OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАсқад Мухтор
Асар номиАрвоҳ (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Асқад Мухтор
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм7KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/02
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Арвоҳ (ҳикоя)
Асқад Мухтор

Абдураҳмоннинг буваси бугун яна келди. Ўша-ўша оқ сурп яктак, шойи қийиқ, оппоқ соқоли ва ярашиқ сутдек салла...

Аммо, Абдураҳмон «Келинг бува» дея олмади — бобонинг важоҳати хунук эди.

– Сен нима учун мени мужмал ялтоқи қилиб қўйдинг, болам. Сендан умидим шулмиди! Мен қачон нону-туз кўтариб ёвузларга пешвоз чиққан эканман, қани, айт! Бу қанақаси, мана энди мўмин-мусулмон олдида ё сен хоин, ё мен хоин. Нима деган одам бўлдим, ахир, мен сенга бўлган воқеани миридин-сиригача ҳикоя қилиб бермовдимми? Ё Оллоҳ, ўзингдан чиққан балога қайга борай давога.

– Ахир, бува...

– Менга қара! Наҳотки ёдингдан чиққан бўлса менинг ҳикояларим! Мен айтган эдим-ку, улар аввал қандайдир экспедитсия... яъни илмий сайр-саёҳат деган баҳона билан келишган. Кейин қарасак, улар шубҳали деб ҳисоблаган одамлар битта-битта ғойиб бўла бошлади. Бизни нодон билиб, ерли қора халқ деб, устимиздан ҳукм юргузадиган бўлишди. Билсак, орқаларида минглаб лашкарунавкарлари бор экан. Биз паншаҳаю таёқ-чўкмор кўтариб далага, ўша қуролли келгиндиларга қарши чиқдик.

«Мингбоши қани?» деб жеркиди қарқарали чакмон кийган бир зот. Мингбоши қиличдан тап тортмайдиган тоғли йигит эди.
— Келгиндини кўи кўрган бу халқ — деб мурожаат қилди қилич таққан зобитларга, — ўлса ўладики ер суриб лашкарларингни боқмайди! Ўлса ўладики...

Шу пайт ўқ овози янграб, ялангтўш мингбошпмиз ер тишлади. Халқ олдинга ташланди. Рўпарадагилар найзасини ўқталиб, гурс-гурс одим ташлаб, осмонга ўқ отиб келавергандан кейин, тўхтадик. Буйруқ бўлди:
— Тиз чўк!

Тикка туравердик.
— Тиз чўк!

Мингбошининг гапи тўғри эди: ҳеч қачон бегонага тиз чўкмаганмиз. Тикка туравердик.

Аммо олдингн қатор тутдай тўкилавергандан кейин ерга қапишдик.
— Бош кўтарма!

Бош кўтарган ўққа учаверди... Ўлганга қайрилиб қараган ҳам, йиқилганга ёрдам бераман деган ҳам, бу хунхўрликка дош беролмай сесканган ҳам, шунчаки қимир этган ҳам ер тишлайверди. Олти юзга яқин киши эдик. Бари қирилиб кетди. Ё эшитмовдингми қон-ёш тўкиб айтган бу ҳикояларимни: —Айт, эшитмовдим дегин!!!

– Бува...

– Шу хунхўр қотилларга мен нону туз тутган эмишманми? Е оллоҳ! Қайси шайтони лаин сенга дарс берган, ҳей бола!

– Ахир, бува, бу ҳақда ҳеч қандай ҳужжат...

– Бувангнинг гувоҳлиги керак эмас сенга, ҳужжат керак! Худонинг шаҳодати керак эмас, сенга ҳужжат керак! Қирон қишлоқ яқинидаги бегуноҳ қурбонлар қонини шимган қутлуғ тупроқ бир ярим асрдан буён доду фарёд солиб, ловуллаб ётибди, сенга ҳужжат керак!

– Бува, Буважон, мени қарғаманг, ёш эдим, ёшлик қилибман...

Бу маҳал ҳалиги ловуллаб ётган ерданми, қаердандир иссиқ жизғинак ҳид анқиб Абдураҳмон уйғониб кетди. Сапчиб туриб, негадир икки қўллаб, тирикманми дегандай, ўзини қучди. Вужуди совуқ терга ботган эди.

Бунинг мудҳиш туш эканини англаб ҳушига келганида биринчи ўйи шу бўлди:

«Оббо... яна ёлғон гапирдим!—деди у ичида, манглайини чангаллаб,— ёшлик қилибман эмиш: асли бу китобни ёзганимда эллик еттига кирган фан доктори эдим. Расво бўлди. Ёлғон гапирдим. Янаги келишларида энди мана шуни юзимга соладилар!»

У тўшакка ўзини юз тубан ташлади. Лекин дарров сапчиб турди — тағин уйқуга кетиб қолишдан қўрқарди. Кўпдан бери уйқусида ҳаловат йўқ,— кўзи кетди, дегунча босинқираб туш кўради. Тушда эса бобоси!

Айтгандай, у бобосини кўрган эмас-ку! Қандоқ қилиб таниб олаяпти? Туш экан-да, аҳмоқона туш... Бувасининг айтганлари ҳам ўз кўнглида ғимирлаган, ўзи билган ўйлар. Узинг билган ўйлар бошқа-ю, китоб бошқа экан. Шундай бўлмаса докторлик унвони қаёқда дейсиз? Юрар эди ҳали ҳам еттинчи синфга дарс бериб.

Иккинчи томондан... ўша ҳам дуруст эди бу азобли тунлардан кўра. Ҳозир ҳали ярим кеча. Абдураҳмон яна уйқу элитишидан қўрқарди. Ўз хаёлида пайдо бўлган бобони ёмон кўриб қолди... Оқ сурп яктак, Оқ соқол... Арвоҳга ўхшаб тушига киради. Деярли ҳар куни... Арвоҳ ҳам асли йўқ, одам хаёлида яратилган нарса. Лекин барибир, худди бор нарсадай кўринади, гаплашади, сўроқ қилади, қийнайди, азоб беради.

Бундан қутулиб бўлмайди. Абдураҳмон ака. Чунки бу — бувангиз ҳам эмас; арвоҳ ҳам эмас, бу — ўзингиз. Одамнинг ўзидан қочиб қутулганини ҳеч эшитганмисиз?