OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифБаҳодир Карим
Асар номи«Ҳавас билан орзу ушалмайди»
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Публицистика
Муаллифлар
   - Баҳодир Карим
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Адабий суҳбатлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм25KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/24
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
«Ёш куч» жунналида эълон бўлган


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





«Ҳавас билан орзу ушалмайди»
Баҳодир Карим

Талабаликни олтинга қиёс этиш кимдан ва қачондан бошланган буни билмадим. Аммо шуниси аниқки, талабалик даврда ёшлар ибрат олиши мумкин бўлган шахслар билан руборў келар ва табиийки, уларни зимдан кўзатар экан. Камина яқину йироқда қолган талабалик кунларида буён: ўз қоматига мос одимлайдиган, биров билан урушгандек қавоғидан доима қор ёғиб турадиган, атрофига беписанд боқадиган, камгап олимни билади.

Олтин даврнинг сўнги кунларига бориб олим ҳақидаги тасаввурим юзаки эканлигини англади. Тўғриликни, одилликни севадиган исми айтар сўзига манант дунё кўрган адабиёцҳунос Баҳодир Карим ижод аҳлига менинг тарифимсиз ҳам яхши таниш.

Азиз мутоалаачи! Сизга ҳукмингизга олим билан қўрган гурунгларимиздан бир шингилни ҳавола этаман.
— Баҳодир ака, бир гал сабоқхонада шундай деганингиз эсимда «Мен илк маротаба Данел Дефонинг «Робинзон Крузо»сини ўқиганман. Сизлар-чи?» дея сабоқдошларимни сўроққа тутгандингиз. Бугун ўйлаб қарасам, боланинг илк мутолаа қилган китоби унинг умр йўлида, ҳаётида туб бурилишлар ясаши мумкин экан. Болаларга китоб тортиқ қилишимиз учун қандай мезонларга асосланганимиз дуруст?
— Болаликда олинган билим, ўқилган китоблар бежиз тошга ўйилган битикка ўхшатган эмас. Улар, албатта, инсоннинг ҳаёт йўлида фойда беради. Изсиз кетмайди. Болалигида китоб ўқиган бола билан бундай маънавий неъматдан бебаҳра ўсган бола орасида катта фарқ бўлади. Боланинг телевизор воситасида оламни танишидан кўра китобдан ўқиган маълумотлари асосида оламни таниши муҳимроқ деб ўйлайман. Чунки ёзилган матнни англаш, тушуниш – бу жараёнда боланинг тафаккур қобилияти тарбия топади, ақлий фаолияти муайян тизимга тушади. Бадиий ёки илмий маълумотлар китобини ўқиган боланинг кўнгил кўзи очилади. Фақат суратларни кўриб, реал, аниқ чизилган нарсалардан хулоса чиқариш бошқа, кўрмай тасаввур, хаёлот ва тафаккур ёрдамида бошқа оламлар юзасидан муайян умумлашма - хулосаларга кела билиш бошқа гап. Кейингиси улуғроқ, улканроқ, маҳобатлироқ.

«Робинзон Крузо»ни тез-тез эслаб тураман. Чунки бу китоб ва бу қаҳрамон болалик тасаввуримнинг бир қисмига айланган. Шу китоб мутолааси билан ўтказган кунларим, узоқ-узоқларга қилган саёҳатларим, Робинзонни ҳатто тушларимда асраб-авайлаганларим, унга дилдан ачинганларим, тирикчилик йўлида, тирик қолиш учун топган ҳар бир илинжи учун қувонганларим – ҳали-ҳали мени тарк этгани йўқ. Кейинчалик «Робинзон Крузо»нинг иккита киноталқинини томоша қилдим. Барибир нимадир етишмайди.

Китобдан олинган завқ ўрнини босганини айта олмайман. Саволингиз моҳиятида менда болалар учун китоблар тавсиясини кутмоқдасиз. Билиб турибман. Xўш, қандай китоб ўқисин бола? Энг аввало ёшига мос бўлсин. Иккинчи синф ўқувчисига ишқий романларни тавсия қилиш аҳмоқлик. Буни биласиз. Ёш болаларга албатта эзгу, яхши, гўзал туйғуларни тарбиялайдиган эртак китобларни тавсия қилган бўлар эдим. Ўрта ёшга лойиқ китоблар ҳам етаарли. Энди балоғатга етиб, катта ҳаёт йўлига кирган ёшлар вақтини бекорга ўтказмасдан ўзбек ва дунё адабиётининг энг нодир намуналарини ўқишлари лозим. Натижаси яхши бўлиши табиий. Ҳар ким ҳар хил йўсинда китоб ўқийди. Китоб ўқишдаги синовдан ўтган бир тажриба. Ўқилган китоблари тўғрисида улкан бир дафтарга қайдлар ёзиб борсин. Тушунчаларини, фикр-мулоҳазаларини қайд эцин. Фикрни баён қилиш малакаси юзага келади.
— Адабиёт кўнгил иши деб билувчилар ижодкорлар орасида урчиб кетди. Шоир ва адибларимиз шундай тушунса ва билса. Одамийлик фаннинг туб мезон ва қоидалари чиппакка чиқиб, таназзулга юз тутиб, авлодларга ғариб аҳволда бормасмикин?
— Адабиётни тушуниш ўзгариб бормоқда. Жуда эркин, ҳатто санъат тилига, қонуниятларига алоқасиз равишда - исталган йўсинда фикрлар айтиш авжига минди. Тўғри келган аллақандай машқлардан «жанр» ясаш ҳоллари учраб турибди. Узундан узоқ воқеаномаларнинг «роман» деб аталишига дуч келмоқдамиз. Шунингдек, ребуснома, учи-кети йўқ, энг асосийси, эстетик идеалдан мосуво алжирашларга фавқулодда адабий ҳодиса сифатини бериш ҳам ўзини оқламайди.

Бадиий ижод, табиийки кўнгилда туғилади, жамиятга тарқайди ва ижтимоий ҳаётнинг ич-ичига кириб боради. Бадиий ижод кўнгил иши – бироқ бу тушунча ёлғиз бир инсон аурасида чегараланиб қолишни англатмасин. Ижодкор – улкан шахс. Агар шу сифат етишмайдиган бўлса, ижодкор ўз эстетик мамлакатини бунёд эта билмайди. Ижодкор – эстетик воқелик ташкилотчиси, ташаббускори ва иштирокчиси. Ўзи учун, ғаладон учун, кўнгилини бўшатиш учун ёзиш... — Бундай иддао қилган кимса гўё камтарлик қилади. Ёзилган нарса оммавийлашгандан кейин, «мен ёзган нарса одамлар орасига етиб борди, энди танқидчилар нимадир дермикин» қаблидаги илинж пайдо бўлгандан кейин – адабий воқелик ижтимой моҳият касб этади.

Бадиий ижод намуналарининг авлодларга етиб бориш масаласини вақт ҳал қилади. Ёзилган ҳамма нарса, муқова ичига керитилган ҳамма нарса яшаб қолавермайди. XX асрда биргина ўзбек адабиётида 300 дан ортиқ роман ёзилган. Агар улардан 60 таси ўқилса, қолган 80 фоиз роман қаерга кетди? Уларни ким китоб жавонларидан олиб ташлади?

Асарларнинг асрлардан асрларга ўтиши ижодкор шахс бадиий тафаккури қувватига, адабиётни кенг тушунишига, энг муҳими, ҳамма кўриб турган ҳодисалардан ҳеч ким англай олмаётганларини кўнгил кўзи билан кўриб, оригинал бадиий образлар воситасида тасвирлаши ва яна кўплаб омилларга боғлиқ мураккаб ҳодисадир.
— Миллий насримизда Абдулла Қодирий бениҳоя катта ва муваффақиятли қадам ташлаганди. Ўша машҳур «Ўткан кунлар»нинг бунчалар ўқишлилигини таъминлаган жиҳатлар унинг тарихий, ишқий, дейлик детиктив деталлари борлигидами ёки кўпчилик китобхонлар илғамайдиган томони борми?
— «Ўткан кунлар»да сир бор, жозиба бор, оҳанрабо бор. Агар китобхон бу каби сифатларнинг ҳаммасини тўла-тўкис англаб олса ёки адабиёцҳунослар кашф қилиб қўйишса, романнинг қизиқ жойи қолмайди; роман умри тугаб қолади. Бу романни ўқиган ҳар ким ўз таъбига мос маънавий озуқа олади. Кўп нарсани англайди, тушунади. Аммо романда яна ҳали англанмаган, тушунилмаган сирли, яширин нуқталар мавжудлигича қолаверади. Китобхон адабиёцҳунос эмас. Китобхон роман нима учун ўзига маъқул келганини ҳамиша ҳам тушунтириб бера олмаслиги мумкин. Бунинг сабабларини топиш ва талқинлар ёзиш бадиий адабиётнинг қонун-қоидалари билан шуғулланадиган адабиёцҳуносларнинг вазифасига киради. Лекин адабиёцҳуносларнинг ҳам билим даражаси турлича. Ёзувчининг қалбига яқин одам энг гўзал талқинни ёзади.

Китобхон «Ўткан кунлар» романи инсон ҳаёти моҳиятини ташкил этадиган бир ҳикмат оралиғига жойланганига, асардаги вақт-замон тушунчалари тарихий давр руҳига мос келадиган кундалик ибодат вақтлари билан ифода этилганига ёки романдаги айрим жумбоқлар тақдир тушунчасига боғлиқликда бадиий талқин қилинганига парво қилмаган бўлишлари мумкин. Қодирийнинг муаззам қўш қояси биров сезиб-сезмайдиган, бировга кўриниб-кўринмайдиган бебаҳо инжулардан бино бўлган. Чуқур мулоҳаза, қайта мутолаа жавоҳир нурини қалбга олиб киради.
— «Ўткан кунлар»ни немислар «Тошкентлик севишганлар» дея таржима қилгани ва эътибордан четда қолганини кўпчилик аттанг билан айтишади. Бу аттангда озгина нописандлик яъни, «асар умуминсоний юкни кўтара олмаган» деган даъвоси ётади. Абдулла Қодирий ижодига хориж олимларининг муносабатини тадқиқ қилгансиз ҳамда ғарб ва шарқ одамининг маънавий ўлчамларини яхши биласиз. Мени юқоридаги масалага фикрингиз қизиқтиради.
— Одам ўз жасадининг тош босадиган оғирлигини ўз тарозисида тортиб кўргач, ўзидан шубҳаланиб бошқалардан баҳо сўраб юриши кулгили ҳолатдир. Бундай текширувлар менга маъқул келмайди. Шу маънода «Ўткан кунлар»нинг қардош ва хориж тилларига таржималари ва уларга хориж олимларининг берган баҳолари алоҳида муаммо, алоҳида улкан тадқиқот мавзусидир. Мен саволга жавобдан қочиш учун гапни айлантираётганим йўқ. Сиз тўғри таъкидлаганингиздек, хориждаги қодирийшуносликни баҳоли қудрат ўрганган одам сифатида айтишим мумкинки , ҳеч бир хориж олими роман моҳиятини ўзбек олими даражасида талқин қила олган эмас. Тўғри, романга структурал анализ усулини татбиқ этиб, текширган олимлар ҳам бор.

Ҳар қандай ҳодиса англанмаган вақтда нуқсон-камчиликли бўлиб кўринади. Агар роман номики нотўғри таржима этилган экан - устига устак рус тили орқали – бу ўринда «умуминсоний юк»дан гапиришга кимнинг маънавий ҳаққи бор? Европа ёки Америка романларига ҳаддан ташқари маҳлиё бўлиш, бунинг натижасида ўзбек адабиётидаги нодир асарларни камситиш – бу биздаги айрим дилетант-калтафаҳамларга теккан касаллик. «Ўткан кунлар» ва бошқа санъат асарларини дунёга машҳур қилиш бу бизнинг вазифамиздир.

Зотан, экологик дунёдаги ҳар қандай қўнғиз баъзан, ҳатто бошқани камситиш эвазига ҳам ўз боласини оппоғим дейди.
— Қадим-қадимдан ижод аҳлининг ўлмас ва сўнмас мавзуси оламонни уйғотиш бўлиб келган. Ўзликни англашга ҳаракат қилаётган миллат адабиёти шундай бўлгани ҳам дурустдир-у, аммо у хоҳ насрий, хоҳ назмий, хоҳ драматик асар бўлмасин бундай ижод маҳсулида ижтимоий фикрнинг юки залворлироқ келадигандай?
— Агар оломон деганда манқуртоифа, шунга яқин одамлар тушуниладиган бўлса, адабиёт ҳеч қачон уларни уйғота олмайди. Адабиётда ижодкорнинг индивидуал «мен»ида пишиб етилган ижтимоий фикр сиёсий, адабий, илмий шахсларнинг етилтиради. «Ижтимоий фикрнинг юки» бўлиши айб-нуқсон эмас. Бундай тушунча ҳар қандай жанрдаги асарнинг бадиий-ғоявий қувватидан, поетик моҳиятидан келиб чиқади. Агар бадиий асарда бирор бамаъни индивидуал ёки умуминсоний ҳис-туйғу, фикр-мулоҳаза маромига етказиб бадиий тарзда ифода қилинмаса, бундай асарда умуман «юк»нинг ўзи мавжуд бўлмайди.
— Яна сабоқхонадаги бир гапингизни эсласам, «Адабиёт велосипед заводи эмас тараққий этгани, у бойийди» дегандингиз. Xўш, яқин йилларда миллий адабиётимиз бойий олдими ёки бойиш учун узоқ йиллар керак бўладими?
— «Адабиёт ривожланди», «тараққий этди» каби таъбирлар менга эриш туюлгани учун, бадиий ижодни ишлаб чиқариш соҳалари билан тенглаштириб бўлмаслини таъкидлаш учун шу гапни айтганман. Давр, замонлар ўтиши билан йилдан-йилга моддий неъматлар ишлаб чиқаришнинг маълум бир соҳасида янгидан-янги юксак кўрсаткичларга эришилишида илгарлама ҳаракат кузатилади. Аммо адабиёт ва санъат соҳасида мен воқеликни бошқача тасаввур қиламан. Бир йилда, дейлик, ўзбек адабиётида элликта ҳикоя ёзилиши мумкин. Аммо бу рақам ҳикоячиликнинг «ривожи»дан дарак бермайди. Бу ҳикояларнинг бирортаси санъатга дахли бўлмаса, ҳамма тоат-ибодат чиппакка чиқади. Бу ўринда аввалги йилга нисбатан ортиқ даражани кўрсатиб турган рақамнинг маъниси қолмайди. Маънавий неъматларни муҳташам хазина деб тасаввур қилайлик. Шу хазинага қимматбаҳо жавоҳир келиб тушса, бу хазина бойийди.

Қадим тарихга эга адабиётимиз бой адабиёт. Бу хазинадан инсоният маънавий дунёсини нурлантириб турадиган тенгсиз асарлар бор. Бу ўринда анъанавий асар ёки ном санашга берилмасдан бир гапни айтмоқчиман: ўзбек адабиёти хазинаси келажакда дунё адабиёти намуналари билан бемалол тенглаша оладиган бебаҳо санъат асарлари билан бойиб боришига шубҳа йўқ.
— Назаримда, наққош ва кулол ҳам ўзидаги ҳавас билан ҳунарининг эгаси бўла олмайди. Бу бошқа касб-ҳунарларга ҳам тегишли. Сиз улғайган оиланинг адабиётга ва санъатнинг бошқа турларига муҳаббати, муносабати қандай бўлган?
— Оилавий муҳит... Бу муҳитда гап кўп. Ёзсам, катта китоб бўлади. Онам, раҳматли, ҳамшира эди. Мен онам ҳамшираликка ўқиб, илм олиб юрган йиллари – қишки таътил кунларида туғилган эканман. Отам физика ўқитувчиси. Мактабда менга шу фандан сабоқ берди. Физиканинг мураккаб масалаларидан толиққан синфдошларим учун лирик чекиниш қилиб, Махтумқули, Муқимий, Маяковский, Ҳамид Олимжон шеърларини юксак бир пафосда ўқиб берар эди. Бундай ўқилган шеърларни эшитган ҳар қандай ўқувчи физика муаллимини ҳам, бадиий адабиётни яхши кўриб қолар эди. Турли фан соҳасининг заҳматкашларини - маънавият уммонининг ғаввосларини «лириклар ва физиклар» тарзида ажратмасликни отамдан ўргандим. Физика, математикани яхши кўраман. Xимия фанидан катализатор, каталитик реакция мавзусини яхши ўзлатирган эдим. Бу мавзуда бир рамз ва ҳикмат борга ўхшайди. Лекин ҳалигача топа олмадим. Адабиёт соҳасини танлаган одамнинг табиий фанлардан ҳам билими юксак бўлиши лозим, деган субъекти бир қарашим ҳам бор.

Уйимиздаги кичик кутубхонанинг саксон-тўқсон фоизи отамнинг соҳасига оид китоблар эди. Улар ичидан мен адабиётга тегишлиларини излаб топиб, ўқир эдим. Жумладан, муқовасида муаллифининг номи ўчиб кетган «Робинзон Крузо»ни ҳам шу китоблар орасидан олдим. Адабиётга қизиқишимни сезган отам бадиий китобларни сотиб олиб келар эди. Ўқувчи пайтимда яхши кўриб ўқиганим «Юлдузли тунлар» романи - отамнинг совғаси.

Ҳозир ўйлаб қарасам, дунё урушига кетган Карим бувамиздан йигирма тўрт ёшида бева қолган энамнинг (отамнинг онаси) табиатида ғалати бир топқирлик, табиий бир ровийлик, кутилмаган тарзда ҳодисаларни қизиқ қилиб сўзлаш маҳорати бор экан. Суҳбатида воқеанинг хулосасини айтади, бунга баъзан биров тушунмайди. Аммо қизиқроқ ниманидир илғайсиз, сўнг шу қизиқиш ортидан савол берасиз. Кейин ҳикоя бошланиб кетади. Сюжетнинг ретроспектив шакли. Бу тизимга тушадиган ҳаётий воқеаларни кўп гапирар эди энам. Аммо эртак айтиб берганини эслай олмайман. Энамнинг хиргойи қилиб айтган қўшиқларини яхши эслайман. «Осмондан нам тушмагунча, ердан гиёҳ кўкармас», «Истаганинг эмгак (меҳнат) бўлса, икки кўзинг кўмгак (кўм-кўк) бўлар», «Тинсанг тинмассан, тинмасанг тинарсан», «Ҳоримас толмасдай, бола йиғламасдай, қорин оч бўлмасдай, ишлайверинглар» – бу каби ҳикмат ва насиҳатларни энамдан жуда кўплаб эшитганман.

Санъатнинг бошқа турлари бизнинг оилада оммавийлашган эмас. Яна бир гап. Мактабдаги адабиёт муаллимимиз: «Мен космонавт бўлман деб, қўлни чўнтакка тиқиб, уйдан кириб-чиқиб юрган билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди», дегани ҳеч ёдимдан чиқмайди. Ёлғиз ҳавас билан орзу ушалмайди.

Нурилла Чориев гурунглашди