OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифАзиз Норқулов
Асар номиАйбсиз хотиннинг «айби» (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Азиз Норқулов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/24
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Айбсиз хотиннинг «айби» (ҳажвия)
Азиз Норқулов

Қишлоқ одамларининг самимийлиги, соддалигидан кўнглинг яйрайди. Турли-туман ҳангомаларни ўзларидан эшицангиз, «ичагингиз узилиши» тайин. Тилдан-тилга кўчиб юрадиган бу латифнамо гаплардан сизларни ҳам баҳраманд қилгим келди.

Укаси билан қаттиқ жанжаллашиб қолган Рашид буванинг аччиғи чиқди.
— Ҳа, сеними, мелисага бериб роса югуртирмасам, юрган эканман.

Кийимларини алмаштириб йўлга тушган Рашид бува катта қирга етганида, росмана ўйланиб қолди. Қоронғи тушгунича ўша ерда ўтирди. Сўнгра уйига қайтиб келиб аламини кампиридан олди:
— Сен ўзи қанақа хотинсан? Укам қамалиб кеца майлими, нега мени қайтармадинг?

* * *

Яқинда оила қурган Мирсаид тўй-маъракага қатнашиб, маҳалла ҳаётига аралаша бошлади.

Шундай кунларнинг бирида таъзияга айтиб кетишди. Онасидан марҳумнинг ҳовлисига борганда қандай амаллар қилиши, нималар дейишини сўраб олди.
— Ҳовлига кираверишингда одамлар қатор бўлиб туришади. Биринчи қатордагилар — марҳумнинг яқин кишилари. Елкаларига қоқиб, «бандалик-да» деб қўясан.

Мирсаид бора-боргунича «бандалик-да» деган сўзни такрорлаб борди. Етай деганида ўртоқларидан бири гапга тутиб хаёлини бўлди. Ёдлаб олган сўзи хотирасидан кўтарилди.

Биргаликда йиғламсираб ичкарига киришди. Мирсаид кўз ёшларини артаркан, биринчи қаторда турган белбоғли йигитнинг елкасига қоқди:
— Маладец, маладец...

* * *

Синф раҳбари Мансур муаллим салом бериш одоби тўғрисида кўп гапирарди.
— Одоб билан, қўлларингни кўксиларингга қўйиб салом беринглар, нотаниш одам бўлса ҳам, албатта, саломлашинглар, — дер эди.

Бу гаплар такрорланаверганидан ўқувчилари Мансур муаллимни кўрганларида кўпинча шошиб қоладиган бўлишган.

Бир куни Турдимурод исмли ўқувчи қоронғида тоғасиникидан қайтарди. Олдидан чиқиб қолган ўқитувчисини кўриб довдираб қолди. Қўлларини кўксига қўйганча салом беришга оғиз жуфтладию кутилмаганда «Оллоҳу акбар», деб юборди.