OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиЭҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия)
Анвар Обиджон

Таъқиб Қилиш

Сезяпман, у менга ҳамон ўғринча тикилиб турибди. Ростини айтганда, аёлнинг нигоҳини етти қават деворнинг ортидан ҳис қила оладиганларнинг биттаси – мен. Автобус келадиган томонга қараб-қараб қўяман-у, у турган ёққа юзланишдан ўзимни тияман. Бироқ, аниқ ҳис қиляпманки, у менинг ўнг тарафимдагиларнинг саккизинчиси. Жигарранг кастюмли тепакал кишининг елкаси оша ҳануз менга термилиб турибди. Улама киприкларини елпиғичдек тебратиб, сурмага ботирилган қошларини чимириб қўяётганини худди телевизорда кўраётгандек аниқ тасаввур қилмаётган бўлсам, нон урсин. Шунақа таъқиблардан бирам безиб кетдимки...

Хайрият, лип этиб такси келиб қолди. Тўхтатдим. Ақлим етиб турибдики, у ҳам ҳойнаҳой шу тарафга интиляпти. «Ҳайда, молодёж!» деб бақирдим шофёрга. Машина тойчоқдек олдинга сапчиди. Мана энди «кафе»га кирволиб, ҳамма одамлардек ўзимни эркин ҳис қилишим, босиб-босиб муздек пиво симиришим мумкин. Ахир, бугун маош олганман.

У қанчалар писмиқлик билан ортимдан тушган бўмасин, мен барибир хотинимни боплаб чалғитиб кетдим.

Бир Хонали Уйда

– Бўлди энди, хотинжон, чироқни ўчириб ётинг.

– Озгина сабр қилинг, дадаси.

– Бунча қайсарсан? Ёт дегандан кейин...

– Яна беш минутгина...

– Ахир, ярим кеча бўп қолди. Ётсанг-чи.

– Ҳозир деяпман-ку. Пича сабр қип туринг.

– Ўчир чироқни! Ҳе, дардисар!

– Нима?!

– Ҳа, дардисарсан! Ялмоғизсан!!!

Кунда шу аҳвол. Хотинимга конспект ёзиш зарур, менга эса – сурат чиқариш. Фотографлик ҳам қуриб кетсин.

1976