OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

2 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиБақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия)
Анвар Обиджон

– Уйинг куйгур ҳашаротлар деҳқоннинг ризқини ёмонам қийиб келяпти-да, раис ака. Айниқса, кўсак қурти...

– Ҳа, Шодивой, бу масала ҳар йили бошимизни қотиради.

– Агар қушлар бўлмаса, бошоғриғингиз янаям кўпаярди.

– Биламан, азамат паррандаларимиз бизга жуда катта ёрдам беришади.

– Ҳе атта-а-нг, яқин-орада шу кўмакданам айрилиб қолмаса-да деҳқонлар.

– Сабаб?

– Сабаби шуки, раис ака, қишлоғимизда паррандалар учун тирикчилик қилиш оғирлашиб кетяпти. Ўзингиздан қолар гап йўқ, қушлар асосан қишлоқдаги увоқ-ушоқлар билан кун кўришади. Орада, баъзан кўнгил очгани далаларга чиқишиб, йўл-йўлакай ҳалиги ҳашаротлардан ҳам тотиб кўришади. Афсуски, кейинги пайтларда уларнинг кўпчилиги бошқа қишлоқларга кўчиб кетишди, ўша жойдаги ширкат хўжаликларига ёрдам беришяпти. Ҳа, қушларимиз жуда камайиб кетди!

– Нега камаяркан?

– Менимча, бу... бақаларнинг тобора кўпайиб бораётганидан бўлса керак. Бақалар шундай мараз махлуқки, қишлоқдаги сарқитларга қушларни тенгшерик ҳам қилишмайди. Қишлоқдан овқатланишни билишади, лекин далага чиқиб ҳашарот овлашганини ҳали ҳеч ким кўрмаган.

– Текинхўрлар! Уларнинг тухумини қуритиш керак!

– Тўғри гапирасиз, раис ака. Мен ўша муттаҳамларнинг тухуми қаердалигини яхши биламан. Маҳалладаги эски ҳовуз бақалар инкубаториясига айланиб қолган.

– Буни яхши айтдинг, Шодивой. Бир ҳашар қиламизу, эртагаёқ ўша ҳовузни кўмиб ташлаймиз.

...Эзмаланма-эзмаланма охири ниятига етган Шодивой, кетиб бораётган раиснинг ортидан муғамбирона боқиб, мамнун кайфиятда томоқ қириб қўйди. Унинг ҳовлиси биқинидаги ўша эски ҳовуз яккасинч уйининг орқа пойдеворини жудаям захлатиб юборганди.

1978