OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиДаволаниш (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Даволаниш (ҳажвия)
Анвар Обиджон

Атроф зимистон. Юрагим ҳижил...

Тиш-ш! Қулоқ солинг-а, орқамдан писиб келаётган ажиналар шивир-шивир қилишяпти. Каминани бўғизламоқчимикин улар? Ана, эшитяпсизми?

Йўқ. Бақатеракнинг барглари шилдиряпти шекилли. Шабада эсиб турибди-да.

Атроф зимистон. Юрагим бежо!

Ё алҳазар! Буниси қанақа махлуқ энди? Ҳезалакларга ўхшаб куляпти. Тиши аррасимон бўлса-я...

Уф-ф, шундан қўрқиб ўтирибман-а. Бойўғли экан. Учиб кетди ярамас.

Атроф зимистон. Юрагим така-пука!!

– А-а-а!

Нега бақиряпман? Тўғри, бақириш керак. Сўқмоқнинг қоқ ўртасида бир кўзли одамютар турибди. Кўзларининг ёнишини қаранг.

– Ла илаҳа иллолло! Ла илаҳа...

Шошманг-чи. Булар тиллақўнғизларми дейман? Ҳа-я! Тўпланиб олишибди... Тфу!

Атроф зимистон. Юрагим пачава!!!

Эркакчасига тан оладиган бўлсам, қоронғиликни болаликдан жиним суймайди. Лекин, бошга тушгандан кейин...

Гап шундаки, раҳбарликка тайинландим-у, ғалвалардан асабим таранглашиб, юрагим ғижимлайдиган бўпқолди. Врачга борган эдим, у кечалари сокин жойларда сайр қилиб туришимни маслаҳат берди. Мана, даволанишни бошлаб юбордим.

1978