OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиПойгакдагилар (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Пойгакдагилар (ҳажвия)
Анвар Обиджон

Ботинкавой билан Туфлиой далабоғдаги бир уйнинг остонасида учрашиб қолдилар.

– Ҳалиям асфални ўйиб юрибсанми, пошнангдан аканг? – дея суқланиб гап отди Ботинкавой.

– Бор-э! – нозланиб, бурнини чўччайтирди Туфлиой.– Аъзойи баданингдан ачиган пайпоқнинг ҳийди келяпти. Нарироқ тур.

– Ҳў! Намунча осмонлайсан? Сен амрикони хиромлардан бўлсанг, бизам саламандирларданмиз. Хўжайним катта бир завўдни гулдиратиб турибди. Қасрдек идораси бор.

– Бекамнинг идорасини олдида сенларники бир чақа. Хона тугул ҳатто йўлакларимизгаям гилам тўшалган.

– Э-э, масалан, мен машинамизнинг ичидаям гиламни эзиб тураман. Шунийчун доим топ-тозаман... Хех-хех-хе, тунов куни бир зоти паст калиш лой илаштириб чиқса бўладими? Ачитиброқ сўкай десанг, хўжайиннинг қайнанасига қарашли нарса.

– Фу! Унақа бефаҳмлар навалом, – пистончасини ярқиратиб сузилди Туфлиой. – Айниқса, тўйга борсанг, атрофингни бир зумда калиш босади. Бири буришган, бири тиришган...

– Ҳа, биз шукур қилишимиз керак, – деб салмоқланди Ботинкавой. – Ҳарҳолда, обрўйимиз бор. Тунов куни зиёфатдан қайтаётганимизда, хўжайиннинг ўринбосари мени артиб қўйди.

– Вой! Шуям обрўми? Хи-хи-хи, хи-хи-хи... Агар бекам истаса, хўжайинингга мени ўптириши мумкин. Қолаверса, зиёфатдан гапириб, мақтанишингни қара. Нима, сениям тўрига ўтиргизиб, олдингга бедана кабоб қўйишдими?

– Энди-и ҳар кимнинг ўз ўрни бор-да, акаси бўйидан. Мана, ўзинг ҳам жойингни билиб турибсан-ку ахир.

Шу пайт дарвоза очилиб, ҳовлига сўлақмондай бир йигит кириб келди. Мажнунтол остидаги сўричага ўтириб, шумшайганича сигарет тутатди.

– Ана, ҳайдовчимиз ҳам келди, – деб ишора қилди Ботинкавой.

– Буям ўзимиздан, – дея ачинқираниб хўрсинди Туфлиой. – Бу шўрлик ҳам бизга ўхшаб доим ташқарида қолади.

1980