OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАнвар Обиджон
Асар номиЗиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Анвар Обиджон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм1KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/09/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия)
Анвар Обиджон

– Хўп, сизга нима керак?

– Мана рўйхат... хў-ў-ш... ўнта танк, йигирмата бронетранспортёр, ўн бешта қирувчи учоқ, ўттизта Зиёдботир, қирқта светофор, шунча милитсионер, бешта гўшт ташийдиган машина.

– Зиёдботирлар аллақачон тугаб кетган. Ўрнига танк олақолинг. Ёки светофор.

– Шунча светофорни нима қиламан? Кейин, ҳар қайсисининг ёнига биттадан милитсионер ҳам керак бўлади. Майли, гўшт ташийдиган машина кўпроқ бўлақолсин... Э, йўқ, яхшиси анави сариқ юбкали...

– Наташами?

– Ҳа, шунга ўхшаган чиройли-чиройлисидан беш-олтитасини беринг.

– Бу бошқа гап, – деди ўйинчоқ магазини сотувчиси,– боғчангиздаги қизалоқлар ҳам бир яйраб қолишсин-да, омборчи тоға.

1978