OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлишер Навоий
Асар номиНаводир ун-Ниҳоя (II- қисм)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Алишер Навоий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм361KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/17
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм)
Алишер Навоий

Ғазаллар (давом)

305

Қўймади шоми хуморим тийраликдин ақлу хуш,
Май қуёшин куп сипеҳридин чиқар, эй майфуруш.
Истамон худхуш лекин йўқки хуш олған хумор,
Май тўла тутғилки, айлай мастлиғдин тарки хуш.
Жом нўшо-нўш хуштур ул сифатким, дайр аро
Бода олиб муғбача нўш айлабон қилдурса нўш.
Ун чекиб май тут дер эрсам дайри тоқиға садо,
Демаким ҳам ушбу маънини нидо айлар суруш.
Арбадамдин гар ториқтинг, соқиё, тут бодаким,
Бўлмағумдур бўлмағунча масти лояқил хамуш.
Мухтасиб таъзир этар вақти танам қилди яланг,
Дайр пирининг қулидурменким, улдур айбпўш.
Гар Навоий бир аёғ гоҳи ичар ғам дафъиға,
Зоҳид андин ўзни ғамгин тутса ичинг эмди қўш.

306

Шомким тун пардасидин истади ихфо қуёш,
Парда олиб юздин ул ой айлади ифшо қуёш.
Йўқки чун кирди шабистон ичра зулфи шомидин,
Орази чун бўлди пайдо, бўлди нопайдо қуёш.
Базм чун тузди жамоли ламъасидин йўқки шамъ,
Балки зоҳир айлади бир соғари саҳбо қуёш.
Субҳға тегру юзидин равшан эрди базму айш,
Уйлаким эл хотириға келмади асло қуёш.
Ламъаи рухсоридин қасринда ҳар айвон аро,
Зарварақдин шамсалар эрдиму билмон ё қуёш?!
Маст ўлуб оразни чун майдон аро қилди ниҳон,
Сарғариб титраб чиқарди пардадин сиймо қуёш.
Оҳким, бир рубъи маскундин чиқиб кўп бўлғуси
Жилвагар тўртунчи торамдин масиҳосо қуёш.
Қилма, эй ғаввос, кўп ишқ аҳлининг ашкини манъ
Ким, сену ғалтон гуҳар андишаси ушшоқу ёш.
Бил, Навоийким, тафовутдур қуёшдин ойғача
Айласанг наззора ул ой оразидин то қуёш.

307

Хусн боғи ичра қаддинг сарв бўлмоғлиққа туш,
Ҳар ҳаво қилған кўнгул ул қад сари сарв узра қуш.
Умрлар гум бўлған оворанг етишмиш оллинга,
Марҳабосиға илик сун, дей худ олмасмен қучуш.
Кўксума ғам тоғида ишқинг бало мисморини
Беркитурда айлади Фарҳод метинин чўкуш.
Лаъли шаҳднға ҳаво қилғанда, эй жоним қуши,
Гар десангким, топмайин махлас, чибин янглнғ ёпуш.
Кўйидин бизни чиқармоққа, рақибо, йиғма хайл,
Ҳусни қавмоққа насими бас, эмас ҳожат уруш.
Ишрат этким, чарх оллинда тафовут йўқтурур,
Хоҳ базм ичра симоъ эт, хоҳи кунж ичра тумуш.
Дема ҳажримдин Навоий ғамсиз эрмас бир замон,
Истасанг ким ғамдин айрилған, анннг бирла қовуш.

308

Ул париваш одамивашлиғлар айлаб қилди хаш,
Ҳар сари ким, бир малакваш бор эдн девонаваш.
Айтмон жом оғзинга етгач, менннг оғзимға қуй,
Умри жовид истасам басдурки, бўлсам журъа хаш.
Лаъли ҳижронида кўнглум беҳуд ўлса айби йўқ,
Ким жароҳатдин чу қон айрилса тонг йўқ бўлса ғаш.
Ёр чун жонимда маҳфийдур, тавофут йўқтурур,
Жилва қилса зоҳиран гар минг йиғоч, гар бир араш.
Чун малоҳат жон олур ҳусн ичра они истагил,
Хоҳи дилбар кишвари бўлсун Хўтан хоҳи Хабаш,
Соқийи даврон чу охир тўлдурур паймонамиз,
Эмдидин варзишқа ўзни айлали паймонакаш.
Эй Навоий, муҳтасиб дайр ичра кирди, бермасанг
Раҳну май полоға бас лойиқдур ул дастору фаш.

309

Ёрким, ёғлиғ била кўксум яросин боғламиш,
Анда ўт тушмиш кўнгулдин қон тарашшуҳ қилмамиш.
Букн пора-порадур куйган бағир бирла кўнгул,
Итлари оллида ул кофир ҳамоно тўғрамиш.
Риштаи зулфунгдаким, тутмиш гириҳлар беҳисоб,
Гўйиё қатл айлаган элнинг ҳисобин асрамиш.
Бир киши савдойи ўлмай қолмағай бу навъ ким,
Олам ичра сунбули зулфунг насими бутрамиш.
Бошима тиғ урди кўксум чоку бағрим қилди захм,
Масти бебоким дедим қаҳр этмиш ул хоҳ ўйнамиш.
Ҳарсари бир захмлиғ узвум узулган топмиш эл,
Нотавон жисмимниким, кўйида итлар судрамиш.
Олам аҳли ичра билдик муғтанам ҳар кимсаким,
Ҳар вафоға минг жафо айлар кишига учрамиш.
Қўзғама булбулни кўп, эй гулки, даврон боғида
Қолмамиш қўзғалмайин улким, бировни қўзғамиш.
Изтиробидин Навоий кўнгли бир дам тўқтамас,
Сенсизин соғинмаким ғурбатда кўнгли тўқтамиш.

310

Меҳр эмас, гардун юзунг ҳижронидин доғ ўртамиш,
Ой эмас, марҳам учун момуқ мудаввар айламиш.
Кўнглум андоқ чок-чок ўлмишки, гўё тўъма деб,
Ҳажр тиғи итларингга бир-бир они тўғрамиш.
Бисмил этмиш зор кўнглум сайдини қилғач шикор,
Ул шикорафган хазин кўнглум бу янглиғ овламиш.
Лола рўюм асрамай кўнглумни гар азм айлади,
Ёдгор андин тугонлар чок кўнглум асрамиш.
Ер юзин тутқан баҳор айёми эрмас, лолазор
Ким, юзунг ҳижронидин гирён кўзум қон йиғламиш.
Дема соқий илкидин софийму хуштур, йўқса дурд,
Ҳар не андин келди ул хуштурким, они толғамиш.
Гар Навоий ёридек йўқ олам ичра, не ажаб
Ким, кезиб оламни маҳвашлардин они танламиш.

311

Ишқ ичинда жуз ўлум мушкилки бўлғай бизга иш,
Ким бўлубтур жон била ғамзанг аро бориш-келиш.
Қон оқар ҳар ён танимдинким, фироқ андуҳида
Қўймадим узмай таабдин ҳар қаён урғанда тиш.
Кўйида машъал юрутгандек кўрунди тонгғача,
Ул худ ўтлуғ зор саргардон менинг кўнглум эмиш.
Кеча ой даврида икки саъди кавкаб кўрмаган,
Кўр юзу икки қулоғи дурларин кийганда киш.
Заъфлиқ саргашта жисмимдин ажаб йўқ чиқса ўт,
Чунки ўт зоҳир қилур кўп давр тобқондин қамиш.
Даҳр иссиғ-совуғидин гар фароғат истасанг,
Оби оташ рангини қўйма иликдин ёзу қиш.
Эй Навоий, чобукунгнинг истасанг побўсини
Бўйнунгга ип тақмоқ уммеди била итдек ириш.

312

Зулфиға ҳар ён гириҳ тушган эрур бас турфа иш,
Неча ерда телба кўнглум қасдиға бел боғламиш.
Равшан айлар шўъла устидин кўрунган дудни,
Маҳвашим энгнида олтойи била бошида киш.
Ёр жоним қасдиға ҳар дамки тишлар лаълини,
Маҳкам айларман фиғон қилмай дебон оғзимға тиш.
Зор жисмимға не тонг саргашталиктин тушса ўт,
Ўт аён айлар иликда давр кўп топқон қамиш.
Лаълидин жон олғали бординг келибсан жон бериб,
Эй кўнгул, мардона бординг, ул боришқа бу келшд.
Ғурраи ҳусн ўлдунг, эй гул, билмадинг бу боғ аро
Ҳар баҳори келса андин сўнг хазони бор эмиш.
Қон иси келди Навоий назмидин, эрмас ажаб
Ким, бағир қони била кўнглида топмиш парвариш.

313

Кўнглума келмас хазони боғ аро норанж хаш
Ким, хазони ҳажр аро бўлди юзум норанжваш.
Чеҳраи норанжу мен норанж янглиғ талх ком,
Қайда келгай кимсага бу хол аро норанж хаш.
Шўхи норанжи либоси ҳажри кўнглум ўртади,
Шарбати норанж эта олмас менга манъи аташ.
Бўлмаса олтун пиёла бўлмасун кел, эй рафиқ.
Жом этиб норанж нисфидин бўлоли журъакаш.
Ул пари ишқида иттим бўлди Мажнунлуққа фош
Андин ортуқким, бурун мундин менга эрди адаш.
Шайх дасторин чу май важҳи йўқ эрди бермадим,
Майға марҳун қилғали ул яхши май сузмакка фаш.
Эй Навоий, найлай эл тархон била барлосини
Ким, берур кўнглумга холо молиш ул шўхи малаш.

314

Сабзаи хат оразинг боғини хазро айламиш,
Гулшани рухсоринг ўзга ранг пайдо айламиш.
Ҳар дам ўлмиш хатту лаълингдин юз онча ошкор,
Ҳар не ишким умрида Хизру Масиҳо айламиш.
Ваҳ, не шайдоваш йигитдурким чиқиб олифтавор,
Юз туман олифтани ишқида шайдо айламиш.
Қоматим ё, юз уза ашкимдин этмиш новлар,
Улки анинг кирпигин новак, қошин ё айламиш.
Не тамошодурки юз минг халқ ўлмиш, ҳар қачон
Ким они эл, йўқса, ул элнн тамошо айламиш.
Бўлмамиш пайдо менингдек зору сендек раҳмсиз,
Тенгри то меҳру муҳаббат раҳми пайдо айламиш.
Эй саломат аҳли, бутрангким мени бир муғбача
Дайрдин усрук чиқиб бу навъ расво айламиш.
Фард бўлким ул киши дунёда бўлмиш аҳли тарк,
Ким фоно йўлида тарки аҳли дунё айламиш.
Қўп Навоийнинг мусаллоу ридосин сўрмаким,
Бирни раҳна бода, бирни бодаполо айламиш.

315

Оразин кўрдум ниҳон, ашк айлади, сирримни фош,
Ёшурун қолмас ўғурлуқ уй ароким бўлса ёш.
Зулфи саркашлик қилур ҳар нечаким, ул чекса қад,
Соя гарчи қисқарур доим бийик бўлғач қуёш.
Ҳар сари мў ул пари ҳижронида бир ёрадур,
Баски атфоли жунун бошим уза ёғдурди тош.
Айлагил нолам харошидин ҳазар, эй сиймбар,
Ким бу суҳон бирла ногаҳ топмағай сийминг харош.
Қаъбадур кўнглум уйи, айланг тавоф, эй дарду ишқ,
Анда меҳроб ўрниға ер тутқали ул эгма қош.
Даҳр боғи ичра чун бир гулга йўқ бўйи вафо,
Қилмағай эрди ҳаво кўнглум қуши ул гулга кош.
Эй Навоий, дайр аро тутса аёғ ул муғбача,
Нўш этиб олма аёғидин анинг ўлгунча бош.

316

Ҳусн девони уза матлаъдур ул пайваста қош,
Котиби тақдир анинг мисраларин ёзған тутош.
Жолаи офат киби ул ой баҳори ҳуснида
Чархи анжум жавҳаридин ёғдурур бошимға тош.
Ўтлуқ оҳимдин бўғуз оғзимғача мажруҳ эрур,
Айб қилма, эй кўнгул, ноламда фаҳм ўлса харош.
То сиришким қонға эврулди даме тинмай оқар,
Музтариб бўлмоқ ажаб йўқ бўлса хун олуда ёш.
Ёшурун эрди ғамим муфрит қадаҳ ўтган кеча,
Йиғлатиб беихтиёр этган эмиш эл ичра фош.
Хилват этган ихтиёр илгида бир ибриқи май,
Тонг эмас гар қилса бир бодом ила ҳар кун маош.
Эй Навоий, келди ёру борди кўнглунгни олиб,
Яна бир қатла келиб жонингни доғи олса кош.

317

Донаи холи лабинг кўнглум қушин ром айламиш,
Ким ани тутқанда жоним риштасин дом айламиш.
Анбарин хаттингғаким, андин келур бўйи вафо,
Жон фидо гарчи умидим субҳини шом айламиш.
Лабларингдин рухпарвар нутқ зоҳирдур, магар
Руҳ қудси обиҳайвон ичра ором айламиш.
Ҳумрат этмиш ошкор ул усруку хунхора кўз,
Қон ила мамзуж май гўёки ошом айламиш.
Сарву гулга боғ аро дерменки, жон айлай фидо,
Токи жоним қасди бир сарви гуландом айламиш.
Чиқти, ваҳ, усрук яна ул кофири бебокким,
Ҳар қачон чиққанда қатли аҳли ислом айламиш.
Дайрни қилмиш кўзумга гулистон, эн муғбача,
Ул майи гулгунки, рухсорингни гулфом айламиш.
Ком вақти таркидунё айлаган топмиш ҳаёт,
Йўқса етганда ажал худкому ноком айламиш.
Қани расвое Навоийдек, агарчи они ишқ
Некном элдиндурур деб они бадном айламиш.

318

Лабинг бу хастаға невчун такаллум этмади иш,
Ки бир сўкунч бирла ҳосил этса юз олқиш.
Отар ҳамиша қош ёси бирла ғамза ўқин,
Агарчи бўлмас ўқ отмоқ, йўқ эрса ёда кериш.
Бошоқларингму экин бағрим ичра ёқилди,
Итинг чу тўъма учун анда маҳкам айлади тиш.
Тариқи ишқ аро комилдурур кўнгул, не ажаб,
Камол топмоқ этиб ишни ишқ ила варзиш.
Заиф жисмимни то тиғи ёрди – нолонмен,
Нечаки чиқмас уни, чунки чок бўлди қамиш.
Чекар гул оллида булбул фиғон магар билди
Ки ўтса васл баҳори хазони фурқат эмиш.
Навоий, асра ниҳон иш нуктасин зинҳор,
Ки ишқ пири менга ёшурун нулта демиш.

319

Ёзуқсиз, журмсиз бедод этар фош,
Менга ул сурмасиз кўз, ўсмасиз қош.
Фиғонким, бу тараф боқмай ўтарсен,
Нечаким кўзларим юммай, тўкар ёш.
Сиришким сайли ҳар ён уйла сурди,
Ки топмон кўксума урмоқ учун тош.
Иликинг ўпгали очмиш оғизлар,
Қиличингдин саросар захмлиқ бош.
Ҳамоно қолмас ўз рангида холи
Сизарда сувратингни кўрса наққош.
Баҳодур нақди дин, эй дайр пири,
Қарам қил, майки бор, биз асру қаллош.
Демиш, келсам Навоий қатли айлай,
Қелиб не кўнгли истар, айлагай кош.

320

Ул гулеким, базмида зоғу заған қилғай хуруш,
Авло улким, булбул учқай учмаса бўлғай хамуш.
Гар Сулаймон мажмаида бўлмағай жуз Аҳраман
Кимга ул мажмаъ аро, ёраб, нидо қилғай суруш.
Ёрға ағёр хайли бўлди матбуъ, эй кўнгул,
Эмди ғам ҳамхонасида яъс жомин айла нўш.
Шоҳ базмидур доғи маҳкумлуғ, ваҳ, дайр аро
Ҳоким айлар бир қадаҳ бирла гадони майфуруш.
Хушманд эл сари бу дайр ичра боқмас муғбача,
Бир қадаҳ лутф этса пири дайр, этармен тарки хуш.
Сахткуш элга дема охир фалакдур сахтгир,
Арзимасдур анча ҳеч иш худ бўлурға сахткуш.
Икки дунёдин агар кечса Навоий, айб эмас
Ҳар қачонким, ул бути хуммор алидин ичса қўш.

321

Суроҳи то майи лаълинг висоли орзу қилмиш,
Ани бу мастлиғ девонаи жўлидамў қилмиш.
Чибинлар шаккари лаълингда йўқ, жон қушларидурким,
Су ичмакликка ҳайвон чашмаси узра ғулу қилмиш.
Адамдур ул оғизким, хурдабини ақл топмайдур,
Вужудин гарчи ул қатлим ишида гуфту-гў қилмиш.
Ғаминг жон пардасин чок айласа гардун на ёғлиғким,
Лабинг ориттинг онинг риштаси бирла руфу қилмиш.
Кўнгулким ташнаи лаъли лабингдур, ваҳки, суд этмас
Анга гарчи висолинг ваъдаси бағримни су қилмиш.
Лаби етган қадаҳ тарёқидин еткургил, эй соқий.
Ки ҳажр аччиғлиғи жомим аро майни оғу қилмиш.
Висолинг нўши бирла ўзгаларга қути жон бўлким,
Навоий жони муҳлик ҳажр неши бирла хў қилмиш.

322

Не хам қошлардурурким, ҳасрати қаддимни ё қилмиш,
Не киприклар ўқиким, рўзгоримни қаро қилмиш.
Не печу тоби хадсиз доми зулф эркинки, очилғач,
Демай кўнглум қушиким, уйла юзни мубтало қилмиш.
Не кўзлардурки, олмиш кўз юмуб очқунча кўнглумни,
Қилиб бир гўшада бемор қисми юз бало қилмиш.
Не ораз лоласидурким, кўнгулни қон этиб дарди,
Тугон қўймоқ била дафъиға ул қоннинг даво қилмиш.
Не нозик хўй эрурким, айламиш ўтруда юз дашном,
Гадоиким анинг зулфу кўзу қаддин дуо қилмиш.
Бировким жаннату дўзах сўзин шарҳ айламиш гўё,
Киноят важҳи бирла васлу ҳижронни адо қилмиш.
Ажаб кўр ишқ ароким, мўр этарга аждаҳоларни
Фусундин мўрихатлар қайди зулфин аждаҳо қилмиш.
Қазодиндур менга ишқ ўйнамоқ, эй носиҳи нодон,
Кўрубсенму киши ҳаргизки, тағйири қазо қилмиш.
Навоийдек халосим йўқ эди ул ғамза куфридин,
Хусусан зулфи зуннори доғи бўйнумға тоқилмиш.

323

Хилъатинму қилмиш ул гулрўйи сийминбар бинафш,
Ё бинафша айламиш гулшанни сар-тосар бинафш.
Арғувонгун юз бинафша ранги хат жоним олур,
Хилъати бўлсун анинг гар арғувони гар бинафш.
Йўқким, ул санчар бинафша дастасин дасториға,
Эгнида хилъатларин доғи қилур аксар бинафш.
Савсани бўркунг ёпар кечкангни, эй миръоти ҳусн,
Кўзгу янглиғким ўчасен қилди оҳангар бинафш.
Хайли руҳони ҳамоноким бинафш айлар либос,
Ким харирин айлар ул хури пари пайкар бинафш.
Бурқаъ олғач кийди мовий хилъат узра савсани,
Меҳридин қилған киби мовийни нилуфар бинафш.
Не бинафшадур не нопармон гули не савсани
Тўниким, ул кийгали лойиқ эмастур ҳар бинафш.
Гул киби жисмингга, эй соқий, бинафш ойин тўнинг
Уйладурким, бодаи гулранг учун соғар бинафш.
Гар Навоий, аҳли мабҳут ўлса қилманг айбким,
Хошия зарбафт этиб, диклай кияр дилбар бинафш.

324

Шабистонимда жом ичра юзунг акси чароғ ўлмиш,
Чароғимға валекин жом зарфу бода ёғ ўлмиш.
Дирам узра дирам тугган киби пинҳон хирад аҳли,
Гириҳлик кўнглум ичра ишқдин доғ узра доғ ўлмиш.
Илож айлай десанг, қўй ислайнн себи занахдонинг,
Менгаким сунбулунг савдосидин заъфи димоғ ўлмиш.
Кўзунг наргис, узоринг гул, қадинг сарву сочинг сунбул,
Бузуғ кўнглум хаёлидин буларнинг турфа боғ ўлмиш.
Не қилсанг эмди қил кўнглумгаким, торожи ишқингдин
Шикибу илму, ақлу, зуҳду тақводин фароғ ўлмиш.
Ажаб Фарҳод эрур Ширин лабннг шавқида кўнглумким,
Анга пайконларинг метину ишқинг Қофи тоғ ўлмиш.
Тўла қуй жоми гардунвашқа май, эй соқийи маҳваш,
Ки ғам ҳайлини ғарқ айлар тенгиз бу навъ аёғ ўлмиш.
Май ичким, дарду ғам бир лаҳза соғ ўлмоққа қўймайдур,
Аниким, бу кўҳан майхонада бир лаҳза соғ ўлмиш.
Навоий тийра шомин кавкаби ашки қилур равшан,
Бу юлдузлар анга гўёки дурри шабчароғ ўлмиш.

325

Латофатда юзунг ҳам гул эмиш, ҳам гулистон эрмиш,
Ҳаловатда лабинг ҳам жону ҳам ороми жон эрмиш.
Бу маънидинки доим чун ниҳондур ул пари кўздин,
Иши- жону кўнгулга ўртамак доғи ниҳон эрмиш.
Ити бағримни ер чоғда аёғи қонға булғанди,
Кўзум боғида гул онинг тобонидин нишон эрмиш.
Шарарлар бирла оҳим дудини саҳройи ишқ ичра
Киши кўрса гумон қилғай минг ўтлуғ корвон эрмиш.
Чаманда ҳар сари қилдим гули раъно гумон ул худ
Сарнғ гул жомида гулгун сиришким бирла қон эрмиш
Соғиндим кўйида ҳар кеча итлар ноласи лекин
Нечукким, телба ит ушшоқ кўнглидин фиғон эрмнш.
Тўкуб май муҳтасиб, мен йиғладим, лекин ул усрукк
Су келтурмак ҳамону кўза синдурмоқ ҳамон эрмиш.
Фано дайрики гардун ҳаснидин маҳкамдурур билдим
Ки, гардун зулмидин фақр аҳлиға дориламон эрмиш.
Навоийни дедим ишқ ичра сомони топиб эркин
Вале кўрдум ҳамон девонайи бехонумон эрмиш.

326

Қилғали кийган либосин ул бути зебо бинафш,
Ваҳки, ёқмас хотиримға ҳеч ранг илло бинафш.
Сарви раъно ҳулламу киймиш бинафша баргидин,
Ё либосин айламиш ул чобуки раъно бннафш.
Хуштурур гар хилъатинг бўлса қаро, ё савсани
Ким, қуёш мушкин булутдин хуш кўрунур, ё бинафш.
Эзди жаннат гулларидин ранги наққоши қазо,
Сен киярдек чунки бўлмас даҳр аро пайдо бинафш.
То бинафш этмнш тўнин ул гул, борурмен ҳушдин,
Боғ аро ҳар гулниким кўрсам мени шайдо бинафш.
Бул бинафшазор аро тушган киби ул шўхнинг
Кўнглаги воло бинафшу тўни ҳам кимхо бинафш.
Сабзада савсан ярашқандек мулойимдур басе,
Шўх сабзорангларнинг рангига дебо бинафш.
Жуз бинафша боғ аро гул экмагил, эй боғбон,
Ким либоси рангини истар бизинг мирзо бинафш.
Буйлаким соқий тўнин қилмшн бинафш, эрмас ажаб
Аксидин бўлса биллурин соғари саҳбо бинафш.
Чарх рангомез эрур кўрма тафовут зинҳор,
Рангларким кўргузур кўку яшилдин ё бинафш.
Эй Навоий, ул бинафшапўш гулнинг васфида
Бўлмасун ҳар не ёзарсен коғазе илло бинафш.

327

Дедим ул пайконни лаъл этган юрак қони эмиш,
Ғунчанг армонида ул худ лаъли пайкони эмиш.
Пардаи жон ичра тим-тим қон саросар лоладек,
Фурқатингднн тоза-тоза доғи пинҳони эмиш.
Лабларинг тузлуқ такаллум бирла фаҳм эттим сўруб
Лаълидин хони жамолининг намакдони эмиш.
Бир жазаъ солмиш малойик хайли ичра рустахез,
Эмдиким фаҳм айламишлар кўнглум афғони эмиш.
Ғам туни дедим булутнинг пардасидин чиқти ой,
Зулфдин чиққан жамолинг меҳри раҳшони эмиш.
Давр аёғин, соқиё, қўйма йигит жонинг учун
Ким, йигитлик рўзгори айши даврони эмиш.
Эй Навоий, чок бўлған кўнглунгга қилдим назар,
Ёр боқий, анда боқий ўзгалар фоний эмиш.

328

Неча оҳ урсам ўлур кўздин бағир хуноби фош,
Истамак бу эрса кўзда не ажаб ул навъ ёш.
Эй пари, атфол тоши дема бу мажнунғаким,
Чарх зулми ёғдурур бошим уза ҳар лаҳза тош.
Суда андоқким қуёш акси тушар, гўё эрур
Обгун чарх ичра ул рухсорнинг акси қуёш.
Гар кабутардек эмас тутмоқ учун кўнглум қушин,
Не учун очмиш қулочин ҳар тараф ул икки қош.
Тунд эрур ул бутки қўймишмен бошимни оллиға,
Қиблаға бош индурурга менда йўқтур икки бош.
Бўлма кун қурсин тилаб афлокдек саргаштаким,
Бир фатири хом ила осон ўтар ҳар кун маош.
Олғали кўнглин Навоийнинг талошур хўблар,
Шоҳлар андоқки, мулк устида қилғайлар талош.

329

Менга эмди сарв ила гул муддаоси қолмамиш,
Сарв бўйлуғ гулжабинларнинг ҳавоси қолмамиш.
Уйла тутмиш меҳнату ғам хайли кўнглум кишварин,
Ким нишот анда сиғинғунча физоси қолмамиш.
Мен балият ичрамен, эл шод гўё чархнинг
Эмди дард аҳлиға еткунча балоси қолмамиш.
Ёрким қилмас жафоу жавр эрмас, раҳмдин
Ким, менга кўргузмаган жавру жафоси қолмамиш.
Баски ҳар торин бало атфоли уздилар чекиб,
Ваҳки, урён жисм уза меҳнат палоси қолмамиш.
Гул чоғи боғингға ким, йўл бермадинг, эй боғбон,
Чинмудур дай бўлғали, дерлар сафоси қолмамиш.
Эй Навоий, гар вафоси қолмамиш онинг сенга,
Ғам емаким, анга ҳуснининг вафоси қолмамиш.

330

Оразинг ҳижронида келмас менга гулзор хуш,
Гўлсиз андоқким эмас гулбунда юз мннг хор хуш.
Хастадур кўнглум кўзунгдин уйла ким, мумкин эмас,
Лабларингдин шарбат олмай бўлғай ул бемор хуш.
Кўйида вайронаи топиб йиқилдимким, эрур
Қасри жаннатдин менга ул сояйи девор хуш.
Кўйидин манъ айлар эрдим чун ўлармен, эй кўнгул,
Эмди бердим рухсатинг, ҳар қайда борсанг бор хуш.
Ҳар киши мақсадға бир сарришта айлар, эй фақиҳ,
Субҳа гар хушдур санга, бордур манга зуннор хуш.
Хирқау зуҳду риё аҳлиға хуштур хонақаҳ,
Лек анинг раҳниға келди кулбаи хаммор хуш.
Эй Навоий, май била хуш тут ўзунгниким, эмас
Бу фано дайри аро бўлмоқ даме ҳушёр хуш.

331

Ҳуши йўқ кўнглум жунун даштида бир шайдо эмиш,
Ким анинг қошида Мажнун асру кўп доно эмиш.
Тутти сориғ лолалар рухсори ашким бирла ранг,
Дема, эй раънойи гулрухким, гули раъно эмиш.
Ҳар бир оҳим дудининг ҳадду саводин кўрган эл
Зулфи ҳажридин соғингайларки бир ялдо эмиш.
Телба кўнглум ҳолини билмак таманно айладим,
Йиллар эрмишким жунун даштида нопайдо эмиш.
Дедим, ислай анбарин зулфунгни, ол бошим эваз,
Дедиким, сен телба бошида ажаб савдо эмиш.
Эй ғаний, ушшоқдин мустағний ўлдунг, билмадинг
Ким, фано аҳлиға султонлиғдин истиғно эмиш.
Англамас эрдим Навоий ҳолин ул ой кўйида,
Ҳар кеча то субҳ иши фарёду вовайло эмиш.

332

Майки лаълидин томизди ул нигори боданўш,
Гўйиё жон топқанидин тушти туфроғ ичра жўш.
Ишва бирла бетаҳаммул қилмаса ул муғбача,
Не учун дайр аҳлидин бир лаҳза кам бўлмас хуруш.
Раз қизи бебокликдин қилса урён халқни,
Дайр пири зайли эҳсон бирла келди пардапўш.
Лаъли майнинг жавҳари руҳ ўлди чун ҳар қатраси
Гўйи иъжози Масиҳо зоҳир айлар майфуруш.
Мастлиғдин элга юз сўздин вале мен сўз десам,
Кўз юмуб ҳам мастлиғ бирла ўзин айлар хамуш.
Турмади шайхи риёйи чун етишти пири дайр,
Қочмайин иблис нетсун чун нузул этти Суруш.
Эй Навоий, демаким жону, кўнгулни найлайин,
Иккисин айлай фидо чун бода нўшум тутти қўш.

333

Мени ишқ ичра деган оқилу фарзона эмиш,
Дегай улким, сўзин эшитсаки, девона эмиш.
Ёпса юз ҳар кеча кўнглум қушидин тонг йўқким,
Малак ул шамъи жаҳонтобиға парвона эмиш.
Қасри ул ҳусн шоҳининг эмиш андоқ олнй
Ким, фалак кунгураси қасриға дандона эмиш.
Кўзларим андин эмиш қону рамад айнидаким,
Дурд ҳамкоса мунга, ҳажр анга ҳамхона эмиш.
Захми кўп танда жунунлуқ кўнгул оромидин,
Телбалар маскани фаҳм ўлдики, вайрона эмиш.
Жаннату кавсар умиди била ўлдунг, эй шайх,
Билки, нақд ушбу фано дайрида майхона эмиш.
Зуҳд ила, эйки Навоийни ўкарсен кўрдук,
Иши усруклук эмиш, ҳамдами паймона эмиш.

334

Тузмагай эрди қазо бу жисми вайронимни кош,
Чунки тузди, солмағай эрди анга жонимни кош.
Тан уйиға жонни солғач қилмағай эрди муқим,
Ул уй ичра кўнгул отлуғ зори ҳайронимни кош.
Бўлди чун жону кўнгул бори назар шамъи била,
Қилмағай эрди мунаввар чашми гирёнимни кош,
Чун адам саҳросидин келдим вужуд айвониға,
Бузғай эрди марг селоби ул айвонимни кош.
Чун тузалди ишқ уйи қовғай эди андин равон,
Йўқ кўнгул девонайи расвойи нодонимни кош.
Чун ани ҳам қовмади кўр этса эрди тиғ ила
Кўз деган қон ёш ила олуда домонимни кош.
Чун бу доғи бўлмади, қилмаса эрди жонима
Мунча зебоу малиҳу шўхи жононимни кош.
Чун бу янглиғ бўлди жоно қўйса эрди марҳами,
Гаҳ-гаҳи кўргач кўнгулда доғи ҳижронимни кош.
Ишқ ичинда чора ўлмактур Навоий дема ҳақ,
Рўзи этгай лаъли жонбахш оби ҳайвонимни кош.

335

Лаъли ишқ аҳлидин онча ғорати жон айламиш
Ким, ўлукка жон берур ойинин осон айламиш.
Кўйида атфоли ушшоқ ўлтурур бедор ила
Шаҳ магар шаҳр ичра ит қатлиға фармон айламиш.
Субҳ айшим истамиш ғам шомиға бўлмоқ бадал,
Йўқса невчун юз уза зулфин паришон айламиш.
Ёраб, ул тунни ёрутма меҳр бирла то абад,
Ким, ғариби меҳрибон ёрини меҳмон айламиш.
Аҳли даврон кўнглум ошубин нетиб манъ айлагай
Ким, ани ошуфта бир ошуби даврон айламиш.
Гул киби соч хурдаким ел йиртибон торож этар,
Ғунчакнм ўз нақдини оғзида пинҳон айламиш.
Эй Навоий, демаким бағрим эритмиш ишқ ўти
Ким, они ҳижрон кунининг андуҳи қон айламиш.

336

Ошиқ ўлдум билмадим, ёр ўзгаларга ёр эмиш,
Оллоҳ-оллоҳ, ишқ аро мундоғ балолар бор эмиш.
Қаддиға эл майли бўлғандин кўнгул озурдадур,
Ул алифдин зорларнинг ҳосили озор эмиш.
Элга новак урди, мен ўлдум, эрур бас турфаким,
Жоним этган реш эл бағриға кирган хор эмиш.
Риштаким муҳлик ярам оғзини тикти англадим,
Ким кафан жинси қироғидин сувурған тор эмиш.
Қўйи деворидин оғриғ танға тушкан соядек
Сели ғамдин эмди соя ўрниға девор эмиш.
Жонга таҳвиф айладим тиғи ҳалокидин анинг,
Билмадим бу ишдин ул ўлгунча миннатдор эмиш.
Эй Навоий, хўбларни кўрма осонлиғ била,
Ким, бировким солди кўз узмак кўнгул душвор эмиш.

337

Жавза кўйидин доғи ул чеҳра жамил эрмиш,
Ялдо тунидин доғи ул зулф тавил эрмиш.
Ҳар қатра кўнгул қони жон берди ўлук танға,
Хосиятини сўрдуқ лаълингға қатил эрмиш.
Гулзор аро нилуфар очилди гумон эттим,
Хол ўрниға ул юзда бир нуқтаи нил эрмиш.
Ҳижрон тунн дафъ ўлғач билдимки, юз очибсен,
Ҳуршид вужудиға тонг нури далил эрмиш.
Овора кўнгул истаб жон тандин олур ишқинг
Ул телбагаким итмиш гўё бу кафил эрмиш.
Ойини қаноат тут иззат тилар эрсангким,
Эрмиш тамаъ аҳлидин ҳар кимки залил эрмиш.
Кўнглини Навоийнинг олсанг назар айлаб кўр
Ким, дард ила доғ ичра ҳоли не қабил эрмиш.

338

Бизинг шайдо кўнгул бечора бўлмиш,
Маломат даштида овора бўлмиш.
Анга баским ёғар тош устида тош,
Танида ёра узра ёра бўлмиш.
Урардин дам-бадам хороға бошин,
Сўнгаклар анда пора-пора бўлмиш.
Бало тоғи аро ётқанда бемор
Хазу синжоби хору хора бўлмиш.
Қаро қилди нечукким рўзгорим,
Онинг ҳам хонумони қора бўлмиш.
Қадаҳ хуршиди қониким, ғамидин
Сиришким кавкаби сайёра бўлмиш.
Навоий чорадин кўп дема сўзким,
Ғамингға чорасизлиқ чора бўлмиш.

339

Ҳар кун ақшомға ҳажрингда менга зорлиғ иш,
Кеча тонг отғуча андуҳ ила бедодлиғ иш.
Иш вафо қилмоқ эрур гар қила олсангки, эмас
Эй вафосиз, бу жаҳон ичра жафокорлиғ иш.
Ишқ аро қоч^ма кўнгул хору забунлуғдинким,
Ошиқ ўлғанға забунлуғ бўлуру хорлиғ иш.
Лутфу дилжўлиғ эрур хўб паривашларға,
Эй пари, билки, эмас жавру дилозорлиғ иш.
Тақви аҳлиға билинса эди чарх авзои,
Айлагайлар эди бу дайрда хамморлиғ иш.
Олам аҳли, билингизким, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирннгизга ким, эрур ёрлиғ иш.
Хаста кўнглини Навоийнинг олиб асраки, бор
Сенга дилдорлиғ иш, бизга дилафкорлиғ иш.

340

Дўстлар, кўнглумни васл уммиди беҳол айламиш,
Орзу хайли ҳазин жонимни помол айламиш.
Шоҳ лутфи узрини қўлмоқ эмас мумкинки, шавқ
Ҳушум этмиш зоилу нутқумни ҳам лол айламиш.
Май муносибдур баҳори васл аро кўз ёшининг
Кисватин қондин хазони ҳажрким ол айламиш.
Зулфи ичра бўлғамен пур печу хамлиғ тордек,
Заъфлиқ жисмимниким ҳижрон юки дол айламшш
Ҳар замон ул ён қилур кўнглум ҳавоким, қуш киби
Ҳажр ўқи пайконларин ҳар ён парубол айламиш.
Неча кунлук ҳажри тўфон айлабон ашким суйин
Мени ул дарёда киштибонға тимсол айламиш.
Ҳажрида онсиз тирикликдин уятлиғмен валек
Менда йўқ тақсир ажал бу ишда эҳмол айламиш.
Ул икки лаб ҳажрида майким иложиға ҳаким
Лаъл ила ёқутни маҳлулу сайёл айламиш.
Эй Навоий, ҳажр мушкил бўлса ғам йўқтурки, ҳақ
Шоҳ лутфин буйла мушкулларга ҳаллол айламиш.

341

Бировки дайр сори зоҳир айлади ихлос,
Бурунғи нафъи буким хонақаҳдин ўлди халос.
Халос истасанг андин аён қил ихлосинг,
Ки йўқ кишига халос этмайин аён ихлос.
Авом зоҳиридек қилмағанға зоҳирини,
Муяссар ўлмади ботин иши нечукки ҳавос.
Бировга хос иноят бу йўлда ом ўлди,
Ки ом суврати бирла ўзини айлади хос.
Самоъ важд айла гар бўлмаса муассир эмас,
Ки кулгу боисидур қилса пил ўзин раққос.
Бақо дурин тилабон терга ғарқлиғ не осиғ,
Бу дур топарға фано баҳри ичра бўл ғаввос.
Навоий, айласа қатлинг ҳабиб сен яна ўл,
Ки ишқ тиғи шаҳидиға буйла келди қасос.

342

Ҳусн оятики келди юзунг қиссасида нас,
Тонг йўқ десамки шояндадур ахсан-ул кисас.
Мусҳафни ўртадим дединг ўтлуғ узор ила,
Кўнглум қабул қилди каломинг нечукки нас.
Кўнглум қушини тиғи ғаминг қилди чок-чок,
Билмон кўнгулни қушмудурур эмди, ё қафас.
Лаълинг нигини шарҳидадур гўйиё, фусус,
Ҳар жузвида нишонаи вақф айлади бу фас.
Ўлдумки қатлингга нега ушшоқ бўлди хос,
Тиргузди буки яна мени айладинг аҳас.
Нақди ишқи аро чу азимат тилар кўнгул,
Аввал керакки, бир тараф этсанг бори рухас.

343

Май мени қилди риёйи порсолиғдин халос,
Порсолиқ йўқки, ужбу худнамолиқдин халос.
Хонақаҳ аҳли йўлуқса, мастлиғдин танимон,
Шукрким, бўлдум аларға ошнолиғдин халос.
Ишқ хилват кунжидин чекти мени майхонаға,
Қилди зиндон гўшасида мубталолиқдин халос.
Дайр пири журъасин топмайки, улдур шоҳлиқ,
Дайр аро гар орзу қилсам гадолиқдин халос.
Эй жафогар, бир вафо қилким, иковлон бўлғабиз,
Мен жафо чекмакдину сен бевафолиқдин халос.
Соқиё, ҳажру хумор ичра етибмен жонима,
Бир қадаҳ бирла мени қил бу оролиқдин халос.
Эй Навоий, не наво истаб сени дилдору сен
Гар наво истарсен ўлма бенаволиқдин халос.

344

Катл учун элга чу таъмим ила бердинг танқис,
Ўлгум эрди мени гар қилмасанг эрди тахсис.
Хирси ул шўхнинг эл қатлиға бордур онча,
Ки ажал ҳожат эмас айламак они тахрис.
Ҳажрдин ишқ ўтида топмади кўнглум махлас,
Гарчи ўт бирла бўлур қалбға бермак тахлис.
Ёр ҳажриға даво гулдин эмаским, бермас
Кимсага Юсуф иси қон аро ҳар пора қамис.
Неча билсамки харис ўлди жаҳонда маҳрум,
Бўлмамоқ мумкин эмас ёр висолиға ҳарис.
Қил фано дарси аро ўзни мулаххаски, эмас
Суд кашфида бу маънининг ўқумоқ «Талхис»
Ёрдин айру Навоий ўзига истар ўлум,
Эй ажал, жонинг учун берма анга кўп танқис.

345

Қила олғанча риё аҳлидин этгил эъроз,
Яхшироқ сидқ ила осийки риёлиқ муртоз.
Мужрими содиқ эрур узр била қобили файз,
Мўъжиби зиндиқа бўлмас мутажалли файёз.
Узлукунг салбидин ихлос замимингни кетар
Ким, кетар мусхал ила неча мухолиф имроз.
Бош оқарди, кўз оқардию оқармас кўнглунг,
Тийрасен ҳар неча ким тутти саводингни баёз.
Чек риёзат вале иш ўрнида тутма аниким,
Бу риёзатдурур улким эвази келди риёз.
Барча иш вақтида ҳақ бўлса керактур ғаразннг,
Бу ғараздин чу бўлур дафъ керакмас эъзоз.
Икки бармоқки тутар сиймни миқроз киби,
Фақр торин доғи қатъ этгучидур ул миқроз.
Ҳар не оллингға келур, ҳақдин эрур чун ориз,
Бас таҳаммул қилибон айлама ҳар дам аъроз.
Жаҳл айбини Навоий нетибон яшурғай,
Эл кўзи очуқ эрур, гар ўзи этгай эғмоз.

346

Истасам бўсе лабидин жон тилар жонон эваз,
Кўнгли бирла деса жонон оздурур юз жон эваз.
Лаълин оғзимға ола олмон аёғи ўпмагин,
Топса этмон макс агар жон истаса жонон эваз.
Пойбўси ҳам эмас ҳаддим аёғи туфроғнн
Гар муяссар бўлса жон бермак бўлур осон эваз.
Итларининг хоки пойин ўпгали ҳам розимен,
Гар тилар олдик қарору ҳушу хонумон эваз.
Васли гар бўлса муяссар, юз туман жону жаҳон
Гар берилса ўтруда бўлмоқ эмас имкон эваз.
Соқиё, тут лаълигун май баҳридин заврақ била
Ким эрур бир журъасиға нақду баҳру кон эваз.
Эй Навоий, йшқ таркин айлагил, невчунки мен,
Васл учун жон бердиму бўлди менга ҳижрон эваз.

347

Оразингдур офтоби олам ородин ғараз,
Жон физо нутқингдур анфоси Масиҳодин ғараз.
Очмағаймен кўз мени девона ҳуснунг бўлмаса,
Ҳар пари пайкар жамолиға тамошодин ғараз.
Ўқ тикилсун кўзларимга бўлмаса ўқдек қадинг,
Боғ аро ҳар дам ҳавойи сарви раънодин ғараз.
Шоми ҳажрим зулфи мушкинингдин ўлсун тийрароқ,
Гар эмас кўнглумга зулфунг мушксородин ғараз.
Жон бериб лаълимни истардим ғараз недур дема,
Ким басе зоҳирдурур, жоно, бу савдодин ғараз.
Дарду меҳнат чекмагимдин қасдим анинг кўйидур,
Каъбадур соликка қатъи кўҳу саҳродин ғараз.
Эй Навоий, ёрнинг меҳру вафосин истама,
Қилмаған бўлса кўнгулга зулму бедодинг ғараз.

348

Эй, тилаб лаълинг майидин руҳума осор файз,
Ламъасидин касб этиб кўнглум уйи анвор файз.
Оллоҳ-оллоҳ, не лабу нутқу равон осо экин
Ким, Масиҳо бирла Хизр андин қилур изҳор файз.
Файзларким етти ишқингдин менга, офоқни
Ғарқа айлар файз баҳри, истасам асрор файз.
Бу жазо мункирга бас эрмасмуким, фойиз деди,
Қобили файз эрмас улким, айлагай инкор файз.
Кир ҳаробот ичраким, ҳар журъасидин еткурур
Файзни юз шайхча базм аҳлиға хуммор файз.
Дайр пиридин етар юз файз дер йўқ шайхдин
Ким, мунга етмиш яқин файзу анга пиндор файз.
Эй, Навоий, муғтанамдур пири дайру муғбача
Ким, биридин етмаса, етар биридин бор файз.

349

Гар будур қомати раъно била зебо ораз,
Сарв бўй чекмасу очмас гули раъно ораз.
Ойға гулгуна магар суртти машшотаи чарх,
Ё санга майдин эрур гул киби ҳамро ораз.
Оразим сабзаға ҳар гулшан аро суртармен,
Сенга то сабзаи тар айлади пайдо ораз.
Тоқатим йўқ икки ўт бирла мени ўртагани
Оташин лаъл менга айла аён, ё ораз.
Парда ёпқилки, хатинг айлади беҳол мени,
Менким ўлдум қила олмоққа тамошо ораз.
Оразимни бир аёқ бирла қизорт, эй соқий,
Неча суртай аёғингға мени расво ораз.
Эй Навоий, тиласанг давлати боқий топмоқ,
Олмағнл дайри фано йўлидин асло ораз.

350

Десангки фақр тариқини айлайин мазбут,
Керакки зуҳд риё бирла қилмасанг махлут.
Бу йўлда шарт фанодур агар қадам қўйсанг,
Керак бажой кетурсанг неким эрур машрут.
Кишики зоҳири ошифтадур, замириға боқ,
Басоки маъни эрур поку лафз номарбут.
Кўнгул саҳифасидин рафъ қил хавотирни,
Ки сафҳа зойиъ ўлур чун ҳасин қилур манқут.
Десанг ўзумдин этай ғайр сувратин исқот,
Ўзунгдин айла бурун ўзлугунгни-ўқ масқут.
Фано риёзатида қаддин айлаган чавгон,
Қошинда гўйча йўқтур бу гунбади махрут.
Навоиё, дер эсанг тонгла бўлмайин мақбуз,
Бу кун жаҳон элига ўзни айлагил мабсут.

351

Қилди ботил меҳрдин ҳар неча қилди ёр шарт,
Шарт кўп буздн нединким, айлади бисёр шарт.
Шарт меҳр айлар букун андоқ унутур тонглаким,
Ҳаргиз этмайдур дегайсен ул пари рухсор шарт.
Кўйида ким пойбўси бирла иззат истаса,
Бордур анда айламак туфроғдек ўзни хор шарт.
Айлади шарти вафо лекин қачон бор эътибор,
Мастлиғда ҳар не қилса кофири хунхор шарт.
Ишқ таркида қилиб кўп шарт буздунг, эй кўнгул,
Ишки қилмоқ мумкин эрмас қилмағил зинҳор шарт.
Дайр пири хидматиға, эйки, белни боғладинг,
Билким ушбу боғламоқта бор эди зуннор шарт.
То тирикмен, тарки ишқ этмай дебон шарт айладим,
Шарт қилған айладик бори Навоийвор шарт.

352

Рухсор ила лабингдин этар кўнглум инбисот
Ким, гул чоғию бода эрур мужиби нишот.
Эй ой, сипеҳр арсасида ҳусн сотма кўп,
Шоҳим руҳин унутмаки ҳоли эмас бисот.
Қилманг наззора оғзиға кўпким, топилмағай
Хуршид ичинда заррани кўп айлаб эҳтиёт.
Ул шўх неча ғайр била бўлса мухталит,
Мен ғайри бирла мумкин эмас қилмоқ ихтилот.
Шаҳлар демаки қуллуғума бўлди мунхират,
Гар қулларингнинг ўртасида топсам инхирот.
Қўйма кўнгулнн даҳрнинг эски работиға,
Сойирға чун маҳалли иқомат эмас работ.
Ошифта бўлса назм Навоийға, эй пари,
Девоналар сўзида тамаъ қилма иртибот.

353

Холларинг нуқтасидин тобти зеб ул турфа хат,
Гарчи хат узра бўлур бир нуқтау бўлмас нуқат.
Юз уза хаттин наззора айлагил, гар кўрмадинг,
Эй кўнгул, кун сафҳасида тун саводи бирла хат.
Ҳажр шоми ойни рухсоринг соғинсам қилма анб,
Ким басар ҳисси қаронғу кечада қилди ғалат.
Сарв чун асру бийик, савсан бағоят паст эди,
Қоматинг хайрул-умур ойинидин тобти васат.
Сайли ашким рўди икки бўлди олам мулкини,
Гўйиё олам эрур Бағдоду ашким сайли шат.
Тавсани ҳиммат била қатъ айлагил дашти фано,
Йўқса бу йўлда бўлур юз тавсани гардун сақат.
Эй Навоий, май бати қонин оқиз базм ичраким,
Гар кабоб ўлмас ва лекин элни маст айлар бу бат.

354

Юзунг ойидаким, бош чекти ҳар ёндин муанбар хат,
Гул узра мушкдин килки қазо қилмиш муҳаррар хат.
Жамолинг сафҳасида икки қошинг матлаедурким,
Ёзибдур котиби сунъ они ҳусн аҳли учун сархат.
Гули рухсоринга кўп зеб берди сабзаи хаттинг,
Бағоят хушнамо эрмиш қизил коғазда ахзар хат.
Юзунгнинг теграсида хатмудур ё сунъ паргори,
Қуёшнинг давриға таҳрир учун чекти муқаррар хат.
Хатинг васфида ҳар неким савод этмиш кўнгул андин,
Эрур бир анбарин занжири савдо аҳлиға ҳар хат.
Кўрунур гул киби оразда мушкин хат басе дилкаш,
Варақ гар хўб эмастур хўб эмас ёзмоқ муяссар хат.
Юзунгнинг доғи бирла анжумунгдин не осиғ, эн ой,
Қуёшдек олам узра хуштурур гар хол эрур, гар хат.
Мени махмурлуқ ранжидин озод этсанг, эй соқий,
Ёзарман гарчи илгим титрамакдин келса абтар хат.
Навоий, берма пандим хоса хат бош чекти ул юздин,
Чиқа олмон хатидин ҳар нечукким, чекса дилбар хат.

355

Қилса бўлмас оҳу афғондин мени шайдони забт,
Уйлаким жавру жафодин ул бути зебони забт.
Ҳар дам эл қонин тўкар усрук чиқиб, бедод этиб
Кимдурурким, қилғай ул шўхи қадаҳ паймони забт.
Шўхлуқдин зулм қилмоққа эрур беихтиёр,
Мумкин эрмас қилмоқ ул ҳури малак сиймони забт.
Зулфи занжириға аҳли ишқ кўнглин тортибон,
Яхши қилдинг бир сурук девонаи расвони забт.
Телба кўнглум даштини қилса масоҳат айби йўқ,
Оқил ар Мажнундурур қилғай магар саҳрони забт.
Ғунчалар очилса, ўлганлар тирилса не ажаб
Айлай олмас кулгудин чун лаъли руҳафзони забт.
Забт айлай олмас аҳли ишқ кўнгли кишварин
Хусравиким, айлай олғай сарбасар дунёни забт.
Ашк мавжин манъ этарсиз менда ҳам йўқ ихтиёр
Ким, қилибтур хоса чайғалған замон дарёни забт.
Давр эли зулмин хаёл этмак била бўлдум ҳалок,
Тинди улким, қилди бир васвос ила савдони забт.
Дайр пири бандасидурменки, нофиз ҳукм ила
Айламиш юз минг жуҳуду габр ила тарсони забт.
Эй Навоий, сен доғи девонасен, кўнглунг доғи,
Гар сени забт этсалар, ким айлай олған они забт.

356

Не нутқи дилкаш эрур, ваҳ, не дилрабо алфоз,
Масиҳ нутқида йўқ бўйла жонфизо алфоз.
Эрур хужаста сўзунг файз мавжининг тенгизи,
Тенгизда ҳар сариғи дурри бебаҳо алфоз.
Сўзунгда пири хирад топмайин ғалат аҳком,
Тилингга саҳв ила ҳам ўтмайин хато алфоз.
Санга надим ўлубон Жабраил ким кетуруб,
Бир ошно қошидин барча ошно алфоз.
Сипеҳр жавфида дарё вужудинг ичра сўзунг,
Бу баҳр ичинда бу жавоҳир сўзунг аро алфоз.
Сўзунгда лафзинг эшитгач араб фасиҳлари,
Бириси қилмади сўз дерга ибтидо алфоз.
Навоий айлади наътингни, вирд бўлса не тонг,
Анга каломи равонбахшу мунтаҳо алфоз.

357

Лабингдин бўлди бу маҳжур маҳзуз,
Анингдекким, шакардин мўр маҳзуз.
Сўзунгдин топса хат кўнглум ажаб йўқ,
Ки шарбатдин бўлур ранжур маҳзуз.
Эмас баҳринг куюк кўнглум иложи,
Ки бўлмас шўъладин маҳрур маҳзуз.
Сочингдин оразинг кўргузки, айлар
Қаронғу тунда айлар нур маҳзуз.
Лабингға жон фидоким, қилди жоннн
Бу ақшом асру номакдур маҳзуз.
Хумор ўлтурди, соқий, тут қадаҳким,
Май ўлмай бўлмади маҳмур маҳзуз.
Навоий кўнглини буздунг, қил эмди,
Этиб васлинг била маъмур маҳзуз.

358

Меҳр ила гар келди чарх айвони рифъатдин манеъ
Жом қўйған дайр тоқин англағил андин рафеъ.
Дайр жаннатдур, гар анда жилвагар ҳар муғбача,
Шакл зоҳир айлар анда ҳуру ғилмондин бадеъ.
Соқиё, чун давр аро солдинг ҳилоли жомни,
Билким, ул сайр ичра бор ўзга кавокибдин сареъ.
Гар чиқиб масжиддин ўлдум бут қошида ғам емон,
Шояд ул журмумға ушбу тоатим бўлғай шафеъ.
Менки дайр ўлди менга тақвию тоат буқъаси,
Ўлганимда куфри гўристонин айлаб мен бақеъ.
Бўлди соқийнинг гули рухсори гул-гул бодадин,
Тут ғаниматким, йигитлик фаслидур фасли рабеъ.
Хонақаҳдинким, Навоийдек борур майхонаға,
Анда-ўқ қўйдик риёу ужбдек феъли шанеъ.

359

Иззат тамаъ ким айласа тарк этмайин тамаъ,
Ул ҳорлиққа мужиб эрур, азза ман қанаъ.
Туҳми тамаъ ки хорлиқ ўлмиш анинг бари,
Сен буйла хор тухмин экиб қилмагил тамаъ.
Нафсинг ҳалокин истау топсанг ани ҳалок,
Зинҳор мотам аҳли киби қилмағил жазаъ.
Невчунки то тирикдудур ул золими лаин,
Кўнглунггадур ҳалокату жонингғадур важаъ.
Руҳунгға сиҳҳат ўлса малойик ўлур сипоҳ,
Нафсингға қувват ўлса, шаётин бўлур табаъ.
Тарк этма узру ажзға кўнглунгни солса фисқ,
Қўйғил риёю ужбға гар бош чекар вараъ.
Жоҳ аҳли, фақр ичра Навоийға иқтидо,
Айлангки, бу тариқа анга келди мухтараъ.

360

Қизил кўнглак енгин оразға ёпсанг важҳи йўқ воқеъ,
Қуёш олинда кўрмайдур киши гулгун булут монеъ.
Юзидек мумкин эрмас, эй мусаввир, чекма заҳматким,
Қуёш журмин қўшуб ҳал айласанг ранг ўлғуси зойеъ.
Лаби ҳам ўртади жоним, ҳам аччиғ сўз деди, яъни,
Чучуклуктин иситқанға ачиғ шарбат эрур нофеъ.
Юзин очса неча қилсам назар оғзини кўрмасмен,
Назарға гарчи келмас зарра хуршид ўлмайин толеъ.
Жамол очқан сайи мажнунлуғум ошса ажаб эрмас,
Парининг жилваси савдоға ҳаргиз бўлмади дофеъ.
Лабинг жонимға қилса майл, дардинг хаста кўнглумга,
Тонг эрмастур нединким, айлар ашё аслиға рожеъ.
Кўзунг фикри била тан хилватида нотавон кўнглум,
Риёзат айнидиндур кунда бир бодом ила қонеъ.
Фано йўлиға ўзлуктин шуруъ этганга тор ўлди,
Гар ўлса ҳодийи тавфиқ очуқдур беҳад ул шореъ.
Навоий дайр аро гар бутпарасту маст эса тонг йўқ,
Не қилса пири дайр, ул ҳам қилур чунким эрур тобеъ.

361

Қилди уқор ўтоғасин ул қотили шижоъ,
Хуршид оразиға ҳамоно хати шиоъ.
Ул минмайин ҳануз таковарға, войким,
Мендин қарору сабру кўнгул қилдилар видоъ.
Майдонға чопти тавсанин ул навъким дегил,
Ким чарх шахсувори била қилғуси низоъ.
Юз фитна солди ғайри муқаррарки, айламиш
Бедоду зулм таврида юз навъ ихтироъ.
Жонни дедим отти оёғиға нисор этай,
Лек эрмас эрди кўзга кўрунгунча бу матоъ.
Саркашлик этма шўъладек ўртарга элниким,
Асру бот инҳитот топар андоқ иртифоъ.
Боштин, Навоиё, чиқор ўзлук хаёлини,
Гар сарзаниш била дер эсанг кўрмайин судоъ.

362

Лабларингдин ҳар нафас жонни тилармен мунтафиъ,
Мунқатиъ бўлмай нафас бўлмас умидим мунқатиъ.
Кўз юмуб очқунча, ваҳ, юз қатл қилмоқ йўқ эди,
Бўйла санъатларға маҳвашларда сенсен мухтариъ.
Кўктадур оҳим қуруғ тандин этиб ўтлуқ кўнгул,
Шўъла-дафъ ўлмай, ўтундин дуд бўлмас муртафиъ.
Ишқу дарду шавқ кўнглум ичрадурлар, оҳким,
То не қилғайлар бўлуб мундоқ балолар мужтамиъ.
Ишқ эли ғавғосидин дардим десам мафҳум эмас,
Хоссаким улким анга дермен худ ўлмас мустамиъ.
Истасанг дайри фано сириға топмоқ иттилоъ,
Мастлиғдин бўлмағил даврон ишига мутталиъ.
Эй Навоий, қил фано илмини яхши касбким,
Айлагайсен дафъ, агар тақво буюрса мубтадиъ.

363

Кўруб оразинг йиғласам йўқ бадиъ,
Келур сайл бўлғанда фасли рабиъ.
Неча ишқ аро бор эсам тангдил,
Эрур ул уй икки жаҳондин васиъ.
Гумон қилма ишқ элини хоксор,
Ки ҳимматларидур фалакдин рафиъ.
Дамим ўти кўкка чиқар ўйла тез,
Ки барқ инмагай ерга андоқ сариъ.
Юзунг оллида гул хадисни демон,
Хуш эрмас латиф элга лафзи шаниъ.
Агар зуҳд эди журмум, эй пнри дайр,
Не ғам бўлса журмумға лутфунг шафиъ.
Навоий, агар ёр эрур базлагўй,
Бадиъ элдин эрмас бадойиъ бадиъ.

364

Ҳажр ўтидин шом агар мендек эмас беҳоб шамъ,
Риштаи жониға невчун солди печу тоб шамъ.
Бир қуёш ҳажрида гар куймас, недин бас мен киби
Қавкаби ашкин тўкар андоқки дурри ноб шамъ.
Маҳвашимдек демаким бўлмиш либоси лаългун,
Мен киби қон ёшдин ўлди ғарқаи хуноб шамъ.
Кечаики тийра кулбамни ёрутғай ул қуёш,
Тонг эмас анжумдек ўлса ул кеча ноёб шамъ.
Ғам туни ул ой хаёлидин бузуғ кўнглум ёрур,
Гўшаи вайронға басдур партави маҳтоб шамъ.
Тийра шоминг файз нуридин десангким ёруғай,
Тутқил ул янглиғки тутмиш гўшаи меҳроб шамъ.
Эй Навоий, ул қуёш қўйғач шабистонимға юз,
Рашкдин сиймоб ашкидек бўлуб сиймоб шамъ.

365

Ул қуёштин топти бу оқшом бизинг кошона шамъ,
Қилмасун бу уйни дудидин қаронқу ёна шамъ.
Банд аёғида лагандин, бошида соч дудидин,
Ул пари ҳажринда мендекдур магар девона шамъ.
Иўл шабистон ичра топмас ҳар кеча келтурмаса,
Ул қуёш девони ҳуснидин неча парвона шамъ.
Иста гоҳи бизни доғи, эй маҳи хиргаҳнишин
Ким, бўлур фонус аро парвонаға ҳамхона шамъ.
Нола қилмас тил чекиб ким уйқу истаб, ёрға
Саргузаштидин кеча дер гўйиё афсона шамъ.
Нетти бир тун ёруса сендин йиқилған кулбамиз,
Чун топар ой партавидин доимо вайрона шамъ.
Тонг эмастур ҳар бири гар бўлса дурри шаб чароғ,
Оразинг ҳажрида тўкса ашкидин ҳар дона шамъ.
Бу шабистон ичра келди фарқиға тиғ узра тиғ,
Боши узра чунки қўйди тожи зар шоҳона шамъ.
Эй Навоий, ўртагил жону кўнгул парвонасин
Ким, бу оқшом оразидин айлади жонона шамъ.

366

Торттим ранжи хумор айлаб майи аҳмар тамаъ,
Ул кишидекким қозар тоғ айлабон гавҳар тамаъ.
Лола жоми дурдидек ҳам даст берса яхшидур,
Даврдин гар айлай олмон лолагун соғар тамаъ.
Соқиё, жоми лабингдин эл тамаъ қилғанда нўш,
Бизга ғамзангдин эрур бир жон ситон наштар тамаъ.
Қатлима андин қила олмон тамаъ, бер заҳри чашм,
Мен киму лаъли лабидин айламак шаккар тамаъ.
Десангизким бўлмағайсиз мен киби девонаваш,
Одамилар ичра қилманг бир пари пайкар тамаъ.
Пийр дайр оллида қўйдум нақд жон, эй муғбача
Ким манга бор эрди сендин лаъли жонпарвар тамаъ.
Истадим васлу вафо деди, Навоий қилмағил
Бу тамаъ, қил гар қилурсен мундин ўзга ҳар тамаъ.

367

Истамассен хотири ушшоқ ҳайронингни жамъ,
Нўқса невчун қилмадинг зулфи паришонингни жамъ.
Ишқинг ўтиға кўнгул ичра дедим таскин берай,
Буки қилдим зори жисмим ичра пайконингни жамъ.
Асрамоққа ер икки кўздин муносиб топмадим,
Оритиб кўздинки қилдим гарди майдонингни жамъ.
Яхши бординг, эй кўнгул, қилсанг худ эттинг таънидин
Итларингга берсалар кош айлабон қонингни жамъ.
Гар табассум вақтида кўрсанг лабин, эй боғбон,
Елга бергайсен қилиб гулбарги хандонингни жамъ.
Ул пари мажнунлариға садъяк ўлғай, эй қуёш,
Чунки қилсанг зарраи беҳадду поёнингни жамъ.
Эй Навоий, назминг эл кўнглин паришон айлади,
Қилдинг эл кўнгли учун гўёки девонингни жамъ.

368

Зиҳи буроқинг изидин қамар узорида доғ,
Муайян икки қароғингға сурмани мазоғ.
Чу ёрутуб юзунг оли фалак шабистонин,
Уётидин учуруб ҳар тараф нужум чароғ.
Шамъким сочибон зулф анбарафшонинг,
Бўлуб савомиъ қудси элига атри димоғ.
Ўтуб чу қадду узоринг сипеҳри аҳзардин,
Бу навъ сарв ила гул топмайин яна ул боғ.
Улусқа зулмати куфр ичра изтироб эрди,
Юзунг қуёш фуруғидин ўлди мунча фароғ.
Китобинг ўзга кутубларки бордурур аблағ,
Балоғатингға муносиб ҳақ айламиш иблоғ.
Бу баски айни иноят била кўзунг тушса,
Тамуғ ўтиға Навоийни судраб элтур чоғ.

369

Гарчи йўқтур лолазори ашкима пайдо қароғ,
Дудаи оҳим била қўймоқ бўлур бориға доғ.
Гуллар ўлмиш оташин то ўтлуғ оҳим тортибон,
Айламишмен оразинг ҳижронидин гулгашт боғ.
Зулф аро ул ораз узра зарварақ ҳар ён эрур,
Шом андоқким ёқилғай сувда ҳар жониб чароғ.
Ошиқ ўлдум ул малаксиймо пари рухсориға,
Уйлаким ўт шўъласидин элга гарм ўлғай димоғ.
Ғамдурур кўнглумда ул ширин санамни кўргали,
Тоғ аро Фарҳод ўлур, ким кўрди Фарҳод ичра тоғ.
Давр ранжидин десангким лаҳзаи соғ ўлғасен,
Давр аёғи ичмагидин бўлмағил бир лаҳза соғ.
Эн Навоий, чун кўнгул бир дам очилмас бодасиз,
Истасанг ул ўтни равшан дам-бадам қуйгил бу ёғ.

370

Оҳ ўти бирла юзунг ҳажрида қилсам гашти боғ,
Лола янглиғ ўртагай ҳар бир шарар гулларга доғ.
Кўргач ул оразни йиғлармен тушуб мағзимға жўш,
Уйлаким, гулдин яшарғай кўз қизиғ бўлгач димоғ.
Юзгаким санчиб бинафша истадинг ҳуснунгға зеб,
Гўйи ул гугурт бирла равшан айларсен чароғ.
Доғу қонлиғ чок-чок ўлған кўнгулдадур ғаминг,
Лола тоғ узра бўлур, ким лола узра кўрди тоғ.
Икки гавҳарким баногушунгдадур анжум киби,
Ҳусн аро ойдек юзунг оллида тутмишлар қулоғ.
Бодадин бир дам фароғат истама, гар истасанг
Давр аҳли меҳнатидин топқасен бир дам фароғ.
Ёр аёғин сувға чун солди кўзум тўлди сиришк,
Эй Навоий, буйла болиққа керак мундоқ булоғ.

371

Заиф жисмим аро бир-бирининг устига доғ,
Қуруғ йиғоч узадур ёфроғ устида ёфроғ.
Эвурса ҳар сари тонг йўқ юзнни оҳимдин,
Ки чайқалур ел агар асру тунд бўлса чароғ.
Чаманға ғамзада кўнглумни чекма, эй булбул,
Ки келди чуғзға вайрона кунжи гўшаи боғ.
Ёрам фатиласи захмимни куйдирур ҳар дам,
Магарки қон анга хосият ичра бўлмиш ёғ.
Керакки қўймаса бир дам пиёлани қўлидин,
Замони ул ки тилар бу замона ичра фароғ.
Етишти бурниға офатки тутти бурнини эл,
Ёруғлуғи била чун шамъ бўлди кунда димоғ.
Хаёлинг этти Навоий бошида манзилгаҳ,
Нединкн бир тепада жори эрди икки булоғ.

372

Баски қўйдунг кўксума кўнглумни олған чоғ доғ,
Жисмим ўлмиш хирқам ул янглиғки майдин доғ-доғ.
Демаким не доғдур кўнглумдаким, ўтлуғ кўзунг,
Қўйди анда кўргузуб юз лоба бирла лоғ доғ.
Доғлар қўйдум чу масту ошиқ ўлдум нечаким,
Ўзни асраб қўймас эрди бор эканда соғ доғ.
Арғувони тўн била то жилва қилдинг, ваҳки, бор
Хасратингдин арғувони шоҳиға яфроғ доғ.
Солғали ўт бағриму кўнглумга ҳажринг, бор ишим.
Тортмоқ кўнглумдин оҳу бағрима қўймоғ доғ.
Гўйиё Фарҳоддек ҳамроз учун барқ ўтидин,
Лола эрмас бағриға ҳар сари қўймиш тоғ доғ.
Эй Навоий, тўкма ўтлуғ кўнглунг узра ашкким,
Ўртанур кўкрак куяр ҳолатда қўйсанг ёғ доғ.

373

Заҳри ҳижронинг чу айшим жомини қилди ачиғ,
Нўши васлинг элга етганда менга йўқтур исиғ.
Тош ёғдурғандин атфол ўлмадим, ўлтурди ҳажр
Ким суубатда булар андоғ эмас эрди қотиғ.
Ашк аро ўлдум, йиғиштур эмди зулфунг шастини
Ким су узра келгуси дарё аро ўлган балиғ.
Қатра-қатра қон ёшимдин чеҳрам ўлмиш уйлаким,
Тим-тим этгайлар қизил коғазниким, бўлғай сариғ.
Юзда ҳажрингдинки тирноғ ўрни хатлар эрди қон,
Бир-бирига ашкдин су очибон қилдим ариғ.
Олғали дунё арусин, эйки сочтинг нақди жисм,
Умр сотиб марг олмоғ анга бу сотиғ-олиғ.
Истарам лаълиға қилғаймен чучук жоним фидо,
Эй Навоий, анга дермен келмагай ногаҳ ачиғ.

374

Ончаким ул ғамза сурди кўргузуб бедод тиғ,
Сурмас элга қатли ом ўлғанда юз жаллод тиғ.
Шўълалиқ кўнглум аро кўр ханжари ишқингни ким,
Бўйла оташкорлиқ қилмайдурур ҳаддод тиғ.
Қатл этиб кунд ўлмади, ваҳ, не итикдур тийғи ишқ,
Ким анинг қошида нарм оҳанча йўқ пўлод тиғ.
Мен мену кўҳи ғамимким тоғ тийғи басдурур,
Ғам сипоҳи ҳарбиға истар эса Фарҳод тиғ.
Тиғи ишқинг олам аҳлин ўлтуруб кунд ўлмади,
Ҳеч қотил олам ичра бўйла бермас ёд тиғ.
Тийғи ғамзангға ажал суйи магар бермиш қазо,
Ким ясай олмас итик ул навъ ҳеч устод тиғ.
Шасти зулфунг бирла баҳри ашк аро тутқоч мени,
Кесма бошимким, балиққа сурмади сайёд тиғ.
Йўқ бу гулшан ичра имкони фароғат бўйлаким,
Баргидин ҳар ён чекибдур савсани озод тиғ.
Эй Навоий, бўғзунга ҳайвон суйидин яхшироқ
Гар сурар қатл этгали ул сарв ҳуризод тиғ.

375

Кўзунгки куфр ила юз динға солди вайронлиғ,
Худой учун тий они, йўқмудур мусулмонлиғ.
Қадингки жилва уза жилва кўргузур ҳар дам,
Ажаб эмас анга ҳайронлиғ уза ҳайронлиғ.
Лабингни сўрсам эмас тонгки тўкти қонимни,
Сўрарлар оники бўлғай биров била қонлиғ.
Демишсен ўлтурайин ишқ аҳлин айлаб жамъ,
Магар билибсен алар ичра кўп паришонлиғ.
Не ҳукм айлар эсанг ҳусн мулкидаким,
Сенга мусаллам эрур хўбларға султонлнғ.
Жунунни тарк этибон оқил ўл деди зоҳид,
Бўлур эмиш бани одамға мунча нодонлиғ.
Дединг, Навоий агар васл топса ўлтурайин,
Фироқинг ичра гумон айладинг ани жонлиғ.

376

Парини ким деса ул меҳри ховари янглиғ,
Эрур нечукки, дегайлар девни пари янглиғ.
Бошимки ҳажр йўлида фалакдек айланди,
Кўзум ёши эрур ул чархи ахтари янглиғ.
Фироқ шўъласида пора-пора бағрим эрур,
Демай кабобки ул ўтнинг ахсари янглиғ.
Кўзунг фусунгар, анинг ўти оташин лаълинг,
Лабингда хол итиг ўт узра анбари янглиғ.
Жунун элн шаҳимен, тоғ авжи тахтимдек,
Қуш ошиёнлари бошимнинг афсари янглиғ.
Ғанимат англа вафо булбулунгға, эй гулким,
Хазон ели етишур ҳажри сарсари янглиғ.
Навоий, ўзга шаҳу ўзга кишвар этма ҳавас,
Ки топмағунг шаҳи Ғозий била Ҳирий янглиғ.

377

Тоғ ошиқлиқ юкидин хам бўлурға йўқ хилоф,
Кўрки не навъ ўлди хам чун қолди ишқ оллинда Қоф.
Ишқ дашти мўридин айлар хазимат аждаҳо,
Аждаҳо бирла нечукким, мўр эта олмас масоф.
Ёр тутар қотиғ кўнгулга ишқ ўтининг учқуни,
Барқ тийғи тоғини ул навъ ким айлар шигоф.
Улки дўзах ўтидин ишқ аҳлини тахвиф этар,
Ишқ ўтин чун кўрмамиш тутмоқ бўлур ани маоф.
Ишқ тийғиким, кўрунмай санчилур эл жониға,
Хўблар мужгонидин гўё анга келди ғилоф.
Эйки ошиқсен бировга келса ҳар дам юз бало,
Шукрдин ўзга не сўзким айтсанг бордур газоф.
Эй Навоий, бермайин жон ишқдин дам урмаким,
Ҳар неким дер ўлмайин ошиққадур ул барча лоф.

378

Ғамзадин кўп тийғ урдунг айлабон кўксум шигоф,
Панжа янглиғ тийғ учун гўёки қилдинг бир ғилоф.
Не ажаб тийғинг бало рухсориға миръот эса
Ким, кўрунур сувда юз акси қачонким бўлди соф.
Ваҳ, не қотиллардурур саф-саф итик мужгониким,
Ҳар юмуб очқунча кўз зоҳир қилурлар бир масоф.
Ошиқу Мажнунлуғум журмиға ўлтурдунг мени,
Гарчи бор эл оллида Мажнун била ошиқ маоф.
Ишқ водисинки осон деб эмишсен, эй кўнгул,
Сен азимат қилки, мен ажзимға қилдим эътироф.
Улмайин ишқ ичра ким лоф урса бозар қилмағил,
Гар десаки тарки лоф эттим эрур ул доғи лоф.
Эй Навоий, зулфу қаддин гар демишсен мушк бид,
Ёр авф этсунки, айтибсен хато бирла хилоф.

379

Оразинг хуршиди келди ахтари буржи шараф,
Даврида хат шоми мушк осо юз урмиш ҳар тараф.
Доғима отқан ўқунг гар тегмаса жисмимдадур,
Ўқни банд айларгадур туфроқ уза қўйған ҳадаф.
Улки юб кетмас қўлидин баски ноҳақ тўкти қон,
Ваҳ, не ҳожатким хино бирла яна ранг этса каф.
Гар ота Юсуф, она бўлса Зулайхо филмасал,
Мумкин эрмас ким ҳабибим сен киби келмак халаф.
Кимдур, эй гулрух маъни ҳусни савтунг жанбида,
Янги ой бирла қуёш жирмидин ўлса чангу даф.
Эй фано кўйига озим чун таваккул бўлди рост,
Ҳар неча бу йўл махуф ўлса қадам ур ло тахаф.
Гар талаф бўлди Навоий умри ишқ ичра не ғам,
Шукр боре бўлмади зуҳду риё ичра талаф.

380

Бода хуштур гар ҳарифим бўлса бир ёри зариф,
Май ҳарифн гар зариф эрмас анга эрмас ҳариф.
Ул сифат зотинг тенг латофат айнидин жонбахшдур
Ким, ҳамоно они мазҳар қилди исми-л-латиф.
Заъфдин гар дарди ишқингдин шикоят айладим,
Ишқ шаръи ичра эрмас мўътабар қулли заиф.
Хоки пойингни малойик қилдилар тожи шараф,
Оллоҳ-оллоҳ, ким кўрубтур сен киби зоти шариф.
Заъфим андоқдурки, дам урсам эрур бими ҳалок,
Не учунким ул тахаррукдур менга беҳад аниф.
Давр ранжидин тилармен майға тушмак уйлаким,
Майға тушган қил киби ғарқ ўлса бу жисми наҳиф.
Эй Навоий, қилғали табъ аҳли жинси шеър назм,
Назминг ўлди барчасиға қофия, балким радиф.

381

Новакинг токим эрур куйган кўнгулга мўътакиф,
Ўртаган ё сабт қилған доғ аро ўлмиш алиф.
Ёшурун кофур кўзунгдин қасд айлар, ваҳ, не суд,
Хийла айлаб шева меҳроб ичра бўлмоқ мўътакиф.
Деб эмишсен ўлтурай ким деса ошиқмен сенга,
Тийғ сургилким мен ўз журмумға бўлдум мўътариф.
Эгри боқмоқ бирла ул кўз қатл этар ушшоқни,
Гўйиё беморлиғ этмиш мизожин мунҳариф.
Ёр васлин истаган қилсун ибодат демаким,
Мунда бир мақсуд эрур лекин ривоят мухталиф.
Шайх айтур пир каромотини ҳар дам ўзга навъ,
Гўйиё найсон бўлур ғолиб киши бўлса ҳариф.
Маркабу ишқу фано мендек, Навоий, зинҳор
Қил инон азмини сен майхона сари мунъатиф.

382

Қотил кўзунг атрофида мужгон чекибдур уйла саф
Ким, қатл этар ҳангомада қилғай ҳужум эл ҳар тараф.
Ой, кун ота бирла она фарзанди сен бўлсанг не тонг,
Ким сен саминдурсен валек ул икки андоқким садаф.
Ғам зулматида истаю лаъли лабинг ўлдум валек
Ҳайвон суйи топсам не ғам гар бўлса ҳам умрум талаф.
Васлингға муҳлик ҳажридин дедим мушарраф бўлғамен,
Лекин сенинг ишқинг аро ўлсам эрур ул ҳам шараф.
Жон нақдини овучлабон келмиш эдим васлинг тилай,
Муҳлик фироқ ул нақдни олди уруб илгимга каф.
Гар бесабрлиқ айнидин наргис кўзунгдин лоф урар,
Аҳли назар англарким ул ҳам кўр эрур, ҳам бадалаф.
Эй мутриби зуҳра жабин, бу нағмаким чектинг ҳазин,
Камдур жаложил гар нужум ўлса сенга хуршид даф.
Бўлмас ниқоб очсанг дағи чун ҳалл сирри лав кашаф,
Толибға авло айламак таҳсил ганжи манъараф.
Ул новак афкан қилмаса кўксин Навоийнинг нишон,
Тонг йўқ чу айлабтур анга хуршидни гардун ҳадаф.

383

Чок кўнглумнн олиб дардини қилдинг тазъиф,
Мени бедилға ани бермас эсанг қил тансиф.
Куфри зулфини қўюб ким деса, исломға кир,
Бордур ислом элини куфрға қилмоқ таклиф.
Юзунг оллида қуёш васфини қилмолиғ эрур,
Шамъ нурини қуёш оллида қилмоқ таъриф.
Ҳусн синфида юзунг васфида мингдин бир эмас,
Ошиқинг юз минг эса ҳар бирига минг тазъиф.
Дарду ранжинг била борини қилибмен мамлу,
Ўқларинг захмики, кўнглум аро солмиш тажвиф.
Ҳажр ўти ичра менга ишқ берибтур варзиш,
Воизо, дўзах ўтидин яна қилма тахвиф.
Неча масжидда Навоийни тиларсен, эй шайх,
Тиласанг ани, кетур майкада сари ташриф.

384

Базм аро гар йўқ май била даф,
Ҳам ёмон эрмас ун била каф.
Соқийи гулрух, бода кетур
Ким, менга ҳаддин ошти шааф.
Давр ила дайрда май чекали,
Чекмак неча масжид аро саф.
Бодаға берсам жон нақди,
Бўлмоқ учундур нақди талаф.
Кел бериким йўқ сенга вубол,
Лекин эрур кўп бизга шараф.
Шайх риёйи фоний эмас,
Ул тараф ўлсун, ё бу тараф.
Ўқунг учун хаста Навоий
Кўзи қаросин қилди ҳадаф.

385

Тонг йўқ урмоқ юз бу саргардони маҳзун ҳар тараф,
Не ажаб урса қуюндек пўя Мажнун ҳар тараф.
Кўзларим боғи гулистон бўлмйш ул юз шавқидин,
Барги гуллардур сочилган ашки гулгун ҳар тараф.
Дашт аро Мажнунмен аммо тоғ аро Фарҳод эдим,
Тоғлар дардим юкидин бўлди ҳомун ҳар тараф.
Ақлу ҳушум кишвари, гар бўлса вайрои, йўқ ажаб,
Кўз ёшимдин ким оқар андоқки Жайхун ҳар тараф.
Ҳажр шоми анжум эрмастурки оҳим ўтидин,
Қатра терлардурки зоҳир қилди гардун ҳар тараф.
Эй хушо, муғ дайриким дин нақди торож эткали,
Зоҳир этгай жилва бир тарсои мавзун ҳар тараф.
Кўйига топмас Навоий йўл рақиби таънидин,
Гўйиё ул ит ҳурубдур айлаб афсун ҳар тараф.

386

Гар танимда зоҳир ўлмиш доғи ҳижрон ҳар тараф,
Жонда худ юз анча бордур доғи пинҳон ҳар тараф.
Ишқ саҳросида менмен сойир андоқким қуюн,
Дема саргардон кезар Мажнуни ҳайрон ҳар тараф.
Кўйига пинҳон бориб жисмим не янглиғ ёшурай
Ким, қаён борсам яралардин борур қон ҳар тараф.
Кўнглум ичра тушти бир хори хасак, яъни кўнгул,
Токи андин чиққали бир нўги пайкон ҳар тараф.
Ҳиндуидур бул ажаб нози магар юз даврида,
Ҳинд эли аҳли тамошо хайли мужгон ҳар тараф.
Тоза бўлсун ул баҳори ҳуснким, онсиз кўзум
Дурфишон ўлмиш нечукким, абри найсон ҳар тараф.
Ҳар тараф олам аро юз фитна тушти, раҳм этиб,
Тавсанингни солмағил қилғанда жавлон ҳар тараф.
Дайр ичинда нетти тиргузсанг мени, эй муғбача,
Жоми даврунгдин томар чун обиҳайвон ҳар тараф.
Чун Навоийдек ҳавойи бўлдум ул ой ҳажридин,
Не ажаб елдек юз урсам тортиб афғон ҳар тараф.

387

Жоним ичра заъфдур юзлангали жонимға заъф,
Бўлмасун жононима заъф ўлса, ўлсун жонға заъф.
Оразида тобу йўқ оғзида кулгу, гўйиё
Меҳри тобидин эрур ул ғунчаи хандонға заъф.
Эврурулда бошида заъф айладнм гўё асар,
Қилди онинг заъфидин бу зори саргардонға заъф.
Ҳайратим заъфиға мундоқ айламиш беҳуд мени,
Заъфиға ҳайрон қолиб бўлмиш мени ҳайронға заъф.
Бистари гулгун уза ул навъ узалмиш заъфдин,
Ким узори узра бўлса наргиси фаттонға заъф.
Соқиё, бир журъа бирла қувватимға боис ўл,
Ким басе ғолибдурур бу хастаи ҳижронға заъф.
Эй Навоий, ёр заъфи бузди кўнглум уйлаким,
Мамлакат бўлғай хароб ўлған замон султонға заъф.

388

Жаҳон золи ҳам макр этар, ҳам нифоқ,
Ани тўрт мазҳабда қил уч талоқ.
Нечук дейки рухсоридин олма кўз
Ки, мен айтмонким анинг сари боқ.
Санинг сўнгунгга ёймиш оқ сочини,
Эмасдур юзи меҳр юзидин оқ.
Қоши узра қавси қузаҳ вўсмаси
Вафо рангидин келди, албатта, тоқ.
Десанг қолғай обод диннинг уйи,
Бу бедин била бўлмағил ҳамвисоқ.
Тажарруд тариқини бил муғтанам,
Тақайюд ғалвасидин ўлғил йироқ.
Навоий, ўзунгни қил ул навъ фард,
Ки ўзлукнн ҳам сол ўзунгдин қироқ.

389

Сипеҳр боғин нужум варди қилди ул навъким ҳаварнақ,
Юзидин ул шамъ анжуман ичра солди юз минг сафого равнақ.
Қамар масаллик шабистонимизни андоқ ёрутти гўё,
Ки чарх боғи қуёштин андоқ мунаввар ўлмайдур эрди мутлақ.
Узори меҳриға турраи шомини ҳар тарафдин қилиб мутарро,
Бу турфаким меҳр чашмасидин зақан ҳубобнн осиб муаллақ.
Хиром вақтида суръатидин юзики терлаб бўлуб биайниҳ,
Гул узра шабнам, йўқ эрса хуршид уза сочилған сиғор зибақ.
Тилида ўн лоба бўлса музмар юз ҳусну лутф мудғам,
Жўзида юз ғамза бўлса мамлу, қадиға минг нозу жилва мулсақ,
Ўнг илигида бир сафина, лекин бу хаста ашъоридин муҳалло,
Сўнг илгида шиша ичра май, лек лаълидек мураввақ.
Бу мушкул ила кирди кулбам ичра ёнимға келдию тутти маскан,
Ҳасад ўтидин яқин эдиким эриб тўкулгай сипеҳри азрақ.
Не хуш қолди менга, не тоқат, не сабр қолди менга, не ором,
Чу кўрди ўлгум, кулуб тўла қилди бода дарёси ичра заврақ.
Ичиб менга доғи тутти чун беҳуд эрдим оғзимға қуйди ани,
Ўлуб эсам ҳам тирилсам ул дам яқин жоним эрур менинг ҳақ.
Менгаки ишқ ичра буйла ком ўлса таркин этмак эрурму мумкин,
Нечукки таклиф қилсалар лода шайх бирла фақиҳи аҳмақ.
Навоиё, ишқ таркин этма, қадаҳни ҳам қўйма иликдин,
Ки даҳр муҳитида мундин ўзга эрур не қилсанг хатойи мутлақ.

390

Мени айлабтурур бир қотили паймоншикан ошиқ,
Ки тиғи зулмидин ўлмиш менингдек юз туман ошиқ.
Сўрарким, ошиқим сенму, муқир бўлсам ҳалок айлар,
Эрур бу турфаким ёлғон дей олмонким, эман ошиқ.
Агар ишқ этги вайрон хонумоним пок эмас невчун,
Ки чун озим фано кўйигадур, найлар ватан ошиқ.
Гар ўлсанг ишқ тоғи тиғи захмидин яланг ғам йўқ,
Ки бас ҳам лолалардин айласа қонлиғ кафан ошиқ.
Қазиб ғам тоғи тош остида ўлмак не эди мендек,
Гар эрмас эрди бир ширин санамға кўҳикан ошиқ.
Висол имкон эмас то бўлса ўзлуктин сари мўе,
Бас ўлғай фарзким қилғай фано таврини фан ошиқ.
Навоий, шодсенким, ўлтурур ушшоқин, аммо кўр,
Ки сендекларни дерму боре ул сиймин бадан ошиқ.

391

Бир қатла бўлса эрди ул гулъузор ошиқ,
Бўлғайму эрди мунча оллинда хор ошиқ.
Ишқ ичра куйса эрди бир тун, қилур эди раҳм
Ғам шоми оҳ ўтидин чеккач шарор ошиқ.
Хоро аёғин афгор этмай не фикри бўлғай,
Гар қилса хора бирла кўксин фигор ошиқ.
Жонни фидоси қилсам таън этмангизки, бордур
Ёр оллида ўларга беихтиёр ошиқ.
Шамъи жамолин очқач ўртанмагим не тонгким,
Куймак аро керактур парвонавор ошиқ.
Ишқ ичра ихтиёринг гар йўқ, бу мўътабардур,
Бўлса керак фанодин беэътибор ошиқ.
Ошиқ эсанг, Навоий, кўп заъфдин ториқма,
Не бўлғусидур ўлмай зору низор ошиқ.

392

Ашкдин жисмим биносин қўймади обод ишқ,
Оҳдин берди вужудум туфроғин барбод ишқ.
Ҳажр аро ғурбат яна беморлиқ бирла жунун
Қилди жоним қисмати бу навъ юз бедод ишқ.
Шўъласидин тушти ўт оламға ул юз ҳажрида
Ҳар қачон кўнглумни қилди ўртамак бунёд ишқ.
Ҳажру дарду сабрсизлиқ келдилар қотил бари,
Лек бу фан ичра бордур барчаға устод ишқ.
Юз фасонам бор ани кўрган замон арз этгали
Жилва қилғач, войким, бермас бири ҳам ёд ишқ.
Қатлини ишқ аҳли топмас жон бериб, то айлади
Ғамза тиғи бирла маҳвашлар кўзин жаллод ишқ.
Сендин ўрганган киби Лайлоу Ширин зулму кин,
Мендин ўрганмак керак Мажнун била Фарҳод ишқ.
Васл таҳсили учун, эй шайх, тақво қилма амр
Ким, фано ойинин айлабтур менга иршод ишқ!
Эй Навоий, оқибат кўйида сен бўл шоду хуш
Ким, мени дарду балоға айламиш мўътод ишқ.

393

Сенга не ғам мен киби мажнуни шайдодин йироқ,
Иш менгадур сен париваш ҳурисиймодин йироқ.
Ҳажр даштида қуюндек ҳар тараф саргаштамен,
То тушубмен ул хиромон сарви раънодин йироқ.
Ой жамолин истамонким, кўргамен олам аро,
Бир дам ўлсам ул жамоли оламородин йироқ.
Дегасен шоми ажал умрум қуёшин ёширур,
Гар замоне бўлсам ул зулфи сумансодин йироқ.
Гар мени расво ўлармен сенсиз, эй ороми руҳ,
Ҳам йироқ эрмас агар бўлсанг бу расводин йироқ.
Қилма кўп, эй шайх, айбим хонақаҳға етмасам,
Ким харобот аҳли хушроқ аҳли тақводин йироқ.
То йироқ тушмиш Навоий ёр агар ёд этмади,
Қилма кўнглидин мунунг, ёраб, анинг ёдин йироқ.

394

Чеҳра гулгун сафҳасиға қилдинг афшон зарварақ,
Ё магар рахшон кавокиб зоҳир айлабтур шафақ.
Гар варақ зийнат топар хатдин вале хат ёзмайин,
Турфа суврат бирла олам офатидур ул варақ.
Гулшан ичра қисмат эттинг лаълидин жон шираси,
Сифра гар гул очса, гул яфроғларидиндур табақ.
Хайдин ар бўлмиш жамолинг шамъи равшанроқ не тонг,
Чун тушар ўт ичра айлар шўълани афзун арақ.
Ишқ абвобин ёзарға яхши жисмим хомаси,
Хосаким тиғи фироқинг айлади бошимни шақ.
Ишқ дарсин гармрўлар билди йўқ афсурдалар
Ким, киши то ўртамас ўзлукни билмас бу сабақ.
Булбулу гулдек Навоий бирла дийдори неким,
Ул ики мафҳумға йўқ бу иккидек мо садақ.

395

То мени меҳнат тунига мубтало қилди фироқ,
Рўзгоримни саводидин қаро қилди фироқ.
Қон ёшим оқмоғлиғ эрди дард ила ғам ҳожати,
Ҳожатин ўз қавму хайлини раво қилди фироқ.
Оқибат то найлагай бори кўнгулга дардни,
Кўп суъубат бирла холо ибтидо қилди фироқ.
Жону кўнглум бир-бири йиғларлар ўз аҳволиға,
Гўйиё кўксум уйин мотамсаро қилди фироқ.
Васлиға шукр этмаган бўлсам махалли таън эмас,
Чун юз ончаким керак эрди сазо қилди фироқ.
Давр кўрким, улки ичти бир қадаҳ нўши висол,
Сўнгғи қатла заҳр ила жомин тўла қилди фироқ.
Ҳар дам онсиз юз ўлум эрди, Навоий жониға,
Бир ўлум бирла бу дардиға даво қилди фироқ.

396

Ҳажр аро захминг киби бўлмас менга кам иштиёқ,
Балки ҳуснунгдин бўлур афзун дамодам иштиёқ.
Иштиёқим баҳридин оламға томса қатраи,
Жонға етгайлар чекардин аҳли олам иштиёқ.
Гарчи бўлдум дард тоғи, лек қаддим заъфдин
Айлади остиға қолған қофдек хам иштиёқ.
Ҳажрдин ёлғуз эмас куймаклигим ким онсизин,
Ўртаган жонимни ҳам ҳижрон эрур, ҳам иштиёқ.
Иштиёқим фурқатиға чора қилғил, эй рафиқ,
Ким хароб айлабтурур ҳолимни маҳкам иштиёқ.
Дилраболар оташин лаълидадур андоқки ўт,
Фурқат аҳлининг қатиғ жонида мубҳам иштиёқ.
Оҳ дудидин қаро эрмас Навоий қисвати
Ким, анинг оллиға солмиш буйла мотам иштиёқ.

397

Солса партав том уза чиққанда рухсори очуқ,
Бир қуёштур тушса ҳар уй ичра тунглукдин ёруқ.
Совуғ оҳиким чекармен гар ўлур оқмоқда ашк,
Чашмаларда су бўлур иссиғ, ҳаво бўлгач совуқ.
Тенгри оллида тонуғ ўткар демаким, кимсани
Менча севмассен бу ишга худ эрур тенгри тонуқ.
Лабларингниким учуқ тутмиш ҳамул ҳайъат била,
Оғзинг андоқ ғунчадурким тушмамиш андин чобуқ.
Доғи ўртарга чапоним ичу тоши қолмади,
Боғладим марҳам чапондин қолди гар эски момуқ.
Гар ёзуқсиз ўлтурурсен ғам ёмон, лекин ғамим
Мунчадурким бўлмағай ногаҳ сенга андин ёзуқ.
Ёри дилхоҳинг чу топтинг, тенгдурур васлу фироқ,
Ҳақ ризосин чунки қазғондинг не учмоқ не томуқ.
Соқиё, май тутғали қўпмоқ басе таклиф эрур,
Қўй такаллуфнию қўп, лекин менга ўлтур ёвуқ.
Заъфи кўплукдин Навоийнинг кам ўлмас ноласи,
Не мунофидур фиғон булбулға бўлмоғлиқ оруқ.

398

Эй каломи жонфизоинг лаъли жондин яхшироқ,
Лаъли жонбахшинг ҳаёти жовидондин яхшироқ.
Гарчи ҳажрингдин ёмон ҳолатдамен, лекин менга
Кимки андин яхшироқ йўқ, сенсен андин яхшироқ.
Халқ тарки ишқинг айларга бировни қатл учун
Гар тиларсен, топмағунг мен нотавондин яхшироқ.
Ишқ саҳросида ёд этманг ватандин, эй хирад,
Қим бу навъ оворалиқ юз хонумондин яхшироқ.
Истасанг, эй ишқ, Мажнун ўрниға саргаштае
Билки, топқунг йўқ бу расвойи жаҳондин яхшироқ.
Дайр аро яхши-ёмон оллида бош қўйсам не тонг,
Қимки йўқ андин ёмонроқ, мен ёмондин яхшироқ.
Эй Навоий, хурдаи назмингға ислоҳ истасанг,
Кимса қилмас они шоҳи хурдадондин яхшироқ.

399

Ашкдин бўлди қарорған кулбайи вайроним оқ,
Кулбаи вайрон демаким дийдаи гирёним оқ.
Ишқ ўтининг дудидин ҳинду бўлубмен ёрға,
Ашк юғандин нечук бўлғай тани урёним оқ.
Баски кўз боғиға берди оразинг ҳижрони су,
Ҳар сари гуллар очибдур бу ики бўстоним оқ.
Сабий тифли мактабимен, ўргана олмон сабақ,
Йиғламоқтнн чун бўлур лавҳи дабиристоним оқ.
Ваҳ, не кун бўлғайки ногаҳ ул қуёш айлаб тулуъ,
Юзидин бўлғай- қарорған ҳужрау айвоним оқ.
Шоми ҳажрим этса, тонг йўқ, ногаҳон гар субҳидек,
Жилвагар бўлса либосин айлабон жононим оқ.
Чун оқиздинг зори жисмимни баҳори сайлидек,
Ёр кўйи жониби, эй ашк, бўлған қоним оқ.
Рўзгорим дайр аро қилди қаро чун муғбача,
Қолмаған бўлса тонг эрмас чеҳраи имоним оқ.
Эй Навоий, халқни баским ўқурда йиғлатур,
Ашк сайлидин бўлур борған сари девоним оқ.

400

Мушкил иштур уйда бир ғойибни ҳар дам йўқламоқ,
Лек муҳлик йўқлағандин сўнгра истаб топмамоқ.
Кимга ким юзланса бу шиддат, не тонг олам юзин
Оҳу ашки сарсару тўфони бирла қўзғамоқ.
Телба итдек ҳажр сўзидин келурмен ўт сочиб,
Офият аҳлиға авлодур йўлумдин тарқамоқ.
Не жунундур ул қуёштин айру ҳижрон даштида
Гоҳ қўрқуб соядин қочмоқ, гаҳ они қувламоқ.
Тоғ этагинда гар ағнармен жунун ифротидин,
Истарам ул пардани урён танимға чирмамоқ.
Турфадур тоғ авжида ҳар лаҳза кулмак барқдин,
Чун бўлур муфрит менинг бирла булутқа йиғламоқ.
Мен чу кечтим ишқ аро боштин, маломат қилмангиз,
Ким ажабтур бошсиз элнинг қулоғин тўлғамоқ.
Сўзни англа, соқиё, маст эт мени ул навъким,
Бўлмағай мумкин менга давр аҳли сўзин англамоқ.
Сенда ноз ўлди, Навоийда ннёз, эрмас ажаб,
Ким сен они қарғаған сайи, сени ул алқамоқ.

401

Ул париваш муддаийға меҳрибондур, бизга йўқ,
Филмасал оллида анинг итга сондур бизга йўқ.
Кўйида итларга маскандур вале қовлар мени,
Ваҳки, ҳамдамларға анда хонумондур, бизга йўқ.
Элни ҳар дам ўлтурур, бизни бу ғам ўлтурдиким,
Лутфи онинг ўзгаларга ҳар замондур, бизга йўқ.
Тонг эмас гар оҳ хоки танни барбод айласа,
Гардға чун остонида макондур, бизга йўқ.
Итлари меҳмон бўлурға йўқ ҳадим, не навъ дей,
Ким ул ой махсусларға меҳмондур, бизга йўқ.
Ҳай, дегунча чун ўтар ҳам айшу ҳам ғам, бас не ғам,
Гар фалакдин элга айши бегарондур, бизга йўқ.
Қисмат ар дилхоҳ ила эрмас, Навоий, шукрким,
Элга бу иш мужиби оҳу фиғондур, бизга йўқ.

402

Демангиз аҳбобким қилмасмусен бас йиғламоқ,
Ким менга тенгри насиб этмиш туганмас йиғламоқ.
Асран олмай ўзни ашким тутти дашту тоғни,
Нечаким Фарҳоду Мажнун дедилар бас йиғламоқ.
Масту ушшоқмен доғи кўнглумда айрилған киши,
Эй мусулмонлар, не тонг мен зори бекас йиғламоқ.
Тонг эмас жисмим оқизғунча кўзум гар тўкти ашк,
Не ажаб абри баҳори оққуча хас йиғламоқ.
Тийра ҳажринг шомида гар жон талашмоқ, тонгғача,
Бошима шамъу суроҳи недурур бас йиғламоқ.
Даҳр боғидин вафосизлиғ агар фаҳм этмади,
Нега шабнам ашкидин фан қилди наргис йиғламоқ.
Эй Навоий, тоқини мен доғи ашкимдин йиқай,
Чун менга қисм этти бу чархи муқарнас йиғламоқ.

403

Кўнглум бўлур ғаминг туни ҳар лаҳза қайғулуқ,
Чун шом бўлди ҳар нафас ортар қаронғулуқ.
Ул кўзки олам аҳлидин олмиштур уйқуни,
Бахтим киби не айб агар бўлса уйқулуқ.
Сабру қарору ҳушни олмоғлиғинг недур,
Эй жонлар офати, сенга жонимдур олғулуқ.
Дашти фироқ ичра тирик йўқ чу ваҳшу тайр,
Гўё ели самуму гиёҳидур оғулуқ.
Муғ дайри азмидин мени манъ этма, эй рафиқ,
Бу йўл эрур чу аҳли маломатқа борғулуқ.
Андин фалакни илмас экин кўзга пири дайр,
Ким бу эрур ҳақиру жаноби анинг улуқ.
То ғамдадур Навоий анга даҳр тийрадур,
Шод англамас улусни биров бўлса қайғулуқ.

404

Биров жисмиға отса ул сиймтан ўқ,
Менинг жонимға санчилур юз туман ўқ.
Будур турфаким, бўйла ҳолимни англаб,
Менга этмас ул шўхи новакфикан ўқ.
Бошоқдин ёғар обиҳайвон улусқа,
Чу ёғдурса ул қотили сафшикан ўқ.
Кўп ўқ отмаким, гул юзунг фурқатида
Эрур хаста кўнглумда ҳар бир тикан ўқ.
Қошингдин тушибмен йироқ, ёдин ўқдек,
Менга заъфдин бўлди гўё бадан ўқ.
Қадаҳ қолғанин истаким чарх ўқидек
Бас ёғдирур чархи бедод фан ўқ.
Навоию гулшанки бир гулдин айру,
Манга басдурур кунжи байтул хазан-ўқ.

405

Кимки васли ичра ёқсанг шамъ улфат, эй рафиқ,
Кўз тут ул шамъ ўтидин-ўқ доғи фурқат, эй рафиқ.
Васл софи мумкин эрмас, чунки бедарди фироқ
Зинҳор ул бода сори қилма рағбат, эй рафиқ.
Васл нўқким ишқ лафзин тилга мазкур этмагил,
Ҳар нафас кўрмай десанг юз навъ шиддат, эй рафиқ.
Куйма ҳар не меҳр ўтиға, гар десанг ҳар дам сени
Қилмағай кул шўълаи андуҳу ғайрат, эй рафиқ.
Шўх чобуклар ғубори тавсаниға солма кўз,
Юзда истар бўлмасанг гарди мазаллат, эй рафиқ.
Боқма гулдек юз уза хўй шабнаминким, бузмасун
Ақл ила сабринг биносин сели офат, эй рафиқ.
Гар солиб юз мннг балоға мендек ўзни бўлмаса
Ишқсиз бир дам сенга ҳам сабру тоқат, эй рафиқ.
Токи мумкиндур кезиб бир меҳрибон ёр истасанг,
Бағри тошларни севарга қилма журъат, эй рафиқ.
Гар Навоийдек бошингға тушса бир қотил ғами,
Анда доғи кўргасен не бўлса қисмат, эй рафиқ.

406

Санойи зотинг ичра топиб ажз аҳли идрок,
Гаҳи ло туҳсий антиб замоне мо арафнок.
Не янглиг аҳли идрокки чун гардунға сурди,
Кўзига сурма қилди ғуборин хайли афлок.
Зилоли сунъунг ичра сипеҳру садра шохи,
Тенгизда ул ҳубоби, бу ҳам андоқки хошок.
Камоли қудратингдин хирад ул навъ бўлуб лол,
Ки ҳайратдин ҳамиша қилиб исбаъни мисвок.
Фироқинг сўги ичра кеча кўздин сочибон ашк,
Висолинг ҳасратидин яқосин субҳ этиб чок.
Ёримчуқ пашша неши била ожиз қилурсен,
Нечаким тил янглиғ қавидур хасми бебок.
Чу туздунг ҳуси боғин узору қадни қилдинг
Бирин гулбарги раъно, бирисин сарви чолок.
Висолинг кўзгусига жило бердинг кулидин,
Анингким ишқ ўтидин вужудин ўртадинг пок.
Навоий ҳамдинг айтур, ажаб йўқ гар тилига
Иноят лужжасидин кетурсанг гавҳари пок.

407

Қолибмен заъфдин баским, ул ой отти менга новак,
Тери бирла сўнгак, лекин сўнгак ўқлар тери кўнглак.
Чидармен ҳар неча захм урса ул қотил, вале бўлмас
Чидамоқ гар бирин ўз узвида қилса биров ўлчак.
Малойик доми зулфидин қутулмас, ваҳ, қутулғайму
Хазин кўнглум қушиға айласа ул ҳалқадин илмак.
Ҳабибим ҳусни васфин уйла муҳлик англаким, бўлғай
Қошида қиссаи Юсуф бир уйқу келтурур чўпчак.
Мен ўлдум ноладин, ноз уйқусидин ёр очмас кўз,
Не суд андинки ҳижрон шоми бўлғай кўзларим сергак.
Қаро қайғу мени элтиб қаро зулфунг учун ҳар тун,
Қаро бошни тутуб овуч қаро ерга кириб тирсак.
Ема ғам телба кўнглум ранжидин муҳлик жафонг ичра
Ки, мен ўлгай эдим ўлса киши чекмак била эмгак.
Агар ҳусн ўлса қотил, зор не дарвешу не султон,
Вагар ишқ ўлса комил, ёр не ҳиндуву не ўзбак.
Эрур аҳбоб ишқининг қусури ҳусни нуҳсидин,
Жамолу ноз то кўпрак, ниёзу шавқи ҳам кўпрак.
Десанг огаҳ бўлай, майдин ўзунгни ҳеч билмас қил,
Қи ғафлатдур фано таврида ўзни бир нима билмак.
Навоий ул юзу лаб шавқидин ногаҳ наво чекса,
Дам урмас булбулу тўтики, будур кажжа, ул билтак.

408

Ҳажрким ҳар дам мени беваҳму бок айлар ҳалок,
Гар мунга розидур ул хунрез бебоким не бок.
Қадди шавқидин дедим кўксумга тортай бир алиф,
Ишқ тийғи тез эди кўксум саросар бўлди чок.
Тийри борони фироқингдин танимни истамон,
Ким кўзунгга учрағайким бўлмиш асру саҳмнок.
Ҳусн миръоти очар куйган кўнгул хокистари,
Нечаким ул бўлса нури поку бу бир тийра хок.
Ишқ ўти таъсир этар эл неча ноҳамвор эса,
Барқ сайриға не ғам ер гар бийикдур, гар мағок.
Пок ҳуснунг қадрин усрук кўнглум англари учун
Ким бало соқийларидин ишқ жомин ичти пок.
Дема, ким эркин Навоий хаста кўнглига талаб,
Эй кўнгул, захмиға марҳам айни матлуби сивок.

409

Тиғи ишқингдин кўнгул ҳар ён оғиздек бўлди чок,
Бу оғизлардин не тонг чексам фиғони дарднок.
Шарбати ҳижрон била қатл айладинг аҳбобни,
Кимса ҳаргиз дўстларни заҳр ила қилмас ҳалок.
Жон қуши ўртанмасун деб ёпма ўтлуғ чеҳраким,
Шамъ ўти кўргач куярдин айламас парвона бок.
Меҳрдек ёр эврулур бошиға ҳар саргаштаким,
Заррадек қилса ҳавойи ишқи ичра ўзни пок.
Оразингдин йўқ ажаб тушса кўнгул захмиға ўт,
Меҳрдин кўпрак бўлур маҳрур ҳар ерким мағок.
Истасанг етгач фано ели сенга бўлғай уруж,
Фақр кўйнда бурун қилмоқ керак сен ўзни чок.
Эй Навоий, ёр агар кўнглумга кирмак истади,
Захмима марҳамча бордур қилгани кўксумни чок.

410

Ёр бўлмиш ўртада ҳижрон тариқин солғудек,
Ақлу, ҳушу, жону, кўнглум хайли ҳам қўзғолғудек.
Ёр бориб ақлу, хушу, жону, кўнглум қўзғаса,
Тан етиб кўз бул ажаб ҳолимға боқиб қолғудек.
Бошни ҳолоким эрур фурсат солойин оллида,
Тундлуғдин гарчи эрмас они ердин олғудек.
Соқиё, май тут, муғанний, навҳа оҳангини чал,
Ким сипоҳи умрум ўлмиш кавси риҳлат чолғудек.
Ҳажр аро, эй Ҳизри фаррух пай, қўлум тутким эрур
Пўя урмоғдин бу водий ичра бағрим толғудек.
Ҳулла гулбаргидин эттинг, пардаи жонимдин эт,
Бўлса онинг устида нозик танинг товшолғудек.
Эй кўнгул, нақди ҳаётинг қил фано йўлида сарф,
Ҳайф эрур, гар бўлса умри Нуҳ учун сайғолғудек.
Бир замондур умри азми дашт этиб осуда бўл,
Бўлсанг абнойи замон бедодидин қийнолғудек.
Эй Навоий, заврақи жисминг не тонг бўлса ғариқ,
Баҳри ашк ўлмиш чу ҳар дам оҳдин чайқолғудек.

411

Оғзиким сўзда Масиҳодек қилур элни тирик,
Бас улуқ сўзлукдурур гарчи эрур асру кичик.
Қадди қўпқач сарв агар тушса аёғин ўпгали,
Йўқ ажабким, паст ўлур соя қуёш бўлғач бийик.
Ҳам ўшул туфроғдин сочиб қурутунг номани,
Ёзсангиз ул ойға жисмим туфроғ ўлғандин битик.
Тиғи захмин боғласа аҳбоб ғам йўқ, эй кўнгул,
Бир эшик боғланса ишқ ичра, очилғай юз эшик.
Ҳажр тошин бошима, меҳнат балосин жисмима
Қанда билгай ишқ анга кўргузмаган қотиғ ирик.
Учқил, эй булбул, бу гулшандин нединким, ҳар неча
Гул вафода кунд эрур, жавр ичрадур хори итик.
Гар Навоий қатлиға келмайдур ул усрук, нега
Бас этак санчиб, қилич тортиб, шимолибдур илик.

412

Буки кўксум чоки тиккан игнадин бўлди тўшук,
Кўнглаким чокидек ўлмиштур вале андин чурук.
Жонфизо лаълинг бало қотил кўзунг ҳижронида
Уйла ҳолим борким, билмон тирикмен ё ўлук.
Хотами лаълинг агар оғзима етгач, тишлагум
Муҳр этарда мум ёпушқан киби босқач узук.
Фурқатингдин лоладекдур чок-чок ўлған кўнгул,
Негаким ҳам қон аро бўлмиш бўёғлиғ, ҳам куюк.
Оташин лаълинг агар жонимни ўртар, тонг эмас
Ким, эрур асру исиғ, неким эрур асру чучук.
Дема дашти ишқ аро мискинки ишқ аҳли қани,
Итти бу поёни йўқ саҳрода ҳар ён бир сурук.
Эй Навоий, фақр йўлинда бурун ўзлукни сол
Ким, бу йўлда пўяға монеъдур ул ортуқси юк.

413

Эй тани хоки хадангингга нишон бўлғон кесак,
Ҳам бу маъниға қуруқ бошим кесак узра сўнгак.
Бир ёқони қўймадинг қилмай этакка тегру чок,
Рахш то сурдунг ёқангни синдируб, санчиб этак.
Зоҳир айларсен яди байзо қилурда элни қатл,
Тиғ урарда енг шимолиб ким аён этсанг билак.
Гул била номардум эл андоқки узгай ғунчани,
Йиғиб итинг юз пора бағримни, жамъ қилдинг юрак.
Риштаи жон янглиғ асрай тушса илгимга дами,
Ким хилол ўрниға ширин лаълингга етгай ипак.
Ҳажр шоми дарду ғамни бошима ёғдурғали
Бўлди анжум бирла чархи чанбари гўё элак.
Ул пари ишқида чун ўлди Навоий, англангиз
Ким, мужанниндур иси қабриға бутса ҳар чечак.

414

Хони васлннгдин агар бўлмас муяссар бар емак,
Ҳам ғаниматдур талашмоқ итларинг бирла сўнгак.
Не либоси офият кинмак мени Мажнунға ким,
Англамон гар бўйнума тушса яқо янглнғ этак.
Ишқ нақди киссасининг ҳавзиға бодома муҳр,
Гар тилар бўлсанг муносибдур бу чок ўлған юрак.
Зулфдур ёхуд узори ўтиға чирмашти дуд,
Ё биногўшиға тўш, бўркига санчибтур гажак.
Суртгандек кўзини сарпанжаси нақшиға ел,
Кўз ёрутсам илгидин панжамда бўлса ул билак.
Ишқ агар бўлса ҳавойи нафсдин пок, эй кўнгул,
Йўқ тафовут дилбаринг гар бека бўлсун, гар мнрак.
Қоши меҳробида васлин истаб айлармен дуо,
Эй Навоий, тонг йўқ андоқ, қиблада мундоқ тилак.

415

То елак савсани айлабсену гулгун терлик,
Ўзидин савсану гул тер аро юбтурлар илик.
Солди бошиға улуқ фитналар эл қатли учун,
Гарчи шўхона сипечин кўрунур асру кичик.
Лимуи бўркинг эрур шўълаки, синдурдунг учин,
Куйдирур халқни ул шўъла агар бўлса бийик.
Қон қилиб риштаи жонларники, қилдинг так банд,
Боғладинг белни магар қўймағали элни тирик.
Сен бу ошубу қиёмат била айлаб жилва,
Мен нетай, айламайин телбалигу шефталик.
Гарчи Каъба эшигин топмади мингдин бир очуқ,
Кир фано йўлиғаким, анда, ёпуқ бўлмас эшик.
Оқса наъш ичра, Навоий, ёрасининг қони,
Чекиб, эй ишқ, кафан торин онинг захмини тик.

416

Суд қилмас этагингни илигимдин чекмак,
Ким қиёматқа дегинча бу иликдур, ул этак.
Қонима қўл шимолу тиғини чекмаки, қилур
Қатл пўлод қиличдин бурун ул сийм билак.
Қайд қилмангки жунун силсиласи қайдидамен
Ким, кеса олмас ани қилсалар олмос эгак.
Тиргузурда нафасинг юзни қочирмоқ не эди,
Майл қилмас худ ўлук кимсадин олмоққа мучак.
Ишқдин махласима айлабон аҳбоб дуо,
Мустажоб ўлмаси онинг мени маҳзунға тилак.
Жанда бирла киши эмас агар бўлса фано,
Тенгдурур хоҳ палос ўлса тўнунг, хоҳ ипак.
Кўйида ўлди Навоий бу сифатким бор эди,
Такя хорову ҳасири ёни остида тўшак.

417

Ошиқ ўлдум панд берманг, чорам асбобин тузунг,
Ишқ зор этганга зулм этманг, тараҳҳум кўргузунг.
Эйки дерсиз ишқ аро сабринг уйин обод қил,
Мундоқ этгунча ҳаётим қасри бунёдин тузунг.
Сарвинозим гар борур кўз боғидин, қилмон қабул,
Гар анинг ўрнида тўби наҳлини ўлтурғузунг.
Онсизин, эй дўстлар, не заҳру не обиҳаёт,
Ким мусовидур менга гар ўлтурунг, гар тиргузунг.
Гар ажал турғузмади жисмимни ул ой кўйида,
Дўстлар, наъшимни бори анда бир дам турғузунг.
Дурд келтурдунг дебон ёзғурмангуз, эй аҳли ишқ,
Бок йўқ зуҳдум ридоси кунжига солиб сузунг.
Чун Навоий кўнглини қилди гнриҳ бир тори зулф,
Дўстлар, сарриштаи уммидини андин узунг.

418

Ўт урди жонима чун очти лаъли оташнок,
Ҳаёт чашмасидин, ваҳки, жоним ўлди ҳалок.
Заиф жисмим ўтидин жаҳонни куйдурдунг,
Улуғ ўт урмоғ учун ўртадинг бурун хошок.
Дединг кўнгул ўти дудин чиқарма оҳ била,
Агар чин эрур сўзум, нега кўксум этдинг чок.
Наззора ҳойилидур дуди оҳу қатраи ашк,
Фиғонки, мониъи комимдур анжуму афлок.
Кўнгул шигофи дема, анда сабр дафни учун
Ки ҳажр қотили ўлтурди, қозди ишқ мағок.
Чу маст ўлдум эса май била ювунгиз баданим,
Тонгинг ушалған наъшим белига риштаи ток.
Навоий истаса лўливаше ажаб эрмас,
Бу важҳ илаки вафо тарки эттилар атрок.

419

Лабинг хаёлидаким, чок эрур менга кўнглак,
Тикар эдим ани жон риштасидин ўлса ипак.
Итингга озроқ эса тўъма пора-пора бағир,
Узуб солай яна бир луқма ўрни тўлатса юрак.
Хатинг ғамидин ушалған қалам киби баданим,
Ичинда нол киби ҳар тараф заиф сўнгак.
Бинафша яфроғидин чу либос этибдур гул,
Йўқ эрса гул киби жисмингдадур бинафш елак.
Юзунгга обила захмидин ўзга ҳолатдур,
Нечукки боғ топар зеб чун очилди чечак.
Либос зийнатию ишқ лофи келди йироқ,
Ки куймас ар неча парвонадек учар кўпалак.
Навоий айлай олурму ниҳон бағри тугонин,
Ки лола янглиғ очар пора-пора қонлиғ этак.

420

Гулшан ичра йўқтур оромим, дилоромим керак,
Сарву гулни найлайин сарви гуландомим керак.
Гар парилар қуш киби рам қилсалар мен телбадин,
Ғам йўқ ул шўхи пари пайкар менинг ромим керак.
Офият кўйида маҳвашларға йўқтур нисбатим,
Ул муқомир шева шўхи бода ошомим керак.
Каъбада ноком ила дин аҳлида йўқ жуз нифоқ,
Дайр ичинда кофири бебоки худ комим керак.
Гул била сунбул керакмастур менга, эй боғбон,
Зулфи сунбул атрилиғ рухсори гулфомим керак.
Эй харобот аҳли, расво кўнглум этмиш бир тараф,
Келмишам топиб сўроғ ул ринди бадномим керак.
Эй Навоий, хонақаҳда топмадим жуз тафриқа,
Хум киби майхонанинг кунжида оромим керак.

421

Кимга бир мажлисда оҳу дард ила сўзе керак,
Мундоқ ўт ёқмоққа аввал мажлис афрўзе керак.
Мажлис афрўзи агар ҳам бўлса мажлис аҳлининг
Бағрини куйдургали оҳи жигар сўзе керак.
Субҳн васлинг ичра тиргуз хайли ушшоқингниким,
Шоми ҳажр ўлтургали мендек сияҳ рўзе керак.
Кўюнгга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дермен сени,
Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза наврўзе керак.
Яхши асра ғам туни оҳим ўқин, эй чархким,
Сен иваз этмоққа ҳам чун тири дилдўзе керак.
Бир Хизири ҳамнишин берма иликдин негаким,
Дашти хирмон қатъида охир қуловузе керак.
Ишқ таълимин Навоийдин олурлар аҳли дард,
Уйла дарс аҳлиға мундоқ донишомузе керак.

422

Қочинг ул кўздин ангаким, ул лаби хандон керак,
Эҳтироз этгай балодин гар кишига жон керак.
Захмлиқ кўнглумни айлар чок-чок ул қоши ё,
Ахтарур гўёки ғойиб айлаган пайкон керак.
Чарх кажрав узра сурма барқ рафторингни ким,
Ростлар кўнглн фазосидин анга майдон керак.
Ул пари ишқида эрмасдур малойик маҳрамим,
Кимки ишқи пок эрур сирри анинг пинҳон керак.
Заъфдин чиқмас дамим нетиб оғирлай итларин,
Ким қавларға узри мардумлуғ бағирдин қон керак.
Дайри пири хонақаҳ кунжига, эй шайх, истама
Ким, анинг базмиға гардун тоқидек айвон керак.
Эй Навоий, ул пари ўлтурса ҳам оздур сени,
Кимки инсондур, анинг маҳбуби ҳам инсон керак.

423

Хастадур жоним менинг, то борди жононим менинг,
Бўлмасун тар борса жононим менинг жоним менинг.
Гул тўкилмиш суға, бормиш сарв ўзидин гўйиё,
Чеҳра очмиш боғ аро сарви хиромоним менинг.
Дафъа-дафъа қон аро жисмимдадур бир-бир тугон,
Лолалар остидадур ҳар доғи пинҳоним менинг.
Тилга олмиш телба кўнглумни яна хайли рақиб,
Қолмиш итлар оғзида Мажнуни урёним менинг.
Мен анга ҳайрону эл минг захм урса бехабар,
Бехабар захм урғучилар доғи ҳайроним менинг.
Халқдин пинҳон мени маст айла шояд, эй рафиқ,
Сокин ўлғай шаммае бу дарди пинҳоним менннг.
Эй Навоий, бўлмаса бир пири комил ҳиммати,
Ул йигит бедодидин махлас йўқ имконим менинг.

424

Ичмадинг май, то бурунроқ бизни расво қилмадинг,
Чунки расво қилдинг, андин сўнгра парво қилмадинг.
Майни заҳри ҳажри соғиндинг магарким, тотқали
Бир фидойи мен кибидур анда пайдо қилмадинг.
Май ичардин қасдинг эрмиш бизни расво айламак,
Айш фикрин мундин ўзга ишга гўё қилмадинг.
Шаҳр бадноми мени айлаб, ўзунг ишрат аро,
Ваҳки, бу бадномни бир ёди қатъо қилмадинг.
Шоҳ базми ичра чун лойиқ эмас эрмиш гадо,
Эй хирад, невчун бурунроқ бизга имо қилмадинг.
Эй кўнгул, раҳмат сенгаким ҳар неча кўрдунг жафо,
Олам аҳлидин вафо ҳаргиз таманно қилмадинг.
Эй Навоий, шукрким, гарчи сени шаҳр ичра ёр
Шуҳра қилди, сен анинг сирринн ифшо қилмадинг.

425

Неча бўлғай захмлиқ кўнглумни маҳзун айламак,
Захми қонидин кўзум ёшин жигаргун айламак.
Неча лаълинг ҳажридин қонлиғ қадаҳ ичган сайи,
Соғаримни ашк хунобидин афзун айламак.
Неча пинҳон айлабон оразин андоқким пари,
Бизни расвойи жаҳон андоқки, мажнун айламак.
Неча бир ой ишқидин, эй дард, мен саргаштани
Кеча-кундуз беқарор андоқки гардун айламак.
Берди муҳлик дард ишқу қўйди миннат жонима,
Мунча бўлғай жуд ила муфлисни Қорун айламак.
Кимки дунё аҳли дунлардин тилар бўлғай халос,
Шарт эрур аввал видои дунёи дун айламак.
Эй Навоий, чун ғубори баҳр ўлтурмас не суд,
Бир кўзунгни Дажла қилмоқ, бирин Жайҳун айламак.

426

Айтмонким лаъли жонбахшинг эрур жондин чучук
Ким, эрур ҳар неки йўқ ондин чучук, ондин чучук.
Нечаким бўлсун чучук ширин такаллум сўзлари,
Лекин эрмас ул каломи шаккар афшондин чучук.
Нўши лаълингдин менга чун заҳри ҳажр ўлди насиб,
Не осиғ гар бўлса ортуғроқ имкондин чучук.
Не ўқунг беҳад чучукдур жонға гўё чиқмамиш,
Бир қамиш мундоқ шакар бутган найистондин чучук.
Новакинг узра бошоқ гўё эрур ҳабби набот
Ким, кўнгул коми бўлур ул шакли пайкондин чучук.
Соқиё, жомимда эзгил заҳрким, ҳар неча ул
Бўлса аччиғ, бўлғусидур заҳри ҳижрондин чучук.
Эй Навоий, жонфизо назминг басе васфида бор
Шираи жондин эзилган обиҳайвондин чучук.

427

Не осиғ оҳим ўти равшан зулолинг кунидек,
Тийра дудн чун мени ўлтурди ҳажринг тунидек.
Гарчи бўлса ҳар шарар дўзах ўтидин мисли барқ,
Мумкин эрмас кўнглум оташгоҳининг учқунидек,
Эйки, зарҳал қилмоқ истарсен саманди наълнни,
Топмағунгдур анга суртарга юзум олтунидек.
Ҳублар лутф айлаб ул қатлимға гарчи ҳукм этар,
Ҳеч ун келмас қулоғимға ул ойнинг унидек.
Ваҳ, не бўлғай етса юзу хаттинга гирён кўзум,
Ашким ўлса ул гулу бу сабзанинг шудрунидек.
Бил вафо расмин ғанимат, эй гул, андин бурнаким,
Дай сипоҳи етгай оҳу кўз ёшим чопқунидек.
Васли кўйидин Навоий кўнгли озди, эй рафиқ,
Кўрмадук ҳаргиз ул аҳли ишқнинг озғунидек.

428

Тили гавҳаркашдурур ҳар ён саҳоби пилранг,
Бошида чангак ҳилолу ёнида хуршиди занг.
Асру изҳори тажаммул қилди султони баҳор
Ким, бу янглиғ пил юз минг жилва айлар бедаранг.
Айлади найсон зулоли ер юзин ойинагун,
Анжуму кўк аксидур анда раёҳину ўланг.
Дафъа-дафъа бир-бири узра булут офоқ уза
Гўйиёким тожире терди рухутин танг-танг.
Чанг уни бирла май ич кўргузди чун қавси қузах,
Давр ила андоми чангу лавн аро автори чанг.
Буйла мавсумда керактур айши базмин тузгали
Ҳам зуммурадранг ер, ҳам бодаи ёқутранг.
Бу бори бир ёну ул бир ёнки ичмак боиси
Соқийи бўлғай бу давр ичра бағоят шўху шанг.
Ҳам йигитлик, ҳам баҳор айёмини тут муғтанам,
Бодаю соқий учун қилмоққа тарки ному нанг.
Эй Навоий, дам бу дамдур, тут ғанимат, бода ич.
Ўзга бир дамға етар етмасга чун воқиф эманг.

429

Айлади муғбача дайр ичра мени масти маланг,
Ушатай соғари номус била шишаи нанг.
Эй хуш улким, қилибон зуҳд тўнидин урён,
Дайр аро тифллар ўйнатса мени масти яланг.
Айш базмиға етиб бормағамен, чунки мени
Тортадур ул сари юз тор била нағмаи чанг.
Менга, зоҳид, яна май таркини қил деб таклиф
Қилмағайсен, кўзунга учраса ул соқийи шанг.
Соф май ламъасию соқийи маҳваш ҳусни
Тийра зоҳидға асар қилмадиким, бор эди данг.
Ишқи бебок уза ким зуҳд хаёлин қилса
Эрур андоқки, егай бодаи ноб устида банг.
Майкада аҳлиға юз тоқу тараб, эй сўфи,
Хонақаҳда бўла олғайму Навоийға даранг.

430

Ул сариғ тўнлуғ эрур турғанда таъзимға тик,
Шўълаким хошокни куйдургали бўлғай бийик.
Кўнглума санчарға, эй гул, қилма мужтонингни тез
Ким, тиканнинг игнасин ҳожат эмас қилмоқ итик.
Қилмади ҳолимға ғамзанг бирла лаълинг илтифот,
Бор анингдек ҳолатимким, не ўлукмен, не тирик.
Кўз саводидин қаро жон сафҳасин қилдим варақ,
Бу икининг рашкидиндур, гар сенга ёзмон битик.
Хол экинму ул кўз остида, йўқ эрса нофадин
Мушк тар бўлғач гул узра қатра томизди кийик.
Ҳажр тоши бирла меҳнат шомини қилдим қабул,
Эй кўнгул, ишқ ичра бўлмас кўрмайин қоттиқ ирик,
Хонақаҳни боғладинг, эй шайху, қилдим азми дайр,
Юз эшик очилди, гар боғланди эрса бир эшик.
Уйла фони бўлки домангиринг имкон бўлмағай
Ким, этак мавжуд агар йўқтур, нени тутқай илик.
Эй Навоий, чун паривашларға мумкин йўқ вафо,
Қилма мундин нари, гар бор эса ақлинг телбалик.

431

Хароб қилмади онча мени майи гулранг,
Ки қилди орази гулранг бирла соқийи шанг.
Не соқий улки, анинг ишвасиға боқса бўлур,
Хавос лолу хирад масху руҳ нотиқа данг.
Халоки неши анинг ғамзасиға йўқ ҳампо,
Ҳаёт жавҳари лаъли лабиға йўқ ҳамсанг.
Қиё-қиё боқиши еткуруб бағирға қилич,
Қаро-қаро мижаси еткуруб кўнгулга хаданг.
Саводи аъзами куфр ила зулфи зуннори
Ки, топилиб шикану ҳалқасида чину фаранг.
Бу навъ муғбача май тутса дайр аро кишига,
Киши эмае гар анга қолса донишу фарҳанг.
Навоий ўлди чу бу соқий илкидин сархуш,
Не айб дайрға масжиддин айласа оҳанг.

432

Ишқ келтурса ишим дайри фано азмида ўнг,
Хонақаҳ кунжи ҳавас айламайин андин сўнг.
Ростлар маъманидур дайр, туз ур ул сари гом,
Қимкн ул эгри қадам урди иши келмади ўнг.
Ҳиммат аҳли била ҳар тийраға тегмас парвоз,
Насри тойир била не навъ ҳаво қилғай қўнг.
Боркашларга фано маъни қачон қилғай жоҳ?
Теванинг кўнгли кичикдур, гар эрур пайкари чўн
Оҳу ашкидин эрур ўту су ичра ошиқ,
Зоҳидо, не ғам анга, гар қизиғ ўлғил, гар тўнг.
Зўру бозу кишига даҳр чу қўймас жовид,
Саъй этиб қўлда бировни чу етар эмди қўлунг.
Гармин иста Навоийки киши тоат этиб,
Нома маълум эмас сўл қўлидин ё ўнг.

433

Чун латофат кўзгуси бўлмиш сафо ичра ул энг,
Ё раб, оҳим дуди зоҳир қилмасун ул энгда менг.
Илгим ўтин дафъ этар менг суйи, баским элтурам
Оҳ маъниға илик ё ашкнинг дафъиға енг.
Қоматинг бирла латофатда ўзин тенг тутса сарв,
Бордур ул янглиғки, бўлғай сарв бирла соя тенг.
Мен бало чоҳидаю Мажнун фароғат даштида,
Лофи ишқ урса ажаб йўқким, топибтур ерни кенг.
Судрабон элтур қазо илги мени майхонаға,
Маст бўлмай чора борму, эй насиҳат аҳли, денг.
Турктоз айлаб кўнгул олдинг ажалдин бурна жон,
Ҳисса ойирма анга невчунки эрмас эрди ченг.
Эй Навоий, гар кўнгул кетти малолат кўрма кўп,
Сен чу бедилликга қойилсен бўлур ул телба тенг.

434

Ул пари бу телба бирла ошно бўлса не тонг,
Нотавон Мажнунға Лайлидин вафо бўлса не тонг.
Лаъли ҳажридин дамодам хаста кўнглум қон ютар,
Ул маразға буйла шарбат, ё ғизо бўлса не тонг.
Дема қотилдур лаби қилма ўзунгга қасди жон,
Бўйла қотил оллида жоним фидо бўлса не тонг.
Чархдек кўп бўлди оҳим дудиға боис рақиб,
Юзи онинг рўзгоримдек қаро бўлса не тонг.
Зулфи зулмат шомию давлат тонгидур орази,
Тийра ҳажрим шомидин зулмат зудо бўлса не тонг.
Қасди дину ғорат имонимни этмиш муғбача,
Эй мусулмонлар, ерим дайри фано бўлса не тонг.
Барча зийрак қушқа чун ул зулф доми келди қайд,
Эй Навоий, анда кўнглум мубтало бўлса не тонг.

435

Субҳи иқболу саодат келди ул фархуида энг,
Тонг бошида муҳтариқ кавкаб киби энг узра менг.
Сарвким тенг тутмас ўз қадди била бир нахлни,
Эътидол ичра эмастур нахли қаддинг бирла тенг.
То мени саргашта жисмим даштдин ҳар ён қуюн,
Пўя айлар тинмайин невчунки топмиш ерни кенг.
Кўнглак ўрниға елак кийдинг ҳамоно, эй қуёш,
Ким яди байзоға мониъ бўлмағай ҳар сари енг.
Ғорати ислому дин ёлғуз қилурсен гўйиё,
Буйла яғмоларда йўқ ҳожатки бўлғай кимса хенг.
Бода истаб зуҳд тарки айладим, олғаймусиз,
Хирқау сажжода раҳн этсам харобот аҳли, денг.
Доғу қон бирла Навоий кўнгли бўлди лолаким,
Бу тақозо айлар ул мушкин менгу гулранг энг.

436

Ҳажри тоби ичра ким кўрди бу жисми зордек,
Ким топибтур барқ шакли ўтқа тушган тордек.
Эй кабутар, тавқ пайдо айлагунг қумри киби,
Сўзлуғ номамни оссам бўйнунгга тумордек.
Бўлди юз минг пора жисмимда сўнгак, қон қолмади,
Молиши ҳажрингдин ўлмишмен сиқилған нордек.
Эй кўнгул, дайр ичра ул кофирни севдунг, билки йўқ
Риштаи ўзни анга боғлар учун зуннордек.
Ёр агар ҳампою по баржо эса бу даврида,
Бошиға ҳар лаҳза эврулмак бўлур паргордек.
Ҳар сўнгак ёнимда бўлмиш бир тешук ғам базмида
Ҳар бирига ўзга янглиғ нола мусиқордек.
Бода ичмакка мақоме истар эрсанг, эй рафиқ,
Манзиле бу ишга бўлмас кулбаи хаммордек.
Ҳар дам ул ой ҳажрида оворалиғ истар кўнгул,
Эй Навоий, қўй они ҳар қайда борса бордек.

437

Қуюндек васли даштидин гар, эй Лайли, мени сурдунг,
Дегач, саргашта Мажнунум, бошимни кўкка еткурдунг.
Сотарлар дашт уза мен телбани ким тутса ҳинду деб,
Танимни ҳажри дуду шўъласиға баски куйдурдунг.
Тегиб туфроққа андин секриган тошлар ҳалок этти,
Неча бошимға қалқон туттунг ар ғам тоши ёғдурдунг.
Хазин кўнглум қушининг парлари чурканди ул кунким,
Бузуғ тан ошиёнин шўълаи ҳажрингға куйдурдунг.
Нетиб наҳли умидимдин гули васл орзу айлай,
Ки ҳажринг илгидин қутқардинг они йўқки синдурдунг.
Бошимға келди ғам тиғи, бало тоши ажал захми,
Кўр, эй ҳижрони золимким, нелар бошимға келтурдунг.
Яса эй дайри пири, бодаким, келгум кафоратқа,
Эшиттимким, мени айлабтурур деб, тавба ёзғурдунг.
Бу гулшан гулларининг чун вафоси йўқтур, эй булбул,
Не очилғай тутайким, сен фиғонинг кўктин ошурдунг.
Навоий, йўл йироқ, мақсуд нопайдо, қадам урғил
Ки қолдинг корвондин, гар етарға бир нафас турдунг.

438

Зиҳи қути ҳаётим ҳажри муҳлик дардида ёдинг,
Агар лутфунгға лойиқ бўлмасам йўқтурму бедодинг.
Менга лаззат сенинг зикринг, менга қувват сенинг фикринг,
Менга ишрат сенинг васлинг, менга тоат сенинг ёдинг.
Агар хуршиди рахшон орзу этсам гули рўюнг,
Вагар тўбин ризвон майли этсам сарви озодинг.
Бағир қонин лаболаб айлаган ошом ики лаълинг,
Кўнгул сайдин дамодам бисмил этган икки сайёдинг.
Улусни тиргузур қатл айламактин обиҳайвонинг
Ва лекин ўлтурур қатл айламастин бизни жаллодинг,
Муҳиқдур, эй кўнгул, бу ким ул ой фарёдинга етмас
Ки ёлқибдур нединким, етти кўп ул ойға фарёдинг.
Демон девона балким, дев ўлубмен ул пари рухдин,
Не тонг, эй шайх, этсам акс таҳайюл барча иршодинг.
Улусқа софии ишрат тутуб, эй соқийи даврон,
Ҳамоно заҳри меҳнатни менинг жомимға асродинг,
Навоий, Каъбаи мақсуди сари гар қадам қўйсанг,
Тажарруд басдурур ҳамроҳингу бетўшалиғ зодинг.

439

Жон олурда жисми зор эрканни билмасму эдинг?
Қон тўкарга жон фигор эрканни билмасму эдинг?
Нола журми бирлаким, жонимни олдинг, нолишим,
Сенсизин беихтиёр эрканни билмасму эдинг?
Қилдинг эл меҳрни санад қатлимға, йўқса жон аро
Сирри ишқинг устивор эрканни билмасму эдинг?
Туҳмати бемеҳрлиғ қилдингки билгач ўлганин,
Йўқса меҳринг жонға бор эрканни билмасму эдинг?
Васлингга еткурмаган зулм эрди, ваҳ, йўқса кўнгул
Фурқатингдин беқарор эрканин билмасму эдинг?
Ошиқ ўлдунг, эй кўнгул, қилма фиғон бедодидин,
Ишқ аро юз мунча бор эрканни билмасму эдинг?
Эй Навоий, гар кўнгул ишқингни топди тонг эмас,
Нуктаси девонавор эрканни билмасму эдинг?!

440

Боғ ичра чу гарм бўлди бозоринг,
Юз важҳ ила бўлди гул харидоринг.
То гул чу хаёл қилди биғингни,
Ғайрат анга ўт урди рухсоринг,
Қаддинг била сарв қилса саркашлик,
Тушгай қуйи боши кўрса рафторинг.
Зулфунгким эрур тугун-тугун гўё,
Эл бўлди бир-бир гирифторинг.
Наргис киби сарғариб азо тутқон
Кўптур қаро кўзлар ичра беморинг.
Қил бору йўқунг фидоси, эй кўнглум,
Гарчи тенг эрур анга йўқунг-боринг.
Дедннг сени ўлтурай, худ ўлтурди,
Йўқ бийми ҳалок лутфи гуфторинг.
Эй муғбача, куфр тарки журмумға,
Бўйнумға тақарға яхши зунноринг.
Гар қайтмаса Навоий ўлтурким,
Дайр эшиги чор чўпидур доринг.

441

Хизр хаттинг сабзаси, ҳайвон суи нўши лабинг,
Ул су мавжидин бўлуб бир даври тавқи ғабғабинг.
Ё жамолинг чашмаи хуршиду ҳар ён бир ҳубоб,
Ҳар қулоғинг дурри, яъни икки рахшон кавкабинг.
Рокиби не важҳдин хуршид эрур наъли ҳилол,
Гар эмастур тавсани гардун сабукрав маркабинг.
Эй кўнгул, билким чекарлар гоҳ, ёрабки, фиғон,
То малак хайлини ёлқитти фиғону ёрабинг.
То дабистон майли қилдинг халқ ўлди гўииё,
Қабр лавҳиға қилур ашъор лавҳи мактабинг.
Қайт, эй сўфики, пири дайр дурди жомиға
Бўлмағунг шориб, агар софи эмастур машрабинг.
Эй Навоий, борди кўнглунг, танни ҳам кўйига сол
Ким, итига қалбинг ар бўлса етишгай қолабинг.

442

Танға тошу қўлға тиш захмики солди телбалик,
Фош қилди элга кўнглаксиз бадан, енгсиз илик.
Гаҳ жунундин банду гоҳи банд ила сўҳон анга,
Бор эмиш савдою ишқ ичра басе қаттиқ ирик.
Ҳар эшикдин азм қилсам куйига боғлиғдурур,
Бошиму ул остондур то очилғай бир эшик.
Рокиб ўлғоч қилди шабрангини ҳар ён жилвагар,
Соя гарчи кўп зуҳур этмас қуёш бўлғач бийик.
Дарди ҳажримни не билгай чун юр ашким сафҳани,
Ул мусофир сори гоҳиким рақам қилсам битик.
Лолагун майдин қизармиш кўзларинг ул навъким,
Лолазор устида ҳар ён ағнамиш бўлғай кийик.
Соқиё, маҳзунмен асру қилмағил гардунни зарф
Ким, бўлур кечрак нишот ўлған замон соғар кичик.
Олам аҳлиға ўлумдин чора чун имкони йўқ,
Ўлма олам фикридин бир лаҳзаким борсен тирик.
Эй Навоий, ул Масиҳодам қуёш чун урди захм,
Они Исо игнасию меҳри тори бирла тик.

443

Раҳм этиб, эй дўстлар, мажруҳ кўнглумни ёринг,
Қўл яланг айлаб солиб ҳар ён ичимни охторинг.
Учраса юзи қаро кўнглум тутуб, тортиб, узуб
Ўтқа солиб ўртабон жонимни андин қутқоринг.
Кетган эрса, чоклик кўксум тикиб, воқиф бўлуб,
Келса бу жониб синонлар бирла санчиб қойторинг.
Чун ўлармен, ёрни истанг, бошимға келмаса,
Бош яланг айлаб қўюб туфроғ уза юз ёлборинг.
Келса айтурда ошиқмонгким фараҳдин ўлмайин,
Нуктадонлиғ бирла ул сўзни қошимда ўткоринг.
Бошима етса чу ўлгумдур неча фарёд этиб,
Бир нафас тенгри учун ҳар қайсингиз бир ён боринг.
Гар муяссар бўлмаса бу иш, Навоий хастани
Қўлдабон ё судрабон майхона сари бошқоринг.

444

Қайси андуҳ ўтиким куйган танимға урмадинг,
Не бало тошики синган бошима ёғдурмадинг.
Не ёмон умр эрдиким, қилдинг чу заъфим сўрғали
Айлагунча жон нисори мақдаминг ҳам турмадинг.
Жон киби келдинг ва лекин изтиробидин кўнгул
Ўлтурушқунча доғи бошим уза ўлтурмадинг.
Ҳар сари мўюм забони ҳол ила ёлбордилар,
Мў-бамў англаб ўзунгни бизга ҳам келтурмадинг.
Чунки чектинг, чиқти жоним не иёдат эрди бу,
Қатлим эттинг, хаста жисмимға даво еткурмадинг.
Боғ аро, эй сарв, ҳам сарсабзсен ҳам сарфароз
Ким, нечукким настарин бир хасқа бош индурмадинг.
Эй Навоий, қилмадинг холи кўнгулни ғуссадин,
То қадаҳни уйлаким, кўнглунг тилар тўлдурмадинг.

445

Не хаёл эди янаким кўнгул қуши сайдини ҳавас айладинг,
Баданимға ҳар саридин хаданг урубон анга қафас айладинг.
Кўнгул ичра шўълаи ишқким етадур фалакка забонаси,
Танаму сўнгакларим ул ўтунгни ёқарға хору хас айладинг.
Кўз ичиндаким тўла қон эди, оғиз ичра доғи тутундек оҳ.
Они дам-бадам қилибон фузун муни ҳам нафас-нафас айладинг.
Етиб эрдим ўлгали ким тирилдим онинг жафоси хадисидин,
Нега уйқудин бурун ул фасонани, эй рафиқ, бас айладинг.
Манга ишқ аро ўлум эди чораи ҳажрда, ваҳ, бу не ранжким,
Ани даф этарга фироқу дарду ғамин чорарас айладинг.
Чу кам ўлди чоку хазин кўнгул ғами ҳажри даштида, эй фалак,
Йўл озарға аҳли саломат ул кўнгул уйини жарас айладинг.
Чу фироқ шиддати, эй кўнгул, ғами ишқ лозимаси эмиш,
Не етишса чеку чу ўзунг бурун бу балони мултамас айладинг.
Чу замона аҳли аро вафо тиладинг чек эмди, Навоиё,
Аламу бало не учунки эл аро йўқ нима ҳавас айладинг.

446

Ҳажрдин кўзумга оламни қаронғу айладинг,
Умрдин кўз юмғаним ул тунда уйқу айладинг.
Жону кўнглум муддате саргаштадур кўюнг аро,
Бошларин айландурурға буйла жоду айладинг.
Ҳолима қолур таажжубдин эл оғзи очилиб,
Йўқса аҳволим жаҳон аҳлиға кулгу айладинг.
Ашк сиймобимудур ҳажрингда, ё кўз оқини
Ҳал қилиб кўздин равон ул навъким су айладинг.
Қолди маҳмизингдин ой юзинда, эй чобук, нишон,
Гўйиё жавлон куни они тепингу айладинг.
Шоҳид давронға гўё, эй тараб машшотаси,
Бодани гулгунау соғарни кўзгу айладинг.
Эйки, айтурсан замон аҳлиға йўқ эрмиш вафо,
Они маълум, эй Навоий, бу замонму айладинг.

447

Сарвға раъно хироминг бирла бедод айладинг
Ким, қадингнинг қуллуғидин они озод айладинг.
Гул доғи хуснунгға хўша чин эрур юз важҳ ила,
Кўрмайин юз ҳирманин бир дамда барбод айладинг.
Қўйма миннат бизга ғамгин айлабон ишқ аҳлини,
Бизни ҳам шод этмадинг, гар элни ношод айладинг.
Айладинг кўнглум иморат партави рухсор ила,
Каъбани бутхона қилмоғлиққа обод айладинг.
Айтмонким умр ўтуб соғинмадинг лекин мени,
Қатл этарда чун керак бўлди киши, ёд айладинг.
Телбалик ўлтурса ҳам бўйнунгға қонинг, эй кўнгул,
Бор экач одам нега майли паризод айладинг.
Йиғламоқтин кўр бўл, эй кўз, фироқ айёмида,
Невчун ўзни хўблар ҳусниға мўътод айладинг.
Бенасиб эрдинг фано ойинидин, эй шайхким,
Дўст васлин тоату тақвоға иснод айладинг.
Эй Навоий, ўлдунг армон бирлаким, фарёдингга
Етмади ул нўши лаб ҳар неча фарёд айладинг.

448

Ё қошингға қатл учун зийнат фаровон айладинг,
Ким ҳам эттинг ложуварди ҳам зарафшон айладинг.
Буйла ики ёй учун соз айлабон кирпикдин ўқ,
Ғамзалар нишидин ул ўқларға пайкон айладинг.
Нақди жисмим ғунчадек оғзннгда қилғандек ниҳон,
Ҳурдаи ишқингни кўнглум ичра пинҳон айладинг.
Оллоҳ-оллоҳ, то не фикр эттингки лаълу ғамзадин
Бирни жонбахшу бирини офати жон айладинг.
Гул тўкулди, сарв елдин ҳам таҳаррук қилмади,
Боғ аро то юз очиб қадни хиромон айладинг.
Не ажаб, эй гул, ичинг қон этса гардун лахт-лахт,
Баски булбул кўнглини ғунчанг киби қон айладинг.
Эй Навоий, ёр агар қовдурди андин, англаким,
Кўйида ўтган кеча ҳаддин кўп афғон айладинг.

449

Ёраб, ул ойники, эл кўнглига марғуб айладинг,
Гарчи ишқингдин хароб эттинг мени хўб айладинг.
Шоҳ эсам ишқ аҳлиға тонг йўқким, эй гардун, мен
Ул жамол аҳли шаҳи ишқиға мансуб айладинг.
Не ажаб боштин аёғим дард бўлса, эй қазо,
Ким нигоримни қадам то фарқ маҳбуб айладинг.
Телбараб эрмишсен, эй роқим, ҳам ул кундин бери.
Қим жунунимни паризодимға мактуб айладинг.
Туҳмати зуҳд айлабон, эй шайх, козиб не учун,
Бегунаҳ бизни харобот ичра маъюб айладинг.
Жон бериб бўлсам ажаб йўқ толибинг, эй ишқким.
Ҳар не матлубидур онинг бизга матлуб айладинг.
Эй Навоий, ўзни солдинг итлари хайли аро,
Итни гўё одами хайлида махсуб айладинг.

450

Нил тортиб оразинг оройишин фан айладинг,
Шўълаи гугурд бирла шамъ равшан айладинг.
Сарвдин зоҳир йўқ эрди жуз ниёз, эй сарвноз,
То хиромон жилва бирла азми гулшан айладинг.
Ҳазл бирла дўстлуқ изҳори айлаб, оҳким,
Жумлаи олам элин жонимға душман айладинг.
Дуд солмиш бошима ҳажр, эй бало шоми, магар
Жисм уйининг гунбади устини равзан айладинг.
Жуз шарарни дона ҳосил айлагаймен, чунки сен
Мазраи жоним аро ўт бирла хирман айладинг.
Чун қадаҳ бердинг лаби хандон ила,эи муғбача,
Жонға лаъли оташинни шўъла афкан айладинг.
Эй Навоий, ҳирқа зайлидин ариттинг дурди хум,
Бизни бу дайри фанода пок доман айладинг.

451

Тийра қилмиш тун киби офоқни оҳим менинг,
То эшиттимким қилур шабгардлик моҳим менинг.
Тун либосидек қаро пашминадурму сайрида,
Ё тутубтур ул жафогар шўхни оҳим менинг.
Учрамас ҳар кўй бошинда турубу йўл асрасам,
Равшан эрмас, ваҳки, шамъи бахти гумроҳим менинг.
Ё қочар мендин халойиқ таниғай деб ногаҳон,
Ёритур чун тутти ҳар дам оҳи ногоҳим менинг.
Хидматида нега йўл топмон экин мен тийра рўз,
Шоми мулкин чун мусаххар айлади шоҳим менинг.
Мен доғи аҳбобдек мақбул эрдим, оҳким,
Жоҳи идбор ўлди ул иқбол ила жоҳим менинг.
Элга ҳар лутфи Навоий жониға бир доғ эрур,
Неча қўйғай бағрима доғ ул юзи моҳим менинг.

452

Айрил, эй заъф, эмди моҳи нотавонимдин менинг,
Кам қил андуҳ ўтини озурда жонимдин менинг.
Чок кўксумдек тикинг оғзимни ҳам ким кечалар
Ҳар замон сесканмагай бехуд фиғонимдин менинг.
Садқа вожиб бўлса, эй кўзу кўнгул, айланг нисор
Дур била лаъл оллиға бу баҳру конимдин менинг.
Эй фалак, жилванг учун айлай равонимни фидо,
Жилвагарлик олмағил сарви равонимдин менинг.
Жисм аро ҳар дам ҳарорат фаҳм қилсанг, эй қуёш,
Ғофил ўлма жондағи сўзи ниҳонимдин менинг.
Соқиё, гар лаълигун май тутса бўлмас ёрға,
Итларин сероб қилғил бори қонимдин менинг.
Хурдаи жоним нисоринг, эй Навоий, гар десанг
Сиҳҳат ойнн нукта шоҳи хурдадонимдин менинг.

453

Неча ул кўй итларига етгай озорим менинг,
Кош итлар тўъмаси бўлғай тани зорим менинг.
Неча ул базм аҳлиға бўлғай фиғонимдин малол,
Кош алар қурбони бўлғай жони беморим менинг.
Неча нозук кўнгли келгай ёрнинг мендин батанг,
Ким фидо кўнглига жону жисми афгорим менинг.
Неча ашким йиққай эл сабри биносин кўйида,
Ким ўюлғай кошки бу чашми хунборим менинг.
Йўқу бор элдур жунунум шайнидин озурда дил,
Умр агар будур йўқум кўп, яхши кам, борим менинг.
Эй фано тиғи, вужудим нақшин андоқ айла ҳак,
Ким замон авроқидин маҳв ўлсун авторим менинг
Соқиё, тутма Навоийға яна ишрат майи,
Ким зрур бадмаст ул мажнуни хамморим менинг.

454

Қилса кўнглум чок тиғи заҳрипарварди анинг,
Қўймангиз марҳамки, ўлтурсун мени дарди анинг.
Кўйи туфроғи аро ўлдум, дам урма, эй Масиҳ,
Ким ҳаёт истаб юзумдин ўчмасун гарди анинг.
Гул юзунгдин айру боғидур кўнгулким, очилур
Ҳажр ўти учқунларидин оташин дуди анинг.
Оҳим андоқ дудки, лаълинг шавқидин ҳар қатра қон
Тўкса кўз ёқутдек боғландурур барди анинг.
Буйлаким солди самандин пўяға, ваҳ, не ажаб,
Олам ичра солса ўт барқи жаҳон гарди аиинг.
Сотма, эй гул, ноз кўп, боққил хазон боғиғаким,
Бор эмиш гул ранги бир кун чеҳраи зарди анинг.
Бер Навоий комини, ё жонин ол, эи умрким,
Зулмини элга фиғони ҳаддин ўткарди анинг.

455

Кўнгулки ҳажр туни қўймади қарорин анинг,
Мунунг ҳам оҳи қаро этти рўзгорин анинг.
Висол гулшани бирла кўп ўлмағил машъуф,
Ҳазони ҳажр чу барбод этар баҳорнн анинг.
Тутуб нишоту тараб чанги зулфин этма сурур,
Ки бир-бир узгуси ғам чанг тор-торин анниг.
Қадаҳ нашоти учун давр ичинда қон ютқан,
Чекарга билки кира айламас хуморин анинг.
Сипеҳр ком ила эврулмаса ҳазин бўлма,
Кншига бермади чунким ҳақ ихтиёрин анинг.
Агар бақони абад истасанг, фано йўли тут,
Ёрут кўзунгни қилиб тўтиё ғуборин анинг.
Навоий, ул киши топти фароғ оламдин,
Ки ҳиммати кўзи тенг кўрди йўқу борин анинг.

456

Не ажаб сарви сиҳига ннмаса бошннг сенинг,
Ким эмастур қадду раънолиқда бўйдошинг сенинг,
Гар ниҳони фитна таълим айламас, бас не учун
Бошини чекмиш баногўшиғача қошинг сенинг.
Сангборини ғамингднн бош не янглиғ ёшурай,
Ким саодат гавҳаридур бошима бошинг сенинг.
Оби ҳайвон бирла гўё қилди лаъли ранги хал,
Суврат ичра чу лабингға етти наққошинг сенинг.
Ўта олмас хонақаҳ қудси эли, эй муғбача,
Дайр эшикинда чу тузгай базми авбошинг сенннг.
Дема, эй носнҳки, қилмассен сўзум бирла амал,
Хотиримда қайда қолмиш мунча қилмошинг сенинг.
Эй Навоий, бўлди қонлиғ душманингкнм, ёшурур
Ёрдин сариғ юзунг рангини қон ёшинг сенинг.

457

Қилмади васлингда бедод узра бедодинг сенинг,
Улча қилди фурқатингда дам-бадам ёдинг сенинг.
Қайси соҳирким дедиким, соҳире шогирдимен,
Деди ғамзангким эрур шогирдим устодинг сенинг.
Англа Ширинким, не сен маъшуқлуққа ончасен,
Не бор эрди менча ошиқлиғда Фарҳодинг сенинг.
Соя эрмас, боғбонким, гулрухум қаддин кўруб,
Озибон ҳуши йиқилмиш сарви озодинг сенинг.
Уйқуға итлар уни гар монеъ эрди, эй кўнгул,
Эмди қўймас уйқуға итларни фарёдинг сенинг.
Чун фано матлуб эрур соликка бил, эй шайхким,
Куфр эрур зуҳди риёйи сори иршодинг сенинг.
Эй Навоий, меҳнату ғамдин қочар бўлсанг, керак,
Бўлса майлиқ тўнгсуйи қурси газак зодинг сенинг.

458

Ёр келса, дўстлар, оҳанги рафтор айламанг,
Инфиолимдин нафасурмоқни душвор айламанг,
Ёлғуз уйда қайда, ёро, боқмоғим рухсориға,
Ҳолатим тағйиридин сирримни изҳор айламанг.
Токи кўнглум изтниробию таним титратмаси,
Сокин эрмас нукта айтурға, мени ёр айламанг.
Соате чунким ўтуб бу навъи келсам ҳолима,
Сўз аро ошиқлиқ алфозини такрор айламанг.
Чунки бўлса мултафитким, ер ўпуб ўлгумдурур.
Ҳар жафо қилсам ўзумга манъ зинҳор айламанг.
Эмдиким ўлдум, таним ёр итларига ташлангиз,
Лек ағёрин бу маънидин хабардор айламанг.
Қайси ошиқким Навоийдекдурур, эй аҳли зуҳд,
Ишқ манъин айлабон кўнглига озор айламанг.

459

Шоми ҳажрин кўрдунг, аммо зулм таркин тутмадинг,
Ваъдаи шамъи висол эттинг вале ёрутмадинг.
Гавҳари васлинг илик бергай деб ашким бўлди баҳр,
Чункн ул дарё аро ғарқ ўлдум, илгим тутмадинг.
Васл нўшидин кўнгулни қилмадинг бир лаҳза хуш,
Ҳажр захми биймидин юз қатла то қўрқутмадинг.
Оташин гул ғунчасидек ўртадинг кўнглумни, лек
Очибон они насими васлидин совутмадинг.
Донайи ашкимгаким ром ўлди ҳижрон қушлари,
Эй кўнгул, бир кун фиғонимдин бирин ўркутмадинг.
Хаста кўнглумким ғаму хуноба қилдинг, қисмати
Бу ғизою шарбат ул бемордин ўксутмадинг.
Бодаи васлин ғанимат тут, Навоий, зинҳор,
Ким не қонларким, бу гулгун суни истаб ютмадинг.

460

Яна ишқ ўтин хаста жонимға урдунг,
Бало барқини хонумонимға урдунг.
Фано шўъласин зор кўнглумга солдинг,
Шарорин тани нотавонимға урдунг.
Қизил ҳошия диклайингда эмаским,
Этак қатл этар чоғда қонимға урдунг.
Фатила эди анда пайкони марҳам,
Қаю ўқки захми ниҳонимға урдунг.
Яна ёнима етти филҳоли роҳат,
Агар тиғи бедод ёнимға урдунг.
Ушалсун дебон нахли уммидим, эй ашк,
Ажаб жолалар бўстонимға урдунг.
Кўруб бошта захмим деди, эй Навоий,
Магар ғам туни остонимға урдунг.

461

Эй кўзу кўнглум, сиришку оҳдин тўфон қилинг,
Жону жисмимнинг йиқилғур кулбасин вайрон қилинг.
Қилса бу иш кўзу кўнглум сиз доғи, эй дарду ишқ,
Кўзни кўр айлаб, кўнгулга қатл ўқин паррон қилинг.
Ҳар баҳона бирла ким бўлса ҳаётим қасрининг
Тоқу айвонин бузуб, туфроғ ила яксон қилинг.
Яъни айлаб мунча бедоду жафолар шаммайи
Ҳажр дарди шиддатин мен хастаға осон қилинг.
Зинҳор аҳбоби ошиқ бўлмангиз, гар саҳв этиб
Бўлмоқ истарсиз, бурун андишайи ҳижрон қилинг.
Дермен, эй афлок, тортай ҳажрдин бир тийра оҳ,
Ёр тубига ой ила кун кўзгусин пинҳон қилинг.
Ҳажрдин кўнгли тўла келмиш Навоий раҳм этиб,
Эй харобот аҳли, бир мамлу қадаҳ эҳсон қилинг.

462

Оразинг гулдур, гул узра сабзаи тар кокулунг,
Олло-оллоҳ, гул юзунг қилмиш муанбар кокулунг.
Қоматингдур шамъу рухсорингдур онинг шўъласи,
Шўъланинг дудидур, эй шамъи ситамгар, кокулунг.
Очқонингда нега ҳар тори ародур юз гириҳ,
Гар кўнгуллар банд қилмайдур саросар кокулунг.
Не ажаб ҳусн аҳлининг султони бўлса хосаким,
Мушкдин қўйди қуёш бошиға афсар кокулунг.
Сунбуледурким саросар чирмашибтур сарв ила
Нахли қаддинг бирлаким, бўлмиш баробар кокулунг.
Истасангким бўлмағай ошифтаю дарҳам дегил,
Қилмасун бизни паришон ҳолу абтар кокулунг.
Гар Навоийға димоғ ошифта бўлса тонг эмас,
Чун сепар ҳар дам юзунг ўтиға анбар кокулунг.

463

Май била майхонанинг хиштин тош узра ҳал қилинг,
Чун хуморидин судоъ ўлса они сандал қилинг.
Ҳар не бўлса суда бўлғон хиштин таъзим учун,
Ип тақиб ҳар жонибидин бўйнума ҳайкал қилинг.
Эй харобот аҳли, соқий орази акси учун
Соф қилмоғлиғ била май кўзгусин сайқал қилинг.
Муғбача оллинда чун бўлди сужуд этмак ишим,
Майға марҳун қилсангиз сажжодани аввал қилинг.
Саҳл эрур жон нақдини соқий учун қилмоқ нисор,
Лек бир паймона тўлдирмоқ била асҳал қилинг.
Масту мажнун чиқмишам майхонадин, эй шўхлар,
Комингиз гар ҳазл эса ийнак мени маҳзал қилинг.
Кўйидин қовланг ҳавосу ақлни, эй дарду ишқ,
Анда саргардон Навоийни вале анкал қилинг.

464

Ишқ ўтидин қисматим дарду балому қилмадинг,
Дуди бирла хонумонимни қарому қилмадинг.
Куймагимга барқи офат қилмадингму оҳни,
Ўлмагимга ашкни сели балому қилмадинг.
Зулм тиғидин танимни қилмадингму банд-банд,
Фурқатимдин банд-бандимни жудому қилмадинг.
Дема, эй кўзким, не қилдим гар сени кўр истасам,
Бир боқиб юз минг балоға мубталому қилмадинг.
Эй кўнгул, ҳолимни қилдинг арзу афзун қилди зулм,
Қилмадингму ё билиб яхши адому қилмадинг.
Шиква қилсақ сендин, эй гардун, раво эрмас дема,
Бизни беком айлаб эл комин равому қилмадинг.
Ҳажри ишқ ичра, Навоий, ошнолиғ топмадинг,
То бу бир кўзни Арас, ул бирни Аму қилмадинг.

465

Бир ўт эсаки манга журмсиз вафони кам эттинг,
Юз ўтдур улки жиҳатсиз улусни муҳтарам эттинг.
Бошимға тийғ урубон нақди дард кўнглума солдинг,
Вафо тариқида тақсир қилмадинг, карам эттинг,
Юзумни нақш этибон ашк тийра қонидин, эй ишқ,
Тошимда қонлиғ ичим шарҳини рақам эттинг.
Фасонаи ғаму меҳнат буюрдунг айламак азбар,
Қаноат этмай улусқа мени фасона ҳам эттинг.
Кўнгулда ишқим ўти чун фалакка тортти шўъла,
Бало ливоси бошиға бу шўъладин алам эттинг.
Дедингки фақр йўлинда топилди мақсади асли,
Вужуди нақшини жон лавҳидин магар адам эттинг.
Магарки ёр сени истар, эй шикаста Навоий,
Ки нақди жонни қилиб туҳфа фарқдин қадам эттинг.

466

Дуди оҳимнинг қуюндек печ ила тобнн кўрунг,
Тийра ҳажрим оқшомининг баҳри гирдобин кўрунг.
Қушким ул ойдин кетурмиш нома, ҳар тирноғидин
Чоклар бўлған кўнгул элтурға қуллобин кўрунг.
Ҳиндуйи соҳирдурур даври занахдоннда хол,
Тавқи ғабғаб шаклидин бир акси меҳробнн кўрунг.
Ишқ ўти туғёнидин жонимки бўлмиш ташналаб,
Дафъиға ул ойнинг икки лаъли серобин кўрунг.
Олмаған бўлса чучук жоним лаби бирла кўзи,
Ҳам шакархандиға боқинг, ҳам шакар хобин кўрунг.
Солики маҳрумким матлубидин тўлмиш жаҳон,
Оллоҳ-оллоҳ, жонин ўртар дарди ноёбин кўрунг.
Ёр кўйин истай ўзлуктин, Навоий бўлди фард,
Каъба эҳромиға истеъдоду асбобин кўрунг.

467

Саманди ноз уза ул кофири балоға боқинг,
Пари бошида малак паридин ўтоға боқинг.
Нечукки қавси қузах даври меҳр акси эрур,
Топиб ҳам эгнига айланғон икки ёға боқинг.
Судоғи жонибиким илгига синон тутмиш,
Юз ўқ йилонию бир қотил аждаҳоға боқинг.
Агар бу ўқу синон урмоғин инонмасангиз,
Очиб танимни ададдин фузун яроға боқинг.
Бу шакл бирла жаҳон бузмоғи яқин гар эмас,
Улусда ҳар тараф ошубу ибтилоға боқинг.
Бу боғ гулларини ерга сочмайин қўймас
Хазон елини қўюнг, чархи бевафоға боқинг.
Навоий ўлди жамол аҳлидин наво топмай,
Не бўлди бир назар, ул зори бенавоға боқинг.

468

Ваҳки, ўтлуқ чеҳра очиб хонумоним ўртадинг,
Оташин лаълингдин айтиб нукта жоним ўртадинг.
Дема не қилдим, не қилдим нотавон кўнглунг олиб,
Ўртадинг, эй қотили номеҳрибоним, ўртадинг.
Ўт аро қил тўлғониб куйгандек ул юз шавқидин,
Неча ким тоб урди, жисми нотавоним ўртадинг.
Кўкта зоҳирдур шафақдин шўъла, анжумдин шарар,
Ким ани, эй шўълалиқ, оҳу фиғоним ўртадинг.
Бисмил этгач сайдни андоқки айларлар кабоб,
Захм этиб кўнглумни чунким оқти қоним, ўртадинг.
Урғали, эй ишқи золим, барқи офат жонима
Ҳар не ўзлуктинки бор эрди гумоним, ўртадинг.
Эй Навоий, то белу оғзи хаёли айладинг,
Бору йўқ, яъники пайдою ниҳоним ўртадинг.

469

Оташин рухсора очиб хонумоним ўртадинг,
Хонумоним худ не бўлғай жисму жоним ўртадинг.
Дема не қилдим, не қилдим жону кўнглунгни олиб,
Ўртадинг, эй қотили номеҳрибоним, ўртадинг.
Дилраболиқ бирла чун ёқтинг жамолин шўъласин,
Хаста кўнглум олғач-ўқ, эй дилистоним, ўртадинг.
Тўлғаниб куйсам ажаб йўқ ўтқа тушган шўъладек
Чун фироқ ўтида жисми нотавоним ўртадинг.
Ўтқа солдинг сабру, ақлу, жону, кўнглум барчасин
Йўқу борим куйдуруб яхши ёмоним ўртадинг.
Соғаринг ўти жаҳону жондин ортуқ, соқиё
Лекин ул ўт бирла-ўқ жону жаҳоним ўртадинг.
То Навоийдек белу оғзинг хаёли бирла мен
Ушбу йўқ савдода пайдою ниҳоним ўртадинг.

470

Зиҳи ниҳоятинг охир келиб абад, аввал,
Вале хабар бера олмай бидоятингға азал.
Не қудратинг хайлиға қилиб тазалзул паст,
Не ҳикматинг қуёшиға бериб завол ҳалал.
Бўлуб сифотингга мазҳар жамиъ махлуқот,
Алар муфассалу инсонни айладинг мужмал.
Жамол зевари қош айладинг, магар урдунг
Бу икки мусқил ила кўзгуга сайқал.
Фироқ шомини ошиққа айладинг тийра,
Агарчи анжумидин ёқтинг анда кўп машъал.
Баҳор мошитаси саъйи бирла кийиндурдунг
Чаман аруси юз қаддиға ҳалли хулал.
Сипеҳр сафҳасин анжумидин айлабон афшон,
Бу сафҳа устига чектинг сен шаҳобдин жадвал.
Ёзарға матлаъи субҳ узра юздин туғро,
Қуёш тиллосидин омода айладинг зарҳал.
Навоий айлади ҳамдингға номалар ирсол,
Ани рад айламагил ҳаққи Аҳмади Мурсал.

471

Ёр ҳижронида сарвақтимға еттинг, эй ажал,
Жон фидонг этсам ҳануздурки, келдинг дар маҳал.
Жон талашмоғлиққа қўйма лаъли ҳажридин мени,
Чун эрур таъхир аро офат кўп, қилма жадал.
Жонни бот олмоқ сенга мушкул эса жон чекма кўп,
Қўйки бу мушкулни бот айлар анинг ҳижрони ҳал.
Ҳажрдин ўлмай висоли нўшидии топсам умид,
Айлагумдур саъй ўлмактин тирилмак филмасал.
Ҳажр бемориға қотил заҳр эрур ҳайвон суйи,
Эй Масиҳ, асра нафас бу нуктада қилма жадал.
Сўнгғи кундин халқ тарсон, мен бурун кундин ваҳим,
Элга ғам шоми абад келди менга субҳи азал.
Ич, Навоий, ғусса тахлилиға гулгун бодаким,
Бир пнёла лаъли маҳлул ўлмади ондин бадал.

472

Яна фироқида ҳар кун менга эрур бир йил,
Валек ҳар кечасин неча кундин ортуқ бил.
Десангким, ўлтурайин, эй фироқ, жисмимни
Чу заъфдин топа олмонг ўлук тасаввур қил.
Мен ўлдум, эй кўнгул, ул дилрабодин айрилма,
Гар андин ўзга севар жонинг ўлсаким, айрил.
Таним агарчи ғаминг тиғи этти юз пора,
Бу шукр адосида ҳар бирни истарам бир тил.
Ғамингда лола киби чок кўнглаким бўлмиш
Фироқ дудию кўз қонидин қарою қизил.
Чу топмағунг бу чаман ғунчаю гулида вафо
Тўкулма ғунча киби, лек гул масаллик очил.
Навоиё, нега афлок муртафиъ бўлмиш,
Агар ғамимдин эмас, вазн каффасида енгил?!

473

Гар лабинг оллида даъви қилмади изҳор лаъл,
Бўйни невчун боғланиб осилди мужримвор лаъл.
Гўйиё тўти хатинг бирла лабингдин сўрди нутқ,
Ким либос ўлди зумуррадгун анга минқор лаъл.
Йўқ лабинг янглиғ бири гўё не гўё руҳ бахш,
Кўрмишам бориб бадахшон мулкида бисёр лаъл.
Лаъл оллида анингдекким эрур беқадр тош,
Бўлмиш ул янглиғ лабинг оллида бемиқдор лаъл.
Лаъли жонбахшинг такаллум вақти бир-бир сочти дур,
Оллоҳ-оллоҳ, ким кўрубтур бўйла гавҳарбор лаъл.
Кўзларимдур баҳру кон меҳмоним ўлсанг бир кеча,
Ҳам дур этгайлар фидо оллингда, ҳам исор лаъл.
Бир қадаҳ май бирла бўлди сурхрў аҳли хумор,
Кўп аро гўёки маҳлул айламиш ҳаммор лаъл.
Лаългун май бошида бўлмас кишининг, эй ҳариф,
Нафъи кўпроқким тикилгай тожида шаҳвор лаъл.
Гар Навоийнинг сўзи ширину рангиндур не тонг,
Ким эрур кўнглида доим ул шакаргуфтор лаъл.

474

Ул зақанни упау гулгунадин наззора қил,
Ким эрур бир олмаким ранги эрур оқу қизил.
Ожиз ўлғай зулфининг савдолари тақриридин,
Гар қуруғ жисмим тароғ янглиғ саросар чекса тил.
Неча ўзни ёшуруб чин юзга солмоқ ғунчадек,
Тангдилларга боқиб хандон бўлуб бир ҳам очил.
Сочида шабнам бурунчак, эй кўнгул, эрмас ажаб,
Сунбул узра гар тушар шабнам таажжуб қилмағил.
То кийиб санжоби тўн, гулгун ўтук қилдинг хиром,
Йўқ сенингдек кабки раъно ҳусни саҳросида бил.
Раз қизи ҳамдамлиғидин ою йил маст ўлмоғинг
Неча бўлғай, ўтти умр, ар бўлмаган бўлсанг ойил.
Кўрмаган бўлсанг, Навоий, сарв уза гул, қил назар,
Ким ул ой гулгуна суртуб хилъатин қилмиш яшил.

475

Бу не қомат, не рафтору не шаклу не шамойил,
Ким этар ақлни мадҳушу доғи ҳушни зойил.
Юзи куйдурмагима ўт, сочи йиғлатмоғима дуд,
Кўзи тарожима саъе, қоши хунрезима мойил.
Жонфизо ҳусни ниқоб ичра доғи эл талашиб жон,
Қолмағай эрди тирик бир киши ул бўлмаса ҳойил.
Тиғи эгнимга тушурмакни ҳамойил тилай олмон,
Қайда ул бахтики бўлғай қўли бўйнумға ҳамойил.
Эй ҳабиб, этма Масиҳ оллида изҳори фасоҳат,
Чун эрур дам ура олмасқа лабинг оллида қойил.
Ақлу хушу, кўнгулу жонни анинг йўлида қўйдум,
Топмадим васли муҳайё қилибон мунча васойил.
Чунки ушшоқ уни ёқмас эмиш ул гул қулоғиға,
Эй Навоий, неча булбул киби бу наъраи ҳойил.

476

Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,
Шўълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳ ила
Ким, эсар ул дашт аро ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Шишадек кўнглумдадур гулзори ҳуснунг ёдидин,
Тобдоннинг аксидек алвон қизил, сориғ, яшил.
Оразу хилъат била хаттинг хаёлидин эрур
Қўзларимнинг оллида даврон қизил, сориғ, яшил.
Лаългун май тутқил олтун жом бирла, сабзада
Ким булардин яхши йўқ имкон қизил, сориғ, яшил.
Фақр аро беранглик душвордур беҳад валек
Хирқада тикмак эрур осон қизил, сориғ, яшил.
Эй Навоий, олтуну шингарфу зангор истама,
Бўлди назминг рангидин девон қизил, сориғ, яшил.

477

Уйла тўлмиш гул юзунг ёди била қонлиғ кўнгул,
Ким тушар ҳар қатра қон ўрниға андин барги гул.
Дема кўнглунг борким жисм ичра ҳажринг тиғидин
Поралар хуноб аро билман бағирдур, ё кўнгул.
Сарвдек бўлса бу гулшанда ота, гулдек она,
Мумкин эрмас туғмоғи сен сарви гулрухдек ўғул.
Куйдиму кул бўлдум, аммо жонда лаълинг шавқидин
Андоғ ахгар ҳифзиға беҳад муносибдур бу кул.
Лаълинг оллида санамлар лаъл ранг этган бўлур,
Ким ичар хуний суйин бўлған замон гулранг мул.
Қисмни ортуқ тилаб хор этма ўзни, эй азиз,
Ким қаноатдиндурур иззат тамаъдин барча дил.
Дайр пири бирла май ичсанг, Навоий, асра дам
Бўлса фаҳм ибриқ унидин гарчи қулқул лояқул.

478

Қилса жонон оллида жоним туфайл ўлмоққа майл,
Кош юз жон бўлсаким ҳар дам бирин қилсам туфайл
Истаса куйган кўнгул ўтлуқ юзунгни қилма айб,
Ихтиёри йўқтур айларда самандар ўтқа майл.
Йўл қилур жисмимда ўт элтур сўнгакларни узуб,
Ер қазиб хошок оқизғандек қаён юзланса сайл.
Қатраи саҳбо сухайлидин лабинг майгун эмас
Ким, ақиқидур лабинг, ранг олур андин юз суҳайл.
Бир мулоиб ҳинду ўлмиш ҳар кўзунгнунг мардуми
Кирпикинг ҳинд аҳлидин ҳангома тузган икки хайл.
Такя қилма тоату тақвоғаким, нафъ айламас
Фазлдин етмай башорат Бишр бўлғил, гар Фузайл.
Шоми ҳажр эрмас шафақ билким Навоий ғуссадин
Йиғлади қон ончаким гардунға рангин бўлди зайл.

479

Қошларингдинким эрур қонлиғ кўнгул ичра хаёл,
Ул қизил коғазда нундур, бу шафақ ичра ҳилол.
Тутмайин кўзумда таскин қадди васлин истамон,
Қайда пайванд этсалар тутқай ўзи, тутмай ниҳол.
Сарвнинг йўқ сен киби бошида дастор узра чин,
Наргис узра нуқта монанди кўзунг устида хол.
Заъфлиқ жисмимдадур ҳар ён бўғунларда гириҳ,
Нол ториға эрур гарчи тугун тугмак маҳол.
Лолагун май тобидин ул ой қизармиш гўйиё
Шўхлуқтин лолазор устида ағнабтур ғизол.
Давр элида гар вафо йўқ, сен вафо қилғил валек
Кимни ҳушхол этсанг андин тут ўзунгга юз малол.
То Навоий зулфи янглиғ пойбўсин истади,
Гаҳ паришон ҳол эрур ул зулфдин, гаҳ поймол.

480

Дўстлар, ул нахли қад ҳажринда чун бўлдум қатил,
Сарв экинг гар қўймоқ истарсиз мазорим узра мил.
Кўҳи ҳажр эгнимда истармен ани суръат билан,
Шавқдин хасдек танимға эрмас андоқ юк сақил.
Заъф аро гар сунбули зулфунг дедим тонг йўқки, бор
Хастаға жавзо туни ялдо туни янглиғ тавил.
Рашкдин бир-бирга қиймас меҳрини жону кўнгул,
Рост андоқким ҳасуд эл молиға бўлғай бахил.
Буки ҳижрон тиғидин кўнглумни юз чок айладинг,
Юз далилим бор, агар ҳар чок бўлса бир далил.
Дайр жаннат ҳури айндур хўблиғдин муғбача
Май зилоли бирла кўп айнан тусаммо салсабил.
Гар юзунг истаб Навоий кўзларингга хордур,
Не ажабдин аҳли куффор оллида бўлмоқ залил.

481

Эй кўнгул, ул оташин оразға кўп ўрганмагил,
Ногаҳ айрилса фироқи ўтиға ўртанмагил.
Тут ўзунгга фарду бекаслик балою шиддатин,
То бировга ўрганиб айру тушуб эмганмагил.
Лозими ишқ ўлди ҳижрон, бўлмо ошиқ кимсага,
Эмдиким бўлдунг таҳаммул айлабон кунгранмагил.
Гул чоғи гулбонг чекмак иштур, эй булбул, сенга,
Ою йил фарёд қилмоғни менга ўтканмагил.
Кўз юмуб очқунча сол уйғонмас уйқуға мени,
Нолишимдин ҳажр шоми ҳар замон сесканмагил.
Истасанг ул муғбача бошингға еткургай қадам,
Дайр пири йўлидин туфроғдек тебранмагил.
Эй Навоий, ёр агар дерким ўзунгни ўтқа сол,
Тан яланг айларга куйма, жон учун куйманмагил.

482

Демонким мени ёд этиб шод қил,
Бошингдин уюр доғи озод қил.
Санавбар сенга бандадур сарвдек,
Унутқанларингни бирар ёд қил.
Вафо йўқтур ул шўхда, эй кўнгул,
Ўзунгни жафосиға мўътод қил.
Қилур жонима ҳажр қасд, эй кўнгул,
Бу ишда анга сен ҳам имдод қил.
Менга ишқ аро ўлмак ойин эрур,
Рақибо, яна санъат иршод қил.
Паришонмен, эй оҳ, афлокдин
Бу абтар варақларни барбод қил.
Чу буздунг кўнгул кишварин зулм ила,
Сиришким суйи бирла обод қил.
Фалак давридин ранжамен, соқиё,
Кел эмди қадаҳ даври бунёд қил.
Гар ул шўх фарёдингга етмаса
Навоий, шаҳ оллинда фарёд қил.

483

Азм ўлса хаёлингға кўнгулдур анга маҳмил,
Осойиш агар истаса кўз чашмаси манзил.
Эй ишқ, нетиб ул қаро кўзни кўрайинким,
Кўзнинг қаросин ҳажрида ашк айлади зойил.
То бўлди сенинг ҳуснунгга ошиқ уза ошиқ
Иш бўлди менинг кўнглума мушкил уза мушкил.
Ул кўз олур эл жонин ўғурлуқ била, ваҳким,
Боқмас бу тараф тутсам ўзумни неча ғофил.
Ёди била беҳушлуғум дафиъни қилмас
Деворидин ул кўйининг ар бўлмаса каҳгил.
Эй муғбача, ошиқмену дурдикаш этиб раҳм
Не юзунгга, не жомға қил пардани ҳойил.
Ўзлукни фано отиға куйдурди Навоий,
Ким савмаадин хориж эрур, дайрға дохил.

484

Ул шайхки минбар уза афсунға берур тул.
Шайтондур ўзи, мажлисининг аҳли сурук ғул.
Ғафлатдин агар ваъз ила уйғотсалар элни
Ул айлар уютмоқ учун афсонаға машғул.
Боштин аёғи минбарининг пояу достон
Ҳам ўзию ҳам маърифати жоҳилу мажҳул.
Кўрмай хирад асҳобида бир фардни оқил,
Топмай киши афсунида бир нуктайи маъқул.
Ҳар неки хадис этти қўюб барчаси мавзуъ
Нақлеки машойихдин этиб, бориси маҳбул.
Юз пора қилиб минбари ўт ёққали авло,
Бу шарт илаким, бўлса ул ўтда ўзи мақтул.
Иблис сифат эл сари майл этма Навоий,
То бўлмағасен зарқу риё қайдида мағлул.

485

Икки кўз манзилинг, эй моҳи маҳмил,
Кўнгулга азм қил манзил-баманзил.
Кўзунг қотилдур аммо заҳр чашминг,
Эрур ўлтурмагимга заҳри қотил.
Эшикингда ёзармен оҳлар, лек,
Бўлур ҳар оҳ чексам борча зойил.
Мени Мажнун деди Лайливашим, вой,
Ки бу девонани соғинди оқил.
Кўзунг чун нимхоб эрди, нетонг, гар
Кўнгул сайдини қилди ним бисмил.
Эрур бир ҳол бирла мабдаи файз,
Сенга гар етмас ўзни айла қобил.
Навоий, ўзлукунг рафъ этким ул гард
Эрур мақсуд рухсориға ҳойил.

486

Ул қуёш оғзи уза мушкин хол,
Зарранинг нуқтасидин келди мисол.
Гар равондур не тонг ул қадки эрур,
Руҳ сарчашмасида тоза ниҳол.
Рахш ҳар ёнки сурар ул чобук
Югурур теграсида пайки хаёл.
Чобукумнинг отининг наъли эмас
Тушти шабранги аёғиға ҳилол.
Ғунча оғзики такаллум қилмас
Ул оғиз ғунчаси қилмиш ани лол.
Ҳажрнинг чораси беҳудлуғ эмиш,
Соқиё, жом кетур моло-мол.
То Навоийдек ўлай ани ичиб,
Масту мажнун сифату шефта ҳол.

487

Гулшанингдин елдек, эй зебо ниҳол,
Мен ёмон бордим, вале сен яхши қол.
Менмену бекаслигу айёми ҳажр
Сен бўлу аҳбобу даврони висол.
Сўрма ҳолимни сабодин гаҳ-гаҳи,
Кўнглунга ўлтурмасун гарди малол.
Гар бузуғ кўнглумни мардуд айладинг,
Бок эмастур ўзгаларнинг кўнглин ол.
Сиғмайин кўюнгда гар қовдунг мени,
Осру кенг саҳродурур дашти хаёл.
Олам аҳлида вафо мавжуд эмас,
Ҳар неким йўқтур, эрур топмоқ маҳол.
Эй Навоий, хуштурур озодалиқ,
Қайд аро хушлуққа йўқтур эҳтимол.

488

Ёқинг ўт бергали, эй ишқ, ҳаётимға ҳалал,
Доғи ҳажр ўртагуча ўртаса то доғи ажал.
Деб эмишсен, эй фироқимдағи ушшоқ ичра
Нечасин айлагум охир, мени бори аввал.
Номаи ҳажрим аро сафҳаи тақвим киби
Ашк қони била ҳар сори чекилмиш жадвал.
Барқи тиғинки вужудим хасини куйдурди,
Дудидин тийра гар ўлса, кулидин бир сайқал.
Бошима шўълаи ҳижрон туташибдур не осиғ,
Ким ёрутмас қаро ҳажрим кечасин бу машъал.
Зоҳидо, бода гунаҳ бўлсаю лекин не гунаҳ,
Бизга бу ишни насиб этти чу қассоми азал.
Ишқдин кўп гила назм этти Навоий билмон,
Найлагай турфа ғизолиға етишса бу ғазал.

489

Ул пари чеҳра чу кўргузса жамол мақбул,
Кўрган эрмастурур ўз ақлиға қолған маъқул.
Суртулуб юзга агар етса димоғимға иси
Мени ул зулфи таноби била қилғил мақтул.
Истасанг даҳр аро минг телба кўнгул саргардон,
Ҳалқа-ҳалқа расани зулфидин очғил марғул.
Хотирим икки жаҳон шуғлидин ўлмиш фориғ,
Дўст ёди била кўнглум ўлубтур машғул.
Бодаи лаъли лабинг қонима берди таҳлил,
Қатл эмиш ҳосияти лаълики бўлғай маҳлул.
Ваҳки, мақсудни маълум этайин деб умре,
Бир сари мў эмастурки, эмастур мажҳул.
Гар Навоий деса бут васфини такфир этманг,
Дайр пиридин эрур буйла ривоят манқул.

490

Белинг солур димоғимға таҳайюл,
Берур зулфунг хадисимға тасалсул.
Буюрса гарчи ишқинг таркини ақл,
Ул ишнb мен қила олмон тааққул.
Юзунг ҳажрида кўнглум музтарибдур,
Не навъ этгай балиғ сусиз таҳаммул.
Не тонг сенсиз ютуб қон, ғам емаским
Керак ул бодаға мундоқ танаққул.
Қадинг титратти ҳоки пайкаримни
Қиёмат ерга солғандек тазалзул.
Эмас монеъ фано йўлиға фоқа,
Керак раҳравға зодираҳ таваккул.
Навоий булбулу ёри гул ўлғай,
Агар юз поя қилғайлар таназзул.

491

Юзига англамадимким ниқоб эрур ҳойил,
Қуёш жамолbға ёхуд саҳоб эрур ҳойил.
Узори устида кокилму бўлди ошифта,
Йўқ эрса гул юзига мушки ноб эрур ҳойил.
Oқунг кўрунмас эса пора-пора кўнглум аро,
Не тонгки сих қуярга кабоб эрур ҳойил.
Бузуғ кўнгул аро ул ганжb ҳусндур, юз шукр,
Ки эл кўзидин анга бир хароб эрур ҳойил.
Фиғонки, турфа муғанний уни била хушмен,
Вале нетайки, юзига китоб эрур ҳойил.
Кўрарсен они гар ўзлук ҳижобин этсанг рафъ
Агарчи кўргали юз минг ҳижоб эрур ҳойил.
Навоий, айлама кўрмак хаёл ул гулни,
Ки баргднн юзига беҳисоб эрур ҳойил.

492

Юзини кўрди, бадан чокидин хароб кўнгул
Узулди, баски аён қилди изтироб кўнгул.
Чу бўлди жилвагар ул ганжи ҳусн ҳасратидин
Хароблиқ қиладур ҳар замон хароб кўнгул.
Магар шиканжаи зулфунгға қолдиким, урди
Ўзига ғунча киби мунча печу тоб кўнгул.
Балодурур ғами ишқинг сенинг вале, юз вой,
Ким ул балодин эта олмас ижтиноб кўнгул.
Шарора оҳ масаллик вале ул ой ҳавосида кўр,
Ки пора-пора қилур кўк сари шитоб кўнгул.
Риоят айла судек соф халқ кўнглиниким,
Синар нафас била ул навъким ҳубоб кўнгул.
Навоий онча лабингдин дедики, бўлди анга
Тешмаги била қон ичра лаъли ноб кўнгул.

493

Эй мусаввир, дилбаримға сурате монанд қил,
Кўрмагидин хотиримни гаҳ-гаҳи хурсанд қил.
Ул харир узраки тарх этгунгдур ул тимсолни,
Сиғмаса зайлиға жоним пардасин пайванд қил.
Бўлмасун бу тўъмадин маҳрум ул кўй итлари,
Эй ажал, тақсим учун жонимни юз парканд қил.
Ул париваш чиқти усрук секретиб кўнглакча, вой,
Носиҳо, девона бўлдум эмди тарки панд қил.
Лаъли шириндинки қилдинг айшни жонимға талх,
Неча аччиғ сўз демак, бир қатла шакарханд қил.
Жоми Жамнинг роҳи Афридун йилони заҳри бил,
Эй кўнгул, ўзни сафоли фақр ила хурсанд қил.
Ҳожати будур Навоийнинг, худоёким, ани
Муғбача ҳусниға муғ дайрида ҳожатманд қил.

494

Йўқтурур оламда аҳли ишқдек бечора эл,
Ҳажр зулми бирла хонумонидин овора эл.
Ишқ селоби, жафоси бирла ҳижрон тиғидин
Хотири вайрон жамоат, кўнгли юз минг пора эл.
Чиқсанг уйдин телба бўлмоқ олам аҳли не ажаб,
Кўрмамиш ҳаргиз чу сендек бир пари рухсора эл.
Англаким овора бўлганлардур ул ой ишқидин
Ҳажр саҳросида куйсанг тоғу водий ора эл.
Чун қазо тағйир топмас коми озлиғдин гила,
Маҳз ноҳамворлиқдур айламак ҳамвор эл.
Эй Навоий, фитна ёғдурса ул ой ишқ аҳлиға,
Осмондин ҳар неким келса не қилғай чора эл?

495

Дамо-дам оташин лаълиға олур бода жононим,
Бу янглиғ ўтлар ичра найласун ўртанмайин жоним.
Эмас, ой, кун икки поғундасин кўк золи беркитмиш,
Қулоққа баски ҳажрингда ани ёлқитти афғоним.
Танимда доғларни айладим кўнглак била пинҳон,
Қонаб кўнглакда фош этти ўзин ҳар доғи пинҳоним.
Кўзумда боғланиб қон ёш не тонг гар очқали қўймас,
Чу ул қонимни тўкти оқибат тутти они қоним.
Бузуғ кўнглум аро мундоғки пайконингни ёғдурдунг,
Не тонг мундоғ ёғиндин ер билан тенг бўлса вайроним.
Ҳижолатдин қизармиш, гул таҳаррук сарвдин кетмиш,
Магар боғ ичрадур гулчеҳралик сарви хиромоним.
Тасаввур бирла гаҳ мақбулмен оллида гаҳ мардуд,
Қаю оқшомки султони хаёлинг бўлса меҳмоним.
Вужуд иқлимидин овора гар бўлдум умид ул ким
Фано дашти ғуборидин ясалғай жисми урёним.
Навоий, демангким тарки ишқ эт, то эрур мумкин
Ки мен ошиқмену девона мундоқ иш не имконим.

496

Саҳар кўрдум юзин оқшомғача куйди ҳазин жоним,
Бу эрди субҳи васлим то не бўлғай шоми ҳижроним.
Қуёш кулбамга ингандин менга юз қатла хушроқдур,
Қаро шомимни равшан айлаган шамъи шабистоним.
Не янглиғ ёшурай ҳижрон ғаминким, фош этар ҳар дам,
Оғиздин шўълалиқ оҳим, назардин ашксиз қоним.
Ажабдур тоири васл истамак кулбамға қўнмоқким,
Яқиндур насри воқеъни учурғай кўкдин афғоним.
Қадинг наҳли хаёли кўздадур, эй навбаҳори ҳусн,
Маъозаллоҳ агар они қўнғарғай сайли мужгоним.
Дедим сўзон кўнгулдин чекмагил бир дам хадангингни,
Дедимким қолса бир дам су бўлур ул ўтда пайконим.
Балият тоши ёғдурған киби вайронима гардун,
Мазаллат гарди ҳар дам ёғдурур бошимға вайроним.
Қадаҳ даврин эвур, эй дайри пири, токи мумкиндур,
Ки даврон ранжини тортарға эмди йўқтур имконим.
Дема жоми фано ичра эзилмишдур ажал заҳри,
Навоий, жон бериб ул жомни чекмакдур армоним.

497

Нома ёздим ёр учун, лекин жавобе топмадим,
Жисмима ул номадек жуз печу тобе топмадим.
Ҳар кишига жон бериб қилдим тамаъ меҳру вафо,
Бу гунаҳ подоши жуз нозу итобе топмадим.
Дарди келди қасдима, итмйш эдн вайрон кўнгул,
Қўйгали бу ганжни, ваҳким, харобе топмадим.
Чирмадим жон риштасин новакларингға пай киби,
Уйла қушлар қасдина мундоқ танобе топмадим.
Чун хаёлинг кўзда меҳмон ўлди май қон ёш ўлуб,
Боғлағаи кирпикда қонлардек кабобе топмадим.
Нечаким матлуби рухсорин дедим айлай назар,
Узлугумдин ўзга ул юзга ҳижобе топмадим.
Эй Навоий, ҳажр аро қил ишқ бирла машварат
Ким, мен истаб ақлдин ройи савобе топмадим.

498

Баҳору боғ сайриднн не гулдур не сарв комим,
Будур комимки, шояд учрағай сарви гуландомим.
Ўқунг кўп захмдин дом ўлди жисмим захмлар эрмас
Чиқарға жон қуши йўллар ясабдур ҳар тараф домим.
Жамолинг кўзгуси чун элга рўбарў бўлур ҳар дам,
Не тонг гар кўзгу аксидек замони йўқтур оромим.
Хушо Мажнунки, маънуси эди бошиға қўнған қуш,
Жунун тоши ёғардин бошима ул ҳам эмас ромим.
Мангаким ҳажр заъфидин нафас маълум эмас келмак,
Не имкон бас етишмак ул Масиҳодамға пайғомим.
Фироқим кечаси бас муҳлик ўлмиш гар саҳар бўлмас,
Нафас урмоққа гўё субҳни қўймас қаро шомим.
Анингдек ташнамен, эй муғбачаким, қўш тутар бўлсанг,
Фалакнинг ҳуққасин бўл икки, то бўлсун ики жомим.
Баҳо бу бенаводин гар қабул айлар эсанг, бордур
Бирига жавҳари жоним, бирига нақди исломим.
Ҳаром эттим, Навоий, дунёю уқбо таманносин,
Нединким Қаъбаи кўйи сари боғлади эҳромим.

499

Суда кўрмак юзунг душвор эди, эй ҳусн оромим,
Хусусанким анга таҳрик бергай сарсари оҳим.
Не янглиғ ул қуёш кўйига ёлғуз азм қилғаймен,
Ки бўлмоқ истамон ул ён борурға соя ҳамроҳим.
Кўнгулни истадиии ул, они кўнглум истади, юз шукр,
Ки ҳоло даст бермиш ҳар неким бор эрди дилхоҳим.
Бировни кўз кўруб кўнглум асир ўлғанни ёшурсам,
Гаҳ ашким имтидоди фош этар, гаҳ оҳи ногоҳим.
Гар ўлса итлари ҳамкосаси, аҳбоб, таън этманг,
Алар икроҳи гар йўқтур, менинг худ қайда икроҳим.
Неча доғ истарам кўнглум аро тангри учун ўрта
Ки, сойилмен бу икки-уч дирамдур шайилиллоҳим.
Мавокиб гарди ул ёнднн, бу ёндин халқ наззора,
Магар йўлинда мен ўлган тамошоға келур шоҳим.
Ажаб йўқ пирларнинг нуқтасидин бўлмоғим огаҳ,
Фано йўли сулуки ичра бўлса пири огоҳим.
Танимни, эй Навоий, ҳар тараф кўйида оҳ элтур,
Тилаб ул хирмани гулни учар ҳар ён пари коҳим.

500

Тоқибон жон риштасин руқъангни тумор айладим,
Захмлиқ кўксумга андин дафъи озор айладим.
Кўнглаким ёпишти қонлиғ танға андоқким бори,
Баски тошлар захмидин жисмимни афгор айладим.
Оразинг ҳажринда қонлиғ кўнглум ўлди лоладек,
Доғидин савдойи ишқингни намудор айладим.
Жонинг олғум деб эдинг мухликдур андуҳи фироқ,
Қолмасун кўнглунг сенинг аввал, хабардор айладим.
Хирқау дафтарни келтур, майға раҳм эт, эй рафиқ,
Хонақаҳдин мен чу азми кўйи хаммор айладим.
Давлати фақру фано вобастаи тавфиқ эмиш,
Бўлмади ҳар неча жидду жаҳд изҳор айладим.
Эй Навоий, фақр йўлинда ура олдим қадам,
То солиб ўзлук юкин ўзни сабукбор айладим.

501

Хилвате топиб сенн жисмим аро жон айласам,
Балки жон хилват саройи ичра пинҳон айласам.
Хилват элдин ёшурун, хилват аро тан ёшурун,
Танда жон янглиғ сени жон ичра пинҳон айласам.
Анда ҳам жон пардасин ҳар сори осиб сатр учун,
Васлинг ихфосин нечаким бўлғай имкон айласам.
Чун бу хилват ичра не ўзлук эрур маҳрам, не мен,
Ҳар не номаҳрамдурур ўздин паришон айласам.
Дафъ ўлуб ағёр, топсам ёр ул хилват аро,
Безабонлиг бирла шарҳи дарди ҳижрон айласам.
Умри боқий топқамен бир лаҳза ушбу жон аро
Ўзни беҳуд, кўзни рухсорингға ҳайрон айласам.
Эй Навоий, дема иқрор айла ишқи таркини,
Ким инонғай, гар ўзумга буйла бўҳтон айласам.

502

Жафо ҳам қилмадинг ҳар неча кўз ҳуснунгға олдурдум,
Қиё ҳам боқмадинг ҳар нечаким оллингда телмурдум.
Васият қилди қабри бошида Фарҳод ила Мажнун,
Жунун саҳросида ул тошларким кўксума урдум.
Яролар анжум ўлди қон шафақ ул ой фироқида,
Хаданги оҳким ўтган кеча гардунға ёғдурдум.
Фироқим шоми андин тийрадурким, дуди анжумнн
Қаро қилмиш туганлардинки ҳижронингда куйдурдум.
Лабинг ёди чекиб жон риштасин солди яна танға,
Кўзунг бедодидин жонни неча азмиға еткурдум.
Жунунум шўъласин афзунроқ этти, ул пари отқан
Не ўқким ҳажри туғёни аро кўксумда синдурдум.
Ажал бедодидин хоки таним юз шукрким тинди,
Ки ҳижрон ўртаган жонимни жононимға топшурдум.
Қазоға, рози ўлким ғусса вақти қилмади суде,
Неча кавкабни мужрим қилдиму гардунни ёзғурдум.
Хуморимдин садову сарзаниш зуҳд аҳлидин ҳар дам,
Чиқиб майхонадин мунча бало бошимға келтурдум.
Ҳаволам қилса пири дайр бут, ё муғбача зуннор,
Не чора чун қўюб масжид фано дайриға юз урдум.
Навоийдек ёруғлуқ ул замон топтимки, ўзлукни
Фано ўтиға ўртаб, кулни доғи кўкка совурдум.

503

Жунундин уйла туфроғ ўлди жисми ранжпарвардим,
Ки ҳар тош урсалар атфол жисмимға чиқар гардим.
Неча ҳажринда ўлгум оҳу ашкимдин солиб тўфон
Вале қўйманг кўрага келса сарви нозпарвардим.
Йўлида баски қўйдум чеҳра, санчилған хасу хошок,
Сомонлар билки чекмиш қаҳрабодек чеҳраи зардим.
Паё-пай не экин абри баҳоридин чақин тўкмак,
Булут ичра бир учқун солди гўё шўълаи дардим.
Қуюндек гар талаб даштида йўқ мен етмаган водий,
Не ғам саргашталикдин учраса моҳи жаҳонгардим.
Вафо бўстонин ашким бирла сероб айладим, умри
Эрур ғам новаки сарвим, бағир парголаси вардим.
Муҳиқдур, эй Навоий, ул пари мендин малул ўлмоқ,
Нединким кўйида девоналиғни ҳаддин ўткардим.

504

Неча ҳижрондин бузуғ кўнглумда бўлғай дам-бадам,
Ғам уза ғам, дард уза дарду, алам узра алам.
Ёр ҳижрони ватан таркию ғурбат шиддати,
Чарх бедодию даврон меҳнати, эл жаври ҳам.
Сабр озидин азоб, андуҳ кўпидин изтироб,
Ашкдин сайли бало, оҳ ўтидин ҳар дам алам.
Субҳу шом эмгак кўпидин кўнглума юз минг бало,
Шом то субҳ уйқу йўқдин жонима юз минг ситам.
Барча бир сари менгаю ёр заъфи бир сари,
Қош анга сиҳҳат бўлуб, бўлғай менга юз мунча ғам.
Садқа айларга анга лойиқ менга йўқ туҳфаи
Хаста жоним нақди бордур элт, эй пайки ҳарам.
Эй Навоий, шарҳи ҳолимни дедим ирсол этай,
Сўзидин ҳам сафҳаға ўт тушти, ҳам куйди қалам.

505

Бўлди равзан-равзан ул қотил ҳадангидин таним,
Ғусса чархи бу таним, дард анжуми ул равзаним.
Айламиш зулфунг хаёли рўзгоримни қаро,
Оҳ дудидин қорормайдур мақому масканим.
Ҳар тараф ул навъ ёпушмиш яролар қонидин,
Ким қуруғ жисмим уза бўлмиш тери пироҳаним.
Дема жон бермак фанин ўрган доғи васлини топ,
Сен висолинг фикрин этгилким, эрур ул худ фаним.
Қотиғ аҳволимға йиғлайдурған элни дема дўст,
Дўстлар ўлмиш, ўлум ҳолиға етмиш душманим.
Дайр эшигинда таним дафн айласанг, эй муғбача,
Бода лойидин гаҳи топқай иморат мадфаним.
Дашт аро сурди Навоий жону кўнглум сайдини
Ким, букун ов азми қилмиш қотили сайд афканим.

506

Ишқ ўтидин танда андоқ саъб ўлубтур куймагим,
Қим шарарлар торидин гўё тўқулмиш кўнглагим.
Бағриму кўнглум итингга тўъмалиқ душвор эди,
Шукрким чок ўлди ишқинг тиғи бирла кўкрагим.
Заъфдин кўюнгга бордим сурганиб атфолдек,
Раҳм қилғилким, бу йўлда хаддин ошти эмгагим.
Дема уйқусиз кўзунг ҳажрим туни очилмади,
Не қила олғай ажал уйқуси бирла сергагим.
Бир қадам вайронима қўйким, ғамингдин туну кун
Юзга илгимдур сутун, туфроққа ботиб тирсагим.
Дард кўрким дев сийратлар биладур ул пари,
Гарчи бор андин малак ҳайлиға доғи тиргагим.
Эй Навоий, ҳажридин йиллар куюб, ул бевафо
Демадиким, найлар ул ушшоқ ичинда эртагим.

507

Қайғудин кўнглум ториқмиштур, кўнгулдин қайғу ҳам,
Жониға етмиш бу ғамгиндин улу андин бу ҳам.
Фурқатингдин не тирикмен, не ўлук, ваҳ, не ажаб,
Элга ҳолимдин гаҳ ўлса йиғламоқ, гаҳ кулгу ҳам.
Ваҳки, эмди тушга ҳам кирмас висолинг негаким,
Кўздин андоқким ўчар васлинг ўчубтур уйқу ҳам.
Уйла оҳимдин жаҳондур тийраким, заъфим чоғи
Оғзима қўймоққа топилмас ёруқ бир кўзгу ҳам.
Лаълдур қон йўқ кўзимда, не учунким боғламиш
Совуғ оҳим шиддатидин анда қон, балким су ҳам.
Интиҳоси ишқнинг ҳижрон эмиш, эй аҳли ишқ,
Васли даврони аро мағрур бўлманг асру ҳам.
Эй Навоий, мен киму ул ой висоли базми, лек
Басдур ул давлатки, ўлтурсам йироқтин ўтру ҳам.

508

Чархдин гар ҳар дам эрмас бир азоға куймагим,
Нега тиккан сойи чок ўлмоқ керактур кўнглагим.
Саҳл эрур кўнглакки ҳижрон ўқию ғам тиғидин,
Тикмагу чок айламакка мубталодур кўкрагим.
Ҳар замон кўздин ёшим эмгаклаган бир ёшдек,
Майл этар туфроққа, ваҳ, ўлтургуси бу эмгагим.
Бежигар бўлсам бало тортарға эмди, ваҳ, не тонг,
Борди кўздин чун бағир парголасидин кўпрагим.
Ҳар тонг эрта чекса гардун субҳ тиғин қатлима,
Тонг эмаским бордур ул душманлар ичра эртагим.
Айшу роҳат қушларин сайд айлай олмон, гарчи бор
Кўз ёшидин донаю жон риштасидин илмагим.
Эй Навоий, буки гардун эврулур фонусдек,
Кўнглига кор этти гўё шамъ янглиғ куймагим.

509

Васлинг истаб ўқдек этгай эрди суръат пайкарим,
Найлайинким, ҳажр ўқи пайконларидур лангарим.
Оташин лаълинг ғамидин ўртаниб қон йиғласам,
Гоҳ қондин, гоҳи ўтдин лаългундур пайкарим.
Кўзу мужгонингдин айру уйқу йўқ мен хастаға
Ким, момуғ янглиғ тикан бирла тўладур бистарим.
Эй ниҳоли ноз оҳимдин ҳазар қилким, букун
Кўп кўҳан пайкар шажарни йиққудекдур сарсарим.
Ул қуёш аксин май ичра кўргали ошифтамен,
Не ажаб ошифталиқким, суға тушмиш ахтарим.
Мен озибмен йўлдину бас тийрадур ҳижрон туни,
Толе ўл, эй кавкаби иқболу бўлғил ёварим.
Эй Навоий, не ажаб, гар назмим элни йиғлатур,
Ким ёзилмиш ҳажр ўтининг дудасидин дафтарим.

510

Менки, даврон зулмидур кўнглимга, балким жонға ҳам
Найлай олғаймен ангаким зулм этар давронға ҳам.
Кўр ғамим афзунлуғин ҳар дамки, ашким хайлининг
Қатраси баҳр ўлди эмди айланибтур қайғу ҳам.
Ёпмангиз Фарҳод ила Мажнунниким меҳнат тўзи
Сатр учун басдур менга ҳам, ул икки урёнға ҳам.
То топибмен ишқ ўти бирла тиғинг заҳрини
Исо анфосиға боқмон, чашмайи ҳайвонға ҳам.
Гоҳ кўнглум ғунчасин истар, гаҳи пайконини
Ким, кўнгул борур муносиб ғунчаға, пайконға ҳам.
Нилуфар нақш айлаб айвонингға мағрур ўлмаким,
Йўқ вафо нақши чу бу нилуфари айвонға ҳам.
Муддаийлар чун Навоий ишқин англаб, жониға,
Қасд қилғанлар эмиш бори денгиз жононға ҳам.

511

Фурқати заъфида қон ёш ичра ётмиш пайкарим,
Гулузоримдек қизил атласдин ўлмиш бистарим.
Юз бало ашким аритти, ёр шод ўлса не тонг,
Ким тулуъ этти саодат матлаъидин ахтарим.
Оташин лаълинг ғами қонлиғ танамға солди ўт,
Учқунум гулбарг ўлуб, лаъл ўлғусидур ахгарим.
Оҳ шояд кўйи сори элтгай деб шодмен,
Гарчи гард ўлди йўлинда жисми меҳнатпарварим.
Уйла ҳижрон бирла хўй эттимки гар дерлар биров
Ёри бирла васл топмишдур, эмасдур боварим.
Итларинг синған сафоли ичра бўлдум дурдкаш,
Бўлмасун ҳаргиз тиҳи ул бодадин бу соғарим.
Эй Навоий, ҳажр ўқидин пар чиқармоқ не осиғ,
Чун парирўюмға етмакка ярамас бу парим.

512

Етгач ул қотил, эрур бўғзумда икки бармоғим,
Тиғи ўрнин кўргузуб, сургил дебон ёлбормоғим.
Васли жомининг агар муфрит эмас кайфияти,
Бас қачон келгач, менинг недур ўзумдин бормоғим.
Ҳажр тирноғи била кўнглумниким қилдим фигор,
Бўлмасун ғайринг демакдиндур бу навъ ахтармоғим.
Баски шавқунг ғолиб ўлмиш телбалардек, эй пари,
Йўқтурур тун-кун хаёлинг бирла сўзлаб хормоғим.
Ҳажр аро йўқким висол, истаб ўлум, истаб эрур
Фурқатингдин ўзни бир тадбир ила қутқармоғим.
Соқиё, таклиф ила ич дема, тўлдур, доғи кўр,
Ким аёғнинг нақшини элтур қариб сипқармоғим.
Эй Навоий, тортайин дермен кўнгулдин интиқом,
Йўқса юз ғамин анга ҳар дам недур бошқармоғим.

513

Сендин айру то асири дарди ҳижрон қолмишам,
Буки ўлмай қолмишам, ҳолимға ҳайрон қолмишам.
Хонумонимни ғаминг торожи барбод айлади,
Хонумон бориб алоҳону аломон қолмишам.
Ишқ даштининг самуми ҳулласин айлай паноҳ,
Ҳайли ғам яғмосидин мундоқки урён қолмишам.
Дарду ғамдин ёшуна олмон камоли заъфдин,
Хурдабинларнинг кўзидин гарчи пинҳон қолмишам.
Даштдин Фарҳоду Мажнунни йиғиб мушфиқлари,
Мен ғариб ул навъким ғули биёбон қолмишам.
Васли даври жомидин аҳбоб сармаст ўлдилар,
Дайр аро тик бир мен-ўқ махмури даврон қолмишам.
Эй Навоий, учти булбуллар хазонда боғдин,
Мен қанотсиз қуш масаллик айлаб афғон қолмишам.

514

Ёр тиғи қатл уруб, мен ҳажри майли қилмадим,
Кўнглум олиб қовди, мен кўнглум била айрилмадим.
Зулм ила овора айлар чоғда ўлтургил дебон
Не тазаллумларки ул қотил қошинда қилмадим.
Кўнглум олурда умиди меҳр ила зор айлади,
Дилраболар зор этиб, бемеҳр ўлурни билмадим.
Ошиқ ўлманг дермен, эй аҳбоб, панд айланг қабул,
Мен нелар кўрдум чу эл пандин кўзумга илмадим.
Лаҳза-лаҳза ҳажр ўти чекти алам узра алам,
Ўттиму бир лаҳзаким ул шўълаға ёқилмадим.
Ҳажрдин бор эрса ранжинг туну кун бўл мастким,
То менга бу нукта кашф ўлди яна ойилмадим.
Оғзи ҳажридин Навоийдек адам саҳросида
Иттим андоқким, ўзум ҳам истабон топилмадим.

515

Эмас жунундин агар тоғларда бўлса қарорим
Ки, қолди баҳри сиришким тубида мулку диёрим.
Жамолинг ойнасин хат чу тийра айлади, ўлдум,
Не айб қилса қуёш кўзгусини тийра ғуборим.
Чу итларинг ялади қонларимни захмларидин,
Ғариб марҳам эди буки топти жисми фигорим.
Сиришк қони чу нақш айлади нигор етишти,
Биҳишт қилди бузуғ манзилимни нақшу нигорим.
Ҳалоким ул қаду юздин чу бўлди, туфроғим узра
Бўлур чу сарв уза гул экилса шамъи мазорим.
Қадаҳ олиб лаби жонбахшинга қуй оғзима, соқин,
Ки жонни айлагудекдур ҳалок ранжи хумморим.
Навоиё, су агар қилса тошни, не осиғдур,
Нигор кўнглига қилмас асар чу нолайи зорим.

516

Қайси тақвий хирманин ишқ ўтидин куйдурмадим,
Қайси тавба нахлини нафс илгидин синдурмадим.
Турмай оқса кўздин ашким не ажабким, тавбадин
Гарчи кўп сўз дедим, аммо бир сўзумга турмадим.
Хўблар ишқида кўз бирла кўнгул бедодидин
Не балиятларки, мунглуғ бошима келтурмадим.
Жом барқидинму зуҳдум хирманин кул қилмадим,
Бода сайлидинму ақлим қасрини индурмадим.
Лоларуҳлардинму ҳар дам қилмадим ашкимни қон,
Сарвқадлардинму гардунға фиғон еткурмадим.
Дайр пири илгидинким, боғладим зуннорни,
Муғбача оллида мусҳафни магар куйдурмадим.
Қайси шўхи бодапаймо базмидин сургач мени
Нангсизликдин йироғроқдин туруб телмурмадим.
Масти лояъқил яқо йиртуқ, аёғу бош яланг,
Йиғламоқдин кимни ўз аҳволима кулдурмадим.
Ёраб, ўз тавбамға йўқтур эътимоде, сен магар
Тавба бергайсенки, мен айтиб бажо келтурмадим.
Бермадинг тавфиқ, йўқса не учун ҳар қатлаким,
Тавба синдурдум, ўзумни ғуссадин ўлтурмадим.
Эй Навоий, истасанг тинмоқ, ишинг тангрига сол
Йўқса мен саъй айлабон сендин кўнгул тиндурмадим.

517

Итингки борди қилиб тўъма бағриму юрагим,
Оқарғусидур анинг интизоридин сўнгагим.
Фироқ ўти юрагимни су айлаб оқизди,
Чекарга ҳажр ғами эмди йўқтурур юрагим.
Этак-этак гуҳар оллингда сочсам эрмас айб,
Ки кўз хазонасидин дам-бадам тўлар этагим.
Майим фироқ аро хуноби ғамдурур, май эмас
Хаёл бирла лабинг қанди чун эрур газагим.
Тикан нишониму гулдек кафингдадур ёхуд
Етишгач анда кўзум қолди ёпушуб нинагим.
Сипеҳр зулмиға йўқ чора зулмдин ўзга,
Бу ишда ақлдин эрмас таҳаммул айламагим.
Висолин истадим, очти саҳар яди байзо.
Навоиё, ажаб ар мустажоб эрур тилагим.

518

Фироқ ўтидин анингдек қизибдурур баданим
Ким, они сокин этар жонда ўртаган туганим.
Ғамингда уйла ўлуклар ҳисоби бўлмишмен, .
Ки ҳужра мадфану идбор гардидур кафаним.
Сиришк баҳри аро уйла хўй қилмишмен,
Ки су кишисидек ўлмиш тенгиз аро ватаним.
Фаришталиқ тиламен, истарам итинг бўлсам,
Агар бўлур эса зулфунг камандидин расаним.
Агарчи юз тугон ул ғамза тегди бағримға,
Юз очсанг очқуси юз гул бағирда ҳар туганим.
Хуш улки, йиғлар эдим зор-зор дайрда маст,
Санам ғамидин ўлуб чок-чок пираҳаним.
Навоиё, қани ул файз, хонақаҳ ичра
Азимат этки, эрур хушроқ анда-ўқ эканим.

519

Онча йиғлатти жафодин дўстдур деб севганим,
Ким кулар аҳволима ҳар қайда кўрса душманим.
Дўстким қилған мени бедоди душман кулгуси,
Буйла душман комлиқдин яхшироқдур ўлганим.
Дўст душмандин менга кўпрак чу еткургай жафо,
Не ажаб гар эмди душмандўстлуғ бўлғай фаним.
Урса душман захм эрур марҳам, таваққуъ дўстдин,
Иккиси захм урса тонг йўқ чок-чок ўлмоқ таним.
Таъна бирла бузма, эй душман, кўнгул уйин доғи,
Ушбу баским дўст зулмидин бузулмиш масканим.
Дўстға жон бердиму душмандур эмди ваҳ, не тонг,
Ўртаса ҳам дўст, ҳам душманни оҳу шеваним.
Эй Навоий, дўст худ йўқ, ваҳ, не ҳолатдурки, бор
Бошим узра душман икки дийдайи тардоманим.

520

Фироқ тиғи ҳалокидин онча эмгандим,
Ки етса доғи ажал ўлмагимга ўргандим.
Ерим гар ўлса томуқ, кўп кўрунмагай муҳриқ,
Фироқ шўъласиға мунчаким мен ўртандим.
Ҳалок даштида итган кўнгул топилмади ҳеч,
Қуюн киби неча ким ҳар ёнға айландим.
Ўқурда руқъайи ҳажрин узулди тори ҳаёт,
Нединки тордек азбас ўзумга тўлғондим.
Эмас бошимдин аёқ оҳ дуди бирла қаро,
Фироқ дашти самумида буйла чургондим.
Демангки хум киби дайр ичра сокин ўлким, мек
Суруд унига магар ҳол этарда тебрандим.
Навоиё, ўтубон умр ғафлат ичра, дариғ,
Ки сўнгғи уйқуға кўз майл этарда уйғондим.

521

Ҳажри мундоқки узар бир-биридин пайвандим,
Кўргай эл ҳар итининг оғзида бир паркандим.
Тори умрум ажал илгидин узулса ғам эмас,
Тори зулфунгға агар маҳкам эрур пайвандим.
Носиҳо, ошиқу девонамену масти хароб,
Сенга не от қўяр эл буки дегайсен пандим.
Қоматинг ҳожат эрур элга раво қил ани ким,
Навмид ўлмасун оллингда бу ҳожатмандим.
Кўзга десам неча ёшингни назардин солдинг,
Дерки ғаммоздурур гарчи эрур фарзандим.
Соқиё, ўт киби ёдинг била кулбамни ёрут,
Ким хумор ичра ул ўт ҳасратидин ўртандим.
Айлай олмон сафари дашти бало ўзлук ила,
Эй Навоий, негаким асру оғирдур бандим.

522

Ҳар киши ёр оллида дер чинни ҳам, ёлғонни ҳам,
Ваҳким, ул бовар қилур воқени ҳам, бўҳтонни ҳам.
Жонға еттим, муҳталиб асҳобидин, ул дилрабо
Уйлаким кўнглумни олди, кош олса жонни ҳам.
Муддаийлар буйла ҳамроз ўлсалар ёр оллида,
Ўзга тутмоқ фарздур ўлмакин, бал ҳижронни ҳам.
Сўз дей олурлар гаҳу бегаҳ, маҳаллу бемаҳал,
Бас маҳалдур тарк қилсам мулку хонумонни ҳам.
Чунки бағрим қонини кўз йўлидин оқиздилар,
Дам-бадамдурким, сувабтурлар саросар қонни ҳам.
Эй кўнгул, даҳр аҳлиға йўқ ваъдаю паймон дуруст,
Неча куйгунг сен доғи уз ваъдаву паймонни ҳам.
Ҳошалиллоҳким, Навоий айлагай тарки вафо,
Бевафо кофирлар олса жонни ҳам имонни ҳам.

523

Нўши лабини ҳар неча сўрдум ўсонмадим,
Ичмак била ҳаёт зилолини қонмадим.
Зоҳид дедики, раҳн этибон хирқа дайр аро,
Қилмишсен анда бутқа доғи сажда, тонмадим.
Муғ пири май бериб, тилади жонни муғбача,
Ҳар неки дедилар .қилуридин тожонмадим.
Сархайл эдим бу кеча харобот аҳлиға
Ул салтанатни лек ўзумга инонмадим.
Ақл этти манъ муғбачаву дайрдин басе,
Кўп ўкди ҳуру равзани лекин бегонмадим.
Шукр, эй кўнгулки, бўлмадим афлок жавридин,
Ошифта холу жоми майға дағи қувонмадим.
Азм эттим, эй Навоий, ул ой сари бу кеча,
Маҳвашлар очти шўълайи рухсору ёнмадим.

524

Ўтуб санамлар аро ҳар бирига кўз солдим,
Сенинг жамолингга етгач кўзум боқиб қолдим.
Не тиғ солмоқ эрур чун юзунгга кўз солғач
Бошимни доғи бурунроқ аёғингга солдим.
Не ўтдурур буки етмас экач эриб оқти,
Урарға кўксума ердин не тошниким олдим.
Сариғ узору қуруқ жисмима фироқ ели
Етиб сомонни совурған мисоли қўзғолдим.
Қадам яна талабингда бошимдин итгумдур,
Нединки пўя урардин қадам била толдим.
Не бўлди қофила солор ўзлукум юкидин
Холос қилсаки, бу йўлда асру товшолдим.
Навоиё, дема жисмингда мунча захм недур,
Фироқ чанги қитолида бўйла тўғролдим.

525

Зиҳи биҳишти жамолинг келиб менинг чаманим,
Хату юзунг бу беҳишт ичра сабзаю саманим.
Хатинг вафосида ўлдум, не тонгки ҳашр куни
Вафо хати била нақш ўлса сарбасар кафаним.
Не навъ мўр киби судрай ўзни кўюнг аро,
Ки мўр судрагудек бўлди заъфдин баданим.
Ғаминг нечукки кўнгул кунжини ватан қилмиш,
Ғамингда гўшаи вайронаидурур ватаним.
Гар ўлмасам итинг ул зулф тобидин недурур,
Ёр узра судраладурған бўюндағи расаним.
Қадаҳқа садқа бўлуб бода шамъидин куйсам,
Эмас ғарнбки парвонамен, эрур бу фаним.
Навоиё, менга васли маҳол эрур, басдур,
Муяссар ўлса йироқтин наззора айлаганим.

526

Эй ҳуш улким офият кунжи менга эрди мақом,
Сураи ваш-шамсу валлайл эрди вирди субҳу шом.
Субҳ андин хилватимда нафҳайи рухул қудс,
Шом мундин кунжи фақрим равзаси доруссалом.
Сайди субҳам донаси бирла малойик қушлари
Анда қўймай риштаи зуҳди риёи бирла дом.
Не бировнинг қомати раъносидин нолам бийик,
Не кишининг ғамзаи жодусидин уйқум ҳаром.
Не ичимда лоларухлар ишқидин қонлиғ тугон,
Не бошимда сиймбарлар васлидин савдойи хом.
Ҳам кўнгулдин нозанинлар талъати бўлған унут,
Ҳам назардин маҳжабинлар суврати борған тамом.
Шоҳ базмида кўзумга жилва қилди офати,
Мен ўзумдин бордим, ул билмон қаён қилди хиром.
Тушмиш ўт жонимға ул дамдин бери ул навъким,
Жон бериб ўлмакни топмон айлабон юз иҳтимом.
Ҳуш кетти, ақл итти, қолмади жону кўнгул,
Ишқ чекти зуҳд ила тақволаримга интиқом.
Ёр ғойиб, халқ ғофил, дард муҳлик найлайин,
Додима ким етгай илло шоҳи гардун ихтишом.
Эй Навоий, шоҳдин дардинг иложи бўлмаса,
Бош олиб кетгил уруб оворалиғ даштиға гом.

527

Йўқ дема гар оғзингни дедим нуқтайи мавҳум,
Ким онча доғи бўлмади ақл оллида маълум.
Рухсоринг уза хатму экин ё қалами сунъ
Кун сафҳасиға тун рақамин айлади марқум.
Жонимға кўзунг зулми эмас зулм будур зулм,
Ким мен туратурғач тилагайсен яна мазлум.
Тонг йўқ агар ул юз ёрутур тира уюмни,
Меҳр ўлди чу мавжуд қилур сояни маъдум.
Ҳуш аҳли сени билмасу мен телба билурмен
Ким, келди пари шеваси девонаға маълум.
Ман важҳи бер, эй шайх, менга чун дираминг бор
Ким, бухл эрур барча малул оллида мазмум.
Лаълинг майи ёдидин эрур маст Навоий,
Йўқдурур андоқ яна бир фосиҳи маҳрум.

528

Куяр ҳажрингда жисми нотавоним,
Не жисми нотавонким, хаста жоним.
Гар ўлтурсанг мени қил тиғ ила қатл,
Ки бўлсук кўюнга оғишта қоним.
Фироқинг сўзидин бир шўъла ўтмеи
Уни ул шўъланинг сўзон фиғоним!
Мени қовма эшикдин чун итингмен,
Ажаб йўқким, эрур кўюнг маконим.
Ёриб кўксум сени жонимға тортай,
Тараҳҳум қил кўруб доғи ниҳоним.
Амон бермас эди даврон жафоси,
Харобот ўлмаса дорил амоним.
Анинг кўйида қабрим қил, Навоий,
Дер эрсангким, етишсун ерга ёним.

529

Ул қуёш васлида ўзни рашкдин гум айларам,
Соядин ёнимда тебрангач таваҳҳум айларам.
Ул пари кўнглумдадурким, сўзлашурмен демаким,
Телбаликдин ўз-ўзум бирла такаллум айларам.
Шоми ҳажрим тонгсиз ўлмиш, не ажаб гар ажздин
Шомдек йиғламсиниб, тонгдек табассум айларам.
Қатли ҳукми айласанг ўлтуртубон ушшоқни,
Ишқ аро чунким мен акмалмен тақаддум айларам.
Элга раҳм этмон уқубатлар била қатл айласанг.
Ўз-ўзумга маҳзи хирмондин тараҳҳум айларам.
Поклик зоти гар эрмастур сулук ичра, не суд,
Баҳру барда гар таҳорат, гар таяммум айларам.
Эй Навоий, то муқаррар қилдйм оҳанги Ҳижоз,
Гар Ироқу гар Ажам сори тараннум айларам.

530

Не куи келғайки, келгай нозаниним,
Не хуш, бўлғайки, бўлғай ҳамнишиним.
Саодат хатлари қилмиш ҳувайдо,
Итинг чангига суртилган жабиним.
Эрур ул шўх отқан каж гуруҳа
Кўнгул ганжи аро дурри саминим.
Недин ул кўз чекар ўқ гўшалардин,
Гар ўлтурмакка қилмайдур каминим.
Тегурма оташин лаълингға бода
Ким, ул ўтдин куяр жони ғаминим.
Кетур, эй муғбача, жоми муғона,
Эрур олсанг, баҳоси нақди диним.
Навоий, не осиғ, жононға етмас
Наволарким, чекар жони хазиним.

531

Не тонг гар муҳлик ўлса дуди оҳим имтидоди ҳам,
Ки бир ҳижрон тунича бор анинг қадди саводи ҳам.
Лаби бирла менги васфин ёзай десам муносибдур,
Варақ жон сафҳаси доғим қаросидин мидоди ҳам.
Агар бир дам унутсам они ҳақдин истарам ўлмак,
Агарчи ўлтурур ҳар дам мени бедилни ёди ҳам.
Тутулмиш зулфунга лекин юз очсанг очилур кўнглум,
Сенинг илгингдадур ул телбанинг банди кушоди ҳам.
Ҳаётим нахлини ҳажрингда ашким сайли чун йиқти,
Мадад қилди нигун айларда оҳим тунди-боди ҳам.
Уқубатлар била ҳажрида ўлтурсанг мени, эй ишқ,
Жаҳон аҳли аро ибрат учун еткур муноди ҳам.
Керакмас ғарра бўлмоқ шоҳиди давлат бош индурса
Ки, барҳамлиқ эрур онинг саломи хайрбоди ҳам.
Мени зуҳди риёйи сори тарғиб эттинг, эй зоҳид,
Салоҳи бор эса, зоҳирдурур онинг фасоди ҳам.
Навоий эгнига қуйдунг сабу, ичмакка дайр аҳли
Бу эрди умрлар, эй муғбача, онинг муроди ҳам.

532

Чу бердим жонни қилма зулм расму қатл ойин ҳам,
Қатилинг бўлдум урма новаки ғам^ ханжари кин ҳам.
Лабинг шавқида бир девонаи банди наботи Миср,
Сочинг савдосида бир пўстпўши нофаи Чин ҳам.
Юзунг васфин деб ўтган тун дури ашким тўкар эрдим,
Тутуб боғ кейнин ой кирди қаро туфроққа Парвин ҳам.
Лабинг ҳушум олиб қон ёш юзумга тўкса айб эрмас,
Мукаййиф лаъли майдин маст ўлур эл, чеҳра рангин ҳам.
Чу сен сархуш чиқиб, кўнглакча рахшингға бериб жавлон,
Бўлуб шайдо кўнгул беҳол, ақл маслаҳатбин ҳам.
Кўнгул сўзин қиличинг қилди гум не айб оҳ урсам,
Су урғач ўтқа ортар дуд топса шўъла таскин ҳам.
Жамолингға ниҳоят йўқлуғи ишқим кибидурким,
Эмас мумкин демак миқдорин этмак, балки тахмин ҳам.
Неча насрин баргу гулрух эсанг қилғил вафо майли,
Ки гул ҳам бевафолиғ кўрди бу гулшанда, насрин ҳам.
Навоий маст бутқа сажда қилса не ажаб, эй шайх,
Ки чун дайр ичра кирди ақли учти бошидин дин ҳам.

533

Тутқали ширин лабин шоҳи шакардур бармоғим,
Баски сўрмоқдин они айрилғудектур тирноғим.
Истарам кўр айлагай наззора аҳлин рашкдин,
Гар сабо таҳрикидин кўйига борса туфроғим.
Васли байъиға тўкуб эл сийму мен ёрдим юрак,
Қомима мушкилки етгаймен бу бўлса ёрмоғим.
Барқ эмаским, ўт чақармен даҳрни куйдургали,
Тоғ ила бўлмиш янги ой чунки тошу чақмоғим.
Ишқ аро Фарҳод ила Мажнун шеригимдур, валек
Дарду ғам чекмакта менча йўқ бу икки ўртоғим.
Дема махмур ўлсанг ўзни солмағил, эй муғбача,
Истарам бўлғай фано дайрида ўзин солмоғим.
Эй Навоий, дема умрунг ўтти, ишқу майдин ўт,
То тирикмен эрмас ушбу икки иш айлар чоғим.

534

Эй пари, раҳм этки кўнглум зор эрур, бечора ҳам,
Ишқу савдо даштида Мажнун эрур, овора ҳам.
Тандағи пайконлару ашким ёрутмас уйниким,
Дуди оҳимдин қорормиш собиту сайёра ҳам.
Захми кўп бағримни тикмак мумкин эрмас, эй рафиқ,
Ким эрур юз пораю мажруҳ эрур ҳар пора ҳам.
Васли иқболию мен ҳайҳотким, рухсорини
Тоқатим йўқтур йироқтин қилғали наззора ҳам.
Уйла су қилди бало кўхсорини оҳим ўти,
Ким олиб кўксумга урғунча топилмас хора ҳам.
Чарх макру фитнасидин ғофил ўлманг зинҳор,
Чунки бу шоҳид басе фаттон эрур маккора ҳам.
Телбараб иттим Навоийдек жунун саҳросида,
Қилмади ёдимни ҳаргиз бир пари рухсора ҳам.

535

Яна ишқ аро мен асиру ҳазин ҳам,
Бориб ҳажр торожиға ақлу дин ҳам.
Бадан дардидин ранжаву хаста доғи,
Кўнгул ҳажридин зору андуҳкин ҳам.
Юзунгдин чаманда сув бориб ўзидин,
Қизармиш уётдин гули оташин ҳам.
Ғаминг тошидин йўқки захм ўлди бошим,
Йўлунг туфроғидин ёпилмиш жабин ҳам.
Кўзунг Чин ғизолию остида холинг
Анинг нофасидин топиб мушки чин ҳам.
Бўлуб сожид ул бутқа ширк аҳли йўқ, йўқ,
Демон ширк аҳлики аҳли яқин ҳам.
Навоий жаҳондин не нафъ олса бўлғай,
Ки зиндон эрур марг айлаб камин ҳам.

536

Ҳажр ароким, ўзни май бирла фасона айларам,
Йиғламоққа бода ичмакни баҳона айларам.
Лаългун ҳар майки ичтим ул майи лаб ҳажридин,
Кўздин ашки лаългун янглиғ равона айларам.
То ичармен май қадаҳдек йиғларам беҳуд бўлуб,
Топмасам бир дам фиғоне беҳудона анларам.
Заврақи май бўлмаса, билким, ўлармен, эй рафиқ,
Ғусса баҳридин анинг бирла гарона айларам.
То тўла қуйсун дебон соқий менга етгач қадаҳ,
Ташқи даври хаттини онинг нишона айларам.
Соқиё, тут бодаким, кўпрак мени мабҳут этар
Нечаким андишаи бу корхона айларам.
Не осиғ чун ёр кўнгли айламас бу ён кашиш,
Эй Навоий, нечаким дилкаш тарона айларам.

537

Ёғлиғинг илгимда, ашкимни равона айларам,
Кўзга суртуб, ашк аритмоғни баҳона айларам.
Ул кўзумга чун етиб таскин топиб гирёнлиғи,
Кўздин олғач яна ашкимни равона айларам.
Яна етгач кўзга ашким турса олурмен ани,
Яна борса чораси бу навъ ёна айларам.
Кўзда кирпикларни тиллар айлабон ҳар ториға
Заъф ҳолим кўз тили бирла фасона айларам.
Балки ҳар ториға жоним риштасин чирмаштуруб,
Жонима касби ҳаёти жовидона айларам.
Бир қадаҳ қуйсангки, тутса муғбача, эй пири дайр,
Нақди дин сармояйи жоми муғона айларам.
Эй Навоий, токи бўлмишмен фано дайрида маст,
Ақлу дин ташвишидин фориғ тарона айларам.

538

Ҳирқайи зуҳд ўртамак кўнглум шиори айладим,
Субҳа торин уздуму гугурд тори айладим.
Чун туташти ўт, бир овуч донасин тасбеҳнинг
Устига сочмоқ била ул ўт шарори айладим.
Дафтару сажжодаю наълайнини ҳам дам-бадам
Ташламоқ бирла равон ул шўъла сори айладим.
Зуҳду тақво балки чун ўзлук нишони қолмади,
Расми сайр айлаб фано дайри гузори айладим.
Ичмайин бир журъа андоқ жилва қилди муғбача
Ким, қошида сажда қилмоқ ихтиёри айладим.
Мунча давлат касбиким айлаб экин олам аро
Ким, фано иқболидин мен хаста бори айладим.
Эй Навоий, менда бир жон нақди қолмиш эрди бас,
Шукр, они ҳам маю мутриб нисори айладим.

539

Кўнглум ичра ишқ ўти ёқмоқни ангез айладим,
Куйдуруб ўзлукни онинг шўъласин тез айладим.
Ул нари ишқида куйдурдум малойикдин қанот,
Дуди оҳимники ҳар дам оташангез айладим.
Қадду рухсори учун оҳим ўтининг шўъласин,
Шоми ғам гоҳи ҳавойи, гоҳи гулрез айладим.
Гулбуни қаддиға эл кўнгли осилмиш ғунчадек,
Мундин ул нахли бало васфин диловез айладим.
Остонингға бош урмоқтин агар топтим садо,
Ашку ул туфроғдин они сандаломез айладнм.
Соқиё, ман тутки, ул айёмнинг ғадрин қувлай
Ким, қадаҳдин зуҳд ранжи бирла парҳез айладим.
Эй Навоий, бир париваш туркнинг мажнунимен,
Йўқ ажаб ҳар қайда рахшин сурди мен хез айладим.

540

Сенсиз ашким ёмғури сайлини тўфон айладим,
Ким анинг туғёнидин оламни вайрон айладим.
Буйла тўфонға кўзумни абр этиб наърамни раъд,
Оҳ ўти учқунларин барқи дурахшон айладим.
Йўқки кўнглум шўъласидин даҳр аро солдим бир ўт
Ким, томуғни эл кўзига боғи ризвон айладим.
Мунча, бал юз мунча ҳам эрмас экин мингдин бири,
Улча мен ул ойдин айру шоми ҳижрон айладим.
Саъб эрур ҳажр ўлманг, эй аҳбоб ошиқ зинҳор
Ким, бу иш таҳқиқини мен улча имкон айладим.
Севганим бу аҳд аро майдур, қани паймонае
Ким, киши севмакдин эмди аҳду паймон айладим.
Эй Навоий, ишқ таркинким дедим, маъзур тут
Ким, муҳиқдурмен бу ишда гарчи туғён айладим.

541

Содаваш ёрим бағоят пурфан эрмиш англадим,
Ошкоро дўст, пинҳон душман эрмиш англадим.
Мен муқайяд ҳажр зиндондаю аҳбоб ила
Ҳар кун ул гулрухқа азми гулшан эрмиш, англадим.
Мен бу ҳижрон тунида зор ўлдиму бўлмас саҳар,
Шамъ ҳар оҳим ўтидин равшан эрмиш англадим.
Дам-бадам оҳим ўтиким чиқти кўнглум захмидин,
Ўқидин бу кулба равзан-раззан эрмиш, англадим.
Лаълидин эл жон тилаб мен жон бериб мардудмен,
Хотириға қайси иш мустаҳсан эрмиш, англадим.
Бу чаманда кўнглакин гул чок айлардин иши,
Булбул аҳволиға ҳар кун шеван эрмиш англадим.
Эй Навоий, буки, кўнглунгни биров сайд айламиш,
Ғам ема ул чобуки сайдафкан эрмиш, англадим.

542

Ҳуснунга ҳайратдин ўлди барча бесомонлиғим,
Мен киму сомон чу ортар ҳар нафас ҳайронлиғим.
Кўйида тун-кун кезай дермен ниҳон қолмас валек.
Оҳ ўтию ашк қони рангидин пинҳонлиғим.
Ғайр хошокин агар совурмас эрсам, бас недур,
Кўйи даврида қуюндек мунча саргардонлиғим.
Ул этак қоним била кўргузди гулгун ҳошия,
Не ажаб тутсам ани бу дам чу улдур қонлиғим.
Тифллар тоши теримни элтибон қолди сўнгак,
Ул пари савдосида бордур ажаб урёнлиғим.
Дину дунё нақдини сочтим, чу кирдим дайр аро,
Бу эди аввал қадаҳ ичганда ўт афшонлиғим.
Деди зоҳид ул паридин ҳур умиди бирла кеч,
Эй Навоий, бўлмағай бу ҳадғача нодонлиғим.

543

Жонима доғе қўюбтур лаълинг узра холким,
Кўнглума ўт тушмиш андин юзга бурқаъ солким.
Тушмай эл кўнглида ҳам ўтки онинг рашкидин
Бийм эрур, бўлғоймен андоқ музтару беҳолким.
Ашк сайли айлагай овора кўюнгдин мени,
Бу сифат оворалиғдин айла фориғболким.
Гарчи Мажнунмен сенинг кўюнгни-ўқ айлаб ватан,
Анда-ўқ бўлсам бўлай бозичаи атфолким.
Ёғса урён жисмима тош анда айлармен қабул,
Ўзга ерда гар ёғар гул айларам ихмолким.
Анда ёққан тош эрур жаннат гулидин яхшироқ,
Бу жиҳатдин анда бўлмоқ истарам помолким.
Қатл қилғайсен мени бир кун вале айтур кўнгул,
Эй Навоий, кеч бу сўздин сен ким, ул қаттол ким?!

544

Ер маълум айлади ошиқлиғу шайдолиғим,
Ваҳ, не зоҳир бўлди расволиғ уза расволиғим.
Ул паридин айру бас девоналиғдин девмен,
Заъфу қавмоғдин эмас кўйида нопайдолиғим.
Туфроғ ўлдум ул қуёш ҳажриндаю суд этмади,
Чархи сойирдек ани истай жаҳон паймолиғим.
Гарчи тушти шамъдек бошимда ўт бўйнумға тиғ,
Бўлмади кам шоми ҳижронингда побаржолиғим.
Ҳусн аро чун уйла фард ўлдунгки йўқ ҳамто сенга,
Ишқинг ичра хуш келур халқ аҳлидин танҳолиғим.
Соқиё, май берки, бу дайри кўхан авзоида
Бўлди ўз нодонлиғимни англамоқ донолиғим.
Эй Навоий, кўп ниҳон туттум ва лекин оқибат
Ёр маълум айлади ошиқлиғу шайдолиғим.

545

То ўюлди ханжари ҳажринг била гирён кўзум,
Ул танур ўлдики, зоҳир айлади тўфон кўзум.
Вола ул сувратқа, жоно, то бўлубтурмен, эрур
Суврати бежон кўзидек ул тараф ҳайрон кўзум.
Дедим этгил оразннг бирла кўзунг васфин, деди:
Оразим даври қамар, сарфитнаи даврон кўзум.
Ашкидин юз сори чун зоҳир қилур дурри самин,
Гўйиё кўз мардуми ғаввос эрур, уммон кўзум.
Бўлди бир гулгун бўялған шамънинг хам шўъласи,
Қилғали рангин сиришкидин танимни қон кўзум.
Чун керактур пок кўз манзури бўлмоқ пок юз,
То юзунг бор, ўзга юз кўрмак эмас имкон кўзум.
Эй Навоий, йўқ ҳадим ул шўхни кўрмакка, лек
Ҳар қаён азм этса, асрар ғайрдин пинҳон кўзум.

546

Нега қон ёшим оқизди дилситоним билмадим,
Не гуноҳ айлаб эдимким тўкти қоним билмадим.
Демадинг ғамдин кўзумга кеча уйқу келмади,
Маст эдим буким бийик бўлмиш фиғоним билмадим
Теманг кўнглунг қаниким, ҳажрдин беҳуш эдим
Қай сари борғанни ул бехонумоним билмадим.
Васлдин сўз деб бу янглиғ таънига хуш келмасин
Билмадим, эй қотили номеҳрибоним билмадим.
Истадим сўзин лабинг тишлаб мени қилдинг ҳалок,
... қилмагингни қасди жоннм билмадим.
Ўзлукумдин ранжа эрдим ичкали жоми фано,
Беҳуд ўлдум уйлаким ному нишоним билмадим.
Эй Навоий, ошиқ ўлғанда дедим қолғай ниҳон,
Бўйлаким оламни тутқай достоним билмадим.

547

Ул қуёш юзлукни ҳар тун ёд қилмоқдур ишим,
Ўз-ўзумга то саҳар бедод қилмоқдур ишим.
Баски фарёд айламакдин ҳар дам ўздин борибон,
Ҳолима келгач яна фарёд қилмоқдур ишим.
Телбалардек ҳар дам айтиб ул пари афсонасин,
Топмайин мақтаъ яна бунёд қилмоқдур ишим.
Ашк этиб сабрим уйин вайрону ҳар дам оҳ ила,
Ул бузуғнинг туфроғин барбод қилмоқдур ишим.
Нахли қаддин чун хаёл айлаб қўюб туфроққа бош,
Саждаи ул сарви хуризод қилмоқдур ишим.
Ҳажру шавқу чарх муҳлик зулми ичра ҳар нафас
Ўзни юз бедод ила мўътод қилмоқдур ишим.
Ғамдин ўлмасликка боисдур муҳол андишаким,
Васл умиди бирла ўзни шод қилмоқдур ишим.
Ваҳки, ер тутмас неча ҳар лаҳза шайдо кўнглума
Сабру тоқат шевасин иршод қилмоқдур ишим.
Йиғласам таскин топар кўнглум, Навоий, войким,
Ул бузуғни сайл ила обод қилмоқдур ишим.

548

Юзунг ғамидин эрур абри навбаҳор кўзум,
Не айб ер юзини қилса лолазор кўзум.
Саводу қони била бир ғариб лола эрур,
Ки лолазор басе қилди ошкор кўзум.
Не қони лола эрур, не саводи доғи анинг
Ки, қўйди ҳажр ўтидин доғи интизор кўзум.
Агарчи қилди мени хору зор кўнглуму бас,
Валек айлади кўнглумни хору зор кўзум.
Не кону баҳр экинким, лабу тишинг ғамидин
Гулу суманға қилур лаълу дур нисор кўзум.
Буким қорорди чу тар доман эрдию ғаммоз
Фироқ шомидадур тийра рўзгор кўзум.
Навоий айла назар таркини деманг, чунким
Мен ихтиёр этибон, қилмас ихтиёр кўзум.

549

Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр нстадим,
Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.
Кимгаким жоним фидо айлаб соғиндим, ёр эрур,
Эрмас эрди ёрлиғда чун вафодор истадим.
Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,
Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб бор истадим.
Улки топилмас башар жинсида, ваҳ, ғафлат кўрунг,
Ким пари хайлида мен девонаи зор истадим.
Сирри ишқимни кўнгул кўз бирла фош этмак не тонг,
Қалбу тардоманни чун мен соҳиб асрор истадим.
Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,
Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.
Эй Навоий, чун рафиқе топмадим бу ғуссадин,
Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.

550

Жавҳари пайконларингнинг маҳзани жон истадим,
Жондин ортуқ туҳфани жон ичра пинҳон истадим.
Тарки ишқ иршод қилдим кўнглума, қатл айладинг
Бу эди журмумки, кофирни мусулмон истадим.
Эй сабо, девона кўнглумдин хабар топқилки, мен
Топмадим, чун ул пари кўйида ҳар ён истадим.
Зулм аро қошинг кўрунгач бўлмади зоҳир ҳилол,
Шоми ийд они сипеҳр узра фаровон истадим.
Васл аро аҳбоб ила ул золим онча қўйди доғ
Ким, ул ўтқа тўзмагандин доғи ҳижрон истадим.
Хонақаҳ аҳли азобидин май эттим орзу,
Зоҳидо, ўлдум деганда оби ҳайвон истадим.
Эй Навоий, ишқ аро ўлсанг доғи васл истама,
Ким муяссар бўлмади мен улча имкон истадим.

551

Сочинг саводиға ҳаргиз назора айламадим,
Ки дуди оҳ ила оламни қора айламадим.
Йўлунгда кимса бошни кўрмадимки, ғайратдин
Бошини ерга уруб пора-пора айламадим.
Бағирни чоклар этгандин айлама инкор,
Мен они тиғ ила худ мунча ёра айламадим.
Менга ғаминг аро бечоралиғдурур чора,
Не ғам агар мени бечора чора айламадим.
Яранг ҳисобини касратдин англамон, эй ишқ,
Санаб туганмади йўқким шумора айламадим.
Таваккул айлаю кир ишқ кўйига, эй шайх,
Ки мен қилурда бу азм истихора айламадим.
Навоий оҳини ифшои ишқ учун ёзғур,
Ки кўнглунг ўтини мен ошкора айламадим.

552

Лоларўюм бордию ишқин ниҳони асрадим,
Кўзда қон, кўнгул аро доғин ниҳони асрадим.
Айлади бир оҳ дуди бирла элга ошкор,
Ишқи ўтин неча кўнглумда ниҳони асрадим.
Ҳар замон кўнглум ҳалок ўлса не ғам, чун жон аро.
Лаблари шавқидин оби зиндагоний асрадим.
Зойил эрмас ишқ бир соат кўнгулдин, войким,
Они жонимға балойи жовидони асрадим.
Бўлса меҳмоним ити, кўнглумни қилса тўъма ҳам,
Айб эмас невчунки мундоқ кунга они асрадим.
Нақди жонимни бериб май келтурунг, эй дўстлар,
Ким ани ичмак учун бир дўстгони асрадим.
Хонумоним гар қаро бўлди, Навоий, не ажаб,
Мен чу бир тун ул кўзи, қоши қарони асрадим.

553

Не учун тарки муҳаббат қилди моҳим билмадим,
Бу ғазабким айлади моҳим, гуноҳим билмадим.
Ошиқ ўлдум, ёрдин топқай дебон кўнглум висол,
Ҳажр бу янглиғ бўлурни кийнахоҳим билмадим.
Ёр кўйи ичра итти зор жисмим оҳдин,
Қайда тушганни бу елдин барги коҳим билмадим.
Ишқ бўстониға кирганда ҳавойи қуш киби,
Сунбули зулфи бўлурни доми роҳим билмади.
Ақлу хушу сабрим итти кўргач ул кирпик сафин
Бир-бир ўлмоғни қаро кўргач, сипоҳим билмадим.
Қирмагунча дайр аро тинч ўлмадим, тут бодаким,
Ғуссадии бу қалъа эрканнн паноҳим билмадим.
Эй Навоий, буйла қилған рўзгоримни қаро
Ҳажр шоми эрди ёхуд дуди оҳим, билмадим.

554

Кўнгулни бағир қонидин лола қилдим,
Қўюб доғ паргола-паргола қилдим.
Совуғ оҳдин қатра пайконларингни
Юрак ғунчаси жавфида жола қилдим.
Кўзумда ҳар дам ул ой ўзни тутти,
Саводин анинг давриға ҳола қилдим.
Не қовмоғки уйғонмади, гарчи туз,
Тонг отқунча мен ит киби нола қилдим.
Кўруб обиҳайвон юзинда хубобни,
Тасаввур лабинг узра табхола қилдим.
Фалак золининг макридин бўлдум эмин,
Нединким талоқи бу муҳтола қилдим.
Навоий, сариғ юзида доғи идбор
Чу кўрдум, гумон сориғ лола қилдим.

555

Лабинг ҳаёт суйидин зилол эмиш билдим,
Зилол нуқтаси устида хол эмиш билдим.
Учуқ лабингда эмас, реза инжу лаъл узра,
Ки барги гул уза бир қатра бол эмиш, билдим.
Қадимки хам бўлуб оғзинг хаёлидин итти,
Адам ичинда ҳамоноки, дол эмиш, билдим.
Қошингда холнинг овозасин эшитмиш эдим,
Бу Қаъба тоқию ул пур ҳилол эмиш, билдим.
Юзунгни билмас эдим зулф аро чу қилди тулуъ,
Ғариб ахтари фархунда фол эмиш, билдим.
Дани тажаммулу озоданинг фалокатидин
Замон табиати беъэтидол эмиш, билдим.
Фироқ шомида сўрдум Навоий аҳволин,
Сочинг хаёлида ошифта ҳол эмиш, билдим.

556

Не ул қулоққа етар арзи ҳол адо қилсам,
Не ул кўнгулга ёқар нақди жон фидо қилсам.
Кўнгул шигофиға ул кўй туфроғи қаниким,
Бу хушк дору ила захмима даво қилсам.
Керак қуёш дирами танга бўлса баёна,
Чу Юсуфумни ики даҳрға баҳо қилсам.
Фиғонки ишқ чекар боғлаб они бўйнумға,
Нечукки зуҳду вараъ пардасин ридо қилсам.
Кўзумга даҳрни ҳар лаҳза тийрароқ айлар,
Саводи холингга ҳар неча кўз қаро қилсам.
Ишим чу савмаа шайхи била тузалмади, кош,
Ки эмди майкада пириға илтижо қилсам.
Навоиё, чу сабо ҳамнафасдур, ул гулга
Не бўлди сарсари оҳимни гар сабо қилсам.

557

Чун ўлармен бир нафас ул дилрабони кўрмасам,
Не ҳаёт имкони бўлғай бир дам они кўрмасам.
Кўнглум ичра топилур ғам новакидин юз нишон,
Ўқидин ҳар кун танимда юз нишони кўрмасам.
Кўнгул итти кўзни доғи истарам ашк этса кўр
Ким, тилармен ҳаргиз ул юзи қарони кўрмасам.
Соғинурмен куфри зулфи можаросидин басе
Гар даме ул шўхи кофир можарони кўрмасам.
Ким вафо гулчеҳралардин кўрдиким, мен кўргамен,
Бўлмас ушбу айб ила ул бевафони кўрмасам.
Ҳар бири юз миннат айларлар эрур бу ҳам жафо,
Олам аҳлидин не кун ким юз жафони кўрмасам.
Эй Навоий, не балодурким, ўлармен қайғудин,
Гар даме оллимда ул шўхи балони кўрмасам.

558

Эй кўнгул, айлама даҳр эски работин маскан,
Ким работ ўлмади ҳаргиз сафар аҳлиға ватан.
Навсафарсен сену мақсад йироқу маркаб ланг,
Йўл махуф, айлама зинҳор аро ерда маскан.
Йўл билур қофиладин тушмак айруким эрур,
Бу биёбон аро ҳам ғул кўпу ҳам раҳзан.
Йўл эрур жодайи шаръ доғи тўшаю су,
Сенга ойини убудият, анга фарзу сунан.
Йўл билур қофила ул хайлки, дилбар васлин
Тилабон қолди бари ўзига йўл қатъини фан.
Ишқ водийси ажаб водий эрурким, ҳар мўр
Анда шер афкану ҳар пашша эрур пил афкан.
Эй хуш ул раҳрав гармки бу йўл қатъин
Барқи хотифдек этар даҳрни айлаб равшан.
Соқиё, ўзлук ила мушкул эрур қатъи анинг,
Дермен ўздин борайин жомима куй дурди дан.
Ғайр нақшидин этиб лавҳи замирин софий,
Ёр қолғай доғи ул балки бири сирру алан.
Эй Навоий, тиласанг фақр йўлини қатъий,
Урма ул сари қадам фонийи махз ўлмас экан.

559

Висолингдин кўнгул навмид эса дардинг чекарму чун,
Ки андин доғи кўп навмидроқдур чун мисолингдин.
Икки зулфунг кўнгул доми, не янглиғ асрай ул қушни,
Ани тутмоққа жидд маълум ўлур чун «жим»у «дол»ингдин.
Нечукким бўлса «дил» лафзиға нуқта «зул» бўлур ҳосил,
Мазаллат икки айрилғон кўнгулга етти холингдин.
Латофат суйи ул юз «жим» ила «лом» икки ёндин зулф,
Бу сўзни фаҳм айлар баҳравар бўлған жамолингдин.
Тамаъ элдин вафо қилған судин ўт истадинг чанқоқ,
Агар топсанг доғи куйгунг бу савдойи маҳолингдин.
Дуруст меҳри зарифида тўла ҳайвон суйи ичмак,
Эмас ичганча дурд, эй муғбача, синғон сафолингдин.
Навоий, гар бошинг гўй этса ул чобук ёмон эрмас,
Ёмон будурки, эрмас воқиф ул саргашта ҳолингдин.

560

Юзунг кўргач илик кўксумга урмон ишқ тобидин,
Ки кўнглумга қўярмен, секрир онинг изтиробидин.
Чиқибдур чун тишинг ҳажринда оҳим абри найсондек,
Не дерлар ёғса жола ўрниға анинг саҳобидин.
Кўнгулдин поралар маълум ўлурким истар ул ойни,
Дамим ўти шарорининг фалак сори шитобидин.
Ҳавойи ишқдурким, бузғай уйларни ҳубоб осо,
Бузулғачким ҳаво чиқса кўзум баҳри ҳубобидин.
Саводи ҳажр шомича тўкулгай мушк ҳар сари,
Паришон айласа эл тоб очиб зулфунг танобидин.
Ўтугин то рикоб ўпти анинг рашкидин истармен,
Ки тишлаб-тишлаб ўтук наълидек узсам рикобидин.
Ажаб йўқ тотса ҳар ит телбараб оғзидин ўт сочқай,
Жунун кўйида тушган шўълалиқ бағрим кабобидин.
Садодин обиҳайвон қатраси секрирму ҳар сори,
Ваё сўз дер замон дур сочилурму лаъли нобидин?
Десанг хуморидин ҳажринг халос ўлғаймен, эй соқий,
Магар оғзимға қуйғайсен лаби лаълинг шаробидин.
Не мозидур, не мустақбал, арода сенсену бу дам,
Не шод ўлмоқтурур ҳар дам узун умрунг ҳисобидин.
Десанг дўзах азобин чек, Навоий тортсун минг йил,
Халос этсанг ани бориб дами ҳижрон азобидин.

561

Оҳу вовайлоки, олам аҳлининг бадҳолимен,
Ҳар нафас бир дарду меҳнат хайлининг помолимен.
Кўздин оққан тийра қоним зори жисмимни бўяб,
Ким қурубтур хома янглиғдур мен онинг нолимен.
Токи кўнглум иттию фориғ бўлубмен дарддин,
Ишқ аро кўнглин итурган халқ фориғ болимен.
Баски бедодинг юкин тортиб қадим бўлмиш нигун,
Гўё ул бедоднинг остида қолған долимен.
Руҳи Мажнуннинг магар жисмим аро қолмиш ҳулул,
Буйлаким заъфу жунун бирла онинг тимсолимен.
Ишқ аро васл истамай қонимни то қилдим ҳалол,
Ҳар неким ишқ аҳлиға мушкулдурур ҳаллолимен.
Ёр ила ушшоқу мен маҳжур ҳолим сўрмаким,
Эй Навоий, бу жамоатнинг ғариб аҳволимен.

562

Вафо йўлинда, эйким, топмадинг истаб асар мендин,
Дегайсен билганинг ул бевафо сўрса хабар мендин.
Танимда қаддингу лаълинг фироқи тийри боронин
Киши кўрса, гумон қилғайки бутмиш найшакар мендин.
Жигаргун бўлди қасринг тоши лаълинг ҳажрида баским,
Сиришк ўрниға ҳажр оқизди қон бўлғон жигар мендин.
Анингдек солди ишқинг шўъла жоним ичраким шаксиз,
Малойик ошиқ ўлғай кўкка тушса бир шарар мендин.
Бўлубмен ул париваш фурқатидин телба ит янглиғ,
Қаён юзлансам, эй аҳли салоҳ, айланг ҳазар мендин.
Қилинг Фарҳоду Мажнун ишқи ўтин шарҳ, эй ровий,
Бўлуб гарми такаллум ғофил ўлмишсен магар мендин.
Не тонг симоб янглиғ оқса кўздин сиймгун ашким,
Ки симоб айламиш хушу хирад бир сиймбар мендин.
Амал сарриштасин қилма, мутаввал келганин хуш кўр,
Тутунг аҳбоби ёд ушбу каломи мухтасар мендин.
Жаҳону жонни тарк айлаб анинг кўйига азм эттим,
Навоий, бас муносиб эрди бу янглиғ сафар мендин.

563

Юз ўтида юз қатра су не тонг хўйи ғалтонидин,
Кўнглум ўтида йўқмудур юз қатра су пайконидин.
Қилғанда рахшин гарм пўй ул шахсувори тунд хўй,
Қилғай дебон оллинда гўй олмон бошим майдонидин.
Бу дарду ғамдин лолмен, майдон аро помолмен
Ким, киргач-ўқ беҳолмен ул ишвагар жавлонидин.
Бошим сари наззора қил, эй чарху, идборингни бил,
Доғи саодат англағил ҳар захм анинг чавгонидин.
Майдонға ул чобук суруб, бошимға чавгон еткуруб,
Саргашта жоним куйдуруб эл пўяси ҳар ёнидин.
Кўк мазраидин хўшае касб айласанг, қил тўшае,
Ком истабон тут гўшае кўйи фалак давронидин.
Гардун чекиб тиғи ниҳон юз жавр бирла тўкти қон,
Охир Навоий топти жон топқач вафо жононидин.

564

Кўйида итлар мени гоҳ тирнабон, гоҳ тишлабон,
Заъфдин ўлганда бир-бирдин узарлар судрабон.
Мен киму қилмоқ ҳавас анинг қўлидин муттако,
Кўйида бас ётсам илгимни бошимға ёстабон.
Не жунундур, ваҳ, буким йиртуқ яқони чок этиб,
Ашким оққанда кулуб турған замони йиғлабон.
Элни ғофил айлабон ўзни солурмен кўйида,
Ҳар тарафдин урсалар тош ит масаллик қавлабон,
Тифли мактабдек қочиб ёна борур ул ой сари,
Телба кўнглумни неча топиб кетурсам алдабон.
Умр ўтуб бир учрабон ҳолимни сўрса, вой ким,
Айта олмасмен жавоб ошифта кўнглум тўқсабон.
Ҳазл этар кўнглум била ул шўх, кўнглум тортар оҳ,
Тифлдекким, дуд этар ўт бирла ҳар дам ўйнабон.
Ақл учуб беҳудлуғ айлармен йўлуқсанг ногаҳон
Кимсадекким, телбалик қилғай париға учрабон.
Соқиё, муҳлик хуморим узриға солма қулоқ,
Бир қадаҳни оғзима қуйғил қулоғим тўлғабон.
Умр торин чун кесар даврон жафо тиғи била,
Жазм билгилким, анга бўлмас кўнгулни боғлабон.
Эй Навоий, чун замон аҳлиға асло йўқ вафо,
Топмағунг ҳаргиз вафо аҳли аларни танлабон.

565

Ақлу жону кўнглум ул ой фурқати озоридин,
Бари бир-бирдин малул ўлмишлару мен боридин.
Шоми ҳажрим тору бепоёнлиғин англай десанг,
Фаҳм ўлур ялдо туни янглиғ сочинг ҳар торидин.
Бордур андоғким бузуғ кўнглумда ҳар ён қону доғ,
Лолаларким, чиқти вайрон масканим деворидин.
Ул пари кўнглум қуши қонин оқизған фаҳм ўлур,
Очсалар бўйнумдағи дафъи жунун туморидин.
Ғунчаи васлим очар шамъи фироқим сўндурур,
Ҳар насимеким келур гулрух баҳорим соридин.
Даҳр боғи лола бирла сабзасидин кечки, йўқ
Ғайри қону заҳр бу шингарф ила зангоридин.
Эй Навоий, нуктаи айш англасанг майхонада,
Бош кўтарма май тағори давраи паргоридин.

566

Гар мени ёд этмас ул ой зулм ила бедодидин,
Шукрким, ғофил эмасмен бир дам анинг ёдидин.
Лутф ила гар ёд этар, ё зулм ила бедод этар,
Мен ризосин истарам ёдидину бедодидин.
Кеча айш аҳли муғанний ёдидин хушҳол эмас,
Ончаким сен тонгға тегру итлари фарёдидин.
Хотирим синмоқ тилар, кўнглум тилармен мен доғи,
Ҳар не бу шишамга келгай хуштур ул пўлодидин.
Сабр тошидин кўнгулда кўп бино тарҳ айладим,
Кўз ёшим сайли қунқорди барчани бунёдидин.
Дайр пири деди майдин бош кўтарма, эй рафиқ,
Солик улдур чекмагай бошини пир иршодидин.
Сўрма, эй ҳамдам, Навоийнинг ғаминким, оламе
Ғам била тўлғай дам урса хотири ношодидин.

567

Қилди айшим субҳини ул шўх лаъли тийра, тун,
Тифл ўйнаб ўт ўчиргандин сўнг ўлғандек тутун.
Бошин айландурғай элнинг қилсалар наззораси,
Қўпса мен саргаштанинг туфроғидин ногаҳ қуюн.
Зулф аро солди гириҳ узра гириҳ, ўлмай нетай
Ким, ҳаётим ториға тушти тугун узра тугун.
Ҳажри жисмимда сўнгакларни ушотиб куйдурур,
Яъни ўт кўпрак ёнар ботроқ ушатилса ўтун.
Нахли қаддинг кийди сориғ хулла андин сўнг яшил,
Норбандекки, хазон кийган кўкармастин бурун.
Соқиё, тонгла хумор ўлтурмаги имкони бор,
Руҳ топмоқ роҳдин бори ғаниматдур букун.
Дема кўнглунг мазраида ишқ тухмин эк ниҳон,
Эмдиким хирманға ўт тушти қолурму яшурун.
Ҳар юрунда бир дирам тикмиш мураққаъ аҳли зуҳд,
Ҳар тугун узра менинг ҳирқамға тушмиш бир юрун.
Эй Навоий, зулфининг таърифида туштунг магар
Ким, сўзунгнинг тори ҳам бўлди паришон, ҳам узун.

568

Менки ҳар соат чекармен юз жафо ағёрдин,
Не ажаб гар юз бало ҳар лаҳза кўрсам ёрдин.
Кимки ёр истар не тонг ағёрдин кўрмак ситам,
Гулбун ичра гул терар эл нишлар ер хордин.
Кимки юз минг зорлиғлар тортибон топмиш висол,
Туфроқ ул оллида мен ҳижронда ўлган зордин.
Ошиқи содиқ вафо бирла жафони толғамас,
Хуш келур кўнглига ҳар не ким келур дилдордин.
Чарх даврин уйла паргор урди меъмори қазо
Ким, қадам чиқмоқ эмас мумкин хати паргордин.
Гар десанг махмурлуқ дардисаридин ўлмайин,
То тириксен бош чиқарма кулбаи хаммордин.
Эй Навоий, гар тиларсен ёр васлин топқасен,
Кеч икки оламдину қўл торт йўқу бордин.

569

Жўзгу ҳар дам судур ул рухсори олам сўздин,
Муз анингдекким, эрур меҳри жаҳон афрўздин.
Юз очиб билдурди қад бирла сочи тенг эрканин,
Зоҳир ўлғондек туну кун тенглиги наврўздин.
Истасангким тиккасен юз пора кўнглум чокини,
Яхшироқ ҳеч игна йўқ ул новаки дилдўздин.
Ишқ гард этган танимдин ҳажр ўти учқунлари
Тиғи ҳар ён ламъа кўргузган кибидур юздин.
Овладинг кўнглум чу соид кўргузуб қовмоқ недур,
Жавр ила кетмак чу келмас сайд даст омуздин.
Соқиё даврон ғамидин ранжамен, кўнглум аро
Паст қил андуҳ ўтин жоми нишот андўздин.
Кеч, Навоий, жону кўнгулдинки йўқтур ишқ аро
Чораи оҳ жонгузору нолаи дилсўздин.

570

Қатра терлардин юзинда дур нишонинму дейин?
Ё такаллум вақти лаъли дурфишонинму дейин?
Оғзидин жисмим адам бўлмоғлиғинму шарҳ этай,
Ғунча янглиғ таҳ-батаҳ кўнглумда қонинму дейин?
Тан фироқинму десун жон иштиёқинму десун,
Мен хаёли тан гудозин жонситонинму дейин?
Эйки дерсен нуктаи ишқу жунун аҳлидин айт,
Ўз фасонам, йўқса мажнун достонинму дейин?
Соқиё, кўнглумда май ҳирсин кўруб сўрдунг сабаб,
Ҳажри дардин ё хумори бегаронинму дейин?
Чархдин қилсам шикоят сўрманг, эй халқи замон,
Халқининг жавринму, ошуби замонинму дейин?
Қолғали шоми фироқ ичра, Навоий, шамъдек
Куймагинму айтайин, ашки равонинму дейин?

571

Ё раб, улким васл шоми ком олур зебосидин,
Тийра қилма айши кўзгусини субҳ анфосидин.
Эл майи лаълин нетай мамзуж эса оби ҳаёт
Ким, менинг жомим эрур мамлу фироқ олмосидин.
Ул пари ишқи агарчи айлади мажнун мени,
Шукр эрур борики қутқарғай хирад васвосидин.
Қоши меҳри тухмини кўнглумда эктим кўр нишон,
Ҳар сўнгак ёнимда урмоққа муҳаббат досидин.
Урмағайсен посбонлиғ лофи кўк қўрғонида
Воқиф ўлсанг, эй Зуҳал, ҳажрим туни бир посидин.
Қилмағил бу коргаҳ васфиға фикру бода ич
Ким, хирад идроки ожиздур анинг иҳсосидин.
Эй Навоий, пири соқийвашқа андоқмен хароб,
Ким унутмишмен жаҳон тархон ила барлосидин.

572

Меҳр эмас машъал ёрутқан қалъаи афлокдин,
Ким фалакка солдинг ўт рухсори оташнокдин.
Ишқдин куйди танимда ҳар чурук бўлған сўнгак,
Ким кўруптур мундоқ авж олмоқ чақин хошокдин.
Бас муносибдур тикар ҳолатда кўксум чокини,
Ип сувурмоқ кўнглаким жайбиға қилған чокдин.
Саргаронмен ишқдин чопсанг бошимни боғла берк
Ким, чопарда рахш узулуб қолмағай фитрокдин.
Гар ғазаб вақти қўлиға туштуму тиғи ёланг,
Бок эмас олманг мени ул қотили бебокдин.
Маст агар майхонада ўлдум мени, эй дўстлар,
Май била юб, боғлангиз наъшим белини токдин.
Дема поко пок кеч мендин, Навоий, негаким,
Покликдин бўлмағай кечмак сенингдек покдин.

573

Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин,
Кўнглума ҳар бирининг дарди балосннму дейин?!
Кўзи қаҳринму дейин, кирпики заҳринму дейин,
Бу кудурат ичра рухсори сафосинму дейин?!
Ишқи дардинму дейин, ҳажри набардинму дейин,
Бу қатиқ дард аро васлининг давосинму дейин?!
Зулфи доминму дейин, лаъли каломинму дейин,
Бирининг қаддин, яна бирининг адосинму дейин?!
Турфа холинму дейин, қадди ниҳолинму дейин,
Мовий кўнглак узра гулранги қабосинму дейин?!
Чарх ранжинму дейин, даҳр шиканжинму дейин,
Жонима ҳар бирининг жавру жафосинму дейин?!
Эй Навоий, дема қошу кўзининг васфини, айт
Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин?!

574

Эй мусулмонлар, фиғон ул кофири худкомдин
Ким, чиқарди кўкка афғон кишвари исломдин.
Лаъли рухафзосидин бир бўса пайғом айлади,
Гарчи ёлғон эрди, мен жон топтим ул пайғомдин.
Зулфу рухсорингдин айру гарчи йўқ шомимға субҳ,
Шамъдек ҳар кеча то субҳ ўртанурмен шомдин.
Зулфидин кўнглумки махлас топти бор ул телбаким,
Банддин қочмиш ваё қушким қутулмиш домдин.
Фурқат айёмидаким ёд этмас ул маҳваш мени,
Васли топсам мен доғи ёд этмай ул айёмдин.
Жоми майда бўлди чун ул бут жамоли жилвагар,
Қофири ишқ ўлғамен гар бош кўтарсам жомдин.
Дайр аро, эйким, Навоийдин тиларсен ному нанг,
Билки ул бу ерга қочиб келди нангу номдин.

575

Дема гулгундур либосим ашкининг, хунобидин,
Шўъладурким, ўртанурмен ҳажр ўтининг тобидин.
Ўтда қил янглиғ танимнинг ҳажр ўтидин тобини
Билмасанг, фаҳм эт гул узра сунбулунг қуллобидин.
Қалб эрур кўнглумки боғлабтур сочинг зуннорини,
Турфа буким бир нафас чиқмас қошинг меҳробидин.
Хаста кўнглум гар лабинг уннобини истар, не тонг,
Нега айрилғай жиҳатсиз хаста ўз уннобидин.
Оразингнинг мусҳафи тафсири бас душвор эди,
Равшан ўлди холу хаттинг нуқтаю эъробидин.
Сокин ўлдум дайр аро, то бода ичган муғбача,
Жонима. ўт солди оташнок лаъли нобидин.
Шоми ҳижроним висол аҳлиға беҳад қисқадур,
Они сўрдиклар Навоий дийдаи бехобидин.

576

Ўлтурур кўйида ишқ аҳлин алолоси учун,
Шоҳ қатл этган киби итларни ғавғоси учун.
Тийра зулфидин кўнгул рухсорин айлар орзу,
Гўйиё равшан су истар дафъи савдоси учун.
Чун бўлур ҳар тун шабистон ичра шамъи анжуман,
Хайли анжум эврулур ул ой тамошоси учун.
Қаддида гулгун либос эрмаски, устоди азал,
Барги гулдин хулла қилмиш сарви раъноси учун.
Зулфи занжириға хаддим йўқ, ити занжири ҳам.
Яхшидур қайд этса бу мажнуни шайдоси учун.
То тириктурсен қадаҳ даврин ғанимат тутки, чарх
Эврулур тегрангда нақди умр яғмоси учун.
Эй Навоий, тарки дунё айла иззат истасанг
Ким, мазаллат келди саъй онинг таманноси учун.

577

Эй мусулмонлар, фиғон ишқи бало ангездин,
Оҳу вовайло балолиғ фурқати хунрездин.
Қайда фарёдим эшитгай улки гўйи кам эмас,
Халқ афғони била ғавғойи рустохездин.
Гул юзида хўй тушуб лаълиға кўнглум қилди заъф,
Бўйлаким заъф айламиш қанди гулоб омездин.
Кўнглум ичра гулситони ҳуснидур, эй боғбон,
Келки, оҳим фарқи йўқтур нафҳаи гулбездин.
Аҳли дин қасдиға мундоқ чиқса маст ул муғбача,
Соқиё, май берки кечтим тақвою парҳездин.
Ишқ ўти мазлумкушдур билмас они аҳли зулм,
Англағил бу нуктани Фарҳод ила Парвездин.
Эй Навоий, итларин кўрмакка борсанг бағринг уз
Ким, гурезинг йўқтурур бу навъ дастомездин.

578

Бир паривашким кўнгул девонадур савдосидин,
Гар эрур бандангки, озод ўлмон истиғносидин.
Ошиқ ўлса шоҳу маъшуқи гадо билким, чекар
Ишқ ғавғоси ани хайлу сипаҳ ғавғосидин.
Ошиқ ўлғон аждаҳо бўлса забун бўлмоқ керак,
Жавр тортиб ишқ кўйи мўрининг ийзосидин.
Не ҳавойидур ҳавойи ишқким, ҳар пашшаси
Тўъма айлар ақлу тақво қофининг анқосидин.
Ишқ аро шоҳу гадо тенгдур, гадо балким фузун,
Гар гадолиғ айлар ўлса ишқнинг яғмосидин.
Кимки раънолиқ била ошиқ бўлуб истар висол,
Тортингиз отиға хат ишқ аҳлининг асмосидин.
Ишқ атвори Навоийға мусалламдурким, ул
Юз бало чекти доғи ўлди анинг ихфосидин.

579

Васл этти ваъда ёр лаби жонфизосидин,
Гўё бу сўзни этти жоним аросидин.
Гар кўрмадинг шафақ уза хуршид, эй кўнгул,
Ихсос қил ани юзу гулгун қабосидин.
Мунглуғ кўнгулнинг оҳидин этмас рақиб ваҳм,
Йўқ итга бок ишқ гадойи асосидин.
Ишқ ичра ўлдум, оҳки, қутқармади мени
Давр офати ул офати даврон жафосидин.
Оламни ҳажр зулмати тутқай совурса ел,
Куйган фатилани янги доғим қаросидин.
Чархи данида бодаи ғам тўлмиш, эй рафиқ,
Жуз ҳажр заҳри қилма тамаъ давр косидин.
Сабт ўлмаса Навоий оти назми зайлида,
Фаҳм айлар аҳли дард каломи адосидин.

580

Буки ваҳшу тайр уютмаслар, ғамим бедодидин,
Кеча ит афғонидин бил, субҳ қуш фарёдидин.
Чиқса тубидин қуёш кўргузмагай бу лутфким,
Англадим юз жилва қилған қоматинг шамшодидин.
Гарчи ҳар дамким соғинсам шавқидин жоним чиқар,
Истамон жонимни бир дам ғофил онинг ёдидин.
Ғам саҳобидин ёғар Мажнунға меҳнат ёғини,
Дуди оҳи чиқти гўё хотири ношодидин.
Деб эдинг ҳажримдин ўлсанг тиргузай бир тиғ ила,
Орзу ўлтурди, ваҳ, ўткармагил мийодидин.
Ростлиғ озодалар ойинидур фаҳм айлагил,
Бу чаманнинг сарв бирла савсани озодидин.
Шайх агар масжидқа, мен майхонаға борсам не тонг,
Эй Навоий, ҳар кишига чора йўқ мўътодидин.

581

Дамеки ишқ ўтида қолмағай асар мендин,
Намуна бўлғуси учмакта ҳар шарар мендин.
Паривашим ғамидин телба итдек ўлмишмен,
Саломат аҳли, букун айлангиз ҳазар мендин.
Анингдек ашк ила оҳим солибдурур тўфон,
Ки бордурур еру кўк вазъиға хатар мендин.
Анингдек ўлди фано ишқ аро вужудумким,
Адам диёриға ҳам топмағунг хабар мендин.
Анга етарга бошоқ сақли манъ этар гарчи,
Хаданги касратидин чиқти болу пар мендин.
Тааюнот ичида ишқ бир ҳақиқат эрур,
Гар ўлса булбулу парвонадин вагар мендин.
Навоий, айлама тун кун нишоту таълим ол,
Шабона оҳ била нолаи саҳар мендин.

582

Шаҳру кишвардин илик юб, хонумондин кечгамен,
Хонумондин ким десун икки жаҳондин кечгамен.
Ҳар замон бошимға юз тиғи ҳалок айлаб қабул,
Умрдин тортиб этак, биллаҳки жондин кечгамен.
Шаҳру кишвар, хонумон, икки жаҳону умру жон
Худ не бўлған, мунча юз ком ўлса ондин кечгамен.
Гар Скандар мулки бирла Ҳизр умри берсалар,
Уйла мулку буйла умри жовидондин кечгамен.
Мумкин эрмастур валек, эй меҳрибонларким, даме
Қилса юз бедод ул номеҳрибондин кечгамен.
Воизо, айлаб енгиллик, нечаким кавсар майин
Мақтасанг хошоки мен ратли гарондин кечгамен.
Эй Навоий, қон ёшим баҳр ўлди бу дам истасам
Ким, етай ўз қотилимға, эмди жондин кечгамен.

583

Себки даври оразим ранги биров ҳижронидин,
Олмадек бўлмиш қизил бир ёни ашким қонидин.
Новаки қонлиғ кўнгулдин, эйки, дерсен ўтмамиш,
Айлагил бори назарким, қон томар пайконидин.
Мен киби Мажнунни ҳам босмиш мазаллат гардиким,
Фаҳм бўлмас захм ила доғи тани урёнидин.
Гўй урардин йўқки ул чобук қилур бир бошин гўй,
Буки бир ғавғо чиқар ҳар дам анинг майдонидин.
Хўблуғ даврида ёд этгил гаҳи ушшоқни
Ким, басе ёд айлагунгдур хўблуғ давронидин.
Айш базмин, эй кўнгул, майхона айвониға чек,
Ким бало тоши ёғур ҳар дам сипеҳр айвонидин.
Кўйида итлар фиғони андин эркин бир кеча
Ким, уюмаслар Навоий нолаю афғонидин.

584

Қадни ул хуршид аёғинда агар дол этгамен,
Жилвасиға зулф янглиғ ўзни помол этгамен.
Холдек юзум қаро гар тўйғамен наззорадин,
Гар кўзумнинг мардумин рухсориға хол этгамен.
Ул пари пайкарга фориғ бол етмак истабон,
Туну кун тенгридин истидъои пару бол этгамен.
Ҳар кеча ҳолим хароб ўлғанда ёлғон туш била
Ваъдаи васл айлаб ондин ўзни хушҳол этгамен.
Гар десамким кўйи туфроғин элай, кўз халқасин
Минг тўшуклук пардаи жон бирла ғирбол этгамен.
Бодаи бўғзумға қуйғайсен йиқиб, эй муғбача,
Гар ичарда тавба узри бирла ихмол этгамен.
Риштаи жисминг сомон сориғ юзунгдин чирмайин,
Эй Навоий, номаким ул ойға ирсол этгамен.

585

Ёр ила ағёр озоридин андоқ зормен,
Ким тани зорим киби боштин оёқ озормен.
Ёр зулми тиғидин кўнглум киби мажруҳмен,
Эл жафоси тошидин бағрим киби афгормен.
Ёр ҳолим англамоқ уммидидин навмидмен,
Халқнинг юз меҳнату бегоридин нокормен.
Ғам емак бўлмиш ишим, йўқтур вале ғам ер кишим,
Турфа ишким гарчи беғамхормен ғамхормен.
Жон талошурмен не дардим билгирур, не сиҳҳатим,
Не ўлукмен, не тирик, не соғу не бемормен.
Гар бошим олиб жаҳондин чиқсам эрмастур ажаб,
Ким малул аҳли жаҳондин улча дерсен бормен.
Эй Навоий, умр агар будур, ажал раҳм айлабон,
Келса жоним олғали жон бирла миннатдормен.

586

Ғам туни лаълинг сўрар ҳажр дарсин зор учун,
Чун ажал етти Масиҳо заҳр эзар бемор учун.
Кўзки учқан чоғда устиға ёпиштурдум сомон,
Номабар қуштурки сориғ руқъа элтур ёр учун.
Оразинг шавқидаким ашким тўкар кўз мардуми,
Боғбон янглиғдурурким, су очар гулзор учун.
Кўйи туфроғин менинг дийдамға сол, эй тонг ели,
Ким эрур ул сурма лойиқ дийдаи бедор учун.
Чун йиқилди заъфдин жисмим уйи найлай асо –
Айлагайму сарви пуштибон йиқуғ девор учун.
Умри нақдидин иморат айланг, эй дайр аҳликим,
Вақфи жон мулкин қилибмен кулбаи хаммор учун.
Гар Навоий ҳажр даштидин ўта олмас, не тонг,
Йўл юрий олмас кафи ғам тошидин афгор учун.

587

Ҳар тарафким борур ағёр ила жонон талошурмен,
Чун ажал қасд этар ўлтурмакима жон талошурмен.
Ҳажр тиғ урса талашимни ўлум ҳавфи соғинма,
Ким шаҳидинг бўлойин деб мени ҳайрон талошурмен.
Бошоқ устида талашқон киби мазраъда гадолар,
Дашти ишқинг аро ушшоқ ила пайкон талошурмен
Эй пари чун кийик ўхшар ики кўзунгга биайниҳ,
Бу жиҳатдин мени девона биёбон талошурмен.
Гарчи ағёрдин олмоғлиғ эмастур сени мумкин,
Турмоғумдур боқибон, ончаки имкон талошурмен.
Очиғим келгали кавсарни оччиғ бодаға таржиҳ,
Хирад аҳли чу қилурлар мени нодон, талошурмен.
Қўл солиб ҳажр ўтида ул киши янглиғки су ургай,
Эй Навоий, чу ошар шуълаи ҳижрон талошурмен.

588

Билгасен чекмас киши дарду бало андоқки мен,
Гар бировга мубтало бўлсанг, сенга андоқки мен.
Ишқ дардиға давоким васл дебсен, эй ҳаким,
Бу балоға кимса эрмас мубтало андоқки мен.
Уйлаким йўқ сен киби ҳусн аҳли ичра бир пари,
Йўқтурур бир телба аҳли ишқ аро андоқки мен.
Эйки қўймассен танимни тўъма қилғай итларинг,
Итларингга жонни ким қилди фидо андоқки мен.
Гарчи ўлтурдунг жафо бирла мени, лекин тилаб
Топмағунгдур анда бир аҳли вафо андоқки мен.
Йўқтурур даврон жафосидин қутулмоқ, эй рафиқ,
Тутмасанг майхонанинг кунжини то андоқки мен.
Гар берур ҳусни закотин, эй Навоий, йўқтурур
Хастаи зори ғариби бенаво андоқки мен.

589

Бенавомен айру хайлу ҳамдаму ҳамроздин,
Заъфлиғ ул тор янглиғким узулгай создин.
Қолдиму ноз уйқусинда туну кун кофир кўзунг,
Ё очилмас нотавонлар сори айни ноздин.
Сўз демай жонбахш лаълингким ўлукни тиргизур,
Кўрса рухуллаҳ ани дам урмағай эъжоздин.
Ҳеч жониб кўйидин кўнглум қила олмас ҳаво,
Уйла қуш янглиғки қолмиш бўлғай ул парвоздин.
Новакандоз ўлғали кофир кўзунг, эй қоши ё,
Кимсага жон қолмағай фаҳм айладим андоздин.
То сиришким қилди сиррим фош кўздин солмишам,
Эҳтироз, эй дўстлар, вожибдурур ғаммоздин.
Чарх ўртангай қуёш ўтиға кўрганни десам,
Ул қуёш бедодию чархи жафо пардоздин.
Қўрқутуб элни томуғ лекин мени қисми азал,
Элга ваҳм анжомдин, лекин менга оғоздин.
Даҳр аро не кўпга чун топқунг бақо, не озға,
Эй Навоий, озу кўп сўр дема кўпу оздин.

590

Туфроғимдин аҳли ишқ этса тануре шодмен,
Ким ичимда ўти то ёнмоқ била мўътодмен.
Одамилиғдин мени шод истаманг, эй хўблар,
Ким мени мажнун пари ҳижронидин ношодмен.
Ишқ аро қоздим бало тоғини тирноғим била,
Уйла соғинмангки Ширин ошиқи Фарҳодмен,
Шоми васл ул кўй аро, эй сарсари ҳажр, олмаким
Уйла туфроғменки субҳ анфосидин барбодмен.
Зулму бедодингдин элга оҳу афғон солмаким,
Зулм агар сен айлагунг мен қотили бедодмен.
Гар бериб қуллуққа хат бир соғар ичтим дайр аро,
Қилмангиз айбимки олам фикридин озодмен.
Эй Навоий, ишқ аро гардунға сунмасмен бўюн,
Лекин ул хуршид гар тиғ урса ҳам мунқодмен.

591

Оразинг нақшин кўзум лавҳида тасвир этгамен,
Бўлмаса тақдир ани кўрмак не тадбир этгамен.
Эй қаро кўз, бўлмас ул юз шавқидин юздин бири,
Кўз қаросидин агар юз нома таҳрир этгамен.
Ёшурун қолғайму ишқим буйлаким, ул шўхдин,
Чиқса ҳар сўз бехабар юз қатла тақрир этгамен.
Не жунундур буки ҳар тун ул париваш васлиға
Юз хаёл айлаб яна бориға тағйир этгамен.
Эйки дерсен васл коминг бўлса қилғил жон фидо,
Ул муяссар гар бўлур мен худ не тақсир этгамен.
Ишқ азалдиндур насибим, носиҳо, манъ этмагил,
Манъ қилсанг ҳам нетиб мен манъи тақдир этгамен.
Эй Навоий, нақди жон бергил дединг савдосиға,
Буйла савдо гар муяссар бўлса тавфир этгамен.

592

Ишқ даштин ҳеч ғурбаткаш мусофир кўрмасун,
Мен ғариб ул дашт аро кўрганни кофир кўрмасун.
Ёрмангиз Фарҳоду Мажнун оллида кўксумниким,
Ботинимнинг дарду доғин аҳли зоҳир кўрмасун.
Даҳрни қил тийра, ёрабким, анинг рухсорини
Ҳар не кўз мумкин эса бўлмоққа нозир кўрмасун,
Ҳар боқишда қатли ом айлар кўзунгким, даҳр эли
Ҳеч кимни сен киби бу фанда моҳир кўрмасун.
Воизо, кўп васф қилдинг соҳиренинг сеҳрини,
Ҳозир ўлғилким, сени ул кўзи соҳир кўрмасун.
Қимки ошиқлик асиридур тахайюл бирла ҳам
Ишқ кўйида ўзин осуда хотир кўрмасун.
Ким Навоийдек фано водийсида истар ҳузур,
Кечсун ўздин балки худ ўзлукни ҳозир кўрмасун.

593

Ёраб, англабму экин ул ойки онинг зоримен,
Кечалар савдосидин андоқки зулфи торимен.
Сиҳҳатим бўлса топибмен лаъли ёдидин шифо,
Нотавон ҳам бўлсам онинг кўзлари беморимен.
Йўқтурур хаддим демакка ёримен ёхуд ити,
Итларига ҳар киши ёр ул кишининг ёримен.
Хўблар ушшоқиға жон берсалар ул қилса қатл,
Ҳар сори юзланса ишқ аҳли мен онинг соримен.
Истаса эл жонини билмон берур бермасларин,
Бўлса юз жоним анга борин берурмен боримен.
Жилва айлаб маст то кўнглумни олди муғбача,
Дайри пири итлари силкида хизматкоримен.
Ҳажрдин то нотавон жонимни қутқарди ажал,
Эй Навоий, англаким жон бирла миннатдоримен.

594

Тушта лаълин кўрдум уйғонмай дебон қайғудамен,
Урма дам, эй субҳким, бир дам чучук уйқудамен.
Кўзгуда то кўрдум они қилмағил аксим гумон
Ким, кириб қилмоққа васлин жустижў кўзгудамен.
Ногаҳ ул қотил нишон айлаб бир ўқ отқайму деб,
Кўйига йиллар сўнгакдек жисм ила ўтрудамен.
Ишқ баҳрининг наҳанги деса бўлғай буйлаким,
Ашк дарёсин чекиб гардунға мен ул судамен.
Ҳолима кулмакка ҳар захмим бир очилған оғиз,
Турфаким мен ҳам алар кулгусидин кулгудамен.
Ҳар балият ўқиким чархи муқаввасдин келур,
Гўйиё менменки олам аҳлидин қобудамен.
Эй Навоий, ул пари ишқиға маҳрам йўқидин,
Телбалар янглиғ ўз-ўзум бирла гуфту гўдамен.

595

Улча кўнглум кўрди ожизмен ани изҳоридин,
Ул қуёш рафторидин ё чарх кажрафторидин.
Сарсари ҳижрон эсар, ваҳким, сочинг савдосида,
Нотавон кўнглун осилғандектурур бир торидин.
Тўкти захмимдин бағир қонимни ҳижрон нолиши,
Уйлаким сиқмоқ била эл су оқизғай норидин.
Рост ул янглиғки сурган ердин урғай сабза бош,
Чиқти пайконинг учи ҳар ён тани афгоридин.
Менда бийми ҳажр дерлар найлали, чоранг дегил,
Халқ сўрғандек васият нақл этар беморидин.
Кофири масти йўлум урмишки дайр ўлмиш ерим,
Дайр аро ҳам балки чиқмон кулбаи хамморидин.
Чун мен ўлдум кофири ишқ, эй мусулмонлар, денгиз
Ким не чорам бўлғай эмди бут била зунноридин.
Шайх имонин менинг куфрум била тенг тутмасун,
Ким яқиндур куфрдин ҳам кечгамен бу оридин.
Эй Навоий, билки бўлмас чеҳраи мақсудини
Пардадин кўрмак, хусусан пардаи пиндоридин.

596

Базм ичинда андоқ ул маҳваш хаёли бирламен,
Ким хаёл андоқ қилурменким висоли бирламен.
Сўзлашурда ўз-ўзум бирла жунун аҳли киби,
Ул париваш белу оғзи қилу қоли бирламен.
Гаҳ кулуб гоҳики йиғлармен хаёл айлаб они,
Васли уммидию ҳижрони малоли бирла мен.
Демагил майдин юзум рангин, қулоғимдур қизиқ,
Ким, бу янглиғ ҳажр кожу гўшимоли бирламен.
Оғзию зулфи ғаминдинким эрур ноламда «мад»,
Буйла «мад» тортарда анинг бийму «дол»и бирламен.
Соқиё, бир жоми май бирла мени девона қил,
Ким мушавваш ақл савдоси маҳоли бирламен.
Эй Навоий ақл сори эмди бўлма раҳнамун
Ким, бўлуб девона ишқи лоуболи бирла мен.
II- qism