OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАсрор Аллаёров
Асар номиЧиннигул (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Асрор Аллаёров
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/20
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
«Ёшлик» журналининг 2012 йил 9-сонидан олинди


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Чиннигул (ҳикоя)
Асрор Аллаёров

Ўнг қўлида бир даста чиннигул кўтариб олган кекса аёл ўзи яшайдиган кўча томон буриларкан, беихтиёр гул дўконидан чиққанидан буён жилмайиб келаётганини сезиб қолди. Буни биров кўриб қолмадимикин дея аввал тўғрига, кейин икки ёнига қаради. Кўчада ҳеч ким кўринмади.
– Ҳар куни бир даста чиннигул сотиб оласиз, уларни кимга олиб борасиз? – дея сўраган эди бир муддат аввал дўкон сотувчиси Феруза холадан.
– Уйга, Бобир амакингизга, албатта. Бошқа кимга ҳам бўларди.
– Илгари саватларни у кишининг ўзи топшириб кетарди. Уч ойдан бери негадир кўринмаяпти?
– Бобир амакингиз менга уйда кўмаклашаяпти, холос.

Аёл тўғри ётоқхонага кириб келди ва қўлидаги гулларни қўшни хонанинг михлаб ташланган эшиклари олдидаги гултувакка солиб қўйди. Энди бемалол сават тўқийверса ҳам бўлади. Унинг ихтиёрида бутун бошли кун ва тун бор.

Феруза хола кўзларини хона бўйлаб хушбуй ис таратаётган чиннигуллар солинган гултувак остига тикди.
– Ҳозирча тўрт дона етади, – ўзига-ўзи деди у қўлини олдинга чўзиб қамишларни оларкан. – Бугун дўкондагилар «Гулларни кимга олиб кетаяпсиз? Нега ҳар куни бир даста гул сотиб оласиз?» деб сўраб қолишди. Мен булар Бобир амакингиз учун, у киши кўчага чиқолмайди. Уйда менга ёрдам бераяпти, дедим. Тўғри айтибманми?
– Нега ёлғон дейсиз? Мана ёрдам бераяпсиз-ку?
– Бўлмаган гап. Мен ҳеч қачон бир кун келиб сизни йўқотиш ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Кўнглимда шундай шубҳа пайдо бўлган кезларда ўша вақтнинг ўзидаёқ нотўғри ўйлаётганимга ўзимни ишонтирганман. Сиз эса хандон отиб кулардингиз. Агар бир кун келиб бу дунёни тарк этиш лозим бўлса, фақат сиздан аввал шундай ҳодисага дуч келишни Xудодан сўраганман. Сиздан яшириб келган ягона сирим ана шу эди. Инсонлар нега ўлади? Мен буни англагандайман. Одам омонатини топшираётган лаҳзада Аллоҳга бўлган муҳаббати йўлида қурбон бўлади. Аслида ўлим ҳам ҳаётимизнинг бир қисми. Лекин сизни ҳеч ким мендан тортиб ололмайди.

Уч кундан кейин эрталаб соат 7:30да Улуғбек кўчасида яшаётганлар бу уйга қўлида бир даста чиннигул кўтариб олган нариги маҳалладаги дўкон сотувчисининг кириб бораётганини кўришди. Дўкон сотувчиси гулларни тувакда сўлиб қолганларининг ўрнига солиб қўйди. У эшикнинг ўнг томонидаги каравот олдида дераза томонга қараганча тирсагига суяниб хаёл сураётган Феруза холани кўрди. Сўнгра ҳол-аҳвол сўради. Аммо жавоб бўлмади. У деразани очиб юборди. Xонага тоза ҳаво кирди. Феруза холанинг гавдаси шамолда тебраниб кетди.

Кечга яқин Феруза холани дафн этишди. Аммо Бобир амаки уйда йўқ эди. Қўшнилар уни анчадан буён касал ётувди дейишди. Дўкон эгаси Феруза хола унга атаб ҳар куни гул олиб кетганини айтди. Кимдир узоқ вақтдан буён Бобир амакини учратмаганини гапирди. Эртаси куни қўшнилар михланган уйнинг эшигини бузиб киришди. Бобир амакининг жасади бундан уч ой илгари айнан шу хонага кўмилган эди.