OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАлихонтўра Соғуний
Асар номиТуркистон қайғуси (II- қисм)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/жадид адабиёти
Бўлимлар
   - Тарих
Муаллифлар
   - Алихонтўра Соғуний
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм386KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/12/21
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


Нашр белгилари
Матнни араб имлосидан кириллга ўтказиб нашрга тайёрловчилар:
Аҳадхонтўра Ғаппоров
Увайсхонтўра Шокиров



Аннотация
Ушбу китоб улуғ бобокалонларимиздан бўлган аллома Алихонтўра Соғуний қаламларига мансуб нодир бир асардир. Муаллиф «Туркистон кайғуси» (1966—1973) номли бу асарида халқимиз қандай килиб босқинчиларга қарам бўлиб қолгани ва динни, Ватанни, миллатни асраш кераклиги, мустақилликни қўлга киритиш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги тўғрисида ўша мустабид совет тузуми даврида етук сиёсий арбоб сифатида чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён этади.

Шу билан бирга, бу асарда Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврлардан то XIX аср охиригача бўлган давр ичида қурган давлатлари, Амир Темур ҳақида, туркий халқлар этнографиясига оид қимматли маълумотлар ҳам бор.


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Туркистон қайғуси (II- қисм)
Алихонтўра Соғуний

Таъқиб Ва Шарқий Туркистонга Ўтиш

Ҳаёт оламида яшаган ҳар қандай одам унинг оғир юкларини кўтариб, аччиқ-чучигини татимасдан чораси йўқдир. Қуръоннинг айтишича: «Неъматга шукр қилиб, меҳнатга сабр қилмоқ ва унинг қутулиш чорасига киришмоқ лозимдир». Турма тартиби бўйича ҳукм бўлган кишиларни ташқи ишга чиқармай жўнар вақти бўлгунча камерада сақлар эдилар. Эрталаб тургач хизмат кийимларимни кийган ҳолда қараб турган эдим. Ишчилар йўқлама тизим хатини ўқиганда, худо ўнглаб, отим чиқиб қолди. «Тайёрман», деб қаторга ўтдим. Одатга қараганда мени камерага қамаб қўйиб, Тошкент конқлагерига жўнатишлари керак эди. Йўқ, ундай бўлмай, ишчилар ичида турма темир қопқасидан ташқари чиқдим. Одатдаги иш устига келгач, қарасам, самовар қайнаб чой ичар вақти бўлмиш эди. Мана шу чоғда нима бўлиб атрофга қўйган қоровуллар кўринмай қолишди. Мен ҳам вақтни ғанимат билиб, мўл кўйган ўрама тиканлик сим остидан чаққонлик билан ўтиб, кўздан ғойиб бўлдим.

Бироқ, қандай қилишимни, қаерга бориб кимнинг уйига сиғинишимни билолмай, киши кам кўчаларда бироз кезганимдан сўнг, қадрдон тунгон оғайниларимдан Xиёхалпа эшигига бориб, чақириб эдим, югириб чиқа келди. Мени турмадан қутулиб чиқди деб гумон қилган бўлиши керак, йиғлаган ҳолда «Муборак бўлсин» деб қучоқлашиб кўришаётганда, қочиб чиққанимни қулоғига шивирлаб қуйиб эдим: «Қўрқманг, худо қутқаргани шу!», деб кўнглимга анча қувват берди. Бунинг қилган кишилиги унутарлик эмас эди. Ўлиб кетмиш экан. Аллоҳ уни раҳмат қилсин!

Эҳтиёт юзасидан том чодири ичида босилган беда ўртасидан бир кишилик жой қилиб, кечга довур мени шу ерда сақлади. Сўнгра, ўз маслаҳатим билан оқшом қоронғуси аралаш, тунгон маҳалласида тунгонлардан Ишоза отлиқ яна бир ишонимлик дўстим бор эди, шунинг уйига келдим. Бу эса иймон ихлослик, синовдан ўтган мард киши бўлғанликдан, жон фидолик кўрсатиб, дўстлик ҳақини бажармиш эди. Киши ҳайрон қолғудек соқлик-сергаклик билан мени уйида уч кунгача кутиб, яхши сақлади. Шунгачалик тинч турган бўлсак ҳам изловчилар чиқа бошлагач, шу куни шом вақти билан Пишпекдан кун ботишга яқин, қирқ чақиримча бўлган тунгон қишлоғи Сўқулуққа қараб жўнадик. Мендан хабар олгани кетаётган Могар, Момоза деган шогирдларимиз йўлда йўлиқишиб, биргаликда уйларига бордик.

Бу ерга келгач, ёлғиз ўз шогирдларим эмас, балки бутун тунгон халқи менга қоровул бўлмиш эдилар. Менинг бу ерга келганимни ўз шогирдларимдан бошқа биров билмаган эди. Ҳукумат ичидаги хизматчилари бўлса ҳам, менга ҳайрихоҳ бўлдилар. Шунинг учун неча қайта келган ҳукумат жосусларини бу ерга мени келмайди деб қаноатлантирмиш эдилар. Шундай бўлса ҳам илон чаққан киши арқон шаклидан чўчийди дегандек, ўзим ҳам имконият борича эҳтиёт йўлини тутдим. Шунга кўра бутун шогирдларим ташқаридан кўз қулоқ бўлиб турдилар кундузлари тирикчилик ишлари билан бўлишиб, кечаси эса зерикмаслигим учун мен билан бирга эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳақиқий дўстларни кўпайтиринглар, чунки булар яхшилик кунларида зийнат бўлурлар, бало тушганда бошпанодурлар».

Ҳар қанча соқлик билан бу ерда турган бўлсак ҳам, ишимиз кундан кунга қўрқинчлик эди. Агар бу йўли яна золимлар қўлига тушар эканман, у вақтда мен учун қандай жазолар қўллашлари маълум эди. Шунга кўра Солар тунгонларидан Юсуфқори деган бир шогирдим кўп қийинчиликлар билан Тошкентдаги Xитой консулидан Исмоилохун номига ясама паспорт қилиб, менга келтириб берди. Бу келгинчалик Тўқмоқдаги оилам билан кўришиб, сафар ҳаракатларини бажариб турдим. Шу орада бизнинг қадрдон оғайниларимиздан ва ҳам қўш қудамиз, узун йиллар Тўқмокда турган, асли тошкентлик, Ғулжада вафот топган Шоҳидоят қори, бутун бойлигидан ажраган ҳолда, ҳеч ерга сиғмаганликдан қочиб, Суқўлуққа келмиш эди. Ўзимни билдирмай туриб, бошқалар орқалик ул кишига ёрдам етказиб турдим.

Биринчи ётган еримда беш олти кундан ортиқ турмаган бўлсам ҳам, иккинчи ўрин, атрофига беда босган қамиш чодир ичида 52 кун турдим. Сўнгра кўнглимга бир ташвиш тушгандай бўлиб, у жойдан учинчи жойга кўчмиш эдим. Xудо сақламиш экан, мен кўчиб, эртаси куни бир милиқия билан икки киши келиб, том усти чодирларигача чиқиб, қарамиш эдилар.

Байт:

Кишини сақласа У Xолиқи пок,
Заҳар оғзинда бўлғай мисли тирёқ.

Бу иш бўлғандин сўнгра, бу жойдан ҳам тезроқ йўткалишимиз лозим кўриниб, Шарқий Туркистонга ўтиш нияти билан учинчи марта сафар жамолғасини қилишга киришдим. Ўз дўстларимиздан тунгон Ғёриёс мутавалли ҳам бизга ўхшаш қочоқлардан эди. У билан кўришиб ҳамсафар бўлишга ваъдалашдик. Йўлга чиқишга кун белгилашиб, шу кечаси барча аҳбоб, ёру дўстларимиз йиғилишиб келдилар, тариқат аҳллари одатларича хатим ўқиб, дуои фотиҳа ўтказган сўнггида, Аллоҳга таваккал қилиб, Сўқўлуқ устидан тўртинчи Чуй станқиясига қараб аравада йўлга чиқдик.

Эртаси Чуй сувидан кема орқалик у томонга ўтиб кетаётганимизда, қуроллик рус тўсқовуллари олдимиздан чиқиб, бизни текширгани турди, ҳуржин-халашларимизни ағдариб, барини кўриб бўлгач, йўлдошимдан паспорт сўради. Xудо ўнглаб, ўз отига олган Xитой паспортини кўрсатган эди, бир нарса умидида ундан чатоқ чиқариб, бизни кўп қийнади. Бу ерда энг ҳайрон қоларлик иш шулки, йўлдошимни шул қадар узундан узун текширган ҳолда, негадир, мендан бир оғиз ҳам сўз сўрамай, охири шошилган кишидек отини минганича орқасига қарамай кетворди. Ортидан биз дағи йўлга тушиб, шу юрганимизча ҳуфтон вақтида Чуй станқиясига етдик. Беш олти соат ўтиб, Олмота поезди келгач, унга тушиб жўнадик. Сариўзак деган жойга келганимизда биз тушиб қолдик. Турксиб поезди эса, шимолий томон Сибирияга қараб бурилиб кетди.

Кеч куз вақти, совуқ қаттиқ бўлиб, қор бурошалаб ёғиб турган эди. Поездан тушган кишилар баримиз станқиядаги бир кичик уйга кириб ётдик. Кун совуқ, печкага ўт ёқилмаган эди. Қарасам, ҳар тарафдан жон қутқариб чиққан одамлар, кўплари бизга ўхшаш ўз элига сиғмаган, золимлар томонидан ноҳақ қувғунга олинган ҳақсизлар эди. Шу ерга келганимизда шундай сўз чиқдиким, олдимиздаги йўл усти манзилида ГПУ аскарлари йўловчиларни қаттиқ текширув остидагина ўтказар экан; агар бирорта шубҳалик одам топилиб қолгудек бўлса, уни йўлдан қайтарибгина эмас, балки қўлга олиб қамаб қўйишлари аниқ экан. Мана бу сўз чиққан сўнггида, Тошкентдан чиққан Xитой элчихона хизматчиларидан бошқа ҳамма кишилар қўрқувга тушиб, йўлдан қайтмоқчи бўлдилар. Қарасам, бечораларнинг қуввати қочиб, ранглари ўчган, бир бирларига ишонолмаганликдан сирлашиб-маслаҳат қилиш каби ишлар халқ ўртасидан бутунлай кўтарилган. Ўзлари кулгандек бўлиб кўринсалар ҳам, кўнгиллари ғам қайғуга тўлганлиқдан юзлари сарғайган эди. Бу ишга ҳаммадан кўпроқ мен қайғуришим керак эди; зулм ҳукмларини ноҳақ маним устима юклаганлари учун, қаршилик кўрсатмиш эдим. Ак-синча, кўнглимга бошқалар каби ортиқча қўрқинч тушмагач, Аллоҳга таваккал қилиб, олға юрмоқчи бўлдим.

Умрим ичида қанчалик огир ишларни, кўп қўрқинчлик кунларни бошимдан кечирдим. У чогда кўнглимдаги иймон эътиқодим, Аллоҳга ва унинг ҳақ пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган муҳаббатим, мен учун энг кучлик ишончим ва энг ортиқ суянчим эди. Начора, бу каби диний ишлар сирларини ўзи татимаган бечоралар қайдин била олсинлар? Иймонлик кишиларга ҳар вақт бу улуг давлат насиб бўлгусидир.

Таниган билган одамлар учун бу йўлдан қайтмасга маслаҳат берган бўлсам ҳам, ҳеч қайсилари бунга журъат қилолмадилар. Улардан ажрагач, хаёл суриб уйдан ташқари чиқишим билан, тарақлаб келаётган уч тўрт бўш аравага кўзим тушиб, уни тўхтатдим. Қарасам, биз юрар йўл устидаги қишлоққа борадиган ўрислар экан. Улар билан келишиб, аравага тушгандан сўнгра, кичкина юриб, бир катта саройга етдик. Бу эса неча томонлаб, айниқса, Олмота улуғ йўлининг келиб қўшилган жойида қурилиб, ўз вақтида кўп обод кутилган бўлса ҳам, инқилоб бузғунлигида уни эгалари ташлаб қочган эканлар.

Олмота, Челак, Норин, Талғар, Қўром қишлоқларидан уй жойларини ташлаб, бола чақалари билан кўчишиб чиққан мусулмонлар билан шу ерда кўришдим. Лекин бола чақалари билан кўчканларнинг кўпчилиги консул орқали Xитой паспортини олганликдан уй асбоб, аравалар билан чиққан эканлар. Бу сарой ичига кирганимдан кейин энг ачинарлик, оғир бир манзара кўзимга кўрина бошлади. Шундоқки, кун қаттиқ совуқ, ўт ёқилмаган, сарой кутган ҳеч ким йўқ, ичига похол тўшалган бўлса ҳам, оёқ остида пайхон бўлган. Узундан узун қоронғу уй ичида юзлари қайғулик кишилар ётмиш эдилар. Совуққа чидаёлмаганлари уй ичида ўт ёққанларидан эса, бурун ёрғудек аччиқ тутун билан уй тўлмиш эди. Айниқса, бир ёш хотин ўзи касал, оёғ остида ётган икки касал боласи устида термилиб йиғлаб ўлтирғанини кўргач, унга қаттиқ ачиндим. Бало тушганда бари киши ўзлари билан бўлишиб, раҳм шавқат каби фазилатлик ишлар ҳам ҳақиқий мусулмондан бошқа кишилар кўнгилларидан бутунлай кўтарилар экан.

Йўлхат текширувчи тўсқовул олдимизда бўлиб, бошқа йўл билан ўтиш мумкин бўлмағанликдан баримиз қўрқинчда қолдик. «Садақа балони қайтарур», деган пайғамбаримиз сўзлари хотирамга келди эрса, икки боласи билан очлик яланғочликда касал ётган шу хотинга таом ва акчадан бериб, уни суюнтирган ҳолда шундай кўчага чиқсам, бир юк машинаси келди. Унга қараб: «Бизни Олтиниман довони остига элтиб ташла, сенга мунча ақча берамиз», десам, у ҳам «Бир шартим бор, икки той юким тоғдан сойга қулаб кетган, шуни чиқариб берсанглар, сизларни олиб кетар эдим», деди. Биз ҳам буни ғанимат билиб, дарҳол машинага чикдик. Бироқ, ўзимизни ишчиларга ўхшатиш учун сафар белгиси хуржун халашларимиз кўринмаслиги керак эди. Шунинг учун қўлларида йўл хатлари бор, бола чақалари билан аравалик кетаётган, Олмота атрофидан чиққан таранчиларга тўсқовул олдидан ўтиб олганимизча шу нарсаларни аравангларга солиб қўяйлик деб илтимос қилсак, қабул қилмадилар. Сўнгра, шу ёққа ҳукуматнинг молини юклаб кетаётган рус аравакашларига 5 6 сўм ақча беришимизни айтиб, хуржунларимизни уларга топшириб, йўлга тушдик. Шу билан бизни тўсқовуллар олдидан тарақлаганича ўтказиб, беш ўн чақирим юргач, тоғ белида тўхтади. Ваъдамиз бўйича, сой ичида ётган икки той юкни минг машаққатлар билан юқорига чиқаргач, машинасига солишиб қўйдик. Аллоҳнинг ёрдами, садақанинг шарофати би-лан бу балодан қутулиб, Олтиниман ошувини ошгандан сўнгра, Бошчи саройига тушдик.

Бу ерда Сўқулуқ тунгонларидан Xанжар ҳалпа деган киши бола чақа, от аравалари билан бир саройда ётган экан. Олтиниман довонида қорбўронда қолишганликдан, икки қўлини совуқ олдириб, ишга ярамай ҳайронликда турмиш эди. Мен учун бу иш кўп қулай келгани устига, булар ҳам мен каби ишонимли бир ёрдамчига муҳтож эдилар. Шунинг учун баримиз биргаликда ишимиз ўнгланиб, аравачи хизматини бажарган ҳолда йўлга тушдик. Орада икки қўниб, Бўриғужур қишлоғига етганимизда қарасак, бу ерга юқоригилардан ҳам қаттиқроқ тўсқовул қўйилмиш экан. Шундай бўлатуриб, ич ора аравачиларидек қамчини судраганимча, қоровулхона олдидан ўтиб 15 чақиримча юргач, саломат Ёркент шаҳрига етдик.

Бу ердан Xитой чегараси Қўрғос 46 чақирим йўл бўлиб, Шарқий Туркистонда бўлган Жунғория ўлкасининг ғарбий чегараси ҳисобланганликдан, бу шаҳар илгари, айниқса, чор ҳукумати даврида обод бўлиб, яхшигина безатилмиш эди. Тарихий ва сиёсий аҳамиятга ҳам эга эди. Бу ердаги кўпчилик турғун халқ бу тарихдан тахминан 200 йилларча илгари Олтишаҳардан келтирилган, асли уйғур бўлса ҳам, ўзаро таранчи деб аталадилар. Буларнинг келиб чиқиш таряхлари вақти келгач ўз ўрнида ёзилғусидир. Бу шаҳар юқорида айтилгандек ўз даврида яхшигина ривожланган эди. Айниқса, буларнинг энг буюк, обрўйлик бойлари хайр-саховатлик давлат эгаси, марҳум Валибой эдиким, энг сўнгги оқ подшоҳ чақириғига борганида унга ҳурмат либоси кийдирмиш эдилар. Бу киши Xитой пойтахти Пекин шаҳридаги аждарҳо суратида ясалган хон саройи нусхасида қилиб, Ёркент шаҳрида бир масжид бино қилдирмиш эди; ҳозирги кунларда эса уни ҳукумат ўз қаромоғига олмишдир. 1931 йили биз ўтканимизда шаҳар шундайин ҳаробаликка келмиш эдиким, ҳуқуқ эгалари бўлган энг тубанги баъзи ишчилардан бошқа бутун шаҳар халқи қочиб, чегарадан ўтмиш эдилар. Илгари кенг боғу-бўстон жойлари эса, биз келар кунлари бахциз мазлумлар кўнгиллари каби синдирилган ҳолда култепаларга айлантирилмиш эди. Биз дағи бой ўғли қушларидек бўлиб, шу чолдевор ҳароба уйларнинг бирига тушиб жойлашдик.

Мана шу ерда минг ташвиш остида худога сиғиниб, зўрға икки кун турған сўнггида, Осомуслим деган бир таранчи болани йўлбошчи қилиб, шаҳардан чиқдик. Ўз ишида моҳир бўлгани учун бизни ҳамманинг овқат ейиш вақти қоқ тушда олиб чиқмиш эди. Шаҳар четига чиққач, мозор олдидаги қалин қамиш ичида укки қушдек оқшом қоронғуси тушганича шу ўринда чиркайга таланиб ётдик. Кўз қоровлашиб қоронғу тушган чоғда, йўлбошчимиз яёв, биз икковлон отлиқ йўлга тушдик. Чегарага еткунча қишлоқ ораламай, ёширин йўллар билан юра-юра, Оқтом қиш-лоғи сиртида бир чақиримча ердан ўтаётганимизда ҳуриб турган бир ит товуши йирокдан эшитилиб турмуш эди. Бу ердан 15 чақирим чамали йўл юрганимиз сўнггида чуқурроқ бир сойлик ерга келгач, бироз дам олмоқчи бўлиб тушдик. Сўнгра йўлбошчимиз: «Қани юрайлик», деб турди эса, биз дағи орқасидан эргашганимизча юравердик. Бир икки соат йўл юрганимиздан кейин йироқдан қалин дарахтлик қишлоқ кўриниб эди, икки соат илгари ҳуриб турган ит товушини яна йироқдан эшитиб қолдим. «Адашган ўхшаймиз, пайқаб қарайлик», деб йўлбошчимизни тўхтатдим. Синчиклаб қарасак, орқамизга қайтиб, тўппа тўғри яна Ёркентга кетаётганимизга аниқ ишонгач, йўлбошчимиз қаттиқ қўрқинчга тушди.

Йўлсиз тўқайларнинг ичи билан юрганимизча, қум тоғи этагига етдик. Қум тепаликларидан оша оша, тўрт томони тоғдек баланд қумлар билан ўралган, саксавуллик бир чуқурга тушгач, кучлик бўрон бўлиб, қор ёға бошлади. Ичар сувимиз йўқлигидан қорни эритиб ичдик. Ёққан саксавул ўтида ҳўл бўлган усти бошларимизни қуритиб, ўт ости қизиган қум устида ётдик. Кеч билан шу қум тоғлари ичидан оралаб юрганимизча эртаси шом вақти билан чегара Қўрғос сойи устига етдик. У вақтлар 1931 йили, тикон сим тўғри тўсилмаганликдан, ҳар бир соатда чегара соқчиларидан икки отлиқ аскар узулмай қатнаб турар эди. Отларимизни далдароқ бир чуқур ичига бойлаб қўйиб, ўзимиз эса, буларнинг ўтиб кетишларини юқоридан пайқаб турдик. Утишлари билан тўхтовсиз юқоридан тушганимизча Қўрғос сувини кечиб, Xитой чегарасига ўтдик. Аллоҳ ёрдами билан бу йиртқичлардан қутилдик.

Энди иккинчи Xитой йиртқичларига йўлиқмаслик чорасини қилишимиз керак эди. Йўлбошчимиз киши билмас ёширин йўллар орқали юрганимизча, тун ярими яқинлашганда белгиланган ерга етказди. Шу билан ҳаёт оламини азоб зиндонига айлантирган коммунистлар зулмидан вақтли бўлса ҳам қутилгандек бўлиб қолдик.

Кўзимизга бу ерлар бошқа бир жаҳондек кўринмокда эди. Тун бўйи юриб чарчаган кишилар, данг қотиб ухлаб қолмиш эдик. Уйғонишимиз билан саройчимиз: «Ҳай меҳмонлар, ҳукумат исковучлари келиб қолмасдан бу ердан қўзғалиб кецанглар, баримизга ҳам яхши бўлур эди», дегач, дарров ҳаракат қилиб йўлга тушдик. Йироқ сафардан келаётганимизга белги бўлғудек бирор нарса бизда бўлмагач, сўқма йўлни қўйиб, қатнов йўлига кирдик. Бир икки чақиримча юрганимиздан кейин йўл бўйига қурилган Xитой аскархонаси борлиги йироқдан кўрилди. Ундан 40-50 қадам юқорироқ жойда ясалган минорача устида ҳам, бир қоровул ўтган кетганларни текшириб турмиш эди. Булар олдидан ўтиш биз учун анча оғир бўлса ҳам, бошқа чорамиз йўқлигидан ўтишга мажбур эдик. Бироқ, биз у ерга яқинлашганимизда нима бўлди экан, қараб турган қоровул юқоридан тушиб, шошилганича аскархона қўрғонига кириб кетди. Буни кўргач биз ҳам от юришини тезлатиб, қўрғон эшигидан эллик қадамча ўзған эдик: «Ҳой-ҳой», деган чақириқ товуши кела бошлагач, йўлдошимга «қарама қарама», деб эшитмаган кишидек кетавердик. У ҳам иккинчи чақирмади. Xудо ўнглаб бундан ҳам зиёнсиз ўтиб олдик.

Шу юрганимизча ўрталикдаги тўқай ичида кетаётганимизда чегара сақловчи Шива, Солан черикларидан қуроллик бир отлиқ одам олдимиздан чиқа келиб: «Ҳай, тўхта, қаердан келасизлар? Нариги ёкдан ўтган кишиларга ўхшайсизлар. Йўлхатларинг борми?», деди. Бунинг даҳшатин кўргач, бошқа сўз айтқали бўлмади. Йўлдошим Ғиёсохун хитой паспортини кўрсатиб эди, унга қарамай ёнига солиб олиб: «Қани ёмуғо (турмага) юринглар», деб бизни ҳайдаганича йўлга тушди. Йўлдошим иккови хитойчалаб нари-бери айтишиб, ярим соатча юрганимиз сўнггида қарасам, иш кўпаядиганга ўхшайди. Бир тадбир ишлатмоқчи бўлиб: «Ҳай лоя, рухсат беринг, таҳорат синдириб олайлик», деб шу ерга тушдик. Сўнгра уни бир четга чақириб: «Бу кишининг паспорти бўлса, кучлик йўлхатлари ҳам бор, қаерга олиб борилса ҳам фойдаси йўқ, қуруқ оворагарчилик бўлади, ундан кўра бир оз чой пули олиб берсам қандай бўлар экан?», дедим. «Чой пули» қулоғига киргач «моҳу моҳу»лаб, дарров сўзи юмшаб қолди. Йўлдошим бунга рози бўлмаган бўлиб турса ҳам, мен зурлағандек бўлиб кўриниб, 20 тангани қўлига беришим билан орқасига қарамай чопқанича кетди.

Байт:

Қадри йўқ гавҳар сўзинг олчоқ кишилар олдида,
Дурни тақсанг на билур, ит оғзига ташла суяк.

Шу билан бунинг ҳам оғзи ёпилиб, қайтиб кетиши билан биз ҳам шу юрганимизча Суйдинг шаҳрига етдик. Бу эса Или ўлкасида қурилган шаҳарлардан бири, йўловчилар саройида бир кеча ётиб, эртаси куни Ғулжа шаҳрига қараб йўлга тушдик. Бир соатча йўл юрганимиздан сўнгра Қура шаҳрига келдик. Кура Или ўлкасида қурилган тўққиз қўрғон ичида энг аҳамиятлиги, айниқса, ҳарбий томондан ўлка бўйича ҳукумат маркази ҳисобланур эди. Бу ерга келгач, эркин ҳаётда ўз ихтиёрича яшаётган бахтлик кишиларни кўриб, қаттиқ таъсирланмиш эдим. Чунки, совет ҳукумати қурилгандан бошлаб, уларнинг шум қадамлигидан тирикчиликка керак ҳар нарса қаҳатчиликка учрамиш эди. Чегарадан ўтгач қарасак, дўконларда турлик моллар тиқилиб ётмиш эди. Бошқа давлатлардан келтирилгандир деб гумон қилиб сўрасак, бу молларнинг ҳаммаси совет томонидан юборилмиш экандур.

Бу ҳукумат қурилган кунидан бошлаб, ўз халқининг ҳар қанча қийинчилик, оғир аҳволда яшаётганига қарамай, балки бутун нарсаларини иқтисодий тузоқ қилиб, бошқаларни ҳам ўз йўлига тортиш учун, чет элларга чиқариб туришни ўзига қонун тутмиш эди. Совет ҳокимияти зулми остида эзилаётган ерлик халқлар эса, бутун оиласи баробар жон кучлари билан ишлаб, ўз тупроқларида етиштирган меҳнат ҳосилининг юздан бирига ҳам эга бўлолмайдилар. Ёлғизгина меҳнат ҳосилотига эга бўлмаслик эмас, балки булар қўл остида яшовчи кишилар инсоний ҳуқуқларидан ҳам бутунлай маҳрум этилган ҳолда, ҳайвонларча эркихтиёрсиз хизмат қилишга мажбурдирлар.

Дунё яратилиб, инсон насли ер устига тарқалган кунидан бошлаб, ҳеч бир замонда бу каби ақлдан ташқари, бузуқ маслакли олчоқ одамлар халқ устида ҳукмрон бўлмаганлиги маълумдир. Шунинг учун энг огир даҳшатлик кун қайси деб пайғамбаримиздан сўраганда: «Ҳаромзодалар ўгли ҳаромзодалар халқ устидан ихтиёрсиз ҳукм юргизса ўша кун», дедилар. Яна Расулуллоҳнинг айтишларича, ҳар бир инсон умри узулгунча офат балолар ичра яшамоққа мажбурдир, лекин ҳаёт оламида бўладиган барча балолар ичида бутун халқ учун энг ёмонроги, энг зарарлиги кўрлик балоси экандир. Чунки бундан пайғамбаримиз ўзлари ҳам паноҳ тилаб, ундан сақланишга буюрдилар.

Энди кўр балоси қайси деб сўралур эрса, ўзлари билмаган, билганларига тушунмаган бир қанча жоҳил нодонлардурким, улар ақллик олимлар бошлиқ бутун халқ устидан қурол кучи билан зўрлик асосида ҳукмронлик қиладилар. Xалқ тақдири бутунлай улар қўлида бўлгач, булар учун улардан энг даҳшатлик, зарарли офатлар тугилади. Шунинг учун ҳар ишда тўгрини эгридан, яхшини ёмондан ажратқудек ақл фаросатдан йироқ бўлган ҳукумат бошчилари эса, бечора халқ бошига келган кўр бало бўлишлари шубҳасиздир. Пайғамбаримиз айтдилар: «Мен Аллоҳ таоло томонидан бир йўл келтирдим. У эса ёруқ, юмшоқ, теккис йўлдир, тўгри йўлдир. Боши бу дунёда бўлиб, нариги боши у дунёда жаннатдур. Бу йўлнинг қоловузи Муҳаммад алайҳиссалом, қўлланмаси Қуръондур. Агар умматларим унинг кўрсатганича динларини кутиб, у йўлдан четга чиқмас эканлар, бутун офатлардан омонда бўлиб, Аллоҳ ризосини топқайлар». Агар бундай бўлмас экан, Аллоҳ айтди: «Уларнинг бошига бир бало юборурманким, ҳар қандай билимли доно кишиларни ҳам ҳайронликда қолдиради».

Мана, Расулуллоҳ айтганларидек, бутун дунё бўйича энг сиёсий арбобларни ҳайратга қўйиб, чорасиз қолдирган нарса эса, шу устимиздаги коммунизм балосидан бошқа эмасдур. Чунки юқорида айтилган пайғамбаримизнинг мўъжиза сўзлари шу кунларда бўлаётган ишларнинг нақ ўзи эканлигини кўриб турибмиз. Энди бу каби балолардан қутулиш учун Расулуллоҳ кўрсатган ҳақиқий исломият, Қуръон кўрсатган йўлга қайтишдан бошқа чора йўқдир.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Сариўзакдан чиқиб, Ғулжа чегарасини беш олти кун йўл бўйлаб келаётганимизда, мени энг ачинтирган нарсалардан бириси, кўчманчи қозоқ қариндошларимизни энг огир аҳволда кўришим эди. Чунки, совет тупроги бўйича қайси ўлкада бўлса ҳам, ҳеч бир миллат булар каби вайронгарчиликка учраб, қаттиқ зарар кўрмаган бўлсалар керак. Бунга далил: инқилоб олдида саккиз миллион ҳисобланган қозоқ халқи ҳозирги тарих 1968 йилда олинган маълумотга кўра, уч миллион қолмишдир. Айниқса Болқош кўли атрофидан бошлаб, Қоракўл, Қизилжар қалъаларигача сувсиз, экинсиз Қорақум чўлларида яшаётган, чорвачиликдан бошқа қилар овқатлари бўлмаган, ўзлари учун, халқ учун мол боққан бечора кўчманчи ерликларнинг қўлларидаги борлиқ молларини бу раҳмсиз, тошюрак малъунлар бирданига тортиб олдилар. Бунинг натижасида тирикчилиги ёлгиз чорвага богланган қозоқ халқи очликдан қирилиб кетди. Бунга қарши ўзларини халқ гамхўрлари аташган давлат арбоблари коммунист раҳбарлари ҳеч қандай чора кўрмадилар ва 30-йили бошланиб, ЗЗйиллари тўлиқ кучга кирган, Қозогистон бўйича тарқалган очарчиликдан қозоқ халқи бутунлай қирилишга бошлади.

Шу кунлари эса, Қиргизистоннинг Қоракўл, Иссиқкўл атрофидан келтирилиб, кўл бўйларига тахлаб қўйилган ҳисобсиз арпа, бугдойларни олишга навбат етмаганликдан ости, усти чириб, ярим газдан кўкариб ётмиш эди. Ерлик халқнинг ўлик тириклари бу динсизлар олдида баробар бўлганлиги учун, ўзларидан тортиб босиб олган ҳисобсиз бугдойларнинг ҳар ерда чириб ётишига қарамай, халқнинг қирилишига рози бўлдилар.

Энди эса энг ҳайрон қоларлик иш шулким, нақадар қурбонлар бериб ўтказган огир кунларини унутган ҳолда турк улусининг асил ўгиллари қиргиз қозоқ қардошларимиз диний миллий ҳисларини йўқотиб, асрлар бўйи сақланиб келган она тилларидан ҳам ажраш устида турадилар. Она тилдан ажралди, демак, инсонлик ҳаққини сақлаёлмай, ҳаёт оламида бошқалар ҳисобига яшаётганликдан инқирозга учраб, тарих юзидан бутунлай ўчирилди демакдир. Энди бунинг бирдан бир чораси диний ҳислари йўқолган бўлса ҳам, миллий ҳисларини сақлаш учун турлик йўсинда она тил адабиётларини кўтариб, илмий тиллар қаторига етказишлари лозимдир. Шу сафаримда чегарага еткунчалик оч ялонгоч болаларга, ориқ туяга юкланган орқада очликдан гандираклашиб пиёда юролмай кетаётган эр хотин қозоқ оилаларига йўл бўйлаб кўп учранган эдим. Ўша вақт улардан қаттиқ таъсирланганим учун чегарадан ўтгач, уларни эслаб, кўрган аҳволни ёзишга мажбур бўлдим.


Шу билан Курадан чиқиб, Ғулжа томонга қараб йўлга тушдик. Тахминан 25 чақиримча юриб, Ғулжага яқинлашиб қолганимизда, Баёндой шаҳри ҳаробаси ёнидан ўтишга тўғри келди. Бу шаҳар эса Кошғарда 12 йил ҳукм сурган 1270 тарихи ҳижрийда, бутун Шарқий Туркистон ўлкасини Xитой босқинчилари қўлидан ажратиб олиб, уйғур турклари томонидан хон кўтарилган Ёқуббек оталиқ даврида ҳароб бўлмиш эди. Шундоқки, Уйғуристон Олтишаҳардан Или ўлкасига аскарлик хизмати учун Xитой хони буйруғи билан мажбурий равишда кўчириб келтирилган уйғур таранчилари, хитойларнинг зулмларига чидаёлмай тунгон мусулмонлари билан бирлашган ҳолда, золимларга қарши қўзғалмиш эдилар. Охирида бирлашган мусулмонлар иттифоқлик шарофатидан золим хитой аскарларини тор мор келтириб, миллий ҳукуматларини қурмиш эдилар.

Буёқдан Ёқуббек оталиқ жанубий Олтишаҳарни Xитой босқинчиларидан тозалагач, шимолий томондаги Жунғория маркази ҳисобланган Урумчи шаҳрини, иттифоққа келмаган, сулҳга унамаган жоҳил тунгонлар билан урушиб, ғалаба қозонгандан кейингина қўлга келтирди. Сўнгра, шимолий томондан келиб, бутун Ғарбий Туркистонни босиб олган чор Русиясига қарши сиёсат қўллаб, Ғулжа ҳокими таранчи Қорасултонни бирлик иттифоқликка ундаб, элчи юбормиш экан. Бу жоҳиллар бошлиғи ўзининг онгсизлигидан асосий мақсадни тушунмасдан, рад жавоби билан уларни қуруқ қайтаради. Йўқ эса, оталиқ талаби билан ўша вақтдаги Туркия султони Абдулазиз халифа томонидан юборилган олти нафар турк афандилари уйғур, ўзбек ўғилларидан тузилган отлиқ аскарларни бутунлай янги интизом остига олмиш эдилар.

Ёқуббек оталиқ Ҳиндистон маликаси Англия қироличасига икки қайта, Туркия султони халифа Абдулазиз ҳазратларига итоат билдириб бир маротаба, элчи юбормиш эдилар. Бунинг натижаси бўлиб, ўзининг манфаати учун қиролича томонидан биринчи навбатда 10 минг, иккинчи навбатда эса 24 минг пистонлик милтиқ соврун берилмушдир. Xалифа томонидан эса, оз кўп уруш қуроллари ва аскар ясоқлари билан ҳарбий хизматларни йўлга қўйиб тартибга солиш учун, юқоридаги афандилар келмиш эдилар. Мана шулар орқалик отлиқ, оёқ аскарлар ва бошқа бутун ҳарбий ишлар турк аскарлари тартиблари бўйича тузилмиш эди. Шу сабаблик ўзларидан қанча кўп ортиқ қарши аскарларни енгиб, оз фурсат ичида Урумчи шаҳрини қўлга келтурдилар. У ердан ўтгач, Қутубий, Сонжи, Монос, Шихуга яқинлашганларида бунга қарши шошилинч равишда Олмота губернатори қўмондасида чиққан чор Русияси босқинчилари Ғулжани босиб оладилар. Шу билан қанча мусулмон қонлари бадалига янгигина қурилган давлат асосан иттифоқсизликдан руслар билан бир тўқнашишга ҳам ярамай заволга учрайди.

Энди, устида шунчалик тарихий сўзлар ёзилишига сабабчи бўлган Баёндой ҳаробасидан ўтканимиздан сўнгра, шаҳарга қарашлик Дўнгмаҳалла билан Қўрғонтепа Кура дарвозаси остига келдик. Ўрта аср турмушларини эскартадиган, хитой одатларига кўра шаҳар атрофи беш олти метр эгизликда (баландлик) тупроқ қўрғонлар билан ўралиб, тўрт томонидан тўрт дарвоза қурилмиш эди. Дарвоза ташқарисида от туёғи ботқудек балчиқ кўрмаган бўлсак ҳам, дарвозадан киргач, тиззадан юқоригача сассиқ, қора ботқоқ кечиб, шаҳар ичига кирдик.

Сўнгра сўраб суриштириб, бир ерда туғилиб, бир кентда ўсган Тўқмоқдаги ўз маҳалламиздан кетишган уйғур Олмозбек ҳожи ўғиллари Турдохунбек, Қурбонтай қори уйларига келиб тушдик. Уй эгалари бошлиқ зол тўлган одамлар югурганларича чиқишиб, бизни қарши олдилар. Қарасам, шунча кўп кишилар ичида бирови ҳам ёт эмас эди. Тўқмоқлик, қоракўллик кўриб, билиб юришган ўз оғайниларимиз эканлар. Киши танг қолурлик ишдурким, менинг тўғримда қайғуришиб, сўзлашиб ўлтиришган вақтларида сўзлари ҳали тугамай туриб, устиларига келган эканмиз. Мени кўргач, барилари ҳожидан келган оталарини кўргандай бўлиб қувонишиб кетдилар. Айниқса қоракўллик уйғурлардан Иброҳимохун оқтосма, яна бирови оти эсимдан чиқмиш, отушлик савдогар йигит. Бу эса Тўқмокда турган чоғида кезик касалига мубтало бўлган ва менинг тажрибам сабабли шифо топган экан. Бошимда эски қулоқчин (телпак), усти бошим ҳароб, оёғимда ишламчи (ишчи) этиги. Мени бу ҳолда кўргач, ичлари оғриганликдан кўнгиллари қайғуриб, кўзлари ёшланмиш эди.

Кўришмаган, қулоқ ошиқ дўстларимиз ҳар ерда кўп бўлгани учун, менинг келганим буларга байрам кунларидек кўриниб, туққан билганлар узоқ яқиндан ҳафта ўн кунлаб узилмай келгали туришди. Уч кун ўтмай туриб, бош оёқ кийим кечакларимиз янгиланиб, ёр дўстларимиз томонидан зиёфат чақириқлари бошлангани турди. Шу ер одати бўйича Турдохунбек бошлаб бизнинг ҳурматимизга бутун Ғулжа бой савдогарларини, қози, муфтий аълам, охунлари бошлиқ кўзга кўринарли кишиларни чақириб, бир улуғ зиёфат ўтказди. Бунинг туганчисида боши кимхап тўн, оёғи тоза нарсадан кўйнак иштон, тўққиз кийимлик бир бўғчага (тугин) тугилган, устига от туёғидай ёмбу (қуйма олтин) қўйилган тортуқни халқ кўзида келтириб, менинг олдимга қўйди. Шу билан бирга бойлар орасида зиёфат бошланиб кетиб, яна бир икки жойларда ёмбуси билан тўққизланган тортуқлари бўлди.

Лекин, ойларча, балки йилларча давом этган шу каби катта зиёфатларда кўрган ҳурмат, сий сифатлар кўнглимдаги дардлик жароҳатларимга шифо бериш эмас, туз қўйгандек бўлиб сезилмокда эди. Чунки, катта кичик бой савдогарлар, муфтий аълам, охунлар бошлиқ бутун халқ ғафлат уйқусида ётган, жаҳолат балчиғига бутунлай ботган эдилар. Бунинг устига иқтисодий тузоқ қопқонлари ҳар қадамда, ҳалокат чуқурлари пардаланган ҳолда ҳар ерда қазилмиш эди. Ҳеч қайсилари бунга парво қилмасдан, булар атрофида парвонадек жон қурбон эдилар. Айниқса, булар овуни кўрган, тузоқларига тушиб, узишиб қочган, бой савдогарларнинг кўра била туриб қилаётган ишларига қараб: «Кўргилиги бўлса кўзи кўр бўлар экан», дейишга мажбур эдим. Шундоқ бўлса ҳам оғир кунларимда кўнглимни кўтариб, мен учун хизмат кўрсатган дўстларимни Аллоҳ раҳмат қилсин! Бу воқеадан 37 йил ўтган сўнггида, бу тарих ёзилаётганида, юқорида айтилмиш аҳбобларимиздан икки уч кишигина қолиб, бошқаларининг эса ҳаёт оламидан кўзлари юмилмишдир. Уз вақтида уларга ёрдамим етмаган бўлса ҳам, руҳларига фотиҳа ўқиб, қилган яхшиликларини унутмаганлигимдан тарих юзида эскариб, 6у ўринда ёздим.

Ғулжа Шаҳри

Энди золимлардан қочган кунларимизда биз учун вақтлик бўлса ҳам бошпана бўлган Ғулжа шаҳри, Или ўлкаси устида оз кўп тарихий маълумот бериб ўтишни лойиқ топдим. Ҳамма ёққа оти чиққан шу кунги Ғулжа шаҳрининг биринчи биноси, у ерларни Xитой хонлиги манжурлар босиб олиш даврида тикланмишдур. Ундан олдин, Чингиз чиқишидан тахминан юз йилча илгари, шимолий Xитойда инқилоб қилиб қўзғолон кўтарганлар мағлубиятга учраган сўнггида Гурхон деган бошчиси ўзига тобун кишилари билан тўғри ғарбга қараб чекинмиш эди. Или ўлкасига келгач, бу ернинг суви мўл, ҳавоси келишган, атрофи кенглигини кўриб, яна Марказий Xитой Ўрта Осиё улуғ йўли устига тушганлигидан, ҳар томонлама унинг аҳамиятини тушуниб, шу ерда Илихо шаҳрини қуришга киришади. Сўнгра Амударё бўйидан бошлаб Ғарбий, Шарқий Туркистон, Фарғона мамлакатларини қўлга келтургач, Ўрта Осиёга подшоҳ бўлиб, бу ерларда саксон неча йил салтанат сурмишдур. Бунинг давлати завол топиб Илихо, Болосоғун шаҳарларининг пайдо бўлиш воқеалари эса, бу китоб бошида ёзилган эди. Шунинг учун бу ўринда қайтаришни лозим топмадим.

Гурхон давлатчилиги завол топиб, тахминан қирқ неча йил ўтган сўнггида, бутун дунёни титратган Чингиз даҳшати бошланиб, жаҳон чопули натижасида олган мамлакатларини тўрт ўғлига бўлиб, тақсим қилмиш эди. Ҳозирги Ўзбекистон, Шарқий Туркистон билан ўртанча ўғли Чиғатой баҳодирга берилмишдур. Илгарги Туркистон одати бўйича, Чиғатой баҳодирнинг салтанат тахтига биринчи ўлтириши қорахонийлар пойтахти Талас (Жамбул) шаҳрида бўлган. Кейинчалик уни Или ўлкасига кўчириб, шу кунги Ғулжа шаҳридан саксон чақиримча бўлган «Қўрғос мозор» деб аталган Олмалиғ шаҳрини пойтахт қилмишдур. Мана шу кундан бошлаб, Олмалиғ шаҳри Чиғатой хонларига пойтахт бўлиб келди. Бу оила ҳукмдорларининг энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхон вафот топгач, уни шу ерга қўйдилар. Лекин бу кунларда Олмалиғ деган эски оти унутилиб, Қўрғос мозор деб аталмишдур. 1945 йили топилган олтин кумуш танга ақчаларида араб ҳарфлари билан «Зар Олмалиғ» деб ёзилган сўзларни ўзим ўқимиш эдим.

Ҳижрий 762 да чингизийлардан Олмалиғдаги Тўғлуқ Темурхон бутун Турон Туркистон ўлкасини ўзига қабул қилган сўнггида, ўғли Илёсхўжани уларга хон, Темур султонни унга вазир белгилаб, ўзи эса пойтахти Олмалиғга қайтмиш эди. Шаҳар ноз неъматларини татишмаган, турмуш маданиятидан янгигина баҳра ола бошлаган, хонлари бошлиқ Чийна амирлари бирданига Турон каби жаннат мисоллик жойларга эга бўлганликларидан ҳар томонлама маишатга берилиб, ўзларини тўғри тутолмадилар. Бунинг устига хон бўлмиш Илёсхўжа бир мамлакатни бошқара билгудек ақл сиёсати бор, ишга ярамлик киши эмас эди. Xаиқарлик хонлари ўзларига қўшилиб ёрдамчилари бўлгач,

унга суянишиб, киши айтишга жирканарлик зулм, хиёнат ишларини қилишга киришдилар.

Бироқ улуғ хон томонидан вазирлик мансаби берилган султон Темур ёшлигидан тортиб диёнатпарвар, адолацевар бўлгани учун қаттиққўллик билан уларни бу зулмларидан қайтаришга турди. Темур султоннинг инсонпарварлик билан қилган бу ишига у ахмоқ золимлар чидаёлмай, унинг устидан йўқ туҳматлар қилишиб, «Темурнинг бизга бўйсунғуси келмайди, кўп ишларда бизга тўсқинлик қилади, у ўзи хон бўлғуси бор, бутун мамлакат халқи уни яхши кўриб ёқлайдилар. Улуғ хоннинг кичик хон ёрлиқларига эътибори кам бўлганлиги сабабли бизнинг ишларимиз кўп олға кетмаяпти», дейишиб, шунга ўхшаш, хоннинг ғазабини қўзғайдиган сўзлар ёзилган ҳолда пойтахт Олмалиғга арз туширмиш эдилар. Буни кўргач, Тўғлуқ Темурхон шарқдаги чингизий хонлари ичида биринчи бўлиб исломни қабул қилган диндор, ақллик киши бўлса ҳам, Ўрта Осиё хонлигини қўлдан чиқармаслик учун, ақлга қарши ўлароқ, Темур султоннинг ўлимига буйруқ юборади.

Бу хат янгидан иш бошлаган Темур султон қўлига тушиб қолади. Бунинг устига ваҳшиёна равишда қили-наётган мўғуллар зулмига чидаёлмай бутун Бухоро, Фарғона уламою машойихлари: «Агар бизларни Тарағай баҳодир ўғли Темур мўғуллар зулмидан қутқарар экан, биз унинг бошига тож қўндириб, олтин тахтга миндирган ҳолда ўзимизга шаръий подшоҳ кўтарамиз», деган бутун халқ тилидан шаръий фатво чиқариб, Темур султонга топширмиш эдилар.

Бунга кўра бу жаҳон қаҳрамони, ислом оламининг улуғ қўмондони, буткул турк улусининг фахрланарлик буюк султони, Қуръондаги «Аллоҳга ва унинг пайғамбари Муҳаммадга ва ҳам ўзинглардан бўлган подшоҳларга итоат қилинглар», деган Аллоҳ ҳукмича, Туркистон ва бошқа бўйсунған мамлакатларга ҳақиқий шаръий ва қонуний подшоҳ эканлиги шак шубҳасиздир. Буюк воқеалар орқалик бу қаҳрамоннинг бутун оламга атоғи чиқиб, донғи кўтарилиб, бутун дунё халқи тилларида унинг тарихи достон бўлгандур. Ўзининг кимлигини танитиб, унинг ким эканлигини билдирувчи туркий тилида ўзи ёзган «Темур тузуклари» ва бошқа қонуннома асарлари эса бу қаҳрамоннинг қандайин улуғ доҳий эканлиги учун, энг кучлик гувоҳлардир. Шундай бўлғач, қайси бир кишилиги йўқ, ўз шарафини билмаган, бу гавҳарни қора тошдан ажрата олмаган олчоқ одамлар, маданият ташландиқлари, инсофсиз ёлғончи ялоқчилар, ўзларининг ифлос таъна тилларини бу қаҳрамонга теккизиб, унга зиён еткиза оладилар?!

Байт:

Жарқаноқ йўқ дер экан ёғду қуёшнинг нурини,
Қанча кўп айтганларидан нури кам бўлмас қуёш.
Кўрлар бозорида йўқдир сўровчи сурмани
Дарди йўқлардин топилмас кўзларида томчи ёш.
Аслида жавҳар кўран эрмас экандур ҳар киши,
Қайда билгай парқини гавҳармидур ё қора тош.
Илму ҳикмат дурларини сочма нокас олдида,
Кирма, ул мажлисгаким, ифлос оёғлар бўлса бош.
Гул ҳиди сассиқ эмиш ўсроқ қўнғизлар бурнига,
Сўзи сассиқдан йироқ юр, хоҳ қаридур, хоҳи ёш.
Узма умидни Соғуний, етказур Тангрим сани
Тарқалур олам аро бир кун ҳақиқат бўлса фош.

Илгари кейин менинг бу китобимни ўқувчиларга маълум бўлғайким, Темур султонни ёқлаб юқоридаги сўзларни ёзишимнинг сабаби шулки, жаҳонгирлар бошлиғи қаҳрамон Темур султон 36 йиллик салтанат даврида, қисқача бўлса ҳам қондурғудек ўз таржимаи ҳолини ёзмиш экан; унга қўшимча қилиб давлат тутиш тартиблари, аскарий ясоқинтизом қонунлари тўпламини ҳам ёзиб, уни «Темур тузуклари» деб атамишдир. Темур томонидан ёзилган бу асар, аслида, ўз тили туркча ёзилган бўлса ҳам, сўнгги Бобур авлоди замонларида форсчага таржима бўлмишдир. Бу «олтин китоб» ўз замонасига кўра сиёсий, ҳарбий ясоқлар қонунномаси бўлганлиқдан, Темур шаҳзодалари уни қизғанишиб, ёшириб сақламиш эдилар. Тахт талашган шайбонийлар темурийларни енгандан кейин, мирза Бобур подшоҳликдан ажраб, хазиналарини ташлаб қочган бўлса ҳам, унга раҳматлар бўлсин, бу китобни у душман қўлида қоддирмай олиб кетмиш экан. Бироқ Ҳиндистонда узун йиллар давлат тутган унинг набиралари турк тилини унутиб, мажбурий равишда урду, форсий тиллик бўлганликлари учун боболари Темур султон асари «Темур тузуклари»дан фойдаланмай қолмиш эдилар. Шунга кўра, бу китобни у авлоддан қайси бирови экан, форсчага таржима қилишга буюрмиш эди.

Бу гавҳар китоб илк вақтида ёширин сақланиб, сўнгги кунлари эса форсча бўлиб қолгани учун, шу кунларгача ўз улуси, ўз меросхўрлари ундан фойдаланиши буён турсин, балки, Темурнинг бундай китоб ёзганлигини, баъзи ҳақиқий тарихчилардан бошқа, ҳеч ким билмаган эди. Мана шундан фойдаланган душманлар ва ҳам уларнинг ялоқчилари бу жаҳон қаҳрамони ҳақида ҳар турлик ақлдан ташқари ноҳақ туҳмат сўзлар ёзиб, матбуот орқали бутун халқ ичига тарқатмиш эдилар. Ўз тарихини танимаганликдан буларга қўшилганлар орасида ўз шарафини билмаган, олимсифат ерлик ахмоқлар ҳам оз эмас эди.

Шунга кўра «Темур тузуклари» номли бу қаҳрамон асарни қўлга келтириб, 1962 йили форсчадан ўз тили туркчага таржима қилдим. 1967 йили Ўзбекистонда янгидан чиқа бошлаган «Гулистон» журналида босилиб, бутун Ўзбекистон халқига тарқалгач, ўз тарихини тушунмаган Тожикистон «олимлари» аталмиш кишилар томонидан таржима устида ва ҳам Темур султон ҳақида ноҳақ ҳужумлар бошланган эди. Унга қарши биз ҳам суякка санчилғудек ақлий ва нақлий далиллар билан жавоб қайтариб, ҳаммани қаноатлантирган сўнггидагина, уларнинг эшаклари лойга ботиб, ўзлари таслим бўлдилар. Ўша ботқақ ўйларида ўзлари тутқалоқдан толласлаётқан чоғларида, шу ёзаётган «Туркистон қайғуси» тарихи воқеалари Темур устига етгач, у адабсизларнинг аҳмоқона сўзларини эскариб, ўқувчиларни шубҳадан чиқариш учун бу ўринда ёздим. Тарих ёзувчилар яхши ёмон, бўлган ўтган воқеаларни бўлганича-борича ҳақиқати билан ёзиб қолдиришлари уларнинг ўз вазифалари бўлганлиқдан, бу ҳам фойдадан ҳоли бўлмаса керак.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай қилиб, Темур султоннинг улуғ ҳиммати, унинг чекинмас чидами орқалик бутун Турон Туркистон мусулмонлари мўғуллар зулмидан қутулган бўлсалар ҳам, иккинчи бу томонлардан умидлари узилиши учун қочганлар орқасидан тақамиш қилиб қувлагани турди. Толас, Мерки, Ашмара орқали ўтказиб, шу сурганича Иссиқкўл, Қоракўл, Қарқара йўллари билан Текасга тушди. Бу ердан қувлаганича Оқсув, Кўксув, Ағиёз ошувларидан ошиб, мўғуллар орқасидан юриб ўлтириб, улуғ Юлдуз яйловига етиб тўхтади. Қараса, қочган мўғуллар бу ерда ҳам туришолмасдан, Илёсхўжа аскарлари туштушга тарқалиб қочмиш эдилар. Буни англағач, набираси Мирзо Улуғбек қўмондасида 10 минг аскар тайинлаб, Олтой томонга қочган Илёсхўжа ўғли Ўғлонхон ортидан қувғин қилди. Қочганлар эса, тиниққан от минганлари учун қувловчиларни етказмай, Иртиш сувидан ўтиб кетдилар. Булар ортидан юравериш хатарлик бўлганликдан, Мирзо Улуғбек шу ердан қайтиб Юлдузга келди.

Бу улуғ яйловда эрув қилиб, қирқ кун ўткузганларича қочган, писган мўғуллар ҳар томондан тўп-тўп бўлиб келишиб, ўз одатларича бош қўйиб, тиз букиб, барилари қуллик билдирдилар. Шу билан душмани енгилиб, бутун ишлар ўз ўрнида бажарилиб кўнгли тинчигач, зафар байроғини кўтарганича шон-шавкат билан хон ўрдуси, Тўғлуқ Темурхон пойтахти Олмалиғга қараб қайтди.

Жаҳонгир Чингиз ўрдуси биринчи қурилишида шу кунги қизил Мўғулистон маркази ҳисобланган Ўлан Ботир яқинидаги Қоруқурум деган жойда қурилмиш экандур. Сўнгра, бу авлоддан қайси бирлари томонидан у ердан кўчирилиб, Ғулжа шаҳри бошида, ҳозирги Қўрғос аталган Олмалиғга келтирилмиш эди. Ўша кундан бошлаб, Темур султон даврига келгунча, бутун Турон Туркистон мамлакатларига марказ бўлиб, мўғул хонлари буйруқ ёрлиқларини от улов чопарчилари орқали шу ердан юбориб турдилар. Ўтган хонлар уруғ аймоғлари, уларнинг энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхон оиласи билан бутун давлат арбобларининг қочмай қолганлари шу ерда эдилар. Xазина дафина, турлик асбоб ускуналар ўз вақтида Марказий Xитойдан келтирилган оқ тош, кўк тошлар каби хитой, мўғул ҳоқонларидан қолган тахт тошлари, булардан бошқа бутун мамлакатлардан жаҳонгир Чингиз даврида ва ундан кейинги вақтда ҳам талаб тортиб келтурилган турлик нарсаларнинг қолдиқлари шу Олмалиғдаги хон саройи хазинасида тўпланмиш эди.

Темур султон душманларини тор мор қилиб, ғолибият байроғини кўкка кўтарган ҳолда шон шараф билан Олмалиғ хон ўрдусига келиб тушди. Бу ерга келгач, биринчидан, мўғуллар ичида ўз ўрнини мустаҳкамлаш, иккинчидан, «Хонлар Чингиз авлодидан бўлади», деган бутун турк улуслари олдида бузилмас қонун ҳукмини олган сўз кучини юмшатиш учун, Тўғлуқ Темурхоннинг бекачасини шонлиқ тўй томошалар ўтказиб, ўз никоҳига олади. Унинг ўз ўрнида қилган шу тадбири билан мўғуллар душманликлари дўстликка айланиб, хон қизини олгани учун Темур султонни «Кўрагон» деб атайдиларки, мўғулча куёв демакдир. Шу билан узун йиллардан бери йиғилиб ётган Олмалиғ хазинасини йиғиштирган сўнггида, янги хоним Туркон оғачани сеп седри, зебзийнатлари билан пойтахт Самарқандга олиб қайтмоқчи бўладилар. Бутун дунёга отағи чиққан жаҳонгир Чингизхоннинг набираси, улуғ ҳоқон Тўғлуқ Темурхоннинг қизи бўлғани учун, мўғулларнинг расм одатлари бўйича буюк ҳашамат кўрсатиб, хонимнинг тароғи ва сирғасини олтин укакларга (қутиларга, идишларга) солишиб, ҳурмат атағи чиқариш учун ўрду сарой соқчиларидан ҳар бирини юзтадан икки юз қалмоқ кезиклашиб (галма-галдан) кўтарган ҳолда Самарқандга етказмиш эди. Ўша кундан бошлаб, тароқ кўтарганлар тарамочи, сирға кўтарганлар сирғали деб аталиб қолди.

Шу кунларда ҳам Самарқанд шаҳри атрофида «Сирғали», «Тарамочи» номида икки уруғ ўзбеклар яшамокдадир. Яна Чингиз замонида устига тахт ўрна-тилган, халқ оғзидаги тарихий оқтош, кўктошларни, ҳар бирининг ўзига лойиқлаб ясатилган араваларга солдириб, уларни ҳам Самарқандга келтирмиш эди. Англашимизча, оқтош Самарқанд Темур ўрдусида шу кунга давр сақланиб келган бўлса ҳам, кўктош, Самарқанд руслар томонидан босиб олингач, уни Темур султоннинг тахти ўрнида кўришиб, Петербург музейига юборилган деган хабарни англамиш эдик. Ҳар қандай бўлар экан, Ўзбекистон музейхоналарини зийнатлашга лойиқ тарихий эсдалигимиз бошқа аҳамияти қолмаган бўлса ҳам, ўз эгалари қўлида бўлиши лозимдир.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Ғулжага келганимизда тушган кишимиз эса, бизнинг бир юрт, бир маҳалла қадрдон оғайнимиз бўлгани учун, бу ердан бошқа ёққа чиқишга розилик беришмади. Буларнинг розилигига қараб, ярим йилга яқин шуларникида туриб қолдим. Қарасам, совет Русияси томонидан у ерга ҳам ҳар ёқлама иқтисодий тузоқлар қўйилиб, сайёдлик тўрлари ҳар қадамда тортилмиш экан. Даҳрийлар давлати қурилган кунидан бошлаб, мен Ғулжага ўтган 1931 йилгача сиёсий томондан бутун совет халқи чексиз оғирчиликлар кечирган ҳолда, иқтисодий томондан ҳам энг қаттиқ қисмчилик кўрмоқда эдилар. Шунга қарамай, иқтисодий борлиқ нарсаларини кўз бўёв қилиб, атрофга, айниқса Ғулжага чиқармиш экандир.

Энди бу ерда яшовчилар эса, кўпчилиги уйғур мусулмонлари бўлиб, булардан ташқари тунгон, қирғиз, қалмоқ, қозоқ, шива, сулун, оз бўлсалар ҳам бу ёқдан борган ўзбек, ўрис, нўғай қочоқлари бор эди. Бу мусулмонлар ичида нўғойлар, кўпчилиги диний томондан бор йўқ орасида бўлсалар ҳам, замонавий тушунчаларга эга кишилар эди. Қолганлари чеклик маълумот эгалари, уч тўрт кишидан бошқа бошдан оёқ барчаси қора ботқоққа ботмиш эдилар. Айниқса, шу ёқдан борган кўнгли кўр ўзбек бой савдогарлари ҳеч нарса кўрмагандай бўлишиб, парвоналар каби савдо «олови» атрофида айланмоқда эдилар.

Шундоқки, ислом шариатида ароқ ичиш мусулмонларга қандай ҳаром қилинган бўлса, ундан фойдаланиб тижорат қилишлари ҳам, қатъиян ҳаром қилинмишдур. Ғулжага келганимизда англамиш эдик, советдан ўтган моллар ичида энг кўп фойда чиқадиган нарса ичимлик экандур. Шунинг учун ҳаромхўр бой савдогарлар буни кўрганда бошқа молларга қарамай, оз ҳалолдан кўп ҳаромни ортиқ кўришиб, шунга киришганликдан кўпларининг қилган тижоратлари ҳаромга айланмиш эди. Ахири «Ал ҳабийсоту лил ҳабийсин», яъни «палит палитга? деган Қуръон ояти мазмунича, узундан бери йиғилиб келган ҳаром моллари, ўз лойиғи ҳаромхўрлар оғзига тушиб тугади. Қуръон-да: «Инноллоҳа ло юғоййиру моби қовмин ҳатто юғоййиру ма би анфу сиҳим», яъни «Бир миллат ўзларига юкланган Аллоҳ ҳукмини ўзгартмагунча уларга берган неъматни Аллоҳ улардан олмайди», демакдур. Қисқаси, қилма деганни қилиб, қил деганни қилмаганлар, Аллоҳ ҳукмини бузиб ўзгартирувчилардур.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Или ўлкаси Чингиздан илгари Гурхон даврида кўп ободон бўлганлиги тарихлардан ва ҳам илгари бузулган шаҳарлар ҳаробаларидан кўриниб туради. Ғулжа шаҳри атрофида бир неча ҳаробалар бордирким, эскидан қолган ҳар турлик олтин асбоблар, танга тиллалар кўп чиққанликдан ерлик халқ у ерларни Олтунлиқ деб атайдилар. Шу кунлари бўлса ҳар ёкдан, айниқса, ичкари Xитойдан келувчилар қазишиб, бу ерлардан кўп нарсалар топиб олмокдалар.

Бу орадан 80 неча йил ўтиб, Гурхон давлати йиқилиб, бу ерлар ҳароб бўлган сўнггида, Темурийлар даврига келгунча, узоқ йиллар чингизийларга марказ пойтахт бўлганлигини ёзмиш эдик. Бироқ, бу тахт эгалари Чингиз авлодининг биринчи ҳоқони Чиғатой баҳодир бошлиқ, энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхонга келгунча, шу оиладан ўтган бошқа ҳоқонлар каби Оқсарой, Кўксарой ясатиб, унда тахт қуриб ўлтирмасдан, илгариги кўчманчи турклар одатича, кийгиздан ясалган оқ ўтовларда Ўрду қуриб ўлтирмиш эдилар.

Ёзги, кун исиган чоғлари ҳашаматлик Оқ ўрдуларини Xонтангри (Ҳозирги Борохоро тоғ тизмалари) тоғларининг кенг яйловларига кўчирган бўлсалар ҳам, қиш кунларини шу пойтахт Олмалиғнинг оддий уйларида кечириш уларнинг одатлари эди. Шунинг учун Қўрғосдаги Тўғлуқ Темурхон қабри устига ясалган пештахтадан бошқа, эскилик асарларидан кўзга кўрингудек нарса йўкдур. Ғулжадан 20 чақиримча жанубий кун чиқиш томонидаги қамишлик тўқай ичида айланаси 15 20 гектар келгудек 5 6 ясама кўлларнинг ўрни кўриниб туради. Булар эса ўз даврида ўтган турк, мўғул хонлари томонидан қаздирилмиш экандур. Ғоз, ўрдак каби турлик сувсар ов қушлари сувга тушганда кўл айлана чопишиб, хонлар замонларига кўра энг қизғин кўринган шикор ови ўтказар эканлар. Ғулжада марҳум Саидҳожи оғайнимиз меҳмон чақириб, уйига чиққанимизда Қойнуқ томонидаги эскидан қолган Олтунлиқ ҳаробаларини, юқорида ёзилган сувсар кўлларини кўриб, улардан анчагина тарихий маълумотлар олиб, яхши таъсирланмиш эдим.

«Фасийрув фил арди фанзурув осороллоҳ», яъни «Ер айланиб саёҳатп ҳилинглар, унда учраган нарсаларга ибратп кўзи билан қараб фойдаланинглар», деган Қуръон амрича, ҳимматплик илм эгалари, миллатпсевар Ватпан ўгиллари имкониятп борича ички тпашқи, айниқса, хорижий мамлакатпларни сайр саёҳат қилиб, улардан ҳар ёқлама ибратп олишлари, албатта, лозимдур. Бошқаларни кўриб уйгонмоқ, улардан улгу олиб ҳимматплари қўзжлмоқ каби ишлар эса, инсониятп оламида бўлиш имкониятпи бордур. Аммо советп тпупрогида яшовчи эрксиз инсонлар бу каби улуг неъматплардан маҳрум. Давлатп жосусларидан бошқа ҳеч кимга чиқиш рухсатп этпилмайди.

Яна бу ўлканинг ирмоғи ҳисобланган Или дарёси эса, сув кўпайган кунларида Сирдарё чўнглиғича бўлиб, бошқа вақтларда ҳам ундан кемасиз ўтиш мумкун эмасдур. Бу сувнинг боши уч оролга бўлинган бўлиб, биринчиси Текас тоғлари, Ғулжанинг жануб томонида; иккинчиси Кунас, тўғри шаркда; учинчиси Қош, шарқ-шимолдадир. Шу уч орол тоғларидан тўкилган уч ирмоқ қўшилғач, Или дарёси ҳосил бўлади ва тўғри ғарбга қараб оққан ҳолда Болқаш кўлига қуйилади.

Жаҳонгир Чингиз давридан бошланган давлат эгаларига Или ўлкаси, Олмалиғ шаҳри марказ пойтахт бўлгани учун, у ҳоқон авлодлари даврида бу жойда атрофдан келган ислом уламолари ҳам оз эмас эди. Айниқса, Чиғатой баҳодир ўзи ислом динига кирмаган бўлса ҳам, уни яхши кўрганликдан бошқаларга тўсқинлик қилмаган, узоқ яқиндан келувчи уламоларга ҳурмат кўрсатилар эди. Шунинг учун «яхшилар сийланган ерда йиғилади» дегандай, атрофдан келган олимларга Олмалиғ шаҳри марказ ҳисобланмиш эди. Ғулжанинг ғарбий жанубида «Хўнуқой мозор» деган қишлоқ бўлиб, машҳур имом Саккокий қабри шу ерда деб онгламиш эдим. Бу кишининг вафоти 626чи ҳижрияда бўлганига кўра, Чиғатой баҳодир даврига тўғри келади. Яна болосоғунлик «Суроҳ» тарихий асар эгаси Жамол Қарший Олмалиғ хони саройида илмий хизмат кўрсатиб турганини ўз саёҳатнома китобида ёзмишдур.

Ялпи Или тупроғи эса, ҳар турлик деҳқончилик, чорвачилик ишларига тўлиғи билан эл беришликдур. Айниқса, буғдой экинида энг бўлиғи бирга юз йигирма келтирганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Олмалиғ атрофлари эгизлиги Ҳимолай тоғларидан кейинги Тян-Шан, Xонтангри улуғ тоғлари билан ўралғанлиқдан, дунё бўйича кенгликда биринчи оталган Юлдуз, Қундуз, Кунас унинг узоқ яйловлари ҳисобланади. Шу каби Текас, Тўққизтара, Муҳуржирғалан, Кўкяйлов, Тўраяйлов деган кўрса кўз яйрайдиган ерлар эса, Олмалиғ атрофини ўраган яқин тоғ яйловларидир.

Тарихларда турк бешиги аталган Болосоғун, Иссиққўлнинг тоғларида Сўнгкўл, Манокелди, Махмал, Сусамир деган яйловлари бўлса ҳам, Олмалиғ яйловларига кўра торликдан бошқа яна сиёсий томонларига кўз солиб, Чингиз авлоди ҳукумат пойтахтларини Жунғория маркази Олмалиғда курмиш эдилар. Бу ўлканинг жуғрофий томони эса, шарқдан Ғўбий чўли, ғарбдан Олтунемар тоғлари, жанубдан Тян-Шан Муздовони, шимолдан Олтой тоғлари билан чекланади. Бунинг сиёсий томони: қорахитой Гурхондан бошқа, турк улусининг биринчи ҳоқони Ўғузхон давридан бошлаб XУШ асрга келгунча, Туркистон ҳоқонлари шарқда Xитой, ғарбда Турон, Эрон, Бағдодгача; шимол ва жанубда Қозон, Булғор, Афғонистон, Ҳиндистон мамлакатларига ҳукмрон эдилар.

Ўрта асрлар ўтиб, Оврупода илм маданият кўтарила бошлангач, Куръон ҳукмича улардан улгу олиб ўрганишимиз лозим эди. Йўқ, унга қарши ҳар ёқлама илм маърифатдан ортда қолгач, бутун мамлакатимизга, жаннат мисол она Ватанимизга дини, тили бошқа босқинчилар келиб бўлди. Ёлгизоқ ватанимиз, ҳокимиятимиз эмас, қачонки халқ тақдири бутунлай коммунистлар қўлига ўтти эрса, эрк ихтиёрларидан бутунлай ажраган ҳолда ҳеч ким нафақат болачақа, балки ўз қора бошига ҳам эга бўлолмай қолди. Энди бундан бирдан бир қутулиш чораси эса, замонавий илм фанларини тўлиги билан қўлга келтириб, қуролланган сўнггида вақти келар экан, Қуръон бошчилиги остидагина мусулмонлар онглиқ равишда қутулиш ҳаракатларини қилар эканлар, ана шундагина ўзларини бу балодан кутқаза оладилар. Бундай ишларда эса аввал Қуръон кўрсатган йўл бирлик, иттифоқликни яхши сақламоқдур. Иккинчиси душманга қарши турганда ўлимдан қўрқмасликдур. Ҳеч бир инсон дунёда абадий яшамайди.

Қумул Воқеаси

Мен Ғулжага келган кунларимда Қумул (ҳозирги Синзян уйғур мухтор раёнидаги шаҳар) воқеаси янгидан бошланиб, халқ ўртасида ҳар турлик шов-шув сўзлар кўпаймиш экан. Қумул эса Урумчидан, тахминан, беш кунлик шарқ томонда бўлиб, эски бир тарихий шаҳардир. Бунинг атрофидаги 12 тоғда 12 канд бўлиб, буларда яшаётқан ярим кўчманчи ерлик халқлар эса, Қумул ҳокими Ванг хўжамнинг молчиларидур. Эшитишимизча, хўжамнинг 100 мингдан ортиқ ҳар турлик чорва моллари уларнинг қўлларида боқилмоқда экан. Бутун тоғликлар ота боболаридан тортиб, бу кишининг чорвалари устидан боқмачилик билан кун кечирмоқда эканлар. «Ванг» демак, хитой тилида кенгашчи маслаҳатчи мазмунида бўлиб, баъзи бир кишиларга хитой хонлари томонидан алдаб бериладиган оти улуғ, супраси қуруқ мансабдир. Бу томонда Ғулжа, Кучар ванглари машҳур бўлса ҳам, булардан бошқа шаҳарларда ҳам бу қуруқ унвонга эга бўлган кишилар бордир.

Карл Маркс: «Коммунизм маслаги маданият тараққиётининг ажралмас натижаси» деганликдан, бу адашган ҳасадхўрнинг сўзига кўрларча эргашган коммунистлар, айниқса, уларнинг каъбаси совет Русияси, нафақат Шарқий Туркистон халқига, балки бутун Xитой мамлакатига қайси йўсун билан бўлса ҳам, бу маслакни киргизмоқчи эдилар. Ўз шиорларида «бутун дунёда эзилган халқларга ёрдам берамиз», деб жар чақирган бўлсалар ҳам, аслида, бу мазлум Шарқий Туркистон халқларининг озодликларига ҳеч розилиги йўқ эди.

Қумул ванглигининг бойлиги ва унинг ҳеч нарсага тушунмаган молчилари сонининг кўплиги бу ишга эл беришлик эди. Шунга кўра, ўлка маркази ҳисобланган Урумчи шаҳридаги совет элчихонасида бу фитна жамолғаси кўрилиб, тегишли режалар тузилгандан кейин, инсон иблислари орқалик уларга ёширинча одамлар юборилди. Қумул ванггининг молчилари тайёрланган сўнггида, улар Xўжаниёз бошчилигида 1931 йили Xитойга қарши қўзғолон кўтармиш эдилар.

Мен 1931 йили Ғулжага ўтканимда бу воқеа халқ оғзига тушиб, ҳар турли хурофий сўзлар турлик томондан тарқалмоқда экан. Бу ишлар эса, кимлар томонидан қурилаётганлиги, бунинг ортидан қандай ишлар келиб чиқиши, бизга кўриниб турган бўлса ҳам, бошқа ҳеч бир кишининг хаёлига келиб қўймағанлиғи мени ҳайратда қолдирмиш эди. Узоқ эмас, кечагина кўзлари кўрган ўлим оғзидан минг хил машаққатлар билан советдан қутулиб қочган неча мингларча нодон бой савдогарлар ва бошқалар, ўз жаллодлари томонидан тортилган иқтисодий тўртузоқлар атрофида оч қолган жониворлар каби тимирскилаб юрмоқда эдилар. Бу қорабосганлар миллат, ватан учун ҳеч қандай қайғурмас эдилар. Дунё дўзахини кўзлари билан кўрган бўлсалар ҳам, хаёл ўтмай уни ёдларидан чиқариб, ҳирс билан дунё тўплаш чорасига киришмиш эдилар. Совет маккорлари буларни кўргач, баттарроқ семиртириб сўйишга тайёрлаш учун, иқтисодий тузоқларни кун сайин оширмоқда эди.

Охир замонда энг олчоқ ёмон одамлар ким?, деб сўралганда: «Биринчи дин сотган жоҳил олимлар. Иккинчи очкўз, пиқсиқ, тамахўр бой ва савдогарлар», деган пайғамбаримизнинг сўзларини китобларда ўқиган бўлсак, унинг аниқлигини кўзимиз билан кўрдик.

Дунёда ким яхшилик кўрса, ўзининг яхши меҳна-ти сабаблик Аллоҳдин бўлур, агар ёмонлиқ кўрар экан, албатта, уни ўзидан билсин, ўзидан кўрсин. Чунки Аллоҳ Куръонда, пашамбаримиз ҳадисларида мусулмонлар учун дунё ва охират давлатини топқудек йўлларни очиқ ойдин кўрсатмиш эди. Шу йўлда турар эканлар улар илм фан, маданият, тараққиёт тарафдорларидир. Жаҳолат исломиятда қабиҳ ишдур. Оврупо маданиятининг ривожланиши ислом маданияти ҳаробланишининг натижаси бўлишида ҳеч шубҳа йўқдир.

Ушбу XX аср бўйлаб бўлаётган, бутун ер устини қоплаган ҳақиқий маданияцизлик, динсизлик балоси инсоният ҳақига қандай ҳароблик келтираётганлиги, динсизлик туфайли бутун инсоний ахлоқларнинг бузулганлиги, кўз олдимизда кўриниб туради. Айниқса, бу каби даҳшатлик динсиз давлатлар қўл остида яшамоққа мажбур бўлган икки Туркистон мусулмонлари эса, нафақат диний, миллий, балки бутун инсоний ҳуҳуқларидан ҳам ажрашиб, ютилиш олдида турадилар.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай бўлиб, Уйғуристон тупроғида биринчи бошланган бузғунчилик ўти атрофга учқун ташлаб, кундан кунга кўтарилиб авж олғани турди.

«Ислом илм билан яшаса, шундагина олам ўнгла нади», деган сўзнинг ҳақиқати, у кунлари бизга гавдаланиб кўринмиш эди. Чунки биз икки Туркистон мусулмонлари, илмсизлик шумлигидан ўлчовдан ташқари неча юз йиллардан бери босқинчилар жабр зулмлари остида эзилиб ётмоқдамиз. Айниқса, Шарқий Туркистон халқи онгсизлик илмсизликда биринчиликни оладилар. Шунинг учун замона маккорларининг кўзбойлов алдов ишлари бу ерда бошқа жойларга кўра тезроқ ривожланмоқда эди.


Аслида, Урумчидаги совет элчихонасидан илҳом олган Қумул қўзғолони ерлик мусулмонлар ичида тезроқ тарқалиши учун бу маккорлар томонидан унга диний тус берилмиш эди. Ислом йўлида жонини қурбон қиладиган бечора мусулмонлар бошқага тушунмасалар ҳам, бу қўзғолончиларни ислом учун чиққан ғозийлар ўхшайди деб, ҳар ердан бош кўтариб, буларга қўшилгани турдилар. Бунинг устига Шарқий Туркистонни босиб турган мустабид Жанг Жуннинг бутун идора (сиёсий, иқтисодий, айниқса аскарий) ишларида хон замонидан қолган эски усуллар қўлланганлигидан ўз қаршисига қўйилган совет элчихонаси рақибларидан ҳар тўғрилик енгилмиш эди. Шундоқки, қўзғолончиларга қарши қўллагудек қуроли йўқлигидан, қўшнилик қадрини орага солиб, ўз душманидан қурол сўрагач, «иш пайти келди» деб, дархол бир қанча қурол яроқ топширмишдур. Жанг Жун бу қуролларни олти аравага юклатиб, қўзғолончиларга қарши қўйилган Қумулдаги хитой аскарларига юбормишдур. Бунинг хабари аллақачон у ёққа берилиб, кераклик чораси кўрилмиш экандур. Қўзғолончилар мерганларидан пистирма қўйилган тоғ қисиғига аравалар келганда, икки томондан ўққа тутиб, хитой аскарини қолдирмай қириб, бутун қуролини қўлга туширмиш эдилар. Буларнинг ҳеч кутилмаган бундай ғалаба қозонишлари қўзғолоннинг кучайишига сабаб бўлиб, хитой ҳукуматини қаттиқ ташвишга тушурди. Шунинг учун бурун совет билан урушиб, Xитойга қочиб ўтган чор Русияси генераллари Дутов, Анинковлардан қолган оқ руслардан аскар тузиб, шулар орқалиқ қўзғолончиларни бостирмоқчи бўлди.

Хитойларнинг бу қилган ишлари ҳам ўзлари учун фойда бермади, чунки совет элчихонаси томонидан илгариёқ бу ишларнинг олди олиниб, керакли чоралари кўрилмиш эди. Балки бу рус аскарлари атрофдаги тинч ётган мусулмонларга йўқ баҳоналар билан кўп зиёнлар етқиздилар. Буларнинг шу каби тескари ҳаракатда бўлишлари эса, элчихона томонидан олдинроқ уюштирилиб, унинг натижаси кутилмоқда эди. Бу ҳақда қўлланилган сиёсатлари тўғри чиққанлигидан, тушунмаган ерлик мусулмонлар бу ишнинг орти нима бўлиши билан ишлари йўқ, Xитойга қарши ҳар ердан бош кўтаргани турдилар. Айниқса, Уримчидан уч тўрт кунлик от юришида шарқи жанубдаги Кўнатурпон, Қорахўжа, Туюқ мусулмонлари орасида Xитойга қарши ишлар ортиқча қизғинлашмоқда эди.

Жанг Жун ҳукуматининг идора ишлари эса, хон даври қолдиқлари эски, чирик асосга қурулганликдан, Xитой ҳукумат арбоблари ҳар ёқлама замонавий талабларга ожизликларини ўз душманларига сездирмиш эдилар. Сиёсий кўрлик натижасидурким, совет консулининг маслаҳати билан японлардин Манжурия орқалик қочиб ўтган, 20 30 мингга яқин хитой аскарлари билан Шинг Дубан (ҳозирги Синзян уйғур мухтор раёнидаги шаҳар) деган генерални келтириб, Жанг Жун ҳукумати ўз аскарларига бош қўмондон қилди. Бундан совет ҳукумати икки мақсадни ўз олдига қўйди:

Бу аскарлар билан ерлик қўзғолончиларни бостириш, уларнинг ўз ҳуқуқларига эришишликларига йўл қўймаслик.

Ерлик қўзғолончиларни бостиргандан сўнгра Жанг Жун ҳукуматини ҳам йўқ қилишдан иборат эди.

Шарқий Туркистон ҳақиқатда эса Xитойнинг мустамлакаси бўлиб, бу мазлум халқларнинг тақдири учун чор Русияси қандоқ сиёсат тутган бўлса, совет Русияси ҳам шундоқ сиёсат тутди. Уларнинг ўз ҳаққоний ҳуқуқлари учун қилган курашларига ёрдам бериш у ёқда турсин, аксинча, уларни бостиришда Xитой ҳукуматига ёрдам бериб келди.

Жанг Жун ҳукуматига Шинг Дубаннинг бош кўмондон бўлиб келиши, Масковнинг режаси билан бўлгани учун, шу кундан бошлабоқ Жанг Жун ҳукумати ўлим тахтасига тортилиб, кўмилишга тайёрланмиш эди. Шинг Дубан Урумчига келиб, ўзига тегишли ишларни қўлга олгач, 1932 йили совет ҳукумати 20 мингдан ортиқ хитойни (хунхўзони) ўтказиб, Шинг Дубан қарамоғига топширди. Бу маккор хитой Урумчидаги совет элчихонасидан илҳомланиб, бир ёқдан қўзғолончиларга қарши ҳаракат кўрсатган бўлса ҳам, асосий топшириқ Жанг Жун ҳукуматини туб томири билан ағдариб ташлаб, ўрнига Xитой раҳбарлигида ёширин «Қизил Уйғуристон» қурмоқчи эди. Шунга кўра икки томонлама иш кўрсатиб, ҳукумат маркази атрофида ёширин инқилобий сиёсат юргизган бўлса; казак руслари аралаш хитой қочоқларидан кучлик қўшин тузиб, сурбетларча қўзғолончиларга қарши юборди. Лекин, булар бўлаётган бу ишнинг туб негизини халққа тушунтириш ўрнига, хитой аскарлари, айниқса оқлардан тузилган рус аскарлар гуноҳсиз халқни қириб, уларга қаттиқ жабрзулм кўрсаткали турди.

Ташкилий равишда очиқ бир мақсадни олдига кўйиб, бир ерга суянган ҳолда кўтарилмаган қўзғолонларда, албатта, шундай кўнгилсиз ишларнинг бўлиши табиийдур. Шунинг учун Кўнатурпонли Аламохун, Момутохун, Xилимҳожилар бошлиқ бир неча обрўйлик одамлар, мусулмонлар томонидан элчи бўлишиб, Шарқий Туркистонга чегарадош Гансу ўлкасининг ҳокими, хитой мусулмонларининг энг улуғ раисларидан Xўжу, Солар волийси Мобуфанг жанобларидан ёрдам сўрашиб борадилар. Шундоқким, «Сизлар билан бизлар ҳаммамиз бир мусулмонлармиз, кофирлар қилған жабр зулмларига чидаёлмай сизлардан ёрдам сўраб келдик. Қуръон ҳукмича бутун мусулмонлар дин қардош, бир жон, бир тан бўлғанликдан ҳар тўғрида, айниқса, босқинчи кофирлар зулмидан кутқазиш учун бирбирларига ёрдам етказишлик шариатда фарз бўлмишдур. Агар бизларга ёрдам бериб, шу билан босқинчилардан қутилар эканмиз, албатта, келгусида сизга байъат берамиз», деб ваъда берадилар. Буларнинг сўзини онглағач, ўзаро кенгаш ўтказган сўнггида, ўз иниси ёки акасининг ўғли жияни, 25 30 ёшдан ўтмаган Гасилинг отлиқ йигиТ қўмондасида тўрт беш минг аскар чиқаришга тўхтам қилди.

Бу қаҳрамон қўмондон оз бўлса ҳам Япония ҳарбий мактабида тарбия топганлигидан, бутун аскарларини энг сўнгги япон ҳарбий тизимида тайёрламиш эди. Бунинг устига бу аскар қўшини хитой мусулмонлари ичида диндорлиқ ва қаҳрамонлиқда атоғи чиққан Xўжу, Солар тунгонларининг фидойи йигитларидан қурилмиш эди. Ўзларининг бу сафарларини диний жиҳот деб ишонганликлари учун, бутун мусулмонлар ва диний олимлар томонидан бу қаҳрамон аскарларга: «Худо йўлида жонфидолар» номи берилмиш эди. Шунга белги бўлсин деб, катта ҳарфлар билан ўчмас сиёҳда, ҳар бир аскарнинг кўкрагига арабча «Фийсабилиллоҳ» деган сўз ёзилмиш эди. Бу қаҳрамонлар руҳоний диний томонларидан қандай чингитилиб тўлиқланган бўлсалар, жисмоний томонлари ҳам шу каби тарбият топиб, чингитилмиш эди.

Манжурия майдони бўйлаб японларга қарши қўйилган Чан Кайши аскарлари кўп жойларда улардан мағлубиятга учраб, орқага чекинмиш эдилар. Лекин, ислом номусини сақлаган ёлғиз шу қаҳрамон бир неча ўринларда қарши душманлари японларга қаттиқ зарба бериб, шонлиқ ғалаба қозонмиш эди. Мана, шундоқ кўтаринки руҳ билан турган бу қаҳрамонга Мобуфанг жанобларидан фармон бўлғач, зулм кўрган Шарқий Туркистондаги мусулмон дин қариндошлари ёрдамига чиқмишдур. Элчилар бошлиғи Аламохун, Xилимҳожимлар қоловузлиги билан 8 кунлик ўзан Шин Шишо қисиғидан ўтиб, бир неча кўналғулиқ кенг майдондан кесиб ўтар чоғида; бу ишдан хабар топиб, қаршисида кутиниб турган Шинг Дубан аскарлари ҳеч қандай қаршилик қилолмасдан, биринчи тўқинишдаёқ орқага чекиниб, бош оломон қоча бошлайдилар. Шу каби қаттиқ зарба еб, мағлубиятга учраган Xитой аскарлари Қумулдан ўтиб, Гужунгга келгунча бирор жойда қарши туролмадилар. Қочган душманни ўз уйида қувиб, Қумулда Xўжаниёз билан кўришиб, у билан иттифоқ тузиш энг зарур бўлғанликдан, Қумулга кирмиш эди. Эшитишимизча, иккови кўришиб, асл мақсад айтилган сўнггида, бирлик иттифоқлик тузишганлар; ваъда бузилмаслиги учун қасам ичиб, Куръон кўтармиш эканлар.

Лекин Гасилингнинг бу қадар интизомлик, замонавий усуллар билан тайёрланган қўшини тўсатдан чиқиб қолиши, Кремлни анча ташвишга туширмиш эди. Айниқса, бу икки қўмондон иттифоқи, бутун мусулмонларнинг ислом йўлида қўзғалишлари учун сабаб бўлиши мумкинлиги, уларда айримча қўрқинч туғдирмиш эди. Шунга кўра, бу алдамчи маккорлар бутун кучларини сафарбарликка келтириб, бунга қарши чора кўришга кириштилар. Буларнинг энг биринчи қилган ишлари эса, мусулмонларни қайси йўл билан бўлса ҳам бирлик иттифоқларини бузиб, бу икки қора ботирларни бирига бирини қарама қарши кўйиш эди. Ҳар икки томоннинг қора нодонлигидан фойдаланиб, кўп қийинчилик кўрмасданоқ бу мақсадларига тезда эришдилар.

Шундоқки, ислом руҳида қўшилган бирлик иттифоқлари орқали, икки қўмондон қўл остидаги мусулмон аскарлари Қумулдан чиқиб, Урумчидан 3 4 кунлик шарқ томонда бўлган сапиллик Гужунг шаҳрини келиб қамал қилдилар. Қалъабузар қуроллари, тўплари бўлмаса ҳам, сапил устига еткудек қилиб, бир икки юз чамали шоти нарвон тайёрламиш эдилар. Оз бўлса ҳам ислом руҳида тарбият топган, шаҳидлик ишқида ўлимни ўйламаган жон фидо мусулмон аскарлари, иш кўрган қаҳрамон Гасилинг қўмоқдасидаги тунгон аскарлари бошлиқ, кўпчилик оломонлар «Оллоҳу акбар» садосини кўкка кўтариб, душман қалъасига ёпишғали турдилар. Қалъа устидаги душман аскарлари тарафидан отилган тўп тўфонгларга, улар томонидан кўрсатилган ҳар турлик қаршиликларга қарамай, тўрт беш соатлик қаттиқ жанг сўнггида Гужунг шаҳрини олдилар.

Ўз вақтига кўра қўзғолончи мусулмонларининг бу каби улуғ ғалаба қозонишлари ўлка бўйлаб яшаган ерлик халқнинг руҳини анча кўтарди. Бунинг устига бу икки қўмондон Гасилинг, Xўжаниёз қаҳрамонлиғи эл оғзида достон бўлиб, душманларни анча қўрқитмиш эди. Ҳақиқатда эса, бу урушда иш кўрсатиб, энг қаҳрамонлиқ қилғонлар низомий аскарлар бошлиғи Гасилинг ва ҳам унинг иниси Шусилинг бўлиб, булар фармонидаги фидойи тунгон аскарлари эди.

Илгаридан бери бу ерда сақланиб келган эски қурол яроқ, уруш ускуналари ва ҳам Жанг Жун ҳукумати қисилиб қолган вақтда советдан олган янги қуроллардан, эскиси янгиси бўлиб 25 мингдан ортиқроқ қурол яроқ ўлжа олинмиш эди. Замонавий урушларда эса, кўпинча ҳужумчи аскарлардан ортиқроқ чиқим бўлиши табиийдур. Шунга кўра ёғдириб турган ўққа қарамасдан Шусилинг қўмондасида сапил устига ҳужум бошлаган тунгон фидойиларидан, қўмондонлари бошлиқ кўпгина аскарлар қурбон бўлмиш эди. Ҳеч нарсага тушунмаган, жаҳолат балчиғига бутунлай ботган Қумул, Турпон қўзғолончилари бошлиғи Xўжаниёз, Момуцилинг ўзлари қарши урушаётган Жанг Жун байроғи остида ва унинг ортида кимлар мўралаб ётқанини қайдин билсинлар! Маккорлар тарафидан атайин ташкил қилинган фитначи иғвочиларнинг сўзларига тездан алданиб, «Гужунг урушидан олинган ўлжа мол, қурол жабдуқларни ўртада баробар бўлмади, эскиларини қолдириб, янгиларини ўзлари олишди», деган фитна сўзлар баҳона бўлиб, уйғур тунгон мусулмонларининг иттифоқлари бузила бошлади.

Ҳақиқатда эса, болани отадан ажратқудек бузғунчи сеҳрчилар илҳоми билан Xўжаниёз, Момуцилингларнинг мияларига мансабпарастлик ўрнатилмиш эди. Бирлик иттифоқлик устида ичган қасамлари, кўтарган Қуръонлари қаёқларда қолди? Шунга қараб ҳурматини сақламадилар. Англашимизча Гасилинг ўртага киши қўйиб, «Улар келсунлар, кўришиб сўзлашайлик, орамиз бузулғудек бизлардан бирон иш ўтгани йўкдир, атрофимиздаги кофир душманларимиз бутунлай ўраб турган шундай оғир кунларда биз мусулмонлар ўзаро бирлик, иттифоқимизни йўқоцак, Қуръон ҳукмини бузиб динимизга хиёнат қилиб, ўз қўлимиз билан ўзимизни ҳалокат чуқурига ташлаган бўламиз», демишдур. Шу ўхшаш сўзлар билан ораларидаги қасам ичишиб, Қуръон кўтариб қилишган аҳду паймонларининг бузулишини эскартиб, буларнинг ортидан қандай ёмон кўнгилсиз ишларнинг келиб чиқишини кўрсатиб чақирса ҳам, улар қабул қилмаганлар.

Сўз шу ерга етганда, ўтмишдаги ислом уламоларимиз ўрталарида мунозара майдони бўлган ҳақиқий иймон, тақлидийъ иймон масаласи кўнглимга келмиш эди. Тақлидий иймон Тангри олдида мақбулми, ё мақбул эмасми? деган савол устида тўхталишиб, бу ҳақда кўп баҳс-мунозара қилмиш эдилар. Узун текширувлардан сўнг, «Тақлидий иймон зоҳир шариат олдида дунёлик ҳукмлар учун қабул қилинса ҳам, ҳақиқий иймон бўлмаганликдан Аллоҳ қошида мақбул эмас», дедилар. Ҳақиқий иймонлик одам худо ва расулни ўртага қўйиб онт ичиб, Куръон кўтариб ваъда берган бўлса, бундай улуг аҳдни бошига ўлим қиличи келса ҳам бузмайдур. Агар бузар экан, ундақ одамнинг иймони юзаки, ҳали кўнглига кирмаган, тил учида бўлиб, мунофиқлик аломатидур.

Агар ҳақлик киши кўнглига киргани рост бўлар экан, ботиллик белгилари ул одамдин, албатта, йўқолгусидир, чунки иймон нури ёритган кўнгил ичида куфр қоронгусининг туриши кундуз ёруги билан кеча қоронгулигининг бирга бўлиши демакдир. Улар нифоқ ва жаҳолатлик касофатидан душманларига алданиб, арзимаган, бўлмаган ишлар баҳонаси билан ўзаро бирлик иттифоқларини буздилар. Шунинг натижасида бўлаётган озодлик инқилобий ишларига ҳам қаттиқ зарба етмиш эди. Булардан халқнинг кутган тотлиқ хаёлий умидлари ҳам узилди.

Шу воқеадан кейин 1931-1932 йиллари яна учта катта ҳодиса содир бўлди. Ул кунларда мен Ғулжа шаҳрида бўлганим ва бу ҳодисалар ҳақида тўлиқ маълумот йўқлиги учун ҳар бирини айримча тартиби билан ёзишга имконият бўлмади. Шунинг учун у воқеаларни илгари кейин бўлса ҳам, ёзиб ўтишга мажбур бўлдим.

1. Юқорида айтилганича, совет Русиясининг сиёсати Шарқий Туркистон Уйғуристонни ҳам Ўрта Осиёдаги Ўзбекистон ва бошқа ясама «стон»ларга ўхшатиб, ўзига қўшиб олиш эди. Бироқ, бу ишни юзага чиқариш учун, энг аввал узун йиллардан бери давом этиб келаётган хон даврининг қолдиғи, Жанг Жун ҳукуматини ўртадан кўтариш лозим эди. Шунга кўра Кремл маккорлари ҳаммадан илгари бу ишни бажариш чорасига киришдилар. Ўз ўзидан чириб, йиқилишга яқинлашган Xитой истибдод ҳукумати эса буларга қаршилик кўрсатиш у ён турсин, ўз жонларини қутқазиш учун Урумчидаги совет элчихонаси бўсағасига бош қўйиб, омон қолмиш эди.

У вақт японларнинг даҳшатлик ҳужумлари остида бутун Манжурия ўлкасидан ажраб, бошқа жойлари тахдид қилинаётган Чан Кайши ҳукумати томонидан ёрдам умиди бутунлай узилмиш эди. Шунинг учун элчихона маккорлари ишлари қулайлашиб, Жанг Жун ҳукуматини ўзлари орқали қочишга мажбур қилдилар. Шундоқки, Жанг Жун 1933 йили қаҳратон қиш совуғи, январ ойида Чўчак йўли билан қочиб, Русия орқалик марказий Xитойга кетди. Бунинг сўнггида Гужунг урушида ғалаба қозонган Гасилинг, Xўжаниёз, Момуцилингларни юқорида айтилганича, иттифоқликка келтиролмагач, Урумчида бўлаётқан ўзгаришлардан фойдаланмоқчи бўлиб, марказни қўлга келтириш учун, Урумчига ҳужум бошламиш эди.

Совет Русияси элчихонаси маккорлари буни кўргач, ишлатмоқчи бўлган макп ҳийлалари бузилиб кетишидан қўрқиб, қаттиқ ҳаяжонга тушмиш эдилар. Чунки, бу ердан Жанг Жун қочгандан сўнгра совет консули ёрдами орқалик янгидан ҳукуматни қўлга олган Шинг Дубан, Гасилинг ҳужумини қайтарғудек кучга эга эмас эди. Шунга кўра ўз мақсадини қўлга келтириш учун марказдан ёрдам сўрагач, ёширинча олдиндан тайёрлаб қўйилган ва чегарада турган совет ҳарбий кучидан керагича киргиздилар.

Замонавий қуролланган аскарий кучга, одатдагича қуролланган Гасилинг аскарлари қандай қарши турсин! Шундай бўлса ҳам, «Фийсабилиллоҳ» сўзи ёзилган, кафан ўрнида либослик кийган, қаҳрамон Гасилинг қўмондасида бўлган, фидойи мусулмон аскарлари Урумчи остонасида, айниқса, Сонжи, Қутуби оралиғида кучлик, қуроллик босқинчиларга қарши қирқ кун давомида кўрсатган чидамлиқ қаҳрамонлиқлари тилларда достон бўлмишдур. Имконият борича куч қудратларини қўллаганликлари учун, Аллоҳ улардан, албатта, рози бўлғусидур. Сўнгра табиат оламининг қонунига мувофиқ, ғалаба сабаблари етишмаганликдан, бу қаҳрамонлар охири чекинишга мажбур бўлдилар.

Шу орада Курадаги (Ғулжа билан Суйдунг орасидаги шаҳар) 5-10 минг хитой аскари қўмондони Жинг Шурин Урумчида Жанг Жун ҳукумати қамал остига олинганлигини онглагач, ёнбошида мўралаб пойлаб ётган кучлик душманидан хабари йўқ, сиёсий кўрлигидан ўз ҳолини чоғламай, Жанг Жунга ёрдам қилиш учун 5 минг аскарни олиб йўлга чиқмиш эди. Дохи ёнгза ва Жингдан ўтар ўтмас, Жанг Жун қочиб, Чўчак орқалиқ чегарадан ўтиб кетганлигини эшитгач, 5 10 кун сарсон бўлиб йўлидан қайтмиш эди. Булар қайтиб келгунча, Қўрғос чегарасидаги қизил сеҳрчилар бутун ишларини бажариб, кераклик ўринларни нишонлаб қўймиш эдилар.

Урумчи, Ғулжа икки ора алоқалари бутунлай узулганликдан: «Гасилинг аскарлари ғалаба қозониб, Урумчини олмишдур; яқин кунларда Или ўлкасига ҳам қадами еца керак», деган ҳар турлик ёлғон яшиқ ташвиқот хабарлари кўпайгали туради. Ниятлари Гасилингга ёрдам етказиш бўлса керак, тунгон қора 6отирлари бош бўлиб, ҳар томондан ерлик халқ бош кўтаргали турадилар. Совет Русияси зулмидан қочиб ўтган ҳар ерлик тунгонлар ҳам уларга қўшиладилар. Ҳамма фитна-фасод ишларини уюштириб, ўз сиёсатини ўринлатиш учун ҳар ёқлама ҳийла макр, тўр тузоқларини торттириб, пайт кутуб пойлаб ётган совет Русияси ўз мақсадларини тездан қўлга келтириш учун, керак асбобларини тайёрламиш эдилар.

Шундоқки, кўринишда Тўрбоғатой оқ русларидан ясама 600 чамали қизил аскар, Уримчида Жанг Жун ўрнини эгаллаган Шинг Дубан томонидан, Курага келтирилмиш эди. Яна шу қаторда 42 пост чегараси орқалиқ ўтган ёширин сонлик қизил аскарлар эса телефон симларини судрашиб, душман қаршисига келаётган ҳарбийлар каби, тўлиқ қуролланган ҳолда тайёр турмиш эдилар. Асли кутилган мақсад эса, Или ўлкасида биринчи аскарий марказ ўрнини олган Кура қалъасини бузиб, Жанг Жун таянчиси аскар бошлиғи Жинг Шуринни қўлга тушириш эди. Шунинг учун хитойларча энг кучли ҳисобланган 6у қалъанинг шимолий дарвозаси остига ёширинча портлағич қўйиган эди. Устида арава юргидек қалинлиқда бўлган сапил дарвозасини, ҳар икки тарафидаги тўпхоналари билан, ҳавога кўтариб парчалаб ташламишдур. Бунинг устига ҳайбат кўрсатиш учун, совет Русияси замбаракларидан отилган ўқлар қалъа ичига тушганидан ташқари, момақалдироқ каби гуркураган аероплан Кура шаҳри устидан икки уч айланмиш эди.

Бунга қарши апиюнчи хитойлар, хон даври қолдиқлари бўлган у кундаги эски қуролларини кўтаришиб, фил олдидаги пашшадек бўлиб, қандай қарши тура олсинлар! Чунки, ҳаёт оламининг қонуни бўйича инсон ишлари бутунлай сабабга боғлиқдир. Буни тўлиғи билан қўлга келтирмаганлар, майли ким бўлсин уни эгаллаб қўлга келтурганларга, бош эгишга мажбур эдилар. Шунга кўра, Жинг Шурин кучлик душманига қарши туришга ожиз қолгач, ночор, нима қилишини билмай, номардларча жон қутқариш чорасига киришади. 1934 йили январ ойларида, ер устини қор қоплаган қаҳратон кунлари, тун қоронғусида мол мулк, хазина, бола чақаларини душман қўлига қолдириб, ўз бошини қутқазиш учун Кура қалъасидан Ғулжа томонга қараб қочмишдир. Эрталаб турганимизда қарасак, «Ҳай, Жинг Шурин кечалаб қочиб, лов-лашкари билан Ғулжанинг шарқий тоғ томонига ўтиб кетибдур», деган сўз ҳамманинг оғзида эшитилмокда эди.

Душман олдида бир ҳовуч чиқмайдиган фидойи аскарларига қўмонда бериб, қаҳрамон Гасилинг, Шинг Дубан отига бўялган кучлук қизил аскар қаршисида 40 50 кунлаб қаҳрамонларча чидамлиқ кўрсатмиш эди. Номард ифлос хитой эрса, бутун Или ўлкаси чегара қўшинининг бош қўмондони отағини олган, узун йиллардан бери халқ тузини татиб, ноз-неъматларини еб ичиб келган, уч тўрт кун бўлса ҳам қаршилик кўрсатолмай, қўйни бўрига топшириб, ўзининг қора бошини қутқазишга киришмишдур.

Довон йўллари қор билан қопланиб, қатнов ишлари бутунлай тўсилмиш эди. Қиш чилласи совуқ кечалари узун тун бўйлаб юрганича, бир таранчи қишлоғига етиб қўнмиш эди. Эрталаб туриб қараса, қўрққанга қўш кўринар дегандек, ўзини орқа олдидан бутунлай ўралиб, душмани қўлига тушиб қолгандек кўрмишдир. Чунки орқага қайтиш имкони бўлмаганидек, тоғ тошлар қор билан қопланганлиқдан олдига юриш йўллари ҳам бутунлай тўсилмиш эди. Бунга қўшимча, номига қўмондон бўлиб, бу каби улуғ вазифани бажара олғудек ўзининг қобилияти бўлмагач, шунчалик даҳшатни кўтаролмай, ўзини йўқотиб ақлдан адашиб қолмишдур. Мана шунинг натижасида эрталаб қандай бўлса ҳам, тоғ йўли билан юрмакчи бўлиб, кетаётганида олдидан кела-ётган бекорчи бир одам қорасини кўргач, «Ҳай, душман олдимизда ўхшайди», деб йўқ қўрқинчи билан, кечаси ётган уйига қайтиб келмишдур. Келиши билан хаёли бузилиб, кўп ўлтиролмай ичкари уйга кириб кетгач, хаёл ўтмай «қарс» қилиб ўқ овози онгланмиш эди.

Атрофидаги одамлар югурганларича келишиб қарасалар, ўлар жойига отиб, чала бўғизланган товуқдек, қонга бўялган ҳолда типирлаб ётибдур. Бу ҳодиса бўлгач, унга эргашиб юрган аскарлари туш тушга тарқалиб, қочишга бошламиш эдилар.

Лекин қаёқдандурки, Жанг Жун аскарларидан силинглари (офицерлари) бошлиқ бирмунча аскарлар келиб, булар билан бирлашган ҳолда Ғулжага қараб юриш қиладилар. Бу ерга келгач, қуролланган тунгоний аскарлар буларга қўшилиб, Шинг Дубан тарафдори Xитой хунхўзо аскарларига қарши оломон тўполон уруш бошлагани турдилар. Тунгон аскарлари бошлиғи хожулик қора ботирлардан Мади деган киши Турдиохун бой дарвозаси олдига оқ байроғини тикиб, уйларини аскарларга ётоқхона қилади. Шунга ўхшаш қўзғолончиларнинг аскар бошлиқлари Ғулжа бойларининг рози бўлиши-бўлмасига қарамай, кўпларининг ортиқча уйларига кирмиш эдилар. У вақт шароитига кўра, бу қилмишлари улар учун зарурат бўлмиш эди. Ғулжа шаҳрига бошқа ёқдан келган, ёки ерлик бўлган кўзга қаршарлик бойлар ҳеч ерга сиғмай, бошпана бўлгудай бир жой топишолмай қолишди.

Сўнгра совет Русияси тузоқчилари буларни қўлга туширмоқ қасдида, халқпарварлик қилган бўлиб, гўё қўшнилик ҳурматини сақлаб: «Уларни ҳимоя қилишни совет ҳукумати ўзининг муқаддас вазифаси ҳисоблайди», деган сўзлар билан тузоқ ичига дон сепмиш эди. Заҳардан шифо, тикондин гул умиди билан Турдиохун бой бошлиқ атоқли бойлардан бир қанчалари келажакдаги такдирларини ўз жаллодлари қўлига топширдилар. Ёширинча совет элчихонасига киришиб, улардан ёрдам сўраб: «Шаҳар эгасиз қолди, талон тарож, уруш талаш бу жойда кўпайгали турди, халқпарвар совет ҳукуматидан бутун халқ ёрдам беришини умид қилади», дедилар. Ўзлари кутиб турган бундай ёқимли сўзни англагач, қонуний равишда бўлсун учун, кўпчилик халқ тилидан талабнома суратида хат ёздириб, қўл қўйдириб олмиш эди.

Бечора халқ, айниқса, ватандан йироқда бўлган, мол мулки, жой жумидан ажраб, сиёсий масъулият орқали ноҳақ жазога тортилган, бу ёзувчи каби қочоқлар учун энг оғир кунлар туғилмиш эди. Ҳар қандай онгсиз бўлишига қарамай, кўпчилик халқ Қўрғос сойи у томонида оғиз очиб ётган қизил аждарҳога ютилишдан қўрқар эди. Xиёл ўтмай, шу қўрқинчлик кунлар бошимизга келиб, 1934 йили январ ойининг охирларида «қўшниларимизни сақлаймиз», деган баҳона билан чегарада кутиб ётган, тўлиқ қуролланган совет аскарлари кира бошлади. Йўл бўйича қаршилик кўрсатганларни отиб, янчиб оз фурсат ичида Ғулжа шаҳрига кириб, уч дарвоза атрофида жойлашдилар.

Бу ёкда эса Гасилинг тарафдорлари бўлган тунгонлар ва Жинг Шурин, Жанг Жундан қолган, чириган, эски чериклар иккига бўлиниб, ярими Ҳарамбоғда қолган, кўпчилик тунгонлар эса Тўпадўнгда Шинг Дубанга қарши, Xитой хунхўзолари ва оқ рус аскарлари билан урушмоқда эдилар. Қурол томонидан ҳар қанча етишмасликлари бўла туриб, тунгон фидойиларининг жонбозликлари орқали вақтлик бўлса ҳам, ғалаба қозониш умиди туғилмиш эди.

Ҳаёт оламидаги ҳамма ишлар сабабга боғлиқ бўлгани учун кучлик, қуроллик, тартиб-интизомлик совет аскарлари кириши билан бутун ишлар ўзгара бошлади. Дастлабда бирлашган тунгон хитой аскарларининг маркази ҳисобланган Тўпадўнг устига тўхтовсиз совет тўпи отилғали турди. Бунга қарши ҳитойдан қолган эски қуроллари билан қайси куч чидаб тура олсин!

Шунга кўра бутун ўриндаги тунгон аскарлари ва ҳам буларга тарафдорлар енгилиб, қочишга мажбур бўлдилар. Қизил аскарлар кириши билан хунхўзоларга ва бошқа ўз тарафдорларига етарлик микдорда қуроллар тарқатмишдур. Илгари тунгонлардан енгилиб, кўринмай қочиб ётган хунхўзолар ва ҳам ким бўлишига қарамай ҳокимият эгаси бўлса, шунинг юн-дисидан фойдаланган Дутов, Аненков қолдиқлари оқ руслар, қуролланган ҳолда кўчада йўлиққанларинигина эмас, уйдан уйга изғишиб юриб тунгонлардан топқонларини қўймай ўлдирдилар.

Сўздан сўз чиқар, ҳозирги тарихимиз 1969 йили бўлиб, бундан 48 йил илгари тунгон қишлоғи Қорақўнғиз масжидида турганимизда, тунгон оғайниларимиздан советга қарши қўзғалган Қораболта, Оқсув воқеаси сабаблик бир қанча кишилар қочиб келмиш эдилар. Xудо сақлаб уларни зиён-заҳмациз, эсон омон узатиб юборган эдим. Бўлган воқеа бу китобнинг бошида ёзилиб ўтилди. Бу икки воқеа орасида шу қадар узун йиллар ўтгандан сўнгра, биз билан бирга Ғулжага ўтган тунгон оғайниларимиз устида яна шу каби қўрқинчли кунлар бўлиб ўтмиш эди. Шундоқки, Ғулжада Тўрам маҳалласида ўлтирган қўрамиз ташқарисида ва маҳалла масжидида Сўқулуқ ва Пишпекли тунгон оғайниларимиздан оз деганда 20 кишини асрамиш эдим. Xудо сақласа бало йўқ дегандек, йўқса, тунгон излашган хунхўзо ва оқ рус аскарлари эшик олдимизга неча йўл «давай»лашиб, баъзилари девордан ошиб тушмоқчи бўлиб турганларида ҳар хил баҳоналар бўлиб, уларни худо сақламиш эди.

Менинг қарамоғимда ёширинча буларнинг сақланаётганлигидан душманларимиз хабар топиб қолганлиги бизга маълум бўлгач, кўз олдимизда бирор турлик кўнгилсиз ёмон бир иш бўлиб қолмасин деб, бунинг чорасига қаттиқ киришдим. «Мўмин мўминга холис худо учун ёрдам беришига ният қилса, Аллоҳ унинг ёрдамида бўлғай», деган пайғамбаримизнинг сўзларига ишониб, Аллоҳнинг ўзига таваккал қилдим. Қип қизил ўт ёниб, тунгонлар устида ўлим ўйнаб турган шундоқ қўрқинчлик чоғда, ажал ҳидини олиб ётқан жойларидан ўзимга қарашлик тунгонларни чиқариб, ўз қўрамизга йиғдим. Йўғон салла ўраган ҳолда «Аллоҳ» ёди билан бисмиллоҳ деб, булар олдида ўт оралаб йўл бошлаганимча, янги қурилган ҳукумат идорасига саломат етиб келдим. Бу ишга ҳамма ҳайронликда қолдилар. Айниқса, тунгон қонига ташна бўлиб қутирган хунхўзо хитойлар, кўзлари билан егудек ҳолда тикилиб турган бўлсалар ҳам, ҳеч қайсилари ёмонлиқ йўлига журъат қилолмадилар. Қисқаси, бу каби қўрқинчлик ўринларда неча мартаба бу ожиз қулини асраб ўргатган улуғ қутратли Эгам, бу йўли ҳам асрамиш эди.

«Бандам мени қандай ўйласа, унга ўзи ўйлагандай иш қилурман», деган Аллоҳ сўзининг ҳақлигини шу куни ўз кўзим билан кўрмиш эдим. Бахтимизга яра-ша, ўша кунларда ўз Тўқмоқлиғимиз Турдиохун вақтлик бўлса ҳам сиёсат талабича ҳукумат олдида обрўси анча кўтарилмиш эди. Бўлган воқеани баён қилиб, ўз яқинларидан бир кишини киргизиб эдим, мен олиб борган йигирма одамнинг ҳаммасига омонлик хати ёздириб чиқарди. Уларни олиб борган кишиларимизнинг кўкракларига қадатиб қўйдим. Шунинг билан барилари бу қўрқинчдан қутулиб, мендан рози бўлганларича, ўз жойларига тарқалиб кетдилар. Бироқ атрофда қочиб юрган, уй уйида ёшириниб ётқан, биз таниган танимаган тунгон оғайнилардан ноҳақ зулмга учраб, тунгон бўлгани учун ўлдирилган кишилар оз эмас эди.

Шунга ўхшаш, 1920 йили Оқсув руслари бошлиқ 18 қишлоқ халқи болшевикларга қарши қўзғолон чи-қармиш эдилар. Сўқулуқ, Пишпек тунгонлари ҳам шулар ичида бўлғонликдан бутун фожиа бошқаларга кўра кўпроқ шуларга бўлмиш эди. Мана шу кунлари Сўқулуқ тунгонларидан Месизбулис ва ҳам Пишпек бойларидан Юсуфҳожи, Ёркент уйғурларидан Ахтамбой Ғулжага қочиб кетаётганларида ГПУ жаллодларининг қўлига тушиб, бир қанча вақт турмада ётган эканлар. Сўнгра буларни ўз хизматларига солмоқчи бўлиб, минг турли ҳийла найранг, ёлғон яшиқ ваъдалар билан ўзига боғлаб олади. Булар ҳам жон қутқариш учун, улар нима деса маъқул деб, топшириқларини бажаришга сўз берган бўлсалар ҳам, бу ёққа ўтгач, ўзларини унинг таҳтидидан қутилган ҳисоблашиб, совет элчихонасига йўламай қўядилар. Шунинг учун бу қонхўр золимлар 34 йили юқоридаги Шинг Дубан воқеаси орқалик Ғулжага ўтганларида ўша 20 йили ўтган ишни эслаб, буларнинг қастига тушмишдур. Бечора Месизбулис ўзидан ҳадиксираб кўздан йироқроқ туриш учун, Ғулжадан от юришида уч кунлик нарида бўлган Тўққизтарага қочган экан, ортидан у жаллодлар излаб бориб қўлга туширгач, 18 20 ёшлик икки ўғли билан уни найзалаб ўлдириб, халқ сув ичиб турган қудуққа ташлаб кетмиш эдилар. Бир нафас бўлса ҳам отасига доғ солиш учун, унинг кўзи олдида икки ўғли найзаланиб, сўнгра ўзи ўлдирилмиш эди. Бундай фожиалик ишларни бажаришга

динсиз худосиз ваҳшийлардан бошқа инсонлар кўнгли қандай чидаб туролсин!

Бундан ҳам ёмонроқ, инсоният оламида кўрилмаган, ваҳшат оламида ҳам сийрак учрайдирган ваҳшийлар қилиғини Пишпекдан қочиб борган тунгон Юсуфҳожи устидан ўтказдилар. Шундоқки, уруш кунлари унинг Учдарвозадаги қўрасида куппа кундузида ўт қўйдириб, бутун мол мулки, катта кичик бола чақалари билан 13 жонлик бир оилани куйдириб юборишди. У кунлари кўча куйларда аскар кишилардан бошқаларга юриш туриш ясақ (маън бўлганликдан, рухсат бўлмаганликдан) бўлганликдан, буларга ёрдам етказиш мумкин эмас эди. Шу қилган ваҳшийликларини топширувчилари олдида исботлаш учун, ичида инсон авлоди аланга олиб ёнаётган ўтнинг чиркин манзарасини ҳар ёқлама расмга тушурмоқда эдилар. Лекин Юсуфҳожи ўзи 11 ёшлардаги ўғли билан, нима бўлиб шу куни уйда йўқ экан; ажали етмаганлиги учун бу каби кўрилмаган ачинарлик фожиадан омон қолмишдур. Бироқ бу даҳшат ваҳшатлик хабарни онглаб, югурганича етиб келса, бутун оиласи, ҳолимоли билан қип қизил ўт ичида ёниб ётканини кўради; сўнгра, бу фожиали бало қаёқдан келиб чиққанини тушунгач, бирданига эси оғиб йиқилади. Шундай бўлиб, ажали етмай ўлимдан қолган бўлса ҳам, умри ичида шу ўтган фожиани эскариб, қолмиш ҳаётини бутунлай ғам қайғу, ҳасрат билан ўтказиб турмокдадур. Бу оғир мусибатга чидаёлмаганидан Шинг Дубан даврида, 1935 йили ҳаж йўли очилиши билан ўлимдан қолган ўғлини олиб ҳажга кетмишдур.

Бу воқеа Ахтамбой авлоди устида бўлиб, улар Ғулжада совет элчихонасининг рўпарасидаги қўрала-рида турар эдилар. Қизил аскар шаҳарга кирган кунлари ГПУ жаллодларидан бир нечталари ярим кеча, тун қоронғусида девордан ошиб кириб, катта-кичик бир уй тўла оилани бирини қўймай отиб чопиб ўлдириб чиққанлар. Нима бўлиб, 12 яшар бир ўғил ёширинган жойида бу ваҳший қонхўрлар қўлидан қутулиб қолмиш экандур. Мана бу динсиз, худога ишонмаган инсон юратлик йиртқич ваҳшийларнинг зулмларидан кўрсаткич бўлғудек бир озини, балки юздан, мингдан бирини ибрат учун бу ўринда ёзиб қолдирдим.

Шундай бўлиб, қўзғолончиларга қарши ўн баробар кучлик совет аскарлари киргач, бошқаларнинг умидлари бутунлай узилиб, жон қутқазишга киришдилар. Қиш кунлари ҳаво совуқ, жануб томондан бошқа ҳамма томон душман аскарлари билан ўралмиш эди. Шундай бўлса ҳам тоғ йўллари, ошувлари қор музлар билан қопланганига қарамай, бошқа йўл йўқлиги учун Юлдуз довони орқалик Кучар, Қора шаҳар томонига қочишга мажбур бўлдилар. Лекин у бечораларнинг бу қочишлари эса ўлим қиличи бошига келган киши, бошқа ҳеч илож тополмаганликдан, қилич мизига (тиғи, юзи, ўткир томони) қўлини тўсгандек бир иш эди. Эшитишимизча, бу кетганлар қиш кунлари тоғ тош, қор музларнинг орасида совуқда қолишиб, кўплари ҳалок бўлмишдур.

Шу билан Жанг Жун тарафдорлари эски хитойлар ва Гасилинг тарафдорлари тор мор бўлиб, совет Русияси сиёсатига мослашган Шинг Дубан ҳукумати ўрнашди. Ерлик халқнинг ҳуқуқлари бутунлай оёқ ости қилиниб, яна бутун ишлар хитой босқинчиларининг қўлига топширилди. Идора ишлари хитойча юргизилди. Ғулжа шаҳри бўлса, булар олдида сиёсий жиноятчилар ҳисобланган биз каби кишилар билан тўлмиш эди. Ҳозирча, бу жаллодлар ўз зарур ишларидан бўшанолмай турганлари учун, бошқалар буларнинг қонлик қўлларидан вақтинча омонлик олиб турган бўлсалар ҳам, навбати келганда буларнинг чангалидан қутулиш имконияти йўқ эди.

Бошимиздан минг турли меҳнат машаққатлар кечирган ҳолда, бу жаллодлар қўлидан қочиб, чегарадан ўтмиш эдик. Иккинчи булар қўлига тушар бўлсак ҳолимиз нима кечишлигини яхши билар эдик. Шу сабабдан бу ердан кетмакка ният қилдим. Сафар йўлдошим марҳум Илёс домла ўғли марҳум Абдусаттор маҳсум икковимиз отчи эшакчиларга қўшилиб, муз довон орқали Олтишаҳар томонга ўтиб, у ёқдан бошқа томонга кетмоқчи бўлдик. Лекин сафар жамол-ғамиз тайёр бўлгунча, сиримиз ёширин тутинганликдан уй оила, ёр дўстларимизнинг бу ишдан хабарлари йўқ эди. Йўлга чиқишимиздан икки уч кун илгари оилаларимиз ва бошқа оғайни туққанларимиз хабар топишиб, ҳаммалари йиғи сиғи қилғали турдилар. Кечагина суюклик она Ватанимиздан, уруғ-аймоқ, элюртимиздан мажбурият орқасида ажрашиб, тўкилган чочилган ҳолда ёт эл, ёт ерларга келган эдик. Ўзимиз олган жабр жафо жароҳатларимиз, фироқ кунларидан эсталик қолган кўнгил доғларимиз ҳали соғайиб кетмаган эди. Бунинг устига ҳаёт оламида энг оз учрайдиган бу каби бир улуғ воқеа яна бошимизга тушди.

Худо раҳмат қилсин, Муҳаммадёрнинг (Алихонтўранинг ўғли) аяси: «Сизни қараб туриб душманлар қўлида кўрганимиздан, Аллоҳ омонатига топширганимиз яхшироқ, худо бу-юрганича, кундалик кунимизни кўрармиз», деган бўлса ҳам, қизимиз Азиз пошшо: «Кечагина биз келиб, бугун Сиздан тириклай ажраб қолсак бунга қандоқ чидағали бўлур. Жўжалардек ёш болалар ичида биз нима қиламиз», деб қайғулик кўз ёшини тўккали турди. Бунинг таъсиридан оталик меҳрим қўзғалиб бормасга ваъда бериб, кўнгилларини тинчитдим.

Энди икки оғиз сўзни Гасилинг устидан айтишга тўғри келади. Шундоқки, бу қаҳрамон Урумчига яқин Қутубий, Санжий қайрағачлиғида 40 кунга яқин жонфидолик билан совет аскарларига қарши турган бўлса ҳам, ғалаба асбоби душман қўлида бўлгач, ночор орқага чекинмиш эди. Қуръон кўтарган, ваъдага вафо қилмаган қора жоҳил Xўжаниёзга ярашмоқ учун яна бир мартаба элчи юбориб қараса ҳам, ул қабул қилмагач: «Ҳай бу кофир кишиси экан», деб унга қарши ҳужум бошламишдур. Биринчи ҳужумдаёқ, бош-оёққа қарамай, Xўжаниёз, Момуцилинг аскарлари бошаламон бўлиб, Кучар томонга қараб қочгали турди. Гасилинг эрса аскарларига қўмонда бериб, орқадан қувлаганича из боса юриб ўлтирмишдур.

Буни кўрган қизил сеҳрчилар, бу ишни бўлдириш учун неча ойлаб илгари қурган режалари тўғри чиққач, бу ҳақдаги мақсадларини тезроқ қўлга келтириш чорасига қаттиқ киришкали турди. Шундоқки, фитна оловига аланга бериш учун тили бир, дили бошқа виждонсиз бир неча мунофиқлар доим Xўжаниёз аскарлари ичида топшириқ хизматларини бажармоқда эди. Шунга кўра, бу қора жоҳиллар Кучар шаҳрига кирганда, узундан бери бу ерда турган, жаллодлар қўлидан қочиб жилой (Ватанидан ҳайдалган) ватан бўлган, наманганлик дўстимиз Маҳаммадхон маҳсум ўзи иш кўрган, ҳамма нарсага тушунган киши эди. Мусулмонларнинг ўзаро бирлик иттифоқлари бузулғанлигини кўргач, буни ислоҳ қилмоқчи бўлиб, Момуцилинг олдига келмишдур.

Билганича насиҳат юзасидан ҳар ёқлама сўзлар келтириб: «Қуръон ҳукмича, бирлик иттифоқлик мусулмонларга фарз бўлмишдур. Туркистон мусулмонлари устига илгари кейин барча офат балолар эса шу иттифоқсизлик шумлигидан бошимизга келди. Илгаридан бери уйгур ўзбек мусулмонлари қон қариндош ва дин-қариндош бўлганлигимиз учун, ҳар даврнинг аччиқ чучугини, меҳнат машаққатларини бирга ўртоқлашиб тортишгандурмиз. Ўз вақтида илм маркази бўлиб қуввати ислом аталган Бухоро, етти иқлимга эга бўлган Амир Темур пойтахти Самарқанд, бундан бошқа Фаргона ва бутун Туркистон мусулмонлари динсиз босқинчиларнинг зулми остида, молмулкидан, дунёларидан ажраган ҳолда куйиб, куллари кўкка соврилмоқдадур.

Бу дин душманлари кофирлар, айниқса, инсон оламининг огуси фитна фасод, маданий макр ҳийла кор болъшевиклар Туркистон мусулмонларини инсоний ҳуқуқларидан бутунлай ажратиб, ҳайвонлар қаторида эрксиз мажбурий ишлатаётганлигини кўрган билганлардан эшитгандурсиз. Бизга ўхшаш ўз ватанларидан жудо бўлган қочқунлар атрофингизда уймаланишимиздан бирор яхшилик чиқарму деган умид билан термулиб турибмиз. Энди бу ишнинг бирдан бир чораси шулки, Гасилинг билан келишиб, бутун мусулмонлар бир иттифоқда бўлиб, душманга қарши ҳаракат қилсак, шундагина, биз учун яхшилик йўли очилур эди», демишдур.

Бу сўзни онглаши билан Момуцилингнинг нимадандур ғазаби қўзғалиб, «Ҳай, бу андижонлик ўзи тунгон тарафдори бўлғони учун бизни ҳам у жоҳилларга тобун қилмоқчи бўладур. Бу сўзидан қайтгунча қулоғидан туврукқа (устунга) михлаб қўйинглар», деб буюрмишдур. Шунинг билан бечора Маҳаммадхон маҳсум бу қора нодонларга насиҳат қиламан деб, қулоғидан устинга қадалган ҳолда бир неча соат азоб тортмиш эди.

Шу орада булар орқаларидан қувиб келаётган Гасилинг аскарлари етиб келиши билан Xўжаниёз, Момуцилинглар 6у ерда ҳам туролмасдан Оқсув томонга қараб қочгали турдилар. Урумчида Жанг Жун ҳукумати йиқилиб, ўрнига совет ёрдами билан Шинг Дубан ҳукумати қурулгач, бу ўрнашиб олғунча, Олтишаҳар Уйғуристон ўлкаси бўйлаб, қўзғолончилар ҳар жойдан бош кўтармиш эди. Совет Русияси Или ўлкасида ўз сиёсатига мослаштириб, Шинг Дубан ҳукуматини қуришга киришган бўлса, нақ у фурсатда яна ўз тарафидан тайёрланган Андижон қирғизларидан Ишоқбек Кошғар томонига кирғизилмиш эди. Xўтан халқи 1933 йили атрофи билан қўзғолон кўтаришиб, хитой бошлиқларини қолдирмай ўлдиришган сўнггида, ўз ичларидан бир кишига Шоҳмансур лақабини бериб, уни аскар бошлиғи қилиб, шу орада хаж сафаридан келган Собит домлани ҳукумат раиси сайламиш эдилар. Илгаридан бери Олтишаҳар пойтахти Кошғар бўлиб келганликдан, Собит домла бошлиқ аскарлари билан барчалари Кошғарга келиб, расмий ислом ҳукуматини қуриш учун йўлга чиқмиш эдилар.

Ислом ошиқлари оқ кўнгил, содда мусулмон бечора уйгурлар: «Биз отига бўлса ҳам ислом давлати қурдик», деб пойтахт қуриш маслаҳатида карнай-сурнай, ноғора-домбара чалишиб, йўлга чиққан аскарларни кўришганларида суюнганларидан «Ислом очилди-ё, ислом очилди» садолари билан ер тепиб ўйинга тушгани турдилар. Аллоҳ қуллари, Муҳаммад алайҳиссалом умматлари буларнинг ихлос этиқодлари кўнгилларида кўмилиб ётган. Агар у гавҳар очилур экан, ҳар яхшиликга ярамлиқлари ва ишда қобилиятлилари борлиги шаксиздур. Бироқ бу бечо-раларнинг диний ва ҳам сиёсий ишларда замонга тушунган ҳақиқий қоловузлари (йўлбошчилари) бўлмагандур. Шунинг учун Ботиш, Чиқишдаги биз Туркистон мусулмонла-ри, босқинчиларга асрлар бўйлаб оёқости бўлиб келганмиз. Айниқса бу сўнгги ярим аср ичида совет Русияси динсиз коммунист ваҳшийларининг жабр зулмлари остида энг ҳақоратли ҳаёт кечирмоқдамиз. Энди Қуръон ҳукмига кўра, золимлар зулмига чек қўйилган бўлмаса ҳам, ҳеч қўйилди деганликдан, вақти келар экан, устимизда турган тогдек қора булутлар тўхтовсиз равишда тарқалгусидур.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Xўтан аскарлари шу юрганларича, йўл бўйлаб уларга ҳисобсиз кишилар қуйилган ҳолда, 1934 йили охирларида Кошғарга кирдилар. Урумчи ҳукумати йиқилган кунидан бошлабоқ, бутун Уйғуристон ўлкаси бўйинча тартибсиз равишда ҳар жойда маслаксиз тўполончилар бош кўтармиш эди. Энди эса, бир томондан, сув булғатиб лойқаланган сўнггида, балиқ овлаб ўрганган совет маккорлари, тутандириқларини тайёрлаб турган ҳолда, ўз замонасини тушунмаган мақсадлари улуғ, лекин сиёсат оламидан йироқ, ҳар томонлама қўллари қуруқ, бир тўда иш кўрмаган тажрибасиз одамлар, бу каби улуғ инқилобни бажаришлари одатга кўра мумкин эмас эди. Чунки моддий ва сиёсий томондан замонавий кучлик ҳукумат ҳисобланган совет Русияси бунга қарши бўлиб, у ҳар ерда ўз сиёсатига тўғри келмаган ислом ҳукумати қурилиб қолишига ҳеч қачон йўл қўймас эди. «Бутун дунё эзилган миллатларига ёрдам берамиз», деган шиори бўлса ҳам, ўз манфаати йўлида ерлик халқни доим қурбон қилиб келди.

Бирдан бир йўл, агар мен ўйлагандек, бутун халққа сўзи ўтимлик-обрўйлик бўлиши устига, доҳийлик сифатига ҳам эга бўлган, замонасига тушунган бир тадбиркор киши бошчилиги остида, жонфидо ватанпарвар кишилардан кучлик бир сиёсий жамият қурилган бўлса, сўнгра шу жамият орқалик Кошгардаги бошқа бир кучлик давлат вакили билан келишиб, тартиблик равишда иш олиб бориб, бутун Уйгурис тон номидан халқнинг талабига мослашган ҳақиқий исломият асосида ҳукумат қурилса, ватан болаларининг ўзаро иттифоқини мустаҳкамлаб, кучлик бир аскар қўмондонлиги ташкил қилиниб ва мумкин қадар уни яхши қуроллар билан қуроллантириб, эҳтиётлик билан иш олиб борилгандагина ўз ҳукуматини қўлга олишлари мумкин бўлур эди.

Яна ўз сўзимизга келсак, шу чоғда Гасилинг қуроллик куч, интизомли аскар билан Xўжаниёз, Момуцилинг аскарларини суриб, Кошғарга томон келаётган эди. Буларнинг ўз ватанлари Xўжу, Солар вилоятларидан чиққан сабабларини юқорида айтиб ўтган эдик. Вилоят ҳокими Мабуфанг Гасилингнинг амакиси диндор, исломпарвар одам бўлгани учун ўз жиянини мусулмонларнинг ёрдамига чиқармиш эди. Буларнинг диний руҳи кучлик, аскарий низоми яхши эди. Кийимлари олди орқасига, йироқдан кўрингудек қилиб, очиқ арабча хат билан «Фийсабилиллоҳ», яъни «Худо йўлида ғазот» сўзларини ёзмиш эдилар.

Биз мусулмонларнинг онгсизлигидан душманлар фойдаланиб, низо чиқариб, улар билан бўлган иттифоқни бузди. Шу пайтда нарса кўрмаган нодон Ўсмон қирғизнинг ўрнига бош қўмондон сайлаб Гасилингни келтирган бўлсалар, эркин Туркистон ҳукумати сақланиб қолиши мумкин эди. У кунларда ўзим бу воқеалардан йироқ Ғулжа шаҳрида турганлигим учун, бу ўйланган мақсадни амалга ошириш чорасини қилолмадим. Шундоқ бўлса ҳам қараб туришга чидаёлмай, Ёқуббек бадавлат замонасида икки Ортуш ҳокими бўлган Момутбекнинг набираси Жирчис ҳожимни топиб, тездан Кошғарга юбормоқчи бўлдим.

Бу кишининг қисқача таржимаи ҳоли шулки, мен коммунист ваҳшийларининг қонлик чангалидан қутулиб, Или ўлкасига ўтгач, қонхўр душманлар шум қўлида қолған қариндош, элюртим, суюклик она Ватаним учун қаттиқ қайғурмоқда эдим. Бунинг устига бу ерлик мусулмонлар турмушларининг ҳамма томонлама тушкунлиги, буларнинг ҳаёт аҳволидан, сиёсат оламидан бутунлай онгсиз хабарсиз бўлишлари, мени бек ҳайратда қолдирмиш эди. Оз бўлса ҳам ҳамдард, маслакдош ватанпарвар дўстларимиздан ажрамиш эдик. Бу ерлик турғун кишиларнинг ҳиссизлиги, онгсиз қолоқлиги, кўзлари кўриб келган қочоқларнинг кўнгил кўрлиги, буларнинг дунёқараши, роҳатпарастликларини кўриб, кўнглимда алангаланиб турган ҳиммат ўтларим сўнишга бошламиш эди.

Мана шундай умидимиз кесилгудек ҳолга етган кунларимда бу киши билан топишиб қолдик. Узилаёзган умидимиз қайта бошдан қўзғалишга бошлади. Бу киши эса илгаридан бери инқилобий ишларга қатнашиб, оғир енгил тажрибалар ўтказган, кўзи очиқ, кўнгли уйғоқ ватанпарвар, миллацевар бир уйғур ўғли эди. Шунинг учун юқоридаги ўзим ўйлаган иш устида икковимиз узун музокара ўтказган сўнггида, бу киши Олтишаҳар томонга, яъни Кошғарга бормоқчи бўлди. Бироқ бу ишга ташкилий равишда тайёргарлик кўрилмаганликдан, иқтисодимиз етишмаганлиги бизга анчагина оғирчилик келтирди. Шундоқ бўлса ҳам, бир неча дўст кишиларимиздан ёширинча ёрдам йиғиб, сафар жамолғасини қилдик.

Узатмоқчи бўлиб турганимизда, бахтимизга қарши шул куни бу йўлдошимиз иситма безгак бўлиб, йўлга чиқолмай қолди. Бунга қарши дори дармон сабабларини қилғанимиздан кейин эртаси куни йўддошларимиздан қолдирмай узатиб қўйдик. Бироқ, бахтга қарши, бу кучли иродали қаҳрамон, диндор, ватанпарвар тилакдошимиз Жирчис ҳожим йўлга чиққач, кунданкунга оғирлашиб бориб, минг машаққат билан Муз довонидан ўтиб, «Қўрғон» деган марҳум Ёқуббек оталиқдан қолган душманга қарши тўсқул қўнолғусига келганда вафот топмишдир. Аллоҳ уни раҳмат қилсин! Мақсадга етмаган бўлса ҳам, талаб йўлида жон қурбон қилиш ҳайъат тарихи олдида улуғ шарафга эга бўлиш демакдир.

Киши ўз маслаги устида муқаддас вазифасини бажариш каби улуғ хизмат йўлида ажал ўқига учрар экан, ҳиммат аҳллари олдида, золим йиртқичларга қарши шаҳодат ўлимидан фарқи йўқдир. Бу йўлда бўлган мусибат ўзи учун муборак саналган бўлса ҳам, қолган маслакдошлари учун анча маъюслик келтирмиш эди. Шундай бўла туриб, яна қараб туролмай, Ғулжа томонда бўлаётган турлик макр ҳийлалик воқеаларни, совет Русиясининг тутган сиёсати, унинг қурган тузоқларини очиқ кўрсатиб, бунинг бутун чоралари билан узун бир баённома ёзиб тайёрламиш эдим. Бироқ, ўлка бўйлаб мундайин оламон ўзгариш

тарқалаётган оғир аҳволда, бунга қарши кимнинг сиёсат юргазишини кузатаётган совет элчихонаси, ўз исковичларини бутун халқ ичида тарқатмиш эди.

Исломият, балки бутун инсоният оламининг офати, куфр нифоқ маданиятининг заҳарлик меваси ҳисобланган коммунистлар бозори қандай ерда қизиди? Сўзга тушунмаган, ҳеч нарса билмаган, айниқса, йўқсуллик камбагалликда яшаётган гумроҳ, ватан, миллат нима эканлигини билмайдиган, онгсиз нодонлар кўп бўлса, мана шулар ичидагина ривожланиб, тездан ишлари авж олди. Шунинг учун Xитой тупрогида тўқайга ўт кетгандек, бошқа ерга кўра тезроқ кўтарилиб, бутун мамлакат бўйлаб ўз ҳокимиятларини ўрнаштириб олдилар. Бундай инқилоб кунларида ўз ишларини амалга ошириш учун тўсқинлик қилгучилар олдида, оч қолган йиртқич ҳайвонлардек, тишларини қайраб, ҳужумга тайёр турардилар.

Агар худо сақламаган бўлса, шу каби кўрқинч кунлари ёниб турган улуғ ўтга бир челак сув сепгандек қилган ишларим, ўзим учун ҳалокатлик бўлиши шубҳасиз эди. Шу сабабли, бир неча кун машаққатлар чекиб, тайёр қилган баённомани қандай қилиб юбориш иложини тополмай, ахири куйдириб ташлашга мажбур бўддим. Чунки қатнов йўллари отчи эшакчи карвонларидан бошқаларга ясақ қилинмиш эди. Буларни ҳам ҳар бир тўсқул (тўсилган, пост қўйилган) ерларда қаттиқ тинтув ахтариш билан ўтказмокда эдилар. Шунга кўра, ночор, тақдирга тан қўйиб, ёзмишни кутиб турмоқдан бошқа чора тополмай, қараб қолдик.

Байт:

Қўлға келмас ишларинг ҳаргиз шароит бўлмаса,
Қанча қилсанг жон фидолик, фойдасиздур ишларинг.

Энди сўзни яна Гасилингдан бошлаймиз. Кучар шаҳридан қочиб чиқишган Xўжаниёз билан Момуцилинг Оқсув шаҳрига келганларида, шаҳар ҳокими бўлиб турган Байсижанг буларга қарши чиқиб кутиб олган бўлса ҳам, яна ўрталарида бирлик иттифоқлари йўқ эди. Чунки Урумчидаги Жанг Жун ҳукумати йиқилган кундан бошлаб, ҳар бир шаҳарда қўзғолон кўтарилмиш эди. Оқсувликлар эса, ҳукумат шаҳри бўлган Осуқ қўрғонига ҳужум қилишиб, ундаги борлиқ хитойларни ўлдиришган сўнггида, қўзғолон қаҳрамони Бойсижангни ўзларига ҳоким қилиб олмиш эдилар. Шунинг учун бу қоработирнинг кўнглига ҳам амирлик ҳаваси тушмиш эди. Бунинг устига Оқсувлик онгсиз одамлар ҳамда атрофдаги халқ ичида, бу одамнинг обрўйи ошиб, ҳурмати бек кўтарилмиш эди.

Буни кўрган амалпараст қоработирларнинг ҳасадлари қўзғалиб, у билан ҳеч бир ишда келишолмадилар. Балки, Бойсижангнинг ҳар қандай бўлса ҳам, ислом иттифоқи қурилишига кўнгли борлиги ёзилгач, инсон иблислари тарафидан унинг чораси кўрилмиш эди. Шунга кўра тунгонларга қарши Оқсув устида бўлган отишмада орқадан отилган ўқ билан ўлдирилмишдир. Бу кимнинг томонидан отилганлиги маълум бўлмаса ҳам, кўпчилик халқ бу хиёнатни Xўжаниёздан кўрадилар. Шунинг учун яна ўзаро иттифоқлари бузулиб, Оқсув урушида ўзларига кўра бир ҳовуч келмайдиган тунгон аскарларидан қаттиқ енгилгач, Xўжаниёз, Момуцилинг аскарлари билан Кошғарга қараб чекинмиш эдилар. Қандай бўлса ҳам уруш ишларида озу кўп тажриба кўрган Гасилинг буни кўргач, Махусанг қўмондасида бир бўлик аскар белгилаб, қочқунларни қувлашга юбориб, ўзи Оқсув элидан сўқуш солиғи олиш учун тўхтамишдур.

Шу кунлари эса Кошғар шаҳри ҳар томондан тўпланган, бир бири билан келишолмаган, онгсиз, сиёсациз бир неча қора кучлар маркази бўлмиш эди. Шундоқки, Xўтан томонидан Собит домлам бошлиқ Шоҳмансур қўмондасида келган Xўтан аскарлари; Урумчи ҳукумати йиқилгач шаҳар босиб биринчи қўзғолон кўтарган Ўсмон қирғиз; бунга қарши йўқ мансабни талашиб қурбон бўлган кучарлик аравакаш Темиржужанг; Фарғона томонидан кўчиб ўтган қўзғолончилар қолдиғи Юсуфжон қўрбоши ва булардан бошқа бир қанча қуролланган, онгсиз қоработирлардан бўлиб, анчагина халқ кучи бир ўринга тўпланмиш эди.

Бу мусулмонлар ҳар қанча онгсиз бўлганлари билан ҳали динсизлар ҳокимияти буларга кириб, шум таъсирлари ўтмаганликдан, кўнгилларида озу кўп исломият муҳаббати сақланмиш эди. Агар аҳволга онглик ёндашиб, ўткир сўзлик, ҳурмат эгаси бўлган бирорта одам ўртага отилиб чиқиб, янгидан қурилғон эркин Туркистон ҳукуматига Оқсувдан келаётган Гасилингни бош қўмондон сайлашиб, қарши олишган бўлсалар, мусулмонлар ўртасига бу қадар бузғунчилик тушиб, мунчалик кўнгилсиз ишлар чиқмаслиғи мумкин эди.

Бироқ, иккинчи Бухоро аталган Кошғардан бош-лаб, бутун Олтишаҳар Уйғуристон ўлкасида бу каби улуғ сиёсий иш уддасидан чиққудек етук бир одам йўқ эди. Шунинг учун бечора мусулмонлар шунчалик оғир бўлгунликга учрамиш эдилар. Чунки, давлат қуриш асбоблари қўлида тайёр тург.ан бўлса ҳам, уларни ўз ўрнида ишлата олғудек устакорлари йўқ бўлғач, ундан фойда ололмадилар. Бунинг устига қизил маккорлар, мусулмонларнинг ўзаро иттифоқлари билан қурилмоқда бўлған янги ҳукуматлари, бирорта давлат воситаси ила дунёга танилиб қолмасин деб, бунинг чорасига қаттиқ киришмиш эди.

У кунлари эса Кошғарда совет Русиясига қарши Англия элчихонаси ҳам ишламоқда эди. Ерлик халқдан ташкилий равишда иш олиб борувчи сиёсий ки-шиларнинг йўқлигидан ва ҳам жуғрофий ўрнимиз маданият оламидан бек йироқ тушганлигидан, биз икки Туркистон ерлик халқи асрлар бўйи кутилган шу инқилобий ўзгаришлардан етарлик равишда фойда ололмай қолдик. Шунга кўра, бизларнинг тақдиримиз ўз душманларимиз қора қизил аждарҳоларнинг ҳисобига қараб белгиланмоқда эди.

Байт:

Умидсиз бўлма Соғуний, умидинг кўзгуси бордур,
Қоронғу кеча сўнггидин қуёшнинг чиқғуси бордур.

Энди юқорида айтилганича, Гасилинг ўзи Оқсувда тўхталиб ўз қўмондонларидан Махусанг қўл остида бир бўлик аскарни Кошғарга юбормиш эди. Булар эса Xўжаниёз, Момуцилинг аскарларини қувлаганича Кошғарга яқинлашиб келадилар. Илгаридан бери кўпчилик Олтишаҳар халқи қуруқ отақ, ёлғон давруқ, хурофий сўзларга берилган бўлганликдан, Xўжаниёзликларнинг Гасилинг аскаридан қочиб келаётқанликлари, булар учун қаттиқ қўрқинч туғдирмиш эди. Қисқаси, Кошғар халқи кенг далада чўпонсиз қолган, атрофини оч бўрилар ўраб олган, бир тўда эгасиз қалин қўйлар каби бўлиб турган ҳолда, тунгон аскарлари етиб келишади. Буларга қарши ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги уларга маълум бўлгач, эркинлик билан тилаган жойларига тушиб ўринлашиб оладилар. Сўнгра қарасалар, ўзлари учун ва ҳам ерлик мусул-монлар учун кутулган фойдалик ишлар устида маслаҳат кўрсатиб, булар билан келишиб сўзлашадиган бирорта одам бўлмади.

Бечора кўпчилик мусулмонлар, икки дунё бошлиғимиз деб санаган, ҳар яхшиликни шулардан кутган чаламулла домлалари сиёсат оламидан хабарсиз, тўғриси ҳақиқий исломиятдан баҳрасиз бўлиб, этиқод ишончлари бўшлигидан мусулмонлар бошига тушган шу каби оғир кунларда, ҳеч қандай хизмат қилолмадилар. Йўқ эрса Қуръонда «Иннамо ал мўмино ахватун», яъни «Мўминлар чин оға инидурлар» ояти бўла туриб, бунга ишонган мусулмонлар учун исломий қардошликдан фойдаланмаслик мумкин эмас эди. Начораки, бу ҳақиқатни амалга оширувчи ҳақиқий одамлар йўқлигидан, ислом олами устига шу кунларга ўхшаш даҳшатлик офат балолар ҳар вақт ёғилиб турмоқдадур. «Яхшилик кўрсанглар биз қилган бўламиз, ёмонлиққа қолсанглар бошқадан кўрмай, ўзинглардан кўринглар», деган Қуръон сўзи, албатта, ҳақдур.

Шундай бўлиб, Махусанг умиди Кошғар халқидан узилгач, ким бўлишига қарамай, қурол топширишга буйруқ чиқарди. Бунга қаршилик кўрсатилгач, шу баҳона билан уруш бошланиб, ҳар икки томондан ўринсиз қонлар тўкилди. Айниқса, булар ичида кўпроқ қаршилик кўрсатган Фарғона қўрбошилари қолдиғи Юсуфжон қўмондасидаги ўзбек йигитлари эди. Булар эса хонадонларни, уйларни тешиб олишиб, ҳужумчи тунгон аскарларига кўпроқ зарба беришдилар. Шунга қарши булардан ҳам ким қўлга тушган бўлса, тирик қолмай ўлдирилмишдур. Булар ичида совет Русияси қизил маккорлари учун кераклик кўрилган хизматчилари Xўжаниёз аскарлари бўлиб, улар Андижон чегараси томонига чекиниб, тунгонлар қўлидан қутилмиш эдилар. Вақти келганда булар орқалик ўз ишларини бажариш учун, шулар каби онгсиз одамлар бўлиши, албатта, зарур эди. Шунинг учун булар совет чегара аскарлари қўриғида қуролланган ҳолда сақланиб қолдилар. Булардан бошқалари эса агар ўлимдан қутилолган бўлсалар, чил тўзигандай ҳар томонга тарқалиб қочгани турдилар.

Кошғардан йигирма чақиримча жойдаги Янгишаҳарда, эски ҳукумат йиқилган кунидан бошлаб, ҳеч кимга бўйсунмай қамалиб ётган 500 600 дан ортиқ қуролланган тунгон, хитой аскарлари эса, Гасилинг аскарлари келиши билан уларга қўшилмиш эдилар. Шунинг учун бало устига ортиқча бало бўлиб, Кошғар шаҳри ичида Чингиз ваҳшийларини эскартгудек ишлар булар томонидан кўрилмиш эди. Бунга қарши ҳеч қандай чора қилолмадилар. Чунки, халқ ўта онгсиз эди, сиёсат дунёсидан бутунлай бехабар, қолоқ эди. Шундоқки, 20 30 йиллаб кўз олдиларида бўлаётган қон қариндош, дин қариндошлари Туркистон халқлари бошига келган коммунизм балосидан ибрат олиш ўрнига, булар учун янги ҳаёт бозори очилмиш эди. Закоциз йиғилган ҳаромхўр ўзбек бойларидан қолган ҳаром мол, олтин кумуш дунёларини тезакчи қўнғизлардек ташигандан ташиб кўпайтириб, энг охири ўзлари унинг остида қолиб, ҳалок бўлдилар.

Ҳақиқий иймон билан тақлидий иймон фарқи Қуръон ҳукмига амал қилиш қилмаслик билан маълум бўлғусидир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молингларнинг закотини тўлиқ адо қилиб, темир қўрғонга қаманглар», яни, «закот молнинг темир қўрғони бўлиб, офатдан омон бўлур», демиш эдилар. Расулуллоҳнинг бу сўзларига гумон келти риб, закоциз йиққан мол дунёлари қиздирилган ҳолда, Қуръон айтганидек, қиёмат нусхаси бўлиб, ўз ихтиёрларича топширмаган тангаларига отлиқ тамғадек босилмиш эди. Чаламулла ва бир қанча нодон бойлар била туриб, закоциз сақлаган молларини ўз ихтиёрларича топширишга кўзлари қиймагач, қиздирилган ёмбуни таналарига тамға қилиб босган зарбидан, кўплари ҳалок бўлдилар.

Лекин булар ичида асли марғилонлик ўзбек бойларидан Муталдинбой деган киши 1934 йили, инқилоб бошланиши биланоқ бутун мол мулки, бола чақалари билан эсон омон Покистон чегарасидан ўтиб, қутулиб кетмишдур. Бу кишини ўзим кўролмаган бўлсам ҳам ишонимлик, чин сўзлик кишиларнинг айтишларича, тижорат ишига киришган кунидан бошлаб, шу кетган вақтигача закотини қолдирмай бериб келган киши экан. Шунинг шарофати бўлиши керак, Покистон пойтахти Карачида улуғ тижорат ширкати очиб, бурунғидан бойлиғи бир неча баробар кўтарилмишдур. Илгари Кошғарда турганда коммунистлар зулмидан ўз ватанларига сиғмай, у томонга қочиб ўтган аламзада ҳам шаҳарларига қандай ёрдам еткузган бўлса, Афғонистон, Ҳиндистон мамлакатларида сарсон бўлиб юришган ватандошларига ҳам шу каби имконият борича ёрдамда бўлмишдур.

Бундан бошқа Кошғарнинг энг зўр бойларидан Умарохунбой, ўзбеклардан Сотволдибой, улар ҳам шу пайтдан фойдаланиб, Чатра (Уйғуристон чегарасига яқин жойлашган шаҳар) Ҳиндистон орқали икки ҳарамга бориб келишган бўлсалар ҳам, ўзларининг нодонликларидан, кўргиликлари бўлса керак, бир икки йил ўтмаёқ, ҳаммалари шулар қўлида ҳалок бўлдилар.

Қизил маккорлар эса, бир томондан ўз сиёсатларининг амалга ошганини кўргач, қаҳқаҳлаган бўлсалар ҳам, иккинчи томондан, буларнинг тўймаган оч кўзларини қизиқтирган Кошғар бойларининг олтин кумуш мол-дунёлари бошқалар қўлига кираётганини кўришиб, ичларидан қон ўтмоқда эди. Мана шундай бўлиб, бир ҳафта ўн кун талан булан, от чоп ишлари бироз босинқирағандан кейин эса, Оқсувда қолган Гасилинг бу ердан бўшаниб, тўғри Кошғарга келмиш эди. Эртаси ҳайтгоҳга (ҳайит намози ўқиладиган жой) йиғилган қалин халқ устига келиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз ишлар учун қаттиқ ачинган ҳолда, бунга ўзининг норози эканлигини билдириб, кўпчиликдан кечирим сўрамишдур. Бироқ, бу 30 ёшга етмаган қаҳрамон қўмондон бир ёғи ёшлиги бўлса, иккинчи ёкдан ҳозирги сиёсат соҳасидан йироқ турганлиги учун, бу келишида катта бир ҳалокатлик хатарга йўлиқиб қолди. Шундоқки, маккорлар маркази Кремлнинг топшириғи бўйича, Кошғардаги совет элчихонаси хизматчилари бу шунқор қушни тўрга тушуришга қаттиқ киришмиш эдилар. Шунинг натижаси бўлғайким, булар билан сиёсий алоқа боғлаш ҳаваси унинг кўнглига тушмиш эди.

Ишонимлик, тушунган кишиларнинг айтишларича, ҳар турлик арақ шароб ичимликларидан тортиб, инсон нафси қизиқарлик хилма хил ноз неъматлар, айниқса, шайтон тузоқлари, элчихонада булар ҳурматига тайёрлангандан кейин, Гасилинг 50 60 чамали аскар бошлиқлари билан зиёфатга чақирилмишдур. Ўз элидан чиққан пайтидаги улуғ умидлари узилиб; Қуръон кўтариб, қасам ичган ёлғон мусулмонлардан кўнгли совуган ҳолда; бу каби одам шайтонлари суҳбатларида мажлис ўтказган телба қонлик ёшларга қандоқ баҳо беришимиз оқиллар олдида очиқ бир масаладур. Мана шу мажлис ўтказилгандан кейин «Фийсабилиллоҳ» шиорлик қаҳрамонларнинг ҳиммат ўтлари сўниб, олий фикрлари ўзгара бошламиш эди. Кеча кундузлаб, балки, ҳафта ойлаб Гасилинг бошлиқ аскар қўмондонлари элчихона айш ишратларига берилмиш эдилар.

Иш шу ҳолга етгач, пайғамбаримиз айтган: «Мўмин одам иймон нури билан ҳақни ботилдан, тўғрини эгридан ажрата олур», деган муборак сўзларидан булар ажрадилар. Шунга кўра, кўп узоқ ўтмаёқ уларнинг сўзларига алданиб, Гасилинг ўзига қарашлик 50-60 аскар бошлиқ навқирон йигитлари билан, илон оғзига тушган чумчуқдек ўз ихтиёрлари билан чегарадан ўтиб, қизил жаллодлар қўлига топширилдилар. Чегарадан ўтиши биланоқ ҳаммалари қуролсизлантирилди. Ундан кейинги аҳволлари бизга номаълумдур.

Гасилингнинг бу аскарлари 8 армия деб аталган хитой коммунистлари қўшинига бир неча маротаба зарба етказмиш эдилар, бир ҳийла билан буларни осонгина тўрга илинтирдилар. Шундай бўлиб, ёлғиз Шарқий Туркистон эмас, балки бутун Xитой тупроғида бўлган қўзғалишлар Русиянинг коммунистлар ҳукумати сиёсатига мослашган ҳолда ҳал бўла бошлади.

Махусанг бўлса бу воқеадан илгарироқ Xўтан томонига юриш қилиб, Ёркент, Қорғалиқ, Xўтан атрофи билан Чорча, Чорхалиқ ерларигача эга бўлиб ўлтирмиш эди. Ҳар томондан қочган писганлар сиғинғудек жой тополмай юрганларга бошпана бўлиб, кўп одамлар бунинг вақтида мол жонлари билан Чатра йўли орқали Ҳиндистонга ўтиб қутилдилар. Лекин қуруқ оти бўлса ҳам янги қурилган эркин Туркистон ҳукумати раиси домла Собит бошлиқ 7 кишидан иборат давлат аъзолари нима қилишларини билмай жалдираганларича баъзилари ўз уйларида, қолганлари ёширинган ҳолда юрган эдилар.

Буларнинг кундалик аҳволлари эса, совет элчихонасига етказилиб маълум бўлиб турмоқда эди. Шунгачалик совет консули орқали сақланиб келган Xўжаниёз, ўқитган ёш боладек, тайёрланмиш эди. Унинг тилидан, қўлидан ҳужжат хат олгани устига, ерлик ҳукумат аъзолари бошлиқ бойлар ва бошқалардан кўрсатилган кишиларни қолдирмай ушлаб, Шинг Дубанга топшириш вазифаси ҳам унга 1934 йили совет консули томонидан топширилмишдур. Қўйилган бу шартлар Xўжаниёз томонидан бажарилган тақдирда, уни мусулмонлар вакили ўрнида Шинг Дубан ўринбосари қилишга ваъда берилмишдур. Шундай бўлиб, бари ишлар қизил марказ томонидан қолипга солиниб, тайёрланган сўнгида, Xўжаниёз қалпоғи остида қизил жаллодлар ишга киришгали турди.

Халқ кўзини қўрқитиб, юракларини мужуш, ҳаммага даҳшат кўрсатиб, халқ ичида ҳайбат ошириш буларга қонуний шиор бўлганликдан, ҳеч қандай қийинчилик кўрмаган, айниқса, диний одамлар, катта-кичик бойлар, халқ ичида кўзга кўринарлик кишилар, биринчи навбатда қўлга олинмишдурлар. Улар ичида Муҳаммадохун халпитим юқорида айтилганидек, тунгонлар қийновида вафот топган бўлса ҳам, биз билган Кошғар уламоларидан тубандаги кишилар: домла Собитохун отуш, Собитохун қизил бия, Ҳошимохун халпитим, Шамсиддин домла бошлиқ оз бўлганда дин уламоларидан 40 50 одам шу инқилобнинг қурбони бўлдилар. Булар ичида юқорида номлари ёзилган олимлар китоб ёзиб асар тасниф қилишга қудратлари етарлик эди. Афсуски, домла Собитдан бошқа бирорталаридан ўз тилларида ёзилган асар борлиги бизга маълум эмас. Шундай бўлиб, бечораларнинг қийнов остида ўлганларидан қолганларини қўл оёқларига темир занжирлар солинган ҳолда Урумчига, Шинг Дубан босқинчининг олдига олиб келиб, оз бўлганида 10 йилдан кам эмас, турмага кесдилар.

Ота боболаримиздан қолган ўз ватанимизга, эл қатори инсоний ҳақларимизга бошқалар каби биз ҳам эга бўлайлик, деган тўгри талабларидан бошқа буларнинг нима гуноҳлари бор эди?

«Ва аиддув лаҳум мин қувватин». Бу оят маъноси: «Душманингларга қарши имконият борича куч кувват тайёр қилинглар», демакдур. Мусулмонлар Қуръоннинг ёлгизгина шу ҳукмига амал қилган бўлсалар, бутун инсонлар устига ҳукмрон бўлиб, ислом адолати ер устида ўрнашган бўлур эди. Бу сўзнинг ҳақлигига шак йўқдир, чунки пайғамбаримиз айтдилар: «Менинг умматларимдан қайси киши яхшилик кўрса уни Аллоҳдан кўрсин, буни менга Аллоҳ берди деб билсин; агар ёмонлик кўрар экан, ўзидан кўрсин, ўзини маломат қилсин», дедилар.

Куръон ҳукмига кўра, бошқаларга Ватанларини бостириб, ўз миллий ҳукуматларидан ажраб, уларга тобун бўлган мусулмонлар, Аллоҳ амрини бажармаганликдан худо олдида жавобга тортилиб, икки дунёда ҳам хорликка қоладилар. Бизнинг инқирозимизга энг биринчи сабаблардан бири иттифоқсизлигимиз бўлди. Куръонда мўминларни бирлик, иттифоқликка қаттиқ ундайди.


Даҳшатли Кунлар

Яна ўз сўзимизга келайлик. Қизил сеҳрчилар қўли билан ёндирилган фитна ўтлари яна шуларнинг қурол кучлари орқали сўндирилиб, 1934 йили ўзлари тилаганларича Шинг Дубан ҳукумати қурилди. Или вилоятига волий қилиб Шинг Дубан ўз қайнотаси Чусилинг деган бир қари хитойни Ғулжага юборди. Тўқмоқдан борган бойлардан, асли Кошғарлик Олмосбек ўғли Турдохунбекни унга ўринбосар қилди. Лекин, Шинг Дубан ҳукумати ҳар томондан совет сиёсатига боғланганлиқдан бутун ишлари совет консули маслаҳати билангина юргазилмоқда эди. Чунки, японлар Манчжурияни босиб олгач, Шарқий Туркистон томонга кўз солиш хавфи туғилди. Шунга кўра, Шарқий Туркистон ўлкасига япон аскарларини ўтказмаслик учун, Шин Шишо қисмоғига совет томонидан 20 минг чамали аскар қўйилмиш эди. Бутун Шарқий Туркистон, Ғарбий Туркистонга ўхшаб ҳар ёқлама совет сиёсатига ўралган ҳолда иқтисодий ишларини ўз қўлларига олган бўлса ҳам, хитой ҳукуматига японга қарши иттифоқдош бўлганлигидан қоғоз устида бу ўлка Жунггунинг айрилмас бир қисми ҳисобланар эди.

Шундай қилиб, Шарқий Туркистон Уйғуристон тупроғи Чанқайши хитой ҳукуматига қараган бўлса ҳам, остиртдан совет Русияси ҳар томонлама ўз таъсири остига олиш учун қаттиқ кириша бошлади. Айниқса, бу ўлканинг иқтисодий ишлари бутунлай Советга боғлиқ бўлгани учун, тижорат ишлари тўсқинликка учраб, бу соҳада кўпчилик кишилар касбдан ажраб, ишсиз қолишга тўғри келди. Маълумдирки, қанчалик халқаро иқтисодий қисмчилик кўпаяр экан, шунчалик булар ҳалокат тузоғига яқинлашадилар.

Эшитар қулоққа ёқимлик олти шиорни олдига отиб, советнинг найранги билан бутун халқни турлик ўйинға ўйнатқали турди. Бунинг устига японларга қарши орқа сафимизни мустаҳкамлаб хитой Чанқайши ҳукуматига ёрдам берамиз деган баҳона билан бойлардан кўплаб солиқ ола бошладилар. Шундай қилиб халқни турлик йўллар билан ўйнатиб, 1937 йилга етгач, ўз режасига мувофиқ бирданига иш ўзгариб, қиш совуғи январ ойида Ғулжа шаҳридан биринчи навбатда Турдохунбой бошлиқ 30 дан ортиқ киши ҳеч қандай сабабсиз қамоққа олинди. Шундоқки, олдинроқ совет консули тузган режа орқалик керакли кишилар Ғулжа волийси Чусилинг томонидан мажлисга чақирилдилар. Кечаси соат 12 ларда мажлисдан қайтиб келаётганда тайёрлаб қўйилган тўрт нафар қуроллик хитой аскари уларнинг олдидан чиқа келиб, Турдохунбойнинг машинасини тўхтатади. Унинг қишлик кийимини ечинтириб, бир қават кўйлаги билан ўзини ёлғиз қоронғи подвалга қамаб қўяди. Бошқа қўлга олинганларнинг аҳволи бу ишдан очиқ маълумдир.

Ярим тунда ҳеч нарсадан хабарсиз ётган оиласи устига бостириб кириб, йирқичларча даҳшат солиб, хотин, қиз, келинларининг бўйн бошларидаги бутун зийнат асбобларини талаб олиб, ўзларини эски кийгиз тўшаклари билан қаршисидаги қақшаб, музлаб ётган Ахтамбойнинг қуруқ қўросига шу қаҳратон қишда ҳайдаб чиқаришади. Энг ачинарлиси шу эдики, Турд-хунбойнинг 20 ёшдан ўтган Нуртой ва 20 га ҳали етмаган Аҳмадбек деган икки гуноҳсиз ўспирин ўғлини, ётган ерларидан шундай совуқда кўйлакчан ҳайдаб олиб бориб подвалга қамаганлар. Шу қамалганидан сўнг бир неча ой вақт ўтган бўлса ҳам, булар ҳақида ҳеч қандай хабар топиш имконияти йўқ эди. Ўзларидан хабар олиш буёқда турсин, ноз неъмат вақтида бирга бўлган, энг яқин кўрган ошно оғайниларининг ҳеч қайсилари, уларнинг оч яланғоч қолган оилалари ҳолидан хабар олишга ҳам журъат қилолмадилар.

Биринчи навбатда қамалган кишиларнинг қўра жой, мол-мулк, уй-рўзғор, жонлиқ жонсиз барча нарсалари олиниб, бола чақалари кўчага ҳайдаб чиқарилди. Турдохунбой иниси Қурбонтой қори, қулоғи йўқ ҳисобидан гаранг бўлгани учун, давлат шериги бўлса ҳам, қўра жой ўз олдига бўлиб бошқа ўлтирғанлиги учун унга тегмаган эдилар. Вақтида селдек келган, қайтарида юз ўгириб қуюндек кетаётқан давлатни қўли билан тўсмоқчи бўлиб, қўй десак унамай, чет ёқада қолган мол дунёларидан қисиб қимтиб ёширинча олиб қолмоқчи бўлиб эди, Xитой бирдан ушлаб, қўра жой билан борлиқ нарсаларини ёғу қилиб, ўзини қамаб қўйди. Бечора синглиси Тошхон хитой амалдорларининг бўсағасига бош уриб қатнайвериши натижасида 70 кун деганда Қурбонтой қори бўшаниб чиқди.

Байт:

Давлат бошдан кетарда кенг кийиминг тор бўлур,
Қўй деганға кўнмаган орачиға зор бўлур.

Аллоҳнинг амрини қилиб, наҳийдан қайтмаган кишиларни балодан ким қутқара олғусидир. Xдлол касб билан мусулмон молини дунёлик, охиратлик офатларидан омон сақлаш учун Аллоҳ таоло закотини темир қўрғонни қурмиш керак эди. Дунёга кўнгли билан қаттиқ берилганликдан, Қуръон ҳукмига, пайғамбар сўзига гумон келтириб, закоциз, хайр эҳсонсиз йиғган, қўрғон ташқарисида қолган қора мол дунёларининг ит қушларга ем бўлишидан ким сақлай олади? Қуръоннинг айтишича, ҳеч вақт Аллоҳ таоло мўмин қулларига ато қилган ҳалол ризқларини ҳаромхўр кофирларга едириши мумкун эмасдур.

Яна ўз сўзимизга келайлик. «Давлатим бошимда бўлгач, ёр жўраларим қошимда» дегандек, қуввати ўчган, давлати қочган кунларда ҳар кимнинг ўе оиласи, айниқса, ота онаси ёки ғаразсиз дўсти бўлмаса, булардан бошқалари душман томонига ўтиб кетадилар. Шунга кўра, Турдохунбой оиласидан хабар олишга шунча кўп ёр дўстлари бўла туриб, бирортаси ҳам ярамади. Буни кўргач, ўзим ҳар қанча ташвиш ичида турган бўлсам ҳам чидаб туролмай, ярим қўй эти, бир тандир кулча ёптириб, марҳум аёлимизни киргизиб эдим, эшикдан кириши ҳамон катта кичик бола чақалари: «Ҳай, бу дунёда бизни ҳам йўқловчи кишимиз бор экан», деб, йиғи сиғи билан энг ачинарлик оғир бир ҳолда, қарши олибдилар.

Биринчи навбатда қўлга олинган бу кишиларнинг мол мулки, қўра-жойлари бутунлай ёрғу бўлиб, оилалари учун бошпана бўлғудек жой қолмагач, уларни Ғулжа шаҳри атрофига тарқатиб юбормиш эди. Булар билан энг сўнгги алоқамиз шу бўлиб, кейинги кунларда эса, бизга ўхшаш кишиларнинг барчаси ўз ташвиши билан бўлиб, бошқани унутмиш эдилар. Чунки бу жаллодлар қайси йўл билан бўлса ҳам, икки кишининг бирини исковичлик хизматига боғлаб, халқ ичига кўп бузуқлик солди. «Пўчоқ пулга иймонларини сотадурлар», деган Қулхўжа Аҳмад султоним сўзлари шу кунлари амалда кўрилмиш эди.

Жаннат мисоллик, уруғ аймоғлик, суюкли она Ватанимиздан ажраган ҳолда омон олғудек жой излаб келмиш эдик. Қизил сеҳрчилар шум қадамлари етиши биланоқ бу ерлардан ҳам хайр баракат йўқолиб, тинчлик, омонлик бутунлай кўтарилди. Бу воқеа бўлмасдан илгари шарқий ички Xитой, жанубий Ҳиндистон йўллари очиқ турган бўлса ҳам, иш бошланиши билан орт атроф йўллар бутунлай тўсилмиш эди. Бизга ўхшаш сиёсий қочоқлар учун олам қоронғу бўлди.

Бой ўғли қушининг шум кўзи кечаси очилгандек, 6у қонхўр жаллодларнинг кўзлари ҳам кечада, айниқса ярим тундан ўтганда очилур эди. Кўп кишилар ўз уйида ётолмай, агар ёца кўнгли тинчиб ухлаёлмай, бола-чақалари билан юрак ўйноқи бўлган ҳолда кун ўтказмокда эдилар. Яна бу инсон ваҳшийлари ноҳақ, ҳеч қандай гуноҳсиз кишиларни зулм остида даҳшат ваҳшат билан кечалаб босқонларига қаноат қилмай, ушлаган кишиларининг қўл оёқларига оғир занжир кишанлар солиш, буларнинг суйган одатлари эди.

Мана қаранг, XX асрда инсонлар ҳуқуқининг оёқ ости қилинишини! Биринчи навбатда ушланган кишилар сўнггида зулм ҳаддан ташқари ошди. Оғир кунлар, қўрқинчли тунлар билан уч тўрт ойлик қиш ўтиб, кўклам кунлари еткач, яна янгидан янги қўрқинчли ишлар, совуқ хабарлар эшитилгали турди. Шундоқки, иккинчи навбатда қамоққа олинадиган кишилар тизими ичида менинг ҳам борлиғим маълум бўлмиш эди. Шунга кўра ҳар бир кечаси биз учун тонг отмайдиган узундан узун, ғам қайғу тунлари бўлиб, неча хил қўрқинчли хаёл уйқуси остида ағанаб ётиб тонг оттирмоқда эдик. Чунки ҳар кеча эрталаб турганимизда палони палонилар бу босқинчилар томонидан ҳибсга олинган хабари эшитилмоқда эди.

Шу ҳол билан 6 10 кунлар ўтган сўнггида, бир кеча ярим тун вақтида, кўча эшиги тақиллағали турди. Ўғлимни чақириб: «Асилхон, оч эшикни!», деган ўзбеклар оқсоқоли Шароп шангюнинг (раис, маҳалла раиси) довуши эшитилди. «Ҳозир, очқични топай», деган баҳона билан ўғлим югурганича келиб, менга хабар берди. Ўзим ҳам тайёрланиб турган эдим. Ташқарига чиқсам ҳаво ўзгариб, қаттиқ бўрон ёмғири бўлиб турган экан. Душманга таслим бўлиш учун таваккал қилиб олдига чиқай деб бир икки қадам босган эдим, ўғлим Асилхон: «Жон дада, золим жаллодлар олдига чиқиш ақлдан эмас, қўлларида занжир кишанлари шалдираб турибди» дегач, қочиш ҳам пайғамбаримиздан қолган эмасму хаёли билан, тун қоронғуси, қаттиқ бўрон ёмғиридан фойдаланиб, ўғлим Асилхон оёғимдан даст кўтаргач, эгиз том оша қўшни қўрасига ўзимни ташладим.

Қаттиқ бўрон, шамол аралаш ёмғир уриб турганликдан ҳар қандай шарпа бўлса ҳам, уқулғудек (билингудек, кўрингудек) эмас эди. Шундан фойдаланиб, қўрадан қўрага том оша тушиб, кўча бошидаги том устига уйилган бир ўрам ҳашак остига кириб ёшириндим. Орада 5 6 ҳовли бўлиб, ўзим узоқда турган бўлсам ҳам, икки ора очиқлик эди. Шунга кўра ўз қўрамизда бўлаётган ишларни йироқдан бўлса ҳам пайқаб турдим. Бош оёқ уйларимизни, қўни қўшниларимизни қолдирмай, 1 2 соат онтар-тўнтар қилишиб мени топишолмагач, Асилхонни олиб жўнадилар. Бу золимлар кетганларича, уй ичи оилаларимизга ваҳшийларча кўрсатган даҳшатларига қаралса, буларни: «Икки оёқли йиртқичлар», дейишлик хато айтилмаган бўлади.

Булар кетиб тонг саҳар яқинлашганча тарновдан қуйгандек тўхтамай ёмғир ёғмокда эди. Эгни бошим сиқиб олғудек бўлиб сувга чиланиб қолдим ва ҳам тонг отмасдан илгарироқ бу жойдан бошқа бир ўринга йўткалиб ёширинишим ҳаммадан зарур эди. Шунинг учун кўчамиздаги ўз дўстларимиздан кошғарлик Аюбохун уста қўрасига тушиб, минг ҳижолатлик билан секингина ўзи ётган уй эшигини тақиллатиб эдим, довушимдан таниди бўлғай, тура келиб эшикни очиб, мусулмонга ярашган ахлоқ билан мени яхши қаршилади. Бу воқеа 1937 йили март ойида бўлмиш эди. Шу орадан 33 йил ўтиб, бу китобни ёзмоқдаман. Агар минг йил ўца ҳам, бу яхшилик ҳеч вақт унутилмай доимий сақланғусидир. Аллоҳ уни раҳмат қилсин!

Ҳўл кийимларим қуритилиб бўлғач, эрта намоз азони айтилгач, катта салла, узун чопон билан Аюбохун уйидан «Бисмиллоҳ» деб масжидга кетаётган бўлиб эшик олдимиздан ўтаётганимизда қарасам, дарвозамиз олдида икки нафар хитой чериги турмиш экандур. Шу ўтганимизча Аюбохун уста бошлаб олиб, марҳум Усмон қорим уйига етказди. Кўча эшиги очилмаган, ҳали бомдот вақти бўлмаган эди. Девордан ошиб тушиб, менинг хабаримни онглатгач, югурганича чиқа келиб, кўнгил кўтаргич сўзлар билан дўстлиғини билдириб, ўйлагандан ортиқроқ ҳурмат билан мени кутиб олди. Аллоҳ улуғ ажрлар берсин у кишига!

Бу кишининг уйида туришимиз эҳтиёт юзасидан тўғри келмаганликдан, ўзидан йироқроқ орқа кўчасида куёв ўғли қўрасида туришимизни маслаҳат кўрдилар. Мана шу жойда 10 кун чамали тургандан кейин, бир кун ҳукумат жосусларидан бўлган виждонсиз ватан хоини Шароп шангю Усмон қоримга келиб менинг тўғримда сўз сўрабдур. У кетгандан кейин эҳтиёт юзасидан ўрин янгилаш лозим бўлиб қолди. Қоримнинг боғи орқасида неча йиллик ташланди, эски, бузулган хумдони бор экан, шошилинчда жой тополмагач, шунинг ичига тушиб, тўққиз соат ёшириниб ётдим. Шу куни кечқурун бу жойдан йўткалиб, дарё бўйига яқин бир хилват ер топиб, бир неча кунлик азиз умримни у жойда ўтказдим.

Менинг бу каби энг оғир кунларимда вафодорлик қилиб, дўстлик ҳақини ўтаган эрларнинг энг биринчиси тўқмоқлик Абдураҳмон эди. Ўғли Абдуқодир бошлиқ катта кичик бутун оиласи билан менинг ёрдамимда бўлдилар. Иккинчиси, отушлик савдогарлардан менга жонфидо ихлослик бўлган Матниёз эди. Бу қаҳрамон Олтой ва Монғулияда Ғулжа йилқиси пул экан деган баҳона билан, атайлаб мен учун юз йилқи олиб, Монғулияга ҳайдамоқчи бўлди. Бундан мақсади эса, мени ҳам хизматчи йилқичилар қаторига қўшиб олиб, Монғулияга етгач, у кунлари Манжурияда турган японларга ўтказвормоқчи эди. Чин кўнгли билан биз учун бу ишга киришган бўлса ҳам, бу иш тўғри келмагач, йўлимиз бошқа ёққа бурилди.

Ё Раббим, бу бандаларингнинг бизга қилган яхшиликларига яраша ҳеч қандай иш қилолмадим. Ўзинг билурсан, сенинг йўлингда ҳар кимга яхшилик қилиш, ҳар кимга фойда етказиш менинг энг суюб тилаган мақсадим эди. Энди мен қилолмаган бўлсам, эй улуғ Тангрим, мен учун буларга икки дунё яхшиликларини сен ўзинг бергин! Омин.

Дунёда қочгандан, ёширингандан оғир иш йўқ экан. Шундай бўлса ҳам бошга тушгандан кейин чора йўқ. Овчидан қочган тулкидек у тешикдан бу тешикка йўткалиб юриб, икки ой ўтказдим. Шу орада марҳум ўғлим Ғаппорхон, ваъда бўйича сафар жамолғаси билан икки от тайёрлаган ҳолда Кунасдан келди. Xитой ҳукумати мени биринчи босган кечаси қўлга тушуролмагач, 18 ёшлик ўғлим Асилхонни олиб кетганлиги юқорида айтилмиш эди.

«Бунинг яқин кишилари кимлар?», деб Xитой ҳукумати томонидан сўралганида, баъзи бир мунофиқлар: «Бунинг яқинлари бошқалардан кўра тунгонлардан кўпроқ», деб хеч нарсадан хабари йўқ Сўқулуқ тунгони дўстларимиздан марҳум Ёнг шангю билан боласи Xошимни кўрсатган экан. Буларни идорага келтириб, Xитой ваҳшийлари одатларича уриб сўкиб биз учун кўп азоб бермиш эдилар. Билмаган, кўрмаган ишлари ҳақида сўроқ бериб буларни қийнагани билан фойда чиқмаслигини билгач, ҳаммаларини бўшатиб юборган хабари бизга етиб, хафалигимиз анча кўтарилмиш эди. Сўнгра, ёширин ҳолда кечалаб, уй оиламизни кўришга бориб, уларга оталиқ насиҳат ва сиҳатларимизни ўтаган сўнггида, қайтиб Абдураҳмон уйига келдим. Бу ерда бизни узатиш учун Ёсин халфатим бошлиқ сирдош ёру дўстларимиздан кутишиб ўлтирған одамлар билан ҳажга кетаётқандек қучоқлашиб, йиғлашиб, хўшлашган сўнггида, ярим тунда ота бола Тўпадўнг билан Ғулжадан чиқиб, Нилқи йўли орқалик Кунаска қараб жўнадик.

Бу ер Ғулжа шаҳрининг тўппа тўғри шарқ томонида бўлиб, тескай йўли орқалик 4-5 кунлик йўл бўлса ҳам, биз кунгай Боғати ёлғизоёқ йўли билан кун тунлаб юриб Кўктол тўғрисига келдик. Шу ерда бизни Тўқмоқдан қирғизлар билан биринчи мартаба қочиб чиққанимиздаги йўлдошларимиздан Ҳайдарали деган оғайнимиз кутиб олмоқчи бўлган. У киши эса ўғлим Ғаппорхонга берган ваъдаси бўйича, Тян-Шан тармоқларидан бўлган Қўёшув тоғларининг қарағайлигида бизни кутиб ётган қирғиз Турғунбой уйига бошлаб бормоқчи экан.

Мўлжалланган ерга келмагач, «Бирор ҳодиса бўлмаса келиши керак эди, энди ўзим бориб хабар олиб келай», деб ўғлим Ғаппорхон унинг уйига қараб кетди. Бориб қараса, катта фожиалик воқеа устидан чиқмишдур. Шундоқки, бу киши икки аёллик бўлса ҳам, узун йиллардан бери бола кўрмай юриб, ахири кўп тилов эмидемилар ўтказган сўнггида топган, 5 6 ёшлик бўлиб тўй қилишга етган бир ўғли бор эди. Ғаппорхоннинг боришидан олдин илон чақиб, у болани ўлдирмиш экан. Қон йиғлаб ўлтирган кишиларга бошқа сўз сиғмагач, борар жойимиз йўлларини сўраб, мўл олиб қайтмишдур. Бундай оғир ҳол устида кетаётганимизда тўсатдан 6у ҳодисанинг бўлиши биз учун энг оғир сезилмиш эди. Шундай бўлса ҳам, ўғлим Ғаппорхон: «Борар жойимизни белгилаб олдим, адашмай топиб борурмиз» дегач, у ердан қўзғалиб йўлга тушдик.

Кечалаб юрганимизча Оролтепа сирти билан тун ярмида Кунас дарёси бўйига келдик. Қоронғу тунда ҳайқириб оқаётган сувни кечиб ўтиш анчагина қўрқинлик бўлса ҳам, худо ёрдами билан эсономон ўтдик. Узун тун бўйи от устидан тушмаганликдан ҳориб-чарчаган ҳолда, тоғ этагига тушиб, бироз бўлса ҳам ухлаб олдик. Лекин, тоғ ичида ёлғизоёқ йўлларда юриб кўнмаган киши йўлбошчиси бўлмаса, излаган жойини мўлжал билан топиб бориши кўп қийин ишдур. Шунга кўра эрталабдан юрганимизча нимадурки белгиланган ерларни пайқамай қолиб, шу куни кечга давр тоғтош ичида йўл тополмай адашиб юрдик. Булутга тиралган улуғ тоғлардан бошқа ҳеч нарса кўзга кўринмас эди. Шу адашганимизча, кундузни кечага улаштириб ҳуфтон вақти киргач, ёғду йўқолиб оламни қоронғулик қоплади. Қалин чўплар ичида кўзла-римиз қоровланиб, юрар йўлимиз йўқолгач, тўғри келган бир ерни топиб, тушишга мажбур бўлдик. Бироз ўлтирганимиз сўнггида яна чидаёлмай кўнгилга ваҳима келдики, бу ер Xитой қоровулхонасига яқин бўлса, эрталаб черикларини чорлаб чиққанларида фалокат босиб бизга йўлиқишиб қолмасин, мен буни пайқаб келишим керак деб, Ғаппорхон отланиб кетди.

Худо хоҳласа бало йўқ дегандек, бироз юрганидан кейин йироққан чироқ ёруғини кўргач қозоқ овули бўлғайму, булардан йўл сўрайман деб, бориб қарайди. Бир уй лиқ тўлиқ ярақ жабдуқлик, ухлаб ётган хитой қоровуллари Доғут, Тоёшув довон йўлини тўсиб ётган қалмоқ аскарлари экандур. Xудо сақлашини кўрингки, қўйилган қоровуллари, боққан бўридай соқчи итлари, ётганларича қотиб ухлаб қолмиш эдилар. Бу каби даҳшатлик ваҳшийлар балосидан қутулиб келиб, воқеани айтиши билан дарҳол орқага қайтиб, йўлга тушдик.

Келишимизда кўринмаган мўлжаллик белгиларимиз қайтишимизда от қашқасидек бўлиб олдимизда кўрина бошлади. Шундан мўлжал олиб тоғ тепасига қараб тортилган ёлғизоёқ йўлга тушганимизча, уч тўрт бел ошиб, туташ тоғлар орасида кетаётган эдик; йўлдошидан ажраган йўлборсдек, бир ҳайқириқ чикди. Буни эшитгач, ҳар икковлан тинглашиб (жим бўлиб маъносида) қулоқ солсак, иккинчи тоғ бетида аранг кўринган киши қораси томонидан «Ҳой, Ғаппорхон!» деб чин юракдан чиқарган қийқириқ довуши экандур. Бу товуш эгаси мўлжал бўйича ўтган куни кечгача бизнинг келиш йўлимизни тўсиб кутган экан. Биз адашиб бир кун кечикиб қолганлигимиздан ҳар турлик қўрқинчлик ишлар кўнглига келиб, бугун йўлда йўлиқишмасак Оролтепага бормоқчи бўлиб, йўлга чиқмишдур. Бу товуш эшитилиши билан Ғаппорхон ҳам тоғ устига чиқиб, ўзини кўрсатмиш эди. У орқасига қайтиб, биз томонга қараб юра бошлади. Яқинлашиб келганида кўзи менга тушгач, ўзини отдан ташлаб, йиғлаганича келиб мен билан кўришди.

Бу киши эса биздан бир-икки йил илгари руслар зулмига чидаёлмай Ғулжага қочиб ўтган Тўқмоқ қирғизларидан эди. Менинг бошимга шу каби зулм кунлари, қоронғу тунлари тушиб, ҳеч ерга сиғмай қочиб юрганимни эшитгач, кўп хафа бўлиб: «Менинг олдимга келсун, Юлдуз довони йўллари очилгунча мен ўзим у кишини сақлайман», деб ўғлим Ғаппорхонга ваъда бермиш экандур.

Бундан илгари кўришиб танишмаган бўлсак ҳам, бир юртлик ҳақини сақлаб, шундоқ оғир қўрқинчлик кунларимизда бизга бошпана бўлиб, улуғ хизмат қилмиш эди. Агар бу киши вафот бўлиб дунёдан ўтган бўлса, Аллоҳ у кишини раҳмат сувига чўмилдириб, жаннатдан даражали жойлар ато қилсин! Агар ҳаёт бўлса, охирги кунларигача Аллоҳнинг паноҳида бўлсин!

Байт:

Яхшилик қилғон кишини ҳеч унутмас Соғуний,
То ҳаёти борича доим дуо қилғай они.

Шундай қилиб, бу дўстимиз Турғун оға билан йўл устида топишқан сўнггида, Қўёшув деган довонга яқин ерда, қалин қарағайлик тоғ ичида биз учун тайёрланган ёлғиз ўтовга келиб тушдик. Марҳум ўғлим Ғаппорхон мени шу жойга ўринлаштириб қўйгач, ўз тирикчилиги учун Оролтепага қайтиб кетди. Менинг бу турган жойим эса, ҳар тарафлама йигирма ўттиз чақиримлаб халқдан йироқ, эгиз тоғлар, қалин қарағайлар, ўрмонлар орасида бўлганликдан инсон йиртқичлари, золим ваҳшийлардан ўзимни қутилган ҳисоблаб, ҳуррият осмони остида оз бўлса ҳам озодлик лаззатини татиғандек бўлиб яшамокда эдим.

Вақтлик бўлса ҳам шу фурсатдан фойдаланиб, тиббиёт хизматида ўтган кунларимда тўпланган тажрибаларимни жамлаб, умрим узулган сўнггида халқ учун, айниқса ўз авлодим учун эсдалик бўлармикин деган умид билан, очиқ туркий тилида бир китобча ёзиб, номини «Шифоул илал» (Касалликлар давоси) қўйдим. Агар шу китобчани ҳушёрроқ бир киши олдимиздан ўтказиб, тушунарлик таълим олар экан, ўзи ва бошқалар учун бундан фойда олиши аниқдур. Бунинг устига бу китобча кўзга кичик кўринса ҳам, тарихи улуғ воқеалик даҳшатлик кунларда ёзилғанлиқдан, авлодимиз учун эсдалик бўлиб ҳар оилада бундан бир нусха бўлиши албатта лозимдур.

Шу билан бош паноҳимиз Турғунбой уйида бирор ойдан ошиқроқ туриб, июн ойи охирлашиб келганда, тоғлардаги қорлар эриб, довон йўллари очилар вақти бўлгач, улуғ Юлдуз орқали Олтишаҳар сафарига чиқмоқчи бўлдим. Бироқ бу узун оғир сафаримда менга ёрдамчи йўлдош бўлғудек ҳеч кимса йўқ эди. Бу тўғрида маслаҳатлашиб, кенгашимиз шунга келиб тўлдиким, Турғунбой оға йўлбошчи бўлиб, улуғ Юлдузга мени етказмоқчи бўлди. Ундан у ёғига бўлса, Кучар шаҳридан келадиган савдогарлар эшакчиларига қўшилиб, ўзим кетмоқчи бўлдим. Сўз шунга тўхталгач, марҳум ўғлим Ғаппорхон отўлов тайёрлаб, сафар жамолғасини келтирди. 1937 йили июл ойиинг аввали пайшанба куни эрталаб қўшхонамиз Туғунбой оғанинг ёлғиз уйидан «Бисмиллоҳ» деб отланиб чиқдик.

Икки-уч чақирим йўл юрилгач сўнггида, ўғлим Ғаппорхон отидан тушиб узангимга кўзини суртиб, юзини қўлимга қўйиб йиғлаган ҳолда мендан розилик сўради. Xонтангри тармоқлари улуғ тоғлар орасида ота бола йиғлашган ҳолда бир биримиздан ажрадик. Ҳали меҳримга тўйиб қонмаган ёш болаларимнинг жалдираб қолаётганларини эскариб, улар учун ўз ўрнимда меҳр муҳаббат қилишга буюрдим. Ҳаёт оламида кераклик, дунё ва охиратда фойда зарарлик нарсаларни бироз баён қилиб, васият қилганим сўнггида ўғлим Ғаппорхон кўзи ёшланган, кўнгли мунгланган ҳолда орқага қайтди.

Биз икковлан бўлсак узоқдан ялтираб кўринган, муз қор ойналар билан чўққилари қопланган, улуғ Тян-Шан тоғлари томрн қараб юзландик. Бироз юрганимиздан кейин қаршимиздаги Қўёшув довонини ошиб, Чопқи яйловидан тушдик. Буни кичик Юлдуз деб ҳам атайдилар. Бу яйловда илгари Тўрғовут қалмоқлари яшаб келган бўлсалар ҳам, бирор юз йиллардан бери қизай қозоқлари эгаллаб турадилар.

Бу ўринда ёзилган «Қўёшув» деган сўз бундан саккиз юз йил илгари, ҳозирги Жамбул Талас ўлкасида ўтган турк улусининг тупки уруғи қирғиз халқидан чиққан қаҳрамон Манас баҳодирни эскартади. Бу қаҳрамон Или Олмалиғ қалмоқлари устида чопул қилмоқчи бўлиб, қўшин тортқанида айтган сўзларини қирғиз достончилари тасвирлаб, тубандагича ирламишдурлар: Илининг боши уч орол кўрган жўра барсинби, Тоёшув менен қўёшув ашқан жўра барсинби, деган сўзи халқ оғзида яқин 800 йил сақланиб келган.

Юлдуз Яйлови

Қўёшувни бугунги кунда меним ошиб ўтишим, биз учун бир тарихий воқеа бўлиб ҳисобланади. Қўноқ бўлиб биз тушган овул қозоқлари бизни Юлдузчи савдогарлардан бўлса керак, деб ўйладилар. Шу билан эрталаб у ердан қўзғалиб, тушга яқин Қоракўл ошуви остига етдик. Уч тўрт соат мўлжалида довон устига чиқдик. Довон йўлларидан қор кетиб, қорайиб қолганлиги учун отдан тушиб, яёв юришга ҳожат тушмади. Чопқи ўйманидан ўрлаб, юқори тоғ бошига чиқиб, бироз юрганимиздаёқ икки тоғ орасида кўзга қорамтил кўринган бир қора кўл олдимизда ялтираб кўрина бошлади. Шу кўлни ёқалаб бир неча соат юрганимизча, тоғ орасидан ўтиб, бош оёғи кўринмаган улуғ Юлдуз яйловининг туганмас тузлангига чиқа келдик.

Тарихларда достон бўлган турк улусининг айдари деб аталган бу кенг майдоннинг ғарби Ғулжа, Текас тоғлари; шарқи Урумчи, Довончин тоғлари; жануби Кучар, Қорашаҳар тоғлари; шимоли Тян-Шан тармоқ тоғлари билан ўралмиш эди. Бу яйловнинг бошидан оёқ айланаси от юришида ўн кундан ортиқ деб чамалайдилар. Мана шу кенгри яйловда бош оёғи 10 минг оилага етмаган Сумул, Бўлус, Тўрғовут мўғуллари яшайдилар. Булар эса, бундан 200 йиллар илгари Аштархон атрофидан кўчиб қочган мўғуллардан бўлишлари тарихлардан онгланади. Дашти қипчақ чўлларини босиб ўтаётганларида кўчманчи турк улусларининг ҳужумларига учрағонларидан омонлиқ топқанлари ярим сонларини йўқотмиш эдилар.

Бу кенг текис майдон ҳавосида бир турлик ўзгариш борлигидан бўлса керак, қўй эчкилари йироқдан туядай; отлари, туялари эса қараган киши кўзига девдай бўлиб кўринар экан. Қиш кунларининг қандай бўлишини билмадик, лекин биз ўтган ёз чилласида тоғ парчаларидек оқ булутлар осмонда айлангач, даҳшатли момақалдироқлар ичида чақмоқлар чақнашиб, бирпасда ҳаво ўзгарур эди. Бунинг ортидан қор, муз дўл аралаш ёмғир ёққани туриб, яна хиёл ўтмай оқ қора булутлар тарқалиб, ялтираб қуёш чиқа бошлайди.

Юлдузнинг ери текис, тўқай йўқ бўлса ҳам, майда гулли ўтлар кўп бўлганлиқдан, ов қушларининг ҳар турлари бу ерларда кўпдур. Булардан бошқа ер қўйнида яшовчи бўрсиқ, суғур, қўшқулоқ каби ин ҳайвонлари ҳам ҳисобсиз кўпдур. Бироқ ерлик мўғуллар одатларича, бу ин ҳайвонларидан кўп емас эканлар. Ғоз, ўрдак каби учар қушларни овлаб булардан фойдаланиш ҳам кўп одат эмас экан. Айниқса, қанотли қушлар ичида оққув қушини Тангри қуши деб билганликлари учун, буни бек ҳурматлаб, унга озор 6ерувчиларни қаттиқ жазолар экан. Бу ернинг қўл ҳайвонлари, қир ҳайвонлари эса бошқа ерларникига кўра ортиқча сифатли, куч қувватлик бўлади. Айниқса Тўрғовут отлари ўлка бўйича отоқлик бўлиб йўрғалар, йўртоқилар (отнинг силлиқ юриш турлари) шулардан чиқади.

Энди ўзимни шундай чексиз кенг бир ҳайрат майдонида турганимни кўргач, бу ҳаёт оламида агар маданият ҳақиқий инсоний исломият адолатига қурилмас экан, шарманда маданият сиқиндиси (сиқими, босими, зулми) остида яшагандан кўра бадавият майдонида умр ўтказишни ўзим учун ортиқроқ кўрдим.

Бу Юлдуз яйловининг бошқа тарихий воқеаларини қўятурган тақдирда, шуни айтиб ўтиш керакки, мўғуллар салтанатига Темур султон энг сўнгги зарбани шу ўринда бермиш эди. Мўғул аскарлари енгилгач, қиличдан қутилғанлари Илёсхўжа ўғли Ўғлонхонни олиб, асли ватанлари Қорақурум Мўғулистонга қараб қочмиш эдилар. Булар ортидан Мирзо Улуғбек қўмондасида шипирма қилич 10 минг чамасида Темур аcкарлари қувлаганича Иртиш сувидан душманларини ўтказиб, бобоси олдига улуғ Юлдуз яйловига қайтиб келади. Сўнгра Олтишаҳар ўлкасидан мўғуллар салтанатининг қолдиқларини йўқ қилиш учун, Мирзо Улуғбекни етарлик аскар билан Кошғар томонига жўнатган сўнггида, ўзи Олмалиғга тушиб, Самарқандга қайтмишдур. Шу даврдан бошлаб Или ўлкаси Жунғория текислиги билан Уйғуристон-Олтишаҳар қўшилиб, Чин иқлими чегарасигача Турон подшоҳи, Туркистон ҳоқони Темур султон ҳукмига ўтмишдур.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундоқ қилиб, Юлдуз кенг майдонига эрталаб чиқиб, шу юрганимизча кечга яқин Юлдузли савдогарлардан отушлик Қосимҳожим деган кишининг қўшхонасига келиб тушдик. Буларнинг турган жойлари Юлдуз қалмоқларининг савдохонаси экан. Уй эгалари билан илгари кўришиб танишмаган бўлсак ҳам, Туркистон халқи одатича қўй сўйиб меҳмондўстлик кўрсатиб, бизни яхши кутдилар. Лекин бизнинг воқеамиздан бироз хабарлари бўлса керак, бу ердан тезроқ чиқиб кетишимизни кутгандек бўлиб туришди. Биз ҳам кўп туролмай, эртаси куниёқ Турғунбой оға икковимиз йўлга чиқдик. Юсуфғужғур деган кучарлик савдогарнинг қўшхонасида Кучардан келган эшакчи киракашлар бор деб эшитиб, уларга қўшилиб кетмоқчи бўлдим.

Қўшхонамиздан отланиб чиққач, Юлдуз яйловининг жануб томонида Тян-Шан тизма тоғлари қаторларида икки «оғиз» кўрина бошлади. Ботиш томондагиси мўғулча Қўнақай, чиқиш ёғидагиси Қуйқун аталмиш эди. 20-30 чақирим йироғлиқда туриб, юрар йўлимиз бўлган савдогар эшакчиларининг қатнов йўлини Турғунбой оға менга аниқлаб кўрсатиб қўйди. Сўнгра, икковимиз Юлдузнинг киши йўқ кенг майдонида кўзларимиздан қайғули ёшлар оқизиб, от устида қучоқлашган ҳолда хўшлашиб ажраштик. Ул орқага қайтди. Мен бўлсам, ёлғизоёқ йўлга тушиб, олға қараб мўлжалланган ерга жўнадим. Бироқ бизга ўхшаб кучлик душмандан қочган, йўлдоши йўқ ёлғиз одамнинг, ўзига ақли хуши етарлик даражада ёрдам етказолмаслигини, шу хатарли сафаримда тажрибамдан ўтказдим.

Шунинг учун ҳукамолар демишдурлар офат урган, мусибат етган кишиларнинг ёр-дўстлари, уруғ аймоқлари унга қўлтиқтаёқ бўлишиб, тўғри маслаҳат бериб туришлари, албатта, лозимдур. Жон қўрқинчиси бўлмаган тақдирда, бу каби хатарлик сафарга йўлдошсиз йўлга чиқиш тўғри эмас эди. Маданият оламининнг йиртқичларидан вақтлик бўлса ҳам қутилмиш эдим, бироқ бу кетаётган олдимдаги йўлда ер усти яйловларининг энг улуғи аталган Юлдуз тизма тоғларини оралаб юришга тўғри келур эди. Бундай бўлғач, йўлдошсиз, қуролсиз ёлғиз кетаётқанимда олдимдан, тепаси оқ қора булутлар билан ўралган Олатоғдан йиртқич ҳайвонлар чиқиб келса, мана бу ҳолда қандай чора кўришим керак? деган даҳшатлик хаёллар босиб, юрар йўлимдан адашиб қолдим.

Турғунбой оға йироқдан белгилаб берган Қуйқун йўлини қолдириб, мўғулларнинг боши туюқ яйлови Қўнақай йўлига кирмиш эканман. Мўлжал берган жойдан эшакчи савдогарларининг ўзлари эмас, изларини ҳам тополмадим. Шундай бўлса ҳам йўлдан адашганимни ўзим билмасдан, яйловга кўчган қалмоқлар (мўғулларнинг Дашти қипчоққан Мўғулистонга қўчиб қочганда Юлдуз яйловларида қолиб кетган қисми) қолдирган изларига алданиб, улар ортидан из қувлаганимча юравердим. Олдинроқ ўтган от эшак излари ҳам ора-сира кўзга чалинмоқда эди. Лекин тоғ ичига ичкарироқ кирган сайин йўллар торайиб, излар озайгани турди. Аксинча, бўрига ўхшаш йиртқич ваҳшийлар ва булардан қочган кийиклар каби ов ҳайвонларининг қолдирган излари борган сари кўпая бошлади. Шу ердан ўтиб, ёлғизоёқ йўл билан бироз юрганимдан кейин, сой ичида ҳайбатлик оқиб ётган каттагина сув бўйига келиб етдим. Қарасам, сувнинг у томонидаги йўл оқариб кўринмокда эди.

Ёлғиз киши учун синалмаган бундай сувлардан кечиб ўтиш анчагина қўрқинчлик бўлса ҳам, сув кечиш ишларида бироз тажриба кўрганимдан осонлик ила у томонга ўтиб, аср номозини ўқидим. Сўнгра, шу йўл орқалиқ ярим соат чамали юриб эдим, олдингидан хунукроқ яна бир сув устига келиб, у томонда из бўлиб кўринаётган йўлга ўтмоқ хаёли билан отни сувга солдим. Ўрталаб келганимда оёғи тошга қоқилиб отим йиқилди. Сув белимга чиқиши билан: «Ё, Аллоҳ!» садосини тортиб тепиниб эдим, ўрнидан сапчиб тура келди. Жилов буриб орқага қайтдим. Қарасам, шу вақтда кун ботиб, шом номозининг вақти ҳам кирмиш эди.

Шу оралиқ тоғ бошларида олалаб ётган оқ қора булутлар ҳар ёқдан кўзғалишга бошлади. Ҳаво юзин қоплағач, кун гуркираб, чақмоқлар чақилиши билан, дўл аралаш қаттиқ ёмғир қуйғали турди. Соатимга қарасам, Юлдуз яйловидан ўтиб тоғ ичига кирганим сўнггида от чоптириб дам олган вақтларимдан бошқа, шу ерга келгунча 10 соат ўтмиш экандур. Ҳар соатига 10 чақиримдан оз юрмаганлигим маълумдур. Қора булут остидан тарновдай қуйилиб ётган ёмғир суви ҳиёл ўтмаёқ ички ташқи кийимларимдан ўта бошлади. Танам сувга чиланиб, совуққа чидаёлмай титраб қалтирағали турдим.

Буни қарангким, жаҳонгир Чингиз, соҳибқирон Темур каби улуғ қўмондонлар кўриклар ўтказган, саноқсиз аскарлар от уловларининг туёқ изларини, ўз кўкрагида кўтарган тамғадек кўриб, юзи устида слаган Юлдуз яйловининг кўкка тиралган тоғлари остида ёлғиз ўзим сувга ботиб қалтираб ўлтиришим, инсон ҳаётида энг оз кўриладиган тарихий бир воқеа эмасми?

Сўнгра, тўрт томонга қарасам, боши булутга эришган ҳайбатли ола тоғлардан ўзга, ёмғирдан далда бўлғудек ҳеч нарса кўринмас эди. Бунинг устига одам йиртқичларидан вақтлик омон қолган бўлсам ҳам, тоғ йиртқичларининг қўрқинчлик оёқ излари ҳар ерда кўринар эди. Мана шу каби даҳшат ваҳшатлик қоронғу кечасида энг ҳалокатлик ўринда турган бўлсам ҳам, кўнглимдаги иймоним сабабли, яратгувчи меҳрибон Аллоҳ ёрдамига умид боғламиш эдим. Руҳоний қувватим жнсмоний кучимга мадад бериши билан, бўрон-шамолдан далдароқ деб, сой ичига тушдим.

Узун йўл юриб ҳорган, ўй чуқур ерлардан ўтарда уриниб чарчаган ҳар қандай отни тонг отқизиш керак бўлгани учун отни қонтардим. Лекин ҳаёт олами сабабга боғлиқ деган Қўръон қонунига қараб, ўзимни сақламоқ учун муштумдек тошлардан ўн ўнбешини олдимга тўпладим. Пичоқ боғимига латта ўраб, ўнг қўлимга ушладим. Табиат оламининг ваҳшийлари ўт ёруғидан қўрқишини эскариб, қўлимга говут қопини олдим. Мана шулар билан имконият борича мумкин қадар инсоний, ҳайвоний душманларимга қарши қўярлик қурол тайёрлаган бўлдим. Ва «Оятал курсий», «Ли ийлофи қурайш» сурасини ҳам оғзимдан тушурмай ўқиғали турдим.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам айтмишдурлар: «Роҳат кунлари Аллоҳни унутмай онинг амрини ушласанг, ўл доғи меҳнат кунлари бошингга келса, сени унутмоғой».

Байт:

Ҳар гуноҳ қилған эрсанг, чин кўнгилдан товба қил!
Чин кўнгилдан товба қилсанг, ҳар гуноҳни ювғиси.
Сен Яратқон амрини ушлар эрсанг роҳат куни,
Бошингга меҳнат куни тушди эрса қутқорғуси.
Эй, ўғил-қизлар! Xудо амрин қолдирмай тутинг!
Бўлса мушкил ишларинг, ёрдам худодин бўлғуси.
Соғуний қилғай насиҳат то ажал еткунчалик,
Чин кўнгил дўстлариға эсдалик қолдурғуси.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Тушган ерим сой ичи бўлиб, изғирин шамол аралаш тўхтовсиз қуйилиб турғон ёмғир остида, ичим тошим сувга чўмганлиқдан совуққа чидоёлмай қалтираб, титрағони турдим. Лекин шу каби оғир даҳшатлик қоронғу кечада маним жон йўлдошим жонивор отим мен учун қоровуллик хизматини бажармиш эди. Шундоқки йирокдан бирор нарсанинг шарпасини сезиши билан дарҳол бўйнини кўтариб, қулоқларини ўйнатиб, менга ҳозир бўл хабарини берар эди. Шу билан ғам қайғулик бу каби узундан узун тунда ёр васлини кутган ошиқдек қачон тонг отар экан деб, телмуриб ўлтурдим.

Ялт этиб тонг отиши билан талпиниб очирқоб турган отимни ўтга қўйиб, бу ўхшаш даҳшатли кеча офатларидан омон чиққаним учун Тангрига ёлвориб шукр саждасини қилдим. Юлдуз яйловидан ўтиб тоғ ичига киргач, ўн икки соат йўл юриб шу ўринга келган эдим. Энди эса боши туюқ яйлов йўлига кириб адашиб юрганимни билгач, яна орқага қайтмоқчи бўлдим. Отим жонивор адашганимни мендан илгари билган экан. Чунки, бу ёққа келишда зўр билан қамчи остида юриб келган эди, сал бўш қўйсам юришини секинлатиб орқага қайтишга интилар эди.

Ёмғир қаттиқ ёғиб, жала қуйганликдан ёлғизоёқ йўллар йўқолиб, от туёқ излари босилмиш эди. Бошоёғи жар бўлиб оққан улуғ сув бўйлаб, кечик йўлни тополмай, тўрт беш соат овора бўлдим. Бунинг устига яна ҳаво бузилиб, кийим бошим сергамай (қуримай) туриб, қор аралаш ёмғир ёққали турди. Охири тинкам қуриб кетганликдан оттўнни, хуржун халашни қолдириб, жардан сакраб сув сузиб у томонга ўцамми ҳам дедим. Бироқ бу ишим ўзим сувдан ўтган тақдирда ҳам хатарлик бўлгани учун, бундан воз кечиб яна «Аллоҳ» деб отимга миндим. Менинг учун шу чоғда от изини кўрмак, ёр юзини ўпмакдан ҳам ортиқроқ кўринар эди.

Байт:

Ёр юзини завқини роҳат аҳли билгайлар,
Йўл йўқотган одамлар от изини сўрғайлар.

Қайтадан отимга мингач, тиззага чиққан чўплар ичида из излаб кетаётганимда худо ўнглаб, булут ичидан чиқиб келган ойдек «ялт» этиб, тақали от изи қўзимга кўринди. Агар бунинг ўрнида олтин туёқ ётган бўлса ҳам, бунчалик суюнмас эдим. Бу изни кўриб кўзимга суртгач, бунинг бошчилиги билан йўл топиб, дарё кечиги орқалик у томонга ўтмоқчи бўлиб сувга кирдим. Бироқ у томондаги бир тоғнинг тумшуғи осилиб, сувнинг ярмигача кириб турмиш эди. Сув йўли эса шу тумшуқнинг ўнг ёғида экан, мен бўлсам буни билмасдан сўл ёғига қараб юриб, қаттиқ оқаётган сув эпкини (тўлқини, оқими) билан қаршимдаги тоғ тубига чиқиб қолдим. Қарасам, тоғ этагида жар бўлиб эшилиб ётган 30 40 газча шағал қум бор экан. Унинг устидан кетган катта йўл борлигини билгач, тўғри йўлга кесиб чиқмоқчи бўлиб, ҳайҳайлаганимча тоғга қараб от солдим. Қий қассурон билан ярим белига чиқаёзганимда от оёғи тўхтамай, қум-шағал аралаш кўчки кўчгандек сирпаганимча сув бўйига етиб тўхтадим. Шу билан 2-3 соат сув ичида овора бўлиб ҳайронликда қолгач, йўлни мўлжаллаш учун яна сувнинг у томонига кечиб ўтдим. Ахир Аллоҳ ёрдами етиб иккинчи кирганимда йўл топиб, қаршимдаги катта тоғ йўлига келиб чиқдим. Мана шу чоғда ер кўк бир хилда кўкариб, булутлар тарқалган, ҳаво очилиб, қуёш ярақламиш эди.

Сувга чўккан кишидек ҳўл бўлган эгин бош, от жабдуқларимни кунга солиб, қоқ тушгача шу ерда ётдим. Лекин бу ётишда кўкарган еру кўкдан, ҳаводаги булутдан, осмондаги қуёшдан бошқа бирор нарса кўзга кўринмас эди. Бу ерда икки уч соатларча ётиб, ҳордиғим чиқиб, усти бошларим қуригач, яна от устига миниб йўлга гушдим. Не ажаб сирдурким, бу йўлда келаётганимда адашганимни отим билгандек, босган оёғи орқага тортиб, ўз ихтиёрича бир қадам йўл олға босмай, қамчи остидагина келмиш эди. Энди қайтар вақтида қарасам, жонивор бир турлик қувончлик билдириб, қамчига қарамай ўз эрки билан олға интилмоқда эди.

Тажрибага кўра ҳайвонларда, айниқса, отларда илоҳи томондан берилган бир турлик сезгу бўлиши керакдур. Бу йўли қайтиб кетаётганимда одатдагича юрмасдан, отимнинг интилишича тасқақлатиб (ўзига қўйиб чоптирмоқ), қаттиқ юришга тўғри келди. Чунки борар жойим олис бўлганликдан тун қоронғусига қолиш қўрқинчи бор эди. Икки томонимдан булутга тиралган эгиз тоғ орасидаги сўқмоқ йўл билан от жиловини қўйганимча солдириб кетаёцам, йироқдан бир киши бошини шундай кўтариб, яна ёширинди. Буни кўргач, бу киши ёлғиз эмас, йўлтўсар қароқчилардан бўлиши керак, деган ваҳима билан кўнглимга қўрқинч тушди.

Исломият қонуни бўйича зиёндур, хаёндур (фойдадур) инсонга ҳар ишнинг сабабини қилмоқлик лозим бўлғонликдан дарҳол отдан тушиб, айил уланларимни (егарни отда ушлаб турадиган тасмалар) қаттиқ тортиб, эгар тақимларимни (егар тагидан солинадиган махсус кийгиз парчаси) ўнгладим. Чопонимнинг икки енги учини бўғиб бойлаб, ичига 5 10 тош солиб яна қўйин-қўлтиқларимни тошга тўлдириб олдим, қолганини Аллоҳга топшириб отга миндим эрса, ўғри қувгандек от қўйиб, 5-6 чақирим чамаси юрганимча тўхтамай чопдим. Қандай бўлса ҳам, шу билан қўрқинчлик мендан кўтарилди. Йўлда кўринган кишининг шарпаси чиқмай, ким эканлиги билинмай, эсон омон у ердан ўтиб, чўнг сув бўйидаги қалмоқлар тиккан Тиклихон арчасига етиб келдим.

Мўғуллар одатларича катта сувларнинг бўйларига, довон ошув тоғлар чўққиларига қуруқ арча бутоқларини қадаб ўлтирғизадилар. Айлантира тоғ тўдалаб, арча шохларига оқ латта бойлаб қўядилар. Расулуллоҳ алайҳи васаллам пайғамбаримиз: «Ҳар инсон ўз подшоҳининг динида яшайди», дедилар. Шунга кўра, Туркистон ўлкаси узун йиллар мўғуллар ҳокимияти остида яшаганликдан дўлана, қайрағочларнинг шоҳ бутоқларига хотин халажларнинг оқ латта бойлаб қўйишлари шуларнинг қолдиқларидур.

Шу ерга етганимча ҳуррият оламида эркинлик билан яшовчи инсонлар кўнгилларидек очилган ҳаво остида ёғин-чопин кўрмай келган бўлсам ҳам, Тиклихон арчасидан ўтганим сўнггида тоғ парчаларидек оқ қора даҳшатлик булутлар ҳар томондан қўзғалгали турди. Момақалдироқ қаҳр ғазаби билан булутга ҳайбат кўрсатиб эди, у қўрққанидан бутун вужуди тешилиб, кўз ёшин қолдирмай тўкишга бошлади. Бир дамда ёруғ оламни қоронғулик қоплаб, қуёш ботиши билан тун устида қозон тўнкаргандек қош қоронғулик ичида қолдим. Энди қоп қора тун қоронғилиги билан қалин қор булутлар остида туриб, устидан изғирин шамол аралаш тарновдан тушкандай совуқ ёмғир уриб, сув ичида шилдираб турган бир одамнинг ҳоли на бўлғусидир. Охири, иложим кетганликдан, отимдан тушиб, ёмғирдан бошпана бўлғудек бир ер топилармикан деб пайпаслаб юрсам, шу ерда чуқурлиги бир одам бўйи келгудек жар борлиги билинди. Дарров жар ичига тушиб отимни чигаллаб, чилбирини белимга боғлаб олдим; ўзим бўлсам шу жар ичида сув олиб камор (ўпирилиб кетган ўйиқ жой) қилиб кетган, аранг бир киши сиғқудек бир ўрин бор экан, куч билан бўлса ҳам шу каморга кириб олдим. Бироқ усти бошим бутунлай ёмғир сувига чиланганликдан, сув ичида ётгандек бўлиб қийналдим. Шундай бўлса ҳам уйқусизлигим устига чарчашлик қўшилганликдан бу каби даҳшатлик жойда ҳеч бир нарса сезмасдан тонг отқунча ухламиш эдим.

Сўнгра уйғониб қарасам, ҳавода парча булут қолмаган, кўк кўкариб, юлдузлар чарақлаб, янгидангина тонг юзи ёримиш экандур. Тездан туриб тонг отқунча отимни жардан чиқариб ўтга қўйдим. Лекин, қор аралаш ёққан ёмғирдан сўнг эскан тонг шамолининг салқини, кийимларим ҳўл бўлгани учун мени қалтиратиб титратқали турди. Бир томондан совуққа чидаёлмай турганим устига, кун бўйи от устидан тушмай юриб, уринганлигимдан менда қаттиқ чанқовлик пайдо бўлмиш эди. Ёмғир ҳар қанча кўп ёғиб турган бўлса ҳам, ернинг текислиги, сўрғақлигидан (сўриб олувчи, тез сўрувчи) бўлиши керак, чанқоқлигимни босқудек ҳам сув тополмай, ахири чўпларни қоқиб силкиб юриб аранг уч тўрт қошиқ сув йиғиб, шу билан томоғимни ҳўллаб турдим. Шу орада қуёш ҳам ялтираб чиқа бошлади. Ёмғирга чиланиб (ивиб, бўкиб, ҳўл бўлиб), сув бўлган эгин-бошим, от-жабдуқларимни кунга қоқлаб (ёйиб қуритиб), уч тўрт соат шу ерда ётдим. Сўнгра бу ердан отланиб, мўлжалланган томонимга қараб икки соат юрганимдан кейин, олдимдан ялтираб кўринган оқар сувга кўзим тушгач, Ҳизр алайҳиссалом ичган обиҳаёт сувини топгандек, қувонмиш эдим.

Байт:

Оч кишига нон юзи ёрнинг юзидин яхшироқ,
Чанқамиш одамга сув ҳурининг кўзидин яхшироқ.

От жонивор ҳам йироқдан сувга кўзи тушиши билан қандай етганини билмасдан тумшуғини сувга ботирмиш эди. Мен ҳам шу баробар от устидан сакраб тушиб, ҳар икковимиз чанқоғимиз қонгунча бош кўтармай сув ичкани турдик. Сўнгра, бу ердан отланиб, бундан уч кун илгари қўниб ўтган, йироқдан кўриниб турган оқ чодирларга қараб жўнадим.

Йўлда кетаётганимда 14-15 ёш чамалик, мол боқиб юрган бир қалмоқ боласи менга йўлдош бўлиб, бир икки чақиримгача эргашиб бирга келди. Ўз тилида ғулдурлаб, узундан-узун сўзлаган бўлса ҳам, мўғул тилини биринчи мартаба эшитаётганим учун, нима деганини билолмадим. Ахир қилган имо ишораларидан тушунсам, қўлидаги эски ёмон қамчисини менга қолдириб, менинг эл ичида бир қўй турадиган яхши қамчимни сўрамиш экан. Қарасам, бошқа чора билан мендан ажрамайди, сўз тушунтирай десам тил билмайди. Кел, икковимиз от чопишайлик деган бўлиб, от бошини қўйиб орқамга қарасам, чанггимга ҳам етолмай қолибдур. Шу билан кечга яқин бир чодирга келиб тушдим. Илгариги танишган еримга тушмакни ўзимга маъқул кўрмадим, чунки ул одамлар мени сезган бўлишлари керак. Бир кеча қўндириб эртаси узатиб қутулганча кўзлари тўрт бўлмиш эди.

Энди у кунлари коммунист болшевикларнинг қилаётган ваҳшиёна зулмларига кўра, бунга юз баробар инсоний шарафларини қурбон қилиб, ўзларини ҳалокатдан сақлашга мажбур эдилар. Чунки, бундай кунлари песар йўлини тутмоқ, яъни ўзгани ўзидай билмоқ, балки, бир мусулмонни ўзидан ҳам ортиқ кўрмоқ бу каби улуғ шарафга ҳақиқий ислом йўлини тутган чин мўмин мусулмонлардан бошқа ким эга бўлғусидур!

Шу билан бир кеча бу ерда ётиб, эртаси Кучар томонга кетадиган йўлдош излаб, у ердан чикдим. Чиқар вақтимда борар жойимни йирокдан кўринган оқ чодирларни мўл кўрсатишган бўлсалар ҳам, қандайдирки, оқ чодирларни йўлда қолдириб, ундан 10 чақиримча юқорида кўриниб турган қалмоқларнинг оқ ўтовларига қараб кетибман. Орада 3-4 чақирим келгудек билқиллама созлик ер бор экан, бундан минг турлик машаққатлар билан аранг у томонга ўтиб ўтовларга яқинлашиб эдим, олди эшакдек келадиган 10 чоғли итлар келиб отимни ўртага олди. Булар ичидан бир катта оқ даъват отилиб чиқиб, тиззамга оғиз солғудек бўлганда чаққонлик қилиб, қамчи билан тумшуғига тортиб қолиб эдим, вангиллаганича қочиб иккинчи менга йўлай олмади. Бироқ, эс олган сўнггида яна келиб отимнинг орқа оёғига тиш солиб эди, темир туёғи билан шундоқ тептики, икки уч юмалаб кетди. Унгачалик уй эгалари қалмоқлар югуришиб чиқиб, итларини ҳайдагандан сўнгра, мени Кучардан мол билан келаётган катта савдогар деб ўйлаган бўлса керак, ўз одатларича кишилик кўрсатиб, отдан тушувимни сўрадилар.

Мен ҳам сир бермасдан: «Орқада молим келаётибди. Юсуфғужғур қўшига тушмоқчи эдим», деган бўлиб, дарров отдан тушдим. Қарасам, ҳай-хўй деганча йигирма чоғлик катта-кичик қалмоқ болалари мени ўраб олмиш эдилар. Мен ҳам дарҳол хуржун оғзидан бир кило қанд олиб, атрофимда йиғилиб турганларга улашиб бердим.

Бу жойда Тўрғовут мўғуллари ичида савдогарлар тинч омон эркинликда яшар эканлар, чунки уларнинг тирикчиликлари ёлғизгина чорва мол орқали бўлганликдан, ҳаёт учун керакли ҳамма нарсага муҳтож эдилар. Мана шунинг учун бойлик ҳавасига тушган Ғулжа, Олтишаҳар савдогарлари бу йўлда ҳар қанча оғирчилик торцалар ҳам, фойдага қизиқиб, булар билан алоқаларини узмас эканлар. Бунинг устига Xитой хонлари томонидан илгаридан бери танилиб келинган Тўрғовут мўғулларининг ўзларидан чиққан хонлари ҳам бордир. Улар томонидан қўйилган Уқуртой, Илгадой унвонли нўюнлари бўлиб, Чингизхон ясақномаси ҳукми бўйича қора қалмоқлар ўз нўюнларига қаттиқ бўйинсунганлар. Булар эрса келиб кетиб турган савдогарларни кўпчилик халқ ва ҳам ўзлари учун фойдали ҳисоблаб, уларга қарши тартиб бузувчиларни қаттиқ жазога тортганлар. Шунга кўра, савдогарлар ўзлари бузилиб, золимлик қилиб, хиёнатга киришмасалар, бошқа тарафдан уларга ҳеч қандай қаршилик кўрсатилмаган. Аксинча, у ердаги мўғуллар қўрққанидан эмас, ўз кўнгиллари билан савдогарларни сийлаб, ҳурматлашган.

Шунинг учун мени ҳам савдогар гумон қилиб, 6орадиган жойимгача бир қалмоқ йўл бошлаб борадиган бўлди. Йўқ эса, орада 3-4 соатликсозлик ботқоқлик йўллардан юриб ўтишга тўғри келганликдан, йўл билмаган кишининг ўзи юриши қийин эди. Шунинг учун мен буни ғанимат билиб, бироз қанд, чой билан оғзини ширин қилиб эдим, икки уч соатча ботқоққа ботиб юриб, ҳуфтон вақтида деган жойимга келтириб қўйди. Агар у бошчилик қилмаганда, бу йўлда саломат қолишим хатарлик экан. Мени бу ерга етказиб, йўлбошчим қалмоқ қайтган сўнггида қарасам, бир чодирдан йилтираган чироқ кўриниб турибди. Устига бориб: «Киши борми?», — дейишим билан югириб чиққан бир уйғур йигити «Меҳмон келди», деб отимни ушлади. Чодир ичида ўт тутатиб ўлтиришган уч тўрт киши эса, турк халқи одатларича дўстлик кўрсатиб, мени тўрга чиқаришди. Аҳволга лойиқ егудек овқатларини келтириб, бирга ўлтиришди. Уч кунлик даҳшатлик сафаримдан бери оғзим ошга тегмаган, дўст кишилар юзига кўзим тушмаган эди. Шунга кўра, ўзимни буларнинг азиз меҳмони ҳисоблаб роҳат уйқуси билан кечани ўтказдим.

Тонг отиб чой вақти бўлиб эди, ҳар тарафдан чиққан бир неча савдогар эшакчилари Кучарга қайтмоқчи бўлиб шу ерга йиғилмиш эдилар. Мен ҳам буларга қўшилиб, йўлдош бўлдим. Мен адашган Қуйқун тоғларини ўнг қўлда қолдириб, Қўнақай тоғларини оралаб, Кучарга қарата йўлга тушдик.

Биринчи қўналғуни Кучар савдогарларининг чодир уйларида ўтказган бўлсак ҳам, орада уч кунгача ўзлари мўл олишган тоғу тош далаларида ётишга тўғри келди. Яхшиямки, шу орада ёғин сочин бўлмасдан турди. Емак ичмакларимиз мўл бўлди. Тоғ совуғини ёғ қайтаради деб, ҳар куни кечқурин сафар бошлиғимиз ёғлиқ палов қилишга буюрур эди. Учинчи кун Айғирошув деган довондан ўтиб, Кўл деган жойдаги саройга келиб тушдик. Лекин, шу ерга келгунча ёлғиз оёқ йўлдан бошқа ҳеч нарса кўзга кўримас эди.

Бу ерда 30 40 уйлик Тўқмоқ, Пишпек атрофидаги Султа, Сарбағиш қирғизларидан қочиб келган бир юртлик кишилар бор деб эшитдим. Улар билан кўришиб сўзлашмоққа қизиққан бўлсам ҳам, йўл усти бўлиб, йўлиқолмай қолдим. Эртаси кун Кўл саройидан чиққанимизча юриб ўлтириб, Қирғизошув деган довон устига чиқдик. Қарасам, бу довон чўққиси икки ёқдаги эгиз тоғ тошлари билан қисилиб қолган торгина бир йўл экан. Шунинг учун марҳум Ёқуббек оталиқ Олтишаҳар Уйғуристон ҳукуматини қурганда, Кучар халқини Юлдуздаги Тўрғовут қалмоқлари ҳужумларидан сақламоқ учун бўлса керак, бу ерни чегара ҳисоблаб, катта^ қарағай, оғир тошлар келтириб чеб боғламишдур. Ўз даврига кўра такдирланарлик иш бўлганликдан, марҳумни фотиҳа билан эскариб ўтдим.

Шу куни кечқурин Саксонкечик ва Қирғизошув ўрталиғида яна Ёқуббек томонидан чегара соқчилари учун қурилган каттагина бир қўрғон ҳаробасига келиб тушдик. Бу эса, от улоқлари, қўрхона ошхонаси билан икки уч юз кишига жой бўлғудек кенгликда кўринур эди. Уч-тўрт юз газ эгизликдаги ерда аскарлар учун ясалган масжид ҳаробасини кўриб, уни зиёрат қилдим. Ўз вақтида яхшигина санъат кўрсатиб ясалганлигига, пештақ-меҳробларидаги қўл ҳунар қолдиқлари гувоҳлик бермокда эди. Менга ўхшаш мақсади қўлга кирмаган бўлса ҳам, истиқболидаги истиқлоли учун курашиб, қурбон бўлган ўзбек ўғли бир қаҳрамондан қолган асар бўлганлигини ҳурматлаб, меҳроб тупгхжларини кўзимга суртдим.

Уз вақтига кўра марҳумни, бир томондан, тақдирлаган бўлсам ҳам, иккинчи томондан, танқидий қарашларимдан ўзимни сақлаёлмадим. Йўқ эса, ўз замонасига кўра бутун шароит қўлга келтирилмиш эди. Икки қайта Лондонга, икки мартаба Туркия султони Абдулазизхонга элчи юбормишдур. Лондон элчилари биринчи боришда 12 минг, иккинчи боришида эса 24 минг фаранг милтиғи олиб қайтмиш эдилар. Булар эса замонавий қуролларнинг олди ҳисобланганлиқдан нафақат хитой қуролларидан, балки, ўша замонда бизни босиб олган рус қуролларидан ҳам ортиқроқ эди. Бунинг устига вақтнинг ҳам қулайлиги, чунки Англия билан Русия давлатлари ўртасидаги рақобат кескинлиги узлуксиз равишда ўсмоқда эди. Мана шу ўхшаш қулай фурсатлар ўтиб, атрофда қараб турган кучлик ёрдамчилар қўлда бўлатуриб, булардан фойдаланиш йўлларини тополмадилар. Яна у даврда бутун Оврупо давлатлари, ислом чироғини ўчириш қасдида, исломият маркази деб танилган Туркия давлати устига ҳужум бошламиш эдилар. Шунга кўра, Xалифа ҳазратлари қуроллик куч орқалик ёрдам етказолмаган бўлсалар ҳам, замонга лойиқ низомий аскар тайёрлаш учун олти нафар ҳарбий зобитларини қурол-яроқлари билан юборган эдилар. Булар келгандан кейин отлиқ яёв бутун аскарлар оз фурсат ичида интизомга олиниб, темир саф боғлагандек чекинмас бир низомий қўшинга айланмиш эди. Бу иш ёлғиз сўздагина эмас, амалда кўрилиб, Урумчи урушида 20 мингга яқин оломон тунгон аскарлари 500 га етмаган отлиқ низомий аскарлар томонидан тор мор бўлмиш эди.

Шу қадар тажрибали ишлар кўз олдида кўрилган бўлса ҳам, яна халқ оғзидаги «Вой, Xитой бузилса, олам бузилиб қиёмат қойим бўлар эмиш», деган хурофий сўзлардан таъсирланиши марҳумнинг иродаси бўшлигини, замона аҳволидан хабарсизлигини билдиради. Йўқ эса 14 йиллик давлат бошлиғи, агар чин иродалик сиёсий бир қўмондон бўлса, қўлида низомий, қуролланган 40 мингга яқин ислом аскари турса, ўз давлатини кофир душманга қандай топшира олсин?

Бандадан камчиликлар ўтмагунча берган неъматини қайтариб олиш, Аллоҳга одат эмасдир. Ҳаёт оламида уруш майдонларидаги зафар ёки хатар ҳар иккови ҳам бир қанча сабабларга боглиқдир. Агар зафар асбобларини имконият борича тўлиқламай ту-риб урушга киришар экан, Қуръони карим ҳукмича бундай одам хато ишлаган бўлиб, шариат олдида жавобга тортилади. Шу ўхшаш унинг шароитига тўлти билан эга бўла туриб, яна орқага чекинар экан, тарих юзини қораловчилардан, ислом ҳақига хиёнат қилувчилардан ҳисоблатусидир. Дунё ва охират бахтини давлатлари учун, илоҳий қонун ҳукмида белгиланган, ҳар ишнинг ўзига тегишлик сабабларини бажариб, қўлга келтирмай туриб: «Х,а энди, тақдир шул экан», деб ўлтириш энг катта нодонлик бўлиб, Аллоҳ қонунига қаршилик қилмоқликдур.

Байт:

Сабабни қил мусаббибни унутма!
Ҳақиқат шул эрур тескари кетма.
Ота Согуний қилмишдур насиҳат
Тушунганлар бу сўздин олгай ибрат.
Дема: «Ўзгармас олам иш битибдур»,
На бўлгай эртаги кун ким билибдур.
Ҳаётингни тузатмоққа сабаб қил,
Ватанни қутқазишнинг чорасин бил.
Биринчи чораси илм ўқимоқдур,
Жаҳолат оошига тўқмоқ ҳам таяқдур.
Жаҳолат бизни ажратди Ватандин
Ватан ёлгиз эмас, ҳам жону-тандин.
Бўлар иш бўлди, энди кимлигингни
Унутма, эй ўгил, ўзбеклигингни.
Ютулмасдан бурун сақла тилингни-
Қутқар қуллуққа тушган бу элингни.
Агар тил сақламас эрсанг, ютарлар-
Оёқ остига солгай, қул этарлар.
Сени ютмоққа тайёр аждаҳолар,
Корадур ёки оқ тўймас балолар.
На бўлди, Утуристон, оч кўзингни
Кўзинг оч, Ўзбекистон, кўр ўзингни.
На эрдинг, энди не бўлдинг, қараб боқ,
Қачон бир жойда бўлгай жуфт билан тоқ.
Фариштага яқин бўлгай мусулмон,
Агар дин ушласа, бу ҳукми Куръон.
Билиб динингни сақла, эй мусулмон,
Жудо бўлган кишига минг пушоймон.
Ота Согуний қилди бу насиҳат,
Ажаб эрмас, кишилар олса ибрат.

Энди марҳумнинг бу тарихий воқеаси ҳасратлик достонлар қаторида ёзилган бўлса ҳам, келажакда болаларимиз ҳақлари учун фойдасиз эмасдур.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Устида шунчалик тарихий сўзлар ёзилган бу қўрғонда бир кеча ётиб, эртаси куни булутга тиралган икки тоғ қисмоғида Саксонкечик аталган оқар сув изи бўйлаб йўлга тушдик. Қарасак, бу йўлимизда саксонкечик эмас, юздан ортиқ сув кечган бўлсак ҳам, яна сув кечикларини санаб тугатолмадик. Шу билан ёзнинг узун кунлари кечга давр тўхтамай юрганимизча кеч қилғач, ҳар томондан туман аралаш қора булутлар қўзғалиб, ёмғир қуйиши бошланди. Ости устиларимиз ёмғир суви билан чиланиб, йўл қоронғулигини тун қоронғулиги қоплади. Ҳайрон бўлиб турганимизда, олдимизда тоғ бағри томонидан ялтираб ўт ёруғи йироқдан кўрилгали турди. Буни кўргач, дарҳол от жиловини шу ёққа буриб қарасак, барака топкур яйловга чиқадурган Кучар қўйчилари бўлиб, ёмғирдан қуриқланиб тоғ каморида ётган эканлар. Даҳшатли кечада топилган шунга ўхшаш тоғ ўнқири эса, бизнинг кўзимизда оқсарой уйларидан ҳам ортиқроқ кўринар эди.

Бу ва у олам ишларидан хабари йўқ, олдида ҳайдаган бир тўп қўй эчкидан бошқа боқар кутари йўқ, икки дунё ғам қайғулари билан ҳам чатоғи йўқ, қўй душмани бўридан бошқа ташвиши йўқ, бир неча чўпонлар билан ўнқир ичида ёқилган олов айланасида ўлти риб ўтказган бадавлат мажлис лаззатини эскарсам, маданият ваҳшийларига чин кўнглимдан лаънат ўқигим келар эди.

Кучар

Шундай қилиб соф кўнгилли, тўғри тилли уйғур чўпонлари билан ўнқир ичида гурунглашиб ўлтириб, шу кечани ўтказдик. Эртаси куни тонгота ҳанграган эшакларни ҳайдашган эшакчилар билан биз ҳам йўлга тушдик. Сўнгра 2-3 соат ўтар ўтмас Саксонкечикни орқада қолдириб, қисмоқ оғзига чиқдик. Шу юриб ўлтирганимизча Текмон деган уйғур қишлоғида тушланиб, бу ердан ўтгач, кечга яқин тепа тоғлар узилишида жойлашган, атрофи қалин дарахтлик бир саройга келдик. Бу биз билан келаётган эшакчилар хўжайинига қарашлик кенг бир қўрғон экан. Шу кеча у ерда ётиб, эртаси куни Абдураҳмон деган бир кучарлик савдогар бола билан бирга Кучар шаҳрига қараб жўнадик. Кечга яқин, Кучар сапилидан 4 5 чақиримча йироқ бўлган Шамолбоғ деган қишлоқдаги боланинг жойига келиб тушдик. Об-ҳавоси тоза, сувлари мўл, боғу бўстонлик келишган ер экан.

Бу жойда икки уч кунча туриб, ҳордиғимиз чиққандан кейин, шаҳар кўрмакни ҳавас қилиб, бола билан бирга бозорга кирдик. Айланиб юрганимизда бир киши келиб қўлимни ушлади. Қарасам, Ғулжадаги дўстларимиздан отушлик Турдиқори экан. Менга ўхшаб у киши ҳам Кошғардан қочиб чиқиб, ҳеч ерга сиғмасдан Кучарга келгач, қўра-жойли бир тул хотинга уйланиб, шу билан ёширинча кун кечирмокда экан. Мени кўриб: «Вой тўрам, ажабму яхши келдингиз. Сизни худойим менга етказди, пешонамизда нима иш бўлса, энди бирга кўрамиз», деб ёпишиб олганича, ажрамай Шамолбоғидаги қўшхонамизга бирга келди. Сўнгра уй эгасидан мени сўраган бўлиб, от улоқ, хуржун халашларимни олиб, ўз уйига келтирди.

Икки қочоқ бош қўшганимиздан кейин сиримиз очилди. Қарасак Кошғар, Ғулжа ва бошқа шаҳарларда бўлган воқеалар ҳамма ерда бирданига бошланган экан. Икковимиз бир неча кеча кундузлаб сўзимиз тугамай, суҳбатга тўймай, паранг сўқишиб (суҳбат қуришиб) ажрамасдан юрдик. Шу орада Кошғардан отушлик Салай домла ҳам қочоқ бўлмиш экан, келиб бизга қўшилди. Ҳар томондан келган қочоқлар топишиб олдик.

Пишиқчилик вақти бўлганлигидан боғ сайли зиёфатларида биргалашиб юриб, тинчлик билан 10-15 кунни ўтказдик. Бу ўртада мулла Ҳошим деган Бухорода мен билан бирга ўқиган кишининг кучорлик та-лабаларидан бири келиб, у кишининг уйига таклиф қилди. Шаҳар ташқарисида оқар сувлик, боғу бўстонлик келишган бир қишлоқ масжидида имом экан. 1921 йили Бухородан қайтиб Тўқмоқ орқалик кетаётганида йўлдошлари билан бизникида бир ҳафта меҳмон бўлишиб ўтган эдилар. Салаёхун домла бошлиқ ҳаммамиз келиб, бу киши уйида бир кеча кундуз меҳмон бўлдик. Иззат ҳурмат кўрсатиб, қўй сўйиб, ўз одатларича олий зиёфатлар қилди. Ичимизда бир-икки илмлик кишилар бўлганлиги учун вақтимиз кўпроқ китоб ўқиш ва илмий мунозаралар билан ўтмоқда эди. «Узоқ яқиндан олим меҳмонлар келадилар», деб уй эгаси хабар қилган бўлиши керак, маҳалла бошлиқлари ва бошқалардан бўлиб яна бешўн киши бизнинг суҳбатимизга қўшилишди. Эртаси куни хурсандлик билан бу ердан чиқиб, ҳар қайсимиз жой жойларимизга тарқашдик. Турдиқори эшаклик, мен отлиқ эдим.

Шаҳардан 15-20 чақирим ердаги бир қишлокдан икковимиз мевалик бир боғ олиб, ёз ичини шу ерда ўтказмоқчи бўлган эдик. Шу қишлоқда қоримнинг ишонимлик бир оғайниси бор бўлиб, шом вақти билан у кишининг уйига келиб тушдик. Яхши одам экан, илгари кўришиб танишмаган бўлсам ҳам, ҳурмат билан меҳмондўстлигини билдириб, бизни яхши қаршилади. Борлиқ овқатини олдимизга қўйиб, топқанини келтирди. Кейин қорини бир четга тортиб, узоқдан узоқ шивирлашкани турди. Мен ҳам гумонга тушиб: «Ҳай, бир воқеа бўлдими, бу кишининг хабари борга ўхшайди?», деб қараб турдим. Бироздан кейин Турдиқори ўзгарган ҳолда ёнимга келиб: «Вой тақсир, бало қошимизга келганга ўхшайди. Биз чиққан куни кечқурин Гўнангжуза босқинчилари бизнинг уйни босиб: «Бу ерга ёт кишилардан ким келди? Эринг қори қаёқка кетди? Сен билишинг керак», деб бизнинг хотинни қийнашиб турган чоғда, бу дўстимиз биздан хабар олмоқчи бўлиб, туюқсиздан бу ишнинг устига кириб қолибди. Бу кишини кўргач: «Сен буларнинг яқини ўхшайсан, бу уйга келган кишилардан хабаринг бўлиши керак», деб буни ҳам қийнамоқчи экан, ерлик бир қанча таниш кишилар гувоҳлик беришгани сўнггида, улар қўлидан аранг қутулиб, ҳозиргина келиб ўлтирмиш экан. Энди маслаҳат шулким, балодан ҳазар, иш чорасини илгари қилишимиз лозим, келиб қолмасдан бурунроқ бу ердан кетайлик», деди.

Шошилинч равишда отларимизни етаклаганимизча йўл билан эмас, боғдан боққа тун қоронғусида туртиниб юриб, иккинчи бир қишлоққа ўтдик. Унгачалик тун яримдан оғиб, қаён бориб, кимнинг эшигини қоқишни билмасдан ҳайрон бўлдик. Охири Турди қорим: «Шу ерда бир хўжа киши бор эди, чала таниш бўлса ҳам шуникига борайлик, бошқа чорамиз йўқ», деб уникига бордик. У бечора ҳар йили тоғ ичларидаги қирғизларга бориб, мурид овлайдиган хўжалардан экан. Муридларидан топган қўй эчкиларини ҳайдаб келган кечасида, келишмасликни қаранг, биз ҳам келиб эшик тақиллатибмиз. Бечора хўжа: «Устимдан Гўнангжуза босқинчилари мени босқани келишган экан», деб жон-мони қолмабдур. Қўрққанга қўш кўринур дегандек, ўз қўрқишларимиз ҳам етарлик эди, бунинг устига тинч ётган бировларни қўрқитишга сабаб бўлишимиз бизга ортиқча бўлди. Қора чироқ ёқилган уйда қўрққанидан ҳали ўзига келмаган хўжамдан ҳол сўрашиб, бироз ўлтиргандан кейин ташқарига чиқиб ётдик.

Ҳатарлик кун қурсин! «Эртаги кунда қаёққа борармиз, кимнинг уйига сиғармиз?», деган ташвишли ўй билан тонг отгунча ухлаёлмай чикдим. Тонг ёриши билан отланиб йўлга чиққанимдан кейин кенгашиб: «Кечаги меҳмон бўлган уй эгаси Ҳошим домланикига борайлик, қандай бўлса ҳам илми бор, қадр билган одам, биз учун бирор маслаҳатлик иш кўрсаца ажаб эмас», деб кечаги чиққан жойимизга келдик.

Қарасак, Ҳошим домламдан дарак йўқ. Тол тагида қуруқ ерда ҳайрон бўлиб, узундан узун ўлтирдик. Шу орада ички қўра эшигидан бир хотин киши бош боқиб қараб қўйди. Ўтган куни келган меҳмон эканлигимизни таниган бўлиши керак, бироздан кейин бир ёш бола қуруқ бир кийгизни судраганича олдимизга келтириб ташлади. Дастлабда келганимизда қариндошларча қизғинлик билан кўришган бир икки кишилар эса, бу учрашишимизда сўли йўқ, сўзи йўқ, қўл учлари билангина кўришиб, бирор нарсадан қўрққандек кўп ўлтиролмай қайтиб кетишди. Энди бу ишларни кўргач, кўнглимизга ҳар турли хаёллар келиб, бу ерда ҳам катта бир воқеа бўлган ўхшайди деб турган эдик, биринчи келганимизда кўришган ҳожи отанинг ўғли келиб қолди ва бу ҳақда бизга тўлиқ маълумот берди. Шундоқки, Шинг Дубан ҳукумати қурилган кундан бошлаб, бутун Ўйғуристон ўлкаси Совет ҳукумати назорати остига олинмиш эди. Айниқса Учтурпон, Оқсув, Кучар шаҳарларига тўғридан тўғри ГПУ томонидан тайёрланган, ўз отасини ҳам танимайдиган татар, уйғур болаларини келтирмиш эдилар. Улар ҳар жойнинг кўзга кўринарлик кишиларини, ўзларининг ифлос одатларича, мажбурий равишда жосуслик балосига боғламиш эканлар.

Ўтган куни зиёфат мажлисимизда булардан бир қанчалари бўлганликдан, биз кетган куни кечқурин уй эгаси Ҳошимохун домлани Гўнангжуза жаллодлари томонидан қамоққа олмиш эканлар. Бизларни ҳам қўлга олиш қасдида босмачилардек Турдиохун уйини босган бўлса ҳам, боғ оламиз баҳонаси билан қишлоқда қолганлигимиздан, у куни жаллодлар қўлига тушмаган эканмиз. Иккинчи қаерда кўрсанглар ёки эшицанглар, дарҳол бизга хабар бермас экансизлар, ул чоғда баринглар жавоб қайтарасизлар, деган мазмунда уй оилаларидан ва биз билан кўришган кишилардан тилхат олмишдур.

Бу каби даҳшатли шум хабарни онглашимиз билан ҳушимиз бошимиздан учди. Бир кун бўлса ҳам динсиз, раҳмсиз душман илкига илинмай, омон бўлиш умиди билан келган кишилар эдик. Бизни деб уй эгасининг шундай оғир кулфатда қолганини кўриб, қаттиқ қайғуриб, кўп хафа бўлдик. Бир золимлардан, шу ўхшаш аҳмоқ нодонлардан пайғамбарлар ҳам қочган эканлар. Шуни эскаргач, Ҳошимохун домлани золимлар қўлидан қутқариш учун ўзимизни таслим қилишликни лойиқ топмай, қочишни ортиқроқ кўрдик. Илгарги куни келганимизда болга уймалашган чивиндай бўлган кишилар бугун эса йирокдан қоралари кўринган бўлса ҳам, ўзлари яқинимизга йўлаёлмадилар. Бунинг устига биз келиб отдан тушишимиз Билан тегишлик ўринга хабар етиши аниқ бўлганликдан, ҳар бир нафасда ушланиб қолиш қўрқуви кучаймоқда эди. Шунга кўра, борлиқ одамлар биздан қўрқиб тарқашган вақтдан фойдаланиб, от улоқларимизни қолдирган ҳолда яёвлашиб тубанда оқиб ётган катта сойга тушдик. Қарасак, сойнинг у томонида отлиқ одам кирса кўринмайдиган, ўскандан ўскан жўхори кўринди.

Ваҳший душманларимиз орқамиздан қорамиз узулмай туриб излаб чиққан бўлсалар ҳам, бу ерга кирганимизни ўйламас, деб сувдан чиқишимиз билан қалин жўхори ичига кириб олдик. Эрталаб, чой вақти билан кирган бўйимизча, 6 соат чамаси димиқ жўхори ичида чиркайга (чивинга) таланиб ўлтирдик. Туш оғиб, қуёш қизиб турган чоғда, айлана атрофимизни синчиклаб қараб ҳеч кимни кўрмагач, жўхори ичидан чиқдик. Бироқ, қаёққа боришимизни, қаердан бошпана топишимизни белгиламасдан, олдимизда йироқдан кўринган қалин қора дарахтзорни мўл юрганимизча, аср намози вақти билан қишлоқ четидаги чўнг қопқалик (дарвозалик) бир деҳқон қўрасига келиб кирдик. Бироқ бу киши меҳмон кутмаган, одамгарчиликни билмаган киши экан. Оқшом намози ўтгандан кейин: «Биз меҳмон кутолмаймиз, бошқа бир жойга боринглар», деб бизни у жойдан чиқишга мажбур қилди.

Байт:

Соғуний, эр қадрини билмас экан, деб қайғурма,
Ҳазрат Мусо қадрини ҳам билмаганни эсга ол!

«Ўзи келган қўноқни (ётиб қолишга келган меҳмон) қайтариш иймондан эмас», деган пайғамбаримизнинг сўзига қарши турган кишига нима дегали бўлур? Ночор у ердан чиқиб қаерга боришимизни билмай, қоронғу кечада тўхтамай юриб, бир боққа кирдик. Киши кўриб қолмасин деб шу ерда уйқуга киргунча, қалин чирғанақ (тиконли бутазор) ичида чивин чиркайга таланиб ётдик. Бир неча соат ўтган сўнггида бу ердан чиққан бўлсак ҳам, қаерга бориб, нима иш қилишимизни билолмай кўча айланиб, ахири эшиги очиқ бир масжид олдидан чикдик. Буни ғанимат билиб шу ерда ётмоқчи бўлиб эдик, эртанги куни хатарини ўйлашиб сўзимиз тўхталмай турганда, худо ўнглаб, Кучар тарафдан келаётган бир арава шарпаси билинди. Xонақатом деган бир жойда бўладиган қишлоқ бозорига мол билан кетаётган бир савдогар киши экан. Буни кўргач, Ҳизрга йўлиққандек суюнишиб, сиримизни билдирмасдан шунга эргашганимизча кечалаб йўлга тушдик. 30 чақиримча йўл юриб, тун ярими бўлаёзганда бир бедаликка келиб дам олиш учун ўлтирдик.

Йўлдошим Турдиқори мендан ёш бўлса ҳам, сафарга чидамсизроқ экан, шу ерда бироз бўлса ҳам ухлаб олайлик, деб кўп ялиниб эди; йўлдошдан ажраб қолсак адашамиз деб, мен унамадим. Шу юрганимизча у ерда бу ерда учраган сийрак томлик 3 4 қишлоқ маҳалласидан ўта бориб, тонгга яқин яна бир маҳалла четига келдик. Шу ерда уйқусизлик кўп ғалаба қилгач, қалин дарахт тагига кириб, намоз вақтигача ухлаб қолдик. Эрталаб турганимизда қарасак, кўк юзини қора булутлар қоплаб, ёмғир ёға бошламиш эди. Биз ҳам тура келиб, ҳар бири тубига дува-дува қум уймалаган қари қора юлғун ёғочларини оралаганимизча, ёмғир аралаш йўлга тушдик. Кетаётиб, йўл устида овқатланиш учун уйларига тушган кишилар бизни кўргач, кийим бошларимизга қараб ҳайрон бўлишар эди. Ўзлари эса, ҳозирги маданият оламидан бир ёқлама йироқ турганликлари учун, сиёсатчиларни ҳайратда қолдиргудек сий сифатга эга бўлганликдан, ўтмишдаги ўрта аср уйғурларини эслатмокда эдилар.

Бу ёзиқ сир инсонлар исломият шарафларидан ёлгизгина исм эгаси бўлсалар ҳам, ҳалигача инсони ят ахлоқларидан ажрамаган эди. Энди эса, Мао цзедун малъун зулми остида эзилиб ётган бир қанча миллион қон-қариндош, дин орқадошларимиз уйгур улуси диний, миллий ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум этилган ҳолда, қизил ёлмогиз ёрдами билан қора ялмоғиз бўгзига кириб, ютилиш олдида турибдилар. Бу каби чексиз хиёнат, кечирилмас жиноят ишловчиларини уйгур ўзбек икки Туркистон ўглонлари улуг боболари Ўгузхон арвоҳи ҳақи ҳеч вақт унутмаслар. Агар унутар эканлар ҳаёт оламининг қора саҳифаларига ҳақиқат ёзувчилари уйгур халқининг қизил қонлари билан бу жиноятни ёзиб қолдирадилар.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Йўлда йўлиқиб сўз сўровчи кишиларга Xонақатом бозорига мол юборган эдик, аравамиз илгарилаб кетган эди, деган баҳона билан бошоёғи кўринмаган юлғунлик узун чўл ичида юра юра пешин намоз вақти билан Xонақатом бозорига етиб келдик. Бу эса Кучар атрофидаги қишлоқ бозорлари ичида халқ кўплиги, савдосининг қизғинлиги билан биринчи бозор аталур экан. Бозор ичидан бирор чақирим четдароқ ерда, қалин дарахтлар орасида Xонақатом мозори кўриниб турмоқда эди. Илон чаққан киши арқон шаклини кўрса қўрққандек, бозорга киришдан қўрқиб, қори икковимиз тўғри мозорга бордик. Қарасак, атрофи очиқ, элдан қочиқ, дарахтзор, ҳавоси яхши, олдида оқар суви бор, ўлтурғудек уйи ҳам бор экан. Мана шу ерда ўзимни бу ваҳшийлардан қутилгандек чоғлаб, тарки дунё қилган сўпилар одатларича пайшанба куни оғиз беркитиб, бошқа кунлари қуруқ нонга қаноат қилиб, 40 кундан ортиқроқ ётдим.

Бизнинг Чиқиш, Ботиш икки Туркистон халқи ичида илгаридан бери мозорпарастлик бидъати, тўғридан тўғри азиз авлиёларга сиғиниш одати кўп ривож олгандир. Шунга кўра, кўпчилик қишлоқ халқи Xонақатом мозорини Туркистонда ҳикмат айтган машҳур Қулхўжа Аҳмад Яссавий мозори деб ишонар эканлар.

Бу ёзиқ сир инсонлар исломият шарафларидан ёлгизгина исм эгаси бўлсалар ҳам, ҳалигача инсони ят ахлоқларидан ажрамаган эди. Энди эса, Мао цзедун малъун зулми остида эзилиб ётган бир қанча миллион қон-қариндош, дин орқадошларимиз уйгур улуси диний, миллий ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум этилган ҳолда, қизил ёлмогиз ёрдами билан қора ялмоғиз бўгзига кириб, ютилиш олдида турибдилар. Бу каби чексиз хиёнат, кечирилмас жиноят ишловчиларини уйгур ўзбек икки Туркистон ўглонлари улуг боболари Ўгузхон арвоҳи ҳақи ҳеч вақт унутмаслар. Агар унутар эканлар ҳаёт оламининг қора саҳифаларига ҳақиқат ёзувчилари уйгур халқининг қизил қонлари билан бу жиноятни ёзиб қолдирадилар.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Йўлда йўлиқиб сўз сўровчи кишиларга Xонақатом бозорига мол юборган эдик, аравамиз илгарилаб кетган эди, деган баҳона билан бошоёғи кўринмаган юлғунлик узун чўл ичида юра юра пешин намоз вақти билан Xонақатом бозорига етиб келдик. Бу эса Кучар атрофидаги қишлоқ бозорлари ичида халқ кўплиги, савдосининг қизғинлиги билан биринчи бозор аталур экан. Бозор ичидан бирор чақирим четдароқ ерда, қалин дарахтлар орасида Xонақатом мозори кўриниб турмоқда эди. Илон чаққан киши арқон шаклини кўрса қўрққандек, бозорга киришдан қўрқиб, қори икковимиз тўғри мозорга бордик. Қарасак, атрофи очиқ, элдан қочиқ, дарахтзор, ҳавоси яхши, олдида оқар суви бор, ўлтурғудек уйи ҳам бор экан. Мана шу ерда ўзимни бу ваҳшийлардан қутилгандек чоғлаб, тарки дунё қилган сўпилар одатларича пайшанба куни оғиз беркитиб, бошқа кунлари қуруқ нонга қаноат қилиб, 40 кундан ортиқроқ ётдим.

Бизнинг Чиқиш, Ботиш икки Туркистон халқи ичида илгаридан бери мозорпарастлик бидъати, тўғридан тўғри азиз авлиёларга сиғиниш одати кўп ривож олгандир. Шунга кўра, кўпчилик қишлоқ халқи Xонақатом мозорини Туркистонда ҳикмат айтган машҳур Қулхўжа Аҳмад Яссавий мозори деб ишонар эканлар.

Мана шу ерга келгач пайқаб қарасам, Кучардан 80 90 чақиримча жануб тарафда Таклимакон чўлларининг ғарбий этаги, Ҳимолой тоғларининг шарқий томонидан чиққан Торим дарёси бўйига келган эканман. Шу ердан Лобнур кўли орқалик Тўғрак жангали (тўқайзори) оралаган йўл билан 12 кунда тўғри Xўтан шаҳрига чиқса бўлар экан. Бу ерга келгандан кейин киши билмас, душман қадами етмас тинч жойга келдим ўхшайди десам, бир икки жума ўтиши биланоқ: «Вай, фалон мозорга хўжамлардан шундоқ бир киши келибдимиш», деган сўз тарқалиб, атрофдаги одамлар зиёратга келгали туришди.

Бундан илгари Xўжаниёз қўзғолонида иш кўрсатган саҳро халқи ичида шангю, мироблар бўлиб, булардан атоғи чиққанлари икки киши бирови Обил мироб, иккинчиси Матниёз шангю деганлар эди. Улар эса, яқин бир йилдан бери биз ўхшаш қочоқ бўлиб, босқинчиларга тутқич бермай кенг дала, қалин тўқай ичида золимлар қўлига тушмай, жон сақлаб юрган эканлар. Ҳар иккови ҳам ярим кечада келишиб, мен билан кўришиб кетдилар. Сирдош бўлиб қолгач кундан кунга муҳаббатлашиб, ҳар икки-уч кунда кўришиб турмасак чидаёлмайдиган бўлиб қолдик.

Обилмироб ўзи саводсиз ўқимаган бўлса ҳам, ота бобосидан тортиб юрт сўраб, эл билиб келган очиқ юзлик, чечан тиллик, эр юрак киши эди. Матниёз шангю ундан кўра бироз ёшроқ, оғир босиқ, мадраса кўрган, оз бўлса ҳам сиёсат кўриб, кўзи очилган хушхулқ, адаблик йигит эди. Булардан бошқа узоқ яқиндан эшитиб келган ошна оғайнилар кундан кунга кўпайишкали турди.

Қочган кишидек эмас, саёҳатга чиққан бир кишидек бўлиб, чақирган жойга бормай туролмадик. Буни кўрган Турдиқоримнинг ранги қум ўчиб қўрққанликдан баҳона қилиб: «Фалон қишлоқда бир оғайни кишим бор эди, шу ерга бориб, Кучардаги уйимдан хабар олдирсам, бирор ҳафта ичида қайтиб келардим», деб мендан рухсат сўради. Қочоқ кишига ҳар ёқлама икки кишидан бир кишининг енгил бўлишини ўйлаб, қорига жавоб бердим. Бу киши кетгандан кейин Обилмироб билан маслаҳатлашиб, ҳар икковимиз жангал йўли билан Xўтанга ўтиб, у ердан Тибет орқали Ҳиндистонга кетмоқчи бўлдик. Сафар жамолғаси билан бари иқим чиқимни ўзи кўтармоқчи бўлди. Ўзининг айтишича мол дунёси кўп, фарзанди йўқ, қадрдон хотини ўлиб кетган, кейинги хотинидан бола бўлмаган экан. Шунга кўра орқасида қоладиган, қайғургудек кимсаси бўлмагач ва ҳам золим босқинчи ҳукумат томонидан биз ўхшаш қаттиқ таъқибга тушганликдан безор бўлиб, бошқа бир мамлакатга кетиш нияти бор экан. Бироқ, ўзи давлат эгаси бўлгани билан ўз еридан чиқмаган, узоқ яқин сафар кўрмагани учун, қандай қиларини билмай турган вақтида бизнинг келиб қолишимиз бунга қулай бўлмиш эди. Ўзига ҳамдардлигимни онглагач, жони кириб, сафар ишини тезлатгани турди.

Тўғроқ жанггали йўлини юрганимизда икки уч кунлик сувсиз чўлни кесиб ўтишга тўғри келар экан, бунга хачирдан бошқа ҳайвон чидаёлмайдир. «Ўзимнинг 10 отга бермайдиган ишонимлик хачирим бордир. Сизга ҳам шунга ўхшаш бир хачир олишим керак. Яна шундоқ ваҳшатлик жанггал, чўл йўлларида кўп сафар қилган, бу йўлнинг ўй чуқурини яхши билган моҳир йўлбошчи билан ҳам уқушиб қўйдим», деб ҳар қанча қизиқтирган бўлса ҳам, нимагадир бу сафарга кўнглим ризолик бермай, кечиктириб турдим. Йўқ эса, сафар жамолғалари ҳар томонлама тўлиқланиб қўлга келтирилмиш эди.

Байт:

Кўргулук бўлса қаерда ани кўрмай чора йўқ,
Туз насибанг қайда тушса они тотмай чора йўқ

дегандай, ҳар икковимизга ҳам кўргилик вақти келиб қолган экан. Бундан хабаримиз йўқ, биз унга чора излаб юрганимизда туюқсиздан кечаси келиб, Гўнангжуза жаллодлари дўстимиз Обилмиробни қўлга туширмишдур. Ётган жойимиз қишлоқдан четроқда бўлганлиқдан кечаси бўлган бу воқеадан хабар топмаган эканмиз, эрталаб келган Обилмироб инисидан эшитиб, ҳайрон бўлиб турсам, ўзимизга қарашлик яна бир киши: «Вай, ҳожим, уч тўрт кун бўлса ҳам, бу ердан бошқароқ жойга йўткалмасак бўлмайди», деб маслаҳат кўрсатиб, шу дамдаёқ мени яширин йўл билан 10 чақиримча қумлиқ ичидаги бировнинг қўрғонига элтиб қўйди. Соқ бўл бек бўл билан кечани шу ерда ўтказиб, ортиқ туришга имконият бўлмагач, эртасигаёқ қайтиб мозорга келдим. Қарасам, ишлар бошқача бўлиб, ҳар хил сўзлар кўпайганини сездим. Шу кечалаб Обилмироб оиласига кўнгил айтгани ва ҳам улардан ўз тўғримда маслаҳат сўрагани бориб эдим, кўришган дўст кишилар бу ердан тезроқ кетишимга маслаҳат бердилар. Шунинг учун Обилмиробнинг қайниси билан бу жойга келганимиздан бери ошнолигимиз бор эди, бу воқеани англаб, аҳвол сўрагани келган экан, бу киши менинг ҳижолатимни кўриб: «Домлаҳожим, кўп хафа бўлманг, шу кечадан қолдирмай сизни Кучарга етказиб, ўз уйимда сақлайман. Бу ишлар бироз жимиққандан кейин маслаҳат билан сиз айтган жойга етказиб қўйишга ҳам яраймиз», деган сўз қилиб эди, анчагина кўнглим кўтарилди.

Шу кеча ваъдалашган жойга миробнинг ўгай ўғли бояги мақтовлик хачир қўшган мапани (Хитой аравасини) келтиргач, чўнг йўлни қолдириб, чўл билан тўхтовсиз юриб тонг отар вақтида манзил жойимизга етиб келдик. Йўл билан, кишиларнинг айтишича, 100 чақиримча юрган ўхшаймиз. Ичкари Xитойдан мапа билан бир кунда 100 чақиримдан ортиқ йўл юрадиган 10 ёмбулик асл хачирлар борлигини эшитган эдим, шу сафаримда ўз кўзим билан кўрдим. Йўл юрганда ғамза билан рақсга тушгандай қулоқларини ўйнатиб, оёқ босгани билинмай елкан кема кетгандек, қамчи урса учгандек, бечора мироб бунга 10 от эмас, ҳар қанча баҳо қўйса ҳам арзир экан деб, Xдндистон сафари ёдимга тушгач, афсусланиб кўнглим бузилмиш эди.

Кечагина бирга юрган жон йўлдошимизни ўғрига олдириб, узун сафарга аталган 10 отлиқ улоғини мен миниб, қочган жойимга қайтишим қайси балони менинг бошимга келтирур экан, деган қайғулик ўй билан белгиланган уйга кириб ўлтирдим. У ёқ бу ёқ кўча кўйга чиқишни қўйиб, чилла ўлтирган кишилардек, тоат ибодатга киришгани турдим.

Мозорда турган кунларимда асли кўна (ески) турпонлик, Кошғар мадрасаларида ўқиган, ўзига яраша илми бор, халқ оғзида «қозиохун» аталмиш Мулланиёз номли бир киши мендан дарс ўқиб юрган эди. Мозор маҳалла одамлари бу воқеа бўлиб биздан ажраганлари учун қайғуришиб, хафаланган эканлар. Биз кетиб 10 кунча ўтгандан кейин ҳар қандоқ бўлса ҳам йўқлаб келишимиз керак деб, қирқ эллик сўм пул билан қозн охунни бизга юборибдилар. Биз билан кўришиб боргандан сўнг қараса, ҳукумат томонидан ортига тушган киши бўлиши керак: «Қаёққа бординг, пул берган олган кишиларни кўрсат, у билан кимлар алоқа қилган?», деб охуним бечорани қаттиқ қийнаб сўроқ қилган экан, қийновга чидаёлмой жон аччиғида ҳамма сўзни ортиғи билан айтиб берибди. Сўнгра Гўнангжуза хитой жаллодлари мозор маҳаллага келиб, биз билан алоқа боғлаган кишиларни қийин қистовга олиб: «Қани, у одамни топинглар?» деб сиёсат қилса, кўрқишиб турган қишлоқ халқи: «Шу киши бўлади», деб қозини кўрсатибдилар.

Бу воқеадан хабарим йўқ, қози келиб бирор ҳафта ўтгандан сўнг, қўшхонамда ёлғиз қолиб зерикканимдан, бизга яқин маҳаллада кўп йиллардан бери турғун бўлиб қолган бир андижонлик киши бор экан, уни кўришга хумор бўлиб, боғига бордим. У ҳам ўз юртлигини соғинган бўлиши керак, акаука топишгандек қучоқлашиб муҳаббат билан кўришдик. Яна ўз оғайниларимиздан ғулжалик Турсунбой мен билан кўришиб Ғулжага қайтмоқчи экан, у ҳам келиб биз билан ўлтирди. Мана шу орада ўзаро ғимир шивир бўлиб, қулоғимга совуқроқ сўз эшитилиб қолгач, ҳадик олиб ташқарига чиқдим. Икки ёш бола олдимга югурганича келиб: «Сизни излашиб юрибдилар, Гўнангжуза кишилари қўшхонангизга кириб кетди», деб хабар беришиб қолди.

Сўз айтишга ҳам фурсат бўлмади. Ёнимдаги мавзур соатимни: «Сизга омонат, уйга бериб қўйинг», деб Турсунбойга топширдим. Бир нафас бўлса ҳам золим юзини кўрмасга энг сўнгги чора қилган бўлиб, бир парча ўсган жўхори ичида ёшириниб турдим. Ҳали нафасим ҳам ростлангани йўқ эди, икки қуроллик аскарга беш олти қуролсиз кишилар эргашган ҳолда чопганларича келишиб, жўхори ичида ётган менга от устида туриб кўзлари тушди. Мен ҳам қочиш даврининг тугаганини кўргач, балога сабр қилиб, ўзимни таслим этишга мажбур бўлдим. Қарасам, Ҳонақа томондан қозиохунни, тушган жойимдан уй эгасини мажбур равишда бирга келтирган эканлар. Ҳар икковлари ҳам биз учун анчагина кулфат кўриб, машаққат чекканлари юз кўзларидан кўриниб турган эди. Менга ёрдам етказиш учун юрган бу кишиларни бу каби ачинарлик ҳолда кўриб, қаттиқ қайғурган бўлсам ҳам, қуроллик куч олдида бўйинсунмоқдан бошқа чорам йўқ эди.

Шундоқ қилиб, мени қўлга тушириб олгач, ўзлари келтурган қора мапага ўлтирғизиб, олди орқасини киши кўринмайдиган қилиб ўраб қўйди. «Бошингни чиқара кўрма, кўрасан!» деб, қуроллик аскарлар ўртага олган ҳолда, шу ҳайбат билан юриб бир ерга келгач тўхтадилар. Олди орқамда икки аскар мени ҳайдаганича ичкаридан ичкари киритиб, усти ёпиқ, қоронғу узун йўлак тўрига обориб, эшик очилиши билан орқамдан итариб киргизишди.

Худо сақласин, гўр қоронғусидек ҳеч ердан тешиги кўринмагач, «Ло ҳавла»ни ўқиб, бирикки минут туриб эдим, синиқ довуш билан секингина «Салом алайкум» деган киши қораси кўриниб, кўришмак учун қўлини узатди. Мен ҳам киши борлиғини билгач, ўзимни тўхтатиб олиб, ундан ҳолаҳвол сўрадим. «Бу ерда ётганимга 20 кун бўдди, ҳаммадан ёлғизлик ёмон экан, хафа бўлмайсиз, худойим менга раҳм қилиб, сизни етказди. Ўзим хўтанлик, отим Тўрохун, молларим қўлга гушиб, савдогарчилиқда айбланиб қамалдим», деди. Мен ҳам: «Биродар, пешонага ёзилган яхши ёмон ишларни кўрмасга чорамиз йўкдир. Сабр қилайлик, кўп хафа бўлмай ўлтирайлик. Сиз, биз Қуръонга ишонган мусулмонлармиз. Қуръон сўзи Аллоҳ сўзидур. Аллоҳнинг айтишича: «Ҳар бир оғирлик орқасидан, албатта, енгиллик келгусидур». Шу ўхшаш ҳар икковимизга қувват бергудай диний сўзларни айтиб, зиндон йўлдошимни ҳам бир озгина юпантирган бўлдим.

Менинг эгнимда бўлса, бир қават ёзги кийимимдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Эрта кечада ейдиган овқатимизга бир коса қайноқ сув, бир дона мўма1 нон берар эди. Ётган уйимизнинг узунлиги тўрт газча келса ҳам, эни торлигидан кўндаланг ётолмас эдик. Остимизда эса тупроққа қоришиб кетган бир парча бўйрадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Келган

Буғда ошириб пиширилган ҳамирли нон.

куним кечаси мени қуроллик бир аскар сўроққа олиб чиқди. Узундан узун қоронғу тор йўлакда ўқланган милтиқни орқамга тақаб юрганича лампа ёқилган каттароқ бир уйга олиб кирди. Қарасам, устал (стол) ёнида бирорта ҳам хитой уруғидан йўқ, уйғурча дўппини чеккасига қўйган бир татар боласи ўлтирибдур. «Ҳай, шу шумоёқлар бу ерларга ҳам етиб келган ўхшайди»,деб ўйланиб туриб, кўрсатган жойига ўлтирдим. Нимагадир юзимга қарагач, тездан гапиролмасдан, 5 6 минут ўтгандан сўнг тикилиб туриб: «Фалончи деган киши сенмисан, қайдин чиқдинг, қаёққа бормоқчи эдинг?», деди. «Ғулжадан чиқдим, мен табибман, Xўтанга бориб, Ҳиндистон дориларидан олиб қайтмоқчи эдим» деганимда, «Ёлғон», деди. Бунга қараганда, менинг маълумотимни Ғулжадан олиб, тўлиғи билан билган ўхшайди деб, ўйланиб қолдим.

Бу чақириқда сўраган сўзи шу бўлиб, бошқа ҳеч нарса демади. Орадан 10 минутча ҳам вақт ўтмасдан туриб, мени қайтариб юборди. Эшиқдан қоронғу уйга қадам қўйишим билан, йўлдошим Тўрохун ўрнидан тура келиб: «Вай, хўжам, сизни олиб чиқиб кетгандан бери хавотирланиб ўлтирдим», деб менинг ҳақимда қилган ташвишини гапирди. Бошқаларни сўроққа олиб бориб қайтарганда таёқнинг зарби билан ўзи юролмасдан аскарлар уни йўловсуёвлар билан келтириб ташлар эканлар. Бундай ишлардан Аллоҳ мени ўзи сақламиш эди.

Байт:

Яхшилик кунларда худони ҳеч унутма Соғуний,
Бошингга тушса қора кун, ташламас у ҳам сани.
Ёшлигинг ўтди, ғурурлик бирла тоат қилмадинг
Кексаликда кетди куч, солган иморатинг қани?
Ёш етибдур қон ютиб, ғам-қайғудин айрилмадинг,
Барчаси ҳақ йўлида билгил худонинг бергани.
Оқ соқоли ҳақига бу Соғуний бечорага
Кўрсатиб ўлмасдан бурунроқ ул Муҳаммад қабрини.
Ким ўқиса ҳар қачон Соғун отанинг шеърини,
Бир оғиз Қуръон ўқиб шод айласин арвоҳини.

Бу каби жаллодлар қўлида зиён заҳматга учрамай, чекинмай, қутилганим учун Аллоҳга ташаккур қилиб, кўп ҳамду санолар айтдим. Шу билан мени бир йўл чақирганича, иккинчи ўзлари йўқламагач, у золим қонхўрлар юзини кўрмаганлигим учун Аллоҳга ташаккурлар қилдим.

Орадан уч тўрт кун ўтар ўтмас, зиндон йўлдошим Тўрохунни сўроққа чақирдилар. Бундан илгари ҳам қийнов қистов ишларини кўриб ўткизган бўлиши керак: «Ҳай, менинг ишим қандай бўлар экан?», деб жон ҳовучлаган кишилардай қўрққанича кетди. «Кемага тушган кишининг жони бир», дегандай йўлдошим қайғуси устига, инсончилик экан, ўзим ҳам қайғура бошладим. Орадан уч тўрт соат ўтгандан кейин қарасам, ўзи айтгандек, бечора Тўрохунни йўлаб суяб эшик олдига келтиришиб, ичкарига итаришиб юборди. У гандираклаганича келиб, менинг олдимга йиқилиб тушди. Қарасам, устидан сув қуйгандек қора терга тушган экан. Эшик ортида тинглашиб туришларидан қўрқиб, ҳол сўрашга ҳам журъат қилолмадим. «Худоё, булар зулмидан ўзинг асрамасанг, кўрар кунимиз шул экан», деб «Ло ҳавла»ни ўқиб, устида жалдираб ўлтирдим.

«Мўминлар учун энг оғир замон қайсидур?», деб расулуллоҳдан сўраганларида, «Ҳаромзодалар халқ устига ҳукмрон бўлса», деган мўъжиза сўзларини кўз олдимиздан ўтказдик. Бу ваҳший йиртқичлар ваҳшиёна қилган зулмларини ёшириб уялгандан эмас, балки шайтонлигидан ҳеч кимга айтмаслиги учун ҳар бир зулм кўрган кишилардан шартлик тилхат оладилар. «Жонингни оламан, довушингни чиқарма», дегандек, бечора кишилар бошқа сўроқчиларга ҳам ўз устиларидан ўтган ноҳақ зулмлардан бир оғиз гапиролмайдилар.

Шу аҳволга тушиб ташқарига чиқилмасдан, кеча кундузи билинмаган қоронғу уйда ҳафта ўн кунни шундай қийинчиликлар билан ўтказдик. Мен келган кундан бошлаб, ҳар куни икки уч вақт биз ётган қамоқхона орқасида қандайдурки бир аёл кишининг йиғлаган довуши эшитилган сўнггида, том орқасини дупиллатиб сўққали туради. «Бу нимадур?», — деб йўлдошимдан сўрасам: «Мен келгандан бери шу том орқасида ҳар куни неча қайта йиғи овози чиқади. Йиғидан тўхтар экан, том орқасини уриб, яна довуш чиқариб, «Киши борми?» дегандек чақириб қўяди. Мен ҳам бунга яраша жавоб қайтарай десам, соқчи аскарлардан қўрқаман», деди. Яна бир куни йиғи солиб том қоқиб эди, қарасам, соқчи аскарлар кўринмагач, Тўрохунни эшик пойлоқчи қилиб, орқа томни гупиллатган сўнггида: «Сиз ким бўласиз?», деб қичқириб эдим, «Мен дуббегининг хотини бўламан, олти ой бўлди шу ёлғиз уйда қамоқдаман, қўрққанимдан, ёлғизликка чидаёлмай, кунда уч тўрт марта йиғи солиб сизларга ҳам тинчлик бермадим. Бошқа иложим йўқ, қандоқ бўлса ҳам хафа бўлманглар», деди.

Бу хотин олти ойдан бери ёлғиз уйда, ёлғиз ётиб, бу раҳмсиз тошюрак қора кўнгиллар қўлида тортган жабр жафоларини онглагач, бунинг олдида бизнинг ишимиз ҳолва бўлиб қолди. Яна бир куни қарасам, ўртамиздаги девор тангадек тешилиб, бир нарса қимирлагандек бўлди. Тортиб олсам чўка ёғочи экан. У билан орамиз очилиб, телефон қургандек бемалол гаплашгани турдик. Эри дуббеги бўлгани учун қанчадур олтин солиб, шуни тўлатмоқчи экан. Бундан бошқа ҳам турма сирларидан бирмунча ишларини бизга тушунтириб турди. Кейин эшицам, бу хотин турмадан қутилгач, ўз одатларича диндорлик билан мастураликда юриб, умри қисқа экан, дунёдан ўтибдур. Xудо раҳмат қилсин!

Йигирма кунга яқин бу уйнинг қийинчиликларини кўрганимиздан сўнгра, бизни бу ердан кўра кенгроқ, ёруғроқ бўлган ёнимиздаги уйга чиқазди. Бунда эса Кучар оқсоқоли Муҳаммадали охун йўлдоши билан, мен Тўрохун билан тўрт киши ўн кунча ўлтирганимиздан кейин, икки аскар келиб бизни ҳайдаганича бир майдонга чиқарди. Қарасак, олди орқаси ўралган, икки от қўшилган кўтак (ёғоч арава) арава тайёр турибди. Қуроллик уч аскар бошчиси қирғиз, қолган иккови уйғур, бирови олдимизда, иккови ёнимизда хитой одатларича милтиқлари тикланган ҳолда турарди. «Нари тур», деб қичқириб йўловчиларни қўрқитгач, кўз қўрқитиш, юрак чўчитиш учун бўлса керак, олди-орқамизни ўраган аскар, халқ кўп бозор ўртасидан юриб, аравани қаттиқ ҳайдаганларича шаҳардан чиқардилар. Йўлдошларимиздан Муҳаммадали оқсоқол содда кўнгил, эски одамлардан экан. Ўлимга кетаётган киши дуо қилгандек, турган халққа қараб узун ўсган соқолини силаб бошини эгди. Буни кўрган бечора мусулмонлар ҳам соқолларини силашиб, бизга қараб дуо қилган бўлдилар.

Шу аҳвол билан Кучардан чиққанимизча юриб, биринчи қўналғуга етдик. Йўлда кетаётганимизда бешлаб, ўнлаб от эшак минган бозорчи, йўловчи кишилар учрар эди. «Четга торт!», деган бақириқни эшитишлари билан биз ўтиб кетгунча кўча четида улоқларининг бошини буриб, тескари қараб турардилар. Йиртқичлар олдида бошқа жониворлар қандоқ қўрқиб туришса, бу бечоралар ҳам шу аҳволда қўрқиб турганларини кўрдик. Биринчи қўналғуга келган кечада аскар бошлиғи мени чақириб: «Сиз яхши киши кўринасиз, бизнинг қоидамиз бўйича гуноҳкорларни кечаси уйга қамаб, қўлоёқларига занжир солишимиз керак эди, сизни кўриб бундай қилишга ботинолмай қолдик. Xукумат буйруғи бўлгач, биз буни бажаришдан бошқа эркимиз йўқдир. Сизлар тинч бўлсанглар ҳеч иш йўқ, биз ҳам тинч бўламиз», деди.

Тўхтаган жойимиз, Бой деган отига яраша боғу бўстонлик, қалин дарахтзор билан ўралган, оқар сувлик, ҳавоси келишган бир қишлоқ экан. Шу кеча соқчиларимиз бизни ерлик Гўнангжузага топшириб, ўзлари кўринишмади. Бу ердаги хизматчи уйғур болаларига қарасам, олди 30 га етмаган, 18 20 ёш ораларида бўлиб, икки сўзнинг бирида «бизнинг синфий душманларимиз» дейишни ўрганмиш эканлар. Шунга кўра бизни ҳам душман ҳисобида кўриб, биз каби асирлар ҳаққига хиёнат қилдилар.

Ҳаёт оламида тарбият-саҳобат каби таъсирлик нарса йўқлиги шубҳасиздур. Ёлгиз инсонга эмас, барча жонлик мавжудотларда таълим-тарбия таъсири кўз олдимизда кўрилиб, бунинг натижалари бутун дунёга тарқалиб турмоқда. Ўқитиш ўргатиш буён турсин, суҳбат ўзи ҳам, суҳбатдошларга ўт билан сувдек тез ўтади. Шунинг учун ҳам ҳар кимга, суҳбат йўлдошларига қараб баҳо берилади. Нуҳ пайғамбаримизнинг ўгли ёмон йўлдошларга қўшилиб эди, пайғамбарзодалик фай-зидан ажради. Ашоби Каҳфнинг ити яхшиларга эргашиб, Куръонда қиссаси айтилиб, ҳақ йўлдаги одамлар қаторига кирди. Айниқса, исломнинг отидан, Қуръоннинг хатидан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмаган бир мил-лат болалари, уларнинг кўнгил кўзларига яхши-ёмон ҳеч бир нарсанинг акси тушмаганликдан, нима бўлса ҳам биринчи аксни дарров қабул қиладилар. Шунга кўра совет сиёсатчилари, Шинг Дубан ҳукумати қурилган кундан бошлабоқ, бу ўлкани қизил Ушуристон қилиш учун қалам кўрмаган, хат тушмаган дафтар каби топ тоза кўнгиллик уйгур болаларини коммунистлик руҳида тайёрламиш эдилар. Мана, бахтимизга қарши, биз шўрлик қўлга олинган кунимиздан бошлаб отасини танимаган шу болалар олдида сўроқ беришга мажбур бўлдик. Энди эса, бизнинг устимизда қанчалик огир ишлар ўтганлигини, менинг шу сўзларимдан кейин,оқил одамлар тўлиқ тушуниб онглагандирлар.

Шу билан эртаси куни ўз соқчиларимиз келгач, одатдаги ишлар билан учинчи қўналғуга қараб жўна-дик. Қопсалан сувидан ўтиб кетаётганимизда Тўра охуннинг кўнгли бузилиб: «Бу золимлар бизни соғ қўйишига кўзим етмайди, кечанинг қоронғулиғидан фойдаланиб, бошқаларга қарамай икковимиз қочайлик. Жангал йўлига етиб олсак, у ёғига ўзим бошлайман», деб мени қўзғаб кўриб эди; бу иш хатарлик бўлгани учун розилик бермадим. Шу билан юриб кечга яқин Сайрам қишлоғига етдик.

Бу жойнинг Сайрам аталишининг сабаби эса, бундан 200 йиллар олдин ерлик хонларининг иттифоқсизлиги, ҳукуматларининг кучсиз расволигидан фойдаланиб, Ғулжа хони қалмоқ Кўнгтожи талончилик қилиб, ўлжа асир олмоқ учун Ғулжадан аскар тортиб чиқади ва Сайрам шаҳрини қамал қилади. Атрофдаги Бухоро, Xоразм хонлиқлари эса томошачи бўлиб қараб турадилар. Бир неча кунлар ўткач, қалмоқлар ҳимоясиз қолган шаҳарга бостириб кирадилар. Талаб булаб, вайрон талқон қилган сўнггида, иккинчи ўзларига қаршилик кўрсатмасликка гаров олгандек бўлиб, кўзга кўринган юрт яхшиларидан 30 неча уйлик оилани, ўз одатларича, оқ уйлик қилиб олиб кетадилар.

Кўнгтожи ўлган сўнггида, Оқсув Учтурпон йўли билан улар ўз элига қайтиб келаётганларида, шу ерга етгач қарасалар, бу ер ҳам она Ватанлари Сайрам

ерларига ўхшаб кетар экан. Рост, булар деганларидек оқар сувларининг мўллиги, атрофдаги адирларнинг экинлик бўлиши билан, икки Сайрамнинг бир бирига ўхшаган ери бордек кўринади. Бу баҳона бўлиб, ҳориб чарчаб келаётган халқ бир икки йил шу ерда туриб ҳордиқ олайлик, қачон эл тинчиб, йўллар очилиб кетар экан, шунда юртимизга қайтармиз деган бўлсалар ҳам, ўша замон шароити тўсқинлик қилиб, шу ерда қолиб кетган эканлар.

Ёқуббек тарихини ёзган ва ҳам ўзи унинг хизматида бўлган Мусо Сайрамий шу биз ёзаётган Бой Сайрамлик кишидур. Тарихга қизиқувчилар у кишининг чиғатой туркча ёзилган «Тарихи Аминия» асарини топиб ўқисинлар. Бу китобда ҳар ёқлама фойдалик сўзлар кўпдир. Бу ерга келганимизда ерлик қария кишилар билан кўришиб, улардан бу тўғрилик оз кўп тарихий маълумот топ моққа қизиққан бўлсам ҳам, ҳайдабоғла билан ихтиёрсиз бўлганликдан, бир кечагина ётиб кетишга тўғри келди. Шу ердан чиққан кунимиздан бошлаб Оқсувга етгунча, юлғунтўғроқ ёғочидан бошқа нарса унмаган қумлуқ йўл билан юриб эртаси бешинчи куни деганда, кечга яқин Оқсув шаҳри қопқасига етдик. Сапл ичига киргач, ҳеч бир ерда тўхтамасдан, тўғри турмага келтириб, бизни топширишди. Бу воқеа 1938 йили, август ойининг бошларида бўлган эди.

Шинг Дубан ҳукумати пардаси остида ёширинган совет Русиясининг энг қонлик, фожиалик кунлари эса 37 йили бошланиб, 38 39 йилларда энг юқори авжига чиққан эди. Бахтга қарши кўргилик экан, накд шу қора даврнинг энг фожиалик кунларининг бирида мен турмага олинмиш эдим. Бу зулмхонага биринчи қадам қўйиб кирганимдаёқ йўлдошларимдан ажратиб, ҳар биримизни ҳар ёққа тарқатди. Мени ҳам ҳар ёқдан олиб келинган бир тўп жаниворлар ичига киргизиб қўйишди. Қарасам, бир қанчалари қози, муфти аълам, охунлардан бошлаб, имомохун, мазинохун бўлсалар, қолганлари шангю, бегим, дуббеги, юрт оқсоқоли қаторлик қоп қора ҳеч нарсадан хабари йўқ кишилар экан. Бошқалари эса оздур кўддур ери, суви бор, ёки юқоридагиларга боғланиши бор одамлар экан.

Сўнг Сўз Ўрнида

Бобомиз «Туркистон қайғуси» асарига шу ерга етганда охирги нуқтани қўйдилар, яъни тарих тугалланмасдан туриб нуқта қўйилди. Нега? Нима учун шу ерда нуқта қўйилди? деган табиий савол ҳаммани қизиқтиради. Бу саволга жавоб топиш учун китоб ёзилган даврни ва у қандай шароитда ёзилганини эсламоқ керак. Китобга киришилган вақт, унинг сўз бошида айтилганидек, 1966 йил эди, тугалланган вақти 1973 йил бўлди. Бу давр ичида бобомиз соҳибқирон Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асарини форс тилидан иккинчи марта қайта таржима қилиб 1967 йили тамомладилар, чунки биринчи таржима қилинган қўлёзма асар фавқулодда ҳолатда ғойиб бўлган эди. Биринчи таржимани биз, яъни у кишининг ўғил набиралари, яқин қариндош ва қадрдон маслакдошлари, бобомлар иштирокида 1964 йил давомида йиғилиш ва мажлисларда ўқиб якунлаган эдик. Шу мажлисларнинг биридан қайтиб келаётган вақтда, китоб такси машинада қолган деган тахмин билан йўқолди. Кўп қилинган қидириш ҳаракатлари натижа бермади. Бу китоб шу пайтдаги текширув кузатув расмий ташкилотлари томонидан ташкил қилинган саъй ҳаракатлар натижасида йўқолди деган гумон бор, чунки бобомиз Тошкентга келган вақтдан бошлаб бир кун ҳам КГБ тегишли идоралар этиборидан четда эмас эдилар.

1971 йилга келиб бобомларнинг умр бўйи ният қилиб ўйлаб юрган шоҳ асарлари «Тарихи Муҳаммадий» якунланди. Бу асар оққа кўчирилиб, қўлёзма китоб шаклига келтирилишида бобомнинг биринчи ёрдамчиси ҳаттоти раҳматли амакимиз Муҳаммадёрхон эдилар. У киши деярли ҳар куни ишдан чиқиб, бобомнинг олдига келиб кечалари ярим тунгача китобни оққа кўчириш билан машғул бўлар эди. Бобомлар шу кўчириш жараёнида қўлёзмани ўзлари ўқиб берар эдилар, унга қўшимча ва тузатишлар киритардилар. Амакимиз чиройли хуснихат эгаси эдилар, китоб араб имлосида кўчирилар эди. Бобомлар узоқ йиллар давомида ўғиллари билан бирга ишлаб, у кишига қаттиқ суяниб қолган эди, чунки амакимиз бобомизга нафақат ёрдамчи бўлиб қолмай, у кишини бу буюк ижодий ишларига илҳомлантирар, шу оғир сиёсий даврда ҳамфикр, ҳаммаслакдош фидойилари эдилар. Одат бўйича ҳар ҳафта пайшанба кунлари биз бобомизнинг ифторликларида хизматда бўлар эдик. Шу йиғилишларда у кишининг ўғиллари Муҳаммадёрхон олдида кўп очилиб, хурсандлик руҳида яйраб ўтиришлари алоҳида сезилар эди.

Менимча, бунинг яна сабабларидан бири бобомларнинг суюкли ўғилларидан Асилхонтўра узоқ йиллардан кейин бутун оиласи билан Ғулжа шаҳридан эсон омон ота бағрига келгани эди. Дуолар ижобати фарзандлари ёнларида мужассам бўлиб, набиралар ўз тарбияти остида ўсмокда эди. Бу пайшанбаликларда Аллоҳга шукроналар қилиниб, ислом дини, Ватанимиз Туркистон тарихидан кўп сўзлар айтилар эди.

1973 йил 10 сентябр куни амакимиз Муҳаммадёрхон тўсатдан оқ қон касаллигига мубтало бўлиб Аллоҳ иродаси билан бу дунёдан кўз юмдилар. Ўзларининг соҳаси қон касаллиги 10 кун ичида у кишини олиб кетди, ҳатто Масковдан чақирилган врачлар консилиуми ҳам натижа бермади. Бу мусибат 88 ёшга кирган бобомларнинг қарилик юки остида букилган қаддини янада букди. Улуғ мақсадли, ҳаяжонли мажлислар файзи кетгандай эди. Бу йиғилиш ва мажлисларда у кишининг «оҳ», «уҳ» тортишлари, узоқ қайғули тикилишлари, ғамгин ва жим ўлтиришлари ҳаммани қаттиқ эзар, кўнгилларни изтиробга солар эди. Барчамизнинг қилган ҳаракатларимиз, уринишларимиз, топган янгилигу келтирган хабарларимиз, ҳар биримиз ва ҳаммамиз бирга бўлиб у кишининг олдида ўғиллари Муҳаммадёрхоннинг ўрнини босолмадик. Кўнгилга унча хуш келмай қолган, йўқ ўғли нинг ўрнини билдириб юракларни ўртаб турадиган бу йиғилишлар аста секин сўна бошлади.

Бир куни бобомиз отамиз Асилхонтўрани ўз олдиларига чақириб, шундай дейдилар: «Ўғлим, менинг ёшим 90 га яқинлашмоқда. Биз пишиб етишган олма мисоли, Тангрим чақирсаёқ узилиб тушамиз. Сенга кўпдан бери айтадиган васиятим бор эди. Аллоҳ менга узоқ, сермазмун умр берди. Ҳаётимнинг онгли қисмини диним, Ватним, халқим ривожи йўлида хизмат қилишга бағишлаб ўтказдим. Бу йўлда фақат даъват қилмай, қўлга қурол олиб, жон бериб, жон олиб халқимиз озодлиги ва муста-қиллиги учун курашдик. Улуғ бобомиз соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг «Темур тузуклари»ни ўз меросхўрлари келажак бўғинларимизга аслидай килиб қайтардим. Иншоаллоҳ, бу китоб қисман бўлса ҳам нашр қилиниб, кўпчилик халқимизга етиб борди ва улар онггида кимлар наслидан эканлигини билдириб, шонли шарафли Ватанининг ҳақиқий тарихидан бир лавҳа бўлиб хизмат қилади. Парвардигорим ёрдами ила пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарих ва тавсифларини ёзиб якунладим.

Шу билан бирга ўз Ватанларида туриб ғариб бўлган халқимиз учун, Ватан устида бўлаётган тарихий ўзгаришларни ва ҳам бунинг келажакдаги натижаларини кўрсатиб, келажак Ватан болалари учун тарихий бир асар ёзиб отини «Туркистон қайғуси» қўйдим. Бу китобда менинг Ватанимиз ўтмиши, ҳозирги кунлар ва келажагимиз тўғрисида кўп йиллар давомида қаттиқ ўйлаган ўйларим, ташвиш ва умидларим ўз аксини топган. Ақлдан ташқари, бузуқ маслакли, мустабид, замонамиз тузуми, албатта, емирилажак, ўрнига тикланадиган давлатчилигимиз тарих сабоқларидан ибрат олиб тўғри йўлни танлаши учун бу асар ёрдам хизматини ўтайди деган умиддаман. Шунинг учун сенга айтадиган васиятим:

Фарзандларим ичида ҳозир каттаси бўлганинг учун ҳаммани бирлаштириб биринчи навбатда «Тарихи Муҳаммадий» китобини нашр қилиш иложини қилгил. Ҳозирги кунда бу китоб халқимиз учун балиққа сув ўрнида бўлиши менга кўпдан бери сезилади.

Оғир шароитда, ёширин ҳолатда ёзилган «Туркистон қайғуси» китобим охирига етмай қолди. Шарқий Туркистонда 1941 1946 йиллар давомида бўлиб ўтган улуғ тарихий воқеаларга ўзим бошчилик қилиб эмгаким сингган, кўзим кўрган бўлса ҳам, укангнинг ўлимидан кейин бу иш мен учун энди оғирлик қилди. Қайғули ўй фикрларим, Ватанимиз ўтмиши ва кадриятларимиз, узоқ йиллардан бери қулликда яшаётганимиз сабаблари, қуллик асоратидан қутулиш учун келажак бўғинларимиз нималар қилмоқлари кераклиги, мустақил давлатчилигимиз курилганда нималарга этибор беришимиз зарурлиги буларнинг бари китобимда ўз ўрнини топди. Бу асарим келажакда Ватаним Ўзбекистонда ва бошқа кўп тилларда чоп этилишига ишонаман. Биринчи навбатда Туркистон элининг ёзиқ сир фарзандлари қозоқ, қирғиз, уйғур тилларида нашр қилинишига умид қиламан, чунки уларнинг тарихига тааллуқли кўп маълумотлар бордир. Шу билан бирга мен иштирок этган тарихий воқеаларни келажакда ёзувчилар, таҳлил этувчилар кўп бўлади. Бу тарих ҳеч қачон кўмилиб кетмайди. Сен шуларнинг биринчиларидан бўлгин, чунки у тарихий воқеаларнинг тирик иштирокчисидурсан. Ўтган ҳодисаларда бўлган воқеаларни ҳеч ёққа бурмасдан, бўлганича тўғри ёзишни сенга топшираман. Сен бу вазифани, албатта, бажара оласан. Кўпдан бери ёзиш қобилияти сенда борлигини сезаман».

Бу суҳбат ота бола ўртасида 1974 йили октябр ойла-рида бўлиб ўтади. Суҳбат мазмунини биз отамиздан кўп марта эшитганмиз. У киши илгаридан ўтмиш хотираларини қоғозларга қисман тушириб юришларини билар эдим. 1976 йили 29 февралда бобомиз Алихонтўра Соғуний бу фоний дунёни тарк этдилар. Қайғули, аламли, турғун йиллар узоқ вақт давом этди.

Охири бобомиз интиқиб, орзиқиб кутган, 30 йиллар олдин, яъни совет мустабид тузуми куч-қудратга айни тўлган даврда башорат қилиб айтган тоталитар қизил империя инқирози юз берди ва бизнинг Ватанимиз ўз Истиқлолини қўлга киритди. Бунинг шарофати ила бобомизнинг илмий мерослари тартибга солиниб, бирин кетин баҳола қудрат нашр қилиниб халққа танитилди ва танитилмоқда. Бу китобнинг нашрга тайёрланиши ва чоп этилиши ҳам бобомиз васиятларини амалга ошириш йўлида қўйилган яна бир қадамдир. Отамиз оғир касалликка учраганлигига қарамай, бобомларнинг васиятига биноан бу китобининг давомини ёзишга киришдилар ва ўзлари тўғридан тўғри иштирок этган Шарқий Туркистон Озодлик инқилобининг тарихий воқеалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Китобда бобомизнинг Оқсув турмасидан қандай чиқиши тарихи, Озодлик инқилоби олдидан Шарқий Туркистондаги вазият, Инқилоб таассуротлари ва иштирокчилари ҳақида, Шарқий Туркистон ислом жумҳурияти ва унинг фаолияти, бобомизнинг бу ишни амалга оширишда кўрсатган шижоат ва қаҳрамонликлари тўғрисида сўз боради. Насиб эца иккинчи китоб ҳам шу тарихий воқеаларга қизиқувчи китобхонларга яқин кунларда тақдим этилажак.

Бобомларнинг бу мазкур тарихий асарини мулк эгалари вакилларининг ижозати ила нашрга тайёрлаш ва чоп этиш учун компютерга киритишни 2002 йил 16 мартда бошлаб улуғ рамазон ойи ичида, яъни 24 ноябрда Аллоҳ ёрдами ила якунладим.

Увайсхонтўра Шокиров.
II- qism
 
Keyingi