OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАзиз Несин
Асар номиХалоскор ит (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Болалар ва ўсмирлар адабиёти
Муаллифлар
   - Азиз Несин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм8KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Халоскор ит (ҳикоя)
Азиз Несин

Москвада Аждар Иброҳим деган бир кино режиссёр билан дўстлашиб қолган эдик. Иккинчи марта Москвага боришимда ўшанинг хотини вафот қилганини эшитдим. Бир танишимизни ёнимга олиб, кўнгил сўрагани дала ҳовлисига бордим. Кинорежиссёрнинг дала ҳовлиси катта йўлдан четроқда, ўрмон ёқасида экан. Хотини қазо қилганига бир ҳафта бўлибди.

Аждар Иброҳим гап орасида марҳуманинг бир ити бўлганини, жанозадан сўнг у мутлақо кўринмай қол-ганини айтди. Илгарилари бундай одати йўқ экан. Ҳатто ўрмоннинг ичига кириб кетса ҳам, бир соатга қолмай уйга қайтаркан.
— Ит эгаси ўлганини сезган бўлса керак, демоқ-чимисан? — деб сўради ҳамроҳим.
— Қайдам, — деб жавоб берди Аждар Иброҳим. — Аниқ бир нарса деёлмайман-у, лекин Ашхабодда бўлган бир воқеани эшитганимдан кейин жониворларда фавқулодда сезиш қобилияти бўлишига ишондим.
— Ашхабодда нима бўлган экан?— деб сўрадим ундан.

Бўлган воқеани гапириб берди.
— Ўзим асли ашхабодликман. Қайси бир йили отпуска пайтида борсам, икки қўшним бир-бири билан суд-лашиб юрган экан. Иккови ёқалашиб қолиб, бири иккинчисини белкурак билан урмоқчи бўлибди. Зўрға ажратиб қўйишибди. Жанжал нимадан чиққанини ҳеч кирн билмайди. Мен ўша ерда эканимда уларни суд мажлисига чақириб қолишди. Азбаройи қизиққанимдан мен ҳам судга бордим.
— Сиз нима учун қўшнингизга белкурак кўтар-дингиз? — деб сўради судя айбланувчидан.
— Итимни уриб майиб қилгани учун, — деб жавоб берди айбланувчи.

Судянинг жаҳли чиқди.
— Ҳеч замонда одам боласи бир итни деб қўшнисига қўл кўтарадими, бу қанақа гап ахир?
— Менинг итим бўлакча, бошқа итларга ўхшамайди, — деб қолди даъвогар.
— Ия, нимаси бўлакча экан?

Шундан кейин итнинг эгаси бир бошдан гапириб берди.
— Иккинчи фарзандимиз икки ойлик чақалоқ эди ўшанда. Чақалоқ бешикда ухлаб ётган пайтларда итимиз ҳечам унинг ёнидан жилмасди. Бир куни эрталаб ўрнимда газета ўқиб ётсам, хотиним йиғи-сиғи кўтариб қолди. Бола бешиги билан йўқолибди. Дарҳол излашга тушдик, уй ичидан топилмади. Югуриб ҳовлига чиқсак, бешик ўша ерда экан, ёнида эса ит. Чақалоғимиз пишиллаб ухлаб ётибди.

Бешикни уйга олиб кирдик. Лекин ўша куни кечаси ит яна уни ташқарига олиб чиқиб кетибди. Итни дўппослаб, эшикни ёпиб қўйдик. Ҳаво дим бўлгани учун деразалар очиқ эди. Ярим кечада эр-хотин шовқиндан уйғониб кетдик. Бундоқ қарасак, ит деразадан уйга кириб, бешикни ташқарига судраб чиқмоқчи бўлиб турган экан. Уни яна қувиб чиқардик.

Тонгга яқин даҳшатли фалокат юз берди. Ер чир айланиб кетгандай бўлди. Устимга бир нималар босиб тушди. Ҳушдан кетибман. Шу аҳволда қанча ётганимни билмайман. Бир пайт ўзимга келиб қарасам, харобалар тагида кўмилиб ётибман. Қаттиқ шикастланибман. Шу орада тепамдан қитирлаган овоз эшитилди. Биров мени кавлаб чиқармоқчи бўлаётганга ўхшарди. Кейин итимизни ингиллаган товушидан танидим. Сал ўтмай кичкинагина тешик очилиб, ичкарига ҳаво кирди, ёаигиик тушди. Сўнг итимнинг оёғи кўринди. Унинг ёрдами билан бир амаллаб ташқарига чиқиб олдим. Ит мени ўз ҳолимга қўймай ҳадеб почамдан тортқилайверди. Бир жойга келганимизда нуқул гир айланиб ингиллайверди. Дарҳол қазишга тушдим, катта қизимни қутқариб олдим. Бу даҳшатли зилзила пайтида ҳамма ўзи билан ўзи овора эди. Онам билан хотинимнинг тирик қолишига ҳам шу ит сабабчи. У жойни кўрсатди, мен қазиб олдим. Кейин ҳаммамиз чақалоқни излай бошладик. Ит ҳам ғойиб бўлди негадир. Қазиб кўрмаган жойимиз қолмади. Охири ҳовлига чиқиб қарасак, бешик бир чеккада турибди. Ёнида эса итимиз. Бешикнинг ичида бола. Билдикки, ер қимирлашидан сал одинроқ ит бешикни уйдан олиб чиқиб кетган экан. Зилзила пайтида бизни бутун уй ичимиз билан ўлимдан қутқариб қолган шу ит бўлади. Ўша воқеадан кейин ит бизга қадрдондан ҳам қадр-дон бўлиб қолди. Қўшним бўлса шундай итнинг жонига қасд қилиб ўтирибди. Чидаб туролмадим, итимни қутқариб қолиш учун белкурак билан қўшнимга ташландим. Лекин улгуролмадим, итимга жароҳат етказибди у.

Кинорежиссёр Аждар Иброҳим ҳикоясини тугатгач, шундай деди:

— Судда шу гапни эшитганимдан кейин жониворларда фавқулодда сезиш қобилияти борлигига ишондим. Хотиним итимизни кўп эркалаб, меҳрибончилик кўрсатарди. Мен унчалик рўйхушлик бермасдим. Ит унинг ўлганини сезган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Хуллас, ўша кундан кейин у уйдан чиқиб кетди-ю, қайтиб келмади.