OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлишер Навоий
Асар номиСадди Искандарий (III- қисм)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Алишер Навоий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм372KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/08
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Садди Искандарий (III- қисм)
Алишер Навоий

Садди Искандарий (давом)

LXIХ

Елдек сайр аро сабукборлиғ нафйин қилмоқ ва тоғдек сукун аро бовиқорлиқ амрин буюрмоқ ва ашоб суҳбатинким бир-бир ишлари борурға шитобдурур ғанимат билмак ва аҳбоб мулоқотинким, ҳар бири бир гавҳари ноёбдурур, муғтанам тутмоқ ва адам ғарибистонидин шаммае ёд этмак ва вужуд сарманзилин хушлуқ била ўткарурни васият қилмоқ

Чу охир бўлурбиз адам, эй рафиқ,
ғанимат тутоли бу дам, эй рафиқ!
Бу бир дамки, хушвақтлиғ берди даст,
Тараб жомидин айлагил ўзни маст.
Чу бу дамни чарх ўткарур ҳам, бу дам
Дамо-дам май ичким, эрур дам — бу дам.
Кўруб умр тарихи мубҳамлиғин,
ғанимат бил ашоб ҳамдамлиғин.
Ватан таркини бир нафас айлама,
Яна ранжи ғурбат ҳавас айлама.
Сафар меҳнати жовидонидурур,
Нединким сақардин нишонедурур.
Сафарға недур ҳар дам этмак ҳавас,
Санга ул сафарким бор оллингда, бас.
Неча бўлса хайлинг аро кўсу пил,
Чолинғуси пил узра кўси раҳил.
Неча сайр ташвишидин қонмоғунг
Ки, борғунгдур ул навъким, ёнмоғунг.
Ерур бир йўл оллингда беҳад қатиғ,
Майи ҳажри аҳбобнинг бас ачиғ.
Не ҳамроҳ ул йўлда, не ҳамдаме,
Ерур, Аллоҳ-Аллоҳ, ажаб оламе
Ки, ҳар кимки ул йўлға қўйди қадам,
Бурунғи қадамдур саводи адам.
Не ул сайр поёниға ҳад падид,
Не мақсуд пайдо, не мақсад падид.
Ерур онча ранжу суубат анга
Ки, ўлмак эмастур уқубат анга.
Ерур бежиҳат кимки шарҳин қилур
Ки, ҳар кимки айлар тааммул – билур.
Киши билса оллинда бу навъ йўл,
Сафарни не янглиғ ҳавас қилғай ул.
Нечаким таваққуфни жазм айлагунг.
Қачон бўлса бу йўлға азм айлагунг.
Чу охир борурсен, шитобинг недур,
Борурдин бурун изтиробинг недур.
Тараддудни тарк айлаб ором тут.
Тузуб базм аҳбоб ила жом тут.
Йўқ улким, бориб сен, қолурлар бу хайл
Ки, бордур бориға борур сори майл.
Ерурлар ғанимат бори бу замон
Ки, бир-бирига сиз барчангиз меҳмон.
Бўлунг майға гулрез ўлуб субҳхез
Ки, бир-бир учун бўлғунгуз ашкрез.
Тараб бирла жоми шабона ичинг,
Тўло тутсалар бебаҳона ичинг.
Олинг айшдин умрнинг комини,
Тутунг хуш йигитликнинг айёмини.
Ичиб базм аро жоми дилкаш тутунг,
Неким келса ўзни даме хуш тутунг.
Не соатки юзланса кому мурод,
Сочиб ўтқа испанд, ўқунг «ин якод».
Ва гар бермаса даст кому тараб,
Тараб йўқ дебон ўзга солманг тааб.
Ўзунгизни меҳнат куни овутунг.
Не ғам келса даврондин, осон тутунг.
Агар ғам етиб, кимса топса алам,
Қилур бир ғамин куч била ики ғам.
Муни англаким ошкору ниҳон,
Киро айламас ғам емакка жаҳон.
Чу бир лаҳза давронға йўқ эътимод,
Бадан қайдида жонға йўқ эътимод.
Нечук одами бежиҳат ғам егай,
Ва гар бўлса юз минг жиҳат ҳам егай.
Бурунғи куну тонгладин урма дам
Ки, ул бир адамдур, бу доғи адам.
Эрур бир бу кун ҳар не нобуду буд
Ки, ики адам ичра тутмиш вужуд.
Дами нақд агарчи бу маъдум эмас,
Вале етмак оқшомға маълум эмас.
Не оқшом, тириклик эрур бир нафас,
Ҳам эрмас яқин топмоқ охир нафас.
Чу бир дамға йўқтур кишига зимон,
Фалак зулмидин алъамон-алъамон!
Муни доғи ғам бирла қилғон басар,
Хираддин магар топмамиштур асар.
Алам ичра дам урмағил, эй кўнгул,
Не ғам етса қайғурмағил, эй кўнгул.
Жудолиққа шод ўлма ашобдин,
Жафо етса айрилма аҳбобдин.
Чу гардун иши бевафолиғдурур,
Саранжоми расми жудолиғдурур.
Фироқ ичра таъжил, яъники неғ
Бу ҳосилға таҳсил, яъники неғ
Ватандин чу охирдур оворалиқ,
Недур они истаб ситамкоралиқ.
Будур чарх ишиким шитоб айлагай,
Не обод кўрса — хароб айлагай.
Чу ул бузғуси, қилмағил изтироб
Ки, андин бурун айлагайсен хароб.
Ва гар сайрға асру роғиб эсанг,
Сафар нафъу зарриға толиб эсанг,
Мусофир бўл, аммо ватан ичра бўл,
Тила хилвату анжуман ичра бўл.
Сафар азми дўзахқа сонийдурур,
Ватан ҳубби имон нишонидурур.
Кишигаким имон эрур сарнавишт,
Неча журми бор кўргусидур биҳишт.
Бориб журмсиз кирма дўзах аро,
Ўзунгга кетурма узун можаро.
Чу зотингда имондин ўлди нишон,
Гулистони жаннатда бўл гулфишон.
Эрур равзаи хулд чун масканинг,
Не бўлди дўзахқа бормоқ фанинг.
Жаҳон мулкин этсанг сафар хушку тар,
Скандардек олсанг юруб баҳру бар,
Қўюб борин охир чу кетгунгдурур,
Дегинким олиб они нетгунгдурур.
Ҳамул хушку, тарки азимат тутуб,
Фароғат мақомин ғанимат тутуб.
Етакка аёғ чексанг андоқки тоғ,
Неча кун бу вайронда қилсанг фароғ.

LXХ

Ул кабутар ҳикоятиким подшоҳнинг қасри зарнигори ҳибсидин қутулди ва ўз бузуқ ошёнини нишиман қилди ва бумдек анга ул вайрондин фароғат ганжи топилди

Эшиттимки, бир тойири номабар,
Битик зимнида шарҳи ҳангомабар,
Сабукпар кабутарки, ҳар бир қулоч
Ки, паррон очиб тай қилиб бир йиғоч.
Топиб эрди бир шоҳ қайдида банд,
Етиб эрди болу париға газанд.
Фалак гардиши айлабон зулму зўр,
Неча йил ани айлабон хонагўр.
Чу зиндонидин қочти ул бенаво,
Нишоту фараҳ бирла тутти ҳаво.
Сингиб кўкка ҳар сори чун боқти ул,
Ўзининг диёри сори тутти йўл.
Қилиб саъй ила тайри фархундапай,
Неча кунчилик йўлни бир дамда тай.
Вале зулми даврон солиб инқилоб,
Қилиб эрди ул бўлғон уйни хароб.
Кабутар етишгач уйин топмади,
Ва лекин учардин қанот ёпмади.
Басе эл бўлуб том уза донарез,
Учуруб кабутар берур эрди хез.
Булар сори ҳеч айламай илтифот,
Урар эрди ўз томин истаб қанот.
Басе давр уруб эҳтиёт айлабон,
Бузуғ узра қўнди, нишот айлабон
Ки, маънус эрур гарчи вайронадур,
Нетай шоҳ қасринки, бегонадур.
Ерур қушқа хушроқ чу боқсанг аён,
Мурассаъ қафасдан тикан ошён.

LXХI - Ҳикмат

Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, табиатқа ватанда ком ва маълуф масканда ором жиҳати не бўлғай ва анинг жавоби

Яна сўрди дорои мушкилписанд:
«Ки эй борча мушкилларинг дилписанд,
Не манзилғаким бўлса ишратфизой,
Табиат керак бўлса рағбатнамой.
Ва лекин неча айласак ишта ғавр,
Емас одами навъи ичра бу тавр.
Ангаким бузуғ кулба зиндонча бор,
Қошида анинг боғи ризвонча бор.
Бу иш бўйла невчундурур, ҳикмат айт,
Тариқин баён айлабон иллат айтғ»
Деди ҳикматомузи донишпужуҳ
Ки: «Бу бобда сўз демиш ҳар гуруҳ.
Вале ҳикмат аҳли аро ҳар мудиқ
Ки, бу нуктада бўлдилар муттафиқ.
Будурким, нега табъ муътод ўлур,
Чу муътодиға йўл топар шод ўлур.
Гар истар гадо кунжи вайронини,
Тилар шаҳ доғи қасру айвонини.
Такаллуфни бу ишда маъюс бил,
Анинг табъиға они маънус бил.
Табиатқа ҳар неки одат бўлур,
Чу эскирди одат – табиат бўлур.
Яқинким, билур шоҳи ҳикматпазир,
Табиатқа ўз шонидин йўқ гузир.
Табоеъга бу навъ эрур парвариш
Ки, айларлар ўз майли бирла кашиш.
Аларға бу майл ихтиёрий эмас,
Бажуз қисмати сунъи Борий эмас.
Не ерким биров табъи маълуфидур,
Бу маълуфининг онча машъуфидур
Ки, одат бўлур кимки бор огаҳи,
Табиатқа одат бўлур мунтаҳи.
Чу бўлди табиат керак бўйла-ўқ,
Анга чунки ўз майлидин чора йўқ».
Чу қойил тўкуб дур нечукким саҳоб,
Олиб мустамеъ баҳрдек дурри ноб.

LXХII

Искандарнинг қуёшдек жаҳонгирлигидин сўнгра дарёбор фатҳи учун орзу кемасига кириб, ҳавас елканин тортқони ва ҳукамо иттифоқи била Рум дарёси соҳилида олам мулкининг моҳир нажжорларин йиғиб кема тартибиға амр қилғони ва уч минг ҳилоли қавсмонанд қурулғондин сўнгра миҳваросо тирлар била аларға қаттиқ ёйдин чиққан ўқдек равонлиқ бермаклари ва анинг ул сафиналарда мавж хутутидин биҳор фатҳномасин ўқуғони

Бу баҳр ичра ғаввоси гавҳарфишон,
Берур бўйла сўз гавҳаридин нишон
Ки, оламни Искандар олғоч тамом
Ки, қилди яна Рум мулкин мақом.
Неча кун ватан ичра масрур эди,
Нишот айлади улча мақдур эди.
Юзи солиб ул мулк аро нуру тоб,
Нечукким шараф буржиға офтоб.
Топиб айш ҳар марзу ҳар бум эли,
Вале ўзгача шод ўлуб Рум эли.
Мубоҳот этиб борча офоқ аро,
Не офоқ аро, чархи нуҳ тоқ аро.
Не тонг, фахр тўртунчи кўк қилса фош,
Ани жилвагоҳ айлагандин қуёш(1).
Чу шаҳ неча вақт ўлди оромгир,
Дилором ила жомдин комгир.
Кўп айлар эди хотириға хутур
Ки: «Чун берди тавфиқ Рабби ғафур.
Жаҳонгирликка қилиб эҳтимом,
Чу азм эттим, олдим жаҳонни тамом.
Ғаройиб неким даҳр аро бор эди,
Бу бир махфий, ул бир падидор эди.
Наботию конию гар жонвар,
ғаройиб мисолу ажойиб сувар(2).
Сипеҳр этти оллимда ифшосини
Ки, қилдим борининг тамошосини.
Неким арз сатҳида топмиш вужуд,
Манга бўлди манзур буду набуд.
Ва лекин тенгиз сайрини қилмадим,
Не эрконни ул пардада билмадим.
Савоҳилда дерларки, кўптур ғариб,
Жазойирда ҳам кўпрак андин ажиб.
Биҳор ичра худ бениҳоятдурур,
Муҳит ичра беҳадду ғоятдурур(3).
Бу шакли мудавварки дерлар жаҳон
Ки, бор аксари сув ичинда ниҳон.
Қуруғлиқ ери ўндин эрмасдурур,
Билур эл нишон бўйла бермасдурур.
Эрур офариниш аро онча печ
Ки, жанбидадур тўқуз афлок ҳеч.
Фалакларки, ҳеч ўлди ул печдин,
Қошида жаҳон камдурур ҳечдин.
Ҳисоб ичра бу ҳечдин доғи кам,
Киши кўрмамиш бўлса ушрини ҳам(4).
Недур мунча лофи жаҳонгардлиқ,
Ерур бу сифат лофи дамсардлиқ?
Чу афлоку анжумға етмас илик
Ки, моҳияти элга бўлғай билик.
Билиб биз ҳисобини боғлаб расад,
Ҳақиқатларин фаҳм қилмас хирад.
Аларғаки қодир эмастур киши,
Билинмас сукуни била гардиши.
Жаҳонким, бўлубтур мусаххар манга,
Анга ҳукмронлиқ муяссар манга.
Ани мулк этиб Ҳақ, мени мулкдор,
Манга борча ишга бериб иқтидор.
Агар улча мулкумдадур, билмасам,
Чу билмай, билур фикрини қилмасам.
Менинг бирла сойир эл ичра не фарқ
Ки, бўлғай алар баҳри ғафлатда ғарқ?
Керак ҳар недур фарши ғабро аро,
Қуруғлуқ аро, йўқса дарё аро.
Агар айласа бахт ҳамроҳлиқ,
Юруб борчадин топсам огоҳлиқ.
Қуруғлуғни қилдим Хизр бирла тай,
Бу дам қўйсам Илёс ила сувға пай».
Чу кўнглида ер тутти мундоқ ҳавас,
Топа олмади дафъиға дастрас.
Ҳавас тундбоди чу бедод этар,
Хирад хонумонини барбод этар.
Бу андеша чун кўнглин этти забун,
Димоғиға юзланди бими жунун.
Билибким не кўнглида пинҳон эрур,
Ниҳон тутса жониға нуқсон эрур.
Талаб айлади дониш аҳлини бот,
Яна давлат аҳлин қилиб илтифот.
Чу бу анжуман ихтиёр айлади,
Ниҳон розини ошкор айлади.
Ичинда ниҳон кўнгли мақсудини,
Аён айлади буду нобудини.
Бори билдиларким, не қилмиш ҳавас,
Тенгиз сайридур кўнглига мултамас.
Қаю бирки манъ айлаю солди сўз,
Дебон сўзни, чун шоҳға қолди сўз.
Сўзин, ўйла маъқул ила қилди рад
Ки, бўлди жавобида ожиз хирад.
Билиб борчаким, манъ даргир эмас.
Ризодин ўгун ҳеч тадбир эмас.
Писанд эттилар барча, айлаб дуо
Ки: «Ҳақ солди кўнглунга бу муддао.
Умид улки ҳам лутф этиб Кирдигор,
Бу азмингда қилғай сени комкор».
Қаю ишта шаҳ топса ройи заиф
Ким, ўлғай жадал айламакка ҳариф.
Не жонибки, шаҳ бўлди кўшишнамой,
Заруратки, бўлғай мутеъ аҳли рой.
Шаҳ ар машваратда ситамкорадур,
Ситам чекмай ул ишта не чорадур?(5)
Вале ғайб сирри чу пайдо эмас,
Қазо қисмати ошкоро эмас.
Басо ройким ақл анга юз далил
Топор, лек ўлур, борча ройи алил.
Басо ишки нафс этса анда инод,
Етишгай ҳамул раҳгузардин кушод(6).
Не роеки иқбол эрур раҳнамун,
Анинг тобеъи келди чархи нигун.
Бас, авло буким қай тараф тушса шоҳ,
Киши зилли жоҳиға чеккай паноҳ.
Ки, бўлғай иш ўнг келса масрурлуқ,
Ҳам ўлғай ёмон келса маъзурлуқ.
Скандар сўзин қилғоч ул эл писанд,
Бўлуб кўнгли ул ройдин баҳраманд.
Равон ҳукм қилдики, санъатвар эл,
Қилиб чуст кишти йўнар ишга бел.
Масолиҳки, даркордур ҳар нима
Олиб, соз қилғайлар уч минг кема.
Минг андин бўлуб шоҳ азмиға хос,
Ҳамул элгаким келди базмиға хос.
Яна минг ҳам аркони давлат учун,
Сув устида қилмоққа суръат учун.
Секиз юз сипоҳийи жаррорға,
Ики юз яна аҳли бозорға.
Мингиким рақам айлаб ўз отиға
Ки, бўлғай панаҳ баҳр офотиға.
Юзи жунг ўлуб ҳар бир андоқки шаҳр
Ки, топқай киши шаҳрдек анда баҳр.
Бўлуб, ўйлаким шаҳр ҳар жунг аро,
Маҳаллоту кўю мақому саро.
Яна уч юз ул навъким бехалал,
Бири минг сипоҳиға бўлғай маҳал
Ки, бўлғай бори ўз фароғи била,
Секиз йил кераклик яроғи била.
Яна ики юз кемада зоди роҳ,
Бўлуб ул иш аҳлиға оромгоҳ.
Яна юзда солиб танобу расан,
Масоҳатни қилмоққа баҳр ичра фан.
Яна ики юзда жаммолу сутур
Ки, шояд савоҳилға тушгай убур(7).
Яна юз келиб заврақи тезрав
Ки, элтиб сув узра сабодин гарав.
Яна ики минг ҳам бу тартиб ила,
Бутарга бори зийнату зеб ила.
Чу фармон этиб шоҳи офоқгир,
Бўлуб аҳли офоқ фармонпазир.
Туруб хайли санноъдин тешакор,
Йиғоч кесгали неча минг пешакор.
Масолиҳ ёқо бешасидин етиб,
Ҳунарвар қарору шикеби кетиб.
Бу кишти ясар хайлнинг манзили,
Бўлуб Рум дарёсининг соҳили.
Ҳамул сув ёқоси ики-уч йиғоч,
Кўруб аррау тешадин куч йиғоч.
Ўн-ўн беш минг устоди нажжор эди
Ки, тун-кун иш устида даркор эди.
Яна мунча шогирду муздур ҳам,
Бори саъй этиб улча мақдур ҳам.
Яна икки-уч минг киши борча чуст,
Иш этмак учун кун-бакун бозжуст.
Солиб онча ул соҳил ичра хурўш,
Дегил Рум дарёсиға тушти жўш.
Бу янглиғ ўтуб уч йилу бир нима,
Тенгиз суйиға кирди уч минг кема
Анингдекки, тақсим топти бурун,
Тутуб ҳар ким ўз кемасида ўрун.
Солиб неча йиллиқ йўл асбобини,
Тенгиз сайрининг ҳар не ноёбини.
Тўлуб кемалар ичра ҳар хоста,
Чу бўлди керак янглиғ ороста.
Таҳаррук тутуб шоҳ дарё киби,
Не дарёки, чархи муалло киби.
Қилиб мамлакат аҳлиға хайрбод,
Навозиш била айлабон элни шод.
Чиқиб бодпой узра бўлди равон,
Шабистони аҳли қолиб нотавон.
Сурар эрди якронини бедаранг,
Анга тегруким, баҳри Руму Фаранг.
Чу соҳил сари даштдин қилди майл,
Анингдекки дарё сари тундсел.
Қўюб рахши дарё қироғиға гом,
Инонин чекиб шоҳи дарёхиром.
Ҳамул ҳикмат аҳли сутурлобсанж,
Чекиб яхши соат зуҳуриға ранж.
Чу бир лаҳзае макс вожиб эди,
Қолур эл сари шоҳ боқиб деди
Ки: «Ей қавмким, қилдингиз хизматим,
Чекарсиз бу кун ғуссаи фурқатим.
Неча ҳажрингиз бирла хурсандмен,
Вале барчангиздин ризомандмен.
Қазодин манга тушти мундоқ сафар,
Қадар ҳукмидин элга «айналмафар»(8).
Қулоққа неким айтсам сўз – тутунг,
Неча вақтдин сўнг мени кўз тутунг.
Агар мулку, вагар мол, гар дин эрур,
Неким ҳар бирингизга таъйин эрур.
Қаю ишки ҳар кимга чектим рақам,
Рақам чекканимдин чиқорманг қадам.
Ҳадисим кўнгул ичра олинг бори,
Саломат бўлунг, яхши қолинг бори.
Дуо бирла бизни гаҳе ёд этинг,
Бу хидмат била эмди имдод этинг».
Бу сўзлар дегач шоҳи кишвархидев,
Улус чектилар кўкка яксар ғирев.
Тўкуб ашкдин борча юзларга руд,
Дедилар анинг жонига кўп дуруд.
Дуодин сўнг оғоз этиб бу калом
Ки: «Гар бар, агар баҳр қилсанг мақом.
Нечаким фироқингда ғам егабиз,
Не ёроки, яхши-ёмон дегабиз.
Бисоти тараб жилвагоҳида бўл,
Қаёнким эсанг, ҳақ паноҳида бўл.
Не амр этганинг, токи бор жонимиз,
Тағофул қилурға не имконимизғ
Чу биздин дуо айладинг муддао,
Не иш илгимиздин келур жуз дуо».
Аларға бу ерга етишгач мақол,
Тулуъ айлади буржи фархундафол.
Сутурлоб сори чу кўз солди шоҳ,
Равон кемани қилди оромгоҳ.
Қуёш Жадй буржиға чунким етиб,
Равон Ҳут буржиға таҳвил этиб.
Фалак еткуруб бўйла ёмғур чоғин,
Тўкуб эл кўзи бениҳоят ёғин.
Чу шаҳ кема ичра мақом айлабон,
Улус ҳам саросар хиром айлабон.
Тўлуб чун лабо-лаб ул уч минг кема,
Ҳам эл бирла, ҳам ҳар кераклик нима.
Топиб ҳукм маллоҳи озодмард,
Равон кемани қилди дарёнавард.
Қалин кишти ўлғонда жунбушнамой,
Теранг баҳр бўлди ғурунбушнамой.
Юруб сув уза шаҳри аъзам савод,
Таҳаррукда бир ўзга олам савод.
Саводи ёпиб жарф дарё юзин,
Булут ўйлаким чархи хазро юзин(9).
Бу ойин била шоҳи дарёшукуҳ,
Юруб қилди дарёни юкдин сутуҳ.
Қаён азм беваҳму бок айлади,
Тенгиз бағрини чок-чок айлади.
Чу ул навъ меҳмон кириб баҳр аро,
Қилиб мизбонлиғда сув можаро.
Очиб ҳар тараф абрмонанд каф,
Ки жамъ айлагай ҳар не бўлғай садаф.
Бори дурларин ошкор айлагай,
Борин меҳмонға нисор айлагай.
Сочиб борчасин шаҳға огоҳвор,
Бори дурларин айлагай шоҳвор.
Бировнингким ул навъ меҳмони бор,
Не дуррким, нисор этгай ар жони бор.
Аёғчи кетур жоми дарёмисол
Ки, баҳр ичрадур шоҳи дарёнавол.
Манга тутки, нўш айлаб, айлай тараб
Ки, дарё киби бўлмишам хушклаб.
Муғанний, тарона тузат рехта,
Ҳазин рудунга лаҳне омехта(10)
Ки, ашкимни тўккай дури нобдек,
Буюрғай манга чархи гирдобдек.
Навоий, талаб қил тариқи фано
Ки, сув узрадур даҳр уйига бино.
Кўнгулни бу уй бирла шод айлама,
Ҳубоб уйига эътимод айлама.

LXXIII

Искандарнинг ҳукамодин дарёбор вазъин савол этгони ва Суқротнинг курраи арз даврида сувнинг не навъ иҳота қилғонин шарҳ қилғони ва Муҳит атрофида ети ахзар дарёким, ети чархи хазродек шўрангез, балки хунрездурур тақсим этиб, ўн ики минг жазоирким, холидотдин айрудур, мунқасим қилғони ва буҳайрот шарҳидин элга таҳайюрот солиб ва анҳор можаросидин сойилни баҳрдек хушклаблиқдин сероб қилғони

Ҳамул кунки шаҳ бўлди дарётавоф,
Анинг жунгининг кўкси дарёшикоф.
Тилаб ҳикмат аҳлини мажмаъ тузуб,
Бориларға дилжўйлуқ кўргузуб,
Деди: «Баҳр кайфиятин айтингиз
Ки, не вазъ иладур ер узра тенгизғ»
Тааммул қилиб борча аҳли аён,
Дедиларки: «Суқрот қилсун баён
Ким, ул ҳикмат аҳлининг устодидур,
Замири хирад ҳикматободидур».
Сўз андин сўруб шоҳи дарёжаноб,
Бериб бўйла Суқроти доно жавоб:
«Ки, ер жирмидур ҳайъати мустадир,
Курра айлади они Ҳаййи Қадир.
Вале ул курра сув ичинда ниҳон,
Очуқ қисми улдурки, дерлар жаҳон
Ки, маъмурау тоғу ҳомун эрур
Ки, оти анинг рубъи маскун эрур.
Вале сув иҳота қилибдур ани,
Ерур ети иқлим очуқ қолғани.
Вале ул ҳам очуқ эмасдур тамом,
Ки, ҳар жонибин баҳр этибдур мақом.
Муҳитеким, ул чархосодурур,
Анинг даврида ети дарёдурур
Ки, ҳар ён кириб рубъи маскун аро,
Духул айламиш тоғу ҳомун аро.
Яна ҳам ўн олти буҳайрот эрур
Ки, ҳар бирга бир ўзгача от эрур.
Яна юздин ортуқ эрур рўдбор
Ки, олур алардин улус эътибор.
Нечукким Кўҳак, йўқса рўди Ҳирот,
Ва ё Нил ё Кавсаросо Фурот.
Алардин жаҳон ичра ободлиқ,
Анинг нафъидин халқ аро шодлиқ.
Ерур чашма бу рўдлар манбаъи,
Вале баҳрларға бўлуб мақтаъи.
Таарруз буҳайрот ила рўдға,
Халал еткурур шарҳи мақсудға.
Ҳамул ети дарёки зохирдурур
Ки, анда билоди жазоирдурур.
Ани шарҳ этарга қилоли шуруъ,
Аларға яқин бирла будур вуқуъ
Ки, мажмуъи ул баҳрдин айрилур
Ки, доно Муҳит онинг отин қилур.
Алардин бири баҳри Руму Фаранг
Ки, сенсен бу дам ул тенгизда наҳанг
Ки, ободу бум ичра воқеъдурур,
Жазоирки анда мазореъдурур.
Ерур олти юз улча топмиш адад
Ки, йўқ анда маъмурлуқ ичра ҳад.
Икинчини қил баҳри Мағриб гумон
Ки, мавжиға ором йўқ бир замон.
Шимолию шарқийси маъмур бил,
Жазоир минг ул сувда машҳур бил.
Учунчи эрур баҳри Зангу Ҳабаш
Ки, ошубидин келди девонаваш.
Минг уч юз жазира анинг дохили,
Басе кўп жазирасининг ҳосили.
Ҳисоб ичра тўртунчидур баҳри Ҳинд
Ки, жанбида бир нов сув рўди Синд.
Жазоир анга уч юзу ики минг,
Неча лужжа кўли ҳамул баҳрнинг.
Бири келди Уммону Қулзум бири,
Яна Баҳрайни пурталотум бири.
Бешинчи тенгиз келди дарёйи Чин,
Жазира кўп ул сувда мардумнишин.
Адад ичра уч минг, доғи ети юз,
Жазоир аросида кўп тоғу туз.
Дувонг деган сувни олтинчи де,
Билоди саводин кўнгул тинчи де.
Ики мингга яқин жазоир анга,
Туман минг кема лек соир анга.
Етинчини Машриқ суйи қил ҳисоб,
Қуёш аввал анда солиб нуру тоб.
Бўлуб ўн ики минг жазоир тамом,
Мунунг бирла ўн олтита вассалом.
Булардин эрур айру баҳри Ҳазар
Ки, ваҳм айлай олмас суйидин гузар.
Анга ҳам жазоир ададсиздурур,
ғароиб булар ичра ҳадсиздурур.
Булар барчанинг манбаъидур Муҳит
Ки, овозаси тутти сатҳи басит.
Анга муттасилдур булар бориси,
Қуруғлуғдурур лекин уч сориси.
Ва лекин эрур ул бағоят амиқ
Ки, афлок анга тушса айлар ғариқ.
Келибдур сифат бу ватира анга,
Жиҳат буки, бўлмас жазира анга.
Ва лекин улуқ вазълиқ жонвар,
Аларга ажаб вазъ бирла сувар.
Ерур андин ортуқки аҳли хирад,
Такаллум била айлай олғай адад.
Будур баҳр ишиким, дедим мужмалин,
Баён айладим махражу мадхалин.
Киши қилса тафсилини орзу,
Кўрар сайр этарда қилиб жустужу».
Скандар бўлуб хуррамойин басе,
Аён қилди доноға таҳсин басе.
Бурун ети дарёға азм этти жазм,
Булардин сўнг этмак Муҳит ичра азм.
Бўлур одамийнинг бийик ҳиммати,
Ерур ҳимматидин фузун ғафлати.
Ўлум солғуси чун димоғиға дуд,
Таманно ўтин мунча ёқмоқ не судғ

LXXIV

Машриқда ганж топқон киши ҳикоятиким, мағриб ганжномасини ўқуб, меҳрдек боштин қадам қилиб, мағрибқа борди ва ул зари мағрибий топқоч меҳрдек уёқти

Биров топти Машриқда ганжи шигарф,
Ёзиғлиғ эшигида бу турфа ҳарф
Ки: «Ҳар кимки бу ганжни топти, жазм
Агар қилса Мағриб диёриға азм,
Фалон ерда мундин улуқ ганж эрур,
Анга ким қадам урди, поранж эрур».
Ўқуғоч ани томеъи хомкор,
Деди: «Икисидин бўлай комгор».
Мунга «ҳиммат» оти қўюб фикрати,
Равон қилди Мағриб сори ҳиммати.
Неча йил қилиб қатъ дарёу дашт,
Бўлуб анга юз минг бало саргузашт.
Етиб, истаган ерни топқон маҳал,
Бошиға етишти саросар ажал.
Не мундин еди бар, не ондин доғи,
Машаққат чекиб кечти жондин доғи.
Емас шаҳлиқ — олмоқ юруб баҳру бар,
Ерур топмоқ андинки Ҳақ берди бар.
Бировким, бу маънига ёбандадур,
Хирадманду фархундапай бандадур.

LXXV - Ҳикмат

Искандарнинг саволи Суқротдин ул бобдаким, курраи арзни тамом сув иҳота қилмоғоннинг ҳикмати не бўлғай ва анинг жавоби

Скандар савол этти Суқротдин
Ки: «Ей фард тафриту ифротдин,
Буким ер юзига Муҳит ўлди су(в),
Баён қилки, мушкилдурур бизга бу
Ки, не важҳдин тутмади ер юзин,
Жаҳон сатҳининг борча тоғу тузин
Ки, бу рубъи маскунга сув келди оз,
Ҳам ончаки бор эрди элга ниёз.
Муҳитеким, ул ошкородурур,
Нега даврида ети дарё дурурғ
Чу андин ети баҳр бўлди жудо,
Нега тутмади ер юзин – қил адоғ»
Дуо қилди донойи дарёзамир,
Ки: «Олсун жаҳон шоҳи дарёназир.
Гуруҳе демишларки, бу жирми хок,
Ерур вазъ ичинда баланду мағок.
Неча асли вазъи мудаввардурур,
Бу ҳикмат элига муқаррардурур.
Вале ер юзи чунки ҳамвор эмас,
Киши фикр агар қилса душвор эмас.
Билурким, ёғиндин қачон бўлди сел,
Қилур тоғдин паст водийға майл.
Чу олам юзи бўлди пасту баланд,
Бу сўзни қилур дониш аҳли писанд
Ки, сув мойил ўлмиш чуқурларга-ўқ,
Ерур бу жиҳатдин бийикларда йўқ.
Гуруҳе бу маъни гувоҳидурур
Ки, дерлар бу ҳикмат Илоҳийдурур.
Тутулмоқ керак эрди ер сув била,
Ҳамул навъким, акс кўзгу била.
Вале халқким, Ҳаққа осон эди,
Ғараз офаринишдин инсон эди.
Анга жилвагоҳ очти қудрат била,
Бу маъниға йўқ дахл ҳикмат била.
Муни бил Ҳакими Азал ҳикмати
Ки, топмас булардин халал ҳикмати.
Ерур чунки ул ерда ожиз хирад,
Хирад аҳлиға сўз демакка не ҳад»
Скандарга ул сўз келиб дилпазир,
Сукут ўлди ҳикмат била ногузир.

LXXVI

Искандарнинг ети дарё била ўн ики минг жазоир билодин фатҳ этгандин сўнграким бир қатла Муҳит даврасин паргорсифат эврулуб эрди, Муҳит нуқтагоҳиға азимат қилғони ва ул сайрда йиғоч марокибнинг елдин ҳаракати ва сув даштининг самовий ҳайъати ва кулокдин ул дашт аро кўп арғадол намудори ва ҳубобдин ул йўл аро кўп сангреза осори ва Искандарнинг Муҳит марказига етгони ва чарх дўлоби ани айландуриб, Искандария азми этгони

Гуҳаррезким, нуктаовардурур,
Бу дарёда мундоқ шиновардурур
Ки, чун сурди доно бу янглиғ мақол,
Хабар топти дорои дарёнавол
Ки, не навъ эмиш баҳр кайфияти,
Сафар сори жозим бўлуб нияти.
Ҳакими илоҳийға(1) сурди нафас,
Ки: «Сендин эрур бизга бу мултамас,
Ким андоқки етти сўзунгдин наво,
Бу сайр ичра сен бўлғасен пешво.
Сенинг тобеъинг борча маллоҳлар,
Бори баҳр сайрида сайёҳлар.
Алар бирла топиб сув ҳанжорини,
Қаён бошласанг халқ рафторини,
Бўлурбиз бори донишинг пайрави
Ки, фаҳминг бийик келди, ройинг қави».
Қабул этти Суқроту йўл бошлади,
Улус борди ҳар ёнки, ул бошлади.
Бўлуб эҳтиёт амри лозим анга,
Ҳамул кема аҳли мулозим анга.
Ише тутмоқ ул йўл ишин пос ўлуб,
Анинг посини тутқон Илёс ўлуб(2).
Суруб кемани ул андоқки тайр,
Ҳамул сувға қилдилар оҳанги сайр
Ки, дарёйи Афранжау Рум эди
Ки, ҳолот анга ғайри маълум эди.
Жазойир футуҳига юз қўйди шоҳ,
Қилиб саъй шаҳ бирла хайлу сипоҳ(3).
Қаёнким қилиб азм, қўймай олиб,
Чу олиб, ғаройибқа кўп кўз солиб.
Ўзи айлабон сувда фатҳи билод,
Жазойир билодини айлаб кушод.
Ва лекин неча кимса таъйин этиб,
Алар сув қироғи била йўл кетиб.
Неча кемау аҳли ҳикмат неча
Ки, ҳам кундуз айлаб равшан ҳам кеча.
Сувда ўй, нечукким ҳубоб урғоли,
Ҳамул баҳр даврин таноб урғоли.
Савоҳилда то ер топиб, йўл юруб,
Масоҳат тариқин бажо келтуруб.
Не ерким бўлуб беша, ё берк тоғ
Ки, қатъида массоҳ топмай фароғ.
Сув ичра қилиб кема бирла шитоб,
Бу навъ они массоҳ чеккай таноб
Ки, бир кема ичра йиғиб ҳар сари,
Таноби қади ўн ики минг қари.
Қилиб кемага берк лангар тошин,
Ва лекин ул ипнинг яна бир бошин
Яна бир кема аҳли тутқай суруб,
Неким шарт сурмак, бажо келтуруб.
Неча тор тутқон кема қочибон,
Танобини турғон кема очибон.
Чу сойир кема риштаси тортилиб,
Ҳамул кема сайрини сокин қилиб.
Анга кема аҳли солиб лангарин,
Яна кема сувдин олиб лангарин.
Танобин йиға баҳр аро тезрав,
Нечукким бурунғи кема тездав.
Мунга ҳам чу тортилди чеккан таноб,
Туруб бу вале, турғон айлаб шитоб.
Бу янглиғ чу бу бир туруб, ул юруб,
Бу турғон қачонким юруб, ул туруб.
Алар чун бу янглиғ шитоб айлабон,
Муҳосиблар они ҳисоб айлабон.
Кезиб бу сифат баҳр атрофини,
Масоҳат била англаб авсофини.
Яна бир неча доғи аҳли ҳисоб,
Уруб бу сифат баҳр қутрин таноб.
Ҳакими муҳосиб бу санъат била,
Билиб ҳосилин зарбу қисмат била
Ки, атрофи онинг эрур неча йўл,
Яна сатҳ бирла эрур неча ул.
Жазойирни то фатҳ қилғунча шоҳ,
Ҳисобин ҳаким айлабон рўбароҳ.
Чу бир баҳр фатҳи саранжом ўлуб,
Ҳисоби доғи ўйлаким ком ўлуб,
Неким бўлди ул сувда ҳангомае,
Анинг борча шарҳин ёзиб номае.
Чу ул нома шарҳин дуруст айлабон,
Кабутар аёғиға руст айлабон
Ки, ҳамроҳ ани Румдин келтуруб,
Ҳаво айлабон ул пару бол уруб.
Хабар элтиб ул барча Рум аҳлиға,
Қуруғлуқдағи марзу бум аҳлиға.
Бу янглиғ ети баҳри заххорни,
Ети жарф дарёйи хунхорни.
Кезиб айлади барчасиға убур,
Нечукким сув узра сабоу дабур.
Ажойибни ғоятдин ортуқ кўруб,
ғаройиб ниҳоятдин ортуқ кўруб.
Уруб ўн ики минг жазойирға гом,
Қилиб фатҳ чун айлабон эҳтимом.
Чу тортиб таноб анда беваҳму бим,
Билиб барчанинг тулу арзин ҳаким.
Ети баҳрни чун мусаххар қилиб,
Борининг салоҳу фасодин билиб.
Муҳит ўлди бир давра бу сайр аро,
Яна хомазан ёзди бу можаро.
Узотти яна тойири номабар
Ки, еткурди ҳижронкаш элга хабар.
Яна манзили бўлди баҳри Фаранг,
Қилиб бир жазира ичинда даранг.
Ўтуб қилғали баҳр ичинда хиром,
Бу чоққа дегин ўн ики йил тамом.
Жазира аро чун макон айлади,
Улус кўнглини шодмон айлади.
Гумон эттиларким, туганди сафар,
Ватан бўлғусидур аларға мафар.
Буюрди яна шоҳи дарёшитоб
Ки, келтурди Суқроти ҳикматмаоб.
Тенгизда равон қилғон асбоқини,
Чекилган масоҳатнинг авроқини(4).
Тўла бўлмиш эрди варақ бир кема
Ки, йўқ анда коғаздин ўзга нима.
Солиб борча сандуқлар ичра чуст,
Аларни қилиб қирлар бирла руст.
Қилиб ваҳмким ўтса коғазға нам,
Анга ногаҳон ботил ўлғай рақам.
Кемаким ул авроқ бирла тўлуб,
Сафина бўлуб демаким, жунг ўлуб(5).
Чу сандуқларни чиқорди ҳаким
Варақлар қолиб эрди намдин салим.
Деди шоҳким: «Неча аҳли қалам,
Ҳисоб айласун ул ададсиз рақам».
Муҳосиблар они ҳисоб эттилар,
Адад махласин интихоб эттилар.
Ҳаким ул ададни чу ташиҳ этиб,
Борин шоҳ кўнглига тавзиҳ этиб.
Тааққул била шоҳи гардунжаноб,
Қилиб ул рақам интихобин ҳисоб.
Ҳакимеки онча адад айлабон,
Ҳисоб ичра шаҳға мадад айлабон.
Сувнинг сатҳиға чун бўлуб раҳшунос,
Неча заръ эрконни айлаб қиёс.
Тенгиз тулу арзин важаб-барважаб.
Топиб зарбу қисмат била бетааб.
Муҳитеким ул баҳри аъзамдурур,
Анинг жавфида барча оламдурур.
Масоҳат била бефусуну фириб,
Билиб ҳавздекким, эрур бир жериб.
Ангаким жаҳон бўлса боғи тараб,
Тенгиз бўлса ҳавзи анинг не ажабғ
Ешиттимки, фармондиҳе бор эмиш,
Ҳадисида бу сўзга такрор эмиш
Ки: «Даҳр ўлди бир кадхудонинг ери,
Бу гар бор эрса, бордур онинг ери».
Жаҳон топса ул навъ бир кадхудой,
Не тонг олам ўлса анга бир саройғ
Чу шаҳ топти дарёнинг ойинини,
Бу навъ айлади даври тахминини
Ки, бўлса кема сувда суръатнамой,
Сафар қилса тўқуз йилу ети ой.
Ҳамул баҳри аъзамни бир давр этар,
Қаю ергаким сувға кирмиш, етар.
Чу паргор даврини пос айлади,
Яна қутрин онинг қиёс айлади.
Аён бўлдиким уч йилу бир нима,
Бўлур сув аро сайр қилса кема.
Муҳитиға марказки беиштибоҳ,
Ерур баҳри аъзамга ул нуқтагоҳ.
Яқин борур ул ён азимат чоғи,
Ики йилчилиқ йўлу камрак доғи.
Яна келмаги доғи онча бўлур,
Азиматда борғон замонча бўлур.
Буюрди қилиб тўрт йиллиқ яроқ,
Муҳит ўртасиға сафар иттифоқ.
Йиғиб анжуман, бўйла сурди калом
Ки: «Бизни ҳавои таманнои хом
Ки, онинг отин халқ қўймиш ҳавас,
Вале филҳақиқат бу янглиғ эмас.
Бори Тенгри тақдиридур бегумон,
Киши қилмоғи яхшидур, гар ёмон,
Гар ул, гар бу ҳар қайси тақдир ила,
Қила олмадим чора тадбир ила.
Улуснинг малолиға бўлдум сабаб,
Басе кўрдилар халқ ранжу тааб.
Бу дамким бу ерда қилибмен даранг,
Билурменки элдур сафардин батанг.
Эмас бўлсалар сайрнинг роғиби,
Билурмен эрур Ҳақ алар жониби.
Манга бу таманно туганмайдурур,
Юрурдин замирим ўсонмайдурур,
Ўн уч йил ишимким тамошо эди,
Жазойир била ети дарё эди.
Муҳит эрди мақсуд сув сайридин,
ғараз соқит эрди анинг ғайридин.
Бу муддатки, баҳр ичра қилдим хиром.
Не ерларки юзланди фатҳиға ком.
Бори фаръ эди, токи қатъ ўлди сув,
Менинг хотиримға эрур асл бу
Ки, сайр айладим доира даврини,
Керак англасам маркази ғаврини(6).
Агар умру тавфиқ берса Худой,
Кема тўрт йил бўлғуси баҳрсой:
Ики йил бориб, ики йил келмаги,
Вале йўқ киши ғайбни билмаги.
Манга гар эрур давлату бахт ёр,
Бу йўл қатъида ҳеч йўқ ихтиёр.
Билурмен бу иш амри маъҳуд эмас,
Кишига тенгиз сайри мақсуд эмас.
Улус кўнглига тушмасун инҳироф
Ки, бори эрур бу юруштин маоф.
Йўликим қилур марг тахвифини,
Нечук қилғамен элга таклифиниғ
Ватанға ёниб халқ осудадил,
Бори биздин ўлдиклар(7) аммо биҳил».
Бу сўзни чу шарҳ этти дорои Рум,
Фиғон чектилар халқ айлаб ҳужум
Ки: «Шоҳо, не журм айламиш бу гуруҳ
Ки, келдинг алар қуллуғидин сутуҳғ
Неча қуллуқ этмакта шармандабиз,
Ёмон-яхши бўлсоқ санга бандабиз.
Боримизға доим бу эрмиш мурод
Ки, бўлсоқ тобуғунгда ғамгину шод.
Ажал жонимиз қасди қилғон чоғи,
Тан ўлғай сенинг даргаҳинг туфроғи.
Не қилдуқки, дорои соҳибхирад,
Боримизга мундоқ чекиб хатти рад.
Ўзидин сипоҳин йироқ истади,
Асири балои фироқ истади.
Борурбиз қаёнким санга ком эрур,
Турарбиз санга қайда ором эрур.
Тирик бўлмоқу сендин ўлмоқ йироқ,
Ерур бизга андин ўлум яхшироқ».
Скандар сипоҳин қилиб озмун,
Яқин билдиким бўлмамишлар забун.
Ерур хидматида бори якжиҳат,
Кўруб элга дилжўйлиқ маслаҳат.
Бори хайлиға офарин айлади,
Иноятқа борин қарин айлади.
Деди: «Ҳақ ишингизга берсун эваз,
Бу сўздин манга билмак эрди ғараз
Ки, бу ранж аро халқ ҳоли недур,
Менинг бирла ҳар ким хаёли недурғ
Боридин чу ихлосу сидқ ўлди фаҳм,
Манга ҳам бу дам муртафеъ бўлди ваҳм.
Ҳамул мен шаҳу сиз сипоҳсиз манга,
Ёмон кун етишгач паноҳсиз манга.
Бу ихлос бирла Худо ёрингиз,
Ҳаводис аро Ҳақ нигаҳдорингиз».
Бўлуб шод шаҳқа дуо қилдилар,
Садоқат тариқин адо қилдилар.
Шаҳ уч бўлди элни, тааммул била,
Бағоят муносиб тахайюл била.
Ики минг кема аҳлин этти жудо,
Деди: «Ёрингиз бўлсун эмди Худо».
Оғир юк эди доғи ортуқ киши,
Алар бирла йўқ шаҳнинг ортуқ иши.
Ватан сори борин равон айлади,
Борин лутф ила шодмон айлади.
Деди: «Рум мулки сори қайтингиз,
Саломатлиғимдин хабар айтингиз.
Бурун ети дарёйи зохирни денг,
Яна ўн ики минг жазойирни денг
Ки, фатҳ айладим тиғу тадбир ила,
Чу тадбир эди рост тақдир ила.
Бу дамким Муҳит ўлди мақсад манга,
Керакмас эди хайли беҳад манга
Ки, не мулк фатҳи эди, не билод
Ки, қилсам черик бирла они кушод.
Жиҳат бу эди бизни қайтармоғи,
Муҳит ичра оз эл била бормоғи».
Узотқоч аларни бу ойин ила,
Ети юз кема бўлди таскин ила,
Элин ҳам айириб деди: «Сиз гуруҳ
Бўлунг ушбу манзилда таскинпужуҳ.
Чекинг тўрт йил интизорим менинг,
Бу муддат бўлунг посдорим менинг.
Муҳайё қилинг Румдин кўп матоъ
Ким, ул айлагай дафъи заъфу судоъ.
Мен ўлсам сафар озими жидд била,
Агар ёндим эрса бу мавъид била,
Ул ашё бўлуб мужиби тақвият,
Қуво топқай андин яна тарбият.
Чу бир-бирга ҳижрон чекиб еткабиз,
Фароғат била азми Рум эткабиз.
Ва гар худ фалак зулм этиб ошкор,
Ўюн ўзга навъ ўйнаса рўзгор,
Мени тортибон баҳри заххор аро,
ғариқ этса дарёйи хунхор аро.
Сувда туъма айларга қилмай даранг,
Забун этса бу аждаҳони наҳанг.
Замон ўтса сизларга мавъуддин,
Топиб ўзни навмид мақсуддин,
Дуо хатти бизга рақамзад қилинг,
Биҳил айлабон азми мақсад қилинг»(8).
Айирди уч юз киштийи тезтак,
Юрурда нечукким ҳилоли фалак.
Мулозим қилиб ҳикмат аҳлин тамом,
Мадоролариға қилиб эҳтимом.
Бўлуб борча мамлу ул уч юз кема,
Тенгизда кераклик бўлур ҳар нима.
Неча минг киши якдилу якжиҳат,
Жалодат келиб барчасиға сифат.
Кема илмида барча маллоҳдек,
Тенгиз ғавси фаннида тимсоҳдек(9).
Не хидматки айлаб бори дилпазир,
Алар шаҳга, шаҳ барчаға ногузир.
Мураттаб қилиб шоҳи гардуннабард,
Кириб кемага, бўлди дарёнавард.
Алар қолдилар ашкдин баҳррез,
Бориб ашкдек шоҳи дарёситез.
Туну кун қилиб пўя гардун киби,
Сув ичра қолиб рубъи маскун киби.
Кеча тинмоқу кундуз ором йўқ,
Емакдин наво, уйқудин ком йўқ.
Неча боқса йўқ тоғу саҳро падид,
Неким ғайри дарё – бори нопадид.
Сув афлокдин ҳеч топмай гусил,
Бўлуб давраси давриға муттасил.
Гумон айлабон хайли дарёхиром
Ки, гардун аро айламишлар мақом.
Қуёшким қилиб сайр ул афлок аро,
Ниҳон бўлмайин маркази хок аро.
Неча нурини баҳр аро бутротиб,
Тенгиздин туғуб ҳам тенгизга ботиб.
Қачонким бўлуб сув тубига нигун,
Юзига ёпиб пардаи обгун.
Чу машриқ сари пўя бирла юруб,
Сузук сувда гавҳар киби билгуруб.
Топиб чун қуёш сув юзидин хафо.
Вале партави топмайин интифо.
Анингдекки фонус аро бўлса шамъ,
Кўрунур анинг партави бирла жамъ.
Вале бўлса кўнглак самовий анга,
Лақаб ичра волойи мовий анга.
Қачонким топиб сув аро шамъи меҳр
Ки, луъбат аён айлар эрди сипеҳр.
Нечукки юқордин кўрунуб нужум,
Аларнинг сувда акси айлаб ҳужум.
Дема акским, юз туман жонвар,
Сув амвожида зоҳир айлаб сувар.
Тўқулғон киби жинси зебо аро,
Ўкуш жонвар нақши дебо аро.
Сувни равшан айлаб аларнинг кўзи,
Нечукким, ҳавони фалак юлдузи.
Ҳамул жонварлар сувда хайл-хайл,
Қилиб тўш-тўшидин кемаларга майл.
Ёқиб кўзлари юз туман минг чароғ,
Топиб эл қуёш партавидин фароғ.
Чу ул шуълалар кемаларга етиб,
Йиғочлар тутошурдин эл ваҳм этиб.
Ҳамоно куярдин қилиб манъ сув
Ки, куймас амад шамъ бўлса ғулу.
Вале шакллар жилва айлаб муҳиб
Ки, эл кўнгли топиб алардин наҳиб.
Ангачаки бу хайл яксу бўлуб,
Улус бағри ул ваҳмдин сув бўлуб.
Булар чун бўлуб бартараф, ёна фавж
Падидор ўлуб, солибон сувға мавж.
Қолиб кемалар юз минг офат аро,
Кема аҳли баҳри махофат аро.
Ел оғзиға юз минг карат жон етиб
Ки, бир бўйла оқшомга поён этиб.
Яна чун биҳор узра чиқти қуёш,
Бухор ўлди ҳар ён биҳор узра фош.
Назардин тенгиз анжуми гум бўлуб,
Итарда ҳам, андоқки анжум бўлуб(10).
Сув таҳрикидин гоҳ гирдоблар,
Инониға йўлнинг бериб тоблар.
Не гирдобким, жарф чоҳи амиқ,
Қуёш Юсуфин айлагудек ғариқ(11).
Ажаб келди чаҳға ҳаволи сувдин,
Сувда чоҳ ким кўрди холи сувдин.
Мусофирға не ҳол бўлғай табоҳ
Ки, йўлида ҳар ён бу навъ ўлса чоҳғ
Фалак гунбазиғаки келмиш нигун,
Сув ҳар ён маноре ясаб бозгун.
Кема даврасиға бериб имтидод,
Анингдекки тол баргига гирдбод(12).
Биридин қутулмоққа чун хос ўлуб,
Яна бир самоиға раққос ўлуб.
Гаҳеким бўлуб рафъ саргашталик,
Ҳамул даврадин бахт баргашталик.
Эсиб сарсару баҳр ўлуб мавжхез,
Фалак бирла сув мавжи айлаб ситез.
Ел андоқ эсибким, тенгиз чайқалиб,
Суйи баҳрнинг мавждин қўзғалиб.
Солиб кўҳмонанд кўлоклар,
Паёпай тенгиз жисмига чоклар.
Кириб сув тубига саломат куни,
Бўлуб ошкоро қиёмат куни.
Фалак елга ваҳшат эшигин очиб,
Тенгиз ваҳши дарё тубига қочиб.
Не дарё тубиким, суға ул тараф,
Чиқиб гар болиғ, гар наҳанг, ар кашаф.
Чу кўлок ўзин чархшўй айлабон,
Фалак сатҳиға обрўй айлабон.
Кемаким қилиб чарх сори равиш,
Қилиб тири кўк Тириға сарзаниш.
Қуйи чун иниб, бўлуб онинг ери
Дема баҳр таҳтики, таҳтас-сари.
Бўлуб Савру Ҳут авжидин ваҳмлиғ,
Тубидин топиб кўп ўю балиғ.
Фалакка уруб бирни дарё суйи,
Яна бирни элтиб, вале ер қуйи.
Кема аҳли гоҳи ўлук, гаҳ тирик,
Тирик ҳам юб ул сувға жондин илик.
Гаҳиким ул ошуб топиб нишаст,
Бўлуб тоғдек мавжлар сувға паст.
Қутулиб кема аҳли ул ҳарбдин,
Келиб ул бири Шарқу бу ғарбдин.
Йиғоч отларин баҳр аро чопишиб,
Укуш ранж ила бир-бирин топишиб.
Тааб кўзларин ашкбор айлабон,
Тенгиз ичра гавҳарнисор айлабон.
Алардин ўзида бири қолмайин,
Скандар магарким ўзин солмайин(13).
Борурлар эди бўйла ойин била,
Гаҳи суръату гоҳ таскин била.
Бу янглиғ ўтуб бир йилу тўқуз ой
Ки, марказга бўлди қазо раҳнамой.
Скандарға бу мужда берди сурўш
Ки: «Ей, одамизоди беҳудакўш!
Ҳамул ерга еттингки ком айладинг,
Ҳусулида йиллар хиром айладинг».
Қилиб рафъ шаҳ кўнглидин ёсни,
Талаб қилди Суқроту Илёсни.
Аларға доғи бўлмиш эрди аён,
Келурлар эди айламакка баён.
Чу айтиштилар, шубҳа рафъ ўлди пок,
Скандар бўлуб хурраму завқнок.
Буюрди сафойинни турғуздилар,
Солиб лангарин, бодбон буздилар.
Деди элгаким: «Сиз турунг эмди шод,
Қилурмен барингиз била хайрбод.
Тенгиз қаърини айлаб эрдим ҳавас,
Топибмен бу соат анга дастрас.
Кирармен муродим таманно қила,
Ҳавас қилғонимни тамошо қила»(14).
Бу ерда ривоятқа бор ихтилоф,
Вале Хусрав(15) этмиш мунга эътироф
Ки, бир шиша соз этти сандуқваш,
Гуҳарвор сандуқ аро кирди хуш,
Бошин, – деди, – руст эттилар қир ила,
Танобе чекиб анга тадбир ила.
Тутуб берк ул аҳли ано бир учин,
Тугуб шишасиға яно бир учин,
Қилиб рафъ ҳар ваҳму андишани,
Тенгиз ичра солдилар ул шишани.
Қолиб ул тенгиз қаърида неча ой,
Бўлуб баҳр ҳолин тамошонамой.
Чу юз кун қолиб, баҳр анга ортибон,
Алар шишаси риштасин тортибон.
Вале бу ривоят эрур бас маҳол,
Вуқуъиға топмас хирад эҳтимол.
Яна бир ривоят доғи бордур
Ки, ровийлар оллинда мухтордур.
Манга доғи ул келди чун дилпазир,
Қачон бўлғай они демакдин гузир.
Будур улки, тарихлар ноқили,
Ҳам они наби дебдурур, ҳам вали.
Хабар бу сифатдурким, ул комжўй,
Чу бўлди Муҳит ичра оромжўй,
Риёзат басе чекмиш эрди тани,
Топиб тасфия хотири равшани.
Бўлуб сайр итмоми топқач мақом,
Иши ҳам сулук ичра бўлди тамом(16).
Валоят мақомида топти ўзин,
Нубувват чароғи ёрутти кўзин.
Кўзи бўлғоч ул шуъладин нурлуқ,
Сув аҳлиға рафъ ўлди мастурлуқ.
Қаён боқти, кўрди неким бор эди,
Анга борча махфий падидор эди.
Суву сувдағин ўйла кўрди аён
Ки, кўргай киши баркаи моҳиён.
Қуруғлуққа ҳар жонварким бўлур,
Башар жинсидин ҳар суварким бўлур.
Кўрунди анга борчаси сув аро,
Нечукким булар акси кўзгу аро.
Вале анда бор эрди тимсол кўп,
Қавий ҳайкалу турфа ашкол кўп
Ки, оламға тушса бири ногаҳон,
Назорасидин ўлгай аҳли жаҳон.
Болиғларки бўлғонда жунбушнамой,
Ўта олмағай суръат этса бир ой.
Вале кўп наҳанг ўйлаким бўйла ҳут,
Муқаррар анга ики ҳар кунги қут.
Юруб эгри харчанг лойиқ мунга,
Шиновар кашаф ҳам мувофиқ мунга.
Скандарға неким таманно бўлуб,
Юз онча ғаройиб тамошо бўлуб.
Бўлуб бар ила баҳрнинг шоҳи ул,
Нубувват рамузининг огоҳи ул.
Етиб чун бу иқболи жовид анга,
Нимаким эмас эрди уммид анга.
Бериб хайлиға муждае ул ҳолдин,
Бўлуб борча муқбил ул иқболдин.
Билиб халқ шоҳи музаффар ани,
Ҳакиму валию паямбар ани.
Ҳаросон келиб, ёнибон шодмон,
Кема сайридин тинмайин бир замон.
Кема суръати ул сифат тез эди
Ки, жанбида гардун гаронхез эди.
Хиром ичра андоқ бўлуб пояси
Ки, ҳампойлиғдин қолиб сояси.
Ики йилчилиқ йўлни бир йил суруб,
Қўюб борғон элга ўзин еткуруб.
Етиб чун элиға шаҳи аржуманд,
Бўлуб васли бирла бори баҳраманд.
Тутуб бир кун ул манзил ичра мақом,
Яна кун юрурга қилиб эҳтимом.
Анга тегруким айлабон сувни тай,
Саодат била қўйди соҳилға пай.
Су ташвиридин жисми бетоб эди,
Саломат мизожида ноёб эди.
Хаёлиға келдики – кетмак керак,
Бу фоний жаҳон таркин этмак керак,
Қилиб елга ирсол ўз динини,
Тузуб мамлакат забту ойинини.
Бурунроқки, бўлғай иши изтирор,
Мулуки тавойифқа берди қарор.
Анингдекки, тузган киби ул мулук,
Қилиб ети юз йилгача бир сулук
Ки, ул мулк аларға қолиб неча пушт,
Чиқормай алардин сипеҳри дурушт.
Чу ул фикрдин хотирин тиндуруб,
Кеча-кундуз ором тутмай юруб.
Таковар суруб заъфлиқ тан била,
Ниҳон жисми зориға шеван била.
Қила олмайин кимса ҳампойлиқ,
Ул айлар эди даштпаймойлиқ.
Тамуз ўтидин эрди оламға жўш,
Сувлар айлабон қайнамоқтин хуруш.
Қуёш тобидин ер анингдек қизиқ,
Ки, биттабъ айлаб ҳавони исиқ.
Исиқ фартидин ер юзи ўртониб,
Кишига оёқ ерга етгач – ёниб.
Сурарга Скандар самандин равон,
Исиқ айлади жисмини нотавон.
Мизожининг англабки сомони йўқ,
Билибким, юрумакнинг имкони йўқ.
Туруб тушти тафсанда қумлоқ уза,
Қилиб елдин оҳанг туфроқ уза.
Мараздинки бор эрди жисмида тоб,
Мизожиға солмиш эди изтироб.
Тўшолгунча ер – қуввати қолмади,
Бўлуб заъфи ғолиб – тура олмади.
Тушуб эрди бир кўҳа, очти ани,
Узолди ҳамул кўҳа узра тани.
Чу беҳад қизимиш эди ул ёбон,
Биров қилди қолқон била соябон.
Магар айлагон ул сипаҳдорлиқ,
Қилиб эрди қолқонни заркорлиқ.
Ўқуб эрди шаҳ толеъ аҳкомида
Ки, онинг ҳаётининг анжомида:
Темурдин ер, олтундин ўлғай само,
Анга бўлғач ул ики суратнамо
Ки, арзи темур, чархи олтун эрур,
Яқин билдиким, иш дигаргун эрур.
Кўзидин тўкуб ашк қайғу била,
Илик ювди жонидин ул су(в) била.
Кетур соқиё бодау, қўй низоъ,
Тўло тут манга соғари алвидоъ.
Даме муғтанам англа майхонани
Ки, тўлдурғуси чарх паймонани.
Муғанний, чекиб нағма, қил бизни шод,
Керак бўлса ул нағмаи хайрбод.
Агар мунглуғ истар эсанг анда байт,
Навоийнинг ошуфта назмидин айт!
Навоий, топиб соқийи моҳваш,
Ёнида анинг мутриби нағмакаш.
Бўлуб маст, ёд этма огоҳлиқ,
Агар истар эрсанг даме шоҳлиқ.

LXXVII

Жаҳон базми соқийлари ҳаёсизлиғидаким, умр соғариға ажал заҳри қуярда ғофил била огоҳ аро тафовут кўрмаслар ва умр боғи соъилари вафосизлиғидаким, ҳаёт шохини ажал тиғи била қатъ этарда гадо била шоҳ аро фарқ бермаслар ва олами хокдин этак силкарга ишъор ва бу вартаи ҳалокдин илик тортарға иршод

Жаҳонға чу йўқтур бақо, эй кўнгул,
Тамаъ қилма андин вафо, эй кўнгул.
Жаҳон недурур – бир улуғроқ кесак,
Йироқ тортқил ул кесакдин этак
Ки, бор ул кесак сув ичинда ғариқ,
Олиб ўртаға они баҳри амиқ.
Эрур онинг уч рубъи дарё сори,
Яна рубъи келди судин тошқори.
Неким сув аро топти полудалиқ,
Етак топмағай андин олудалиқ.
Ҳамул рубъиким баҳрдин келди фард,
Ерур мумкин андин замирингға гард.
Бу балчиғ била гард аро қилма хўй,
Бўл анинг фироқи сори гармпўй
Ки, кирган бу болчиққа имкон эмас,
Киши ботса чиқмоғлиғ осон эмас.
Ҳамул гард аро кимки қўйди аёғ,
Не кўз қолди ошубидин, не димоғ
Ки, Баҳром анга боттию чиқмади(1),
Қиёматқача ёттию чиқмади.
Мунга доғи Кайхусрав ўлғоч ниҳон,
Яна топмади они аҳли жаҳон.
Қаю шаҳки олди жаҳон кишварин,
Тасарруф қилиб баҳру кон зеварин.
Ҳам они жаҳон дарднок айлади,
Не бергонни олиб, ҳалок айлади.
Кишиким, бу маъниға даъвоси бор,
Йироқ ерга бормоқ не маъноси борғ
Қаю шаҳ нечукким Скандар эди,
Ҳакиму валию паямбар эди.
Қаю ишга илги узолди экин
Ки, ул бермайин даст, қолди экинғ
Не иқлим азмиға чекти сипоҳ
Ки, фатҳ ўлмади бўлмайин кинахоҳ.
Не дашт узраким тузди саффи набард,
Чиқорди аду хайлидин кўкка гард.
Булар худ эрур шоҳларнинг иши,
Яна ишки қилмайдур андоқ киши.
Каюмарс давронидин то бу давр
Ки, келди мулук ичра ҳар гуна тавр.
Вале неча ишким анга берди даст,
Яна шоҳларға эмас эрди даст.
Бири ети иқлим фатҳи тамом
Ки, бу рубъи маскун уза сурди гом.
Чу ёйди саропардаи шавкатин,
Ети арсада чолди беш навбатин.
Яна чунки азм ошкор айлади,
Наҳангона фатҳи биҳор айлади.
Олиб ети дарёйи зохирни ҳам,
Яна ўн ики минг жазоирни ҳам,
Яна чекти яъжуж оллиға сад
Ки, шарҳ ичра ожиздур андин хирад.
Яна тузди бўлғоч сипеҳрозмо,
Сутурлобу миръоти гетинамо.
Яна қилди чун илм анга бўлди қисм,
Жаҳон мулкида кўп очилмас тилисм.
Яна мунча бемислу доно ҳаким,
Ки, бўлди анга борча ёру надим.
Билик авжи фикратлари манзили,
Бори оллида ҳал фалак мушкили.
Жаҳон ичра мундоқ топиб шоҳлиқ,
Нечук шоҳлиқ, донишогоҳлиқ.
Валоятдин илгида қувват доғи,
Нечукким валоят, нубувват доғи.
Қачон одамий бўйла маъҳуд эмиш,
Киши қайда бу навъ мавжуд эмиш.
Анга қилмади даври гардун вафо,
Жафо бирла ҳам қилмади иктифо.
Жафо элни бистарға солмоқ бўлур,
Фироши уза жонин олмоқ бўлур.
Йўқ ул элки бўлғай басе аржуманд,
Неча доғи бор эрса хору нажанд.
Ажал уйқусиға бўлурда асир,
Бўлур жисми бистарда оромгир.
Скандарни кўрким, бу дам чархи дун
Ки, қилди ажал уйқусиға забун.
Фарас чоптуруб дашт ила тоғ уза,
Йиқибдур танин тийра туфроғ уза.
Неча вақт айлаб ватандин жудо,
Аноу неча сиймтандин жудо.
Булар борча маҳбубу пайванд ҳам,
Демайким булар, неча фарзанд ҳам.
Тай этган замон дашту баҳри фироқ
Ки, кўнглида туғён солиб иштиёқ.
Ани васл завқи навиди била,
Солиб пўяға ком умиди била.
Бўлур чоғда умидидин комёб,
Солиб жониға марг ўти бирла тоб.
Қилиб қасди жон кинахоҳи киби,
Қизиқ қум уза тоба моҳи киби.
Не бошида бир мунису маҳраме,
Не оллида бир мушфиқу ҳамдаме.
Солиб дашт аро нотавону алил,
Олур хаста жонини зору залил.
Даво қилмайин ҳеч дармон била,
Қилур қатл юз дарду армон била.
Қаю бирдаким ҳушу хибратдурур,
Бу иш олам аҳлиға ибратдурур.
Ангаким жаҳон комин айлар ҳавас,
Бу афсона танбеҳи ўлгунча бас.

LXXVIII

Луқмон ҳикоятиким, жаҳон мутааллақотидин ганждек бир бузуғни ихтиёр этти ва минг йилдин сўнг сипеҳр аждаҳосидин анга ҳам осеб етти

Ешиттимки, Луқмонға даврон аро,
Сукун эрди бир кунжи вайрон аро.
Бузуғни макон айлаб андоқки ганж
Топар эрди иссиғ, совуғ бўлса ранж.
Ёғин ё гунашдин ул оромгоҳ,
Анинг жисмиға бермас эрди паноҳ.
Ёши мингга етгунча эрди бу ҳол,
Биров қилди ҳайрат юзидин савол
Ки: «Ёрутуб ер юзин донишинг,
Недин йўқ жаҳон айши бирла ишингғ
Ватан айламай турфа кошонае,
Қилибсан макон кунжи вайронаеғ»
Жавоб айтти пири омузгор
Ки: «Вайрона ичра узун рўзгор,
Бу ким чуғз янглиғ басар айладим,
Соғиндимки, дафъи зарар айладим
Ки, чун қилмадим майл оламға ҳеч,
Мени ул доғи солмағай ғамға ҳеч.
Муни кўрки, даврондин элтур чоғи,
Олур мендин ушбу бузуғни доғи.
Чу охир адам сори қўйғум қадам,
Манга бордур ортуғ бу вайрона ҳам.
Жаҳондин неча эл ҳаросон эрур,
Анинг ранжидин махлас осон эрур»(1).

LXXIX - Ҳикмат

Бир соил саволи Луқмондин ул бобдаким, мунча илмингга боис ким эркин ва бизга андин хабар бергин ва анинг жаҳл аҳлиға ишорати ва аксин тутар башорати

Ҳам андин биров сўрди бу навъ сўз,
Ки: «Эй равшан этган билик бирла кўз!
Чу асрингда йўқ эрди андоқ киши
Ки, сен чоғлиқ ўлғай анинг дониши.
Бас, ушбу қадар дониши беҳисоб,
Дегил кимдин ўлди санга иктисобғ»
Деди: «Дониш аҳлиға айланмадим,
Биликни билур элдин ўрганмадим.
Жаҳон илми буким манга ёд эрур,
Анга борча жаҳл аҳли устод эрур.
Неким қилди жоҳилки, эрди ёмон,
Тутуб акси, топтим ёмондин амон.
Жаҳон аҳлиға чун шиор ўлди жаҳл,
Ерур борчанинг аксини тутқон аҳл».
Дединг чун жаҳон аҳли, эй ҳушёр,
Жаҳон тарки аввал керак ихтиёр.
Киши бўлса бу ганж ила комёб,
Не тонг бўлса оромгоҳи хароб.
Жаҳон таркидур шодлиғ боиси,
Харобидур ободлиғ боиси.

LXXX

Искандарнинг нолдек марг печо-печида онасиға азо манъи учун нома ёзмоғи ва андин сўнгра ҳаёти номасин қазо новардида қилмоғи ва хайли анинг наъшин Искандарияға нақл қилмоғлари ва онасиға ул нома етиб, наъшқа ўтру чиққони ва ўғлин туфулиятда маҳд ичра уйқу учун навозиш қилғондек наъши маҳди ичра доғи уйғонмас уйқусида навозиш қилмоғи ва кўкси чокидек ер кўксин доғи чок этиб Ани туфроққа топшурғони

Муаррихки, бу нуктада сурди сўз,
Бу янглиғ ниҳоятқа еткурди сўз
Ки, чун шаҳға ул ишдин ўлди вуқуф,
Ҳаёти қуёшиға етти кусуф.
Яқин билдиким, келди кетмак чоғи,
Жаҳон, балки жон таркин этмак чоғи.
Бу янглиғ қатиғ кунда дорои даҳр,
Ажал жомидин айлаб ошоми заҳр.
Аноси чу ёдиға тушти анинг,
Ажаб ўт ниҳодиға тушти анинг.
Кўзин очибон элга айлаб нигоҳ,
Ажал елидек чекти бир совуғ оҳ.
Дабир истади, сафҳау хомае,
Аносиға ёзмоқ учун номае.
Ки, коғаз узорин қаро айлагай,
Васият ишин можаро айлагай.
Дабири гуҳарсанжи чобукрақам,
Очиб саҳфаи дард, чекти қалам.
Анга нукталарким Скандар деди,
Рақам қилдию ул бу янглиғ эди.
Ки, бу сафҳаким номаи дард эрур,
Рақам анда ҳангомаи дард эрур.
Биров ҳамдидиндур бидоят анга,
Ки, йўқ ибтидоу ниҳоят анга.
Муфизи ато, балки халлоқи жуд,
Халойиққа берган адамдин вужуд.
Бадан ичра жон жавҳарин солғучи,
Яна охир ўз берганин олғучи,
Тенгиз ичра итгонга ҳам раҳбар ул,
Биёбонда ўлгонга ҳам ёвар ул.
Гадолиғни шаҳлиғдин этган азиз,
Жаҳон шаҳлари оллида бир пашиз.
Анингким мизожин алил айлабон,
Биёбонда зору залил айлабон.
Қазосидин ўлғонда огоҳлиғ,
Асиғ қилмайин ҳашмату шоҳлиғ.
Ниҳон ҳар қазосида ҳикмат басе
Ки, билмай қилиб ақл фикрат басе.
Таолиллоҳ, ул Сонеъи Зулжалол
Ки, ҳам лам-язал келди, ҳам ло-язол.
Чу Ҳақ шукру ҳамдин адо айлабон,
Васият бу навъ ибтидо айлабон
Ки: «Мендинки, йўқ мендек озурдае,
Ажал хайли илгида пажмурдае.
Сангаким, бузулғон таним жонисен,
Вужудум самин лаълининг конисен.
Будур сўзки, кўп фурқатинг истадим,
Йироқлиқ била меҳнатинг истадим.
Бошимға тушуб ҳарза андешае,
Дедим олам очмоқ эрур пешае.
Не қилғон хаёлим бори хом эмиш,
Ҳавас жоми кўнглумга ошом эмиш.
Керак эрди, то кирди мағзимға ҳуш,
Хирад токи солди димоғимға жўш.
Демон қилсам эрди ўғуллуқ санга,
Қабул айласам эрди қуллуқ санга.
Санга айлабон хоки даргоҳлиқ,
Анинг отин айтсам эди шоҳлиқ.
Ул иқболима чарх бўлди ҳасуд,
Ўлар чоғда ўлтурсам ўзни не судғ
Ризонг ўлмаса кўнглума ғамзудой,
Бу дармондаға вою юз қатла вой!
Неча тутмадим ҳукму амрингни пос,
Тут албатта сен пос, бу илтимос!
Ҳамул дамки, етгай бу номам санга,
Билингай ўқуб нақши хомам санга.
Яқинким бўлуб пайкаринг рез-рез,
Ҳаётингға тушгай ажаб рустахез.
Чу сенсен жаҳон аҳли донандаси,
Улуснинг васиятрасонандаси.
Керак ҳар не оллимға ёзди қазо,
Санга ҳам аён бўлса мендек ризо.
Кўнгул мендин узмак ишин чоғласанг,
Чу уздунг, ани Тенгрига боғласанг.
Юзунг кож ила қилмасанг мушкрез,
Сочинг бирла мушк узра кофурбез(1).
Тузуб навҳам оҳангида можаро,
Жаҳон қилмасанг ғам тунидек қаро.
Қуёшдек ичинг сўзнок этмасанг,
Ёқонг ўйлаким субҳ чок этмасанг.
Сариғ юз уза қилмай оқ сочни фош,
Шуоъи хутутин нечукким қуёш.
Харош этмасанг юз янолар киби
Ўғул мотамида анолар киби.
Агар сабрға бўлмаса тоқатинг,
Бу ишга вафо қилмаса қувватинг,
Улуқ жашн қилғил қилиб эҳтимом,
Тузат ҳадсиз анда мулавван таом.
Муноди қилиб борча атрофқа,
Хабар айтиб арзолу ашрофқа,
Йиғиб кишвар аҳлини айвонинга,
Йиғилғонни ўлтуртқил хонинга.
Чу ул давра еткурди бир-бирга бош,
Дегил, тортсунлар эл оллинда ош.
Ёйилғоч улус оллида атъима
Ки, тутқай бори жашн ичин ер нима.
Дегилким, муноди ул элга десун
Ки: «Ул кимса бу ошлардин есун.
Ки, бу кўҳна дайри куҳан тоқ аро,
Анга бўлмағай кимса туфроқ аро».
Назар қил бу сўзни дегач хонинга
Ки, кимса сунарму илик нонинга?
Узотса биров ул емакларга қўл,
Менинг сўгума сен ҳам озурда бўл.
Ва гар кимса қўл сунмаса ҳар тараф,
Емак шуғлини қилсалар бартараф.
Бу маълум ўлурким, йўқ эрмиш бирав
Ки, туфроқ аро йўқ кишиси гарав.
Билингачки бу навъ эмиш рўзгор,
Ул ишдин ўзунгга бўл омўзгор.
Ғамимда алам ҳузнидин фард бўл,
Бори олам аҳлиға ҳамдард бўл.
Неча сарвару бахти фархундасен,
Алар бандадур, сен доғи бандасен.
Керак бандаға иш сарафкандалик,
Не Ҳақдин келур айламак бандалик.
Неким Ҳақ ризоси, ризоманд бўл,
Қазо ҳар неким қилса, хурсанд бўл.
Мен ар яхши эрдим ва гар худ ёмон,
Хиром айладим умр бермай амон.
Қўлумда агар нақд мақсуд эмас,
Пушаймонлиғимдин вале суд эмас.
Санга бўлса бир неча кун муҳлате,
Раво кўрма Ҳақ ёдидин ғафлате.
Гаҳи лек фархунда авқот аро
Ки, бўлғунг шуҳуд ичра тоат аро.
Бу ўлган ғарибингни ёд айлагил,
Дуо бирла руҳини шод айлагил».
Скандар чу мақсудин этти тамом,
Чекилди варақ кунжига: «вассалом».
Бериб печ, топшурди мактубни,
Аён қилди кўнглига матлубни
Ки: «Қилмай таваққуф, туну кун сурунг,
Аномға бу мактубни еткурунг.
Бу дамким уёқиб манга офтоб,
Ёпилғай қуёшимға мушкин саҳоб.
Бошим узра кўп изтироб айламанг,
Жаҳонни азодин хароб айламанг.
Манга наъш ичинда мақом айлангиз,
Демай кеча-кундуз хиром айлангиз.
Қилинг нақл жаҳду жидд айлаб бори,
Скандарни Искандария3 сори.
Тирикликда ул ер эди маъманим,
Ўлум вақти ҳам айлангиз мадфаним.
Вале қилсангиз наъш аро устувор,
Ҳамул лаҳза зинҳору юз зинҳор:
Чиқоринг бир илгимни тобутдин,
Ҳамул навъким – ришта ёқутдин
Ки, эл солиб ул сори ҳайрат кўзи,
Не ҳайрат кўзи, балки ибрат кўзи:
«Бу панжаки, бармоғлари чекти саф,
Жаҳонни жаҳон аҳлидин урди каф.
Кафи ичра олди жаҳон кишварин,
Бару баҳрнинг лаъл ила гавҳарин.
Чу урди ажал илги табли раҳил,
Бақо бўйниға солди ҳабли раҳил4.
Жаҳондин шал илги мисоли борур,
Нечукким, чинор илги холи борур.
Ангаким, мададкор бўлғай билик,
Жаҳон шуғлидин бори чеккай илик».
Бу ерларга еткурди чун шаҳ сўзин,
Туганди сўзи, доғи юмди кўзин.
Олиб эрди чун мулки фонийни жазм,
Бақо мулкини олғали қилди азм.
Солиб тан тилисмини туфроқ уза,
Ҳаво қилди бу чархи нуҳ тоқ уза.
Чу кўк сори ердин сафар айлади,
Еру кўкни зеру забар айлади.
Ажал сарсари бўлди гетинавард,
Қаро қилди олам юзин тийра гард.
Нигунсор ўлуб хисравоний дарахт,
Тушуб ерга тож, ўлди юз пора тахт.
Қаросин нигин юзда фош айлади,
Юзин ҳам саросар харош айлади.
Узуб ҳикмат авроқини тундбод,
Кутуб учтию элга қолди савод.
Кутубдек кийиб ҳикмат аҳли қаро,
Тушуб илм янглиғ сиёҳи аро5.
Фалакким, ул иш бемадоро қилиб,
Қиёмат кунин ошкоро қилиб.
Нединким бўлуб бир жаҳон халқи ур,
Солиб ноладин даҳр аро нафхи сур.
Бу янглиғ қиёматки, ногаҳ тушуб,
Чиқиб кўкка арзу фалак таҳ тушуб6.
Чу ер топибон чархмиқдорлиқ,
Топиб ёна кўкдек нигунсорлиқ.
Фалак бирла ер сарбасар чайқалиб,
Дема чайқалиб, борчаси қўзғалиб.
Ҳамул дам чиқиб чун ародин амон,
Ҳамоно яна кўрмай они замон.
Кўруб эл бу янглиғ фалак жаврини,
Учургунча ошубдин ҳаврини.
Залилона ғавғоу фарёд этиб,
Чу шаҳнинг васиятларин ёд этиб.
Яна тарки оҳу фиғон айлабон,
Не ҳукмеки шоҳи жаҳон айлабон.
Ҳамул навъ этиб наъши тартибини,
Дегандин фузун зийнату зебини.
Маҳофа аро айлабон они руст,
Қадам қўйдилар шаҳ деган сори чуст.
Бурунроқ киши элтибон номани,
Оносиға арз этти ҳангомани.
Оноси чу воқиф бўлиб ҳолдин
Ки, не Рустам айрилмиш ул Золдин.
Кетиб мағзидин фаҳму ҳушу хирад,
Қолиб руҳсиз бир қуруқ колбад.
Тилаб кўксини чок-чок айламак,
Ул андуҳдин ўзни ҳалок айламак.
Вале чун боқиб нома мазмуниға,
Тасалли бериб жони маҳзуниға.
Билибким Скандар неким ёзди панд,
Ешитмаклик они эрур судманд.
Ва лекин ўзин забт эта олмайин,
Васият бошиға ета олмайин,
Тилаб оҳ ўтидин жаҳон ўртагай,
Жаҳон йўқ, тўқуз осмон ўртагай.
Яна айлабон шаҳ сўзи посини,
Ниҳоний ичиб заҳрлар косини.
Ҳамул дард ўтидин ниҳон ўртаниб,
Ки, пинҳон ўтидин жаҳон ўртаниб.
Куюб жисмида пуда раглар доғи,
Бўлуб кул қуруғон сўнгаклар доғи.
Анга бўйла ҳолатки етти гуруҳ,
Қаро остиға қолибон дашту кўҳ.
Қўюб шаҳ наъшин бўюнларға хайл,
Қилиб ҳар қадам йўлда жонлар туфайл.
Чу фаҳм этти ул ишни исматпаноҳ,
Ичи барқидин чекти бир ўтлуқ оҳ.
Асо тутти, доғи белин боғлади,
Тушуб йўлга гардун ичин доғлади.
Ситамдидалардек қадам олибон,
Уётдин фалак бош қуйи солибон.
Аларким кўруб ул қаро кун анга,
Бори навҳа айлаб, чекиб ун анга.
Йироқтин кўруб ўғли тобутини,
Узуб чарх анинг умрининг қутини.
Фалакдин кўруб халқ ул навъ рев,
Малак зумраси ичра солиб ғирев.
Чу тобутқа етти тожур-рижол,
Деди ун чекиб зору ошуфтаҳол
Ки: «Хуш келдинг, эй меҳмони азиз
Ки, қурбонинг ушбу қариғон каниз!
Санга лойиқ эрмас эди бу сарой
Ки, бўлдунг қўюб бизни, ғурбатгарой.
Не лойиқки қилғай макон нури пок,
Бу дайр ичраким аслидур тийра хок.
Мунаввар қилиб равза бўстонини,
Ёруттунг малойик шабистонини.
Хирад оллидаким муҳосибдурур,
Бу иш худ бу янглиғ муносибдурур.
Санга гар бу суратда эрди сурур,
Сурурунгға биздин ризодур зарур.
Манга лек зулм ўлди афлокдин,
Сариъанжуму даҳри бебокдин
Ки, азм этмадим йўлға сендин бурун,
Ясарға санга жаннат ичра ўрун7.
Ажаб лаъб кўргузди афъоли чарх
Ки, хуршид уёқти, қолиб золи чарх8.
Бу кунни агар қилсам эрди хаёл,
Мени ул дам ўлтургай эрди малол.
Бу иш тушта гар жилва қилғай эди,
Ҳамул лаҳза заҳрам ёрилғай эди.
Қазодин бу иш келди чун жонима,
Бу сели бало жисми вайронима.
Бу шиддат аро ҳам йўқ эрди ғамим,
Агар бўлса эрди аён мотамим.
Ўкурсам эди оқ сочимни ёйиб,
Келиб гоҳ ўзумга, гаҳи сустойиб.
Юзумдин ўюб тоза парголалар,
Очиб заъфаронзор аро лолалар.
Яқо чокига даст топсам эди,
Қаро киз осиб танни ёпсам эди,
Чекиб нола ул навъким нафхи сур,
Фалак жавфиға солсам эрди футур.
Бериб наъшинг оллинда жони заиф,
Солиб жисминг устига жисми наҳиф.
Фалак зулмидин холи айлаб кўнгул,
Ано борса эрди нечукким ўғул.
Ва лекин будур дарди жони манга,
ғаму меҳнати жовидони манга
Ки, мотам тутуб шайн ета олмадим,
Бериб жон, сўнгунгча ета олмадим
Ки, сендин бурун етти номанг манга,
Рақам айлаган нақши хоманг манга.
Не ишларки айлаб эдинг илтимос,
Зарур эрди тутмоқ ҳадисингни пос.
Уқубат агар торттим беадад,
Ешитмасга ҳукмунг ва лекин не ҳадғ
Эмас эрди хоқону қайсар сўзи
Ки, ул нома эрди Скандар сўзи.
Таним дуржиға пок гавҳар қаниғ
Бару баҳр шоҳи Скандар қаниғ!»
Бу ойин ила ул бўлиб нуктарез,
Халойиқ ичига тушуб рустахез.
Келур эрдилар тортиб афғону оҳ,
Анга тегруким шаҳға оромгоҳ.
Чу ул танни мадфанға еткурдилар,
Дегил руҳни танға еткурдилар.
Қилиб тийра туфроқ бағрин харош,
Ёшурдилар ул туфроқ ичра қуёш.
Эрур расм ушбу куҳан тоқ аро,
Қуёш ботмоғи тийра туфроқ аро9.
Кўмуб тийра туфроққа равшан танин,
Ясаб юз туман зеб ила мадфанин.
Сипеҳр атласин қабрпўш эттилар,
Неча кун фиғону хурўш эттилар.
Ҳам охир кўнгулни бори тиндуруб,
Кўнгулда ҳавас хорини синдуруб.
Фиғон неча айлаб, наво топмайин,
Ул озурдалиққа даво топмайин.
Тутуб борча ойини хурсандлиқ,
Қазо ҳукмиға сабрпайвандлиқ.
Аёқчи, ичим келди ғамдин батанг,
Кетургил тўло соғари лоларанг.
Ки, чун бўлса они сумурмак манга,
Иш ўлғай ҳамул дам ўкурмак манга.
Муғанний, келу навҳа оҳанги туз,
Бузуғ кўнглумизни яна доғи буз
Ки, ҳам мотамий қилди, ҳам ғамзада,
Фироқ ичра бизни бу мотамкада.
Навоий, жаҳондин вафо истама,
Тутуб бенаволиғ, наво истама!
Бировга жаҳондин етишмас ано
Ким, ул тутса ойини фақру фано.

LXXXI

Ети ҳакимнинг Искандар онасиға азо текургали келмаклари ва ҳар бирининг дуо ва сано гулрухлариға ўзга иборат деболари либоси кийдуруб жилва бергони ва таҳсин ва офарин маҳвашлариға ўзга алфоз гавҳарлари зеварин тоққони ва ул доғи ети фалак қошида даҳр золидек ўзни паст тутб, аларға маъзират ошкор қилғони

Бу мотамсарой(1) ичраги навҳагар,
Тешар элга бу навҳа бирла жигар
Ки, Искандар этти чу қатъи ҳаёт,
Аносиға бўлди қаро коинот.
Нечукким васият ёзиб эрди шоҳ,
Амал қилди Бонуйи иффатпаноҳ(2).
Ише қилдиким, ҳаргиз ул навъ иш,
Жаҳон аҳлидин ҳеч ким қилмамиш.
Бўлуб воқиф ул ишдин аҳли яқин,
Қилиб ҳар бири юз туман офарин.
Бори келдилар мотамин сўрғали,
Ниҳоятдин афзун ғамин сўрғали.
Ҳамул шоҳи мағфурнинг мадфани,
Бўлуб эрди тун-кун анинг маскани.
Чу Бонуйи даҳр ўлди доно анга
Ки, юз қўйди ул ети дарё анга.
Ҳамул қавм иҳзориға берди бор,
Қилиб юмни мақдамларин эътибор(3).
Ети баҳр бўлғоч аён ногаҳон,
Фалакдек таҳаррукка тушти жаҳон.
Аёғ узра ҳурматлариға туруб,
Борин бир-бир ўлтуртубу ўлтуруб.
Алар чунки бир лаҳза топиб сукун,
Филотун деди борчасидин бурун
Ки: «Бонуки даврондин огоҳ эрур,
Билик ичра давр аҳлиға шоҳ эрур.
Анга ҳожат эрмас бизинг пандимиз,
Ҳамул нуктаи сабрпайвандимиз.
Нединким, эрур аъқали рўзгор,
Халойиққа ақл ичра омўзгор(4).
Вале бир дуодин эмастур гузир
Ки, борбиз анга барча фармонпазир.
Гуҳар чўмса дарёға бўлсун ҳаёт,
Қуёш ботса гардунға етсун сабот(5).
Не ҳожатки, биз бўлғабиз сабрхоҳ
Ки, сабр айламакни ёзиб эрди шоҳ.
Неким шаҳ васиятда кўргузди панд,
Борин бўлди андин фузун корбанд(6).
Букун улдурур олам аҳлида фард,
Демай шерзан, балки юз шери мард
Ки, андоқ ўғул андин олди қазо,
Қазоға аён этмади жуз ризо.
Умид улки бу дарду андуҳнинг,
Худо муздин этгай аён бирга минг».
Тугатгач Филотуни доно паём
Аён қилди Суқрот мундоқ калом
Ки: «Ей ети иқлим Бонусисен,
Хирад шахси зону-базонусисен.
Санга ғойиб ар бўлди озода шоҳ,
Бори ҳолинга ҳозир ўлсун Илоҳ.
Анга оқил ўлғай насиҳатписанд
Ким, ул ақлдин бўлмағай баҳраманд.
Қазодин не келса ризо бермагай,
Ризо ҳам нечукким, сазо бермагай.
Аёғиға сончилди эрса тикан,
Бўлуб оҳдин кўкка новакфикан.
Насимики зайлиға еткурса гард,
Анинг дардидин тортқай оҳи сард.
Ва лек ул кишиким хирадманддур,
Неким Тенгридин келса хурсанддур.
Сенинг бу тариқинг эрур баркамол
Ки, Ҳақ бермасун донишингга завол».
Туганди чу Суқротнинг ҳикмати,
Етишти Балиноснинг навбати.
Дуо қилди оғози таъзим ила,
Тикиб кўзларин ерга таслим ила.
Дуо хатм этиб, деди бу сўз яно
Ки: «Ети ато бирла бу тўрт ано(7).
Сенингдек топа олмай огоҳ қиз
Ки, даҳр ўлмасун сендек огоҳсиз.
Бори элга бу сўзга бор иттифоқ
Ки, душвор эрур дарду доғи фироқ.
Бу дард ичра улким жазаъкорроқ,
Ризо бермаган дарди душворроқ
Ки, аввал ризо нақди бўлғай талаф,
Мусибатнинг ажри доғи бартараф.
Сенинг ройинга нури таҳқиқ эрур,
Ҳақ эҳсонидин онча тавфиқ эрур
Ки, шойиста ишга қилурсен шуруъ,
Не шойиста эрмас, этарсен ружуъ».
Балинос чун сўзни қилди адо,
Яна этти Буқрот сўзи ибтидо
Ки: «Ей ғусса ошомида Қофи ҳилм,
Сенинг зотинга содиқ авсофи ҳилм
Чу сабринг камандин Ҳақ этти узун,
Анга ҳар дам ўлсун узунлук фузун.
Муни билки, ҳар неки бор жунбуши,
Ниҳоятқа етгач сукундур иши.
Топар гўй чавгондин илдомлиқ,
Ва лекин бўлур охир оромлиқ.
Йўқ ул гўйким, гунбази гармпўй
Ки, саргаштадур тун-кун андоқки гўй.
Мунга доғи бир кун қарор ўлғуси,
Қарор ичра беихтиёр ўлғуси.
Булардин бири англа одамни ҳам,
Не одамки, бал аҳли оламни ҳам.
Ангаким азалдин хирад ёрдур,
Бу иш фикратиға мададкордур.
Сени юз туман шукрким, Кирдигор
Хирад ганжидин айлади комгор».
Чу Буқрот ҳарфиға итмом эди,
Дуо бирла донанда Хурмус деди
Ки: «Ей, гулсиз ўлғон хазондида боғ,
Ёруғ нуридин айру тушган чароғ.
Билурсенки очилса боғ ичра гул,
Узар боғбон охир андин кўнгул.
Нечаким чароғ ўлса мажлисфуруз,
Ҳам охир бўлур оқибат тийрарўз.
Чу бу навъ эрур даҳр хосияти
Ки, бўлғай пароканда жамъияти.
Мунга изтироб айламак суд эмас,
Демай судким, жуз зиёнбуд эмас.
Санга Тенгри чун берди донандалиқ,
Ўзунгга насиҳат расонандалиқ
Демак панд – таҳсили ҳосилдурур,
Дегандин хирад нақши зойилдурур»(8).
Чу Хурмус деди сўз, бўлуб хокбўс,
Равон бошлади нукта Фарфунюс
Ки: «Ей, ҳикмат ойинидин баҳраманд,
Сўзунг гавҳару гавҳаринг аржуманд!
Букун сенсен ул баҳру кони шигарф
Ки, бўлмиш дуру гавҳаринг бартараф.
Вале қайси дарё яратмиш Худо
Ки, ул бўлмади ўз дуридин жудо.
Яна қайси конким, мағок ўлмади,
Бориб гавҳари, бағри чок ўлмади.
Эрур суннатуллоҳу расми қадим,
Билурда сенинг доғи мислинг адим(9).
Хирад, ўйла қилмиш сени аржуманд
Ки, феълинг эрур барча бихрадписанд.
Сангаким бу Ҳақдин мавоҳибдурур,
Бу неъматқа кўп шукр вожибдурур»(10).
Чу Фарфунюс этти иршодини,
Арасту қилиб нукта бунёдини.
Аён айлабон нуктаи дилхарош,
Дер эрдию кўздин тўкар эрди ёш
Ки: «Бу важҳдин дурфишондур кўзум
Ки, деёлмону, бордурур кўп сўзум.
Санга панд бермак эмас дилписанд,
Керактур манга юз киши берса панд.
Вале мен чу эрмон насиҳатпазир
Ки, ҳушумни савдо қилибдур асир.
Дер эрдимки дарду ғамингни сўрай,
Бу поёни йўқ мотамингни сўрай.
Нетайким, сўрардин тилим лолдур,
Замирим, бас ошуфта аҳволдур.
Бу ғамда мадад қилди Бонуға Ҳақ
Ки, олмоқ керак барча андин сабақ
Ки, бизларча ҳам изтироб этмади,
Ўзин дард ўтиға кабоб этмади.
Ичи ғунчадек таҳ-батаҳ қон бўлуб,
Вале халқ аро оғзи хандон бўлуб.
Не ҳукми қазоға бўлуб носипос,
Не Ҳақ лутфу жудиға ҳақношинос.
Демас сўз тилига мурур этмайин,
Хаёлиға балким хутур этмайин
Ки, Ҳақ ортуғ этсун бу иқболини,
Ҳумоюн қилиб ҳар нафас фолини».
Чу ҳуш аҳли Бону ғамин сўрдилар,
Димоғини ҳушиға келтурдилар.
Қилиб хотиросо фусуну дами,
Ниҳон ёраларға қўюб марҳами.
Анинг бўйла марҳам топиб ёраси,
Ўзига келиб ҳуши овораси.
Алар узриға бўлди афсонасанж,
Ети кон уза бир бузуғ тўкти ганж(11).
Ки: «Мендин бу мотам эрур сизга кўб,
Скандар ғами бордурур сизга жўб
Ки, ҳолоти сизларга маълум эди,
Камолоти сизларга мафҳум эди.
Сафар ичра сиз эрдингиз ёр анга,
Ҳазар ичра сиз ёру ғамхор анга.
Демасменки, ул бор эди шоҳингиз,
Рафиқ эрди андоқки дилхоҳингиз.
Барингиз анга ошкору ниҳон,
Кўп ортуғроқ эрдики ики жаҳон.
Чу ул ёрингиз борди, ғамгинмусиз,
Анинг ҳажрида мотамойинмусиз
Ки, Ҳақ бу ғамингизни рафъ айлагай,
Қатиғ мотамингизни дафъ айлагай.
Скандардин ар борчамиз фардбиз,
Вале бир-биримизга ҳамдардбиз.
Бу иш бўлғали қилмадим сўз ҳавас,
Такаллум қилиб урмадим бир нафас.
Дедим умрдин то таним топса қут,
Қўяй сўздин оғзимға муҳри сукут.
Чу сиздин аён бўлди ҳамдардлиқ,
Емас яхши ҳамдарддин фардлиқ.
Мени солдингиз сўзга беихтиёр
Ки, ҳамдард ўлуб сўзга не ихтиёр».

LXXXII

Ул илги кесилганнинг ҳикоятиким, қўлиға туҳмат тиғи дастбурд кўргузди в аул ҳамдардлариға етгач, дастандозлиғ била навҳа тузди

Эшиттимки, бор эрди бир нотавон,
Фалак зулмидин қисми ранжу ҳавон.
Яна даст берди ажаб шиддате,
Қўлин кестилар айлабон туҳмате.
Чу бу зулм анга ўтти, дам урмайин,
Нафас эл била бешу кам урмайин.
Кесук илгин олди бутун қўлға, бот
Югурди халойиққа беилтифот.
Бу иштин бўлуб воқиф аҳли диле,
Еришти ичига тушуб мушкиле.
Йироқдин қилур эрди ҳамроҳлиқ
Ки, ул рамздин топқай огоҳлиқ.
Чу мазлум чиқти улусдин қироқ
Ки, чиқмоқ улусдин қироқ яхшироқ.
Борур эрди андоқки девонае
Ки, ногаҳ падид ўлди вайронае.
Бор эрди бузуқта неча дардманд,
Қўли барчанинг бўйла топқон газанд.
Алар оллиға етгач ул сийнареш,
Дегайсенки бағриға сончилди неш.
Кесук илгини ташлабон, чекти вой,
Алар ичра ҳам тушти кўп ҳой-ҳой.
Қучуб бир-бирин можаро қилдилар
Ки, олам фазосин қаро қилдилар.
Камин айлаган кўргач ул созни,
Тафаррус била билди ул розни.
Ки мазлум элдин тилаб фардлиқ,
Чекиб келди ул элга ҳамдардлиқ.
Киши топса ҳамдардини ногаҳон,
Не имкон ниҳон дарди қолмоқ ниҳонғ

LXXXIII - Ҳикмат

Ул бобдаким, ики ҳамдард бир-бирига недин маълуфдурурлар ва ики ҳамжинс бир-бирининг мулоқотиға невчун машъуф

Бу янглиғ демиш ҳикматандеша хайл
Ки, ҳамжинс қилмоқ бири бирга майл.
Ерур бир жиҳатдинки машраблари,
Яна доғи толеъда кавкаблари.
Мувофиқдурур асли фитрат аро
Ки, майл ўлди бир-бирга нисбат аро.
Бир ахтар қилиб икига парвариш,
Берур майл иковга табиий кашиш.
Ул ахтарға ҳарне асар бўлғуси
Ки, ул хайр йўқ эрса шар бўлғуси.
Ул элга асар юзланур воқеъи
Ки, бу нажм эрур соҳиби толеъи.
Агар айшу роҳат ва гар дарду ғам,
Бориға насиби етар бешу кам.
Топиб роҳат ичра ҳамовардлиқ,
Яна ранжу меҳнатда ҳамдардлиқ.
Фузун айлар аввалғи нисбатларин,
Берур иттисол ичра шиддатларин.
Қачон мунча нисбат топар ики ёр,
Қилур майл бир-бирга беихтиёр.
Ики зор булбул ҳамовоз ўлур,
Бўйла ики қумриға парвоз ўлур.
Агар ваҳшу тайр ўлсин, ар жинну инс,
Бу ишдин эрурлар анис ики жинс.

LXXXIV

Ул шаҳзодаи сипеҳржаноб мадҳиким, хуршеду ой қирон қилғонда туққан саъд ахтардурур ва сарву гул муқорин бўлғонда очилғон ғунчаи суханвар ва достон ибтидосини султони соҳибқирон мадҳида бир неча дурфишонлиқ била музайян қилмоқ ва гузориш дебочасини Скандари даврон саносида бир неча гуҳаррезлиқ била мурассаъ этмак ва шаҳзода мадҳин насойиҳ била ихтисор қилмоқ ва ети ҳаким била Искандар ҳикматларин анга ошкор айламак ва сўнгра қойил ўз зодаи табъи ики лаъли оташин анинг қулоғиға лойиқ ва ики дурри самин анинг истимоиға мувофиқ назм силкига тортмоқ ва дуо жавоҳири била хатм қилмоқ

Биҳамдиллаҳ, иқбол ўлуб корсоз,
Бу туғро баёзиға чектим тироз(1).
Алиф ибтидосиға айлаб рақам,
Ниҳоятға қилдим рақам мими там(2).
Ки, яъни бу сўз етти итмомиға,
Бу тарих оғози анжомиға.
Мададгор ўлуб гунбази тезгард,
Скандар ҳадисиға бердим навард.
Агар борди Искандари тахтгир,
Жаҳон мулкида қўйди тожу сарир.
Бу иштин жаҳон бўлмасун дарднок,
Чу қойим-мақом ўлди пайдо, не бокғ
Бори шоҳлар сарфарозини бил,
Скандарсифат Шоҳи ғозийни бил.
Эрур олам аҳли нигаҳбони ул,
Нигаҳбон йўқ, Искандари сони(3) ул.
Скандар агар келди ойинасоз,
Замири анинг бўлди миръоти роз.
Гар ул(4) ганжлар узра қилди тилисм,
Мунга ганж сарф айламак бўлди қисм.
Гар ул эрди ҳикмат тариқида чуст,
Бу келди таваккул йўлида дуруст.
Гар ул қўймади душман этмай табоҳ,
Бу – душманлариға эрур некхоҳ.
Гар ул – рой ила қилди ҳар ишни биғ,
Мунга Ҳақ насиб айлади рою тиғ.
Гар ул оби ҳайвон учун сурди от,
Мунунг ҳар сўзи келди оби ҳаёт.
Гар ул фитна яъжужиға чекти сад,
Мунунг мулкига фитна келмак не ҳад.
Гар ул олам олди тузуб доругир,
Бу — олам берур, истаса бир фақир.
Анга гар йўқ эрди халафдин шараф,
Мунга Тенгри берди ўн олти халаф(5).
Алардин бири меҳри пурнур эрур
Ки, ҳар нома бошида мазкур эрур.
Бири улки, юз лутф эрур зотиға
Ки, «Фарҳоду Ширин» эрур отиға(6).
Яна қолғон ўн тўрт маълум қил,
Назоҳатда ўн тўрт маъсум бил.
Икиси набира, ўн ики ўғул
Ки, ҳар бирга юз шоҳу шаҳзода қул.
Эрур давлат авжиға ўн ики бурж,
Шараф дурру лаълиға ўн ики дурж
Ки, бўлсун бори умридин баҳраманд,
Алардин доғи хусрави аржуманд.
Бори бўлсун офоқ аро комкор,
Батахсис шаҳзодаи номвор.
Юзи меҳр базмида шамъи тироз,
Қади салтанат боғида сарвиноз.
Латаф – жисмининг жону жононаси,
Шараф баҳрининг дурри якдонаси.
Ети пушти оламға султон келиб,
Атодин ато хон, бин хон келиб.
Ато Шоҳи ғозию ул нури айн,
Музаффар Ҳусайн ибни Султон Ҳусайн.
Алал-оламина дома эҳсонаҳу,
Лаҳу халладаллоҳу султонаҳу8.
Таолиллоҳ, асру ажаб зот эрур
Ки, оламға андин мубоҳот эрур.
Зафарға қарин фаррух оти анинг,
Бори айбдин пок зоти анинг.
Адаб тахтининг меҳри афлоки ул,
Ҳаё баҳрининг гавҳари поки ул9.
Келиб қаҳридин дўзах ўтиға бим,
Вале хулқи жаннат гулидин насим.
Кичик ёшлиқ, аммо улуғ қадрлиқ,
Ҳилолида маълум ўлуб бадрлиқ.
Неча шер бўлсун кичик, гар улуғ,
Эрур савлати бирла эл қайғулуғ.
Улус чеҳраи оламафрўзидин,
«Билур йил келишини наврўзидин»10.
Чу васфин баён қилмоқ осон эмас
Ки, поёниға етмак имкон эмас.
Насиҳат тариқин шиор айлайин,
Дуо бирла-ўқ ихтисор айлайин.

LXXXV

Юқори мастур бўлғон ва илгари мазкур бўлғон дастур била мадҳдин дуоға ружуъ қилмоқ ва ҳукамо хирадномалариға шуруъ қилмоқ

Аё, шоҳвашларнинг озодаси,
Жаҳон аҳлининг шоҳу шаҳзодаси!
Скандарки бор эрди оламға шоҳ,
Бори олам аҳлиға зилли Илоҳ.
Жаҳон аҳлича илму донолиғи,
Хирад қувватидин тавонолиғи.
Бўлуб қисми ҳам ҳикмату, ҳам билик,
Яна чекмайин ўрганурдин илик.
Эмас эрди ўз рою тадбири кам,
Тилар эрди эл рою тадбири ҳам.
Тутуб панд донишвар элдин умид,
Хирадномалар олмиш эрди муфид.
Солур эрди ҳар кун алар сори кўз,
Топиб дилписанд иш, дилосой сўз.
Ҳаким айтқондек бўлуб корбанд,
Не ишдинки айлаб, бўлуб баҳраманд.
Неча сўз алардин баён айлагум,
Не махфиси ўлса, аён айлагум.
Умид улки, сен ҳам қилиб истимоъ,
Санга доғи нафъ айлагай ул матоъ.
Биридур Арасту хирадномаси
Ки, таҳрир этибдур анинг хомаси.
Шуруъ айлагум гарчи мужмал анга,
Вале Тенгри ҳамдидур аввал анга.
Чу Ҳақ ҳамдиға айламиш ихтитом,
Бу янглиғ Скандарға сурмиш калом
Ки: «Билгилки, олам вафосиздурур,
Не оламдадур – ҳам бақосиздурур.
Неким бўлмағай анда пояндалиқ,
Анга яхши эрмас кирояндалиқ(1).
Ерур Ҳақки боқидурур, лоязол
Ки, етмас камолиға онинг завол.
Неким Тенгрининг ғайри ёд этмагил,
Чу ёд айласанг, эътимод этмагил.
Ҳақ оллинда мундоқки, сенсен ҳақир,
Санга, ўйла йўқ ҳеч зору фақир.
Нечукким санга марҳамат айлар ул,
Сен ул элга ҳам марҳамат узра бўл.
Улуским санга бандакирдордур,
Санга доғи бир қодире бордур.
Заифингға гар лутф қил, гар ғазаб,
Қавийдин доғи они қилғил талаб.
Киши муҳр аро ҳар не қилди нигор,
Варақта ҳамул нақш ўлур ошкор(2).
Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзунгга раво кўрмаганни раво».
Филотун сўзидурки: «Ей сарфароз,
Ҳақ этмиш сени халқдин бениёз.
Анинг лутфидиндур бу шавкат санга,
Анинг бахшишидин бу ҳашмат санга.
Агар амриға қилмасанг инқиёд,
Қачон топқай оллида уқданг кушод.
Сипаҳ фикриға элни қилма табоҳ
Ки, Тенгри қилур ишни, йўқким сипоҳ.
Сипаҳ тутса оламни андоқки дуд,
Зафар бермаса Ҳақ таоло, не судғ
Сипаҳни ҳам асру нажанд айлама,
Фалокат аро мустаманд айлама
Ки, шаҳдин етишса сипаҳға газанд,
Сипаҳдин эрур бим шаҳға газанд.
Не мутлақ-инон айла, не ноумид,
Етур бийму уммид бирла навид.
Сипаҳ хотирин лутф ила шод қил,
Раиятни адл айлаб обод қил.
Бу икига сендин қачон етса ком,
Топар шаҳлиғинг равнақу интизом».
Яна сурди Суқрот бу навъ сўз –
Ки: «Тут Тенгридин фатҳу иқбол кўз.
Қачон Ҳақ била сидқинг ўлди дуруст,
Не ҳожат нима халқдин бозжуст.
Сени айлади Тенгри ўз сояси,
Бийикдур ҳамул соянинг пояси.
Керак элга осойиш ул соядин,
Етишмак наво борча пироядин.
Мунунгдек бийик поя қадрини бил,
Анга лойиқ афъол фикрини қил.
Улус ранжиға эҳтимом айлама,
Ўзунгга бу отни ҳаром айлама.
Раиятни адлингдин осуда тут,
Фароғат миҳодида уйқуда тут.
Аларға чу таскину оромдур,
Санга доғи ҳосил бори комдур.
Раиятқа бўлса парокандалиқ,
Топар салтанат нахли баркандалиқ.
Агар қўй бўри хайли помолидур,
Яқин билки, чўпонға ит ҳолидур».
Яна деди Буқроти фаррухсиришт
Ки: «Ел чун кўрар ҳар недур сарнавишт.
Не тақдирдур дафъи осон эмас,
Киши кўрмайин они имкон эмас.
Қазо дафъиға солибон элга ранж,
ғалатдур тамаъ айламак молу ганж
Ки, ҳифз этмаса эзиди зул-жалол
Кишига не ганж асиғ айлар, не мол(3).
Таваккулдадур гарчи кому нишот,
Вале шарт эрур айламак эҳтиёт.
Риоятда ифрот матлуб эмас,
Таваккулда ғафлат доғи хўб эмас.
Не андозасиз ғам, не ҳадсиз сурур,
Керак ишда ойини хайрил-умур.
Бўлур ҳам салотинға ул навъ ҳол
Ки, ифроти онинг эрур эътидол:
Бири муфсид элга сиёсатдурур,
Ул ифрот шарти раёсатдурур.
Ёмонға чу ифрот ила бўлса бим,
Қолур яхши ифрот бирла салим»(4).
Яна бўлди Фисоғурс нуктавар
Ки: «Шаҳ покликдин керак баҳравар.
Ани чунки шоҳ этти Яздони Пок,
Керакмас анинг хотири лавснок.
Агар бор эса поклик нияти,
Анга ёр ўлур поклар ҳиммати.
Керак оғзи поку сўзи доғи пок,
Яна кўнгли поку кўзи доғи пок.
Бори лавсдин кўнгли холи анинг,
Халойиқ аёли – аёли анинг.
Ўзи чун шиор айлади поклик,
Бўлур дафъ нопоку бебоклик.
Чу ваҳм этти нопокликдин ёмон,
Халойиқ аёлиға бўлди амон.
Агар айласа шоҳ нафси ҳаво
Ки, бир маъсият бирла топқай наво.
Яқиндурки аввал тилар хилвате
Ки, элдин анга етмагай ваҳшате.
Ажаб бўлғай элдин бу феъли ниҳон,
Вале нозир ўлғай Худойи жаҳон.
Керак топса аввал бир андоқ ўрун
Ки, бўлғай иши Тенгридин ёшурун!»
Яна Асқалинус иршодидур
Ки: «Ободгар элга шаҳ додидур.
Қаю шаҳки йўқ адл ила дод анга,
Улус бирла мулк ўлмас обод анга.
Чу шаҳ зулм сори узотти илик,
Очилди улуқ зулм уйига эшик.
Анинг зулми кишварға онча эмас
Ки, золим не зулм айласа, сўз демас.
Агар шаҳға иш лутфу гар кин эрур,
Элига ҳамул шева ойин эрур.
Қачон жавқ-жавқ ўлса, авбош маст,
Тушар тақво аҳлиға кўп-кўп шикаст.
Чу ёшларға боғланса мактаб йўли,
Бўлур гум улуғларға мазҳаб йўли.
Халал йўл топар тўғри ойинға ҳам,
Тушар рахна ислом ила динға ҳам.
Керак шаҳ адолат шиор айлагай
Ки, зулм аҳлини хоксор айлагай.
Халойиқ топиб адлидин интизом,
Иши ики дунёда бўлғай тамом».
Яна Ҳурмус этти навосозлиқ,
Бу навъ айлади нуктапардозлиқ
Ки: «Шаҳға саховат эрур ногузир,
Бўлурға иши халқ аро дилпазир.
Сахо ул эмастурки, ҳар булҳавас,
Мубоҳот учун сарф этар сийму бас.
Ажаб йўқки ёрмоқ сочар бехирад,
Кумуш банддин рам қилур дому дад.
Тилаб, доғи берган саховат эмас,
Сахо аҳли они саховат демас.
Чу метин узотиб тилин ун солур,
Қатиқ хорадин лаълу ёқут олур.
Сахо улдурурким, шаҳи номвар
Басират кўзи бирла айлаб назар.
Берур аввал арзоқи хайлу сипоҳ
Ки, қолмас анга даъвойи вомхоҳ.
Чу дафъ этти муздурнинг вомини,
Қиёр озу кўп элга инъомини.
Берур луқма ангаким, оч эрур,
Олур кўнглин онингки – муҳтож эрур.
Мубоҳот ила ўзин этмас азиз,
Агар юз туман берса, гар бир пашиз.
Не сарф айлар ўлсанг, бу навъ айла сарф
Ки, бу сарф эрур асрамоқтин шигарф».
Скандар сўзидурки: «Ҳар қайси шоҳ
Ки, бир мулк анга рўзи этгай Илоҳ,
Агар фикри бўлса жаҳонгирлик,
Жаҳон фатҳида пок тадбирлик.
Юруш фикри бўлса керак анга иш
Ки, бир мулк аро бўлмаса ики қиш.
Бировким, жаҳондин керак ком анга
Емас яхши бир ерда ором анга.
Черик чекмак арчи кўрунур ирик,
Ириклик эмас рафъ чекмай черик.
Шаҳеким ирикликка эрмас далер,
Иши нусрат ўлмас анингдекки шер.
Тузук истаган тобеъу хайлини,
Сиёсатқа туз айласун майлини.
Агар тузса овин саранжом ила,
Урушда ясолин тузар ком ила6.
Вале шаҳ керак бўлмаса булҳавас,
Иши бўлса шаҳлиғ хаёлию бас».
Скандар била ети андоқ ҳаким
Ки, васф этса ул элни табъи салим.
Демак ети кавкаб7 эрур нурлуқ,
Ва ё чархи аъзам бағоят улуқ.
Солиб сўзга анфоси қудсийсиришт,
Санга очтилар бўйла секиз биҳишт.
Навоий не арз айлагай жуз дуо,
Вале бор анга ики сўз муддао:
Бир улким: шариат қўлин тут қави,
Бори ишта бўл шарънинг пайрави
Ки, бу жода бирла хиром айласанг,
Талаб маркабин тезгом айласанг,
Ики даҳр коми бўлуб ҳосилинг,
Наби кўйи бўлғай сенинг манзилинг.
Икинч улки, қил хидмати волидайн,
Бил ул икининг қуллуғин фарзи айн8.
Агар истасанг дунёу охират,
Букун салтанат, тонгла кун – мағфират
Ки, Ҳақдин ризо ҳосил этмак будур,
Ризо демайин Ҳаққа етмак будур.
Сўзим чун туганди дуо айлайин,
Зароат тариқин адо айлайин.
Ало, токи бўлғай Скандар сўзи,
Ул олғон юруб ети кишвар сўзи,
Насиб эт анинг мулкини шоҳға,
Дуосини қил жори афвоҳға.
Бу навъ айлабон шоҳи озодани,
Анинг кўнгли истарча шаҳзодани.
Аниким, мураббий анга шоҳ эрур,
Қил ул навъким, шаҳға дилхоҳ эрур.

LXXXVI

Гадойи камсармояи баландпоя ҳикоятиким, шоҳи баландпояи камсармояға насиҳатда сўз юзин ирик қилди ва бу суҳон била ишига андом бермак тилади

Ешиттимки, бир шаҳға бемояе,
Насиҳат била еткуруб вояе,
Бўлур эрди панд айтибон нуктасанж,
Нечукким, бузуғдин аён бўлса ганж.
Ўлукни биров нутқи этса тирик,
Агар ҳақдур, ул нукта бордур ирик.
Биров кўрди чун давлат арконидин
Ки, сўз тунд эрур ортуқ имконидин.
Вале қойиле бордур асру ҳақир,
Деди тунд ўлуб: «К-ей, гадойи фақир!
Ангаким – эрур шоҳу, сен бир гадо,
Не ҳаддинг била панд этарсен адоғ»
Деди нуктапардози Исонафас
Ки: «Гар мен ҳақир эрсам андоқки хас.
Санга бор эса сўз билурдин мазоқ,
Ўзум сори боқма, сўзум сори боқ!
Керак бўлса сўз, ўйлаким дурри пок,
Садафдек ҳақир ўлса қойил, не бокғ
Манга ҳам агар нуктада тез эсам,
Қамиш нўгидин оташангез эсам.
Ўзум нечаким зору пажмурдамен,
Лагадкўби гардундин озурдамен.
Ҳамоноки сўз поку софийдурур,
Адабсизлиғимға талофийдурур».

LXXXVII - Ҳикмат

Ул бобдаким, машваратда дегучига мулоҳаза қилмай дейилгонни кўнгулга жилва бермак керак ва сочилғон жавоҳирдин муносибни термак керак

Хирадмандким, соҳиби рой эрур,
Хирад нуридин оламорой эрур.
Анга мушкил иш тушса бир бобдин,
Тилар машварат хайли аҳбобдин.
Аларнинг агар ройи сойиб эса,
Ва гар фикрида юз маойиб эса.
Чу сарриштаи ғайб равшан эмас,
Қаю сойиб эркан, муайян эмас.
Бири ақл ила тушса хотирписанд
Ки, қилса неким бўлса ҳозир, писанд.
Бегонса анга ақл бўлғоч ҳакам,
Қилурға қўяр ҳикмат аҳли қадам.
Вале ғайб илми чу мастурдур,
Иш ўнг келмаса кимса маъзурдур.
Вале машваратда адад касрати,
Берур бу натижаки эл фикрати.
Тахайюл аро борча бир навъ эмас,
Ҳадисин ики кимса бирдек демас.
Неча кимса айлаб хаёлиға куч,
Агар топса сўз ҳар бири ики-уч.
Бу дурлар аро ақли жавҳаршинос,
Иши риштаси бирла айлаб қиёс.
Бирисинки сойирға фойиқ топар,
Иши афсари узра лойиқ топар.
Анинг бирла чун рост келди иши,
Йиғиштурди ўз гавҳарин ҳар киши.
Вале улдур иқболдин баҳраманд
Ким, ул пок гавҳарни қилғай писанд.
Бу дурларки – мен сочтим офоқ аро,
Нужум ўрниға чархи нуҳтоқ аро.
Умид улки чун бўлсалар бархабар,
Шаҳу шоҳзода бўлуб баҳрабар.
Солиб ўз қулоғиға шаҳзода ҳам,
Қабул айлагай шоҳи озода ҳам.
Ва лек истасам тезбозорлиқ,
Алар зоҳир этмай харидорлиқ,
Қулоғлариға бўлмаса устувор,
Қачон ерга қолғай дури шоҳворғ
Не туфроққа қолсун сипеҳр ахтари
Ки, бўлғай эри чархи нилуфарий.
Сўз онингдурурким, талабгоридур,
Анингдур гуҳарким, харидоридур.
Букун чунки шаҳ табъидур жавҳари,
Қачон ерга қолғай бу сўз гавҳариғ
Агар бўлмаса зеби торак анга,
Неким бўлса бўлсун муборак анга.
Боши узра борин нисор айладим,
Тамом ўлди сўз, ихтисор айладим.
Кетур соқий, ул лаъли серобни
Ки, кўздин оқизғай дури нобни.
Тўкай шодлиғ ашкин ул жомға
Ки, етти бу оғозим анжомға.
Муғанний, тузат най унин дилпазир
Ки, бас қилғудек бўлди килким сарир
Ки, маст ўлғонимда ичиб жоми май,
Гар ул най уни сокин ўлса, бу най.
Навоий, яқин бўлди осойишинг,
Бўлуб сўз арусиға оройишинг,
Безалди чу ул моҳвашқа жамол,
Жамолин кўруб васлидин коминг ол.

LXXXVIII

Ҳокимсурату дарвешсийрат, балки Дарвеш исми ҳукумат қисм, яъни ахавий маоби давлат иёбқа мавоизосо калом ва насойиҳи молокалом демак

Аё гавҳарим конининг гавҳари,
Мунир ахтарим буржининг ахтари(1).
Неча авжи ҳашмат уза фош сен,
Манга нисбат ичра қариндошсен.
Бу беш ганждинким ушоттим тилисм,
Неча гавҳар айлай санга доғи қисм.
Манга чун насиб ўлди майхонае,
Сумур сен доғи неча паймонае.
Ҳамул гавҳарим бордурур неча панд,
Бу паймона ҳам нуктаи судманд.
Эшитмакда қилма жадал зинҳор,
Анинг бирла қилғил амал зинҳор.
Сени қилди чун Холиқи Корсоз,
Ўз абнойи жинсинг аро сарфароз.
Бу шукронаға қил сарафкандалик,
Буюрғон киби Тенгрига бандалик.
Неким амр этибдур ризо бирла кўр,
Агар билмасанг билгучи топу сўр.
Чу бўлдунг саромад Ҳақ эҳсонидин,
Бўюн тўлғама амру фармонидин
Ки, Ҳақ бўлса Ваҳҳобу ғаффор ҳам,
Эрур лек Жаббору Қаҳҳор ҳам.
Чу қилди сени бас улуқ рутбалик,
Улуқ амрин онинг чу тутсанг кичик,
Агар ғайрату қаҳри тутса вужуд,
Хаёл этки, ул дам надомат не судғ
Тутай дер эсанг Тенгри амрин қави,
Бўл охир наби шаръининг пайрави.
Эрур жодаи шаръ бир шоҳроҳ
Ки, озмоқтин ул йўлда асрар Илоҳ.
Десанг озмайин чиқма ул жодадин,
Юруб ком топ бахти озодадин.
Худоу расул амри топқач камол,
Валинеъмат амриға қил иштиғол.
Не ҳукм айласа қилмоғин фарз бил,
Агар шубҳае бор эса арз қил.
Вале арзида асра шарти адаб
Ки, тарки адаб баҳра берур тааб.
Манга сўз ёзардек анга ёзмағил,
Нишотинг биноси тубин қозмағил
Ки, Ҳақ гарчи қисминг тараб айламиш,
Бу жоҳингға они сабаб айламиш.
Сабаб қилмаса шоҳ лутфин Худо,
Мену сен ким эрдук – бир-ики гадо.
Шаҳ ар лутф қилса иноят чоғи,
Вале айлай олур уқубат доғи.
Керак шоҳдин элга хавфу ражо,
Тинор бу икини кетурган бажо.
Риоят чу қуллуққа қилдинг тамом,
Раият ишига ҳам эт эҳтимом.
Адолат била элни қил баҳраманд
Ки, яхшиға кетсун ёмондин газанд.
Навосиз улуснинг навобахши бўл,
Навоий ёмон бўлса сен яхши бўл.
Санга берди Ҳақ онча лутфи мизож
Ки, эрмас бу сўзлар демак эҳтиёж.
Вале ҳар дам ўлса баёни анинг,
Билурменки, йўқтур зиёни анинг.
Чу давронға йўқтур бақоу сабот,
Ҳам андин эрур бевафороқ ҳаёт.
Мен ар бўлсаму бўлмасам ошкор,
Бу сўзларни қўйдум санга ёдгор.
Керак бўлса бори шиоринг сенинг
Ки, кавнайн аро Тенгри ёринг сенинг.

LXXXIX

Бу маодин жавоҳирин эҳтимом била назм силкига тортмоқнинг тақрири ва бу махозин тилисмотини истеҳком била итмомға еткурмакнинг таҳрири ва ҳам жавоҳир пири дарёзамир равшан кўнглига ер тутқоннинг баёни ва ҳам махозин шуаройи шеърий сарир муқаддаса арвоҳиға қабул тушганнинг тибёни ва алардин бу заифнинг подшоҳи ислом дуоси илтимоси ва бу ниёзманд илтимоси мужибибила аларнинг дуоси

Манга давлат илги бўлуб раҳнамун,
Чу бу панжаға қилди зўр озмун.
Дема панжа они, қатиқ хора де,
Дема хора, пўлоди якпора де!(1)
Солиб панжаким, бўлғали зўрсанж,
Топиб панжа ул панжада тобу ранж.
Чу зўр ортуқ айлаб тарозусидин,
Чиқиб йўқки оранж бозусидин(2).
Не панжа эрур, «Хамса»и ганжсанж
Ки, доно қўюбтур отин «Панж ганж»(3).
Қаю «Хамса»ким, махзани дурри ноб,
Қаю панжаким, панжаи офтоб
Ки, ҳар ким анга кўргузуб зўрдаст,
Чу зўр айлабон, илги топиб шикаст.
Менингким қўлум эрди беҳад заиф,
Эмас эрди ул панжа бирла ҳариф.
Солиб панжаварлиқ замиримға шўр,
Не илгимда қувват, не панжамда зўр,
Десам тарк этай, қўймайин ҳимматим,
Десам зўр этай, етмайин қувватим.
Чу панжамға ҳасрат била боқибон,
Бу панжамға ул панжани қоқибон.
Бу андиша мендин олиб ақлу ҳуш
Ки, ногаҳ нидо қилди фаррух суруш
Ки: «Ей ғарқаи баҳри ажзу ниёз,
Бўла олмағон дардинга чорасоз!
Етишгил қўпуб пир(4) даргоҳиға,
Таважжуҳ қилиб жони огоҳиға.
Анинг ботинидин тила ёрлиқ,
Бийик ҳимматидин мададкорлиқ
Ки, ҳар қуфлким фатҳидур нопадид,
Анга бор эранлар дуоси калид»(5).
Ешитгач бу сўз, боштин айлаб қадам,
Киши, ўйлаким қилса азми ҳарам(6).
Чу ул остон маъман ўлди манга,
Биҳишти барин маскан ўлди манга.
Қаю остон тавфгоҳи фалак,
Қаю тавфгаҳ, саждагоҳи малак.
Кўзум очиб ул остон туфроғи,
Кўзум ҳам ёруб, балки кўнглум доғи.
Таважжуҳға чун хотирим қилди майл,
Ета бошлади файз, андоқки сел.
Не ҳаддим эшикка урарға илик,
Илик майл қилмай очилди эшик.
«Ниёз аҳли кирсун!» дебон чиқти роз,
Бу роз англағач кирдим айлаб ниёз(7).
Не хилват, намудори чархи барин,
Не хилватнишин, балки Руҳул-амин.
Ани айлабон равшан анвори қудс,
Мунунг нутқидин равшан асрори қудс.
Ул ул навъким файз топқон кўнгул,
Бу ул навъ маскан аро ақли кул.
Чу мен бўлдум андоқ ҳарам маҳрами,
Ҳарам йўқки, нуру сафо олами(8).
Қуёш нурида маҳв ўлуб зарравор,
Кўнгулни қила олмайин устувор.
Ўзум ўзлугум меҳнатидин ориб,
Бориб ўзлугу мен ўзумдин бориб.
Қила олмайин арз-ҳолимни ҳам,
Хаёл айлай олмай хаёлимни ҳам.
Бу янглиғ мени айлабон гунгу лол,
Аён айлади Исоосо мақол.
Не дер сўзки, кўнглум аро бор эди,
Мени чунки гунг этти, борин деди
Ки: «Гўё пишурган хаёлинг будур,
Қила олмасингдин малолинг будур».
Чу бу хастадин қилди тасдиқ фаҳм,
Анга худ бу ҳол эрди таҳқиқ фаҳм.
Ишим бутмагига дуо айлади,
Бори ҳожатимни раво айлади.
Дедиким: «Бу бир иш эди қилғулуқ,
Бу айтилмағон нукта айтулғулуқ.
Бу соатқа мавқуф эрди экин,
Бу дам Тенгри тавфиқ берди экин.
Агарчи етишти малолат санга,
Вале охир ўлди ҳаволат санга
Ким, ул ганжлар бошиға етгасен,
Тилисмотини доғи фатҳ этгасен
Ки, ҳар неча қилдуқ назар даҳр аро,
Қиёс айладук водию шаҳр аро.
Йўқ атрок аро бирда онча билик
Ки, бу навъ улуғ ишга урғай илик.
Не атрокким, ҳам ажам, ҳам араб,
Кўрарлар бу ишни ажабдин ажаб.
Керак даҳр аҳлиға ўн кун жадал
Ки, беш байтдин боғлағай бир ғазал.
Басо маснавийгўйи нозук хаёл
Ки, назм аҳли ичра солиб қийлу қол.
Халойиққа юз ҳусну ноз айлагай
Ки, ўн йилда минг байт соз айлагай.
Чиқорғон замон ул навъ ойин савод
Ки, оламда йўқ бўйла рангин савод.
Саводиға ҳар кимки кўз солибон,
Қаро шоми меҳнат аро қолибон.
Не зулматки, йўқ оби ҳайвон анга,
Қаю тунки, йўқ меҳри рахшон анга.
Агар даҳр аро сепса мушки татор,
Кўнгулни қилур тийраю кўзни тор.
Бу беша ародур ики нарра шер,
Бу баҳр ичра ики наҳанги далер.
Анга киргали шери жанги керак,
Мунга ҳам диловар наҳанги керак(9).
Сен-ўқ сен букун чобукандишае
Дақойиқ аро нозукандишае
Ки, сўз таври келди сенинг шонинга,
Бўлуб хатм табъи дурафшонинга.
Мусаллам сўзунга равонлиқ доғи,
Сўз ичра санга паҳлавонлиқ доғи.
Равон килкинга онча бор эътимод
Ки, сўз дерда шаққиға берса кушод.
Равон айлагай онча оби ҳаёт
Ки, тўйғай Хизр суйидин коинот.
Бу иш чунки бўлғай муқаррар санга,
Умид улки бўлғай муяссар санга.
Қўп эмди, ишингнинг хаёлида бўл,
Хаёл аҳли зеби жамолида бўл
Ки, сендин бу шуғлунгда ҳушёрлиқ,
Дуо бирла биздин мададкорлиқ».
Эшитгач бу сўзлар мени нотавон,
Ўлук жисмима кирди гўё равон.
Бўлуб жон берур сиррининг огаҳи,
Топиб нутқум анфоси Руҳуллаҳи.
Ер ўптум, доғи йўлға азм айладим,
Сўз айтурни кўнглумга жазм айладим.
Келиб хилватим ичра юз ком ила,
Йўнуб хома нўгини ором ила.
Чу қилдим қалам нўгини нуктабез,
Қила бошлади нўгидин ганжрез.
Чу «Ҳайрат»қа солдим кўнгул рағбатин,
Анга ғолиб эттим улус ҳайратин.
Чу «Фарҳод»ға бўлдум андешавар,
Туз эттим басе тоғ – ўлуб тешавар.
Чу «Мажнун» ҳадисиға туздум фунун.
Басе халқни қилди шайдо жунун.
Яна «Сабъа»ға табъим ўлғоч қарин,
Ешиттим ети чархдин офарин.
Скандарга тил тортиб озар киби,
Дедим они «Садди Скандар» киби.
Таносуб била ақл номовари
Деди отини «Садди Искандарий»(10).
Чу бўлди бу маҳвашлар ороста,
Ҳамул навъким, сарви навхоста.
Дема сарв, ҳар бир риёзи биҳишт,
Эли хосиятда Масиҳосиришт.
Латофат аро юз биҳишти барин,
Равон ҳар бири ичра минг ҳури ийн.
Бу беш ганжниким кушод айладим,
Варақ узра они савод айладим.
Саводин солиб жузвдоним(11) аро,
Дема жузвдонимки, жоним аро.
Анинг сори(12) бўлди кўнгул рағбати
Ким, эрди мададкор анинг ҳиммати.
Мададкор йўқ, амр этгучи ул,
Не иш тушса, ғаврумға етгучи ул.
Борур эрдим айларга арзи ниёз,
Иш итмомини қилмоқ ифшои роз.
Замиримда лекин хаёлот эди
Ки, бу иш ҳусули ажаб бот эди.
Улуғларки сабти бу ҳарф эттилар,
Узун умрлар анда сарф эттилар:
Низомийки назм аҳли устодидур,
Анинг табъи сўз жинси наққодидур
Ки, бу ганжлардур матоъи анинг,
Матоъи неким, ихтироъи анинг.
Ҳамоноки элдин канори тутуб,
Ярим қарн заҳмат чекиб, қон ютуб.
Топа олди беш ганж мифтоҳини,
Яна онча вақт этти ислоҳини.
Чу бир қарн давр этти чархи мудир,
Чиқорди бу аъжубаи дилпазир.
Неча тожвардин топиб парвариш,
Иши бу ўтуз йилда эрди бу иш.
Не эл меҳнатидин малоле анга,
Не бу ишдин ўзга хаёле анга.
Чиқориб риёзатда қирқ арбаъин,
Бу беш ганж розиға бўлди амин.
Яна Хусрав ул турки ҳинди лақаб
Ки, сўз бирла олди Ажам то Араб.
Кушод айлагунча бу маҳкам ҳисор,
Басе айлаб афсонада ихтисор(13).
Неча вақт анинг ҳам иши бу эди
Ки, фикратқа зону-базону эди.
Замон худ ўтуз йилға андоз эмас,
Агар нисф эмас, сулсидин оз эмас.
Яна кимки бўлди буён раҳшунос,
Бўлур қилмоқ они булардин қиёс.
Сангаким йўқ эмгакда ғоят падид,
Улус меҳнатида ниҳоят падид.
Қилиб тонгдин оқшомғача қийлу қол,
Юзунгга етиб ҳар нафас юз малол.
Ўзунг тинмайин халқ ғавғосидин,
Қулоғинг халойиқ алолосидин.
Бу меҳнатлар ичра чекиб сўзга тил,
Замондин камо беш ўтуб ики йил.
Чекиб хома бу нома итмомиға,
Етургайсен оғозин анжомиға
Ки, ақли муҳосиб шитоб айласа,
Дейилган замонин ҳисоб айласа.
Йиғиштурса бўлмас бори олти ой
Ки, бўлдунг бу раъноға суратнамой(14).
Тузалди бу назминг басе сарсари,
Яна турки алфоз анга бир сари
Ки, ҳар нечаким диққати бордур,
Талаффуз аро лакнати бордур.
Сўзунгники яхши кўрарсен ўзунг,
Кўрунмас ёмон, чун эрур ўз сўзунг.
Қошингда сенинг гарчи кўп вазни бор,
Чу бор ўз сўзунг, йўқ анга эътибор
Ки, сўз зодаи табъу фарзанд эрур,
Чу фарзанд эрур, жонға пайванд эрур,
Неча зодаи табъ эрур нописанд,
Кишининг ўз оллида бор аржуманд.
Неча бум фарзанди манҳусдур,
Ўз оллида хушжилва товусдур.
Канаб шохи йўқ гарчи хошокча,
Қаландарғадур сарви чолокча(15).
Сўзунгким, санга келди ҳоло писанд,
Писанд эркин эл ичра ё нописанд.
Не бўлғай кўруб пири кошиф(16) мени,
Бу аҳволдин қилса воқиф мениғ
Бурун айтқонлар доғи бу китоб
Ки, чекмиш ажал юзларига ниқоб
Ки, жаннат риёзида ҳар бирга руҳ,
Умид улки, ҳар лаҳза топқай футуҳ.
Алар руҳиға то не сурат экин,
Сафо равҳиму ё кудурат экинғ
Бу иштин доғи пири равшанзамир(17),
Мени бархабар қилса, ўзни хабир.
Уруб гом мундоқ хаёлот ила,
Димоғимда савдо маҳолот ила.
Ки, еттим ангаким эрур мақсадим
Ки, ҳар дам демакка отин йўқ ҳадим.
Ниёз айлаю остонин ўпуб,
Бийик суддаи чархшонин ўпуб,
Чекиб «Хамса»ни жузвдондин равон,
Қўюб хизматида мени нотавон.
Неча ганжким ошкор айлабон,
Аёғиға борин нисор айлабон.
Сафинам чу азм этти дарё сари,
Узатти кафин баҳ рул ажзо сари(18).
Назар солди очиб варақ-барварақ,
Бўлуб мултафит, чун очиб ҳар варақ.
Қаю сўздаким бир савол айлабон,
Жавобин дегач, завқу ҳол айлабон.
Қилиб гоҳ таҳсину гоҳи дуо
Ки, юздин бири йўқ манга муддао.
Этиб ҳар сўзидин кушоде манга,
Бўлуб ҳосил андин муроде манга.
Мусалсал каломимдин оғзида сўз,
Мен оллинда ерга тикиб ики кўз.
Сўзум очибон бўстондек энгин,
Қилиб лутф, эгнимга солди енгин.
Қаю енгки, гардунға солса ани,
Муҳаддаб юзин айлагай мунҳани(19).
Чу эгнимга ул қўл била енг етиб,
Замиримдин ўзлук хаёли кетиб.
Чу ўзлук кетиб, юзланиб ҳолате
Ки, ўздин ўзумга бўлуб ғайбати.
Ўзумдин ҳамул дамки ғойиб бўлуб,
Манга жилвагар кўп ғаройиб бўлуб.
Кўруб ўзни бир тоза бўстон аро,
Қилиб гашт боғу гулистон аро.
Назоҳат келиб равзамонанд анга,
Ерам сойири орзуманд анга.
Чамандин чаманға мен айлаб хиром,
Анингдекки эл тавфи Байтулҳаром(20).
Кўрунди бу ҳолатда жамъи касир(21),
Уруб ҳалқа, суҳбат тутуб дилпазир.
Алардин биров келди ул ёнки мен,
Чаманда анингдек хиромонки мен.
Манга етти, бор эрди шоирваше,
Жамоли хушу ҳайъати дилкаше.
Салом айлабон, марҳабо айлади,
Рисолат тариқин адо айлади.
Ки: «Бу фаррухойину фархунда хайл,
Қилурлар даме ихтилотингға майл»(22).
Қабул айлаю, солиб ул ён қадам,
Ўзин доғи сўрдум, ҳамул элни ҳам.
Дедиким: «Алар зумраи маънавий,
Гуруҳеки назм эттилар маснавий.
Хусусан аларким эрур «Хамса»санж
Ки, ҳар бирдур ул «Хамса»дин кони ганж.
Эрурлар бу мажмаъда ҳозир бори,
Сенинг сори муштоқу нозир бори.
Чу сўрдунг мени, эй ҳадисинг қавий,
Ҳасандур отим, халқ деб – Деҳлавий(23).
Эшитгач бу сўз, жисмима тушти тоб,
Саросима кўнглумга ҳам изтироб.
Қўлуб узр, қучтум яна устувор,
Қадам қўйдум ул сори муштоқвор.
Борурда Ҳасан айтиб отин манга,
Қилиб ҳар бирин бошқа талқин манга
Ки, уч кимсадур садри мажлиснишин,
Қилиб шарҳ бир-бир аларнинг ишин.
Ки: «Ўртодағи пири фаррухжамол
Ки, васфида келди хирад нутқи лол,
Эрур ҳазрати Шайх(24), огоҳ бўл!
Ниёз айлабон хоки даргоҳ бўл.
Ўнг илги сори анга пайравдурур,
Жаҳон офати – Мир Хусравдурур.
Яна бир ён устоду пиринг(25) сенинг,
Рақамхони лавҳи замиринг сенинг
Ки, бу хайл эрур жисму ул жонлари,
Агар жон булар бўлса, жононлари.
Яна ики ёндин бу қавм-ўқдурур,
Киши йўқки, бу базм аро йўқдурур.
Кўрушгил бори бирла, ҳурмат била,
Далер ўлмағил сўзда – журъат била».
Қабул айлабон мен, неким айтиб ул
Ки, қатъ ўлди кўпрак бу мажмаъға йўл.
Доғи юз қарича масофат қолиб
Ким, ул базм эли қўптилар қўзғолиб.
Манга ўтру келмакка айлаб ситез,
Солиб мен алар сори гомимни тез.
Дебон бир-бир ул хайл отин раҳбарим(26),
Кўрушмакка доғи бўлуб ёварим.
Чу Саъдию, Фирдавсию, Унсурий,
Саноию, Хоқонию, Анварий(27).
Тааддудда муҳтожи тафсил эрур,
Вале бўлса тафсил, татвил эрур.
Бори дастбусиға топтим шараф,
Олиб ёндилар мени келган тараф.
Анга тегруким шайху пайрав эди
Ки, яъни Низмоию Хусрав эди.
Яна бир бизинг пиру махдум ҳам,
Қўпуб урдилар илгарирак қадам.
Бу ики юруб Шайхдин илгари,
Югурдум мени хаста ҳам ул сари.
Қўлум тутти пир ихтиёри била,
Кўруштурди ҳамроҳу ёри била.
Кўзумдин тўкуб қатра ёғин доғи,
Илигин ҳам ўптум, аёғин доғи.
Тутуб Жомию Хусрав ики қўлум,
Низомий сари бошладилар йўлум.
Тўкуб ашк – мендек асири ғаме,
Вале ҳар қўлумға тушуб оламе.
Вале мен бўлуб гарчи ўздин ниҳон,
Кириб ики илгимга ики жаҳон.
Манга Шайх бирла кўрушмак ҳамон,
Муборак аёғиға тушмак ҳамон.
Ўпуб туфроғини тўкуб сели ашк
Ки, андин ебон тўқуз афлок рашк.
Бошим ердин олиб иноят қўли,
Қилиб жилвагоҳим ҳидоят йўли.
Ёниб тутти ерлик ерида қарор,
Мени лек бехуд қилиб изтирор.
Чу Шайху ики ёри(28) топти сукун,
Туруб мен ниёз ичра қаддим нигун.
Жулус ичра етти башорат манга
Ки, оллинда қилди ишорат манга.
Чу бўлди манга ҳукми бирла нишаст,
Ниёз этти жисмимни туфроққа паст.
Талаттуф била Шайхи олий мақом,
Менинг сори бунёд қилди калом.
Бурун сўрди ҳолимни шафқат била,
Ер ўптум жавобида ҳурмат била.
Яна деди: «К-ей олам аҳлида фард,
Фалак табъинга келмайин ҳамнавард.
Сипеҳр айлаб эл ичра нодир сени,
Жаҳон назми таврида қодир сени.
Ғазал таврида чунки қилдинг хиром,
Сўз аҳлиға сўз дерни қилдинг ҳаром.
Тутуб эрди назминг жаҳон кишварин,
Жаҳон кишварин йўқки, жон кишварин.
Бу дам маснавийғаким айлаб шитоб,
Тўкабошладинг хомадин дурри ноб.
Ажаб иш бу ишда санга берди даст
Ки, эл назмиға берди назминг шикаст
Ки, қилдинг сўз ичра татаббуъ манга,
Не истарда эттинг тазарруъ манга
Ки, мен «Хамса»да айлаб эрдим ваид
Ки: «Ҳар кимки, айтурға тутса умид,
Қилай тиғи буррон сўзум досидин,
Урай бошин ул тиғ олмосидин».
Кўп эл очти даъвоға сўз бошини,
Бу даъво аро қўйди ўз бошини.
Чу кўргузди фарзанд Хусрав ниёз,
Ниёзи била топти ул ганжи роз.
Яна бир, ики, уч гадолиғ била,
Насиб олдилар бенаволиғ била.
Магар сенки бу йўлға қўйғоч қадам,
Вужудунг хаёлини қилдинг адам.
Нечаким келиб рифъатинг тоғча,
Вале келмай оллингда туфроғча.
Ниёз ашкидин лавҳи хотирни юб,
Фано ҳарфин ул сафҳа узра йўюб.
Топиб пир фарзона Жомий киби,
Мумидду муовин Низомий киби.
Сунуб поклик бирла бу ишга қўл,
Очиб поклар руҳи оллингда йўл.
Саҳар вақти ҳарфе савод этмайин
Ки, руҳум дуо бирла шод этмайин,
Фараҳ топмайин маънийи хос ила
Ки, ёд этмайин бизни ихлос ила.
Не менким, бори назм аҳлини пок,
Дуо бирла ҳар субҳ этиб завқнок.
Ниёзинг чу бу навъ ўлуб беадад,
Санга биз ҳам айлаб ададсиз мадад.
Йўқ эрса эрур асру савдои хом,
Ики йилда бир «Хамса» қилмоқ тамом,
Қаю «Хамса», беш гавҳар омуда ганж,
Тасарруф жафосидин осуда ганж(29).
Дуру лаъл анга барча кўздин нуҳуфт,
Не дуррида ришта, не лаълида суфт.
Не дурким бериб Ҳақ Таборак санга,
Умид улки, бўлғай муборак санга.
Киши сен киби ишга қилса шуруъ,
Ажаб йўқ эваз бўйла топса вуқуъ.
Вале мунча ганжи маоний санга
Ки, Ҳақ рўзи этти ниҳоний санга.
Қаю эрдаким айни бинишдурур,
Сабабни билурким, ики ишдурур.
Бири улки туттунг тариқи ниёз,
Қабул айладилар сени аҳли роз.
Ишингга қилиб саъй рағбат била,
Мадад қилдилар борча ҳиммат била.
Яна улки фазл аҳли ҳарне қилур,
Урар лофу ишни мураббий қилур.
Эрур гар мураббий эмас кордон,
Муаттал хирадманди бисёрдон.
Ҳунарпарвар – ишни буюрғучидур.
Ҳунарвар вале лоф урғучидур.
Чу шоҳинг сенинг эрди соҳиб камол,
Яна оллида қадрсиз мулку мол.
Ангаким бу ики иш ўлди насиб,
ғариб иш замонида эрмас ғариб.
Шаҳеким улус чорасозидурур,
Улус фозили Шоҳи ғозийдурур
Ки, Тенгри фузун айласун давлатин,
Ети чархдин ҳам бийик рифъатин
Ки, келди замонида сендек киши
Ки, эрмас ишинг одамизод иши».
Чу сўз етти бу ерга, мен беҳарос,
Қўпуб айладим бир дуо илтимос
Ки: «Чун дедингиз шаҳға ҳамду сано,
Дуое қилинг давлатиға яно».
Деди Мир Хусравға донойи роз
Ки: «Сен Шоҳи ғозийғасен мадҳсоз.
Сўзунгдин басе байт ёдидадур,
Асарлар муборак ниҳодидадур.
Сўзунгдин чу кўнглига етгай асар,
Дамингдин дуо доғи этгай асар.
Дуо айлаким, фазлу дониш эли
Ҳам «омин» десун, биз ҳам «омин» дели».
Боқиб деди фазл аҳлиға пири роҳ:
«Ки, сиз шоир, ул доғи хуш табъ шоҳ.
Чу фарзанд Хусрав дуо айлагай,
Анинг комини Ҳақ раво айлагай.
Денгиз борча «омин» дилу жон била,
Дуо қилдик ул чашми гирён била».
Ешитгач қўпуб борча миннат тутуб,
Деб «омин»у шоҳ сори ҳиммат тутуб.
Суханвар қўпубким дуо бошлади,
Дуосиға мундоқ адо бошлади
Ки: «Ё Рабки, то олам ўлғусидур,
Ичинда бани Одам ўлғусидур.
Кириб таҳти ҳукмиға олам доғи,
Бўлуб бандаси жинси одам доғи.
Қиёматқача давлатиға бисот,
Ҳамиша бисотида айшу нишот.
Жаҳон аҳли адлида осудаҳол,
Батахсиским, аҳли фазлу камол».
Дуо хатм бўлғоч тушурди илик,
Йўқ ул, балки мажмуи аҳли билик.
Дуоким, ул аҳли савоб айлагай,
Ажаб йўқки, Ҳақ мустажоб айлагай.
Тугангач дуо, айладим илтижо,
Қўюндин чекиб «Хамса»ни жо-бажо.
Солиб тийра туфроқ аро йиғлабон,
Бу янглиғ тузуб можаро, йиғлабон
Ки: «Бу зодаи хотири хастани,
Кўнгулдин такаллумға пайвастани
Ки, ҳиммат тутуб эҳтимом эттингиз,
Демасменки мен, сиз тамом эттингиз.
Карам бирла туфроғдин ҳам олинг,
Иноят қилиб бир назар ҳам солинг
Ки, эл хотириға нузул айласун,
Улус кўнгли они қабул айласун».
Равон Шайх олди бу иблоғдин,
Гаронмоя нақдимни туфроғдин.
Боқиб Мавлавий(30) сори қилди ружуъ
Ки: «Сен қил дуо, зоҳир айлаб хушуъ
Ки, қойил эрур сўнгги фарзандимиз,
Билик мазраъидин барумандимиз.
Буларким анинг зоду пайвандидур,
Бори бизга фарзанд фарзандидур.
Санга ҳам чу шогирд эрур, ҳам мурид,
Дуосини сендин тутарбиз умид».
Чу Махдум топти дуо сори йўл,
Яна очтилар борча оминға қўл.
Дуоеки кўнглумга матлуб эди,
Муҳаввис замиримға марғуб эди
Қилиб, айладилар бу маҳзунни шод,
Манга чунки юзланди мундоқ мурод.
Сужуд эттим ул хайли огоҳға,
Дедилар: «Дегайсен дуо шоҳға».
Бу сўздин бўлуб ўзгача ҳолатим,
Ўзумга келиб, борди ул ғайбатим.
Кўрармен, ҳамул ҳужрада пир эрур,
Жанобида ҳолимға тағйир эрур.
Бу дам гўё эгнимдин олмиш қўлин
Ки, бу сори солмиш хаёлим йўлин.
Ҳамул оллида бошим эрди қуйи,
Оқар эрди туфроққа ашким суйи.
Деди лутф илаким: «Не навъ эрди ҳол»,
Яна бошни қилдим анга поймол.
Дедим: «Улча мен хастага ҳол эрур,
Анинг шарҳида нотиқа лол эрур».
Деди: «Улча бу дам санга берди даст,
Яна кимсага бермамиш эрди даст.
Қўпу, шукр қил Тенгри эҳсониға,
Бу тавфиқи беҳадду поёниға».
Ўпуб ерни, қўйдум чу ташқори гом,
Дегайсен: менинг эрди олам тамом!
Манга «Хамса» такмили бир ён эди,
Бу мақсуд таҳсили бир ён эди.
Не тил бирла дей шукр Маъбудума
Ки, еткурди охир бу мақсудума.
Бу дамким, берибтур муродимни Ҳақ,
Ул авлоки, тоқ узра қўйсам варақ.
Фароғат била инбисот айласам,
Тузуб базм, бир дам нишот айласам.
Аёқчи, тўла айла жоми фароғ
Ки, кўп фикрдин юбс топмиш димоғ(31).
Ки, кўз ламъасидин мунаввар қилай,
Димоғим исидин муаттар қилай.
Муғанний, сўзум тингла охир гаҳи,
Ҳазин нағмае соз қил хиргаҳи.
Бир оҳанг ила айлагил ромише
Ки, етгай манга бир дам оромиши.
Навоий, қилиб Тенгри коминг раво,
Санга рўзи этти ажойиб наво.
Узот Тенгри шукри навосиға тил,
Наво ортуқ истар эсанг, шукр қил!

Шарҳ Ва Изоҳлар

«Садди Искандарий» достонининг илмий-танқидий матни 60-йиллар бошида ўзбек матншунос олими П. Шамсиев томонидан тузилган эди. Аммо қандайдир сабабларга кўра, матн чоп этилмаган. Матнда сўз боши ва илмий изоҳлар мавжуд эмас. Ҳозирда мазкур матн Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ҳамид Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институтн архивида сақланади.

Кейинги йилларда навоийшунослик фани Алишер Навоий асарларининг шоир ҳаётлигида ва унинг вафотидан бирмунча вақт ўтгач кўчирилган қадимий, нодир нусхалар билан бойиди. Жумладан, Англпянинг Бодлеян кутубхонасида сақланаётган Бадиуззамон учун кўчирилган миниатюрали «Хамса» нусхаси Абдужамил нусхасндан «ёш» жиҳатдан фақат олти ойгагина фарқ қилади ва у Навоийнинг бевосита ҳомийлиги остида кўчирилган.

Туркияиинг «Тўпқопи» музейида сақланаётган Истанбул куллиёти ҳам Навоийнинг назари тушган табаррук нусхалардан. Шунингдек, Париж куллиёти, Қўлёзмалар институти фондида сақланаётган XVI аср «Хамса»си ҳам шу даврнинг нодир ёзма ёдгорлиги сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Ана шу қўлёзмаларни манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиб илмий истифодага олиб кириш ҳамда ҳурматли домламиз матнлари тузилгандан буён ўтган чорак асрдан зиёд вақтни назарда тутиб Қўлёз-малар институти маъмурияти ва илмий советининг маслаҳати би-лан филология фанлари номзоди Мавжуда Ҳамидова достоннинг мукаммал илмий-танқидий матнини тузиб чиқди. Матнга юқорида зикр этилган, ҳозирча дунё фондларида энг қадимий деб ҳисобланган XV—XVI асрдаги олти қўлёзма ва П. Шамспев матнлари — жами етти қўлёзма асос бўлган.

Ушбу амалга оширилган нашрда достоннинг литографик ҳамда турли вақтларда чоп этилган нусхаларидан ҳам фойдаланилди;

а) «Садди Искандарий», Узполиграфкомбинат, Тошкент, 1941;

б) «Хамса», Қисқартириб нашрга тайёрловчи С. Айний, Ўздавгашр, Тошкент, 1947;

в) «Садди Искандарий», Узбекистон Давлат нашриёти, Тошкент,1949;

г) «Хамса», «Фан» нашриёти, Тошкент, 1960;

д) «Садди Искандарий», Бадиий адабиёт нашриёти, Тошкент,1965;

е) «Садди Искандарий». Насрга айлантирувчи Иноят Маҳсумов, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,Тошкент,1978;

ё) «Садди Искандарий» (насрий баёни билан). Тошкент, Ғ. Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси. 1991.

I

1.Ушбу ҳамд бобида худонинг сифатлари ҳароратли мисрларда васф этилади.

2.Тасаввуфга асосланган бу байтда «вужуд», «жуд» (биринчи мисра) «жуд», «вужуд» (иккинчи мисра) сўзлари келтирилиб, радд-ул-ажз мина-с-садр санъати ишлатилган.

3.Ғаззолийнинг тўлиқ номи Имом Абу Ҳамид ибн Муҳаммад бўлиб, у Хуросоннинг Тус шаҳрида 450 (1058/59) йилда туғилган. У дастлабки маълумотни Тусда олади, сўнгра Нишопурга боради. Бир қанча вақт салжуқийлардан Низомул-мулк хизматида бўлади ва шу вақтдан бошлаб дин ва тасаввуф фалсафаси билан шуғулланди. У Низомул-мулк топшириғига кўра, Бағдоддаги Низомия мадрасасида тўрт йил ишлайди. Кейинча бу вазифани укаси Аҳмадга топшириб. ўзи илмий иш билан чуқур шуғулланади. Унинг йирик асарларидан бири «Кимиёйи саодат»да олимнинг диний ва фалсафий қарашлари акс эттирилган. Ғаззолий 1111 йилнинг 19 декабрида вафот этган.

4. «Етти ато» - етти қат кўк ёки етти иқлим, «тўрт ано» тўрт фасл маъносида.

5. Бу байтда радд-ул-ажз мина-с-садр санъати (биринчи мисранинг боши ва охири, иккинчи мисранинг ўртасида «киши» ҳамда «ошиқ» сўзларини ишлатгаи ҳолда)дан фойдаланилган.

II

1. Ўз фикрини равшан талқинлар орқали бериш мақсадида илтизом (бир ёки бир неча сўзнинг қайтарилиши) санъатидан фойдаланилган.

2. Ҳорун—Мусо пайғамбарнинг акаси бўлиб, у Бағдодда халифалик қилган.

3. Ашк — қадимги Эронда ўтган афсонавий подшоҳлардан бири.

III

1. Бу жойдаги «Кунтун-набий»—«мен пайғамбарман» деб бошланадиган ҳадисга ишора.

2. Мусо—яҳудий пайғамбарининг номи. «Таврот»—яҳудийларнинг диний китоби Мусо пайғамбарга нозил бўлган деб ҳисобланади.

3. Довуд — афсонавий пайғамбарлардан бири бўлиб, «Забур» китоби унга нисбат берилади.

4. Исо — христиан динининг асосчиси, мифологик пайғамбар.

5. «Инжил»—христиан динидагиларнинг муқаддас китоби.

6. Макка— Саудия Арабистони ғарбида жойлашган шаҳар, мусулмонлар ҳаж қиладиган жой.

7. Ядуллоҳ — худо қудратига ишора.

8. Чин — Хитой.

9. Арш — осмоннинг энг юқориси, худо манзили.

10. Жабраил—мифик образ. Худо билан пайғамбар ўртасида воситачи бўлган фаришта.

11.Мисрадаги «меърож номи» ибораси Муҳаммад пайғамбар,-нинг кўкка, яъни худо олдига чиққанига ишора.

IV

1. Буроқ — диний ривоятларга кўра, Муҳаммад пайғамбар «меърож» кечаси кўкка миниб чиққан афсонавий от.

2. Байтул-ҳарам— Макка шаҳридаги Каъба деб аталган машҳур зиёратгоҳ.

3. Аторид— Меркурий сайёраси (мифологияда бу юлдуз адибларнинг ҳомийси ҳисобланади).

4. Зуҳра— Чўлпон юлдузи — Венера (осмон созандаси маъносида).

5. Руд — торли мусиқа асбоби.

6. Бу байтда ҳусни таълил (бирор нарса ёки ҳодисага ғайри воқеий, лекин шоирона сабаб келтириш) санъати ишлатилган.

7. Баҳром—Миррих (Марс) сайёраси.

8. Муштарий—Юпитер планетаси, мунажжимлар бу сайёрани «Саъди акбар» ёки «Фалак қозиси» деб атайдилар, жойи олтинчи фалакда, дейилади.

9. Зуҳал — Сатурн сайёраси.

10. Бу мисранинг маъноси: «Барҳаёт пок лойман (Худо маъносида).

11. «Ғоятда кучли» маъносида.

12. Иккинчи мисрада қўштирноққа олинган иборалар Муҳаммад пайғамбар мадҳ қилинган оятлардан олинган сўзлар.

V

1. «Икингиздан мадад»—Шарқда машҳур хамсанавислар Низомий ва Хусрав Деҳлавийлар кўзда тутилади. Илъёс Юсуф ўғли Низомий Ганжавий 1141 йилда Ганж шаҳрида туғилган. 1203 йилда вафот этган, шоирнинг қабри ҳам шу ердадир. Улуг озарбайжон шоири Низомий лирика ва биринчи навбатда достоннависликда улуғ санъаткордир. Низомий Шарқ адабиётида тўнғич хамсанавис сифатида шуҳрат топган. Шоирнинг «Хамса»си «Махзанул-асрор» («Сирлар хазинаси»), «Хусрав ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт пайкар» («Етти гўзал») ва «Искандарнома» каби достонларни ўз ичига олади. Низомий «Хамса»си, ўз навбатида, «Панж ганж» номи билан ҳам маълумдир. Алишер Навонй Низомийнинг бу асарини кўпинча «Панж ганж» деб тилга олади. Хусрав Деҳлавий — атоқли форс-тожик шоири. Ҳаёти Ҳиндистонда кечган. Яминиддин Абул Ҳасан Хусрав Деҳлавий 1253 йилда туғилган, 1325 йил 27 сентябрда Деҳлида вафот этган.

Хусрав Деҳлавий форс, урду ва араб тилларида асарлар битган. Низомий «Панж ганж»и анъанаси асосида «Хамса» яратган шоирдир. Хусрав Деҳлавийнинг отаси Сайфиддин Муҳаммад Кеш (Шаҳрисабз)лик бўлиб, мўғуллар истилоси вақтида Ҳиндистонга кўчиб кетган эди. Деҳли султонларидан Шамсиддин Элтутмиш (1211— 1236) унга амирлик унвонини берган. Сайфиддин Муҳаммад мўғулларга қарши Ҳиндистондаги жангларнинг бирида ҳалок бўлгач (1261), ёш Хусравни бобоси Имодул-мулк тарбиялайди. У 8 ёшида шайх Низомиддин Авлиёга мурид тушади. Хусрав Деҳлавий кейинчалик шайх— устозига бағишлаб «Афзал ул-фавоид» («Фойдали сўзларнинг афзаллиги) ва «Роҳат ул-муҳиббин» («Дўстликнинг роҳати») каби асарларини ёзган.

Амир Хусрав Деҳлавийнинг «Туҳфат ус-сиғар» («Ёшлик туҳ-фаси», 1272), «Васат ул-ҳаёт» («Ҳаёт ўртасида», 1284), «Ғуррат ул-камол» («Камолотнинг бошланиши», 1293), «Боқият ун-ноҳия» («Сараларнинг сараси», 1316), «Ниҳоят ул-камол» («Камолот чўққиси, 1323) каби девонлари бор.

У «Қирон ус-саъдайн» («Саодатли сайёранинг қўшилиши», 1289), «Мифтоҳ ул-футуҳ» («Ғалабалар калиди», 1291), «Матлаъ ул-анвор» (1299), «Ширин ва Хусрав» (1298), «Мажнуну Лайло» (1298), «Ойинаи Искандарий» (1299), «Ҳашт беҳишт» («Саккиз жаннат», 1301) каби эпик асарларнинг муаллифидир. Унинг «Хамса»си юқорида номлари тилга олинган кейинги беш достондан иборатдир.

Хусрав Деҳлавий «Хазойин ул-футуҳ» («Ғалабалар хазина»си, 1311), «Дувалроний ва Хизирхон» (1316), «Нуҳ сипеҳр» («Тўққиз қават осмон». 1318), «Туғлуқнома» ва «Тарихи Деҳли» каби тарихий беш рисоладан иборат «Эъжози Хусрав» («Хусрав муъжизалари», 1319) номли илмий асарларнинг ҳам муаллифидир. Бадиуззамон Хуросонийнинг ёзишича: «Шоирлардан ҳеч бири ўзидан кейин Амир Хусравчалик кўп шеър қолдирмаган» (ЎзСЭ, 12 том. Т. 1979. 406— 407-бетлар).

2. Хизр—афсонага кўра, «оби ҳайвон» (тириклик суви)ни излаб топган ва ундан ичиб, абадий тирик бўлган пайғамбар. Навоий Низомий ва Хусрав Деҳлавийларнинг ўзига Хизрдек раҳнамо бўлишдарини истайди.

3. Ёшликдан Низомий ва Хусрав Деҳлавнй асарларини севиб ўқиган Навоийда улардан олинган таассурот катта-катта асарлар яратиш фикрини ўнғотганлиги бу байтда эътироф этилган.

4. Тўрт оромгоҳ —«Хамса»нинг дастлабки тўрт («Ҳайратул-аброр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр») достонларидир.

5. Бир, икки, уч киши — Низомий, Хусрав ва Ашраф.

6. Қорун — афсонавий образ. Катта бойликка эга бўлган.

7. Скандар — Искандарнинг, вазн талабига кўра, қисқартирилган шакли.

VI

1. Алишер Навоий адабиётнннг асосий материали бўлган сўзга катта эътибор берган. НАВОИЙ «сўз»ни ўз асарларида кўп наънода ишлатади. У «сўз» терминн остида инсониятнинг ҳамма маънавии бойлигини — алоҳида ижтимоий категория бўлган тилни ҳам, идеология формаларидан ҳисобланган фалсафа ва бадиий адабиётни ҳам тушуна беради ҳамда уларни кўп вақт бир-биридан фарқ қилмайди» (А. Ҳ а й и т м е т о в, Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари, ЎзССР Фанлар академпяси нашриёти, Тошкент, 1959, 78-бет). Навоий «Хамса»сининг деярли ҳамма досгонларида («Фарҳод ва Ширин» бундан мустасно) «Сўз таърифида...» атамаси билан махсус боб («Ҳайратул-аброр»да XIV, «Лайли ва Мажнун»да V, «Сабъаи сайёр»да V, «Садди Искандарий»да VI) яратган. «Хамса»даги достонларнинг Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомийга бағишланган бобларида ҳам сўзнинг қудрати, таъсири ва моҳияти ҳақида кенг тўхтайди.

Навоий «бадиий сўзиннг жамиятдаги киши онги ва психологиясига ижобий ва салбий таьсир кучи» (А. Ҳайитметов. Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари, 79 бет)ни яхши билгани ҳолда, ҳар бир шахсга, оҳанг ва мазмунига кўра ҳам турлича таъсир этиши мумкинлигини кўзда тутнб. «Ҳайратул-аброр»да:

Ҳам сўз ила элга ўлумдин нажат,

Ҳам сўз ила тониб ўлик тан ҳаёт («Хамса», 1960, 104-бет) деса, «Садди Искандарий»да:

Улукка гар андин эрур жойи пок

Ва лекин тирикни ҳам айлар ҳалок («Хамса», 1960, 632-бет) дейди.

2. Баҳри Уммон — Уммон денгизи.

3. Дами Исавий — анъанавий афсоналарга кўра, Исо пайғамбар ўз нафаси билан ўликларни тирилтириш қудратига эга бўлган. Бу ерда ўшанга ишора қилинади.

4. «Эҳтимол, унинг ҳамроҳи Жаброил (Руҳул-қудс) бўлгандир ёхуд бу келган Исо (Руҳуллаҳ) пайғамбарнинг нафасидурким, ўлукларни тирилтади».

5. Такрир санъати ишлатилган бу байтда ҳар учала «қутуб»— китоб сўзининг кўплигини билдиради.

6. Нодири фард — Низомий Ганжавийга нисбатан ишлатилган.

7. Бсш ганж — Ннзомийнинг «Панж ганж» деб аталган «Хамса»сига ишора.

8. Анинг — Низомий Ганжавий, мунинг — Хусрав Дехлавий.

9. Ашраф — XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV асрнинг бирикчи ярмида яшаб ижод этган ҳамда «Хамса» яратган шоирлардан бўлиб, унинг тўлиқ исми—Ашраф нбн Шайхулимом Абу ал-Ҳусайн ибн ал-Ҳасан ал-Мароғий ат-Табризийдир. Алишер Навоий «Мажолисун-нафоис» асарида Ашраф ҳақида маълумот бериб дейди: «Мавлоно Ашраф—дарвешваш ва номуродшева киши эрди. Ва кийиз бурк устина қурчуқ чирмар эрди. Ва эл била доғи омизиши оз эрди. Кўпрак авқот «Хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди, то ул китобни тугатур товфиқи топти, воқеан, ўз хурди ҳолиға кўра ямон бормайдур. Афв фозилотида «Хамса»сидин бу байт яхши воқеъ бўлубтурким:

Ва назди касе к-ў ба дониш меҳ асг,

Зи мучримкуши чурм бахши беҳ аст...

(Мазмуни: Билимда илғор бўлган киши қошида гуноҳкорни ўлдиришдан—гуноҳини кечиш яхшидур») (Алишер Н а в о и й. Асарлар, 12-том, Т., 1966, 14-бет).

VII

1. Нуриддин Абдураҳмон Жомий—1414 йилнинг 7 ноябрида Хуросоннипг Жом шаҳрида шайхулислом — Низомидднн Аҳмад оиласида туғилган. У мактаб таҳсилидан кейин, Ҳиротдаги Дилкаш мадрасасида, Мавлоно Жунайд қўлида, кейинроқ Шаҳобиддин Муҳаммад Жожармий ва Алоиддин Али Самарқандийлардан таълим олган.

Абдураҳмон Жомий Самарқандга келиб Қозизода Румий дарсларига қатнашган. У филология, фалсафа, математика, астрономия, ҳуқуқ каби фанлар билан чуқур шуғулланган. Дин ва тасаввуфни синчковлик билан ўрганган. Жомий Баҳоваддин Нақшбандий таълимоти таъсирида бўлган Шайх Саъдиддин Қошғарийдан тасаввуф бўнича таьлим олади.

Абдураҳмон Жомий 1492 йил 8 ноябрда Ҳиротда вафот этган. Абдураҳмон Жомийнинг «Фотиҳат уш-шабоб» («Йигитлик ибтидоси». 1479), «Васат ул-иқд» («Ўртача марварид шодаси», 1489), «Ҳотимат ул-ҳаёт» («Ҳаётнинг хотимаси», 1491) каби девонлари маълум. Адиб «Силсилат уз-заҳаб» («Олтин занжир», 1472), «Саломон ва Абсол», 1480—81 «Туҳфат ул-аҳрор» («Ҳур кишиларнинг туҳфаси», 1481—82). «Сабҳат ул-аброр» («Яхши кишиларнинг тасбиҳи», 1482— 83), «Юсуф на Зулайҳо», 1483, «Лайли ва Мажнун», 1483, «Хирадномаи Искандари» 1485 каби достонларнинг муаллифидир. Шоир мазкур етти достонни бирлаштириб «Ҳафт авранг» («Етти қароқчи юлдуз») номини берган. Шунииг учун ҳам унинг бу достонлар мажмуаси кўпроқ «Ҳафт авранг» номи билан машҳур бўлган.

Жомийнинг «Баҳористон» асари ҳам маьлум. Шоир адабиётшунослик соҳасида «Рисолаи аруз», «Рисолаи қофия», «Рисолаи муаммо» каби асарлар яратган. Адиб тасаввуф ва фалсафага оид «Нақши-фусус» («Жавоҳирлар нақши»), «Нақд ун-нусус» («Нусуес танқиди»), «Ашиьат ул-лаъмат» («Шуълалар зиёси»), «Нафоҳат ул-унс» («Дўстларнинг нафаси») каби асарларининг ҳам муаллифидир.

2. Биринчи мисра охиридаги «туҳфа» сўзи Абдураҳмон Жомий «Хамса»сининг биринчи достони—«Туҳфат ул-аҳрор»га ишора. Иккинчи мисрадаги «туҳфа»—совға маъносида ишлатилади.

3. «Субҳа»— Жомий «Хамса»сидаги достоннинг қисқартирилган номи.

4. Жомийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достонига ишора.

5. «Лайли ва Мажнун»—Жомий асари.

VIII

1. Радд-ул-ажз-с-садр санъати ишлатилган бу байтнинг мазмуни: «Вужуд саждадан бундай фойдалар кўрса, сажда қилмаганларни бевужуд деса бўлади».

2. Икки байтнинг мазмуни: «Аввал ғазал айтишга қасд қилиб, жаҳон ичига улуғ қиёмат солдим. Соғ одамлар буни ўқиган вақтларида, оламда қиёмат кунини кўргандай бўладилар».

3. Бундай кичик ишга ҳеч қаноатлана олмадим, кўнглимда доимо улуғ муддао — орзу, мақсад (эпик асарлар ёзиш) бор эди.

4. Ул — Худо.

5. Бу байт Тошкентда 1949 йилда нашр этилган шоир «Танланган асарларининг V китобида (27-бет) қуйидагича" берилган:

Чу ҳотиф менга бу нидо айлади,

Сен этган адони адо айлади.

6. Навоий байтнинг биринчи мисраида «етиб тўрти итмомға» деганда яратаётган «Хамса»сининг тўрт достони («Ҳайратул-аброр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр»)ни кўзда тутган бўлса, иккинчи мисрада «бири етмамиш эрди» деганда ҳали ёзиб тугалланмаган (Садди Искандарий»—Т. А.) достонини кўзда тутмоқда.

7. Назм элининг шаҳи — Абдураҳмон Жомий кўзда тутилмоқда.

8. Байтдаги алар—Низомий ва Хусрав Деҳлавий бўлиб; бу бир — Жомий демакдир.

9. Бу сўзни «хуш» шаклида ёзсалар ҳам, «хаш» ўқиб, «каш» билан қофиядош қилиш одат бўлган.

IX

1. Шоҳи Ғозий—Навоий ўз асарларида Ҳусайн Бойқарони кўпинча шу унвон билан юритади.

2. Ул ики уй — Жаннат билан Дўзах.

3. Сулгон Ҳусайн — Султон Ҳусайн Бийқаро 1418 йили туғилган, 1469 йили Ҳиротда тахтга ўтириб, 37 йил ҳукмронлик қилган. У Ҳусайний тахаллуси билан ғазаллар ёзган. Алишер Навоий «Ма-олисун-нафойс»нинг унга махсус бағишланган 8-мажлисида Ҳусайний ғазалларига юқори баҳо беради. Султон Ҳусайн Бонқаро Алишер Навоийдан 5 йил кейин, 1506 йили Ҳиротда вафот этган.

4. Мазмуни: «Унинг отига тақдир — тангри эҳсони доим бўлсин ва тангри унинг шоҳлигини доимий қилсин деб ёзган».

5. Дашти Қифчоқ — Сирдарёнинг қуйи оқими ва Балхаш кўлидан Днепр дарёсининг қуйи оқимларигача бўлган ҳудуднинг XI— XVI асрлардаги номи. Дашти Қипчоқ атамасини дастлаб Носир Хусрав (1003—1088) қўллаган, шундан бошлаб араб ва форс тилларидаги асарларда учрайди. В. В. Бартольднинг аниқлашича, Дашти Қипчоқ аҳолиси (Шарқ манбаларида — қипчоқлар, рус солномаларида — половецлар, Византия тарих китобларида қўмонлар кўчманчи ва ярим кўчманчи бўлиб, чарвачилик ва овчилик, дарё, кўл ёқаларида яшаган аҳоли деҳқончилик, шаҳарлар (Сарой Боту, Сарой Берке, Урду Бозор, Сиғноқ, Арқуқ)даги аҳоли эса ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланган.

6. Бу ва кейинги байтларда келган «анинг», «гар ул»— Искандарни билдирса, «мунинг»—Ҳусайн Бойқарони англатади.

7. Биринчн «рост»—ўнг маъносида, иккинчиси эса, мусиқа кунларидан бирининг номи.

X

1. Султон Бадиуззамон— Султон Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли, Сейистон ва Балх вилоятларининг ҳокими (1496—1505). У 1314 йилда Истамбулда вафот этгап.

2. Бу байтда тавзиъ (бир хил товушга эга сўзлар, айни пайтда, «қ» товуши) ҳамда тасдир (бир сўзни икки-уч ерда бериш) санъатлари ишлатилган.

XI

1. Одам Ато—иудизм, христиан ва ислом афсоналари (масалан, «Библия»)да биринчн одам, инсон зотининг отаси. Қадимий аҳдда ёзилишича, худо Одам Атони лойдан яратиб, унга жон ато қилган. Диний адабиётларда Одам Ато номи билан боғлиқ кўплаб афсона ва ривоятлар учрайди.

2. Муҳаммад — Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (570—571, Макка — 632.8.6, Мадина)—исломда оллоҳининг элчиси, пайғамбар деб эътироф этилган тарихий шахс. У Қурайш қабиласининг ҳошимийлар хонадонида туғилган. Етимликда ўсган. Аввал чўпонлик билан машҳур бўлиб, кейин савдогарларга хизмат қилган. У бадавлат Хадичага уйлангач, мустақил савдогарчилик билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади. 610—622 йиллар Маккада ўзини пайғамбар деб эълон қилади. У аввалги маъжусийликни танқид қилиб, унга ягона худо тўғрисидаги таълимотни қарши қўяди. Лекии унинг тарғиботи Макка ҳукмронларининиг қаршилигига учрайди ва Муҳаммад ўз тарафдорлари билан Ясруб (Мадина)га кўчишга мажбур бўлади, бу кўчиш ҳижра дейилади (бу 622 йил 22 сентябрга тўғри келади). Муҳаммад Мадинага келиб мусулмонлар жамоасига асос солади.

3. Мазмуни: «Тангри уни пайғамбарларнинг бошлиғи қилди ва пайғамбарлик маснадига ўтқазди».

4. «Низомут-таворих» «(Тарихларнинг низомномаси»)—ХIII асрда ўтган Носириддин Абу Саъид ибн Абдуллоҳ Байзавий асари. Бу асар қадимий Эроннинг умумий тарихи бўлиб, унда Одам Атодан то эрамизнинг 1265 йилигача бўлган давр қамраб олинади.

5. Пешдод, Каёний, Ашконий, Сосоний — Эроннинг афсонавий ва тарихий сулолаларн номлари. Навоий бу тўртала сулоланинг ҳукмронлик йиллари 4336 йилу олти ой давом этганлнгини хабар қилади.

6. Каюмарс — қадимги Эроннинг афсонавий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да шундай деб ёзади:

«...Тарих уламоси иттифоқи била бировким салтанат қилди, Каюмарс эрди... Ҳар тақдир била подшоҳлик қоидаси андин бурун йўқ эрди. Бу қоидани ул тузди. Доғи аввал кишиким, шаҳар бино қилди, ул эрди... Минг яшади ва лекин умрининг охирида қирқ йил салтанат қилди. Доғи Сиёмак ўғли Хушангниким, набираси эрди, валиаҳд қилди...».

7. Хушанг — Ажам подшоҳларининг тўнғич сулоласи — пешдо-дийларга мансуб. Алишер Навоий «Тарихн мулуки Ажам»да ёзади: «Хушанг хирадманд ва одил ва олим подшоҳ эрди ва «Жовиди хирад» отлиғ китобни ҳикмат илмида ул тасниф қилдиким, Маъмун халифа вазири Ҳасан Саҳл андин бирор нима топиб, араб тилига таржима қилибтур... Ва темурни тошдан ул чиқарди... Ерга фарш ул солди ва тулку ва ос тийин терисин ул қиярга қабул қилди... Доим тоғларда ибодат қилур эрди. Таворихда мундоқ масбатдурким, девлар ани саждада топиб, тош била бошин янчиб ўлтур-дилар».

8. Таҳмурас — Пешдодий шоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Таҳмурас отаси Хушангнинг чин валиаҳди эрди, анинг ўрнида салтанат тахтида ўлтурди ва халойиқ риоятаға ва мамолик ҳимоятиға жидд била машғул бўлди. Ва анинг замонида азим қаҳат воқеъ бўлди... Ва рўза тутмоқ андин суннат қолди. Ва ул бино қилғон шаҳарлар Марвда Куҳандиз ва Хуросонда Нишопур ва Исфаҳонда Маҳриз ва Сорийя... Ва анинг замонида қаттиқ вабо бўлди. Ҳар кимнинг бир севар кишиси бор эрса эрди, анинг суратин ясаб, анинг била хурсанд бўлур эрди, то бутпараст-лиққа бунжар бўлди. Ва Таҳмурас ўттуз йил мулк сурди».

9. Нашопур, Марв, Сипоҳон — қадимги шаҳарлар.

10. Жамшид — Эроннинг қадимги афсонавий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Баъзи ани Таҳмураснинг қардоши дебтурлар ва баъзи қардошининг ўғли. Чин салтанатқа ўлтурди, жаҳон мулкин адл ва дод била тузди... Ғариб ихтиролар қилди. Ва ул жумладин сипоҳийлик аслаҳаси... Синон ва ҳарба ва пичоқ... ул ясади. Ва ҳаммом бино қилди ва ғаввослиғ ҳаёл қилди... Ва салтанатининг замони етти юз йилғача бўлди... Заҳҳок (уни) тутиб, арра била икки бўлуб, жисмин пора-пора қилди».

11. Заҳҳок — Эроннинг афсонавий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Заҳҳок бинни Мардос чун Жамшид қатлидан сўнг Порс тахтин олди, зулму ситам оғоз қилди. Фаридун ани жазосиға еткурди. Заҳҳок салтанати минг йил эрди». Заҳҳок — Фирдавсий «Шоҳнома»сида ҳам тасвирланган.

12. Фаридун—афсонавий пешдодий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Фаридун яхши ахлоқлиқ олим ва одил подшоҳ эрди. Анинг уч ўғли бор эрди: ...Салим, Тур, Эраж. Мамоликни учовга қисмат қилдн. Фаридуннинг подшоҳлиги беш юз йил эрди...».

13. Манучеҳр— Эроннинг афсонавий пешдодий подшоҳларидан. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Манучеҳр Эражнинг қизининг ўғли эрди... Ва ул одил подшоҳ эрди. Фирот ориғин ул қозди ва Ироққа сув элтти... Ва кўпрак деҳқонлиғ зийнату зебин ул ароға кетурди... Манучеҳр юз йигирма йил подшоҳлиғ қилди».

14. Нувдар—қадимий Эроннинг пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да у ҳақда: «Нувдар Манучеҳрнинг ўғлидир. Отасидан сўнгра мулк анга етти. Аммо ул айёш ва бепарво киши эрди. Манучеҳр қўйғон қоида па русмни туза олмади ва мулк ва сипоҳиға халал йўл топиб, Афросиёб-черик тортиб келиб, ани тутуб ўлтурди. Ва ўн нкки йил Эрон мулкида туруб, бузуглуқ қилди. Ва ул навъким. оз ерда ободлиғ қолди. Баъзи тапорихда Нувдарни Сеҳри Наримон дебтурлар. Ва подшоҳлигии баъзи олти йил ва баъзи икки йил дебтурлар», деб ёзади.

15. Афросиёб — қадимги Эроннинг пешдодийлар сулоласига мансуб шоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ҳақида куйидагиларни ёзади: «Ани дебтурларким, Пушанг бинни Тур бинни Фаридун ўғлидир ва баъзи анинг нисбатин Каюмарсға еткурубтурлар. Аммо бурунги (бинни Фаридун — Т. Л.) дурустроқдур. Чун Нувдарни ўлтурди, эрон мулкини андоқ буздики, оз ерда маъмурлуқ қолди, йиғочларни кести ва иморатни йиқти ва коризлар била булоғларни кўмди. Ва ул фурсатда Соми Наримон ўтуб, ўғли зол Рустам отаси анинг таъзиятиға машғул эрди, Зол ул кучи била сипоҳ ороста қилиб, ани Эрон мулкидин чиқрди. Баъзи дебтурларким, Зоб бинни Таҳмосбким, Манучеҳр набираларидандур, хуруж қилиб, ул анинг била урушур яроғин топмай, юз уруб ўз мулкига азимат қилди. Афросиёб подшоҳлиғи ўн икки йил эрди».

16. Зоб Таҳмосб — қаднмнй Эроннинг пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам» асарида унинг ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни ёзган: «Зоб бинни Таҳмосб Феруз ҳам дебтурлар. Насаби юқори ўтти. Одил подшоҳ эрди. Кўп вақт Эронди Афросиёб бузгон ерларни ислоҳ қилдиким, юз ободон-лиққа кўйди, Дерларким, етти йил раийятдин хирож олмади. Ва баъзи хазойинким. Манучеҳр ва Нувдардни қолиб эрдиким, Афросиёб қилои ҳасонатидин иликлай олмади. Ул хазойин била етти йил Зоб Таҳмосб салтанат асбобин тузуб, маош ўткарди. Ва Зол бинни Сом ангач хидматлар қилди ва бузуқ мамоликни тузарда модаллар қилди. Ва Зоб икки рудхонаким, Зобин дерлар, Ироқ мулкида чнқарди. Ва ўз ҳаёти замонида салтанатни Гиршаспқа мусаллам тутти. Анинг подшоҳлиқин Банокатий беш йил дебтур. Ўзга таворихда ўттуз йилдур».

17. Гаршосб—Пешдодийлар сулоласига мансуб подшҳлардан. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам» китобида Гаршосб хакида қуйидагича маълумот беради: «Гаршосбнинг онаси» ибни Ямин бинни Яъқуб алайҳиссаломнинг қизи эрди ва отаси Зоб бинни Таҳмосбнинг қардоши эрди. Кўпрак таворихда Рустам Достонни анинг наслидин дебтурлар. Аммо фақир қошида бу қавл йироқроқ кўринур невчунким Золким, Рустамнинг отасидур, анинг қошида сипоҳлар эрди ва Гаршосбни «Гузида»да балки хейли таворихда Манучеҳр набиралариға чиқарибтурлар. Ва Рустамни Сом бинни Наримон бинни Атрут бинни Обтинға еткурубтурлар, валлоҳу аълам. Гаршосб била чоғида Афросиёб яна черик тортиб Эронға келиб, Гаршосб била масоф тузуб, разм қилди. Афросиёб урушида Гаршосб фавт бўлди ва Золи Зар Зобилистондин черик тортиб келиб, Афросиёбни Эрондин чиқарди. Ва Гаршосбнинг салтанати замомида ихтилофдур: «Низомут-таворих» ва Банокатийда йигирма йилдур, «Гузида» била «Мунтахаб»да олти йил, баъзида беш йил хам бор...».

18. Ажам—бу ерда Хуросон ва Мовароуннаҳрда машҳур қадимий куйлардан бирининг номи.

XII

1. Кайқубод — Эронда ҳукм сурган каёнийлар сулоласининг дастлабки афсонавий подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни бир юз йигирма йил ҳукм сурган, дейди.

2. Рустам — Эроннинг машҳур афсонавий қаҳрамони. Афсоналарга кўра, Золнинг ўғли бўлган Рустам Кайқубод ва Кайковуслар замонида яшаган ва машҳур қўшин бошлиғи бўлган.

3. Ковус— афсоналарга кўра, Кайқубоднинг набираси. Ковус Эронлнпг афсонашш каеппй сулоласпдап бўлган подшоҳлардан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Ковус юз эллик йил подшоҳлиғ қилган, дейди.

4. Гударз— Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг тўлиқ исми Гив бинни Гударз Кашнод эканлигини айтади. Эроннинг афсонавий қаҳрамонларидан бирнинг номи.

5. Тус— Эроннинг афсонавий қўшин бошлиқларидан бири. У Кайхусравга хизмат қилганлиги тўғрисида Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да маълумот беради.

6. Сиёвуш — афсонавий Кайковуснинг ўғли. Сиёвуш ҳақида Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «...Кайковуснинг ўғли бор эрди, Судобадин ўзга анодин Сиёвуш отлиғким, Юсуф Алайҳиссаломдин сўнгра анингдек жамил йигит йўқ эрди... Ва ани Рустам асраб эрди, тарбият топиб эрди. Судоба—угай онаси анга ошиқ бўлуб эрди, андин ком ҳосил қила олмай, ўз қўрқунчидин Кайковус қоши-да ани ўзи била бадном қилиб чақти ва ул ўз бароати учун ўтқа кирди. Чун ул туҳматдин муарро эрди, ўтдин осийб топмади ва атосининг хато ройи ва талаввун мизожидин ваҳим қилиб, Туронға Афросиёб қошиға борди. Афросиёб анга эъзоз ва икром қилиб, қизин бериб, Туркистон вилоятин берди. Аммо Гирсиюзнннг ҳасаддин сиоят қилғони била таҳқиқ қилмай, ани бегуноҳ ўлтурди ва анинг борасиға ажаб ҳайф юзидин зулм борди...».

7. Қайхусрав — қадимги Эроннинг афсонавий подшаҳларидан бири бўлиб, Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни Сиёвушнинг ўғлч Кайковуснинг набираси эканлиги ҳақида маълумот беради.

8. Рустаму Зол — Рустамнинг отаси.

9. Луҳросб — Эроннинг қадимий каёнийлар сулоласига мансуб афсонавий подшолардан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Луҳросб ҳақида ёзади: «Луҳросб бинни Авранд Каиковуснинг инисининг ўғлидир. Дррул-мулки Балх эрди. Оламнинг кўпрак мулкин очти. Аммо чун оталари салтанат қилмайдур эрдилар ва Кайхусравнинг ўғли йўқ жиҳатидин мулкни ангд берганда, элга қатиғ келди. Чун ул бу ишни англади, эл била андоқ бориштиким, борча ани тиладилар... Чун Луҳросб тахтни Гуштаспқа топширди ва ўзи Балхда ибодатқа машғул эрди. Гуштасп баъзи билод фат-ҳиға машғул эрканда, Аржасп келиб Балхни олиб, Луҳросбни ўлтурди Ва Луҳроспнинг подшоҳлиғи юз йигирма йил эрди».

10. Балх—Шимолий Афғонистонда, ҳозирги Мозори Шариф

ғарбидаги кўҳна шаҳар. Милоддан аввал VII асрдан маълум. Балх

тарихда Уммул билод (шаҳарлар онаси) деб юритилган. Юнонлар

Балхни Бақтра деб атаганлар.

11. Бухтуннаср—Луҳросбнинг афсонавий лашкарбошларидан бири.

12. Гаршосб—«Тарихи мулуки Ажам»да Гуштасп тарзида берилган: «Чун Луҳросб тахтни Гуштаспқа топшурди ва ўзи Балхда ибодатқа машғул эрди... Гуштасп —Ҳалаб мулкида тахтқа ўлтурди, ва зардушт анинг замонида пайдо бўлди. Ва Гуштасп осоридин Самарқанд қўрғони ва девориким, Эрон ва Турон орасиға тортилибтур ва Насо шаҳри ва Байзо шаҳриким, басе акобир ва ашроф андиндурлар. Ва салтанати юз йигирма йил эрди».

13. Зардушт—қадимги Эронда Гуштасп замонида ўтпарастлик динининг асосини қурган киши (бу дин шу иом билан машҳур бўлган).

14. Мажус — оташпарастлик.

15. Баҳман — қадимий Эроннинг каёнийлар сулоласидан бўлган Луҳросбнинг набираси, Исфандиёрнинг ўғли, Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Баҳман подшоҳ бўлғондин сўнгра адл ойин қилди, Баҳманнинг отаси Толут наслидин эрди ва ҳарами Аргион бинни Сулаймон аланҳнссалом қнзидип икки ўғли бор эди: Сосон ва Дороб. Уч қизи бор эди: Ҳумой ва Фаранг ва Баҳмандўст. Сосон зоҳид ва мутақий киши эрди. Мулкка парво қилмади, гўша тутти. Ҳумойни Ҳумони ҳам дебтурлар. Баҳмон ўз ақдиға киюруб эрди. Мавт марзида тожни анинг қорнига қуйдиким, Доробқа ҳомила эрди... Баъзи дебтурларким, Баҳман подшоҳлиғини ё Ҳумойға берди, тожни андин туғар фарзандга ҳавола қилди. Ва подшоҳлиғининг замоин юз ўн икки йил эрди.

16. Зобулистон — қадимий Эрон вилоятларидаи бирининг номи. Афсонавий каҳрамон Рустам кўпинча шу ерда яшаган.

17. Хумой — Эроннинг афсонавий подшохларидан Баҳманнинг хотини. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да у ҳақида қуйидагиларни ёзади: «Ҳумой рой ва хирадлиғ хотун эрди. Баҳмандин сўнгра тахтқа ўлтурди... Ва Ҳумойнинг салтанатининг муддати ўттуз йил эрди ва осори Истахрда Ҳазорсутун эрдиким, ани Искандар бузди ва баъзи Чиҳил минорни ҳам анга мансуб қилибтурлар. Ва Самара шаҳриким, Жорбодқон дерлар ҳам, ул бино қилди».

18. Доро — Эронда ўтган пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоийнинг «Тариҳм мулуки Ажам» асарида Дороб деб берилган ва унинг сабабини батафсил тушунтирган: «Ҳумой... Чун ҳомила эрди, вазъ ҳамл қилди ва салтанат ҳубби қўймадиким, ўғлини подшоҳлиққа мансуб қилиб, ўзи анга муҳофазат қилғай. Ани бир сандуққа солиб қийр била маҳкам қилиб, дарёга солди. Дебтурларким, бир гозур иликига тушуб, ани фарзандчилай асраб тарбият қилди... Гозур ани сувда топқан учун Дороб от қўйди...

Дороб чун Ҳумой ўрниға тахтқа ўлтурди, адл ва дод пеша қилди. Ва ул хирадманд ва паҳлавон ва хўб сурат подшоҳ эрди... Ва анинг салтанатини баъзи олтмиш йил, баъзи эллик икки йил дерлар».

19. Доройи Доро — пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да ёзади: «Доро ибн Доробни чуп валиаҳд қилиб эрди, отаси ўрнига подшоҳ бўлди. Чун золим табъ киши эрди, зулмидин улуғ эл озурда бўлдилар... Ва Доронинг подшоҳлиғи ўн тўрт йил эрди».

20. Паҳлавий — бу ўринда Ўрта Осиё халқлари орасида машҳур бўлган қадимий куйлардан бирининг номи.

XIII

1. Искандар, Искандар Зулқарнайи— Шарқ халқлари адабиётида кенг тарқалган образ. Бу образнинг пайдо бўлиши тарихий юнон саркардаси Александр Македонский фаолиятн билан боғлиқ. Искандар Қуръоннинг сурасида эсланган Зулқарнайндир. У Шарқдаги мусулмон халқлари орасида машҳур. Искандар ҳақидаги илк маълумот X аср тарихчилари Ҳамза ибн Ҳасан ал-Исфаҳоний, Динюварий, Табарийлар асарларида, кейинроқ Берунийнинг «Қадими халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида учрайди. Бадиий асарларда, жумладан, Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад Балъамий асарида Искандар салбий образ сифатида берилган бўлса, Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомийнинг «Искандарнома», Амир Хусрав Деҳлавийнинг «Ойинаи Искандарий», Абдураҳмон Жомийнинг «Хирадномаи Искандарий» асарларида Искандар образи фотиҳ, олим. файласуф ва пайғамбар тарзида тасвирланган.

Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Искандар ҳақида афсона, ривоят ва тарихий асарлардан келиб чиқиб фикр юритади. «Садди Искандарий» достонида эса Искандарнинг идеал образини яратиб, уни шоҳ ва олим сифатида талқин этади.

2. Ашки Доро — қадимий Эронннинг ашконийлар сулоласига мансуб афсонавий подшоҳ. Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да хабар беришича, ҳокимиятни Абтаҳши Румийдан (уни ўлдириб) олиб, Эронда уч йил ҳукмдорлик қилган.

3. Ашки Ашкон — афсонавий Ашки Доронинг ўғли бўлиб, Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Ашки Ашкон йигирма йил подшоҳлик қилган, дейди.

4. Баҳроми Шопур — қадимий Эроннинг ашконий сулоласидан бўлган афсонавий подшоҳлардан бири. У отаси (Ашки Ашкон)дан кейин ўн бир йил тахтда ўтирган, дейди Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да.

5. Ялош ибни Баҳром — Эроннинг ашконийлар сулоласига мансуб бўлган подшоҳнинг номи. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни Баҳром бинни Шопурнинг валиаҳди бўлганлиги ҳамда ўн беш йил подшоҳлик қилганлигини ҳикоя қилади.

6. Ҳурмуз ибин Ялош — ашконийлар сулоласининг подшоҳларидан. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни отаси (Ялош ибин Баҳром)га нойиб бўлиб, ўн тўққиз йил подшоҳлик қилганлигини хабар беради.

7. Нарси ибни Ялош — қадимий Эроннинг ашконийлар сулоласига мансуб бўлган афсонавий подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ўн йил подшоҳлик қилганлиги ҳақида хабар берган.

8. Ферузи Ҳурмуз— ашконийлар сулоласига мансуб бўлган подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да: «...анинг салтанати ўттуз йил эрди», дейди.

9. Ялош ибн Феруз— ашконийлар сулоласига мансуб бўлган шоҳ Алишер Навоий. «Тарихи мулуки Ажам»да: «...ул Хусравнинг қардоши эрди. Оқибат ул доғи қардоши ичган шарбатни ичти ва анинг подшоҳлиғи йил эрди», дейди.

10. Хусрав ибн Ялош—қадимий Эроннинг ашконийлар сулоласига мансуб бўлган подшоҳлардан бир.

11. Ялоши Ялош — ашконийлир сулоласига мансуб бўлган подшоҳлардан бири. Е. Э. Бертельс бу номни Балоши Балош, дейди.

12. Ардавони Ялош—ашконийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.

13. Ардавон ибни Ашғон— қадимий Эронда ашконийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.

14. Гударзи Ашғон—қадимий Эроннинг ашконийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.

15. Ардавон—Эроннинг ашконийлар сулоласидан бўлган подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни Ардувон бинни Ялош тарзида қаламга олиб қуйидагича ёзади:

«Ашконийларнинг сўнгги подшоҳи эрди, азамат ва тажаммули ва мулкининг вусъати ул табақадаги салотиндин ортти. Ва мулки тавойифдин кўпин ул мақҳур қилиб, мулкин олди ва ўзига мунқод қилди. Ва охирул-амр Ардашер Бобак ани орадин чиқариб мулк ашконийлардан сосонийларға интиқол топти...».

XIV

1. Ардашер ибни Бобак — сосонийлар сулоласидан бўлган бирничи подшоҳ. «Тарихи мулуки Ажам»да у қуйидагича характерланади: «...Ҳар тақдир била Ардашер Бобак сосонийларнинг аввалғи подшоҳидир. Ва ул Сосон бинни Баҳман набирасидур. Ва анинг шарҳи будирким, чун Баҳман Ҳумойни валиаҳд қилди, Сосонким ўғли эрди, гўша тутти, андоқким, мазкур бўлди... Сосондин бир ўғул қолиб эрди, оти анинг ҳам Сосон эрди, мутавори ва мактум юрур эрди.

2. Шопур бин Ардашер — сосонийлар сулоласидан бўлган Ардашор Бобакнинг ўғли.

3. Ҳурмуз — қадимий Эроннинг сосонийлар сулоласига мансуб бўлган подшоҳ.

4. Баҳроми Ҳурмуз — сосонийлар сулоласига мансуб подшоҳ. «Тарихи мулуки Ажам»да Алишер Навоий Баҳром бинни Ҳурмуз деб берган. Навоий ёзади: «Баҳром бинни Ҳурмуз отаси Ҳурмуз васияти била подшоҳ бўлди ва Моний наққошнинг, миллатиким Зиндиқа эрди, анинг замонида шойиъ бўлди. Ва кўп халойиқ анга фирифта бўлдилар ва анинг диниға кирдилар. Атбои қолин ва бу Баҳром худопараст эрди ва хирадманд подшоҳ эрди. Тиладиким, Монийнинг миллатин дафъ қилғай. Аввал ани умидворлиғлар била мусоҳиб ва мулозим қилди ва атбоин ўзидин ваҳимсиз қилди, то барча зоҳир булдилар. Андин сўнгра уламони йиғиб, анинг била баҳсқа солди ва уламо ани якфан қилиб, куфрни анга собит қилдилар. Бу ҳужжат била Монийнинг терисин сўйдуруб, сомон тиқтирди ва атбоин қатл этти... Ва Баҳромнинг замони ва муддати уч йил ва уч ой эрди».

5. Багроми Баҳром— сосонийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Алишер Навоий уни «Тарихи мулуки Ажам»да Баҳром бинни Баҳром тарзяда атайди.

6. Баҳроми Баҳроми Баҳром — сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ. «Тарихи мулуки Ажам»да Баҳром бинни Баҳром бинни Баҳром деб берилган. Навоий ёзади: «Ота ва абука отин анга қўйдилар, ва лекин ани шаҳаншоҳ дедилар. Бу лақаб била шуҳрат тутти ва ул кишиким, бу лақаб топти ул эрди. Шаъни аржуманд ва ахлоқи дилписанд подшоҳ эрди, ахлоқи элга марғуб ва атвори улусқа матлуб. Зулм биносни бузди ва адл асосин тузди... Ва ул тўрт ой мулк сурди...».

7. Нарси—сосоний подшоҳларидан бири. «Тарихи мулуки Ажам»да унинг тўлик исмини Нарси бинни Баҳром деб келтирилади.

8. Ҳурмузи Нарси—сосоний подшоҳларидан Насри бинни Баҳромнинг ўғли. «Тарихи мулуки Ажам»да Ҳурмуз бинни Нарси деб берилгаи ва у қуйидагича характерланган: «Ул бағоят мутакаббир киши эрди. Салтанатидин бурун бу сифотин эл билиб, андин ҳаросон эрдилар... Бир кун ғоят худписандлиғидин сўрдиким, манинг афъол ва сифотимға не нима керакликдур?.. Ҳаким мундоқ жавоб бердиким, халойиққа ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлғондек ўз нафсингға ҳам ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлмоқ санга керакликдур. Ул бу сўздин, чун зоти жавҳари бор эрди, ғафлат уйқусидин сесканиб, ўз қилиғи теграсига уйрулуб, мустаҳсан автор тутуб, марзи ахлоқ пеша қилди... Ва Ҳурмузнинг замони етти йил ё тўққуз йил эрди».

9. Шопури Ҳурмуз— сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.

10. Ардамер ибни Ҳурмуз — сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да: «Ардашер бинни Ҳурмуз Шопур зул Актофнинг иниси эрди. Вафот қилурда чун Шопур ўғли кичик эрди, салтанатни инисиға бердиким, ўғли улғайса, анга берган... Чун Шопур ўғли улғайди, мулкни анга мусаллам тутиб ўзи орадин чиқти. Салтанати, замони ўн йил эрди», деб ёзган.

11. Шопури Шопур — сосоний подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ҳақида қуйидагиларни ёзган: «Шопур бинни Шопур чун тахтқа ўлтирди, бағоят атвори, ҳусн ва ахлоқи мустаҳсан подшоҳ эрди. Ғоят яхшилиғидин Рум подшоҳини ўзига мутиъ қилиб эрди, андоқки қаисар вафоти чоғида, чун ўғли кичик эрди, Шопурға киши йибориб, истидоъ қилдиким, мен қарибмен... ўғли кичикдур, бир киши... йиборким, Румда салтанат қилсун, Ўғлум улғайса, мулкни анга топшурғай. Шопур Ширвинни йиборди... Чун мулк вориси улғайди, Ширвин тахаллуф қилмай, мулкни анга топшурди... Шопур чодир ичинда эрдиким, қатиқ ел қўпуб чодирни анинг бошиға йиқти ва сутун бошиға тегиб, ҳалок бўлди. Ва салтанати беш йил ва бир нима эрди».

12. Баҳроми Шопур — сосоний подшоҳларидан бири. «Тарихи мулуки Ажам»да шундай ёзилади: «Отаси Шопур ўрнида тахтқа ўлтурди ва анинг сийратин баъзи муаррихлар яхши дебтурлар ва баъзи ёмон. Ва ани Кирмоншоҳ дерлар... Баҳромни баъзи... бир йил подшоҳлик қилди дебтурлар...».

13. Феруз бин Яздижирд— сосоний подшоҳлардан бўлган Ҳурмуз бинни Яздижирднинг ўғли. «Тарихи мулуки Ажам»да Навоий ёзади. «Феруз бинни Яздижирд мусулмон аа оқил кордон ва одил подшоҳ эрди. Адолат била мамоликни обод қилди ва саховат била раоёни хушнуд ва шод этти. Анинг салтанати замонида етти йил қаҳат воқеъ бўлди ва раоёдин хирожни соқит қилди. Бу етти йил ҳеч киши кишидик ҳеч нима тиламади ва кўпрак муҳтожларга хазинасидин важҳи маош муқаррар қилди. Анинг адолати баракатидин... етти йилдан сўнграким ёмғур берди. Ул йилда онча маҳсул карам қилдиким, етти йиллиқ қаҳатнинг қусури рост бўлди... Ва Феруз кўпрак мамоликни олғондин сўнгра Туркистон мулкига этрди. Ва Туркистон подшоҳи анинг бир манзилида азим чоҳлар қазиб, устидин хаспўш қилиб эрди... кўп эл ул чоҳларга тушти. Иттифоқан ўзи доғи бир чоҳқа тушуб ҳалок бўлди... Ва салтанати замони йигирми йил эрди».

14. Ялош ибни Феруз— сосонийлар сулоласидан бўлган подишҳ.

15. Кубод ибни Феруз — сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.

10. Жомосб—сосонийлар сулоласидан, Қубод ибни Ферузнинг укаси «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ҳақида қуйидагича маълумот бермлади: «...Қубодни тутуб банд қилдилар. Ва Жомаспниким, анинг иниси эрди, подшоҳ қилдилар. Маздак қочиб Озарбайжонға борди ва Қубоднинг сингли ани ҳийла билан қочурди. Ва ул Туркистонға бориб, баьзи ҳаётила дебтурлар, ҳар тақдир била кўмак олиб, мулк устига юругач, билдиларким, Жомасп анинг била муқовамат қила олмас. Ани ҳам банд килдилар ва Қубодға топшуруб, Қубодни яна тахтқа ўлтурттилар... Ва муаррихлар Жомаспни мулук аъдодида тутмайдурлар».

17. Нуширавони Қубод — Шарқ халқлари ёзма ва оғзаки ижодиётида адолатпарвар ҳукмрон тимсолида кенг тарқалган образ Алишер Навоий ҳал Нуширавонни одил подшоҳ сифатида талқин этган. Бу ном Алишер Навоий ижодида Нуширвон, Нуширавон ва Ануширвон шаклларида учрайди.

18. Ҳурмуз ибни Ануширвон — сосонийлар сулоласидан бўлган Нуширвоннинг ўғли.

19. Парвез Ҳурмуз — Ҳурмуз ибни Ануширвоннинг ўғли. У Шарқ адабиётида Хусрав Парвиз номи билан машҳур. Хусрав Парвиз Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавийлар «Хамса»сидаги иккинчи достон «Хусрав ва Ширин»нинг асосий қаҳрамони. Алишер Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонида уни босқинчи, адолатсиз, золим шоҳ сифатида тасвирлаган.

20. Шеруя — Парвиз Ҳурмузнинг ўғли. Шеруя Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонидаги салбий образлардан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг ҳақида қуйидагиларни ёзган: «Шеруя отасини ўлтургандин сўнгра, подшоҳлиқ тахтиға ўлтурди... Аммо мужмали будурким, Хусравнинг ғоят тажаммули ва жохидин ул навъки юкори теъдод қилилди, димоғида ғурур ва феълида футур бўлуб эрди ва сиёсат ва ғазаби элга ҳаддин ошиб эрди. Ул жумладин бири буким, мунажжимлар анга деб эрдиларким, сенинг заволинг ўз авлодингнинг илгида бўлғусидур... Отасини ўлтургандин сўнгра анинг ҳам жисмига азим ранж тори бўлуб, етти ойдин сўнгра ҳаёт ва диатин ажал муқозийсиға топшурди. Мулк ҳирсидин ўн етти оғо-инисини доғи ўлтурди...»

21. Ардашер— сосонийлар сулоласидан бўлган Хисрав Парвизнинг набираси. Шеруянинг ўғли. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да у ҳақмда муфассал маълумот беради.

22. Қисра Арислон — Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг тўлиқ номини Кисро Арслон бинни Кисро Қубод бинни Феруз деб берган.

23. Қисро — сосонийлар сулоласидан бўлгап подшоҳ.

24. Турон — сосонийлар сулоласидан бўлгап Парвизнинг қизи. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да унинг номини Турондўхт деб беради ва бу ҳақда ёзади. «Турондўхт чун подшолиғ тахтиға ором тутти, бағоят оқила эрди, билдиким, мулк анга ўзгалардек вафо қилмағусидур. Дод ва адл бунёд қилди ва халойиққа кўп умидворлиглар берди. Ўзидан бурунги жамиъ акосира замонидни қолғон шалтоқларни жамиъ раоёға бағишлаб, дафтарларин буюрдиким ювдилар ва яхши ойинлар ораға киюрди... Ва халойиқ андин басе муроффаҳ ва масрур бўлдилар... Ва Турондўхт Шаҳриродни ўлтургоп кишиниким, Машҳур Хуросоний дерлар эрди, тарбият қилиб, вузарот берди. Ва бир йилу тўрт ой подшоҳлик қилғондин сўнгра мулкка видоъ қилди».

25. Парвез Бахром — қадимий Эроннинг сосонийлар сулоласидан бўлган подшоҳ.

26. Озарм — сосонийлар сулоласидан бўлгаи Турондўхтнинг синглиси.

27. Фаррух— сосонийлар сулоласининг охирги подшоҳларидан бири. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да уни Фаррухзод деб берган: «...Яна киши тилар эрдилар. То мағриб шаҳарларидин бирида Фаррухзодни топтилар ва тахтқа ўлтурттилар. Ва ани ҳам Парвиз авлодидин дебтурлар. Ва ул доги олти ой салтанат қилғондин сўнгра қатлға келди».

28. Яздижирд — сосонийлар сулоласининг энг охирги подшоҳи.

XV

1. Кўк тоқига кўп садо солган турт хайл — Эронда ҳукмронлик қилган тўрт (пешдодийлар, каёнийлар, ашконийлар ва сосонийлар) сулоладан иборат. Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам» асари ҳамда «Садди Искандарий» достонининг XI, XII, XIII ва XIV бобларида бу сулолаларнинг ҳар бири тўғрисида ўзигача мавжуд бўлган тарихий асар ва манбалардан келиб чиқиб маълумот беради, уларнинг ҳаммаларини «мулуки Ажам» (Ажам ҳукмдорлари) деб атайди.

2. Навоий Искандар иккинчи (Каёнийлар) табақадаи сўнг ўтди, дейди, Аслида эса Искандар сосонийлар даврида ўтган.

3. Файлақус—Искандарнинг отаси.

4. Мазмуни: «Кўрдиларки, ҳомиладор хотин бир бола туққан, лекин хотннинг жисмида руҳ қолмаган (ўлгап)».

5. Ано сўги — онасинннг мотами.

6. Нори мажус—мажусий (ўтга топниувчи)лар олови, яьни ёлқинли олов.

7. Донайи даҳр — Абдураҳмон Жомий бўлиб, айни пайтда, у ҳам ўзинннг шу номдаги достонини яратиш билан банд бўлган.

8. Насси қотеъ — кескин далил.

9. Нақумоҳис— Искандар отаси Файлақуснинг олим ва донишманд вазири бўлган, у Искандарга ёшлигидан бошлаб тарбия бериб, унга кўп илмларни ўргатган.

10. «Мустақимин», «рожиин» мунажжимлар термини бўлиб, юлдузларнинг «тўғри юриши» ва юришдаги «орқага силжиши» каби тахминларни ифодалайди.

11. Тифли фаррухпайи покзод— Искандар демак.

12. Хушку тар, баҳру бар — қуруқ ва сув, денгиз ва ер юзи маъносида.

13. Мазмуни: «Гоҳ от устида қурол ўйнатар, гоҳ яёв ҳолда куч кўрсатар эди».

14. «Ота азасини бартараф қилган, тахтга чиқиб, шоҳлик узугини тақди».

15. Алишер Навоий достони қурилмасининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири, унда боблар охиридаги лирик хотнмани ҳам такомпллаштирганидир. Агар Низомий Ганжавий «Искандарнома»нинг «Шарафнома» қисмида соқийга, «Иқболнома» қисмида мутрибга мурожаат қилган бўлса, Хусрав Деҳлавий эса ҳар бир боб охиридаги лирик хотимада ҳам соқий ва ҳам мутрибга мурожаат қилса, Алишер Навоий боб охирида соқий ва мугрибга мурожаат қилиш билан бирга, ўз-ўзига ҳам мурожаат қилиш билан бобни якунлайди.

XVI

1. Олдинги ва бу байтнинг мазмуни:

«Жат (ҳайвон ўргатувчи)нииг аниқ ўйнатишдан мақсади нон топиш бўлгач, уни итга ташлаш мумкинми, маймун топганини ичига сиққанча еб, қолганини лунжига тўплайди».

2. Бу сўз «Хамса»нинг 1960 йил Тошкент нашрида «бойим» тарзида берилган. Бошқа манбаларда «бим» (қўрқув, қўрқинч, хавф) шакдлда тўғри ёзилган.

3. Байтнинг мазмуни: «Ҳиммат аҳлининг феъли кенглиги туфайли, унинг олдида бой ҳам, камбағал ҳам бирдек кўринади».

4. Мазмуни: «Сахийнинг қандай бойлиги бўлмасин, инъом этишда унинг қиммати кўзига кўринмайди, ҳатто охирги тангасигача эҳсон қилаверади».

XVII

1. Бу ҳикоят Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳамад ибн ал Валид ал-Фахри ат Туртуши (1220—27 йилда ўлган)нинг «Сирож ул-мулк», Абдураҳмон Жомийнинг «Искандарнома» достонларида ҳам бор (Е. Э. Бертельс, Навои ва Джами, 300—307, 360—389-бетлар). Навоий унга, биринчидан, воқеани Мағриб замни (Шимолий Африка)да бўлиб ўтгани, иккинчидан, ўша жойдаги подшоҳнинг жанг вақтида ўлгани каби деталларни қўшган.

2. «Тирик одамларга аралашмайди, эски қабрлардан бошқа жойда турмайди».

3. «Яна бири: ҳеч бирда камбағаллик билан алмашинмайдиган абадий бойликлар».

XIX

1. Қарама-қарши қўйиш усулидан фойдаланиб яратилган бу байтнинг мазмуни: «Шер тортиши керак бўлган нарсани чумоли қандай тортсин, филнинг юкини пашшага ортиб бўладими ахир».

2. Олдинги уч ва бу байтнинг мазмуни:

«У ҳар ишда замон аҳлидан устун, шу билан шоҳликка лойиқ, қуёшдек зўр меҳрли, соф кўнгил, қўшин тортганда оламни қўлга оладиган, адолат чоғи худди навбаҳордай чарақлагай, сиёсат бобида жаҳонни ўртовчи яшиндай, шафқатсизликда душманни қайтарадиган,» қаттиқлик пайтларида халқпарвар бўлсин».

3. «Солиқ ёзувчи амалдор халққа ситам қилса, солиқ ёзувчи қўлини қаламдек қалам қилсин (тиисин)».

4. Китобат санъати ишлатилган бу байтда: зулм сўзидаги «лом» (л) ила «мим» (м)ни «лам»и жахдга, яъни морфологик қоида бўйича, бўлишсизлиқ белгисига айлаптириб, «зулм» сўзининг ўзини ҳам йўқ қилсин дейилади.

5. Сенинг сўзннг гарчи жон бағишлоғчи бўлса-да, ҳозиргиси

барчани ёппасига қириб юборгудек бўлди».

6. Юпитер планетаси, форсча номи Биржис бўлиб, мунажжимлар бу сайёрани «Саъди акбар» ва «Фалак қозиси», жойи олтинчи фалакда, дейдилар.

7. Арасту — юнон файласуфларидан Аристотель исмининг арабча шакли. Навоий тасвирича, Искандарнинг юришларида унинг ёнида бирга юрган, ҳар бир бобда илм-ҳикмат йўли билан мушкулларини ҳал қилиб турган етти олим, донишманд, ҳакимлардан бири.

8. Балинос — Искандар атрофидаги етти олим, ҳакимдан бирининг номи.

9. Илёс — қадимги адабиётда бу ном кишиларнинг дарё сафарларида йўлдоши ва йўлбошловчиси символи ўлароқ гавдаланади, қуруқлик сафарларида эса раҳнамо Хизрдир.

10. Навоий бу байт орқали ҳаммани (подшоҳми у, гадоми у, қатъи назар) адолатга ундамоқда.

XX

1. Ануишрвон — асли исми Хусрав I бўлиб, лақаби Ануширвондир. Ануширвон сўзининг маъноси — адабий руҳ эгаси, улмас руҳ эгаси демакдир. Ануширвон отаси Қубод ўлгандан сўнг (531 йил) тахтни эгаллайди ва Маздак қўзғолонини бостиради, шунинг учун воқеаномаларда адолат тимсоли сифатида шуҳрат қозонган.

XXI

Маҳмуд—тарихий шахс. Маҳмуд Ғалнавий ибн Сабуктагин (1030 йилда ўлган)—Ғазнавийлар давлати ҳукмдори (998—1030), сомонийларнинг Хуросондагн нойиби Сабуктагин вафот этгач (997), тахтни унинг катта ўғли Маҳмуд ғазнавий эгаллайди. Уни Маисур ибн Нуҳ II (сомонийлардан) Балх, Термиз ва Буст шаҳарлари нойиби деб тан олишга мажбур бўлган. Маҳмуд Ғазнавий 999 йили бутун Хуросонна эгаллаб ўзини султон деб эълон қилган. Сўнгра у 1001 йилда Қорахонайлар хони Наср билан шартнома тузган. Шартномага кўра, иккала давлат учун Амударё чегара чизиғи деб белгиланган. Xоразмшоҳ Абулаббос Маъмун (999—1016) халқ қўзғолони вақтида қатл этилгач, Маҳмуд Ғазнавий 1017 йилда Хоразмнн босиб олган. Маҳмуд Ғазнавий 1025 йилда Мовароуннаҳрга ҳужум қилиб, Соғониён ҳамда Хуттаи (Кўлоб)ни ўзига қаратиб олган. У Панжоб, Кашмир ва Шимолий Ҳиндистон вилоятларига 17 марта талончилик юришлари уюштирган. Маҳмуд Ғазнавий паҳлавий ва араб тилларини билган, ўзи шеърлар ҳам битган. У Ғазнада жуда кўп нодир китоблар тўплаган (ўаранг: ЎзСЭ, VII том, Т., 1976, 94-бет).

Бадиий адабиётда Маҳмудни одил подшоҳ сифатида талқин этиш анъанага айланган. Низомий Ганжавийнинг «Махзанул-асрор» достонида келтирилган Султон Санжар ва кампир хақидаги, Навоийнинг «Садди Искандарий» аслрида Маҳмуд ва Масъуд (Маҳмуднинг ўғли) ҳикоятлар фикримизга яхши далилдир (кўринг: Е. Э. Б е р т е ь с, «Навои и Джами» 390 стр.). Навоий бу ҳикоятда Маҳмуд ҳаётига боғлиқ бир лавҳа (кампир уйига бостириб киргач сарбозларни жазолаши) оркали унинг одил бўлганлигини алоҳида таъкидлайди. Низомий ва Навоий достонларида тасвирланган Маҳмуд образи тарихий Маҳмуд Ғазнавий бўлмай, буюк шоирлар бадиий тафаккурларининг маҳсулидир.

XXIII

1. Мўбади нуктасанж — сўзга эпчил донишмад маъносида.

2. Юкоридаги икки ва бу байтнинг мазмуни: «Яна қиссасига ақл югуртириб, тарихлари устида кўп ўйлаб ишларида қанчаки ғаройиб бўлса у ишда кўп ажойиб бор эса, унда мавжуд бўлган ёлғонларни чиқариб ташлаб, унга назм билан безак берсам», дейди.

3. Фатҳи билод — шаҳарларни қўлга киритиш.

4. Мағриб замин — Ғарб бу ўринда Африка мамлакатлари маъноснда.

5. Зангибор — бу ўринда Ҳабашистон маъносида ишлатилган.

6. Доро — Эронда ўтган каёнийлар сулоласининг охирги подшоҳи. Бу ҳақда юқорида ҳам айтилди.

7. Билоди Фаранг — Европа мамлакатлари маъносида.

8. Байтнинг мазмуни: «У ернинг халқларини мутеъ қилгач, Қрим билан Андалус (Испания)ни босиб олди».

9. Зардушт — қадимги Эронда ўтпарастлик динига асос солган киши (бу дин шу ном билан машҳур бўлган),

10. Суҳайл номли юлдуз Яман мамлакатида яхши кўринар экан ва у ерда ҳақиқ аталган қимматбаҳо тош кўп топилар экан, бу жойда ўшанга ишора қилинади.

11. Мазмуни: «Ос ва Рус томон юрганда, у ердагиларнин юзлари қўрқувдан қаҳрабодек сарғайиб кетди».

12. Чаркас — ҳозирги Грузия составида жойлашган мавзе. Гуржа эса ҳозирги Грузиянинг тарихий номи.

13. Мазмуни: «Чигил билан Яғмодан худди чаманда ғарбдан шарққа эсган шамолдай ўтиб кетди».

14. «Йўлларин ўлчатгач, мамлакатнинг йўллари орасидаги масофалар учун йиғоч (узунлик) ўлчовини тайинлади».

15. Бир йиғоч масофа ўн икки минг қари (метр)га тенг.

16. Байтнинг мазмуни: «Унинг ташаббуси билан ҳар бир йиғоч йўлга маълум белги қўйилди».

17. Мазмуни: «Тиғи чақмоқдай алангалангач, занжи (қора танли негр)лар кўмирдай куйдилар».

18. «Олтин тухум истаб кўп машаққатга дучор бўлма, чунки олтин тухум берувчи қуш ҳавога учиб кетган (ўлгап)».

19. «Унинг ғазаб ўти шундай алангаланиб кетган эдики, гўё осмон ичида қиёмат-қойим бошлангандек кўринарди».

20. Байтнинг мазмуни: «Мен унга шундай таъзир берайким, уни эслаганда ҳар қандай бадкирдор одамнинг кўзи очилиб кетадиган бўлсин».

21. Чавгону гўй — чавгон—учи эгри узун таёқ, гўй — чавгон ўйинида қўлланадиган тўп, копток.

22. «Сирлар ташувчи (элчи) икки букилиб деди: «Жонингга ҳақдан минг-минглаб раҳматлар бўлсин».

23. «Киши ўзига қул деб хитоб қилиши ҳар ҳолда тўғри йўл эмас».

24. «Қўтон (лайлак) катта қушлардан саналади, лекин шунқор олдида унинг нима жони бор?»

25. Олдинги икки ва бу баитнинг мазмуни: «Яна бири буким, шоҳ менга эҳсон қилиб, гўй билан чавгон юборибдир. Бунда ҳам бир махфий ва рамзий маъно бор. Масалан, олимлар жустужу қилиб, ер юзини гўйдек думалоқ эканини аниқлаганлар».

XXIV

1. Рифқ — мулойимлик, ёқимлилик.

2. Мазмуни: «Қайси амал — ўринда бир гуруҳ ўтирган бўлса, ҳаммасининг майли бошқа амалга — юқори амалга ўтишида бўлади».

3. «Таассуб орага ташвиш солгач, орага яна низо-адоват тушди».

4. Мазмуни: «Булар ичида ўрта табақадагиларнинг низолари ашаддйароқ бўлиб, буларнинг ноаҳллиғидан жуда Кўп зарар юзага келади».

5. Бу тўрт байтда Навоий ўз замонида кўрган фожиаларини акс эттирган: «Ҳусайн Бойқаро билан ўғли орасига низо тушиб, кўп қон тўкилгандан, унинг ўғиллари: ораларида ва умуман Темур авлоди орасида душманлик пайдо бўлиб, кўп халқни ва бир-бирларини хароб қилганлар.

Мазмуни: «Ҳар қалай икки дарвешнинг дўстлиги — бир-бирига душман бўлган икки шоҳдан афзалдир».

XXV

1. Чингизхон (асл номи Темужин, Темучин) (тахм. 1155—1227 25. 8)—мўғул феодал империяси асосчиси, саркарда.

2. «Агар киши дўстликни ҳавас қилса, то абад унга ушбу масал кифоядир».

XXVI

1. «Шоҳи Фаридунхаишм»—Искандарга нисбатан ишлатилган сифат.

2. «Ҳикмат ойини донанда»—Арастуга нисбатан айтилган.

3. Уч байтнинг мазмуни: «Бировнинг ножўя бир иши бўлиб, уни қилиши зарур бўлиб қолади. Аммо бу ишдан эл-юртга катта-кон зарар етадиган, таги қалтис, жанжал чиқадиган бўлса, биров бу ишни манъ этиш имкониятига эга бўлсаю, бундан ўзини четга олса, у кечирарли эмас».

XXVII

1. Мазмуни: «Кишилар хайр бериш учун Рум, Зангибор, Фаранг мамлакатларидан бошқа ҳамма жойга, дунё бўйича тўхтовсиз чоптилар».

2. Турон—Ўрта Осиёнинг шимоли-ғарби ва Қозоғистонинг жануби-ғарбидаги текислик.

3. «Ҳамма иқлимнинг ҳукмдорлари бўйинларига итоат халқасини осиб, тўда-тўда бўлиб келишар эди».

4. Бу ва олдинги уч байтнинг мазмуни: «Хитой мамлакатининг хоқони Мангу ҳам, Ҳинд элкнинг бошлиғи Қорахон ҳам, Миср юртининг азизи Варқаъ ҳам, Дашт элининг ҳокими Темуртош ҳам, Ховарон мамлакатидан Фарангису, Ширвон элидан Даволи каби кишиларнинг ҳамма-ҳаммаси Доронинг кўз ўнгидан ўтишди. Шоҳ ва шаҳзодаларнинг, саркарда ва амалдорларнинг сон-саноғи йўқ эди».

5. Мазмуни: «Лекин Искандарнинг шиори сулҳ ва тинчлик эди, у Дорога ўхшаб ҳовлиқмасди».

6. «Кеча посбонлари қанчалик ҳушёр бўлса, қўошн қоровуллари ҳам шунчалик зийрак— бедор эдилар».

7. У (Искандар) «Хаибар қўрғонидек ҳандақ ясади, йўқ Хайбар эмас, Искандар деворидек истеҳком қурди».

8. Бу икки байтнинг мазмуни: «Мен ҳикмат йўлида мунча лоф уриб, ажаб ерда уруш майдонини ёйиб-очиб қўнган эканман. Бу ердан қайтишнинг имкони йўқ, уруш қилсам нуқсондан бошқа ҳеч нарса бўлмас».

9. Мазмуни: «Қўшиннинг ҳар тарафини илғор қисм ўраб олтан бўлиб, улар душман тарафидан писиб келадиган тун ўғриларини (разведкачиларни) қўлга тушириш пайида эдилар».

10. «Гўё ерда зилзила пайдо бўлиб, у «ўз ҳомиласини ташлаб қўйди».

11. Тўрт байт мазмуни: «Тақдир икки дарёга жўш солди, бу ғавғо Миррих планетаси қулоғига етди. Полвонлар ҳайбатли наъралар торттилар, бу наъралар ер қатламларига зилзила солди. Ерда зилзила пайдо бўлди, «ва ер ўз юклорини юзага чиқарди», қиличбозлар, фалак турки (Миррих планетаси)дек бошдан-оёқ кўк темирга чулғандилар».

12. Боронғор — ҳаракатидаги қўшинининг ўнг қаноти.

13. «Бу вақтда жаннатга ўхшаш Самарқанд йўқ эди, буни (Самарқандни) Искандар бино қилди».

14. Шайпол — Искандарнинг қўшни бошлиқларидан бири.

15. «Қуролларнинг бир-бирига урилишидан чақмоқ ўти ярқирар, отларнинг кишнашидан эса, момақалдироқ садоси эшитиларди».

16. Мазмуни: «Фалак беяасининг табиати қисирлик бўлмаганда, бу ғавғодан у ҳомила ташлаб юборар эди».

17. Бориқи Барбарий— Доронинг собиқ аскари. У Дородан кўп жабр кўриб, Искандар қўшинига хизматга ўтган.

18. Ҳаррон — Доро паҳлавонларидан бири.

19. Шайда—Ҳарроннинг қариндошларидан, Доронинг паҳлавонларидан бири бўлган.

20. Равшанак — Эрон шоҳи Доронинг қизи. Доронинг жанг майдонида ўлими олдидан васиятига кўра, Искандар бу гўзал қизни хотинликка олган.

21. Бу байтнинг мазмуни: «Агар давр Дорога заҳарни тез берган бўлса, Искандарга ҳам абадиятни бера қолмайди-ку!»

XXVIII

1. Икки байтнинг мазмуки: «Кимки шоҳлик қилишни истаса, барча аскарларнинг ҳолидан воқиф бўлсин. Уларнинг таъминоти масаласини ҳал қилганда, ҳар кишининг даражасига қараб иззатини бажо келтирсин».

2. «Ҳайрил-умур»—ишнинг яхшиси демак, бу ерда «ишнинг яхшиси ўртачаликдир» деган арабча мақолга ишора қилинган.

3. Мазмуни: «Ферузани эшакмунчоқдан ва бутун чиннини синиқ сопол кўзадан фарқ қилса».

4. Арабча ёзувда ҳар иккала сўз бир шаклда — ( ) ёзилса-да, биринчиси минг, иккинчиси эса бир (абжад ҳисобида)дир.

5. Икки байтнинг мазмуни: «Биёбонда ўлган тошбақанинг қуруқ чаноги шаклан садафни эслатади. Лекин бунинг бирида дурдона бўлсл, иккинчисида бир неча чириган суякдан ўзга нарса бўлмайди».

XXIX

1. Бу қисмда гап Султон Абу Саид ҳақида бормоқда. Султон Абу Саид — Амир Темурнинг эвараларидан бири (Мироншоҳнинг набираси). Хуросон ҳукмдори бўлиап бу шоҳ Озарбайжонга ҳарбий юриши вақтида Муғон даштида ўлдирилган.

XXX

1. Навоий достонининг асосий бобларидаги ҳикмат қисмида Искандар кўпинча Арастуга савол билан мурожаат қилади. Бу йўл фақат етмиш учинчи бобнинг учинчи қисмида Суқротга ва етмиш еттинчи бобнинг учинчи қисмида Луқмонга мурожаат қилиш билан ўзгарган, холос.

2. Мазмуни: «Лекин буни қилиш нафсига оғир келади ва кишининг нафси енгиллик томонига муштоқ бўлади».

3. «Кимдаким бирон ёмон хислатга эга бўлса, ҳар ишда ва ҳар қандай ҳолатда ўша туғма хислатнинг таъсирдиа юради».

4. Аторид—Меркурий сайёраси.

XXXI

1. Байтнинг мазмуни: «Агар Доро иккидан бирини бериб, унинг ҳам ярмини халқдан ундириб келган бўлса, биз буни (маошни) икки баравар оширамиз».

2. «Шоҳ: Хазинадан икки ҳиссадан маош беринг,— деди. Шундай қилиб, эл ранждан қутулди».

3. Мазмуни: «Ҳамма хазинадан маошини олди, шаҳ ўзига тобеларни шундай рози қилди».

4. Байтулҳарам — Макка шаҳридаги Каъба шу ном билан юритилади.

5. Илҳоми ҳотиф — ғойибдан хабар берувчи илҳом, жони хоиф — қўрқувчи жон.

6. Мазмуни: «Агар итоат қилмай, бўйин эгмай, худо сақласин, жоҳиллик ва ўжарлик қилсанг».

7. Мазмуни: «Элчилар ҳар тарафга кетдилар. Улар ишда, сўзлашда лозим кўринган ҳамма нарсани майдасидан йиригигача билиб олган эдилар».

8. Олдинги бешала ва бу байтнинг мазмуни: «Зеро, тангри менга уч ҳунарни насиб қилибдурким, агар бировдан енгилсам кутилмаган ғаройиб воқеа бўлур эди. Биринчиси шуким, мамлакатим ниҳоятда мустаҳкам, унинг тоғлари баланд, қалъалари истеҳком шаклида. Бундан ташқари, бу ерда яна бир ажойиб иш қилинганким, қалъанинг бутун тевараги ҳам, ер ости ҳам дарёдан иборатдир. Иккинчиси шуким, менинг бир қанча сеҳргарларим бор бўлиб, улар ҳаммаси мендан мояна еб ётадиган хизматкорлардир Агар менинг бошимга фалак бирон офат юборса, улар шундай шафқатсизлик билан чора кўрадиларки, сеҳр-жодуни ишга солиб, юмронқозиқни йиртқич шерга, буғини салобатда қонхўр қоплонга айлантирадилар».

9. Ҳиндуйи раҳта — ҳиндча куй.

XXXII

1. Уч байтнинг мазмуни: «Утнинг манқали май ширасида жонланиб турсаю, май шираси худди манқалдаги ўтдек ўткир бўлса. Ўрдак шакл, тиниқ май идиши ёнида бўрдоқи ўрдак кабоби турса, ўтнинг шуъласи уйни гулшан, майнинг жилваси кўзни равшан айласа».

2. Шоир бу мисрада қор билан қопланган жаҳонни оқ пўстинга ўралган кишига ўхшатган.

3. Муаллиф бу мисрада сувни симобга ва музлаган сувни тоза кумушга ташбиҳ этмоқда.

4. «Ин якод»— кўз тегмасин учун ўқиладиган дуонинг боши.

XXXIII

1. «Кўз очиб қараса уйда, худди қоронғу кечада ҳамма ёқни ёритиб турган Сухайл юлдузидек Лайли ўтирган экан».

XXXIV

1. «...доройи дарёнавол»—Искандар маъносида.

2. «...ҳакими Масиҳомисол»—Арасту демак.

3. «Бунинг даҳшати билиниб тургач, киши табиати бундан қўрқувда бўлиши керак эди».

4. Тўрт байт мазмуни: «Донишманд мунажжим шундай деди: «Бу ишнинг бошқа бир сабаби бор. Масалан, қишнинг табиати совуқ, нам ва рутубатлидир. Ақл бу маеалага шу тарзда қарайди, ёш кишиларнинг табиатига майин ҳаво ёққани ҳолда, ҳарорат ва қуруқлик азият беради. Қуруқлик билан иссиқ ҳарорат алангалатган киши вужудини совуқ ва намчил ҳаво мўътадил ҳолатга келтиради».

5. Шабобу куҳулат — ёшлик ва қарилик маънооида.

XXXV

1. Арас риди—Арас дарёси — ҳозирги Озарбайжон территориясида.

2. Сипоҳон — Исфаҳон. У Эроннинг марказий қисмида жойлашган тарихий вилоят.

3. Хуросон—Эроннинг шимолий шарқий қисмидаги тарихий-маъмурий вилоят.

4. Ҳирманд—Хуросондаги дарёлардан бири.

5. Зобулистон — Эрондаги бир вилоят (юқорида ҳам эслатилган).

6. Нимрўд — Хуросондаги дарё.

7. Дирижаз — Хуросондаги дарё.

8. Бироҳими Адҳам (Иброҳим Адҳам)— шоҳликдан воз кечиб, тасаввуф йўлини қабул қилган машҳур шахс. 777 йилда вафот этган.

9. Мурғоб руд — Афғонистон ва Туркманистон ҳудудидан оқиб ўтадиган дарё.

10. Чахчарон—Хуросон ҳудудидан оқиб ўтадмган дарё.

11. Бу байтда шоир радд-ул-ажз мина-с-садр санъатидан фойдаланган. Хуросон — биринчи мисранинг боши ва иккинчи мисранинг охирида; Ҳирий (Ҳирот)— биринчи мисранинг охири ва иккинчи мисранинг бошида такрорланган.

12. Мовароуннаҳр—ўрта асрларда Амударё билан Сирдарё оралиғи шундан ном билан аталган.

13. Кўҳак— Зарафшон дарёсининг қадимги номи.

14. Фурот (арабча номи Шатт-ул-Фурот)—Ғарбий Осиёдаги энг катта дарё. У Туркия, Сурия на Ироқ ҳудудидан оқиб ўтади.

15. Нил— Африка қитъасидаги энг катта дарё.

16. Салсабил — жаннатдаги афсонавий булоқ.

17. «Сув бу тепанинг олдидан шундай оқар эдики, қараган киши: «Тепа ошиқнинг бошию, дарс суви уннг кўз ёши»,— дерди».

18. Бу блйт ирсолу-л-масал санъатига яхши мисол бўла олади, Унда «мннг қарғага бир кесак» мақоли ишлатилган.

XXXVII

1. Икки байтнинг мазмуни: «Гадо элга кам кўриниши керак, кўп кўрннавериши уни ҳор қилади». Феруза (тоши) оз бўлгани учун, азиздир, эшакмунчоқ кўи бўлгапидан ўнтаси бир пулдир».

2. Мазмуни: «Шоҳининг кўзи кўр бўлган эди».

3. Уч байтнинг мазмуни: «Кимки саъй-ҳаракат қилиб, менинг кўзимни очса, унга кўз нуримни, яъни кўзим пардасида яширинган қизимни никоҳлаб бериб, уни кўз қорачиғидай фарзанд этаман, кўзим нурини унга пайванд қиламан», деб ваъда берган эди.

XXXVIII

1. Юқоридаги байтларнинг мазмуни: «Эй ҳикмат аҳлига сабоқ берувчи ҳаким! Бир жойда истиқомат қилганда осойишталигу, сафарга чиққанда минг турли машаққат бор бўлгани ҳолда, нима учун илм-ҳикмат аҳли сафарни маъқул топади?»

2. «Сафар ўтида куйишни ўзига мақсад қилиб олган одам ҳам вужуд отини тоблаб, чиниқтириб камолотга эришади».

3. Икки байтнинг мазмуни: «Масалан, сафарда юрган одамнинг еган таоми яхши ҳазм бўлади. Овқат тез ҳазм бўладими, кишнинг саломатлиги яхшиланаверади».

XXXIX

1. Байтнинг мазмуни: «У шоҳнинг савлатидан қочқинда, фалон қалъада унинг қўрғони бор.

2. «Доимо руҳпарвар насим эсиб тургани учун жаннатга ўхшайди, бўлмаса жаҳаннамнинг худди ўзидир».

3. «Бу иккининг тарки»— ўт ва шамолнинг тарки маъносида.

4. Бу мисрада такрир санъатидан («не» сўзннинг тўрт марта такрорланиши орқали айтилаётган фикр бўрттирилиб) моҳирона фойдаланилган..

5. Байтда Навоий илтизом санъатидан, ўринли фойдаланган. Унда «ўт», «ел». «сув» сўзлари бир неча бор такрорланган бўлиб, улар, биринчидан, мазмунни кучайтирган, иккинчидан, ўқувчи хотирида мустаҳкам из қолдиришни таъминлаган.

6. «Унинг туби Каюмарс замонидан бери ёниб турган катта олов ўчоғининг ўзидир».

7. Бу байтда тавзиъ (бир хил товушга эга бўлган сўзлардан фойдаланиш) ҳамда тасдир (сўзлар такрори) санъати ишлатилган.

8. «Ҳар томонга тахтга тош бостирилган, унинг бирига ел, бирига ўт яширилган».

9. «Ўт чоҳдан шуъла урганда, унинг яллиғи қалъани куйдиради».

10. «Шу онда Искандар билан Афлотун икковлари қўрғонга томои эмас, тангрининг қудратига кўз тикдилар».

11. Бу икки бандизод—Маллунинг ўғли ва қизи, демак.

12. «Яна тожингни ўзингга қайтариб, ўлкангни ҳам ўзингга бериб чиқиб кетамиз».

13. Барги мамотни соз этмак—ўликни кўмиш учун яроғини тайёрлаш (лозим).

14. Амру Зайд!—ҳозирги «Эшмат», «Тошмат» деган маънода.

ХLII

1. Агар қилса таълил қувват кетиб,

Кўпидин табиатқа иллат етиб.

Байтнинг биринчи мисрасидаги «таълил» сўзи Абдужамил ва Султонали нусхаларида тўғри, ўз ўрнида қўлланилгани ҳолда, Истанбул ва Тошкент нусхаларида «тақлил» тарзида берилганки, натижада байтнинг мазмунига путур етган. «Таълил» сўзи касалланиш, баҳона қилиш маъноларини бериб, байтнинг иккинчи мисрасидаги «иллат» сўзм ҳам айнан «таълил»ни қўллашни талаб қиляпти. «Тақлил» эса «камайтирмоқ», «озайтирмоқ» маъноларини билдиради. Байтдан илгариги қисмларда гап овқатнинг инсон меъдаси учун зарурлиги, қарилик, камқувватлик ҳақида кетаётганини ҳисобга олсак, маъно қуйидагича ойдинлашади:

Киши бадани қаряликка юзлангач, гавда ҳарорати пасаяди, натижада меъда сусаяди, овқат яхши ҳазм бўлмайди. Агар шу сабаб билан овқат кам тановвул қилинса қувват кетади, кўп ейилса ҳазм бўлмайди, баданга иллат— касаллик юзланади, қарилик ана шундай бедаво дарддир.

ХLIII

1. Бу беш байтда пил (фил) гавдаси ажойиб муболаға ва ўхшатишлар билан тасвирланган: фил гавдасини яхлит кулранг тошдан бўлган тоққа, бошини тоғ учидан чиқиб турган фалак сингари тўгарак тошга ўхшатилади, тоғ бўлганда ҳам кемага ўхшаб юрувчи, икки қулоғи эса кема елкани каби, хартуми «сомон йўли»дай, балки аждаҳо сингари, дейилади.

2. Бу мисра талқини: филнинг тиши шаклан тўғри алифдек бўла бориб, ломдек эгилади. Шу ўхшатиш орқали алифдек тўғри тишлар лом каби эгриларнинг дастидан (лоинкор маъносини билдиради) балогардон бўлиб кетганлигига ишора қилинади.

3. «Яна ҳар бир фил устида ажойиб бир тахт бўлиб, ҳар тахтнинг ичида тўққизта бахти кулгап ҳинд маликаси ўтирар эди».

4. «Булар Зуҳал (Сатурн) юлдузи сингари олтин рангда, Баҳром (Марс) юлдузидай оташин ва ғазабнок, ўйлаганлари нуқул уруш ва адоват эди».

5. «Бу вакилларнинг Искандар олдида қиммати ғоят катта эди. Бинобарин, улар томонидаи келтирилган совғаю тортиқлар унинг наздида бир қора пулчалик ҳам кўринмайди».

6. Нигор — Деҳли яқинидаги ўрмон.

7. Илтизом санъати ишлатилган бу парчада сандал (қорасариқ рангли, ёқимли ҳидли дарахт) бир нёча бор такрорланган. Шоир сандал сўзини таъкидлаш орқали тилга олинган жойнинг ҳавоси ғоятда юмшоқ, ёқимли эканлигини бўрттириб кўрсатишга эришган.

8. Синд — Хиндистондаги дарёлардан бири.

9. Фасли рабеъ — баҳор фасли.

10. «Унда қишу ёз райҳонлар тўла, асалари у ерда гул терувчидир».

ХLIV

1. Бу бантда ишлатилган «ано» икки маънони (она ва машаққат) билдиради.

2. Росу — сусарлар оиласидан бўлган йиртқич ҳайвон бўлиб, у каптар ва товуққа жуда ўч бўлади.

ХLV

1. Адан— Арабистон ярим орвлидаги йирик шаҳарлардан бири. Ҳозирги Жанубий Яман Халқ Республикаси ҳудудидадир.

2. «Адан мамлакатида бир савдогар бор эди, у савдо ишида ўз касбдошларининг энг эпчили эди».

3. «Йўловчи савдогар ўз жонини қутқарди-ю, бироқ ўз ўғлидан ажралиб қолганини кўрди».

4. Бу парчада тавзиъ ҳамда илтизом санъатлари ишлатилган.

ХLVI

1. Доройи хикмат— Искандар маъносида.

2. Нуктапардози доно—Арастуга нисбатан ишлатилган.

3. «Бироқ ҳар бир киши ақл эгаси бўлса, унинг ақли ўйламасдан бирор ишни қабул қилмайди».

4. Бу байтда ирсоли масал санъати ишлатилган. Унда «ким нима экса ўшани ўради» халқ мақоли мавжуд.

ХLVII

1. Шаст билан мохийи сиймгун тутмоқ — қармоқ билан кумушдай (танга) балиқ тутмоқ.

2. Кўси рахил чолмoқ — кўчиш ноғорасини қоқмоқ, яъни қўзғалиш ҳақида сигнал бериш,

3. Солиб сулҳдин сўз, йиборгай расул, Боришмоқ тариқини қилғай қабул. Байтдаги «боришмоқ» сўзи «ярашмоқ»қа ишорадир (боришмоқ сўзининг ўзи келишмоқ, келишиб олмоқ маъноларини билдиради).

4. «Тинчлик қоидасида киши урушдан қанча йироқ бўлса, шунча яхшироқдир».

5. «Ҳеч шубҳасиз, мен ғолиб бўлишим керак эди, охирида ҳам ҳақ (худо) менга нусрат ва зафар ато қилди».

6. Айладик — бу жойда «айласин» маъносида ишлатилган.

7. Равонроқ кетурсанг жавоби савоб, Савоб ўлғуси бизга доғи жавоб. Байтнинг биринчи мисрасидаги «равонроқ» сўзи асарнинг 1960 йил нашрида «бурунроқ» тарзида берилган.

8. Тундшер — Искандарга берилган сифат.

9. Икки байтнинг мазмуни: «Бутун Хитой юртларининг ҳаммасидан, яъни етти мамлакат, йўқ, етти эмас, етмиш ота-бобонинг юртидан лашкар тўплаган, аскарлари сон жиҳатидан осмон юлдузидан ҳам, саҳро қумидан ҳам кўп эди».

10. «Айланаси ароба (тўп аробаси) билан шундай мустаҳкам қўрғон бўлдики, фалак қўрғони ҳам ўшандай мустаҳкам эмас эди».

11. Ароба уза тўра— тўп аробаси олдида катта қалқон, демак.

12. Чу Ҳоқон соридин кўрунди қаро, Ясаб турди Искандар ул дашт аро. Байтдаги «ясаб турди» ибораси нашр (1960)да «ясол тузди»га айлантирилган. Ваҳолонки, ҳар икки ибора мантиқан бир-биридан фарқ қилмайди.

13. Икки байтнинг мазмуни: «Икки томондан эҳтиёт юзасидан, қўшинни қўриқлаш учун, тун посбонлари чиқадилар. Банди ушловчилар ҳам кетма-кет равона бўлиб, энг хира ҳулкар юлдузлардек, кўз илғамас ҳаракат қила бошладилар».

14. Ар—«агар»нинг қисқартирилган шакли (классик адабиётда вазн талаби билан «агар» сўзини «ар» тарзида қисқартириб ишлатиш кенг одат бўлган).

ХLVIII

1. Хуршиди искандарийнинг чеҳра очишн—қуёш чиқиши маъносини билдиради.

2. Мазмуни: «Юлдузларнинг Чин қўшинидек ранги ўчиб, тақдир-қазо осмонининг кўк яйловини тақир қилиб қўйди».

3. «Попушакда шунқорни уриш одати йўқ».

4. «Мени йўл кезувчи элчи деб ўйлама, сенинг даргоҳингга хоқон келди».

5. Қоним сабил — қоним ҳадя маъносида ишлатилган.

6. Икки байтиннг мазмуни: «Аслини олганда, сенда унча гуноҳ йўқ, ҳамма гап биз томондан содир бўляпти. Агар аввалги сўзларда, баъзи бир англашилмовчиликлар бўлса ҳам, энди унинг сабабини билганимиздан сўнг, кўнглимизда ҳеч шубҳа қолмади».

7. «Турки ҳижоз»— чолгу куйи.

XLIX

1. Бу байт асарнинг бошқа нашрларида учрамайди. Ундаги арабча сўзларнинг мазмуни: «Назрларига вафо қилурлар».

2. Насси қуръон — қуръондан далил.

3. Ёлғоннинг ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида «Ҳайратул-аброр»да ҳам ҳикоя бор («Шер ва Дуррож»ни эсланг).

4. Мазмуни: «Олди-сотти иши битавермагач, охирда оғирлиги кампир (вазни)га тенг олтин бердилар».

5. «Агар шоҳ тўғрини қўйиб, эгри йўлдан юрадиган бўлса, худо кўрсатмасин, шоҳликдан воз кеча қолгани яхшироқдир».

6. «Рости расти»— ростлик, тўғрилик — шодлик, фароғат келтиради маъносида.

7. Мазмуни: «Тўғриликнинг байроғи алиф ( )дир, лекин у ҳарф арабчада «алиф» ўқилса бирни, «алф» ўқилса мингни билдиради». «Масалан, бир одамнинг фикри тўғри бўлса, душман кўплигидан қандай хавфи бор?»

8. Мақол ишлатиш санъатидан фойдаланиб ёзилган бу байтнинг мазмуни қуйидагича: «Ўйлаш билан мақсад юзага чиқади, сабр билан ғўра ҳалво бўлади».

LII

1. Хўтан — Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги қадимий шаҳар. Такламакон чўлидаги воҳанинг маркази. Қадимда карвон йўлларининг кесишган жойи бўлган. XV асргача Хўтан оркали Хитойдан Европага ипак олиб борилган.

2. Мазмуни: «Қачонки кун билан ой қирон қилиб, бир-бирига рўбарў бўлса, арзимас доғлар уларнинг нурлари орасида кўзга илинадими?»

3. «Табъимиз бир нарса дейишдан ожиздир, хурмо дарахти (жаннатдаги) туби дарахти ишини қилолмайди».

4. Уч байтнинг мазмуни: «Унинг сипоҳ (лашкар)ларига бериладиган моёнанинг бир йиллигини тўлаш ҳам халқ учун вожибдир. Янги йилги бериладиган хирожларни эса дафина (кўмилган бойлик) қулфини очиб, мен ўз хазинамдан нақд бериб юбора қоларман. Агар сизларга шу фикрим маъқул бўлса, шахсан шоҳни қандай эъзозлашни менинг ўзим ўйлаб кўрарман!»

5. Мазмуни: «Яна бир минг тўққиз юз хил уй жиҳозлари қандай тахланиб тугилган бўлса, шундан ечилмай турарди».

6. Ойинаи Чин (Чиний ойина)— хоқоннинг Искандарга қилган ажойиб совғаларидан бири бўлиб, Навоийнинг таърифича, у ойинанинг икки юзи икки хил мўжизали яъни бир юзи орқали гуноҳкор ва гуноҳсиз (гуноҳкор ойинага қараса акси кўринмас, гуноҳсиз қараса кўринар экан) аниқланса, иккинчи юзида мажлисда ўтириб кўп ичиб маст бўлиб қолган одамнинг башараси намоён бўлар экан.

7. Байт мазмуни: Букри ва камбағал, устида ипдан тўқилган эски кийими бўлган кўрммсиз кишилар кўнгил мамлакатининг шоҳи бўлиши мумкин. Инсонийликни, доноликни кийим ва ташқи кўриниш белгиламайди, демоқчи шоир.

Ёзилишида бир, аммо ўқилиши ва маъноси турлича бўлган сўзлар ўқувчини чалғитиб қўпол маънавий хатоларни юзага келтиради. Бу ҳол 1960 йил нашр нусхасида учрайди:

Чу байнинда бу нуктаға топти пай,

Бўлуб хушдил, анлар равон тарки май.

Байтдаги «байнинда» сўзининг «байн» шакли ора, оралиқ, ўрта маъноларини англатади ва унинг байт мазмунига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бантдан олдинги. қисмлар эса Чин хоқони томонидан Искандарга ҳадя қилинган «ойнаи чин» (Чиний ойина) ҳақида ҳикоя қиладн. Ана шуларни ҳисобга олиб ва байтдаги бошқа сўзлар мантиқидан келиб чиқиб, бу сўзни «байнинда» эмас, «бийнанда» деб ўқисак, «кўрувчи», «боқувчи» маъноларини беради ва шоир назарда тутган фикр ойдинлашади.

8. Шўхи Чинийнажод»— хоқон Искандарга тортиқ қилган гўзал, демак.

9. Икки байтнинг мазмуни: «Юзидаги кулдиргичи ҳам ярим давра шаклида бўлиб, бундан бутун замон кишилари жабрланар эди. Бағбақа чуқурчаси у давранинг нуқтаси бўлиб, бу даврнинг кўпгина бечоралари шу чуқурга асир бўлиб қолган эдилар».

10. Мазмуни: «Шоҳ шундай шаҳарни қурдики, кекса дунё ҳам мисли йўқлигидан «ламъякун» (мисли бўлмаган) оятини ўқир эди».

11. «У боғнинг тўрт паргарли эшиги ва саккиз пахсали девори бор».

12. «Бу дарахт шохларининг кўкдаги манзарасини кўрганда, «осмондаги юлдузлар шуларнинг меваси экан» деб ўйлайсан».

13. Мазмуни: «Унинг саҳнлари, қуббалари ва бурчлари бошдан-оёқ олтин билан бўялган».

14. Икки байтнинг мазмуни: «Аввал, ўлкаларнииг бошида тожи бор амирсултонлари, улардан сўнг вазир-вузарою лашкарбошлари ўтирдилар. Афлотун, Арасту ва Фарфиёнус каби ҳикмат аҳли—файласуфлар шоҳ атрофига жойлашдилар».

LIII

1. Бу байтда талмеҳ ва ўхшатиш санъатидан фойдаланилган. Унда берилган Халилуллоҳ — Иброҳим пайғамбарнинг лақаби.

2. Байтдаги «кужпушт» сўзи Абдужамил,. Султонали ва Порсо Шамсиев қўлёзмаларида «кўз пушт», нашр (1960) нусхасида «кўз пушти» тарзида хато берилган. Бу аҳволда берилиши унинг мазмунинигина мавҳумлаштириб қолмай, Навоийнинг айтмоқчи бўлган фалсафий фикрини ҳам йўққа чиқарган. Бу сўз бошқа қўлёзмаларда оддий «з» эмас, балки «жола»даги уч нуқтали ( ) ёзилган. Демак, ( ) «кўз» эмас, балки «куж» экани, унга «пушти» эмас, «пушт» сўзини қўшиб ўқиб кўрганимизда «кужпушт», яъни «букир» маъносини англатувчи қўшма сўз ясалади. Демак, бу сўз мантиқан юқоридаги мисраларда қайд қилинган мазмунга мувофиқ келади ва Навоий айтмоқчи бўлган юксак фалсафий маънони очишга хизмат қилади. Чунки биринчи мисрадаги пароканда ҳол, иккинчи мисрадаги «Бўйнида чу бўлғай ипе эски шол» жумласи мантиқан ана шу «кужпушт» сўзининг келишини талаб қилади.

3. Байтнинг мазмуни: «Саховатда мезон булутдек бўлмоғи лозим, зеро, булутга ер ҳам, ер эгаси ҳам баробардир».

4. Тўрт байт мазмуни: «Меҳмон ҳамма овқатни есин, тўйсия дейиш одамгарчиликдан бўлса ҳам, лекин мажбуран едириб, кишини жабрлаш инсофдан эмас. Сенинг уйинг Шайх Луқмоннинг мозори эмас, сени ҳеч ким бу жойнииг шайхи демайди. Худо молини исроф қилиш, бу қанақа гап? Жинниларга ўхшаб озиқ-овқатни тўкиб-сочиш нонкўрлик эмасми? Худо «енг-ичинг» дегани билан, «исроф қилманг» ҳам деганку, ахир?».

5. Икки байтнинг мазмуни: «Энг яхши одат шу бўлиши керакки, яхшими-ёмонми, бир одам сенинг дастурхонингга меҳмон бўлган экан, бошлаб уни хушмуомалалик билан хурсанд қил, сўнгра эса, исрофгарчилик ҳам қилма, хасислик ҳам».

6. Мазмуни: «Ишингга «Акрамуз-зайфа» (меҳмонни сийланг) сўзи нур солса, «Хайрул-умур» (ҳар бир ишда ўртачалик) расмини тут».

LIV

1. Баҳром гўр ёки Варахран V (шоҳлик йиллари 421—433)—сосонийлардан Яздигирднинг ўғди. Яман подшоҳи Нуъмон ва унниг ўғли Мунзир тарбиясида ўсган. Яздигирд зулмидан безор бўлган халқ у вафот қилгандан сунг Ардашер наслидан бўлган Кисрони (баъзи манбаларда Хусравни) тахтга кўтаради. Бу воқеадан хабар топган Баҳром лашкар тортиб Эронга келади. У отасининг хатоларини такрорламаслик ва мамлакатда адолат, тинчлик ўрнатишга ўз аъёнлари ва халқ олдида қасамёд қилади. Анъанавий шартга мувофиқ иккита шерни ўлдириб, улар ўртасидаги тожни олади ва подшоҳлик тахтига ўтиради. Унинг севган машғулоти гўр—қулон ови бўлганлиги учун ҳам у Гўр лақабига олган.

Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомийнинг «Ҳафт пайкар», Хусрав Деҳлавийнинг «Ҳашт биҳишт» ва Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонларида Баҳром Гўр адолатли шоҳ, жасур саркарда, айни вақтда маишатпараст, худбин шахс сифатида тасвирланган.

2. Саккиз байтнинг мазмуни: «У уч уйликдан биттаси Қорундай бадавлат бўлса ҳам, аммо назари паст одам эди. У шоҳнинг айтганларига аҳамият бермади. Иккинчиси эса, исрофкунанда эди: у қўйлар сўйдириб, катта қозонлар осдириб, зўр бир зиёфатнинг тайёргарлигини кўра бошлади. Очлик меҳмоннинг димоғини куйдириб, ичини ачитиб турган пайтда, унинг эртага пишадиган ошидан нима фойда эди? Валекин, учинчи хонадоннинг эгаси ақлли одам эди. Зотан, ақлдан мадад олувчи одамлар хушбахтдирлар. У бахтиёр одам, шоҳни ўз уйига олиб кириб, ўша ондаёқ унинг олдига уйида тайёр турган нон билан қатиқни қўйди. Моҳазар (тайёр турган овқат)ни егач, шоҳдан очлик ранжи, машаққати кетиб, жони ҳузур топти. Бинобарин, шоҳ мана шу моҳазар билан меҳмон қилган меҳмондўстга беҳадду-ҳисоб мол-дунё ҳадя этгани ҳолда, ҳалиги паст одамга жуда қаттиқ танбеҳ берди».

LV

1. Фармондеҳи рўзгор»— Искандарга нисбатан ишлатилган бирикма.

LVI

1. Чин — ҳезирги Бирма Иттифоқи таркибидаги бир округнинг номи. У Бангладеш ва Ҳиндистон билан чегарадош. Бу жой қадимда Хитой таркибида бўлган.

2. Бу байтда Искадар қуёшга, хоқон эса ойга ўхшатилади.

3. Бу байтда шоир тарсеъ санъатидан ўринли фойдаланган. Байтдаги ҳамма сўзларнинг вазни тенг.

4. Бу байтда: «Юлдузлар ҳолатини ва ер юзидаги «маволид», яъни жонли ва жонсиз, табиатни текшириб», дейилган.

5. Кавкаб анзори — юлдузларнинг ўзаро муносабат даражалари.

6. Мазмуни: «Маъдан аралашмаларидан тилсим қилиб, думалоқ шаклга эга бўлган икки курол ясадилар».

7. Фалак тулу арзи — фалакнинг узунлик ва кенглиги маъносида.

8. Миръоти гетинамо— жаҳоннамо кўзгу.

9. Қуёш кузгусининг шараф буржи топиши — баҳор келиши маъносини билдиради.

10. Мазмуни: «Ҳаммалари илм бобида абадий бахт каби, ёлғизлик, софликда соф ақл каби».

11. Уч байтнинг мазмуни: «Шоҳ сутурлоб (астролябия)ни қўлга олиб, шу асбоб ёрдами билан фалакнинг вазияти қанақа-ю, шуълаларига қараганда, қуёш юришидаги юксак даража қаерда эканини аниқлагач, бахтиёрлик билан майга майл қилиб, шодлик келинчагини ўзига никоҳлаб олди».

12. Олти байтнинг мазмуни. «Ҳар бир кимсанинг тожу тахти бўлса, у ўзидан кейин ўрнига валиаҳд қолдириш тадбирини ҳам кўрмоғи лозим. Масалан, қуёш магриб (ғарб)га ботиш олдидан ўз ўрнига ойни қойилмақом қилади. Моҳитобон гарчи қуёшчалик нур таратмаса ҳам, бари бир унинг ёруғлиги ўрнида ўринбосар бўлиб қолади. Агар бир дарахт богдан кўчирилса-ю, ўрнида бир ёш ниҳол қолса. оқибат натижада у боғнинг зийнати бўлиб қолади, ҳам меваси, ҳам сояси билан кишиларга наф етказади».

13. Тажнис (бир шаклдаги сўзларни турли маънода ишлатиш) санъати ишлатилган бу байтнинг мазмуни: «Навоий, турган манзилнинг Чинда бўлгач, тўй тугагунча «Чанга» (ёр-ёр) вазнида куйлайвер».

LVII

1. Икки байтнинг мазмуни: «Ҳут (февраль-мартга тўғри келади) кириб сабзаларга жон битиши билан, доим тирик ва абадий ўлмас яратувчи офтобни ҳамал (март-апрель) сабзалари (буржи) томон йўллаб, табиат неъматларини куёш ҳарорати билан парвариш қилиш тараддудига тушди.

2. Изоми рамим — чириган сўнгак (бу ерда дарахтнинг танаси маъносида ишлатилган).

3. Мазмуни: «Қонда фасод пайдо бўлса, савдо кўпайгани» дегани ҳакимлар таъбири бўлиб, бу ерда лолани қонга, ундагн қораларни савдога ўхшатган.

4. Ўвидин тушуб боғ аро зилзила, Чоқин шаклидин бўйнида силсила.

Байтнинг биринчи мисрасидаги «ўвидин» сўзи Султонали нусхасида «аридин» шаклида ёзилган. Маълумки. «ари» сўзи алиф билан ёзилади. Демак, котиб айн ҳарфидан кейин келадиган «вов» ҳарфини «ре» шаклида ёзиб, ҳам орфографик хатога, ҳам маъно бузилишига йўл қўйган. Байтдан илгариги мисраларда баҳор фасли, шери ғуррондек наъра тортиб осмонда кезиб юрган серёғин булутлар, улардан томган оби ҳаёт қатралар, чақмоқ шуълалари каби манзаралар тасвирланган. Шуларга юқоридаги байт мазмунини ҳам қўшиб шарҳласак, қуйидаги манзара намоён бўлади ва байтнинг маъносини «аридин» эмас, «ўвидин» сўзи очишга хизмат қилажагига ишончимиз комил бўлади: Гулзорга ёққан баҳор ёмғирини қатра деб ўйлама, унинг ҳар бир томчиси оби ҳаёту йирик дурлардир. Момақалдироқ овозидан гўё боғда зилзила бўлаётгандек ҳамма ёқ титрайди. Чақмоқ ўзининг оловли ранги билан гўё шерсифат булутлар бўйнига тилла занжир тақади.

LIХ

1. Икки байтнинг мазмуни: «Ер юзи ва ундаги одамларнинг табиати тўрт унсурга бўлинади: иссиқ, совуқ, ҳўл ва қуруқ, бу эса ўт ва сув, ел ва тупроқ» демакдир.

1. Тўрт байт мазмуни: «Равшанак катта хотин сифатида. ётоқда шоҳ базмини қиздирар, у билан ҳар доим бир тахтда тиззама-тизза ўтирар ҳамда ҳарамхонадаги барча хонимларга бошлиқ ва малика эди. Нозмеҳр эса, иккинчи даражада, ўрим тахт ёнида бўлиб, шоҳга итоаткорларча бўйин эгиб ўтирар ва гоҳо ғамзакю истнғно билан Искандарнинг жигарини хун қилар эди».

2. Маҳи сомирий: Кашмирнинг соҳири—ўзига мафтун қиладиган, демак.

3. «Шакар идишини шакаррез қилди, яъни тор оғзидан ширин сўз айтди, лекин у бол тагида ари найзаси, яъни аччиқ сўз бор эди».

4. «Унинг ғамзаси жаҳонни сеҳрласа, менга юзлаб Соммрий бузоқ бўлади». Бундаги Сомирий мифологик образ. У Мусо пайғамбар замонида Мусога қарши чиқиб, гапирадиган олтин бузоқ ясаб, шу билан кишиларни узига қаратишга уринган экан. Бу байтда ўшанга ишора қилинган.

5. Нозмеҳр мурожаатининг бу қисми илтизом санъатига ёрқин мисол бўлиб, унда «гар ул» (Равшанак), «манга» (Нозмеҳр), «гар ул» (Равшанак), «менинг» (Нозмеҳр), сўзлари алоҳида таъкидланмоқда.

6. Ирсоли масал санъати ишлатилган бу байтда: «Оз бахт — кўп ҳусндан яхшироқ» халқ мақоли мавжуд.

7. Икки байтнинг мазмуни: «Оҳу шерни шу усул билан ов қилгач, ўз шикормга муҳаббат изҳор айлади. Сандал шоҳига фил тиши урилгач, сўнгра не бўлганини айтишга эҳтиёж йўқдир».

8. Бу сўз бошқа ҳамма олдинги нашрларда «солиб» тарзида берилган.

9. Мулки Гажрот — Ғарбий Ҳиндистонда Арабистон денгизи соҳилидаги жойнинг номи.

10. Икки байтнинг мазмуни: «У даштни итга ўхшаш жониворлар тутиб кетган бўлиб, бу махлуқлар кўринишда худди чумолини эслатар эдилар. Ҳаммасининг оёқ-қўллари чумолиники сингари бўлишига қарамай, лекин улар йиртқич шердан зўр эдилар».

11. «Оллоҳу таолонинг қудрати шундай улуғки, унинг қудрати олдида ҳар қандай ақл, билим ва камолот эгаси ожиздир».

12. Бу сўз барча нашрларда «ву» деб берилган.

LXI

1. Басират кўзи—ақл-идрок кўзи, тафаккур кўзи, қалб кўзи ва ибрат кўзи, демакдир.

2. Осмоннинг тўққиз қават дастурхонида юз туман ноз-неъмат бўлгани билан (қўл етмагач) ундан не фойда?»

3. Уч байтнинг мазмуни: «Бошлаб, мен одам вужудий тимсолини шарҳлаб берай, сўнгра, унинг маънавий аҳволини баён айлай. Бу тимсол деганим — сахий денгизнинг дури, йўқ, денгиз дури эмас, инсон вужуди боғининг сарв дарахтидир. Одамнинг бошида шоҳлик тожи бор бўлиб, бу тож устида қимматбаҳо лаъл ўрнатилган».

LXIV

1. Байтдаги «машриқин» сўзи Абдужамил ва Тошкент нусхаларида ҳамда нашр (1960) нусхасида ҳам «мағрибин» шаклида хато берилган. Байт мазмунига эътибор берадиган бўлсак, бу ерда сўз қуёш ҳақида, унинг Машриқ (Шарқ, кунчиқар)дан юз очиб кўтарилиши ҳақида кетяпти. Байтдаги «шаҳ» сўзи Искандарга эмас, балки осмон шоҳи — қуёшга тааллуқлидир. Байт мазмуни: Тонг ўз алвон байроғини кўтариб ёриша бошлади, Машриқ шоҳи — Қуёш жамол кўрсата бошлади.

2. Мазмуни: «Яна саф тортган жангчиларнинг наъралари янграб, жанг ноғараларининг садоси еру кўкни чок-чок қила бошлади».

3. «Буларнинг кўзи кўк, соқоли сариқ, юзи қора бўлгани ҳолда, ҳаммасининг пешонасида шохи бор эди».

4. Бу байтда ўхшатиш — Каркадан (Искандар паҳлавонларидан бири)ни филга монанд этиш билан бирга, унда тажнис (каркдан—карктан) санъати ҳам ишлатилган.

5. Раъд — Каркаданнинг лақаби.

6. Икки байтнинг мазмуни: «Ниҳоят, ваҳшийдан туғилган қайсар паҳлавон бир ҳамла қилиб, унинг бўйнига чангакли ходани солди. Чангак маҳкам ўрнашгач, худди қармоқ билан балиқ тутгандек уни тортиб ерга урди».

7. Қаҳқар — Искандар паҳлавонларидан бирининг лақаби.

8. «Ўз кишиларига, «уруш қил» деб қатьий буюролмасди, чунки ҳариф ғоят зўр эди».

9. Икки байтнинг мазмуни: «Бу гўзал, ҳуснда хуршиди тобоннинг худди ўзи, яна Зуҳра юлдузидек хушовоз санъаткордир. Бу сифатлари бир тарафда турсин, жанг майдонида бунга бас келадиган жангчи топилмас».

10. Чин хоқони Искандарга тортиқ этган қиз ғоятда гўзал бўлган. Низомий достонида тасвирланишича, у (қиз) ваҳшийларга асир тушади ва уни Искандар одамлари озод этадилар ҳамда Искандар унга уйланади. Навоийда тасвирланган бу образ ўзининг садоқати, эпчиллиги, қисқаси, мислсиз жасорати билан Искандарни лол қолдиради. Бироқ Искандар унга уйланмайди.

11. «Қилинган бу шафқату марҳаматлар унинг бўйнига қуллик сиртмоғини солди».

12. «Қачон васлга эришув насиб бўлса, шу дамни кутиб, бир дамгина бўлса ҳам уни ғанимат бил!».

LХV

1. Талмиҳ санъати ишлатилган (Сулаймон, Фарҳод ва Мажнунга ишора) уч байтнинг мазмуни: «Агар Сулаймонсиз қолганига мотамзада бўлмаганида эди, узук ўз кўксига тош урмасди. Тоғ бечора Фарҳодсиз жон азоби чекади шекилли, эртаю кеч садо солиб, фиғон қилади. Дашт, жони азобда қолган Мажнундан ажралгани учун, катта йўлда юзини тимдалаб ётибди».

2. Олти байтнинг мазмуни: «Фироқ дастида жабрланувчиларнинг бошидаги бало бир неча хилдир: бири.— молу давлат айрилиғи бўлиб, жаҳон аҳлига бунинг таъсири зўрдир. Дўст-ёрдан айрилиқ доғи ҳам кишининг юрак-бағрини куйдглриб юборади: қариндош-уруғ, туққан жигарларнинг ҳажри ҳам ёмон, у киши жонига изтироб солади, яна бири ишқ дардига мубтало бўлиб, бировга кўнгил қўйишдир.

3. Айрилиқларнинг ҳаммасида азоб-уқубат бору аммо ҳеч қайсисининг машаққати мана шу кейингичалик эмас. Агар ҳақиқий мақсадга етишиш йўли топилмаса, буларнинг барчасидан мана шуниси мушкулдир».

LXVI

1. Мажнун ва Лайли афсонавий шахслар бўлиб, уларнинг самимий севгилари ҳақида ҳикоя қилувчи кўп ривоят, эртак ва достонлар мавжуд. Лайли ва Мажнун Алишер Навоийнинг шу номдаги достонида бош қаҳрамон сифатида тасвирланган.

2. Нажд — Арабистондаги тоғлардан бирй. Афсоналарга қараганда, Мажнун кўпинча ана шу тоғ этагида яшагаи.

LXVIII

1. Яъжуж — афсонага кўра, хунук башара, баҳайбат, ҳамма нарсани нобуд қилувчи, одамхўр махлуқ.

2. «Ўнг ва сўлдан ҳеч кимнинг келишига йўл қўймайдилар».

3. Беш байтнинг мазмуни: «Бу ерда гармсел шамоллар шундай ҳужум билан эсадики, бу шамол теккан заҳоти киши ҳалок бўлади. У ернинг ҳатто мўътадил ҳисобланган шамоли эсганда аждаҳо бўлса ҳам мавҳ этади. У даштнинг қолган уч кунлик йўли эса, ҳаммаси илонзордан иборатдир. У илонлар кофча, афъи, жаъфарий каби заҳарли илонлар бўлиб, ҳар бири у ердаги хазиналарни пойлайдиган аждаҳолардир. Уларнинг сони минг тумандан ошади, минг туман қаёқда, балки у илонларнинг сон-саноғи йўқ».

4. Ҳамул турки чин — Чин хоқони Искандарга тортиқ қилган гўзал аёлга ишора.

5. Хуш сўзи хаш ўқилади.

6. Қирвои сарҳади— қадимий эрон вилоятларидан бири.

7. Уч байтнинг мазмуни: «Бу тоғ билан зулмат ўртасида бир водий бўлиб, йўл бошловчилар у тарафга бора олмайдилар. У зулмат эмас, жаҳаннамдир, водий эмас — дўзахдир. Қисқаси, у ер — яъжуж деганларнинг қароргоҳидир. Бу яъжуж деганимиз юз минг туман балодан иборат. бўлиб, биз шу беҳисоб балолардан қочганлармиз».

8. Бу байтда ажойиб сифатлаш — пароканда соч, кичрайтириш — бир қариш, муболаға — уч қулоч ишлатилган.

9. Ўн минг қари — тахминан ўн минг метрга тенг масофа.

10. Ранг тўкмоқ — қурилиш режасини тортмоқ, маъносида.

11. «Ҳунарманд усталар ганч ўрнига ҳафтжўш (етти маъдан қотишмаси)ни бириктириб ерга қуйдилар».

12. Биринчи арз — ер, иккинчиси эн маъносида ишлатилган.

13. Садди Искандарий — Искандар тўсиғи, Искандар деворига ишора.

14. Уч байтнинг мазмуни: «Саднинг тепасига яна қалъаларнинг сингари қубба ва кунгиралар ҳам ясаб, улар темир билан мустаҳкамланди. У ерга посбонлар учун ҳам иккита жой қилинди ва душманни тошбўрон қилиш учун юқорига кўп тошлар йиғилди. Садни муҳофаза қилиб қўриқлаб туриш учун ҳам бир неча юз киши тайинланди».

LXXII

1. «Тўртинчи осмонни қуёш жилвалантирган экан, унинг бундан фахрланишига ажабланишнинг ўрни борми?»

2. «Ўсимликлар, кондан чиқадиган маъданлар ва жонворларни, қизиқ шакл ва ажойиб кўринишли махлуқларни...».

3. «Соҳилларда ғаройиботлар кўп бўлгани каби, оролларда ҳам ажойиботлар бениҳоя эканини айтадилар. Ундай қизиқ нарсалар денгизларда қанчалик кўп бўлса, океанларда беҳадди-ҳисоб эмишлар».

4. Бу байт Алишер Навоийнинг «Асарлар»и X томида бошқа жойда берилган.

5. «Агар шоҳ машварат — мажлисда қаттиққўллик қилар экан, унинг ситамини чекмасликнинг иложи борми?»

6. «Кўп иш борки» нафс у ишда ўжарлик қилса лекин (у) ўша йўловчи ёрдами билан ҳал бўлади»..

7. «Яна икки юзтасида туялар ва отлар бўлиб, қирғоққа чиққанда керак бўлмши кўзда тутилган эди».

8. «Қазо менинг бошимга бу сафарни солди, киши тақдир ҳукмидан қайга қочиши мумкин?»

9. Уч байтнингг мазмуни: «Ғумғуч кемалар қўзғолгач, теран дарё ҳайқириб, тўлқинланиб кетди. Бу кемалардан сув юзида улуғ шаҳар тузилди, ҳаракатидан эса гўё ўзга бир олам пайдо булди. Кемалар қораси булут кўм-кўк осмонни қоплагандек, чуқур дарё юзини қоплаб олди».

10. «Эй муғанний! Мунгли бир куй чал, созингга хазин бир қўшиқни ҳам жўр айла».

11. Ҳубоб уйи — сув юзида пайдо бўлиб йўқоладиган пуфакча маъносида.

LХХIII

1. Суқрот, Сократ (мил. ав. 470 (469.)—Афина—399)—қадимги юнон файласуфи. Суқротнинг ҳаёти ва таълимоти ҳақидаги муҳим маълумотлар шогирдлари —Ксенофонт ва Платон асарлари орқали етиб келган. Суқрот демократияга душманликда асоссиз айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилингач, ўзи заҳар ичиб ўлган.

LХХVI

1. Ҳакими илоҳий — Суқрот ҳаким маъносида.

2. (Суқрот) «йўлдаги ишларни назорат қилиб борса, унинг ишига Илёс (денгизлар пири) қўриқчилик қилар эди».

3. Уч байтнинг мазмуни: «У (Суқрот—Т. А.) кемаларни худди қушдек учириб, сув сайри—сафарини бошлаб юборди. Булар тушган сув Фаранг ва Рум денгизи бўлиб, униг аҳвол-вазияти ҳанузгача ҳеч кимга маълум эмас эди. Шоҳ аскар ва сипоҳлари билан у ердаги оролларни фатҳ эгиш ишига киришиб кетди».

4. «Денгизда текшириб ўрганилган ва ўлчанган жойлар ҳақида ёзилган қоғозларни» демоқчи.

5. Варақ-варақ қоғозлар билан тўлган у кема қайиқ сингари кичкина эмас. ниҳоятда чўнг-катта кема эди».

6. Икки байт мазмуни: «Сувда юришда қилинган бу ишлар иккинчи даражадаги ишлар бўлиб, менинг учун асосий иш буки, ҳозиргача денгиз доирасини айландиму, энди денгиз марказини ҳам аниқласам эди».

7. Биҳил ўлдиклар—(бундаги ўлдик— ўлсин маъносида) кечирсинлар, демак.

8. Қўшгирноқ орасидагн Искандар сўзининг мазмуни: «Сизлар ушбу жойда турниг, бу ерда тўрт йил мени кутинг. Румдан кучсизлик ва бошоғриғни қайтарувчи нарсалар олдиринг. Мен сафарга чиқиб ваъдам бўйича қайтиб кетсам, ўша доривор нарсалар менга куч-қувват бағишлашда илон бўлар. Ҳижрондан қутилиб, бир-биримиз билан кўришиб фароғат билан Румга қайтармиз. Агар бордию, фалак зулм кўрсатиб, бошқача ўйин ошкор этиб, мени денгизга ғарқ қилса, бу аждаҳони наҳанг ютиб юборса, бу билан ваъда вақти ўтиб кетса, мақсадингиз ҳосил бўлмай, ноумид қолсангиз, ҳаққимизга дуойи фотиҳа йўллаб, бизни кечириб, ўз йўлингизга равона бўлинг».

9. «Кемачилик илмида барча кемачидек, денгизга шўнғишда худди тимсоҳдек».

10. «Худди осмон юлдузлари каби денгиз юлдузлари ҳам кўздан йўқолишди».

11. «Гирдоб эмас, тагсиз чуқур чоҳ бўлиб, қуёш юсуфини гарқ қилар даражада». Бу ерда «Юсуф ва Зулайҳо» қиссасидаги Юсуфни чоҳга ташлаш воқеаси эслатилмоқда.

12. Кемага денгиз тўлқинларнинг келиб урилишини тол баргига қуюн шамолининг урилишига ўхшатилмоқда.

13. «Уларнинг ҳаммаси (кемадагилар — Т. А.) ўзини олдирган бўлиб, фақат Искандаргина ўзини тетик сезарди».

14. Уч байтнинг мазмуни: «Сиз энди хурсандчилик билал шу ерда туринг. Мен ҳаммангиз билан хайр-хўшлашаман. Денгиз қаърига тушишни ҳавас қилган эдим, ҳозирги соатда шу ниятимга етиб турибман. Орзу қилган муродим ушаладиган бўлди, сўз тагига тушиб, у ердаги ҳаётни томоша қилайин».

15. Хусрав — Амир Хусрав Деҳлавийга ишора. Навоий бу байтда Искандарнинг денгиз саёҳати ҳақида турлича бир-бирига қарама-қарши ривоятлар борлиги ҳамда унга Хусрав Деҳлавий алоҳида эътибор берганлигини таъкидламоқда. Навоий ҳам ўз достонининг шу парчасида Деҳлавийга яқин тасвирлар беради. Бироқ улар ўртасида фарқ ҳам бор. Бу фарқ аввало, Деҳлазийда Искандарнинг денгиз сафаридан орқага қайтиши жуда қисқа муддатни ташкил этганидан иборат бўлса, Навоийда бу вақт бир йилни ташкил этади. Иккинчидан, Навоийнинг денгиз саёҳати манзарасининг тасвири, жонли, анча реалистик бўёқларга эга. Бу айниқса сафар даврида, Искандарнинг озиб кетгани, касал бўлишини баён этувчи манзараларда яққол кўзга ташланади.

16. Олти байтнинг мазмуни: «Бундан бошқа ҳам ривоят борки, бу ривоят берувчи ровий (қисса айтувчи—А. Г.)лар қошида мақбулдир. Менга ҳам шу кейнингиси маъқул бўлгани туфайли, уни айтиш фойдадан ҳоли эмас деб билурман. Бу шундан иборатки, тарихларни нақл қилувчи кишилар, Искандарни ҳам валий, ҳам набий (пайғамбар) бўлган деб айтадилар. Бу кейинги хабарга кўра, мурод-мақсадига етиш йўлида юрган Искандарнинг равшан дили океан ичида қаттиқ риёзат ва заҳмат чеккани сабабли, янада покизаланиб кетган».

LХХVII

1. Баҳром анга боттию чиқмади—Навоий «Сабъаи сайёр» достонидаги Баҳром тақдирига ишора қилмоқда.

LХХVIII

1. «Кимки дунёга ҳирс қўймаса, жаҳоннинг ранж-машаққатидан халос топиши осонроқдир».

LХХХ

1. Юзингни шапалоқлаб кўкартирмасанг, кўкарганни оқ соч билан ёпмасанг».

2. «Ҳамма ёққа жар солиб, катта-кичик, барчага хабар етказиб дейилган.

3. Искандария — Миср Араб Республикаси шимолидаги қадимий шаҳар. Нил дарёси дельтасининг ғарбий қисмида. У шаҳарки милоддан аввал 332—331 йили Искандар Зулқарнайи қурдирган.

4. Ажал қўли ноғорасини қоққач, бўйнига абадийлик томон жўнаш ишини солди».

5. Фан-ҳикмат аҳиллари — оламлар китоблардек қора либос кийиб, илм сингари сиёҳга бурканиб олдилар».

6. Икки байт мазмуни: «Чунки бир жаҳон халқи яланғоч бўлиб. бутун дунёга ғавго солар эди, ногоҳ бундай қиёмат юз бериб ер кўкка чиқиб, фалак пастга тушди (дунё остин-усгун бўлди)».

7. Икки байтнинг мазмуни: «Лекин менга фалакдан, тез учадиган юлдузлару бепарво дунёдан ниҳоятда оғир зулм бўлди. Сендан илгарироқ у дунёга мен йўл олмадим, у ердан жаннатдан сенга бир тузукроқ жой тайёрламадим».

8. Бу мисрада Искандарнинг ўлиши қуёш ботиши (хуршид уёқти)га, Искандарнинг онаси қари осмон (золи чарх)га ўхша-тилган.

9. Уч байтнинг мазмуни: «Унинг танасини олиб бориб, худди руҳни танага киритгандек, қабрга киритдилар. Қора тупроқнинг бағрини ёриб, унинг ичига қуёшни кўмдилар. Охири қуёшнинг қора тупроққа ботиши, бу кўҳна дунёнинг расми — одатидир».

LХХХI

1. Достонда бир қанча олимлар образи мавжуд. Булар Нақумоҳис, Арасту, Филотун-Афлотун, Суқрот, Асқалинус, Буқрот, Ҳурмус, Файсоғурс кабилардир. Уларнинг кўплари жуда қадим замонлардан бошлаб Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари орасида машҳур бўлиб, у олимлар томонидан яратилган асарларнинг кўпчилик қисми араб тилига таржима қилинганлиги туфайли кенг тарқалган ҳамда шу жойларда яшайдиган олимлар томонидан уларга шарҳлар берилган. Халқ орасида Арасту, Афлотун ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо булган, бадиий асарлар ёзилган. Алишер Навоий бу афсона, ривоят, асарлар билан таниш бўлгани эҳтимолдан узоқ эмас. Бироқ Навоий «Садди Искандарий»да олимларнинг тарихий обравларини яратиш ёки уларнинг илмий ишларини баён этиш, ижтимоий-фалсафий қарашларини талқин этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эмас. У анъаналарга амал қилгани ҳолда, юнон олимларидан халос топиш осонроқдир» нинг номларини келтирган. Бундан мақсад эса, улар образи орқали ўз давридаги ижтимоий-сиёсий, фалсафий қарашларни ёритиш эди. Шунинг учун ҳам Навоий олимларни антик дунёдан ўз замонига олиб кирган. Шоир улар орқали илм-маърифатни тарғиб қилади ҳамда ўз давридаги олимларни эл-юрт учун фойдали ишлар билан шуғулланишга ундайди. Бундан ташқари, Навоий ўз даври ҳукмдорларини илм-фан аҳлларига ҳомийлик қилишларини (шоирнинг ўзи бунга ёрқин мисол бўла олади), уларнинг оқилона маслаҳатларини тинглаб, давлатни идора қилишни уқтиради.

2. Бонуйи иффатпаноҳ — Искандарнинг онасига ишора. Бу образ ўзининг сабр-матонати, оқил-донолиги ҳамда тадбиркорлиги билан диққатга сазовор бўлиб, у ўзининг кўпгина яхши фазилатлари билан «Фарҳод ва Ширин»да тасвирланган Меҳинбону образига яқин туради.

3. Икки байт мазмуни: «Дунё Бонуси (Искандарнинг онаси) етти дарё (етти ҳаким)нинг юз қўйганини билгач, уларнинг қадамини муборак билиб, ўз ҳузурига киришларига рухсат беради».

4. «Чунки у, дунёнинг энг ақллиси, ақл бобида халойиқ устозидир».

5. «Гавҳар дарёга чўкса ҳам бор бўлсин, қуёш ер тагига ботса ҳам қайтиб чиқсин».

6. «Шоҳ васиятларининг ҳаммасини ортиғи билан амалга оширди».

7. Ети ато бирла тўрт ано — етти иқлим билан тўрт унсур (тупроқ, сув, ўт, ҳаво) демак.

8. «Панд-насиҳат таҳсилини олгансан, сенга ақли етук бўлмаган одамгина насиҳат қилади».

9. «Бу қадимдан расми одат бўлиб, оллоҳнинг суннат ва қоидасидир».

10. «Сенгга ҳақ таоло шундай фазилатларни бағишлаган экан, бунга купдан-кўп шукр қилиш вожибдир».

11. «Уларга узр айтиш йўли билан сўзга киришиб, етти конга (етти ҳаким маъносида) бир вайрона (кўнгли вайрон она)дан шундай хазина тўкилди».

LXXXIV

1. Худога шукурки, бахтим ишимга ривож бериб, бу шоҳона китобни безаб тугатдим».

2. «Китобат санъати ишлатилган бу байтнинг мазмуни: «Китоб ибтидосини алиф билан бошлаб, охирини мим ҳарфи билан тамомладим».

3. Искандари сони—Ҳусайн Бойқаро демак.

4. Ул—Искандар, бу Ҳусайн Бойқаро деган маънода.

5. «Агар ундан насл қолмаган бўлса, худо бунга ўн олти фарзанд ато айлади».

6. «Фарҳоду Ширин» эрур отиға —«Фарҳод ва Ширин» Султон Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадеъуззамон Мирзо номига бағишланганлигига ишора қилинган.

7. Музаффар Хусайн—Ҳусайн Бойқаронинг кичик ўғли. 1506 (911)да отаси вафотидан кейин акаси Бадеъуззамон билан бирга Хуросонда ҳукмрон бўлган. Лекин орадан кўп ўтмай, Шайбонийхоннинг ҳужумига учраб Астрободга қочган ва ўша ерда ўлган.

8. Арабча байтнинг мазмуни: «(бутун) дунёга инъомини (эҳсонини) давомли қилсин. Айт, унинг (Музаффар Ҳусани Мирзонинг— X.А.) ҳукмронлигини абадий қилсин».

9. У (Музаффар Ҳусайн) адаб тахтининг осмон қадар баланд мартабали куёши, ҳаёт денгизининг покиза гавҳаридир».

10. Ирсоли масал санъати ишлатилган бу байтнинг мазмуни:

«Йилнинг яхши-ёмон бўлиши — баҳорнинг келишидан маълум бўлгани каби, эл—халқ унинг оламни ёритувчи юзидан кўп умидвордир».

LХХХV

1. Икки байтнинг мазмуни: «Шуни унутмагинки, олам вафосиздир, шунингдек, оламда нимаики бўлса, бақосиздир, доимий эмасдир. Нима нарса бетайин ва беқарор бўлса, унга эътиқод қўйиш — ишониш яхши эмас».

2. Икки байт мазмуни: «Кучсиз-бечора одамларга хоҳ яхшилик ва хоҳ зугум қилсанг, кучлилардан ҳам шуни талаб эт, яъни одамларни ҳар ишда тенг кур. Одам муҳрга нимани ўйса, муҳр босилгач, қоғозга шу тушади».

3. «Улуғлик эгаси бўлмиш тангри ўз ҳифз — ҳимоятида сақламаса, одамга на ганж — хазина асқотадию, на мол-мулк».

4. Икки байтнинг мазмуни: «Фитна ва иғво билан шўғулланувчи кишиларни сиёсат остига олиш, уларга қаттиқ жазо бериш — ҳукмдор учун шартдир. Ёмонларни ҳаддан ташқари қўрқинчда сақлаш — яхшиларнинг ниҳоят даражада осойишта яшаши учун шароит яратиб беради».

5. Қўшин тортиш гарчи оғир кўринса-да, бусиз оғирликни йўқотиб бўлмайди.

6. Ясолни ком била тузмак — қўшин сафини мақсадга мувофиқ тартиб бериш.

7. Ети кавкаб — Искандар атрофидаги етти олим—ҳаким маъносида ишлатилган.

8. «Иккинчиси шуки, ота-онангга хизмат қил,. буларнинг иккисига қуллуқ қилишни ҳақиқий фарз деб бил».

LХХХVIII

1. Бу бобда Алишер Навоий ўз укаси Дарвешалига насиҳат қилади. Дарвешалининг туғилган ва вафот йили номаълум. Дарвешали Балх ҳокими, Навоийнинг вазирлик вақтида унинг китобдори бўлган. Унга 1482 йилда амирлик унвони берилган. У Иброҳим Ҳусайн (Ҳусайн Бойқаронинг ҳали вояга етмаган ўғли) номидан Балхни идора қилади. Мажидиддиннинг Навоийга қарши ҳаракатларидан норози бўлиб, 1490 йили Ҳисор ҳокими Султон Маҳмуд билан биргаликда Султон Ҳусайнга қарши бош кўтаради. Ҳусайн Бойқаро уни зиндонга солади. У 1494 йили Маккага боришга рухсат олади. Қайтиб келгач (1498), девони олийга хизматга тайинланади. Навоий вафотидан кейин Балхга кетади. Шайбоний хизматида бўлади. Шайбоний вафотидан (1510) кейин Заҳириддин Муҳаммад Бобур хизматига ўтади. Унинг 1511 йилдан кейинги тақдири номаълум.

LХХХIХ

1. Бу байт ружуъ (қайтиш сўзидан) санъатига ёрқин далил бўлиб, шоир унда аввал панжа, хора (тош) каби образли ибораларни ишлатиб, сўнг ундан қайтади ва пўлоди якпора, дейди.

2. Икки байтнииг мазмуни: «Зўрлар қаторига кираман деб, панжага қўл уриш билан, у папжадан ўз панжасига кўп шикастлар етказган кимсалар хам бўлган, Ҳаддан ортиқ зўр бериб кучайишлари натижасида уларнинг билаклари тирсакларидан чиқиб ҳам кетган».

3. «Паиж ганж»— Низомнй Гапжавий: «Хамса»сининг номи.

4. Пар—шоирнинг устози Абдураҳмон Жомий.

5. «Ҳар бир очилмаган қулфни очишда буюк кишиларнинг дуоси калид бўла олади».

6. Азми ҳарам қилмок—Маккага (ҳажга) бормоқ.

7. Тасдир санъати (байт ниёз сузи билан бошланиб, ўша сўз билан тугаган)дан фойдаланиб яратилган бу байтнинг мазмуни: «Орзу-истаги бор кишилар кирсин!» деган сўз эшитилди, буни эшитгач, умид билан кирдим».

8. Тўрт байтнинг мазмуни: «У кишининг жойи хилват эмас, юксак остонани эслатар, ўзлари эса, хилватда — ёлғиз ўтирувчига эмас, Жаброил фариштага ўхшар эдилар. Уни [Жаброилни] муқаддас нур равшан айлаган, яъни у нурдан яратилган бўлса, бунинг [Жомийнинг] сўзларидан муқаддас сирлар аён бўлар эди. Жаброилни эслатадиган даражада тўлиқ ақл эгасидир. Мен шундай бир ҳарамга маҳрам бўлдимки, йўқ у ҳарам эмас, ёруғлик ва поклик олами эди».

9. Олти байтнинг мазмуни «Уларнинг бу ёзганлари юзага чиққанда, сиёҳ билан ёзилган бу каби қора-қура нарсаларнинг оламда бўлишига ҳайратланасан. Уларнинг ёзганини ким ўқиса, худди қоронғи кечада қолгандек машаққатга тушади. У шундай зулматки, одам ичай деса, оби ҳаёт йўқ, у шундай тунки, унда офтоб нуридан нишона ҳам кўринмайди. Ундай шоирлар дунёга энг муаттар мушк сепдик, деб мақтанганларидан ҳам мушклари кўнгилни қора ва кўзни хира қилади, холос. Лекин бу ўрмонда иккита мард шер [Низомий билан Хусрав] бор бу денгиз ичида иккита ботир наҳанг [Низомий ва Хусрав] бўлиб, бу ўрмонга кириш учун худди ўшандай жанговар шеру, бу денгизга тушиш учун ўшандай диловар наҳанг бўлмоқ керак».

10. Қўштироқ ичига олинган номлар Алишер Навоий «Хамса»сидаги беш достон: «Ҳайрзгул-аброр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр», «Садди Искандарий»дир.

11. Саводин жузвдон аро солмоқ — қораламасини китобга мўлжалланган халтага солмоқ.

12. Анинг сари — Жомий сари, демак.

13. Икки байтнинг мазмуни: «Бундан кейин, ўз сўзлари билан ажам ва арабни олган, асли насаби турк бўлгани ҳолда «ҳиндий» лақаби билан ном чиқазган Хусрав бўлса, кўп афсоналарни қисқартириб, бу мустаҳкам қўрғонни қўлга киритди».

14. Бу раънога суратамой бўлмоқ—бу гўзалнинг суратини намоён қила олмоқ, яъни «Хамса» ёзиш ишини тугалламоқ, демакдир.

15. «Канап дарахтининг шохи хас-хашакча бўлмаса ҳам, қаландарга барваста сарв дарахтидай кўринади» (канап ипидан тўнлик мата тўқилади).

16. Пири кошиф — Жомий кўзда тутилмоқда.

17. Пири равшанзамир — Жомийга нисбатан ишлатилган.

18. «Асарим бир кема каби маърифат дарёси [Жомий] томон йўналгач, улуғ дарс (Жомий) ўз муборак қўлини бу дафтарларга узатди»,

19. «Қандай енгки, уни осмонга ташласа, кўкнинг қийшиқ юзини букиб юборар эди».

20. Эл тавфи Байтилҳарам — одамлар Каъба атрофида айлангандек (Каъба— Маккадаги зиёратгоҳ), демоқда.

21. Жамъи касир — бир тўда кишилар, демак.

22. «Бу хуштаъб ва муборак зотлар сен билан бир нафас кўришишини орзу қиладилар!»

23. Ҳасан Деҳлавий — умрининг аввалида нонвой бўлган. Кейинроқ Хусрав Деҳлавий билан танишиб, унинг всситаси билан илм ва адабиётга берилиб кетган. Ҳасан Деҳлавий ғазалгўйликда шуҳрат қозонган эди. У 1308 (707) йили Деҳлида вафот этган.

24. Ҳазроти Шайх — Низомий Гажнавий демак.

25. Устоду пир — Абдураҳмон Жомийга нисбатан айтилган.

26. Раҳбар — Ҳасан Деҳлавий кўзда тутилмоқда.

27. Муслиҳиддин Саъдий Шерозий (1204—1292), Абулқосим Фирдавсий (934—1020), Абулқосим Ҳасан бинн Аҳмад Унсурий (1040 Балхда вафот этган), Саноий Ғазнада туғилиб ўша ерда 1181 йилда вафот этган. Ҳоқоний — Афзалиддин Иброҳим бинни Али Ширвоний — қасидагўйликда зўр шуҳрат қозонган. У ҳаждан қайтишда 1186 (582)да Табризда ўлган. Қабри ўша ерда, Анварий — уинг номи Авҳадиддин. Хуросоннинг Абевард вилоятидаги Будна қишлоғида туғилиб, Тус (ҳозирги Машҳад)да тарбия олган. Замондошлари унга «ҳаким» унвонини берган эдилар. Анварий умрининг ўрталаридан шеър ва адабиёт билан шуғулланиб, устоз даражасигача кўтарилган. Анварий 1152 (53)547 ҳ.)да Балхда вафот этган.

28. Ики ёр—Жомий ва Хусрав кўзда тутилмоқда.

29. Икки байт мазмуни: «Бўлмаса, икки йилда битта «Хамса» ёзиб тамомлаш — ўтакетган хом хаёлдан бошқа нарса эмасдир. «Хамса» бўлганда ҳам шундай «Хамса»ки, у бешта гавҳар хазинасидан иборат бўлиб, сарфланиб, зое бўлиш хавфидан омонлик топган хазинадир».

30. Мавлавий — Абдураҳмон Жомийга нисбатан ишлатилган.

III- qism
 
Keyingi