OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлишер Навоий
Асар номиМезон ул-Авзон
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Алишер Навоий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм111KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/16
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Мезон ул-Авзон
Алишер Навоий

Мезон ул-Авзон[1]

Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим

Комил ҳамд ва вофир шукр ул сониъғаким инсон хилқати байтининг назмин аносир тўрт рукни била тузди ва бу байт арконин назм аҳлининг солим табъ ва мустақим зеҳни икки мисраи била манзум кўргузди. Ва жадид наът ва қариб дуруд ул нозимгаким, олам аҳли интизоми учун шариат мезонини адл авзони била рост келтурди, то ул ростлик сиқли ҳашр мезониға мадад еткурди.

Аммо баъд, солим ва мавзун табълиғ назм аҳлига ва матбуъ табъ ва мулойим зеҳнлик шеър хайлиға маъруз улким, бу банда ҳазрати султон ус-салотин муизз ус-салтанати вад-дунё вад-дин Султон Ҳусайн Баҳодирхон халладаллоҳу мулкаҳу ва адома умраҳу[2] ва давлатаҳунинг ҳар навъ назм бобида таълим ва тарбиятлари била ва ҳар синф шеър услубида тафҳим ва тақвиятлари била ажам шуароси ва фурс фусаҳоси ҳар қайси услубдаким, сўз арусиға жилва ва намойиш бериб эрдилар, турк тили била қалам сурдум ва ҳар нечук қоидадаким, маъни абкориға зийнат ва оройиш кўргузуб эрдилар, чиғатой лафзи била рақам урдум. Андоқким, то бу мазкур бўлғон тил ва лафз биносидур, ҳеч нозимға бу даст бермайдур ва ҳеч роқимға бу муяссар бўлмайдур.

Аммо чун ул Ҳазратнинг шариф мажлислари маоний жавоҳирининг кони эрди ва латиф табълари назм қавоидининг мезони ва замон шуароси олий даргоҳда ходим ва даврон булағо ва зурафоси маолий боргоҳда мулозим эрдилар, мудом назм ва насрдин сўз мазкур ва аладдавом шеър ва муаммодин табъ натойижи мастур бўлур эрди ва ул ҳазратнинг дақойиқшиор табълари назм ойини ва интишориға толиб ва ҳақойиқосор зеҳнлари шеър тартиби ва иштиҳориға роғиб; андоқки, назм аҳлининг шакаррези ва муҳаббат хайлининг оташангези, дарду шавқ тариқининг покрави, яъни Амир Хусрав Деҳлавий равваҳаллоҳу руҳаҳунинг ғазалиётиниким, тўрт девонға машҳурдур, улча саъй ва имкони бор, қилилиб, йиғдурдилар ва анинг абёти адади ўн секкиз мингға етти ва ани ғояти зийнату зеб ва ниҳояти такаллуф ва жадвалу тазҳиб била замон хушнавислариға китобат қилдурдилар ва анинг ривож ва равнақин қуёшдек ройи оламорой машғуллиқи била фалакдин ошурдилар. Чун ул маликул-калом бу фанда маҳорату камолидин ва амийқ табъу дақиқ хаёлидин кўпрак баҳрда шеър айтибдур ва аксар назм номатбуъ вазнда дебдур ва замон зурафосидин баъзининг солим табъи анинг балоғатидин қосир ва идрокидин мутаҳаййир, балки мутанаффир эрди. Ул Ҳазратнинг ҳумоюн табълариға ғариб ихтирое ва ажиб ижтиҳоде келдиким, ҳаргиз салотиндин, балки шуаройи назм ойиндин ҳеч кимнинг хаёлиға келмайдур ва хотириға хутур қилмайдур.

Анинг шарҳи будурки, ул девонда ҳар ғазал бошида ул ғазал не баҳрда ва не вазнда эрканин ва аркониға қайси зиҳоф кириб, не навъ тағайюр топқанин битгайлар ва сабт қилғайлар, то барча эл ул баҳр аҳ-волини ва ул вазн ашколини маълум қилғайлар ва алҳақ бу хаёл асру ғариб ва нодир тушубдур, балки жамъи девон тартиб берган шуароға азим ҳаққе собит бўлубдур. Ва бу банданинг дағи тўрт девониғаким, туркча тил билан назм топибдур ва абёти адади йигирми беш мингга яқинлашибдурким, ул Ҳазратнинг ҳумоюн алқобиға рақам топибдур ва музайян бўлубдур ҳам ушбу мазкур бўлғон дастур била тартиб берилибдур.

Чун ул Ҳазратнинг муборак хотирлари шеър буҳуру авзониға ва назм қавоиду мезониға мунча мойил эрди, аруз фаннида бу мухтасар сабт бўлди ва анга «Мезон ул-авзон» от қўюлди ва неча қоидау доира ва вазнким, ҳеч арузда, мисли фан возии Халил ибни Аҳмад[3] ва илм устоди Шамс Қайс[4] кутубида ва Хожа Насир Тусий[5]нинг «Меъёр ул-ашъор»ида, балки Ҳазрати Махдумий[6] наввара марқадаҳу нуран «Аруз»ларида йўқ эрдиким, бу фақир бу фан усулидин истихрож қилиб эрдиким, бу китобға изофа қилдим. Эмди Тенгридин тавфиқ тилаб, ул азизлар руҳидин истимдод қилиб, шуруъ қилилур.

Аммо билгилким, аруз фанниким, назм авзонининг мезонидур, шариф фандур. Невчунким, назм илмининг рутбаси бағоят бийик рутбадур. Андоқки, ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг каломи мажидида кўп ерда назм воқеъ бўлубдурки, аруз қавоиди била ростдур. Ул жумладин бири бу оятдурким: «Лан таноллуваал бирра ҳатто тунфиқуна»[7]дур, «рамали мусаддаси маҳзуф» воқеъ бўлубдур. Ва яна будурким: «Вал-мурсалоти ур-фан, фал-осифати асфан»[8]ким, вазни: «мафъулу фоъилотун мафъулу фоъилотун»дур, «музореи мусаммани ахраб» воқеъ бўлубдур. Ва яна: «Жанноти аднин фадхуллуҳо холидин»[9]ким, вазни: «мустафъилун, мустафъилун, мустафъилон»дур ва «ражази мусаддаси музол» воқеъ бўлубдур. Ва Каломуллоҳда кўп ерда бу навъ воқеъдур. Ва Расул саллаллоҳу алайҳи вассаллам аҳодисида дағи ҳам бу тариқ тушубдур. Ул жумладин бири будурким, «ман акрама олиман фақад акрамани»[10]ким, вазни: «мафъулу мафоилун мафоийлу фаул»дур ва рубоий вазнида «ҳазажи ахраби мақбузи макфуфи мажбуб» воқеъ бўлубдур.

Ва Амир ул-мўъминин Али[11] каррамаллоҳу важҳаҳунинг ашъори кўпдур, балки девони бор. Яна машойих ва аимма ва авлиёуллоҳдин ҳам кўп азимуш-шаън элнинг назми, балки девони ва маснавий тариқи била китоблари борким, истишҳодға ҳожат эмас, нечунким, халойиқ қошида равшандурур ва ҳам сўз татвил топар. Ва бу назмларнинг асли ва зобитаси аруз буҳур ва авзониға мавқуфдур.

Бас собит бўлдиким, аруз фани шариф фандур. Ва буким, бу илмни нечун «аруз» дедилар, мухталиф ақвол бор. Ул жумладин, бири била иктифо қилидур. Ва ул будурким, Халил ибни Аҳмад раҳматуллоҳки, бу фаннинг возиидур, чун араб эрмиш ва анинг яқинида бир водий эрмишки, ани «Аруз» дерлар эрмиш ва ул водийда аъроб уйларин тикиб, жилва бериб, баҳоға киюрурлар эрмиш. Ва уйни араб «байт» дер. Чун байтларни бу фан била мезон қилиб, мавзунини номавзундин аюрурлар, гўёки қиймат ва баҳоси маълум бўлур, бу муносабат била «аруз» дебдурлар. Байтники уй оти бирла отабдурлар, муносабати муни дебдурларки, уйнинг чун биноси тўрт рукн биладур, бу байтнинг ҳам биноси тўрт рукн биладур, бу байтда ҳам маъни ҳайсиятидин кўп нималар бўлур, ҳатто уйнинг маҳзунот ва махфиёти ўрниға ҳам мунда махфий ва мактум хаёлот ва маони топса бўлур, бу муносабатлардин ани «байт» дебдурлар.

Аммо маълум бўлсункин, аруз фани аҳли назм авзони усулининг биносин уч рукнға қўюбдурларким, аларни сабаб ва ватад ва фосила дебдурлар.

Сабаб икки навъдур: сабаби хафиф ва ул лафзедур муштамил: бир мутаҳаррик ва бир сокинға, андоқким, май ва най ва гул ва мул. Ва сабаби сақийл ва ул лафзедур муштамил: икки мутаҳаррикка, андоқким, юзи ва кўзи ва хати ва қади.

Ва ватад дағи икки қисмдур: ва ватади мажмуъ ва ул лафзедур: икки бурунқи ҳарфи мутаҳаррик ва бир сўнгқи ҳарфи сокин, андоқким, шажар ва самар ва Хўтан ва Адан. Ва ватади мафруқ ва ул лафзедур: бурунқи ва сўнгқи ҳарфи мутаҳаррик ва ўртанчи ҳарфи сокин, андоқким, хома ва нома ва ноқа ва фоқа.

Фосила дағи икки навъдур: фосилаи суғро ва ул лафзедур: уч ҳарфи мутаҳаррик ва тўртунчи ҳарфи сокин, андоқким, мираким ва юраким. Ва фосилаи кубро ва ул лафзедур: тўрт ҳарфи мутаҳаррик ва бешинчи ҳарфи сокиндур, андоқким, яшамаған ва кисамаған.

Ва бу арконнинг мажмуи бу калимот таркибида даражадурким: «Ул кўзи қаро дарду ғамидин чидамадим».

Ва мавзун калом таълиф бу арконнинг ҳеч қайсини то яна бириға мураккаб қилмағайлар, мустаҳсан тушмас. Не сабабдин, андоқким,

байт:

Эй ой, келким, ёрингдурмен,
Фурқат шоми зорингдурмен.

Ва не автоддин, андоқким,

байт:

Қади ҳавосидин гаҳи шажар сари назар қилай,
Юзи хаёлидин гаҳи чаман сари гузар қилай.

Ва не фавосилдин, андоқким,

байт:

Мираким, тилаким чу сен ўлдунгу бас,
Не қилай яналар кўрарни ҳавас.

Пас мавзун калом таълифида бу аркон таркибидин гузир йўқтур ва арабу ажам шуаросининг жамиъ ашъори мураккаб бу аркон ижтимоидиндур ва аруз аҳли ани «афоийл» ва «тафоийл» дерлар ва ул секкиз фаслға мунҳасирдур:

  1. Фаъулун – ватади мажмуъ тақдими била сабаби хафифқа.
  2. Фоъилун – сабаби хафиф тақдими била ватади мажмуъқа.
  3. Мафоъийлун – ватади мажмуъ тақдими била икки сабаби хафифқа.
  4. Мустафиълун – икки сабаби хафиф тақдими била ватади мажмуъқа.
  5. Фоъилотун – ватади мажмуъ кивурмак била икки сабаби хафиф орасиға.
  6. Мафоъилатун – ватади мажмуъ тақдими била фосилаи суғроға.
  7. Мутафоъилун – фосилаи суғро тақдими била ватади мажмуъға.
  8. Мафъулоту – икки сабаби хафиф тақдими била ватади мафруққа.

Ва улча бу секкиз усулдин форсий шеърда касирул-вуқуъдур – бешдур: 1) мафоъилун, 2) ва фоъилотун, 3) ва мустафъилун, 4) ва мафъулоту, 5) ва фаъулун. Ва туркча шеърда ҳам улча мулоҳаза қилилибдур, бу аркондин ўзга вуқуъ топмас, магар такаллуф била. Ва бу беш аслнинг ҳар бирига неча фаръдурким тағайюрлар сабабидинки, ани арузийлар «зиҳоф» дерлар, ҳосил бўлур. Ул жиҳатдин зиҳоф ва фуруъ орасида бир фасл тартиб берилди.

Фасл. Мафоъийлун зиҳофоти ўн бирдир ва фуруи дағи ўн бирдур. Аммо зиҳофи: 1) «Қабз» – мафоъийлун «ё»сининг исқотидур, то мафоъилун қолғай. 2) «Қаф» – мафоъийлун «нун»унинг исқотидур, то ма-фоъийлу қолғай. 3) «Харм» мафоъийлун «мим»ининг исқотидур, то фоъийлун қолғай ва мафъулун анинг ўрниға битарлар. 4) «Харб» – мафоъийлун «мим»и ва «нун»ининг исқотидур, то фоъийлу қолғай ва мафъулу анинг ўрниға битарлар. 5) «Шатар» – мафоъийлун «мим» ва «ё»сининг исқотидур, то фоъилун қолғай. 6) «Ҳафз» – мафоъийлуннинг охир жузвининг охир сабаби хафифи исқотидур, бас мафоъийлундин мафоъий қолғай ва фаъулун анинг ўрниға қўярлар. 7) «Қаср» – охир жузвининг, яъни сабаби хафиф охирининг исқотидур ва мақобилининг искони бас мафоъийлун мафоъийл бўлғай. 8) «Ҳатм» – «ҳазф» ва «қаср» ижтимои, бас мафоъийлунда мафоъ қолғай ва фаъул анинг ўрниға қўярлар. 9) «Жабб» – икки сабаби хафиф исқотидур, бас мафоъийлундин мафоъ қолғай ва фаъул анинг ўрниға қўярлар. 10) «Залал» – «ҳатм» ва «харм» ижтимоидур, мафоъийлунда бас фоъ қолғай.[12]) «Батар» – «жабб» ва «харм» ижтимоидур, мафоъийлунда бас фоъ қолғай, фаъ анинг ўрниға қўярлар.

Аммо фуруъи: мафоъилун – мақбуз; мафоъийлу – махфуф; мафаъулун – ахрам; мафаъулу – ахраб; фоъилун – аштар; фаъулун – маҳзуф; мафоъийл – мақсур; аул – аҳтам; фаул – мажбуб; фоъ-асалл; фаъ-абтар.

Фоъилотун зиҳофоти ўндур ва фуруъи ўн беш. Аммо зиҳофоти: 1) «Ҳабн» – аввал жузвнинг сабаби хафифининг сокин ҳарфининг исқотидур, бас фоъилотундин фаъилотун қолғай. 2) «Каф» – бешинчи ҳарф исқотидур, бас фоъилотун фоъилон бўлғай. 3) «Шакл» – «ҳабн» ва «каф» ижтимоидур, бас фоъилотун фаъилоту бўлғай. 4) «Ҳазф» – фоъилотунда «то» ва «нун» исқотидур – фоъило бўлур ва фоъилун анинг ўрниға битирлар. 5) «Қаср» – фоъилотунда фоъилот бўлур ва фоъилон анинг ўрниға қўярлар ва баъзи ҳамул «то»ға тағйир бермай мазкур қилурлар. 6) «Қатъ» – фоъилотунда сўнгғи сабаб исқотидур ва ватад сокинининг ҳам исқоти ва моқабли искони, бас фоъил қолгай ва фаълун анинг ўрниға қўярлар, аммо баъзи ани салм дебдурлар. 7) «Ташъис» – фоъилотун ватадининг икки мутаҳаррикидин бирининг неқотидур, то фоъотун қолғай, ё фолотун қолғай, ҳар тақдир била мафъулун анинг ўрниға қўярлар. 8) «Жаҳф» – фоъилотунни хабн қилмоқдур ва фосилани исқот қилмоқ, тун қолғай, фаъ анинг ўрниға қўярлар. 9) «Тасбиғ» – охир жузвнинг сабаби хафифиға бир ҳарф ортурмоқдурким, фоъилотун фоъилотон бўлғай, фоъилиён анинг ўрниға қўярлар. 10) «Рабъ» – фоъилотунда қатъ ва ҳабн ижтимоидурким, фаул қолған.

Аммо фуруъи: фаилотун – махбун; фоъилатун – макфур; фаъилоту – машкул; фоъилун – маҳзуф; фаилун – махбуни мақсур; фоъилун – махбунн маҳзуф; фаълун – мақту; мафъулун – мушаъас; фаълои – мақтуи мусаббаъ; фаул – марбуъ; фоилиён – мусаббағ; фалиён – махбуни мусаббағ; фоъ – мажҳуфи мусаббағ; фаъ – мажҳуф.

Ва мустафъилун зиҳофоти тўққуздур ва фуруъи ўн тўрт. Аммо зиҳофоти: 1) «Хабн» – мустафъилунда мутафъилун бўлур, мафоъилун анинг ўрниға қўярлар. 2) «Тай» – мустафъилуннинг тўртунчи ҳарфининг исқотидур, мустаъилун қолур, муфтаъилун анинг ўрнига қўярлар. 3) «Қатъ» – мустафъилуннинг «нун»ининг исқотидур ва «лом»ининг искони, мустафъил қолур, мафъулун анинг ўрниға қўярлар. 4) «Тахлиъ» – мус-тафиълунда «хабн» ва «қатъ» ижтимоидур, мутафъил қолур, фаъулун анинг ўрниға қўярлар. 5) «Ҳазаж» – мустафъилуннинг ватади исқотидур, мустаф қолур, фаълун анинг ўрниға қўярлар. 6) «Рафъ» – бир сабаби; хафиф исқотидур, ул жузвдинким, аввали икки сабаби хафифдур, бас мустафъилундин тафъилун қолғай, фоилун анинг ўрниға қўярлар. 7) «Хабл» – мустафъилундин «син» ва «фо» исқотидур, яъни «хабн» ва «тай» ижтимоидур, мутаъилун қолур, фаъилатун анинг ўрниға қўярлар. 8) «Изола» – мустафъилуннинг охиридағи ватади мажмуъға бир сокин орттурмоқдур, мустафъилон бўлур. 9) «Тарфил» – мустафъилуннинг ватади мажмуъиға бир сабаби хафиф изофа қилмоқдур, мустафъилотун бўлур, мустафъилотун анинг ўрниға қўярлар.

Аммо анинг фуруъи: мафоилун – махбун; муфтаилун-матвий; мафъулун – мақтуъ; фаулун – мухаллаь; фаъилун – маҳзуз; фоилун – марфуъ; фаилатун – махбул; мафоилон – ватвийи музол; мустафъилен – музол; фаилатон – махбуни музол; мафоилотун – махбуни мураффал; муфтаилотун – матвийи мураффал; мустаъилотун – мураффал.

Мафъулоту зиҳофоти тўққуздур ва фуруъи ўн тўрт. Аммо зиҳофоти: 1) «Хабн» – мафъулотуда мафъулоту бўлур ва мафоъилу анинг ўрниға қўярлар. 2) «Тай» – мафъулотуда мафъилоту бўлур, фоилоту анинг ўрниға қўярлар. 3) «Хабл» – мафъулотуда «хабн» ва «тай» ижтимоидур, маъилоту бўлур, фаилоту анинг ўрниға қўярлар. 4) «Вақф» – мафъулоту «то»сининг исконидур, мафъулон анинг ўрниға қўярлар. 5) «Кашф» – мафъулоту «то»сининг исқотидур, мафъулун анинг ўрниға қўярлар. 6) «Салм» – мафъулоту ватадининг исқотидур – мафъу қолур, фаълун анинг ўрниға қўярлар. 7) «Жадъ» – мафъулотунинг, иккала сабабининг исқоти ва «то»сининг исконидур – лот қолур, фоъ анинг ўрнига қўярлар. 8) «Наҳр» – мафъулотунинг иккала сабаби ва «то»сининг исқотидур – ло қолур, фаъ анинг ўрнига қўярлар. 9) «Рафъ» – мафъулотунинг бурунқи сабабининг исқотидур, улоту қолур, мафъулу анинг ўрниға қўярлар.

Аммо анинг фуруъи; мафоийлу – махбун; фоилоту – матвий; фаилоту – махбул; мафъулон – мавқуф; мафъулун – макшуф; фаулун – махбуни мақшуф; фаулон – махбуни мавқуф; фаълун – аслам; фоилон – матвийи мавқуф; фоилун – матвийи, макшуф; фаилун – махбуни матвийи макшуф; мафъулу – марфуъ; фоъ – маждуъ; фаъ – манҳур.

Ва фаулуннинг зиҳофоти олтидурур, фуруъи ҳам олти. Аммо зиҳофоти: 1) «Қабз» – фаулунда фаулу бўлур, «лом» замми бирла. 2) «Қаср» – фаулунда фаул бўлур, «лом» сукуни била. 3) «Ҳазф» – фаулунда фау бўлур, фаул анинг ўрниға қўярлар. 4) «Салм» – фаулунда «фо» исқотидур, улун қолур; фаълун анинг ўрниға қўярлар. 5) «Сарм» – : фаулунда «фо» ва «нун» исқотидур, улу қолур, фаълу анинг ўрниға қўярлар. 6) «Батар» – фаулунда ватади мажмуъ исқотидур, лун қолур, фаъ анинг ўрниға қўярлар. Аммо анинг фуруъи: фаулу – мақбуз; фаулу – мақсур; фаул – маҳзуф; фаълун – аслам; фаълу – асрам; фаъ – абтар.

Фасл. Чун авзон ва баъзи зиҳофот фуруъиким, муҳтожун илайҳ эди, билинди. Эмди билким, буҳуреки баъзининг такрори ва баъзининг таркиби баъзи била ҳосил бўлур, ўн тўққуздур, баъзи арабқа махсус ва баъзи ажамқа махсус ва баъзи муштарак ва турк шуаросиға миллати истиъмолдин ҳеч қайси бу вақтқа дегинча махсус эмас эрмиш ва мулойим табълиғ нозимлар ҳар баҳр ва вазнда кайфа маттафақ назм айтур эрмишлар ва аруз қоида ва зобитасидин бевуқуф эрмишлар, то бу вақтда Тенгри иноятидин турк тили била шеър ажам шуаросиға махсус буҳур ва авзон дағи назм силкиға кирди.

Аммо буҳур асомиси: тавил, мадид, басит, вофир, комил, ҳажаз, ражаз, рамал, мунсариҳ, музориъ, муқтазаб, мужтасс, сариъ, жадид, қарийб, хафиф, мушокил, мутақориб, мутадорик.

Аммо тавил ва мадид ва басит биноси икки мухталиф жузвғадур, бири хумосий ва бири субоий.


Тавил ажзоси икки қатла: «фаулун мафоийлун (фаулун мафоийлун)»дур, андоқким

байт:

Десам оразу зулфунг ул ўтдур, тутундур бу,
Дер ондин санга куймак, бу бирдур қаро қайғу.

«Фоъилотун фоъилун»дур, андоқким,

байт:

Чеҳрадин бурқаъ очиб ўтқа куйдурдунг мани,
Чун кул ўлди пайкарим, кўкка совурдунг мани.

Ва басит ажзоси икки қатла: «мустафъилун фоъилун мустафъилун фоъилун»дур, андоқким,

байт:

Ишқинг мени туну кун мажнуну зор айламиш,
Кўнглумни зору ҳазин, жисмим низор айламиш.

Вофир ва комил биноси субонётғадур: мураккаб беш мутаҳаррик ва икки сокиндин. Вофир ажзоси мусаддасда олти қатла «мафоилатун», андоқким,

байт:

На фурқат эрур сенсизин ўртанур юраким,
Не бўлғай агар манга гузар айласанг, мираким.

Ва комил ажзоси ҳам мусаддасда олти қатла «мутафоъилун»дур, андоқким,

байт:

Не бало эмиш сенинг ул хиром ила қоматииг,
Гаҳи суръатинг, гаҳи ноз бирла иқоматинг.

Ва ажам шуаросиға бу беш биҳордаким, мазкур бўлди, назм оз воқеъ бўлмиш бўлғай.

Аммо ҳажаз ва ражаз ва рамал биноси тавил ва мадид ва баситнинг субоиётиғадур. Ҳазажи мусаммани солимда секкиз қатла «мафоъийлун»дур, ва ражаз ажзоси саккиз қатла «мустафъилун»дур ва рамал ажзоси саккиз қатла «фоъилотун»дур. Ва бу баҳрни бир доираға қўюбдурлар ва ул доирани «Муъталифа» дебдурлар. Ва ул бу сурат била дурур:

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 001.gif

Мунсариҳ ва музориъ ва муқтазаб ва мужтасс ва сариъ ва жадид ва қарийб ва хафиф ва мушокил биноси субоиётқадурки, анда ихтилофдур, салимларин бир доирада жамъ қилмайдурлар. Аммо мунсариҳи матвий ва музориъи матвий ва макфуф ва муқтазаби матвий ва мужтасси макфуф ва махбунники, мусамманул-ажзодурлар, бир доираға қўюб, ул доирани «Мухталифа» дебдурлар. Бу сурат биладур:

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 002.gif

Ва сариъи матвий ва жадиди махбун ва мақбуз ва қарийби макфуф ва матвий ва хафифи дифис махбун ва мақбуз ва мушокили макфуфу мақсурки мусаддасул-ажзодурлар, бир доираға қўюб, ул доирани «Мун-тазиа» атабдурлар. Бу сурат биладур:

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 003.gif

Ва мутақориб ва мутадорик ажзоси хулосиётқадурки, мураккаб уч мутаҳаррик ва икки сокиндиндурлар. Мутақориб ажзоси секкиз қатла «фаъўлун» ва мутадорик ажзоси секкиз қатла «фаъилун» ва бу икки баҳрни бир доирада қўюб, отин «Муттафиқа» дебдурлар. Бу сурат биладур:

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 004.gif

Агар мунсариҳ ва музориъ ва муқтазаб ва мужтасс бахриға зиҳофот йўл бериб, мусамман қилиб, бир доира қўюбдурлар ва сариъ ва жадид ва қарийб ва хафиф ва мушокил баҳриға дағи зиҳофот дохил қилиб, яна бир доира қўюбдурлар. Аммо буларнинг солиминики, анга ҳеч зиҳоф кирмамиш бўлғай, ҳеч доирага тартиб била забт қилмайдурлар.

Бу мазкур бўлған тўққуз асл баҳрнинг солиминики, зиҳофот духулидин саломат қолмиш бўлғайлар, бир доираи азимада жамъ қилиб, ҳар бирининг ўрниға алоҳида мисол келтуруб, тўққузтасини яна бир мисраъдин ҳам истихрож қилиб, ул «Доираи мужтамиа» дейилди ва бу доира расми замон зурафосидин баъзининг хаёлига келиб эрди, аммо фақир анга тартиб бердим ва ул бу навъ сурат биладур, ҳоказо:

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 005.gif

Ва комил баҳри била вофир баҳрида чун назм кам воқиъ бўлубдур, агар солим ва матбуъ баҳрлардур, аммо доирасиға оз таъарруз қилибдурлар, ул икки баҳрға дағи доира қўюлди ва анинг отин «Доираи мухталита» дейилди, бу сурат биладур:

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 006.gif

Аммо тавил ва мадид ва басит баҳри араб шуаросининг махсусидур, алар арузларида доираға киюрубдурлар ва ажам шуароси анга машғул бўлмайдурлар, аларни дағи бир доираға киюруб, бу мухтасарға дохил қилилдиким, ул доирадин орий бўлмағай ва ани «Доираи муштабиқа» дебдурлар, бу сурат биладур:

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 007.gif

Фасл. Шеър тақтиъи иборат андиндурким, байт алфозини бир-биридин айирғайлар, ул навъким, байтнинг ҳар миқдори тенг тушгай ул биҳорнинг афоъийлидин биригаким, ул байт баҳрда воқиъдур ва тариқи будурким, мулоҳаза ҳаракатнинг нафсиға воқиъ бўлғай, йўқким, аҳволиғаки, ул фатҳа ва замма ва касрадур ва малфуз эътибор қилғай, йўқки мактуб ва ҳар ҳарфки лафзда келгай, агарчи китобатда бўлмағай, тақтиъда ҳисобға киргай, нечукким, мушаддад ҳуруф ва «алиф»декки, «ҳамза» ишбоъидин ҳосил бўлур, андоқким,

мисраъ:

Кетти улким, сендин ором истагайман, эй кўнгул.

Тақтиъи: Кетти улким – фоилотун – сендин ором – фоилотун – истагаймен, фоилотун – эй кўнгул – фоилун – ким мулоҳаза қилилса бу мисраъда ўн тўрт ҳарфи тақтиъ қилурда хориж бўлур. Ва ул «ё»ларким, хастае ва бастае ва ёрае ва оворае ва ёнае лафзидек танкир ва сифат ҳолида зоҳир бўлур, тақтиъ чоғи дохил қилурлар, андоқким,

байт:

Хастаеким, бастаи ул зулф эрур,
Уйла йўқ девонаи фарзонае.

Тақтиъи: Хастаеким фоилотун – бастаи ул – фоилотун зулф – эрур – фоилун. Уйла йўқ де – фоилотун – вонаи фар – фоилотун – зонаи – фоилун.

Аммо улча китобатда бордур ва лафзда йўқтур – «атфи вовий»дек мисли: жону жаҳон ва заммаи лаёнийи вовийдек, мисли: бу ва йу ва заммаи ишбоийи вовийдек, мисли: хобу хўрд; андоқки, бу мисол уча-ласига шомилдур,

мисраъ:

Хўрду хобим бу дабистон олмиш.

Ҳамул ўтган дастур била тақтиъ қилилур. Яна «ҳо» ҳарфики, талаффузга кирмаски: важҳ ва хора ва ёрадек, агар байт ўртасида воқиъ бўлса, тақтиъдин соқит бўлур ва агар байт охирида тушса, сокин ҳарф ҳисобиға кирар, андоқким,

шеър:

Чунки ул юз гуле эрур тоза,
Тоза гулга не ҳожат ғоза.

Яна «нун» ҳарфидур, ҳар «нун»ки, «вов» ва «алиф» ва «ё»дин сўнгра воқиъ бўлсаки, моқабл ҳаракати аларнинг ўз жинсидин бўлса, агар байт ўртасида тушса ва анга ҳаракат ориз бўлса, тақтиъдин соқит бўлур, андоқким,

мисраъ:

Жонон мани маҳзунға қилурким пинҳон.

Яна «то» ҳарфидур. Ҳар «то»ки андин бурун бир сокин ҳарф бўлғай «маст», «аласт»дек, чун байт ўртасида бўлса, бир мутаҳаррикка маҳсубдур ва агар байт охирида тушса, бир сокин ҳисобиға кирар, андоқки,

мисраъ:

Лаълинг майидин эрур кўнгул масти аласт.

Яна ҳар сокин ҳарфиким, яна бир сокиндин сўнгра воқиъ бўлса, андоқким,

мисраъ:

Яна ёр айлади бедоде бунёд.

Ва ҳар «то»ки яна андин бурун икки сокин бўлгай, агар байт ўртасида тушса ва талаффузға кирса, ўз моқабли била, ҳар бири бир мутаҳаррик ҳисобиға кирарлар, андоқким,

мисраъ:

Ғам юкидин кўнгулда кўфтидурур.

Ва агар байтнинг охирида тушса, ҳар ҳол била тақтиъда соқит бўлур, невчунким, аруз авзонида уч сокин ҳеч важҳ била жамъ бўлмас, андоқким,

мисраъ:

Жаҳон бўлмасун дўст гар бўлмаса дўст.

Ва ҳам бу навъдур «бо» ҳарфи Гаштосб била Лўҳросбда.

Ва яна «алиф»дур, ҳар мутаҳаррик «алиф»ким, анинг ҳаракатин муқбилиға нақл қилсалар, тақтиъ(да) соқит бўлур, андоқким,

мисраъ:

Ман агар ёрдин айрилмасам эрмасдур тонг.

Яна «ё» ҳарфидур, чун «ё» ҳарфидан сўнгра мутаҳаррик «алиф»ким, машқда бўлғай, чун талаффузға кирмагай, тақтиъдин соқит бўлғай, андоқким,

мисраъ:

Борди ул шўху кетти иш мендин.

Ва яна аксар малфуз ҳарфиники, ғайри мактубдур ва мактуб ҳарфиники, ғайри малфуздур, бу мазкур бўлған ҳуруфға мунҳасир билмагайлар.

Яна туркча алфоздурким, анда «алиф» ва «вов» ва «ё» «фатҳа» ва «замма» ва «касра» ҳаракати ўрниға битилурки, бу ҳеч маҳалда ҳарф ҳисобиға кирмас, балки ҳаракат ўрнигадурур, магар баъзи ердаким, байтнинг охирида тушган ва ани заруратдин қофия қилмиш бўлғайлар, андоқким,

байт:

Белингу зулфунг хаёлин шарҳ этармен мў-бамў,
Ташнадурмен лаълинга то бордурур жонимда сув.

Яна ортуқси «нун»лардурким, сўз иртиботи учун: замойирда «нинг» лафзида битилур, мисли «онинг» ва «менинг» ва «сенинг» лафзида, андоқким,

байт:

Эй кўнгул, билгилки бу жон не сенингдур не менинг,
Балки онингдур десанг кимнинг дейинким ёрнинг.

Ва бу мазкур бўлғон алфознинг «коф»ларидурким, «коф» ўрниға битилур, аммо талаффузга «коф» ўрниға кирмас. Ва яна «нун» била «коф»лардурким онинг ва менинг ва тонг ва ўнг ва сўнг ва нанг ва танг лафзида воқиъдурким, барчаси тақтиъда соқит бўлур.

Чун му муқаддимот баёниға кирди, аммо билмак керакким, бу саноат арбоби аввалғи мисраънинг бурунқи жузвин «садр» дерлар, сўнгғи жузвин «аруз» дерлар ва сўнгғи мисранинг бурунқи жузвин «ибтидо» дерлар ва сўнгғи жузвин «зарб». Ва улча «садр» ва «аруз» ва «ибтидо» ва «зарб» орасидадур, ани «ҳашв» дерлар ва ҳар байтки, анинг тақтиъида зиҳофе воқиъ бўлмайдур, они «солим» дерлар.

Энди ҳар бирининг солимин ва ё зиҳофиким, анга кириб, ани солимлиғидин чиқорибдурки, андин баъзи матбуъ тушубдур ва баъзи номатбуъ тартиб била адо қилилур.

Чун ҳажаз ва ражаз ва рамал баҳри бурунқи доираға кирдиким, «муъталифа»га тасмия топти ва бурунроқ ҳазаж мазкур бўлди, андин ибтдо қилилур.

Биринчи Доира

(Ҳазаж Баҳри)

Ҳазажи Мусамман

Ҳазажи мусаммани солим ул-аркон
Зиҳи мулкунгнинг ўн секиз мингидин бир келиб олам,
Бу олам ичра бир уйлук қулунг Ҳавво билан Одам.
Мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун
Ҳазажи мусаммани мусаббағ
Майи лаълингға гўёким, ҳаёти жон эрур мамзуж-
Ки, ул эрмас-зулоли чашмаи ҳайвон эрур мамзуж.
Мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун, мафоъийлун
Ҳазажи мусаммани маҳзуф
Зиҳи қаддинг ниҳоли бутуб жон гулшани дин,
Юзунг меҳри кўнгулга кириб кўз равзанидин.
Мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун
Ҳазажи мусаммани ахраб
То кўз била кўнглумни ул ғамза мақом этмиш,
Қонимни ҳалол айлаб, уйқумни ҳаром этмиш.
Мафъулу мафоъийлун мафъулу мафоъийлун
Ҳазажи мусаммани макфуфи мақсур
Зиҳи қадду юзунг кўрса уётлиғ парию ҳур,
Десам сарву гул эрмас, бу муҳиқмен доғи маъзур.
Мафоъийлу мафоъийлу мафоъийлу мафоийл
Ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи мақсур
Эй орази насрин, сочи сунбул, қади шамшод,
Булбул киби ҳажрингда ишим нолау фарёд.
Мафъулу мафоъийлу мафоъийлу мафоъийл
Ҳазажи мусаммани макфуфи маҳзуф
Кўзунгдек қони наргис, юзунгдек қони гулшан?
Энгингдек қони насрин, қадингдек қони савсан?
Мафоъийлу фаулун мафоъийлу фаулун
Ҳазажи мусаммани макфуфи мақсур аруз ва зарб
Жамолингға неча боқсам эрур ҳуснинг фузунроқ,
Хаёлингға неча тушсам бўлур фикрим узунроқ.
Мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун мафоийл
Ҳазажи мусаммани ахраби макфуф
Ортар манга ҳайрат гар онинг ҳусниға кўз солсам,
Ўртар мани ғайрат гар ўртар чоғда боқиб қолсам.
Мафъулу мафоийлу мафоийлу мафоийлун
Ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф
Ишқ ичра қони мен киби зеру забар ўлғон?
Ҳар кимки йўқ андин батар ўлғон, батар ўлғон.
Мафъулу мафоъийлу мафоъийли мафулун
Ҳазажи мусаммани аштари маҳзуф
Эй хатинг муанбар, вэй қадинг санубар,
Раҳм қилки, бўлдум фурқатингдин абтар.
Фоилун фаулун фоилун фаулун


(Ҳазажи Мусаддас)

Ҳазажи мусаддаси солим
Зиҳи рухсоринг олида қуёш тийра,
Қуёшдин йўқки ондин эл кўзи хийра.
Мафоъийлун мафоъийлун мафоъийлун
Ҳазажи мусаддаси мақсури аруз ва зарб
Унутмоғилки, то ҳажр этди бедод,
Мани бир нома бирла қилмадинг ёд.
Мафоъийлун мафоъийлун мафоъийл
Ҳазажи мусаддаси маҳзуфи аруз ва зарб
Ики кўз манзилинг, эй моҳ маҳмил,
Кўнгулга азм қил манзил-баманзил.
Мафоъийлун мафоъийлун фаулун
Ҳазажи мусаддаси ахраби мақбузи садр ва ҳашв
Боғ ичра чу гарм бўлди бозоринг,
Юз нажҳ ила бўлди гул харидоринг.
Мафъулу мафоъийлун мафоъийлун
Ҳазажи мусаддаси ахраби макфуфи садр ва ҳашв
Эй ҳусин жаҳон ичра бало солғон,
Қатл этгали халқ узра сало солгон.
Мафъулу мафоъийлу мафоъийлун
Ҳазажи мусаддаси ахраби макфуфи маҳзуф
Гар қад будур, эй сарви суманбар,
Тубий санга бир бандаи чокар.
Мафъулу мафоъийлу фаулун
Ҳазажи мусаддаси ахраби мақбузи мақсур
Эй лаъли лабинг учун фидо жон,
Қолмиш ул ики лабинг аро жон.
Мафъулу мафоъийлун мафоъийл
Ҳазажи мусаддаси ахраби мақбузи маҳзуф
Сансиз манга умру жон керакмас,
Ҳажринг аро хону жон керакмас.
Мафъулу мафоъийлун фаулун
Ҳазажи мусаддаси ахрами аштари маҳзуф
Рухсоринг гул киби очилмиш,
Ашким ҳам жоладек сочилмиш.
Мафъулун фоъилун фаулун
Ҳазажи мусаддаси ахрами аштари солими аруз ва зарб
Келгилким, ҳажр аро ҳазиндурман,
Ишқингдин ғамға ҳамнишиндурман.
Мафъулун фоъилун мафоъийлун.


(Ҳазажи Мураббаъ)

Ҳазажи мураббаъ араб шуароси даъбидур:

Санга ул турраи ҳинду,
Манга солмиш қаро қайғу.
Мафоъийлун мафоъийлун
Мафоийлун мафоийлун.

Ахрам зиҳофотининг амсоли (ва) ахраб зиҳофотининг амсоли.

Рубоий вазниким, ани «ду байтий» ва «тарона» ҳам дерлар, ҳазаж баҳринииг «ахрам» ва «ахраб»идин истихрож қилибдурлар ва ул вазнедур асру хуш оянда ва назмедур бағоят рабоянда. Шеър авзонидин ушбу вазндурким, назм устодлари анга ҳадде муайян қилибдурлар ва ғоят латофатидин икки байтға ихтисор қилубдурлар ва ул йигирма тўрт навъ келибдур ва мажмуъи икки қисмға мухтасардур.

Бири улки, аввалқи жузви «мафъулун» бўлғайки, ҳазаж бир жузвини «харм» қилибдурлар ва ани «ахрам» дерлар. Ва бу ўн икки навъ келур.

Яна бири улки, аввалқи жузви «мафъулу» бўлғайки, ҳазажнинг биз жузвин «харб» қилибдурлар ва ани «ахраб» дерлар. Бу ҳам ўн икки навъ келур. Аммо –

Ҳазажи ахрам
Ё раб, не офатдур ул ҳусну жамол-
Ким йўқтур ер ила жаҳон ичра мисол.
Мафъулун мафъулун мафъулу фаул
Мафъулун мафъулу мафоийлу фаул
Минг қатла шукрин десам оз эрур,
Гар бўлса бир замон манга коми висол.
Мафъулун мафъулун мафъулу фаул
Мафъулун фоъилун мафоъийлу фаул
Эй сенсиз умрумдин осойиш йўқ,
Кўз истарким, кўрса жамолинг тўқ.
Мафъулун мафъулун мафъулун фоъ
Мафъулун мафъулу мафоъийлун фоъ
Келгилки, бир қатла узорингни кўрай-
Ким ҳажринг кўп урди бу кўкусмга ўқ.
Мафъулун мафъулу мафоъийлу фаул
Мафъулун фоъилун мафоъийлун фоъ
Эй маҳваш, ўткай бу саркашлик ҳам,
Раҳм айлаб бу қулға жафони қил кам.
Мафъулун мафъулун мафъулун фаъ
Мафъулун мафъулу мафоъийлун фаъ
То Тенгри асрағай халойиққа сени,
Айлармен юз дуо сенинг сори дам.
Мафъулун фаъулун мафоъийлу фаул
Мафъулун фоъилун мафоъийлун фаъ

Ҳажаз баҳрида «аҳрам» зиҳофотида ўтган уч рубоийким, ҳар мисраъ ўзга вазнда эрдиким, ўн икки вазн бўлур, бу шажарада жамъдур.

Ахрам Шажараси

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 008.gif

Аммо –

Ҳазажи ахраб
Эй сандин ўлуб бағрим ҳам кўксум доғ,
Кўнглум ўту ул ўтқа тўкуб ашким ёғ.
Мафъулу мафоъийлун мафъулун фоъ
Мафъулу мафоъийлу мафоъийлун фоъ
Тан ўлса ғаминг ичра жонингға фидо,
Жон куйса муҳаббатингда сен бўлғил соғ.
Мафъулу мафоъийлун мафъулу фаул
Мафъулу мафоъийлун мафоъийлун фоъ
* * *
Бир лаҳза кўнгул сенсиз ҳолин билмас,
Жаврингни кўнгулга, эй париваш, қил бас.
Мафъулу мафоъийлун мафъулун фаъ
Мафъулу мафоъийлун мафоъийлун фаъ
Ҳажрингда фиғонимға улус нола қилур,
Қил ҳолима раҳмким, эрурман бекас.
Мафъулу мафоъийлу мафоийлу фаул
Мафъулу мафоъийлу мафоъийлун фаъ
* * *
Эй шўх, бизнинг сори бир айла назар-
Ким оҳу фиғон ўти чекар кўкка шарар,
Фаъулу мафоъилун мафъулу фаул
Мафъулу мафоъийлун мафоъийлу фаул
Ё васл ила кўнглумга қарин айла мурод,
Ё қатл ила қўйма бу ҳаётимға асар.
Мафъулу мафоилун мафоъийлу фаул
Мафъулу мафоъийлу мафоъийлу фаул

«Ҳазаж» баҳрида «аҳраб» зиҳофотида ўтган, яна уч рубоийким, ҳар мисраъ ўзга вазнда эрдики, бу ҳам ўн икки вазн бўлур, бу шажарада жамъдур.


Ахраб Шажараси

Alisher Navoiy. Mezon ul-Avzon - 009.gif

Бурунқи доиранинг иккинчи баҳрн ражаз баҳридурур, бу дурур.


(Ражаз Баҳри)

Ражази Мусамман

Ражази мусаммани солим

Вайронаедур масканим, андин манга бисёр ғам,
Оҳим била эшикда ўт, ашким билан девор нам.
Мустафъилун мустафъилун мустафъилун мустафъилун

Ражази мусаммани матвийи махбун

Кел бери, эй рашки қамар, лаъли лабинг тунги шакар,
Фурқатинг ўтида кўнгул чекти сипеҳр узра шарар.
Муфтаилун муфтаилун муфтаилун муфтаилун

Ражази мусаммани матвийи махбун

Гар аламимға чора йўқ, бўлмаса бўлмасун нетай,
Ваҳ, ғамима шумора йўқ, бўлмаса бўлмасун нетай.
Муфтаилун муфоъилун муфтаилун мафоъилун

Ражази мусаммани махбуни матвий

Манга кўнгул ҳажринг аро зордур, эй рашки пари,
Юзунгни кўргузгилу, айла ғуссадин жонин бари.
Мафоъилун муфтаилун мафоъилун муфтаилун

Ражази мусаммани махбуни мақтуъ

Тенгри учун қайда эдинг рост де, эй сарви сиҳи,
Фурқатинг ўтидин манга риоят айла гаҳ-гаҳи.
Мустафъилун мустафъилун мафоъилун мафъулун

Ражази мусаммани матвийи махбуни мақтуъ

Сарв нечук дейин сеники, йўқ анга гулранг юз,
Нахл нечук дейин сеники, йўқ анга ширин сўз.
Муфтаилун мафоъилун муфтаилун мафъулун


(Ражази Мусаддас)

Ражази мусаддаси солим
Ҳажрингда, эй гулчеҳра, беҳад зорман,
Қон ичра ғарқа гул киби афгорман.
Мустафъилун мустафъилун мустафъилун
Ражази мусаддаси мақтуъ
Эй ишқинг ичра одатим маҳзунлуқ,
Ҳажрингда даъбу сийратим мажнунлуқ.
Мустафъилун мустафъилун мафъулун
Ражази мусаддаси матвийи музол
Келки, фироқингда кўнгул бўлди ҳазин,
Айлама мунча манга бедол ила кин.
Муфтаилун муфтаилун муфтаилон
Ражази мусаддаси матвийи мақтуъ
Кўргали ҳуснунгни сенга ҳайронмен,
Водийи ҳасрат аро саргардонмен.
Муфтаилун муфтаилун мафъулун
Ражази мусаддаси махбун
Юзунг қамар, қадинг шажар, лабинг шакар,
Манга булар хаёлидин не хобу хўр.
Мафоъилун мафоъилун мафоъилун
Ражази мусаддаси матвийи махбун
Ваҳки, яна фурқатинг ичра тушмишам,
Ўлгали бу фурқат аро ёвушмишам.
Муфтаилун муфтаилун муфтаилун

(Ражази Мураббаъ)

Ражази мураббаи солим
Сенсиз ишим фарёд эрур,
Ўз жонима бедод эрур.
Мустафъилун мустафъилун
Мустафъилун мустафъилун

Учинчи баҳри рамал баҳридир.


(Рамал Баҳри)

(Рамали Мусамман)

Рамали мусаммани солим
Келки, ишқингдин кўнгулда йўқтурур сабру қарорим
Бошима еткур қадамким, ҳаддин ошти интизорим.
Фоилотун фоилотун фоилотун фоилотун
Рамали мусаммани мақсур (аруз ва зарб)
Ваҳ, не ҳолатдурки, мен ҳар неча кўргузсам ниёз,
Эй маҳи бадмеҳр, сандин зоҳир ўлмас ғайри ноз.
Фоилотун фоилотун фоилотун фоилон
Рамали мусаммани маҳзуф
Қосидеким, еткурур кўнглумга жонондин хабар,
Уйладурким, бергай ўлғон жисмға жондин хабар.
Фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
Рамали мусаммани махбун
Субҳи давлат юзунг, эн, тавсани гардун, санга ашҳаб,
Тожинг устидаги дур уйлаки, тонг бошида кавкаб.
Фаилотун, фаилотун фаилотун фаилотун
Рамали мусаммани махбуни мақсур
Ваҳки, ул муғбача ҳар дамки ичар бодаи ноб,
Қўзғалур арбадасидин бу кўҳан дайри хароб.
Фаилотун фаилотун фаилотун фаилун
Рамали мусаммани махбуни мақтуъ
Олам ичра манга ул ҳури малак сиймо бас,
Бу қачон бўлса муяссар, қадаҳи саҳбо бас.
Фоилотун фаилотун фаилотун фаълун
Рамали мусаммани машкул
Тилагим сенинг ҳузуринг, талабим сенинг жамолинг,
Неча кун тириклигимдин ғаразим сенинг висолинг.
Фаилоту фоилотун фаилоту фоилотун


(Рамали Мусаддас)

Рамали мусаддаси солим
Эй жамолингдин хижил хуршиди анвар,
Қоматингдин мунфаил сарву санавбар.
Фоилотун фоилотун фоилотун
Рамали мусаддаси мақсур
Гулшанингдин елдек, эй раъно ниҳол,
Мен ёмон бордим, вале сен яхши қол.
Фоилотун фоилотун фоилъон
Рамали мусаддаси махбуни мақсур
Яна муғ дайрина кирдим сармаст,
Май тут, эй муғбачаи бодапараст.
Фоилотун фоилотун фоилъон
Рамали мусаддаси махбуни маҳзуф
Келки, ҳажрингда ҳазинмен беҳад,
Не менга сабр, на ҳушу не хирад.
Фоилотун фоилотун фаилун

(Рамали Мураббаъ)

Рамали мураббаи солим
Келгил, эй рухсори зебо-
Ким бўлурмен ношикебо.
Фоилотун фоилотун
Фоилотун фоилотун
Рамали мураббаи махбун
Манга ҳажрингдин алам кўп,
Санамо, килма ситам кўп.
Фаилотун фаилотун
Фаилотун фаилотун

Иккинчи Доира

Мунсариҳнинг мусаммани солимидурки, доираға дохил эмас ва Дарвеш Мансурнинг «Аруз»ида мусбатдур.

(Мунсариҳ Баҳри)

(Мунсариҳи Мусаммани)

Мунсариҳи мусаммани солим
Эй оразинг кўнглум коми, лаъли лабинг жон ороми.
Васлинг кунин етгургилки, жоним олур ҳажрннг шоми.
Мустаъилун муфъулоту мустаъилун мафъулот

Иккинчи доираким, муайян тўрт баҳрға эрдиким, ғайри солим эрдиларким, мунсариҳ ва музориъ ва муқтазаб ва мужтассдур, мунсариҳи мусаммани матвийи мавқуфдин бунёд қилилур.

Мунсариҳи мусаммани матвини мавқуф
Оҳки, сенсиз ишим оҳ ила фарёд эрур,
Жонима, ошубу шайн, жисмима бедод эрур.
Муфтаилун фоилон муфтаилун фоилон
Мунсариҳи мусаммани матвийи макшуф
Ваҳки, яна ўт солур жонима бир ҳурваш,
Наълбару доғсўз, риндвашу журъакаш.
Муфтаилун фоилун муфтаилун фоилун
Мунсариҳи мусаммани матвийи макшуфи мақтуъ
Ишқ яна ҳажр ила жонима қилди ситам,
Фурқату ҳижрон ўти бошима чекти алам.
Муфтаилун фоилун муфтаилун фоилун
Мунсариҳи (мусаммани) махбуни макшуф
Гаҳи манга ул санам қилур вафо ваъдаси,
Вафосидин зулму кин вале фузундур басе,
Мафоилун фоилун мафоилун фоилун
Мунсариҳи (мусаммани) матвийи маждуъ
Чарх яна зулму жавр айлади бунёд,
Қилди фалак ҳодисоти жонима бедод.
Муфтаилун фоилоту муфтаилун фоъ
Мунсариҳи (мусаммани) матвийи манҳур
Шукрки, дилрабо ёниб, яна манго келди,
Маскани айшимда васл шамъи ёқилди.
Муфтаилун фоилоту муфтаилун фаъ
Мунсариҳи (мусаммани) матвийи мақтуи манҳур
Кўнглум истар сайр майли гулшан сори,
Ман нега ичмай бировки бўлғай ёри.
Муфтаилун фоилоту мафъулун фаъ


(Мунсариҳи Мусаддас)

(Мунсариҳи) мусаддаси матвий
Ишқи мани зор қилди олам аро,
Айлади овора хайли одам аро.
Муфтаилун фоилоту муфтаилун
(Мунсариҳи) мусаддаси матвийи мақтуъ
Қўйди ғаминг дарду доғ кўнглумга,
Қўймади ншқинг фароғ кўнглумга.
Муфтаилун фоилоту мафъулун


(Мунсариҳи Мураббаъ)

Мунсариҳи мураббаи матвийи мазқуф
Айла вафо ошкор, кел бери, эй гулъузор,
Муфтаилун фоилон мутаилун фоилон
Мунсариҳи мураббаи матвийи махбуни мавқуф
Келки, санга фидо жон,
Ваҳки, фидо санга жон.
Муфтаилун фаулон
Муфтаилун фаулон

Доиранинг иккинчи баҳри музориъдур.


(Музориъ Баҳри)

(Музориъи Мусамман)

(Музориъи мусаммани) макфуфи мақсур
Манга, эй суманбарим, жафо қилма беҳисоб,
Юзунга замон чекиб ёпмағил ниқоб.
Мафоийлу фоилоту мафоийлу фоилун
Музориъи мусаммани) макфуфи маҳзуф
Юзунгдин хижил қамар, лабингдин доғи шакар,
Манга ҳар биридин ўт, санга қилмай ул асар.
Мафоийлу фоилун мафоийлу фоилун
(Музориъи мусаммани) ахраб
Ишқу жунун эрурлар беихтиёр манда,
Мендурману бу икки, ўзга не бор манда.
Мафъулу фоилотун мафъулу фоилотун
(Музориъи мусаммани) ахраби мусаббағ
Мен ишқ эли гадоси, сен ҳусн элига султон,
Бўлмас гадоға ҳаргиз султон висоли имкон.
Мафъулу фоилотун мафъулу фоилотун
(Музориъи мусаммани) ахраби макфуфи маҳзуф
Ҳайҳотким, биров ғамидин зормен яна,
Фарёдким, балоға гирифтормен яна.
Мафъулу фоилоту мафоъийлу фоилун
(Музориъи мусаммани) ахраби макфуфи мақсур
Ул шўхдин манга гаҳ эрур нозу, гаҳ итоб,
Йўқ анда ихтиёр, доғи менда ижтиноб.
Мафъулу фоилоту мафоийлу фоилон
(Музориъи мусаммани) ахраби макфуфи солим аруз ва зарб
Сендин манга таҳаммул эмас бир замон йироғлиқ,
Жон риштаси эрур чу сенинг сунбулингға боғлиқ.
Мафъулу фоилоту мафоийлу фоилотун
(Музориъи мусаммани) ахраби маҳзуф
Ишқинг ажаб балодур, эй нозанин санам,
Жон анда мубталодур, кўрмас ба жуз ситам
Мафъулу фоилотун мафъулу фоилун

(Музориъи Мусаддас)

(Музориъи) мусаддаси макфуфи мақсур
Сенингдек жаҳонда кимса не имкон,
Буён кел, қилай қошингда фидо жон.
Мафоийлу фоилоту мафоийл
(Музориъи) мусаддаси макфуфи маҳзуф
Кўнгул бўлған хаёлингға мойил,
Кўзум ҳам ўлди ҳуснингға зойил.
Мафоиилу фоилоту мафъулун
(Музориъи) мусаддаси ахраби макфуф
Ишқингда оху нола қилур кўнглум
Ким, қон ёшини жола қилур кўнглум.
Мафъулу фоилоту мафоийлун
(Музориъи) мусаддаси ахраби макфуфи маҳзуф
Эй хотирим ҳавоси қошингға,
Эврулгали ҳамиша бошингға.
Мафъулу фоилоту фаулун

Доиранинг учунчиси муқтазаб баҳри эрди.


(Муқтазаб Баҳри)

(Муқтазаби Мусамман)

Муқтазаби мусаммани матвий
Эй нигори маҳвашим, эй ҳарифи журъакашим,
Тут қадаҳки, беҳад эрур ишқ тобидин оташим.
Фоилоту муфтаилун фоилоту муфтаилун
Муқтазаби мусаммани матвийи мақтуъ
Эй йигит, буён келки, шавқдин харобингмен,
Бўйни боғлиғ ит ёнглиғ бастаи танобингмен.
Фоилоту мафъулун фоилоту мафъулун


(Муқтазаби Мураббаъ)

Муқтазаби мураббаи матвин
Фурқатинг ёшим оқизур.
Ҳасратннг қоним томизур.
Фоилоту муфтаилун
(Муқтазаби) мураббаи мақтуъ
Бода келтур, эй соқий,
Қилма айшни боқий.
Фоилоту мафъулун
Фоилоту мафъулун
Муқтазаби мураббаи махбуни матвий
Жамолингда қолди кўзум,
Ғамингда узолди сўзум.
Мафоийлу муфтаилун
Мафоийлу муфтаилун
(Муқтазаби) мураббаи матвий
Ҳасратингда афсурдамен,
Фурқатингда озурдамен.
Фоилоту мустафъилун
Фоилоту мустафъилун

Доиранинг тўртинчи баҳри мужтасс баҳри эрди.


(Мужтасс Баҳри)

(Мужтасси Мусамман)

Мужтасси мусаммани махбун
Етишса ишқ аро юз меҳнату бало, қадаҳ ичгил,
Нафас-нафас қуюбон май, тўло-тўло қадаҳ ичгил.
Мафоилун фоилотун мафоилун фоилотун
Мужтасси (мусаммани) махбуни мақсур
Кўнгул ҳароратин англатти оҳи дардолуд,
Уй ичра ўт эканин элга зоҳир айлар дуд.
Мафоилун фоилотун мафоилун фоилон
Мужтасси (мусаммани) махбунн маҳзуф
Фироқ иситмаси андоқ танимдин ўт чиқорур-
Ки, гар табиб илигим тутса, бормоғи қоборур.
Мафоилун фаилотун мафоилун фаилун
Мужтасси (мусаммани) махбуни мақтуъ
Бизнинг сори ул шўхи ишвагар келмас,
Билурки фурқатидин ўлмишам, магар келмас.
Мафоилун фаилотун мафоилун фаълун
Мужтасси (мусаммани) махбуни мусаббағ
Ул ой менинг била бемеҳр эканин англабмен,
Мани ўзига вафосиз деганни англабмен.
Мафоилун фаилотун мафоилун фаилон
Мужтасси (мусаммани) махбуни маҳзуфи мусаббаъ
Бизнинг сори келмассен, не бўлди, эй бадмеҳр,
Вафо йўлин билмассен ёпиб ниқоб ила чеҳр.
Мафоилун мафъулун мафоилун фаилон
Мужтасси (мусаммани) махбуни маҳзуфи мусаббаъ
Агар очилса ул юз ниқобдин, ваҳ,
Қачон ўзида қолғай гадо билан шаҳ.
Мафоилун мафъулун мафоилун фаъ


(Мужтасси Мураббаъ)

Мужтасси мураббаи махбун
Юзунг кўзумга керактур,
Узунг ўзумга керактур.
Мафоилун фаилотун
Мафоилун фаилотун
Мужтасси мураббаи махбуни мақсур
Ғаминг мани қилди зор,
Юзунг манга бўлди ёр.
Мафоилун фоилон
Мафоилун фоилон

Учинчи Доира

Учинчи доира беш баҳрдур: сариъ ва жадид ва қарийб ва хафиф ва мушокил, аммо ҳеч қайси солим эмастурлар.

(Сариъ Баҳри)

Сариъи (Мусаддаси)

Сариъи (мусаддаси) матвийи мавқуф
Йўқ манга ҳажрингда жуз оҳу фиғон,
Ишқу муҳаббат ўтидин алъамон.
Муфтаилун муфтаилун фоилон
Сариъи (мусаддаси) матвийи макшуф
Бизга қизил гул юзунг афкандаси,
Савсани озод қадинг бандаси.
Муфталиун муфтаилун фоилун
Сариъи (мусаддаси) матвийи аслам
Истамасанг эсламасанг бизни,
Мен ўпарам йўлунг уза изни.
Муфтаилун муфтаилун фаълун
Сариъи (мусаддаси) махбуни матвийи макшуф
Қаро кўзум, бирор биза боқ ахи,
Жароҳатимға марҳаме ёқ ахи.
Мафоилун мафоилун фоилун
Сариъи (мусаддаси) матвийи махбуни макшуф
Сендин яна ўт ичрадур юраким,
Ўтумға сув ур, васл ила мираким.
Мустафъилун мустафъилун фаилун

Учунчи доиранинг иккинчи баҳри жадиддур ва ул мустаҳдас баҳрдурким, они ғариб ҳам дебдурлар.


(Жадид Баҳри)

Жадиди (мусаддаси) махбун
Ики рухсоринг эрур гул чаман аро,
Арақинг юз уза шабнам суман аро.
Фаилотун фаилотун мафоилун

Учинчи доиранинг учунчи баҳри қарийбдур ва бу ҳам мустаҳдас баҳрдур ва бу баҳр ажам шуароси шеърида оз воқеъдур.


(Қарийб Баҳри)

Қарийби (мусаддаси) макфуф
Жамолингда таҳайюрға қолди кўз,
Бу маънида улус ичра тушти сўз.
Мафоийлу мафоийлу фоилон
Қарийби (мусаддаси) ахраби макфуф
Ишқингда кўнгул ичра нолалардур,
Юз узра ёшим қони лолалардур.
Мафъулун мафоийлу фоилотун
(Қарийби мусаддаси) ахраби маҳзуф
Кел бизга вафо бирла, эй пари,
Бу телбани фурқатдин қил бари.
Мафъулу мафоийлун фоилун

Учунчи доиранинг тўртунчи баҳри хафифдур ва бу баҳрнинг матбуъ авзонида ажам шуароси маснавийлар битибдурлар.


(Хафиф Баҳри)

Ҳафифи (Мусаддаси)

Ҳафифи (мусаддаси) махбун
Фурқати неш сочти юрокимга,
Ашк қонин оқизди бу этокимга.
Фоилотун мафоилун фаилотун
Хафифи (мусаддаси) махбуни солими садр
Эй юзунгдин бўлуб кўзум равшан,
Дурру лаъл айлабон ани махзан.
Фоилотун мафоилун фаълун

Хафифи Махбуни

Хафифи махбуни мақтуи мусаббаъ
Сани ул дамки кўрдум, эй гулчеҳр,
Тушти кўнглумга оразингдин меҳр.
Фоилотун мафоилун фаилон
Хафифи махбуни мақтуъ
Калимоти ғариб дер носиҳ,
Хирад аҳлиға ҳашвдур возиҳ.
Фаилотун мафоилун фаълун
Хафифи махбуни мушаъас
Келди дилдору мен қадаҳ ичгумдур,
Зуҳду номусу нангдин кечгумдур.
Фоилотун мафоилун мафъулун

Учунчи доиранинг бешинчи баҳри мушокилдур ва бу ҳам мустаҳдас баҳрдур. Паҳлавий шеърни кўпрак бу баҳрда айтибдурлар.


(Мушокил Баҳри)

Мушокили Мусаддаси

Мушокили мусаддаси макфуфи мақсур
Ишқинг ичра манга асру ситамдур,
Кўнглум ўтиға чарх узра аламдур.
Фоилоту мафоийлу мафоийл
Мушокили мусаммани макфуфи мақсур
Қайда борди нигоримким, гум ўлди қарорим,
Ўлди жисми заифим, куйди жони низорим.
Фоилоту мафоийлу фоилоту мафоийл

(Мушокили Мураббаъ)

(Мушокили) мураббаи макфуни мақсур
Эй нигори парийрўй,
Гулъузори суманбўй.
Фоилоту мафоийл
Фоилоту мафоийл
(Мушокили) мураббаи макфуни маҳзуф
Қайда эрди ҳабибим,
Ғусса бўлди насибим.
Фоилоту фаулун
Фоилоту фаулун

Тўртунчи доира икки баҳрдур, мутақориб ва мутадорик ва ажам тили била асли маснавий мутақориб баҳридур.

Тўртунчи Доира

(Мутақориб Баҳри)

(Мутақориби Мусамман)

Мутақориби мусаммани солим
Яна сансизин мунисим ғам бўлубдур,
Кўзумга юрак қони ҳамдам бўлубдур.
Фаулун фаулун фаулун фаулун
(Мутақориби) мусаммани мақсур
Манга кўйи сайриға йўқ эҳтимол,
Эса олмас ул ён насими шамол.
Фаулун фаулун фаулун фаул
(Мутақориби) мусаммани маҳзуф
Очилди чаман, гулъузорим қани,
Сиҳи сарв бўйлиғ нигорим қани?
Фаулун фаулун фаулун фаул
(Мутақориби) мусаммани аслам
Эй шўхи зебо, эй сарви раъно,
Бўлдум ғамингдин мажнуну шайдо.
Фаъулун фаулун фаъулун фаулун
Мутақориби мусаммани асрам
Келки ғамингдин жонға етибмен,
Ҳажрда ўлмак чора этибмен.
Фаъулу фаулун фаълу фаулун
Мутақориби мусаммани асрами мақсур
Келки ғамингға бўлдум асир,
Зарраману сен меҳри мунир.
Фаъулу фаулун фаъулу фаулун
Мутақориби мусаммани мақбузи аслам
Агар сўрарсен ва гар тиларсен,
Щзунг биларсен, неким қиларсен.
Фаулу фаълун фаулу фаълун

Ажам шуаросининг мутааххирларидин баъзи мақбузи аслам биносин ўн олти рукнга қўюб назм айтибдурлар, бу навъким,

байт:

Юзунг хаёлида зор бўлдум,
Белинг ғамидин низор бўлдум.
Дедим бу шиддатда нола чекмай,
Нетайки, беихтиёр бўлдум.
Фаулу фаълун фаулу фаълун
Фаулу фаълун фаулу фаълун
Мутақориби мусаммани маҳзуф
Манга, эй санам, жафо айладинг,
Ўзунгдин мани жудо айладинг.
Фаулун фаул фаулун фаул


(Мутақориби Мусаддас)

Мутақориби мусаддаси солим
Яна ҳажр аро зор бўлдум,
Фироқингдин афгор бўлдум.
Фаулун фаулун фаулун
Мутақориби мусаддаси маҳзуф
Қадинг сарви ноз, эй йигит,
Сўзунг дилнавоз, эй йигит.
Фаулун фаулун фаул

Тўртунчи доиранинг иккинчи баҳриким, мутадорик баҳридур ва анн «ракзул-хайл» ва «савтин-ноқус» ҳам дерлар, бу навъдур.


(Мутадорик Баҳри)

Мутадорики Мусаммани

Мутадорики мусаммани солим
Не монгишдурки, танлар ҳабоси анинг,
Не боқишдурки, жонлар фидоси анинг.
Фоилун фоилун фоилун фоилун
Мутадорики мусаммани махбун
Не саманд экон улки, буён сурасан,
Бошим узра жафо қиличи урасан.
Фоилун фаилун фаилун фаилун
Мутадорики мусаммани мақтуъ
Бўлманг бизга ҳаргиз мойил,
Не ҳолинг бордур, эй қотил.
Фаълун фаълун фаълун фаълун
Мутадорики мусаммани махбуни мақтуъ
Ишқдин ишим мушкил айладинг,
Ҳажрин манга қотил айладинг.
Фоилун фаул фоилун фаул

(Мутадорики Мусаддас)

Мутадорики мусаддаси солим
Фурқатингда мани сўрмадинг,
Раҳм кўзи билан кўрмадинг.
Фоалун фоилун фоилун
Мутадорики мусаддаси махбун
Мани истамасанг нетайин,
Бош олиб қаёне кетайин.
Фаилун фаилун фаилун
Мутадорики мусаддаси мақтуъ
Элдин ул юзни ёп,
Кўнглумнинг комин топ.
Фаълун фаълун фаълун

Бешинчи Доира

Бешинчи доираким, андин тўққуз буҳур усули мустахраж бўлурким, алар мунсариҳ, хафиф, музориъ, муқтазаб, мужтасс, мушокил, сариъ, жадид, қарийбдурлар ва «доираи мужтамиа»ға мавсум бўлубдур. Аввалғи баҳр чун «мунсариҳ» эрди, андин бунёд қилурлар, андоқким:

Мунсариҳи мусаддаси солим
Эй фурқатинг маҳзунларға жон олғучи,
Ушшоқни кўрган чоғда ўт солғучи.
Мустафъилун мафъулоту мустафъилун
Хафифи мусаддаси солим
Ўлгум эрди бир лаҳза гар келмасанг, бил,
Қайда эрдинг, эй маҳвашим, шарҳ қилғил.
Фоилотун мустафъилун фоилотун
Музориъи мусаддаси солим
Энгинг ойдур, оразинг гул, сочинг сунбул,
Булар шавқидин ичармен туну кун мул.
Мафоийлун фоилотун мафоийлун
Муқтазаби (мусаддаси) солим
Келмас бизга ул кофири қотил даме,
Ваҳки, бизни ўлтургуси онинг ғами.
Мафъулоту мустафъилун мустафъилун
Мужтасси (мусаддаси) солим
Эй оразинг гулдин ортуқ гулшан ичра,
Сендин йироқ хотиримдур шеван ичра.
Мустафъилун фоилотун фоилотун
Мушокили (мусаддаси) солим
Неча сенсиз фироқингда фиғон айлай,
Нола бирла улус бағрини қон айлай.
Фоилотун мафоийлун мафоийлун
Сариъи (мусаддаси) солим
Сендин йироқ кўзнинг эрур ҳайронлиғи,
Ҳажринг аро ҳар лаҳза саргардонлиғи.
Мустафъилун мустафъилун мафъулоту
Жадиди (мусаддаси) солим
Не балолиғ ҳажр эрурким зор ўлмишам
Келки, ул кўз ҳажрида бемор ўлмишам.
Фоилоту фоилоту мустафъилун
Қарийби (мусаддаси) солим
Жамолингдин қуёш асру бор уётлиғ,
Сочингға банда боғ ичра сунбул отлиғ.
Мафоийлун мафоийлун фоилотун

Олтинчи Доира

Олтинчи доираки, андин икки баҳр мустахраж бўлур, бу ҳам ажам шуароси арузларида кўрулмайдурким, алардин бири комил баҳридурур ва бири вофир баҳриким, мусаммани солимда оз шеър воқиъ бўлубтур.

Комили мусаммани солим
Не хаёл эди янаким, кўнгул қуши сайдини ҳавас айладинг,
Баданимға ҳар соридин хаданг урубон анга қафас айладинг.
Мутафоилун мутафоилун мутафоилун мутафоилун
Вофири мусаммани солим
Фироқ ўтидин куяр баданим, тафидин эриб оқар жигарим,
Ғамим будурурки, боғланибон юзунг сори тушмагай назарим.
Мафоилотун мафоилатун мафоилатун мафоилатун

Еттинчи Доира

Еттинчи доираким, андин уч баҳр мустахраж бўлур ва ул араб шуароси назмининг махсусидур ва алар тавил ва мадид ва басит баҳрларидурлар.

Тавили мусаммани солим
Фироқингда жон бердим, бошимға қадам еткур,
Агар худ тирик эрмас, чу ёлғон дедим ўлтур.
Фаилун мафоийлун фаулун мафоийлун
Мадиди мусаммани солим
Эй қадингдин сарвға минг хижолат ҳар нафас,
Сарв қадингдин менинг кўнглума юз минг ҳавас.
Фоилотун фоилун фоилотун фоилун
Басити мусаммани солим
Эй сунбулунг ҳалқаси бўйнумға тоқиб расан,
Ҳар тобида юз бало, ҳар торида минг шикан.
Мустафъилун фоилун мустафъилун фоилун

Саккизинчи Доира

Чун доираға кирган буҳурдин фориғ бўлулди, яна бир неча вазнки, баъзини ажам шуароси мутааххирлари айтибдурлар ва баъзи бу замонда назм топибдур ва ҳеч арузға дохили бўлмайдур, агарчи филҳақиқат аруз буҳуриға дохилдурлар, ишорате алар сори қилмоқ холи оз муносабате эрмас эрди. Ул жумладин, рамали махбундурки, ҳар мисраи саккиз рукндурки, байти ўн олти бўлғай, Хожа Исмат Бухорийда пурбаҳо дебдурлар, бу услуб биладур.

Қомату зулфу кўзу қошу узору хат ила холи
Лабингдурки, аларча эмас, эй шўхи ситамгар.
Фаилотун фаилотун фаилотун фаилотун
Фаилотун фаилотун фаилотун фаилотун
Сарв ила сунбул наргис янги ойу қуёшу сабзаи
Жаннат кураи нофау гулбарг аро шаккар.
Фаилотун фаилотун фаилотун фаилотун
Фаилотун фаилотун фаилотун фаилотун</div>

Яна турк улуси, батахсис чиғатой халқи аро шойиъ авзондурким, алар сурудларин ул вазн била ясаб, мажолисда айтурлар.

Бириси «туюғ»дурким, икки байтқа муқаррардур ва саъй қилурларким, тажнис айтилғай ва ул вазн рамали мусаддаси мақсурдур, мундоқким:

(Туюғ)

Ё раб, ул шаҳду шакар ё лаб мудур?
Ё магар шаҳду шакар ёлабмудур?
Фоилотун фоилотун фоилон
Жонима пайваста новак отқоли,
Ғамза ўқин қошиға ёлабмудур?
Фоилотун фоилотун фоилон

Яна «қўшиқ»дурким, арғуштак усулида шойиъдур ва баъзи адвор кутубида ул усул зикр бўлубдур ва ул суруд аъробининг тева сурар ҳудилари вазни била мадиди мусаммани солимда воқеъ бўлур, анинг асли бу навъдурким,

байт:

Ваҳки, ул ой ҳасрати, дарду доғи фурқати,
Ҳам эрур жонимға ўт, ҳам ҳаётим офати.
Фоилотун фоилун фоилотун фоилун

Аммо бу латиф замонда ва шариф давронда бу сурудни рамал мусаммани маҳзуф вазниға элитиб, мусиқий ва адвор илмида мулойим табълиқ беназир йигитлар ғариб нағамот ва алҳон била ажаб тасарруфлар қилиб, Султони соҳибқирон мажлисида айтурларким, анинг мулойимлиғ ва хушояндалиғи васфқа сиғмас ва таъсир ва рабояндалиғи сифатқа рост келмас, балки ул ҳазратнинг ихтироидур ва бу ҳам ул ҳазратнинг Масиҳосо анфоси натойижидин истишҳодға келтурмак муносиброқ эрди, андоқким,

байт:

Сабзаи хаттинг саводи лаъли хандон устина,
Хизр гўё соя солмиш обиҳайвон устина.
Фоилотун фоилотун фоилотун фоилун

Яна «чинга»дурким, турк улуси зуфоф ва қиз кўчурур тўйларида ани айтурлар, ул сурудедур бағоят муассир ва икки навъдур. Бир навъи ҳеч вазн била рост келмас ва бир навъида бир байт айтилурким, мунсариҳи матвийи мавқуф баҳридур ва ёр-ёр лафзини радиф ўрниға мазкур қилурлар, андоқким,

байт:

Қайси чамандин эсиб келди сабо, ёр-ёр,
Ким дамидин тушти ўт жоним аро, ёр-ёр?
Муфтаилун фоилон муфтаилун фоилон

Ва яна ҳам турк улусида бир суруддурким, ани «Муҳаббатнома» дерлар ва ул ҳазажи мусаддаси мақсур баҳридадур ва ҳоло матрукдур, будур,

байт:

Мени оғзинг учун шайдо қилибсен,
Манга йўқ қайғуни пайдо қилибсен.
Мафоийлун мафоийлун мафоийл

Ва яна бу халқ орасида бир суруд бор экандурким, ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф вазнида анга байт бошлаб битиб, анинг мисраидин сўнгра ҳамул баҳрнинг икки рукни била адо қилиб, суруд нағамотиға рост келтурурлар эрмиш ва ани «мустазод» дерлар эрмиш, андоқким,

мустазод:

Эй ҳуснунга зарроти жаҳон ичра тажалли.
Мафъулу мафоийлу мафоийлу мафулун
Мазҳар санга ашё.
Мафъулу фаулун
Сен лутф била кавну макон ичра мувалли,
Олам санга мавло.

Яна Ироқ аҳли тарокимасида сурудедур шойиъким, ани «арузворий» дерлар ва анинг байти кўпрак ҳазажи мусаммани солимдадур, андоқким,

байт:

Сақоҳум раббуҳум хамри дудоғинг кавсариндандур,
Бу майни ичтикунг нуқли ҳадисинг шаккариндандур.
Мафоийлун мафоийлун мафоийлун мафоийлун

Ва яна рамали мусаммани маҳзуф вазнида ҳам айтурлар, андоқким,

байт:

Давлати васл илтимоси не ҳикоятдур манго,
Буки ёдинг бирла жон берсам кифоятдур манго.
Фоилотун фоилотун фоилотун фоилун

Чун ўзонларнинг ўзмоғи ва ўзбакларнинг буди-будойи ҳеч вазн била рост эмас эрди, анга таарруз қилилмади, агарчи асарлари бордур, аммо анинг аруз илмиға дахли йўқтур.

Яна сурудедурким, ани «туркий» дебдурлар, бу лафз анга алам бўлубдур ва ул ғоятдин ташқори дилписанд ва руҳафзо ва ниҳоятдин мутажойиз айш аҳлиға судманд ва мажолис оро суруддур, андоқки, сало-тин ани яхши айтур элни тарбиятлар қилибдурлар, туркигўйлик лақаби била машҳурдур ва ул доғи рамали мусаммани мақсур вазнида воқиъдур, андоқким,

байт:

Эй саодат матлаъи, ул орази моҳинг сенинг,
Аҳли бийниш қиблагоҳи хоки даргоҳинг сенинг.
Фоилотун фоилотун фоилотун фоилон

Ҳазрати Султон соҳибқирон бу вазннинг ғоят равонлиғ ва латофатидин ва руҳпарварлиғ ва салосатидин ўз девонларинки, жамиъ давовин орасида баданлар аро жондекдур ва кавокиб ичра хуршиди рахшондек воқиъ бўлубдур, бошдин-оёқ илтизом қилиб, бу вазнда тартиб берибдурлар эрди.

Ғараз бу мақолотдин ва мақсуд бу муқаддимотдин бу эрдиким, чун турк алфози билаким назм воқиъ бўлубдур, анга зобитае ва қонуне йўқ эркондур ва ул фан ривожи учун киши аруз фаннида китобе ё рисолае битмайдур. Бу хужаста замондаким, замон подшоҳи девон тартиб бердилар, муборак хотирларин шеър вазниға ва байт тақтиъиға машғул қилдилар, бу жиҳатдин шеърнинг пояси етти кўкдин ўтти ва бу байтнинг мартабаси байт ул-ҳаромға етти; ҳар ойинаким, мулойимтабълиғ озодалар, балки қобилфаҳм ва зеҳнлик шаҳзодалар бу шариф илмға иштиғол кўргузадур эрдилар ва буҳур авзони ва тақтиъи ва зиҳофоти ва давойири илмидинки, араб фусаҳоси ва ажам булағо ва шуароси ул илмда китоблар тасниф қилибдурларки, онсиз бу фанга вуқуфе ва шууре бўла олмас, бу алфоз назмида йўқ эрди ва Султон ус-салотиннинг муборак хотирлари мунга мултафит бўлуб, андоқки, китобнинг ибтидое воқиъ бўлмиш бўлса, эътироз била ўтмагайлар ва сабаб бўлди ва бу сабабдин бу илм зобитасиға қалам сурулди.

Илтимос бу фан аҳлидин улким, ҳар ерда саҳв ва хатое воқиъ бўлмиш бўлса, эътироз била ўтмагайлар ва ислоҳ қалами била тузатгайлар.

Рубоий:

То чарх давойиридин ўлғай айём,
То шеър хаёлотиға йўқтур анжом,
То байт тарокибида бўлғай ибҳом,
Топсун назминг била жаҳон аҳли низом.

  1. Навоийнинг бу асари туркигўй халқларни аруз илмидан баҳраманд этиш ниятида ёзилган. Шоир анъанавий арузга туркий шеъриятга хос бўлган вазнларни, уларнинг баҳрларини қўшди.

    «Мезон ул-авзон»дан аввал Шайх Аҳмад Тарозийнинг «Фунуни балоға», кейин эса Бобурнинг «Рисолаи аруз»и туркийда яратилган.

    «Мезон ул-авзон» 1993 йилда проф. Камол Эраслан томонидан Туркияда нашр этилаётган Навоий куллиётининг 14-жилди сифатида босмадан чиқди. Ундаги қисқа маълумотномада Навоийнинг ҳаёти, адабий фаолияти ва асарлари адади берилади. Асарлар саноғида «Зубдат ут-таворих» ҳам бор, лекин бу Навоийнинг алоҳида асари бўлмай, «Тарихи анбиё ва ҳукамо» ва «Тарихи мулуки Ажам»га шоир берган умумий номдир.

    Киришда Камол Эраслан аруз ва аруз илми, бу соҳадаги Навоий хизмати ҳақида, жаҳон хазиналаридаги «Мезон ул-авзон»нинг қўлёзмалари ҳақида маълумотлар беради. Асар матни сўнгида нусхалардаги фарқлар (3 бет), матннинг ҳозирги турк тилига ўгирилган матни, аруз вазнлари (5 бет) ва аруз атамалари (71 бет) берилгандир.
  2. Тарж. ар.: Оллоҳ мулкини даҳлсиз ва умрини узун қилсин!
  3. Халил ибн Аҳмад (ваф. 175/791) – Аруз илмининг асосчиси. Арузга оид асари «Китоб ул-айн» деб аталади. Бир ривоятга кўра у аруз ҳақидаги асарини Маккада, бошқасида Басрада ёзган дейилади.
  4. Шамс Қайс – Шамсуддин Муҳаммад бин Қайс Розий (ваф. 628/1230 – 31) Эроннинг Рай шаҳрида туғилган. Мовароуннаҳр, Хуросон, Хоразм, Бухоро, Марв, Ироқда яшаган, мўғуллар истилоси йилларида сарсон-саргардонликда машаққатлар чеккан. Унинг «Ал-мўъжам» асари машҳур бўлган.
  5. Хожа Насир Тусий (597/1200 – 1201 – 672/1273 – 1274) – «Асос ул-иқтибос» ва «Меъёр ул-ашъор» номли арузга оид асарлари бор.
  6. Махдуми Нуран – Абдураҳмон Жомийнинг лақаби.
  7. Тарж- ар.: «Суйган нарсаларингизни инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз» (Қуръон. «Оли Имрон» сураси, 92-оят).
  8. «Пайдар-пай юбориладиган шамоллар ва қутирадиган бўронларга қасам» (Қуръон. «Вар-мурсалат» сураси, 21. 1, 2-оятлар).
  9. «[Тақводор зотлар учун] барча дарвозалари очиқ мангу жаннатлар бордир. Унга мангу қолғувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз» (Қуръон. «Сод» ва «Зумар» суралари. 50 ва 70-оятлар).
  10. Амир Хусрав Деҳлавий – Қаранг: Ушбу китоб, изоҳлар, 311-бет.
  11. Амир ал-мўъминин Али – Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (661 йилда қатл қилинган). Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччаси ва куёви. У «хулафо ар-рошидин» (тўғри йўлдан борувчи халифалар) деб аталган («Чорёрлар» ҳам дейдилар) дастлабки тўрт халифадан тўртинчиси. Исломдаги икки асосий оқимлардан бири «шиалик»ни ташкил этган ва шиаларнинг биринчи имоми.
  12. Хожа Исмат Бухорий (ваф. 1437) – Бухорода яшаб ижод қилган шоир. Халил Султон саройида хизмат қилган. Халил Султон зиндонбанд этилгандан сўнг у саргардонликка учрайди. Улуғбек тахтга ўтиргач, Исмат Бухорийни саройга таклиф этади. Лекин шоир таклифни қабул қилмайди, у узлатни, дарвешлар орасида бўлишни афзал кўради. Исмат Бухорийнинг 8000 минг байтдан иборат шеърлар девони, «Иброҳим Адҳам» номли маснавийси мавжуд. Шоирнинг тасаввуфий фикрлар, сўфиёна ҳис-туйғулар билан йўғрилган шеърлари халқ орасида машҳур бўлган. Шоирнинг девонида Улуғбекка (13), Халил Султонга (40) ва Темурий шаҳзодаларга бағишланган жамъи 75қасида, 466 ғазал, мухаммас, қитъа ва бошқа шакллардаги шеърлари мавжуд. Бу девон 1987 йилда Теҳронда нашр қилинди. Унга Аҳмад Карамий «Забардаст олим ва порсо ориф» номли (6,5 саҳ.) сўзбоши ёзган. Сўзбошида таъкидланишича, ирфоний жиҳатдан Исмат Бухорий шеърлари Ҳофизга ва равонликда Саъдийга ўхшайди. Шоир «Исмат», «Исматуллоҳ», «Насирий» тахаллусларида ёзган ва охиргисини унга Халил Султон тавсия этган экан.