OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиХизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия)
Анвар Обиджон

Иштаҳангиз Карнай Бўлсин

– Кечирасиз, бу котлетми, ё...

– Бифштекс.

– Тушунарли. Нима, у тухумсизми?

– Тухуми бор эди. Уни ҳозиргина...

– Тушунарли. Гарнири нўхатдан денг?

– Ярми макарон эди. Униям ҳозиргина...

– Тушунарли. Нўхатни емабсиз, тузи пастми дейман?

– Нўхатни мана энди еймиз... Менимча, тузи жойида.

– Қиймачалпак-чи? Хўш, нега уни санчқига илмаяпсиз? Биламан, биламан, у ғирт чандир.

– Менга қаранг, сизга нима керак ўзи?

– Кечирасиз, мен...

– Етар-э! Қанақа ёғда қовурилганини билмоқчи бўлсангиз, ана, қолганини ўзингиз еб қўяқолинг.

– Ҳой, шошманг. Шошилмасангиз-чи, мен... овқатнинг сифатини билмоқчиман, холос. Халқ контролиданман!

Фавқулодда Мажлис

– Ўртоқлар, бугунги йиғилишимизга шахсан ҳурматли Али-ҳуштакнинг ўзлари ташриф буюрганлар. Сўз қадрдонимиз Али-ҳуштакка!

– Биродарлар! ТААС ахборотчилари Яқин Шарқ ва Африка мугузидаги воқеаларни кенг шарҳлаб туришибди. Халқаро бозордаги вазият анча жиддий.

Ўзимиздаги ишларга келсак, вазият янаям қалтисроқ. Мундоқ қараганда, ҳаммангиз ўз ўрнингизда аввалгидек фаоллик кўрсатиб турибсиз. Лекин, тушум тобора камайиб кетяпти. Бу ҳол айрим ўртоқларнинг ғирромчилик қилаётганидан далолат беради. Сизларни бу ерга тўплашдан мақсад, ўз нафсидан бошқани ўйламай қўйган айрим ўртоқларни огоҳлантириб қўйишдир. Мен ҳозир «бор, барака» қилиб, уларнинг отини тилга олиб ўтирмайман. Кимлар ҳақида гап кетаётганини ўзларинг фаҳмлаб турган бўлишларинг керак...

Бозорком раиси шундай дея, ўтирганларга зимдан маънодор кўз югуртириб қўйди. Чайқовчилар тенгдан чўнтак ковлай бошладилар.

1976