OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлишер Навоий
Асар номиҒаройиб ус-Сиғар (II- қисм)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Алишер Навоий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм363KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/14
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм)
Алишер Навоий

Син Ҳарфининг Сийминбарларининг Савдоси «Ғаройиб»дин

223

Даҳр судидин тамаъ узким, зиёне беш эмас,
Умрни тутқил ғаниматким, замоне беш эмас.
Уй бино айлаб ажабтур элни меҳмон айламак,
Улки бу уй ичра беш кун меҳмоне беш эмас.
Қўй тавонолиғ сўзин, ёд эт ажал хоринки, бил
Пашшалар ниши қошинда нотавоне беш эмас.
Кир фано дайридаким, ҳар шайху юз савдо анга,
Улки отин хонақаҳ қўймиш, дўконе беш эмас.
Эйки, бўлмиш хилъатинг зарбафт бори билким, ул
Маъно аҳлин кулдурурга заъфароне беш эмас.
Меҳр тожу чарх тахтинг бўлса ғофил бўлмаким,
Меҳр бемеҳру фалак номеҳрибоне беш эмас.
Шаҳға иш эл фикрини қилмоқдур улким, зеб ким?
Бир суруг қўйдур руоё, ул шўбоне беш эмас.
Гар Навоий истади авворалиғ, эй аҳли ҳуш,
Ғам еманг девонайи беҳонумоне беш эмас.
Авжи давлат узра бўлсун доимо Билқиси аҳд
Ким, Зуҳал қасрида ҳар тун посбоне беш эмас.

224

Не ажаб гар нуқл тухми ғам қушин ром айламас,
Маст чун бир дам овуч қоқмоқдин ором айламас.
Тун қуёшқа ёвуй олмасдекдур улким, май сари
Тийралик шахси азимат бир-ики гом айламас.
Фикру ғам қочмоққа майдин истасанг равшан далил,
Шайх ё зоҳид недурким бода ошом айламас.


Айни нозу шевадин кофир кўзунг, эй муғбача,
Тарфат-ул-айне эмаским, қасди ислом айламас.
Жисм аро пайконларинг су қилди кўнглум оҳ ила,
Бодаи шавқин ажабким, ичкали жом айламас.
Воизо, айлаб тамаъ қон ютмағилким, пири дайр
Бодадин ўзга сувол аҳлиға инъом айламас.
Дема ишқ ўйнаб Навоий оқибат не бўлғуси
Ким, бу иш оғоз қилған фикри анжом айламас.

225

Кийик чарми заиф эгнимга мажнунлуғ нишони бас,
Жунун тоши синуқ бошим уза қуш ошёни бас
Дамингни асра, эй Исоки, ранжим дафъиға ҳар кун
Ғизо ул ой қиличи захмининг бир қатра қони бас.
Сену ҳайвон суйи, эй Хизр, тутқил тарки жонимким,
Манга ёр оллида ўлмак ҳаёти жовидоний бас.
Шаҳу иззат саририким, агар будур жаҳон жоҳи,
Манга идбор кўйида мазаллат хокдони бас.
Ғанию кўнглида пинҳон дирам фикрию ишқ ўти
Менинг кўнглумда куйдурган неча доғи ниҳоний бас
Санга кавсар суйию лаҳни Довудийки, дайр ичра
Муғанний нағмаси бирла манга жоми муғоний бас.
Ҳаводис дафъиға шаҳ кўк ҳисори узра гар чиқсун
Ки, фақр аҳли учун дайри фано дор-ул-амони бас
Фиғонким, лутфу қаҳриға тафовут йўқни ҳам англаб,
Фано аҳлиға жаврин қилмади бу дайри фоний бас.
Навоийдек ўлар ҳолимда деманг ҳуру жаннатдин,
Сезинг барчаки, бу овораға бир кўрмак ани бас.

226

Нафис кийгулук ўлса яланг танимға ҳавас,
Ҳасир нақши ҳасирий либос ўрниға бас.
Сиришк йўлини хас бирла туттилар, ёхуд
Кўзумни йўлиға суртарда мунча тўлмиш хас.
Бир ўт димоғима ҳажр урдиким, нафас андин
Чиқар самум ўлуб, ар худ бўлай Масиҳнафас.
Азим анингдек эрур ишқ маҳмиликим, анга
Қазо фалакни икки бўлса бўлғай икки жарас.
Танимға чоклар очти, не айб агар ўлсам
Ки, руҳ булбулининг лойиҳи эмас бу қафас.
Кўнгулки, кофири ишқ ўлди ор эрур зуннор,
Нединки муғбача зулфин белига қилди марас.
Фано ҳавас қилу фақр эт ҳаво Навоийдек,
Вале ҳавову ҳавас, қилмағил ҳавову ҳавас.

227

Даме эрмаски, лаълингдин кўнгул юз лахт қон эрмас,
Дағи ҳар лахт қон ёшим била кўздин равон эрмас.
Юзунг меҳри ичинда кўз солиб оғзингни кўрмасмен,
Агарчи зарра хуршид оллида кўздин ниҳон эрмас.
Ушалған ҳар сўнгак жисмимда гўё каъбатайнедур,
Ниҳоний дағи зоид нуқтасидурким аён эрмас.
Эрур дардимға таскин бу кеча лекин тўшук кўксум,
Ажаб гар новаки кўнглумга киргандин нишон эрмас.
Мени ўлтургали ғамзанг ўқи умредурур, лекин
Тириг лаълинг хаёли бирламен, жисмимда жон эрмас.
Лаҳад кунжин ватан айлаб тиниптур умридин Мажнун,
Не бўлса, мен кеби оворайи бехонумон эрмас.
Бу давр ичра қачон жоми фароғе етгай, эй соқий,
Чу бир дам дарду меҳнат заҳри чекмакдин амон эрмас,
Агарчи қон ютар булбул, вале не ғам анга чунким
Навола ғунчадин айрую гулдин ўзга хон эрмас.
Навоий ўлди, гар парвона куйди, булбул ун чекти,
Булар гар яхшидурлар, ишқ аро ул ҳам ёмон эрмас.

228

Сунбулин Лайло очиптур, ел абиросо эмас,
Доғини Мажнун қонатмиш, лолайи ҳамро эмас.
Настаран кўзгусида бир сари мен, бир сари ёр
Чеҳра аксин кўргузуптурбиз гули раъно эмас.
Гулни ўхшатқан учун ёримға гўё боғ аро,
Музтариб кўнглум қушидур, булбули шайдо эмас.
Сунбул устидин насим эскач, нигорим туррасин
Ёд қилдимким, димоғ ошуфтадур, савдо эмас.
Наргис олтун жомининг оллида кофурий ҳарир
Пардайи жонимдурур марҳун, қадаҳполо эмас.
Дема, афғонимда булбул ноласидек йўқ нишот,
Бу ҳам андуҳзо эмас, гар ул нишотафзо эмас.
Гулни сарв узра хаёл эттим кўнгул бўстонида,
Рост айтай: сарви гулрўюм кеби зебо эмас.
Бўлмангиз мағрури ҳусн, эй шўхларким, боғ аро
Сиз кеби билтурғи гуллардин бири пайдо эмас
Манга гулрух соқию булбулға гул тутти қадаҳ,
Маст эрур ул ҳам Навоийдек, вале расво эмас.

229

Демаким, нўши лабидин қути жон қилдим ҳавас,
Оби ҳайвондин ҳаёти жовидон қилдим ҳавас.
Лаъли нўшидин гар ўлсам ҳам эмастур айбким,
Ҳазм эта олмас ғизо мен нотавон қилдим ҳавас.
Тош ебон атфол коми бирла жон берсам не тонг
Ким, парий васлиға жонни комрон қилдим ҳавас
Остонинг истадим бош қўйсам эрмас айбким,
Салтанат тахтин мени бехонумон қилдим ҳавас.
Ҳар фатила захм ароким, эрди чектим жон аро,
Кўнглума қўймоқ неча доғи ниҳон қилдим ҳавас.
Зуҳд ила йўл топмадим мақсадға май тут, пири дайр
Ким, ўзумни эмди расвойи жаҳон қилдим ҳавас.
Эй Навоий, тоғу водий тутмоғим айб этмаким,
Яшурун дардим демак тортиб фиғон қилдим ҳавас.

230

Бас недур кўз гар хаёлинг хайлиға манзил эмас,
Ҳар қора бир ўт ери давринда кирпик хору хас.
Жаннат аҳлиға эрур ҳар лаҳза кўюнг орзу,
Дўзах аҳли уйлаким жаннатни қилғайлар ҳавас.
Новакинг пайконини то чектилар нолон кўнгул,
Айламас афғон кўнгулсизликдин андоқким жарас.
Дема мен мажнунға, эй носиҳки, бас қил оҳни
Ким, манга иш ул парий ишқида бўлмиш оҳу бас.
Заъфдин бехуд кўруб, оғзимга ул юз кўзгусин
Қўйсанг ул дам урмағаймен, биллаҳ ар ўлсам, нафас
Дайр пири хидматиға чекмайинму белни чуст,
Ким, неча зуннордин тонгмиш белимга бир марас.
Соқиё, даврон агар будур, Навоий ҳар замон,
Жомиға беҳуш дору қотмоғ айлар мултамас.

231

Оҳ ўқин жон ичра асраб, кўнглум изҳор айламас,
Йўқса бир дам бормуким, юз жонни афгор айламас.
Ваҳ, не юздур улки тақлидин қилиб наққоши Чин
Чекса юз суврат, бирин юздин намудор айламас.
Ишқдин чун мункир ўлмиш кўнглум ўлтурмак не суд,
Ҳажрдин то ани қўрқутмассен иқрор айламас.
Қўйдунг, эй ақл, очқали юз пора кўнглум зулфини,
Ҳар бири бир риштасин қандинки зуннор айламас.
Жон фидо қилғумдурур, лаълинг қабул этсун десам
Дерки: Руҳуллаҳ бу навъ ишларга бегор айламас.
Не осиғ ҳар зарраға оҳим қуёшдек солса ўт,
Ул қуёш кўнглига чунким заррае кор айламас.
Соқиё, давр ичра ул юз акси кўргузган қадаҳ,
Фитна айларким, сипеҳру меҳри сайёр айламас.
Фоний ўл, гар истар эрсанг меҳрким қилмас насиб
Кимни бир давлатқаким тенгри сазовор айламас.
Демангизким, бархабар бўл телба кўнглумдин, чу ул
Қайдаким борса Навоийни хабардор айламас.

232

Зулфидин айру жунунумға десам тадбир эмас,
Телба итка чора дерким, қатл эрур занжир эмас.
Оразин кўрсам недур деб сўрма кўнглум ҳолатин,
Чеҳра тағйиридин англа ҳожати тақрир эмас.
Ҳар тун анжумдин менинг ҳолимға гардун ашки бил,
Чарх уза оҳим бухори тафидин таъсир эмас.
Зулфи печу тобиға бориб келур шайдо кўнгул,
Бовужуди тийралик, кўргилки кўп дилгир эмас.
Истасанг қатлим чиқарғил тийғу иҳмол этмаким,
Не десанг мендин бўюнсунмоқда худ тақсир эмас.
Дайр аро усрук кўруб, зоҳид мени айб айламиш,
Билмамиш мискинки, ҳеч иш хорижи тақдир эмас.
Ул парий қилмиш мени мажнуну расво шаҳр аро,
Эй Навоий, гўша тутким, ҳожати ташҳир эмас.

233

Дам-бадам лаълинг хаёлидин ичим қонму эмас,
Қатра-қатра кўз йўлидин юзга ғалтонму эмас?!
Гаҳ ўлуб, гоҳе тирилсам, тонг эмас, ваҳ, ғамзаси
Қотил эрмастурму ё нўши лаби жонму эмас?!
Не ажаб, ишқ офатидин чиқса жон тан мулкидин,
Шаҳ на золимму эмас, ё мулк вайронму эмас?!
Новаки зулм урмоғингдин тонмағил, эй қоши ё,
Танда захм эрмасму, ё кўнглумда пайконму эмас?!
Телба кўнглумни дема кўп вола эрмас ишқ аро,
Шуҳрайи офоқ, ё расвойи давронму эмас?!
Даҳр шўхиға кўнгул гар бермадим, айб этмангиз,
Ишваси чинму эмас, ё аҳди ёлғонму эмас?!
Дашт аро кўрсанг Навоийни эмас мажнун дема
Тошму урмас кўксига, ё жисми урёнму эмас?!

234

Чок бўлған кўнглума қилмоқ илож осон эмас,
Ғунчаким, очилди, буткармак ани имкон эмас.
Кўнглум ичра гулбуни дард узра ҳар ён ғунчадур,
Эй муолиж, дафъиға саъй этмаким, пайкон эмас.
Меҳрим ўтин ҳушу сабру ақлу ҳис ёшурмади,
Меҳри ломиъ тўрт бурқаъ кейнидин пинҳон эмас.
Оташин лаълинг ғамидин кўнглум эрур пистае
Ким, куюбон чок ўлуптур ғунчайи хандон эмас.
Зоҳидо, манъ айладинг кўнглумни майдин, билмадинг
Ким, самандарға ёлиндин суд эрур, нуқсон эмас.
Енгса дайр ичра мени ҳайрат не тонг, эй муғбача,
Кимдурур бу коргаҳ вазъиғаким ҳайрон эмас.
Дарди ҳажрингдин Навоий кўкси узра доғу наъл,
Тан ҳаримиға ажаб гар шамсаву айвон эмас.

235

Хаста кўюнгда ётмишам бекас,
Тутқучим, қопқучим итингдур бас.
Ашк аро ўртади танимни ғаминг,
Гарчи куймас су ичра тушкан хас.
Жону нолон кўнгул била не ажаб
Посбонинг кеча юрутса жарас.
Ўқларингдин ичимда истаса ишқ
Ясай олур кўнгул қушиға қафас.
Хони ҳусн ичра холингу оғзинг
Келди хашхошнинг ёнида адас.
Тори уммид аро ҳарисни бил,
Риштаи анкабут ичинда магас.
Итинг ўлди Навоий, эй чобук,
Бўйниға муҳкам айла ҳалқа марас.

236

Бизга олам боғидин ул сарви гулрухсор бас,
Гоҳ андин жилва, гоҳе давлати дийдор бас.
Ёғлиғин захмимға боғларға не ҳаддим истамак,
Қилса лутф андин муни тикмак учун бир тор бас.
Мен киму зулфунг таманноси, агар куфр истасам,
Итларинг бўйни танобидин манга зуннор бас.
Ҳажр ўтидин синди кўнглум истаман қасринг паноҳ,
Соя бир кўнгли бузулғанға бузуғ девор бас.
Кўзда бир уйқуни кўрсам, уйқуда кўрсам сени,
То ажал уйқуси ушбу давлати дийдор бас.
Воизо, мен осий эрман ҳуру жаннат лойиқи
Муғбача соқий, мақомим кулбайи хаммор бас.
Ўзлугунгдин ўзни салб этсанг ғараз бир гомдур,
Эй Навоий, қилмағил бу шевани зинҳор бас.

237

Манзилеким, ул парийпайкарни кўрдум бир нафас.
Гар ани топман ҳамул манзилни қилсам тавф, бас.
Рангсиз холи юзининг зебидур, ваҳким, дегай:
Ҳусни хониға кераклик мунча бўлғай бир адас.
Банди зулфунг бўйнума тушкач ҳалок этти мени,
Итка, жоно, ҳеч ким ўлтургали тақмас марас.
Ишқинг ичра булҳавас гар десалар, йўқтур ғамим,
Бок йўқ бу таъндин бўлса манга васлинг ҳавас.
Ашк баҳринда агар жисмим ғариқ эрмас, не тонг,
Йўқ анга ул вазнким чўмғай тенгизга тушса хас.
Бу чаманнинг гулларига йўқтур, эй булбул, вафо,
Авло улким, айласанг гулбонг чекмакликни бас.
Чора не бўлғай Навоийға фироқинг шомида,
Гар хаёлинг бўлмаса бечораларға чорарас.

238

Фиғонким, кўнглум олған дилбарим дилдорлиғ билмас,
Билур ошиқни ғамгин қилмоқу ғамхорлиғ билмас.
Нечук дей ёр эмас, душман демак бўлмас, худ айтайким,
Эрур худ ёр ул, аммо тариқи ёрлиғ билмас.
Кўнгулда зорлиғ бирла фиғон кўюнгда айб этма,
Гадойи хастаедур жуз фиғону зорлиғ билмас.
Оғирроқдур фироқим тоғидин бахтимнинг уйқуси
Ки, нолам бўлди рустохезу ул бедорлиғ билмас.
Бўлуб мажнун парийдек итмишам, невчунки ёрим ҳам
Парийпайкардур, аммо ғайри мажнунворлиғ билмас.
Кетур, эй соқийи маҳваш, манга бир соғари дилкаш,
Ки, даврон ёрлиғ, афлок жуз ғаддорлиғ билмас.
Қазо илги тилармен ер била ҳамвор қилғайким,
Замон аҳли замондек ғайри ноҳамворлиғ билмас.
Менинг ёримда анедурки, андин ўртанур жоним,
Ки, ани ҳар қуёш юзлуг шакаргуфторлиғ билмас.
Навоий кўзларининг мардумидин жаври қон тўкти,
Дариғ ул шўхи мардумкушки, мардумдорлиғ билмас.

239

Чок этиб кўнглумни очилсун демак имкон эмас,
Ғунчани амдон очиб, гул айламак осон эмас.
Дема зоҳидким, недин ҳайронсен ул рухсорға,
Олам ичра бир киши топким анга ҳайрон эмас.
Қатра сулардур кўнгул ўтиға таскин бергали
Ким, ул ой ёғдурди қоши қавсидин пайкон эмас.
Ҳажр даштида қуюндекмен, вале ул мен кеби
Хоксору бодапаймо дағи саргардон эмас.
Гарчи ҳуснунг кўзгудин кирди темур қўрғон аро,
Меҳрдек ойинагун, афлокдин пинҳон эмас.
Гул вафосизлиғларини шарҳ этар минг дастон,
Эл гумон қилған кеби булбулда минг дастон эмас.
Эй Навоий, ул парийдин одамийлиғ кўрмасанг,
Айб эмас, ул ҳурдур ёхуд малак, инсон эмас.

240

Хўбларға менг ул ойнинг тоза қуллуқ доғи бас,
Кўзларига сурма кўйининг қаро туфроғи бас.
Бесутун сайрини найлайким, манга эгнимдаги
Кўк равоқиға сутун бўлған маломат тоғи бас.
Чун таним зоғу зағанға туъма бўлди, эй сипеҳр,
Юз бало қуллобин олғилким, алар тирноғи бас.
Шоҳу тожу хилъатиким, мен тамошо қилғали
Ўзбагим бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас.
Гўшайи майхонадин гулшанға борманким, манга
Гул уза насрин — майи гулранг уза куп ёғи, бас.
Ёшинг эллик бўлди, юз қўйғил фано туфроғиға
Ким, шабоб айёми айшу беадаблиғ чоғи бас.
Гар Навоий ҳолиға ул шўх боқмас раҳм ила,
Гоҳ ибрат бирла ҳам ул ён назар солмоғи бас.

241

Сендегу кийган шабандаррўз ҳуллангдек эмас,
Кечаву кундуз либосин кийсалар ою кунас.
Ишқ саргардонлари бошимға эврулмак не тонг
Ким, бу водийда қуюнмен, ул жамоат хору хас.
Ишқ эли кўнглум фиғонидин топар мақсадға йўл,
Дашт аро ҳар ён озиққанларни чарлар бу жарас.
Зулф аро холинг кўнгуллар хайлини торож этар
Қалб шабравлар либосин кеча олғандек асас.
Оқ уйидин ҳеч жониб ул парий қилмас ҳаво,
Не ажойиб, қушқа, кўрким, не муносибдур қафас.
Сидқ аҳли оҳидин, эй ҳусн шамъи, ваҳм қил
Ким, кавокиб шамъин этти тийра субҳ урғач нафас.
Дайр пири маст этиб, кўнглумни олди муғбача,
Қилманг, эй аҳбоб, муғ дайри тамошосин ҳавас.
Бош оқариб юз қоралиғдур яна тарки адаб,
Дўст ғайрат айламасдин бурна қил исённи бас.
Тақ Навоий бўйниға десам таноби зулф, дер:
Кўй ити бўйниға ким таққандурур мушкин марас.

Шин Ҳарфининг Шўхларининг Шамойили «Ғаройиб»дин

242

Зиҳе камол ила кавнайн нақшиға наққош,
Мукавванот вужудин вужудунг айлаб фош.
Вужудунг айлади мавжуд улусниким, бўлмас
Вужуд зарраға мавжуд бўлмағунча қуёш.
Санга етишмаса тонг йўқ бу ақли зулмоний
Ки, меҳр шамъиға парвона бўлмади хуффош.
Қаю парийғаки қилдинг юзин қуёш, бердинг
Кўнгул жунуни учун анбарин ҳилол ила қош.
Ангаки, бўлди жунун ишқ ичинда ёғдурдунг
Хирад қушини учурмоққа тифллардин тош,
Анингки, кўнглида ишқ аҳгарини ёшурдунг,
Ниҳоний ўтин улуғ тинмоғидин эттинг фош.
Мувасвисеки, маошини ақл ила туздунг,
Фано йўлида аядинг берурга ақли маош.
Ҳакими қудратинг оллинда чарх ила анжум,
Муҳаққар уйлаки хашхошу донайи хашхош.
Йўлунгда ўлди Навоию бўлди туфроғ ҳам,
Ёпушса эрди бу кўй итлари аёғиға кош.

243

Мени саргашта жисмин доғ ила қон лолазор этмиш,
Қуюн ёхуд тўкулган лолазор ичра гулзор этмиш.
Танимдин қон чиқорған ҳар тараф пайконларинг гўё
Эрур ёмғурки, туфроғдин чечаклар ошкор этмиш.
Кўнгул бирла сўнгак манқал аро ўту ўтундекдур,
Маломат тошларин то ишқ теграмда ҳисор этмиш.
Юзин май гул-гул эткандин харош эрмас унум, балким
Кўнгулда хорхори нолам андомин фигор этмиш.
Лабинг жонимға солған шуълалар ичра қазо гўё
Улуғроқ лаълдин ахгар, кичикракдин шарор этмиш.
Бўла олсам улусқа ул қуёшни кўргали мониъ,
Не ғамдур гар йўлида чарх жисмимни ғубор этмиш.
Ҳалоким билгай улким, бордур ул янглиғ жафокоре
Ки, таврин ҳусн бепарволиғи олуфтавор этмиш.
Кабутар қаср буржида эмас шаҳ шастидин эмин,
Хушо, ул чуғзким вайрона кунжин ихтиёр этмиш.
Маоф эрмиш қаён гом урса раҳрав ноқайи жисми,
Нафас торин қазо чун бурниға анинг миҳор этмиш.
Муғанний нағмаси жон берса базм аҳлиға тонг йўқким,
Навоий риштайи жонин эшиб чангига тор этмиш.

244

Кўнгулким зарнишон пайконларингдин нотавон бўлмиш,
Магар бу боғ аро ул барглар бирла хазон бўлмиш.
Гули раъно кеби коғаз уза номингни ёзмай мен
Сариғ эрди юзи, хуноби ашким бирла қон бўлмиш.
Юзумни ашкму йўллар қилиптур ё назар пайки
Сени истарга кўп ҳар ён югурмакдин нишон бўлмиш.
Қуруғ шохедурур жисмимки, кўз даврида кирпикдин
Хаёлинг қушлариға анда икки ошён бўлмиш.
Кўзум хуноб аро бўлмиш биайниҳ уйлаким кўнглум
Қораси қон аро кўнглумдаги доғи ниҳон бўлмиш.
Сиришк оллида мужгон шохи санчиб боғлайин дермен,
Йўлин бу селнингким, элга андин кўп зиён бўлмиш.
Юзунг ҳажрида билким, қон ёшим оқмиш чаман ичра,
Қачон кўрсангки, ҳар бир шох уза гул арғувон бўлмиш.
Мурассаъ қилма чатринг ложувардий атласин, эй шаҳ,
Гадо оллидаким, бу навъ чатри осмон бўлмиш.
Навоийға деманг ул тифл ишқин асрағил махфий,
Бу дамким ҳоли шаҳр атфоли ичра достон бўлмиш.

245

Чиқти ёрим кеча йўл азмин қилиб ул бағри тош,
Бас, ажойибдур қоронғу кеча чиқмоғлиғ қуёш.
Гар қуёшқа эл назар қилса кўзига ёш тўлар,
Ул қуёш борғач назардин, кўзларимга тўлди ёш.
Захмидин кўп қон борурдин қолди чок ўлған кўнгул
Зангдек афғон чекиб, хайлида бўлғай эрди кош.
Фурқатингдин йиғлабон ҳақдин висолинг истарам,
Гаҳ сочармен бошқа туфроғ, гаҳ қўярмен ерга бош.
Қатра қонларким томар кўксумга урған тошдин,
Захмдиндур демаким, қон йиғлар аҳволимға тош.
Чун тўшарлар оқибат устунгга хоро бирла фарш,
Не осиғ остингда гар чарх атласидиндур фирош.
Фош этар меҳрин Навоийнинг сариғ рухсораси,
Субҳдекким сарғариб рухсори айлар меҳр фош.

246

Қатиқ дардим зулоли ашк этар фош,
Сузук су ичра қолмас яшурун тош.
Ҳалоким васл аро мингдин бир эттинг
Ки, бергай тенгри бир ёшингға минг ёш.
Демакка фитна таълимин бўлуб хам,
Қулоғинг сари бош элтиптур ул қош.
Магар сочингни тийдинг фитнадинким,
Паришонҳол аёғингға қўяр бош.
Ясар чоғда лабинг рангини гўё
Эзиптур оби ҳайвон бирла наққош.
Қадаҳ, эй муғки, жон айлай нисоринг,
Неча бўлсам харобот ичра қаллош.
Навоий жони сенсиз дардисардур,
Борурда ани ҳам олғай эдинг кош.

247

Чу билди шамъким, ғам шоми кўнглумни ҳалок этмиш,
Танин ашк этмади йўлким, ёқа ҳолимға чок этмиш.
Чаманда йўқки булбул, зоғ ҳам ун чекса заъф айлар
Ҳазин кўнглумни кўрким, фурқатинг не дарднок этмиш.
Кўнгулдин ғайр ёди чиқти еткач тийри боронинг,
Кудурат нақшидин ёмғур суйи бу уйни пок этмиш.
Қуюн янглиғ гузар кўйига қилмоғ гар эрур мумкин,
Ғам эрмас, водийи ҳижрони гар жисмимни хок этмиш.
Су ичмай кўнгли зуҳдумдин агар кетмиш эди соқий,
Вузу ибриқида майдур тўла, келдег не пок этмиш.
Фалак пайкони зулми, ваҳки, тешмиш хаста кўнглумни
Нечукким, томчи бир ер узра кўп томиб мағок этмиш.
Қадаҳ тутким, қизартай чеҳра, эй соқийки, ҳижронинг
Юзумни асфар андоғким, хазоний барги ток этмиш.
Балодур нафс ширки фақр йўлида, хуш ул фоний
Ки, бир раҳравға жисми туфроғин гарди широк этмиш.
Навоийни дедингким, бир жафо бирла ҳалок айлай,
Вафо қил эмдиким, бу орзу ани ҳалок этмиш.

248

Кўз кўтарман ул қуёшдин гар кўзум қилмоққа реш.
Пашшалар янглиғ ҳаво узра чекар ҳар зарра ниш.
Телбалик боғи гулу нилуфари эркин буким,
Ҳам кўкарди халқ тошидин таним, ҳам бўлди реш.
Хуштурур кўнглумда зулфу қаддидин наълу алиф
Ким, бу қурбондек топилмас андоқ ўқу ёға кеш.
Бели тори, ҳажридин жисмим бўлуптур тордек,
Эй фалак! Раҳм эт, бу икки риштани бир-бирга эш.
Турфа кўрким, кўнглума ишқинг кирарга йўл бўлур,
Нечаким, ишқимни тарк этқил, дебон кўксумни теш.
Истасанг дайри фано тавфин белингдин, эй фақиҳ,
Қайд зуннорин узуб, зуннор қайдин дағи еш.
Таън қилмангким, Навоий бекасу беёр эмиш
Ким, анга оламда ошиқлиқ иш ўлмиш, ишқ эш.

249

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Уйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.
Қут бир бодому ерим гўшайи меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиғ кўзу қош.
Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнинг бот-бот дами андоқки айлар меҳр фош.
Бўсае қилмас мурувват асру қаттиқдур лабинг
Десам, оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъи тош.
Новакинг кўнглумга киргач жон талашмоқ бу экин
Ким, қилур пайконини кўнглум била жоним талош.
Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким, даъб айлади озодалиғ бирла маош.
Қоши оллинда Навоий берса жон айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қайғусидур барча бош.

250

Сариғ гул демаким, чун сарвинозим боғ аро бормиш,
Юзин кўргач қизил гул заъф этиб, ул навъ сарғармиш.
Кўнгул атрофида очқан учун ҳижрон ўқи йўллар,
Бало хайлини ишқинг шаҳнаси ул сари бошқармиш.
Ғаминг миннат қўюб жонолди, ваҳ, жонимға юзминнат
Ки, худ бори тириглик миннатидин жонни қутқармиш.
Каломинг гавҳаридек топмамиш, гарчи сабо илги
Ёқасин ғунчанинг йиртиб нечаким қўйнин ахтармиш.
Кўнгулни чок-чок эткач, етишти ўқи ҳар ёндин,
Ўтун қўймоққа гўёким бу ўтнинг туш-тушин ёрмиш.
Нечаким қад чекар, саркашлик айлар анбарин зулфи,
Агарчи кун бийик чиққанда доим соя қисқармиш.
Илиг бўғзиға элтиб, шиша тўкмиш қон ёшин мендек,
Магар соқий аёғин ўпкали ул дағи ёлбормиш.
Югурма ризқ учун не етса ҳақдин англаким, комил
Не келтургил демиш, не ғайбдин келганни қайтармиш.
Фироқу зуҳд дафъиға Навоий ишқ саҳбосин
Магар тўққуз тутуб, тўққуз фалак жомини сипқармиш.

251

Порсоваш дилситоним бўлған эрмиш боданўш,
То бошим бўлғай аёғинг бўлғуси, эй майфуруш.
Ичганин кўрган замон-ўқ маст бўлғунгдур, деманг
Ким, эшитган лаҳза мендин зойил ўлмиш ақлу хуш.
Базми васлидин йироқ оғзимда хумдек муҳр эрур,
Тонг эмас қонимға майдек шавқ ўтидин тушса жўш.
Жону кўнглум қон ютуб афғон чекарлар ҳажридин,
Ишрат аҳли май ичиб базмида қилғондек хуруш.
Чок кўнглак бирла то усрук чиқибсен, оҳким,
Кисватин майхона раҳни айламиш юз хирқапўш.
Субҳидам ул бут сабуҳи базмин эттим орзу,
Чиқмағил дайфи фанодин деб нидо қилди суруш.
Эй Навоий, қору эрмас бўлса юз минг жон фидо,
Гар қадаҳнўшум ики лаъли майидин тутса қўш.

252

Сени кўргач дер эдим, бир меҳрибоним бор эмиш,
Оллоҳ-Оллоҳ, не бало ботил гумоним бор эмиш.
Оразинг моҳийяту оғзинг сўзин шарҳ айларам,
Ваҳ, не табъи поку зеҳни хурдадоним бор эмиш.
Чок қил кўксумни, эй бадмеҳр, токим билгасен,
Тийғи ҳажрингдин не навъ озурда жоним бор эмиш.
Не ҳаёт эрди, ўлар ҳолимдаким, кўргач мени,
Ноз ила деди ҳануз ул нотавоним бор эмиш.
Жавҳари ишқин олурға халқ махфий нақдидек
Жон ичинда бир неча доғи ниҳоним бор эмиш.
Юз ғамим бор эрди, муғ кўйига киргач бўлди дафъ,
Ваҳки, мен ғофил ажаб дор-ул-амоним бор эмиш.
Дерки, ёлқибмен Навоий унидин, ваҳ, яхшидур
Ким, тиригликдин нишондек бир фиғоним бор эмиш.

253

Вусма бирла қошин ул маҳвашки рангин айламиш,
Кўзи жаллоди қиличиға яшил қин айламиш.
Кўнглум ўтин демаким, тортар забона зулфидин
Ким, ул афъи тил чиқармоғлиғни ойин айламиш.
Сунбулунг афъисидин захме емиш гўё тароғ,
Йўқса невчун оразин боштин-оёқ чин айламиш.
Титрагучдин қилмиш ул кирпик ясолиға алам,
Ваҳ, яна то не кўнгул яғмосиға кин айламиш.
Уйладурким, илгини ҳинно уза қилмиш нигор,
Улки гулгун кўнглак узра тўнин эпкин айламиш.
Раз қизидин, соқиё, бирдам мени шод айлаким,
Чарх золи ғуссаси кўнглумни ғамгин айламиш.
Гар Навоийға Сулаймон мулкича бордур не тонг,
Буки Билқиси замон назмини таҳсин айламиш.

254

Не абрашдурки, секритмиш яна майдонға ул маҳваш,
Қизил, оқ гул била елдин магар халқ ўлди ул абраш.
Жаҳон майдонида то шўх чобуклар қилур жавлон,
Киши кўрмайдур андоқ абраш узра ул сифат маҳваш.
Эмас абраш, сипеҳредур шафақдин кўргузуб анжум,
Қуёштурки анга рокиб, тонг эрмас гар эрур саркаш.
Нечук ўлмай ул абраш узра ул маҳвашни кўргачким,
Ҳамул абраш эрур саркаш, ҳамул маҳваш эрур сархуш.
Мени мажнун йиқилсам кўргач-ўқ, ҳайрат ери эрмас
Ки, ақли кулга ҳар соат эрур наззорасидин ғаш.
Парийваш рахш уза сархуш парий жавлон қилур, нетсун
Жунун жомиға қилмай бодаполо аҳли тақво фаш.
Қуюн янглиғ эгарса абрашин ул шўх, дам урман
Навоийдек, нединким ушбу сўз бор асру кўп чирмаш.

255

Ул сарв узори гули серобдек эрмиш,
Лаъли лаби гул узра майи нобдек эрмиш.
Кўрдум қоши аксини кўнгул кўзгуси ичра,
Бу қибланамо, ул мунга меҳробдек эрмиш.
Кўрдум кўнгул аҳволини кўксум тўшугидин,
Лаълинг ғамидин қатрайи хунобдек эрмиш.
Ҳусн анжумани ичра юзин кўрмамиш эрдим,
Анжум аро хуршиди жаҳонтобдек эрмиш.
Девона кўнгул қайди жунундин не қутулсун
Ким, ҳар хами зулфунг анга қуллобдек эрмиш.
Тут фақр этагин, атласи зарбафт сўзин қўй
Ким, ул дағи тан ҳифзида мошобдек эрмиш.
Бир йўли Навоийни йироқ солма назардин
Ким, ул дағи бир кун санга аҳбобдек эрмиш.

256

Не ажаб гар бор эсам девонавашлиғ бирла хуш
Ким, кўнгул олған парийрўйум эрур девонаваш.
Манъ этарсиз ҳуши йўқ кўнглумга лаъли бодасин,
Айтинг, эй ҳуш аҳли, келгайму бу сўз усрукка хуш.
Софи васли бўлмаса гар барча заҳри ҳажридур,
Соқиё, бир журъа тутким, олди жонимни аташ.
Солди кўнглумни ғами ҳижрон гудози ичра ёр,
Гўйиёким ишқ аро ул қалбда бор эрди ғаш.
Ваҳ, не янглиғ соғ ўлай мен телба бу ҳолатдаким,
Ул парий ҳам бордурур девонаваш, ҳам журъакаш.
Шайх бошиға бало эркандурур дасторким,
Ишқ асрорин эшитмакликка мониъ бўлди фаш.
Демаким, бир яхши сўз бирла Навоий жонини
Олсам, ул бўлғайму розий яхши сўзга не кенгаш.

257

То кўз била кўнглумни ул ғамза мақом этмиш,
Қонимни ҳалол англаб, уйқумни ҳаром этмиш.
Сарв ўлмади боғ ичра оҳим ели бирлан хам,
Боқ кўз учи бирланким, қаддингға салом этмиш.
Ҳайвон суйидур шудрун, Исо дамидур салқин,
Бўстон сари жононим гўёки хиром этмиш.
Ҳажр ўқлари захмидин жисмим била ашкимни
Тутмоққа бало сайдин, ғам донаву дом этмиш.
То ошиқу шайдомен қатлим қилур ул кўзлар,
Мажнунға кийикларни ишқ улфати ром этмиш.
Маъшуқ қилур жилва, ҳар кимки анинг кўнглин
Дард ўти кули бирла ишқ ойинафом этмиш.
Искандару жамлиқдур ишқингда Навоийға
Ким, рахшинг изу наълин кўзгу била жом этмиш.

258

Борғонингдин жон талашмоқ эрди мен маҳзунға иш,
Келдингу жонимни олдинг, ул боришқа бу келиш.
Васл ошиқ жонидур мен жон талашим ҳажр аро
Ҳажр бориб васл еткач, ўлмак эрур турфа иш.
Тийғи то кўксумни ёрди нола қилман заъфдин
Рост андоқким, қўяр афғонни чок ўлған қамиш.
Киймамиш ул сарв гулгун тўнки, тонг эрмас бу ранг,
Нахлким, кўз боғида қон бирла топти парвариш.
Эътидоледур ҳавойий ишқ ароким, хуш кечар
Совуғ оҳим бирла ёзу кўнглум ўти бирла қиш.
Жисмим узра бор янги бутган кўкумтул доғдек
Сўзи ҳажрингдинки урдум ғуссадин ҳар ерга неш.
Кишу синжобин не тонг гар кийса музий бозгун
Ким, чиқармиштур кишиликдин ани синжобу киш.
Туз бул ўқтек гар тиларсен авж, ёким, эгридур,
Давр ҳар бир гўшадин бўғзиға солиптур кериш.
Эй Навоий, ҳар дам ул ой меҳри ортар кўнглума,
Гарчи йиллардурким, ул тарки муҳаббат айламиш.

259

Оразин кўрдум, ниҳон ашк айлади сирримни фош,
Яшурун қолмас ўғурлуқ уй ароким бўлса ёш.
Зулфи саркашлик қилур ҳар неча ул ой чекса қад,
Соя гарчи қисқарур дойим бийик бўлғач қуёш.
Ҳар сари мў ул парий ҳижронида бир ёрадур,
Баски атфоли жунун бошим уза ёғдурди тош.
Айлагил нолам харошидин ҳазар, эй сиймбар
Ким, бу суҳон бирла ногаҳ топмағай сийминг харош.
Каъбадур кўнглум уйи айланг тавоф, эй дарду шавқ,
Анда меҳроб ўрниға ер тутқали ул эгма қош.
Даҳр боғи ичра чун бир гулга йўқ бўйи вафо,
Қилмағай эрди ҳаво кўнглум қуши ул гулга кош.
Эй Навоий, дайр аро тутса аёғ ул муғбача,
Нўш этиб олма аёғидин анинг ўлгунча бош.

260

Ҳар кун оқшомғача ҳажрингда манга зорлиғ иш,
Кеча тонг отқуча андуҳ ила бедорлиғ иш.
Иш вафо қилмоқ эрур, гар қила олсангки амас,
Эй вафосиз, бу жаҳон ичра жафокорлиғ иш.
Ишқ аро қочма кўнгул хору забунлуғдинким,
Ошиқ ўлғанға забунлуқ бўлуру хорлиғ иш.
Лутфу дилжўлуғ эрур хўб парийвашларға,
Эй парий, билки, эмас жавру дилозорлиғ иш,
Тақво аҳлиға билинса эди чарх авзоъи,
Айлагайлар эди бу дайрда хамморлиғ иш.
Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, эрур ёрлиғ иш.
Хаста кўнглини Навоийнинг олиб асраки, бор
Санга дилдорлиғ иш, бизга дилафгорлиғ иш.

261

Ёрким ёғлиғ била кўксум ярасин боғламиш,
Анда ўт тушмуш кўнгулдин қон тарашшуҳ қилмамиш,
Буки пора-порадур куйган бағир бирла кўнгул,
Итлари оллида ул кофир ҳамоно тўғрамиш.
Риштайи зулфунгдаким, тушмиш гириҳлар беҳисоб,
Гўйиё қатл айлаган элнинг ҳисобин асрамиш.
Бир киши савдойий ўлмай қолмағай бу навъким,
Олам ичра сунбули зулфунг насими бутрамиш.
Бошима тиғ урди, кўксум чоку бағрим қилди захм,
Масти бебоким дедим қаҳр этмиш, ул худ ўйнамиш.
Ҳар сари бир захмлиқ узвум узулған топмиш эл
Нотавон жисмимниким, кўйида итлар судрамиш.
Олам аҳли ичра билдег муғтанам ҳар кимсаким,
Ҳар вафоға минг жафо айлар кишига учрамиш.
Қўзғама булбулнн кўп, эй гулки, даврон боғида
Қолмамиш қўзғалмайин улким, бировни қўзғамиш.
Изтиробидин Навоий кўнгли бир дам тўқтамас,
Сенсизин, соғинмаким, ғурбатда кўнгли тўқтамиш.

262

Кўнглума келмас хазоний боғ аро норанж хуш
Ким, хазони ҳажр аро бўлди юзум норанжваш.
Чеҳра норанжию мен норанж янглиғ талхком,
Қайда келгай кимсага бул ҳол аро норанж хаш.
Шўхи норанжийлибосе ҳажри кўнглум ўртади,
Шарбати норанж эта олмас манга дафъи аташ.
Бўлмаса олтун пиёла, бўлмасун, кел, эй рафиқ,
Жом этиб норанж нисфидин бўлали журъакаш.
Ул парий ишқида отим бўлди мажнунлуққа фош,
Андин ортуқ ким бурун мундин манга эрди адаш.
Шайх дасторин чу май важҳи йўқ эрди сирмадим,
Майға марҳун қилғали ул яхши, май сузмакка фаш.
Эй Навоий, найлай эл тархон била барлосини
Ким, берур кўнглумга ҳоло молиш ул шўхи малаш.

263

Сендин айру танда кўнглум йўқтуру кўнглумда ҳуш,
Бедилу беҳушлардек не ажаб қилсам хуруш.
Бодайи васлим олур ҳушунгни деб қўрқутмаким,
Ваҳм бу сўздин биров қилғайки, бўлғай анга ҳуш.
Ҳажрдин махлас тилаб нўш айларам заҳр ул сифат
Ким, етишса заҳрдин аччиғдурур оғзимда нўш.
Ишқда ғайрат тилимни лол этибдур, эй рафиқ,
Ҳажр зулмидин, эмастурмен сўзум йўқтин хамуш.
Барча жисмим ҳажр ўтидин решу марҳамлиқ момуқ
Иттисолидин мени урённи дерлар хирқапўш.
Ҳажрдин жон етти оғзимға олиб жон нақдини,
Қуйки, кўп оғзини оғзимга қўяй, эй майфуруш.
Эй Навоий, ҳар не олам ичра бўлғай саҳл тут,
Лек матлубунг таманносида бўлғил сахткўш.

264

Сурма биланму ул ой кўзни қора айламиш,
Йўқса Хўтан жайрани мушк ичида ағнамиш.
Кўйида мен заъфдин уйлаки, ҳар ён мени
Ит демайин, балки мўр туъма учун судрамиш.
Ғамзанг ўқи касрати кўнглум арому экин,
Йўқса бу қуш парларин ҳажринг ўти чуркамиш.
Ҳуллайи зарбафтдин қилдиму ул ой сепеч,
Йўқса шуоий хатин бошқа қуёш чирмамиш.
Олам аро бир киши телбарамай қолмағай,
Буйлаки еткач насим зулфунг аро бутрамиш.
Водийи ҳажр ичраким бўлди сўнгак аҳли ишқ,
Будур ўтунким, ани ғам сипаҳи ўртамиш.
Ламъайи рухсор ила ўртади ушшоқини,
Ғайрати ҳусни магар зорларин тергамиш.
Тегмаса базмингда май, басдурур ул су манга
Ким, сен ичар жомни сучи олиб ёйқамиш.
Найлагамен боғламай муғбача зуннорини
Ким, бу куҳан дайр аро Исо ани боғламиш.
Меҳру вафо айбидин покдур абнойи даҳр,
Пок назардурким ул сари назар солмамиш.
Тутти Навоий азиз кўйида ул тошниким,
Гоҳ ани бошиға, гоҳ бошин анга ястамиш.

265

Лаъли ишқ аҳлидин онча ғорати жон айламиш
Ким, ўлукка жон берур ойинин осон айламиш.
Кўйида атфол ушшоқ ўлтурур бедод ила,
Шаҳ магар шаҳр ичра ит қатлиға фармон айламиш.
Субҳи айшим истамиш ғам шомиға бўлмоқ бадал,
Йўқса невчун юз ўза зулфин паришон айламиш.
Ё раб, ул тунни ёрутма меҳр бирла то абад
Ким, ғарибе меҳрибон ёрини меҳмон айламиш.
Аҳли даврон кўнглум ошубин нетиб манъ айлагай
Ким, ани ошуфта бир ошуби даврон айламиш.
Гул кеби соч хурдаким, ел йиртибон торож этар
Ғунчаким, ўз нақдини оғзида пинҳон айламиш.
Эй Навоий, демаким бағрим эритмиш ишқ ўти
Ким, ани ҳижрон кунининг андуҳи қон айламиш.

266

Ул гулеким, базмида зоғу заған қилғай хуруш,
Авло улким, булбул учқай, учмаса бўлғай хамуш.
Гар Сулаймон мажмаида бўлмағай жуз Аҳраман,
Кимга ул мажмаъ аро, ё раб, нидо қилғай суруш
Ёрға ағёр хайли бўлди матбуъ, эй кўнгул,
Эмди ғам хумхонасида яъс жомин айла нўш.
Шоҳ базмидур дағи маҳкумлуғ, ваҳ, дайр аро
Ҳоким айлар бир қадаҳ бирла гадони майфуруш.
Ҳушманд эл сари бу дайр ичра боқмас муғбача,
Бир қадаҳ лутф этса пири дайр этармен тарки ҳуш,
Сахткўш элга дема охир фалакдур сахтгир,
Арзимас оламда ҳеч иш худ бўлурға сахткўш.
Икки дунёдин агар кечса Навоий айб эмас,
Ҳар қачонким ул бути ҳаммор элидин ичса қўш.

267

Қилғали кийган либосин ул бути зебо бинафш,
Ваҳки, ёқмас хотиримға ҳеч ранг илло бинафш.
Сарви раъно ҳулламу киймиш бинафша баргидин,
Ё либосин айламиш ул чобуки раъно бинафш.
Ҳуштурур гар хилъатин қилса қора ё савсаний
Ким, қуёш мушкин булутдин хуш кўрунур ё бинафш.
Эзди жаннат гулларидин ранг наққоши қазо,
Сен киярдек чунки бўлмас даҳр аро пайдо бинафш.
То бинафш этмиш тўнин ул гул борурмен ҳушдин,
Боғ аро ҳар гулниким кўрсам мени шайдо бинафш.
Гул бинафшазор аро тушган кеби ул шўхнинг
Кўнглаки воло бинафшу тўни ҳам кимхо бинафш.
Сабзада савсан ярашқандек мулойимдур, басе,
Шўхи сабзорангларнинг рангига дебо бинафш.
Жуз бинафша боғ аро гул экмагил, эй боғбон
Ким, либоси рангини истар бизинг мирзо бинафш.
Бўйлаким, соқий тўнин қилмиш бинафш эрмас ажаб!
Аксидин бўлса билурин соғари саҳбо бинафш.
Чарх рангомиз эрур, кўрма тафовут зинҳор
Рангларким, кўргузур кўку яшилдин то бинафш.
Эй Навоий, ул бинафшапўш гулнинг васфида
Бўлмасун ҳар не ёзарсен коғазе илло бинафш.

268

Тузмагай эрди қазо бу жисми вайронимни кош,
Чунки тузди, солмағай эрди анга жонимни кош.
Тан уйига жонни солғач қилмағай эрди муқим,
Ул уй ичра кўнгул отлиғ зори ҳайронимни кош.
Бўлди чун жону кўнгул бори, назар шамъи била
Қилмағай эрди мунаввар чашми гирёнимни кош.
Чун адам саҳросидин келдим вужуд айвониға,
Бузғай эрди марг сайлоби ул айвонимни кош.
Чун тузалди тан уйи, қовғай эди андин равон,
Йўқ кўнгул девонайи расвойи нодонимни кош.
Чун ани ҳам қовмади, кўр этса эрди тиғ ила
Кўз деган қон ёш ила олудадомонимни кош.
Чун бу дағи бўлмади қилмаса эрди жонима,
Мунча зебову малиҳу шўх жононимни кош.
Чун бу янглиғ бўлди жонон қўйса эрди марҳаме,
Гаҳ-гаҳе кўргач кўнгулда доғи ҳижронимни кош.
Ишқ ичинда чора ўлмакдин Навоий дема, ҳақ
Рўзий эткай лаъли жонбахш оби ҳайвонимни кош.

269

Дедим, ул пайконни лаъл эткан юрак қони эмиш,
Ғунчанг армонида ул худ лаъли пайконий эмиш.
Пардайи жон ичра тим-тим қон саросар лоладек,
Фурқатингдин тоза-тоза доғи пинҳоний эмиш.
Лабларин тузлуқ такаллум бирла фаҳм эттим сўруб,
Лаълдин хони жамолининг намакдони эмиш.
Бир жазаъ солмиш малойик хайли ичра рустахез,
Эмдиким фаҳм айламишлар кўнглум афғони эмиш.
Ғам туни дедим булутнинг пардасидин чиқти ой,
Зулфдин чиққан жамолинг меҳри рахшони эмиш.
Давр аёғин, соқиё, қўйма йигит жонинг учун
Ким, йигитлик рўзгори айш даврони эмиш.
Эй Навоий, чок бўлған кўнглунгга қилдим назар,
Ёр боқий анда, боқий ўзгалар фоний эмиш.

270

Илгига мовий катон ул шўх невчун чирмамиш,
Гўйиё кўп тийғи зулм урмоқтин оғриб боғламиш.
Ўлтурурда кош ул ёғлиғ билан-ўқ боғласа
Кўзларимниким, ани илгига ҳоло чирмамиш.
Кўргузур эрди яди байзо урарда тийғи қатл,
Боғламиш чун илгин, эл кўзин қоронғу айламиш.
Англағунча кўнглума юз доғи андуҳ ўртади,
Улки кўргач панжасин боғлиғ, дедим доғ ўртамиш.
Кош жоним риштасидин бўлса эрди ёғлиғи
Ким, ул ойнинг дастбўси давлатиға учрамиш.
Соқиё, майким, анинг илгида ёғлиғ торидек
Дарду ғам хайли бузулған хотиримни қопсамиш.
Ўлтурур илгида гар тийғ ўлса анинг гар ҳарир,
Ҳеч билмонким, Навоий не балоға учрамиш.

Сод Ҳарфининг Санамларининг Сийти «Ғаройиб»дин

271

Дема, не суд эрур ўлмоқ фано ҳаримиға хос,
Яна не суд керак ўзлугунгдин этса халос.
Авомдин, демаким, ўзни қутқарай, эр эсанг
Ўзунгдин ўзни қутулмоққа жаҳд қилғил хос.
Кўнгул алил эса фориғ эмас хавотирдин,
Жароҳат узра йиғилмоқ дурур чибинга хос.
Ажаб эмастур агар топти гавҳари мақсуд
Бировки, бўлди фано ашки баҳрида ғаввос.
Овуч қоқармен ўз аҳволима таҳайюрдин,
Рамида кўнглум эрур бу усул ила раққос.
Десанг, бу йўлда ўлай, нафсни бурун ўлтур
Ки, ишқ шаръида гўё бу навъ келди қисос.
Ризо йўлида Навоий борур қаён чексанг,
Чу ишқ боғлади бўйниға риштайи ихлос.

272

Гулрухум ёди била кўнглум эрур гулга ҳарис
Ким, берур Юсуф иси қон аро юз пора қамис.
Лутф вақтида ул ой оллида элдур махсус,
Ваҳки, бедод қилурда мени айлар тахсис.
Эй ажал, келмак эмиш бошима ул умр манга
Раҳм қил жонинг учун берма замоне танқис.
Бода кўнглумни халос айлади даврон ғамидин,
Гўйий ул ўт била бу қалбға бўлди тахлис.
Ишқим айлар сени қон тўккали ҳар дам тарғиб,
Ҳуснунг айлар мени жон бергали ҳар дам таҳрис.
Банд этиптур жадал аҳли ишин ашкол андоқ
Ким, не «Мифтоҳ» анга суд қилур, не «Талхис».
Васл ҳирмони Навоийға эмас ҳеч ажаб,
Чунки маҳрум бўлур ҳар кишиким, бўлса ҳарис.

273

Жон етиб оғзимға топмон дарди ҳижрондин халос,
Жонни ҳижрондин халос эт ё мени жондин халос.
Андоқ очти сунбулин гул узра елким, бўлмағай
Бир кўнгул оламда ул зулфи паришондин халос.
Дема, нолангдин ўчар ҳар шом элдин уйқуким,
Туннинг ул бошида эл эрмас бу афғондин халос.
Гарчи ер топтинг кўнгулда ваҳм эт оҳу ашкдин
Ким, кириб вайронға бўлмас кимса тўфондин халос.
Ёғса мажнун кўнглум узра шўхлар дарди не тонг,
Телба атфол ичра бўлмас сангборондин халос.
Истамас бир-бирни сенсиз жону тан, тенгри учун
Ким ани мундин халос этгил, муни андин халос.
Ҳажр уйи ичра қоболмиш ёр ҳажридин кўнгул,
Ваҳ, қачон бўлғай бизинг тутқун бу зиндондин халос.
Жом давридин халос ўлмоқни зинҳор истама,
Эйки, бўлмоқ истадинг андуҳи даврондин халос.
Банди зулфунгдин Навоийни халос этқил десам,
Дерки, бўлмас, бўлмағунча ҳукм султондин, халос.

274

Бода мени айлади зуҳду риёдин халос,
Зуҳду риё йўқки, минг ранжу анодин халос.
Ўзлугума ўт солиб берди манга ишқ даме
Зуҳду вараъдин фароғ, дарду балодин халос.
Жонни халос айлади жоми фано зуҳддин,
Ё раб, ани айлама жоми фанодин халос.
Ёр ила ағёрдин бир нафас айрилмасун,
Кимки тилар бўлмағай нозу жафодин халос.
Кўнглума ёғдурди ўқ чарх фироқинг туни,
Мумкин эмас бўлмоғи мунча яродин халос.
Ҳуснунгга токим назар бўлғуси наззора гар
Бўлмағунг айлаб жафо аҳли вафоднн халос.
Ўзни Навоий халос истамас ўз ёридин,
Ё раб, ани қилма ул моҳлиқодин халос.

275

Эй, сенинг ханжари ҳажринг яраси жонима хос,
Ҳар жунун тошики отсанг тани урёнима хос.
Шоҳ қасрида тиланг айшу тараб хосларин
Ким, эрур хайли бало кулбайи вайронима хос.
Уйқу хос ўлди менинг бахти гарон хобимға,
Уйқусизлиқ нечаким дийдайи гирёнима хос.
Тортмоқ зулму ситам жонима хос ўлғандек,
Қилмоқ ул иккини ҳақ айлади жононимда хос.
Эй ажал, ҳажр туни жонима қасд айлама кўп
Ким, ҳалок этмак эрур меҳнати ҳижронима хос.
Хўблар нозидин ўлмиш мутанаффир кўнглум,
Негаким бўлди бу ойин кўнгул олғашша хос.
Истама боғда булбул унидин ишқ асари,
Эй Навоий, ким эрур бу сифат афғонима хос.

Зод Ҳарфининг Замюрон Бўйларининг Зиёси «Ғаройиб»дин

276

Бировки амр хилофидин айлагай иъроз,
Агар улус шаҳидур йўқ анинг кеби муртоз.
Риёву ужбу ҳасад дафъин эт фано билаким,
Кетар бу дору ила мунча мухталиф амроз.
Амалға боқмаки бебаҳри фазл эрур яксон,
Фузайли Бармакий ўлсун, вагар Фузайли Аёз.
Замона аҳлини бу коргоҳ аро билгил,
Зуруфким тўладур анда мухталиф ағроз.
Ҳалоки нафс валий нутқи билки, риштайи куфр
Кесар ишига Али зулфиқоридур миқроз.
Замона мушкунгга кофур қотти, кўз очқил
Ки, чун кўз оллидадур бўлмас айламак иғмоз.
Савод жаҳлини юб, вақт эрурки уйғансанг
Ки, умр шомиға субҳи ажал кетурди баёз.
Фақир яшурун оҳиға боқмаким, ўртар
Жаҳонни гарчи эрур бу чоқин иши иймоз.
Бўлур ўлукка Навоий ҳадиси жон берса,
Нединки файз эшигин боғламайдурур файёз.

277

Ичиб ул шўх гул-гул қилди лаъли ноб ила ораз,
Мени маҳзун нечукким дам-бадам хуноб ила ораз.
Магар сиймоби ашким қилғали шингарфгун ул шўх
Қилур шингарфдин гулгуна юб сиймоб ила ораз.
Ҳам ул кун меҳри иқболимни шоми ғам ниҳон қилди
Ким, ул гул қилди пинҳон сунбули сероб ила ораз.
Қуёшнинг партави бирла агар ул юзни тенг тутса,
Эрур андоқки тенг тутқай қуёш маҳтоб ила ораз.
Магар занжири зулфунг шомида мотам насибимдур
Ки, ҳар соат харош айлармен ул қуллоб ила ораз.
Қоши бирла ишорат саждага айлар хуш ул давлат
Ки, айлаб сажда равшан қилсам ул меҳроб ила ораз.
Дема қиш совуғ, оҳимдин дурурким, чекти ул чобук
Қоши устида киш буркин ёпиб синжоб ила ораз.
Талаб йўлинда юз қўй ҳар эшик туфроғиға, яъни
Бир аҳли дин оёғиға етур ҳар боб ила ораз.
Навоий орази сарғарди ғам еб бехуд ўлмоғдин,
Нечук сарғармағай бу навъ хўрду хоб ила ораз.

275

Жонға зулфунг тобидин ул лаъли хандондур ғараз,
Хизрға зулмат тилардин оби ҳайвондур ғараз.
Шавқ ўтиға урмасам су куйдурур кўнглумни пок,
Истагандин ўқларинг кўнглумга пайкондур ғараз.
Невчун, эй ҳижрон, азоб айларсен онсиз жонима,
Истагилким, топшурай гар худ санга жондур ғараз.
Юз туган қўйдум, эмас қониъ кетинг жону кўнгул,
Гўйиё ул бевафоға доғи ҳижрондир ғараз.
Ол этар бўлсанг кафингни даҳшат этма, тийғ сур,
Мен биҳилмен гар санга бу бир овуч қондур ғараз.
Оламу одам фидонг ўлсунки борсен, эй ҳабиб,
Сен ғараз инсондин ар, оламдин инсондур ғараз.
Эй Навоий, воқиф ўл ҳолингғаким ёр оллида
Бас фаровондур ғаразгў асру паррондур ғараз.

279

Эй сабо, жоним ҳалокин айла жононимға арз,
Йўқки жисми нотавон аҳволин эт жонимға арз.
Оҳ дудин, ашк қонин, нола маддин айлагил
Зулфи сунбул, юзи гул, сарви хиромонимға арз.
Куфри зулфи, дину имонимни барбод айлабон,
Қилғанин жон қасди этқил номусулмонимға арз.
Ваъдайи васлиға етмай ўлганимни, эй рафиқ,
Қилғасен ҳар ерда кўрсанг аҳди ёлғонимға арз.
Ошиқ ўлтурмакка чиқмиш маст, ваҳ, ишқим сўзин,
Эй рақиб, этсанг не ул бебоки нодонимға арз.
Васл шавқи ғолибу мен гунгменким, айламак
Ҳожат эрмас кошифи асрори пинҳонимға арз.
Эй Навоий, ҳажр зиндонида жоннинг хавфи бор,
Қилғасен топсанг маҳал, албатта султонимға арз.

Те Ҳарфининг Таннозларининг Таровати «Ғаройиб»дин

280

Нафс қуттоъ-ут-тариқи манзилидур бу работ,
Нақди дин ҳифзиға қил ўткунча андин эҳтиёт.
Манзил этсанг бу работ ичра иқомат қилмаким
Ҳар кун ўзга корвон оромгоҳидур работ.
Не тўшарсен тахти жоҳинг фаршин олтун хишт ила
Ким, сенингдек шоҳни кўп ўткариптур бу бисот.
Тавқи лаънат десалар бўйнинда тасбиҳин не тонг,
Макру ҳийлат бирла шайх эл бирла қилса ихтилот.
Шайхи жоҳил бўлмоқ ўз асрори бирла мунбасит,
Ғафлат аҳли банг ила қилған кебидур инбисот.
Зарқ жоми бирла важд этган эрур ул тифлким,
Май дебон рангин суни қилғай ичиб омдан нишот.
Фақр кўйи итларидин кимки кам кўрди ўзин,
Топсанг ани, итлари силкида топқил инхирот.
Васлға йўл ҳажрдин фақр ўлди кўргил турфаким,
Бирдин учмоғдур хижил, бирдин томуғ, бирдин сирот.
Эй Навоий, ишқ аро берабт агар сурсам ҳадис,
Анда мазмун бил ғараз мақсуд кўрма иртибот.

281

Юзда холингдурму ё таҳрир этар ҳолатда хат,
Томди қудрат килкидин кун сафҳасиға бир нуқат.
Сабзайи ҳаттинг кўзумни ёрутур боққан сойи,
Кўп назар қилса, агарчи тийра айлар кўзни хат.
Ойни рухсоринг дедим гўё қоронғу эрди тун
Ким, манга асру йироқтин воқиъ ўлмиш бу ғалат.
Жон аросиға кирар ҳар дам хиромон қоматинг,
Гарчи сокиндур алифким, жонға бўлмишдур васат.
Турки анжум шоми ҳажримни ёрутмас, гўйиё
Новаки оҳимдин ўлмиш тавсани гардун сақат.
Масканинг май ўтидин, эй муғ, эрур оташкада,
Анда бир ўтлуғ самандар май тўла ҳар сари бат.
Зоҳид ўлдум деб, Навоий ишқни тарк этмаким,
Бўлмаса ул шўр тузсиз луқмадур зуҳди фақат.

282

Қилса бўлмас оҳу афғондин мени шайдони забт
Уйлаким, жавру жафодин ул бути тарсони забт.
Ҳар дам эл қонин тўкар усрук чиқиб бедод этиб,
Кимдурурким, қилғай ул шўхи қадаҳпаймони забт.
Шўхлиқдин зулм қилмоққа эрур беихтиёр,
Мумкин эрмас қилмоқ ул ҳури малаксиймони забт.
Зулфи занжириға аҳли ишқ кўнглин тортибон,
Яхши қилди бир сурук девонайи расвони забт.
Телба кўнглум даштни қилса масоҳат айби йўқ,
Омил ар мажнундурур қилғай магар саҳрони забт.
Ғунчалар очилса, ўлганлар тирилса не ажаб,
Айлай олмас кулгудин чун лаъли руҳафзони забт.
Забт айлай олмас аҳли ишқ кўнгли кишварин.
Хусравеким айлай олғай сарбасар дунёни забт.
Ашк мавжин манъ этарсиз менда ҳам йўқ ихтиёр
Ким, қилиптур хоса чайқалған замон дарёни забт.
Давр эли зулмин хаёл этмак била бўлдум ҳалок,
Тинди улким, қилди бир васвос ила савдони забт.
Дайр пири бандасидурменки нофиз ҳукм ила
Айламиш юз минг жуҳуду габр ила тарсони забт.
Эй Навоий, сен дағи девонасен, кўнглунг дағи,
Гар сени забт этсалар ким айлай олғай ани забт.

283

Рухсор ила лабингдин этар кўнглум инбисот
Ким, гул чоғида бода эрур мужиби нишот.
Эй ой, сипеҳр арсасида ўзни сотма кўп,
Шоҳим рухин унутмаки, холий эмас бисот.
Қилманг назора оғзиға кўпким, топилмағай
Хуршид ичинда заррани кўп айлаб эҳтиёт.
Ул шўх неча ғайр била бўлса мухталит,
Мен ғайри бирла мумкин эмас қилмоқ ихтилот.
Шаҳлар, деманки, қуллуғума бўлди мунхарит,
Гар қулларингнинг ўртасида топсам инхирот.
Қўйма кўнгулни даҳрнинг эски работиға,
Сойирға чун маҳалли иқомат эмас работ.
Ошуфта бўлса назм Навоийға, эй парий,
Девоналар сўзида тамаъ қилма иртибот.

Зе Ҳарфининг Зарифларининг Зуҳури «Ғаройиб»дин

284

Тариқи ишқдин бўлмиш манга бало малҳуз,
Нечукки фақр тилардин эрур фано малҳуз.
Агарчи дардсиз ўлмас даво валек менинг
Бу дард истаганимдин эмас даво малҳуз.
Оёққа кирса не бушқай бало муғийлони,
Гар ўлса бодиядин каъбайи сафо малҳуз.
Эрур мулоҳазам ул ой ризоси ишқ ичра,
Агарчи элга висол ўлди ишқ аро малҳуз.
Фиреб берма манга интиҳодин, эй зоҳид
Ки, бордур аҳли ҳақиқатқа ибтидо малҳуз.
Ниёзинг ўлса, етар дайр пиридин қадаҳе,
Йўқ эрса базмида эрмас шаҳу гадо малҳуз.
Май ички, халқ гуноҳин юмоққа абри карам
Ёғар маҳалда эмас ринду порсо малҳуз.
Ажабки, файз чароғи ишига солғай нур,
Бировки, бўлғай анинг зуҳдидин риё малҳуз.
Навоий, эмди қадаҳ шамъини ёрутқилким,
Ёруғлуғ ўлмади тақво била манга малҳуз.

285

Ришта диққатдур каломингда дури шаҳвор лафз,
Риштаға дурлар чекарсен чун топар такрор лафз.
Лаъли жонбахшинг эрур гўёки Руҳуллоҳким,
Сочилур жон ҳар тараф қилған сойи изҳор лафз.
Гўйиё ҳайвон суйидин қатра секрир ҳар сари,
Чун такаллум вақти лаълингдин чиқар дурбор лафз.
Гар ўлугни тиргизур, ваҳким, тиригни ўлтурур
Лаълидин қилғач аён ул шўхи ширинкор лафз.
Дема лафзинким тили эврулмагондиндур синуқ
Ким, топар тор оғзидин чиққунча кўп озор лафз.
Сирри ишқимни тилармен шарҳ қилмай англасанг
Ким, эмас ишқ оятиға маҳрами асрор лафз.
Эй Навоий, чун гуҳар беқадр эрур шоҳ оллида,
Не ажаб гар бўлса назмингдин қошида хор лафз.

286

Масиҳойин агар минбарда зоҳир қилса дам воиз,
Набий ўрниға урмоқ беҳаёлиғдур қадам воиз.
Анинг бу журъатиға бўлмаған бўлса жунун боис,
Недин солиб оёғ илгин чекар ун дам-бадам воиз.
Оёғ минбарға қоқиб айламак дасторин ошуфта,
Недур гар зарқи маҳз эрмасдурур сар то қадам воиз.
Агар жоми ғурур ичмакка мажлис тутмамиш, невчун
Назойирхон ила ўз лаҳнин айлар зеру бам воиз.
Малода қичқириб май манъин элга айламак не суд,
Эрур чун хилват ичра май ичарга муттаҳам воиз.
Карам тарғиби айлар мажлис аҳлиға фиғон айлаб
Рибо важҳини элдин олмаса, айлар карам воиз.
Магарким осмоннинг зинаси бўлди анга минбар
Ки, анда чиққан ўз ғайри гумон айлар адам воиз.
Қадаҳ ол дайр пиридинки, бу дайри фано ичра
Қилурлар зарқ яхши англасанг ҳам шайху ҳам воиз.
Навоий тонг эмас бу ваъздин майхонаға борса
Ки, шод эткай ўзинким, кўп анга еткурди ғам воиз.

287

Бу нағма эрдиму йўқ эрса офат, эй ҳофиз
Ки, базм аҳлиға солдинг қиёмат, эй ҳофиз.
Улустин олди унунг ҳуш, сен саломат бўл,
Гар итти элга тариқи саломат, эй ҳофиз.
Нечаки нағманг эрур мустақиму лаҳнинг туз,
Валек элдин олур истиқомат, эй ҳофиз.
Не ҳуш мулкида топқай иқомат улки даме,
Ўқурда топса ёнингда иқомат, эй ҳофиз.
Магар Масиҳ ила Довудсен нафас билаким
Ҳаёту мавт эрур ул аломат, эй ҳофиз.
Қилиб тиловат ислом элига қасд этма
Ки, тенгри оллида топқунг надомат, эй ҳофиз.
Магарки Ҳофизи Шероз сенки, бир соғар
Тутуб Навоийға қилдинг каромат, эй ҳофиз.

Айн Ҳарфининг Ийорларининг Аломати «Ғаройиб»дин

288

Истасангким урғасен давронға тийғи инқитоъ,
Ул видоъ эткунча сен қилғил бурунроғ алвидоъ.
Жон бериб ширину муҳлик жоҳ учун илгингда тийғ,
Назъ вақти шарбати марг истаб айлайсен низоъ.
Асрадинг каттон кафан қилмоқ учун, не судким
Ҳашр бозорида беқийматдурур мундоқ матоъ.
Масканинг охир чу туфроғдур, не ўткармакдурур
Мадфанинг айвониға кўк гунбазидин иртифоъ.
Сандалойин эв ясаб, элдин кўрарсен сарзаниш
Ким, бу янглиғ кўрди сандалники, еткургай судоъ.
Ер ўпарсен ризқ учун миннат юкидин хам бўлуб,
Тенгри ёрингким, қилибсен хуш намозе ихтироъ.
Дур қулоғингда момуқдин бир чигитдур, эл сўзин
Бу момуқ бирла чигитдин айламассен истимоъ.
Беша шерин гар забун қилсанг шижоатдин эмас,
Нафс итин қилсанг забун оламда йўқ сендек шужоъ.
Эй Навоий, тенгри асрориға тил маҳрам эмас,
Чок кўнглунг ичра тутким «жоваз-ал-иснайни шоъ».

289

Жисми васлин қилдим ул зулфи сумансодин тамаъ,
Ул киши янглиғки, қилғай сийм савдодин тамаъ.
Лаълидин тиргузмак этсам орзу айб этмангиз
Ким, киши ўлтурмак этмайдур Масиҳодин тамаъ.
Заррани хуршидча равшан тамаъ қилғанча бор,
Заррача меҳр этмак ул хуршидсиймодин тамаъ.
Не ажаб қилсам тамаъ овора кўнглумдин жунун,
Қилса бўлмас ақл худ Мажнуни шайдодин тамаъ.
Доғ этиб кўнглум таваққуъ қилди сабрим нақдини,
Аҳли зулм андоқки қилғай нақд тамғодин тамаъ.
Гулханийдин гулхан олотин тамаъ қилмоқдурур,
Ҳар киши дунёлик этса аҳли дунёдин тамаъ.
Сарви гулдин кўп деманг сўзким, Навоий айламиш,
Барги гулдин хилъат этган сарви озодин тамаъ.

290

Кўзумни токи қилмиш ул саодат ахтари матлаъ,
Қароғ эрмаски, шабгун ҳулладин қилдим анга бурқаъ.
Лабинг ҳажринда қон ёшим келур бағрим шикофидин,
Ажаб эрмас бу янглиғ суға бўлса ўл сифат манбаъ.
Қилурлар қасди жоним келтуруб бир-бирга бош, гўё
Буким пайконларинг кўнглум ҳаримин қилдилар мажмаъ.
Бу не рокибдуру маркабки, жавлон вақти бордурлар
Қуёшдин пояда аъло, фалакдин пўяда асраъ.
Тушар кўнглумга ул юз партави кўксум шикофидин,
Бу равзанни не бўлғай қилсанг, эй тийғи қазо, авсаъ.
Не тонг ҳар кун агар бар берса юз офатки, анжумдин
Сочиптур юз мухолиф хосиятлиғ тухм бу мазраъ.
Навоий воқиф ўл гардун арусидинки, қасдингға
Очар гаҳ шомдин гесу, кияр гаҳ субҳдин миқнаъ.

291

Учуқ эрмаски чун бўлди суҳайли оразинг толиъ,
Ақиқинг ранг олурда бўлди холинг сояси мониъ.
Гулистон демаким, чеҳранг очарда сунъ наққоши
Қилурға имтиҳон ул рангларни айлади зойиъ,
Чу ҳар ён тиғ солдинг ул ҳасаддин йиғладим, лекин
Нетайким, барқ ўтиға бўлмади ёмғур суйи дофиъ.
Кўнгул қасдиға ёлғуз тийрборон қилмади ғамзанг,
Балову фитна хайли келгали ҳам айлади шориъ.
Ҳалоким қасди воқиъ бўлмади ул ғамзадин, лекин
Лабингдин элни тиргузмак мени ўлтурди филвоқиъ.
Чу тийғинг кирди қонимға фараҳ бўлди манга афзун,
Нечукким майға су мамзуж ўлур кўпрак бўлур нофиъ.
Лабингға жон бўлур мойил, таним хоки раҳинг бўлса,
Ажаб эрмас бўлур чун барча ашё аслиға рожиъ.
Нечук зуннор боғлаб бода ичмай, эй мусулмонлар
Ки, пири дайр ҳар ишким қилур бормен анга тобиъ.
Навоий фақр кўйида тааллуқ куфри маҳз эрмиш,
Бир Оллоҳ дўстдин неким, насибинг бўлса, бўл қониъ.

292

Доғ уза доғдин овора кўнгулдур зойиъ,
Не қора кунлар анга воқиъ эрур филвоқиъ.
Тийрборони ғаминг қилди зириҳ жисмимни,
Гар зириҳ бу эса кўп бўлғуси ўқдин мониъ.
Ҳажр ўти дуди кўзумдин не ажаб тўкса сиришк,
Чунки, тун хайлиға анжум сипаҳидур тобиъ.
Лаъли шавқида сариғ юзни яшурди қон ёш,
Гарчи сафроға чучук шарбат эмастур дофиъ.
Ўртанур ишқида парвона, чекар ун булбул,
Ул гули шамъжабин ишқида менмен жомиъ.
Эл насиби чу азал қисматида топти рақам,
Сенки саъй ортуқ этарсен нечук ўлғай нофиъ.
Ул қуёш ҳар кишига толиъ эрур, ваҳ нетайин
Ким, Навоийға бу навъ ўлмади бир кун толиъ.

293

Васл шоми хилватимда ёқсалар ногоҳ шамъ,
Рашкдин жонимни гоҳе соя ўртар, гоҳе шамъ.
Равшан этса уйни дилхоҳим, ёрутманг шамъким,
Шамъи базмим бўлди чун дилхоҳ, эмас, дилхоҳ шамъ.
Урмасун кўп лоф куймакдинки, ҳижрон тунлари
Тўзмас эрди оллида тортай десам бир оҳ шамъ.
Риштайи жони куяр ашки оқиб, жисми эриб,
Тийра шомим зулмидин бўлмиш магар огоҳ шамъ.
Оҳим андоқ тийра қилди кўкниким, топмас ўзин,
Гар қуёшдин ёқмаса Исойи Руҳуллоҳ шамъ.
Топса ҳирмон зулмати ичра не тонг ҳайвон суйин
Кимгаким, бўлса ҳидоят нуридин ҳамроҳ шамъ.
Ҳажр аро истар жамолинг ҳам Навоий, ҳам кўнгул
Ким, тиларлар тийра тунларда гадову шоҳ шамъ.

294

Юзига кўзгуни ҳар дам қилур ул сиймбар мониъ,
Анингдекким қуёш рухсориға бўлғай қамар мониъ.
Жаҳонни ул қуёшнинг барқи ҳусни ўртагай эрди,
Гаронсиз баҳри ашким бўлмаса эрди агар мониъ.
Қуруқ жисмимни ғам тийғидин асрар дард ила шавқунг
Йиғочқа кесмагидин уйлаким бўлғай самар мониъ.
Қабул этман қанот эгним уза чиқса оғир дебким,
Йўлунгда барқдек пўямға бўлғай болу пар мониъ.
Кўзум узра ҳубоби ашк ул юз мониъ эрмас,
Биайниҳ шишадекким, бўлмас айларга назар мониъ.
Дема зоҳидки, тақвоға не мониъдурки, бордурлар
Шабобу бодаву ишқу жунунум сарбасар мониъ.
Оғиз бирла қаду қошу кўзунг зуҳдумға қўймаслар,
Нечук қилғай киши бир ишки, бўлғай бу қадар мониъ.
Кўнгул байтулҳароми тавфиға мониъ хавотирдур,
Сафарға Каъба сари уйлаким бўлғай хатар мониъ.
Навоий жониға тан гарде эрмиш мониъи мақсуд,
Насими васл эскач файз боғидин кетар мониъ.

Ғайн Ҳарфининг Ғизолаларининг Ғавғоси «Ғаройиб»дин

295

Меҳрсизликдин фалак эл қатлин айлар бедариғ,
Йўқса невчун дафн этар ҳар кун қуёштин ерга тийғ.
Тийғи зулми захмидин ҳар шом андоқким шафақ
Қону туфроғ ичрадур хуршидоразлар дариғ.
Кун эмас, олам кўзига мунташир айлар баёз,
Тун эмас, балким чекар хуршид рухсориға миғ.
Кимгаким, дўлоби чархидек солур саргашталик,
Бўғзин ип бирла бўғар қилған сойи фарёду жиғ.
Нечаким йиғса ўзин, шаҳлар боши узра чекар
Чатрдек кимни сарафроз айламаклик қилса биғ.
Гўйиё ани сабаб қилди мусаббиб не учун
Ким, анга бу қилмоғидин не зиёндур, не осиғ.
Эй Навоий, бил неким бўлғанни ҳақ тақдиридин,
Мундин ўзга амрдин кўнгулни уз, илгингни йиғ.

296

Заиф танда ғамингдин юз эски бўлған доғ,
Ҳар эски доғ бу шох узра бир қуруқ яфроғ.
Юзунгга ҳусн фузун бўлди нил зийнатидин,
Магарки ёруди гугирд ўтидин бу чароғ.
Қадинг чу айлади гулгашт, сарву гул демаким,
Бўялди қонға алифлар кесиб ғамингдин боғ.
Сочи асиримен ўпмай ҳануз холин, ваҳ
Ки, донаға оғиз урмай насибим ўлди тузоғ.
Илож силсилайи зулфидур жунунумға,
Агарчи мушк исидин эмганур заиф димоғ.
Чу бўлса ғайр ҳужуми висол мумкин эмас,
Шуҳуд ўлурму хавотирдин ўлмағунча фароғ.
Агар Навоий ики наргисинг хаёли била
Маризу маст жаҳондин ўтар, сен ўлғил соғ.

297

Соқиё, ҳажр илгидин кўп тортадурмен зорлиғ,
Май кетурким, маслаҳат эрмас манга ҳушёрлиғ.
Қасдим этмиш ҳажру бехудлуғ иложимдур даме,
Майға афюн ёр қил гар айлар эрсанг ёрлиғ.
Маст қил андоқки, бош қўйсам магар бўлғай манга
Маҳшар аҳли ё рабу ғавғосидин бедорлиғ.
Чораси ё бодадур, ё васл, ё марг, эй табиб,
Ҳар кишиким топса ҳижрон дардидин беморлиғ.
Бар егил, ё раб, ҳаётинг боғидин, эй муғбача
Ким, майли лаълингдин ўлди бизга бархурдорлиғ.
Зуҳд, эй соқий, бало эрмиш, хуш ул манхораким,
Ичкали жоми бало бўлмиш иши хамморлиғ.
Эн Навоий, зуҳддин юз қатла ортуқ дарбадар
Бир сафол илгимда муғ кўйида қилсам зорлиғ.

298

Ул суманбар қаддининг сарвиға кўнглум бўлди боғ,
Оташин гуллар анга ҳар янгғи қонлиғ тоза доғ.
Ҳажр аро ул шўх кўнглум сайд этар рухсор очиб,
Тифл оқшом қуш тутарға равшан эткандек чароғ.
Мужиби кўп йиғламоқ эрмиш назар пок ўлмоғи,
Уйлаким айлар суйин афзун оритмоғдин булоғ.
Эй ҳаким, олғил суроҳий лўласидин пахтаким,
Суд эрур қонин неча дафъ этса маҳрур димоғ.
Ғунчадин то чиқти гул, маст ўлди булбул, соқиё,
Май суроҳийдинки чиқмас даҳрдин топман фароғ.
Хатту холи нуқтаси юз чоклик кўнглумдадур,
Бир қафасда турфадур, ваҳ-ваҳ, кўрунг тўтию зоғ.
Неча рангин ашк тўксам кўзда ул юз нақшидур,
Лоладин ўзга не гул бергай, суйи қон бўлса, боғ.
Ёғмағунча ашк дафъ ўлмас кўнгулдин тийралик,
Бу ёғинни гўйиё дептур қазо ул ўтқа ёғ.
Фақр йўлинда Навоий айлагил боштин қадам
Ким, бу йўл қатъида бош қўймоқдурур қўймоқ аёғ.

299

Ўртанурмен кечалар ҳажрингда андоқким чароғ,
Равшан айла ришта жисмимдур, кўнгул ўт, ашк ёғ.
Сарву сунбул лоладек қад, зулфу юзунг ҳажридин,
Ҳам алиф, ҳам наъл кестим куйдуруб юз ерда доғ.
Бир кўзумга сарв ўқдур, бир кўзумга гул тикан,
Сенсизин, эй сарви гулрух, ногаҳ этсам гашти боғ.
Жоним ичра ўтдурур бир лаъли майгун ҳажридин,
Соқиё, навбат манга еткач лаболаб тут аёғ.
Соғ бўл, девона этсанг мени бир май бирлаким,
Ҳажрдин девонамен бўлдум эса бир лаҳза соғ.
Истарам оғзин қилиб лаълу хату холини васф,
Халқ ғойибдин нишонлар айтиб эткандек сўроғ.
Ул фароғу бу тараддуд итти мақсуд ўртада,
Гум бўлуб мақсуд, ўтти ҳам тараддуд, ҳам фароғ.
Рўзгори тийра, нутқи лол булбулдур магар
Ким, хазон фаслида айларлар тасаввур ани зоғ.
Телба деб қилма Навоийнинг иложин, эй ҳаким
Ким, мушаввашдур анга бир ўзга савдодин димоғ.

300

Гарчи мен ҳажрингдин ўлдум тортибон кўп зорлиғ
Сен ҳаётингдин топ, эй бадмеҳр, бархўрдорлиғ.
Хаста эрдим кўзидин еткурди лаълин оғзима,
Тенгри жон берди, вале чектим басе беморлиғ.
Кечаеким тушка киргай ул саодат ахтари,
Бермагил, ё раб, манга ул уйқудин бедорлиғ.
Бодайи лаълинг била мундоқки усрукмен мудом,
Кофири ишқ ўлғамен, гар истасам ҳушёрлиғ.
Бу кўнгул озоридин безормен бор муддате
Бўлғали бизлар аро озорлиғ, безорлиғ.
Не бино эркин буким, бир пора коши тушмади,
Қилғали бу тоқни сунъ илги мийнокорлиғ.
Эй Навоий, суҳбатингдин қилса ор ул кўркабой,
Йўқ ажаб невчунки сенсен бир гадо, ул борлиғ.

301

Неча, эй ороми жон, ҳажрингда беоромлиғ,
Дўстлуғ кўргузки, ҳаддин ошти душманкомлиғ.
Шукр шамъин ёқмадим васлингда, етти доғи ҳажр,
Бизни бу ўтларға куйдурган эрур ул хомлиғ.
Эрмас ўтлуғ кўнглум оғзинг нақшидур кўксум аро,
Қатрайи қон оташин гул ғунчаси андомлиғ.
Деб эмишсен тарк этиб ишқу муҳаббат шевасин,
От чиқармишсен салоҳ ичра, зиҳе бадномлиғ.
Лаълидин заъф этти қон бўлған кўнгул, ваҳ, бодадин
Нафъ топмас эрмиш улким, қилса хуношомлиғ.
Кўз ёшимдин нам топибдур, гарчи меъмори қазо,
Боғлади кўк гунбади тоқини истеҳкомлиғ.
Зулфида дарду бало истар Навоий ишқидин,
Ул гадодекким, тилар аҳли карамдин шомлиғ.

302

Лолагун бўлмиш сурарда қатлима дилдор тийғ,
Ё бало тоғидин этмиш лолазор изҳор тийғ.
Гул тани юз чок ўлуб буким бўялмиш қон аро,
Тегди ғамзанг хайлидин гўё анга бисёр тийғ.
Тийғ тортиб еткач-ўқ қилдим фидоси жонниким,
Бўлмағай озурда қотил, кўрмагай озор тийғ.
Жисм пайконинг била тўлдию жондур ғамдаким,
Айласанг қатлимға рағбат бўлмағай нокор тийғ.
Ишқ дашти сабзасидин лола ҳар ён сочилур,
Яъни ул саҳро гиёҳи бор эмиш хунбор тийғ.
Олам аҳли қатлини бир дамда қилсанг орзу,
Юздин ол бурқаъни, қиндин чекмагил зинҳор тийғ.
Назм мулкин тил чекиб олмиш Навоий уйлаким,
Чекса оламни олур шоҳи фалак миқдор тийғ.

Фе Ҳарфининг Фитналарининг Фусуни «Ғаройиб»дин

303

Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиғда ҳайф,
Қолғани сарф ўлди андуҳу пушаймонлиғда ҳайф.
Жонға бир душворлиғ қўймай риёзат ранжидин,
Сарф бўлди нақди авқотим тан осонлиғда ҳайф.
Боғладим паймонадин паймон, фиғонким, ақлу дин
Бўлди бу паймонаву ул сустпаймонлиғда ҳайф.
Эй мусулмонлар, билингким, бўлди умрум ҳосили
Нафси кофир фитнасидин номусулмонлиғда ҳайф.
Ҳайфким, нафъ айламас ҳар нечаким тортиб илик,
Десам ўз аҳволима бу навъ ҳайронлиғда ҳайф.
Андоқ иш қилким, пушаймон бўлмағайсенким, эмас
Ҳеч осиғ чун иш хато бўлди пушаймонлиғда ҳайф.
Ҳар не ўткан сўзларим чиндур десам ёлғон эрур,
Чин будурким, дегамен умр ўтти ёлғонлиғда ҳайф.
Чун енгилракдур ҳисоб ўлғанда султондин гадо,
Ҳайфким, бўлғай гадо авқоти султонлиғда ҳайф.
Эй Навоий, воқиф эрман халқдин, бори менинг
Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиғда ҳайф.

304

Зор жисмимда қиличинг захми ҳар ён мухталиф,
Ҳар биридур сарф қаддинг ҳасратидан бир алиф.
Тол ниҳолида эмас яфроғки тиллар тортибон,
Сарви озодим учун қулуққа бўлмиш муътариф.
Қошу кўзин кўргали, эй шайх, билдим, макри бор
Ҳар сияҳпўшеки меҳроб ичра бўлғай муътакиф.
Анбарин хат бирла ул юз бўлди олам офати,
Олам офатсиз эмас хуршид бўлғач мункасиф.
Соқиё, ул кавсаросо бодадин бир журъа тут
Ким, мени ҳайронға бўлғай кашф сирри лав кушиф.
Бодайи мақсуд жоми завқидин табъим юзин,
Ваҳ, неча дойим хумори жаҳл тутқай мунхасиф.
Жон бериб олсанг, Навоий, бок эмас ул бодадин
Ким, эрур юҳийл-изом авсофи бирла муттасиф.

305

Яшурун ғамзанг қиличиким қилур кўксум шикоф,
Буки, махфийдур, анга гўё қошинг бўлмиш ғилоф.
Қошларинг не саф чекиб бўлмиш қоровул кирпикинг
Ким, кўнгул султони хайлиға эмас ҳожат масоф.
Меҳр англаб ошиқ ўлдум сўнгра етса кўҳи ғам,
Не ажаб ишқ ибтидоси «айн» эрур, поёни «қоф».
Қоши кўнглум ўғрисидур рокиъ ўлмоғлиғ не суд,
Ўғри бош солғач қуйи бордур далили эътироф.
Ишқ аро Мажнунни дер баъзи фузун, баъзи мени,
Лек ҳолим англаған топмас маҳалли ихтилоф.
Бўл сафо аҳлиға ҳамдам, ёр васлин истасанг,
Аксини солғайму соқий бўлмағунча бода соф.
Эй Навоий, гар қилур кўнглунг ҳарам тавфини қасд,
Қатъ этиб дашти фано мақсад ҳаримин қил тавоф.

306

Кўргузур ҳижрон ҳуруфи нуқтасин жон ҳар тараф,
Сенсизин яъники қўймиш дағи ҳижрон ҳар тараф.
Уйла шиддат бирла чарх айлар мени саргаштаким
Захм кўп тандин ёғар шудрун кеби қон ҳар тараф.
Кўнглум аҳволин не дейким, шарҳиға бир тилдурур
Кўкрагимдин бош чиқарған нўги пайкон ҳар тараф.
Ташладим еткач жунун хайли туганлар тахтасин,
Яъни очтим меҳмонлар оллида хон ҳар тараф.
Ашк қонлиғ кўзни элтур уйлаким, су лолани,
Бўлмаса йўлинда мониъ хори мужгон ҳар тараф.
Рашкдин кўп музтариброқдур кўнгул ул гўйдин
Ким, кесиб бошимни ул шўх урса чавгон ҳар тараф.
Қўй башарни, гар малойик доми эрмас яхшидур,
Ул парий мундоқки, зулф этмиш паришон ҳар тараф.
Нетиб ўлмайким, яна ул шўх усрук отланиб,
Тер суи маркаб елидин солди тўфон ҳар тараф.
Кўр, не ҳайратдур мангаким, бордурур бу дайр аро
Дониши юз менчалар, юз менча ҳайрон ҳар тараф.
Шишадек кўнглумни пайдо ўртади соқий валек
Доғин этти май ҳубоб остида пинҳон ҳар тараф.


Эй Навоий, навҳайи ҳижрон тузуб ун чекма кўп
Ким, киши қолмас тириг еткач бу афғон ҳар тараф.

307

Бода хуштур гар ҳарифим бўлса бир ёри зариф,
Май ҳарифи гар зариф эрмас, анга эрман ҳариф.
Ул сифат зотинг латофат айнидин жонбахшдур
Ким, ҳамоно ани мазҳар қилди исм-ул-латиф.
Заъфдин гар дарди ишқингдин шикоят айладим,
Ишқ шаръи ичра эрмас муътабар қавли заиф.
Хоки понингни малойик қилдилар тожи шараф,
Оллоҳ-Оллоҳ, ким кўруптур бу сифат зоти шариф.
Заъфим андоқдурки дам урсам эрур бийми ҳалок,
Не учунким ул таҳаррукдур анга беҳад аниф.
Давр ранжидин тилармен майға тушмак уйлаким,
Майға тушган қил кеби ғарқ ўлса бу жисми наҳиф.
Эй Навоий, қилғали табъ аҳли жинси шеър назм,
Назминг ўлди барчасиға қофия, балким радиф.

308

Базм аро гар йўқ май била даф,
Ҳам ёмон эрмас ун била каф.
Соқийи гулрух, бода кетур
Ким, манга ҳаддин ошти шааф,
Давр ила дайр аро май чеккали,
Чекмак неча масжид аро саф.
Бодаға берсам жон нақди,
Бўлмоқ учундур нақд талаф.
Кел бериким, йўқ санга вубол
Лекин эрур кўп бизга шараф.
Шайхи риёйий фоний эрмас,
Ул тараф ўлсун, ё бу тараф.
Ўқунг учун хаста Навоий,
Кўзи қорасин қилди ҳадаф.

Қоф Ҳарфининг Қиёматларининг Қирони «Ғаройиб»дин

309

Зиҳе азалда карам айлабон санга халлоқ,
Карим хилқат ичинда макорими ахлоқ.
Сипеҳр гунбадини равшан эткали зотинг,
Чароғ ўлуб, анга қандил арсайи офоқ.
Нужум кўзларини гарди маркабинг ёрутуб,
Гаҳеки секритибон чарх соҳатида Буроқ.
Рикобинг ўпмагининг орзусида ою кун
Бериб Буроқинг учун ўзларига шакли чаноқ.
Ҳилолу меҳру шиҳоб ўлди наълу доғу алиф,
Фалакка бўлғали сендин насиб дарди фироқ.
Сипеҳр ҳар кеча юз минг кўзин недин юммас,
Висолингга яна бир кеча гар эмас муштоқ.
Мақоминга етайин деб Навоий айлар сайр,
Гаҳе Ажам била Нерез, гаҳе Ҳижозу Ироқ.

310

Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ,
Мулкким султони йўқ, жисмедурурким, жони йўқ.
Жисмдин жонсиз не ҳосил, эй мусулмонларким, ул
Бир қора туфроғдекдурким, гулу райҳони йўқ.
Бир қора туфроғким, йўқтур гулу райҳон анга,
Ул қоронғу кечадекдурким, маҳи тобони йўқ.
Ул қоронғу кечаким йўқтур маҳи тобон анга,
Зулматедурким, анинг сарчашмаи ҳайвони йўқ.
Зулматеким, чашмайи ҳайвони анинг бўлмағай
Дўзахедурким, ёнида равзаи ризвони йўқ.
Дўзахеким равзайи ризвондин ўлғай ноумид,
Бир хуморедурки, анда мастлиғ имкони йўқ.
Эй Навоий, бор анга мундоқ уқубатларки, бор
Ҳажрдин дардию лекин васлдин дармони йўқ.

311

Бўлмас эрмиш дилраболар аҳди маҳкам, эй рафиқ,
Гар киши дерким, бўлур, тутма мусаллам, эй рафиқ!
Ҳар парийзодеки ўз мажнуниға қилмиш вафо,
Билки, андиндурки, эрмас насли одам, эй рафиқ!
Моҳвашлар шоми зулфи не учун ошуфтадур,
Тутмамиш бўлса вафо аҳлиға мотам, эй рафиқ!
Дард муҳлик умрнинг таъжили кўп, жонинг учун
Ким, Масиҳимни кетур бошимға бир дам, эй рафиқ!
Қўйди бир ўтлуғ фатила доғ учун ҳар ғунчадин,
Чарх то гулшанни кўрди сабзу хуррам, эй рафиқ!
Гул эмас гулбунда қонлиғ доғ эрурким, настаран
Теврук айлаптур момуқ қўймоқға марҳам, эй рафиқ!
Бу мунаққаш сақф тарихи ёзиғлиқ чун эмас,
Кўп машаққат чектим, аммо қолди мубҳам, эй рафиқ!
Мен худ эттим азм муғ кўйида расво бўлғали,
Сўз эшит, албатта, мендин қолма сен ҳам, эй рафиқ!
Ич дағи тутқил Навоийға қадаҳким, арзимас
Бир нафас ҳушёр бўлмоғлиғқа олам, эй рафиқ!

312

Санга иш жавлон қилиб майдонда чавгон ўйнамоқ,
Манга оллингда бошимни гўй этиб жон ўйнамоқ.
Бош овучлаб эгма қомат бирла қолман рахшидин,
То тилар чобуксуворим кўнгли чавгон ўйнамоқ.
Кўз қаросин ўйнатур ҳар лаҳза ул мардумни кўр,
Ҳиндуедекким эрур ойини қолқон ўйнамоқ.
Ўйнай-ўйнай айладинг куфр ила динимни бадал,
Оллоҳ-Оллоҳ, бумудур, эй номусулмон, ўйнамоқ.
Жавр тошин ул парий ўйнаб отай дер эл сари,
Ваҳки, бу девонаға еткач не имкон ўйнамоқ.
Ҳар сари ашким югурмоқ не ажабким, айб эмас,
Тийра уйдин чиққач-ўқ ёшларға ҳар ён ўйнамоқ.
Чарх ўюн бирла олур дин нақдин элдин, воқиф ўл,
Бу мушаъбид бирла бўлмас аҳли ирфон ўйнамоқ.
Ваъда кўп қилдинг Навоийға ва лекин ўйнабон,
Мунча бўлғай эл била, эй аҳди ёлғон, ўйнамоқ.

313

Оҳким, ғам тийғидин кўксумни қилди чок ишқ,
Дуди оҳимдин кўзумни айлади намнок ишқ.
Дард кирмак бирла жон чиқмоққа гар йўл қилмади,
Не учун ғам тийғидин кўксумни қилди чок ишқ.
Ул пари кўйидаким ҳар лаҳза юз минг бош боруг
Судрабон элтур мени девонани бебок ишқ.
Кўзума ҳар дам ёруғроқдур юзунгнунг кўзгуси,
Хосият мундоқ эмиш ҳар кимда бўлса пок ишқ.
Ошиқ ўлди хаста жон кўргач ул оташпорани,
Оллоҳ-Оллоҳ, барқ ила ўйнайдурур хошок ишқ.
Ишқ водийсиға кирган, ёнки андин ҳар қуюн
Ким, чиқар саргаштаедурким қилибдур хок ишқ.
Эй Навоий, ошиқеким, сен кеби истар фароғ,
Гар эрур мажнунки, ул қилмайдурур идрок ишқ.

314

Ваҳ, неча жисмимни ғамдин нотавон эткай фироқ,
Нотавон жисмимға ҳар дам қасди жон эткай фироқ.
Жисмим айлаб нотавон жонимға қасд айлаб ниҳон
Қасд қилған жонни расвойи жаҳон эткай фироқ.
Жонни расво айлагандин сўнг қаноат қилмайин
Юз ғаму андуҳ хадангига нишон эткай фироқ.
Эмдиким андуҳу меҳнат ўқиға қилди нишон,
Ҳар жароҳат узра юз доғи ниҳон эткай фироқ.
Эй кўнгул, солма ўзунгни дард ила мардона бўл,
Бизни, шоядким, бу янглиғ имтиҳон эткай фироқ.
Васлидин дам урмайин қилсақ фироқ ичра басар,
Шояд ўзин бизга бир кун меҳрибон эткай фироқ.
Куйди жоним васлида эл рашкидин то етти ҳажр,
Васл мунглуғ жонима ўт солди то неткай фироқ.
Дўстдин истар ризо зинҳор ани кўрмаким,
Васл қилғай комрон ё нотавон эткай фироқ.
Ич, Навоий, май бағир қонидегу бехуд йиқил,
Неча васл уммидидин бағрингни қон эткай фироқ.

315

Қон ёшим сариғ юз узра ошкор этти фироқ,
Заъфаронзоримни ғамдин лолазор этти фироқ.
То фироқ уйига кирдим, ваҳки, ашкимдин эди,
Гарчи юз гавҳар, аёғимға нисор этти фироқ.
Дам-бадам оҳим чекарга сабр ила тоқатни ақл
Ихтиёр этти, вале беихтиёр этти фироқ.
Жон талашур элни марг андоқки айлар музтариб
Лабларинг истар кўнгулни беқарор этти фироқ.
Деб эдук ишқ андуҳидин ҳар дам афғон қилмали,
Ваҳки, бу даъвода бизни шармсор этти фироқ.
Кет фараҳким, ғамни, меҳнат тошин олиб, кўнглума
Юз туман мисмор бирла устувор этти фироқ.
Эй Навоий, васл аро бўлғайки, боқиб кулгамен
Доғларниким кўнгулга ёдгор этти фироқ.
Демангиз нетти фироқ охирки бўлдунг душмани,
Манъи васли хусрави Жам иқтидор этти фироқ.

316

Жунун тоши харобот ичра ҳар дам кўксума урмоқ,
Эрур тақвою дониш бутларин тош бирла синдурмоқ.
Қуешким зарра қўзғаб кирса вайронимға ҳажрингда,
Кўзугма кул совурмоқ, бил ани, кўнглумга ўт урмоқ.
Чу пири дайр тақво хирқасин куйдур деди гар худ,
Анинг ҳар торидур жон риштаси бўлмас боқиб турмоқ.
Лабинг ҳажринда хокий тан аро кўнглумни ҳабс эттим,
Нечукким жонсиз элни расм эрур туфроққа топшурмоқ.
Дема, ул дилрабоға не учун кўнглунгни олдурдунг,
Уз эрки бирла не мумкин киши ўз кўнглин олдурмоқ.
Агар оҳимдин айлаб жилва ёғдурди жафо тошин,
Не тонг гулбун сабо таҳрикидин гул барги ёғдурмоқ,
Бинафша солхурд элдекки бош солди қуйи, гўё
Яқин англаб жазони умр анга даъб ўлди қайғурмоқ.
Қадаҳ ичмак ёзуқ деб асру мардуд этмагил, эй шайх,
Бу қисм эрса азалдин, бежиҳатдур бизни ёзғурмоқ.
Қароғлардин пулак жон риштасидин чиллавор этқил,
Қошинг ёсин Навоий қасдиға гар истасанг қурмоқ.

317

Ёр чун истарки, бўлғаймен мудом андин йироқ,
Ул жиҳатдин барча васл истар, мени маҳзун фироқ.
Яхшиларға бас ёмондур ҳолким, ёр оллида
Тенгдурур яхши-ёмон, балким ёмонроқ яхшироқ.
Шаҳ ёнин фарзин кеби кажлар мақом этмиш, не тонг,
Ростравлар арсадин гар тутсалар руҳдек қироқ.
Тоза ҳар ён доғ эмас жисмимда ул юз ишқидин
Ким, бу кавкабларға бўлмиш ул қуёшдин эҳтироқ.
Бу йироқлиқдин яқиндур ўлгамен, ваҳ, ёрнинг
Истабон ройин бўлуптурмен қинлиқдин йироқ.
Маҳжабинлардин сияҳдиллик не тонг, ойким анинг
Ботинин кўрсанг қорадур, гар кўрунур зоҳир оқ.
Кўп Ҳижоз оҳанги тузма ёр ила бўл барча вақт,
Эй Навоий, гар Ажам бўлсун мақоминг, гар Ироқ.

318

Чиқса жоним, айб қилма, жисми беморимға боқ,
Куйса жоним, ҳайрат этма, нолайи зоримға боқ.
Ҳажр даштининг гули гар лола бўлса, сайли қон,
Қилмағил, эй гул, таажжуб чашми хунборимға боқ.
Эйки, кўрмайсен қуруқ шохе безалган гул била,
Ҳажр тошидин саросар жисми афгоримға боқ.
Зулфин очти ул санам, эй шайх, бовар қилмасанг
Ким, асири куфрмен бут бирла зунноримға боқ.
Ер била тенг қилди хоки тан уйин ашким суйи,
Ишқ сайлидин йиқилған эски деворимға боқ.
Қилмасанг тавбамни синдурғанни бовар, эй фақиҳ,
Хирқайи чокимни кўр, ошуфта дасторимға боқ.
Бош кўтармай майдин эктим журм тухми барча умр,
Эй Навоий, умр этиб зойиъ сару коримға боқ.

319

Ғамим кўп айта олмасмен не тонг кўнглум ҳалок ўлмоқ,
Ичимда юз қилич, не айб кўксум чок-чок ўлмоқ.
Улар деб шод ўлур, кўп кўрса дардим муддаий билмас
Ки, ишқ ичра ҳаётим боисидур дарднок ўлмоқ.
Агарчи ҳусн ичинда сенча пок ўлмоқ эмас мумкин,
Ани ҳам кўрки ишқ ичра бўлурму менча пок ўлмоқ.
Агар заҳр ичсам илгингдин таажжуб қилма, эй соқий
Ки, бўлмиш масту ошиқ шеваси беваҳму бок ўлмоқ.
Чу мен бир жом учун деҳқон асиримен, ажаб эрмас
Либосим ток барги, ришта бел боғларга ток ўлмоқ.
Жаҳондин силкиниб чиққан этак топиб ёпишмоғлиқ
Муяссар бўлса, не ишдур талаб йўлинда хок ўлмоқ.
Навоий кўксида ишқ этмас ўлса дафн ғам нақдин,
Ўюлуб тоза доғи ҳар тараф недур мағок ўлмоқ.

320

Демангиз аҳбобким, қилмасмусен бас йиғламоқ
Ким, манга тенгри насиб этмиш туганмас йиғламоқ.
Асрай олмон ўзни, ашким тутти дашту тоғни,
Нечаким Фарҳоду Мажнун дедилар, бас йиғламоқ.
Масту ошиқмен дағи кўнглумда айрилған кишим,
Эй мусулмонлар, не тонг мен зори бекас йиғламоқ.
Тонг эмас жисмим оқизғунча кўзум гар тўкти ашк,
Не ажаб абри баҳорий оққуча хас йиғламоқ.
Тийра ҳажринг шомида гар жон талашман тонгғача,
Бошима шамъу суроҳий недурур бас йиғламоқ.
Даҳр боғидин вафосизлиғ агар фаҳм этмади,
Нега шабнам ашкидин фан қилди наргис йиғламоқ?!
Эй Навоий, тоқини мен дағи ашкимдин йиқай,
Чун манга қисм этти бу чархи муқаввас йиғламоқ.

321

Кимки, васли ичра ёқсанг шамъи улфат, эй рафиқ,
Кўз тут ул шамъ ўтидин-ўқ доғи фурқат, эй рафиқ.
Васл софи мумкин эрмас чунки бедарду фироқ,
Зинҳор ул бода сари қилма рағбат, эй рафиқ.
Васл йўқким, ишқ лафзин тилга мазкур этмагил,
Ҳар нафас кўрмай десанг юз навъ шиддат, эй рафиқ.
Куйма ҳар бемеҳр ўтиға, гар десанг ҳар дам сени
Қилмағай кул шуълайи андуҳу ғайрат, эй рафиқ.
Шўх чобуклар ғубори тавсаниға солма кўз,
Юзда истар бўлмасанг гарди мазаллат, эй рафиқ.
Боқма гулдек юз уза хай шабнаминким, бузмасун
Ақл ила сабринг биносин сайли офат, эй рафиқ.
Гар солиб юз минг балоға мендек ўзни бўлмаса
Ишқсиз бир дам санга ҳам сабру тоқат, эй рафиқ.
Токи мумкиндур, кезиб бир меҳрибон ёр истагил,
Бағри тошларни севарга қилма журъат, эй рафиқ.
Гар Навоийдек бошингға тушса бир қотил ғами,
Анда дағи кўргасен не бўлса қисмат, эй рафиқ.

Коф Ҳарфининг Кофирларининг Камоли «Ғаройиб»дин

322

Эй, деб сифатингда аҳли идрок,
Лав лоқа ла-мо халақт-ул-афлок.
Афлок нечукки хоки роҳинг
Ул йўлдаки, ожиз ўлди идрок.
Десам афлок эрур туфайлинг
Басдур гуваҳим ҳадиси «лав лок».
Тубий била шохи сидра келди,
Қадринг чаманида икки хошок.
Ким тутса шафоатинг умиди,
Бебоклигидин анга не бок.
Чун шоми уруш қайттинг бот,
Субҳ этти ёқани ғуссадин чок.
Васфингда не айтқай Навоий,
Жуз ажз ила узри мо арафнок.

323

Ваҳ, недур майдонда ҳар ён азми жавлон айламак,
Бизга еткач ўзга ён оҳанги майдон айламак.
Зулфдин чавгон чекиб эл бошини гўй эткали,
Кўз ёшимни гўйдек ҳар сари ғалтон айламак.
Қон аро жисмим бўяб, дерсенки, ишқим таркин эт,
Бу экин оламда кофирни мусулмон айламак.
Тан ғуборинда ёшурдум доғи ишқинким, эмас
Айб муфлисдин дирам туфроққа пинҳон айламак.
Кўкта гар анжум эмас оҳим ўқининг яраси
Шомлар недур шафақдин кўнглакин қон айламак.
Чарх сидқ аҳлин ғамин истарки, бўлмиш субҳ иши
Ашкдин кавкаб сочиб чоки гирибон айламак.
Гар Навоий жисмини ишқ истамас тошдин фигор,
Бас недур ани жунун кўйида урён айламак.

324

Ишқ аро васлинг тилаб ҳажрингда бўлдум дарднок
Хаста янглиғким, ҳаёт уммидидин бўлғай ҳалок.
Йўқ ажаб гар ул қуёш навқангға боқмас, эй кўнгул,
Ўтқа не ғам гарчи куйган нола айлар дарднок.
Текканин еткач очар пайкони кўксум чокининг,
Ул калид ўлмиш, ажал дарвозаси гўё бу чок.


Айлар эрдук пок ишқ ўтиға куймак орзу,
Шукр лиллаҳ оқибат куйдурди ишқинг бизни пок.
Солди май ул ҳур шавқин кўнглума, эй боғбон,
Бердинг ўхшар парвариш кавсар зилоли бирла ток.
Ишқ аро дўзахдин, эй носиҳ, мени қўрқутмаким,
Ҳажр ўтин кўрган самандарға шарардин қайда бок.
То танинг авжи ҳаёт устидадур сен хок бўл,
Истасангким авж тутқайсен танинг бўлғанда хок.
Эй Навоий, шоми ғамдин айру йўқтур субҳи васл,
Оқ эрур, лекин қорартур ҳар нени ранг этса зог.

325

Келгуси ул сарви сийминбар гули серобдек
Ким, танимда ҳар замон титрар кўнгул сиймобдек.
Ваҳ, не янглиғ ахтари саъд эрдиким қилғач тулуъ
Тун кеча кўзум ёрутти меҳри олам тобдек.
Қучқамен белин камар занжир илан деб бўлди хам
Нотавон жисмим муталло айлаган қуллобдек.
Сажда ул чобуксувор оллинда андин айларам
Ким, оёғи узра нақше кўрмишам меҳробдек.
Ақл саррофи лабинг рангину нозук сўз била
Топти гулгун ришта ўткарган ақиқи нобдек.
Силк этак зарришта бирла гул тўқулған жинсдин
Ким, эмас тори чу бўлған васлалиғ мошобдек.
Кўр Навоий маснадин ишқ ичраким, гулхан аро
Шуъла олтойиу куллардур анга синжобдек.

326

Турфа рухсорингки, ҳусн ичра эрур гулзордек,
Турфароқ будурки, гулзор эрмас ул рухсордек.
Сарвнозим бошида турна парин кўрким, эрур
Шамънинг бошида кул бўлған паришон тордек.
Бир тун ул ой ҳажридин куйдум, улус кўрди мени
Тонгласи бир йил такассур тортқан бемордек.
Тошларким урди ул шўх, ипга боғлаб осмишам
Бўйнума кўнглум ғами таскинига тумордек.
Заъфдин кўйида қўйдум бошим остиға кесак,
Соя ҳам гар истасам йўқтур бузуғ девордек.
Ул қуёш маст ўлди, гўёким қилиб эгри хиром
Юз жафо жонимға айлар чархи кажрафтордек.
Телба кўнглунгни, Навоий, забт айлай олмадинг,
Эмди чек андин илиг ҳар сори борса бордег.

327

Не навъ борди экин уйга кеча ул чобук
Ки, тун қоронғу эди, рахши тунд, ўзи усрук.
Нечукки елдин ўлур ҳар тараф ниҳолға майл,
Саманд уза эгилур эрди ул қади нозук.
Агарчи кайфият ичра кўрунубон бир навъ
Ва лек кайфият андин кўнгулга юз турлук.
Гаҳеки кўз очибон кирпиги отиб новак,
Тушуб қаёнки отиб жону кўнглум ичра тўшук.
Агарчи ўлтурубон юз тиригни ғамзасидин,
Ва лек жон топибон нуктаси била юз ўлук.
Нетиб ўз илгида қолғай инони ҳушу хирад
Ки, бода кучлугу рахши инони ҳам кучлук.
Навоиё бу балолар сангаки юзланди,
Хаёли офият этсанг, ўзунгга бор ўтрук.

328

Менки чектим лаъли шавқи бирла жонондин илиг,
Гўйиё ҳайвон суйи бирла юдум жондин илиг.
Чун мени ҳайрон анга зору оқар ашким не тонг
Ул парийпайкар юса мен зори ҳайрондин илиг.
Илги ҳиннодинму рангиндурки, мен қурбон анга,
Ё қилурда қатл, анга ранг ўлди қурбондин илиг.
Лутф ишида кўргузур ҳар дам яди байзо ул ой
Не ажаб гар элтса Мусойи Имрондин илиг.
Жон чиқар ҳолатда бас топсам итидин пойбўс
Не ҳадим ўпмак учун истарга жонондин илиг.
Дайр аро чун муғбача эл ёри бўлди, эй кўнгул,
Ю муғона май била ул номусулмондин илиг.
Раҳм этиб ҳолимға солса кўз ёшимға бир назар,
Ваҳ, юмай неткаймен ул дам ақлу иймондин илиг.
Берса юз ошуб даврондин илиг мен хастаға
Чекмагунгдур ҳаргиз ул ошуби даврондин илиг.
Сайддек ўқтин қатил ўлди Навоий кўнгликим
Сунди ойлар тийғ ила кесмакка ҳар ёндин илиг.

329

Маҳвашимда заъфу мен бу ғуссадин ҳар дам ҳалок
Ким, не яъни мен тириг бўлғаймену ул дарднок.
Ногаҳ, эй аҳбоб, даврон қилмағай бебоклик,
Йўқса биздек юз туман жонон учун ўлсак, не бок.
Пок жонин, ё раб, олма поклар кўнгли учун,
Бўлмаса маъшуқи, пок, охир не осиғ, ишқи пок.
Кўнглакин чок айламиш андуҳдин гул, чун ёқа
Чок қилса найласун булбулнинг ўлмай кўкси чок.
Гар бўлур юз жони пок анинг фидоси оздурур,
Мен не ҳад бирла бўлай, чунким эрурмен тийра хок.
Чун ажал жомин сумурмай чиқмас эл бу боғдин,
Хуррам улким, бош кўтармас бодадин андоқки ток.


Эй Навоий, ёр дарди не бало муҳлик эмиш
Ким, аранг заъф эткани ушшоқни айлар ҳалок.

330

Суд қилмас этагингни илигимдин чекмак
Ким, қиёматқа дегинча бу илигдур, ул этак.
Қонима қўл шималу тийғни чекмаки,
Қилур қатл пўлод қиличдин бурун ул сийм билак.
Қайд қилмангки, жунун силсиласи қайдидамен
Ким, кеса олмас ани қилсалар олмос эгак.
Тиргузурда нафасинг юзни қочурмоқ не эди,
Майл қилмас худ ўлуг кимсадин олмоққа мучак.
Ишқдин махласима айлабон аҳбоб дуо
Мустажоб ўлмас анинг мени маҳзунға тилак.
Жанда бирла киши дарвиш эмас, бўлса фано
Тенгдурур хоҳ палос ўлса тўнунг, хоҳ ипак.
Кўйида ўлди Навоий бу сифатким, бор эди
Такя хорову ҳасири ёни остида тушак.

331

Кўнглакинг барги гулу устида гулранг елак
Гул кеби жисминг уза уйлаки гулгун кўнглак.
Қалағай саҳфада руқъангни кўруб оқти ёшим,
Тифлдекким югурур кўрса мулавван кўпалак.
Кўйининг туфроғидин қўпмас эсам тонг эрмас,
Ғам тошидин чу бутун қолмади жисмимда сўнгак.
Букун ул навъки мендин бош эрур, сендин тийғ,
Тонгла ҳам бўлғусидур мендин илиг, сендин этак.
Юрагим итларинг андоқ едилар тишлашибон
Ким, яна йўқтур алар оллиға бормоққа юрак.
Мени бир муғбача ошуфтаву волиҳ қилмиш,
Найлай ислом аро гар кўп эса мирзову мирак.
Тишлабон, дайр ичида жоми ҳилолий чексам,
Қурси лимуси кавокибнинг агар бўлса газак.
Салтанат хилъатидин ортуқ эрур дайрда маст,
Судрасам бода гадолиғида йиртуқ капанак.
Ўзлугунг қайдини кесмакка Навоий билким,
Йўқтурур даҳр ирикликларидин яхши эгак.

332

Кимга бир мажлисда оҳу дард ила сўзе керак,
Мундоғ ўт ёқмоққа аввал мажлисафрўзе керак.
Мажлисафрўзе агар ҳам бўлса мажлис аҳлининг
Бағрини куйдургали оҳи жигарсўзе керак.
Субҳи васлинг ичра тиргуз хайли ушшоқингниким,
Шоми ҳажр ўлтургали мендек сияҳрўзе керак.
Кўюнгга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дермен сени,
Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза наврўзе керак.
Яхши асра ғам туни оҳим ўқин, эй чархким,
Сен эваз отмоққа ҳам чун тийри дилдўзе керак.
Бир хизрваш ҳимматин берма илигдин, негаким
Дашти ҳирмон қатъига охир қуловузе керак.
Ишқ таълимин Навоийдин олурлар аҳли дард,
Уйла дарс аҳлиға мундоқ донишомузе керак.

333

Кимки ошиқ бўлса зору хастаҳол ўлмоқ керак,
Рашкдин олам элига бадхаёл ўлмоқ керак.
Васл топмоғлиғки ишқ аҳлиға амредур маҳол,
Кечаву кундуз иши фикри муҳол ўлмоқ керак.
Шавқ аро гаҳ мўядин бўлмоқ керак, андоқки мўй
Ҳажр аро гаҳ ноладин андоқки нол ўлмоқ керак.
Васл мумкин йўқ, вале ҳижронда ҳар дам юз бало
Мундоқ офат мубталоси моҳу сол ўлмоқ керак.
Ишқ кўйида зулоли васл ичмайдур киши,
Дайр сари толиби жоми зулол ўлмоқ керак.
Зулм кўрким чарх этиб икки сипаҳни кийнавар,
Мўрлар хайли арода поймол ўлмоқ керак.
Эй Навоий, истасанг махлас кудуратдин санга
Хонақаҳдин дайр сари интиқол ўлмоқ керак.

334

Ёр бўлмиш ўртаға ҳижрон тариқин солғудек,
Ақлу ҳушу жону кўнглум хайли ҳам қўзғалғудек,
Ёр бориб ақлу ҳушу жону кўнглум қўзғалиб,
Тан ётиб, кўз булажаб ҳолимға боқиб қолғудек.
Бошни ҳолоким, эрур фурсат, солайин оллиға,
Тундлуғдин гарчи эрмас ани ердин олғудек.
Соқиё, май тут, муғанний навҳа оҳангини чол
Ким, сипоҳи умрум ўлмиш кўси риҳлат чолғудек.
Ҳажр аро, эй Хизри фаррухпай қўлум тутким, эрур
Пўя урмоқтин бу водий ичра бағрим толғудек.
Ҳулла гул баргидин эттинг пардайи жонимдин эт,
Бўлса анинг остида ногаҳ танинг тавшалғудек.
Эй кўнгул, нақди ҳаётинг қил фано йўлида сарф,
Ҳайф эрур гар бўлса умри Нуҳ учун сайфалғудек.
Бир замондур умр азми дашт этиб осуда бўл,
Бўлсанг абнойи замон бедодидин қийналғудек
Эй Навоий, заврақи жисминг не тонг бўлса ғариқ,
Баҳри ашк ўлмиш чу ҳар дам оҳдин чайқалғудек.

335

Эй, кўнгулда шаҳди лаълинг ҳасратидин юз тешук,
Ҳар тешукдур шаҳд занбури уйи янглиғ чучук.
Гар тери бирла сўнгакмен туъма ҳам қилмас итинг
Ким, тери асру қатиқ бўлмиш, сўнгак асру чурук.
Не лабингдин ком топтим, не кўзунгднн жавр ўқи,
Бу сифат маҳрумлуқтин не тиригмен, не ўлук.
Уйла занжири жунун расвосименким, ҳар замон
Теграма фарҳоду Мажнундек йиғилмиш бир сурук.
Ишқ ўтидин қуллуғунг доғини қўйдум кўксума,
Ўзни бу навъ айладим ишқ аҳли ичра белгулук.
Фақр водийсинда ўзлук неча камрак яхшироқ,
Йўлни осон қатъ этар солик енгилрак бўлса кж.
Элга ўт солдинг, вале куйди Навоий ғуссадин,
Ўхшамас ўт бирла куйдурганга бу янглиғ куюк.

336

Жунун саҳросида бое йўқ эркандур бу маҳзундек
Ки, бўлғай ваҳший хайлин куткали чўпоне Мажнундек,
Не тонг гар олами кубро эсам ҳар қатра ашким чун
Тенгиздекдур ичимда юз туган ҳар қайси гардундек.
Шафақ кўк зарфин эткай лаълий, аммо лаъли ҳажринда
Қизарта олмағай оламни бу ашки шафақгундек.
Манга атфол отқан тошу сабрим кишварин кўрким,
Мени девонаға ул тоғдек бўлмиш, бу Ҳомундек.
Сочинг савдосидин айтур паришон сўзларим бордур,
Фусунгар санъат айларда йилонға қилған афсундек.
Фироқинг поймоли қоматимким, ҳалқадек бўлмиш,
Назар қилким, биайниҳ бўлди ҳижрон остида «нун»дек.
Қўюб Фарҳоду Мажнун қиссасин, кўр дафтари ишқим
Ки, бир-икки хатинда топилур ул икки мазмундек.
Чу кўмдунг ерга Қорун ганжи ҳукми тутти, эй мунъим,
Тутайким нақд ила бўлди хизонанг ганжи қорундек,
Вафо айлаб, вафо кўз тутма олам дунларидинким,
Вафосиз келди олам дунлари ҳам олами дундек.
Манга дайри фано синған сафоли жоми Жамдекдур,
Камин сойиллари эски палоси ҳаззу иксундек.
Навоий назмиға солса қулоқ шаҳ, не ажабким, бор
Анинг ҳар лафзида шоҳона лаълу дурри макнундек.

337

Лабингки, сайли сиришкимни оқизур қондек,
Эрур бу қондек, эмас ул валек қонғандек.
Томуғ ўти била аҳли азоб жониға доғ.
Эмас фироқ ўти бирла доғи ҳижрондек.
Фироқ даштида кўнглумни қилди хори хасак
Тиканки, ҳар ёнидин бош чиқарди пайкондек.
Биҳишту бўйнума ҳавро салосили зулфи
Чу сенсиз ўлса гумон айла банду зиндондек.
Кўнгулки тушти жунун даштиға бориб, гоҳе,
Қуюндек оҳим анинг теграсида айландег.
Вафоға гарчи фалак даври ожиз эрса, ҳануз
Бу шева ичра эмас эркин аҳли даврондек.
Қадаҳ тубида кўрунг бода дурдини махфий,
Ғам ичра қон тўла кўнглумда доғи пинҳондек.
Навоий асру бузуғ, лек Вомиқу Мажнун
Эмаслар иккиси ул хонумони вайрондек.

338

Ҳажр тоби ичра ким кўрмиш бу жисми зордек
Ким, топибдур барқ шакли ўтқа тушган тордек.
Эй кабутар, тавқ пайдо айлагунг тўтий кеби,
Сўзлуқ номамни оссам бўйнунгга тумордек.
Бўлди юз минг пора жисмимда сўнгак, қон қолмади,
Молиши ҳажрингдин ўлмишмен сиқилған нордек.
Ваҳ, не ҳижрондурки, ҳам аввал тунининг тонгласи
Бўлмишам йиллар малолат тортқан бемордек.
Эй кўнгул, дайр ичра ул кофирни севдунг билки йўқ
Риштае ўзни анга боғлар учун зуннордек.
Ёр агар ҳампову побаржо эса бу давр аро,
Бошиға ҳар лаҳза эврулмак бўлур паргордек.
Ҳар сўнгак ёнимда бўлмиш бир тешук ғам базмида,
Ҳар бирида ўзга янглиғ нола мусиқордек.
Бода ичмакка мақоме истар эрсанг, эй рафиқ,
Маъмане бу ишга йўқтур кулбайи хаммордек.
Ҳар дам ул ой ҳажрида оворалиғ истар кўнгул,
Эй Навоий, қўй ани ҳар қайда борса бордег.

339

Эй тўқуз торами, ахзар бўлубон жилвагаҳинг,
Хайли анжум сипаҳинг, нури ғубори сияҳинг.
Муждаи васл ила топмай даме ором, магар
Мақсади сидқ бўлуб бир нафас оромгаҳинг.
Чарх юз минг кўзи гўё ёруди, тортилибон
Сурмагун тун ичида сурмасифат гарди раҳинг.
Суфийи олами қудсий сену асҳоб русул,
Арши аъло келиб ул хайл учун хонақаҳинг.
Таҳ-батаҳ бу тўқуз афлокидин ўтганда эди
Юқори холиқ ўлуб, мохалақаллоҳ таҳинг.
Эл кўзин нури шафоат била ёрутқанингга
Тортқан сурмайи мозоғ икки кўздур гуваҳинг.
Эй Навоий, чу шафиъинг ул эрур, бўлди гуноҳ
Ул малакларгаки, ёзмоқ тилагайлар гунаҳинг.

340

Қорадур холу хатту кўзу қошинг,
Магар борини куйдурмиш қуёшинг.
Ёшим торин узаттингким, сенинг ҳам
Узалғай айш ила, ё рабки, ёшинг.
Бошимға тошлар ёғдурмаким, бор
Мурассаъ тождин озурда бошинг.
Харошида кўнгулдин чиқтинг, эй оҳ
Ки, эл кўнглин харош этти харошинг.
Нечук сен хулфи ичра, эй кўнгулким,
Ўтар бас тийралик бирла маошинг.
Палоси ҳузну мен, эй атласи чарх,
Манга лойиқ эмас воло қумошинг.
Навоий фоний ўлди, эй ғаму дард,
Анинг рахтин фано кўйига тошинг.

341

Эй чучук жоним сенинг ширин лабинг,
Мевайи жоним турунжи ғабғабинг.
Мен киму ўпмак юзунг кўзгусини,
Бас муяссар бўлса наъли маркабинг.
Неча элни кеча, ё раб, эй кўнгул,
Қўймағай уйқуға «Ё раб-ё раб»инг.
Тезликда гардига етмас шиҳоб,
Эй қуёш, жавлонға кирса ашҳабинг.
Юзида тер қатрасин кўр, эй сипеҳр,
Ой уза мундоқ кўрунмас кавкабинг.
Шурбдин нуқсон эмас, эй порсо,
Фақр ила бўлса мувофиқ машрабинг,
Ғамзанг ўлтурса Навоийни не бок,
Сўз била чун тиргуза олур лабинг.

342

Кулмадинг, то кўзларимни кавкабафшон қилмадинг,
Тўкмадинг қонимни, то бағрим тўла қон қилмадинг.
Тифлдекким, ғунча очқай, қилмадинг, эй бағри тош,
Хотирингни жамъ то кўнглум паришон қилмадинг.
Элга айтур заҳра йўқ, ваҳ, йўқса қай бир турктоз
Айладингким юз кўнгул мулкини вайрон қилмадинг.
То қуёшдек жилва қилдинг, қўймадинг бир зарраким,
Офариниш ичра рухсорингға ҳайрон қилмадинг.
Юз бало тошини ишқ атфолидин ёғдурмадинг,
То жунун торожидин жисмимни урён қилмадинг.
Эй фалак, қайси қуёш юзлугни бир кун чарх уза
Жилвагар қилдингки, оқшом ерга пинҳон қилмадинг.
Демаким, қўйдум Навоий жониға доғи ажал,
Шукри борий мубталойи доғи ҳижрон қилмадинг.

343

Эй, менинг жоним олиб яхшилиғинг,
Берибон жон яна яхши қилиғинг.
Қаҳр ила бодаки, туттунг ўлдум,
Заҳрдек ўлтурур элни ачиғинг.
Ҳусндин меҳр ғараздур, эй ишқ,
Бу масалдур: силиғингдин илиғинг.
Асрадим сени кўз ичра, эй ёш,
Қонима эрди тануғлуғ осиғинг.
Маст ул кофири бебок келур,
Ақлу дин аҳли, ўзунгузни йиғинг.
Ғайр гарди борур ул пок сари,
Қани, эй кўз, бу маҳалда ариғинг.
Эй Навоий, неча солғай ошуб,
Ул парий кўйида девоналиғинг.

344

Ики ғунчанг эрмас, эй гулчеҳра, тенг,
Оғзинг асру тору кўнглунг асру кенг.
Оғзингга тегмас узоринг бирла сўз,
Бўлмади хуршид бирла зарра тенг.
Лоланинг доғи бўлур чун ўртада,
Нега тушмиш оразинг ёнида менг.
Бўлди илгим доғу кўксум захми фош
Ким, танимда тўн йўқу илгимда енг.
Солғуча оламға ўт оразни оч
Ким, жаҳонни куйдурур ул ўтлуғ энг.
Ҳусн даъвосиға қўл енгдин чиқар,
Юз яди байзо чиқаргандекни енг.
Данг қилмиштур Навоийни хумор,
Анга тутсун бир қадаҳ, соқийға денг.

345

Шоҳ бўлди ишқ ичинда соҳибасрорим менинг,
Ишқ маншурида туғродур бу шаҳкорим менинг
Лаъли ёдидин тиригмен, йўқса ўлгум заъфдин,
Қонки ҳар ёндин тўкар бу жисми афгорим менинг.
Мен жунун саҳросида йиттим, гар анда ҳар киши
Кўрса Мажнунни эрур, билдег, намудорим менинг.
Оғзидин андоқ адам кўйида фоний бўлмишам
Ким, вужуд иқлимида топмаслар осорим менинг.
Булажаб ҳолим жунун ичра гар элни кулдурур,
Ваҳки, йиғлатур юз онча нолаю зорим менинг.
Кўнглум ўз ҳолида йўқ, воқиф бўлунг, аҳбобким,
Ҳажр дардидин эрур ҳол узра беморим менинг.
Кофири ишқ ўлдум ул бут оллида, ваҳ, яхшидур
Дайр аро боғланмаса бўйнумға зуннорим менинг.
Сен дағи кўргузма макру шўхлуқ, эй золи чарх
Ким, билур сендин кўп ортуқ шўхи маккорим менинг.
Хотирим, ҳам давру ҳам давр аҳлидин озурдадур,
Эй Навоий, истама панд айтиб озорим менинг.

346

Мутрибо, ғам базмида то навҳа оҳанг айладинг,
Заъфлиғ жисмимни тору қоматим чанг айладинг.
Бўлди бўстони узоринг бодадин афрухта,
Майни гўё бўстонафрўз ила ранг айладинг.
Чок этиб эл кўнглин эттинг ғунчадек кўнглум гириҳ
Очтинг эл кўнглин агарчи бизни дилтанг айладинг.
Буки ташбиҳ эттинг, эй кўз, хоки пойин сурмаға,
Билки жавҳарни қаро туфроққа ҳамсанг айладинг.
Ишқ сирри маҳмилин кўк пили чекмас, эй қазо,
Гар ҳилолидин гажак, хуршидидин ранг айладинг.
Не қатиқ водий экин, ё раб, санга эй ишқким,
Ақл саркаш тавсанин қўйғач қадам ланг айладинг.
Қил Навоийни вужуди нангидин, ё раб, халос,
Чун вужудин барча олам аҳлиға нанг айладинг.

347

Оразинг субҳидин эл айшини жовид айладинг,
Субҳи васлингдин менинг шомимни навмид айладинг,
Лаъли серобин тила қўй Исою ҳайвон суйин,
Эй кўнгулким, орзуйи умри жовид айладинг.
Қошу юзи акси кўк жомиға тушгач, эй қазо,
Бу бирин қилдинг ҳилол ул бирни хуршид айладинг.
Эй муғанний, зуҳрасидин кўкни қилғунг мунфаил,
Сенки ҳар тер қатрасин бир турфа ноҳид айладинг.
Эй кўнгул, охир қиличи ҳаттиға қўйдум бўюн,
Ваҳки, сайфи ҳирзини бўйнумға таъвид айладинг.
Васл саркаш қаддидин қилдинг таманно, эй кўнгул,
Ул алифким, яъс ародур нахли уммид айладинг.
Итлари синған сафоли ичра чектинг дурди шавқ,
Эй Навоий, ани жом, ўзунгни Жамшид айладинг.

348

Ишқим ортар хатти зоҳир бўлғали жононанинг,
Шамъ дуди шуъласин афзун қилур парвонанинг.
Ҳар дам ашким келтурур юз таън мажнун кўнглума,
Қисми ёшлардин ҳамеша тош эрур девонанинг.
Оразингнинг нақшидин бутхонадур кўнглум уйи,
Ишқ бўлмиш барҳаман ичинда ул бутхонанинг.
Шоми ҳажрим шарҳи элни бехуд этса не ажаб
Уйқу келтурмакдурур хосийяти афсонанинг.
Судурур бағримки, пайкони кўнгулдин чекти бош
Нам ҳавода сабза чиққандек учидин донанинг.
Йиқмади кўк гунбадин ёғиб ҳаводис ёмғури
Ким, сувар эркин чиқиб томини бу кошонанинг.
Ўқларинг чок эттилар ҳар ён Навоий кўнглини,
Йўллар этгандек ёғин деворини вайронанинг.

349

Тонг насимин сойир эткан гул узоримдур менинг,
Секритиб майдонға кирган шаҳсуворимдур менинг.
Гард эмас, гардинда балким кўрмасун деб эл кўзи,
Волиҳу саргашта жони хоксоримдур менинг.
Маркабининг наълидин ҳар дам чоқилған ўт эмас
Ким, кўнгул отлиғ заифи беқароримдур менинг.
Баски, телмурди кўзум киргайму деб майдон аро,
Кўз қароси йўқки, доғи интизоримдур менинг.
Ул баҳори ҳусн минган қатраафшон бодпой
Гулшани айш очқали абри баҳоримдур менинг.
Чобуки меҳр ўлди бемеҳру ҳарун кўк тавсани,
Тутманг отинким, эшитмак ани оримдур менинг.
Йўлида айлай фидо кўз гавҳарин, жон жавҳарин,
Эй Навоий, етса ул чобук, нисоримдур менинг.

350

Коғаз уза қаламни фусунсоз қилмадинг,
Бир руқъа бирла бизни сарафроз қилмадинг.
Жонсиз таним ҳаёти учун нома ёзмадинг,
Килкинг учини мўъжизапардоз қилмадинг.
Васлинг кунию шоми фироқинг баёнида
Кофур бирла мушкни ҳамроз қилмадинг.
Бир меҳр номаси била саргашта заррани
Кундек жаҳонда мужиби эъзоз қилмадинг.
То рўзгорим айламадинг дуддек қора,
Бир номанинг саводини оғоз қилмадинг.
Эй кўк дабири, кимсага бир нома ёзмадинг
Ким, хома янглиғ ани сарандоз қилмадинг.
Раҳмат, Навоиё, сангаким ёр ҳар неча
Зулмин кўп этти, меҳру вафо оз қилмадинг.

351

Ғам хазонин зоҳир этмиш чеҳрайи зардим менинг,
Борғали елдек баҳори нозпарвардим менинг.
Телбалардек сўзлашурмен ўз-ўзум бирла мудом,
Чун ўзумдин ўзга йўқ оламда ҳамдардим менинг.
Туфроғ ўлсам кўйида, эй абри раҳмат ёмғури,
Қил мадад ончаким, андин чиқмағай гардим менинг.
Чиқти жон билмай мақомин муждае бер, эй Масиҳ
Ким, қаю манзилдадур меҳри жаҳон гардим менинг.
Ҳар неча кўнглум совуғ оҳидин антур, оҳким,
Ёрға ёқмас неким, айтур бу дамсардим менинг.
Ризқ чун мақсум эрур, бир қурс учун ҳар кун недур
Чархдек саргашталик кўйида новардим менинг.
Эй Навоий, токи урди меҳр нақшин тоси чарх,
Бу бисот ичра ажаб шашдардадур нардим менинг.

352

Ҳар кўнгул ороми чун бўлмиш дилоромим менинг,
Ул сабабдин йўқтурур кўнглумда оромим менинг.
Дуди оҳим сарвдек чиқтию гулгун бўлди ашк,
Қилғали тарки вафо сарви гуландомим менинг.
Нега кўргузди шафақдин шуъла, кавкабдин шарор,
Гар эмас ғам дўзахи бу субҳи йўқ шомим менинг.
Дилраболар аҳдиға ҳеч этмасунлар эътимод,
Эй сабо, ишқ аҳлиға еткур бу пайғомим менинг.
Ошиқ отиға кириптур кўнглуму топмас висол,
Фосиқи маҳрумтек бўлмиш бу бадномим менинг.
Донаи тасбиҳ майли айламас кўнглум қуши
Риштаи зуннори зулфунг бўлғали домим менинг.
Эй Навоийу мендек ул бут кўйи сари кирмаким,
Куфр ила бўлди бадал бу йўлда исломим менинг.

353

Не лутф эдики, мени нома бирла ёд эттинг,
Не нома эрдики, ғамгин кўнгулни шод эттинг.
Тилим қалам тилидек шукрдин эрур ожиз,
Бу нома бирлаки бу нотавонни ёд эттинг.
Ўқурда оқти ёшим ихтиёрсиз, гўйиё
Ки, ҳажр дудасидин номаға мидод эттинг.
Етурди жисмима руҳ, эй қуёш, магарки масиҳ
Муаллим эрди дамеким ани савод эттинг.
Жавоҳиреки йибординг бу номуродинг учун,
Кўнгул харобасини махзани мурод эттинг.
Не суд бўлса амал номаси қора гар худ
Отинг нишон уза Жамшид ё Қубод эттинг.
Навоий, жисмингга руҳ ул қуёш ҳадиси эмиш,
Масиҳ нутқиға йўқ ерда эътиқод эттинг.

354

Эй ишқ, яна фурқат ўтин жонима урдунг,
Жисмимни кул айлаб, кулини кўкка совурдунг.
Анжум дема, гўёки малойикка туташти,
Оҳим ўти учқунлариким, кўкка етурдунг.
Қайд этмадингу бас хами зулфунгни кўнгулга
Ким, ғайр хаёлин ҳам анинг бирла супурдунг.
Побўсини истаб магар, эй шодлиғ ашки,
Бу зор ила дилбар кўрушур чоғда югурдунг.
Фурқат куни бас тийрадур, эй ишқ, ҳамоно
Ким, сарсари оҳим била кўк шамъин ўчурдунг.
Ҳижрон туни, эй чарх, мушаъбид гар эмассен
Не навъ қуёш тосини хирқангда яшурдунг.
Тарк этмади бош қўймоқ эшигингда Навоий,
Бу кўйдин ит деб ани ҳар нечаки сурдунг.

355

Неча жаврин тортайин ул сарви ҳуризоднинг,
Йўқмудур поёни оё зулм ила бедоднинг?
Ақл дер сол кўнглунгга зуҳду вараъ бунёдини,
Ишқ айтур йўқтурур бунёди ул бунёднинг.
Тош эритти, ваҳки, Хусрав кўнглига кор этмади
Шуълаларким, тешасидин секриди Фарҳоднинг.
Кўнгли меҳр айлар аён, кўргач рақиби юзини,
Кўрмагунча зок, чиқмас жавҳари пўлоднинг.
Токи сайдингмен, ишинг невчун ғазабдур чун мудом
Қуш гирифтор ўлса кўнгли хуш бўлур сайёднинг.
Ўлмагимни боқма ҳижронингда, эй султони ҳусн,
Қатл ҳукми қилса шаҳ не эрки бор жаллоднинг.
Рокиъ эрдим чанг уни келди саҳаргаҳ, оҳким,
Борди мутриб нағмасиға ҳосили авроднинг.
Йўл қоронғудур, талаб ноқис, қадам не навъ урай,
Ёрумай комил дамидин машъали иршоднинг.
Эй Навоий, неча булбулдек фиғон ул гул учун
Йўқ анга таъсири чун бу нолаву фарёднинг.

356

Кўнгуллар қути ширин достонинг,
Бағирлар қони лаъли дурфишонинг.
Ниҳону ошкоро мен санга ёр,
Сенинг ағёр ила рози ниҳонинг.
Муҳиблар бирла ҳар тун, биздин айру
Қадаҳларким, чекарсен, нўши жонинг.
Вале ваҳм айла андинким чекиб вой
Дамодам қон ютар бир нотавонинг.
Ажаб лаълесен, эй ашки жигаргун,
Ажаб йўқким, эрур ғам тоғи конинг.
Кулар, эй боғбон, ҳар ғунча гўё
Ки, ғофилдур хазондин гулситонинг.
Навоий ишқ водийсиға кирди,
Хатарлиқ йўлдур, эй аҳбоб, ёнинг!

357

Рафиқларни борин ёру мўътамад қилдинг,
Арода тек мени, мардуд эдимки, рад қилдинг.
Фалак жафоси, ўлус таънию фироқинг ўти,
Бас эрмас эрдики, сен ҳам яна мадад қилдинг.
Кечиб жаҳон ила жондин сени дедим, жоно,
Магарки қатлима бу журмни санад қилдинг.
Ғараз чу ўлмагим эрди, бас эрди лутфунг ҳам,
Ғазаб не эрдики, эй шўхи сарвқад, қилдинг.
Ғамингни чеккали ёлғуз кўнгул эди ожиз
Ки, тийғи фурқат ила ани юз адад қилдинг.
Чу бахт ахтари саъд ўлмади не суд, эйким,
Сипеҳр зижини ҳал қилғали расад қилдинг.
Навоий, ёр не жавр этса, жонға миннат қўй,
Азалда чунки бу даъвони то абад қилдинг.

358

Истаб ул бутни хирад белида зуннорин кўрунг,
Бир калоба ип била Юсуф харидорин кўрунг.
Лаълу холи нақши жонда, танда қону тоза доғ,
Зоҳиримда ботин аҳволи намудорин кўрунг.
Зор жисмим чирмашур ул ойға ёзған номаға,
Васл умидидин битикка чирмаған торин кўрунг.
Заъфлиғ жисмим эгилди касрати пайконидин,
Бу йиғочнинг шохини хам айлаган борин кўрунг.
Умр даврининг бақосин билмаганлар ҳар тараф,
Суда ёмғур нуқтасининг даври паргорин кўрунг.
Эйки, кўрмайсиз бино аҳли фано туфроғиға,
Соясида мен бўлур вайрона деворин кўрунг.
Демангиз ҳажр асру захм этмиш Навоий жисмини,
Жисмида захмича юз жонида озорин кўрунг.

359

Хаёлинг ҳусниға кўнглумда зийнат берса ҳижронинг,
Эрур гулгуна қон, машшота ишқу кўзгу пайконинг.
Жафо сарлавҳида қилди алиф машқи, кўзунг ёхуд
Алифдек жонға ниш урмоққа сафлар чекти мужгони
Лабинг хат зоҳир этти, Хизр умри берсалар ўлгум,
Хусусанким Хизрға ҳамдам ўлғай оби ҳайвонинг.
Тушумда васли эрди, эй кўнгул, ё раб, бало урсун
Сангаким, мени уйғатти ажаб ҳолатда афғонинг.
Димоғи, йўқ мушавваш бўлмаған, гўёки бутратмиш,
Жаҳон боғида савдо сунбули зулфи паришонинг.
Неча ёғдурса ғам тошин фироқ атфоли, эй Мажнун,
Не ғам бош узра Лайло боргоҳи бўлса қолқонинг.
Қафас қайдидадур булбул, буким вайрона тутмиш чуғз
Вафоси йўқ эканни билди гўё аҳли дунёнинг.
Бу базм аҳли нифоқидин ториқмиш кўнглум, эй соқий
Эзиб беҳуш дору тут манга етканда давронинг.
Навоий, ҳажрида не навъ сайли ашк оқиздингким
Висоли бўлди чун мумкин, ўтарга йўқтур имконинг.

360

Чаманда чеҳра фуруғи учун қадаҳ олдинг,
Не ачиғ эрдики гул хирманиға ўт солдинг.
Ажаб йўқ ашкинг агар юммайин оқар, эй кўз
Ки, ёр боқмайин ўттию сен боқиб қолдинг.
Саманди пўясидин сарсар урған ўт янглиғ,
Не ҳолат эрди санга, эй кўнгулки қўзғалдинг.
Ғамим юкин кўтариб, эй сипеҳр, ҳажр туни
Чу қилмадинг ҳаракат гўйий асру тавшалдинг.
Дедим таронайи жонбахш мутрибо, сен худ
Фироқ сози тузуб ўлтурур куки чолдинг.
Висол гулшанин, эй жон қуши, кўп истарсен,
Бу домгаҳ аро гўёки асру қийналдинг.
Фано йўлида Навоийға бўлмадинг ҳамраҳ,
Бу дашт пўясидин, зоҳидо, магар толдинг.

361

Ғам тошин жисмимда пайконинг била банд айладинг,
Ул самарни бу йиғочқа баргпайванд айладинг.
Чун шакар ширинлик изҳор этти лаълинг оллида,
Демайин, қилдинг табассумким, шакарханд айладинг.
Элга ишрат бодаси туттунг ёйиб хони висол,
Ваҳки, бизни қон ютуб, ғам ерга хурсанд айладинг.
Истамас бўлсанг мени, булбул кеби шайдо, недин.
Юзни гулгун бода бирла гулга монанд айладинг.
Қилдинг ул юз жаннатидин айру бу кўз мардумин
Одаму ҳар сари ёшин анга фарзанд айладинг.
Даҳр боғининг гулида йўқтурур бўйи вафо,
Ўзни, эй булбул, агар парканд-парканд айладинг.
Эй парий, дебсен Навоий бор эмиш Мажнун кеби,
Бир йўли ул телбани қайдин хирадманд айладинг.

362

Эй висол аҳли, ул ой кўнглини хушҳол тутунг,
Гар ҳалоким хабаридин овунурким, овутунг.
Юз туман мендек анинг кўнгли ризосиға фидо
Мен агар ўлсам ўлай, сиз ани хушҳол тутунг.
Гар сўзум яхши-ёмон хотириға келмас хуш,
Ул унутқан кеби лутф айлангу сиз ҳам унутунг.
Моҳвашлар била кундуз берингиз базмиға зеб,
Шамъи май бирла шабистони фироғин ёрутунг.
Нозанин хотириға келмасангиз сиз дағи хуш,
Ёвуманг мен кеби базмиғаву хуноба ютунг.
Ишқ аро хору забунлуқ керак, эй аҳли жунун,
Ораға ғофилу раънони деманким ёвутунг.
Ғамзаси бийми кўп ачитти Навоий оғзин,
Лаъли пайғоми била бир дағи комин чучутунг.

363

Ишқ келтурса ишим дайри фано азмида ўнг,
Хонақаҳ кунжи ҳавас айламайин андин сўнг.
Ростлар маъманидур дайр, туз ур ул сари гом,
Кимки ул эгри қадам урди, иши келмади ўнг.
Ҳиммат аҳли била ҳар тийраға тегмас парвоз
Насри тойир била не нав ҳаво қилғай қўнг.
Боркашларга фано манъи қачон қилғай жоҳ?
Теванинг кўнгли кичикдур гар эрур пайкари чўнг.
Оҳу ашкидин эрур ўту су ичра ошиқ,
Зоҳидо, не ғам анга гар қизиғ ўлғил, гар тўнг.
Зўр бозу кишига даҳр чу қўймас жовид,
Саъй этиб қўлда бировни, чу етар эмди қўлунг.
Карамин иста Навоийки, киши тоат этиб.
Нома маълум эмас, сўл қўлидиндур ё ўнг.

Лом Ҳарфининг Луъбатларининг Латойифи «Ғаройиб»дин

364

Эй кўнгул, ер-кўк асосин асру бебунёд бил,
Ул кесакни суда кўр, бу сафҳани барбод бил.
Жисм уйи чунким эрур фоний, тафовут йўқ ани
Гар фано сайлобидин вайрону гар обод бил.
Тўрт унсур қайдидин то чиқмағайсен, нафъ эмас
Осмоний тўрт дафтарни тутайким ёд бил.
Эйки дебсен, ҳақни не таърифу васф ила билай,
Васфдин мустағнию таърифдин озод бил.
Тенгри зикриким, малойикка ғизойи руҳ эрур,
Бу ғизони ҳақ йўлиға кирган элга зод бил.
Гар ҳабибим қилса изҳори калом, эй пири дайр,
Исойи Марямни ул дам гунги модарзод бил.
Мантиқи ишқ ичра ошиқни тасаввур айла навъ,
Фард бўлғанларни бу йўлда анга афрод бил.
Эл оёғиға тушардин бошқа чиқмоқ расмини
Май куҳанпиридин ушбу дайр аро иршод бил.
Эй сулук аҳли, қачон мақсуд топқумдур десанг,
Мосиваллоҳни фано кўрган кунин мийъод бил.
Эйки дебсенким, билай тавҳид сирридин хабар,
Шаръдин неким тажовуз айлади илҳод бил.
Дўст васлин топмаған дунёву уқбодин кечиб,
Ушбу дардингға Навоий ҳолин истишҳод бил.

365

Оғзидин чиққан ҳадиси нозуку рангинни бил,
Лаъл суфтидин чиқарған риштадур ранги қизил.
Бир забона ҳар ярамда сўзи ишқингдин эрур,
Кўнглум ўти шарҳиға очқан оғизлар ичра тил.
Эй ажал, кўйида бошим қил оғирким, айламиш
Ҳажр ашким сайлин илдам, заъф жисмимни енгил.
Қон ёш ичра ғарқадур жисмим, чиқар, эй муғбача,
Кўрсанг андоқким олурсен лаългун май ичра қил.
Хўблар ҳар дам ўтар сенсиз қошимдин, ваҳки, бор
Ҳар нафас ҳажринг манга бу ойлар ўтган бирла йил.


Сарсаредур ҳар даминг мақсуд изин гум қилғали,
Гар бу водий ичра ғафлат бирла юз минг йил тирил.
Эй Навоий, фақр туфроғиға кўп тўктунг сиришк,
Гар тилар бўлсанг фано ҳам анда-ўқ эмди йиқил.

366

Анингдек мастмен дай субҳиким, бу мушкил эрмас ҳал
Ки, майлиқ шиша қуйған ширадур ё шуълалиқ манқал.
Қуёшдек титрамак дафъин саҳаргаҳ орзу қилсанг,
Қуёшдек жомни титраб сумурмак фарз эрур аввал.
Мунингдек фаслким, тун мушкини чарх этти кофурий,
Сабуҳий майдин улким, бўлса лояъқил эрур аъқал.
Судоъим ғолибу гулгун майимни муҳтасиб тўкмиш,
Топиб оллимға ул балчиқдин-ўқ суртай қизил сандал.
Совуғ ё тийра эрса дай сабуҳи, иста равшан май,
Нетарсен меҳр ўтидин шуъла ё ой нуридин машъал.
Хуш ул махмурлуғдин тийра кўзким, очқач-ўқ бўлса,
Ўшул кўзгуга соқийнинг ҳилоли қошидин мисқал.
Маҳосин субҳдин боғлаб, сочар ўт оғзидин гардун,
Сабуҳ аҳли, нишот айлангки, топмишсиз ажаб маҳзал.
Май ичра акс эрур соқий юзидин англаман, ёхуд
Кўзум наззорадин тўрт ўлди, ёхуд бўлмишам аҳвал.
Қулоқ ҳар сўзга солма истасанг ишқ ичра расволиғ
Ки, воиз кўп чекиб фарёду носиҳ кўп дегай муҳмал.
Муяссардур, Навоий, ёр васли хилвати топсанг
Ки, яъни бўлмаса ул хилват ичра ўзлугунг анкал.

367

Юзунгни кўрдум эмди кўзларимни боғла, эй қотил
Ки, ногаҳ бўлмағайлар ўзга юзни кўргали мойил.
Китоб авроқидек бўлғай мусаттаҳ қолмайин даври
Ғамим тошиға бўлса бир нафас тўқуз фалак ҳомил.
Мени бедилнинг оҳин ўгмаким, оламни куйдурди,
Ҳануз эрмас кўнгулнинг шуъласи бу ўт аро дохил.
Танимда гул эмас гулхан нишони телбаликдинким
Кул ўлдум ўртаниб ишқинг ўтидин, лек сен ғофил.
Лабинг шавқи кўнгулдин халқ таън айлаб қачон кетсун,
Сабодин ғунчанинг ҳаргиз бўлурму ҳумрати зойил.
Недур ой сафҳаси бўлған қорадин доғлиғ, гўё
Жамолинг дафтарин ёзғанда бўлмиш бир варақ ботил.
Менинг журм ичра узрум шайхнинг зуҳд ичра ужбидин
Батардур дўст лутфи ҳолима гар бўлмаса шомил.
Фиғони ўқидин булбулнинг, эй гулбун, ҳазар қилким,
Тикан пайкониға гул жавшани ҳаргиз эмас ҳойил.
Навоий қуллуғин фақр аҳлининг пири қабул этса,
Эрур бир банда озод айлаган янглиғ шаҳи одил.

368

Ҳажр ўтиға истасанг ёқилмағайсен, эй кўнгул,
Ёрдин зинҳорким, айрилмағайсен, эй кўнгул.
Ваҳ, не толиъдурки топмай умре истаб ёрни,
Чун сени ёр истагай топилмағайсен, эн кўнгул.
Буки қон бўлдунг десангким, ошкоро бўлмасун
Майл этиб ёшлар сари қотилмағайсен, эй кўнгул.
Десалар: Лайлому ортуқ ҳусн аро ё ул парий?
Гарчи Мажнунсен керак ёнғилмағайсен, эй кўнгул.
Қилди чун соқий лаби еткан қадаҳ ҳушунгни маҳв.
То абад зинҳорким, ойилмағайсен, эй кўнгул.
Ғунчасен ғамдин, вале соқий баҳори оразин
Очса билманким, недин очилмағайсен, эй кўнгул.
Давлати боқий Навойкдек эрур топмоқ муҳол,
То тамом ўзлукни фоний қилмағайсен, эй кўнгул.

369

Чаманда қонини баским оқизди зор кўнгул,
Соғинма ғунчаки гулбун кетурди бор кўнгул.
Не гуллар очқай алам гулшанида ғунча кеби
Ниҳоний захмларин қилса ошкор кўнгул.
Тўнунгда тугма эмас барча лаъли пайконий,
Лабинг ҳавосиға борур тузуб қатор кўнгул,
Чаманда қон ёғар ўтсанг, магар санавбар уза
Очар жароҳати оғзини ҳар фигор кўнгул.
Туташқан ўт дурур ўтун аро, буким топмас
Фироқинг ўқлари бирла даме қарор кўнгул.
Фатилаларни ярамдин чекиб туташтурди,
Магар ғамингда қўяр доғи интизор кўнгул.
Фироқ захмида очмиш оғиз кетур, соқий,
Қадаҳки, истамас ўлмоғни ҳушёр кўнгул.
Не меҳр иси, не вафо ранги топқунг, эй булбул,
Бу боғ гулларига берма зинҳор кўнгул.
Навоий эткай анинг таркин ихтиёр, вале
Қачон берур анга бу ишда ихтиёр кўнгул.

370

Мен жаҳондин кечтиму кечмас менинг жонимдин эл,
Мен илиг жондин юдум, чекмас илиг қонимдин эл.
Тўш-тўшумдин баски расволиғ ўти лов-лов ёнар,
Ҳар тараф йўлдин чиқарлар ўтсалар ёнимдин эл.
Бахтим уйқусиға гўёким сурудедур ҳазин,
Кўйида буким уюмас ҳар тун афғонимдин эл.
Танимаслар бир-бирин ёғқан мазаллат гардидин,
Сўрғали ҳолим кириб чиққунча вайронимдин эл.
Менда тумори жунундек печ, ваҳким, бехабар,
Ҳар тараф кўнглумда қонлиғ доғи пинҳонимдин эл.
Истарам, эй Хизр, келгаймен қилиб жон бирла тавф,
Каъбайи кўйин хабар топқунча борғанимдин эл.
Эй Навоий, қилмағайлар айб агар девонамен,
Ул парий васфин ўқуған сойи девонимдин эл.

371

Қаро кўзум келу мардумлуғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум кеби ватан қилғил.
Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.
Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингга ғамзада жон риштасин расан қилғил.
Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил.
Юзунг висолиға етсун, десанг, кўнгулларни,
Сочингни боштин-аёғ чин ила шикан қилғил.
Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас мониъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.
Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.
Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.

372

Номаси қўйнумда баским, изтироб айлар кўнгул,
Ўпгали чиқмоққа гўёким шитоб айлар кўнгул.
Тоза бутмиш эрди кўксум чоки, ваҳким, толпиниб
Чиққали ул рахнани ҳар дам хароб айлар кўнгул.
Ўқи захми йўлидин солсам ичимга номасин,
Бир фатила марҳам ўрниға ҳисоб айлар кўнгул.
Чирмабон жон пардасин маншур уза воло кеби
Кўрмасун деб ғайр ани, гўё ниқоб айлар кўнгул.
Ғунчадек қат-қат бўлуб қон ул мусофир шавқидин
Номаси янглиғ дамо-дам печу тоб айлар кўнгул.
Мубҳам эрмиш руқъаси давроннинг, асру ёваким,
Жонға бу андешадин ҳар дам азоб айлар кўнгул.
Эй Навоий, очти кўксумнинг тикилган чокини,
Номаси қўйнумда баским, изтироб айлар кўнгул.

373

Ёрдин келмиш манга бир турфа мактуб, эй кўнгул
Ким, эрур ҳар сатри, бал ҳар лафзи марғуб, эй кўнгул.
Лафз йўқ, ҳар ҳарфи жон ҳирзи, дағи ҳар нуқтаси
Мардумак янглиғ биайниҳ кўзга матлуб, эй кўнгул.
Айладим тумор агар тумор этар дафъи жунун
Бу мени қилмиш жунун илгида мағлуб, эй кўнгул.
Сафҳада эрмас муҳаббат шарҳиким келмиш кийиб,
Ҳуллайи кофургун бир турфа маҳбуб, эй кўнгул.
Асру кўп такрор этардин ул парийваш номасин,
Бўлмишам эл ичра мажнунлуққа мансуб, эй кўнгул.
Ғайрдин сафҳангни қилғил пок, яъни айлама
Хотиринг лавҳини ҳар хат бирла маъюб, эй кўнгул.
Ғамдин озод ўлди хаттидин Навоий, бермаса
Бегига қуллуққа хат бўлғайму маҳсуб, эй кўнгул.

374

Ул парийким, банди зулфиға мажониндур уқул,
Мен кеби девоналар қайдин қачон қилсун қабул.
Зарра эрмаским қуёш ажзоси нур айларга касб
Ул парий қасриға равзандин қилур ҳар дам нузул.
Оламоро ҳусн ила жонбахш нутқунгму экин,
Ё Масиҳо руҳи Юсуф жисмида қилмиш ҳулул.
Эйки дерсен, келдингу шод ўлғуси васлингға ёр,
Шод бўлғай эрди бўлған бўлса ҳажримдин малул.
Мусҳафи авсофингда эрмиш, Оллоҳ-Оллоҳ, мужмале,
Сура-сура ҳар карашманг шарҳида ийнак фусул.
Ерга сочинг судралур кулбамга кирсанг хам бўлуб,
Меҳр паст ўлған замон андоқки топқай соя тул.
Икки зулфунг тўлғанур ҳар дам сабо таҳрикидин,
Икки ҳинду нағма бирла зоҳир эткандек усул.
Ростлиқдин дайр тоқиға мадор ўлмоқ не айб,
Соликеким бўлса хидматда сутун янглиғ ҳамул.
Бўлмаса эрди Навоий сирри ишқингға амин,
Не залум эткай эдинг анинг хитобин, не жаҳул.

375

Қон тўкар кўз оразинг гулгуналиқ кўрган маҳал,
Не учунким суйи анинг қон ила бўлмиш бадал.
Тоқи ахзар қотти барча фитнаву бедодини
Қошингга машшота гўё вусма айлар чоғда ҳал.
Нилдин гулгун узоринг боғида ҳар сари хол,
Нилуфар гулшан аро ҳар ён очилмиш филмасал.
Кечрак очмоқ бурқаъ эрмас эл ўлар деб раҳм учун,
Балки айларсен улус кўпрак йиғилсун деб ҳиял.
Боғ аро ҳар ранг тўн эгнида чиқмиш уйлаким,
Ҳур жаннат сайриға чиққай кийиб турлуг ҳулал.
То юдунг зуннори зулфунгни, сочилған суйидин,
Кишвари ислом аро юз минг бино топмиш халал.
Даҳр шўхидин, Навоий, тут қироқким, боғласанг
Бир аёқ су бирла ақдин, улдурур жоми ажал.

376

Кўзумда ҳажр ўтининг ҳумратин кўр, дема қондур ул,
Қора соғинма, пайконинг суйи томғон нишондур ул.
Лабинг холики хат яшурди жонни яшурун ўртар,
Ҳамоно ишқдин жонимдағи доғи ниҳондур ул.
Кўнгул боғи аро ҳар ён ўқунг захми эмас, гўё
Ниҳоли меҳринг экмаклик учун қозған макондур ул.
Кўзумнинг мардумиким, то саҳар кавкаб санар ҳар тун
Ул уйдин уйқу айёрин қоварға посбондур ул.
Кўнгулдин келган оҳим хайлини манъ этмасам авло
Ки меҳнат кишваридин азм қилған корвондур ул.
Қадинг сарвидадур кўнглум қуши, ваҳ, сунбулунг эрма!
Ким, ул сарв узра қуш қасдиға чирмашқан йилондур ул
Суроҳий оғзида қил шаклидин хушдилмен, эй соқий,
Магар айшу фароғат тойириға ошёндур ул.
Эмас бўлсанг таайюн хонақоҳи шуғлидин эмин,
Фано дайриға кир филҳолким дор-ул-амондур ул.
Навоий заъфин англаб ўзгага ҳамл этма жаврунгни
Ки, йиллар ушбу оғир юкни чеккан нотавондур ул.

377

Қани бир чеҳраки майл эткай анга хаста кўнгул,
Қани бир зулфки, бўлғай анга вобаста кўнгул.
Захмий оғзида лабинг зикрию аҳволи қатиқ,
Жон етиб оғзиға ҳол устидадур хаста кўнгул.
Ғусса тирноғи билаким қилур атрофини реш,
Нақш этар эгма қошинг шаклини пайваста кўнгул.
Ғам еман бузди эса кўнглум уйинким, қўймас
Махзани ишқини то бўлмаса шойиста кўнгул.
Таҳ-батаҳ қон демаким, икки юзунг шавқидин
Дард боғида қилур лолаву гулдаста кўнгул.
Кўнглунг ар бўлмаса вобаста, тонг эрмас, эй шайх,
Борму охир бори олам аро вораста кўнгул.
Зулмидин деса Навоийки, қилай ишқин тарк,
Манъ этиб ичкаридин ёлбарур оҳиста кўнгул.

378

Ҳар киши кўрса қизил хорода ул маҳваш жамол,
Қон ёшим мавжи аро қилғай қуёш акси хаёл.
Новакин чекмангки, чирмалмиш анга жон риштаси
Куч била чиқмоқ не имкон реша беркиткан ниҳол,
Ул қуёшнинг маркаби кўк тавсанидур не ажаб,
Гар рикоб ўлмоққа бош бир-бирга еткургай ҳилол.
Нун бошинда шамра янглиғдур қошинг узра гириҳ
Ораз узра нуқта мислидур узоринг узра хол.
Гўйиё қилғай шафақ бирла қуёштин ранг ҳал,
Сунъ наққоши тасаввур қилса чеҳрангдин мисол.
Майда соқий аксини кўргач эгилдим ўпгали,
Бош кўтарман эмди, яъниким топибмен инфиол.
Эй Навоий, ўлгил андин бурнаким, еткай ажал
Ким, ажал еткач ўларга бермагай шояд мажол.

379

Қилди овора мени хастани овора кўнгул,
Хонумонимни қора қилди юзи қора кўнгул.
Итларинг оллида юз пора кўнгулни солдим,
Муна кўр, ҳар бирининг оғзида бир пора кўнгул.
Ёр юз пора қилиб борди ҳазин кўнглумни,
Ҳеч ўсонмай яна ҳар лаҳза борур пора кўнгул.
Ёш тўкар кўнглум анинг васлиға майл айласа кўз,
Қон ютар кўз, юзини айласа наззора кўнгул.
Ноз ўқин жон била жисмимға уруб худ ўттунг,
Боқки, қолди боқибон ёлбора-ёлбора кўнгул.
Луъбати даҳр фиреби била бозий емаким,
Бермади кимсага бу шоҳиди маккора кўнгул.
Кўнгли истарки, синуқ бўлса Навоий кўнгли,
Бўлмасун шиша кўнгул қасдида, ваҳ, хора кўнгул.

380

Не қошу юздурур санга, эй сунъи лоюзол,
Бир ой бошида кўрмади ҳеч ким ики ҳилол
Оғзи сўзин демакда бели ёдима келур,
Оре дақиқ нукта аро юз берур хаёл.
Кўзу қошинг биайниҳ наргис бошинда нун,
Зулфунг аёғинг остида чун вард аёғи дол.
Хат лафзи кимки ёзса қўяр нуқта юқори,
Мушкин хатингнинг устида андоқ кўрунди хол.
Сарсабз эрур ҳамеша бу гулшанда сарвдек,
Озодаеки бўлса мизожида эътидол.
Васл истарам аён қилибон ашк дурларин,
Сойил етимлар йиғиб эткан кеби савол.
Ул чобук оллида бошин этти Навоий гўй,
Чавгон саргузаштима басдур гувоҳи ҳол.

381

Ёраб, ул ой ҳуснин эл фаҳмиға номафҳум қил,
Буйла мавжуд этмасанг, аввал мени маъдум қил.
Барча юздин уйлаким кўзумни маҳрум айладинг,
Барча кўзни ул парийваш юзидин маҳрум қил.
Бўлса ишқимда қусуре кўнглини мендин совут,
Ишқим ар пок ўлса, тошдек кўнглин анинг мум қил.
Қилса зулм ул золим элни қилмағил, ё раб, забун,
Чун тазаллумдур ишим доим мени мазлум қил.
То кўзум қутлуғ юзидин ўзга сари тушмасун,
Ҳар не кўз кўргай менинг бахтимға ани шум қил.
То тирикмен ишқи ҳарфидур ичимда, эй рафиқ,
Ўлсам они-ўқ мазорим тошида марқум қил.
Демаким, борму экин меҳрим Навоий кўнглида,
Анда сенсен, бир тааммул айлабон маълум қил.

382

Бўйнумға қайда қилғай ул ой қўлини мойил
Ким, басдурур қулода ит бўйниға ҳамойил.
Юз хўб жилва қилса бормас кўзумдин ул ой
Ким, зарра хайли бўлмас ҳаргиз қуёшқа ҳойил
Улким, кулуб кўзига сурма чекар не фикри?
Гар кўз ёшимдин ўлғай кўзнинг қораси зойил.
Ноз этки сарву гулда, бал инсу жинда йўқтур
Бу ҳусну бу латофат, бу шаклу бу шамойил.
Қил сиғмас оғзинг ичра кўп нукта тонг эмаским,
Нозукрак ўлди қилдин ҳар сўзга бўлса қойил.
Бу шукр учун карам қил, сойилға, эй ғанийким,
Эрмастур ул тавонгар, сен хидматида сойил.
Ҳижронда бехуд истар ўзни Навоий, эй шайх,
Ою йил ани усрук кўрсанг, демаки, ойил.

383

Зулфини очмиш сабо юзига чиқмиш тоби мул,
Зулфу юзи аксидин тўниға тушмиш долу гул.
Қон ютуб кўнглум тилар ҳар лаҳза ишқинг доғини,
Қурси лиму истагандек аҳли ишрат ичса мул.
Пар эмас булбулда, балким оташин гул шавқидин
Гулханий девонадурким, юқмиш аъзосиға кул.
Юзу холинг ўти то доғ этти, бўлмиш лоладек
Кўҳи ғам тийғи жафодин чок-чок ўлған кўнгул.
Борғуси гардинг фалакка бодполар сайридин,
Бодпойингға не осиғ атласи афлок жул.
Гар бинафша хаттинга қуллуқ қилурдин қочмади,
Эл аро невчун эрур боши қуйи, бўйнида ғул.
Кирпик эрмаским Навоий ўткай ул чобук дебон,
Кўз қора суйиға боғлаптур қамишлар бирла пул.

384

Кўнглунг истар ёрлар бирла ҳамеша шод бўл,
Мендину кимдинки, кўнглунг истамас, озод бўл.
Гарчи сабрим уйи янглиғ айладинг вайрон мени
Доимо, ё рабки, ҳуснунг мулкидек обод бўл.
Мен чекиб андуҳ ўлай, эй жони бўлсун ул Масиҳ
Соврул, эй чархи нигун, в-эй даҳри дун, барбод бўл.
Бевафолар зулму бедодиға эрмассен ҳариф,
Эй синуқ кўнглум, агар худ шиша, гар пўлод бўл.
Туттум ўлмакдин тирилмак ҳажрида тенгдур манга,
Эмди гар бергил зилоли Хизр, агар жаллод бўл.
Чекма бошким эмин эрмассен хазон яғмосидин,
Бу чаман ичра агар савсан, агар шамшод бўл.
Эй Навоий, олам аҳлиға чу йўқ эрмиш вафо,
Келу мундин нари, бекаслик била муътод бўл.

385

Қоматингға ҳар замон юз жилва, эй зебо ниҳол,
Нотавон кўнглумга ҳар бир жилвасидин ўзга ҳол.
Эврулур кўнглумда ул чобук хаёли ҳар кеча,
Шуълалиқ кўнглумни қилди чарх фонуси хаёл.
Бош қўяй дедим оёғи туфроғиға деди: қўй
Бўса истаб лаъли рангин сўрдум эрса, деди: ол.
Ғунчайи хандонки, дерлар мунфаилдур оғзидин,
Лек кулмак бирла истар қилса дафъи инфиол.
Хатту холи ҳасратидин онча ашким оқтиким,
Бир кўзум тутти ғубору бир кўзумга тушти хол.
Давр хам қилди қадингни, гўшае тут, йўқ асо,
Негаким, дард-ўқ бўлур зоҳир алиф ёндашса дол.
Эй кўз, онсиз ўзга юз кўрмакни қилмишсен ҳавас,
Ҳажр тийғидин ўюл, ёхуд Навоийдин уёл.

386

Боғ мендек сарғариб, булбул менингдек бўлди лол,
Гўйиё мундоқ бўлур бир гулдин айрилғанға ҳол.
Ердаги ёфроғ ғарибу хоксор ар бўлмаса,
Мен кеби не важҳдиндур юзи сариғ, ашки ол?
Суғаким тушмиш қизарған барглар, кўрган киши
Кўз ёшим ичра бағир парголаси айлар хаёл.
Шох Мажнундурки, урён бўлубон афғон қилур,
Барг Лайлодурки, нилу игна бирла қазди хол.
Ҳажр аро оҳимға боқмай борди, лекин шукр эрур
Ким, хазонда сарвға осиб еткурмас шамол.
Бу сариғ рухсор уза ҳар сари ашким ўхшашур
Бир хазонлиғ боғ ичинда ҳар тараф равшан зулол.
Васл англа ишқ боғининг баҳоридин нишон,
Ҳажр, билгил гар тилар бўлсанг, хазонидин мисол.
Бу чаман раънолари саркашлик этгандин не суд
Ким, хазон торожидин эмин эмастур бир ниҳол.
Эй Навоий, бу хазон ўлғай баҳор ила бадал,
Келса давлат гулбуни шаҳзодайи соҳибжамол.

387

Сарвнозим, йўқ ажаб, гар рўзадин топмиш малол
Ким, су ичмасдан топар пажмурдалиғ нозук ниҳол.
Йиллар оғзимким қурутмишсен зулоли васл учун,
Билдинг эркин шаммаеким, саъб эркандур бу ҳол
Кун туш ўлмай рўзаву иссиғдин ул ой қилди заъф,
Не ҳароратдур қуёш, ё рабки, топқайсен завол.
Рўза заъфидинки чиқмас уйдин ўлмиш моҳи нав,
Заъф кўргилким, тўлун ойимни айлаптур ҳилол.
Рўза муҳри соғиниб дерменки, олсам тишлабон
Ҳар қачон кўрсам анинг ширин дудоғи узра хол.
Шарбатин дермен эзай жон ширасидин қил мадад,
Зулматингдин тийралик, эй Хизру чашмангдин зулол.
Элга шом ўлмиш, Навоийға юзунгдин субҳ эрур
Ким, соғинсун рўза шомин, бор эгач субҳи висол.

388

Уйғониб субҳ уйқусидин меҳр шамъин тор қил,
Кўз очиб ҳарггўшадин бир фитнани бедор қил!
Кўзни афсунсоз этиб жонбахш лабдин нукта айт,
Сомирий сиҳрин, Масиҳо муъжизин изҳор қил!
Кўз тўла уйқу оғирлиқ солмоқ учун қўл очиб,
Ул муҳол уммид бирла бизни миннатдор қил!
Сеп қора ер узра хоб олуд кўзга су уруб,
Кўз етарча ерни ул су бирла наргисзор қил!
Уйқудин ул гулни кўрмак гар муродим бўлмаса,
Кўзума, ё рабки, ҳар бир кипригин бир хор қил!
Дўст матлуб эрса ғафлат уйқусидин кўз очиб
Учмоқ уммиди, томуғ биймидин истиғфор қил!
Эй Навоий, тушта ул ой дедиким, васл истама!
Акс эрур туш, сен талабни улча мумкин бор қил!

389

Ул мукаҳҳал кўз жафосидин агар бўлсам қатил,
Сурма тошидин ясаб қабрим қўюнг бошида мил.
Лаъли жон олған далили улки, йўқтур элға жон,
Буки элга жон бағишлайдур, бу дағи бир далил.
Рашкдин ҳар сари ишқинг доғин айлармен ниҳон,
Боғлабон марҳам дирам ҳар ён ёшурғандек бахил.
Юзда йўллар шакли тутмиш қон ёшимнинг хатлари,
Келки, қилмиш кўз хаёлинг хайлиға қонин сабил.
Оразингдин хай манга томғайму деб туфроғ мен,
Ул киши янглиғки, бўлғай обрў истаб залил.
Соқиё, тут бир қадаҳ майким, эритгай тошни
Ким, ғаму андуҳ ғизосидин эрур кўнглум сақил.
То ани ичкач, Навоийға очилғай гулситон,
Гар сабук руҳона кирса ўтқа андоқким Халил.

390

Қилғали хилъатин ул сарви гуландом қизил,
Қилди қон тўкмак ила даҳрни гулфом қизил.
Лаъли шавқи била гар бўлса кўнгул қон не ажаб
Ким, қизил май била тўлса кўрунур жом қизил.
Чарх агар ҳолима қон йиғламади ҳажр туни,
Нега бас бўлди шафақдин юзи ул шом қизил.
Қилди қонлиғ кўнгул ул зулф хаёлин рангин,
Рақам эткан кеби шингарф била лом қизил.
Гул севарменки, бу ранг эткали хилъат ул шўх
Ранглар ичра берур кўнглума ором қизил.
Ҳусн сотма шафақинг рангидин, эй золи сипеҳр
Ким, ани қўймағуси гардиши айём қизил.
Коми дил гарчи Навоийға майи лаълинг эрур,
Бўлғуси чеҳраси хуноб ила ноком қизил.

391

Йўқтурур оламда аҳли ишқдек бечора эл,
Ҳажр зулми бирла хонумонидин овора эл.
Ишқ сайлоби жафоси бирла ҳижрон тийғидин
Хотири вайрон жамоат, кўнгли юз минг пора эл.
Чиқсанг уйдин телба бўлмоқ олам аҳли не ажаб
Кўрмамиш ҳаргиз чу сендек бир парий рухсора эл.
Англаким, овора бўлғанлардур ул ой ишқидин
Ҳажр саҳросида кўрсанг тоғу водий ора эл.
Ўртаб, эй ҳижрон, мени дудумни қил кўйида мийғ,
То ул ой ҳусниға айлай олмағай наззора эл.
Чун қазо тағйир топмас коми озлиғдин, гила
Маҳз ноҳамворлиғдур айламак ҳамвора эл.
Эй Навоий фитна ёғдурса ул ой ишқ аҳлиға,
Осмондин ҳарнеким келса не қилғай чора эл?

392

Кеча борди ёру андин қолмади гирён кўнгул,
Оллида машъал соғиндим бор эмиш сўзон кўнгул.
Ул сифатким, ғунчанинг табъида бўлғай гул ниҳон,
Оразинг нақшин ичинда айламиш пинҳон кўнгул.
Топмас эрдим кўйида истаб, агар худ захмидин
Тўкмаса эрди қаён азм айлагандин қон кўнгул.
Ғунчайи уммид агар лаълингдин узман, айб эмас
Ким кишига жонидин узмак эмас осон кўнгул.
Ҳажр аро жонлар бериб чунким қўшулди ёриға,
Эй рафиқ, айрилмоқ андин эмди не имкон кўнгул.


Бир насиҳат қилғум, эй ишқ аҳли, айланг истимоъ,
Солмангиз ҳар сори кўз, то бўлмасун ҳар ён кўнгул.
Эй Навоий, ёрдин тушмак йироқ имкон эмас,
Кўйидин чун ихтиёр этмас даме ҳижрон кўнгул.

Мим Ҳарфининг Маҳбубларининг Малоҳати «Ғаройиб»дин

393

Бўлмиш андоқ мунқатиъ аҳли замондин улфатим
Ким, ўзум бирла чиқишмас ҳам замоне суҳбатим.
Эй хуш улким, тутмиш эрди ваҳш ила саҳрода унс,
Муҳиш аҳволе мангаким, бор ўзумдин ваҳшатим.
Истарам қочмоқ адам водийсидинким, киргали
Вомиқу Фарҳоду Мажнун бас ғулувдур хилватим.
Тўлғанурмен ўзлугумдин чиқғали буким эрур,
Дард водийсида саргардон қуюндек ҳайъатим.
Эй ажал, тан хирқасин куйдурки, бўлмиш бас оғир,
Бу маломат ўқлари бирла тикилган кисватим.
Эй фалак, анжум ушоқ тошин йиғиб бошингға ур,
Чун фано майхонаси хиштидин ўлди турбатим.
Етти кўкни кўк варақлардек совурғай ҳар тараф,
Тоқи минойий аро чирмалса оҳи ҳасратим.
Қўй дуру феруза баҳсинким, нужуму чархни
Нилуфар барги уза шабнамча кўрмас ҳимматим.
Лаълдек бошим осилсун ғарқаи хуноб ўлуб,
Лаъл тиккан салтанат тожиға бўлса рағбатим.
Турфа кўрким, халқ коми бирла умрум бўлди сарф,
Турфароқ буким бировга ёқмади бир хидматим.
Эй Навоий, икки оламдин кечиб топтим висол,
Бу ики бутхонадин эрмиш бу йўлда офатим.

394

Ул парий наззорасиға, ваҳки, йўқтур тоқатим
Ким, қачон қилсам назар девона айлар ҳайратим.
Бас, не навъ айлай таманноким, висоли шамъидин
Ҳажр шоми гаҳ-гаҳе бўлғай мунаввар суҳбатим.
Суҳбатида бор ҳам топсам бу толиъ қайдаким,
Бир нафас маҳрамлари силкида бўлғай хидматим.
Хидматиға маҳрам ўлсам ҳам қачон имкони бор
Ким, дегай бир лаҳзае бўлғил ҳарифи хилватим.
Бўлса ҳам хилват муяссар, ваҳки, ҳаргиз йўқтурур
Пойбўси давлатин зоҳир қилурға журъатим.
Гар оёқ сунса кўзумга ҳам кўнгул не войким,
Ул замон кўз рашкидин куйдургусидур ғайратим.
Васл умидин қўй Навоийким, хаёледур муҳол,
Бу муҳол уммид ила ҳар лаҳза берма заҳматим.

395

Чаманда мунисим не сарв эрур, не гул, не сунбул ҳам,
Манга сарве керакким, сочи сунбулдур, юзи гул ҳам.
Ажаб йўқ тўлғаниб жисмим, қорарса субҳи айшимким,
Тушуб ул кокул узра чин, юзига тушти кокул ҳам.
Деманг ул шўх ила асҳоб базмин қил тафарружким,
Талаффуз айлай олман бу ҳикоятни, тахайюл ҳам.
Юзунг бирла қуёш таърифида гар давр эрур ҳосил,
Келур занжири зулфунг васфида лозим тасалсул ҳам.
Юзу қаддиға ҳуру тубий ўхшар дебсен, эй воиз,
Йироқ эрмас сўз айтурда гаҳе қилсанг тааммул ҳам.
Чекиб кўҳи фироқия сабр қилдим, васлиға еткач
Фиғон чексам ажаб йўқ мунча-ўқ бўлғай таҳаммул ҳам.
Юзунг шавқида кўнглум оҳи шамъу гулга ўт солди
Ки, куйди нотавон парвонаву кул бўлди булбул ҳам.
Ғанимат англасун булбулни гул етгачки, бўстондин
Учар гул яфроғи ҳам, қолмас учмай гарчи булбул ҳам.
Хумор ўлтурмиш эрди бўлмасанг муғ дайриға озим,
Бу ишга, эй Навоий, айлади тенгри сени мулҳам.

396

Не тонг узорим агар сарғариб, қизарди ёшим
Ки, юз қоралиғу исён била оқарди бошим.
Қуёш кеби юз ила тоғдек ғамин нетайин,
Менингки тоғ бошиға етибдурур қуёшим.
Магарки жон талашур вақт учун аён бўлғай
Мулоаба юзидин хўблар била талашим.
Замон эли гар урушсуну гар ярашсунлар
Ки, не урушим алар бирла бору не ярашим.
Ўқуған элни ҳалок айлагай китобасида,
Ичимдагини аён қилса қабрим узра тошим.
Ясасалар не ажаб дайр уза мазоримни
Менингки муғбачалардур ҳарифи журъакашим
Навоиё, магар идбор гардини юздин
Юғай надомату ҳасрат била тўкулса ёшим.

397

Ҳажр тошининг кўкумтул доғидин куйди таним,
Оҳким, кўкурд ўти бирла туташти хирманим.
Тийра кулбам ичра ўт солди фироқинг, войким,
Ёруди куймак ўти бирла қоронғу масканим.
Нилдин холу алиф юз узра то нақш айладинг,
Доғ куйдурмак ишим бўлмиш, алиф кесмак фаним.
Ишқ аро бўлдум ғаний, кўнглум аро пайконидин
Ким, тўлуптур ул жавоҳир бирла ушбу махзаним.
Зарварақ бирла безабдур гул юзин, ваҳ, турфа кўр
Ким, баҳор ичра хазон зоҳир қилиптур гулшаним.
Эмин ўлман хонақоҳу хилват ичра ужбдин,
Зоҳидо, майхона мулким, куп ичидур маъманим.
Эй Навоий, ул хат этмиш рўзгоримни қора,
Тонг эмас йиртуқ ёқа бирла қаламдек шеваним.

398

Қилғали юз тил кеби кўнглумни чок ул қотилим,
Тийғи ишқи лаззатин айлар ҳикоят ҳар тилим.
Ҳар кеча ғам тоғи ичра жон етиб оғзимға, бор
Мушфиқим бош узра буму кўзи шамъи маҳфилим.
Йиғлаған сойи сариғроқдур юзум, толиъ кўрунг
Ким, сочармен донаву андин сомондур ҳосилим.
Ҳалқа-ҳалқа зулфи доми ичрамен, ваҳким, келур,
Тўш-тўшумдин ниши ҳажру бу зириҳдур ҳойилим.
Ғам сипоҳи оллидин қочмоқ не имконким, берур
Оҳ ўтию ашк қонидин нишон ҳар манзилим.
Нега даҳр оё вафо аҳлининг истар ўлмагин,
Оҳким, ўлгумдурур ҳал бўлмайин бу мушкилим.
Эй Навоий, қилма кўп Мажнун ҳадиси нақлини
Ким, мен этсам нақл, Мажнун бўлғусидур ноқилим.

399

Баҳор бўлдию гул майли қилмади кўнглум,
Очилди ғунчаву лекин очилмади кўнглум.
Юзунг хаёли ила вола эрдим андоқким,
Баҳор бўлдию гул майли қилмади кўнглум.
Гум ўлди боғда оғзинг хаёлидин, юз ваҳ
Ки, ғунчалар ора истаб, топилмади кўнглум.
Кўзумда жилва қилиб, кўнглум олмоқ истади гул,
Итинг изича ани кўзга илмади кўнглум.
Юзунг назорасида масту маҳв эди, яъни
Ки, гул чоғида замоне ойилмади кўнглум.
Замона гулбунида ғунчадекдур эл кўнгли,
Аларға шукрки боре қотилмади кўнглум.
Навоий ғунча тилаб, кўнглум оғзин этти ҳавас.
Агарчи топмади, лекин ёнгилмади кўнглум.

400

Магарки кўз йўлидин оқти қон бўлуб юрагим
Ки, тоғ этакларидек лолагундурур этагим.
Не тушки, ҳажри балосин кўрарда сескансам,
Тўкулдамак била қўшнини уйғотур юрагим.
Ғаминг бўғун-бўғунумни ойирди, ҳам хуштур
Итингга ташламоқ учун бирин-бирин сўнгагим.
Эмас бу холки, кўз оразингға етканда
Қолибдурур ёпишиб, айни шавқдин ненагим.
Не базм эрур майи ҳажринг сумурмагим, ҳайҳот
Ки, ҳасрат илги овуч қоқмоғимдурур газагим.
Демангки, қошлари меҳробида тилак тилагин
Мангаки, қошлари меҳроби-ўқдурур тилагим.
Чаманда савсану раъно қадиға мойилмен
Ки, савсаний тўн ила жилва кўп қилур мирагим.

401

Кўнгул жон бирла борди ҳамраҳинг, мен дард ила турдум,
Санга жон бирла кўнглумни, сени тенгрига топшурдум.
Нишондур тийра бўлған ахтари бахтим саводидин
Туганларким, фироқинг ўтидин ғам шоми куйдурдум.
Йиғоч бирла бошоқким, танда қолмиш улдурур марҳам
Жунундинким, фироқинг ўқларин жисмимда синдурдим.
Туташти шамъдек ҳар бармоғим ҳижрон шароридин,
Илиг марҳам қўяй деб чун кўнгул чокига еткурдум.
Чу ул кофир чиқар кўз солмағайсиз, эй мусулмонлар
Ки, мен бечора кўнглумни боқиб турғунча олдурдум.
Қотибдур кўзларимким, не ёпилмоқ, не таҳаррук бор,
Қиё боққайму бир деб азм этарда баски телмурдум.
Юзин кўргач бошимға тушти мушкин зулфи савдоси,
Фиғонким, бир боқишда юз бало бошимға келтурдум.
Кўнгул тинмасқа қолмиш эрди, ҳар навъ орзу бирла,
Ризо кўйида то қўйдум қадам кўнглумни тиндурдум.
Макон гулхан кулин қилдим Навоий, телбадек яъни
Жунун торожидин охир қора туфроққа ўлтурдум.

402

Айни заъфимдин қўлум чун қўлдадинг, эй дилбарим,
Қўйма илгимники, қўрқармен тўкулгай пайкарим.
То жунун беморимен, гулханнинг ўтлуқ куллари
Бўлди гулгун риштадин гуллар тиқилган бистарим.
Совуқ оҳимдин зарар топқай эдим ғам базмида
Жисм уйинда бўлмаса ўтлуғ кўнгулдин мижмарим.
Қатра хайлар ичра ул оразни кўрдум, эй рафиқ,
Ўлмагим эрмас ажабким, суға тушмиш ахтарим.
Дема, лаълим шавқидин сипқармадинг қон бир қадаҳ,
Мен ичармен, кўз тўкар, нетиб тугансун соғарим.
Гулшани фақр ичра то кирдим, эрур балким эмас
Гунбади нилуфарий гулшанда бир нилуфарим.
Ҳажр тиғи кўп учун жисмимда ҳар ён чекти бош
Эй Навоий, мен мазаллат тойири, будур парим.

403

Тун оқшом бўлдию келмас менинг шамъи шабистоним,
Бу андуҳ ўтидин ҳар дам куяр парвонадек жоним.
Не ғам кўргузса кўксум порасин чоки гирибоним,
Кўрунмас бўлса кўксум ярасидин доғи пинҳоним.
Ғамидин дурри макнундек, сиришким оқти Жайхундек,
Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним.
Фалак ҳам тўлди кавкабдин, қуёш ҳам тушти ашҳабдин,
Келиб тушмас бу маркабдин менинг хуршиди рахшоним.
Жаҳонни зулмат этти чаҳ, бу зулмат ичра ўлгум, ваҳ,
Манга бўлсанг не Хизри раҳ, етиб, эй оби ҳайвоним.
Дема кўктин қуёш кетмиш, фалакка тийралик етмиш,
Ул ой ҳажрида тор этмиш фалакни дуди афғоним.
Навоий кеби ҳижрондин, бу оқшом ўлдум афғондин,
Ғамим йўқ буйла юз жондин, етиб гар келса жононим.

404

Ишқ ила бўлдум масал, савдо била афсона ҳам,
Шукрлиллоҳким, яна ошиқмену девона ҳам.
То унутди ошнолиғ расмин ул бегонаваш,
Ошно йиғлар менинг ҳолим кўруб, бегона ҳам.
Ғам туни мендурмен оҳу ашкдин шамъим ўчуб,
Бошима емрулгали турмиш бузуғ кошона ҳам.
Элга меҳринг бор, бузуқ кўнглумга ҳам бир зарра боқ
Ким, қуёшнинг тобидин маҳрум эмас вайрона ҳам.
Эй малоҳат шамъи ҳар соат мени куйдурмаким,
Кўп ёрумас шамъ агарчи ўртанур парвона ҳам.
Йўқ, бу дайр ичра берур жоми ажал таъмини май
Ким, эрур паймона тўлмоқдин нишон паймона ҳам.
Эй Навоий, гар десанг, ул турфа қушни сайд этай,
Риштайи жисмингни дом эт, кўз ёшингни дона ҳам.

405

Кеча ул маҳвашни ёд айлаб фаровон йиғладим,
Меҳрим ошти субҳдек ҳар нечаким қон йиғладим.
Шамъ аввал оҳшом-ўқ куйди фиғоним ўтидин
Ким, мен ўт сочқон булутдек тортиб афғон йиғладим,
Тун қоронғу, кулба хилват, ҳажрдин кўнглум тўла,
Тош уруб кўксумга то бор эрди имкон йиғладим.
Ёр ҳажридин кишига айта олмас ғуссани,
Кўнглум этти шарҳу мен маҳжуру пажмон йиғладим.
Чарх ҳам тўкти қуёшнинг ҳажридин кавкаб, вале
Йиғламоқ ул эрдиким, мен зор гирён йиғладим.
Субҳдек хуршид васлидин агар кулсам не тонг
Менки, субҳи васл учун кўп шоми ҳижрон йиғладим.
Эй Навоий, тош эшитса навҳа қилғай ошкор,
Йўқ ажаб гар бир тун ўз ҳолимға пинҳон йиғладим.

406

Соқиё, кечаги май нашъасидин жон топтим,
Зулмат ичра масала чашмаи ҳайвои топтим.
Оғзинга олма олибким манга тишлаб бердинг,
Ҳам ўшул оғиз ила гўйи занахдон топтим.
Бода тобию юзунг партавидин тийра кеча
Тўлун ой кўрдуму хуршиди дарахшон топтим.
Меҳрдин кўп нафас урма дер эдим тонгға боқиб
Ким, мен ушбу кеча хуршидни меҳмон топтим.
Мен тўкуб ашк фалакдек вале бехудлуғума
Дам-бадам ёрумағур субҳи хандон топтим.
Телба кўнглумки, лабу зулфунг учун итмиш эди,
Кеча майхона аро масту паришон топтим.
Чархдин меҳр тамаъ туттуму офат кўрдум,
Ёрдин васл талаб қилдиму ҳижрон топтим.
Зулфи фикрида Навоийни лаби тиргузди,
Соқиё, кечаги май нашъасидин жон топтим.

407

Битигингдинки, саводини кўруб жон топтим.
Зулмат ичра масала чашмаи ҳайвон топтим.
Баҳрдин қатраға таъзим ила таҳсин кўрдум,
Меҳрдин зарраға эъзоз ила эҳсон топтим.
Ҳар алиф сарв эди, ҳе ғунчаву доли сунбул
Демайин номаки, бир тоза гулистон топтим.
Анбарин мадлариким меҳр эди мазмуни анинг,
Ҳар узун кечада бир меҳри дарахшон топтим.
Қатра қонларки, кўзум сочти ўқур ҳолатида
Ҳар шаба устида бнр лаъли Бадахшон топтим.
Не шаба эрдики, мазмуни била ашкимдин
Ҳар шаба устида бир лаъли Бадахшон топтим.
Гаҳ-гаҳе хаста Навоий таниға жон еткур
Битигингдинки, саводин кўруб жон топтим.

408

Висол тухмини эктим фироқ бар топтим,
Вафо ниҳолини тиктим, жафо самар топтим,
Муҳаббат ўтики, ёқтим висол шамъи учун
Ўзумни оқибат ул ўтдин-ўқ шарар топтим.
Мен ашк бирла юдум ғайр нақшини кўздин,
Валек ғайрға-ўқ ёрдин назар топтим.
Умид баҳрида ҳар неча ғўтаким урдум,
Садаф кўзумдину кўз ёшидин гуҳар топтим.
Дедим: бу рамзни англай, вале хирад пирин
Бу нукта кайфияти ичра бехабар топтим.
Чу дарди ишқ биёбонларини қилдим қатъ,
Адам вилоятидин нари юз хатар топтим.
Навоиё, кеча-кундуз хату юзини тилаб,
Шабона навҳа била нолаи саҳар топтим.

409

Васл баргин узки, мен ҳижрон гулин бўй этмишам,
Меҳр таркин тутки, мен меҳнат била хўй этмишам.
Нахли қаддингғаки, бердим кўз ёшидин парвариш,
Эмди бош тортарки, ёшдин юз сари жўй этмишам.
Ҳар сари жавлон қилиб еткач манга чектинг, инон
Бу экин журмумки, йўлунгда бошим гўй этмишам.
Нома ичра чирмашибон санга еткайменму деб,
Оразим каҳбаргу жисмим риштасин мўй этмишам.
Май бўлуб ашким, ғизо бағрим, суруд афғонларим,
Келинг аҳли ишқким, ғам хайлиға тўй этмишам.
Шайх боқий бўлсуну зарқ ичра тинмаслиғки, мен
Тинмишам токим фано дайри сари рўй этмишам.
Топмадим гулчеҳралардин шаммае бўйи вафо,
Эй Навоий, нечаким елдек таку пўй этмишам.

410

Тириг юрурмену бор мендин айру жононим,
Бу умр бирла юруб ўлмаган менинг жоним.
Бағирда юз халаву, ваҳ, демакка йўқ заҳрам,
Кўнгулда қон тўлаву йўқ дам урмоқ имконим.
Не бир аниски, аритса лолайи ашким,
Не бир рафиқки, англаса доғи пинҳоним.
Кўруб қошида муҳибларни жамъу мен мардуд,
Мунгайибон бузулур хотири паришоним.
Кўнгул худ иттию жон ҳамдами бўла олман
Бир-икки лаҳзаки, бор ул заиф меҳмоним.
Азимат эткали ул ганжи ҳусн андоқдур
Ки, чуғз ор қилур кўрса эмди вайроним.
Навоиё, бу наволарки кеча тортармен.
Зуҳал эшитуру хуршид эшитмас афғоним.

411

Эй қадинг сарви равон, кўюнг баҳори гулшаним,
Меҳнату афғон сенинг ҳажрингда кўрган-билганим.
Қабр тошидур безаклик сарбасар гул баргидин,
Тоза-тоза доғ ила кўҳи бало бўлған таним.
Чарх меҳнат тошидин то равзан очти ҳар тараф,
Мен маломат булбули, гўё қафасдур масканим.
Меҳнату ғам ўқлариға, ваҳки, юз минг захмлиқ,
Ашки сиймандуд қилған ҳайъат ўлди жавшаним.
Тийғеким, кўксум уйин очти, эшикдекдур анга
Очилиб ёпилса ҳар дам чоклиг пироҳаним.
Дўстлар, мени кўнгулсиз деб сўрарсиз, шодмен,
Бўлмайинму шодким, дафъ ўлмиш андоқ душманим.
Ишқ нақди доғи ғам кирмиш Навоий, кўнглига,
Ваҳки, бир дам аждаҳодин ҳолий эрмас махзаним.

412

Меҳр кўп кўргуздум, аммо меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо, ороми жоне топмадим.
Ғам била жонимға еттим ғамгусоре кўрмадим,
Ҳажр ила дилхаста бўлдум, дилситоне топмадим.
Ишқ аро юз минг маломат ўқиға бўлдум нишон,
Бир камон абруда тузлукдин нишоне топмадим.
Кўнглум ичра сарв ўқдур, ғунча пайкон, гул тикан
Даҳр боғи ичра мундоқ гулситоне топмадим.
Ҳусн мулки ичра сендек шоҳи золим кўрмадим,
Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим.
Кўп ўқудум Вомиқу Фарҳоду Мажнун қиссасин,
Ўз ишимдин булъажаброқ достоне топмадим.
Ул амон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи мен
Бир замон ишқида меҳнатдин амоне топмадим.
Табъ ганжидин маони хурдасин, юз қатла ҳайф
Ким, нисор этмакка шоҳи хурдадоне топмадим.

413

Оқизди лимуйий бўркунгни кўргач, онча қон кўнглум
Ки, заъф этти сариғ гул ғунчасидек нотавон кўнглум,
Кўнгулда баски ғунчанг фикратидин хурдайи маъно,
Йиғибмен ғунча кўнглидек, бўлуптур хурдадон кўнглум.
Санавбар кўнглига кўнглумни ўхшатмангки, ўртабдур
Ниҳон ҳар тухм уммидиға бир доғи ниҳон кўнглум.
Бадан вайронида ул ҳусн ганжи ҳажридин гоҳе
Гаҳ ўз ёлғузлуғидин чуғздек тортар фиғон кўнглум.
Дури ишқингни то топмиш, агар чок ўлса сартосар
Гуҳар ютқан балиғ янглиғ дам урмас нотавон кўнглум.
Анингдек топти сиймин соидинг ёди била улфат
Ки, дастомуз қушдек онсиз эрмас ҳар замон кўнглум.
Мақоми гаҳ бало тоғидурур, гоҳе фано дашти
Ки, ишқ ичра берур Фарҳоду Мажнундин нишон кўнглум.
Фалак золи ғаму дардин чекардин ўлдум, эй соқий,
Кетургин раз қизин ботким, тилар бир навжувон кўнглум.
Навоий дерки, кўнглунгни кетургил ишқ кўйидин,
Бағоят яхшидур, гар бўлса розий ул ёмон кўнглум

414

Не айб, агар майи софий ғамидадур кўнглум
Ки, чанги ҳалқайи зулфи хамидадур кўнглум.
Фалак ҳақиқати фикрида куйди эрса не тонг
Ки, аждаҳое дамоннинг дамидадур кўнглум.
Муғанниё, келу тузгил харошлиқ унума
Ҳазин таронаки, рудунг бамидадур кўнглум.
Нишотдин дема сўз, навҳа бирла бошла суруд
Ки, дарду ғамзадалиғ оламидадур кўнглум.
Фироқ ўтиға тушуб дам-бадам тўкар қон ёш
Ки, охир ўлгуси ўз мотамидадур кўнглум.
Не айб васлидин ар марҳам ўлса кўнглумда,
Ҳамеша чунки анинг марҳамидадур кўнглум.
Май ич, Навоию, аҳли замондин айлама ёд
Ки, ушбу хайлдин асру рамидадур кўнглум.

415

Вайронаедур масканим, андин манга бисёр ғам,
Оҳим била эшикта ўрт, ашким била девор нам.
Нўшидин элга гуфтугў, эй ҳажр ичармен мен оғу,
Кош ўлсуму кўнглумни бу андуҳдин қутқорсам.
Қил ишқ дайрида мақар, суккониға солғил назар
Ким, бор бу мажмаъ ичра ҳар дурдийкаши хаммор Жам.
Ҳар ерки анда бир нафас, ишратқа топсам дастрас,
Юз қатла айлармен ҳаваским, бўлса эрди ёр ҳам.
Соқий, бугун майни унут, мендек даме хуноба ют,
Мутриб навойи навҳа тут, созингға боғла тори бам.
Десамки, эй бадмеҳр ўғул, юзунг кўруб ой тутти йўл,
Дер: ер қуйи гар борди ул, бир шабрави айёр кам.
Мискин Навоий берса жон, эй дийда, ҳар дам тўкма
қон,
Ул ҳар неча қилса фиғон, сен асрағил зинҳор дам.

416

Онча кавкаб тўкти шоми ғам хаёлингдин кўзум
Ким, ёруди оқибат субҳи висолингдин кўзум.
Холдин кўз тийра бўлмоқ расм эрур, бу турфаким,
Ёруди кўз мардумидек турфа холингдин кўзум.
Қуй ақиқи май суҳайли жом аро, эй муғбача
Ким, ёрур ул ахтари фархунда фолингдин кўзум.
Васлинга еттим биҳамдиллаҳки, зониъ бўлмади,
Улки, қон йиғлар эди ҳар дам хаёлингдин кўзум.
Бу сабабдинким, недин сенсиз қолиб кўр ўлмади,
Боқа олмайдур юзунгга инфиолингдин кўзум.
Янги ой кўргач халойиқ, кўзни тутмоқ расм эрур,
Лекин очилди кўруб мушкин ҳилолингдин кўзум.
Шукр лиллаҳким, Навоийдек мунаввардур яна
Хоки пойингдин юзум, шамъи жамолингдин кўзум.

417

Ер юзини тутти ашким, кўкка етти нолишим,
Юқори тенгрию қуйи сендин ўзга йўқ кишим.
Ложарам девонаву расвойи олам бўлғамен,
Чун тушуптур, эй парийпайкар, сенинг бирла ишим.
Тиш қадабмен лаълинга узмасмен андин бу тамаъ
Анбури ҳижрон била бир-бир суғурсалар тишим.
Ҳар дам иссиғ ашку совуғ оҳдин дармондамен,
Юзу зулфунг даврида мундоқ кечар ёзу қишим.
Тийралик дуду шафақдур шуълаву анжум шарор
Гўйиёким солди ўт ҳижрон тунига қарғишим.
Меҳри йўқлуқтин эрур ҳар тун синони оҳ ила,
Кўк ҳисори хайли бирла тонгға тегру санчишим.
Эй Навоий, гар сенинг нолангға йиғлар андалиб,
Бир кун ул гул кўнглига ҳам кор қилғай нолишим

418

Лаълинг ғамидин дийдайи гирён била бордим,
Кўрмай сени юз нолаву афғон била бордим.
Васлингға етай дедиму ҳажрингға йўлуқтум,
Уммид ила келдим, вале армон била бордим.
Васлингға шитоб айлаб ўкуш ғам била ёндим,
Ўқдек келибон бир неча пайкон била бордим.
Оламға видоъ эттим ўшул юз ҳавасидин,
Юз шукрки, охир дами иймон била бордим.
Умре тилаб иш сиррини кетмак керак охир
Ким, шаммае андин мени ҳайрон била бордим.
Оламға видоъ эттим, оч ул юзни дамеким,
Зоди абад элтай чу бу борған била бордим.
Дедимки Навоийдек ўлай меҳринг илан-ўқ,
Юз шукрки, ул ваъдаву паймон била бордим.

419

Водийи ҳажрингда бир дам қон ютардин қонмадим,
Ушбу ўтлуғ водий ичра тинмадим то ёнмадим.
Ўлганимдин сўнгра келди сўрғали дардимни ёр,
Уйқу кўрким, бошима етиб қуёш уйғонмадим.
Оразим сарғарди олтундек сочинг савдосидин,
Мундин ўзга нақд ул савдо аро қозғанмадим.
Кўйига айландурунг наъшимки, ҳижрон заъфида
Ўлтуруб ҳасрат мени бир ул тараф айланмадим.
Нол янглиғ гарчи хаттинг шавқидин бўлдум заиф,
Лек жавринг тийғи бошимға келиб тўлғанмадим.
Салтанат кўрким, нуҳоле меҳрдин арз эттилар,
Жуз фано майхонасининг керпичин ёстанмадим.
Ишқ аро иқрор кўп чекма мени ўлтургали,
Эй Навонй, чунки мен ҳаргиз бу иштин тонмадим.

420

Онча йиғлатти жафодин дўстдур деб севганим
Ким, кулар аҳволима ҳар қайда кўрса душманим.
Дўстким қилғай мени бедоди душман кулгуси,
Буйла душманкомлиғдин яхшироқдур ўлганим.
Дўст душмандин манга кўпрак чу текурди жафо,
Не ажаб гар эмди душмандўстлуғ бўлғай фаним.
Урса душман захм эрур марҳам таваққўъ дўстдин,
Иккиси захм урса тонг йўқ чок-чок ўлмоқ таним.
Таъна бирла бузма, эй душман, кўнгул уйин дағи,
Ушбу баским, дўст зулмидин бузулмиш масканим.
Дўстқа жон бердиму душмандур эмди, ваҳ, не тонг
Ўртаса ҳам дўст, ҳам душманни оҳу шеваним.
Эй Навоий, дўст худ йўқ, ваҳ, не ҳолатдурки, бор
Бошим узра душман икки дийдайн тар доманим.

421

Хазон ранги юзига берса тонг йўқ шуълайи дардим
Ким, элга шамъи базм ўлмиш баҳори нозпарвардим.
Анинг васли муҳолу ҳажрида дардим фузун ҳар дам,
Бировни ҳамдами гар кўрсам, афзунроқ бўлур дардим.
Сабо бирла булут туфроғимен, кўйига гардимни
Бири элтиб, бири қўймаса андин чиққали гардим.
Чу сурсанг тийғи заҳролуд кўнглум очилур, невчун
Ким, улдур сабзаму қонким, бағирдин оқизур вардим.
Агар ҳижрон тунида умрум ўтти, эй кўнгул, ғам йўқ,
Топармен жон агар бир тун йўлуқса моҳи шабгардим.
Хазон бирла баҳорин даҳрнинг найлай, чу ёшурди
Бирисин лолайи ашким, бирисин чеҳрайи зардим.
Фалакдек, эй Навоий, бўлмасам бир ой фироқинда
Недур бас чархдек тун-кун жаҳон гирдида новардим

422

Ақлу жон қасдида кўрдум ул кўзу мужгонни ҳам,
Чектим ул мужгону кўз оллида ақлу жонни ҳам.
Новакинг еткач қизиқ кўнглум йиғочин куйдириб
Қатрайи су янглиғ ошом айлади пайконни ҳам.
Кўз ёшимни қон қилиб, бағрим су эттинг эй фироқ,
Йўқки ёлғуз суни қон қилдинг, су қилдинг қонни ҳам.
Ишқ даштида қуюндек хоксорингмен, гаҳе,
Истасанг ушшоқни, ёд эт бу саргардонни ҳам.
Гўйдек бошим неча рахшинг аёғи зарбидан.
Пўя қилған, гаҳ-гаҳе еткур анга чавгонни ҳам.
Эй тавонгар, нечаким қасрингни қилдинг зарнигор
Асру ҳолий кўрма дарвеш ўлтурур вайронни ҳам.
Кўнглум олиб бордингу қолмиш манга бир хаста жон,
Ҳар қачон келсанг Навоий топшурур қолғанни ҳам.

423

Ажойиб тийрадур ҳажрим туни, эй меҳри йўқ моҳим,
Магар совурди ишқинг ўртаганларнинг кулин оҳим.
Вужудум ул қуёш ҳажрида андоқ муртафиъ бўлди
Ки, мумкин йўқ ани истарда бўлмоқ соя ҳамроҳим.
Юзумнингг акси коҳий қилди кўюнгнинг ушоқ тошин
Камоли ишқ кўрким, қаҳрабо ижод этар коҳим.
Кўнгул ҳар ғамзаси ўқинки, бордур, орзу қилди,
Биҳамдиллаҳки, еткурди неким, бор эрди дилхоҳим.
Ясай дард ўқларидин бир оқ уй жон гулшани ичра
Ки, кўнглумда ториқса, анда киргай моҳи хиргоҳим.
Кўнгул афсонасин гоҳе десам, элни тутар уйқу,
Ва лекин ҳар замон сескандурур афғони ногоҳим.
Қилиб майхона туфроғин ватан қон ютмоғим кўргил
Ки, бу бир бодайи айшимдурур ул маснади жоҳим.
Эрур бир муғбача илгидин ичмак орзусидин
Фано дайрида ҳар дам бир эшикдин шайъилиллоҳим,
Умид улким қадам сарвақтима еткурган огоҳе,
Навоий гар талаб йўлида бўлса жони огоҳим.

424

Тандин ўқунгни чексалар, оғрирдин эрмас шеваним,
Андин қилурмен навҳаким, айру тушар жондин таним.
Гулхан кули ичра ниҳон, жисмим жунундиндур нишон,
То телбалик барқи аён бўлғач куюптур хирманим.
То ишқ аро афсонамен, ўт ичраки девонамен,
Ул шамъ учун парвонаменким, бўлмиш ўртанмак фаним.
Ул шўх секритти саманд, эрмас насиҳат судманд,
Ҳар дўст берса эмди панд, улдур улуғроқ душманим.
Май ичкали ул нўшлаб зоҳир қилур ҳар дам тараб,
Бу навъ очилмоқ не ажаб, андоқ су ичкан гулшаним.
Чун одамийда йўқ вафо, кўр ул парий ишқи аро
Жавлонгаҳим дашти фано, вайронайи ғам масканим.
Рам тиғидин қочмоқ ҳавас қилма, Навоий, ҳар нафас,
Ул тийғнинг дафъиға бас, юз пора хирқа жавшаним.

425

Қуруқ танимға туган куйдурурда бебоким
Фатила ўти етишкач туташти хошоким.
Тан ичра телба кўнгул изтироб этар асру,
Тикиб не навъ ўнгансун бу сийнайи чоким.
Ҳазин кўнгулни магар чок қилгасен, эй гул
Ки, ғунча янглиғ очилғай даме бу ғамноким.
Ҳавойи ишқинг аро ўзга оламим бордур
Ки ашким анжум эрур, оҳ дуди афлоким.
Дедим: бошимни чопиб туъма элт итларингга,
Деди: бу юкдин узулмиш яқинда фитроким,
Фиғонки, ишқ ҳадиси дақиқ эрур андоқ
Ки, қосир ўлмиш ани англамоқдин идроким.
Дединг: Навоий эмиш ҳушманд, боре дегил,
Жаҳонда ким дурур андоқ харобу расво ким?

426

Висол ичра ул ойнинг фурқатин осон гумон қилдим,
Чу борди, войким, не навъ душвор эрканин билдим.
Дер эрдим, ҳажрида шояд ўзумни асрай олғаймен,
Бу сўз ҳашв эрканин билдим ҳамул соатки айрилдим.
Фиғонким, дарду ғам кирмакка хуш-хуш рахналар бўлди,
Кўнгулким тўш-тўшидин дарду ғам чиқсун дебон тилдим.
Ҳамул дам ишқ даштида мени гум қилди бехудлуғ,
Агар ҳушу хирад саъйи била бир лаҳза топилдим.
Фано йўлиға туштум еткали Фарҳоду Мажнунға,
Нечук йўл бормайинким, яхши ҳамраҳларға қотилдим.
Чу ичтим ишқ жомин бехуд ўлдум тарки ҳуш айлаб,
Анингдек май ичиб бу навъ усруклукдин ойилдим.
Фироқи мушкил эрмиш, билмайин мен ҳам Навоийдек
Висол ичра ул ойнинг фурқатин осон гумон қилдим.

427

Ҳажр ила кўрма раво жонимға бепоён ўлум,
Тийғ сурким, хуштурур оз оғриғу осон ўлум.


Жон бериб истармен ўлмакни, ўлум хўброқки, жон,
Жоним ўлмакдур чу истайдур манга жонон ўлум.
Халқ душвор ўлмагим ҳайронидурлар, турфа кўр
Ким, эрур душвор ҳажрим оллида ҳайрон ўлум.
Ҳажр қолмас ёшурун оҳу фиғон чек, эй кўнгул
Ким, яшурмоқ бирла ҳаргиз қолмади пинҳон ўлум.
Дарди ҳижрон саъбу етмас шарбати васл, эй табиб,
Гўйиёким ушбу дардимға эрур дармон ўлум.
Фоний ўлмай қилған изҳори фано, билким, эрур
Ул гадоким ризқ учун зоҳир қилур ёлғон ўлум.
Эй Навоий, жаҳл ила ўлмак қатиқ ишдур, вале
Чун камоли маърифат касб ўлди, не нуқсон ўлум.

428

Бўлмасун кўнглунг қушиға дурру гавҳар васли ком
Ким, қазо ул доналарға баҳр мавжин қилди дом.
Гар малак тасбиҳи дона, ҳур зулфи дом эрур
Ким, бу дому донаға зийрак қуш эрсанг, бўлма ром.
Даҳр боғининг ҳавосидур самуму суйи заҳр,
Анда бўлмас бу ҳавову су била қилмоқ мақом.
Боғким, нилуфарий кўкурд ўтидур англаким,
Не муаттар бўлғай андин тарбият топқан машом.
Май ўти бирла димоғингни қизитмаким, бу ўт
Эл димоғида пиширмайдур бажуз савдойи хом.
То ўзунгни хасча кўргунгдур эмассен одамий,
Гар ҳавода сайр қил, гар су уза кўргуз хиром.
Кул қил ул хасни фано оташгаҳиға ташлабон,
То кўнгул миръоти ул кулдин жило топқай тамом.
Истарам, кўзгуда кўрсам ёр аксин бир нафас,
Соқиё, майким! Эрур ишқ аҳлининг кўзгуси жом.

429

Менки, даврон зулмидур кўнглумга, балким жонға ҳам,
Найлай олғаймен ангаким, зулм этар давронға ҳам.
Кўр ғамим афзунлуғин ҳар дамки, ашким хайлининг
Қатраси баҳр ўлди, эмди айланиптур қонға ҳам.
Ёпмангиз Фарҳод ила Мажнунниким, меҳнат тўзи
Сатр учун басдур манга ҳам, ул ики урёнға ҳам.
То топибмен ишқи ўти бирла тийғи заҳрини,
Исо анфосиға боқман, чашмаи ҳайвонға ҳам.
Гоҳ кўнглум ғунчасин истар, гаҳе пайконини
Ким, кўнгул бордур муносиб ғунчаға, пайконға ҳам.
Нилуфар нақш айлаб айвонингға мағрур ўлмағил,
Йўқ, вафо нақши чу бу нилуфарий айвонға ҳам.
Муддаийлар чун Навоий ишқин англаб, жониға
Қасд қилғанлар эмиш, боре денгиз жононға ҳам.

430

Ул қуёш васлида ўзни рашкдин гум айларам,
Соядин ёнимда тебрангач таваҳҳум айларам.
Ул пари кўнглумдадурким, сўзлашурмен демаким,
Телбаликдин ўз-ўзум бирла такаллум айларам.
Шоми ҳажрим тонгсиз ўлмиш не ажабким, ажздин
Шомдек йиғламсиниб, тонгдек табассум айларам.
Қатл ҳукми айласа ўлтуртубон ушшоқни
Ишқ аро, чунким мен акмалмен, тақаддум айларам.
Элга раҳм этман, уқубатлар била қатл айласанг,
Ўз-ўзумга маҳзи ҳирмондин тараҳҳум айларам.
Поклик даъби гар эрмастур сулук ичра, не суд,
Баҳру барда гар таҳорат, гар таяммум айларам.
Эй Навоий, то муқаррар қилдим оҳанги Ҳижоз,
Гаҳ Ироқу гаҳ Ажам сари тараннум айларам.

431

Сенсиз ашким ёмғури сайлини тўфон айладим
Ким, анинг туғёнидин оламни вайрон айладим.
Буйла тўфонға кўзумни абр этиб, ноламни раъд,
Оҳ ўти учқунларин барқи дарахшон айладим.
Йўқки, кўнглум шуъласидин даҳр аро солдим бир ўт
Ким, томуғни эл кўзига боғи ризвон айладим.
Мунча, бал юз мунча ҳам эрмас экин мингдин бири,
Улча мен ул ойдин айру шоми ҳижрон айладим.
Саъб эрур ҳажр ўлманг, эй аҳбоб, ошиқ зинҳор
Ким, бу иш таҳқиқини мен улча имкон айладим.
Севганим бу аҳд аро майдур, қани паймонае
Ким, киши севмакдин эмди аҳду паймон айладим.
Эй Навоий, ишқ таркинким, дедим, маъзур тут
Ким, муҳиқдурмен бу ишда гарчи туғён айладим.

432

Ҳуснунгга ҳайратдин ўлди барча бесомонлиғим,
Мен киму сомон, чу ортар ҳар нафас ҳайронлиғим.
Кўйида тун-кун кезай дермен ниҳон қолмас, валек
Оҳ ўтию ашк қони рангидин пинҳонлиғим.
Ғайр хошокин агар совурмас эрсам бас недур,
Кўйи даврида қуюндек мунча саргардонлиғим.
Ул этак қоним била кўргузди гулгун ҳошия,
Не ажаб, тутсам ани бу дам чу улдур қонлиғим.
Тифллар тоши теримни элтибон, қолди сўнгак,
Ул парий савдосида бордур ажаб урёнлиғим.
Дину дунё нақдини сочтим, чу кирдим дайр аро,
Бу эди аввал қадаҳ ичканда дастафшонлиғим.
Деди зоҳид: ул парийдин ҳур умиди бирла кеч,
Эй Навоий, бўлмағай бу ҳадқача нодонлиғим.

433

Жонима доғе қўюптур лаълинг узра холким,
Кўнглума ўт тушмиш андин юзга бурқаъ солким.
Тушмагай эл кўнглига ўт ҳамки, анинг рашкидин
Бийм эрур, бўлғаймен андоқ ожизу беҳолким.
Ашк сайли айлагай кўюнгдин овора мени,
Бу сифат оворалиғдин айла фориғболким.
Гарчи мажнунмен сенинг кўюнгни-ўқ айлаб ватан,
Анда-ўқ бўлсам бўлай бозичайи атфолким.
Ёғса урён жисмима ўт анда айлармен қабул,
Ўзга ерда гар ёғар гул, айларам эҳмолким.
Анда ёғқан тош эрур жаннат гулидин яхшироқ,
Бу жиҳатдин анда бўлмоқ истарам помолким.
Қатл қилғайсен мени бир кун вале айтур кўнгул:
Эй Навоий, кеч бу сўздин, сен ким, ул иқбол ким?

434

Юзунг ғамидин эрур абри навбаҳор кўзум,
Не айб, ер юзини қилса лолазор кўзум.
Саводу қони била бир ғариб лола эрур
Ки, лолазор басе қилди ошкор кўзум.
Не қони лола эрур, не саводи доғи анинг
Ки, қўйди ҳажр ўтидин доғи интизор кўзум.
Агарчи қилди мени хору зор кўнглуму бас
Валек айлади кўнглумни хору зор кўзум.
Не кону баҳр экинким, лабу тишинг ғамидин
Гулу суманға қилур лаълу дур нисор кўзум.
Буким қорарди чу тардоман эрдию ғаммоз
Фироқ шомидадур тийрарўзгор кўзум.
Навоий, айла назар таркини деманг, чунким
Мен ихтиёр этибон, қилмас ихтиёр кўзум.

435

Сендин айру то асири дарди ҳижрон қолмишам,
Буки ўлмай қолмишам, ҳолимға ҳайрон қолмишам.
Хонумонимни ғаминг торожи барбод айлади,
Хонумон бориб алохону аломон қолмишам.
Ишқ даштининг самуми ҳулласин айлай паноҳ,
Хайли ғам яғмосидин мундоқки урён қолмишам.
Дарду ғамдин ёшуна олман камоли заъфдин,
Хурдабинларнинг кўзидин гарчи пинҳон қолмишам,
Даштдин Фарҳоду Мажнунни йиғиб мушфиқлари,
Мен ғариб ул навъким, ғули биёбон қолмишам.
Васл даври жомидин аҳбоб сармаст ўлдилар,
Дайр аро тек бир ман-ўқ махмури даврон қолмишам.
Эй Навоий, учти булбуллар хазонда боғдин,
Мен қанотсиз қуш масаллик айлаб афғон қолмишам.

436

Не ул қулоққа етар, арзи ҳол адо қилсам,
Не ул кўнгулга ёқар, нақди жон фидо қилсам.
Кўнгул шикофиға ул кўй туфроғи қаниким,
Бу хушк дору ила захмима даво қилсам.
Керак қуёш дирами танга бўлса байъона.
Чу Юсуфумни ики даҳрға баҳо қилсам.
Фиғонки, ишқ чекар боғлаб ани бўйнумға
Нечаки зуҳду вараъ пардасин ридо қилсам.
Кўзумга даҳрни ҳар лаҳза тийрароқ айлар,
Саводи холингга ҳар неча кўз қаро қилсам.
Ишим чу савмаа шайхи била тузалмади, кош
Ки, эмди майкада пириға илтижо қилсам.
Навоиё, чу сабо ҳамнафасдур ул гулга
Не бўлди, сарсари оҳимни гар сабо қилсам.

437

Кўнгулни бағир қонидин лола қилдим,
Қўюб доғ паргола-паргола қилдим.
Совуғ оҳдин қатра пайконларингни
Юрак ғунчаси жавфида жола қилдим.
Кўзумда ул ой мардум ўрнини тутти,
Саводин анинг давриға ҳола қилдим.
Не қавмоғки, уйғонмади гарчи тунлар
Тонг отқунча итлар кеби нола қилдим.
Кўруб оби ҳайвон юзинда хубобин,
Тасаввур лабинг узра табхола қилдим.
Фалак золининг макридин бўлдум эмин,
Нединким, талоқи бу муҳтола қилдим.
Навоий сариғ юзида доғи идбор
Чу кўрдум, гумон сариғ лола қилдим.

Нун Ҳарфининг Нозанинларининг Нози «Ғаройиб»дин

438

Истарам юз манзил ўткаймен Адам саҳросидин,
То замоне тинғамен олам эли ғавғосидин.
Умр нақдин сарф этай дермен фано бозорида,
То қутулғай хотирим суду зиён савдосидин.
Хуштурур вайронае таскин учун, лекин йироқ
Юз минг иллиқ йўл фалакнинг гунбади мийносидин.
Чиқмайин бу дайрдин мумкин эмас бўлмоқ халос
Ҳар кеча юз минг бути сиймин бадан яғмосидин.
Ҳар сўнгак ёнимда қасди умр этар, ваҳ, хўшае
Борму имконким, қутулғай мунча меҳнат досидин
Заъфароний юзда гулгун ашк тўкмак не осиғ,
Ишва кўрган даҳр боғининг гули раъносидин.
Ғарқа эл дафни учун сардобаедур ҳар ҳубоб,
Ишқ водийсинда ашким сайлининг дарёсидин.
Ишвагарлар доғидин жон пардасин кўр, оҳким,
Бу ҳарир эскирди золим шоҳлар тамғосидин.
Эй Навоий, даҳр боғидин қутулмоқ истаким,
Булбул учқан яхшироқ зоғу заған маъвосидин.

439

Кўнгулни айладим юз чок ишқингдин, мени маҳзун
Ки, ҳуснунг васфи ёзғаймен китобе коғази гулгун.
Кўнгулнинг мазраиким новакингдин бўлди юз хирман,
Бошоқ термак учун келгай магар Фарҳод ила Мажнун.
Қабаб ҳар тун чекиб юз минг синон анжум шуоидин,
Магар сабрим сипоҳиға шабихун келтурур гардун.
Лабинг шавқида кўнглум ҳар не борин бошидин қўйди,
Май истаб ринди муфлис айлади дасторини марҳун.
Кўнгулда шўхлар нозидин ортар ҳар нафас оҳим,
Ёнар ўтқа чу атфол эврушурлар, дуд ўлур афзун.
Майи лаълинг учун бехудлуғум андоқдур, эй соқий
Ки, қотсанг тонг эмас, жомимға касби ҳуш учун афюн.
Илиг зулфунгға элтур орзудин ёва айтурмен
Бировдекким йилон тутмоқ учун оғзидадур афсун.
Тўкуб ферузагун кўк мотамингға гавҳари анжум,
Сени ферузаву гавҳар хаёли айлабон мафтун.
Навоий, назм лофин қўйки, кўз бир кунлуги эрмас,
Агар юз йил сочарсен табъ баҳридин дури макнун.

440

Булут ҳайвон зулоли бирла тиргузди ҳаво жонин,
Севунмак ашкидин шодоб қилди сабза мужгонин.
Эмастур сабзаву лолаки, жола тошидин гардун
Кўкартиб ер юзин ҳар сари зоҳир айлади қонин.
Ирик невчундурур шох узра гулбун барги суҳондек,
Ититмас бўлса булбул жони учун ғунча пайконин.
Чаман Лайлосидин айру дегайсен лола Мажнундур
Ки, гардун жола тошидин қонатмиш доғи ҳижронин,
Чаман баҳри латофат бўлди найсон дурлари бирла,
Қизил толдин муҳайё қилди ҳар ён шохи маржонин.
Бу фасл ичра маломат тошидин солим биров қолғай
Ки, чеккай май сумурмакда юзига жоми қалқонин.
Майеким, оташин, чиқғай сариғ гуллар, агар деҳқон
Томизса қатрае андин суварур чоғда бўстонин.
Бировким, даҳр боғининг фиребин билди, наргисдек
Қадаҳдин бош кўтармай сурди ишрат бирла давронин.
Гули мақсуд ул қондур, Навоийким, аёғингдин
Чиқар чекканда мақсад Каъбаси хори муғийлонин.

441

Муҳаббат риштасин уздики, ўлтургай бу ғамнокин,
Магар ул ришта бирла тикмиш эрди кўкрагим чокин.
Эмас гирён кўзум кирпиклариким, сарсари оҳим
Солиб мавж ул тенгизга бир қироққа солди хошокин.
Мунажжим кўнглум ўти дафъиға деди топай соат,
Дамим дуди аро не анжумин топти, не афлокин.
Бошим чопқанда ул чобук ёшингни асрағил, эй кўз
Ким, ул судин юғайсен, қон юқардек бўлса, фитрокин.
Назар йўлин сиришким пок юб, кўз пардасин очти
Ки, чиққач пардадин кўргаймен анинг чеҳраи покин.
Кўзин уйқуда кўргач ўлдум, оё ўлмайин неткай
Киши гулшанда бехуд кўрса турки масти бебокин.
Юзунг кўп очма, гоҳе сўз дегилким, ақл деҳқони
Не гул исрофини яхши демиш, не ғунча имсокин.
Ўгуб жаннат гулин воиз тиларким, айласам савдо
Неча эски дирамға Юсуфум, ваҳ, кўргил идрокин.
Десам ул ой, бориб чиқмас ғами кўнглумдин айтурким:
Навоий, не ажаб, бўлмоқ қамар сойир, ҳажар сокин.

442

Баски қадди ғунчадек эл кўнглин олиб қилди қон,
Гулбуни ноз ўлмиш эл кўнглидин ул сарви равон.
Кўзларинг хунхорлиғдин дойимо бемор эрур,
Бода кўп ичкандин андоҳким, бўлур эл нотавон.
Ёшурун ҳуснунгда бир онедурурким, жон аро
Ҳам алиф, ҳам наъл уза доғим эрур андин нишон.
Юзидин бийномен арчи юз чиқармас пардадин,
Нурдин кўрмакдур, аммо нур эрур кўздин ниҳон.
Ишқ комил бўлса, меҳнат ўқларидин бок эмас,
Не зарар булбулғаким, бўлғай тикандин ошён.
Ишқ боғининг суйи қондур, не тонг гар оҳу ашк
Анда ёхуд оташин гул очсалар ё арғувон.
Субҳнинг ҳар тонг эрур эл ғафлатидин кулгуси,
Меҳр хонидин гумон қилмаки, ебдур заъфарон.
Топмадим бу дайр ҳолидин хабар, эй муғбача,
Бехабар қил мени ўз ҳолимдин эмди бир замон.
Дард агар будур, Навоий чиқса оламдин не тонг,
Масту урён кўкрагига тош уруб, тортиб фиғон.

443

Ишқида яхши-ёмон бедодидин топман амон
Яхши то қилсам назар йўқтур киши мендин ёмон.
Лаҳза-лаҳза бош чекар ишқим шарори, эй рафик,
Алъамон шавқу муҳаббат шуъласидин, алъамон.
Юз адам мулкига қўйдум, келки, истайдур кўнгул
Бу узун йўл зоди кўз тикмак юзунгга бир замон.
Ўртабон ушшоқ жисмин, ғофил ўлма оҳидин
Ким, зарарлиғ дуд зоҳир айлар ўт тушган сомон.
Куймагимга новакинг пайкони бас, ҳижронни қўй,
Хасқа ўт солмоқ учун учқун ҳамон, дўзах ҳамон.
Сен магар туғқанда кун туғқандурурким, заррае
Фарқ фаҳм ўлмас орангизда нечукким, тавъамон.
Ул қуёш ҳажрида оҳим ўқидин ваҳм этмаса,
Кўк темур ичра ниҳон нечун бўлуптур осмон.
Вақтдин ол нақди айшингники, мундоқким эрур
Дам-бадам кўздин ниҳон бўлмас анга бўлмоқ замон.
Эй Навоий, телба кўнглум дардини англай десам
Онча айтур ёваким, бир лафз андин англаман.

444

Юзу зулфунгни соғиниб келмишам, эй маҳжабин,
Кечани кеча демай, кундузни кундуз демайин.
Оҳу афғон чекма деб, оғзимға, жоно, муҳр қўй,
Чунки лаълинг хотаму ёқути нобингдур нигин.
Лаълининг ҳар бир ҳадиси шаҳддек ширин эрур
Оре-оре дойимо гул баргидиндур ангабин.
Лаъл уза хат ичра холингдур ниҳон ё ҳиндуе,
Сабзада ёшунди шаккар қасдиға айлаб камин.
Янги ой хуршид аро бўлмоқ аён маъҳуд эмас,
Ваҳ, недур айлаб ғазаб солмоқ жабининг узра чин.
Шамъни парвона куйдурмакдин, эй гул, қилма айб,
Булбул эрмастурму кул, ё сен эмассен оташин.
Эй Навоий, очмағай қонимдин ўзга лолае,
Ҳар гияҳ бу йўлдаким, қатлимға чекмиш тийғи кин.

445

Шикеб уйин бузадур бенаво кўнгул, нетайин,
Хароблиғ қиладур мубтало кўнгул, нетайин.
Дединки, асра кўнгулни ўзунгдаву сабр эт,
Чу менда турмасу борур санга кўнгул, нетайин.
Кўнгулни қайди жунундин чиқар дединг, эй ақл,
Кетурса бошингга юз минг бало кўнгул, нетайин
Кўнгулни ўтқа солиб, кўзни истарам ўйсам,
Балони кўз кетирур жонға, ё кўнгул, нетайин.
Мен ул кўзи қора ишқин қўюб эдим биллаҳ,
Таҳаммул этмади, юзи қора кўнгул, нетайин.
Тағофул этсам итарсен, ўларсен этсам қайд,
Сенинг била, дегил, эй бевафо кўнгул, нетайин.
Навоиё деб эдинг: Зуҳд тарҳи бунёд эт,
Шикеб уйин бузадур бенаво кўнгул, нетайин.

446

Не тонг, сариғ юзумда ашки рангин
Ки, киймиш сабзи талх ул сабзи ширин.
Ўзи гавҳар, тўни дарёйи офат,
Бўлуб мавжи бало ул тўн уза чин.
Санга ҳамранг тўнлуқ шўхлар бор,
Нечукким сарв оёғинда раёҳин.
Эрур жисмингда ахзар хилъат ул навъ
Ки, гулбун баргидин тўн қилса насрин.
Дегайлар сарв қадду хилъатингни
Ва лекин сарв ким кўрмиш гулогин.
Хатинг шавқида кўнглум тўтиёдур
Ки, йўқ зикрингдин ўзга анга талқин.
Навоий, чархи ахзардур сияҳкор,
Тамаъ сарсабз бўлмоқ қилма андин.

447

Арғувоний тўнмудурким киймиш ул сарви равон.
Ё магар сарв равон қилмиш либосин арғувон.
Сарвнинг ҳар барги бағрим қонидин сероб эрур,
Йўқса бўлмас арғувоний барглик сарви равон.
Сарвдин то топти зийнат арғувон юз шавқ ила,
Бошқа санчар арғувон ҳар зод сарви навжавон.
Арғувону сарв истармен чаманда, то мени
Арғувоний тўн била ул сарв қилди нотавон.
Кўргузур қадду либосинг шавқидин қонлиғ мижа,
Кўзда ҳар дам арғувону сарвдин бир корвон.
Арғувоний тўн била қатл айламас ул сарвким,
Қон ила қилмиш либосин арғувоний бир авон.
Арғувону сарвдин то даҳр боғи зебдур,
Бўлсун улким даҳр аро ҳам шоҳ эрур, ҳам паҳлавон.

448

Ишқ аро менмен даме бемеҳнату ғам бўлмаған,
Жонидин маҳрум ўлуб, жононға маҳрам бўлмаған.
Юз вафо айлаб, жафодин ўзга нафъе кўрмаган,
Минг жафо кўруб, вафоси заррае кам бўлмаған.
Минг қуёшча кўрган ўз ёрин, вале ёр оллида
Минг улушидин бирича зарранинг ҳам бўлмаған.
Олам аҳли ишқ аро расволиғим таън этмангиз,
Кимдурур ошиқ бўлуб, расвойи олам бўлмаған?
Анжум эрмас тердур оҳим ўтидин кўк сақфида,
Ваҳки, бу тердин биное қолмади нам бўлмаған.
Дастгире истаким ғамдин халос имкон эмас,
Илки бир заррин камар белига муҳкам бўлмаған.
Эй Навоий, билки топмас лаълидин қути ҳаёт,
Жонни таслим айламакликда мусаллам бўлмаған.

449

Хуршид тулуъ этса, қуёшинг соғинурмен,
Кўргач янги ой майлини қошинг соғинурмен.
Ҳар гулки жаҳон гулшанидин жисмима, эй шўх,
Еткач, мени савдозада тошинг соғинурмен.
Эй кўз, қурудунг, лек қаю сайли балоким,
Бир уйни хароб айлади ёшинг соғинурмен.
Эй жисм, ажал чобуки ҳар гўйким ўйнар,
Майдони фано ичида бошинг соғинурмен.
Най шарҳин эшиткач қилиб, эй нола, сени ёд,
Кўз шарҳаларин кўрса, харошинг соғинурмен.
Эй хаста кўнгул, бўлғали сен ишқда мажнун,
Кўргач сени саргашта, адашинг соғинурмен.
Ўлган итин, эй хаста Навоию рақибин
Чун кўрсам ити оллида лошинг соғинурмен.

450

Ҳар хазон барги эрур зореки даҳр озоридин
Сарғариб мендек тушар айру сиҳийқад ёридин.
Ҳар қуруған шох мажнундурки туфроғ уйига
Топширур ҳар дам илиг юб нозанин беморидин.
Боғ аро, деманг, хазонким ошиқ ўлмиш мен кеби,
Билгурур совуғ нафас бирла сариғ рухсоридин.
Ҳар оқар суни хазон тийғи қилибдур зарфишон,
Кескали меҳру вафо нахлин жаҳон гулзоридин.
Бу сариғ юз бирла ўлсам кўйида, тобутима
Шохлар боғланг хазоний ишқпечон торидин.
Кўйида куймиш кўнгул буким, хазондур боғ аро
Эсти бир ел, гўйиё куйган ғарибим соридин.
Коҳи юз бирла ўлармен, Исавийдам соқиё,
Бода тут хуршиди жоми каҳрабокирдоридин.
Бодаеким журъаси томғач, хазон яфроғлари
Ток баргидек қизарғай сарбасар ашжоридин.

451

Шавқдин ашк ичра ғарқ ўлуб, дей олмасмен ғамин
Ким тенгизда гавҳар истар, асрамоқ керак дамин.
Айшу суҳбат хайлиға тушкай насимидин вабо,
Қайда солсам захми исланған юракнинг марҳамин.
Пайкарим гардин совурғудек эсар ҳижрон ели,
Лутф этиб, эй гул, саҳоби васлнинг еткур намин.
Қолиб этти янги ойни тоқ учун меъмори сунъ
Қудрат илги боғлаған соат қошинг тоқи хамин.
Кўнглакидур чоку киз бўйнида фонус, эй ажаб,
Тутти ул ҳам шамъдек, ғам шоми кўнглум мотамин.
Шамъ чобуклук аро лўлийвашимға етмади,
Дудидин ҳар нечаким қилди мутарро парчамин.
Мотами ҳижронда созедур Навоий жисмиким,
Ноласидин зерини тоқмиш ўкурмакдин бамин.

452

Мени бедил санга жон ўйнамоқ бирла ярайдурмен,
Бале сен тифлни бу туҳфа бирла арғадайдурмен.
Лабинг кўргач, илигим тишларам ҳар дам таҳайюрдин,
Ажаб ҳолатки, болни тутмай«ин бармоғ ялайдурмен.
Дедим: кўнглумга ҳар ёндин хадангинг недурур ёра?
Муҳаббат ўтиға, деди, ўтундурким, қалайдурмен.
Чу аҳли дард учун пайваста қош ёсини тортибсен,
Манга ўқ новакингни хуш кушод этким, қулайдурмен.
Анга еткур сўзум, эй оҳким, ул ҳусн миръоти
Чу қилди жилва, кўзгу акси янглиғ алдарайдурмен.
Магар элтур парийлар, эй фусунгар, телба кўнглумни
Ки, турмайдур нечаким жисмим уйинда қабайдурмен.
Навоий телбараб то ул парий кўйига юзланмиш,
Эшитурмен фиғон, лекин ҳадисин англамайдурмен.

453

Тикмишам мажруҳ кўнглум захмини ғам нишидин,
Чиқмасун деб ханжаринг завқи кўнгулнинг решидин.
Лаълдин маҳрур эди кўнглум, чу фассод очти қон,
Қатра қонлар йўқки, жонлар томди ул дам нишидин.
Қоши майлин олмаса қурбон кўнгулдин бас манга,
Йўқса не ғам чекса ё қатлимға ҳар дам кишидин.
Кўнглум андоғким, итиб Мажнун отадин тутти тоғ,
Дарди ишқ истар қочиб ақли салоҳ андишидин.
Соқиё, чун давр иши маълум эмас, бир май била
Фориғ эт жонимни ақли хурдадон ташвишидин.
Ул маеким тўлғуча паймона озод айлагай
Бу даний хумхона дурду софийининг тафтишидин.
Асради мунглуғ Навоий риштайи жонин чекиб,
Асрағандек шоҳлар сарриштае дарвешидин.

454

Англаман судек юзунгмудур кўрунган кўзгудин,
Ё юзунгдин кўзгу су бўлди, юзунг зоҳир судин.
Рў-барў бўлғач юзунг ғам шоми оллимдин кетар,
Соя тушкандек кейин хуршид бўлғач ўтрудин.
Йиғламоқ чун айлади даъво кўзум бирла булут,
Барқ гўё муни фаҳм айлаб йиқилди кулгудин.
Тушта ул маҳваш юзига то кўз очтим ҳар кеча,
Истамасмен турфат-ул-айне кўз очмоқ уйқудин.
Холи ул юз важҳи топқан важҳдин бир гўшада
Зулфи янглиғ тўлғаниб бошим қуйидур қайғудин.
Ком соқий лабларидин топтим аммо олди жон,
Эйки даврондин қўш ичтинг, ғофил ўлма қорудин.
Борған эрмушмен ўзумдин жилва қилған чоғда ёр,
Сўрмай ўтмиш, эй Навоий, худнамойим бехудин.

455

Яна не қад жилва қилдиким, демакдин лолмен,
Ёна қайси зулф очилдиким, паришонҳолмен.
Заъфдин қаддим алиф бўлди, ул икки ломи — зулф
Ҳар ёнимдин фитнагар, ваҳ не ажаб, гар лолмен.
Итларингнинг изидин юз гул кўзум боғидадур,
Шукр эрур бу ҳамки, ишқинг йўлида помолмен.
Жисмим андуҳ ичра дард остида қолмиш, не ажаб
Эгма қад бирла агар зулфунг ғамидин долмен.
Итти ул кўнглумки, васл учун тилар эрди ҳаёт,
Шукр эмди ўлгали ишқингда фориғболмен.
Ишқ ўти бу навъким урён танимни чуркади,
Аҳли дард учун фано юзига мушкин холмен.
Эй Навоий, не ажаб юзум уза югурса ёш,
Чунки Мажнун бўлғали бозичайи атфолмен.

456

Ваҳки, мендин айру юз жон, йўқса жононму экин?
Манга онсиз минг ўлум ё дарди ҳижронму экин?
Сўрғали заъфимни лаълидинму эркин бир ҳадис,
Ё бузуғ жисмимда мамлу юз туман жонму экин?
Равзанимни то ёруттунг, кулбам ичра ҳар тараф,
Зарралар сойирму ёхуд меҳри рахшонму экин?
Олам аҳлиға лабинг зикримудур ратб-ул-лисон,
Ё бори олам лаболаб оби ҳайвонму экин?
Зулф аро қаддинг хаёлидин кўзум ёрутқали
Анбарин юз шамъ ёхуд хайли мужгонму экин?
Кўнглума ул юзу лаб ёдиму эркин ғам туни,
Ё шабистоним тўла гулбарги хандонму экин?
Ғайриға боқған учун кўз мардумин қатл айладим,
Ашки гулгун ёхуд анинг захмидин қонму экин?

457

Ярамни тиккали бошинг уза бичакму экин?
Бичакда риштаи жонимму ё ипакму экин?
Кўз асру тиктим анинг ўймоғиға, билманким,
Кўзум оқиму экин анда, ё сўнгакму экин?
Тун узра ойдину, ойдинда субҳ эркинму,
Ваё сочингда бурунчак уза лачакму экин?
Гул узра ҳар сори тоб урди сунбулунг, ёхуд
Юзунгда зийнат учун санчқан кажакму экин?
Лабингдин истади жоним ҳаёт, билмасмен
Ки, бир сўкунчму ё қасди бир мучакму экин?
Бир усрук элни чиқиб қирған эрмиш, эй лутфе,
Сенинг бегингму экин, ё бизинг миракму экин?
Навоий, ушбу паришон ҳадис ила ғаразинг
Авом хотирини сайд айламакму экин?

458

Юзунг ўтиға тутун зулфи муанбарму экин?
Оташин лаълинг ул ўт ичида ахгарму экин?
Меҳр сарчашмасидин қатраму томди ёхуд
Оразинг бирла қулоғингдаги гавҳарму экин?
Ғам туни ҳар тараф оҳим ўқи ул ой ғамида
Чархдин ўтканининг ўрниму, ахтарму экин?
Музтариб кўнглум экинму куядурган тан аро
Ё бу оташкада кунжида самандарму экин?
Қон экинму янги доғим аро, ё ҳажрингда
Жоми гулнорий ичинда майи аҳмарму экин?
Зоҳид учмоғ тилади ёрдину мен ҳам ўзин,
Ё раб, ушбу ики матлуб баробарму экин?
Эй Навоий, дема Фарҳод паришонлиғидин
Ул бу Мажнунча бало тоғида абтарму экин?

459

Улки ҳар тун уйғаниб, ёнида кўрмас ҳамдамин,
Йўқ ажаб гар сояни ҳамдам қилиб айтур ғамин.
Қўйнида афъий, не мумкин кўзга уйқу кирмаги
Улки ҳар тун ёд этар бир зулфнинг печу хамин.
Такя не имкон тушуб бистар аро юз минг тикан,
Улки бир мужгон хаёли тийра қилмиш оламин.
Кеча афғон қилмасам тонг йўқ, бировким кўнглига
Ҳажр ўқи теврулди, мушкилдур қатиқ урмоқ дамин.
Не ёруғ бўлғай ҳаёти шамъи улким, ишқ анга
Ғам шабистони аро ёғдурди ҳижрон шабнамин.
Захминга сеп, эй кўнгул, навмидлиғ туфроғиким,
Топмади кўк ҳуққасида кимса вуслат марҳамин.
Чарх анжум ашкини сочиб, недин киймиш қора,
Ҳажр шоми тутмаған бўлса Навоий мотамин?

460

Порсо ёрим соғинмас масжиду сажжодадин,
Не учунким, то май ичмиш бош кўтармас бодадин.
Боқмаса тасбиҳу мусҳаф хаттиға йўқ айбким,
Фориғ эрмас дона нуқлию ҳарифи содадин.
Рўзасин сирўза май қилса не тонгким, саъб эрур,
Нася уммидиға кечмак ишрати омодадин.
Токим ул гулсиз булут янглиғ ҳавойий бўлмишам,
Базми айши ёдидин ашким қолинмас бодадин.
Майға жоним раҳн этай махмур эсамким, фарз эрур
Сарви озодеға қуллуқ ошиқи озодадин.
Ким қизитти ишқ ўти бирла кўнгул, майдин димоғ,
Не ғами бор носиҳи беақлу шайхи лодадин.
Заъфдин махмурлуғ йиқти Навоий жисмини,
Ёр айши базмида ёд айланг ул уфтодадин.

461

Чиқарғач ул маҳи маҳмилнишин ораз ниқобидин,
Жарасдек нола айлармен кўнгулнинг изтиробидин.
Эмас кўксумда эски доғлар, бал суқбалардурким,
Сувабмен то хаёлинг чиқмағай кўнглум харобидин.
Ҳавойи ишқинг асрарға эрур ҳар ён кумуш гунбад
Ки, қилмишмен иморат баҳри ашкимнинг ҳубобидин.
Бағирда ниши ғам ўлтурдию кўнглумда юз ғамким,
Итинг қут этмагай ногаҳ қуюк бағрим кабобидин.
Тану жон заврақин ғарқ эткали гирдоби офатдур
Қуюнларким, югурур ишқ даштининг саробидин.
Қоши меҳробидин юз қиблаға қўй дерсен, эй носиҳ,
Муважжаҳ деб экинсен, ваҳки, ожизмен жавобидин
Хирад мулкини сабрим кишваридек буздунг, эй соқий,
Бу селиким равон қилдинг қадаҳполо саҳобидин.
Бу базм аҳлини бот йиқмоқдин ўзга соқийи даврон
Не қилди қасд бу нилин қадаҳ даври шитобидин.
Навоий риштайи фикри чекар маъно суманбўйин,
Хуш ул тожирки, Юсуф чеҳра кўргузгай танобидин.

462

Субҳ еткурди сабо гулбарги хандон муждасин,
Ё кўнгул топти Масиҳ анфосидин жон муждасин.
Ё фалак берди йиғи кўр айлаган Ёқубнинг
Кўзлари очилмоқ учун Моҳи Канъон муждасин.
Не гули хандон, не Исодур, не Юсуф муждаси,
Топти бир маҳжур ўлар ҳолатда жонон муждасин.
Ғунча эрдим ғам елидин тўнға сиғман ғунчадек,
То сабо еткурди ул сарви хиромон муждасин.
Ҳажр аро, эй пайк, агар сен нома еткурсанг не тонг.
Тонг ели ҳар кун берур хуршиди тобон муждасин.
Нақди жон бердим, мусулмонлар, уятлиғмен ҳануз
То эшиттим пайкдин ул номусулмон муждасин.
Эй Навоий, шоми ҳижрон йиғларим дафъ ўлдиким,
Субҳ еткурди сабо гулбарги хандон муждасин.

463

Ёнида бўлмасам нафасе дарднокмен,
Кўрсам ёнида ғайрни ул дам ҳалокмен.
Жонимға юз ғам игнасини тикти ул
Масиҳо билдиким, қуёш кеби ишқида покмен.
Васлинг таҳайюлию мен, инсофдин эмас
Ким, руҳи поксен сену мен тийра хокмен.
Ваҳм айла, эй сипеҳр, букун оҳим ўқидин
Ки, ҳажр дардидин яна беваҳму бокмен.
Жуз васл шарбати манга суд этмас, эй табиб
Ким, мен фироқ меҳнатидин дарднокмен.
Зотимда чун майи азалий чошнийси бор,
Ҳар сори маст қўл солиб андоқки токмен.
Оҳим, Навоиё, нечук асрай кўнгул аро,
Чун мен фироқ тийғи била сийначокмен.

464

Кўнглум очилмас даме бу бадани зордин,
Уйлаки, маҳкам тугун иничкарак тордин.
Ҳажр аро дардимға раҳм қилмаса ул кўз не тонг,
Кимса маразға илож топмади бемордин.
Оразида тоблиғ зулфни кўргилки, бор
Мусҳафи шерозаси риштайи зуннордин.
Гар ёрутур эл кўзин кўйи аро ул қуёш,
Баски мени сўрмаса сояйи девордин.
Савмааға бормасам айб йўқ, эй шайхким,
Ҳеч гилам йўқтурур кулбайи хаммордин.
Олам аро ёрлиғ қолмади, гўёки бор
Ёрға юз навъ алам ҳар нафасе ёрдин.
Бас манга вайрон мақар, сен қувон, эй чархи дун,
Тоқи муқарнас била шамсайи заркордин.
Неча жафову ситам тортқай аҳли вафо,
Даҳри жафопешадин, чархи ситамкордин.
Тан ялангу бош очуқ, телба Навоийға боқ
Ким, не бўлубтур халос жуббаву дастордин.

465

Кўнглум уйин ҳар нечаким, истасанг ғам топқасен,
Доғи ҳажру ғуссайи бесабрлиғ ҳам топқасен.
Кам эмас ошиқ санга, солсанг мени кўздин, вале
Ошиқеким, содиқ ўлғай мен кеби кам топқасен.
Нўши васл, эйким тиларсен, ниши ҳижрон кўрмайин,
Чун эмас бағринг жароҳатлиғ не марҳам топқасен.
Не ғаминг юз зарра саргардонлиғидин, эй қуёш,
Сенки рифъатдин Масиҳо кеби ҳамдам топқасен.
Кулма хам қаддимғаким, юкланса ишқинг Қоф аро,
Ишқ остида ёзилған «қоф»дек ҳам топқасен.
Мунча фурқат ашки бирла бўлса дўзах масканим,
Кўзласанг юз қари ўтуб, хирқам тенгин нам топқасен.
Эй насиҳатгў, Навоий яхшидур деб истадинг,
Билмадингким, буйла бир расвойи олам топқасен.

466

Юз бало ҳижрон топар ҳар дам бу маҳзун жон учун,
Тенгри гўёким яратмиштур мени ҳижрон учун.
Ҳажр уйида манъи ашкимга маломат тошлари
Фарш эрур, гўё йиқилғур кулбайи вайрон учун.
Қоматинг ҳажринда кўнглум сўрғучи носиҳ тили.
Ништаредурким, ёрар ўқ захмини пайкон учун.
Ҳажр аро ҳолимни ёздим ёд тут, эй навҳагар
Ким, басе лойиқдурурсен соз этар дастон учун.
Ишқ ғам базмида эгри қаддима жон риштасин
Тор этиб, соз айлади кўнглум чекар афғон учун.
Аждаҳо оғзи бил ўтлуғким, очиптур қасдинга
Мунчаким волиҳсен, эй булбул, гули хандон учун.
Чун Навоий номайи шавқин етурсанг, эй расул,
Тенгри ҳаққи руқъае бу зори саргардон учун.

467

Фурқатингдин кечалар ўртар мени бахти забун,
Гўйиё мен бир ёнар ўтмен, қоронғулуқ тутун.
Ашк этиб ғаммозлиғ кўнглум бузулса не ажаб
Ким, топар озор ёшлардин мудом аҳли жунун.
Мен тилармен васлу анинг кўнгли ҳар ағёр ила,
Манга икки тош аросинда керак албатта ун.
Қаддингу эрннинг ҳавоси жондадур, айб этмагил,
Бўлса афғоним бийик, сайли сиришким лаългун.
Ким кафанни ёд этар, андин ўлуг огоҳроқ,
Гар либосин билсаким, эрур катон ёхуд катун.
Сайли ашкимдин фалак ғамхонаси вайрон эди,
Қилмаса эрди жафоси дуди оҳимдин сутун.
Кўрмасам қошинг бўлурмен турғаним бирла фиғон,
Войи эрур, бас чу бўлмаса «Навоий» бирла «нун».

468

Сенсизин, эй умр, бир соат манга жон бўлмасун,
Сен бўлу бас, тубию фирдавсу ризвон бўлмасун.
Деб эмишсен: куйдурай бир доғ ила кўнглин анинг
Ҳар нечук доғ ўлса ўлсун, доғи ҳижрон бўлмасун.
Қошиға қилғач сужуд, ўлтурди ул кофир мени,
Ҳеч мусулмон ёри, ё раб, номусулмон бўлмасун.
Ишқида жоним уқубатлар била ол, эй ажал,
То анинг ошиқлиғи ҳеч кимга осон бўлмасун.
Ул парий кўнглумда меҳмон ўлмиш, эй жон воқиф ўл,
Оҳ ўти дуд этмасун, захм ичра пайкон бўлмасун.
Эй кўнгул, масте чиқиб шаҳр ичра солмиш рустаҳез,
Ваҳ, хабар тутким, бизинг бебоки нодон бўлмасун.
Дедиким: жон бер доғи ўпгил аёғим туфроғин,
Эй Навоий, тезрак бўлким, пушаймон бўлмасун.

469

Васлингға етибон соғинурмен хаёл экин,
Ҳолимни англаман, манга, ё раб, не ҳол экин.
Ушшоқ ашкидин су ичиб бар жафо берур,
Ё рабки, қоматинг не ажойиб ниҳол экин.
Зулфунгда хол «жим» аросиндағи нуқтадек,
Юзунгда зулф вард ёниндағи «дол» экин.
Ҳар нечаким куярмен, анинг зарра меҳри йўқ,
Оёки, толиим куни кони завол экин.
Дерсенки: сени қайси парий телба айламиш?
Эй бағри тош, билиб яна бу не савол экин.
Занбурнинг эви кеби кўнглум тешук-тешук,
Лаълинг хаёли ҳар тешук ичинда бол экин.
Мискин Навоий жониға кўюнгда қилма қасд,
Сайд айламак ҳарам қушин охир вубол экин.

470

Ишқинг этагин жон илиги бирла тутубмен,
Сен киргали ёдимға ўзумни унутубмен.
Кўнглумга келур ҳар сари ўқ отса нединким,
Жон ширасидин оғзини анинг чучутубмен.
Ёринг, дедилар, ғайр била бода ичибдур,
Таҳқиқини билгунча не қонларки ютубмен.
Гарм ўлмангиз, аҳбоб тилаб васл чароғин,
Менким, юрагим куйди, не чоғлиғ ёрутубмен.
Ҳажринг туни оллимға не меҳнатки етибдур,
Васлинг куни ёдидин ўзумни овутубмен.
Хилват асари ужб эканин англадим, эй шайх,
Айб этма, фано дайрида гар кулба тутубмен.
Ашк ила Навоий су берур, сабр ниҳолин
Билмаски, ани оҳим ўтидин қурутубмен.

471

Ўлгумдурур чу фурқат ила иштиёқдин,
Кел қутқар, эй ажал, мени ушбу фироқдин.
Тонг йўқ қизарса лола кеби кўз, чу мардуми
Ҳар дам ғамингда қон ютадур ул аёқдин.
Сен май ичарсен эл била, ул ғамза қон қилур,
Мен қон ютуб назора қилурмен йироқдин.
Атфол санг арбадаси ваҳмидин даме,
Девоналар кеби чиқа олман висоқдин.
Ичтим итинг сафолида май, ваҳ, қачон юғай,
Ҳайвон зулоли завқини анинг мазоқдин.
Майдин ҳаёт тутки, беганмас Масиҳни
Ҳар шаппареки, учса бу эски равоқдин.
Мутриб била не кўнгли очилсун Навоийнинг
Ким, мен фироқдин десам, ул дер Ироқдин.

472

Эйким, танимға жон берасен ҳар тариқдин,
Ўлсам не, айру тушқуча сендек рафиқдин.
Белинг мудурки, анга қизил фўта боғладинг,
Ё риштаеки ўткарилибдур ақиқдин.
Савдову ришта захматиға учради кўнгул,
Зулфу белинг хаёлида фикри дақиқдин.
Ҳар дам демаки кўз ёшидин саргузаште айт,
Дарё фасонасин не сўрарсен ғариқдин.
Оҳим кўнгулни кўюнг аро солса не ажаб,
Гулзор аро Халил тушар манжаниқдин.
Зуҳд аҳли ужб тафриқасидин халос эмас
Шарти фано фироҳдурур ул фариқдин.
Толпинма ашкинг ичра Навоийки, чиқмади
Сеч кимса ғўта бирла бу баҳри амиқдин.

473

Ғамингда ҳар кеча, эй гулъузор, йиғлармен,
Саҳарға тегру чекиб интизор йиғлармен.
Мену қора кеча, йўқ нисбатим санга, эй субҳ
Ки, сен куларсену мен шамъвор йиғлармен.
Бурунғи меҳру вафо, сўнгғи жавру зулмингни
Бирин-бирин соғиниб зор-зор йиғлармен.
Куларлар эл манга беихтиёрким, ҳар дам
Эшитсам отини беихтиёр йиғлармен.
Мунгайди кўнглум анингдекки, ҳазл нағмасидин
Ки, элга кулгу этар ошкор, йиғлармен.
Кулар сипеҳри даний изтиробиға кўнглум,
Вале ўзумда кўруб изтироб йиғлармен.
Навоий, ашким оқизғай ғамим тунин мундоқ
Ки, чархдек кеча тутмай қарор, йиғлармен.

474

Лоланинг ғунчасидек кўнглум ўлуптур тўла қон,
Ваҳки, эл ғофилу куйдурди мени доғи ниҳон.
Заҳри ҳажр ичкали дерменки, қилай ишқин тарк,
Айтқандек киши муҳлик мараз ичра ҳазаён.
Рўзгоримки қора бўлди, эрур ишқ асари,
Қайда ўт тушса, қоралиғи қолур ерда нишон.
Ишқинг ўтинки, ёшурдум, эл аро ёйди рақиб,
Ким иситмани ниҳон тутса қилур марг аён.
Хатинг ичинда лабингнинг ики холи не ажаб
Икидур нуқта, ёзилур эса хат ичинда жон.
Ҳажр учун қоним ичар ҳар сари қонлиғ туганим,
Хон эрур оллида, то кўнглума бўлмиш меҳмон.
Чархдин меҳр иси топқанға такаббур не ажаб,
Эл димоғиға чу кўкурд ўти айлар нуқсон.
Халқ таън этса, Навоий эгилиб нола қилур
Игри янглиғки, қилур ел асари бирла фиғон.

475

Сафҳайи ҳуснунгда жонбахш ирининг, эй сийминбадан,
Ўхшашурким, айлагай Исо қуёш ичра ватан.
Йўқ ажаб, эй гул, кўнгул захми аро новакларинг,
Расм эрур: чун рахна бўлған ерга қўймоғлиғ тикан.
Ҳасратингдин, билки, ўлмишмен, агар кўюнг аро
Бир гадо ногаҳ ғариб учун тилар бўлса кафан.
Кўзунгу зулфу қошингдин инжудек бўлди ёшим,
Халқ ушбу важҳдин дерлар, ани дурри Адан.
Воқиф ўл, эй боғбонким, ҳар тараф гул шаклидин,
Сендек элнинг қабридурким зоҳир этмиш бу чаман.
Кўнглакининг атри жонсиз жисмима берди ҳаёт,
Гўйиё эл жонидин махлуқ ўлуптур ул бадан.
Чун Навоий назмининг ҳар ҳарфидур шарҳи ғаминг,
Деса бўлурким эрур ҳар байти бир байтул-ҳазан.

476

Фалак ситезасидин бўлма, соқиё, маҳзун,
Қадаҳ кетурки, эрур бесабот олами дун.
Манга тамаъ карам аҳлидин ўлди май важҳи,
Йўқ эрса ер қуйи ул ганжим, йиғар қорун.
Мураққаъ узра дирам кеби вуслалар не осиғ
Ки, бир дирамға чоғир учун ўлмағай марҳун.
Бу шукр учун гаҳе, эй шўх, бер назрки, худой
Сени азизу шариф этти, бизни хору забун.
Ема бу лужжайи мийно румузи ҳаллиға ғам,
Май ички, топмади ҳеч ким бу сафҳаға мазмун.
Хумор жонима қасд этти, соқиё, май бер
Ки, жонға солса бир ўтким, бошимға чиқса тутун.
Навоий назмидурур яхши, гар қулоқ солсанг,
Тараннумеки қилур ўзи бирла аҳли жунун.

477

Ғам елидин, ё раб, ул гулга ғуборе бўлмасун,
Балки онсиз даҳр боғида баҳоре бўлмасун.
Қаддининг сарвиғаким, боғи латофат нахлидур,
Чашмайи ҳайвондин ўзга жўйборе бўлмасун.
Айшу ишрат жомидин бўлсун юзи гул-гул, валек
Кўнглига ғам гулбунидин хор-хоре бўлмасун.
Жилвасоз ўлғанда майдон ичра чобук шўхлар
Шоҳу сархайл андин ўзга шаҳсуворе бўлмасун.
Гар буюрсанг садқа бошиға эвурмак, эй рафиқ,
Будур уммидимки, мендин ўзга боре бўлмасун.
Даҳр боғининг насими совурур гул хирманин,
Анга ул гул гулшани сари гузоре бўлмасун.
Эй Навоий, қил дуо жониғаву жаҳд айлаким,
Майлинг анинг қуллуғидин ўзга сори бўлмасун.

478

Эйким нафасе ғойиб эмассен назаримдин,
Ваҳким, ғами ҳажринг оқизур қон жигаримдин.
Расволиғ ўти бирла туташиб келадурмен
Эй аҳли саломат, қўпунгуз раҳгузаримдин.
Сен ғофилу мен ваҳм қилурмен кеча-кундуз,
Бу нолайи шабгир ила оҳи саҳаримдин.
Ғам елидин ул навъ ўтум урди аламким,
Юз барқ ясар абри бало ҳар шараримдин.
Белинг ғамидин мўя била йиғладим онча
Ким, ашк дуру гавҳари ўтти камаримдин.
Эй зуҳд, йўлум урмаки, бу марҳала ичра
Мақсадғача сенсен бири юз минг хатаримдин.
Эй ишқ, фано йўли сари бошлаки, тинман
Гар топса Навоий хабар ушбу сафаримдин.

479

Не тиригмен, не улуг, не соғ, не бемормен,
Айта олманким, фироқингдин не янглиғ зормен.
Нуқтайи оғзинг ғамидин тортибон жадвалдек оҳ,
Ашк сайлин оқизиб саргашта чун паргормен.
Дўстлар, кўнглум ҳадисин демангиз тенгри учун
Ким, мен ул девонайи саргаштадин безормен.
Кўнглагингдинким топар жон дам-бадам Юсуф иси,
Эй азизим, мен ҳам ул кўнглак аро бир тормен.
Бир қуёш ҳажринда тундек рўзгорим тийрадур,
Тонг эмас гар тун кеби мотам тутуб йиғлармен.
Майда афюн эзгил, эй муғким, бу эски дайр аро,
Телбарармен ғуссадин гар бир нафас ҳушёрмен.
Невчун эл душному таънидин бўлай ошуфтаҳол,
Эй Навоий, чун неким дерлар юз онча бормен.

480

Сарвеки нолишим бийик ўлди ҳавосидин,
Юз минг фиғонки, огаҳ эмас мубталосидин.
Кўнглумни кўзларидин айирмангки, чиқмағай
Мажнун насиҳат ила кийиклар аросидин.
Мен тийра уйда бехуду юз навъ гуфтугў
Ҳар кў бошинда телбалигим можаросидин.
Кўнглумда тоза доғларинг шаклин истасанг,
Фаҳм айла ўтлуғ икки кўзунгнинг ҳорасидин.
Қувват тутар лабинг ғамини еб ҳазин кўнгул,
Гўёки қон таваллуд этар бу ғизосидин.
Давлат либоси шаҳғаки, йўқтур шикоятим,
Муғ дайри теграсида гадолиғ палосидин.
Ғам шомидин Навоийни неткай халос этиб,
Ёрутсанг уйини шамъи жамолинг зиёсидин.

481

Дўстлар, бир чора мен девонайи шайдо учун
Ким, ўлармен ул парийпайкар малаксиймо учун.
Оташин гул теграсида лаългун юз барг эмас,
Балки юз наъл ўтқа солмиш булбули шайдо учун.
Хом кўнглумким, дудоғингни тилаб афғон қилур,
Бор дурур ул тифлдекким, йиғлағай ҳалво учун.
Ашк ичинда ғарқамен, зулфунгни тутқайменму деб,
Уйлаким тожир тенгиз ранжин чекар савдо учун.
Турки мастедур кўзунг уйқуда, кўз кунжида хол
Ўғриким, қилмиш камин ёнида қўйған ё учун.
Гулханийдекдурки истар гулхану олотини,
Сифлаким меҳнат чекар дунёву мофиҳо учун.
Бу Навоий бандани, эй сарви озод, асраким,
Буйла бир булбул керак сендек гули раъно учун.

482

Кўнгул олурда ажаб дилрабо эмиштуксен,
Не дилрабоки, балойи худо эмиштуксен.
Кўнгул берурда санга билмас эрдим, эй бадмеҳр
Ки, хаста кўнглума мундоқ бало эмиштуксен.
Табиб ожиз ўлуб оқибат деди билдим
Ки, ишқ дарди била мубтало эмиштуксен.
Гадолиғ эттим эса бўсае, ачиғланибон
Дедики: асру уятсиз гадо эмиштуксен.
Кўнгулни куйдурубон жон олурсен, эй янги доғ,
Фиғонки, бир йўли кўнгли қаро эмиштуксен.
Чериг вуҳушу сенга тахт қулла, эй Мажнун,
Фано мамоликида подшо эмиштуксен.
Дедим: камина итингмен, кулуб манга айтур:
Навоий, не бало худнамо эмиштуксен?

483

Лаълу ғамзанг бирла баским нуктадон устодсен,
Бир нафас борсен Масиҳо, бир замон жаллодсен.
Лаъли шавқидинки ғам тоғин қозарсен, эй кўнгул,
Не бало Ширин ҳаваслик нотавон Фарҳодсен.
Аҳли диллар чеҳраси олтун, сиришки сийм эрур,
Токи сийми ноб аро қилдинг ниҳон пўлод сен.
Наргисингдин бир назар қилғилки асру бир йўли
Қулларинг ҳолидин, эй сарви равон, озодсен.
Найшакардек қаддинга, ваҳ, баргни тўн демаким,
Ишқпечон баргида бўлған ниҳон шамшодсен.
Хуррам ўлмассен сумурмай бир қадаҳ, эйким, мудом
Чархдин кўнглунг бўлуб юз лахт қон ношодсен.
Эй Навоий, жисминга пайконларидин лангар эт,
Йўқса бу оҳинг елидин ногаҳон барбодсен.

484

Ёридин ҳеч ким менингдек зору маҳжур ўлмасун,
Жумлайи оламда расволиққа машҳур ўлмасун.
Мен бўлай овора то ишқимдин айлаб гуфтугўй,
Оти анинг ҳар киши оғзиға мазкур ўлмасун.
Жонима бедоду зулмин, ё раб, ул миқдор қил
Ким, анинг ошиқлиғи ҳар кимга мақдур ўлмасун.
Мен худ ўлдум, лек ҳар ошиқки, бордур покбоз,
Навҳа тортиб мотамим тутмоқда маъзур ўлмасун.
Панд ила кўнглум уйин қилма иморат, эй рафиқ,
Бизни бузди ҳаргиз ул, ё рабки, маъмур ўлмасун.
Кечалар ул гул чекар эрмиш қадаҳ, эй тонг ели,
Воқиф ўл ҳолимни айтур чоғда махмур ўлмасун.
Ёр васлиға қувондим, қовди кўйидин мени,
Эй Навоий, ҳеч киши давлатқа мағрур ўлмасун.

485

Ноумиде мен кеби борму экин жононидин,
Жонға еткан кўнглидин, кўнгли тутулған жонидин.
Фард ҳушу сабридин, маҳжур зуҳду илмидин,
Айру шаҳру мулкидин, овора хонумонидин.
Танға меҳнат равзанин очқан ёқанинг чокидин,
Жонға риҳлат навҳасин тузган кўнгул афғонидин.
Ҳам салоҳ уйин қора айлаб туганлар дудидин,
Ҳам бало юзин қизил қилған алифлар қонидин.
Мен дағи бир кун салоҳ аҳли эдим, эй порсо,
Бу уқубатлар аро қолдим биров ҳижронидин.
Жомима ҳар давр ҳуй, соқий, ҳалоҳил заҳриким,
Таҳ-батаҳ қондур ичим тоси нигун давронидин.
Эй муғанний, туз мақоми навҳаким, чиқмоқтадур
Хаста жон жисм уйи отлиғ кулбайи аҳзонидин.
Жон берур ҳар дам Навоий, не ажаб гар берса жон
Қулки, айрилғай бегидин, бег неким, султонидин.
Ростлиғда сарви озоде йигитлик боғидин,
Покликда лаъли рахшоне эранлик конидин.

486

Ёр пайғоми не осиғ ўзгалар таҳриридин,
Жон қачон бергай Масиҳ алфози эл тақриридин.
Руқъаси гар барча қатлим ҳукмидур хушдурки, бор
Қатл ҳукми ҳирзи жон Исодамим таҳриридин.
Кимки, кўрса, ваҳки, махфий ишқим ўтин фаҳм этар,
Руқъасин очиб ўқурда ҳолатим тағйиридин.
Номасин очқанда юз девоналиғ қилдинг дема
Ким, хабар йўқтур манга, биллаҳ, аларнинг биридин.
Не фусун қилмиш эди билманки, йўқтур ақлу ҳуш,
Нотавон кўнглум аро алфозининг таъсиридин.
Руқъаедур чарх чирмашлиқки, мазмун суратин
Ҳеч ким фаҳм этмади унвонининг тасвиридин.
Ҳар не ёзмиш оллингга қилки қазо кўрмак керак,
Эй Навоий, қочмоқ ўлмас тенгрининг тақдиридин.

487

Келки, васлингдин ҳазин жонимни хурсанд айлайин,
Сен жигар парголасин бағримға пайванд айлайин.
Чок этиб кўксумни маҳв айлай сени бағрим аро,
Неча бу уммид ила кўнглумни хурсанд айлайин.
Кўзда мардум бўл, кўнгулда жон ерин тут, ваҳ неча,
Кўзни муштоқу кўнгулни орзуманд айлайин.
Оз бало солди кўнгул бошимға оне, эй рафиқ,
Қўйки, тишлаб-тишлабон, парканд-парканд айлайин.
Не ачиғланмоқдур андин, не чучук сўз, эй кўнгул
Хоҳ аччиғ йиғлайин, хоҳий шакарханд айлайин.
Гулшани васлин тилар жон, ер қуйи, жисми заиф,
Неча қудсий қушқа мундоқ торни банд айлайин.
Дер Навоий, Вомиқу Мажнундек ўлғил, ваҳ, не навъ
Куч била ҳуш аҳлиға ўзумни монанд айлайин.

488

Масиҳодин лабинг афсаҳ, қуёштин оразинг аҳсан,
Қуёшингға фалак ҳайрон, Масиҳингға қуёш маскан.
Кўзумда гарди майдонинг, танимда нақди пайконинг,
Анга кўз мардуми хозин, мунга жон кулбаси махзан.
Ясармен юз мақолат, ваҳ, бўлур кўргач ани ногаҳ,
Кўзум ҳайрон, таним ларзон, эсим волиҳ, тилим алкан.
Шикебу сабр уйин буздики, рухсоринда кўргузди
Хатидин нур уза зулмат, юзидин ўт аро гулшан.
Тўкарсен қон кўзунг бирла, берурсен жон сўзунг бирла,
Ажойиб зуфунунисенки, ҳар фан ичра сен якфан.
Маломат тоши доғидин ёруди ишратим шамъи,
Ажаб кўкурд ўтидин айладим бу шамъни равшан.
Ясарда сунъ меъмори фалак ғамхонасин гўё
Ки, қилди дарду ғам кирмакка ҳар кавкабни бир равзан.
Сен истаб Хизр умри, турфа буким, гунбади хазро
Юзига тун қорасин суртубон айлар санга шеван.
Навоий, асрабон тамкин, кишидин истама таҳсин,
Чу шаҳ кўргузди истиҳсон, кўруб назмингни мустаҳсан.

489

Азал наққоши тарҳ айларда гул барги намудорин,
Магар паргор қилди булбули саргашта минқорин.
Қазо машшотаси парвоналар жисми кули бирла
Ҳамоноким, ёрутди шамънинг миръоти рухсорин.
Дегин, Мажнун қора жонининг узган риштасидиндур
Ки, сунъ илги мутарро қилди Лайло зулфи зуннорин.
Магар Фарҳод жонидин сизиб қонидин этти ранг
Қадар сувратгари Ширин лаби лаъли шакарборин.
Тарозу барги гул, ип риштайи жон, тош лаъл этти
Чекарда хозини ҳикмат лабинг ёқути миқдорин.
Қароғларим эмастур, балки топқач кўзга қоқмишмен,
Итардин ваҳм этиб, рахшинг ситомин, балки мисморин.
Аёғинг кирпигимдин оғриған бўлса, ёриб кўксум
Исиқ қонимға қўйким, ул ҳино-ўқ, чексун озорин.
Харобот аҳли уру доғ, дерким, куйдурунг, соқий,
Даво йўқ сирмабон қочмоқдин ўзга шайх дасторин.
Магар бўлди қуюн туфроғ ила ел, май, су бирла ўт,
Ясарда масти саргардон Навоий хилқати зорин.

490

Рашкдин дерменки меҳр итсун сипеҳр айвонидин,
Бори итқай соя айвон ичра анинг ёнидин.
Кўксума урмоққа олған тошқа ўқи тегди, лек
Қилди кул жисмимни ўтким, секриди пайконидин.
Оташин очилди ичкач боғнинг оқ гуллари
Ашк ила ҳар қатраеким, борди бағрим қонидин.
Анжум эрмаским, фалак миръоти ичра тушти акс,
Баски, дур сочилди ер узра кўзум уммонидин.
Дема нолангдин юмулмас кўзларимким, тонг эмас,
Келмаса беморларға уйқу ит афғонидин.
Меҳрнинг эрмас шафақ ичра шуоий хатлари,
Ҳажр зулми қон тўкар ҳар шом анинг мужгонидин.
Жон олур лаълим ҳадиси, деб мени қўрқутмағил,
Ким, бу бир сўздурки, айтурсен Навоий жонидин.

491

Кўрубмен кирпигинг бошитин-аёғ тешкан кўнгул ҳолин,
Қушедурким, тириглай юлмиш ўлғайлар пару болин.
Экиб тухмини андоқким очилғай бўстонафрўз,
Очар хуноба кўз боғида эксам донайи холин.
Жамолин ваъд агар дебмен, кўп этма, эй араб, ҳайрат
Юзи айнин кўруб ҳар ён назар қил зулфдин долин.
Танимниким, қуруптур хомадек нол ўқларингдиндур,
Қалам қилсанг қил, аммо ташлама ҳар ён чекиб нолин.
Бу мажнун қатлин ул тифли парийваш истамас бўлса,
Недин тошлар била қасдимға солди шаҳр атфолин.
Ғамин кўрманг бало тоғида лаъли шавқидин жонни
Ки, ҳар бир тошидин сотмас абад умриға мисқолин.
Чу бўлмас шамъсиз парвонаву гул бирладур булбул,
Фироқ ўртар кўнгулни чун кўрар васл ичра амсолин.
Сабуҳий жом ила хушмен, нечук хуш бўлмағай улким,
Мунунгдек ахтари фархунда қилғай субҳ анинг фолин.
Жавод илгида пири дайрнинг май заврақин кўрсун,
Бировким, кўрмамиш дарё ичинда жунг тимсолин.
Шаҳ эгнида мурассаъ тугмалиг хилъатқа бермасмен,
Йиғочлар бирла оллин теврабон кийган фано шолин.
Навоий, истасанг кўйин, итига ошно бўлғил,
Ялинған янглиғ ул ит ошноға, сен анга ёлин.

492

Шаҳид ўлсам либоси лолагун сарви равонимдин,
Ясанг қабрим уза миле, бўянг гулранг қонимдин.
Кўруб тумордек чирманмоғим ҳажрида раҳм этмас
Ки, ғофилдур ичимда ҳар тараф доғи ниҳонимдин.
Қуруқ тандинки, қилдинг шарҳа-шарҳа, нола тортормен,
Не тонг важд ўлса элга дам-бадам найдек фиғонимдин.
Алифсиз жон кеби йўқ ул парийдин ўзга мавжуде,
Ҳазин жонимда то ҳижрон хаданги чиқти жонимдин.
Кўрунуб зулфининг тори, кўрунмас заъфдин жисмим
Нединким ул тавонороқдурур бу нотавонимдин.
Кўнгул кўз ўту сайлидин келиб ҳолим кўра олмас,
Малойик равзанимдин, бал халойиқ остонимдин.
Эрур қотилдин этмак орзу жонбахшлиқ расми,
Умиди меҳрибонлиғ боғламоқ номеҳрибонимдин.
Мени уйқуға солмиш даҳр боғининг насими, ваҳ,
Не гул тергаймен ушбу тушта кўрган бўстонимдин.
Навоий, билки топмишмен нишон мақсуддин бешак,
Ўшал кунким, нишоне топмасанг истаб нишонимдин.

493

Соғинманг соя ғам шоми малул эрмас фиғонимдин,
Босиб ўлтурмасам, юз қатла қочқай эрди ёнимдин.
Учуқ захми лабингда билгурур-билгурмасун кўрдег
Нишона кимки истар жон аро доғи ниҳонимдин.
Балийят шоҳиди гулгуна қилса бас муносибдур
Момуғларким, яра оғзида гулгун бўлди қонимдин.
Ичимда баски, тўлди новакинг ҳар ён алиф эрмас
Ки, раглардек ўқунг билгурди жисми нотавонимдин.
Кўз ичра уйқу хайли гар кира олмас, ажаб эрмас
Ки, холий турфат-ул-айне эмас ашки равонимдин.
Дема ровий эрур Фарҳоду Мажнун қиссаси муҳлик
Ани алқисса бир долу алиф бил достонимдин.
Юзумни, эй баҳори ҳусн, қон ёш ичра кўргулким,
Юзунг шавқида не гуллар зуҳур этти хазонимдин.
Улус таклифидин кўп хаста қилдим жонни, ваҳ эмди,
Яқиндур ўлгамен, баским, хижилмен хаста жонимдин.
Навоий, вақтни тоатқа ё ишратқа сарф этким,
Соғинсам ўртанурмен тийра ўткарган замонимдин.

494

Меҳр кўрса ҳар киши ўз дилбари зебосидин,
Ўртанур мунглуғ кўнгул бемеҳрим истиғносидин.
Эй мусулмонлар, нетиб сўрмоқ таманносин қилай,
Менки бир сўкмак тилаб топман лаби гўёсидин.
Қадди раъносидин элга жилвайи васлин нетай,
Чун менга йўқ жуз дуру бўлмоқ гули раъносидин.
Еткуруб элга лаби жонбахшидин қути ҳаёт,
Жуз ўлум ҳукми манга йўқ лаъли руҳафзосидин.
Тонг ели, тунд эсма ул ёнким, уюмайдур кеча
Итлари фарёдию ушшоқининг ғавғосидин.
Қон ютармен дурди соғар шавқидин, эй пири дайр
Соғаре бер, муғбача, лаъли қадаҳпаймосидин.
Эй Навоий, шукр қил зулм этса ул султони ҳусн
Ким, қаю қул сенча топти тарбият мирзосидин.

495

Тўла қондур кўзумнинг ҳалқаси то қолди ёримдин,
Магар тушмиш қораси тоза доғи интизоримдин.
Кавокиб демагил, гардун кўзи гўё ёшармишдур,
Тутундинким, чиқар гардун сари шамъи мазоримдин.
Ярамға ҳеч марҳамдин етишмас онча роҳатким,
Чиқариб тил итинг қонин ялар жисми фигоримдин.
Мен ул ой рашкидинким, эл кўрар, туфроғ агар бўлсам,
Кўрар эл кўзларин кўр айла, эй гардун, ғуборимдин.
Эгармас кўк ҳисори давриға турки фалак кўргач,
Эвурмак ашҳабин бир хишт уза чобуксуворимдин.
Эрур қонлиғ кўнгулда кўзларинг, ваҳ, турфадур асру
Ки, чиқмаслар даме ул икки жайран лолазоримдин.
Ичиб гар тутмасанг эрди қадаҳ, эй нўшлаб соқий,
Не имкон эрди қутқармоқ мени муҳлик хуморимдин.
Мени ёзғурмангиз қилсам сабуҳийким, азал субҳи
Чиҳиптур ихтиёр илгимдину иш ихтиёримдин.
Иноят ёмғури оллида дафъи саҳл эрур, гарчи
Ёғар идбор гарди, эй Навоий, рўзгоримдин.

496

Мени заифни саргашта айлади гардун,
Шитобу давр ила хошокни нечукки қуюн.
Туташти телба кўнгул ул парий узоридин,
Бу ўтни гул соғиниб, ваҳки, куйди ул мажнун.
Ҳубоб ончаки Жайҳун уза эрур мумкин,
Тасаввур айла кўзумнинг ҳубобидин гардун.
Юзунг шаҳидлари туфроғин совурмиш ел,
Буким булут кўрунур кўкта ҳар тараф гулгун.
Не айб, шодлиғ ашким кўп оқса васлингда,
Баҳор фасли бўлур чашмалар суйи афзун.
Қадингға сарв бош индурмамиш эмас акси
Ки, даҳр адаб қилур ани солиб су ичра нигун.
Ушотиб ўқини маҳзун кўнгулни синдурманг,
Ки, эв шикаст топар ҳар қачонки, синди сутун.
Ер остидин куп ила лаълни чиқар, эй муғ,
Ки, борди ер қуйи, чун сўз эшитмади Қорун.
Ғам ўлтурур мени, қўй панду бир қадаҳ берким,
Қилур бу заҳрни тарёк дафъ, йўқ афюн.
Навоий, истар эсанг салтанат, фано бўлким,
Жаҳон забунунг эрур, бўлмасанг жаҳонға забун.

497

Елга берди куйдуруб ул гул таним хокистарин,
Оташин гул ҳажри совурған кеби булбул парин.
Англаман булбул қизиқ кўнглимудур, ё атр учун
Ғунчасидин гул мураттаб қилди ўтлуғ мижмарин.
Барги гулдур, йўқса булбулнинг туташмиш ҳар пари,
Баски, ёрутди сабо гул мижмарининг ахгарин.
Гул эмастур, балки булбул ошёнин ўртаган
Ишқ ўти бил, кўрсанг анинг давру лавни аҳмарин.
Қўй гулу булбулни, гулгун май тўла тут булбула,
То ўқуй булбул мақолотин очиб гул дафтарин.
Даҳр боғида гулу булбулға йўқ баргу наво,
Солмади бу ғуссадин наргис илигдин соғарин.
Соқиё, ҳайвон суйин мамзуж қилсанг ичмагай,
Гар Навоий топмаса май ичра лаълинг жавҳарин.

498

Ниҳон ишқингки кўнглум ичра тушти юз шарор андин,
Ниҳоний доғлар қолмиш ичимда ёдгор андин.
Муқаввас қошларингнинг нақшидин гирён кўзум бўлмиш
Булутдекким, бўлур қавси қузаҳлар ошкор андин.
Бўлуптур сарвинозим ҳусн шамъи, бошида анинг
Бўрк зар риштаси улким, ёнар бир неча тор андин,
Бузуғ кўнглумки атрофида ул юз шавқидин қондур,
Эрур вайронаеким, лолалар бутгай баҳор андин.
Не кирпиклар экин улким, тахайюл айламак бирла
Бўлур жисм ичра ҳар дам жоним андоми фигор андин.
Қади нахлидин ўлсам, дўстлар, будур васиятким,
Бошим узра экиб сарве қилинг мили мазор андин.
Жафодин юмса кўз, таскин топар кўнглум ўти, гўё
Қарори йўқ кўзи ҳар дам олур сабру қарор андин.
Жаҳон баҳри эмиш муҳлик, туман минг шукрким, гарчи
Кўп урдум даступо, туттум валек охир канор андин,
Навоий янглиғ ўлмиш хонақаҳ аҳли суруғ мажнун,
Магарким сархуш ўтмиш ул парий девонавор андин.

499

Дема меҳнат тоғининг Фарҳоди саргардонимен,
Тоза юз минг доғ ила ул қулланинг қаплонимен.
Ламъаи рухсоридин парвонадек куйсам не тонг
Менки, йиллар ул малоҳат шамъи саргардонимен.
Ҳуснунгга ҳайрон эсам, келмас улус ҳайронлиғи,
Кимки ҳайронинг эмастур, мен анинг ҳайронимен.
Мен ўлар ҳолатдаву жон қасди айлар ул пари,
Одамийлиғ кўрғузурким, бир нафас меҳмонимен.
Гар кўнгул бузди мени, ёр эрди боис шукрким,
Чуғзнинг йўқ бир малоҳат ганжининг вайронимен.
Дайр пири тутса май, нўш этсам эрмас айбким,
Заҳр агар ич дерким, анинг бандайи фармонимен.
Телбаликдин ақл сари истамиш зоҳид мени,
Эй Навоий, мунча нодон билмас эрдим ани мен.

500

Субҳи васлин элга кўргандин паришонмен бугун,
Шоми ҳажрин улки нафи эттим, пушаймонмен бугун.
Субҳи васл ул, шоми ҳижрон бу, мени саргашта, ваҳ,
Найлагаймен деб, ўз аҳволимға ҳайронмен бугун.
Қайда билгаймен висол аҳли нишоту айшини
Менки, зору мубталойи дарди ҳижронмен бугун.
Дойимо меҳмоним эрди ёр кўйи итлари,
Жамъ ўлуптурларки, мен бориға меҳмонмен бугун.
Парлар ўрниға балийят ўқларининг захмидур,
Менки парсиз қуш кеби ҳажрингда урёнмен бугун.
Соқиё, бир май била ваҳмимни камроқ айлаким,
Шоми ҳажр осибидин беҳад ҳаросонмен бугун.
Чун хаёли меҳмонимдур Навоий, не ажаб,
Гар тахайюл шахсидек кўзларга пинҳонмен бугун.

501

Фироқинда кўзумдин йиғламоқ бўлғайму кам бир кун,
Кулуб киргайму вайрон кулбам ичра ул санам бир кун?
Малойик, тарқашингким, ул қуёш ҳажринда қўрқармен,
Тешиб ўтгай фалакни оҳим ўтидин алам бир кун.
Ҳарими васлиға маҳрамлар охир шукр этинг, кулманг,
Мени маҳрум дебким, мен ҳам эрдим муҳтарам бир кун.
Фасонам ёзғучи, билким, битик узра сочар кулдек,
Куюб сочилғуси коғазга илгингдин қалам бир кун.
Эмас ғам шоми анжум, қатралар оҳим тафидин бил,
Не тонг кун кўзгусин гар тийра қилса ушбу нам бир кун.
Эшиттим, телба ит кўйида қатл айлар эмиш, айтинг
Ким, ул кўй итларидин эрди бу девона ҳам бир кун.
Талаб даштида йиллар пўя айлаб, ваҳки, то еттим
Ҳарими васлиға дерким, бўлур тавфи ҳарам бир кун.
Кўнгулдин тавба қайдин рафъ қилмас хонақаҳ шайхи,
Магарким, дайр пири зоҳир эткай бу карам бир кун.
Навоий, руҳпарвар нуктаву муҳлик тажарруддин
Ажаб, гар қўймағай кўкка Масиҳодек қадам бир кун.

502

Жамолинг шавқидин ғам шоми куймак ибтилосидин,
Кўзум шамъи кул айлаптур аён қонлиғ қаросидин.
Фироқингда туган узра тугон қўйдум не ҳосилким,
Манга ун бўлмади ҳосил, бу икки тош аросидин.
Қуёшни Юсуфум байъиға бермак бор эса мумкин,
Дегаймен тангаи байъонадур, эрмас баҳосидин.
Чекай ишқинг юкин деб, хаста кўнглум қон ютуб ғам ер,
Не қувват касб эта олғай бу шарбат, ул ғизосидин.
Жафоси тиргузур элнию мен бу айшдин маҳрум,
Мусулмонлар билингким, ўлгум ул кофир жафосидин.
Эрур мажнун кўнгулда юз гириҳким, не сабабдиндур
Мусалсал қиссалар эл ичра зулфунг можаросидин.
Хумори ҳажрдиндур тийра кўзу кўнглум, эй соқий,
Ёрутқил ҳам жамолинг шамъидин, ҳам ман сафосидин.
Гар ўлсам, дайр пири тонг белим зуннор ила маҳкам!
Манга тобутпўш айлаб фано дайри палосидин.
Адам фаршида то қўйди фано тоши уза бошин,
Навоий ор этар ер натъию кўк муттакосидин.

503

Манъ қилмас ашк лаълингдин туташқон жон ўтин,
Паст не навъ айлагай дарё суйи маржон ўтин.
Улки айтур ҳажр таскини учун доғ ўртагил,
Кўрмамиш боштин-оёғим ўртаган ҳижрон ўтин.
Ишқ даштининг самумидин гумон эткай қуюн,
Водийи ҳижрон аро кўрган бу саргардон ўтин.
Булъажаблиғ ишқ аро кўргилки, кўнглум чекса оҳ
Захми оғзидин мушаъбиддек сочар ҳар ён ўтин.
Оташин гулдин қизармиш боғ ёхуд андалиб,
Урди гулбунларға гул ҳижронидин афғон ўтин.
Чарх уза эрмас шафақким, ўртанурга аҳли дард
Тез этар ҳар тун қазо оташгаҳи даврон ўтин.
Эй Навоий, ҳар насим ул гул ҳарими тавфидин
Ким, етар равшан қилур кўнглумдаги ҳирмон ўти

504

Сиришк қонин оёғинг учун хино қилайин,
Қабул тушса қароғим эзиб қаро қилайин.
Ақиқи лаълинга жон жавҳарин нисор айлай,
Саводи холингға кўз мардумин фидо қилайин.
Қора менгинг била қаддинг хаёли келса, ватан
Мунга кўз ичра ясай, анга жон аро қилайин.
Қадингки соя солиптур, улай анга, яъни
Ки, ишқ илмин алифбедин ибтидо қилайин.
Лабини қасдима тишлар, юзига телмурсам,
Боқиб туруб неча ўз жонима жафо қилайин.
Кўнгул қушиким эрур жилвагоҳи гулшани қудс,
Бу домгоҳда недин ани мубтало қилайин.
Навоиё, ғамим аҳли вараъдин ўлмади кам,
Қўй эмди майкада пирига илтижо қилайин.

505

Чекканда наққоши қазо ул сарви гулрух сувратин,
Гўё беганмай ташламиш тарҳ айлаб ой, кун ҳайъатин
То жилва қилди ул санам, Лайло сўзи бўлди адам
Савдом ўти чеккач алам, паст этти Мажнун шуҳратин.
Рухсор очиб ул сиймбар, қоматни айлаб жилвагар,
Уздию кесди сарбасар гул рағбатин, сарв улфатин.
Кўнглум юзунг бечораси, жоним лабинг хунхораси,
Сўр, эй жаҳон айёраси, гоҳе аларнинг ҳолатин.
Тақво эви ҳамвор эрур, субҳам ипи зуннор эрур,
Уй кулбайи хаммор эрур, то кўрдум ул Чин луъбатин
Жаннатқа қилмасмен нузул, ул кўй аро топсам вусул,
Дўзахни айлармен қабул, аммо йўқ анинг фурқатин.
Айлаб салосил орзу, ортар жунунум мў-бамў,
Ногаҳ насими мушкбў еткурса зулфунг накҳатин.
Иш сиррин оё ким билур, кимдин бу мушкил очилур,
Заҳким, бу ғам муҳлик қилур, ҳар лаҳза кўнглум ҳолатин.
Бўлғил, Навоий, рўбараҳ, қилғил фано кўйин панаҳ,
Тарк айла зуҳду хонақаҳ, қил дайр пири хидматин.
II- qism