OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлишер Навоий
Асар номиЛисон ут-Тайр (I- қисм)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Алишер Навоий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
НашриётТошкент Адабиёт ва санʼат нашриёти, 1991
Ҳажм179KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/23
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
ЎзССР Фанлар Академияси Ҳамид Сулаймонов Номидаги Қулёзмалар Институти

Таҳрир ҳайʼати: Азиз Қаюмов, Абдулла Орипов, Абдуқодир Ҳайитметов, Бегали Қошимов, Натан Маллаев, Одил Ёқубов, Омон Матжон, Суйима Ғаниева
Тузувчи: Нодир Раҳмонов
Филология фанлари номзоди Шарафиддин Эшонхўжаев тайёрлаган «Лисонут-тайр»нинг илмий танқидий матнидан нашрга тайёрловчи: Ваҳоб Раҳмонов

Сўзбоши муаллифи, изоҳ ва луғатлар тузувчиси: Ваҳоб Раҳмонов



iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Лисон ут-Тайр (I- қисм)
Алишер Навоий

Кунгиллар Ҳамрози

Галактикамизнинг эр шари деган жаҳонида одамлар олами, ҳайвонлар олами, қушлар олами, ҳашоратлар олами ва бошқа оламлар бор. Шу оламлар орасида болалар оламига кўпроқ яқини қушлар олами бўлса эҳтимол. Шунинг учун бўлса керакки, 9—10 ёшлардаги Алишер Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» («Қуш нутқи») номли достонини жуда ёқтириб қолди ва муттасил шу достон такрорига ружуъ қилди. «Лисонут-тайр»нинг қуйидаги парчасида ёш Алишер таълим олган мактабда ўқувчилар ўқиётган муқаддас диний ва дунёвий бадиий асарлар кўзга ташланади, Талабалар сабоқ такроридан ё каломуллоҳни такрорлаш машқидан толиққанларида устоз ёшларнинг хотирасини мустаҳкамлаш учун қизиқарли китоблар мутолаасига рағбатлантирар экан. Уларнинг бири Саъдий Шерозийнинг «Гулистон», иккинчиси ушбу шарқ ахлоқи отасининг «Бўстон» китобларини ўқишга киришар экан, Алишернинг содда қалби «Мантиқут-тайр»га майл этади. Бу мойиллик шу даражага этадики, у бошқа китобларга қарамай қўяди:

Ёдима мундоқ келур бу можаро,
Ким туфулият чоғи мактаб аро,
Ким чекар атфоли марҳуми забун,
Ҳар тарафдин бир сабақ забтиға ун.
Эмгонурлар чун сабақ озоридин,
Ё «Каломуллоҳ»нинг такроридин.
Истабон ташхиси хотир, устод
Назм ўқутурким равон бўлсун савод.
Насрдин баъзи ўқур ҳам достон:
Бу «Гулистон» янглиғу ул — «Бўстон».
Менга ул ҳолатда табъи булҳавас,
«Мантиқут-тайр» айлаб эрди мултамас,
Топти сокин-сокин ул такрордин
Сода кўнглум баҳра ул гуфтордин.
Табъ ул сўзларга бўлғоч ошно,
Қилмади майл ўзга сўзларга яно.
Одат этдим ул ҳикоятлар била,
Қуш мақолидин киноятлар била
Чун бирар сўздин топиб табъим кушод,
Топсам эрдиким недур ондин мурод,
Завқ кўп хушҳол этар эрди мени,
Шарҳи онинг лол этар эрди мени.

Навоий таассуротларини энди насрий баёндан давом эттирамиз: «Шу аҳволда кўп вақт у билан машғул бўлиб, бу дафтарга эътиқодим тобора ортар эди. Шундан сўнг, мен кишилар билан улфат бўлишдан қочдим, Бу китоб хилватдаги энг қадрдон сирдошим бўлиб қолди. Натижада кишиларнинг яшаш тарзлари ва ҳаракатлари табъимга малол кела бошлади, Оқибат бу китобга бўлган ишқим мени шу хил шайдолик сари этаклади. Бу савдо мени девона бир ҳолга солиб, мен, узлат эшигини очай ва бу оламнинг бемаъни элидап қочай, дедим. Болалар мендаги бу ҳолатни англагач, ғавғо-тўполон кўтарганча уни ота-онамга этказишди. Ота-онам менинг бу ҳолатимдан ваҳимага тушдилар. Улар: «Бу оташин сўзни унинг ёш, хом табъи кўтара олмайди. Бу асар унга оғирлик қилиб, у жинни бўлиб қолиши мумкин. Кейин уни тузатиб бўлмайди», деган хаёлга бордилар. Улар бу китобни қўлимдан тортиб олиб, уни бир жойга яширдилар ва кўнглимни у билан машғул бўлишдан маҳрум этдилар. Менга уни ўқишни қатъий манъ қилишиб, «Мантиқут-тайр» устида фикрлашни тақиқлаб қўйдилар, ота-онам, шояд тез фурсатда ўғлимиз бу аҳволдан қутулиб, ўзига келиб қолар, деган умидда эдилар. Лекин бу асар менга ёд бўлиб қолган эди, Уни доимо яширинча такрорлаб юрар эдим. Кўнглим қуш тили билан сирдош бўлиб, ундан бошқа сўзга майлим оз эди».

Дарҳақиқат, кучли лиризм билан суғорилган, ёдлаш учун жуда қулай — равон ёзилган «Мантиқут-тайр»ни Алишер бошдан-оёқ ёдлаб олди. Бутун бошли бир достонни ёдлаб олиш ҳозирги кишилар учун жуда бир фавқулодда ҳодиса туюлади. Тўғри, Алишернинг ёшига нисбатан олсак, бу ғайриоддий ҳолат. Маданият гуллаб-яшнаган Ҳиротда, 20 йил давомида 400 дан ортиқ шоир этишган шаҳарда ҳаваскор шоир устоздан изн олиш учун 25 минг байт шеър ёд билиши лозим эди... Чунончи Бадриддин Ҳилолий икки «Хамса»ни ёд биларди. Алишер бу соҳада ўзбек ва тожик тилларидаги асарларни ёдлашда мислсиз қобилият ва қунт эгаси эди.

Ҳамма асарлар: достонлар, девонлар ҳам Алишер Навоий учун бир бўлди-ю, «Мантиқут-тайр» ҳам бир бўлди. У «Хамса» достонларига жавоб ёзди. Камол Xўжандий, Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Амир Xусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомийлар ғазалларига татаббуълар битди. «Мантиқут-тайр» эса, унга умрбод ёълдош бўлди. Унинг бош ғояси — ваҳдати вужуд (вужуд ягона»лиги) ва тажаллий (асл моянинг оламдаги зуҳуроти) Алишер Навоий маънавий ҳаётининг мағзини ташкил этди. Буни атрофлича тадқиқ этишни «Лисонут-тайр» фалсафасини тушунтиришдан бошлаган маъқул кўринади.

«Лисонут-тайр» достонидаги бош қолипловчи ҳикоя: жаҳон қушларининг йиғилишиб мартаба ва фазилатларига кўра жой талашишлари воқеасидан тортиб, қушларнинг Ҳудҳуд ёълбошчилигида Симурғни излаб этти водийдан (Талаб, Ишқ, Маърифат, Истиғно, Тавҳид, Ҳайрат, Фақру Фано) ўтишлари ва Симурғни тополмай, Симурғ — Симурғни излашга чиққан си мурғ (ўттиз қуш)нинг ўзи эканлигини билишларида ҳам; достондаги Шайх Санъон қиссаси ва ўнлаб ҳикояларидан чиқадиган хулоса ҳам битта: олам — борлиқ оллоҳнинг зуҳуридан иборатдир. Қушлар (одамлар) Симурғни излаб (яъни худога этишиш учун) ёълга чиқадилар. Xудо излашга умр сарфлайдиган дарвешлар этти риёзат босқичидан (Талаб, Ишқ, Маърифат, Истиғно, Тавҳид, Ҳайрат, ФақруФано) ўтадилар ва руҳга айлангач, худо билан қовушадилар. Гўё Оллоҳ — қуёшдир, оламдаги барча нарса ва одамлар — унинг нур зарраларидирлар. Туғилиш — зарранинг қуёшдан узилиб, нурга айланиб кетиши; ўлим эса—зарранинг аслига қайтиб қуёш бағрига этишидир.

Риёзат босқичларининг маъноси нима? Сўфий (худо жамоли шайдоси, яъни худо фидойиси) Талаб ёълига киради. Xудони топишни истайди. У талабда шунчалик изчил ва фидойики, муттасил оллоҳ Ишқида банд бўлади. Сўнг «Оллоҳ нима?» деган масалани ҳал этишга урннади ва Оллоҳ ҳақида билим — маърифат ҳосил қилади. Оллоҳнинг ҳусн ва маъно жиҳатдан мислсиз вужуд эканлигини билгач, у ўзининг олий тилагига этиб, қаноат ҳосил қилади. Истиғно — эҳтиёжсизликдир. Сўфийга ҳусн ва маъно жиҳатдан оллоҳ ўзи кифоя қилади. Оллоҳнинг ҳамма соҳада тенгсиз ва яккаю ягона (Тавҳид) эканлиги унга кашф бўлади, Борлиқ, барча гўзалликлар ва энг юксак ақл-тамиз фақат оллоҳда ва ундангина ёғилиши, унинг аслларнинг асли, ўзакларнинг ўзаги, мояларнинг мояси эканлиги; фақат у ҳамиша борлиги, якка-ягона эканлиги сўфийни Ҳайратга солади. Бу ҳайрат шунчалик кучлики, энди унинг ақлида, кўнглида ва кўзида фақат худо жилваланади ва ўша жилвадан ҳайратланиш ниҳоясига этмайди. Шу ҳайрат манбаи учун у ҳамма нарсадан: бойлик, давлат, кишилар ўзлигидан воз кечади: худо фидойиси ўз изланишларининг чўққисига этиб жисман Оллоҳ учун фақирликни тан олиб, фано бўлади. Фоний — фано бўлган кишидир. Яъни сўфийлик термини билан айсак, Алишер ўзига иккинчи тахаллус қилиб олган сўз — тасаввуфда энг олий камолот босқичига этган кишидир.

Достондаги ана шу бош фалсафий масала Шайх Санъоннинг, севги қиссасида қисқароқ бўлса-да, яққол ифодаланган. Мажнун ал-ҳақ, яъни Оллоҳ девонаси номи билан машҳур бўлган ҳикояда эса, Оллоҳнинг одам учун ўзи билмаса ҳам меҳрибонлиги, унинг ғамини эйиши акс эттирилади. Мажнун ал-ҳақ худо уйига (Каъба) бориш учун эшакда ёълга отланган. Қоронғи тушди. Ёмғир бошланиб жала қуйди. Девона эшакни қолдириб, ўзи вайронадан паноҳ излади ва эшакка қараб туришни Оллоҳдан сўради. Анчадан сўнг ёмғир тинди. Тун қоп-қоронғи. Мажнун ал-ҳақ ташқари чиқиб, эшагини тополмайди. Кўкка боқиб, эшагимни сенга ишонган эдим, сақламабсан, деб гинахонлик қилади. Бирдан чақмоқ чақилиб, Мажнун ал-ҳақ ўтлаб юрган эшагини кўради...

Атеистларни, атеизм руҳида тарбияланган замонамиз адабиёцҳуносларини мутасаввуфлар ва зоҳидлар орасидаги айирма ҳайратга солади. Улар мутасаввуфларнинг зоҳидларга танқидий мунособатларини кўр-кўрона атеистик қарашлар деб уқтиришга шошиладилар. Ана шу тариқа Алишер Навоий ва Машрабнинг атеистик қарашлари ҳақида қатор-қатор мақолалар ёзилди ва тадқиқотлар эълон қилинди. Атеизм — атеос—яъни худога зид деган луғавий маъно бор. Xудо фидойилари бўлган тасаввуф аҳлини худога қарши фикрларини йиғиш ва буни исботлаш илм деб аталиб келди...

Инқилобдан кейинги ва турғунлик йилларидаги илмий методология ўзининг илмий заифлиги билан, ҳақиқатга нисбатан ёлғонлиги билан жуда узоқ яшади...

Хўш, зоҳид ва мутасаввуф орасидаги фарқ нимада? Зоҳид — ўз умрини тоат-ибодатга бағишлаган, дин талабларини сўзсиз ижро этишга қаратган одам. Мутасаввуф эса, худо жамоли ва ишқи фидойиси. Зоҳид тоат-ибодат билан шуғулланар экан, у дунёдаги жаннат учун тагжой тўлаётгандек бўлади ва бу дунёда ҳам яшашни унутмай: бойлик орттириш ва айш-ишратга имкони борича эришишга ҳаракат қилади. Тасаввуф аҳли зоҳидларнинг жаннатга нисбатан ва бойликка бўлган тамагирликларини ёқтирмайдилар.

Сўфийлар назарида зоҳидлар гўё худо билан савдо-сотиқ қиладилар, шартнома тузадилар: биз бу дунёда диний талабларингни ҳаммасини бажарамиз. Сен у дунёда жаннатдан бизга жой берасан. Тасаввуф оқимига мансуб кишилар эса, худо талабларини ўзларича тушунадилар. Улар бақадри имкон дин аҳкомларига бўйинсунадилар. Бироқ асосий мақсадлари худо висолига этишишдан иборат, холос. Олий орзу ана шу. Улар дўзах ва жаннатни инкор этмайдилар. Фақат айтадиларки, менга жаннат ҳам, дўзах ҳам керакмас. Менга фақат худо керак. Чунки унинг ёди билан мен дўзахга тушсам ҳам унинг азобларини сезмайман, жаннатга тушсам ҳам худо ишқи билан беҳишт роҳатларини ўзимда туймайман. Сўфийлар ёдида ва тилида фақат ва фақат худо номлари такрорланади, яшайди. Тасаввуф аҳлининг шиорини Машраб бир мисрада яхши ифодалаган эди:

Бир худодин ўзгаси барча ғалатдур, Машрабо!

Тасаввуф таълимотича, олам: юлдузлар, ой, қуёш, одамлар, ҳайвонлар, қушлар, капалаклар ва бошқа жами иарсалар худонинг зуҳуротидан иборат. Гўё худо ўз қудратини иамойиш этиш учун ўз ҳуснини оламдаги нарсаларда ифодалаган. Мислсиз ақлини мутафаккирларда, мислсиз ҳуснини гўзал қиз ва йигитларда намойиш этган. Шунинг учун Лайлини севган Мажнун Лайлида Оллоҳ юзини кўрган... Шайх Санъон тарсо санамга кўнгил бериб, Каъбадан воз кечиб, қуръонни ўтда ёқиб, оташпарастлар ибодатхонасида ўт ёқиб юрганида, яъии исломга қарши хатти-ҳаракатларини учига чиқарганида у худо ҳусни фидойиси эди: тарсо санамда Оллоҳ ҳуснига маҳлиё бўлган ва ҳамма нарсадан унинг учун воз кечган эди. Яъни тарсо санамда оллоҳ ҳусни тажаллий этган эди, жилва қилган эди.

Тасаввуфдаги ана шу ўзак масала—оламнинг оллоҳ жилвасидан иборатлйги, одамнинг оллоҳ қуёшининг зарраси эканлиги ҳақидаги таълимот Фаридиддин Аттор ижоди, Алишер Навоий ижоди ва Машраб ижодида ўзак томир сифатида яшайди. Фаридиддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва Машраб Мансур Ҳалложнинг «анал ҳақ» (мен худоман, мен худонинг бир заррасиман) деган таълимотидан ўсган мутафаккир мутасаввуфлардирлар.

Ўрта асрлар адабиётидаги ишқ масаласи ҳозирги адабиёцҳунослар учун чақиб бўлмайдиган данак бўлиб туюлади. Шунинг учун кенг китобхонларга бу ҳақдаги тасаввурдан хабар бериш лозим деб ўйлаймиз.

Тасаввуф аҳли ишқнинг уч хилини бир-биридан фарқ этадилар. Биринчиси: ҳақиқий ишқ ёки ишқи илоҳий: инсоннинг Оллоҳга муҳаббатидир. Иккинчиси: маъжозий ишқ ёки одамнинг одамга муҳаббатидир. Учинчиси: пок ишқ ёки юксак маънавий камолот эгаларининг пок кўз билаи (ғаразсиз) пок гўзал вужудга боқиб пок лаззат олишларидир.

Шоирлар адабиётнинг рамзлар ифодаси учун қулайлигидан фойдаланиб, ўз асарларида уч хил ишқ ҳақида ҳам сўз юрита берадилар. Уқувчи ана шуларни ўзи фарқ эта билмоғи лозим. Навоий лирик қаҳрамони худо ишқида ёняптими, мажозий муҳаббатга гирифторми ёки пок муҳаббатда ўртанмоқдами... Гап шундаки, тасаввуф аҳли мажозий ишқни инкор этмайдилар. Улар мажозий ишқни ҳақиқий ишқ ёълидаги кўприк деб биладилар ва фаолиятларида пок ишқ талабларига риоя қиладилар (гўзал вужуддан ҳеч нарса тамаъ қилмайдилар ва буни кўнгилларига ҳам келтирмайдилар).

Сўфий севгилисига кўигил қўйганида маҳбуба юзида Оллоҳ жамолини кўради, унинг ншқида ёнаркан, мек оллоҳ ишқида ёняпман деб ўйлайди, бу ёълда у жисман ва руҳан пок бўлишга ҳаракат қилади: маҳбубасига пок назар билаи боқиб, пок лаззат олишни ўйлайди (қучиш, ўпиш ва бошқа шу каби истакларни ўзига яқинлаштирмайди) холос.

Бу жиҳатдан Алишер Навоийнинг муҳаббати қиссаси энг яхши намунадир. Сўфийдан талаб қилинадиган биринчи нарса тан ва фикр (кўнгил)нинг поклигидир. Тан поклиги—зоҳирий бўлгани учун, унинг, энг яхши усули тозалик ва бўйдоқликдир. Кўнгул поклиги — бирор вужудга ва нарсага нисбатан ғараз сақламаслик. Сўфий назарида гўзалдаи жисмоний баҳрамандлик ва бойликка ҳирс—дунё ифлослигига булғаниш демакдир. Алишер Навоий бир умр ўзини тасаввуф талаблари — риёзат босқичлари синовига ташлади. Барча босқичларини умр бўйи ўз бошидан кечирди: ёлғизлик даҳшати ва бўйдоқлик азобларини бир умр тортиб ўзини фонийликка тайёрлади ва умрининг сўнгги йлларида яратган асарларидан бири — «Лисонуттайр»ни, гарчанд бу асар ўзбек тилида ёзилган бўлса-да, Фоний тахаллуси остида эълон қилди. У эллик саккиз ёшида тасаввуфнинг сўнгги босқичига этаёзганини ўз достонида тахаллуси билан муҳрлади.

«Лисонут-тайр» — ўрта аср худо изловчиси учун ёзилган илмий ва амалий дастурдир. Достон эш талаба учун таъсирчан ва бадиий жиҳатдан гўзал, ўқимишли асардир. Тасаввуфдан хабари бўлмаган кишилар бундаги қисса ва шеърий ҳикояларни дунёвий адабиётнинг яхши намунаси сифатида маза қилиб ўқийверадилар ва маънавиў лаззат топадилар.

Биз «Лисонут-тайр»нинг фалсафий мағизини англашга уринар эканмиз, асарни худо изловчи дастури деб тавсия қилмаймиз. Бу асар ўз ижодкори фалсафий дунёқарашининг бадиий лавҳаларидан иборат эканлигини, достон замондош ёшларимизнинг маънавий ва ҳиссий камолотларига жиддий ижобий таъсир қилади, фаҳм-фаросат ва чин муҳаббат қўлланмаси бўлади, деган яхши ниятимизни билдирамиз.

Сиз «Лисонут-тайр» достонидан Алишер Навоийни қандай диний ва дунёвий масалалар банд этгаии билан танишасиз: инсон оламга келган экан, ҳамиша талаб ёълига кириши, изланиши, ўз маҳбубаси ёки севган касбига чин муҳаббат билан ёндашуви лозимлиги, у ҳақда тўғри билим ҳосил қилиши — маърифатли бўлиши кераклиги, камолотга этиш зарурати каби муҳим масалалар сизни чуқур ўйлантиради.

Шу маънода биз «Лисонут-тайр»ни бугунги кунимиз учун, замондошларимиз учун зарур китоб деган мулоҳазадамиз.

Алишер Навоийнинг фалсафий, ахлоқий, маънавий дунёсидан хабардорликнинг ўзиёқ бугунги ўқувчи учун беқиёс аҳамиятга эга.

«Лисонут-тайр» мутолааси давомида китобхон қизиқ-қизиқ ҳикояларга дуч келганидек, қиссага татигулик «Шайх Санъон» севги достонига ҳам назар ташлайди. Улардаги воқеаларнинг мароқлилиги бир томону Навоий ҳикматлари ҳам бир томондир. Олтмиш ёш бўсағасидаги мутафаккир ҳаётдан, кишилик қисматидан шундай яхши ҳикматлар — маънавий кашфиётлар қиладики, улар бугунги китобхон учун оҳорли фикрлардир.

Улуғлар ўз китобхонларига кўзгу тутадилар; ҳар бир киши муаллиф кўзда тутган рисоладаги одам даражасидан синовдан ўтказилади. Айтайлик, ҳозир кўпчилик ташқи гўзалликка муккасидан кетишган. Алишер Навоий буюк ахлоқ отаси сифатида насиҳат қилади:

Одам ўлғон зеби зоҳирдин демас,
Кимки ондин фахр этар, одам эмас.
Зеби зоҳир жуз тамасхур келмади,
Кимсага ондин тафохур келмади.

Ўзини одам ҳисоблайдиган киши ташқи гўзалликка интилмаслиги керак. Ташқи гўзаллиги билан фахрланадиган киши одам эмасдир. Одамлар ташқи гўзалликка муккасидан кетган кишини масхара қиладилар. Ташқи гўзаллик ҳеч кимга фахр-шуҳрат келтирган эмас.

Уз ҳуснига, ўз ақлига ўз-ўзича юксак баҳо берадиган кишиларга эса, қуйидаги байт узил-кесил маъиавий зарба беради:

Худпарастесен, ўзунгнинг ошиқи,
Худписандесен — мазаммат лойиқи.

Сен ўзингга ўзинг ошиқ бўлган нусхасан; ўзингга сиғинадиган зоцан. Ўзингнигина ўйлайдиган худбинсан. Бу билан ўзингни тубанликка тортасан.

Алишер Навоий инсоний бахтни шахс вафодорлигида кўради. Вафо ва садоқат — олийжаноб инсоннинг бош фазилатларидир. Агар одамда вафо бўлмаса — бу шахс фожиасидир:

Одами бўлса вафо андин йироқ,
Ит вафо бобида андин яхшироқ.

Муаллиф халқнинг ит садоқати-вафоси ҳақидаги тасаввуридан ўринли фойдаланиб, уни вафосиз кишига қарши қўйган. Кўпчилик учун, айниқса ёш, ғўр йигитларга кўпроқ хос бўлган манманлик, ўз шахсий қудрати ва имкониятидан лоф уришлар номақбулдир. Даҳо шоиримизнинг бу ҳақдаги фикри ҳам лўнда ва узил-кесилдир:

Лоф аро эрмен деган эрми бўлур?
Келмас ишни илкидин дерму бўлур?
Офият вақти уруб лофу газоф,
Тушти чун иш, ўзни тутқаеиз маоф.

Лоф уриб «Эрман!» деган билан ҳамма ҳам эр бўлаверадими? Киши қўлидан келмайдиган ишни қиламан, деса бўладими? Xотиржамлик вақтида қудратдан лоф уриб мақтанадиган кишилар, киши бошига иш тушганида, ўзларини четга оладилар...

Жамият чириган пайтларида кишилик муомаласидаги асосий хусусият иккиюзламачиликдаи иборат бўлади. Турғунлик йилларида бу усул асосий муомала усули бўлди. Бир сўзлшшк, фикрий собитлик, сўз1 ва фикр бирлиги—чин инсон учун бош дастурдир. Шунинг учун мутафаккиримиз уқтирадики:

Бир бўлу, бир кўр, бир де, бир тила,
Майл қилма мунда иккилик била.

Инсофсизлик — шахс заволи. Инсоф бўлмаган жойда кишилар ҳаёти оғир кечади. Инсофни донишманд Алишер Навоий вафо билан тенг қўяди ва инсофсиз одамни одам эмас деб эълон қилади:

Одамиға яхши кўп авсоф эрур,
Лек аларнинг ашрафи инсоф эрур.
Кимгаким инсоф ёъқ — инсон эмас,
Мунсиз атворида жуз нуқсон эмас.

Ҳақиқий инсонда кўп фазилатлар бўлади: лекин булар орасида энг шарафлиси—инсофдир. Инсофсиз киши — инсон эмасдир. Укинг атворида хатодан бошқа нарса ёъқдир. «Лисонут-тайр»нинг бутун-бутун саҳифалари нуқул ҳикматдан иборат. Мисол учун достондан бир саҳифа матн кўчирайлик:

«Паст элнинг гар бийикдур ҳиммати,
Бор онинг хўрдида иззу рифъати.
Гавҳар ўлди ҳиммату одам — садаф
Бу садафқа ул гуҳардиндур шараф.
Ҳиммат ўлса, маснаду жоҳ ўлмасун,
Мулку мол ончаки дилхоҳ ўлмасун.
Кимга ёъқдур нақддин перояси,
Билки ҳиммат бас дурур сармояси.
Кимсага ҳеч ишта гар этмас илик,
Бок ёъқ гар ҳиммати бўлса бийик.
Эрга ҳимматдин берур юз эътибор,
Жоҳу мулку ганжнинг не дахли бор?!
Мол ўлуб гар ёъқ кишининг ҳиммати,
Маъни аҳли оллида ёъқ иззати.
Кимки бўлғай ҳиммати олий анга
Бар берур бу ҳиммат иқболи анга.
Шаҳға ҳиммат паст агар берди худо,
Хушроқ ондин ҳиммати олий гадо.
Подшаҳким бўлса ҳиммат ичра паст,
Келди ҳимматлиғ гадодин зердаст.
Одамининг зеби ҳимматдин дурур,
Нафснинг таъдиби ҳимматдин дурур.

Насрий баёни: Агар камбағал кишиларнинг ҳиммати баланд бўлса, феъллари ҳам шунга яраша иззат ва мартабалик бўлади. Агар ҳикмат бир гавҳар бўлса, инсонни садаф деб ҳисобла, бу садафга асл шараф ўша гавҳар туфайлидир. Агар кишида ҳиммат бор бўлса, унга тахт ва амалнинг кераги ёъқдир, мулк ва мол-дунё ҳам унинг кўнглига ёқимли туюлмайди. Кимнинг нақд молу мулки бўлмаса ҳам ҳиммати бўлса бас, шунинг ўзи унинг учун катта давлатдир. Зеро, ҳиммати баланд киши ҳар қандай ишни бажара олади. Ҳиммат ҳақиқий эр кишини эътиборли қилади, бунга мансаб, мулк ва хазинанинг ҳеч бир дахли ёъқ. Агар инсонда мол-дунё бўлса-ю, ҳиммат бўлмаса, у ақлли кишилар наздида ҳеч қандай обрў-еътибор топа олмайди, Кимки олий ҳиммат эгаси бўлса, бу хислати унга иқбол ато этади. Агар шоҳга худо паст ҳиммат ато қилган бўлса, ундай шоҳдан олий ҳимматли гадо яхшироқдир. Агар шоҳ ҳиммат бобида наст бўлса, у ҳимматли гадодан мағлуб бўлади.

Инсонлардаги гўзаллик ҳиммат туфайлидир, ёмон нафснинг жазоси ҳам ҳимматдандир».

Кириш сўзда Алишер Навоий ҳикматларига тўхталганимизнинг боиси бор: шарқ адабиётининг биринчи фазилати ҳикматга бойлиги, унда тафаккур меваларининг кўплиги ва уларнинг бебаҳолигидир.

«Мантиқут-тайр» ҳам «Лисонут-тайр» сингари бебаҳо асардир. Минг афсуски, вулъгар социологизм ва адабий методологиянинг хато ва ожизлиги туфайли «Лисонут-тайр»ни ўрганган академик В. й. Зоҳидов Фаридиддин Аттор «Мантиқут-тайр»ига мутлақо нотўғри баҳо берди. Файласуф олим Алишер Навоийни (шогирдни) Фаридиддин Атторга (устозга) қарама-қарши қўйди. В. Зоҳидовнинг «Ўзбек адабиёти тарихидан» китобида, «Мир идей и образов Алишера Навои» монографиясида ва «Улуғ шоир ижодининг қалби» тадқиқотида «Мантиқут-тайр»нинг умумий гояси ва фалсафаси башариятга қарши қаратилган асар сифатида талқин этилган.

В. Зоҳидов Аттор ва унииг достони ҳақида ёзадики: «Атторнинг ўзи ва у типдаги таркидунёчи сўфийлар ҳақиқий дунё билан, ундаги ҳаёт билан алоқадор ҳар қандай масала билан машғул бўлишни рад этадилар, ҳар кишининг —хоҳ шоҳнинг, хоҳ аҳолининг бу дунё ишлари билан машғул бўлиши, унда яхши ҳаёт яратиб яшаш учун интилишини беҳуда деб қоралайдилар. «Мантиқут-тайр» ва шу типдаги асарлар шундай аскетик, мистик идеянинг баланд нуқтасига кўтарилган бўлиб, мистика, аскетизм билан суғорилгандир.

Навоийда эса, бундай эмас. У «Лисонут-тайр»ни мамлакатнинг реал саодати, халқнинг реал бахти билан боғлиқ бўлган орзулар билан тугатади, асарнинг аввалида қўйган одил ва оқил подшо ҳақидаги орзусини, идеясини такрорлаш ва ифодалаш билан уни хулосалайди»[1].

Академик В. Й. Зоҳидов Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» ва Алишер Навоийнинг «Лисонут-тайр» достонлари моҳиятини фалсафий тасаввуф консепсиясига кўра талқин қилишга киришиб, Аттор борлиқни оллоҳнинг сояси, дейди, Навоий эса, борлиқ бу оллоҳдир деган. Шунинг учун уларнинг қарашлари бир-бирига тескаридир деган фикрни олға суради: «Уттиз қуш Ҳудҳуддан: улар билан Симурр ўртасидаги муносабатни тушунтириб беришни сўрайдилар, Аттор Ҳудҳуд тилидан қушларга жавоб бериб айтадики:

Сурати мурғони олам сарбасар,
Сояи ўст, ин бидон, эй бехабар.

Бу билан Симурғ (худо) энг асосий, олий борлиқдир, эрдаги қушлар (одамлар ва ҳоказолар) эса — ана ўша Симурғнинг аянчли соясидирлар, демак, бу қушлар — соядсрлар, асосий борлиқ (воқелик) қимматига, аҳамиятига эга бўла олмайдилар, зеро, асосий тана (борлиқ) билан унинг сояси орасида қандай муносабат бўлиши мумкин, уларни қандай тенглаштириш мумкин,— демакчи бўлади Аттор. Шундай бўлгандан кейин, дейди Аттор, қиймациз, аянч соядан воз кечиб, риёзат, узлат орқали сояликни ташлаш учун асл «тана»ни ахтаришга, «тана»га айланишга интилиш керак. Ўз «Лисонут-тайр»ини «Мантиқут-тайр»нинг «таржимаси» деган Навоий шу ўринда, Атторнинг юқоридаги фикрига моҳият-еътибори ила зид фикрни ўртага ташлайди. Навоий айтадики:

Барча олам қушларининг сурати,
Билгил, онинг сояи пурҳикмати.

Бу билан, бутун қушлар аҳамияциз, маъносиз борлиқ бўш соя эмаслар, аксинча, уларда худонинг ҳикматлари, комиллиги зуҳур этгандир, демоқчи бўлади Навоий.

Навоий яна давом этиб дейдики, худо ўз ҳуснини зуҳур, жавлон эттирмоқчи,- конкрет нарсалар, табиат сифатида гавдалантирмоқчи, комилликқа эришмоқчи бўлди ва у ўзининг бу мақсадига эришди — худо ҳуснининг, ҳикматининг мужассамлашгани бўлган, унинг мазмунининг конкретлашгани бўлган табиат (миръот) майдонга келди. Демак, бу табиат ўз ҳуснини, ҳикматини конкрет нарсаларда акс эттирган худонинг тажаллисидир, демак, бу табиат — воҳид илоҳий моҳиятнинг, субстансиянинг табиат сифатида кўринганидир»[2].

Файласуфимиз тажалли моҳиятини тўғри ёритган. Бироқ Аттор ва Навоий қарашларининг фалсафий моҳиятини бир-бирига зид қўйнб жиддий хатога ёъл қўйган. Устоз Аттор ва издош Навоий асарларидан келтирилган ва бир-бирига қарама-қарши қўйилган байтларнинг мазмуни таржимашунослик тили билан айтганда айнан, бир-бирига мувофиқ фикрлардир. Чунки Фаридиддин Аттор ҳам қушларни илоҳийнинг сояси демоқда, Алишер Навоий ҳам.

Хуллас, қайд этмоқчимизки, Воҳид Зоҳидов, Натан Маллаев, Шарафиддин Эшонхўжаев, Олимжон Жўраев ва бошқа бу масалага дахл этган адабиёцҳуносларнинг Фаридиддин Атторнинг фалсафаси, «Мантиқут-тайр»га доир фикрлари асосан, моҳият жиҳатдан мутлақо хато қарашлардир. Аттор ўз достонида қушларни гоҳ худонинг сояси, гоҳ Симурғ (худо)нинг ўзи деб талқин этади. «Лисонут-тайр» муаллифи ҳам бу қарашни айнан такрорлайди ва инсоф юзасидан ўз асарини Аттор достонинииг таржимаси эканлигини уқтиради.

Агар бордию, адабиёцҳунослар «Мантиқут-тайр» ҳақида билдирган фикрларида қолмоқчи бўлсалар, шу фнкрларнинг ўзи тўласинча «Лисонут-тайр» достонига тегишли эканлигини ҳисобга олсиилар. Шундагина, улар ўзларининг қалтис туҳматларидан ийманишлари мумкин.

Соф таржимашунослик нуқтаи назаридан олиб қарагаиимизда ҳам, таржимани асл нусхага қарама-қарши қўйиш бориб турган мантиқсиз уриниш, беҳуда чиранишдан бошқа нарса эмас. Алишер Навоийнинг «Лисонут-тайр» достони мутахассис адабиёцҳунос, файласуф ва теологлар учун ҳам, кенг китобхонлар оммаси учун ҳам ўрганишбоп ва ўқишбоп асардир. Ундан ҳар бир киши ўз маънавий камолоти даражасида ўзи учун ва илм учун тегишли муҳим маълумотларни, ҳаётий дастурларни топа оладилар деган умидимиз бор.

Энди икки оғиз сўз нашр ҳақида. Алишер Навоийнинг «Лисонут-тайр» достони биринчи маротаба эски ўзбек ёзувида танқидий текст ҳолида (нашрга тайёрловчи Шарафиялин Эшонхўжаев! «Фан» нашрнётида 1965 йилда Тошкентда босилиб чиқди. Амалдаги ёзувимизда эса, Алишер Навоий «Асарлар»ининг ўн беш жилдлигининг 11-жилди сифатида 1966 йилда босилди. Бу асарни ҳам нашрга тайёрлаган олим Ш. Эшоихўжаевдир. «Лисонут-тайр»нинг кейинги оммавий нашрида жиддий қисқартиришлар содир қилинган эди: оллоҳга ҳамд, пайгамбарга иаът, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али мақтови боблари ва айрим боблар нашрдан четда қолиб кетган эди. Бу нашрда илмий танқидий текстдаги мукаммаллик сақланди. Шунга мувофиқ насрий баёндаги қисқартиришлар ҳам тўлдирилди.

Уйлаймизки, бугунги китобхон Алишер Навоий ижодидан сарак ва пучак изламайди: достоннинг XV асрда яратилганини, ислом мафкураси ва тасаввуф таълимоти бу асарда акс этганини унутмайди.

Мулоҳазамизча, «Лисонут-тайр» достони ўз ўқувчиларини онгли эътиқод, эътиқодда собитлик, олий мақсадлар учун то тирик экан муттасил курашиш тақозоси руҳида тарбиялайди. Ана шу маънода биз даҳо Навоийга маънан таъзим этамиз.

Ваҳоб РАҲМОНОВ

Лисонут-тайр (асл матн)

I

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим

Жон қуши чун мантиқи роз айлагай,
Тенгри ҳамди бирла оғоз айлагай.
Улки махлуқот халлоқидур ул,
Ондин ўзга фонию боқийдур ул.
Сониеъким чекти чун сунъи қалам,
Офариниш тарҳини қилди рақам.
Айлагач дойир тўқуз афлокни,
Қосир этти фаҳмидин идрокни.
Кўкни тун, кундин муламмаъ айлади,
Меҳру анжумдин мурассаъ айлади,
Ойни кўк тирноғидин қилди мисол,
Олғон ул тирноғ бир ёндин ҳилод.
Сайрдин гардунға солди изтирор,
Ерга онинг жавфида берди қарор.
Ер юзин ёмғур суви бирла юди,
Гарду чирки ул юмоғдин ўксуди.
Баҳр уза жўнг айлади туфроғдин,
Жўнг учун лангар ёсоди тоғдин.
Қилди дарёға бухорин пардапўш,
Меҳр ўтидин тушмасун деб сувға жўш.
Ошкор айлаб адолат оламин,
Еб суда мавжуд қурту қуш ғамин.
Берди Найсон ёмғуриға ул шараф,
Ким гуҳар қозғонди базлидин садаф.
Дурға берди ул баҳо бирла ривож,
Ким сарир аҳлиға бўлди зеби тож.
Чун Ҳамалдин берди ойини баҳор,
Бўлди тенг мезонда лайлу наҳор.
Тонг насимин Исоосо айлади,
Боғ амвотини эҳё айлади.
Жилвагар қилди чаман зеболарин,
Боғ аро ёйиб чечак раъноларин.
Рўзи этти элге руҳосо шамим.
Ким шажарға топти жон азмй рамим.
Ҳам ёрутти субҳи кофури асос,
Ҳам тузотти шомни мушкин либос.
Меҳрни кундуз дурахшон айлади,
Ойни шамъи шабистон айлади
Ҳар ғаройибким, ёйиб саҳро аро,
Ондин ортуғ кўргузуб дарё аро.
Дашт аро ҳар не таковар айлабон,
Сувда юз онча шиновар айлабон.
Чун қуюнни дашт аро айлондуруб,
Сувда игримни доғи тўлғондуруб.
Уйлаким, душман яротиб ўтқа сув,
Елни ҳам туфроққа айлаб адув.
Сунъидин кўргилки мундоқ тўрт зид,
Бўлиб инсон хилқатида муттаҳид.
Офаринишдин қилиб инсон ғараз.
Онинг айлаб халқ ичинда бееваз.
Дўнглин онинг махзани ирфон қилиб,
Ул тилисм ичра ўзин пинҳон қилиб.
Рози махфий ганж ўлуб бу турфа жисм,
Сунъидин ул ганж ҳифзиға тилисм.
Ҳам тилисм ул махзан узра, ҳам амин,
Офарин сунъунгға, эй жонофарин.
Айлаганда рознинг ганжини арз,
Не само айлаб қабул они, не арз.
Ғайри инсонким қилиб они қабул...
Ҳам залум айлаб хитобин, ҳам жаҳул.
Чун халойиқдин они мумтоз этиб,
«Кунту канзан» сирриға ҳамроз этиб.
Бошиға қўюбҳидоят тожини,
Қисмати айлаб шараф меърождни
Олам ичра андоқ айлаб муқтадо,
Ким бўлуб хайли малакка пешво.
Чун малак хайлиға ул масжуд ўлуб,
Кимки саркашлик қилиб мардуд ўлуб.
Яъни ул жинну малоик сарвари,
Тахти фармонида олам кишвари.
Неча минг йил зуҳду тоат айлаган,
Амриға онинг итоат айлаган.
Бир важаб эр қолмоғон офоқ аро,
Балки бу кирёси нили тоқ аро.
Кимки ҳақ оллинда тоат қилмағон,
Касби ойини саодат қилмағон.
Бу саодатларға топқон дастрас,
Урмағон ҳақ ёдидин айру нафас.
Чун тақаррубда топиб доруссурур,
Кўнглига ул қурбдин солғон ғурур.
Бу ажаб мазҳарни кўзга илмағон,
Саждасин хайли малакдек қилмағон,
Бўйнини сунмай аён этконда таън,
Солибон бўйни-ға онинг тавқи лаън.
Бўйниға итдек қалода солибон,
Кўнглиға итлик ирода солибон.
Хайли одамға адуйи жон бўлиб,
Душману ғоратгари имон бўлуб.
Дўзахи макру адоватқа қолиб.
Ул шарафлар бирла андоқ пешхайл,
Ким аён айлаб такаббур сори майл.
То абад мардуду малъун айлабон,
Ибрати офоқу гардун айлабон.
ПВир овуч туфроғдин айлаб пайкари,
Одамийлиғда ажойиб мазҳари.
Ҳам қилиб ўз сирри бирла ганжи роз.
Ҳам хилофат бирла айлаб сарфароз.
Бўлди саркашликдан онинг офати.
Ажзу туфроғлиқ — бу бирнинг рофати.
Бирга ул масжудлуғ берган ўзи,
Бирга бу мардудлуғ берган ўзи.
Ҳам ўзи ул бирни маълул айлаган,
Ҳам ўзи бу бирни мақбул айлаган.
Ул не қилди, бу не қилди — ул билур,
Ул бу қилмас, ҳар не қилса — ул қилур.
Ҳикматидин воқиф эрмастур киши,
Бўлмади бу иш кишининг чун иши.
Иш эрур улким, ўзи они қилур,
Ҳикмат улким ҳам ўзи они билур,
Подшоҳеким, анго ёъқтур назир,
Не шарику не адилу не вазир.
Сунъунгга юз офарин, эй кирдикор.
Ғайр ёъқ сенсенки дерлар — они бор.
Борсен сен борлиғ зебандаси,
Бирлику жабборлиғ арзандаси.
Сендадур ҳам бирлику ҳам борлиғ,
Ҳайлиғу қодирлиғу ғаффорлиғ.
Баҳри ғуфронингға тушкан чоғда мавж.
Журм эрур ҳар неча тутқон бўлса авж.

II

Муножот қозиюл-ҳожот ҳазратида ўз тақсиротининг шармандалиғида ва ул уётдин мазаллат туфроғиға сарафкандалиғида

Е раб, ўз ҳолимға ҳайронмен басе,
Осию масту паришонмен басе.
Нафс маъмури ҳаво мағлуби ҳам,
Сидқ мардуди сафо манкуби ҳам.
Жонима исён майидин мастлиғ,
Кўнглума фисқ аҳлиға побастлиғ.
Юз ҳаво бошимға солиб нафси шум,
Хайли шайтон айлабон ҳарён ҳужум,
Айлабон ул хайл бўлғунча хабар,
Жону кўнглум кишварин зеру забар.
Бир тааддипешаликни хуб деб,
Узни ошиқ деб, они маҳбуб деб.
Ҳар ситамким тундхўедин этиб,
Ул чу этгач оҳ уруб, ўздин кетиб.
Оташин лаълидин ўт жоним аро,
Рўзгорим зулфу холидин қаро.
Нуктаси нутқум тилин лол айлабон.
Жилваси ақлимни беҳол айлабон.
Васлу ҳажрин умру марг айлаб лақаб,
Бирдин осойиш топиб, бирдин тааб.
Ҳажрй-андуҳида жоми май ичиб,
Васл жомин чун топиб жондин кечиб.
Онглабон онсиз тирикликни ўлум.
Жонға айлаб ҳажрда юз уштулум.
Они фаҳм айлаб ҳаётимдин мурод,
Ондин ўзга келмайин кўнглумга ёд.
Ғайри ёдимдин чиқиб фурқат чоғи,
Чунки воқифсен, чин айтай мен доғй.
Ҳажри чун кўнглумга бедод айлабон
Они истарга сени ёд айлабон.
Олло-олло ўлтурур шармандалиқ,
Едима келса бу янглиғ бандалиқ.
Юз қаролиғ онча бўлмиш жаҳл аро,
Ким кўзимга қилди оламни қаро.
Қилмадим умрумда бир ракъат намоз,
Сар-басар маҳзи ниёз, эй бениёз.
Ҳаргиз андоқ қўймадим туфроққа бош,
Ким кераклик бўлмағой бошимға тош.
Бермадим ҳаргиз гадоға бир дирам,
То ўзумни кўрмаднм соҳиб карам.
Тутмадим отинг қилиб фарзоналиқ,
Сабҳа элдин осмойин юз доналиқ.
Бир амал ҳаргиз риёсиз қилмадим,
Зарқсиз ҳаргиз ўзумни билмадим.
Уйлаким мендурмен, инсон бўлмасун,
Ёъқки инсон — деву шайтон бўлмасун.
Уз фиолимдин ажаб озурдамен,
Дам-бадам афсурдау дилмурдамен.
Бас хижолатдин манга ёъқтур ҳаёт,
Не учунким ўлтурур ҳардам уёт.
Бу маразлар ичраким ўтти сўзум,
Уз иложимни қила олмон ўзум.
Бермадим мунча балиятқа ризо,
Найлагайман сендин ўлғонға қазо.
Гар манга бу дард бедармон эрур,
Лек дармони санга осон эрур.
Дардима дармон, иноят айлагил,
Тавбаи... комил ҳидоят айлагил.
Адлу эҳсонингға хос этгил мени,
Нафси золимдин халос этгил мени.
Жонда шавқунг шуъласин мавжуд қил,
Ҳарне ғайринг кўнглума мардуд қил.
Ончаким бўлғай бадан қайдида руҳ,
Қил анга рўзи шуҳудингдин футуҳ,
Чун бу қушқа риҳлат оғоз ўлғуси,
Гулшани аслиға парвоз ўлғуси.
Қуш таважжуҳ айласа учмоқ сари,
Туфроқ эца майл ҳам туфроқ сари.
Чун ҳар иш бобида қилғунгдур хитоб,
Тоимағон чоғда саволингға жавоб.
Бошима эткур мени қўймай ҳазин,
Ониким дебсан шафеъул-музнабин.

III

Бу номаға саидул мурсалин наъти била туғро тузмал ва шафеъул-музнабин мадҳи била зийнат кўргузмак

Анбиё сархайли султони русул,
Ким эрур онинг туфайли жузву кул.
Улки Одамдин бурун ул бор эди
Ҳам наби, ҳам соҳиби асрор эди.
Нури мавжуд офаринишдин бурун
Ким эди халқиға муддат олти кун.
Қойси нур, улким топиб юз иззу ноз,
Ул келиб маъшуқу, холиқ — ишқбоз.
Бениҳоят ил топиб ҳақдин назар,
Токи ҳақ мавжуд қилди Булбашар
Булбашар рухсори чун тутти жамол
Кавкаби ул нурдин топти камол.
Чунки ул Ҳаввога бўлди мунтақил,
Жабҳасидин меҳр эрди мунфаил.
Шишнинг топти вужуди чун вуқуъ
Ул қуёш қилди жабинидин тулуъ.
Борди ондин маҳрами дилбандиға,
Ондин ўлди мунтақил фарзандиға.
Жуфтиға андин этишти ул шараф,
Уйла гавҳар ҳуққаси қилғоч садаф.
Бир-бирига бу сифат текурдилар,
Токи Абдуллоҳга топшурдилар.
Ул доғи эткурди ул дастур ила
То уйи бўлди ёруғ ул нур ила.
Токи ул уйдин тулуъ этти қуёш,
Оразида ул нубувват нури фош.
Нур ёъқким, ҳақ таолло сояси,
Ложарам ўтти қуёштин пояси.
Дин ливоси кундек ўлди муртафеъ,
Зулмати куфр ўлди андин мунтафеъ.
Матлаъи бўлди онинг байтулҳарам,
Ким фалакдин топти олироқ мақом.
Маккада бўлғоч ул ахтар нури фош,
Борча бутлар қўйдилар туфроққа бош,
Куфр аҳлидин намудор ўлдилар,
Борчаси, яъни иигунсор ўлдилар.
Дин ливоси бўлди гардундин бийик,
Шаръи тиғи насси қотиъдин итик.
Табъи чун бўлди рисолат росихи,
Миллати бўлди милалнинг носиҳи.
Раъйи чун кўргузди шамъи муъжизот,
Партавидин равшан ўлди коинот.
Лот ноқислиқ била бўлди табоҳ,
Зоҳир ўлди куфр элига лоилоҳ.
Андин ўлди элга иллалло аён,
Қилди афсаҳ нутқ ила они баён.
Айлаган ирсоли иллаллоҳ ўзи,
Енида онинг расулаллоҳ ўзи.
Зоти олам дуржида дурри самин,
Балки ҳақдин раҳматан лил оламии.
Ўзи пок, азвож ила авлоди пок,
Зоти пок, ашоб ила аҳроди пок.
Анга ҳар дам юз дуруду минг салом,
Олам аҳлидин оли ёвмул қиём.
Пок авлодию ашобиға ҳам,
Сўнгра хаддомиу аҳбобиға ҳам.

IV

Ул рисолат қофи анқосининг баландпарвозлиғи ва маҳбуби ҳақиқи васлиға этиб қуш тили била такаллум ва ҳамрозлиғи

Ул кечаким, ул шаҳи гардунмақом
Ким они ҳақ истади гардунхиром.
Уммаҳони ҳужрасида эрди хуш,
Даҳри дун ашғолидин осудаваш,
Ким этишти олиға руҳул амин,
Арз этиб пайғоми раббил оламин.
Илкида эрди буроқи барқхез,
Барқ онинг бирла қила олмай ситез.
Дедиким, эй тенгрига жонинг қариб,
Жисм ила ҳам бўл эрурсен чун ҳабиб.
Рокиб ўлким, келтурубтурмен буроқ,
Гарди роҳинг айла бу фируза тоқ.
Чиқти шаҳ рахш узра чун маҳкум эди,
Ҳукм қойдин эркони маълум эди.
Чун ҳумоюн маркаби қилди ҳаво,
Мақдамидин. чарх эли топти наво.
Чун қамарға мавкибидин этти қадр,
Ул қуёш ташрифидин ой бўлди бадр.
Чун икинчи авж уза урди алам,
Дурфишон бўлди Аторудға қалам.
Зотидии топқоч шараф учунчи саҳн,
Зуҳра хунёгарлик айлаб чекти лаҳн.
Сурди чун тўртунчи айвонға асос,
Шоҳи анжум айлади нур иқтибос.
Солди чун бешинчи айвон сори от,
Наҳси Асғар Саъди Акбар бўлди бот,
Саъди Акбар сори чун қилди гузар,
Топти ўл нури саъодатдин назар.
Қилди чун бешинчи торамға убур,
Ҳиндуи мазлум деди оллоҳи нур.
Икки води чун ёно қилди уруж,
Зоҳир ўлди қиблаи зотулбуруж.
Фарридин топти қўзи қўчқорлиғ,
Саврға этти асадкирдорлиғ.
Хидматиға боғлади Жавзо камар,
Бўлди саратон ростравлиққа самар.
Арслон итдек оёғиға тушуб,
Хўша тухми дур бўлурға ёвушуб.
Каффа жон мезонлиғин айлаб аён,
Заҳрини тарёқ этиб андин Чаёи.
Ёни айлаб қоши таъзими ҳилол,
Мақдамидин Жадй ўлуб заррии ғизол.
Далв олиб нуктасйдин жон суйи,
Ҳут топиб нутқидин ҳайвон суйи.
Чун буларға бу шарафлар эткуруб,
Борчасидин юқори маркаб суруб.
Аршу курсиға уруб фаррух алам,
Бўлуб андин муҳтарам лавҳу қалам.
Ломакон майдонида жавлон қилиб,
Ондин оҳанги ажаб майдон қилиб.
Пайк ила маркаб қолиб ул сайрдин,
Икки пар тушган масаллик тайрдин.
Чун аносир меҳнатидин шод ўлуб,
Ҳам жаҳон итлоқидин озод ўлуб.
Эгнидин солиб аноният тўнин,
Ойириб ўтдин башарлик учқунин.
Узни ўзлук қайдидин айлаб халос,
Топиб ўздин ўзгаликка ихтисос.
Елу туфроғу ўту судин ориб,
Ҳам мену сен ҳам улу будин ориб,
Боргаҳи қурб аро топиб мақом,
Майл этиб андин ёқинроқ ҳам хиром.
Айлабон чун рафъ этмиш минг ҳижоб,
Қолмай ўзга монеъи онинг ҳижоб.
Чун мавонеъ бору ёъқ маслуб ўлуб,
Ул ҳабиб онда этиб маҳбуб ўлуб.
Лимаъуллоҳ остонин ёстониб,
Қоба қавсайн иттиҳодин қозғониб.
Ло била моъне ҳам ўздин солибон
Бу солинғоч не қолур ул қолибон.
Ёрутуб айнини мозоғалбасар,
Рафъ ўлуб андешаи файюлназар.
Топибон ўл рутбаким тоимай киши,
Ким эмас бу иш кишиликнинг иши.
Узлуки бирла ўзидин ёъқ хабар,
Балки ўзу ўзлукидин ёъқ асар.
Ғайр осориға имкон қолмайин,
Бориб ўз ҳам ғайри жонон қолмайин.
Ҳам кўруб жонон жамолин кўз била,
Васлидин ҳам баҳра топиб сўз била.
Айлабон идрок тўқсон минг калом,
Лек асносида юз минг эҳтиром.
Оси умматнинг гуноҳин истабон,
Борча аҳволи табоҳин истабон.
Ҳар не истаб ҳаййи мутлақдин топиб,
Ҳақ тилаб ҳақдин тилаб ҳақдин топиб.
Ҳосил айлаб улча имкони мурод.
Қойтиб ул меърождин масруру шод.
Васлидин масрур ўлуб ул боргоҳ,
Буйруғидин мунтазам бу коргоҳ.
Борғонида бор эди дурри шигарф,
Лек ёнғонда келиб дарёи жарф,
Тарфатулъайн ичра англаб билгани,
Турфаким бир онда бориб келгани,
Узга оламдин ёниб тутқоч мақом,
Берди бу олам ишига интизом.
Биз нечаким осию гумроҳбиз,
Бок ёъқ чун мунчадин огоҳбиз.
Ким онингдек ҳомию зоти рафеъ,
Журмумизға бўлғуси тонгла шафеъ.
Е раб, ул кунким, шафеъ ўлғой расул»
Кимниким ул истаса қилғунг қабул.
Юз туман минг аҳли исёну гуноҳ,
Топқуси раҳмат этиб фазли илоҳ.
Бўлғуси ул-хайл аро Фопий доғи,
Қилмоғойсен ноумнд они доғи.

V

Амирал мўъминин Абу Бакри Сиддиқ разиаллоҳу анҳу таърифида

Улки султони расулнинг ёридур,
Сониъи иснайн азхумо филғоридур.
Содиқу сиддиқу ҳамрози онинг,
Ҳар ёмон-яхшида дамсози онинг,
Ул эди олам элига раҳнамун,
Келди чун валсобиқун ассобиқун.
Муқтадои зумраи таҳқиқ ул.
Собиқ ислом аҳлиға содиқ ул,
Ғор аро ёриға айлаб жон нисор,
Ери онинг отин айлаб ёри ғор.
Ганжким ғор ичра пинҳонлик қилиб.
Аждаҳодек ул нигаҳбоилик қилиб.
Ғор зулмотида тортиб чунки ранж,
Топиб онда Xизр суйи бирла ганж.
Ганж худ ганжи илоҳи ёнида
Ким келиб пинҳон жаҳон вайронида.
Бас недур гар тоимади оби ҳаёт,
То жаҳон бўлғой тирик қолмоғлиғ от.
Чун йилондин захм оёғиға этиб,
Оби ҳайвон нўши они дафъ этиб.
Урниға они расул айлаб имом,
Ой бўлуб хуршидға қоим мақом.
Чун бўлуб хуршидға воқеъ ғуруб,
Дин уйи ул ой фуруғидин ёруб.
Ё раб, ул ой шамъи то явмул ҳисоб
Олмасун ислом уйидин нуру тоб.

VI

Ҳикоят

Мустафодин сўнгра аҳли иртидод,
Чун хилофатқа ул ўлди истинод
Дин тариқида адоват туздилар,
Ким ҳужум айлаб жадал кўргуздилар.
Бергали ислом рукниға халал,
Ким закот эрди аён айлаб жадал.
Ул ғазаб айлаб бу навъ этти хитоб,
Ким наби қонунидин бир ришта тоб —
Уксумак тағйир ила имкони ёъқ,
Уксутур элга қиличдур доғи ўқ.
Шаръ ишига улки мундоқ қилса жаҳд,
Ким онинг осори қолғой то бу аҳд.
Ким қила олғой бу ишни ошкор,
Жуз Абу Бакр, улки эрди ёри ғор.

VII

Амирал мўъминин Умар Форуқ разиаллоҳу анҳу васфида

Улки пайғамбарға ҳамдам эрди ул,
Шубҳасиз Форуқи аъзам эрди ул.
Ҳақни ботилдин бировким қилди фарқ,
Адли бирла равшан этти ғарбу шарқ.
Ондин ўзга ёъқ эди офоқ аро,
Балки ушбу қасри олий тоқ аро.
Шаръ аро шоҳи расулнинг пайрави,
Адл ила дин пуштини қилғон қави.
Хони базлидин жаҳон аҳли тўюб,
Ул ўзин тўйғорғоли кирпич қўюб,
Рубъи маскун адли меъмориға паст,
Тушколи бир хишт ёпглиғ зери даст.
Нафсин ўлтургон ичибон заҳри ноб,
Уғлин ўлтургон қилурда эҳтисоб.
Динидин меҳробу минбар равнақи,
Адли бирла мулку кишвар равнақи.
Тиғи суйи шаръни бўстон этиб,
Куфр мулку дайриии вайрон этиб.
Қаҳри Кисролар бошидин олди тож,
Ваҳми қайсарларға ҳамл этти хирож.
Фатҳ ўлуб давронида мулки Ажам,
Ул билод узра араб тортиб алам.
Олди шаҳлар мулкини чокарлари,
Куфр уйини бузди динпарварлари.

VIII

Ҳикоят

Хайли чун Фатҳи Мадойин қилдилар,
Ахзи амволу хазойин қилдилар.
Неча юз йиллик салотин ганжини
Жамъ айлар чоғда кўрган ранжини
Юклаб элттилар онинг олиға нақл,
Ким тамошосида ҳайрон эрди ақл.
Кўз учидин боқмай ул амволға,
Борчани жамъ этти байтулмолға,
Ким ғазо аҳлиға ул бўлғой мадад,
Ҳар бирига ончаким этгай расад.
Кимнинг илкидин келур бу навъ иш,
Жуз Умарким, бўйла қонун айламиш.

IX

Амирал мўъминин Усмон зуннурайн разиаллоҳу анҳу шонида

Ул ҳаё коники нурул аъйн эди,
Уйлаким айнайн зуннурайн эди.
Сидқ конию мурувват махзани,
Ҳилм баҳрию футувват маъдани.
Ҳам Мадина аҳлиға шайху имом,
Ҳам келиб шайхинға қоим мақом
Тенгри айлаб жомеъи «Қуръон» они,
Халқ деб Усмон бинни Аффон они.
Чун Каломуллоҳни руҳул амин
Айлаб ирсоли шафеъул музнабии.
Ул замондин то онинг даврониға,
Ер тутуб эрди хафо зиндониға.
Неча оят жамъ айлаб ҳар араб,
Жамъу тартибиға ул бўлди сабаб.
Суралар ўрнини таъйин айлади,
Бу шараф басдурки то ҳоло анга,
Ашрафи уммат эрур толеъ анга.
Кимга бергай дастким рабби ғафур,
Кулбасиға солғой андоқ икки нур.

X

Ҳикоят

Нақл эрур бу навъким бир кун наби
Ул халойиққа саодат кавкаби,
Хилват ичра истаю элдин фароғ,
Ултуруб эрди узотиб бир оёқ.
Кирдилар баъзе кибор ашобдин,
Ҳам азизу ҳам шариф аҳбобдин.
Бўлмади тағйир ҳазрат ҳолиға,
Ул фароғ ичра ҳумоюн фолиға.
Лек Усмон киргач ул миллатқа шамъ
Ултуруб сунғон оёғин қилди жамъ.
Ким эрур асру ҳаёлиғ кимса ул,
Топқуси тағйир онинг ҳолиға ёъл.
Улки мундоқ ҳурматин тутқой расул,
Эътибори ёъқ неким дер ҳар фузул.

XI

Амирул Мўъминин Али разиаллоҳу анҳу ҳазратида

Илм дарёси вилоят гавҳари,
Олам аҳлида ажойиб мазҳари.
Анбиё сархайлиға фарзанд ул,
Хайли одам ичра бемонанд ул.
Макка тоқидин тушурмакта Xубал,
Эгни ҳазратнинг оёғиға муҳал.
Қатлдин пайғамбар этганда фирор,
Жонин ўйнаб ўрниға тутқон қарор.
Олам авсофиға зоти муттасаф,
Ким сўзига ман араф гаҳ лавкашаф,
Аҳли дин ичра амирал мўъминин,
Тақви аҳлиға имомал муттақин.
Илм шаҳри анбиёға интиҳо,
Васфида айтиб Алии бобаҳо.
Дулдулининг пўяси андоқки барқ,
Зулфиқоридин аду қон ичра ғарқ.
Иттиҳодида нубувват шамъининг
Сўзи буким сен менингсен, мен сенинг.
Лаҳмаки лаҳми ҳам онинг шонида,
Демак даме ҳам истеҳсонида.
Бешаи тақдир шери шарзаси,
Шернинг ондин ҳаросу ларзаси.
Куфр аҳлининг жавобин эткуруб,
Балки гулбонги салуни ул уруб,
Ҳам наби фарзанди пайванди онинг,
Ҳам мунунг фарзанди фарзанди онинг.

XII

Ҳикоят

Бир ғазода нақл мундоқдурки шоҳ,
Ебдур ўқ захмики отмиш кинахоҳ.
Ер тутуб пайкон сўнгакка ўйла руст,
Ким чекардин бўлмайин чиқмоққа суст.
Чун набиға арз этибдурлар они,
ъўйла дебтур ул ҳидоят махзани.
Ким ул этган чоғда эҳроми намоз,
Они торторға бўлунгуз чорасоз.
Ондаким ул захмнинг пайкони бор,
Зўр айланг ончак-им имкони бор.
Онча истиғроқдиндур баҳравар,
Ким ул иштин бўлғусидир бехабар.
Уйлаким ҳукм этти ул шамъи худо,
Қилдилар ул ишни, фатҳ этти худо.
Шаҳ намозининг саломин-чун деди,
Захмда не дарду не пайкон эди.
Қилди чун ул ҳол истифсорини,
Дедилар шоҳи расул гуфторини.
Ҳайдари Каррор шукр айлаб аёи,
Ушбу иш сиррин бу навъ этти баён,
Ким халос ўлмоқ ажал пайконидин,
Мумкин эрмас жуз наби эҳсонидин.
Бизга ҳар ғамдин нажот ондин дурур.
Балки оини ҳаёт оидин дурур.

XIII

Қудватул-аҳрор ва қиблатул-аброр Шайх Фаридиддин Аттор қаддасаллоҳу руҳаҳуға мадҳу сано оғози ва ўз арзи ниёзи

Ҳар не гардун баҳр ила конида бор,
Онча юз Аттор дўконида бор.
Баҳрида анжумдин ўлмиш зебу фар.
Ҳар кеча дур янглиғ ўлмиш жилвагар.
Конининг ёқути шом ўлғон шафақ,
Субҳи анвор сори андоқким фалақ.
Ул гуҳар ёъқким, ҳаводис тошидур.
Синғучи ондин забунлар бошидур.
Бу бирин ёқут ёъқким, қон дегил,
Олам аҳли қатлидин оққон дегил.
Ул дўкон шарҳин қилай эмди рақам,
Гарчи авсофида ожиздур қалам.
Одами табъини жаҳл айлаб залил,
Ҳар ямон ахлоқдин қилса алил.
Бўлғоли зойил ҳар андоқ иллати,
Бу дўкон ичра муҳайё шарбати.
Сандалу мушку абиру заъфарон,
Табъ жаҳлидин саросар заъфарон.
Файз боғида гулобу мушки бед.
Ҳар биридин табъға юз файз умед
Нукта ҳилвидин басе қанду набот,
Ким топиб ўлган кўнгил ондин ҳаёт.
Ваъзу ирфондин басе шаҳду шакар,
Ким бўлуб бечораларға чорагар.
Назму насридинки таҳрир айлабон,
Ваҳдат асрорини тафсир айлабон.
Халқ учун махлут этиб гул бирла қанд,
Табъға гулқанд янглиғ судманд.
Чун «Мусибатнома» син айлаб баён,
Юз мусибат нафсқа айлаб аён.
Ҳар мусибатдин кўнгулга сур ўлуб.
Ким кўнгул ул сурдин масрур ўлуб.
Чун рақам айлаб «Илоҳинома»ни,
Ваҳйига айлаб муҳаррир хомани.
Шарҳи асрори илоҳи айлабон,
Халқ аро шарҳин камоҳи айлабон.
Чунки «Уштурнома» айлаб ошкор,
Нуктаси бухтиларин тортиб қатор.
Неча минг бухти нечукким чархи дун,
Дурру гавҳар ҳамлидин бори забун.
Чунки ғавси «Лужжаи ҳилож» этиб,
Ҳар дурин шоҳлар бошиға тож этиб.
Балки айлаб шоҳ тожи зийнати,
Мулк нақди ҳар бирининг қиймати.
Чун қасоид даштиға солиб кумайт,
Водие қатъ айлабон ҳар турфа байт.
Лек ҳар водида юз мулки ғариб,
Мулклардин ҳар бирида минг ажиб.
Чун ғазал гулзорида мажмаъ тузуб,
Булбулойин минг тараннум кўргузуб.
Лекин ул ҳар бир тараннумдин аён,
Сирри ваҳдат шарҳиға равшан баён.
Чун рубоийдин бериб девонға зайн,
Рубъи маскун ичра солиб шўру шайн.
Олами маъни аро тақсимдин.
Ҳар бири мухбир неча иқлимдин.
Наср ила чун «Тазкира» мавжуд этиб,
Авлиё арвоҳини хушнуд этиб.
Ҳар бирининг руҳидан юз тийра зот.
Жон топиб ичкон киби оби ҳаёт.
Бир тараф бОриға ойииу шараф.
«Мантиқут-тайр»иға ойин бир тараф.
Оидаким дарж этти қушлардин мақол,
Узга тилдур, ўзга сўздур, ўзга ҳол.
Фаҳмиға махфий забондоие керак.
Ёъқ забондонким — Сулаймоне керак.
Юз туман қуш нутқи мушкул келди бил,
Турфа буким ҳар бирига ўзга тил.
Ҳар бирига лаҳну қонуни ажаб,
Ақл-идрокида Мажнуни ажаб.
Лек ҳақ тавфиқ берса, мен — гадо,
Шайхнинг руҳиға айлаб иқтидо,
Уйла қушлар нутқини изҳор этай,
Булбулу тўти киби гуфтор этай.
Ким халойиқ чун тараннум айлагай.
Қуш тили бирла такаллум айлагай.
Лек сурмак нуктани тўти мисол.
Будур инсоф ўлса, эй фархунда фол.
Ким бу тўти туъмаси бўлғой шакар,
Ул шакар фикр айласанг бўлғай магар.
Тенгрининг лутфу иноят хонидин,
Яъни ул Атторнинг дўконидин.

XIV

Ғ\ушлар ижтимои ва тақдим ва таъхир учун бир-бири била низўи

Жамъ ўлуб бир кун гулистон қушлари,
Бешау баҳру биёбон қушлари.
Борча бир манзилда мажмаъ туздилар,
Ҳар бир ўз хайлу сафин кўргуздилар.
Ким муҳаббат бирла тузгайлар наво,
Чун тугонса базм, тутқойлар ҳаво.
Ултурурда чунки ойин ёъқ эди,
ъҲар бирининг ўрни таъйин ёъқ эди.
Юқори ўлтурди тўтидин калоғ
Булбулу қумридин ул янглиғки зоғ.
Ход сунғурдин бийик тутти мақом,
Юртачи товус уза қилди хиром.
Чун ҳунарвар узра чиқди беҳунар,
Тоздин қолди қуйироқ тожвар.
Хайли ашроф эттилар зоҳир низоъ,
Қилмади ул сўзга арзол истимоъ.
Тушти қушлар ичра ғавғо ҳар тараф.
Можаро бирла муҳоко ҳар тараф.
Бир-биридин ўтмади ул можаро,
Ҳар дам ошти можаро ул хайл аро.
Бўлдилар муҳтож охир ул гуруҳ,
Ким агар бўлса шаҳи соҳибшукуҳ.
Ҳокими инсофлиғ донодиле,
Ҳуш ойин шаҳриёри одиле,
Етмагай аднодин аълоға шикаст,
Бўлмағай ашраф ахас оллинда паст,
Ҳар гуруҳ эрди ўзига чун азиз,
Истади борча шаҳи соҳибтамиз.
Ёъқлиғидин зору маҳзун бўлдилар,
Ҳар.бири ўз ҳолиға мағбун бўлдилар.
Яъс оҳангин тузуб тортиб навид
Бўлдилар шаҳдин саросар ноумид.
Бу таабдин ҳар бири кўнглида тоб,
Ним бисмил қушдек айлаб изтироб.

XV

Қушлар шоҳ тилаб тоимоғондин мутаҳаййир бўлғонда, Ҳудҳуд Симурғдин хабар дегони

Ҳудҳуд ул нури хираддин баҳраманд,
Роҳбарлиғ афсаридин сарбаланд.
Зотида иззат шараф меърожидин,
Бошида зевар ҳидоят тожидин.
Жабраилосо аён юз роз анго,
Қурб арши авжида парвоз анғо.
Кирди уд мажмаъ аро девонавор,
Шамъи мақсуд васфида парвонавор.
Деди: «К-ей ғофил, гуруҳи бехабар,
Ҳолингиз ғафлат аро зеру забар.
Сизга шоҳе бор бешибҳу мисол,
Васфини айтурда юз минг нутқ лол.
Барча олам қушларига шоҳ ул,
Ҳолингиздин мў-бамў огоҳ ул.
Ул ёқин сизга-ю сиз ондин йироқ,
Васл — анга ойин, вале сизга — фироқ.
Ҳар парида юз туман ранги ажиб,
Лек ҳар рангида юз нақши ғариб.
Нақшу рангидин хирад огоҳ ёъқ.
Ғофил эрканга хирад икроҳ ёъқ.
Ким хирад идрокидин афзундур ул,
Мундин идрокига тоимас ақл ёъл.
Ҳам нишиман Қофи истиғно анго,
Ҳам лақаб ул Қоф уза Анқо анго.
Шуҳрати Симурғ ила офоқ аро,
Зоти мамлу чархи олий тоқ аро.
Сиз тушуб ул шоҳдин беҳад баид,
Ул ёқинроқ сизга мин ҳаблул варид.
Ҳар киши бўлса тирик ондии йироқ,
Ул тирикликдин ўлум кўб яхшироқ.

XVI

Ҳудҳуд Симурғдин хабар дегоч, қушлар хушҳол бўлуб, таҳқиқ қилғонлари

Сарбасар қушлар алоло қилдилар,
Ҳудҳуд атрофинда ғавғо қилдилар.
«К-ей даминг жонбахшу нутқунг дилписанд,
Иккиси жону кўнгулга судманд.
Ҳам Сулаймон базмида топқан қабул,
Ҳам расул эткон сени андоқ расул.
Хизматида қурб ҳосил айлаган,
Ёълида қатъи манозил айлаган.
Амри бирла онча водий қатъ этиб,
Қим басе олйй манозилга этиб.
Қойда азм эца Сулаймон, сен — далил,
Мустафоға ул сифатким Жабраил.
Ҳарне ўлса айлаган дамсозлиқ
Айшида қилғон аён ҳамрозлиқ.
Истаса Билқис ҳолидин хабар,
Сен бўлуб шаҳри Сабоға роҳбар.
Еридин сен эткуруб пайғом анга,
Изтироб ичра бериб ором анга.
Уйла пайғамбарға маҳрамлиқ қилйб,
Ҳар ғаме юзланса ҳамдамлиқ қилиб.
Базми гар шаҳр ўлса, гар ёзиябон
Боз қилиб бошига пардин соябон.
Юз туман минг қуш бўлуб шамёнаси,
Сен ва лек ул сояда ҳамхонаси.
Базми ичра комрон айлаб сени,
Маҳрами рози ниҳон айлаб сени.
Берди ҳақ — топтинг чу ондин рифъате,
Ҳар пару узвунгға бир хосияте.
Бизга чун монеъдурур гумроҳлиқ,
Берсанг ул шаҳ сирридин огоҳлиқ.
Ҳам сифотидин ривоят айласанг,
Зоти сорй" ҳам ҳидоят айласанг.
Қўймасанг бизни бу ғафлат домида,
Тийралик бирла залолат шомида.
Воқиф эцанг бизни шаҳ асроридин,
Баҳраманд эцанг бу сир изҳоридин.
Жаҳл аро афтодалиқдин қўлдасанг,
Шоҳимизни истамакка ёълдасанг.
Комимиздин эца бархурдорлиқ,
Сендин ўлғой борча миннатдорлиғ».

XVII

Қушлар диққат била сўрғондин сўнгра, Ҳудҳуд Симурғдин нишоналар айтқони

Ҳудҳуд анфосин шакаррез айлади,
Ул шакарни нуктаомез айлади.
Кўрди чун қушларда андоқ изтироб,
Берди ул мажмаъға бу янглиғ жавоб —
Ким: — «Онинг аҳволидин билгонни дей,
Кўнглума асроридин келгонни дей.
Лек бу афсона бирла бутмас иш,
Сўз била эл васл ганжин тоимамиш.
Иш улуқдур, шоҳ улуқ, даргоҳ улуқ,
Ёъл қотиқ, водий узун, дилхоҳ улуқ.
Буки, дерсиз, шаҳ сўзидин сур калом,
Гар они минг йил десам бўлмас тамом.
Кимса идрок этмамишдур зотини,
Лек шарт улдур тутарға отини.
Ким юбон ҳайвон суйи бирла оғиз,
Ёъқ ўну юз қатлаким, андозасиз.
Тил била оғизни айлаб бўйла пок,
Тутқай эл отин ва лекин ҳавлнок.
Ондин аълодур жаиоб ул шоҳға,
Ондин авсаъ фушат ул даргоҳға.
Ким мен айлай олғомен тақрир они,
Ё лисон килки била таҳрир они.
Лек чун қушларға будур орзу,
Ким шаҳ авсофидин ўлғай гуфтугў.
Мен доғи мингдин бирин айлай баён,
Сизга бирдин минггача айлай аён.
Бизга шоҳедурки шаҳлар шоҳидур,
Ким бори аҳволимиз огоҳидур.
Бирлик ойинида зотидур онинг,
Лек мингдин кўп сифотидур онинг.
Ул сифот офоқ аро шоеъ бўлуб,
Барча онинг зотига рожеъ бўлуб.
Кимсага урмоқ нафас имкон эмас,
Бўлмайин ондин ирода ул нафас.
Сиздин ар бўлсун азим, ар худ ҳақир,
Тавру вазъ ичра сағир, ар худ кабир.
Ҳар бирида неча минг пар бордур,
Ҳар парида неча ҳар ён тордур.
Борчасига бор онинг илми муҳит,
Гар мураккаб бўлсун ул шай, гар басит.
Сизга онинг нашъасидиндур ҳаёт,
Ким учарсиз ҳар тараф очиб қанот,
Они аъзонгизда қои янглиғ билинг,
Жисм эҳёсида жон янглиғ билинг.
Тан ичинда сизга ул жондин яқин,
Ҳарне ёъқ ондин яқин, ондин яқин.
Лек эиз минг йилчилиқ ондин йироқ,
Қайси минг йиллиқки, имкондин йироқ.
Ондин ойру кимсага жондин не суд,
Жонки онсиз бўлғай — ул ондин не суд.
Васли бирдамликки тушкай иттифоқ,
Икки олам шоҳлиғидин яхшироқ.
Фурқатидаким ўлумдиндур хатар,
Секкиз учмоқ этти дўзахднн батар.
Лек мундоқ шаҳға васл осон эМас,
Истамай кўп саъй ила имкон эмас.
Ёълида эца талабдин минг тааб,
Ҳам анга этмас киши қилмай талаб.
Лекин ул водий ниҳоятдин узун,
Қатъида офат ниҳоятдин фузун.
Умрлар урмоқ керак тинмай қанот,
Неча каркас умрича бўлса ҳаёт.
Ёълда дарёлардурур хунобдин,
Демайин хуноб — заҳри нобдин.
Тоғлардур тортқон гардунға тиғ,
Тиғи барча қон тўкарға бедариғ.
Ут туташқои даштлар ҳар сори фош,
Тортибон ёлинлари гардунға бош.
Бешалар муҳлик балолардин тўло,
Шохи — андуҳу тааб, барги — бало.
Ҳам ҳавосинда булутлар чарх уруб,
Бошқа ёмғир ўрнида тош ёғдуруб.
Ҳам саҳобидин чоқиилар чоқилиб,
Тобидин оламда ўтлар ёқилиб.
Онда бир тун қўнғоли кошона ёъқ
Жисм қут олмоққа суву дона ёъқ.
Минг туман қуш айлабон ул ён сафар,
Урса минг йил ул ҳавода болу пар,
Бўйла ёъл қатъ этмаги маълум эмас,
Мақсадиға этмаги маълум эмас.
Лек улким бу талабда берса жон,
Яхшироқким юз ҳаёти жовидон.
Чун жаҳон бўстонида ҳар навъ қуш,
Неча кун топса учуш ёхуд қўнуш.
Навҳаи боғи фано тузмак керак,
Ул тараф парвоз кўргузмак керак.
Чун ўлар водийи ҳижрон ёълида,
Берса авло жонни жонон ёълида.
Эй хуш ул ўлмоқки, юз минг жонча бор»
Қайси жонким, умри жовидонча бор.
Давлату иқбол гар ёвар бўлуб,
Толеъу бахту шараф раҳбар бўлуб.
Бўлса қатъ ул беҳаду андоза дашт,
Ким фазосидин дейилди саргузашт.
Рўзий ўлғай то абад беинтиқол,
Қатъ қилғон қушқа гулзори висол.
Ваҳдати жовид топқай шоҳға,
Восил этгай ўзни зиллиллоҳға.
Пояси рифъатда бўлғай аршсой,
Соясидин бумни қилғой ҳумой.

XVIII

Қушлар Ҳудҳуддин Симурғнинг зуҳури бидоятин сўруб, ул оларға бу маънидин фасонае ва бу махфийдин нишонае дегони

Бори қушлар дедилар:— «К-ей роҳбар,
Бизга бер иш ибтидосидин хабар.
Ким бу султонким, сипоҳидир туюр,
Халқ аро аввал не навъ этти зуҳур!
Ким кўрубтур онию ҳолотини,
Феълу асмоу сифоту зотини?
Тавфу сайрининг дегил кайфиятин»
Амру наҳйининг дағи хосиятин.
Ким эрур сўз мушкилу бегона таб-ъ,
Бўлғудек девона юз фарзона табъ.

XIX

Чин шаҳри сифати ва Симурғ пари анда тушконнинг кайфияти

Деди Ҳудҳудким:— «Бу иш бўлмиш яқин,
Ким эрур машриқда шаҳре, оти — Чин.
Шаҳр ёъқким, вусъат ичра бир жаҳон,
Ун жаҳон халқи саводинда ниҳон.
Хиттаси хушроқ Эрам гулзоридин,
Суйи дилкашроқ биҳишт анҳоридин.
Бир кеча ул шоҳи давлатошён,
Даҳр аро парвозини айлаб аён.
Иттифоқо сайри тушмиш Чин сари,
Ул саводи мулки хулдойин сари.
Ул тун ул кишвар саросар ёрумиш,
Воқиф элни бешуур этмиш ул иш.
Силкиниб Чин ичра тушмиш бир пари,
Тоимиш андин зебу фарр Чин кишвари.
Рангу нақш ул парда ғоятдин фузун,
Ким онинг шарҳида сўз бўлғай узун.
Тонгласи чун келмиш эл ўз ҳолиға,
Боқиб ул бу ранг ила ашколиға.
Ҳар киши боғлаб тахайюлдин қалам,
Қилмиш ул пар нақшидин тарҳи рақам.
Борчанинг нақшу хаел андешаси,
Бу иш ондин бўлмиш ул эл пешс\си.
Бир кишини қилмиш ул нақши Xаёл,
Нақшу тасвир амрида соҳиб камол.
Оти — Моний, хомаси — муъжизнамо,
Санъати наззораси ҳайратфизо.
Бўйла нисбатлардин аҳли маънавий,
Чинда дерлар коргоҳи Монавий.
Ул пар эмди гўиёким Чиндадур,
Ҳурдек ул мулки хулдойиндадур„
Бу эмиш ул пар зуҳурининг ишi>
Мундин ортуқ фаҳм қилмайдур Қиши.
Кўрмагидин кимса дам урмайдурур,
Сўзни бу ғоятқа эткурмайдурур.
Зотидин демайдурур худ кимса сў)
Ким эрур кўр, онда ҳар бинанда кўз,
Ул пар узра ҳар тараф тори оницг;
Бил сифотининг намудори онингч
Беадад нақш ўлди ул пар ҳолидсн,
Ноқилъ ул пар соҳиби афъолидин.
Ранглар ул парда беҳадду қиёс,
Ҳукм асмосиға қилди раҳшунос.
Кимса тавфу сайри аҳволин демас,
Ҳаргиз ондин ҳеч эр холи эмас.
Амру наҳйи барчамизга фарзи аИс,
Тарки амру наҳйида юз шўру шайн.
Келди маъмуриға уммиди висол,
Осию обисига бийму накол.
Ҳеч қайси қавм аро ёъқ бўйла Ссоҳ,
Онсиз ўлғонларға юз минг дарду оҳ»,
Тушти қушларға бу ҳолатдин хурўш,
Шавқ солди ҳар бири кўнглига жўш.

XX

Ҳудҳуднинг Симурғдин фасона сургони ва шавқ ўти қушлар ниҳодидин забона урғони

Дедилар Ҳудҳудғаким:— «Эй пешво,
Бўйла шоҳнинг фурқати эрмас раво.
Даҳр аро бўлғай бу янглиғ шоҳимиз,
Барча турлук ҳолдин огоҳимиз.
Биз жаҳолатқа гирифтор ўлғобиз,
Фурқати ошубидин зор ўлғобиз.
Бўйла ғафлатқа ўлум рожеҳдурур,
Аҳли ҳуш оллинда бу возеҳдурур.
Сен аромизда чу келдинг раҳшунос»
Борчамиздин будур эмди илтимос.
Ким бориға муқтадолиқ қилғосен,
Бу сафарда пешволиқ қилғосен.
Киргобиз ул шоҳ ёълиға жон била,
Жон овучлаб дида-и гирён била.
Васли комин айлагайбиз мултамас,
Истамакдин тинмағайбиз бир нафас.
Онча урғайбиз бу ёълда болу пар,
Айлагайбиз қатъ онча баҳру бар.
Ким висоли комиға ё эткобиз,
Ё таманносида жон тарк эткобиз».

XXI

Ҳудҳуд қушларға кўнгил бериб, бу ёълға тарғиб эткони

Ҳудҳуд ул сўзлардин ўлди шоду хуш,
Дедиким:— «Э бир сурук афтодаваш.
Бизга чарх ўлса мусоид, бахт-ёр ..
Қилсангиз мундоқ сафарни ихтиёр.
Мен доғи бу ёълда жоним борича,
Жисм аро тобу тавоним борича —
Борингизга айлайин ҳамроҳлиқ,
Борча манзилдин берай огоҳлиқ.
ёълда ҳар ғам эца ҳамдамлиқ қилай,
Ешурун дард ўлса маҳрамлиқ қила"й.
Оллингизға мушкиле эткан маҳал,
Саъй бирла айлай ул мушкилни ҳал.
Оллингизға келса ҳар яхши-ямон,
Дафъида маъзур бўлмай бир замон.
Ҳам учарда ҳаминонлиқ айлайин,
Ҳам қўнарда посбонлиқ айлайин».
Қавмдин фаҳм айлагач бу муддао,
Айлабон борини таҳсину дуо.
Бошлаб ул мажмаъда асрори шигарф,
Фош қилди бўйла сармастона ҳарФ:
«К-ей бори асрори ирфон мойили
Зотингиз бу ганжи пинҳон қойили.
Бадви фитратда биҳишти адн аро,
Шохсори хулд аро достонсаро.
Борчангиз шаҳ сирриға маҳрам келиб
Розиға бир-бир била ҳамдам келиб.
Ҳам онинг тасбеҳидин илҳонингиз,
Ҳам онинг таҳлилидин достонингиз.
Қутунгиз зикри ғизонгиз ёди ҳам,
Зикр ила фикридин урмай айру дам.
То фузуле уркутуб ул жамъни,
Кўзунгуздин ёшуруб ул шамъни».
Етгоч ул мажмаъға мундоқ қўзғалон,
Ҳар бири аввораи бехонумон.
Тоимайин ул гулшани аслиға ёъл,
Балки кулли маҳв ўлуб хотирдин ул.
Даҳр боғи сори майл этган аён,
Айлаган бу хокдонни ошён.
«Бу ғарибистон аро бўлғон муқим,
Кўнглунгуздин кетган ул нозу наъим.
Берса ҳақ тавфиқ жидду жаҳд этай,
То яна сизни анга ҳамаҳд этай.
Бу сафарда ранжлардур таъмия,
Кўнглунгузга эца ондин тасфия.
Бу манозил қатъидин этгач футуҳ,
Софи ўлса жисмингиз андоқки руҳ.
Жилва кўргузгай ҳамул аввалги ҳол,
Зоҳир ўлғай сизга айёми висол.
Шаҳ сифотиға бўлуб ирфонингиз,
Зиндаи жовид бўлғай жонингиз.
Бўлғосиз сирри риёзат воқифи,
Шоҳ бирла нафсингизнинг орифи».

XXII

Ҳудҳуднинг Тўтини мухотаб қилиб, мақсад қасдиға тарғиб қилғони

«Сайроғил, эй Тўтии ширин калом,
Нутқ ташрифи била олий мақом.
Хилъати ахзар била жўёи шаҳ,
Иўл озиққонларға бўлғил Xизри раҳ.
Аввал ўз манзилгоҳингни ёд қил,
Кўнглунг ул уммид бирла шод қил.
Ким ватан зотингға Ҳиндистон эди,
Шаҳ ҳаримида саробўстон эди.
Ҳам мақоминг шаккаристони висол,
Ул шакардин нўш этиб, айлаб мақол.
Шоҳ илки маскану манзилгаҳинг,
Ҳар такаллум ҳолатидин огаҳинг.
Кел, бу ғурбатдин раҳил оғоз қил,
Ул чаман сори яна парвоз қил».

XXIII

Товус хитобида Ҳудҳуднинг нуктасаролиғи

— «Кўргуз, эй Товуси гулзори аласт,
Жилваеким қилғосен давроини маст.
Ҳам бошинг тожи раёсат маскани,
Ҳам танинг нақди латофат махзани.
Қоматингға кисвати ҳусну Жамол,
Уйлаким васфида онинг нутқ лол.
Ҳам ярошиб хилқатинға хўблуқ,
Ҳам мувофиқ зотингга маҳбублуқ.
Лек ёдингдин чиқиб ўз масканинг,
Шаҳ қошинда жилва айлар гулшанинг.
Бир ёъли ул равзани қилма унут,
Бу харобобод маҳбас тарки тут.
Шоҳ базми шавқидин тортиб наво,
Ул саробўстон сари қилғил ҳаво».

XXIV

Булбул навоси оҳангида Ҳудҳуднинг гулбонги

«Чек наво, эй Булбули гулзори шавқ,
Савти алҳонинг келиб асрори шавқ.
Ишқ лаҳнин минг наво бирла тузуб,
Бенаволиғлар суруди кўргузуб.
Шаҳ гулистонида гул ҳусниға маст,
Тортиб ул гул ишқидин жоми аласт.
Оташин гул жилва қилғач гул чоғи,
Ҳар парингға ўт ёқиб бир яфроғи.
То тушуб ул тоза гулшандин йироқ,
Кул қилиб жисмингни нийрони фироқ.
Қил ҳаво ул гулшани мино сари,
Майл кўргуз ул гули ҳумро сари.
Шоҳ бўстонида юз гул жилвасоз,
Сенда ҳижрон шуъласидин минг гудоз».

XXV

Қумри лаҳни усулида Ҳудҳуднинг нағмасозлиғи

«Нағма туз, эй Қумрии бўстони ҳол,
Нағманг ичра мундариж алҳони ҳол.
Тайр хайлин бир нафас лол айлагил,
Савту лаҳнинг бирла беҳол айлагил.
Солғонингдин бўйнунгға тасбеҳи юср,
Тилга онинг васфида юзланди уср.
Буки ҳар бўстон аро саргаштасен,
Қон била туфроқға ҳамоғуштасен.
Ким қилурсен нола маҳзунлар киби,
Ишқ савдосида мажнунлар киби.
ЁД этиб сен гўиё боғи висол,
Ким бўлубсен бу сифат ошуфтаҳол.
Муждаким, ул ғамда қолмай бенаво,
Ҳам ўшул гулшан сари қилдинг ҳаво».

XXVI

Каклик хуруши савтига Ҳудҳуднинг заҳмапардозлиғи

— «Қил хиром эй Кабки кўҳсори фироқ,
Лаъл этиб кўзунгни дарди иштиёқ.
Ҳажр кўҳистонида Фарҳодвор,
Пўя қилмоғдин даме тутмай қарор.
Буки минқоринг бўлубтур лолафом,
Қон ютардин бу далиледур тамом.
Қурб Қофин гўиё ёд айладинг,
Буъд аро мундоқки фарёд айладинг.
Қаҳқаҳа эрмаски тортарсен баланд,
Ким эрур ўз мотамингға заҳрханд,
Чунки қилдинг қурб Қофи сори азм,
Тузгил эмди васл умиди бирла базм.
Васл умиди чун яқиндур шод бўл,
Ҳажр тоғу тошидин озод бўл».

XXVII

Тазарв хироми суръатида Ҳудҳуднинг сайрдин дам урғони

— «Ишваи ноз айла, эй раъно Тазарв,
Ким қулунг гулшан аро озода сарв.
Гулситон зеби жамолингдин сенинг,
Гул хижил рухсори олингдин сенинг.
Жилвагоҳинг гоҳ боғу гоҳ роғ,
Муфтахир зеболиғингдин роғу боғ.
Ҳам чаман аҳлиға сен маҳбубсен,
Ҳам даман хайлиға сен марғубсен.
Гарчи беғоятдурур раънолиғинг
Бениҳоят ҳусн ила зеболиғинг.
Асру ўз ҳуснунгға мағрур ўлмағил,
Уз жамолинг бирла масрур ўлмағил.
Ёд қил ул ҳусни бенуқсонни ҳам,
Утдек ул гулшан сари чеккил алам».

XXVIII

Дуррож равиши нисбатида Ҳудҳуднинг қадам урғони

— «Келгил, эй Дуррожким, бас хўб сен,
Жон қушидек барчаға матлуб сен.
Беша ичра зеб гомингдин сенинг,
Сабзаға равнақ хиромингдин сенинг.
Мастлиғдин савтинг асру дилфиреб,
Мустамеълар кўнглидин олиб шикеб.
Ҳайъатинг матбуу, шаклинг дилпазир,
Суратинг мавзуну нутқунг беназир.
Бўйла вазъу ҳайъати мафтун ила,
Бўйла нутқу нағмаи мавзун ила.
Лойиқи ул сенки беқайд ўлғосен,
Саъй этиб, бир шоҳға сайд ўлғосен.
Жон фидо қилғойсен, ул сургач саманд,
Бўлғосен умри абадқа баҳраманд».

XXIX

Кабутар ҳавоси парвозида Ҳудҳуднинг парвоз ҳавоси

— «Эй Кабутар, чарх уза парвоз қил,
Ул ҳавода тоб урарни соз қил.
Неча бўлмоқ тийра ўз кошонада,
Хонагўр ўлдунг кабутархонада.
Шоҳ қасрининг ҳавосин қил хаёл,
Ул ҳавода ур замоне парру бол.
То қолибдурсен кўнгул парвозидин,
Шоҳ қасри томининг андозидин.
Хотирингдин гўиё чиқмиш тамом
Қасри султони уза олий мақом.
Ул тараф ур тобу қўн ул том уза,
Сарфароз ўл гардиши айём уза.
Най қўюб бўйнунгға шояд тутқай ул,
Топқосен асли кабутар хонға ёъл.

XXX

Шоҳбоз ҳусну истиғноси васФида Ҳудҳуднинг раҳнамойлиғи

— «Ҳаббазо, эй Шоҳбози шоҳваш,
Ҳайъатинг ҳам хуш, жамолинг доғи хуш,
Сарфароз айлаб сени қушларға ҳақ,
Хўблуғда барчадин элтиб сабақ.
Шоҳ илки масканинг бўлғон мудом,
Тўъманг ул тортиб эдургон бардавом.
Ул силаб илкини парру болингга,
Еткуруб минқор ила чанголингга.
Муддатеким чарх этиб зоҳир нифоқ,
Шоҳ илкидин сени солди йироқ.
Мубтало бўлдунг чу ҳижрон ДОМИРЭ,
Табъинг ўрганди фироқ айёмиға.
Бўл яна шаҳға гирифтору нажанд.
Илкини ўимак била бўл сарбаланд».

XXXI

Шунқорнинг шоҳвашлиғи таърифида Ҳудҳуднина мадҳоройлиғи

— «Марҳабо, эй Шунғари чархошён,
Шаҳ қўлинда манзилинг айлаб аен.
Қушлар ичра шоҳлардек тожвар,
Шаҳ кўруб бошингға лойиқ тожи зар.
Тожвар қушларға сен сархайл ўлуб,
Шаҳға ондин суҳбатингға майл ўлуб.
Шоҳ базмида сенга олий мақом,
Бениҳоят эҳтирому эҳтимом.
Чун келиб ўн ўзгаларга журъатинг,
Шаҳ бериб ўн ўзгаларча қисматинг.
Илкини бўйнунгға мойил айлабон,
Дурру гавҳардин ҳамойил айлабон.
Кўп йироқ туштунг бу ҳижронни унут,
Шаҳ қўлиға туш, ватан илкида тут».

XXXII

Қушларнинг ёъл азмиға ҳужум кўргузгонлари ва риёзат шиддатидин баъзининг азиматиға футур юзлангони

Чунки Ҳудҳуд айлабон оғози ишқ.
Бу сифат қушларға сурди рози ишқ.
Қуш тили бирла тараннум айлади,
Васлу ҳижрондин такаллум айлади.
Бўлди ул қушларға ҳижрондин малол,
Васлдин ҳар бирга тушти юз хаёл.
Ҳар бири ёдига келди ҳоллар,
Ҳажр дардидин қотиқ аҳволлар.
Васл давронин унутмоғлиғлари,
Ҳажр ойинини тутмоғлиғлари.
Билдилар ул булъажаб асрордин,
Ул румузи ишқ аро гуфтордин.
Не саодатдин йироқ тушконларин,
Не ҳидоятдин қироқ тушконларин.
Бўлди Ҳудҳуд сўзидин огоҳлиғ,
Ким аларни жаҳл ила гумроҳлиғ -
Иш тариқидин йироқ этмиш басе,
Бастаи доми фироқ этмиш басе.
Уртаниб ўз шуълаи ҳирмонидин,
Дуд чиқти ҳар бирининг жонидин.
Еқин эрди ўчколи шамъи ҳаёт,
Ҳар бирига баски юзланди уёт.
Бўлдилар ўз феълининг шармандаси,
Уз сулуку феълининг афкандаси,
Гарчи кўб хуноби ҳайрат юттилар,
Узри мофот ўзларига туттилар.
Ким не янглиғ бўлса то бўлгай ҳаёт,
Туну кун ул ёълда урғойлар қанот.
Бошлариға келса юз турлук бало,
Ҳар балода бўлса юз минг ибтило,—
Ёнмағайлар ул талаб водисидин,
Қолмағайлар ул шараф ҳодисидин.
Чун бориға бўлди мундоқ иттифоқ,
Чектилар давронға оҳанги фироқ.
Бўлдилар Ҳудҳудға пайрав сар-басар,
Роҳрав ул хайлу, Ҳудҳуд — роҳбар.
Туштилар ёълға нашоту ноз ила,
Васл умедига итик парвоз ила.
Чун неча кун бўйла тайрон қилдилар
Саъй ила қатъи биёбон қилдилар.
Меҳнату ранжу алам юзланди кўп,
Шиддату ошубу ғам юзланди кўп.
Бўйла чун қатъи масофат қўйди юз.
Нотавонларға кўп офат қўйди юз.
Нозпарвард эрдилар бўстон аро,
Соялиғ ашжори тубистон аро.
Бўлдилар ёъл ранжидин фарсудаҳол,
Ҳар бирига қўйди юз беҳад малол.
Соғиниб осудалиғ бирла ватан,
Боғу бўстон бирла гулзору чаман.
Нафс комию фароғат маъмани,
Айш ойинию ишрат гулшани.
Ул азиматда топиб баъзи футур,
Фаҳм айлаб ул таважжуҳда қусур.
Нотавонлиғ бирла ажз айлаб аён,
Ҳар бири бир узр қилдилар баён.
Уз қошинда узрини мақбул этиб,
Ул таважжуҳдин ўзин маъзул этиб,
Қилдилар Ҳудҳудға бори илтимос,
Ким:— «Таваққуф қил даме, эй раҳшунос.
Бизда баъзи нотавон бўлмиш басе,
Ёъл борурдин хастажон бўлмиш басе.
Баъзи оллига келибтур мушкилот,
Ким сенинг раъйимгдин йстарлар нажот.
Баъзи олинда суубатлар дурур,
Ул суубатдин уқубатлар дурур.
Ким эрур они баён қилмоқ зарур,
Ёъқса ёъл азмиға юзлангай футур»
Роҳбар чун кўрди ожизлиғларин,
Қўнди бир водида жамъ айлаб барнн.
Ул чу бори нуктасиға тикти кўз,
Деди:— «Айтинг қайси бирга бўлса сўз».
Чунки Ҳудҳуд ул ҳаводин бўлди паст,
Сўрғали қушлар сўзин қилди нишаст.

XXXIII

Тўтининг узри

Тўти аввал узрин оғоз айлади,
Бўйла ажз ойинин-н соз айлади —
Ким — «Қушедурмен маконим гармсер.
Ҳинд ақсосида қилғон сайри тайр.
Эл аро шуҳрат фасоҳатдин тутуб,
Нукта бирла ғамлиғ элни овутуб.
Комронлар манзилим айлаб қафас,
Ҳар малолат эца айлаб ҳамнафас.
Нозаниндар илкидин олиб хўриш,
Қанду шаккар бирла топиб парвариш.
Рўбарўюм гоҳ бир кўзгу бўлуб,
Гоҳ кўзгу чеҳралик маҳрў бўлуб.
Кўрмайин умрумда жуз кому нишот,
Элга нутқумдин этиб юз инбисот.
То билиб ўзни қотиғлиқ кўрмаган,
Ранж заҳридин ачиғлиқ кўрмаган.
Даргаҳеким пашшадур анда уқоб
Пашшадин ожизроқ элга не ҳисоб.
Онгламон ўзники ул ён кетгомен?
Узга қушлардек бу ёъл қатъ этгомен?
Айлай олғаймен сенга ҳамроҳлиғ?
Ҳолатимдин бўйла топ огоҳлиғ.

XXXIV

Ҳудҳуднинг жавоби

Деди Ҳудҳуд: «К-ей узун ҳарфинг ғалат,
Барча гуфторинг хато бирла сахат.
Ҳарза нутқунгни фасоҳат соғиниб,
Кажжа лафзингни балоғат соғиниб.
Айтиб ўз васфингда гуногин хилоф,
Барча ҳашву барча лағву барча лоф.
Худпарастесен, ўзунгнинг ошиқи,
Худписандесен — мазаммат лойиқи.
Фахр этарсен нутқ бирла кўзгуга,
Ким эрур нутқунг муносиб кулгуга,
Кўзгу лавҳи замирингга жило.
Бергосен ул бўлғайки тортиб юз бало,
Буки ҳар ҳинду қошингда шоҳдур,
Дер бу сўзни ҳашв ким огоҳдир.
Шоҳ улдурким — ёълидин қойтасен,
Ҳар замон ёълсиз ҳадисе ойтасен.
Барча фосиддур хаёлотинг сенинг,
Узр айтурға мақолотинг сенинг.
Бўлди монеъ ғафлату гумроҳлиғ,
Ким этишмас кўнглунға огоҳлиғ.
Уйғониб билсангки, ҳолингдур қотиғ,
Қилмағай ул дам пушаймонлиғ осиғ,
Қилғонингдин юз хижолат чеккасен,
Қавлу нутқунгдин малолат чеккасен.
Бўлғон эрмиш барча нақдинг носара,
Нафс ила шайтонға зотинг масхара».

XXXV

Истишҳодиға ҳикоят

«Ғофиле қўйди қадам бозорға,
Хайлу тобеъ нафси бадкирдорға.
Зарқ учун эгнида далқи Xизрваш
Лек ёшил барг бирла нафси хуш.
Урмиш эрди ташлағон асрори тоб,
Кўрди дўконларда неъмат беҳисоб.
Эгри ёъллар кўргузуб нафси даний,
Солибон шайду гадолиққа ани.
Гоҳ талтифи мақол айлар эди,
Гоҳ изҳори камол айлар эди.
Гаҳ каромотин қилиб эл ичра нақл,
Гаҳ этиб зоҳир тариқи шаръу ақл.
Айлабон бу навъ юз афсуну дам,
Олғучи ё луқмае, ё бир дирам.
Бўйла юз бози эбу бози бериб,
Нафс матлубин юрур эрди териб.
Бангдин ҳар лаҳза юз фосид хаёл,
Солибон кўнглига бир фикри маҳол.
Етти ногаҳ бхнниға соҳибдиле,
Кўп манозил қатъ қилғон комиле.
Кўргач-ўқ, комилии шайёди дағал,
Ул ямон ҳолидин ўлди мубтадал.
Деди:— «Пир олида касб этканни тут,
Ким кўрайким ҳосил айлаб сен не қут»,
Чун харита бошини очти лаим,
Ким йиғилмиш эрди заққуми жаҳим.
Кўрди жамъ ўлғон нажосатлар басе,
Тушти ўт жисмира андоқким хасе.
Пир эрдин бир овуч туфроғу тош —
Олибон берди ангаким қил маош,
Боқса ул туфроғ эмас олтун эрур,
Тошлари лаълу дури макнун эрур.
Ноқис ул ҳолатни кўргач ногиҳон,
Комил ўлмиш эрди олиндин ниҳон.
Узни ул хижлатдин ўлтурмак не суд?
Оҳу войин кўкка эткурмак не суд?
Сенга ҳолатким қилурсен кўп хурўш,
Билки бор ул навъким ул сабзпўш».

XXXVI

Товус узри

Сўнгра Товус этти узрин ибтидо,
Деди:— «К-ей сен барчамизға муқтадо.
Мен қушемен қасру гулшан зийнатй,
Нақшу рангим аҳли олам ҳайрати.
Суратим гулшанға оройиш дурур,
Ҳайъатим кўрганга осойиш дурур.
Боғ аро мендин хазонда бўстон,
Бешада мендин қиш ичра гулситон.
Жилва айлар чоғда ҳуллам зевари,
Сар-басар оинаи Искандари.
Тенгри бермиш ҳусну зеболиғ манга,
Ҳаддин ортуғ зебу раънолиғ манга,
Ким улус ҳуснум тамошо айлагай,
Офарини сунъ ифшо айлагай.
Ҳар кишини қилди халқ бир иш учун,
Нўш учун бирнию, бирни ниш учун.
Ишки қилмиш эзиди доно насиб,
Ҳамул ишта ҳар не келса, ё насиб.
Тенгри амридин бари маҳбуб эрур
Лек шайтони лаин манкуб эрур.
Ҳар бирига ўз тариқидин фироқ,
Зоҳиран таклиф эрур «мо ло ютоқ».

XXXVII

Ҳудҳуднинг жавоби Товусқа

Ҳудҳуд ул сўз нафйиға очиб нафас,
Деди: «К-ей жаҳл аҳли янглиғ булҳавас.
Улча зоҳир айладинг ақволдин,
Келгай ул мажнундину атфолдин.
Одам ўлғон зеби зоҳирдин демас,
Кимки ондин фахр этар — одам эмас.
Ноз ила ҳусн ўлди шоҳидлар иши,
Дарду меҳнат бирла хуштур эр киши.
Барча сурат аҳлиға ашрафдур ул,
Ким сувардин элтгай маъниға ёъл.
Сенки бу суратқа бўлдунг мубтало,
Ур тамасхурга улус ичра сало.
Зеби зоҳир жуз тамасхур келмади,
Кимсага ондин тафохур келмади».

XXXVIII

Ҳикоят

«Ҳиндуе зоҳир қилиб нақшу нигор,
Айлади кўб булъажаблиғ ошкор.
Тож қўйди бошиға ул масхара,
Даврида онинг саросар хунгира.
Тож ила кисватки тартиб айлабон,
Бори кимсон бирла тазҳиб айлабон,
Ёнида бир табл ҳинди чолғучи
Ҳиндуйи раққос аёлғу олғучи.
Тебратиб бошин ҳамон, илкин ҳамон,
Ҳиндиосо лаъб бирла ҳар замон.
Зеб аро оройиши бўстон киби,
Жилвада товуси Ҳиндустон киби.
Айлади майдон аро ҳангома тез,
Даврида авбош солиб рустахез.
Бу маҳалда муҳтасиблар эттилар,
Ул ғулу ҳарён ҳазимат эттилар.
Туттилар ҳиндуи нофаржомни,
Ҳашвлиғда нодири айёмни.
Табли бирла тожини синдурдилар,
Дарра аъзосин яланглаб урдилар.
Бўлди ибрат олғудек ул санъати,
Тожи давлат бўлдитожи зийнати».

XXXIX

Булбул узри

Деди Булбул:— «К-ей бу мажмаъга далил
Мен бўлубмен гул ҳавосидин залил.
Ондин ойру ошиқу девонамен,
Ақлу ҳушу сабрдин бегонамен.
Онсизин ёъқ сабр ила тоқат манга,
Қойда ёро, чеккали фурқат манга.
Токи гул бўстонда бўлғай жилвасоз,
Минг наво бирла қилурмен шарҳи ро.
Ишқида ҳар лаҳза афзун шиддатим,
Ҳусниға ҳар лаҳза ортиб ҳайратим.
Боғдин ул кетгач, ўлдум гунгу лол,
йилга тегру ёъқ тараннумга мажол.
Ҳам онинг ёди била боғ ичрамен,
Ҳажридин юз дард ила доғ ичрамен.
Ул дурур кўнглумда ҳам, жонимда ҳам,
Кўзда ҳам, пайдоу пинҳонимда ҳам.
Шоҳға комил таважжуҳдур равиш,
Бўйла ошиққа қачон бўлғай ул иш».

XL

Ҳудҳуднинг жавоби Булбулға

Ҳудҳуд ул афсонани чун қилди гўш,
Деди:— «Кўп қилма бу ишқингдин хурўш.
Ишқ эмастур, бу — ҳавасдур сар-басар,
Гар ҳавасдур, мунча бас, эй бехабар.
Сен киби оламда нодон бўлмағай,
Нафсқа маъмури фармон бўлмағай.
Ким яеаб сен ўени ошиқ зўр ила,
Кўргузурсен ишқ аро минг шўр ила.
Бир чечаккаким — вафоси ёъқ онинг,
Умр боғинда бақоси ёъқ онинг.
Йилда беш кунким чаманда очилур.
Ун кун ўтмай туфроғ узра сочилур,—
Кимса бу пайкарга ошиқ бўлмағ.ай,
Ким бу ошиқликка лойиқ бўлмағай.
Бил они маъшуқким юз хастаҳол,
Улсаву итеа — анга ёъқтур завол.
Гарчи бу ишқингда шайдолиқ дурур,
Лек онинг поёии расволиқ дурур».

XLI

Ҳикоят

«Сайр учун шоҳе сурар чоғда фарас,
Ошиқ ўлди бир гадои булҳавас.
Оҳу вовайлоу афғон бошлади.
Халқ аро ғавғоу тўфон бошлади.
Сеидак ошуб айлабон афғон ила,
Нола айлар эрди минг достон ила.
Телбалардек турмайин маскан аро,
Узни кулга булғабон гулхан аро.
Шаҳға маълум ўлғоч ул ишқу жунун,
Истади ошиқни қилмоқ озмун.
Отланиб филҳол андоқким дурахш,
Имтиҳонға сурди гулхан сори рахш.
Деди: «Ул гумроҳни судраб келтурунг,
Хизматимға эткуруб бўйнин урунг».
Чунки они тортибон келтурдилар,
Ишқ аро матлубиға эткурдилар.
Қатл ҳукми қилди шоҳи бахтиёр,
Ваҳмдин қочти гадо беихтиёр.
Айлар эрди ҳушсиз ҳар сори майл,
Тутмағиға пўягар ҳар сори хайл.
Тутти энтиккондин ул гулханга ёъл,
Бехуд ўзни ўтқа ташлаб куйди ул.
Шаҳға бу уммидким ошиқ эса,
Ишқ даъвоси аро содиқ эса.
Қатл ҳукми чун этар қилса қабул,
Шоҳ отдин олида қилғай нузул.
Узр ила дилхоҳлиғлар айлагай,
Ҳолидин огоҳлиғлар айлагай.
Шаҳға қилғай сидқ ила ихлос они,
Ҳам мусоҳиб, ҳам надими хос они.
Ул гадо чун ишқ аро эрди дағал,
Бўлди расволиққа аҳволи масал.
Гар санга ҳам эца гулдан бир тикан,
Гулхан ўлғай масканинг, ёъқким чаман».

XLII

Қумри узри

Деди Қумриким: «Аё фархундарой,
Ғафлату гумроҳларға раҳнамой.
Мен қушедурмен чамандин чиқмағон,
Дашту водий сайридин ториқмағон.
Заъфу ожизлик шиор ўлғон манга,
Шоху барг ичра қарор ўлғон манга.
Не совуғ кўрган жаҳонда, не исиғ,
Не ирик бошимға келган, не қотиғ.
Боғдин боғ ичра кўргузгон сафар,
Шохлардин барг аро қилғон мафар,
Бўйла ёъл ранжин чека олғайму мен,
Бу ҳавас тухмин эка олғайму мен?
Қўйдум эрса бу машаққат жонима,
Куч билан кирмакдурур ўз қонима».

XLIII

Ҳудҳуднинг жавоби Қумриға

Деди Ҳудҳуд: «К-ей забуни ажзкеш,
Шавқу дард ичра кўнгулни иста реш.
Минг йил ўлса боғ аро манзил санга,
Шох ила барг ичра.не ҳосил санга?
Ғайр улким ётибон ёълунгда шук,
Қормабон қонингни ичкой бир мушук.
Ё биров газ бирла бўлғай қотилинг.
Е гуруҳа бирла қилғай бисмилинг.
Мундин ўзга айшу коминг не экин?
Гулшан ичра эҳтироминг не экин?
Бўйла мурдор ўлгуча ғафлат аро,
Узни ўртаб шуълаи фурқат аро.
Эр эрсанг, мақсуди асли истабон,
Ёълға кирсанг ёр васли истабон.
Улсанг ул ёъл ичра ранжу дард ила,
Жисми зору жони ғампарвард ила,—
Яхшироқ юз қатла ул офотдин,
Ор қилғудек даний авқотдин».

XLIV

Ҳикоят

«Боғбоне бор эди бас беҳунар,
Боғбонлик санъатидин бехабар.
Не шажар пайванд қилмоқ шеваси,
Ким ҳаловат ҳосил эткай меваси.
Не ёғоч паркови бирла парвариш —
Айлай олибким, шажар қилғай равиш.
Вақт ила не дона сочмоқни билиб,
Ким фараҳ қилғай гули ҳосил қилиб.
Боғ аро анборкашлиқ бирла хуш
Боғбон ёъқким, дегил анборкаш.
Чун кўруб бу навъ ранжу тоб анга,
Пандлар деб аҳли ҳуш аҳбоб анга —
Ким: «Бу беҳосил ишингни тарк тут,
Узни бир ҳосиллиқ иш бирла овут.»
Жоҳил ул меҳнатдин ўлмай мужтаниб
Эрди ул меҳнат чекорга муртакиб.
Токи бир жўя аро кесмакта ток.
Айлади они йилон сончиб ҳолок».

XLV

Кабутар узри

Сўнгра шарҳ этти Кабутар арзи ҳол,
«К-ей ҳидоят фаннида соҳиб камол!
Барча қушлар ичра ҳаййи ло ямут
Манга қисм этмиш улус илкида қут.
Эл ясаб маскан манга кошона ҳам,
Келтуруб оллимға суву дона ҳам.
Даҳр аро эл бандининг маҳбуси мен,
Бу сабаб бирла олар маънуси мен.
Тенгри бу ҳолат насиб этмиш манга,
Хони қисматдин бу иш этмиш манга,
Ҳақ насиб эткондин этмак ижтиноб,
Ақл қонунида ўлғайму ҳисоб?
Шукр айлаб қисмат этконга илоҳ,
Чекмасам авло бу ранжи умркоҳ».

XLVI

Ҳудҳуд жавоби Кабутарға

Деди Ҳудҳуд: К-ей, баҳона фан санга,
Гўшаи макру ҳиял маскан санга.
Қушлар айлаб ҳолатингдин ҳайрате,
Ёъқ сенингдек бир яна беғайрате.
Ким санга тенгри насиб айлаб қанот,
Қилғудек бир дамда қатъи коинот.
Сен халойиққа бўлуб фармонпазнр,
Дона бирла сув учун зору асир.
Қовғали хайлингни то бор эҳтимол,
Латтани бошиға боғлаб бемалол.
Қовубон сиз хайли нофаржомни,
Лавсунгуздин холи айлаб томни.
Сиз бу жавру зажр бирла кетмайин,
Ғайр ул том узра-ўқ майл этмайин».

XLVII

Ҳикоят

«Халқ ичинда бор эди беғайрате,
Элга беғайратлиғидин ҳайрате.
Мушту сили бирда оббони эбон,
Элдин олиб луқмау они эбон.
Қовлабон, кетмай халойиқ кўйидин,
Балки чиқмай дунсифатлар уйидин.
Бу жафоларға туз этмиш эрди нарх,
Қайси бир тепса, уруб бир қатла чарх.
Ул муқаррар муздни олур эди,
Нафс комин оғзиға солур эди.
То бериб бир пора нон бир чустдаст,
Қилди бир мушт урғоч, ондоқ эрга паст.
Гарчи силилар эмакдин тўқ эди,
Мушт эб гўёки ҳаргиз ёъқ эди.

XLVIII

Кабки дари узри

Ёна ажз айлаб аён Кабки дари,
Деди: «К-ей мажмуъи қушлар раҳбари.
Мен қушедурмен — кўҳистон манзилим,
Онда тенгри ҳамдига зокир тилим.
Даҳр эли ошубидин силкиб этак,
Тоғ этогинда топиб орому так.
Чун бўлиб толеъ рафиқу бахт ёр,
Қуллаи узлатни айлаб ихтиёр.
Тоғ ганжи чун манга бўлди мафар,
Не муносиб ҳолима мундоқ сафар.
Кон уза доим хиромимдур менинг,
Гавҳаре бу ишта комимдур менинг.
Гавҳари маъни ҳамоно ул дурур;
Сайри бемаъни манга бу ёъл дурур».

XLIX

Ҳудҳуд жавоби Кабки дариға

Деди Ҳудҳуд: «К-ей хаёлотинг маҳол,
Ёъқ димоғинг ичра жуз ботил хаёл.
Тоғ аро, дерсенки, туттум инзиво,
Инзиво эрмас, эрур нафсу ҳаво.
Ҳарзагардесен югурмаклик ишинг,
Пўя тоғу қулла узра варзишинг,
Қаҳқаҳа ҳар лаҳза айлаб бежиҳат,
Ким мажонин шевасидур бу сифат.
Гавҳари маъники мазкур айладинг,
Номуносиб амр мазбур айладинг.
Сен киму маъни ким, эй мажҳулу маст,
Жаҳл бирла мастлиғдин худпараст.
Гавҳари маъни саридин урма дам,
Узни бу ёлғонға қилма муттаҳам.
Ким эрур ул маҳз бадгавҳарлиғинг,
Айни бемаънилиғу абтарлиғинг.
Ким ҳамул ёлғонға бўлғунг мубтало,
Келгуси ондии бошингға юз бало».

L

Ҳикоят

«Бир улуснинг қалбию бад ахтари,
Қўйди бир шаҳр ичра отин Жавҳари,
Тонимай хармуҳрани ферузадин,
Фориғ этти нафсни дарюзадин.
Айлабон гавҳар вуқуфи бирла хос,
Айлади ўзни гадолиғдин халос.
Ранги гуногун қилиб биллури соф,
Лаъл ила ёқут деб ойтиб газоф.
Бўйла муҳмалларки деб ул нотамом,
Чин гумон айлаб тамом ондин авом.
Токи сотти бир кун ул қалби дағал,
Бир ғаниға соз этиб мундоқ амал.
Бениҳоят нақдға бир пора тош,
Ким они хуш ранг айлаб эрди фош.
Важҳни оз кунда борин сийпади,
Гавҳар олғон чун ул ишни онглади.
Ким бир олтунлуқ биллури лаългуи,
Юз минг олтунға сотибдур қалби дун.
Гавҳари беайн иқола айлади,
Туттию важҳин ҳавола айлади.
Ҳаббаси ёъқ эрди чунким кўрдилар,
Қалбни қин остида ултурдилар».

LI

Тазарв узри

Ена арз этти Тазарви гулъузор:
«К-ей ҳидоят шевасида номдор.
Мен қушедурменки қилмиш ҳусну зеб,
Гулшан ичра суратимни дилфиреб.
Тенгри рўзи ҳусиу зеб этмиш манга,
Лутфу раънолиғ насиб этмиш манга.
Чунки ифроти жамолу хўблуғ,
Айлади зоҳир манга маҳбублуғ.
Нозу истиғно бўлиб маҳбуб иши,
Раиж хўб элға раво тутмас киши».

LII

Ҳудҳуд жавоби Тазарвға

Деди Ҳудҳуд: «К-ей хаёлинг булъажаб,
Ҳам хисолинг, ҳам мақолинг булъажаб.
Кимса мундоқ ҳарф ҳаргиз сурмади,
Уз жамолу ҳусиидин лоф урмади.
Келмагай бу сўз мажонин хайлидин,
Жамъи гўлу тифлойин хайлидин.
Қаҳбаларким ҳулла қилғой ранг-ранг,
Бу такаллумдин аларга ору нанг.
Кимса бу даъвий муҳаддас қилмағой,
Демойин эрким, муханнас қилмағой.
Ноқисеким сурса бу янглиғ калом,
Қўймағон хушроқ бу ёъл азмиға гом.
Сенки хотунлар кибисен худписанд,
Еткуси зотингға эрликдин газанд.
Эр кирар эр сонига ҳиммат била,
Эр эмас фахр айлағон зийнат била.
Эрга хулқу феъл эрур зебу жамол,
Янгғи заркаш ҳулласидур эски шол».

LIII

Ҳикоят

«Туштилар бир ёъл аро икки рафиқ,
Бири эди ёълсиз, бири соҳибтариқ.
Бири ноқисваш, бири комил сифот,
Онга Мудбир, мунга Муқбил эрди от,
Ҳар бирига зот эди оти киби,
Ул сифатким, от эди зоти киби.
Муқбил айтур эрди аҳлиллоҳдин,
Динда хайли комилу огоҳдин.
Аҳли нуқсондин эди Мудбирға сўз,
Уйлаким бут васфидин кофирға сўз,
Дарду сўзи ҳолдин ул нукта деб,
Лавну зебу рангдин бу ҳарза деб.
Тоимайин бир-бирларидии ҳеч баҳр,
То намудор ўлди бир фархунда шаҳр.
Иккиси они ғанимат билдилар,
Бир-бирисидин равон ойрилдилар.
Бу бирига кўйи фақр эрди тараф,
Бўлди ул бир озими байтул-латаф,
Шаҳ муни кўрмакка келди сарфароз,
Кўргузуб юз ҳурмату ажзу ниёз.
Онда эрди шаҳки, боғлаб устивор
Мудбири ноқисравишни хору зор.
Келтуруб арз эттилар хайли асас,
Ким ичиб бу кеча жамъи булҳавас.
Воқеъ ўлмиш қону бу боис эмиш,
Ким муни мақтул бадҳайъат, демиш.
Мунча сўзга бу лаими худписанд,
Онга ханжар бирла эткурмиш газанд.
Шоҳ эшитгач бўлди адл амриға хос,
Қилди Мудбирға равон ҳукми қасос.
Худшиканга этти ул олий мақом,
Худнамо топти бу янглиғ интиқом.
Учқун ўлди озими чархи барин,
Қолди қозурот уза ишнар чибин».

LIV

Қорчиғой узри

Қорчиғой қилди аён гуфторини,
Кўргузуб чангол ила минқорини:
«Ким, манга қушлар киби эрмас ҳисоб,
Ким басе қушларға мен молик риқоб.
Муича қушким бўлди гуфтори санга,
Билки, туъмадурлар ул бори манга.
Зотима шаҳлар қўли оромгоҳ,
Туъма ҳар кун эткуруб олимға шоҳ.
Қайси қуш қасдиға очсам пару бол,
Насри тойир бўлса махласдур маҳол.
Шаҳлар олинда топиб бу эътибор,
Шавкатим Симурғча билфеъл бор.
Шаҳ қўли тахтимдуру бошимда тож,
Ёъқ манга Симурғ сори эҳтиёж».

LV

Ҳудҳуд жавоби Қорчиғойға

Деди Ҳудҳуд: «К-ей ғурур илкида паст,
Жаҳл ила ғафлатқа бўлғон зердаст.
Шоҳ аёғингга солиб банди азим,
Ёъқки шаҳ, ҳар қайси сайёди лаим.
Очлиғу бехоблиғ онча бериб —
Ким сўнгак узра этинг бори эриб.
Еткуча бир луқма эт бедод ила,
Еб улус мағзин ўкуш фарёд ила.
Тенгри қисм этконни эб, эй зори дуи,
Лек ўлуб дунларға муҳтожу забун.
Қайси сайдеким, сен они овлабон,
Қушчи ташлаб табл чолиб қовлабоп.
Сеп ўзунгдин бир забунроқ чун топиб,
Жуъдин бехуд учуб, этгоч қопиб.
Топшуруб элга, итоат айлабон,
Қушчи бергонга қаноат айлабон.
Бу забунлуқлар била мунча газоф,
Ҳам қилиб изҳор урғон чоғда лоф.
Гар ҳамият бўлса эрди ё уёт,
Бўлмағой эрди уётингдан ҳаёт.
Лек чун нодонлиғинг ғолибдурур,
Нафс мундоғ ёваға роғибдурур».

LVI

Ҳикоят

«Кўҳие тоғ ичра бир ойиғ тутуб,
Ўргатиб эрди они кўп қон ютуб.
Ром бўлғунча эб эрди ул саёғ —
Кунда ЙККИ қатла ўлгунча вё»
Очлнғ бирла таёғи беҳисоб,
Ичу тошин айлабон бегўшу тоб.
Уйлаким солса ёғоч ҳар чярадаст,
Узга сори ул бўлуб туфроққа паст.
Ҳам эшикларда ўюнчилнқ этиб,
Ҳам уйи сори ўтунчилиқ этиб.
Юклабон эгнида беандоза юк,
к таширдин қолмайин эгнида тук.
Ҳар жафоким мумкин ўлғай тортибок,
Жаҳлдин нафсида пиндор ортибон.
Гаҳ хаёл айлабки қоплон бошини —
Ёичқой отиб макру удвон тошини.
Гоҳ гумон улким, ёълуқса шарза шер,
Туъма айлаб қорнкни ёриб далер.
Бу сифат туъма ҳаёл этти басе,
Токи охир бўлди итлар туъмаси.
Ҳар замон бу ҳарза қилмоқин гумон,
Халқ ичйнда сен ҳамоисен, ул ҳамон»,

LVII

Шунқорнинг узри

Дейди Сунғур: «К-ей улусқа роҳбар,
Лмринга тобеъ келиб огоҳлар.
Манга ҳақ бир рутба зоҳир айламиш
Ким бори қушларга қодир айламиш.
Борча шаҳлар чуп мубоҳидур манга
Исм қушлар подшоҳидур манга.
Бошима олтун тумоға тожи зар,
Чун мени ҳақ бўйла қклмиш то/квар,
Сен чу воқифсен бори ҳолотима,
Хайл аро ҳдм зотима ҳам отима.
Хуб эмас бир шаҳ қўюб бошиға тож,
Узга шаҳға зоҳир этмак эҳтиёж.
Шоҳлиғ ойиниға рожеъ бўлай,
Нсвчун ўзга шоҳға тобеъ бўлай?»

LVIII

Ҳудҳуд окавоби Шунқорға

Деди Ҳудҳуд: «К-ей фақири тийра рой!
Бу хаёлинг зотинга ваҳшатфизой.
Буки шаҳлиққа таҳаввурдур санга,
Бас ажаб ботил тасаввурдур санга.
Эй басо зангики, келди тийра зот,
Ким анга халқ ичра Кофур ўлди от.
Исм аро султону шаҳ шоеъдурур,
Бу бори арзолға воқеъдурур.
Ҳар киши эрмен дебон эрму бўлур,
Келмас ишин илкидин дерму бўлур.
Қавми нодонким, дегайлар, сени шоҳ,
Бутни ё ўтни дегондекдур илоҳ.
Зотинга шатранж шоҳидур адил,
Ким ўзидек ўтрусидадур бадил.
Не шаҳ ўлғойким, они ҳар дун хас —
Кўкка элтиб, эрга ургай ҳар нафас.
Ул шаҳу сен шаҳ эрур беҳад йироқ,
Бўйла шаҳлиғдин гадолиғ яхшироқ».

LIX

Ҳикоят

«Хисраве тарҳ этти бир фархунда сур,
Кишвар аҳлига аён бўлди сурур,
Онда зийнат ҳадду поёндни фузун,
Ҳарнеким бўлғай гумон, ондин фузун.
Боғладилар мулкин ойин сар-басар,
Шаҳр элинда зебу тазйии сар-басар.
Санъат аҳли боғлабон бисёр тоқ,
Меҳри равшон авжидек юз чор тоқ.
Таъбия боғлаб баее аҳли ҳунар,
Топиб ондин мулку кишвар зебу фар.
Кўб ажуба зоҳир айлаб рўзгор,
Уз фусунидин бўлуб омўзгор.
Ҳар киши лаъбе қилиб кулмак учун
Ишрат ортиб, ҳузн ўксулмак учун.
Жамъ аро бир қалтабопи беҳаё,
Отин айлаб подшоҳи бўрё.
Бўрёдан сар-басар кисват анга,
Содоғу қалқон ила роят анга.
Узидек ёсаб нечани ёр сара,
Ёъқ сара, неча лаими масхара.
Базм майдопи аларға жилвагоҳ,
Зоҳир айлаб бидъате ҳар дам табоҳ.
Узни шоҳи кишваройии соғиниб,
Ҳарне қилса ҳазл ила чин соғиниб.
Чунки охир бўлди суру таъбия,
Тутти ул аблаҳ ўзига таъзия.
Чатр ила тожин бошиға урдилар,
Бўрё тўнин бузуб куйдурдилар.
Бўлди бу ҳангомадин огаҳлиғи,
Ким тамасхур эрмиш онинг шаҳлиғи»

LX

Бургут узри

Кирди Бургут ўртаға, яъни Уқоб,
Деди: — «Эй қушлар аро моликриқоб!
Манга ҳолат ўзга қушлардек эмас,
Қумрию булбулдек эл васфим демас.
Савлатим муфритдурур, қаҳрим — ямон,
Тоғ мулки ичра менмен қаҳрамон,
Неча каклик туъмадур ҳар кун манга,
Бўлмаса бу, уйқу келмас тун манга.
Туъма истаб чун ҳаво туттум бийик,
Эмин эрмас не қулоиу не кийик.
Улки бўлғай бўғзи бу янглиғ улуғ,
Ёъл нетиб қатъ айлағой бўлмай озуғ.
Мени бу ёълда қаиот кўп солди тут,
Қорин оч қолғоч — йиқилиб қолди тут».

LXI

Ҳудҳуд жавоби Бургутға

Деди: Ҳудҳуд: «К-ей хадиви комкор,
Кўрмаган бир сендек аҳли рўзгор.
Ҳам йигитлик васфи лойиқ зотинга,
Ҳам мусаллам паҳлавонлиқ отинга.
Ҳайф бу минқору чанголинг сенинг,
Фарру шавкатлиғ пару болинг сенинг.
Сенки мақсуд истой, эй баднафси дун,
Азм этордин бўйла бўлғойсен забун.
Озим ўлмай ёълға солғойсен қанот,
Чангу минқору қанотингдин уёт.
Мунча бирла ўзни тавсиф эткосен,
Зўру шавкат бирла таъриф эткосен.
Паҳлавону қаҳрамон ул бўлди, ул —
Ким кечиб жонидин эткой азми ёъл».

LXII

Ҳикоят

«Бор эди бир паҳлавони зўргар,
Беҳунарлиғ фаннида соҳибҳунар.
Чоштгоҳ эр эрди ўн ботмон таом,
Ёна мунча айлар эрди қут шом.
Бу икки ҳангомнинг мобайни ҳам,
Ёна мунча ўтлар эрди бешу кам.
Зўрлар айлар эдиким пили маст,
Қилса топқай эрди андоми шикаст.
Иттифоқо ҳодисоти рўзгор
Мулк аро қилди бузуғлуғ ошкор.
Уйлаким бўлғоч аён андоқ бало,
Вожиб ўлди мулк аҳлиға жало.
Халқ ўзга мулк азми эттилар,
Жон овучлаб бош олибон кеттилар.
Зўргар ҳам айлади ҳамроҳлиқ,
Ёъқ анга ёъл ранжидин огоҳлиқ.
Ғўл узунроқ тушти-ю обод ёъқ,
Қилғоли баднафс эл нафсини тўқ.
Зўргар чун тоимади бир кун ғизо,
Бошлади ўз ҳолиға тутмоқ азо.
Чун иккинчи кунга этти паҳлавон,
Кетмиш эрди жисмидин тобу тавон
Лек учунчи кун аига бебарглик,
Айлади зоҳир биёбон марглик.
Қатъ этиб ёълни ёёқ атфол ҳам,
Ҳар тараф икки букулгон зол ҳам.
Икки-уч кун тортибон ранжу ано,
Маъман ичра комлар топиб яно.
Паҳлавон топиб бу меҳнатдин шикаст,
Уйлаким бўлди ажал ёълинда паст».

LXIII

Куф узри

Зоҳир этти ажз аҳволини Куф:
«Ким эрурмен мен заифу, ёъл — махуф.
Уткарибмен умрни вайронада,
Бошима эмрулгудек кошонада.
Барча авқотим ўтуб андуҳ ила,
Мотам аҳлидек фиғону вуҳ ила.
Ганж умидига фиғонлар кўргузуб,
Лек ул уммид ила ўзни бузуб.
Дебки, гарчи торттим умрумда ранж,
Бок эмас бир кун насибим бўлса ганж.
Менки ганж уммедидан девонамен,
Кеча-кундуз сокини вайронамен.
Бу узун ёълдин мени тутқил маоф,
Мен киму Симурғ бирла Кўҳи Қоф».

LXIV

Ҳудҳуд жавоби Куфға

Деди Ҳудҳуд: «К-ей ишинг макру ҳиял,
Қасди жонинг айлабон тўли амал.
Ер тутуб кўнглунгда уммиди маҳол,
Ким вуқуъига онинг ёъқ эҳтимол.
Филмасал билфарз топсанг ҳам бу ганж,
Қил хаёл, эй нотавони ғуссасанж.
Ким не бўлгай баҳранг ондин жуз бало,
Ҳардам ўзга ғамға бўлмоқ мубтало.
Ул балолар бирла ўлмак хору зор,
Ганж тутмоқ душман илкида қарор».

LXV

Ҳикоят

«Бор эди бир мулк аро девонае,
Кеча-кундуз маскани вайронае.
Ганж умиди бирла умрин ўткозиб,
Хар дам ул вайроиа бир ёнин қозиб.
Иттифоқо баски чекти ранж ул,
Бахти бир кун ганжга бошқарди ёъл.
Бир эшик бўлди аён нақби аро
Кирди эрса бир улуғ ишрацаро.
Қирқ хум онда Фаридун ганжидек,
Ёъқ Фаридун, балки Қорун ганжидек
Кўрмагидин телба этти тарки ҳуш,
Етти ногоҳ бир лаими сахткўш.
Кўрди ул вайронада девонани,
Ҳуш зойил қилғучи хумхонани.
Кўрмай ул мажнунни мужрим чекти ТИР,
Қопини ганж узра тўкти бедариғ.
Ганж эрди умре онинг вояси,
Борди ганж устида жон сармояси».

LXVI

Ҳумой узри

Бошлади узрини соҳибфар Ҳумой,
Деди:— «Эй саргашталарға раҳнамой,
Ондадур иқболидин поям менинг,
Ким берур тахти шараф соям менинг,
Зотима онча шараф берса илоҳ,
Ким менинг соям гадони қилса шоҳ.
Мен яна истамак; яъники не?!
Узни ранжур айламак, яъники не?
Қилмоғим хушроқ ҳавое жилвагоҳ,
Бермагим cоямда шаҳларға паноҳ»,

LXVII

Ҳудҳуд жавоби Ҳумойға

Деди Ҳудҳуд: «К-ей сўзунг афсонае.
Ким они қилғой баён девонае.
Улки зотингда балоҳат чоғламиш,
Санга бу янглиғ сақифа боғламиш.
Ким этар соянгдин элга шоҳлиғ,
Санга бовар қилдуруб гумроҳлиғ.
Шоҳлар тарихиким мастур эрур,
Қайсиминг васфида бу мазкур эрур?!
Ким они шоҳ айламиш сояиг сенинг,
Ким эрур бу муддао воянг сенинг.
Бу ғалат афсона шод айлаб сени,
Бўйла фосид эътиқод айлаб сени.
Филмасал бўлса бу даъво рост ҳам,
Келса сендин бу сифат бехост ҳам.
Берса элга шоҳлиғ ҳаййи вадуд,
Сен де бориким, санга ондин не суд?
Туъманг итдек дашт аро қолғон сўнгак,
Турфароқ бу ишки, қоқшолғон сўнгак.
Билгил, эй ботил хаёл ичра асир,
Ким эрур ҳолингға лойиқ бу назир».

LXVIII

Ҳикоят

«Соҳили Уммонда савдопеша хайл,
Баҳр савдосида судандеша хайл —
Берсалар беш-ўн дирам, ғаввоси дун —
Баҳр ичра солур ўзни сарнигун.
Жонни юз ранж ўқига айлаб ҳадаф
Баҳр қаъринда иликлар бир садаф.
Ул садаф ичра агар минг донадур,
Н агар худ бир дури шоҳонадур —
Ким эрур ул шоҳ тожи равнақи,
Онгла опи музд берганнинг ҳақи.
Тожир олиб ул сифат нақди азиз,
Ахз этиб ғаввос бир-икки пашиз.
Ул олиб музду санга ул доғи ёъқ,
Ит киби айлаб сўнгак нафсингни тўқ.
Оқил эрсанг кўп дема мундоқ газоф,
Ким саросар бу сўзунг бордур хилоф».

LXIX

Ўрдак узри

Ўрдак оғоз этти: «К-ей фархунда зот,
Сув била бўлмиш манга қойим ҳаёт.
Ондин ойру музтарибмен қайғудин,
Уйлаким тушкай йироқ болиғ су(в)дин.
Чун сув ичра зотима таскин бўлуб,
Пок доманлиғ манга ойин бўлуб.
Поклик чун сувдин эттим иктисоб,
Лойиқ ўлди васфима ҳуснул-маоб.
Бўлмасам бир лаҳза ориғ сув аро,
Фурқатида айларам юз можаро.
Мавждин сажжодани солиб су(в)да,
Кўргузуб мақсуд юз ул кўзгуда.
Сувдадур мақсудума чун этмагим,
Бас хатодур ўзга ён азм этмагим».

LXX

Ҳудҳуд жавоби Ўрдакка

Деди Ҳудҳудким: «Хато сўз келди бу,
Ким дединг, эй пок юб ақлингни су.
Сувғаким сажжода солибмен дединг,
Чуғз ҳолидин магар ғофил эдинг.
Пок домаилиғ қилибмен фан дема,
Узни сувда ғайри тардоман, дема.
Пок эсанг недур суға чўммоқ ишинг,
Кеча-кундуз ғўта урмоқ варзишинг.
Фисқ тухмин нафс аро улким торир,
Сув аро ҳар ғўтаким урди орир.
Не жанобатдур бу-ю бебоклик,
Ким чўмуб тун-кун этишмас поклик.
Эр эсанг, оллингдадур баҳру фано.
Чўмгилу қилғил ўзунгни ошно».

LXXI

Ҳикоят

«Ҳинд дарёсида эрди тожире,
Суду савдо шевасида моҳире.
Мояи савдо димоғиға тушуб,
Ғарқи баҳри фикр ўлурға ёвушуб.
Тутмайин бир мулкда ўн кун мақом,
Айлагач савдо су(в)ға айлаб хиром.
Пиллар айлаб эрди бу ЯНГЛИҒ сафар,
Баҳрни онглаб ҳар офатдин мафар.
Макка атрофин сув ичра айланиб,
Фарз адо этмай, яқин этгоч ёниб.
Халқ дебким, бўл мушарраф ҳажга ҳам,
Майл бермай ул тараф ҳирси дирам.
Токи бир кун тушти дарё узра мавж,
Кемага эр гаҳ ҳазизу гоҳ авж.
Бўлди тожир лужжаи савдода ғарқ,
Лек бўлди кемаси дарёда ғарқ.
Бермади дарё хаёли ҳажға ёъл,
Токи бир болиққа бўлди туъма ул».

LXXII

Товуқ узри

Товуғ этти бўйла узрин ошкор:
«К-ей туюр ичра раиси тождор.
Биз иковга тож рўзи қилди ҳақ,
Лек ҳар бирга бир иш қилди насақ.
Санга айлаб роҳбарлиғни ато,
Қилди қушларға раису пешво.
Маига берди савти дилкаш бардавом,
Элни тоатқа тиларға субҳу шом.
Улки махлуқ этти сунъи ваҳшу тайр,
Бизга таскин рўзи этти, саига — сайр.
Чун саромад келди эрликда хурўс,
Ҳақ анга берди неча зебо арўс.
Тутти ҳарён сайр қилмоғдин маоф,
Ул киму Симурғ бирла Кўҳи Қоф?»

LXXIII

Ҳудҳуд жавоби Товуғқа

Деди Ҳудҳудким: «Бу сўз беважҳ эмас,
Гар киши бу сўзни ҳолидин демас.
Бор онингдек қушки очмай болу иар,
Сидра шохи устида айлар мақар.
Қелди хилватгоҳи онинг анжуман,
Сайр этар, лекин эри доим ватан.
Аршпарвоз ўлдию сидранишин,
Злга зоҳир айламай парвоз ишин.
Эрмас ул Симурғдин айру даме,
Васлидин кўнглиға ўзга оламе.
Етмайин жониға ҳажридин газанд,
Сурати васлида ҳар дам нақшбанд.
Боши узра мавҳибат тожи онинг,
Жилвагоҳи васл меърожи онинг.
Васлдин мамлу, вале дам асрабон,
Ғайрдин ҳолини мубҳам асрабон.
Васл юз минг дурридин кўнглида жўш,
Лек ўлуб оғзи садаф янглиғ хамўш.
Ул қуш эрмассен сен, эй хорижнаво,
Ҳарзагарду ҳарзагўю беҳаё.
Фисқи муфрит кеча-кундуз варзишинг
Бежиҳат ғавғоу қичқирмоқ ишинг.
Юз ямонлиғ бирла шанъат айлабон,
Яхшиларға ўзни нисбат айлабон.
Сустлуғлар бирлаким қилдинг аён,
Демагил ўзни хурўс, эй мокиён».

LXXIV

Қушлар ўз нисбатларин Симурғга Ҳудҳуддин сўрғонлари

Ҳар бири бир узрким қилди хитоб,
Берди чун Ҳудҳуд анга шофий жавоб.
Нуктадин ожиз бўлиб ул лаҳза хайл,
Қилмадилар ўзга узр айтурға майл.
Барчани саргашта айлаб заъф ҳол,
Муттафиқ Ҳудҳуддин этдилар савол:
«К-ей сенинг зотинг раёсат гавҳари,
Бошинга лойиқ ҳидоят афсари.
Сайр аро қатъи биёбон айлаган,
Таййи маслак улча имкон айлаган.
Ёъл рижоу хавфини билган тамом,
Хавфи ислоҳида қилғон эҳтимом.
Биз гуруҳи ожизу зору забун,
Барчани хор айлабон бахти нигун.
Кўнглумизга бўлмағон равшаи бу роз
Жаҳлимиз кўптин кўлу, илм-оздин оз.
Заррадек саргашта аҳволу ҳақир,
Ул камол авжи уза меҳри мунир
Манзилатда чархи олийдин. рафеъ,
Фушат ичра арш азмидии васеъ.
Ул келиб ортуқ тўқуз афлокдин,
Лек биз ўксук басе хошокдин.
Бизга онинг бирла нисбат не экин?
Е бу нисбат ичра ҳикмат не экин?
Шоҳлар шоҳи келиб ул подшоҳ,
Биз гадоларнинг гадойи хоки роҳ
Бизга маълум этки, бас мажҳул эрур,
Ақл онинг идрокидин маъзул эрур.
Биз ҳақиру олий онинг ҳазрати,
Қатранинг дарёга недур нисбати?»

LXXV

Ҳудҳуд қушларға жавоби ва Симурғ зуҳуридин хитоб

Берди Ҳудҳуд қавмға мундоқ жавоб
Ким:—Ушал шоҳаншаҳи олижаноб.
Ганже эрди, лек махфий зот анга,
Ешурун ҳусн эрди, кун-миръот анга.
Уз зуҳурин чун таманно айлади,
Чиқти-ю аввал тажалло айлади.
Бу тажаллоси аро хуршедвор,
Юз туман минг соя солди ошкор.
Сояким покиза бўлди жилвагар,
Айлади ул сояға кўпрак назар.
Барча олам қушларининг сурати,
Билгил, онинг сояи пурҳикмати.
Чун муҳаққақ бўлди бу ҳикмат санга,
Бўлди туз Симурғ ила нисбат санга.
Бу сенга маълум чун бўлди яқин,
Фош қилма розни, эй хурдабин.
Кимга бу кашф ўлди мустағрақдур ул,
«Ҳошалиллоҳ!» ким дегайсенҳақдур ул.
Ҳаққа мустағрақ не бўлсун ҳақ демак,
Бўлғай они ҳаққа мустағрақ демак.
Сен чу фаҳм эттингки, кимга соясен,
Уз яқинингда қавий сармоясен.
Соя истай бўлмаса гар жилвагар,
Билки Симурғ ўлмас эрди соявар.
Узни Симурғ истаса эрди ниҳон,
Сояси бўлмас эди ҳаргиз аён.
Сояафканнинг вужудидин далил,
Соя зоҳир бўлмоғин таҳқиқ бил.
Кўзларинг Симурғбин гар бўлмағай,
Кўзгудек кўнглунг мунаввар бўлмағай.
Кимки ул юзни кўрар, кўр кўз эмас,
Ҳар неким дер ғайр — ортуқ сўз эмас.
Истади ҳусниға ошиқлиғни фош,
Кўзгу пайдо қилди андоқким қуёш.
Токи онда жилваи ноз айлагай,
Ҳусниға ошиқлик оғоз айлагай.
Бўлди ул кўзгу кўнгул, эй аҳли дил,
Ким ҳақ анда жилва айлар муттасшъ
Ул қилибон жилваи ҳусн ошкор,
Сен кўнгул бирла анга оинадор».

LXXVI

Ул шоҳ ҳикоятиким ҳуснини зоҳир қилурға кўзгуни восита қилди

Бор эди шоҳе жамол авжида моҳ,
Моҳ пайкарлар — сипаҳ, ул эрди шоҳ.
Қоматидин сарвға афкандалик,
Оразидин меҳрға шармандалик.
Олам ошуби келиб рухсораси,
Муҳлик ул рухсорининг наззораси.
Ҳусни ғавғоси жаҳон ичра тушуб,
Ишқининг яғмоси жон ичра тушуб.
Ончаким ҳусни жаҳоноро анга,
Юз минг онча нозу истиғно анга.
Чиқса гоҳи отланиб майдон аро,
Солса эрди рахшини жавлон аро.
Ҳар киши олига келса ул замон,
Ҳуснини кўрмак ҳамон,ўлмак ҳамон.
Бўлмиш зрди ўлғон элдин банд ёъл,
Сайр этиб ёнғунча жавлонгоҳин ул.
Ҳуснидин офоқ аро ғавғо эди,
Зулмидин жон мулкига ягмо эди.
Халқ беҳад қатлидин топти малол,
Элга юз кўргузмагиН қилди хаёл.
Кўзгу ҳукм эттики пайдо қилдилар,
Тахти олинда муҳайё қилдилар.
Қасри олинда ясатти маизаре,
бнда насб этти чу равшан ахтаре.
Узи ҳусниға назар солур эди,
Баҳра эл ҳам аксидин олур эдй.
То бу янглиғ кўзгу тартиб этмади,
Ҳуснидин нозирға баҳра этмади.
Ҳам ўзи ҳуснидин ўлди баҳравар,
Баҳра ҳам топти онга қилғон назар.
Сен бу кўзгуни кўнгул қилғил хаёл,
Ким солур аксини онда ул жамол.
Қасри — тан, онда кўнгулни кўзгу бил,
Кўзгуда шаҳ ҳуснини наззора қил.
Бермайин бу кузгуга аввал жило,
Акс анда солмағай ул подшоҳ.
Онглағил ул ҳусн аксин кўзгуда,
Сен тамошосиға турғон ўтруда.
Кўзгу равшанроқ неча қилса зуҳур,
Зоҳир ўлғай акс онда беқусур.

LXXVII

Искандарнинг элчиликка борғони ҳикояти

«Бир кун Искандар бу ойин айлади,
Элчиликка ўзни таъйин айлади.
Айляли Симурғни ул номвар,
Ул кабутардекки бўлгай номабар.
Борди ул кишварғаким борғай расул,
Айлади онда расулона нузул.
Деди элга будур Искандар сўзи,
Турфа буким, эрди Искандар ўзи.
Элчилардек сўз баён айлар эди,
Узи ўз ҳукмин аён айлар эди.
Эл не билсунларки, Искандардур ул,
Ёъқки, қосид, ҳокими кишвардур ул.
Еткуруб аҳкоми номаъдудни,
Элга қосид кўргузуб мақсудни.
Халқнинг мингдин бири билмай бу ҳол,
Қим недур бу парда нақшида хаёл.
Сен доғи шаҳдин қилурсен нукта гўш,
Соғинурсен лек ноқилни сурўш».
Билдилар қушлар чу бу гуфторни,
Акгладилар пардада асрории.
Бори мақсудиға рухсат топтилар,
Кому матлубига улфат топтилар.
Ошно сўзлар била ул пешво,
Қилди ул бегоналарни ошно.
Қилдилар бори яна окдин савол,
К-ей ҳидоят амрида соҳиб камол.
Биз гуруҳебиз басе зору заъиф,
Жисм зору жон низору тан наҳиф.
Иш азиму, ёъл йироқу, хавф — кўп,
Нечук ўлғой азмимиз бу ёълда жўп.
Avvalgi
I- qism
 



  1. В. Зоҳидов «Улуғ шоир ижодининг қалби», Тошкент, 1970, 400-бет.
  2. В. Зоҳидов «Улуғ шоир ижодининг қалби» Тошкент, 1970, 385-386-бетлар.