

ДАВЛАТ: - Ҳозир ҳамма нарсага тайёрман, деб турувдингиз-ку?

ОРИФ: - Бунақага эмас-да.

ДАВЛАТ: - Нимага бўлмаса?

ОРИФ: - Ҳали ҳам тушунмаяпман. Сизлар мени ўйин қиляпсизларми?

СУЛТОН: - Кечикяпмиз! Давлат, Нозим......

ДАВЛАТ: - Ўйин-пўйини йўқ, Ориф. Бунинг қизиникига сов-чи бориши керак эди. Нозим билан, яна биронта одамни ёнига олиб. Ҳозир олиб бориб қўямиз деб келсак, совчи акамиз гирт маст. Ана, ичкарида, ошхонада гулдираб ётибди.

ОРИФ: - Бошқа кунга қолдириш керак. Ё айтиб қўйилганми?

СУЛТОН: - Давлат, кечикяпмиз!

НОЗИМ: - Айтилган, айтилган. Кутишяпти.

ОРИФ: - Бунақа бўлмайди-да.

ДАВЛАТ: - Бунақа бўлмаслигини биз ҳам биламиз.

ОРИФ: - Совчиликка аёллар боради. Сиз билан менга ўхшаган болалар эмас.

ДАВЛАТ: - Биз бола бўлдикми?

ОРИФ: - Хўп, ана, одам дейлик, эркак. Эркаклар совчиликка юрмайди. Мен биламан-ку.

ДАВЛАТ: - Ана шу сизни билади деб, юринг деяпмиз-да.

ОРИФ: - Э, совчи сал мундайроқ одам бўлиши керак бари бир.

ДАВЛАТ: - Нима, биз ўша мундайроқ одам эмасми? Қош-кўзимиз жойида. Ҳозир шу маст акамиз айтди: миллат гулларимиз.

НОЗИМ: - Орифнинг гапи тўғри. Бир катта одам бўлмаса бўлмайди. Уччовимиз ҳам ёш.

ДАВЛАТ: - Энди сиз чекиняпсизми? Э тавба, нимага бунақасизлар, а? Ўзи мана шунақа: ундай бўлиши керак, бундай бўлиши керак деб, ботқоққа ботиб қолганмиз. Совчи дегани ким - ўртада бир воситачи, холос. Ёшми, қарими, нима фарқи бор? Қизни ўзига сўрамайди-ку.

Нозим ерга қараб ўйланиб туради.

Ориф ҳозир бир нажоткор келиб келиб қоладигандек, атрофга аланглайди.

Султон ҳаммага бир-бир жавдирайди, кейин яна Давлатгаёлвориб қарайди.

СУЛТОН: - Кутиб қолишди. Жуда ёмон бўляпти-да.

ДАВЛАТ: - Ориф, бўлди, кемага тушганнинг жони бир. Ўзингизни у ёқ-бу ёққа ташламанг энди.

ОРИФ: - Ташлаётганим йўқ. Бўладиган гапни айтяпман.

ДАВЛАТ: - Мана, бўладиган гапни мен айтаман. Бундай қиламиз: ҳозир ҳаммамиз машинага ўтириб, қизникига борамиз; Султон уйини кўрсатиб, ўзи тушиб қолади. Ўша ерда чойхона бор, ўтириб туради. Ориф, сиз гапни бошлаб берасиз.

ОРИФ: -ИЙ-е,нимагамен?

ДАВЛАТ: - Яқинда уйланасиз-ку.

ОРИФ: - Уйлансам... нима бўпти?

ДАВЛАТ: - Биласиз-да.

ОРИФ: - Нимани биламан?

ДАВЛАТ: — Уҳ, эзиб юбордингиз одамни. Совчи юбордингиз, тўй бўлади, шу ерликсиз, деб" айтяпман. Сиз анавинақа сизда гул, бизда булбул деган гапларни бошласангиз, у ёгини ўзим қотирибташлайман.

ОРИФ: - Нозим-чи? Қайтангга Нозим гапга устароқ.

НОЗИМ: -Мен......

ДАВЛАТ: - Нозим ҳам ҳимояда туради. Керак пайти аралашаверади.

НОЗИМ: - Аралашмасам ҳам майли.

ОРИФ: -Барибир......

СУЛТОН: - Давлат! Сен ҳам гапни чўзяпсан.

ДАВЛАТ: - Бўлди бўлмаса! Ке-етдик! Ўзим бораман. Урф-одат, ирим-сирим деб могорлаб кетганларга бир кўрсатиб қўяй! Мингир-мингир қилиб ўтирадими! Такси! Ориф, сиз тўхтатинг. Бўлди энди, қочолмайсиз, чекиниш йўқ. Олга! Менинг ортимдан.

Султон қўл кўтариб, кўча четига чиқади.

Бир «Тико» машинаси тўхтайди.

ДАВЛАТ: - Айтдим-ку, сиз тўхтатинг деб. Ҳа, майли.

Ҳамма «Тико»га қараб юради.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси

Дилором ҳовлига сув сепаётир. Шарофат ая дарвозага чиқиб қайтади.

ШАРОФАТ АЯ: - Бўлди, лой қилиб юборасан. Кўринмаяпти-ю. Вақт ўтиб кетяпти. Тавба, айтган вақтида келмайдими?

ДИЛОРОМ: - Бир гап бўлган шекилли.

ШАРОФАТ АЯ: - Нима қилдик? Ё амакинг кетаверсинми?

ДИЛОРОМ: -Ҳайронман.

Ичкаридан МУРОД АКА чиқади.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, амакиси, нос отасизми?

МУРОД АКА: - Ўтиравериб... кўзим кетиб қолибди. Ҳали ҳам йўқми?

ШАРОФАТ АЯ: - Келмади. Ҳайрон бўлиб турибмиз.

МУРОД АКА: - Мен борай бўлмаса. Кеп қолса, бир қадам, чақирарсизлар.

Мурод ака дарвозага қараб юради.

ШАРОФАТ АЯ: - Яна битта чой дамлаб берай. Ўтиринг энди.

МУРОД АКА: - Уйда ўтираверсам, диққатим ошиб кетади.

ШАРОФАТ АЯ: - Хўп, айланинг. Ана, токларни қаранг.

МУРОД АКА: - Бир кўчага чиқай. Ториқиб кетдим.

Мурод ака ёнчигидан носқовогини олади...

Шарофат ая жуда норози қарайди.

Мурод ака хижолат бўлиб юзини буради...

ШАРОФАТ АЯ: - Тез чакиб олинг-да, кейин одамларнинг олди-да одамни уялтирманг.

МУРОД АКА: - Хўп, келин, хўп. Бунинг нимасидан уяласиз?

ШАРОФАТ АЯ: - Э-э, гапирманг шуни.

Чойхона

Чойхонада тўрт улфат ошга тадорик қилётир.

Хонтахтада чойхонада қилинадиган ошга керакли унча кўп бўлмаган масаллиқлар.

Қирқ беш ёшлар чамаси СОБИР сабзи тўграяпти.

Қирқ олти ёшли ИСМАТ, яғир дўпписи пешанасига тушган, кўзи ёшли, пиёз арчяпти.

Ўттиз тўрт-ўттиз беш ёшли ШАРИФ клеёнкага тўкилган гуручни тозалаяпти.

Даврадаги мўйловли, бадқовоқ, ўттиз беш ёшлар чамаси МУҲАММАД ҳафсала билан гўшт майдалайди.

СОБИР: - Бўлди! Бугун охирги ош. Тўртта одам йигилса бўлди - ош! Садагаси кетай! Лекин бошқа нарса ҳам есак бўлар.

ИСМАТ: - Ўзи пайшанба куни еганимиз ҳам етади.

ШАРИФ: - Самарқанднинг Жомига бордим. Аччиқ ичакдай чўзилиб кетган қишлоқ экан, бир ёги тог, бир ёги дашт. Ана шу даштида меҳмонга битта шўрва осмаса, ҳисобга ўтмас экан.

МУҲАММАД: — Э — ош-чи. Ош қўймайдими?

ШАРИФ: - Қўяди, лекин бари бир шўрва тортиш керак экан-да. Бўлмаса, иззатимни қилмади деб меҳмон хафа бўлар экан.

ИСМАТ: - Э-э, бизга тескари экан-да. Тўйида ош қиладими?

ШАРИФ: - Ҳа, қилади. Лекин савзиси билан гуручини аралаштирмай сузади. Лаганда тагида гуруч, (қўли билан кўрсатади) унинг устида сабзи, унинг устидан гўшт, бўлак-бўлак.

СОБИР: - Ҳа, ош ҳам ҳар жойда ҳар хил.

ИСМАТ: - Жиззахда бир тўйда борганимда сопи ош еганман. Жуда боплашар экан.

СОБИР: - Сопи ош ўзимизда ҳам бор. Кам қилинади-да.

ШАРИФ: -Қанақаошшу?

СОБИР: - Гуручи билан масаллигини алоҳида пишириб олинади.

ШАРИФ: - Лекин шўрва! (қўли билан лаганни кўтариб кўрсатади) Олдин мана шундай лаганда гўшти киради. Тогдай, ўзи ҳам битта қўй иккита лаганга босилган. Кейин шўрванинг суви. Ичида ҳеч нарса йўқ, бўлса, манавиндай картошка, шолгом (бош бармогининг учини кўрсатади). Зўр! Йўқ, энг аввал, салом-аликдан кейин ароқ киради, (ҳар қўлида бармоқлари билан иккитадан шишани бўгзидан қисиб олгандек) ҳар қўлда иккитадан - тўртта. Тўгралмаган, боши муштдай кўк пиёз билан урасиз! Катта пиёлани тў-ўлдириб!

ИСМАТ: - Кўп ичилар экан-да.

ШАРИФ: - Гўшт кесиб ташлайди.

СОБИР: - Э-э, бўлди. Одамнинг кайфини қочирдинг. Унақа ичиш керак эмас.

ШАРИФ: Тўйларда ҳам, ҳозир салгина камайган дейишди-ю, лекин ўн-йигирма йил олдин ёмоничишганэкан.

СОБИР: - Қизиг-а шу, болалигимда, биламан, тўйда унча ароқ қўйилмас эди. Эллик йил олдин ҳатто қишлоқларда стол тўйи деган нарсалар ҳам бўлмаган. Ароқ ҳам ичилмаган.

МУҲАММАД: - Ҳозир тўйларимизда нимага тўй қилаётганимиз эсда бўлмайди, ишқилиб, одамларга едирсак, асосийси - ичирсак. Гапириб кетмаса бўлди.

ШАРИФ: - Ҳа, тўй шу-да ўзи?

МУҲАММАД: - Боримизни тўйга тўкамиз-да, келин-куёв кейин нимага яшайди, қандай яшайди - ўйламаймиз. Қарз бўлса - худо кўрсатмасин, азоби бошқаттан бошланади.

СОБИР: - Тўғри, тўғри. Ҳамма шундай қилади деб, шу ҳамма қаёққа қараб кетаётганини ўйламайди.

ИСМАТ: - Ўйлайди, лекин кучайиб кетгандан ўрганиб қолади.

Бу орада ҳеч ким ишини тўхтатмайди, Исмат кўзи ёшга тўлиб, бурнини тортиб-тортиб қўяди, Муҳаммад гўшт майдалаб бўлади, думбани жаз қилиш учун кесади, Собирнинг олдида икки-учта сабзи қолган.

Шарифнинг олдида тоза гуруч уюми катталашиб, тозаланмагани озгина қолган.

СОБИР: - Шариф, бўлди, жазни ташлаб опке. Э-э, тўйдан айирмасин. Буни ҳаммамиз гапирамиз, тўйда ҳаддидан ошиб кет-япмиз, исрофгарчилик қиляпмиз, яхши эмас, ношукурчилик, деймиз, бировларнинг тўйига, лекин ўзимиз тўй қилган-да, бошқалардан ошиб тушамиз. Муҳаммад, бир пиёладан қўй-да-э.

ИСМАТ: - Ҳа, Шариф, анави жиянинг неччига чиқди?

ШАРИФ: - Йигирма саккизда. Нима эди?

ИСМАТ: - Йигирма саккиз бўлса... ҳали уйланмади, а? Ёши ўтиб қолибди.

ШАРИФ: - У ёқдагилар қирқ-элликда ҳам уйланаверар экан. Уйланмайдигани ҳам кўп.

СОБИР: - Йигирма саккиз... унча ёши ўтган эмас. Оёққа туриб олиб, уйланай деган-да.

МУҲАММАД: - У ёқда топилмабди-да а?

ШАРИФ: - У ёқда ўзбек қиз йўқ. Ўзбек оила бўлмагандан кейин.

СОБИР: - Ҳа, қийин савдо экан. Ўзи келиб кўролмаса, танлай олмаса.

ИСМАТ: - Бу ёқдаги, ўзимизнинг қизлар ёқмай ҳам қолгандир. Жуда маданиятли бўлиб кетгандан кейин, анави киноларда кўрсатадиган қизларни дейди-да.

ШАРИФ: - Йў-ўқ, ўзимиздан оламан, деяпти. Мана, опам биттасиникига боряпти, шу бўлибқоладиҳали.

МУҲАММАД: - Кимнинг қизи экан?

ШАРИФ: - Маҳаламиздан. Бўлсин, кейин айтаман.

ИСМАТ: — Бўлади, бўлади. Шундай йигитга ким ҳам йўқ дейди. Биз ҳам юрибмиз-да рулни" айлантириб. Сарварлар, эҳ-ҳе! Лекин ўзимиздан уйлангани яхши.

ШАРИФ: - Бўлай деб қолди. Бугун-эрта ҳал.

ИСМАТ: - Айт-да энди, кимнинг қизи?

МУҲАММАД: - Майли, ака, зўрламанг. Бўлгандан олдин билдик - нима, кейин - нима? Бизга энг асосийси, тўй бўлсин.

СОБИР: - Келинни ўзи билан олиб кетади-да?

ШАРИФ: - Албатта! Йилда бир марта келганига хотин қилмайди-ку.

ИСМАТ: - Э-э, қани энди, ёш бўлсанг-да, кетсанг ўша ёқларга!

МУҲАММАД: - Ҳозир ҳам кетаверинг. Ҳайдовчи ҳамма ерда керак.

ИСМАТ: - Хотин, бала-чақани ташлаб кетишга юрак йўқ.

Кўча

«Тико» шаҳар кўчасидан ғизиллаб кетаётир.

«Тико» Салони

«Тико» ҳайдовчиси эллик беш-олтмиш ёшлардаги, сочлари оқарган киши - БАҲРОМ АКА йигитларга қизиқиб қараб-қараб қўяди, лекин индамайди.

СУЛТОН: - Ака, тезроқ юриш иложи борми?

БАҲРОМ АКА: - Мингга қўйсанг ҳам сфетофорда тўхтайсан-да... Боядан бери пичир-кучур қиласизлар, Ғишткўприкка нимага боряпсизлар ўзи?

НОЗИМ: -Совчиликка.

БАҲРОМ АКА: - Катталаринг олдин кетганми? Бунча кўпчилик?

НОЗИМ: - Шу, ўзимиз. Мана, бу жўрамиз бош совчи. Бу билан иккаламиз бош совчи ўринбосарлари. Орамизда оддий сов-чи йўқ. Ҳамма амалдор.

Баҳром ака буларга бир-бир қараб, жилмайиб қўяди:

БАҲРОМ АКА: - Омадларингни берсин!

ДАВЛАТ (хавотирланиб): - Ҳа, бўлмайдими, ака?

БАҲРОМАКА: - Йў-ў... энди, айтяпман-да.

Мард майдонда синалган эди-ю, лекин бир Сурхайл кампир бор экан-да

Кўча

«Тико» йўлда.

«Тико» Салони

Баҳром ака рулда, йигитларга қараб-қараб гапиради.

БАҲРОМ АКА: - Битадиган ишни бузиб қўймасанглар.

ДАВЛАТ: - Келин томон рози, бу ёги расмиятчилик. Борамиз-у, битирамиз.

Баҳром ака яна йўлга қараб олади.

Ориф томоқ қиради.

Нозим безовталади.

Давлат Султонга далда маъносида кўзини қисади.

БАҲРОМ АКА: - Ният холис бўлса, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, мана, расмиятчилик деяпсизлар, ҳаётимиз расмиятчилик-да ўзи. Мана, масалан, мен сизларнинг ўринларингда бўлсам, «Тико»да бормас эдим.

НОЗИМ: -Нимага?

БАҲРОМ АКА: - Савлатлироги керак эди.

НОЗИМ: - Савлатлисини қайнотаси олиб беради-да. А Султон?

БАҲРОМ АКА: - Ҳеч бўлмаса, бирон «Нексия»лик оғайнилардан йўқ эдими?..

ДАВЛАТ: - Нима фарқи бор?

БАҲРОМ АКА: - Дарвозанинг олдида савлат тўкиб, сизларни пойлаб турса бошқача бўларди-да.

ДАВЛАТ: -Сизники-чи?

БАҲРОМ АКА: — Бизники жуда майда-да. Кира экани кўриниб туради. Қизнинг ота-онаси« рози бўлгани билан қўни-қўшни, маҳалла-кўй бор. Қизга ҳам уйидагилар «Эй, совчилари шу бўлса, топганинг бир тийинлик экан-да», дейди...

ДАВЛАТ: - Нима миниб борганига ҳам аҳамият беришса!

БАҲРОМ АКА: - Ҳамма нарсага аҳамият беришмаса ҳам, совчиларнинг кимлигига аҳамият беришади. Нима миниб борганига ҳам. Умр савдоси-да бу.

НОЗИМ: - Э-э, ака зўридан бор, кир бўлмасин дедик. А Давлат, «Линкольн»ми, «Хаммер»миди? Борган жойимиздагилар қўрқиб кетмасин дедик-да. Жуда бойваччалик бўлади-да.

БАҲРОМ АКА (паққос ишониб): - Э-э, ҳозир ундан ҳам зўрлари чиқиб кетди. Миниб келиш керак эди. Шундай кунда хизмат қилмаса, нимага керак.

НОЗИМ: - Мен ҳам бунга айтдим. Маҳаллада болалар чизиб ташлайди, дейди. Ўлгудай молпараст-да бу.

ДАВЛАТ: - Э-э, шунга ишоняпсизми. Машинам борлигига ичи куйганидан чандийди.

БАҲРОМ АКА: - Борми, ахир?

НОЗИМ: - Бор-у, ҳақиқий отини айтиб бўлмайди. Обрў ошиб кетади, ака.

БАҲРОМ АКА (тушуниб, кулиб юборади): - Бўлди, бўлди. Ҳазилкаш экансизлар.

НОЗИМ: - Лекин бунинг мошинида келсак. Берадиган қизини ҳам аниқ бермайди.

ДАВЛАТ: - Ака, буларнинг велосипеди ҳам йўқ, лекин менга ёпишаверади.

БАҲРОМ АКА: - Яхши йигитлар экансизлар. Фақат совчиликка сал ёшларинг етмаяпти.

ДАВЛАТ: - Иложсизликдан келяпмиз-да. Ё бизлар айтиб қўйгани келдик, совчилар бошқа куникелади,десакмикан?

БАҲРОМАКА: - Йў-ў, келишилган бўлса, кейинга ташламаслик керак.

ДАВЛАТ : - Менга, қаранг, ака, ўзингиз биз билан юрсангиз-чи?

Ориф Давлатга ҳайрон бўлиб қарайди.

СУЛТОН: - Пулини берамиз...

БАҲРОМ АКА: - Йў-ў, ука, танишганда сўрайди.

ДАВЛАТ: - Сўраса нима?

БАҲРОМ АКА: - Кўчадан совчиликка ёллаб келибди, деса...

НОЗИМ: - Ака, майли, секин ҳайданг! Бизга бир консультация беринг. Тўй ҳам бир энциклопедияэкан...

Аэропорт

Салима опа қизининг икки юзидан ўпади. Жумагул опа Саодатни қаттиқ қучоқлаб хайрлашади.

Салима опа йиглаб юборади, унга қараб туриб Жумагул опа ҳам ўпкасини тутолмайди.

САЛИМА ОПА: - Саодат!

САОДАТ: - Хўп, ойи бир йилга кетмаяпман-ку. Гулсанам уларга қараб, жилмаяди, унинг ҳам кўзлари ёшланади. Акмал ака ўзини куч билан тутиб туради.

ОЛАМБОЙ АКА: - Яхши бор, қизим!

ЖУМАГУЛ ОПА: - Султон акангни албатта топ. Ҳамма ишингни тўғрилаб берар экансиз, де. Лалайиб юрмасин яна, ўқишим бор деб.

САЛИМА ОПА: - Ҳай, болам-эй, бир ўзинг узо-оқ юртга кетяпсанми?

САОДАТ: - Ойи! Хавотир олманг. Яхши қолинг. Яхши қолинглар.

АКМАЛ АКА: - Бошинг тошдан бўлсин!

САЛИМА ОПА: - Оч юрмагин. Ҳар куни эртлаб чойингни ичиб ол. Биринчи, қўлида боласи билан Гулсанам, кейин Саодат ичкари қараб юради. Узоқдан Алишер мўлтайиб қараб қолади.

Шаҳар Кўчаси

«Тико» халқа йўлдан ўтиб, Ғишткўприк томонга йўл олади.

«Тико» Салони

Баҳром ака йигитларга тушунтириш беряпти.

Нозим диққат билан, Ориф йўлга қараб, Давлат тунд эшитиб, ора-сира баҳслашиб" борадилар.

Бора-бора Давлатнинг авзои ўзгаради, олдинги ўктамлиги йўқолиб, кўзлари олазарак бўлиб қолади.

БАҲРОМ АКА: - Осон иш эмас, икки инсоннинг тақдирини бўйнига олгандан кейин. Ҳа, енгил эмас. Жавобгарлиги катта. Бир гап бўлса, бир нарса демайди-ю, лекин одамнинг ўзида виждонибўлишикерак.

ОРИФ: - Ҳа, шу учун совчиларнинг ўзининг ҳурмати бўлиши керак-да. Кўпни кўрган, кайвонироқ......

БАҲРОМ АКА: - Тўғри, ука. Умримизни тўйга бергандан ке-йин, бу ёгини ҳам тўғрилаб қўйиш керак. Мана, ўзимиз хам тўй деган яхши ниятда рулни айлантириб юрибмиз.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси

Мурод ака дарвозадан чиқаётганда, эшик очилиб қўшни Дилором киради-да, Мурод акага саломберади.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ассалом-алайкум, амаки!

МУРОД АКА: - Ваалайкум, қизим. Яхшимисан?

Шарофат ая бемаврид келган қўшни Дилоромга унча хушламай қарайди.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Салом-алайкум, хола!

ШАРОФАТ АЯ: - Ва-алайк, ва-алайк!

Қўшни Дилором «нима гап» деган деган маънода Дилоромга қарайди.

Дилоромимқоқади.

Муродакакўчагачиқади.

Унинг ортидан Шарофат ая ҳам чиқади.

Кўча. Дарвоза Олди

Сал нарида келаётган «Тико» тўхтайди. Мурод ака «Тико»га қизиқиб қарайди. Шарофат ая хам ўша ёққа кўз югуртиради...

«Тико» Салони

Давлат узоқдан дарвоза олдида турган Шарофат ая билан Мурод акани кўради.

Мурод ака шу ёққа қизиқсиниб қараб турган бўлади.

ДАВЛАТ: - Шу уйми? Ҳу анави, кампир билан битта одам турган?

СУЛТОН: - Шу. Онаси бўлса керак. Жа кампир эмас лекин.

ДАВЛАТ: - Кампир, кампир-ку. Кампир бўлганда ҳам гирт ялмогиз.

НОЗИМ: - Э-э, Давлат, бўлди қилинг. Амаки бизга қараб турибди.

ДАВЛАТ: - Султон, бу одам отасими?

СУЛТОН: - Билмайман, кўрмаганман.

ОРИФ: - Кампир ҳам қараяпти.

БАҲРОМ АКА: - Сал ҳайдайми яна?

ДАВЛАТ: - Йўқ, йўқ, шу ердан пиёда боришса яхши бўлади... Нозим, Ориф икковларинг тушинглар.

НОЗИМ (Давлатга ажабланиб қарайди): - Ҳа, сиз-чи?

ДАВЛАТ: - Э-э, тушинг, тушинг! Мени нима қиласизлар? Икковларинг зўр пара. Мен халақитбераман.

НОЗИМ: - Нима?

Кўча. Дарвоза Олди

Мурод ака «Тико» томондан кўзини олмайди.

Шарофат ая ҳам ҳайрон бўлиб қарайди.

МУРОД АКА: - Келин, шуларми дейман? Мошин маҳаллага бегона, ичи тўла одам....

ШАРОФАТ АЯ: - Ёш болаларга ўхшайди-ку.

МУРОД АКА: - Шопири катта одам, бу ёққа қараб-қараб қўйяпти-да.

ШАРОФАТ АЯ: - Бошқалардир. Абдувалининг уйига тўхтаб туришибди-ку. Молга келган.

МУРОД АКА: - Молга келганга унча ўхшамаяпти.

Мурод ака ёнчиғига қўл солади, лекин Шарофат аяга қараб қўйиб, ниятидан қайтади.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси

Дилором ва қўшни Дилором.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Тинчликми, мунча?

ДИЛОРОМ: - Одамлар келиши керак эди. Йўқ!

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Вой, табриклайман.

ДИЛОРОМ: - Нимасини табриклайсан? Йўқ, келишмади, деяпман-ку.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Хай, ҳали келмаган бўлса, энди келади. Холам майли деган бўлса бўлди-да. Фақат... анови... анов куни келганлар нима бўлади?

ДИЛОРОМ: - Нима бўлар эди? Мен уларга келинглар дебманми?

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Сарвар аканинг умиди катта шекилли.

ДИЛОРОМ: - Сарваринг ким?

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ўша... оти Сарвар ака экан.

ДИЛОРОМ: - Оти Сарвар эканми? Сен қаёқдан билдинг?

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Вой, сенга айтишмадими? Мен......

«Тико» Салони

БАҲРОМ АКА: - Бўлинглар, йигитлар.

ДАВЛАТ: - Бўлинг, бўлинг! Мунча юрагингиз ёрилмаса.

НОЗИМ: - Менинг юрагим ёрилаётгани йўқ. Сизникига нима бўлди, деяпман.

ОРИФ: - Э-э, нима қиляпсизлар ўзи?

ДАВЛАТ: - Совчиликка шунча одам борадими? Икки киши... икковларинг, бўлди-да.

НОЗИМ: - Бопламоқчи эдингиз-ку? Энди думингизни хода қиляпсизми?

ДАВЛАТ: - Сиз, Нозим, гап биламан деб......Бўлди. Тан оламан. Сиздек бўлолмайман.

НОЗИМ: - Нимага мендек бўлолмайсиз?

ДАВЛАТ: - Мен кампирлардан қўрқаман.

СУЛТОН: - Бизга қараб туришибди, ахир!

НОЗИМ: - Могор босганларга ким кўрсатади?

ДАВЛАТ: - Тан оламан, деяпман-ку. Бўлди, Нозим. Мен тушмайман бари бир. Бу бир тўғрисовчиликбўлсаэкан.

НОЗИМ: - Жуда қизиқ бўлди-ку.

ДАВЛАТ: Мен кампирлар билан гаплаша олмайман. Уларларнинг олдида тилим айланмай қолади.

ОРИФ: - Мени нимага олиб келдингиз ўзи?

НОЗИМ: - Буни қаранг, кушхонадаги серкага ўхшайди. Ҳаммани қассобхонага бошлаб қўйиб,ўзиқуённисуряпти.

СУЛТОН: - Давлат, сен ўзинг......

ДАВЛАТ: - Сен жим тур. Бу бегона жойда бир ўзинг нима қилмоқчисан? Йўқ, дўстимни ёлгиз ташлаб қўядиган номард эмасман. Мен Султоннинг ёнида бўламан.

НОЗИМ: - Энди бу гап чиқдими?

ДАВЛАТ: - Эй инсон, бу ернинг йигитлари ёмон, бу қаёқдан келиб қолди, хали бизнинг маҳалланинг қизини йўлдан урган шуми деб, ўртага олишса...... Бирон фалокат чиқмасин, тўй бўлай деб турганда....

НОЗИМ: - Ўзи жар соладими?

ДАВЛАТ: - Кузатиб келган-ку неча марта... Кўрганлар муштига туфлаб турган бўлса-чи?

НОЗИМ: - Ҳа, келяпман, кутиб оласизлар, деган.

ОРИФ: - Шунча ишим қолиб кетди-я. Ака, қайтаринг мошинни.

ДАВЛАТ: - Бўлди энди, Нозим. Мен ютқиздим. Тўғри, мен қўрқоқ, юрагим ёрилди. Думимни хода қилиб қочаман. Фақат тушинг, илтимос. Ориф, тушинглар. Кейин мени хоҳлаганча сўксанглар ҳам майли. Лекин ўзим тушмайман. Ўлдирсанглар ҳам тушмайман. Қўрқаманкампирлардан.

НОЗИМ: - Ёнида бўлмаса, Султонни бўри тортиб кетади. Бу маҳаллада бўри кўп.

БАҲРОМ АКА: - Укалар, ё тушинглар, ё кетдик. Сизларни бошқа одамлар деб ўйлаб қўя қолишади.

ОРИФ: —Кетдик.

ДАВЛАТ: - Йўқ, амаки, булар тушади. Қайтадиган одамлар эмас. Қани, Ориф, бошланг! Нозим, бўлинг-да энди! Совчи икки киши бўлса етади. Қайтангга мен халақит бераман. Муомаланибилмайман.

НОЗИМ: -Сиз-а?

ДАВЛАТ: - Бўлди. Мен тан бердим! Тан бердим деяпман-ку. Ёмон таранг қилдингиз лекин. Тушинглар!

Кўча Дарвоза Олди.

Шарофат ая билан Мурод ака.

МУРОД АКА: Бу болалар бирон нарсани келиша олмаяпти. Нархи тўғри келмаганми......

Қаранг, бир-бирига қўлини пахса қиляпти, уришяптими?

ШАРОФАТ АЯ: - Иккитаси тушди-ку.

Кўча

Нозим билан Ориф «Тико»дан тушган.

ДАВЛАТ (машина ичида, кадр ортидан): - Ҳайданг, ака! Буринг! Ўзлари боплайди. Бизни боя ўтган чойхонага ташлаб қўясиз.

НОЗИМ: -Серка!Номард!

ДАВЛАТ (ойнадан бошини чиқариб): - Энди сизнинг юрагингиз ёрилмасин. Бўпти, Ориф, омад сизларга. Биз бояги чойхонада кутиб турамиз. Бўш келманглар.

НОЗИМ: - Орқамизда сиздек тогимиз бор, нимага бўш келамиз.

ДАВЛАТ: - Нозим, бўлди-да энди. Битта совчиликка шунча ваҳимами? Одамда сал юрак ҳамбўлишикерак.

Нозим Давлатга қараб, алам билан бош чайқайди.

Давлат тиржаяди.

ДАВЛАТ: - Сизни бунақа қўрқоқ деб ўйламаган эдим.

НОЗИМ: -Ў-у,номард!

Нозим худди Давлатни урмоқчидек қўл кўтаради.

ДАВЛАТ: - Э-э, калла жойидами? Анави сурхайл кампир қараб турибди-я.

Кўча. Дарвоза Олди

Шарофат ая буларга ҳайрон бўлиб қарайди.

Мурод ака чўнтагидан носқовогини олади.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси

Дилором ва қўшни Дилором.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Почтангга кирувдим-да. Нима, хафа бўлдингми? Ўзинг сендан яширадиган сирим йўқ, дегансан-ку. Қизиқдим-да.

ДИЛОРОМ: - Қизиқ бўлса, шуни сенга бердим.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Вой мен нима қиламан?.. Лекин.... яхши одам экан.

ДИЛОРОМ: - Сен тегиб қўя қол бўлмаса.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Вой... мени олар эдими? Сизга одам юборган-ку?

ДИЛОРОМ: - Менга, мана, совчи келяпти-ку.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ҳали бу совчилар келадими, йўқми?

ДИЛОРОМ: - Ўзинг ҳозир келади, дединг-ку. Бари бир келади-да. «Имейл»имга кирибсан, кўрибсан. Гаплашдингҳамми?

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Йўғ-э, Дилор, ўлибманми. Қизиқиб очиб кўрдим-да. Ўзинг ҳам бир кўргин. Бип-бинойидек.

ДИЛОРОМ: - Мен ҳам...... Йўқ, керак эмас. Бип-бинойи бўлса, сенга ўтказдим. Багишладим.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Нима, мен сенга тиланчими? Жа унақа ўтириб қолганим йўқ.

ДИЛОРОМ: - Вой, кўнглингга олдингми? Чин дилдан айтяпман. Сенга ёққан бўлса, олавер. Тўғриси... мен ҳам кўрдим. Салгина. Яхши экан. Лекин менинг Султоним бор.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Дарров бурма-да. Ўзи кирмоқчи эмас эдим. Айтяпман-ку, қизиқиб кетибман деб....

ДИЛОРОМ: — Ҳаммаси шу қизиқиб кетишдан бошланади.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Дилор! Шунақа дема. Нима бўпти, шундай яхши куёв ҳайф кетмасин.

Кўча

«Тико» сал юриб, қайрилиб олади.

НОЗИМ: - Олифта! Кушхонанинг серкаси.. Ташлаб қочди-я! Ўзим бораман, ўзим боплайман, моғор босганлар эмиш!

«Тико»тўхтайди.

Баҳром ака бошини чиқаради.

БАҲРОМ АКА: - Хўп. Бўш келманглар, укалар. (Орифга) Сен, ука, босиқроқ кўринасан. Рулни қўлдан қўйма.

Давлат ҳам ойнадан бошини чиқаради.

ДАВЛАТ: - Ҳа, бўшашманглар! Ўзим бўлмадим-да, боплар эдим.

НОЗИМ: - Энди вайсамай кетинг. Номард!

ДАВЛАТ: - Ҳей-ҳей, дўстлик шунақа бўладими! Дўстинг учун заҳар ют, дейишади-я.

НОЗИМ: - Ҳозир айлантириб соламан лекин!

ДАВЛАТ: - Ака, ҳайданг! Хўжа-да бу, тушдан кейин айнийди. Эй, ана, кампир қараб турибди.

«Тико» жойидан қўзгалади.

НОЗИМ: - Эй, тўхтанг! Султон, отасининг оти нима? Шу қараб турган отаси бўлса керак-даэнди..

СУЛТОН (ичкаридан қараб): Кўрмаганман. Шу кишидир. Отлари? Дилором... Рашидовна бўлса, ҳа, Рашид ака бўлади-да.

ДАВЛАТ: - Э тавба, кимнинг қизига уйланаётганини ҳам билмайди.

«Тико» олислайди

ОРИФ: - Ўзи қовушими ҳам йўқ шунингизнинг. Кўнгли нозикроқ одамлар бўлса кутаётганлар, ишни бузади.

НОЗИМ: - Э-э, муомалага балодай. Қўрқди. Айёр!

ОРИФ: -Истеъдодлилекин.

НОЗИМ: - Э-э, истеъдодини бошимизга урамизми! Бизни оловга итариб, ўзи қочди.

ОРИФ: - Хўп, юринг энди.

НОЗИМ: - Сиз бошланг-да, қараб қолишди.

ОРИФ: - Хўп, хўп, сиз бошланг, ҳурматингиз бор.

НОЗИМ: - Энди сиз бошлаяпсизми? Олдинга ўтинг!

ОРИФ: - Йўқ, менга ноқулай. Сиз ўтинг. Мен кейин...

Кўча Дарвоза Олди

Шарофат ая нарироқда «сен юр, мен юр» қилиб турган Нозим билан Орифга қизиқсиниб қарайди.

Мурод ака бепарво нос отмоқчи бўлади, Шарофат ая унга ола қарайди. У шоша-пиша носқовогини чўнтагига солади.

ШАРОФАТ АЯ: - Нимани тортишяпти булар?

МУРОД АКА (паришон): - Билмийман...

Мурод ака кифтини қисиб қўя қолади, лекин йигитлардан кўз узмайди.

Кўча

Нозим билан Ориф.

НОЗИМ: - Юрмайсизми? Ўтинг, деяпман, олдинга.

ОРИФ: - Бошланг, сиз бошланг... НОЗИМ: - Қараб туришибди, ахир.

Нозим довдираб бир қадам юради. Ориф лип этиб Нозимнинг орқасига ўтади-да, унинг елкасиданитаради.

НОЗИМ: - Нима қиляпсиз? Э-э, совчи сиз...

Ориф ерни сузаётгандек, бошини кўтармай, Нозимни елкасидан итараверади.

ОРИФ: —Юринг,юринг...

Кўча. Дарвоза Олди

Шарофат ая билан Мурод ака.

ШАРОФАТ АЯ: - Мастми булар? Вой, бу ёққа қараб юрди-ку!

Муродака«Им-м»дебқўяди.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, шу ёққа қараб келишяпти!

Шарофат аянинг бирдан авзои бузилади.

Ёнидаги Мурод акага жаҳл ва алам билан қараб қўяди.

Мурод ака огзи ярим очиқ, анқайиброқ туради.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳали шулар бўлиб чиқмаса эди.

Мурод аканинг кўзлари пирпирайди.

Кўча

Нозим Орифга зарда қилади.

НОЗИМ ( Орифга шивирлайди): - Одам эмас экансизлар!

Ориф бошини кўтармайди.

Нозим тақдирга тан бериб, бирдан ўзини тутиб олади, шахдам одим ташлайди.

Кўча. Дарвоза Олди

Шарофат ая ёқтирмай қараб туради.

Мурод ака чўнтагини пайпаслайди.

Нозимқўлиничўзибкелади.

Мурод аканинг қўли чўнтагига ўралашиб қолади, бир амаллаб чиқариб, қўл чўзади.

НОЗИМ: - Ассалому алайкум, Рашид ака.!

МУРОД АКА: - Ва-алайкўм!... Яхшимисиз.

НОЗИМ: - Рахмат, Рашид ака! Ўзингиз яхшимисиз?

МУРОД АКА: - Яхши. .. .Э-э, мен Рашид эмас, Муродман! Мурод менинг отим.

НОЗИМ: - Э-э, шунақами? Уйқашроқ экан-да Рашидга. Мурод, денг, ҳа, Мурод ака. Адашибмиз. Мурод, йўғ-эй, Рашид де-йишса, Мурод деб...

МУРОД АКА: - Рашид ҳам бор.

Нозим бир зумгина довдирайди.

НОЗИМ: - Э-э, борми шунақа киши? Шу битта маҳаллада турасизларми? Ҳе-ҳе, яхши одамга ўхшатдимми, ишқилиб?

МУРОД АКА: - Мен бошқа жойда тураман.

Нозим калаванинг учини йўқотиб қўяди. Орқасига биқиниб олган Орифни тирсаги билан туртади.

НОЗИМ: - Ия, ростдан адашдикми? Бу уй кимники?

МУРОД АКА: - Рашидники. Мен - акаси.

НОЗИМ: - Калла ачиб кетди-ю. Тўғри кеппиз-да бўлмаса?

ШАРОФАТ АЯ: - Менга қаранг. Кимникига келяпсиз?

Нозим яна тирсаги билан Орифни туртади. Орифдан яна садо чиқмайди.

НОЗИМ (Шарофат аядан кўзини олиб қочиб. Мурод акага): - Биз... демак, Рашид аканикига келдик. Мурод аканинг укаси Рашид аканинг уйига. Кўнгил тўғри-да, адашмабмиз.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳали сизларни кутиб ўтирибмизми?

НОЗИМ: - Шунақа бўлса керак... Ҳа, шунақа бўлади-да энди.

ШАРОФАТ АЯ: - Нима бало? Ё кўтара савдо картошкага келдингизми?

НОЗИМ: - И-и-и, холажон! Унақа деманг! Ўз қизингизни-я! Хафа бўламиз.

ШАРОФАТ АЯ: - Сиз нимага хафа бўлар экансиз?!

НОЗИМ: - Нега хафа бўлмаймиз? Бизнинг келинимизни ерга урманг.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳали келин қилиб олинг-чи!

НОЗИМ: - Шунақа яхши ниятда келдик-да. Қани, Рашид... э кечирасиз, Мурод ака, тортинг меҳмонларни! Ҳа, бизни ичкарига таклиф қилинг.

ШАРОФАТ АЯ: - Вой, ҳали ростдан совчимисизлар? Сизлардан бошқа одам қуриб кетган эканми?

НОЗИМ: — Хола, мундай қаранг. Нима, чўлоқ ё мўлоқмизми? Фақат ёшимиз сал......Лекин"

биз ҳам бир куни катта бўламиз.

ШАРОФАТ АЯ: - Вой, Дилором ўлгур, мени шарманда қилдинг!

НОЗИМ: - Секинроқ, хола, секинроқ... Меҳмонга ҳам шунақа қиладими?

МУРОД АКА: - Ҳай, келин, бўлди энди. Қани, мехмон ука, ичкарига...

Автобус Салони

Шарифа ўриндиқда ўтирганча хаёл суриб кетяпти.

Унинг ёнида бир аёлнинг тиззасида ювиб туралаган чиройли кучукча.

Аёл кучукчани баҳрига босиб эркалатади. Кўтариб, тумшугидан ўпиб қўяди.

АЁЛ: - Пупсик, Пупсик, жо-оним!

Шарифа аёлга бир қараб қўйиб, ўзини янада ичкарироққа олади.

Нарироқда ху ўзимиз билган икки совчи.

Кичик совчи Шарифага тикилиб қараб, катта совчини туртади, кўзи билан Шарифага имо қилади.

Икки совчи келиб, Шарифанинг тепасида туриб олади.

Шарифа билан кучукчали хотиннинг рўпарасида ўтирган йигит Шарифага термулади, унинг ёнидаги ёши каттароқ одам мизгийди.

КИЧИК СОВЧИ: - Ҳей, ука, жойни бўшатиш керак. Бу ер инвалидларнинг жойи.

ЙИГИТ: - Сиз инвалид эмас-ку?

КИЧИК СОВЧИ: - Аёлман. Кейин бу опангиз сиздан катта. Маданиятли бўлиш керак.

Шарифасапчибтурди.

ШАРИФА: - Вой, опа, қарамабман. Мана, бу ерга ўтиринг.

Шарифа бўшатган жойга кучукчали аёл сурилиб олади.

Кичик совчи кучукчали аёлга еб юборгудек қарайди.

КИЧИК СОВЧИ: - Одамга жой йўқ. Итига бало борми.

КАТТА СОВЧИ: - Қўй, тиззасида-ку.

Кучукчали аёл бепарво, кучукчасини багрига босиб, ташқарига термулади.

Огзини очиб ҳансираётган кучукча одамга қараб кулаётганга ўхшар эди.

Катта совчи кучукчали аёлнинг ўрнига ўтириб, Шарифага қарайди.

КАТТА СОВЧИ: - Раҳмат! Барака топинг. (кичик совчига) Жуда яхши қиз экан-да.

Шу пайти мизгиб келаётган эркак ҳам кўзини очиб, ўрнидан туради.

ЭРКАК: - Мана, ўтиринг, синглим.

КИЧИК СОВЧИ: - Вой, амаки, бемалол, сизнинг жойингизни оламанми.

Йигит буларга қараб туради-да, шартта ўрнидан туради.

ЙИГИТ: - Э-э, дам олгани ҳам қўймайсизлар. Ўзи кечаси билан ухламаган эдим.

КИЧИК СОВЧИ: - Амаки, сиз ўтиринг.

ЭРКАК: -Мен тушаман.

Йигит ҳам индамай нари кетади.

КИЧИК СОВЧИ (Шарифага): -Ўтиринг, ўтиринг, синглим. Гаплашиб кетамиз.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси

Мурод ака қўлида сочиқ, нарироқда туради.

Нозим кран тагида қўл юваётиб, Орифга шивирлайди.

НОЗИМ: - Аъзои баданимдан тер чиқиб кетди-эй!

Ориф ҳам ниҳоят тилга кириб, пичирлайди.

ОРИФ: - Лекин сизга қойил! Менинг тиззаларимнинг қалтироги ҳали босилгани йўқ.

НОЗИМ: - Бош совчи! Бу ёги сизга... Э-э, ака, сочиқни бизга беринг. Уят бўлади.

Шу пайти ошхонадан қўшни Дилором чиқади.

Ориф унга қараб қолади.

Қўшни Дилором Нозимга тўппа-тўғри тикилиб, унсиз салом беради.

Нозим бир қўшни Дилоромга, бир Орифга қарайди.

Ориф унга савол назари билан кўз ташлайди.

НОЗИМ: - Мурод ака, қаёққа қараб юрамиз?

Мурод ака қўли билан уйни кўрсатади.

НОЗИМ: — Шу ёққами? Жуда яхши. Қани, Ориф ака, олдинга ўтинг.

Ориф беихтиёр олдинга ўтади.

Нозим унинг биқинига яхшилаб туртади.

Ориф орқага қарайди.

Нозим кўзи билан «қани, олдинга» деб имо қилади.

Ошхона

Дилором билан Дилфуза ошхонада куймаланиб турганда Шарофат ая киради-да, қизининг биқиниданчимчилайди.

Дилором бир сакраб ўзини тортади.

ДИЛОРОМ: - Вой, ая-эй! Ўйиб олдингиз-ку.

ШАРОФАТ АЯ: - Ўйаман-да! Ким келди? Ҳеч замонда кўрганмисан шунақа совчиларни?

ДИЛОРОМ: - Ойнадан кўрдим. Ҳозир нима қилай? А? Ким бўлса ҳам келди-ку.

ШАРОФАТ АЯ: - Келди, келди! Келмай ўлсин! Муштдай бола-я!

ДИЛАФРЎЗ: - Қайсиси, опа?

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, энди сен қолувдинг...... А, шуми обрўйинг?! Топганинг шуларми?

Дугонанг қани?

ДИЛОРОМ: - Кетди. Иши бор экан.

Уй

Тўрда тахмон, кўрпалар тахланган.

Хонтахтадаги дастурхон безатигли.

Эшикда аввал Ориф кўринади, у кирмай, Нозимни ундайди. Қисқа, унсиз итар-итар.

Нозим киради-да, Орифни тўрга чиқаришга уринади.

ОРИФ: -Йўқ,сиздан...

НОЗИМ: - Йўқ! Ўтинг! (шивирлайди) Келишдик-ку.

Ориф боягидек ерга қараб, тиралиб олади. Нозим ноилож тўрга ўтади. Орифга олаяди...

Мурод ака фотиҳага қўл очиб, уларга ажабланиб қарайди.

Нозим Орифга маъноли кўз ташлаб, юзига фотиҳа тортади.

Ориф бошини кўтармай, юзини елпиб қўяди.

МУРОД АКА: - Хуш кепсизлар!

НОЗИМ: - Раҳмат!

Ўртага жимлик чўкади.

Нозим Орифга кўзи билан имо қилади.

Ориф унинг имосини сезмагандек, дастурхонга тикилиб олади.

НОЗИМ ( кескин шивирлаб) - Ориф!

Ориф миқ этмайди.

Нозим ноилождан ўзи гап бошлайди.

НОЗИМ: - Э-э, Мурод ака-эй! Рашид ака билан ака-укамиз денг. Бу, ўзлари қаердалар?

МУРОД АКА: - Помидорга чиқиб кетган. Далада ҳам ери бор. У мендан ҳам тортинчоқ. Келадиганлар билан сиз гаплашинг, деб, ўзи далага суриб юборди.

НОЗИМ: - Ҳа, айтдим, бу холам мунча ўктам деб. Жилов бу ёқда экан-да? Ориф! Гапга аралашиб ўтиринг.

МУРОД АКА: - Ўша ёқда ётади. Ўзи далани яхши кўради. Э-э, бу ерда ториқиб кетаман, дейди.

Шарофат ая киради. Нозимга ўқрайиб қарайди. Орифга бир назар ташлаб қўяди.

ШАРОФАТ АЯ: - А бу... қизим ҳам айтган экан-ку, совчилар тузукроқ одамлар бўлсин, деб?

НОЗИМ: - Энди, хола, шунақа бўлиб қолди-да.

ШАРОФАТ АЯ: - Ана, йиглаб ўтирибди. Икки соатдан бери. Вақтида ҳам келмадиларинг.

НОЗИМ: - Ориф! Сиз ҳам тушунтиринг!

Ориф тасдиқ маъносида бош иргайди, лекин индамайди.

НОЗИМ: - Бир акамиз келиши керак эди. Бухорога сафар чиқиб қопти денг. Бизга айтишга улгурмапти. Соат бешга келишган эдик. Борсак - йўқ. Лекин айтиб кетибди.

ШАРОФАТ АЯ: - Сафарга бугундан бошқа кун йўқмикан?

НОЗИМ: - Ҳукуматга бунақа деб бўлмайди-да.

ШАРОФАТ АЯ: — Ҳа, шу ишонмаяпман-да гапингизга.

НОЗИМ: - Рост, хола. Ориф, тўғрими? Ориф кампирга бир қараб, ноилож бош иргайди.

НОЗИМ: - Биз, шу... кутасизлар, совчи келмаса бехурматлик бўлади, деб...

ШАРОФАТ АЯ (киноя билан): - Лекин жуда катта хурмат бўлди...

МУРОД АКА: - Ҳукумат юборган бўлса... Одам қанча каттакон бўлса, шунча ихтиёр ўзида йўқ-да.

Шарофат ая қайногасига ўқрайиб қарайди.

Кўча

«Тико» чойхона олдида тўхтайди.

Аввал Давлат, кейин Султон машинадан тушади.

Давлат Султонга «кирдик» деган маънода қараб қўйиб, чойхонага бошлайди.

Ошхона

Қозонда ош масаллиги виқир-виқир қайнайди. Дилором гуруч тозалайди. Дилафрўз дераза токчасида ўтиради.

ДИЛАФРЎЗ: - Энди қайтариб юборадиларми? Унда дарвозанинг олдида тошингни тер, десалар бўларди. Опа, тегманг шунга, илтимос!

ДИЛОРОМ: - Эсингни едингми? Нима деяпсан?

ДИЛАФРЎЗ: - Кейин қолиб кетасиз шу ерда.

ДИЛОРОМ: - Кўп бидирламай, жи-им ўтирган!

ДИЛАФРЎЗ: - Монте-Карло, Париж, Лувр, Монпарнас!

ДИЛОРОМ: - Ўчир деяпман сенга! Дарров бу отларни топиб олганини.

ДИЛАФРЎЗ: - Ўқидим-да, опа.

Уй

ШАРОФАТ АЯ: - Ана, амакиси, гапингизни айтинг. Жиянингиз йиглаб ўтирибди, тегмайман деб. Совчилари шу бўлса, хеч қанақа куёв керакмас экан.

Мурод ака пишиллаб, деразага кўз тикади.

НОЗИМ: - Ким тегмайман деяпти?

ШАРОФАТ АЯ: - Ишқилиб, мен эмас. Ана, чиқиб ўзидан сўранг. Қизлик қадрим шу бўлса, жавобини бериб юборинг, ёлгиз ўтаман, деяпти.

Шарофат ая кўзига ёш олади.

НОЗИМ: - Э-э, энди йиглайди-да. Ота-она багридан узилиб кетиш осонми, а, Ориф? Ишқилиб, борган жойига тош бўлиб тушсин! У ёқдан йиглаб келмасин.

Шарофат ая бетакаллуф Нозимга анграйиб қарайди-да, гап тополмай дуррасининг учи билан кўзини артиб қўяди.

Нозим Орифга савол назари билан қарайди.

Ориф кўзини олиб қочади.

Мурод ака деразага қараган кўйи чўнтагини кавлаб, носқовогини олади, Шарофат ая унга норози тикилади, Мурод ака деразага қараб чуқур ух тортади.

ШАРОФАТ АЯ: - У ёқдан йиглаб келмаслиги учун, бу ёқдан йиглатмай узатиш керакми? Қиз боланинг обрўсини сақлаб узатиш керак.

Бир қиз эрга тегса,

қирқ қиз туш кўради

Чойхона

Ўртадаги хонтахта устида дастурхон. Озгина мева-чева, парраланган шўрбодринг, помидор вачимчагазаклар.

Даврадагилар кириб-чиқиб турибди.

Давлат билан Султон чойхонанинг бир бурчагида, олдиларида бир чойнак, икки пиёла.

Исматнинг бошида ўша жуда эски дўппи.

Султон ошхўрларга тўғри, Давлат елка ўгириб ўтирадилар.

Муҳаммад буларга ер остидан огир-огир қарайди.

Давлат унинг қарашларини худди энсаси билан сезгандек, таранг ўтиради.

Султонҳамманарсагатайёр.

ДАВЛАТ: -Қарамайўтир.

СУЛТОН: - Мен эмас, ўзлари қараяпти.

ДАВЛАТ: - Уларнинг қараганига ишинг бўлмасин. Ҳеч қачон маст одамлар билан кўз уриштирма.

СУЛТОН: - Бир ишкал чиқмаса. Бошқа жойга борсак-чи?

ДАВЛАТ: - Ўтиравер энди. Ўзи битта чойхона экан. Кўчада кутмаймиз-ку. Кўрганлар ўгри-пўгридебюрмасин.

СУЛТОН: - Ўгри очиқда юрар эдими?

ДАВЛАТ: - Қизини олиб кетганингдан кейин ўгрисан-да.

Султон заиф илжаяди.

Уй

Мурод ака индамай деразага тикилади.

Ориф маънисиз йўл қараб ўтиради.

Нозим гап бошлай олмай, дастурхондан кўз узмайди.

Дастурхон ўртасидаги лаганда ҳусайни, қора кишмиш, яна донаси қоп-қора эчкемар узум бор эди.

НОЗИМ: - Мурод ака, биз томонда бир узум бор, донаси мана бундай, мана бундай...

Нозим бош бармоги билан кўрсатгич бармогини ҳалқа қилиб кўрсатади.

НОЗИМ: - Банди ҳам бақувваат, ўзи сиёҳдек, қораяди-да, тураверади, донаси майдароқ олхўридай,ранги...ранги...

Нозим дастурхонга, кейин тахмондаги кўрпалар устига ёпилган чойшабга, ундан сўнг гулдор патнисга, ҳатто Мурод аканинг олдида турган чойнакнинг гулигача қараб чиқади. Мурод аканинг кўзи ҳам Нозимнинг нигоҳи изидан қолмайди, узумнинг билимдони сифатида бу одам ҳам ёрдамга астойдил интилади, лекин чора тополмаганидан бир оз хижолатда.

Ориф Нозимни биринчи марта кўраётгандек анграйиб ўтиради. Кампир ҳам суҳбат мавзуи, совчилик қолиб, узумчиликка ўтиб кетганидан ҳайрон, нигоҳи у гапиргандан бу гапирганга огишади, холос.

Нозим эса авроқчилиги натижа бераётганига баттар жўшади.

НОЗИМ: - Бу ерда йўқ, қанақа десам экан, мана (пиёлани қўлига олиб), пиёланинг мана бу майда барги... тўқ кўк, қора-кўк, сал қўнгир аралашган, салгина қирмизилиги ҳам бор, нима дейди шу рангни?

Мурод ака пишиллаб пиёланинг гулига астойдил тикилади.

МУРОД АКА: - Ҳа, оти нима экан ўша навнинг? Қирмисками?

НОЗИМ: - Йў-ўқ, нима десак экан-а, воҳ! Қизил туш билан қора тушни аралаштирсангиз, бир бўёқ пайдо бўлади, ана шу. Шарбати жуда қуюқ. Шунақа ширин! Аммо пишмагунча умуман... огизга олиб бўлмайди. Шўр, нордон эмас, шўр-аччиқ, дейдими.

Нозим ўша узумнинг гўрасини егандек юзини бужмайтиради, унга қараб турган бошқаларнинг ҳам юзи бужмайиб кетади.

ОРИФ: - Ўзбекистонда ҳам ўсадими шу узум?

МУРОД АКА: - Гурузияга декадага борганда, шунақароқ бир узумни кўрсатишувди, лекин унинг донаси сиз айтгандек эмас, майда...

НОЗИМ (Орифга): - Ўзимизда, Ўзбекистонимизда-да! Хў-ўш, оти... оти... (Кейин қўлини қирс этдириб Шарофат аяга тикилади) Сиз кўп нарсани биласиз, хола, банди кўм-кўк, бақувват, узиб бўлмайди, токқайчида кесиб оласиз. Оти?.. Оти?..

ШАРОФАТ АЯ: - Э-э, мускат эмасми?

Нозим ҳайрат билан тиззасини шапатилади.

НОЗИМ: - Во-э-эй! Мускат! Қора мускат! Онажон-эй! Қойил сизга! Боядан бери тилимга келмаётганэди.

Шундоқ билимдон йигитни лол қилганидан Шарофат аянинг ҳам чеҳраси ёришади. Очилиб, қайногасига тушунтириш беради.

ШАРОФАТ АЯ (қўли билан ишора қилиб, Мурод акага): - Туалетнинг олдидаги узум-чи. Шарбати буруннинг қонидай.

МУРОД АКА: — Э-э, анави, еса, томоқни қирадиган?

ШАРОФАТ АЯ: - Ўша. Беор нарса.

Нозим қора мускатнинг шу ҳовлида, яна жуда беобрў жойда ўсишини эшитиб, суҳбат жиловини бошқаёққабуради...

НОЗИМ: - Сизларда қора анжир экиладими?

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, бор. Ўзимизга экканмиз, лекин бозор кўтармайди.

НОЗИМ: - Тўғри, сариқ анжир бозоргир. Қора анжирни унча олмайдилар-у, лекин фойдасикатта...

ШАРОФАТ АЯ: - Кўп нарсани билар экансиз?

НОЗИМ: - Ишимиз шунақа-да. Одамлар арзга, маслаҳатга келади, ёрдам сўрайди. Ўзимиз ёш бўлсак хам. Куёв бўлмишингиз ҳам қанотимиз остида.

ШАРОФАТ АЯ: - Ия, чой опкелмабман-ку. Қанақа ичасиз, кўкми, фамилми?

НОЗИМ: - Кўк. Келиннинг қўлидан ичарканмиз-да, қуругини аямасин. Кўп гапиргандан томоқларқурибқолди.

ШАРОФАТ АЯ: - Гапга ёмон пишган экансиз...

Хола гапга қовушиб, иш силжиганидан Нозимнинг елкасидан тог агдарилади, Орифга писанда билан қарайди. Ориф ожизгина илжаяди. Мурод ака туриб, деразани очиб, ташқарига носинипуфлабтупуради...

Автобус Салони

Шарифа билан кичик совчи ёнма-ён, катта совчи билан кучукчали аёл буларнинг рўпарасидаўтирадилар.

Автобус ойналаридан шаҳар кўчаси сузиб ўтади.

КИЧИК СОВЧИ: - Отингиз нима?

ШАРИФА: - Шарифа.

КИЧИК СОВЧИ: - Вой, Шарифами? Қандай яхши. Қайси маҳаллада турасиз?

ШАРИФА: - Хонариқда.

КИЧИК СОВЧИ: - Жуда ҳам яхши.... Ҳа, яхши......Адресингизни берасизми?

Шарифаҳайронбўлади.

ШАРИФА: -Нимага?

КАТТА СОВЧИ: - Ойингизнинг олдига борар эдик-да. Телефонларинг?

ШАРИФА: - Бирон ишингиз борми? Ўзимга айтаверинг.

КАТТА СОВЧИ (жилмайиб): - Шундай қизнинг ойисида нима ишимиз бўлар эди. Албатта......

ШАРИФА: - Э-э, бизникига борманг.

КИЧИКСОВЧИ: -Нимага.

ШАРИФА (бошини эгиб, уялиб): - Узатишган.

КИЧИК СОВЧИ: - Э-э, аттанг! Илиб кетишибди-да. Бир яхши йигит бор эди, бу йил ўқишни, дипломатияни битирди. Сизга жуда тўғри келар эди-да. Аттанг-а, кечикибмиз.

Шарифа ўрнидан туради.

КАТТА СОВЧИ: - Ўтираверинг, синглим. Сизни ҳам уялтириб қўйдик.

ШАРИФА: - Бекатим келди. Тушаман.

Чойхона

Ўша ошхўрлар давраси.

Дастурхондан маълум, ҳали ош сузилмаган.

СОБИР: - Ҳайронман. Чекка маҳаллага келиб, индамай қуруқ чой ичиб ўтирибди булар.

ИСМАТ: - Меҳмонга ўхшайди.

ШАРИФ: - Меҳмон бўлса, мезбонникида бўлади-да. Чойхонада пишириб қўйибдими?

СОБИР: - Бировнинг келишини кутяпти шекилли. Ишлари бордир.

ИСМАТ: - Маҳамаджон, кўнглига келиши мумкин, мунча тикилдинг?

ШАРИФ: - Бир ишкал чиқарма яна, Маҳамад. Ошни тинчгина ейлик.

МУҲАММАД: - Шу... дарозини бир ерда кўрганман. Аниқ.

Чойхона

Давлат билан Султон.

ДАВЛАТ: - Ҳали ҳам қараяптими? Одам кўрмаганми булар.

СУЛТОН: - Шу биттаси, мўиловлиги......Қараса қарар. Тинч ўтирайлик.

ДАВЛАТ: - Сени ўйлаяпман-да. Бўлмаса, бориб жагига туширардим.

Ошхўрлар даврасидан Муҳаммад туриб, буларга қараб кела бошлайди

СУЛТОН: - Келяпти!

ДАВЛАТ: -Бизгақарабми?

СУЛТОН: - Ҳа. Давлат, муомала қил.

ДАВЛАТ: - Ишкал чиқса, сен қуённи сур. Бу маҳаллага куёв бўласан.... Мени танимайсан.

СУЛТОН: - Қўйсанг-эй!

Ошхона

Шарофат ая киради.

Дилором онасига хавотир билан қарайди.

Шарофат аянинг чеҳраси сал очиқроқ.

ШАРОФАТ АЯ: - Дарров ошга ҳам уннадингми? Мен ҳали айтганим ҳам йўқ эди-ку?

Дилором жавоб бермай қозон кавлайди.

ШАРОФАТ АЯ: - Юрагингга сигмай кетяпсанми дейман. Кавлайверма. Ҳали шавла қилиб қўймасанг эди. Гуручни қачон соласан?

ДИЛОРОМ: - Солаверайми?

ШАРОФАТ АЯ: - Билмай турибман. Ҳали гап йўқ. Амакингнинг жагига омбир солмасанг, очилмайди.

Дилоромжилмаяди.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, қиз ўлгур, ҳеч бўлмаса, ичингда тиржай. Сен қаторилар боласини етаклаб юрмаганда, ўзим билардим... Гапга ўқиганми, нима бало.

ДИЛОРОМ: - Гапирганим йўқ-ку!

ШАРОФАТ АЯ: - Сени эмас-э, анавини айтяпман. Ўраб ташлади одамни... Чой обормадинг-ку.

ДИЛОРОМ: - Қандай обораман? Эркакларнинг олдига... Улар ҳам кўрадими?

ШАРОФАТ АЯ: - Эркак эмиш, болаю!.. (Дилафрўзга) Уятинг борми! Туш токчадан...

Дилафрўз токчадан сакраб тушади.

ШАРОФАТ АЯ: - Куёв эмас булар, совчилар! Нимасини томоша қиласан? Бор. Секин имла амакингга, бу ёққа бир қарасин.

ДИЛАФРЎЗ: - Томоша қилаётганим йўқ-ку, ая.

ШАРОФАТ АЯ: - Бўлмаса, токчада пишириб қўйибдими? Бор, чақириб кел.

ДИЛАФРЎЗ: - Э-э, мен уяламан.

ШАРОФАТ АЯ (Дилоромга): - Ўзинг бор. Энди нимасидан қочасан? Яна кириб ўтириб олмагин. Чойни эшикдан амакингга узат-да, шунда имо қил...

Дилором чиқади.

ДИЛАФРЎЗ: - Ая, шуларга берманг.

ШАРОФАТ АЯ (қизига ажабланиб қарайди): - Сенга нима?

ДИЛАФРЎЗ: - Менга ёқмаяпти. Монте-Карло зўр.

Давлатнинг Ҳовлиси

Ҳовлиҳувиллаган.

Дераза токчасида турган телефон тинмай жиринглайди, қўнгирогидан биламиз, чақириқ шаҳардан.

Талабалар Ётоқхонаси

Кийиниб, йўлга отланган Раъно қўл телефонини қулогида тутиб кутади. Бу қўлидаги сумкачасини асабий гижимлайди. Зарда қилиб, телефонни ўчиради.

Тошкент Аэропорти

Самолётдан тушиб, такси бекатига келаётган одамлар орасида бир қўлида боласини" кўтарган Гулсанам.

Саодатнинг қўлида иккита сумка.

Уларнинг орқасида юклари ортилган аравачани ҳаммол йигит итариб келади.

САОДАТ: - Мана, Тошкент қанақа экан.

ГУЛСАНАМ: - Ўғлим, дадангнинг шаҳарига келдик. (Саодатга) Ҳали бу Тошкент эмас, кичкина бир чеккаси. Тошкентни энди кўрасан. Эҳ-ҳе, жуда катта!

САОДАТ: - Шу ердан ҳам билиняпти қандайлиги. (халқаро аэропорт томонга бошини силкиб) Қаранг, анави бинони.

ГУЛСАНАМ: - У халқароси. Японияга ўша ердан учасан. Нари ёқларида шунақа катта бинолар борки, одам қўрқиб кетади.

САОДАТ: - Сиз қачон келгансиз?

ГУЛСАНАМ: Бу тугилмасдан олдин эди. Ҳовлимизни кўриб кетганман. Йўлда яна қурилишлар кетаётган эди. Ҳозир битган бўлса, шаҳар жуда очилган.

Гап асносида иккиласи ҳам атрофни томоша қилиб боради.

Одамлар улар билан ёнма-ён келади, ўтиб қайтади.

Нарироқда йўл гувиллайди, бекатларда енгил машиналар қатор-қатор, тўхташ майдончалари тўла.

САОДАТ: - Машина бунча, ҳамма ёқни босиб кетган, одамдан хам кўп.

ГУЛСАНАМ: - Четдан келганларга биринчи шундай туюлади. Лекин ҳақиқатан хам кўп.

САОДАТ: - Қаранг, гиж-биж!

ГУЛСАНАМ: - Бунинг дадаси ҳам мошин олдим, дейди. Қанақа мошин бўлса. Эскироқдир-да.

САОДАТ: - Эски бўлса ҳам, юрса бўлди-да. Хумсонми, Сўқоқми деган жойлари бор экан-ку, анави тоги томонда бўлса керак-да. Якшанба кунлари Давронжонни хам олиб, ҳаё-ҳуйт деб кетасизлар.

ГУЛСАНАМ (таъсирланиб, жилмаяди): - Ҳа-а, хаз этамиз. Даврон! Дадангни кўргинг келяптими?

САОДАТ: - Ҳа, кўргиси келяпти, кўргиси келяпти-и. Қаранг, худди катта одамга ўхшаб томошақиляпти-я.

ГУЛСАНАМ: - Дадасининг расмига қара-аб қолади. Бола билади-да. Расмга қўлини чўзиб, «дад-да» дейди.

САОДАТ: - Сиз ҳам ҳар куни кўрсатсангиз керак-да.

ГУЛСАНАМ (кулиб): - Баҳонада ўзим ҳам қараб оламан-да. Лекин хозир роса қувонса керак.

САОДАТ: - Албатта, шундай ўғилчага қувонмай бўладими?

ГУЛСАНАМ: - Йўқ, аввал ҳайрон бўлади. Қотиб қолса керак ўзи ҳам. Кутмаганидан, хурсанд бўлишни ҳам билмай қолса керак. Э-э, Гул. Гул, Санам, деб. (Гулсанам азбаройи ўз хаёлидан ўзи таъсирланиб, берилиб гапиради). Ҳозир борамиз, таксидан тушиб, қўнгироқни босамиз, ишламаётган бўлса, тақиллатамиз. Ичкаридан дадаси чиқиб... йўқ, аввал «Ким?» деб қичқиради. Биз индамаймиз. Товуш бермай жим турамиз. У эшикни очади-да, бизларни кўриб қотибқолади....

Такси бекатигача шундай гаплашиб келадилар.

Гулсанамнинг кўзларида бесабр согинч.

Чойхона

Муҳаммад Давлат билан Султоннинг тепасига келади. Султон Муҳаммадга тўғри тикилади. Муҳаммаднинг юзи осойишта эди.

Асабий тайёрликдан Давлатнинг жаг мускуллари қотиб қолади. Орқадан Муҳаммаднинг саволи эшитилади.

МУҲАММАД: - Бу ерда нима қилиб ўтирибсизлар? Давлат кескин ўгирилади ва Муҳаммадга тик қарайди.

ДАВЛАТ: - Ҳа, сиздан рухсат сўраш керак эдими? Муҳаммад бир зум индамай тикилади.

МУҲАММАД: — Кўзимга иссиқ кўриняпсиз-да.

Давлат ўтирган жойида ундан кўзини узмайди.

МУҲАММАД: - Э-э, бўлди. Жанггоҳ! Анави... тилла тиш, соявони катта шапка кийган, бетибузуқ...эсладингизми?

Давлатнинг юзи юмшайди.

МУҲАММАД: - Боядан бери тикиламан. Сизми, сиз эмасми деб.

ДАВЛАТ: - Э-э, танидим. Отингиз нима эди?

МУҲАММАД: -Маҳамад.

ДАВЛАТ: - Ий-э! Бўлди, бўлди!

Давлат ўрнидан туради.

Муҳаммаджон қучоқ очади.

Султон енгил тортиб илжаяди.

МУҲАММАД (уларни даврага ундаб, Давлатни қўлидан тортади): - Йў-ў, йўқ! Хафа бўламан. Туринглар, туринглар. Ўз-ўзлик, гапжўралар. Ҳамма ўзи бир-бирининг жонига тегиб кетган.... Қани, ўтдик. Булар ким бўлди экан, деб ўтирган эдик.

Муҳаммад Давлат билан Султонни гапжўралар даврасига бошлайди.

Сўридагилар ўрнидан туради.

МУҲАММАД: - Бизнинг маҳаллага келган одам бегона бўлмайди. Кептими, демак, ўзимизники.

Уй

Эшик секин очилади.

Эшик ортида Дилором йўталади.

Ориф сакраб туриб эшик олдига боради.

Дилором амакисига ишора қилади.

Ориф тушунмайди.

ДИЛОРОМ: Амаки!

Нозим Дилоромга савол назари билан қарайди.

Дилором унга маъноли жилмаяди.

Нозимҳайронбўлади.

Мурод ака йўталиб эшик олдига боради.

Дилором Орифга чойнакни узатиб, Мурод акага шивирлайди.

ДИЛОРОМ: - Аям чақиряптилар.

МУРОД АКА: - Ўзи келмайдими бу ёққа?

Мурод ака ўрнидан туриб, чиқади.

НОЗИМ: - Шуми Султоннинг қизи?

ОРИФ: - Мендан сўрайсизми? Ўзингиз билишингиз керак-ку.

НОЗИМ: - Шуни билишни ҳам менга юклайсиз-а. Роса шум экансиз.

ОРИФ: - Кўчадан ушлаб, зўрлаб олиб келиб, тавба! Ҳозир ҳам қочиб кетгим келиб ўтирибман ўзи.

НОЗИМ: - Бўлди, чойдан қўйинг. Нима қилиб келиб қолдингиз ўзи?

ОРИФ: - Сизда гапим бор эди.

НОЗИМ: -Айтаверинг.

ОРИФ: - Йўқ, бу ерда тўғри келмайди. Бемалол вақт керак.

НОЗИМ: -Зачётми?

ОРИФ: - Йўқ, имтиҳон. Ҳаёт имтиҳони.

НОЗИМ: - Воҳ-ей! Фалсафа. Ишқ достони эмасми?

Ориф Нозимга маънили қараб қўйиб, гапни буради.

ОРИФ: - Шу қиз-да а, тегаман деган.

НОЗИМ: - Тегаман деган эмас. Бир-бирини севади. Уч йилдан бери аҳд-паймон қилиб юрган экан. Қизга чет элда, Монте- Карлода ишлаётган бой йигитдан совчи келиб турибди. Онаси бераман деган, қиз кўнмаган.

ОРИФ: -Нимага?

НОЗИМ: - Нимага, нимага! Султонни яхши кўради! Билдингизми?

ОРИФ: - Монте-Карло Италияда эдими?

НОЗИМ: — Йўқ, митти давлат бор, Ўрта Ер денгизи бўйида. Шунинг пойтахти.

ОРИФ: - Во-о, зўр-у! Шунга йўқ дептими? Ўзбекмикан?

НОЗИМ: - Ҳа, шу маҳалладан. Дарс берар экан. Қаранг-эй, Монте-Карло! Кимнинг тушигакирибди.

ОРИФ: - У ёқда... роса топса керак?

НОЗИМ: - Ойлигининг ўзи юзми. Юз йигирма мингми доллар экан.

ОРИФ: -Вуй-й!

НОЗИМ: -Йилига.

ОРИФ: - Йилигами? Барибир, даҳшат-эй.

НОЗИМ: - Яна дўкони ҳам бор экан.

ОРИФ: - Шу йигитга йўқ дептими-эй! Бу Султонингизнинг нимаси бор?

НОЗИМ: -Муҳаббат!

ОРИФ: - Э-э, қизи аҳмоқ экан. Лекин қойил! Муҳаббат ҳам шунақа кучли бўладими!

НОЗИМ: - Бўлади. Мана, бўлар экан-ку.

ОРИФ: - Шунақа қизлар ҳам бор экан-да. Оббо Султон-эй. Илжайи-иб юради десам, бу ёқда,а...

Чойхона

Давлат билан Султон давра тўрига ўтади. Шу пайти икки лаганда ош келади.

МУҲАММАД: - Эй, Собир ака, болаларни югуртиринг. Яна икки шиша. Шариф ака, тўлдириб-тўлдириб қуйинг... Сузишга сал сабр қилиш керак эди-да. Шариф тўла пиёлани Давлатга узатади.

ШАРИФ: - Буни индамай оламиз. Иштарап!.. Бизда қўлни қайтариш йўқ. Хафа бўламиз.

Ошхона

Дилором қозон тепасида куймаланади.

Шарофат ая нима қиларини билмай, чойнак-пиёлаларни жой-жойига терган бўлади.

Огзида нос Мурод ака киради, «Нима гап?» маъносида Шарофат аяга им қоқади.

ШАРОФАТ АЯ: - Нима бало, эрталабгача дунёнинг узумини санаб чиқасизми?

Мурод ака қошини кериб, Шарофат аяга «мен нима қилай», деган маънода қарайди.

ШАРОФАТ АЯ: - Тупуринг шу товуқнинг тезагини!

МУРОД АКА: - Тупурганман-э. Қизиқиб сўраяпти-да.

ШАРОФАТ АЯ: - Сиз ҳам Дилоромга... Бор, қиз ўлгур, икковинг ҳам чиқиб тур... Нуқул гап пойлайсанлар.

Дилафрўз отилиб, Дилором шошилмай чиқади.

ШАРОФАТ АЯ: - Сиз ҳам Дилоромга отадай. Сал мундай, гапни бу ёққа қараб буринг-да. Гурузиядаги узумни бошимизга урамизми?

МУРОД АКА: - Ҳангома-да. Бирдан қизимизни оласизларми, йўқми, демайман-ку...

ШАРОФАТ АЯ: - Сал ҳаракат қилинг-да. Огзига термили-иб ўтирамизми? Нимага келганини айтсин-да.

Уй

Нозим Орифга пиёла узатади.

НОЗИМ: - Кўп оҳ-воҳ қилаверманг-да, ишдан келинг. Бош совчининг тилу забони йўқ. Давлатқочдиномардларча.

ОРИФ: - Ҳа, у номардлик қилди. Дўстининг муҳаббати учун ўлиб қолса ҳам келиши керак эди.

НОЗИМ: - Сиз ҳам ўлигингизни менга ортдингиз.

ОРИФ: - Лекин мен беш кетдим. Лайли-Мажнун-а! Э-э, қойил! Менга шунақа қиз учрамади-да.

НОЗИМ: - Ҳа? Нима қилган унга?

ОРИФ: - Э-э, ҳали айтаман. Бу ерни ҳал қилайлик.

НОЗИМ: - Гапиринг-да сиз ҳам.

ОРИФ: - Сиз бошладингиз. Энди бу ёгига мен катталик қилсам бўлмайди.

НОЗИМ: — Хўп, энди нимани гапирай? Узум мавзуси тугади, бу падарлаънати ҳам бемаъни жойдаўсарэкан.

ОРИФ: - Гапираверинг, ўзи тўғри бўлиб кетади.

НОЗИМ: - Шу вақтгача тентакнинг ишини худо ўнглади. Бу ёгига нима деб гап очаман? Топиш керак. Яна биз совчи бўлиб келдик, деб қайтараманми? Сизда гул бор экан, бизда булбул деб....

Чойхона

Ош ейиляпти.

Суҳбат ҳам авжида.

МУҲАММАДЖОН: Булар ўтирган даврада биттаси шеър ўқийман, деб қолди. Бу жўрамиз, чойхонада шеърни хор қилма, деди. У шоирнинг кайфи баланд экан, бақириб ўқиб юборди денг. Чойхонадаги ҳамма хайрон. Лекин эшитяпти. Мен хам эшитяпман. Ғўзанинг тагида кўринмай кетгансан, ўзбек, бошингни кўтариб, дунёни кўрсанг-чи! Юракка тегади-да. Яна шунақаўткир-ўткиргаплар.

СОБИР: -Ҳа,зўр! Ош совимасин.

ШАРИФ: - Улар ўзи гапга ўқиган-да.

МУҲАММАД: - Шу вақти денг, соявони катта шапка кийган, огзи тўла тиш бир давангир келиб, «Э-э, хариф, ўчир! Ўтиришнинг белига тепдинг!», деб қолса, денг. Ҳе ока, охиригача эшитайлик, деппан. У шартта пичоқ чиқарса бўладими?..

ШАРИФ: - Шеър ўқигангами? Э-э, ошдан олинглар.

МУҲАММАД: - Йўқ, менга! У бечора қилтириқ бир нарса. Менга, қани, юр-чи, ташқарида гаплашамиз, деди. Пичогингдан ўргилдим, деб чиқдим орқасидан. Пичогини ишлатмаса-ку, бир-икки мушт есам ҳам обрўни қўлдан бермайман.

СОБИР: - Санга нима эди? Ошдан олиб-олиб гапир.

ИСМАТ: - Бу ўзи ишкал излаб юради. Арогимиз борми хали?

МУҲАММАД: - Гапириб олай.... Жон ширин, лекин орият хам керак, таваккал деб ёнига яқинлашсам, бу жўрамиз хам турибди. «Мен билан тушасиз», деди халигинга. У «Ман сани танимайман, бор, тошингни тер», деди, Давлат бўлса, «Шеър ўқиб, ўтиришингизни бузган биздан, шу учун аввал биз билан тушасиз. Лекин пичоқни қўясиз, бўлмаса, йигит эмасман, деб қасам ичасиз, кейин майли, пичоқ оласизми, тўппончами, ихтиёрингиз», деди.

Даврадагилар берилиб эшитадилар.

ШАРИФ: - Шу уками?

МУҲАММАД: - Ҳа-да.

СОБИР: - Бари бир пичогини ташламадими?

ШАРИФ: - Кейин нима бўлди?

МУҲАММАД: - Қаёқда! Унга ҳам жон ширин-ку. Бунга қаради, менга қаради. «Бўпти, ҳали гаплашаман сизлар билан, ҳозир вақтим йўқ», деб жўнаб юборди. Э-э. Шариф ака, қуйинг биттадан. Ким билади, шу Давлат укам бўлмаганда, хозир мени «Бечора, бекорга нобуд бўлиб кетди-да», деб эслаб ўтирармидиларинг...

ИСМАТ: - Ҳа. Безорининг ёмони ёмон. Олинглар, олинглар. Мехмонлар, (Давлатга қараб) ука, маза йўқ-ку. Ё ошатайликми? (кафтини очиб) дастпанжани кўряпсизми?

ДАВЛАТ: - Йўқ, йўқ! Еймиз, еймиз.

Тошкент Аэропорти Олди. Такси Бекати

У ёқ-бу ёққа ўтиб-қайтиб турган одамлар орасидан Саодат ва Гулсанам чиқиб келади. Орқада аравачаси билан хаммол.

ГУЛСАНАМ (хаммолга): - Сал шошманг, бира тўла таксига соласиз.

ҲАММОЛ: - Хўп, опажон, бемалол.

ГУЛСАНАМ (Саодатга): - Таксини сен тўхтат. Бу ерда ҳамма мошинга қўл кўтараверасан. Тўхтайди.

САОДАТ: - Хўп. Қаерга деб айтай?

ГУЛСАНАМ: - Юнусободга дейсан.

Саодат таксининг очиқ ойнасидан ҳайдовчига гапиради.

Таксичи сўрайди.

Саодат бурилиб, Гулсанамдан сўрайди.

САОДАТ: - Юнусобод катта, қаерига, деяпти.

ГУЛСАНАМ: - Қаерига? Қаеригалигини билмайман. Ҳовлилар. Кўприкдан ўтиб чапга бурилади.

Саодат яна машина ойнасидан бошини суқади.

САОДАТ: - Қайси кўприк, деяпти. Кўприк ҳозир иккита экан.

ГУЛСАНАМ: - Э-э... ҳайдасин, ўша ерда кўрсам, йўлини танийман.

Уй

Мурод ака қайтиб киради.

Ориф ерга тикилади.

Нозим Мурод акага пешвоз қўзгалади.

Шарофат ая хам сипогина киради-да, Мурод акага маъноли кўз ташлайди.

Муродакатомоққиради.

Нозим иккаласига бир-бир нигоҳ юборади.

Ориф Нозимга қарайди.

НОЗИМ: - Хў-ўш, хола, энди... нима қилдик. Ҳангома қилаверамизми, ё?..

ШАРОФАТАЯ: - Энди, кепсизлар...

Нозим бир оз довдирайди, Орифга мадад сўраб қараб қўяди, ундан садо чиқмайди.

НОЗИМ: - Бўлмаса, хола, Мурод ака... Биз томонда шунақа ниятда келса, индамай эшикни олдини супурар экан. Кираётганда мен ҳам шундай қилай десам, ҳайдаб юборишингизга сал қолди.

Мурод ака ерга қараб мийигида кулимсирайди.

Шарофат ая ошкора жилмаяди.

НОЗИМ: - Хай, ишимизнинг давоми ҳам шундай хурсандчилик бўлсин. Хуллас, совчи бўлиб келдик-да-эй!

Шарофат ая Нозимга анча очилиб қарайди.

Ориф енгил йўталиб қўяди.

Мурод ака яна чўнтагини кавлаб, носқовогини чиқаради, лекин Шарофат аядан чўчиб, носқовоқни хонтахта четига қўяди.

Шарофат аянинг нигоҳини тутиб, уни шоша-пиша хонтахтадан олиб, ён чўнтагига тиқади, Шарофат аяга чўчинқираб кўз ташлайди.

Нозим енгил тортиб, анча руҳланади.

НОЗИМ: - Худо хоҳласа... Ўзи тартиби қанақа, хола? Ё қизингиздан... бир кўнглини сўраб берасизми? Бир огиз кўнглимни сўрамай, бериб юборавердингизми деб юрмасин кейин.

МУРОД АКА: Ҳа, ҳа, сўраш керак. Бирга яшайдиган ёшлар-да.

ШАРОФАТ АЯ: - Айтган, амакиси, ҳадеб сўрайверган билан... Сиз, ука, кўп гапирар экансиз-у,лекин......

НОЗИМ: - Энди, онамиз гапга туққан-да. Нонимиз шу.

ОРИФ: - Гуманитар фанлар гап-да ўзи.

Шарофат унча тушунмай, Орифга қараб қўйди.

ШАРОФАТ АЯ: - Кўнглини сўранг дейсиз-да, ўзингиз унинг кўнглича иш қилмаяпсиз-ку.

НОЗИМ: - Э-э, нима деганингиз, хола?

ШАРОФАТ АЯ: - Хай, у хўп дегани билан, қиз боланинг обрўси шуми? Иккита ёш бола келиб, гаплашиб кетаверасизларми? Йўқ, бунақа бўлмайди. Аввал......

Шу пайти эшик гийқ этиб очилиб. Дилафрўз бош суқади.

ДИЛАФРЎЗ (хурсанд): - Ойи, яна меҳмон келди.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа. Кимлар экан?

ДИЛАФРЎЗ (Нозим билан Орифга бир қараб қўйиб): - Анави куни келган... (ўзича сирли қилиб)хотинлар.

ШАРОФАТ АЯ (Нозимга бир қараб олиб): - Ҳозир чиқаман.

Нозим Шарофат аяга синовчан тикилади.

Шарофат ая ундан кўзини олиб қочади.

Нозим Орифга маъноли қараб қўяди.

ШАРОФАТ АЯ: - Сизлар бемалол ўтиринглар. Мен ҳозир......

Шарофат ая ўрнидан туриб, эшикка юради.

Дилафрўз ойисига умид билан тикилади.

ОрифМуродакагақарайди.

Мурод ака индамай чўнтагига қўл солиб, носқовогини

олади.

Ориф нима қилишини билмай, чой хўплайди.

НОЗИМ (томоқ қириб олиб): - Ҳм-м.... Яна совчиларми дейман, Мурод ака?

МУРОД АКА (ўзича сир бермай): - Билмадим.... Унақа эмасдир.

НОЗИМ: - Сингилчанинг қарашидан билиниб турибди - совчи.

МУРОД АКА (соддалик билан): - Ҳа энди...... Ҳали боши очиқ... эшиклик уй. Мана,

сизлар ҳам келиб ўтирибсизлар-ку.

НОЗИМ: - Бизнинг умидимиз катта, гапимиз ҳам бўладиганга ўхшаб турган эди?

МУРОД АКА: - Энди бу... умр савдоси-да. Шарофат ҳам ҳаммасини тарозига солади, ўйлайди. Ма, ол қизимни, деб бериб юборавермайди-ку.

НОЗИМ: -Э-э,ҳали?..

Нозим, кайфияти бузилгандек, ниманидир ўйлаб Орифга кўзини тикади.

Орифнинг ўзи Нозимга хавотир билан қараб ўтирган бўлади.

Мурод ака бошини қийшайтириб, эшикка қулоқ тутади.

Нозим ҳушёр тортади.

Ташқаридан Шарофат ая ва совчи аёлларларнинг гаплари эшитилади.

ШАРОФАТ АЯ: - Вой, оворагарчилиги йўқ. Қайтангга ўзларингиз овора бўлибсизлар. Йўқ, йўқ, қўйинг.

МАЪРИФАТ АЯ: - Қуруқ келамизми, ахир? Олинг, хафа бўламиз-а...

ҲАНИФА ХОЛА: - Шарофатхон, меҳмоннинг қўлини қайтарадими? Унақа қилманг. Ҳай, қизим,кел,мана,буниол....

ШАРОФАТ АЯ: - Қани, уйга!

ҲАНИФА ХОЛА: - Қани, ўзингиз бошланг, ё бисмилло.

Нозим қулоги динг, Орифга савол назари билан қараб туради.

Ориф диққат билан қулоқ тутиб Нозимга қараб бош чайқаб қўяди.

Мурод амаки чойнакни очиб кўради, кейин пиёлага жилдиратиб чой қуяди.

НОЗИМ (шивирлаб): - Нима қилдик?

ОРИФ (елкасини ичига олиб): - Бунақа пайти... билмайман.

НОЗИМ: - Сиз ўзи нимани биласиз?

ОРИФ: - Қайдан биламан, юр, дединглар, келавердим. Айтинг, нима қилай?

НОЗИМ: - Ҳа. Хўп. Бўлмаса энди бу ёгида гапириб бузманг. Мени сал бўлса ҳам қўллаб туринг-да.

Мурод ака пиёладан чой ҳўплайди.

НОЗИМ: - Шунча гаплашганимиз ҳали бекорми, Мурод ака?

МУРОД АКА: - Нимага бекор бўлади?

НОЗИМ: - Бу келган хотинлар билан ҳам шу гаплар бўлса......

Мурод аканинг кўзлари пирпирайди.

МУРОД АКА: - Билмадим энди. Одам бор жойга одам келади-да... Лекин булар қаттиқ туриб олган.

Юлдузни бенарвон урса ҳам бўлади

Даҳлиз

Шарофат ая Ҳанифа хола билан Маърифат аяни бошлаб киради.

Уйнинг қия очиқ эшигидан дераза тагида ўтирган Ориф, тўрда ўтирган Нозим кўринади.

ШАРОФАТ АЯ: - Йўқ, Ҳанифа опа, бу ёққа. Меҳмон келган эди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Бемаҳал келибмиз-да.

ШАРОФАТ АЯ: - Йў-ўг, унақа деманг.

Ошхона

Дилафрўз боя Маърифат аянинг қўлидаги тугунни кўтариб киради.

ДИЛОРОМ: - Нимага олдинг, а, нимага олдинг?

ДИЛАФРЎЗ: — Ўзлари қўлимга тутқазиб қўйса, нима қилай?

ДИЛОРОМ: - Ўзинг ликиллаб чиқдинг-ку. Энди қандай қайтарамиз?

ДИЛАФРЎЗ: - Келиб қолишганини қаранг. Ё билиб келишдимикан?

ДИЛОРОМ: - Э-э, қайдан билади.

ДИЛАФРЎЗ: - Буларнинг келганини кўрган биронта етказган бўлса-чи? Чопинглар, сизлар совчи бўлиб юрган жойга, бош-қа совчи келди, деб.

ДИЛОРОМ: - Э-э, сен ҳам одамнинг юрагини сиқма. Бор, ойимга қара, дастурхон ёзиш керакдир.

ДИЛАФРЎЗ: - Очиб кўрмаймизми, нима олиб келишган экан?

ДИЛОРОМ: - Бор, аямга қара, дедим.

ДИЛАФРЎЗ: - Опа, балки ўша ёқдан юборган ширинликлари бордир? Зўр-да лекин! Очиб кўрайлик.

ДИЛОРОМ: - Тегма, шундай қайтариб юборамиз.

ДИЛАФРЎЗ: - Опа! Европанинг ҳолваси бўлса-я?

ДИЛОРОМ: - Чиқ! Мунча ҳолвалаб қолдинг. Европада ҳолва нима қилади.

Шарофат Аянинг Бошқа Уйи

Шарофат ая чаққон-чаққон кўрпача ташлайди. Ҳанифа хола билан Шарофат ая кўрпачалардан жой оладилар.

Ҳанифа хола фотиҳага қўл очади, унга Шарофат ая билан Маърифат ая хам эргашади. Аёллар бир-бирлари билан одатий сўрашадилар.

ҲАНИФА ХОЛА: - Яхшимисиз? Эсон-омон юрибсизми?

МАЪРИФАТ АЯ: - Ўзингиз, қизимиз яхшими? Рашид поччам, кичкина қизингиз?

ШАРОФАТ АЯ: - Раҳмат, раҳмат! Худога шукр. Ўзингиз яхшими. Ҳанифа опа? Маърифатхон, ўзингиз?

Уй

Бу ёқда Мурод ака, Нозим ва Орифнинг сухбатларинозик томонга ўтиб кетган.

МУРОД АКА: - Булар ҳам қўймай қатнаяпти.

НОЗИМ: -Нимадейди?

МУРОД АКА: - Берасан қизингни, дейди-да. Жуда ёпишса, ҳали остонага ётиб ҳам олади.

НОЗИМ: -Э-э,бизлар-чи?

МУРОД АКА: - Сизлар хам шу, харакатларингни қиласизлар. Шарофатга хам қайсиларинг маъқул тушсаларинг, шунга қараб бир гап айтади-да.

Нозим Орифга «нима қилдик», дегандек қарайди, Ориф хайрон бўлиб елка қисади.

НОЗИМ: - Э-э, ҳали айтмадиларми?.. А булар қаердан?

МУРОД АКА: - Буларми, ҳа, шу ўзимизнинг маҳалладан. Синашта одамлар. Абдураҳмоннинг боласи. Нима эди, ҳалиги... оти эсимда йўқ, денгизнинг ёнидаги бир мамлакатда ишлайди. Абдураҳмоннинг ўзи мактабда ўқитувчи. Дилоромни ҳам ўқитган. Лекин болаларига яхши тарбия берган. Шу каттаси четда ўқиб, ўша ёқда қолди.

ОРИФ (Нозимга қараб қўйиб): - Денгиз бўйида бўлса, оти нима экан?

МУРОД АКА: - Шу-у, манпарми......Э-э, бизларнинг тил келишмайди-да.

ОРИФ (билмасликка олиб): - Қаер бўлди экан?

НОЗИМ: - Ориф, бу ёқдаги ишлардан келайлик. Мурод ака, бизлар нима қилдик энди?

МУРОД АКА: - Худо бир йўл кўрсатар-да. Яна ҳам Шарофат билади. Очиқ кутиб олди-ку.

НОЗИМ: - Бу совчиларни ҳам ёпилиб кутмаяптилар шекилли.

МУРОД АКА: - Сизларни катта одамлар келади, деб ўтирган эди-да. Лекин кейин сал очилди-ку. Энди бу ҳам оллонинг иши-да ука. Қиз бола палахмон тоши, қаерга бориб тушиши яратганнинг ўзи билади.

НОЗИМ: -Э-э...ҳали......

Нозим, руҳи чўккандек бўлиб, Орифга қарайди.

Ориф кўзларини пирпиратиб, нигоҳини олиб қочади.

Мурод амаки Нозимнинг кайфияти ўзгариб қолганини пай-қаб, эшикка - Шарофат аянинг киришига умид билан кўз тикади.

НОЗИМ: — Ҳали қайси яхши деб солиштирадиган бўлсалар, анча гап бор экан-да. Биз" бўлсак......

МУРОД АКА: - Йўқ демаса кераг-э. Гап шунга қараб бораётган эди-ку. Энди бу совчилар яна нима гап топиб келган бўлса. Лекин Абдураҳмоннинг боласини ҳам жуда қобил бола дейишади. Беринг, тўйдан кейин ўша ёққа олиб кетади, дейишяпти экан.

НОЗИМ: - Да-а, шунақа денг. Ҳа, Ориф?

ОРИФ: - Ҳеч нарса. Лекин тугун қилиб келишганга ўхшайди.

НОЗИМ: - Ҳа энди, қуруқ келмайди-ку.

МУРОД АКА: - Ҳа, хотинларнинг биринчи келиши эмас. Энди ширинлигини кўтариб келган-да.

ОРИФ: - Бу ҳам удум. Ширинлигини олиб қолса, хўп дегани-да, а, амаки?

МУРОДАКА: —Ҳа,шу....

НОЗИМ: - Унда олди. Ма, қизим, ол, деб кимгадир беришди-ку. Масала ҳалми шу билан?

ОРИФ: - Унча ҳал эмас-у, лекин......

МУРОД АКА: - Йўғ-а, кетаётганда қайтарса ҳам бўлади. Тугунини тутса-ю, олмаса, бу ҳам бўлмайди-да. Бу ёгини энди, қиз боланинг хўжайини - она, Шарофат келин билади.

НОЗИМ: - Холам жуда билиб иш қиладиганга ўхшайдилар.

Ориф Нозимга ажабланиб қарайди.

Мурод аканинг кўзи эшикда.

Нозим Орифга секин кўз қисади.

Ориф тушунмайди.

Чойхона

Бояги гапжўралар, Давлат билан Султонни даврага қўшиб олганлар.

Кайфият яхши, гап зўр. Каллалар қизиган.

ШАРИФ: - Бу йигит ҳам шоирми, Давлат?

ДАВЛАТ: - Йўқ, тарихчи. Бу йил университетда қолади.

ШАРИФ: - Домла бўлибми? Зўр экан! Ўқишга киргизишга қанча оласиз?

СУЛТОН: - Йўғ-эй, ҳозир тест-ку.

ШАРИФ: - Э-э, бизлар шундай ривожланиб кетганмизки, тестга ҳам йўл топамиз. Тест оладиганлар ҳам бир нима еб-ичади-ку.

СУЛТОН: - Э-э, буларнинг ҳаммаси гап. Мана, мен ўзим тест билан кирганман.

ДАВЛАТ: - Тўғри, мен ҳам.

ШАРИФ: - Сизлар киргандирсизлар. Лекин бошқалар... биламиз-ку.

МУҲАММАД: - Э-э, олайлик. Ўқишга кириш ёшидан ўтиб кетдингиз.

СОБИР: - Вақтида киролмаганига ҳали ҳам аламда.

ИСМАТ: - Ўқимай кам бўлганимиз йўқ. Худога шукур. Ғилдирак айланиб турса бўлди.

ШАРИФ: - Алдамаслик керак. Пул олиш борми - бор. Нима қиласиз яшириб?

СУЛТОН: - Нимага яшираман? Мана, ўқиб юрибман-ку.

ДАВЛАТ: - Алдаб, нима, ака, сиз терговчими? Биз ҳам борини айтяпмиз-да.

ИСМАТ: - Э-э, шеър эшитайлик битта шоирлардан.

СОБИР: - Ҳа, шеърдан олинг, ука. Шариф, бировнинг чўнтагидаги пулни санаб нима қиласан.

МУҲАММАД: - Бунақа дўппили одамга шеър ўқилмайди, Исмат ака.

ИСМАТ: - Э-э, ука, шеърни шунақа меҳнаткаш дўппи эшитсин-да.

ДАВЛАТ: - Э-э, қўйинг., ака. Чойхонада шеърга бало борми? Бу ерда ош ейиш керак.

ШАРИФ: - Чойхонада бўлсин-да. Шоир келган деб мақтаниб юрамиз.

ИСМАТ: - Чойхонамизга ҳам бир файз кирсин. Индамай ичаверамизми.

ШАРИФ: - Битта олинг энди.

ИСМАТ: -Эшитайлик.

ДАВЛАТ: - Яхши ўтирибмиз-ку, шеър нимага керак.

ИСМАТ: - Ўтиришимиз яна чиройли бўлади.

МУҲАММАД: - Давлат тўғри айтяпти. Биз шопир одамларга шеър эмас, монтировка керак.

СОБИР: — Э-э, шеър ҳам яхши нарса. Керакдирки, ҳар куни телевизорда ўқийди. Майли," олдик биттадан!.. Йў-ўқ. укалар, қайтиш йўқ, бизнинг даврага тушдингизми, тамом. Биз нима бўлсак, шу!

ШАРИФ: - Укалар, сўраганнинг айби йўқ, икковларинг чойхонада қунишибгина ўтирган экансизлар?

ДАВЛАТ: - Дўстларимиз бор эди, кутяпмиз. Бизлар шу ерда ўтириб турамиз, деган эдик.

ИСМАТ: - Ҳа, яхши. Улар бир иш билан кириб кетган-да?

ДАВЛАТ: -Ҳа,иш.

МУҲАММАД: - Бизнесми? Боя айтсам, йўқ, дедингиз. Савдони бегона қилманглар.

ДАВЛАТ (Султонга қараб қўйиб): - Бу бошқа савдо, ака.

ИСМАТ: - Бошқа... қанақа савдо? Бу ерда, шу, далачилик.

ДАВЛАТ: - Нима, халиги, умр савдоси, деймизми....

МУҲАММАД: - Э-э, зўр-зўр. Совчиликми? Биламан-да.

ИСМАТ: -Шу... маҳалламиздан-ми?

ШАРИФ: - Қариндош кўпаядими дейман?

Шарофат Аянинг Бошқа Уйи

Совчи аёллар билан Шарофат аянинг азмойиш суҳбати давом этади.

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, буларми?.. Э-э, хм, халиги... кўтара савдога келишибди. Қайногам Мурод ака билан гаплашишяпти.

МАЪРИФАТ АЯ (унча тушунмай, чўчинқираб): - Кўтара савдо?

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, ўзимиз оламиз деб.

МАЪРИФАТ АЯ: - Вой ўлмасам!

ҲАНИФА ХОЛА: - Ҳа, Маърифат?

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳаммасини оламиз деб.... Узумни.

МАЪРИФАТ АЯ (ёқасини ушлаб, кўкрагига туфлаган бўлади): - Худога шукур-э! Қўрқиб кетибман.

Ҳанифа хола тушуниб, кулиб юборади. Шарофат ая тушунмай жилмаяди. Кейин англаб, бараллабемалолжилмаяди.

Бу хуш кайфиятга Маърифат ая ҳам қўшилади.

МАЪРИФАТ АЯ: - Шундай десангиз, мен қизнинг ҳам кўтара савдоси бўлар экан деган ўйгабориб...

Ўткир Аканинг Ҳовлиси

Жумагул опа ховли супуради.

Дераза токчасида турган телефон жиринглайди.

Жумагул опа бориб гўшакни олади.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Алё?.. Ваа-лайкум! Ўзингиз яхшимисиз?.. Гапираверинг, телефон қиляпсиз-ку, нимаси ноқулай?.. Хижолат бўлманг? Ўзи нима гап?.. Бир-икки кундан бери телефон қилиб, гапирмай турган сиз эмасми?.. Сизми?.. Ҳа, худо хохласа.... Ий-е, нимага шошилмай тураман......Очиқроқ гапиринг.

Жумагул опа хеч ким бўлмаса хам, атрофга бир-бир қараб олади.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Гапни бошладингизми, энди айтинг.... Саодат? Ваъдалашган?.. Туҳмат қилманг. Мен жиянимни яхши биламан.... Жуда юрмайди-ю, деганингиз нимаси?.. Ким яхши кўради? Саодатми?.. Мендан каттамисиз, кичикмисиз, билмайман, лекин опа дейман.... Жон опа, унинг йўлига тўганоқ бўлманг! Илтимос сиздан! Ўша болага ҳам тушунтиринг.... Йўқ, нима деяпсиз? Ўзи кетди. Ҳа, албатта, ўзидан сўрайман ҳам. Эсон-омон кетган жойидан келсин.... Шунча йилдан бери кутиб ўтирибмиз-ку....

Дарвоза томондан «Нексия»нинг сигнали эшитилади.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ана, хўжайин келди. Бўлди, бошқа телефон қилманг......Эшитмайман гапингизни.

Жумагул опа гўшакни қўйиб, дарвозани очгани шошилади.

Унинг хаёли паришон.

Ўткир ака машинадан тушмаёқ хотинининг кайфиятини пайқайди.

ЎТКИР АКА: - Ҳа, жойидами ҳаммаси. Саодат кетдими?

ЖУМАГУЛ ОПА: — Нима?.. Ҳа, қайси Саодат?...

ЎТКИР АКА (кулади): - Нечта Саодат бор? Яхши кузатиб қўйдингларми, деяпман.

ЖУМАГУЛ ОПА: -Яхши, яхши. Ҳа, уми, кетди. Келяпсизми?

ЎТКИР АКА: - Келдим-ку. Мунча довдирайсан? Сенга бир гап бўлдими?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ҳа, келдингиз-а. Яхши келдингизми, деяпман.

ЎТКИР АКА: - Ҳалитдан шунча ҳовлиқасан. Тўй вақти нима қиласан?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Сиз бор-ку, ҳовлиқтирмай турадиган.

ЎТКИР АКА: - Хаёлингни йигиб ол. Қон босиминг кўтарилиб кетмасин. Бир даволаниб олсангбўларэди.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Саодат Япониядан келсин, кейин.

ЎТКИР АКА: - Саодатнинг келишига нима алоқаси бор?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бор-да. У келса-ю, мен касалхонада ётсам. Кутишга чиқаман, кўраман. Энди нима қилсам, у билан-да.

ЎТКИР АКА: - Ҳали келин қилиб олиб келганинг йўқ. Уйида. Ота-онаси бор. Э-э, тавба.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Қизиқ одамсиз-эй, келин бўлгандан кейин унга меҳр кўрсатади-да. Тўйгача бир бошқа, ундан кейин бир бошқа бўладими?

ЎТКИРАКА: - Шошасан-эй!

Уй

Ёнбошдаги уйдаги аёлларнинг кулгиси бу ёққа бемалол келади.

Ориф Нозимга, Нозим Мурод акага, Мурод ака дастурхонга қарайди.

У ёқда эшик ёпилиб, кулги овози кесилади, бўгиқ эшитилиб қолади.

НОЗИМ: - Мурод ака, биз турамиз.

МУРОД АКА: - Э нимага? Гап энди бошланди-ку?

НОЗИМ: -Ишкўп,ака,иш.

Ориф ҳам Нозимга ҳайрон бўлиб қарайди.

МУРОД АКА: - Аввал бу ишни гаплашиб......

НОЗИМ: - Гаплашдик-ку. А Ориф?

Орифянакифтиниқисади.

НОЗИМ: - Сиз ҳам бир нарса денг?

Ориф ноқулай аҳволда қолиб, Мурод акага қарайди.

МУРОД АКА: - Мен бир қарай, Шарофат нима қиляпти экан. Ўзи келсин. Э, бу... қизиқ бўлди-ку.

Мурод ака ўнгайсизланиб, даҳлизга чиқади.

НОЗИМ (Орифга эгилиб, шивирлайди): - Нима, талқон еганмисиз? Тилингизни ютиб юбордингиз.

ОРИФ: - Ўзингиз... нима қилмоқчи бўляпсиз?

НОЗИМ: - Ҳозир қуённи сурамиз.

ОРИФ: - Нимага? Онаси кўнаман деяпти-ку.

НОЗИМ: - Хўп деб айтмасидан суриш керак. Анави совчилар келиб турганида.

ОРИФ (кифтини қисиб): - Ақлим етмаяпти, нимага келдиг-у, нимага кетамиз.

Шарофат Аянинг Бошқа Уйи

Шарофат ая ва совчи аёллар.

Даҳлиздан Мурод аканинг товуши келади.

МУРОД АКА: - Шарофат келин! Бу меҳмонларинг турамиз деб қолди.

Шарофат ая саросималаниб қолади.

Мурод аканинг гапини эшитган Маърифат ая Ҳанифа холага маъноли қарайди.

ШАРОФАТ АЯ: - Ий-э? Сизлар ўтириб туринглар, мен ҳозир....

Ҳанифа хола Маърифат ая билан кўз уриштиради.

Даҳлиз

Мурод ака бетоқатланиб туради.

Шарофат ая чиқади.

МУРОД АКА (шивирлаб): - Э-э... булар кетамиз деяпти.

ШАРОФАТ АЯ (шивирлаб): — Нимага кетади?

МУРОД АКА: - Билмадим, булар келганига феъли бузилдими дейман.

ШАРОФАТ АЯ: - Булардан бошқа кирмасин деб, дарвозага қулф соламанми? Эси жойидами?.. Сизлар учун ош пишяпти, еб кетасизлар, денг. Тушунтиринг-да. Совчиликка келиб ҳамфеълиникўрсатадими?

МУРОД АКА: - Шу анави гапдони чатоқроқми дейман. Нозим.

ШАРОФАТ АЯ: - Кириб айтинг, ўтиришсин. Киринг, киринг. Гапириб туринг-да сиз ҳам, ҳадебносотавермай.

МУРОД АКА: - Чакканим йўқ, келин. Нима дейман?

ШАРОФАТ АЯ: - Билиб турибсиз-ку. Яна нима дейман дейсиз? Киринг, ўринларидан туриб қўймасин. Мен ошдан хабар олай-чи.

Шарофат Аянинг Бошқа Уйи

Маърифат ая эшикка қараб-қараб қўяди.

Ҳанифахолабосиқўтиради.

ҲАНИФА ХОЛА: - Савдо ҳам ёшариб боряпти а? Ёш-ёш болалар энди кўтарасини гаплашиб юрса.

МАЪРИФАТ АЯ: - Узуми кўтара савдочалик кўп эмас-ку.

ҲАНИФА ХОЛА: - Шу Қўйлиққа олиб чиқадиганлар бўлса керак. Икки-уч ховлиникини гаплашса, кам эмас.

МАЪРИФАТ АЯ: - Бу ерда бошқа гап борми дейман. Амакиси гаплашяпти деди, амакиси бўлса, меҳмонларинг кетяпти деб, ўзини чақирди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Нархини Маърифатсиз қўёлмайди-ку. Бу уйда ҳамма нарса Маърифатнингизмида.

МАЪРИФАТ АЯ: - Мундай бир чиройини очмаяпти-да. Биринчи келганимизда бошқачароқ, бераси аниқроқдай эди. Бугун нарсаларни олишга ҳам инжилди. Ўзи олмай... яхши ҳам кичкина қизи чиқиб қолди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Ҳа, қизи борнинг нози бор, яхши ният қилиб турайлик-чи.

МАЪРИФАТ: - Ноз қилмаса ҳам бўларди. Сарваржондай куёв......

ҲАНИФА ХОЛА (кўрсатгич бармогини лабига босиб): - Секин! Деворнинг ҳам қулоги бор.

МАЪРИФАТ: - Айтяпман-да. Сарвар яна бир-икки йил шундай юрса, уйланмай қўяди. У ёқларда юраверишар экан-ку.

ҲАНИФА ХОЛА: - Сабр, Маърифат, сабр. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

Чойхона

Ўша давра.

Султон ер остидан Давлатга қарайди.

ДАВЛАТ: - Бир иш билан юрибмиз-да.

ШАРИФ: - Помидорми? Ё картошка?

ДАВЛАТ (ҳайрон бўлиб): - У нима деганингиз?

ШАРИФ: - Гаплашгани келдингизми, деяпман.

Давлат яна тушунмай, Муҳаммадга қарайди

Муҳаммад изоҳ беради.

МУҲАММАД: - Бизда кўп одам деҳқончилик қилади. Шаҳар чеккаси-да. Далалари бор. Оладиган одамларнинг ўзи келиб, кўтарасини гаплашаверади. Кейин «Камаз»ларда келиб, олиб кетади.

ДАВЛАТ: - Э-э йўқ, бизга йўл бўлсин. Ҳали талабамиз-ку.

МУҲАММАД: - Талабалар ҳам қиляпти бу ишни. Ўзи экмаса, қарамаса; келиб гаплашади, пулини беради, Қўйлиққа олиб бориб, ўтказади. Ўртадаги фойдани олиб, ўқишини ўқиб юраверади. Масалан, узумни бу ердан беш-олти юздан олиб, Қўйлиқда етти-саккиз юздан сотса ҳам,бирнимақолади-да.

ИСМАТ: - Э ундан ҳам арзонга олади. Деҳқоннинг меҳнати - сув текин.

СОБИР: - Яна кўп одамнинг тирикчилиги шу меҳнатнинг устига-да.

СУЛТОН: - Чорсуда ҳусайни узум икки мингдан кам эмас.

ИСМАТ: — Чорсуга боргунча неча қўлдан ўтади. Сиз бешинчи қўлдан оласиз, камида" тўртинчи қўлдан. Собир айтгандай, қаранг, яна нечта одам. Қўйлиққа сиз олиб борсангиз, у ерда талаш, дарров ўнтаси ёпишади; олдими - ўша ернинг ўзида ошириб, Чорсудан борганларга ўткизади, бу ёқдан борганларнинг ўзи сотмаса, пештахтада турганларга, агар улар ҳам майдаласа, тогорасини кўтариб чакана сотадиган хотинларга....

СОБИР: - Деҳқонники - барака-да.

МУҲАММАД: - Давлат, агар сизлар ҳам шу бизнесни қиладиган бўлсаларинг, машина хизматда.

ДАВЛАТ: - Э-э, йўқ. Биз бошқа иш билан юрибмиз.

ШАРИФ: - Нима иш экан шу иш? Ё сирми?

ДАВЛАТ: - Сал сирроқ.

ШАРИФ: - Шу сирни билайлик-да.

МУҲАММАД: - Сир деб ҳаммани қизиқтириб қўйдингиз.

ДавлатСултонгақарайди.

СултонДавлатга.

ДАВЛАТ: - Хайрли сир. Қариндош бўлсак деб юрибмиз.

МУҲАММАД: -ИЙ-э,ий-э!

ИСМАТ: - Зўр-ку. Нима қариндош? (Султонга) А ука?

Султон ўнгайсизланиб ерга қарайди.

Шариф Султонга синчкилаб тикилади.

ИСМАТ: -Э-э,бўлди,бўлди!

МУҲАММАД (Давлатга): - Э шунақами?

ДАВЛАТ: -Ҳалибўлсин.

МУҲАММАД: - Бўлади, бўлади! Бўлмаса. Мана биз турибмиз. Бешни ташланг-э.

Давлат кафтини тутади.

Муҳаммад қарсиллатиб уради.

ИСМАТ: - Ўзим ҳам шунақа бир иш бўлса керак деб ўтирган эдим.

ШАРИФ: - Жа оласиз-да. Туш кўрувдингизми?

ИСМАТ: - Жуда сипо ўтиришган эди-да.

ШАРИФ: - Қўйинг. Тўқиманг.

СОБИР: - Хай, бу ерда нима қилиб ўтирган эдинглар?

ДАВЛАТ: - Ярмимиз кириб кетган. Совчиликка. Шуларнинг чиқишини кутиб ўтирган эдик.

МУҲАММАД: - Зўр иш бўляпти экан. Қани, биттадан олмаймизми? Қуйинг, Шариф, қуйинг.

СОБИР: - Ҳа, яхши-да. Тўйлар кўпайсин.

ШАРИФ: - Энди сирни ҳам очасизлар. Ким билан қариндош бўляпсизлар?

МУҲАММАД: - Уйланаётган ким?

ДАВЛАТ: - Мана, бу-да куёв бўламан деб юрган.

МУҲАММАД: - Шунақами? Зўр, зўр! Қани, куёвтўранинг ичишини бир кўриб қўяйлик.

ШАРИФ: - Битта шарти бор: маҳаллага куёв бўлсангиз, қайнотангизникига аввал шу чойхонага кириб, биз билан бир пиёлани олиб, кейин ўтасиз.

ДАВЛАТ: - Бўпти, бўпти. Сизлардан берухсат ўтмайди. А Султон?

ШАРИФ: - Кимга куёв бўлмоқчисиз, ука?

ИСМАТ: - Э бунга қиз бермаймиз. Ичишининг мазаси йўқ.

СОБИР: -Ҳа,кимгаэкан?

ДАВЛАТ: - Қўймадинглар-да. Майли, Султон, отлари нима эди отасининг?

СУЛТОН (ерга қараб, паст паст товушда): - Ра.. .Рашид ака.

МУҲАММАД: - Э-э, Шарофат аянинг қизими?

ШАРИФ (тундлашиб): - Ким, ким? Рашид аканинг қизигами?

Исмат Шарифга сал ҳайрон бўлиб қарайди.

Собирергатикилади.

Фақат Муҳаммаднинг юзи очиқ, жилмайиб туради.

Шариф Султонга қараб ўқраяди.

Уй

Мурод амаки, Нозим ва Ориф.

НОЗИМ: - Турмасак бўлмайди, ака. Холам ҳам меҳмонларга бемалол қарасинлар. Ўзингиз айтгандай, солиштирсинлар.

МУРОД АКА: - Ҳа энди, ука, мен гап деб айтдим-да. Лекин ҳозир турсаларинг, бошқача тушунади.

НОЗИМ: - Йўқ, тўғри тушунадилар.

ОРИФ: -Нозим......

НОЗИМ: - Нотўғри тушунадиган жойи йўқ. Биз билан ўтирдилар, гаплашдилар. Энди бу келганлар билан ҳам яхшилаб гаплашсинлар-да. Ўзингиз айтгандай, бир хулосага келиш учун.

МУРОД АКА: - Ука, ош пишяпти экан. Сизлар учун қизининг ўзи қиляпти. Емай кетсангиз, қандай бўлади?

НОЗИМ: - У совчиларга қилинаётган ош устига келиб қолдик, шекилли. Узр, узр.

МУРОД АКА: - Йўғ-э, ука, сизларга эди. Булар кейин келди-ку.

НОЗИМ: - Олдин борамиз деб айтиб қўйишгандир-да.

ОРИФ: - Э, Нозим, унақа эмас....

НОЗИМ: - Шунақа, шунақа, Ориф, сиз билмаяпсиз. (лабини қимтиб, «жим» ишорасини қилади).

МУРОД АКА: - Алдамайман-ку, ука. Ўтиринглар энди. Мен тўғриси, нима дейишни билмаяпман. Ҳозир Шарофатнинг ўзи киради.

НОЗИМ: - Йўғ-э, у совчиларга қарайверсинлар. Овора қилманг. Биз турамиз. Ориф, ялпайиб ўтирасизми? Бўлинг.

Ориф бирдан хуноби ошиб, Нозимга жаҳл билан қарайди.

ОРИФ: - Турмайман мен. Шунча иззатимизни қилиб, кутиб олишса, яна...... Йўқ, мен ош

еб,кейинкетаман.

Ориф Нозимга кўзларини ола-кула қилади.

НОЗИМ: -Ориф!

ОРИФ: - Ўйинчоқманми сизга? Ўтир, тур.

Орифнинг энди тўнини тескари кийганини англаб, Нозим дарров ҳийла тўқийди.

НОЗИМ: - Боришимиз керак.

ОРИФ: - Ўзингиз бораверинг!

НОЗИМ: - Сиз учун. Жуда муҳим.

ОРИФ: - Мен учун? Нима экан?

НОЗИМ: - Менга телефон бўлди. Сизни сўраб. Шуни ҳал қилиш керак.

Орифнинг шашти пасаяди.

ОРИФ: - Мени? Ким?

НОЗИМ: - Бир қиз. Танимайман. Овози ҳам нотаниш, лекин майин. Отингиз нима десам, бирнимадеди-я......

Нозим ўша қизни отини эслаётгандек, деразага қараб чайналади.

НОЗИМ: - Нима, ҳа... йўқ......Тилимнинг уч-чида турибди.

Бўлди-Орифлаққатушади.

Мурод ака жуда қизиқсиниб қолади.

ОРИФ: - Шарифами?

НОЗИМ (тиззасига шапатилаб): - Ҳа, Шарифа, Шарифа! Шарофат, дейман, Шаҳодат, дейман - тўғри келмайди. Шарифа!

ОРИФ: -Менисўрадими?

НОЗИМ: -Ҳа-да.

ОРИФ: - Телефонингизни қайдан билибди?

НОЗИМ: - Билмасам, бергандирсиз.

ОРИФ: - Мен бермаганман, сизни танимайди.

НОЗИМ: - Мен ҳам танимайман деяпман-ку. Лекин сиз Ориф акамнинг ўртогисиз-а, деди. Мен ҳам, ҳа ўртогиман, дедим. Йўқ, ўртоги эмасман, демайман-ку, тўғрими?

ОРИФ: -Қизиқ.

НОЗИМ: - Ҳайрон бўлдим мен ҳам. Сиз билан, учовимиз гаплашиб оладиган гап бор, деди.

ОРИФ: - Ий-э! Сиз билан?

НОЗИМ: — Мен ҳам нимага мен деб, эсим кетиб, телефонимни қайдан олдингиз, деб" сўрамабман.

Ориф жуда безовталаниб қолади.

Мурод ака буларнинг гапига қандай аралашишни билмай ҳайрон, униси гапирса - унисига, буниси гапирса - бунисига қарайди

ОРИФ: - Э-э, афсонаю! Ё бирон гап бўлибдими? Бугун кўришган эдик. Айтмадими? Сизга телефонқилганиқизиқ.

НОЗИМ: - Айтди нима гаплигини.

ОРИФ (бесабр): - Нима экан?

Нозим «бу ерда айтиб бўлмайди» деган маънода тусга кириб, Мурод акага ҳам қараб қўяди. Кейин боши билан «ташқарига» деган ишора қилади.

НОЗИМ: - Турайлик. Айтаман.

Нозим чаққон туради.

Ориф ўзига келолмайди, ҳайрон.

Мурод ака каловланади.

МУРОД АКА: - Ҳай, ука! Нозимбой! Бунақа бўлмайди. Йў-ўқ, жавоб йўқ. Зарил гап бўлса, шу ерда гаплашинглар. Мен чиқиб тураман.

НОЗИМ: - Мурод ака, энди узр. Ориф, уялаб қолдингизми?

ОРИФ: - Шарифа сизга телефон қилиб... бари бир, галати.

НОЗИМ: - Ҳеч галати жойи йўқ, айтдим-ку, айтаман деб. Турдик.

ОРИФ: - Телефонингизни кимдан олади? Бирон дафтар-пафтаримдан......

НОЗИМ: - Бирор вақт айтгандирсиз, йўқолиб қолсам, Нозим ўртогимдан сўрайсан деб....

ОРИФ: - Э-э, нимага йўқоламан? Йўқолсам ҳам сиздан сўраши......

НОЗИМ: - Э-э, топибди-ку. Топганига хурсанд бўлсангиз-чи. Эҳ-ҳе, қизлар агар топаман деса! Яна бу гапи бор.

ОРИФ: - Қанақа гапи бўлса?

НОЗИМ: - Айтаман, деяпман-ку. Шу гапни ҳал қилиш учун боришимиз ҳам керак. Кетингизни кўтаринг. Ўзим кетдим бўлмаса.

Орифўрнидантуради.

ОРИФ: -Э-э...Нозим?

МУРОД АКА: - Нозимжон, ука!

НОЗИМ: - Амаки, Орифнинг зарур иши бор. Ҳаёт-мамот масаласи.

ОРИФ: - Э-э, нима деганингиз бу?

МУРОД АКА: - Нима бўлса ҳам, ошдан кейин қилар эдингиз. Яхши бўлмаяпти лекин.

Ўткир Аканинг Ҳовлиси

Жумагул опа телефонда уйга қараб қўйиб, рақам теради.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Алё, алё?.. Опа, ўзингизми?.. Ҳеч қаёққа чиқмайсизми?.. Мен ҳозир бораман.... Тинчлик... унча тинчлик эмас. Ўзингизга айтадиган бир гапим бор.

Ичкаридан Ўткир ака чиқади.

Йўлга отланган Жумагул опага ҳайрон бўлиб қарайди.

ЎТКИР АКА: - Ҳа, бирдан отланиб қолдинг, қаёққа?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ҳозир келаман. Опамникига бирров ўтиб келай.

ЎТКИР АКА: - Яна нима гап чиқди?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ҳеч гап йўқ. Дарров келаман.

ЎТКИР АКА: - Шошма, ўзим олиб бораман.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Йўқ, йўқ, бир қадам-ку. Ўзим бориб келаман. Сиз дамингизни олиб туринг.

ЎТКИР АКА: - Кун бўйи бирга эдинг-ку опанг билан.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Бир нарсам поччамнинг мошинида кетиб қолибди.

ЎТКИРАКА: - Ниманг?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Сумкам.

Ўткир ака хотинининг гапига унча ишонмай қолади.

ЎТКИР АКА: - Ҳеч сумка қолдирадиган эмас эдинг.

Ошхона

Шарофат ая, Дилором, Дилафрўз.

ШАРОФАТ АЯ: - Жон қизим, буларинг ўзи тайинлими?

ДИЛОРОМ: - Қайдан билай, ая, ҳамма ўртоғи билан танишиб чиқмайман-ку. Яқин ўртоқлари.

ШАРОФАТ АЯ: - Ўртоқлари бўлса, тўғри кўнгилда келганми? Нимага, ҳеч гап йўқ, тураманга тушади? Э тавба.

ДИЛАФРЎЗ: - Ая, бу совчиларнинг келганини кўргандир?

ШАРОФАТ АЯ: - Жим ўтир! Сан аралашадиган гап эмас бу.

ДИЛАФРЎЗ: - Эшик сал очиқ эди-да, шунга айтяпман.

ШАРОФАТ АЯ: - Очиқ бўлса нима?

ДИЛАФРЎЗ: - Холаларни кўрган бўлса, бошқа хаёлга боради-да. Буларга беради деб. Кейин, гап ҳам эшитилади уйга. Жуда қуюқ сўрашдингиз.

ШАРОФАТАЯ: -Ҳм-м......

ДИЛОРОМ: - Эси бутун бунингизнинг.

ШАРОФАТ АЯ: - Эшитилса нима қипти? Э-э, ҳали ялиниб бераман шекилли? Дилором, кимни топдинг ўзи, а? Совчиси ҳам сакраб ётибди....

ДИЛАФРЎЗ: - Ая, берманг шуларга. Опамнинг қадри шуми?

ДИЛОРОМ: - Бу она хотинга нима экан?

ДИЛАФРЎЗ: - Хотинларнинг ўрнига ёш одамлар келса.... Тайини йўқ. Тўртта нон хам кўтариб келмаган. Ҳозирдан шундай бўлса, кейин нима бўлади?

ДИЛОРОМ: Вой, вой! Тилингни кесиб оламан сани!

ШАРОФАТ АЯ (мамнун кулиб): - Ҳа, нима бўпти? Тўғри айтяпти. Кичкина бўлса ҳам, ақлибало.

ДИЛАФРЎЗ: - Кетса ҳам яхши. Энди келса, киргизмаймиз.

Дилором синглисига мушт кўрсатади.

Дилафрўз ойисининг орқасига ўтиб олади.

Ошхона деразасидан ҳовлига чиққан Нозим, Ориф, уларга эргашган Мурод ака кўринади.

Дилором чўчиб Шарофат аяга қарайди.

ДИЛАФРЎЗ: - Ойи, чиқишди!

ШАРОФАТ АЯ: - Э, гапига жавобни олмай чиқадими? Қанақа совчи булар?

Шарофат ая Дилоромга бир аламангиз қараб қўйиб, ҳовлига чиқади.

ШАРОФАТ АЯ: - Йў-ў, йў-ўғ, ўтириб туринглар! Одамни бундай хафа қилманглар. Сизлар учунатай......

ОРИФ (қийналиб): - Келамиз, хола, келамиз. Ҳали кўп ошингизни еймиз.

Нозим Шарофат аяга қарамайди, индамай Орифнинг биқинидан туртиб, дарвозага ишора қилади.

Шарофатаяҳайрон.

Мурод ака гарангсиб туради.

ШАРОФАТ АЯ: - Ўғлим, ука... бунча шошилиш? Келишингиздан кетишингиз осон бўлди-ку.

НОЗИМ: - Рахмат, хола, рахмат. Яхши кутиб олдингиз, меҳмон хам иззатини билиши керак.

ШАРОФАТАЯ: -Вой....

МУРОДАКА: —Ёмонхумори тутдилекин.

ШАРОФАТ АЯ: - Келган одам сал ўтирмайдими?

НОЗИМ: - Хола, сиз бу мехмонларингизга қаранг. Уларнинг кўнглини олинг.

Кўздан нари - кўнгилдан нари

Чойхона

Ўша давра.

Шариф оташин.

Собир бошини чайқайди.

Исмат жуда қизиқсинган.

Муҳаммад ўйланиб қолган.

ШАРИФ: — Нимага ўзимни босишим керак, а, нимага?

СОБИР: - Хўп, гаплашиб олайлик.

ИСМАТ: - Қизни сан тугиб катта қилмагансан. Ихтиёри ота-онасида бўлса....

ШАРИФ: - Нима бўлганда ҳам шу ердаги одамларнинг розичилигига қараладими? Нимага яхши бир қизни бегона қилиш керак? Сизларда орият деган нарса борми?

Исмат дўпписини қўлига олиб қоқади. Яна кияди.

Муҳаммад дўппига қараб туриб ҳазиллашмоқчи бўлади, лекин ўрни эмаслигини англаб, ниятидан қайтади, ерга тикилиб олади.

Давлат ўзини огирликка солади.

Султон ўнгайсиз аҳволда.

Шарофат Аянинг Ҳовлиси

Шарофат ая Нозимларни кузатиб, хаёли қочиб киради. Ошхонага - Дилором томонга қараб ўйланади. Дарвозада қўшни Дилором пайдо бўлади. Шарофат ая қўшни Дилоромга иқи суймай қарайди.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ассалом-алайкум хола! Дугонам уйдами?

ШАРОФАТ АЯ: - Ҳа, ана, ошхонада. Ошхонадан Дилафрўз чиқади.

Қўшни Дилором Дилафрўзнинг қўлига кўришган бўлиб, бир уриб қўйиб, ошхонага киради. Шарофат ая норози чимирилади.

ШАРОФАТ АЯ (Дилафрўзга): - Бу қиз мунча серқатнов бўлиб қолди? Одам келса, бу ҳам пайдо бўлади? Ис олиб юрибдими?

ДИЛАФРЎЗ: - Опам кодларини ҳам берган.

ШАРОФАТ АЯ: - Яна қанақа код?

ДИЛАФРЎЗ: - Почтасининг калити.

Шарофат ая ҳайрон бўлиб қарайди.

Дилафрўз қўли билан худди клавиатурани босаётгандек қилиб кўрсатади.

ДИЛАФРУЗ: - «Имаейл»ни шу билан очиб киради.

ШАРОФАТ АЯ (тушунмаса ҳам): - Ҳа-а.

ДИЛАФРЎЗ: - Опам ўзимники деган нарсани билмайди. Бериб юбораверадилар.

Акмал Аканинг Ҳовлиси

Дарвозадан Жумагул опа учиб киради.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Опа, опа! Уйдамисиз? Опа, деяпман. Уй эшиги очилиб, Салима опа шоша-пиша зинадан тушади.

САЛИМА ОПА: - Ҳа, уйдаман. Уйда бўлмай қаерда бўлардим? Тинчликми, Жумажон? ЖУМАГУЛ ОПА: - Совуқ чойингиз йўқми? Майли, сув беринг.

Жумагул опа бориб, водопровод кранини очади, шариллаб оқаётган сувдан ҳовучини тўлдириб ичади. Яна юзига ҳам сепади.

САЛИМА ОПА: - Жумажон, мунча, ёв қувлаб келдими?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Ичим куйиб кетди.

САЛИМА ОПА: - Нимага ичинг куяди? Бирон гап бўлдими?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Вой, опа... Поччам уйда йўқми? Эшитмасин.

САЛИМА ОПА: - Йўқ уйда. Ҳа?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Вой, опа!

САЛИМА ОПА: - Гапира қол энди, опангни ўлдириб қўймай.

ЖУМАГУЛ ОПА: - Вой, опа, ўлманг, ўлманг. Ўзим ўлиб қолай деяпман.

САЛИМА ОПА: - Ўткирга бир гап бўлдими? Ё Султонгами?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Йўқ, опа....

САЛИМА ОПА: - Бўлмаса, нима, ахир?

ЖУМАГУЛ ОПА: - Саодатингиз....

САЛИМА ОПА (кайфи учиб): - Саодатга нима бўлибди? Мунча опаламай гапирсанг-чи!

Кўча

Кўчанинг икки томони узун кетган ҳовлилар қатори.

Қош қорайиб келяпти, уйларнинг деразалари ёруг.

Тепадаги электр чироқлари ҳам саргайиб турибди.

Гаплашиб келаётган Нозим билан Орифнинг юзлари гоҳ ёришиб, гоҳ сояланади.

НОЗИМ: - Ҳа, шунча ҳам мум тишлайдими? Ўлиб бўлдим-ку.

ОРИФ: - Ҳеч нарсани билмасам, сиз айтмаган бўлсангиз, Султонларингни танимасам....

НОЗИМ: - Яхши йигит Султон.

ОРИФ: - Яхшими, ёмонми, бугун биринчи кўришим.

НОЗИМ: - Ҳа, хўп, айтдим-ку, ҳеч бўлмаса, нима десам, қўллаб туринг деб?

ОРИФ: - Бир нарсани тушунсам қўллайманми? Ҳозир ҳам ақлим етмаяпти, нимага турдик?

НОЗИМ: -Турдик-да.

ОРИФ: - Онаси яхши гапириб турган эди. Совчи келган бўлса келгандир. Амакиси ҳам шама қилди-ку, қиз сизларники деб.

НОЗИМ: - Сиз ҳали ҳам тушунмаяпсиз.

ОРИФ: - Тушунмайман-да. Сиз бунақа қилдингиз, нимагалигини билмайман. Э-э, бирон марта совчи бўлиб кўрибманми! Ўзи биздан қанақа совчи чиқади? Одамни қийнаб юбордингиз.

НОЗИМ: -Сизми,менми?

ОРИФ: - Нима сизми, менми?

НОЗИМ: - Қийналган.

ОРИФ: - Нимага? Қийналганингиз йўқ. Гапни жуда усталик билан олиб кетдингиз. Мен фақат иш пишай деб турганда турганимизни тушунмаяпман.

НОЗИМ: - Шарманда бўлар эдик.

ОРИФ: - Нимага, ахир? Бизни деб ош қилдирди. Қизига! Сизларга деб айтиб турибди. Яна нима керак эди? Ўзингиз буздингиз. Ҳа, атайлаб қилдингиз.

НОЗИМ: - Айтяпман-ку, сиздан ҳам баттар аҳволда қолдим, деб. Ҳаммасига Давлат айбдор, бизларни оловга итариб, ўзи қочди.

ОРИФ: - Менга қаранг.

НОЗИМ: -Хўп.Қарадим.

ОРИФ: - Нима қиляпсизлар ўзи?

НОЗИМ: -Кўряпсиз-ку.

ОРИФ: - Йўқ, ҳеч нарсани кўрмаяпман. Бу қилаётган ишларинг одамнинг иши эмас.

НОЗИМ: - Айтяпман-ку, сиздан ҳам баттар аҳволдаман деб.

ОРИФ: - Мен буни айтмаяпман. Одам шунақа қиладими?

НОЗИМ: - Ий-э, бу нима деганингиз?

Ошхона

Дилором ва қўшни Дилором.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Дилор, анави... вебкамерангни бериб тур. Шунга чиқувдим.

ДИЛОРОМ: - Нима қиласан?

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Жуда қизиқяпман-да. Бир дугонамда ҳам бор экан. Сен-да борлигини айтган эдим, сўраб кўр-чи, берадими, гаплашиб ўтирардик, деди.

ДИЛОРОМ: - Ҳа, майли. Лекин ҳозир ўзим киролмайман-да, анави... хотинлар келган, шулар ўтирибди.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Вой, ўзим кираман. Сен ишингни қилавер.

ДИЛОРОМ: - Майли. Битта сими бор, дисководнинг шундай орқасига тиқилган.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Биламан. Ўрганиб олдим. Ўзим ҳам олмоқчи эдим-да.

Шарофат ая киради.

Қўшни Дилором чиқади.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ (чиқаётиб): - Бугун қайтараман, Дилор, раҳмат!

ШАРОФАТ АЯ (қўшни Дилором чиқиб кетгандан кейин ҳам эшикдан кўз узмай): - Мунча бу қиз......Нимангни сўради?

ДИЛОРОМ: - Вебкамерани. Ўзи ҳам олар экан, қўйиб ўрганай дейди.

ШАРОФАТ АЯ: - Анави кунги нарсами? Кўриб гаплашадиган.

ДИЛОРОМ: - Ҳа,ўша.

ШАРОФАТ АЯ: — Бировнинг нарсасини нимага берасан? Унга нимага керак экан? У ҳам куёв билан гаплашмоқчими?

ДИЛОРОМ: - Қайси куёв билан?

ШАРОФАТ АЯ: - Унга ҳам совчи келибдими деяпман-да.

ДИЛОРОМ: -Бўлса бордир. Нечтаси сўради-ку. Ё тўхтанг......

Дилором ўйланиб қолади.

Шарофат ая унга савол назари билан қарайди.

ДИЛОРОМ: - Ҳа, майли, бир нарсани ўйлаган эдим-да.

ШАРОФАТ АЯ: - Нимани ўйладинг.

ДИЛОРОМ: - Майли... қўяверинг.

Чойхона

Ҳамманинг кайфияти бузилган.

Давлатнинг жағ мускуллари ўйнайди.

Собирнинг юзида илжайиши қотиб қолган.

Султон ерга қараб олган, ҳар замонда Шарифга чўчинқираб кўз ташлаб қўяди.

Шариф эса тутақиб кетган.

Муҳаммад ўзига ўзи биқиниб олган, индамайди, босиқ аланглаб қўяди.

Исмат эса бўлажак жанжал ҳидини олиб, кўзлари ўйнайди, ким гапирса, шунга далда бериб қарайди.

ШАРИФ: - Ким қаёқдан келиб, қизимизни илиб кетаверадими?

ИСМАТ: -Ҳа, шуни айт.

МУҲАММАД: - Ҳей, ҳей, огизга қаранг.

СОБИР: - Шариф, менга қара, Рашид аканинг қизи Сарварга айтиб қўйилганмиди ё битилган эдими, мунча оташин бўласан?

ШАРИФ: - Э одам! Инсон! Қатнаб юрибди деяпман. Бугун ҳам кетган бўлса керак. Маҳалламиздан бир йигит мусофир юртга бориб, шунча ўсиб юрса-ю......

ИСМАТ: - Отасига раҳмат лекин.

ШАРИФ: - Бизлар бу ерда унинг кўзига чўп суқсак.

СОБИР: - Э-э, нимага чўп суқамиз? Ўйлаб гапиряпсанми? Жиянинг бировнинг қизига совчи юборса, бизларга нима?

ДАВЛАТ: - Муҳаммад ака, биз турайлик. Раҳмат, яхши ўтирдик.

Муҳаммад Давлатга «шошманг» дегандек қараб қўяди.

ШАРИФ: - Йўқ, турмайди! Гаплашиб оламиз. Нима ҳаққи бор буларнинг маҳалламизнинг қизига хўжайинчилик қилишга?

ИСМАТ: - Хай, майли, гаплашиб олишсин, Муҳаммад.

ДАВЛАТ: - Хўп, ака, гаплашамиз. Фақат ўзингизни босинг.

СОБИР: - Ҳа, ўзингни бос. Ўтиришни бузяпсан.

ШАРИФ: - Тупурдим бунақа ўтиришга! Ким қаёқдан келганларга ош егизиб, ароқ ичириб ўтирсак! Булар қизимизни йўлдан урса. Белбогларинг йўқ сизларнинг.

МУҲАММАД: - Нимага йўлдан урган бўлади, ака? Совчи юбориб ўтирибди-ку.

СОБИР: - Белбоққа тил тегизма, Шариф.

ДАВЛАТ: - Ака, ҳамма нарсанинг жавоби бор.

СОБИР: - Жиянинг «Камаз» олиб бериб қўйган бўлса, сенга олиб берган, бизга эмас. Унинг нонини еб, қутуришингни бизга қилма.

ШАРИФ: - Мен нонимни ҳалол ейман. Манави елкам билан топиб. Ҳар ойда «Камаз»нинг улушини опамга бериб турибман, қуртдай санаб. Яна нима демоқчисиз? Мен орият учун курашяпман.

ИСМАТ: - Ҳа, орият ёмон нарса. Хотин айтган эди, ўқитувчимизнинг ўғлига Рашид аканинг қизини қилишмоқчи, деб. Боя, эътибор қилмаган эканман. Бу анави чет элда юрган Сарвар-да.Яхшиболалекин.

СОБИР: - Яхши бўлмаса, тогасига «Камаз» олиб бериб қўярмиди? Лекин тоганинг бу қилигиортиқчабўляпти.

МУҲАММАД: - Меҳмонларни ўзимиз дастурхонга чақирсак-да, ошу об билан сийлаб, кейин ҳақорат қилсак, шу ҳам ориятданми?

ДАВЛАТ: — Раҳмат, ака, бўлади-да. Биз хафа эмасмиз. Мана, танишиб ҳам олдик. Шариф ака, майли, нима десангиз денг, лекин ҳақоратга ўтманг. Ҳали ҳақорат эшитадиган иш қилганимизйўқ.

МУҲАММАД: - Давлат, жон ука......

ШАРИФ: - Қаёққа кетади?! Кетиш йўқ. Гаплашиб оламиз! Масалани бир ёқли қилайлик, кейин кетади. Қочган - номард.

ДАВЛАТ: - Ҳеч ким қочаётгани йўқ. Яхши ўтиришларингни бузмайлик деяпмиз.

ИСМАТ: - Шариф, сен ўзи яхши биласанми, Рашид аканинг қизи ростдан жиянингга бўляптими? Шарофат ая ҳам ичидан пишган хотин лекин.

ШАРИФ: - Бўлай деб турган эди. Шуни биламан. Булар келиб ишни бузяпти.

ИСМАТ: - Булар ҳам қоронгида ўгирликка келмаган. Олдин ройишини олиб, кейин совчи қўйгандир. Тўғрими, укалар?

Давлат бир қараб қўяди-ю, индамайди.

Султон маънисиз бош иргаб қўяди.

Муҳаммад мўйловини чимдилайди.

СОБИР: - Ҳеч нарсани билмаган, тамом бешу бегона келмайди-ку. Қизнинг олдидан ўтгандир-да.

ШАРИФ: - Қанақа одамсиз? Маҳаллангизнинг қизи юрган бўлса, сиз чапак чаласизми?

СОБИР: - Э-э, Шариф, икки пиёла ичиб олиб, огзингнинг жияги очилиб кетдими? Аршингни сур-э!

ШАРИФ: - Нима? Мен... жагингизни йиртиб қўймай яна!

ИСМАТ: - Ҳай, ҳай, Шариф! Аччигингни бу ерга эмас, бориб Рашид акага кўрсат-да.

Шарифсакрабтуради.

ШАРИФ: - Ҳозир тумшугингизга солмасамми!

СОБИР: - Ҳам гарлик, ҳам пешгирликми? Зўравон ўзимиздан чиққан экан, билмабмиз.

Шариф Собирга хезланади.

Собир ўтирган жойида Шарифга босиқ тикилади.

ШАРИФ: - Менга бунақа қараманг! Соламан лекин.

СОБИР: - Сол, қани! Қанча урар экансан.

Муҳаммад ўрнидан тураб, Шарифни қучоқлайди.

МУҲАММАД: - Бўлди. Бўлди, Шариф ака, ҳаддингиздан ошманг.

ШАРИФ: - Қўйвор мени! Мен булар билан ҳам гаплашиб қўяман деяпман.

МУҲАММАД: - Шариф ака! Одамнинг қонини қайнатманг деяпман.

Даҳлиз

Қўшни Дилором совчилар ўтирган эшикни очади-да, ярим кириб, эгилган кўйи, ибо билан саломберади.

Хона

Маърифат ая бирдан очилган эшикда пайдо бўлиб, таъзим қилган қўшни Дилоромга ҳангу манг бўлиб қарайди.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ассалому алайкум! Яхши ўтирибсизларми?

ҲАНИФА ХОЛА (сал жилмайиб, савол оҳангида) : - Ва-алайкум ассалом, қизим!

Маърифат ая фақат бошини қимирлатади, бир қизга, бир Ҳанифа холага қарайди.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Яхшимисизлар? Ҳеч нарса керак эмасми?

Ҳанифа хола очилиб жилмаяди.

ҲАНИФА ХОЛА: - Раҳмат, қизим! Йўқ, овора бўлма.

Қиз ибо билан бошини эгиб олган.

ҲАНИФА ХОЛА: - Сен кимлардансан, қизим? Зайниддиннинг қизи эмасми?

Қиз шу эгилган кўйи бош иргаб тасдиқдайди.

МАЪРИФАТ АЯ: - Сиз қўшни турасиз?

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ҳа. Дугонамиз. Нима керак бўлса......

МАЪРИФАТ АЯ: - Менга қаранг, жон қизим, бу, дугонангиздан бир сўраб бермайсизми? Айланай, қийналиб кетдик.

Дилором қаддини ростлаб, орқага - даҳлизга бир қараб олади.

ҲАНИФА ХОЛА: — Ўзлари билмасин-да. Секингина.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Хўп бўлади.

ҲАНИФА ХОЛА (эркалатиб): - Ўзим келин қилай!

МАЪРИФАТ АЯ: - Бирон ваъдалашгани йўқмикан? Ҳозирги ёшларни билиб бўлмайди.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Ваъдалашгани? Манави ўтирган йигитлар ҳам...... Эй, холажон,

яқин дугонамнинг сирини қандай айтаман.

ҲАНИФА ХОЛА: - Маърифат.

Маърифат ая Ҳанифа холага хавотир билан қараб қўяди.

Ҳанифа хола эса бўйнини чўзиб, даҳлизга, Дилоромнинг орқасига кўз ташлайди.

Дилором ҳам орқага маъноли қараб олади.

МАЪРИФАТ АЯ: - Бошқа бирон гап бўлса, келавериб, буларни ҳам хижолатга қўймас эдик. Бир шундай хайрли иш қилинг, онангиз айлансин! Менга жуда ёқиб қолдингиз-да.

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Айтардим-у......Э-э, яхшиси, Шарофат аямнинг ўзларидан сўранг.

Ҳалиайтарлар.

МАЪРИФАТ АЯ: - Нимани? Шунақа бирон гап борми?

ҚЎШНИ ДИЛОРОМ: - Вой келяптилар!..