OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлишер Навоий
Асар номиТарихи анбиё ва ҳукамо
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Алишер Навоий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм328KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/09
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тарихи анбиё ва ҳукамо
Алишер Навоий

Тарихи Анбиё ва Ҳукамо

Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим

Одам салавотуллоҳ алайҳ хилқати Одамнинг кунияти Булбашардур ва лақаби Сафиюллоҳдур. Чун иродатуллоҳ анинг хилқатиға муқтазий бўлди, Жабраилға амр бўлдиким, бир миқдор туфроғ анинг тийнати тахаммури учун ул ердинки, ҳоло Макка анинг ўрнидадур, келтурсун. Жабраил алайҳис-салом бу амрға иштиғол кўргузди, бирҳол тили била анга онт бердиким, туфроғни мендин олмаким, бўлмағайким, бу махлуқдин ношойист амр вужудқа келгайким, ул сабабдин мен ҳақ таолонинг мужиби сахту хитоби бўлғаймен. Жабраил а. с. қайтиб анинг сўзин арз қилди эрса, Микойилға ҳукм бўлди. Ул дағи ердин ҳам андоқ онт эшитиб қайтди, эрса, Исрофилға ҳукм бўлди. Ул ҳам ул икининг узри била қайтқондин сўнгра Азроилға буйруқ бўлдиким, ердин туфроқ кетургай. Ер Азроилға онт бергандин сўнгра Азроил айттиким, ҳақ субҳона ва таолонинг амри санинг онтингдин юқорироқдур. Бир овуч туфроқ ер юзидин олиб, ҳақ таолонинг амри била биҳиштга келтуруб, Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаламнинг тийнатин тасним суйи била юғуруб, борча малоикка арз қилдиларким, мақсуди олам ва одам офаринишидин мунунг хилқатидурким, охируз-замон пайғамбари бўлғусидур. Андин сўнгра Одам а. с. туфроғиға қирқ кун раҳмат ёмғури ёғдуруб, ўз қудрат илки била тахмир қилдиким, «хаммарту тийнати одама биядаййа арабина сабоҳан»1 андин хабар берур. Чун инсон кисватин одамға кийдурдилар ҳақ субҳонаҳу ва таоло асмои ҳуснини анга ўргаттиким ва аллама одамаал асмоа куллаҳо2 ва малойикайи муқарраб анинг илмиға муътариф бўлдилар ва тангри таоло ҳукми била анга сажда қилдилар. Иблисдин ўзгаким, ул жиндин эрди фасажадал малоикату куллуҳўм ажмаунилло иблиса3. Ва иблис кўп тоат қилғондин сўнг малоика мартабасиға етиб эрди. Чун тангри таоло амридин бўюн тўлғоди, шақоват ва лаънати жовид тавқи анинг бўйниға туштиким, «Ва инна алайкал-лаънати ило явмиддин»4. Одам ва Ҳаво биҳиштда сокин бўлсун деб амр бўлдиким, «ё Одаму, ускун анта ва завжука ал-жанната»5. Ва Ҳаво Одам а. с.нинг сўл ёнидин яратилди. Ва баъзи ривоятда андоқдурким, Ҳаво дунёда яратилиб эрди. Ҳар тақдир била Одамға буғдой емакдин наҳй бўлди. Баъзи узум, баъзи анжир дебдурлар. Иблис Одам жиҳатидин лаънати абадияға шойиста бўлуб эрди. Бу хусуматдин йилон воситаси била биҳиштга кириб, Одам а. с. буғдой емак васвасасин қилиб, чун иродатуллоҳ мунга жорий бўлуб эрдиким, олам юзин Одам авлоди тутқай. Одам ва Ҳавони биҳиштдин чиқардилар. Ва Ҳиндистон мулкида бир-биридин айру туштилар. Одам а. с. Маккага келиб, Арафот ёнида Ҳавоға учради. Андин Арафот ул ерга лақаб қолди. Андин сўнгра Одам а. с. Каъба уйин ясади. Дағи Ҳиндистон сори азимат қилдилар. Ва Жабраил а. с. ҳубубот келтуруб, Одамға қўш суруб, экин экмак қоидасин ўргатти. Ва Ҳаво Одамдин хар қачон ҳомила бўлиб эрди, ики фарзанд келтурур эрди: бир ўғул, бир қиз. Бу ўғулға яна бир қорнидин келган қизни берурлар эрди ва бу қизни яна бир қориндин келган ўғулға берурлар эрдиким, орада фарқ бўлғай. Қобил била туқғон қизни оти Иқлимо дебдурлар. Тиладиким, Ҳобилға берғай. Қобил ўз синглининг ҳусни жиҳатидин анга мойил эрди, уномадиким Ҳобилға бергайлар. Одам икисига қурбон буюрдиким, ҳар қайсининг қурбони қабул тушса, анга бергай. Ҳобилнинг қурбони қабул тушуб, Одам а. с. Иқлимони анга берди. Қобил хусумат жиҳатидин Ҳобилдек қариндошиким, сабури жамол ва маънавий камол била ороста эрди ва Одам а. с. ани бағоят севар эрди, ҳалок қилиб, Одамни анинг фироқида мубтало қилди. Аввал кишиким, ноҳақ қон қилди Қобил эрди. Чун андин бурун ҳеч киши ўлукни кўрмайдур эрди. Қобил мутаҳаййир бўлуб, Ҳобилни кўтариб юрур эрди. Бори таоло ҳукми мунга мутааллиқ бўлдиким, одамизод майитнинг тадфинин билгай. Ики малакни ики қарға сурати била Қобил қошиға йибордиким, бир-бири била урушуб, бири яна бирин ўлтурди ва қотил қарға ерни тирнаб, минқори била қозиб, мақтулни дафн қилди. Қобил дағи бу таълимни олғоч, Ҳобилни гўр қазиб, дафн қилдиким, бори таоло Қобил тилидинким, «Аъ-жазту ан акуна мисли ҳазал ғуроби»6 каримасин адо қилур. Ва қурбон қилмоқ бу эрдиким, қўй ўлтуруб, тоғ устида қўярлар эрди. Осмондин ўт тушуб, қайсини куйдурса эрди, қабул нишонаси ул эрди. Чун Қобилнинг қурбони куймади, шайтон анга бу навъ бози бердиким, ўт сендин ранжа бўлубдурким, қурбонингни куйдурмади. Ўтқа сажда қилсанг, сендин хушнуд бўлур. Қобил дағи ўтқа сажда қилиб, оташпарастлик расми бунёд бўлди. Чун Одам а. с. Ҳобил фироқида кўб бетоқатлик қилур эрди, ҳақ таоло Шис а. с. ни Одамға каромат қилди. Ва Шис а. с. муҳаббати Одамнинг Ҳобил мотамида изтиробин кам қилди, Иқлимони анга никоҳ қилиб, ўз ўрнида валиаҳд қилди ва ҳаёт вадиъатин арвоҳ қобизиға топшурди. Ва умрин баъзи минг йил ва баъзи тўқуз юз ўтуз йил дебдурлар. Ва Одам а. с. сўнгра баъзи уч, баъзи ети кундин сўнгра Ҳавоға ажал етти. Мадфанларида ҳам ихтилоф бор. Аммо мавлоно шарафул милла ваддин Али Яздий «Зафарнома» муқаддимасида айтибдурким, Одам а. с. ни Шис ғусл бериб, намоз қилди ва Ҳиндистонда дафн қилди. Ҳаво ҳам Одам а. с. ёнида мадфун бўлди. Аммо Нуҳ а. с. замонидаким тўфон бўлди, Нуҳ аларнинг муборак жасадларин кемада асраб, тўфондин сўнгра Абул Қайс тоғида ва баъзи дебдурларким, Байтул-муқаддасда дафн қилди. Ва Одам а. с.нинг Ҳобилға марсияси бор.

Рубоий:

Одамники, ҳақ лутф ила мавжуд этти,
Мажмуъи мулк хайлиға масжуд этти.
Охир танидин руҳни манқуд этти,
Ул навъки, нобуд эди, нобуд этти.

Шис а. с. – Одамдин сўнгра анинг ўрнида ўлтуруб, анинг авлодиға муҳофазат бошлади. Ва бори таоло Шисға нубувват каромат қилди ва анга саҳифа нозил бўлди. Ва Каъба биносин тош ва гач била Шис а. с. иморат қилди. Ва Қобил авлодиким, куфр ва инод аҳли бўлуб, оташпарастлиққа машғул эрдилар, қолин бўлуб, Одам авлодиға зарарлар тегар эрди. Шис а. с. чун бағоят далир ва шужоъ эрди, алар устига сипоҳ тортиб, фасодларин дафъ қилиб, алар берк тоғларда маскан қилиб, мустаъсал ва паришон бўлдилар. Ва Шис а. с. Бобилда Сус шаҳрин бино қилди. Ва ети ўғли бор эрди. Чун нубувватидин қирқ беш йил ўтти, ўғлонлариға Қобил авлодининг ҳарб ва дафъин васият қилди. Анушким, улуғроқ эрди, ўз ўрнида валиаҳд қилиб, оламға видоъ этти. Ва ани Одам а. с. ёнида дафн қилдилар. Ва ёши тўқуз юз ўн ики йилға етти.

Рубоий:

Гар Шис ва гар Қобил эрур, гар Ҳобил,
Ёшлари агар юз йил эрур, гар минг йил,
Бир неча кун этсалар жаҳонда таътил,
Охир бориға ажал буюрур таъжил.

Ануш пайғамбар эмас эрди, аммо валоятдин насиби бор эрди. Ва одил ва сахий киши эрди. Атбоъ ва авлодин Одам динига даъват қилди ва аввал кишиким, хурмо йиғочи экти, ул эрди. Ва аввал кишиким, садақа расми пайдо қилди, ул эрди. Ул сабабдинким, анинг замонида рафохийят кўп бўлди. Ва онча қўй ва ўй ва сойир баҳоним пайдо бўлдиким, ҳеч ҳисобин билмас эрди. Ул буюрдиким, чун ҳақ таоло ҳисобдин ортуқ мол каромат қилибдур, ҳар мингдин бирин айириб, муҳтожларға беринг.

Ва тарихи Жаъфарийда битибдурким, анинг замонида Сувод мулкида бир аждаҳо пайдо бўлуб, халойиққа кўб нуқсонлар еткурди. Ануш бориб, ул аждаҳони Одам а. с. биҳиштдин чиқарғон асо била ўлтурди. Дедиларким, Мусо а. с.ға теккон ҳамул асодур. Анинг замонида жин хайли одамизод орасиға кириб, зарар еткурур эрди. Ва анинг ўн ики фарзанди бор эрди. Қинон улуғроқ эрди, ани валиаҳд қилиб, вафот қилди. Ани оталари ёнида дафн қилдилар. Ва умрида ихтилофдур. Жаъфарийда уч юз йил дебдурлар, аммо ўзга таворихда тўқуз юз олтмиш беш йил дебдурлар.

Байт:

Минг йил доғи сурса эри давронни Ануш,
Ҳам айлагуси эди ажал жомини нўш.

Қинон бинни Ануш чун отаси ўрниға ўлтурди, баъзи Сусни, баъзи Бобилни дебдурларким, ул иморат қилди, вале муттафиқдурларким, халқдин юзар-юзар киши айириб буюрдиким, кентлар, ҳисорлар ясадилар. Чун Қиноннинг ёши тўқуз юз йилға етти, Маҳлойилким, улуғроқ ўғли эрди, валиаҳд қилиб, оламдин ўтти.

Маҳлойил бинни Қинон оталари дорул-мулкидин Рум мулкига борди ва Шис а. с. авлодини ўзи била элтти ва сойир атбоъин олам мулкида пароканда қилди. Анинг замонида кўп ерда эл зоҳир бўлдилар. Умри секиз юз олтмиш бешга еткондин сўнг, Язидни валиаҳд қилиб, оламдин ўтти.

Язид бинни Маҳлойил. Дерларким, Язид бағоят зеборўй ва писандидахўй эрди. Қушлар эти ва болиғ эти емакка ул мухтариъ бўлди. Ва ариғлар қозиб, сув чиқорди ва кўп никоҳ қилур эрди. Анга қирқ ўғул пайдо бўлди. Боридин кичикроқ Ахнух эрдики, ани Идрис дебдурлар. Умри тўқуз юз олтмиш икига етконда, Идрис а. с. ни валиаҳд қилиб, охират сафариға озим бўлди ва аждоди ёнида дафн қилдилар.

Идрис а. с. сурёний пайғамбардур. Отаси Язид замонида бутпарастлиқ шойъе бўлди. Анга ваҳй келдиким, ул элга бутпарастлиқдин манъ қилғай. Черик тортиб, кўп жиҳод қилиб, Қобил авлодинким, бутпарастлиқ қилур эрдилар, қатл ва асир қилиб, ғазв ва жиҳод қоидасин ул ароға киюрди. Ва ани халқ мусалласун-наъма дейдиларким, учунчи пайғамбар ва учунчи ҳаким ва учунчи подшоҳ эрди. Юнон аҳли ақидаси будурким, Ҳурмис ҳаким улдур. Хат ва нужум илмини ул пайдо қилди ва киймак ва емак андин қолди. Ҳақ таоло анинг учун ўтуз саҳифа нозил қилди. Ва анинг замонидин Нуҳ а.с. замониғача тўрт юз ўтуз тўрт йилдур. Олтмиш беш ёшида Матушлах мутаваллид бўлди. Ва Идрис а. с.нинг мавтин киши кўрмайдур. Ҳам шаръ аҳли қошида, ҳам тарих аҳли олида ақида будурким, ул тирикдур ва биҳиштдадурким, каломи олиҳи ондин хабар берурким, «варафаъноҳу ма-конан алиййан»7. Ва бу қиссанинг шарҳин мабсутроқ кутубдин маълум қилса бўлур. Ва ани янбуъул-ҳаёт дебдурлар. Умри уч юз олтмиш бешга етконда ани малоика осмонға рафъ қилдилар. Ва борурда ўғли Матушлахни валиаҳд қилди. Ва ани Идрис дарс кўп айтурдин дебдурларким, ниҳоятдин кўпрак шогирди бор эрди. Ва анинг замонида мазкур бўлғон улум шойеъ бўлди.

Чу Идрис оламда бўлди муқим,
Расул эрдию, подшоҳу ҳаким.
Агарчи анга бўлди учмоқ макон,
Жаҳон ичра худ қолмади жовидон.


Матушлах бинни Ахнух. Анинг авлоди қолин бўлди. Ва дерларким, от анинг даврида кўп бўлди. Доно киши эрди. Доим авлодиға черик бошлатиб, Қобил авлоди устига йиборур эрди ва аларни мактум қилур эрди. Собеъ анинг ўғли эрдиким, ҳоло бир машҳур музаҳҳиблари бор. Ёши тўқуз юз сексонға етти. Баъзи мингдин ҳам ортуқ дебдурлар. Оқибат Малик Мулкоким ўғли эрди, валиаҳд қилди. Аммо Малик Матушлахдин бурунроқ ўтти ва Малик юз етмиш яшағонда оламға видоъ қилди. Ва Матушлах андин сўнгра ўғли кейнига азимат қилди.

Гар Матушлах ва гар Малик ўлсун вар Нуҳ,
Ичмак керак албатта фано жомидин сабуҳ.

Нуҳ бинни Малик бинни Матушлах бинни Идрис пайғамбари мурсалдур ва Бахиюллоҳ анинг лақабидур. Баъзи қирқ ёштин сўнгра, баъзи эллик ёштин сўнгра дебдурларки, анга ваҳй нозил бўлди. Ва анинг замонида олам халойиқи бутпараст бўлуб эрдилар Тўқуз юз эллик йил элни ўз диниға даъват қилди. Сексон кишидин ортуқ қабул қилмадилар. Куффордин анга изолар тегар эрди. Ул сўз айтса, эшитмоли деб қулоғларин тутар эрдилар. Ҳаддин ўткондин сўнг, Нуҳ дуо қилди: «Рабби лотазарни алал арзи минал кафирина даййоро»8 дуоси мустажоб бўлди. Жабраил а. с. бир дона келтуруб буюрдиким, ани Нуҳ а. с. экти ва ул еткоч йиғочи бўлди. Неча йилдин сўнгра ул йиғоч улғойди. Амр бўлдиким, ани кесиб, кема ясағай. Ул кеманинг тули уч юз қари ва арзи ва умқи анга кўра. Дебдурларким, кема тугангондин сўнгра, ҳақ таоло тўфон ошкор қилди. Андоқким, ҳам осмондин ёғар эрди, ҳам ердин сув қайнаб чиқар эрди. Ривоят мундоқдурким, сув аввал Нуҳ а. с. тануридин қайнаб чиқти. Алқисса, олти ойғача ҳол бу эрди, то тамом оламни сув тутти. Ва Нуҳ аввал имон келтургон сексон киши била кемага кириб, уч ўғли дағи кемага кириб, чун кема уч табақа эрди, бир табақада вуҳуш юз баҳойим ва сибоъ кириб, яна бир табақада башар кириб, кема ердин кўтарилиб, андоқ бўлдиким, сув тоғлардин қирқ қари ўтти. Дерларки, Нуҳ а. с. кемаси ҳақ таоло амри била ики қотла машриқдин мағрибқа ва яна бир қотла мағрибдин машриққа борди. Чун тамом оламда кема ичидаги махлуқотдин ўзга ҳеч махлуқ қолмади, борча ҳалок бўлдилар. Тўфон таскин топти ва сув озола бошлади. Ва Нуҳ а. с. кемаси Мўсулда Жуди тоғи устида қарор тутти. Ва Нуҳ а. с. муҳаррам ойининг ўнида кемадин чиқиб, ҳамул ерда таскин тутуб, ул эл била бир кент ясадилар. Ва Нуҳ а. с. умри минг олти юз йил бўлғондин сўнг оламдин ўтти. Ва ривоят будурким, Одам замонидин Нуҳ а. с. замониғача ики минг беш юз йилдур ва Нуҳ давридин Иброҳим Халил салавотурраҳмон алайҳ давриғача минг беш юз йил ва - Иброҳим а. с. аҳдидин Мусо а. с. аҳдиғача тўрт юз олтмиш йил ва Мусо а. с. чоғидин Исо а. с. чоғигача минг тўқуз юз ўтуз йил ва Исо а. с. айёмидин Ҳазрат Рисолат с. а. в. фархунда айёмиғача юз сексон йил воқеъдур. Олам аҳли аксари Нуҳ наслидиндур. Бу жиҳатдин ани икинчи Одам дебдурлар. Ва анинг тўрт ўғли бор эрди: Ёфас ва Сом ва Ҳом ва Канъон. Ва бу Қанъон кофир эрдиким, Нуҳ а. с.га имон келтурмади ва тўфонда ҳалок бўлдиким, «иннаҳу лайса мин аҳлика»9 анинг шаънида нозил бўлди. Ривоят будурким, Нуҳ а. с. кемадин чиққондин сўнг, ул сексон киши андоқ ҳалок бўлдиларким, алар наслидин киши қолмади. Нуҳ а. с. Турон ва Хўтанни Ёфасқа берди ва Эронни Сомға ва Ҳиндистонни Ҳомға. Бу мазкур бўлғон мамолик аҳли бу уч кишининг наслидиндурлар. Бу жиҳатдин Ёфасни Абут-Турк ва Сомни Абул-Ажам ва Ҳомни Абул-Ҳинд дебдурлар. Ва Ҳомнинг ранги қаро эрдиким, ҳинд аҳли қаро воқеъдурлар. Ва анинг жиҳати бу эрди. Дебдурларким, Нуҳ а. с. ўюб эрди ва аврат узви очилиб эрди, Ҳом кўруб кулди. Ва Ёфас ва Сом манъ қилиб ёптилар. Нуҳ а. с. уйғониб маълум қилиб, Ҳомни ёмон дуо қилди. Ул жиҳатдин ранги қаро бўлуб, пайғамбарлиқ анинг наслидин мунқатиъ бўлди. Ва Нуҳ а. с. кемага кирарда, Одам а. с. сўнгокин мадфанидин чиқориб, кемаға киюруб эрди, кемадин чиққонда, баъзи дебдурлар Мадян ерида, баъзи дерлар Нажафда дафн қилди.

Ёфасни пайғамбари мурсал дебдурлар. Ва ани ети ўғли бор эрди: Бука, Хизр, Суқлоб, Рус, Бик, Чин, Камо. Баъзи секиз ўғул дебдурлар ва секизинчи Торах дебдурлар. Ва Искандар Зулқарнайн Ёфаснинг тўртинчи ўғлидур Рус наслидин.

Чун Ёфас Хито мулкида мутамаккин бўлди, бу ўғлонлариға ҳар ерники берди, ул ерни ул ўғли оти била атадилар. Чун бу тарихки битиладур, хотирда андоқдурким, Султони соҳибқирон ҳолот ва ансоби мазкур бўлғай, иншо аллоҳ таоло ул Ёфас тарихиға мавқуфдур. Чун бўлғусидур мунча била ихтисор қилилди.

Сомни ҳам баъзми пайғамбари мурсал дебдурлар ва кўпрак анбиё. Ва Эрон мулуки анинг наслидиндурлар.

Ва анинг олти ўғли бор эрди. Баъзи тўқуз ўғул ҳам дебдурлар. Каюмарсни ҳам анинг авлодидин тутубдурлар. Арфахшад анинг наслидиндур. Тўртинчи, Басти Қаҳитон Қолеъға етишурким, ибри Қолеъ наслидиндур. Арабнинг кўпи Қаҳитон наслидиндурлар. Қаҳитондин учунчи пушт Сибоға етарким, аъробдин Хамандий ва Вахмий ва Оъмирий ва Қазоъий ва Ашъарий ва Оздий ва Тоий Сибо наслидиндур. Ва Сомнинг икинчи ўғли Олимдурким, Хуросон ва Мисол анинг ўғлонларидурлар. Ироқ Хуросон ўғлидур. Ва Кирмон ва Макрон Мисол ўғлонлари. Ва учунчи ўғли Асва-дурким, Аҳвоз ва Паҳлу анинг ўғлонларидур. Ва Форс Паҳлунинг ўғлидур. Ва тўртинчи ўғли Будаздурким, Озарбайжон ва Арон ва Арман ва Фаръон анинг ўғлонларидурлар. Ва бешинчи ўғли Овадурким, Од ва Самуд қавми анинг наслидиндурлар. Ва олтинчи ўғли Сағрдурким, Шом ва Рум анинг ўғлонларидурлар.

Ҳомни ҳам баъзи пайғамбар дебдурлар. Аммо чун Нуҳ а. с. анга Ҳинд мамоликин муқаррар қилиб, ул навоҳийға юборди, Ҳомнинг авлоди ул васиъ мулкда ёйилдилар. Ва анинг тўқуз ўғли бор эрди: Ҳинд, Синд, Нуба, Канъон, Куш, Қибт, Барбар, Риҳ, Ҳабаш. Ва бу тўқуз кишининг авлоди кўп бўлди ва ароларида ўн секиз луғат пайдо бўлдиким, бири яна бирининг луғатин яхши англамаслар эрди. Баъзи дебдурларким, бу жиҳатдин ҳар луғат аҳли бир мулкка мутафарриқ бўлдилар. Аммо асли будурким, Ҳом авлодиға ул иқлимдағи мамоликни бериб узатти, анда аларнинг табаъи кўп бўлди, Алфозлари мутанаввеъ бўлуб, Бухтуннаср ва Намруд икаласин дерларким, Ҳомнинг Куш отлиғ ўғли наслидиндурлар. Бу тарихни мутолаа килур маходим арзиға еткурулурким, таворихики битибдурлар, бу мавзуъдин паришонроқ ер йўқтур. Асру кўп мухталиф ақвол бу ерда мазкурдурким, битмоки ўҳур элга мужиби тараддуд бўлур. Ул жиҳатдин баъзи муътабар кутубдин ушмунча сўз била ихтисор қи-лилди.

Ҳуд а. с. Тарих аҳли баъзи дебдурларким, Нуҳ замонидан Иброҳим салавоттуллоҳ алайҳ замониғачаким минг ики юз йил бўлғай, Ҳуд била Солиҳ а. с. дин ўзга пайғамбари мабъус бўлмади. Ва Ҳуд а.с.нинг нисбатин мундоқ дебдуларким, ул Абдуллоҳ бинни Рамоҳ бинни Ҳорис бинни Ҳорут бинни Аваз бинни Эрам бинни Сом бинни Нуҳнинг ўғлидур. Ва аксар кутубда ани Обир бинни Солиҳ бинни Арфаҳшод бинни Сом бинни Нуҳ дебдурлар. Они Ҳақ субҳона ва таоло Од қавмиға йиборди. Ва ул қавм бағоят бийик бўйлуғ ва азим кучлук халқ эрдилар ва аларнинг ойини бутпарастлиғ эрди. Ишлари кўп нима емак ва фисқ эрди. Ҳуд а. с. эллик йил аларни имонға даъват қилди. Алар ғафлат ва жабборлиғдин анинг сўзин эсламадилар, ўз ноҳамворлиғларидин тажовуз қилдилар, магар қалилким, иймон шарафиға мушарраф бўлуб, иймонларин ул қавм ваҳмидин махфий тутарлар эрди. Ҳуд а. с. алар ишидин ожиз бўлуб, балки навмид бўлғондин сўнгра, алар бобида ёмон дуо қилди. Ва ул дуо мустажоб бўлди, Тенгри таоло аларни қаҳат балосиға мубтало қилди. Ул навъким ети йил ёғин ёғмади. Доғи рудхона ва булоғлар қуруди. Ул чоғда маъҳуд бу эрдиким, ёмғур ёғмаса, Макка ҳарамиға бориб, қурбон қилиб, ҳақ таолодин ёғин истидъо қилур эрдилар. Луқмон бинни Одни неча киши била ул қавм ёмғур дуоси учун Маккага юбордилар. Ва Луқмон ҳам ёшурун иймон келтуруб эрди, аммо ароларида баъзи кофир эрди. Алар дуо қилғоч, уч пора булут пайдо бўлди: бирининг ранги оқ ва бирининг ранги қизил, бирининг ранги қаро. Доғи осмондин ун келдиким, Од қавмиға қойси булут керак? Луқмоннинг ул рафиқиким кофир эрди, бу тамаъ билаким, қаро булут сувлуқ бўлур, қаро булутни қавми учун тилади. Тенгри таоло анинг истидъоси била муродин берди. Ва ул сарсари эрдиким, ани риҳул ақим дебдурлар, Од қавмиға етти кеча ва секиз кун эсти. Андоқким, иморатларин йиқти ва йиғочларни қўнғорди. Ул қавмким ўз кучлариға мағрур эрдилар, хошокдек совуруб, тоғ ва тошға уруб, борисин ҳалок қилди. Ва бу ҳол шаввол ойида бардул-ажуз вақтида эрди.

Ҳуд а. с.нинг умрида ихтилофдур. Аммо «Соҳиби гузида» – куффор дафъидин сўнгра, эллик йил тирик бўлубдур, юз эллик яшағондин сўнгра, оламға видоъ қилди. Ибрий тил била они Обир дебдурлар. Ибрий Обирдин муштақдур. Араб Ҳуд деди. Яъни, Банийул-лоҳдир. Муъжизоти кўптур. Ул жумладин бири Од кавмининг дафъи эрди.

Рубоий:

Ул қавми азим дедилар они Од,
Сардорлари Шадид ёхуд Шаддод.
Бир дам елидин оқибат ул аҳли инод,
Хошок каби борчаси бўлди барбод.

Солиҳ а. с. Они ҳақ субҳона ва таоло Ҳуд а. с. дин сўнгра Самуд қавмиға мабъус қилиб йиборди ва Самуд қавми Одийлардин бурун Ҳижардаким, Ҳижоз ва Шомнинг орасидадур, муқим эрдилар ва Од қавмининг заволидин сўнгра Самуд қавми аларнинг мулкиға бориб, бузулғон иморатларин ясаб, салтанат маснадида ўлтурдилар. Ва Тенгри таоло аларға онча мол ва жоҳу фароғат насиб қилдиким, ҳадду ҳасрдин ўтти. Бу жиҳатдин ғурур димоғлариға йўл топиб, жаҳл ва ғафлатдин гумроҳ бўлуб, ҳақ таоло амр ва наҳйидин бўюн тўлғоб, бутпарастлик ихтиёр қилдилар. Ва азим фисқу фужурға иштиғол кўргуздилар. Аларнинг ҳидоят танбеҳи учун Солиҳ а. с. мабъус бўлди. Ул қавмни туз йўлға далолат қилиб, ҳеч ким қабул қилмади. Кўп муддат ул ҳазрат насойиҳ ва мавоиз ва ваъду ваъид кўргузди. Оз киши алардин анинг диниға майл қилдилар. Аммо Солиҳ а. с. тангри таоло ҳукми била алар даъватидин илик тортмас эрди. Алар ожиз бўлғондин сўнгра, Солиҳдин ғариб муъжиза тиладиларким, хора тошдин дуо қилиб, бир бўталиғ тева чиқорғил. Солиҳ а. с. дуо қилиб, ҳақ таоло ул тошни шақ қилиб, тева бўтаси била тош аросидин чиқти. Бовужуди мундоқ ҳол ул гумроҳлар нубувватиға муътариф бўлмадилар ва Солиҳ а. с. теваси ўтуз йилғача мавжуд эрди. Оқибат Самуд қавми ул тевани неча киши йибориб ўлтурттилар ва бўтаси қочиб тоғ сори юзланди. Солиҳ а. с. ул қавмға айттиким, бу бебокликким сиздин воқеъ бўлди, ҳақ таолодин мунинг интиқоми сизга бу бўлғусидурким, уч кунгача бир кун юзларингиз сориғ бўлғусидур, икинчи кун тийраликка мойил бўлуб, учунчи кун тамом қорарғусидур, деб уйига юзлонди. Ноқани ўлтургон бадбахтлар Солиҳ а. с.ни доғи ўлтурур қасди қилиб, Солиҳ а. с.нинг уммати айттиларким, ул бир сўз айтадурким, анинг мавъиди йироқ эрмас, тонглағача таҳаммул қилинг, осори зоҳир бўлса, ҳарне қилсангиз билурсиз. Бу сўз аларға маъқул кўрунуб қойттилар. Аммо Солиҳ а. с. деган йўсун била уч кунда уч аломат зоҳир бўлур. Ва ул қавмға ҳолате зоҳир бўлдиким, ўзларин изтироб бирла ерга урарлар эрди, ногоҳ Малакут оламидин бир маҳобатлиқ ун келдиким, борчалари ҳалок бўлдилар. Баъзи кутубда мундоқ дебдурларким, бир заифаким, оти Вазиъа эрди ва аёғ-илки мафлук ва Солиҳ а. с.ға доим тил текурур эрди, ўлмай қолди ва тани дуруст бўлуб, ул диёрдин водиюл-қарияға келди ва халойиққа ҳақ субҳона ва таолонинг қаҳҳорлиғ баҳри мавжға тушуб, Самуд қавмини фасод ва макони эгримида ғарқа қилғон ерга етиб, сув тилаб ичкондин сўнгра, ҳамул гирдобқа чўмди. Ривоятдурки, ул қавмдин Абузуъол отлиғ бир киши Макка ҳарамида тирик қолди. Ҳарамдин чиқғоч, ўлди ва анинг бир шох олтуни бор эрди, ҳамул олтун била дафн қилдилар. Неча минг йилдин сўнгра ҳазрат Рисолат а. с. замонида ул ҳазрат ул ердин ўтар эрдиким, асҳобқа айттиким, бу ер Абузуъолнинг мадфанидур. Ва Солиҳ набий ва Самуд қавмин қиссасини айтти ва ул шох олтундин ҳам хабар берди. Асҳоб ул ерни шақ қилиб, олтун мавжуд эди, олдилар. Солиҳ а. с.нинг умри ики юз сексон йилға етти. Шариати Нуҳ а. с. шариати эрди. Ва мадфани ҳарам яқинида Дорун-надвада, баъзи Рукн била Мақом орасида ҳам дебдурлар.

Рубоий:

Солиҳ келди Самуднинг қавми чоғи,
Толиҳ эдилар бу қавм боштин аёғи.
Бу турфаки, чарх золининг ўйнамоғи,
Толиҳни доғи қўймади, Солиҳни доғи.

Хантила бинни Сафвон Қаҳр бинни Қаҳитон ўғлидур. Они Тенгри таоло Асҳобур-расқаким, Каломуллоҳда мазкурдур, йиборди. Ва Рас подшоҳе эрди Самуд наслидин. Мағриб заминда ул яздонпараст эрди. Охиратул-умр ва вусъат салтанатдин димоғиға ғурур юзланди, Тенгрилик даъвоси қилди. Анинг замонида эронлар ливота қилиб, баҳойим била жамъ бўлур эрди. Ва хотунлар чарм ва теридин олат ясаб, ўзларига истиъмол қилурлар эрди. Ва ҳоло гўёки бу навъ зуафони рас ҳам дерлар. Ва баъзи ўзларини бир-бирига суртуб таскин берурлар эрдиким, аларни саътарий ҳам дерлар. Хантила ул қавмни бу афъолдин манъ қилди ва ҳақ таоло убудиятиға даъват қилди, қабул қилмадилар. Ҳаддин ўткондин сўнгра дуо қилдиким, аларнинг сувларин қурутти ва алар Хантила дуосидин билиб, анинг қасдиға черик тортиб, ул доғи атбоин йиғиб, Тенгри таоло ҳукми била Расқа ўтру юруди. Рас черики бир ўқким Хантила сори оттилар, ҳақ таоло қудратидин ул ўқ ёниб, отқан кишига тегиб, ани ҳалок қилди. Чун ул ботил сипоҳ ҳалок бўлдилар, Рас қочиб, бир мис ва рўйдин ясағон кўрғонға кирди, аммо фойда бермади. «Валав кунтум фи бурувжим мушайядатин»10 мазмуни била Азроил руҳин қабз қилди ва жаҳаннам сори йиборди. Соҳиби гузида бу навъ битибдурким, аммо Мавлоно Мирхонд «Равзат ус-сафо»да Солиҳ а. с. зикридин сўнгра Зулқарнайн Акбар қиссасин битиб, мундоқ баён қилибдурким, аксар аҳли тарих Нуҳ а. с.дин сўнгра ва Иброҳим салавотур-раҳмон алайҳдин бурун Ҳуд била Солиҳ а. с.дин сўнгра ўзга пайғамбар бўлмайдур дебдурлар. Аммо салтанатдин баъзининг каломи мунга машъардурким, бу мобайнида Зулқарнайн Акбар нубувват мартабасиға мушарраф бўлубдур. Невчунки, мужоҳид Абдулло бинни Умар разийОллоҳу анҳумодни нақл қилибдурким, Зулқарнайннинг нубувватиға бир далил будурким, тангри таоло ўз каломида «ва қулно ё Зулқарнайн»11, деб анбиё дастури била хитоб қилиб, баъзи яъжуж дафъи учун сад боғлабдур ва яъжуж ва маъжуж сифотида доғи муболағалар кўргузубдур. Бу фақир қаламиға ул қобилият йўқдурким, аҳли тарих биткондин таҳрир қилғай. Ул ғаройибқа иттилоъ тилаган киши мабсут таворихда ўқуб, маҳзуз бўлғай. Ва лекин Банокатий таворихида Нуҳ била Иброҳим а. с. орасида ўн киши битибдурким, салтанат қилдилар. Ва бу ўн кишининг замони ики минг етмиш секиз йил ортуқ ё бирор нима ўксукрак дебдурлар. Ва аларнинг асомийси: Сом бинни Нуҳ, Арфахшад бинни Шолиҳ Синни Фолаҳ бинни Обир, Аръави бинни Фолаҳ бинни Солиҳ бинни Обир, Аръови бинни Фолиҳ бинни Солиҳ, Аргутохур бинни Соруғ, Торах бинни Моҳава. Гўё ўнунчи киши Иброҳим а. с. дур. Дерларки, Иброҳим бинни Торах битибдурким, кўпрак анбиё ва салотинни булар наслидин теъдод қилибдурким, шарҳининг тули бор ҳам паришонлиғи.

Тарих аҳлининг ихтилофи кўптур,
«Шаҳнома»нинг ул навъки лофи кўптур.
Баъзи мутаассиб эл газофи кўптур,
Сен ёзғали ҳам нуктаи вофи кўптур.

Иброҳим салавотур-раҳмон алайҳ улул-азм битибдурлар. Отас Озар эрдиким, ани Торах ҳам битибдурлар. Ва бу Озар Куфанинг Кавсармо отлиғ кентидиндур ва Иброҳим а. с.нинг валодати Самуд бинни Канъон бинни Куш бинни Орам бинни Сом бинни Нуҳ замонида эрди. Бу Намруд тарих аҳлининг иттифоқи била тўрт кишиким оламда салтанат қилдилар, бири улдур. Бу тўрт кишидин икиси пайғамбардурлар. Бири Зулқарнайн, бири Сулаймон а. с. Ва яна икиси кофирдурлар – бири Намруд, бири Бухтуннаср. Ва баъзи булардин ўзгани ҳам дебдурлар. Намруд замонининг коҳин ва мунажжимлари анга арз қилдиларким, бу йил бир нутфа раҳмға борадурким, ул киши мутаваллид бўлса, сенинг заволингға боисдур. Ул ҳукм қилдиким, ҳеч киши ул йил хотуни била мубошират қилмасун ва борча халойиқни зуафодин ойириб, ҳар ўнни бир амин кишига топшурди. Ва нужум аҳли бир кунни таъйин қилдиларким, ул кун ул муборак зот ота пуштидин она қорниға интиқол қилибдур. Намруд ўзи Бобил шаҳридинким пойтахт эрди, чиқиб буюрдиким, ҳсч киши шаҳрда қолмасун, борча халқ анинг била чиқғондин сўнгра, шаҳрда зуафо доғи чўқ -чўқ матофларға сайрға машғул бўлди. Озар Намрудға мулозим эрди ва шаҳрнинг бир дарвозасиға они қўюб эрди, иттифоқо анинг завжаси бу дарвозадин сайрға озим эрдиким, Озар кўруб анга мойил бўлди ва хилватқа киюруб, анинг била жамъ бўлди. Заифа ҳомила бўлди, аммо ёшурур эрдилар. Ҳам Озар ва ҳам ҳомила то ҳамл вазъининг вақти етти, Озарға жуфти айттиким, манга бу иш суубат била бўлғусидур. Улуғ бутхоналарға бориб, алардин тазаллум била менинг учун дуо қилким, жоним саломат қутулсун. Тифл мутаваллид бўлғач, сенга хабар қилдурой. Ва Намруд коҳинлар хабари билаким, ул тифл бу ёқинда мутаваллид бўлур деб эрдилар, ҳукм қилиб эрдиким, ҳар тифл мутаваллид бўлғоч, ўлтурсунлар. Баъзи етмиш минг, баъзи юз минг тифлни дебдурларким, ул шумнинг ҳукми била ўлтурдилар.

Чун Иброҳим а. с. мутаваллид бўлди, онаси ани ёшуруб, Озарға хабар қилдиким, тифл ўлук тушти ва дафн қилдуқ. Ва Озардин ёшурун нақб ичинда анга парвариш берур эрди. Бир ривоят ҳам борким, онаси Намруд ваҳмидин ани бир ғорда асрар эрди. Ҳар тақдир била чун Иброҳим а. с. бўлуғ ҳаддиға етти, онаси анга дегнича андин кўп ғариб аҳвол мушоҳада қилур эрди, то улким онасидин бир кун сўрдиким, манинг парвардигорим кимдур? Онаси дедиким: – мен, Дедиким: – санинг парвардигоринг кимдур? Дедиким: – отанг. Айтти ким: анинг парвардигори кимдур? Дедиким: Намруд. Деди: Намруднинг парвардигори кимдур? Айтти: олам аҳлининг парвардигори. Айтти: Намруднинг шакли яхшироқдур ё отамнинг? Деди: – отангнинг. Деди: – отамнинг ҳусни кўпракдур ё санинг? Деди: – манинг. Дедиким: – санинг чиройинг яхшироқдур ё манинг? Дедиким: – санинг. Иброҳим а. с. айттиким, парвардигор ўзидин яхшироқни яратмоқ бўлмас. Онаси мутаажжиб бўлуб, Озарға кайфияти ҳолдин хабар қилди. Ва Озар ул Намруд ҳукми ижросиға – Иброҳим а. с. қатлиға озим бўлуб, муборак юзин кўргач, оталиғ муҳаббати ани ул хаёлдин ўткорди. Ва Иброҳим а. с. парвардигори талабида саъй қилди. Бир кеча бу фикрда эрди, ҳар кавкаб тулуъ қилса, «ҳозо рабби»12 ишорати била хушҳол бўлуб, ғуруб қилғоч, навмид бўлур эрди. То қуёшқа навбат етти, андин доғи маъюс бўлуб, «фаламмо афалат қола ё қавми инни бариун мимма тушрикун»13 каримаси била мутаранним бўлуб, муборак замири аивори ҳидоят била боруди. Алқисса, Иброҳим а. с. ул вақтнинг бутларин билиб, иҳонат қилиб, элни Тенгри таолоға даъват қилди. То хабар Намрудқа етишти, Намруд мутараддид бўлуб, анинг иҳзориға ҳукм қилди. Иброҳим а. с. Намруд боргоҳиға киргоч, анга эл дастури била сажда қилмади. Намруд мутағаййир бўлуб, анга саждаға бош индурмагонининг сабабин сўрди эрса, Иброҳим а. с. айттиким, мени биров яратибдурким, тирикни ўлук, ўлукни тирик қилур. Намруд дедиким, мен ҳам бу ишни қилурмен. Буюрдиким, зиндондин ики киши келтуртуб, бирин ўлтурди, бирин озод қилди. Иброҳмўмининм а. с. бу навъ ўлтурмак ва тиргузмакни мусаллам тутмай, дедиким, менинг парвардигорим кунни машриқдин толеъ қилур, сен агар мағрибдин толеъ қилсанг, даъвингни мусаллам тутай. Намруд бу ҳужжатдин ожиз бўлуб, Иброҳим а. с. ул мажлисдин чиқиб, халойиқни илойина юзидин Тенгри таолоға далолат қилиб, даъватин фош қилди. Ривоятдурким, бир кун куффорнинг ийди эрдиким, борча ийдгоҳлариға чиқарлар эрди, Иброҳим а. с. бир баҳона била шаҳрда қолди. Доғи болту олиб, куффорнинг бутларин доғи ушотти, болтуни бутларнинг улугроғининг бўйнидин осиб, куффор келгондин сўнгра, ул ҳолдин бағоят музтариб бўлуб, таҳқиқ қилдилар. Иброҳим а. с. шаҳрда қолғонни билиб, ани мухотаб қилдиларким, бу ишни сен ыилибсен. Ул айтти: – улуғ бутким болту анинг бўйнидадур ул қилди. Дедиларким, анинг жони ва ҳаракати йўқтур, бу иш қилғоли нечук бўлғай? Иброҳим а. с. айттиким, бир нимаким анинг мунча қудрати бўлмағай нечук Тенгриликка шойиста бўлғай? Бу сўздин дағи куффорни илзом қилиб, кўп киши анинг диниға кирдилар. Чун бу сўз Намрудға етишти, билдиким, мунажжимлар хабар берган киши Иброҳим а. с.дур. Ани маҳбус қилиб, ҳукм қилдиким, ғалаба ўтун йиғиб, ўт солдиларким, Иброҳим а.с.ни ул ўтқа солиб ўртагайлар. Ўтнинг ёқиниға киши бора олмас эрдиким, ани ўтқа солғайлар. Оқибат манжаниқ била ўт ичиға оттилар. Нақлдурким, ўтқа етмасдин бурун Жабраил а. с. келиб сўрдиким, ҳожатинг недур? Иброҳим а. с. дедиким, санга ҳеч ҳожатим йўқтур, анга ким ҳожатим бор. Ул вақтдур ҳақ таоло малоикага Иброҳим а. с.нинг сидқу таваккулин кўргузуб, ҳар ойинаким ўтни анга гулистон қилди, Намруд гумроҳға асар қилмай, Иброҳтм а. с.ни Бобил шаҳридин ихрож қилдурди. Иброҳим а. с. Сора билаки амузодаси ва жуфти эрди, Мисрға борди. Сибон бинни Аълвонки Миср подшоҳи эрди, Сораға тамаъ қилиб, Иброҳим а. с.дин олди. Узр юзидин анинг сори илик сунғоч, илики тутмас бўлди. Сораға узр қулуб, Ҳожар отлиғ канизак берди. Ва ул ҳолда Иброҳим а. с. кўзидин ҳижоблар рафъ бўлуб, Соранинг поклигига мутталиъ эрди. Чун Сора Иброҳим а. с. қошиға кирди, Мисрдин Фаластинға борди. Анда қаҳат эрди. Қулларин Халил Мисрий отлиғ дўстиға йибориб, қувват тилади. Ул бетавфиқ нима бермай, қулларни маҳрум қилиб қайтарди. Алар қопни қум била тўлдуруб келтуруб, Иброҳим а. с.ға кайфнятни айттилар. Иброҳим а. с. хижолатдин уюқламади. Ҳақ таоло ул қумни буғдой қилди. Ҳожар андин ёрғучоқ била ун қилиб, ўтмак пишурди ва Иброҳим а. с.ни уйғоттиким, таом егай. Иброҳим а. с. сўрдиким, ўтмакни қайдин олдинг? Ҳожар дедиким, қоптоғи ундин пишурдум. Иброҳим а. с. билдиким, тангри таоло ул сунъани кўргузубдур ва ул буғдойдин баъзисин экиб, тангри таоло онча баракат бердиким, Иброҳим а. с.ға бағоят кўп мол ҳосил бўлди ва меҳмондорлиғ шиъор қилди. Намруд жаҳлдин бир сандуқнинг тўрт поясиға тўрт қочирни боғлаб, ўзи сандуққа кириб, тўрт юқори гўшасида ит боғлаб, каркаслар ит сори майл қилиб ҳаволандилар. Осмон сори ўқ отиб, ўқни ҳақ таоло хунолуд анинг сандуқиға тушурди. Ва ул нодон тангри таолони ўқладим деб каркасларни юқори ёниға боғлағон итларни қуйи ёниға боғлаб, ерга инди. Ва гумроҳроқ бўлуб, Тенгрилик даъвосин кўпрак қилди. Ва баъзи Намрудни Ковис дебдурлар. Оқибат Иброҳим а. с. дуоси била Намруднинг сипоҳин паша хайли ҳалок қилди, еллар азоб била ани дағи ҳалок қилди. Ривоятдурким, ул паша Намруднинг мағзиға қасд қилса эрди, анинг монглайиға анинг нима урсалар эрди, таскин топар эрди. Иш бир ерга еттиким, тўқмоқ ясатти. Муттасил анинг бошиға биров урар эрди ва анинг ҳавосининг яхшироқ хизмати бу эрдиким, ул тўқмоқни анинг бошиға бир карак урғай, то бу азоб била жаҳаннамға борди.

Душмани хоксор жоҳилким,
Ҳаққа даъвойн иштирок этти.
Кўрки, ҳақ ғайратин не навъ опи,
Сарзанишлар била ҳалок этти.

Сора Ҳожарни Иброҳим а. с.ға бағишлади ва Иброҳим а. с.ға сексон ёшарғонда Тенгри таоло Исмоил а. с.ни берди ва Сора рашкдин Ҳожарға фитнани вожиб қилди. Ва Исмоил а. с.чун ики ёшади, Сора бетаҳаммул эрди. Иброҳим а. с. Ҳожар била Исмоил а. с.ни элтиб, бир биёбондаким, ҳақ таоло ўз каломида «Водин ғайри зи заръин»14 дебдурки, Макка еридур, қўйди. Аларнинг мақдами баракатидин анда Зам-зам суйи пайдо бўлди ва халойиқ ул сув жиҳатидин кўп йиғилдилар. Ва Исмоил а. с анда парвариш топти ва журҳум аҳли анда йиғилдилар ва Иброҳим а. с. Каъба уйини анда бино қилғуси. Бу қисса бу ерда турсун, биз Лут а. с.нинг қиссасини шарҳ қилиб, иншо аллоҳ яна бу қисса бошиға келоли.

Лут а. с. Иброҳим а. с.нинг қардоши Ҳорун ўғли эрди. Тенгри таоло анга нубувват каромат қилиб, Муътафикот аҳли ҳидоят ва иршодиға йиборди. Ва Муътафикотни баъзи беш шаҳр ва баъзи ети шаҳр дебдурлар ва баъзи аҳли тарих бу шаҳарларни Сийстон била Кирмон орасида дебдурларки, ҳоло Лут биёбониға машҳурдир. Ва баъзи Арди навоҳийсидаким, Шом мулкида дебдурлар. Ҳар тақдир била Муътафикот шаҳри аҳли ливота шаҳватиға машъуф эдилар, бутпараст ҳам бор эрдилар. Лут а. с. ул мулкка бориб, неча вақт аларни Тенгри таоло ибодатиға далолат қилди. Ҳеч киши қабул қилмади ва ул ҳазратқа кўп изо ва малолат алардин етишти. Ва ул шумларғаки ғурабо алар мулкига убур қилурлар эрди ва шаниъ амр иштиғолиға қасд қилурлар эрди ва Лут а. с. Иброҳим а. с.дек зиёфат амриға машғул эрди, ҳар киши анга меҳмон бўлса эрди, ул палид қавм бу навъ ишга қасд қилур эрдилар. Лут а. с ожиз бўлуб, дуо қилди. Малоикани ҳақ таоло мард йигитлар суратида Лут а. с.ға меҳмон юбордиким, Муътафикотни бузғайлар. Ул қавм Лут а. снинг меҳмонлари қасдиға майл қилдилар. Лут эшикин боғлаб, алардин ул кеча муҳлат тиладиким, тонгла аларни топшурай. Ёрим кеча малоика ўзларин Лут а. с зоҳир қилиб, буюрдиларким, қўпунг ва бу шаҳрдин чиқинг. Лут а. с табаи била шаҳрдин чиқдилар. Жабраил а. с. ул шаҳрларни ердин қўнғориб, осмонға элтиб, сарнигун ерга урди ва ул элдин ҳар кишиким, ҳар қайда бор эрди сижжил тоши ёғиб, борисин ҳалок қилди. Ҳаттоки, Лут а. с: нинг жуфти ул қавмдин эрди, ул тошдин ҳалок бўлдш Ва Лут а. с.нинг даъвати муддати йигирма йил ва бир нима. Ва баъзи ўтуз йил дебдурлар. Ва марқади Иброҳим а. с ёнида бўлди.

Маснавий:

Гар Лут ва гар ливота аҳли-
Ким кетгали келдилар жаҳонға.
Кўргузмади бу жаҳони ғаддор,
Не яхшиға меҳр, не ёмонға.

Исмоил а. с. пайғамбари мурсал. эрди. Ҳақ таоло Иброҳим а. с.ға йиборғандаким, Иброҳим а. с. Соранинг хотири учун ани Ҳожар била Макка биёбониға элтиб қўйғони мазкур бўлди. Анда Исмоил а. с. улғойиб, табъ пайдо қилди ва дойим овға майл қилур эрди. Иброҳим а. с. Шомдин Маккага келиб, гоҳи андин хабар тутар эрди. Бир қотла келганда, Исмоил а. с овда эрди, анинг уйига бориб, аҳволин сўрди. Ҳарами Иброҳим а. с.ни зиёфат қилмай, бепарволиғ била ани узотти. Иброҳим а. с. айттиким, Исмоил келса, айтқойсенким, эшигинг пошнасиға тағйир бергайсен деб. Исмоил а. с. келганда, заифаси айттиким, бу сифат била биров келиб эрди, санга бу навъ сўз эълом қилди. Исмоил а. с. билдиким, отаси эркандур. Ҳамул замон ул хотунни талоқ қилди, яна бировни никоҳ қилди. Яна бир йил Иброҳим а. с. Маккага келдн ҳам Исмоил а. с. овда эрди. Аммо бу хотуни Иброҳим а. с.ға кўп таъзим қилиб, зиёфат истидъоси қилди. Иброҳим а. с. айттиким: Исмоил келса, айтгилким, эшигингнинг яхши пошнаси бор, тағйир бермагайсен. Исмоил а. с. келгач, маҳрами бу сўзни айтти. Исмоил а. с. билдиким, отаси бу заифадин рози бориб, сипориш қилибдур. Ани азиз ва муҳтарам тутти. То улки Иброҳим а. с. Маккага келиб мақом тутти ва юз яшаганда, ҳақ таоло Сорадин Иброҳимға Исҳоқ а. с.ни каромат қилдиким, ул оятки «Алҳамду лиллоҳиллази ва ҳабали алал кибари Исмоила ва Исҳоқа»15 андин хабар берур. Ва Иброҳим а. с.ға Жабраил башорат бердиким, минг пайғамбар Исҳоқ наслидин мутаваллид бўлғай. Иброҳим а. с. муножот қилиб дедиким, худоё, чун Исҳоққа бу навъ улуғ мавҳибат каромат қилдинг, Исмоилни ҳам бир махсус иноят била баҳраманд қил. Хитоб келдиким, охируззамон пайғамбари саллОллоҳу алайҳи васалламким, коинот офариниши ва мавжудот парваришиға анинг шариф зотининг хилқати сабабдур, Исмоил а. с. наслидин бўлғусидур. Иброҳим а. с. шодмон бўлуб, тангри таоло ҳазратида шукр қоидасин бажо келтуруб ва Маккада Каъба уйин бино қилди.Ва ул уй тамомға еткондин сўнгра, манқулдурким, шукр қилиб, учасин Каъба девориға қўюб, тафохур қилдиким, бу уйин туготдим деб. Хитоб келдиким, бир очниму тўйғорибсен ё бир ялонғочни буткорибсенким, мубоҳат қиладурсен!

Андин сўнгра Иброҳим а. с. билгачким, бу ики ишнинг не миқдор қурби ва фазилати бор эрмиш, меҳмонхона ясаб, эл зиёфатиға муболаға кўргузди ва Тенгри таоло амри била қурбонға маъмур бўлди. Исмоил а. с.никим, қурратул-айни эрди, Тенгри ризосн учун Мино тоғи устида аёғ-илкин боғлаб, қурбон қилурға пичоқ бўғзиға сурди. Ва ҳақ таоло анинг сидқи баракотидин қурбонин қабул қилиб, биҳиштдин Исмоил а. с. эвази Жабраил а. с.ға амр бўлдиким, қўчқор келтуруб, Иброҳим а. с. ани қурбон қилди. Ва Исмоил а. с. Ҳазармавт аҳлиға ҳидоят учун маъмур бўлди ва ул халойиққа эллик йил насиҳат қилиб, Тенгри таоло йўлин кўргузди, қабул қилмадилар магар оз киши. Ва Иброҳим а. с.нинг умри ихтилофида юз тўқсон беш йил дебдурлар. Ва Шом навоҳийсида Жабрун қарийясида Тенгри таоло раҳматиға борди ва ани Сора ёнида дафн қилдилар. Лақаби Халилуллоҳ ва Халилул-раҳмондур. Ва куняти Абуз-Зийфон ва Абул-Ан-биё ва Абул-Муҳаммаддур. Санъати деҳқонлиқ. Ва Иброҳим Абу роҳимдур, яъни раҳмлиқ ота. Анбиёға миллат отасидур.

Шеър:

Гар Иброҳиму Исмоил бўлсун
Ки, ҳақ амрин қабул этмак керактур.
Бу фоний дайрда чун қилди манзил,
Туруб бир неча кун кетмак керактур.

Исҳоқ а. с. пайғамбари мурсалдур. Ҳақ таоло ани Шом аҳлиға йиборди ва ул Шом халойиқин Тенгри таолоға далолат қилди. Ва анинг ики ўғли бор эрди. Руфақодинки амузодаси эрди. Бирининг оти Иъйс, бирининг Яъқуб. Ва Шомда Исҳоқ а. с. кўзлари нобино бўлди ва фарзандларидин Иъйс овға мойил эрди. Яъқуб а. с. қўи асрамоққа ва Исҳоқ а. с.нинг муҳаббати Иъйсға кўп эрди ва руфақонинг Яъқубқа. Бир кун Исҳоқ а. с.нинг кўнгли бирён майл қилди. Иъйсни тилаб, ул орзуни анга зоҳир қилди. Иъйс ўқ ва ёсин олиб, тоғ сори югурди. Руфақо бу ҳолдин воқиф бўлуб, Яъқуб а. с.ға бу ҳолдин хабар берди. Филҳол бир семиз ўғлоғни бирён қилиб, Исҳоқ а. с. қошиға келтурди. Чун анбиё уйи саодати анга насиб эрди, Исҳоқ а. с. анинг борасида дуо қилди ва мустажоб бўлди. Сўнграким, Иъйс ҳам ул таомни тартиб қилди. Исҳоқ а. с. дедиким, улча мен сенга тиладим, насиб бўлғай. Тенгри таоло Яъқубқа насиб қилди. Анга дуо қилдиким, салотин сёнинг наслингдин бўлғай. Ва баъзи дебдурларким, Собир пайғамбар сенинг наслингдин бўлғай деб ҳам дуо қилди. Ва Айюб а. с. Иъйс авлодидиндур ва Иъйсға бу мазкур бўлғон жиҳатдин Яъқуб а. с.ға хусумат пайдо қилди. Ва Яъқуб а. с. андин ҳаросон эрди. Ва Исҳоқ а. с. умри юз сексонга еткондин сўнгра Тенгри таоло ҳукмин буткорди ва Иброҳим а. с. ёнида дафн қилдилар. Ушбу йил Юсуф а. с. Миср азизи бўлди.

Назм:

Хизрға насиб ўлса ҳайвон зилоли,
Скандарга ичмакка йўқ эҳтимоли.

Яъқуб а. с. пайғамбари мурсалдур ва кўпрак анбиё анинг наслидиндур. Ва Исроил ани дерлар. Исҳоқ а. с. анга васият қилиб эрди, чун Яъқуб а. с.нинг Иъйсдин доғи азим хавфи бор эрди. Баъзи дебдурларким, ҳамул кечаким Исҳоқ а. с. бақо оламига юзланди, Яъқуб а. с. Канъондин махфий чиқиб, Шом диёриға азимат қилди. Ва бу сафарда бир кеча туш кўрдиким, Тенгри таоло анга хитоб қилиб, ул муқаддас ерда Байтул-муқаддас биносин қилурга башорат берди. Ва ул ернинг ободонлиги Яъқуб а. с.нинг авлод ва зурриёти ҳоким бўлуб, нубувват ва ҳукумат қилиб, халойиқни ўз ҳимоятларида мураффаҳул-ҳол асрарға ваъда қилди. Яъқуб а. с. уйғониб шодмон бўлуб, Исҳоқ а. с.нинг дуоси анинг борасида мустажоб бўлғонин билиб, йўлға тушти. Ва мароҳил қатъ қилиб, Лубноннинг мақоми Фидон дегаи ерга етиб маскан қилди. Ва Яъқуб а. с.нинг суҳбати Лубнонға мулойим тушти. Ва Яъқуб а. с. анинг Лаййо отлиғ қизин қулмоқ истидъо-си қилди. Чун ҳеч бу кадхудолиғ асбобиға дастрасн нўқ эрдн, ети йил анинг қўйчилиқ амрин бажо кел-турди. Никоҳ вужудин мунга қарор бердилар: Мавъид еткоч, ақд қилғон кеча Роҳилниким улуғроқ қизи эр-ди, ақд қилиб берди, Яъқуб а. с.ға маълум бўлгач,. Лубнонга гила изҳори қилди. Ул айттиким, улуғ эгачи уйда қолиб, кичики хасм уйига бормоқ номуносибдур. Ва агар кўнглунг тилар Лаййоға вобаста бўлмоқ, яна ети йил хндмат ихтиёр қил, то ани ҳам санга мусаллам тутай. Яъқуб а. с. анинг муддаосини қабул қилиб, ети йилдин сўнг, Лаййони ҳам анга берди. Ва Лаййо ики канизакким, бири Фалиҳа ва бири Залифаға мавсум эрдилар, Яъқуб а. с. уйига йиборди ва ул шаръда ики эгачи-сингилни бир кишига никоҳ қилмоқ раво эрди. Мусо а. с. замонида мамнуъ бўлди. Ва аксар таворих аҳли иттифоқлари борким, Яъқуб а. с.ға Лаййодин олти ўғул бўлди: Рўбил, Шамъун, Яҳудо, Лови, Зарбун, Яшхар. Ва Роҳилдин Юсуф а. с. ва Ибн-Ямин мутаваллид бўлдилар ва Фалиҳадин Дон ва Нафқол ва Залифадин" Ков ва Ашира вужудқа келдиким, «Каломулло»да исбат лафзиким мазкурдур, иборат бу жамоатдиндур. Ва Яъқуб а. с.ға бу фарзандлар муяссар бўлғондин сўнгра, қўй ва сонир мавошии ванддин кўб жамъият ҳосил бўлди. Ва Канъонғаким ватан Маълуф эрди борди. "Баъзи дебдурларким, бир йил: Канъонда бўлғондин сўнгра, Ибн Ямин мутаваллид бўлди. Ва Яъқуб а. с. ғурбатдин ватанға келгандин сўнгра, Иъйс сафар ихтиёр қилиб, Рум сори мутаваж-жиҳ бўлди. Ва анинг Исмоил а. с. қизидинки амузодаси эрди, беш ўғли бор эрди. Бирининг оти Рум эрдики, ул мулкни анинг оти била атарлар. Ва Рум қайсарлари анинг наслидиндурлар. Ул кунки Иъйс Румда оламдин ўтти, Яъқуб а. с. доғи Канъонда оламға видоъ қилди. Ва Иъйснинг сўнгокин Жирунға нақл қилиб, обоси мақобири жаворида қундилар. Ва Яъқуб а. с. Иъйснинг ғурбати айёмида Канъон аҳли ҳидоятиға маъмур бўлуб, неча вақт рисолат амриға машғул эрди, то дори бақоға борди. Ва анинг баъзи ҳолотн Юсуф а. с. қиссасида ижмол била иншоаллоҳ мазкур бўлғай. Иншоаллоҳул-азиз.

Шеър:

Яъқубни ҳам сипеҳри пурфан,
Берди неча кун жаҳонда маскан.
Паймонайи умри чунки тўлди,
Даврон анга доғи узр қўлди.

Юсуф а. с. қиссаси андин машҳурроқдурким, эҳтиёж анинг тафсилина бўлғай, невчунки ғаробат ва ширинлиги учун акобир ҳам назм ва ҳам наср анинг шарҳи асбобин тузубдурлар ва баёнида сеҳрлар кўргузубдурлар. Ул жумладин бири Фирдавсий Тусий ва яна бири ҳазрат махдуми Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон ал-Жомий наввараллоҳу марқадаҳуким, андоқким Юсуф а. с.нинг ҳусни ва жамоли таърифдин мустағнийдур. Аларнинг доғи фазл ва камолиға васф ҳожат эмас. Яна хожа Масъуд Ироқий ҳам назм қилибдур ва балоғатнинг додин берибдур. Яна доғи азизлар мушғуллуқ қилибдурлар. Бовужуди булар бу бебизоатки, ҳам иборат роқимдиндур. Коми хотирға бу орзуни кечурурким, иншооллоҳ умр омон берса, турк тили била-ўқ кофурчун варақ узра хомани мушкин шамомани сургай. Ва бу қисса назмин ибтидо қилиб, интиҳосиға еткургай.

Ҳақ бу тавфиқни насиб этгай,
Ё насиб улча тангридин етган.

Бас, бу мухтасарға қиссани ижмол расми била адо қилмоқ ансабдур.

Юсуф а. с. бани одам жинсининг жамилроғидур. Бир кун ўз юзин кўзгуда кўруб, андоқкн ҳусн истиғною ғурурға муқтазодур, кўнглига кечтиким, оё агар мен қул бўлсам эрди, менинг баҳомни ким бера олғай эрди. Чун бу хиёл далолат бемислликка қилур, улким «лайса камислиҳи шайъун ва ҳувас-самиъул-басир»,16 анинг шаънидадур. Ҳақ таоло ғайрат кўргузуб, андоқ қилдиким, оғолари Юсуфни ўн ети қалб дирамға соттилар. Ва мунинг кайфияти бу эрдиким, Юсуф а. с. туш кўруб эрдиким, гунашу ой ва ўн бир кавкаб анга сажда қилдилар. Бу тушни Яъқуб а. с.ға айттиким. «Ваизқола Юсуфу лиабиҳи ё абати инни раайту аҳада ашара кавкабан ваш-шамса валқамара раайтуҳум ли сожидина»17 андин хабар берур. Яъқуб а. с. айттиким, бу тушунгни қардошларингдин ёшурким, алардин сенга осиб тегмагайким, бу тушнинг таъбири будурким, отаю она ва қардошларинг сенга муҳтож бўлғайлар. Чун тақдири олиҳи Юсуф а. с.нинг меҳнатлариға мутааллиқ бўлуб эрди, қардошлари ул тушни ва оталари таъбирин эшитиб, мутағаййир бўлуб, Юсуф а. с. қасдиға бел боғладилар. Ва ўзларин Юсуф алайҳис-саломға мушфиқ кўргузуб, Яъқуб а. с.дин ани гаштка элтурбиз деб ёзиға бориб, ани чоҳға солиб, кўнглокин қўй қониға булғаб, Юсуфни бўри еди деб, қонлиғ кўнглокин Яъқуб а. с. қошиға келтурдилар. Ва Яъқуб а. с.ни муҳлик мотамға ва ўчмас ўтқа солдилар. Ва ҳамул учурда ул чоҳ бошинда бир карвон тушуб, чоҳға далв солиб, анда биров бор эканин билиб, Юсуф а. с.ни чоҳдин чиқардилар. Ва қардошлари хабар топиб, ул карвонға бориб Юсуф а. с.ни бизинг қулумиздур дебким қочиб эди деб, ул қофиланинг улуғи билаким, оти Молик бинни Зиъар Хазоий эрди, ўн ети ё йигирми дирамға соттилар. Ва Молик бу савдодин масрур эрдиким, Мисрда анинг баҳосидин суд мутасаввар эрди. Юсуф а. с.да заъф ва шикасталиқ ул мартабада эрдиким, Моликнинг ул сўзин эшитиб, ўз-ўзи била айтур эрдиким, бу мусулмонким менинг баҳомдин ўзин хуррам қилибдур, бу ҳол билаким мен-мен ики оқчаға олғойларкин ул олибдур. То иш анга еттиким, Мисрда анинг вазни била ети қотла мушк вазн қилиб, Малик Раённинг хозиннким, Мисрнинг азизи эрди, Юсуф а. с.ни сотқун олди. Ва азизнинг Зулайхо отлиғ хотуни бор эрди, Юсуф а. с.ға ошиқ бўлди. Ҳар неча ўзин забт қилур эрдиким, ани хадқ маълум қилмағай. Аммо бетоқатлиғ инон-ихтиёрин иликдин чиқарур эрди, то улки Юсуф а. с. ға ишқин изҳор қилиб, қалб висол қилди. Юсуф а. с. ул матлубин имтиноъ қилиб, Зулайхоға Тенгри таолодин тасвиф қилди ва мавоиз ва насойиҳ изҳор қилди. Ва бу ҳолатда Юсуф а. с. ўн ети ёшида эрди. Чун Зулайхо Юсуф а. с.ни ул ишдин бағоят мужтаниб кўрди, ваҳмдинким азизға изҳор қилғай. Узи азиз қошида Юсуф а. с.дин шикоят қилдиким, Юсуф манга изҳори тааллуқ қилиб, висол орзуси изҳорин қилди. Азиз тафаҳҳуе қилғондин сўнгра маълум қилдиким, Зулайхо ўз қилғонин Юсуф а. с.ға туҳмат қилибдур. Бу иш Миср аҳли орасида иштиҳор топти. Ва Мисрнинг ашрофининг зуафоси Зулайхоға таън тили узоттиларким, фалон канъони қулға ошиқ бўлуб, ўзин халқ тилига солибдур. Зулайхо ул ишда муҳиқ эрканин собит қилур учун тоин ва таннозларни зиёфат қилур учун истидъо қилиб, алар ҳузурида Юсуф а. с.ни мажлисда киюргач ва ул жамоат олида турунж ва турунж кесарга иликларида бичоқлар эрди. Юсуф а. с.ни кўргач, «Мо ҳозо башаро»18 деб анинг жамоли майидин андоқ лояъқил бўлдиларким, турунж ўрниға иликларин кестилар. Юсуф а. с. чиқғоч, ўз ҳолларидин воқиф бўлуб, Зулайхони маъзур туттилар. Ва Зулайхо эл мазаннаси дафъи учун азизға илтимос қилдиким, Юсуфни зиндонда маҳбус қилиб ва бу ҳибсда Тенгри таоло Юсуф а. с.ға таъбир илмин каромат қилди. Зиндон аҳли туш кўруб, бир-бирига айтсалар эрди, таъбир қилур эрди ва ҳеч тахаллуф қилмоғондин зиндон аҳли мутаажжиб бўлур эрдилар. Малик Раён сувчисн бирла баковули анга заҳр берур таваҳҳумидин ёзгуруб, зиндонға йиборди. Алар Юсуф а. с. эл тушига таъбир қилурин кўруб, иттифоқ била ҳар бири ёлғон туш ясаб, Юсуф а. с.ға арз қилдилар. Сувчи тушини мундоғ дедиким, бир боғда уч хўша узум кўрдум, ул узумни сиқсам, филҳол чоғир бўлди ва ани маликка туттум, ичиб манга илтифот ва таҳсин қилди. Баковул тушини мундоқ айдиким, Малик матбахидин уч хонда нон бошим устида кўрдум ва осмондин қушлар бошимға қўнуб, ул нонларни едилар. Чун Юсуф а. с. ул иковнунг ғайбдин оғизлариға келгон сўзларнинг бирини неъмат ва бирини балийятқа дол кўрди, дедидим: «ло яътикумо таомун турзақониҳи илло наббаътукумо битаъвилиҳи»19, яъни сизга улча кўрубсиз етмагай. Магар улки хабар берурмен сизга. Уч кундин сўнгра сувчини малик Раён чиқориб, риоят ва тарбият қилур. Ва баковулнинг бу узридин осор алар айттиларким, биз бу тушни кўрмайдур эрдик, балки ясаб эрдук. Юсуф а. с. айттиким, тангри таоло тақдири менинг тақририм била мувофиқ тушубдур, боқи сиз билурсиз. Ва сувчиға айттиким, малик Раёнға бориб эътибор топсанг, мени соғундургайсен. Чун Юсуф а. с. мухаллиси учун Тенгри таолоға илтижо қилмай, махлуқни васила қилди. Ҳақ таоло ғайратдин яна йиллар ани зиндонда асради ва ҳамул уч кунда малик Раён баковул қатлиға ҳукм қилди ва соқийни тарбият қилди. Ва ул соқий ети йилғача Юсуф а. с.ни соғинмади. Бир кеча малик Раён туш кўрдиким, ети семиз ўйини ети оруқ ўй едилар ва ети тоза кўкарган хўшани ети қуруқ хўша чирмошиб, бетароват қилди. Ва бу туш таъбиридин муаббирлар била коҳинлар ожиз бўлдилар. Соқийнинг ёдиға Юсуф а. с. келиб, малик арзиға еткурди ва малик амри била бориб, Юсуф а. с.дин бу туш таъбирин сўрди. Юсуф а. с. айттиким, семиз ўйлар, тоза хўшалар тўқлуқ ва зироатлиғ йилға далилдур ва оруғ ўйлар била қуруқ хўшалар қаҳатлиққа дол. Ети йил қутлуқ бўлуб, яна ети йил қаҳатлиғ бўлғусидур. Бурунғи йилларда ошлиғингизни яхши асрангким, сўнгғи йилларда ярағай. Соқий бу таъбирни маликка айтти эрса, ҳақиқати анга маълум бўлуб, Юсуф а. с.ни тилади. Юсуф а. с. бормай зълом қилдиким, турунж била иликин кескан зуафодин истифсор қилғил. Малик тафаҳҳусқа машғул бўлуб, азизни ва Зулайхони ва ул зуафони тилади. Ва Зулайхо ул жамоат била Юсуф а. с. нинг поклигига тонуғлуқ. бериб ва азиз инфиолдин Зулайхони талоқ қилди ва Юсуф а. с.ни зиндондин чиқориб, малик қошига келтурдилар. Малик эъзоз қилиб муносиб ерда ўлтуртуб, дедиким, бу тушум таъбирин манга санинг ўз тақрирингдин эшитур хотирим бор. Юсуф а. с. бурун анинг тушин айттиким, кўп нима малик унутуб эрдиким, ёдиға келмади. Бағоят мутаажжиб бўлуб, Юсуф а.с. дин таъбирин ҳам тилади. Юсуф а. с. таъбирин юқори ўтган дастур била айттиким, Малик азизни азл қилиб, азизлиғни Юсуф а. с.ға берди. Ва мулк ва хазоиннинг амини ва соҳиби ихтиёри қилди. Юсуф а. с. вилоят маъмур йилларда ошлиғини яхши муҳофазат қилиб, қаҳат бўлғон йилларда халойиққа сабаби ризқ бўлди. Ва қаҳат шиддати бир ерга еттиким, халойиқ бору йўқин, балки ўз нафсларин егуликка соттилар. Ривоят будурким, Юсуф а. с. жамиъ Миср элин сотқун олиб, қаҳатдин чиққондин сўнгра озод қилди ва Зулайхони ўз никоҳи ақдига киюрди. Ва бу вақтда Юсуф а. с. ўтуз ики ёшар эрди ва Зулайхо ўтуз ва бикр эрди. Невчунки, азиз айнайн эрди. Ва Юсуф а. с. га Зулойходин ики ўғул бўлди. Нақлдурким, қаҳат шиддати саъб бўлғандаким, атрофдин халқ ризқ учун Юсуф а. с.ға юз қўюб эрдилар, Канъон эли ҳам ул жумладин эрди. Ва Яъқуб а. с. Юсуф а. е. фироқида халқдин улфат узуб ва фарзандларин унси мунқатиъ қилиб, гўша тутуб, Байтул-аҳзон мақоми бўлуб эрди. Фарзандлари анинг рухсати била Мисрға ўзи учун мутаважжиҳ бўлуб, Ибни Яминни Яъқуб а. с. ўз қошида асрадиким, андин Юсуф а. с. иси топар эрди. Чун ўн оғо-ини Юсуф а. с. хизматиға етиштилар, бизоатларин арз қилиб, рўзи тиладилар. Юсуф а. с. алардин насабларини сўруб, оталарининг ҳолин тафаҳҳус қилиб, тирик эрконин билиб, Ибни Ямин ҳолин маълум қилиб, эҳтиром этиб, ошлиғ бериб, бизоатларин доғи ошлиғ ичига ёшурун солиб узотти ва айттиким, яна келсангиз, қолғои ишингизни олиб келингким, бу қотлоғидин кўпрак риоят қилай. Алар Каиъонға келғондин сўнг, кайфиятни Яъқуб а. с. қошида арз қилиб, яна қотла Ибни Яминни, агарчи Яъқуб а. с. рози эрмас эрди, ўзлари била олиб Мисрға Юсуф а. с. мулозиматиға борғайлар ва Яъқуб а. с. хизматида ўткан ҳолотни тақрир қилдилар. Ва илтимос этдиларки, Ибни Яминни бир қотла алар била азиз қошиға йиборғай. Анга агарчи ул еаъб кўрунди, аммо заруратдин Ибни Яминни йиборди ва бир руқъа битди. Иброҳим а. с.нинг дасторинки, ирс расми била Яъқуб а. с.ға қолиб эрди, Ибни Яминдин ҳадийя дастури била азиз хизматиға ирсол қилди. Ва аларға васият қилдиким, Мисрға бир дарвозадин кирманг. «Ло тадхулу мин бобин воҳидин вадхулу мин абвобин мутафарриқа»20.

Алар Яъқуб а. с. буюрғон дастур била амал қилиб, азиз эшикига ҳозир бўлдилар. Азизға хабар бўлғоч, аларни тилаб таъзим била ўлтуртуб, Ибни Ямин руқъа била дасторни Юсуф а. с.ға таслим қилди. Юсуф а. с.ға муфрит нишот юзланиб буюрдиким, алар илайиға хон торттилар ва ҳар иков илайида бир табақ қўйдурди. Ва Ибни Ямин ёлғуз қолди. Алардин ани ўз қошиға тилаб ҳамтабақ қилди. Чун Юсуф а. с. бурқаъ била эрди, алар тонимас эрдилар. Юсуф а. с. нинг тоқати қолмади, қориндошиға ўзин нозуклук била изҳор қилиб, мутағаййир бўлмай, дағи ул жамоатқа кетурган улоғлариға кўра ошлиғ бериб ва олтун кайлким, жавоҳир била тарсиъ қилиб эрдилар, Ибни Ямин юкида ёшуртти. Алар Канъонга мутаважжиҳ бўлғондин сўнг, киши йибориб, юкларин ахтартиб соъни Ибни Ямин юкида топтилар ва Ибни Ямиини олиб азиз қошига келтирдилар. Ва қардошлари ҳам анинг била қойтиб келдилар. Бу ерда ихтилоф кўптур. Ҳар тақдир била Юсуф а. с. Ибни Яминни олиб қолиб, қардошлари яна Канъонға бориб, Яъқуб а. с.ға Ибни Яминнинг ўғурлуқ қилиб, азиз ани асрагонин айттилар. Яъқуб а. с. нинг меҳнати ўтти ва фурқати шуъласи бирга минг бўлуб, бир йўли оёғдин тушти. Оқибат азизға бир руқъа битиб, Яҳудо ўғли Фориздин йиборди ва ўз ҳолиниким, Юсуф отлиғ ўғли фироқидин не суубатқа қолиб эрди ва Ибни Ямин фурқатидин не шиддатқа мусаххар бўлди деб арз қилди. Юсуф а. с. анинг жавобида ул навъ насиҳатомиз руқъа йибордиким, Яъқуб а. с.ға еткач, ўқутуб айттиким, бу мактубдин анбиё каломи ва русул пайғоми ҳолоти кўнгулга етишадур.

Яна ўғлонлариға Мисрға борурни таклиф қилиб, алар бизоати музжот била келдилар. Ва бу қотла Юсуф а. с. ўзин аларға зоҳир қилиб, кўп алтоф кўргузди. Аларни ўз қилғонларининг хижолати ва Юсуф а.с.нинг лутфу карами лол қилиб, Яъқуб а. с.нинг кўзи кўрмасин арз қилдилар. Юсуф а. с. ўз кўнглокин Яҳудодин Яъқуб а. с.ға йиборди. Яҳудо Мисрдин чиққоч, Яъқуб а. с. ул кўнглок исин Канъонда топиб, ҳуззорға зоҳир қилди. Аларнинг димоғи хиффатиға ҳамл қилиб, то Яҳудо эшитиб, Юсуф а.с.нинг ҳаёти хабарин ва саломатлиғин Яъқуб а. с.ға еткуруб, кўнглокни анинг юзига солди, ҳамул замон басир бўлғон кўзи бино бўлуб, шукрлар қилди. Ва Яҳудо борча ҳол кайфиятин анга арз қилиб, Мисрға борур сўзида эрдиким, Юсуф ъ. с.нинг расулларин азим яроғлар била етиб ва зурриётин Мисрға элтиб, Юсуф а. с.ға хабар еткоч, истиқбол қилиб ва Малик Раён доғи ул давлатни ғанимат била мувофиқат қилди.

Юсуф а. с.ға яқинлошқоч, Яъқуб а. с. маҳмилдин чиқиб, Юсуф а. с. анинг аёғига тушуб кўруштилар. Ва Мисрға келиб, Юсуф а. с. отаси, онасини тахт устида ўлтуртуб, ўзи алар ёнида ўлтуруб, қардошлариға улча қоидаи икром эди, бажо келтурди. Ва алар борча анга саждаи таҳийят қилдилар. Ва Юсуф а. с. Яъқуб а. с.ға айттиким, «ё абати ҳозо таъвилу руъкойа мин қаблу»21. Бир ривоят била ўн ети йилдин сўнгра, бир ривоят била йигирми тўрт йилдин сўнгра Яъқуб а. с. Тенгри таоло раҳматиға борди ва Юсуф а. с.ни васий қилиб эрди ва анинг васияти била Қуддусда Иброҳим ва Исҳоқ а. с. жаворида қўйдилар. Ва оз фурсатдин сўнгра малик Раён ҳам оламдин чиқди. Ва анинг беаъмамидин Қобус отлиғ кофир мақҳур Миср тахтида салтанатқа ўлтурди. Юсуф а. с. бир неча йил ани исломға далолат қилди, бир тутмас эрди. Аммо Юсуф а, с.ни таъзим қилур эрди. Юсуф а. с. анинг даъватидин маъюс бўлуб, балки ўз авқотидин ҳам ҳавл, ҳақ таолодин муножотда обоу аждоди суҳбатин тилади. Ва ул дуо мустажоб бўлди, бани Исроилға ислом русухиға васийят қилиб, Фиръавн била Мусо а. с.дин хабар бериб, ул қавмнинг валийси Яҳудони қилиб, ўзининг мадфанини Нил рудида Мисрдин бир йиғоч йироқ муқаррар қилди ва дорулфанодин гулшани бақоға хиром қилди. Бани Исроил Яъқуб а. с. зурриётидур ва исбот ўн бир ўғли.

Шеър:

Борди Юсуф, қолмасди Қобус ҳам бўлмай адам,
Ичтилар жоми фано сиддиқ ҳам, зиндиқ ҳам.

Хизр а. с. ни мурсал дебдурлар. Ва ул Арфахшад бинни Сомнинг ўғлонларидиндур ва Зулқарнайн замонида анинг мулозими эрди. Зулқарнайи ҳайвон суйи хиёли била зулумотқа киргонда Хизр а. с. ани бошлаб кирди. Ва дерларким, Илёс а. с. доғи била эрди. Умидким, қуйироқ зикр бўлғай.

Ул сувни Тенгри таоло бу иковга насиб қилди ва Зулқарнайн маҳрум ёндин.

Ва баъзи дебдурларким, ҳақ таоло Хизр а. с.ға илми ладунни насиб қилди ва ҳайвон суйи иборат ондиндур. Аҳли ислом муътақиди улдурким, Хизр а. с. умри жовид топибдур. Ва Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. баъзи нусхада мундоқ битилибдурким, Хизр а. с. Сабзаворнинг Кавк отлиғ кентидиндур ва ҳоло Ҳазрат Рисолат саллаллоҳу алайҳи васаллам динидадур ва имом Шофеъи раҳматуллоҳи мазҳабидадур, валлоҳу таоло аълам.

Шеър:

Хизр умрин тиларлар аҳли хирад,
Ер васлидурур, ҳаёти абад.

Айюб Сабур а. с. онаси Лут а. с. қизидур. Отасини Иъйс бинни Исҳоқ а. с. авлодидиндурур дебдурлар: Вале баъзи мухолафат қилибдурлар. Мавлуди Румдур, аммо Шомда муқим эрди. Ҳар навъ мол ва маноли кўп эрди ва ўн ўғли бор эрдн. Ғанимат жуфтидин ҳеч нима йўқ эрдиким, ҳақ таоло ибодати ва тасбиҳи ва таҳлилига ул навъ машғул ва машъуф эрдиким, ҳеч нимага илтифот қилмас эрди. Ул мартабадаким, ҳақ таоло малоикаға анинг ҳолотини жилва бердиким, манинг ибодатимдин ўзга ҳеч нимага парво қилмас. Малоика айттиларким, худоё, ҳеч навъ жамъиятдин йўқтурким, анга насиб қилмайсен. Невчун санинг ибодатингдин ўзга иш қилғай.

Тенгри таоло малоикаға хитоб қилдиким, бу зоҳир жамиятлари паришонлиғ асбобидур. Вале сизинг мазаннангиз бу бўлсаким, бу жиҳатлардинким, анинг кўнгли жамъ учун ибодатқа машъуфдур, андоқ қилойки, сизлар билгайсизким, бўлар-бўлмаса ҳам анинг иши тоатдур. Бу муколимадин сўнгра Тенгри таоло Айюб а. с. сори балолар мутаважжиҳ қилди. Аввал мавошийсиға андоқ офат туштиким, бири қолмади. Анга айттилар эрса, илтифот қилмади. Мазруотиға андоқ бало юзландиким, йўқ ҳисоби тутти. Мунга ҳам мултафит бўлмади. Ҳар жиҳотики, анга не итлоқ қилса бўлур, бениёзлиқ ерига борди, парво қилмади, ҳамул ҳақ таоло ибодатиға машғул эрди. Уй йиқилиб ўн ўғли том остида қолдилар ва ҳалок бўлдилар. Ул дедиким, манга Тенгри таоло басдур, алар бўлмаса. бўлмасун! Булардин сўнгра ҳеч нимаси, балки ҳеч кишиси қолмади, муборак жисмига беморлиғлар ва балолар юзландн. Доғи жароҳатлар бўлуб, қуртлар тушти, доғи ул жароҳатлар исланиб, ул навоҳий халқи андин мутанаффир бўлуб, ароларидин ани ихрож қилиб, бир номуносиб ерга солдилар ва теграсида ҳеч киши қолмади. Ҳарамидинким, отини Раҳима бинти Яъқуб а. с. дебдурлар ва бинти Иброҳим бинни Юсуф а. с. ҳам дебдурлар. Ва Раҳима ё муздурлуқ, ё гадойлиқ қилиб, Айюб а. с.ға қут келтурур эрди. Ва Айюб. а. с. ул балийятқа сабр қилиб, Тенгри таоло тоатидин хотириға ўзга нима кечмай, дерларки, шариф баданидин бир қурт агар тушса эрди, яна олиб ўрниға қўяр эрдиким, сизга ҳақ бу насиб қилғон рўзидин маҳрум бўлманг. Ва шайтони лаъин Раҳимаға ҳар навъ иғволар қилур эрдиким, муҳофазати Айюб а. с.ға етмагай. Тенгри таоло ани шайтон мутобаатидин асрар эрди. То улким, бир кун бир заифа сурати бирла Раҳимаға учради. Ва Раҳима ул кун ҳеч нима топмайдур эрдиким, Айюб а. с.ға келтургай. Шайтон анга айттиким, менинг сочим бағоят қисқадур. Агар гисуларингни кесиб, манга берсангким сочимға уласам, мунча баҳосин берурман. Раҳима дедиким, Айюб а. с. қошиға бу кун қут топмайдур, манга гису бўлмаса бўлмасун. Ўз гисуларин кесиб, анга бериб, олғон важҳқа қут олиб, Айюб а. с. қошиға етмасдин бурун ул лаъин Айюб а. с. қошиға Раҳиманинг сочин келтуруб, номуносиб сўзлар деди. Раҳима қут кетургач, Айюб а. с. анинг сочин кўрмади. Машҳурдурким, аҳд қилдиким Раҳимани юз йиғоч урғай. Чун ҳақ субҳона ва таоло Айюбнинг балийятини ниҳоятқа еткурди. Ва ул ҳамул сабр ва шукр қилур эрди. Малакут оламиға шўр тушти ва ғавғо. Ва малоика анинг фазл ва сабурлуқин эътироф қилиб, ўз сўзларидин нодим бўлдилар. Тенгри таоло иноят қилиб анга сиҳат йибориб, Жабраил а. с. келди ва иликин тутуб қўпорди. Ва тамом қуртлар танидин тушти. Ва ики жонибидин ики булоғ пайдо бўлди ва Жабраил а. с.нинг муборак жисмини ул сувларға ғусл бериб, борча жароҳатлари бутти. Ва Раҳиманинг поклигига тануғлуғ бериб, машҳурдирким, юз супургу йиғочни бир-бирига боғлаб, Раҳима учасиға уруб, уҳд-уҳдасидии чиқти. Ва Айюб а. с.ға Тенгри таоло зойеъ бўлғон амволидин ортуғроқ яна каромат қилди. Баъзи дебдурларким, авлодин ҳам тургузди, баъзи барондурким, яна авлод берди ва анинг эвига баъзи дебдурларким, олтун чугуртка ёғди. Ва баъзи анинг манзилин Шомдадур ва баъзи Хуросон вилоятида Роз Машҳадда дебдурлар. Ва муддати нубувватида уч киши анга иймон келтурдилар ва балийятида муртад бўлдилар, сиҳотдин сўнгра Румға борди. Ҳўмилки, улуғроқ ўғли эрди, васий қилиб, оламдин ўтти. Умри бобида ихтилоф кўп учун битилмади.

Шеър:

Бесабр улус гарчи жаҳондин кетти,
Айюб сабур доғи кетмай нетти.

Шуъайб а. с. Ани хатибул-анбиё дебдурлар. Иброҳим ё Солиҳ а. с. авлодидин эканда ихтилоф бор. Ва онаси Лут а. с. қизи эрди, оти Мико. Ва ҳақ таоло ани асҳоби Мадян ва асҳоби Айка ҳидоятиға мабъус қилди ва баъзи Мадян ва Айка асҳобидин бир қавм дебдурлар. Ва алар кайл ва вазн ишида қалблиғ қилур эрдилар. Ва танга ва пул сойир маскукотин нима қотиб бе аёр ясар эрдилар. Ва ўғрилиқ ва қароқчилиқ қилур эрдилар. Ва Шуъайб а. с. мулозиматиға келур элнинг йўлин тутуб, манъ ва изо этарлар эрди. Ва миллатлари бутпарастлиқ эрди. Шуъайб а. с. аларни туз йўлга далолат қилиб, Тенгри таоло азобидин қўрқутур эрди. Алар муқобаласида истиҳзо ва сафоҳат қплур эрдилар. Чун бу муддат татвил топти, ул қавм жаҳолатларидин Шуъайб а. с. тахвифин ёлғон хиёл қилиб, тамасхур юзидин азоб ваъдасиға тақозо кўргуздилар. Шуъайб а. с. муножот қилиб, «Раббана фатх байнано ва байна қавмино билҳаққи ва антахайр-ул-фотиҳин»22 такаллуми била тазарруъ қилди. Тенгри таоло ети кун ҳавонинг ҳароратин ул мартабада қилдиким, ул қавм бетоқат бўлуб, аёл ва атфоллари била шаҳрларидин чиқиб, беша ва дарахтистонға юзландилар. Ва Ибни Аббос разийаллоҳу анҳудин манқулдурким қазои илоҳи дўзах ўтидин шуъла йибориб, борчасин ўртади. Ва тарих аҳли ани ҳам самум елига иснод қилибдурлар. Ҳар тақдир била Шуъайб а. с. Иброҳим а. с. шариатиға даъват қилур эрди ва даъвати муддатида минг етмиш киши даъватиға кирдилар ва ул қавм ҳалокидин сўнгра, ҳақ таоло амри била ҳамул ерда сокин бўлди, то Мусо а. с. анга қўшулди. Ва Мусо а. с. айрилғондин сўнгра, ети йил ва тўрт ой ҳаётда эрди. Умри икки юз йигирмага еткондин сўнгра охират оламиға юзланди ва Маккада рукну ва мақом орасида мадфундур. Ва асҳоби рас зикриким ўтти, баъзи Шуъайб а.с. замонида дебдурлар. Ва Шуъайб а. с.ни сурённй тили била Шируб дебдурлар. Ва муъжизотидин бири улким, куффор тошни мис қилмоқ тиладилар, анинг дуоси била борча тошлар мис бўлди. Чун ақида қилмадилар, яна аввал ҳолига борди.

Шеър:

Шуъайб айлади чун жаҳондин хиром,
Зуҳур этти Мусо алайҳис-салом.

Мусо ва Ҳорун а. с. Мусо а. с. улул-азмдур ва лақаби Калимуллоҳдур. Ва Яъқуб а. с. авлодидиндур. Ва бу қиссанинг ибтидоси будурким, Юсуф а. с. ки, Раён бинни Валиддин сўнгра Қобус замонида риҳлат қилди. Қобус бани Исроилни забун қилиб, азим аниф таклифлар қилур эрди. Ва борчасин ўз убудийятиға мансуб қилиб, қибтиларғаким ўз қавми эрди, ожиз ва зеридаст қилиб эрди.

Чун ул Фиръавн жаҳаннамға борди, қардоши Валид бинни Мусъабки машҳурдирким, Фиръавн улдур. Миср салтанатида ўлтурди ва кўп йил халқни бутпарастлиққа таклиф қилди. Чун салтанати замони имтидод топти, мабҳут димоғиға фосид хиёл бўлуб, «Ана раббукум-ул аъло»23 даъвоси била элни ўз ибодатиға таклиф қилди, чун салтанати замони имтидод топти ва улуҳийят муддаоси била жаббор сифатлиғ бунёд қилди. Ва бани Исроилға жафо ва ситамни ҳаддин ўткорди. Ва андоқки, шарҳи кўпрак таворихда мастурдур ва халқ орасида машҳур. Ва қибтиларға риоят қилди.

Ва ул малъун бир кеча туш кўрдиким, Шом соридин бир ўт пайдо бўлуб, мисрийларнинг боғ ва саройларин куйдурди. Ва кент ва шаҳарларидин асар қўймади. Ваҳм била уйғониб, коҳинларни тилаб, бу тушнинг таъбирин тилади. Алар дедиларким, ул соридин биров мутаваллид бўлғайким, санинг давлатинг ва миллатинг заволига сайъ қилғай ва бани Исроилдин бўлғай. Ва қибтилар заволи ондин бўлғай. Фиръавн зуафо тайин қилдиким, бани Исроилдин ҳар ўғул мутаваллид бўлса, ўлтургайлар. Беш йилдин сўнгра бани Исроилға тоун заҳмати воқе бўлуб, кўп халқ зонеъ бўлди. Қибтилар Фиравнға айттиларким, бу тоифанинг атфолин сен ўлтурасен, улуғларин тоун. Оз вақтда тугонурлар. Бизинг хизмат ва пайкоримизни ким қилур?

Фиръавн нодонлиғидин буюрдиким, атфолни бир йил ўлтурсунлар, бир йил қўйсунлар.

Бахшиш йили Ҳорун а. с. мутаваллид бўлди ва ғайри бахшиш йил Мусо а. с. мутаваллид бўлди. Тафсили будурким, коҳинлар дедилар, Фиръавнгаким, ул мавлуд фалон кеча Искандарияда ота пуштидин раҳмға борур. Фиръавн Искандарияға бориб, ул кеча жамиъ бани Исроилни зуафодин айирди ва ўзи эса Осия бирлаким ҳарами эрди, хилват ихтиёр қилди. Ва Имрон Мусо а. с.нинг отасиким, муқарриб кишиси эрди, боғ эшикида қўйди. Зуафо сайрда эрдиларки, боғ эшикига еттилар, Имрон хотунин кўруб майл қилди.

Алқисса, Мусо а. с.ни онаси ҳомила бўлди ва Мусо а. с. нинг бир муъжизи буким, онасининг ҳомила эркани ўзга зуафодек маълум бўлмас эрди. Ва муаккалаларға вуқуф ҳосил эрмас эрди. Чун Мусо а. с. мутаваллид бўлди, онаси ани бир тобутқа момуқлар орасида таъбия қилиб, дарзларин қир била тутуб, Нил рудиға солиб, Тенгри таолоға топшурди. Ва Фиръавннинг бир қизи бор эрдиким, анга барас иллати бор эрди. Ва иложидин атиббо навмид бўлуб эрдилар. Коҳинлар ушбу тарихда деб эрдилар, бир зулҳаёт дарёдин чиққойким, анинг оғзи луобидин ул мараз дафъ бўлғай. Қиз онаси била ҳамул ваъда куни Нил қироғинда ўлтуруб эрдиларким, ул тобут етиб, бир дарахтқа банд бўлди. Канизаклар ул сандуқни келтурдилар, Осия очти, тифли кўрдиким, бормоғин эмадур эрди. Яна Мусо а. с.нинг мўъжизи буким, оғзи суйи била ул барас филҳол дафъ бўлди ва Осия анга Мусо от қўйдики, ибрий тили била маъниси сарв дарахтидур. Она ва қиз Мусо а. с.ни Фиръавн қошиға келтурдилар. Ва Фиръавннинг кўзи анинг юзига тушкоч, Тенгри таоло Мусо а. с. муҳаббатини анинг кўнглига солиб, халқи айттиларким, бу ҳамул тифлдурким тилар эрдинг, қатлида таъхир қилма. Аммо Осия айттиким, «Қудрату айнен ли валака ло тақтулуҳу асойан янфаано авнаттиҳизаҳу валадо»24.

Фиръавн анинг қатлин Осияға бағишлаб, Осия анинг муҳофазати учун сутлук зуафо келтурди. Ҳеч қойсининг сутин ичмай, иттифоқо онасини ҳам келтуруб эрдилар, онасининг сутин ича киришти ва онаси сути била парвариш топти. Бир ёшоғондин сўнгра Осия Фиръавн қошиға келтурди. Фиръавн қўйниға олғоч, илик уруб, анинг сақолин тутуб, тортиб неча қилин узуб, Фиръавн ғазаб қилди, доғи Мусо а. с.нинг қатлиға ҳукм қилди. Осия монеъ бўлдиким, атфолни бу навъ ҳаракотқа мухотаб қилса бўлмаским, аларға шуур ва ғараз бўлмас. Имтиҳон учун буюрдиким, бир табақда ўт ва бир табақда ёқути аҳмар келтурдилар. Мусо а. с. илайига қўйдилар. Мусо а. с. илик ёқут табақиға узотти. Аммо Жабраил а. с. иликин ўт табақи сори мойил қилди. Ва Мусо а. с. бир чўғни олиб, оғзиға солди, тили куйди. Дерларки, муборак тилида лакнат воқеъ бўлдиким, син ҳарфин яхши айтаолмас эрди. Андоқки, муножотида «Ваҳлул уқдатан мин лисони»25 андин хабар берур. Фиръавн бу ишни кўргач, мунбасит бўлуб, Мусо а. с.ни Осия анинг қошидин элтиб, тарбият қилур эрди, то ўн ёшиға етти. Ва ани салотин авлоди ва дастури била ғоят зеб ва тажаммулда асрар эрди. Ўтуз ёшиға еткач, қибтиларнинг ашрофидин бирининг қизин анинг никоҳига киюрди. Ва ул тўйда мулук дастури била ойинлар боғлатти. Ва Мусо а. с.ға ики фарзанд бўлди. Ва ул муносибат асли била бани Исроилға қибтилар зулм қилғанда раҳм қилур эрди. Бир кун сайрда кўрдиким, бир бани исроилийға Қонун отлиғ қибти зулм қилғонда шиддат била изо қиладур. Ул насиҳат юзидин манъ қилди. Ва ул мумтонеъ бўлмади ва изони орттурди. Ва чун ул беқондалиғи ҳаддин ўтти, Мусо а. с.нинг ғазаби ўти муштаил бўлуб, ул қибтини урғоч, йиқилиб ўлди. Фиръавн эшиткоч, Мусо а. с. қатлини кўнглига жазм қилиб, анинг изҳориға ҳукм қилди. Ҳамул нажжорким, анинг онаси ани сувға солурда сандуқ йўнуб эрди, куфрдин ёниб, дин қабул қилиб эрди, Мусо а. с.ға ул ҳолдин хабар берди. Мусо а. с.ға чун ҳануз нубувват рутбаси етмайдур эрди, ваҳмдин яёғ Мисрдин қочиб, ети кеча-кундуз кўп риёзат била йўл қатъ қилиб, бир чоҳ бошиға етиштиким, Мадойин навоҳийсида эрди.

Ва анда бир дарахт соясида сокин бўлди. Бир лаҳзадин сўнгра эл гала қаросин ул чоҳ бошиға суворғали келтуруб, чоҳ устида ёпқон тошни олиб, қолин қўй ва мавошийға сув бердилар. Доғи чоҳға тошни ёпиб, галаларин суруб кеттилар. Ики заифа бир неча қўйни қироқга асраб эрдилар, эл кеткондин сўнгра, қўйларин суворуб, эл мавошийсидин қолғон сувни ўз қўйлариға бердилар. Мусо а. с. ул иштин мутаажжиб бўлуб, ул зуаффонинг кайфияти ҳолин сўруб, алар дедиларким, биз Шуъайб пайғамбар қизларибиз. Куффор қўйларин суворғондин сўнгра, ул галадин қолғон туфайли сувдурким, биз ҳам сувлаб борурбиз. Мусо а. с. аларнинг қўйлариға сув тортиб сероб қилиб йиборди.

Алар хушнуд келиб Шуъайбқа ул ҳолдин хабар бердилар. Шуъайб а. с. Мусо а. с.ни уйига индаб, ҳасаб ва насабни маълум қилиб, Сафура отлиғ қизин анга атади. Шу шарт билаким, секиз йил Мусо а. с. Шуъайб а. с.нинг кутган миъод ўткач, Мусо а. с.ни уйландуруб, бирор нима молидин бериб, ўн йилдин сўнгра одам Сафийуллоҳ биҳиштдин чиқарғон асони анга бериб, ани Мисрға узотти. Ва асо бобида сўз кўптур. Мабсут кутубдин билса бўлур.

Чун Мусо а. с. беш кун юруди, Тури Сино тоғига етишти. Олтинчи кечаким ҳаво совуғ бўлуб, булут оламни тийра қилди. Сафураға туғурур дарди пайдо бўлуб, ўтқа эҳтиёж бўлди ва ул тоғ сори мутаважжиҳ бўлдиким, ўт кетургай. Кўп юргондин сўнгра бир ёруглуғ кўрунди, еткоч, ул ёруғлуғ бир дарахтда эрди, Мусо а. с. еткоч, дарахтқа чиқти. Ва ул ёруғлуғ қошида қуёш нури тийра кўрунди, аммо йиғочни куйдурмай яфроғ ва шохларин тозароқ қилиб эрди. Мусо а. с.ға ҳайрат ғолиб бўлуб деди: Ё раб, бу на ҳол эркин? «Инни аналлоҳ»26 нидоси келиб, Мусо а. с.нинг давлатманд бошиға рисолат тожи қўюлди ва саодатманд эгнига нубувват хилъати кийдурулди ва яди байзо ва асо мўъжизаси каромат бўлди. Ва орада ўткон муколама «Тоҳо» сурасида маълум. Ва Мусо а. с. ўз убудийяти ажзин зоҳир қилиб, Ҳорун а. с.ға ҳам нубувват давлати насиб бўлуб, Фиръавн ҳидоятиға ва бани Исроил истихлосиға маъмур бўлди. Мусо а. с. водийи муқаддасдин масрур ёниб, манзилга келиб, тонгласи Миср азимати қилиб, ёткон кеча онаси уйига бориб, онаси ва халқини ўз диниға киюруб, Ҳорун а. с.ға нубувват башорати бериб, тонгласи Фиръави қасрига юзланди. Ва анга нубувват фарридин элга маҳобат даст бериб, Фиръавн била мулоқот қилиб, ани Тенгри таоло убудийятиға далолат қилди. Ва ўз нубувватин изҳор қилиб, ўз диниға йўл кўргузди. Фиръавн мўъжиза тилади эрса, Мусо а. с. асони илкидан солғоч, аждаҳое бўлдиким, ҳайбатидин неча киши ҳалок бўлди. Фиръавн ваҳмдин беҳуш бўлуб, ўз ҳолиға келди. Сўнгра, илтимос қилиб, Мусо а. с. асони олғоч, ҳамул асо бўлди. Ва асони олурда яди байзо кўргузди. Фиръавн деди: «Сен соҳирсен, менинг ҳам соҳирларим бор. Агар аларға ғолиб келсанг, сен дегондек қилай, йўқ эрса, сени ҳалок этай». Соҳирларин йиғиб, ҳолни аларға айтти. Алар қабул қилдиларким, неча кундин сўнгра биз сеҳрлар қилоликим, Мусо а. с. нинг сеҳрин ботил қилғай.

Миъдод куни алар ип ва йиғочлар била йилонлар ясаб эрдилар, ул даштқа қўйғоч, мутаҳаррик бўлуб, Мусо а. с. асони ташлағоч, аждаҳо бўлуб, ул сеҳрларни ютти. Ва Мусо а. с. тутқонда ҳамул асо бўлуб, ул: саҳара бу ҳолни кўргоч, Мусо а. с.ға иймон кетурдилар ва бани Исроил масрур бўлдилар.

Осия дағи Фиръавн мусоҳабати кудуратда батанг бўлди, ҳақ таолоға муножат қилдиким, «Раббибни ли индака байтан фил жаннати ва нажжини мин Фиръавна ва амалиҳи ва нажжини минал қавмиззолимин»27. Ҳақ таоло дуосин мустажоб қилди ва Фиръавн бани Исроилнинг сурурин кўруб, сойир қибтиларға буюрдиким, аларға бурунғидин кўпрак изо қилғайлар. Алар Мусо а. с. ҳазратида тазарруъ ва тазаллум қилдилар эрса, Мусо а. с. қибтилар бобида дуо қилди ва балийят алар сори юзланди. Ул эл уч йил қаҳат балосиға гирифтор бўлдилар. Иккинчи, тўфон балоси эрдиким, баъзи ёғин дебдурлар, баъзи тоун, ўзга нималар ҳам дебдурлар. Бу бало ети кунгача бўлди ва аксар ашрофлари ўлди. Ва учунчи, чугуртка балоси эрдиким, борча мазруот ва жиҳотларин нобуд қилди. Бу ҳам ети кун эрди. Тўртинчи, қамл балоси эрдиким, аъзолариға, балки қулоқ ва кўзлариға тушуб, кўпини маъдум қилди. Анда ихтилоф кўптур. Бешинчи, зафоъ балоси эрди. Чун булар била ул бадбахтлар танбиҳ бўлмадилар. Олтинчи бало ул эрдиким, ҳақ таоло аларға Нил суйин қон қилди. Бани Исроилға сув эрди, қибтиға қон. Бу ҳам ети кунга тортти. Етинчи бало ул эдиким, азим еллар ва тийра ҳаволар ва раъду барқ аларни ҳалок этти. Ва секизинчи бало ул эрдиким, ёзи вуҳуш ва сибоъини ҳақ таоло аларға мусаллат қилдиким, азоб қилдилар. Ҳар бало бўлғонда шарт қилур эрдиларким, дафъ бўлғонда, имон келтироли. Мусо а. с. дуо била дафъ қилғоч, куфрда музирроқ бўлуб, бани Исроилға зулм кўпрак қилур эрдилар. Чун Мусо а. с. Фиръавн била қавмидин ноумид бўлди, ўз қавми бани Исроилға ҳақ таоло амри била буюрдиким, Мисрдин чиқиб, Нил қироғинда тушсунлар. Ул қавм буюрғондек қилдилар. Ўткон балиёт асносида Фиръавн сарҳи мумаррадни Ҳомонға буюрдиким, осмонға чиқиб, Мусо а. с.нинг тенгриси била урушай, деб кўп муддат устодларни жамъ қилиб, ул сарҳни ясадиким, «Ё Ҳомонубни ли сарҳан»28 анга долдур. Ва анинг иртифоъин баъзи тўрт йиғоч ва баъзи мундин ортуқ дебдурлар. Фиръавн чун ул қасрға чиқти, осмон анга ердин кўрунгондек кўрунди. Мунфаил тушкондин сўнг, ҳақ таоло амри била ул қаср нобуд бўлди. Чун Мусо а. с. қавмин Нил қироғинда таъбия қилди, Мусо а. с. нинг тобутин анинг васияти мужиби била олиб чиқтилар. Ва ул мақбара Нил руди ичинда қолиб эрди, Мусо а. с. дуоси била сув анинг устидин кетти. То ерни қозиб, тобутниким, баъзи тошдин, баъзи шишадин дебтурлар, чиқордилар. Фиръавн бу ҳолатдин вуқуф топғоч, черик тортиб, Мусо а. с. рўбарўйиға чиқти. Ул сипаҳнинг ададин ҳисобдин тошқари дебтурлар. Мусо а. с. бағоят мутаваҳҳим бўлди, Мусо а. с.ға нидо келдиким, «Изриб биасокал баҳра»29.

Мусо а. с. ҳақ таоло амрин бажо келтурди. Нил дарёсида ўн ики ерда сув айрилиб, ўн ики кўча сув пайдо бўлди. Исбот адади била мувофиқ Мусо а. с. ҳар сабт қавмини бир кўчага кирарга фармон буюрди. Аларға буюрғондек қилиб, чун ҳақ таоло амри била дарё туби қуруб эрди, солим ўттилар. Фиръавн сув қирғоғиға еткач, ул ҳолни мушоҳида қилғоч, аъзосиға раъша тушуб, сувға кирарда мутараддид бўлди ва Ҳомон иғвоси била отин сурди. Ва қибтилар доғи кирдилар. Чун тамом черикдин бири тошқори қолмади, ҳануз бири сувдин чиқмайдурлар эрдиким, сувға амр бўлдиким, муттасил бўлуб равон бўлди. Қаҳҳорлиғ ва мунтақимлиқ баҳри муталотим бўлди эрса, бир лаҳзада Фиръавн била андоқ азим сипоҳдин осор қолмади. «Наузу биллоҳи мин ғазабиллоҳи ва наузу биллоҳи мин шурури анфусино ва мин саййиоти аъмолино»30.

Ва бу воқеа ошуро кунида содир бўлди. Ва неча кун ул дарё юзида ва ики қироғида қибтилардин лошай эрди, ниҳоятсиз зеб ва тажаммулким, аларнинг либосида эрди, Мусо а. с. қавмиға иршод қилур эрдиким, бу амволға тасарруф қилманг. Саодат аҳли маъмур бўлуб, шақоват аҳли ул жиҳодин ихтиёр қилиб жамъ қилур эрдилар. То оқибат аларға етишгон қуйироқ мазкур бўлғай, иншоаллоҳул-азиз. Ва Мусо а. с. Ювшаъ бинни Нунға қолин сипаҳ қўшуб, Мисрға йиборди. Ва ул Мисрни фатҳ қилиб, қибтилар амволин ва сойир жиҳотин забт қилиб ҳам қибтидин бир кишини валиаҳд қилди, доғи Мусо а. с.ға қўшулди. Ва Мусо а. с. муҳаррам ойининг ўн икисида сув яқосидин кўчуб азимат қилди. Ул ёнки Тенгри таоло амри эрди, баъзи Рай шаҳриға дебдурлар. Чун бани Исроил доим Мусо а. с.дин илтимос қилурлар эрдиким, бир алоҳида шариат бизинг учун Тенгри таолодин тиласангким, ул дастур била амал қилсак. Ул ҳазрат муножот қилиб, хитоб келдиким, Тури Сино тоғиға бориб, ўтуз кун рўза тутуб, улча тиларсен етсун.

Мусо а. с. қавмнинг хилофатин Ҳорун а. с.ға бериб, қавм ашрофидин етмиш киши айириб, ўзи била олиб Тури Синотоғиға бориб, миъод муқаррар қилдиким қачон келгаи. Чун рўза айёми ул муқаддас водийда муътакиф бўлди, Жабраил а. с. келиб, пайғом келтурдиким, яна ўн кун дағи бу дастур била ўткар. Чуи қирқ кун ўтти, Мусо а. с. Турға мутаважжиҳ бўлуб, ул жамоат қолдилар. Ораларида бир булут пайдо бўлуб, монеъ бўлди.

Мусо а. с. била ҳақ субҳона ва таоло тилсиз такаллум қилди ва ўн лавҳ йиборди. Ва анда шариат аҳкоми марқум эрди. Ва Мусо а. с. руъят истиъдоси қилиб муяссар бўлмади. Чун рафиқлари қошиға келди, ул қавмлари ҳақ таоло каломин эшитурни истидъо қилдилар. Борчани ғазаби илоҳи ҳалок қилди. Яна Мусо а. с. қойтиб, қавмға мулҳақ бўлди, ул ўн кун жиҳатидинким мавъидға ўтуб эрди, қавм Сомири иғвоси била гўсолапараст бўлуб эрдилар, магар ўн ики минг кишиким исботдин эрдилар.

Мусо а. с. бу ҳолдин мутаажжиб бўлуб, Ҳорунға ғазаб огоз қилди. Ҳорун а. с. масмуъ узр этиб ва Сомири бобида ёмон дуо қилди ва гўсолани куйдурди. Ва қавм бобида ҳақ таолодин хитоб келдиким, ул ўн ики минг кишиким гўсола парастиш қилмайдурлар, жамиъ бани Исроил элини қатл қилсунлар. Ғариб рустохез тушти ва ажиб қатл воқеъ бўлди. Яна Мусо а. с. дуоси била Тенгри таоло аларнинг қолғонин боғишлади ва тиғ юрумас бўлди. Мусо а. с. буюрдиким, қатлдин илик торттилар. Яна Мусо а. с. бориб муножот қилди, «Таврот» нозил бўлди. Ва ул қирқ мужаллад эрди. Ва анинг аҳкомин қавм эшиттилар ва қабул қилмадилар ва дедилар: «Самиъно ва асайно»31. Мусо а. с.ға яна малолат бўлуб, Жабраил а. с. Тур тоғини ердин кўториб, ул қавм боши устига келтурдиким, Тенгри таоло ҳукмин эшитмасалар, бошлариға урғайлар. Заруратдин сажда қилдилар, аммо ваҳмдин бир юз била сажда қилиб, бир кўзлари юқори тоғ сори эрдиким, тоғ тушмагай. Андоқки, яҳудға бу дастур бўлдиким, эмди доғи бир юзлари била сажда қилурлар. Чун қавм дин қабул қилдилар, яна Мусо а. с. дуоси била ул тоғ алар боши устидин ғойиб бўлди. Ва, тўрт аҳкоми олти юз ўн учга қарор тутти. Ва Мусо а. с. қавмини бошлаб, Мисрға мутаважжиҳ бўлди. Ва Мусо а. с. сексен яшағонда Тенгри таоло амри била бир сандуқ ясаб, жавоҳир била мурассаъ қилиб, алвоҳи самовийни анда солиб, теграсига ҳафтранг дебодин шодурвон ва саропарда тикиб, анинг муҳофазатин Ҳорун а. с. ва авлодиға муқаррар қилди. Ва ани сандуқуш-шаҳода дедилар. Ва ул тавобеъ байтул-муҳаддасқа шуҳрат тутти. Ва бу учурда бани Исроил Омил отлиғ кишини қардошининг ики ўғли моли учун ўлтуруб, ики қавм орасиға солдилар ва қотилни топмоқ учун Мусо а. с.ға илҳоқ бунёд қилдилар. Мусо а. с. ул ики қавмғаким, мақтул аларнинг орасида толилиб эрди, қассомаға ҳукм қилди. Алар қабул қилмадилар ва дедиларким, дуо қил, то қотил топилсун. Дуо қилди. Тенгри таоло ҳукм буюрдиким, бир ўйин келтуруб ўлтурунг ва анинг бир узвини мақтулға урунг, то айтсунким, қотили кимдур. Алар ўй сифатида илҳоҳ қилиб, ўзларига ишни душвор қилдилар. То иш анга еттиким, бир ўйким ўрта ёшлиғ, ранги сориғ, зироат ва юк заҳматин кўрмаган бўлғай ва нопок ерда ўтламамиш бўлғай ва умрида анга машаққат етмамиш бўлғай, топқулуқ бўлдилар. Андоқким, Бақара сурасида мазкурдур. Ва топқондин сўнгра иёси баҳосида муболаға қилиб, ўй терисини ёрмоқ тўлдуруб анга берур ваъдаси била ўйни олиб ўлтурдилар. Ва этидин ўлукка уруб, ўлук тирилди. Ва Мусо а. с. андин қотилин сўрди. Ул ики қотилни кўргузди ва ҳамул замон Тенгри ҳукмин буткарди. Мусо а. с. қотилларин қасосқа еткурди ва ул ўйни куйдуруб, кулин асрадилар. Ҳар қачон бу навъ иш воқеъ бўлса, анинг кулидин ҳам бу хосият топар эрдилар. Ва ул мўъжиза Ҳорун а. с. авлодида эрди.

Ва бу воқеадин сўнгра, бани Исроилға Қурбон фарз бўлди ва Қорон жўясида Шуъайб а. с. келиб, Мусо а. с. ни кўрди. Мусо а. с. азим жашн қилиб, Шуъайб а. с. ни знёфат қилди. Ва Шуъайб Мусо а. с.ға буюрдиким, сибтининг раёсатни бир кишигаким, алар орасида ақл ва киёсат ва шижоат била ороста бўлғай, муқаррар қилди. Ва ул халойиқнинг ададин дафтарларда мастур қилдилар. Олти юз мингдин ортуғроқ эрдиларким, йигирми ёш била элликнинг орасида эрдилар. Шайх ва шабобининг ниҳояти йўқ эрди. Ўн ики киши буларға сардор бўлдилар. Ва бу вақт ҳавонинг ҳарорати чоғи эрди. Ҳақ таоло Мусо а. с.нинг черики устига доим бир қаро булут йибориб эрдиким, кўланка қилгай.

Ногоҳ Ҳорун била Марямнинг хиёлларида бу кечтиким, насаб ва ҳасабда биз Мусодин кам эмасбиз ва башарият жиҳатидин бир неча нима Мусо а. с. нисбатиға. Дедиларким, ул ҳазрат ул нималардин бири эрди. Ул булутдин бу иш манъиға наҳийб ун келдиким, эй бани Исроил, сизга не ҳадким, Мусо а. с. била ўзунгузни тенг тутқайсизким, бу кунгача барча мурсал пайғамбарларни Жабраил воситаси била ва илҳом била ва рўё била ўз хитобимизға мушарраф қилибмиз. Ва анга воситасиз ўз каломи мажидимизга такаллум қилиббиз ва анга берилган мўъжизот ҳеч расулға берилмайдур. Бу ун муртафнъ бўлғоч, ул булут доғи ғойиб бўлуб ҳаво остида ҳарорат топиб, Ҳорун а. с. била Марям Мусо а. с. ҳазратида ул густохлиқдин истиғфор қилдилар ва ул афв қилди. Аммо Марям юзига барас иллати зоҳир бўлуб, ул ҳам Мусо а. с. дуоси била дафъ бўлди. Яна Қорун қиссасидур. Ул бани Исроилда илму фазлда мунфарид эрди. Ва ғоят ҳусн ва жамолидин ани мунаввар дерлар эрди. Ва Мусо а. с.нинг яқин қаробатидур. Ва Мусо а. с. анинг тарбиятида муболаға қилур эрди. Ва улуми ғариба ва фунуни ажибаким, файзн илоҳидин муборак замириға мунаққаш эрди. Анинг фаҳми етконча не анга таълим қилур эрди, бу жумладин, кимё илмидурким, Қорун ўргониб анга иштиғол кўргузди. Ва анинг молу тажаммули ул ерга еттиким, хазойину кунузларининг калидларин қирқ хачир кўтарур эрди. Аксар бани Исроил анга мунқод бўлдилар.

Мусо а. с. анга амр қилдиким, мингдин бир закот Тенгри таоло ҳукми била бергил. Ул бетавфиқ ибо қилди, бу Байтул-муқаддас ва сандуқи шаҳодат ихтиёрики Ҳорун а. с.ға тааллуқ эрди, истидъо қилди. Мусо а. с. анттиким, ул ишлар ҳақ таоло амри била анга қарор тутубдур. Андоқки, мунча зоҳир асбоби санга мутааллиқ бўлубдур. Қорун Мусо а. с.ға иҳонат ва истеҳзо қилиб, бир заифаға кўп мол бериб буюрдиким,, Мусо халойиққа ваъз ва насиҳат қилурда, ул заифа қўпуб, Мусо а. с.ға ўзи била туҳмат қилғай ва таврия ҳукми била Мусо а. с.ни бани Исроилға буюруб сиёсат қилдурғай. Ул вақтни асраб, ул хотун қўпуб, бу сўзни айтурда Тенгри таоло тилига рост сўзлар солдиким, Қорун анга буюртубдур. Ва сўзи тугагондин сўнг, иймон арз қилиб Мусо а. с.ға узр қулди. Мусо а. с.ға Қорун ишида ғазаб муставлий бўлуб, муножот қилиб, Жабраил а. с. келиб, ҳукм келтурдиким, биз ерни санинг фармонингда қилдуқ, Ҳорун ҳар нега шойиста бўлса қил. Мусо а. с. хушҳол бўлуб қавмға буюрдиким, Тенгри таоло мени Қорунға музаффар қилди. Ҳар ким анинг тобеъидур, анга қўшулсун, манинг тобеъим манга қотилсун.

Қавм мутаваҳҳим бўлуб, Мусо а. с.га қўшулдилар.. Мусо а. с. ерга айттики, «Ё арзи хузиҳи»32. Ер Қорунни ошуғиғача ўзига тортти. Ҳорун дедиким, эй Мусо яна сеҳр оғоз қилдинг. Мусо а. с. айтти: «Ё арзи хузйҳи». Тизиғача ерга ботти. Қорун мутаиаҳҳим бўлуб», узр оғоз қилди. Мусо а. с. ға мақбул тушман ерга амр айтар эрди ва ер ани қуйироқ тортар эрди, то тамом ерга кирди ва гум бўлди. Хитоб келдики, ё Мусо, Қорун сендин етмиш қотла иймон тилади ва топмади. Бир қотла биздин тиласа эрди, қабул қилур эрдук. Мусо а. с. дедиким, мен доғи кўз тутар эрдимким, сандин иймон тилагай. Тақдиринг йўқ эрди, тиламади. Андин сўнгра қавм арозил ва ботилга гумон бўлдиким, Мусо а. с. Қоруннинг моли тамаъиға ани ҳалок қилди. Мусо а. с. дуо қилдиким, анинг йиғилғони мажмуъи ерга кирдиким, ҳеч нима қолмади. Ва Мусо а. с. ға амри илоҳи нозил бўлуб эрдиким, Шом диёрига аъмолиқа ва жабборлар дафъин қилған. Ва ул тоифа бағоят захим ва жасим эл эрдилар. Авж бинни Унуқки машҳурдурким, боши булутқа суртулур эрди, ул қавмдин эрди. Мусо а. с. ўн ики нақибниким, қавмнинг сардори қилиб эрди, йибордиким, Шомга бориб, ул қавм аҳволининг кайфиятин билиб, хабар келтургайлар. Ўзи қавм била алар сўнгича тебради. Алар Шомға етиб иттифоқо Авж бинни Унуққа йўлуқтилар ва Авж аларни тутуб, баъзи дебдурларким, этокига солиб, баъзи дебдурларким овучиға олиб, подшоҳ қошиға элттиким, бу тоифа келадур эрмишки, мулкни биздин олғайлар. Тамасхур қилиб, ул жамоатни қўйдилар. Қойтиб шарт қилдиларким, кўргонларин Мусо а. с.дин ўзга кишига демагайлар, қавм эшитсалар, таваҳҳум ғолиб бўлуб, мунҳазам бўлмағайлар. Аммо қавмға еткондин сўнгра Ювшаъ бинни Нунға Қолаб бинни Юфнодин ўзга ўн рафиқ юруб, қавмға айттилар: Мусо а. с. Шом азиматин мусаммам қилиб, бани Исроил дедиларким, бизга аъмолиқа била урушур қувват йўқтур, урушға бормасбиз. Эй Мусо, агар Шом мулки ҳукуматин тиларсен, «Изҳаб анта ва раббука фақотило»33. Мусо а. с. қавмидин ранжа бўлуб, сажда қилиб айттиким, «Рабби инни ло амлику илло нафси ва ахи, фафруқ байнано ва байнал қавмил фосиқин»34. Ва Ювшаъ ва Колут йиғлаб, қавмни ёмон дуо қилдилар. Ҳамул замон хитоб келдиким, Эй Мусо, неча бу қавм бизинг возиҳа оёт ва лойиҳа баййинотимизни кўруб, тамарруд ва исён қилғайлар. Чун буларни фосиқ дединг, жазоларин бероли. Бу ваиъддин сўнг, ул ўн кишиким, аҳдларин синдуруб эрдилар, жасадлари эриб оқти! Ва қавм қолиб, Мусо ва Ҳорун ва Ювшаъ ва Колут а. с. Шомға азимат қилдилар. Ва бани Исроил Мисрға ёндилар. Ва ул кун тонгидин оқшомғача йўл юруб, оқшом манзилға тушгондин сўнгра кўрдиларким, ҳамул кўчгон манзил эрди. Ҳайрат била тонгласи кўчуб, яна бу ҳолни кўрдилар. Билдиларким, ул афъоллари жиҳатидин Тенгри таоло аларни бу балоға гирифтор қилди, ердин чиқардин ноумид бўлуб, ерлик ерига тушуб, кўнгулларин балога қўндилар.

Мусо а. с. чун асҳоб била Шомга еттилар, ул кишиким аввал аларға учради, Авж бинни Унуқ эрди. Дебдурларки, Авж бир тоғ порасин кўториб, жамиъ кавмнинг устига ташлаб, борисин ҳалок қилди, деб келадур эрди. Сониъи корсоз қудрат изҳориға ҳудҳудга амр қилдиким, ул тоғ устида ўлтуруб чўқуғоч, андоқ тешилдиким, Авжнинг бўйниға тушуб, ани ҳалок қилди. Баъзи дебдурларким, Мусо а. с. асоси зарби била ўлди.

Ва Мусо а. с. асҳоб била қавм сори келдиларким, бу киши ҳалок бўлди. Алар ул ҳолларин арз қилдилар. Мусо а. с. дуо қилиб, аларға карак ва таранжабин ёғар эрди. Ва бир тоштин ики булоғ жорий бўлуб, алар сероб бўлур эрдилар, то ҳақ таоло ул қавмни қирқ йил ул бодияда азоб била ҳалок қилдиким, бири қолмади. Аммо қудрат кўргузуб, тиҳада бўлғон авлод ва атбоъларин аларнинг адади била мувофиқ биёбондин нажот берди ва қавмдин ҳамул тўрт бузургвор чиқдилар. Мусо а. с.нинг фазлу илм ва нубувват жиҳатидин мартабаси андин ўттиким, уқул ҳавсаласиға сиғиқмай, ё тилига, ё кўнглига кечтиким, оё бу кун олам юзида Тенгри таолонинг мендин донороқ бандаси борму экан? Хитоб келдиким, эй Мусо, ўзунгдин олимроқ бандани кўрар бўлсанг, мажмаул баҳрайнға бор. Мусо ва Ювшаъ а. с. ул мавзиъға бордилар ва бир тош устида булоғ бошида озуқларни унуттилар. Ва ул қоқ болиғ эрди. Хизр а. с. мақдами баракотидин ул болиғ тирилиб, талпиниб ўзин сувға солди. Мусо а. с. Ювшаъдин жуъ дафъиға нима тилади эрса, Ювшаъ з. с. айтти, зодни фалон тош устида унутибмен. Иков ёндилар: «Қола Араайта из авайно илассахрати фаинни наситул ҳута»35. Чун ёниб ул мавзиъға еттилар. Мусо а. с. Хизр а. с.ға мушарраф бўлуб, андин мусоҳабат истидъоси қилди. Хизр а. с. дедиким, шояд санга менинг мусоҳабатлиғим тоқати бўлмағай. Мусо а. с. дедиким, «Сатажидуни иншо аллоҳу собиран вало аъси лака амро»36 бу шарт била иков бир кемага кирдилар ва баҳр қатъининг асносида Хизр а. с. ул кеманинг тубин тешиб, маъюб қилди. Басе заҳмат била ясадилар. Мусо а. с. таажжуб қилиб, сабабин сўрди. Хизр а. с. айттиким, «Алам ақул иннака лан тастатиа маия сабран»37. Мусо а. с. хомуш бўлуб, кемадин чиққондин сўнг бир шаҳрға еттилар. Сурук атфол ўюнға машғул эрдилар. Хизр а. с. алар орасидин бир тифлни ҳалок қилди. Мусо а. с. ни ҳайрат беихтиёр қилиб, яна ул иш кайфиятидин савол қилди. Яна Хизр а. с. дедиким, «Алам ақул иннака лан тастатиа маия сабран»37. Мусо а. с. яна дегондин пушаймон бўлуб, азимат қилиб, кечқурун бир шаҳрға еттилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дебдурким, ул Антокия шаҳри эрди. Кеча анда бўлуб, ул элдин таом тилаб, алар ибо қилдилар. Иков андин ўтуб, бир ерга еттиларким, бир бузуқ девор эрдиким, оз асари қолиб эрди. Хизр а. с. ул деворни иморат қилиб, бийик қилди. Мусо а. с. яна таажжуб қилиб, бетоқат бўлуб дедиким, бу деворни не жиҳатдин иморат қилмоқға боис эркин. Хизр а. с. дедики, бизинг оромизда мусоҳабатлиғ ушмунча бўлғай. «Қола ҳозо фироқу байни ва байника»38. Ва лекин уч иш ҳикматин Мусо а. с. сўруб, Хизр а. с. айттиким, кема ғарқиға жиҳат ул эрдиким, чиққон вилоят подшоҳи Манзар отлиғ золим кишидур. Элнинг бутун кемасин зулм била олур эрди ва бу кема ўн фақирнинг эрдиким, маошлари анинг ижараси била кечар эрди. Бу кемани анинг учун тештимки, пайвандлиғ кўруб, маъюб деб олмағай, то ул фақирлар маош жиҳатидин ожиз бўлмағайлар. Ва ул тифлки ўлтурдум, мусулмон элнинг ўғли эрди ва улғойса, кофир бўлғуси эрди. Анинг маслаҳати бу қатлда эрдиким, куфр аҳли зумрасиға кирмагай ва азоби дўзах муставжиби бўлмағай. Аммо бу вайрона иморатиға сабаб бу эрдиким, бу шаҳрда ики ятим тифлдурким, ато-ано солиҳ эркандур. Ва ул атфол учун бу девор орасида ганж мадфун қилибдурлар. Алар булуғ ҳаддиға етиб, муни тасарруф қилурдек бўлғунча, бу девор мунҳадим бўлур эрди. Ва алар ўз ҳақларин топмаслар эрди. Бу нишона жиҳатидин топқусидурлар.. Мусо а. с. Хизр а. с.нинг илмиға муътариф бўлуб, хайрбод қилиб, бир-биридин айрилиштилар. Баъзи бу воқеани тиҳадин бурун, баъзи сўнгра дебдурлар. Аммо асаҳ улдурким, тиҳа балийяси айёмида эркандур. Баъзи таворихда Ҳорун а. с.нинг воқеасин тиҳа балийясининг учунчи йилида дебдурлар ва баъзи ул балийянинг қирқинчи йилида ва анинг шарҳи будурким, мазкур-бўлғон тарихда Мусо а. с.ға ваҳйи келдиким, Ҳорун а. с.ға ажал етибдур. Анинг била фалон мавзиъға бор. Мусо а. с. Ҳорун а. с. била ул сори мутаважжиҳ бўлдилар. Бир ерга еттиларким, бир мутакаллиф уйда бир зебо тахт кўрунди. Ҳорун а. с. Мусо а. с. ға айттиким, хотирим орзу қиладурким, бу тахт устида ором топсам. Мусо а. с. айттиким, андоқ қил. Ҳорун а. с. истидъо қилдиким, Мусо а. с. дағи анинг била ётқай. Мусо а. с. қабул қилди. Чун иков тахт устида ёттилар, Ҳорун а. с. руҳ вадиъатин ажал мутақозийсиға топшурди. Мусо а. с. маълум қилғоч, анинг мадфаниға машғул бўлғоч, ул уй била тахт ғойиб бўлди. Мусо а. с. ул қавмға келиб, хабарни айтти эрса, бани Исроил дедиларким, Мусо а. с. бу жиҳатдинки қавм андин Ҳорун а. с.ни кўпрак севарлар, ани ўзи қатл қилибдур. Мусо а. с. дуо қилди, то ҳақ таоло ул тахтни Ҳорун а. с. била аларға кўргузди. Ва Ҳорун а. с. ул тахтдин қавмға манъ қилди. Доғи яна ул тахт ғойиб бўлди. Ва Мусо а. с. уй ва тахтни кўрган ерга олий иморат ясаб, Ҳорун а. с.нинг Алфозор отлиғ ўғлин отаси мансабида волий қилди. Бу ҳолдин сўнграким, Мусо а. с.нинг ёши юз йигирмига етиб эрди, бани Исроилни ҳозир қилиб, аларға насиҳатлар қилди. Ва котиблар ўлтуртуб, «Таврот»ни мутааддид битиб ва ўзи бирни муборак хати била битиб, Жабраил а. с. била тасҳиҳ қилиб, сандиқуш-шаҳодаға солди. Ва ўзгаларни тасҳиҳ қилғондин сўнгра ҳар қавмиға бирин берди. Ва анинг тиловати ва аҳкомининг ижросиға васият қилди. Ва ўз хилофатиии Ювшаъ а. с.ға бериб, элни анга топшурди, элдин васиқатлар олди.

Ювшаъ а. с. хилофатиға ва борча қабул қилғондин сўнгра Ювшаъ била қавм орасидин чиқти ва Ювшаъ а. с.ни қучуб, хайрбод қилиб, кийгон кўнглоки орасидин ғойиб бўлди. Ноинсоф қавм Ювшаъни Мусо а. с. қатлиға муттаҳам қилиб, маҳбус қилдилар. Кечаси Мусо а. с. қавм тушига кириб, ул ишдин манъ қилиб тонгласи ани қўйдилар. Ва Мусо а. с. Ҳорундин уч ёш кичик эрди. Ва қабри маълум эрмаским қойдадур.

Рубоий:

Мусоки, жаҳонға тушти ғавғоси анинг,
Ҳорун эрди вазири доноси анинг.
Чун бўлдн биҳишт сори маъвоси анинг,
Не қолди асо, не яди байзоси анинг.

Баъзи мутафарриқ ахборки, ул чоғ воқеа бўлди, Фиръавн қизининг бир машшотаси бор эрди. Бир кун анинг сочин тарарда тароғи иликдин тушти. «Бисмиллоҳ» деб ердин олди. Қиз отасиға айтти. Отаси ул заифани темир қозуғлар била чормих қилиб, ўтлуқ қизиқ тошни бош ва юзига қўйдурди. Ул мазлума диндин ёнмади. Ва уч ойлиқ тифлни қизиқ танурға солди. Ва ул тифл онасиға фасиҳ тил била дедиким, «Исбири ё уммоҳ фақад васалти илаллоҳи ва нилти ризоҳу ва лайсал она байнаки ва байнал-жаннати илло хатватан авхатватайни»39. Бу ҳолдин азим халқ қибтилардин мусулмон бўлдилар. Ва Осия бинти Мизоҳум розияллоҳу анҳо анинг мақтали мужмалан ўтти, чун тожуррижол эрди, онча била ўтса бўлмас. Нисбати Лут а. с.ға етар ва Фиръавннинг ақрабосидиндур. Баъзи анинг мақталин дебдурларким, машшотани Фиръавн қатл қилурда, ул изтироб қилиб, Фиръавнға қотиқ сўзлаб, динни изҳор қилди. Фиръавн ани ҳам машшотаға қилган азоб била қатл қилди. Аммо азоби чоғида Мусо а. с. дуоси била Тенгри таоло ул азобдин алам еткурмай, биҳишти жовидонға элтти. Ва Мусо а. с.нинг муъжизоти борча анбиёдин кўптур.

Ювшаъ бинни Нун а. с. мурсал пайғамбардур. Ва Мусо а. с.дин сўнгра Шом хилофатин яхши қилди. Ва кўпрак муфассирлар муттафиқдурлар мунгаким, ҳақ субҳона ва таоло ул оятда дебдурким: «Ва из қола Мусо лифатоҳу ло абраҳу ҳатто аблуға мажмаал баҳрайни ав амзия ҳуқубан»40 иборат Ювшаъдиндур. Анга амр бўлдиким, Мусо а. с.дин сўнгра, Шом жабборлари яна истило топтилар, бориб аларни дафъ қилған. Ювшаъ а. с. бани Исроил била мутаважжиҳ бўлуб, Ардун рудиға етконда, сув улуқ эрди, Мусо дуоси била Нил шақ бўлуб черик ўтти. Ва Ари шаҳриким, матонат ва қўрғони рифъатда васфдин тошқоридур, муҳосара қилди. Халойиқ айттиларким, бу қалъани муҳосара била олмоқ мумкин эрмас. Ювшаъ а. с. эшитиб, дуо қилди. Ул қўрғоннинг пораси йиқилиб, қавм кириб тасарруф қилдилар ва ғанойимни Ювшаъ а. с. амри илоҳи била буюрдиким, куйдирдилар. Бир киши бир олтин тошин хиёнат қилиб эрди, хоинға ҳам ўт тушти. Ва бу воқеадин сўнгра Ювшаъ а. с. қавмға амр қилдиким, ўтган ёзуғларингиз узри учун Тенгри ҳазратида тазарруъ қилиб, талаби мағфират қилинг! Аларким амр баҳо келтурдилар, мағфур бўлдилар. Баъзи ул сўзга истеҳзо қилдилар. Осмондин бир ўт тушуб, мустаҳзий элни ўртади. Ва Ювшаъ а. с. Дори шаҳрини фатҳ қилиб, Балқоға мутаважжиҳ бўлдилар. Ва Болиқ деган анда подшоҳ эрди. Балъам Боъурки, мустажобуд-даъва эрди, ул шаҳрда эрди.

Ювшаъ а. с. муҳосара қилғондин сўнгра Болиқ истидоъсидин дуо қилдиким, Ювшаъ а. с. сипоҳи мунҳазим бўлди. Ювшаъ а. с. муножот қилдиким, хитоб келдиким, бу шаҳрда бир банда бизниг исми аъзам била дуо қилур. Бу инҳизом анинг дуосидин бўлди. Ювшаъ а. с. дедиким, бори худоё, чун ғайри мавқеъ дуо қилди, ул исмни анга унутурғил. Тенгри таоло Ювшаъ а. с. истидъоси била ул исм Балъам замиридин маҳв бўлди. Яна Ювшаъ а. с. сипоҳ йиғиб, ул шаҳрни муҳосара қилди. Бу қотла хуш шакл фоҳишаларни шаҳрдин чиқардиларким, бани Исроилдин ҳар ким зино қилса эрди, Тенгри таоло бало йиборур эрди. Биров ул фавоҳишдин бири била зино қилғоч, оролариға тоун тушти. Ул киши била ул фоҳишани ўлтуруб, халқ тазарруъ қилиб, Ювшаъ а. с. дуоси била Тенгри таоло ул балони дафъ қилди. Андин сўнгра Ювшаъ а. с. ул шаҳрни фатҳ қилди ва аъмолиқа қатлиға ҳукм қилди. Ва Балъам ҳам ул мақтуллар орасида, чун ислом таркин қилиб эрди, дўзах азимати қилди, жумъа сабоҳидин шомиғача ёқин қатл эрди. Ва аъмолиқадин хотиржамъ бўлмайдур эрди. Бани Исроилға шанба кечаси ва куни ҳам тоатдин ўзга ишга рухсат йўқ эрди.

Ювшаъ а. с. дуоси била Тенгри таоло кунни мағриб соридин қойториб, фалакда онча таваққуф бердиким, қавм душман ишидин фориғ бўлуб, ўз ибодатлариға машғул бўлдилар. Ва гунашни Ювшаъ а. с.дин бошқа Тенгри таоло Сулаймон а. с. била амирул-мўминин Али каррамуллоҳи важҳа мўъжиза ва кароматидин мағрибдин машриқ сори ҳаракат берди. Ҳар қойси ўз ерида келгай, иншоаллоҳ таоло.

Ва Ювшаъ а. с. бу фатҳдин сўнгра Оъй деган шаҳрни ҳам фатҳ қилиб, злидин ўн ики минг кофирни қатл қилди. Ва ул диёрда кўп халқни исломға киюрди. Ва мағриб заминға азм қилиб, кўп билод олиб, ўтуз бир подшоҳ куффордин ўлтуруб қойтти. Ва мунча ғаройиб тақрибан ети йилда бўлди. Ва андин сўнгра, йигирми йил халқни «Таврот» мутолаасиға таълим қилди. Андин сўнг қазо етти. Ва баъзи исломға кирганлардин ҳам муртад бўлдилар дебдурлар. Колут бинни Буқёни ўз хилофатиға мушарраф қилиб, халқни анга топшурди ва оламдин видоъ қилиб чиқти ёши баъзи ривоятда юз ўн ва баъзида юз йигирми етидур. Валлоҳу аълам.

Шеър:

Ювшаъки, солиб куфр аҳли кўнглига харош,
Мусо динида эл била қилди маош.
Ҳар неча қуёшда айлади муъжиза фош,
Охир қаро ерга кирди андоқки қуёш.

Колут бинни Юфно а. с. кўпрак уламо қошида мурсалдур. Ювшаъ а. с.дин сўнгра бани Исронлни яхши забт қилиб, мулк очти. Охирул-амр Салм хайёмиға сипоҳ тортиб, малик Борақни асир қилди. Ва ул ко-фире эрднким, йиллар жаббор сифатлиғ била салтанат қилди. Дерларки, етмиш подиюҳ ва подшоҳлин доия қилғонлар анинг ҳибсида эрдиларким, бормоғларин кесиб эрди. Шом таоми тортилурда аларни ҳозир қилиб, илайларига таом қўидилар ва алар оғизларин ерга келтуруб, иЂлардек нима ерлар эрди. Колут анинг била ҳам бу муомалани қилди. Чун бу фатҳ даст берди, Колут қавмни Мисрға олиб келди ва кўп вақт ҳам нубувват ва ҳам салтанат сурди. Оқибат ўғли Нушо Қавсга салтанатни мусаллам тутуб, валиаҳд қилиб, оламдин ўтти. Муддати замони неча йил эркани маъдум эрмас учун битилмади.

Рубоий:

Колутки, Ювшаъ васий этти они,
Кўп вақт эрди олам аро даврони.
Ҳам шаҳлиғ ва ҳам нубувват эрди шони,
Гар шоҳу гар набий бўлурлар фони.

Ҳизқил а. с. Халойиқ ани Абулаъжуз дедилар. Шарҳи буким, атосининг ики хотуни бор эрди. Анинг аносиға фарзанд бўлмас эрди. Ва ёши ҳам улғойиб эрди. Аммо яна бир хотундин ўн ўғли бор эрди. Ва бу хотун андоқки, зуафо расмидур, ул бирга ҳам ўғулсизлиқ жиҳатидин ҳам таън қилур эрди, ҳам ажузалиғ жиҳатидин шамотат кўргузур эрди. Ажуза анинг шамотатидин мутаассир бўлуб, бир кеча тонг отқунча муножот қилиб, Тенгри таолодин бу балонинг иложин тилади. Тенгри таоло анинг дуосин бу навъ мустажоб қилибдурким, ул ўн ики ёштин йигит бўлди. Ва Ҳизқил а. с.нинг атосидин ҳомила бўлуб, Ҳизқил а. с. вужудқа келди. Бу жиҳатдин ани Абулажуз дебдурлар. Тафсир аҳли қошида мухолифатдур, бу бобдаким ул пайғамбарким, қавмини Тенгри таоло исёнлари жиҳатидин ҳалок қилди ва ул дуо била борчасин тиргузди, Ювшаъдур, ё Ушмул, ё Ҳизқил а. с. Ва дебдурларким, асаҳ улдурким, Ҳизқил а. с. бўлғай. Ул воқеа бу навъдурким, Ҳизқил а. с.ға амр бўлдиким, Илё шаҳриға бориб, куффорни динға далолат қилғай. Ва баъзи Дорон деган шаҳрни дебдурлар. Ҳизқил а. с. амрни бу қавмға тарғиб қилди. Қабул қилмадилар. Қаҳри ялоҳи қавмни тоун балосиға мубтало қилди. Қавм ул бало махласиға жало ихтиёр қилдилар. Чун мулкларидин бир миқдор йўл чиқдилар, бир ҳойил ун осмондин келиб, борчаси ҳалок бўлдилар. Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу аларни тўрт минг дебдур ва Ҳасан секиз минг ва Ваҳб бинни Мунаббиҳ сексон минг. Ҳар тақдир била, чун борча ҳалок бўлдилар, киши йўқ эрдиким, аларни дафн қилғай. Ислониб этлари сўнгакларидин айрилди. Ҳизқил а. с. эътикофидин чиқиб, чун қавмға ўтуб, ул ҳолни кўрди, кўнглига риққат бўлуб, дуо қилдиким, Ёраб, бу халқни тиргуз! Дуоси мустажоб бўлди, Тенгри таоло аларни борчасин тиргузди. Бо вужуди бу ғариб ҳол қавм гоҳи Ҳизқил а. с. амриға мутиъ эрдилар, гоҳ эмас эрдилар. Муборак хотири алардин малул бўлуб, ватандин ҳижрат қилиб, Бобилға борди. Ва анда муддате бўлуб, Тенгри таоло ҳукмин буткарди. Ва муборак марқадин Ҳилла била Куфа орасида ҳам дебдурлар.

Рубоий:

Ҳизқил эрди расули покиза сифот,
Мурсал дедилар нубувватин борча сиқот.
Ўлганлар агарчи дамидин топти ҳаёт,
Ўлмакдин ўзига бўлмади лек нажот.

Илёс а. с. Ҳорун а. с. наслидиндур. Баъзи ани Идрис дебдурлар, бу манъи билаки, анинг руҳи ва ҳақиқати бу сурат била ноқислар такмили учун зуҳур қилмиш бўлғай. Баъзи ҳам мусаллам тутмайдурлар.

Ривоятдурки, Ҳизқил а. с.дин сўнгра бани Исроиғ орасида миллат ҳайсийятидин кўп булгончуғлуқ воқеъ булди. Ул навъки, Мусо а. с. дини ародин чиқти ва «Таврот» аҳкоми унут бўлди ва анвоъ бутлар ясаб, ул қавм бутпарастлиғқа машғул бўлдилар ва фисқ ва исёнлари ҳаддин ўтти. Ҳақ таоло Илёс а. с.ни аларнинг ҳидояти учун мабъус қилди. Ва Илёс а. с. аларни Тенгри таолоға далолат қилди. Ҳеч киши Илёс а. с. сўзин қабул қилмади ва анинг қатли қасдиға машғул бўлдилар. Илёс а. с. амри илоҳи била аларнинг аросидик чиқиб тоғлар аросида маҳфий маош ўткарур эрди, то улки Баълабак подшоҳи бир азим бут ясаб, отин Баъл қўйди. Ва борча ишда истионат андин қилур эрди. Ва севар ўғли хаста бўлди. Ҳар неча анинг сиҳатин истидъо қилди, фойда топмади. Хотуни маккораи қаттола ғариб эрди. Бани Исроилдин еги подшоҳға тегиб эрди. Ҳар бирин бир ҳийла била ўлтуруб ва етмиш фарзанд ул салотиндин ҳосил қилиб эрди. Ва Илёс а. с.ға бағоят душман эрди ва анинг қатлиға кўп саъй қилур эрди. Ва ўғли шифосиға Шом вилояти бутларидин истимдод учун жамоати касир йибориб эрди. Илёс а. с. чун аларға учраб дедиким, эй нодон қавм, бу жа-модлардин ҳеч нафъ ва зарар йўқдур, нега анга марау берган холиқдин шифосин тиламассиз? Қавмға анинг сўзи ҳайбатидин титротма тушти. Келиб подшоҳқа айттиларким, кишилар йибориб Илёс а. с.ни келтурурға ҳукм қилди. Ул элга осмондин ўт тушуб куйдилар. Неча қотла бу навъ воқеъ бўлди. Оқибат Илёс а. с. амри илоҳи билан Баълабакка келиб, Юнус а. с. атоси уйида қарор тутти. Ва Юнус а. с. тифл эрди, неча кундин сўнгра яна тоғу дашт азимати қилди. Ва ул фаврда Юнус а. с. ға ажал етиб охир бўлди.

Юнус а. с. атоси Илёс а. с.ни топиб илтимос қилиб, Илёс а. с. дуоси билан Юнус а. с. баданиға руҳ кириб иҳё зумрасиға кирди. Ва Илёс а. с. ажузалар уйларида махфий юрур эрди. Чун қавм нодонлиғидин малул бўлди, дуо қилди, уч йил элга ёғин ёғмади ва азим қаҳат бўлди. Бу аснода Алясаъ а. с. Илёс а. с.ға рафиқ, бўлди. Ва ул йигит эрди. Ва Илёс а. с. улғойиб эрди, яна амри илоҳи била қавм аросиға кириб деди, йил-лардурким бу жамодларни парастиш қиладурсиз, буларға шафоат қилингким, сизга ёғин ёғсун. Ва иллоҳ, сиз иймон келтурунг, мен Тенгри таолоға муножот қилай то ёғин ёғсун. Қабул қилдилар. Алар шафоатидин юбусат кўпрак бўлғай. Илёс а. с. дуосидин ёғин ёғиб, ҳубубот кўкарди. Куффор ваъдаға вафо қилмадилар, Илёс а. с.ға ул гумроҳлар ихтилотидин малолат ортқондин сўнгра, Алясаъ а. с. ни хилофатиға таъйин қилиб, халойиқ кўзидин махфий бўлди. Ва Тенгри таоло ани иззат қибобида элдин мастур асрабдур. Баҳру бар дармондалариға дастгирлиқ қилур. Ва ҳоло тирикдур. Авдоқки, Ҳизр а. с. валлоҳу таоло аълам. Ва муддат ва даъватида бир киши анинг диниға кирди.

Рубоий:

Илёсқа элдин чу кўб ўлди туғён,
Элнинг кўзидин руҳдек бўлди ниҳон.
Ҳар кимни халос қилса элдин яздон,
Не тонг анга умри абадий бўлса ниҳон.

Алясаъ а. с. бани Исроил анбиёсидиндур. Атосини. Ахтуб дебдурлар. Ва анинг иши деҳқонлиқ эрди. Илёс а. с.ға ваҳй еттиким, ани валиаҳдинг қил! Ўл ҳазрат анинг тарбиятиға машғул бўлди, иши элга хилофатқа етти. Ва муддате бани Исроилни ҳақ таолоға даъват қилди. Ва андин хориқ одот ва муъжизот кўп воқеъ бўлубдур. Ул жумладин бири буким, биров уйига меҳмон бўлди ва ул мезбониға фарзанд орзуси эрди ва бўлмас эрди. Анинг дуоси била Тенгри таоло анга фарзанд берди. Ва ул фарзандиға неча вақтдин сўнгра ажал етти. Яна анинг дуоси била руҳ баданиға кириб, кўп вақт тирилди. Бу навъ муъжизоти кўптур. Бовужуди бу навъ ҳолот бани Исроил гоҳи анга мунқод эрдилар, гоҳи йўқ. Хотири ул элдин ториқиб, Зул-кифлни ўз хилофатиға таънин қилди. Ва ўзи муножот қилиб, Тенгри таолоға восил бўлди. Ва бу муродини Тенгри таоло ҳосил қилди.

Рубоий:

Илёс чу Алясаъни волий этти,
Ҳақдин анга анвори нубувват етти.
Гар ул қочиб эл малолатидин кетти,
Ул кетгондек бу доғи кетмай нетти.

Зул-кифл а. с. бобида ихтилоф кўбдур. Баъзи ани Дизқил дебдурлар. Баъзи дебдурларки, Айюб а. с.нинг ўғлидур, оти Башар. Ва агар бу ривоятлардин ҳар қойси рост бўлса, Алясаъ замонидин йироқ тушар. Ул асаҳ ривоят била Алясаъ бинни Ахтуб а. с.ға васийдур. Ва бу лақаб била мулаққаб бўлғанида ақвол кўптур. Бу мухтасарда ики қавл била ихтисор қилилур. Бири улким, Алясаънинг васоясиға бани Исроилнинг Тенгри таолоға далолат қилмоғида Мусо а. с. динининг ривожида ва «Таврот» аҳкомининг ижросида ва таълимида мутакаффил бўлди. Яна бир қавл улким, Тенгри таоло бир кофир подшоҳ даъватиға амр қилдиким, оти Канъон эди. Ул айттиким, мендин кўб исён воқеъ бўлубдур. Сўзунг била иймон қабул қилсам, не билайким Тенгри таоло қошида қабул борму, ё йўқ? Магар сен ҳақ таоло раҳматиға кафил бўлғайсенқим, мен кўнгул тинчи била иймон кетургаймен. Зул-кифл а. с. Канъонға кафил бўлди, кафолат хати битиб берди. Ул иймон қабул қилиб, салтанат таркин тутуб, Тенгри ибодатиға машғул бўлди. Чун ажал етти, ул хатни васият қилдиким, анинг била дафн қилғайлар. Ривоят будурким, ҳақ таоло пайғамбари кафолати жиҳатидин Канъонға раҳмат қилиб, биҳишт насиб қилди. Ва бир малакка амр бўлдиким, ул хат била элга зоҳир бўлуб, Канъон башоратин еткурди. Қавм ул ҳолдин мутаассир бўлуб, иймон қабул қилиб, анинг рисолатиға эъти-роф қилдилар. Баъзи дебдурларким, эътироф аҳлининг иймонлариға ҳам қабул учун кафил бўлди. Чун иши Тенгри таоло раҳматиға эътимодидин бу навъ ишларга кафолат эрди, бу лақаб била машҳур бўлди. Ва муддат қавми ҳидоятиға иштиғол кўргузуб, олами фонийға видоъ қилди.

Рубоий:

Зул-кифл ишиким, ҳаққа далолат эрди,
Ҳақ раҳматидин элга кафолат эрди.
Чун қавмнинг ойини залолат эрди,
Ўтти чу замириға малолат эрди.

Ашмуил а. с. олий шаън пайғамбардур. Зул-Кифл ўткандин сўнгра, неча қарнғача бани Исроил орасида пайғамбар мабъус бўлмадн. Ва Оъдий ғолиб бўлуб, аларнинг аҳволиға кўп футур юзланди, ва қатл, ва асир ва торож кўрдилар. Ва душманлар Сакина тобутидин неча пайғамбарзода ва маликзода била торож ва асир элттилар. Қавм тазарруъ қилиб, ўзларига бир пешво тиладилар эрса, Тенгри таоло Ашмуил а. с.ни мабъус қилди. Ва анинг биъсати замонида олий имом Тенгри раҳматиға бордиким, қавмнинг қабз ва басти анинг илкида эрди. Қавм Ашмуилдин подшоҳ истидъо қилдилар. Ул илҳом мужиби била Шовакни дедики,. Толутқа машҳурдур, Тенгри таоло сизга подшоҳлиққа тақдир қилибдур. Қавм ор қилдиларким, бу вақтғача салтанат Яҳудо наслида эрди ва Шовак Ибни Ямин наслидин эрди. Ашмуил а. с. дедиким, тақдир будурким, анинг салтанати вақти еткач, Қуддус тоғнки, муддатлардурки таскин топибдур, ўтсиз қайнай бошлағай. Ва Сакина тобутиким, қарнлардур ғойиб бўлғоли, ошкоро бўлғай. Ва ҳол улким, булар вуқуъ топти ва Ашмуил а. с. Толутни салтанат амриға мансуб қилди, Қавм доғи қабул қилдилар. Ва ул вақтда Фаластин мулки Жолутнинг истилосидин бани Исроил ул ерға етиб эрдиким, борча зулм кўрарлар эрди. Сўнгра аларға жизя таъйин қилиб эрди, Ашмуил а. с. Толутнис Жолут дафъиға амр қилди. Ва Толут сексон минг черик била Фаластин мулкига азимат қилди. Ва анинг сипоҳи Жолут ваҳмидин биёбонда сувсизлиғу исиғ ҳаво шиддатидин мутафарриқ бўлуб, уч юз ўн киши била Жолутқа етишти. Ва Жолут анинг олида сипоҳ тузатмакка ор қилиб, ёлғуз майдонға кирди. Ва Толут Довуд а. с.ға қизин берур ваъдасин қилди ва анга ўтру йиборди. Довуд а. с. Жолутни ҳалок қилди. Ва Жолутни ҳам Калбос дерлар. Бани Исроил фатҳ топиб, Жолут азим черикининг амволин тасарруф қилдилар. Ва Ашмуил а. с.нинг ёши эллик иккига етканда оламдин ўтти. Ва ўн ики йил қавм орасида нубувват қилди. Ва марқадин дерларки, Совададур, валлоҳу аълам.

Рубоий:

Чун қавмға Ашмуил бўлди ҳоди,
Жазм ўлди анга расуллуқ исноди.
Элга қилибон ҳақ йўлининг иршоди,
Азм этти, чу етти умрининг миъоди.

Довуд бинни Ийшо а. с. Яҳудо авлодидиндур. Анинг зикри ижмоли била ўтти. Жузвий тафсил зарурдур. Ашмуил а. с. зикри доғи анинг зикрида лозим келур. Ва Довуд а. с. аҳволининг тафсили буким„ Ийшонинг ўн уч ўғли бор эрди. Довуд а. с. Борчадин кичикроқ эрди ва ҳақир жуссароқ эрди ва гириҳ манзарроқ эрди ва Ийшо ани шубонлиққа таъйин қилиб эрди ва анга ажиб ҳолот мушоҳада бўлур эрди. Чун Ашмуил а. с. Калбос урушиға Толутни муқаррар қилди, ваҳй келдиким, Жолутнинг қатли Ийшо авлодидин ул бирининг иликидадурким, фалон зириҳ анинг бўйиға ростдур. Ашмуил а. с. Ийшонинг авлодидин тилаб, ўн ики оғоинининг бўйиға рост келмади, Ийшоға айтти: яна ўғлунг бор эса, келтур! Ийшо айттиким, бир ўғлум борким, қўй кутар. Аммо анга бу иш қобилияти нўқтур ва ани тиламак бефойдадур. Ашмуил а. с. анинг сўроғин сўруб, бориб топти. Қўйин сувдин ўткарадур эрди, сув улуғроқ жиҳатидин қўйларни икирар-икирар кўториб ўткарур эрди, Ашмуил а. с. кўргач, билдиким, нубувват шафқатининг осоридур. Анинг била мулоқот қилиб дедиким, санга ўз аҳволингдин ғарибосор ҳеч маълум бўлурму? Довуд а. с. айтти: бўлур. Шарҳини сўрди эрса, кўп ғариб осор баён қилди. Ул жумладин бири буким, келдиким, бир тош манинг бирла такаллум қилдиким, мен ул тош менким, манинг била Ҳорун а. с. фалон душманини ҳалок қилди. Ва мен ул тошни олиб тўбраға солдим. Яна ики тош ҳам ушбу дастур била бири Мусо а. с, бири Иброҳим а. с. душманини ўлтуруббиз, бизни дағи кўтор, деб айттилар. Аларни ҳам тўбраға солиб, солғондин сўнгра учоласи тош бир бўлди. Ашмуил а. с. Довуд а. с.ға нубувват ва салтанат башоратин бериб, Толут қошиға келтурди. Ва Толут куёвлики ва мулк шеркати ваъдаси бериб, Довуд а. с. Жолут майдониға кириб, ул тошни анга отиб, қодир қудрати била ани ҳалок қилиб Жолут бани Исроилға мағлуб бўлди, Ва Довуд а. с. Толут ваъдалариға вафо тилади. Толут кўп хизмат буюрғондин сўнгра, қизин анга берди. Ва бани Исроил қошида Довуд а. с. нинг иззу шарафи ортти. Ва Толут ваҳмдин пушаймон бўлуб, Довуд а. с. қасдиға бел боғлади. Довуд а. с. андин қочиб, махфий юрур зрди. Толут кўб киши анинг топмоғиға таъйин қилур эрдиким, ўлтургай. Бани Исроил уламо ва аҳборини қатлға еткурдиким, бу тоифадин ҳеч киши қолмади. Ва бу иш вуқуъидин сўнгра нодим бўлуб, паришон ҳол гўристонлар кезар эрдиким, не қилсам тенгрк таоло тавбамни қабул қилғай. Бир мустабожуд-даъва заифа қолиб эрди, анга тавассул қилнб, ҳолин деди. Ул Ашмуил а. с. қабри бошиға бориб, дуо қилди. Ашмуил а. с. қабридин чиқиб айттиким, они жиҳод қилсангким, ўн ўғлунг илайингда шаҳид бўлсалар, сўнгра ўзунг шаҳодат топиб, Тенгри таоло тавбангни қабул қилғай, деб яна қабриға кирди. Ва қабр бутти. Ва Толут Ашмуил буюрғонини бажой келтуруб, бани Исроил андин халос бўлдилар. Бу ҳолдин сўнгра, Довуд а. с. нубувват баланд пояси била салтанат пироясиға мушарраф бўлди. Ва анинг шаънида бу оят келдиким, «Ё Довуду инно жааълнока халифатан фил арзи фаҳкум байнанноси бил ҳаққи»41.

Ва дерларки азимати бир ерга еттиким, тўрт минг киши кеча анга нигоҳбонлиғ қилурлар эрди. Ва муъжизотидин бири ҳасан савтдурким, Тенгри таоло анга насиб қилди. «Забур»ни анга ирсол қилдиким, қачон ул савт била «Забур»ни ўқуса эрди, ваҳшу тайр, жину инс йиғилиб, беҳол бўлурлар эрди. Ва ул гоҳлар ўзга либос кийиб, ани тонимас элдин истифсор қилур эрдиким, Довуд сизинг била нечук маош қиладур. Бир кун анга масмуъ бўлдиким, Довуд а. с.нинг айби будурким, байтул-молдин маош ўткарадур. Мутаассир бўлуб, Тенгри таолодин бир санъат истидъо қилдиким, важҳи маош андин ҳосил қилғай. Тенгри таоло зирҳгарлик. санъатин анга каромат қилди. Яна бир муъжизаси бу эрдиким, зирҳгарликка ҳожати ифзор йўқ эрдиким„ темур иликида мумдек юмшар эрди. Ясалғондин сўнгра ўз ҳолиға борур эрди. Ривоятдурким, ҳар қачон Довуд а. с. тасбиҳ ва таҳлилға машғул бўлса эрди тоғу тош ва давобу ашжор анинг мувофақатиға тасбиҳға иштиғол қилурлар эрди. Ва ул авқотин тўрт қисм қилиб эрди. Бир кун уламо била суҳбат тутуб дарс ва таълимға машғул бўлур эрди. Ва яна бир кун қуззо маснадиға ўлтуруб, халойиқ қазоёсин бир-бирдин ўткарур эрди. Яна бир кун ўз ҳарамлари била зист қилур эрди. Яна бир кун муножотда дер эрдиким, ёраб, санинг ҳазратингда не навъ маош қилсамким, санга мустаҳсан тушгай? Хитоб келур эрдиким мени кўп ёд қил ва мен севгаиларни сев, халойиққа ўз нафсингға ҳукм қилғондек қил ва ғойиб қардошинг фаррошидин муҳтариз бўл!

Манқулдурким, бани Исроил уламоси бир кун дедиларким, оё, ҳеч бандаға бир кун ўтгаймуким, андин зиллати вужудқа келмагай? Довуд а. с. деди: шояд мендин ибодат қилур кун келмагай. Ва бу хиёл била ибодат куни ишга машғул бўлди. Кўрдиким, бир ғариб ранглик фаришта, кабутар чиройлиқ эрди, равзандин кириб, анинг қошинда қўнди. Довуд а. с.ға қил-ғон хиёлин унутуттурдилар. Ул қушни тутарға майл қилғоч, ул қуш равзандин чиқиб, томға қўнди. Довуд. а. с. ани тутмоқға томға чиқти. Ҳарён кўз солурдаким, қуш қаён борди экан, кўзи савмааси ёнидағи бир бўстонға туштиким, бир жамила ғусл қиладур эрди. Хотири бағоят мойил бўлди. Тафаҳҳус қилғондин сўнгра билдиким, Урёнинг манкуҳасидур. Ва Урё Довуд а. с.нинг Савоб отлиғ иниси била Балқо шаҳрининг муҳосараси машғул эрди. Ва қавмда мутааййин киши эрди. Довуд а. с. Савобқа нома битиб, душвор иш Урёға ружуъ қилдиким, Урё ул ҳарбда шаҳид бўлди.. Ва Довуд а. с. ул заифанинг иддати ўткондин сўнгра никоҳ қилмоқ бўлди. Ва ҳамоноки, Довуд а. с.нинг тўқсон тўқуз ҳарами бор эрди. Ул заифа деди: бу шарг била қабул қилурменким, мендин ўғлунг бўлса, валиаҳдинг бўлғай. Довуд а. с. қабул қилуб, ани қулди. Сулаймон а. с.нинг онаси улдурким, нубувват ва салтанат Довуд а. с. дин сўнгра анга етти. Ва муддате Довуд а. с. ни Тенгри таоло қилғон хатосиға олим; қилмади, то бир кун хилватида тоатқа машғул эрдиким, илайида неча киши ҳозир бўлди. Ва бу иш ғайри маъҳуд эрди. Довуд а. с. сўрдиким, не халқсиз? Алар дедилар, қўрқма. «Қолу ло тахаф, хасмони бағо баъзуно ало баъзин фаҳкум байнано бил ҳаққи вало туштит ваҳдино ило савоис-сирот»42.

Довуд а. с. хусуматларидин сўрди. Алардин бири яна биридин шикоят қилдиким, тўқсон тўқуз қўйи бор. Ва менинг бир қўюм бор эрди, мендин тамаъ қилиб, ул қўюмни олди. Довуд а. с. айттиким, мундоқ бўлса, санга зулм қилибдурурлар. Алар табассум бўлуб дедилар: Қазо-ар-ражулу ало нафсиҳи»43. Ва ғойиб бўл-дилар. Довуд а. с. билдиким, алар малойика эрдилар. Ва Довуд а. с. ўз қилғон ишининг қабоҳатидин хотириға келиб, дуд бошиға ошти. Ва бу хатоси узриға қирқ кун саждадин бош кўтармади. Навҳа била ўз ҳолиға йиғлаб тазаллум қилди. Жабраил а. с. келиб, бахшиш башоратин келтуруб дедиким, Урёнинг ризосин ҳосил қил, Тенгри таоло карами била худ гуно-ҳингдин ўтти.

Довуд а. с. Жабраил таълими била Урё қабри бошиға бориб, Урёдин талаби афв қилди. Ҳақ таоло Урё таниға руҳ киюруб, Довуд а. с. ани қатлға амр қилғонин афв қилиб, манкуҳасин никоҳ қилғоли жиҳатидин жавоб бермади. Довуд а. с. бошиға туфроқ сову-руб, жазаъ бунёд қилди эрса, хитоб келдиким, сен хотнрингни жамъ тут, биз чун гуноҳинпш боғишла-дуқ, қиёмат куни Урёға онча жавр ва қусур каромат қилоликим, ул ҳам сени бухл қилғай. Довуд а. с. кўнгли ул иштин итмийнон топти. Ва бу воқеадин сўнг, ўтуз йил ҳаётда эрди. Ривоятдурким, Довуд а. с. тазаллуми ва муножоти чоғиким, мулк ишидин парвойи қолмайдур эрди, ўғли Шалум Арозил ва Авбош иғвоси била мулк ишига дахл қилиб, истиқлол кўси урди. Чун Довуд а. с. гуноҳи афв бўлуб, мулк ишига шуруъ қилди, Шалум ваҳмдин фирор ихтиёр қилди. Ва Довуд а. с. Савобни анинг дафъиға йибориб дедиким, иликласанг, ани қатл қилмағайсен. Савоб ани тутқоч, охир қилди. Довуд а. с. ранжида оламдин ўтди. Утар чоғда, Сулаймон а. с.ға анинг қасосин буюруб, Суланмон а. с. ул амрни бажо келтурди. Ва бу вақтда бани Исроил ул навъ қолин бўлуб эрдиким, ададин киши билмас эрди. Тенгри таоло аларни тоун марази била кам қилди.

Манқулдурким, уч кеча-кундузда юз етмиш минг киши алардин Тенгри таоло ҳукмин буткордилар. Бу ҳолатда Довуд а. с. ва қавм, уламо ва аҳбори Байтул-муқаддаснинг саҳроси устига келиб, бошларин ялонг қилиб тазарруъ қилдилар. Ҳақ таоло ул балони дафъ қилғоч, Довуд а. с. қавмнинг қолғониға буюрдиким, бу ерда Тенгри таоло шукриға бир маъбад бино қи-лингким, ҳамиша шукр адосиға ибодат қилғайсиз. Ва қавм анинг буйруғи била масжиди Ақсо иморатин бино қилдилар. Ёримиға еткондин сўнг, Довуд а. с. бир ривоят била, юз йигирми яшаб эрди, Тенгри таоло раҳ-матиға борди. Ва хилофат ва валиаҳди Сулаймон а. с. эрди, ўз салтанати замонида ул бинони туготти.

Рубоий:

Довудки, шоҳ эрди ва пайғамбари пок,
Жоҳи қошида паст эди авжи афлок.
Жониға ажал урарда тиғи бе бок,
Нафъ этмади шаҳлиғу нубувват хошок.

Сулаймон бинни Довуд а. с. андин машҳурроқдурким, аҳволи кўб шарҳқа эҳтиёж бўлған, аммо жузвий тафсилдин чора йўқдур. Ул дуо қилдиким, «рабб иғфирли ва ҳабали мулкан ло янбағи ли аҳадин мин баъди»44. Ҳар ойина дуоси мустажоб бўлуб, бовужуди нубувват, баъзи дебдурларким бо вужуди улким, рубъи маскун салтанатини Тенгри таоло анга насиб қилди, бовужуди бу салтанат жину инс ва ваҳшу туюрни анинг маҳкуми амри қилди. Ва елни фармониға киюрди ва исми аъзам ёзилған хотам каромат қилдиким, мазкур бўлғонлар анинг баракотидин. Ул буюр-ғонни қилдилар. Ва ул бир бисот ясаттиким, жамиъ халқ сипоҳи анинг устида сиғар эрди. Қаён борса, элга амр қилур эрдиким, бу бисот била халқини анинг била элтур эрди. Ва машҳурдурким, сабоҳ Шомдин азимат қилиб, чоштни Истахрда ер эрди. Андин азимат қилиб, шом таомин Қобулда ихтиёр қилур эрдиким, «валисулаймонар-риҳа ғудуввуҳо шаҳрун ва равоҳуҳо шаҳрун»45 анинг шаънида нозил бўлубдур.

Довуд а. с.дин сўнграким, масжиди Ақсо биносили Сулаймон а. с. тугатти ва анинг асносида Байтул муқаддас шаҳрини ҳам ясади. Ва шаҳри азаматида ва масжид зебида аҳли тарих ғариб муболағалар қилибдурлар. Ул жумладин бири буким, шаҳрға ўн ики қўрғон бири-бирининг давриға йўнғон тоштин ясатти. Яна бири буким, масжидни ети ранг тошдин туготиб, қиймати жавоҳир била мурассаъ қилди. Ва ушоқ тош ўрниға ҳамул жавоҳирдин тўктурди. Ва ул уйда амр қилдиким, ҳаргиз ибодатдин ва уламо илми таълимидин холи бўлмағай. Ва Байтул-муқаддас ва масжиди Ақсо кўб қарилар бу дастур била маъмур эрди. Вайронлиғи Бухтун-насрдин эрди, шоядки ўз ерида келгай.

Ва Сулаймон а. с. ваҳшу тайр тилин Тенгри таоло иноятидин билди. Бир майдони мураббаъким ҳар залъи-ўқ ики йиғоч бўлғай, фарш тушотиб эрдиким, хиштининг бири олтун, бири кўмуш эрди. Бир жониб тахтинким, жавоҳир била мурассаъ эрди қўярлар эрди. Тўрт минг олтун курси тахтининг ики ёнида қўярлар эрдиким, бани Исроил уламо ва аҳборин ўлтурурлар эрди. Ва тахтқа ёқин Осифи Бурхиёки вазири эрди, анинг курсисин қўярлар эрди. Ва Сулаймон а. с. тулуъдин ғурубқача «мо халақа илло»46 қозиясин суруб, ҳукмин қилур эрди. Ва деву пари ва ваҳшу тайр хизматида турарлар эрди. Ва исиғ ҳавода туюр боши устида соя қилурлар эрди. Ва оқшом уйига азимат қилғоч, занбалбофлиғдин ҳосил қилғон нима била рўза очар эрди. Бир кун анинг ҳукми била ел мазкур бўлғон бисотни ва фаршни элтиб борадур эрди. Водийун-Намлға еттиким, баъзи ани Тойифи Ҳадидо дебдурлар. Ва мўр хайлининг шоҳи сипоҳиға амр қил-диким, Сулаймон сипоҳи била ўтадур. Масканингизга кирингким, сизга ул сипоҳдин зараре етмагай. Сулаймон а. с. ул амрдин воқиф бўлуб, анда таваққуф қилиб, ул мўрни овучиға олиб, анинг била муколама қилди. Бири муни сўрдиким, хайлингни бизинг остимиздин танбиҳ қилдинг, билмассенмукин, бизинг оёғимиз остида мўр озурда бўлмас. Мўр дедиким, ё набийуллоҳ, сендин хотиржамъдурман, аммо шояд санинг шуурунг бўлмагай, ханлингдин осиб еткай, деб танбиҳ воқеъ бўлди. Ва раёсат шарти номаръий қолмади. Сулаймон а. с. дедиким, мандин азимуш-шаънроқ махлуқ билурмусен? Дедиким, сендин азимуш-шаънроқ мендурмен. Сенинг тахтинг бир жамоддур. Менинг тахтим санинг муборак илкингдур. Сулаймон а. с. деди: санинг сипоҳинг кўпрак экан ё манинг? Мўр дедн: Манинг. Сулаймон а. с. деди: Манинг сипоҳим ададин киши билмас. Мўр амр қилди, етмиш минг мўр хайли чиқтиларким, бир хайлнинг ададин киши билмас эрди. Сулаймон а. с. ул иштин ибрат олиб, мўр Сулаймон а. с.ни чекуртка аёғи била зиёфат қилиб, Сулаймон а. с. мўрға навозишлар қилиб, ул ердин ўтти. Манқулдурким, Сулаймон а. с.нинг ҳашамати ниҳоятқа еткондин сўнгра, муддао қилдиким, ҳар махлуқниким ҳақ таоло анинг маҳкуми қилибдур, борчасин зиёфат қилғай. Муножот қилиб рухсат ҳам топти. Бир биёбони васиъ азим топтиким, бир тарафи дарё эрди. Девларга буюрдиким, ики минг ети юз қозон ясадиларким, ҳар қайсисининг даврасининг қутри минг қари эрди.

Банокатий тарихида дебдурким, йигирми ики минг ўй зибҳ бўлди. Узга борча ашёни мундин қиёс қилса бўлғай. Бу маъкулот неча вақтдин сўнгким туганди. Ул даштда ёйдилар ва борча махлуқотқа сало урди. Ва бу аснода Тенгри таоло баҳр давоббидин бир доббани сувдин чиқорди. Ва ул добба Сулаймон а. с.ға дедиким, сен махлуқотни зиёфат қиладур эмишсен, бу кун ризқимни ҳақ таоло санинг хонингга ҳавола қи-либдур. Сулаймон а. с. деди, бу таомлардннким ёйилибдур, улча санга кофийдур, егил. Ул добба ул муддатда пишкон таомни тамом еб тўймай, Сулаймон а. с.дин нима тилади. Сулаймон а. с. ожиз бўлди. Добба дедиким, сабоҳ бир ризқимдин сулси ейилди, яна ики сулси қолибдур. Сулаймон а. с. деди: Магар сен Тенгри таоло хон арзоқидин тўйғайсен. Добба дедиким; ё Сулаймон, сен муни билмасму эрдингким, Тенгри таоло махлуқотин магар ўз хони карамиднн тўйғозғай, бу навъкнм мени кўрдунг. Бу баҳрда Тенгри таоло андоқ жониворлар яратибдурким, ҳар бирига ики мендекни туъма қилибдур. Сулаймон а. с. Тенгри таоло сунънға офаринлар қилиб, ўз қилғонидин мунфаил бўлуб, ҳақ таоло қошида ажзиға эътироф қилди, афву маърифат тилади. Тенгри таоло анинг матлубини анга еткурди. Ул танбиҳ бўлди. Манқулдурким, Сулаймон а. с. туюрдин ҳар бирини бир ишга таъйин қилур эрди. Ҳудҳудни сув топмоқ амриға муқаррар этиб эрдиким, тахти йилига биёбонларға гузар қилурда сув дарбойист бўлур эрди. Бир кун сувға эҳтнёж бўлуб, Ҳудҳуд топилмади. Сулаймон а. с. сувға буюрдиким, ани ҳозир қилғай. Ул ҳозир қилғоч, Сулаймон а. с. хитоб қилди, ғазаб билаким, қаён бориб эрдинг? Ва ҳол ул-ки, Ҳудҳуд бир замон мулозиматдин фориғ топиб, сайр учун тайрон қилиб, бир шаҳрға кўзи тушуб эрдиким, оти Сабо эрди ва подшоҳи Билқис отлиғ хотун эрди. Ва анинг аҳволининг кайфиятин машруҳ билиб келиб эрди, Сулаймон а. с. сўрғоч, арз қилдиким, бу навъ шаҳрға еттим ва бу навъ подшоҳи бор. Ғоят ҳусну жамол ва ниҳояти ҳусну камол ва салотиндин мунфарид ва миллати офтобпарастлиғ. Отаси Шароҳил Яъриб бинни Қаҳитон наслидин ва онаси Района жиниким, жин шоҳининг қизи бўлғай. Ва мунинг асносида онча таъриф қилдиким, Сулаймон а. с.ға анинг мулоқоти майли бўлуб, мактуб битдиким, ислом давлатиға мушарраф бўлсунки, «Иннаҳу мин Сулаймона ва иннаҳу бисмиллоҳир-раҳмон-ар-раҳими алло таълу алайя ваътуни муслимина»47 андин мухбирдур. Ва бу номани Ҳудҳудқа бериб, Сабо шаҳриға йиборди. Ва нома Билқисқа еткондин сўнгра, Билқис тааммул била тўрт кирпич икиси олтун, икиси кумуш, доғи бир муҳрлик дурж ва юз қиз ва ўғул – барисин борчасиға эранлар либоси кийдурулган ораста қилиб, Манзар бинни Умарким, ақл ва каёсатлиғ киши эрди, бу нималар била Сулаймон а. с. ҳазратиға йиборди. Доғи дедиким, агар хиштларни қабул қилур ва сенинг била истиғно юзидин мулоқот қилур, пайғамбар эмас ва агар акс қилур, пайғамбардур. Андин сўнгра ўғлонларни қизлардин айирсун, доғи ҳуққада не нима эрканни десун ва дегондин сўнгра етишмокин ҳам айтсун. Манзар мутаважжиҳ бўлуб, Сулаймон а. с.ға Жабраил а. с. келиб, ул ишлардин хабар берди. Сулаймон а. с. мазкур бўлғон ул ўн ики йиғоч олтун, кўмуш, хишт тўшагон ерда сипоҳини ораста қилиб, Манзарнинг йўлида тўрт хишт ўрнини очуқ қилдилар. Манзар бу ҳашаматни кўруб, ҳайрон қолиб, ўз келтургон туҳфасидин шарманда бўлуб, ҳамул очуқ қолғон тўрт хишт ўрниға қўюб, Сулаймон а. с. ҳазратиға келди. Очуқ юз била эъзозу икром қилиб буюрднким, туҳфаким келтуруб эрдинг, не учун ташладинг? Ани қабул қилмасбиз, қойтиб Билқиса айтким, иймон қабул қилсун. Ва иносни зукурдин айирди ва дурж ичинда дедиким, ёқути носуфтадур. Ани чиқориб буюрдиким, олмос била суфта қилсунлар. Чун Манзар Билқис хизматиға кўргонларин арз қилди, Билқис Сулаймон а. с. хизматиға мутаважжиҳ бўлди. Бир йиғоч ёқин етконда Сулаймон а. с.ға хабар бўлди. Ва мазолим девонида ўлтуруб, дедиким, бўлғайки Билқиснинг тахтин Сабо шаҳридин бот келтургай. «Қола ифритун минал жинни ана отика биҳи қабла ан тақума мин мақомика ва инни алайҳи лақавийюн амин»48. Сулаймон а. с. дедиким, мундин ботроқ керак. Яна бир жин дедиким, кўз юмуб – очқунча келтурай. Сулаймон а. с. қилғон даъвийси била ҳозир қилди. Ва ул тахтни Билқис ети ўтлош уй ичинда қўюб, борчасин муқаффал қилиб эрди, Сулаймон а. с. буюрдиким, ўз тахти устида қўйдилар. Билқисқа бор бўлди ва ўз тахти гўшасида ер бериб, илтифотлар қилди. Билқис ўз тахтини кўруб, мутаажжиб бўлуб, Сулаймон а. с.нинг нубувватиға шаки қолмади. Ва Сулаймон а. с. Билқисни ўз қиз-қардоши қошида тушурди. Неча кунлук мусоҳабатдин сўнгра, мезбон меҳмоннинг хасойили ҳамидасин таъриф қилиб, Сулаймон а. с. Билқисни ўз никоҳиға тортти. Ва анинг муборак аёғида тук бор эрдн. Анинг жиҳатидин девлар ҳаммом биносин қилиб, тўра таркиби била ул ишнинг иложи қилдилар. Ва ул соҳиби давлат жиҳатидин неча минг йилдурким, халойиқ ҳаммом осойишиға мушаррафдурлар, таърифдин мустағнийдур. Сулаймон а. с. фитнаси «Қолаллоҳу таоло: ва лақад фатанно Сулаймона ва алқайно ало курсиййиҳи жасадан сумма аноба»49. Сулаймон а. с. фитнаси шарҳида мухталиф ривоят бор. Аммо улча бу мухтасарға муносибдур ёзилур. Баъзи дебдурларки, бовужуди ети юз ҳарам ва уч юз суррият Тенгри таоло Сулаймон а. с.ға бир ўғул бердиким, бир кўзи кўр ва бир илики ва бир оёғи йўқ эрди. Сулаймон а. с. ва Билқис ва Осаф инсоф юзидин ўзларининг уюбиға муътариф бўлуб, дуо қилғоч ул тифлни ҳақ таоло тандуруст қилди ва анинг муҳофазати учун Сулаймон а. с. жинларни таъйин қилди. Тенгри таоло анинг ўз ўғлини сойир атфолдин мумтоз қилиб, писандида тушмай, Азроилға амр бўлднким, руҳин қабз қилиб, жасадин Сулаймон а. с.нинг тахти устида ташладиларким, «Ва алқайно ало курсиййиҳи жасадан»50 мақсуд мундин бўлғай. Ва Ваҳб бинни Мунаббиҳ била ибни Аббос Разийаллоҳу анҳумо дебдурларким, Сулаймон а. с.нинг фитнаси интизои эрди. Ва жасад иборати Сихрборд отлиғ девдин эрдиким, анинг тахти устига анинг сурати била қирқ кун мутамассил бўлди. Ва бу иш кайфияти бу эрдиким, Сулаймон а. с. ким, Жазира мулукидин биринким, отин Сайдун дебдурлар ва бутпараст эрди ўлтурди. Қизинким малоҳат зевари била ороста эрди қўлди. Ул қиз отаси фироқида бетоқат эрди, Сулаймон а. с. анинг давосин тилаб топмас эрди. Ул қиз шайтон иғвосн била Сулаймон а. с.ға илтимос қилдиким, девлар отам шакли била бир сурат ясаб келтурсаларким, гоҳи ани кўруб кўнглумга тасалли бўлса, анинг муддаоси мақбул тушуб, бу иш сурат тутти.

Чун қиз бурун бутпараст эрди, бу суратни парастиш қила бошлади. Сулаймон.а. с. ғофил ва бу иш Осафға етти. Осаф Сулаймон а. с. мажлисида анбиёйи собиқнинг наътин қилурда, Сулаймон а. с.нинг отаси замониғача туфулийят анёми маошининг таърифин қилди. Сулаймон а. с.ға бу душвор келдиким, мунча ғариб иноятларким, анга Тенгри таоло салтанати айёмида насиб қилди. Осаф алардин нечук нима демади. Осафдин истифсор қилғоч, айттиким, бировнингким қирқ кун уйида бутпарастлиғ бўлғай, анбиё зумрасида не навъ таъриф қилса бўлғай. Сулаймон а. с. сўруб билгандин сўнгра, ул бутни ушотиб, ўзи тазарруъға тушти. Бу аснода мустароҳға кирарда маъҳуд тариқи била хотамни Жарода отлиғ канизакка топшурди. Мазкур бўлғон дев Сулаймон а. с. сурати била келиб, канизакдин хотамни олиб, Сулаймон а. с. тахти устига чиқиб, ҳукм қила бошлади. Сулаймон а. с. чиқиб хотамни тилагач, шаклин ҳам Тенгри таоло мутағаййир қилиб эрди, канизак ани танимадн. Дедиким, хотамни Сулаймон олди, сен не кишисен? Сулаймон а. с. ўз сурати билан бировни тахтида кўргач, билдиким, ҳол недур. Шаҳрдин чиқиб, шаҳрда саргардон юрур эрди. Қаён борса, не кишисен? – деб сўрсалар эрди, мен Сулаймонман, дер эрди. Ани телба деб, тош отиб, бошиға туфроқ сочиб, ийзо қилурлар эрди. Ва деви лаъин тахт устида номаъқул ва номашруъ ҳукилар қилур эрди. Мутаажжиб ва мутағаййир бўлғондин сўнг, дев билдиким, қиладурғон иш анинг иши эмас. Ул хотамни дарёга ташлаб, ғойиб бўлди.

Ва Сулаймон а. с. рўзи жиҳатидин дарё қироғинда болиғчиларға муздурлуқ қилур эрди. Ул хотамни бир болиғ ютуб, аларнинг домиға тушуб, Сулаймон а. с. муздиға бердилар. Сулаймон а. с. болиғ ичидин хо-тамни олиб, яна салтанат тахтиға борди.

Ва бу воқеа ҳамул бутпарастлиғ айёми била мувофиқ қирқ кун ва Жасадни баъзи муфассирлар. бу девдин таъбир қилибдурлар. Ва анинг ғаройиб эъжозин бир гунаш раддидурким, мужмалан ўтти. Ва шарҳи будурким, осорини кўрарга машғул эрдиким, гунаш ботти ва муборак хотириға аср намози фавт бўлғон учун изтиробға тушти. Тенгри таоло гунашни қайтариб, ул ҳазрат намозин қилғунча ўз ерида турғузди. То намоз тугонди, яна ғуруб қилди. Тарих аҳли дебдурларким, Сулаймон а. с.нинг савмаасининг эшикида ҳар кун ғайбдин бир дарахт пайдо бўлур эрди ва хосиятин Сулаймон а. с. сўрар эрди. Бир кун бир дарахт пайдо бўлди ва хосиятин сўрғоч, жавоб бердиким, хосиятим сенинг мулкунгга вайронлиғдур. Сулаймон а. с. билдиким, вақт етибдур. Васиятлар китобат қилди ва Тенгри таолодин илтимос қилдиким, анинг фавтин дев ва паридин неча вақт махфий тутқай. Ва шишадин бир уйи бор эрдиким, анда тоат қилур эрди. Ул уйга кириб, асосиға таёниб оламдин ўтти. Ва халоиқ кўрар эрдиким, Сулаймон а. с. асосиға таёниб турубдур. То муддатлардин сўнгра, асосин қурт еб ушолди. Ва ул ҳазрат йиқилғондин эл фавтин билдилар ва анинг мавтидин ихфоси илтимосида сўзлар дебдурлар. Яхшироқ будурким, Байтулмуқаддас туганмоки ҳамонча фурсат мақсуд эрдиким, асо бутун эрди, тугагондин сўнгра асо синди ва девлар ул ишни туготиб эрдилар. Валлоҳу аълам.

Рубоий:

Оламни Сулаймонға ҳақ этмиш маъмур,
Ҳукми солди жину башар хайлиға шўр.
Охир чу ажал анга мақом айлади гўр,
Туфроқ ичида қилди ватан уйлаки мўр.

Луқмони ҳаким. Тарих аҳлидин баъзи ани ҳукамо силкида мазкур қилибдурлар. Ва кўпрак эл ани пайғамбар дебдурлар. Ва баъзи ривоятда мундоқдурки, Тенгри таоло нубувват ва ҳикмат орасида мухбир қилди. Ҳар тақдир била «Ва лақад отайно луқмонал-ҳикмата»51 анинг шаънидадур. Бўла олурки, бовужуди нубувват ҳикмат дағи анга насиб бўлмиш бўлғай. Ранги қаро эркандур. Довуд а. с. суҳбатиға мушарраф бўлур эрди. Ва андин кўб ғаройиб вужуд тутар эрди. Баъзи дебдурларки, қул эрди ва озод бўлғонида мухталиф ривоят бор. Бири буким, хожаси бир руд қироғинди биров била нард ўйнади, бу шарт билаким, мағлуб бўлғон бу руд суйин тамом ичгай ё молин бергай. Ва Луқмоннинг хожаси уткузди. Ҳариф рудхона суйин тамом ичмак таклиф қилди. Ва ул мутаҳаййир бўлди. Луқмон дедиким, шарт қиладурғон вақтдағи сувни ҳозир қил ё ғаразинг бу ҳозир сув бўлғон бўлса, руднинг бу қироғиндағн сувни ичкунча нори қиро-ғиндағи сувни турғуз. Ҳариф бу ишдин ожиз бўлди. Хожаси халос топиб, Луқмонни озод қилди. Яна бири буким, хожаси анга буюрдиким, қўй ўлтуруб, яхшироқ: узвини пишуруб келтур. Ул юрокини тили била пишуруб келтурди. Яна бир қотла дедиким, қўй ўлтуруб, ёмонроқ узвини пишуруб келтур. Ҳамул ики узвдин келтурди. Хожа нуктасин сўрди эрса, дедиким, кўнгул: ношойиста афъолдин ва тил нобойиста ақволдин бири бўлса, алардин яхшироқ узв йўқтур ва агар бўлмаса, алардин ёмонроқ йўқ. Яна бири бу ким, хожа анга буюрдиким, кунжид эк! Ул арпа экти. Хожа сўрдиким, арпа экиб, кунжид нечук топарсен? Дедиким, чун сен ношойист иш қилиб, нечук Тенгри таолодин раҳмат ва жаннат тамаъ қилурсен, мен ҳам дедим: арпа эксам, кунжуд шояд бар топқаймен. Хожа мутанаббиҳ бўлуб, ани озод қилди. Дуо қилиб, уч минг йил умр топибдур. Баъзи ети Каргас умри дебдурларки, ҳар бири беш юз йилдур, анинг сўзларидиндурким, тўрт минг сўз. битибдурлар ва тўрт сўз била ихтисор қилибдурлар. Икисини дойим ёд қилмоқ керак ва икисини унутмоқ керак. Бурунғи икидин бири ўзи қилғон яхшиликдур ва бири ғайри қилғон ёмонлиғ.

Луқмоннинг ғариб ҳолоти ва нофиъ мақолоти кўптур. Бу мухтасарда мунча била қаноат қилилди.

Рубоий:

Луқмонники баъзи дедилар пайғамбар,
Баъзи дедилар ҳакими покиза сияр.
Уч минг яшабон бу дайрни қилди мақар,
Минг мунча ҳам ўлса, қилғулуқдур бу сафар.

Юнус бинни Мато а. с. отаси оти била машҳурдур. Отаси Дови бинни Яъқуб а. с. наслидиндур, мурсал. пайғамбардурким, «қолаллоҳу таоло ва инна Юнуса ламинал мурсалин»52. Агарчи Сулаймон а. с. замони-дин анга дегинча, балки Сулаймон а. с. авлодидин эрди, аммо чун ҳеч тарихда марбут топилмади. Юнус а. с. чун Сулаймон а. с.дин сўнгра, мурсал пайғамбар эрди, андин бошланди. Ани Тенгри таоло мабъус қилиб, Суй элига йиборди. Ва Суй эли ани нубувватга такзиб қилиб, Юнус а. с. ғазаб қилди ва халқиға ёмон дуо қилди. Ва рухсати илоҳи бўлмай, аҳлу аёли била халқнинг орасидин чиқиб, алардин андоқ махфий бўлдиким, агар Тенгри таолодин қавмиға бало келса, ани дуо қилурға топмағайлар. Тенгри таоло хотимал-анбиё салавотуллоҳи алайҳи ва ало олиҳиға сабр қилмоққа амр қилиб, Юнус а. с. қилғонидин наҳй қилурким, «Фасбир лиҳукмираббика ва ло такун касоҳибин ҳути»53 Чун Юнус а. с. элдин чиқти, қавмиға Тенгри таоло бир булут йибордиким, андин ўт ёғар эрди. Қавм муни кўргач, Юнус а. с.ни тилай бошладиларким, иймон кетургайлар. Чун билдиларким, Юнус а. с. алар топқудек бормайдур, дедиларким, Юнус а. с. бўлмаса Юнус а. с. Тенгриси ҳозирдур. Борчалари ўғул-ушоқлари била бошларин ялонг қилиб, тазарруъға машғул бўлдилар ва тавба ва инобат қила бошладилар. Чун тавбаларида содиқ эрдилар, Тенгри таоло қабул қилиб, ул балони алардин дафъ қилди. Аммо Юнус а. с. алардин айрилғонда кемага кириб, баҳр юзинда бир азим болиғ оғзин очиб, кема аҳлиға қасд қилди. Борча иттифоқ қилдиларким, бир кишини анга туъма бергайлар. Неча қотла қуръа солдилар. Юнус а. с.ға қуръа тушуб, Юнус а. с. билдиким, мағзуб бўлубдур. Узнни болиғ оғзиға ташлади. Ва болиғ Юнус а. с.ни ютуб, Тенгри таоло болиғнинг қурсоғида ани асради. Ва Юнус а. с. қирқ кун болиғ ичинда эрди ва бу тасбиҳни вирд қилиб эрдиким, «Ло илоҳа илло анта субҳонака инни кунту миназзолимин»54. Қирқ кундин сўнгра, Тенгри таоло Юнус а. с. хатосидин кечиб, ани уч қаронғулуқдин қутқордиким, бири кема ва бири сув ва бири болиғ қурсоғи бўлғай. Ва болиғ дарё қироғиға келиб, ани ёқоға солди. Ва ул янгло туққан ёшдек бўлуб эрди, бир сутлук кийикка амр бўлдиким, ҳар кун келиб, анга сут берур эрди ва бир йиғоч анга соя қилур эрди. Қирқ кундин сўнгра, ўз ҳолиға келиб, амри илоҳи била қавм орасиға кирди, қавм анинг ҳидояти била инмон шарафиға мушарраф бўлдилар. Ва кўб вақт бўлуб, Тенгри таоло ҳукмин буткарди. Ва дерларки, Куфада мадфундур.

Рубоий:

Юнуски нубувват кўзини ёрутти,
Танзиб ила қавм кўнглини ўрготти.
Болиғ ичида агарчи маскан тутти,
Ҳам охир ажал болиғи ани ютти.

Омус ва Мусо ва Маъ. Соҳиби «Гузида» Ҳамдуллоҳ Алмуставфи бу уч кишини аҳли тарихдин нақл қилибдурки, мурсал эрдилар. Ва бани Исроилни Мусо а. с. диниға даъват қилдилар.

Содиқ ва Сиддуқ ва Салум – бу уч кишига Тенгри таоло нубувват бериб, Антокийя халқиға йибордиким, алар ҳавлидин борча ҳалок бўлдилар. Ғайри атфолким, булуғ ҳаддиға еткайдур эрдилар ва ул атфол нймон давлатиға мушарраф бўлдилар.

Фанжар Мусо ва Момал-қавси ва Жавфарф ва Санъо Куси ва Урё – бу беш кишини аҳли тарих пайғамбар дебдурлар. Бани Исроилда Мусо а. с. диниға даъват қилдилар ва Зул-кифл аҳдиға ёқин эрдилар. Баъзи Зул-кифл а. с.ни булардин сўнгра айтибдурлар.

Фавойил ва Ҳикой. Баъзи муаррихлар бу иковни ҳам пайғамбар дебдурлар. Зул-кифл замонида Мусо а. с. диниға даъват қилдилар.

Зижурмо ва Мадоҳи. Баъзи қавл била пайғамбардурлар. Зул-кифл а. с.дин сўнгра ва даъватлари Мусо а. с. диниға эрди.

Ва Шуъё пайғамбар эрди. Ва баъзи дебдурларки, Юнус а. с. ўзидин сўнг ани бани Исроилға валий қилди. Ва ани баъзи дебдурларким, ул Юнус а. с.дин бурунроқ эрди. Валлоҳу аълам. Бухтун-насрнинг бузуғлиғи ва Байтул-муқаддасни вайрон қилиб, жавоҳириким Сулаймон а. с. ясағондин бери бор эрди, ул борчасни элтгони ва азим қатллар қилғони кўпрак аҳли тарих иттифоқи била бу анбиё замонидадур. Ва баъзи дебдурларким, Дониёл а. с.ни Бухтун-наср Байтул-муқаддасдин элтиб, муддати замонида асраб, бир туш кўруб, унутқондин сўнгра, Дониёл а. с. ҳам тушин, ҳам таъбирин айтиб, ул банддин халос бўлди.

Узайр а. с. анбиё авлодидиндур. Бухтун-наср Байтул-муқаддасни бузғонда, ани абнойи жинси била асир қилиб, Бобилға элтти. Андин халос топиб келурда, бир кентда тушти ва эшокини боғлаб, учасин бир дарахтқа қўйди. Ва илайида анжир эрди ва бир зарфда узум шираси. Ва бу маҳалда хаёлиға Тенгри таоло амвотни иҳё қилуриға фикрга тушти. Ва ул кентнинг бузуғларида одамизоднинг қуруқ сўнгоклари бор эрди. Аларни кўруб, ҳайрати орттиким, бу чурук сўнгокларни тиргузмокта ғайри ҳайратки, ақлға муставлий бўлғай, ўзга нима нўқдур. Ҳақ таоло қудрати иқтизоси ул қилдиким, Узаарнинг ҳайрати дафъ бўлуб, бу ҳол анга айнал-яқин бўлғай. Ложарам, амр бўлдиким, руҳин муборак жасадидин чиқордилар ва маркабин доғи руҳсиз қилдилар. Ва Тенгри таоло Узайр а. с. жисмин эл кўзидин пинҳон асради, бу ҳолға юз йил ўтти.

Бу муддатдин сўнгра Тенгри таоло Узайр а. с.ниг тиргузди. Бир малак андин сўрдиким, «Кам лабиста?» Жавоб бердиким, «Явман ав баъза явмен». Ул малак дид, «Баллабиста миата омин фанзур ило таомика вш шаробика лам ятасаннаҳ. Ванзур ило ҳиморика ал-майити»55. Чун муни Узайр а. с. мулоҳаза қилди, кўрдиким, анжир ўз ўрнида ва узум шираси ҳамул зарфда тоза эрди. Ва маркабининг чуруган сўнгакларига боқти. Кўрдиким, бир-бирига муттасил бўлуб, устига иг ўрланди ва анинг устига тери тортилди, доғи руҳ баданиға кириб тирилди.

Узайр а. с. билдиким, анинг юз йил бурунғи қилғон тараддуди жиҳатидин ҳақ таоло анга бу навъ қудратин кўргузди. Ва анинг санъатиға офарин ўқуб, маркабин миниб, ўз шаҳриға тебради. Ул шаҳрға еткондин сўнгра, чун юз йил ўткон жиҳатидин кўп тағйир топиб эрди, ҳеч ерни тонимай, кўб заҳмат била ўз саройини топти. Аммо киши йўқ эрди, бир кўр канизакдин ўзга. Сўнгра Узайр а. с. андин сўрдиким, бу уй. Узайрнинг уйидур? Ул тасдиқ қилиб дедиким, сен кимсенким, бу юз йилдаким, менинг махдумум ғойиб булубдур. Мен ани кам эшитибмен. Ул дедиким, мен Узайрдўрмен. Канизак айттиким, агар чин айтасен, Узайр а. с. мустажобуд – даъва эрди, дуо қилким, манинг кўзум бино бўлсун. Узайр а. с. дуо қилди. Ҳақ таоло ул канизакнинг кўзин бино қилди. Узайр а. с. нинг муборак юзин кўргач, танидиким, анга бу юз йилда ҳеч тағйир воқеъ бўлмайдур эрди. Фарёд қилиб аёғиға тушуб, югуруб Узайр а. с.нинг ўғлонлариға мужда еткурдиким, ўғлонлари бири юз ёшар эрди, бири юз ўн ёшар эрди. Атоларин йигит кўруб танимадиларким, Узайр а. с.нинг бағрида бир хол бор эрдиким ҳилол шакли била. Ул нишонанн очиб кўруб, алар ҳам муборак қадамиға юз суртуб, қавмға хабар бўлди. Қавм ҳам инонмай, дедиларким, «Таврот»ни ҳечким Узайр а. с.дин яхшироқ билмас эрди, то ул китобни Бухтун-наср элтти орамизда киши билмас. Узайр а. с. «Тавротони азбар ўқуди ва алар билдилар. Баъзи ерларда ёшурун қолғонни муқобала қилдилар эрса, бир ҳарф ортуқ-ўксук эмас эрди. Баъзи бу ғариб ҳолотдин Узайр а. с.ни ибнуллоҳ дедилар. «Ва қолатил-яҳуду узайр-унубнуллоҳи»56. Ва баъзи муаррихлар Узайр а. с.ни бўлғон ҳолотини Армиёға иснод қилибдурлар. Ва Узайр а. с.ни Арз отлиғ иниси била туғуб била ўлдилар. Аммо ўлар вақтда Узайр а. с. юз ёшар ва Арз ики юз ёшар эрди. Мундин ғариброқ ҳол таворихда оз воқеъдур. Ва ўғлонлари қари кишилар эрди, ёшқа атоларидан улуғроқ. Валлоҳу аълам.

Зикриё ва Яҳё а. с. ва Марям бинти Умрон. Алар зайлида Зикриё а. с.ни Сулаймон а. с. наслидин дебдурлар. Ва ул Байтул-муқаддасда мужовир эрди. Ва Умронким, Зикриё а. с.нинг амузодаси эрди, ул дағи мужовир эрди. Икаласининг ҳарамлари эгочи-сингил эрднлар. Имронға фарзанд кўп бўлдн ва Зикриё а. с. ға бўлмадн. Имрон бу шукронаға назр қилдиким, яна фарзанд бўлса, Байтул-муқаддасқа мужовир бўлған. Ва ҳарамики оти Ҳифа эрди Марямға ҳомила эрди. Ва туққондин сўнгра назр жиҳатидин Имрон мутаҳаййир бўлдиким, иносни мужовир қилмаслар эрди.

«Қолаллоҳу таоло инни вазаътуҳо унсо валлоҳу аъламу бимо вазаъат ва лайсаз-закари кал унсо ва инни саммайтуҳо Маряма ва инни уъийзуҳо бика вазуррийя таҳоминаш-шайтонир-ражим»57. Бу шарафдин Марямни бир нимага чирмаб, Ҳифа Байтул-муқаддасқа элтти. Уламо ва аҳборанинг қавлин мункири кўрдилар.

Зикриё а. с.ға ваҳй келдиким, бу фаҳирани ўғулға қабул қилдуқ «Фатақаббалаҳо раббуҳо биқабулин ҳасанин»58. Бу жиҳатдин ахбор анинг муҳофазатиға машғул бўлдилар. Зикриё а. с. дедиким, анинг тааҳҳуди манга авлодурки, холаси манинг уюмдадур. Ахбор қабул қилмай уч қотла қуръа солдилар. Учолосида қуръа Зикриё а. с. отиға тушти. Борча заруратан мусаллам туттилар. Сўнгра Зикрнё а. с. Марямни уйига элтиб, Ашбоъким, Зикриёнинг ҳарами ва Марямнинг холаси эрди, анинг муҳофазатиға машғул бўлди, то анга ибодатқа ва масжид хизмати қобилияти пайдо бўлди.. Сўнгра Зикриё а. с. анинг учун масжидда бир ғурфа ясаттиким, эшики йўқ эрди. Зина била анга чиқор эрди. Ва ўзи ғойиб бўлса, ғурфа тўшукин қуфл қилур эрди. Ва ул жумладин бири буким, қишда ёз меваси ва акс ҳам кўрар эрди. Сўрғондаким, «анно лаки ҳозо. фи ғайри вақтиҳи»59, жавоб топтиким, «ҳозо мин индиллоҳи ярзуқу ман яшоъу биғайри ҳисоб»60.

Ва бу вақтда Зикриё а. с. ва ҳарами Қибарсанда эрдилар. Зикриё а. с. дедиким, Холиқиким Марямға ғайр вақтида бу навъ фавокиҳ насиб қила олур, манинг ҳам ҳаётим шажарасндин, агарчи ғайри вақтдур, бир неча каромат қила олур. Бу орзу кўнглига ўтти, Жабраил а. с. анга Яҳё а. с. вужудиға башорат берди. «Фанодат-ҳал-малоикату ва ҳува қойимун юсалли фил миҳроби»61. Ва чун Яҳё а. с. мутаваллид бўлди, оз вақтдин сўнгра Тенгри таоло муборак кўнглин ваҳй нузулидин мунаввар қилдиким. «Ё Яҳё ҳузил китоба биқувватен ва отайноҳул-ҳукма сабийян»62. Ва Яҳё а. с.нинг тоати бағоят ва йиғламоғи бениҳоят эрди. Дерларки, ғоят букодин ики юзида ики новдондек чуқур хат пайдо бўлуб эрди ва бу фаврда Марям зуафо ғадридин ғусл қилур маҳалда Жабраил а. с. ани Исо а. с.ға башорат берди. Баъзи дебдурлар Исо а. с. тўқуз ойдин сўнгра мутаваллид бўлди. Халойиқ номуносиб сўзлар дедилар. Аммо Исо а. с. ҳамул дам такаллум қилиб, Тенгри таолонинг бандалиғи ва ўзининг нубувватиға ва онаси поклиғиға тонуғлуқ берди ва хотамул-анбиё вужуди муборакиға саллОллоҳу алайҳи вассалам башорат еткурди. Неча вақтким, ўтти, Яҳё а. с. била мусоҳабат қилур эрди. Ул вақтким, Исо а. с. мутаваллид бўлди ва ахбор анга таън ҳилдилар. Бовужуди улки, Тенгри таоло Исо а. с.ни ўткан такаллум билаки мутақаллим қилди, бани Исроилнинг ҳам юзи, ҳам кўнгли қаролади. Исо а. с.ни ул иш туҳмати била муаззаб тутар эрдилар. То иш ул ерга еттиким, Зикриё а. с. ул нопок эл орасидин қочти. Ва алар қовлай бориб, машҳурдурким, ул ҳазрат йиғоч шикофиға кириб, ул шикоф бутти. Ва аъдо етиб, этокининг учин йиғочдин тошқори кўруб, йиғоч бошидин арра қўюб Зикриё а. с.ни ҳалок қилдилар.

Бу ерда чун сўз дердин, балки дам урардин хома тили лол ва тил хомаси гунг мақолдур, авло улким, мақсудқа шуруъ қилоли. Яҳё а. с. қатли бу навъ эрдиким, ул замоннинг подшоҳининг ёшқа етгон ҳарами бор эрди. Бу жиҳатдинки, чун қарибдур, бўлмағайким, подшоҳ яна бировни никоҳнға киюргай ва анинг мужиби азли бўлғай. Узга абушқадин жамила қизи бор эрди, подшоҳға тарғиб қилдиким, ул қизни олғай. Подшоҳ Яҳё а. с.дин сўрди эрса, Яҳё а. с. дедиким, санга анинг никоҳи раво эрмас. Ул қиз била онасиға Яҳё а. с. адовати пайдо бўлди. Бир кунки подшоҳ маст эрди, ул қизни онаси ороста қилиб, анинг қошиға йиборди. Сукр ғалаёни ва шаҳват туғёнидин анга майл қилди. Қиз ибо қилдиким, агар ҳожатимни раво қилурсен, бу иш бўлур. Сўрдиким, ҳожатинг недур? Ул бадбахт дедиким, ҳожатим Яҳё а. с. нинг қатлидур. Ул зоний бу зония хотири учун Яҳё маъсум қатлиға ризо берди. Дерларки, ул ҳазрат қатл бўлғондин сўнг-ра, ул ики малъунни ер ютти. Дерларки, бани Исронлнинг ики фасодидин сўнғиси Яҳё а. с. қатлидур. Бу амр вуқуъидин сўнгра, Тенгри таоло форс мулукидин Хурвис отлиғни бани Исроилға истило бердиким, ул ики пайғамбар қони эвази аларни андоқ қатл қилдиким, яҳуддин киши оз қолди. Дерларки, Байтул-муқаддас дарвозасидин Хурвис ўрдусиғача рудхонадек қон оқти. Алқисса, Зикриё а. с. дори фанодин бу навъ до-ри бақоға бордилар.

Рубоий:

Айлаб Зикриё била Яҳёни қабул,
Қилди икисини олам аҳлиға расул.
Не қилдилар эркин бу ато бирла ўғул
Ким, элга яна аларни қилди мақтул.

Исо бинни Марям салавотуллоҳи алайҳ бир қавл била учунчи улул-азмдур, бир қавл била бешинчи. Андин бурунғи анбиёдин сўнгра ҳеч қойсиға қирқ ёшдин бурун нубувват етмади. Ва лекин ул модарзод пай-ғамбар эрди. Ва анинг валодатидин бурун Тенгри таоло Марямға анинг вужуди башоратин бердиким, «Из қолатил-малоикату ё Маряму инналлоҳа юбаш-шируки бикалиматен минҳу исмиҳул масиҳу Исабну Маряма ва жийҳан фит-дунё вал охирати ва минал-муқаррабийна ва юкаллимунноса фил маҳди ва каҳлан»63.

Масиҳ лафзида сўз кўптур. Ва Исо а. с. валодатида ҳам сўз кўптур. Тафосир кутубидин маълум бўлур. Чун бу мухтасарда матлуб ихтисордур, яъни муаррихона ишларга қонеъ бўлулди. Муқаррардурким, Исо а. с.нинг отаси йўқтур. Марям Жабраил а. с.нинг нафаси била ҳомила бўлди ва туғурур вақтда Байтуллиуқаддасдин чиқиб, қироғроқ ерда вазъ ҳамл қилди. Халқ бу ишни билиб, бориб ул ҳолни кўруб, ирик сўзлар айта бошладилар. Юқорироқ битилибдуркнм, Исо а. с. не навъ жавоблар берди. Андин сўнг эл мутаажжиб бўлуб, сўз айта олмай қайттилар. Марямни Ҳабнб Нажжорким, холазодаси эрди, Исо а. с. била олиб Дамашққа борди. Исо а. с. ўн уч ёшағунча анда маош қилди. Анда ҳам Исо а. с.нинг муъжизоти кўб зоҳир бўлди.

Чун «Инжил» Исо а. с.ға нозил бўлди, учовда Байтул-муқаддасқа келиб, Исо а. с. амри илоҳи била халқни Тенгри таоло амриға далолат қилди. Халқ ани такзиб қилиб, номуносиб сўзлар дедилар. Аммо ҳавориюн иймон келтуруб, динини қабул қилдилар. Ва алар ўн ики киши эрдилар, пешалари бўёғчилиқ эрди. Исо а. с.дин муъжиза тиладилар, борчанинг бўяр рахт-ларин олнб, Нил кўйига солди. Алар изтироб қилғочким, булардан ҳар бирини бир ранг буюрубдурлар. Исо а. с. Мил кўйига илик урди. Ҳар бириниким чиқарди, иёси тилагон ранг била чиқти. Бу муъжиза ул элга мужиби имон бўлди. Ул нимаким Йсо а. с. элига амр қилди тавҳид эрди. Ва хотамун-нубувватнинг рисолатига иқрор қилдиким, Қолаллоҳу таоло: «ва из қола Исабну Маряма ё бани исроила инни расулуллоҳи илайкум мусаддиқан лимо байна ядайя минат-тавроти ва мубашширан бирасулин яъти мин баъдисмуҳу Аҳмаду»64. Саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳи вассалам.

Исо а. с. олам ва дунё асбобидин ҳеч нима қабул қилмади ва аларднн бир пашмина тўн ва бўрк ва бир асоси бор эрди. Бир ерда бўлмас эрди, дойим сайрда эрди. Рўзи учун касб қилмади, ҳар не етти қонеъ бўлди. Чун ҳавориюн илтимос қилдиларким, бир маркаб мингилким, яёғлиқ машаққати камроқ бўлғай. Анинг емак ва муҳофазати ташвишидин рад қилди. Ва илтимос қилдиларким, бир маскан ясоли. Қабул қилмади. Ва зуафо била ихтилоти йўқ эрди. Бу жиҳатлардин мужаррадлиққа машҳур бўлди. Ва сойир муъжизотидин бири хуффошдурким, болчиғдин ул ҳайъот била ясаб, нафасин анга сурди. Ва ул нафасдин руҳ топиб учти ва эмдигача бор. Ва бири акмаҳ ва бири абрас иложидурким, Қолаллоҳу таоло, «Анни ахлуқу лакўм минат-тийни каҳийатут-тайри фаанфуху фиҳи фаякуну тайран биизниллоҳи ва убриул-акмаҳа вал-абраса»65 яна улким, дуо била ўлукни тиргуздик, «ва уҳйил мавта биизниллоҳи»66. Ва ул ўлукким, Исо а. с. тиргузди ибнал-аъжуз эрди. Ва шарҳи будурким, сайр асносида бир ажузани кўрдиким, бир қабр бошида муассир навҳа қиладур, кайфиятин сўрди. Дедиким, ўғлум эрди ва фироқидин бетоқатмсн. Исо а. с. дуо қилиб, Тенгри таоло ул маййнтқа руҳ киюрдн ва ўлук тирилгач, илтимос қилдиким, дуо қилғайки, бурунғи ҳолиға борғай ва мавт сакароти бўлмагай. Руҳуллоҳ дуоси била бу иш ҳам бўлди ва руҳуллоҳ андин ўтти. Насибин вилоятида малике бор эрди; мутакаббир ва жабборсифат. Исо а. с. анинг даъватиға маъмур бўлуб, ул ён азимат қилди ва ҳавориюнға дедиким, сиздин ким бўлғайким шу шаҳрға кириб нидо қилғайким, Исо ру-ҳуллоҳкнм, Тенгри таолонинг расулидур ва калимасидур келибдур. Яъқуб ва Тумон ва Шамъун отлиғ учов дедиларким, биз борурбиз. Исо а. с. ҳар қайси бобида бир сўз айтти, дағи аларни узотти. Алардин икиси илгорирак, Шамъун кейинрак юруб, Яъқуб ул нидони қилди. Эл ҳужум қилғоч, ёнди. Тумон иқрор қилди. Ани подшоҳ қошиға элттилар. Ҳамул сўзни айтти. Ул золим буюрдиким, Тумоннинг иликин, аёғин кесиб, кўзларин ҳам кўр қилдилар. Ул сўзидин қайтмади. Бу маҳалда Шамъун етиб, маликдин Тумон илзомиға сўз истидъосини қилди, рухсат топти. Доғи Тумондин сўрдиким, бу кишиким, сен анинг рисолатиға иқрор қиласен ҳеч ҳужжати ва муъжизи борму? Тумон дедиким, бор! Шамъун дедиким, айт! Ул дедиким, акмаҳ ва абрасни илож қилур. Шамъун дедиким, бу ишта атиббо шариктурлар. Тумон дедиким, киши оқшом не емиш бўлса ва уйида не нима бўлса, айтур. Шамъун дедиким, имкони сиҳр борким, жин тасхири қилмиш бўлған. Тумон дедиким, болчиғдин қуш ясаб, дамини анга ҳуруб, руҳ таниға киюрур. Шамъун дедиким, имкони сиҳр бор. Тумон дедиким, ўлукни тиргузур. Шамъун малик сори боқиб айтти: мунинг имтиҳони осондур ва имкони йўқтурким, бу иш Тенгри таолодин ё пайғамбаридин келур. Агар ҳукм қилсангким, ул киши ҳозир бўлса, филҳол маълум бўлур. Исо а. с.ни ҳозир қилдилар, Тумон айтқон сўзларни сўрдилар. Борчасиға иқрор қилди. Шамъун деди: агар бу сўзларинг чиндур, аввал рафиқингдин бошла. Исо а. с. Тумоннинг кесилган аъзосини ўрунлариға қўюб, дуо қилди. Тенгри таоло борчасни буткорди. Ва хуффош бобида тақозо қилдилар, ясади. Салмони форсии раҳматуллоҳи илайҳдин манқулдурким, ул вилоятнинг жамиъ муразосини дедиларким, саҳиҳ қилмоқ керак. Анинг дуоси била борча сиҳат топтилар. Борчадин, сўнгра ўлукни тиргузмак илтимос қилдилар. Исо а. с. дедиким, ҳар ўлукниким сиз десангиз дуо қилай. Иттифоқ била Сом бинни Нуҳни дедилар. Тиргузким, мавтидин тўрт минг нил ўтуб эрди, анинг қабри бошиға бориб, Исо а. с. ики ракъат намоз қилиб, дуо қилди. Қабр шақ бўлуб, бир оқ соч-соқоллиқ киши чиқти ва элга дедиким, Исо руҳуллоҳ пайғамбардур, анинг динаға киринг ва ғанимат тутуиг. Исо а. с. андин сўрдиким, сизинг замонда соч оқармас эрмиш. Сом дедиким, санинг дуонг уни еткоч, қиёмат бўлғон соғиниб, ваҳму хавфдин булар оқарди. Чун Сом элга пандлар деди, Исо а. с. дуоси била аввалғи ҳолиға борди ва шақ бўлғон ер бир-бирига қўшулди. Ҳам Салмони форсиндин манқулдурким, бу муъжизани кўруб, ул мулк эли мусулмон бўлдилар. Баъзи сафардаким, емакка танглик воқеъ эрди. Бани Исроил ҳавориюнға дедиларким, агар Исо а. с. дуо қилсаким, Тенгри таоло осмондин моида йиборсаким, таомға муҳтож халойиқ андин баҳра топсалар ва Тенгри таоло вужуди ва Исо а. с. нубувватиға таинлари бўлса, деб ҳавориюн арз қилғоч, Исо а. с. тазарруъ қилиб дедиким, «раббано анзил айлайна моидатан минас-самои такуну лано иъйдан ли аввалина ва охирина ва оятан минка варзуқно ва анта хай-рур-розиқин»67.

Чун Исо а. с. муножотдин фориғ бўлди, ваҳй келдиким, биз моида йиборали ва лек ҳар киши куфрони неъмат қилса, қоттиқ азобға гирифтор бўлур. Исо а. с. бу сўзни айтқоч, борча дедиларким, ҳар киши куфрони неъмат қилса, Тенгри таоло анга азоб насиб қилғай. Бу сўздин сўнгра Тенгри таоло осмондин моида йиборди. Хоннинг азамат зебу зийнатини айтмоқ ҳожат эмаски, Тенгри таоло хони эрди. Аммо моида нон ва бирён болиғ эрди. Таъм ва мазаси ҳам таърифдин тошқари эрди. Ва анда туз ва сабзалар бор эрди. Бир ривоят била уч кун ва бир ривоят била қирқ кун бу моида инди. Қавм ҳар неча едилар кам бўлмади. Жамиъ муразо ани егоч, сиҳат топтилар. Сабоҳ инар эрди, оқшомғача эл андин ерлар эрди. Оқшом яна осмонга борур эрдн. Қавмдин баъзи инкорға тил узоттикнм, бу моида осмондин келмайдур, Исо сиҳр қиладур.

Ҳар ойнаким, Тенгри таоло куфрони неъмат қилғонларни ваъда қилғон дастур бпла тўнғуз шакли била ўрунларидин қўпордн. Ва ул тўнғузлар мазбалаларда кезиб, нажосатларни ерлар эрдилар.

Исо а. с. қошиға кириб, кўзларндин ёш бориб, бош-ларнн ерга қўярлар эрди. То уч кундин сўнгра ақабаҳ вужуҳ била адам йўлнға азнмат қилдилар. «Наузу бил-лоҳи мин шурўри анфусино ва мин саййиоти аъмоли-но»68. Ва Исо а. с.нинг муъжизоти бағоят ғариб ва кўптур. Масбутроқ кутубдин маълум қилса бўлур. Ва Исо а. с. осмонға чпққанида мухталиф ривоёт кўптур. Аммо соҳиби «Гузида» мундоқ дебдурким, ул жамоат 'чҳуд ва масх бўлғондин сўнгра, Исо а. с. ённб Байтул-муқаддасқа келди. Ва ул гумроҳларининг бақиняси Исо а. с.нинг қатлиға қасд қнлднлар. Ва Исо а. с. махфий бўлди. Ва Шамъуини туттилар ва ул Исо а. с. ни кўргузмади. Парвис ўтуз дирам ришват олиб, Исо а. с.ни кўргузди. Жуҳудлар тиладиларкн, Исо а. с.нн тутуб ўлтурганлар. Тенгри та.оло аларнинг кўзидин ани ғойиб қилиб, осмонга чиқорди. Ва Ийшуъниким, жуҳудларнинг улуги эрди, Исо а. с.нинг шаклн била муташаккил бўлдн. Жуҳудлар ани Исо а. с. соғиниб туттнлар қатл қилголи. Ул ҳар неча фарёд қилдиким, мен Ийшуъмен, фойда бермади. Ани бир дарахтқа бўғ-зидин остилар. Ва ети кеча-кундуз осиғлиғ қолди. Марям ани Исо а. с. соғнниб, ҳар кеча келиб азо рас-ми била йиғлар эрди. Исо а. с.ни Марям хотнри ит-миноин учун етинчи кеча осмондин ерга нозил қнлдн-ким, Марям қошиға келди. Марямға аҳволдин хабар-дор қилиб, Марямнинг хотири қарор топти. Яҳё а. с, яна етн киши ҳавориюнднн Исо а. с.ни кўрдилар. Ва Исо а. с. аларға пандлар ва насиҳатлар қилди ва ҳар қойсини бир ишга таъйин қилди, тонгласн бу ғариб ишни ошкоро қилдилар эрса, яҳуд борчани такзиб қнлнб зиндонға маҳбус қилдилар. Аммо Ийшуъни йўқ-лағонлар борнб, оснлғон кншини кўрдилар. Ийшуъ эрдиким, ани Тенгри таоло асли суратиға элтиб эрди. Бу ишдин кўб эл Исо а. с. динин ихтиёр қилдилар. Ва Марямни баъзи дебдурларким, Исо а. с. дафъндин бурун оламдин кетти. Баъзи дебдурларким Исо а. с. олти йилдин сўнгра, ҳар тақдир била ваъда будурким, Маҳди зуҳур қилғондин сўнгра Исо а. с. осмондин ингой, доғи Дажжолни ҳалок қилиб, сойир милал аҳлин хотамун-нубувва миллатиға далолат қилғай. Саллаллоҳу алайҳи вассалам, вал илму индаллоҳу.

Исо а. с.ни дебдурларким, ўн ети ёшида мабъус бўлди. Ўтуз учида осмонға чиқти.

Рубоий:

Исоки, мужаррад айлади Тенгри ани,
Кўк равзаси бўлди жилвагоҳу чамани.
Ер аҳлидин улки бўлса тажрид фани,
Тонг эрмас, агар кўк ўлса анинг ватани.

Асҳоби каҳф ва баъзи мутафарриқ ахбор. Асҳоби каҳф бобида ихтилоф кўптур. Мухтасари будурким, Юнон мулкида Ақсус шаҳрида Дақёнус отлиғ малики жаббор бор эрмишким, баъзи дебдурларким, бутпараст эрмиш, баъзи дебдурларким, улуҳийят даъвоси қилур эрмиш. Ва бу асҳоби каҳф, баъзи ривоят била анинг мулкиминг бузургзодалари ва баъзи ривоят била, наввоб ва мулозимлари эрмишлар ва мусулмон экандурлар. Ва ёшурун Тенгри таоло ибодатин қилур эрмишлар. Дақёнус бу ҳолдин воқиф бўлуб, аларнинг қатли фикрида бўлмиш. Алар бу ҳолни маълум қилиб, иттифоқ била шаҳрларидин қочиб, эл йўлуқур ваҳмидин йўлсиз биёбонға тушуб, бир қўйчиға учраб, қўичи даги аларға қўшулуб, қўйчининг ити ҳам эришиб, Рақим отлиғ ғорға кирмишлар. Ва аларнинг ададида тараддуд бор, начукким «Каломи мажид» хабар берурким, «саяқулуна салосатун робиуҳум калбуҳум ва яқ.улуна хамсатун содисуҳум калбуҳўм ражман билғайби ва яқулуна сабъатун ва соминуҳум калбуҳум»69. Ҳар тақдир била горға кириб, ҳақ таоло уйқуни аларға муставлий қилиб, алар уч юз тўқуз йил уюмишлар. «Салоса миатин синийна ваздоду тисъан»70.

Ва муддатда Дақёнус жаҳаннамға бориб, неча подшоҳ гардиш бўлуб, бир худопараст одил подшоҳға салтанат еткондаким, асҳоби каҳф Тенгри таоло амри била уйғонмишлар. Ва Тамлихо деган рафиқларин шаҳрға йибормишлар, таом келтурур учун. Ул рафиқ ғордин чиқиб, йўллар вазъин ўзгача кўруб, шаҳрға еткоч, шаҳр авзоин мутағаййир топиб, халойиқни Исо а. с. динида фаҳм қилиб мутаҳаййир бўлмиш. Биззарура таом олурға дирам чиқарғоч, – Дақёнус ганжин топибсен, – деб они тутмишлар. Кўб можародин сўнгра подшоҳ қошиға элтмишлар. Ул фақири мутаҳаййир ўзга подшоҳ, ўзга халқ кўруб ҳайрон эрмиш. Подшоҳ анинг ҳоли кайфиятин сўруб, ул фақирки ҳар сўзки ўз ҳолидин аларға айтур ажаб кўрунуб, подшоҳ уламони йиғиб, бу бобда қилу қол қилиб, сўнгра алар демишларким, Исо а. с. «Инжил»да бу ҳолдин хабар берибдурким, Дақёнус чоғида бу жамоат ғорға кириб, уч юз тўқуз йил ўтуб, санинг замонингда уйғонғойлар. Подшоҳ бу ишдин масрур бўлуб, Тамлихоға йўл бошлатиб, асҳоби қаҳф сиҳатиға мушарраф бўлуб, алар таом еб, Тенгри таолоға саждоти шукр қилиб, яна уйқуға бормишлар. Уюқлағоч, руҳларин қобизи арвоҳ ҳақ таоло амри била қабз қилмиш. Ва ул подшоҳ ғор эшикида улуғ гунбад ясаб, аларни мадфун қилиб, ул ер халониққа азим маъбад бўлмиш.

Бу қисса таворих, балки тафосирда мабсут бор. Ва ахборнинг ғарибидин бири будур. Ва Ханталатус-содиқнинг ҳидояти ҳозур элигаким, Яман мулкидиндур, асҳоби каҳфдин сўнгра дейилибдур, ул пайғамбари-дурким, ҳақ таоло диниға ул қавмни даъват қилдилар. Ва ул бединлар аларни такзиб қилиб, ўлтурдилар. Тенгри таоло Бобил подшоҳин ул элга муставлий қилдиким, барчасин ҳалок қилди. Ва Исо а. с.дин сексон йилға дегинча диниға халал йўқ эрди.

Юнус жуҳуд азим риёзатлар била элни муътақид қилиб, Исо а. с. қошидин келадурмен ва баъзи Тенгри Исонинг ўғлидур дебдурлар, баъзн Исо Тенгрининг ўғлидур дебдурлар ва баъзи шарикдур, деб излол қилди ва ўзин хилватда зибҳ қилди. Ва ул нодон қавм уч фирқа бўлуб, ул шумнинг сўзи била амал қилдилар ва кўб вақтқа дегинча бу ботил миллат эл орасида бор эрди. Ва «ихталафаалзобу байнаҳўм»71 аларнинг шаънидадур.

Рубоий:

Каҳф аҳлиға юзланди аду қайғуси,
Бўлдилар агарчи ғорнинг маҳбуси.
Чун кўзлари эрди уйқунинг мамлуси,
Ҳам оқибат этти адам ул уйқуси.

Жиржис а. с. – Шом вилоятининг Фаластин шаҳрида муқим эрди. Баъзи дебдурларким, Исо а. с.нинг ҳавориюнининг шогирди эрди ва кўб мол ва ғанимати бор эрди. Ва ул вақтда мулк подшоҳи жаббори эрди, бутпараст. Ва бир азим бут олтун ва жавоҳирдин ясаб, отин Афлуқ қўюб эрди ва халойиққа ул бут ибодатин таклиф қилур эрди. Ҳарким мутобаат қилмаса, ҳалок қилур эрди. Ва тахтгоҳи Мўсул эрди. Чун анинг замонида зулм ва таадди кўб эрди, Жиржис а. с. туҳфа ва табриклар мураттаб қилиб бордиким, анга пешкаш қилиб, анинг зилли ҳимоятиға халқининг зулмидин эмин бўлғай. Иттифоқо ул етган замон бир улуғ ўт ёқиб, халқни Афлуқ парастиш қилурға таклиф қилур эрди, қабул қилмағонни ул ўтка соладур эрди. Жиржис а. с. бу ҳолни кўруб, ҳамийят ва ғайрати ўти муш-таил бўлуб, амволни мустаҳиқларға улошиб, ҳақ таоло амри била ул золимни насиҳат бошлаб, Тенгри таоло убудиятиға далолат қилди. Ул золим дедиким, Афлуққа сажда қилсанг, халоссен, йўқ эрса, азоб била ҳалок қилай. Чун бу амр мутааззир эрди, буюрдиким, темир тороғлар била Жиржис а. с.нинг аъзо ва ранг ва пайин бир-биридин ойириб, темир қозуғни ўтқа солиб қизитиб, бошиға қоқтурди ва зиндонға йибориб, чор-мих қилиб, бир сутунни устига насб қилди. Ерим кеча ҳақ таоло бир малакни йибориб, Жиржис а. с. ни ул сутун остидин чиқориб, баданиға руҳ киюруб, ани нубувват давлатиға мушарраф қилиб, дедиким, ё Жиржис, ҳақ таоло санга хнтоб қилдиким, сабур бўл ва ғам емаким, сени ети йил бу куффор балосиға гирифтор қилғумдур. Санга андоқ муъжизот насиб қилғум-дурким, ўзга анбиёға қилмамиш бўлғаймен. Сени яна уч қотла куффор иликида мақтул қилғумдур, яна доғи жон бергумдур. Андин сўнгра ўз дуонг била биҳишти жовидонға киюргумдур. Жиржис а. с. деди: Ҳар не ҳақ таолодиндур келса, хуштур. Сабоҳ бўлғоч, яна Жиржис а. с. ул малик даргоҳиға борди. Кўруб ҳайрон қелдилар. Яна насиҳат оғоз қилди. Ул бадбахт буюрдиким, Жиржис а. с.нинг бошиға арра қўюб ики бўлдилар. Ва сойир жисмини пора-пора қилиб, шерхонаға элтиб, сибоъ оллиға солдилар. Сибоъ анинг пораларин ҳурмат била асрадилар. Ҳақ таоло яна Жиржис а. с.ни тиргузуб, яна ул бебок боргоҳиға ҳозир бўлуб, насиҳат бунёд қилди. Ул дедиким, бу киши соҳирдур. Мамлакат соҳирларни ҳозир қилингким, анга ғолиб келсунлар. Соҳирлар келиб, ики йилон харитадин чиқордиларким, ики уй бўлдилар. Ўйлар била шиёр қилиб, тухм сочиб, ҳамул замон анинг маҳсулидин нон пишурдилар. Ул эл шод бўлуб, подшоҳ амр қилдиким, агар Жиржиснинг шаклин ит шакли била қила олсангиз, иноятлар қилай. Алар бир аёғ сувға афсуи ўқуб, Жиржис а. с.ға ичурдилар. Ҳеч асар қилмади. Саҳара ажзларидин муътариф бўлдилар. Биров дедиким, сиз Жиржис а. с.ни соҳир дерсиз, соҳнр ҳаргиз ўлукни тиргуза олурму? Саҳара дедиларким, йўқ. Ул дедиким, биз ўз кўзумиз била кўрдукки, Шом вилоятида бир ажузанинг бир ўйи ўлуб эрди. Ул ажуза Жиржис а. с.ға дарди дил қилди эрса, Жиржис а. с. асосин бериб, таълим берди. Ул ажуза асони элтиб, ўлгон ўйиға урғоч, ўй тирилди. Бу сўздин саҳара Жиржис а. с.ға иймон кетурдилар. Ва ул ғаддор борчасин ўлтурди. Ва анинг наввобидин бири Журжис а. с.ға дедиким, биз ўлтурур курсиларни андоқ қилсангким, аввалғи ҳоллариға борса, не десанг қилоли. Дуо қилди. Ҳамул қуруқ йиғочлар дарахтлар бўлдиларким, баъзида гул ва баъзида мева зоҳир бўлди. Бир қотла Жиржие а. с.ни бир темир ун жавфиға солиб, нафг ва гугурд била ул жавфни мамлу қилиб, ул уйни бир улуқ ўтқа солдиларким эриди. Бу аснода оламни зулмат тутуб, андоқ ёғин ва раъд ва барқ бўлдиким, кундузни кечадин фарқ қилмадилар.

Бир малакка амр бўлди, бу ун суратин олиб ерга урди. Андоқ садо келдиким, халқ йиқилиб беҳол бўлдилар.

Ва Жиржис а. с. уй ичидин солим чиқнб, яна ул бедавлатлар даъватиға машғул бўлди. Бу қотла дедиларким, фалон ғорда салаф мулукидин нечанинг мақбараси бор, дуо била аларни тиргузсангки, бизинг била сўзлашсунлар, не десанг қилоли. Жиржис а. с дуо қилиб аларни тиргуздн. Ва алар Жиржис а. с.дин. дуойи мағфират талабин қилдилар. Ва ул ерга аёғ уруб ул тоштин бир чашма пайдо бўлди, аларға ғусл буюрди. Дуо қилди. Тенгри таоло аларға. мағфирати арзоний тутти ва яна ўз ҳоллариға бордилар. Бу қотла Жиржис а. с.ни бир ажуза бева уйида банд қилдиларким, очлиғ азоби била ўлғай. Ул уйда бир сутун бор эрди, бир мевалик азим дарахт бўлди. Ул малъун билиб, ул дарахтни кесиб ва уйни бузуб, Жиржис а. с ни купдуруб, кулин уч қисм қилиб, сулсин баҳрға, сулсин тоқға, сулсин елга совуртти. Ҳақ таоло елга амр қилдиким, ул кулларни йиғиб, бир ерда Жиржис а. с. кул ичидин чиқти.

Ва ажузанинг бир ўғли бор эрди кўр ва гунг ва кар ва ланг. Жиржис а. с. дуоси била қулоғи,, кўзи аввал ҳолиға борди. Яна ики узви сиҳатиға ажуза илтимос қилди эрса, тонглаға ваъда берди. Тонгласи ул Тенгри таолонинг душмани пайғамбарни бутхонаға элтиб, ҳукм қилдиким, бутқа сажда қилғай. Ул ҳазрат «Забур»ни бийик ўқуб, ул ланг ва гунгга буюрдиким, бориб бутларға айтким, сизларни Жиржис а. с. тилади. Ул борди ва бу сўзни дегач, бутлар барчаси Жиржис а. с. сори мутаважжиҳ бўлдилар. Пайғамбар аёғини ерга урғоч, борчасин ер ютти. Ва Жнржис а; с. дуо қилдиким, худоё, ети йилким ваъда қилиб эрдииг бўлди ва куффордин азоблар ҳам вуқуъ топти. Эмди куффорни ҳалок қил ва мени ўзунгга восил қил. Филҳол бир булут пайдо бўлуб, ўт ёғдуруб жамиъ малаин ўртониб, Жиржис а. с.ни ҳақ таоло ўзига восил қилди.

Рубоий:

Жиржиски, ойини рисолат тузди,
Куфр аҳлига кўб мўъжизалар кўргузди.
Не суд агар элни дами тиргузди
Ким, тори ҳаётин неча қотла узди.

Жамоати акбиёки, ғайри мурсал эрдилар, аларнинг адади муйаян эрмас. Баъзи юз йигирми тўрт минг ва баъзи секиз минг дебдурлар. Ва булардин уч юз ўн учии мурсал дебдурлар. Ва мурсал улдурким, анга ваҳй Жабраил воситаси била келмиш бўлғай. Ва ғайри мурсал улким, илҳом ё туш била элга раҳнамойлиқ қилғай. Улулазм улдурким, бовужуди бу ики шақ анга китоби осмоний келмиш бўлғай ва бошқа шариати бўлғай. Ва хотим улким, бовужуди бу ики шақ ондин сўнгра пайғамбар бўлмағайким, бу сифат ҳазрати Муҳаммад арабий саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳи ва асҳобиҳи васалламға мусалламдур, бас.

Чун мурсал адади ва асомийси ғайри машоҳир маълум эрмас, ғайри мурсалға ҳам не еткай. Аммо мурсални муътабар кутубдин улча мумкиндур саъй ва иҳтиёт қилиб зикр қилилди. Ва ғайри мурсал адади ва асомийсининг отларин битиб, аксар, балки борча кутубда таҳқиқ бўлмағон жиҳатидин нуқта ҳам қўймайдурлар ва воқойеъ ва ҳолотларини битмайдурлар. Муборак исмларин ғалат битмак беадаблиғ ва аҳволларин шарҳ қилмоқ бефойда кўрунган учун, алар зикридин қалам журдаи хуш хиромидин инон тортилди. Ва баъзи Жиржис а. с. ғайри мурсал дебдурлар, валлоҳу аълам.

Шеър:

Чун муътабар анбиё сўзи топти савод,
Уббод ила ҳикмат аҳлин эттук бунёд.

Барсисой Обид. Ибн Аббос разийаллоҳу анҳумодин манқулдурким, Исо а. с. рафъидин сўнгра бани Исроил қавмида Барсисой Обид етмиш йил ибодат қилди, халқ анга мурид ва муътақид бўлдилар. Шайтон аҳли салоҳ суратида анинг савмаасиға келиб, ибодатға машгул бўлди. Ва бир йилғача ўзин андоқ тоатқа машғул кўргуздиким, Барсисой анинг ихтилотиға майл кўргузди. Ва гуфту шунуфтдин ораларида суҳбати гарм бўлди. Чун Ҳариф сода киши эрди ва ҳариф музаввир Обидқа бир исм ўргатдиким, беморларға мужибн шифодур. Неча кишининг бўғзини бўғуб, Обидқа нишон берди. Обид мулк подшоҳининг қизиға бу ҳол даст берди. Ани дуоси била дафъ бўлуб, мужиби шуҳрат бўлди, то улки, ул Обид савмаасиға келтурдилар. Ва Обид хилватиға киюруб, чун кулли эътимодлари бор эрди,ётқуруб кеттилар.

Обид муолажаға машғул бўлғонда кўрмаган шакл била кўруб, шайтон васваса оғоз қилди. Чун хилват эмин ер эрди ва жамила беҳуш, Обид масх фурсатни танимат тутти. Матлуби муяссар бўлғондин сўнгра рафиқи ҳозир бўлуб дедиким, ажаб иш қилдинг. Ва ул ҳам иши қабоҳатиға воқиф бўлуб, илож тилади. Дедиким, иложи қатлдурким, бир ерда мадфун бўлған. То айтилғойким, уйдин чиқибдур, билмасбиз қаён борибдур. Рафиқ раҳнамойлиғи била бу иш ҳам вужуд тутти. Андин сўнгра рафиқ подшоҳға бу ишдин хабар бериб, воқеъ эркони зоҳир бўлғондин сўнгра, Обидни азоб била қатл ҳукми қилди. Ва ул ҳолда яна рафиқи ўз шайтанатин зоҳир қилиб деди: бу балодин сени халос қилай, агар манга сажда қилсанг. Ул нодон бу ишни ҳам қилди, дағи мақтул бўлди.

Шеър:

Бўлма мағрур кўҳ ёки асо,
Кўрки, не ишга қолди Барсисо.

(Асҳоби Ухдуд қол Оллоҳу таоло) қутила асҳобул-ухдуд»72. Бу қавм Яман мулкидин эрдилар ва Зулвос буларнинг подшоҳи эрди. Ва борча бутпараст ва гумроҳ эрдилар. Ва Зулвоснинг бир вазири бор эрди, соҳир. Қариғон чоғда бир йигитни тарбият қилибким, қоим мақоми қилғай. Ва ул йигит бир кун бнр йўл била борадур эрди, бир ун эшиттики, биров Тенгри таолонинг отин тутуб тазарруъ қилур. Ул от кўнглига хуш келиб, мутаассир бўлуб, тилаб, ул мутакаллимни топти. Бир обид эрди. Ер остида қавм қўрқунчидин ибодат қиладур эрди. Анинг хидматиға машғул бўлуб, бот ҳақ таолодин олин маротиб топти. Андоқки, бир йўлида жамъи бир аждаҳо қўрқунчидин мутаваққиф эрдилар ва музтариб. Ул илгари бориб, аждаҳонинг учасиға иликин силаб аждаҳо йўлдин қироқ чиқиб, халқ ўтти. Ва бу навъ хавориқ андин кўб зоҳир бўлди. Подшоҳнинг бир ҳожибининг кўзи рамад шидда-тидин кўр бўлуб, ҳечким илож қилаолмайдур эрди, ул дуо била бино қилди. Ва ҳожиб дин қабул қилди. Подшоҳ андин кўзи ёруғоч, сабабин сўрди эрса, улча воқеъ эрди, деди. Подшоҳ ул йигитни ва обидни тилаб, миллатларин билгандин сўнгра ислом динндин ружуъ буюрди. Чун қабул тушмади, ҳожиб била обидни ўлтуруб, йигитни болиглар туъмаси учун баҳрға йиборди. Тенгиз қироғинда анинг дуоси мулозимларини сувға солиб, йигит солмм келди ва подшоҳни динға давъат қилди. Бу қотла тоғдин ташласунлар, деб йиборди ҳам ел ани элтганларни тоғдин учуруб, ул солим келди. Сўнгра ани дорға осиб, сангборон ва тирборон қилдилар, кор қилмади ва дори остиға ўт ёқтилар, асар қилмади. Чун йигитга ҳақ таоло висоли иштиёқи ғолиб эрди, дедиким, Тенгри таоло отин тутуб ўқ отинг. Алар ул дегондек қилдилар. Ўқ анга ўтти ва ҳалок бўлди.

Чун обид йигит ўлди, ҳақ таоло амри била асҳоби Ухдуд ҳам куйдилар.

Шеър:

Магар оҳ урди ул дам Обиди пок
Ки, яксар куйдилар ул қавми бебок.

Шамсун Обид. Манқулдурким, Исо а. с. била ҳазрат Рисолат саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларининг орасида араб ичра обиди эрдиким, кеча иши ибодат эрди. Тенгри таоло анга анча куч бернб эрдиким, мушриклар неча анга қасд қилдилар, зафар топаолмадилар. Оқибат хотунин қавм шоҳи ўз никоҳи ваъдаси била фириб бериб, ул бевафо ваъда қилдиким, ани гирифтор қилған.

Шеър:

Даъ зикраҳунна миммо лаҳунна вафоу,
Риҳуссабо ваваъди савоу73.

Бир кеча обид уюғонда ғаддора анинг илик-аёғин берк таноб била боғлаб, Шамсун уйғонди ва зўр қилди ва ипларни узуб, ул ишнинг қилғон сабабин сўрди эрса, дедиким, санинг зўрунгни имтиҳон қилдим. Аҳли шарик муни билгоч, занжир йибордилар. Бу қотла занжир била боғлади. Обид яна уйғониб, зўр қилиб, занжир доғи узулди. Оқибат макр ва фусун била обид содадин иқрор тортти ва ҳам анинг маҳосини тукидин бош бормоғин боғлаб, куффорға топшурди. Алар Шамсунни банд қилиб, подшоҳ қошиға элттилар. Подшоҳ бир манзарада ўлтуруб эрдиким, ани тўрт сутун устига насб қилдилар. Обидқа қатл ҳукми қилдилар. Обид дуо қилди эрса, бир қушқа амр бўлдиким, ани ул банддин халос қилиб, буюрдиким, ул сутунларни тортиб, ул иморатни йиқти. Ва подшоҳ ва хоси ҳалок бўл-дилар.

Манқулдурким, Шамсун минг ой ибодат қилди. Ва аҳли Тафсир дебдурларким, каломуллоҳда «Лайлатул-қадри хайрун мин алфи шаҳр»74 дин мақсуд ул минг ойдур. Обидқа бу махлас воқеъ бўлуб, хотунин талоқ қилди.

Шеър:

Улдурур Обиди алал-итлоқ-
Ки, жаҳоннинг ажузин этти талоқ.

Жариҳ Роҳиб. Ибн Аббос разиналлоҳу анҳудин манқулдурким, Жариҳ отлиғ ҳам Исо а. с. Замонидин сўнгра бир обид йигит пайдо бўлдиким, ўн уч ёшидинг ибодатқа машғул бўлди. Ва анинг каромат ва хаворик одоти кўб машҳур эрди. Ва аҳли ширк доим анинг ийзосиға, балки дафъиға макрлар қилур эрди.

Ва Жариҳнинг онаси бор эрди-солиҳан обида. Ҳар кун бир қотла Жариҳ учун таом келтурур эрди. Бир кун таом келтуруб, савмаа эшикин қоқти. Чун Жариҳ намозға машғул эрди, эшик очврға кечрак келиб, онаси малул бўлуб, дуо қилдиким, «Арокаллоҳулву-жуҳал мувмисот»75. Яъни Тенгри таоло санга зония хотунларнинг юзин Кўргузсун. Ва онасининг бу дуоси мустажоб бўлуб, жамъики анинг қасдида эрдилар, бир зонияни мол ваъдаси била фирифта қилиб, Жариҳнинг савмаасиға раҳнамолиғ қилдилар. Ва ул зония Жариҳқа ўз зиноси била туҳмат қилди. Ва ул ашрор Жариҳнинг бўйниға ип тақиб, маликлари қошиға элтиб, малик Жариҳқа қатл ҳукми қилди. Онасн эшитиб, малик суҳбатиға бориб дедиким, ўғлумнинг , бу туҳматдин поклигига гувоҳим бор, балки манинг дуом жиҳатидин бу балоға учрабдур. Малик дедиким, гувоҳинг кимдур? Солиҳа ул зонияни тилаб, илик қорниға қўюб муножотдин сўнгра қориндоғи тифлни чорлоғоч, тифл лаббайк, деб жавоб берди. Солиҳа сўрдиким, санинг отанг кимдур? Тифл дедиким, фалон қўйчи. Уч қотла савол бу эрди ва жавоб бу. Бу ажиб ҳолдин борча мутаажжуб бўлуб, Жариҳқа узр қўлди.

Деларки, тифл туққонда ҳам аҳли фасод бу туҳматни оғоз қилдилар. Уч кунлук тифл яна ҳамул айтқон сўзин айтти. Ва Жариҳни ҳақ таоло ул балодин қутқорди.

Шеър:

Ҳар кимсаки, пок эса дағодин,
Тенгри ани асрасун балодин.

Ҳукамо зикри. Чун Луқмоннинг ҳикмати ва нубуввати орасида ихтилофдур. Ва аксар эл ани набий дебдурлар. Анбиё зумрасида битилди ва ҳукамо орасида ҳам мазкур қилилди. Ва андин бир-ики сўз била мазкур қилинур. Ул дебдурки, борча юкни торттим, бурчдин оғирроқ. юк кўрмадим ва борча лаззатни тоттим, офиятдин чучукрок шарбат тотмадим, хушхўй ётларға қаробатдур ва бадхўй қаробатларға ёт. Андин сўр-диларким, не нимадурким, фойдаси борча халойиққа теяр? Дедиким, ёмонларнинг йўқлуғи. Ва анинг умри юқори битилибдур.

Шеър:

Ёшинг Луқмондин ар худ бўлмаса кам,
Чу борғунгдур борур дамдур ҳамул дам.

Фишоғурс ҳаким. Луқмони ҳакимнинг шогирдидур. Баъзи дебдурлар, Гуштосб замонида эрди. Мусиқий илми анинг возеъидур. Андин бурун бу фанни тадвин қилғон киши маълум эмас. Ва соз ҳам анинг мухтариъидур ва камолда таърифдин мустағний. Анинг сўзларидиндурким, киши ўз мадҳин деса, чин доғи бўлса, нописанддур ва ўтконлар била онт ичмак ёлғон нишонасидур ва мусибатқа сабр қилмоқ шамотат қилғучининг мусибати.

Шеър:

Андаки соз сафар ўлди анга,
Созлари навҳагар ўлди анга.

Жомосб ҳаким. Гуштасбнинг қардошидур ва Луқмоннинг шогирди эрди. Нужум илмида ғариб аҳкоми бор. Ўз замонидин сўнгра уч минг йилгача келур ишларни ҳукм қилибдур. Ва анинг сўзларидиндурким, каримнинг ёмонроқ хислати ўз илмининг тарки ва лаимнинг яхшироқ хислати ўз илмининг тарки. Ва анинг мадфани Форс вилоятидадур.

Шеър:

Кишига бўлса кўкка чиқмоқ фан,
Не асиғ, кўрса оқибат мадфан.

Буқрот ҳаким Фишоғурснинг шогирдидур. Ва Баҳман чоғида эрди ва тибб илмида моҳир эрди ва тасонифи бор. Ва фусули Буқрот ул жумладиндурким, атиббо қошида бағоят муътабардур. Ул дебдурким, умр қисқадур, иш узун. Оқил улдурким, бу қисқа умрни бир нимага сарф қилғайким, заруратроқдур, яъни охират маслаҳати ва Тенгри таоло ризоси.

Шеър:

Кишики қилди амал Тенгрининг ризоси била,
Ҳақ этти охиратин кому муддаоси била.

Буқротис ҳаким. Буқротис Буқрот шогирдларидиндур. Анинг сўзларидиидурким, шариф илм кўигулда қарор тутмас, тахсис нималар кўнгулдин чиқмас. Яхши сўз кўнгулни ёрутур ва яхши хат кўзнинг неъмати арусидурким, анинг маҳри шукрдур. Ва озким пойдор бўлғай кўбдин яхшироқни нопойдор бўлғай.

Шеър:

Бировким пойдор ўлғай эрур ҳақ,
Анинг ғайри эрур маъдуми мутлақ.

Суқрот ҳаким Буқротиснинг шогирдидур ва Ҳумой бинти Баҳман замонида эрди. Ва анинг сўзларидиндурким, нодонға тавозуъ қилмоқ ҳанзалға сув бермакдурким, неча кўп ичса, талхроқ бўлур. Саъй ишиким, ўз еринда бўлмағай, қилур ишда коҳиллиддин ёмонроқдур ва душман била машварат қилиб ва душманлиғин билса бўлурким, не поядадур.

Шеър:

Чекса душман сенинг салоҳингга тил,
Маҳзи афсод бўлғусидур бил.

Афлотун ҳаким Суқротнинг шогирдидур. Ва Дороб замонида зуҳур қилди ва Искандари Румийға мусоҳиб бўлди. Ва ҳакими олиҳи эрди. Ва анинг сўзларидин-дурким, подшоҳға чоғир ичмак ҳаромдур, невчунким, ул мулк ва раийятнинг нигоҳбонидур. Нигоҳбонким, анга нигоҳбон керак бўлғай, яхши бўлмаған. Муфлиски, ўзин ғаний тутқай дижамдекдурким ўзин семиз кўргузгай. Жуд тиламан бермакдур, невчунки, тилаб берган тилаганнинг мукофотидур.

Шеър:

Тиламай жуд қил сахий эрсанг,
Тиламак муздидур тилаб берсанг.

Аристотолис ҳаким Афлотуннинг шогирдидур, Искандарнинг вазири эрди. Анинг сўзларидин будурким, подшоҳ улуғ рудға ўхшар ва атбон ариғларғаким, ул руддин айрилдиларким, ул руд суниға ҳар ҳол бўлса, ариғларға ҳамул ҳолдур. Ул чучук бўлса, булар чучук; Ул ачиг бўлса, булар ачиғ; Ул соф бўлса, булар соф; Ул лой бўлса, булар лон. Пас, подшоҳға вожибдур – гоят ҳикмат ва эътидол била маош қилмоқ, то хайл ва ҳашами анга мутобаат қилгайлар.

Шеър:

Шоҳ дарё ва халқ эрур анҳор,
Икисининг суйиға бир маза бор.

Балинос ҳаким Аристотолиснинг шогирдидур. Искандария минораси тилисминиким, фаранг аҳли қилғон, анда кўрунур эрди, Балинос ясаб эрди. Ва анинг сўзларидиндурким, подшоҳ керакким, борча элднн нима олгай, аммо эътидол била, то мулк барқарор бўлғай. Йўқки, борчаға нима бергай беэътидоллиқ била, то мулк бузулғай.

Шеър:

Чу шаҳ оз олса бўлғай мулк обод,
Чу кўб берди, бўлур юз мулк барбод,

-яъни кўб берса, кўб олмоғ лозимдур.

Жолинус ҳаким Балиноснинг шогирдидур. Ва анинг сўзларидиндурким, андуҳ жон беморлиғидур. Беморким, нштаҳаси бўлғай, ул тандурустдин яхшироқдурким, иштаҳаси бўлмағайким, анга сиҳат ортар ва мунга ранж.

Шеър:

Бемори муштаҳийға саломат нишонидур,
Чун тандуруст муштаҳий эрмас, зиёнидур.

Батлимус Ҳаким Жолинус шогирдидур. Ва анинг сўзларидин буким, қобилнинг саодати будурким, фаҳим бўлғай. Некбахт улдурким, эл ҳолидин панд олғай ва бадбахт улким, анинг ҳолидин эл панд олғайлар.

Шеър:

Улус афъоллдин сен бўл баруманд,
Йўқ улким, олғай афъолингдин эл панд.

Содиқ Нўширавони одил замонида эрди. Ва Нўширавонға насиҳатнома битибдур. Бу муфрид сўз анинг сўзларидиндурким, шоҳ ва гадоға фойдаси омдур. «Ло тъкул таоман ва фи мэъдатика таомўн»76.

Шеър:

Зарари борча элга ом ўлган,
Ким таом устида таом ўлғай.

Бузуржмеҳр Нўширавони одилнинг вазири эрди. Анинг ўзларидиндурким, устодимдин сўрдимким, йигитликда не қилмоқ яхшй ва қарилиғда не қилмоқ яхши? Дедиким, – йигитликда илм касб қилмоқ ва қарилиғда ани амалға келтурмак яхшидур.

Шеър:

Йигитлиғда йиғ илмнинг махзани,
Қарилиғ чоғи харж қилғил ани.


"Тарихи Анбиё ва Ҳукамо"даги Қуръони Карим Оятлари ва Бошқа Арабий Иборалар Таржимаси

1. Одамнинг лойини қирқ кун (тонг) ўз қўлим билан қордим.

2. Ва у зот Одамга барча нарсаларнинг исмларнни ўргатди…
(Қуръони мажид «Бақара» сураси, 31-оят. Бундан кейин сура номи ва оятлар рақами берилади).

3. Барча-барча фаришталар унга (яъни, Одамга) сажда қилдилар. Магар иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортти («Ҳижр» – 50).

4. Ва албатта то жазо (қиёмат) кунигача сенга (барчанинг) лаънати бўлур («Ҳижр» – 35).

5. Эй одам, сен эса жуфтинг (Ҳавво) билан жаннатни маскан тутиб... («Ҳижр» – 19).

6. ... Мана шу қарғачалик бўла олмадимми? («Моида» – 31).

7. Ва биз уни юксак мартабага кўтардик («Марям» – 57).

8. Парвардигорим, ер юзида кофирлардан бирон ҳовли-жой эгасини қолдирмагин («Нуҳ» – 26).

9. ... у сенинг аҳлингдан эмас... («Худ» – 46).

10. ... ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам.. (ўлим сизларни топиб олади («Нисо» – 78).

11. Биз: «Эй зулқарнайн, ё уларни азобга дучор қилурсан ёки уларга яхши муомалада бўлурсан», – дедик («Қаҳф» – 86).

12. «Мана шу Парвардигорим» («Анъом» – 76).

13. У ҳам ботиб кетгач: «Эй қавмим, мен сизларнинг ширкингиздан покман» («Анъом» – 78).

14 .... Экин ўсмайдиган бир водий... («Иброҳим» – 37).

15. Менга кексалик пайтимда Исмоил ва Исҳоқни ҳадия қилган зот – Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин («Иброҳим» – 39).

16. Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдур. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир («Шўро» – 11).

17. «Эй ота, мен тушимда ўн бир юлдузни, яна қуёш ва ойни кўрибман. Ҳаммалари менга сажда килаётган эмиш» («Юсуф» – 4).

18. ... Бу башар (фарзанди) эмас... («Юсуф» – 31).

19. (Айтди:) «Мен сизларга ризқ бўладиган (ҳар қандай) таом олдингизга келишидан илгари унинг қандай таом эканини, таъвилини айтиб бера оламан» («Юсуф» – 37).

20. (Айтди:) «Эй ўғилларим, (Мисрга) бир дарвозадан кирманглар, балки бошқа-бошқа дарвозалардан киринглар!» («Юсуф» – 57).

21. «Эй отажон, мана шу илгари кўрган тушимнинг таъбиридир» («Юсуф» – 100).

22. «Парвардигоро, биз билан қавмимиз ўртасида ҳақ ҳукм қилгайсан. Ўзинг ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан» («Аъроф» – 89).

23. Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингизман («Зан-нажот» – 24).

24. «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, унинг бизларга нафъи тегса ёки уни бола қилиб олсак...» («Қасос» – 9).

25. Тилимдан тугунни – дудуқликни ечиб юборгин.

26. Менинг ўзим Оллоҳман («Тоҳа» – 27).

27 «Парвардигорим, ўзинг мен учун ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин ва менга бу золим қавмдан нажот бергин...» («Таҳрим» – 11).

28. Эй Ҳомон, мен учун бир (баланд) қаср қургин («Ғофир» -36). 29. «...Асойинг билан» денгизни ургин... («Шуаро» – 63).

30. Оллоҳдан, унинг ғазабидан паноҳ тилаймиз ва яна паноҳ тилаймиз. нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан (Дуо).

31. ... Эшитдик ва бўйинсунмадик... («Бақара» – 93).

32. Эй ер, тут (ют) буни.

33. ... Бас, боргин, сен ўзинг ва Парвардигоринг улар билан урушаверинглар («Моида» – 24).

34. «... Парвардигорим, мен фақат ўзимга ва биродарим (Ҳорун)га эгаман, холос. Бас, ўзинг биз билан бу итоатсиз қавмнинг орасини ажратгин...» («Моида» – 25).

35. У (хизматкор) айтди, «Буни кўринг, биз (денгиз соҳилидаги) қояга бориб (ором олган) пайтимизда, мен балиқни (унга жон кириб, саватдан тушиб кетганини) унутибман» («Қаҳф» – 63).

36. «... ИншоОллоҳ, сен менинг сабр-тоқатли эканимни кўрурсан. Мен бирон ишда сенга осийлик – итоатсизлик қилмасман» («Қаҳф» – 69).

37. «Аниқки, сен мен билан бирга сабр қилишга ҳаргиз тоқатинг етмас, демаганмидим?!» («Қаҳф» – 72).

38. Айтди: «Мана шу сен билан менинг ажрашимиздир...» («Қаҳф» – 78).

39. Сабр қилинг, эй онажон, Сиз Оллоҳга яқинлашиб, унинг ризолигини топдингиз. Сиз билан жаннат орасида икки қадамгина қолди.

40. Мусо (ўзининг хизматкори) йигитига: «То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ замонлар кезмагунча юришдан тўхтаманман» («Қаҳф» – 60).

41. Эй Довуд, дарҳақиқат, биз сени ерда халифа қилдик. Сен кишилар орасида ҳақиқат билан ҳукм қил! («Сод» – 26).

42. Улар дедилар: «Қўрқмагин, (Бизлар) биримиз биримизга зулм қилган икки даъволашгувчи (жамоат)дирмиз. Бас, сен бизларнинг ўртамизда ҳақ билан ҳукм қилгин ва (бизлардан бирор тарафга) жабр қилмагин ҳамда бизларни текис – тўғри йўлга бошлагин» («Сод» – 22).

43. Киши ўз нафси туфайли ҳалокатга учрайди.

44. Деди: «Парвардигорим, ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин биронтаси учун муяссар бўлмайдиган бир мулку давлат ҳадя этгин. Зеро, ёлғиз сенинг ўзинггина (барча яхшиликларни) ҳадя этгувчисан» («Сод» – 35).

45. Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйсундирдик) («Сабаъ» – 12).

46. Ахир улар ўзларича Оллоҳ осмон ва ерни ҳамда улар орасидаги бор нарсани фақат ҳақ (қонун) ва белгиланган муддат билан яратганини (демак ўша муддат битгач, дунё тугаб, охират бошланишини) тафаккур килиб кўрмадиларми? Дарҳақиқат, бу одамлардан кўпчилик қайта тирилиб, Парвардигорларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир.

47. Албатта, у Сулаймондир ва у (мактубда шундан битилгандир): «Меҳрибон ва раҳмдил Оллоҳ номи билан бошлайман. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйсунган ҳолнигизда келингиз!» («Намл» – 27).

48. (Шунда) жинлардан бир паҳлавон айтди: «Мен уни сен ўрнингдан туришингдан илгари сенга келтирурман. Албатта, мен бунга қодир ва ишончлидурман» («Намл» – 39).

49. (Оллоҳ деди:)... «Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни имтиҳон қилдик» («Сод» – 34).

50. ... Ва унинг тахти устига жонсиз жасадни ташладик («Сод» – 34).

51. «Аниқки, Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик...» («Луқмон» – 12).

52. (Оллоҳ деди:) «Юнус ҳам, шубҳасиз, пайғамбарлардандир» («Саффон» – 139).

53. «Парвардигорингиз ҳукмига сабр қилинг ва наҳанг балиқ соҳиби (Юнус пайғамбар) каби бесабр бўлманг!» («Қалам» – 48).

54. «... Ҳеч илоҳ йўқ, магар ўзинг бордирсан, эй пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилувчилардан бўлиб қолдим...» («Анкабут» – 87).

55. «Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?» «Бир кун ё ярим кун», – деди у Оллоҳ деди: «Йўқ, юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара – бузилган эмас. Энди эшагингни (чириб, суяклари ажраб кетганини) кўргин» («Бақара» – 259).

56. Яҳудийлар: «Узайр Оллоҳнинг ўғли», – дедилар («Тавба» -30)

57. «... Парвардигорим, мен қиз туғдим». Ҳолбуки, Оллоҳ унинг нима туққанини билгувчироғдир ва ҳар қандай ўғил ва қиз каби (бу қизнинг ўрнини босгувчи) эмасдир «ва мен унга Марям деб исм қўйдим. Мен бу қизга, унинг зурриётига даргоҳингдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сендан илтижо қиламан» («Оли Имрон» – 33).

58. «Бас, Парвардигори уни (Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди...» («Оли Имрон» – 37).

59. Ҳар қачон Закариё (Марямнинг) олдига ҳужрага кирганида, унинг ҳузурида бир ризқ – насиба кўрди. У: «Эй Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» – деб сўраганида (Марям) жавоб қилди: «Булар Оллоҳ ҳузуридандир...» («Олв Имрон» – 37).

60. «Албатта, Оллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур» («Оли Имрон» – 37).

61. Сўнг меҳробда намоз ўқиб турган вақтида унга фаришталар нидо қилдилар... («Оли Имрон» – 38).

62. (Биз унга): «Э Яҳё, Китобни (яъни Тавротни) маҳкам ушлагин, (дедик) ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат – маърифат ато этдик» («Марям» – 12).

63. Эсланг (Эй Муҳаммад), фаришталар: «Ё Марям, албатта, Оллоҳ сенга ўзининг сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми ал-Масиҳ Исо бинни Марям бўлиб, дунёю охиратда обрўли ва (Оллоҳнинг) яқинларидап бўлур ҳамда одамларга гўдаклик пайтида ҳам вояга етган чоғидагидек гапирур ва Солиҳ бандалардан бўлур...» («Оли Имрон» - 46).

64. Эсланг, Исо бинни Марям: «Эй Бани Исроил, албатта, мен Оллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридурман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда юборилдим...» («Саф» – 6).

65. «Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб, унга пуфласам, у Оллоҳнинг изин – иродаси билан ҳақиқий қуш бўлади. Ва яна кўр, пес касалларини тузата оламан...» («Оли Имрон» – 49).

66. «Ва Оллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман...» («Оли Имрон» – 49).

67. «... Эй тангрим, Парвардигор, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгилки, у аввалу охиримиз учун байрам ва сенинг оят – мўъжизанг бўлиб қолади. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қилгил. Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан...» («Моида» – 114).

68. Оллоҳдан паноҳ тилаймиз нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан (Дуо).

69. Ҳали улар (яъни, пайғанбар (а. с.)га замондош бўлган яҳудий ва насороларнинг айримлари ўша Асҳобул – Қаҳфни): «Учтадир, тўртинчилари итларидир», – деб гайбга тош отурлар (аниқ билмаган нарсалари ҳақида гап сотурлар)... («Қаҳф» – 22).

70. (Улар Қаҳф – ғорларда) уч юз йил турдилар ва яна тўққиз йилни зиёда ҳам қилдилар («Қаҳф» – 25).

71. Сўнг (яҳудин ва насроний) фирқалар (Исо хусусида) ўзаро ихтилоф қилдилар... («Марям» – 37).

72. Чоҳ эгалари лаънат қилингайлар («Буруж» – 4).

73. (Шеър) Аёлларнинг вафоси ҳақида зикр қилишни қўй. (Уларнинг вафоси) тонгги шабада ва (ёлғон) аҳду паймоннинг ўзидир.

74. Қадр кечаси мниг ондан яхшироқдир («Қаҳф» – 3).

75. Оллоҳ сенга зония хотинларнинг юзини кўрсатсин.