OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

3 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиТип-тиниқ вужуд (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм18KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/20
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя)
Анвар Обиджон

У ўзбекчани билмасди, «Ўткан кунлар»ни ўқимаган эди. Шу боис, милтиқни ўқлаётганида ҳам, нишонга тўғрилаётганида ҳам қўли қалтирамади.

Оламдаги бирон-бир миллатга на ўчли, на меҳрли бўлган музасаб бешотар тирик нишонга ҳиссиз бақрайди. Тирик нишон: «Сенга гинам йўқ, ишингни бажаравер», дегандек унга бегидир боқиб турарди.

Қорамойдек қуюқ тунни ўткир нурлари билан эритаётган прожектор зиндонсимон хонада ўтирган терговчининг столидаги аждаркўз чироқни эслатар эди. Совуқ ёруғлик ортидан одамсифат махлуқнинг хириллоқ овози такрор янграгандек туюлди.
— Қайтадан сўраяпман, айбингга иқрормисан?
— Тушунарсиз ҳол... Қалинсоч кимсага «мен туғма калман» деб айттиришдан не наф?
— Ўзингни бекорга қийнаяпсан. Вақтида тавба қил. Аслида-ку, айбингни тан олиш-олмаслигинг унча муҳиммас. Сени истаган пайтимизда отиб ташлашимиз мумкин.
— Қайси гуноҳим учун?
— Ўзингни овсарликка солма. Ҳаммасини балодек тушуниб турибсан. Гуноҳинг шуки, ўзбеклигингга ортиқча баҳо берасан, ўзгалардан шунга яраша иззат-икром талаб қиласан.
— Шу гуноҳми?
— Агар бу талабни битта ўзингга нисбатан қўйганингда эди, балки унчалар шаккоклик ҳисобланмасди. Ҳарқалай, зодагонроқсан. Аммо сен ғирт чувринди халқингга ҳам ўшандай муносабатда бўлишимизни, унинг кўнглига қарашимизни хоҳлайсан. Шундан келиб чиқиб айтганда, ўзини озгина бўлсаям ҳурмат қилувчи бирорта империя... ҳм-м, кўпмиллатли салтанат сендайларни тирик қолдирмайди...

Қулдек итоатгўй милтиқ, эгаси тепкини қачон босишини сабр билан кутган кўйи, тирик нишонга ҳануз бақрайиб турарди. Шу маҳал, бир қарашда тирик нишонга эгизакдек ўхшаб кетувчи, фақат кийими ибтидоийроқ, танаси тутунсимон ва ойнакдек тип-тиниқ вужуд пайдо бўлди. У милтиқ томонга ҳадиксираб тикилган асно тисарилиб бориб, тирик нишоннинг вужудига аста сингиб кетди. Буни милтиқдан бўлак ҳеч ким кўрмади.

Тирик нишон ўзича сўзланишга тутинди:
— Қўрқма, жигарим, қўрқма. Қачондир шундоқ бўлмоғи аниқ эди — мен, эртами-кеч, барибир, кетмоғим керак эди. Лекин, орзуларимда янглишмаган бўлсам, сен дунё тургунча яшашинг мумкин. Тинчлан, Отабек, тинчлан. Мен сенман, сен менсан. Биз алоҳидаликда ҳам бир бутунмиз. Мени ардоқлаганлар сени-да ардоқлашади, сени севганлар мени-да севишади. Энди нари тур. Илтимос, кет!

Қувғинди Отабек тирик нишоннинг танасидан қайтиб чиқди. Аммо, кетмади. Тиниқ вужуди билан ортидаги оғажонисининг жуссасини тўсганича, қалқонланиб кўкрак керди. Кўйлагининг кўкси негадир қонюқи эди. Жуда эски қон.
— Оцанг, мени от! — дея милтиққа нигоҳини найзалади тиниқ вужуд. — Мен бунга кўникиб кетганман. Китобни ўқиб тугатишаверади — Авлиёотадаги жангда ўқ еб ўлавераман. Ўқишни бошлашаверади — бошқатдан яшайвераман.

Бу сўзларни милтиқдан бошқа ҳеч ким эшитмади.

Милтиқ ҳам шивирлагандек бўлди:
— Ортингдаги ким ўзи?
— Сен ўзингча бир иш қилолмайсан, чунки мустақил фикринг йўқ. Шундай экан, унинг кимлигини тушунтириб ўтиришимдан не фойда?
— Уни нега ўлдиришмоқчи?
— Мустақил фикри борлиги учун.
— Бунинг нимаси фахрли? Ҳадемай ўша фикрлари ҳам ўзи билан бирга ўлади.
— Адашяпсан. Айтиб улгурилмаган фикрларгина ўлиши мумкин. У ўз юрагидагини имкони етганича қоғозларга тўкиб бўлган. Эзгу фикр — юқумчил, ўзгалар онгига кўчиб яшайверади, болалайверади, кўпаяверади. Уларни йўқ қилиш учун милтиқлар ҳам, ўқлар ҳам етмай қолади.

Мустақил фикр... Мустақил онг...

Терговчининг зиндонсимон хонаси бурчагида оғажонисига эзғин термилиб ўтирган Отабек асабкемирар бир суҳбатнинг гувоҳи бўлганди.
— Тушунсанг-чи, хумбош! Биз жамоа манфаатини ёқловчи, жамоавий фикрга асосланган байналмилал давлатни қуряпмиз. Бунақа мамлакатда мустақил фикрингни бошимизга урамизми?
— Ахир, жамоавий фикр мустақил фикрлар баҳсидан туғилмайдими?
— Мустақил фикрлар ўз баҳсини аллақачон тугатиб, хулосасини чиқарган-қўйган. Пролетариат доҳийси кўрсатган йўлдан борамиз, деган шиор қатъий жамоавий фикрга айланиб бўлди. Шундай теп-текис трасса турганида, сен мустақил фикринг билан халқни қайси жинкўчага бошламоқчисан?
— Мен, ҳартугур, бировларни зўрлаб бошламоқчи эмасман. Бировнинг трассаси қулайми, ўзининг жинкўчасими, буни ҳар бир йўловчи ўзи ҳал қилсин демоқчиман, холос.
— Тағин эски гапга қайтяпсан. Ке, эркакчасига гаплашайлик, ўзи халқингда мустақил фикр борми? Агар бор бўлса, то биз қутқармагунимизча, нега шунча вақт чоризмга малай бўлиб келди?
— Шундай салобатли Русия ҳам бир замонлар кичик бир хонликка тобеъ эди. Миллий онг пишиб етилишини асрлаб кутди. Юртимга ҳам фурсат беринг, миллатни тарбияламоққа ўнғай муҳит беринг.
— Қанақа ўнғай муҳит?
— Ўз истиқболини ўз билгиси билан излайдиган муҳит. Сизлар бу ўлкани истибдоддан халос этдик, халқни қулликдан қутқардик, дейсиз. Миллат ўзида бор нарсаларнинг қай бирисини қадрлаб, қай бирисидан воз кечмоқни ўзининг фикри билан ҳал эта олиш, четдан оқиб келадурган ғоялар, фалсафалар, маданиятларнинг сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб, турмушига, тутумига зарурларини тўғри танлай билиш даражасига етгандагина ўзлигига эга бўлади. Ҳар бир фуқаро: «Фикрим мустақил — мен мустақил! Мен мустақил — юрт мустақил!» — деган тушунчани дил-дилига жо қилгандагина, мамлакат қарамлик иснодидан абадий халос бўлади. Қандай тўсиқлардан ўтиш лозим бўлмасин, қанча муддат талаб этилмасин, бу табиий жараён муқаррардир!
— Қизишиб кетдинг... Ниҳоят, башарангни очдинг-қўйдинг.

Ўзининг қулоқйиртар овозидан милтиқнинг ўзи ҳам чўчиб тушгандек бўлди.

Отабек барини кўриб турарди. Милтиқнинг оғзида яллиғланган ялин ичидан қўрғошин ўқ учиб чиқди, жуда суст, ўта имиллаб парвоз қилганича, буралиб-буралиб яқинлашаверди...

Широқ саҳрода хумордан чиқиб қаҳ-қаҳ отаверди... Тўмарис оғзи карракдек очилиб қолган Кирнинг бошини қон тўлдирилган мешга ботираверди... Спитамен: «Исканда-а-р! Зўр бўлсанг, биттага битта чиқ!» — деб ҳайқираверди... Муқанна кўчкидек гулдурос солиб, тоғдан девланиб тушаверди... Мангуберди Амударёнинг у юзида туриб, Чингизхонга мушт дўлаяверди... Қорни ёрилган Алимқул чап қўлида ичакларини тутамлаб, ўнг қўлида қилич ўйнатиб, тулпорида елиб келаверди... Ҳеч бири бўйин сунушни истамасди...

Қўрғошин қаламчаси эшилиб-ешилиб учишда давом этарди. Тавба! Ўқ деганиям шунчалик секин учадими? Қачон етиб келади-ю...

Отабек ён-верига чақалоқланиб жовдиради. Бу юртнинг хўжайинлари қани? Намунча уйқучи бўлмаса одамлар? Қачон уйғонишади?!

Ўқ, ниҳоят, етиб келди, тиниқ вужуднинг кўйлаги кўксидаги қонюқи тешикчадан секингина сирғалиб ўта бошлади. Отабек миқ этмади. Бироқ ортда турган оғажонисининг жуссаси ногаҳонда қаттиқ силкиниб кетди.

Абдулла Қодирий охирги дақиқада ҳам тиз чўкмасликка тиришаётгандек, қаддини букмасдан, бор басти билан тупроққа қулади. Отабек эса, қонюқи кўйлакда типпа-тик қолаверди. Буни фақат милтиқ кўрди.

Ажинани ҳам ҳуркитадиган қуюқ тун эди. Отабек: «Отишди! Ўлдиришди!» — деб қичқирганича, кимсасиз кўчаларда ўзини у ёқдан бу ёққа уриб югурар, гоҳ у эшикни, гоҳ бу деразани қоқиб: «Оғажонимиз энди йўқ! Оғажонимизни ўлдириб қўйишди! Эшитяпсизларми?!» — дея юм-юм кўзёш тўкар, во дариғким, унинг товуши доимгидек ичида қолиб кетар, ойналарга урилаётган муштидан ҳам овоз таралмасди.

Отабек чарчаш ҳиссидан маҳрум эса-да, тушкунликдан сўниқиб, оёқ судраган кўйи Бўзсувнинг ёқасига борди, соҳилдаги қовжироқ майсалар устига енгилгина чўкди.

Эҳ, одамлар, одамлар... Оғажоним сизларни қанчалар севарди-я! Севгандаям, бор-борингизча севарди, бу чандиқбадан ўлканинг Xоразмийлари, Улуғбеклари, Фарғонийлари, Навоийларидан бемисл фахр туйса, Тошпўлатларидан ҳам олам-олам завқ-шавқ ола биларди. Баъзиларидек, «йўғонсуяклар тепалиги»га чиқиб олиб: «Эй, пастдаги нодонлар! Қачон менга лойиқ бўласанлар» — деб наъраланишни шаънига муносиб кўрмасди. Тепалик эмас, тоғ чўққисига ҳам ярашгулик бу зот сизларни деб сизларнинг сайхонликларингизда яшади. «Авомнинг дидига қараб ёзадиган бўлсак, авом авомлигича қолаверади», дейдиган тезгирларга: «Ҳар ким ўз бурчини ўзича идроклайди. Майли, сиз минг-минглаб фозилларнинг кўнглини қовуштиришга интилинг, мен даврангизга миллий ўнларни етаклаб бормоқ иштиёқида яшаб, уларнинг ичидан чиқиб келадурман», деб жавоб қилгучи эди. Ваҳоланки, жаҳон адабиётининг сувини ичган оғажонимнинг «тепа табақа»ларни ҳайратлантиргучи асарлар битишга ҳам чоғи келарди. Аммо у сизнинг табақангизни танлади. Сизга ўзидан олдин ижодини қурбон қилиб бўлган эди.

Отабек Бўзсувга узоқ тикилиб қолди. У бир нарсага ҳайрон эди — сувлар нега ухламайди? Балки ухлагудек бўлса...

Йўқ, сувлар ухламайди. Ухлагудек бўлса, қадимий ўзанини йўқотиши ҳеч гапмас.

... Кимлардир юқори табақа ичида тезроқ шуҳрат қозониб, дунёга танилмоқ умидида бўлди. Оғажоним эса, шон-шуҳратли ҳаётга бутун бир халқини етаклашни, бу билан жаҳонда ғурурланиб юришни орзулади. Ҳа, унинг орзулари ҳам фикри сингари ўзига хос эди. Айнан шу хислати билан бошқаларга ўхшамасди, айнан шу қирраси билан янгича бир мактаб эди.

Янгича мактаб! Бу мактабнинг дарслиги қуйидагидек сўзлар билан бошланса ажабмас: «Юртинг — оиланг, халқинг — оилангдаги жигарбандларинг. Оилангдан илғор чиқса, унга эргаш, у билан мағрурлан. Оилангда илғор бўлсанг, ўзингга бино қўйма, ўзингдан соддароқларнинг феълига тоқат қил. Ўзингга лойиқдек кўринмаганлардан ижирғанма, ўзгаларни ўзинг турган тепаликка чиқариш учун уларнинг ёнига туш. Улардаги сусткашликдан жаҳлланма, улар билан ярим манзилда қолиб кетиш хавфидан чўчима, тепада яшамоқлик саодатини уларбоп тилда ёниқиб-ёниқиб таърифлайвер, йўл-йўлакай кўзларини очавер, елкама-елка етаклайвер, поғонама-поғона кўтаришга уринавер. Мабодо, қуйи тушмоқни ўзингга эп кўрмасанг, унда, остингдаги тепалик пастдаги қавмнинг заминида турганлигини асло унутма. Тепада бўлганга яраша, қавмнинг аслида кимлигини дунёга қойилмақом тарзда билдириб қўймоқни уддала. Буни уддалай олмасанг, лоақал пастдагиларни тинч қўй. Зеро, барибир улардансан...»

Атроф тобора ёруғлашиб борарди. Бўзсувдан бесамар оқиб ўтаётган вақтларни жим ва энди ҳеч бир ачинишсиз кузатиб ўтирган Отабек бошини астагина кўтарди. Во ажаб! Теварак ёп-ёруғдек, бироқ кўкда қуёш йўқ.

... Кунлардан бир куни ярқ этиб қуёш чақнади. Отабек лол туриб қолди. Қуёшни узоқ вақт кўрмаган эди, шу боис, уни бирданига таний олмади.