OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАмина Шанликўғли
Асар номиВиждон азоби (қисса)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Амина Шанликўғли
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Қиссалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм415KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/22
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Виждон азоби (қисса)
Амина Шанликўғли

Биз ҳам мусулмонмиз.

Салон оркестр сасларига тўлган, гумбур - гумбур, жаз-жуз овозлар қулоқни қоматга келтирар, ҳамма рақс тушаётганларни кузатар эди. Қизлар энг сўнгги урфда кийинишган. Бўялган киприклар,лаблар...гул-гул очилган олов чеҳралар....Бир пайт мовий ёмғирпўш ( камзул) кийган бир қиз ўрнидан туриб, қаршисида ўйнаётган дугонасига:
— Жуда ҳам исиб кетдим,- деди. Дугонаси эса:
— Бир дақиқа бўлса ҳам мана бунингни ечиб қўй, жомеда эмассан-ку аҳир, тўйдасан,- деди.Мовий камзулли қиз нозик бармоқлари билан юзидаги терларни сидириб қўйди. Унинг оппоқ юзи тобора қизариб борарди. Бир зум қўллари билан бошидаги дуррасини тузатган бўлди.Ложувард ипакдан тикилган бу либос бирдан сирғалиб бошидан тушди, қиз нима бўлганини билмагандай ҳуркак ҳолда орқага қаради. Бир жаноб рақсга таклиф этарди. Ҳаяжонга тушиб қолган қиз шошиб ёпинчиғини ердан кўтарди. Чангларини қоқар экан, барча унга қараётганини ҳис қилди. Аёл-еркак, ёшу қари унга қараб туришарди. Қизнинг юзи уятдан оловдек қизарди. Не қиларини билмай қолди. Ёпинчиғини қайта бошига ўрамоқчи бўлган эди ҳамки... улани кузатаётган бир жаноб:
— Аттанг, шундай гўзал сочлар яширилса, айб эмасми? Гуноҳ-ку азизам!- дея қизга яқин келди. Қиз илк бундай ҳолатга тушиб қолганига уялиб кетди, жуда ҳижолат чекарди. Дурраси билан бошини ва бўйнини қайта ўради. Сал аввалроқ ўзини рақсга таклиф қилган ёш жаноб:
— Ҳонимафандим, жуда сиқилиб кетган кўринасиз, ҳоҳласангиз равоққа чиқиб бирор ичкилик ичамиз,- деди. Қиз ортиқ чидаб туролмади:
— Йўқ, беяфанди,мен ичкилик ичмайман,- деди. Йигит сал ноқулай тортиб, ҳижолатомуз:
— Нега? Соғлигингизга тўғри келмайдими? - деди. Қиз ўзича ўйлади:" Маҳмадоналик қиляпти, тартиб-интизомли қиз эканлигимни билиб туриб сўрайди-я".Йигит ҳануз тараддудли, ҳаяжонли алпозда саволига жавоб кутарди. Чекинолмаслигини билган қиз:
— Беяфанди, билсангиз керак, Исломда маст қилувчи ичкилик ичиш ҳаромдир. Шунинг учун ичмайман,- деди. Йигит эса ғашга тегар даражада бемалол тарзда:
— Ичкиликни ҳаром эканини биламан,- деб жавоб берди.Қиз жуда ҳаяжонланди ва бироз ғазаб аралаш қизишиб:
— Демак, билиб туриб, мени ичишга таклиф қилишингизни қандай тушуниш мумкин,- деди.
— Ҳа, тўғри , атай айтдим.
— Нима демоқчисиз? Мақсадингиз нима?- деди қиз қизишиб.
— Ичмайсизми?! - деди йигит.
— Мўмина қизлар ичмайдилар,- деди қиз.
— Мўмина қизлар бунақа тўйларга ҳам келмайдилар.Чунки чолғу, мусиқа тингламоқ, рақс тушмоқ ҳам ҳаром эканлигини биладилар. Ўйнамасалар ҳам бундай жойларгабўлишнинг ўзиёқ ҳаром эканлигини ҳам биладилар,- деди йигит. Қизнинг юзи кўкара бошлади. Аммо гапдан қолгиси келмади.Салондагилар кўнгилҳушликни қўйиб уларнинг тортишувини томоша қилишарди.
— Модомики, Исломни билар экансиз, сиз бу ерда нима қиляпсиз?- деб сўради қиз. Йигит ҳудди шу саволни кутиб тургандек дарҳол жавоб берди.
— Қизиқиш, ҳонимафанди,қизиқиб қолдим. Қиз ҳайрон бўлиб ўйлади:" Ажабо бу кишини нима қизиқтириб қўйди экан".

Лекин сўраб улгурмасдан йигитнинг ўзи тушунтира бошлади:
— Салон қаршисида кўчада кезиниб юрардим. Йўлдан бир неча аёллар, қизлар ўтиб боришар эди. Бари ярим яланғоч кийинган, юзларини пардоз қилиб бўёқлар тортишган,фақат сиз улардан фарқли равишда бўянмаган ҳамда ўранган эдингиз.Бошқа аёллар бир дақиқа олдин бўлса ҳам кўнгил очишга шошишар, аммо сиз ёнингиздаги аёл билан секин юриб борардингиз. Маъзур тутгайсиз, бу орада суҳбатларингиз қулоғимга чалиниз қолди.Сзи ёнингиздаги аёлга оёғингиз тортмаётганини ва тўйга боргингиз келмаётганини айтдингиз. У эса тўйга бориш билан гуноҳни бир-бирига алоқаси йўқлигини айтарди.Сиз асл вазифангиз бўлган - Исломни ўзгаларга тушунтириш, етказишни унутиб унга эргашдингиз.Мен эса бундай очиқ сочиқ тўйда ўраниб олган аёл нима қилишига қизиқиб қолдим.Шунинг учун бу салонга кириб, сизни кузатдим. Ва қасддан сизни рақсга таклиф қилдим.Нима қилишингизга қизиқдим.

Келганига минг бор пушаймон бўлган қиз қаршисидаги йигит эсли-ҳушли эканини англади. Бунинг устига бу ҳақ сўзларни эшитгач тоқат қилолмади - кўз ёшлари оқа бошлади.Кўзлари билан тўйга бирга келган дугонасини қидирарди.У ён томондан келиб:
— Сизга нима бўлди жоним. Гўзалим, тўйни расво қилдингиз, совутдингиз, ҳор қилдингиз.Сиздайлар кўнгилҳушликни тушунармиди?Ўтдай келиб ўтдай кетасизлар. Бирозгина маданиятлироқ бўлсангизчи?! Қайси асрда яшаяпмиз ўзи азизам? Шу замонда ҳам калласига ўргимчак уя қурганлар ҳам бор эканда.Кўнгил очмоқчи эдик имкон бермадингиз,- деди.Асабийлашган қиз эса:
— Менга қара, Ўлжой,емни бу ергақўярда-қўймай олиб келганинг етамагидек,енди эътиқодимизни ҳам ҳақорат қиласанми?-дея бақирди.
— Шу қадар иймонли, сўфий бўлсанг нега келдинг?-деди униси. Ва ниҳоят тортишув тугади. Қиз йиғиштириниб кетмоққа ҳозирланди.Сумкачасини олиб кесмин юрди.Дугонаси Ўлжой бўлса қаҳқаҳа оти, калака қилиб қолди:
— Чоп сўфий жойнамозингга чоп, кўрамиз! Уйига етиб келган қиз эса ҳонасига кириб йиғлар, Аллоҳга дуолар қилиб,мағфират сўрар, авф тиларди.Тонггача уҳламади. Виждони қийнаб, сўроққа тутар, тергов қиларди." Мусулмонлигинг қани! Қани исломий яшамоққа ва даъват этмоққа қилган қарорларинг. Ўлжой гуноҳни қайдан билсин, сен нега унга эргашдинг?Гуноҳ эканлигини била туриб нега кўз юмдинг. нега қўл силтадинг?Тўйдаги йигитнинг сўзлари ҳақ, ўзи ҳақли эди". Йиғлади... Намоз ўқиб Аллоҳдан кечирим соради. Алламаҳал бўлиб кетганинга қарамай қизини уҳламаганини кўрган онаси Аллоҳга ёлворди:
— Аллоҳим! Менга шундай қиз бердинг-ки кечанинг ярмини исён билан кечирди. Иккинчи ярмини ибодат ила ўтказмоқда. Илоҳи! Қизимни кечаси ҳам, кундузи ҳам Ўзингни йўлингда юргувчилардан қил! Эй, Раббим!

Виждоннинг шафқациз зарбалари.

Бошланғич, ўрта ва олий мактабларни тугатдим. Энди лицейда муаллима бўлмоқчи эдим. Бу орада турмушга чиқдим. Эрим мендан кўра ҳам диндан ҳабарсиз киши эди. Мен ҳали ўзини билмасдан мусулмонларга душманларга ҳос муносабатда эдим. Жомеъга борганни, намоз ўқиганни қолоқ роза тутувчини парҳез қилувчи, орқада қолган одам ҳисоблардим.Муаллима бўлиб ишлаб юрардим.Бир кун энг севимли ўқувчимнинг жомеъдан чиқиб келётганини кўриб қолдим.Бу ҳол бир неча бор такрорлангач, жаҳлим чиқса ҳам ҳеч кимга айтмадим.Шу ҳафта ичида оҳирги марта кўрганимда тоқатим тоқ бўлди.Ўзи етмагандек яна уч-тўрт болани ҳам эргаштириб олганди."Демак ақлли, илғор деб билган ўқувчимзамондан орқада қолганлардан бири экан. Қўнимизда илон сақлаётган эканмиз.Эртага мен бу илонни бошини мажақлайман", деб минғирладим.Эртаси кун уни ўртоғини саволига пичирлаб жавоб бераётганида тутиб олдим.Нимани суҳбатлашган бўлса такрорлашни буюрдим.Дўстининг саволини эшитмаганини айтди.Жаҳл билан яқинлашдим.Бирисининг қулоғини чўздим.Мўлжалга олган ўқувчимга эса икки мушт туширдим.У довдираб валдиради:
— Мен нима қилдим? Мендан нима истайсиз?- деб маъсумона қаради.Унинг ўзини ҳимоя қилиши менга ёқмади шекилли, яна шапалоқ туширдим. Шапалоқ синфдаги жимликни бузди.Синфдагилар ҳайрон.Не бўлди оналаридай севган Мунис муаллимларига?Бир зумда оловдай ёндириб, уни бу қадар ғазаблантирган нима?Бу саволлар жавобини бир мен ва АЛЛОҲ ( ж.ж.) биларди. Вақти келиб Аллоҳнинг ҳос лутфи ила ҳидоятга келдим. ҳидоятга келгач мусулмонларни айблаб, улани қолоқ, орқада қолган,қўпол деб ўйлаганларимдан уяладиган бўлдим.Энди уларга ҳавас билан қарардим.Мен Иймоннинг ҳаётбаш суви, ҳидоятнинг нури ила кўкариб, Ислом йўлида букилмас, синмас кўркам чинорга айланиб борардим.Аммо куну ойларки, юрагимни дард еб битирмоқда эди.Бу дард - виждон азоби эди.Бир вақтлар намоз ўқийди деб урган ўқувчимнинг маъсум боқишлари намзо ўқишимдан олдин кўз олдимдан ўтади.Ҳар тун эса виждонимдан шафқациз зарблар едим.Балки ғафлатда қилган бу гуноҳимни Аллоҳ ж.ж. кечирар,лекин ўша ўқувчимнинг ҳаққини қайда ва қай тарзда бериб, рози қиламан?.....

Болам пора-пора бўлди.

Мен Исломдан ҳабарсиз оилани қизи эдим.Шу атрофадаги қишглоқда ўсдим.Бир кун овқат пиширдим. Йўқлигимда мушук боласи овқатни еб, қолганини ерга тўкибди. Қаттиқ асбийлашганимдан жаҳл устида мушук боласини ерга уриб абжағини чиқариб ташладим. Буни қандай қилдим? Шу қадар раҳмсиз жонманми? Инсон овқатни деб, бир бечора жонни нобуд қиладими?Исломни билмагунча инсон инсон эмас, ваҳший бўлар экан.Мен Исломни билмаганим, Аллоҳни танимаганим учун шундай шафқациз иш қилиб қўйдим. Кўп ўтмай турмушга чиқдим. Ўзимни баҳтли санардим. Бир ўғил кўриб, уйимиз янада обод бўлди. Ўғлимни жуда севар, еру-кўкка ишонмас, асраб авайлардим. Секин секин улғайиб тўққизга қадам қўйди. Лекин бунгача унга ҳеч нарса ўргатолмагандим. Ўзим Исломни билмасам, ўғлимга нима ҳам ўргатардим.Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз с.а.в. исмларини ўргацам бўлмасмиди?Болам эшакка минишни яҳши кўрарди. Биз уйда йўқ пайтимизда эшак билан ўйнаш учун ипнинг бир учини эшакнинг белига, бир учини ўзини белига боғлаган.Қишлоқ кучуклари келиб ҳургач, эшак жон-жаҳди билан югурган ва ўғлимни судраб кетган... Оҳ ўғлим! Пора - пора бўлган болам! Ҳар бўлагини ҳар ердан териб тўпладик.Ўшанда лоп этиб мушук боласи кўз олдимга келди. Шунда ҳайвоний, балки ҳайвондан ҳам паст иш қилиб қўйганимни англадим.Раббимдаб авф сўраб, намоз ўқий бошладим.У мушук боласини қасосини мендан олганди. Золим Аллоҳ ҳузурида азобланади. Буни Исломни ўргангач англадим.Сиздан ўтинчим, ҳеч бир ҳайвон, ҳеч бир инсонга азоб берманг, зилм этманг! Чунки Аллоҳ мазлум томонда бўлар экан.Мен буни гувоҳи бўлдим.Мен виждон азобида яшаяпман. Бу азобларнинг оғири ва дардлисидир.Қачонки мушукча кўрсам, мен ўлдирган мушук боласи ва жондан суйган боламни эслайман.Кўз ёшларимни тутиб туролмайман...

Бир оилани буздик.

Бизнинг виждон азобимиз бошқаларникидан фарқлироқ.Фаруқ Аҳмад билан ўйлаб кўрдикки, бизнинг ҳикоямиз ҳам бир қанча одамларда марҳамат туйғуларини уйғотиши мумкин.Ҳар қалай шундай умиддамиз. Биа ёзайлик, сиз лозим топсангиз ёритарсиз. Биз бувимиз, ота-онамиз уч ўғил жами етти киши бир оила бўлиб яшардик.Шод ва баҳтиёр эдик.Бувимиз ва онамиз диндор эдилар. Акамиз 25,мен 16, укам15 ёшда эдик.Акамиз ҳам ўқир ҳам ишлар эди.Онамиз бир куни акамизга:
— Али Домаднинг қизи Дурдонани сенга олиб берайликми?- дедилар.
— Мен у қизни ёқтираман, лекин диндорлиги юрагимни сиқиб юборади-да, - деб жавоб эбрди. Кўп ўтмасдан Дурдона опамни акамизга олиб берилди. Ота-онам диндор бўлгалиги учун қуда томон рози бўлди. Улар турмуш қуришди. Лекин биз янгамизни ёқтирмадик. Мактабдан келишимиз билан онамиз уйда бўлмасди, янгамиз дастурҳон ёзиб овқатга таклиф қилар, лекин биз овқатланмасдик. Оқшом акамизга:
— Янгам бизни оч қолдирди,- дердик.Акамиз уни урарди. Асабига тегардик. Ҳижобли, қолоқ дердик. Бечора янгамиз:
— Нега бундай муомала қиласиз, мен ҳам сиздай инсонман. Айбим- Аллоҳни амрида бўлганимми? дерди. Йиғларди.Биз яна уни ғашига тегар, ёқтирмас, унга тўнғизга қарагандек қарардик.
— Бизни уйимиз масжид эмас, намозингизни жомеъга бориб ўқинг,- дердик.Айтмаган ёлғонимиз, қилмаган туҳматимиз қолмади. Қўшниларга ҳам уни ҳасис, писмиқ, паст, деб ғийбат қилардик. Онамизни тезда ишонтириб ўзимизни таъсиримизга олдик.билмаганлари учун онамиз тез алдандилар. Ва отамизга:
— Бу келин ўғилларимизни қон қустирмоақда,- дея уни ҳам ишонтирдилар. Янгамиз билимдон эди. Ибодатлари ҳам онамизникидан фарқ қиларди.Фақатгина намоз билан чекланиз қолмай фикрларини бизга ҳам юқтирмоқчи бўлардилар, лекин биз....... Бир куни:
— Сизда ҳеч инсон қони борми? Мендан нима истайсизлар?- деди бизга ва йиғлади. Кечқурун акамиз уйга келганида биз унга:
— Янгамиз ота-онамизни ҳайвон деб ҳақоратлади,- дедик. Акамиз уни яна урди. Янгам йиғлаб:
— Ҳотинидан шулар тўғрими-йўқми дея сўрамасдан айбим бўлмагани ҳолда мени урадиган инсон билан ортиқ яшолмайман,- деди ва уйдан чиқиб кетди. Беш ойдан кейин улар ажралишди. Қўнё Қарамонда туришарди. Бурсага кўчиб кетишди. Орадан кўп ўтмай акамиз Юсуф Карим ёрдамизда тавба қилди.Биз ҳам икки уч йилдан кейин тавба қилдик.Иймонимиз зиёда бўлиб боргани сайин, янгамизга қилган пасткашликларимизни эслаб эзилардик.Бир куни барча гапни акамизга айтдик." ИншаАллоҳ,балки Яратган, сизни ва мени авф қилар, бориб Дурдонадан узр сораб олиб келайлик", деди.Орадан тўрт йил ўтганди. Акамиз:"Қўлимдаги жавоҳир қадрини билмадим,мен ҳам инсонманми?" деб гўдакдай йиғларди.Бурсага бордик.Янгамиз Йилдиримда туришарди. Маҳаллаларини топдк.Уйларини сўраб шуни билдикки, янгамиз бир йил олдин турмушга чиқибди. Ўша ерда уччовимиз ҳам йиғладик.Акамизни юзларига қарай олмадик, ҳануз қарай олмаймиз.Дурдона опамизни юзига Маҳшаргоҳда қандай қараймиз. Виждон азоби бизни эзиб юбормоқда.Бу виждонсизлигимизни унутолмаяпмиз...

Мени кечир жигарим.

Уни сизга қандай таништирсам экан. Қизиқиб қолдингизми? Ҳозир айтаман. Виждон азобимга ҳамдард бўларсиз. Ўзингизни мен билан бирга ҳис қилиб, қайғу дарёсига ғарқ бўларсиз... У мени жоним, жигарим, жон қариндошим! Унга Исломдан сўз очгудек бўлсам ҳаяжонланар:
— Мужоҳид бўламан. Ўқишни битирара битирмай чоршаф ўрайман,- деб улуғ орзулардан сўзларди.Биргаликда Ислом йўлида ҳаракат қилишдан сўзлашар, аҳдлашар эдик. Мен уни туғишганим, жигарим дедим, чунки барча мусулмонлар бир - бирларига қариндошдирлар. Келажак ҳақида шундай гўзал озуларда юрганимизда биродаримни уйидагилар бу мактабдан олиб, бошқа мактабга топширдилар... Ва орамиздаги муносабатлар заифлаша бошлади. Уни мактабдан кетаётган дамдагиқиёфасини тасвирлай олармикинман? Кўзлари ёшга тўлган... Ёноқлари ҳўл... Йиғлаб айтилган шу сўзлар ҳануз қулоғим остида жаранглайди:
— Опажон, онамлар билан гаплашинг, уларни сиз ишонтира оласиз. Ўзингиздан мени ажратишларига йўл қўйманг... Менга ёрдам беринг опажон!- деганди. Бечора синглим қандай жамиятда яшаётганимиздан беҳабар эди. У кўп нарсаларни билмасди.Жамият бировга тамға урдими, у жамоатдан узоқлаштирилади...Унинг онасига ҳам шундай ёмон тамға босилганди.Шунинг учун ункига бормоқчи бўланимда онам:
— Уларникига бориб, ўша аёлбилан суҳбатлашсанг берган сутимга рози эмасман,- дедилар. Билмассан жигарим...ҳатто онагнинг сен билан сўзлашишини истамаслар,ишон. Лекин мен зинҳор улар билан ҳамфикр эмасман.Билардимки, сен айбсиз эдинг. Сен ишончга тўлиқ эдинг. Сен исломий яшамоқни истардинг. Сени мендан бошқа тушунувчи йўқ эди.Сени тушунишни истамайдиганлар кўп эди, жигарим мен улар ичида ёлғиз эдим.Эснинг айбсизлгингни қанча айцам ҳам мени тингламадилар, ишонмадилар менга.
— Унинг айби йўқ, гуноҳига қоласиз,- дедим. Яна нималар бўлди... Барибир ҳеч натижа чиқмади. Ҳар қалай нима бўлганда ҳам сенга ишончим мустаҳкам ва адоқсиз эди. У ҳеч қачон ўзгармайди, дердим.Шу ишонч шу фикрлар асосида илгарилашингни умид қилиб яшадим.Орадан кечган бир йил ичда сен ўзлигингдан айирилмадинг. Юрагимни қарида эдинг, ишон,жигарим... Ўзимнинг туғишганимдек эдинг, чунки ишончимиз ва эътиқодимиз бир эди.Қандат қилиб сени ўйламай? Қандай қилиб сендан ажралишни ўйлай? Сен Ислом фойдаси учун шаҳс бўлмоқчи эдинг.Доим сендан гўзал ҳабарлар кутардим... Бу умидвор кутишим аччиқ бир ҳабар билан қалбимни яралади. Эшитдимки, овози бўғилган дугонанг ўрнига мактаб хўрига қўшилибсан. Кейин эса рестаран қўшиқчисига айланибсан. Эркак дўстлаирнг сени бир -бир табриклар экан... Доим сенга муҳлис эканликларни изҳор қилишар экан... Ваҳоланки, сен менинг билишимча бундай ишни ўлим ҳисоблардинг. Асло лапар айтмасдинг... Бу ишларни Исломдан ташқари деб билардинг... Энди уларни унутиб... ўзгардинг. Не қилай... кўзёшим, фиғонимни ичга ютишдан бўлак не келарди?! Шундай қилмоқчиедингми жигарим? Сен билан шундай бўлишни сўзлашармидик?Бундай ёмон ҳабар эшитишни ўрнига,ўлим ҳабарини эшицам бўлмасмиди?Исломдан ташқари чиқмасликка сўз берган эдинг-ку! Куфр ботқоқлари ичра очилган Ислом Гули бўлмоқчи эдинг-ку.Ботқоқлик ичра минглаб қизларнинг ҳидоятига сен васила бўлмоқчи эдинг. Исломни етказмоқчи эдинг.Нима қилиб қўйдинг? Не қилдинг? Юрагимни қанчалар ёқдинг.Виждонимни нечоғлик зирқиратдинг.Сени қандай қилиб йўқотдим?сЎЛИСҲИНГГА ҚАНДАЙ ҚЎЛ СИЛТАДИМ, ҚАНДАЙ КЎЗ ЙУМДИМ? БОТҚОҚҚА БОТИСҲИНГГА ҚАНДАЙ РОЗИ БЎЛДИМ? ЎЙЛАГАНИМ САЙИН ЭЗИЛАМАН.Сенинг бу ҳолга тушишингга мен сабабчи бўлдим. Ёрдам сораганингда қўлимда ҳеч нарса келмади.Ота - она, атроф жамият деб, сени бузилган жамият қўлига ёлғиз ташлаб қўйдим.Кечир мени жигарим.Авф эт, синглим.Сенга ёрдам этолмаганим, сенинг учунўз бурчимни бажаролмаганим учун авф қил.Сени, сен каби юзлаб ёшларни ботқоққа ботирганимиз учун бизларни авф эт.Сени ҳимоя қилолмаганим учун кечришингни сўрайман...Ва сизлар! Е, ўзидан ўзгани қутқармоқ жафосини чекмаган,уйларига беркиниб олган мусулмонлар! Иславотҳона - тузоққа тушган ҳар бир қиз учун масъул эканлигингизни унутманг!Ишончи эговлана-еговлана динидан узилган ҳар ёшнинг уволи зиммангизга юкланишини англайсизми?Аллоҳни инкор қилиб, ота-онасига исёнкор бўлган,Қуръонни топтаб Исломга куфр этувчи ҳар ёшга ҳар мусулмон жавобгар эмасми?!Аллоҳим! Аслида бу бир мени эмас бутун жамиятни виждон азоби эмасми?Кечир мени синглим.Авф эт. Ва сени сендан айирганларни... Сени сендан тортиб олганларни...Ва гулдай сўлдирганларни...Мени ва бошқа қардошларингни кечир...Йўқса виждон азоби мени эзиб, парчалаб ташлайди...

Отамни ўлимидан севиндим,аммо...

Менинг исмим Қоя,ҳозир Абу Бакр. Бугун отам мозорга,онам эса қамоққа кетди. Мен оиламизнинг тўнғич фарзандиман. Мен учун жону жаҳоним, ҳаркимим укам ёлғиз Чунгиз (Али) қолди. Ажал онамнинг қўли билан отамни олиб кетди. Онам ҳибсда нима қилади? Онам отамни қотилими? ёки отамни,болаларини,ҳатто жамиятни қутқарган фидокорми?Саволлар... жавоблари борми ёки йўқ? Онамизни қамоққа , отамизни эса мозорга йўлладик. Бу жамиятнинг тасқара башарасидир... Бу ҳаёт бир неча кишини эмас, отаси ароқҳўр, онаси қотил, бизнинг кўзёшларимиз, машаққатларимизни бўлишганларни ҳаёти... Биз икки ака-ука онамизни ҳаётини билишга қизиқардик. Онажонимиз бироз жим бўлиб қоларди. Юзини машаққат чулғарди. Сонг ғамгин табассум қиларди. Шу юз ҳаракатлари унинг дардли аёл эканлигини англатарди. Ўша пайтларда бизни ҳафа қилмаслик учун бизга қарамасликка, юзларини кўрсатмасликка, яширишга уринарди.
— "Отангиз билан орамизда бешиккерти деган нарса бор эди. Отангиз мени севишини айтар, ўзлари келишган, севимли,муаллимликка меҳр қўйган эдилар. Уйланиш учун у пайтларда шу нарсаларни ўзи етарли эди. Мусулмонлик аҳтармасдим,мени ҳам диндан ҳабарим йўқ эди,ўша пайтларда. Мени отамдан сўратди, бермадилар. Мени олиб қочди,биз турмуш қурдик. Бир йилча баҳтли яшадик. У пайтларда ҳам ичарди,лекин оз ичарди. Уйда ҳаддан зиёд жанжал кўтармасди. Кейин ичкиликка ружуъ қўйди. Биринчи фарзандимиз қиз бўлди,лекин ўлди. Кейин сен туғилдинг. Уч йилдан сўнг Чингиз.... Бундан кейинги ҳаётим ҳар куни бир ҳил кечди. Таёқ,зулм,очлик,кейин ўзларингиз улғайиб ҳаммасини кўрдингиз". Кошки улғаймасайдик,кўзимиз билан кўрмасайдик,онажоним! Сизга қилинган зулмлар, калтакларга жавобан йиғлардик. Қўлимиздан бошқа ҳеч нарса келмасди.Отамни инсон дейишимиз учун ўзимиз инсонликдан чиқишимиз керак эди.Ҳайвон ҳам деёлмасдик... Чунки ҳайвон ҳам бу ишларни қилмасди. Отамиз инсон кўринишидаги ғалати бир яратиқ эди. Муаллим бўлгани учун мактабга боришига тўғри келарди,лекин бормасди. Дарс ўтишга бизларни юборарди.Мудир сўраса касал дердик.Давлат муаллим тайёрлаб, диплом беради ва бир синф 20-25 ўқувчини қўолига топширади.Лекин у маст, мактабга келмайди. Оиласига зулм қилади, оч қолдиради.Лекин ой бошида маошини нақд ундириб олади. Отан динсиз одам эди. Онамни ҳам ўз таъсирига олар, ўзига ўҳшатмоқчи бўлар,лекинонам Аллоҳдан кўнгил узмасликка ҳаракат қиларди. Лекинотам онамни намоз ўқиши, рўза тутишига тўсқинлик қиларди.Доим ўткир асбобларни яшириб қўярдик, бизни яралаб ёки ўлдириб қўйишидан қўрқардик. Бир куни бесўнақай оёғи билан онамни тепди, онамнинг ўнг қоши ёрилиб атрофни қонларга бўяди. Отам онамни қанча урса ҳам онам бизларни аралаштирмасди. Бизни урдирмас, бор зулму жафони ўзи чекарди. Лекин ўнг қоши ёрилибҳар тарафга қон тизиллаб отилганида, неча йиллардан буён илк марта чақирди.
— Қоя! Мени қутқар! Қйтқар боалм, менга ёрдам бер! Онамни ўлиб қолишини ўйладим. Отамни ушлаб тортдим. Отам турди, тиғли нарсаларни излади, тополмагач мени урди... Отам топган маошини ичкиликка сарфларди, орада онамга ҳам берарди. Бозорга борилмас, тузукроқ овқат ҳам емасдик.


Ароқҳўр одам ҳайвондан ҳам баттар бўларкан. Отамиз уйда яланғоч юрар, ҳожатҳонага ҳам чиқмас, уйда, тоғорага ёзиларди. Тоғорани ҳам биз ёки онам олиб келардик. Ҳайвонга ўҳшаб бўкирарди. Агар тоғорани калтиравермасак, уйнинг дуч келган жойига катта-кичик ёзилаверарди. Ҳа, булар ичкиликни ҳунарлари эди... Онам отамни ўлдиришидан бир кун аввалги оқшом ҳам у маст эди.Онамни, мени Чингизни урди. Даф бўлишимизни, йўқса ҳаммамизни ўлдиришини айтди. Йиллар тинглаган таҳдидларимиз эди бу. Эрталаб мактабга кетдим,шомга яқин соат бешларда амакимнинг қаҳваҳонасига ўтдим. Амаким отамни кўрсатиб:
— Эплай олмаяпти,-деди. Отам одатдагидай маст, чой қуймоқчи бўлар, лекин тўкиб сочарди. Отамни уйга олиб келдик. Укам мактабда. Онам ўтинларни майдалаб тешани пойгоҳда унутиб қолдирганди. Отам ичкарига кириши билан одатдагидай бақирди. Отамни пояфзалини ечмоқчи бўлган онамни тепиб юборди. Ва болтани олиб онамга ташланди.Онам қўлига ногоҳон тушиб қолган теша билан отамни бошига урди. Онам камзул кийиб эшикни қулфлаб чиққанларида мактабдан укам келганди. Онам буни йўлда укамга айтмагани учун у отам онамни уриб қариндош;лариникига кетган деб ўйлаган, албатта, кейинроқ ҳаммасидан ҳабардор бўлганди. Онам вазиятни тоғамнинг ўғлига тушунтиргач, у:
— Бор, таслим бўл,-деди. Онам қотил каби маҳкамага борди.Ҳолбуки,онам қотил эмас, 19 йиллик азобга нуқта қўйган, ўзини ҳимоя қилган аёл эди. Агар онам отамни ўлдирмаганида у онамни ўлдирарди... Лекин воқеани ҳалққа ёйган газеталар ўзи истагандайёлғон яшиқни ёзмоқдалар. Бу ўзини ҳимоя қилган одамга туҳматдан бошқа нарса эмас.Мана шу газеталардан бирини ҳабари:" Маст эрини ўлдирган ҳотин - икки боланинг онаси ўзини миршабга топширди.Ичкилик ва таёқ 19 йиллик оилани бузди, вайрон қилди. Орқада оталариами оналаригами йиғлашни билмган икки бола қолди. Эр ҳотин ўртасида 19 йилдан бери давом этиб келаётган жанжал ўтга куни жиноят билан якунланди. Болалар мактабдалигида эрини эшикортида яшириниб кутган Оиша Қушчи уни ичкари кирар-кирмас илгаридан ҳозирлаб қўйган теша билан бошига урди." Мени эзаётган эримнинг ўлими эма, болаларимнинг ҳам онасиз, ҳам отасиз қолишгани" дейди".Фодийи онажонимиз энг қийналган вақтида ҳам бизларни ўйларди. Ўн йилларки, ўша азобларга бизни деб чидаб келмадими? Бизни эзётган нарса ҳам онамиздан ажралишимиз эди. Отамиз ҳар куни сўкар, телбалар каби бақирарди. Онам теша билан уриб, уни тинчитди. Ҳеч бўлмаганда отамизнинг дунёда чекаётган азобларига якун ясаганди.Баъзан онамга зулм қилгани эсимга тушиб кеца, яҳшиям ўлди, деб юбораман. Қисқаси, о;йлаб қарасам, отамнинг ўлимига севинар эканман.Отам ўз қариндошларига ҳам иснод келтирган, улар бизникига келишмасди. Онам қамалгунича отам учун намоз ўқиди. Динсиз отамни жаноза намозни ўқиб, уни мусулмонлардек кўмдилар. Онам қамалгач синовли кунлар бошланди. Бир куни у, бир куни бу қариндошимизникида турамиз. Овқат бериб кузатадилар, кузатадилар эмас, кетказадилар.Кейинроқ баъзи мусулмонлар бизларга ёрдам беришди.Ҳозир шу мусулмонлар ёнидамиз. Биз ўқиб динимиз учун фойдали инсон бўлишни ният қиламиз.Энг улуғ тилагимиз:Онамиз бироз олдинроқ бўлсада озод бўлса, тўйиб тўйиб бизни бағрига босиши, бошимизни силашини кутамиз. Динимизни ўрганар эканмиз, исмларимизни ўзгартирдик. Мен Абу Бакр, укам Али номларни олдик.Аммо динни ўрганганимиздан кейин, отамизни ибодациз,балки иймонсиз ўлганига қайғурдик, ғуссаларга чўмдик...

Виждон азоби тинурми?

Севимли қизим! "Мактуб" журналини ўқидим. Кечмишимни ўйладим.Бир жиҳатдан ўтган ишга саловот дедим. Яна бир жиҳатдан мени қийнаётган виждон азобини ёзиб, кўнглимни бўшатай дедим.Қимматли қизим! Мен бу сатрларни гуноҳимнинг ташҳири учун эмас, эркак фарзандларимга сабоқ бўлиши учун битмоқдаман. Бу сизга ёқмас, журналингизда ёритмассиз. Бу сизга ҳавола. Бу нодонлигим ҳақида қандай сўз билан бошласам экан. Қисқаси, шундай:19 ёшимда, мени 4 йил кутган Малак билан унаштирилдим. Бир фабрикада ишчи эдим. У шу фабрикани мудири Исматбейнинг қизи,айни пайтда ўша ерда котиба бўлиб ишларди. У лицейни, мен бошланғич мактабни тугатган эдик.Турмуш қурдик. У мен учун куйиб-куйманар, менга қаттиқ боғланиб қолган эди.Жуда ҳам меҳрибон аёл эди. Аскарликдан қайтгач, менга қўлидаги ва бўйнидаги тилла тақинчоқларини берди. Жағлўғлунда атторлик оллари дўконини очдим. Аҳволим яҳшиланиб борарди. Лекин мен ҳасталаниб қолдим. Йил бўйи Жарроҳпоша Тиб факултетида даволандим. Авф этасиз, ҳожатга боришимгача ҳотиним ёрдамлаҳсарди... У исми жисмига монанд Малак эди. Мен учун йиғламаган куни бўлмасди... Қисқаси ҳотиним фидокор ва жафокаш аёл эди... Шундай қилиб 26 га кирдим. Соғайдим. Фарзандли бўлдик. Қайтадан дўкон ишлари изга тушди, яна ишлай бош;адим... Ҳали айтганимдай уни жуда севардим... Доимий ҳародорларимдан бири, 20 ёшлардаги Насрин деган қиз бор эди. Мен билан суҳбатлашиши жуда таъсирли таассурот қолдирарди. Авваллари:"Лаънат бўлсин, шайтонга", деб юрдим.Икки йил унга бўлган муносабатимни билолмай юрдим. Малагимга ҳиёнат қилолмасдим. Шайтон ҳам бекор турмас, мени Насринга қараб тортарди. Шунга қарамай курашдим, оҳири Насрин ғолиб келди.Оилали эканимни била туриб мени ўзиники қилишга уринди, бунга чора излади.Мен Насрин билан ноқонуний ҳаётимни бошладим.Уйга борганимда,ҳотиним менга яҳши муомала қилиши билан инжиқлигим тутар, уни эзишдан завқланадиган одамга айлангандим. Малак ҳайрон эди:
— Нима бўлди Исмат,- дер,мен эса янада уни кўпроқ қийнар эдим. Қай тарафга бош уришимни билмас, арзимас нарса учун уни дўппослардим. Йиллар ўтди. Насрин билан орамиздаги ҳаром ва ношаръий муносабат ўзини кўрсата бошлади. Аммо Малак ишонмади:
— Менинг эрим бундай иш қилиши мумкин эмас, у мени севади,- дея миш-мишларни ёлғонга чиқарарди.Бу қандай гапки,у менга бўлган ишончи туфайли бу ҳақда мендан ҳам сўрамади.Бу мени янада эзарди... Бир кеча Насриннинг уйига бордим. Унинг уйига киришим билан оёғим шолга ўҳшаб қолди... Юролмадим. Ўша куни унинг уйида қолдим. Эрталаб Насрин касалҳонага элтиш учун мошинага чиқараётганида мени қўлтиқлаб олди. Амина қизим, шу ерда нима бўлсам бўлдим...қарасам қаршимда Малак турибди. Мен қотиб қолдим. Малак ҳам шу ҳолда эди. Бир пайт Малак йиқилиб тушди.Зўрға ёнига бордим. Одамларнинг ёрдами билан уни мошинага миндирдим ўзим ҳам миндим.Қайсидир шифоҳонага элтдим. Аммо ғишт қолипдан кўчган, Малак шол бўлиб қолган эди, мени танимасди.Шифоҳонада бир ой ётди. Чиққач ҳотираси қайтди.Аммо мени кўришни ҳам истамади. Мажидияга тоғасиникига кетди. Қанча ёлворсам ҳам уйга қайтмади. Болаларга у-бу нарсалар юбориб турди. Уни кўпйиллар кўролмадим. Белдан пастини тутолмасди. Ҳали ҳам шундай ҳолда деб эшитаман. Яна орадан йиллар ўтди. Фарзандларимиз турмуш қуришди. Мени кўрмаслик учун тўйга ҳам келмади. Уни 23 йил бадалида бирор марта ҳам кўрмадим. 23 йилдан сўнг ўғлимнинг уйида кўрдим. Кошки уни бу ҳолда кўргунча кўзларим кўр бўлсайди. Чокиб кексайиб қолган. Дарду ғами юзига ёзилган, юз битикларидан ўқилиб, билиниб турарди. Мени кўргач:
— Келинг, Исмат, ишингиз оқибатини кўринг. Балки ифтиҳор этиб, ўзингиз билан мақтанарсиз,- деди. Тош қотдим. У ўтирган жойга қараб юрдим. Менга бақирди:
— Қани чиқинг, чиқиб кетинг, бу ердан чиқинг, чиқ...- дея йиғлаб юборди. Ҳозир ўғлимнинг уйида экан, бутунлай ётиб қолибди. Ўғлимни огоҳлантирибди:
— Агар уни ичкарига қўйсанг, сенга берган сутимга рози эмасман! Ҳуллас, Малак жон чиқар ҳолда ҳам мени кўришни истамайди. Насрин туфайли Малагимга жаҳаннам азобларини солдим... Виждон азобидан қутулолмаяпман. Аллоҳга:" Жонимни ол", деб ёлвораман. Лекин Аллоҳга Малакка қилган зулмимнинг ҳисобини қандай бераман.Насрин деб вайрон этдим Малагимни... Жигарим эзилади, қувурилади... Амина қизим! Ёзинг, менинг жирканч аҳволимни, токи, шаҳват деб оилаларини бузаётган фарзандларимизга ибрат бўлсин!Сизга юрагимни бўшатдим. Журналда ёритмасангиз ҳам майли,бироз тинчландим.Ҳеч бўлмаса орқамдан тупурадиганлар топилар. Болам йиғлаб ёздим, қандай ёзилди, билмайман,ҳатоиларимни тузатарсиз.Кейин Ражаб ўғлимга жўнатарсиз... Журнални Малагимга ўқиб берар, ҳеч бўлмаса 30 йил уни деб йиғлаганимни билар.Ёзинг болам бу кекса кишини виждон азобини ёзинг. Бу шундай виждон азобики, бундан кўра итдай ўлиб кетганим байрам эди. Қизим, вақтингизни олдим, бошингизни қотирдим. Аллоҳга омонат бўлинг. Мени дуо қилинг. Мени қандай даво тузатишини билмайман. Балки сиз биларсиз, мен чолга ёрдам беринг...

Аминадан жавоб: Муҳтарам улуғимиз! Оғамиз! Мени йиғлатган "достон"ингизни бироз қисқартириш билан эълон қилмоқдамиз. ИншаАллоҳ, Малак ҳоним ҳам ўқиб сизни кечирар, кечиришлари ҳам керак... Чунки бу қайғу аламлар гина адоватлар бу дунёда ҳам оҳиратда ҳам фойдасиз, аксинча жуда зарарлидир. Ҳам нечун авф этмасинларки, Ҳазрати Оиша(р.а.)онамиз Расулуллоҳ с.а.в.ни севганларидан ҳам кўпроқ севармидилар.... Волидамиз ўша буюк зотни бошқа волидаларимиз билан бўлишардилар, шуни Малак ҳоним ҳам бир ўйлаб кўрсалар яҳши бўларди.... Кўрардиларки,бу у қадар жиддий тус берадиганвоқеа эмас. Ҳа ўртада Ислом шуури бўлмаганда қилинган ҳато ва ҳиёнат... аммо ҳатоларни ҳатто Аллоҳ ж.ж. кечиради, агартавба ҳақиқий бўлса. Сизнинг ҳатойингиз Исломий яшамаганингиз ва Исломни билмаганингиз оқибатидир. Малак ҳоним ҳамайни ҳолдалар... Улар Исломни билиб яшасалар, Аллоҳга таслим бўлиб бўлсалар ҳар яҳшилик ва ҳар ёмонликни Аллоҳга ҳавола эта билсалар эди, ўшандай мудҳишликка тушмасдилар.Ҳеч бир нарсага кеч қолинмайди. Ўлимкелмасдан кўп нарсага улгурса бўлади. Сиз пушаймонсиз, тавба қилинг Яратганга сиғининг... Сизни баҳтли қила оладиган сабабларни фақат Аллож ярата олади.Малак ҳоним ҳам Аллоҳга сиғиниб, Аллоҳ авф этувчиларга ваъда этган мукофатга эришсинлар.

Оҳ,Олмония сен мени куйдирдинг.

Комил билан турмуш қурганимиздан сўнг қийин кунларни бошдан кечирдик. Кичик бир ҳонада қайнонам,қайнсинглим,ҳаммамиз бирга турар, тунлари шу ҳонанинг бизга ажратилган ҳонага ўтардик.Машаққатли, оғир кунлар эди... Бир неч ойдан кейин ҳомиладир эканлигимни билгач, ақлимдан озгудай бўлдим. Бу қадар кичик уйга, бирор марта ҳам дастурҳонга икки ҳил таом тополмай турганимизда яна бир шерик қўшилмоқчими... Комил доим таскин-тасалли берарди."Аллоҳ буюк... бизнинг топганимизни тополмаётган, биздан кўра қуйин аҳволда яшаётганлар бор,шукр қил,сабр қил..."Сабр этмоққа ҳолим бормиди! Тузум етиштирган, кўчаларда улғайган қиз эдим. Комил билан истироҳат боғида танишдик, бир-биримизга кўнгил қўйдик,турмуш қурдик. Аммо бу шарту шароитларни билмас,уйимдагиларга ҳам бирор нарса деёлмасдим.Чунки ўзим пиширган ошни айланиб ҳам ўргилиб ҳам ўзим ичишим керак. Фарзандимиз туғилишига уч ой бор эди.Бир дугонамнинг эри Олмонияга ишчи бўлиб кетганини эшитиб,уйга югурдим. Комил уҳлаётган экан,шошиб уйғотдим:
— Комил,туринг,тез бўлинг!
— Нима бўлди, ёв босдими?
— Ҳа, йўқ, аммо муҳим гап бор...
— Юракни сиқмай,гапир тезроқ.
— Заҳро опани эри ишчи бўлиб кетибди. Эрталаб эшитдим. Сиз ҳам борсангиз бўларди. Фарзндли бўламиз, бу қашшоқлик, бу изтиробдан қутулайлик,-дедим. Мен йиолворганим сари у рад этарди. Ҳафа бўлиб ғам чекканим туфайли ўринга ётиб қолдим.Ҳолимга ачинди. Бир куни "ҳўп" деди. Кетвчилар рўйҳатига ёзилди. Икки ойдан кейин жўнаб кетди.Бизга ундан пул кела бошлади. Менга мактуб йўллаб:"Уй олиб сизларни ҳам келтираман", деб ёзарди.Бир йил ўтгач биз ҳам Олмонияга кетдик.Қашшоқ кунларимиз барҳам топди. Жуда бой бўлмасак-да, турмушимиз жуда ширин, гўзал эди.Ўғлимиз ўсиб борарди. Иккинчи фарзандимиз ҳам ўғил бўлди. Орадан 7 йил ўтди. Ярим тун эди. Комил ишдан келмади. Бир жойга учраб қолгандирда дедим. Телефон жиринглаб, ҳавотирли товуш эшитилди.
— Комилбей ҳозир шифоҳонада,- деб манзилини айтди. Ё Аллоҳ! Қандай гап, телба бўлаёздим.Ташқарига отилдим. Гўё йўллар битмас, зиналар кўпайиб борарди ...Комилни менга кўрсатмадилар. У оғир яраланган эртага кўришингиз мумкин,- дейишди ва қилиниши лозим бўлган ишларни айтишди. Мени касалҳонада ҳам қолдиришмади. Тўғри уйга келдим.Тонггача мижжа қоқмадим.Болаларга аҳволни бироз бўлса ҳам тушунтирдим.Лекин уларни шифоҳонага олиб бормадим.Эрталаб ўзим бордим. Доктор юзимга қараб умидсиз оҳангда:"Эрнгиз ўлди. Пастда моргда", деди. Ўша пайтдаги ҳолатимни қандай изоҳлайин. Раббим ҳеч кимни бундай кўйга солмасин.Ҳеч ким бундай мусибатни кўрмасин. Ўнгга-чапга чопиб, моргни изладим.... Бир мутаҳасис нимани излаётганимни сўради. "морг" дейишим билан мени Комилимни олдига оилб борди.Комилнинг устига ёпинчиқ ташлаб қўйишганди.Қўлларини эса кўкси остидан бир бирига ўтказиб, чалкаштириб қўйишганди. Дарҳол қўлларини ёзиб тўғриладим."Бу мусулмон, насроний эмас",- дедим. Мутаҳасис менга қаради. Чунки мен мусулмон аёлига ўҳшамасдим.Эримни ҳам мендай бўлса керак деб ўйлашганми, унга насринийча муносабатда бўлишган.... Кейин Комилни кийим-бошини келтирдилар.Қўл рўмоли, пайпоғи - ҳамма нарсаси қон эди.Ҳамёнини ҳам бердилар, ичида пуллари бор эди. Яна бир киши майда пулларни ҳисоблаб ҳовучимга қўйди. Мен пулларни ўша ердаёқ сочиб ташладим. Ўша пуллар учун Комилимдан ажраб қолгандим.Энди бу пулларни нима кераги ҳам бор. Энди бу пуллар юрагимни ёқади, мени куйдиради. Энди Олмония деган сўзни эшицам, ёшлар эрим пул топгани сафарга кетяпти дейишса, юборманг, шукр қилинг, кейин менга ўҳшаб куйиб қолманг дейман. Ҳудо кўрсатмасин, эрингизга бирон гап бўлса сўнг виждон азобида Қийналманг!

Онам ва оилам мени ҳақли тарк қилди.

Сизларга аҳволимни қисқача баён қилай. Умид этурманки, сизлар ибрат учун ёшларга етказгайсиз.Мен виждон азоби ичра ҳузурсиз ҳаёт кечирмоқдаман.Дардимни билган дўстимнинг тавсияси билан "Мактуб" журналига ёзмоқдаман. Мен қилган ҳатони бошқалар қилмасин, дейман. Онажоним ҳақларини ўтай олмадим.Мен учун ўзларини ўтга чўққа урдилар. Мени Қуръон ўқиш босқичига йўллаб, Аллоҳ йўлида юришни истадилар. Менга дунёнинг ўткинчи эканини англатишга ҳаракат қилардилар. Лекин мен онаизоримнинг бирор сўзига эътибор бермадим,қулоғимга олмадим,чунки отам томонидан онамга душманлик туйғулари билан тўйинтирилган эдим.Афсуски, қамоққа тушиб ҳатойимни англаганимга қадар онамни катта душманим деб билардим. Лекин, ғишт қолипдан кўчган эди. Онамнинг ёлворишларига қарамасдан 15 ёшимда турмушга чиқдим. Онам огоҳлантирган эдилар:
— Қўй, воз кеч бу фикрингдан,баҳрли бўлин кетолмайсан. Лекин мен унга оғир сўзни айтдим:

-Мен воз кечсам, унга турмушга сиз чиқасизми? Фарзанд онага айтиши мумкин бўлган сўзми шу? Онажоним ҳафа бўлдилар. Лекин улуғлик кўрсатиб, мени авф этдилар. Оқибат эса онам айтганидек бўлиб чиқди.Турмуш зиндон бўлди. Эрим менга кун бермади. Дунё неъматларидан мени маҳрум қилди. Мен кун бўйи уйга қамалиб ўтирардим. Эримҳатто қўшиланикига чиқишга руҳсат бермасди. Саккиз йил чидадим. Бўлмади.Ажрашдик. Онам:"Қизим, энди мен билан тургин, ёнимда бўл",- дедилар. Бу гал ҳам онамни тингламадим. Биттасининг ёлғонига учиб,онамни тарк қилдим. Ўша ишонган кишиммен тйфайли мўмайгина пулни қўлга киритишни, мени иславотҳонага сотишни мўл қўйган экан. Аввал мени рестаранларга, кўнгил очадиган жойларга олиб бориб,кўниктирмоқчи бўлганини тушунмадим. Мени тўкин сочин ҳаётга, кўп пул топишга ўргатди. Пулимиз тугагач эса менинг имзом билан кўппул топишимиз мукинлигини айтди.Бу қандай бўлишини тушунгач рад этдим. Мени қийнай бошлади. Аввал оёқ қўлимни боғлади,кейин бармоқларим орасига қистирилган қоғозларни ёқди. Лекин бу билан чекланмади ва мақсадига ҳам етолмади. Ойлар ўтгач у жиноят қилди ва менга таҳдид қилиб ўзига содиқ қолишимни талаб қилди. Ниҳоят ҳароб бўлдик.Ҳозир мен шифоҳонада суягимни даволатяпман. Онамга қилган ҳақсизлигимни тушундим.Уни нақадар кўпқийнаганимни англадим.Онамнинг қадрини билмадим.Лекин у зот мени кечирармикин? Шунча разиллигимдан кейин ҳам авф этармикин? Лекин қамоқҳонада шу ҳақиқатни - дунё неъматлари ўткинчи эканлигини англадим.Ҳозир фаолияцизман. Тўғри йўлни кўрсатувчи, Исломни ўргатувчи Улуғни топсам дейман. Аллоҳга қайтишни, Аллоҳдан ва онамдан авф сўрашни истайман.Кечирилишни истайман.Йўқса умрим азоб ичра ўтади. Ўлгуча виждон азобидан қутулолмайман. Ҳозир ўлим тўшагидаман. Аллоҳга ёлвораман, авфга сазовор қилмай жонимни олма дейман. Ҳа... тўғри йўлни англатган онамни тингламадим. жуда кеч уйғондим.Бошқаларнинг ўз вақтида уйғонишларини ҳоҳлайман. Кичиклигимда эшитгандим:"Жаннат оналар оёғи остида!" Афсус бу ҳадисни қадри вақт ўтиб англашилмоқда. Оқибатда мен ўлим тўшагидаман. Онамва оилам мендан ҳақли воз кечдилар. Икки фарзандимга эса:"Ёмон ҳотинни болалари" деган тамға қолдирдим. Мени виждон азоби ўртайди. Аммо ҳаётни орқага қайтариш мумкин эмас. Аҳволим танг, имконим йўқ... ғоят ҳолим мушкул. Агар ўлиб кецам, мендан рози бўлинг, азиз онажоним. Сиз ҳам мендан рози бўлинглар, болажонларим.

Бир қизнинг аччиқ қисмати.

Мен 15 ёшимгача Туркияда эдим.Олмонияда опам бор эди,ишларди,болаларига қарашим учун мени чқирди. Икки уч йил болаларига қарадим. Ёшим 18 чиқди. Мени турмушга беришни ўйлашарди. Мен ҳар доим Аллоҳга:" Ё Раббий! менга ҳожи кишини насиб эт",- дея дуолар қилардим. У пайтлар опам ҳам поччам ҳам Исломдан ҳеч нарсани билмас ёки билсалар ҳам амал қилмас эдилар. Мен ҳам улар каби яшардим.Туркияда пайтимда онамдан ўрганиб намоз ўқир.рамазонда рўза тутардим. Ўша пайтлар очиқ эдим,ҳеч ким ўраниб юр демасди.Мени жомеъга юборишмасди. Мени сўраб келганлар бўларди,бири яҳши,бири ёмон. Яъни ёмон деганлар ўзига бино қўйганлар эди. Ўзимни ҳали ёш деганим учун турмуш қуришни истамасдим. Яна бир гал совчиликка келишди,опам мени уларга бердил;ар,мен унчалик истамадим,аммо номи ҳожи эканини билиб бироз илидим. Фотиҳа қилиндим,икки ойдан кейин тўйимиз бўлди.Даслаб яҳши яшадик,қизли бўлдик. Қизим икки ёшга кирди. Янги уйга кўчиб ўтдик. Қўшниларнинг кўпи мусулмонлар эди. Бир-биримизникига кириб-чиқиб, борди-келди қилиб турамиз. Мен ҳам уларга ўҳшаб рўмол ўраб юришга қарорқилдим. Эрим аввал жанжал чиқарди. Бошимни ўрашим билан урди, коса-товоқларни,биллурларни мен томон улоқтириб синдирар,ўзимни кўчага ҳайдарди. Баъзан уйга қўймас,қизим билан ертўлаларда тонг оттирардик. Мени мажбуран бошяланг кўчага судраб чиқарди. Икки йил тинмай таёқ едим. Баъзан нафсидан ақли устун турар, мени ҳеч урмагандай тутарди ўзини.Яна ҳомиладор бўлдим. "Агар ўғил бўлмаса, туғруқҳонада ўлдираман!" дерди. Мен эса Аллоҳга дуолар қилардим."Аллоҳим менга ўғил бер,балки эрим инсофга келар,жомеъларга борар" дея ёлворардим. Ундан яшириб намозимни ўқир,агар билиб қолса,мени авф этинг, бошимдан сиярди. Шукрки,бир ўғил кўрдим. Энди ўғилли бўлдик. Эрим яҳши бўлиб қолар дердим, аммо аксинча янада телбалашди.Кечлари уйга келмас,қаҳваҳоналарда ичиб қолар,қимор ўйнар, уйга бирор аёлни бошлаб келиб қолишидан жуда қўрқардим. Рамазонда бирор марта ҳам уйда ифторлик қилганим йўқ. Қўшниларникига чиқардим.Бир қўшним бор эди,Аллоҳ улардан минг карра рози бўлсин,менга кўп ёрдамлари тегди.саҳарлик деганимиз моғорлаган нонни сув билан ярмини ейиш эди, ярмини ўғлимга қолдирардим,у ҳали кичик эди. Қизим 4 ёш эди, баъзан ўзи рўза тутар, баъзан мен тутишини сърардим,чунки уйда барибир ейишга ҳеч нарса йўқ эди. Бир куни ифторлик яқин қолганида шўрва қайнатдим, қўшнимиз ҳам овқат чиқарганди. Болаларим билан ифторлик вақтини кутардик. Эрим келиб қолди, уйга кириб ифторликни кутаётганимизни кўриб қозонга сигарета кулларини,чўпларнитўлдириб супринди жойига тўкиб юборди. Яна аввалгидай коса товоқларни бошимга отди, бизни кўчага қувди. Болаларимни олиб қўшимникига бордим, янгидан дастурҳон ҳозирланди,Аллоҳ берган насибамизни едик. Кейин барчамиз жомеъга бордик. ОПам бу аҳволимни билса ҳам ёрдам бермасди. Бу ҳам етмагандек устига устак:"Ўзинг пиширган ошайланиб ҳам ўргилиб ҳам ўзинг ич!" дерди. Эрим қиморда ютқазиб келиб аламини мендан оларди.Бир тийин қолдирмас ҳаммасини қиморда ютқазарди. Мен ўранганимга қарамай, бир иш топиб рўзғор юритиш мажбуриятига қолгандим. Ойлигимни олган кун уйга келиб уриб пулимни оларди. Сабр қилишга кучим қолмади. Полисга сим қоқдим,полислар келиберимга:"Яна ҳотинингни урсанг уйингдан ҳайдаймиз" дердилар. У:"Бўлди энди урмайман" деб қутулиб қолар, икки кун тинчланар, учинчи кун яна уришни бошларди.Шу тариқа тўрт ярим йил ўтгач, еган зарбаларим натижасида руҳий касаликка чалиндим. У бўлса ишҳонасидаги фотиҳали қизни йўлдан уриб у билан яшай бошлади.Маҳкама бизни ажратди. Болалар менга қолди. Лекин кейинги Рамазонда умуман ақлдан озиб,ҳаммани безовта қилибман. Жомеъга бориб намозларни бузибман. Қўшнилар мени касалҳонга ётқизишди. Болаларни болалар уйига топширишди. Тилимдан ҳеч Аллоҳ калимаси тушмасди. Шу қадар телба бўлганим ҳолда тилимдан дуо тушмасди.Касалҳонада бир ярим ойча ётдим. Келувчилардан эшитишимча эрим билан жуфтакни рослаган ўша қиз яна аввалги унаштирилганига қочиб кетибди.Касалҳонадан чиқдим. Болаларимни олмоқчи бўлдим,лекин беришмади. Ҳар ойнинг 21-куни уларни кўргани бораман. Бошқа кунлар руҳсат беришмайди. Кўп орзуларим бор эди. Болаларимни босқичда ўқитмоқчи эдим, уларни муносиб устоз,имом бўлишларини истардим. Аммо... Энди бироз тинчман, намозимни истаганимдай ўқийман.Фақат болаларим ёнимда яшаса ҳотиржам бўлардим.Ишлашга мажбур бўлдим. Истаганимдай рўмолда ишга бориб келяпман. Ойда бир болаларимни кўраман. Бокира сингилларим дуоларида:" ЙО Раббий! Бизга ҳайрли, мусулмон, Исломга амал қилувчи, бизнинг ҳам амалларимизга тўсқинлик қилмовчи жуфт насиб айла!" десинлар. Аллоҳ дуоларини қабул айласин. Амийн.

Олмония, З.Й.Н.К.

Биргина "йўқ"нинг оқибати.

— Алло!Мактуб журналими?
— Ҳа марҳамат...
— Қўлимга журналингизни аввалги сони тушиб қолди,шунинг учун сизни безовта қиляпман.
— Қай жиҳатдан эътиборингизни тортди бей афанди?
— Менинг ҳам виждон азобим бор. Ёзишини ёқтирмайман,телефонда айцам ёзиб оласизми?
— Албатта матҳамат қилиб айтинг,сизни тинглаймиз.
— Мен социалист оиланинг ўғлиман. Болалигимдан Исломни саҳро қонуни эканини эштиб ўсдим. "Аллоҳ,Алҳамдулиллаҳ" сўзлари бизнинг уйимизда эшитилмас,ким Аллоҳга ишонса ундан нафратланардик.Гарчи ўша замонлар бизнинг уйимизда пинҳон айтилган "саҳро қонуни" ҳақоратлари энди бу миллатнинг ойнайи жаҳонида расман янграмоқда,бунга ҳеч ким ҳеч нарса демайди, ҳамма бепарво.
— Ҳа,тўғри,ҳақлисиз. Миллат сифатида уюшдик,балки,насл насабсиз бўлдик. Илгари иславотҳоналарда кўрилган манзаралар бугун уйларда томоша қилинмоқда. Лекин:"Ювош отнинг тепкиси қаттиқ бўлар" дейишган ота-боболаримиз. Азалдан арслондай бўлганлар ҳар ҳолда бир куни отчалик ишга ярамоқни билжаклар.
— ИншаАллоҳ дейлик,насиб бўлар...
— Бир миллатга ўз-ўзидан насиб бўлмайди...
— Ҳақлисиз даъват зарур.

Тоғри. Мен мавзуга қайтай.Шундай қилиб динсиз шароитда ўсдим.Намоз ўқиганни кўрсам жаҳлим чиқар эди.Ўзи диндорлардан нима истардик,ҳануз тушунолмайман. Кичик зобит бўлдим. Албатта,тажрибасиз эдим.Аскарларга буйруқ бериш менга жуда ёқар,аммо мен аскарни сўкмадим,онасига тил теккизмадим. Мен бошқа айб қилдим.Жуда катта айб. Навбатчи кунимда бир йигит ёнимга келди. Йиғларди. Икки кун аввал намоз ўқиётганини кўрганим учун юрагимда унга нисбатан нафрат бориди.Унга ғазабланиб қарадим.
— Гапир йигит нима истайсан?
— Капитан, ҳотиним оғир касал экан. Балки ўлим тўшагидадир. Мени йўқлатганмиш. Уч кунга руҳсат берсангиз,борсам аёлим ши шаҳарда, Заттунбурнида.
— Жим-е! Кўппак боласи! Аскар авратни ўймалайди.Аскарни ягона дарди бор,у эса - Ватандир!
— Аммо, афандим...
— Жим! Э,сени афнадингга... Йигир бир соатдан кейин яна келди.
— Капитан сиз билмайдиган ишлар ҳам бор, жавоб беринг, йўқса қочиб кетаман.
— Сен-а? Сенми, ҳали мени қўрқитадиган? Бор нафратим билан бутун қасду қасосим,қасосим бордай, шу ўчни олаётгандай башарасига мушт туширдим.Бурнидан қон келди. Гўё ваҳший ҳайвонга айлангандим, ҳеч марҳамат туймасдим ўзимда. Қонларини арта-арта гапирарди.
— Қўл-оёғингизни ўпай капитан! Менга руҳсат беринг.Майли кейин ўлдиринг,бу жуда муҳим.Ҳўнг-ҳўнг йиғлаб яна сўзларди.
— Ҳа-ҳа... шу ерга қозиқ қилиб қоқсангиз ҳам майли,ғинг демайман.Фақат аёлимни Нуртанимни бир кўрсам бўлди...
— Нима бўлди ҳотинингга айт!
— Қўлингизни ўпай капитан, Раҳмат сўг бўлинг, сўлашимга изн бердингиз, нарёғига ҳам руҳсат берарсиз.Биз Нуртан билан турмуш қурганимизга иики йил бўлди. Онам уни қўйиб қўшнимизни қизига уйланишимни ҳоҳлади. Мен кўнмадим. Аммо унга ҳиёнат қилдим. қўшни қиз билан юрдим. Ҳотиним мени севарди. Буни билгач тамом бўлди. Кўп йиғлади. Кейин аскарликка, ўқув машғулотига олиндим. Бу ерга тайинланганимдан кейин касаллигини эшитиб бориб бкўрдим. Сарғайиб сўлибди. "Мени алдамаслигингиз керак эди" деди.Ундан кўп узр сўради. Аммо ҳафа бўлган. Ҳозир оғир аҳволда касалҳонада ётибди, уни кўришим керак.Мени авф этишини сўрашим зарур.
— Бу сен итларга ҳос иш! Еганингни(...) мен ювайми?Тағин намоз ўқирмиш.
— Йўқ намоз ўқийдиган ман эмас. арзимурлик Вадат. Лекин у менга жуда ўҳшайди. Ҳизматдошлар ҳам бизни чалкаштириб юришади. Ишонмадим. Замондан ортда қолган,қолоқ йигит мени алдайдими?Унинг йиғлашига эримадим,кўнмадим. У тинмай:
— Капитан намоз ўқишимни ҳоҳласангиз намоз ҳам ўқийман. Фақат руҳсат беринг,қулингиз бўлай,- дерди. Лекин руҳсат бермадим. БИр соатдан кейин аскарлардан бири келиб аччиқ ҳабарни етказди:
— Капитан, кеча сиздан руҳсат сўраган йигит жонига қасд қилди!

Дунён қоронғу бўлди. Йигитнинг ёнига борганимизда ўлиб бўлган эди. Уни сўнгги манзилга кузатаётганимизда ҳам бошимни ердан кўтаролмадим. Ўзимни ўзимлаънатларди. Орадан 30йил ўтди... Ҳануз виждон азоби тинчлик бермайди. Йиъгламаган кунларим,руҳим жоним йиғлайди. Аллоҳ мени авф қилса, оҳиратда, ҳамма намзоларимни савобини ўша йигитга беришни ўйлайман. Зотан намоз ўқишимга ҳам у йигит сабаб бўлган эди. Унинг аччиқ қисмати, ўлими сабаб... Буларнинг барини ёзинг,ҳўпми? Ҳммасини ёзинг![/лист]

Отамни иғлатдим.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман.

1984йил.

Унга тикилган кўзларимни ҳеч ололмасдим. Саҳнанинг энг олдида эдим. Саҳнага чиқиб қучоқлашмоқ истаганларга, айниқса ёш қизларга тўсқинлик қилувчи қўриқчиларга, саҳнада ўзларидан кетгудек аралаш-қуралаш рақсга тушётганларга ҳам қарамасдим. Қўллари пианино устида кезар, муҳлисларини бор кучи билан жўштирар эди. Бир зум кўимиз кўзимизга тушди. Уни қўлларида гул билан бетоқат кутаётган ҳушторлари ёнимда гуруҳ гуруҳ эдилар. Кўзим соатга тушиб, ҳушим бошимда учди. Соат тунги 1.30га яқинлашганди. Энди отамга нима дейман. Сонг ўз-ўзимга тасалли бердим. "Тинчлан, 40 йил ичида бир марта кеч борсам нима бўлса бўлибди",- деган гап эсимга тушди. У ногоҳ муҳлислар ичида ғойиб бўлди. "Яна эшитайлик!Илтимос қиламиз!" - ҳақириқларидан кейин яна бир марта кўринди. У ноз қиларди. Ниҳоят соат тунги иккига яқнлашганда мен,опам,Туйғу,Монканинг машинасига миниб уйга қараб йўл олдик. Учови сўзлашарди."Биттаси пул бердия! Нариги савдойи ким эи? Ўлгидай маст. Бор-э Умид деб турганимзда ярамас,аблаҳлардан бири..." Суҳбатга қўшилмасдим. Ҳаёл суриб борардим. "Ота-онам акам Тўлғани олиб бизни бувимга ташлаб Олмонияга келгандилар. Бир неч йил аввал, бу ерга келгач туғилган укамиз ва икки синглимизга қараш учун бизни ҳам ёнларига олиб келдилар. Тўлғ буткул туркликдан бир олмон қиз билан яшаб биздан буткул ажралди. Бизни унутди. Копъ сиқилганидан онам ишдан бўшадилар. Доимий ҳаво алмаштириш мақсадида Туркияга ва бошқа шаҳарларга кетардилар. Докторлар уни узоқ бир қишлоққа дамолиш учун, соғайиш учун юборишди. Опам ва мен телба тўпалончимиз. Отам вазмин, камгап инсон. Наригилар ҳаликичик. Рамазон ойидамиз. Рўза тутиш, унинг муҳимлигини тушуниш қаёқда! Эгнимда тор жинси, устимда калта чарм камзул, қулоғимда wолкмен... мусиқа тинглайман, велосипедда кезаман. Бир куни яҳсил мерседес,34 рақамли, ҳозир кассетасини тинглаганим,тушларимни забт этган севимли куйчим - Умид Басанни кўриб қотиб қолдим. Кун келиб у билан бирга бўлишга умид боғлаган кишим. Кўзларимга ишонмасдим. Бу ерда қандай иши бор экан. Шитоб билан келган мерседесга қараб қараб қўярдим. Шошиб опамга телефон қилдим. Қани энди ишонса.
— Синглим, Умид, Умид дея уйғоқ ҳолда ҳам уни туш кўрадиган бўлиб қолибсан,- дея кулди. Жаҳли чиқб уйга қайтдим. Опам ишонмаганидан дугоналаридан сўрагани бозорга чиқиб кетибди. Шиддат билан телефон жиринглади. Кўп вақтдан мен билан дўстлашмоқчи бўлган шилқим Буълат экан. Мен опамга айтган ҳабарни менга айтди:
— Шанба куни кансертга бормаймизми?- дея сўради ялинчоқ оҳангда. Ўша кун келди. Отамдан қандай руҳсат оламиз? Ёлғон ишлатдик. Бугун рўзадор эканимизни ва Туйғу бизни ифторликка таклиф этганини айтдик. Бечора отам ишондилар. Меъёри билан кийиниб, отам ва укаларимни ташлаб шомга яқин кетдик.Туйғуларникига келганимизда ҳаяжондан титрардик. Унинг жавонида очиқ ва ҳашамдор кийимларн иолиб кийдик, юз-кўзимизни бўяб, пардоз андоз қилдик. Ўҳҳ! Гўзал! Монкан машинасида келганини сингнал чалиб билдирди. Дарҳол ташқарига отилдик. Туйғунинг отаси йўқ, онаси эса ишда эди. Шунинг учун уйдан чиқб кетисгимиз осон бўлди. Жўнадик. Бордик. Қорним ҳам пиёзни пўсти бўлиб кетди. Ўринларимизга жойлашгач, нон орасига солинган тўнғиз гўшти сўрадим. Эндиемоқчи бўлиб турганимда ёнимда Буълант пайдо бўлди, кўзларини кўзларимга тикиб:
— Уял! Шундай муборак кунда тонғиз гўштими?Ейсанми шуни? Аҳир ҳаромку!- деди.
— Мен сенга ўҳшаб замондан орқада қолган одам эмасман, роза ҳам тутмайман,- дедим. Умид Басан саҳнага ҳcиқди. Орзиқиб кутган одамим шуми? Бақалоқ,кўриниши ўзига яраша.Шуми мени севганим? Қандай телбалик экан уни севмоқ". Уйга келдик. Ўйлашдан тўҳтадим. Мошинадан тушар эканмиз,юрагим отилиб чиққудай қаттиқ уарарди. Зинада опамга:
— Бас, бу - ёлғонларимизни энг сўнггиси бўлсин, - дедим. Зўрға юриб борарканман, йиқиб тушгудай бўлардим. Соат икки. Отам эшикдан қараб:
— Йўқолларинг келган жойларингга!Даф бўлларинг! Сенлардақа фарзандларим йўқ!- дея бақирардилар.Ранглари аввал оқариб кейин сарғайиб кетди.
— Ота ҳеч нарса бўмади. Саҳарлик қилдик. Туйғу қўйиб юбормади.,-дедик опам билан баробар.
— Ёлғон гапирманг, телефон қилдим, йўқ эдингиз,- дедилар отам. Ёлғонимиз ҳам фош бўлди.
— Ота эшикни очинг, бошқа такрорланмайди!

Отам йиғладилар.
— Уяламан сенлардан, номус қиламан. Даф бўлинг! Бу шовқиндан уйғонган укам отами оёқларини қучиб, бизни киритишларини ёлвориб сўради. Биз бошимизни эгганча кутдик.Эшик очилди.
— Ҳаром қотгурлар!Тфу! Отам йиғлаб бизга қараб тупурдилар. Ҳонамизга югурдик. Ортимиздан укаларимиз чиқиб ёҳли кўзлари билан:
— Сизлар ёмонсизлар. Отам мижжа қоқмай сизларни кутдилар.Сизларни ёмон кўрамиз,жодугарлар! - деб чиқиб кетдилар. Секин ётоғимга кирдим. Йиғладим. Пастда опамни сегарета чекаётганини сезиб турардим.... Мен севги аҳтарардим. Шу кеч томошада тушундимки, Умид мен излаганим эмас экан. Бир ёр истардим. Кучли, қувватли, ҳар нарсага қодир, ғаму севинчимда бирга, меҳрибон. Танҳолигимда ҳам бирга,мададкор, ёрдамимга ҳамиса ҳозир суюкли бир ёр истардим. Ва ниҳоят топдим.Истардимки, севгилмни ҳар ким билса,севса. Уни севган кўпми, озми,мен Уни севаман. Унга ошиқман. Марҳаматли, меҳрибон,доим мен билан бирга, ҳар қачон ҳар жойда мададкор Яратган Аллоҳга ошиқман. Уни телбаларча севаман. Уни, Севгилимни топдим. Уни севаман, Уни севганларни севаман!...

... Яна муборак Рамазон ойидамиз. Ўша ўтган исёкор кунларимни эслаб, қайғуга чўмаман. Ҳозир отам биз билан фаҳрланадилар. Шодмиз. Энди юртимиздамиз. Баҳтлимиз. Аёллар либосларга ўралган, қўлларда Қуръон! Тилда куфр йўқ. Қўллар самода, лаблар, қалблар дуода. Ҳаяжонда Аллоҳдан мағфират тилайди. Кетмасин,тугамасин, деймиз, Рамазонни. Ҳаётимиз раҳбари - Олий Китобимиз тарк қилинмасин, жавонларда чанг босиб қолмасин. Яна 11 ой Мавлога исён байроқлари кўтарилмасин. Жомеъ ўрнида сартарошҳона очилмасин. Гўзал Ислом ғариб ҳолда ташлаб қўйилмасин. Шу муборак Рамазон ҳурматидан уйғонинг! Бедор бўлинг! Огоҳ бўлинг! Ислимни, унинг саодатбаҳшлигиникўринг, билинг, мен баҳтимни ҳузуримни ундан топдим.Исломдан топдим меҳр-муҳаббатни, ишқи ҳақийқийни. Эй, ҳоналарини фаҳш ва шаҳвоний суратларга тўлдирган ўғил-қизларига индамаган ота-оналар! Фарзандингиз ўша ботқоққа ботишини истайсизми? Жирканч филмлар томоша қилишини, улар ёмон йўлга бошлашини истайсизми? Дастурҳонлар атрофида маст бўлиб ўлтиришини, Аллоҳ берган гўзла овоз билан шайтонни ўйнатмоғини истайсизми?Истамайсиз! Болаларингизга эгалик қилинг! Раҳбарлик қилинг! Барчамиз Мавло, Рсаули ва Исломга кўнгил берувчи, Аллоҳнинг шифоси - дин йўлида мужодала этувчи ҳақиқий қулларидан бўлайлик! Иншааллоҳ!

Чала ўтган тўй.

Ҳаёт жуда мураккаб. Бу чигаллик ичида биз бошқалардан фарқли равишда Исломий яшамоқ истаймиз. Ҳилол ва мен айрофимиздаги бу мураккаблик ичидан ўрин олдик. Исломни англагач, ниманидир ўргангач, бошқаларга ҳам буни билдиришимиз бизга завқ баҳш этар экан, одамлар бизни тушунласдан қарашарди.Шулардан бирини айтиб берсам.

Ҳило бизникига келганда шу қадар ҳурсанд эдики, унинг ҳурсандлиги эшик қўнғироғини босганидан ҳам билиниб турарди. Эшукни очганимда бу янада яққолроқ кўринди.
— Яҳшиликка бўлсин, тинчликми, Ҳилол, нима сени бу қадар ҳурсанд қилди?
— Сўрама, биродар, катта акамнинг тўйи бўладиган эди, Исломий тўй бўлишини ҳоҳлардим. Ваъз, ҳадислар ўқилишини истрадим.Фикримни акмга айтдим. Дарҳол йўқ бўлмайди, дедилар. Акамга:" келин сизникими ёки тўйга келадиган эркакларникими? Уни келинлик кийимида кўриш фақат сизнинг ҳаққингиз. Янгамизни ёт назарлар сақлашунгиз, тўйдан Аллоҳ таоло ва РАсулуллоҳ с.а.в. ҳам рози бўлишлари лозим", деб тушутирганимдан кейин, шукрки, рози бўлдилар. Севинганимнинг сабаби шу.

Энди унинг ҳурсандчилиги менга кўчганди. Илк ишим бу ҳайрли иши учун Ҳилолни қучиб табриклаш ва Аллоҳ рози бўлсин дейиш эди.

Иккинчиси эса, тўйнинг бошидан оҳиригача режасини тузиш , Устоз ҳонимларни топиб тайинлаб қўймоқ эди. Танишалримиздан бир-икки воиза ҳонимларни топиб бориб, бири булан келишдик ва тўй кунини кута бошладик.

Кутилган тўй куни ҳам келди.Таклиф этилганлар тўпланди. Салонда шовқин сурон бўлиб, келин келганидан кейин тинчланиши лозим эди. Келин келди. Келиннинг тасаттур(ҳижоб)га уйғун кийиниши меҳмонларни безовта қилди. У ёқ бу ёқдан эътирозлар аҳм эшитилди.
— Бундай бўлишини билганимизда келмасдик.
— Ҳудди ёш қизни эмас, тул ҳотинни келин қилаётгандай булар.
— Буларнинг аҳволига қара, билганимизда биз ҳам рўмол ўраб келардик.

Бунга ўҳшаш сўзлар айтилгач, юрагимиз сиқила бошлади.Аммо сабр сўнгги саломатлик, дея жим бўлдик. Шундан кейин воиза ҳоним сўз бошлади. Лекин салондаги шовқин босилмади.

Ҳоним ваъзни тўҳтатиб,жамоатдан тинчланишларини илтимос қилди. Жимлик икки дақиқа давом этди.Яна шовқин- сурон...

...Бу орада Ҳилол воиза ҳонимдан изн олиб, жамоатга мурожаат қилди.
— Муҳтарам меҳмонлар!Илтимос,жимлик сақлаб ваъзни тингланг. Бу ерда айтиладиган гаплар Аллоҳ таолонинг сўзларидир!

ҳилолнинг бу илтимосидан кейин бир ҳоним жўрттага сигара тутатиб, салон аёлларидай юриб, воиза ҳонимнинг олдига келди.
— Бу қолоқликни тўҳтатинг, энди ҳурсандчилик қиламиз,- деди.

Тоқатимиз тоқ бўлди. Ҳилол чидаёлмасдан:
— Жим бўлишингиз илтимос қиламиз.Эшитишни истамаганлар ташқарига чиқиб туришлари мумкин, эшитадиганларга ҳалақит бермасинлар,- деди.

Ҳилолнинг сўзлари тугар-тугамас ўша ҳотин қўлидаги сигарани бир тутатиб, жамоатга юзланди:
— Сизларни ҳайдамоқдалар, нега ҳануз турибсиз? Бошимизни очган бўлсак, ўйнамозчи бўлсак, насроний эмасмиз-ку. Қани нега қараб турибсиз? Мана салонни мен биринчи тарк этаман,- деди-ю, чиқди кетди.

Ғалаён бошланди. Ҳилол иккимиз жойимизда қотиб қолдик. Бир нарса деёлмас, қимирлолмас эдик.Билмадим ўшанда қандай нафас олдим, қандай яшадим.Шу ғалаён ичида тўй маросми ҳам тугади. Салон бўшаб, ўртада тўй эгаларига яқин одамларгина қолди. Келин келинлик либосида ва бизлар ҳаммамиз тик оёқда турибмиз. Барчамизни сукунат қуршаган...

Бу жимликни Ҳилолнинг кўз ёши ва титроқ овози бузди. У келинойисини қучиб йиғларди:
— Қандай бўлди?!Нима қилиб қўйишди? энг баҳтли кунни йўқа чиқардилар, Буздилар. Рози бўлинг, янга!

Янгаси ҳам Ҳилолга кўзёшлари биулан жавоб қилди:

Ҳафа бўлманг, муҳими тўй эмас,Аллоҳнинг биздан рози бўлиши.Вазифамиз Унинг амрларига итоатда бўлиш.Биз бунга ҳаракат қилдик.Ғайрат кўрсатдик.Иншааллоҳ, Раббими қабул айлагай,-деди.

Энди Ҳилол, янгаси, мен ва ўсжа ерда ким бўлса - ҳаммамиз йиғлардик....

Қилинган ҳақсизлик,совуган тўй, ҳақиқий банда эмаслигимиз, кўринмас иплар билан боғланганимизга йиғлардик....

Орадан йиллар ўтди...

Лекин ўша тўй воқеаситаъсиридан ҳали ҳануз қутулган эмасман.Қачон тўйга борсам, кўнглимда қандайдир аччиқ туйғуларни ҳис қиламан. Ва мен борган ҳар тўйда бизнинг ўша тўйимиз эсимга тушади. Кўзёшларим ичимга оқа бошлайди. Уларни ичимга оқа бошлайди...

Отамга қилганларимни унутолмаяпман.

Бу галги виждон азоби ифодаси - мактуб эмас. Ҳозир қаршимда турган 24 ёшли аёл - Фотима Калйўнчу айтиб турди, биз ёздик.

Фотиманинг виждон азобини ўз оғзидан эшитайлик:"Отам жуда диндор,маънили, манга дўстдай меҳрибон,муомалали,ҳамдард, ҳар қандай дардимни бемалол айтишим мумкин бўлган мукаммал ота эди.Мени мусулмон қиз бўлишимни истади.У ғоят ширин сўзлар билан менга очиқ-сочиқ юрмасликни, намоз ўқишимни айтардим. Мен отамни тушуниб тушунмай тинглардим. Эҳтимол нафсимни енголмагандирман. Отам менга жуда шафқатли муносабатда бўлардики, таърифлашга ожизман. Ўранган ҳолда турмушга чиқдим. Бир йил ўранган ҳолда юрдим. Эрим бир йилдан кейин аста-секин ўзгара бошлади ёки мен уни энди англаб борардим. Тўйларга бораётганимизда сочимни турмаклаб олишимни сўрарди. Мен ёшлик, иродасизлик ва атроф таъсирига заифлигим туфайли кун сайин очила бошладим. Аста секин ўзгариб борардим.Лекин отам булардан беҳабар эди. Кейнроққа бориб тамоман очилдим.Отамнинг ҳузурига ўраниб борардим. Руҳимда изтироб бор эди. Икки юзламачилик қилаётганим мени эзаётган эди. Ўзимни бир тартибга сололмас, эримнинг муносабати нафсимга кенгроқ йўл очиб берарди. Энди Фотима отаси билган фариштали қиз эмас, балки отасига ҳоинлик ҳиёнат этувчига айланди.Бир кун Рамазонда оғзимни совуқ сув билан очдим, нима бўлганини билмайман. Ҳушимдан кетдим. Эрим қўрққанидан мени ташлаб қочибди. Аммам келиб қолибди, қараса мен ерда ҳушсиз ётибман. Дарҳол отамга ҳабар қилибди. Отам мени шифоҳонага элтибди.У ерда ўзимга келиб, кўз очсам, отам тепамда йиғлаб ўтирибди.
— Отам нега йиғлади?- деб онамдан сўрадим.
— Қизим отанг тирноқларингдаги бўёқни кўриб, бундан кўра ўлганим яҳши эди дедилар. Буни эшитиб дунёйим қоронғу бўлиб кетди. Мени жонидан яҳши кўрувчи отамнинг эътиборидан қолгунча мен ҳам ўлганим яҳши эди. Аллоҳдан нега қўрқмадим, нега уялмадим? Бу саволларга ҳали ҳануз жавоб бера олмайман.Эримдан ажрашдим. Фотиҳдаги аммамнинг уйларига жойлашдим. Очиқ бўлганим учун отамнинг олдига боргани юзим чидамади. Бунинг устига ҳануз очиқ бўлганим учун шуниси бемалолроқ дердим, шундай яшашни истардим.Бир тўда дугоналар орттирдим. Улардан фарқим йўқ, пардоз андоз, соч турмаклашда айнан ўшаларнинг ўзи эдим.

Вақти эклиб бошимдан кўп воқеалар ўтди.

Нима бўлганини англамасдан, кутилмаган ҳодиса туфайли Фотиҳ Амният Амирлигида кўзимни очдим.Яна кейинроқ ўзимни қамоқда кўрдим.Ҳайрон эдим. Бу ерга қандай келиб қолдим?Аллоҳнинг интиқомими бу?Отамга муносабатимнинг жазосими? Иш бу билан ҳам тугамади. Ҳали қамоқҳоналарнинг ҳаяжонлари кетмай туриб...ерталабки рўзномаларни ўқиётган эдим...

Ё Аллоҳ! Бу қандай даҳшатли ҳабар? Рўзномада ўзимни расмимни кўриб турардим. Боши очиқ сурат. Ҳабар қўрқибчли эди. Сарлавҳада:"Гўзал Фотима 30та талончилик қилди!" - дейиларди.Йиғламоқдан ўзимга келолмадим. "30та талончилик" қайдан чиқди? Оҳ отажон сизнинг оҳингизми булар? Дугоналарим ёнимга келиб:
— Сен бу газеталарга кўпам аҳамият берма, ҳаммамиз ҳақимиздаям ёлғон яшиқ гапларни ёзиб чиқишади. Бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдирма,- дея тасалли беришди.

Фотима бу гапларни ҳикоя қилгач, ўрнидан турди-да, рўзномани келтирди:
— Мана ўзингиз ўқиб кўринг.

Унда мана шу гаплар битилганди:

"Бир ой аввал Фотиҳ Амният Амирлигига боғлиқ гуруҳлар уч эркак шериклари билан қўлга олинган Фотим Калйўнчунинг жами 30 ҳонадон ва ишҳонага босқинчилик қилгани маълум бўлди. Гўзал Фотима уйдан қочгач, "Ёшлар тўдасини" тузиб шу гуруҳга бошлиқ бўлди. Бакиркўл аминўни ва Фотиҳ тарафларни ўзларига қўналға қилиб олган "Ёшлар тўдаси" кимсасзи уйларни ишҳоналарни шилиб кетишарди. Полицияни кўп вақт ортидан югуртирган тўда аъзолари бир ой аввалФотиҳ Амният Амирлиги ҳодимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Қоракўлда қилган жиноятлари рад қилган Фотима ва гуруҳ аъзолари 30уй ва ишҳоналарни талаганликлари кейинги текширувда маълум бўлди".

Ҳабарни баробар ўқидик. Фотима яна эски дардини эслаганидан аччиқ аччиқ кулиб гапида давом этди. "на тўда бор ва на мен атлончилик қилганман. Йўқ гапларни, йўқ ишларни ёзишган. Қалам ҳамма нарсани ҳам ёзаверар экан,лекин наҳот қалам эгасида виждон бўлмаса? Бир неч ойдан кейин рўзномада бошқа бир ҳабар босилди.Маҳкамада туширилган суратларим. Енгларим калта, бошим очиқ... Ҳали қандай ҳабар эканлигини ўқимасдан отамни эсладим.Отам мени рўзномада калта енгда кўради. Оҳ мен отамга оғир зарбалар бердим. Айтган сўзимни икки қилмайдиган меҳрибонимга шунча кўргуликлар келитрдимми?"

Кейин ҳабарни ўқидим.Ҳабарни қўлимга олмасдан бўлган аҳволни айтиб берай. Юрак ҳасталиги шифонада ётганимда, ҳамҳонам Ўя рўзнома ўқиётганди. Бирдан:
— Аа! Мана бу аёлни қара боласини кимданлигини билмас эмиш,- деди.
— Қандай аҳлоқсиз ҳотин экан, бер-чи, қарайин,- дея рўзномани олиб, не кўз билан кўрайки, - ўша аёл мен эдим. Сурат ҳам меники, исм ҳам. Унинг сарлавҳаси эса шундай:

"Болам кимга ўҳшаса, отаси ўша!"

Ўқидим-у ҳаёлимга биринчи келган чора - ўлиш бўлди. Дарҳол кўктомиримни ксдим. Мени кўрган дугонам аҳволни бошқаларга билдирди. Қўлларимни боғладилар. Тинмай йиғладим. Жинни бўлаёздим. Тўғри қамалганим рост. Лкеин бола ҳақидаги гаплар тамоман бошқача эди. Фотима бу рўзномани таърифини келтургунча терга тушиб кетди. Ва давом этди.

"Мен шу сўзларни айтибманми? Ҳудо сақласин. Бундай пасткашларча айтилган сўзларга умримда дуч келмаганман. Тўғри ҳатоларим бор. Лекин ҳатоларимни бу ҳабарларга умуман алоқаси йўқ-ку.Имом никоҳи билан иккинчи марта турмушга чиққанман. Эрим номус борасида жуда талабчан бўлиб, мендан шубҳаси йўқ эди. Ҳатоларим бўлсада, мен ҳам ундан бошқасини ўйламадим. Бу ҳабар мени қайғуга қўйганидек, уни ҳам жуда ҳафа қилди. Ҳаммаси ҳам майликуя, отам бундай ҳабарни ўқиб не кўйга туҳсди экан...

Отам ўзини энг севимли қизидан ҳеч кутилмаган зарбаларни еди. Рўзнома ҳабари чиққан куни эртасига аммамнинг ўғли келди. Бу рўзномани маҳкамага беринг дедим. Кейин нима бўлди билмадим. Отам бундай рўзномани ўқимайди, лекин бир виждонсиз почта орқали отамга юборибди. Аввалдан отам қошида уйтли эдим. Бу ёмон ҳабар отамга ўқ бўлиб тегиб, юираги санчиб қолибди.Отамда энди ором йўқ. Ўзим ҳам яқинда юрагимни операция қилдираман. Ким билади, балки таҳтада ётганимча... ўлиб қоларман. Лекин қилган ҳатоларим, розномаларнинг туҳматлари отамни мендан узоқлаштирди. Отамга мактуб ёздим, ўқимасдан йиртибдилар.У киши ҳақли эди. Мен қандай журъат , қандай юз билан у зотга ҳат ёзолдим, билмайман. Ҳануз отамни аввалгидай ўйлайман. Ана кўринг... Аллоҳ мени қай тарзда жазолади. Ҳеч кутилмаганда ёш пайтимда олти йилу олти ой ҳибс жазосини кўрдим. Ишонасизми, жазо олишим биланоқ,енг севимли инсонларим ҳам мени тарк қилишди. "Фотима сен шунга лойиқсан" дедим. Ҳеч бир машаққат қайғу отам чеккан ғамга тўғри келмасди. Бу ғамни отамга қандай қилиб раво кўрдим? Уни қандай йиғлатдим? Бу виждон азоби мени эзгани сайин олган жазойимни ўзимга лойиқ деб билдим. Ҳозир ёшим 24да. Фақат ўзимнинг истакларимга қулоқ солганим учун шу балолар бошимга келди. Яна олдинда нималарни кўраман. Бугун ўралган, покиза опа-сингилларимга шундай дейман:
— Сиз асло мен қилган ҳатоларни такрорламанг, сизга тўғри йўлни кўрсатган ота-онангиз олдида гуноҳкор бўлманг. Уларни ранжитманг. Қандай қилиб бўлса ҳам уларни ропзи қилинг. Агар уларга осий бўлсангиз, шуфоҳона, қамоқҳоналарда почта йўлларига кўзларингиз нигорон бўлиб қолади. Мен ўзимга ибрат бўлолмаяпман, бўлолмадим. Ҳеч бўлмаса сиз мени қилган ҳатоларимни қайтарманг. Мени газетлар икки севгилиси бор, тўда тузган, деган туҳматларни қилди. Мендан баттар аҳволдагилар ҳам бор. Ўн уч ёшида ҳибсга тушган арзимурлик Ҳуля Гулшан Такал мендан ҳам ёмон туҳматга учради.Рўзномалар уни:" Унинг 7та севгилиси бор",-дея ёзди. Мана менинг ҳаётим. Ҳуля, Ҳайрия...яна қанчалари бор. Ҳаммаси ота-оналарини норози қилганлар, тингламаганлар,шунинг учун туҳматга учраганлар.Сўзларимга якун ясашдан олдин, эмни ва ҳатойимни ҳар доим кўз олдингизда тутишингизни истайман. Мен ҳозир шифоҳонадаман, тутқун аёллар бўлинмасида.

Ота-онадан айрилган... ўз яқинларини йўқотган айнчли аҳволдаман.Руҳий азобларимни энг қисқа тарзда баён қилдим. Иншааллоҳ, мен чеккан жазо ва виждон азоби кўпчиликка ибрат бўлур. Ҳатолардан сақланур.

Сизларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!

Аллоҳдан топарсан Нилой.

Нилой оғир ва чуқур "Оҳ!"тортиб ёнимга чўкди.Ёзадиганларингни диққат билан ёз . Маҳкамадан чиқишим билан газетачи мендан интервю олди,лекин ҳаммасини ёзмади... Сен ёз, мен сендан ўша китобни олиб, уларга почта орқали жўнатаман. Қандай бошлашни билмаяпман. Мен Бурсаликман. Бурсанинг яҳши жойларида ўсдим. Отам кимлиги нома;лум мусулмон эди. Сўзда мусулмон, аммо марҳамациз эди. Онамни кўп урса-да, бизни яҳши кўрарди. Лекин онамизга зулм қиляпти деб ундан нафратланардик. Тўққиз ёшга кирганимда, мени Устоз ҳузурига юбордилар. Устозга бораётиб ҳаёллар сурардим:устоз бизга масалалар айтиб беради,мен ба дарсларни ўзлаштириб,қойиллатиб жавоб бераман, шунда Устоз "офарин" деб қўяди, онам борсалар:"қизингиз жуда ҳаракатчан",- деб мақтайди. Тушларимда устозни кўрардим. Лекин бу ҳаммаси ҳаёл эди. Аслида у бирор марта ҳам бошимни силаб "офарин" демади. Энди англайман-ки, биз 150талабанинг қай бирига улгуради. Лекин бола буни ўйламайди, меҳр-муҳаббат ва илтифот кутади. Мен ўқишдан совудим. Орадан ўтган йиллар мени диндан узоқлаштиеди. Энди ота-онамдан яшириб ғалати романлар ўқирдим.Бо орада мен 14 ёшга кирдим. Мени опамнинг уйига юборишди. Опамнинг уй ишларини қила бошладим.Поччам:"Офарин сен опангдан кўра яҳшироқ иш қилар экансан",- дегач, мен янада кўпроқ ҳаракат қила бошладим. "Бундайлигингни билганимда сени олган бўлардим",- деди поччам бир куни, ўшанда болалик эмасми, кўнглимда аллақандай нарсаларни ҳис қилдим. Уни ишқ деб ўйладим. Ошиқ бўлдим. Тўғрироғи, ёшлик ҳаяжонини ошиқлик деб ҳисобладим. Энди уйга келмасдим. Опам буни сезиб, рашк қилди. Поччам билан яширин кўриша бошладик. Албатта ёш қизалоқни алдаш осон эмасди. Ўша кунлари берилаётган Даллас филмида қайнсинглиси билан яширинҳа ҳаёт кечирган қисмни томоша қилдик. Ўша кеча у ошҳонага кириб келди. "Кўрдингми,мен ўша поччачалик ҳам бўлмадимми?"деди. Опам туғруқҳонада эди. Поччам номусимга тажовуз қилди. Ҳомилали бўлиб қолдим. Ота-онам ҳилди. "кимдан бу?" дейишди. Илгаририоқ гаплашиб юрганим Ирфонни айтдим.Отам уни судга берди. Биз гаплашиб юрганимизни кўрганларни ҳам гувоҳ қилиб кўрсатишди. Суд ишлари давом этиб юрганида ҳомилам тушиб қолди. Ҳеч кимга айтмадим. Икки ойдан кейин номусимга тажовуз қилишда айбланиб Ирфон етти йилга қамалди. Оҳ!Судда қандай йиғлади. Менга овози борича бақириб:"Суюқоёқ, сотқин! Мени хўрлаб, туҳмат қилдинг! Сен ҳам ҳор бўл,илоҳо,туҳматга учра!"деди. Қанчалар уялдим.лекин тўғрисини ҳам айтмадим. Ойлар ўтди. Виждон азоби улғайди. Тоғлардан катта ва оғир бўлди бу дард! Онамга айтдим:"Она чидаёлмайман,нима маслаҳат берасиз?" дедим. "Обрўйимиз тўкилади,опангни оиласи бузилади", деди онам.Бир ёш, пок йигитнинг ҳаётига аҳамият бермай, онам қизини унинг оиласини ўйларди. Буни айцам:"Ирфон нега сени олмади?" деб виждонини ҳимоя остига олди. Ҳолбуки, Ирфон мени қандай олсин, мен унга туҳмат қилган бўлсам."Қамоқда чиримоқ - бу қизга уйланмоқдан яҳшироқдир. Мен бу фоҳишага уйлансам жиноят қилган бўламан, Ҳокимбей" деган эди судда.

Номуссиз поччам ҳануз менга севгидан лоф уради.Виждон азобини тортмайди. Чунки виждон йўқ. Йўқ бўлгач нимани тортади.

Икки йилдан кейин Ирфон қамоқда ўлди. Бу ҳабарни эшитиб ўзимдан кетдим. Бир неча кун ўрнимда туролмадим... Поччамдан нафратланиб кетдим. Бир пайтлар уни ўйлаб кўзимга уйқу келмасди. Энди ундан нафратланаман. Кўп ўтмадан опам мени поччам билан ушлаб олди. Уйдан қочдим, опамдан уялдим. Ёдимга Али Оғбилар тушиб,уларникига бордим. Гўштни мушукка ишониб топширурларми? Мен эса топширдим... Мени ҳимоя қилсин деб борган уйимнинг бошлиғи менга ташланди. Ҳотини бизни кўргач, эри:"Бунинг ўзи мени қўймади" деди. Атрофга "оилали эркакни бошини айлантирди" деган номим тарқади. Лекин бу ишда мен ҳатоликка йўл қўйганим йўқ эдим. Аммо туҳматга қолдим. Измирга бир догонамникига бордим. Бир рестарандан иш олдим. Бу жойларда биринчи кл\елган одамнинг қадами қаерга етради? Албатта ёмон йўлга... Шу йўлга кирдим. Лекин ҳеч вақт Ирфонга қилган туҳматимни унутмадим. Унинг дуойибади тутди. Туҳматга йўлиқдим. Ўз-ўзимча яҳши бўлди дейман.Зотан мен кофир ҳам эмас.... Аввал айтганимдай жуда содда эдимми.... оилам, уйдагиларим ҳам шундай. Мени узоқ муддат опамникига юборишмаса эди, балки шу ишлар бўлмасмиди?Онам бирор марта:"қизим ёшлар тез ошиқ бўладилар, ҳар қандай ҳисни ишқ ҳисоблама, алданиб қолма", демадилар. Мен ҳам ўзимни қўлга олишни, тўҳтатишни билмадим. Оқибати шундай бўлиб чиқди. Куламан, суҳбатлашаман, лекин виждон азобим тугамайди. Кўксимни зирқиратиб турувчи санчиқ доим безовта қилиб туради. Нима қилишни билмайман. Бунга чора илож борми? Билсангиз, менга лутфан билдиринг....Ҳа биродарлар диёнациз яшалган жойда ҳар нарса бўлиши мумкин.
— Нима?! Тўй!!!

Харбий хизматни тугатиб, уйига келганига хали хеч қанча бўламган Азамат ўзи кутмаган янгиликдан эсанкираб қолди.
— Xа,аканг қассобнинг қизидан бошқасога уйланмиман деб туриб олди-да.—-деди бидирлаб отаси.
— Xар тугул .қизниям кўнгли бор дҳекилли,розилик беришди.Ман ,сен хам келдинг энди қўшалоқ тўй қиламиз-да! Тўгрими онаси? Ака укаларнинг бошини иккита қўйсак уйингга бир қўш келин келса нима дейсан?Кўз остинга олиб қўйганинг бўлса айт, ўглим.

Азамат улимсираганча ўзига қаран турган ота онасигақраб,аллақандай бўлип кетти.Ўрнидан отилип турип кетмоқчи хам бўлди. Бироқ........

Эшик очилип.бўсагада қош-кўзи қоп қора , бўйчан Шокир кўрингандагина Азмай\т чувалашиб кетган хаёлларини йигиб олди. Ака ука қочоқлашиб кўришишди .Сокир ўрнига ўтираяотиб тўй хабари Азаматга қандай тасир қилганини билмоқчидек синчковлик билан тикилди.
— Xизмат яхши ўттими? Тўй ташвишлари билан , олдинга хам бора олмадик.Келганинг яхши бўлди-да энди ўзинг бўласан дастурхондаги нонни синдираркан Шокир укасидан кўзини молиб қочди.

Азамат " чурқ" этиб ўгиз очмади ,огзидан ножўясўз чиқиб кетишидан ховотирланиб тилини тийди. Онаси омбордан унда деб асраб қойган узум ,олмалардан келтирди.
— Болам ,ол сенга атай сақлаб юрувдим .—деди МАшхура опамевалар солинга ликопчани Азаматнинг олдига сурип қўяркан .

Азаматнинг томогидан сув хам отмасди ,у шунчаки тортинган бўладида чарчаганини бахона қилип ўрнидан қўзгалди.Авваллига акаси иккови ётадиган хонага киришга юраги бўламади.киргандан сўнг ичкари анча ўзгарганига амин бўлди. тавба акасининг химат пайтида тушган расмини ўрнида Мохигулни кулимсираб расми турарди.Азаматнинг хуши бошидан учди.—- гўёки акасига қўшилип Мохигиул зам энди уни устидан кулаётгандек

Баданидан совуқ тер тепчади..ТАвба харбий хизматгача бу суратга у соатлаб термуларди. Энди эса ..... Азамат суратни тескари ўгирип қўйди-да,ўзини тўшакга ташлади.
— Болам тур ўрнингдан .Қара қариндош уруглар сени кўргани келишипти.— Онасининг дагал ,бироқ тавтли қўллари бошини силаётганини зесиб Азмат кўзини очди .тавба анаси яхши аёл -да !!. Шу пайргача ўгайклигини билдирмаган .

Отасидан тонган қиз.

Баъзи воқеаларга фақат кинолардагина дуч келасиз. Ёки воқеа фақат кинога ҳос ва мос бўлади. Томош қилҳан киши балки 0ўшанда йиғлаб олар-у, лекин кейин барчасини унутиб юборади. Виждон азоби дейилган туйғу эса инсонни еб бутирар экан. Менинг виждон азобим шундай. Опам бир бюрода ҳизмат қилар, отам эса яқинимиздаги ҳокимиятда фаррош бўлиб ишларди. Мен ўшанда лицейда ўқирдим. Мактабда отангни касби нима? деб сўрашса ҳеч тўғрисини айтмасдим. Отамнинг фаррошлигидан уялардим. Дунёда боланинг отасидан ор қилишидан ҳам мушкулроқ ҳодиса борми? Отамдан уялишимга сабаб бўлган нарсаларни нима деса бўлади? Бечора отам болаларим бировдан кам бўлмасин деб кеч-кундуз тиним билмай ишларди.Отам "катта одам" қилмоқчи бўлган қизлари эса у фаррошликдан топган пулларини соч турмаклаш кийимлар, пардоз андоз бўёқ сўёқларга сарфлашарди. Шу тариқа отамизнинг фаррошлигини ниқоблар эдик. Уйимизда чиройли ашёлар йўқлиги учун ҳеч кимни таклиф қилмас эдик. Отамнинг пулини сарфлаб, ўзидан ор қилиб юрган кунларимизнинг бирида...

Ҳаётимизнинг аччиқ бир кунида дугонам туғилган кунини нишонлади. Баҳорий либосларимни кийдим. Сартарошҳонада сочимни турмакладим, маникюр, педикюр деганларидай.... Гап отганларга ўзимни оғрингандай кўрсатардим.Аслида ўшалар,кўчалардаги шилқимлар учун вақтимни, пулимни сарфлардим. Улар менга эътибор берар ва натижада уларнинг гап отишларига мувофиқ бўлардим. Шу ўйлар билан кетар эканман, кўзим уймалашиб турган оломонга тушди. Фақат кўзим тушса майли эди.... Оёқларим менга бўйсинмай, ўзим ҳам ўша ерга бориб қолганимни билмай қолдим. Оломонга яқинлашгач, четдаги фаррош аравачасига ва унга суяб қўйилган супургини кўрдим. Ҳалойиқ ўртасида бир одам ҳаяжонланиб бақирарди:
— Биродарлар, бу одамни ким танийди?Танийдиган борми бу кишини?

Олдинга бўйнини чўзиб фаррош кийимидаги, оғзидан кўпик сочиб, кома ҳолида ётган отамни кўрдим. Атрофда мени таниганлар бор. Фаррош отам эса ерда ётибди, одамлар тинмай жаврашарди:
— Воҳ, бечора, болам-бўтам, қозон-қирмоч деб, ўзини ўтга-чўққа урди, ҳалол меҳнат билан пул топаман дея, кўчада фанолик кечирибди.
— Йўқ биродар, йўқ. Бу жойнинг отини шаҳар қўйишгану, ўлиб кецанг биров билмайди. Номи шаҳармиш. Аммо ҳақ бизга ҳақ,мусулмонлик, инсонлик бизга ҳақ!
— Ким билсин уйидагилари, болалари эшица телба бўлиб қолишса керак. Тузук бўлса уйига юбориш керак, болалари ҳаста ҳолда кўрмасин, яна ҳафа бўлишмасин.

Ўртага чиқиб, мен танийман,бу киши мени отам , деёлмадим. Қўшним десам ҳам бўлардим. ОЛомон сирғалиб чиқиб қочдим.Ерда ётган фаррош отамни ташлаб, оломонга ичимда лаънатлар айтиб у ердан тез узоқлашдим....

Отам ўша ҳодисадан кейин кўп ўтмай оламдан кўз юмди. Фақат ўлимидан сўнггина уялганим - фаррош отамдан виждоним садоси билан бир неч савол сўрамоқ истадим. Нега уялдим сиздан, отажон? Мени ўзингиздан уялмайдиган фарзанд қилиб тарбияламадингизми? Сизнинг фаррош эканлигингиздан ғурур туядиган ифтиҳор туядиган ҳулқни нега менга бермадингиз?Мени виждон азобига нега қолдириб кетдингиз отажон? Оталарининг нонвой, этикдўз, поябзал бўёвчи эканидан ғурур туювчи фарзандлар фақат Ислом аҳлоқи асосида Исломий ҳулқ билан тарбия топган фарзандлардир. Билмадим, ўлим ҳолатида ётган отамдан қочганим ва бунинг оқибатида виждонимда ийғонган дард ўлимим билан тугармикан?

Ибрат.

Ўша куни ҳаво ёқимли ди. Жонимдан севган йигитим мени ота-онаси билан бугун сўраб келади. Бугун мен икки йил орзиқиб кутган кун. Шу нурафшон кунда севгилимга етишиш учун биринчи қадам қўйилади. Ҳеч қандай тўсиқсиз турмуш қурдик. Шод, масъуд, баҳтиёр эдик. Жуфтим билан ҳамма нарсани маслаҳатлашар эдик. Фарзандли бўлишга шошмас, дарров болалик бўлишни истамасдик. Чунки бола бўлса ўйнаб кулишимизга ҳалақит беради, деб ўйлардик. Кинога, коктейлга ҳали бола билан бирга борадиган ҳолда эмасдик. Орадан икки-уч йил ўтди. Эримнинг ўлимини газетадан ўқиб билдим. Йўлда ҳалокатга учраганлар орасида у ҳам бор эди. Ёруғ дунёйим қоронғу бўлди. Унинг ортидан қолган боламиз ҳам йўқ эди. Ёшлик эса тугаб борарди. Ҳар нарсадан шубҳаланардим. Эрим нега ўлди? Ҳали турмуш ширинлигини тузукроқ тотмасдан, ёшликка тўймасдан... Энди қандай яшайман.Билмасдим. Вақт ҳар нарсани эсдан чқаради деганларидек, эримнинг ў;ими ҳам секин аста ёдимдан чиқиб борарди,. Сочларимни ёш қизлардек турмаклашимга, кийинишимга, денгизда ёш қизлар ёнида бўлишимга қарамасдан номим ёш тул эди. Кун келди, тулликдан зерикиб, иккинчи бор уйланмқчи бўлганларни танлшга қарор қилдим. Ва узоқ ўйлаб бир зобитни танладим. Уни менга ўҳшаганларнинг кўпчилиги ёқтирарди. У ёш,лекин ҳотинидан қолган уч боласи бор эди. Лекин барибир унинг уйланиш ҳақидаги таклифини қабул қилдим. 38ёшли денгиз зобити Акром билан никоҳландик. Кичиккина тўй ҳам ўтказдик. Болалари - Аслон 6 ойлик, Чиғдам 4ёш, каттаси Фаруқ 6 ёш эди. Акромни уйига келганимда унинг онаси биз билан туришидан ҳабарим йўқ эди. Қайнонамни кўриб, эримдан ҳам нафратланиб кетдим,чунки у менга ёлғон гапирганди. Қутулишнинг иложи йўқлигидан тўрт девор, қаттиққўл қайнона, уч бола билан қолишга мажбур бўлдим. Гапнинг қисқаси мен ўзимга қасд қилгандим. Турмуш қурганимизга бир ҳафта бўлгач кўпинча Акром уйга келмай қўйди. Ақлдан озаёздим. Қайнонам ҳар ишга аралашар, лекин мен ҳеч нарса деёлмас, орқасидан эса тилимга келган сўзлар билан қарғардим. Уч болага эса қилмаган ёмонлигим қолмади. Олти ойлик Аслонни ҳудди катта боладай урардим, болаларга қарамасдим. Акромнинг асл қиёфасини ҳам энди билаётган эдим. Ичкилик ичар, ҳар ҳил ёмон ишларга бошини суқарди. Бир кеча Акром одатдагидек йўқ, болалар эса йиғлашарди. Икки кичиги таёқдан тинчимасди. Кичик Аслон тагини ҳўллаб қўйган, қиз очликдан йиғларди.Эшини тарс ёпиб чиқиб кетдим. Кейин Акрони павилёнлардан излаб юрдим, Оврўпага кетганида иложсиз эдим,лекин бу ерда бўлса мендан қутулолмас, қўлим ёқасида бўларди. Турмуш қурганимизга 8 йиол болганида мен ҳам уч боланинг онаси бўлдим. Оталари берган пул етмагани учун ўзим чеварлик қилиб, фақат ўз болаларимни боқардим.Ўгайлар катта бўлиб қолишганди. Улар билан ўз болаларимни бир дастурҳонда овқатлантирмасдим. Ўгайларнинг егулигини овқат деб бўлмасди.Ўз болаларимни ҳар ҳил овқатлантирар, гўштни ошҳонада эмас, уйда пиширардим, барибир ҳиди тарқаларди.....

Етишмовчилик туфайли шундай йўл тутардим. Очлик - очарчилик эди. Ҳалиям ҳаммадн кўп топадиган ўзимиз эдик. Бир уйда бўла туриб болаларим ўгайлар билан нирга ўйнамасди. Тикувчилик ишига ярим кечаси бўлса ҳам Асланни уйғотар эдим. Ўзимнинг қийинчиликларим учун оталарига бўлган ўчимни болаларидан олардим. Биз учун нонвойҳонадан 6 ёшли Аслан нон олиб келар, уларга бу янги, тандирдан узилган нонлардан бермасдим. Бола нонни менга узатаётгандаги кўзларидаги ёлвориш қаҳқаҳа уришимга сабаб бўларди. Истанбулда алоҳида жойда фақирлар учун сотиладиган нон - етимларнинг егулиги эди. Аслон навбатга турар, суви қочган, моғорлаган, сичқон каламуш теккан арзон нондан ейишар ва шу сабабли лаблари шишиб кетар, ҳеч нарса еёлмайдиган ҳолга келар ва оч қолишарди. Болалар улғайиб қолишгач қайнонам тонғич ўғилни ўзига олди. Менга Аслон билан қизни қолдирди. Аслон ҳам катта бўлиб қолгани учун ишлаши керак эди. Аслонни журнал сотишга қўйдим. Сотиб бўлмагунча уйга қайтишини тақиқладим. Бунга амал қилмаса ўлгудай урардим. Қишнинг қаттиқ совуқ кунларидан бири эди. Ташқаридаги совуқ одамни жунжиктирар эди. Кеч соат бўлишига қарамай Аслон уйга қайтмади. Боланинг қайтиши эмас,у олиб келадиган пул муҳим эди. Таниш овоз эшитиб ташқарига қарадим.
— Она-а-а, эшикни очинг!!!

Аслон қўлида журналлар билан турарди.
— Она эшикни очинг... Совқотдим...Бугун сотолмадим... Эртага сотаман..Мени ичқарига киритинг!!!

Овози шамолда садо берарди. Ёиъқ очмайман. Эркаланиб, талтайиб кетади ва эртага ҳам сотмасдан келади. Боланинг гапига ишониб бўладими? Бунинг устига олти ёш боланинг гапига.... Шу аснода уҳлаб қолдим. Уйғонганимда овоз эшитилмасди. Сотувга кетдимикин, деб ташқарига қарадим. Қорга кўмилгудай бўлиб кетибди, ичкари киритдим. Сотолмаган учун сабоқ бўлсин деб, урдим. Овқат бермадим, шу ҳолда уҳлаб қолди. Ўгай болаларни урадиган алоҳида жойларим бўларди. Қизни ҳаммомда, Аслонни ошҳонада урардим.Тўнғичи ёнимда пайти калтакланадиган жойи - меҳмонҳонамиз эшигини орти эди. Болаларнинг шундай урган бир кунимда, Аслоннинг жуда жаҳли чиққан бўлса керак, бўйнимдаги мунчоқларга осилди. Сочилган мунчоқлар таҳталар орасига тушиб кетди. Уни шундай урдимки, боши ёрилди, қон оқди. Оз-моз даволашни билардим. Тйзатдим. Орадан бир йил ўтди. Яна шундай қиш кунларининг бирида болаларни ураётган эдим, зўрға судралиб, маст ҳолда оталари келиб қолди, болаларнинг аҳволни сўради. Кўзим билан ишора қилдим, қиз гапирмадим, Аслон айтиб берди. Эримнинг жаҳли чиқиб болаларига:"Ҳозирланинг бувингизникига жўнатаман", деди. Ярим кеча, совуқда устлари юпун болаларни бувисикига жўнатди. Болалари ши\у кетганча қайтмади. Қосимпошодан Тўпҳонага кетишди...

Бу йиртқич, ваҳший ўгай онанинг бир неча йилдан бери тортаётган виждон азобига келсак...

Ҳозир 65ёшдаман. Икки cуҳ йилдан бери бошимга ярим ёрти рўмол ўрайман. Намозимни ўқияпман. Ўгай болаларга нисбатан виждон азобини бироз бўлсада, Аллоҳга қайтгач туя бошладим. Аллоҳга қайтгач, туя бошладим, бу ишларни йирқич эмас, иймонсиз қилиши мумкинлигини, иймони бор одам бундай қилолмайди...

Виждон азоби эса ҳар дақиқа мен билан бирга... Истанбул кўчаларини кезганимда, жомеъларга қараганимда, қиш келганида, ёш болаларни кўрганимда ў;лишдан ўрқаман. Аллоҳга қандай жавоб бераман дея... Яшамоқдан қўрқаман. Виждоним сўроғига жавоб топа оламйман. Ҳозирги иймони ўшанда бўлса эди. Омонат қилинган болаларга шундай қилармидим? Кўзёшларини оқишига йўл қўярмидим?Оталарининг ўчини шу норасидалардан олармидим?Йўқ, ҳеч бирини қилмасдим. чунки шу онда иймонга қовушмоқда эдим. Исломни ўрганмоқда эдим. Аллоҳдан авф сўрайвериб, бироз инчлангандай бўламан. Йўқса кўринмас азоб мени еб битирарди....

Оҳирида шуни маълум қиламанки, кексайгач, ўз болаларимникига бордим, мени қбул қилмадилар, ташқарига ҳайдадилар. Бугун ҳаста бўлсам менга қарайдиган ўша кичик Аслон ва унинг иймонли ҳотини.... Ана шу мени улкан виждон азибим эмасми? Мен унга қарашим керак бўлган вақтда дунёсини қаро қилдим, ҳаётини заҳар айладим,кўнглини яраладим. У эса кексайганимда, унга муҳтож бўлганимда:
— Келинг онажон!- деди.

Энг катта ибрат дарси эмасми бу? Иймонсиз давримда қилган қилмишларимга иймон билан қилган жавоби эмасми бу? Самимий қучоқ очиши мен учун улкан виждон азоби эмасми?

Тоғора.

Аёл ёш вақтидаёқ эридан айрилиб, ундан қолган ёлғиз ўғлини тарбиялаб ўстириш учун тиш-тиноғи билан ҳаракат қилди. Унинг орзуси бу ўғлини ҳеч кимга муҳтож қилмай ўқитиш эди. Кунларини шу ният билан кечирди. Ёш ва гўзал эди,аммо турмуш қуриш ҳақидаги таклифларни ортга суриб келди, ёшлигини ўғлини бошқа ўлларга қаратмаслик учун қурбон қилмоқчи бўлди.Бировларнинг кирини ювди,лекин боласини ҳеч кимга муҳтож қилмади. Ўғлини ўқитмоқчи,касб эгаллагач, қолган умрини унинг ёнида эгалламоқчи бўлди. Шу ҳаёллар билан орадан йиллар ўтди....

Ниҳоят ўғли ҳуқуқшунослик факултетини битириб,ҳакамлик вазифасида иш бошлади. Онанинг севинчи еру кўкка сиғамасди. Навбат ўғлига муносиб келин топишга келди. Шу орзуси тезроқ амалга ошса эди....Уни роса аҳтарди,изалб-излаб топди. У зоҳиран ўзи излаган қиз эди,ботинан эса номаълум. Кўриниши яҳши, Ичини ким билсин. Келинини ўз фарзандидай яҳши кўрар,бир соат бўлса ҳам олдинроқ тўй бўлишини ҳоҳларди. Гўё ўзи турмуш қураётгандай. Бир лаҳза бўлсин аввалроқ келинини туширмоқ, янги уйларига кўчмоқ истарди. Бир гўшага чекиниб набираларини эркалашни истарди. Ҳотираларига,ширин ҳаёлларга чўмишни истарди... Никоҳ кунига бир ой қолган эди. Куёв келинни олиб янги уйга жойлашадиган ашёларни ўринлари ўлчови, мўлжалини олмоқ учун келишди. Янги уй гўзалтус олди. Бўлажак келин қайлиғига:
— Жаҳонбей, ҳаммаси чиройли, яҳши бўлди,аммо шу тоғорани қаерга жойлаштирамиз? - деди.Йигит ажабланди:
— Шундай катта уйда битта тоғорага жой тополмаяпсанми?Пештаҳта остига қўяқол,- деди.
— Йўқ, бўлмайди.
— Равоққа қўйрсан. Бўлажак келин бош чайқади.
— Ҳеч бўлмаса эшик тагига қўй.
— У ерга тўғри келмайди.
— Битта тоғорани жойлаштиролмайсанми?
— Уни эмас, жоним, тоғора деб онагизни айтяпман, онангизни!

Ёш қиздан бундай гапларни эшитган йигит музлаб қолди.Ҳаётида бошини тожи бўлган онажониси, ўғли учун эл эшигида ишлаган, онаси тоғора ўрнида кўрилмоқда. Демак онаси тоғора, майда чуйда нарса ташланадиган қути. Наҳот ўш жафокаш, фидокор аёлни жонидай севган онасини жойлаштириш учун ўрин йўқ. Бўлажак ёстиқдоши онасини тоғора, бир қути ўрнида кўрмоқда....

Жаҳон ҳеч нарса демади.Уйга қайтгач ҳам гапирмади. Бечора она бўлажак келинини ўзи ҳақидаги фикрларини билмай, тинмай уни сўрар ва мақтарди. Ўғил бу ҳолга аччиқ жилмайиш билан жавоб қилди. Ниҳоят никоҳ куни келди.Ҳозирликлар кўрилди. Машиналр қаторлашди. Салон одамга тўлди. Одамлар келин-куёвни кўриш иштиёқида. Ва ниҳоят Маъмур келиндан сўради:
— Қизим, Аҳмад ўғли Жаҳонни завжаликка қабул қилдингизми?
— Ҳа, қабул қилдим.
— Яҳши. Ўғлим сиз Зайнаб қизи Залиҳани завжаликка қабул қилдингизми?
— Йўқ!... Йўқ! Қабул қилмадим.

Бу сўздан ҳамма оёққа турди. Ҳайрат билан ҳамма куёвга қарар эди. Маъмур ҳаяжонланиб, шошиб қолди.
— Ҳўш, ҳозиргача қаерда эдингиз?
— Тақсир,отамдан эрта қолдим. Уларни вафотидан кейин онам мени ота бўлиб улғайтирди. Бу йўлда бировларнинг эшигида ишлади. Мени муҳтож қилмаслик учун кечани кеча, кундузни кундуз, иссиқни иссиқ,совуқни совуқ демай ишлади. Емай едирди, киймай кийдирди,мени ўқитди, одам қилди. Онам энди менинг ёнимда ўтириб роҳат кўрадиган ҳузур топадиган пайтларда сиз кўриб турган мана бу келин онамни тоғорага,қутига(аҳлат қутиси деёлмади)тенглаштириб, унга ўз уйидан жой беришни ҳоҳламади.Онамни тоғора деб уни ҳоҳламади. Менинг онамни ҳоҳламаган унга бундай муомала қилган аёлни мен ҳам ҳоҳламайман! Марҳамат қилиб онасини тоғора дегизадиганга тегсин!- дедида ўрнидан туриб, онасини қўлтиқлаб ҳайратлар ва кўзёшлар аро тўйҳонадан чиқиб кетди...

Бу ҳодисадан кейин қиз уйига қайтди.Орадан 20йил ўтди. Ҳали ҳануз турмушгачиқмади, чиқолмади.Ҳануз боши очиқ.

Ҳайвоннинг ҳаққи.

Қимматли опа-сингилларим. Бу ҳодисани Аллоҳнинг амрига мувофиқ Исломий яшаган усёзимнинг тилидан эшитганман. У киши айтдилар,мен ёздим, сиз ўқинг. Бу ибртали ҳодисадир.

"Маҳалламизда,уйимизнинг рўпарасида бир қўшним бор эди. Кўчиб келган кунимиз ҳамма қўшнила "ҳуш келибсиз" дея кутиб олишди. Аммо ўша қўшним билан кўриша олмадим. Бошқаларда сўрадим, шофёр экан, намоз рўза билан иши йўқ дейишди. Майли, Аллоҳ ҳидойтга бошласин, ддим. Бомдод вақтида шовқин эшитилди. Қарадим. Катта очиқ юк машинаси эшик олдида тўҳтади. Ҳалиги қўшнимиз келганини билдим. Соат ўнда ҳотинмга:
— Мен боғда бўламан, яҳшилаб чой дамла, қўшни келибди, нонуштани бирга қилайлик,- дедим.
— Яҳши, лекин сап терсроқ эмиш,- деди ҳотиним.
— Майли қўявер,- дедим. Боғ айланиб юрганимда қўшни кўринди. Майин табассум билан:
— Ҳуш келибсиз қўшни,- дедим. Биринчи кўришдаёқ маҳмадоналик қилиб жавоб берди:
— Ҳуш кўрдик, отаҳон. Сиз кимсиз ўзи?
— Биз энди кўчиб келдик, янги қўшнимиз, мана бу боғда бирга чой ичайлик марҳаматр қилнг,- дедим. Қўлидаги сигарани тутатиб келди. Кимлиги ҳолидан маълум эди. Ҳаводан, сувдан бироз гаплашган бўлдик. Менинг диний домла эканлигимни билиши билан безовталана бошлади. Англадимки,осонлик билан йўлга юрадиганлардан эмас. Аммо Расулуллоҳ с.а.вни, Имоми А;ъзамни ҳотирладим. Сукут қилдим. Чой ичдик. Асосий ҳодиса кейинроқ бошланди....

Бу қўшнимиз ичар, бақирар, магнитафонни жаранглатиб қўяр,қўшниларни безовта қиларди. Орадан бир ҳафта ўтди. Қўшнимиз уйига жигар олиб келиб ошҳонага қўйибди. Маҳалланинг мушуги паққос туширибди. Бечора жониворни ушлаб олиб, тити питисини чиқариб, қопга солиб, устидан мазут қуйиб ёқиб юборибди. БИз намоздан чиқиб келдик, маҳаллада шовқин сурон, аҳволни айтиб беришди. Ҳаммамиз жниворга ачиндик,лекин қўлимиздан нима ҳам келарди. Бўлар иш бўлганди.
— Қўшни шу ишни қилмасангиз бўларди, гуноҳга қолибсиз,- дедим. Менга бетамиз сўзлар айтди...
— Бу одам телба Аллоҳда қўрқмайди. Балога учрайди бир кун, ҳафа бўлманг,- дейишди. Лекин ман кўп ҳафа бўлдим. Орадан кўп ўтмай қўшни ҳалокатга учради, ҳамма енгил ториб, севингандай бўлди. Лекин мен кўпроқ ачиндим. Ўз-ўзимга дедим:"Сув тоғра сув йўлида синади". Зиёрат куни келид. Қўшнилардан ҳеч ким кирмади. Мен бордим. Ҳолбуки, қўшни менга қўпол муомала қилганди. Қўшни ҳаққини ўйлаб бордим. Борганимда ҳуши ўзида эмасди. Тарми куйган ҳолда ётарди. Уйидагилар бошида йиғлашарди. Бир ҳафатадан бери алаҳлайди дейишди. Мен ҳам эштиб сесканиб кетдим. Оғзидан шу сўзлар чиқарди:"Мушукни тортинг!Узоқлаштиринг, олинг мушукни!Ёққан мушугим мени емоқда!" дерди. Кўп туролмадим, у ердан cгҳиқдим.

Ё Раб! Нақадар Улуғсан! Бировнинг ҳаққини бировда қилдирмассан, ҳатто ҳайвон ҳаққини ҳам! Аллоҳга беадад шукрлар қилдим. Аллоҳ ҳузурида золимдан ҳисоб сўрайди. Лекин бандалари каби шошилмайди".

Повилйўнга қандай тушиб қолдим.

Ёмон йўларга кириб кетаётган аёлларнинг исмини эшитар, расмини кўрар эдим. Лекин дуч келиб яқиндан суҳбатлашмагандим. Йиғинда бир ҳонимни учратиб қолдим. Кўринишидан Исломий яшаши билиниб турарди, исломий кийиниб олган эди. Суҳбат айланиб аёлларнинг ёмон йўлга кириб қолишига келганида, опа барчанинг сўзини бўлиб, бу ҳақда шундай деди:"Аёллар ёмон йўлга исломни билмаганлари учун кириб қолишяпти".

Лутфия опа бу ҳақда бизга тушунча беришга ҳаракат қилди. Биз ҳайратимизни яширолмай сўрадик:
— Ислом бўлмаган жойда инсонларни бузувчи ҳодисалар бўлиши ва қандатй нажот топиш мумкинлиги ҳақида бизга шундай айтяпсиз-ки, одамда бу аёл ўша ерларда бўлганмикин, деган ҳаёл пайдо бўлади. Ўзингиз ўша ерда бўлгандай гапиряпсиз.

Шунда опа овозини пасайтириб, бизни янада ҳайратга солувчи жавобни бердилар:
— Мен ҳам 15 йил ўша ботқоқлик ичида қолдим. Ҳозир, Алҳамдулиллаҳ, Ислом билан шараф топдим. Шу сабабдан бу ҳақда гапиряпман.Ҳаяжонимизни бособ, айтганларини ёзмоқчи эканлигимизни, қандай ҳидоятга келганларини билмоқчи бўлганимизни айтдик. Учрашиш учун бир кунни белгиладик...

Ва суҳбатлашдик.Опа айтди, биз ёздик, марҳамат сиз ҳам ҳабардор бўлинг!

"Ўтмишимни айтиб бераман. у ҳаёт менинг ҳаётим, Аммо ҳатоларимни бошқалар муҳокама қилиши мумкин. Инсоннинг ботқоққа ботиши ақлига боғлиқ. Менинг ҳафрат натижасида ботқоқликка ботишим сабабларининг кўпи ҳар инсоннинг аҳётида кечиши мумкин. Кўринишдан кичик нарсалар, аммоуларнинг ҳаммаси бирлашса инсон эзилиб қолади.Иймонсизлик билан берган машққат биалн чоҳга тушиб қоласиз. Кейин Аллоҳ ҳоҳласа, Аллоҳнинг лутфи карами билан бу чоҳдан чиқиб оласиз.

Давоми бор....

Туғилишим билан ёлғизлик.

Онам Марсиннинг бир туманида, отам эса Марсинда яшаган. Иш сабабли туманга келган отам билан онам орасида яқинлик пайдо бўлади. Отам шаҳар ҳаёти жозибаларини айтиб бергач, онамни шаҳарда яшаш истаги чулғаб олади. Отам ва оанм турмуш қуришга қарор қилишади. Онам қишлоқда отамга турмушга чиқади. Лекин шаҳарга тушишгач,отам олдин уйланганлиги ва оиласи борлиги маълум бўлади. Отамнинг ҳонадонидаги кўпчилик онамни ҳоҳлашмайди.Бу орада онам менга ҳомиладор бўлиб қолади. Лекинотам оиласининг онамни ёқтирмаслиги туфайли мен туғилгач, икки ойдан кейин, онамни ҳеч нарсасиз кўчага ҳайдайди. Онам қариндошиникидан бошпана топади.Менинг ҳаётимда исломни четлаб ўтиш туғилмасимдан олдин бошланган. Онам кўп ўтмасдан бошқага турмушга чиқди.Мен ўртада қолдим."Болада улғайгач эсидан чиқиб кетади", дейишади,лекин болалик қандай бошланган бўлса, кейин ҳам шунга кўра давом этади.Мени она тарафидан бувим олиб кетди. На онам бор, на отам. Отам шапалоқ урсаю,онамнинг тиззасида йиғласам деб қанчалар истардим. Меҳр муҳаббациз ҳаётим давом этарди. Мен беш ёшга кирганимда отам:"Мен бой бўлсам,нега болам қийналиши керак,олиб келаман", дейди. Аммо исломни билмаган оилада ўгай она борлиги бу ишга монеълик қилади. Бу ҳолга тоқат қилолмаган отамнинг аммаси мени олиб кетди. Моддий бойликка етишиб, анча роҳатли ҳаётим бошланди. Аммамнинг уйлари мен алмаштираётган 4- уй эди.Аммам маҳаллада диндор саналсалар-да, менинг диндан ҳабарим йўқ эди. Руҳимда севги, қалбимда қўрқув йўқ эди. Фақат Аллоҳнинг исмини билардим. Ёмонликлардан қандай ҳимояланаман, ҳимояланиш зарурми?Ҳеч нарсадан аҳбарсизпешонамга ёзилганидан норози ҳолда яшаб келардим. Ва ўсиб- улғайиб борардим.

Жуфтимдан кутганларим.

Улғайиш ҳар инсон ҳаётидаги Яратувчининг энг гўзал қонунларидан бири. Бўйига етган қиз турмушга чиқишга тайёр номзоддир. Шулардан бири мен эдим. Замонага мувофиқ ҳолда мени ўстирган аммам ҳамма нарсамни ҳозирлади. Ота уйини кўрмасдан, 16 ёшимда турмушга чиқдим. Эримни яқиндан билмайман, танимайман. Танисам-да бирор нарсани фарқлаш мушкул эди. Чунки аммам ҳам мен кўзлаган нарсани кўзларди.. Мол дунё, пул. Дўкондор эримда булар бор эди. Турмушга чиққан куни эримдан бир нарсалар кутдим. Унинг аёли сифатида ҳурмат қилинишини истардим. Лекин унга бундай туйғуалр бегона эди. Баъзан мени безовта қилувчи ҳодисалар бўлар, шунда намоз ўқишни истардим. Ян аистардимки, жуфтим менга намоз ўқишни ўргаца. Лекин чала чулпа билганим ғуслни ҳам унга мен ўргатдим. Турмушга чиқишим билан ичимдаги бўсжлиқ кенгайиб ваҳимали тус олди. Аммо бўшлиқни қандай тўлдиришни билмасдим. Фарзандлар кўрдим. Нима бўлаётганини биламсдим. Она бўлишим аҳм мени бўшлиқдан қутқармади. Қабоҳатнинг каттаси менда эди. буни ўшанда англамасамда, ҳозир ҳис этаяпман. Чунки мен исломни танидим. Шу сабабдан айблаш йўлига ўтмасдан, асос билан уйғун ҳолда ўйлаб, ҳар нени тушунишим лозим. Тўғри турмушга чиқиб, фарзандлар кўрдим. Лекин эримнинг муҳаббатини кўрмадим. Онасиз ўсганим учунми,оналик не эканлигини ҳам билмадим. Ёшим19да эди... Айни ёш ва гўзал пайтим... Гўзаллигимни кўз-кўз қилардим, бу борада маҳалла аёллари билан мусобақа ўйнашардик. Кўпича мендан ўтадигани топилмасди. Ва бу вақт ичида ҳеч ким томонидан айниқса, эрим томонидан севилмадим. У жуда ҳам ёмон инсон эмасди. На урар, на севарди. Фақат яшаш мажбурияти учунгина мен билан яшар эди.

"Хўжона" қўшмачилар.

Биз томонлар "жоҳилият" ҳаётини кечираётган эди. Жоҳилият дейилса, одатда Арабистоннинг қадимий даврлари тушунилади. гўё жоҳилият энди йўқдек. Мени ва мен кабиларни кўнгилочар жойларга туширган жоҳилият эмасми? Ислом ҳукм сурмаган жамият жоҳилият даврлаеидан бирини яшаётган бўлади. Бундай жамоа ичидаги кўпчилик аёлларнинг кўзи ва кўнгли эрида бўлмайди. Уларда бир ҳуштор топсам деган фикр мавжуд. Менда бундай фикр бўлмасада, ўша жамоат ичида эдим ва ўша фикр томон кетаётган эдим. Марсин ва Адонада "ҳўжона"лар бор эди. Ҳўжона - оилали аёлнинг душмани. Улар бокира қизлар билан машғул эмас, турмушга чиққан аёлларни йўлдан урар эди. Аёлларни мўлжалга олиб тузоқ ташлаб қўяр, вақти келиб ўқи нишонга тегар ёки ҳар жиҳатдан паришон аёлнинг ўзи бу тузоққа келиб тушарди. Ва оқибатда бундай инсонларга тобеъбўлиб қоларди.

Севги қандай ҳилқат?

Бир куни болалигимдан таниш бўлган кексароқ аёл марсинлик бир тужжорни мақтай бошлади. Аввалига ҳеч нарса тушунмадим. Фақат кунлардан бир куни:
— Қизим, аҳмоқлик қилма, Бир-икки соатлик суҳбатдан нима зарар кўрасан, қолаверса, сенга яҳши муомала қилади, севади,пул беради,- деди. Унинг бундай сўзалрини олдин эшитмаган эдим. Ўйладим. Оилалик аёл бегона эркак билан қандай муносабатда бўлади? Севги қандай туйғу ўзи? Ажабо?

Кўп ўтмасдан ҳўжона яна келди:
— Тужжор сени дўконга таклиф этяпти,- деди. Борсаммикан, деб ўйладим. Эримга қарагнада мен ҳаракатчан ва гўзал эдим. Ҳеч кимуни менга лойиқ кўрмас, менга ачиниб қарашарди. Менга мусулмон бўлмаганим учун ачинмаганлар,ерим росмана одам бўлмаганига ачинардилар. Бу эса атрофимдагиларни кимлигини билдириб турарди. Бу таклифни олганимда турмуш қурганимга тўрт йил бўлганди. Кичик ёшимда турмушга чиқиб меҳр шафқат кўрмаганим учун, бундай таклифдан кейин ўзимда афзаллик ва устунлик сездим.21 ёшга кирганимда эркак аёлни қандай муносабатда бўларкин, деган қизиқиш уйғона бошлади. Бу қизиқиш остида таклифларни қабул қилар экнман, яна виждоним ҳам қийналарди. Аммо ҳўжоналар менинг заиф нуқтамни топгандилар. Тинимсиз севгидан гапирар, таклиф қилганлар мени жуда ҳам севишларидан лоф уришради. Мен эса эримга ҳиёнат қилишдан қочардим. Бу орада яна бир таклиф бўлиб қолди. Бу одам бичиш-тикиш устаҳонасининг бошлиғи эди. Мени севиши, менсиз яшай олмаслигини гапирарди. Борсаммикан, деган тараддуд орасида юрардим. Тикувчи билан суҳбатлашишдан нарига ўтмадик.

Биринчи босқин.

Айни пайтда атрофимдаги муҳит "йетилган" эди. Дугоналаримнинг ҳеч қайсисини Ислом билан алоқаси йўқ эди. Илгари Исломни билиб унга мувофиқ яшаган бўлсакки, шунга къра ҳаётимизни давом эттирсак. Ўша куни бир таниш аёлникига бориш учун эримдан руҳсат сўрадим. Ўша аёлнинг номуссиз ва аҳлоқсиз эканлигини эрим била туриб, менга руҳсат берди.Уйига кирб ўтирган эдик,ўша ернинг донгдор қассоби кириб келди. Ўзимча:"Мени тинмай таклиф қилаётганлардан бўлса керак", деб ўйладим. уй эгаси:
— Сен учун дўконини ёпиб келибди. Ичкаридаги ҳонада галашинглар,у сени яҳши кўради, севади. Сени яҳши кўрганларни сен ҳам ҳурмат қил,ҳуш кўр,- деди. Бу сўзлар менинг кўнглимни ялаовчи, истамасам аҳм ўша тарафгҳа тортувчи ва ёлғондан бўлксада, соҳта туйғулар ҳуружида розилик билдирдим. Мен қассоб ўтирган ҳонага киришим билан эшикни қўнғироғи чалинди. Шошилинч овоз эшитилди:"а-а!еринг!"

Бирдан...нима қилишимни билмай қолдим. Аммо вақт ўтиб,мени бундай муносабатларга алтгани, сабабчи бўлгани, бунга йўл қўйгани учун эримдан нафратланиб кетдим. Қассоб ўзини эшик ортига олиб яширинди. Эрим ичкарига кириб, қассобнинг замонавийлигини кўрсатувчи калаватидан тортди. Бу ҳодиса бизни ажрашиш учун судгача олиб борди.... Лекин Исломсиз ҳаётнинг ёлғонлари давом этарди. Дейилдики:"Қассоб қарзини узиш учункелган Эри эса ҳонимни рашк қилгани cуҳун туҳмат қилган". кошки рашк қилса эди.Ўзимни бундай тутганим учун суякларим сингунча урса! Аммо қаёқда...бундай қилиш тугул, мени ҳайдаб ҳам юбормади....яна уйга қайтдим.

Уят.

Уялардим. Жазманларга боришга, суҳбатлашишга уялмаган одам энди уялардим. Маҳаллада миш-мишлар кўпайиб қолди. Нималар дейишмади. Ҳатто аҳлоқи нодуруст кишилар ҳам мен билан суҳбатлашмай қўйди. Бир йил шу тариқа давом этди. Бу орада икки боланинг онаси ҳам бўлдим. Бундай миш-мишлар, меҳрсиз эр, она муҳаббатини тўла кўрмаётган болалар ва аччиқ кунларим давом этарди. Ҳало олдинда бу кунларнинг машаққатлари кутиб турарди. Аллоҳим, Иншаалоҳ, авф этган оша кунлар учун фақат мен жавобгармидим ёки мен билан бирга масъуллигини бўлнига олмаган, Қуръони Каримни юкини зиммаларида ташиган мусулмонлар ҳам жавобгарми? Бир йилдан сўнг ҳам ҳўжоналар ҳам ортимдан қолишмади. Бу орада онам билан топишдим. Учаршувимиз ҳам ғалати бўлди. Болаларни олиб айлангани кетаётганимда, қаршимдан келаётган икки-уч аёлга кўзим тушди. ўрта ёшлиси келиб:"Қизим,бўйи басти бундай, исми фалон, шундай аёлни танийсизми?"- деб сўради. Аёл мени таърифлаётган эди. Ҳеч нарса деёлмадим, фақат "Она-а-а!" деганча онамнинг бўйнига осилиб йиг;алй бошладим. Шундан кейин онамнинг ёнига тез-тез кела бошладим. Онамдан тасалли аҳтардим,лекин ундан ҳам топмадим. Ҳўжоналар безор қилиб юборишди. Жонимга тегишди, аммо мен уларнинг жонига тегмадимЭримни севмасам ҳам,балки ўша аёллар бўлмаганида оиламни бузмасмидим. Ўша ёмон ҳаётнинг аёлига айланмасмидим. Бир нарса диққатингиз тортмадими? Мен ҳам ўшанда эътибор бермагандим, аммо Исломни ўргангач...Бизларни бузуқ йўлга бошламоқчи бўлган ҳотинларнинг қандай номланишига қаранг"ҲЎЖОНА" - гўё устозлар аёлларни ёмон йўлга солмоқ учун машғуллар, бу субуциз аёлларни уларнинг номи билан аташади.

"Севгили ва қимматли Лутфия! Сизни кўргач, севги нелигини англадим. Беҳад гўзал аёлсиз. Оилангиз, болаларингизни борлигининг ҳеч аҳамияти йўқ. Менга, меникига келсангиз бўлди. Сизга севги тўла ҳеёт бағишламоққа ҳаракат қилардим".

Биласизми, бу мактуб қаршисида не ҳолга тушдим?Шундай ҳаяжонландимки!.. Аёл ҳам ҳеч севиладими?...

Аёл фақат эркакнинг...воситаси, бундан ташқари кезсин, тўзсин, ўз кўнгилҳушлигини қилсин, фақат эркак билан ҳеч бир алоқаси бўлмасин(ўзҳолига қўйсин). Илгарироқ меҳр-муҳаббат ва ҳурматни эшитиб турардим. Таклифлар доим кўп бўларди,лекин бу сафар қаршимда жонли исбот турарди. Бу эркак биал кўришгиб суҳбатлашдик. Аммо кўп ўтмай Анқарага қочишга қарор қилдик. Қарорни амалга оширишдан олдин онамнинг олдиларига бордим. Қайтиб келгунимча эрим билан қайнонам ҳаммасидан ҳабар топишибди. Онамникидан қайтганимда мени уйга қўймадилар. Кейинчалик қарорларини қандай ўзгартиришган билмайман. Қайтиб уйга жойлашдим. бир нарса дейишмади. Болаларим ёнига қайтгач, "севгилим"билан алоқани уздим. Эрим тобора бойиб олий табақага айланиб борардик. Эрим нима қилишим билан иши йўқ. Мен унинг номусига доғ туширадиган ҳаракатлар қилганимда ҳам лоақал бир мушт урмади. Яна ҳозирги уйимиздан каттароқ уй қурмоқчи бўлдик. Янги олган замонавий жиҳозларимиз янги уйимизга сиғмасди. Модомики бой эканмзи,уйимиз ҳам бойларникидек бўлиши,ўзимиз ҳам бойлардай яшашимиз лозим эди-да. Бу воқеадан кейин ҳўжоналар томонидан икки йил безовта қилинмадим. Кўринишдан баҳтли яшардик. аммо мен баҳтиёр эмасдим. Масъудлик аҳтарган, бўшлиқда тебранган бир аёл эдим. Инсонлар менга яҳшилик қилади, деб кўрсатган эшикка кириб, саодат аҳтарар, балки баҳт шу ердадир, дея ўйлардим.Ўша пайтларда нега қаршимдан бир мусулмон чиқмади?Мусулмонлар бошларини туяқушга ўҳшаб қумга тиқиб пинҳон сақлашармиди? Сен мусулмон эдингми, деб сўраганларга жавобим шу саволдир: эрини алдаган аёл мусулмон бўладими?Комил иймонли мусулмон аёл мендай иш тутармиди? Янги уйимзини пастки қаватига жойлашдик, устки қавати бўёқ қилнарди. Бир куни эрим:"Бўёқчи менинг танишим,Эртўғон,жуда ҳам номусли инсон, уйга кириб турсин, таом бер", деди. Номусли эмиш, қайси номус ҳақида,ким гапиряпти? Яна айтаман,номус тушунчаси шариатдан ташқари бўлса, айниқса аёлҳусусида ҳеч ким номусли эмас. Мўмин эса номуслидир. Эртўғон номусли бўлса, кейинги ҳаётимда таъсири бўлармиди? Номусли бўлса ёлғиз аёлдан таом талабида ҳонасига кирармиди? Номус эмиш...

Бўёқчи билан бирга.

Эртўғон менга бегона бўлса-да,унинг олдида бемалол ҳаракат қилардим. Ҳушовоз бўлганим учун кўп лапарлар айтардим. Эртўгон ҳам тепада уларни тинглаб мени табрикларди. Кўпинча унинг ёнида бўлардим. Оқшом эрим келгач, суҳбатларимизн унаг айтардим.Бир томондан янги қўшниларимизникига чиқиб турардик. Кўпдан таниш муаллимларникига бориб келардик. Қўшнилар билан шанба куни йиғилишга келишгандик. Бу ерда яна бир ўзгариш бўлди. Базмларимизда шампан ичардик. Рақс, мусиқа, ичкилик... Ҳаётимиз шу бўлиб қолди. Бунда эркаклар кўзга яқин аёлларга кўз қирини таҳслашар,уларни аҳтаришарди. Аёлларнинг қадди басти чиройлисини бозорга солишни монини кўнгилҳушлик қилиб қўйгандик. Шундай йиғинларни бирида ҳўжонани эри биоалн уй эгаси бир-бирларидан беҳабар менга кўз қирларини ташлашди. Нега бундай муомала қилишади дердим,лекин очиғини айтолмасдим. Ўз-ўзимча ўйлардим, ҳотинлари шунчалик гўзал бўла туриб нега менга ўралашмоқчи бўлишади?Бир неча кун ўтмасдан муаллим ҳам ҳўжона эканлигини билиб қолдим.Бозорга чиққанимизда ўзини жуда сирли гап айтгандек тутиб:
— Шу савдигар сенга ошиқ, сен билан бўлиш учун борлиғини совуришга тайёр,- деди. Энди бу созъларнинг маъносига етардим. Нима деса десин, қабул қилмадим. Чунки Эртўғонни севардим. Эримдан кўрмаган севги уҳун ундан интиқом оламан, деб ўйлардим. муаллимнинг ҳотини ҳам ёш ҳўжона эди. Жуда гўзал, менга ўҳшаб икки боласи ҳам бор. Лекин излаган масъудлигини у ҳам топмаганди. Руҳ исломиятни билмагани учун, ўзига озуқа аҳтарарди, бўшлқи нима биландир тўлиши керак-ку аҳир. Бу йўл ҳўжоналикка тўғри келди. Шу ерда ҳатойимда жирканч саналадиган биринчи таклифни айтди.

Аллоҳ таолонинг амрлари кичик кўриниб, ҳа энди нима қипти, дейиш ёмон йўлга кириб кетишга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, аёл эркак бирга ўтириши, уйларнинг ички таҳсқисига уйғун бўлмаслиги кишиларнинг эркагу аёл, ўғил ва қизларнинг ҳаётини таҳликага қўяди. Ҳавф сари эшик очилган бўлади. Кўнгилҳушликка ўч аёллар, эркаклар ёмон йўлга кириб кетганлигини сабабини шундай суҳбатлардан кўришмоқда-ки,бу ҳам аралаш ўтиришнинг оқибатидир. Бир-биридан кўнгилочар жойлар тўғрисида ҳар ҳил қизиқарли, жалб этувчи ҳикояларни эшитишни ҳунук оқибати эканини ўзалри айтишмоқда.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, ошандай жойларга тушиб қолган мендай аёл ҳам буни қабул қилолмайман. Туркияда яшовчи Аллоҳнинг ҳалифаси мақомидаги инсонлар ҳам бунга масъулдирлар. Тўғри тушунинг, ҳозир сотилган ҳотин қизларнинг кўпи мусулмонлар. Буларнинг исмларини айтмоққа уялган кишилар бундай ҳотинлар ўйнаган филмларни ўғил-қизи,ҳотини бвилан томоша қилишмоқда. Шуни унутмайликки, барчамиз бандаи ожизмиз, ёмон йўлга тушиб қолган аёлларга ҳам барчамиз жавобгармзи. Аҳир уларга исломни етказдикми?Уларнинг ёмон йўлга кириб қолиши Аллоҳ таоло ва Унинг амрларини билмасликлари учун эмасми? Повилйўнларда, учрашув йўлларида... Ёшлар филмларда ўйнамоқда... Бизнинг ўз фарзандидан беҳабар мусулмонимиз энди мундоқ қараса, кечагина повилйўнларнинг "ғунчаси" бунгун филм "гули" бўлиб, ўғил қизи унга муҳлис бўлиб турибди. Уларнинг осиб қўйилган расмларига мафтун бўлиб юрибди. Ва бу ҳолга ўша мусулмон ота-она ҳеч нарса демайди. Бой мусулмонлар муҳтожликдан шу йўлга кириб қолгфан аёлларга ўзларини жавобгар билмайдиларми? Эр-ҳотин келишмовчилиги, қайнона,қанйсингилнинг келиндан эрга тинимсиз шикоятлари, эрнинг ҳотиндан совиши, ҳотиннинг эридан норозилиги.... Қайнота қайнонанинг келинни чоридай ишлатишни ҳоҳлаши.. Аёлга ҳайвонга нисбатан ҳам пастроқ аҳамият берилиши... асосий сабаблардан бири. Моддий томондан қийналиши эса яна бир сабаб.

Давоми бор...

Бир куни телефон жиринглаб қолди. Олсам, қаршимдаги повийўн ҳўжайининг уйига ўғри тушиб уни ўлдириб кетганлиги ҳақида ҳабар беришди. Ҳаяжонландим. Жанозаси Шишли жомеъсида ўқилади, деб айтишди. Ўша куни ҳеч биримиз ишга бормадик. Шимда, бошимга дастрўмолдек рўмолни "ўраб" жанозага бордим...

Жомеънинг олди одам билан тўлган. Гулчамбарлар кўплигидан тобут кўринмасди...йиғлашмоқда...мен ҳам йиғладим. Аммо нега йиғлардик?Тириклигида жомеълар ҳақида айтган сўзлари ёдимга тушди. Жомеъларни Туркиядан йўқ аилиш деган одам, энди ўзи йўқ бўлиб, жомеъдан кўтарилиб,пастга қора ер тагига кетмоқда эди. Ҳолбуки, бу одам ўзи эгалик қилган учрашув уйларининг олдида ичкиликка тўла столга қўйилиши керак. Бу одам ҳотин-қиз сотиб шунчалик кўп пул топган-ки, бу бойликка ян қанчадан қанча учрашув уйлари қурса бўларди. Жомеъларга дуҳсман бўлган бу одамнинг нуфуз қоғозига ҳар қалай "мусулмон" ёзилса ҳам мусулмонликка душман бўлган бу одамни жанозасини ўзи эгалик қилган учрашув уйидан кўтаришга ғурур туямиз дейиш керак эди. Умрида жомеъ ичига кирмаган, ташқарисидан кўриши билан куфр келтирган одам энди жомеъдан кўтарилаётган эди. Жуда аҳмоқона иш. Имом жамоатга ўгирилиб:"Бу қандай одам эди?" деб сўради. Одамлар бир овоздан:"Яҳши одам эди!" дебовоз беришди. Нимаси яҳши эди? Уни қайсингиз яҳши билардингиз? Юзлаб аёлни бозорга солган, қанча аёлларнинг оила бузган,неча-неча болаларни етим қилган одам яҳши дейилмоқда.Жаноза намозидан кейин қабргача эргашиб бордик. Мен умримда биринчи марта жанозани ва мозорни кўрмоқда эдим. Майитни тобутдан олиб, лаҳадга қўйиб,устига тупроқ тортдилар. У ерда ҳам Имом дуо қилди. Гуноҳларига мағфират тилади. Ҳамма қўзғолиб қабристондан кетишди. Менинг дунёйим вайрон бўлди. Мен ҳам бир кун ўламан...

Дугоналаримиздан бирини:"Муқаддас уч ойга етиб келдик, келинг жомеъни айланамиз",- деган таклифини ҳаммамиз қабул қилдик. Айюб Султон Ҳазратларининг қароргоҳи бизлар учун доимо тоҳташ жойи эди. Бир кеча Марказий жомеъда бир ҳофиз Қуръон ўқиётганда шундай таъсирландимки, қанча йиғлаганимни билмайман. Қадр кечасида биринчи марта чалароқ намоз ўқидим. Энди Аллоҳга дуолар қилар эдим. "Мени бу ҳаётдан Ўзингга қайтар" дея ёлворардим. Аҳд қилдимки, ҳеч бўлмаса жума кунлари ичкилик ичмайман ва ишламайман. Яна бир кун Айюб Султон Ҳазратларининг эшигидан кирар эканман, бир аёлнинг китобфурушдан:"Қуръоннинг туркчаси борми?"- деб сўраганини эшитиб қолдим. Ҳаяжонланиб:"Қуръоннинг ҳам туркчаси бўладими?_-дедим. Китобфурушга учрадим. Китобларни бўш вақтимда ўқийдиган бўлдим. Ичкиликни таҳслашга қарор қилдим. Бўлмади. Лекин вақти билан ташлашимга ишондим. Ишдан келибоқ ғусл қилар, ёдлаган дуоларимни ўқир, ора сира тасбеҳ ўгирардим. Повилйўн аёлларининг ичида ҳам Рамазонда ишламайдиган, намоз ўқийдиган бир ой дўстларини ҳам қабул қилмайдиган бор. Меърож Қандилли янги жомеъга бордим. Чиройли кийиниб ўраниб олдим. Жоме;дан ичкари киришим билан ёш қизлар ўтирганини кўрдим. Мусулмон бўлиб илк марта шулардан илиқлик кўрдим. Менга баъзи нарсаларни тушунтирдилар. Биринчи ваъзни Тимуртош Ҳожадан тингладим. Ваъздан шунчалар тасъирландимки:"Ё, Раббий! қачон қутуламан",- дея ёлворардимТимоуртош Ҳожа Барот - гуноҳлар кечирилиш кечаси, қилинадиган тавбалар ҳақида бироз ваъзқилдилар. Ва қандай гуноҳ бўлса ҳам қайта қилмаслик шарти билан тавба қилинса Аллоҳ таоло кечирувчи эканини, Аллоҳдан умиди йўқлар кофирлар эканини ҳам билдирдилар. Оҳират ва ўлимни янгидан англатдилар. Энди янги давра ичига киргандим.

Рамазонда рўза тутиб сўнг ишга борсаммикан ёки ишни ташласаммикан? Шу йиллар ичра аҳтарганим Раббим экан, оқибатда Раббимни топдим. Раббим мени ботқоқдан қутқармоқни ирода қилди. Жомеъдан чиққач ҳайқиргим келди:"Ҳой ҳалқ!Аллоҳга қайтинг! Чунки Ундан бошқа севилган, марҳаматли, авф этувчи йўқ!" Лекин ҳайқиролмасдим. Орадан кўп ўтмай ишлай олмаслигимни англадим. Иш жойга бориб ҳайр ҳўшни жойига қўйиб ўша чиркин ҳаётга видо айтдим. Ҳаётимнинг энг гўзал йилларини бағишлаганим шу жаҳолат уйини тарк қилдим. Машаққатларга, изтиробларга тўла ҳаётим йиллари ортда қолди. Келгуси йилларимни эса Аллоҳнинг изни билан бир мўминдай кечирмоқчи эдим...

Ўзим ҳақимда сўз тугади. Аслида айтганларим, шубҳасиз, англагансиз, фақат ўзимгагина эмас, ҳаммамизга балки, бутун жамиятга оиддир. Менинг қайтишимга баъзи воқеаларнинг таъсири ва Аллоҳ (Ж. Ж) имтиҳони ва интиқоми ҳам бор эди. Булар қайси дейсизми? Ҳозир айтаман...

Измирда маҳкама ёнида ўтаётиб, бир тўп одамга кўзим тушди. Яқинлашдим. Ерда қўл оёғи шишган, юзи таниб бўлмас ҳолга келган бир аёлни кўрдим. Ўз-ўзимч абу аёлни қаердадир кўрганман деб ўйладим. Сўнгра овозидан Измир кўнгилочар павилйўнларинг ягонаси,дея танилган Меҳрибон эканини билдим. Таний олмас даражада калтакланганди. Калтакдан юзлари яра доғ бўлиб кетганди, уни ҳеч ким ишга олмади. Бакиркўйда касалларга либос ва егуликлар олиб борардимЯна бир куни борганимда,шундай аёллардан бири, машҳур санъаткори - Салма телба ҳолда келтирилганди. У суҳбатдошлар орасида уй бузувчи дея номланарди. Аллоҳ ундан интиқомини олган бузган оилалари учун тириклигидаёқ жазоланаётган эди. Кейинроқ уни руҳий касалаҳонада деб эшитдик....Орамизда жуда бой аёл бор эди. Дўкону машиналрини сонини ҳеч ким билмасди. Уйи антиқа ашёларга тўла эди. Бир куни турмушга чиқмоқчи,кейин Олмонияга кетмоқчи эканини билдик. Қутулмоқда дея севиндик. Кейин билиҳимизча,ўша киши унинг ҳамма молларини сотиб, ҳуқуқий жиҳатларини мен юритаман, деб ўзлаштиради. Олмонияга кетиш учун тайёргарлик кўради. Муъниҳга келганида ўш аодам:"Сенинг паспортинг ва руҳсатноманг шу ергача яҳши қол!" дея жўнаворади. Аёлни орқага қайтариш учун полисменга одам юборади. Ҳотин ўша ерда ақлдан озиб, руҳий касалҳонага тушади. Шифонадан чиққанида уни кўрдим. Жуда чўкиб кексайгандай бўлиб қолган, алжираб тиланарди.... Айтадиган нарсалар кўп... Яна биттасини айтайин. Бой лекин ўлгудай зиқна бир дугонамиз турмушга чиқмоқчилигини айтди. Ҳар доимгидай ҳаммамиз севиндик. Уйланадиган киши унинг барча мол дунёсини ўзининг номига ўтказади. Дугонамиз бизга бойлигини Америка томонларда соҳил бўйидаги уйга жойлаштирганини айтди. Ўша оқшом уйга борадилар. Куёв ундан олдин киради,дугонамиз кирса,унинг олдида бир келин ўтирибди.Дугонамиз куёвдан :
— Бунинг бу ерда нима иши бор? Бу ким? - деб сўрайди.
— Сенинг нима ишинг бор? Бу ер менинг уйим, бу менинг эрим,- дейди куёвдан олдин. Дугонамиз ўша ерда ақлдан озади. Кўчага чиқиб йиқилиб қолади. Юрдош фуқоралар уни Бакиркўлга элтишди. Аллоҳ таоло бандасини бандасига сабаб қилиб интиқомини олади ёки олдиради. Албатта буни ақл юритганлар билади. Бу аёлларнинг на дунёси гўзал, на оҳирати... Иккиси ҳам ҳароб..

Дуоларимда у ерда бўлган аёлларнинг қутулишларини сўраб, аллоҳимга ёвораман. Аллоҳга сиғиниб кечмишимдан тавба қиламан,авф қилиб шу кунларга етказганига шукрона айтаман. Бу сарҳуш, телба дунёда бирор дардсиз одам борми, деб сўраймиз гоҳо. Энди бизни диққат билан тингланг...

"дардсиз одам бўлмайди". Биз буни биламиз, сиз ҳам биласиз. Лекин дардига сабру қаноат қилган дардли эсада янада ҳузурли бўлган инсонлар ҳам бор. Бу ҳузур қандай қўлга киритилади? Дардли ҳолда масъудлик қандай мумкин бўлур? Қанча одамларни кўрдик, рўмолҳаси доғ бўлганига йиғлайди. Яна неча инсонларни кўрдик, жуфти ўлган, ўзи саратон касалига чалинган, лекин кўз ёш тўкмайди. тўкса ҳам билдирмайди, оёқда туриб сабр қилади.Бири рўмолчасининг кирига,пайпоғини ипи узилганига йиғласа, нега иккинчисининг аҳволи танг бўлсада сиқилмайди, буҳрон кечирмайди? Сабаби нима? Ногоҳ дунёда ҳамма нарсасидан, яқинларидан айрилиб, ёлғиз қлган қария руҳий касалҳонага тушадию, ҳудди шундай иккинчи қария қандай қилиб тушкунликка тушмайди? Ажабо! Унаштирилган йигити таҳслаб кетган ёш қиз ёмон йўлга кириб ақлидан айрилади-ю, ҳудди шундай бошқа қиз нечун ақли ҳуши, иродаси,номусини йўқотмасданҳаётини давом эттирмоқда? Нариги қизнинг жонига қасд қилишига сабаб бўлган воқеалар нима учун бунисига таъсир қилмагандек? Фарзандсизликдан бир аёлўз жонига етти бор жонига қасд қилади-ю, бошқа шундай аёл бундай йўлтутмайди? Ҳотинидан мукаммаллик талаб қилиб бир эр ўз уйини тарк қилади, ҳундай бошқа эркак эса турмушини бузмайди?Унга нима таскин беради? Саволларимиз туганмас...тугамайди ҳам. Нечун инсоннинг уйи, мерседеси, ҳотинлари, ейиши,кийиши, ҳар нарсаси етарли, мўл бўлгани ҳолда у ҳушбаҳт эмас. У дунёсини, ўзини англаёлмайди, беҳаё филмлардан ҳузур олади. Балки бузуқлик исканжасидан ўзини қутқаролмайди. Ўзига ҳос мустаҳкам фикри йўқ. ҳаёли ошқозинида ва енгил елпи ўйнаб кулишида. Гўзал аёл аҳм ҳазин, гўзал бўлмагани ҳам. Ўз-ўзича дардсизман дегани ҳам ҳурсанд эмас....

Ҳа, албатта барчамиз дардлимиз. Ҳаммамиз недандир ҳафа бўлиб, недандир йиғлаймиз. Кунлик ҳаяжонлар, баҳсу талошлар, масалалар негадир ҳузур баҳш этмайди. Ажабо, нимафдан ҳафа бўлиб, нимадан йиғлаймиз?Баъзи бўй етган қизлар,ўтириб қолишидан қўрқади. Талаба ўқиш оҳирида синов дафтарига ёмон баҳо тушиб қолишидан. Уй бекаси жуфтига турли егуликлар қилолмагани, меҳмонларга катта дастурҳон тузатолмагани, таклиф этилган жойга янги кийимда боролмаганидан армонда. Ота-онасига осий қиз пўрим бўлолмагани, уйидагилар тушунмаётганидан йўлини йўқотиб не қилишини билмаганидан пинҳон кўз ёш тўкади. Чўлоқ ва кўр кишилар ҳам жамоатга қўшилолмай ҳижолатланиб, дард чекадилар.Ширкат соҳиби ишлар илгарилишини, яна шундай бир ширкат тузишни,ишчилар чўнтагидан қандай уриб қолишни ўйлаб дардлидир.Банкда миллион пули борлар ҳам буни қандай қилиб кўпайтиришни ўйлаб дардлидирлар. Филмда иштирок этган актёр ролининг қандай чиққанини ўйлаб дардлидир. Энг кам иш ҳақи олувчи ишчи кечқурун уйига бўш қўл билан боролмаслигини ўйлаб дардли. Ҳуллас, ҳар ким ўзича бир сабаб туфайли дардли. Тўғри тушунинг ва сўзимизга эътибор бериб,қулоқ солинг. Биз дардсиз инсон бўлади демоқчи эмасмиз. Дардли бўлгани ҳолда тасалли топа оладиган, инсонлар ҳам борлиги ҳақиқат эканлигини айтмоқчимиз ҳолос. Бошқа томондан Ислом йўлини, малҳамини тақдим этмоқ истагимизни айтмоқчимиз. Инсон ўзини Аллоҳга бутунлай топшириши осон кечмайди. Бунинг учун вақт ва илм керак. Аллоҳга қайтмоқ жамиятда янглиш акс эттирилмоқда. "Тонггача уҳламайди, овқатланмайди, оҳ чекади" каби тушунчалар бор. Исломий яшаш - солиҳ амал қилиш,гуноҳ қилмаслик,гуноҳ қилса тезда тавба қилиш. Кейинроқ таc\вба қиларман деб ўзини чалғитмоқ эмас. Муҳтарам биродарим! Шуни унутмайликки, Аллоҳга қайтмасдан асло ҳузурга эришиб бўлмайди. Дард инсон учундир, инсон бир қувватга таянмаса ҳузурли бўлолмайди. Қувват бўлиши лозим. Аллоҳга суянмоқ, Уни севмоқ нақадар гўзал туйғу. Билаизми, инсон ҳар доим бу туйғуни ҳимоя қилолмаса ҳам вақти вақти била шу туйғу ичига киради. Кўринки, Аллоҳдан қочганлар,Аллоҳдан узоқлашганлар бу туйғуни танимайдилар ҳам. Бу - не ёзиқ, не аччиқ қисмат...

Сознинг муҳтасари мақбул дейишиади. Қисқаси шулки, инсон Аллоҳга қайтмагунча - ибодат қилмагунча руҳий фароғатга асло эришолмайди, асло ғам-анду, қайғу - ғуссаларда қутула олмайди. Дардли биродарларимизга шуни тавсия қилиш билан ҳамдардмиз. Ният - Аллоҳ ризосидир. Бомдодга тур, таҳорат қил, намозингни ўқи биродар! Кейин қуёш чиққунича тасбеҳда бўл. Аллоҳ сенга берган 24соатнинг бир соатини Унга бермоқдасан. Кўпми? Тилни ишлатмасдан,овозсиз, бутун вужудинг билан Аллоҳ,Аллоҳ, Аллоҳ де... Ҳар Аллоҳ деганингда қалбинг юмшаётганини ҳис қиласан. Бу ўлчов ИНСОН учундир. Шуни айтишим керакки,қалбингиздаги барча бутларни, тоғутларни, ширкларни улоқтириб,кўнглингизни тиозламасангиз, Исломни бир бутун ҳолда қабул қилмасангиз, истаганча тасбеҳ ўгиринг фойдасиздир. Аввало Исломнинг барча амалларини қабул қилмоқ шартдир.Беш вақт намозни ҳеч аҳм ўтказиб юборманг. Бу орада катта кичик гуноҳларга яқинлашманг. Бу вақтни Аллоҳни танишга Исломни ўрганмоққа сарф қил. Баъзи бечоралардек, зиддиятли, мураккаб,қарама-қарши аҳволга тушиб қолма. Исломни билим билан атни. Дардингни Исломдан нафи тегадиган ва сенга ваъз айта оладиган кишиларга айт. Исломнинг дарди билан дардланки, ўзингни дардларинг ўзингга дострон бўлиб келсин. Агар Исломнинг дуҳсманларининг қилиқларидан ҳафа бўладиган бўлсанг, оёқ кийимингни йўқлиги сенга дард бўлолмайди. чунки ақлинг ва дилингда бошқа дард бўлур. Яна ўша тавсиямизни айтамиз. Аллоҳга комил ишонмагунча, Аллоҳни севмагунча, Унга суянмагунча, Унга қайтмагунча, оҳиратда севганлар билан бирга бўлишга ишонмагинча бир сўз билан айтганда ДИЙОНАТ билан яшамагунча изтироблардан қутула олмайсан!!!

Тамом...

Сизга манзур бўлди деб ўйлайман.

Повилйўнга қандай тушиб қолдим! Бу муслима аёлнинг ҳаётини ўқиндингиз.

Сизга қандай таъсир қилди.Балки олган ҳулосаларингизни биз билан ўртоқлашарсиз.

Жойнамозда йиғлаган қиз.

Лицейнинг сўнгги синфида ўқир, ётоқҳонада турар эдим.Тавҳидни англашдан ва Исломдан узоқ, шайтоний истакалр оғушида, завқ шавқ ва кўнгилҳушликлар ичра кечаётган ҳаётимнинг ёшлик даври эди. Ҳа, ҳануз ИСлом билан танишмаган ва таништирилмаган эдим. ЙАнги йил кечасига бир неча кун қолганди. Барча тенгдошлар ҳаяжон ичида. Биз ҳам дугоналаримиз билан бозорга бориб, ўша кун учун Аллоҳ таолонинг минг бир неъматларини олдик.Оқшом бўлмасдан столларни ҳозирладик:чарос, писта, курка, шароб, шарбат, мевалар ва ҳоказо. Кийиниб, безаниб дегандек...тайёрландик. Улакн бўлма ўқувчи ва муаллимлар билан тўлди.Ҳамма бир-бирига ҳадялар берар. бир қисми овқатланиш, бир қисми рақс тушиш билан банд эди. Бизлар бир-биримизга ҳадялар бериш ва рақс тушиши учун турдик. Бу орада мен изн олиб ётоқҳонага чиқдим. Ҳонага кириб ҳайратдан қотиб қолдим.Шайтонга қулликни рад этиб, Аллоҳга қуллик қилишга эришган,опппоқ либосларга ўранган ҳамҳонам жойнамоз устида йиғлаб дуолар қиларди. Ҳонада ҳеч ким йўқ.Яқинл;ашиб нима учун йиғлаётганини сўрадим.
— Пастад ҳамма кўнгилҳушлик қилаётганида нима учун сен йиғалб ўтирибсан?
— Дугонажон, мени йиғлатган нарса шу, сизларни ҳолингиз эмасми? Биз нима қиляпмиз? Биз учун бу куннинг нима аҳамияти бор?Ғарбга тақлид қилишдан бошқа нарса эмаску бу,- дея жавоб берди.

Мен ўшанда бу сўзлар маъносини ўйламадим. Ҳамҳонамни шу ҳолда қолдириб, пастга тушиб кетдим.Шайтоний мусиқаларга мувофиқ, ҳайвонга ўҳшаб тепиниб ўйнадик. Тонггача шу ҳолда "кўнгилҳушлик" қилдик. Ошанда мусулмон эдим.... фақат энди мусулмон эканимни ҳис этаётган эдим. Энди Аллоҳга таслимиятнинг шукрига эришган дорулфунун талабсиман. Ўшанда ҳаё ва номусдан йироқ эдим. Янги йил кечасига тайёрлик қилганларни, бозорда арча сотилаётганини кўришим билан ҳонада ҳамҳонамни изтироблар ичида ёлғиз қолдириб, жойнамзода йиғлаб ўтирганидн кулиб, бирга йиғламаганим учун энди виждон азобида қоврилиб азоб чекмоқдаман. Ботил кечага тайёрланадиган ёш қизларимизни ўйлашим билан азобим янада кўпаяди. Яна бир янги йилўтказдик. Яна неча киши йиғлади экан? Неча киши йиғлаш керак бўлган ҳолда кулди экан.Мен каби виждон азобини тортмадан уйғонишларини Аллоҳдан сўрайман.

Аввал яшамаган эканман.

оиламиз тўрт кишидан иборат. Уч опа-сингил ва онам. Отамизни кичиклигимизда йўқотганимиздан буён тирикчилик ташвиши ҳаммаси онам зиммасида эди. Ҳаётда Аллоҳдан бошқа ҳеч кими бўлмаган онам бизни турли қийинчилик, кураш ва машаққатлар билан ўстириб, улғайтиришга ҳаракат қилди. Опамиз кичик ёшда турмуш қуриб кетди. Мен болалигимдан магазинда ҳисобчи ёрдамчиси ва сотувчилик қила бошладим. Қисқа вақт ичида Маҳмудпошшо муҳитига мослашишга ҳаракат қилдим. Бу ерда тижорат номи остида нималар бўлмайди дейсиз. Қизларнинг ҳам сеплари, ҳам номуслари талон тарож қилинади. Бир неча магазин эгалари фарзанди тенги қизларни йўлдан уриб, ҳар ҳил муомалалар қилар ва уларни ўз аҳлоқсизликлари йўлида бир буюмга айлантирардилар. Қай бирлари қочиб қутулардилар, қай бирлари уйларини, номусларини бой бериб, унинг-бунинг моли сифатида қорин тўйдириш ва гиёҳвандлик савдоси билан оворалар. Бугун Истамбулда аёлларнинг ишлашини қувватлаган бейлар зимдан ҳозирланган бу тузоқларни кўрмасдан иқтисодий эркинлик бўлсин, дея наъра тортадилар. Ҳа, қансдайлиги номаъмлум ишларда ишлаш аёлга бир миқдор иқтисодий ҳузур беради, аммо ҳунинг баробарига, балки кўпроқ аёллик ҳислатларини йўқотади-ку! Мен у ер бу ерга ўтиб нима қилишимни билмай юрардим. Шароитни кўриб қочишни ҳам, булғанмоқни ҳам истамасдим. Эркаклар билан эркин муносабатда бўлардим. Ўзимча маданий ҳаёт кечирардим. Улардан бирор нарса юқтирмас, улар қилаётган ишни қилмас,лекин буни инкор ҳам қилмас эдим. Уларга бир нарса демасдим. Уларнинг иши, уларни аҳлоқсизликлари менга меёридегидек туюла бошлаганди. Шундай аҳлоқсизлик оқимида ўзим бўлишим билан бирга синглимни ҳам даъват этардим. Мендан тўрт тош кичик синглим онамнинг қистовлари билан Қур;он босқичларига юборилган эди. Синглимга сал тепадан ачиниброқ қарардим. Ўзимча уни бу дунё завқ;аридан бебаҳра деб ўйлаб, уни бу ҳолдан қутқармоқ чораларини излрдим. Бир куни онамнинг туғилган юртига кетгани, уйда йўқлигидан фойдаланиб босқичдан чиқариб олдим.

Ўз таъбиримча уни қутқарган эдим....

Ҳануз ўзини янги деб ҳаракат қилган 13 ёшлик синглим ўзгача ҳайрат ичида эди. Бу ҳолидан фойдаланиб уни кинога, театрларга,кўргазмаларга олиб борардим. Истардимки,у ҳам мендек ҳур яшасин, диний ишонч панжараларини парчалаб ёшлардай маданий ҳаёт кечирсин. Мен ёқлаётган ёшлар маданияти нима эди? Кўчаларда диққатни тортувчи кийимларни кийиш, йигит қиз аралаш қуралаш ер депиниб тонггача ўйнашми? Ёки чўмилиш жойларда ярим яланғоч чўзилиб, беорлик чўққисини эгаллашми? Ёки асл мақсад нима эканлигини билмай қўлларига китоб журнал ушлаб ўзларини ўқимишли қилб кўрсатишми? Ўзини ҳақиқтга бағишламоқчи бўлган синглимни мен ана шундай виждонсизлар " маданияти" моли бўлишга ундар эдим. Бугун шу сатрларда ёзаётган виждонсизлигимни о;ша вақтда басир кўзларим билан кўролмаган эдим. Мен орзуйимни амалга оширишга улгурмадим. Синглим Аллоҳнинг мадади билан онам тарафидан Исломга кўнгил қўйган йигит билан унаштирилди. Қанча уринмасамда,синглимни қўлдан чиқариб қўйган эдим. Синглим орамиздан кетгач, онам билан бирга қолдим. Онам ўз дардлари, ман ўз танлаган йўлим билан эдим. Бир ташкилотнинг ҳалқ рақслари бўлимида раққос эдим. Бу ташкилотни тузганлар кўпроқ сиёсатни, коммунизмни тарғиб ташвиқ қилишар эди. Ва шу тафайлик қамоқда ҳам ётиб чиққан ёшлар эди. Ҳаммамиз "заковатли" ёшлардан бўлганимиз билан фаҳрланар ва ҳар ҳафта минглаб одамлар ўртасида рақсга тушар эдик. Бу жамоатда бир "маданиятли" акамиз мен билан ўзгача муносабатда бўлар эди. Соатлаб давом этган суҳбатларда динсизлик эмлашини ўтказар эди. Ва албатта мени "тузатмай" қўймасди. Заиф ишонч озгина турткидан қулайди. Улар ўзига тобеъқилиш учун қўлларидан келганини аямасди. Бир Рамазон ойида уларнинг ҳеч қайсиси рўза тутмагн ҳолида, мен рўза тутдим. Лекин улардан уялганимда буни билдирмадим. Кечқурун уйга қайтишда мадомики шубҳада эканман нега тутдим деб рўзамни буздим. Ва туғилган савол жавоблар ичида қолиб, чорани ўз-ўзимдан қочмоқда кўрдим.Қанча қочмай қуйилиб келаётган саволларга жавоб топа оламас эдим. Маълум бир нуқтагача келар, у нуқтадан ўта олмас эдим. У нуқта нима эди?

Шундай ўйлар ичида ёрганимда.ўл;имга Ҳакимўгли Исмоилнинг "Илмлар, шарҳлар ва изоҳлар" китоби тушиб қолди. Тезда ўқиб чиқдим. Туғилган саволларимга янги янги жавоблар топа бошладим.Бир Қудрат борлигига ишона бошладимки, ҳаётим ва яшашим бошқача мазмун касб эта бошлади. Бу туйғулар билан тўлишиб борар, бу тўлишиш эса ҳали мен билмаган ҳидоят сари бошалрди. Энди уйғонгандим,лекин атрофимдан воз кеча олмасдим. На улар мени тарк этишар ва на мен уалрни. Ишончимга кўра яшай оламслигим мени изтиробга соларди. Қочгим келарди. Қочдим, атрофимдагилардан, мен билган ҳамма нарсадан қочдим. Раббимга, мени яратган, менда ҳисоб сўровчига сиғиниб бордим. У мени кутиб олди, менга дадиллик, куч, мадад ва ёрдам берди, Натижада мен дин душманлари қаршисида арслонга айландим.Бу гал улар мендан қочдиларЭнди бошқача ҳузур ва ҳаловат ичида эдим.Раббимни билмасдан аввал ҳеч яшамаган экнман. Уни билганлар, топганлар, амрига итоатда бўлган қаторидаман. Унинг йўлида яшашни истиқбол атадим. Унинг йўлида бўй кўрсата бошладим. Ислом билан шарафлагани, ҳаётимга мазмун, тот-лаззат тинчлик ҳотиржамлик, ҳузур ҳаловат баҳш этгани учун Аллоҳга беадад шукрлар қиламан. Зотан, шунинг ўзи баҳт саодат эмасми? Илгариги аҳётимда шулар бормиди?Лекин ўтган ҳаётимни, синглимни йўлдан урмоқчи бўлганимни ўйласам, ўсаҳ виждонсизлик азобини юрагимдаги олов, кўзимдаги қайноқ ёшлар билан сўндирмоқ бўламан. Ҳар куни ўзимдан сўрайман: агар қутула олмасам эди, Раббим нажо бермаса эди, не ҳолларга тушар эдим? Аҳволим қандай кечган бўлар эди? Ҳали тўла қутулишга улгурмаган, ҳануз кўзларини каттароқ оча олмаютган биродарларимга уйғонинг дейман...

Заиф эътиқод.

Болли кую - муҳити оғир бўлишига қарамай, манзара жиҳатидан Измирнинг энг гўзал жойларидан бири. Денгиз, маҳмонлар, нариги томондан Қаршиёқанинг бир бўлими узоқдан жуда чиройли кўринади. Болли куюнинг олд томони Дибекбошининг устки томонида жойлашгани учун Қозифа қалъада кечадиган ёшлар ҳаёти Ғарбга мойил ва заиф. Қаъа рестаранларида, гўшаларида беҳаёлик одат саналгани учун шу аҳволга мос ўсаётган ёшларни кўплаб учратасиз. Уч ярим йил аввал, Болликўйда яшаганимзда Диёрбакрдан менга тенгдош ҳолам биуникига меҳмон бўлиб келди. Тенгдош бўлгани учун исмини айтиб муражаат қиламан. Оиша - ўрта бўйли, сариққа мойил, кўзга яқин тартибли муҳитда тарбияланган, бироз синиқ,лекин оқкўнгил яҳши қиз. Ўша пайтларда жуда ўранган ҳолда кийиниб юрувчи диний мавзуларда собит фикрли, тариқатга боғланган қиз эди. Фурсати бўлди деганда китоб ўқирди. Китоб ўқишни севгани ҳолда, диний би;лими юксак эмасди. У диний мавзуларга муҳаббатли, мен эса, аксинча Исломдан нафратланар эдим.Диёрбакирга борганимда ҳам баҳслашардик. Лекин бир фикрга келолмасдик. Бизникига келганда ҳам баҳслашардик. Бир-биримизни ўзгартиришга қатъий ҳаракат қилардик. Фикрларини ёқтирмасамда, ўзини жуда яҳши кўрардим. Лекин пардўзи устига чоршаф ёпиганида ёки шарф боғлаганида унга ҳам ачинардим, ҳам қолоқ деб ўйлар ва уни бу ҳолдан қутқаролмаганим учун ҳафа бўлардим. Оишани тендошларим билан таништирдим, ўзга жамоатларга олиб бордим. У ҳафратланадиган мавзулардаги китобларни ўқишни қулайлаштирдим. Оиша бизникида бир ярим ой қолди. Кетишидан бир икки кун олдин (енди фикрларимга, ҳаракатларимга эътироз этмас,лекин ёқтирганини ҳам билдирмасди):"Кетишимдан олдин эсдалик cуҳун суратга тушайли деди". Рози бўлдим. Тайёрландик. Бутунлай ўранмозчи бўлганида, бунинг ўрнига жакет кийишни маслаҳат бердим. Иккиланди. Кўндиришга кўп уриндим. Суратҳонага жакет билан келди....

Энду ҳурсанд бўлишим мумкин эди. Мен ўзимни ғолиб келдим,ден ҳисоблардим. Расмҳонада бошини очиб, пардоз андоз қилиб суратга тушишини илтимос қилдим, кўндирдим. Лекин суратга тушиб бўлгач, бўёқларни ювиб, бошини ўраб олди. Мен севиндим,у пушаймон бўлди. Жуда безовталанди. Икки кундан кейин Диёрбакрга жўнаб кетди. Маълум вақт ҳат ёзишиб турдик. Мактубларида баъзи жиҳатларда ўзгарганини ёзарди. Мен бу ўзгаришлар нима эканини таҳмин қилиб севинардиум. Лекин афсусланмас, виждоним қийналмас эди. Орадан маълум муддат ўтиб, Раббимнинг менга ҳидояти насиб этди ва менинг фикрлашимда ўзгариш юз берди. Оиша билан ёзишмаларимиз бир ярим йилдирки тўҳтаган эди. Диёрбакрга бордим. Бу гал мен Оишаларникида қолдим. Лекин у жуда ўзгариб кетганди. Уйларига келган эркак меҳмонлар келса, боши ичиқ ҳолда уларга ҳизмат қилар, равоққа чиқар, фақат ташқарига чиққандагина ўралар эди. Ичим сирқиради, пушаймон бўлдим, чунки унинг бу ҳолига мен сабабчи эдим. Бир кеча ўтириб суҳбатлашдик, унга пушаймонлигимни, унга нисбатан ноҳақлик қилганимни айтдим. Исломни англатмоққа ҳаракат қилдим. Бўлмади. Қайтишдан қўрқарди. Тескари аҳвол... Илгари мен уни Исломдан узоқлаштириш учун ёмонлаган бўлсам, энди Ислом гўзалликларини айтиб қайтиши учун ёлворардим.Диний китоблар ўқитдим,лекин фойдаси бўлмади. Измирга қайтгач, тез-тез ҳат ёздим. Лекин жавоб бўлмади. Ниҳоят мактуб келди:"Мактубларингда диндан сўз очма, чунки нима деб жавоб ёзишни билмайман. Ўзгаришимни ўйлама".

Ҳулоса қилиб айтаманки, Оишага қилган ҳақсизлигим ва бу ҳол қарсгисидаги виждон қийноғидан ҳеч қачон қутулолмасам керак.

Жазо.

Бу ер Эски шаҳарнинг энг сокин жойларидан бири. Кўчамизда кўп мутавозеъ кишилар яшайди. Бу кўча бошқа кўчаларга ўҳшамайди. Ғийбат, миш-миш бу ерда йўқ. йўқсилларга ёрдам қўлини чўзиб, кўнгилларга нур баҳш этган шу кўчада ўсдим. Оиламиз ҳам Исломий яшади. Зотан, бу кўчада очиқ-сочиқ юрадиганларни ўзи йўқ. Ҳар ким ўз ҳолича Исломий яшашга ҳаракат қиларди. Мен уйимдагиларни ва маҳалладошларимни жуда яҳши кўрардим. Улар соф кўнгилли одамлар эди. Айниқса Усмон бобом жуда оқкўнгил киши эдилар. Ўша пайтлар 6ёшлик қизча эдим. Ҳали рўмол ўрамасдим. Усмон бобом бошимни силаб:"Сенинг исминг Амина! Қандай гўзал исм!Расулуллоҳ с.а.в.нинг оналарининг исми. Агар бошинг ўраб юрсанг шу исмга муносиб бўласан",- дердилар. Бошланғич мактабни битирдим. Бошимни ўраган, намозимни ўқирдим. Уйимдагилар мени Имом Ҳатиб Лицейига юбормоқчи эдилар. Лекин мен Анқарадаги А.Г.Лицейида ўқиб ҳамшира бўлишни орзу қилардим. Бу ерда И. X. Л.га олишмагани учун ўрта мактабга кирдим. Мактабни бошимни очмасдан битирдим. Уйимдагилар бундан ҳурсанд бўлишди. Ўзгармаслигимга қатъий ишонардилар. Ва мени Анқарда ётиб ўқишим учун рўйҳатдан ўтказдилар. Лекин кўчамиздаги барча қўшнилар боришимни истамасдилар. Исломни тарк қилиб, куфрга кириб кетишимдан қўрқардилар. Ва менинг севимли Усмон бобом уйимдагилардан юбормасликларини илтимос қилдилар. Уйимздагилар эса:"Унга ишонамиз, Иншааллоҳ, ўзгармас", дедилар. Усмон бобом:"Ундай деманг, биз 20асрда яшайпмиз. Бу замонда ўзгарганлар шу қадар кўпайдики,ҳуқси барча ёшларга урмоқда",- дедилар.Усмон бобом менга ҳам кўп ёлворди. Аммо менда ҳамшира бўлиш истаги авж олган эди. Усмон бобомга ўзгармаслигимни, айнан Амина бўлиб қолишимни айтдим. Менинг боришга истагим қатъийлагини билган Усмон бобом мени йиғлаб-йиғлаб огоҳлантирдилар:"Эҳтиёт бўл, Амина! Асло ўзгарма. Сени ботқоқликка бошламоқчи бўлганларга асло алданиб қолма", дедилар.

Анқарага кетарканман, қўшниларим билан кўзда ёш ила ҳайрлашдим. Мактабда ўқишни бошлаганимдан бери на бошимни очдим, на намозимни қолдирдим. Аввалгидай эдим. Кечалари томоша қилиш учун ТВ бор эди. Лекин мен томоша қилмас, диний китоблар ўқир эдим. Иккинчи йилимнинг аввалги икки ойи ҳам шундай ўтди. Бир куни ҳамма ТВ томоша қилиб ўтирар эди,мен эса бир бурчакда китоб ўқир эдим. Бир эркак овозидан чўчиб тушдим.
— Ёлғизмисиз, ёнингизга ўтирсам бўладими?- деди. Асабийлашдим.
— Йўқ, бўлмайди,- дедим ва бошқа жойга бориб ўтирдим. Бу янги ёш муаллим эди.Яна ёнимга келди.
— Нотўғри тушунманг, диққатимни тортдингиз, ўқиётганингиз диний китоб ҳар ҳолда. Менинг ҳам динга муҳаббатим ва алоқам бор,- деди. Юмшадим.Чунки диндан сўз очганди. Мен, эркак билан ёлғиз тақиқланганини,китобни беришмни айтиб кетдим. Эртаси кун шанба эди. Дам олиш бўлгани учун ташқарига чиққандим. Яна ўша муаллим ёнимга келди. Китобдан бироз ўқиганини, жуда яҳши эканини айтди. Мен бу ярда ёлғиз қолишимиз ман этилганини айтдим.
— Гўё мактабда бегона муаллимлар билан бир ерда бўлмагандайсиз-а,- деди.Нима дейишимни билмай ҳайрон бўлб довдирадим.

Кейинги кунларда муаллим менга дарсларда синовлардан ёрдам берадиган бўлди. Бу аҳвол менга ёқмасди. Шайтоний фикрлари билан таъсир қилишга ҳаракат қиларди. Исломга яқинлиги билан ҳам мени ҳайрон қолдирарди. ажабо, Ислом янлишми? Ёки шайтон? Билолмасдим. Менга эркак бўлмаган жойда бошни очиб юриш мумкинлигини айтарди. Эркак бўлмагач зиёни йўқ деб ўйлардим мен ҳам. Дугоналаримнинг орасида бошимни оча бошладим. Намозларимни ҳам секин-секин камайтира бошладим. Диний китоблар ўрнини ТВ эгаллай бошлади. Энди мактабда бошимни ўрамасдим. Ташқарида эса чала-чулпа ўрардим.

Рўмолимни яримёрти ўраб, дугоналарим билан ташқарига чиқаётганимизда, улар аҳзиллашиб:"Қўполлигинг қолмади қолмади-да. Замондан ортда қолдинг",- дея камситишар,лекин мен уларга қулоқ солмай ўранардим. Бир нарсаларни пичирлаб кулишарди.

Ҳар доим катта кўчадан кетардик, бу гал жин кўчалардан айланиб ўтишни истадик. Кўчага кирганимизда бир дугонам бошимдан рўмолимни тортиб олди. Ҳайрон бўлдим. Қандай қилиб бу ўйинни аввалдан сезмадим. Рўмолини иккига бўлиб қўлимга тутди. Бўлганича бўлди. Қайғурдим. Аммо дугоналарим шундай ҳам қанчалар гўзалсан, дея мени овунтирдилар. Менда иймон бўлганида мактабга қайтардим,лекин мен иймонимни олдирган эдим. Мен иккинчи ўйиндан беҳабар борардим. Улар мени истироҳат боғига бошлаб боришди. Саккиз қиз бўлганимиз учун икки стол атрофига жойлашдик. Ҳар стол атрофига тўрт кишидан ўтириши керак бўлгани ҳолда бизнинг столга уч киши, наригисига беш киши жойлашишди.Кўнглимга бошқа нарса келтирмасдан:"Нега улар сиқилишиб бизнинг ёнимизда бир жойни бўш қолдиришди", деб ўйладим ва сўрадим. Улар:"Меҳмонимиз бор",дейиҳди. Меҳмон ўша олғир муаллим экан. Ҳайрон қолдим. Бу ерга келишимиздан қандай ҳабардор бўлди экан?Менинг бундан ҳабарим йўқ, дугоналарим қайдан билишади?Кайфиятим бузилди. Боғда айланиб келганимиздан кейин икки шеригим бир баҳона қилиб туриб кетишди. Орқадаги столга қарамасдим. Қарамоқчи бўлганимда муаллим гапга тутиб қоларди.Йўлини топиб қарганимда дугоналарим йўқ. Иккимиз ёлғзилигимиздан, оқшом тушиб қолганидан безовталандим.Улар кетиб қолганини билганимдан кейин жаҳлим чиқди. Ва шу ҳолда муаллимга тикилдим.
— Ўҳ-ҳў, қачон кетишди улар, гапга берилиб кетишганини ҳам билмай қолибмиз,- дея сафсата сота бошлади. Жаҳл билан:
— Ёлғончи! деб бақирдим. Қаергача югуриб борганимни билмайман,фақат йиғлардим. Мактабга бориш йўлини билмасдим. Танийдиганим фақат шу шайтон муаллим эди. Ҳар томонда маст аластлар тентираб юришарди. Муаллим мени мактабга олиб бориб қўйишини айтди. Фақат йўл устида уйига кириб бир нарсани олиши кераклигини айтди. Иложсиз рози бўлдим, бошқа йўл йўқ эди.Йўл бўйи гаплашмадик. У уйига кириб кетди,лекин соатлар ўца ҳам-ки чиқмади. Мен муаллимнинг оиласи бор дея, ичкарига киришим зарар бўлмайди дея фикрладим. Ичкари киришим билан бирдан эшик бекилди. Қўрқиб ҳушимдан кетдим. Ўзимга келганимда, бадбўй ҳид таралар, ичкилик ичилгани билиниб турарди. Югуриб чиқдим. Энди нима қиламан?Ўйлай бошладим. Кезинар эканман, бир кутубҳонада "Мактуб" журналига кўзим тушди. Олдим, ўқидим. "Виждон азоби" рукни ёқди. Ёзишга қарор қилди ва мана ёзяпман. Ўқиганларимга қараганда, баъзилар, ботқоқликдан қутулиб, Аллоҳга қайтганини, ҳузурга, ойдинликка эришганини билдим. Мен эса аксинча ойдинликдан ботқоқликка тушиб йўқ бўлиб борардим. Энди нима бўлади? Уйимга қайтолмайман. Отам мендай фарзанддан воз кечади. Онам шол бўлиб қолганди.

Оҳ, Амина! Қайдасан?Энди ўрнингда фоҳиша Амина борми? Оҳ, Усмон ота! Сўзингизни тингласам эди. Бу ҳолга тушмасам эди. Оҳ, ота! Мени ўлдирсангиз эди, бу ёқларга юбормасангиз эди. Аввалги Аминангиз йўқ энди. Севимли Аминангиз ўзгарганини кўрсангиз эди. Исломий ўрнак қиз эди. Энди зинокор, оврўпалашган аёлларга ўрнак бўлувчи Аминаман. Кошки исмим Амина бўлмаса эди, унга доғ туширмасам эди!

Ҳаётимни барбод қилган ҳато.

Ўзинг асра, Аллоҳим! Ҳаяжондан юрагом тўҳтаб қолгудай...Шу ортада нафас ростлаб, кейин борайин, бу ҳолда уни кўрсам бўларим бўлади, деб ўйладим.Шундай ҳаяжонда эдим. Ўша кунлар қандай гўзал эди!

Қишлоғимизнинг фе;л атвори энг гўзал қизга ошиқ бўлгандим. "Аллоҳнинг амри билан" дея уни отасидан сўратдим. Отаси:"У эси йўқ Аллоҳни билармидики, Аллоҳнинг амри билан унга қиз сўраяпсиз. Ичкиликни нима қилди?- дебди. Биринчи боришимиздаёқ бермаслигини айтибди. Мен Алифни ололмаслигимга ичкилик сабаб бўлишини билганим кечасиёқ ичкиликни ташладим. Иккинчи, учунчи, бешинчи марта сўратишимизга қарамасдан, Алифнинг имом отаси:"Аллоҳга ҳиёнат қилган қизимга ҳам ҳиёнат қилади.Бундай ароқҳўрга қизимни беролмайман", дебди. Чидолмасдан Алифга ҳат ёздим."Сен Аллоҳдан қўрқмайсанми Алиф?Мен сен учун ўлиб тамом бўляпман, ҳануз ишонмайсанми?"дедим. У эса ҳатни ўқиб ортга қайтарибди. Ҳат олиб борган элчига:"Ҳафа бўлмасин, қанча қанча севишганлар бир бирларига етишмасдан яшаб кетишган, у ҳам яшайди. Турмуш қуришимиз мумкин эмас, энди бу ишдан умидини узсин", дебди. Бу ҳабар мени тоқтимдан айирди. Ҳаёлимга илк келган нарса - ўзимни ўлдириш бўлди. Аммо дарров ҳушимни йиғдим. Мен Алифга эришишим крак эди. Режа туздим,уни олиб қочмоқчи бўлдим. Дарҳол унга ҳабар бердим. "Аслида ўша телбани мен ҳам севаман, лекин турмуш қуриолмаймиз, отам буни ҳоҳламайди. Қочиш режасини эса ўлсам қабул қилмайман", дебди. У ҳам мени севарди. Қочиш фикрини тутиб олдим. Билардимки, имомнинг қизи ҳам мени севади. Унда ҳам кўнсил бор, аҳир. Мен учун ер юзида фақат Алиф бор эди. Кеча-кундузим у эди...

Бир куни режамни амалга оширдим. Дўстимнинг машинасида уч киши бўлиб олиб қочдик. Отаси даъво қилмасайди деб ҳавотирда эдим. Лекин отаси ақлли киши экан:"Шикоят қилишнинг бирор маъноси йўқ. Агар қизим ҳоҳласа берганим бўлсин", деди. Ҳурсандчилигим чексиз эди. Дарҳол ҳам Исломий, ҳам қонуний никоҳдан ўтдик. Ҳожаўғли қишлоғига дарҳол қайтдик. Энди Алифимга етдим. Оч ва сувсиз қолишга ҳам рози эдим. У ҳам шод ва масъуд эди. У ҳам мени севганини, лекин сездирмаганини айтди. "Сизга ишонолмасдим, сизда тақлид кўрардим",- деди. Жуда баҳтиёр эдик, аммо фақирлик белимизни букар эди. Уч фарзандлик бўлдик. Мактабга борадиган бўлсалар пул топилмас, тийин ҳам йўқ эди.... Алиф жуда фидойи аёл эди... Жоним эди менинг... У оч қоларди-ю, менга билдирмасди. Ғуруримга тегиб кетишдан қўрқарди. Жуда гўзал ҳулқли эди у. Фариштадай эди. Баъзан бир кунлик ишга борар, мен эса жуда уялардим. Унга ачинардим. Бироз ҳасталансам, не қилишини билмай бошимда айланарди. "Сизга берадиган дардни Аллоҳ менга берсин", дерди. Намоз ўқиёлмаганим учун жуда ҳафа бўларди. Ҳар нарсадан мени қўриқлар эди. Қайғуришимни ҳеч истамасди. Аммо мен... Барча масала шунда эди. Мен қанчалик фидойи ва қанақа инсон эдим? Бир куни радиони қўйдим. Қўймасам бўларди, нега қўйдим. Радио:"Олмонияга ишчилар жўнатлмоқда. Боришни истовчилар "Иш ва ишчи" таҳскилотига мурожаат қилсинлар", деган эълонни ўқиди. Фақирлик жонимга текканди. Севинганимдан бир жойда туролмасдим. Эшикда Алифга дуч келдим. "Йўл бўлсин?" деди. "Олмонияга кетяпман,Алифим, Олмонияга. Сени эл эшигидан қутқараман. Уйимнинг маликаси бўласан", дедим. "Бу иш ёқмайди", деди. "Нега ёқтирмайсан? Келган имкониятдан юз ўгирамизми?Жиннимисан?", дея бақирдим унга.Кўзлари ёшланди.
— Отам Исломда эр-ҳотин ҳижрони энг кўп - 4ой дердилар. шунинг учун ҳам Расулуллоҳ с.а.в. ҳам аскарларини 4ойда бир марта уйга боришга буюрганлар. Сиз билан ажралишни истамайман, бу яҳши бўлмайди,- деди.

Бошимга гурзи билан ургандай бўлди. Қотиб қолдим
— Сен кимсан-а, кимсан. Мен кетаман, ишимга аралашолмайсан,- дедим-да чиқиб кетдим...

Олмонияга ишга ёзилдим. Уч ойдан сўнг атклиф қоғози келди. Мен севинчимдан ҳотиним эса ҳафалигидан тушмасди. Бир дўстимда қарз олиб Олмония тайёргарлигини кўрдим. Катта йўл сумкамга нарсаларимни жойлаётган эдим. Алифнинг йиғлаётганини кўрдим. Ҳам йиғалр, ҳам гапирар эди.
— Олмонияга бориб мени унутасиз деб қўрқаман. Ёнига учиб келдим.
— Алифим телба бўлдингми? Бу гапни менга қандай айтяпсан. Мен сени унутиб, олмон таннозларига қарайманми? Шунчалик пасткаш бўлдимми? Шундай золимликда айбласанг сени кечирмайман. Мени билмайсанми? Сен учун, сенга уйланиш учун ўлимимга рози бўлганман.Менда қандай шубҳаланасан?- дедим.
— Аёл эркакни, эркак аёлни тортармиш, Олмин гўзаллари эса икки карра торатрмиш."Жуфти ёнида бўлмаган аёл ҳам, эркак ҳам зинога яқин туради", дердилар отам. Жуда қўрқяпман,- деди.Автобусга минганимда ҳам ёнимда ажралмади.
— олти ой кут, жоним, олти ой. Ундан кейин сени ҳам олиб кетаман. Сенсиз Олмонияни не қиламан, - дердим. Сўнгги сўзимиз шу бўлди. Ҳайрлашдик. Олмонияга келган илк кунларим Алифимнинг қадри ўтди. "Нимага ҳам келдим" деб кўп пушаймон бўлдим. Аввал аҳр куни ҳатлар ёздим. "Алифим оз қолди, сени олиб келаман" дердим.Кейинроқ эса ҳар куни ёзолмадим. Уч ой ўтгач,олмон қизи Вера йўлиқди. Рўйҳушлик бермадим."Менинг севимли ҳотиним бор, даф бўл", дедим. Аммо у қулоқ солмасди, чала чулпа туркчалаб:"Сени жуда-жуда севаман", дерди. Асло, Алифимга ҳиёнат қилолмайман. Аммо насроний қиз жозибадор ва маъсум чеҳрали эди. Майл эта бошладим... Ва Верага ошиқ бўлиб қолдим. Алифни унутдим. Энди бор-йўғим Вера эди. Энди ойлар ўтди, Алифга ҳат ёзмай қўйдим. Бир куни ҳат келди. Алифдан эди.

"Азизим, қайларда қлдингиз?Олмонияни маскан тутдингизми? Қайдасиз? Ҳастамисиз, ҳабарингиз йўқлигидан қайғудаман. уйқум келмайди. Болалар:"Отамиз бизни унутди", дейишмоқда. Фотима:"Отамнинг юзини эслай олмаяпман" деди. Ҳаётингизни билайлик. Икки қатор ҳат ёзиб юборинг. Дўстингиз ҳам, ҳато қилмасин, қарзини берсин, деяпти. Не бўлди сизга ҳотинингизни гап эшиттирадиган, сўзига эгалик қилолмайдиган бўлиб қолдингизми? Сиз шараф соҳиби, ор-номуслик инсон эдингиз-ку. Жоним, икки энлик ҳат ёзинг, ҳолингизни билай, телба қилманг, зиёда куттирманг, илҳақ этманг".

Ҳатни ўқиётганимда Вера келиб қолди. "Нима бўлди, севгилим", деди. Ҳеч нима бир аҳмоқ дўстимдан ҳат келибди, деб қўя қолдим. У ҳам бемалол:"Мен эса аҳмоқ ҳотинингдан ҳат келибдими деб ўйлаб, беҳуда рашк қилибман", деди. ОҲ!! Алифимни бошқаси аҳмоқ деса-ю, мен унинг жағини уштмасам... унга:"Сен қандай қилиб менинг ҳотинимни аҳмоқ деяпсан", деёлмасам. Вера мени ҳурмат қилар, улуғларди. Уни ҳафа қилолмасдим. Ойлар, йиллар шундай ўтди. Верадан бир бола кўрдим. Алиф нима қиляпти? Билмасдим. Бир куни Вера билан қўлтиқлашиб кетарканмиз, шундай уйимизнинг олдида ҳотиним Алиф билан юзма-юз келсак бўладими?! Ё, Раббий! Қотиб қолдим. Ҳа, бу Алиф эди. У ҳам музлаб қолганди. Иккимизнинг ҳам тилимиз музлаб қолганди. Уятдан ер ёрилса-ю, унинг қарига кириб керсам дедим. У қанчалар қийналгандир... Алифнинг азобини ҳис қилиш учун уни ҳам бир эркак билан кўришим лозим эди. Бир-биримизга ҳаяжонланиб қарар эканмиз, биринчи бўлиб сўз бошлаган Алиф бўлди:
— Вой, э воҳ, менинг жоним жаҳоним, борлиғим ҳаиқатдан ҳам сизмисиз? Жонимни берган одамим шу сизмисиз?Ўша, дунёларга алмашагним сизмисиз?

У силкиниб силкиниб йиғларди. Деворга суянб қолди.
— Қарзини тўламаган дўстингиз:"Бир кеча кел, эрингдаги қарзимни кечиб юбораман", деди.... ор-номусингиз қолганми?

Жавоб бермоққа имконим йўқ эди. Вера суҳбатлашмоқчи бўлди. Биринчи бор унга:"жим!"дедим. Бу менинг ҳотиним, унга ҳақоратни раво кўрмайман, дедим.
— Кел уйимизга кирайлик,- дедим. Ёшли кўзалри билан қаради.
— Уйимиз эмас, сизнинг уйингиз бор. Бизнинг уйимиз барбод бўлди энди,- деди ва орқага қайтди. Етиб олдим.
— Қайга кетяпсан, чиптангни олай,- дедим. Гўё лутф этардим. Олдимда қол демасдим. Сенга чипта олайин дердим. Уяти йўқ одамман.
— Мен кетаман. Қарзни келтиринг,йўқса полисга арз қиламан. Менинг ор-номусимни ўйламаганни ўйлагандан не чиқди. Қийналганим не бўлди, ачинганимдан не фойда,

Дўстим Алиникида уни меҳмон қилдик. Икки кунда қўлига ўн минг марка тутқаздим. Чиптасини олдим. уни кузатдим.
— Энду мен учун йўқсиз, ўгансиз. Ҳеч ерда ҳатто жаннатда ҳам сизни кўришни ҳоҳламайман. Аллоҳ изн берса... - деди йиғлаб. Мени бунга раво кўрдингиз. Ишонгим келмайди, аммо на чораки иҳонишга мажбурман. чунки кўрдим... Ва кетди.Орқасидан бир муддат йиғладим. Аммо унга шу ерда қол демадим. Неча кунлар эзилдим. Аммо Верадан ажралмаганим учун баъзан уни унутдим. Ер юцин мени. Куйдирдим Алифни! Баъзан бунга сабабчи бўлган Верани ёмон кўриб кетар ва нафратланар эдим. Аммо эҳторис мени яна ўзига тортарди...

Давоми бор...

Орадан ўн йил ўтди. Энди ёшим анча жойга бориб қолди.... Верадан бўлган ўғлим 12 ёшга кирди. Бир куни олмон Ҳелмут уста ёнимга келди.
— Ҳей, дўстим сени олмонлардан фарқ қилиш мушкул, сени жуда ёқтираман,офарин,- деди.
— Мен олмон эмасман, мусулмонман.
— Мусулмонлигинга далилинг борми?Агар тўнғиз гўштини емаслигинг бўлса, мен ҳам емайман буни, мусулмон бўлмоғимга шу етарлими?
— Мен калимайи шаҳодат айтганман.
— Айт эшитайлик,- деди у. Айтдим.
— Шу қадарликми сенинг мусулмонлигинг? Лабларингни қимирлатдинг, қутулдинг, шуми?
— Мен қалбан тасдиқлайман.
— Нимани?
— Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини.
— Аммо ишонмайсан. Сенинг қалбинг Илоҳдан кўра шаҳватга яқин манимча. Чинки сен оврўпаликдек яшайсан. Сенинг дининг шунчалар қадрсизми? Қиммацизми? Ўзига ҳос ақоидлари йўқми?
— Бор.
— Қани, қайда.
— Менда йўқ,лекин динда бор, яъни диннинг ақоидлари бор.
— У ҳолда сенда дин йўқ, шундайми?

Ё, Аллоҳ Ўзинг қўлла! Бу шапалоқ эди менга. Оқшом шу саволлар қийноғида уйга бордим. Овқатланаётганда тўсатдан Вера:
— Яҳшики, сен мусулмон эмас, ғарбликсан,йўқса, баҳтли бўлолмасдик,- деб қолди.

Демак, Вера билан баҳтли бўлишим,динимни қурбон қилишим эканда. Шунинг эвазими бу? Бу икки воқеадан кейин Исломни ўрганишга киришдим. Мен нега чала мусулмонман?Нега тўла, комил мусулмон эмасман?Ўзимдан сўрадим. Ва бутунлай Аллоҳга қайтдим.Қайтишимга "Сур", "Мактуб", "Рибот" журналлари катта ёрдам берди. Тўла мусулмон бўлганимдан кейин аҳвол ўзгарди. Вера мени ташлаб кетди. Ёлғиз қолдим. Алифим эса кетган. Энди унга етишишим мумкин эмас. Вера ҳам келмайди. Кетди. Бу жазолар менга ҳақ эди, ўринли эди. Бу жазони тотмоқдан чекинмадим. Лекин ёлғиз қолишим билан Алифнинг оташи мени ёндирарди. Ёқиб кул қиларди. Ва болаларим... Қиёфамни унутган қизим. Ва яна Алифим!

Мен нима қилиб қўйдим? Қандай қилиб бу ҳатога йўл қўйдим?Йиғлаб-йиғлаб жавонларни титкиладим. Алифнинг эски мактубини олиб ҳар сатрини кўз ёшларим билан ўқидим.

"Олмонияни маскан тутдингизми, Жоним? Гўзалларни кўриб мени унутдингизми?Қани олти ойда олиб кетаман, деган ваъдаларингиз? Қани унутмайман деганингиз? Не бўлди сизга? Олмония ютиб юбордими? Нега жимсиз?Икки калима,икки энликкина ёзиб юборинг аҳир....."

Юзимни мактубга босиб йиғладим. Алифим! Ҳудо ҳаққи не бўлганини билмайман. Шайтон йўлдан урди мени. Йўқ, балки ўзим унга эргашгандирман. Ногоҳ нималар қилиб қўйдим. Пушаймонликни ифодалаб бўлармикан. Мумкинмикин бу туйғуларни англатмоқ? Ойлар ўтди. Мен ҳам энди тўлиқ мусулмон эдим. Ҳеч кутилмаганда катта ўғлимдан мактуб олдим. Болам мени ҳануз "ота" дерди. У мендан афзалроқ экан. Бу болани ким тарбиялади?Алиф эмасми? Унга қилган ёмонликларимга қарамасдан, болаларимни осий қилиб тарбияламаган. Ҳалоли бўлсин! Мактубнинг оҳирига келганда чидаб бўлмади.Ўзинг мадад бер Аллоҳим! Ўғлим:"Ота,балки ҳафа бўларсиз, аммо онам турмушга чиқди", деб ёзибди. Оҳ,демак, менинг ҳозирги азобларим, изтиробимни Алиф ўша куни тортган экан-да!

Болаларимнинг олдига борай деб ҳозирландим... Болаларим эмиш... Қандай уяциз одамман. Қай юз билан қарайман уларга? Майли, барибир бораман, болаларимнинг олдига. Майли. ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам. Йўлга тушдим. Ўн уч йил аввал ажралган уйимга келдим... Ярим тун... Ичкаридан бир киши:
— Ким у,- деди.
— Менман, Бей, шу болаларнинг отаси,- дедим. У эшикни очди. Келишган йигит экан...
— Ҳуш келибсиз,ота,- деб бўйнимга осилди. Қучоқлади. уят устига уят бўлди. Ўғлимни танимадим. Ичкари кирдим. Юрагим қаттиқ урар, бир қинидан чиқиб кетадигандек, бир тўҳтаб қолгандек.
— Қизим қани?- дедим.
— Онам билан кетган,- деди ўғлим.Мен унинг, у менинг - бир-биримизни юзимизга қарай олмас эдик. Демак қизим онасининг ёнида экан, бу қадар аччиқ азоб бўлурми? Ё Раб!
— Яҳшимисиз, ота? Аҳволингиз яҳшими?- деди ўғлим. Қандай юз билан бу уйга келдинг демади. "Аҳволингиз қандай" деди. Уялиброқ:
— Яҳши,- дедим.
— Аллоҳ яҳшилик берсин,ота,- деди. Аллоҳ абадиятга яҳшилик берсин. Бу дунё яҳшиликлари аҳамиятлидир,лекин оҳират яҳшиликлари ҳаммасидан муҳимдир....

Шу сўзларни менинг ўғлим айтдими? Ҳайратландим..Лол қолдим... Ҳаёлим Алифда эди. Аммо уни суриштирмасдим. Бир пайт:"Қандай яшадингиз" деб сўрадим.
— Онам кунлик ишларга кетардилар. Биз ҳам улғайиб тўрт-беш қуруш топдик, кейинги пайтларда сиз ҳам юбориб турдингиз....Аллоҳ рози бўлсин. Онамиз бизни бировни қўлига қаратмасдан вояга етказдилар.
— Аммо оҳир оқибат турмушга чиқди, шундайми,- дедим. Ўғлим юзимга қаради.
— Онам турмушга чиқмаганлар, бизни шундай деб ёзишга мажбур қилдилар, мен эса ёздим,- деди.

Ё,Аллоҳим! Севинчми бу? Ёки телбалик? Дарҳолўғлимнинг қўлидан тутдим.
— Тезда онагнинг олдига борайлик,- дедим.Ўғлим жуда олийжаноблик билан:
— Борсак ҳам онам сизга қайтмайдилар,ота. Йиллаб йиғладилар, чунки эзилдилар, қийналдилар. Қачон сиз ҳақингизда гапирмоқчи бўлсак:"Шундай бир инсон бўларди, яшарди, энди йўқ, ўлди кетди", дердилар. Журъат етишмади. Эртаси куни қишлоқда не қилишимни билмай чорасиз ҳолда кездим. Ва кексароқ воситачиларни топиб Алифга жўнатдим. Ҳаммасига:
— У мени тириклай ёқди.Уни кўришни ҳам ҳоҳламайман,- дебди. Чорасиз эдим. Бормоқчи бўлдим. Бор жасоратимни тиўплаб, уйининг бўсағасигача келдим. уйда эди, биламан. Юрагим тўҳтаб қоладигандек. Ё,Аллоҳим! Бироз тин олиб сўнг борай... Ўтириб нафасимни ростладим. Нимадан гап бошласам экан дея режа туздим. Ўйладим. Жоним, Алифим, десамми?Йўқ... унда "жонингни нега бошқа таннозга алмашдинг?"дер. "Сени жуда соғиндим" десамчи, йўқ, ишонмайди. Ишонмас....

Ҳудди шу аснода қаршимда тикилиб турарди... Алиф!жуда жиддий ва виқорли!

-Сиздан илтимос,ўзимга жой топгунимча, бу ерлардан узоқлашинг, элчи ҳам жўнатманг. Сиз билан ҳеч қандай боғланишимиз қолмаган. Жуда қатий ва кескин гапирарди у. Йиғладим.
— Не десанг ҳаққинг бор,- дедим. Бу орада қизим келиб қолди. Онасига йиғлаб ёлворди.

-Онажон,отам билан ярашинг, бизлар ҳам шод яшялик.
— Ўн уч йилки, йиғлаган менман...
— Аммо отам ҳам йиғлаяптилар, шайтон йўлдан урган. Аммо қаранг узр сўраяптилар, аҳир, жоҳил эркакларгина ҳам айб қиладилар, ҳам узр сўрамайдилар. Отам узр сўраяптилар. Онажоним,бўйим ўсди. Улғайдим,лекин ҳеч шод-ҳуррам кунларни кўрмадик. Ҳўп денг онажон.

Қизим онасига ёлвараётганда мен эшик томон юрдим. Бирдан Алифнинг овозини эшитиб севич ва ҳаяжондан қотиб қолдим.
— Қизим, бор отангни чақир, оч қолгандирлар, дастурҳон ҳозирлайлик!

Айбдор.

У ҳавотир ва жонсарак ҳолда маҳкамада жавоб бериш учун тайёрланарди. Маҳкамада бундай демоқчи эди:"Мен бир ишчиман...дил ҳаста...Неч йилки филмимни суратга ололмаяпман....Бола чақам паришон...ҳотиним ҳаста...Бу айбни мен қилмадим..Мени қўйиб юборинг,жаноб судъя! Беш кунлик дунёда эркин нафас олиб ўлай..."

Бўлмадош дўсти Сомий мазаҳчи бўлгани учун тирғалмай ўтолмади.
— Қани кўрамиз, биродар, Бироздан кейин назоратчилар жандармалар билан бирга келиб сени олиб кетишади.Не ҳолинг бор кўрамиз..Яҳшиям юрагинг ҳаста...Меники ҳам тешилса-ю,қутулсам бу жаҳаннамдан.

Оғир-оғир қўзғалиб тўшаги остидан кўйлагини олди. У учун тўшагининг таги дазмол вазифасини бажаради. Чунки у бой эмасди. Бой маҳкумлар пул бериб, кийимларини ташқарига чиқариб дазмоллатардилар. У ғижимланган кўйлагини кийди. Гўё куйлак унга гапиргандай бўлди:"Менинг ҳеч қандай ҳурматим йўқми?Нега эътибор бермайсан?"
— Эҳ, -деди Ҳорун,- маҳкамада кимга ҳурмат кўрсатардим. Ғижим кўйлагимдан мен эмас, улар уялсин.

Шимини дазмоллаш учун қўйди. Кутиш унга машаққат... Уфлай бошлади. Ҳона деразасидан ташқарига қарагиси келди. Аммо қаршисида одатдагидай совуқ боқувчи девор турарди. Девор бўлмаса кўчани кўрарди. Балки бир оддий фуқаро, балки "нон келди" деб бақирган нон фурушни кўрган бўларди. Ва у билан бир дунёда яшаёптганини ҳис этмоқчи бўлди, аммо бўлмади. Баланд девор бу орзуни тўсарди. Маҳкумларга шуни ҳам кўп кўришарди. "Нега?"деди. Ҳорун ўз-ўзига"Нега фақат биз бу ерда тутқундамиз,ҳолбуки кўча тўла гуноҳкор. У ёки бу даражада айбдор...аммо нечун фақат биз бу ердамиз?" Исёни борган сайин ортиб борарди. Ногаҳон эшик занжирларини шақир-шуқури эшитилди...гўё маҳкумлигини эсига солиш учун бундай ёқимсиз овоз чиқарувчи занжирларни тайёрлаб ўрнатиб қўйишагндек эди. Бирдан эсига тушди. Қишлоғида занжир бўларди. Занжир кишанлар. арқон занжирлар. Аммо бу занжирлардек асабни эговламасди. Булар маҳсус, асдабни бузиш учун, азоб учун тайёрланган эди. Ҳорун нафратланар, мана шу занжирларни ёмон кўрарди. Бирдан назоратчининг овози эшитилди.
— Ҳорун Қандиллиўғли эшикка...маҳкамага борасан.

Совуқ қарашлар билан эшикка яқинлашди. Ёқимсиз, совуқ занжирларга тикилди. гўё илондек совуқ бўлган қулф калт занжири бу... "Сенга азоб бўлсин" деётгандек. Гўё унга ўзи тамсил қилган жойни ҳимоя қилаётгандек эди. Ҳорун 35га кирганига қарамасдан, жанжалкаш боладек занжирларни ургиси, парчалагиси келди. Ўз-ўзига гапирмасдан ўтолмади:"Аллоҳнинг балоси, кеч-кундуз сенинг дастингдан уйқум ўчади. Тонгларда қиёмат келгандек овоз берасан". Жандарма овозидан ўзига келди.
— Қани, ота, қўлингни бер...
— "Олинг қўлимни кўзингизга суқинг" дегандек қўлларини унга узатди. Жандарма унинг қўлларига кишан тақаётиб ашула айтарди...Ватан бурчи битар битмас у ерда эдим....

Ҳорун аскарнинг юзига боқди. Минғирлагандек сўзлади:"Сен ватан қарзи битар битмас у ердасан... Ва мен... ва мен қачон у ерда эдим. Қандай қарзни ўтайман? Нега бу ердаман? Мен қайси қўшиқни айтаман аскар? Мени қўшиғим ёзилмадику, ҳали ёзилгани йўқ-ку!...

Маҳкумлар дунёсидан ўзга дунёда яшаган аскар:"Бу одам савдойими, нима", деб қўйди.

Адлия кародорида эдилар....Кичик ҳужрали мошинада соатлаб юрдилар...Бирдан "ота"деган овоз эшитилди. Ҳорин ҳотини ва қизини кўрди. Ҳотини Бушронинг ранги синиққан, юзидан қон қочган...Ҳоруннинг ёнига яқинлашди:"сизга жун пайпоқ тўқидим, агар бу муҳокама руҳсат бермаса, кейингисигача киярсиз. Кейингиси сўнггиси бўлади,Иншаалоҳ", деди. Ҳорун ҳафа ва ҳорғин ҳолда зўрға сўзлашарди.

-Ҳафа бўлма, шу оҳиргиси, бугун битади, кейин уйга бирга қайтамиз. Юрак ҳасатлигим ҳақида маълумот олдим.Судъяга бермоқчиман. Сен пайпоқни сумкангга солиб қўй.Мени ўйлаганинг учун раҳмат, соғ бўл Бушройим. Аллоҳ сендан рози бўлсин, нақадар нозик кўнгилсан, мен эса қўполман. Мени авф эт..Не қилай...тарбия...Кел қизим, Фотимам, кел, сени бир ўпай...

Чўккалаган Ҳорун қизига қучоқ очган ҳам эдики, аскар овози эшитилди.
— Бўлди, тўҳтанг, етар шунчаси.Капитан кирса, менинг онамни ҳақорат қилиб сўкади. Бизнинг сўзимиз шу ергача ўтади.

Фотима ёшли кўзалри билан отасига қаради. Кейин аскарга йиғламсираганча:
— Аскар ака, бу менинг отам,болалар оталарини қучмайдиларми? Мен отамни жуда-жуда соғиндим. Мен доим уни эслаб йиғлайман. Сиз нега ҳафа бўласиз, сизнинг отангиз йўқми?

Аскарлар боланинг бу гапидан қотиб қолдилар. Иккинчи аскар:
— Қўй болани отасига борсин. Бу масъулиятни ўз зиммамга оламан. Агар ҳизмат баҳосига тенг бўлса ҳам. Қўй,отасига борсин,- деди. Фотима ўқдек бориб отасини қучоғига ўзини отди. Ҳорун барча дардларга шифо бўладигандек қизини маҳкам бағрига босди. Лекин бир қўл Ҳоруннинг елкасидан тутди.Бу кичик зобитнинг қўли эди...
— Қани бўлди, бугунга етади... Бу кунларни жиноят қилмасдан ўйлаш керак эди,- деди.

Ҳорун зўрға ўрнидан турди.

-Ўзингизни тутинг. Оёқда тик туринг. Мусулмонга бунчалар бўшашмоқ ярашмайди, Ҳорун,- деди Бушро. Бушро жандармаларга аҳамиайт бермасди. Ҳорун бироз ҳавотирланиб жавоб берди.
— Бу аҳволим юрагимдан,Бушро. Бунинг устига арзимаган нарсадан айбдор бўлиб бу ерда туришим азоб беради...демак, мен заифман,ёки жуда тез заифлашдим. Бушро юрагим соғ бўлса эди. Эшик занжиридан тортиб, гўё шу аскар кийимигача менга азоб бўлсин демоқ учун тайёрлангандек. Ҳаммаси тугамоқда... уйга бирга кетамиз...шу сўнгги судим, Иншааллоҳ.

Маҳкама ҳузурига чиқдилар. Ҳорун титрар,судъянинг сўзини кутарди. Судъя олдидаги ҳужжатларни титкилар, маҳкумнинг юзига эса боқмасди. Прокурор бир нималар билан машғул. Маҳкама бўлмасида уч-тўрт киши. Ҳоруннинг ичи ачишиб эзилди.:"Демак мени севадиганлар,мени ўйлайдиганлар фақат шугина, ҳолос",- деб кўнглидан ўтказди. Судъя ҳужжатларни очиб суд қила бошлади. Прокурор даъвономани ўқиди.... унинг ҳар бир сўзи Ҳорунга бомбадек ўлдирувчи бўлиб туюлди. Ҳатто у номини билмаган жиноятлар унинг бўйнига қўйиларди.... Судъя қовоғини уйиб бақирарди:"Қани, қани, биз ўша маълумотлардан тўйганмиз".Йўлғон гапирмоқда деб Ҳорунни тингламасди. Ҳорун ўйлай бошлади. Судъя адолат билан ҳукм қилувчи дегани-ку?Аммо бу қандай адолат? Қўлимдаги ҳужжатга ҳам қарамайди.

Бирдан юраги сиқиб ушлаб қолди. Ҳоруннинг юз томирлари бўртиб кўрина бошлади. Судъя эса:"Турланма!" деди. Ҳорун бирдан ерга қулади. Бушро жон дили билан унга ачиниб тикиларди. Судъя эса ҳануз бақирарди:"Тур ўрнингдан, бу ерда ҳушидан кетиб қоладиганларни кўп кўрганмиз", деди. Жандарма Ҳоруннинг юрак уришини текширди:"Ҳорунбей,кўзингизни очинг.. очинг". Жандарма бир неч дақиқадан кейин судъяга, жаҳл билан:"Судъя жаноблари! Ҳорун ўзини ўлганга солиб, ўлди, ҳа,ўлди"

Ҳақиқатан Ҳорун ўлган эди...

Бир неча соатдан кейин жаноза машинасида Бушро эрининг жасадини олиб кетарди. Тинимсиз йиғлаётган Бушро унга қараб тинмай сўзларди:
— Бу маҳкама сўнггиси, уйга бирга кетамиз, деган эдингиз, Ҳоруним! Ҳақиқатда айтганингиз бўлди...

Қимор.

Ассаламу алайкум!

Бугунгача бир қанча мусулмон биродарларимизга қўл чўзиб, суяб, виждон азобларидан озми кўпми фориғ бўлишларига кўмаклашдингиз. Менинг ҳам ичимни кемираётган виждон азобим бор. Илтимос қиламан мени ҳеч бўлмаса бир сира тинглаб кўринг ва ибрат олинг.

Одам боласининг бошига балолар ёғдирадиган иллатлардан бири ҳеч шубҳасиз, қимордир. У қанча оилаларни бузиб нобуд қилган. Аммо мен йўлиққан нарса - таърифлаб бўлмас виждон азобидир. Суйган касбим,оилам бор эди. Бир фарзандимиз - оиламизнинг, кўнглимизнинг чироғи, қуёши эди. Дўстларим туфайли қиморга берилишим мени йўлдан оздирди. Шундай кунларда ёлғиз фарзандимиз ҳасталаниб қолди. Уни ҳакимга олиб бордик. У дори дармон буюрди, албатта бунинг учун пул керак эди... Ишҳонам боламни даволатишим учун пул берди. Лекин лаънати шайтон бу пулни кўпайтиришни васваса қилиб, қимор ўйна, деди. Ўйнадим. Ютқаздим. Ўғлимнинг тузалисдҳига аталган пулдан ажралдим. Ва ўзимни айбдор ҳис қилмадим. Уйдагиларга индамадим,чалғитдим. Ишдан қайтиб кўрган манзарам мени адо қилди. Болам - ёлғиз фарзандим ўлганди. У билан изма-из ўлмоқ истасам-да, буни ҳам эплолмадим. Ўшандан бери бу виждон азобининг қиқноқлрига тасалли тополмадим. Шундай тасалли борми ўзи? Ҳудо ҳаққи айтинг!Мана, қимор. Уйимизнигина эмас, руҳимни, инсонлигимни, ҳамма нарсамни вайрон қилди, ҳор-зор қилди. Лутфан буни ўқинг, ёшларимизга ўқитинг, ўзингиз ёш бўлсангиз, тенгдошингизга ҳам ўқиб беринг. Виждон азоби - бу дардларнинг энг аччиғи ва ёндирувчисидир!

Х.К. Истанбул.

Тавба кўзёшлари.

Орадан шунча йиллар ўтишига қарамай, қлабимнинг тубида қолган эски яра эсга тушади.... Муаллим бўлиб ишга шўнғиган илк йилларим оила қурдим. Қишлоқнинг энг гўзали Асмога уйландим, ўзимни саодатли ҳаёт ичида кўрдим. Бу орада икки фарзанлик бўлдик.Ўғлим Умар 7 ёшга чиқди. Қишлоқдаги сокин, ҳузурли ҳаётимизга. шаҳарга ишга тайинланишим раҳна солди. Янги муҳит, янги дўстлар, касбдошлар ва ҳоказо. Аввал эркак аёл аралашиб ўтиришлар, кейинроқ эса ичкилик балоси... Йиллар менга ҳизмат қилишда камчиликка йўл қўймаган вафодор, жафокаш жуфти ҳалолимнинг ҳар бир ҳаракати қусурли бўлиб кўринарди. Бўлмасам,мен ҳам мусулмон эдим,жума, байрам намозларидан қолмас эдим. Борган сайин йўқолаётган ўзлигим, заифлашаётган иродам туфайли жума намозларини ҳам тарк қила бошладим. Улфатлар ҳафа бўлмасин дея ичар, заққум эса ўз кучини кўрсатар, ачиниш билан табассум қилиб қараган Асмони ҳеч айби бўлмаса ҳам ҳақорат қилардим,урардим. Кошки шу қўлларим синсайди... Қилган зулмим, урган таёғимга жавобан кўзларидан аччиқ ёшлар сирқиб чиқарди. Эрталаб пушаймон бўлар, яна бир оздан кейин ҳаммасини унутар эдим.Дўст ниқобидаги душманларим заиф иродамдан фойдаланишарди. Тўнғич ўғлим Умар 10ёшга тўлди. Йиллар давомида ақлу ҳушимни ёғиш ўрнига тобора йўқотардим. Болаларимни қон қусдириб, едирган ичирганларимни ҳам бурнидан чиқарардим. Аллоҳга итоатли аёлим ёқмас, унинг рўмоли, камсули, палтоси учун жаҳл қилардим. Нега? Бошқа муаллималар каби пардоз- андозли, бўянмаганди-да... Шайтон қутқусига учиб уни ҳафа қилардим. Уни ҳам ўзимга ўҳшатмоқчийдим,лекин у Аллоҳдан қолмасди. Бунинг устига болаларимни мўмин қилиб тарбиялашни ўзининг улуғ бурчи деб биларди. Ҳайрон қоларли эмасми? Аҳир,менинг номим муаллим бўлса, давлатнинг алоҳида таълим тарбия кўрган одамларимиз. Менга омонат қилиб топширилган ўқувчиларни, болаларимни тарбия қилмоқчиман. Ўзимни аҳволимни кўринг!

Бош оғриғи баҳонасида дарсларга ҳам бормай қўйдим, мудир билан эса тил топишдик. Ойни оҳирида маошимни олгани борардим... Замонанинг менга ўҳшаган жоҳил муаллимлари қанча ўқувчиларга ёмон ўрнак кўрсатаркин, билмадим. Чеккан виждон азобларим саҳифаларга сиғмайди. Лекин бўлганича бўлди, ўтгани ўтди. Муҳими, келажак мевалари!Алҳамдулиллаҳ, гўра пишди,ҳолво бўлди...

Ҳидоятга эришганимни қисқача қилиб айтиб берай. Бир куни эрталаб, саҳарда ҳумор босди қилиб, зўрға судралиб уйга қайтардим. Азон айтиларди. Ичимда бир нарсалар жимирлади. Бутун вужудимни пушаймонлик қоплади. Бир зумда кечди бу. Кўчамизга кирган эдим. Уйимизнинг чироқлари ёнди. Оғзимдан:"Қолоқ ҳотин нима қилаётган экан", деган сўзалр чиқди. Нега бундай дедим, билмадим. Совуқ, қор, бўрон. Озим эса оёқда туролмайман. Инсоннинг ҳомаки нушаси - Мен. Шу пайт қаршимдам катта ўғлим Умар чиқди. Бошида дўпписи, қўлтиғида Қуръон Карим билан шошиб келарди. Қаёққа дейишга имкон қолмади. Ўғлим менга бурчимни эслатди.

"Ота, қаранг, эштинг азон айтилмоқда, Аллоҳимиз:"Тонг ҳамози ҳар недан ҳайрли, намозга келинг, нажотга келинг", деб мусулмонларни намозга чорламоқда, деди. "Жим, нима мени устозиммисан", дедим. Ўғлим ҳеч қўрқмади. Янада юмшоқ оҳангда,кўзларида ёш:"Отажон, қора чумолини қора тунда кўрадиган Мавлойимиз, мен билан сизни ҳам кўрмоқда, Сизнинг ҳидоятга эришишингиз учун намозга шошаяпман... Онам уйда ёшли кўзлари билан ҳаққингизга дуо қиляптилар, ортиқ эзманг...", деди. Қалбимни парчалаган, қоронғуликка шонғиган, узоқлашган йиғи овозининг ортидан қараб қолдим. Ўша ерга чўкдим, уялардим... Ё, Раббий! Шу оппоқ қорлар, шу қаро тупроқ менга шунча йиллардан бери қандай тоқат қилди. Овозим борича, кучим борича бақиргим келарди. Ўзлигимни қайтиб беринг, ўзлигимни қайтаринг, қутқаринг мени!

Уйга келиб қолгандим. Жуфтим,фидокор жуфти ҳалолим, ҳар доимгидек аччиқ табассум билан эшикни очди. Бошим эгик,унга қарай олмасдим. Бориб намозга турди. Йиллар бўйи шу уйда яшадимми? Деворлардаги оятларни,осиғлиқ Қуръонни илк марта кўришимми? ичимда ёнган олов кўз ёшларим билан сусая бошлади.... Йиғлардим.. Тавба кўз ёшлари эди булар! Дуосини тугатган Асмо кўникмаган бу манзарага ҳайрат ила қараб турарди. Кўзалри билан:"Тушимми бу ўнгимми?" деяр эди.
— Индама менга ҳотин, индама...тўйгунимча йиғлаб олай. Гуноҳ билан кирланган вужудимни, кўнглимни кўз ёшим билан ювиб олай. Аллоҳ менга болалар ва сендай ҳотин насиб этди,лекин менчи,менчи... Тавба, насуҳ тавбаси ила тавба....

Ўша тонгдан буён Исломнинг абадий нури қуёш каби уфқда порламоқда ва ҳар куни зиёси ортиб, уйимизни,кўнглимизни ёритмоқда. Мана келдим, мана кетмоқдаман. Ҳаёт қисқа, олий жаҳолатда кечирган йилларим менга азоб беради. Атрофимда улуғларни,улғайганларни кўриб тинмай таблиғ айтаман. Ҳудбин мусулмон бўлмайлик. Мусулмон биродраларимизга ҳақиқий тавсий, насиҳат қилайлик. "Мактуб"га меҳнати синганлардан ва барча мўминлардан Аллоҳ Ж. Ж. рози бўлсин!

Онамнинг чинқириғини унутолмайман.

Мен лицейда ўқиган йилларимдан аёл эрки социализмда эканини ҳаёл қилдим ва унга кўнгил бердим. Ленин, Маркс таълимотларини ўргандим. Натижада уйимдагилар қаттиққўл бўлганлари учун,ҳур бўлиш,ўзим кўнгил қўйган нарсага кўпроқ ҳизмат қилиш, дорилфунунда ўқиш учун уйдан қочдим. Уйимдагилар:"Намоз ўқи, бошингни ўра", деб урарди. Мен эса намозда шунчаки турар, ҳеч нарса ўқимасдим. Динимизда намоз ўқимаган енгилроқ урилади,лекин ўша кунги менинг аҳволимдай таёқ акс таъсир берса, дин,намоздан кўнгилни қолдирса, ҳар ҳолда бундай қилмаган маъқул. Тенгқурларим воситачилигида уйдан қочгач, бир сабабга кўра дорилфунун имтиҳонларида қатнашолмадим. Майли, бир ишга кирарман,сўлчи дўстларим бор, деб ўйлардим. Янги турмуш қуришган эр-ҳотинни ёнида қолар, уларнинг иш ташлашлари, очлик эълон қилишлари ва баъзи семинар машғулотларида қатнашардим. Бир жойимиз бўларди, ҳар куни уларни у ерда учратиб ёки иш ташлаш жойида топиб,ўша ерда ўтирардим.Бир ишга киришни имкони бўлмади. Бошим очиқ,жинси шим ололмаган, аммо шимда,қўл - оёқ очиқ ҳолда айланардим. Агар эркак маданиятли бўлса,очиқ аёлга ҳеч қарамайди,ҳеч завқ туймайди, деб ўйлардим. Сўлчи эркаклар ҳеч манга қарамайди, деб уларга кўнгил қўйгандим. Албатта, социализмга ҳам. Ҳатолик инсонда, социализмда эмас, дердим. Ўйлардимки, булар ҳаёлдаги зиддиятлар, буржуазияга ҳос қолдиқлар, эскиликлардир. Бир куни машинани ортига аёл эркак аралаш ўтириб иш ташлаш жойига келдик. Чордона қуриб ўтирдим,шим кириб олгандим. Эркакларнинг кўзи истар-истамас менга тушарди.Ўтиришимни ўзгартирдим. Булар буржуазия қолдиқлари ҳақиқий эътиқодли инсонлар бўлганида менга қарамасди, деб ўйладим. Вақти-вақти билан туғишганларимни соғинар,лекин буни ичимга ютардим.Ота-онамни уришгани учун соғинмайман, деб ўйлардим,лекин...

Бир кеча бўлганича бўлди. Мен қолган оиланинг аёли бир кунга бошқа жойга кетадиган бўлди. Ва мен уйда унинг эри билан ёлғиз қолишимнинг зарари йўқ, аҳир улар ҳам мен ўйлагндек ўйлайдилар, деб ҳисоблардим. Ўша кеч уйқум келмади. Ака, уҳлолмяпман, суҳбатлашайлик, дедим. У ҳонамга келди. Суҳбатлашиш ўрнига ноҳуш қилиқлар қила бошлади. Қотиб қолдим. У давом этар, лекин иккимиз ҳам кийимда эдик. Албатта ёмон иш содир бўлмади,леин менинг социалистик биродарларим, деган тушунчам пучга чиққанди. Эътиқодли киши шундай бўладими? Мен руҳий тушкунликка учраб,қўшнилардан жомадон сўрадим,нима қилганимни ҳозир ҳам эслолмайман. Кўзимдан маъно қочганини кўрган қўшнилар,мени полисга олиб боришди, кейин 1-1,5 ой руҳий касалҳонада ётиб чиқдим. Чиққач юрган йўлларимни билмадим. Аввал, бошдан кечирганлардан билдимки, элктр шокда мийянинг бир қисмини,ҳотирани заифлаштиришар экан. Менга ҳам электр шок қўллабдилар, шунинг учун анча нарсани ҳотирлай олмадим. Аммо тузалдим.Ўйнаб кулиб уйга келдим. уй ишларини озми-кўпми қила олардим. Гўзал ва ёш бўлганим учун, ҳотини уйда йўқлигида ўша социализм даъвосидаги одам мени яна безовта қила бошлади. "Мен бу қадар иродасиз эмасман, нима бўлди менга, билолмаяпман", дерди. Ҳа, Аллоҳни инкор қилган Унинг Яратганини ҳам инкор қилар экан. Кўнгилдаги қарши жинсга бўлган туғма ҳисни инкор этар,лекин Аллоҳнинг қонуни қаршисида ожиз эди. Мен ҳар гал қаттиқ қаршилик билан уни тўҳтатардим.Ҳаёл бузуқлиги, қалб айниши, фақат диндорларда бўлади, деб ўйлардим. Лицейда бир севганим бўларди.Доим уни ўйлардим. Агар менга уйланганида,уйдан қочмасдим, севгим йўлида ҳатто социализмдан воз кечардим. Аммо унга қочайлик, деганимда у индамади. Нега қочмоқчисан, деди. Мени ўзим ҳоҳламагн кишига узатишмоқчи, ўқитишмоқчи эмас, дедим. Ва унинг оғзини пойладим,лекин у индамади. Шунда ҳам уни ўйлардим. Менимча,аёл ёлғиз эркакка, эркак ҳам ёлғиз аёлга кўнгил қўйиши мумкин деб ўйлардим. Қуръон ҳам:"Аёлларингиз ўртасида адолат қилолмайдиган бўлсангиз, биттаси билан кифояланинг", дея огоҳлантирган. Йъани эркакнинг яратмиши ҳам умуман бир кишига (аёлга) кўнгил бериши мумкин. Бу аслида мавзуйимдан ташқари. Ҳануз айбни Исломга ағдаришади, шунинг учу ёздим.Бу умуман бошқа мавзу, шу боис шу ерда тўҳтатаман.

Асабларим таранглашиб толдими,яна касалландим, ҳатто овқатни оғзимга олиб келолмайдиган ҳолга тушдим.Даволандим,лекин тузалмадим.Мени уйга қайтаришди,отам ҳўнграб мени бағрига босди. Агар отам мени рад қилганида ҳолим нима кечарди? Уйимиздагилар бошларини кўтаролмай қолишди. Қочиб кетганимга бир йилга яқин бўлганди. Секин-секин ҳар нарсамдан айирганларни,социализмни ҳам,уларни ҳам айбламас, ёмон кўрмас эдим. Нима бўлганини билмасдим. Гўё сеҳрлангандек эдим. Маълум вақт онамларникида караҳтлигим давом этиб, сезгирлигим сусайди. Полис тергов ўтказди, ҳеч нарса аниқлай олишмагани учун жазо олмадим. Жамиятдан кўрган жазойим менга етарди. Онамнинг асаблари заиф эди. Янада ҳафа бўлиб узилиб қолай дедилар. Лекин мени кўришлари билан қаттиқ ва кучли чинқирдилар.Кейим мени руҳшуносга олиб боришларини айтдим. Бир марта бордик. Кейин дори исътемоли ва онамининг меҳрлари туфайли тез тузалдим. Энди уйимдагилар аввалгидек бошингни ўра дейишмасди,лекин ўзим моҳиятига тушуниб-тушунмай ўрана бошладим. Очиқликдан ҳали нафратланмасамда, кўнглим тўлмасди. Бир ярим йилдан кейин бир танишимга турмушга чиқдим, болаларимиз бор,лекин унинг уйидагилар бой бўлишига қарамай, бизни уйдан ҳайдаб чиқаришди. Ишсизлик, уйсизлик каби турли изтироблар ва машаққатлар чекдик. Бир- биримиз билан жанжаллашдик. Жаҳолат бўронлари ҳеч ерда сусаймасди. Ишсизлик оқибати ҳаддидан ошди. Шу кетишда бошим оғриб,ўзимни йўқотаман, деб қўрқдим. Чунки мени тушунадиган, тинглайдиган киши йўқ эди....

Бир ўлчов, мезон йўқ эди... Эрим оилалик бўлишига қармай қизларга гап отишни қўймасди. Энди эса Оврўпада...у ерда аёлларга қарамайман, деб, ваъда берган, лекин шайтон иғво қилиб қўймас,менга тинчлик бермасди. Бу орада зерикиб сиқилдим. "Юсуф ва Зулайҳо"нинг ишқий ҳикоясини ўқий дедим.Қуръонда борлигини билмас, ишқий роман сифатида ўқимоқчи эдим. Бу орада намозларимни секин аста кўпайтириб,мукаммаллаштирдим. Қуръон ўқишни бошланғич мактабдайўқ ўрганган эдим. Аммўоқимасдим. Кўпчилигимиз шунақамиз, Қуръон ўқишни биламиз,лекин Исломни билмаймиз,билолмаяпмиз. Бунда ким айбдор-у,ким айбсиз, билолмадим... Ҳуллас гапни қисқа қилсам, "Юсуф ва Зулайҳо" қиссаси, ҳам ишқ, ҳам ҳаёт, ҳам ибрат экан. Бамисли яшаётган ҳаётимизни озъи эди. Ўша оятларни ёдлаган инсон ҳаётга тадбиқ эца,ҳаёт мактабида билимдон, турмушда эса тадбирлик бўларди. Бир дўстим менга:"Бизга буни қандай раво кўрдингиз", деб номланган роман берди.Бир кунда ўқиб чиқдим.Шундан кейин азонлар, намозлар ва китоблар ўзгача,янада гўзлароқ кўрина бошлади. Жавонлар китобларга тўлиб турсада, уларни ўқимас эдим, энди эса уларни ютиб юборгудекман. Эримга "Ҳазрати Юсуфни" юбордим. Аммо у менчалик таъсирланмабди.Ҳамма бир нарсадан бир ҳил таъсирланса нима қиларди бу оламда? Унинг дарди бой яшамоқ. Энди мен ўқиганларимдан олган нарсаларимни эримга мактуб орқали билдирардим. У эса,ҳатда фақат ҳол аҳвол сўралади,дерди. Бу орада Исмони бирдан ўрганиб,уни ҳеч кимга англата олмасдим. Бунинг устига эримдан узоқдалигимдан сиқилиб бош оғриғига йўлиқдим.... Лекин энди кўп ўйламасдим. Исломни ўрганиб, уни бошқаларга англатишни бошлаб юборгандим. Икки ярим йилки жуфтим Оврўпадан ҳамон келмайди.Туркияга борсам яна ишсиз қоламан, деб қўрқар. Ҳотин, фарзанд қайғуси пул олдида кичик нарса бўлиб туюларди унга.

Ризқ берувчи,тенг ва кенг қилувчи Аллоҳдир. Фақат мусулмонлар ризқ эишигини бошқаларга топшириб қўйишган... Узоқдаги эримнинг аҳволини билмасдим, лекин унга Исломни мактуб орқали англатмоқни бошладим. Лекин қаршиликка учрадим. Бундан кейин эрим билан бу борада кўп машғул бўлмасликка тўғри келмоқда эди. Коммунистларга, барча ботил йўлдагиларга ҳайқиргим, бақиргим келарди. "Сиз не қилсангиз қилинг,йўлдасиз, Исломга боғланмасдан бирор фойда кўрсангиз-да,уни албатта йўқотажаксиз! Олдинда сўнгсиз олам бор. Бироз олдинни кўринг,илғор бўлинг! Билмасангиз дард чеккайсиз" дегим келарди. Шунинг учун ёзмоқ истайман. Шаҳсан кўрган кечирганларимни, мусулмон аёл уй ҳибсида,ошҳона мушуги,жоҳил деб ўргатганларга ёлғон деб ҳайқиргим келади.Фикримда ўзгаришлар, эврилишлар бўлди,лекин мусулмонча...

Ҳаётимда эса виждон азобининг тазйиқлари тарк қилмайпти.Уйдан қандай қочдим? Онамга, отамга,уйимдагиларга қандай қилиб шундай кўргуликларни солдим? Жоҳил туйғулар олдида уларни паришон этдим. Ва мен, энг ёмони кўп йиллар давомида мусулмонларга нафрат билан қарадим. Онамнинг мени кўргандаги чинқириғини ҳали ҳануз унутолмайман. Виждон азобида қолдим. Буни Журналигизда ёритинг, ёшлар,ёш қизлар ўрнак олишсин. Балки ўқиб ёмон йўллардан қайтишар. Гарчи кўпларнинг боши тош деворга урилмагунча кўзлари очилмайди. Кўплар катта зарба емагунча ўнгланмайди. Аммо нашрдан умидим катта. Чунки инсонлар ҳаммаси бирдек эмас-ку, ақллик кишилар ёмон йўлдан қайтишни биладилар.

ДУОЛАРИНГИЗДА МЭН ГУНОҲКОРНИ ҲАМ УНУТМАНГ, ИЛТИМОС!!!

Бир пиёла чойга интиқлик.

— Тўҳтанг! - деди у. - Майлими бир пиёла чой ичиб олсак, қишлоққа қайтишга юзим чидамаяпти.

Мени шунчалар ғазаб қоплаб олган эдики, у йиғлаган сайин мен қутурардим. У ёлборган сайин мен кўпроқ урардим.... "Аллоҳингдан топавер",- деб оғзимдан чиққан куфр сўзларни ўзим эшитмасдим. Ўз ҳотиним менга асло гап қайтаролмасди.

У оч қоларди, мен буни билардим.Онам иплик сотиб унга бир неча қуруш берарди. Пулни бераётганларида:"Бу ўғилни туққунча илон туғсам бўлмасмиди. Мен унга ёмонлик ўргатмаганман. Ўғлимнинг ортида кимдир бор, лекин ким у?" дея изтироб чекарди. Ҳотиним эса мени ардоқлар, аммо мен уни кўришни ҳам истамасдим, чунки у Сузан каби, Сарпил каби жозибадор эмасди. Онам уни менга қишлоқдан олиб берганди. У қандай масъум эди оҳирги кўрганимда.....

Мен оша куни ҳам ичгандим. уни мени кутаётган ҳолда кўрдиб:"Мени таъқиб этаяпсанми ҳали?" дея сочларини тутамлаб,кўтариб ерга урдим. Ердан турганида оғзидан қон келарди.
— Биласизми, сизни дунёларга алмашмасдим, - деди у қонини арта туриб, кейин яна давом этди, - аммо энди бу қийинчиликлардан, бу азоблардан қутулиш учун ўзингизни ўзингизга қолдириб, бироз ҳузур излаб кетаман.
— Кошки кецанг,- дедим, - кошки кецанг.
— Кетмоқчиман,- деди кўзларимга тик қараб, бу гал оҳирги қарорим, ишонинг.

Ҳаёлга толдим. Бейўғлининг ҳамма қўрқадиган одами, балоси бўлмоқчи эдим, остимда сўнгги русумдаги машина,қизлар"айлантиринг"дея ялинган...

Мана, ниҳоят ҳотинимни ҳолдан тойдирдим. Қишлоғига кетмоқчи....
— Келинг, рўбарў ўтириб бир пиёладан чой ичамиз. Қиз пайтларимда филмларда юзма-юз ўтириб чой ичган эр-ҳотинларни кўриб ҳавас қилардим. Бир мартагина,лоақал бир марта ҳаёлим ҳақиқатга айлансин,илтимос, - деди.
— Мен чой ичмайман, ароқ, вино, раки ичаман,- дедим.
— Дастурҳон тузаб сизни бир ҳурсанд қилиш учун эътиқодимдан воз кечолмайман,- деди. Дастурҳон тайёрлади. Лабларидан оққан қонни сидириб қўяр, менга қарар ва:
— Бу қилмишингизни мен кечирсам Аллоҳ кечирмас, - деди. - Бу зулмнинг бадалини Унинг ҳузурида ўтайсиз.
— Севиняпсанми?- дедим.
— Ман аҳмоқман,- деди,- ўлай агра аҳмоқнинг ўзиман. Шунча қийнаганингизга қарамай, яна қийналишингизни ҳоҳламайман.Оқибатда барибир ачиниб ҳафа бўламан. Балки аксинча бўлар, ким билсин....

Ҳотиним билан бир зумгина яҳши суҳбатлашганимни тушундим. Ўрнимдан туриб:"Бўлди, вайсашни бас қил" дедим. Ва эшик томон юрдим. Ортимдан овоз келди:
— Бир пиёла чой ичсак бўлмайдими? Бир ҳўплам чой ичгунчлик вақтга ролга киринг, сизни шу ҳолда эслаб юрай, тушларимга шундай киринг....

Юрдим, Тингламадим. "Қачон?"дедим."Нима қачон? деди. "Қачон даф бўласан?Қачон жаҳаннам бўласан?"дедим. "Эртага"деди. Шу онда юрагимга ботган қилдай бир нарсани ҳис қилдим.
— Аммо сизга айтолмадим....Тўғрироғи,тузук ҳолда уйга келмаганигиз учун фурсат бўлмади...Мен ҳомиладорман. Ота бўлганингизни қабул қилинг, рози бўлинг, сиздан бошқа ҳеч нарса истамайман.

Уни яна уришга шайландим. Ғазаб билан устига бостириб келдим.
— Нима, нима, нима! Сен ҳомиладормисан?-деб сўрадим. У овчилар қўлига тушган жайрондек қўрқиб қолганди. тепасида мушт кўтариб:"Гапир!"дедим.
— Гапир бу бола балоси қайдан чиқди?Кимдан бўлди?

Уни шунчалар қўрқитиб қўйгандимки, ҳатто ҳомиладорлигини ҳам айтолмабди. Мушт туширдим.

-Бошимга бола балосини туширмасингдан йўқол,- дедим.

Яна эшикка қараб юрдим. Тутилиб-тутилиб бир нарсалар дея минғирлади ортимдан. Кўп нарсалар айтмоқчи бўлар, уни бир аланга ўртагандай, кўп азиз нарсаларини йўқотгандай куйиб ёнарди. Айтолмасди. Гапиролмасди. Энди боласининг отасини айтолмаслиги куйдирарди. Ўзини зўрға қўлга олиб ортимдан чинқирди.
— Аллоҳ сени шу болага муҳтож қилсин!Аллоҳ сени судрантириб қўйсин!Аллоҳ кўрсацин... дўстларингдан зарба ол!Аллоҳдан сўрайман, мени куйдирганингдек куй! Қилмишингга яраша азоб ол!Оҳим ерда қолмайди!Қолмайди... Шуни унутма!Шуни бил!

Йиғалб йиғлаб ерга тиз чўкди. Силкиниб силкиниб йиғлаб, ўксиниб менга қаради. Кўзлари қонга тўлган ва шишинқираганди. Ўзгача қатъий бир оҳангда сўзлади:
— Асло...Асло чидай олмайман, сенга тоқат қилолмайман. Ердан чиққан эмасман.. ерда қолмайман... Йўлдан топилган эмасман.

Тонгга яқин келганимда қолдирган еримда кўрдим,бўлманинг ўртасида ётарди. Ғурурга берилҳанимдан устига кўрпа ҳам ташлаб қўймадим. Эртасига пешинда турганимда ҳотиним кетиб бўлганди. Стол устида бир қисқагина ҳат қолдирганди.

"Ҳар ким ўз тенги билан турмуш қуриши керак экан. Аммо буни қишлоқда ўсга Оишага ким ҳам ўргатарди. Ким ҳам ўргатарди, ҳаром йўлда юрган, доимо боши маишатдан чиқмайдиган сизга!

Мана кетмоқдаман. Сизни виждон азобингиз билан ёлғиз қолдирмайман...чунки сизда виждонни ўзи йўқ!Сизни сизни қийноқларинигизибилан танҳо қолдираман. Зеро, бир кун қийноқ эшигини қоқувчи мастликдан уйғонмоқчи бўласиз...

Аммо вақт ўтган, кеч бўлган бўлади... Ва бир умр куясиз.... Жаҳаннамда куяжагингиз бундан мустасно...

Оиша Зилўғли"

Отасининг исми билан имзо чекканди. Мендай асл йигитдан, мард эркакдан қандай ҳам ажрала оларди?Атрофимда аёллар оёғимга бош уриб, ялиниб турган бўлса!Лекин атрофимдаги ўша аёлларни ҳеч ҳам ҳафа қилмасдим,"Йўқол!"дея калтакламасдим....

Орадан икки йил ўтди. Оишани йўқламадим. "Турмушга чиқиб кетдимикан?"дея ўйлардим баъзида. Жазманимни қизғанар, лекин ҳотинимни ҳеч кимдан қизғанмасдим. Ичимда эса ғашлик бор эди. Бир куни маҳкама маълумотниомасини қўлимга беришди. Ажрашар эканмиз. Бир қизи бор экан, Бир ёшга кирибди. Исми Шуҳадо.Маҳкама болани онасига қолдирибди. Яна икки йил ўтди. Бир кеча сарҳуш ҳолда машинада уйга кетардим. Бир чақирим юрдим. Бейўғлидан чиққанимни, дуч келган автобусни чироқларинигина эслайман, кўзимни очганимда тез ёрдамда кўрдим ўзимни. Бошимда ҳаким ва ҳамширалар бор эди. Ўзимга келганимда ўнг қўлим йўқ,кесиб ташланганди. Кесишга мажбур бўлишибди. Ўз-ўзимдан илк марта интоқом олдим. "Шундай бўлиши ҳақ!Энди одам бўларсан!". Уйимга қамалиб олдим. Дастлаб дўстларим келиб, у бу нарсалар олиб келиб ҳабар олиб туришар эди. "Сени ёлғиз қолдириб, ташлаб қўймаймиз",- дейишди.Лекин беш ой ўтгач, ҳеч бири келмай қўйди. Истар истамас Оишанинг сўзлари ёдимга тушди. "Сенга Аллоҳ кўрсацин!Дўстларингдан зарба ол!...." Мана, оша кун келди.

Энди йиллар ўтиб Оишани ачиниш ила эслардим. Мен олчоқ кўппак, у эса покиза, масъум, ёш аёл эди.Турдим, жаҳл билан камзулимни аҳтардим. Топиб қўлимга олиб, шошиб Тупқояга жўнадим....

Оишаларнинг қишлоғига борадиган автобусга чиқдим. Оишадан узр сўрамоқчи эдим. Турмушга чиқмаган бўлса олиб қайтмоқчи эдим. Истаса оёқларига йиқиламан. Ё турмушга чиқб кетдимикин?Наҳотки? Турмушга чиқса ҳаққи! Не дея олардим."Пушаймонлар чекканингда вақт аллақачон ўтган бўлади",- деганди. Наҳотки, кечикдим?Қишлоққа кириб келганимда юрагим чиқиб кетгидек урарди.Бироздан кейин Оишани кўраман.Мени кўриб севинармикин, нафратланармикин. Ким билсин. Шундай ўйлар билан қишлоқ булоғига яқинлашганимда,Оишага ўҳшаган бир аёлга кўзим тушди. Унга қараб чопдим,лекин у Оиша эмас экан. Ҳамма менга қаради, уялдим. Нега уайлдим. Бундан баттар ишларни қилиб уялмаган одам энди нимадан уялардим?Аёллар шошиб сўрашди.
— Кимни излаяпсиз?

-Оишани...- дедим.

-У булоққа келмайди...

-Нега?

-У ўлган...

Ишонолмадим.Ўлмаслиги керак эди. Нега ўлади? Мен ундан кечирим сўрашим лозим эди. Турган жойимда чўкиб,ўтириб қолдим. Бир пайт елкамда бир қўлни сездим.
— Сиз қайдан билардингиз, раҳматлини?
— Ҳотиним эди... - деёлдим ҳолос. У қўлини тортиб олди.

-Сенинг китобингда ҳотин шу қадар ҳақсизмиди?

Кетди.Ўн беш, йигирма қадам юриб овоз берди.
— Эй, ғўр нуша! Қара рўпарада ўйнаб юрган анави қизча раҳматлининг қизи - Шуҳадо. Отаси сенмисан,йўқми билмайман. Асл отаси бу қизалоққа эга чиқмаган дейишади.

Бу дунёда бундай машаққат - аччиқ ҳижолат, шармандалик борми?

Секин туриб қизимга қараб юрдим. Кўзларимдан биринчи бор ёшлар оқди. Унга қараб юрарканман, ўнг томондаги қабристонга кўзим тушди....

Бир қабр тошига:"Оиша Зилўғли",- деб ёзилганди. Яқинлашдим. Умрим бўйи англаёлмаган бир ачиниш билан қабр тошидаги ёзувларни ўқидим:

Ёш чоғи зулмат бўлди,

Оқибат ғамга тўлди,

Кун кўрмасдан у сўлди,

Оиша бир дуо истар.

Ёлғиз қўлимга суяниб, тош устига бош қўйдим. Йиғладим,йиғладим.....

Камзулимдан тутган бола қўлини пайқаб қарадим - Шуҳадо.
— Амаки! Онамнинг мозорида нима қиляпсиз?

Уни қучиб йиғладим. Ўпдим. У саволларини давом эттирди.
— Нега йиғлайсиз, амаки?

Ҳўнграб йиғларканман, жавоб беролмасдим. Зўрға ўзимни тутиб сўрадим.
— Болам, кимлигимни биласанми?
— Ҳа. Амаки...
— Отанг қайда?
— Отам йўқ.
— Отанг менман. Қизим ҳеч суриштирмасдан бўйнимдан қучди.
— Унда сизни ўпай. Ўпди. Эркалади. Кейин:
— Ота! - деди. Нега биззи уйда эмассиз?

Чидаёлмадим. Уни олиб бобосиникига, Оишанинг отасиникига бордим. Тортиниброқ қўлларини ўпдим. Онаси қўлини бермади.
— Қўли ўпиладиганчалик табаррук эмасман,- деди.

Улар ҳам йиғлашди. Шуҳадони ёлғиз қўлим билан қучоқлаб турардим. Гўё йиллар интиқомини мендан оларди. Аёвсиз оларди. Қизимни ерга туширмасдим. Бир пайт:
— Ота сизни қўлингиз биттаси нега йўқ?

Бу савол мени марҳамациз йиллар қўйнига улоқтирди.
— Шуҳадони Истанбулга олиб кецам,- дея сўрадим.
— Йўқ,бўлмайди. Истанбул бизнинг назаримизда ҳосияциз шаҳарга ўҳшаб қолди. Боламни у ёққа юборолмайман. Ҳоҳгласангиз ора- сира келиб, уни кўриб кетишингиз мумкин,- деди отаси. Шундан кейин қишлоққа келиб қизимни кўриб кета бошладим. Қизимни тўйиб-тўйиб ҳидлаб кетадиган бўлдим. Ҳеч оталик ҳиссимни баҳш эта олмаган, ҳеч оталик қилолмаган болам мени кечириши учун қўлимдан келган ишни қилардим.
— Мендан нима истайсан, сўра болам,- дедим. У қўлларини ёзиб:
— Мана буууунча қўгирчоқ истайман,- деди - аммо унуцангиз, сизни яҳши кўрмайман.

-Ҳўп, қизим олиб келаман, фақат сен мени яҳши кўрсанг бўлди.

Бир ойдан кейин катта қўғирчоқ олиб қишлоққа келдим. Унга қўғирчоқни бера қолсам, дердим. Қайнонамнинг уйига югурдим.
— Шуҳадо-о-о-о!!!

Ташқарига қайнонам чиқди.
— Ўғлим, бақирманг. Шуҳадо уҳлаяпти.
— Майли, -дедим. - Боламнинг бошида уйғонишини кутаман. То умримнинг оҳиригача кутаман...

Тақдир гуноҳга етакламайди.

Хотинимнинг қўлига "Мактуб"журнали тушгач кўп нарса ўзгарди. У журналнинг ҳар бир сонини топар ва мендан яшириб ўқирди. Йиллар ўтиб, уйимда ажойиб китоблар пайдо бўла бошлади:Ҳузур Сўқоғий, Шъула Юксал Шанлар, Миняли Абдуллоҳ Ҳакимўғли Исмоил, Сургун Ўргатман, Бураси Жазоуйи, Амина Шаликўғли ва бошқалар.

Мен юзлаб одамларни қамоққа юборганман. Китобларни отдим,улоқтирдим. Xотинимнинг ёмон жаҳли чиқди. Ўрта мактабга кетди, деб ўйлаган ўғлим Имом Ҳатиблигига кирибди. Аллоҳ сақласин... Росмана жаҳлим чиқди. Имим Ҳатиб дейилдими ҳаёлимга доим Эрбоқок келарди. Ҳафратим қчон , нима учун пайдо бўлган ўзим ҳам билмайман, аммо шу одамни ёмон кўриб қолганман.

Хотиним эса аксинча Миллий Ёшлар Вақфида ишлармиш... Ўғлимнинг Имом Ҳатиблигига ўқишга кетганини эштишим мени шундай паришон қилдики,уҳламайдиган бўлиб қолдим. Ўғлим бир олийжаноб бола эди. Бу олийжанобликни мендан олган деб ўйлардим. Доимо ўғлимни ҳудожўйлик руҳидан қандай қилиб қутқарсам деб ўйлардим. Ниҳоят бошимга бир фикр келди,ўғлимга:
— Тайёрлан, бир жойга борамиз,- дедим. Болам ҳурсанд бўлиб ҳозирланди. Онаси эса иккиланарди.
— Болани қаёққа олиб борасиз?- деб сўради. Унга бақирдим:
— Ҳар ҳолда ўлимга эмас, болани отасидан аяйсанми? Уйдан чиқдик. Xотинимнинг ҳавотири шундан ҳам билиниб турардики, пастки қаватгача ортимиздан тушди, қаёққа боришимизни билишга ҳаракат қиларди.

Полис кийимини ечиб,фуқаролик кийимини кийиб олганман. Мошинамга чиққанимда ўғлимга зўраки жилмайиб қўярдим. Аслида ундан ҳафратлана бошлагандим. Бир бузуққа қарагндек қарардим. Ўғлимни қаерга олиб боришимга сиз ҳам қизиқаётгандирсиз?Фоҳишаҳонага олиб бордим. Манукя уйларининг бирига келдик. Аввалроқ шу уйни қуршаб босган эдик.Энди ўзим ўғлимни шу иславотҳонага олиб келдим. Ўзини бир тўда қизлар ичида кўрган ўғлим менга уялиб қарарди:

-Ота, қаерга келиб қолдик?Бунда нима ишимиз бор?

Уни ишонтиришга ҳаракат қилдим:
— Ўғлим, эркаксанку, аҳир, бу опалардан бирини танла... Қорқма,мен шу ердаман. сен эркаксан қўрқмайсан,- дедим.

Ўғлим кўзларини катта -катта очиб жаҳли чиқиб мен томон юрди:
— Телба бўлдингизми,ота?Зино қилдирмоқчимисиз?Аллоҳдан қўрқмайсизми?-деди.

Унга икки шапалоқ туширдим.

-Менга қара,ит!Эркак бўлмаганинг учун мени дин билан қўрқитяпсанми?-дедим.

Ўғлим эшик томонга қочди.Ярим раланғоч фоҳишалар бизга қараб туришар эди.
— Сиз қилган бу тубанликни Абужаҳл ҳам қилмаган. Аллоҳга ҳеч ишонмайсизми?- деди ўғлим. Фоҳишалардан бири ёнимга келиб:
— Қандай уяциз одамсан. Ҳатто бизлар ҳам ўз болаларимизни бу ерга келишини ҳоҳламаймиз. Сен қанақа отасан, ҳе, Аллоҳнинг балосига йўлиқ!- деди. Танг вазиятда уятда қолдим. Оша кундан бошлаб ўғлим юзимга қарашни ҳоҳламади. Акамнинг уйида қолди. Беш йилдан кейин Тимуртош Учар Xожанинг уйини босдик. Ватанни сотган ҳоинларни унутиб, Xожа билан машғул эдик. Xотини бизни кўриши билан билдики, биз,полислар номуссизларга яҳши, мусулмон аёлга ёмон, қўрқинчлик кўринамиз... Аёл юзимизга қараб фақат бир сўз айтди:
— Бу ўлкада яшашга бизнинг ҳаққимиз йўқми?

Бошимга гурзи билан ургандек бўлди. Ҳақиқатдан, бу кишилар нима ёмон иш қилди? Нега биз уларга тинчлик бермаймиз?Айблари нима?Ўйларим ағдар тўнтар бўлиб кетди...

Уйга бир аҳволда келдим.ТВ томоша қилиб ўтирганимда олдимга хотиним келди:
— Тинчликми, ҳолдан тойган кўринасиз?

Унга бор гапни айтдим.
— Мусулмонларга қасддан душманлик қилаётганларнинг фикрларини энди билиб олинг. Бошингизни қумдан чиқаринг,- деди ва қўлимга Мўмина Қуёш деган ёзувчини китобини берди:
— Шуни ўқинг, бир оз бўлсада динга келарсиз.

Ҳақиқатан китоб менга жуда таъсир қилди. Кейин яна бир китоб келтирди."Бу ер қамоқҳона" Бу китобдан бир пайтлар жаҳлим чиққанди. Ўқидим.Бирдан қарашларим ўзгара бошлади. Эртасига Ҳакимўғли Исмоилнинг,кейин Шуъла Юксал Шанларнинг "Ёшликнинг изтироблари"ни ўқидим. Ҳали билмаган нарсаларим жуда ҳам кўп экан. "ХХ аср муаммолари"номли китобни тугатгач,намоз ўқий бошладим. Ўғлим намозни бошлаганимни эшицин деб қўлимдан келганини қилдим. Аммо ўғлим эшитмас,олисларга бош олиб кетган, манзилни ҳам билмасдик. Бу не тақдир ўйини, дердим. Ичимда шундай исён улғаярди. Бир йил тақдирни айбладим. Бир йилдан кейин бир олимга ичимдагини айтдим. "Буни тақдир қилмабди,ўзингиз қилибсиз. Тақдир гуноҳга тарғиб ва ташвиқ қилмайди", деди. Энди аёлим ҳам ҳолимга ачинарди.Лекин ўғлимни соғинар,мени тарк қилган ўғлимни излардим. Қани эди,ўғлим мени саждада кўрса. Ундан эса бирор ҳабар, бирор сас-садо йўқ эди.

Ўша кундан кейин хизматдошлар, дўстларга ўзимдаги ўзгаришларни англата бошладим. Динсиз бўлганлар:"Бизга ақл ўргатма,устозлик қилма",дейишди.Лекин бир қанчаси мени тинглади. Ўғлимга қилган ишимни ўйласам ичимда олов ёнар, виждон азоби мени адо қиларди.

Кутилмаганда мактуб олдик. Ўғлим онасига:"Онажоним!Мен Покистондаман. Аллоҳ насиб қилса, байрамга бораман", деб ёзибди.

Боладек бўзладим. Энди болам мени саждада кўради. Виждон азобим барҳам топади. Ўғлим арафа куни келди. Катта бўлиб улғайибди. Соқолли, нур порлаб турган кўзлари, юзларидан ўпдим. Бағримга босдим. Йўлдан чиқармоқчи бўлганим - Имом Ҳатибим мени йўлга солганди, йўл топишимга, ҳидоят йўлини топишимга сабабчи бўлганди. Эртаси куни ҳайит намозига бирга бордик. Ҳаётимда ҳеч қачон бу қадар баҳтли бўлмагандим. Жомеъдан чиққанимизда ўғлим юзимга қараб:
— Ота, биласизми, сажда сизга гозъал шаҳсият баҳшида этибди. Сафда туришингиз сизга шу қадар ярашибдики,таърифни келтиролмайман, тушунтиролмайман....

Ҳуллас,сизга виждон азобимни англатмоқ истадим. "Мактуб"журналида ўқиганим - "Виждон азоби"менга жуда таъсир қилди. Менинг ҳаётим, оталарга, айниқса полисларга ўрнак бўлар деб ўйладим... Аллоҳга омонат бўлинг!!!

Эътиқод.

Зайнаб ҳола шифоҳонадан чиқишга ҳозирланмоқда. Ҳеч кими келмади. Тўрт ўғил ва икки қизи бор. Бирови бўлмаса, бирови келиб қолар, деб деразадан тез-тез қараб қўярди. Қоҳира Жомеъсидан шомга азон айтиладиган вақт бўлган бўлса-да, ҳануз ҳолани олиб кетувчилардан дарак йўқ. "Нега келишмади,не бўлди экан?ъ-дея ташвишланарди ҳола. У, ҳамширалар:"Ҳола ҳали ҳам шу ердамисиз, кетмадингзими?"-деб қолишларидан ҳавотирда эди. Нарсаларини сумкасига жойлади. Дераза ёнига ўтиб ташқарини кузатди....Ёшлигини ҳотирлади...

Олти боласи бор эди. Уларга Исломий тарбия беришга ҳаракат қилар, лекин уддасидан чиқолмасди. Яъни болаларига берган тарбиясини атроф муҳит шамоли учириб олиб кетарди....Бир куни катта ўғли унга тик қараб исён қилди:Бизни ўз эркимизга қўйинг она!Ўзингиз истаганингизча яшанг,лекин бизни ўз ҳолимизга қўйинг!Ёқамизни бўшатинг!

Зайнаб ҳола ёшлигида тиниб тинчимасди, исломни бошқаларга билдиришга ҳаракат қиларди. Анжуманлар ўтказди. Мақолалар ёзди. Турли чиқишлар қилди. Талабалар етиштирди. Аммо унинг ютуқларини кўролмаган мусулмонлар, балки мунофиқлар турли миш-мишлар тарқатишар, тинчлик беришмас, базовта қилшарди. Гоҳо Зайнаб ҳола ўзича тутоқиб:"Нега бундай? Аҳир, биз диний биродарлар,қиёматли қариндошлар эмасмизми?"дея изтироб чекарди. Бу ёмон ҳолатга чоралар аҳтарарди. Қарори қатъий эди. Ҳеч бир гуруҳни танқид қилмоқвҳи эмасди,лекин уни тинглайдиганлар оз эди. Бир гал Қуръон таҳсили босқичидан қувилди. Кўчага чиққач йиғлади:"Нега қувилдим?Аллоҳим,менга сабр бер!"-дея у ердан узоқлашди. Қайга борса танқидга учради, уни нотўғри тушунишди. Англаган дунё муаммолари ва муқобилларини тақдим этолмас ва бу учун ҳам изтироб чекарди.

Одамларга кам фойдам тегаяпти, дея ўйлар, ўзини севганлар ҳам борлигини унутар эди. Ўзини жуда кичик чоғлар ва баъзан кўнгли чўкарди. Болаларга қалбан боғланган, тўзимаган ёшлик чоғларини ўйлади....Қўшниларнинг болаларини эслади...Бушро, Форима, Асила, Али, Козим, Муҳаммад,Заҳро....Уларни асалларим дея овутар ва бундан ўзи ҳам завқланарди....

Мана шом азони мунглиғ-мунглиғ, ҳазин-ҳазин, улуғ, оҳиста ва баланд таралмоқда. Гўё:"Зайнаб,ёлғиз эмассан, мана мен борман", деётгандек эди.Кўзёшлари думалаб-думалаб тушди. Ногоҳ ҳамширанинг овозидан ҳушёр тортди.
— Зайнаб ас-Содиқ...Сиз ҳали кетмадингизми, касалҳонадиги жойингизни бўшатишингиз лозим, муддатингиз битди!-деди.

Бу сўзлар қалбига қилич бўлиб ботди.Кўнглини ағдар тонънтар қилиб юборди.Ҳамширага мўтираб қаради. Не дейди? Нима деса экан?Зўракироқ сўз бошлади:
— Мени олиб кетгани келишмади. Бу кеча ҳам шу ерда ёцам бўладими?Бир кечалик зиёда ҳақ тўлайман.
— Нима ҳеч кимингиз йўқми?

Ичи туздек ачишди. Оғриниб жавоб берди.
— Бор, болаларим бор. Аммо негадир келишмади. Бугун чиқишимни билишмаган бўлишса керак. Эртага келишар... Телефонларини берсам...

Бироқ кимнинг телефонини беради. Сўнг бирдан баланд овозда:"Йўқ!"- деди.
— Улар менинг жон жойимга урдилар.Мен сизга Асиламни телефонини бераман. Болалигидан мени яҳши кўради. У келиб мени олиб кетар...Эртагача муҳлат беринг.Эртага кўрамиз.

Қўллари титраб сумкасидан дафтарни олиб, Асиланинг рақамини берди. Шом намозидан кейин яна жойига ётди. Қандай бешафқат дамлар унинг учун,ўтиши ҳам қийин эди.Ҳамҳонаси барибир сўрамасдан туролмади.
— Сизни шифоҳонага болаларингиз олиб келишдими? Бу савол уни бошига гурзи бўлиб тушди.
— Йўқ, мен болаларимни ўн йилдан бери кўрмайман. Мени тарк этишган. Айбим Ислом даъвосини зиммамада деб билганим.
— Эрингиз борми?
— Эрим ўлганида мен 45 ёшда эдим.
— Ҳўш,уйингиз,пулингиз борми?
— Бор эди, ҳаммаси бор эди. Талабаларга, эътиқодим йўлида сарфладим.

Ҳаста аёл ўрнидан қўзғалиброқ. Зайнабга ачиниш билан қаради.
— Эътиборлироқ бўлмадингизми?Кексайишингизни ўйлаб, ўзингизга уй ва бироз пулнинг ғамини еб қўйсангиз гуноҳ бўлардими?

Зайнаб яна ҳорғин ва оғир нафас олди.
— Гуноҳ эмас, аксинча, Расулуллоҳнинг с.а.в. тавсиялари...Лекин ёшларнинг жойи йўқ. Ўқиёлмасди улар. Чидаёлмадим. Боримни талабаларга сарфладим. Бир уйим, бироз пулим бўлса эди. Майли пушаймон эмасман. Юзлаб ёшларга ўқиш имконини бердим.

Ҳаста аёл унга яна ачиниш билан сўзида давом этди.
— Энди касалҳонада гаровга қоласизми?
— Майли эътиқод йўлидаги машаққатларда ҳам лаззат бор. Сизнинг келиб кетувчингиз кўп экан, буюрсин. Айтганларингиздан англаганларимнинг ҳаммаси бу дунёлик. Нариги дунёда келиб кетувчиларингиз бўлиши учун яшамабсиз. Олтмишга кириб қўйибсиз-у, ҳануз у дунёни ўйламабсиз. Мен ҳайрли ишларда, сиз эса дунё ишларида анча олдинга кетиб қолибмиз.

Ҳаста аёл асабий минғирлади:
— Унда шу кўйи яшашда давом этаверинг. Сизнинг яҳшилигингиз учун, сизни деб айтяпман.
— Айтманг. Айтганларингиз тасалли бериш учун эмас, ўтмишдан пушаймонликуйғотиш учун. Пушаймон эмасман. Зотан дунёдан кетишимга қанча ҳам қолди...

Иккови ҳам бир-бирига терс ўгирилиб олди.Зайнаб яширинча йиғларди... Ҳуфтонга азон айтилмасдан уҳлаб қолди. Тушида болаларини,ўзини ҳафа қилган қатор мусулмонларни кўрди.... Маҳшар куни эмиш... Уларни қаршисига келтиришибди... Ғойибдан овоз келибди:
— Буларни танийсанми? У эса бақириб жавоб берибди.
— Танийма-а-а-а-ан, танийман.

Ўз овозидан ўзи уйғониб кетди. Руҳидаги дардлари ортгандек бўлди,ўрнидан турди. Таҳорат олиб намоз ўқиди, дуолар қилди.

Дуо қилаётганда эсига тушди.... Бир куни шундай дуо қилиб ўтирганида кичик қизи келиб:"Она,шу дуойингиздан безор бўлдим",- деди.Шуларни, ўтган кунларни ўйлаб, ўзи билмаган ҳолда овоз чиқариб дуо қиларди:
— Мени жон жойимга урдилар, ёлғизлатдилар,ҳаста қилдилар.Аллоҳим! Ўзинг уйғот бу мусулмонларни! Ёлғизлигимни ишқинг ила бир бутун айла!Менга қандай машаққат берсанг бу дунёда бер!Оҳиратда азоб берма,ё Раббий!Шифоҳонада гаровга қолдирсанг ҳам, жаҳаннамда гаровга қолдирма!...

Яна ўрнига қайтди:"Фарзандларим унуца ҳам, Сен унутмассан. Сен менга кифоясан Парвардигорим",-дея дуода давом этди.

Бомдодга азон айтлганда уйғонди. Намозини ўқиб бўлиб деразадан қарай бошлади. "Эй, Тонг!Мен учун неларга тўлуғсан. Бугун ҳам гаровга қоламанми?"-дея ўз-ўзига сўзлар экан, ҳаёлига Асила келди. "Асилам!Асло мени унутмаган бўл! Мени бу ерлардан олиб кет!"Ҳайжонда кутарди. Соат ҳам ўн бўляпти.Ҳамшира келиб:"Ҳали ҳам шу ердамисиз?" - деб қоладигандек,ешикка тез-тез қараб қўярди. Бирдан эшикда ҳамшира пайдо бўлди. Ҳайжондан юраги ҳапқирар ва тўҳтаб қоладигандек бўларди.
— Ҳушҳабар , Зайнаб ҳоним!Ҳушҳабар!Сизни олиб кетгани келишди.Зайнабнинг севинчи ичига сиғмади. Кўзлари ёшланди.
— Ким келди, ким келди?

-Иккита йигит...Козим ва Муҳаммад экан, тайёрланинг, кетасиз!

Тезда ҳозирланди. Ёнидаги шерик аёл деразадан қаради... Бирдан ҳаяжонланиб, Зайнаб ҳолага ўгирилди:
— Қаранг, қаранг!Шифоҳона боғида қаиёмат бўляпти,қаранг,келинг!

Зайнаб ҳола қизиқиб,деразага яқинлашди.Кўзойнагини тақиб ҳалойиққа қаради.

-Булар, булар менинг фарзандларим,булар менинг болаларим, биродарларим... Мени олиб кетгани келишибди-да... Қаранг,кўринг, Ҳасан ал-Кааб, Исмоил, Али,Муҳаммад. Шу ердаги "Мўмин журналини соҳиби... Қаранг, қаранг Қоҳира жомеъсини имоми...

Кўзёшлар ичра таниганларини санар, уларга қўл силкитар эди. Оломон ичра кўтарилган такбир садолари руҳига кириб қйвват берар ва ҳаяжон ичра шодлантирарди....

Болаларини ҳам кўрди.Ҳаяжон билан эшикка югурди.
— Ҳуш келибсиз, биродарларим,болаларим!Мени мамнун этдингиз... Нима дейишни ҳам билмай қолдим...

Бир гуруҳ йигит қизлар жавоб беришди.
— Опажонимиз! Айбга буюрмайсиз. Ҳолингиздан ҳабарсиз қолибмиз. Билмабмиз. Эшитишимиз билан бир-биримизга ҳабар қилдик. Билаганимзда сизни шу ҳолга ташлаб қўярмидик.
— Соғ бўлинг, раҳмат,биродарларим. Соғ бўлинг, болаларим, фарзандларим.Нима дейишни билмаяпман...

Болалари ҳам айбдорларча оналарини қучишди.
— Бизни авф этинг она!Кечиринг бизни,- дейишди,аммо негадир тўнғич ўғли кўринмасди.
— У қайда? Акангиз? Катта акаларинг қайда?

Улар зўрға жавоб бердилар:
— Она,у энди мусулмон эмас! У насроний бўлди... Сиздан кетди.Лекин биз сизга қайтдик. Аллоҳга қайтдик,она!

Бир муддат сукут сақлаб қолган она Ислом тарихини ўйлади...
— Майли.Не қилай? На чора? Нуҳ а.с. ҳам ҳамма болаларини қутқара олмаганлар....

Қоринларини тўйдирган,бир пайтлар таом берган - талабалари, шогирдлари яна бирга такбир клетирдилар. Зайнаб хоним севинч билан,ғурур билан оломон ўртасида юриб борарди. Бирдан кўзи шифоҳонанинг ўзи ётган қаватига тушди. Ўзини айблаган ҳамҳонаси ойнадан қараб турарди. Зайнаб хоним "кўрпайсизми" дегандек қўл силкитди. Мўминлар такбирлар остида Зайнаб хонимни - оналарини олиб касалҳонадан узоқлашишди....

Кўнгил кўзи кўр бўлмасин.

"Ўғлим...Болам,жоним фидо, онанг қурбон бўлсин сени Яратганга!"-дея ўстирдим Муродимни. Болагинамнинг кўзлари кўр,лекин жуда ақлли. Беш ёшга тўлганда сўраб қолса бўладими:
— Она, менинг кўзларим нега кўр?

Жигаримнинг бир парчаси узилгандек бўлди. Нима ҳам дея олардим. У эса сўрашда давом этарди.
— Она кўрмоқ нима? Кўрса нима бўлади?
— Дунёни кўрасан, ўғлим, қуёшни, ойни, кеча-кундузни...
— Ой, қуёш, кеча кундуз нима, она?Ёнадими улар? Қанақа нарса ўзи?
— Ўғлим, ой, қуёш кўк юзида бўлади.
— Кўк юзи нима,она? У қандай нарса?

Жавоб беролмасдим. Жавоб беролмаслигимни тушунган болам:
— Жавобингиз йўқми, она?Албатта жавоб бўлиши керак, тўғрими, она?

Она-бола шундай суҳбатдош дўст эдик. Лекин баъзан инжиқлик қиларди:"Опам, акаларим кўришади-ю,лекин мен нега кўрмайман?"- дея туриб олқрди. Қанча тушунтирмай кор қилмасди. Мен ҳам унга бот-бот:
— Болам, муҳими кўнгил кўзидир. Аллоҳга шукрки, нуқсонинг фақат кўзингда. Қўл оёқларинг йўқ бўлса нима бўларди?

Албатта, бироз тасалли топарди. Аммо зиналардан чиқиб тушишда йиқилиб тушса бор овозича бақирарди.
— Муродим, болам,мени ҳафа қилмасанг-чи, - дердим. Менинг унга айтганларимни, англатганларимни одамлар билишса,улар ҳам тўҳтовсиз болаларига боғланиб, улар билан тинмасдан машғул бўлишармиди.

Уч йилдан сўнг.

Муродим бироз тартибга кирди. Энди у саккиз ёш. Мана, ташқарида ўйнаяпти. Опаси билан Зайнаб бор ёнида. Ё, Раббий!Болалар жўр бўлиб, боламга бақиришмоқда:
— Кўр Мурод, кўр, бизни тутоламйди...

Болам турган жойида қотиб қолди. Тезда ташқарига чиқдим.
— Болалар, ҳеч ўйлайсизми?Қаранг, Мурод йиғлаяпти.Ота-онангиз сизга "кўрга кўр, чўлоққа чўлоқ" дейиш гуноҳлигини айтишмаганми? Бундай қилманг, Муродни ғамга ботирманг,ҳафа қилманг!

Болалар эса тингламас,тушунмас эдилар. Уларга ота-онаси тарбия берганмидики қулоқ солса. Мурод йиғлай - йиғлай уйга кирди.Овозини борича бақирди:
— Мени кўр дейишди. Яшашни ҳоҳламайман. ўлишни истайман...
— Болам,улар тарбиясиз болалар. Ота-оналари тарбия берган бўлсайди, сени айблашармиди?Ҳафа бўлам болам. Узрли инсонларни айблаганлар ўзларини камситганлар болади,улар ўзларини ҳор қилгувчилардир. Сен сабр қил, сен яҳши мусулмон бўл. Аллоҳ сенга жаннатда шундай гўзла кўз ато қилурки, кўрганларнинг кўзлари қамашур.
— Аммо қачон бўлади у, она?
— У дунёда...болам..
— Унга жуда кўп вақт борми?
— Йўқ, болам, яқин, ҳатто юз йил бўлса ҳам яқин.Қара, менинг отамнинг отаси ҳам сендек бола эди, энди у йўқ. Асло исён қилма, болам! Аллоҳни севганлардан бўлиб, икки кўзи очиқлардан ҳам баҳтли бўлгайсан. Абадий ҳаётинг жаннатда кечгай, Иншааллоҳ.
— Жаннат қанақа жой, она?
— Гўзал жой, беҳад гўзал. Аллоҳ жаннатни англатар экан, тўйиб бўлмайди,дейди. Абадий анҳорда сутлар асаллар оқади, дейди. У ерда инсонлар нимани ҳоҳласалар ана шу бўлади. Бу дунё ўткинчидир. Қанча кўзларга тупроқ тўлди. қанча кўзлар қабрда тупроқ бўлди. Эгасига фойдаси йўқ, болам.

Ўғлим тингларди. Гоҳо исён этгувчи бўлса-да, менинг ёнимда ўйчан эди.

Бир куни акаси мактабдан келгач:
— Она, укаларимни дарё соҳилига олиб борайми?
— Яҳши бўларди, Усмон,мен ҳам пешиндан кейин бораман,- дедим.

Учови кетишди. Ҳаво унчалик очиқ эмасди. Аммо ёмғир ёғишидан аввалроқ келиб улгуришар деб ўйладим. Улар кетганидан кейин ярим соат ўтар ўтмас, ёмғир қуйди, кутилмаган тўфон бўлди.Болаларим томон югурдим. Дарё қутурган эди. Ҳар томонни сел босди. Дунём остин устун бўлиб кетди. Тўлқинлар оч аждарҳодек бостириб келарди устимга. Овозимни борича бақирардим:
— Усмо-о-о-н! Зайна-а-а-аб!Муро-о-од! Болаларим қайдасиз!Болам!

Тўлқинлар пишқириб, дарё қирғоқларига уриларди. Бир пайт дарёдан бўғиқ фарёд эшитилгандек бўлди:
— Она-а-а-а-а-а!

Овоз келган томонга телбаларча югурдим.
— Боалм, болажоним! Қошнилар! Эшитяпсизми? Болаларимни қутқаринг!

Биров дарёда кўзга кўриниб кўринмай элас элас оқиб кетаётганда:"Болам" деб ўзимни сувга отдим.Тўлқинлар мени ҳасдек олиб кетди. Қанча ўтди билмадим, бир толни тутиб, ўзимни қуруқликка отдим.Ва ногоҳ Муродим ҳам бир новдани ушлаб бақирарди.
— Она, мени қутқаринг!
— Бола-а-а-ам! Бироз чида, боряпман, сабр қил бироз!

Болам томонга яшиндай югурдим.....
— Болам, болагинам, Муродим!
— Она,акам, опам, қани? Уларни топинг она.
— Сен шу ерда кут, болам, мен уларни ахтарай...

Ҳушим бошимдан учди. Бошяланг, жиннига ўҳшаб дарё бўйида югурардим. Ўзинг сақла, Аллоҳим! Даҳшат! Не бўлса ҳам тоипсам дейман?....

Эртасига Қизилча қишлоғидан қизим ва ўглимнинг жасадини топдик. Қандай айтай?... Бу ғамни қай сўз ила ифода қилай?...Икки фарзандимни дафн этдик. Беш кундан кейин Муродимни саволларига дуч келдим.
— Она, акам билан опам ҳозир қайда?
— Жаннатда, ўғлим.
— Она, нега мен бир новдани ушлаб,ўлмай қолдим? Нега улар тутолмади, аҳир уларнинг кўзи очиқ эди-ку?
— Ўғлим кўзлар Аллоҳнинг қадарини ўзгартира олмайди. Кўрмаганинг ҳолда сен дараҳтни топиб тутдинг,улар кўргани ҳолда тутолмади...
— Энди кўрлик мени ҳафа қилмайди,она. Болаларнинг мазаҳлашига ҳам эътибор бермайман.

Ҳақиқтдан бундан кейин кўрлик ҳақида сўз очмади. Мен Аллоҳдан сабр сўрадим.Бир неча йилдан кейин яна икки ўғил кўрдим.

Етти йилдан сўнг.

— Она,мен ёзувчи бўлмоқчиман,нима дейсиз?
— Сенми?
— Ҳа,мен,она. Кўзлари кўрмаган қанчадан - қанча ғайридинлар неча-неча китоблар ёзишган экан. Кўзи ожиз мусулмонлардан олимлар ҳам бор экан. Кўзлари кўр бўлмаганларнинг не учун кўрмаганларини қаламга оламан,онажоним. Болаларга ҳос сўзларим, фикрларим бор."Биз боламиз", дея беҳуда юришмасин. Болалар ҳам кўп нарсаларга қодир. Ҳар ким кўзининг қадрини билсин. Кўрмаганлар ҳам шукр қилсин.Она,кеча сиз билан суҳбатлашган доктор айтди. Теҳника-теҳнология сабабли ногирон болалар кўпайиб кетяпти деб. Ҳар не Аллоҳдан эди-ку,она?Бизни заҳарлаганларни айтмадингиз, она. Мени теҳналогия кўр қилганини биламан. Фан эмиш,теҳника эмиш.. касофати бизларга урмоқда...
— Уларнинг болалари-чи?
— Уларнинг болалари йўқ-ку, она. Газеталарда ёзишибди,олимларнинг кўпини боласи йўқ экан.

Ўғлим, ҳақиқатан, динига боғланган мусулмон бўлди. Ҳофизу Қуръон бўлди. Булбулдек овоз билан Қуръон тиловат қилганида, иймонли юраклар титрарди. Кўзи ожизлар ўқув юртини аълога битириб, диплом олган Муродим укаларига ҳам меҳрибон эди.

Беш йилдан сўнг.

Қўшнимзиниг қизи Зайнаб Муродимни севиб қолди. Лекин Мурод уйланишни қатъиайн рад қилди. Уйланиш нияти йўқлигини айтди. Бир куни Зайнабга:"Кел,келиним", деганимни эшитиб,мени чақирди. У 20га кирганди.
— Она, айбга буюрмайсиз, гаплашиб олсак,- деди. Ва мен ўтирдим.
— Она, мен ўша қизга уйланмагач, нега умид қиляпсиз? Уни ҳам умидвор қилманг, бу гуноҳ, она гуноҳ бу.
— Ўғлим бу қиз сени жуда севади,нега уйланмайсан?
— Она! Бу ҳақда жуда кўп гаплашдик. Умуман уйланмоқчи эмасман.

Икки йилдан сўнг.

Эрим йўл ҳалокатидан вафот этди.Ўғилларимдан бири зобит бўлди. Кичиклари ҳаким бўлишга ҳаракат қилишмоқда


Йигирма йилдан сўнг.

Олтмиш ёшга кирдим. Зобит ўғлим:"Менинг иш ўрнида ўсишим бор,она,ўранган ҳолингиздан уяламан",дея мени укасиникига олиб келди ва кичик ўғлимникида қолдирди. Аммо кичик ўғлимнинг ҳам бундан унчалик ҳушланмаётгани сезиларди.Набирамнинг тундлашишидан ҳам сезиларди. Ҳар созъни ўзимга олиб эзилардим. Оҳир таҳминим тўғри чиқди....
— Она,- деди бир куни ўғлим,- укамникида қолинг.

Қолдим. Тўғрироғи қоляпман. Алиникида эканимда Муродим келди. Кўзлари нам. Балки йиғлагандир.
— Она,биласизми мен Зайнабга қай шартлар билан уйланганимни? Унга:"Мен кўрмайман, онам менга муҳтож бўлганида менга кўз бўласанми?Онамни қабул қиласанми? Сен менинг онамни қабул қилсанг,мен ҳам сенинг ота-онагни қабул қиламан", дедим. У эса:" Сизни онангизни ўз онамдек севолмасман, аммо онамга бўлганчалик марҳамат қиламан", деди.
— Нима демоқчи бўляпсан болам?
— Сизни бизнинг уйимизга, ўзингизни уйингизга олиб кетмоқчиман.
— Энди менинг уйим йўқ, болам. Менинг уйим менга муҳтожлигингизда бор эди. Мен сизга муҳтож бўлгач йиқилди уйим.
— Ундай деманг, она. мен сизга доим муҳтожман. Болалар оналарининг назарида доим бола бўлиб қолишади.
— лекин мен бу ерда бемалолман, ҳузурлиман, болам.
— Ёлғон айтмаяпсизми,она?
— Қайдан биласан?
— Кўрлар билмасми,она? Улар қалб кўзлари билан кўрадилар-ку. Сизсиз ҳеч қаерга кетмасман. Онажоним,сизни ҳеч кимга муҳтож қилмасман!

Шундай қилиб ҳозир Муродим билан биргаман ва баҳтлиман.

Мени кечир, Али.

Мен Али Фардин билан боғлиқ виждон азобимни ҳеч ҳам унутолмайман. 1984 йил. Лицей. Риёзиёт дарслари. Али ҳаракатчанлиги, яҳши ҳулқи билан диққатни тортарди. Бир куни Алини иситгич ёнида намоз ўқиётганини кўрдим. Демак, бу аксилҳаракатчи, қолоқ, ортда қолган. Алининг ҳеч қачон муаллим бўлолмаслиги, ҳалқ билан мулоқот қилмаслиги лозим деб ўйладим. Бу йўлда қпўлимдан келганини қилдим. Шундай бўлди ҳам.Биринчи ишни синфда уни ранжитишдан бошладим. У ҳафа бўлиши, ўзига бўлган ишончини йўқотиши лозим эди.
— Али!-дедим бир куни,- сен густоҳ, жинни,аҳмоқсан,одам эмассан.

Ҳа,уни руҳан байрон қилишни ўйладим. Юзимга қаради.
— Аҳмоқман дейман, густоҳлигимга эса имкон йўқ. Сизнинг бундай паст кетишингизга менинг намоз ўқиётганим сабаб бўлмасин яна?- дея мени ҳайрон қолдирди. Ва ҳурмат билан муомалада бўлишни давом эттириб, мени ерга киритиб юборганини ҳазм қилолмасдим. Икки шапалоқ туширдим....
— Яна бир урсангиз, қаршилик кўрсатишимдан огоҳ бўлинг. Менинг эътиқодимда аёл кишини уриш йўқ,лекин ундан таёқ ейиш ҳам йўқ,- деди ва бурилиб кетди.

Алининг нозик жойидан тутгандим. Уни ҳақорат қилиб,ўзимни урдирмоқчи, уни эса мактабдан ҳайдатмоқчи бўлдим. Муаллим бўлиб, ота туркчи ёшларга Исломни аралаштирмасин. Етар бас! У ҳолда гап таёқ ейишимда қолди. Ва ўйлаганимни қилдим. Синфда уни ҳақорат қилдим. Қолоқ,қўпол, ваҳший ва ҳакозолар дедим. Бир куни яна урдим. Шиддат билан менга ҳам икки шапалоқ туширди.Дарҳол муҳокамага бердим. Али куйиниб ўзини ҳимоя қилди. Аввал мени урганимни айтди.Аммо буни тасдиқлайдиган гувоҳ тополмади.Зеро,ўқувчиларимга жуда яҳши муомалада бўлардим. Ҳеч бир талабани синфда қолдирмасдим. Вақтларини қадрлардим. Ишончимга ҳизмат қиладиган талабалар ўз бурчини адо этишни бошлаши, аксилҳаракатлар ҳавфидан ўлкани қутқариши лозим эди. Иккинчи марта яна Алини ҳақорат қилдим. Риёзиётдан қасддан қолдирдим,йиқитдим.Мудир ҳам мен томонда эди.Ва 1986йилда Али мактабдан ҳайдалди....

Орадан икки йил ўтди. Турмуш қурдим... Жуфтим билан ҳамфикр эдик. Бир куни Қудрат Шондронинг Исломга кираганини эшитиб қолдим. Уни яҳши танирдим. Мусиқали рақс устаси - устоз эди. Шондро довруғи ва шов-шуви билан яшаётагнимзида, яна бир оилавий дўстимиз,машҳур прифессор Исломга қайтганини эшитдим. Ҳайратим янада ошди. Тезда уни топдим.
— Қайдан Аллоҳга эҳтиёж сездингиз,Унга муҳтожлигингиз йўқ эди-ку,- дедим сурбетларча.
— Балқи сувдаги вақтида, сувга эҳтиёжи борлигини англамайди. Сувдан чиққач эса,кўринг....Мен балиқ эмасман. АЛлоҳнинг менга берганларини, неъматларини қўлимдан кетмасидан олдин англаҳим керак эди, англаб етдим,- деди.

Неч кунлар шу сўз таъсирида юрдим. Биеинчи ўйга толишим шундан бошланди. 1988йил Америкага бордим. Бир оила билан танишдим,улар Исломга қайтишимга сабабчи бўлишди. Ва мен мусулмон бўлдим.

1990 йил. Ниам кечган бўлса ўшанда бўлди. Алини Маҳмуд пошода пайпоқ сотаётганини кўриб қолдим. Эзилиб кетдим... Йиғлай боҳладим... Бориб ундан пайпоқ сўрадим. Исломий кийиниб олганим учун мени танимади. Овозим эътиборини тортди. Танишга қийналди. Мен эса:"Али, бу менман...",-деим.У эса ишонолмади. Узр сўрадим. Сиртадн ўқишни тамомлашини айтдим. Аммо бу тавсияларим ҳам мени виждон азобидан қутқаролмади...

Мани авф эт,Али! Кечир мени! Аллоҳ учун авф эт! Мен...сени умр бўйи унутолмайман,Али!...

Дуоларингизда мени ҳам эсланг...

Ф.Кўчок.

Ёш эдим,тез алдандим...

Ўтган ой қамоқдан чиқдим.ташқарига чиқишим билан мастдай чайқалиб кетдим....Дўстларга учрадим. Баъзилари танимади. Ўн беш йилда танимайдиган даражада ўзгарибмиз... Эҳ, дарёдек оқин, телба кунларим...

Косиб дўстимга учрадим. Бир ёш йигит келди.Оёқ кийими тузатди. Қўлидаги журнални унутиб қолдирибди. Уни ўқий бошладим. Аёл дарди.Ҳайратлар ила ўқишни давом эттирдим. "Мактуб"журналини бошидан оҳиригача ўқидим. Сабоқ берувчи журнал. Ўн мавзуни билиб олдим. Содда, туҳсунарли.Телиефон репартажи ҳақида ўқиб бу ҳам менга маъқул бўлди. Сизга лоф бўлмасин-у, журнални ҳаммасини кўчириб ёзиб чиқдим. "Виждон азоби"га келганимда, аслида виждон азобини ёзиши лозим бўлган киҳси менман-ку. Виждон азобим ёшларга сабоқ бўлгудек...

Сўзни қандай бошлашни билмаяпман...

Ҳали 15ёшда эдим. Мени ўзига ром этган, номигагина, фақат сўзда Исломий бўлган уюшмага аъзо бўлдим. Бу таҳскилт мен ва биродаримга ҳундай нафрат юқтирардики, кин ва нафратдан девор бпўлиб қолардик. Кимга кин сақлаб,кимга нафрат туярдик? Билсангиз, фақат ва фақат мусулмонларга! Бир раҳбаримиз бор эди.Барча мусулмонлар, уларнинг гуруҳлари ҳоин, Исломни афсона каби сўзлар билан айблар, биз эса унга иҳонардик. Онгимизни заҳарлаб, гўё сеҳрлаб қўйгандики, унинг ҳато қилиҳси мумкинлигини ҳаёлимизга ҳам келтиролмасдик. Доҳийимиз эди у. Нафратимиз ундан бошқаларга қратилагн эди. Аввало унинг ўзи бормиди? Бамисоли у жаҳон ҳокими эди. Шундай Аллоҳниг дўсти, Аллоҳнинг аскари бўлаурми?Душманлик қилишини эса мусулмонлардан бошламоқда эди. "Бунинг қайси динда ўрни бор",- дедим бир куни дўстимга. "Сен қўлингни тоза тут. Ким бизнинг устозимиздек бўла олади?Албатта дунёда ндан буюкроқ бошқа банда йўқ"-деди дўстим. Алдангандим. Унинг сўзларига Қуръон оятларига қарагандек қарардим. Лекин бирор марта ҳам:"Қуръон оятлари билан Усрознинг сўзларида фақр борку",- деёлмадим. Фақат мен эмас, ҳаммаиз шу таҳлитда эдик. Устозимиз нега Исломга ҳизмат қилганларни ёмонлайди? Нега Ислом душманларига нисбатан бизда нафрат уйғотмайди? нега аксинча?

Буларни англамасдан Исломга зид кетаётган эдик.

Бир куни Истамбулдан келган бир Имом Ҳатиб бизнинг устозимизни ёмонлабди. Эшитдик. Устозимиз бизга:"Бориб уни қўл оёғини синдиринг!"-деди. Биз бешта тебгқур Истанбул йўлига тушдик. Ўша зотни топдик. "Сенми, бизни устозни ёмонлайдиган?"дедик. У эса:"Биродарлар, сизнинг устозингиз ё бузуқ ё телба. Унинг ҳатоларини кўрмаяпсиз. Аллоҳ сизга бундай руҳсат бергаби йўқ. Ақлингизни йиғинг".деди. Бешовимиз унга ташландик. Ўзимизни йўқотгандик...У эса қонга ботганича ўлиб қолганди...

Бизни тутиб олиб қийнашди. Шундай азоблашдики, бунақаси киноларда ҳам бўлмайди.Шерикларим сукут сақлашди. Мен эса Устозимизни исмини айтиб бердим. Уни ҳам, бутун ташкилот аъзоларини ҳам тутиб келтиришди.У ҳаммасини тан олди. Истанбулда судимиз давом этди. Бир неча ойлардан сўнг, дунёнинг энг улуғи деб ўйлаганимиз билан бирга битта камерада ётдик.Унга бўлган ҳурматимиз кун сайин йўқолиб, сусайиб борарди. Ҳаммамизнинг ҳаётимизни маҳв этган киҳсини, ўша куни руҳий ҳаста бўлгнини англадик. Таназзулга учраб йиғладик. Энг каттамиз Жамол миямизни қоқиб,қўлимизга берарди:"Қуръонга кўра биродарлик нима, деган саволни кўндаланг қўймай,ҳою ҳавасга берилган бу ҳасадчи руҳий ҳастани ўзимизга йўлбошчи қилиб, бир бегуноҳни ўлимига сабабчи бўлдик",-дерди.Ёшликнинг ҳавфли даврида эдим. Энди бир умр мени виждон азоби тарк қилмайди. Энди бир умр қийналаман....

Мана,ўн беш йил ётиб чиқдим.Ҳозирги ёшлар билимлироқ эканлигини кўрдим. Бизлардек кўр кўрона иш тутмайдилар. Албатта,оз бўлсада бизлардеклар ҳам учраб туради, шунинг учун буларни ёзяпман. Ёзганларимни қанчасини ёритасизлар, билмадим,лекин буларни ёшлар билишини истайман.

Ёшлар!!! Аллоҳнинг қули бўлмоқчи экансиз, мусулмон эканингизга ишонсангиз, гуруҳингиздаг мусулмонларни камситманг, ҳурмат қилинг. Албатта,уларнинг ҳам ҳатолари бордир, Аммо унутманки, ҳатосиз қул бўлмайди. Модомики, инсон эканмиз,қалбимизни кенг қилайлик, бир-биримизни ҳатоларимиз билан севайлик.Жаҳолат инсонда мавжуд нарса ва у кўп нарсани барбод қилади.Ман севган қизим,умримнинг ўн беш йили,соғлигим ва инсонларга бўлган ишончимни қамоқҳонада йўқотдим.

Севгилим Феруза дунёда тенги йўқ қиз эди. Аммо уни бошқага бердилар....Ёшлигим ўтди....

Сизлар эҳтиёт бўлиб қадам ташланг. Ўзимизни иҳтиёрига топширган инсон ким бўлса ҳам пайғамбар эмаслигини билайлик...

Унутманг ҳақиқий мусулмон бошқа мусулмонга душманлик қилмайди. Ҳар бир киши Аллоҳ ва Расулига Иймон келтирган бўлса,уни ҳурмат қилинг, юз бурманг. Аллоҳдан қўрқинг!!!

Шуни ҳам унутманки,Аллоҳдан қўрққан киҳси ўз ишончига куфр келтирмайди ва бошқаларга душманлик қилмайди.

Билмадим мени ёшлар қанчалик тинглади экан. Бугн мени тушунмаганлар бир куни мени англашига аминман.Ва Аллоҳга омонат бўлинг дейман.Дуоларингизда мен гуноҳкорни ҳам меғфирта қилиҳсини Аллоҳдан сўранг....

Яшар.Қ.

Мени мендан қутқаринг.

Мен мутассиб бир оиланинг қизи эдим. 1965 йилда Истанбулга кўчдик. Мажидиякўйда фабрикага ишга кирдим. Ҳар куни ишга боришдан олдин бувимнинг насиҳатларини эшитардим. Зерикарли эди. Бувимни эса яҳши кўрардим. Сут солинган шишани қўйнига солиб иситмагунча уни менга тутмас эди. Ҳа, мени шундай авайлаб ўстирди.

Энди фабрикага ишга бориб келар эканман, ярим очиқ ўралган бошим учун, кийинишим учун уялмай қўйдим. Гўё барча мени кузатиб камситаётгандек туюларди. Уйимдагиларни эса жаҳли чиқа бошлади. Келииб-келиб бу қолоқ оилада туғилдимми, дея исён қилардим. Уйдагилардан яширин бўяниб, рўмолимни сумкачамга солиб қўя бошладим. Ота-онам:"Бошингни очма",деёшарди,лекин ўзларини иши мусулмонча эмасди.

Бир сотувчи бола билан дўстлашдик. Бир йил ҳеч ким билмади. Бир йилдан сўнг бир диндор йигит мени қўлимни сўраб келди. "Аллоҳ сақласин, уйдагиларнинг диний ташвиқи етмаганидай, ёмғирдан қутулиб, жалага тутиламанми,диндор эрга тегаманми",- дедим. Бу сўзимни ўша йигитга етказдилар. Бир куни ўша йигит йўлимдан чиқиб:
— Синглим, энди менга турмушга чиқмочи бўлсангиз ҳам сизга уйланмайман,фақат шуни билингки, сизнинг уйингиздагилар Исломни билмаган яҳши ниятли инсонлардир. Исломни улардек тушунманг, шу ҳолда кецангиз, баҳт нималигини билмай ўтасиз, бу менинг сизга акалик насиҳатим,- дедию кетди.

Оқшом севган йигитим Юсуф билан учрашдик.
— Мени сўрамоқчи бўлсанг сўрат, мени бошқасига беришмоқчи,-дедим.
— Уйланишга ҳали эрта, биз дўстмиз, гавҳаим Оиша,-деди (Мени икки симим бўлиб,Оиша дейишларини ёқтирмас эдим). Қайғуга ботдим. У мени севгили эмас, дўст деб биларкан. Ўша куни ундан ажралдим. Бир ҳафат ўтиб оатм очилганимни эшитиб қутуриб кетди. Кўзимни Намуна шифоҳонасида очдим. Нафратим янада ортди. Уйга келтиришди.
— Қолоқлар, ваҳшийлар,замондан орқада қолганлар,-дея овозимни борича бақирдим....

Бир вақтлар йигит билан айланганимни билсалар, демак мени ўлдирадилар. жуда гўзал қиз эдим. Мени "Фотима Ғирик"дейишарди. Баъзилари жуда гўзал эканлигимни айтардилар. Диндор йигитнинг онаси яна сўраб келди. Аёл мени ташқи кўринишимга қараб баҳо берарди. Мен эса тушларимда ҳам, ҳаёлимда ҳам, пўримга мос кийинишни ҳоҳлардим. Қўшнимизнинг бир қизи бор эди. ИГСда ишларди. Менга тез-тез:
— Сендан гўзал маникен чиқади,сени маникен қилайлик. Ота-онанг билмайди,-дерди. Зотан, бу мен кутган имкон эди. Отам қаттиққўл бўлганликларига қарамасдан, қандай ишда ишлашимга тирғалмасдилар. Иш жойимга учрамасдилар ҳам. Яширин маникен дарсларини ола бошладим. Уйимдагилар борган сари ибтидоий туюларди. Илк намойишни Ёшлар Конфексиони учун қилдим. Бу ҳабарни қўшнилар эшитибди. Отамдан қўрқиб онамга айтибдилар. Кечқурун уйга келсам онамнинг кўзлари қинидан чиққудек.
— Ҳай қиз, мен сени...шундай бўласан деб туққанман,-деганларини биламан,қўлларидаги пичоқ билан ташланиб қолдилар. Кўзлари ҳеч нарсани кўрмасди. Ўзимни бир четга олиб қолдим, пичоқ юрагимга эмас қўлтиғимга,иккинчи зарбаси қўлимга кирди. Кўрдимки онам ўлдирмоқчи,ялиниб ёлвориб кўчага отилдим. Бир такси тутиб дугонамнинг уйига бордим. Уйга эса қайтмоқчи эмасдим. Ўша куни кўнглим тинчлангандек бўлди. Ҳали бошимга тушадиган ишларни билмасдим. Ўша куни биринчи бор ичкилик ичдим.

Орадан икки йил ўтди. Энди наша чекар, номусимни ҳам сотардим. Мўл-кўл ҳаётга эришгандим....

Кейин бу ҳаётимдан нафратлана бошладим. Вақтинча, дуч келган билан яшай бошладим. Битта бола кўрдим. Отасини ким эканлигини билмасдим. Кейин онам шифоҳонада эканлигини эшитдим. Бордим. Эшикда акамга дуч келдим. У мени танимади. Мен:"Танидию, танимаганга олди",-деб ўйладим. Суҳбатлашдим. Танигач бўғзимдан олди. Мени қаттиқ бўға бошлади. Миршаблар келди. Акамни кўз олдимда калтаклашди. Маҳкамага чақирилдик. Мен ўн саккизга кирганим учун ота-онам ҳам, уйимдагилар ҳам ишимга аралашолмас экан. Акам:"Синглимни бу ҳолда кўриб чидолмадим,мен номусли одамман",-деди. Ҳакам:"У балоғатга етган, унинг номусини санга алоқаси йўқ",-деди. Мен даъво қилмадим,лекин акам мен туфайли бир неч йиллик қамоқ жазосини олди. Баъзан ўзимдан нафратланиб кетаман Яҳши кийиниш, яҳши яшаш учун қанча одамни баҳциз қилдим. Отам,онам, болам, акам,акамнинг ҳотини,икки боласи,ўзим...

Ўзимдан ўч олиш учун гиёҳвандликка берилдим. Лекин яна бўлмади. Борган сайин бу ботқоқа ботиб борардим. Жоминга қасд қилдим. Ўлмай қолдим. Болам бир ёшга тўлди. Исмини Қадар қўйдим. Менинг тўкис яшашимни қуртбони эди болам. Ҳақиқий ҳаётга қайтолмасдим. Уларга бир воситаю, молдан бошқа нарса эдим. Кун ўтган сайин нашага мубтало бўлиб борардим. Боламни Қадаримни етимҳонага топшириш учун лаш лушларини йиғиштира бошладим. Болам бу ҳиёнатимни билиб кўзларимга маюс боқарди. Сўнгги бор бағримда кўзларимга жавдираб боққан боламни бола боқувчи ҳотинга топширдим. Бола-Қадарим аччиқ-аччиқ йиғлади.Боқувчи уни олди. У ҳеч қандай ачиниш сезмасди. Қадарим гўё:"Онажон ўзингизга ўзингиз қилдингиз, ҳеч бўлмаса менга ачининг",- деётгандек йиғларди. Фарёду фиғон қилдим. Ёнимга бир бей келди:"Болаларни безовта қиляпсиз, аввал ўйлаш керак эди.Аллоҳ сизга бало берсин:,-деди. У киши ҳам менга қўшилиб йиғлади.

Болани бошқа бирор марта ҳам кўрмаслик шарти билан ҳужжат тўлдирдик,имзоладик. Ва жигарбандимни ўша ерда қолдирдим.

Уйга келдим. Ўша куни кўчаларга чиқиб дод солмоқ истадим. Менга ҳеч нарса тасалли бероламасди. Бир қурол топиб мени шу кўйга солганларни ўлдирмоқ истадим,лекин бунга ким айбдорлигини билмадим. Ўртада айбдор кўринмади.Ўртада фақат ва фақат мен ўзим бор эдим. Мени маҳфий бу амалларга бошлаганлар йўқ эди.Эртасига оқшом уйғондим. Оқсаройга қараб юрдим. Оқсаройда ёминга бир киши келди.:"Қанчага борасан?"деди.
— Йўқол жаҳаннамга!-дедим.
— Мен нақ жаҳаннамдаман,аммо сен мендан олдин улгургансан,- дедию кетди. Бир соатдан кейин бир ёш келишгфан йигит келди:
— Синглим, сиз билан бироз суҳбатлашмоқчи эдим. Мумкинми?
— Гапиринг,нима дейсиз?
— Сизни қутқармоқчиман, синглим,изтиробли эканлигингиз шундай билиниб турибди.Келинг,кеч бўлмасдан бу йўлдан Аллоҳга қайтинг. Сиз аёлсиз! Жамиятнинг онаси, номусисиз!Сиз сотиладиган нарса бўлмаслигингиз лозим. Сизнигн илиқ бир ошиёнга эҳтиёжингиз бор. Умрингизни ёмон одамлар учун совурманг,умр сизга бу учун берилган эмас,-деди.

Бу чиройли, ёш йигитга ҳайрат билан қарадим. Биринчи марта эркак киши мендан бошқа нарса сўраётган эди. Бутунлай бошқа нарса истарди. Аллоҳга, Яратганга қайтишимни истаётганди. Биринчи марта Аллоҳ исмини менинг фойдам учун менга эслатмоқда эди. Ҳа, қанча йиллардан бери биринчи марта. Йигит 15дақиқача ваъз айтди. Тингладим.Зотан, бунга эҳтиёжим бор эди. Сўнг кетди. Айландим. Чалаўғлига келдим. Бир жойда"Ойнада ботган қуёш" номли китобга кўзим тушди.Бу китоб диққатимни тортди.Сотувчидан сўрадим. Яҳши муомалада бўлди. Менга яна "Ҳидоят", "Бир она фарёди" номли китоблар билан, "Сур","Зафар", "Ислом" номли журналлар берди."Ислом"номли журнал ҳам бўлар эканда, деб қўйдим. Ифлос кўчаларнинг бирида жойлашган уйимга келдим.

Давоми бор...

Аввал "Бир она фарёди"ни ўқидим. Наша ҳумор қилди. Китобдан ғоят тасъирланганимга қарамасдан ўқишни давом эттира олмадим. Ўша кечасидаги улушимни олиб,ертасига уйғондим.Ва қолган китобларни ўқидим. Китоб ва журналларини қайта-қайта ўқидим. Яна "Иш"лай бошладим. Лекин энди нафратга тўлиб ҳаракат қилардим. Энди ўз ҳолидан ҳабардор муштари эдим. У сўради:мен ҳаётимдан ҳабардор қилдим. У ҳам мендай уйдагиларидан айрилган экан,дардимни тинглаб йиғлади.Қўярда -қўймай пул берди:
— Бу ишингни қўй, сенда оз бўлса ҳам иймон бор. Биз эса ботқоққа ботганлардан, сен ўзингни қутқар,-деди. Меҳмонҳонадан чиқдим.Таксида кетаётиб, бир таксининг орқасидаги "бугун Аллоҳ учун нима қилдинг?"Деган ёзувни ўқидим.Ўйлай бошладим. Мен фақат бугун эмас, бутун умрим давомида Аллоҳ учун нима қилдим? Ҳеч нарса!

Бей ўғли кўчасигаги жомеъга келдим. Бир жомеъга қарадим, бир кўчага қарадим. Кўчада нима бўлаётганини кўриб, жомеъ олдида турдим. Нурли-нурли болалар чиқиб келишарди. Жомеъ олдида бир аёл кутиб турарди. "Нимани кутяпсиз?" деб сўрадим. "Эримни",деди. Кийинишига ҳавас қилиб қарадим. Бир пайтлар нафратланган кийим, неди мени қутқарадигандек туюларди. Шундай кийинсам ёмонликдан қутулишимни ҳис қилдим. Ўша кийиниш,ўша либос - жаннат гули мисол менга юборилгандек эди. "Мен ҳам шундай кийим кийишни ҳоҳлардим,қайдан топсам бўлади?"дея аёлдан сўрадим.
— Чапда Исмоил Қалъа бор, ўша ерга борсангиз, тикиб беришади,-деди.

Излаб топдим. Узун либос,пардўзи тиктирдим.Менинг қандай аёл эканимни билишмасди. Бироз насиҳат қилишди. У ердан чиқб уйга келдим,кийиндим, ўзимни бҳатли ҳис қилардим. Кийим тоза, мен эса ифлос эдим. Уларни жовонимни энг чиройли жойига қўйдим. Пинҳоний бир куч уларни тарк қилишимга йўл қўймасди. Доимо кийилмаётган ҳам эди. Яна чекардим,йиғлардим,лекин "иш"га чиқмасдим. Беқарор кезардим.Отам,онам,Қадарим,акам,ҳаётим....

Бакиркўйга даволанишга бордим. Ҳаммасини тушутирдим.Мени даволашди,у ердан тузалиб чиқдим. ИРСҲОД номли кутубҳонага бордим,илиқ муносабатда бўлишди,олти-йеттита китоб беришди,пул ҳам олишмади.Дунёда таъмасиз инсонлар ҳам борлигини ўйладим. Ҳайрлашаётганда кўп-кўп дуолар қилишади,ташаккур айтишди. Ҳайратландим. Ҳам бепул китоб бериб, ҳам ташаккур айтишяпти. Ҳолбуки мен ташаккур айтишиб керак эди. Уйга қайтаётагнимда бошқа китоб дўкони олдида "Мактуб"журналини кўрдим. Олдим. Уйга келиб ўқидим,"Виждон азоби" рукни диққатимни тортди. Бошқа саҳифалрини ҳам ўқидим.Гўё ҳар бир саҳифасида мен бор эдим. Ҳар бир саҳифаси мен ҳақимда сўзларди. Ўша кунларимни ифодалаб беролмайман. Таҳририятга сим қоқиб, журнални бошқа сонларини ҳам сўрадим.Яҳши муомалада бўлиб"Манзилингизни айтинг,жўнатамиз",-дейишди. Уйладим,яшайдиган жойимни айтмадим. "Ўзим бориб оламан",-дедим. Бордим. Уларга кўринишдан уялдим. 8-9 ёшли боладан сўратдим. Ўзим эса эшикда кутиб турдим. Бир жилдини беришди. Икки кунда ўқиб тугатдим. Менинг дардларимни блишгандек ёзишган Нажот,озодлик - Аллоҳга қатган аёллар эзилмоқда,дейилган. Улар ҳақ эдилар, журнал менга ҳмадард бўлмоқда эди. Ўнамни кўз олдимга келтирдим. Кўчасига бордим. ОҲ! Ўша туйғулари ифодалай олсам эди. Деворга суяниб йиғладим. Беш йилдан кейин уйимга биринчи бор келишим. Исми эсимдан чиққан қўшни аёл кўрдим. Онамни сўрадим. Аёл фақат мени овозимдан таниди. Бўйнимдан қучиб:
— Онанг сенинг дастингдан ётиб қолдилар,икки ой олдин бафот этдилар,-дегач,бошқа нарсани эшитмадим. Ҳушим бошимдан учди. Дарҳол инм\амникига бордим. Унинг қўллари теккан эшикларни,оёғи теккан зиналарни қучиб, ўпмоқ истардим. Борсам уйдагилардан, оиламиздан асар ҳам қолмабди. Онам ўлгач, отам қисжлоқдан кетибди. Акамнинг ҳотини эса болаларини ташлаб қассоб билан қочиб қолибди. Болаларни онасининг онаси олиб кетибди. Йиғлаб-йиғлаб қайтдим. Онамнинг, отамнинг, Қадаримнинг, акамнинг азоблари мнеи қовурарди. Оҳ!Нималар қилиб қўйдим. Ниҳоят ҳотини Малакнинг шол бўлиб қолишига сабабчи бўлган амакини ўқидим. У бир кишининг виждон азобида куярди. "Итдек ўлиб кецам",-дерди. Мен-чи?Мен?!Мен қайси виждон азобини ёзайин. Одамлар битта виждон азобидан ўлмоқ истайди,мен эса...

Виждон азоблари билан яшардим. Яшардимми? Ана шундай Амина ҳоним...Сизни опа десаммикин,билмаяпман. Журналингизни яҳши кўраман. Сизларни ҳам.Ҳаммангиз ўзимни опамдексизлар. Опа, мен энди не қилай? Айта оласизми? Ҳозир 25 ёшдаман. Кеч - кундузим изтиробда Қайғуга тўла. Танглик ва таназзулимни эса айтолайман. Буни ёзишингизни, чиройли кийинишни, ичи чиркин, таши чиройли бўлган ҳаёт не эканини билишлари учун, тақлидчи, ўзбошимча қизларга сабоқ бўлсин.Бу ҳаётдан айирилмоқ истайман. Қилмнишларимни эсласам, ўлишдан ҳам қўрқаман. Қадарим, ота-онам,акам, энг уҳими- АЛлоҳга нисбатан қилган ҳатоларимни қандай ҳал бўлишини, жавобини қай ҳолда беришимни ўйлаб қўрқаман. Бу азобдаб қандай қутуламан? Сиздан ёрдан сўрайман. Ёзинг,опаларим!Биродарларим, қардошларим. Юзимга тупурмоқ истасангиз ҳам майли, тупуринг.

Опажоним сизни қамоққа тушганингизни эшитиб ҳайрон қолдим. Сиз биз кабиларни қутқармоқ истабсиз-у,жазо уйига тушибсиз. бу қандай дунё? Биз кабиларни фалокатга судраганлар озодликда, сиз эса...

Бу қандай инсонлик? Бу ҳақиқатлар атрофимда экан,мен нега кўрмадим? Ҳар нени энди кўрмоқдаман. Лекин ҳатоларимни тузатиш, қийинчиликларимни ўнглашни иложи йўқ. Шунга қарамасдан сиздан кўмак истайман.

Бу кеча биринчи бор ҳуфтон намозини ўқидим. "Ибодатларимни қабул қиласанми, Ё, Раб!..."дея йиғладим...Аллоҳдан уялман...Ўзимдан уяламан....Онамнинг мозотини ҳам билмайман...Барча мозорлардан уяламан....

Мана мен шундайман. Ана қийноғим, виждон азобим....Мени нима поклайди?Мени нима инсон қилади?Мени АЛлоҳ, отам,онам, акам, болалар уйига берган,отасини ҳам билмайдиган болам қандай қилиб кечиради?Сиздан бошқа кимим бор?Истанг қўлимдан титинг,истанг уолқтиринг!ЙЁнмоқдаман.Ичим куймоқда Қлабим ёнмоқда.Бутунлай ёнмоқдаман. Мени қутқаринг, қутқаринг бу ботқоқдан. Мени мендан қутқаринг.Буни қандайқ қиласиз - билмайман,аммо қутқаринг. Қайғудан ўляпман.

Сизга келдим опа. Сизни кўргани жазо уйига келдим,лекин мени қайтариб юбордилар. Фақат мактуб орқали дардимни тўка оламан. 32 саҳифа ёздим,қисқартириб17саҳифага туширдим. Бундан камроқ саҳифага дардим сиғмади. Осмали масжид деган жойда тураман. Уйнинг деворларига дардимни айтиб йиғлаймна. Ҳозир тунги соат тўрт. Ташқарида аёз саси. Бу дунёдан нафратланаман,жирканаман.

"Мактуб"журналини ўқувчилардан, барча мусулмонлардан ё ўлишим, ёки Аллоҳга қайтишим учун дуо қилишларини сўрайман. Аслида сўрашга ҳам лойиқ эмасман.Не юз ила сўрайман?

"Сендан одам чиқмайди, жазойингни торт ",-демангиз. Деманг опажон. Шундай сўз айтишингиз мени ўлдиради. Сўзимни йиғлаб тугатра эканман, сизларга ҳамишалик ҳурматимни изҳор қилиб қўяман.

Ҳатто ҳайвончалик бўлмаган жафокаш Оиша Яшим...

Жавоб:

Мактубингизни кўз ёшлар ила ўқидим. Қандай қилиб"Жазойингни торт!"Дейман. Жоним, жигарим, бу сўз қурбонларга эмас, қурбон қилганларга айтилади. Кўнгил мактубингизни шундайлигича ёритишни истайди,лекин журналимкониятларини ҳисобга олиб 7саҳифага туширдик. Синглим, сизни қандай қилиб қабул қилмаймиз? Қандай қилиб камситамиз?Асосий қотиллар турганида қандай қилиб сизни қотил деймиз?Сиз бизнинг қотилларга топшириб қўйилган синглимизсиз. Зулм ғурур туядиган нишонсиз. Нега манзилингизни ёзмадингиз?Тезда манзилингизни билишни, сиз билан кўришишни истайман. Мен темирларни парчалаб ташқарига чиқолмайман. аммо ташқаридаги биродарларим сизга қучоқ очиб моддий, маънавий жиҳотдан қўллаб қувватлайди. Тезда манзилингизни билдиринг. Келгуси журнал сонида сизга жавоб йўллайман. Узунроқ бўлгани учун ҳозир ёзмаяпман. Унгача бир неча насиҳатимни эшитинг.

"Аллоҳ кечирмас,қабул қилмас",-деган беҳуда ҳаёлларга берилманг. Ҳатоларда давом этманг. Аллоҳ ўзига риёсиз қайтган кишини қабул қилади,Иншааллоҳ. Аллоҳнинг Лутфи Карами кенг. У ақлимиз етмайдиган, тушунчамиз қамрай олмайдиган даражада Улуғдир ва У ҳамма нарсага Қодирдир.

Сизга ҳурмат ила Амина