OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАсқад Мухтор
Асар номиҚодирийни кўрганман-у (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Асқад Мухтор
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қодирийни кўрганман-у (ҳикоя)
Асқад Мухтор

Мен Абдулла Қодирийни кўрганману кўрдим, деб айтолмайман. Бунга Ҳаким Назир айбдор.

Марғилон бозорининг бешик растаси шинам чойхона бўлар эди. Домлам Обиджон ака билан битта нон, бир ҳовуч майиз олиб, энди чой чақирган эдик, домла:
— Ана, у ёққа қара...—деб қолдилар шивирлаб,— Абдулла Қодирий ўлтирибди.

Мен қарадим иккита соддагина, дўппили киши шахмат суришяпти. Шу ўйинга жуда берилган пайтим, газетада чиққан чигил масалаларни ечиб, гросмейстерларнинг ўйинларини таҳлил қилардим. Ҳалигиларнинг тахтасига қарасам — жуда қизиқ вазият!... Алёхин би-лан Капабланканинг машҳур партияси-ку бу!
— Наригиси ютади — дедим.
— Ўшаниси Қодирий-да,—деди Обиджон ака.

Менинг фикри-зикрим тахтадаги вазиятда эди,— шу вазиятда буюк Капабланка тахтдан йиқилган.

Қодирийни кўрдиму кўрдим, деб айтолмайман.

Бунинг Ҳаким Назирга нима даҳли бор, дерсиз? Ҳакнм ака «Ленин учқуни»да ишлардилар. Шу газетада чиққан хабарларим учун қалам ҳақи ўрнига (пул болани бузади, деган бўлсалар керак) у киши менга шахмат юборганлар. Доналари жажжи, йилтироқ, тахтаси сирланган. Бунақасини кўрмаган эдим, Қўлтиғимда олиб юриб, шу ўйинга ружу қўйдим. Болалик зкан-да...

Болалик ҳам қолди. Шахмат ҳам қолди. Қодирий эса умрим, касбим, тақдирим...

Бундай бўлишини ким билиб ўтирибди дейсиз!

1992