OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАсад Дилмурод
Асар номиХаёл чўғланиши (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Асад Дилмурод
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм69KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/11/14
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
«Ёшлик» журналининг 2010-йил, 10-сонидан олинди.


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Хаёл чўғланиши (ҳикоя)
Асад Дилмурод

Камина бир дарвешфеъл рассом дўстимдан арзон-гаровга харид қилган кўримсизгина устахона шаҳар жанубида, кимлардир тиклашга киришган, бироқ нимагадир чала-ярим қолган қаровсиз уйлар яқинида жойлашган эди. Ўша биродарим ҳам шу мавзеда тузукроқ бошпана қуриш ниятида узоқ вақт емай-ичмай минг азобда йиғинди, кейин тўсатдан айниб, хориж сафарига отланди.

Ўртада каминаи камтарин, жуда мақтовга лойиқ бўлмаса-да, ҳартугур ундай-мундай қўналға эгасига айландим. Борига барака, ахир, сал илгари шу зормондага ҳам зору муштоқ эдим, энди тангри меҳрини дариғ тутмай шуни лойиқ топди.

Тун чодир тиккан кезлари ҳайратомуз шовур-шувирга тўладиган чалдеворларга кўзим тушганда кўнглим аллатовур ҳовлиқар, бу атрофда ишқилиб қувғинга учраган пари-мари, инсу жинс инлаган эмасмикин, дея шубҳаю хавотирга ботар эдим, сўнг ёш-лигимда гоҳ отам, гоҳ онам айтган маталларни эслаб ғашланардим.

Хашаки-содда хаёлларим устидан мириқиб кула-кула дарҳол оқлашу кўклаш ташвишига шўнғидим. Камхаржлик қурсин, барча икир-чикир таъмирни, шу ғурбатни чиқарганнинг етти пуштини ёғлаб, бир амаллаб ўзим тугатдим. Ана-мана сал-пал сон кирган устахона анча кенгайгандек туюлиб, ҳатто илҳом ва завқ ваъда қилди. Теримга сиғмай лаш-лушимни ортмоқлаб кўчдим. Фақат худо насиб қилган илк омадимни хаёл сура-сура ёлғиз нишонладим. Керилишу ғийбатдан бошқасига ярамайдиган бурнига хода етмас ошнала-римни унча хушламасдим, қолаверса, ёруғ дунёда хуфия улфатчилик қилишдан яхшироқ эрмак борми?

Эрталаб бир оз бошим лўқиллаб оғригани, чап кўкрагим бир парча чўғ ўрнашган каби куйишаётганини айтмаса, ҳаммаси рисоладагидек соз ва бинойи эди, бутунлай янги ҳаёт сари одим отиб, бошқа ўлчамга юз бураётгандек ғалати орзиқаман ва руҳим қанотида поёнсиз осмону фалакка талпинаман. Ахир, ғийбату маломатлардан холи осуда-ораста гўшада ақлу ҳушни ўғирлайдиган жавоҳирлар туғилишига амин эканман, нечун бошим кўк тоқига етмаслиги керак.

Чексиз сурур билан тўлғин илҳомли онлар нақадар завқу шавқ бағишларди, қўлим мўйқалам тутган ҳамоно таърифлаш қийин ҳайрат уммонида сузардим, фалак гумбазидан шарора каби ҳовуч-ҳовуч ложувард шуълалар тўкилар, баҳонада, устахона билан бирга, безовта дилим кулбаси ёришар эди.

Мудом шундай масъуд, унумли фурсатлар оғушида шерланиб тер тўкишим, бахту саодат нашидасидан яйраб, жозибали лавр гулчамбари безаган истиқболимни қаршилашимга тариқча шубҳа қилмасдим, гўё бу шуҳрат ҳар эрта уфқда жамол очадиган қуёшдек нақдина эди, вужудим ва кўнглимга ажиб шижоат бағишларди, э-э, нимасини айтасиз, барча қатори камина ҳам хом сут эмган-да, ҳадемай бари чалкашиб кетишини қаёқдан билибман...

Бугун тонг-азондан шому хуфтонгача чумолидек тиним билмай ғимирлаганим боис, қорин ва овқатни ҳатто эсламай, сим кароватга бағримни берганимда баданим анчайин карахт, руҳим аллатовур ғуборли бўлиб, одатда томирларим бўйлаб кўпириб оқадиган қайноқ қон тўхтаб қолгандек эди. Барчасини чарчоққа йўйиб, худодан осуда-ширин уйқу сўрай-сўрай, яқинда сидирға оқланган шифтга термилдим. Негадир истагим акси рўй бериб, ичимда лаънати кирпи уялаб олгандек кеча бўйи мижжа қоқмадим.

Ўша махлуқ баданида тикрайган қарич-қарич сихларни тасаввур қилиб бўғилардим, баъзан эса чолдеворлар тарафдан, баъзан устахона таг-устидан недир ваҳима билан қоришиқ ола-ғовур эшитиларди, шунда тиззаларим қалтирай-қалтирай тусини ажратиш маҳол бўёқ тўлғазилган ҳовузга бўйим баробар қулагандек бўлардим.

Тўшаги сурилиб кетган кароват четида калтак-ланган итдек дағ-дағ учиб ўтирар эканман, қирғоғи ўйдим-чуқур ҳалиги ҳовузни эсламаслик учун тиришдим. Лекин қаники иложи топилса, унутилиш ўрнига, аста-секин савил тасаввуримга нақшланиб қолди, ажиб ҳолни аниқ-тиниқ ҳис этган онимда, недандир ҳайиққан каби илк маротаба мўйқаламга бегонасираб қарадим.

Тушуниш қийин: энди ҳар гал қадрдон ҳамдамимга нигоҳим қадалган ҳамоно туйқус кўнглим айнир, нафасим қайтар, оёғим бармоқлари учидан бошланган тиканакли вижирлаш зумда миямни чулғар эди. Зарби беҳад залворли ва қаттиқ оғриқни туяр эканман, фақат аъзои баданим эмас, ҳатто тўрт омонат қозиққа қўндирилган чайла каби устахона ҳам аста-секин титранар, чирпирак бўлиб айланар ва тарс-тарс ёрилган шифт бурчларидан шовуллаб қурум аралаш тупроқ тўкилар эди.

Устахона билан ўртамда, аниқроғи, ҳоли-жоним ва руҳимда нималар кечаётгани қоронғи эди, камина зўр бериб ўзини ўзи алдайдиган, тўқиган ёлғонига чиппа-чин ишонадиган кимсага ўхшаб қолгандим.

Ахийри, бирон-бир жойда муқим туролмай, шаҳар бўйлаб телба каби тентирашу овунч излашни одат қилиб, тезда ҳавойи нарсаларга юкунишни хушлайдиган, елга совурилган қимматли вақтига зиғирча ҳам ачинмайдиган туппа-тузук бекорхўжа танбалга айландим.

Таннозлик ҳунарини қийиб қўядиган куйдирмажон қизлар атрофида пашшахўрда бўлиш, қурмагурлар кўнглини овлаш учун жарақ-журуқ пул сарфлашни истамасдим. Натижада жиним суймайдиган ошналарим билан эртадан қаро кечгача улфатчилик қила бошладим. Кайф устида суллоҳлар бир неча марта тайёр ошга баковуллик қилаётганим, яъни фалончи рассом ўнғай ижод қилиш учун мослаб тиклаган бинойидек мулкни теп-текин қўлга киритганимни сурлик билан бетимга солишди-ю, бадтар феълим айниди, бас, совуқ ургандек бужмайган турқларига зардобга тўйгандек тўйдим, энди яхшиси жимжит дала-дашт сари улоқиб, ҳар ким қадами етмас бирон хилватда ёлғиз юпанганим маъқулроқ, зора шунда мўйқалам билан ҳамкорликни бошқатдан йўлга қўйсам ва кўнглимга тугиб қўйган режаларимни поёнига еткизсам!..

Қайси бир кеч, қуёш пар-пар ботар палла, этюдникни қўлтиқлаганча даштдан қўшга қўшилган ҳўкиздек толиқиб қайтдим. Тўғриси, не-не умиду илинжда уста-хонани каллаи саҳарда тарк этгандим, аммо қўлим ишга тузукли бормай, гўзаллик излаган киши бўлиб, лўкиллаганча қирма-қир ошган ва латтадек шалвираб қолган эдим. Аранг судралиб остона ҳатлар эканман, қилт этмай мириқибгина ухлаш, ғаройиб тушлар кўриш ҳақида ширин-шакар ўйлар сурардим, анчайин шалоқ кароват кўзимга ҳузурижон бўлиб кўринарди.

Ечина-сола аста чўзилдим-у, мазали уйқу тилаб, худога астойдил илтижо қилдим, лекин яна оҳу зо-рим зое кетиб, ҳадемай ичимда сихлари ҳурпайган ҳалиги кирпи бош кўтарди, бутун борлиғимни сўнгсиз оғриқ қучар-қучмас, устахона тўлқин кафтидаги пўкакка айланди, кучли силтаниш оқибатида силкинаётган кароватдан гупиллаб қуладим (наҳот туссиз бўёқ тўлғазилган ҳовузга шўнғидим?), оҳ-воҳ қилиб аранг қадду бастимни ростлаган эдимки, деворга пасту баланд илинган картиналар пайрахадек ҳар ёққа сочилиб, қайси бири чирпирак бўла-бўла қаршимда тўхтади.

Ҳаял кечмай матода анчайин теран акс этган ифо-далар қаъридан ҳовур тахлит қандайдир шарпасимон кимса узилиб, гилам тўшалмаган саҳнга бафуржа оёқ тиради. Ғалати меҳмон пишқириб ҳаво симирар, тақир бошини силар, бўй-басти шифтга етгудек узун, лаблари дўрдоқ, думалоқ кўзлари олазарак, борингки, айнан рангтасвирда савлат тўкиб кулаётган банда нусхаси эди.

Беихтиёр энтикиб, недир ҳайиқиш-ла, ие, мулла Сайис! – дея астагина шивирлаганимни билмай қолдим, ҳамон ён-верига олазарак боқаётган давангир меҳмон сари ошиғич боргим, сийрак ажинли сергўшт бети, жун босган қўлларини силагим, кийимларини ушлаб кўргим келди, аммо журъат савил қайда?

Сайис тимсоли бир баҳонада, раҳматли отам кўп йиллик отбоқар дўсти билан таништиргач, хаёлимни банд қилганди, сўнг вақт кечгани сайин шууримда чуқур ўрнашди, бўй-басти ва қиёфасини тасаввуримда қайта-қайта тирилтиришга уринардим. Устахонада ўрнашган куним эртаси ўша тимсол ногоҳ яна ёдим-га тушди, яна ҳузур-ҳаловатимни бузиб, сира тинчлик бермай қўйди, натижада узоқ муддат чекилган завқу шавқ ва қийноқлар анча тузук самара берди.

Очиғи, игна билан қудуқ қазигандай, Сайисни, бўёққа томчи-томчи юрагим қони, ҳовуч-ҳовуч меҳримни қўшиб, айрича ихлос ва ҳавас билан чиздим, бошқача айтсам, ботини-зуҳурида суяги от устида қотган, мудом нафсини жиловлаб яшаган, холис ниятларга суянган синчи хислатларини жамлашга тиришдим.

Сайис шаклу шамойилига нима учун шу хил сифатларни сингдиришни ихтиёр қилганим сабабини ҳали-ҳануз аниқ билмайман, шуниси ёдимда сақланганки, айрича кашфиётдек туюлган ишим кўксимда фахру ифтихор туйғуларини селдек тоширди. Фақат вақти-соати етиб, Сайис, тангри таоло каромати билан, бунақа ғалаён бошлаши, чорчўп чегарасини пайҳону ғорат айлаб, ғалваю ғурбатга тўп-тўла тириклик оламига сакраб ўтишидан буткул ғофил эдим, ахир, бурун остидан нарироқни кўриш фазилати ҳар кимга ҳам бу-юрмайди...

Гуп-гуп ураётган юрагимни ачимсиқ бир тўлқин чулғади, ҳамон савлат тўкиб турган Сайисни зимдан ажабсиниб кузатганим сайин тўлқин шиддати кучаярди, охири пўртанага айланганча куйишаётган томоғимдан отилиб чиққандек бўлди, ҳоли-руҳим забунлигини сезган Сайис, қовоқ очмай, бир-бир босганча атрофимда ўралашди.

– Сайиснинг бағри бўм-бўш! Чамаси, уни чизар пайтида ҳуш-хаёлинг бошқа ёқда бўлган-у, ранг танлаш ва ишлатишда чалғигансан!

Ичимда кимдир сўйланди, кутилмаган товуш замирида ниҳон зардани туйиб, ногаҳон яшин чалгандек бадтар эсанкирадим, безовталиги ортган Сайис соядек ими-жим йўқолиб, устахонада абадий туюладиган дашту дала сукунати чўкаркан, жисму жонимни аёвсиз тарзда муттасил қовура бошлаган шубҳалар тобора аланга олаверди. Сира ақлим етмаётир, Сайис тим-солини зарб этаётган дамларимда ҳал қилувчи қайси муҳим нуқтада адашдим экан?!

Ўша азобли жараённи хотиримда тиклашга урин-дим, лекин сира бунинг иложи йўқ эди, сўнг яна ичим-да қурғур кирпи думалаб, тамомила ўзимга сиғмай қолдим, бас, барини унутиш учун бошим оққан томонга бадар кетишим керак. Жилла қурса бирон улфат билан тўйиб-тўйиб шароб ичсам, лаънати ғам-андуҳ занглари ғубордек ювилар, оз-моз бўлса ҳам таскину тасалли топарман, сўнг яна албатта жафокаш мўйқалам ёнига қайтаман, эҳ-ҳе, келгусида бирга-бирга кўп заҳмат чекишимиз лозим, о, уни мана шу қўлларимга тутган онларимда ёруғ дунёда мендан бахтлироқ одам топилиши душвор...

Эрта бетакрор ижодим намуналари аҳли жаҳон юрагини тамом ишғол этишини ўйлаганча кийинаётган эдимки, яна аллакимлар пиқирлаб кула бошлади, ҳатто гурс-гурс қадам товушлари эшитилди. Наҳот Сайис дилим тубида чўкиб ётган армон тошини қайтадан қўзғатиш учун апир-шапир қайтган бўлса?

Ўтакам ёрилгудек алфозда бир чеккага ўтиб, шаррос ёмғирда ивиган мусича мисол қўнишиб, қўрқа-писа теваракка алангладим. Яхши ҳам барака топгур Сайис кўринмади, сал енгил тортиб, эшик сари йўналдим, аста дастани ушловдимки, саҳн ва шифт орасини ларзонларзон тиниқ шуълалар қоплади. Арзон гулқоғоз ёпиштирилган гумгурс девордан нам каби недир шовур сизаётган эди. Енгил мусиқий оҳангларга ўхшайдиган аллатовур сеҳрли майин саслар зўрайди, сўнг атиргулу райҳон бўйларига монанд муаттар ислар анқиб кетди, бир оздан кейин эса, ақлу ҳушимни шоширган кўйи сал нарида кўланка мисол бирин-сирин Шоир, Файласуф ва Фаррош пайдо бўлди, товба, худди қурмагур Сайис сингари, улар ҳам гирдлари заррин чоркунжак ромлар сарҳадидан ошиб ўтишганди.

Фақат паҳлавон келбатли Сарбоз жойида қилт этмай мағрурона жилмайиб турар, мен учун ғоят қадрли тим қора туйғун кўзлари хотиржам жавдирар эди; забардаст белидаги жигарранг кўн камарига осилган дандон сопли, сахтиёний қинли ханжари салобатига салобат қўшганди.

Энг аввал қизиқсиниб Шоир қадди-бастини зимдан кузатдим, ҳар ҳолда у рангтасвирда қандай бўлса шундай - ўктам ва шижоаткор, мағрур ва хушчақчақ эди, йирик-йирик кўзларида қайноқ дил туйғулари шарора каби чайқаларди, соқоли чунон силлиқ қиртишланган, юмалоқ бети мой суртилгандек сокин ялтирар, қўнғиртоб қалин сочи япалоқ пешонаси бўйлаб ўнг чаккасига йўналган эди. Ясан-тусани ҳам чакки эмас: ёқаси крахмал билан қотирилган катак чизиқли кўкиш кўйлаги, почаси торроқ тўқ сиёҳи жинси шими, гард қўнса сезиладиган ним қора ялтироқ туфлиси бўй-бастига ярашиб тушганди, фақат қўлтиғига қистирилган муқоваси титилган қалин дафтар бу уйғунликка чок солаётгандек эди.

Ёши анчайин ўтинқираган эса-да, пўримлик бобида, Файласуф сўз устасидан сира қолишмас, ҳатто бир қадам олдинлаган эди. Барака топгур расмий тантанага борадигандек кўринишда: оҳори тўкилмаган ёзлик симобий костюм-шим, оч сариқ кўйлак, шунга муносиб пушти чизиқли қизғиш бўйинбоғ бир салобатини икки қилган, яккам-дуккам ажин қўнган қораширғай-энли рафторига айрича шукуҳ бағишлаган эди; қимматбаҳо матолардан нафис тикилган энгил-бош бир тарафу бежирим кузалган ва нақтс кўксини безаган энлигина мош-гуруч соқол бир тараф эди, ортга силлиқтаралган қировли сийрак сочлар билан туташиб кетган соқол беназир салоҳият ва мустаҳкам ирода соҳиби экани ҳақида кенгроқ маълумот бераётганга ўхшарди.

Аста нигоҳимни ийманибгина табассум ҳадя эта-ётган сарв қоматли Фаррошга қадар эканман, дийдам иссиқ сурур билан тўлди, эҳ, дедим ичимда, ажиб фахру ифтихор туйиб, бу офатижон қизни тасвирлаётган чоғимда мурувватли тангри роса қўллаган экан-да. Бир қарашдаёқ ҳатто уни буткул ёқтириб қолиб, сутга чайилган ой чеҳраси, кўксига тўкилган сурмага белангандек тим қора қўнғироқ сочлари асирига айландим, ўтли тикилиши айниқса юрагим боғини яралаб, бутун вужудимни остин-устин қилиб ташлади.
— Соҳиб, камина армон ва умидман, - минг йилдек узоқ чўзилган жимликни бузди ниҳоят Шоир. - Фаррош эса жаннат ариғидан сув ичган муҳаббат гули!

Омадим чопиб пешонамга битилган, аста-секин ақл бовар қилмас сиру асрорини очаётган устахона ҳавода муаллақ турган ёғочдек бир енгил тебранди, йўқ, чамаси, биров илкис туртиб юборгандек мен ўзим силкиниб тушдим, қолаверса, асли чексиз сурур билан қоришиқ Шоир овози элас-элас кўнглим тубида, ақлу идроким қатларида янграётган эди, сўнг қониқиш ва меҳр билан йўғрилган хайрихоҳ товуш сезимларим оша шууримда акс-садо берди, не деяримни билмай, шунчаки мийиғимда кулдим ва яна Фаррош қадду бастидан назар узолмай қолдим.

Негадир Файласуф ҳамон сукутда, камина Фаррошга маҳлиё бўлиб боқаётганимни ёқтирмаган каби, қалин лабларини қимтий-қимтий қовоғидан қор ёғдираётган эди.

Валломат Шоир эса катта минбарда илҳоми жўшиб шеър ўқиётгандек узиб-узиб сўйлар, қуюқ-узун киприклари пирпирар, қароқларида недир истагу иштиёқ ёнар эди. Ахийри, Файласуф бетига тик боқди-да, томдан тараша тушгандек қилиб, жафокаш дунё сендақа шакаргуфтор зот қадамига ҳечам зор эмас, деб ғудранди, товба, нега бунча тажанг?.

Кутилмаган таъна асли мен учун аталгандек, илкис кўнглим жунбишга келиб, баданим бўйлаб гўё қирқоёқ ўрмалади. Недир ўт ичра бемажол инграниб, аранг эс-ҳушимни ўнглар эканман, аввал ғира-шира ёруғда сокин товланаётган девордаги картиналарни илғадим, ўзим эса қайси бир дастгоҳ ёнида кучала еган итдектиришиб ётардим, шууримни эса аллатовур ғубор чулғаган, юрагим ғаш...

Ана-мана саховатли фалак султони балқиб, поёни йўқ еру осмон оралиғи кўз қамаштирар даражада ёришди, теран сукунатга чумган олис уфқ гардиши бўйлаб ҳарир шафақ илашган этагини судраганча булутлар карвони тўхтамай сузар, аллақайси томонда танбурми ё дуторнинг маҳзун ноласи билан омухта шовуллаш янграр эди.

Асабим қақшаётгани учунми, нимагадир аччиқ қилибми, навбатдаги тонгни қават-қават зулмат пардасини ёпинган, мудом қуёшни соғинадиган тунга қиёсладим. Ҳаросат босиб мундоғ қимирлагани, ҳатто хаёл сургани қўрқардим, гавдамни силжитиш нари турсин, би-рон бармоғим букилиши кўргилик эди, мабодо букилса, дарҳол яна бари қайтадан рўй берадигандектуюларди.

Қоқилган қозиқтсек қилт этмай, минг бир азобу қийноқоғушида чийралиб, кундузни номаълум маконига кузатдим, ботиниб-ботинмай ланг очиқ дераза оша ташқарига мўралар эканман, газакларимга малҳам бўлувчи недир юпанч, недир хотиржамлик қўмсай-қўмсай худога ёлборар эдим.

Арзи ҳолим зое кетиб, сонсиз митти юлдузлар бодраган қоқ ярим кечада мастона оҳанглар билан йўғрилган, дунё пасту баландидан огоҳ этувчи пичир-лашлар таралди. Сўнг рўпарани пўртана тахлит ола-тасир издиҳом кесиб ўтди, танишу нотаниш кимсалар қаторида, недир масала бўйича Сайис, Шоир ва Файласуф талашиб-тортишиб одимларди, ҳатто улар мен сари паришон қўл силкиб қўйишарди, қизиқ, Фаррош билан Сарбоз қаёқтса қолди экан?

Хилватда ҳордиқ олиб, тузукроқ тиниқиб ухласам, икир-чикирлардан юз ўгирсам, бари поёнига етар деб ўйлардим, аммо уйқу илҳом париси янглиғ аллақачон мендан аразлаганди, ҳатто бир чимдим пинак қилиш иложи қолмагач, таниш аптекачи орқали атиги зиғирчаси тошдек қотириб қўядиган ўткир дори топиб ичдим. Заррача наф қилмади, аксинча, савилни нажот истаб ютганим сари ҳолим бадтар хароблашди. Хаёл каби узун тунларда ҳаргиз бедору бенавоман, кўпинча кесакдек увоқланиб, ҳатто ҳалиги издиҳомга аралашиб бўзлайман, гоҳида пешонам шўрлиги учун ўкина-ўкина тушунуксиз сасларга кўмилган, кавакларидан недир ваҳима мўралайдиган чалдеворлар атрофида изғийман.

Ўша тушунуксиз издиҳом сирли йўсинда комига тортар экан, бирдан орзу-умидларим сароб каби қаёққадир чекинади, сўнг юрагим санча-санча Сайисни суҳбатга тортаман, ишон, дейман кесиб, сени чизар чоғимда ранглар мутаносиблигини инобатга тутганман. Бу фикримни исботлашга тиришганим сайин у энсаси қотиб ишшаяди, гурзидек муштини ҳавода дўлғаганча мени дунёдаги энг ношуд рассомга менгзайди, фақир йўл қўйган мудҳиш хато, юрагида аста-секин томирлай-томирлай недир газандага дўнаётган эмиш, эй, художон, падар қусур нималар деб алжиё-тир, илоё совуқ нафасини ел учирсин...

Қанча-қанча субҳидамни ром чегарасини бузган оғайниларим билан даҳанаки жанг қила-қила ҳуш-беҳуш қаршиладим, қизғин кечадиган баҳсу мунозаралар чоғида нақтс савдойига айланардим, фақат Фаррош чеҳрасига нигоҳим тушса, туйқус кўнглим ёришар, у чиндан ҳам жаннат ариғидан сув ичган муҳаббат гули эканини эътироф этардим.

Охир-оқибат қайси куни қандай юк ортилгани номаълум аравани Сайис билан Файласуф бир ён, қолганлар бошқа томон тортаётгани, ўртада эса ўзим овораи сарсон эканимни тўласинча фаҳмлаб етдим-у, тўғриси, сочларимни битталаб юла бошладим.

Фаҳмимча, кутилмаганда оёқ остидан лўп этиб чиққан ғалвадан тезроқ ва осон қутилиш учун, бирламчи навбатда, бешала картина билан дангал видолашмоқ керак, сабр косамни тўлдираётган дардни енгиллатиш борасида тайинли бошқа чора топилиши душвор эди.

Худодан омад тилай-тилай, юрагим қони билан иншо этилган ўша асарларни илк саводимни пешлаган ва тетапоя қилган қадрдон мактабимда очилган ҳаваскорлик музейига, иззат-икром билан лутфан топшириб, бир балойи азимдан тоабад қутилгандай анча енгил тортдим, ҳатто биров калтакбилан қуваётгандек, орқа-олдимга қарамай зув жўнавордим, энди ишқилиб охири бахайр бўлсин.

Ахийри, узоқ мулоҳаза юритгач, вақтни бой бермай, сувтекин устахона баҳридан ҳам ўтишга қарор бердим, уни биронта ўзимга ўхшаган шўрпешона овсарга пуллаб, қўшиб-чатиб саранжом-сариштали мавзедан тузукроғини харид қилиш лозим. Яна бир марта ошкора таваккал йўлини тутишим керак, кейин худо бир тарафга бошқаради.

Аттангки, жонимни жабборга бериб, ўпкамни қўл-тиқлаб, ҳар қанча елиб-югурсам-да, мижоз жонивор топила қолмади, устига устак, недир куч муттасил оҳанрабо каби чалдеворлар қуршовидаги кўримсизгина устахона томон судрар, бир дам ҳоли-жонимга қўймас, сирли йўсинда қулоғимга алланималарни қуяр эди.

Охир-оқибат шаштим синди, беминнат қўналға қадрига етмаётганим учун уволи азимга ботишим, эрта охиратда дўзах азобини тортажагимга ўзимни амал-тақал билан ишонтириб, хом-хатала режани хаёлимдан паққос ўчирдим. Натижада худо ёрлақаб, бари аста-секин изга тушди, ҳатто илҳом булоғим қайнаб, аввалгидек зўр иштиёқ билан ранглар оламига шўнғидим, ранглар чорловига кўра, ичимни кесиб ўтган сирли дарё бўйлаб оқаётган эдим, ўша наҳри муаззам охири мангу яшилликка бурканган саодат во-дийси сари элтишига амин эдим.

Тўлқинлари мовий, шиддати тез ўзан бўйлаб ҳормай-толмай бемалол қулоч отиб сузавердим ва бу мисли йўқ ҳужумкорлик қарғиш теккандай ғарибона мунғайган чалдеворлар ичра Сайис билан Файласуфни учратиб қолгунимга қадар давом этди.

Андак ҳордиқ ёзиб, миям ғуборини тинитиш мақ-садида устахонани таркетганимда қуёш мағрибни тўсган сурма тусли пурвиқор чўққи кифтига омонат қўнган эди, қуёш бота-бота яримта баркашга айланаркан, тепамда чўзиқ тумшуқлари ва қанотлари нопормон гала-гала қушлар вижирлашиб безовтаҳол чарх урди. Қушлар ўйинини кузата-кузата икки ёнида ёнғоқ пўчоқлари каби сочилган уйлар тизилган ўйдим-чуқур торгина кўча сари бурилганимни сезмабман, илкис қоқ белидан синган симёғочга тўқишиб қарасам, анча ичкарига ўтиб улгурибман. Энди қизиқиш зўр келиб, ошиғич илгари босдим, босдим-у, ҳангу манг бўзардим, ахир, тутдек тўкилган ҳайлавотдек кенг ҳовлида Сайис билан Файласуф недир масалада юзма-юз тортишаётган эди..

Тупроғи ўйнаган ҳовли ўртасида ловуллаб гулхан ёнарди, атрофида эса етти-саккиз нафар норғул йигит шодон чордона қуриб ўтирар, ёшгина дўппили косагул енг шимариб май сузар, баъзан бир маромда янграётган жазавадор мусиқа овозини ёввойи қийқириқ-кулги босиб кетар эди.

Кимлардир шохташлаб ирғишлар экан, сал нарироқда жун арқон билан кулликлаб қўйилган бўлиқ ёлли дуркун саман той юракни эзгудай зорли қишнади, шуни кутиб турган каби, Файласуф тинмай бидирлаётган Сайисга аста бош ирғади. Бир зум тараддуд чеккан Сайис оловдан учи тим қизил чўғланган йўғонгина узун симни илдам суғурди, о, кейин сим, илон каби вишиллаб, саман той манглайида ўйноқлади ва мунгли жав-дираётган қароқлар симоб каби эриб-оқиб тушди.

Қандайдир эртак воқеаларига ўралашиб қолгандек, юрагим орқасига тортиб, жоним бўғзимга тиқила-тиқила, жадал изимга бурилдим, неча кун ақлу ҳушимни ўнглолмай, устахонада қамалиб ётдим, хаёлимдан чўғланган сим тутган Сайис бир дам жилмас, қулоқларим остида узлуксиз саман той ноласи янграр, сўнг нола дилимда акс-садо берар эди.

Тўғриси, юрагимга қил сиғмай, бутун вужудим-да ғазабу армон ажриқ каби ўзаро чирмашиб кетди, ҳайҳот, бу кетишда падарига қусур устахона қоронғи гўримга айланиб, жами эзгу ниятларимни паққос ютиб юбориши муқаррар-ку, нима учун ўшанда бўшлик қилдим, сотиб қутилмадим, ҳалиям кеч эмас, бирон жўяли чора қўллашим лозим.

Калламни қотиравериб бўларим бўлди, агар иложи топилса, ҳалиги дарвешфеъл дўстим изидан хорижга жўнардим, лекин буниси тушимга ҳам кирмаса керак. Ҳадеб ғужанак ётавериш эса - ўлим билан тенг, аллақачон жонимдан тўйдим, таваккал, мундоғ кўчага ўрмалаб чиқай, бирон ҳамдард топилиб қолар, ҳа, айтганча, яна май билан овунаман, бошқа қўлимдан нима ҳам келарди.

Шунақа ҳардамхаёл билан туртина-суртина одимлар эканман, қайси бир ҳувиллаган ҳовлидан ҳали-гидақа ғалати қушлар вижирлаганча осмону фалакка кўтарилди, бир тўдаси қуюн каби тепамда айланар экан, недир хавотир ва шубҳага кўмилдим. Чиндан тез орада катта кўчани тошқинни эслатадиган йириккина издиҳом тўлдирди, олдинда инқиллаб йўрғалаётган кўзларига мил тортилган ҳалиги саман тойга бемалол Сайис билан Файласуф мингашган эди.

Нағал қоқилган қўпол поябзаллар остида чувал-чанг каби янчилиб кетишимга бир баҳя қолди, аранг четланиб, кўтарасига сўкиндим, сўнг ачқимтир тамаки, спирт ва шўрбалиқ ҳиди қўшилиб анқиётган торгина гавжум қаҳвахонага ҳадиксираб мўраладим, қисина-қимтина шароб симирар эканман, ҳаётда мавжуд барча ришталар мана шу гўша таг-заминига келиб бирлашгандек туюларди.

Ёнимдаги авжи баланд кичик даврада, фақат шодиёна эмас, недир надомат нафаси ҳам ҳукмрон эди. Башаралари ошкадидек қизарган кимсалар муҳокама қилаётган мужда ногаҳон сезимларим торини бир эз-гин, бир оғриқли титратиб ўтди. Кимдир ҳали турмуш қурмаган, кўча-кўй ва маҳалла супуриб умр кечирадиган, худодан бошқа суянчиғи йўқ соддагина хушрўй қиз номусига тажовуз қилибди.

Жоним сим-сим қиймаланди, жигарим тешилди, чексиз афсус-надомат ичра тобора қизиётган суҳбатни яна тинглар эканман, рўпарамда сочлари кўрпалаган, ранг-рўйи синиққан ўрта ёшли киши индамай қўнди ва устол четида турган лим-лим қадаҳни бир зарбда оқлади.

Сал ўтмай тубсиз чоғир кўзлар соҳиби бўлмиш Шоирни таниб, дарҳол жаҳлимни ҳайдадим, меҳрим ийиб, яна шароб ва газак буюрдим. Энди Шоир паришон ўй сурганча Фаррошни эслади, бирдан ўпкаси тўлди-да, ҳар бир ҳарфни тишлари орасидан ўтказгандай алам-ангиз сўйланди: шўри қисган бечора пари учун ичсак! Ҳамон куйинаётган Шоир, менга тайинли эътибор бермай, ҳаял орасида бир шишани думалатди, анча пишиб қолгач, кўкси увалгудек хўрсинди-да, Сайис гўрига ғишт қалай кетди. Энди ногаҳон гап тагига етиб ўлардай анқайдим, хаёлимда темирдек қаттиқ қўлларда бўри чангалига тушган оҳудек типирчилаб додлаётган, лекин оҳу зорини биров эшитмаётган нозик-ниҳол Фаррош гавдаланди-ю, ёноқларимдан шашқатор ёш думалади.

Шоир қачон хайрлашгани ёдимда йўқ, сал-пал ҳушимни ўнглаб қарасам, бутун бошли майхонада, қандайдир эски қўшиқни ғўнғирлаб, ўзим билан ўзим рўй-рост улфатчилик қилаяпман, кўксимни тушунуксиз бир ғусса қамраганки, ёпирай, қоядек оғиру қалампир каби аччиқ! Беихтиёр шўрлик Фаррошни эслаб, ўпкамни босолмай, бўронда қолган ҳимоясиз новда мисол титрана-титрана, бўзлаб юбордим, алам-ангиз тарзда тирноқларим билан бетимни юмдаладим, лекин қаники дардим енгиллашса, аксинча, бадтар газаклар эди.

Вақт аллақачон ярим кечадан ошгани учун қайси бир хизматкор қўрсларча жеркиб, ҳатто жағимга мушт тираб, ташқарига ҳайдади, шу баҳона яна чекимга дарбадарлик балоси тушди, ҳей, дариғ, қайси тошга уриб ёрай пешонамни?!

Энди кўпинча вақтимни гавжум хиёбонларда, ҳассаси эмас, жағига суяниб қолган бекорчи чоллар билан валақлашиб ўтказаман, ҳатто темир уловлар юрмайдиган кўча-кўйда шумтака болаларга қўшилишиб коптоктепардим, гоҳо бирон натижа чиқиб қолар деган илинжда, оғрина-оғрина мўйқаламга юкуниш пайида бўлардим.

Мўйқалам амримни оғишмай, маромида адо этиши учун барқарор осудалик зарур, устахонада эса ҳамон нотинчлик ҳукмрон, омонат эшикни очганим заҳоти лаънати деворлар пружина узра қўндирилган қўғирчоқлар мисол дикирлаб сакрай кетади, пол ости ёки томда аллакимлар саваш қураётгандек шовқин-сурон ва тўс-тўполон қўпади. Қачондир аста-секин таҳдид билан йўғрилган жимлик чўккач, мўйқаламдан узр сўрай-сўрай кароватга чўзиламан.

Навбатдаги оқшомда гўё ер қарс ёрилиб, устахона туби йўқ зим-зиё ўпқонга қулади, ўша заҳоти кўнглимда кеча бошлаган ақл бовар айламас даҳшатли безовта-ликўтли исёнга эврилди-да, жисмим йўқолиб қолганини ҳис этдим, жисмимни изиллаб қидира-қидира, тонг оқарган паллада кўп қаватли иморатлар ва шохлари кузалган чинорлар ўраган кенг майдонга дуч келдим.

Бетон лахтакчалар фарчланган, ёғтомса ялагудек озода ва жимжит майдон шаҳар ўртасидаги алоҳида турмуш тарзи, ташвишу қувончи ва ғалваю ғурбатига ғарқ оролчага ўхшарди. Тепада муаллақ қотган сонсиз юмалоқ-чўзинчоқ ўйинчоқсимон қурилмалар оралаб қалдирғочу қарғалар қувлашиб учар, ҳаво қатларини гоҳо тарам-тарам пушти-сариқ чизиқлар лип-лип кесиб ўтар эди.

Ажабо, қайгадир чўзилиб кетган яшил деворлар биқинида бировлар думалаганча бемалол хуррак отар, намхуш майсазорда ширакайф уч-турт ёш-яланг чуғурлашиб шахмат ўйнар, танқиллаб қуриган бетон ариқ ёқасида қўндирилган эълонлар тахтаси устунига елка тираган Шоир дунёдан узилган алфозда хаёл сурар эди.

Беихтиёр жону жаҳоним қақшаб, юрагим увишди, ахир, қадрдон биродарим Шоир етти ёт бегонага ўхшарди: эти бориб нақд устихонига ёпишган, маъюс кўзлари ўрасига чўккан, ранг-рўйи кузги хазон мисоли заъфарон, лаблари гармсел ялагандек гезарган, қисқаси, шафқатсиз ажал қўли ёқасида, неча кунлик умри қолгани номаълум...

Шоир мақсаду муддаоси қоронғи эди, шу боис ғашланиб, тезроқ уни бу ғаройиб гўшдан алдаб-сулдаю олиб кетишни чамаладим. Афсусу надоматни йиғиштириб, қатъий тарзда ёнига отилиғиб борган эдимки, кимдир анчайин нописанд оҳангда дўриллаб салом берди, беихтиёр ўгирилиб, чор-ночор бармоқ тишладим: ахир, сал нарида, гирдларига бир нечта улкан бетон гултувак ўрнатилган супада, зарғалдоқ тус-ли камзул-шим кийган Файласуф хотиржам музқаймоқ ошаётган эди.
— Фаррош қисмати бефарқ чоғи сизга, - кўнглимдан кечаётган фикрларни уқиб улгурган Шоир кесатди. -Наҳот падар қусур Сайисни қўлласангиз?

Энди барини тушуниб, дафъатан миямга гупиллаб қон тепди, хижолат чекдим-да, мўлтираганча аста Шоир ёнига қўндим. Ўша заҳоти хаёлимда сочлари бир умр тароқ тегмаган каби қўқиган, келишган беғубор ситораси тирналган Фаррош гавдаланди, номуси топталган жонон меҳру муҳаббати бовуримни ачитиб ўртаётган чоғда, этакда белини қисган бежирим камарга ханжар осган Сарбоз кўринди, нигоҳи тошни тешар даражада ўткир алп келбатли ўғлон катта-катта қадам ташлар, бутун борлиғида шижоат ва ўктамликжам эди.
— Сайис шохини қайиришмас экан, ўрнимдан жилмайман, - хиёл қизишиб давом этди Шоир, қуруқшаб ёрилган лабларини қимтиб. - Ундан кўра, бетонда майса каби қовжирасам яхши!..
— Бекор қиласан, ошна, - музқаймоқни ямлаб тугатган Файласуф супадан энди. - Соҳиб, мени сўзим ўтмади, сиз айтинг, бу қилмишидан хасча фойда йўқ, Сайис билан ўчакишиш аждар оғзига бош тиқиш билан баробар, бугун у осмондан истаган юлдузини узиб олиши мумкин.
— Барака топгур, - тақир ерни муштлади Шоир, - асли барисига сен ўзинг сабабчисан.
— Ие, ҳой, нимага, жигар? - дафъатан бўғилди Файласуф, кўзлари олма-кесак териб. - Ҳе-эй, баччағар, миянгни мушукка едирибсан-ку!
— Чархни ўз ҳолига қўймадинг, шоҳу гадо қўйнини ҳадеб пуч ёнғоққа тўлдирдинг, натижада оқу қора аралашиб кетди. Сен одамзод учун Сайисдан кўра хавфлироқсан, негаки, Сайис тўнини сени бўйингга қараб бичади.
— Соҳиб, бу жавроқидан мени қутқаринг, - Файласуф рўмолчаси билан чаккаларини қоплаган реза-реза терни артди. - Ақли етмайдиган муаммоларга тумшуқ тиқмасин. Савил қолгурҳаётуўйлагандан кўра мингбора мураккаброқ, шеър билан қаёққа ҳам бориш мумкин.
— Худо ақлу фаросатни ҳам, билиму тажрибани ҳам йиғиб-териб сенга бергани балки ростдир, - охири босиқликбилан суҳбатга аралашди Сарбоз. - Аммо наҳот ҳамиша булар кучини фақат худбинлик йўлида сарф қилсанг?
— Э-э, бор, тошингни тер-эй, сеники камийди, жулдирвоқи!

Юрагим игна санчилгандай бир сирқиради, ақлу идрок воситасида эзгуликни мавҳ этиш учун қадимда қазилган ёки ҳамон қазилаётган қанчадан-қанча чоҳ Файласуф иқтидори ва феълу атворига тегишли бўлиб чиқаётгани кўнглим қўрғонини бутунлай вайрону зер-забар қилиб ташлаганди. Файласуф гумроҳлик ва жаҳолат ноғорасига ўйнаш бобида шунчалар устаси фаранг ва шунчалар бесуяк экан, айбимни иккиланмай дангал эътироф этишим лозим. Фақат ярамагур ботинию зуҳурини чизар пайтида не чоғли фаросатсизлик қилиб, рангларни не чоғли ноўрину ноуйғун ишлатган бўлсам?!

Тобора ичи сидирилаётган Сарбоз нари-бери безовтаҳол юрар, чурқ этмай гоҳ Шоир, гоҳ Файласуф сари қийғир қараш қилар, тўрсайган кўйи ниманидир мўлжаллар эди; ҳатто сукутида ҳам тенгсиз салобат, ажаб бир ҳушёрлик зуҳур эди.

Шоир ва Сарбоз билан тил топишолмаган Файласуф қўл силтаб жўнагач, сал бўлса ҳам енгил тортдим. Ҳалидан бери Сарбоздан кўнглимни чексиз изтиробга гирифтор этган, дардим устига янада оғирроқ дард юклаган Фаррош аҳволини суриштириш истагида эдим, аммо Файласуф кўзга тушган чўпдек халақит бераётгани учун ботинмай турардим, энди бемалол суҳбат қуриш имкони туғилганди. Ниятимни сезган каби Сарбоз ўзи юрагини очиб қолди, ҳайҳот, Фаррош бадар кетганми ёки жонига қасд қилган, аниғини билмас экан, ҳей, аттанг, шўрлик париваш ўн гулидан бир гули очилмай сўлди, деди қаҳру ғазаби янада қайнаб, эрта уволи Сайис гирибонидан тутса керак...

Сарбоз кўзлари оқи қизариб, муштларини тугиб сўйлар, овозидаги маҳзунлик кучайгани сайин томоғимга тиғ ботаётгандек бемажол ҳиқиллар эдим, маъсум қиз мендан ўтган ношудлик қурбони бўлди, яъни ранглар мувозанати бузилгани оқибатида, Сайис дилида недир газанда урчитгани сабабли заҳару заққум ютди дегим келар, аммо нафасим чиқмас, карахт тилим айланмас эди. Мискин ва ночор эканманки, жону жаҳоним бир бўлагини, кўз қорачиғидай асраш лозимлигини унутиб, Сайис чангалига топшириб қўйдим.

Ҳайҳот, энди қуёш қиздирган манови тақир майдонда эгасиз кўппак мисол чўллаб, чийралиб ва очу наҳор сулайиб ётишдан бирон тайинли самара борми?! Ахир, бундан нима ўзгаради, Фаррош ор-номуси жойига қайтарми, баттол Сайис пушаймон чекарми озроқ ёки қўлига кишан уриларми?!

Турли пала-партиш сўроғу жумбоқлар шундоқ ҳам гиж миямни тинмай пармалагани сайин анордек эзилардим, айни пайтда, Шоир тобора ориқлаб, ҳолдан тойиб бораётганини сезиб, дунёга сиғмай, оёғи куйган товуқдек типирчилар эдим, ахир, мен учун Шоир нақадар қадрли, ундан ажралиш мисли йўқ мусибату мотам, тоғдек улкан аламу армон, чексиз ҳасрат ва қайғу! Юрагим жодига тиқилган япроқтсек эзғиланиб, барини қайтадан бафуржа қулоғига қуйдим, аммо қаники тушунишни истаса, аввал айтганидек, қаттиқ-қатрон бетонда майсадек қовжирашга мингдан-минг рози эди.

Ранг-равиши чўяндек чуйкалган, шунга қарамай, кўзлари ёлқини сўнмаган Шоир ҳатто навбатдаги субҳидамда, қуёш уфқтса баҳайбат тилла баркаш мисол лов этиб ёнган чоғда, шоҳона нонушта ўрнига дея, юмшоқ кулимсираб, бедор кечган оқшом бўйи хотирасида қайта-қайта пишитган жозибадор шеърини қироат билан ўқишга тутинди. Анчайин ҳорғин овози тан-жони қоврилиб, руҳи ипакдай эшилаётганини анча-мунча теран ифода қилаётган эди, қолаверса, мунчоқдек тизилган сара сўзлар олам ичра мавжуд азалу абад тугунлари, бинобарин, митти юраги чексизлик ҳайбатини бемалол сиғдиргани, чексизлик эса уни сиғдиролмай эсанкираб тургани сирасида баҳс юритар эди.

Занжир каби чатишган сатрлар мағзини чақиб, бир аҳволда оғир хўрсинар эканман, залворли сукунат пихиллашга мойил кулги тарафидан бузилди. Босар-тусарини билмай келган зиёлинамо икки киши, хаёл оғушида паришон ўтирган Шоирга зиғирча эътибор бермай, каминани кўча томон қўй каби судрай-судрай, юмалоқ-ёстиқ қилганча тим қора енгил машинага тиқтси.

Ажалимдан бурун куним битгани, тез орада жаҳаннам сари рихлат айлашимга имон ўгирдим ва ҳадемай ўзимни чалдеворлар ўртасида алоҳида савлат тўкиб қўнқайган, гиламу кашта билан бинойидек безатилган кенггина кулбада кўрдим.

Ўртада ёзилган ним пушти дастурхонда бир тоғора қайнатилган лахм гўшт буғланиб турарди, иштаҳам очилиб, сўлакайим оқтси, ахир, неча кундан бери туз тотганим йўқ-да. Шоир аҳволи ўзимникидан бешбадтар эканини ўйлаб ўкинар эканман, тўрдаги баланд парқу лўла-болишга ястанган, хумдай боши тақир қирилган, дўрдоқ лабларида киноя жилва қилаётган кимса нигоҳи жигаримни тешиб ўтаёзди, ажабки, қурмагурни ўнг ёнида чордона қурган Файласуфни кўргандан кейингина танидим.
— Хўш-ш, соҳиб, ташқарига бир қар-раворинг, - зўр ҳафсала билан кафтини кафтига ишқалади Сайис. - Ҳа, бир марҳамат айланг, орзу-умид тулпорлари кўкка учмоққа шай, агар хоҳласангиз, бир нечтасини беминнат совға қиламан..

Ҳамон бўсағада ҳайкал сиёғида гезарганча тек қотган эдим, Сайис даъвати баҳона, бирдан қизиқсиниб, дереза оша бир дунё темир-терсак ва ёғочу ғишт, хасу хашак ва ҳатто кардон-тунука қутилар аралаш-қуралаш ҳолда хирмон каби чошланган ҳовлига нигоҳ ташладим.

Салдан кейин, кўзларимга ишонмай, олди силлиқ-йўғон ходачалар билан тўсилган узундан-узун энли сайисхонада гижинглаб ўйнашаётган бир-биридан сулув айғиру ғунонлар, этак томондаги пастқамгина шифтини қуруму тортанак босган айвонда вишиллаб дам ураётган босқон, бел баробар теп-текис сандонда айил тўғаси, тақаю қозиқ ясаётган қотма-чайир усталарга лолу ҳайрон тикилиб қолдим.
— Танланг, ийманмай танлайверинг, - Сайис лунжини шишириб гўшт чайнаётган Файласуф сари аста ер остидан қаради. - Хўш, талқон ютгандек нега индамайсиз?
— Дангалини айта қолинг, - орага суқилди Файласуф.
— Ҳа, ҳа... Алқисса, соҳиб, тезроқ даъвои достондан кечишингизга тўғри келади, Шоир ҳам қулоқ қоқмай кечсин, арзимаган гапга шунча ваҳима кўтариш шартми?
— Қизлик номуси арзимасми? - тутақиб кетиб пўнғилладим.
— Тушунарли, Шоирда айб йўқ, бу кишим баттол, ўлардай нияти бузуқ, - деди Файласуф тўрсайиб. -Иложи борича, тезроқ эсини киритиб қўйиш керак.
— Нима қилай, оёғидан сўқир саман той думига бойлатиб, дашту далага ҳайдатайми?!..
— Йўқ, майда, жуда майда!..
— Шундайми? Балки ўзингиз ёрдам берарсиз, ошна.
— Ҳалиги... қўлларини кесдириш керак, - дарахт буташ устида сўз бораётгандек хотиржам чулдиради Файласуф. - Ҳа, шундай қилинг, токи мудом янглиш йўлга юрадиган мўйқаламини қайтиб тутмасин!..
— Ой-ёй, қойил! Топдингиз! Бир ишора қилсак кифоя, занғар усталар зумда битиради, тамом-вассалом!..

Чеҳраси недир ғурурдан ёришган Файласуфни зимдан кузатганча аста бош чайқадим, наҳот тоабад мўйқалам билан ўртамизда даҳшатли ҳижрон девори кўтарилса, наҳот бир умр жозиб ранглар олами фуқароси бўлиш насиб қилмай, шалвираганча мискину ноумид яшасам, етиму есирлик азобига маҳкум туйғуларим зимзиё бағрим кунжакларида саробдек ному нишонсиз йўқолса?!

Ҳамон мириқиб пиқир-пиқир кулаётган Сайис, кўпроқ маза қилай деган хаёлга борди чоғи, томоқ қирган ҳамоно ўқтсек отилиб кирган бўйчан хизматчи йигит олдига ирғай дастали ўрма қамчи улоқтирди. Лаънати қора терга ботганча ўлмичи қилиб саваларкан, визиллаётган қамчи оғриғидан ҳам кўра, ҳалиги мулоҳазалар оғриғи вужудимни кўпроқ қийнади.

Зум ўтмай зулмат қоплаган тубсиз бўшлиқ беҳушу бенаво жасадимни қаърига тортиб кетди, чамаси, олисда узлуксиз кесишаётган зангор ва симобий нурлар арқонига илиниб базўр жон сақладим. Тош осилгандек оғир қовоқларимни амаллаб кўтарсам, тақир полда қонимга бўялганча дилдираб ётибман, кимдир дағал бармоқлари билан териси шилинган ва симиллаб ачишаётган бетимни авайлаб силамоқтса.

Ногоҳ тепамда мардона чўккалаган, кўзлари чақнаётган Сарбозни кўрдим-у, бирдан ўпкам тўлиб, бўғзимга данакдай нарса тиқилди, чексиз афсус-надомат билан Сайис қандай жазо белгилаганини айтиш учун чоғландим. Қадрдон жигарим гапиргани қўймай, хайрихоҳликбилан таскин бериб, қўлтиғимдан ушлаб кўтарди, қаддимни ростлаб, недир истак даъвати билан тўр сари қарадим-у, безгак тутгандай қалтираб кетдим.

Баланд лўла-болишда ястанган Сайис ўзига ўхшамасди, қадди-басти офтоб урган сабзи каби сўлиб улгурган, тикрайган сарғимтир қошлари ўртаси тугунли эди, бақбақаси аралаш бўғзига Сарбоз ханжари сопигача ботган эмасми, жун босган бесўнақай қўлларини икки ёнига шалвиратиб ташлаган, номаълум нуқтага қадалган йирик-йирик чоғир кўзларида недир таҳлика сувратланган эди.

Сал нарироқда ранг-рўйи оҳак каби оқарган Файласуф, хиёл эгилган тарзда бақа каби жавдирар, ҳозиргина муз остидан чиққандек дағ-дағ қалтирар эди...