OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиРесторанда танишганлар (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ресторанда танишганлар (ҳажвия)
Анвар Обиджон

– Дунёнинг ишлари ғалати-да, ука. Тасодифан битта столда ўтириб қолиб, мана, тузуккина танишволдик.

– Ўзи қаерликсиз, ака?

– Эшонгузарда тураман.

– Ие! Балки поччамни танирсиз?

– Опанг эшонгузарга тушганми?

– Йўқ, синглим. Оти Холиниса.

– Холиниса дедингми? Тўхта, тўхта, ҳалиги ҳиндужамол келин сени синглинг бўлмасин тағин? Қошлари туташ. Ўртасида офатижон хол. Топдимми?

– Ҳмм...

– Юзлари лўппигина ... Бодомқовоқ...

– Ҳа энди...

– Калтабақай. Сочлари тақимини ўпиб туради. Кўзлари шаҳло. Топдимми?

– Шу гапларни менга гапиришингизни қаранг...

– Мўдалар уйида ишлайдими ахир?

– Худди ўша! Биларкансиз-ку!

– Нега билмайин? У ҳар куни ишга келаётиб ҳам, қайтаётиб ҳам дўконимнинг ёнидан оққушдек сузиб ўтади. Мана бундай, мана бундай қилиб...

– Э, ўтиринг, ака. Ўтирсангиз-чи. Ҳаммага томоша бўляпсиз... Хуллас, поччамни учратиб қолсангиз, унга мендан салом айтиб қўйинг. Бўптими?

– Ҳей, қизиқ йигит экансан-ку. Поччангни умримда кўрмаган бўлсам, қанақасига унга салом айтаман?

1978