OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлишер Навоий
Асар номиНаводир уш-Шабоб (I- қисм)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Алишер Навоий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм353KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/15
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Наводир уш-Шабоб (I- қисм)
Алишер Навоий

Хазойин ул-Маоний: Туртинчи Девон

Алиф Ҳарфининг Офатларининг Ибтидоси «Наводир»дин

1

Зиҳе зуҳури жамолинг қуёш кеби пайдо,
Юзунг қуёшиға зарроти кавн ўлуб шайдо.
Юзунг зиёсидин ар субҳ айни ичра баёз,
Сочннг қорасидин ар шом бошида савдо,
Зуҳури ҳуснунг учун айлабон мазоҳирни,
Бу кузгуларда ани жилвагар қилиб амдо.
Чу жилва айлади ул ҳусн истабон ошиқ,
Салойи ишқин этиб офариниш ичра нидо.
Парий қабул эта олмай ани, магарким мен
Қилиб отимни залуму жаҳул бирла адо.
Демайки мен ўзи маъшуқ ўлуб, ўзи ошиқ
Ки, тиғ ғайрат ўлуб анга нақши ғайрзудо.
Навоий ўлмади тавҳид гуфтугў била фаҳм,
Магарки айлагасен тилни қатъу жонни фидо.

2

Илоҳий амринга маъмур етти торами аъло,
Не етти торами аъло, тўқуз сипеҳри муалло.
Жамилзикрлиг ўлған жамолинг этти таманно,
Вусулфикрлиг элга висолинг ўлди тавалло.
Хаёл бикрларин жилвагарлик эткали ҳар ён,
Сен айладинг ҳулали дурри назм бирла муҳалло.
Ибодатингға янги ой бўлуб хам ўлди мусаллий,
Сипеҳр атласидин солибон ҳавоға мусалло.
Чу сендин ўлди қуёш панжаси аросида олтун,
Сочарға доғи сен эттинг анга карам яди туло.
Демакка зикринг эрур хонақоҳ ичинда ҳаё ҳуй,
Салойи ишқинг ила аҳли дайр ичра алоло.
Навоий, аҳли жунун зумрасиға кирди илоҳий,
Чу айладинг ани Мажнун, ўзунгни қил анга Лайло.

3

Юзунг кўзгусидин оламда юз нуру сафо пайдо,
Қуёш андин анингдекким қуёшдин зарра нопайдо.
Сенинг кўюнг насимиға ўзин солдегки жон топтин,
Масиҳ анфосидин гар хастаға бўлмас даво пайдо.
Азалдин то абад сатҳи вужудунг зарфи тўлмаским,
Анга не ибтидо пайдодурур, не интиҳо пайдо.
Сен эттинг шамъу гулда жилваким, парвонаву булбул
Бири куйди, бирига бўлди юз дарду бало пайдо.
Сенинг нашъанг эди Ширин ила Лайлодаким, Фарҳод Ўлуб,
Мажнунға бўлди юз туман ранжу ано пайдо.
Мазоҳир истабон асмоға ишқу ҳусн кўргуздунг
Ки, пайдо хирмани ажз ўлдию барқи жафо пайдо.
Биров еттп сангаким ўзлуги даштини тай қилди,
Бақо истар киши аввал керак қилса фано пайдо.
Санга кўнглумдаги ҳожатни не ҳожат йўқки арз этсам,
Улус кўнглида пинҳонлар эрур чунким санго пайдо.
Навоий гулшани вақтиға эҳсон ямғурун ёғдур
Ки, анда гул била булбулға йўқ баргу наво пайдо.

4

Зиҳе эл ниҳони санга ошкоро,
Ниҳон дардима ошкор эт мудоро.
Не дардингни кўнглумда асрарға тоқат,
Не сиррингнн оғзимға олмаққа ёро.
Хаёлннгда савдо пиширғанда, айлаб
Димоғимни ошуфта ул зулфи соро.
Фироқинг аро жон талашурда ёғиб
Ҳамул ғам тоғидин бошим узра хоро.
Тараҳҳум, тараҳҳум, тараҳҳум, тараҳҳум,
Буто, чобуко, маҳвашо, гулъузоро.
Қоранғудурур олам оҳим тунидин,
Қуёш янглиғ оч орази оламоро.
Навоийға жон ошкору ниҳон сен,
Зиҳе эл ниҳони санга ошкоро.

5

Ё раб, ул соатки тушкай ҳажр жисму жон аро,
Солғунг ойини фироқ ул ганжу бу вайрон аро.
Сарсаройин ҳар қуюн қилғай бадан туфроғининг
Жузв-жузвин бир-бир ушбу гунбади гардон аро.
Уйла соврулған аносир ҳар тарафким, топмағай
Бир-бирисидин нишон, бу водийи ҳирмон аро.
Жисм таркиби паришон бўлғай ул янглиғки, ақл
Сўнгра жамъ ўлмоққа рухсат бермагай имкон аро.
Жисм ила жон ичра гарчи тушкай ошуби фироқ,
Солма фурқат ибтилоси жон била иймон аро.
Жузв-жузв айрилса бир-бирдин не ғам, гар қўймасанг
Лутф этиб ёлғуз мени ул водийи ҳижрон аро.
Ҳар неча тўфони исёним чекар гардунға мавж,
Кимсага Нуҳ ўлса каштийбон не ғам тўфон аро.
Ул ҳабибингни шафиъим қилки, бўлғай юз туман
Нуҳ муҳтожи анинг бу баҳри бепоён аро.
Эй Навоий, жонни туфроқ айлагил фақр аҳлиға
Истасанг маншурлуқ ул хайли олийшон аро.

6

Зиҳе буроқинг изи меҳру сайри барқосо,
Бу барқ сайри била пўяси фалакфарсо.
Бурун қадам бу макондин чу ломакон қўйдунг,
Не навъ дейки, анинг гоми эрди гардунсо.
Висол субҳи дейин, йўқ уруж оқшомиким,
Сабоҳдек эди ул барқ нури бирла масо.
Қўлин бу барқ ёрутти, дамин бу ел очди,
Агар сипеҳр уза Мусо эди ва гар Ийсо.
Чу қолди сайрида руҳу-л-амин, не тонг, ул ҳам
Гар ўлмади сафарингнинг ниҳоятиға расо.
Малойик ўлмадилар ул ҳарам аро маҳрам,
Рижол хилвати давридин ул сифатки нисо.
Навоий асру бузулмиш, боқиб иноят ила
Анинг бузуғлуғини бир кўз учи бирла ясо.

7

Бедилинг хайли русул, сенсен аларға дилрабо,
Ё набий, руҳий фидока аҳлан ва саҳлан марҳабо.
Гоҳ давлатлиқ бошингдин кетмайин чатри саҳоб,
Гаҳ фалакрав маркабингға етмайин пайки сабо.
Шоми васлинг топмағанға субҳи содиқ ҳар саҳар,
Панжайи хуршид ила пироҳанин айлар қабо.
Туфроғ ўлмиш, мен қўяй деб остонбўсунгға юз,
Ҳолима раҳм айлабон қилма бу ранжимни ҳабо.
Шери гардун ул кишига бўйни боғлиғ бўлғай ит
Ким, эшигинг итларин топқай ўзига ақрабо.
Бўлмағай эрди муяссар «Хамса», яъни панж ганж,
Қилмаса эрди мадад ҳолимға беш оли або.
Эй Навоий, чорайи дардингни қилғай улки бор
Ҳам расулу ҳам амин, ҳам мустафо, ҳам мужтабо.

8

Кимки, еткай ишқ дарду доғидин офат анга,
Доғ меҳри салтанатдур, дард эрур сиҳҳат анга.
Ишқ кўйи туфроғи бир кимиёдурким, эрур
Юз қуёш иксирича, балким фузун қиймат анга.
Ишқ дайри базмининг синған сафоли ичра май
Ким ичар, Жамшид жомин танламас ҳиммат анга.
Ҳар чубўлған торидур афлок қасриға каманд,
Улки бўлса ишқ эски шолидин кисват анга.
Чун тушар ошиқ таниға ишқ ўтининг шуъласи,
Уйла шаҳдурким, эрур зарбафтдин хилъат анга.
Ҳар шарар ул шуъладин бир барқ эрурким, кул қилур
Ламъадин юз шоҳ тахту тожини ҳирқат анга.
Ишқ ўти бошиға тушканким, ул ўтдин чиқса дуд,
Шоҳ заррин тож ила чатриға не ҳожат анга.
Тож давлат берса ишқ ўтидин, олиб бир шарар
Буки ўртар ўзлугин, етмасму бу давлат анга.
Соқиё, бир бода тут, дўзах ўтидек ҳирқати,
Лек жаннат кавсаридек лавн ила сафват анга.
То ичиб дўзахқа ҳам кирсам сиришким сайлидин,
Қолмағай халқ ўртамоқда шиддату ҳиддат анга.
Эй Навоий, назминг асру сода эрди қўйди юз,
Шоҳ ислоҳидин онча зеб ила зийнат анга.

9

Ул парийпайкарки, ҳайрон бўлмиш инсу жон анга
Кимки, ҳайрони эмас, мен телбамен ҳайрон анга.
Не ажаб парвонадек куйсам юзи шамъиғаким,
Кўп бўлубмен васл уммиди бирла саргардон анга.
Тоири ҳажринг бузуғ кўнглумниким қилмиш ватан
Чуғздекдурким, нишиман келди бир вайрон анга.
Ҳажрида таҳ-таҳ кўнгул қон боғлағандиндур нишон,
Номаи шавқумки тим-тим томди кўздин қон анга.
Тийрборони ғаминг кўнглумгаким ёғди эрур,
Ҳар тарафдин барқи офат ламъаий пайкон анга.
Оташин гул чунки булбул куйдурур юз важҳ ила,
Не осиғ фарёду афғон бирла минг дастон анга.
Эй Навоий, кўнглума амр этма тарки ишқким.
Ул самандардур, эмас ўт фурқати имкон анга.

10

Чин кийиги десам кўзин, ваҳ, недурур итоб анга,
Чунки қораси кўргузур ҳар сари мушки ноб анга.
Лаъли лабингда тер бўлуб оби ҳаёт қатраси,
Ёки Хизр суйи лабинг, қатра бўлиб ҳубоб анга.
Ёпмади кўзни ашкким, боқмасун ўзга юзга деб,
Ҳар сари айни рашкдин ёпти ғаминг ниқоб анга.
Жисмим агар куяр, кўнгул толпинури ажаб эмас,
Кимки уйига тушса ўт, йўқ ажаб изтироб анга.
Оқмади хўй узоридин лаълиғаким, ҳакими сунъ
Эзди ҳаёт шарбатин, эмди урар гулоб анга.
Зулфи хаёлидин кўнгул ҳар ён этар ҳаво, валек
Сайдға не халос чун боғлиғ эрур таноб анга.
Ўзлугининг ҳижобидин кимки ўзин халос этар,
Ўзга қаёнки солса кўз, мумкин эмас ҳижоб анга.
Аҳли мазаллат оҳининг новакидин сипеҳр агар
Қочмади мунча, бас, недур ҳам бўлубон шитоб анга.
Ваъдайи васл этиб эди, тушта аёғин ўпмишам,
Дема, Навоий, ул парий айламасун ҳисоб анга.

11

Ваҳки, ҳол ошуфта қилди анбарин холи манга,
Қўйди юз бир хол шавқидин ажаб ҳоле манга.
Ишқ кўйида гадомен сиймгун ашким била,
Будурур ишқ ичра бўлса жоҳ ила моле манга.
Қайда имкони ҳаётим, эй кўнгул, чун дам-бадам
Соғари фурқат тутар бир ҳажри қаттоле манга.
Не ғанимат суврат ўлғай гар мусаввир жон олиб,
Ўхшаш ул маҳвашқа ёзиб берса тимсоле манга.
Булбулу парвона ишқ ошубидин парвоз этиб,
Бўлдилар ғойиб, нетайким, йўқ пару боле манга.
Аҳли айш олтун аёқ софин ичиб, кийдиг ҳарир
Ким, сафоли фақр дурди басдурур шоле манга.
Ёр жон олса Навоийдин эрур топшурмағи,
Ул гар аҳмол айламас, худ йўқтур эҳмоле манга.

12

Буким қолибдур ул ой ҳажрида ҳаёт манга,
Ҳаёт қолмамиш азбаски бор уёт манга.
Улусни ўлтурур ул шўх илтифот айлаб,
Ўлармен ушбуки ҳеч этмас илтифот манга.
Мени худ айлади қатл, ушбудур васиятким,
Кўнгулни ҳам карам айлаб етурса бот манга.
Қуш ўлмишам, ёғибон ҳажр ўқи, вале не осиғ
Ки, бўлмас ул тараф учмоққа бу қанот манга.
Туганмагай ёзилиб меҳнатим, агар бўлса
Фироқ шоми қораву фалак давот манга.
Чу ёр айлар эмиш барча ерда жилвайи ҳусн,
Тенг ўлди Каъба била дайри Сўмнот манга.
Навоиё, чу эмас нася нақд бирлан тенг,
Беҳишт воизи пургўғаву Ҳирот манга.

13

Келмай ул қотили замона манга,
Бўлди ҳажр ўлгали баҳона манга.
Ўқи захм айлаб ўтти кўксумдин,
Яра қолди вале нишона манга.
Ҳажр аро навҳа айларамки, эрур
Нағмайи айш бу тарона манга.
Ишқ кўйида ҳамнафас бўлмиш,
Ҳар нафас оҳи ошиқона манга.
Эй кўнгул, ишқ ўтидин ёнма,
Бору ташвиш берма ёна манга.
Ҳажр аро ашк тухмини сочтим,
То не бергай самар бу дона манга.
Тавбадин сўз, Навоиё, демаким,
Ҳеч ёқмайдур ул фасона манга.

14

Нечаким куяр ҳажр аро жон манга,
Эмас таркини қилмоқ имкон манга.
Агар бўлса юз жон фидо қилғамен,
Насиб ўлғудек бўлса жонон манга.
Неча бўлса ағёр ҳамсуҳбати,
Эрур базмини кўрмоқ армон манга.
Агар рашкидин саъб бўлса ҳаёт,
Худ ул дам эрур ўлмак осон манга.
Қилиптур гули оташин ғунчаси,
Кўнгулни ўкуш сўзи ҳижрон манга.
Не ком олғамен, соқиё, бодадин
Ки, даврон тутар дам-бадам қон манга.
Навоий кетиб, хилват эт уйниким,
Бўлур бу кеча ёр меҳмон манга.

15

Борди раҳм айламай ул кофири худрой манга,
Гар тараҳҳум қилибон қайтмаса, вой манга.
Нечук ўлмайки, борур вақтда ул умри азиз,
Барча бирла кўрушиб, қилмади парвой манга.
Тийрадурменки, паришон бўлубон васл кунин
Шоми ҳажр айлади ул зулфи сумансой манга.
Масту овора кўнгул иттию раҳм этмади ул,
Бодапаймой демай, бодияпаймой манга.
Йўқ сўзум чарх ила, ваҳ, қилди чу шабгир баланд,
Рўзгор этти қора ҳажридин ул ой манга.
Соқиё, софи тараб аҳли висол ичсунлар,
Ҳажр зиндонида тутсанг бас эрур лой манга.
Ҳур зоҳидқа, Навоий, икки дунёдаю ул
Бути худрой демай, шўхи худорой манга.

16

Эй кўнгул, телбарадинг эмди не тадбир санга,
Ул парий зулфини гар қилмаса занжир санга.
Юз бало келса чек эмди, чу бу иш манъи учун,
Нечаким панд дедим, қилмади таъсир санга.
Ихтиёре санга ҳам йўқ эди, не ёзғурайин,
Буйла чун ёзған эмиш хомайи тақдир санга.
Сен чу ишқ ўтиға куйдунг, санга эмди не осиғ,
Айламак махлас учун ҳийлаву тазвир санга.
Мени куйдурдунг эса, сен дағи куйдунг, нетайин
Эмди юклаб бу иш ойинида тақсир санга.
Биҳил эт сен дағи мен хастаға, лекин деб эдим
Ҳар неким келди сенинг оллингга бир-бир санга.
Бузди кўнглунг уйини хонабарандози фироғ,
Эй Навоий, не осиғ панд ила таъмир санга.

17

Ийди рухсоринг кўруб, бўлди улус ҳайрон санга,
Эй улус, ийди юзунг, жоним менинг қурбон санга.
Шамъ эмас ердин, кавокиб чархдин байрам туни
Ким, эрур ер, кўк туман минг кўз билан ҳайрон санга.
Ийдгаҳда гард эмас, балким етишкач мақдаминг,
Қўпти ердин садқа бўлмоқ истабон майдон санга.
Хусрави анжум дегайким, секритур кўк тавсанин,
Ийдгаҳда кимки кўрса рахш ила жавлон санга.
Чатр шаклидин самовий барча офат дафъиға
Тенгри айлаптур насиб ўз ҳифзидин қалқон санга.
Нотавон жисмимға байрамлиқ била бер сиҳҳате
Ким, кўнгул уммидвору мунтазирдур жон санга.
Неча байрамларда кийган жандасин фақр аҳлининг
Хор кўрма, эйки хилъатдур неча алвон санга.
Ийдгаҳ аҳлин даме қилма паришон, эй сипеҳр
Ким, эрур бу жамъ бир-икки замон меҳмон санга.
Эй Навоий, дурри назминг хутбадек топқай шараф,
Лутф ила қилса назар байрам куни султон санга.

18

Тушкали қаддинг ҳавоси бошима авбош аро
Бош аро кестим алиф ёзған алифдек бош аро.
Меваедурким назар боғида баъзи тутти ранг,
Қатра-қатра лаългун бу дона-дона ёш аро.
Меҳр қаттиқ кўнглунг ичра қайда бўлсун, бўлса ҳам
Филмасал бор ул гияҳ янглиғки буткай тош аро.
Бир-бирига бошларин пайваста невчун қилдилар,
Фитнаангизе агар йўқтур ул икки қош аро.
Ком топған чоғда васлинг хонидин ҳажр оғуси
Талх эрур андоқки эл соғар ичарлар ош аро.
Хайли зулмат ранжиға тушкан сафо аҳли эрур
Уйлаким, тонг туйғуни қолғай суруг хуффош аро.
Гар Навоий оҳидин тан ўртанур, юз чурканур,
Етти ҳам ҳуммо ҳароратдин бўлур ҳам моширо.

19

Кирса ул гул хирмани ағёр ила гулзор аро,
Мен ҳамоно толпинурмен хирман эткан хор аро.
Жонни англармен балолар ичра ўлсам не ажаб,
Ул замонеким кўрармен ёрни ағёр аро.
Ложуварду вўсма бирлан зеб берган қошларинг
Жилвагар бўлған ики товус эрур гулзор аро.
Зулфида сарриштайи иймон бадалдур куфр ила,
Не тафовут тушса Марям риштаси зуннор аро.
Заъфлиғ жисмимда билгурган туганлар ҳайъатин,
Англа ёндашқан тугунларнинг шабиҳи тор аро.
Тушти ел кайфиятидин суға гул яфроғлари,
Йўқса майдин зоҳир ўлди гуллар ул рухсор аро.
Масжид ичраким мени тахқир қилдинг, эй фақиҳ.
Кўргасен жоҳимни кирсанг кулбайи хаммор аро.
Май хубоби гунбадин базм ичра ул дам дойир эт
Ким, шафақ май зоҳир эткай гунбади даввор аро.
Эй Навоий, элга, билгил, бенаволиғ боиси,
Ҳар навоким зоҳир айларсен фиғони зор аро.

20

Жонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,
Билман ул мактубдур ёхуд алифдур жон аро.
Нома эрмас эрдиким, бор эрди ул ҳирзул-амон
Ким, ғамим айш этти, еткач кулбайи аҳзон аро.
Риштайи олики, чирмаб эрди, очиб асрадим
Хунфишон кўз рагларидек дийдайи гирён аро.
Нотавон жисмим кўрунди заъфдин ул риштадек,
Баски тўлғанди ики кўзумдин оққан қон аро.
Гарчи жонондин азиз эрмас, эрур жондин азиз
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон аро.
Руқъайи эҳсондин, эй мунъим, гадо комини бер
Ким, бу янглиғ ганж топмас кимса бу вайрон аро.
Эй Навоий, номайи мақсуд етти хушдил ўл
Ким, хати озодлиғ будир ғами ҳижрон аро.

21

Нуқтайи мушкдур бу ё холи анинг жабин аро,
Куфр саводини не хуш сизди баёзи дин аро.
Хотами лаъл оғзидур, лек ҳадиси жон олур,
Заҳр ниҳон қилибдурур лаъли магар нигин аро.
Саждададур юзум вале жон аро ул санам ғами,
Бўйнума субҳадур вале бутдурур остин аро.
Жону кўнгул неча деди асрали ўзни, келгач ул,
Ваҳ, яна қўзғалишдилар кўргач ани ичин аро.
Лаъли ҳадисида демангким сифат ила кирпигин,
Оғзима чунки санчилур неш бу ангабин аро.
Ақлу ҳавос эрур адам, жону кўнгулга йўқ вужуд,
Тафриқа тушкали мену ул бути нозанин аро.
Эсди магар хазон еликим хам ўлуб видо учун.
Воқиайи фироқ эрур сунбулу ёсамин аро.
Бу чаман ичра ҳар гулеким очилур, фиғонки бор
Ҳодиса тифли мунтазир узмак учун камин аро.
Белингу инжу тишларинг ҳасратидин Навоийнинг
Жисмида ашки бордурур ришта дури самин аро.

22

Эй, ғаминг гавҳари жону тан аро,
Икки дур янглиғ ики маҳзан аро.
Боғ аро кирки, қиёмат солсун
Қоматинг сарв била савсан аро.
Гул сари боқмади булбул, чунким
Кўрди гулгашт этасен гулшан аро.
Дилраболиқ фанида моҳирсен,
Даҳрда сен кеби йўқ бу фан аро.
Соқиё, бодаки наззора қилай,
Ёр аксини майи равшан аро.
Истасанг душманинг ўлғай санга дўст,
Кирмагил дўст била душман аро.
Ишқ ўти ичра Навоий ким экин,
Бир гадоким куядур гулхан аро.

23

Қосидеким ёрдин бир сўз ривоят айласа,
Истарам сўрган сони боштин ҳикоят айласа.
Телбалар янглиғ гаҳ ўз ҳолимдадурмен, гоҳ йўқ,
Ул парийдин ҳар киши бир сўз ривоят айласа.
Эй кўнгул, оҳингни дерсенким су айлар тошни,
Чин эрур, гар кўнглига анинг сироят айласа.
Жонға басдур ҳар нафас бир доғи невчун бўлмасун,
Қониъ улким, бир дирам ҳар дам кифоят айласа.
Топти Мажнун шуҳрату қолди менинг қиссам ниҳон
Ким, ўлар ҳар ким фасонамни бидоят айласа.
Ғам сипаҳ қасдимға тортибдур, не бўлди пири дайр
Бир қадаҳ бирла бу маҳзунни ҳимоят айласа.
Эй Навоий, фақрдин бебаҳрадур юз ғам етиб,
Соликеким шукр боринда шикоят айласа.

24

Яшил тўн бирла олтун тугмалардин зебу фар анда
Қадинг норанжи раъно нахлидур буткан самар анда.
Бу хилъатким қилиптур хўй чакон рухсорани пинҳон,
Эрур гулбунки, пинҳон бутти бир гулбарги тар анда.
Таолаллоҳ не қаддур, қад эмас, жаннат ниҳолидур,
Очилған гул ёшунған барги гул буткан шакар анда.
Юзунг равшан зулоледур, ғазабдин чин анинг мавжи
Ки, нилий холдин ҳар ён очилмиш нилуфар анда.
Ажаб-гулшан эрур кўюнгки, жаннат боғида йўқтур
Ниҳолеким, гулу сунбул аён қилғай магар анда.
Неча овора кўнглумни сўроғ эттим киши билмас,
Магар кўйига йўл топсам, топилғай бир хабар анда.
Ториқтим хонақаҳда дайр сари юзланай эмди
Ки, мунда неча зулматдур, сафодур сарбасар анда.
Қадаҳ софию пири дайр софий, муғбача софий,
Не кўргай жуз сафо бир кимсаким, тутқан мақар анда.
Навоий назми рангину равон эрса ажаб эрмас
Ки, махлут ўлди кўз ёши била хуни жигар анда.

25

Жамолинг жилва килди, бор эди оғзинг ниҳон анда,
Қуёш чиққач не мумкин, зарра бўлмоғлиқ аён анда.
Қадинг ҳажрида юз девор уза қўйдум чу заъфимдин,
Чекилди бир алиф ҳар қатра ашкимдин нишон анда.
Сабо зулфин очиб тарқатмагил мажнун кўнгулларни
Ки, маскан айламишлар бир суруг беҳонумон анда.
Анинг кўйига борған билки менмен ҳар қачон кўрсанг,
Ўлим ҳолида ётқан бир ғариби нотовон анда.
Магар ел ҳожиб ўлмиш гулшани кўйига ул гулнинг
Ки, мониъдур борурға хаста булбулдин фиғон анда.
Бало даштидағи оворалар сонин талаб қилдинг,
Бу янглиғ хонумонидин жалоларға не сон анда.
Чаманда яхши ёронлар била сармаст эмиш, ваҳким.
Эмас мумкин сола олмоқ ўзумни мен ёмон анда.
Риёйий хонақаҳда гар сафо касб этмадинг бир дам,
Фано дайриға кирким, йўқ кудурат бир замон анда.
Кўнгул жоми жаҳонбиндур тўла қил соф май бирла
Ки, солғай акс неким бўлса аҳволи жаҳон анда.
Жаҳон аҳли нифоқидин қаён борсам эмон эмнн,
Тилармен ул жаҳонни, топқамен шояд амон анда.
Навоий минг жароҳат бирла тун ул кўй аро кирмиш
Ки, оқмиш, ерга юқмиш томға ҳар сари қон анда.

26

Ер тутқали ул кофири худком кўнгулда,
Йўқ менда кўнгул уйлаки ором кўнгулда.
Ҳам гул иси, ҳам сарв бўйи кўнглума ёқмас,
То эврулур ул сарви гуландом кўнгулда.
Сиймин зақану шуълаи рухсорни ёпким,
Ўтлар ёқадур ул тамаъи хом кўнгулда.
То ғунчадек оғзингға тутуб зулфни очдинг,
Қўзғатдн хирад хайлини ҳар шом кўнгулда.
Кўнглумга дема зуҳддин, эй шайхки, ҳар кун
Кофир бачае май қилур ошом кўнгулда.
Кўнглумни бу дам жом ила боре тутайин хуш,
Чун зоҳир эмас суврати анжом кўнгулда.
Муғ дайрида қилдим ватан андоқки Навоий
Ким, муғбачалар васлидурур ком кўнгулда.

27

Буду нобудум агар тенг бўлди жонон оллида,
Зарра йўқу бори тенгдур меҳри рахшон оллида.
Кўзларимнинг чашмаси оллида уммон ҳажр аро
Кўр биайниҳ уйладурким чашма уммон оллида.
Васл ичинда дўзах ўти бирла қўйған тоза доғ
Оташин гулдек гумон қил доғи ҳижрон оллида.
Эй мусулмонлар, не ҳолатдурки, ишқ этмиш забун,
Юз мусулмон ханлнни бир номусулмон оллида.
Улки мажнун дейдилар, чиндурки ҳар дам кўргузур
Чок бўлған кўнглагин бу жисми урён оллида.
Фақр ила шод ўлки, ҳар ким бўлса аҳли маърифат,
Даҳр туфроғ бирла тенг бўлмоқ не имкон оллида.
Эй Навоий, жон сабо оллида, қилғаймен нисор,
Бу гадо ҳолин деса етканда султон оллида.

28

Йигитлигимда эдим мубтало йигитларга,
Қариб ҳам ўзни тилармен фидо йигитларга.
Юзи сариғ, боши оқ бир қари гар ўлса, не ҳайф,
Энги қизил, кўзи, қоши қаро йигитларга.
Десанг қариб бўлайин зуҳду офият бирла,
Магарки бўлмағасен ошно йнгитларга.
Тилар эсанг қарилиқ иззу рутбасини, магар
Кўнгулни бермагасен дилрабо йигитларга.
Нечаки бўлса йигитликда шўхлиқ матлуб,
Вале адаб била хуштур ҳаё йигитларга.
Қариға ҳар неча бўлса ситам йигитлардин,
Не бўлғуси қаридин жуз дуо йигитларга.
Не навъ зуҳд ила тақвони асрайин маҳфуз
Ки, учрадим қариликда бало йигитларга.
Етар азоб қариб, нохалаф ўғуллардин,
Нечаки тутсам ўзумни ато йигитларга.
Чу ҳусн бўлди, вафо истаманг йигитлардин
Ки, тенгри бермади ҳусни вафо йигитларга.
Нечаки маст йигитларни аҳли ишқ тилар,
Валек ишқдурур порсо йигитларга.
Навоиё, қарисанг ҳам жаҳонда бир неча кун
Рафиқ бўл, тилар эрсанг наво йигитларга.

29

Хатту зулфу қошларинг, эй дилбари чобук, бало,
Ул не юздурким, эрур давринда юз турлуг бало.
Ошиқ ўлтурмакка ул кўздек балое кўрмадук,
Йўқса ошиқ бўлғали оламда кўп кўрдук бало.
Ул не кўздурким, эрур нозу карашма жомидин
Бўлса махмур — офат, аммо бўлмоғи усрук — бало.
Ишқ даштида ўлумдин қочмоғилким, анда бор
Минг балоким, бу балодур барчадин ўксук бало.
Ишқ аро кўрдук ниҳоятсиз балийят, эй кўнгул,
Ҳажрдин душвор лекин кўрмамиш эрдук бало.
Ул балоларким, чиқарғай офиятдин кимсани,
Ишқ эрур қотил ва лекин май эрур кучлуг бало.
Эй Навоий, ташлаб ўзлукни фано йўлиға кир
Ким, эрур ул йўлда эгнингга бу оғир юк бало.

30

Тифллар тошики, жисмим қилди сартосар қора,
Бўлди савдоға саводи аъзам андин ҳар қора.
Ёшдин англа юзум, гар сиймгундур, гар қизил,
Тошдин англа танимни: гар кўк ўлмиш, гар қора
Дема кўнглунг лавҳиға ёзғил хирад ойинини,
Баски, қўйдунг доғи ишқ ул сафҳадур аксар қора.
Панжайи хуршидни гўё қора этмиш кусуф,
То қилиптур илгин ул ҳури парийпайкар қора.
Дуди оҳимдин демайким зор жисмим сўзидин,
Кулки бўлмиш ўт тушуб куйган кеби бистар қора.
Умр йўқ жуз тийралик исёндаким, ҳайвон суйи
Истамакдин рўзгорги топти Искандар қора.
Чун Навоий ишқ аро комиллиғин сабт эттилар,
Бўлди баским, аҳли ишқ от ёздилар маҳзар қора.

31

Кўзунгга тани нотавоним фидо,
Равонбахш лаълингға жоним фидо.
Лабинг ранги оллида қоним сабил,
Қадинг жилвасиға равоним фидо.
Белу оғзинг олди тану жонниким,
Анга ошкору ниҳоним фидо.
Бағир лаъли, кўз дурри оллингда сарф
Демайким, санга баҳру коним фидо.
Жунун бирла ақлим ғаминг садқаси
Ки, оллингда яхши-ёмоним фидо.
Фано даштида қани оворалик
Ким, ул сайрға хонумоним фидо.
Навоийдин олдинг кўнгул, жонни ҳам
Санга айлай, эй дилситоним, фидо.

32

Чу ишқ дарду балони жаҳонға урди сало,
Нахустроқ мени бехонумонға урди сало.
Мен олдим ўн улушидин тўқуз ярим улушин,
Яримки қолди, ани инсу жонға урди сало.
Анинг дағи ярмини олди офариниш эли,
Яримини ёна бу нотавонға урди сало.
Бу нотавон ани ҳам жон била қабул этти,
Чу қочтилар ани ҳам ҳар қаёнға урди сало.
Кўнгул чу дарду бало толибидурур, гардун,
Агар етишти минг офат ҳам анға урди сало.
Фиғонки, элга тутуб бода соқийи даврон,
Чу давр етти манга, барча қонға урди сало.
Навоиё, санга ҳар яхшилиқки мумкиндур
Ки, ёр меҳнат ўтин мен ёмонға урди сало.

33

Ҳар жафо қилсанг тўзармен, қилмасанг дағи вафо,
Ўзгаларга не вафо қилсанг тўзармен, не жафо.
Элга гар ваъда вафо қилдинг, жафо мен хастаға,
Элни билман, қил манга ҳар ваъдаким қилдинг, вафо.
Ваъдалар қатлимғаким қилдинг, танимдин кетти заъф,
Гўйий алфозинг эди дардимға оёти шифо.
Оразинг хуршидидин тушмиш қадингнинг сояси,
Ёки ерга судралиб мушкин сочинг қолмиш қафо.
Хурдадонлар айламаслар фаҳм оғзинг рамзини,
Не учунким, бордурур ул нуктада беҳад хафо.
Тийраликдур даҳр иши, софий фано жомию бас,
Айюҳа-с-соқий лано даъ мо кадар хуз мо сафо.
Эй Навоий, жонинг олғумдур деса қайғурмағил,
Жонга миннат тут, мунунг бирла гар этса иктифо.

34

Кўзумдин ашк тугандию бўлди қон пайдо,
Бағирдин анда бўлур поралар нишон пайдо.
Жунунум ўлса дамо-дам таажжуб этмангким,
Кўзумга ул парий ўлур замон-замон пайдо.
Нужуми ҳусндурур хўблар ваҳ ул соат
Ки, бўлса ул юзи хуршид ногаҳон пайдо.
Мунажжим ахтари бахтимни қўйки, оҳимдин,
Бу кун эрур не нужуму не осмон пайдо.
Не заъфдурки, сўрар элга фаҳм ўлур нола,
Валек кўзга эмастур бу нотавон пайдо.
Не йўл экин буки ҳар неча корвон борди,
Бирисидин не асар бўлди, не нишон пайдо.
Навоий ўлди анинг даргаҳида андоқ гард
Ки, туфроқ ичра эмастур ул остон пайдо.

35

Шарора хатлари соғинма дуди оҳим аро
Ки, йиртибон юзини кийди мотамимға қаро.
Темур кўнгуллуг улус қирмоғиға суҳондур
Каю харошки, зоҳир бўлур фиғоним аро.
Чаманда барча гул ўрнига солғай ўт, булбул
Менинг фиғоним ила бир кун ўлса нағмасаро.
Муносиб ўлди чу ёндошсалар кумуш олтуну
Юзумни кўксунгга қўйсанг не бўлди, сиймбаро!
Танимни захм қилиб ишқ аҳлиға ярадинг,
Тараҳҳум эт қани бу нотавонға дағи яро.
Қилур гадолиғ ул ой хони ҳуснидин ушшоқ,
Нечукки шоҳи жаҳон базми айшидин фуқаро.
Навоий оҳи навосози шоҳ Абулғозий
Сипеҳр мартаба Султон Ҳусайн Бойқаро.

36

Лабингға айламиш ул холи анбарин ғавғо,
Нечукки шаккар уза айлагай чибин ғавғо.
Бу навъ келмагай ислом наҳбиға куффор
Ки, куфри зулфиға айлаптур аҳли дин ғавғо.
Десам қиёмат анинг кўйини не айбки, бор
Қиёмат аҳлича ул кўйда камин ғавғо.
Хушо жунунки, чу юзлансам ул парий сари,
Қилур бошимға юз атфоли маҳжабин ғавғо.
Не айб қўзғаса давронни буйлаким, ҳар тун
Ичиб қадаҳ солур ул шўхи нозанин ғавғо.
Чу ишқ нуктаси дермен, ҳужум этар ушшоқ,
Нечукки дарс дер элга бўлур қарин ғавғо.
Навоий узра ғаму дард қўзғалур не экин,
Бу хастағаки қилур ёру ҳамнишин ғавғо?

37

Кўз юзидин олғанимға ашкдин қондур сазо,
Васл аро шукр этмаганга доғи ҳижрондур сазо.
Телба кўнглум билмаган бўлса висолинг қадрини,
Ҳажр анга еткурди инак улча имкондур сазо.
Гулшани васлинг ватан эрканда гар шукр этмадим,
Дашт уза бўлмоқ алохону аломондур сазо.
Ошкоро лутфу хулқунгдин агар топтим ғурур,
Фурқат ичра эмди доғу дарди пинҳондур сазо.
Ҳажр ила берма сазо гар васл аро густох эдим,
Тиғи кин бирла сиёсат қилки осондур сазо.
Ошиқ ар қилса гунаҳ қилмоқ сазо ҳижрон эмас,
Қатл тиғи сурки қилмоқ ғорати жондур сазо.
Васл базмида наво қадрин, Навоий, билмадинг,
Фурқат ичра кеча тонг отқунча афғондур сазо.

38

Сен кеби бир гул топилмас кезса юз гулшан аро,
Қоматингдек нахли тар минг сарв ила савсан аро.
Сен қилурсен нозу ўлтурған тамошо қилғали
Руҳ шахсидур, эмас кўз мардуми равзан аро.
Жоним ичра бўлмаса, эй сиймтан, меҳринг сенинг,
Меҳрибонлиқ расмида жоним керакмас тан аро.
Қилмаса равшан жамолинг ламъаси кўз мардумин,
Қўйман ул юзи қорани дийдайи равшан аро.
Ганжи ҳуснунг ичра муҳлик ғамза, эй султони ҳусн,
Шоҳларға заҳр бўлғандекдурур махзан аро.
Муддаийлар ичраким қатлимға душманвор дўст
Тиғ сурди, дўстком этти мени душман аро.
Лайлию Ширину Азро ноз сендин касб этар,
Зуфунунлар кўрки, шогирдингдурур бу фан аро.
Ақл ранжидин омон истаб тутубмен майкада,
Эй хирад, қўйким, тинай бир лаҳза бу маъман аро.
Кўксум ичра йўқ эса кўнглум ажаб йўқ, эй хирад,
Не ажаб девонани гар топсанг маскан аро.

39

Бас ажабдур гар манга ул дилрабо қилғай вафо,
Кимга умр этти вафоким, ул манго қилғай вафо.
Чун вафосиздур қора кўзлар санга ҳам, эй кўнгул,
Мумкин эрмастурки, ул кўзи қоро қилғай вафо.
Мен жафо тортарға хўй эттимки, йўқ имкониким,
Ул жафожў то қила олғай жафо, қилғай вафо.
Чун менинг дардим парийвашлар жафосиндиндурур,
Ушбу дардимға магарким ҳам даво қилғай вафо.
Кил вафо, ушшоқингга, эй шўхким, ногоҳ агар
Бир парий ишқиға зор ўлсанг, санго қилғай вафо.
Даврнинг ифлосидин май ички, жоҳ аҳлиға ҳам
Айламон боварки, бу дайри дағо қилғай вафо.
Айтса бўлғай замон нодони, жоно, аниким,
Жон бериб аҳли замондин муддао қилғай вафо.
Ўзга ойлардин вафо нақл этсалар манъ айламан,
Лек инонман аниким ул бевафо қилғай вафо.
Эй Навоий, кўп вафодин дема сўзким, айби бор,
Фахр ишқ ичра агар бир бенаво қилғай вафо.

Бе Ҳарфининг Балоларининг Бидояти «Наводир»дин

40

Даҳр боғи аро кўп истамагил айшу тараб
Ким, гули шуълайи ғам, ғунчасидур хори тааб.
Сунбули ришталарин риштайи мақсуд дема
Ким, кўнгуллар қуши домиға эрур барча сабаб.
Ариғи ичра ушоқ тоши агар инжу эрур,
Тойири умрунг учун донаву су топти лақаб.
Англа зийрак қуш аниким кўрубон мундоқ дом,
Бўлмағай теграсида обхўру дона талаб.
Дона еб, ҳосил этиб фазла, нажас айламагай
Боғ саҳнини, риоят қилибон тарки адаб.
Ё бўлуб домға муҳкам топа олмай махлас,
Урунуб, толпинибон айламагай шўру шағаб.
Чун Навоий кўзи боғлиқ қуш эрур олам аро,
Бу чамандин анга учмоғни насиб эт, ё раб.

41

Топмиш ул юз қатра-қатра хўйдин ўзга обу тоб,
Қайда, ваҳ-ваҳ, мунча кавкаб зоҳир айлар офтоб.
Чиқма тўққуз парда кейнидинки, олам куймасун,
Олсанг олти-етти бурқаъ қўйғил икки-уч ниқоб.
Бир дам ул юз нақши гирён кўз аро топмас қарор,
Су аро хуршид аксидекки қилғай изтироб.
То кўнгул девона бўлди ул парий лаълин кўруб,
Ҳифз учун қайдиға қилдим риштайи жондин таноб.
Дарди ишқимдин сувол этти ул ой, фарёдким,
Юз жавобим бору йўқ ҳушум демакка бир жавоб.
Бу чаманда ғунча эрмас, англа, булбул кўнгликим,
Шишлади ишқ айламакка оташин гулдин кабоб.
Эй Навоий, гар десангким ғусса барбод этмагай,
Бош кўтарма бодадин зинҳор андоқким ҳубоб.

42

Етти ҳажр аёми, қатлимға недур ҳар дам итоб,
Мен худ ўлгумдур яқин, эй умр, кўп қилма шитоб.
Элга меҳрингдин куярмен, менга қаҳринг саҳл эрур,
Дўзах аҳлиға эрур жаннатни кўрмаклик азоб.
Ўлтурур чун ҳажр, бепарволиғинг ортуқсидур,
Дард муҳликдур, не ҳожат шарбат ичра заҳри ноб.
Невчун элдек йўқ менга меҳрингки, сарву гул уза
Тушса хору хасни ҳам маҳрум қўймас офтоб.
Бодпойинг йўлида хоки таним гард айладим,
Ваҳким, ул гард-ўқ муродим юзига бўлди ҳижоб.
Ашк суйидин қадинг сарвини қилдим сарбаланд,
Ваҳки, ҳамул судин уммидим уйин қилдинг хароб.
Ул қуёш ҳажри мени ўлтургали бас, эй сипеҳр,
Сен қуеш тиғин чекиб қилмоқ не ҳожат изтнроб.
Бу чаманда су масаллик покрўни чархдин
Кўрмадикким, кўнгли синмай қолди андоқким ҳубоб.
Чун Навоийдин узулдунг ёр, савоб ўлмоқ анга,
Жонидин маҳжур ўлар валлоҳу аълам биссавоб.

43

Эл парию ҳурни дегай гумон қилғанча хўб,
Лек эрур ҳури парийзодим менинг юз онча хўб.
Давр ичинда фитна ҳам кўп, хўб ҳам беҳад, валек
Бўлмағай мингдин бир ул сарфитнаи давронча хўб.
Кун била тун юз била хаттингча хўб эрмас яқин,
Бўлса бу гулшанда бўлғайлар гулу райҳонча хўб.
Ҳусниға ушшоқ агар менча ҳалок эрмас не айб
Ким, киши ул юзни кўрмайдур мени ҳайронча хўб.
Ҳуснидин тўймоғ эмас мумкинки, беҳад хўб эрур,
Тўйғай эрдим, бўлса эрди Юсуфи Канъонча хўб.
Эй кўнгул, Фарҳоду Мажнун бўлғай эрди бизча зор,
Бўлса эрди Лайлню Ширин бизинг жононча хўб.
Буки тарки ишқ этарлар ваъда ёлғон қилса ёр,
Қилса бўлмас, бўлса ёр ул ваъдаси ёлғонча хўб.
Эй кўнгул, ҳуру парий васфин эшиттим, гўйиё
Ҳеч қайси одамийлиғда эмас инсонча хўб.
Эй Навоий, кўйинннг хори кўзумга гулча бор
Ким, эрур оллимда кўйи равзаи ризвонча хўб.

44

Ажаб йўқ ўлса қора зулф оразингға ниқоб,
Қуёшқа тонгмудурур бўлса шоми тийра ҳижоб.
Кўзумга ўт чақилиб кожи ғамдин, ашким оқар,
Нечукки соиқа тушкач тўкар ёғинни саҳоб.
Магарки масжид экандурки, бўлди бутхона,
Юзунгки, икки қошингдин тўридадур меҳроб.
Сочинғ хаёли кўзум баҳри ичрадур, ё ишқ
Кўнгул сиёсатин истаб, су ичра солди таноб.
Юзунгки айни ҳароратдин ўлди ғарқи арақ,
Де ани чашмайи хуршид ё гули сероб.
Хумор ғолибу майхона эшиги боғлиқ,
Тараҳҳум айла манга ё муфаттиҳ-ал-абвоб.
Навоиё, келибон пири дайр очса эшик,
Кўтарма бош оёғидин бошинг гар ўлса туроб.

45

Ёр оғиз очмасқа дардим сўрғали топтим сабаб,
Кўп чучукликтин ёпушмишлар магар ул икки лаб.
Чайқалиб гўё тушар ҳайвон зулоли ичра мавж,
Изтироб ичра юзунгга солса чин ногаҳ ғазаб.
Кўҳи дард ичра мени Фарҳод агар қилдинг хитоб,
Чун сени дермен чучук жоним эрур Ширин лақаб.
Буки кўнглумни итинг тишларда оғзин қочирур,
Ё ўти, ёхуд анинг исланғани эркин сабаб.
Ишқи комил элни ё Фарҳод, ё Мажнун қилур,
Гар эрур маъшуқ ёхуд арманий, ёхуд араб.
Эйки, фақр ичра қадам қўйдунг талаб водийсиға,
Бўлмаса толиб санга матлуб, суд этмас талаб.
Шаҳ ҳаримида, Навоий, неча топсанг эҳтиром,
Билгил ўз ҳаддингнию беҳад риоят қил адаб.

46

Сочинг қоронғу тун, эй сарвқадди ширинлаб,
Юзунг тун ўртасида жилва айлаган кавкаб.
Юзунгда лаб су аро ўт эрур, бу асру ғариб,
Лабингда хўй ўт аро су эрур бу асру ажаб.
Ғамингда «ё раб»-«ё раб»ни кўкка еткурдим
Қабул қурбини топқайму, «ё раб», ул «ё раб».
Хаёли хаста кўнгул ичраю манга қайғу
Ки, бу латифу йўқ ул ерда ғайри ранжу тааб.
Есун итинг жигаримни узуб-узуб, негаким
Кесиб-кесиб қошиға ташламоғлиқ эрмас адаб.
Не келса чархдин ич бодаким тафовути йўқ,
Агар иноят этарсен анга, йўқ эрса ғазаб.
Навоий, ўлмаки, матлубунг ўлмаса толиб,
Сенинг ичингга недин солди мунча дарди талаб.

47

Ул ойнинг гулшани ҳуснин хазондин асрағил, ё раб,
Гулу шамшодин осеби замондин асрағил, ё раб.
Балойи ишқ ногаҳ учрар, ушбу телбадин ўзга
Улусни бу балойи ногаҳондин асрағил, ё раб.
Ул ой ҳар ёнки айлар майл, ишқ аҳли ҳужум айлар,
Манга сўз буки: ани барча ёндин асрағил, ё раб.
Ниҳоний дарди анинг муҳлик эрмиш заҳри қотилдек,
Жаҳон аҳлини ул заҳри ниҳондин асрагил, ё раб.
Манга номеҳрибонлиқ бирла ул бут қасди дин қилди,
Бари элни бути номеҳрибондин асрағил, ё раб.
Халойиқ дини торожиға чиқти маст ул кофир,
Қаён майл этса ислом аҳлин андин асрағил, ё раб.
Чиқармен телба итдек офият кўйидин ўт сочиб,
Жамиъи яхшиларни мен ёмондин асрағил, ё раб.
Жаҳон аҳлиға қилдим жон фидою қасди жон кўрдум,
Не маҳзун жонки бор, аҳли жаҳондин асрағил, ё раб.
Навоийнинг фиғони ўти куйдурди жаҳон аҳлин,
Малойик хайлин ул ўтлуғ фиғондин асрағил, ё раб.

48

Хатинг ҳам хўбдур асрую холинг ҳам бағоят хўб,
Лабинг ҳам хўб эрур, лаълингда нутқунг бениҳоят хўб.
Бошингда ҳам бинафша, юзда ҳам ул холлар хуштур
Ки, мусҳаф сафҳаси узра кўрунур ушру оят хўб.
Чу сўз рангиндурур, хуштур санамлар лаълидин хушрок
Ки, лаб рангин эса андин келур рангин ҳикоят хўб.
Юзунг май нашъасидин хўб эрурким, оқча юзларни
Назарға кўргузур, чунким етар ўтдин сироят хўб.
Дегач сендин биров афсонае бас шод ўлурменким,
Кўнгул ичра нашотангиз эрур бўлса ҳикоят хўб.
Кишига дарди дил қилмон, кўнгулга тиғлар урсанг
Ки, эрмас хўблардин нотавонларға шикоят хўб.
Қадаҳ гар бермасанг, эй дайр пири, не осиғ ранжим
Сулук этмас асар, гар пирдин етмас ҳидоят хўб.
Улуб эрдим фироқ ошубидин, лекин менга соқий
Бир-икки-уч лаболаб жом ила қилди ҳимоят хўб.
Тушуб гул ҳуснидин булбулға мушкил лол эди, қилдинг
Навоий ҳаллиға ул ой жамолидин ривоят хўб.

49

Қайси бир туҳматки бизга қилмади нисбат рақиб,
Қайси бирниким эшитқач қилмади бовар ҳабиб?
Чун рақибимға рақиб эрди ҳабиб, эрдим тирик,
Найлай ўлмайким, ҳабибимға ҳабиб ўлмиш рақиб.
Ўз диёринда ғариб элдин етар чун жавру зулм,
Эл диёринда ғариб ўлмоғлиғим эрмас ғариб.
Жон фидо айлаб дедим, васлинг насиб ўлғай манга,
Бўлса жоним қасди қилғанлар насиби, ё насиб.
Гар менинг ишқимға ҳуснунгдин вафое етмади,
Йўқ сенинг ҳуснунг менинг ишқим нишони анқариб.
Гулда чун ранги вафодин рангу бўе йўқ эмиш,
Ўтмагай эрдинг бу гулшан сари кош, эй андалиб.
Эй Навоий, уддек ҳар дам кўрарсен гўшмол,
Гўйиё сен тифл раҳ, чархи муҳолифдур адиб.

50

Наботдин газак этсанг ичарда бодайи ноб,
Лабингға еткач, ўлур ул набот лаъли хушоб.
Учуқмудур буки, майгун лабингда зоҳирдур,
Йўқ эрса май юзида зоҳир ўлди реза ҳубоб.
Фироқ етмас эдиким, рақиб суҳбати ҳам
Тамуғ бас эрмас эдиким, изофа бўлди азоб.
Сиришк оқар талабингға югурса пайки назар,
Нечукки тез борур эл сайр вақти қилса шитоб.
Қошинда ер ўпа олман қошиға тушса гириҳ
Ки, сажда рост эмас, эгри чун бўлур меҳроб.
Не тонгки, олами арвоҳ аро жунун тушкай
Ки, руҳ бўйниға ул зулф солди юз қуллоб.
Сипеҳр зулмини айлар замон мусовийдур,
Агар сен этсанг анга хоҳ лутфу хоҳ итоб.
Замона кимга вафо қилдиким, манга қилғай,
Замоне айла вафо, соқиё, кетур майи ноб!
Навоий айласа муғ дайрини ватан не ажаб
Ким, ул эшик анга очмиш муфаттиҳ-ул-абвоб.

51

Оғзи рамзин билмасам, эй хурдадон, кўп қилма айб,
Хурда тутмоқ расм эмас фаҳм этмаганга сирри ғайб.
Жонму ё лаълинг чучукдур десам, аччиғланмағил,
Нукта мубҳам бўлса, эй жону жаҳон, сўрмоқ не айб?
Субҳ гўёким юзунг гулзоридин келди насим
Қим, тўлуптур атридин гулга этак, насринға жайб.
Оразинг узра ики зулфунгни очмоқ не эди
Ким, яқин хуршидиға ёптинг саҳоби шакку райб.
Ростлиғ иршоди бу йўлда қилур толибға пир,
Рост ул янглиғки, Мусоға асо берди Шуайб.
Чун ҳабибим чеҳра очди, шавқ ўтиға куйдилар,
Бузар ўлсун ёки Салмон, ё Анас, ёхуд Суҳайб.
Эй Навоий қаридинг, чиққил йигитлар базмидин
Дим, шабоб айёмиға нисбат эмас даврони шайб.

52

Гул чоғи ҳар гулга бир булбул тараннум кўргузуб,
Тоза қонлиғ доғ ила кўнглум қуши афғон тузуб.
Бўлди бир гул ҳажридин жисмим очилған гулбуне,
Жузв-жузвин баски тишлаб-тишлаб олмишмен узуб.
Ҳажринг оҳи ҳам кўнгулни буздию ҳам қўзғади,
Ел анингдекким совурғай ғунча ажзосин бузуб.
Заъфдин буким йиқилмишмен қилурмен пойбус,
Сарвдек оллимда қаддингнинг хаёлин турғузуб.
Мултафит булбулға сен, эй гул, тиканга ёндашиб,
Ваҳ, неча ўлтургасен ҳар лаҳза ани тиргузуб.
Дайр пири илгидин май дурди истармен, валек
Розий эрман ичкали зоҳид ридосидин сузуб.
Эй Навоий, умр ўтар елдек, ўзунгни шод тут,
Елга етмак мумкин эрмастур чу суръат кўргузуб,

53

Шоми ғам ёғдирдиму оҳим шафақни су қилиб?
Ё фалак қон йиғлар ул ой оллида ҳолим билиб.
Пўя ҳангоми самандинг наъли учқан турфадур
Ким, шарар кўрдики чиққай барқ ўтидин айрилиб.
Тан уйида кўнглум андоқким бузуғда хорпушт,
Баски атрофида пайконинг туруптур санчилиб.
Ғунчадек кўнглум бир очилғунча сенсиз қон ютар,
Таҳ-батаҳ аъзоси қон боғлаб ёқаси йиртилиб.
Ҳар дам ул гулчеҳрадин ашким бўлур абри баҳор,
Кўзларимга ишқ илги кожидин ўт чақилиб.
Йўқ сенинг зуҳдунг менинг журмумға тағйир, эй фақиҳ,
Чун қуруптур хомайи қудрат ёзилған ёзилиб.
Номаву қосид била топмас Навоий дарди шарҳ,
Чун туганмас меҳнати не ёзилиб, не айтилиб.

54

Раҳм этар кофир кўзунг ул зулфу юзда чирмалиб,
Гўйиё бўлмиш мусулмон ўтға зуннорин солиб.
Хирмани сабримни қўзғаб, кўз ёшимни сочти ҳажр,
Уйлаким ҳар ён сочилғай дона, хирман қўзғалиб.
Зулфунгга мажнун кўнгул боғланди, хотир жамъ қил,
Телба қайда борғуси, занжири ерга судралиб.
Қатл чун қилдинг кўнгулни бу кафан тикмак экин,
Ўқларингким қолдилар жон пардасиға тевралиб.
Гар ўюб олдинг кўзумни, сендин олмоқ истаман,
Ҳусн агар будур, киши бўлмас кўзин сендин олиб.
Қоматинг борди цазардин айлабон кўнглумни реш,
Рост ул ўқдекки ўткай, лек захм андин қолиб.
Соқиё, ҳажр ўлтурур, май тутқил анда заҳр эзиб!
Мутрибо, ҳолимға йиғла навҳа оҳангин чалиб.
Қадди шовқидин ҳаво қилмоқ тилар кўнглум қуши,
Неча тан зиндонида маҳбус қолғай қийналиб.
Эй Навоий, ғам туни эрмас шафақким, чархни
Қилди гулгун қон ёшинг дарёси ҳар дам чайқалиб.

55

Гулруҳи раъноқадим чун боғ тавф айлар бориб,
Инфиолидин гули раъно қизариб, сарғариб.
Юз шикоф эттинг таним, йўқ эрди кўнглумдин нишон,
Уйлаким ўт топмағайлар кулни ҳар ён ахтариб.
Совуғ оҳимдин ёруғлуқ оз, вале кўп тийралик,
Қишда ул янглиғки, тун бўлғай узун, кун қисқариб.
Заъф вақти кўйидин чиқмоқ тахайюл айласам,
Икки қатла ҳар қадамда тинмоқ истармен ҳориб.
Тутмадим бўғзим сабудек бода тарки айлабон,
Май тилармен пири дайр оллида балким ёлбориб.
Соқиё, лаб ташнамен, андоқки, кўк жоми тўла
Бода тутсанг, сарнигун айлармен ани сипқариб.
Эй ажал, ҳижрон аро олдинг Навоий жонини,
Лутф қилдинг, жонни андин ани жондин қутқариб.

56

Чун кулар ёни сўкулган жисми зоримни кўруб,
Йиғлағайму ёни емрулган мазоримни кўруб.
Уйла ғам даштида туфроқ ўлмишамким, ул тараф
Келмагай Фарҳод ила Мажнун ғуборимни кўруб.
Ҳажр ўти то ўртади кўнглумни ақлу ҳушу сабр,
Иттилар ҳар ён қорарған рўзгоримни кўруб.
Ғурбат ичра мен ўлар ҳолатда деманг зинҳор,
Келса ногоҳон биров ёру диёримни кўруб.
Уйла мажруҳ ўлмишамким, қилмадилар туъма ҳам,
Айлаб итларга асар жисми фигоримни кўруб.
Соқиё, икки лаболаб жом ила тиргуз мени,
Даҳр эли андуҳидин муҳлик хуморимни кўруб.
Эй Навоий, даҳр бўстониға мойил бўлма кўп,
Ғам хазониға бадал бўлған баҳоримни кўруб.

57

Дуди оҳим кеча-кундуз чу фалак сари бориб,
Субҳға дам тутулуб, шомға ораз қорариб.
Ишқ боғида фироқ илги умидим нахлини,
Йўқки шохин ушатиб, балки тубин ҳам қўпариб.
Сени истарга назар пайки югурди онча
Ким, эмастур ёшидин қатра аёғи қабариб.
Чирмашиптур ўқиға пай кеби жон ришталари,
Эй кўнгул, эмди бўлурму ани тортиб чиқариб,
Тошким, ёғди яланг жисмима ғам хайлидин,
Лолалар очди бу туфроқ ёғинидин кўкариб.
Ўқининг тешмаги кўнглумни бас эрмас эдиким,
Бошоқ истарга доғи тиғ ила ҳар сори ёриб.
Саргарон қилди мени уйла хумор, эй зоҳид
Ким, уятдин боқаолман юзунга бош кўтариб.
Майли дунёки, солур кимсани тинмасликка,
Тинибон кўнгли анинг кимки, кўнгулдин чиқариб.
Ёрумоқ истар эсанг аввал арит кўнгулни,
Эй Навоий, кўзи ёруб кишиким, кўнгли ариб.

58

Тиғ ила хоки танимни ҳар тараф ёрдинг келиб,
Нақди жон олмоққа бу туфроғни ахтардинг келиб.
Келдингу кўнглумни юз чок этмагунча бормадинг,
Баъд умре, эй ситамгар, яхшилар бординг келиб.
Жон сенга қурбонки, олиб жон, кўнгул афғонидин
Ҳам ўзунгни, ҳам мени, ҳам элни қутқардинг келиб.
Қатл бас эрди, таним ул кўйдин судрамакинг,
Ортуқ эрди, эй жафожў, ҳаддин ўткардинг келиб.
Эй кўнгул, оздур сенга бу ҳамки, ул ой кўйидин,
Манълар қилдим вале юз қатла ёлбординг келиб.
Соқиё, еткурмиш эрди жонни оғзимға хумор,
Жон фидонг ўлсунки, бир май бирла қутқардинг келиб
Зуҳд этиб эрди Навоийни хароб, эй муғбача,
Тенгри ёрингким, фано дайриға бошқардинг келиб.

59

Туганмас меҳри йўқ ҳажрим туни шарҳин савод айлаб,
Варақ афлок ўлуб, ул тун саводин-ўқ мидод айлаб.
Улусни оқизур ашким, фалакни куйдурур оҳим,
Чекиб ун йиғласам ғам шоми ул маҳвашни ёд айлаб.
Муроди номурод ўлмоқдин ортуғроқ эмас мумкин,
Муродин гар топар ул шўх, бизни номурод айлаб
Инониб васлиға ҳажрин унуттунг, эй кўнгул, лекин
Дутулғайму ўлумдин, умриға эл эътимод айлаб.
Мени худ ул парий ҳажри қилиб саҳрода саргардон,
Чекиб бечора Лайло оҳу Мажнун эътиқод айлаб.
Совурғил ақл уйин, гардун, мени мажнун агар ўлсам,
Таним туфроғию оҳим елидин гирдбод айлаб.
Оёғ ёланг бориб қилдинг иморат Каъбани гўё,
Оёғинг ўпмаги бирла бузуғ кўнглумни шод айлаб.
Бошим ҳам зуҳд уётидин қуйи тушмиш ҳам андинким,
Борурмен дайр сари хонақаҳға хайрбод айлаб.
Навоий кўнглини кўп меҳр ила олди ул ой андоқ
Ки, олғай муштарий қаллошлар молин музод айлаб.

60

Эй кўнгул, маст ўлали азми харобот айлаб,
Дайр кўйида гадолиққа мубоҳот айлаб.
Бода тутким, бу улуғ коргаҳ аҳволиндин,
Ҳеч фаҳм ўлмади ҳар неча хаёлот айлаб.
Хуш мақом англа фано дайриниким буйла мақом
Топмади аҳли вараъ қатъи мақомот айлаб.
Ринди майхора қадаҳ туттики, зоҳид ҳаргиз,
Қилмади буйла карам арзи каромот айлаб.
Қўйғил ўзлукни гар одам эсанг, инак шайтон
Кибр ила найлади кўр, онча ибодот айлаб.
Ганж уммиди била туфроққа эл кирди басе,
Умр зойиъ қилибон фикри маҳобот айлаб.
Чекма кўп ранж, Навоийки, киши топмайду.
Ўзидин халқни хушнуд муроот айлаб.

61

Баҳор элга айшу манга изтироб,
Кулуб ҳолима барқу йиғлаб саҳоб.
Солиб туфроғ устида бир гул ғами,
Ориғлиқ судек жисмима печу тоб.
Кетиб ғунчадек дағи наргис кеби,
Оғиз бирла кўздин манга хўрду хоб.
Эсиб халқ сари насими висол,
Менга ҳажр ўтидин етиб илтиҳоб.
Гули васл агар даҳр боғида йўқ,
Етар қатлима ҳажр хори азоб.
Кўҳан дайр бедоду зулми била,
Дариғоки, ўтди замони шабоб.
Чу йўқ васл, бехудлуғ овлодурур,
Қадаҳ давриға айла, соқий, шитоб
Ки, ўзни қилай неча соғар чекиб,
Бу дайри хароб ичра масти хароб.
Навоий, десангким замоне тинай,
Замон аҳлидин айлагил ижтиноб.

62

Кўзунгдин ҳам кўнгул, ҳам жонда ошуб,
Демай жону кўнгул давронда ошуб.
Нечаким солса ошуб элга ҳайрат,
Улусча юз мени ҳайронда ошуб.
Чаманга бормиш ул гулрух эмас ел
Ки, оҳимдин дурур бўстонда ошуб.
Ҳазин жону кўнгулда кўзларингдин
Тушуптур мунда офат, анда ошуб.
Кўзум булғанди мавжи ашкдин, вой,
Кўрунг кўлакидин уммонда ошуб.
Бўлай садқанг, мени кўп қилма музтар,
Неча бўлғай бу саргардонда ошуб.
Қадаҳ тут, соқиёким, асру тушмиш,
Бузуғ кўнглум оро ҳижронда ошуб.
Илигдин солма бир дам давр аёғин,
Фалакдин чун тушар давронда ошуб.
Солур кўнглум, Навоий, не эканким,
Яна кўптур бу бесомонда ошуб.

63

Кўзум ёшиму оқиб, ул қуёш сари.чу боқиб,
Йўқ эрса тобидин анинг кўзумга терму оқиб.
Не кўздур улки, итига солурда бағримни,
Қийиб-қийиб олиб, андин қиё-қиё чу боқиб.
Узулди тори ҳаётим менинг, магар ул умр,
Узунроқ эткай ани зулфи риштасини тақиб.
Етишса кожи фироқ кўзумга ўт чақилиб,
Кўнгулни ўртагали ҳам фалак бу ўтни чақиб.
Тўпамни сарзаннш илги тенг этти ер бирла
Ки, ҳар кишики, етиб, кўйида бошимға қоқиб.
Чу ишқ ўтин ёралиқ кўнглум ичра ёқти ул ой,
Ўнголди захми бу марҳам жароҳатимға ёқиб.
Яшурмоқ истамагил майни мендин, эй соқий
Ки, тийра айламагай айшим ул қуёш уёқиб.
Жаҳонни бир кесак англа, ҳавоси — гарди бало,
Бу гарддин қутулуб ҳар киши ани йироқиб.
Навоиё, чу сипаҳ чекти ишқ кўнглумга,
Салоҳу зуҳд ила тақво бузулдилар улоқиб.

64

Бу кеча базмим аро турфалар ифшо айлаб,
Ўртади ишқ икки офат манга пайдо айлаб.
Бири дасторида гулранг ўтаға санчиб,
Қон хаёли бошида эрканин имо айлаб.
Бирининг боши уза титрагуч ул янглиғким,
Титрабон руҳ чу ул сари тамошо айлаб.
Бириси сархушу қошида гириҳ, илгида тиғ,
Юз минг имону хирад мулкини яғмо айлаб
Бириси гул уза ошуфта қилиб сунбулини,
Юз туман жону кўнгул хайлини шайдо айлаб.
Ишқ гоҳи урубон жонима ҳайрат барқи,
Чун анинг жилвайи ҳуснини тамошо айлаб.
Нафс гоҳи солибон кўнглума ишрат ҳаваси,
Чун мунунг давлати васлини таманно айлаб.
Агар ул ҳусн тамошосиға бўлсам мойил,
Руҳни волиҳ этиб, ақлни шайдо айлаб.
Йўқса бу васл таманносиға бўлсам роғиб,
Коми фикри мени офоқда расво айлаб.
Манга не ул бўлиб алқисса муяссар не бу,
Гоҳ ани зоҳир этиб, гаҳ муни ихфо айлаб.
Эй Навоий, дема кўп, ҳарзаву қил истиғфор,
Тенгридин офияту тавба тавалло айлаб.

65

Ғозаву сурмаға чун кўнгли бориб,
Гул қизариб, дағи наргис қорариб.
Қолди деб ғамзам ўқи кўнглунг аро,
Истаю ҳар сари кўксумни ёриб.
Не қуёшдурки, хаёл ичра юзи,
Назаримға чу келиб кўз ёшариб.
Ишқ нахлини кўнгулда эктим,
Барчанинг майли ниҳолин қунгариб.
Талабингда югуриб пайки назар,
Ончаким боштин аёғи қабариб.
Ёр аксининг ўлуб жилвагаҳи,
Кишиким хотири миръоти ариб.
Дайр пири қулименким май ила
Ғайр нақшини кўнгулдин кетариб.
Шуълайи ораз ила муғбачалар,
Дайр аро дуд бошимдин чиқариб.
Кўксини қилди Навоий чу шиёр,
Туҳми меҳрингни бу мазраъда тариб.

66

Ёр ул вақт жафо расми тутуб
Ким, вафо даъбу тариқин унутуб.
Халқни ғофил этиб қатл қилур,
Кўз очар фитнаға элни уютуб.
Юзу оғзинг ғамидин кўз ёшим
Чун оқиб, гул очилиб, ғунча бутуб.
Бўлубон хайли малак парвона,
Чун қазо шамъи жамолинг ёрутуб.
Фурқатинг дўзахиға хотирни,
Боғи жаннат аро бўлмас овутуб.
Бу фано дайрида улким ичмай,
Баски даврон аро хуноба ютуб.
Заҳри ғам тутти Навоийға фироқ,
Лаълинг уммидидин оғзин чучутуб.

Пе Ҳарфининг Парийвашларининг Парвози «Наводир»дин

67

Ул парийнинг чу бу мажнундин эрур ваҳшати кўп,
Манга андин неки, аҳбоб ила бор улфати кўп.
Тушса куйган танима соиқайи ишқи не тонг
Ким, шарар бирла бўлур сўхтанинг нисбати кўп.
Кўнглума васл зулоли била бергил таскин
Ким, ани куйдурадур ишқ ўтининг ҳирқати кўп.
Куймагим дафъи учун дўзах ўтин истармен,
Негаким жонима етти шарари фурқати кўп.
Жонни ул навъки тан орзу эткай беҳад,
Руҳбахш эрнинга жонимнинг эрур ҳасрати кўп.
Ҳолатим саъб эса ул пок ғамидин не ажаб,
Ишқнинг шиддати кўп, ҳусннинг ар иффати кўп.
Дайр пири чу карам бирла талофий айлар,
Ғам эмас гар етишур муғбачалар шиддати кўп.
Бодайи соф била дафъи кудурат қилсун,
Аниким тийра қилур давр элининг заҳмати кўп.
Эй Навоий, чу ўтар яхши-ёмон, ғам емадег,
Улки давронда эрур ишрати кам, меҳнати кўп.

68

Аввал иста манзили амну ҳарифи сода топ.
Чунки бу икки муяссар бўлди, нуқлу бода топ.
Иктифо қилма буларға, истар эрсанг лаҳзае,
Нукта сурмак бир ҳарифи фонийи озода топ.
Ким кўнгул сайд этса, лўлий бўлсаким тут муғтаним,
Айтман арлот ё барлосдин мирзода топ.
Эй парийруҳ, ишқ келмас тахт ила тож аҳлидин,
Истасанг ошиқ менингдек бедили уфтода топ.
Неча ишқ аҳлини айлаб имтиҳон, рад қилғасен,
Ҳар жафо айларга кўнглум иставу омода топ.
Эй кўнгул, гар шайх ишқинг манъ қилди, қилма айб,
Олам ичра боре аввал бир анингдек лода топ.
Эй Навоий, умрунг ўтти неча бут зикрин демак,
Гўшае тут эмди, бир тасбиҳ ила сажжода топ.

Те Ҳарфининг Торожгарларининг Тамошоси «Наводир»дин

69

Чун қўюб кеткунг жаҳон мулкин мусаххар бўлди, тут,
Чун ётиб ўлгунг фалак тахти муяссар бўлди, тут.
Бир овуч су топмайин ўлсанг керак чун ташналаб,
Баҳр ила бар фатҳида ўзни Сикандар бўлди, тут.
Чун хумоға туъмадур охир бошингда ҳар сўнгак,
Ул хумо бошингға беш кун соягустар бўлди, тут.
Афсарингни шоми туфроққа урар чун даври чарх,
Субҳ заррин тожини бошингға афсар бўлди, тут.
Не Фаридундин асар чун қолди, не Жамшиддин,
Ҳашаматинг Жамшиду Афридунға ҳамбар бўлди, тут.
Ул гул айлар рўзгоринг тийра, ўртар бу шарар,
Бас мутиъи ҳукму раъйинг чарху ахтар бўлди, тут.
Ул бағир қони, бу кўз ёши дурур чун офият,
Дурру лаълинг қон ила дарёға мунжар бўлди, тут.
Чун лагадкўб қазо паст эткуси тавсанлиғинг,
Тавсани гардун рикобингға таковар бўлди, тут.
Эй Навоий, ич фано жомин, йўқ эрса тенгдурур,
Даври дун раъйинг била гар бўлмади, гар бўлди, тут.

70

Бир мақоми амн топ, анда бурун ором тут,
Сўнгра туз базму дилоромингға ҳар дам жом тут.
Гарчи кундуз меҳр тобидин ёруғроқдур жаҳон,
Буйла жоми айшни, албатта, лекин шом тут.
Ёри гулрух лаъли серобию соғар қонидин,
Ҳам майи гулранг нўш эт, ҳам майи гулфом тут.
Бир нафас мутриб суруди дилкашидин бода тот,
Бир замон соқий ақиқи беғашидин ком тут.
Бўлма бот усрук, ғанимат тут бу янглиғ кечани,
Жомий май тун аввалидин то саҳарҳангом тут.
Бўлса бўғай элга бу давлат муяссар, эй кўнгул,
Бизга лекин даст бермакни хаёли хом тут.
Гар Навоий волийингдур, қовмағил, эй муғбача,
Ани ҳам бу дайр аро бир ринди дурдошом тут.

71

Навбаҳор ўлдию мен ҳажрида, соқий, май тут,
Токи йиғлай қилибон арбада андоқки булут.
Ҳажрдин абри баҳорий кебидур тийра кўзум,
Кўз юмуб очқуча, эй барқи висол, ани ёрут.
Сен суманбарсену мен лола кеби қон ароким,
Дояий даҳр бериптур манга қону санга сут.
Ҳажр андуҳидамен, соқий, ул ойдин сўз деб,
Мени бир-икки тўла соғари май бирла овут.
Иккн лаълингни ўпай, дағи баҳо жон берайин,
Гар баҳо ўксук эса, сен дағи нисфин ўксут.
Бода чун боиси нисён эмиш онча ичайин
Ким, манга ҳар неки жуз ёрдурур бўлсун унут.
Эй Навоий, манга бас ул санами лўлийваш,
Бекка қипчоқу оғар, шаҳға қиёту билгут.

72

Ёшурун дардимни зоҳир қилди афғон оқибат,
Асраған розимни ёйди сайли мужгон оқибат.
Ёшуруб эрдим бағир чокини, ваҳким, қилди фош
Ҳар тараф кўздин тарашшуҳ айлаган қон оқибат.
Тиғи ҳажрингдин ниҳон кўксум шигофин, оҳким,
Элга равшан айлади чоки гирибон оқибат.
Войким, кўксум шикофидин улусқа бўлди фаҳм,
Ишқ ўти бағримға қўйған доғи пинҳон оқибат.
Шавқидин дам урмайин бедодиға хурсанд эдим,
Ваҳки, бўлдум ҳажридин расвойи даврон оқибат.
Гар будур кофир кўзу зуннори зулфи, эй фақиҳ,
Бўлғудек мен дайр аро масту паришон оқибат.
Ишқ кўйида жунунумни мунодий айлади,
Ҳажр тошидин мунаққаш жисми урён оқибат.
Даҳр бўстони аро саркаш ниҳоле кўрмадук,
Соя янглиғ бўлмаған ер бирла яксон оқибат.
Эй Навоий, давлати боқий тиларсен васлидин,
Ани касб этмак фано бўлмай не имкон оқибат.

73

Лаълидин чунки такаллумда томар оби ҳаёт,
Совуғ оҳимдин ўлур боғласа муз ҳабби набот.
Ул парий кўздин учар, кўз дағи шавқидин учар,
Ваҳки, мен учқали ҳам йўқтурур эгнимда қанот.
Зулфунг оллида бинафша суда кўргач аксин,
Қўймади ёна бошин юқори қилмоққа уёт.
Борибон ҳар неча бот келса, кўрунур менга кеч,
Келибон ҳар неча кеч борса, кўрунур манга бот.
Сирри ишқингни дей олман, ёза ҳам олманким,
Тили икки қаламу кўнгли қора келди давот.
Мен тилаб ҳусн, вале шоҳ тилаб аслу насаб,
Менга лўлий била ҳинду, анга қўнғироту қиёт.
Соқиё, ҳуш керакмас манга ҳижрон дамида,
Бода тут, доруйи беҳуш вале бодаға қот.
Тиладим ёр, ҳаёт айлай анга сарф дедим,
Ваҳки, ул дағи вафо қилмади андоқки ҳаёт.
Эй Навоий, тиласанг сайли фанодин махлас,
Фақр даштида керак тоғдек орому сабот.

74

Лаъл эмас ширин лабингким, жон топар андин ҳаёт
Ким, сўруб билдим ул эрмиш лаългун қилған набот.
Лек ул янглиғ наботеким қуяр чоғда ани,
Шираси жон шираси эрмиш, суйи оби ҳаёт.
Оқса рухсорида хай, не тонг кўнгул тўқтатмасам,
Тоғ бўлса топмас ул сайр ичра имкони сабот.
Ҳажр дудидин қора бўлған кўнгул ичра ўқунг,
Шарҳи ҳолим ёзғали бўлмиш қалам бирла давот.
Хўблар хайли аро ҳар сари тушмиш рустахез,
Гўйиё майдон ичига чобукум секритти от.
Боқма эй зоҳид, ҳақорат бирла ашё сариким,
Бўлмаған анинг сифоти мазҳари йўқ ҳеч зот.
Эй, Навойи, кўргали ани учар ҳар дам кўзум,
Лек не суд учмоқ ул қушким анга йўқтур қанот.

75

Шўх икки ғизолингни ноз уйқусидин уйғат,
То уйқулари кетсун, гулзор ичида ўйнат.
Тишлабки, сочинг ўрдунг, очқанда паришон қил,
Офоқ саводинда жон ройиҳасин бутрат.
Кулбамға хўй афшон кел, зулфунг қилиб ошуфта,
Анжум сипаҳин синдур, офоқ улусин қўзғат.
Ораз қуёшин очиб ашки қуруған кўзни
Кўп ҳажрда йиғлатдинг, бир васлда ҳам йиғлат.
Бир оҳ ила кул бўлдум, эй чарх, тилаб топиб,
Фарҳод ила Мажнунға ошиқлиқ ишин ўргат.
Хоро тубига ётқунг, йўқ суд агар юз йил,
Кўк атласи устида жисмингни ётиб ағнат.
Базм ичра Навоий кўп йиғлар эса, эй соқий,
Ҳуш элткучи дору жомиға анинг чайқат.

76

Менга бегонадурур ул буту мен ишқида маст,
Ошно бўлмайин этти мени бегонапараст.
Лабидин жон иси келдию мен ўлдум беҳуд,
Ваҳ, не майдурки иси еткач, этар халқни маст.
Сабзхатлар бўйи қисқарди бўюнг жилвасидин,
Сарвнинг теграсида сабза кўрунгандек паст.
Тобға тушти қуёш панжаси ҳуснунг қўлидин,
Сидра гар ҳамқадинг ўлса, қуёш ўлғай ҳамдаст.
Сўрма дайр ичра шикастимники, бир муғбачанинг
Зулфи зунноридин ўлди менга бу навъ шикаст.
Туну кун маст эсам, эй шайх, мени ёзғурма,
Соғ ўлурму кишиким, ичти майи жоми аласт.
Эй Навоий, сени чун қилди қазо кофири ишқ,
Фориғ ўл бут қошиға сажда қил эмди пайваст.

77

Бодайи ишқинг кўруб топти бузуғ кўнглум шикаст,
Сайл етмасдин бурун вайроним ўлди ерга паст.
Гоҳ ғалтондур, гаҳе уйқудадур усрук кўзунг,
Йўқ таажжуб, гоҳ ғалтон бўлса, гаҳ уйқуда маст.
Ул санамға сажда қилсам, зоҳиди худбин, не айб,
Бутпараст ўлмоқ кўп ортуғроқки бўлмоқ худпараст.
Соқий илгин бердиким, ўптум дағи ичтим қадаҳ,
Найласун ичмай қадаҳ ҳар кимга мундоқ берса даст.
Кўксума наълу алиф шакли иморат тарҳидур,
Ташқари ҳам етти ишқинг мулкига девори паст.
Зоҳид айтурким, май ичма, ваҳ, анинг ҳукми била
Соғ ўла олғайму масти бодайи жоми аласт.
Эй Навоий, ишқ ила кўнглум хаёл этти масоф,
Рўбарў бўлғач менинг қалбим сари тушти шикаст.

78

Эй кўнгул, дедимки, айлаб азм жононимға ет,
Демадимким, турғилу афғон била жонимға ет.
Бошинг ол кет, лек чун ҳам бекасу ҳам хастамен,
Ҳолатим сўрмоққа гоҳе байт-ул-аҳзонимға ет.
Чунки кўрдунгким ўлубмен, тутма мотам, қайт бот,
Ул дами жонбахшу лаъли оби ҳайвонимға ет.
Ўлганимни арз этиб йиғлаб дегилким, эй Масиҳ,
Айлабон лутф ул қатили тиғи ҳижронимға ет.
Келмак ўлса итлари жисмим тугатмасдин бурун
Бошлабон ул кофири қотилни вайронимға ет.
Еткач-ўқ чун тиргузур, қўпсам бўлай деб садқаси,
Зинҳор ул дам мадад айлар учун ёнимға ет.
Деб эдинг, еткум Навоийға қатиғроқ тушса иш,
Ушбу дамким, ҳажр қасд айлаб турур қонимға ет.

79

Тийраву афсурдабиз, эй ишқ тарқатқан булут,
Бир бало барқи била ҳам ўрта бизни, ҳам ёрут.
Кўз неча бўлғай қуруқ зуҳд ашкидин ул зарқ ила.
Шуъла тортиб, эй бало оҳи ўти, ани қурут.
То қачон қилғай кўнгулни маъсият дуди қора,
Бир чароғи ҳусн ила, эй ишқ, ул уйни ёрут.
Айлабон барбод зуҳду илмни, эй пири дайр,
Тифли раҳдек эмди бизга ишқ алифбесин ўқут.
Ҳусн итибдур, эй мусаввир, тортибон бир турфа шакл,
Қайғулуқ кўнглумни ул суврат била гоҳе овут.
Ҳосили умр, эй кўнгул, чун ишқ эмиш ўрган ани,
Ўзга умрунгда неким ҳосил қилиптурсен унут.
Эй Навоий, берса бир лўлийваше савдоси даст,
Зинҳор икки жаҳон сармояси таркини тут.

80

Ким экин майдонда, ё раб, ул тўни гулгун йигит
Ким, ғамидин тош урар кўксига юз маҳзун йигит.
Не ажаб хам қад била сарғарса рухсоримки, бор
Дилбарим бир қомати раъно, юзи гулгун йигит.
Мен чекарга ранжу меҳнат ғам туни ожиз қари,
Кўнглум олған зулму бедод ичра рўзафзун йигит.
Эй йигит, ҳуснунг закоти сўр қарилар кўнглини,
Кимсани қўймас ҳамиша чун бу даҳри дун йигит.
Мен хариф бўлған қариға қайда майл этгай биров
Ким, эрур шайдоси ғам дастида юз мажнун йигит.
Найлайин тўртунчи гардуннинг қари меҳриниким,
Кўрмамиш оламда моҳимдек тўқуз гардун йигит.
Мен сўзи кавн аҳлиға афсоналиғ қилған қари,
Сен кўзи Кашмир элига ўргатур афсун йигит.
Чун қаридннг, чиқ йигитлар базмидинким, қарининг
Келмагидин йўқ, боруридин дурур мамнун йигит.
Эй Навоий чун қари бўлдунг ибодат кунжи тут,
Элга хор айлаб ўзингни бўлмағингдур чун йигит

81

Оҳким, олди қариған чоғда кўнглум бир йигит
Ким, агар жон берсам, истиғнодин ўлмас мултафит.
Қасдима ул новак айлаб тезу мен судраб асо,
Кўйида ҳар ён ешилган ўйлаким ғанчилиқ ит.
Мен киму ислом ким, сажжода бирла хирқани
Айлади ул бутнинг атфол хаёли титу пит.
Ашк ҳажринда кўзум оқ этди андоқким мамуқ,
Жолайи ашк ул момуғдин ёғди андоқким чигит.
Бир насиҳат бордурур, лекин қулоғингға дегум,
Юз яқин тут бу қаридин, эй йигит, бир панд эшит.
Қад чу хам бўлди эмас ҳеч иш муносиб жуз рукуъ,
Сажда ўрнин оҳ ила, хошак ила хасдин арит.
Эй Навоий, чун сени куйдурди чарх, эмди не суд,
Оҳ ўтидин сен ани хоҳий қизит, хоҳий эрит.

82

Ҳабиб ғайр ила май ичти, эн кўнгул, қон ют,
Эл ичса васл майин, боқу заҳри ҳижрон ют.
Чу ҳажр муҳлик эрур, бода эрмас анга илож
Тутайки, жоми май ўрнига шираи жон ют.
Менгаки дўст керак, эй Хизр, ютармен қон,
Сенгаки умрдурур ком, оби ҳайвон ют.
Ўқидин, эй кўнгул, ич шарбат ўрниға хуноб,
Ушоқ муз ўрнида ул шарбат ичра пайкон ют.
Висол нўшини то мумкин бўлғай истар эсанг,
Фироқ заҳрини, бас, улча бўлғай имкон ют.
Ичингда сирри ҳақиқатни ёшурай дер эсанг,
Улустин ул гуҳари бебаҳони пинҳон ют.
Навоий, айла анинг ишқи таркини, йўқ эса
Чу ғайр ила май ичар, боқу заҳри ҳирмон ют.

83

Чобукеким қатл учун сурди яна майдонға от,
Одамий қолмас тириг солған замон жавлонға от.
Будурур маъноки, шояд қолған эркин бир киши,
То анинг жонин ҳам олғайким, сурар ҳар ёнға от.
Ҳар кишини қатлким айлар, ўлармен рашкидин,
Ваҳки, бир ҳам ёнгилиб сурмас мени ҳайронға от.
Не бало қаттиғ кўнгулдурким қатл эл қониға
От сурар сурган масаллик лолаву райҳонға от.
Уйлаким бузғай қуюнни ўзга бир тўфон келиб,
Ул сифат нобуд этар сургач бу саргардонға от.
Кимни ўлтурмакка отсанг ўқ, менинг жоним чиқар,
Бир дағи тиргузгали мен бедили бежонға от.
Даврдин кўп ранжамен, усрук чиқиб майхонадин,
Рахши ҳиммат узра солмоқ истарам давронға от.
Шоми туфроққа кирардин чора йўқтур, гарчи субҳ
Кимки, секриткай қуёшдек бу биник айвонға от.
Қўс уни туттн Навоий назмидек офоқни,
Гўйиёким сайр этарга чектилар султонға от.

84

Етилмиш, оллоҳ-оллоҳ, не қомат, ул қомат
Ки, олам аҳлиға солди қиёмат ул қомат.
Қўнгарғай асрамайин боғбон ниҳолларин,
Чаманда сарвдек этса иқомат ул қомат.
Чу қилди жилва, вафо сари ҳеч қилмади майл,
Жафода топқан учун истиқомат ул қомат.
Хиром вақти халойиққа фитна ёғдурди
Ки, борча фитнадин ўлсун саломат ул қомат.
Бошимға еттию ўлган таним равон топди,
Бу ишни ростий этти каромат ул қомат.
Чу ноз жилвасини сарвдек қилур билингиз
Ки, қатл этардин эрур бенадомат ул қомат.
Навоий, эмди ўзунгдин илиг ювким, ўлгунг
Ки, зоҳир айлади шаққи қиёмат ул қомат.

85

Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт,
Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға айт.
Буки анинг аҳду паймонида мен ўлсам дағи
Яхши фурсат топсанг, ул бадъаҳду паймонимға айт.
Буки анинг зулфи зуннорида диним ҳосили
Куфр ила бўлмиш мубаддал номусулмонимға айт.
Буки қилмишмен жаҳону жонни анинг садқаси,
Юз туман жону жаҳондин яхши жононимға айт.
Буки юз жон садқаси қилсам пушаймон бўлмағум,
Васлиға бир ваъда қилғандин пушаймонимға айт.
Буки юз минг фитнакўзлуг бўлса пайдо онсизин,
Қилмағум наззора ҳаргиз кўзи фаттонимға айт.
Буки чок айлаб ёқа, усрук чиқар эл қасдиға,
Мен ўлиб эл жон топар, бебок нодонимға айт.
Даҳр боғи гуллари ҳуснин вафосиз эрканин,
Юзи гул, жисми суман, кўйи гулистонимға айт.
Эй Навоий, ҳеч гулшаннинг сенингдек хушнаво
Булбули йўқ эрканин шоҳи сухандонимға айт.

86

Ишқ солди хонумоним ичра ўт,
Лаъли оташноки жоним ичра ўт.
Нега еткан ерга ўртар халқни
Бўлмаса оҳу фиғоним ичра ўт.
Қўнглум эрмас тандаким, ҳажринг аро
Тушти жисми нотавоним ичра ўт.
Ўқларингнинг касратидин чектим оҳ,
Тушти андин найситоним ичра ўт.
Ҳажрдин куйди сўнгаклар, ваҳки, ишқ
Солди хошоки ниҳоним ичра ўт.
Соқиё, майдин су урким, солди давр
Жони беному нишоним ичра ўт.
Эй Навоий, чун чақилди барқн ишқ,
Тушти андин хонумоним ичра ўт.

87

Қилди душман раҳм, баским қилди жавр изҳор дўст,
Эй кўнгул, душман топ эмди, тутмағил зинҳор дўст.
Ҳар замон душманларим озурдадур, эй дўстлар,
Баски, ҳар дам еткурур мен зорға озор дўст.
Душман ар жонимни афгор айласа, қилди биҳил,
Жавр тиғидин чу кўнглум айламиш афгор дўст.
Кеча душманларғаким, ноламдин уйқу келмади,
Ранжамен мундин дағиким, бўлмади бедор дўст.
Мен ўлар ҳолатда, душманлар кўрунуб дўстваш,
Невчун ўлмайким, келур бошимға душманвор дўст.
Кулса душман айб эмаским, кўрмадим оз ҳам вафо,
Гарчи қозғандим қилиб жоним фидо бисёр дўст.
Чархнинг меҳрига мағрур ўлмағилким, ғадри бор,
Ҳаргиз ўлмас кимсага ул душмани ғаддор дўст.
Соқиё, қил дўстлуқ, тут бодаким йўқтур ғами,
Бўлса олам душмани ҳар кимга сендек бор дўст.
Итларинг ғавғо қилур гўё Навоий ўлдиким,
Боши узра жамъ ўлуб афғон қилурлар ёру дўст.

88

Эйки, файз истарсен, ўзни сарвдек озода эт,
Ҳар паришон нақшдин сафҳангни гулдек сода эт.
Гар фано даштиға киргунгдур су худ кўз ёши бас,
Лекин аввал зодсизлиқ зодини омода эт.
Таййи арз этсанг чокиндек бир шарарча кўрмагил,
Барқдек ўзни фано туфроғида уфтода эт.
Бир фано оҳи елидин сарбасар барбод ўлур,
Гар ҳаво узра булут ажромини сажжода эт.
Ўзни расволиққа қилмоқдур алам гар туғунга,
Кўк ливосин шуққа дағи сидра шохин хода эт.
Кўмган ўлғайсен бошингни бир овуч тош остида,
Тожингга зийнат агар лаълу дуру бижода эт.
Эр эрсанг, бўл сулбким, не мода бўлғунгдур, не нар
Ўзни гар юз қатла олам аҳлидек нармода эт.
Офият кунжида эрдимким, деди «эй муғбача,
Дину исломим уйин бузмоққа майли бода эт».
Нақд жаннатдур Навоий кавсаросо май ичиб,
Ўзни зору волиҳи бир сарви ҳурийзода эт.

Се Ҳарфининг Самин Гавҳарларининг Самараси «Наводир»дин

89

Замона эрур чун маҳалли ҳаводис,
Замоне керак бўлмасанг анда мокис.
Амал қасрини айлама анда иҳдос
Ки, ҳар лаҳза бўлғай ўкуш фитна ҳодис.
Чиқарға бу вайронадин чора йўқтур,
Гар Одам вагар Нуҳу гар Сому Ёфас.
Бўлур тийра кўзгунг, тўлар заҳраи жоминг
Тутайким, бўл Искандару Жамға солис.
Жаҳон шуғли сари талаб қилма мужиб,
Анинг таркини тутқали иста боис.
Фано хонақоҳи аро сомит ўлғил,
Йўқ улким бақо дарсгоҳида боҳис.
Навоий, амал хирмани ичра ўт сол
Ки, бўлмоқ керакмас бу мазраъда ҳорис.

90

Фалак ҳаводисидин бўлса ҳар бало ҳодис,
Ул ой василасидиндур бурун манга ҳодис.
Агарчи дард ҳудусидур улча мумкин эрур,
Валек бўлмади бир дардима даво ҳодис.
Нетиб ҳарамға қилай азм, дайр ичинда манга
Ки, бўлди муғбачалардин юз ибтило ҳодис.
Балийят аҳлини озод айламиш гардун,
Нединки барча балоси бўлур манга ҳодис.
Сипеҳрдин не шикоят эрур чу қисми азал,
Агар вафо етишур, гар бўлуб жафо ҳодис.
Сипеҳр фитна тўкар ерга, лек ул ойдин,
Эрур не фитнаки бўлғай жаҳон аро ҳодис.
Ҳудус топмади эркан Навоий эмгагича,
Жаҳонда ишқ балийёти бўлди то ҳодис.

91

Менинг расволиғимға бодайи гулгун эрур боис,
Майи гулгун ичарга соқийи мавзун эрур боис.
Парийвашлар жафосиға гунаҳ бил телба кўнглумдин,
Буким тош ёғдурур атфол, анга мажнун эрур боис.
Фалак бежурм эрур, ғам келса бу маҳзун сариким, ҳузн
Топиб ўз жинсини келмакка бу маҳзун эрур боис.
Совурсам кўкка туфроқ, дард водийсида тонг йўқким,
Қуюндек буйлаким саргаштамен, гардун эрур боис.
Не тонг бу телба оғзида сўзи доим ул ойнингким,
Парий васлиға аксар эл аро афсун эрур боис.
Лабинг жонбахш, аёғдин бошинга қотил, не айб ўлсам,
Тирилмакликдин ўлмакликка чун афзун эрур боис.
Рақибингға десам лаънат, ери борким сенга ноҳақ,
Менинг қонимни тўктурмакка ул малъун эрур боис.
Ридо дайр ичра раҳн этканга чун қнлдинг ғазаб, эй шайх,
Яна ёзғурма борсам ул сари марҳун эрур боис.
Навоий бода ичмас, лек чун соқий қадаҳ қуйди,
Ул офатшакл эрур мужиб, бу дилкаш ун эрур боис.

Жим Ҳарфининг Жамилаларининг Жилваси «Наводир»дин

92

Зиҳе бошинг уза ва-ш-шамс зеваридин тож,
Сочинг саводида тафсири лайлат-ул-меърож.
Нужум жавҳаридин тожи жоҳинга тарсиъ,
Сипеҳр атласидин тахти рифъатингға дувож.
Саҳар яшил аламидин ливонг уза шуққа,
Малак қалин ҳашаридин сипоҳингга афвож.
Беҳишт сори киши тийра гўрдин бормас,
Шафоатинг алифи тутмайин йўлиға сирож.
Ҳидоятинг қўлидин шарбати шифо топибон,
Аники иллати куфр айлабон заифмизож.
Салоти хамсани адёнға айладинг носиҳ,
Бу панжа бирла малакнинг юзига урдунг кож.
Навоий ўлди чу муҳтожинг, айла раҳм ангаким,
Ғаний карим эса ибромға эмас мухтож.

93

Эй гадойинг оллида муҳтож аҳли тахту тож,
Аҳли тож оллида андоқким гадоға эҳтиёж.
Ким гадойингдур бош индурмас дағи тортар аёқ,
Чархи аъло бўлса тахту меҳри анвар бўлса тож.
Лаъли серобинг бериптур оташин ранги била
Офати жоним учун ўт бирла суға имтизож.
Дарди ҳажримға буюрди, сабр дарди йўқ табиб,
Заҳри қотил бирла муҳлик ранжима айлар илож.
Ой юзунг бирла талашди буки кўктур орази,
Панжаси бирла қуёш гўё юзига урди кож.
Эйки, бердинг ишқ султониға кўнглунг кишварин,
Англағилким жону ақлу дин эрур аввал хирож.
Хўблар ўргансалар, тонг йўқ, Навоий назмини
Ким, аларнинг ҳусни анинг ишқидин топмиш ривож.

94

Майи лаълингга гўёким ҳаёти жон эрур мамзуж
Ки, ул эрмас зулоли чашмайи ҳайвон эрур мамзуж.
Агар бағрим судур, ўлмай нетайким анда ғамзангдин
Су берган заҳр бирла қатраий пайкон эрур мамзуж.
Кўрунг ғам базмида хунобалар ютмоқки жомимға
Бағирдин келгану, кўздин тўкулган қон эрур мамзуж.
Лабингдин барча ҳижрон ваъдасидур, кўрмадук нўше
Ки, заҳр ул нўш аро токим эрур имкон, эрур мамзуж.
Висол ичра майи айш ўлса қисминг, бўлма кўп эмин
Ки, жоми васл ила хунобаий ҳижрон эрур мамзуж.
Шафақгун май, ҳилолий жом агар кўрсанг ҳарис бўлма
Ки, софи ҳирс бирла дурдийи ҳирмон эрур мамзуж.
Навоий ашкига дерсен не янглиғ мазж топмиш қон,
Бағир чок ўлса, ул қон бу суға осон эрур мамзуж.

95

Кўнглумга айла лаъли шакарханд ила илож,
Килған кеби заифқа гулқанд ила илож.
Кўп ишқ таркидин дема сўз қўйғил, эй табиб,
Муҳлик маразға қилмади эл панд ила илож.
Онсиз ўлармен, оллима ҳуру парий не суд,
Топмас анинг ғами анга монанд ила илож.
Қайд эт кўнгулга силсилайи зулфин, эй ҳаким
Ким, телбага муносиб эрур банд ила илож.
Ул кўйдин ити чу мени қовмақ истади,
Бағримдин айладим неча парканд ила илож.
Даврон жафоси дафъиға мажнуну маст бўл
Ким, йўқ ул ишка раъйи хирадманд ила илож.
Муҳлик эмиш фироқ Навоий, магар сипеҳр
Қилғай бу қатъи дардини пайванд ила илож.

Чим Ҳарфининг Чобукларининг Чеҳракушойлиғи «Наводир»дин

96

Наргис ул кўздек эмас, эй боғбон, боқиб кўз оч,
Не учунким ул парий қиймоч эрур, бу бир талоч.
Айлади ошуфта савдойий димоғим рагларин,
Тонг елидин андаким бутрашти ул ошуфта соч.
Зулфи эгнига етар гар сочи ерга судралур,
Тенгдурур қайдим учун гар бир қарич, гар юз қулоч.
Куйди жисму йиғлабон кўнглумда хаттинг шавқидур,
Гарчи мумкин йўқ кўкармак су била куйган ёғоч.
Ишқ оламсўз келди, қўй фусунунг, эй хирад,
Етти чун ер-кўкни йиртиб арслон, эй тулку, қоч.
Сарвнозим гул чоғи гулшанға кирди, эй насим,
Ҳам ани елпию ҳам гул яфроғин бошиға соч.
Қўйки, ул юз хониға наззора айлай тўйғуча
Ким, кўзум бўлмиш бу қаҳти ҳусн айёмида оч.
Дўст зикру фикрини қилғил ғизоким яхшироқ,
Ҳуш ила туфроқким ғафлат била кандий кулоч.
Эй Навоий, кўнглунга етмас риёзатсиз сафо,
Кулба равшан истасанг ҳасрат суйидин рўза оч.

97

Қўйди юз шоми ажал зулфин паришон айлагач,
Умр хуршиди уёқти чеҳра, пинҳон айлагач.
Сурди кўнглумни бузуб хокий таним узра саманд,
Елга берди туфроғин, бу уйни вайрон айлагач.
Лаъли ҳажри қилди қон бағримни ғамдин лахт-лахт,
Қатра-қатра тўкти кўзлар йўлидин қон айлагач.
Оҳким, бахтим оғир уйқусидин уйғонмади,
Гарчи юз минг фитна уйғонди мен афғон айлагач.
Қилмайин сарҳуш ҳануз, эн муғбача, қўймоқ недур,
Оллима зуннорни дайр ичра меҳмон айлагач.
Ошиқ эткач шуҳрайи шаҳр этти ул кофир мени,
Шаҳр кездурган кеби кофир мусулмон айлагач.
Чекмади булбул Навоийдек фиғонким, ёнмасун
Сайр учун ул сарви гулрух азми бўстон айлагач.

98

Гириҳ-гириҳ чу тугарсен етар оёғинга соч,
Гириҳларин чу очарсен тушар қулоч-қулоч.
Кўнгулни қийди анинг ғамзасию қилмади раҳм,
Қиё-қиё боқибон ул ики кўзи қиймоч.
Чаманда кеча ётиб маст оразин ёпмиш,
Кўп эмди тонг ели ул гулни лутф бирлан оч.
Қадинг чаманда кўруб боғбон агар сарвин
Кўзига илса ҳамоно керактур анга ёғоч.
Жунунға тушти санавбар қадингдин, уйлаки су
Бўлуб аёғига занжир узалди бошида соч.
Сипеҳр лаъл кўруб кўксум узра меҳроби
Бало ўқиға ҳамоноки айлади омоч.
Навоиё, дер эсанг кўрмайин вафосизлиқ,
Таваққуф этмаю даҳр аҳлидин вафо кеби қоч.

99

Кўруб дардим тараҳҳум қилмадинг ҳеч,
Тўкуб ашким табассум қилмадинг ҳеч.
Фироқинг ўти ичра неча йиғлаб,
Фиғон чектим, тараҳҳум қилмадинг ҳеч.
Жаҳонға оҳу ашким солди ошуб,
Бу тўфондин таваҳҳум қилмадинг ҳеч.
Сўзунг шавқидин эрдим хаста умре,
Сўрарға бир такаллум қилмадинг ҳеч.
Мусаллам ишқ, эй кўнглум, сенгаким,
Кўруб зулмин тазаллум қилмадинг ҳеч.
Муҳаббат аҳли қисмин невчун, эй чарх,
Қилиб меҳнат, танаъъум қилмадинг ҳеч.
Навоий сари, эй даври мухолиф,
Наво савтин тараннум қилмадинг ҳеч.

100

Ул турки хитонинг эрур андоқки кўзи қиймоч
Ким, ноздин ўлмас демак оллиндаки, кўз оч.
Бағримни қиё боқмоқ ила қиймоғидиндур,
Ё айни такаббурдин эрур кўзлари қиймоч.
Очлиқдин ул ойнинг магар ўлди кўзи бемор,
Қон ичкали мойил нега бўлмиш гар эмас оч.
Ўзбак, мўғул ўлғай анинг оллида мусулмон,
Билман ани қалмоқмудур, йўқ эса тағмоч.
Турмас ажал ул ғамзаи хунрез ўқидин,
Жонинг керак эрса сенга, эй хаста кўнгул, қоч!
Ўпмакка юзи хўбдурур, ғабғаби ҳам хўб,
Чун оғзи топилмаслиқ аро олмоқ учун бож.
Кейнича кўнгулсиздур эришмакка Навоий,
Ул шўх чу ўз мулкига борди кўнгул олғоч.

Ҳе Ҳарфининг Ҳарамийларининг Ҳусноройлиғи «Наводир»дин

101

Бу чаманким, тўкилур шом гул, очилса сабоҳ,
Бодасиз шому сабо ўлмоқ эмас бизга салоҳ.
Даври айёмға йўқ чунки вафо, эй соқий,
Сен вафо айлаю бас, айлама даври ақдоҳ.
Бекарон раъфат эрур даҳрда элга офат,
Роҳати беҳад агар истар эсанг топқил роҳ.
Пири хаммор эшиги боғлиқ эрур, мен махмур,
Раҳм этиб оч бу эшикни юзума, ё фаттоҳ.
Қилмағил қасд киши қонию нақдиға валек
Айш нақдини қадаҳ қони била англа мубоҳ.
Ҳасмкуш келди фалак золи бил, эй шайху манга
Раз қизи борида ул колони қилма никоҳ.
Эй Навоий, тиласанг ғам тенгизига соҳил,
Каштии бода бурун топқилу бўлғил маллоҳ.

102

Жонима еткурди ул лаъли равоносо фараҳ,
Элга еткурган масаллик лаългун саҳбо фараҳ.
Лаъли ёқути муфарриҳдур магар билхосия
Ким, хаёлидин манга йўқтур насиб илло фараҳ.
Қон ёшимдин демангиз сўз ким мукаддар бўлмасун,
Бодадин топқан замон ул шўхи маҳсиймо фараҳ.
Лаъли ҳижронида, эй соқий, яна май тутмаким,
Тортсам кавсар майи етмас манга асло фараҳ.
Боиси ғамдур лаби ҳажрида лаъли обдор,
Май дебон рангин су ичкан айламас пайдо фараҳ.
Гар фараҳ истар эсанг, майхона азми айлаким,
Андин ўзга ердин олмиш гунбади хазро фараҳ.
Эй Навоий, дайр пири тутса, май ложуръа ич,
Фикр қилмаким, санга еткай малолат ё фараҳ.

103

Бўлса бўлғай сарв қадлар ичра ҳар гулрў малиҳ,
Сарви гулрўйум менинг лекин эрур асру малиҳ.
Хол эрурму йўқса туз солған сиёҳий нуқтаси
Ким, эрур васф айлагандин ортуқ ул ҳинду малиҳ.
Лабларинг кулгач, тўкар туз бирла шаккар тунг-тунг,
Оллоҳ-оллоҳ, бўлур эрмиш мунча ҳам кулгу малиҳ.
Кўп малоҳат бобида Шириндин айтур Кўҳкан,
Сабзширинимча ул бор эрди эркинму малиҳ.
Эйки Юсуф бирла сўрмишсен ҳабибим ҳуснидин,
Ул сабиҳ ўлди латофат ичра, аммо бу малиҳ.
Оразинг кўргач, кўзум шўроба тўккач, англадим
Ким, эрурсен сен малоҳат аҳлидин айру малиҳ.
Эй Навоий, аччиғ-аччиғ йиғларимни қилма айб
Ким, эрур кўнглумни олған кофири бадхў малиҳ.

104

Ахтарин ашк эттию совуғ нафасни оҳ субҳ,
Бўлди гўё шоми ҳажрим ҳолидин огоҳ субҳ.
Ғам туни муҳлик ғамим англаб ёқа чок айлади,
Тонг елидин ҳар нафас ҳолимға тортиб оҳ субҳ.
Тийра ҳижрондин чу йўқтур фарқ субҳу шомима,
Хоҳ шом ўлсун қорарған рўзгорим, хоҳ субҳ.
Дуди оҳимдин қорарғай ҳажр шомидин батар,
Бўлса ҳижрон қатъида бир кун манга ҳамроҳ субҳ.
Тийра шомим дафъ қилди меҳр зоҳир айлабон,
Яхши борди меҳрибонлиғларда шайъ-улоҳ субҳ
Хуштурур жоми сабуҳ, эй шайх, сен ҳам ичкасен,
Тутса май соқий бўлуб бир меҳр юзлуг моҳ субҳ.
Ғам туни кўҳ балосидин магар бўлмиш халос
Ким, менингдек кўргузур рухсоре чун коҳ субҳ
Субҳдам бедору гирён бўл, агар файз истасанг
Ким, сенинг уйқунгға хандон бўлмасун ногоҳ субҳ.
Эй Навоий, ул қуёшнинг муждайи васлин бериб,
Қилса неткай, шоми ҳажрим меҳнатин кўтоҳ субҳ.

105

Ҳажрдин асру ҳазинмен, соқиё, тутқил қадаҳ,
Ҳар неча соғар улуғ бўлса тўла тутқил қадаҳ.
Гар анинг нўш айларидин ожиз ўлса аҳли базм,
Жамъ этиб борини бир йўли манга тутқил қадаҳ.
Қониъ эрман бир қадаҳ бирлаки, дардим саъб эрур,
Ҳар кеча ложуръа нўш этсам, яна тутқил қадаҳ.
Бир нафас маст ўлмасам ҳижрон ғами айлар ҳалок,
Жонима раҳм айлабон баҳри худо тутқил қадаҳ.
Гар муяссар бўлса базми васл, лутф айлар эсанг,
Қуй мени наззораға кўпрак анга тутқил қадаҳ.
Улу мен чун маст бўлдуқ ихтиёринг бордур,
Хилват айлаб бер ижозат, элга ё тутқил қадаҳ.
Чун харобот ичра туштунг чиқмоғинг душвор эрур,
Ихтиёринг йўқ ичиб, эй порсо, тутқил қадаҳ.
Хирқайи зуҳдин Навоий қилди раҳн, эй майфуруш,
Қўйма ҳуш илгида ани бенаво тутқил қадаҳ.

106

Субҳ дайр ичра муғанний уйла тузди шадди руҳ
Ким, унидин бўлди руҳуллоҳга оҳанги сабуҳ.
Тоза бўлди руҳлар ул навъ шадди руҳдин,
Ким лисони ҳоли руҳуллоҳға қилди тоза руҳ.
Йўқки, ёлғуз шаддидин тушти қулуб ичра кушод,
Ҳар гирифти доғи арвоҳ ичра солди юз футуҳ.
Дайр пири онча тутти элга жоми руҳбахш,
Ким яқиндурким ушатқай товба бўлса юз насуҳ.
Руҳи қудсий эрди алфози зуҳур эткунча фажр,
Ваҳй юҳо эрди анфоси тулуъ эткунча юҳ.
Йўқки, май каштийси ғам тўфонидин айлар халос
Ким, топар андин киши бир қатра ичса умри Нуҳ.
Сирри ваҳдат нуктасидур бас дақиқ, эй порсо,
Май қуёши ламъаси бирла магар топқай вузуҳ.
Эй мударрис, ишқ сирри дафтари бир нуктадур,
Гарчи мингдин бир ёзилмайдур ёзиб юз минг шуруҳ.
Васлсиз бўлмас Навоий кўзу кўнглига илож
Ким, журуҳ узра журуҳ ўлмиш, қуруҳ узра қуруҳ.

Хе Ҳарфининг Хўбларининг Хироми «Наводир»дин

107

Фано тариқида ҳар кимки ҳосил этти русух,
Риёву зуҳд анинг оллида эрур мансух.
Не навъ ўзлуги мансух бўлмағай қошида,
Бировки, дўст шуҳудиға ҳосил этти русух.
Чу ишқсиз эди зуҳд аҳли келди ноболиғ,
Эрурлар атфол, эл гарчи дер аларни шуюх.
Демакта воқиъа ёлғону чин тахайюл этиб,
Киши эканларин андоқки ёд қилса мусух.
Жаҳони хокий эрур бир кесак, вале нопок,
Этак етурмомак авло мулаввас ўлса кулух.
Арит сиришк била ботинингда бор эса чирк,
Ю тавба суйи била бўлса ботининг аро шух.
Навоий аҳли фано иста, қўй риё аҳлин
Ки, найшакар борида туҳфа қилмади киши лух.

108

Фироқ ўтики, бало оғзидур анга манфах,
Мисоли дўзаху жаннатдурур ул дўзах.
Не тонг ёшунса кеча зулфида қуёш кўйи
Агар бу навъ эса чавгани зулфу гўйи занах.
Эрур кирарга кўнгул хайли ул тараф бир-бир,
Тароғ сочингдаки йўллар ясаб турур рах-рах.
Қуёш ҳамоно кўк атласин либос этмиш
Ва ё кийиптур ул ой нилгун насиж ила нах.
Гаҳеки кўргузасен заҳри чашм тонг эрмас,
Бўлур чу бодомнинг донаси бирарда талх.
Юз очса ақлим эли тўлғанур, нединким бор
Чинор панжаси шал, офтоб панжаси шах.
Навоий оҳини зоҳид кам этмади сўз ила,
Нединки, дуд ўлур афзун, қотилса ўт ила ях.

109

Шўх кўп йўқ бириси, уйлаки, айёр ул шўх,
Шўхлуқ бирла қилур элни гирифтор ул шўх.
Боқиб ағёрға тишлар лабини ишва била
Еткурур қатл учун жонима озор ул шўх.
Гул қизариптуру сунбул қорарипдур, гўё
Боғ аро қилди аён зулф ила рухсор ул шўх.
Хўблар бутрашибон қўзғалишур ишқ аҳли
Масту бебок магар бўлди падидор ул шўх.
Кимниким зор кўрар ўлтурур ул шўхи бало
Не бало турфа иш ўлмиш буки, мен зор ул шўх.
Дайр аро муғбачайи шўх ушатти тавбам,
Маст бўлман нетайин бор чу хаммор ул шўх.
Шўхлиқдин не деса чун унутур эмин эман,
Гарчи худ ваъдайи васл айласа изҳор ул шўх.
Эй кўнгул, дину хирад нақлини асраки, эрур
Зулф аро холи кеби шабраву таррор ул шўх.
Гар Навоийдин эрур бехабар ул шўх, не тонг,
Мастлиғдин эмас ўздин чу хабардор ул шўх.

110

Эй кўнгул, чунки эрур ёр майи фурқати талх,
Кимки, бу майни ичар бўлса, не тонг риққати талх.
Шарбати сабр дер ич носиҳу юз войки бор,
Оби ҳайвон била ҳал айласа бу шарбати талх.
Ўзгалар бирла ичарсен маю мен зорға ул
Бодаедурки, эрур таъми ачиғ, лаззати талх.
Соқийи базм, яна тутма манга жоми фироқ
Ким, бу соғарнинг эрур чошнийи шиддати талх.
Талхком ўлдум анинг кўйида бекасликдин,
Ишқ кўйининг эрур чун қадаҳи ғурбати талх.
Хўблар лаъли хаёлиға чу чурканмаки, бор
Ўзи ҳар неча чучук, ҳажри аро меҳнати талх.
Эмдиким васл ародур қўйки, Навоий, ўлдег,
Эй кўнгул, чунки эрур ёр майи фурқати талх.

111

Эрур барот ила байрам ул ойға зулф ила рух.
Хуш улки тун-куни бўлғай бу иккидин фаррух.
Бирин-бирин нетайин ою сарв ила гулни,
Менингки моҳим эрур сарвқомату гулрух.
Ҳадиси ўлтурубон тиргузурки, сўз сўрсам,
Агар ачиғланур, аммо чучук берур посух.
Малоҳат ўлса олур жонни лўлию ҳинду,
Гар ўлмаса қочурур моҳи ўқчаву Халлух.
Ёзар қалам кеби водий ҳажр аро қаламим.
Сўнгакдурурки, анинг жавфида қуруптур мух.
Фано тариқида бирдек эмас бори маъруф,
Бирига Қархдурур жилвагаҳ, бирига курух.
Навоиё, эрур ул шўхи туркман бас тунд,
Наво тилар эсанг андин югурма ордича чўх.

112

Мени ишқдин манъ этар сода шайх,
Дема сода шайх, айтким лода шайх.
Май устидаги хасча қилма ҳисоб,
Агар су уза солса сажжода шайх.
Ёруғлуқ эмас мумкин андинки, бор
Залолат тариқида уфтода шайх.
Риё баҳри ичра тамаъ заврақин
Солиптур асодин тутуб хода шайх.
Еяр доми тазвир эл сайдиға
Қилиб субҳаднн дона омода шайх.
Ғазабда сабуъ, шаҳват ичра баҳим,
Агарчи эрур одамийзода шайх.
Кирар одамий сониға қилса нўш,
Фано дайрида бир қадаҳ бода шайх.
Иродаттин ўлғай эдим бандаси,
Агар топсам эрди бир озода шайх.
Эранлардин ўзни тутар, гарчи бор
Ўкуш зебу зийнат била мода шайх.
Навоий тилар сода юзлуг йигит,
Не ғам гар ани манъ этар сода шайх.

113

Хатинг сипоҳи чу чиқти нечукки мўру малах,
Демаки, қочмасун арбоби ишқу урма занах.
Қуруди мазраъи шавқум, чу зоҳир эттинг хат
Ки, дона офатидур мазраъ ичра мўру малах.
Юзунг ўтики бор эрди кўзумга равза гули,
Тутун кеби хатинг ул ўтни айлади дўзах.
Ниқоб аро юзунг эрди ғилоф аро кўзгу,
Не хатдурки, ани қилди кийиз ичиндаги ях.
Хатики, хат-хат осилмиштур эмди ул рухдин,
Не рух дейин юзиниким, бўлуптур ул рах-рах.
Тасаввур этмаки, эл ўпмак орзу қилғай,
Магарки мўчина оғзи лабингдин олғай мах.
Жамоли зоҳир учун ўлдунг, эй Навоий, зор,
Чу ёпти оразини хат, уёлдинг эркин, вах.

Дол Ҳарфининг Дилоромларининг Даврони «Наводир»дин

114

Эй жамолинг меҳридин равшан азалдин то абад,
Зарра янглиғ ул ёруғлуқ ичра саргардон хирад.
Кунҳи зотингдин хирад гар бўлса аъмо не ажаб,
Зарраға юз минг қуёш моҳиятин билмак не ҳад.
Ҳам хирад нури топиб ҳуснунг қуёшидин димоғ,
Ҳам вараъ зўри олиб зикринг ғизосидин жасад.
Сенга толиб, кимки азми Каъба айлар, йўқса дайр,
Сен муроди, кимки дайр ичра санам дер ё самад.
Халқ раддидин не ғам, топғанға лутфунгдин қабул,
Эл қабулидин не суд аники қаҳринг қилса рад.
Бўлмағай мумкин залолат чоҳидин чиқмоқ киши,
Лутфунг илги риштайи тавфиқ ила қилмай мадад.
Қувватингнинг ожизи гар пилтан, гар шери зўр,
Миннатингнинг шокири гар гулжабин, гар сарвқад.
Ҳам муножот аҳлининг кўнглида бийминг беҳисоб,
Ҳам харобот аҳли жонинда умидинг беадад.
Журму исён чоҳидин чиқмоқ Навоий илтимос
Сендин айлар, негаким йўқтур санга куфван аҳад.

115

Ситам эрмас эдиким, айладинг кўнглумни юз парканд,
Ситам будурки, тикмак бирла истарсен анга пайванд.
Ҳам ип кул бўлғаю, ҳам игна су бўлғай тикар бўлсанг
Нединким бор алардин аҳгари сўзанда ҳар парканд.
Жамолингға қуёш ўхшар валекин онча ҳам кўп йўқ,
Анга бўлғанча ой монанд, ул бўлғай санга монанд.
Парийрўйимдин айру, эй ҳаким, оч қайду бандимни
Ки, мен дев ўлмишам, девона эрманким, солурсан банд.
Ҳабибим истаю гулшан аро ҳар дам гул ислармен,
Мени Юсуфдин айру қилди қонлиғ кўнглаги хурсанд.
Кўзумнинг мардуми одамдурур гўё қора бўлған,
Бу ёшларким, бўлур зоянда андин барчаси фарзанд.
Лабинг нўши закотин ҳожат аҳлиға берур бўлсанг,
Ўлубмен ҳасратидин жонға йўқ ўлганча ҳожатманд.
Дединг гулқанд, эй тарсо ҳакими, англабон заъфим,
Вале дафъ ўлди қилғач муғбача дайр ичра шаккарханд.
Алам еткач, Навоий, даҳрдин, май бил анинг дафъи,
Қабул эткан кишига басдурур оламда бу бир панд.

116

Қайда қилғай соядек мен телбайи хокийни банд
Ким, қуёш бўйниға солмиш сунбулунг печон каманд.
Қатлим этмаслар ғаму дардинг вале тахқирдин
Мўр қатлин аждаҳокушлар қачон айлар писанд.
Наълидин чақилмас ўт, балким шарарлар айрилур,
Ҳар тараф майдон ароким ўт кеби сурсанг саманд.
Тонг йўқ оҳим ул қуёшнинг бурқаъин рафъ этмаса
Ким, булутқа дуд етмас нечаким чиқсун баланд.
Ғўтаму урмиш кўзумнинг мардуми қон ёш аро,
Ё ёшурмиш ул қора кўз оразин гулгун паранд.
Истагунча, эй кўнгул, ҳар дам даво дард истагил
Ким, даво топмоқ эмастур мумкин ўлмай дардманд
Бўлғали хуноби ҳижрондин Навоий талхком
Гоҳе йиғлар аччиғ-аччиғ, гоҳ айлар заҳрханд.

117

Нолонмен очар бўлса юз ул ҳури парийзод,
Булбулға не тонг гул очилур фаслда фарёд.
Гулгун тўн аро қоматиму жилвагар ўлди,
Гул баргидаму бўлди ниҳон савсани озод?
Ашким суйининг мавжини кўнглунгга кечурким,
Жавҳар била хушроқ кўрунур эл аро пўлод.
Кўнглум зақанинг ичра кўруб ёйдинг анга зулф,
Чоҳ узра кабутарға ёяр домини сайёд.
Булбулни ғаминг қўзғаса шод ўлмағил, эй гул
Ким, ўт ҳам ўчар, кулни фалак айласа барбод.
Ғамзанг мени бир тиғ била айламади қатл,
Бу феъл қилур кимга азоб айласа жаллод.
Кўнглини Навоийнинг ўқунг касрати бузди,
Бу кулба ёғин касратидин қолмади обод.

118

Бўлди кўнглум шод топқач тиғдин кўксум кушод,
Йўқ ажаб ҳар кимгаким еткач кушоде бўлса шод.
Хаттинг эл кўнглини кўпрак олди, гўё хат эмас
Юз уза қилдинг кўнгул олмоғлиқ афсунин савод.
Ул парий ишқида мен девона эрман, девмен,
Ишқ водийсинда ҳар оҳим эрур бир девбод.
Дема қочдим жаврдинким, баски тош ёғдурди ҳажр,
Гард ўлуб барбод бўлди бу тани хокийниҳод.
Номурод ўлсам не тонгким ихтиёр этканда ишқ,
Улки аввал таркин эттим, эрмас эрди жуз мурод.
Ёрдин гар истасангким кўрмагайсен ғайри васл,
Ғайр васлин мутлақо ёд айламакни қилма ёд.
Эй Навоий, муътақидсен қайда кўрсанг пок юз,
Юз кишида йўқ экан бир сен кеби пок эътиқод.

119

Гар кўнгулни айласа ул қотили хунхора сайд.
Қатл учун қони тўкулмай найлагай бечора сайд.
Эй кўнгул, ул шўх захм урса давоға қилма саъй,
Расм бўлмас истамак марҳам, чу топти ёра сайд.
Зулф аро сайд айламак истар кўнгулларни кўзунг,
Шабшикор ул навъким қилғай кийибон қора сайд.
Қатл қилмай кести тўш-тўштин кўнгулни шўхлар,
Бисмил ўлмасдин бурунроқ бўлди пора-пора сайд.
Билгай ул кофир анга телмурмагимни, билсаким
Не тазаллум бирла қотилни қилур наззора сайд.
Муршиди жозиб тилаб топмай гум ўлдум, войким,
Бўлди бу саҳрода сайёд истаю овора сайд.
Телба қушдеқдур Навоий кўнгли савдо даштида,
Ани то сен айламишсен, эй парий рухсора, сайд.

120

Дуди оҳ эрмас кўнгул уйин қора қилғанда дард
Чун йиқилди ишқ зулмидин ҳавоға чиқти гард.
Ҳар тараф азм этмагинг кўп дардлар дармонидур,
Келки асру дарди дил изҳор этарлар аҳли дард.
Қайдаким тушса назар пайки сиришким сайлидур,
Ким кўруптур су уза бу навъ пайки раҳнавард.
Лола янглиғ бўлди гулгун бодадин ул юз гули,
Ваҳ, не рангин очилур эрмиш қизил су ичса вард.
Уйла чиқтинг секритиб шабрангу тортиб тиғким,
Шаҳсувори чарх юз қайтарди бўлмай ҳамнабард.
Тез эвур даврунгда, эй соқий, сипеҳросо қадаҳ,
Барҳам урмасдин бурун мажлисни чархи тезгард.
Басдурур ул ойни кўргандин кўнгул титратмаси,
Эй Навоий, чекмагил сен дағи ҳар дам оҳи сард.

121

Эй, юзунг оллида беҳол хирад,
Васфин айларда бўлуб лол хирад.
Чунки сен секритибон тавсани ҳусн,
Бўлубон йўлида помол хирад.
Ваҳки, сен тифлдин ўлди мабҳут,
Уйлаким пири куҳан сол хирад.
Эҳтимом этти жунунум сари ишқ,
Нечаким айлади эҳмол хирад.
Ишқ кўйида мазаллат чексун,
Тиласа давлату иқбол хирад.
Соқиё, майки мени васвасадин,
Айлади шефтааҳвол хирад.
То фано сайлида бўлғай нобуд,
Кўруб ул жавҳари сайёл хирад.
Дайр пири мангаву муғбачалар
Неча урса юзига зомо хирад.
Ё раб, эт ишқ Навоийға насиб,
Кўнглидин лек бурун ол хирад.

122

Кўнгул ҳароратин англатди оҳи дардолуд,
Уй ичра ўт эканин элга зоҳир айлади дуд.
Вужудум этти адам оқибат бу ҳайратким,
Адамдек оғзи аро сўз не навъ топти вужуд.
Кўзунг шамойилини наргис ар кўра олмас,
Санга не фикр кўзи чиқсун улки, бўлди ҳасуд.
Даме ҳарам нафаси, дайр қасди айлармен,
Не ерда юз қўяр ўлсам юзунгдурур мақсуд.
Кўнгулни ёрға боғлаву рафъ қил ағёр
Ки, бордур улки анинг ғайридур саробу намуд.
Малул ўлубмен ўзумдин, фано майи тутқил
Ки, рангу атри вужудумни айлагай нобуд.
Вагар сумурса Навоийға еткай андоқ сукр
Ки, фарқ топмағай оллинда шоҳиду машҳуд.

123

Зиҳе ҳажрингда айлаб бизни ғам шод.
Хаёлинг хотири ғамгинни ҳам шод.
Ғамингни лаҳза-лаҳза еткурурсен,
Қилурсен хотиримни дам-бадам шод.
Қилур мунглуғ кўнгулни доғи ишқинг
Гадодекким, бўлур топқач дирам шод.
Агарчи боғ аро озодадурлар,
Қадингға бандадурлар сарву шамшод.
Ичармен жоми май ҳижронда, гарчи
Ки, бўлмас май била аҳли алам шод.
Сафоли дайр дурдидин севундум,
Не тонг қилса гадони жоми Жам шод.
Навоий савти ишқ аҳлин қилур хуш,
Тонг эрмас қилса дард аҳлин нағам шод.

124

Ишқ аро расволиғим элга берур Мажнунни ёд,
Уйлаким айлар ани кўрган мени маҳзунни ёд.
Ғам тунида меҳнати ҳижрони афзундур манга,
Ҳар қачонким айласам ул ҳусни рўзафзунни ёд.
Қатра-қатра қон томар икки кўзумдин шавқида,
Дам-бадамким қилсам ул икки лаби майгунни ёд.
Лутфи йўқтин кўнглума бевазн эрур шамшоду сарв,
Оҳ тортиб айласам ул қомати мавзунни ёд.
Лаъли жонбахшинг деган сўзни эшиткан қилмағай
Оби ҳайвон бирла боғланған дури макнунни ёд.
Ҳар киши нўши майи лаълингдин ичса журъае,
Қайда қилғай ўзга неши гардиши гардунни ёд.
Чун азалда сарнавишт ўлғанни кўрмай чора йўқ,
Ҳар замон айлаб шикоят қилма даҳри дунни ёд.
Азми Бағдоду Бухоро айлаган аҳбоб учун
Берса тонг йўқ элга ашким Дажлаву Жайҳунни ёд.
То Навоийни жунун даштиға солди ул парий,
Ҳазл учун ҳам қилмади бир қатла ул мажнунни ёд.

125

Кўнгулда юз била хаттинг гар ўт солур, гар дуд,
Мунаввар ўт тушар ул уйдаву муанбар дуд.
Фироқ кулбасида тортарам дамодам оҳ,
Не айб тутса бу вайронани саросар дуд.
Фалак юзундаки ҳар сари дуди оҳимдур,
Фироқ аҳлиға бир шоми ҳажр эрур ҳар дуд.
Хатинг қуёш кеби юз узра парвариш топти,
Ажаб эмастур агар бўлса шуълапарвар дуд.
Улус қабулию радди била ишим йўқ, лек
Неча ул ой манга мақбул, мен анга мардуд.
Замона боғи гулу сунбулини исламаким,
Димоғ офатидур шуъла фарз қил, гар дуд.
Навоий оҳидин ул ойни ёшурунг зинҳор
Ки, хўблар тарафи майл айлар аксар дуд.

126

Зикринг айларда чекармен ҳар дам оҳ, эй сарвқад,
Уйлаким, Қуръонға нотиқ тортғай ҳар лаҳза мад.
Васли иқболин хаёл этканда сен қайт, эй кўнгул
Ким, тахайюл бирла қилған ишка ҳожат йўқ мадад.
Ёр ҳажру васлини не қилса бўлғай жуз қабул,
Тенгри берган айш ё меҳнатни бўлмас қилса рад.
Ҳусн гулзорида бир-бир жола ёққан лутфи бор,
Қатра-қатра дур кеби хўй бирла ул гулфом хад.
Қолмишам зулфу юзунг шавқида субҳу шом, лек
Ул бири субҳи азалдур, бу бири шоми абад.
Не хирад, не ҳуш биздин истангиз, эй аҳли зуҳд,
Ишқ лол эткан кишида қайси ҳушу не хирад.
Эй Навоий, васл аро ўлтурсам ўзни, қилма айб
Ким, эмиш муҳлик киши кўрмак ўз-ўзиндин ҳасад.

127

Сену фирдавс ичида кавсару ҳур, эй зоҳид,
Мену майхона аро бодаки тутқай шоҳид.
Телба кенглум ер ўпар ёр қоши оллинда,
Масти меҳроб аро ул навъки бўлғай сожид.
Эй кўнгул, ҳар неки ишқ аҳлини манъ айлаб эдук,
Кўргач ул ойни бори бизга-ўқ ўлди оид.
Менмену муғбачалар дайр ичинда ваҳ неткай
Мундин ўзга киши бутхонада бўлса обид.
Мен гадо масту харобот аро илгимда сафол,
Боқса Жамшид бу иқболима бўлғай ҳосид.
Билса Фарҳод ила Мажнун жазаъ эткайлар эди,
Ишқ бедодидин улча манга бўлди ворид.
Эй Навоий, бу чаман ичра вафо истамаким,
Ул матоъ ўлди бу бозорда беҳад косид.

128

Эй, сочинг занжирининг савдосида мажнун хирад,
Дам бадам кўпрак парийдек ҳуснунгга мафтун хирад.
Ақлим учди айладим то касб ишқинг илмини,
Гарчи элга илм касбидин бўлур афзун хирад.
Эй ҳаким, этма жунунум айбким, кўргач ани,
Тўхтата олмас димоғи ичра Афлотун хирад.
Эй хирадманд, англамассен ҳолатин ушшоқнинг,
Не учунким ишқ таврида эрур Мажнун хирад.
Оҳким, еткач анинг ишқи тамомин қилди маҳв,
Гарчи қилди панд ила кўнглумни юз афсун хирад.
Гармрав ошиққа мардуд ўлса, носиҳ, қилма айб
Ким, келиптур аҳли ишқ оллида доим дун хирад.
Эй Навоий, ишқ аёғининг нисори айлагум,
Сочса ҳар соат насиҳатдин дурри макнун хирад.

Зол Ҳарфининг Зулҳаётларининг Зуфунунлиғи «Наводир»дин

129

Қазо не ҳукмки айлар жаҳонгадур нофиз,
Жаҳону бас демаким, инсу жонғадур нофиз.
Жаҳон аро баний Одам нетиб халос ўлғай
Ким, ул малойикайи осмонғадур нофиз.
Нафози ҳукм шаҳи комрондин элга бўлур,
Не ҳукм ул этса, шаҳи комронғадур нофиз.
Агар ёмону агар яхши кимса йўқ озод
Нединки, буйруғи яхши-ёмонғадур нофиз.
Бузуғ жаҳонға анинг ҳукми нофиз ўлғандек,
Ҳабиб ҳукми мени нотавонғадур нофиз.
Бўйин қўюбмен агар тиғи қатл сургунгдур
Ки, амри дилбарининг ҳар қаёнғадур нофиз.
Навоий айласа ҳар ён азимат андин эрур
Ки, буйруғунг мени бехонумонғадур нофиз.

130

Қўнглум эрур ул ғунчайи сероб ила мултаз,
Ул навъки маст ўлса майи ноб ила мултаз.
Лаззат топар ул шўх чучук жоним олурдин,
Атфолдек ўлған кеби жуллоб ила мултаз.
Рангин лабинг озурда кўнгул комидур, арчи
Бемор эмас шарбати унноб ила мултаз.
Кўнглум юзу лаълингдин ўзин айлади беҳуш
Ким, субҳ бўлур халқ шакархоб ила мултаз.
Сен базми нишот ичра майи ноб ич, эй шўх
Ким, бизни фироқ айлади хуноб ила мултаз.
Соқий, қадаҳе тутқилу, эй турфа муғанний,
Базм аҳлини қил бир неча мизроб ила мултаз.
Кўп равза била ҳурни кўргузма, юз очқил
Ким, хаста Навоий эмас асбоб ила мултаз.

131

Эй лабларинг ҳаловатидин жонға илтизоз,
Топқай етишса чашмайи ҳайвонға илтизоз.
Жон чунки лаззат айлар анинг лаъли ёдидин,
Берса не тонг ҳаловати жононға илтизоз.
Лаълингни қилса яхши-ёмон орзу, не тонг,
Жондин бўлур чу оқилу нодонға илтизоз.
Даврон элига лаззат агар бўлса, не ажаб,
Майдин чу бор ул офати давронға илтизоз.
Нутқунг ҳаловатини не билсун рақибким,
Ширин ҳадисдин етар инсонға илтизоз.
Лаълинг ҳимоят этмаса ул юз назораси,
Муҳлик бериптурур мени ҳайронға илтизоз.
Синған сафол ичинда Навоийға бодадин,
Ончаки жоми Жам била султонға илтизоз.

Ре Ҳарфининг Раъноларининг Рустахези «Наводир»дин

132

Зиҳе мазоҳир аро меҳри оразингдин нур,
Қуёштин уйлаки заррот хайли ичра зуҳур.
Вужудунг айлади кавну макон вужудин фош,
Ҳамул сифатки қуёш қилди заррани машҳур.
Хирад гар аъмо эса кунҳи зотинг ичра не тонг,
Қуёшни кўрмаса хуффош бордурур маъзур.
Сенинг жамолингга гул кўзгусида булбул маст,
Сенинг зуҳуринг ила гул жамолиға мағрур.
Йўқ эрса ғунчаға ҳифзинг нечукки парда арус,
Аруси парданишин янглиғ ўлмағай мастур.
Сени тнлаб туну кун баски айлабон таку пўй,
Нафасларини ола олмайин сабову дабур.
Боқиб сужуд аро қошингға габр, агар муъмин,
Тилаб қадаҳ аро аксингни маст, агар махмур.
Май ичра аксинг аро софчашға айшу нашот,
Қадаҳда нашъанг ила дурдкашға завқу сурур.
Чу сенсиз ўлди ҳарам ичра порсо, не осиғ,
Навоий ўлса сенинг бирла дайр аро, не қусур.

133

Сариғ коғазмудурким сўзи ҳажрим айладим таҳрир
Ва ёхуд шуъла тушти сафҳаға ул сўз этиб таъсир.
Магар ҳавро сочин қилди қаламгун сафҳасин коғаз,
Қилурда сунъ наққоши нигорим сувратин тасвир.
Боқиб дермен: шикоят айлайин кўргач ани, қолмас
Кўзумга тоби наззора, тилимга қуввати тақрир.
Мени ҳажр офатидин қутқару қатлимға таъжил эт,
Нединким, бийми офат келди ишта айламак таъхир.
Дединг: васл ичра тақсир этмайин ишқим қабул этсанг,
Чу бўлдум ошиқ, эттинг ҳажр асири қилмадинг тақсир.
Жунун хатти муҳити ичра марказ бўлмағим не суд
Ки, бу хат бирла бўлмас ул парийни айламак тасхир.
Сочинг куфри худ имонимни олди, ваҳ, не айш ўлғай
Ки, ул зуннорни бўйнумға боғлаб қилсалар такфир.
Мени гар муғбача дайри фано ичра асир этти,
Чу тақдир эрса, эй шайх, ҳарамни қилғамен тағйир.
Навоийға не мумкин васликим, ҳар тун бу фикр ичра
Не тадбир этса охир ишқдин бори топар тағйир.

134

Кўнгул ичра ғам камлиги асру ғамдур,
Алам йўқлуғи дағи қаттиқ аламдур.
Ема дарду андуҳдин ғамки, истаб
Топилмас бу давр бўлса бу муғтанамдур.
Хуш ул дардким, юзланур лаҳза-лаҳза,
Хуш ул ғамки, хотир аро дам-бадамдур.
Жаҳон ичра ҳамдард кам бўлса тонг йўқ
Ки, бедард кўп, лек дард аҳли камдур.
Манга ишқ дарди эмас муҳлику бас
Замон дарди, аҳли замон дарди ҳамдур.
Харобот аро, эй хуш, ул ринди сармаст
Ки, оллинда олам вужуди адамдур.
Мақом этса туфроқ уза — тахти Жамшид,
Сафолики ул май ичар жоми Жамдур.
Қадаҳ важҳи гар шайхдин ҳосил эрмас,
Не ғам дайр пири чу соҳибкарамдур.
Навоий ичар бода ул шўх тутқач,
Неча гарчи тақво била муттаҳамдур.

135

Рангсиз холинг жамолинг хонида, эй сиймбар,
Ё адасдур, ё ёпушмиш бир адас чоғлиғ шакар.
Кўргач оҳимни, ғазабдинму қизарди ул узор,
Йўқса ул ҳумрат бу ўтнинг тобидин бўлди асар
Новакинг жисмимға сончилғач етишти юз бало,
Шох уза пайванд қилғач мунчаким топмиш самар.
Мен ул ойға маҳв қолғач, тан аро пайконларин
Чеккан эрмиш халқу ҳайратдин манга бўлмай хабар.
Икки гавҳардур қулоғингда ваё қилмиш сипеҳр
Ойнинг атрофида икки саъд кавкаб жилвагар.
Чарх зулмидин не тонг сўгум сабуҳий вақтиким,
Субҳ ҳам бу ғуссадин йнртар ёқасин ҳар саҳар.
Эй Навоий, ҳажр ўтлуғ дашти ичра англадим,
Аниким дерлар сақардин қитъае эрмиш сафар.

136

Сенинг ҳуснунг менинг ишқим ажойиб унс тутмишлар,
Магар бу шуълани ул шамъ тобидин ёрутмишлар.
Бориб эрди ики кофир кўзунг қатлим учун ваъда,
Ҳамоно айни усруклукдин ул ишни унутмишлар.
Мену дарду бало, эй шодлиқ, борғилки, ҳажринда
Мени ғам тунлари бекаслигим вақти овутмишлар.
Кўнгулда яраларким бутмади ҳар навъ марҳамдин,
Лабинг нўши ҳавосин истимоъ этканда бутмишлар.
Тамаъ узмак ики ширин лабингдин мумкин эрмаским
Ки, то ул шаҳддин тотмишмен оғзимни чучутмишлар.
Сиришким сайли ичра ишқу дардингдин заиф ўлди,
Бу су ичра ул ўтлар гўйиё жисмим қурутмишлар.
Чу мен безормен иткан кўнгулдин демангиз, келмиш
Нега ул телбаи расвони бу жониб ёвутмишлар.
Май ичкил, дағий туткил бевафову меҳрлар тарки,
Анингдекким, алар меҳру вафонинг тарки тутмишлар.
Навоий, май била кўнглумга ўт солким, замон аҳли
Совуғлуқ онча қилмишларки, кўнглумни совутмишлар.

137

Ҳам кўзум тортар, ҳамул мезон била кўнглум солур,
Ё раб, ул келгаймуким кўз ёрутуб кўнглум олур.
Тортсам кўнглум футури шиддатидин қаттиғ оҳ,
Даҳр боғи соврулуб, афлок дағи қўзғалур.
Ваҳки, захмининг исидин майл ҳам қилмас итинг,
Ғусса тиғидин нечаким зор жисмим тўғралур.
Тоқатим гар қолмади тортарға меҳнат тоғини,
Не ажаб бу юкни гар афлок чекса тавшалур.
Сўзи ҳажринг дафъи ҳам бўлса кўнгулда доғи бор,
Ўт ўчар, лекин асар ёнған макон ичра қолур.
Бас тўладур жоминг, эй соқий, илиг титратмаким,
Мен ичай андинки, тўккунгдур ани гар чайқалур.
Эй Навоий, ишқ ўтин кўз ёшидин паст айларам,
Лек ҳар дам ул қуёш ёди ичимга ўт солур.

138

Тийра шомим ичраким барқи балолар чақилур,
Ҳар нафас ишқ аждаҳоси оғзидин ўт сочилур.
Ҳажр даштин, ваҳ, нетиб қатъ айлайинким, ҳар тикав
Бош чиқарур орқасидин чун кафимға санчилур.
Ишқ аро панд этмаким не суд, эй аҳбобким,
Ҳар фиғонда банд-бандим бир-биридин айрилур.
Чун иложим қилғали ҳолим сўрарсен, эй табиб,
Бу ҳикоятни бировдин сўрки ўз ҳолин билур.
Тоғу водий ичра андоқ саъб ҳолим борким,
Кўрса гар Фарҳод, агар Мажнунки юз ҳайрат қилур.
Не қорадур шоми ҳажримким ёрумас шаммае,
Мунча ўтким, чарх тоқида дамимдин чақилур.
Номадин мумкин эмас, эй шўх, ҳолим англамоқ,
Ўртанур коғаз, фироқим шарҳи чунки ёзилур.
Соқиё, сўзни узатмай эмди туткил бодаким,
Достони ҳажр қисқармас нечаким айтилур.
Эй Навоий, азми дайр эткил тилар бўлсанг фароғ
Ким, бу янглиғ гавҳар андоқ кон ичинда топилур.

139

Кечаким зулфунг хаёли кўнглум ичра айланур,
Тонгға тегру заъфлиқ жисмим йилондек тўлғанур.
Даргаҳингда бир заиф ит бирла мен ҳар кечаким
Гаҳ танин бошим, гаҳи боши танимни ястанур.
Эй парий, мажнун кўнгул сўзидин ўзни асраким,
Барқи оҳидин малойикнинг қаноти чурканур.
Мен киму уйқуки ҳижрон шоми оҳим суридин,
Деса бўлған сўнгғи уйқу элткан эл уйғанур.
Гар забун бўлсам ажаб эрмаскн, тушса ишқ аро,
Аждаҳолар хоксор ўлмоқ тариқин ўрганур.
Оташин рухсор ила куйдурма элни асруким,
Шамъ юз парвонани ўртар, ўзи ҳам ўртанур.
Сарвқадлар жилваси тонг йўқ Навоий оҳидин,
Доимо ашжор ел таҳрики бирла тебранур.

140

Фироқ иситмаси андоқ танимдин ўт чиқарур
Ки, гар табиб илигим тутса, бармоғи қабарур.
Эмас бу чашмайи хуршидким, ул ой ғамида
Кўруб сипеҳр ёмон ҳолатин кўзи ёшарур.
Сиришк касратидин гар кўзум оқарса не ғам,
Ғаминг тунида чу юз қатла ҳар замон қорарур.
Чекармен оҳим ўтин ҳажр дардидин ҳар шом,
Сипеҳр сорики, мунча нужум шамъи ёрур.
Десангки, ҳажр юкин тортқил, не чорам бор
Ки, Қоф тоғини хас узра қўйсалар кўтарур.
Иқомат истама бу манзил ичраким, ҳар кун
Мусофир анда нечаким келур юз онча борур.
Навоий оҳки, топмас висолдин хабаре,
Хаёл элчисини гарчи юз сари юборур.

141

Кўнгул уйида юзунг нақшин айламан тасвир
Ки, дуди оҳим ила ранги топмағай тағйир.
Бу назъ доирани ишқинг орасида хол,
Магарки ҳинду эрурким, парий қилур тасхир.
Магар су оби ҳаёт эрди, ел Масиҳ дами,
Чу тийнатингни қазо илги айлади тахмир.
Не тошки, отса, ярам чокидин ичимга солиб,
Бузуғ кўнгулни тиларманки, айласам таъмир.


Чу келди муҳтасиб, эй соқий, айлагил мени маст
Ки, қилмағай асар ул дамки, айлагай таъзир.
Не келса оллинга кўп қилма дафъиға кўшиш
Ки, жидду жаҳд ила тағйир топмади тақдир.
Навоий ўпти юзунгни тушида лутф айлаб,
Дегилки, не экин анинг бу тушига таъбир.

142

Етти жон оғзимаким чиқмас уйидин ул ҳур,
Чиқмаған жонға умид, ушбу масалдур машҳур.
Ой юзунг айлади бурқаъ қасабин юз пора,
Солди ҳар порасидин ерга юзунг партави нур.
Нафасинг ҳашр куни нашр бўлур олам аро,
Бир нафасда нега йўқса тирилур аҳли қубур?
Ишқнинг қуввати бирла чекарам ҳижронни,
Йўқса бир мўрға йўқ тоғни чекмак мақдур.
Чун азал қисматин эл коми била қилмадилар,
Ишқдин тутса бўлур бизни халойиқ маъзур.
Туз кўнгулга басару нутқи пароканда не бок,
Тилу кўз ғайбатидин ғойиб эмас аҳли ҳузур.
Бир нафас умрға бўлмас мутааҳҳид бўлмоқ,
Эй Навоий, не бало ғофил эрур аҳли ғурур.

143

Жунун салосилида бўлди жисми зор ҳақир,
Сўнгак хилолки бўйниға тақдилар занжир.
Фиғони зорима раҳм этти турфа ишдурким,
Парийни айлади мажнун фусун била тасхир.
Не тонг кетурса манга ишқ ҳар дам ўзгача ҳол
Ки, шуъла вазъи аро дам-бадам эрур тағйир.
Хатинг саводи аро ожиз ўлди аҳли қалам
Ки, ёзди килки қазо бирла котиби тақдир.
Гар этса жонни тамаъ улдурур ҳаёти абад
Қабул қилмаса, ўлмактин ўзга йўқ тадбир.
Сен ўзлугунг бутин аввал ушатқил, эй зоҳид,
Ҳамиша дайри фано аҳлин эткуча такфир.
Навоий андоқ эмиш мастким, хабар йўқ анга
Ки, муҳтасиб ани кўй ичра айламиш таъзир.

144

Чун мени мажнун бошин атфол тоши синдурур,
Оҳ ўти жўлида сочимдин анга киз кундурур.
Аҳли диллар чеҳра очди, ёр очманг дийдаким,
Ҳар киши ул юзга кўз олдурди кўнглин олдурур.
Кўргач ул юзни бошимға урди юз тиғи бало,
Кўрки, чиққур кўз бошимға не балолар келтурур.
Кўзда асрабмен бағир қонин тилар бўлсанг хино,
Суртсам кўзни аёғингға ҳамул дам билгурур.
Бул-ажаб йиғлар жунунум ичра кўрким, халқни
Ишқ бир дам йиғлатур ҳолимға, бир дам кулдурур.
Навбаҳори ҳусндин топма фиреб, эй шўхким,
Чарх даври навбаҳор ўтмай хазонин еткурур.
Эй Навоий, ҳажр андуҳида маст ўл зинҳор
Ким, кўнгулдин ғамни бир дам зойил эткан майдурур.

145

Қайси тўбий жилваси сарви хиромонингча бор?
Қайси кавсарнинг зулоли оби ҳайвонингча бор?
Ғунчада гул баргидек тил, жоладек тиш доғи йўқ,
Деса бўлғайму аниким лаъли хандонингча бор?
Қайда сунбулдин насим эскач, кирар жисмимға руҳ
Ким, дегаймен аниким зулфи паришонингча бор?
Айламас кўз мардуми ҳаргиз қуёш ичра ватан,
Ани дей олманки холи анбарафшонингча бор.
Новак очмас гар тушар жон риштаси ичра гириҳ,
Демак ани бўлмағайким нўги мужгонингча бор.
Демаким, кўнглунгга қўйғум зулм ила доғи ажал,
Сен гумон қилма аниким доғи ҳижронингча бор.
Эй кўнгул, қонингни истарсен тобониға хино,
Кўзларим хуноби ранги ҳам сенинг қонингча бор.
Урма ҳиммат лофини оллингда бу тоқи сипеҳр,
Фақр кўйинда агар ўз кунжи вайронингча бор.
Эй Навоий, истасанг давр аҳли зулмидин халос,
Ул фано даштиға гому бора олғанингча бор.

146

Суда юзунгму акси ё чашма аро париймудур?
Чашмайи меҳр ичинда ё. ламъайи муштариймудур?
Кўйи биҳишти жовидон, ўзи биҳишт ичинда ҳур,
Қомату лаъли англаман, тўбию кавсариймудур?
Жисмим аро янги туган ҳар сариму кўринди ё
Ҳар бири ишқ авжининг мухтариқ ахтаримудур?
Уйга ҳануз кирмайин динима тушти юз халал,
Буки келур, кўр, эй кўнгул, ул бути озариймудур?
Куйган ичимда бодадин ишқ ўти бўлди шуълазан,
Поралари бағирнинг ул шуъланинг ахгаримудур?
Жоми жаҳоннамойини васф кўп эттинг, эй рафиқ,
Меҳри мунир жоми ё майкада соғаримудур?
Эйки Навоий, улфати равзаға йўқтурур дединг,
Асру таажжуб айлама, Мирғанийн Ҳиримудур?

147

Лаълинг оё не ажаб рангиндур,
Сўзи анинг не бало шириндур.
Ҳам қошинг тақвову тоатқа бало,
Ҳам кўзунг офати ақлу диндур.
Ҳулла ичра баданингким кўрунур,
Гўё гулбарг аро насриндур.
Қатлу тиргузмак эрур ойининг,
Оллоҳ-оллоҳ санга не ойиндур?!
Соқиё, ҳажрида тутқил манга май
Ким, бу судин ўтума таскиндур.
Маю васл аҳлики бу давр ичра,
Бизга хуноби жигар таъйиндур.
Ҳажринг айёми Навоий тинмас,
Бир кўрунуб анга кўнглин тиндур.

148

Дилбаро, сендин бу ғамким, менда бордур, кимда бор?
Фурқатингдин бу аламким, менда бордур, кимда бор?
Мазрайи айшим кўкармайдур самуми оҳдин,
Йўқса ёшдин мунча намким, менда бордур, кимда бор?
Қўйма миннатким, юзумдек пок юз ҳеч кимда йўқ,
Буйла ишқи пок ҳамким, менда бордур, кимда бор?
Бахт ул ой қасриға қўймас, йўқса дуди оҳдин
Бу каманди хам-бахамким, менда бордур, кимда бор?
Қалби рўйандуд ила байъ этса васлин, эй кўнгул,
Доғдин мунча дирамким, менда бордур, кимда бор?
Бор экин вобастайи тавфиқ йўқса, эй рафиқ,
Бу қадар шавқи ҳарамким менда бордур, кимда бор?
Эй Навоий, гарчи журмум кўптурур, лекнн бу навъ
Хусрави соҳибкарамким, менда бордур, кимда бор?

149

Гул юзунг ҳажрида чиқса ўтлуғ оҳим гоҳлар,
Кўкта гулнорин булутлардек кезар ул оҳлар.
Ул бути зарринкамар ишқида то бел боғладим,
Заъф аро мендин қамишлардур нишон, бал коҳлар.
Ул юз оллида қуёш юзлуглар ўлмиш ҳусн аро
Уйлаким бўлғай қуёш бўлғанда толиъ моҳлар.
Нола тортармен қачон отланса ул султони ҳусн,
Йўқ ажаб чекмак нафир ўлғанда рокиб шоҳлар.
Кўйи сори борди кўнглум, балки ашку оҳ ҳам,
Ваҳки, қолиб мен, азимат қилдилар ҳамроҳлар.
Истасанг уйғонмоқ ул бедорлар ҳамсуҳбати
Ким, бу ғафлатни магар дафъ айлагай огоҳлар.
Эй Навоий, пора-пора бўлса кўнглунг яхшидур
Ким, тараддудсиз олишқайлар ани дилхоҳлар.

150

Куфрдин зуннорлар гар турраси тобинда бор,
Кирпигидин дағи сафлар қоши меҳробинда бор.
Бир кажакдур тортибон жамъ эткали эл кўнглини,
Қайси пурхамким, паришон зулфи қуллобинда бор.
Терда ул юз тобидин, лол ўлса тонг йўқ боғбон,
Қайда мундоқ ўт анинг гулбарги серобинда бор.
Дема лаъли ўлтурур тиргузмас элни, эй Масиҳ
Ким, бу кайфият ҳам анинг бодаий нобинда бор.
Нечаким жонбахшлиқ лаълинг шакархандидадур,
Онча жон олмоқ дағи ул кўз шакархобинда бор.
Ишқ мулкида тиларсен нақди жон зулм айлабон,
Соғинурсенким магар ул ишқ арбобинда бор.
Эй Навоий, гар лисони ҳол эшитмайсен, эшит
Ким, ажаб ҳолат бизинг созанда мизробинда бор.

151

Ошкоро юз туган гарчи тани зоримда бор,
Онча юз доғи ниҳоний жони беморимда бор.
Истадинг кўнглум иложин айлайин деб, эй табиб,
Менда йўқ улким тиларсен, лек дилдоримда бор.
Новаки ғамзангға пайкон истасанг, эй қоши ё,
Келки, андин бениҳоят жисми афгоримда бор.
Юз бўғун эрмас сўнгакдин риштайи жоним аро,
Иқди зулфунгдин туганлардурки, бу торимда бор.
Жаврларким қилди ул кофир унутмайдур кўнгул
Ким, ҳисобидин гириҳлардурки, зунноримда бор.
Хирқаву сажжодани май раҳни қилсам не ажаб
Ким, асар махмурлуғдин шўхи хамморимда бор.
Гар Навоийни қилиб рад, назмин истар шукрким,
Менда гар йўқтур қабул, ошуфта гуфторимда бор.

152

Хатту юзунг ҳажрида кўзким, булут монандидур,
Чашмайи сабз ул бири бу бир гулистон бандидур.
Қилди юз парканд ҳажринг тиғидин бағримни ишқ,
Итларингнинг ҳар бири оғзида бир паркандидур.
Жавр қилсанг қил, мени боре эшикдин сурмагил
Ким, кўнгулга васл ҳад йўқ меҳнатинг хурсандидур.
Ишқ ила пайконлари ичра балокаш кўнглума,
Йўқ тафовутким шарарлар шуъланинг фарзандидур.
Ўқларингға юқти бағрим қониму, эй қоши ё,
Йўқса анда зеб учун ҳар ён бақам пайвандидур.
Чархким, ҳар субҳ эл қатлиға айлар заҳрханд,
Бу анинг ширин табассум бирла шаккархандидур.
Эй Навоий, демаким кўнглунгга қилмиш қасди жон
Ким, менинг кўнглум анинг жон бирла ҳожатмандидур.

153

Кўксумни чунки қилди лабинг ҳажри яралар,
Ҳар яра қон кеби оқизур лаълпоралар.
Боштин-оёқ жунун ила ўлдум, гар истасанг,
Бу ерда хорлар топилур анда хоралар.
Гулрез эди юзунг ғамидин ҳажр тунлари
Оҳ ўтидинки, ҳар сори сочтим шароралар.
Усрук кўзунг қошида эмас кирпик ўқлари,
Бир маст ҳинду оллида эрмиш каторалар.
Ўлди юзунг назорасидин халқ, войким,
Ўлтурди бизни дағи эл эткан назоралар.
Ёзғурма, эй фақиҳки, йўл бермас ончаким,
Чиқмоққа дайрдин қилурам истихоралар.
Бечоралиғ тут эмди Навоийки бўлмади,
Дардимға ҳар нечаки табиб этти чоралар.

154

Қуёш юзинда хатинг сабзасиға маскандур,
Бу важҳдиндур агар ранги сабз равшандур.
Кўнгулда онча ўқунгдин укулди пайконким,
Бошоқ била бу бало мазраида хирмандур.
Қилиб итобки, душманларимға бўлдунг дўст,
Аларки дўстларим эрди, эмди душмандур.
Узун фироқ туни барқидин нетиб куймай
Ки, аждаҳо хасим устига шуълаафкандур.
Кўнгул не навъ бало тошидин омон топқай,
Фигор жисмим уйи равзан узра равзандур.
Кўнгулни раз қизининг суҳбати билан соф эт
Ки, даҳр золи ажаб ҳийласозу пурфандур.
Навоий ўлди парийрўйлар ҳавосидаким,
Дедук хирадлиғу ул асру телба эркандур.

155

Қилғали азми сафар улким манга дилхоҳдур,
Огаҳ ўз ҳолимдин эрмасмен, худо огоҳдур.
Мен чу ҳажридин чекиб юз меҳнат ўлдум, ваҳ, не суд,
Буки шайдо кўнглуму жоним анга ҳамроҳдур.
Эй насими васл эсиб жонимни жонон сари элт
Ким, фироқинг заъфидин андоқки барги коҳдур.
Деманг, ул ой узра солмиш соя бир мушкин булут,
Гўйиё мен тортҳан ҳажрида дуди оҳдур.
Ҳар нафас ўрду сари кўнглум қуши айлар ҳаво
Ким, олиб кеткан кўнгулни бир маҳи хиргоҳдур.
Англағил аҳбоб қадринким булар бўлмай не нафъ,
Гар сенга афлок авжи узра тахту жоҳдур.
Эй Навоий, бежиҳат ёр этса ҳижрон ихтиёр,
Сўз демак бўлмас нединким сен гадо, ул шоҳдур.

156

Сарв уза гул очтиким, қад узра рухсорим будур,
Жонға нутқ ўргатдиким, лаъл ичра гуфторим будур.
Юз жафо, минг шўхлуқ кўргузса ҳаддим қайда бор
Ким, десам бир қатлаким шўхи жафокорим будур.
Сабр ила шовқумни айлай арз, меҳмон бўлса ёр,
Ишқ иқболида найлайким, йўқу борим будур.
Гарчи мен нобуд бўлдум, эйки мажнун сувратин
Сафҳада қилдинг рақам, билким намудорим будур.
Пири дайру хонақаҳ шанхики ёзди руқъалар,
Номайи иқболим улдур, хатти идборим будур.
Муршидеким, махласим куфри тариқатдин тилар,
Ўзлугумнинг риштасин уздегки, зуннорим будур.
Эй Навоий, истасам зулфин паришон, қилма айб,
Найлайин сармояйи бахти сияҳкорим будур.

157

Чиқмаса жонон ғаму андуҳдин, жоним чиқар,
Завқдин ул дам кирар жонимки, жононим чиқар.
Мақдамидин боғ ўлур ҳам дашту ҳам кўй андаким,
Жилва айлаб боғдин сарви хиромоним чиқар.
Титрангиз, эй аҳли дин, исломингиз бошиғаким,
Ғорати дин эткали ул номусулмоним чиқар.
Кўзда эрмас фурқатидин ашки гулгун қатраси,
Балки кўздин ҳам бағир захми кеби қоним чиқар.
Захм аро қолған бошоқ жонимға етмиш, эй рафиқ,
Раҳм этиб тенгри учун чек дағи пайконим чиқар.
Чарх агар фарёду афғонимға етмас, айб эмас
Ким, анинг бедодидин фарёду афғоним чиқар.
Соқиё, ол бир қадаҳ бирла Навоий кўнглини
Ким, букун дерларки, сархуш кўнглум олғаним чиқар.

158

Шамъ ул ой ҳажрида тун куймагим огоҳидур,
Дуди эрмаским менинг ҳолимға ўтлуқ оҳидур.
Чиқти жон розий эман кўюнгга борғай, негаким
Ҳар қаён азм этса, дарду ғам анинг ҳамроҳидур.
Гар самандинг гардидин қолман не тонгким, бордур ул
Каҳрабоеким, бу хасдек жисм барги коҳедур.
Бир маҳи хиргаҳнишин кўнглумни олмиш, эй рафиқ,
Йўқ ажаб гар хаста кўнглум ноласи хиргоҳимдур.
Ёр кўнгли истамиш кўнглумга сурмак тиғи кин,
Ҳар не дилхоҳи анинг мен телбанинг дилхоҳидур.
Мисри иззат истабон зиндони ғамдин қочмаким,
Моҳи Канъон тахтиға боис мазаллат чоҳидур.
Эй Навоий, мен худ асрабмен ғами ишқин ниҳон,
Айлабон зоҳир кўнгулнинг нолаи жонкоҳидур.

159

Тоза сарве боғ аро, дерларки, ноз оғоз этар,
Ҳар дам ани кўргали кўнглум қуши парвоз этар.
Нозининг овозаси ўлтурди, оҳ, ул вақтдин
Ким, ани кўз бирла кўрсамким, не янглиғ ноз этар.
Кўрмай андоқ зорменким, рашк ўти айлар ҳалок,
Гар кўнгул жонимни ишқи сиррида ҳамроз этар.
Озу кўп демай ғидоси айладим, билман, ҳануз,
Ким жафому кўп этар, ёхуд вафому оз этар.
Қилғамен дамсозлиғ ҳажрида минг йил жон била,
Англасамким, васлида бир дам мени дамсоз этар.
Кўз била жон пардасин кўнглум муҳайё айлади,
Гўйиё қўйғач қадам кулбамға пойандоз этар.
Чарх меҳру кийнасидин не азиз ўл, не залил,
Нечаким гоҳе сени излолу гаҳ эъзоз этар.
Дайр пирининг муридименки, ҳар ён қилса азм,
Риндлардин май кўтармакка мени мумтоз этар.
Эй Навоий, истиқомат йўқ чу даврон табъида,
Ғам ема гар гоҳ меҳру, гоҳ ситам оғоз этар.

160

Ул ўтлуғ чеҳраға зарбафт хилъат не ярашибдур,
Магар хилъатқа ул юз ламъасидин ўт туташибдур.
Фалакнинг боргоҳиға кўмоч ўлмиш қуёш жирми,
Анга оҳим сутундек дуди мундоқким улашибдур.
Малойик қушлари ғам шоми қўзғалмоқ тонг эрмаским,
Етибдур кўкка юз оҳим хаданги, балки ошибдур.
Бало дашти аро юз минг ўлуктур онда қотил ишқ,
Хирад мағлуб хайли бирла гўёким савошибдур.
Лабингдин жон топай деб, кўп талашти ҳажр аро кўнглум,
Ўлар ҳолатда ул бемордекким жон талашибдур.
Қадаҳқа бода тарёкини қуй тошқунча, эй соқий
Ки, ғам заҳри била жомим тўлуптур, балки тошибдур.
Навоий гар лаби ёди била қон ютди, жон тутди,
Табибо, билки, бу шарбат анга беҳад ярашибдур.

161

Ложувардий қошинг узра зарварақ тобонмудур?
Ё магар кўк тоқи узра анжуми рахшонмудур?
Зулфиму оҳим елидин совурур оламға мушк,
Ё сабо таҳрикидин сунбул абирафшонмудур?
Хўй чакон оразмудур, ё ҳусни банди зулф аро,
Юз асир ўлған кўнгуллар ҳолиға гирёнмудур?
Зарварақдин шуълалардур ҳар тараф рухсориға,
Ё ул ўтлуғ юзда ҳар ён бир кўнгул сўзонмудур?
Ҳажри золим шоми кавкабдинму гирёндур манга
Ё анинг субҳи ғариб аҳволима хандонмудур?
Эйки, майли жаннат этмассен менинг кўнглум кеби,
Нотавон кўнглунг биров кўйида саргардонмудур?
Бўлди қадди ё Навоийнинг, юзи чун зарварақ,
Ложувардий қошинг узра зарварақ тобонмудур?

162

Ул қуёштин айру ўртанган ичимда қайғудур,
Кўнгул ичра су кеби қон кўз аро қондек судур.
Тишларингни соғиниб кўп йиғларимдин кўз ёшим
Бир-бири кейнича андоқким тизилган инжудур.
Кўз ёшим ичра ёруғ кўнглум қоронғу бўлғали
Тонг эмас, невчунки ул ёшларға тушкан кўзгудур.
Ул туганким телбараб иткан кўнгулга ўртадим,
Қай сари борса ул ойнинг қуллуғиға билгурур.
Кўзума келмас очуқ келганда ул юз оллима,
Онча яхши англамас кўзким, қуёшқа ўтрудур.
Қайғу ўлтурди мени, тутқил аёқчи тўстағон
Ким, чоғир қайғуни ўлтурмакка аччиғ оғудур.
Деб эдинг, олғум Навоий кўнглин, олғач ўртадинг,
Яхшилар олмоқ ёмонлар кўнглини мундоқмудур.

163

Дуд янглиғ дема, кўнглум оҳи дардолудидур
Ким, кўнгул узра туган қўйған фатилам дудидур.
Абри ҳасрат ёмғирию тийриборони фано,
Кисвати мавту ҳалоким хирқа тору пудидур.
Дард нақшин қилди ҳар доғим уза султони ишқ,
Ул дирамларнинг бу гўё сиккайи беҳбудидур.
Ишқнинг савдоси жонимға зиёндур демаким,
Ҳар киши мундоқ зиён ишқ ичра қилса судидур.
Хўблар кўйида истиғно елидин ҳар ғубор
Ким, қўпар бир нотавоннинг жисми ғамфарсудидур.
Жавҳари жоним олиб тут журъае, эй муғбача
Ким, бу нақд аҳли фанонинг будию нобудидур.
Дер Навоий бўлса муғ дайрида масту жомачок
Ким, тиригликдин бу султонлиғ анинг мақсудидур.

164

Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар.
Чун Зуҳал толиъ бўлур холинг хаёли фитнадин,
Жоним ичра юз минг ошуби бало изҳор этар.
Жилва қилғач Муштарий, кўзни узоринг ёдидин
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар.
Чун чиқар Баҳроми қотил, кўзларинг андишаси
Хаста жонимни қатили ханжари озор этар.
Меҳрдин топмай нишоне сенда ҳам, гардунда ҳам,
Бу мусибат кўзума ёруғ жаҳонни тор этар.
Зуҳра ҳолимға сурудин навҳаға анлаб бадал,
Чангининг сочин ёниб, дурри сиришк изҳор этар.
Ўлмагим англаб Уторид ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар.
Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Оразин силли била аҳли азокирдор этар.
Тийра айлаб бениҳоят кеча умрум шамъини,
Васл субҳи ҳасрати ранжим юз ул миқдор этар.
Ростлиғ улдурки еткач ул қуёш раҳм айлагай,
Улча аҳволимға ҳар тун чархи кажрафтор этар.
Эй Навоий, ишқ дардидин шикоят қилмаким,
Жонингга жавру жафосин ҳар нечаким бор этар.

165

Нетиб туз этай қадким, жисмимда шиканлардур,
Найлаб туз урай дамким, бағримда тиканлардур.
Тирноғ ила хатларким рухсорим уза чектим,
Юз боғида гуллардин ҳар сари чаманлардур.
Юз ёптию жон олди, очқанда равон олди,
Ўлтургали ошиқни билман бу не фанлардур.
Зулфунгда тугун эрмас, кўюнгда ғубор эрмас,
Афтода кўнгуллардур, фарсуда баданлардур.
Юз аҳд ила маҳвашлар кўнглумни олиб, эмди
Қатл айладилар асру бадъаҳд эканлардур.
Майхонада ҳар сари бир мастки, бош қўймиш,
Кирпичлари гўёким жонларға ватанлардур.
Жисмида Навоийнинг ҳар момуқ ила марҳам,
Бир неча ўқунг захми бир неча туганлардур.

166

Юзунгдек қамар йўқтур, қадингдек шажар йўқтур,
Шажар бўлса ҳам анда, лабингдек самар йўқтур.
Кўзум ашкининг руди оқар тезу тунд андоқ
Ки, гар уйқу кўз сари келур ҳам гузар йўқтур.
Отин тутсалар ногоҳ кетар уйла ҳушумким,
Бадан ичра руҳумдин, дегайсен, асар йўқтур.
Кўнгул сўрғали келди, табибо, муни билким,
Ул оворадин сендек манга ҳам хабар йўқтур.
Йўлунгга нисор ашким, агар оз эрур гар кўп,
Итингға ғизо кўнглум, агар бор, агар йўқтур.
Бу гулшанда, эй деҳқон, неча озмун эттим,
Вафо нахли экканга бажуз ғусса бар йўқтур.
Навоий фироқингдин анингдек заиф ўлди
Ки, ўрнида эл боқса дегайлар магар йўқтур.

167

Ул саводи хатмудур ё сабзайи жаннатмудур?
Ё қуёш узра ёзилған ояти раҳматмудур?
Буки сенсиз куйдурур жонимни билман яхшиким,
Юз томуғнинг ўтиму ё шуълани фурқатмудур?
Эйки дерсен лабларимдин ҳожатинг недур, дегил
Мен — сусиз, ул чашмайи ҳайвон демак ҳожатмудур?
Демаким не эркин ул ойнинг қуёшқа нисбати,
Бир-бирига иккисин ўхшатқуча нисбатмудур?
Қаддини кўргач ҳам ўлдум, ҳам тирилдим оллида,
Рост гар дерсен қиёмат де ани қоматмудур?
Даъвийи ҳиммат қилиб улким тилар оламда жоҳ,
Қилмоқ олуда нажосатқа ўзин ҳимматмудур?
Гар Навоий меҳнати ҳижронда ўлди айб эмас,
Юз туман муҳлик бало дегил ани меҳнатмудур?

168

Кўзунг сарфитнайи олам тушуптур,
Қошингдек бир янги ой кам тушуптур.
Сепибсенму гулоб ул юзга ёхуд
Гули сурий уза шабнам тушуптур.
Кўнгуллар захмидин солиб чекарга,
Магар қошинг учиға хам тушуптур.
Лабинг ҳажринда бағримдин борур қон,
Магар ул захмдин марҳам тушуптур.
Эмас елдинки сайри боғ этарда
Аёғингға суман гул ҳам тушуптур.
Итинг синған сафолида май ичсам,
Не тонг илгимга жоми Жам тушуптур.
Навоийни қовуб истар рақибин,
Гадо маҳруму ит маҳрам тушуптур.

169

Яна ҳамдамим шуьлайи ғам бўлуптур,
Ғамим шуъласи жонға ҳамдам бўлуптур.
Кўнгул пардаси устида доғи ишқинг,
Бу туғро уза нақши хотам бўлуптур.
Қилиб хоки кўюнгни балчиқ сиришким,
Туташқан яланг танға марҳам бўлуптур.
Нетиб куймайинким ғаминг ковкови
Етибтур, кўнгул уйи барҳам бўлуптур.
Тўлуптур кўнгул ишқинг ўқидин андоқ
Ки, кўп ўқ дағи ўққа муҳкам бўлуптур.
Тутуб бир қадаҳ англат, эй дайр пири
Ки, бу коргаҳ сирри мубҳам бўлуптур.
Навоийға раҳм айлагил, эй парийваш
Ким, ул телба расвойи олам бўлуптур.

170

Фурқат ичра шарбати лаълинг висоли кам бўлур,
Гарчи дерлар: талх дарёда чучук су ҳам бўлур.
Зулфу рухсоринг ғами не тонг бузуғ кўнглум аро,
Аждаҳо гар бўлса вайрон ичра, маҳзан ҳам бўлур.
Кўксума отсанг бир ўқ, от ёна бир ёниндаким,
Ул дағи кўнглумни шод айлар, бу ҳам муҳкам бўлур.
Ул парий ишқин малойикдин ёшурсам не ажаб,
Дарди йўқлар дард аҳлиға қачон маҳрам бўлур.
Оҳу ашкимдин шикоят кўп қилур ҳамсояким,
Дуд равзандин кирар уйнинг биноси нам бўлур.
Гар эгилса қоматим ишқинг юкидин, қилма айб
Ким, сипеҳр узра бу оғир юкни қўйсанг хам бўлур.
Олам аҳлидинким, ул ойни Навоий танлади,
Билмадиким ишқидин оворайи олам бўлур.

171

Ўтлуғ юзидин ул ойким бурқаин олиптур,
Кофирлиғин кўрунгким, мусҳафқа ўт солиптур.
Ғам йўқки, кўйи гардин кўзлардин оҳ учурди
Ким, ашк балчиқ эткан бир гўшада қолиптур.
Сабрим сипоҳу ҳайли кирпиклари сафидин,
Қўргач кўзи қорасин, ҳар сари қўзғалиптур.
Кўҳи ғамини кўнглум чекканда кўрмади ранж,
Ҳажринг ғами юкининг остида тавшалиптур.
Ислому, ақлу диним нақдини сўрмангизким,
Май важҳиға бу бори дайр ичра сайғалиптур.
Ною нафир унидин мағрур бўлма, эй шаҳ,
Ким бу навони тузган кўси фано чалиптур.
Ул гул паёмини ел дей олмас, эй Навоий,
Йўл пўясидин анинг бағри магар толиптур.

172

Қачонким боданўшум май ичарга изтироб айлар,
Бурунроқким, ўзин маст айлагай, бизни хароб айлар.
Гули рухсорини май шабнами айлаб тару тоза,
Латофатда қуёшнинг чашмасин беобутоб айлар.
Мени ғамгин қаён гом урмоғим ғам даштида сўрманг,
Қуюнни кимса англармуки, қай сари шитоб айлар.
Тилиб бағримни ишқинг тиғи ҳажринг ўқиға тевраб,
Ғамим базми учун кўнглум ўти ичра кабоб айлар.
Ҳар оҳим дудиким, кўк сари азм айлар, ани ишқинг
Бало селоби келтурмак учун мушкин саҳоб айлар.
Дегил умрум қуёши ҳажри шомида бўлур ғорат,
Қачонким оразинг хуршиди зулфунгдин ниқоб айлар.
Мазоҳирдин жамолинг меҳри гар зоҳирдурур тонг йўқ,
Қачон заррот хайли манъи нури офтоб айлар.
Қулимен дайр пиринингки, пинҳон ишқим англабтур,
Агарчи муғбача ҳамдамлиғимдин ижтиноб айлар.
Навоий, хонақаҳ дўзахча бордур, шайх анга молик,
Не тонг гар андағи элга насиҳатдин азоб айлар.

173

Ҳар гаҳки қадаҳнўшум майли майи ноб айлар,
Мужгон ўқиға шишлаб бағримни кабоб айлар.
Ҳажрим туни бедодин англар кишиким, ҳар тун
То субҳ биров ёди жониға азоб айлар.
Кеч келмагидин ўлсам жононнинг эмас тонгким,
Ул умр даранг айлар, бу умр шитоб айлар.
Бетоб кўнгуллардин қон оқса ажаб эрмас,
Машшота анинг зулфин бу навъки тоб айлар.
Ҳай қатралари юздин лаълингға бўлуб мойил,
Жоним учун ул майға мамзуж гулоб айлар.
Бу дайрда айб этма, гар масти хароб ўлсам
Ким, ҳар не иморатдур, даҳр ани хароб айлар.
Маст айла Навоийни, англай дер эсанг комин,
Васлинг тамаъин ҳушёр айларга ҳижоб айлар.

174

Жонға йўқ кўнглумдину кўнглумга йўқ жондин хабар,
Менга не ўздин хабар, не кўнглум олғандин хабар.
Уйла масти ноздур ул шўхким билмас ўзин,
Не ажаб гар йўқ анга мен зори ҳайрондин хабар.
Воизо, дўзах ўти доғин ўгарсен англадим
Ким, сенга йўқтур ҳамоно доғи ҳижрондин хабар.
Гарчи қосид лабзи жонафзо эди, лекин мени
Қилди жондин бехабар, гар қилди жонондин хабар.
Уйла маҳвунг бўлған эрмишменки, бўлмайдур манга
Захм аро пайконларингни тортиб олғандин хабар.
Соқиё, давр аҳли жаври саъб эрур, маст эт мени
Ул суфатким, бўлмағай ўлгунча даврондин хабар.
Эй Навоий, шоҳ лутфидин кўнгулни жамъ тут,
Гар паришон келса бок эрмас Хуросондин хабар.

175

Қосидеким еткурур кўнглумга жонондин хабар,
Уйладурким бергай ўлган жисмға жондин хабар.
Дема ҳажримдин хабарсизму экансенким, менга
Бор эди ўлмактин, аммо йўқ эди андин хабар.
Не ажаб очилса кўр ўлған кўзум Яъқубдек
Ким, насими субҳ берди моҳи Канъондин хабар.
Шодмен гўё фироқ айёми бўлди муртафиъ
Ким, ҳабибим келмагига етти ҳар ёндин хабар.
Оҳу ашкимдин хабарсиз бўлманг, эй олам эли
Ким, берурлар ул бири сарсар, бу тўфондин хабар.
Соқиё, қуй давр аёғин, ўйлаким нўш айласам,
То қиёмат топмағаймен аҳли даврондин хабар.
Эй Навоий, тонг йўқ ўлсамким, ўтуптур неча кун
Ким, менга йўқ не кўнгул, не кўнглум олғандин хабар.

176

Қуйди кўнгулки, қолмади ашкда қонидин асар,
Қон демайинки, кўзда ҳам ашки равонидин асар.
Ҳуш асари йўқ эрди гар элга кўнгул фиғонидин,
Оҳки, қолмамиш анинг эмди фиғонидин асар.
Бошиға, эй Масиҳ, ет хастангники қолмамиш
Жонда ҳаётидин рамақ, жисмда жонидин асар.
Юз қуёш ўлса кетмагай ер юзидин қоронғулуқ,
Қирса жаҳон аро кўнгул ҳажри замонидин асар.
Бўлғай улус аро ул ўт бирла қиёмат ошкор,
Бўлса бу жони зорнинг оҳи ниҳонидин асар.
Гум бўл агар висолнинг толибисенки, топмағай
Кимки фано йўлидадур ному нишонидин асар.
Борди, Навоиё, анинг кўйига яралиғ кўнгул,
Кўргил агар инонмасанг йўл уза қонидин асар.

177

Бизга жаҳон боғидин ул сарви гуландом етар,
Ул чу етар сояйи сарву майи гулфом етар.
Базм бу навъ ўлди эса нуқли ҳадисин демаким,
Ғунча била наргисидин шаккару бодом етар.
Дин улуси қатли учун куфр эли ҳожат эмас,
Эй фалак, иш гар будур ул офати ислом етар.
Ҳар нафас, эй ишқ, анинг дарди ўтин кўнглума ёқ,
Бўлса бу марҳам чу анинг ранжиға ором етар.
Нўши висолинг била аҳбобни қил комраво
Ким, менга дардинг майи хунобасидин ком етар.
Тоғ кеби торт қаноат этаги ичра оёғ,
Даври фалакдин сенга бир қурс агар шом етар.
Ўтти кўп айёму Навоийға ишинг фитна эди,
Мунча-ўқ, ўлғай ситам, эй фитнайи айём, етар.

178

Ёри бирла бода ичкан нўши жондурким, ичар,
Ёрсиз нўш ичса рангин бода қондурким, ичар.
Ҳар кишиким базмида соқий эрур нўшинлабе,
Жавридин гар қон ичар, лаъли равондурким, ичар.
Хизр умрию Скандар мулки топқан ёрсиз,
Оби ҳайвон ичса, заҳр бегумондурким, ичар.
Ҳажр аро бехуд бўлай деб кўнглум истар жоми май,
Демангизким, соқий ул номеҳрибондурким, ичар.
Эй сабо, ғавғодурур боғ ичраву маҳруммен,
Гўйиё маҳрамлари бирла фалондурким ичар.
Хонақаҳда бода ичкан эмин эрмас шайхдин
Ким, фано дайридадур дорул-омондурким, ичар.
Эй Навоий, ҳар дам ар қон ичса кўнглум қилма айб,
Бодайи лаълидин ул ойнинг нишондурким, ичар.

179

Кўнглума ҳажрингда жаннат гулшани зиндон эрур,
Кўзума сенсиз гулафшон боғ хорафшон эрур.
Дафъа-дафъа гул сочилмайдур гулафшон боғида
Ким, менинг гулгун ёшимдин қатра-қатра қон эрур.
Баҳру тоғ этманг гумонким, ул бири кўзумга ёш,
Бу бири кўнглумга дарду меҳнати ҳижрон эрур.
Дема бир дамда булут кўкни не навъайлар ниҳон
Ким, бу мушкил дуди оҳим оллида осон эрур.
Буки ҳар ён чақилур барқу ғирев айлар булут,
Кўнглума ул шуъла оҳу бу бири афғон эрур.
Йўқки, турмас бир замон ёмғурки, бир ой ҳажридин,
Ашкбор икки кўзум селобидин тўфон эрур.
Ақлингиз бор эса қилманг ёр ҳажрин ихтиёр
Ким, бу ишни улки қилди мен кеби нодон эрур.
Ким майи васл ичтиким, ҳижрон хуморин чекмади,
Хорсиз гул даҳр боғи ичра не имкон эрур.
Дўстлар, қилманг Навоийға насиҳатким бу кун
Ҳажр дардидин бағоят бесару сомон эрур.

180

Тўрт ранги мухталифдин ҳуллаким, жонон кияр
Тўрт унсур кисватидур гўйиёким жон кияр.
Ўзбакий гулнори тўндин куйдум, аммо ўлтурур,
Лемуйий терлик анинг остидаким, жонон кияр.
Икки ёнимни шикоф айлаптурур бу рашкким,
Икки ёнидин шикофин боғламай қаптон кияр.
Гул била савсан катон янглиғ бўлур маҳтоб аро,
Кўнглаки гулгун елак чун савсаний каттон кияр.
Ораз узра шўхлуқдинму ёпар санжобини,
Йўқса санжоби булутдурким маҳи тобон кияр.
Ҳар чубулған торидур сарриштайи иззу шараф,
Эски шолеким, фано кўйида бир урён кияр.
Гар Навоий жандасин шоҳ олди, тонг йўқ, чунки ишқ,
Поку беғашдур гадонинг кисватин султон кияр.

181

Кимки анинг бир малаксиймо парийваш ёри бор,
Одамин бўлса, парий бирла малакдин ори бор.
Кеча улким чирманур бир гул била не тонг, агар
Ғунчадек ҳар субҳ ўлуб хандон нашот изҳори бор.
Йўқ ажаб булбулға гул шавқидин ўлмоқ зорким,
Пардин-ўқ жисмиға санчилған ададсиз хори бор.
Белингу лаълинг хаёлоти била кўнглум эрур,
Анкабутеким анинг жон риштасидин тори бор.
Сунбули зулфи агар ошуфтадур, айб этмаким,
Гул юзида ётқан икки нозанин бемори бор.
Айлаб ўзни масту бехуд чиқмасун майхонадин,
Кимки, мендек давр элидин кўнглида озори бор.
Эй Навоий, ёр узар бўлса муҳаббат риштасин,
Келмас ўлса ул сенинг сари, сен анинг сари бор.

182

Юз олман йўлидин қатлимға чун ташриф ёр элтур,
Намоз ичра ўлумлук макс этардин рўзгор элтур.
Қачонким масти лояъқил чиқар, ваҳким, анга берман
Кўнгулни ихтиёрим бирла ул беихтиёр элтур.
Итига туъма дарбойист бўлғай деб қаён борса,
Кўнгул сайдини фитрокига анлаб устувор элтур.
Менинг мажнунлуғумни ул парий ишқида манъ этманг
Ки, ақли кулли савдо даштиға девонавор элтур.
Шабистонингда анжум маҳраму кун бўлғали маҳрум,
Бу гул-гул очилиб ҳар кеча ул бир хор-хор элтур.
Насими субҳ хайли сунбули зулфунгни тарқатқач,
Саводи тунча мушки судадин ҳар ён ғубор элтур.
Юзу зулфунг тилаб боғ ичра оҳим оташин гулдин,
Узар яфроғлар ўтдин дуд андоқким шарор элтур.
Мени майхонаға бординг дебон ёзғурма, эй зоҳид
Ки, усрук шаҳнадек улён қазо илги тутар элтур.
Қазо нарроди кўк тосинда ой-кун каъбатайнидин,
Душаш нақши била эл нақди умрин бешумор элтур.
Навоий қатлиға чун ваъда қилдинг, вафо қилким,
Йўлунгда телмуруб умредурурким интизор элтур.

183

Сариғ либос аро ул нўшлабки, хандондур,
Эрур Масиҳки, хуршид ичинда пинҳондур.
Либосу жисм ила ул гулъузор кўргузди,
Хазон ичида баҳореки ақл ҳайрондур.
Либоси ўт кеби асфар, тани ҳаёт суйи,
Ажойиб ўтки, аросинда оби ҳайвондур.
Ўшул дур орзусидинки, зарварақ киймиш,
Юзумнунг олтунида дурри ашк ғалтондур.
Фироқ даштидағи лолалар сариғ бутмиш,
Магарки доғлари барча доғи ҳижрондур.
Юз ул этакдин агар олмасам не тонгки, сомон
Чу қаҳрабоға етар, қўймоғи не имкондур.
Сариғ юзумдек этиб субҳ ўзин соғиндиким,
Совуғ нафас била меҳрин ёшурмоқ осондур.
Навоийға берур эл панду ул муни дерким,
Сариғ либоси фалон шўхнинг не часпондур.

184

Хаста кўнглумнингки, зулфунг шомида ороми бор,
Бўлса беором тонг эрмаски, муҳлик шоми бор.
Рўзгори мендек ўлса тийра, субҳ эрмас ажаб,
Бир қуёш ҳижронидин улким қаронғу шоми бор.
Ул парий тонг йўқ малойик қушларин сайд айламак,
Ел ҳавоға уйлаким ошуфта қилған доми бор.
Қадду андомим ушалди жилвасидин, дўстлар,
Ваҳ, не дилкаш қомату не дилфиреб андоми бор.
Ҳар кишиким ному бенанг ўлса, кирсун дайр аро,
Хонақаҳ тутсун ғанимат, улки нангу номи бор.
Оғзиға олмас таҳуро шарбатин, эй муғбача,
Ҳар кишиким бодайи лаъли лабингдин коми бор.
Телба деб қовма яланг кўрсанг Навоий жисмини,
Не учунким Каъбайи кўюнг сари эҳроми бор.

185

Кўнгул кўзлар йўлин тутмоққа ҳажрингда шитоб айлар,
Бирин тутқунча бирнинг сайли оламни хароб айлар.
Қазо ташбиҳ этарга оразингға чарх боғидин,
Агарчи ўхшамас бир-икки гулни интихоб айлар.
Ул ой ҳажри шиканжида таноби зулфи ёдидин,
Фалак ўз даври ҳанжори била жисмимни тоб айлар.
Кўкартурга муҳаббат даштин ашким ямғури бирла,
Ҳар оҳим дудидин кўк бир баҳоройин саҳоб айлар.
Кўнгулга ҳажр захмиким уруб ўздин йироқ солдинг,
Бўғузлаб ташлаған қушдек тўкуб қон, изтироб айлар.
Кетур, эй ҳурваш соқий, майи кавсар зулолидек
Ки, дўзахдек хумори ҳажр жонимға азоб айлар.
Қулимен дайр пиринингки, журмум беҳисоб ўлса,
Ҳисоб этмас, вале эҳсону лутфин беҳисоб айлар.
Эрур косиб ҳабибуллоҳ вале қилған фано касби,
Йўқ ул косибки, дунё молу жоҳин иктисоб айлар.
Май ичра ғарқадурмен то бошимда май ҳавосидур,
Қани риндки май узра тамошойи ҳубоб айлар.
Санга мақсуд агар ҳақдур, улустин кечки, бу йўлда
Топар мақсудин улким мосиводин ижтиноб айлар.
Навоий ул кўзу лабнинг харобидур, ажаб эрмас,
Агар маст ўлғали ҳар дам ҳавойи лаъли ноб айлар.

186

То дайр ичинда муғбачалардин нишонадур,
Эй пири дайр, бошиму бу остонадур.
Ўздин бориб фиғоним эмас тонгки, дайр аро,
Ҳар сари боқса замзамайи бехудонадур.
Гаҳ пири дайр боис эрур, гоҳ муғбача,
Йўқ-йўқки, бода комиму ул-бу баҳонадур.
Дайр ичра йўқ сафол ила олтун қадаҳда фарқ,
Шоҳу гадо тенг ўлди ажаб корхонадур.
Асрори ваҳдат иста харобот пиридин
Ким, шайх ваъзу панди фусуну фасонадур.
Гар кўнглум ичра соқию май ўрт солмамиш,
Ҳар лаҳза оҳидин бу не ўтлуқ забонадур.
Ул умр бир замонлиғ эрур, истама вафо,
Афғонки, ул ҳам уйлаки аҳли замонадур.
Кўздин сочилди ашку кўнгул ўти берди бар,
Ул навъ ўт чиқарди ажаб тавр донадур.
Оташгаҳ этти куфр эли кўнглум уйини магар
Ким, умр ўтти ўчмай ул ўт анда ёнадур.
Истар Навоий ўзни маю ишқдин халос,
Мониъ валек соқню жоми муғонадур.

187

То турраси торинда ҳар сари тугунлардур,
Заъф ичра сўнгаклардин ҳар сари бўғунлардур.
Дарёву булут эрмаским, оҳ ила ашкимдин,
Ҳам ер юзида кўллар, ҳам кўкта тутунлардур.


Шак йўқки, ёрутқайсен кулбамдағи зулматни,
Ҳажрингда манга, эй он, билсангки, не тунлардур.
Овораву саргардон ишқ аҳлиға боқ ҳар ён
Ким, водийи дард ичра не навъ қуюнлардур.
Бўрк ўрнида бош элтур, нақд ўрниға жон олур,
Атфоли ғаминг ичра бас турфа ўюнлардур.
Жисмимда туганларни айб айлама, эй зоҳид
Ким, сабр илиги тиккан хирқамда юрунлардур.
Ичканда Навоий май дайр аҳлиға сур ўлмиш,
Солғил қулоқ, эй носиҳ, ул ёнки не унлардур.

188

Кўз қонидин дема, этагим лолавордур
Ким, кўҳи дарднинг этаги лолазордур.
Ҳар лола бир ахгар эрур, лек сийнасўз,
Қай кўҳи дард аро бу сифат лола бордур.
Бир гул юзи фироқида хуноби ашк ила
Юз заъфарони ичра кўзум лолакордур.
Эй поймол этарлар узуб дашту тоғ аро,
Баским, юзунг гули қошида лола хордур.
Қон ичра ғарқ бағрим аро доғу дашт уза,
Бекаслигим чоғида манга лола ёрдур.
Соқий, кетур суроҳий ила лолагун қадаҳ,
Хосса бу дамки субҳ ели лолабордур.
Теграмда оҳдинки эрур, эй Навоий, ўт,
Кўз қонидин дема, этагим лолавордур.

189

Ҳарорат жонима ул оташин лаъли ахгариндиндур,
Анга таскин ҳам ул юз равзасининг кавсариндиндур.
Сочингнинг тийра шомидин юзунг субҳида йўл топмоқ,
Баногўшунгдағи дурри шабафрўз ахтариндиндур.
Таҳуро бодаси дерлар эрур жонбахшу руҳафзо,
Магарким чошний ул майға лаълинг соғариндиндур.
Шабистон субҳи давлатдин ёруғроқ бўлса тонг эрмас
Ки, партав анда ул рухсор шамъи анвариндиндур.
Юзунг очқач шамими лутф олам ичра бутратдинг,
Магар бу атр ул ўт узра холинг анбариндиндур.
Баҳор айёмини беш кун ғанимат англа, эй булбул
Ким, мунча сўзу тобинг оташин гул мижмариндиндур,
Навоий, қилмағил бас назм бирла дурфишонлиғким,
Маоний бикриға зевар ҳадисинг гавҳариндиндур.

190

Икки кўзумки дарду бало жўйборидур,
Оҳим бухорий устида абри баҳорийдур.
Ушшоқ тийра ахтари ҳар ён шафақ аро,
Гўё сипеҳр сабзасининг лолазоридур.
Билмай дединг узулмиш экан субҳайи ақиқ,
Лаълинг ғамида қон кеби ашким қаторидур.
Ғам гулшанида қаддим эрур ул яғочким,
Пайкону бори ҳажринг анинг баргу боридур.
Ҳар кимки Юсуфум ғамидин ўлди дашт аро,
Ҳар тун магар бўри кўзи шамъи мазоридур.
Бу дашт туфроғин дема мушкинки, ҳар овуч
Бир мушкбў ғизола тани хоксоридур.
Бергил тутуб пиёла Навоийға руҳким,
Жонин етурган оғзиға лаълинг хуморидур.

191

Жонда ишқинг бўлғуси, то танда жон бўлғусидур.
Танда жондек жон аро ишқинг ниҳон бўлғусидур.
То тириктурмен ичига жола тушкан ғунчадек,
Хаста кўнглум дурри ишқингға макон бўлғусидур
Дарду ишқинг доғи ул соатки ўлсам жон аро
Жоннинг икки нуқтаси янглиғ нишон бўлғусидур.
Қилди ашкимни шафақгун ҳажр бепоён туни,
Хулласин чек тонгнинг, эй гардунки, қон бўлғусидур.
Ул Масиҳ анфоси жонбахшу лаби ҳайвон суйи,
Оллоҳ-оллоҳ, неча жоним нотавон бўлғусидур.
Меҳр шамъи дудидин қиссамни ёз, эй чархким,
Зийнати авроқинг ушбу достон бўлғусидур.
Ўқидин кўнглунг қачонға тегру захм ўлғай деманг,
То бу қуш бўлғусидур, ул ошён бўлғусидур.
Гул қулоғин чун оғир қилмиш кириб шабнам суйи,
Неча, эй булбул, ишинг доим фиғон бўлғусидур.
Эй Навоий, кўкка тегру дарди оҳимдин шиканж,
Еткали ул ойға гўё нардбон бўлғусидур.

192

Донайи ашкимки, ёғмоғлиғ била афсонадур,
Тухми меҳрин экмак учун ҳам ёғин ҳам донадур.
Ишқ комил бўлса, маъшуқ арғувонҳад бўлмасун,
Қаҳрабо шамъиға ҳаркаҳбарг бир парвонадур.
Шишадек кўнглумки, тўлмиш бодайи ҳажринг била,
Гўйиёким ўлмагим учун тўла паймонадур.
Ишқ атфоли кўруб коғазда Мажнун сувратин,
Қилдилар ғавғо, гумон айлабки бу девонадур.
Даҳрнинг бегонаваш золиға бўлма ошно
Ким, сени то ошно этти ўзи бегонадур.
Ул санам кўйида кундузгум кеча сойир кўнгул,
Шаппаредурким анга кундуз мақар бутхонадур.
Эй Навоий, мужиби саргашталик эрмиш жунун,
Ичкали бу майни ҳар соат бошим айланадур.

193

Маркаб эрмаским сабо мандонда гардангиз эрур,
Рокиб эрмас, барги гулдурким, сабодин тез эрур.
Ташлади ҳар ён улус жонини саргардон қилиб,
Гирдбоди фитна гўёким ғуборангиз эрур.
Наъл эмас равшан ҳилоле эл кўзин ёрутқали,
Пўяда ҳар сари шабрангига дастовез эрур.
Рокибу маркаб юзу аъзосидин терму оқар,
Ё булут дурбор ўлуб, хуршид анжумрез эрур.
Бодайи гулгун кетурким, шоми ҳижрон мен кеби,
Юз туман Фарҳодни паст айлаган Шабдез эрур.
Ошиқиб терлаб иложимға етиштинг, эй Масиҳ,
Не ажаб гар шарбати лаълинг гулоб омез эрур.
Гар яна маст отланиб кўнглакча жавлон қилмади,
Бас қулоқ сол шаҳр сариким, не рустохез эрур?
Ҳийла ожизлиғдин айлар ошиқ, англа, эй кўнгул
Ким, забунроқ ишқ аро Фарҳоддин Парвез эрур.
Эй Навоий, ёр агар майхорадур юз қатла шукр
Ким, эмассен порсову хаста не парҳез эрур.

194

Не лўлийвашдур ул қотилки, қон тўкмаккадур яксар
Қиё боқмоқлари поки итик, мужгонлари-ништар.
Юзидинким хижилдур гул, паришон ҳар тараф кокул,
Сочиб гулбарг уза сунбул, тўкуб кофур уза анбар.
Югурмакликда ҳар гунбади секрир ул маҳи гулхад,
Гули меҳр олдарар беҳад уёлур гунбади ахзар.
Чу лаъб асбобини тузди, саломат риштасин узди,
Қамардек ҳола кўргузди, узори давридин чамбар.
Либоси нози часпондур, гаҳе туз қадди чавгондур,
Замоне гўйи ғалтондур, зиҳи чобук, зиҳе дилбар.
Бошиға сийм ўлуб паррон, тушуб гирдиға анжумсон,
Тулуъ эткан кеби ҳар ён, қамар атрофида ахтар,
Тўкуб қон ниши ғам бирла, очиб майдон ситам бирла,
Олиб таблу алам бирла, кўнгуллар кишварин яксар.
Жунун шамъин қилиб равшан, кўнгулга телбаликдур фан,
Парийдек бўлғали парранда, ул шўхи парийпайкар.
Навоий бўлди лўлийвашки, келмиш анга лўлий хуш,
Қани бир жоми лўлийкашки, лўлий тутса бир соғар.
Тамаъ қилма фалакдин комким, ханжар қилур ошом
Янги ой шаклидин ҳар шом ул лўлийи бозийгар.

195

Менда бир ўтдурки, гар дам урсам афлок ўртанур,
Асрасам кўнглумда жону жисми ғамнок ўртанур.
Меҳр эмас оҳим ўтиднн кўкка етмиш бир шарар,
Айб эмастур гар десам, дам урсам афлок ўртанур.
Бас таним ўртарга қонлиғ новакинг, ҳижронни қўй,
Барқ не ҳожат, бир учқун бирла хошок ўртанур.
Шамъ ўти моҳиятин англай деган парвонадек,
Оразинг меҳрини фаҳм айларда идрок ўртанур.
Ишқ аро кўнглум неча толпинса, ортар шуъласи,
Ўтқа тушкан телба қилған сойи топок ўртанур.
Ашк юб жисмим кудуратдин, қурутмиш оҳ ўти,
Ламъае тушгач узоринг барқидин пок ўртанур.
Эй Навоий, чун рутабдек оташин лаъли аро
Хаста кўнглум тушти, тонг йўқ, гар бўлуб хок ўртанур.

196

Бу тоза туганким ғамидин кўнглум орадур,
Кўнглум қуши ғам дашти аро бағри қорадур.
Жисмим аро пайконинг эмас ҳар сари, гўё
Ҳар гўшада ёмғур суйи ғам тоғи орадур.
То боғи ҳалокимда не гулларки очилғай,
Захмим доғи қон су кеби тинмайки борадур.
Жонимни чиқармоққа агар йўл ясамас ишқ,
Ғам тиғи недин ҳар сари кўксумнн ёрадур.
Ғам шоми деманг субҳки кўк шамъин ўчирган,
Ашким суйидур улки йироқтин оқарадур.
Кир водийи ишқ ичра енгилракки, бу йўлда
Ўзлук юкини ташламоған асру ҳорадур.
Майхона Навоийғаю зоҳидға ики кавн
Ким, анга ғараз икки сародин бу сародур.

197

Оразинг ҳуснин фузун қилған ҳилолий қош эрур,
Ёхуд ул ой шамъини ёрутқали минқош эрур.
Кўз ёшим дурри ятимин маҳрами ишқ айламан,
Ҳар нечаким пок гавҳардур валекин ёш эрур.
Онча ёғдурди бало тошин танимға ишқким,
Юз минг эл ишқ аҳли гар кўксига урса тош эрур.
Ҳўблар лаъли хаёлотин пиширмактур ишим,
Шуълалиқ кўнглум бу соғарларға гўё дош эрур.
Қолди аввал тоғ аро Фарҳоду Мажнун дашт аро.
Ишқ йўлинда манга икки ажаб йўлдош эрур.
Ул Масиҳ анфоси тарсо сайдидур кўнглум қуши
Ким, малак дайри равоқи кунжида хуффош эрур.
Чун оғиз очти Навоий кўнгли ҳар ён захмидин,
Не ажаб гар ёшурун дарди эл ичра фош эрур.

198

Телба кўнглумга хирад аҳли маоши қайдадур,
Телбага рўзий бажуз атфол тоши қайдадур.
Субҳу шомим саъб эканни билгай улким, билмагай
Ким, кеча ойи қаён, кундуз қуёши қайдадур.
Ул кўзу қоши қораға ойни ташбиҳ айламанг,
Ойнинг офатлиғ кўзи, пурфитна қоши қайдадур.
Бетаҳоший жон олур деб кўп мени қўрқутмангиз,
Жон берурда менда ҳам бори таҳоший қайдадур.
Гар қуёш ҳажрида тун юзинда анжум ашки бор,
Мендек ул гул ҳажрида гулранг ёши қайдадур.
Даҳр гулзорида гул ишқиға булбулнинг уни,
Гар бийик бўлғай фиғонимдек хароши қайдадур.
Кўйида итлар узуштилар Навоий хастани
Ким, эмас зоҳирки, жисми қайда, боши қайдадур.

Зе Ҳарфининг Зеболарининг Зийнати «Наводир»дин

199

Эй жалолу раҳматингдин гар залилу, гар муаззаз,
Сафҳайи кавнайн ўлуб отинг тарозидин мутарраз.
Юз бу оламча яратмоқ қудратинг оллинда жоиз,
Садякин ижод қилмоқ ўзгаларга йўқ мужавваз.
Мунча хилъат махзани инъому ташрифингдин ўлди.
Чарху тоғу баҳрға атлас вагар хоро вагар хаз.
Санъатинг саббоғидин кўк золи кийган ҳуллайи мовий,
Ҳошия бўлған шафақдин зайлиға ранги гул газ.
Офаринишни иҳота айлабон андоқ вужудунг
Ким, муҳит ул доира кўк нуқтадекким бўлса марказ.
Боғбонға чун ғино айлаб насиб эҳсонинг илги,
Хўша-хўша гаҳ зумурад, гоҳ лаъли ноб осиб раз.
Нафс хор этмиш Навоийни, азиз эт фақр бирла,
Эй жалолу раҳматингдин гар залилу гар муаззаз.

200

Сарв янглиғ жилва қилсанг ноз ила, эй сарвиноз,
Жонлар эткайлар аёғингға фидо аҳли ниёз.
Танда ҳар наъл ичра бир тил шакли зоҳир айладим.
Дер учун жисмим ғами ишқингда ҳар тил бирла роз.
Нури рухсоринг кўнгулни қилди су, ваҳ, кўрмадук,
Шамъ тоби уйлаким андин лаган топқай гудоз.
Ул санамким, қасри атрофида эл бош қўйдилар,
Каъбадекдурким қилурлар барча саридин намоз.
Ё сипанд эт юз ўтиға кўзларимнинг мардумин,
Ё юзунгни ёпиб айла эл кўзидин иҳтироз.
Ишқ агар комилдурур маъшуқни маҳкум этар,
Бўлмайин Маҳмуд, бўлмоқ истама ёринг Аёз.
Гар Навоий йиғласа, ишқинг мажозийдур дема
Ким, назар пок айлагач, айни ҳақиқатдур мажоз.

201

Шаҳсуворим тавсани айларму оё пўя тез,
Ё қуёш турки фалак рахшин қилиптур гармхез.
Ул шиҳоб эрмаски майдони аро гўй ўлғали,
Саъд кавкаблар тушар ерга қилиб кўктин гурез.
Гардлиғ чавгон хамида ахтар ўлған уйлаким,
Гўйи ғабғаб даврида чавгон зулфи мушкбез.
Маркаби тер қатраси бирлаки ҳарён сочилур,
Бир саҳоби дурфншондур ер юзига қатрарез.
Гўйи чавгон зарбидин тутмоқ била ҳар дам ҳаво
Бийм эрурким шишайи гардунни қилғай рез-рез.
Соқиё, май берки бу даврон аро гўй урди ул
Ким, фалак чавгони бирла қилмади мардум ситез.
Гўй учун инди кавокиб гардидин ер тутти авж,
Эй Навоий, воқиф ўл гўёки бўлди рустахез.

202

Қуш кетурди номангу, кўнглумни қилди шуълахез,
Айлади гўё қанотининг ели бу ўтни тез.
Зор тандин минг туган солмиш қора, ўлсам не тонг,
Гулбуни умрумға бу янглиғки бўлмиш баргрез.
Сарсари ҳажрингки совурди кулумни, йўқтурур —
Ишқ ила дард аҳлиға мундоқ насими мушкбез.
Эйки дерсен чиқмамиш ул масти кофир қатл учун,
Бас недин ислом аро бу навъ тушмиш рустахез.
Гар саломат истасанг неким етар таслим бўл
Ким, ситез аҳлиғадур андин етар кўпроқ ситез.
Истама мендин дамодам бода ичмак, эй рафиқ
Ким, нашотим соғарин ғам тоши этмиш рез-рез.
Эй Навоий, чун заруратдур бу маскандин раҳил,
Хоҳ тутқил гўшае, хоҳий жаҳон мулкини кез.

203

Совуғ оҳимдин ўлсанг бетаҳаммул кўзга келтур юз
Ки, анда аблақ этмишмен мураттаб теграси қундуз.
Юрак қони сиришким бирла кўздин чиқти ғам шоми,
Кеча дарёда раҳбарлик қилур соҳил сари юлдуз.
Қачонға тегру сарву наргису гул жилва қилғайлар
Чаман ичра хиромон қад била кўз очу юз кўргуз.
Рақибу васл нўши, мену ҳижрон ниши, ваҳ, раҳм эт,
Ани ҳам гаҳ-гаҳе ўлтур, мени ҳам гаҳ-гаҳе тиргуз.
Қоронғу чаҳда Юсуфсен, ёруғ гулшан аро тонг йўқ,
Бўлурлар жилвагар доим қамар ақшом, қуёш кундуз.
Агар сен ҳамдамим бўлсанг иковлик яхшидур, йўқса
Абад умри агар топсам ўзумни истарам ёлғуз.
Гириҳ сарриштайи васлингға ҳар дам истамас бўлсанг,
Тааллуқ риштасин аҳли жаҳон бирла жаҳондин уз.
Даме базмим тузук, айшим зулолин истарам софий,
Муғанний сен дағи туз руду соқий, сен дағи май суз.
Навоий севди бир лўлийни кездег рубъи маскунда,
Агар арлот, агар барлос, агар тархон, агар сулдуз.

204

Чу нома чирмадим ёзиб юзунг шавқида шўрангез,
Дамимдин ўт тушиб бир бошиға қилди ани гулрез.
Ўтум гар лаҳза-лаҳза тездур эрмас ажабким, бор
Самандинг тез аёғидинки секрир шуъла андин тез.
Оч ул гулранг оразники андоқ, ҳеч сувратда,
Қазо наққоши не чеҳракушой ўлмиш, не рангомез.
Чиқиб сархуш, чопиб абраш кирар майдонға ул маҳваш,
Ажаб эрмас агар тушса бори оламға рустаҳез.
Малак хайли бўлур девона кўргач ул парийвашни,
Мени мажнунға шайхи бехирад талқин қилур парҳез.
Эрур мазлуму золим қатли ишқ оллида кўп осон,
Агар Фарҳод ўлди, қатл топмай қолдиму Парвез?!
Агар жон пардаси кирпикларингдин бўлди парвезан,
Бу ҳам хуштурки, рухсоринг хаёлидин эрур гулбез.
Мени хилватдин, эй зуҳд аҳли, муғ дайри сари бошланг
Ки, беҳад хушҳаводур куп терилган гунбаду даҳлез.

205

Бас эттим ашкфишонлиғ чу зоҳир эттинг юз,
Нечукки меҳр кўрингач, ниҳон бўлур юлдуз.
Жафоға қўптунгу тушти оёғинга зулфунг,
Нечукки, соя замонеки, меҳр турғай туз.
Муғанниё, неча оҳанги ҳажр, ваҳ, бир ҳам
Висол ториш биркит, фироқ риштасин уз.
Ғариб тийрадурур базми айш, эй соқий,
Қадаҳ қуёшин олиб бода ламъасин кўргуз.
Фалакни соғар этиб тут, вале бу шарт била
Ки, томса тўққизу оқса, ичур менга ўттуз.
Ҳариф бўлмаса, зинҳор майға сўнма илиг
Ки, заҳрдур, кишиким бодани ичар ёлғуз.
Навоий атласи гардундин этса майполо,
Чу дайр дурдкашимен демангки, бодани суз.

206

Чун қўярмен ул жаҳон оройиши базмиға юз,
Айш базмин, соқиё, боғи Жаҳонорода туз.
Сарвда йўқ гул кеби рухсору гулда кўзу қош,
Ҳусн аро, эй гулъузори, сарвқадсен сен тўкуз.
Тиғ агар чексанг сурар ернинг дағи яқини бор,
Ёлғуз эрмас илтимоси қатл агар чексам бўғуз.
Телбадур нокас рақибинг, қатл эрур вожиб анга,
Мундин ўзга йўқ иложи итким, ул бўлғай қутуз.
Май учун зуҳдум ридосин ол гарав, эй пири дайр,
Дема найлай, чун харобот аҳли ичса бода суз.
Чун ети қат ерга киргунг оқибат, ҳоло не суд,
Гар сипеҳр ажносидин олингға тортарлар тўқуз.
Ваҳки, то бир кўрди ул юзни Навоий, эй рафиқ,
Сабри юздин бирга келди, шавқи бўлди бирга юз.

207

Мотам ўз ҳолимғадурким, ўлтурур ул раҳмсиз,
Тийра идборим палосидин кўрунг бўйнумда киз.
Ул парий бирла иков қочсақ халойиқ топмағай
Ким, учар ул, заъфдин пайдо эмастур менда из.
Ваҳки, юз очқач ул оташ пора рағмимға менинг,
Элга андоқ солди ўтким, чиқти мендин жизу биз.
Кўз қорасин юса ашким баҳрининг мавжи не тонг,
Чархдин анжумни юр кўлак урғач бу тенгиз.
Нукта дуррию камар лаъли эрур бас турфаким,
Бел анга маълум эмас, маълум эрурким йўқ оғиз.
Чиқти кўнглум сайди оллидин агарчи яра еб,
Қовса ногаҳ озмасун, эй ишқ, анинг қонин томиз.
Қилма раз фарзандини кўп ҳамдаму дамсозким,
Пардадардур асру бу шоҳидвашу маккора қиз.
Жисм айвонида хатту нақш ила зеб истасанг,
Чек фано хаттинию бенақшлиқ нақшини сиз.
Эй Навоий, топти бедиллар хабар ўз кўнглидин,
Бу мажонин ичра ғойибдур бизинг оворамиз.

208

Сарвқадлар агар биру гар юз,
Юздин эрмас бири бизнинг била туз.
Ғаразим ул санамға сажда дурур,
Ер ўпай деб қошида қўйсам юз.
Юзидин зулфиға кўнгул бормас,
Кимса шабравлуғ айламас кундуз.
Не биров бўлса ҳамраҳинг тоқат,
Не таҳаммулки, кезгасен ёлғуз.
Ҳар кўзум ул қуёш фироқи туни,
Бир фалакча аён қилур юлдуз.
Бормен, эй пири дайр, бас махмур,
Карам айла, каромате, кўргуз.
Қадди ҳажринда тортсанг нола,
Рост оҳанги, эй Навоий, туз.

209

Қилур пайконларинг кўнглум ўтин тез,
Агарчи қатра бўлмас шуълаангез.
Танимға ул баҳори ҳуснидин ўт
Тушуб ҳар дам урармен барқдек хез.
Эрур рул барги узра оби ҳайвон,
Лабинг ул дамки бўлғай бодаомез.
Деманг, лаъли майидин ижтиноб эт,
Не суд эткай манга ўлгунча парҳез.
Осиғ йўқ жони ширин берса, Фарҳод,
Чу Ширин лаълидин ком олди Парвез.
Вафосиздур баҳори ҳусн, соқий,
Майи гулранг узра уйла гулрез.
Ул ой васлин тилар бўлсанг Навоий,
Ҳам ўл шаб зиндадору ҳам саҳархез.

210

Кўрунур оташин лаълинг дилафрўз,
Магар оллида чектим оҳи жонсўз.
Топилмас нур аро оламда хуршид,
Кўрунгач ул жамоли оламафрўз.
Висол айёми тонг йўқ очса рухсор
Ки, доим очилур гул бўлса наврўз.
Қуёш остида гардун сабз хинги —
Кўрунмас, маҳвашим чун минса кўкбўз.
Кўнгулга ғам тошидин берма рамким,
Ҳануз ул сайд эрур мурғи навомўз.
Қадаҳни давридин тиндурма бир дам,
Кўнгулни даҳрдин топсанг ғамандўз.
Кўп оттинг новаки дилдўз, ваҳм эт,
Навоий ҳам чекардин оҳи дилдўз.

211

Деман, эй хўблар, вафо қилингиз,
Жавр ҳам қилсангиз, манга қилингиз.
Ҳожатим қаддингиз хиромидурур,
Қўпубон ҳожатим раво қилингиз.
Бўлмасун мендин ўзгага боре,
Гар вафо айланг, ар жафо қилингиз.
Юз туман дардға даводур васл,
Нетти бир дардима даво қилингиз.
Жон бериб васл топмағанларни —
Десангиз, мендин ибтидо қилингиз.
Санағанлар висолу ком аҳлин
Бизни ул зумрадин сиво қилингиз.
Нетти жамъеки ошноларисиз,
Бизга ҳам ани ошно қилингиз.
Хонақаҳ шайхидин очилмас иш,
Дайр пирига илтижо қилингиз.
Телбарабтур Навоий, эй ушшоқ,
Ул эди гарчи бурно оқилингиз.

212

Дўстлар, аҳли замондин меҳр умиди тутмангиз,
Меҳри гардун бўлсалар кўз нуридин ёрутмангиз.
Гар шаҳ ўлсин, гар гадоким, солмангиз юзига кўз,
Ёдини балким кўнгулга ҳар тараф ёвутмангиз.
Зулм ила юз чок қилған танға гар марҳам ёқиб,
Бутқарурбиз, десалар, ул захмларни бутмангиз.
Эл жафосининг малоли қилса ҳар дам қасди жон,
Кўнглунгизни ғайри бекаслик била овутмангиз.
Ўксуди эл майли мендин, бир йўли, эй дарду ғам,
Гаҳ-гаҳе сиз боре бошимдин қадам ўксутмангиз.
Ҳажр ўтин жонимға ёқтим кўрсангиз усрук мени,
Энди, эй панд аҳли, дўзах ўтидин қўрқутмангиз.
Чун Навоий дашт тутти эмди зинҳор, эй вуҳуш
Ким, башар жинсини ул мажнун сари ёпутмангиз.

213

Дўстлар, олам элига ёру ҳамдам бўлмангиз,
Ёр ила ҳамдам демайким, ошно ҳам бўлмангиз.
Ошнолиғ айлабон ўз жонингизга ҳар замон,
Боиси юз минг балову меҳнату ғам бўлмангиз.
Еб парийвашлар фиребин, сўнгра топмай илтифот,
Мен кеби девонаву расвойи олам бўлмангиз.
Васлу айш обод қилсун халқни, эй дарду ғам,
Сиз бузуғ кўнглумдин ўзга ерга маҳрам бўлмангиз,
Эй висол аҳли, ул ойнинг дарди ҳажридин мени,
Кўп кўруб ғамнок сиз ҳам асру хуррам бўлмангиз.
Эй харобот аҳли, йўқ инсонда имкони вафо,
Мастлиғдин дев ўлунг, зинҳор одам бўлмангиз.
Гар Навоий васл аро бўлди залил, эй аҳли васл,
Эмди навбат сизгадур, мунча муаззам бўлмангиз.

214

Ғам шоми гар ўтумға бўлур шамъ ашкрез,
Парвоналар қаноти ели айлар ани тез.
Не шомдурки, меҳр анга кофур сепмайин,
Ҳар дам Зуҳал узори бўлур анда мушкбез.
Маҳшар кунидаким жазаъи акбар ўлғуси,
Ҳажрингда келди кўнглума юз онча рустахез.
Хаттинг малоҳати қошида сабзайи Эрам,
Бил сабзаи Эрам ёнида шуълалиқ фариз.
Ҳар гомидин жаҳон ёруса элга тонг эмас,
Ул соликеки барқ кеби бўлса гармхез.
Бу кўҳна дайр ичра десанг, ранжа бўлмайин,
Бўлғил ризо мақомидаву қилмағил ситез.
Васл истасанг, Навоий эмас шарт бодия,
Бўл дайр арову доим анинг ёди бирла кез.

215

Не айб жон манга беҳол бўлса жононсиз,
Не ҳоли бўлғай ўлуг жисми зорнинг жонсиз.
Тўқуз фалакдин ўтар гарчи новаки оҳим,
Қилурмен ани ул ойға чекарда пайконсиз.
Кўнгул аро бири ўтмай, бири етар ғаму ишқ,
Бу уйда бир нафас эрман азиз меҳмонсиз.
Жаҳонни тутти висолида шодлиғ ашким,
Баҳор сайликим, ўлмиш жаҳонда туғёнсиз.
Ичимда кирпиги гар нола айласам тонг йўқ,
Кўнгулга ниш тикилса, бўлурму афғонсиз.
Манга қадаҳни дамодам етургил, эй соқий
Ки, ғам ҳалок қилур бор эсам даме онсиз.
Навоий ўлса деманг хўбларки кимдин эди,
Сиз этингиз юрагин чоку бағрини қонсиз.

216

Онсиз ўлмоқ, эрур ўлмоқ жонсиз,
Бўлайин жонсизу бўлмай онсиз.
Қоши бу чок кўнгулдин айру,
Филмасал ёйе эрур қурбонсиз.
Оҳким, дард юзидин чиқмас,
Ўқ эмас бўлса эрур пайконсиз.
Ишқ дарёсиға, эйким, кирдинг,
Билки, бу баҳр эрур поёнсиз.
Ёрсиз кўнглум эрур ошуфта,
Мулк ошуб топар султонсиз.
Сую ўт ичра сиз, эй кўзу кўнгул,
То ул ой оразиға ҳайронсиз.
Гар Навоий чекар ун ҳажр туни
Йўқ ажаб тун эмас ит афғонсиз.

217

Эй шикибу сабр, бир кун худ манга ёр эрдингиз,
Ёрлиғ ҳам бўлмаса теграмда худ бор эрдингаз.
Келса эрди ҳар бало оллимға асраб қўймайин,
Оҳу афғон қилғали мендин хабардор эрдингиз.
То асири ишқ бўлдум, қочдингиз ул навъким,
Манга то бор эрдингиз, гўёки ағёр эрдингнз.
Пандингиздин эмди эрмасмен малул, эй дўстлар,
Доимо мен хастаға мундоқ ситамгор эрдингиз.
Деманг, эй жону кўнгулким, хорбиз ёр оллида,
Гар эрур ул ёр то бор эрдингиз, хор эрдингиз.
Эй харобот аҳли, демангким недин ғамнокбиз,
Маст ўлунгким, ғам эди ҳаргаҳки ҳушёр эрдингиз.
Бир йўли қовманг Навоий кўнглини, эй шўхлар
Ким, гаҳи ул бенавонинг кўнглин асрар эрдингиз.

218

Деди: кўзум қичишур, айтдимки: бода томуз,
Деди: не ҳожат анга бода, маст эрур онсиз.
Бутар гул ичра гаҳе ғунча, лек очилмас,
Юзунгда турфадурур кулгуси била ул оғиз.
Кўзум ёшин аритиб гар туганмаса тонг эмас,
Ажабдурур сочибон суйини қуруса тенгиз.
Юзунг қуёшму экин ё қуёш юзунгму экин
Ки, қайси, қайси экан фарқ эмас, нечуккн эгиз.
Итинг изига кўзум суртсам ғариб эрмас
Ки, айн шакли била нақш ўлур аёғдин из.
Ҳалол она сутидекдур гар ўзбаким тутса,
Тобуқ қилиб юкунуб тўстағон ичинда қимиз.
Ҳамиша муғбачаву раз қизи фидоси бўлай
Ки, дайр пириға арзир бу навъ ўғил била қиз.
Чу даври чарх эрур боиси ғаму меҳнат,
Кўнгул фароғатини жом давридин олингиз.
Нечук йироқ бўлали пири дайру муғбачадин,
Навоиё, чу аларнинг муриду бандасибиз.

219

Бўлди шому жонға ул ой ҳажридин қайғу ҳануз,
Етти субҳу кўзларимга кирмамиш уйқу ҳакуз.
Оби ҳайвонинг ғамидин токи заъфим бўлди саъб,
Бормамиш бир қатра бўғзум ичра, жоно, су ҳануз.
Жавр ўқин оттинг, вале, бийм эрди ҳижрон тиғидин,
Етти ул ҳам бошима кўнглумдин ўтмай бу ҳануз.
Новакинг умредурур кўнглумда хандон бўлғали,
Бор анинг муфрит жунунидин мунга кулгу ҳануз.
Сеҳр ила ул кўз қилиб зулфунг камандин аждаҳо,
Бузди олам халқин, бас айламас жоду ҳануз.
Шоҳиди мақсуд акси кўнглума тушмас дединг,
Ғайри нақшидин магар пок эрмас ул кўзгу ҳануз.
Деди: бўл фоний висолим истасанг, бўлдум фано,
Эй Навоий, сўрки мундин ортуқ истарму ҳануз.

220

Бўлмас қора кўз элдин тутмоқ киши вафо кўз,
Сендин нетиб вафо кўз тутқаймен, эй қаро кўз.
Тушти кўзум кўзунгга, қолди кўнгул балоға,
Афғонки, икки ёндин бўлди манга бало кўз.
Гул бирла сарв эрмас ҳаргиз кўзумга мақбул,
Эй сарв қадди гулрух, ўргангали санго кўз.
Эй кош, рахши гарди оламни тутса, токим
Ул кўзга кирса ҳар ён солғач бу мубтало кўз.
Кўзни ўюб, кўнгулни ўртайки, ёр истаб,
Солди кўнгул мени бу дармондалиққа ё кўз.
Ул кўйдин келур ел кўзларни равшан айлаб,
Елдин не бўлди тутсам мен дағи тўтиё кўз.
Майдин кўзумга томиз бир қатра то очилсун
Ким, тийрадур бағоят ҳажринг аро манго кўз.
Айлар назар таваққуъ кўюнг гадойидин шаҳ,
Тутқан кеби биайниҳ шаҳдин назар гадо кўз.
Кўз олмаса Навоий эрмас ажаб йўлингдин,
Тикмиш йўлунгға чунким ул зори бенаво кўз.

221

Ёпилмас гар менга қонлиғ судин кўз,
Сенга лекин очилмас уйқудин кўз.
Юзунг лавҳида важҳуллоҳ аёндур,
Не тонг гар олмасам ул кўзгудин кўз.
Боқа олман юзунг оллимға келса,
Қамашур меҳр кўргач ўтрудин кўз.
Кўзунг эл қони тўккандин ҳасад еб,
Не қонларким тўкар ул қайғудин кўз.
Эмассен ҳолима хандону гирён
Қи, ёшармиш сенга кўп кулгудин кўз.
Қадаҳ чархида май меҳрини, соқий,
Солиб ёрут манга ул ёғдудин кўз.
Навоий маст кўнглин ашк оқизди,
Гум этди охир анинг бехудин кўз.

222

Ишқ юки айлади торами аълони кўж,
Не ажаб, ар айласа мен кеби шайдони кўж.
Тори сиришким чекиб дард қадим қилди хам,
Уйлаким, эл чиллани тортиб этар ёни кўж.
Ўлмадим онсиз, ўёт бошим этибдур қуйи,
Заъф гумон этмаким, қилди бу расвони кўж.
Ғам юкидин заъфлиғ шахсим эгилса, не тонг
Ким, бу юк этмиш басе жисми тавонони кўж.
Жисмима кирганда дард «дол»и кеби бўлди хам,
Кимки эрур нақбрав чарх қилур они кўж.
Эгма қаддимға боқиб раҳм қил, эй сарвким,
Давр басе айлади қомати раънони кўж.
Қилди Навоий унин эгри кеби тори ҳажр,
Айлагали ноладин чангдек аъзони кўж.

Син Ҳарфининг Суманбарларининг Савдоси «Наводир»дин

223

Жуд эмас кўп базл учун кўп мол қилмағлиғ ҳавас,
Ким берур кўптин кўп, оздин оз ани бил жуду бас.
Разл тақдим этса йўқ аҳли сафоға ҳеч бок,
Суға не нуқсон, гар анинг устида ер тутса хас.
Ёр исидур ком келтурсин сабо ёхуд шамол,
Дўст, тақририға ровий хоҳ Бузар, хоҳ Анас.
Тожварлар оқ уйида сокин ўлса, аҳли ишқ
Уйладурким булбулу ҳудҳудға бўлғай бир қафас.
Корвони дард ила қатъ эт муҳаббат даштини
Ким нидое муждайи васл айлар анда ҳар жарас.
Сурма ул шабхез аёғи гардин, этким кечалар,
Итча йўқ кўйида гар худ шаҳна бўлсун, гар асас.
Дайр пири журъасин гар тутса бизга муғбача,
Нақди жондин ўзга ўтрусида йўқтур дастрас.
Эй Навоий, ишқ сиррин ким ҳавас қилса, дема
Ким, эшитмакка бу сўз лойиқ эмас ҳар булҳавас.

224

Боғ аро не сарв этармен орзу, не гул ҳавас,
Даҳр боғидин манга бир сарви гулрухсор бас.
Ул кечаким ёр ила ёрутғамен шамъи висол,
Зинҳор, эй субҳ, агар бўлсанг Масиҳ, урма нафас.
Куйди ҳам тан, ҳам сўнгаклар тушкач ул юз ламъаси,
Барқ ўтиға найлагай бир тор ила бир неча хас.
Наҳли қаддинг унла олийдурки, термак мевасин,
Бўлса доғи дастрас мумкин эмастур дастрас.
Онча тиғи ишқ чокидур таним атрофида
Ким, ани кўнглум қушиға дард айлаптур қафас.
Ул маҳи маҳмилнишин ҳавдажда, кўнглум ташқари
Не ажаб гар тинмай афғон чекса андоқким жарас.
Эй Навоий, илтимос этма санамлардин висол.
Гар десанг кўп куйманин биздин эшит бу мултамас.

225

Жонға лаълинг майи жомидур мултамас,
Не Хизр суйи, не жоми Жамдур ҳавас.
Қотилим тиғи кўзгуси занг ўлмасун,
Эй Масиҳ, ўлғоним кўрсанг асра нафас.
Кўз тутарменки, бу су йўли беркитгай,
Кўйидин ел учирса неким хору хас.
Кўнглум ул хол асири чу бўлмиш эрур
Анкабутеки, сайд этмиш ани магас.
Не шараф отингға бўлғоли поймол,
Не итинг пойбўсиғадур дастрас.
Кеч топардин талаб аҳли мақсадға йўл,
Гўйиё тинмайин нола айлар жарас.
Эй Навоий, танинг ичра жон йўқса ажаб,
Ким кўрубтур ики булбулу бир қафас.

226

Кўнгул ҳар тун фароғ истаб бало тоғини ёстанмас,
Агар ҳар дам неча қатла ул ой кўйини айланмас.
Вале бу турфадурким, гар фиғони чархдин ўтсун,
Ул ой ноз уйқусидин чиқмағунча меҳр уйғонмас.
Кўнгулга лойи ишқингдин неча бердинг ўлум хавфи,
Бу янглиғ ваъда бирла гар сўрарсен эмди ҳам тонмас.
Лаби лаълинг хаёли ҳажр аро бағримни қон қилди,
Жиҳат будур ҳамоно қон ютардин гар кўнгул қонмас.
Ажал тиғи не бўлғай элни майдон ичра қатл этса
Ки, эл ғавғосидин чобуксуворим эмди отланмас.
Анингдек телба кўнглум ул пари кўйига юзланмиш
Ки, гар занжирлар бирла чекарлар халқким, ёнмас.
Насиме лоларўйим маҳмилига майл қилмаским,
Қуюндек рашкдин хоки таним юз қатла тўлғонмас.
Ўтуб ишқ ичра умрум, зоҳидо, қўй зуҳд иршодин,
Киши мундоғ улуғ санъатни улғойғанда ўрганмас.
Гадолар силкидин кўйи харобот ичра хориждур,
Бировким илгига тушса қуруғ нон бодаға монмас.
Ҳужум этти жаҳон меҳнатлари, тут бода соқийким,
Қадаҳ чекмай киши бу хайлнинг дафъиға қотланмас.
Муҳаббат ўти эл бирлаки ёқдинг, ўртанур жони,
Навоий йўқса ҳижронинг ўтидин онча ўртанмас.

227

Менга бир сарви гулрух бўлди мунис
Ки, ҳайрондур кўзи оллинда наргис.
Чу ғам базмида майдек қон ютармен,
Эрур лаълинг ҳадиси нуқли мажлис.
Кўзу зулфу юзу қаддинг ғамидин
Мени бехудқа барбод ўлди беш ҳис.
Фалак тоқидек этти қоматим хам,
Қошинг меҳробини тузгон муҳандис.
Дақойиқ ишқ илми ичра кўптур
Ки, тафҳимида ожиздур мударрис.
Асарсиздур кўнгулда шуълайи зарқ
Бўлур учун қалб рўкаш айлаган мис.
Навоий эрдию жон нақди олдинг,
Тирик мумкин эмас бу навъ муфлис.

228

Гулгун май ичиб сунбули чун гулга ёпилмас
Ул гулшан аро бизга не гулларки очнлмас.
Гулзор жамолидаки пайдо эмас оғзи,
Ул навъ гул очилдики, бир ғунча топилмас.
Анфоси Масиҳо кеби ул нутқ насими,
Эсмас бериким, жон иси оламға ёйилмас.
Эй пири хирад, кўнглума кўп қилма насиҳат,
Невчунки, жунун аҳлиға ақл аҳли қотилмас.
Лаълинг майи то ичти, кўнгул ҳолини сўрма,
Ким мастдур андин бериким ўзини билмас.
Ҳушёр ани билгил бу фано дайрида эй шайх
Ким, тўлғуча паймонаси бир лаҳза ойилмас.
Кўйи сари ҳар кечаки азм этса Навоий,
Ой шамъин ўчур, чархким ул уйни ёнгилмас.

229

Бизга ул маҳваш тилию кўнгли бирла ёр эмас,
Кўнгли ичра ҳар неким анинг тилида бор эмас.
Тилга келмон кўнглум ўтинким, менга ул бағри тош,
Тил била ғам ер, кўнгул бирла вале ғамхор эмас.
Кўнгли ўзгадур, тили ўзга не чора қилғамен,
Кўнглида юз фикру тил бирла бири изҳор эмас.
Не тилим, не кўнглум аҳволин билур ул шўхким,
Кўнгли ғам неши, тили оҳ ўтидин афгор эмас.
Ёр улдурким, тилию кўнгли анинг бўлса бир
Ким, тили ўзгаю кўнгли ўзга, ул ёр эмас.
Кимки кўнглин истамас ғамгин тилини асрадег
Ким, тилни тийған кишининг кўнглида озор эмас.
Демаким дардингни шарҳ эт ё кўнгул, ё тил била,
Кўнглум эрмастурму бехуд ё тилим нокор эмас.
Қайси тил бирла дейин кўнглум тилайдур хонақаҳ
Ким, тилу кўнглум аро жуз кулбаи хаммор эмас.
Шоҳ мадҳида Навоий кўнгли — ганжу тил — калид,
Йўқса кўнглию тилида нуктаву гуфтор эмас.

230

Жонға лаълингдин бир ўпмакдур қиёсан илтимос,
Лаълинга ҳам жонни куйдурмоқ алоҳозал-қиёс.
Кўнглума зарбафт хилъат шуъласидурким, эрур,
Тош аро бўлмоқ ниҳон Фарҳодқа хоро либос.
Деди, кўнглум кеча тонг йўқ пос агар тутса кўзум,
Ваҳки, уйқум йўқтурур тундин ўтунтур неча пос.
Ўт сочар ишқинг ҳаросон бўлса кўнглум, йўқ ажаб,
Аждаҳодин тонг эмастур мўрға бўлмоқ ҳарос.
Кўнглум ичра мазраи сабрим ўрулмай қолмағай,
Ҳар сўнгак ёнимда чун қатъиға анинг келди дос.
Хизмат эттим хонақаҳ шайхиға, қадрим билмади,
Дайр пири бандасименким, эрур бас ҳақшунос.
Эй Навоий, кисвати фақру фано сол эгнинга,
Йўқса хирқанг тенгдурур гар атлас ўлсун, гар палос.

231

Гар менингдур ёр лўли бўлса шоҳ этмон ҳавас,
Найлай ул шаҳники, ҳар лўлиға бўлғай ҳамнафас.
Шиква қилман гар жафодин бошима ёғдурса тош,
Тоқатим йўқ элга қилса барги гул урмоқ ҳавас.
Ёрдин ҳар неча бедод ўлса айлармен қабул,
Лек бўлса ғайр бирла мултафит мақбул эмас.
Жонни қўймасмен чибиндек лаъли узра рашкдин,
Ул шакар узра чибин қилсам тахайюл хол бас.
Бу балони кўрмасун ошиқки қилғай илтимос,
Васлин анингким биров бўлғой анга ҳам мултамас.
Ўз нигори маҳмилидин қилмасун деб кўз хато,
Ишқ дашти аҳлиға ҳар дам нидо айлар жарас.
Эй Навоий, ишқ атворида будур зулмким,
Гул мақоми боғ ўлуб, булбул ери бўлғай қафас.

232

Кўйи тоши бошима ҳайф айласам уйқу ҳавас,
Ит уюр бўлса, аёғ, илги, бошин қўймоққа бас.
Чун дедим: зулфунг камандин бўйнума солғил, деди:
Итка бўлмас Каъба қандили танобидин марас.
Оҳ ўти ўртарга жисмимни не мониъ кўз ёшим,
Барқ урғоч ўртанур гар бўлса дарё узра хас.
Чоклар бўлған таним қон лаълию кўз дурридин,
Булбули руҳумғадур гавҳарлар ўткарган қафас.
Қўйса муфрит заъф аро оғзимға ул юз кўзгусин,
Урмағаймен тийра бўлмоқ ваҳмидин ўлсам нафас.
Дард аро ўлсанг даво аҳли замондин истама
Ким, топилмас даҳр аро бечораларға чорарас.
Илтимос этсам лабингдин жон топай деб, қилма айб
Ким, Навоийға будур ўлгунча, эй жон, мултамас.

233

Манга манзил кўҳан дайри фано бас,
Ёним остида эски бўрё бас.
Гули завқ элга боғи айш ароким
Менга ғам даштида хори бало бас.
Азалдан чунки қисмим риндлиқдур,
Қил эмди пандни, эй порсо, бас.
Вафо гар қилмасанг жонимға боре,
Жафони қилмағил, эй дилрабо, бас.
Кўнгул доғиға қўйман марҳам, эй ишқ,
Анга невчунки ҳам дард-ўқ даво бас.
Эрур бир нукта ишқу олам ичра.
Деб ўлмас ҳаргиз андин можаро бас.
Наво ишқ ичра сен топ, эй Навоий
Ки, бизга бенаволиқлар наво бас.

234

Қилмон ул бебок кесган наълни ўпмак ҳавас
Ким, саманди наълини ўпмак муяссар бўлса бас.
Олам аҳлиға етар фарёду оҳим ҳар кеча,
Оҳким, йўқтур манга оламда бир фарёдрас.
Уйла куйди ҳажр аро жисмимки, йўқ андин асар,
Қайда топилсун чу тушти дўзах ўти ичра хас.
Гар сабуҳ этсам не тонгким, софу содиқ хайлидин,
Бодадек бир ҳамдамим йўқ, субҳдек бир ҳамнафас.
Жамъ этар овораларни чоклиғ кўнглум уни,
Йўлдин озғанларни ул янглиғки афғони жарас.
Гулшани васл истаган кўнглум қушиға тордур,
Чарх юз минг равзани бирла агар бўлса қафас.
Берса ул гулдин хабар хоҳи сабо, хоҳи шамол,
Деса пайғамбар ҳадисин хоҳ Бузар, хоҳ Анас.
Хирқа улдурким, кеча кезсанг, чу бўлғон ториға
Боғлағайлар ўзни гар худ шаҳна бўлсун, гар асас.
Эй Навоий, олам ичра бенаволиғ кўрмади,
Улки ҳаргиз қилмади олам элин кўрмак ҳавас.

235

Тонг эмас гар чин юзинда қаҳрдин мавжуд эмас,
Кўзгунинг чунким кўрунмак жавҳари маъҳуд эмас.
Дашт аро оҳим сари эткан мусофир юзланиб,
Фаҳм қилмаским эрур оҳим бухори дуд эмас.
Кўксум очтим ҳар тараф қилди гумон ул тифлким,
Лолалар бирла безабмен, доғи хунолуд эмас.
Ишқ бозорида савдо аҳлиға жуз нақди васл,
Ҳар нафас бир ганж агар учрар зиёндур, суд эмас.
Васл ичра демаким ушшоқни рад қилди ёр,
Ҳеч ким мендекки, ҳижронида мен мардуд эмас.
Майда аксиндур кўз андин олмасам, соқин, не тонг,
Токи дийдор ўлса мандин мастлиқ мақсуд эмас.
Зарби ишқидин музайяндур юзумнинг олтуни,
Эй Навоий, демагилким сиккаи беҳбуд эмас.

236

Эй, фироқингда ҳаётимдин менга озору бас,
Ҳар дам ул озордин ўлмак тилаб мен зору бас.
Доғу қон ҳам бўлди ул юз лоласи ҳижронидин,
Йўқки ҳажринг нешидин кўнглум эрур афгору бас.
То дедим бир қатла куфри зулфини тарк айлагум,
Куфр айтқандек ҳадисим бўлмиш истиғфору бас.
Оламедур хуш жунун ичра тахайюл, эй кўнгул
Ким, анисимдур туну кун ул пари рухсору бас.
Қон тўкар юз навъ ул қотил демангким боиси,
Ханжари хунрез эрур ё ғамзаи хунхору бас.
Мастким эгри хиром айлар ул ой ҳам қатл этар,
Қотилим ёлғуз эмастур чархи кажрафтору бас.
Эйки дерсен дайри пири хизматиға боғла бел,
Уйла хизматқа марас билким, эрур зуннору бас.
Чархдин ёққон ҳаводис тошлариға ҳар киши,
Ким паноҳ истар, эрур ул кулбан хаммору бас.
Ишқ аро расволиғи оламға невчун бўлди фош,
Чун Навоий ишқини қилди сенга изҳору бас.

237

Даҳрдин меҳру вафо қилма ҳавас,
Элидин ғайри жафо қилма ҳавас.
Етса ҳар дам сенга юз муҳлик дард,
Ўлсанг ўл, лек даво қилма ҳавас.
Эй кўнгул, васл ҳавас қилдинг, ўл
Зорлиғлар била ё қилма ҳавас.
Айлаган ишқ ҳавас куч бирла,
Юз туман дарду бало қилма ҳавас.
Кўйи туфроғи эрур мушки Хито,
Истаган ани хато қилма ҳавас.
Ишқ даштини десанг қатъ қилай,
Зоди раҳ ғайри фано қилма ҳавас.
Бенаволиғда, Навоий, ўлсанг,
Базми васл ичра наво қилма ҳавас.

238

Кўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас
Ким, ул ойнинг ҳажри ҳам аввалғиларға ўхшамас.
Не ситамким, қилса раҳм махфий эрди зимнида,
Эмди қилса ҳар ситам аввалғиларға ўхшамас.
Демангиз Ширину Лайли онча бор ҳусн ичраким,
Хўбликда ул санам аввалғиларға ўхшамас.
Жавридин эрди аламлар, эмди тутмиш ўзга ёр,
Ўлмишамким, бу алам аввалғиларға ўхшамас.
Ишқ аро Фарҳод ила Мажнунға ўхшатманг мени
Ким, бу расвои дижам аввалғиларға ўхшамас.
Кўйининг эҳромидин кўнглумни манъ этманг яна
Ким, анга азми ҳарам аввалғиларға ўхшамас.
Эй Навоий, қилма Жамшиду Фаридун васфиким,
Шоҳ Ғозийға карам аввалғиларға ўхшамас.

239

Ҳар неча куйсам ул ой кўнглумни пайдо айламас,
Айласа ҳам ўлсам ани ошкоро айламас,
Ишвасидин илтифот аҳволима зоҳир бўлур,
Зорлиғ кўргузсам андоқ ишва пайдо айламас.
Жонға бир куймоқчадур ҳар кимга парво қилмоғи,
Яна юз ўлмакчаким қатлимға парво айламас.
Шўхлуғлар бирла сабрим хирманиға ўт солур,
Ҳусн ила ёлғуз мени-бедилни шайдо айламас.
Қайда юзлансам жунун ҳангомасидур халқ аро,
Ул чу етти кўз учи бирла тамошо айламас.
Айламас то ҳусни бир сендекни олам офати,
Ишқ бир мендекни ҳам оламда расво айламас.
Мен аёғи туфроғиға нақди жон айлай нисор,
Не ишимким, ул қабул айлар ани ё айламас.
Нақди исломим олиб бир журъа тут, эй муғбача,
Бўл равонким ҳеч кофир буйла савдо айламас.
Муддатедурким, Навоийдур аёғинг туфроғи,
Пойбўсунг гар топар, ортуқ таманно айламас.

240

Хўблар минг бўлсалар, мен хастаға бир ёр бас,
Анда меҳр атворининг мингдин бири гар бор бас.
Айтмонким, ҳар вафо қилсам, жафое қилмасун,
Ҳар вафоға минг жафо гар айламас изҳор бас.
Ҳар вафоға минг жафо ҳам қилса қилсун, мунчаким,
Ёр анга маҳруму маҳрам бўлмаса ағёр бас.
Эй висол аҳли, сизу иззат саририким, менга —
Ҳажр кўйи итлари оллида бўлмоқ хор бас.
Мен киму нўши лабингдин истамак қути ҳаёт,
Айласа ғамзанг синони қатл бу миқдор бас.
Эй кўнгул, ғамгин эсанг куп қуйса соқий оғзингга
Зарфни, сипқармағунча қилмағил зинҳор бас.
Юз бало келса бошингға сабр қилғил, эй кўнгул,
Ё халойиқ ихтилотин қил Навоийвор бас.

241

Нигорим дардима наззора қилмас,
Назора қилса дағи чора қилмас.
Тилаб оғзин эмас бир дамки кўнглум
Ўзини ғунчадек юз пора қилмас.
Мени ғам дашти ичра ишқ итурди,
Ўзин эл куч бнла овора қилмас.
Кўнгулни айлагандек захм ғамзанг
Пичоқ, балким қилич ҳам ёра қилмас.
Мени девона то қилмиш кўнгулга
Неларким ул пари рухсора қилмас.
Не ерсен даҳр золининг фирибин,
Вафо чун элга ул маккора қилмас.
Навоийдек юзунгга ким солур кўз
Ки, зулфунг рўзгорин қора қилмас.

Шин Ҳарфининг Шўхларининг Шамойили «Наводир»дин

242

Жамоли нурини чеккан тарозу ою қуёш,
Магар бу бирида нур эрди, ул бирисида тош.
Гар ойда тош эмас эрди, қуёшда нуриндин
Кудурат ичра қолиб ой, мунаввар ўлди қуёш.
Қуёшқа нурки юқмиш ҳануз эрур ул нур,
Ҳануз ой ичра ҳамул тош эрурки, бўлмиш фош.
Уруж ақшоми тегрангда ою кавкаблар,
Масиҳ гирдида андоқки, бир неча хаффош.
Юзи тубон тушубон маркабинг изиға малак,
Ер узра қурсни қилғон кеби гадой талош.
Чу қурб қофиға еттинг, етишмади Жибрил
Не навъ ҳудҳуд Семурғ ила бўлур йўлдош.
Аёғиға чу малойик бошин қўя олмас,
Навоиё, қўя кўр итлари аёғиға бош.

243

Қўймади шоми хуморим тийраликдин ақлу ҳуш,
Май қуёшин хум сипеҳридин чиқар, эй майфуруш.
Истамон ҳуд ҳуш, лекин йўқки ҳуш олғай хумор,
Май тўла қуйғилки, айлай мастлиғдин тарки ҳуш.
Жоми нўшо-нўш хуштур ул сифатким, дайр аро
Бода олиб муғбача, нўш айлабон қилдурса нўш.
Ун чекиб май тут, деб эрсам дайр тоқиға садо,
Демаким ҳам ушбу маънини нидо айлар суруш.
Арбадамдин гар ториқтинг, соқиё, тут бодаким,
Бўлмағунгдур бўлмағунча масти лояқил хамуш.
Муҳтасиб таъзир этар вақти таним қилди яланг,
Дайр пирининг қулидурменким, улдур айбпўш.
Гар Навоий бир аёғ, гоҳи ичар ғам дафъиға,
Зоҳид андин ўзни ғамгин тутса ичтек эмди қўш.

244

Дўстлар, кўнглумни васл уммиди беҳол айламиш,
Орзу хайли ҳазин жонимни помол айламиш.
Шоҳ лутфи узрини қўлмоқ эмас мумкинки, шавқ
Ҳушум этмиш зойилу нутқумни ҳам лол айламиш.
Бас муносибдур баҳори васл аро кўз ёшини,
Кисватин қондин хазони ҳажрким ол айламиш.
Зулфи ичра бўлғамен пур печу хамлиқ тордек,
Заъфлиқ жисмимниким, ҳижрон юки дол айламиш.
Ҳар замон ул ён қилур кўнглум ҳавоким қуш кеби,
Ҳажр ўқи пайконларин ҳар ён пару бол айламиш.
Неча кунлук ҳажри тўфон айлабон ашким суйин,
Мени ул дарёда киштибонға тимсол айламиш.
Ҳажрида онсиз тирикликдин уятлиғмен, валек
Менда йўқ тақсир, ажал бу ишда эҳмол айламиш.
Ул ики лаб ҳажрида майким, иложиға ҳаким
Лаъл ила ёқутни маҳлулу сайёл айламиш.
Эй Навоий, ҳажр мушкил бўлса ғам йўқтурки, ҳақ
Шоҳ лутфин бўйла мушкилларга ҳаллол айламиш.

245

Сабзаи хат оразинг боғини хазро айламиш,
Гулшани рухсоринг ўзга ранг пайдо айламиш.
Ҳар дам ўлмиш хатту лаълингдин юз онча ошкор,
Ҳар не ишким умрида Хизру Масиҳо айламиш.
Ваҳ, не шайдоваш йигитдурким чиқиб олифтавор,
Юз туман олифтани ишқида шайдо айламиш.
Қоматим ё юз уза ашкимдин этмиш новлар,
Улки анинг кирпикин новак, қошин ё айламиш.
Не тамошодурки юз минг халқ ўлмиш ҳар қачон
Ким, аин эл, йўқса ул элни тамошо айламиш.
Бўлмамиш пайдо менингдек зору сендек раҳмсиз,
Тенгри то меҳру муҳаббат расми пайдо айламиш.
Эй саломат аҳли, бутронгким, мени бир муғбача
Дайрдин усрук чиқиб бу навъ расво айламиш.
Фард бўлким ул киши дунёда бўлмиш аҳли тарх
Ким, фано йўлида тарки аҳли дунё айламиш.
Кўп Навоийнинг мусаллоу ридосин сўрмаким,
Бирни раҳни бода, бирни бода поло айламиш.

246

Шомким тун пардасинда айлади ихфо қуёш,
Парда олиб юздин ул ой айлади ифшо қуёш.
Йўқки чун кирди шабистон ичра зулфи шомидин,
Орази чун бўлди пайдо, бўлди нопайдо қуёш.
Базм чун тузди жамоли ламъасиндин йўқки шамъ,
Балки зоҳир айлади бир соғари саҳбо қуёш.
Субҳға тегру юзидин равшан эрди базми айш,
Уйлаким, эл хотириға келмади асло қуёш.
Ламъаи рухсоридин қасрида ҳар айвон аро,
Зарварақдин шамсаларму эрду, билмон, ё қуёш.
Маст ўлуб оразни чун хнлват аро илди ниҳон,
Сарғариб титраб чиқарди пардадин сиймо қуёш.
Оҳким, биз рубъи маскундин чиқиб, кўп бўлғуси
Жилвагар тўртунчи торамдин Масиҳ осо қуёш.
Қилма, эй ғаввос, кўп ишқ аҳлининг манъини кўр
Ким, сену ғалтон гуҳар андишаси ушшоқу ёш.
Бил, Навоийким, тафовутдур қуёштин ойғача,
Айласанг наззора ул ой оразидин то қуёш.

247

Ҳусн боғи ичра қаддинг сарви бўлмоғлиққа туш,
Ҳар ҳаво қилған кўнгул ул қад уза сарв узра қуш.
Умрларким бўлған оворанг етишмиш оллинга,
Марҳабосиға илик сун худ дей олмонким қучуш.
Кўксума ғам тоғида ишқинг бало мисморини
Беркитурда айлади Фарҳод метинин чўкуш.
Лаъли шаҳдиға ҳаво қилғанда, эй жоним қуши,
Гар десангким топмайин махлас чибин янглиғ ёпуш
Кўйидин бизни чиқармоққа, рақибо, йиғма хайл,
Хасни қавмоққа насиме бас, эмас ҳожат уруш.
Ишрат этким, чарх оллинда тафовут йўқтурур,
Хоҳ базм ичра симоъ эт, хоҳ кунж ичра тумуш.
Дема ҳажримдин Навоий ғамсиз эрмас бир замон,
Истасангким ғамдин айрилғай анинг бирла қовуш.

248

Ул париваш одамивашлиғлар анлаб қилди хаш,
Ҳар сариким бир малакваш бор эди девонаваш.
Айтмон жом оғзинга еткач, менинг оғзимға қуй,
Умри жовид истасам басдурки, бўлсам журъагаш.
Лаъли ҳижронида кўнглум бехуд ўлса қилма айб
Ким, жароҳатдин чу қон айрилса тонг йўқ бўлса ғаш
Ёр чун жонимда махфийдур тафовут иўқтурур,
Жилва қилса зоҳиран гар минг ёғоч, ҳар бир араш.
Чун малоҳат жон олур ҳусн ичра ани истагил,
Хоҳ дилбар кишвари бўлсун Хўтан, хоҳи ҳабаш.
Соқийи даврон чу охир тўлдурур паймонамиз,
Эмдидин варзишқа ўзни айлали паймонакаш.
Эй Навоий муҳтасиб дайр ичра кирди бермасанг,
Раҳну майполоға бас лойиқтур ул дастору фаш.

249

Меҳр эмас, гардун юзунг ҳижронидин доғ ўртамиш,
Ой эмас, марҳам учун момуқ мудаввар айламиш.
Кўнглум андоқ чок-чок ўлмишки, гўё тўъма деб,
Ҳажр тиғи итларингга бир-бир ани тўғрамиш.
Бисмил этмиш зори кўнглум сайдини қилғоч шикор,
Ул шикор афкан ҳазин кўнглум бу янглиғ овламиш.
Лола рўюм асрамай кўнглумни гар азм айлади,
Ёдгор андин туганлар чок кўнглум асрамиш.
Ер юзин тутқан баҳор айёми эрмас лолазор
Ким, юзунг ҳижронидин гирён кўзум қон йиғламиш.
Дема, соқий илгидин софийму хушдур йўқса дурд?
Ҳар не андин келди, ул хуштурким ани толғамиш.
Гар Навоий ёридек йўқ олам ичра, не ажаб
Ким, кезиб оламни маҳвашлардин ани танламиш.

250

Юз сиҳр қилса кимгаки элликдин ўтти ёш,
Атфол саҳраси қилур атфолдек маош.
Улким соқол бўяр ҳаваси тушти бошиға,
Бўлмоқ соқол қора, не осиғ, чун оқарди бош?
Гўёки молу жон чин эрур негаким қори,
Чун етти жон талашқали, ул мол этар талош.
Ҳожиб нетар бировки кўзи бўлди мунзавий,
Эв гўшасида доғи анга ҳожиб ўлди кош.
Юздан тўкар су улки кўзи, оғзи, бурнидин,
Эл оллида оқар шўлакай бирла сую ёш.
Эйким, юзунг қуёш эди, сарғарди шайбдин,
Билгилки, сарғарур уёқур чоғида қуёш.
Оллингда бас қаттиқ йўлу қатъиға йўқ гузир,
Гар шоҳ, гар гадо бўлу гар тунду гар ёвош.
Билким, бу йўлда зод эрур аъмоли хайру бас,
Йўқ илму фазлу мансабу молу уруғ-қаёш.
Юз бийму оқибат иши маълум эмас киши,
Туғмаса эрди ё туғубон ўлса эрди кош.

251

Тун ҳам кечу йўл дағи йироқ, сен дағи сархаш,
Ўлтурки даме ўлтурали, эй бути маҳваш.
Йиллар чекибон ҳажр даме васлингга еттук,
Сен дағи даме зорларинг кўнглини тут хаш.
Манзил дағи амну кўнгул асҳобдин эмин,
Май дағи эрур беғашу руҳ андин етиб ғаш.
Маълум эмас тонгла ким ўлғусию ким йўқ,
Тинсун қадамингда нафаси неча балокаш.
Ҳайҳот бу хилватда киши бўлса ўлармен,
Ғайр ўтса хаёлимға қилур мени мушавваш.
Бир нақш бу янглиғ менга кўргузмади гардун,
Чеҳрамни қилиб қон ила юз навъ мунаққаш.
Қилмади Навоийға бу иқболни рўзи,
Улким варақи қисмат уза бўлди рақамкаш.

252

Донаи холи лабинг кўнглум қушин ром айламиш
Ким, ани тутқанда жоним риштасин дом айламиш
Анбарин хаттингғаким, андин келур бўйи вафо,
Жон фидо гарчи умидим субҳини шом айламиш.
Лабларингдин руҳпарвар нутқ зоҳирдур магар,
Руҳ қудси оби ҳайвои ичра ором айламиш.
Ҳумрат этмиш ошкор ул усруку хунхора кўз,
Қон ила мамзуж май гўёки ошом айламиш.
Сарву гулга боғ аро дерменки айлай жон фидо,
Токи жоним қасди бир сарви гуландом айламиш.
Чиқти, ваҳ, усрук яна ул кофири бебокким,
Ҳар қачон чиққонда қатли аҳли ислом айламиш.
Дайрни қилмиш кўзумга гулситон, эй муғбача,
Ул майи гулгунки рухсорингни гулфом айламиш.
Ком вақти тарки дунё айлаган топмиш ҳаёт,
Йўқса етканда ажал худкому ноком айламиш.
Қани расвое Навоийдек агарчи ани ишқ,
Некном элдиндурур деб, буйла бадном айламиш.

253

Гўйиё бир-бирига ошиқ эрур ул икки қош
Ким, қўяр бир-бириси бир-бирининг оллида бош.
Юзни бир тифл учун атфолға майдон ясадим,
Йўқса не важҳдурурким югурур юз сори ёш.
Улки базм ичра сочар бошиға гул не билгай,
Ҳолин анингки фалак ёғдурадур бошиға тош.
Қўзларинг даврида мужгонингга ул навъи ҳулсум,
Недурур қилмасалар фитнанинг устида талош.
Истабон хуш замон меҳнатидин, эй соқий,
Жомима доруи беҳуш эзиб қотсанг кош.
Фақр даштида фано йўлиға ҳамраҳ тилама,
Йўл чу маълум эмас, қайда топилсун йўлдош.
Эй Навоий, юзидин деки очиқ ёруғ эрур,
Зулфидин демаки ҳам тийрадурур, ҳам чирмош.

254

Сўз демай икки шакардек лабиким банд ўлмиш,
Кула олмастин иши эмди шакарханд ўлмиш.
Кўнглума барча шикоят ери йўқ, андинким
Тиғидин чок эса, ўқи била пайванд ўлмиш.
Гулдин олман кўзу ислармен ани невчунким,
Ранг ила бўйи менинг ёрима монанд ўлмиш.
Бутун эрмас бу кўнгул шишаси аҳдингдекким,
Синмишу ҳар синуқ андин неча парканд ўлмиш.


Юзи бирла лабини кўрса қилур кўнглум заъф,
Гар кўнгул қувватининг мужиби гулқанд ўлмиш.
Ул пари то мени девонаву расво қилди,
Ваҳки, Мажнун менинг оллимда хирадманд ўлмиш.
Ранжа бўлма тилаб ортуқки эрур осуда,
Улки ҳақ, ҳар не насиб айлади хурсанд ўлмиш.
Хосса маъниларим эл қилса тасарруф қилдик,
Киши фарзанди қачон кимсага фарзанд ўлмиш?
Қовма, эй шайх, Навоийни эшитмас деб панд
Ким, сенинг пандинг эшитмаслик анга панд ўлмиш.

255

Вафодин чекса бош ул сарви маҳваш,
Ажаб эрмастур ўлмоқ сарви саркаш.
Замона аблақи қолған равишдин,
Ул ошуби замон секретса абраш.
Кеча зулфунгни туш кўрдум паришон,
Бу кундур хотирим асру мушавваш.
Жаҳон қўзғолди офат сарсаридин,
Йигит жонинг учун отланма сархаш.
Мақомирваш ҳарифе кўнглум олмиш
Ки, ғаш қилғон сойи кўнглум қилур ғаш.
Кўнгул ваҳдат майининг жоми эрмиш,
Бу соғар сода яхши, йўқ мунаққаш.
Навоийнинг жунунин айб қилманг
Ким, ани телбаратмиш бир париваш.

256

Неча оҳ урсам бўлур кўздин бағир хуноби фош,
Эснамак бу эрса кўзда не ажаб ул навъ ёш.
Эй парий, атфол тоши дема бу мажнунғаким,
Чарх зулми ёғдурур бошим уза ҳар лаҳза тош.
Суда андоқким қуёш акси тушар, гўё эрур,
Обгун чарх ичра ул рухсорнинг акси қуёш.
Гар кабутардек эмас тутмоқ учун кўнглум қушин,
Невчун очмиш қулочин ҳар тараф ул икки қош.
Тунд эрур ул бутки, қўймишмен бошимни оллиға,
Қиблаға бош индурурга менда йўқтур икки бош.
Бўлма кун қурсин тилаб афлокдек саргаштаким,
Бир фатири хом ила осон ўтар ҳар кун маош.
Олғали кўнглин Навоийнинг талошур хўблар,
Шоҳлар андоқки бир мулк узра қилғойлар талош.

257

Ишқ ичинда жуз ўлум мушкилкн, бўлған бизга иш
Ким, бўлубтур жон била ғамзанг аро бориш-келиш.
Қон оқар ҳар ён танимдинким фироқ айёмида,
Қўймадим узмай таабдин ҳар қаён урғонда тиш.
Кўйида машъал юруткандек кўринди тонгғача,
Ул худ ўтлуғ зор саргардон менннг кўнглум эмиш.
Кеча ой даврида икки саъд кавкаб кўрмаган,
Кўр юзу икки қулоғи дурларин кийганда киш.
Заъфлиқ саргашта жисмимдин ажаб йўқ чиқса ўт,
Чунки ўт зоҳир қилур кўп давр топқондин қамиш.
Даҳр иссиғ-совуғидин гар фароғат истасанг,
Оби оташ рангни қўйма иликдин ёзу қиш.
Эй Навоий, чобукунгнинг истасанг побўсини,
Бўйнунга ип тоқмоқ уммиди била итдек эриш.

258

Зулфиға ҳар ён гириҳ тушкан эрур бас турфа иш,
Неча ерда телба кўнглум қасдиға бел боғламиш.
Равшан айлар шуъла устидин кўрунган дудни,
Маҳвашим эгнида олтойи била бошида киш.
Ёри жоним қасдиға ҳар дамки тишлар лаълини,
Маҳкам айлармен, фиғон қилмай дебон, бағримға тиш.
Зори жисмимға, не тонг, саргашталикдин тушса ўт,
Ўт аён айлар иликда давр кўп топқон қамиш.
Лаълидин жон олғали бординг, келибсен жон бериб,
Эй кўнгул, мардона бординг ул боришқа бу келиш.
Ғарраи ҳусн ўлдунг, эй гул, билмадинг бу боғ аро,
Ҳар баҳори келса андин сўнг хазони бор эмиш.
Қон иси келди Навоий назмидин, эрмас ажаб
Ким, бағир қони била кўнглида топмиш парвариш.

259

Куйдуму топтим кўнгулни ўтға солғондин бу иш,
Ё кўнгулдиндур менга ё кўнглум олғондин бу иш.
Ваъдаи меҳр эттинг охир, ҳар не эл қилса хаёл,
Келгай, аммо келмагай сен аҳди ёлғондин бу иш,
Дер эмиш кўнгли тўла шиквам майидин бўлмиш оҳ,
Қайда келгай мен кеби кўнгли ушолғондин бу иш.
Андин айру ўлмайин кўрганда жон қилдим фидо,
Қилмангиз таҳсинки, қилмишмен уёлғондин бу иш.
Телба кўнглум қочса савдо даштиға айб этмангиз,
Қилди ғам зиндони ичра кўп қаболғондин бу иш.
Гарчи муҳлик ишқ аро туштум, кўзумни ҳам ўюнг
Ким, бошимға келди кўз ул сори солғондин бу иш.
Гар Навоий ҳажр аро ўлтурди ўзни йўқ ажаб,
Қилди ёри наслидин новмид қолғондин бу иш.

260

Менмудурменким қуёш кулбамни равшан айламиш,
Оби ҳайвон зулматободимни гулшан айламиш.
Юз фалакча топса рифъат байти вайроним, не тонг,
Юз қуёш чунким бу вайронимни маскан айламиш.
Кўз тегурманг, эй париларким, кўзум сарчашмасин,
Ул парию ҳури ризвон рашки маъман айламиш.
Мундин ўтмас дўстлуқ гардуни душман шевадин
Ким, ўзин душманларим қасдиға душман айламиш.
Меҳрни билмас эди номеҳрибоним, шукр эрур,
Гар бу фан таълим анга даврони пурфан айламиш.
Шеван эрди қисматим ҳижрон тунидин гўйиё
Ким, қора киймиш менинг рашкимга, шеван айламиш,
Эй кўнгул, фарёд ила рам берма, гар вайронима,
Чуғз янглиғ тойири давлат нишиман айламиш.
Бахти жовид ушбу бўлғайким кўзум суртарга чарх,
Итларининг йўли туфроғин муайян айламиш.
Эй Навоий, йўқ ажаб, гар чарх ўз давронида
Меҳр бирла бир қорарғон кўзни равшан айламиш.

261

Лабингни сўрғали муҳри сукут оғзима тушмиш
Ки, ул шаккар била эрним бири бирига ёпушмиш,
Ҳаётим андин экинким чиқарға қуввати йўқтур,
Заиф жонки лабинг ҳажридин оғизға ёвушмиш.
Юзунг хижолатидин арғувонға тушти тағайюр,
Дарахти рангидин англар кишики қони қурушмиш.
Қулоқ дуриға харидор эди юзунг ажаб эрмас,
Нашот эл ораким Зуҳра Муштариға қовушмиш,
Ҳаёт мулкидин этмак сафар не мумкин ангаким,
Келиб ватанға сафардин нигори бирла қучушмиш.
Не бок пок кўнгул сари чарх солса кудурат,
Зулол кўзгусини соя тийра қилса не тушмиш.
Навоиё, дема ишқинг сўзин чиқарма оғиздин,
Ёшурмоғим не осиғ, чун халойиқ оғзиға тушмиш.

262

Майки лаълидин томизди ул нигори боданўш,
Гўйиё, жон топқанидин тушти туфроқ ичра жўш.
Ишва бирла бетаҳаммул қилмаса ул муғбача,
Невчун дайр аҳлидин бир лаҳза кам бўлмас хуруш,
Раз қизи бебокликдин қилса урён халқни,
Дайри пири зайли эҳсон бирла келди пардапўш.
Лали майнинг жавҳари руҳ ўлди, чун ҳар қатраси,
Гўйи эъжози Масиҳо зоҳир айлар майфуруш.
Мастлиғдин элга юз сўз дер, вале бир сўз десам,
Кўз юмуб ҳам мастлиғ бирла ўзин айлар хамуш.
Турмади шайхи риёий, чун етишти пири дайр,
Қочмайин Иблис нетсун, чун нузул этти суруш.
Эй Навоий, демаким, жону кўнгулни найладинг,
Иккисин қилдим фидо, чун боданўшим тутти қўш.

263

Суроҳи то майи лаълинг висолин орзу қилмиш,
Ани бу орзу девонаи жўлидамў қилмиш,
Чибинлар шаккари лаълингда йўқ жон қушларидурким,
Су ичмакликка ҳайвон чашмаси узра ғулу қилмиш.
Адамдур ул оғизким хурдабини ақл топмайдур,
Вужудин гарчи ул қатлим ишида гуфтугў қилмиш.
Ғаминг жон пардасин чок айлагач, гардун, не янглиғким
Лабинг ориттинг анинг риштаси бирла рафу қилмиш.
Кўнгулким ташнаи лаъли лабингдур, ваҳки, су этмас,
Анга гарчи висолинг ваъдаси бағримни су қилмиш.
Лабинг еткан қадаҳ тарёқидин еткургил, эй соқий
Ки, ҳажр аччиғлиғи жомим аро майни оғу қилмиш.
Висолинг нўши бирла ўзгаларга нўши жон бўлким,
Навоий жони муҳлик ҳажр неши бирла ҳў қилмиш.

264

Шабистонимда жом ичра юзунг акси чароғ ўлмиш,
Чароғимға ва лекин жом зарфу бода ёғ ўлмиш.
Дирам узра дирам тўккан кеби пинҳон хирад аҳли
Гириҳлик кўнглум ичра ишқдин доғ узра доғ ўлмиш.
Илож айлай десанг, қўй ислайин себи занаҳдонинг,
Менгаким сунбулунг савдосидин заъфи димоғ ўлмиш.
Кўзунг наргис, узоринг гул, қадинг сарву сочинг сунбул
Бузуғ кўнглум хаёлидин буларнинг турфа боғ ўлмиш.
Не қилсанг эмди қил кўнглумгаким, торожи ишқингдин,
Шикибу илму ақлу зуҳду тақводин фароғ ўлмиш.
Ажаб Фарҳод эрур ширин лабинг шавқида кўнглумким
Анга пайконларинг метину ишқинг қофи тоғ ўлмиш.
Тўла қуй жоми гардунвашқа май, эй соқийи маҳваш
Ки, ғам хайлини ғарқ айлар тенгсиз бу навъ аёғ ўлмиш.
Май ичким, дарду ғам бир лаҳза соғ ўлмоққа қўймайдур,
Аниким, бу кўҳан майхонада бир лаҳза соғ, ўлмиш.
Навоий тийра шомин кавкаби ашки қилур равшан,
Бу юлдузлар анга гўёки дурри шабчароғ ўлмиш.

265

Қайси водийким танимни ашк сайли сурмамиш,
Қайси тоғ авжиғаким мавжи бошимни урмамиш.
Қайси ҳижрон шомиким ҳар лаҳза ҳижрон сарсари,
Бир-бир авроқин фалакнинг ҳар тараф совурмамиш.
Қайси дамким хотиримға чун ўтуб гулзори васл,
Ғунчадек кўнглумда ҳижрон юз тикон синдурмамиш.
Қайси ҳижрон даштиким қасдимға тортиб ғам сипоҳ,
Ул черикнинг ўтин оҳим шуъласи ёндурмамиш.
Қайси бир мажлиски, май тобию ораз барқидин,
Элга ўтлар солиб, ул қотил мени куйдурмамиш.
Қайси бирга олам аҳлидинки қилдим жон фидо,
Ғусса олам-олам ўтлуғ жонима еткурмамиш?
Эй кўнгул, дайри фано азми муборак азм эрур,
Қўй қадамким, топқон ул йўлни ватанда турмамиш.
Дайр пирининг қулименким, харобот аҳлидин
Неча кўрмиш журм аларнинг юзига келтурмамиш.
Май тутуб кўнглумни тиндур бир замон, эй муғбача
Ким, замон бедоди ани лаҳзаи тиндурмамиш.
Зулф аро асра Навоий кўнглин элдин истама,
Телбани банд ичра зоминға киши топшурмамиш.

266

Телбалик сенсиз, эй пари, менга иш,
Кўксума тош урармен, эгнима тиш.
Нахли айшим қўнгорди уйла ғаминг
Ким, маконида қолмади қиртиш.
Новакинг касрати кўнгул ичида,
Уйлаким найситон ичинда қамиш.
Ё қошинг бирла қилди чун даъви,
Қатл учун бўғзиға солилди кериш.
Зулфу жисмингға рангу нозуклук,
Кўринур ул сифатки, қоқуму киш.
Не учун бўлди лаългун ашким,
Гар юрак қони эрмас анда қотиш.
Май кўп ичсам ажаб йўқ, эй соқий,
Қон ютарларда қилмишам варзиш.
Барги гулким сочилди кўйи аро,
Ул менинг пора-пора кўнглум эмиш.

267

Оразинг ҳижронидин келмас манга гулзор хуш,
Гулсиз андоқким эмас гулбунда юз минг хор хуш.
Хастадур кўнглум кўзунгдин уйлаким мумкин эмас,
Лабларингдин шарбат олмай бўлғай ул бемор хуш.
Кўйида вайронае топиб йиқилдимким, келур
Қасри жаннатдин менга ул сояи девор хуш.
Кўйидин манъ айлар эрдим чун ўлармен, эй кўнгул,
Эмди бердим рухсатинг, ҳар қайда борсанг, бор хуш.
Ҳар киши мақсадға бир сарришта истар, эй фақиҳ,
Субҳа гар хуштур санга, бордур манга зуннор хуш.
Ҳирқаву зуҳду риё аҳлиға хуштур хонақаҳ,
Лек анинг рағмиға келди кулбаи хаммор хуш.
Эй Навоий, май била хуш тут ўзунгниким, эмас
Бу фано дайри аро бўлмоқ даме ҳушёр хуш.

268

Ошиқ ўлдум, билмадим, ёр ўзгаларга ёр эмиш,
Оллоҳ-оллоҳ, ишқ аро мундоқ балолар бор эмиш.
Қаддиға эл майли бўлғондин кўнгул озурдадур,
Ул алифдин зорларнинг ҳосили озор эмиш.
Элга новак урди, мен ўлдум, эрур бу турфаким,
Жоним эткан реш эл бағриға кирган хор эмиш.
Риштаким муҳлик ярам оғзиға тиктим, англадим
Ким, кафан жинси қироғидин сувурғон тор эмиш.
Кўйи деворидин оғриқ танға тушкон соядек,
Сели ғамдин эмди соя ўрниға девор эмиш.
Жонға тахвиф айладим тиғи ҳалокидин анинг,
Билмадим, бу иштин ул ўлгунча миннатдор эмиш.
Эй Навоий, хўбларни кўрма осонлиғ била
Ким, бировким солди кўз, узмак кўнгул душвор эмиш

269

Менга эмди сарв ила гул муддаоси қолмамиш,
Сарв бўйлуқ гулжабинларнинг ҳавоси қолмамиш.
Уйла бузмиш меҳнату ғам хайли кўнглум кишварин
Ким, нашот анда сиғинғунча фазоси қолмамиш.
Мен балият ичрамен, эл шод, гўё чархнинг
Эмди дард аҳлиға еткунча балоси қолмамиш.
Ёрким қилмас жафозу жавр эрмас раҳмдин
Ким, манга кўргузмаган жавру жафоси қолмамиш.
Баски ҳар торин бало атфоли уздилар чекиб,
Ваҳки, урён жисм уза меҳнат палоси қолмамиш.
Гул чоғи боғингғаким йўл бермадинг, эй боғбон,
Чинмудур дай бўлғали дерлар сафоси қолмамиш.
Эй Навоий, гар вафоси қолмамиш анинг санга,
Ғам емаким, анга ҳам ҳусни вафоси қолмамиш.

270

Кўнгулни бу кеча бир ой хаёли мубтало қилмиш
Ки, уйқу хайлини кўзлар саводидин жало қилмиш.
Кўнгулга тоза қўйғон доғлардинму савод ўлмиш,
Йўқ эрса ҳажр дудидин фалак юзин қаро қилмиш.
Вужудим хирманин ўртарға бир барқи бало урмиш.
Кўзумга ҳажр илги кожидин ҳар ўтки чоқилмиш.
Вафосизлиқ муҳаббат аҳли оридур хушо, улким,
Ҳаёти нақдини бир қотил оллинда фидо қилмиш.
Аёғи туфроғининг қийматин жонлар деган ҳайҳот,
Ҳаёт иксирини туфроғ бирла тенг баҳо қилмиш.
Гадолиғ айламиш йиллар кўзум ул хўблар шоҳи,
Қачон бир кўргузуб ораз, анинг комин раво қилмиш.
Висол истар эсанг қочма балиятдинки, кўргузмиш
Ниёз аҳли вафо, ҳар неча ноз аҳли жафо қилмиш.
Тараб жомини тутмас дайр пири бўлмайин фоний,
Биров бу файз топмишким ерин дайри фано қилмиш.
Навоий бенаво бўлким азал қассоми қилғонда —
Халойиққа наво тақсим, бизни бенаво қилмиш.

Сод Ҳарфининг Санамларининг Сийти «Наводир»дин

271

Бировки дайр сори зоҳир айлади ихлос,
Бурунғи нафъи буким хонақаҳдин ўлди халос.
Халос истасанг андин аён қил ихлосинг
Ки, йўқ кишига халос этмайин аён ихлос.
Авом зоҳиридек қилмағанға зоҳирини
Муяссар ўлмади ботин иши нечукки хавос.
Бировга хос иноят бу йўлда ом ўлди
Ки, ом суврати бирла ўзини айлади хос.
Симоъ важд ила гар бўлмаса муассир эмас
Ки, кулгу боисидур қилса фил ўзин раққос.
Бақо дурин тилабон терга ғарқалиқ не осиғ,
Будур топарға фано баҳри ичра бўл ғаввос.
Навоий, истаса қатлинг ҳабиб, сен яна ўл
Ки, ишқ тиғи шаҳидиға буйла келди қасос.

272

Ҳусн оятики келди юзунг қиссасида нас,
Тонг йўқ, десамки шаънидадур аҳсан-ул қисас.
Мусҳафни ўртадим дединг ўтлуқ узор ила,
Кўнглум қабул қилди каломинг начукки нас.
Кўнглум қушини тиғи ғаминг қилди чок-чок,
Билман кўнгулни қушмудурур эмди ё қафас.
Лаълинг нигини шарҳидадур гўйиё фусус,
Ҳар жузвида нишонаи вақф айлади бу фас.
Ўлдумки, қатлинга нега ушшоқ бўлди хос,
Тиргузди буки ёна мени айладинг ахас.
Тақвии ишқ аро чу азимат тилар кўнгул,
Аввал керакки, бир тараф этсанг бори рухас.

273

Қатл учун элга чу таъмим ила бердинг танқис,
Ўлгум эрди мени гар қилмасанг эрди тахсис.
Ҳирси ул шўхнинг эл қатлиға бордур онча
Ки, ажал ҳожат эмас айламак ани таҳрис.
Ҳажрдин ишқ ўтида топмади кўнглум махлас,
Гарчи ўт бирла бўлур қалбға бермак тахлис.
Ёр ҳажриға даво гулдин эмаским, бермас
Кимсага Юсуф иси қон аро ҳар пора қамис.
Гарчи билдимки ҳарис ўлди жаҳонда маҳрум,
Бўлмамоқ мумкин эмас ёр висолига ҳарис.
Қил фано дарси аро ўзни мулаххаски, эмас
Суд кашфида бу маънининг ўқумоқ «талхис».
Ёрдин айру Навоий ўзига истар ўлум,
Эй ажал, жонинг учун берма анга кўп танқис.

274

Май мени қилди риёйи порсолиқдин халос,
Порсолиқ йўқки, ужбу худнамолиқдин халос.
Хонақаҳ аҳли йўлуқса мастлиғдин таниман,
Шукрким, бўлдум аларға ошнолиғдин халос.
Ишқ хилват кунжидин солди мени майхонаға,
Қилди зиндон гўшасида мубталолиғдин халос.
Дайр пири журъасин топмайки, улдур шоҳлиқ,
Дайр аро гар орзу қилсам гадолиқдин халос.
Эй жафогар, бир вафо қилким иковлон бўлғабиз,
Мен жафо чекмактину сен бевафолиқдин халос.
Соқиё, ҳажру хумор ичра етибмен жонима,
Бир қадаҳ бирла мени қил бу оралиғдин халос.
Эй Навоий, бенаво истаб сени дилдору сен,
Гар наво истарсен, ўлма бенаволиғдин халос.

275

Кишига берса ғаму меҳнати даврон танқис,
Яхшироқким анга бергай ғами ҳижрон танқис.
Берса танқис ғами ҳажр доғи онча эмас
Ким, берур рашк била ғайрати жонон танқис.
Истасам ўқини кўксумда будур ваҳмимким,
Топмағай тийра кўнгул ҳабсида жонон танқис.
Мен уруб пўя жунун даштида, лекин не осиғ
Ким, эрур кўнглума ғам чоҳида пинҳон танқис.
Кўйидин рахти сафар боғласа ағёр не тонг,
Боғу гулшанда кўрар ғули биёбон танқис.
Чархдин заъфим ила бўлса малолим не ажаб,
Кўрар ул Зол била Рустами достон танқис.
Эй Навоий, бас эрур телбалик эмди, берма,
Ул паривашқа чекиб нолаву афғон танқис.

Зод Ҳарфининг Замирон Буйларининг Зиёси «Наводир»дин

276

Қила олғонча риё аҳлидин эткил иъроз,
Яхшироқ сидқ ила осики, риёлиқ муртоз.
Мужрими содиқ эрур узр била қобили файз,
Муъжиби зуҳдқа бўлмас мутажалли файёз.
Ўзлукунг салбидин ахлоқи замимингни кетур
Ким, кетар мусҳил ила неча мухолиф амроз.
Бош оқарди, кўз оқардию оқармас кўнглунг,
Тийрасен ҳар нечаким тутти саводингни баёз.
Чек риёзат вале иш ўрнида тутма аниким,
Бу риёзатдурур, улким эвази келди риёз.
Барча иш вақтида ҳақ бўлса керактур ғаразинг,
Бу ғараздин чу бўлур дафъ керакмас ағроз.
Икки бармоққа тутар сиймни миқроз кеби,
Фақр торин доғи қатъ эткучидур ул миқроз.
Ҳар не оллингға келур ҳақдин эрур чун ориз,
Бас таҳаммул қилибон айлама ҳар дам иъроз.
Жаҳл айбини Навоий нетибон ёшурғай,
Эл кўзи очиқ эрур, гар ўзи эткай иғмоз.

277

Истасам бўсе лабидин, жон тилар жонон эваз,
Кўнгли бирла деса жонон оздурур юз жон эваз.
Лаълин оғзимға оло олмон, аёғи туфроғин,
Топсам этмон макс агар жон истаса жонон эваз.
Пойбўси ҳам эмас ҳаддим аёғи туфроғи,
Гар муяссар бўлса жон бермак бўлур осон эваз.
Итларининг хоки пойин кўргали ҳам розимен,
Гар тилар олдик қарору ҳушу хонумон эваз.
Васли гар бўлмас муяссар, юз туман жону жаҳон,
Гар берилса ўтруда бермак эмас имкон эваз.
Соқиё, тут лаългун май баҳридин заврақ била
Ким, эрур бир журъасиға нақти баҳру кон эваз.
Эй Навоий, ишқ таркин айлагил, невчунки, мен
Васл учун жон бердиму бўлди манга ҳижрон эваз.

278

Оразингдур офтоби оламородин ғараз,
Жонфизо нутқингдур анфоси Масиҳодин ғараз.
Очмағаймен кўз мени девона ҳуснунг бўлмаса,
Ҳар пари пайкар жамолиға тамошодин ғараз.
Уқ тикилсун кўзларимга бўлмаса ўқдек қадинг,
Боғ аро ҳар дам ҳавои сарви раънодин ғараз.
Шоми ҳажрим зулфи мушкинингдин ўлсун тийрароқ,
Гар эмас кўнглумда зулфунг мушки сародин ғараз.
Жон бериб лаълимни истардим, ғараз недур дема
Ким, басе зоҳирдурур, жоно, бу савдодин ғараз.
Дарду меҳнат чекмакимдин қасдим анинг кўйидур,
Каъбадур соликка қатъи кўҳу саҳродин ғараз.
Эй Навоий, ёрнинг меҳру вафосин истама,
Қилмаған бўлсанг кўнгулга зулму бедодин ғараз.

279

Гар будур қомати раъно била зебо ораз,
Сарв бўй чекмасу очмас гули раъно ораз.
Оразин сабзаға ҳар гулшан аро суртармен,
Санга то сабзаи тар айлади пайдо ораз.
Тоқатим йўқ ики ўт бирла мени ўртарга,
Оташин лаъл манга айла аён ё ораз.
Парда ёпқилки, хатинг айлади беҳол мени,
Мен худ ўлдум қила олмасқа тамошо ораз.
Оразимни бир аёқ бирла қизорт, эй соқий,
Неча суртай аёғингға мени расво ораз?!
Ойға гулгуна магар суртти машшотаи чарх
Ё санга майдин эрур гул кеби ҳамро ораз.
Эй Навоий, тиласанг давлати боқий топмоқ,
Олмағин дайри фано йўлидин асло ораз.

Те Ҳарфининг Таннозларининг Таровати «Наводир»дин

280

Десангки, фақр тариқини айлайин мазбут,
Керакки, зуҳд риё бирла қилмасанг махлут.
Бу йўлда шарт фанодур агар қадам қўйсанг,
Керак бажой кетурсанг неким эрур машрут.
Қишики зоҳири ошуфтадур замириға боқ,
Басоки маъни эрур поку лафз номарбут.
Қўнгул саҳифасидин рафъ қил хавотирни
Ки, сафҳа зойиъ ўлур чун чибин қилур манқут.
Десанг ўзумдин итай ғайр сувратин исқот,
Ўзунгдин айла бурун ўзлукунгни-ўқ масқут.
Фано риёзатида қаддин айлаган чавгон,
Қошида гўйча йўқтур бу гунбади махрут.
Навоиё, дер эсанг тонгла бўлмайин мақбуз,
Бу кун жаҳон элига ўзни айлагил мабсут.

281

Қилди ботил меҳрдин ҳар неча қилди ёр шарт,
Шарт кўп бузди нединким айлади бисёр шарт.
Шарти меҳр айлар букун андоқ унутур тонглаким,
Ҳаргиз этмайдур дегайсен ул пари рухсор шарт.
Кўйида ким пойбўси бирла иззат истаса,
Бордур анда айламак туфроғдек ўзин хор шарт.
Айлади шарти вафо, лекин қачон бор эътибор,
Мастлиқдин ҳар не қилса кофири хунхор шарт.
Ишқ таркида қилиб кўп шарт буздунг, эй кўнгул,
Ишки қилмоқ мумкин эрмас, қилмағил зинҳор шарт;
Дайр пири хидматиға, эй кўнгул, бел боғладинг,
Балким ушбу боғламоққа бор эди зуннор шарт.
То тирикмен тарки ишқ этмай дебон шарт айладим.
Шарт қилғон айладик боре Навоийвор шарт.

282

Ой юзунг кўзгуву атрофини тутқан занг хат,
Не ярашибдур ул ой давриға миноранг хат.
Сабзаи тардекки судин бош чиқарғай лутфи бор,
Оразингдинким, чиқарга айламиш оҳанг хат.
Майдин ўлса оразинг гулгун, бўлур хаттингға зеб
Ким, топар чун сафҳа гулгун бўлди ўзга ранг хат.
Уйлаким марғулалар кўргузди ул меҳроб уза,
Тўтиёдур хирмани гул узра урған чанг хат.
То қамар даврида не офатлар ўлғай ошкор,
Буйлаким, ул юзда айлар фитнаву найранг хат.
Чиққали хат элни қатл айлар чиқармиш, гўйиё
Халқнинг қониға ул хунрез шўхи шанг хат.
Ҳусн мулкида шаҳ ул юз чатр мушкин бўлди қош,
Не ажаб, бўлса зумурраддин анга авранг хат.
Эн кўнгул, соф айла сафҳангни тилар бўлсанг уруж:
Ким, набиға ордур билмоқ саводу нанг — хат.
Сабзаву гул сари майл этмас Навоий хотири,
То чиқармиш юз уза ул шўхи сабзаранг хат.

283

Холларининг нуқтасидин топти зеб ул турфа хат,
Гарчи хат узра бўлур бир нуқтаву бўлмас нуқат.
Юз уза хаттин наззора айлагил гар кўрмадинг,
Эй кўнгул, кун сафҳасида тун саводи бирла хат.
Ҳажр шоми ойни рухсоринг соғинсам қилма айб
Ким, басар ҳисси қоронғу кечада қилди ғалат.
Сарв чун асру бийик, савсан бағоят паст эди,
Қоматинг хайрул-умур ойинидин топти васат.
Сайли ашким рўди икки бўлди олам мулкини,
Гўйиё олам эрур Бағдоду ашким сайли Шат.
Тавсани ҳиммат била қатъ айлагил дашти фано,
Йўқса бу йўлда бўлубтур тавсани гардун сақат.
Эй Навоий, май бати қонин оқиз базм ичраким,
Гар кабоб айлар ва лекин элни маст айлар бу бат.
Avvalgi
I- qism