OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАзиз Несин
Асар номиШафқатли ит (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Болалар ва ўсмирлар адабиёти
Муаллифлар
   - Азиз Несин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/15
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Шафқатли ит (ҳикоя)
Азиз Несин

Уйимиз катта йўл ёқасида бўлгучи эди. Қиш кунларидан бирида иккинчи қаватдаги дераза ёнида газета ўқиб ўтирардим, олдимда эса қаҳва. Шу пайт кўча томондан ингиллаган овоз эшитилди. Шундай аянчли, шундай ғамнок эдики, газетани ортиқ ўқиёлмадим. Эшикни очсам, жингала-жингала оқ жунли дайди бир кучукча турибди. Мени кўриши билан жонҳолатда инграй бошлади. Аллақаери оғриётганини сездим. Тумшуғини остонага қўйиб, илтижо билан кўзимга тикилди. Дарров ердан кўтариб олиб, уёқ-буёғига разм солиб кўрдим. Бир оёғи лат еган бўлса керак, қонаётган экан. Яраланган жойини яхшилаб ювиб, дори суртдим, кейин оёғини тахтакачлаб, маҳкам боғлаб қўйдим. Анчагача ингиллаб ётгач, кейин тинчиб қолди. Қорни тўйгач, уйқуга кетди.

Орадан ўн беш кунча вақт ўтгач, тахтакачни олиб ташладим. Боёқиш икки-уч кун чўлоқланиб юрди, кейин яраси бутунлай битиб кетди. Кўҳликкина, шўхроқ кучукча экан, уй ичи билан ҳаммамиз унга қаттиқ боғланиб қолдик. Лекин у кўчага ўргангани учун ҳамиша уйдан қочиш пайида бўлар, бундай пайтларда эса уни кўча-кўйдан тутиб олиб, жойига қайтарардик. Кунлардан бирида итимиз йўқолиб қолди. Шунча қидирсак ҳам топилмади. Кўп афсусландик, лекин илож қанча эди.

Келаси йил яна ўшандай қиш кунларидан бирида эрта билан дераза ёнида қаҳва ичиб ўтирсам, тўсатдан кўча томондан вовуллаган овоз келди. Негадир бу товуш танишдек туюлди. Дарҳол пастга тушиб, эшикни очдим. Ҳа, худди ўзи... Мени кўриши билан ит думини ликиллатиб, сакрашга тушди. Ёнидаги сап-сариқ баҳайбат шериги тинмай ингилларди. Яқинига бориб қарасам, бир оёғи синган экан.

Ҳа, орадан бир йил ўтгандан сўнг ўша дайди итимиз мендан нажот истаб ярадор шеригини олдимга бошлаб келибди.