OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиЎшанинг эримикан? (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ўшанинг эримикан? (ҳажвия)
Анвар Обиджон

Анов буқабош нега мени четга имлаяпти? Авзойи бузуқроқми? Наҳотки, бу... ўшанинг эри бўлса?

Мен уни пайқамаётгандек, танишим билан бемалол гаплашиб турибман. Узоқроқ гаплашаверай-чи, у ёғи бир гап бўлар.

Ана, тағин имлади, шубҳага ўрин йўқ, бу ўшанинг эри!

Кўзимнинг қирида аста чамалаб кўрдим, қуриб кетғурнинг мушти нақ бозғондек келади. Шу исқот билан қаншаримга қаратиб тортса борми!..

Хуллас, вазият нозик. Ўзимни дадилроқ тутиб, суҳбатни иложи борича чўзганим маъқул. Охири, кутишдан зерикиб, шартта кетворса, ажабмас.

Ё раббим! Яна имлаяпти-ку. Энди нима қилдим? Неччи марта ўзимга ўзим айтаман – айниқса, хотинлар масаласида эҳтиёт бўл деб. Шундай дейман-у, қулай пайт келди дегунча, ўзимни тиёлмай қолавераман. Мана оқибати.

Вой, сурбет-эй! Барибир имлашини қўймаяпти. Уф-ф, бунинг нияти бузуқ. Балки, хотини панароқда тургандир. Балки, яхшиликча бўйнимга олмасам, иккаламизни юзлаштирар. Улоқсудраш қилиб, кўпчиликнинг ичида шармандамни чиқарса-я! Ё раббим!

Ана, яна имлаяпти. Ке, нима бўлса бўлар. Қилар ишни қилгандан кейин, тақдирга тан бергин-да энди, чалахўроз.

Рангим ўчганича бориб, эҳтиёт шартдан, ундан узоқроқда тўхтадим.

– Мени чақиряптиларми? –деб сўрадим, зўрға тиржайиб.

Кутилмаганда, у ҳам мулойим илжайди:

– Туроб Суробович сиздан бир нимани илтимос қилган эканлар. Ўшани олгани келувдим.

Нафас олишим бирдан мўътадиллашди...

Бундан ярим соатча олдин дўконимдан қанд-қурс харид қилган бир анқовроқ аёлдан мўмайгина уриб қолгандим. Буни ўшанинг эримикан деб ўйлабман.

1978