OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиАёллар ва хаёллар (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Аёллар ва хаёллар (ҳажвия)
Анвар Обиджон

Эҳтирос Камроқ Бўлсин

– Бунча хилват экан бу ер?

– Ҳа! Бундай хилват жойлар савоб иш учун яратилмаган!

– Вой, нима қиляпсиз? Қўлингизни олинг. Эрим билиб қолса...

– Тупурдим ўша эрингизга. Ошқовоқ нима-ю, у нима.

– Ҳамма эркаклар ҳам ошқовоқ. Фақат, пўсти ҳар хил.

– Баҳомни ошириб юбордингиз. Раҳмат! Мен аҳмоқ сизни тушларимда кўриб юрибман. Кеча тушимда ҳатто ўпиб олдим. Мана бундай қилиб...

– Бўлди! Бас! – столни шапиллатиб қичқирди режиссёр. – Репетитсия тамом!

У гримхона сари бораётган артист йигитнинг ортидан хўмрайиб қараб қўйгач, «енгилтак аёл» ролида ўйнаётган актрисага ўгрилиб, дўнғиллади:

– Бугун сал кечиксам керак. Қизчамизни боғчадан олиб, тўғри уйга жўна.

Кўникиб Ҳам Кетарсиз

– Ўзи нима гап? Нега йиғлаяпсиз, синглим?

– Анави уятсиз чол...

– Хўш, хўш?

– Манави еримни...

– Хуллас... туф, – оғзидаги носни пуркаб, бамайлихотир гап бошлади чол, – ойимтилланинг ўша жойини сийпаладим. Сийпалашга ҳаққим бор.

– Ҳм-м, биласизми... Сирасини айтганда, бизда одат шунақа, синглим. Анави аёллар ҳам дастлабки пайтларда сизга ўхшаб қимтиниб юришарди. Мана энди, сийпалаш у ёқда турсин, ҳатто, кийимингни еч десангиз ҳам... Қисқаси, шароитга тезроқ кўникишга урининг...

Директорнинг бу гапидан кейин, гўшт комбинатининг ташмачиликка қарши курашувчи қоровули тантанавор қиёфада соқол силаб қўйди.

1978