OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

3 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиНишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия)
Анвар Обиджон

Телевизўр янги чиққан даврларда Ҳабил кўкнорининг ҳужрасига йиғилиб, пул тўлаб томоша кўрардик. Камхаржлар бир ҳовуч майиз ёки уч-тўрт калла новвот олиб киришарди. Ойнаи жаҳоннинг қулоғи буралса, дўст-душманни ажратмай жилмаядиган бир жувон «ассалому алайкум»лаб чиқиб, ортиқча жалангламасдан гап бошларди. Кейин қарабсизки, Маъмуржон оға ликопчада елпиниб: «Бу куйган юракларни яна ёндирасанми», деб турибди-да.

Лазгинча этигимга беш-олти ямоқ тушиб улгурмай, замон икки юмаланиб, энди биз тугул Мирзақанд пиённинг томигаям антийна қўнди. Аммо, пашмак кўпайса, маза камаяр, деганларидек, томошаларнинг тобора бурди кетиб боряпти. Кинодагиларнинг тайёр лўппи юз турганда, оғиздан ўпиб, аҳмоқгарчилик қилишиям, депутотларнинг кимошдига мақтанишиям, дунё ахборотчиларининг серваҳималигиям бир нав. Энг ёмони – ғади-ғуди куй чалиб, саҳардан пешингача пескултура (кулманг, сизнинг шевангизда балки фескултурадир) кўрсатадиган бўлишди. Қанийди, телевизўр гугурт баҳосида бўлса-ю, ҳар куни биттасини пачоқлаб, хумордан чиқсанг. Рақсга тушгинг келган экан, «шалтай-палтай»га ирғишлагунча, опоқ отангдан қолган «у ёнингга ташлаб ўйна, бу ёнингга ташлаб ўйна»га йўрғаламайсанми, лодон. Эсизгина Мукаррамахоним!

Эл олдига чалаялонғоч чиқибдики, бу бадантарбиячи қизларнинг шайтонга муридлиги бор десам, гапимни мазах қилишарди. Охири фолчига айланиб турибман-ку: тунов кунги кўрсатув маҳали «бир» деганда хонада турган ўша қизлар, «икки» деганда – майсазорда, «уч» деганда– дарёнинг бўйида, «тўрт» деганда – мармар саройнинг томида пайдо бўлишди. Шунақада, юракдан чиқариб «беш» деворсанг, биронтаси тиззангга келиб қўнишдан ҳам тоймайди.

Тахминдан таёқ ясаб айтганда, телевизўрчиларнинг орасида ҳукуматнинг ғанимлари борми дейман-да. Айни тирсиллаб турган қизларга шундай доруломонда битта лозим топиб беролмаслик хориж олдида юртимизни беобрў қилмайдими? Райкомнинг кўзи қаёқда ўзи?

Баъзан бошқа нарсани ўйлаб қоламан – шуларниям уйида тергайдигани бормикан, деб. Ота-ку қизга ярим бегона. Ҳамма айб онада, бунақа «репим-репим» қизни шартта уйга қамаб, балдоқчасининг тагига икки шапати тортиб, намозга ўргатсин – кунига беш маҳал пескултурами!

Яна буларнинг орасида ўспиринлар ўралашганига ўлайми. Баски чиқибсан, оёқчаларнинг орасидан мўралаб юрмай, дакан-дакан бўлиб олдинга ўт, турмаксочларни соянгга кўмвор. Туришинг шу бўлса, қайси пичоқ таққан ота эртага сенга қизини бериб қўяркан?

Энг ғалатиси – ўйин тугаши биланоқ ҳаммаси билагини чангаллаб, девордаги соатга тикилишади. «Бир, икки», деб турадиган ўша кўринмас одам «ёшларники кўпроқ, қариларники камроқ уради», деганга ўхшаш гапларни айтиб, аллабалоларни ҳисоб-китоб қилишга тушади.

Э, суф-э! Яхшиямки, Ҳабил кўкнори вақтида ўлиб кетди. Тирик бўлганда, телевизўрдаги бугунги тўполонларни кўриб, кунига ўн марта шайтонлаб йиқиларди.

Ишқилиб булар, куюнтириб-куюнтириб, охири мениям бошимга етишмаса гўрга эди... Э, суф-э!

1989