OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАзиз Несин
Асар номиЧумчуқ ови (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Болалар ва ўсмирлар адабиёти
Муаллифлар
   - Азиз Несин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/15
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Чумчуқ ови (ҳикоя)
Азиз Несин

Адвокат дўстим Урхон Опойдин бир куни гап орасида:
— Мен ҳам бир марта ёзувчилик қилганман, — деб қолди.
— Қандоқ қилиб? — сўрадим мен.

У ҳикоя қилиб берди.
— Бошланғич мактабда, тахминан учинчи синфда ўқиб юрган пайтларим эди. Якшанба кунлари далага чиқиб, маза қилиб ўйнаб келардик. Асосий эрмагимиз рогатка (сопқон)га тош солиб отиш эди. Ана шундай кунлардан бирида Бурхон акам билан ўйнаб юриб, қуш овлашга жазм қилдик. Резинка рогаткага майда тошлардан қўйиб, қушларни пойлаб отамиз, ҳечам тегмайди. Бир пайт қўққисдан рўпарадаги дарахтдан бир гала чумчуқ «пир» этиб осмонга кўтарилди. Бурхон акам дарҳол резинкани чўзиб туриб бир отган эди, битта чумчуқ «тап» этиб ерга тушди. Ўқимиз нишонга тегишини кутмаган эканмиз шекилли, икковимиз ҳам эсанкираб қолдик. Кейин чумчуқнинг теппасига югуриб бордик. Жон талвасада типирчилаб, тўлғаниб ётган қушчани кўриб, икковимиз бехосдан йиғлаб юбордик. Чумчуқ боёқиш учай деса учолмас, қочай деса қочолмасди. Ҳали тирик эди. Бу даҳшатли ўлим азоби бир-икки дақиқа давом этган бўлиши мумкин, аммо менинг назаримда у чексиздай туюларди. Чумчуқ ётган жойида типирчилаган сари биз баттар ҳўнграб йиғлардик. Охири у қимирламай қўйди. Қушчанинг жони узилган бўлса ҳам, ака-ука икковимиз ҳамон ҳўнг-ҳўнг йиғлардик. Мен унинг ўлимига сабабчи бўлган рогаткани олиб улоқтириб юбордим. Бурхон акам қўли билан ерни тимдалаб, чумчуққа гўр очди. Йиғи-сиғи билан уни кўмдик. Шундан кейин икковимиз бир оғиз чурқ этмай, хўрсина-хўрсина уйга қайтдик.

Эртаси куни синф ўқитувчимиз эркин мавзуда иншо ёзишни буюрди. Мен ўзимга ғоят таъсир қилган мана шу воқеани баён қилиб бердим. Ўқитувчимиз иншойимни ўқиб чиққач, жуда мақтади, кўкларга кўтарди. Xуллас, менинг умримда биринчи марта ёзган асарим шу бўлди.