OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАсқад Мухтор
Асар номиТафт (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Асқад Мухтор
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/20
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тафт (ҳикоя)
Асқад Мухтор

Қобулда боғи Бобур деган қадамжо бор. Унинг баланд тўрида шоирнинг қабри сақланган. Оёқ томонда-ги қари тутни ўша вақтларда ўтқазилган, деб тушунтиришади. Қадамжони иккинчи бор зиёрат қилганим-да ёнимда менга боғлаб қўйилган соқчидан бўлак одам йўқ эди. Унинг оти Маъриф, камбағалгина аскар бола.

Мен бу сафар тутга узоқ тикилиб қолдим. У қариб, йўғон танаси тамоман чириб, ўқ илдизи тупроққа айланган. Лекин бир ёнидаги жиндек ғудур пўстлоқдан озгина шира келиб бир-икки шоҳида яшил барглар ҳали ҳам шивирлашиб турибди. Наҳотки ўша асрлардан бери тирик? Уни ўтқазганлар, балки буюк бобомизни кўргандир. Пўстлоғида кимларнинг кафт излари бор экан? Шабадада қалтираб йилтиллаб турган бу сийрак барглар мўъжизадай туюлади, мен уларни ушлагим келдию, қўл теккизолмадим. Тиз чўкиб, тутнинг пўстлоғи бор томонга кафтимни узатсам, қўлим титраб, баданимга ўт югургандай бўлди.

– Ажабо... дедим аста силаб кўриб.

– Бўлмайди,— деди шу пайт тепамда турган Маъриф.

Ўрнимдан турдим. Ушлаш мумкин эмас экан, деб ўйлаб, ҳижолат тортдим.

Боғдан чиққандан кейин суриштирсам Маъриф «бўлмайди»ни бошқа маънода айтган экан. Унинг отаси бозорда ўтинфурушларга тарозибонлик қилар экан. Хонадонда ўтиннинг сифатини яхши билишади.
— Энди у ёнса ҳам тафт бермайди. Чиринди, — деди аскар.