OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАркадий Инин
Асар номиМен уни қутқариб қолдим (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Аркадий Инин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонОлимжон Ҳайит (Рус тилидан)
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/26
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Мен уни қутқариб қолдим (ҳажвия)
Аркадий Инин

Мен зинапояда туртиниб кетган пайтимда миямга ақлли фикр келиб қолди. Мен уни албатта қутқаришим лозим. Бўлмаса, дўcтларим мени кечиришмайди. Пётр Петрович — бизнинг илмий раҳбаримиз, Филипп — аспирант, Стулс — беш дақиқаси кам фан номзоди...

Мен зиналар бўйлаб юмалаб борардим. Ўнг томонимда тутқичлар бор эди. Аммо уларга яқин бормадим. Чунки «У» ҳам ўнг томонимда. Шунинг учун тезликни тобора ошириб борган ҳолда ўзимни чап томонга отдим. Чапимда ахлат тушиб кетадиган труба бор экан. Мен тўппа-тўғри бориб ўшанга урилдим. Қовурғаларим қисирлаб кетди. Қоронғулашиб бораётган кўзларим олдида эса содиқ дўстларим намоён бўлишди. Илмий раҳбаримиз Петрович, беш дақиқаси кам фан номзоди Стулс ҳамда аспирант Филипп...

Мен қўлларимни мушт қилдим-да, яна чап томонга қараб уча кетдим. Чап қўлим ва чап оёғим қисирлаб кетди. Мен охирги кучимни йиғиб катта тезликда майдончага қўндим. Албатта, анчагина пишиб қолган бошим билан...

Бошим қисирлади. Тобора юмилиб бораётган кўзларим ўнгида тағин ўша дўстларим гавдаланишди. Улар ваҳима аралаш устимда бош эгиб ўтиришаркан, сония сайин совиб бораётган қўлларим остидаги бир шиша «Смирнов» ароғини авайлаб тортиб олишди. Ахир, мен худди ўшани қутқариб қолгандим-да.