OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАҳмад Лутфий Қозончи
Асар номиЎгай она (роман)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Аҳмад Лутфий Қозончи
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Романлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм467KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/22
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ўгай она (роман)
Аҳмад Лутфий Қозончи

I

Аслида бу икки бола — қариндошлар. Қариндошликлари икки ҳолатда акс этади: бири шу онда ёнмаён туришлари, иккинчиси бир уйда ётибтуришлари. Уларнинг шу иккисидан бошқа барча нарсалари фарқлидир. Ебичишлари, кийинишлари ва уларга қилинадиган муомала қариндош эмасликларига далолат бўла олади. Бирини «бир донам, ягонам, дилпорам, дилбандим» деб суйишса, иккинчисини «йўқол, башаранг қурсин» дея қувишса, бирига ҳар соат жоним, кўнглинг не тусайди» деб мурожаат этилсаю, бошқаси очқаганини айца, «очқамай ўл, заҳар е, заққум ют” деб жавоб эшица, бирини бағрига босаркан, бошқасини кўкрагидан итарса, албатта, бу ҳодисалар, уларнинг қариндош эканига далил саналмайди,

Олти ёшлардаги ўғил бола бундан уч йил аввал — уч ёшларида етим қолиб, ўгай она кўлида шу ҳолга тушди: бир бола кўтара олиши мушкул бўлган қаҳру қийинчиликларни, ҳаёт аччиқликларини тотди, таёқ еди. Кўрганкечирганлари ичида тамоман унутгани — она меҳри, она шафқати... Унинг учун ана шу уч йил уч аср қадар узоқ кечди. Шу уч йил ичида лоақал бирор марта тасодифан бўлсаҳам «жон болам» деган сўзни, афсуски, эшитмади. Унинг қулоқлари бундай яхши сўзларга ташна, қалби эса зор бўлди. Бу боланинг вазифаси кичигига қараш, уни овунтириш, ўйнатиш, бешигини тебратиш ва Саниҳахоним кўрсатган ишларни бажарипвдан иборат.

Ҳозир бу икки қариндош тўп ўйнаётганларни томоша қилишмоқда. Тўғрироғи, каттаси томоша қилаётган кичигига кўзқулоқ. Ўйинни рўпарадан кўриш қулай туюлди. Синглисини қарши тарафга оҳиста етаклай бошлади. Кўзи болалар ўйнаётган тўпда, аксига олиб тўп синглисига келиб тешши мумкин. У фақат шунинг учун диққатини тўпга қаратган, ўйинни эса томоша қилмоқчи эмас. Узи ўйнамагач, томошадан не фойда?

Бу эҳтиёт синглисини яхши кўргани учунми? Йўқ. Чунки бири ҳар жиҳатдан севгига, иккинчиси нафратга дучор бўлган қариндошларнинг бирбирини яхши кўриши дарёнинг тепага оқишидай гап. Унда бу ҳаракатнинг сабаби нимада? Бу болаўзияхши кўрмаган қариндошини нечун бу қадар жидду жақд билан қўриқлайди? Жавоб оддий: калтак ейишдан қўрқиш... Ҳа, шу қўркув бўлмаса, таёқемасаеди... Бой болалари еган шоколаддан кўпроқ таёқлар... ўрнига мехршафқат, мурувват кўрса эди, балки қариндошини бундан кўпроқ авайларди. Жони ачиб, яхши кўриб, ўзи истаб қарарди. Шафқат ва марҳамат юлдузлар қадар узоқ экан, у ўзига юкланган юмушларни кўнгиддан, меҳр билан адо этолмас эди.

Йўл ўртасига келганда қизалоқнинг оёғи қайрилиб, йиқилиб тушди. Бола уни дарҳол турғаздию, фарёдини тўхтатолмади. У қизалоқни кучиб четга етаклади, кийимларини қоқа бошлади. Қизча йиғидан тинмасди. Қарши томондан очилган эшикдан бир аёлнинг боши кўринди. Атрофга аланглади, болаларни кўрди. Йўлда эркак йўқлигини билгач, тезроқ юрди:
— Разил, яна болани йиғлатдинг, ҳозир сенга кўрсатиб қўяман!

Юқоридан очилган деразадан ёш қиз овоз берди:
— Санихахола, Исмоилнинг айби йўқ. Болаўзи йиқилди. Ўз кўзим билан кўрдим.

Саниҳахоним, унинг бу аралашувидан мамнун эмаслигини таъкидлаган оҳангда жавоб берди:
— Яхши қараса йиқилармиди, синглим? Кўр бўлгур, ҳеч қарамайди гўдакка.

Сўнг болаларга ўгирилди. Юқорқдаги қиз:
— Аллоҳ ҳаққи, у айбдор эмас! — дея бакирди. Лекин Саниҳахоннм қулоқ солмади, каттасини бирикки шапалоқлагач, кичигини қучоғига олди:

Кел қўзичоғим, ягонам! Сўнг Исмоилга ўгирилди: Уялтирма, икки тарсаки нима деган гап? Нақ оёғимнинг остигаолиб тепкилардимку.... —дея ўдағайлаб, боласини етаклаб уйи томонга йўл олди.

Исмоилнинг ноҳақ жазоланиши ўйнаётган болаларга текин томоша бўлди. Икки дақиқа давом этган бу шафқациз воқеа уларни тинчлантирди, ҳатто дам олдилар.

Исмоил йиғлар экан, улар яна ўйинларига берилиб кетдилар. Бу орада ён томондаги эшик очилиб, ҳалиги бақирган қиз чиқди ва Исмоилни чақирди:
— Исмоил! Исмоил!

Исмоил қайрилиб қаради.
— Буёққа кел!

Борди. Қиз уни ичкарига таклиф этаркан:
— Ол, мана буларни, е! Мана бунга эса кўнглинг истаган нарсани сотиб ол, —дея қўлидаги қандларни унга узатди. Бошқа кўлида эса эллик қуруш бор эди.
— Керакмас, Фотима опа.
— Олмасанг хафа бўламан, опа демайсан.

Исмоил ҳиқиллашини босолмади. «Булар нимага ҳам ярарди, ҳеч қандай фойдаси йўқ», дегандай олди. Чўнтагига солди.
— Кел юзингни яхшилаб юв, Исмоил, —деб Фотима зинада турган сурахи (графин)га узалди, Исмоил ҳиққиллаб:
— Опа, ўзим юваман, овора бўлманг.

Мен куйиб турсам, яхшироқ ювасан. Қулоқсиз бўлма!

Исмоил юзини ювди. Фотима сочиқ келтириб боланинг юзини артди ва ўпиб қўйди.
— Бир нарса керак бўлса, ёнимга кел, майлими, Исмоил.

Исмоил унинг кўзларига қаради. Эзилиб қаради. Кўзлари яна ёшланди.
— Менинг хам сиздай опам бўлсайди?!—деб чўнтагидан чиқарган кир рўмолчани кўзларига олиб борди.
— Мен сенинг опанг эмасманми, Исмоил?! Доим ёнимга келиб тур.
— Қандай келаман? Бу ерга кирганимни кўрса, ўлдиради мени.

Ташқарига йўналиб, ўз эшикларига бир қараб қўйдида, девор тагига ияги билан қўлларига таянганча чўнқайиб ўтирди ва йиғлай бошлади.

Саниҳахоним Исмоил еган таёқлар жаннатдан чиққан дейди. Орасира шундай дейишдан Исмоилни уриб завқлангани каби завқ олади. Жаннатдан чиққан нарса фақат таёқми? Ёхуд таёқнинг жаҳаннамдан чиққан тури йўқми? Модомики, жаннатдан чиққан экан, нечун Салма билан бирга тотмайди бу таёқни?! Исмоил кичик боши билан буларни тушунгандай бўлар, йиғлар, фақат тузукроқ, тўғрироқ жавоб тополмасди. Топгандан не фойда? Таёқ жаннатдан чиққанми ёки дўзахданми, барибир Исмоилнинг жонига азоб бераверадику, Исмоил шундай хаёллар билан банд бир пайтда юқорида икки аёл ўртасида шундай суҳбат кечарди:
— Пастда нима қилиб юрувдинг, Фотима?

Исмоилнинг кўнглини кўтардим, она.

— Бировнинг боласи бўлса, сенга нима, қизим? Онасини биласанку, димоғидан қурт ёғади. Нега аралашасан демайдими?..
— Десин, она, деб кўрсин?! Зулм эмасми гўдаккинага?! Онаси бўлмаса, шунча эзиш керакми? Аслида онасизлигини билдирмаслиги зарурку... бунинг ўрнига бундай иш туца, жон чидайдими?
— Бу инсонлик эмас, аммо на чора, нима ҳам қилардинг?! Кимга

дод дейсан, кимга тушунтирасан, қизим?! Ҳамма ерда

шундай. Қайси ўгай она етим болаларни бағрига олибди?! Ўз боласидай кўрибди? Ўгайлик қилмаган ўгай она борми? Қани бундай фазилатлар, қизим?
— Менга қолса, бу болага зулм қилинмаса дейман. Ўз дарди ўзига етиб ортади. Она меҳрига муҳтож, кўнгли вайрон болага қандай муомала қилишмокда, билмадим. Қандай инсон бундай муомала қилади, қайси ахлок, китобида бунга ўрин бор?! Қай виждон бунга чидайди, билмадим, она, билмадим..!

Шу кеча Фотима, ухлай олмади. Кўзларини юмиши билан Исмоилни кўрар, у йиғлар, тўхтовсиз йиғларди. Бу боланинг ёлғиз айби — онасининг ўлгани, етимлиги. Аслида, унга бу ёшда парвариш, она меҳрига муҳтож ғамли юрагига, маҳзун кўнглига малҳам зарур эди. Лекин қайда малҳам?! Қани, у меҳрибон инсон?! Инсонийлик амрига кулоқ тутган борми? Мурувват, марҳамат йўлидан юргувчи қани? Қани, ўз диний бурчини ўйлаганлар?! Қаерда?!! Ахлоқий вазифасини ўтайдиганлар қайда, қаёкда, қани?!

Агар Жаноби Пайғамбаримиз туғилмасдан етим қолганлари эсланса, ҳар етимга қилинган яхшилик Аллоҳ ҳузурида ул зотга қилинган яхшилик сингари қабул қилиниши ўйланса, шундай ҳодисалар содир бўлармиди?! Аслида катта одам ҳам кўтаролмайдиган юк бечора, ёшгина гўдак елкасига қўйилган эди. Онаси вафот этгандан буён ҳаёти вайрон, кўнгли чилпарчин, дунёдан безган. Бездирувчи таёқлар, ҳақоратлар пайдарпай ёғилиб, пешмапеш келиб турар, фақат яхши сўз, мехрмурувват, марҳамат кўли тасодифан бўлсада, ҳали унинг дарвозасини, кўнгил эшигини очмаганди...

Ҳа, жажжигана Исмоил бу ҳолга бардош берар, истаристамас бу оғирликларни кўтарарди. Кўтармасдан нима ҳам қиларди?! Арзимас хатоси учун ҳам калтаклайдиган ўгай онауни парвариш қилармиди?! Унга ёки отасига буларни айтиб, дардига дармон топармиди?! Исмоилучун бу ишлар ғоят мушкул эди. Отаси ёнида ҳам ўгай онасидан кўп бор ҳақорат эшитган, калтак еган, аммо отаси унинг ёнини олмаган. Ақалли бирон марта ўгай онанинг қўлидан тутмаган. Йўқса, шундай бўлармиди? Лоақал оқшом уйга қайтган отасини хурсандлик билан қаршилаб, қучоғига отилмасмиди?! Қачон бунга журъат қила олган? Фотима бундай ҳолатга шоҳид бўлмаган. Аммо оқшом уйга қайтган ота қаршисида боши эгик, ўйлайўйлай уйгакириб кетган махзун Исмоилни кўп кўрган. Балки бир оз кейин бу камчиликлар ботар вау отасининг кўлидан тутар... Балки ҳар ким ўз айби учун ўзи жазоланар... Балки қариндоши қилган хатоси учун Исмоил жазоланмайдиган кунлар келар...

Икки ҳафтача аввал унинг кўнглини кўтариб:
— Исмоил, унинг қилмишларини отангга айтмайсанми? Мени кўп уради демайсанми? —дейиши билан Исмоилнинг боши эгилди:

Отам мени яхши кўрмайдику... Кечаси тиззаларига ўтирмоқчи бўлсам, онамга қаради, қарадию, мени суриб кўйди. У Салмани келтирди:
— Капкатта болангни суймасдан мана буни эркалат! Отам ҳам уни эркалатди.

Исмоил буларни айтиб йиғлади, Фотимани ҳам йиғлатди.Тўшагида шуларни ўйлаб ухлаёлмаган Фотима гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилар, ўртанар эди.

Икки ой ўтди. Байрам келди. Одатга мувофиқ болалар эшикмаешик юриб, кўл ўпардилар.

Исмоилҳам байрам куни отасининг кўлини ўпди. Отаси ҳам уни бағрига олди, кучоқлади, юзларидан ўпди. Байрамда чўнтагига тушган бешўн куруш ва кийган янги либослари ўз йўлига, Исмоилни қувонтирган — ота қучоғида беш дақиқа ўтириш, ота чеҳрасини

очиқ кўриб,ширин сўз эшитиш эди. Ҳатто ўгай онаси уни суйиб, қучоқлаб ўпди.

Байрам қандай гўзал, қандай тотли! Ҳар кун байрам бўлсайди, деб ўйладн. Аввал буни дўстларига англатишни ўйлади. Отам мени суйди демоқчи бўлди. Кейин бу фикридан воз кечди. Уйдан чиқиб тўғри Фотима опасининг эшигига юрди. Нима учун? Уни тушунган ёлғиз у бўлди, кўзёшини у сидирди, ҳар недан ортик, муҳтож бўлгани — шафқатни, меҳрни ундан кўрди. Қай вақт калтакланса, Фотима опа ҳамдард бўлди. Кўнгли тасалли топди. Шунинг

Учун Исмоил энг аввал унинг уйига йўл олди.

Эшик Исмоил қўл узатмасдан аввал очилди, очиқ чеҳра Фотима опа уни таклиф этди. Келишини деразадан кўрди.
— Опа... — дея унга талпинди.
— Кирмайсанми? Қочадиганга ўхшаб турибсан. Шундайми? Дунёда сени ёлғиз ташлаб кўймайман.

Исмонлнингўзи ҳам киришни, беш дақиқа опасининг ёнида ўтиришни жудаям истарди. Аммо унинг вайрон кўнглидан, тушунармикан, истамай қолмасмикан дега ҳадиклар ўтди. У кечираётган ҳаёт — меҳрга муҳтожли ҳеч ким томонидан севилмаслик ҳиссини кўнглига синг дириб юборган бўлиб, Фотима опаси ёнида ўтириш унп юк, малол келиши мумкинлигини ўйламокда эди. Юқори чиқди. Қўллар ўпилди, дуолар қилинди,
— Бугун отам мени суйди, опа. Бағрига олиб эркалади
— Бу — табиий, Исмоил, у — сенинг отанг. Албатта шундай қилади.
— Ҳаркун бундай эмаску...
— Энди шундай бўлади, иншоолоҳ.
— Исмоил узатилган қандлардан бир дона олди.
— Яна ол, Исмоил
— Етади, опа. Бўлади. Раҳмат.

Йўқ, бўлмайди, мана буни мен учун ол. Мени яхши кўрсанг, ол.

Исмоил яна бир дона олди. У ниманидир айтмоқчи эди. Бошини сал эгди:
— Опа, сизга бир гап айтайми?
— Айт, Исмоил.
— Кечқурун отам мени мозорга олиб борди. Менга онамнинг қабрини кўрсатди. «Қара, ўғлим, бу ерда онанг ётибди. Ўқи!» — деди.
— Ўқидингми?!
— «Фотиҳа» ўқидим, опа, «Алҳам»ни. Аммо, роса йиғладим.

У Фотимага бу гапларни айта туриб кўзларига келган ёш томчиларини тўхтатолмади. Кетмоқчи бўлиб, ўрнидан турди. Фотима дарҳол қўлларидан тутди.
— Қаёққа борасан, Исмоил? Менинг билан шунчагина ўтирасанми? Одам опасининг ёнидан ҳам шунчатез кетадими?

Исмоил Фотима опасининг кўнглини кўтариш учун яна қайтиб ўтирди. Сал фурсат ўтгач:
— Энди кетай, опа, — деб қўзғалди.
— Майли, бор. Аммо яна кел, кутаман.

Исмоил чиқди. Сўнг қаёққа кетганини ҳеч ким билмайди. У анча вақт маҳаллада кўринмади.

Агар гўрков ўша куни жойида бўлганида, олтиетти ёшлардаги бир боланинг эшикдан кириб, шошапиша қабристон оралаб кетганини кўрган бўларди. Бу бола ўша тунда зиёрат қилгани келиб, онасининг қабрини билиб олган Исмоил эди. Ундан бошқа бола бунга қодир эмасди. У дунёда шу бир уюм тупрокдагидекафтни ҳеч ердан, ҳатто отасидан ҳам тополмагани ва шунинг учунмикан отаси билан ўзи ўртасида бегоналик пайдо бўлганидан бу ергаелди.Чопиб келди. Ҳар ким кўнгилхушлик учун шошган байрам айёмида тўйибтўйиб йиғламоқ, йиллар кўнглига чўктирган дардларининг бир қисмини енгиллатмок, учун келганди Исмоил...

Байрам ўн беш кечакундуз бўлди. Ўгай онанинг Исмонл тўғрисида берган маълумоти отани ўйлантириб кўйди. Унинг айтишича, Исмоил тезтез қаёқларгадир кетар,ярим соат, бир соатгача хеч ким уни кўрмасмиш. Ўзидан сўралса:
— Ўйнадим, — деб кўя қолар, бошқа жавоб олинмасди.

Янги хотиннинг раъйига қараб бугунгача ўз ўғлига ўгай ота қаторида бўлмоқдан бошқа нарса кўлидан келмаган отани ўй босди. Бола қаёққа кетиши мумкин?

Бошқа маҳаллаларга ўйнагани бориб, у ерда болалардан таёқ еб қайтгани эсига тушди. Эзилди. Исмоил ўзи учун муглақо хузурсиз бу уйдан узоқлашиши табиий эмасми?! Иккинчи маротаба уйланганидан кейин ота сифатида ўғли учун ҳеч нарса қилмади. Ота буни илк бора бугун хис этди ва ўз қилмишларининг кечирилмас гуноҳ эканлигини англагандай бўлди. Уни ичидан қайнаб чиқаётган бир нидо эзарди: виждонли бир ўгай ота Исмоилга сендан кўра яхшироқ муомала қилар, меҳрлироқ бўларди. Турди. Ташқарига чикди. Кўзёшларини сидирмокдан бошқа бир чора тополмаётганди.

Иккн кун ўтди. Ҳаво анча илиб қолди. Дўконларнинг эшиклари очилди. Кўкракларни тўлдириб-тўлдириб баҳор хавосини оладиган завқли дамлар бошланди. Бир дўстиникида мехмондорчиликда ўтириб, чойнинг охирги ютумини ҳўпларкан кўзлари бирдан катта-катта очилиб кетди. У кўчада югуриб кетаётган Исмоилни кўриб қолди. Мезбон билан хайр хўшлашишга ҳам сабри чидамасдан Исмоилнинг ортидан тушди. Исмоил орқасига қарай демасди. Беш дақиқалардан сўнг қабристон эшигидан аввал олти ёшлардаги бола, ундан кейин бир киши кирдилар. Унинг қайдалиги энди маълум эди. Аввал мозорчига учради. Мозорчн бу бола бир икки ҳафтадирки, қабристонга серқатнов бўлиб қолганини, шошапиша, ҳатто югуриб келиши ва бироздан сўнг қайтишини айтди.

Мозор бошларида ҳеч ким кўзга ташланмасди. Ота ажабланган кўйи Исмоилни ахтара бошлади. Ўғли ҳадеб кўзга ташланавермагач, Фотиҳа ўқиб кетишучун марҳума хотинининг қабри томон йўналди. Ўн одимча масофа қолган эдиямки, мозорнинг нариги тарафидаги ғалати бутага кўзи тушди. Бутага яқинлашиб, шохни кўтариш

учун эгилиши билан ҳайратдан донг қотди. Кўзлари коасидан чиқкудай бўлиб, бир ҳамлада бута шохини четга тирди. Бута тагида Исмоилнинг заиф вужуди кўринди. Чуқурлиги бир қаричча келадиган, ётганда Исмоилнинг бўйига мос бир жой қазилган. Исмоил шу чуқурда ози мозорга тегар даражада ётибди, юзига бўз парчаси қилган. Устидан бута олинишини сезар-сезмас Исмоил ётган жойидан ирғиб турди. Қаршисида отасини сўрди. Сакраб тураркан биринчи қилган иши юзидаги бўз тарчасини чўнтагига солмоқ бўлди. Ҳар иккиси кутилмаган бу учрашув ҳаяжони ичра қўрқув ва ҳайрат аралаш бир-бирига тикилиб қолдилар.

Исмоил оёқ товушларини эшитган, бироқ зиёратчи уни сезмасдан ўтиб кетишига ишониб, жим ётган эди. Кўрдики қаршисида отаси турибди. Шу онда тупроққа айланган онаси ва етимлик жамики озорларини чекишига сабаб бўлган отаси орасида эди у. Қочиш керакмикан? Нима қилса экан? Исмоил ҳозир бу саволларга жавоб бера оладиган ҳолатда эмасди.
— Бу ерда нима қиляпсан, ўғлим?
— Онамнинг кучоғида ётибман.
— Шундай хам бўладими, болам? Онангўлганига неча шил бўлди?! Ахир у тупроққа айланиб кетганку
— Майли. Мен унннг тупроғини ҳам яхши кўраман. Энди бу ер менинг уйим, — деди у қўли билан қазилган койга ишора қилиб.

Ота бошқа чидаёлмади, Онасининг тупроғидан бошқа ўкинадиган ери ва кимсаси қолмаганини англаган боласини бағрига босиб хўнг-ҳўнг йиғлай бошлади.

Бир муддат шундай йиғлагач:
— Юр, ўғлим, кетамиз, — деб кўлидан тутди ва у ердан чиқдилар. Ўн-ўн беш қадам ташлагач бир нима эсига тушиб сўради:
— Юзингта ёпиб олганинг нимайди, ўғлим?
— Исмоил киссасидан бўз парчасини чиқарди:

Онамнинг кўйлагидан узиб олдим .Бунда унинг ҳиди бор.

Туш, Қуёш ҳарорати кучайганида қабристондан нақадар гуноҳкор ва бемеҳрлигини англаган ота ҳамда унииг ота меҳридан махрум бўлгани учун она хокини юзга суртиб, она тупроғига бош урушдан бошқа чораси қолмаган толесиз ўғли чиқишмокда.

Тунда, Исмоил уйкуга кетгач, бу ҳодисаларни бир-бир англатган отахо тинига мурожаат қилди:
— Бир нарсага ақлим етмаяпти. Исмоил онаси ўлганда уни танийдиган ҳолда эмасди. Унинг кўйлаги қаёқдан билди?

Санихахоним жавоб берди:
— Кеча уйни йиғиштираётганда эски кийимларни тахлаётиб унга онасининг кўйлагини кўрсатгандим. У олиб уни кўлига олди, кўзлари ёшланди. Мен ортиқча ахамият бермасдан кўйлакни унинг кўлидан олиб кўйдим.

У тахмонни титкилаб ўша кўйлакни топди. Бу кўйлакнинг нақ кўксидан бир парча қирқиб олинган эди.

Ўша кундан эътиборан Исмоилнинг уйдаги аҳволи озгина енгиллашди. Энди Исмоил баъзида бир тиззасига Салмани олган отасининг кучоғида ўтириш завқини тотар бу ҳолдан Санихахонимнинг қовоғи ҳам аввалгадай уюлмасди.

Энди Исмоил ҳам очиқ чеҳра билан юра бошлади.Аваллари оқшомда уйга қайтган отасини боши хам ҳолда кутиб олган Исмоил энди отаси келиши билан югуриб борадиган ва унинг кўлидан ушлаб уйга ёнма-ён кирадиган бўлди. Унинг ҳаётида кўзга кўринарли ўзгаришлар бўлнанини билган кўшниларнинг ҳам виждонлари энди хотиржам эди. Аввало Фотима... Ота-ўғил кўл ушлашиб уйга киришаркан, баъзан унинг ҳам кўзларидан қайноқ томчилар мехр ва шафқат тўла кўксига энарди.

II

Фотима бу йил ўн тўққизга қадам кўйди. Бу ёшга пок, виждони олдида уялмайдиган бир ҳолда кирди. Қуръон ўқимоқни отасидан, намоз ўқимоқни ота-онасидан,тарбия ва одобни улар билан биргаликда ўз вижодонидан ўрганди. Ҳар жихатдан аёл деган номга муносиб бўлди.

Отасидан етарлича диний маълумот олди. Аллоҳ ҳар нарсани кўргувчи, эшитгувчи, билгувчи эканини, яхшиёмон қилган ишлари ҳусусида унинг ҳузурида бир кун хисоб беражаги, бу ишларни чап ва ўнг елкасидаги икки котиб фаришта ёзиб боражагини билиши билан кўзлари ёшланди. Шу кундан бошини ўради, кўпчилик орасида ўзини қандай одобли туца, ёлғиз қолганда хам шунга қаттиқ амал қилди.

Аёллар тўпланишгач, бемалол очиқ-сочиқ ўтираверадилар. Ҳатто Фотима яхши танийдиган адабли, тарбияли бир нечта хотинлар ҳам шундай иш тутишди. Дугоналари, уни ҳам бошини очиб, рўмолнни ечиб ўтиришга қисташарди. У қабул қилмасди.

— Бу ерда ҳеч ким йўқ-ку, Фотима, ким кўриб ўтирибди?! Бунча талабчан бўлмасанг?!
— Аллоҳ кўради, — деб жавоб берарди Фотима.
— Xўп, сен ўраганинг билан сочингни Аллоҳ кўрмайдими? — дея эътироз этди дугонаси.
— Табиийки, кўради.
— Унда нечун бу таассуб, мутаассиблик?! Нимадан бунча сақланасан, Фотима?!
— Истайманки, Аллоҳ мени уялишимга сабаб бўлган ҳолатда кўрмасин. Ўзи амр этган, рози бўладиган қиёфада кўрсин.

Ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмади. Фотима ёдланган қоидаларни шунчаки гапирмади, балки шу қадар саммий жавоб бердики, очилган тиззалар ва бошлар дарҳол ёпилди, бу сўзлар виждонларга қадар етди, қалблар титратиб юборди. Шу кундан сўнг Фотимага бундай так лиф билан мурожаат қилишга ҳеч ким ботинмади. Ҳатто уни зиёрат қилгани келишган дугоналари бошқа жойлардагидай ва аввалгидай эмас, тартибли ва назокатли бўлган ҳолда ўтирадиган бўлдилар.

Болаликдан хотирасида қолган бир воқеа бор: бир кун боққа боришди. Олти ёшга кириб-кирмаган Фотима боғдан у ёқ бу ёққа югураётиб бир олма топиб олди ва «она сенга олма келтирдим “деди севиниб, сўнг токлар орасига кириб кетди. Ён қўшнининг боғидан бир бош чиройли узум уларнинг боғига осилиб турарди. Энди узаман деб турганида отасининг овози дарҳол кўл тортишга маж этди:
— Фотима,узма қизим! Бу узум бизга ҳаром!

Унинг жажжи шуурида узум қора бўлганлиги учун ҳаром деган фикр қолди. Орадан йиллар ўтди, лекин Фотима бир дона ҳам қора узум емади. Узумнинг қоралиги учун эмас, бировнинг моли бўлгани учун ҳаром эканини йиллар ўтиб билгач ҳам оқ ва қора узум кўйилса, унинг кўллари беихтиёр оқга узалаверарди...

Бу йил ўн тўққизга кираётган Фотима кичиклигидан шундай ўсди. Қалбидаги Аллоҳдан қўрқиш, одоб ва тарбия ҳисси виждонидаги иффат туйғуси, инсоний нозткликлар... Ёхуд суҳбатлари, уялишлари, ҳаракатларию муомаласи...Уни ўзидан катта-кичик, барча аёлларга ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин. Чунки Фотима ўзини, сўзлари ва ҳаракатларини назорат қилишга қодир қиз бўлиб етганди.

Фотима бўй етган қизлар каби атрофдан сўрала бошланди. Сўраганлар орасида бой-бадавлатлар, фақиру ўртаҳоллар бор. Булардан ҳар бири бир баҳона билан этиларди. Фотима турмушга чиқиши керак бўлган олам дини бутун бир мусулмой, пок, гўзал ахлоқли, инсоний фазилатлар билан зийнатланган инсон бўлиши керак. Бой ёки фақир бўлиши унинг учун айтарли аҳамиятга эга эмас. Маҳалласида бой деб танилган ва замона зайли билан фақирлашган кишилар бор. Бир замонлар кунлик овқатини зўрға топиб, эртанги қуни учун кўлида ҳеч вақо бўлмаган,лекин серғайратлиги туфайли бошқаларга ёрдам берадиан даражада бойиб кетган одамларни ҳам билади. Шу туфайли Фотима мол-мулк каби бугун келиб, эрта кетадган нарсаларга аҳамият бермасди.

Бир куни уни икки болали бева эркакка сўраб келиши. Xотини бир йил бурун вафот этган бу одамнинг болалари паришон бир холда қолганди. Бувиси,яъни мархум хотиннинг онаси бу паришонликни бироз бўлсада камайтириш учун анча уринди, лекин ўзи ҳам хасталаниб қолди. Шундан сўнг Одилбек болаларининг ахволини бироз бўлсада яхшилаш умидида иккинчи бор уйланишга истар-истамас рози бўлди.

Одилбек намозхон, хушфеъл, хушбичим, файзли бир инон эди. У ҳақда эшитилган қисқа маълумот — шу. Фотиманинг онаси бундай турмушга рози бўлмайдиганга ўхшарди. Икки етимга қараш осон бўптими?! Уни муамолар камроқ,ҳар жиҳатдан тўкин оилага узатмоқчи эди. У тўғрида қизи билан маслаҳатлашди:
— У одам яхшиликка яхши эмиш, аммо икки етимн ор, қизим, нима қиласан?
— Уларга фарзандимдай қарайман, она бўлиб тарбиялайман.

Она бўлиб қараш осонми, қизим? Саниҳа нима қилди? Исмоил еган таёқларни кўрмаяпсанми? Бола шунча зулм кўряпти, Саниҳа шунча гуноҳ орттиряпти,

Хўш, Саниҳахоним оналик қилдими, буни истадими,бунга тиришдими? Келганининг учинчи куниёқ Исмоил уйдан йиғлаб чиқмаганмиди? Қачон Исмоил Салмадай гўзал, тоза либослар кийди? Қачон Салма билан тенг кўрилди? Салмага қарашдан ортиб, бирор марта дўстлари билан ўйнадими? Аминманки, у уйда Салма Саниҳахонимнинг боласи, Исмоил эса унинг хизматкоридай кўрилади. Ҳатто хизматкорга ҳам бундай муомала қилмайдиларку.
— Қизим, бир нарса менга маълумки, етимнинг қаҳри қаттиқ бўлади. Қанча уринма, ўзингни уларга она сифатида тан олдиролмайсан. Сенга бир нарса айтайми? Етимғесирсиз, қайнонасиз, боласиз оилага келин бўлишинг керак. Нега ўзингни захматга урасан,ел қилмаганни қиласан?
— Ҳўш, унда бу болалар нима бўлади, она? Биронта ўзини билмайдиган келиб ҳар хил зулмлар ўтказса, бечора болаларнинг ҳоаи не кечади, уларнинг айби нима, она?
— Сенга нима, Фотима? Бировнинг боласи бўлса, ўйлаган нарсангни қара. Қанча чидайсан, бир ҳафта, бир ой сабр қилдинг, хўш, охири нима билан тугайди? Бир кун келиб бошқача ўйлаб қоласан. Пушаймон бўласан, ҳаётинг сўнгигача уларнинг дардига ўралашиб ўзини жабр қиласан, ё Санихага ўхшаб, оғизларига уриб, ташқарига қувиб, ҳайдайсан. Бундан бошқа йўл борми?

Бор, она. Уларни ўз фарзандимдай ўстириб, савоб олиш бор. Ўз боласини парвариш қилиш ҳайвоннинг ҳам қўлидан келади. Инсон бир поғона устун бўлиши керакмасми? Инсоннинг хайвовдан устунлиги ғариб етимни боласидай бағрига боса олишида эмасми? Зулмнинг ҳар қандай тури ҳам ёмон, аммо етимга қилингам зулм, золимни, яъни зулм қилгувчи инсонни ҳайвондан пастроқ тушириб кўйса керак.

Бу суҳбат Фотиманинг истаги амалга ошиши билан яқунланди. Қизини сўратган бу одамнинг ёмон одам эмаслигини билган отаси ихтиёрни Фотимага берди Етимларни парваришлаш Фотиманинг қўлидан келади Агар Фотима хохлаётган инсон ахлоқий бузуқ, ичкилибоз, қиморбоз, дин душмани бўлса, қизини унга бермаслик отанинг бурчи. Акси бўлса, Фотимани ўз ихтиёрига қўйиш керак. Шу сабабдан совчиларга мувофиқ ва муносиб жавоб берди.

Байрамдан бир ойлар кейин Исмоилнинг аҳволини кўрганлар унинг секин-аста ўнгланиб бораётгани ҳақида хулоса чиқаришлари мумкин эди. Баъзан отаси уни бозорга олиб борар, баъзан Исмоил ўртоқлари билан ўйнарди. Уйда яна уни калтаклашяптими, йўқми билиб бўлмасди. Фақат илгаригидай таёқ ейишлар ниҳоясига етган!

еДИ. Буни биринчилардан бўлиб Фотима англади.Аслида Фотиманинг икки етими бўлган кишига турмушга ишига сабабҳам Исмоил эди. Тўғрироғи, Исмоил чеккан изтиробларнинг унинг кўнглида қолдирган теран таъсири эди бу. Икки етимнинг қўнглини олиш—уларни золим кўлига тушишдан кутқариш эди унинг нияти. Йўқса, Фотимадай ҳам руҳий, хам жисмоний гўзаллик соҳибаси,ишчан қизга уйланмоқчи бўлганлар кўп эди. Яна кўплаб топиларди ҳам.

У уйланган одамга турмушга чиқаркан, унинг марҳум хотини хотираларига боғланиб қолиши мумкинлигини билгани ҳолда, бу гўдакларни қутқариш фикрида эди. Модомики, бўлғуси эр муросали инсон экан, муаммо йўқ ҳисоб. Ҳар холда ўлган билан тирик бир эмас. Энди уйланган хотини ҳам севади, ҳурматлайди. Бунинг устига, Фотима эри бўладиган одамга, биринчи хотинига нисбатан хурматни унутишини таклиф этадиган, уни эсиидан чиқармагани учун хафа бўладиган, тирғаладиган қиз эмас. Ўзи бир вақтлар кичиклигидан боқиб катта қилган мушуги йўқолганда унинг хотирасини кўнглидан чиқариб ташлаёлмаган Фотима, икки боласини омонат қолдирган бир инсонни унутиб юборишни тасаввурига сиғдиролмасди. Бу тўғридан-тўғри муруввацизлик бўларди.

Ўзининг у хонимни унуттирадиган нима бор? Балки у хотин кўп устун, савияли, фазилатли бўлгандир. Уни унутиш— у қолдирган гўдакларни ҳам ёддан чиқариш демакдир. Ҳолбуки, Фотима бу хонадонга шу гўдакларни деб келмоқда эди, токи улар унутилмасин, изтиробда қолмасин.

* * *

Фотиманинг икки етими бор одамга тегишга рози бўлишидан қариндош уруғ бехад ҳайрон бўлиб қолди. Улар болани эплаш мушкуллигидан сўзлар, ўйламасдан иш тутилаётганлигини айтиб, куйинишарди. Ёш, келишган у одамнинг қусур ва камчиликлари деярли йўқ аксинча, у бир талай фазилатларга эга. Қариндошларнинг баъилари дўстона ачинишиб, озорланишар, баъзилари эса қарор қабул қилган Фотимани айблашар эди. Ҳали ҳам фикридан қайтиш учун кеч эмаслигини, аксинча, бу энг тўғри йўл эканини айтишарди. Онаси келганларнинг дашномларига жавобан:
— Қанча ҳаракат қилмай кор қилмади, тушунтиролмадим. Не қилай, қўлимдан нимаҳам келарди. Ана ўзингиз чақириб гаплашинглар, —демоқдан бошқа чора тополмасди. Улар Фотиманинг ўзи билан гаплашишди:
— Фотима, сени яхши кўрганимиздан куйинамиз. Бўлмаса, бизга нима? Ке, ўзингни қийнама. Xоҳласат поччанг аралашади. Кеч бўлмасдан олдини олайлик.

Фотиманинг юраги сиқилди. Нега ҳар ким аралашаверади? Борадиган, яшайдиган ва буни кўнгил ризолиги билан истаган унинг ўзи-ку. Ҳар ҳолда ўз зарарини ўз ҳам уларчалик ўйлар ва тушунарди.
— Xола, — деди, — мени яхши кўрганингиз учун гапиряпсиз, аммо менинг қарорим қатий. Менинг мақсадим икки гўдакка қараш ҳамда уларни изтиробдан, машаққатдан кутқариш. Мен пушаймон қилмайман. Бунинг учун беҳуда азият чекманг.
— Ишқилиб пушаймон бўлиб қолмасанг бўлгани, Фотима!
— Парвардигорим мени уялтирмас. Ёмон иш қилмоқчи эмасманку!

Сўз шу ер да тўхтади.

* * *

Тўйни оддийгина ўтказиш таклифи келди. Фотиманин отаси бу таклифни маъқуллаб қарши олди.
— Xотини яқинда вафот этган одам, дабдабанинг бугун ва умуман ҳожати йўқ, — дедилар.

Фотима ҳам бу таклифни ўринли деб билди. Ҳатто бундан Одилбекнинг тушунган бир инсон экани кўринарди.Ҳурматли инсон бўлмасайди, марҳум хотинининг хотирасини хаёлига ҳам келтирмасди.

III

Йиллар бўйи инсон кўли тегмаган, парваришдан узоқ, бегона ўтлардан кўринмас ҳолга келган боғча билан исталган маҳалла ва ҳаттоки шаҳар аёллари аҳволи ўртасида катта ўхшашлик бор. Бу боғчада етишган нарсаларнинг кўпи истеъмолга яроқли маҳсулот бўлиб етишиши қийин. Боғбон тарбияси боғча учун бегона эди. Шу сабабдан ҳар ниҳол, ўзича — қандай йўл топса, шундай ўсиб ётарди.

Маҳалла аёллари ҳам шундай. Кичик ёшдан қулоқлари тарбия учун бурилмаган, Фақат бетакаллуф бир турмушнинг бепарво тарзи қулоқларига қуйилиб,қалбларига қадар ўрнашган. Шу сабабдан улар ҳисларига, орзуларига тўқри келган нарсаларни ўзлари билганича, ўзлари хоҳлаганича қойиллатиб бажаришарди. Фақат ақл ва мантиқ заруратига, ахлоқ ва фазилат амрига келганда лоқайд қолишлари кўзга ташланади. Ўтириб бировни ғийбат қилишда, чоғиштиришда, чақимчиликда, баҳслашишда, урушишда барча маҳоратларини ишга солиб, ўртага чиқарадиганлар кўп. Аммо ўзларини бундан сақлайдиган аёллар оздир.

Аёлларнинг ҳаммаси шундай дейиш инсофдан бўлмаса керак. Улар орасида ҳам орзу-умидлари, мақсад ва туйғулари, фаолиятларини Аллоҳ ризоси учун қиладиган, иродасини ҳислари қаршисига қудратли бир қўмондон каби оладиганлар бор. Гўё тасодифан ёввойи ўтлар исканжасида қолган ноёб боғ гули каби. Баъзан бу гул атрофини қичитқи ўтлар қоплайди, чирмовиқлар ўрайди, тиканлар куршайди ва гулни ёнига яқинлашиб бўлмас ҳолатга келтиради. Лекин, барибир, унинг хуш бўйи атрофга ёйилишидан, гўзал ранги йироқларга жозиба таратишидан кўз қувнайди, димоғ чоғ бўлади, жон хузур қилади.

Фотиманинг турмушга чиқишини эшитиб, табриклагани келганлар орасидаги (.....) Xонимни ҳам Фотималар малҳалласининг гули дейиш мумкин. Бу хоним Фотиманинг жасоратли қарорини қутлагани ва унга бу қарорда собит қолмоқни ташвиқ қилгани келганди. Икки кунлик ҳузур-ҳаловат учун фазилат ва хақиқат йўлини тарк этмасдан, ёлғиз қолиб машаққатларга дуч келса ҳам сабр этишни маслахат ва насиҳат қилгани келган бу аёл хуш қаршиланишга арзигулик, яхши кутиб олинишга муносибдир

Қалби хаққа боғланган, ёмонлиқдан юз ўгирган инсонларда бошқларга ўхшамаган, порлоқ бир виждон бор. (...) Xоним фазилацизликни, файзсизяшамоққаташвиқни, ҳақсизликни, ҳуқуқсизликни кўрганда қўл силтаб, кўз юмиб кетмайдиган, иложи борича чора топишга, тадбир қилишга киришадиган, ҳеч бўлмаганда ич-ичдан изтироб чекадиган виждон сохибаси эди. Кўпчилик хато манзил томон ким ўзарга шошган бир даврда уларни ҳақ йўлга юришга ундашни амр этган бир виждон соҳибаси эди у. Фотйманинг эшигида бир хоним турарди. Кўринишида сокинликдан бошқа нарсани ифода этмаган, самимиятдан бошқа нарса ўқилмаган чехрасидан қалбига боқсангиз вулқонлар оташли, уммонлар каби безовта бир оламнинг акс этганини кўришингиз мумкин.

Эшик очилди. Қирққа якранлашган, ўртадан баланд, узунга яқин бўйли, бошини шарф билан яхшилаб ўраган бир аёл кўринди. Ҳеч қачон келмаган, бир узоқ кўшни ташриф буюрди. Фотима ҳар куни бир неча меҳмонлар келишига одатланганлиги ва уларнинг келиш сабабини билгани учун уйига илк бор мехмон бўлиб келган узоқ қўшнининг ташрифидан хайрон бўлмади, уни бегоналардек қаршиламади.

Меҳмон хонимда хар кун келадиганларда учрамаган бир хусусият кўзга ташланиб турарди. Ҳаракатларида, туришидаёқ рўпарасидаги одамни ҳурмат билан муомала қилишга мажбур этадиган виқор ва жиддият сезиларди. Бир қаҳва ичгунча қанча «заҳмат чеккани»ни такрорлайдиган ёки минг турда ғийбат қиладиганлардан эмаслиги билиниб турарди. Аёл жимгина қахва ичди, ташаккур айтди, Аллоҳ зиёда эцин, дея дуо қилди. Сўнг Фотиманинг турмушга чиқиш ҳақидаги қароридан жуда мамнунлигини айтиб, табриклади. Бу ҳақда сухбатлашиш мумкин бўлган биронта меҳмон келишига умид қилмаган Фотима шошиб қолгандай бўлди. Мехмон хоним давом этди:

«Фақат, қизим, инсонлик шарафи хайрли қарор қабул қилишдагана эмас, балки турли азиятлар қаршиида қабул қилинган қарорда сабр билан давом эта билмоқдадир. Бу гўдакларга берадиган ҳар бир луқма таоминг, айтадиган ҳар сўзинг Аллоҳ хузурида зое кетмаслигини, қийматли бўлишини унутма. Уларга қиладиган хар яхшилигинг, Пайғамбарингга қилинган яхшилик эканини ёдингда тут. Билурсанки, у зотҳам туғилмаслариданоқ оталаридан, олти ёшларида онадан етим қолдилар. Етимларнинг кўз ёшларини сенинг меҳр-шафқатинг тўхтаца, сендан бахтли одам йўқдир. Ҳа, бу йўлда анча захмат ва азият чекасан. Сабр эцанг, бу захматлар эртага раҳмат бўлиб қаршингдан чиқади. Пешона терини тўкиб инсонлигини исбот этганни, Пайғамбари хурматига етимларга кўз-қулоқ бўлганни Аллоҳ кўз кўрмаган неъматлар билан сийлайди. Уларга оналари йўқлигини «Фотима яхши аёл экан”, дейишлари учун эмас, Аллоҳ рози бўлиши учун сездирмасликка кириш».

Фотима қабул қилган қарори учун шу кунга қадар илк маротаба қутланаётганини тушунди. Уйларига илк бор келган бу хонимнинг сўзлари риёдан йироқ, ғоят самимий эди. Кетаётганда, ҳалигача танишиб суҳбатлашмаганидан хижолат бўлиб қўлини ўпаркан, хонимдан дуо қилишинн сўради, бу хил насиҳатларни кутганини билдирди.

Кўк юзидаги булутларни шамол атрофга тарқатганн каби инсоний вазнфасини ижро зтгач, вазмин қадамлар билан уйига йўналган бу хонимнинг орқасидан ердаги чанг тўзонларни кўкка совурадиган бир шамол турди. Бир онда одам-одамни танимайдиган ҳолат вужудга келди. У тўзонва қуюн ичра сокинлик билан одимлаётгани қўзга ташланиб турарди. Бу манзара Фотимага ботилнинг келиб-кетишини, чанг-тўзон каби эканини, фақат ҳақ қудратли ва боқий бўлиб қолаверишини эслатди.

* * *

Ким эди бу аёл? Исмини айтишни лозим топмаган, ҳатто айтмаслиқдан кўнглида ҳузур туйган бир аёл. Сабаби нима эди? Уяладиган иш қилдими ёки «нечун бундай қилдинг?» —деб сўраб кетадиганлардан бири эканлиги учун шундай йўл тутганмикан? Албатта, йўқ.

Агар: «Ажабо, бу хоним ушбу ишни Аллоҳ ризолиги учун қилганидан ва фақат У билиши етарли эканига ишонганидан ўзини танитишни истамагандир?»—дейилса, жавоб саволнинг ўзида акс этган бўларди.

Инсонда бир дард бор. Амалларини бошқаларга билдириш дарди. Бу дард баъзан тарбия ва одоб доирасидан чиқиб кетади. Инсон бир яхшилик қилади. Фақат бу яхшилик мукофотини Аллоҳдан кутмасдан, бошқаларнинг бошларини қотириб, кулоқларига етказмагунча роҳат топмайди. Келажак наслларга қандай етказишади? Бунинг ҳам чораси бор, йўли осон. Дарҳол мармар лавҳага кўрсатилган ёрдам ва ўзининг исмини ёздиради, Тамом. Ким нима дейди?

Баъзан бировга эрталаб яхшилик қилиниб, кечқурун юзига солинади. Лекин бу жаҳонда билдирмасдан яхшнлик қилиб, бу яхшилигини ёдида сақлаб юрмайдиганларнинг ҳам борлиги аниқ. Ҳақиқат шуки, Фотиманинг меҳмони — ҳар сўзи гавҳардан зиёда бу аёл дунёнинг исмсиз жаноблари орасидан ўрин олишга лойиқлигини ўз ҳаракатлари билан исбот этганди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.

Унинг мукофоти уни танимаган, фақат ортидан бу йўлда дуо қилганларнинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлинган ниёзларидир.

IV

Одилбек бир неча хонадонга бош уриб, ниҳоят муваффақиятли жавоб олди..Унинг аввал уйланганини, бунинг устига икки етими борлигини эшитганлар дарҳол рад этардилар. Однлбек тул хотинлар балки бу турмушга рози бўлар деб ўйлар, бироқ ҳеч кимдан ижобий жавоб ололмасди. Ниҳоят Фотима исмли бир қизнинг оиласи бу таклифни:
— Бир ўйлаб кўрайлик... — дея қаршилашди ва бир ҳафтадан кейин рози бўлишди.

Хотини ўлганига бир йил бўлди . Ундан хотира бўлиб уч ёшли қизалоқ ва беш яшар ўғил қолди. Одила ва Ҳусайин. Бу бир-бирвдан севимли, бир-биридан гўзал ва ширин, шу билан бирга бир-биридан толесиз икки гўдак унинг кўлида қодди. Не қиларини билмайди.

Хотинининг хасгалиги кучайган сайин, ҳаётдан умиди узиларкан, гўдакларни аввало Аллоҳга, қолаверса эрига омонат қолдирганини бир лаҳза бўлсин ёдидан чиқармайди.

Сўнгги кеча эди. Xаста қийналиб нафас олар, ҳар нафас олганда тили зўрға қимирлар, бир нарсалар айтаётгандек бўларди. Одилбек унинг аҳволи ёмонлашганини сезиши билан қулоғига бир неча бор Аллоҳ... Аллоҳ деди. У жавоб бермади. Миннатдор кўзларини эридан олиб, қўллари билан ишорат қилди.

Одила беланчакда ётар, Ҳусайин уни кулдириб, ўйнарди. Xаста аёл эрига қаради, сўнг кўли ўйнаётган болаларни кўрсатгандай узалди. Фақат узалган қўл ҳавода қолмади, кўрпа устига тушди. Бу орада чукур нафас билан Аллоҳ калимаси эшитилди. Кўл бошқа қимирламади. Фақат ҳамма нарсадан бехабар ўйнаётган болаларини кўрсатгандай олдинга узаниб қолди. Балки бу харакати билан сўнгги ҳаётининг ғунчаларини, куртакларнни омонат қолдираётганини яна бир бор билдириб, уйланадиган хотинига бу гўдакларни эздирмасликни васият қилмоқчи бўлгандир.

Одилбек кўзларида қалққан ёшларни сассиз сидираркан, бир неча сония аввал онаси бўлган бу етимларга изтироб ва ачиниш билан қаради. Одила акаси тебратаёган беланчакда қулгидан тўхтамасди...

Унинг кулгиси яна қанча давом этади? Буни тушунишга ҳали ожиз эди. Ҳар қандай инсон оиласидан ўлимдан қаттиқ таъсирланади, ниҳоят бу таассурот кундан-кунга камаяди. Бироқ шундай пайт келадики, унга алоқадор нимадир хотиралар чўғини қўзғаб, ўт олдириб юборади, кўнгил изтироб алангаси ичра қолади...

Одилбекнинг аҳволи, таъсироти бошқачароқ кечди. Узоқ вақтлар кўнглида Xайриянинг алоҳида бир жой банд этиб турганини ҳис этди. Бу унинг оиласига, хотинига вафосидан эдими ёки ундан ёдгор қолган икки нўдакнинг кундан-кун оналарини қўмсашларига, излашларига боқиб, қон йиғлаб, яраси янгиланиб, кўнгли зирқирашиданми? Одилбек учун вафо ҳиссидан кўра икки норасиданинг аччиқ ҳоли кучлилик қилгандек эди, гўё. Бироқ уни вафосиз дейиш инсофсизликдир. Тунлар онасизлик туфайли ғарибликда қийналган етимларни кучоғига олиб севмоқнинг таъриф этилиш мумкин бўлмаган бир хис пайдо қилишини бошидан кечирганлар яхшироқ билсалар керак. Аслида булар мусибатда қолганми? Қучоқларида бошлари эгик турган, севгалиси тарк этган бир ошиқ, махзунлиги оғушида жим қолган гўдакларми аслида? Барчасининг бағри ярим. Барчаси куйган. Кўнгиллари ярали. Шу билан бирга хотинидан жудо бўлгач, бир-икки йил ўтиб уйланганларнинг чехраси очилганини кўрганлар кўпдир. Бунга акси ўлароқ уйда кўчада, мактабда доимо ғуссали, йиғламоққа тайёр етимнинг қош-кўзи кулиб туриши нодир ҳодисадир.

Ота кўнгли бир аёл билан тўлиши мумкин. Фақат бола кўнглини оладиган, кўнглини тўлдирадиган аёл энди дунёда йўқ. Ота севгиси бир инсонга бўлган севгидан иборат, боланинг меҳр-муҳаббати эса фақат онага боғликдир. Она ер юзида бир донадир, ягонадир. Унинг онаси ўлгач, уйга янги бир она келади. Отанинг айтишича, бу онанинг аввалгисидан камчилик тарафи йўқ. Фақат боланинг фикрича, бу она билан аввалги онани қиёслаш инсон билан унинг соясини тенглаштиришдек гап.

Бири бутун борлиғи билан шафқат ва марҳаматдан иборат бўлса, бошқаси фақат моддий ва шаклий жихатдангина онага ўхшайди. Бири севса, иккинчиси уради, бири бағрига босса, ўзгаси кўксидан итаради, Биринчиси — она, иккинчиси—ўгай она.

Одилбек болаларида онасизлик туйғуларини кўрган сайин, дарди ҳам ортиб борди. Уларни ҳар оқшом, ҳар тун кучоғига оларкан, кўли кўзёшлардан нам бўларди. Айниқса, Ҳусайин:

—Ота, онам келмадику, ҳали тузалмадими?—деб сўраганида дарди янада кучаяди Тун-кечалаб қийналса ҳам уларга қарар, шафқатини, мехрини аямас, кундузлар қайнонаси, яъни хотинининг онасиникига қолдириб, ишига кетарди. Бир кун у ҳам болаларга қараёлмайдиган даражада хасталанди ва у яна уйланиш мажбуриятида эканини хис эта бошлади. Фотимахонимга уйланиш масаласи ҳам ҳал бўлгунга қадар болаларига бир ўгай онакелишини тузукроқ ўйлаб хам кўрмаган экан. Ёхуд болалари билан овора бўлиш, уларнинг ҳолига ачиниб, яхши ният билан ҳаракат қиляш бундай ўй суришлардан чалғитгандир. Энди бу кун тартибидаги кўндаланг масала кун сайин улканлашар, барча йўллар болаларга ўгай она топиш маъносида бирлашарди. Ўгай она... Бу номни бугунгичалик ҳақикий маънода тушунмаган эди. Бошга тушмагунча билмас деидилар. Пешонадаги яра билан девордаги ковакнинг қандай фарқи бор? Одилбек неча бор хотини ўлиб уйланганларни эшитган.Аммо ўша уйланганларнинг ўз болаларига бугун англаганидек, ўгай она олиб келцҳни тушунмаганди.Ҳозир ўгай онани бир олов сифатида қабул қиларди:етимларнинг овқатини пишириш ёки иситиш ўрнига ёқиб юборадиган олов.Ёҳуд у бир шамол-гўдакларга ором бериш ўрнига а уларни жунжиктириб, юз-кузларини чанг-тўзон билан тўлдиргучи шамол...

Болалар бошига шундай она келиши эҳтимоли бор. Бундай эҳтимол катта. Бутун ихтиёр кўлдан кетиши мумкин. Шу ўй Одилбекни эговларди. Она ҳасратида юраклари доғланган гўдакларга қараши билан ўзини уларга зулм фармонини имзолаган ҳаким ўрнида кўрарди.

Ҳамма ўгай инсонлар ҳам болаларга зулм қилишдан завқ олмаса керак деб ўзини овутишни истайди. Мингтадан битта бўлса ҳам яхшиси учраб, болаларнинг чеҳраси очилиб қолар дея умид қилади.Охири:”Нега бекорчи ҳаёл,беҳуда ўй сураман. Яхши ўгай она менинг болаларимни кутиб турибдими?» — деб яна ғуссаси ортади.

Тўйга бир ҳафта қолди. Чигал ўйлар қуршовида кун сайин Одилбекнингумидиузилиб борди. Уйланишни истаганига пушаймон бўлди. Тўйга тайёргарлик кўрилмаган, сўз бермаган бўлсайди, шу кўйи бўйдоқ ўтишга рози эди. Оҳ, қарши тарафдан қайтиш таклифи келсайди, тўй зарарини тўлаб, барча алоқани тўхтатган бўлурди. Аксига олиб, утарафдан бундай садо йўқ эди.

Кунлар шундай ў лар билан ўтди. Xотинининг бир йил аввал вафот этгани сабаби билан чолғули-солғули тўй қилмоқчи эмас. Фақат келин келган оқшом дўстлари билан бир таом еб, ўтириш қилмоқчи — мавлуд, маснавий ўқитмоқчи. Қиз тарафга ҳам бу таклиф маъқул бўлди.

Бир кеча аввал... Эртасига келин келиши керак.Тўғрироғи, балки очиқроғини айтиш керак бўлса, болаларнинг ҳаётида онасизлик даври тугаб, ўгай она даври бошланади. Бу кеча тўйиб-тўйиб яхши кўриб қоладиган кечасидир. Бозордан келтирган бир халтачани узатаркан.
— Нима олиб келдингиз менга, ота? — деган болаларига ичи зирқираб қаради. Энди бундай нарсаларни фақат ўгай она розилиги билан келтиришини ўйлаб кўнгли бузилди. Гўё айрилмоқ учун хайрлашаётгандай уларнинг гул юзларидан хидлаб-ҳидлаб ўпди. Xалтачаларни очди. Писта, қандлар, ўйинчоқлар... қандларни едирди. Ўйинчоқларни берди.
— Қани, болаларим булар билан ўйнанг, мен намозимни ўқийин! —деди. Намоздан сўнг сув иситди, ювинтирди, сочларини таради, уст-бошини кийдирди. Кечгача уларни ўйнатди, Уйқулари келиши билаи ухлатдк. Ўзи ҳам ёнларига аузалди. Етимларини ҳидлаб-ҳидлаб кўзларини юмди. Ухлади...

тун ярмида даҳшат ичра уйғондн. Қаради. Болалари пиш-пиш ухлашмоқда. Кўргани туш эканига шукр этди.

Тушида Ҳусайин очқоганмиш, ўгай онасидан овқат сўраганмиш, у эса:

-Ҳозир овқатланадиган вақт эмас!.. — дермиш ва овқат бермаганмиш. Бироздан кейин болатакрор сўраса:

-Заққум е.Ҳаммамиз очмиз. Куцанг, ўласанми?! —деб озор берармиш. Бу сўз Ҳусайиндан зиёд Одилбекка ёмон таъсир қилиб:
— Xоним, болаку бу, бироз овқат берсангиз бўлмайдими деса:
— Унинг тарбияси менга оид экан, ишимни қийинлаштириш не ҳожат? Оғзига икки уриш ўрнига овқат тутиш керакми? Бугун индамасанг, эртага бошимга чиқади.Нимаси бола бунинг? Кўрмайсанми, ҳар нарсага ақли етади деб Ҳусайинга шундай бир ғазабли қараш қилганмишки...

Одилбек бу туш эртага ҳақиқатга айланажагини ўйлаб ўртанди. Пешонасини силаркан кўркувдан совуқ тер пайдо бўлганини сезди. Бу терлар туш таъсири ва виждон мухосабасига оид эди.

Ву орада Одила уйқу аралаш қўлларини узатгандай бўлди:
— Она, сув... — деди. Одилбек туриб, сув келтирди. Лекин қизи яна яхшигина ухларди. Уйғотмоққа кўзи қиймади. Пиёлани кўл етадиган жойга кўйди, уйғониб, сув ичгиси келиши мумкин. Болалари ёнига узалди. Бир пас болаларининг нафас олишини тинглаб ётди, ҳатто Одиланинг сув сўрашини кутди ва секин-секин уйкуга кетганини билмай қолди.

Вомдодни ўқигач, ётмади. Болаларининг уйғонишини кутди. Овқатларини ҳозирлади. Уйғонгилари келмасди, Уйғонмасликка хақлари бор, бундай роҳат яна қачон насиб ким билсин.. ўйлади Одилбек. Яна қутмоқчийди... Қариндошлари келиб қолишлари керак. Нима бўлганда ҳам тўй, бир йил орзиқиб кутилган она (!) уйга роҳат, ҳузур келтирмоқ учун ташриф этади.

V

Фотиманинг уйдан айрилиши қийин бўлди. Тўи яқинлашгани сайин изтироби ҳам ортиб борди. Бу маҳзунлик тотув турмуш кечириш-кечирмаслик хавотиридан кўпроқ ота-онадан алоҳида яшаш, улардан ажраш туйғуси эди.

Фотима ўзига тасалли бериш учун ҳаракат қилди.Ҳар бўй етган қизнинг бошида турмушга чиқишдан боз чора йўқлигини ўйлади. Умрининг охиригача ота уйида қололмаслигини бу ўйга улади. Икки етимга оналик қилишини ва бу билан савоб қозонишини хотирига келтирди. Улар билан машғул бўлиб вақт қандай ўтганини билмай қолишини, бу мутлақо айрилиқ бўлмай, истаган пайтда қизлик уйидагиларини кўриб кета олишини тушунса-да, бу махзунликка монелик қилолмади. Ниҳоят тўй онаси билан бирга сўнг бор овқатланаётганини ўйлагач, таом томоғидан ўтмади. Кўзлари ёшга тўлди. Отасининг қисташига қарамасдан овқат еёлмаслигини айтди ва емади. Шошилинч юришлар, келиб-кетишлар, ўринли-ўринсиз бақириб-чақиришлар ва шунга ўхшаш ҳодисалар билан бир неча соат ўтди. Бу соатлар Фотимага узунмиди ёки қисқа? Буни Фотима билолмасди. Фақат эшикка машина келишини кутиб турган болалар такси узоқдан кўриниши билан:

Келишмоқда... —дея бақиришиб,у томон югурди. Фотима кўнглида ғалати кечинмалар пайдо бўлаётганини,тиззалари мажолсизланаётганини ҳис қилди. Бироздан сўнг ёнига икки аёл келди. Бу орада ташқаридан, «Овмин» овозлари келди. Қўллар дуога очилди. Дуоларни эшитмас, фақат овмин деганлари қулоғига чалинарди. Сўнг яна жимлик.

У ҳам қўлларини кўтарди. Ўз ризолиги билан шу турмушни танлаганини кўнгил таржимони бўлган тиллари енгилгина қимирлаб англатар, кўзларидан оққан инжулар упа-еликка эҳтиёжсиз гул юзидан сирғалиб кўксига гўзал бир ҳолда томчилаб тушарди:
— Раббим, сабр бер. Xайрли оқибат ато қил. Етимларимга зулм этмокдан, золимликдан, уларнинг ҳаққига хиёнат қилмоқдан Ўзингга сиғинурман. Поко Парвардигоро, номус билан яшамоқни, хайрли зуриётларни, болаларим ўртасида адолатга риоят этмоқни насиб айла, ё Роббил аъламийн! Сендан сихат-саломатлик, афият, хусни хулқ тилайман, динимга, ибодатимга лойиқ куч-қувват сўрайман. Ҳузурингга уяладиган ҳолда бормокдан Ўзинг асра, Ҳабибинг ҳурмати...

Бу орада ташқаридан дуо сўнгига етганини билдиргувчи «Фотиҳа саловат!» деган овозлар эшитилди ва Фотиманинг кўллари ҳам юзларига сурилди. Кейин холасининг қизи кўлларидан тутганча, тўйга келган кексаларнинг, қариндошларининг қўлларини ўптирди. Пастки боғчада ота-онаси, тоғаси, амакиси бир қатор туришарди. Улар билан хайрлашди. Олдинда гўзал жилди ва муқовали Қуръони Каримни тутиб кетаётган аёл изидан юриб ёнидаги аёллар билан бирга таксига ўтирди.

Фотима учун йиғлаганлар орасида бир четдан унга маҳзун-маҳзун термулиб қолган Исмоил ҳам бор эди. Фотиманинг қалбидаги ғалаёнлар ва ғуссасининг ҳозирга даражаси ҳақида сўзлаш хуқуқи фақат бу ҳолатни бошидан ўтказган, бошига ёпинчиқ ташлаб, ота уйи билан хайрлашиш аламини тотган келинлардагина мавжуддир.

Фотимани бир ҳовлига туширдилар. Янги эмас. Лекин хароб ҳам эмас. Уч хонаси, бир зали, боғи бор. Боғча қаровсиз. Ҳовли (уй ва боғ) тўй олдидан йиғиштирилганига қарамасдан, кўп вақтлардан бери аёл қўли тегмагани билиниб турарди. Фотиманинг кўнгли зирқиради. Xаста, заиф, ҳолсиз бир ёш аёл кўз олдига келди. У

болаларига қандай таомлар берган, ҳовлини қанчалар ораста қилган... Фақат хасталигидан боғ оёқ босолмайдиган ҳолга келган.

Аслида тўй дейиш унчалик жоиз бўлмаган бу йиғинга келган қўшнилар бирпасдан сўнг тарқалишди. Уйда фақат Одилбекнинг қариндошлари — тўрт-беш аёл қолди.

Бироздан сўнг эшикдан бир аёл ва икки бола кирди. Фотима бу хотинни икки марта кўрганини эслади. Одилбекнинг холаси. Ёнида қора қош, қора кўз, қирра бурун, чиройли, ширин икки гўдак. Янга либослар кийдирилган, сочлари таралган. Агар уларга диққат билан боққанларида юзларида изтироб белгиларини кўрмасалар, бу уларда изтироб йўқлигидан эмас, балки нотўғри қараш, яхшилаб қарамасликдандир. Одилбек нингхоласи уларнинг қўлларини тутиб олган. Фотиманинг ёнига келишди. Мулойим,аммо кўп вақт дард чеккани билиниб турадиган овозда:
— Xуш келибсиз, қизим—деди.
— Xушвақт бўлинг, хола! Аёл ёнидаги болаларга ишорат қилди:

Мана, қизим, болаларинг. Аввал энаси қаради — катта онасидан кейин, ким келса шу, унинг-бунинг қўлида қолди. Қўғирчоқдай кўлдан-кўлгаўтиб юришди бечора болалар. Энди сенга топширдик. Омонат. Шундай омонатки, кўнгиллари жаннат эшигига боғланган, бир омонатки, бошидан бир тук тушиб,жони қийналса,хисоби катта. Бу гулғунчаларни хохла яйрат,хохла уз. Ихтиёр сенда. Ўзинг биласан.

Буларни шикаста оҳангда сўзлаётган хоним бир ўзига бир Фотимага ҳайрон қараётган болалар ёнига борди:
— Қаранг, болаларим, онангиз келди. Энди яхши бўлади. Қани, кўлларини ўпинг.

Ҳусайин Фотиманинг онаси эканини яхши англамади, шу билан бирга тарбия натижаси туфайли, одоб юзасидан унинг қўлини ўпди. Чекинмоқчи бўлди. Аммо янги она унинг қўлини қўйиб юбормади. Чап кўлига олгач, деди:
— Қани сен ҳам келчи, Одила.

Одила холасига қаради. Фотима аввалдан тайёрлаб қўйган, рангли қоғозларга ўралган икки халтача чиқарди. Бирини Ҳусайинга берди. Кейингисидан бешлик, ўнли бир қанча майда пуллар чиқариб Ҳусайиннинг ҳовучини тўлдирди Сўнг:

_ Энди Одиланинг кўнглини оламиз, унга ҳам берамиз, — деди. Ҳусайин Одиланинг кўлидан ушлаб , секин тортди:

Кел, синглим, сенга ҳам берадилар, — деди. Одила зўрға яқинлашди. Гуё кулоғидан судралган улоқча. Берганларини оларкан, Фотима уни қучоқлади. Олдига ўтқазди. Одила туриб, қочмоқчи бўларди. Фотима уни кўйиб юбормади.
— Мен сенинг онанг эмасманми? Нега мендан қочасан, қизим? Сени шунчалик ўзимники, десамам, нега сен онам деб учмайсан? Мана, келдим. Энди ҳеч кетмайман. Қочсанг хафа бўламан, онанг бўлмай кўяман. Аканг, мана, шу ерда. Кел, Ҳусайин, кел, ўғлим. Сен олдида ўтир, синглинг ҳам бағримда бўлсин.

Ҳусайин тортиниб-уялиб келди. Фотиманинг бир тиззасига ўтирди. Янги она икковини ҳам бир-бир ўпиб, бағрига босди. Болалар димоғига хушбўй урилди. Бу ҳид болаларга гўзал таъсир этди.

Бошқа аёллар аралашмасдан қузатиб туришарди. Икки етимга келар-келмас ҳадялар бериб, ўпиб, бағрига босган она билан, тиззаларида ўтирган икки гўдак ҳолати уларнинг кўзларини ёшлади.

Икки кўли билан икки гўдакни кучганча Фотима Одилбекнинг холасига қайрилиб қаради:
— Ҳали сўзларингизни тингладим . Жуда тўғри ва яхши гапирдингиз. Ишончингиз комил бўлсин, мен ҳам бу уйга уларнинг дардига чора бўлиш, бағримга босиб, қийинчиликларини кетказиш учун келдим. Сабрим етгунча тиришаман, ўз онаси бўлиш ниятидаман. Болаларга мендан нима истаган, кутган бўлсангиз, зиёда бажаришга киришаман. Дуо қилинг. Аллоҳ мени уялтирмасин, — деди. Бу сўзлар холани ва бошқа аёлларни мамнун этди. Ҳатго улардан бири ёнидаги хотинга:
— Эшитяпсизми? — деб оёғи билан енгилгина туртиб қўйди.

Бир соатлардан кейин Фотима билан болалар ўртасида самимий муносабатлар бошланди дейиш мумкин.

* * *

Оқшомга қадар турли ўйлар билан ўзини еб битирган Одилбек оҳиста одимлар билан, истар-истамас уйга келиб, болаларга кўзи тушмасдан, ғалати ахволда қолди. Ўзини ғариб хис этди. Энди бу уйда уни кулиб, югуриб чиқадиган болалар ўрнига тунд ҳолда қарши оладиган бир хотин ва ундан қўрқиб бирор бурчакка бекинадиган болалар мавжуд. Мана, ҳозирдан бу ўртада кўринишмайди.Балки холаси хафа бўлишмасин, хўрланмасин дея ўзининикига олиб кетгандир. Уларнинг йўқлиги, бўлса ҳам кўзларида ёш тўла эканлиги бу уйни канчалар файзсиз, фароғациз қилиб қўйган-а, ё Раббий...

Хайрия ўлмаган, бугун бир шифохонадан тузалиб чиққан бўлсайди, нақадар гўзал бўларди. Оҳ, нақадар деб ўйлади. Сўнгра бу Аллоҳ такдирига қарши, одобдан ташқари бир ўй (шайтон васвасаси)еканини ва мусулмон бундай фикрламаслигини хотирлаб, Аллоҳ Таолодан афв тилади. Бундай ўйламокдан не фойда бор эди? Бўлмайдиган ўйлар билан бошини қотиргунча, ҳақиқатга алоқадор бир нарса билан машғул бўлиш афзал эмасми? Масалан, ўгай она кўнглини қандай олади, болаларини унинг зулмидан қандай қутқаради, қандай йўл топиш мумкин? Ўйлаши ва чора топиш керак бўлган нарсалар мана шулар эди.

Бир сигарет тутатди. Илгари чекмасди. Сўнгги бир йил ичида шу зақкумга йўлиқди. Бир-икки тортди. Бироз кейинроқ бир дўсти келиши керак эди. Ўзининг бу аҳволини унга биддирмаслик лозим. Зотан, тонгдан оқшомга қадар ўйлашдан ва куйган кўнгил билан Аллохга дуо этишдан бошқа ҳеч иш қилмади, бир луқма бўлсин таом емади. Кечгача икки қути сигаретни булғашга асло ҳаққи бўлмаган тоза ҳавога пуфлади. Ўчини ундан олди. Сабр косасини тўлдираёзган изтироб уни ўз-ўзига атрофини ўраган пашшалар таловида кўллари боғланган, бечораҳол, ғариб аҳволда кўрсатди. Бу орада холаси боққа чиқди. Уни кўриб, яқинлашди:
— Xуш келибсан! Беадад шукрки, бу иш хам битди, деди. Одилбек:
— Болалар қани, хола? Нима қилишяпти?
— Ичкарида. Оналари билан ўйнаб овуниб ўтиришибди.

Одилбек сарчиб тушди.
— Тушунолмадим?
— Оналари тиззасида ўйнаб ўтиришибди.
— Ё...

Бу ҳайрат нидоси Одилбекнинг оғзтдан чиқиши баробарида кўзлари ҳам ёшланди,ғалати бўлиб кетди.

-Ҳа ўғлим,баъмани хонимга ўхшайди. Келар-келмас гўдакларга ҳадялар берди, ўпди, қучоқлади. Бу уйга келишдан мақсади ҳам уларга етимлик машаққатларини чектирмаслик эканини айтди. Менимча, буларни чин дилдан гапирди.

Бир неча кунлардан буён болалари ғамида эзилиб келаётган Одилбек бу сўзларга жуда-жула ишонишни ҳоҳларди.Қаршцтда хазилни ҳуш кўрмайдиган ходаси сўзларкан , ишонмасдан бўлмасди. Аммо шуурига бери ўрнашиб қолган чигал ва оғир ўйларини бирдан улоқтириш осонми? Ундаги карахтлик ва турғунликни қўрган холаси:
— Кел, эшиқдаги калит ўрнидан уларга ўзинг қара,-деди.

Холаси олдинда, Одилбек орқада, уйга киришди. Келиннинг хонаси ёпиқ эди. Xола балки ичкаридан очилгандир деб ўйлаб аввал эшикни туртди, сўнг Одилбекка қара дегандай ишора қилди. Одилбек кўзининг бирини юмиб, иккинчисини калит жойи(тешиги}га тўғрилади. Фотимахоним ён тарафдан кўриниб турарди. У чўк тушган, Одила ва Xусайин олдида ўтирарди. Фотимахоним кўлини тиззасига кўйди. Одиланинг кўзи Фотимахонимнинг қўлида. Бирдан унинг кўлини тутди. Фотимахоним атай қўлини тортмади. Одила қўлини силкиб:

Тутдим , ушладим , — деб қичқирарди . Бошқа қарашнинг ҳожата йўк, Бир ойлик виждон азоби ниҳоя топганга ўхшайди. Кичрайиб, торайиб бир зиндон ҳолига келган дунё бир зумда унут бўлиб, «Кал Алининг боғига айланган қаровсиз ҳовлиси кўзига саройдай кўрина бошлади.

Уч кун ўтиб, нонушта тайёрлаёттн Фотимахоним ота ўғил ўртасида кечаётган суҳбатдан хабарсиз эди. Қўли иш билан, қалби эса шу неъматларни ато этганга, яратгам шукрона билан машғул. Кун келиб ушбу неъматлар у ҳам жавоб беражагини ўйлайди.

Фотимахонимдан мамнун бўлсада, ҳали уни тамом бу уй одами сифатида қабул қилолмаётган Ҳусайин сир айтмоқчи бўлгандай отасига яқинлашди. Секингина:
— Ота, бу опа қачон кетади?
— Қайси опа, ўғлим?
— Ташқаридаги опа?

—А, онани опа дейишганини сендан эшитяпман. Одам онасини ҳам опа дейдими ҳеч замонда?
— Бу менинг эски, аввалги онам эмас, ота.
— Нега эски онанг эмас, ўғлим? Касал бўлгунча шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Ёки сизни яхши кўрмайдим?

Яхши кўради.

Бу орада Фотимахоним ичкарига кириб қолиб суҳбат тўхтади.

У бир иш учун қайтиб чиқиб кетгач, Одилбек:
— Энди бундай гапларни эшитмайин, ўғлим. Агар, она демас экансан, мени ҳам ота дема!
— Нега энди, ота?
— Онангни опа деганингдан кейин, мени ота дейишнинг не ҳожати бор?! Онанг хафа бўлиб, сени ўғлим демай кўйса, нима қиласан? Онанг бўлмаса, сени яхши кўрармиди? Сизларни ўпиб ётқизармиди? Онанг бўлмаса, бу ишларни қилармиди?

Бу орада Фотимахоним хонага яна кирди. Ўтган қунлар Ҳусайинни Фотимахонимга кўпроқ яқинлаштирди. Одила эса ҳали кичик. Аввал ўтганларни эслаёлмайди. Икки кун ўтмасдан Фотимахонимни она деб яхши муносабатда бўлиб кетди.

Ўйнамоқ учун чиққанларида дераза олдида кузатиб,кутиб ўтирадиган, қайтганларида югуриб эшикни очадиган оналари бор эди энди уларнинг уйида.
— Келганимизни қандай билдингиз, она?

—Деразадан қараб, кутиб ўтирувдим, болаларим келсин деб.

-Бизни жудаям яхши кўрасизми, она?

Жуда-жудаям!

Кейин бу яхши кўришнинг катталигини, даражасини кўрсатиш учун ёнига ёзилган қўллар ва уларга меҳр билан қараб қолган кўзлар...

Бу кўзларнинг соҳиби, болаларининг бошқа болалардан кам эмаслиги, паст келмаслик кераклигини, баъзи ўзини билмаганлар: «Ҳа, энди, нима бўларди, етим шундай бўладида!» —демасликлари учун бутун куч-куввати ва ғайратини сарфлар, хар иккисини ҳам гулдай тоза қилиб ташқари чиқарарди. Уйда ҳам кундалик ишларидан ташқари, уларни ўйнатар, қўнгил очишларини тартибга солиб борарди.

Одилбек ҳаётидан мамнун кўринарди. Кўринади эмас, хақиқатан мамнун. Чунки Фотима ўгай она эмас, ўз оналаридай болаларга талабчанлик ва меҳр билан қарамокда. Энди болалар узоқ давом этган дардли ҳаётдан фориғ бўлдилар. Одилбек азонда уйдан хавотирсиз, хотиржам чиқади. Ишига кўнглида роҳат, қалбида хузур билан келади. Буюк фалокат ўрнига саодат келганини,тушида кўрганлари туш бўлиб қолганини англаган ва шукр айтган бир қул қай ахволда бўлса, Одилбек ҳам шу ҳолда. Гўдакларига боқиб раҳматлидан бир омонат эканини, бирга аччиқ-чучук кунларни кечирган хотинини хотирлайди. Баъзан чарчаган пайтларида: «Фотима!» дейиш ўрнига «Хайрия» деб юборай дейдию, ақлини йиғиштириб олади. Баъзан уйқу аралаш ёнидага Фотимани Xайрия деб ўйлаб кўярди. Xавфли томони шунда эдики, уйку аралаш оғзидан унинг исми чиқиб кетиши мумкин эди. Унда Фотимахоним ўзини яхши кўрмаслигини, ҳануз у Xайрияга боғлиқ эканини ўйлаб қолиши мумкин. Бунинг оқибати яхши деб бўлмайди. Қайси эркак уйланган хотинини аввалги эридан сўз очишини, очганда ҳам унга боғланиб қолганини эшитишни истайди?

Аввалги эрини ҳар кеча мақтайверган хотинини «уччовимиз бир ўринга сиғмаймиз» деб уриб ётоқдан улоқтирган Афандининг ҳолига ўхшайдими бу? Баъзан пишган таом Xайрия тайёрлайдиган овқатга ўхшашлиги, Xайрня уни келтирганда ейман деб оғзини куйдиришлари уни икки-уч азвалги хотираларга қайтарарди. Яна у билан боғлиқ ҳотираларга беихтиёр берилиб кетарди. Фотимадан шикоят бормиди? Шунин учун аввалги хотинини унутолмаяптими? Йўқ, у хақиқатни инкор ёки оёқ ости қиладиганлардан эмас. Дўконида сотиладиган қаҳва ва шунга ўхшаш қимматли бир нарсани тортаркан, тарозининг қарши палласига қаҳва солиниб ўралган қоғоз оғирлигича фойдани харидор зарари хисобига уриб қоладиган сотувчида виждон борлигини гапириш лозимми?

Бир неча бор айни ўзи каби виждонли бир харидорнин
— Одилбек, ўрайдиган қоғозни текин олмайсан. Шундай экан, зарар кўрасан, дегач:

Фойдамиз қоғоз харажатини қоплайди, — деб, бун кўнгил розилиги билан қилаётганини айтарди. У тижортида виждон талабидан келиб чиқиб кўйилган фойдадан зиёдини ўзига муносиб кўрмас ва барокат шунда экан ишонар эди. Бундай тушунчага эга кишининг болалари ҳаловат ато этган, уларни ўз онаси каби бағрига босган ўзининг хурматини ҳам ўрнига қўйган хонимдан шикоят этилишига имкон бермаслиги кундай равшан. Албатта хонимига муносиб тарзда ҳурмат кўрсатяпти, фақат одобу тарбияси, самимияти янада зиёда хурмат этишга лойиқ экан, уни хафа қилмаслик учун ҳеч бўлмаса Xайрияхонимни унинг ёнида хотирламасликни истарди.

Фотимахоним Қуръон ўқишни биларди. Бошланғнч мактабни тугатгач, махсус курсга қатнаб, хатм қилган, Курсда Қуръони Каримни сўнгига қадар ўқиган бўлса ҳам ҳар бомдоддан сўнг Каломулло тиловатини одат қилгай Аллоҳ каломини ўқигач, унинг завқи ва ҳаяжони билан ишларини бошларди. Келин бўлгач ҳам бу одатини давом эттирди. Келган ҳафтасининг жума оқшоми эди. Одил акасига мурожаат қилди:
— Куръонни ўқишни биласизми?
— Йўқ! Бу жиҳатдан омадсиз ва саводсизман.
— Саводли бўлишни истайсизми?
— Қандай?

Сизга Қуръон ўқишн иўргацам, нима дейсиз?
— Шу ёшдами?
— Ёшингизга нима қилиби? Инсон Қуръон ўқишни ўрганиши учун мутлақо гўдак бўлиши керакмаску...Кўнгил хоҳаса бу ёшдагина эмас, йигирма йил кейин ўрганиш мумкин. Отам ёзув алмашганда ёши бир жойга бориб қолган кўплаб кишилар янги ёзувни ўрганганини айтар эдилар.
— Яхши, қанчада ўрганишим мумкин?

Киришишингиз, ҳаракатингизга боғлиқ. Ҳар оқшом бир соат машғул бўлинса, бир ойда бемалол ўқишингиз умкин. Вафот этган қанча қариндошларингиз икки саҳифалик тиловатга оч одамнинг овқатга бўлган эҳтиёжидан кўра кучлироқ эҳтиёж билан кўз тикадирлар. Бомоддан сўнгги ўқиладиган ўн дақиқалик оятлар қалбга қандай туйғулар солишини тиловат қилгач англаймиз.

— Жуда мамнун бўлардим, кўлларингни ўпаман. Шу оқшомдан кечиктирмасдан, дарҳол бошлаймиз.

Одилбек айтганидек шу кечадан ўқишни бошлаб юборди. У сўзида турадиган инсонлардан эди.

Фотимахонимнинг айтгани тўғри чикди. Одилбек бир ой ўтгач, инсоният хидояти учун юборилган шарафли китобни ҳурматли ва суюкли хонимининг ёрдами билан кечқунлар бемалол ўқийдиган бўлди. Бу илк қадам эди. Бундан сўнг бу китобда кўрсатилган, оқибати мутлақо саодат бўлган исломий ва инсоний қонунларни ўрганмоқ учун унинг туркий таржимасини ўқиб чиқишга қарор қилишди.

Бир кун Одилбек уйга қўлида бир қоғоз халта билан қайтди. Ўзини очиқ чехра билан каршилаган хонимга уни узатаркан;
— Қимматли устозимга ҳадям бу, —деди. Қоғоз халта очилди.Гўзал бир либос эди. Фотимахоним эрининг юзига боқиб:
— Ташаккур. Аммо менинг болаларимга ҳадя қани? Мен кийиб,улар шундай қоладтларми?
— Уларга ҳам бўлади. Бир ҳафта ўцин, иншооллоҳ.Уларнинг ҳам кўнгилларини кўтараман.
— Буни олган дўкон згаси билан дўстлигингиз борми?

Бор.

— Яхши, агар менга қулоқ солсангиз, буни эртага элтиб бориб,ўрнига болаларимга икки ҳира олинг. Қаранг, кунлар ҳам совий бошлади. Ҳам кўнгилларини оласиз, совуқ емайдилар. Уларни хурсанд, шод эцангиз, мен севинаман. Ўзим кийганимдан зиёдароқ кувонаман.

Бу сўзлардан Одилбекнинг кўзларида ёш пайдо бўлган икки томчи ёшга қарамаслик учун кийимни тахламоққа киришган Фотимахоним бошини кўтармас илова қилди:
— Ҳам мен бундай эмас, қимматлироқ ҳадя хохлайман.
— Нимани истаймиз, Фотимахоним?
— Xохлаганимни хуфтондан кейин айтаман.
— Ҳозир айтинг.
— Ҳозир пайтимас.

Буни англашдан ожиз қолган Одилбек хотинини ортиқ қистамади.

Фотимахонимнинг лутфи учун Яратканга жон-дили билан шукр қилди.

Ўйнагани чиққан болалар уйга қайтишганда,камзул қоғоз халтачага жойланиб,яшириб қўйилганди.

«Хуфтон»дан сўнг Одила Фотимахонимнинг ёнига келди:
— Она, мени ухлатинг, — деди, Фотима уни ўрнига ётқизди. Ёнида ўтирди. Унга ҳар тунги уч калима дарси такрорлатди:
— Сени ким яратди, қизим?
— Аллоҳ.
— Пайғамбаринг ким?
— Ҳазрати Муҳаммад.

—Дининг нима?

Ислом.

Дарси биттач, ёноқларидан бир-бир ўпиб, «Аллоҳ роҳат берсин, тунинг хайрли бўлсин» дедида, уйкуга кетишини кутди. Беш дақиқалар ўтиб, Одила ухлаб қолди. Бирозлан сўнг Ҳусайин ҳам ухлагач, эрига мурожаат қилди:
— Энди менинг ҳадямга навбат келди. Шу оқшомдан эътиборан ҳар оқшом уч бор «Ихлос» ва бир маротаба “Фотиҳа» сурасини, ҳар жума оқшоми Таборикни ўқиб,марҳума қариндошимга бағишлайсиз. Бир камзул бир кун севинтирар,бу ҳадя эса ҳар кун.
— Сенинг қариндошинг қлганми?
— Ҳа. Бир йил аввал.
— Бу ҳакда гапирмагандинг.
— Энди гапираман.Майли,ўқийман,лекин исми нима қариндошингнинг?

Фотима ғоят сокин овозда деди:
— Xайрия.

Бу исмни эшитиши билан Одилбекнинг ранги ўзгарди.Ҳаяжонини билдирмаслик учун минғирлади:

—Хайриями?

—Ҳа, Xайрия. Нега ғалати бўлиб кетдингиз?

Йўқ, ғалати бўлмадим.
— Мен Xайрия дейишим билан довдирадингиз. Нега? Одилбек бошини қуйи солди:
— Чунки вафот этган хотимимнинг исми ҳам Xайрия эди Фотимахоним.

Қистамади.Бу гапни қўйиб, сенинг қариндошингга ўтайлик.
— Менинг қариндошим вафот этган хотинингиз Xайриядир. Ҳаққига тиловат қилишингизни истаган қариндошим айнан у.

Одилбекнинг кўзлари ёшланди. Бошини эгди:
— Аммо, мен уни унутишга ҳаракат қиляпман.
— Нега? Ахлоқсизмиди? Одилбек тезлик билан эътироз этди:
— Йўқ, асло.
— Яхши кўрмасмидингиз? Севмасмидингиз? Одилбек жон жойидан ушланганди. Севмоқ — не дегани? Телбаларча севарди. Чуқур изтироб билан:
— Яхши кўрардим, Фотимахоним. Фақат нега сўрайсиз? Нечун кул бўлган дардни қўзғайсиз?

Нечунми? Масалан, Xайрияхоним ҳаёт бўлганида севмасмидингиз? Унутилишига сабаб унинг ўлишими? Бу хонимнинг айби сизга икки шуъладай, нурдай бола , ҳаётини ҳаётингизга боғлаганими, номусини сизга топширганими, бутун борлиғи билан сизники эдими, сизнинг йўлингизга кўз тикканими? Шуларми унинг унитилишига сабаб,айтинг! Нега бу болаларни унутмаяпсиз? Булар фақат сизга оидми ёки ўлгач,вафосиз эри томонидан унутилган Xайрияхонимнинг ҳам уларда ҳаққи борми?

Бу сўзлар Одилбекнинг юрагига ўқдай қадалди, терга ботирди:
— Фотимахоним, бир кўнгулда икки севги бўлурми? Бир инсон икки хотинни ҳам севиши мумкинми?
— Бу кеча ғалати суҳбатлашаяпсиз. Мени севиш билан уни севиш орасида қандай муносабат бор? Уни севиш билан, масалан, мозорга бориб у билан бирга ётасизми? На сиз бундай қила оласиз, на у сиздан буни кутади. Бугун унга бўлган севгингиз, Аллохдан уни кечириши сўрашингиз, савобини унга атаб таом тарқатмоғингиз унга бағишлаб Қуръон ўқимоғингиздир. Ёки мархумни бошқача тарзда севиш ҳам мумкинми? Мен унга қарши сўзласам, мени уялтириш ўрнига, аксинча йўл тутишингиздан хафа бўлдим. Сизни бундай қиёфада қўришни истамасдим. Ахдига вафоли бўлмоғингизни хоҳлайман. Сиздан унга нисбатан мурувват кутаман.

Одилбекнинг кўзлари ерда бўлгани учун Фотимахон унинг кўзлари ёшланганини кўрмади. Агар уятдан ерга киргудек, ёрилгудек ҳолда бўлмасайди, йиғлаётганини овозидан ҳам билса бўларди. Фақат бунга имкон йўқ эди. Қалби гавҳардан қиммат хоними қаршисида эканини яна бир идрок этиб, у кўрсатган инсоний ибратдан лол қолиб турарди. Бир аёл эрининг ўлган хотинини бу қадар бу даражада инсонийлик кўрсатиши уни лол этганди:
— Уни унутмаслигингиз ҳақида менга сўз бера оласизми?

Одилбек сўз берди. Сухбат таъсирида бу кеча узоқ вақт ухлай олмади.

* * *

Бир кун кейин болаларига бир донадан жун камзул келтирилди. Иккисннинг ҳам севинчи сўнгсиз. Уларни кувонганнни кўрган Фотимахоним:
— Мана, энди мен мамнун бўлдим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, — деди.

Ҳусайин:
— Она, отам сизга ҳам олиб келадими?
— Албатта, олиб келади. Аммо ҳозир менда бор. Сиз кийсангиз, мен хурсанд бўламан.

Овқатдан сўнг икки бола яшинмачоқ ўйнашарди. Аввал бири кўзларини юмади, иккинчиси яширинади, сўнгра кўзларини очиб бекинганни топади, Яшириниш навбати Одилада. Ҳусайин кўзларини юмди. Фотимахоним қўлларини очиб, «кел» дея ишора этди. Айни вақтда Одилбек ҳам шундай қилди. Бола тараддудланди, иккисига тезтез қараб олдида, сўнг Фотиманинг қучоғига отилди. Бошини унинг кўксига яшириб, қичқирди:
— Бўлдиии..

Ҳусайин кўзларики очди ва бир дақиқадан сўнг Одилани топди. Ака-сингилнинг қийқирғи кўкка кўтарилди. Одилбек сўради:
— Қизим, мен ҳам кучоғимни очдимку, нега менга кел

мадинг?

Сиз — бадбўйсиз, онам — хушбўй. Қизалоқ сигарет исини айтмоқчи эди. Сигаретнинг ёмон ҳиди келганидан отасининг бағрига яширинмади.
— Ростдан хам ёмон ҳид келадими мендан, қизим?
— Ростдан. Ишонмасангиз, акамдан сўранг.

Ҳусайин боши билан тасдиқлади, сўнг, яна ўйин бошланди. Одилбек бу ҳолни сўраш учун Фотимахонимга ўгирилди. Кўзларида, сиз нима дейсиз, деган маъно бор эди. Фотимахоним:
— Ҳа, афсуски, шундай хидингиз бор. Баъзан одамнинг нафаси қайтади. Отам чекмасди, лекин пиёз, саримсоқ еса оқшом жомега бормасди, намозни уйда ўқирдилар, Ҳеч зсимдан чиқмайди, бир оқшом:”Ота, азон айтилмоқда”, — дедим.

Эшитяпман, қизим. Фақат бу оқшом пиёз едим, жамоатни бехузур қилмасам девдим, — деди. Мен эса буни беҳуда деб топдим:

Мен бўлсам, пиёз ва саримсоқ учун жомени тарк этмасдим, аммо жоме учун буларни тарк этардим, — дедим. Отам жавоб бермади. Аммо шундан кейин уларни хомлигича еганини кўрмадим.

Одилбек нозиктаъб хотинини сигарет ҳиди билан беҳузур қилганини шунда тушунди. Ташламоқ керак. Xоним тириклигида чекмасди. Вафот этгач, болаларнин паришон холларини кўриб чека бошлади. Дардимни унутарман деб ўйлади. Фотимахоним у сигаретни ташлаш учун қандай таъсир этиш кераклигини биларди.
— Чекишни неча ёшдан бошладингиз?
— Бир йил бўлди. Рахматли Xайрия вафот этгач, бошладим. Болаларнинг ҳоли паришон эди. Ғамим камаяр дебман.
— Бундан боларнинг ғами камайдими?
— Бнлмадим.
— Менимча, озаймади. Уларни овутиш, дардига чора топиш ўрнига уларни унутиб, ўзингизни ўйлабсиз. Тўғри йўл танламабсиз. Масалан, чекишга харжланган пул билан болаларнинг кўнглини олиш мумкин эди.

Фотимахоним тўғри гапирарди.Сўзларидан чекишни ташлатиш хохиши сезилиб турарди. Ўзи ҳам секин-секин зарарини кўра бошлаган эди. Кечалари йўтал туца, ухлатмайди. Тонглар иштахасиз туради. Бунинг устига уч ярим ёш боласи «сасийсиз», деб икки ойлик ўгай онасини қучса.

У кеча бу масала бошқа кўзғалмади. Аммо Одилбекнинг зехнини бир муддат машғул қилиб турди. Одилбек ўша кеча қилган қарорига биноан, ҳар кун озоздан камайтириб — чекишни бутунлай тарк этди. Бир кун сигаретни ташлагани тўғрисида суҳбатлашаркан, дўсти:
— Мен чекмайман, аммо чекканлар бир ўргангач, ташлаш қийин дейишади,—деди.
— Гўдак ўзи учун бенихоя севимли бўлган она кўкрагини тарк этадику. Ақли жойида, иродасига ҳоким инсон сигаретни тарк этиши мушкул ишми? Иродасига ҳоким бўлмаганлар учун мушкул бўлиши мумкин, —деб жавоб берди Одилбек.

VI

Бир кун Xусайин ташқарида ўйнаётиб, уришаётган икки боланинг орасига тушди. Орачилик қилмоқчи бўлди, яни ажратиб кўйишни истади. Ажратолмади, бунинг устига уларнинг муштларига нишон бўлди. Қўшни хотинларцан бири етиб келди ва уни уришяпти деб ўйлади. Ҳусайнни четга тортди-да
— Нима истайсиз бу етимчадан? Уялмайсизми? Тортадиганини тортиб, оладиганини олиб ётибди бечора гўдак. Ўгай онанинг ўзи етмайдими? Ҳусайин ҳайрон бўлди, не қиларини билмай қолди.

—Хола, менинг онам ўлгани йўқ, — дея олди. Аёл унинг бошини силади:
— Сени алдашмоқда, гўдагим. Асл онангни кўрганинга эди, буни она дермидинг?! Фариштадай аёл эди. Бунинг нимаси сизга ўхшайди? Кўзларига қара. Сизнинг кўзингиз — қора, уники — қўк.

Эштк олдид ауларни кузатиб турган бошқа бир қўшни хотин:
— Нималар деяпсан, Олмос? Нега болани хафа қиласан? Буларни гапириб нимага эришдинг? — деди.

Уни уришяпти опа,етимни урадими? Айб эмасми?

Хўп,сен буларни гапириб болани хафа қилишинг айб эмасми? Яхши иш қилдингми?

— Билсин,дуч келганни она демасин.
— Нега дуч келган? Сендан, мендан яхши у хотин, машаАллоҳ.
— Сен уни оқловчи бўлиб қолдингми, Самоҳат? Яхши бўлса, икки етим боласи бор одамга турмушга чиқармиди?! Сен ҳам яхши бўлсанг, шундай хотиннинг ёнини олмасдинг. Унинг нимаси она?! Xайриянинг ўрнини босолармиди?! Гапирмайсанми буларни?! Мени заҳарлама худо ҳаққи, менга тирғалма, тилимни қичицанг, расвои жаҳон қиламан сени!

Гап яна чўзилиб гапира-гапира узоқлашди. Эркаклар ўтиб кетиши билан Ҳусайинга тасалли бермоқ учун эшигини очган Самоҳат хоним унинг боши эгик ҳолда оғир-оғир қадамлар ташлаб, уйига яқинлашиб қолганини кўрди. Ичи ачиди. Эшигини ёпиб ичкари кираркан:
— Разил хотин,Худодан топ!-демоқдан ўзини тия олмади.

Ҳалиги хотининг чиркин ҳаракатини ақлли одам тўғри топмаслиги муқаррар. Ўз онаси бордай мехр билан қаралаётган бу болага етимлигини билдириш уни руҳан чўктириш эканини бнлмаслик айбдир. Балки у хотин ҳам бироз ўйласа, сўзлари болани хафа қилишини билган бўлармиди?! Аммо инсон аввал сўйлайди, кейин ўйлайди. Бир ишни аввал ўйламасдан қилиб кўйиб, кейин пушаймон бўлади. Аввал ўйлаб кейин сўйласа, аввал тушуниб, кейин адо эца не бўларкин?

* * *

Ҳусайин истар-истамас қадамлар билан ўйчан ҳолда ичкари кириши билан Фотимахоним унга яқинлашди.

Нима бўлди ўғлим, тобинг йўқми?

...

Гапирсангчи, жон болам, мазанг қочдими? Нимани ўйлаяпсан?

Ҳусайин яна жавоб бермади. Фотимахоним ҳайрон бўлди. Уй ўртасида турган боланинг олдига чўккалаб ўтирди.Қўллари билан унинг бошини кўтарди. Юзларидан бир-бир ўпди. Xусайиннинг кўзлари ёшли эди.

Биров билан урушдингми,ўғлим? Нега гапирмайсан? Xўш, гапир, йўқса, онанг бўлмайман.

Хусайн йиғлай бошлаганди:
— Сиз менинг онам эмас экансиз. Менинг онам ўлган.

Фотимахоним не қиларини билмай қолди. Тепасидан қайноқ сув қуйилгандай бўлди. Пешонасидан совуқ тер чикди.Бу уйга келишнинг асосий сабаби уларга ўгайлигини билдирмаслик эмасмиди? Уч ой ўтмасдан бу умиди кўкка совурилмокда. Шунинг билан бирга Фотимахоним охири бахайр бўлишига ишончидан айрилмаслиги керак эди. Яхши ниятли инсонларни Аллоҳ ёрдамсиз қолдирмаслигига ишонарди.
— Xўш, ким гапирди буларни, ўғлим?
— Ташқарида. Бир хотин.

Сени бировга ўхшатибди, ўғлим. Қара, мен соғман. Сен менинг онам ўлгани йўқ, демадингми?

—Дедим.
— Нима деди у?
— «Сени алдашяпти, у ўгай онанг, унинг кўзлари сеникига ўхшамайдику», деди.
— Сен ишондингми?
— Албатта, ишондим. Қаранг, кўзларингиз меникидайми?
— Кўзларимиз ўхшамаса, онанг бўлмас эканманми?
— Билмасам.
— Кел, бундай бағримда ўтир, сенга баъзи нарсаларни тушунтирай, қулоқ сол.
— Сизнинг бағрингизда ўтирмайман.
— Буни қаранг, онасининг кучоғида ўтирмасмиш.

Шуларни айтаркан, уни кучоқлагандай кўтарди.

Ҳусайин:
— Қўйинг мени... қўйиб юборинг... —дея типирчиларди.Вазият ёмонлашиб борарди. Уни туширди ва рўпарасига турди:

Демак, номаълум хотинга ишонасан, менга ишонмайсан, шундаймн?Мен ўғлим бор, деб қувониб юрибман. Биров учраб отанг ўлган деса, ишонасанми, қариндошинг ўлди деса, бунга ҳам ишонасанми? Xўш, мени она демасанг кимни она демоқчисан? Онам деб кимни яхши кўрасан? Бугунгача сени хеч урдимми? Ёмон гапирдимми? Айтганингни икки қилдимми, кўзичоғим? Онанг бўлмасам шундай қилармидим? Менга она деганингда, бор онангни топ, мен сенинг онанг эмасман демасмидим? Мени хафа қилдинг, кўнглимни вайрон қилдинг. Кет, қаршимда турма. Қачон келиб кўлимни ўпсанг, шундагина ярашаман.

Фотимахоним шуларни айтиб боққа чиқиб кетди.Болага буларни гапирган хотинга нисбатан ичидан бир ғазаб кўзғалиб келарди. Агар ёмонликка одатланган бўлс эди, хеч қурса у хотиннинг ортидан ёмон сўзлар айтарди. Лекин унинг тили ёмон сўзга айланмайди. Фотимахоннинг иродаси хисларидан ғолиб келди, у хотинни дуоибад этмакдан тийилиб, етимларини яхшилик йўлида дуо қилишга киришди: «Ё Раббий, гўдакларим ҳолини Ўзинг ислоҳ эт, уларга нисбатан кўнглимни марҳамат билан тўлдир, буболаларни ўз онаси каби улғайтиришим учун Сенга сиғинаман!» Кўнглидан чиққан дуолари юксак мақомларга кўтарила бошлади. Кўзлари равшанлашди.

Орадан ярим соатча вақт ўтди. Бу орада Ҳусайин ичкарида нима қилди ёки Фотимахонимнинг ўзи қай даража изтироб чеқди, билиш қийин. Инсоннинг ичида кечадиган шундай туйғулар борки, таърифига тил ожиз,тарифлаш саноқли кишиларгагина насиб этган.

Ҳусайин ташқарига чиқди. Фотимахонимга яқинлашди ва уч одимча берида тўхтади. Қўллари шимининг чўнчагида. Ҳаракатларидан бироз улғайгандай туюларди.Бир муддат Фотимахонимга қараб турди. Фотимахоним бошини кўтармас ва унга боқмасди. Бир пас ўтгач, сўради:

Мендан хафамисиз?

Она демасди. Фотимахоним жавоб бермади. Ҳусайн бир-икки лаҳза кутгач, такрор сўради:
— Xафамисиз, мендан ранжидингизми? Фотимахоним бошини кўтарди. Кўзлари нам эди.
— Йиғлаяпсизми?

Ҳануз она демасди. Фотимахоним бошини яна эгдию Ҳусайин яқинлашди. У ҳам йиғлагудай эди. Инсонга хос хусусиятлардан бири шу: ёшли кўзларга боққанда кўзлари ёшланади. Қўлини Фотимахонимнинг бошига қўйли.
— Нега йиғлаяпсиз?

Она демасликка қаттиқ ҳаракат қиларди.
— Мен сенинг онанг эмасман. Нега суйканасан менга? Қоч,яқинлашма. Сўнг қўзларини артиб, уни енгилгина итарди:
— Кет ёнимлан.
— Кетмайман. Ярашинг мен билан.

Овози ҳозир йиғлаб юборишидан хабар берарди.
— Ярашмайман.

Ёшли кўзлар бир-бирига бир пас қаради. Фотимахоним қўлини Ҳусайинга узатди, Ҳусайин тутди, ўпди ва пешоасига қўйди.
— Онам де.
— Онам.
— Жоним онам де.
— Жонимонам.
— Ягона онам де.

Ягона онам!
— Онангни кучоқла, қани, кўрайин. Ҳусайин қучоқлади, ўпди. Фотимахоним ҳам уни бағига босди:
— Яна шундай иш қилсанг кўрасан, сени Қандай савалайман. Сўнг уни қўлларидан ушлаб, қаршисига турғазди:
— Гапир, яна шундай ҳақсизлик қилиб, мени ранжитасанми?
— Йўқ, она.

Ҳусайин хануз онасининг кўзларини кузатарди.
— Сизнинг кўзингиз нега кўк, она? Фотимахоним бу саволга жавоб бермасдан ўзи сўради: Сенинг кўзларинг нега қора?

—Билмайман.
— Мен хам билмайман, ўғлим. Тангрим сенинг кўзлаингни қора яратган, меникини — кўк. Ҳозир сенга бир нарса кўрсатаман. Ичкаридан бир парча нон келтир. Али амакиларнинг пишагини чақирамиз.
— Нонсиз чақирсак бўлмайдими, она?

Ҳайвонни алдасак бўладими, қўзим? Чақирсак, бир нарса бермоқчи деб югуриб келади, бизда эса ҳеч нарса бўлмаса, яъни алдасак, ҳеч нарса бермасак, гуноҳ бўлади, Инсон бугун ҳайвонни алдаса, эртага ўзига ўхшаў инсонни алдайди. Бу бечора ҳайвоннинг ҳеч кими йўқ.Биз нима берсак, ейди. Югур, оналар айтган ишни дарров бажариш керак.

Ҳусайин чопиб бориб, уйдан бир парча нон келтирди. Сўнг Али амакининг боғига бурилиб, пиш....пиш...пиш дея пишакни чақира бошлади. Бироздан сўнг бир пишак бу ёққа ҳатлади.
— Нонни тўғра, олдига кўяйлик.

Ҳусайин нон тўғрамларини олдига ташлар, пишак кузатиб турар,сўнг ўзига қулай томондан яқинлашиб, моҳирона бош силкканча оғзининг гоҳ ўнг, гоҳ чап тарафига ўтказиб ерди.
— Ҳусайин!
— Лаббай, она?

Пишакнинг кўзларини кўряпсанми?

Ҳусайин қаради. Ва ҳайратдан қичқирди.

Аааа... Она мушукнинг кўзлари нотўғри экан.

Фотимахоним кулди:
— Қанақасига нотўғри бўлсин, ўғлим?
— Xато. Бири бир рангда, иккинчиси иккинчи рангда.
— Кўрдингми, ўғлим, менга сизнинг кўзингиз нега кўк дегандинг. Ҳатто бир пишакнинг икки кўзи турли рангда. Аллоҳ шундай яратган.
— Xўп, ундай бўлса, Xайрия ким, она?
— Менинг бир исмим Xайрия, билмайсанми, бўталоғим.
— Билмайман.
— Унда оқшом отанг келганда сўрайсан. Мен индамай тураман.
— Ишондим, она, сўрамайман.
— Йўқ, оқшом сўраймиз.

* * *

Одилбек дўконда ўтираркан, қўшни бола қўлида бир конверт билан келди:
— Буни Фотима янгам бериб юборди амаки, — деб хатни узатди. Мактуб икки сатрдангина иборат эди.

«Оқшом сиздан Ҳусайин менинг исмимни сўрайди.Бугундан эътиборан иккинчн исмим Xайриядир. Сабабини тушунтираман».

Одилбек хатни ўқиб, ўйга толди. Ҳусайин нега Фотиманинг отини сўрадийкан? Нега исми Xайрия бўлди экан? Бирор эзма бўлар-бўлмас гапларни лақилладими? Уйланганидан бери чеҳралари очилиб қолган болаларидан омад юз ўгирмоқдами?

Оқшомни жониқиб кутди. Уйга бориши билан кўзлари болаларининг юзларида бўлди. Ҳеч нарса англамади, овкатланаркан Фотимахоним:
— Қани, ўғлим, отангдан менинг отимни сўрачи? —деди
— Ота, онамнинг оти нима? — деди.
— Фотима, ўғлим.
— Бошқа оти борми онамнинг?
— Бор, бир оти — Xайрия. Аммо биз кўпинча Фотима деймиз. Нега сўраяпсан, қўзим?
— Бугун бир хотин мени етим, деди.Онанг тирик юрса шундай бўлармиди, деди. Онам Xайрия эканини айтди.
— Xўш, сен ишондингми, Ҳусайн?
— Йўқ, ишонмадим. Менинг онам соғ дедим.

—Хўш?

— «Бу сенинг ўгай онанг, сени алдашяпти», — деди
— Онангнинг ўлиб-ўлмаганини мен билмай, улар билиб қолибдими? Инсон бир йил касал ёца, дарҳол ўладими? Мана, кўрмаяпсанми, тузалиб келди.

Дастурхон атрофидан турдилар. Фотимахоним хонадан чиқши билан Одилбек Xусайинни ёнига ўтқазди?
— Ўғлим, онанг сени уряптими?
— Йўқ, ота.
— Ёмон сўз айтадими?
— Айтмайди.
— Сизларни яхши кўрадими?
— Жуда яхши кўради.

Хўш, ўгай она бўлса, шундай қилармиди?

* * *

Бир кун ишдан кейин Одилбек дўконга кетаётганда Фотимахоним:
— Рухсат эцангиз, болаларни знасига олиб бориб келсам,-деди.
— Майли, боринглар. Мендан ҳам салом денглар. Одилбек кетгач, Фотимахоним болаларини чиройли кийинтирди. Юз-кўлларини ювди, сочларини таради. Иккисини ёнига олиб йўлга чиқди.

Ўн-ўн беш кунда бир келиб бу бемор аёлни зиёрат қилиб, ҳатто уй ишларига қарашар, бу борди-келди билан невараларини унга кўрсатиб кетарди.

Одилбек қайнонасидан Фотиманинг келиб туришига илк бор рухсат сўраганида у рози бўлмадн. «Қизим ўрнига келган хотинга қандай қарайман?! Келмасин, кўрмайин — деди. Одилбек:

Болаларни ўз боласидай яхши кўради, ўз боласидай қарайди. Бу ёққа келишдан мақсади невараларингазни сизга кўрсатиш, сизнинг қўнглингизни олиш. Неваралари ўгай она кўлида қолди деб хафа бўлманг, ўзингиз кўринг. Балки, болалар ҳам сизни соғингандир,-дегач, у рози бўлди.Ва тўйдан ўн беш кун ўтгач, уни кўргани келдилар.

Аёл уларнинг келишига чидаёлмади,кўзёшларини тутолмади. Бу куёви, бу неваралари, аммо мана бу ким? Қани Xайрияси? Қани, беш-олти йил аввал ёпинчиқ ёпиниб келиб-кетиб турадиган жигаргўшаси? Ёшлик завқига тўймаган, дард устига дард чеккан, ниҳоят икки маъсум гўдагини қолдириб кетган гул юзлиси қани? У бир уюм тупроқ бўлиб, унинг ўрнига келиб ўтирган, болалари уйига эга чиқан бу хотин ким бўлди? Не юз билан бу уйга қадам қўйди? Қизини эсига тушириб, «қара, қизингнинг ҳамма нарсасига мен эга бўлдим», дегани келдими бу ерга? Ортиқ ўйлашга фурсат бўлмади. Шундоқ ўрнига тўғри келиб қўлини ўпган болаларига «раҳмат, соғ бўлинг!» деркан, орқаларидан Фотимахоним:
— Қалайсиз, яхшимисиз, она? — деб қўлини ўпди. Аёл йиғлаб юборди.

Катта она, нега йиғлайсиз?

Фотимахоним олдинроқ ҳаракат қилди:
— Йиғламасинларми ўғлим, қара, катта энанг хаста-ку?

Одила Фотимахонимнинг кучоғида, Ҳусайин эса бувисининг ўрнида ўтирарди. Момо бемор бўлишига қарамасдан Фотимахонимнинг болаларга муносабатини кўздан қочирмасди. Тўғрисини айтганда, Фотима болаларни ўзига жалб этишни уддаларди. Ҳусайиннинг «она» дейишига «лаббай, онасининг жони” дея жавоб бериши бунга мисолдир.Унга “нима дейсан” ва ҳатто «жим, суҳбатлашаяпмиз» дея олиши мумкин эди. «Онасининг жони» деркан, бунда ўзини кўрсатишдан асар ҳам йўқ, гапиришидан, овоз оҳангидан сезилмасди. Аксинча, ҳақиқий она меҳри, муомаласи бор эди унда. Келганлар яна келишни ваъда этиб ҳайрлашаркан,катта онанинг кўнглида бир чимдим хузур ва хотиржамлик қолдирардилар.

фотимахоним биринчи келганидан кейин Одилбекнинг рухсати билан яна бир неча бор келди, ҳар келишида катта она кўнгли янада илий бошлади. Мана бугун яна боряпти. Момонинг кўнглини олишни ўзига бурч деб билди. Бемор буви бироз тузалган, уларни туриб қарши олди:
— Марҳамат қизим, хуш келибсиз, — дер экан, овози бу ташрифдан мамнунлигини билдирарди. Ўтирдилар, ҳол аҳвол сўрашишди, суҳбатлашишди.
— Фотима қизим, мана бу ерда иккита олма бор. Бирини ўзингаз олинг, бирини болаларга бўлиб беринг.

Фотимахоним турди, олмаларни олди. Кесди. Болаларга бўлишди.
— Ўзингиз нега олмадингиз,
— Шулар еса, мен егандайман.

Бнроздан сўнг болалар боққа чиқиб кетишди. Улар чиқиб кетиши билан буви:

Фотимахоним, тўғрисини айтганда, куёвимнинг уйланиши мени ўлгудай хафа қилди. Қизим вафот зтганига ниҳоят бир йил бўлди. Унинг ўрнига, болалар бошига ўгай она келтиради деб ўзимни еб адо қилдим. Бу ерга илк келмоқчи бўлганингизни Одилбекдан эшитганимда, келмасин, кўзим кўрмасин, дедим. Аммо мен янглишган эканман, қизим. Ҳар келганингизда бироздан сизга илиб бордим. Илк келиб-кетганингиздаёқ кечгача хафачилигим енгиллашди, Уларга ўз болангиздай қарашингизда камчилик йўқ.Албатта, болаларни кўиганимда раҳматли фарзандимни хотирламай бўлмайди.

Чидаёлмайман, аммо бу унинг ўлими туфайли пайдо бўлган ғуссадир. Гўдакларимни боши эгик ҳолда қолдирмадингиз, етим эканини билдирмадингиз, уларга ўгай бўлганингизни сездирмадингиз. Мен уларни йиғлатасиз, деб ўйласам кўзёшларини артдингиз. Дардларига дард қўшади деб тахмин эцам, сиз дардини олдингиз,ҳамдадард бўлдингиз, дардларига дармон бўлдингиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, икки дунёда уялтирмасин, Бу даража аёллик — инсонийликни сиздан кутмагандим, тўғриси.
— Раҳмат, соғ бўлинг хола. Сиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин! Куёвингизга турмушга чиқишимнинг энг асосий сабаби шу икки гўдакка қараш эди. Балки ишонмассиз, уларни ўз фарзандимдай яхши кўраман. Ҳозир боғда ўйнаяптилар, аммо менинг хаёлим уларда, йиқилиб, бир ери лат емасин, оғримасин деб ич-етимни ейман. Эртага мавллуд ўқитмоқчиман, борсангиз жуда мамнун бўлардим.
— Яна бироз тузалсам, бораман. Xайриям вафот этган уйга кирмагандим. Энди қандай кираман, билмадим.

Энди мен қизингизман. Қаранг, невараларингиз бор.Мавлудни Xайрияхоним руҳига бағишлаш учун ўқитмоқчиман. Боринг. Мени ранжитманг. Кутаман.

Болалар ўйинга берилиб кетдилар. Фотимахоним деразадан чақирди:
— Xусайин! Синглингни олиб кел, кетамиз.
— Яна бироз ўйнайлик, она. Xўпми?
— Йўқ, оқшом бўлди. Отанг келади, уйда бўлишимиз керак. Xайрлашдилар. Момо икки гўдагини етаклаб, инсоний мақомнинг баланд поғонасида, мурувват чўққиларида виқорли қадамлар ташлаб кетаётган бу хонимга кўксида ажиб туйғуларга тўлган ҳолда қараб қолди. кўча муюлишига етгунча кузатиб турди. Сўнг ичкари кирди. Энди уларни кўнгли билан кузатарди. Кўнгилнинг кузатиши учун кўзнинг кўриши шарт эмас. Лаблари пичирлаб дуо қилди: «Аллоҳ сендан рози бўлсин, қизим!»

Тонглаб Одилбек бозорга чиқаётганда Фотимахоним унга пича пул берди.
— Бунга қанд олиб келинг. Ҳозирлнк кўрайин. Одилбек пулни қайтарди.
— Ўзим ололмайманми, Фотимахоним! Олиб қўйинг.
— Мавлудни мен ўқитаман. Қандини олиш менинг зиммамда. Xохласангиз сиз ҳам унинг руҳига истаганингизни бағишланг.

Одилбек индамасдан пулни олиб кетди.

* * *

Мавлудга келганлар унчалик кўп эмас. Xайриянинг онаси,Одилбекнинг аммаси ва холаси, Фотимахоннмнинг онаси, кўшнилардан тўққиз-ўнтаси ва мавлуд ўқийдиган отинойи.

Фотимахоним кўпчиликни хоҳламади. Шовқин-сурондан бошқа нарса бўлмайди деб ўйлади.

Таклиф этилганлар мавлуд Xайрияхоним номига ўқилганини эшитгач, Фотимахонимни табрикладилар. Бир-бирларига “Хонимлик мана бундай бўпти-да», дейишди.

фотимахонимнинг фикрича, бу мавлуд Xайрияхоним рухи покига бағишланганини айтиш лозим эмас эди. Ўзини кўрсатишни яхши кўрмаслигини билганлар — биладилар. Қадрлайдилар. Унинг бу тушунтиришдан асосий мақсади нима эканини билганлар ҳар ҳолда унинг бу ҳаракатини маъзур кўрсалар керак.Ўлган кундошига чин дилдан ҳурмат кўрсатган хонимлар сони бир шаҳардаги маҳалла бошлиқларидан озрокдир. Фотимахонимнинг шу гуруҳга мансублиги бнлиниши зарур. Болаларга ўгай онадек эмас, ўлган қариндошининг болаларига қарагандай қарашини маҳалла аёллари билишлари шарт. Билсинлар, токи бундан буёғига болаларнинг қулоғига етим эканини айтиб, пичир-пичир қилмасинлар. Мана мавлуд ўқитишдан кўзланган мақсад ва ғоя. Йўқса, Xайрияхонимга садақа сифатида ўқилиши керакмиди? Фотимахоним келганидан бери бирор кун унинг ҳақига дуои ҳадя этмакни унутгани йўқ.

Эшигига келган фақирни севинтираркан, эҳсонини мутлақо Xайрияхоним номига атади, кечгача унга оид молдан ўзи учун садақа қилиш мурувватга зид эканини ҳар гал виждонидан эшитиб турди.Дарахт соясида дам олиб мевасидан тотиб, экканни ва етиштирганни дуо қилиш инсонийликдан ҳисобланганидек, Xайрияхонимнинг меҳлари сингган хонадонга келиб, кўнглида унга нисбатан ёмонлик туймади. Тез-тез агар мен ўлиб, болаларим бошига бир хотин келиб, не қилса мамнун бўларднм деб баъзан Xайрияхоним парда ортидан болаларига муносабатимни кузатади дея қабул қилиш, фақат буларни Xайрияхоним мамнун бўлади деб эмас, Аллоҳ рози бўлишини тушуниб, унинг амрини адо этаётганини англаш, унга хос бўлган ва айни ўринда таъкидланиши зарур хусусиятлардандир.

Айтишга осон. Масалан, ювиб тозаланган кийим ярим соат ўтмасдан яна ювадиган ҳолга келиши. Одиланинг овқатланишида пешбанд тақимига кўнмай, овқатни либосига тўкиши, Ҳусайиннинг ўйнаётганда йиқилиб ҳамма ёғини лой қилиши каби сон-саноқсиз ҳодисалар... Булар қаршисида сабру таҳаммул кўрсатиб, болаларни Исмоил, ўзини Саниҳа ўрнига қўймаслик, ҳатто ўз фарзандини бу ҳолда кўриб ёмон сўзлар айтадиган аёллар савиясига туймаслик буюкликнинг ифодасидир.

Фотимахоним болаларнинг бу ишларидан хафа бўлмасди дейиш нотўғри бўларди. У ҳам оддий инсон-бандаи ожиза, унинг ҳам хуш, нохуш пайтлари, яхшиликдан суюниб, ёмонликдан куюнишлари бор. Фақат бола ларнинг бу қилмишларидан хафа бўлиш бошқа, бу хафачилик туфайли яхши ёки ёмон ҳаракатда бўлиш, саб этиш ёки сабр этмаслик яна бир бошқа гапдир. Инсонлик мезони хафа бўладиган, қайғули ходисалар олдида ғам чекиб-чекмаслик эмас, бу ҳодисаларни сабр ва матонат билан қаршилаш ва афв этишдир. Фотимахоним жажжи гўдаклардан етук ннсонлардек ҳаракатларни кутиш ножоиз эканлигини яхши англайди. Шу сабабда уларнинг нохуш қилмишларидан хафа бўлсада, ёмон сўз айтмоқдан ўзини тия оларди. Албатта, болалар бунда ишларни атай қилмайдилар. Яъни Фотимахонимга азият берайлик деб қилмайдилар. Қолаверса, Фотимахоним бу уйга уларни урмоқ, қарғамоқ, кўнгилларини қолдирмоқ учун келмадику... Уларнинг яраларига малҳам кўйиш нияти билан келдику. Бунда Аллоҳ ризолиги мавжудлигидан умид қилди.

Икки кеча аввал ўтган воқеа Фотимахонимнинг бу хусусдаги фикрини очиқроқ кўрсатади.

Дастурхон атрофида ўтиришаркан, Одилбек Одилага пешбанд тутишни буюрди, қизалоқ акслик қилиб, солмади, иккинчи қошиқни олаётганда овқат уст-бошига тўкилди, Однлбек асабийлашиб, икки шапалоқ урди.Қизалоқ чинқира бошлади. Фотимахоним емақдан чекинади.

— Овқатингизни емайсизми, Фотимахон?!
— Емайман.

Бироздан сўнг Фотимахоним туриб, даҳлизга чиқди. Орқасидан Одилбек ҳам чикди:
— Нега овқатингизни емадингиз, Фотимахон?
— Нега болани урдингиз? У билиб, хоҳлаб тўкдими?
— Мен унга айтдим, пешбанд тутмади.
— Болалик дегани шундай бўлмайдими? Йигирма ёшли қиздан кутиш керак бўлган нарсаларни кутмайсизку шу гўдакдан. Бола бўлмаганмисиз, болалигингизни унутдингизми? Ҳамманинг боласи шундай,ҳамма болалар шундай қилишади. Мен урсам, сиз мени қайтариш ўрнига, тескариси бўляпти, бундай кейин сиз ўгай ота бўласиз, мен ўз онаси...
— Фотимахон, ҳаммаси сизнинг зиёнингизга. Энди уни артиб-ювадиган сиз эмасми?
— Албатта, мен.
— Жонингизни бунчалик қийнаб, сизга нима зарур?
— Ачинишга мендан кўра болалар кўпроқ муҳтож. Ер юзида буларга ачинадиган, қарайдиган бир сиз ва мен. Буни ёлғизз менга ташлаб қўясизми? Бунга Аллоҳ рози бўладими? Модомики, кирларини ювадиган мен эканман, сабрим тугагунча сиз ҳам сабр қиласиз. Яхши бўлиб кетади. Тарбиямизга Аллоҳ ёрдам беради. Мен бунга ишонаман. Энди бориб унинг кўнглини олинг, шундай қилсангиз мен хам овқатланаман. Боринг.

Одилбекнинг боши эгилди:
— Фотимахон, мени уялтирдингиз, — дея ичкарилади.

* * *

Келганларга мавлуд таъсири катта бўлди. Мамнун кетдилар. Бундан сўнг Фотимахоним тўғрисида нари-бери сўзлайдиганлар топилсада, болаларга етимлигини эслатишга ўхшаган ҳодисалар ниҳоясига етди.

Мавлуд ўқитилган кечаси эди. Фотимахоним тун ярмида уйғонди. Соат бир яримни кўрсатмокда. Боққа чикди. Осмонни булут қоплаганди. Шамол эсар, шамолда дарахтларнинг шохлари чайқалар ва енгилгина фиғон қилиб кўярди. Бу манзара кундуз кунлари хис этиш қийин бўлган туйғуларни кўзғарди. Буталар орасидаги қочирган ови олдидан чиққан овчидай юлдузларни кувлаган ой баъзан бирпас булутлар орасига яшириниб, яна умид ва шиддат билан олға интиларди....

Қайга кетишмоқда? Қаёққа борадилар? Ҳар тун интизом билан ҳаракатланган ой ва юлдузлар нимани англатади, аслида? Ўзларига тайин этилган вазифадан ташқари асло чиқмаган, Яратганнинг азамати ва қудратига далолат этгувчи бу юлдузларни бир муддат томоша қилган Фотимахоним ичкари кираётиб енгилгина совуқ еганига сезди. Ўрнига ётаркан фақирлар ҳар доим, ҳар тун шундай жунжикади дея ўйлади.

Ташқарида хануз шамол фиғони эшитилиб турарди. Фотимахоним шу фиғон аро Xайрияхонимни ўйлади. Бир уюм тупроқ ҳолига келган у хоним бу уйда неча йил ётган? Мавлуддан унинг руҳи хабардормиди ёки келганларга Xайрияхоним учун ўқияпман дейиши сохталик бўлдими? Бир муддат шуларни ўйлади...

VII

Орадан икки йил ўтди. Фотимахонимдан ўзгаси бардош қилиши қийин бўлган ҳодисаларга тўла икки йил. Фотимахоним нафсидан сабри устун келган икки йил. Бу икки йил ичида Фотимахоним ҳам бир қизли бўлди. Самиҳа...

Самиҳа уч ойга тўлган кунлар эди. Фотимахоним икки дақиқага қандайдир иш билан боққа чиқди. Самиҳа ўрнида ётар,Одила ўйинчоқ ўйнар, ора-сира чўнтагидан қовурилган нўхат олиб, оғзига ташлаб қўярди. Икки дақиқадан сўнг Фотимахоним ичкари кирганида Одила чақалоқнинг тўшагидан тушиб келарди. Бирдан юраги шиғ этди. Ажабо, гўдакка бир нарса бўлдими? Бу саволга жавоб излашга хожат хам, вақт ҳам йўқ, чунки Самиҳанинг хириллаши яхши нафас ололмаётганига ишора. Фотимахонимнинг ичи ёнди. Отилди. Самиҳанинг оғзига кўпиклар тўплана бошлаганди. Бармоғини оғзига суқди. Оғзида ҳеч йўқ, аммо боланинг ранги ва оғзидаги кўпиклар бўғилаётганини кўрсатарди. Чақалоқни бағрига босди. Кўкрагидан оғзига икки томчи сут оқизди. Бўғзи юмшайди.Одила унга нўхат едирмоқчи бўлгани аниқ эди. Бўғзидаги хириллаш ортар, кўпиклар кўпаярди. Болани олиб, йўлга чиқиб докторга боргунча вақт ўтар, Фотимахоним пешонасида пайдо бўлган терлар, кўзидан оққан ёшлар ҳозир унинг не аҳволда эканини билдириб турарди. Одилага қаради,нарса бўлмагандай ўйнаб ўтирибди.
— Одила,синглингга,нима едирдинг?

Нўхат едирдим. Йиғлади-да...

Фотимахонимнинг ичидан келган бир ҳис чақалоқни кўйиб Одилани яхшилаб калтаклашни, ҳеч қурса, бир шапалоқ туширишни амр этарди. Талваса пайтида қилинадиган энг қулай иш шу эди. Ҳеч бўлмаса юрагига бироз сув сепилади.

Лекин Одилага тегадиган таёқнинг Самиҳага фойдаси борми? Бола икки шапалоқ билан тузалиб қоладими? Одила бола бу ҳолга тушсин деб шундай қилдими? Истаб, қилдими? Урганда келадиган фойда, авф этганда келадиган зарар борми?

Фотимахоним шуларни ўйлаб, Одилани уришдан воз кечди, Одила яна ҳеч нарсадан хабарсиз ҳолда ўйинчоқларини ўйнаб кетди. Унинг шу масъум ҳолатини кўриб Фотимахоним ёлворди.
— Ё Раббий, бағри ярим етимлар, кўнгли мунгли етимлар хурматига, менинг икки етим болам ҳурматига боламни қутқар! Кичик ёшда етим ва ўксик қолган Ҳабибинг ҳурмати. Етимларга елка тутган, кўл узатган, ҳаққини қўриган яхши инсонлар ҳурмати...

Фотимахоним орадан қанча вақт ўтганини биладиган аҳволда эмасди. Бу узрли ҳолат. Боласи бундай ҳолга тушган оналар унинг нима ҳис қилганини тушунадилар, вақтни қандай ўтганини билмаслиги ҳам айб санамайдилар. Қўлини чақалоқнинг оғзига тиққанидан кейин тўрт-беш дақиқача ўтди. Фақат бу вақт боласи бўғилган учун ёки оғриқлар, санчиқлар ичра қийналган, тиришган хаста учун оз деганда бир неча соатлардай туюлади.

Орадан беш дақиқача ўтганда боланинг чуқур бир нафас олганини ҳис этди. Бирдан юраги янада қаттиқроқ ура бошлади. Фақат бемалол нафас олаётганини кўргач тинчланди.Нўхат томоғидан ўтиб кетганди. Дарҳол бу мусибатни аритгани учун Аллоҳга шукр этди. Боланинг ёноқларидан бир-бир ўпиб, ҳидлади ва ўрнига ётқизди.Юрак уриши, кўнгил безовталиги ҳали тамоман ўтиб кетмаганди. Бир оз гул суви билан чаккаларини, юзларини силади. Фотимахоним учун катта мусибат, ўзи учун Самиҳага қоврилган нўхат едиришдан иборат бўлган бу ҳодиса нималарга олиб келганини билмаган Одила бемалол ўйнаб ўтирарди.

Ажабо, шу тобда бошида Самиҳахоним бир она бўлсайди, ҳоли не кечарди? Буни тахмин билиш қийин бўлмаса керак. Бу азият ва ҳақоратларни барча туққан оналар ва ўгай оналар тасаввур қила оладилар.

Фотимахоним бу ҳодиса сабаб Одилага таёқ ўқталмади,урмади, ёмон сўз айтмади. Аммо чақалоқни у билан бошқа бирор марта ёлғиз қолдирмади.

* * *

Ҳусайин бу йил мактабга бориши керак. Отаси уни қўлидан тутиб, қайд эттириб келгани олиб борди. Ҳусайин мактаб очилиши яқинлашаётгани сари кучлироқ ҳаяжонланарди:
— Мактабда ўқиш қийинми, она? Сиз ҳам мактабга борганмисиз, она? — каби саволлар берар, Фотимахоним уни тинчлантирувчи сўзлар айтар, ўқиб буюк одам бўлишини тушунтирарди.

Фотимахоним Ҳусайин учун икки дона пешбанд қилиш ва уни мактабга доим топ-тоза қиёфада юбориш истагини Одилбекка билдирди. Ўртоқлари орасида хижолат бўлмасин, уялмасин, дерди.

Ўқиш очилган куни отаси уни кўлидан тутди ва мактабга олиб борди.

Маҳалладан таниш бир болага топширди.Синфларга кириб-чиқишда ёрдам беришини тайинлади. Тушда кўп қатори мактабдан қайтаркан, дераза олдида Ҳусайиннинг йўлига қараб турадиган бир она бор эди.
— Оҳ, онаснинг жони келяпти,- дея унинг жажжи ёноқларидан ўпаркан, Ҳусайин жиддий охангда:
— Тушликдан сўнг, овқатлангач яна ўқиш бор, она, — деди.

Покиза пешбанд, дазмолланган шим, мактабга бориб-келишида ярқираб турувчи, тозаланган поябзал, юзлари порлоқ бир бола... Бу ҳол ва бу қиёфа мактаб очилишида қандай бўлса ,шундай давом этди.

Бир кун тоза,иккинчи кун ҳам шундай бўлмайдилар, бугун оёқ кийими яп-янги бўлганлар, бир неча кун ўтгач лой ичида таниб бўлмайдиган ҳолга келтиришади.Ичларида бойи, фақири, жуда ҳам камбағаллари бор. Бироқ энг бойлари ҳам ўртаҳол оила фарзанди Ҳусайинга тозалик ва интизом жиҳатдан тенглашолмасди.

Бир кун ўқитувчи тозаликни текшираётиб бир боланинг олдида тўхтади. Исми Йилмаз. Чўнтагининг чети йиртиқ, бир тугмаси тушган ва пешбанди кўп вақтлардан бери ювилмаганди.
— Йилмаз, сени эртага бундай кўрмайин. Онангга айт, ўқитувчи шундай деди де, — танбеҳ бериб ўтди. Назорат давом этди. Ҳусайиннинг ёнига келди.
— Қаранг, болалар! Ҳаммангиз Ҳусайиндай бўлинг.Унга ўхшаб топ-тоза бўлиб келинг. Сен айтчи, Йилмаз, сен ғайрат қилсанг, Ҳусайиндай бўлмайсанми, ўғлим!

Йилмас бошини эгди, жавоб бермади.
— Гапир, сен ҳам Ҳусайиндай озода бўлишни истайсанми, Йилмаз?

Йилмаз бош кўтармай минғирлади:
— Истайман, устоз.

Жуда яхши. Модомики, истар экансан, эртадан бошлаб сени гулдай кўрайин. Уйга боришинг билан онангга айт, мен уяляпман, ўқитувчи менга танбеҳ берди де.
— Мен бундай деёлмайман, жаноб муаллим.
— Нега айтолмайсан?

Ўқитувчи асабийлашгандай бўлди. Йилмаз жавоб беравермагач, енгилгина, астагина кулоғидан тутди:
— Буни қаранга! Ҳам тоза бўлмоқчимиш ҳам айтолмасмиш.

Сўнгра яна бироз дағаллашди:
— !... ...

Йилмазнинг кўзидан сизилган икки томчи ёш муаллимга таъсир қилди шекилли, юмшади, қулоғини секинроқ ушлади. Отасини узоқдан танирди, орқаворотдан биларди. Бой билан ўртаҳол орасидаги бир одам эди.Боласига янги либослар олиб бериш унчалик қийин бўлмаса керак. Унинг бошини силаб:
— Бошқа бундай адабсизлик қилма, Йилмаз ва болаларга мурожаат қилди:
— Йилмазнинг уйини биладиган борми?
— Бор,устоз.

Уч қўл баробар кўтарилди.
— Бугун кетишда Йилмазларникнга учраб, менинг айтганларимни айтасиз.

Айтмасинлар, жаноб муаллим.
— Аа-а-а? Ҳаддингдан ошяпсан, Йилмаз... Нега айтмасинлар? Сабаби нима?
— Чунки, айцалар, таёқ ейман, устоз. Менинг ўз онам йўқ,менинг

онам ўгай.

Йилмаз бу гапларни айтар экан йиғлай бошлади. Йиғи аралаш қўшиб кўйди:
— Айтганлари билан бажарармиди? Баттар уради.

Яна йиғлашга тушди. Ўқитувчи бу қадар қаттиқкўллик қилганига пушаймон бўлди. Аҳвол бундай бўлиб чиқишини ўйламаганди. Йилмаз тўхтамасдан йиғларди,
— Йилмаз, йиғлама. Азамат йигицанку ўзинг. Ташқарига чиқиб, юзингни юв! Ҳусайин, дўстингга ёрдамлаш!

Ҳусайин Йилмазнинг кўлидан тутди, Ёнма-ён синфдан чиқишди.

Чашма бошида — икки бола. Бири ўгай она зулмини,етимлик машаққатларини тотган, иккинчиси етимлигини билмаган, она меҳрини кўраётган етим.

Йилмаз юз-қўлини ювгач, кўлларини шимига суртди:

Рўмолчам йўк. Ўзи бермайди, менҳам сўрамайман. Сўрасам, ёмон сўзлар айтади. Сен ўлмадинг, мен кутуладим, дейди. Бечора онамга ҳам тил теккизади.

Хусайнн чўнтагидан рўмолчасини чиқарди:
— Ол, Йилмаз. Сеники бўлсин.
— Олмайман, Ҳусайин.
— Олмасанг, хафа бўламан.

Йилмаз пўмолчани олди. Чўнтагига солди. Бирга синфга кирдилар. Тушдан сўнг мактабдан уйга қайтган Ҳусайнда паришонлик сезиларди,
— Болагинам, нега хафа кўринасан, биров билан уришдигми ёки бошқа бир ҳодиса рўй бердими, — дея аҳвол сўради Фотимахоним.

Йўқ, она, хеч нарсани ўйлаганим йўқ.Ўқтувчим мени болаларга кўрсатиб, Ҳусайндек бўлинглар, деди.
— Офарин, ўғлим. Аммо сен яна ниманидир ўйлаяпсан?
— Йўқ, она, хеч нарсани ўйлаганим йўқ.Синфимизда Йилмаз деган бола бор. Усти боши кир, йиртиқ...

Ҳусайин синфда бўлган воқеани бошидан ҳикоя қилиб берди.
— Она, жуда ачиндим, унга рўмолчамни бердим, жаҳлингиз чиқмас.
— Оббо боламей, яхшилик қилсанг, нега жахлим чиқсин?! Жуда яхши қилибсан. Эртага дўстинни айтиб кел.Онам сўтилган кийимларингни тикмоқчи де. Албатта олиб кел, хўпми? Сенга ҳам савоби тегади. Етимга ёрдам қилганинг учун Аллоҳ сенга савоб беради.

Эртаси кун Ҳусайин онасининг айтганини қилди. Бир болани эргаштириб келди. Бу боланинг ўгай она зулми остида, қаровсиз ўсганини англамоқ учун ахмоқнинг й икки бор қарашига ҳожат йўқ. Фотимахоним уларга овқат берди. Улар овқатланаётган пайтда кийимларини тикди, тозалади, дазмоллади.

Бир соатдан сўнг кўчага чиққан бола менинг ҳам шундай онам бўлсайди деган орзу билан ўгай онаси бўлган уйи томон йўл олди. У кетиши билан Ҳусайин Фотимахонимнинг бўйнидан қучокдади:
— Бир дона онам, доно онам, буларни мен учун қилдингизми?
— Албатта, ўғлим, яна олиб кел, кутаман, яна шундай қиламан.

* * *

Уч-тўрт кундан кейин Йилмаз Ҳусайиннинг қистови билан яна келди. Аслида қисташига ҳам ҳожат йўқ эди. Уйида кўрган ёмонлик, зулм «ҳамма энди менга шундай муомала қилади, хеч ким яхши кўрмайди, ҳамма мендан нафратланади», деган ишончни пайдо қилган эди. Йилмаз кимнинг ёнига бормайин, хўрлик, ҳақорат ва кўраман, деб ўйларди. Бир гал Ҳусайиннинг онас ўғлим деди, аммо бу сафар ҳам шундай дейдими, я ганидан мамнун бўладими?

Дард устига дард — яна шунча ўгай она ҳам бор. Ўгай оналарга топширган болаларининг юзидаги маҳзунликни уқолмайдиган, ожиз, ўйсиз, беғам қанча оталар ва ниҳоят гулдек болалари чеккан азиятдан суяклари сирқираган неча-неча марҳума оналар бор.

Фотимахоним қўзларининг намланишидан ҳеч нарса тушунмаган Ҳусайин, хафа қиладиган гап айтдиммикан, дея ўйларкан, Фотимахоним:

Айт, ўғлим, айт, у ҳам мени она десин. Тушдан кейин олиб кел, майлими?

Тушдан кейин Йилмаз келди. Кўзларини ердан олмас,уяларди.
— Қани Йилмаз, она десангчи, онамга! Ҳусайин учун бир калимадан иборат она деган сўзни айтиш қандай қийинлигини, бу сўзнинг нақадар қимматли эканини Йилмаздан сўраш керак эди. Фотимахоним хузурида иккита етим бор эди. Бири дунёнинг барча алам ва қайғусини тотиб кўрган Йилмаз исмли бечора бола; иккинчиси эса айни ҳолатдан Аллоҳнинг марҳамати билан Фотимахонимнинг дуч келиши натижасида кутулган бах-тиёр бола, Иккисининг ҳам онаси ўгай. Аммо бири марҳамациз, тошдай ҳиссиз, берган азиятидан завқ оладиган виждонсиз; иккинчиси эса, ўз болаларига қарашда оналарга ўрнак бўладиган, яъни оналар ўз туққан боласига мана шу ўгай оначалик қарашни, меҳрли бўлишни ҳавас қилишига сазовор бўлган.

Фотимахоним Йилмазнинг рўпарасига чўккалади. Бир неча тенгдоши тоқат қилолмайдиган машаққатлар бошига тушган етти-саккиз ёшлардаги бу болага, маҳзун чеҳрали жажжи бу инсонга меҳр тўла кўз билан қарадн.
— Қани, онадегинчи, менга ўғлим. Энди мен сенинг ҳам онангман. Ҳусайин қандай ўғлим бўлса, сен ҳам шундай ўғлим бўласан. Xафа қилма мени, она дегинчи, ўғлим...

Бу орада кўзлари ёшга тўлган Йилмаз бирдан ўзини Фотимахонимнинг бағрига отди.

Она, онам... —деб фарёд қилди. Фотимахоним уни ҳақиқий оналик бағрига босди, қучоқлади. Умрида она шафқатидан маҳрум, она меҳрини кўрмаган бу бола қаршисида у ҳам марҳамат ёшларини тўкди. Ҳусайин икки уч-қадамча наридан бу ҳаяжонли, аччиқ манзарага қараб қолганди. Ҳайратлар ичида эди. Ҳозир Йилмаз ҳис этганларни у ҳис этиши ёки унга ҳис эттириш мумкин эмасди. Томдан йиқилиб тушганнинг ҳолини фақат томдан йиқилиб тушган билади. Ким билсин, бечора бола она дейишни қанчалар орзу қилган, қанча вақтлар, қанча йиллар “болам» деган сўзни эшитмоққа зор бўлган.

Бироздан сўнг Фотимахоним кўз ёшларини артди.
— Сен уйда онангни нима дейсан, она демайсанми, ўғлим.
— Йўқ. Сўнг хўрснниб кўшиб қўйди: — ўзи айткизмайди.Бир марта унга она дедим. «Нега онанг бўлай,мен туғдимми сени?Бор, анавини она дегин»,—деб мозорот томонни кўрсатди.
— Мен ҳам шундан кейин уни она демадим. Ҳиқиллай-ҳиқиллай буларни сўзлаган Йилмаз, гапириб бўлгач, яна йиғлашга тушди. Фотимахонимнинг дарди яна ошди.
— Бундан кейин мени она дегин, майлими?

Фотимахоним унинг кўзёшларини артди, кучи етганча тасалли берди. Фақат қисқа бир вақтда, унинг муштдай қалбида йиллар оша йиғилиб қолган дунёдай дардни кетказиши мумкинми? Доим қон томиб титрган жароҳат бир онда қандай тузалади? Ҳар қун вайрон бўлган кўнгил бир зумда қандай тикланади?

Бироздан сўнг у ўзи учун зиндон бўлган уйга кетаркан, яна эски ҳолига қайтади. Дунёда Йилмазга очиладиган ёлғиз уй, ота уйи.... Аммо унинг учун энг ёқимсиз уй ҳам шу. У зиндон бўлмай ннма? Машаққат макони! Азоб уяси! Не қилмоқ керак? Йилмаз бу уйда, ҳатто тушида бўлсин, лоақал бир-икки соатгина ҳаловат топмоққа рози... Аммо у ерда кўрган тушлари ҳам даҳшатли, терларга ғарқ бўлиб уйғонади. Бир муддат зулмат ичра кўзларини катта-катта очиб шифтга тикилади, мавҳум хатар, номаълум қўркув аро чап-ўнгга ағдарилади. Яна шу қўрқув остида секин-секин кўзларига уйку чўкади... Кечаси кундузидан тоциз, кундузи кечасидан қоронғу бу уйда яшашдан не фойда, яшамасликдан не зарар? Ичидаги ҳаво, деворидаги тошлардан қаттиқ бу уйда Йилмаз учун кўриши мушкул бўлган, кўриши мумкин бўлмаган, йўқ нарса бор: саодат...

VIII

Содияхоним анчадан бери ўгай ўғли Йилмазда бир қанча ўзгаришлар сеза бошлади. Бир кун либослари тикилган ҳолда келади, бошқа кун Йилмазда англашилмас хушнудлик кўринади. Аслида ундан бирон нарса сўрашга хеч қачон журъат қилмаган бу бола ўзидан яна ҳам узоқашганини, бироқ қониқиш ҳолатидае канини сезгандай бўларди. Бунинг сабаби бўлиши керак эди. Уч-тўрт кун аввал йиртиқ шимини тикилган, ювилган, дазмолланган кўриши уни ерга ургандай бўлди:
— Бугун қаёкда қолдинг?
— Дарс тайёрладим.
— Кимларникида тайёрладинг?

—Ҳусайинларникида.
— Ҳусайин ким?
— Синфдошим.
— Xўш, шимга нима бўлди?
— Онаси дазмоллади.
— Нега дазмоллатдинг?
— Ўзи дазмоллайман деди, бердим.
— Сени шундай талтайтиришади. Дуч келганга ялтоқланасан, шундайми? Қараб тур, кечқурун отангга алла-кимларгадир шим дазмоллатиб юришингни айтиб додингни бердирмасамми. Жа-а, жаноб бўлиб кетдилар. Кўз тегиб юрмасин тағин!
— Нима қилай? Сиз дазмолламайсиз, мени мактабда турткилашади.Таёқ ейман. Бундан хабарингизборми?
— Вайсашини-чи буни!

Содияхоним шундай деб Йилмазнинг устигабостириб кела бошлади, аммо Йилмаз чавдонлик бнлан эшикдан чиқа қочди. Содияхоним эшикдан чиқши билан Йилмаз қочган томондан келаётган хотинга бақирди:
— Аллоҳни севсангиз, шуни ушланг.

Лекин аёл ёнидан индамай ўтавергач, яна бақирди:
— Аллоҳни севсангиз, дедим, Инсон. Шуни ушлаб қолинг!
— Аллоҳни яхши кўрганимдан, Ундан қўрққанимдан тугмадим. Етимни уриш учун гапирган гапингизни қаранг. Унга кўтарган муштингизни нафсингизга урсангиз, аввал ўзингизга уриб кўрсангиз қандай бўларкин? Агар Аллоҳни билсангиз, бу гудакка хизматчи бўлардингиз. Болангиз ўзингиздай ўгай она кўлида қолса, нима қиласиз? — деди ва жавоб кутиб турмасдан йўлида давом этди. Бу сўзлар Содияхонимнинг ғазабини баттар қўзғади. Оҳ, кўчалар оралаб бу тирмизакни қувласа, тутиб ўчини олса...

Унинг ортидан кин тўла боқишлар билан чақнаган қўзлар, ғижирлаган тишлар ва ҳирсли, ўзгача тусга кирган юз... бошқа чора йўқлиги учун уйга чекинди. Эшикни ичкаридан бекитаркан, оқшом уйга келарсан, дея минғирлади.

Ким бу Ҳусайин? Аввало буни бнлиб,бориб болани талтайтмасликларини айтиб, огоҳлантириб келиш керақ Йилмаз ким, дазмолли шим кийишни унга ким кўйибди?! Ямоқли кийим етмайдими?

Аслини олганда Содияхоним Йилмазга ёмон муомала қилишини билади. Мактабдан югуриб келиб, нон сўраган етти ёшли оч гўдакка: «Зақкум е. Қани нон, кўрмаяпсанми? Бу жанобимга энди бир хизматчи ёллашимиз керак!» — демаслик кераклигини ҳам билади. Билади, аммо ўзини тўхтатолмайди, тутиб туролмайди. Йилмазнинг ҳар ҳаракати унинг ғашига тегади. Кўриши билан асабийлашади. Ўз боласи не қилса ёқади, севинади. Йилмазга келганда тескариси. Йилмаз она дегудай бўлса, худди унинг онасига ўхшаб ўлиб қоладигандай туюлади. Йилмазга нисбатан ҳақсизлик қилишдан бошқа иш кўлидан келмайди. Баъзан: «Бу бола ўзи шунга муносиб, йўқса бошига мендан бошқаси келган бўларди, балки яхшиликка ярамас, яхшилик қилсам, янада кеккайиб, ёмонлашиб кетиши мумкин», — деяўзини овутарди. Баъзан қилган муомаласи ва сўзлаган сўзи ҳаддан ошганини ўзи ҳам тан оларди. Масалан, олти ой олдин бир ҳодиса бўлиб ўтди. Ўша оқшом эри:
— Қара, Содия, боланинг чўнтаги йиртилибди, тикиб бер!—деди.
— Энди шу етмай турувди, шу қолувди қилмаганим. Ипни игнадан ўтказиб, чатиб ташлаш шунча қийинми бунга? Эртага аскарликка борса, қандай қилади? Ҳозирдан ўргансин... — деб жавоб берди. Ҳолбуки, «ертага аскарликка борадиган бола», эндигина бошланғич мактабнинг биринчи синфига боришга тайёрланяпти.

Бу сурбетлик қаршисида ота нима ҳам қила оларди? Бечора одам, бу хотинга гўё азоб чекиш ва боласини эздириш учунгина уйланганди. Бу иккиси рост чиқди. Ҳар оқшом янги-янги шикоятлар... Гуё бу бола тонгдан тунгача ярамаслик қилади ёки етимнинг бутун вазифаси ўгай онасига иш орттиришдан иборат эмиш.

Бу оқшом эшитган шикояти янада бошқачароқ. Йилмаз шимини бошқа аёлга дазмоллатганди. Бу иш уйдаги онага, яъни ўзига катта ҳақорат эди. Агар қилинган бу айбнинг жазосини ота бермаса, берадиган топилади. Ота-ўғил бир бўлиб, бечора Содняхонимга хаёлларига келган зулмни ўтказишади. Содияхоним бу ҳаракат ўзига ҳақорат эканини тушунар, бироқ унинг шимини дазмоллаш лозимлигини ақлига сиғдиролмасди.

Шу пайтгача хоҳлаган тарафига осонгина эгиладиган эри бугун негадир унинг хохишига мос суҳбатлашадиганга ўхшамасди. Важоҳати шуни кўрсатиб турарди. Зотан, ота-ўғил бир бўлиб ўзига зулм қилиш режасини пишитиб олганларини, булут келишидан ёмғирни сезгандай эрининг ҳолатидан сезган ва яна ўзи ҳақ бўлиб чиқиши учун гапни шундай бошлашни лозим топганди. Ҳақиқатан, Махмудбек:
— Қани,Хоним, аввал айтингчи, шу уйга келганингиздан буён бу боланинг шими неча марта дазмолланди? Бола мактабга — одамлар орасига боради, паришон қиёфада чиқмасин деб чиройли кийинтириб жўнатган кунингизни эслайсизми? Унга она бўлиб азият чектирмасдан, ёмон сўзламасдан, калтакламасдан ёки калтаклатмасдан, яхши муомала қилган, кўнглини олган, болам деб бағрингизга босган кунингиз бўлдими? Масалан, ҳатто байрам куни ўз болангиздай қучиб, ўпганингизни ким кўрди? Албатта, бировларга боради. Бундан ғазабланиш ўрнига бироз ўйлаб кўрсангиз қандай бўларди? — дейиши аҳвол у ўйлагандек бўлиб чиққаяини англатарди.

Маҳмудбекнинг ногоҳ сизлаб, вазмин гапиришидан Содияхоним довдираб қолди. Аслида бир гапини икки қилмаган эридаги бу ҳолатга бирор маъно беролмади. Кундуз Йилмазни ушлаб қолмаган хотин ҳам нималар демади.Демақ бу ишда бир сир бор. Аммо Содияхоним осонликча бу сирнинг тагига етолмасди.

Кундуз Йилмазнинг тутилишини истамаган кампир Содияхонимга айтадиганини айтиб, қолганини тўкиб солиш учун Маҳмудбекнинг дўконига тўғри борди ва у ерда нафасини ростлади. Маҳмудбек маҳаллада кекса аёллар орасида хурматли бўлган Фаридахонимни яхши қутиб олди, нима хизматлари борлигини сўради. Фаридахонимнинг ранги ўзгариб кеттани дилида тўкиб соладиган гапи борлигини билдириб турарди. Ўриндиққа ўтиргач, бир-икки лаҳзатин олишни кифоя билиб сўз бошлади:
— Ўғлим Махмудбек эшигингиз олдидан ўта туриб.., — дея ҳодисани англатгач, хулоса қилиб мақсадини айтди. — Бироз аввал мендан бирор хизмат, илтимосим, амрим бор-йўқлигини сўрадинг. Ўртада бажаришга мажбур бўлганинг — Аллоҳ амри бор. Зеро, адо этилиши лозим бўлган энг шарафли амр Аллоҳ амридир. Аллоҳ болага, етимга яхши қарамоқни амр этган. Ана шу амрни адо этмасдан, менинг хоҳишимни ўринлатишдан сенга нима фойда бор? Иккинчи уйланганингдан буён Йилмаз ёмон сўз эшитишдан, эзилишдан, таёқ ейишдан бошқа нарса кўрганн йўқ. сизнингча, шу Аллоҳ амрини адо этишми? Сенда оталик меҳфи бўлсайди ҳамма Йилмазга ачинган бир пайтда ва бу гап мендай кампирнинг қулоғигача етиб келмасдан бурун ўғлингга ачинган бўлардинг ва уни бутунлай Содияхонимнинг ихтиёрига ташлаб кўймасдинг. Ё раҳматли хотинингдан қолган омонатни шундай хор-зор қилиб сақлаш учун уйлангандингми? Xотинингни бу қадар мамнун этишга уринишинг яхши, бироқ Аллоҳнинг хузурида қандай жавоб беришингни ҳам озгина ўйлаб кўрмадингми?

Эшикдан кирган харидорни кўрган Фаридахоним гапиришдантўхтад Махмудбек эшитган аччиқ сўелар таъсирида терларга ботди, ер ёрилса, кириб кецам, дейдиган ҳолга тушди. Xаридорнинг кириши унга қуёш тиғида терга ботган одамга салқин хавонинг тегишидек таъсир қилди. Туриб,харидор билан муомала қилди. Икки дақиқадан сўнг, харидор кетгач, яна меҳмони рўпарасига виждон ҳисобини бермоқ учун қайтди. Фаридахоним бу икки дақиқа ичида бироз тинчланди, яна қанча аччиқ сўзлар айтиб юбориши мумкин эканлигани ўйларди. Аммо ортиқча сўзга эҳтиёж йўқ эди. Тушунганга шуниси хам зиёда, яхши отга — бир қамчи. Xоним сўзини анчайин қаттиқроқ оҳангда давом эттирди:
— Бу бола чеккан азоб, эҳтимол, сенингча камдир, аммо биз энди чидаёлмаймиз. Агар хотинингнинг зулмини тўхтатолмасанг, болани бизга бер, ўз неварамдай қарайман. Йўқса, бироз оталик бурчингни ҳам бажар, етимнинг чиройи очилсин.

Фаридахоним сўзларини тугатиб ўрнидан тураркан, яна қўшиб қўйди:
— Аччиқ гапирдим, Маҳмудбек! Лекин етимнинг ҳаққига риоя қилмаганинг, бу ҳақсизликнинг олдини олмаганинг учун эртага чекадиган азобинг бундан анчайин аччикроқ бўлади. Бутун пушаймон бўларсан, балки кутулиш йўлини топарсан, аммо зртанги пушаймон ўзингга душман бўлади.

Фаридахоним таклиф этклган чойни ҳам ичмасдан туриб кетгач, Махмудбекни чуқур ўй босди. Эшитган сўзлари бағини эзиб юборди. Аёл кишидан бундай ҳақ сўзларни эшитиш осонми? Агар кичиклигидан катталарга хурмат руҳида тарбияланган бўлмаса эди, балки кўрсроқ жавоб цайтариб юборарди. Аммо айтадиган сўзлари нафсининг ҳимоясидан бошқа нарса бўлмасди. Ўзини бу аёлдан ҳимоя қилишдан, унга ўзини ҳақ деб қўрсатишдан нима фойда бор? Модомики, эртага алдаб бўлмайдиган, ҳар нарсанинг хақиқатини аён қиладиган, золимдан мазлумнинг ҳаққини Олиб берадиганнинг ҳузурига борилганда маҳалланинг момосига қиладиган дағдағаси Маҳмудбекни қутқарадими? Аслида айтилган сўзлар нақадар аччиқ бўлмасин ҳақ, эмасми?! Тўғри айтмадими момо? Уйланишидан муроди Йилмазнингузур-ҳаловатини таъмин этишмасмиди? Қани у ҳаловат, қани у хузур?!

Оқшом Содияхонимга қарши илк бор аччиқ гапиришининг сири шунда эдн. Табиийки, Маҳмудбек Фаридахонимнинг дўконда айтган аччиқ гапларидан сўз очмади.

Содияхонимга қарши жангта чиқан Маҳмудбек бундан кейин муваффақият қозонадими? Ёки Содияхоним Йилмазга қарши ҳийлаларини бошқа йўлга, бошқа усулга алмаштирадими? Таъқиб этадими? Жавоблар тахминдан иборат. Вақт кўрсатади. Бундай саволларга муносиб жавобни доно ҳакам вақт бергусидир.

IX

Биронта маҳаллада миш-миш тўхтади дейиш — бугун қуёш чиқмади дейиш билан баробар. Буни икки хотин учрашганда беихтиёр қулоғингизга кирган сўзлардан ҳам билишингиз мумкин. Будай суҳбатларда яхши-ёмон дўстлари ортидан фақат эзгу мақсадлар, одоб ва ахлоқдан сўз очган фазилатли аёллар унчалик кўп эмас.

Фотимахоним қанчалик яхши бўлмасин, у хакда хилма-хил сўзларни қалаштириб ташлайдиганлар оз эмас. Одилбек уйланаркан, у хақда хеч нарсани билмасаларда: «Оҳ, бечора гўдаклар, ўгай она қаҳрини кўрадиган бўлишди», — дея болалар чекадиган азоблардан фол очадилар — баҳс этадилар. Вақт уларни ҳақсизлар сафига қўшди. Фотимахоним келиши билан қақшаб қолиши кутилган гўдакларнинг чиройи очилиб, ёмонликка дуч келишлари ўйланган болалар гулдай покиза ҳолатга кирдилар. Бу сафар Фотимахонимнинг оналарча харакатларини ўзининг боласи йўқлигига боғладилар. «Ўзининг боласи бўлмагандан кейин хаммахам шундай қиладида», —дедилар. «Ўзининг боласи туғилсин кўрамиз, буларнинг бир пуллик қиммати қолармикин», —дейдиганлар ҳам топилди. Ажабо, бу гапларни гапирганларнинг ўзлари икки етимга қараши керак бўлиб қолса, нима қиларкинлар?! Ўз болаларидай қараш у ёқда турсин, Йилмаз ёки Исмоилга қаралгандан сал яхшироқ тарбиялай олишадими? Ҳақиқат шуки, ҳар кун юзлаб болалар етим қолади. Аммо булардан фақат битта-иккитасигагина Фотимахоним насиб этади. Ҳалиги ғийбатчиларнинг ҳар бири Саниҳа, Содия бўла олади, аммо Фотимахоним бўла олиши гумон.

Вақт яна уларнинг янглишганини кўрсатди. Самиҳа туғилгандан кейин ҳам Ҳусайин ва Одиланинг аҳволлари ўзгармади. Ҳатто Одиланингуч ойлик Самиҳага нўхат едирмоқчи бўлгани ва томоғига тиқилгани тўғрисидаги ҳодисани, ҳеч ким, лоақал Одилбек ҳам эшитмади. Фотимахоним матонат кўрсатди, сабр қилди. Бировлар эшитишининг ҳеч қанақа фойдаси йўқ эди. Қўлида ўз боласи бўлишига қарамасдан Фотимахоним Ҳусайинни иккннчи синфга ҳам аввалгидай покиза ҳолда жўнатарди.

У фазилат йўлида юксаларди, бунга терс ўлароқ разолат йўлида ташланаётган қадамлар ҳам йўқ эмас эди.

Самохатхоним қатнашган бир суҳбатда, ўзи йўқ қўшнилар ғийбат қилиниб, навбат Фотимахонимга етди. Фотимахонимнинг ишлари бошдан-оёқ риёкорлик эмиш. Ўзини кўрсатиш учунгина болаларга яхши қарармиш. Бундай ичи сирти билан, тили дили билан, сўзи иши билан бир бўлмаган кимсалар аслида жуда хавфли эканлар. Зотан, иккиюзламачи бўлиш, яхшилик қиляпти дейишлари учунгина яхшилик қилиш ахлоқсизлик бўлмай нима?

Қанчадан-қанча шунга ўхшаш ахлоқ қоидалари саналди. Натижада Фотимахоним ҳақида тамомила тескари ҳулосалар чиқарилди. Улар орасида виждонига қулоқ соладиган ёлгиз Самохатхоним эди, у эшитган сўзларига эътироз билдирди:

— Синглим, инсон ўзини кўрсатиш учун егимларга бунчалик меҳрибонлик қилиши қийин. Болаларнинг аҳволини кўрмаяпсизми? Ҳар қун тоза кийинтириб чиқаради. Неча бор ўзим кўрдим: болалар йиқилиб,ҳаммаёғини лой қилиб уйига кетишади ва беш дақиқа ўтиб, яна топ-тоза чиқиб келишади. Майли, бизга ҳаммаамаллари сезилмасин ҳам дейлик, лекин қўшнилар бу хонимнинг болаларга бақириб-чақирганини, қарғаганини эшитишлари керакку? Ёки тарсаки тушурганини кўрмайдиларми ва уларнинг йиғлаганларини эшитмайдиларми? На сен, на мен унинг қилганини қила оламиз. Юз-қўлимизни булғамаймиз. Бизга ўтириб олиб ғийбат қилиш қулайроқ. Ҳеч бўлмаса унга тил тегизмайлик.
— У буларнинг барини ўзини кўрсатиш, намойишкорлик учун қилади-ку!
— Қаёкдан биласан? Ташқаридагиларга ўзини кўрсатиши мумкин, аммо уйда кечгача ҳеч ким бўлмайдику, кимга намойишкорлик қилади? Атрофидаги тўрт деворгами? Майли, Фотимахоним ўзини кўрсатиш учун яхшилик қилаётган бўлиб чиқақолсин. Аммо бундан болалар ҳузур-ҳаловат топяптилар, ўгай она нималигини билмаяптиларку, шунинг ўзи етмайдими?! Кошки, барча ўгай оналар ҳам у каби кўргазмага бўлсада, яхшилик қилсалар!

Самоҳатхоним тўғри гапирди. Аммо тўғри гапни тан олиш осонми? Туғри сўзга мойиллик билдирувчи топиладими? Уларга ҳар қанча асоссиз бўлмасин, ўртада ғийбат қилишга ярагулик мавзу бўлса бас. Қилинган ёки қилинмаган гуноҳлари учун кимларнингдир пўстакларини коқишлари керак. Сақичдай чайнаб ғийбат қилишлари керак.

Фотимахонимнинг бир қусури бор эди. Унинг бу аёллар орасига кўшилганини, умуман гап-гаштакларга чиққанини ҳеч ким кўрмаган, шунчаки келиб-кетиб юраверса бўларди, аслида. Маҳалладаги аёлларнинг кўпчилиги унинг юзини дурустроқ кўрганлари ҳам йўқ эди. Бу унинг кибрига ишора эмиш. Инсон ўзини бунчалар катта тутмаслиги керак экан. Аллоҳ бундай инсонни довдиратиб қўярмиш. Ўзини шундай катта тутганидан кейин икки болалидан бошқа ким тан оларди?! Кейин Xайрияларникига онаси ҳузурига боргани нимаси? Қизингнинг ўрнини мен эгалладим, деганими?! Шухам одамийликми?!

Самоҳатхоним яна гапга аралашди.
— Орангазга келиб нимага эришади. Бировга лой чаплаш, бировни ёмонлашни ўрганадими? Xайриянинг онаси ҳузурига емон ниятда бордими? Боришидан хафа бўлса, Фотимахоним бунинг чорасини топиб, кўнглини олса керак менимча, Xайриянинг онаси невараларининг аҳволини билиб хурсанд бўлади. Агар хафа бўлса эди, Фотимахонимнин гзиёратига келармиди?! Кўряпсизки, ора-сира ўз хоҳиши билан келиб-кетиб турибди. Бунисига нима дейсиз?!

Аёллардан бири қаттиқ суқилди.
— Қўйинг, қизим,, Самоҳат бугун Фотимага оқловчи бўлган. Бошқа гаплардан гапиринг.
— Нега оқловчи бўлай? Ҳақни ҳақ дейиш оқловчиликми?
— Оқловчилик.Яхши гаплашаяпмиз, суҳбатни бузиб нима қиламиз? Маъносиям, фойдасиям йўқ.
— Яхши гаплашиш, Фотимахонимга айб тақмоқми? У ҳолда марҳамат, хоҳлаганингизни гапириб, суҳбатлашинг.

Самоҳатхоним шундай деб,ўрнидан турди. Қисташларига қарамасдан ўтирмади ва чиқиб кетди.

Самоҳатхоним Ҳусайинни етим деган хотинни қайтарганини эшитганлар бор эди. Унинг бу вазиятда ўзини тутишини кўз олдига келтирганлар озми-кўпми ҳар ҳолда виждони борлигига қаноат ҳосил қилган бўлишлари керак. Аёллар орасида бу хилдаги, яъни ҳақсизлик қаршисида жим турмайдиган, ҳақиқатни мудофаа этадиган хонимларнинг топилиши эътироф этилиш зарур бўлган ҳақиқатлардандир.

Бу воқеадан уч кун ўтгач, Фотимахонимнинг эшиги тақиллади. Бу Самоҳатхоним эди. Бир пас у ёқ буёқдан суҳбатлашдилар,ҳол-аҳвол сўрашдилар. Самоҳатхоним сўзни ўзи бошлади. Уни хурмат қилишини айтди. Сўнг гап айланиб, уч кун илгариги воқеага келди. Айтиб берди. Фотимахоним очиқ юз билан, вазмин ҳолда тинглади:
— Шундай гаплар бўлиб туради, опа. Одамларнинг тили тийилмайди. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Уринманг. Аллоҳ барчамизни авф эцин! Болаларга қараяпман, камчиликларим кўп. Агар билмасдан уларни хафа қилиб қўйсам, Аллоҳ шу болаларнинг хурмати мени кечирсин, — деб гапга якун ясади.

Фотимахоним бехуда оғиз оғритадиганлардан эмас эди. Ўзи ҳакдаги ғийбатни берилиб тинглашни хуш кўрмасди. Шунинг учун бу гапни сўнгига қадар сабр билан тинглади. Тингларкан, «улар билиб, ўзим хабарсиз қолган қусурим бормикин», дея гапнинг охирини кутди. Бандаи ожизмиз —ўзимиз илғамаган кусуримиз бўлиши мумкин. Буни бировнинг огохлантиришидан билиб қоламиз. Ўзимиз узрли, ҳатто ҳақ деб биладиганимиз ҳодисада мутлақо ноҳақ эканимиз, бошқанинг фикри сабаб юзага чиқиши мумкин. Шунинг учун Фотимахоним бошдан-оёқ ҳақиқатга алоқаси бўлмаган сўзларни тинглаш захматига берилади.

Болаларга муносабатининг сохталик ва ўзгаларга яхши кўриниш билан ҳеч бир алоқаси йўқ. Пайғамбаримиз отасини кўрмаганлигидан, олти ёшда онадан ҳам етим қолиб,шу олти йилнинг ҳам анча қисмини сут онаси кўлида ўтказгандан хабардор эди. У зот ҳурмати учун етимга оналик қилиш шафоатга сазовор этишини, ҳатто жаннатда Пайғамбарга жуда яқин, қўшни бўлишига олиб келишини биларди, шундай умид билан болаларни бағрига олганди.

Кибр қилмоқ унинг ахлоқидан эмас эди. Қўлидаги икки етим ҳурмати учун Аллоҳдан истиғфор тилаган, болаларни нажотга сабабчи деб билган аёлда кибр не қилсин? Маҳалладаги ғийбатчиларга аралашмасликни эса — зарарга аралашмаслик деб биларди.

Шу кун Самоҳатхоним Ҳусайинларникида икки соатча ўтирди. Фотимахонимнинг болаларга, болаларнинг Фотимахонимга бўлган меҳр-мухаббатини, самимнй муомалаларини кўрди, мушоҳада этди. Бу зиёратидан мамнун бўлди. Бундан кейин кўришиб туришга келишишди. Миш-миш ўрнига яхши сўзлашиш, бир-бирига ҳақ йўлда ёрдамлашиш, фойдали ишларга машғул бўлиш кераклигини сўзлашдилар. Бир-бирининг қусурини самимий гапирмоқчи, янада яхши бўлишлари учун ўзаро ёрдам бермоқчи эдилар. Бу ўзига хос ахлоқий қариндошлик эди. Ахлоқий йўлдош бўлмоқчи эдилар.

Самоҳатхоним жўнаётиб ичида ўзгача бир туйғу ҳис этди. Бошқа аёллар билан хайрлашаётганида ҳис этганларига мутлақо ўхшамайдиган туйғу эди бу. Бу туйғу ичида мавжудлигини энди-енди ҳис эта бошлаган бўшлиқни тўлдириш умидини берганди.

* * *

Ҳусайин бир кун мактабдан қайтиб папкасини улоқтиргандай ташлади-да, кўчага жўнади. Фотимахоним ортидан чақирди:

—Ҳусайин намозингни ўқидингми?
— Йўқ, она, келиб ўқийман.
— Бўлмайди, ҳозир ўқийсан. Ҳусайин қоча бошлади.
— Қочсанг, тутиб олиб калтаклайман, Ҳусайин, — дейишига қарамасдан эшикдан чиқиб, жуфтакни ростлаб қолди.

Ҳусайин икки ой аввал намоз ўқишни бошлаганди. Фотимахоним кечалари ётаркан уларга намоз сураларини ўқитарди. Ора-сира ёнига ўтқизиб, намоз ўқишни ўргатарди. Бир кун Фотимахоним Ҳусайин учун ҳам бир жойнамоз тўшади. Ҳусайин онаси баробар ётиб-тура бошлади. Кейинроқ ҳар ким ўз-ўзича ўқиб кетди.

Бугун мактабдан қайтаётиб, дўстлари билан ўйнамоққа келишган эдилар. Сўзининг устидан чиқиш учун онасига қулоқ солмай қочиб қолди.

Орадан ўн дақиқача ўтиб, эшик тақиллади. Фотимахоним эшикни очди-ю, хуши бошидан учди. Ранги бўздай оқарди икки ўртоғи Ҳусайиннинг кўлтиғидан суяб турарди. Бошидан оққан қон юз-кўзини қизил рангга бўяган. Дўстлари нима деганини ҳатто эшитмади. Ярасини артди, тозалади, малҳам сурди ва боғлаб, Ҳусайинни ётқизди. Кўп қон кетганидан ва қўрқувдан Ҳусайиннинг юзи сарғайиб қолганди. Ёнига ўтириб сочларини мехр билан силаб тузатаётган Фотимахонимга қаради.
— Сизга қулоқ солмаганимдан бўлмадими бу, она?! Кечирасизми?
— Кечирдим, ўғлим. Лекин бошқа бундай қилма. Кечаси Ҳусайин иситмалади. Баъзан кўзи очиқ алаҳсирайди. Фотимахоним тунни унинг ёнида ўтказди. Бир нарса керак бўлса, сўрашини тайинлади. Кўзи илинган экан, Ҳусайин ғудранди:
— Она, сув...

Фотимахоним уйғонди, туриб сув келтирди. Ҳусайин ухлаб қолганди.
— Ҳусайин, Ҳусайин... Сув сўровдинг, ўғлим. Ҳусайин сув ичгин. Фотимахоним тўшагига келди. Ухламоқчи бўлди .
— Она!

Турди. Тунги чироқ нурида Ҳусайинни аниқ кўриб турарди. Уйғоқ эмасди. Демак, алахсирамокда. Яна ўрнига ётди.

У кечани қандай ўтказди, қанча ухлади, қанча ухламади билмайди. Тонгда кўзларидаги мудроқ, бошидаги оғирликдан ҳеч ухламагандай ҳолда эканини ҳис этди. Ётиб-туравериш ҳолдан тойдирганди.

Ҳусайиннинг иссиғи тонгга яқин бироз тушиб, ухлаб қолди.Тушга яқин уйғониб, ёнида онаси ўтирганини кўрди.
— Она, соат неччи бўлди?

-Ўн бир бўляпти, ўғлим.
— Вақт ўтибди... мактабга бормайманми?
— Бугун ёт, эртага борасан ўғлим. Отанг мактабга учраб хасталигингни айтмоқчийди.
— Ўқитувчим хафа бўлсачи?
— Касаллигингни эшица, нега хафа бўлади, ўғлим? Аммо онасининг айтганини қилмагани учун тоби қочибди деб эшица, албатта, хафа бўлади. Иншооллоҳ, эртагача тузалиб кетасан.

Фотимахоним Ҳусайинга дарс тайёрлашда ёрдам беришдан чарчамасди. Ўзининг ҳам анча-мунча юмушлари бор эди. Шу орада намозларини ўқир, сўнг хаётида жуда ҳам кам тарк этган одатга айланиб қолган Қуръон тиловати билан машғул бўлар, уйини супириб-сидириб, ораста қилиб қўяр, ортиб қолган вақтида Ҳусайиннинг дарсларига ёрдамлашарди. Баъзан у билан бирга бошланғич синфдан эсида турган билимлари ёрдамида математика дарсига киришар, баъзан адабиётдан кўмак берар ва Ҳусайинни ўқилган ҳар парчадан сабоқ олишга, хулоса чиқаришга, ахлоқий билим қозонишга ўргатарди. Масалан, ўқиш китобидаги от-арава билан тошбақага озор берган бола тўғрисидаги ҳикояга Ҳусайин берилиб кетарди. Бир бола тошбақага турли хил азобу азнятлар етказади ва охирида йўлдан ўтаётган араванинг ғилдираги остига қўяди. Қари, чўбир от—бир ҳайвон бу тошбақани эзмаслик учун йўлини ўзгартиб, золим болага мендай ҳам бўлмадинга, дегандай қараб ўтади. Бу ҳикоя уни ўйга толдирарди. Демак инсон ҳайвондан ҳам паст кетиши, тубан тушиши мумкин экан.
— Қанчалар аянчли-а, она. Ҳатто чўбир от ҳам ачинди бу тошбақага.
— Сенингча, бола яхшилик қилдими ёки ҳайвон, Ҳусайин?
— Ҳайвон яхши иш қилди, она!
— Сенга яна бир савол — шу бола билан чўбир ёнма-ён турса, қайси гўзалроқ кўринади. Яъни бола чиройлими ёки ҳайвон?
— Бола гўзалроқ.
— Яхши, энди айтчи, инсон баҳоси нима билан белгиланади, чиройи биланми ёки қилган иши, ҳаракати биланми?
— Қилган ҳаракатлари, ишлари билан ўлчаниши керакмасми, она?
— Албатта, ўғлим. Қара, бу бола ҳайвондан чиройли, бироқ ҳайвон ундан кўра яхши иш қиляпти. Демак инсон баъзан қилган битта ахлоқсизлиги билан ўзини ерга уради,ўзини ҳайвондан ҳам паст ҳолга тушириб кўяди...

Ўқиш китобида бир шеър бор. Бу шеърнинг устки қисмида расм берилган бўлиб, унда йўлда кетаётган одам ва йўлнинг чап томонида дўмпайиб турган кичик тепача акс этган. Шеър расмдаги йўловчига хитобан битилган. Гўё кимдир ғойибдан йўловчига хитоб қилаётгандек. Йўловчи ҳам бу сасга қулоқ тутган ва ёнидан бехабар ўтиб кетаётган тепачага эътибор берганди:

Тўхта йўлчи, билмай қадаминг қўйиб,
Турганинг ер бир давр ботга нмакондир.
Эгилиб, қулоқ тутп, бу сассиз уюм
Бир ватан қалбини отган макондир.
Кимсасиз, кўлкасиз йўлнинг сўлида,
Кўрганинг бу тепа Она дўлида,
Истиқлол жангида, номус йўлида,
Жон берган Маҳмудлар ётган макондир.
Бу уюм тураркан буюк зилзила,
Сўнг ватан парчаси ўтаркан қўлга,
Маҳмуднинг душманин бўғган бу селга
Муборак қонини кўшган макондир.
Ўйлаки, йиғилган қон, суяк, этнинг
Уюми бу дўмсак омонсиз, метин
Бир ҳарбнинг сўнгида бутун миллатнинг
Ҳуррият завқини тотганмакондир.
(Нажмиддин Xалил Ўнан шеъри)

Фотимахоним бу шеърни ўқиб чикди. Истиқлол урушида қанчадан-қанча инсонлар шахид кетгани, бугунги авлод уларни билмаслиги, хотирламаслигини, уларнинг ишончи, маънавияти, ахлоқини давом эттирмаганлигини эслади. Улар бу юртнинг эгалари эди. Аммо уларни миннатдорлик билан эслаш ўз йўлига, уларнинг унутилмаслиги учун жиддий машғул бўлганлар, ҳатто курашганлар бор эди...

Ҳусайин бошланғич мактабни аъло баҳоларга битирди. Бир кун Одилбекнинг дўконига Ҳусайиннинг ўқитувчиси келди:
— Xайрли кун, Одилбек! — деб ичкари кирди.
— О-о-о! Марҳамат Эрдолбек! Қайси шамоллар учирди? Бизларни бутунлай унутганмисиз деб ўйлагандим.
— Унутганим йўқ, Одилбек! Доим ҳам хоҳлаганингни қилишга имкон бўлмас экан...

—- Шундай. Марҳамат! Эрдолбек кириб ўтирди.
— Чойми, қахвами?
— Чой ичайлиқ Одилбек қаршисидаги дўконга қараб бир болага буюрди:
— Маҳмуд, бизга иккита чой келтир, ўғлим. Сўнг муаллимга қаради:
— Қалайсиз, Эрдолбек! Оламда нима гап? Эрдолбек дўконни кузатишда давом этаркан:
— Шу кунларда дам олишдан бошқа иш қилмаяпмиз. Бироз дам олиш ҳам керакда, тўғрими?
— Албатта. Табиий.

Бу орада гап айланиб Ҳусайинга тақалди. Эрдолбек сўрадн:
— Xусайинни ўқитмоқчимисиз, Одилбек?
— Ҳа, кучим еца, ўқитмоқчиман. Кучим етганича ўқитиш ниятидаман. Кўрайликчи, ўқиб бир нарса бўладими ўзи ёки юзимизни ерга қаратадими?
— Бу бола ўқийди, Одилбек менинг келишдан мақсадим ҳам бир жихатдан шу. Одилбекдан аҳвол сўрай, ҳамда боланинг ўқиши ҳусусида бир маслаҳатлашайлик дедим. Менга қолса, уриниб-суриниб бўлса ҳам болани ўқитиш керак. -Хўш,Ҳусайиннинг ўзи нима дейди. Ким бўлмоқчи?
— Ҳозирча бир нима дегани йўқ. Мен ҳам бир аниқ қарорга келган эмасман. Аммо онаси мен ўғлимни Имом Xатиб мактабидан бошқасига қўймайман дейди.

Бирдан Эрдолбекнинг ранги ўзгарди. Юзидаги ифода кетиб, буришгандек бўлди:
— Боланинг меҳнатини куйдирмоқчимисиз? Бундай иш қила кўрманг. Қобилиятли бир болани ақидапараст тўнкага айлантирмоқчимисиз? Муаллими сифатида мен бунга рози эмасман. Мамлакат бундай болаларнинг хизматига зор.
— Демак тўғри демайсиз, Эрдолбек. Шундайми?
— Қатийян нотўғри. Дўстим, боланинг бошини ўргимчак уясигаа айлантирманг.Дунё олдинга кетганда орқада қолмоқдан не маъно? Бундан кўра ўқитмаган яхшироқ. .Болдири очиқ арабларнинг тилини ўрганади. Беринг, ана ўрта мактабда инглизча ўргансин. Фандан, адабиётдан насибасини олсин. Миллатига хизмат қилсин.

Эрдолбек чойнинг сўнгги ҳўпламини ичди. Сўнг сўзида давом этди:
— Имом Xатиб мактабининг натижаси — кўлда тасбех;, оёқда махси, бу қишлоқ меники, бу қишлоқ сеники деб хирмон айланиб кезиш...

Одилбекнинг кўзларига тикилди:
— Қисқаси — тиланчилик, тиланади. Менга қолса, хотинингиз тугул бошқаси бўлса ҳам нима деса-десин, у ерга кўйсангиз оталик бурчини бажармаган бўласиз. Яна ўзингиз биласиз Одилбек. Бола сизники.Хоҳласангиз хор қиласиз, хоҳласангиз истиқболини таъмин этасиз. Бизнинг вазифамиз билганимизни айтиш.

Эрдолбек шунга ўхшаш кўшимчалар қилгач, сўзларини шундай тугатди:

Болани замонга мувофиқ ва муносиб қилиб тарбиялаш шарт. Ақлу заковати жойида, истиқболи порлоқ ёшларни алмисоқдан қолган, замонавий бўлмаган ишлар билан машғул қилиш нобакорликдир. Унда фақат ота-онасининг эмас, бутун бир миллатнинг ҳаққи бор. Унга яхши таҳсил бермаслик эса миллат ҳаққига хиёнат саналади.

Эрдолбек вазифасини, виждоний бурчини (!) ўринлатгач, рухсат сўраб турди. Унинг кетидан Одилбек ўйланиб қараб қолди. Эрдолбекнинг гапида жон бор.Хақ тарафлари кўп. Масалан, тиланчилик яхши иш эмас. Ақлу ҳуши етарли болада ота-она билан бирга миллатнинг ҳам ҳаққи борлигига эътироз йўқ. Мамлакат ўз келажагини шу болаларга қараб белгилашига ким эътироз билдира олади?! Ўзи ҳам аслида Ҳусайиннинг доктор ёки мухандис бўлишини орзу қиларди.

Одилбек боласининг доктор ёки мухандис бўлиб етишишини ҳавас қилгани учун Эрдолбекнинг сўзлари таъсирига тушди. Аслида уни Имом Xатиб мактабига қарши деб бўлмасди, аммо бу мактаб туғрисидаги маълумотлари жуда кам эди. Албатта, Эрдолбек муаллим бу хусусда етарлича билишига ишонарди.

Оқшомги овқатдан сўнг Фотимахонимга Эрдолбекнинг келганини ва ораларида бўлиб ўтган суҳбатни айтиб берди. Сўнг:
— Мен қарор қилиб қўйдим,хоним,ўғлимни ўрта мактабга ёздирмоқчиман, —деб сўзини тугатди.
— Яхши, Ҳусайин Имом Xатиб мактабида ўқиса, хақиқатан ақидапараст бўлишига ишонасизми?

Одилбек жавоб бермади. Ақидапараст нима эканини яхшироқ билмасди. Фақат бу калима хаёлида мудҳиш маънони жонлантирарди. Масалан,тирноқлари узун, соч-соқоли ўсиқ, ифлос, кўриниши инсонга даҳшат солувчи бир шахс кўз олдига келарди.

У жавоб бермагач, Фотимахоним давом этди:
— Фикримча, менинг ўғлим қолоқ ҳам, ақидапараст тўнка хам, мутаассиб, қўполҳам бўлмайди; покиза, олижаноб,тўппа-тўғри инсон бўлади. Салоҳиддинни кўринг... Бола бу йил бешинчи синфни битиради. На мутаассиб, на қўпол бўлди. Тилидан «хоним афандим» тушмайди, ҳар кун мактабга қатнайди. Бу кўчадан бошқа мактабларга борувчилар ҳам ўтади. Кўряпман. Агар уларнинг тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан суҳбатлашишлари, хатти-ҳаракатлари боламни кўполликдан қутқарадиган бўлса, болам умр бўйи қўпол бўла қолсин.

Фотимахоним сўзлари қандай таъсир этаётганини билиш учун Одилбекнинг юз ўзгаришларига қараб олгач:
— Бу бола Имом Xатиб мактабидадин ўрганади, ахлоқ ўрганади, Аллоҳга ва инсонларга нисбатан вазифалари нималигини ўрганади. Эртага биз дунёдан ўцақ ортимиздан менинг гул юзли болам Фотиҳа ўқийди. Нега энди бу мактабдан чиққанлар миллатига хизмат қилмас экан? Улар бошқалардан зиёдроқ хизмат қилишлари мумкин. Ахлоқ, номус ва иффат туйғулари танқис бир пайтда, кўчамиздан ўтаётган ўша болалар ахлоқ хизматчилари бўлсалар, ахлоқнинг аҳволи вой...

Овоз оҳанги бироз ўзгарди:
— Мен боламни бошқа мактабга бермайман. Агар сиз фақат муаллимлар айтган гапгагина ишонар экансиз, Имом Xатиб мактаби домлаларидан танишингиз бўлса, ундан ҳам сўранг. Ўша муаллим Имом Xатиб мактабининг душмани эмаслигини қаёқдан биласиз?

Одилбек Фотимахонимнинг бу талабига истар-истамас рози бўлди. Фотимахоним эсли-хушли аёл, аммо Эрдолбек шу соҳанинг одами. Тўғриси, тиланчиларни тайёрлайдиган мактабга боласини юборишга кўнгли чопмаётганди. Муаллим ҳақ эди. Чўлда яшаган, бугунги маданий дунёда ўринлари бўлмаган арабларнинг тилини ўрганиш учун вақт сарфлаш беҳуда ва маъносиздай туюларди. Ҳусайиннинг қайси мактабга бориш масаласини бир кечада ҳал қилиш жудаям шарт эмасди. Бунга ҳали вақт бор. Бир боланинг келажаги бир кечадаёқ ҳал бўладиган оддий масала эмас. Ҳали бу хусусда янаям атрофлича ўйлаб кўриш, Фотимахоним айтганидек бошқа ўқитувчилардан ҳам сўраб кўриш учун бу баҳсга вақтинча нуқта қўйилди.

Фотимахоним Ҳусайиннинг қайси мактабда ўқишига куйиниши ўз боласига куйинган онанинг меҳрибонлнгидан зиёдалиги диққатга сазовордир. Эрдолбек келишидан бир кеча аввал бу мавзуда баҳслашаркан, Одилбек:
— Xоним, биламан... бу болалар учун қайғу, озор чекдингиз, аммо... —дейиши билан Фотимахоним:
— Озор чекканим йўқ. Ҳар она боласига не истаса, шуни истадим.Табиийки, менинг ҳам ҳаққим бор, —деб жавоб қилди. Бу сўзларни ўгай она эмас, ҳақиқий онага муносиб Фотимахонимнинг ўз оғзидан эшитганимизда янада яхшироқ тушунган бўлардик. Менга нима,ўзининг ўғли, не истаса, шуни қилсин, дейиши мумкин эди. Ҳатто ўқитмасликка чора излаб, йўлига ғов бўларди. Фақат унинг бу тийнатда эмаслиги йиллар давом этган ўгайлик-ўзлик имтиҳони натижасида маълум бўлган, у ўгай деган ўй аллақчонлар маҳалладошлари хотирасига келмай қўйганди. Ўгай дейилганда, у хақиқий она эканлигини исбот этди. Озор чекасан дейилганда, у заҳматлар раҳматга юз буражагига ишонди, сабр-матонат кўрсатди. Унаштирилган кунларда, ҳамма бундай турмушдан қайтармоқчи бўлган пайтларда, «қизим инсонлик шарафи яхши қарор қабул қилишгина эмас, балки азиятларга сабр қилиб, ўша қарорда собит турмоқ ва давом этмокдадир» деган аёл насиҳатига муносиб, мувофиқ ҳаракат этди. Ким нима деса-десин, Xусайин энди ўз ўғли эди. Унда бир онанинг ўз ўғлига бўлган ҳаққи қадар ҳаққи бор эди. Бу хақ яхшиликларини юзга солиш, кимларгадир айтиб юриш маъносида эмас, балки унга тўғри йўлни кўрсатиш ва йўллаш маъносидаги ҳақдир.

Ҳозир ҳам ўғлининг Имом Xатиб мактабида ўқиши учун айнан шу хақни қўлламоқда ва шу ҳаққа риоя этмоқда.

Икки кун ўтгач, Чўрумнингяқш туманларидан Мажидўзуга қатнайдиган автобус ичидаги йўловчилар орасида Одилбек хам бор эди. Шаҳарчага кираверишдаги қабристондан ўтар-ўтмас ўттиз беш ёшлардаги бир аёл тушишини айтди ва автобус тўхтади. Икки боласини туширгач, ҳайдовчига йигирма лира узатди:
— Мана шундан олиб қолинг, ука.
— Майда беринг, опа, майда пулим йўқ.
— Менда ҳам йўқ, иним. Автобусдагилардан ҳеч бири йигирма лирани майдалай демасди. Майда пуллари бор эди, лекин бировнинг эҳтиёжини қондиришни исташмасди. Ўзганинг эҳтиёжини қондирмоқ буюк инсонийлик ҳисобланган даврлар ортда қолган, энди бу—айб, аҳмоқлик саналади. Ватан урушида шаҳид кетганларнинг беҳуда қон тўкканлиги таъкидланаётган бир даврда одамлардан ўнғайсиз ҳолатга тушиб қолган хотиннингеҳтиёжини қондиришни кутиш кулгили, албатта.

Аёл хижолат бўлди. Бозор бўлсайдики, пулини майдалаца. Ҳайдовчи шоширарди.
— Майдангиз йўқ экан, тайёргарлик кўриб чиқмайсизми?

Бу орада йигирма бешларга кирган йигит хайдовчига мурожаат қилди:
— Xоланинг ҳақи қанча?
— Етти ярим лира.

Йигит чўнтагидан етти ярим лира чиқариб узатди ва аёлга юзланиб деди:
— Сиз учун тўлайман. Сиз хам майдалацангиз, мен учун бир фақирга тўлаб юборарсиз.

Аёл дуо қила-қила кетди. Одилбек ярим соатдан бери ёнма-ён ўтириб келаётган йўлдошига шундагина диққат билан қаради. У яна аввалги ҳолатида кетиб борарди ва гўё ҳозиргина сотиб олган нарсасининг пулини тўлагандек бамайлихотир эди. Ёки бир дўстига қарз берган, эртага қайтиб олишига аниқ ишонган қёфада эди. Ҳайдовчининг ёрдамчиси:
— Қани юр, кетдиқ — дегач, автобус қўзғалди. Одилбек ёнида жимгина кетаётган ҳамроҳига қаради:
— Мажидўзуданмисиз, иним?
— Йўқ.
— Айбга буюрмайсиз, нима иш қнласиз?
— Имом Xатиб мактабида муаллимман.
— Сиз билан ўтириб бироз суҳбатлашмоқчи эдим.
— Сизни мамнун қилишни жудаям исгардим. Афсуски, шошилинчроқ ишим бор, Агар уч-тўрт соат кейин суҳбатлашсак бемалол.

Ҳолбуки бу пайт Одилбекнинг режаларига ҳам тўғри келмасди. Автобус тўхтаб йўловчилар туша бошлашди. Йигит қўлида сумкаси билан узоқлашди.

Кўз олдида бўлиб ўтган бу воқеа Одилбекни ўйлантириб қўйди. Йўлдоши бир фақирга берарсиз деб ҳеч танимаган аел учун йўл ҳақи тўлади. Ўзи умри давомида бундай иш қилганини эслай олмади, йўқ қилмаган, бундай қилишни ўйлаб ҳам кўрмаган. Йўловчиларнинг ҳам ҳар бири шу ҳолда эди. Ишнинг ғалати томони: йигит бу яхшилигини гапирмаган, ҳатто кўринишидан ҳам ҳеч қандай ғурур сезилмасди. Гўё бу яхшиликни бошқа биров қилгандай. Мана, бир имом ҳатиб мактабининг ўқитувчиси. Тиланишнинг ўрнига танг қолган инсонга ёрдам бермоқда. Оббо Эрдолбек мана келиб кўр, тиланишни...

Одилбек шуларни ўйлаб оломонга аралашиб кетди. Сўнгра тасаввурида мутаассиб тимсоли жонланди. Бу домланннг нимаси кўпол?! Агар қўполлик шундай бўладиган бўлса, Одилбек ҳам «мутаассиб, қолоқ ва қўпол» бўлишни жуда-жуда истарди.

Одилбек уч-тўрт соатдан сўнг яна Чўрумга қайтаркан бу ҳодисани Фотимахонимга айтиб беришни ўйларди. У хотинининг: мен нима дегандим, дея таъна қилиб, ўзини мақтайдиган аёллар тоифасидан эмаслигини биларди. Муҳими ҳақнинг ўртага чиқиши. Бу ҳақ хоҳ Одилбек тарафидан, хоҳ ўзи тарафидан бўлсин, фарқи йўқ. Ҳатто баъзан Одилбек ҳак чиқишини, бу сабаб билан кўнглига бир кибр келмаслигани истайди. Баъзан ўз сўзи тўғри чиққанда, бу тўғрилик сенинг лутфингдан бошқа нарса эмас, мендан эмас, мени нафсимга асир бўлиб, ғурурга кетмоқдан ўзинг сақла, — дея дуолар қиларди.

Икки кун кейин эди..,

Ўн саккиз-ўн тўққиз ёшларга кнрган йигит дўконга кириб, Одилбекка бир лира узатди.
— Уч кун аввал икки кило қанд олувдим. Қайтимини нотўғри берибсиз... Бориб бир лира ҳақингиз менга ўтганини билдим. Узр», эртароқ олиб келишнинг имконини то-полмадим, — деди.

Одилбек пулни олди.
— Катта раҳмат, ташаккур! Пулни келтирганингиз учун эмас, тўғрилигингиз учун миннатдорман.
— Раҳмат, саломат бўлинг!
— Ҳар ҳолда талаба бўлсангиз керак?
— Ҳа, талабаман. Насиб бўлса, бу йил битираман.
— Қаердаўқийсиз?
— Имом Xатиб мактабида.
— Яна!..

Одилбекнинг оғзидан чиққан бу хайрат нидосидан ёш йигит ҳайратланди. Фақат Одилбек ўзини тезда ўнглаб, тутиб олди:
— Агар ўтириб, бир пиёла чойимни ичсангиз хурсанд бўлардим.

Бу орада Ҳусайин дўкондан ичкари кирганди.
— Ҳусайин, бизга иккита чой келтир.

Ҳусайин чиқди. Одилбек жой кўрсатди ва гап бошлади:
— Бу бола менинг ўғлим. Бошланғич мактабни аъло баҳоларга битирди. Ўтган кун муаллими келди.,.

Одилбек масалани тафсилоти билан тушунтирди. Онасининг фикрини, ўз тушунчасини айтди.
— Илтимос, менга шу масалага ойдинлик киритишда ёрдам берсангаз.

Масалани охиригача диққат билан тинглаган йигит:
— Амаки, бу муаллимнинг гаплари исботлаш мумкин бўлмаган, қиймациз сўзлар. Сизга вазиятни билганимча изоҳлашга ҳаракат қиламан: аввало Имом Xатиб мактаби жангари, қўполларни етиштирмайди. Динли, имон-еътиқодли, ахлокли бир инсон бўлиш билан жангарилик орасида қандай алоқа бор?! Ўғлингиз у ерда ота-онага ҳурмат, қариндош-уруғга, ҳамсоя-ҳақ, қўни-кўшни, маҳалла-қўйга яхшилик ва халққа хизмат қилиш фазилатларини ўрганади. Аллоҳнинг амрларини, пайғамбар кўрсатган тўғри йўлни шу мактаб орқали билиб олади. Вақтини оқшомлари ярим кечагача қаҳвахоналарда, қиморхоналарда сарфлаш ўрнига, китоблар устида ўтказиш завқини шу мактабда ўрганади. Ҳам Аллоҳига кул, ҳам миллатига хизматчи бўлмоқ менимча, қолоқлик ёки жангарилик эмас. Биз у ерда арабларнинг тилинигина ўқимаймиз. Арабчани ўргансак бундан мурод Аллоҳнинг китобини яхши англашдир, пайғамбаримизнинг ҳадисларини ўз тилида ўрганмоқдир. Беҳаёликни қаранг!

Буни айтаётиб дўкон олдидан ўтаётган эркак ва аёл сайёҳни кўрсатди, Эркакнинг сочи бир қаричдан узун, бир-бирига қоришган, ювуқсиз, кир ҳолда. Тиззасидан бир қарич баланд, кирлигидан асл ранги билинмайдиган шим, елкасида ирганч тўрва. Ойлаб ҳаммом юзини кўрмагани бир қарашда билинади. Тер ва шўр отиб кетганини таърифлаш мушкул. Аёлнинг ҳам эркакдан қолишадиган жиҳати йўқ. Қисқаси, эгасиз ҳайвон булардан тозароқ. Буларни кўрганлар кўппакларга раҳмат дейиши шубҳасиз. Орқасидан уларни томоша қилиб келаётганларга бееътибор илгарилаётган бу жаноб ва хоним афандига(!) Одилбек бир кўз ташлаб олгач, меҳмонига қаради. Йигит сўзида давом этди:
— Агар тил шу тилда сўзлашганларга ўхшаш учун ўрганиладиган бўлса, буларнинг тилини ўрганишдан нима фойда бор? Инглизча ва французча булар билан суҳбалашиш учун эмас, буларнинг илму фанини эгалламоқ учун ўрганилади. Демак арабчани ҳам инсониятга абадул-абад тўғри йўл кўрсатган Аллоҳ китоби ва пайғамбаримиз ҳадисларини ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун ўқиймиз. Қолаверса, биз нега тиланчилик қилар эканмиз?! Биз ҳам улар каби маъмуриятга кирамиз, улардай маош оламиз. Фақат, уларга ўхшаб тирикчилигимиздан шикоят этиш ўрнига, янада ёмонроқ аҳволга тушмаганимиз учун Аллоҳга шукр айтамиз. Ҳа, бугун имом ва муаззинларнинг маоши идора хизматчисиникидан озроқ. Бойваччаларнинг тамакига сарфлайдиган пуличалик маошга сабр қилган инсон нафсига кул бўлмаса, масалан, пора олмаса, ҳар ҳолда бу фазилатдан дарак бўлса керак. Имомдан ўн баробар зиёд маош оладиган ноиб, болаларимни боқишга пулим йўқ деб турганда, имомнинг аҳволини тушуниш мумкиндир, ҳар ҳолда.

Билим жиҳатидан улардан паст эканимизни тан ололмайман. Имом Xатиб мактаблар ўртасидаги ҳар йилги мунозараларда мағлуб бўлмаслиги сўзимнинг бир далилидир.

Йигитчанинг сўзлари Одилбекка керагича таъсир кўрсатди. Бир неча кун ичида содир бўлган бу икки ҳодиса унга Эрдолбекнинг сўзлари ҳақиқатга қанчалик яқин эканллигини яхшигина англатди.

Одилбек аҳмоқ одам эмасди. Кўз олдида рўй берган бу икки ҳодисадан хулоса чиқара олишга қодир эди. Агар бу мактабнинг ўқувчилари тиламчи бўлишса, нечун ўша домла нотаниш аёлга «мен учун бир фақирга берарсиз», деб етти ярим лира бахшида этди, нега бу азамат йигит Одилбек адашиб бериб юборган бир лирани учқундан сўнг қайтариб олиб келди?! Ноннинг нархи эллик қурушга чиққан кунларда етти ярим лира кичкина пул эмас.

Натижа — Ҳусайин Имом Xатиб мактабига ёзиладиган бўлди . Фотимахоним Ҳусайинни ёнига ўтқазиб Қуръони Карим ўқимоқни ўргатар, келажакда ўғлимга қулай ва осон бўлсин деб ўйларди.

Бир кун Ҳусайин уйга ўйчан ҳолда келди. Фотимахоним:
— Бир дона болам, нега ўйчансан бугун?
— Имом Xатиб мактабида дарс кўпмиш, она. Сен у ерда ўқиёлмайсан, дейишяпти. Бошқа мактабларнинг дарслари оз эмиш.
— Нега кўп бўлади, болам. Улар ҳам бошқа мактаблардагидек дарс ўтишади, бошқалардай бошлаб, улардай тугатишади. Кўп бўлса ё улардан олдинроқ бошлашарди, ё кейинроқтугатишарди. Билмасдан гапиришади, ўғлнм. Агар сен онамнинг кўнгли қолмасин десанг, бундай сўзларга ишонма. Сен шу мактабга борасан!..

* * *

Бугун мактаблар очнлади. Ҳусайин ҳаяжонда. Азонлаб онаси тайёрлаган нонуштадан чала-чулпа еб, дастурхондан кўзғалди.
— Есанг-чи қўзичоғим!
— Еёлмадим, она. Бутун ҳаяжондаман. Фотимахоним Ҳусайиннинг кийимларини ўз кўли билан тузатди. Сумкасини кўлига тутқазди. Сўнг рўпарасига ўтнб унга қаради. Энди ўн учга кирган маъсум чеҳрали етимига бу кўриниш жуда ярашганди. «Раҳматли онаси кўрсайди... Қанчалар севинарди! — деб ўйлади. — Она, мен кетдим.
— Қўлимни ўпмасданми, ўғлим?

Ҳусайин сумкасини кўйиб, онасининг қўлини ўпди. Фотимахоним уни қучиб, бағрига босди,
— Менинг ой юзли болам, шафоатчи бўласан менга, дунёдан ўцам ўқиб, дуо қиларсан, фарзандим. Шу кунла-рингни кўрсайдим! Шақодатни кўтариб келган кунингга ецайдим.

Фотнмахоним сўзларкан кўзларида пайдо бўлган ёш-лар кўнглидаги самимий севинчдан бошқа нарса эмасди. Ҳусайиннинг юаларидан бир-бир ўпди.
— Мени уялтирма, ўғлим! Ҳусайин синфда қолди, деган гап бўлмасин, тинмай ҳаракат қил, ўқи!
— Ҳаракат қиламан, она.

Ҳусайин мактабга кетди. Пешинда макггабдан қайттан боласини Фотимахоним бошланғич мактабда бўлганидан зиёда севинч ва буюк ҳаяжон билан кутиб олди. Мактабини яхши кўрншини айтганида юзларидан нур томган она уни дуолар қилди, унга икки дунё саодатини Парвардигордан сўради.

Ҳусайик ўқишни шундай ҳислар билан бошлади. Кунлар, уларнинг кетидан ойлар шундай туйғулар ичра кечди.

Имом Xатиб мактаби Ҳусайинга нима бериши мумкин?

Аввало ҳар мактаб, хар бир ўқиш ўз талабасига нима берса, бу мактаб ҳам шуни беради. Бундан зиёда Ярат-ганни ва ўзига тўғри йўл кўрсатган пайғамбарни танламоқ, унинг йўлида юришнинг ҳар хил кибр ва шуҳратдан холи виқор ва вазминлик туйғуларини бахш этишини, қисқаси, комил инсон бўлишни ташвиқ этади.

Ҳусайиннинг бу мактабда ўтказган илк икки йили — болаликнинг сўнги бўлиб, болаларча кечди. Қисқаси, бу икки йилда Фотимахоним Ҳусайинга бошланғич мактабда бўлгани каби имкони борича ёрдамлашди. Бундан мақсад Ҳусайинга дарс ўргатишдан кўра кўпроқ уни дарс тайёрлашга ундаш, кириштириш эди. Шу билан бирга Ҳусайиннинг касбга йўналтирилган махсус диний дарсларини ўзи ҳам талаба сингари ўрганишга харакат қилди.

Баъзан Ҳусайин мактабдошлари билан бирга уйда дарс тайёрлар, Фотимахоним уларга чой дамлар, таом чиқарар, тортинмасдан ўтиришлари учун имкон берарди. Баъзан улар ўтиришган хонанинг эшигигача келиб, қулоқ солар, дарс тайёрлаб-тайёрламаётганини назорат қиларди. Балки у гап пойлаб, мароқланиш учун шундай қилган дерсиз? Фотимахонимдек одоб ва тарбия намунаси, иффат ва фазилат обидаси бўлган бир хонимга нисбатан бу саволга «ҳа» деб жавоб берганлар гуноҳ остида қоладилар. Унинг мақсади боласининг дарс тайёрлаш баҳонасида беҳуда вақт сарфлаб, беҳуда нарсаларга берилмаслигини назорат қиляш эди. Ҳар ҳолда бундай мақсад билан ўғлининг хатти-ҳаракати оатарбнясини назорат қилган Фотимахонимнинг маъзур этилмаслигига жиддий бир сабаб топилмаса керак.

Ҳусайин икки йиллик тахсил ҳаётини онасининг эътибори ва ёрдами билан муваффақиятли адо этди.

Бу йил Ҳусайин учинчи синф талабаси — балоғат ёшига кириб, уйнинг иккинчи эркага саналиб қолди.

Янаям тўғрироғи, у ўзини шундай ҳис этмокда эди. Ҳатто ўсмирликнинг баъзи бир табиий ҳавойиликларини кўрсата бошлади. Гоҳ мактабдан чиқнб уйга кеч келар, келар-келмас сумкасини кўйиб ҳеч ким билан гаплашмасдан, мен фалон ерга бораман демасдан чиқиб кетарди. Иззат-нафс белгилари билиниб қолди. Баъзан дўстлари билан дарс тайёрлашга кетиб, тун ярмида қайтарди.

Бомдодга уйғотмоқ учун Ҳусайиннинг ёнига кирган Фотимахоним тамаки хидини сезиб ижирғанди, эгилиб ҳидлади — аниқ тамаки ҳиди. Ўғлини уйғотиб ўзи жойнамоз узра тиз чўкди. Кўзлари деразадан элас-елас қўринаётган туманли тоғларга қарагандай. Фақат уларга томоша қилиш нияти билан қарамаётгани аниқ. Зотан томоша қилаётганнинг қўзлари бу қадар толғин бўлмайди. Кўзлардаги толғинлик қалбнинг ғайри одатий ташвишга дуч келганидан далолат. Ҳақиқатан, Фотимахоним бомдоддан сўнг охират диёрига кўчганларга оятлар ўқиб, дуолар қилишни одат этганди. Орадан олти-етти дақиқа ўтиб ҳам Ҳусайин туравермагач, яна унинг ёнига борди. Ҳалиги ҳид яна уни безовта ва хафа қилди.
— Ҳусайин, қани тур, намоз ўтиб кетяпти.
— Она, бу кеча кеч ётдим.
— Намозингни ўқиб, яна ётаверасан.
— Кўзларимни очолмаяпман, она, яна бир соат рухсат беринг.
— Бўлмайди, ўғлим. Ҳозир қуёш чиқади. Намоз уйқудан хайрлидир.

Сўнгра унинг қўлндан тутиб кўтарди. Ҳусайин ҳақиқатан уйқуга тўймаганди. Кеч ётганди. Шунингдек онасининг турғазмасдан қўймаслигини ўз исмини билгандек аниқ биларди. Бугунгача кун чиққач бомдодни ўқиганини ёки кун чиқмасдан аввал ўқимаганини эслаёлмайди. Намозини ўқиди ва яна ётди.

Бир соат ўтиб тургач, онасининг юзида қайғу аломатлари кўрингандай бўлди.
— Тобингиз йўқми, она?
— Йўқ, ўғлим.
— Xафа кўринасиз.
— Ҳа, хафаман.
— Нима бўлди? Нега хафасиз? Бу гал Фотимахоним сўради:
— Қайғумнинг сабабини билсанг, мени қандай ҳурсанд қиласан?
— Кучим етганча сизни хурсанд этишга ҳаракат қиламан, она.
— Ундай бўлса, тўғрисини айт. Мени алдаганинг билан Аллоҳни алдаёлмайсан. Шуни билиб, тўгри гапир. Сендан нега тамаки ҳиди келяпти? Нечун гул юзли боламдан бу ирганч ҳидни сезяпман? Жавоб бер менга, шу зақкумни чекдингми?
— Йўқ... йўқ, чекмадим она.
— Унда нега уст-бошинг бунчалик сасийди?
— Кеча дўстларим чекишди. Шунинг ҳиди синггандир.
— Нега чекманглар демадинг?
— Менга нима, она. Менга кулоқ солишармиди?!
— Унда тўғри сўзингга қулоқ солмайдиганлар билан нега дўст бўласан? Тозароқ, туғрироқлар билан дўстлашолмайсанми? Сенга тўғри йўлни кўрсатадиган, сен тўғрисини айтганингда қабул қиладиган дўстларинг нега йўқ? Ҳақли сўзингта эътироз эцалар, нечун тарк этмайсан уларни?

Бу сўзлар Ҳусайиннинг бардошини нуратди, ҳиссиётини ранжитди.
— Тарк этиб бўладими, она?! Тарк эцам хафа бўлмайдиларми? Дўстларни хафа қлиш тўғрими?
— Яхши, онани хафа қилиш тўғрнлигани қайси китобда ўқидинг? Она сени эзгуликка даъват этаркан дўстларимни ранжитмай деб онани хафа қилсанг, Аллоҳ рози бўлармикан? Сенга сигарет чектириб ёки сенинг ёнингда чекишдан бошқа ҳунари йўқ, сенга инсонликни унутдирадиган, онага бош кўтартирадиган ошнани лўлиларнинг орасидан ҳам топа оласан. Аммо сен учун кеча-кундуз дуолар қилган, сендан зиёда тушунишга, ўйлашга ҳаракат қиладиган онани, тахминимча, топишинг мушкул.

Фотамахон Ҳусайинга кўзларини яхшироқ тикиб, сўзлари таъсирига тортмоқни истагандай бўлиб, давом этди:
— Сени ҳақ йўлга йўллайдиган дўст топ, мен унинг кўлларини ўпаман. Оёқларининг чангини силайман. Фақат чекадиган, эртага бошингга бало бошлаб келадиганларни оғайним, жўрам деб менга гапирма, ўғлим.

Бу мавзу шу ерда ёпилди.Ҳусайин онасига жавоб бермади. Мактабга кетди.

* * *

Ҳусайиннинг тенгкурлари ҳақиқатан ёмон болалармиди?

Бир замонлар бу болаларнинг шу аҳволга тушишларини айтган одамни жиннига чиқарадиганлар топилар ёки унинг сўзларидан кулишар, бу покиза гўдаклар ҳақида бундай ўйлагани учун масхара қилишарди. Аммо орадан ўтган бир-икки йилда улар жуда ўзгарди, кеча фариштадай қўринган гўдаклар бугун ўзларини фаришталарга ўхшатган сифатларидан жудо қилдилар.

Ҳар кун мактабга одоб билан бориб-келадиган болаларга нимадир бўлди. Ўзларини ўзга оламда кўргандай. Тунги кўнгнлхушликлар уларни қаноатлантирмай қолди. Тунги лаззатлар тўйдирмас, энди янада қониқмоқ учун бугунгача хаёлларига келмаган йўлларни ахтариб топишарди.

Бир кун кўрилган муқовасида қиличидан қон томган қароқчиларнинг расми бўлган китоб бу болалардан бирини кира билан ижарага китоб ўқитадиган бир дўкон олдигача судради. У ердан бир китобни ижарага олиб қайтди. Ўша кундан кейин икки кунда бир, уч кунда бир ижара китоб дўкони олдида кўрадиган бўлишди. Ҳар гал янги китоб билан қайтар, уйда дам олиш баҳонасида алоҳида бир хонага кириб, дарс китоблари остига қўйиб, саргузашт романни ўқирди. Агар биров кириб келадиган бўлса, тезда дарс китобини романнинг устига қўйиб ўқийверарди. Ўғли дарс тайёрлаб чарчаганини ўйлаган она, чой дамлаб келтирганида, уни дарс китобларини ўқиб ўтирган ҳолда кўрар ва севинарди.

Бу китобларнинг моҳияти нима? Ўқиганга қандай фойдаси тегади-ю, нимани ўргата олади?!

Бу китобларни ўқиганларда ота-онасига мағрур кўринишни шараф санаш, жанжалкашликка ҳавас пайдо бўлгани сезиларди, ҳар ҳолда бу китоблар одоб ва ахлоқ ўргатмасди. Ҳали ўн бешга тўлмаган, қиёфаларини қароқчиларга ўхшатган безоричалар оғзиларида сигарет билан кўчада у ёқ-бу ёққа мағрур кезишади. Булар ўша китобларни ўқиган фалокатзода болалардир.

Бу китобларнинг номиданоқ тўғри эмаслигини, уларни хосияциз кўллар ҳозирлаганини, уруш-жанжал, тубанлик завқи меваси эканлигини, миллат болаларини ўша мактабга хос бўлган улуғ хусусиятлардан, буюк вазифалардан ҳали кичиклигадаёқ маҳрум этмоқ ниятида тайёрланганини бемалол билиб олса бўлади. Баъзан дунёнинг энг кучли лашкарига бош эгмаган миллатнинг болалари тафаккур, маърифий-маънавий жиҳатдан шундай бузиладики, кўриб ишонгангиз келмайди. Бу китоблар ичида қароқчилик, ахлоқсизлик ва шунга ўхшаш турли разолатлардан намуна топишингиз мумкин. Аммо инсонга инсонийлик йўлида бир одим отдирадиган, уни миллий одат ва анъаналарга бир қадар яқинлаштирадиган бирор нарсани топиш мумкин эмас. Оталар болам қувонсин дея олиб келган бу китоблар ўеларига қарши болалари кўлига тутқазилган тўппончалардир. Балки тўплардир. Энди кўчаларини шу китобларга тақлидан бир-бирига тўппонча билан ҳужум қилган ковбойлар, ниқобланган қароқчилар тута бошлайди. Булар эрта дорилфунунда билим оладиган бўлсалар, ўша бнлим-ни яхшигина шаклда талончиликда қўллай оладиган бадбахт ва заволли болалардир. Бу болаларга шу таҳдид кинолар назарий жиҳатдан ёрдам берадилар ва ахлоқсизлик жиҳатини яна тўлдиради ва қувватлайди. Бунга бепарво ота-оналар бир кун ҳақиқий, улкан совуқ қурол завқини(!) тотиб кўришлари аниқ.

Бу болалар учун кўча— одобсиз сўзлар дорилфунуни. Фақат у ерда ўқиш-ёзишни ўрганмайдилар. Икки кун ўтгач, бошланғич мактабда ўрганган ҳарфларидан фойдаланиб кўчада ўрганган фаҳш сўзларини ҳожатхоналарнинг деворларига ёзадилар. У ерларни куфрларга тўлдириб безаш уларга завқ беради...

Ҳусайиннинг дўстлари тамомила ўзларини йўқотган, ёшлик савдосига шўнғиб, мутлақо бебошлик дарёсида сузиб кетадиганлардан эмас. Ёки ҳали бу ҳолга етиб келганларича Йўқ. Фақат шу аҳволга етиб келиш учун «бўл-бўл» қилишиб суҳбатлашишар, чекишар, муаллимларни танқид ва мазах қилиш билан машғул бўлишар, аммо бу ишларини асосан мактабдан узоқда қилишарди...

Ўша тун Ҳусайин чекмади. Таклифни қабул қилмади. Ораларида: «Қаранглар, унинг оғзи сасиб қолармиш», — деб масхара қилганлар бўлди. Зўрлаб чектирмоқи бўлган-лар бўлди. Қўлларидан келмади.

Ҳусайиннинг жиғига тегарди. Уни мазах қилиб, кўнгил очмоқчи бўларднлар. Ўзларини катта олишиб, уни бола кўрардилар. «Йигитчилик дегани аёлларга ўхшаб чекмасдан ўтириш эмас, — дейишарди. Ҳусайин туриб кетай деса, ортидан гап қилишади. Қолаверса, бу мутлақо болаларча ҳаракат бўларди. Шунинг учун вазиятни кўнгилсиз тарафга бурмади, сабр этди.

Ҳусайин онаси билан бўлиб ўтган азондаги кўнгилсиз суҳбатдан сўнг минг бир ўйлар билан мактабга келди. Биринчи соат адабиёт дарси эди. Қора Ўғлоннинг шеърларини ўқишарди. Ҳусайин охиридан иккинчи қитага диққат қилди. Мунозара қилаётганлар тинчланмас ва тинглашмасди:

Муродим сўзламоқ бунда насиҳат,
Сизга муносибдир тингламоқ фақат,
Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат,
Севганнинг сўзидан кечгувчи бўлма!

Термани байтма-байт изоҳлаётган синфдошларининг сўзларини эшитмасди. Ёшига муносиб бу шеър унга қаттиқ таъсир қилди, «Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат — Севганнинг сўзидан кечгувчи бўлма!» байти унга кечаси кечган тоциз ҳодисаларни эслатди. Оғайниларини оддий тамаки чекиш учун ранжитганини ўйлади. Икки тортим тамаки учун ҳам дўстларининг кўнглини қолдирадимикин? Тўғриси Ҳусайин ўғилболага муносиб иш қилмади. Ва ниҳоят, бир чекишдан бир бало бўлмасди, уларнинг ҳам дили оғримасди. Инсон дўсти учун заҳар ютади-ку. Масхара бўлгани-чи. Ўша кундан эътиборан ўтган бир ярим соатлик кўнгилсиз вақтни, ўзига қаратилган қочиримларни ўйлади. Бунга биргина чекишни деб ўзи сабабчи бўлганини тан олди. Ярашмаган қилиқ эди бу. Том маъноси билан хомлик қилди. Ўртада тузатилиши керак бўлган хато турарди. Бу хатони тан олиб, тенгдошларидан кечирим сўраши керак. Муаллим:
— Ҳусайин, шу сўнгги байтни, сен изоҳла, —дейиши билан ўйлари тарқаб кетди. Ўрнидан турди ва сўнгги байтни ўқиди:

«Сени ҳар даврада ҳижолат қилар,
Ёмонлар изидан кўчгувчи бўлма!»

Ҳусайиннинг миясида чақмоқ чақнагандек бўлди. Аввалги ва кейинги байтлар орасидаги боғланишдан эсанкиради. Ютинди ва бошини кўтарди:
— Устоз, бу байтда Қорача Ўғлон ёмон, ахлоқсиз кимсалар билан дўст бўлмасликни насиҳат қилмоқда. Бундай дўстлик натижасида тарбиямиз бузилиб, ёмон одатлар ўрганишимизни, йиғин ва мажлисларда уяладиган ҳолга тушишимизни эслатмоқда. Бундай даврадошлар орасидаги ҳаракатлар, сўзлар дўст сифатида, албатта, бизни уялтиради. Уларнинг ошноси бўлганимиз учун одамлар назаридан қоламиз, қиммациз инсонга айланамиз,
— Яхши Ҳусайин, олдинги байтларга нима дейсан?: «Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат — Севганнинг сўзидан кечгувчи бўлма!» Бизга дўстлик, меҳрибонлик қилган, бизни яхши кўрган кимсаларни нима қиламиз? Уларни тарк эцак, севганимизнинг сўзига қулоқ солгувчи бўламизми?

Ҳусайин бир-икки лаҳза ўйлаб жавоб берди:
— Устоз, яхши кўрганнинг сўзига қулоқ солмаслик, бажармаслик инсонийликдан эмас. Дўстликка хиёнат. Фақат бу мисрада келган «севгили» сўзига алоҳида эътибор қилмоқ керак деб ўйлайман. Севгили, яъни меҳрибон дегани ўз манфаати учун ғайри шаръий ишларга бошлагувчи дегани эмас. Зеро, бундай одамни мехрибон, яхши кўргувчи деб бўлмайди. Аслида бизнинг ахлоқий савиямизни туширадиган дўст бизни севмайди. Яхши кўрган — суюклисига яхши бўлишни истайди. Қандай инсон ўзи учун қимматли бўлган кишини ноўнғай, уяладиган ҳолга келтиради? Дўстини яхши кўрган одам уни уялтирадиган ҳолга туширмайди, балки бундай ҳолда бўлса, қутқаришга ҳаракат қилади. Дўст юзига лой чаплаш эмас, унинг юзидаги ғуборни артиш бизнинг вазифамиз эмасми? Бизни ҳақ йўлдан чалғитиб, ёмонликка бошлайдиган дўстни ҳар доим, ҳатто лўлилар орасидан ҳам топа олишимиз мумкин.

Ҳусайин шу ерда сўзини тугатди. Тугатди эмас, онасидан эшитган жумлани гапиролмай, унинг фариштадай соф, нурли юзига рўбарў келгандек жим қолди. Балки давом этарди. Жим қолганини сўзини тугатди деб ўйлаган ўқитувчи ташаккур айтди. Ҳусайин ўтирди.

Кейинги соат ахлоқ дарси эди. Мавзу ота-она олдидага бурч, ахлоқий вазифа. Ўқитувчи бир ҳадиси шариф ўқиди: «Жаннат оналар оёғи остидадир». Сўнг синфга мурожаат қилиб, биргаликда ҳадисни изохлашни топширди.
— Усмон, бу ҳадисни қандай тушунасан? Масалан, бу оналар оёқ босган жойда жаннат бор деганими?
— Устоз, «жаннат оналар оёғи остида», дегани жаннатга уларнинг оёқлари остига поёндоз бўлар даражада хурмат ва хизмат этиш билан кирилади деганидир. Шу қадарки, уларга ҳурматдан инсон бир нарса йўқот-майди, аксинча, Аллоҳ ҳузурида ҳурмати ортади. Xизматига яраша жаннатга яқинлашади. Бу аслида бир мисол. Она рози қилинмагунча жаннатга киришга йўл йўқ маъносидадир.

Ҳусайин дўстини тингларкан, эрталаб онаси билан бўлиб ўтган кўнгилсиз суҳбатни эслади. Олдинги дарсда дўст ҳақида ўзи айтган сўзлар хаёлидан ўтди. Виждони ўзини ҳақсизга чиқарди. Онаси айтган сўзларга эътироз билдирганини яна бир бора англади.

Онаси дўст ҳақида сўзларкан, ўз манфаатини ўйладими? Ҳусайин яхши дўст орттирса, кимга фойдаю, ёмон дўст топса, кимга зарар? Аввало ўзига эмасми? Шундай экан, онаси ўзи учун эмас, ўғли учун сўзлаганлигига қандай шубҳа бўлиши мумкин?

Ҳусайин ўша кун дарсда, танаффусларда ўйлади. Бир тарафда — онаси, иккинчи томонда — синфдошлари... Ич-ичидан онасини тан олмоқда эди, аммо уч йил бирга ўқиган синфдошларига нима дейди?

Учинчи дарсни тугатишарди. Дарс якунига ўн беш дақиқача бор. Эшик тақиллади, кутилмасдан очилди. Олдинда мактаб мудири ёрдамчиси, изма-из бошқа домла ичкари киришди. Дарс ўтаётган ўқитувчига яқинлашиб, астагина бир-икки сўз шивирлади. Ўқитувчи боши билан тасдиқ ишораси қилди. Мудир ёрдамчиси синфга мурожаат қилди: «Болалар, туринглар!» Сўнг:
— Ҳамма қўлини бошига кўйсин! — деб буюрди. Тинтув ўтказишмоқчи эканлиги маълум бўлди. Ҳусайин ҳайратланди. Оқшом чеккан синфдошларининг иллатлари очилмоқда эди. Кўзининг ёни билан уларга қаради. Рангларида, тусларида ўзгариш, хаяжон сезилмайди. Балки ёнларида йўқдир деб ўйлади. Айни пайтда ўзи ғоятда ҳаяжонда эди.

Текшириш бошланди. Учаласи баробар излашарди. Навбат чекадиган ўртоғига келганда Ҳусайинга бир нарса бўладигандай юраги тез уриб кетди, ҳаяжонланди. Ҳақиқатан унинг орқа чўнтагидан тамаки қутиси олиниб олдига кўйилганда Ҳусайин уялиб бошини эгди. Ўртоғи-чи, уялдими? Асло. На уялди, на ҳаяжонланди. Ўзини худди чўнтагидан қўрғошин қалам ёки кундалик дафтар топилгандек тутарди.
— Эртўғон, бунима?
— Сигарет, жаноб.
— Яхши, бу ҳолингдан ҳижолат чекмаяпсанми? Уялмансанми?
— Тамаки отамники. Уйда унутиб қолдирибди, тушки дам олишда элтиб бермоқчиман. Агар уялиш керак бўлса, отам уялиши керак.

Шу жавоб билан иш битдими? Албатта, йўқ. Тартиб-интизом мажлисида масала кўрилиб, ҳал этилади. Диққатга сазовор жиҳати шуки, берилган жавоб олдида Ҳусайин қип-қизариб кетди. Ўртоғида топилиши шарт бўлган тўғрилик ва ҳаё туйғуларининг йўқлиги қизартирди уни. Эртўғон сигарет отасиникилигини айтганда, бошини буриб қаради. Парта устида турган тамаки қутиси кечаги, тунги хотираларни уйғотди. Танаффусга чиққанларида Ҳусайин унга яқинлашди:
— Нега сигарет отамники дединг, Эртўғон?

Эртўғон Ҳусайинни эсли-ҳушли кўришни истагандай ачиниб қаради.
— Гўдаксан, Ҳусайин, — деди ва кетди...

X

Изма-из келган бу воқеалар гўё тил бириктириб, Ҳусайинни онасидан узр сўратиш учун содир бўлгандай. Эртўғондан тўғри гапирмаганининг сабабини сўраганда берган жавоби ярага сепилган қалампир бўлди. Ҳусайин уни бугунгача яхши билмагани, у ва унга ўхшаганлар билан дўст бўлгани учун уялди. Бу дўст Ҳусайинни мажлисларда уялтириши, ахлоқий бузуқ йўлларга йўллаши мумкин. Тутиладиган энг тўғри йўл — тўғриликдан қайрилганни тўғри йўлга келтирмоқ... Ҳеч қачон ким биландир дўстлашиш мажбурият бўлмаган. У ёки бу кимса билан дўстлашиш, ёки дўстлашмаслик тавсия этилиши мумкин, холос. Ҳусайин ҳам Эртўғон билан дўст бўлишга мажбур эмасди, шуни англаган ҳолда уни тарк этишга қарор қилди.

Эртўғоннинг хатолари туфайли мактабдан ҳайдалиши бу қарорнинг хато эмаслигига далил бўлди.

* * *

Ўша кун тушдан кейин боғда суҳбатлашаётган дўстлари ёнидан ўтаркан эшитилган бир-икки сўз уни тўхтаб тинглашга мажбур этди. Икки синфдоши бахслашар, беш-олти синфдоши тинглашарди. Ёзма имтиҳонда нусха (шпаргалка)дан фойдаланиш тўғрисида сўз борарди. Икки дўстининг бири:
— Нусха талабанинг ҳаққидир, — дерди. Ким нима деса-десин, мени фикримдан қайтаролмайди. Ўзларингиз уддалай олмагач, тарбиясизликдан лоф урасиз. «Пишак қуйруққа етолмагач, «пуф, сассиқ» деркан», деган оталаримизнинг тилига шакар. Эпласанг, бу гапларни айтиб ўтирмасдинг.

Иккинчиси жавоб берди:
— Бундай қилмаслигимиз бу ишни нотўғри, чиркин бир ҳаракат деб билганимиздандир. Ҳа, биз бу ишни қилмаймиз. Чунки одобимиз, тарбиямиз бунга йўл қўймайди. Уй-ингизда ўтириб дарс қилишга кучингиз етмайди, сабр қилолмайсиз, ялқовликка, ишламасдан, чарчамасдан дам олишни, кўнгил очишни истаган нафсингизга ҳоким бўлолмайсиз, натижада ҳаққингиз бўлмаган нусха кўчиришга, яъни нотўғри ишга қўл урасиз. Бу ишни ҳам талабанинг зарурати, эҳтиёжи деб қабул қиласиз. Эхтиёж — илм, зарурат — билмоқдир. Қўшни дўкондан молўмариб олиб, сотиб пул топган ва ёнидаги синфдошининг билими билан баҳо олган икки кишининг орасида қандай фарқ бор?! Балки бир кун келиб кўшнининг молини ўғирлаш ёмонлиги тўрисида миллатга насиҳат қиларсиз. Бошқаси гапга суқилди:
— Xўп, сен шу қадар тўғрилик билан нимага эришдинг? Кеча жуғрофнядан тўрт олган зоти олийлари, ўзларимиди?!
— Олишим мумкин. Мен учун ҳийла билан ўн олгандан, тўғриликча тўрт олиш хайрлидир. Ҳақиқатан, қимор, ўғирлик, риёкорлик билан миллионлар топмасдан тўғрилик, пешона тери билан озроқ пул топган ва яхшилигига кўнгли хотиржамлигини далил келтирувчи қанчалаб виждонли одамлар бор.
— Кўзбўямачилик қилма!
— Кўзбўямачилик қилаётганим йўқ. Кўзбўямачилик далил бўлмаслиги аниқ нарсани далил қилиб кўрсатишдир, Мен шундай қилдимми? Шундай дедимми?

Уларнинг юзларига бир лаҳза тикилгач, давом этди:

—Дўстлар, ўз билими билан имтиҳондан ўтишнинг шундай ҳузур ва завқи борки, бу ҳаловатни кўчирмакашлар билмайди.
— Сен ўзинг ҳеч нусха кўчирганмисан? Нусхадан фойдаланганмисан?
— Йўқ.
— Ундай бўлса, сен ҳам бунинг завқу ҳаяжонини билмайсан.
— Мен ўша завқу ҳаяжонни биламан. Бировнинг молини ўмараётган, ўмарганини еяётган ўғри шундай ҳаяжонланади, айнан шундай завқланади. Фақат бу завқу ҳаяжонни ҳалол деб даъво қилолмайсиз. Эшитинг, мисол келтирайин. Бир одам ўғлига: «бугун бир лира топиб келтир», дебди. Ўғли «хўб бўлади», деб онасидан олиб, кечаси отасига келтириб берибди. Отаси пулни деразадан улоқтирибди. «Эртага яна келтир», дебди. Ўғли иккинчи кун яна онасидан олиб келтирган пулнинг улоқтиришини жимгина кузатибди. Кейинги куни ҳалиги киши хотинига пул бермасликни тайинлабди. Учинчи кун меҳнат қлиб топишдан бошқа иложи қолмаган ўғил, келтирган пулини улоқтирмоқчи бўлаётган отасининг билагидан тутиб:
— Нима қиляпсиз, ота? Мен бу лира учун оқшомгача заҳмат чеқдим, бундан хабарингиз борми, —дебди.

Менинг бу ҳикояга қўшимчам йўқ. Ҳар ким хоҳлаганини тушунсин. Истаган маъносини олсин. Тинглаётганлардан бири:
— Шунақаси ҳам бўларканми? — деб эътироз қилди. Бошқаси чидаб туролмади.
— Бўлиш-бўлмаслиги сенга алоқадор эмас. Ҳикоядан чиқадиган ҳулоса сенга алоқадор. Одам пешона териниг тўкмасдан мулкнинг қийматини билмайди, машаққат билан топганини қадрлайди, деган хулоса чиқариш даркор.

Бу савол берилаётганда Ҳусайин мийиғида кулиб қўйди, фақат бу истеҳзо, камситиш, мазахлаш ёки кибрнинг белгиси эмасди.

Ҳусайин сўнгги дарсда ёзма назорат ишини тошпириши керак. Бугунгача нусхага ҳавасманд бўлмагани сайин баъзан эсда сақлаёлмаслигини ўйлаб бир-икки сўзни партага енгилгина қайд этиб кўяр, бундан фойдаланган пайтлари ҳам бўларди. Бу сафар шу ишни қилмади, бунга сабаб бир соат аввал тинглаганларининг таъсири эди, Сигарети олинган, унинг отасиники эканлигани юзи қизармасдан айта олган Эртўғон бу дарсда нусха кўчира туриб қўлга тушиши ҳам Ҳусайинда қатгиқ, манфий бир таъсир қолдирди. Оқшом уйига кирар-кирмас онасининг кўлини ўпмоқни, узр сўрамоқни, ўзининг ҳақсизлигини эътироф этмоқни ўйларди. Уйига шундай хаёл ва шундай ният билан борди.

Қуръони Карим олдида Аллоҳнинг қули эканини ҳар ҳужайраси, ҳар зарраси, бор вужуди билан ҳис этган, тавозели ҳолда сокин ва сассиз бир адо билан ўқиётган Фотимахоним... Инсоният учун ҳидоят бўлиб келган бу китобдан уфурган нур, унинг одоби билан адабланмоқни энг буюк мақсад деб билган бу хонимнинг юзида акс этар, ифодаси имконсиз, моддий жиҳатдан қўл етмас бир гўзаллик тажаллий этарди. Тасвири бир жумлада мушкул бўлса-да, ундаги бу ҳол — кўзи Китоби Каримда, кўнгли самода. Яъни кўзи Қуръонга, кўнгли бу шарафли китобни юборган Аллоҳга йўналган, боғланган. Бу шундай бир ҳол эдики, бу ҳол хузурини фақат бир мўмин бутун борлиғи билан боқийга боғланиб, фонийни унутиб — дунё машғулотини кўнгилдан қувиб ўқиган намозида топиши мумкин.

Ҳусайин онасининг тиловати тугагунча кутди. Уйга кириб, онасини фаришта сифат қиёфада Қуръон ўқиётган ҳолда кўриши янада кучлироқ таъсир қилди. Эрталаб ўзи ранжитган онасини бу холда кўрган қўзлари ёшланди.

Китоби ёпилди. Қўллар кўтарилди. Тиловат савоби муҳтожларга бағишланди. Каломини ўқиганга, ҳурматлаганга буюк мукофотлар ваъда этган Аллоҳга чин дилдан дуолар қилинур. Шу онда унинг юзларига боққан киши, софлик ва покликда ҳудди икки томчи ёшнинг одоб ва ҳаё билан тўлиқ юзлардан сизиб ўтганини кўрган бўларди. Аммо кўришнинг ҳожати йўқ. Чунки у — Фотимахоним кўрсинлар деб йиғламас, буни йиғи ҳам деб бўлмасди.

Қўллар юзга сурулди. Китоби Каримни кўтариш учун узалган қўллар муаллақ қолди. Чунки ўнг тарафдан узатилган бир жуфт кўл китобни олди ва ўрнига қўйди. Сўнгра ҳануз жойнамоз устида ўтирган Фотимахонимнинг ўнг қўлини олиб бағрига босди. Ҳурмату меҳр билан ўпди ва пешонасига сурди. Бироздан сўнг узрини айтди:
— Она, мени шу Китоби Карим ҳурмати авф этинг! Сўнг онасининг оёқларини қучди. Тўхтатмоқчи бўлган она, навбатдаги ёлворишни эшитди:
— Онажон, рухсат беринг, бир бор юзларимни сурайин! Эрталаб онасига исён билан қараган юз, Пайғамбар ифодаси билан остида жаннат бўлган она оёғига сурилмоқла юкланди. Фотимахоним ўғлини турғазди. Кўзларидан ўпиб, бағрига босди:
— Чароғим, тўғри, ҳалол, покиза инсонларга ошнолик қилсанг дейман, бир дона Ҳусайинимдан, гул юзли боламдан ўша заққумнинг ҳиди келмаса дейман?!.

Ҳусайин ўша кунги ҳодисаларни бир-бир нақл этгач:
— Она, сўз бераман, ҳаётда ёлғиз қолсам-да, мени ҳақ йўлдан айирадиган билан дўст бўлмайман. Сизнинг дўстлигингиз менга етарли, —деди.

Орадан икки ҳафтача вақт ўтди. Кўкда ер юзига енгил ва майин ёмғир доналарини юллашга лойиқ булутлар пайдо бўлди. Қуёш гоҳо кўриниб, атрофни илитар, фақат бу орада ўртага тушган ва қуёш нурларини тўсган бир булут фуқарога садақа қабилида бир неча лаҳзалик ёмғир севалар, сўнгра шошиладиган жойи йўқ йўловчидай оғир-вазмин узоқлашарди.

Ўша кун бир неча дўстлари билан айланишга чиққан Ҳусайин секин-секин кинохонага яқинлашганларини билмай қолди. Жўраларидан бирининг:
— Бугун кинога тушайлик, — деган таклифини ҳаммалари тасдиқлашди. Ёшлар— шунақа. Кўпинча қилаётган ишларини олдин ўйлаб кўришмайди. Улар олдин хаёлларига келганини қиладилар, сўнг ўйлашни бошлайдилар. Лекин Ҳусайинга ҳам айнан шундай таъриф бериш ҳақсизлик бўларди. Чунки чипта олмасдан аввал «кирсамми-кирмасамми», деб бир муддат тараддудланди. Сўнгра бундан ҳам бир ибрат оларман дея чипта олди.

Ҳали ўн беш дақиқа бор. Ҳар ким ёнидаги билан суҳбатлашар, атрофдан келган овозлар бирлашиб юксалар, гаплар эшитилмас, шунинг учун ёнидаги суҳбатдошга бироз овозни кўтариб гапиришга тўғри келарди.

Ҳусайин мактабга келган вақтларда кинонинг ноҳуш ҳолатларига унчалик тобу тоқати йўқ эди. Аввал ўзи билан бирон китоб олмаганига ранжигандай бўлди. Ўн беш дақиқа ўқидим, деб ўйлади. Вақтни беҳуда ўтказишни хушламасди. Масалан, муаллим келмаган бўш дарсларни ўртоқлари беҳуда ўтказса, Ҳусайин ўқитувчи келиб қолса, қандай жавоб бераман қабилида иш тутиб, шунга асосан ўқиб-ўрганиб ўтирарди.

Тан олиш керакки, унинг бу хусусиятида ўз қобилияти билан бирга онасининг ҳам катта ҳиссаси бор. Мактабга бориб келаркан фурсат бўлган тақдирда хаёлида дарсларни таҳлил қилишни, бу орада «Ихлос» сурасини уч, «Фотиҳа» сурасини бир карра ўқиб раҳматли холасига бағишлашни одатлантирган ҳам онасидир. Айтишларига қараганда Ҳусайинга холасининг кўп меҳнати сингган. Кичиклигида онасидан кўпроқ холаси қараган. Исми — Xайрия. Онасининг ҳам холасининг ҳам исми Xайрия деб илк бор эшитганда ғалати тасодиф эканини ўйлаганди. Кейин онасидан сўраганда, Фотимахоним:
— Ўғлим, менинг отим ҳам Xайрия, аммо кўряпсанки кўпинча мени Фотима деб чақиришади. Олдинлари ҳаммага иккита исм кўйишарди. Отам Xайрия исмини жуда яхши кўрганларидан мени ҳам, уни ҳам Xайрия деган. Сен энди бу гапни қўй-да, мактабга бориб келгунча холангга бағишлаб ўқишни унутма. Ҳам вазифангни ўтаган, хам бориб-келгунча вақтни беҳуда кетказмаган бўласан,—деганди.

Энди Ҳусайин буларни тушунади, шунинг учун бу ердаги бўш вақтнинг қадрига етаяпти. Бироз ўтиб бу ғашлиги ўринсизлигани англади. Чунки, бу ғала-ғовур ичида ўқигани билан тушунмасди.

Атрофда суҳбатлашаётганларнинг ҳаракатлари умуман олганда дуруст ҳолат эмас. Туғрироғи, Ҳусайиннинг фикрича, булар ақл ва мантиқ тарозисига тортиб кўрилса, натижа — нохуш. Суҳбатлашаётганларнинг фикрича эса, аксинча, суҳбатлари зарурийдир. Камдан-кам кишиларгина беҳуда, фойдасиз гаплашаётганлигини англашга қодир, уларнинг ичидан камдан-камларигана бундай фойдасиз сўзлашдан кўра сукутни афзал билишади.

Қулоқларни гаранг қилгудек ғала-ғовур орасида кучли ҳаяжон билан гаплашаётган орқа қатордаги икки ёшдан бири бундан олдинги филмга икки марта тушганини ва фалон артистнинг шоҳона роли бўлганлиги сабабли яна бир марта тушишга ҳам тайёр эканлигани сўзлар эди. Қайсидир артистнинг аллақайси кўшиқчи билан дон олишиши энди ҳеч кимдан яшириб бўлмайдиган ҳолга келган, гўёки иккисининг ўртасида янги бир ишқ можароси бошланганмиш. Ҳатто яқинда фарзандли бўлишлари кутилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилади. Фалон артист аскарликка кетаётганмиш. Ажабо, аскарликда ҳам унга ўз касбига алоқадор бирон вазифа берилармикан? Агар шундай йўл тутишса, айни муддао бўларди, чунки ҳам санъаткор санъатини ривожлантиради, ҳам бу билан аскарларда жанговор руҳ уйғотиб, қўшинга катта ёрдам берарди... Шу каби оғиз чарчатишдан бошқа сифати бўлмаган сўзлар қатори ва ора-сира бу ерда ёзишимизга одоб тамойиллари йўл қўймайдиган каломлар эшитилади. Xусайиннинг фикрича, бу тарзда вақт ўтказиш одоб ва масъулнят туйғусининг етишмаслиги ва ёки умуман мавжуд эмаслиги билангина изоҳланиши мумкин. Бу сўзлардан кимга қандай фойда бор ёки улар айтилмай қолган тақдирда кўриладиган зарар не чоғли?

Атрофда эндигина ўн беш ёшини қаршилаган олифтачалар селтанглаб юрар, йўтала-йўтала еқилган сигаретларини чекишга ҳаракат қилардилар. Қўллари билан оғзини беркитишлари тамакининг ўта аччиқ эканини ва шу сабаб йўталаётганларини англатарди.

Бу орада парда очилди. Уч маротаба янграган огоҳлантирувчи қўнғирокдан сўнг филм бошланди. Намойишдан олдин кўрсатиладиган филмлардан парчалар тақдим этиларди. Уларда акс этган шармандали бир саҳна кўриниши томошабинларнинг юракларидан қайнаб чиққан инқиллаш юксалишига, янада кучайиб, ҳайвоний хириллашга ўхшаган ҳаяжонли овозларнинг чиқишига сабаб бўлди. Ҳуштак чалганлар, ҳатто ўзини тутолмасдан бор овозда наъра тортганлар ҳам йўқ эмасди. Бундай филмларни кўргандан сўнг ёшликнинг қандай маҳв этилишини, иффат ва номус туйғуларининг қай тарзда илдизларидан айрилганини англамоқ учун хўкизнинг ақли ҳам кифоя қилади.

Асосий филм бошланди. Унинг ҳам кўрсатилган парчалардан фарқи йўқ эди.

Ху сайин ҳафтанинг икки-уч кунини кинотеатрда ўтказадиганлар сирасига мансуб эмаслиги учун филм техникаси ҳақида айтадиган гапи йўқ. Унинг одоби эса ўзи билмайдиган соҳада сўз айтишига тўсқинлик қиларди. Фақат ўз соҳасидан келиб чиқиб, бир-икки оғиз сўз билан баҳсга аралашишга ҳам кишининг ҳадди сиғмайди.

Бундай филмлар ахлоқсиз, одобу тарбиясиз кимсалар учун кўнгил очиш воситаси бўлиши мумкин. Лекин булар Xусайин каби оила тарбияси ва Имом Xатиб мактаби таҳсилини ўзаро уйғунлаштирган, шарафли бир мусулмон бўлиш орзуси билан урган ўспиринга кўнгилхушлик воситаси бўлиши қийин. Бу филмлар адаб ва ҳаё йўлидан узоқлаштириши ва дарслардан чалғитиши мумкин. Ҳусайиннинг бу филмдан олган ёлғиз сабоғи: бошқа қайтиб бундай филъмларга келмаслик ва вақтни зое кетказмаслик бўлди. Бу разолатни томоша қилиш учун кетган пулчи? Бу пулга бир фақир тушлик қилиши мумкин эди. Филмни ярмида тарк этмоқчи ҳам бўлди, аммо ўртоқлари билан филмни танқид қилиш учун кутди, сабр қилди.

Қолаверса, бир неча кишини «кино» касаллигидан қутқариш ҳам ёмон иш эмасди. Лекин бутун Туркияда ҳар кун икки юз мингдан зиёд киши вақтини кинода ўтказиши назарда тутилса, Ҳусайиннинг ўртоқларига қиладиган яхшилиги денгнздан томчи дейиш мумкин.

Шунча одамни кинодан қайтариш хаёлий бир гап эди. Ёшликнинг гўёки сел каби кинохоналарни, майдонларни тўлдирадиган 6у даврида мазкур мақсад йўлида уринишлар сувдан ёғ чиқазишга уринишдек бир гап эди. Қанийди, ақлли ва ўзига тўн; мусулмонларнинг бир гуруҳи дин, диний ва ахлоқий мавзуларда филм ишлаб чиқарадиган ширкат тузсалар. Кўпчилиги масжидга фақат ўлганида бир неча кишининг елкасида зиёрат қлиш учун биринчи ва сўнгги марта келадиган бу кишиларга кинотеатрларда кўрсатиладиган филмлар орқали дин ва ахлоқ туйғусини яхшироқ юқтириш мумкин. Бундай йўл тутиш қаёққа кетаётганини ўзи ҳам билмайдиган кўплаб ёшларга йўл кўрсатган ва уларни ҳалокатдан қутқарган бўларди.

Чиққач, филм таъсири билан суҳбатлашган дўстларнинг ҳаяжони босилди. Ҳусайин тенгдошлари бемалол тинглашига кўзи етгач, сўз бошлади ва фикрларини англатди. Тинглаётганлар қаторида юзида мамнуният акс этганлар бор эди. Ҳеч хушламаётганларини билдираётганлар, англатаётганлар ҳам топиларди. Сўзларини тугатганда илк эътироз баралла эшитилди:
— Xўш, Ҳусайин, биз ҳеч дам олмаймизми, кўнгил очмаймизми?

Ҳусайиннинг жавоб беришига ўрин қолмади, Бир жўраси:
— Дам олишга ҳаққимиз бор. Аммо дам оляпмиз деб бунақа одоб ва ахлоқ йўлларига пистирма қўйган филмларни кўриш ҳам ҳар ҳолда дам олиш бўлмаса керақ Дам олиш фақат филм томоша қилиш деганими?! Кўнгил очиш-чи? Менинг ахлоқимни бузмайдиган, номус ва иффат туйғуларимни орттирадиган, меҳнатга нисбатан кишида куч-қувват, ғайрат, муҳаббат уйғотадиган филмлар бўлсин, биз ҳам кўрамиз, биз ҳам қутлаймиз.

Ҳусайин бу суҳбатнинг фойда бераётганини кўриб мамнун бўлди. Бундан кейин кинога ҳафтада бир боришга қарор қилинди. Кино учун кетадиган қолган пулга китоб олиниб, ҳаракатчан, тарбияли ва фақир бир дўстга ҳадя қлинди. Ҳадя этганлар кўнглида пулни беҳуда харжламагани, яхши иш қнлганидан ҳузур бор эди.

Кейинроқ ҳам Ҳусайин синфдошлари билан бу мавзуда макггаб ичида кенгроқ ташвиқот юритишга киришди. Кино пулларини хайрли йўлга сарфламоққа рози бўлганларнинг ғайрати билан кутубхона ташкил этиш қарорлаштирилди. Китоб жавони усгига «Бу китоблар кинога бериладиган пулга олинди деган ёзув илинди.

Ҳусайин кинога борганини бир ҳафта ўтгач, онасига айтди. Ҳодисани бир бошдан гапириб берди. Сўзларини тугатганда Фотимахоним ўғлининг сочларини силади:
— Мамиун бўлдим, ўғлим, ҳурсанд бўлдим. Умид қиламанки, ҳар кун бир янги яхшилик эшигани очгайсан. Шу йўлда машғул бўласан. Ҳар яхшиликни ёлғиз Аллоҳ ризоси учун адо этишга ғайрат қилгайсан. Фақат сендан истаганим бир яхшилик қилганингда, нега кўпроқ қилмадим, нега кеч қилдим дея Аллоҳдан кечирим сўра. Мен ўғлимни шундай кўрмоқни истайман. Шундай кўрсам, қувонаман, болам.

Ҳусайин онасининг бу юксак туйғуси, нозик ҳислари қаршисида эриб кетди. Сўзлари гўзал, ўзи сўзидан яхши бўлган онасининг Қуръон ахлоқи билан нурланган юзига шукрона ва миннатдорлик ҳислари билан боқди. Бу из умр бўйи Ҳаққа қул бўлмоқ шарафи билан порлаб, фақат Ҳақ неъматлари қаршисида лойиқ ибодат этолмаганининг, муносиб қул бўлолмаганининг ранжидаси билан ёнарди.

Ҳафта давомида яхшилик қилгани учун севинган, ўзига сиғмай юрган Ҳусайин энди қаршисига хар кун янги фазилат билан чиққан онасига лойиқ ўғил бўлмагани учун куйинарди. Унинг кўк кўзларига тикилиб бир он ўйга толди. Ҳар нарсага ибрат назари билан боққан, самимийлигига тўлиб-тошган 6у кўзлар унинг бепоён уммонларни тамсил этган покиза руҳига таржимонлик қилгандай. Толғин кўзларидан сизган икки томчи ёш Ҳусайинда сўз билан тушунтириш мушкул бўлган ҳис ва ўйларнинг долғаланганини билдиради. Бирдан ўз кўзларининг ҳам бу кўзлар каби мовий бўлмаганидан ранжигандай бўлди. Қандай ғалати ҳолки, онанинг кўзлари мовий, ўғилники қора! Сўнгра Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирлигини, куруқ тупроқдан юзлаб тур мева, гиёҳ ва гуллар етиштирган Аллоҳнингбу ишда ҳам бир ҳикмати борлигини ўйлади. Кўз ранги жиҳатидан эмас, ахлоқ ва тушунча тарафидан унга ўхшши кераклигини хотирлади. Неча кўзлари кўк одамлар борки, покиза ахлоққа дахлдор эмас.

Ҳусайин шуларни ўйлаганда азон овози аср кирганини, ҳар хил машғулотларни қўйиб, Яратган ҳузурида туриш кераклигини эълон этарди.

* * *

Имом Xатиб мактабининг тўртинчи синфига ўтганда дарс татбиқоти сифатида ҳутба ўқиш вазифаси топширилади. Ҳусайин қандай мавзуни олиш кераклиги ҳақда бир қарорга келолмасди. Илк дафъа хутба жуда ҳам ҳаяжонли эди. Xаёлида баъзи мавзулар жонланар, лекин ҳеч бирига кўнгли чопмасди.

Асрдан сўнг мактабдан қайтаркан кўзи ерда, хаёли мавзу танлаш билан машғул. Ўйлай-ўйлай оғир-вазмин одимларди. Ёнидан ўтаётганларнинг аёл, эркаклигини фарқламасди.
— Xусайин, йўл бўлсин! Бошини қўтарди.
— Қалайсан, Ҳусайин?!
— Xудога шукур. Тинчлиқ Ўзинг қалайсан?
— Аллоҳга шукур. Ўйчан экансан.
— Шукур, яхши. Ёмон эмас.
— Аллоҳ яхшиликдан айирмасин.
— Омин.

Ажрашдилар. Ора-сира кўришиб турадиган самимий дўсти. Юришда давом этди. Эски ўйчанлик тарқалиб кетди.

Бугун чоршанба, Чўрим бозори қизғин. Йўллар одатдагидан кўра тиқилинч. Яқин қишлоқлардан келганлар энди кетмоқчилигини маълум қилгандай магазинлари олдига қўйган юкларини ҳозирлашмоқда. Доира (айлана дўкон)лардан бир оз эрта чиққан аёл-еркаклар қўлларида тўрхалта олиб бозорга шошилиброқ кетишмоқда. Эски ҳокимият биноси бўлган тарафдан Қуббали Жомъе йўналишида келган автобус ёмғир сувларини сачратмасин дея бир четга чекиниб, ўтиб кетишини кутиб турди.

Жомеъ рўпарасидаги магазиннинг ёнида чўккалаган кампир Xусайиннинг диққатини тортди. Устидаги либослар фақирлигига, юзидаги ажинлар умр бўйи машаққат чекканига далолат эди.

Олдида бир сават бор эди. Бир кўли билан сават тутқичидан ушлаб, шу қўли устига пешонасини суяб турар, чуқур-чуқур нафас оларди. Олдидан ўтган автобус сачратган сувлари безовта қилмас ёхуд чекинмоққа тоқати ва мажоли йўқ эди. Бошини кутарди. Атрофдан ўтаётганларга ёрдам умидида бокди.

Шу орада олдидан ўтаетган очиқ-сочиқ хотин уни туртиб, четга итарди ва йўлида давом этди. Уч қадамча юриб, яна қайтди, сумкасидан ҳамёнинн олнб, ундан кампирга пул узатди. Бу пайт Ҳусайин ҳам уларга уч-тўрт қадамча яқинлашиб қолганди, Момо аввал қўлига тушган пулга, сўнг уни берган аёлга қаради, пулни қайтарди:
— Тиланиш учун ўтирганим йўқ, чарчадим, — деди. Покиза инсонларга ярашадиган муомала эди бу. Тиланадиган аҳволга тушмагунча бу йўл билан қорин тўйдиришни муносиб кўрмаслик доим ҳам учрайдиган фазилат эмас. Бу пул олинса не бўларди? Берган ҳам, олган ҳам зарар қилмасди. Аммо «мендан муҳтожроқлар бордир» дея зирқираган виждонга не деймиз?

Кўча бошларида ўтириб келган-кетганга қўл очганларни, кечгача зшикма-ешик кезганларни ўилади Ҳусайин... Бу одамлар ўртаҳол ҳунарманд ёки дўкондорни ортда қолдирадиган пулнн қўлга киритишмоқда...Ҳатто булар орасида бозорма-бозор кезадиганлари ҳам бор. Бир неча кун бурун бир баққол битта тиланчини душанба куни Мажидўзуда, сешанба куни Сингурлуда, Чоршанба куни Кўҳна (Сўргун)да, пайшанба куни Олачада, жума куни Чўрумда кўрганини айтганди.

Бундай маблағ тикиш талаб қилинмайдиган «санъат»ни ким ҳам севмайди. Сармоя йўқ, солиқ тўлаш йўқ, «бўш турган қўлни Аллоҳ севмайди», дея эшиқдан-ешикка санғиб, дўкондан-дўконга изғир ва бир-иккита дуони минғнрлашдан иборатми бу «санъат». Бундай тиланчиликнинг қандай қийинчилиги бор?

Хўш, топталган ор-номус, йўқотилган одоб ва иффат туйғусиға нима дейсиз? Буларнинг ҳеч қандай қадри юқми?

Йўқ, асло йўқ!.. Уятнинг кўчаларига аллақачонлардан буён қадам босмаган, «Худо берсин!» —деган жавобни эшитгач ҳам кетишни хаёлига келтирмаган, шилимшиқ каби ёпишқоқ, кўз остига олган одамини зулук каби сўрмагунича кўнгиллари жойига тушмаганидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, юқорида қайд этилган туйғулар улар учун бир неча ҳарфларнинг йиғиндиси — қуруқ сўз, ҳолос.

Аммо инсонликнинг асл моҳиятини англаганлар учун одоб ва иффат сўзларининг маънолари дунёдан ва дунёдаги барча нарсалардан бениҳоя қимматлидир.

Мана, момонинг берилган садақани олмаган пайтда ҳис этган руҳий ҳолати. Агарда бу пулни олса, иккинчи марта берилган садақани олиши осонлашади, бу эса учинчисини олишга хоҳиш уйғотади ва шу тариқа поёнига етишига жуда оз фурсат қолган умр тиланчилик билан якун топади. Бу эса умр бўйи хаёлига ҳам келтиришни истамаган мудҳиш бир якун.

Яланғоч хотин бир сония турди, сўнг йўлида давом этди. Ҳусайиннинг ёнидан ўтар экан: «Булар одам бўлмайди», дея ғудранмоқда эди. Xусайин чидаб туролмади:
— Xоним афанди, одам бўлишлари учун тиланчилик қилишлари керакми?

Хотин ҳайрон бўлиб, Ҳусайин томонга қайрилди:
— Бир нима дедингизми?
— Одам бўлишлари учун тиланчилик қилишлари керакми, дегандим.

Хотин саволга «ҳа» деб жавоб беролмади. Гапни чўзмаслик учун бўлса керак, йўлида давом этди. Ҳусайин кекса хотиннинг ёнига келиб:
— Ҳола, истасангиз ёрдамлашай, саватингизни уйингизгача олиб бориб берақолай, — деди.

Аёл бошини кўтарди. Қаршисида очиқ чеҳрали йигитча турарди. Унга миннатдор нигоҳ ташлади:

Аллоҳ сендан рози бўлсин, болам. Мадорим бутунлай қуриди. Озроқ ёрдамлашиб юборсанг, яна ўзим оламан, — деди.

Саватдан қўлини олиб, икки тиззасига таянди. Бутун кучини қўлларига ва тиззаларига тўплаб, кучаниб ўрнидан турди. Ҳусайин саватни олди. Жуда оғир эмасди. Лекин кампирни бемалол чарчата оларди. Бирга маҳалла оралаб юрдилар. Кампир ора-сира «Аллоҳ муродингга етказсин!», деб дуолар қилиб борарди. Лекин Ҳусайин саватни дуо учун эмас, диннинг муҳтожларга ёрдам этиш йўлида берган амрини бажариш, инсонлик вазифасини адо этиш учун кўтариб борарди, Албатта, унинг дуо этишига ҳам қарши эмасди. Ёшликда Аллоҳ ризоси учун бир кексага ёрдам берган киши, ўзи кексайганда ёрдам берадиган ёшларнинг топилишига ишонарди.

Бу аёл ўрнида ўз онаси бўлганда, бу азиятни у чекканида нима қиларди? Унинг шу аҳволда эмаслигига шукр қилишнинг ягона йўли бу аёлга ва у кабиларга ёрдам бермоқдир. Бундайларни кўриб, ўзикинг аҳволига шукр этиб ўтиб кетмоқ ўйсизлик, бепарволик саналиши керак. Агар бойларнинг молида фақирлар учун Аллоҳ тарафидан белгиланган ҳақ бўлса — Ҳусайин бу ҳақнинг борлигига ишонарди — худди шундай ёш ва соғломларнинг куч-қувватида кексалар ва ожиз-заифлар учун тайин этилган ҳақ ҳам бор. Бу ёрдам тан куч-қувватининг закотидир. Бу мурувват ва инсонлик туйғусининг юксак нуқтасидир.
— Уйим шу ерда, ўғлим, Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу сўз Ҳусайиннинг хаёлини бўлди. Саватни эшик олдига қўйди. Эшикнинг туриши уйнинг хароблигидан хабар берарди.
— Ўғлим, сенинг отинг нима? Кимлардансан?
— Нима қиласиз, ҳола?
— Бир йўлим тушса, уйингизга кириб, сендан кўрган яхшилигимни онангга айтардим.
— Шарт эмас, ҳола. Мен онам эшитиши учун эмас, Аллоҳ ризоси учун ёрдамлашдим. Онамни хурсанд этишни истасангиз, ҳақ йўлдан айрилмаслиги учун дуо қилинг.

Ҳусайин кетди. Эшикдан ичкари кирган момонинг кўзлари ёшли эди. Бу ёшнинг сабаби ўзининг кучи етганда бошқаларга ёрдам этолмаганлик пушаймонидан эди. Бошқа биров бу ешларнинг сабабини яхшнлик қилишни севадиган бир инсонни учратганидан пайдо бўлган туйғулар туфайли деб тушуниши мумкин. Ҳеч танимаган бнр бола юкини кўтариб келтириб бергани ва ўз неварасидан бундай олижаноблик кўрмагани назарга олинса, инсонийликдан узоқ бўлган неварадан ҳақорат кўриши, оғир сўзлар эшитиши, катта она ўрнига «сассиқ кампир!» дея бақириши, ўзининг шу аҳволига рози бўлиб шукр этиши ҳисобга олинса, иккинчи қарашни олдинга сурганни ҳақли дейиш ҳам бемалол мумкин.

Ҳусайин кекса аёлдан ажрашгач, уйга келди. Кўз олдида кечган ва икки аёлнинг баҳси яхшилик ва ёмонлик курашига ўхшаган бу ҳодисани ўйламасдан бўлмасди. Уйимда бир ҳафтага етгулик егулигим бор деб берганни олмаслик буюк фазилатдан дарак бўлса керак. Момонинг ўша юқори табақага мансуб кибор хотинни шарманда ва паришон қилишига нима дейсиз?! Булар бир замонда яшаган икки гуруҳга мансуб аёллар тимсоли. Бир тарафда эрининг кўз ўнгида очиқ-сочиқ ҳолда кўча кезган ва ўзидан баландга эгилиб, заифни суриб ўтадиган, амал-тақал қилиб турмушга чиқиб олган ҳаёсизлар; иккинчи тарафда оғзидаги нонни бировга илинган, тиззасидаги ярани ўз туғишганига қўрсатмоқдан ор қилган, уялган, номусини бошига кўтарган, номус учун ҳаётини сева-сева фидо қилишга тайёрлар...

Ҳусайиннинг онаси иккинчи гуруҳга мансуб. Бу гуруҳнинг тимсоли — муносиб қобилиятли, қиладиган ишини ўйлаб, мутлақо Аллоҳ ризоси учун адо этадиган бир она...

Бу йил ўн олтига кирган Ҳусайим, шу чоққача тасодифан бўлсин, онасини боши очиқ ёки яланғоч ҳолда кўргани йўқ.

Ҳусайин онасига шоҳиди бўлган ҳодисани айтиб бергач, сўзини шундай тугатди: «Менинг онам, онажоним, билсангиз, сизни шундай яхшн кўраманки... Менинг ёнимда гўё бир бегона бордай доим ўраниб, ёпиниб юрасиз».

Ўранишимни «мендан чекиниш» деб ўйлайсанми? Оналар ўғилларидан чекиниб ўранмаслар, мен ҳам сендан чекинмасман. Сени номаҳрам санасам, кимим қолур менинг бу дунёда?! Сен бўлмаган пайтларда, Одила ва Самиҳанинг ёнида ҳам шу ҳолда бўламан. Улар олдида ҳам бошим ўроғлиқ юраман, ёлғиз қолганимда ҳам шу ҳолдаман.

— У пайт кимдан қочиб, ўранасиз?
— Бил. Ўзинг бил кимданлигини!

Фотимахоним Ҳусайинга ёшлигида дугоналарига берган жавобни айтди. Шу қадар самимий сўзлагани ўн йиллардан кейин ҳам тасдиқ бўлди.

Ҳусайин бу йил тўртинчи синфда, ўн кундан кейин келадиган жумага хутба ўқиш учун тайёрланиш топширилганини айтгач:
— Қайси мавзуни танласам, она? — деди.
— Ҳозиргина айтганларинг гўзал мавзуларку, ўғлим? Буларнинг боши мода. Мода ҳақида тайёрлан.

Ҳақиқатан гўзал мавзу топилганди.

* * *

Ўн кундан сўнг жума намози учун миноралардан таралган азон саси мўминларнинг жума эканини унутмасликларини таъмин этаркан, уйнинг бир бурчида, жойнамоз устида, бутун борлиғи билан яратганга юзланиб, ўғли ўкийдиган ҳутбада янглишмаслигини, шу хутба сабабли йўлларидан адашганлар яна ҳақ йўлга ва ўзларига келишларини дуолар қилган бир ўгай она бор эди. Йиллар давомида, қатъий ирода, туганмас сабр ва ўгай эмас, ҳақиқий она меҳри билан бағрига босган етимини энди жон-жонидан ва чин кўнгилдан дуо этарди. Орадан кечган ўн бир йил вақт уни эт билан тирнокдай болаларга боғлаб қўйди, уларнинг ўгайлигини деярли унутди. Энди Аллоҳ мададини тилаган гул юзли фарзандига «менга охиратда шафқатчи, шафоатчи бўлади, деган эзгу умид билан боқар,унга оналик муҳаббати билан бир навбатда алоҳида маънавий меҳр ҳам кўйганди.

Бироздан сўнг ўғлидан хабар келиши керак. Тонгда ҳар кунгидай алоҳида бир ҳаяжон билан йўлга чиқараркан, кўлини ўпган боласини:

Аллоҳ мададкор бўлсин, гуноҳкор онангни ҳам дуо қилишни унутма, ўғлим... — деб кузатди.

Жомеъ лиқ тўлган. Одилбек ўғлини кўриб ҳаяжонланмаслик учун устун орқасида яширингандай бўлиб ўтирибди. Бир замонлар Эрдолбекнинг сўзларига ишониб ва алданиб Имом Xатиб мактабига беришни истамаган ўғли тўрт йиллик таҳсил мевасини кўрсатиши, отаси уни айнан шу мактабга бергани учун мамнун этиши керақ

Жума қунига махсус азон айтиб бўлинганда минбарда секин оёққа турган ўғлини кўриши билан қўзларида пайдо бўлган икки томчи ёшни артишни лозим топмади.

Халқ шундай ўн олти, ўн етти ёшлилар ўқиган хутбага одатланди. Неча йилки, энди дин илмини унутай деганида баҳор чечагидай йигитларни тинглаш завқу ҳаяжонини тота бошлади.

Хутбанинг арабча қисмини ёддан ўқиган ва туркча қисмига келган Ҳусайиннинг овози секин-секин кўтарила бошлади. Кўзларидан ёшлари сизилиб, внждонлари олдида тиллари қисиқ, бошлари ҳам бўлганларнинг бошлари кўксиларига тағин ҳам эниб борарди.

Туркча қисмини, сиз ҳурматли ўқувчилар билан бирга тингламоқни раво кўрдик:

Муҳарам мусулмонлар! Xутбамиз мода ҳақида. Бу миллатни мода балоси маҳв этган. Мода аталмиш бехосият одатлар келтирган балою гуноҳ дунё ва охиратда бизга етиб, ортиб ҳам қолур. Оиламиз ислом одатлари билан идора этилган, одамларимиз Аллоҳцан кўрқан, миллатимизга оталаримизнинг одату анъаналари ҳоким бўлган замонларда роҳатда эдиқ ҳар соҳада йўлимиз очиқ эди. Бугун йўлларимиз эмас, аёлларимиз очиқ. Ислом одатларига эмас, инглиз, француз ва бошқаларнинг одатларига, Расулуллоҳнинг амрларига эмас, Оврўподаги кимлиги номаълум, қандайдир ахлоқсизнинг хоҳишига бўйсунамиз. Айни ўринда Пайғамбаримизнинг бир ҳадиси шарифини нақл этиш жоиз. Марҳамат қиладиларки: “Ким қайси қавмга ўхшаса, ўшалардандир!»

Агар Расулуллоҳнинг амрларига модага аҳамият берганимиз каби муносабатда бўлганимизда эди, кўплаб покиза ва ҳақиқий мусулмон кишилар етишарди. Агар модага кетган исроф, фақиру фуқарога харжланса, неча бағри ярага малҳам, қанча кўнгли яримга хурсандчилик бўларди. Йилда бир неча бор ўзгурадиган модага сарфланган харажатларнинг ҳисоби йўқ, «Бу йил оқ либос кийилади», дейилдими тамом... амр — амрдир. Кучи етган-етмаганнинг устида оқ либос бўлиши шарт. «Бу йил оёқ кийимларнинг товони бир қарич бўлармиш, либосларнинг этаги тиззасидан бир қарич юқори чиқармиш, сочлар фалон шаклга кирармиш», дейилганидан сўнг паст пошнали оёқ кийим, этаги тиззани, оёқни бекитадиган либос қидириб кўринг-чи. Модага берилгани учун ўзини маймундай турли қўринишга солган қанчалаб кишиларнинг аслида уйида ейишга тузук-қуруқ таоми йўқ...

Лекин биз уларки эмас, модани бошлаб берадиган бойларни айбдор деб биламиз. Илгари вақтларда тўйга кета туриб фақирлар ўксинмасин дея зийнатларини тақмаган, ҳавасланиб, кўнгли тушмасин, оғринмасин, харажатга қийналмасин деб ҳашамдор кийинмаган олижаноб инсонлар бўлган экан. Энди эса ўзидан бошқани ўйламайдиган, барча фазилати чўнтагидаги пулдангина иборат бўлган бойларимиз бор. Бугун ҳар тўй учун алоҳида кийим тиктирмаса уяладиган, ўн беш, йигирма бош кийимни кам дейдиган аёлларимиз мавжуд.

Буцдайларга Расулуллоҳнинг қизида фақат бир бош либоси бўлганини эслатинг. Бугун устига кийиши учун энг оддий либосни топишга ҳам қийналадиган, «бир мурувват соҳибини йўлла, ё Раб», дея инграб, илтижо қилаётган қанча аёллар борлигини эслатинг. Инсонлик шарафи ва фазилати бойларнинг ким ўзарга кийиниши, бўйлашиб, баҳслашишида эмас, балки очларни тўйдириш, яланғочларни кийинтиришда эканнни тушунтиринг. Модага сарф этнлаётган ҳар тийиннинг Аллоҳ ҳузурида ҳисоби, жавоби борлигини ақлларига жойланг.

Жаноблар, ҳикоя деманг.матал-чўпчак деб тингламанг, уйига ҳафтада гўшт кирмаган, иссиқ шўрва ичмаган, тўйиб овқатланмайдиган қанчалаб диндошларимиз бор... Биз қиш кунлари иссиқ печ ёнида илиққина ўтирар эканмиз, қуруқ, совуқ қозонларига кўзёшлари томган биродарларимиз қанча?! Ўйлаб кўрсак, дин ва ахлоқий жиҳатдан биздан кўп юксак. Аллоҳ ҳузурида биздан шарафлироқ қанчалаб биродарларимиз биз қорин тўқлигидан меъдамиз билан машғул пайтларимиз очлиқдан қийналаётган бўладилар.

Муҳтарам мусулмонлар!

Биламизки, шундай бойларимиз борки, кунда юзлаб лира фойда кўрадилар, ҳар кун гўшт, ёғ ва асалга бўкадилар, тағин ҳеч нарсага эришмаганидан, хузур топмаганидан, бир миллиони икки миллионга чиқмаганидан шикоят қилишади. Бундайлардан мурувват кутмаймиз. Фақат бой хотинларининг тирноқ бўёғига харжлаганича пул топиш учун эшикма-ешик юриб одамларнинг кирларини ювишга мажбур бўлаётганларни унутмайлик.

Айрилишни истамаганимиз бу дунёдан ёлғиз кафан билан бирга айрилар эканмиз, ёнимиздан яхшиликларимиз, ибодатларимизгина жой олишини, охиратда бизга еганларимиз эмас, едирганларимиз, кийганларимиз эмас, кийдирганларимиз фойда келтиришини унутмайлик.

Модомики, эл эшигида тиланчи эмас эканмиз, бунга шукрона ўлароқ, ун, ўтин тополмаган, ҳолини бировга арз этолмаганларни йўқламасак, ёрдам бермасак, Аллоҳнинг сўроқларига қандай жавоб берамиз? Эртага, қилган исрофларимизнинг гуноҳлари қаршисида тер тўкиб, пушаймон бўлмасдан бурун ўзимизга келайлик, бу хил қашшоқликнинг ва исрофгарчиликнинг олдини олайлик.

Ҳусайин хутбасини битирганда, кишиларнинг кўнглида уйғонган тўлқинланиш, юракларни тўлдирган ҳаяжон туйғулари бу хутбанинг одамларга жуда ёққанидан дарак берарди. Аммо хутба тингловчиларга ёқиш учунгина эмас, халққа таъсир этиш, уларни тўғри йўлга бошлаш учун ўқилди. Шу сабабли хутбанинг таъсирини ўша кунги тилга тушиш, Одилбекни дўконига келиб табриклаб кетган хеш, дўсту ақрабонинг эътибори билангина ўлчамоқ тўғри бўлмаса керак.

Бундан кейин ёнида ярим яланғоч қизини ёки набирасини тартнбга чақирадиганлар бўлдими ёки бўладими? Xотинини безатилган молдай ётоқ кийимида намойишга чиқарган эркаклар бу кимларга тақлид эканини тушуниб, тушунтирадими? Бу чиркин ҳаракатларга барҳам бериладими? Юзларидаги ор ва номус ҳиссини чапланган бўёқлар ҳамда упа-еликлар йўқ қилиб юбормайдими? Даврон яна эски давронлигича қолааерса, у Кун учун кўзлардан томган икки томчи ёш билан икки томчи сувнинг фарқи қолармикин?

Жомеънинг имоми уни табриклади, бир оқсоқол нуро-ий чол қучоқлаб, кўзларидан ўпди. Жомеъдан чиқаркан Ҳусайиннинг оёқ кийимини қўярда-қўймай тўғрилаган ўн саккиз ёшли йигитнинг самимияти-чи?!
— Мен ўқиёлмадим, ҳеч бўлмаса битта ўқиганнинг оёқ кийимини тўғрилаш савобидан маҳрум бўлишни истамайман.

Бу ўспиринни Ҳусайин танимайди. Аммо Фотимахоним уни узоқдан бўлса-да кўрганда эди, Исмоилнинг ёш чеҳраси, ғамган нигоҳи унинг кўз ўнгида намоён бўларди. Ҳа, бу ёш йигит ўша Исмоил эди. Қаршисидаги ўзидан икки ёш кичик Ҳусайин бир замонлар ҳар еган таёғидан сўнг кўзларини силаб артган Фотима опасининг ўгай ўғли эканини билармикан? Ҳусайин бу самимий, азамат йигитга ҳам ўз онаси Фотимахоним меҳр-шафқат кўрсатганини сеза олармикан? Ҳатто, Фотимахонимдан кўрган меҳрига шу йигит сабаб бўлганини кашф этишга имкон бормикин?

* * *

Отаси Исмоилни қабристондан топган кундан эътиборан унинг ҳаёти яхшиланишга юз тута бошлади, аммо бу бир йилгина — отасининг вафотига қадар давом этди. Отаси ҳам онасидай бир уюм тупроққа айланди. Саниҳахоним, Исмоил ва Салима қолдилар. Уйни идора этиш мутлақ Саниҳахонимнинг ҳокимиятига ўтди.

Исмоил отаси топширган бошланғич мактабни амаллаб тугатган бўлса-да, ота-онали болалар учун бутунлай ёт бўлган қийинчиликларга дуч келди. Битта дафтар учун ҳам Саниҳахонимдан пул олишни истамаганидан Чорсуда тешиккулча сотди, бозордан қайтаётганларнинг юкларини уйларигача элтиб берди. Шундай йўллар билан тирикчилик қилишга киришди.

Мактабда ҳар кун истаганини олиб ейдиган бой болаларининг ёнида улардай овқатланолмас, лекин узун изтиробли ҳаёт тажрибаси ўзини тўқ кўрсатишга мажбур этиши шунга ўхшаш турмуш кечирганларга маълум.

Танаффусларда ўйнаб-кулаёган синфдошлари орасидан секин сирғалиб бир четга чиқиб, маҳзуиллгини кўрсатмаслик учун уларни томоша қилгандай бўлар, аслида онасининг қабри томондан эсаётган шамолдан кўксини тўлдириб нафас олар, кўзлари ёшланарди. Бу ҳолни кўрганлар нечун кўзи ёшли эканини, ўйинларга қатнашмаётганини сўрашарди. Исмоилнинг кўзига шамол туфайли тупроқ кирганмиш, шу сабабли ёшланибди. Балки кўриб чиқариш мумкиндир». Айни мақсаддаунинг кўзларига синчиклаб қараган синфдоши қанчалик тикилмасин, кўзида чангдан нишон кўрмасди.

Баъзан уни доим томоша қилаётган ҳолда кўрган синфдошлари нечун ўйнамаётганини билишни истардилар. Жавоб оддий: «томоша қилишни яхши кўраман, ўйнамоқни хушламайман». Баъзан бир жўраси уни кўлидан тутиб боғчанинг бошқа тарафига олиб ўтарди. Буни қасддан қилмасди. Шунчаки, айланиш учун... Лекин Исмоилнинг бир пасда боғнинг аввалги, ўзи турган тарафига ўтиб қолганини билмай қоларди. Қабристон тарафда лайдо бўлган булутлар унга ғалати завқ бағишлар, лекин у бу ғариб завқ табиатини тушунолмасди. Мактабдан қайтаркан, ҳар куни бўлмаса-да, ғамгин қунларида «қабристон томондан Чорсуга бориш кулайроқ экан», дея айланиб кетган бу боладаги нозик туйғуларни англайдиган бормиди? Ташқаридан юзаки қараганларга кўлида сумка кўтариб мактабдан чиққан, Тим тагидан ўтиб кетаётган бир бола. Лекин у қабристон эшигига яқинлашиши билан томоғига тугилган аччиқ туйғуларни, эгик бошини, муштдек, балки ғунчадек юрагида қўзғалган ҳаяжон тўлқинларию тошқинларни ва шуларнинг барчаси бир бўлиб кўксидан кўтарилиб келаётган йиғини босиш учун тишини тишига кўйиб туришларини англайдиган кимса борми?

Унинг бу ҳолини кўргувчи, бнлгувчи ёлғиз бир Борлиқ бор... Ҳар кимнинг ҳолини билгувчи, ҳатто кимсанинг ўзи учун-да махфий бўлган ҳар нарсадан хабардор Аллоҳдир. Ўзини бу ҳолда кўрса, нималарнидир сезадиган, унинг дардига ҳамдард бир инсон бор ёруғ дунёда... Бу инсон шу онда нималар қилаётган экан, ўзи қай ҳолда экан? Xабари йўқ. Орадан шунча йиллар ўтди, балки у ҳам унутгандир? Ёки кўрса танирмикин? Буни билмайди. Лекин Чорсуда, бозорда кезаркан ҳар аёлга эътибор берар, уни ахтарар, қайси маҳаллада, қай уйда эканини билишни истарди.

Бир кун тешиккулча сотаётиб бир дераза пардаси ортддан кўзга чалинган бир бош унинг ақлини шоширар даражада севинтирди. Ўша кундан сўнг бошидаги тешик-кулча солинган тахта билан кўчадан ўтаётган юз-қўли кир кулчачининг бошқа сайёҳ сотувчилар каби бақириб-чақирмаслиги Фотимахонимнинг диққатини нега тортмади? Эшик олдида ўйнаб юрган Одилага тешиккулча узатганда олмади. Балки бу онаси берган тарбия сабабли, балки сотувчининг юз-кўли қоралиги туфайлидир.

Исмоил нечун ўзини танитишни истамади, аксинча, юз-кўзини танимас ҳолга солиб, ўша кўчадан ўтишни афзал кўрди? Бунинг сабаби ундаги ғариблик, ёлғизлик туйғусидир. Балки Фотимахонимдан аввалги меҳрни кўрмас... Бу униумидсиз ҳолга бошларди. Балки таниса ичкарига таклиф этар, балки киришини бошқалар истамас ва у ҳам тез-тез келишдан уялар?! Ҳолбуки, танимасдан келиб-кетган бу кўчада унга аҳамият берган йўқ. Юз-кўли кир бир кулчачи... Ҳа келибди, ҳа кетибди, Кимнинг нима иши бор?!

Унинг иркитлигини кўрганлар кулча ейиш мақсадидан дарҳол воз кечардилар. Унинг эса парвойи фалак. Зотан, у бу тарафларга тешиккулча сотгани келаётгани йўқ-ку... Унинг ягона муддаоси дераза олдида ўтиришини Xудодан ёлворган бир кимсасининг олдидан ўтиб, унга узоқдан, икки лаҳза бўлсин боқмоқ, унга яқинлашгач эса бош эгиб секин-секин узоқлашмоқдир.

Унинг эшиги олдида уймалашишга жасорати йўқ. Гўё таниб, чақириб қоладигандай. Унинг эшиги олдида бошқа кўчаларда бақиргани каби бақириш йўқ. Балки овозини бир неча йил олдинги Исмоилнинг товушига ўхшатиб юборар. Аммо қайғуга чўмган кечалари чиқиб шундоқ қабристон эшигигача ва ўша кўчагача келиш, бу кимсасиз кўчада кезиш, Фотимахоним босган излардан юриш, Фотимахонимнинг оёғи теккан остона ёнида туриш, уйқуга кетганида уйи олдида қоровуллик қилиш ҳоллари йўқ эмас эди. Бунга ким нима дерди?! Борми бунга монелик қилгувчи?!

Бир кун шу кўчадан ўтаётганда ўзидан кичикроқ бир бола тирғалди. Фотимахонимнинг қўшниси бўлгани учун уни авф этди.

Одилбекнинг дўконини билиб олди. Кўп вақт у ерда «балки уйига бирор нарса бериб юборар», деган умидда айланиб юрадиган бўлди. Кейин Фотимахоним таниб қолишини ўйлаб бу фикрдан воз кечди. Бошланғич мактабни синфда қолмасдан битирди. Аммо тирикчилик тўрларига банди этилганидан бундан буёғнга ўқиёлмасди. Зеро, ўқишни давом эттириш учун фақат истакнинг ўзигина кифоя қилмасди. Бунннг имкони йўқ эди. На ота-онаси тирилади, на Саниҳахоним тушунади. Тушунса ҳам ўқитишни хоҳлаши гумон эди, Тешиккулча билан қорин тўйдириб бўлмайди, шунинг учун бошқа бир иш қилиш керак деган ўйда эди.

Бир косиб қариндошига шогирд тушди, Уйдаги аҳволи билан солиштирганда, шогирдлик унга унчалик оғирлик қилмасди. У ердан тегадиган бир неча тийин унинг учун муҳим эмас. Касбни яхшироқ ўрганиш учун жон ҳолатда тиришар, Саниҳахонимнинг осилган қовоғи, тунд важоҳатидан кутуладиган кунларини хаёл этиб ишга киришарди. Устози намоз ўқшаса таёқ ейишини, иш учун урмаса ҳам намоз учун уришини аввалдан огоҳлантиргани сабабли ибодатни канда қилмас, уларда ота-онасини дуо қилишни унутмасди. Бу дуолар уларга фойда келтиришини, онасининг руҳи дунёда қолдирган етимидан борган ҳадя билан севинишини ўйлаб, бир оз бўлсада кўнгли роҳатланар эди. Баъзан орттирган бир неча чақаси билан бир фақирнинг кўнглини олмоққа чиқар, ота-онаси учун дуо қилишини сўрарди.

Кунлар шундай ўтарди. Жомеъда Ҳусайиннинг хутбасини эшитиб изтироб чеқди, ҳавас қилди. Шундай бўлмоқни қанчалар истаганди. Балки Фотимахонимдай бир онаси бўлганда ана шу хутба ўқиган ўзи бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоат чиқкунча кутди. Ҳусайин оёқ кийимини олмоқчи бўлганда Исмоил аввалроқ ҳаракат қилиб, тўғрилаб қўйди. Бу оёқ кийимларга Фотима онасининг ҳам қўллари теккан бўлиши мумкин. Зотан, унинг ўғли бўлишининг ўзи етарли эди. Унга қилинган хизмат, Фотимахонимга қилинган хизмат демакдир.

* * *

Боласига етарлича мол-мулк қолдирган, катта бойлик тўплаган ота ўзи яратишга масъул бўлган келажакни таъминлаган саналадими?

Инсоннинг руҳ ва бадандан пайдо бўлган бир мавжудот эканлнгини қабул қилган, унинг фақат оддий бир моддий борлиқ эмаслигини тан олганлар бу саволга ҳа деб жавоб беришлари мумкин эмас. Оқшом тушгач, ҳисобсиз мол-мулк устида бойўғлидек тунаганлар бунга мисолдир. Аммо боласини қолдирган молига, ундан ҳам муҳимроғи шахсига, нафсига ҳоким бўладиган одоб-ахлоққа ўргатганларга эътироз йўқ. Булар зурриётлари истиқболини таъминлаш йўлида илк қадам ташлаганлар, уларни боришлари зарур мўлжал, манзил сари йўллаганлар.

Фарзандига таом ейиш одобини ўргатиш ўрнига овқатни ўзи едириб қўйган, велосипед ҳайдашни ўргатиш учун гўдагини велосипедга миндириб қиялиқдан пастга қўйиб юборган отанинг ҳаракатлари қанчалик хато бўлса, мулкни бошқаришни билмаган боласини бойлигага бошлиқ қилиб қўйиш ҳам шунчалик хатодир. Тўғри, бола йиқилиб-туриб велосипед минишни ўрганар, аммо у ўргангунича велосипеднинг мингулик ҳоли қолмайди. Отаси қолдирган бойликдан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмаганлар хушларини бошларига тўплашлари, қўлларидагини сочиб-совурмасликлари учун яна бир бойликка эхтиёжмандларки, бу бойлик осонгнна қўлга кирмайди. Бу: «Яна келин бўлсам, рўзғор тутишни ўрганардим», — деб иккинчи марта келин бўлишга кўз тутган тул хотиннинг ҳолатини эслатади.

Отанинг фарзандига қолдириши мумкин бўлган энг гўзал, қимматли мероси одоб ва тарбиядир. Бу ҳақиқатни билганлар, болаларини уриш ўрнига адаб хивичи билан тартибга чақиришади, интизомга келтирадилар.

Фотимахоним Ҳусайин, Одила ва Самиҳага нима бера олиши мумкин? Отасидан қоладиган катта бойликними? Йўқ. Ундана отасидан қоладиган бойликка, на бундай бойликнинг инсонга саодат келтиришига ишончи бор. Агар бойлик саодат дейилса, фақирлардан бадбахтроқ кимсалар бўлмасди. Фотимахоним эртага уларни жамият олдида ва Яратган ҳузурида уялмайдиган даражада тарбиялаб егаштирса, энг қимматли меросни қолдирган бўлади. Жамият авлодига, фарзандига мол-мулқ бойлик қолдирганларни муборакбод этмайди. Лекин уларни одоб-ахлоқсиз, виждонсиз қилиб етиштирса, танқид ва таҳқир этади.

Фотимахоним шунисига ишонади. Ишонгани учун ўғлини ҳақиқий ўғил бола, ҳақиқий фарзанд, қизларини ота-онасига гап теккизмайдиган тарзда ўстириш, тарбиялаш йўлидан боради. Бу осон йўл эмас. Акс ҳолда, ҳамманинг боласи ҳам ҳақиқий фарзанд бўлиб етишарди. Ҳамма ҳам қошиқ ясай олади, аммо фақат устасигина унинг сопини қоқ ўртасидан чиқаришга қодир.

Барча аёллар ҳам Фотимахоним каби фарзанд тарбиялашнинг, уни ифтихор қилингудек бир тарбияга соҳиб қила олишнинг лозимлигига ишонмайди. Бир она боласи оч қолса касалланиши ва охир-оқибат нобуд бўлишига ишонади. Шу ишонч туфайли ҳар кеч, ҳар сахар уйқудан қолиб унга кўкрак тутади. Иссиқ тўшагини тарк эттирадиган, уйқудан кўз очолмайдиган, уйқудан тотли нарса бўлмаган пайтларда кўз очдирадиган бир туйғу ва ишонч бор — бу шафқат, «агар эмизмасам болам қийналади», деган ишонч. Бу ҳис, шу туйғу онани иссиқни-иссиқ, совуқни-совуқ демасдан бола хизматига йўллайди. Фотимахонимнинг фикрича, бешикдаги бола сутга қандай эҳтиёжманд бўлса, бешикдан тургач тарбияга ҳам шундай эҳтиёжи бордир.

Тарбия ҳеч кимга ҳеч қачон зарар келтирмайди. Кесилган дарахт меҳмонхонага киритилмайди.

У дарахт махсус дастгоҳларда қайта ишланиб, жиҳоз шаклида меҳмонхонага кириши мумкин. Тарбия ҳатто ҳайвонга таъсир кўрсатар экан, нечун у инсонни фариштага яқинлаштириб, улардан ҳам юксак мақомларга кўтармасин?!

Фотимахоним тарбиянинг аҳамиятига қисқача шундай изоҳ беради. Шунинг учун болаларининг дарс тайёрлашидан тортиб, то яхши ахлоқ соҳиблари бўлгунга қадар қўлидан келганича ғайрат қилишига шубҳа йўқ. Масалан, Ҳусайин «тайёрлайдиган дарсим қолмади», деб ўйинга берилганда шундай дерди:
— Отанг дўконни очиб, уч соат ишлаб кейин ёпиб, айланиб юрса, бўладими?
— Она, дўкон ҳам ёпиладими?
— Нега ёпилмас экан?! Ахир уч соат ичида ўша кун тирикчилигига етгулик пул ишлаш мумкнн.
— Мумкин, аммо бу билан иш битмайди. Эртага чиқадиган қўшимча эҳтиёжлар ёхуд дам олиш кунларидаги харажатлар учун ҳам ишлаш керак-ку.

Баракалла, сен ҳам эртага бир мусулмон муҳтож бўладиган билимга ҳозирдан тайёрлан. Бир мусулмон учун бугунга қадар олган билимларинг етиб-етмаслигини ўйлаб кўр. Билим инсонга фойдадан бошқа нарса эмас. Ўғлим, ўйнамоқ ҳар кимнинг қўлидан келади, аммо ўтириб Аллоҳнинг қулларига Аллоҳга элтгувчи юлни кўрсатиш нияти билан ҳаракат қилмоқ ҳар ким бажара оладиган иш эмас. Инсон қанча ҳаракат қилса, баракати ҳам шунча, — деб Ҳусайинни дарс тайёрлашга ўтқизарди.

Бошқа кун дўконлардаги шогирдларни мисол келтиради. Уларнинг эртадан-кечгача тинмасликларини, ҳатто баъзан овқатланишга ҳам вақт тополмасликларини, уларнинг ҳам оналарининг жондек боласи эканини, ундан ортиқ, ё кам жойи йўқлигини айтиб, улар қандай ҳаракат қилсалар, талаба ҳам шундай қилиши кераклигини уқдиради.

Ҳусайин онасининг ташвиқи билан дарсларни синфдошларига қараганда яхшироқ ўзлаштирди. Мактаб дарслари тугаши билан маслагига алоқадор китоблар ўқир, баъзи нарсаларни дафтарига қайд этиб қўяр, онаси айтганидай бундан доим фойдаланарди. Баъзан бир синфдоши дарсга эмас, маслагига алоқадор савол бериб синфдошлари жавоб беролмаса, билганларини айтар ёки шу саволга дахлдор китобларни тавсия қиларди. Бошқа ўртоқлари каби дарс тугар-тугамас ўйинга чопмас, ўқир, дарсда жавоб бериш учун эмас, Аллоҳ ризоси учун, Аллоҳ қулларига ёрдамчи бўлайин деб ўқирди. Уйининг супуриб-сидирилишини Аллоҳ ризосига боғлаган, бундан дафтарига савоб битилишини умид қилган самимий онанинг ўғли бўлиш шуни тақозо этмайдими? Бир кун онасидан сўради:
— Она, уй супуриш ҳам Аллоҳ ризосига боғлиқми? Ҳамма нарса Аллоҳ ризоси билан изоҳланадими?
— Ўғлим, Аллоҳ покиза бўлганларни севади. Тозаликни амр этганини тушуниб, уйни супуриш нега унинг ризолигига сабаб бўлмасин?! — деб жавоб берди ва Ҳусайин қаноатланди.

* * *

Фотимахонимнинг Самиҳа ва Одилага муносабатини: бири ҳақиқий, бири ўгай бўлган, фақат ҳар иккиси ҳам ўзини ҳақиқий ҳисоблаган икки опа-сингил ва бир она деб тасвирлаш мумкин. Улар ҳамма болалардан фарқ қилишмасди ва Фотимахоним ҳам баъзан яхши, баъзан талабчан бўларди. Болалари орасида рақобат пайдо бўлмаслиги учун қилни қирқ ёргандек нозиклик ва эҳтиёткорлик билан адолатли муомала юритарди. Бу адолатли муомала туфайли ҳеч бирининг хаёлига «онам мени бошқалардан камроқ ёки зиёдароқ яхши кўради», — деган ўй келмайди. Агар кимнингдир қалбида шубҳа туғилса, бунга сабаб Одиланинг кўзлари бошқачароқ, Самиҳанинг кўзлари эса Фотимахонимнинг кўзларига ўхшашлиги бўлиши мумкин, ҳолос. Уларнинг мактабга бориб-келишлари ҳам Ҳусайинга ўхшаш тартиб-интизом ичида кечди. Синфдошларига ўрнак бўладиган тоза қиёфада ўқишларини давом этгирдилар.

Бу уйда икки қиздан бирига олинган кийимдан бошқасиники асло ортиқ ёки кам бўлмаслигига қаттиқ эътибор қилинарди, ҳеч қачон «Самиҳа кичикроқ-ку, унга мана буни олақолайлик», — деганга ўхшаш айирмачиликларга йўл қўйилмасди. Ҳатто Фотимахоним қизларига кўйлак тикишни бир кунда бошлаб, бир кунда тугатарди. Ҳеч қачон олдин бирини битириб, сўнг иккинчисини бошламасди.

Бу уйда кийимлари бир хил бўлган опа-сингил бор. Опа-сингилнинг аҳил яшашлари учун ҳар қандай шароит мавжуд, аксига хизмат қилиши мумкин бўлган нарса эса йўқ.

Агар Фотимахонимдек оналари бўлмаганда улар шу қадар осонлик билан аҳил яшай олармидилар? Фотимахонимдан бошқаси уйдаги ўгайлик масаласини шу хилда билдирмасдан ҳал этиши мумкинмиди?

Фотимахонимни ҳамма қатори оддий бир банда, унинг ишлари ҳам бир инсон қиладиган иш, деб қаралса, бошқа ҳар қандай аёл ҳам ақлини ишлатиб, иродасига ҳоким бўлиб, Аллоҳ розилиги йўлида унингдек бўла олишига шубҳа борми? Инсон виждонсиз бўла олганидеқ агар хоҳласа виждонли ҳам бўлиши мумкин. Ёмон иш қилганидек, яхши иш бажариши ҳам мумкин. Иродасига қул бўлганидек, ҳоким ҳам бўла олади. Қисқаси, бир ўгай онанинг етимларга ёмонлик қилганчалик яхшилик қилишга ҳам кучи етади. Яхши ўгай она бўлиш учун на осмондан тушишнинг, на замзамда ювинишнинг ҳожати бор. Аммо бирон аёл аҳдидан кўра ҳисларига тобе бўлса, виждон азобига туширадиган гуноҳ қилишини ҳисобга олмайди.

Ўз фарзандини кечирган она, етим боласини авф этишга қодир эмасми? Фарзандини бағрига босган аёл оналигини исбот эца, етимни бағрига босган она иксонлигини исбот этган бўлур. Оналик юксак тушунча. Xудди унинг каби яратилиш пайтидаёқ феълига сингдирнлган марҳамат ҳисобига у билан оналик мартабасида тенг мавқеда турувчи саноқсиз махлуқоту мавжудотлар бор, Етимни бағрига босиш эса улардан фарқимизни — инсонликни исботлаш демакдир. Бу мартабада инсонга тенглашадиган бошқа мавжудот йўқ.

Ҳатто фаришталар ундан пастда, таъзим этган ҳолдадирлар. Яратилганларнинг энг шарафлиси инсондир. Инсондан бошқа барча махлуқлар ҳам ўз боласини бағрига босишда инсонга тенглашиши мумкин. Лекин ўз боласидан бошқасини шафқат ва марҳамат билан куча олиш фақат ннсонга хосдир. Ҳар қандай аёл она бўлиши мумкин, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам яхши ўгай она бўлолмайди. Чунки баланд тоғнинг энг юксак чўққисига чиқиш ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Она ўғил-қизидан ҳурмат кўриши табиий, у бунга ҳақлидир. Яхши ўгай онани ҳурмат қилиш эса уни билган ҳар бир кишининг вазифасидир. Оналик шафқати инсондаги очлик, чанқашга ўхшаш табиий ҳол. Боласига шафқациз ҳайвон ҳам деярли йўқ. Ўгай оналик эса иродани ишлатиш натижасидир. Ахлоқ 6у иродани яхши ва ёмон томонга қўллаш учун хизмат қилади. Аёл фақат она бўлганлиги учун жаннатга киришига ақл бовар қилмайди. Қандай она бўлганига қараб ва, айниқса, етимни ўз боласидай кўргани учун жаннатда пайғамбарлар билан бир қўлнинг ёнма-ён икки бармоғичалик яқинликда қўшни бўлиши ҳақида эса муждалар бор. Фотимахоним Самиҳага нисбатан қандай она бўлса, Ҳусайин ва Одилага нисбатан ҳам шундай она эканини ва инсон эканини исбот қилаолган. Ўн тўққиз ёшидаги қарорида қатъий турди, йиллар давомида қийинчиликларга қарши жасорат кўрсатди. Унинг учун бу болаларга яхши муомала қилиш осон, аксинча, ёмон муомалада бўлиш қийин. Унинг фикрича, оқибатда яхшилик келтирувчи қийинчилик заҳмат саналмайди. Бу дунёда хайрли ишлар учун чекилган барча заҳматлар сўнгги нафас билан барҳам топади. Етимларга соя бўлганлар у Кун сояда бўладилар. Етимлар соя бўладилар. Оналарининг нажотларига сабаб бўладилар. Фотимахоним излаган нарса мана шудир.

Ҳусайин Имом Xатиб мактабини етти синфини яхши битирди.

Бир кун Фотимахоним Xусайинни ёнига ўтқизди. Унинг нима тўғрисидадир махсус гаплашмоқчи эканлиги яққол сезилиб турарди. Одила ва Самиҳа боғда эди.
— Ўғлим, бугун сен билан Одила ва Самиха эшитишини истамаганим бир масалани гаплашамиз.
— Гаплашайлик она, марҳамат.

Фотимахоним дона-дона қилиб сўз бошлади:
— Бу йил ўн тўққизга кираяпсан, ўғлим. Болалигинг ортда қолди. Энди азамат бир йигит бўлдинг. Паст-баландни ўргандинг, яхшини ёмондан ажратадиган бўлдинг. Энди бир ҳақиқатни билишингни истайман. Йиллар давомида бу ҳақиқатни сендан, Одиладан ва Самиҳадан махфий тутдим, яшириб келдим. Менимча, бундай қилинишида фойда бор эди. Бугун эса бу ҳаққатнинг очилишида фойда бор деб уйлайман ва шунинг учун ҳам айтмоқчиман.

Ҳусайин ташвишланиб тингларди. Фотимахоним давом этди:

Бундан анча йиллар аввал бўлиб ўтган икки ҳрдисани эслайсанми, йўқми, билмадим. Бир куни: Бир аёл менга етимлигимни, онамнинг оти Xайрия эканлигини айтди», — дегандинг. Ундан кўзинг менинг кўзимга ўхшамаслигини эшитган экансан. Ўша кун отангдан менинг иккинчн исмим Xайрия эканини билгандинг ва масала ҳал бўлганди. Бир гал: «Самиҳанинг кўзлари бошқача, бизникига ўхшамайди», — деганингда, мен сенга отангнинг сочларининг бир қисми қора, бир қисми оқлигини кўрсатгандим. Буларни эслайсанми?
— Бироз эслагандай бўляпман, она.
— Эслаёлмаслигинг ҳам мумкин. Аммо билишинг лозим бўлгани шулки, ўша аёлдан эшитганинг, ҳар қун ҳолам деб ҳаққига дуо қилганинг Xайрияхоним сенинг ва Одиланинг ҳақиқий, ўзингизнингоналарингиздир. Вафот этганига ўн тўрт йилга яқин вақт ўтди. Мен эса сизнинг ўгай онангизман, болам.

Хусайин ғалати бўлиб кетди. Кўз ўнгида юз-кўзи ўзиникига ўхшаш аёл пайдо бўлгандай бўлди. Фақат бошланғич мактабдаги сннфдоши етим Йилмаз хаёлида ундан аниқроқ гавдаланди. Демак, ўзи ҳам унга ўхшаш. Лекин унинг етимлиги билан ўзининг етимлиги орасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин? Фарқ эса ер билан осмонча. Айтгани икки бўлгани йўқ. Йилмаз чеккан жафолар эса, эҳ-ҳе... Нимаси ўхшаш бунинг?! Унинг онасидаги инсонийликдан узоқ феъл билан ўз онасининг фаришталарга яқин сифатлари орасида тоғларча масофа бор.
— Она, ҳазиллашмаяпсизми?

Нега хазиллашай, ўғлим?!

— Аммо, бизнинг нимамиз етимга ўхшайди? Самиҳанинг нимаси ўзингизникию, бизнинг қаеримиз ўгай?! Ўгай бўлсак шунча вақтдан бери билинмасмиди?! Сизнинг исмингизХайрия эмасми?
— Менинг асосий исмим Xайрия эмас, ўғлим. Бу уйга келгач, онангни Xайрия эканини эшицанг, ҳайрону хафа бўлмагин деб ўзимга Xайрия деган иккинчи исмни олдим. Сизнинг ўгайлардай ўсмаганлигингизга келсак, отангга турмушга чиқишимнинг асосий сабаби сизнинг етимга ўхшамаслигингизни, яхши униб-улғайишингизни таъминлаш эди. Йиллар давомида сизни ўз зурриётим сифатида бағримга босиш, сизга етимликларингизни сездирмаслик учун кўлимдан келганини қилдим. Агар ўзим бехабар қусурларим бўлса, Аллоҳ кечирсин, сен ҳам менга буни англашим учун ёрдам бер, қўзичоғим.

Ҳусайиннинг қўзлари ёшланди, Бу онанинг ўгай эмас, ўз онаси бўлишини шу қадар истардики...

Энди нима бўлади, она? Бундан кейин биз ўгай бўламизми?
— Нега ўгай бўласизлар, ўғлим? Бугунгача сен ўзимнинг ўғлим эдинг, бундан буёғига ҳам шундай бўлади. Одила бугунга қадар ўз қизим эди, қизим бўлиб қолаверади. Бугун ушбу сирни хақиқий онасини танисин ва унинг ҳаққига дуо кдлсин деб очдим. Бутунгача ушбу вазифани мен бажариб келдим. Унинг ҳақига ҳар кун тиловат қилдим, дуо ўқндим. Истагим, бугундан бошлаб сен ҳам шундай қилсанг.

Фотимахоним бир-икки лаҳза нафас ростлаб, яна давом этди:

Бугунга қадар буни билишингиздан бирон-бир фойда йўқ эди. Бўйни эгик, кўнгли синиқ бир етим сифатида улғаяр эдингиз. Балки мени она деб атамасмидингиз?! Xуллас, бундан ютқизадиган фақат сиз эдингиз. Шу сабабдан бугунга қадар бу сирни сизларга очмагандим. Одила яна бир неча Йил бу сирдан воқиф бўлмай тургани маъқул. Сен ҳам бу ҳакда унга ҳеч нима демай тур! Ҳозирча бунинг пайти эмас. Унинг билишидан ҳеч қандай фойда йўқ. Мана, сенга сўзлашни хоҳлаганларим шулардан иборат, ўғлим. Онангни тани ва унннг учун тиловат қил.

Хусайин таъриф этиш мушкул бир аҳволда қолди. Демак, қаршисидаги йиллар бўйи ўзларини гул каби етиштирган, балки исталган бир ҳақиқий онадан кўра анча-мунча кўпроқ меҳр кўрсатган бу хотин ўгай эди. Ақлини таниганидан бери яшаб ўтган ҳаётини кўз олдида жонлантирди. Масалан: Самиҳанинг Одиладан фарқли тутилган бирон ҳодисани эсламоқчи бўлди. Муомалалардан бирон-бир белги ахтарди, фақат булар ҳеч бир наф бермади. Мана ишониш мумкин бўлмаган икки хулоса: Ё бу хабар хато бўлиши керак ёки шунча йиллик ўгайлик даврида ўзни ўгайдан айирган, сохта ва ясама ҳаракатлар топилиши даркор. На униси, на буниси. Ўртада бир виждон бор эди ва бу виждонга ҳеч бир бўяб-бежашсиз олий даражадаги оналик меҳри, тарбияси кўрсатилгани маълум зди. Ҳусайин ўртадаги муносабатларда бирон-бир сохталик бўлганлигини айта олиши учун ёлғон сўзлаши лозим. Ўгай эканлигини бугун айтган онанинг исталган кимсанинг онасидан кўра хурматга лойиқроқ эканлигини жуда яхши тушунар эди. Ўз боласининг ўқиши, ёмонлар билан дўст бўлмаслиги, одамлар орасида уялмаслиги учун қай она бу қадар ғайрат қиларди?! Қайси онанинг қўлидан келарди бу иш?! Агар кўлларидан келса, ҳаммасининг фарзанди ҳам тарбияли бўлмасмиди?!

Ўша куни дўконга борганда отаси ундан онаси билан баъзи нарсаларни гаплашган-гаплашмаганини сўради. Xусайин бор гапни айтиб берди. Сўнг ақлига келган бир саволни берди:

Хўш, онам билан марҳум онамнинг қариндошлиги бормиди?
— Йўқ, ўғлим.
— Танирмиди?
— Билмадим. Билганим шуки, кўпчилик ўз опа-сингилларининг етимларига ҳам бунчалик қарай олмайди. Кўпинча сизни урмоқчи бўлганимда, сизни ҳимоя қнлиб, мени уялтирган. Сизларга мендан кўра меҳрнбонроқ бўлди. Мен сабр қилолмаган, сабрим етмаган пайтларда у сабр қилди. Xаста бўлганингизда мендан кўпроқ куюнди. Сизлардан шикоят қилганини эслолмайман. Яхшилигини юзга солмади. Бугунги ҳолга келишингга, Имом Xатиб мактабида ўқишингга сабаб бўлган ҳам удир. Ўлган онанг сени туғди, сутини эмдинг, аммо сени шунчалар тарбия қила олармиди, йўқми, бунисини билолмайман.

Одилбек қанча йиллар давомида инсонийлик ва мурувватдан бошқа ҳаракатига шоҳид бўлмаган Фотимахонимнинг бир вақтлар Қуръони Карим ўқимоқни ўргатганини айтганида Ҳусайиннинг кўз олдида бу нурли сиймо юксалиб, ҳақиқин оналарнинг яхши жиҳатлари мужассам бўлган шараф тожини киярди.

Аср намозини бирга ўқигач, Одилбек ўғлига онасининг қабрини зиёрат қилишларини айтди ва йўлга тушдилар. Қабристон эшигидан киришаркан маҳзун қиёфали бир аскарнинг чиқаётгакини ва салом бериб узоқлашганини кўришди. Ҳусайин бу аскарни танигандай бўлди. Кейин хутба ўқиган жума қуни оёқ кийимини олиб келиб тўғрилаб қўйган йигитни эслади. Орадан тўр? йил ўтганди, шу пайтгача учрашиб қолишганларида сўрашиб-саломлашиб ўтишарди. Демак, аскар бўлибди.

Ҳусайин онасининг мозоридан ғамгин ҳолда кетмади дейиш инсофсизлик бўлар эди. Тўғри, Фотимахоним ўзига муносиб оналик қилди, аммо ўз онасининг лоақал юзини хотирлашни нақадар истарди. Зеҳни шу ўйлар билан бир муддат машғул бўлди. Унннг кўзлари намланди. Қайғурншнинг марҳумга фойдаси йўқлигини, унга раҳмат тилаш маъюсликдан, ғуссадан фойдалироқ эканини ўйлади.

* * *

Олий Ислом Маъҳадига имтиҳонларни муваффақиятли топширган Ҳусайин кетиши билан уйда икки қизидан бошқа ҳеч кими қолмаган Фотимахоним бир тарафдан ўғлини соғинса, иккинчи тарафдан унинг ўзи истаган ўқишга кирганини ўйлаб овунарди. Ўғли ёнида бўлиб, таҳснл чала-ярим қолса, бу ҳам яхши эмас. Фақат чидаш қийин бўлган айрилиқ. Аммо бу ҳам муаммо эмас. У бундай қийинчиликларнинг озмунчасига бардош этмаганми-ди?! Ора-сира мактублари келиб турарди. Отасига ёзган хатларидан ташқари онасига ҳам алоҳида мактуб ёзиб аҳволини ва дуо қилишини сўрарди. Мана бу мактуб кетганидан икки ой ўтгандан сўнг келганди:

Севимли онажоним!

Кеча асрдан сўнг чойхонадачой ичай дедим. Чойхоначининг ёрдамчиси чой келтирди ва чўнтагидан бир хат чиқариб, «шуни ўқиб берсангиз, эшицам»,—деди. Ўқидим. Тугагач, мактабга нега бормаганини сўрадим. У оҳ тортди:
— Улар юбордилару, мен қочдимми, биродар, — деди. Сўнгра тушунтира бошлади. Ўгай она қўлида ўсибди. Ундан она сифатида уч нарса кўрдим дейди: тундлиқ ёмон сўз, таёқ...
— Бу учаласидан ортиқ бирон нараа кўрдим десам, ёлғон бўлади. У кўзлари ёшланганини яшириш учун деразадан ташқарига қаради. Мен девордагя расмларга қараган бўлдим.

Айтишича, отаси асабий одаммиш. «Ҳар оқшом дастурхон атрофига йиғилганимизда ўгай онам:
— Бугун бадбахт ўғил у ишни қилди, бу ишни қилмади, — деб тўкиб соларди. Отам:
— Xоним, беш дақиқа сабр эт, бола овқат-повқатини еб олсин, сўнг хоҳлаганингдай ураман, —деса:

Мен уринг демаяпман, фақат қилганини айтаяпман, ҳолос. Қанча мажбурласам ҳам тўхтатолмадим, мана ўзининг юзи, — деб мени кўрсатди. Мен энди икки баробар таёқ ейишимни исмимни билгандай аниқ билиб, индамадим. Отам:
— Xоним, асабимга теғма, жаҳлимни қўзғама! Қонимни қайнацанг, сенинг боланг ҳам хаққини олади. Бу айб қнлади-ю, сеники тинч турадими? Сенинг боланг осмондан тушганми? Қайси кун ўғлингнинг хатосини айтдинг? Ҳудодан қўрқмайсанми?
— Менинг фаришта ўғлим нима қилди? Яшириладиган айби борми унинг? Ё тухмат қилайинми боламга?
— Xўп, меники ҳар кун айб қиладими? Ҳеч тўғри иши йўқми бечоранинг? Бир кун бўлса ҳам қўнглим учун яхши бир иш қилди десанг, нима қилади? — дея ёлворса ҳам ўгай онамнинг мен ҳақнмдаги яхши гапни отам ҳеч эшитмади.
— Ҳар қун шу! Ёлғон гапирайми? Қилганини қилмади дейми?

Отам дастурхондан кўл тортиб туради:

Ҳар кун таёқ еб тўймадингми, ақлинг кирмадими! Етар энди! — деб роса уради. Сўнг онамга ташланади.
— Бу етим бола сен туфайли шунча таёқ еди. Мен бунинг жавобини қандай бераман, — деб мендан икки баробар кўпроқ уни ҳам уради. Кейин:
— Энди юмшадингиз. Ўтиринглар, — деб бизни дастурхон атрофига ўтқизади. Кўзёшлари билан емаган овқатимизни еднради. Ўгай онамнинг юзлари гезариб кетган. Ора-сира менга қараб Қўяди. Бу эртага сенга кўрсатиб кўяман дегани. Ҳақиқатан кўрсатади. Отам бўлмаганида:
— Разил бола, сен туфайли калтак едим, — деб устимга бостириб келади. Ушлаб олса, тўйгунча уради.

Мана, ука, сенга бир оқшом воқеасини айтдим. Бу ҳар оқшом давом этишини айцам сенга ғалати туюлиши мумкин, балки ишонмассан, Аммо буларнинг ҳаммаси менинг бошимдан ўтган... Отам йўқ пайтларда овқатланишга ўтирамиз. Ўгай онам, ўгай укам ва мен. Агар овқатда менинг оддимдан гўшт бўлаги чиқиб қолса, у зудлик билан укамнинг олдига суриб қўйилади. Уйда бирон тансиқроқ таом тайёрланса, овқат пишар маҳали мени уни келтир, буни келтир деб югуртирарди. Ишлар битгач, дастурхон бошига келиб укамдан қолган овқатнигина кўрардим. Баъзан укам га хитобан:

Ол кўзичоғим, сен ҳам ҳамма қатори еявер, қорнинг очқаб кетганини кўриб турибман,—дереди. «Ҳамма» мен эканлигимни билиб турардим.

Бир куни отамнингу билан гаплашаётганини эшитиб қолдим. Гап менинг ўқишим хусусида эди, Ўган онам минг бир баҳона келтириб отамни бундан қайтаришга уринарди. Оқбатда мени мактабга бермадилар.

Бир куни ҳолам менга бир-икки нарсаларни ўргатди. «Буларни ҳеч ким йўқ пайти отангга айт, менинг айтганлигимни унга билдирма», — деди. Рози бўлдим. Бир кун отам билан боққа кетаётгандик. Отам гаплашмасди, бошини ерга осилтирганча вазмин юриб борарди. «Айни вақти», — деб ўйладим:
— Ота.

У менга ўгирилди:
— Нима дейсан, ўғлим.
— Жахлингиз чиқмаса, сизга бир гап айтардим.
— Айт, жаҳлим чиқмайди.
— Онам бўлсайди, мен сен учун бир гул мисоли хушбўй таратардим. Ҳозир эса тиканман, сенга ботиб тураман, тўғрими?

Отамнинг кўзларини ёш қоплади. Мени қучоқлади, бағрига босди, ҳидлади ва ҳиқиллаб йиғлай бошлади. Бир муддат шундай турганидан сунг:

Тойчоғим, куриб турибсан-ку, сендан кўпроқ уни дўппослайман. Тўғри айтдинг, аммо не қилай, кучим етмаяпти,—деди.

Мен яна ҳолам ўргатганидек:
— Менга кучингиз етади-ку, ота, — дедим.

Бу сўзлар отамга қаттиқ таъсир қилди, Бу гапларни ким ўргатганини сўради, айтмадим.

Ўша кундан кейин отамнинг менга нисбатан муомаласи ўзгарди. Онам чақса, аввалгидек сапчиб туриб урмайдиган, фақат дўқ-пўписа билан, насиҳат билан кифояланадиган бўлди:
— Бошқа бундай қила кўрма, абжағингни чиқараман, бола...

Ўгай онам отамдаги бу ўзгаришни кўрарди, фақат сабабини билмасди. Менга баъзан «ўғлим, болам» деб, баъзан егуликлар бериб авраса ҳам бунга муваффақ бўлолмади.

Саодатли ҳаётим икки йилча давом этди. Саодатли кунлар деганим, ота-онаси бор бола учун тиканлар устида ётиш билан тенг. Икки йилдан сўнг — отам вафот этгач, аҳвол ўзгарди. Бошимда қора булутлар айлана бошлагач, қочдим. Мана шу ерда хизмат қиляпман...»

Менинг бир дона онам, буларни тинглагач, қадрингизга кўпроқ етадиган бўлаяпман, сизни янада кўпроқ яхши кўриб қоляпман. Қайси боланинг ўз онаси сизнинг менга кўрсатган яхшилигингизни кўрсата олади?! Бу ерда талабалар ўз ота-оналаридан ойда-йилда битта мактуб олишади. Ҳолбуки менинг онажоним ўз қўллари билан битилган мактубни ҳар ҳафта жўнатадилар. Мактубни олиб юз-кўзларимга сураман, «фариштасифат онамнинг қўллари теккан, буёзувни нурли бармоқлари ёзган»,—деб тўйиб-тўйиб ҳидлайман.

Бошингизни оғритмадимми? Камчилигимга эътибор берманг. Сизга узун хат ёзмасам, кўнглим тинчланмайди. Ёзарканман, ёнингизда ўтиргандай, юзларингизга тўйиб қараётгандай туюламан. Беш дақиқа бўлсин сизни ёнимда ҳис этмоқ учун, мактубни чўзиб юборганим учун мени авф этинг. Тўйиб-тўйиб қўлларингизни ўпиш умиди билан, сизга соғинчли саломлар йўллайман.

Ўглингиз Ҳусайин.

Ҳусайиннинг мактубига Фотимахонимнинг шахсан ўзи жавоблар битарди. Жавобларида Туркияда биронта мусулмон одам қолмаганда ҳам ёлғиз ўзи бу эҳтиёжни қаршилай оладиган даражада билимли, янги мусулмон бўлган бир одамга «мана сен ўрнак оладиган мусулмон», дея кўрсатадиган даражада ахлоқли, илмига амал қилган-қилмагани сўралганда уялмайдиган даражада ибодатга боғлиқ бўлишга ундарди. Ёшлигини қандай кечиргани тўғрисида Аллоҳга ҳисоб беришини унутмаслигини, агар ёшлик ғайри шаръий йўлларга ундаса, у тарафга бир қадам қўя кўрмаслигини айтиб, огоҳлантиришни ҳам унутмаоди.

Ҳусайиннинг ҳаёти Чўрумда — ота-онаси ҳузурида қандай кечган бўлса, уларнинг назоратидан узоқ Истамбулда ҳам шундай давом этарди. У ерда ҳам одоб-ахлоқини муҳофаза этар, дарсдан бошқа нарсаларга чалғимасди. Чунки у ўз маслагидан келиб чиқиб биринчи навбатда Аллоҳ ризоси учун, Аллоҳнинг динига ёрдам бермоқ учун ҳаракат қиларди. Ибодатини ўзгалар кўрсин деб эмас, Унинг ризосини қозонмоқ учун, тарк этган ёмонлигини одамлар ёмонлашидан чекиниш учун эмас, Кун келиб Аллоҳ ҳузурида жавоб бериш учун, ҳар нени кўргувчи, эшитгувчи, билгувчи Аллоҳдан қўрққани учун ёмонликларни тарк этди. Аллоҳ қилма деган ишни қилмаслигига сабаб одамларга яхши кўриниш эмас, Унинг амрини адо этиш шартлигини, фарзлигини билгани учундир. Бундай фикр ва ишончдаги инсонга назорат шарт эмас.

Иккинчи курсга ўтганида келган бир мактубда Однланинг Исмоил исмли бир йигит тарафидан сўралгани, бола етим ўсгани, косиблик қилаётгани эслатилиб, ахлоқи ҳақида «ёмон эмас» дейилганди. Ҳусайин бу иш кўпроқ ота-онаси ва Одила орасида ҳал этилиши, агар ахлоқи яхши бўлса, берилиши учун жиддий тўсиқ йўқлигини билдирди.

* * *

Фотимахоним Исмоилни унутган эдими? Бир сўз билан айцак, йўқ. Унутган эмас. Ора-сира онасиникига борган-да, неиш билан машғуллигини суриштирар ва уни дуолар қиларди. Бугун ўз фарзандидай етиштирган икки етимига қандайдир хизмат қилолган бўлса, агар Аллоҳ ризоси йўлида бир-икки одим отган бўлса, бунда Исмоилга ачиниш туйғусининг, ёшлигини унинг кўзёшларини кўриб кечирганининг буюк ҳиссаси бор. Таъбир жоиз бўлса, Исмоил дард чекди, бу дарддан олинган ибратлар, ҳамдардлик туйғуси Фотимани яхши йўл тутишга йўллади. Исмоилни шунингучун дуо қилади, ёмонлиқдан сақлаши учун Тангрига ёлворади.

Тан олиш лозимки, Фотимахоним икки етим билан овора бўлиб, Исмоил ўзини излаб, ўйлаганидек Исмоил ҳақида ўйлаёлмади. Бу оқибацизликдан эмас, икки етим олдидаги бурчини яхшироқ ўташ туйғусидандир, Шу сабабдан эшиги олдидан кўп бор ўтган юз-қўли кир тешиккулча сотувчи болани балки Исмоилдир деб диққат билан кузатолмагандир. Унинг Исмоил эканини хаёлига келтира олмасди. Қолаверса, ўйлаганида нима ҳам қила оларди? Уни ўз уйига, ўз тасарруфига олиши мумкин эмасди-ку?!

Кунларнинг бирида Одилани сўраб Исмоил томондан совчилар келди. Ғалати бўлди. Келганларнинг кўпини биларди. Ўз маҳалласининг аёллари. «Исмоилни ўзинг яхши биласан», — дейишди. Билади, албатта, улардан зиёдроқ билади. Шу билан бирга отаси билан Одиланинг фикрини сўрамасдан бирор нарса деёлмасди. Шуни айтди. «Исмоил уйланса алоҳида яшайдими ё яна ўша онаси(!) билан бирга туришадими?» — деб сўради. Табиийки, Одилани Саниҳахонимнинг қўлига топшириб кўёлмасди. Исмоил алоҳида турмоқчи экан. Бундан ажабланмаса ҳам бўлади. Демак, йиллар давомида чеккан азобини қайта тортмоқчи эмас... Уларга отаси билан бир бор учрашишлари кераклигини билдирди.

Меҳмонлар кетгач, Одила билан суҳбатлашди. Одилага Исмоилнинг етим эканлиги хуш келмаётганди.
— Мени етимга бермоқчимисиз?! — деди. Бундай демаслиги керак эди. Балки ўзи етимлигини билмаган, етимлик ҳаётини яшамаган, она меҳрига йўғрилган Одила адашганди: етим ҳам ўзи каби инсон эканлигини, балки етим бўлмаганларга қараганда инсонни кўпроқ қадрлашини билмасди... Ваяна билмасдики, Исмоил Одилага Фотимахонимнинг қизи бўлгани учун уйланмоқчи эди, Унинг тарбиясида ахлоқли қиз бўлиб етишганини тахмин этган Исмоил умр бўйи Фотимахонимнинг ҳурмати учун Одилани ҳурмат қилишини қайдан билсин?! Бу азамат йигит бир кун кўчада ўзига тешиккулча узатган кичкина сотувчи эканини қаёқдан тахмин этолсин?!

Одила кибрли бир қиз эмас. Аслида бу уйда олинган тарбия тартиб-интизомни севишга, покликка аҳамият беришга қаратилган. Етимни ёқирмаслик одат эмас. Аммо қарангки, турмуш қуришни таклиф этаётгани ногоҳ етим чиқиб қолгани ғалати таъсир қилди ва эшитиши билан «мени етимга бермоқчисиз?» деб юборди. Фотнмахоним етимнинг ҳам инсон экани, ҳатто бошқалардан ҳам қимматли бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Агар бу таклифни қабул этишни истамаса, буни етнмни хушламаслик каби бир сабабга боғламаслигини айтди.

Одилбек ҳам Одилани Исмоилга берилишга рози эдн. Унинг фикрича, ахлоқи дурусг, иши-кучи жойида йигитнинг хушланмайдиган тарафи бироз фақирлигию, етимлиги, ҳолос. Аммо бу ўйлайдиган иш эмас. Фақирлик келиб-кетадиган ҳол. Етимлик одамнинг ихтиёрида эмас. Ихтиёрига зид тарзда ўз қизи ҳам етим эмасми?! Гап фақат фақирлиқда бўлса, Xудо хоҳласа бу тўғрилаш мумкин бўлган муаммо. Исмоилни ёнига олиб, унга қўмаклашса, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлиб кетади.

Хуллас, Одилани Исмоилга берадиган бўлишди. Исмоилнинг севинчини тасвирлаш учун сўз ҳам, таъриф ҳам йўқ. Буни унинг ўрнида бўлиб кўрганлар яхши билишади. Асал емаганга асал лаззатини англатиш мушкуллигини тан олганлар, уни бу ҳусусда маъзур қўрурлар.

Хусайин катта таътилга чиқиб,учинчи синфга ўтгани ҳақидаги хушхабарни олиб келди. Тўйнинг шу таътилда ўтиши белгиланди. Куёвнинг дўконини таърифлашди, тушунтиришди. Борди. Қаршисида ўзи аввалдан таниган чеҳрани кўриб, бироз шошгандай бўлди. Суҳбатлашдилар.Суҳбатлашгандаги тортинчоқлиқ овозидаги ғариб оҳанг ва шикасталик ҳануз Исмоилнинг етимлигини билдириб турарди. Ғаройиб воқеа деб ўйлади: етимлик машаққати овозидан билиниб турган бир эркак билан, етимлик нелигини билмаган бир аёлнинг куражак турмуши... Бу оилага ичида чин кўнгилдан яхшиликлар тилади. Саодат фақат Ўзидан қутиладиган Парвардигорига кўнгилдан дуолар, ниёзлар этди ва кетди.

Тўй мусулмонга ярашадиган дилхушликлар, тартиб билан ўтказиладиган бўлди. Тўйда Одилбек ва Фотимахоним Исмоилга оғир келадиган шартлар қўймаганлиги нур устига аъло нур эди. Ҳатто Одилбек ва Фотимахоним Исмоилга пулдан ёрдам ҳам қилишди, хижолат бўлмаслигини, буни ўзидан бошқа ҳеч ким билмаслигани тушунтир-ди. Исмоилнинг кўзлари ёшланмай қолмади. Дунёда Фотима оналар бўлганидек, Одилбекларнинг ҳам топилишидан қаноат ҳосил қилди. Эридаги бу фазилат Фотимахонимнинг йиллар ошақилган мехнати самарасидир, балки Мажидўзу саёҳатида бир танимаган аёлга йўл ҳақини тўлаган домланинг таъсиридир. Балки бу фазилатлар унда аввалдан бўлгандиру, шулар таъсирида ниш отгандир.

Етимини етимга берган Фотимахоним бир кун Одилбекка илтимос қилди: «Ҳеч кимга билдирмасдан Исмоилга бироз ёрдам берсак». Одилбек маъқул топди. Шундай яхшиликни ташвиқ қилгани учун хонимига ташаккур изҳор этди. Аммо ўзи буни бир неча кун аввал амалга ошириб бўлганини айтишни эп кўрмади. Чунки бу ишни Фотимахоним билсин деб эмас, ажрини Аллоҳдан кутиб, адо этганди.

* * *

Одила бир кун Исмоилнинг кийимларини тозаларкан ич чўнтагидан, бир пайтлар ранги қирмизи бўлгани билиниб турган бўз парчасини топиб олиб, ҳайрон бўлди. Куёвлик либоси чўнтагига солинган бу бўз парчаси нима эди? Билолмади. Поябзал тозалагич бўлса, ич киссага солинмасди. Севимли эри буни чўнтагида олиб юришидан бир мақсади бўлса керак, дея тағин жойига қайтариб солиб кўйди. Оқшом сўраганда Исмоил берган жавоб уни ўлгудай хижолат қнлди: «раҳматли онамнинг либосцдан олинган бир парча...» Одила буниа йтган Исмоилнинг кўзларига қарамасликни афзал билиб, бошини эгди.

Одилбек аввал ўйлаб кўйганидек Исмоилни ўз ёнига олди. Дўкондаги иш кундан-кун яхшиланиб, қизиб борар, ёнида бир ёрдамчи бўлишини тақозо этарди. Бунга куёвидан бошқани лойиқ кўрмади. Ҳар йил мунтазам закотини ҳисоблаб берар, балки янглиш ҳисоб бўлгандир, виждоним, кўнглим тинч бўлсин, деб устига бир микдор қўшарди ҳам. Сандиқни келтирган ҳаммол албатта хизмат ҳаққига қўшимча чой пули олар ва хурсанд бўлиб, дуолар қилиб кетарди. Одилбек дўкондан кўраётган баракасини мана шу яхшиликлар ҳисобига деб биларди. «Аллоҳ учун берганга Аллоҳ берар», деган лавҳани дўконига остириб қўйганди. Бу дўконнинг моддий бўлмаса ҳам, маънавий безаги эди, ундаги маъно Одилбек тижорат ишларида қатъий амал қиладиган ақидалардан биридир.

Тўғрилик айтишга осон, тўғриликка амал қилиш, уни асос қилган тарзда иш юритиш эса жуда мушкулдир. Дўконида ҳийладан бошқа иш қилмайдиган кимсалар юзи қизармасдан ҳақиқатдан сўз очиб, тўғрилиқдан лоф уришади. «Сендан бошқасига бу нархда бермайман»,— деганлар, айни молларини шу баҳода, ҳатто арзонроққа ҳам ўзгаларга бериб юришади ва виждонлари ҳам қийналмайди. Шундай бнр даврда Одилбекнинг ахлоқига ишониб, алданмасликларини билиб, унинг дўконига бахузур келадилар. Уни билмаганлар ҳам бу дўкондан чиқарканлар алданмаганларига амин бўладилар.

Унинг дўконида ҳар нарсанинг ўз нархи, ўз баҳоси бор. Бу баҳо виждон ва қаноат каби икки ҳакам қарори билан тасдиқланган. Таниган ҳам танимаган ҳам бир нарсани бир нархда олади. Баъзи мол баҳоси паст қўйилиши харидорнинг ғалати-ғалати қараб кўйишига сабаб бўлади. Сўрайди ва камчилиги борлигини билади. Камчилик бир қарашда сезилмас даражада. Натижада харидор у молни олади. Кетаётиб бу қусур айтилмаганда билмаслигини, дунёда яхши одамлар борлигини ва яна дўконга келишини ўйлаб, хурсанд бўлиб кетади. Дўконда эса, молининг кусурини айтиб сотадиган, Аллоҳга ва инсонларга нисбатан ахлоқий вазифани яхши ўтайдиган, ўзини тўғриликка йўллайдиган, Аллоҳга шукр этмоқ билан машғул бўлган бир Одилбек қолганди.

Бошқаларда топилмайдиган молларнинг баҳоси ҳам унинг дўконида зиёда кўрсатилмайди. Ёки камёб мол баҳосини ошириш учун сақлаб қўймайди. Чет эл маҳсулотига алоҳида жой қилиб қўйган. Xаридорга агар хоҳласа, Туркияда ишланган, пули Туркияда қоладиган мол беришини айтади. Xаридор ишлатиб кўрмаган молни олишни истамайди. Одилбек сўрайди:
— Пулинг четга — ажнабийга кетишига, миллатнинг қашшоқлашишига розимисан?
— Жоним, сенга нима?! Сен хоҳлаганимни бер.

Бераман. Лекин бу сотилмайди. Xаридор ҳайрон. «Сотилмаса нега дўконда турибди? Бу қандай гап? Бориб турган муомаласизлик», — деб ўйлайди.
— Яхши, лекин намойишга қўйганмисан буни?
— Ҳа, намойиш учун сақлаяпман. Нима олмоқчилигини, пули қаёққа, кимларга кетишини билармикин деб сақлаяпман. Қаёкдан биласан бу моллар ичига бизни биз бўлишдан чиқарадиган моддалар аралаштирилмаганини?! Зарарсиз бўлганда ҳам, пул миллат киссасидан чиқиб, ўзга миллатнинг, масалан, яҳудийнинг киссасига тушади. Ҳолбуки, турк молини олсанг, пули Туркияда қолади...

Харидор бу суҳбатдан сўнг тавсия этилган молни олади ёки олмасдан чиқиб кетади. У бундан сўнг эски одатида қоладими? Ёки тушуниб, миллий сармоя муҳофазаси йўлида бир қадам ташлайдими? Бу унинг виждонига боғлиқ. Не бўлганда ҳам Одилбекнинг иши роҳат. «Икки чақа деб миллий сармояга хиёнат қилайми?!»—деб вазифасини ўтайди ҳамда харидорга ажойиб бир ўй, тушунча бериб қўяди. Xаридорнинг ҳеч нарса олмасдан чиқиб кетиши муаммо эмас. Кун келиб, бу миллат ўз маҳсулотидан бошқасини муносиб кўрмасликни англаб етади.

* * *

Бу тушунча Одилбекка қайдан келди?

Эътироф этмоқ керакки, илгари бундай фикрламасди. Туғри, тузук, ҳаракатчан эди. Шунинг билан бирга олган газлама ёки уй ашёси ўзимизникими, йўқми деб қизиқмас, шунчаки ёқтирганини оларди, ҳолос. Бу ҳол Ҳусайин Имом Xатиб мактабининг бешинчи синфига боришига қадар давом этди.

Ҳусайин дарсдан ташқари ўқиган бир тафсир китобидан Қуръон оятларининг кўпи нозил бўлишига яхудийларнинг тарбиясизлиги сабаб бўлганини билиб одди. Ўша жойдан савдодаги қаллобликларнинг аксарияти ана шу миллатга хос эканлигини, улар ўзга миллатларни талаш, абгор этиш мақсадида турли ҳийлалар ишлатишини билиб олди. Бу билимлардан Одилбекни ҳам хабардор этди.

Кун келиб, Одилбек ишини улгуржи, кўтара савдога ўтказди. Ҳаром йўл билан бойиганларга ҳалол ва шаръий йўл билан ҳам бойиш мумкинлигини исботлади. Ҳийлакор ва ҳаромхўр у дунёдагина эмас, бу дунёда ҳам топганини бахузур, бемалол еёлмаслиги қилмишига жазо эмасми?

Одилбекка баъзан яқин туманлардан зарур моллар сўралган талаб мактублари келарди. Бу талабларнинг бир қисмини қондирарди, қондирилмаган қисми учун талабгорларга мактубляр йўллаб «топилмаган чет эл маҳсулотлари ўрнига хоҳласангиз, ўзимизникидан юбораман!, деб таклиф билдирарди. Бу мактублар кўпинча яхши натижалар берарди.

Мамлакатдан ташқарига оқиб кетаётган пул масаланинг бир томони, масаланинг бошқа томони — у ёқдан келадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати қанақалиги. Куцдан-қун ортиб бораётган турли хасталикларнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқмикан?! Унда олдин кўз кўриб, кулоқ эшитмаган томир қотишига ўхшаш касалликлар осмондан тушяптими?

Табиий, ўзинг мутахассис бўлмаган соҳаларда қатъий сўз айтиш яхши эмас. Аммо, ота-боболаримиз бежизга «Говурдан дўст бўлмас» дейишмаган.

Одилбек ўғлини Имом Xатиб мактабига бериш олдидан иккиланганини эслади. Ўғлини бу ўқишга берганидан пушаймон эмас. У билан қилган самимий суҳбатлари натижасида тижоратида, фикр ва ахлоқида катта ўзгаришлар бўлганидан Однлбек жуда ҳам мамнун.

Ҳусайин Имом Xатиб мактабига қайд этилгач, Одилбек гоҳо Эрдолбекка рўбару келиб қолганида пичинг ва миннатларига аҳамият бермасди. Эрдолбек:
— Ким не деса-десин, Одилбек, сиз янглишдингиз.
— Эрдолбек, янглишган бўлсам ҳам мамнунман. Фақат янглишганимни исбот этиш қолди, бундай одамнинг топилишига ишонмайман. Сизга тижорий ҳаётдан мисол келтирай: тасаввур этингки, бир мол фақат менинг қўлимда бор. Миллатнинг бу молга эҳтиёжи катта, баланд нарх қўйишимни ким маън эта олади?

Масалан, автобус бекатида йигирма беш қурушлик газли сув эллик, ҳатто етмиш беш қурушга сотилади. Газеталар кўпинча катта шаҳарларда кимларнингдир касал от ва эшак сўйиб сотилаётганда ушланганини ёзишади. Булар ёлғон бўлса, бу ёмонларнинг олдини олмоқ, ёлғон бўлмаса, буларни ҳақиқат сифатида қабул қилмоқ мажбуриятидамиз. Виждонни ислоҳ қилишга ҳукумат ҳам ожиз. Ҳар инсоннинг бошига биттадан назоратчи кўёлмайди. Ҳар дўконни ва дўкончини ҳар кун, ҳар соат назорат қилолмайди.

Харидорга молнинг камчилигини айтмасам, айтишга мени ким мажбур қилади? Қайтариб олиб келганга, буни ўзинг қилиб келтирдинг деб тухмат қилсамчи? Ким мени қайтаради? Эртага баҳоси ошадиган бир молни уйимда еки бошқа жойда сақлаб, вақги келганда чиқарсам, ким аралашади бунга? Ҳукумат буларнинг қанчасидан хабар топади? Нечасини уддалайди, нечасига улгуриб, қанчасига улгурмайди? Бунақа воқеалар тижоратда қанчадан-қанча?! Қўлимдаги мол тугагунча эски баҳода соцам, бунга камроқ фойда кўришни ёқтирганим сабаб эмас. Бу Аллоҳдан кўрқишимдан, виждон туйғусидан.

Стадионнинг илк очилган кун чўкишига нима дейсиз? Стадион қурилишида илм етарли бўлмаганми? Ёки халқ илк очилган қун ёқтирмасдан кетмон, бел, чўкич билан қулатдиларми? Балки қурилиивдаги нуқсон виждон ҳокимиятининг Аллоҳ буйруғи билан назорат қилинмай қолиши натижасидир?

Одилбек Эрдолбекнинг юзига жавоб кутгандай бирпас қараб тургач, давом этди:

Эрдолбек, хаётимда, тижоратимда кечага нисбатан бугун яхши томонга ўзгариш бўлган бўлса, бунинг биринчи сабаби ўғлим ўқиган китоблардан фойдаланганим, у билан дин, маънавият борасида музокара қилганим, ахлоқ тўғрисида суҳбатлашганимдир.

Одилбек бундан сўнг Эрдолбек билан бирор марта баҳслашмади. Баҳслашса-да, натижа ўзгаради деб бЎлмасди. Одилбек тўғри гапирарди, Одилбек ўғли туфайли билмаган соҳаларидан хабардор бўлди, анчагина маълумот олди. Бунгача фақат намозхон бир мусулмон эди, ҳолос. Фотимахонимга уйланиб, Қуръони Карим ўқишни ўрганди, натижада бир қадар феъли ҳам яхшиланди, масалан, марҳума хотини ҳақига ҳар кун тиловат қилмоқни, унинг руҳига бағишлаб садақалар бермоқни одат қилди, Шу сабабдан хонимига бўлган хурмати сўнгсиз. Унда бир аёлда бўлиши керак бўлган бир талай хусусиятлар бор эди. Қаршисидагн эри бўлса ҳам тўрри, самимий сўзлар, яхши ният билан йўл кўрсатади. Ўзини катта тутиш, тавсия этган нарсаси тўғри чиқса, юзга солишдай тарбиясизликни унда кўрмади. Ўғлининг ўқишидан фақат фойдалар кўрганини инкор этолмайди.

Одилбекнинг дўкондаги ақидаларидан бири тўғрилик бўлса, иккинчиси қаноат эди. Ҳа, унда қаноат мавжуд эди. Фақат унинг бомдоддан сўнг то хуфтонгача намоз вақтларидан ташқари доим дўконда бўлишини кўрганлар бу қаноатни англашлари мушкул. Ҳам қаноат соҳибн бўлмоқ ҳам оқшомгача ишламоқ... Агар бу даъво тўғри бўлса, қаноатнинг бошқа бир маъноси бордир?!

Ҳа, қаноат бир луқма, бир хирқа», деб ётиб, бугун егулик топиб, эртани ўйламаслик эмас. Ҳисобсиз бой бўлишнинг ҳам қаноатга зарари йўқ. Фақат инсон бу молга эмас, бу молни берган ва хохлаганида олиб қўя оладиган қудратга эга Аллоҳга кул эканини англаса, бас. Пулга кул бўлмаса, уйида пулдан бошқасига ўрин қолдирмайдиганлардан бўлмаса, пул учун Аллоҳ ризоснни тарк этиш ўрнига Аллоҳ ризоси учун пулидан кеча оладиган, пул ва мулк ортиши очкўзликни эмас, шукрини орттириши лозим. Аллоҳ йўлида бир поғона юксалмоқ учун пулни бир нарвон деб билади ва фойдаланади. Оқшом уйга келганда «қан-ча топдим», деб эмас, «қандай топдим, ҳаром аралашиб кетмадими?» деб ўйлайди. Одилбекнинг қаноати шундай бир қаноатдир.

Ҳа, тўплаган бойлиги ҳисобини Роббига қандай беражагини, яхши, ҳалол ишлаш ҳам ибодат эканини ўйлаган инсонни қаноациз деб бўлмайди.

* * *

«Дунё ва охиратнинг энг шарафли ахлоқини сенга ўргатайинми? Сени тарк этганнинг ҳолига риоят, сени маҳрум этганга яхшилик ва икром, сенга зулм этганга кечиримли муожала.»

Расулуллоҳ С.АВ.

Тагидан ёзма хатлар билан Ҳусайиннинг байрам билан табриклари, сиҳат ва саломатлик тилаб қилган ниятлари жой олганди.

Бу табрик хати Исмоилнинг кўнглини титратиб юборди. Бу табрикни олиб, ўн дақиқа ўтар-ўтмас Одила билан бирга Санихахоним кўлини ўпмоқ учун йўлга отланди. Шу онда эшик очилиб байрам табригига келган Саннҳахоним кириб келди. Саниҳахоним хасталиги пайтида Исмоилдан кўрган яхшилик таъсирида тавба сувида ювиниб, покланиб, Исмоил ҳам Фотимахонимнинг ташвиқи, Ҳусайиннинг табриги таъсирида мурувватдан йироқ туйғуларни қувиб, бир-бирини ҳайит билан табриклаш ҳузурига ва лаззатига эришдилар. Бу уларнинг ҳаёти давомида дилдан келган бир истак билан «онам», «болам» дея қучоқлашиб кўришган илк байрамлари эди.

Бир соатлар ўтиргач, кетаётиб ойна қаршисида рўмолини тузатаётган Санихахонимнинг кўзлари ойнага пардага ўхшатиб илиб қўйилган эски бўз парчасига тушди. Йиллар қаъридан кўнгилсиз бир хотира жонланди. Бўз кўрпачасига ғарибларча кўл узатган жажжи етим Исмоил кўз олдига келди. Рўмолини тузатган бўлиб бўзни олди, кўзёшларини унга артди ва жойига қўйди. Уйдан чиқаркан лаблари пичирлаб, шу бўздан бўлган либос эгасига «Фотиҳа» ўқирди.

* * *

Ҳусайнн Истамбулдан таҳсилни тамомлаб келгач, бирдан ишга жойлашмасдан аввал аскарлик бурчини ўтаб келишни ўйлаб юрарди. Лекин онасининг бир йил бўлса ҳам ўқитувчилик қилиб исмингни, касбингни мустаҳкамла деган таклифини қабул қилиб фойда кўрди. Ҳақиқатан бу ўзи учун яхши бўлди.

Бир йилдан сўнг аскарликка жўнайдиган Ҳусайинни кузатмоқ учун келганлар уйни тўлдирди. Одила билан Самиҳа оғаларининг сафар халтасини ҳозирлар, ўғилларини аскарликка юборганлар хотираларини сўзлардилар. Вақт яқинлашган сайин ҳаяжон ҳам ортиб борарди. Ниҳоят айрилиқ дақиқалари келганда эркаклар тарафида ўтирган Ҳусайин онасининг қўлини ўпмоқ, қариндошлари билан хайрлашмоқ учун ичкари кирганида ҳаяжон сўнгги нуқтага етди. Ҳусайин:

Она, дуо қилинг, — деб қўлини ўпиб қучганда кўзлар ёшга тўлди, орқасига ўгирилиб рўмолчаси билан кўзларини артганлар бўлди. Фотимахоним ўғлини қучгандан сўнг, маъюс, лекин самимий овоз билан шундай деди:
— Қара ўғлим, бугунгача сенга қарамоқ бизнинг вазифамиз эди. Бугундан сўнг бизга қарамоқ сенинг вазифанг бўлур. Ҳаётингда ўташинг керак бўлган вазифаларнинг энг улуғларидан бирини адо этмоққа кетяпсан. Истардимки, тўғрилиқдан, самимиятдан айрилмагайсан. Агар бир бор ножиддий ҳаракат қилиб, ватан хизматига ҳийла аралаштирсанг, сендан рози эмасман. Навбатчиликда ҳар он менга, қариндошларингга ҳужум қилмоқчи бўлган душман қаршисига чиққандай сергак, бедор ва хушёр бўл! Юрганда қадамингни душманни эзаётгандай бос. Мени Аллоҳ ҳузурида уялтириб қўйма! Ватан мудофаасида хиёнат қилган ўшанинг онаси аҳволини бошимга солма. Мени буцдай шармандаликка туширма! Агар сўзларимга амал қилсанг орқангда сени кеча-кундуз дуо қилган бир онанг бор. Сен уни топасан. Агар сўзларимга амал қилмасанг, ёнимга қайтма ва мени она демагайсан ўғлим! Майли, Аллоҳ саломат сақласин ва сени икки дунёда азизу мукаррам эцин!..

Фотимахонимнинг сўзлари атрофдан эшитилган ҳиқиллаб йиғлашларга қоришиб кетди. Лекин у матонатни қўлдан қўймади.

Ҳусайин бошқалар билан ҳам хайрлашгач, айрилди. У эшикдан чиқишн билан дарҳол жойнамоз узра қўл боғлаб турган, Парвардигоридан намоз билан мадад тилаган Фотимахонимда ҳар онада кўрилмаган бир ҳайбат мужассам эди. Салом бергач, самога қалққан кўллар ва Роббига боғланган кўнгил, кўзлардан сассиз энган ёшлар ва қимирлаган лаблар пичирлаб, Олий Парвардигордан неларнидир сўраб, унсиз илтижолар ва дуолар қиларди.

Ой бориб, омон келсин!.. — деб дуо қилиб ажрашганлардан иккитасининг орасидаги бу суҳбатни кўринг.
— Фотимахонимни айтинг, болага кетар чоғида оғир гаплар қилмадими? Минг қилса ҳам ўгай бор уйда маза қолмайди-да.
— Менимча, ундай эмас, эгачим. Тўғрисини айцам, сиз янглишяпсиз. Сўзлар сизга аччиқ туюлса-да, яхшилик учун айтилди. Менимча, ҳар она шундай сўзлаши керак. Аллоҳ учун гўзал, яхши сўзлар айтди.

Ҳусайиннинг йўл халтасини бекатгача Исмоил элтди. Бекатда йўловчилар минадиган автобус багажини ёш йигит очиб, унинг халтасини олди. Ҳусайин бу йигитни кўзларидан танигандай бўлди.

Бир муддат эслади. Бу орада шофёрнинг:
— Йилмаз, тезроқ қнмирла! —деб бақириши унга бошланғич мактабдаги етим синфдоши Йилмазни эслатди. Танимайдиган ҳолга келибди. Болаликдан қолгани — фақат қўзларининг ранги. У билан бир-икки оғиз гаплашмоқни қанчалар истарди. Аммо у иш билан банд, ўзи ҳам қузатиб келганлар билан хайрлашиши керак. Исмоил билан қучоқлашаркан, бу йигитга эътибор беришни, иложини топса бир ишга жойлашни илтимос қилди. Автобусга минди. Ўзига қўл силтаётганлар билан хайрлашиб, Истанбул сари йўл олди. Тузла пиёда мактабида таълим олиб, бир ярим йиллик хизматини бошламоқчи.

Исмоил ва Йилмаз иккаласи ҳам етимлик ҳаётини қўрган, унинг машаққатлари билан курашган дарддош, тақдирдош эдилар. Саломлашишдан бошланган танишиш бир-икки ойда қалин дўстликк аайланди. Исмоил синфдоши Ҳусайиннинг поччаси эканини эшитган Йилмаз унга янада яқин муомалада бўлди. У ҳам Исмоилни «почча», дея бошлади.

Жамоат билан олди-бердида ҳийла ишлатмаган Одилбекнинг иши кундан-кун илгарила борарди ва бир ўзи улгуролмас, яна бир кишининг ёрдамига эхтиёж сезарди. Ҳусайин аскарликка кетганига беш ой бўлди. Одилбек дўкон ишларига энди яна бир одам аралашишини истарди. Икки киши бўлиб ҳаракат қилсалар ҳам ибодат, ҳам иш оқсамайди. Одилбекнинг ҳаётий ақидаси диний ва дунёвий иш бир-бирига халал беришига йўл қўймаслик, аксинча, бир-бирини тўлдириб, гўзаллаштириб, бнр-бирига ёрдамчи бўлишига эришиш. Пайғамбарнинг «Дунёнинг ишларини ҳеч қачон ўлмайдигандек, охират ишларини эртага ўладигандек адо эт!» —деган амрини ҳарф-ҳарфигача татбиқ этиш азмидан ҳеч бир манфаат қайтаролмасди. Ҳаётда энг яхши муваффақият қозонишнинг сири шундадир. Бу борада суҳбатлашарканлар Исмоил ўзининг ва Ҳусайиннинг дўсти Йилмаздан сўз очди.

Йилмаз эртасигаёқ ишни бошлаб юборди. Бир ҳафта ўтиб келган Ҳусайин дўсти дўконда ишлаётганини кўриб хурсанд бўлди. Бошланғич макгабдаги жажжи жафокаш Йилмаз улғайиб, бир азаматга айланганди. Малакасизлиги бир қарашда билинарди. Шунинг билан бирга қандайдир ишлар қилишга тиришар, шу ишда қолишга хавасманд экани кўриниб турарди. Аввалги касбидан кўра тузук, тоза ва кулай ишга йўлиқиш мамнуниятини юзидан уқиш мумкин эди.

Бошланғич мактабни тугатгач, ўгай онаси кўп яшамади. Йилмаз эркин нафас олди, Отаси Маҳмудбек учинчи бор уйланишни хоҳламади. Чунки иккинчи бор уйланганига ҳам пушаймон эди.

Ота-ўғил гулдай яшаб, ишлаб юраркан бир кун дўконга кириб юки енгил, лекин қимматбаҳо буюмларни ўмарган ўғрининг касофати билан шикояциз яшаётган кунларига сўнг нуқта қўйди. Энди бу ишдан бир натижа чиқмасди. Маҳмудбек дўконда қолган бор-йўқ молни чиқариб сотди. Сотдию шу ҳафта ўзи ҳам дунёга қўл тортди, этак силтади. Ҳаётининг ҳисобини бермоқ учун ўзига ҳаёт ато этганнинг ҳузурига кетди. Жаноза ҳаражатларидан ортиб қолган бир неча қуруш кўнгли ярим Йилмазга қанчагача етарди?! Бошланғич мактабдан сўнг ўқишга Имкони бўлмаган, ҳунарсиз болага ҳаммоллик ва шофёр ёрдамчилигидан бошқа иш топилармиди? Йилмаз ҳам абтобус бекатларида бир муддат йўналишларни эълон қилувчи — жарчи бўлиб ишлади. Бу орада ҳайдовчига ёрдамчи зарур эди, дарров ишни бошлаб юборди. Фақат ишидан кўнгли тўлмас, хузурланмасди. Оқшом тушиб уйга келгач, ҳорғинликдан бутун вужуди, руҳи, кўнгли роҳацизланарди. Покизарок, бир ишга жойлашишни шунчалар истардики...

Ҳусайин аскарликка жўнаётган кунда Исмоилнинг кўлидан жомадонни оларкан, Ҳусайинни бир қарашда таниганини, лекин бу ёрдамчи, жомакорда кўриниш унга озор бериши мумкинлигини ўйлаб ўзини танимаганга солишни афзал кўрди. Ҳусайинни бир жиҳатдан қариндош ҳисобларди. Чунки, зулм остида қолган ўша оғир кунларида кўнгил ярасига унинг онаси малҳам кўйди, бағрига босди, меҳр-шафқат тўла боқишларини сезди, Она демоқнинғ таърифсиз ҳаяжонини туйди ва овунди.

Ўша кундан кейин Ҳусайинни гаражгача олиб келган Исмоилни тез-тез кўрарди. Аввал саломлашиб ўтишарди, кейин-кейин бир-икки дақиқа суҳбатлашадиган бўлишди. Ҳамдардлик уларни дарров дўстлаштирди. Масаланинг яна бир томони Йилмаз гўдаклигида бирга ўйнаган Одилага Исмоил уйланганди. Бир қун Исмоил^дўконларига ишга таклиф этганида Йилмаз бу таклифни мамнуният билан қабул этди.

Орадан бир неча ой ўтди. Ишини ёкдирар, чарчаганини билмас, берилиб ҳаракат қиларди. Одилбек ҳам хурсанд эди. Йилмаздаги ғариблик ҳисси йўқолиб, одамларга, ҳавтга аралашиб, кўтаринки, димоғи чоғ бўлиб қолишига, некбин ҳаракатлар қилишига сабабчи бўларди.

Исмоил бир кун Йилмаз билан ёлғиз қолганда доим айтмоқчи бўлган, лекин айтолмай юрган бир дарди борлигини, буни кўпдан пайқаб юрганини айтди. Йилмаз тортинчоқлик билан уйланиш вақти келганини, лекин қўлида ҳеч вақоси йўқлигнни, ўзига ёрдам кераклигини сўзлади. Кимга уйланмоқчи эканини сўраганда, Йилмаз уялиб жимиб қолди ва бошини эгиб олди. Юзи уятдан қизариб кетди. Исмоил осмондан тушгани йўқ. Кўнгли нималарнидир сезади. Вазият аввало Фотима онаси билан маслаҳатлашишни тақозо этади. Кунглида шунга қарор қилди ва унга айтди, Фотимахоним мамнун бўлди. «Демак, Аллоҳ менга икки эмас, тўрт етимга она бўлишни насиб этган экан, ўғлим. Нима дейман, Аллоҳнинг бу лутфу карамини қандай қаршилайман, билмайман» деди, сўнгра кўзларидан тўкилган икки томчи ёшни етимларнинг ярасига малҳам бўлган, малҳам сурган бармоқлари билан сидирди. Одилани бир етимга узатгандан бери ҳар намоздан сўнг ҳар ишга қодир Аллоҳнинг лутфу карамидан умидвор бўлиб, «Ё Роббий, Самиҳамни ҳам бир покиза етимга насиб айла, бугунгача адолат билан дуоларимни ижобат этганингдек, қизимга ҳам бахту саодатли турмуш насиб айлаб, мени бу турмушни кўриб, ҳаловат топишимга муваффақ айла, ўксикларнинг, ғарибларнинг, етимларнинг Султони Ҳабиби Акрамнинг ҳурматларига....» деб дуо қилишни унутмасди. Мана, дуоси қабул бўлганининг илк муждаси. Эндиги тилаги Одилбекнинг бу ишни маъқул топиши эди.

Уйда тўйга ҳозирликлар кўриляпти. Одиланинг эмаклаб қолган ўғлини бағрида ухлатаётган БУЙУК ОНА қўлида гоҳо оғир-вазмин ўгирилаётган тасбеҳ доналари. Гоҳо дераза олдида кўзларидан бири билан ўтириб, ора-сира кўринган куёш зиёсида боққанида юз-қўзларини нурлантиргувчи Қуръонини қизи ҳам эшитадиган даражада сокин ва майин овозда ўқирди. Унинг кунлари шу тахлит кечарди...