OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиКемага тушганнинг жони бир (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм1KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия)
Анвар Обиджон

– Кетингга бир тепаман, ачангни уйига бориб тушасан!
– Сизга нима ёмонлик қилдим, амаки?
– Оғзингиздан сутнинг ҳиди кептурибди-ю, маҳалланинг сартарошидек сиполигингга куяйми.
– Нима қил дейсиз?
– Тўпалон кўтар. Ҳеч бўлмаса, ҳуштак чал.
– Чалардим-у, кеча тишим тушган-да.
– Унда, бақирсанг-чи, момиқвачча!
– Нима деб бақираман?
– Ҳў ўртада ўралашиб юрган қора кийимли ишбузуқини кўряпсанми? Ана ўша хумпарнинг шаънига куракда турмайдиган бир-иккита гап айт. Масалан, мана бундай дегин. Қани, қулоғингни тут-чи.
– Вой ву-у-й! Бунақа дейиш уят бўлади-ку!
– Ланж бола экансан! Ғирт қизтабиат бўпсан! Алжираш қўлингдан келмаса, орамизга суқилиб нима қилардинг? Ҳозир кетингга бир тепаман...
– Намунча менга ёпишволдингиз, амаки? Дадам айтувди-я, «Пахтакор» ютқазишни бошласа, сен стадиондан қочишни бошла, деб.

1978