OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиШумқадам (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Шумқадам (ҳажвия)
Анвар Обиджон

Олиймақом идоранинг нуфузли раҳбариятига етиб маълум бўлсинким, ушбу огоҳлантирувчи саломномани халқнинг ишончли фарзанди, кекса балшевикнинг яқин қариндошидан деб фаҳмлагайсиз.

Биламан, ҳозирга келиб, имзосиз хатларни текшириш, афсус ва афсуски, русумдан чиқди. Шунга қарамай, мазкур муҳим ҳужжат билан чуқур танишиб, ундаги бебаҳо ашёларни, ҳеч бўлмаса, ичга тугиб қўйишингизни истаб қоламан.

«Оғиз-қулоқ агентлиги» тарқатган гапларга қараганда, Дазмолов министрлик лавозимига тасдиқланиш арафасида турибди эмиш. Дарҳол бу фалокатнинг олдини олган маъқул. Шундай дейишга етарли асосларим бор.

Дазмоловни жуда яхши танийман, битта маҳалладанмиз. У, қишлоғимиздаги кекса чинор белидан чўрт узилиб, обком вакили ўтирган аптамабилни таппа эзиб тушган хосиятсиз кунда туғилган. Ўшанда бу воқеаларнинг бир-бирига шундоққина мос тушиб қолганига эътибор бериб ўтирмаган эдим. Аммо касофатманд бола биринчи марта мактабга борганида юртимизда бараварига иккита Сотсиалистик Меҳнат Қаҳрамони вафот этгач, бирдан сергак тортдим. Балки сиз буниям тасодиф дерсиз? Унда, Дазмолов пионерга қабул қилинган куни Американинг «Боинг» типидаги самалёти Тинч океан устида ғойиб бўлгани-чи?

Ёки армияга жўнатилишини олайлик – у ҳарбий эшелонга чиқиб улгурмай, Гретсиядаги «қора полковник»лар қонуний ҳукуматни ағдариб ташлашди.

Полк, дивизия миқёсида қандай кулфатлар келтирганидан бехабарман, лекин хизматдан қайтгач, стантсиямиздаги заводга чилангап бўлиб расмийлашди-ю, орадан тўрт соат ўтмай, раён ўт ўчирувчиларининг яп-янги биноси ёниб кетди. У сиртдан ўқишга ўтганини «ювиб», шайкаси билан наҳоргача бемазагарчиликлар қилган куни эса Исроил Мисрга бостириб кирди.

Ҳатто, шулардан кейин ҳам, бу ҳол ҳеч бир маҳкамани ташвишга солмади. Турғунлик даврининг асосий иллатларидан ҳисобланган ўта боқибеғамлик, атрофлича ўрганмасдан туриб кадр танлайвериш оқибатида Дазмолов аввалига мастер ёрдамчиси, кейинчалик мастер, кўп ўтмай инженерлик курсиларига ўтирди. Ана шундай кўр-кўрона силжитишларнинг ҳар бири бизга ниҳоятда қимматга тушиб, биринчисида – Газлида зилзила содир бўлди, иккинчисида – Гренадада тўпалон чиқди, учинчисида – Мексикада дуппа-дуруст ўйин кўрсатиб турган футболчиларимиз бошмалдоқдек Белгия мамлакати командасига ютқизиб қўйишди.

Африкадаги қайсидир президентнинг итини сўл террорчилар отиб кетишгани, натижада республика бўйича бир ҳафталик мотам эълон қилингани эсингиздадир? Бу воқеа Дазмоловнинг айни директор этиб тайинланишига тўғри келганига нима дейсиз?

У нобакор оближроқўм раисининг муовини бўлиб тасдиқланганида, юрагим безиллаб, эрталабгача ухламай чиқдим. Бу сафар ҳам янглишмаган эканман: савет радиоси каллаи саҳардаёқ эълон қилдики, Японияда қаттиқ довул туриб, пассажир поездини кўприкдан учириб юборибди. Анча қурбон берилганининг асл сабабини хориж газетасига сал шипшитгудек бўлсам, япон йигитлари ёпирилиб келиб Дазмоловниям, уни ишга тайинлаганларниям карате қилворишмасмиди?

Юқоридагилардан хулоса чиқариб айтсак, халқаро вазият зўрға юмшаётган, юртимизда Қайта қуриш замони эълон қилинган бир пайтда бу ашаддий шумқадамни жойидан қўзғатиб, яна бир балони бошлаш шартмикан? Сизларни босиқликка, сиёсий ҳушёрликка чақираман, ўртоқлар. Пухта ўйлаб иш кўринг, яъни олдингизда турган икки йўлдан бирини танланг – ё Қайта қуриш, ё Дазмолов!

1988