OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

2 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлишер Навоий
Асар номиРисолаи тийр андохтан
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Алишер Навоий
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм11KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/11
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Рисолаи тийр андохтан
Алишер Навоий

Рисолаи Тийр Андохтан[1]

Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим

Алҳамду лиллоҳи раббил оламин вас-салавот-уссаллам ало расулиҳи Муҳаммади ва олиҳи ажмаин[2].

«Ҳар ким тарк қилса тийрандозлиқни ўгриғондин сўнг бас тарк қилмиш бўлғай менинг суннатимни, ул мендин эмас».

Аммо хабарда андоқ келтирурким, чун Ҳазрати Одам Сафий[3] (салавоту лиллоҳи алайҳи) дунёга келгондин сўнг Худойи таоло анинг гуноҳин бағишлади. Эрса Жаброил[4] (алайҳиссалом)га амр бўлдиким, Одамға дехқончиликни ўгротгил. Жаброил (а. с.) келиб айди: – Ё Одам, Худойи таоло санга айди, андин сўнг амр қилдиким, деҳқончилиқ қилсун. Чун Одам (а с) бу пайғомни эшитти, эрса қабул қилди. Ва Жаброил (а. с.) уруғ олиб келди ва Одам (а. с.) сочти ва ерни мола қилди. Қазоға қарғалар келиб, эккан буғдойни ковлаб олиб ея бошлади. Одам (а. с.) андоқ кўруб, муножот қилиб айдиким: – Илоҳи, менинг, экканимни зоеъ қилмагил. Бас, Худойи таоло Жаброил (а. с.) дин Одами Сафийға бир ёй ва неча ўқ йиборди. Чун Одамға ўқ отмоқни ўгротти. Андин сунг буюрдиким, Одам бу ўқни қарғалар сари отгил. Бас, Одам (а. с.) отти ва хато қилди. Жаброил табассум қилиб айтди: – Яна бир ўқ отғил. Бу кезикда отган урди. Жаброил (а. с.) шодмон бўлди. Одам (а. с.) сўрдиким: – Эй Жаброил, аввал отқонимда нега табассум килдинг ва сўнг отқонимда нега шодмон булдунг? Жаброил (а. с.) айди: – Ул табассум анинг учун қилдим ва сўнг шодмон бўлдумким, агар аввалғи ўқунг қарғаларға тегса эрди фарзандларинг илгидин қиёматқача ҳеч нимарса халос бўлмағай эрди. Ва яна билгилким, ўқ отмоқ Худойи таолонинг лутфи эрур ва Одами Сафийнинг мўъжизасидур. Билгилким, ўқ отмоқлиқнинг савоби бисёрдур. Аммо андоқ баён қилоли то сизга маълум бўлғай.

Хабарда андоқ келтирурким, Пайғамбар (а.с.) ўқ отмоқнинг фазилатин бисёр этти. Эрса саҳобалар (ризвон аллоҳи таоло алайҳим ажмаин) таажжуб қилиб сўрдиларким: – Ё Расулуллоҳ, тийрандозлиқнинг савоби не миқдордур? Расулуллоҳ (с. а. в.) буюрдиким: – Агар тийрандозлиқни бийик савобин айтсам халқ касбу тижоратидин қолғайлар. Ва ўқ отмоқдин ўзга иш қилмағайлар. Аммо бир соат ўқ отмоқ савоби билан эллик йилғи тоатнинг савоби баробар турур. Ва Расул (а. с.) айдиким: – Ҳар мўъминким, нишонаға ўқ отса Худойи таоло анга беҳиштийлар савобин бергай ва агар нишонга тегса, беҳиштнинг эшикин анга очиб, ҳурни анга ақд қилғай.

Андоқ ривоят қилурким, Панғамбар (а. с.) саҳобалар бирла бир кун борур эрдилар. Саъди Ваққос[5] фарзандлариға ўқ отмоқ ўгротур эрди. Ҳазрати Пайғамбар (а. с.) замоне нишонагоҳга боқиб турдилар. Баякбор бир йигит пайдо бўлди, илгида ўқ ва ёй. Бу йигит келиб бир ўқ отти, эрса Пайғамбар (а. с.) басе шодмон бўлди. Андин сўнг саҳобалар (р. а. а.) сўрдиларким: – Ё Пайғамбари Худо, не сабабқа шодмон бўлдингиз?

Пайғамбар (а. с.) айдиларким: – Ул сабабдин шодмон бўлдум: ул йигит келур эрди – ғарқи гуноҳ эрди. Чун ўқ отти, эрса барча гуноҳларидан пок бўлди ва гуноҳлари тўкулди.

Хабарда андоқдурурким, Пайғамбар (а. с.) буюрди, ҳар ерниким, масжид қилур бўлсалар қирқ йил бурун фахр қилур эрмишким, мени масжид қиладурлар. Ва ҳар ердаким, ўқ отар бўлсалар саксон йил бурун фахр ва мубоҳот қилур эрмишким, мени нишонагоҳ қилиб, бир кун ўқ отганлар.

Амир ул-мўъминин Али[6] (карамаллоҳу важҳуҳи) гоҳо ўқ келтирур эрди, бош ва оёғларни ёланг қилиб, дуруд айтур эрди. Бир кун Саъди Ваққос ўқ отар эрдиким, Жаброил (а. с.) келди ва Ҳазрати Пайғамбар а. с.) Саъди Ваққос бирла туруб эрдилар, Пайғамбар (а. с.) айдилар: – Эй Саъди Ваққос, менинг учун бир ўқ отқил. Ва Жаброил (а. с.) айди: – Ё Расулуллоҳ, Саъди Ваққосға айтғил менинг учун ҳам бир ўқ отсун. Чун Ваққос бу икки ўқни отмоқдин сўнг Пайғамбар (а. с.) айди: Бир ўқ Худойи таолонинг номи учун отқил. Саъди Ваққос яна бир ўқ отти. Андин сўнг саҳобалар (р. а. а.) бориб, нишонагоҳдин ўқларни келтурдилар. Аммо ул ўқким, Худойи субҳонаҳу таоло оти учун отиб эрдилар, топмадилар. Жаброил (а. с.) келиб айди: – ё Муҳаммад, Худойи таоло айдиким, ул ўқни топмасунлар, анинг учунким, ул беҳиштда Саъди Ваққосқа ер олиб анда турди.

Манқулдурким, Шайх Шафиқи Балхий[7] (р. т. а.) назъ ҳолинда қўпуб ўқ-ёй келтуруб, бир неча ўқ отти, эрса ёронлари кўруб шодмон бўлдиларким, Шайхнинг аҳволи яхшидур. Шайх (қ. с.) айдиким: – Эй ёронлар, билингларким, менинг ҳолим охир бўлубтур. Аммо андоқ хаёл қилдимким, бир тоат қилайин ва ҳеч тоат бу маҳалда ўқ отмоқдин беҳрок кўрмадим. Билгилким, ўқ отмоқ савоби кўп ва масъаласи бисёрдур. Аммо мухтасар қилдук. Бо эҳтиром анжомид, ба итмом расид ин нусхаи шариф дар дасти бандаи заиф Фатхуллоҳ ал-котиб.


  1. Алишер Навоийга нисбат берилган (Қаранг: Бертельс Е. Э-Навои. М.; Л., 1948; Семенов А. А. Навоий қўлёзмалари тавсифи. Тошкент, 1940) бу ғоят кичик асар аштархонийлардан Абдулазизхон (1645 – 1680) китобхонасига мансуб бир мажмуа таркибида мавжуд, дейилади. Ушбу сатрлар муаллифининг Урфон Отажон билан ҳаммуаллифликда ёзган мақоласида рисоланинг мазмун ва моҳияти ёритилар экан, унинг Навоий қаламига мансублиги ҳақида баъзи далил ва мулоҳазалар билдирилади (Қаранг: «Тафаккур» журнали. 1995 й. 3/4-сон. 120 – 124-бетлар).
  2. Тарж. а.: Бутун олимларнинг парвардигорига ҳамду санолар бўлсин, Оллоҳнинг расули ва унинг оила аъзоларига дуои саломлар бўлсин!
  3. Одам – Оллоҳ яратган биринчи инсон. «Абулбашар» куняси, «Сафиуллоҳ» (Оллоҳнинг соф қули) лақаби. Халқда Одам Ота деб юритилади. Бу ерда Одам жаннатдан қувилгач,. Оллоҳ унга деҳқончилик қилишни, буғдой экишни буюргани ҳақида сўз кетади.
  4. Жаброил – Оллоҳ билан пайғамбар ўртасидагн воситачи, ваҳий келтирувчи тўрт фариштанинг бири. Унинг «Руҳ ул-амин» лақаби бор.
  5. Саъди Ваққос – Муҳаммад пайғамбар саҳобаларидан бири.
  6. Амир ал-мўъминин – Алн ибн Абу Толнб (661 йилда қатл қилинган). Исломда «Хулафо ар-рошидин» (тўғри йўлдан борувчи халифалар), халқ орасида «чорёрлар» деб аталувчи тўрт халифанинг тўртинчиси, Муҳаммад пайғамбарнинг куёви ва амакиваччаси. Исломдаги икки асосий оқимдан бири «шиа» (арабча «гуруҳ» демакдир)ни Али ташкил қилган.
    «Амир ал-мўъминин» Ҳазрат Алининг лақабидир. Навоий Ҳазрат Алининг «Наср ул-лаолий» (насрий гавҳарлар) номли асарида жамъланган ҳикматларининг ҳар бирини бир рубоийда талқин қилган (268 та) ва асарига «Назм ул-жавоҳир» (назмий-шеърлар жавҳарлар) деб ном берган. Адабиётда Али ажойиб саркарда ва жасур шахс сифатида таъриф қилинади.
  7. Шафиқи Балхий – машҳур шайхлардан. Фаридуддин Аттор Иброҳим Адҳам тариқатини олган эди, деб ёзади («Тазкират ул-авлиё», 232-6.). Шафиқи Балхий 174/790 – 791 йилда. Мовароуннаҳрда дунёдан ўтган.