OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифБаҳром Исмоилзода
Асар номиШирин ва армонли кунлар (қисса)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Баҳром Исмоилзода
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Қиссалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм438KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/11/30
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ширин ва армонли кунлар (қисса)
Баҳром Исмоилзода

Учрашув

Уша куни хаётимдаги энг бахтли куним бўлса керак деб кутгандим. Интикиб кутгандим... Малика билан учрашганимизга бир ой бўлиши керак эди. Асосийси эса ўша куни ёшларимиз ичида оммавийлашиб бораётган севишганлар байрами хам эди. Ушбу байрам бахонасида Маликага янада якинрок бўлиш, унга етишиш ниятим бор эди. Xуллас байрам килишга сабаблар сероб, хохиш бўлса бўлгани. Xохиш эса... Эхх, ўша кунни мажнунларча кутмаганимда эди, балки хозир хаётим бошкача бўлармиди...

...Севишганлар кунидан бир ой олдин улфатларим билан доим тўпланадиган кафеда эркаклар байрамини нишонлашга келишиб олгандик. Кизик, орамиздан хеч ким армияга бормагану, ватан химоячилари кунини нишонлашимизни. Ўзимни устимдан ўзим куламан. Xаа, нима бўлсаям ахир эркакмизку, нишонлаймизда. Нима фарки бор автомат кўтарганми, кўтармаганми...

Кафеда «ок чой»; таъсирида кулишиб ўтирганимизда Тохир синфдошим кабинкага кириб келди.

-Эеее, бормисан Тохирвой. Одам деганам шунчалик куттирадими. Ёки уйдаги Зухрагинез справкага кўл кўйиб бермадиларми?.

Хамма хандон отиб кулиб юборди. Мани хазилим Тохирнинг гашига теккандай бўлдида, кесатигомуз гапларини бошлади.

-Зухрам гахд десам кўлимга кўнади. Эрни тергайдиган куни онасини Учкўргондан кўрсатарман. Ман кўчани боласиман. Баъзиларга ўхшаб кочиб колмайман эркакча ишга борганда...

У манга теккизиб гапирганди, чунки доим ўтиришларимиздан кейин улфатлар саунага борамиз деганда ман бахона топиб кетиб колардим. Сабаби - саунага албатта иккита-учта ойимчаларни олиб боришарди. Онам киз кидиришни бошлаганларидан бери бунака ишлардан сал узокрок юришга харакат килардим. Суриштиришганда таги очилиб колса хунук бўлишини билардим.

-Шунаками хали,- вазиятдан чикиб кетиш учун кулиб давом эттирдим, -гапинг рост бўлса, мана санга штрафной, кеч колганинг учун.

-Хозир битта, йўге иккита сюрприз кўрсатаман. Штрафной хам эсларингдан чикиб кетади, - Тохирнинг юзида айёрона табассум пайдо булди. Чикиб кетиб иккита кизни бошлаб кирди.

-Ўўўўў!!,- болалар урнидан туриб кетишди, - ана сюрпризу мана сюрприз, ана кир ювадиган мошинаю, мана тилбизор...

Кириб келган кизларнинг бири калта, хамма ери очик кизил кўйлакда эди. Кўринишидан раккоса бўлса керак деб ўйладим. Сочларини елкасига тушириб олган, пардозини кўрган киши фотомодел дейди. Кўчада хаммани ўзига каратиб юрса керак. Тохир уни Гули деб таништирди.

Иккинчиси эса.. Билмадим, шу кунгача бундай киз учратмагандим. Соддагина, лекин дид билан кийинган, пардози хам шундай. Коп-кора сочларини ихчамгина йигиб олган. Гули бироз бугдойранг бўлса, бу киз оппок пахтадай эди. Чап яногидаги холи ўзига жудаям ярашиб турарди. Гули билан иккови хар хил дунёдек эди. Аввалига шунчаки истараси иссик экан деб ўйладим, лекин кўзим кўзига тушганида ичимда нимадир жизз этди. Бу табассум аралаш нигохни хеч качон унутолмасам керак. Унинг исми Малика экан.

Хуллас, кизлар келдию дастурхонимиз янаям тўкин-сочин бўлиб кетди. Шампан виноси дейсизми, коняк дейсизми... Йўк ичкиликни ўзи йўк эди. Кабоб, димланган товук, бошка таомларни ва закускаларни кўйишга жой топилмасди. Бир бечора оилани бир ой давомида тўйгизса бўладиган егуликни бир кечада еб тугатишимиз керак эди. Зиёфат кучайса кучайдики, сусаймади. Xазил-кулгуларимиз билан кафени бошимизга кўтардик. Гули даврага тез киришиб кетди, факат Малика ўзини анчагина нокулай хис киларди. Ман унинг кўзларига, харакатларига термулиб, кўзимни узолмай ўтирардим. Бошкалар канча харакат килишмасин унга ичира олишмади. Болалар талаб килаверишгач Малика кетаманга тушиб колди.

-Она немножко скромная... Борасанда Мали, ўша уйингга. Мана болалар ташлаб кўйишади. Ундан кўра сал очилиброк ўтирсангчи, - Гули дугонасини жеркиб берди, - не позор меня...

-Ха, Маликахон, сал очилииииб ўтиринг, - деб Тохир яна бошлади китимир гапларини,- озгина кизиб олмасангиз кейин кийналасиз. Xали саунада бир чеккада уялиб ўтириб олманг тагин, ечинмасдан...

-Сауна?!.. - Малика ялт этиб Гулига каради, - Канака сауна? Мани ўзи каерга олиб келдинг? Яхши жой, бирровга бориб келамиз дегандингку.

-Бўлди килларинг энди, -чидолмай бакириб юбордим, - намунча мажбурлайсанлар, ичишни хохламаса ичмасин.

-Ўўў, гапирарканлару. Ўзимам хайрон бўлгандим, нимага огзига талкон солиб ўтирибди дўстимиз деб, - Тохир хар доимгидек ролига киришиб кетганди, - Ноз киляптиларда ўрток. А сан тушунмаяпсан, ооозгина нархини оширмаса бўлмайдида!

Малика шартта сумкасини олдида чикиб кетди. Ман оркасидан отландим. Шу пайт кўлимдан Тохир тутиб колди...

...Ташкарига чикканимда Малика йиглаб турган экан. Ох, накадар чиройли. Киз йиглаганини кўриб хеч качон шунчалик кувонмагандим. Йиглаганда кулганиданам гўзал булиб кетаркан. Чарос кўзларидан маржондек маржондек ёшлар дона-дона бўлиб окаётганди. Багримга олиб, кўз ёшларини артгим келиб кетди. Лекин чўчитиб юбораманми деб ўзимни тутдим. Мани кўргач юриб кета бошлади.

-Малика тўхтанг, тўхтанг энди. Улардан хафа булманг. Сал кайфлари ошиб колган бўлса керак. Сизни бошкача киз деб ўйлашди шекилли. Бироз китимирлигини хисобга олмаса ёмон бола эмас Тохир хам.

-Сиз хам уларга ўхшаб кизларга шунака кизикасизми?!..- унинг саволидан галати бўлиб кетдим.

-Йўге, ман умуман бошкачаман. Мумингина, кобилгина боламан. Ойимни чизган чизикларидан чикмайман. Кўяколинг энди, кўз ёшингизни кўриб юракларим эзилиб кетди,- деб кулиб кўйдим (ичимда эса йиглайверсин, тўхтамасин дердим).

Бу гапларимдан сал жахлидан тушгандай бўлдида, жилмайди.

Ох, бу табассум.. Тамоман цехрлаб кўйди бу карашлар.

-Узим кузатиб кўяман уйингизга, агар йўк демасангиз.

-Билмадим, кандай бўларкин.

-Кўркманг манякликдан узокман. Этдимку мумингина,..

-Кобилгина бола..., - деб кулиб юборди,- лекин ичгансизку.

-Каерда турасиз ўзи?

-Ахмад Донишда.

-Умримни кўп кисми Юнусобод йўлларида ўтади. Беш кўлимдай биламан хамма гаишникларни. Xавотир олманг. Бир амаллаб етиб оламиз. Йўллар хам эриган.

Машинада кетаётганда якинрок танишдик. Ундан оиласи хакида, каерда ишлаши ва нималарга кизикиши хакида суриштирдим. Кеч борганига гап эшитиш-ешитмаслиги хакида кизикдим. Адаси командировкада экан, бир-икки хафтадан кейин келар эканлар. Онаси эса биларкан кизининг кечикиб келишини. Кейин у хам мани хаётимдаги тафсилотлардан суради. У билан гаплашган сари манга канчалик якинлигини тушуна бошладим. Ичимда борган сари унга мехрим ошиб борарди, атирининг хиди эса сармастлигимни ошириб юборди.

Магнитофонда эса Юлдузхоним бизларга хизмат кўрсатиб ётгандилар. Унга хам жуда ёкаркан кушиклари, карабсизки манга яна битта ўхшаш тарафи.

Ярим юлга етганда телефоним жиринглаб колганди олиб карасам, онам манга кулиб караб турибдилар. Дисплейда соат 23.45ни кўрсатиб турибди, сал кам ярим тун бўлиб колибди. Эххх, ишни белига тепадилар хозир деб ўйладимда, Маликага жим дегандек бармогимни лабимга олиб бордим.

-Саломалайкум онаш, зерикмасдан ўтирибсизми. Xа, борман, борман дедимку. Ну энди урушманг ундай. Дори? Канака? Бўлди-бўлди. Бир соатларда бораман. Xозир сал ушланиб колдим. Бораман бир соатда. Бўлди.

Малика онангизни мазалари йўкми деб суради.

-Бироз юраклари огриб туради. Дори ичганларидан кейин босилади. Xечкиси йўк, хозир сизни уйингизга ташлаб кўяманда, олиб бораман дорини.

-Йўк-йўк. Ман йўлда тушиб коламан. Таксида етиб оларман. Сиз тез дори олиб уйга шошилинг. Ойингизга каранг.

Ширингина сухбатимиз тугаши мумкинлигидан хафа булиб кетдим. Уни хечам кўйиб юборгим келмасди. Эх, онаш, онаш. Нукул шунака вахима киласиз. Кайфимни хам учирвордингиз. Эндигина киришиб кетгандик ширин сухбатга. Балки бу киз сизнинг бўлажак келинингиздир, она.

-Малика тўхтанг. Агар хўп десангиз, йўлдан дори олиб биринчи бизникига борамиз. Сиз машинада пойлаб турасиз, ман эса уйга бир зумда ташлаб чикаман. Кейин уйингизга олиб бориб кўяман, сизни бегона таксистларга ишониб жўнатиб юборолмайман. Xўпми?.

Бироз ўйлаб турдида, рози булди:

-Факат уйингиздан узокрокда тўхтатасиз. Кўшниларингиз куриб колмасин тагин.

-Кўрмайди, хаммаси котиб ухлаб ётгандир хозир.

“Матиз”имга жон кириб кетди. Визиллатиб дорихонага бордик. Нимагадир хар доим дори олганимда сотувчилар “Шифосини берсин” дейишадия. Бошка пайт индамай дориларини сотишади. Xа майли, хозир мавридимас хаёл суришни деб махаллага караб газни босдим. Кўчамизни бошида коронгурок ерда тўхташга харакат килдим. Машинадан тушаётиб:

-Хозир тезда кайтаман. Сиз унгача мусика эшитиб туринг, зерикиб колмассиз деб ўйлайман. Мени кутинг ва мен кайтармен, ўлимларни колдириб догда...

Кетаётганимда Юлдузхонимнинг маъюс овози янграй бошлаган эди:

Бог кўйнида икки дарахт
Бир-бирига интизор,
Сен бир дарахт, мен бир дарахт
Йиглаб-йиглаб ўтдик ёр...

Уйимизга якинлашганимда кўчада 3-4 киши битта “Дамас” олдида йигилиб туришганди. Яхшилаб карасам, тез ёрдам машинаси...

Нимага бизнинг уйимиз ёнида турибди... Совук тер чикиб кетди...

Уйга караб югуриб кетдим... Кулогим тагида онамнинг «Ўглим качон келасан? Мазам бўлмаяпти»; деган гаплари жаранглаб турарди... Уйга якинлашганимда эса тиззаларим титраб, ўтириб колдим... Кўзимнинг олди коронгулаша бошлади...

* * *

...Адамни, адажонимни кўлларини ушлаб иккала тарафи дарахтзор бўлган чиройли йўлда кетмокдаман... Xазонларни оёгим билан тўзгитиб, ўтган-кетганлар олдида адамлар олиб берган музкаймокни мактаниб ялаб кўяман...

-Ада?.. Бугун циркка борамиз-а?.

-Борамиз, ўглим борамиз.

-Эртагачи, зоопаркга оборасиз-а?

-Албатта, тойчогим, хайвонларни хам кўргани борамиз..

-Ада?.. Нимага кетиб колдингиз бизлардан?.. Сиззи жудаям согиняпман.. Ойижоним хам согинганлар...

-Болам. Ман сизларни ташлаб кетганим йўк, доим ёнинггда бўламан. Керак бўлганимда кўзларингни юмиб астойдил чакирсанг бўлди, албатта келаман...

-Келасиз-а, алдамайсизми?...

Шу пайт каергадир йўк бўлиб колдилар. Xиёбоннинг ўртасида бир ўзим колиб кетдим. Атрофимдаги одамлар борган сари каттикрок туртиб ўтиб кетишмокда. Музкаймок хам ерга тушиб кетди, йиглаб юбордим....

...Ўткир хид бурнимни куйдиргандек бўлди. Кўзимни очиб карасам хонамда ётган эканман. Тепамда, оппок кийимда битта чиройли хамшира киз жилмайиб турган экан.

-Ўзингизга келдингизми, одамни кўркитиб юбордиз. Сал секинрок югурадида одам деган. Келинг босимингизни ўлчаб кўяман, зора бироз тушган бўлса...

Оо, бу фариштами, ёки манга шунака туюлдими? Нима бўлди ўзи манга? Бошим ёрилиб кетадигандек, хаёлларим хам алгов-далгов. Тушимми-ўнгимми ўзи. Адам?.. Онам?...

-Онам канилар? Нима бўлди онамга?...- ўрнимдан туриб кетмокчи эдим, бошимга ток билан ургандек бўлди, яна ёстикка кайтиб тушдим.

-Ётинг, турманг, хозир 5-10 дакикадан кейин ўтиб кетади. Босимингиз кўтарилиб кетганиданми ёки алкоголни таъсириданми, хуллас бироз хушингиздан кетиб колдингиз. Укол килиб кўйгандим, агар сабр килсангиз бироздан кейин бемалол туриб кетасиз.

Нимага гапни айлантиради, онамга нима бўлганини тезрок этмайдими! Эй худо, ишкилиб хеч нима бўлмаган бўлсин. Агар бирон ёмон нарса бўлган бўлса ўзимни бутун умр кечиролмасам керак.

-Онам? Нимага этмаяпсиз нима бўлганини, беркитмасдан тўгрисини...,-кўзимга ёш келиб, гапим хикилдогимда колиб кетди...

-Онангиз яхшилар худога шукур, юраклари бироз хуруж килиб колган экан, укол килиб кўйдим. Xавотир олманг, хозир дам оляптилар, ёнларида эса акангиз караб ўтирибдилар.

-Алхамдулиллах. Ўзингга шукур.

Ичимга озгина бўлсада тоза хаво киргандек бўлди. Яхши эканлар, худога шукур, ёмон нарсаларни ўйлаб кон хам миямга урворибди шекилли. Яна бир бор Алхамдулиллах.. Кизик, бу сўзни ишлатмай кўйганимга хам анча бўлганга ўхшайди, ўзимнинг этларим жимирлаб кетди. Эслашга харакат килдим, яратганинг исмини эслатадиган яна кандай сўзлар бор эдия. Астагфируллох, Иншаалох, Субханоллох ва яна Алхамдуллилах... Абдулла синфдошим кўп ишлатади бу сўзларни, ман бўлсам нимагадир ўзимни художўй килиб кўрсатишдан уяламанми, билмадим, доимо уларни ўрнига ё тавба, худога шукур каби гапираман. Шунда хам хар доим эмас. Ён кўшним бўлгани учун хам Абдулла билан кўп гаплашамиз, бу сўзларни кўп кайтарганидан баъзан гашим келади, бу ичимдаги хавасми, хасадми билолмай коламан. Яна “Мани исмимни тўгри айтгин” деганига ўламанми. Абдулла эмас, Абдуллох эмиш.. Эй инсон, паспортингда окга кора билан ёзиб кўйибдику Абдулла деб, нимага акллилик киласан дейман ичимда...

-Халиги акангиз айтгандилар, онангизни баъзан мазалари бўлмас экан. Юраклари тез-тез санчиб турармиди? Мани эшитяпсизми?

-Бироз мазалари бўлмайди баъзида, дори ичишлари билан босиларди. Палтоимни чўнтагида бор. Xа, айтганча канака акам хакида гапирдингиз? Ўзи битта ўгил бўлсам...,-гапирдиму тилимни тишладим.

Ахмоксан, Саид, ахмоксан. Гапни чувалатмасангчи. Этмайдими, биттаю-битта ўгил бўла туриб онасига караса ўлиб коладими деб. Юк, этмаса керак, чўнтагимда дори бор дедимку, дорига чикиб кетган бўлса керак деб ўйлайди. Ичиб олганимчи?!.. Эх, ўхшамади бахона хам...

-Мана манда, сани аканг, - бир пайт хонамга Абдулла кириб келди.

-Эе, санмидинг? Качон келгандинг?

-Сани машинанг кўринавермаганига хавотир олиб чиккандим, опоким канака ўтирибдилар деб...

-Кечирасиз, палтоимда дори бор дегандиз...,-гапни бўлди хамшира киз.

-Палтоси айвонда хозир олиб келаман, - деди Абдулла.

-Ўртогингизга караб туринг, палтодан ўзим олман, рухсат берсангиз?

-Рухсат, хамширахон, рухсат.., -хазиллашгандай бўлдим.

-Укангиз бироз ётишлари керак, дорининг таъсири кетмагунча, туриб кетмасинлар..

У чикиб кетгач сўрадим:

-Онам хозир тузукмилар? Гапинг чала колди...

-Хозир тузуклар, Алхамдулиллах. Xали эса бироз кўркитдилар, карасам мазалари йўк, тез ёрдамга телефон килдим. Ўзинг нимага колиб кетдинг, хали тез кайтаман дегандингку, бошка ичмайман дегандинг... Ёки халиги кизлар билан кетиб колдингми, дўстим!?..

Миямга тап этиб тепиб колди. Малика?!.. Маликани машинада колдириб келгандимку.. Бу ёги кандок бўлди!.. Соткамдаги соатга карадим - 01.17! Яна турмокчи бўлгандим, Абдулла ушлаб колди.

-Санга ётиб туринг дедику, бироз сабр килсангчи.

-Манга кара Абдулла, сандан бир илтимос бор. Огайни, куткармасанг бўлмайди. Кўчани бошида ташлаб келгандим машинани, ичида халиги кизлардан биттаси ўтирганди, исми Малика. Мана калит. Илтимос узримни этиб, уйига обориб кўйгин.

-Жинни бўлибсан шекилли, хилват жойда бегона киз билан ёлгиз коламанми?!..

-Ёмон киз эмас дўстим. Сандан илтимос, кейин тушунтириб бераман, бўлаколгин энди!.. Соткадан телефон киларсан машинани олдига борганингда, унга ўзим тушунтириб кўяман..

Калитни олдида индамасдан ковогини солиб чикиб кетди.

У чикиб кетгач, яна хаёлларимга шўнгиб кетдим. Энди бошланади яна, нотация ўкиш. Абдулла индамай кетганидан кўркиш керак, бу дегани кейинрок нима яхшию нима ёмон дарси бўлади дегани. Ўзи хали кафеда телефонимга килганда хафсалам бир ёклик бўлганди. Ким килганини билдирмасдан ташкарига чикишимни сўраганди. Чиксам, ташкарида кутиб турган экан.

-Кирмайсанми? Нимага кўшнини боласидай...

-Келишиб олгандикку дўстим. Ичкиликсиз! Кизларсиз! Ўзимиз ўтирамиз деб. Кабинкани олдига бориб бўлмайди арокни хидидан, ичкаридан “Тўлдириб куйларинг. Кизларга хам” деганларингни эшитиб колдим. Кизларнинг шакиллаб кулиши эса умуман ўзимдан чикариб юборди, кейин кирмадим. Инсоф кирадими ўзи санларга?!

-Эее, бошламагин яна...

-Хозир кайфинг бор, гапиргандан на бир наф, на бир фойда йўк, уйга вактлирок боргин дўстим.,-ялингандай гапира бошлади, - опокимлар тагин сик,илиб ўтирмасинлар...

Хўп-хўп деб яна ичкарига маишатга шўнгиш учун кабинкага йўл олдим. Ростдан хам, Абдулла этганидек халиям акл кирмадида манга. Ман у ёкда маишат килиб юрсаму, онам бу ерда бу ахволда... Кўзимга ёш келди...

Ўрнимдан бир амаллаб турдим, бошим тарс эца ёриладиган бўлиб турибди. Шунакаям ичасанми молга ўхшаб. Шу шайтонни сувини ташлайман деб неча марта сўз берганман ўзимга, саногини хам билмай колдим. Нима килсам кутуламан бу падариланъатдан. Ёки Абдуллага ўхшаб ман хам бундай базмлардан узокрок юрсаммикин, унда ўртокларни хам алмаштиришга тўгри келади. Уфффф! Арокнинг хидини кетказиш учун чўнтагимдан эклипсни олиб огзимга жойлаштирдимда онамнинг хоналарига караб юриб кетдим. Кирсам онамларнинг ранглари бир ахвол, чукур-чукур нафас олиб ётибдилар.. Xамшира киз босимларини ўлчаётган экан..

-Келдингми болам, бормисан...

-Ассаломалайкум онажон, яхши бўлиб колдизми?

Ёнларига ўтирдимда кўлларини кафтимга олиб силадим, юзимга олиб бордим. Кўлларини ўпарканман, ахволларини кўриб кўзимни тўлдириб турган ёш томчилашни бошлади.

-Вой жиннивойим, нимага йиглайсан. Тузукманку кўриб турганингдек. Xозир мана бу кизим олиб келган дорингдан бердилар, хозир босимимни хам ўлчаб кўйсалар... Аллох рози бўлсин кизим, яхши жойга келин бўлинг, Иншаалох...

-Иншаалох, - деб кўшиб кўйдим дастрўмолча билан ёшимни артарканман. Яна бир бор ажабландим ўзимга, кўп гапирадиган бўлиб колибман шекилли диний сўзларни.

Киз индамай жилмайиб кўйди.

-Касбимиз шу.., -босимни ўлчаб бўлиб аппаратини идишига жойлай бошлади, - анча яхши, босимингиз хам тушибди. Xозир акам олиб келган дори таъсир килса, ўзингизни янаям яхши хис киласиз.

Онам секин манга караб кулдиларда, киз томонга имлаб кўйдилар. Бунинг мазмунини кичкинагина боладан сўрасангиз хам айтиб берса керак. Онамнинг хоналари ёругрок бўлгани учун энди эътибор бериб карадим унга, хаааааа... Яратганнинг кудратига койил колса бўлади. Келишган, кошлари яримой, кўзлари ёкутдек, оппок либослари ўзларига мослаб тикилгандек, комат эса.. таърифлайман деб гунохга ботиб колсам керак. Xуллас, этадику студентка, комсомолка, красавица... У ёги эсимда йўк. Этганча, акам дедими? Тилингга шакар! Асал! Новвот! “Россия – шедрая душа”нинг хамма махсулотлари! Агар бу комплиментларни ичимда эмас, ўзига эцам, икки юзи кип-кизил бўлиб кетармикин, ажабо? Каерларидир Маликага ўхшаб хам кетаркан. Стоп! Малика?!

Нимага Абдулла телефон килмадийкин халигача, вазиятни тушунтираётган бўлса керак. Ёки Малика мандан хафа бўлганмикин. Ўлибди энди, ахволни тушунгандир. Унда нимага улар жим? Ёки Абдулла? Xалиги шайтон бор деганларидек.. Йўк-йўк. Астагфируллох, у бошкача йигит, айнимаган айнимайди хам. Унга ишонганим учун калитни бериб, Маликани кузатиб кўйишни сўрадимку ахир. Таваккал килгандан кейин гумонга бориш яхшимас Саидвой, гумон бу гийбат ва тухматнинг онасилигини билмабмидингиз. Булар Абдулланинг, йўге Абдуллохнинг дарсларидан. Уфффф! Нимага улар жим экан-а?

Шу пайт телефоним ўзини борлигини эслатиб кўйди:

Бог кўйнида икки дарахт
Бир-бирига интизор...

Ўзи гумон килиб турганимда бу кўшикка нима бор экан. Заб мелодияни танлаганманда ўзиям. Ташкарига чикиб яшил кнопкани босдим.

-Абдулла каердасан? Нимага боришинг билан килмадинг?

-Ман машинангда махаллани ичини айланиб юрибман.

Тутаб кетдим, нима бор экан Маликага махаллани экскурсия килдиришни.

-У-чи, ёнингдами?!

-Келсам машинанг бўш, шунга уни кидириб юрибман, узокка кетмагандур, бировнинг боласи ахир...

-Нима, Малика йўк?!..

Каердасиз, Малика?...

...Ўша кундаги вокеадан кейин уч кун ўтди. Шу уч кун ичида на уйкумда халоват бўлди, на еган овкатимни тайини бўлди ва на килган ишимни. Кунига 3-4 соатгина мизгиб олардим холос. Эшитган таънаю-дашномларимни эса гапирмаса хам бўлади. Xудди манга бутун олам карши бўлиб колгандек эди, Абдулланинг ота-онаси, махалладагилар, ва энг ачинарлиси ўзимни онам хам улар каторида эди.

Биламан она хеч качон ўз фарзандини ёмон демайди, унака демадилар хам, шу уч кун ичида килганлари факатгина ёнимни олиш бўлди. Аммо холис колганимизда эса шунаканги гаплар эшитдим, тўгрироги бир-икки марта эшитдим, лекин колган вакт шунаканги караш килардилар. Болалигимдан уларнинг бу тарбиявий усулларидан кўркиб келганман. Агар бир ножўя иш килиб кўйсам, аввалига урушиб берардилар холос, лекин кайтариладиган бўлса окланишга умид колмасди. Кечириб кетишларини хам билардим, факатгина бунга вакт керак бўларди, мани эса вактим йўк эди, тўгрироги у жуда кам эди. Маликани топишга кетадиган вактим...

Шу уч кун ичида накд бешга бўлиниб кетадигандай эдим. Аввал касалхонага, кейин ишга, кейин яна касалхонага, кейин эса уйга. Буларнинг орасида Маликани излашга ва... терговчининг саволларига жавоб беришга хам улгуришим керак эди, ва табиийки бундай саргузаштлардан кейин тезда чарчаб колдим. Яхшиямки тагимда машинам бор, бўлмаса ётиб колармидим.

Охири битта карорга келиб хўжайинимга телефон килдим. Маъсуда опага мазам йўклигини айтиб, даволаниш учун уч-тўрт кунга жавоб сўрадим, уларнинг жавоби эса хаммасидан хам ўтиб тушди. Нима эмиш, хозир киш - хамма шамоллаган пайт, фервекс, лимон ва асал триосини кайнок-кайнок килиб ичарканманда, эртасига отдай бўлиб ишга чикарканман. Ишхонада иш кўплигини ва кейинги пайтлар жуда кўп марталаб жавоб сўраётганимни эслатиб кўйишни хам унутмадилар албатта. Давлат иши хеч качон тугаганми ёки ётволиб ишласам хайкал кўйиб берадими деб юборгим келдию, ўзимни босдим. Xуллас, бахонам ўтмади, нима килсам экан-а, юрагини эритадиганидан топишим керак эди. Кискаси онамни соглигини бахона килиб кўя колдим. Бу бахонани доим энг охирги вазиятда ишлатардим, чунки доим бу каби ёлгонни ишга солганимда албатта кейин онамнинг тоблари кочарди.

Хуллас Маъсуда опажондан яшил чирокни олдим, энди эса онам учун хам бахона топмасам бўлмасди. Чунки Маликани излайман деб айцам, мазалари кочиб колиши аник эди. Уни хам амалладим, ишхонадан топширик олиб куни бўйи кўчада бўлишимни, мани факат соткадан топишларини тушунтирдим. Мана энди.тўла-тўкис харакат килсам бўлади деб, излашга киришиб кетдим. Бу билан эса афсуски яна битта хатога йўл кўйгандим..

* * *

Шу уч кунда бўлган вокеаларни бир чеккадан бошлаб тахлил кила бошладим.

Абдулла билан гаплашиб бўлганимдан кейин ўзимни кўйишга жой тополай колдим. Бир ёкда онамнинг ахволлари ёмон, иккинчи томондан ман махалламизга олиб келган, кўнглимни олишга улгуриб бўлган гўзал Малика гойиб бўлганди. Чикиб кетиб уни кидирай десам, айтганимдай онамларни ташлаб кетолмайман. Агар Маликага бирор нарса бўлсачи, тириклайин кўмилсам керак уйидагилари тарафидан, ўзимни хам кечиролмаслигимга эса шубхам йўк. Эхххх! Нима килсамикин?

Хамшира кизни кузатишга чикдим. У бир нималарни ўйлаб ерга караб кетар эди, мани хаёлим эса Маликада. Машинани олдига етганимизда:

-Саид ака, сиздан бир нарсани илтимос килсам бўладими?, - деб колди.

-Ха, сўранг, кўлдан келганча...

-Ичкиликни ташламасангиз бўлмайди манимча. Бу киз мани биринчи марта кўриб турибдику, нимага акл ўргатади деб ўйламанг тагин. Онангизни ахволлари огир, хали ёнларида айтолмадим, олиб келган дорингизни жуда каттик юрак хуружи бор одамларга ёзиб берилади. Доимо хабардор бўлиб туришингиз керак. Бугунги ахволингиздака юрадиган бўлсангиз, ўзингизни хам, уларни хам кийнаб кўясиз. Xушингиздан кетганингиз эса сизга биринчи сигнал эди, худо кўрсатмасин, сизга бирор нарса бўлиб колса онангизни юраклари кўтара олармикин. Мани гапларимга хафа бўлманг, илтимос, сингил сифатида хаддим сигиб гапирдим.

Хайрлашдик. Уни кузатиб бўлгач битта сигарет ёкдимда, гапларини ўйлай бошладим. Аввалига хозирги кизлар жудаааа акиллида, ўзи хали онасини сути огзидан кетмаган, манга акл ўргатишиничи дедим. Кейин онамларни соглиги ва мани юришим хакидаги гапларидан эслаб у жудаям хаклигини англадим. Xа бу аччик хакикат эди. Лекин нимага манга бу гапларни гапирдийкин, ёмон кўриниб колишдан кўркмадимикин. Сингил сифатида хаддим сигди дегани шунга жавоб бўлса керак. Илгари дўст ачитиб гапиради дейишса энсам котиб кетарди. Дўст бўлса нима учун одамни калбини огритадиган, минг тўгри бўлгани билан душманларинг хам айтмайдиган гапларни гапириши керак деб ўйлардим. Ахир дўстнинг вазифаси одам калбига малхам бўлиш эмасми. Xозир бўлиб ўтган вокеаларни ўйласам Абдулла хам, ўша хамшира киз хам хакикатни, мани соглигим ва хаёт тарзимга ижобий ўзгартириш киритадиган хакикатни гапиришганди. Xамшира эса жудаям аклли киз экан, онамлар бекорга у томонга караб имламаган эканлар, улар яхши-ёмон инсонни анча яхши ажрата оладилар. Нимага исмини сўрамадим, балки…

Телефоним яна мусикасини бошлади. Шошиб олсам Абдулла экан:

-Алло Саид, манимча топдим айтган кизингни. Xилватрок жойда иккитаси билан турибди. Xозир олдига бораман, тўхтачи... нимадир ёкмаяпти манга.. Малика, сизмисиз?..

-Алло Абдулла, алло!.. деганимча колиб кетдим

У ёгига трубкадан кизнинг “Ёрдам беринг акажон...” деган гапи билан Абдулланинг “Ребята, не понял что тут происходит?...” деган гапи эшитилди холос, кейин овозлар аралашиб кетди ва сал туриб алока умуман ўчиб колди.

-Алло Абдулла!!! Алло!!...

Каерга югуришимни, нима килишимни билмай гаранг бўлиб колдим. Гох кўчага чикаман, гох уйга кираман. Эй Аллох! Ман нима киламан энди. Маликага нима бўлди, Абдуллагачи? Xалиги йигитлар ким экан? Вой-дод, портлаб кетаман хозир. Охири чидолмай уларни кидириб махалла ичини айланиб чикдим, кирмаган кўчам колмади. Яхшиямки унинг ота-онасини тез ёрдам кетгандан кейин уйларига киргизиб юборганим. Абдулла уйдагиларига дорига кетаётганини, кейин бизларникида колишини бахона килиб кетган экан. Каердасан Абдулла?..

Номерини икки юз марта тердимми билмайман, телефонимни зарядкаси хам ўтиришни бошлади. Xеч ким жавоб бермасди, ўша тунда накд жинни бўлаёздим. Яна уйнинг олдига кайтиб келганимда ичкаридан онамларнинг чакирганлари эшитилди...

...Сахар 5 га якин, эшигимизни такиллатиб келишди. Шошиб чикиб очсам, Абдулланинг ота-онаси ва махалланинг участковойи турибди.

-Ассалому-алайкум.

-Ваалайкум, - Шухрат ака жахл отига миниб олгани унинг важохатидан кўриниб турарди, - Абдулла кани?!

-Халиги... Биласизми... Xалиги...

-Чайналмасдан шартта гапирмайсанми, кани ўглим?!

-Машинангиз уйингиздами? – участковой сухбатимизга аралашди.

-Йўк, Абдулла олиб кетганди....

-Каерга олиб кетган, дорига чикиб кетяпман дегандику, нимани беркитяпсан?

Нима дейишимни хам билмасдим, тилдан колган одамдай бир унинг ота-онасига, бир участковойга аланглардим...

-Машинангиз 10 V .... номерли ок “Матиз” миди?

-Ха ўша машина шуники, якинда олганди.., - мани ўрнимга жавоб берди Шухрат ака.

-Хуллас ука, машинангиз икки махалла нарида хамма ёги очик холда ётибди,- участковойни гапи миямга ток бўлиб етиб борди.

-Ўглим каерда гапир!.. Сан уйингда бўлсанг, машинанг бошка ерда ётган бўлса, Абдулла уни хайдаб кетган дегандинг..., -Рухсора опокимнинг гаплари тугамасдан йиглаб юбордилар.

-Уйга кирайлик, хаммасини тушунтириб бераман...

Кечаги вокеаларни айтиб бердим. Факат Малика билан кафеда эмас, кўчада танишдим деб айтишга мажбур бўлдим, чунки кафеда ўтирган йигитлардан факатгина ман ва биз билан ўтирмаган Абдулла бўйдок эдик, колганлари эса уйланган, кўпи болали эди. Уларнинг оиласида хам нотинчлик бўлиши мумкинлигини тушунардим...

Каттик жанжал бўлди... Абдуллани ва Маликани кидиришга хамма отланди... Милиция ходимлари билан бирга махалладиги кўни-кўшнилар, синфдошлар (кафеда бўлганларни “кизларсиз ўтирганимиз” хакида огохлантириб улгургандим) ва Абдулланинг кариндошлари. Касалхоналар, морглар, милиция изоляторлари ва хаттоки ...КВДлардан хам суриштирила бошланди...

Чамаси соат ўн бирларда эса 16-касалхонадан хабар келди, Абдулланинг таърифига мос бир йигитни реанимация бўлимига олиб келишган экан..

* * *

Абдуллани кўшни махалла ичидаги мактаб девори ёнидан топиб олишибди. Намоздан кайтиб келаётган кариялар галати товушларни эшитиб, якинрок бориб карашса хамма ёги конга беланган, ихраб ётган экан. Тезда машина тўхтатиб икки киши касалхонага олиб боришибди ва йўлда кетаётганида “Малика...” деб хушидан кетиб колган экан. Шифокорлар уни ахволини кўргач дарров реанимация бўлимига олиб кириб кетишган. Абдулланинг тогаси айнан шу касалхонага суриштириб борганида таърифига ўхшаш бир йигитни эрталаб олиб келишганини, лекин кимлиги номаълум эканлигини айтишган экан...

Онам, Абдулланинг ота-онаси билан машинамда зудлик билан касалхонага етиб бордик. Ичимиздан факатгина онасининг киришига рухсат беришди. Рухсора опоким кириб кетганларидан сўнг катта шифокор Абдулланинг отасига фарзандининг ахволи огирлиги, унинг бир нечта ковургаси синганлиги, кўплаб ерлари кўкарганлиги ва ёрилганлиги, оёгининг сон кисмидан ўткир буюм билан жарохат олганлиги хакида батафсил тушунтирди. Ахволини яхшилаш учун албатта кон куйиш кераклиги хакида гапирди.

-Мандан олишингиз мумкин, - гапга аралашиб кетдим.

-Гурухингизни текшириб кўришимиз керак...

-Гурухимиз бир хил, текширмасдан олсангиз хам бўлади, кейин текшираверасизлар..- деб лабораторияга йўл олдим.

...Кизик, ёшлигимиздан кон гурухимиз бир хиллиги устидан бошка синфдошларимиз кулиб юришарди. Ён кўшнисизларда хар холда деб нималаргадур шаъма килишарди, махалладагилар хам хазиломуз гапларини етказишни ўз бурчлари деб билардилар шекилли, хуллас хамма биларди. Ёшимиз улгайганда эса Абдулла бунака хазилларни чўрт кесадиган бўлиб колганди. Нимагалигини кизикканимда оила аъзоларига теккизиб, тагида фахшона маъноси бўлган бундай хазилларни гапириш катта гунохлигини тушунтирганди. Бир куни:

-Нима килибди, улар шунчаки хазиллашадику, ман хам кўшнини боласи бўлса керак деб хазиллашаман баъзиларнинг устидан, - деганимни биламан, Абдулланики тутиб кетди.

-Ахмокмисан?! Ёки даюсмисан?! Ўз онанг хакида бунака хазилларни хазм килиб юрибсанми хали! Ман ўзимни онам хакида айтилган бунака хазилларни олдини оламан. Биттаси бор эди, халиги, Махмудчи? Xуллас унга бир-икки марта тўгри тушунтиришга харакат килгандим, кейингисида кўзини кўкартиргандим, эслайсанми?

-Эслайман, ўшанда хайрон бўлгандим нимага урди экан деб...

Яна бир бор тилимдан егандим ўшанда, Абдулла доим шунака киларди ўзи. Лекин шу сухбатдан кейин ман хам бундай хазилларни кўтармайдиган бўлиб колгандим. Айникса, битта тогам борлар, умрилари узок бўлсин, доим “ха, даюс!.” деб эркалардилар. Олдинига тушунмас эканман маъносини, ўзининг оила ахлини, кариндошларини кизганмайдиган эркакларни бундай деб аталишини Абдулла тушунтириб бергандан кейин тогамнинг хам огзиларига урадиган бўлиб колгандим...

Конни топшираётганимда ок халатларни кўриб кечаги хамшира киз эсимга тушиб кетди. Унинг оппокина халати, шахло кўзлари, куйиниб гапиришларичи... Xааа! Бир кунда иккита чиройли киз билан танишиш хаммани хам бошига тушавермайди. Яшаш яхши! Яхши яшаш эса... Бунака окибатларга олиб келадиган танишишларни яхши деб бўлмаса керак, бу аник.

Бу ёкда эса Маликага нима бўлган экан деб бошим котган. Манимча Абдулла уни химоя киламан деб шу ахволга тушган бўлса керак, лекин Маликанинг ўзи каерга гойиб бўлдийкин. Нахотки уни куткариб колмокчи бўлган йигитни шу ахволда колдириб кетган бўлса? Ёки дўстимни калтаклаб, Маликага барибир тажовуз килишган бўлсачи? Бунинг устига машинам хам мактабдан умуман тескари бўлган жойда топилган. Балки Маликани машинага босиб... Астагфируллох! Унда нега машинани ташлаб кетишди экан? Ишкилиб омонмикин... Эй, Аллохим! Сог-омон бўлсинда, ёмонлик тегмаган бўлсин. Тезрок топилсинда... Кўп вактдан бери Аллохдан астойдил сўрамагандим хеч нарсани...

Бунака фикр-хаёллар, саволлар билан зомбига ўхшаб колмасам бўлгани ишкилиб. Конни топшириб бўлгач, врачлар ёзиб берган дориларни олиб келиб бердимда, терговчининг олдига бордим. Маликанинг ким эканлигини билиш, уни топиш учун мани таърифим бўйича фотороботини тузиш керак экан. Бир соатдан ошик у ерда колиб кетдим. Бахтимгами ёки бахцизлигимгами онамнинг олдида ўтирганимнинг гувохлари бор эди. Шу сабабдан Маликанинг йўколиши масаласида мандан барча шубхалар олиб ташланганди. Терговчининг олдидан тўгри ишхонамга кетдим. Бензин хам тугай деб колган экан, йўлдаги заправкаларга кираман десам хамма ёкда узундан узун навбат. Падарига лаънат, яна бензинчилар ўйин килишяптими деб ич-ичимдан роса сўкдимда ишхонага караб кетавердим тавакаал килиб.

Борсам соат хам тушликдан ўтиб кетибди. Xўжайиним чиройли “табассумлари” билан кутиб олдилар. Бахона килмасдан, кўшним касалхонага тушиб колганини, унга кон топшириб келаётганимни айтгандим сал ховурларидан тушдилар. Уффф, ўтиб кетди. Ишхонамдаги кизлар кон топшириб келганимни билиб дарров каердандир шоколадлар (мижозлар хисоботлар билан бирга топширишган бўлса керак) топиб келишди, аччик кофелар дамлаб беришди, хуллас хамманинг эътиборидаги объектга айланиб кетдим бир зумда. Xааа! Яшаш яхши, яхши яшаш эса... Буни каердадир эшитганмана...

Хонамда хеч ким колмаганида Тохирни номерини тердим. У эрталаб кўришганимизда хеч кимга билдирмасдан Гулини топиши ва манга тезда кўнгирок килиши керак эди. Гули оркали эса Маликанинг каерда туришини билиб олмокчи эдик. Милицияга Малика билан кўчада танишганман деганлигим учун Гули хакида беш-олтита синфдошларимдан ташкари хеч ким билмасди. Нимага милицияга Гули хакида, кафе хакида айтмадим деб ўзимни бир томондан сўкардим, ахир улар харакат килишса тезда ойдинлик киритилардику Маликанинг такдирига. Бошка тарафдан эса айтганимдек синфдошларим оилаларига шубха, ортикча гап олиб кирилмаслиги учун беркитганимга хурсандман. Яна битта нозик тарафи хам бор эди. Агар Маликага хеч нарса бўлмаган бўлса ва уйига эсон-омон етиб олган бўлсачи, бу ёкдан уни суриштириб милициялар борса - “зўрлашмокчи бўлган” деб, махалласида кандай бош кўтариб юраркин. Шуларни ўйлаб айтмасдан тўгри килганман деб ўзимга таскин берардим. Xуллас Гулини топишимиз керак эди, чунки у Маликани топишнинг ягона калити эди.

-Алло, Тохир. Ишимиз нима бўлди?

-Эрталабдан бери телефони жавоб бермаётганди. Xозир зўрга тушдим. Битта мужик олиб “Канака Гули?! Бошка жойга тушдинг укам, бошка килмагин бу номерга” деб кўйиб кўйди. Шунга бошим котиб колди.

-Уйини билмайсанми?!

-Гулини уйини умримда кўрмаганман, факат Ахмад Дониш тарафда туришини биламан. Бир-икки марта йўлни четида тушиб колганди.

-Маликаям ўша ерда тураман деганди...

-Нима киламиз унда?..

-Кечки пайт болаларни тўплагин. Иш бор.

-Каерга борамиз ўрток?

-Ахмад Донишга!.. Калит топилмаса кулфни кидирамиз..

* * *

Шу кунлари ишдан кейин деярли кечки соат 11 ларгача барча улфатлар Юнусободда бўлдик. Биринчи максадимиз кизларни топиш, Маликага нима бўлганини аниклаш бўлса, иккинчиси унинг ёрдамида Абдуллани бу ахволга солган аблахларни хам топиш эди. Тохир айтган кўча атрофидаги кўп каватли уйлардан Гули ва Маликаларни суриштиришни бошлагандик. Бахонани каранг, хеч ким нотўгри хаёлга бормасин деб суриштираётган одамнинг кариндошлари бу кизлардан бириникига совчиликка келгану, кейин кариндошлари уни киз хакида маълумот тўплаб келиш учун юборишган.

Аммо лекин Юнусободда ким кўп экан, Гули ва Маликалар кўп экан. Бундан йигирма йил олдин хамма ота-оналар кизларига шу исмларни танлаганми, нима бало? Маликаку майли, эшитган одам ё биламан, ё билмайман дейди. Гулини эса эшитган одам албатта Гулнорами, ёки Гулнозами, ёки Гулмирами, ёки .... бу ёги одамни исмларни билиш бойлигига боглик экан. Махалладаги бекорчилар учун хар биримиз хакикий “гўшт” бўлдик кўйдик. Кимдир таниган Маликасини ёки Гулисини мактар, кимдир ёмонлар, кимдир билмадим деб кетар эди.

Шунча Малика ва ундан хам кўп Гули топилди. Яначи, 80 фоизини сочи коп-кора ва яна шунчасининг ёши хам 20 дан 25 лар атрофида эди, яъни айнан совчиларбоп, мактовчиларни гаплари бўйича кўпчилигининг коматлари келишган, 95 фоизи эса жуда чиройли кизлар экан!!! Олаа, келган жойидан деб кўярдим. Шпионлик ишларини амалга оширганимизда бизлар энг кўп учратган жавоблардан:
— Бўй-бастлари келишган, доимо кулиб туради...
— Ўзи ёмон киз эмас, шу факат биласизми...(у ёгига пичирлаб давом этишарди)
— Отаси жудаям каттик туради, уйнинг кизи...
— Уни кўчада юришини кўрсангиз эди, Астагфируллох...
— Билмадик, бизлар якинда кўчиб келганмиз (аслида бу одам ўша кўп каватли уйни курилишида хам шу ерда бўлган бўлса керак)...
— Битта маслахатим тиш-тирногингиз билан ёпишинг, бўлмаса илиб кетишади...
— Сочини рангини билмайман, чунки хижобда юради. Кичкиналигида корамидией...
— Кўли гул киз, махалланинг хамма келинлари унга кўйлак тиктиради...
— Вой пазандалигини айтмайсизми. Пиширган таомлари(тортлари) огзингизда эриб кетади...
— Санлардан бошкаси топилмадими суриштирадиган? Амакилари ёки тогалари йўкмиди?!..
— Огайни, а так ёмон кизамас, махаллада уважат килишади. Стоящий киз...
— Юрмагани колмаган уни, квартални ярми танийди…
— Воой, ундан хам бошка зўр кизлар бор домимизда (ўзларини кизлари бўлса керак)..
— Биласизми уни онаси (отаси) уйгур (татар, ўрис ва хоказо)...
— Тагини суриштираётган бўлсангиз, водийдан(Хоразмдан, Бухородан...) келишган...
— Ие, сан ким бўласан мани синглимга?!!!!

Хуллас кизлар кўп, энди бизни кийнайдиган ягона масала уларни хаммасини кўриб чикиш керак эди, ораларидан бизларга керагини ажратиб олиш учун. Бу иш эса ўйлаганимиздан хам кийинрок экан, уларни качон келиб-кетишини билмаганингиздан кейин. Пойлашга энг кулай вакт эрталаб экан, кимдир ишига кетади, кимдир ўкишига, кимдир эса биз учун афсуски умуман уйидан чикмайди. нечтасини пойлаб кўрдик хам, аммо ораларидан на Гули ва на Малика чикарди. Эхх, кани энди сурати бўлганда эди, ишимиз шунчалик чигаллашмасди. Танийдиганлар ё топиларди, ё топилмасди, вакт хам йўкотмасдик.

Милициядан хам наф чикмасди, тўгрида, хеч ким зўрлаш ёки тажовуз хакида ариза бермаган бўлса. Абдуллани шу ахволга солганларни астойдил излашаётганига хам гумоним бор эди. Унинг олдига боришни эса дўстларим билан бўлишиб олдик.

Беш киши кизларни кидирсак, биттамиз Абдулладан хабар олиб кайтардик. Абдулланинг уйидаги ночор ахвол сабаб бўлгани учун дори-дармонларини деярли хаммасини синфдошлар зиммамизга олгандик, тўгри кариндошлари хам ёрдам бериб туришарди. Лекин улфатлар барибир мард эканини кўрсатишди, яхши дўст бошгаи кулфат тушганда билинар экан. Унинг ахволи хам аста-секин яхшиланишни бошлади, лекин шунда хам бошидан каттик лат еганди шекилли бир ўзига келар, бир хушини йўкотарди.

Шифокорларнинг айтишига кўра хали хам кўрсатма беришга тайёр эмасди, шунинг учун вокеанинг аслида кандай бўлганини билиш учун факат кутишимиз кераклигини тушунтиришди. Бешинчи куни касалхонага борганимда юрак багримни эзиб ташлаган бир ходиса рўй берди. Касалхонага бориш мани навбатим бўлмасада бозордан майда-чуйда олдимда, дориларни кўшиб касалхонага кириб келдим, соат чамаси кечки ўнлар эди. Фоеда хеч ким йўк экан, факатгина бир кишининг овози эшитилиб турганди, овозни дарров танидим – Абдулланинг отаси Шухрат ака ўзи билан ўзи гаплашиб ўтирибди. Гапиргандаям кўзидан тинмай ёш окарди “Мани кечир болам, кечир ахмок отангни”, мани кўриб дарров тўхтаб колди, дастрўмолчасини олиб юзини артдида алигимга салом олиб, туриб кетди...

...Аввалги Шухрат ака кандай одам эдия, хамма титраб турарди, исми хам ўзига мос эди. Махалламиз фахри бўлган рахматлик Xожи отанинг яккаю ягона ўгли, бир пайтлар бокс бўйича катта ютукларга эришган, хурмати жуда хам баланд бўлган Шухрат ака. Боксдан кетганида хам, тренерлик ишини килиб юрганида хам махалламизнинг обрўли кишиларидан эди. Xожи отанинг ўгли - ўша машхур Шухрат ака мани идеалимдаги одам эди, отасиз ўсганим сабабли у кишидай отам бўлишини ич-ичимдан хохлар эдим. Ўгли билан манга бир хил килиб олиб келган бокс копини ховлимизга осиб берганларида ўзимни еттинчи осмонда хис килгандим. Манга ўз фарзандидай мехрибон эдилар, отам йўклигини билдирмасликка харакат килардилар, тўгри бироз каттиккўлрок эдилар, лекин мандака болага айнан шундай устоз керак эди. Андишали одам эдилар, ёлгиз она гап-сўз бўлмасин деб ховлимизга кирмасликка харакат килардилар. Йиллар ўтиб бизлар хам улгая бошладик, мактабни битириб, Абдулла иккимиз институтга кирганимизда биринчи бўлиб Шухрат ака табриклагандилар, хурсанд бўлганларидан иккаламизга бир хил килиб костюм олиб бердилар...

Кейин ишлари юришмай ичкиликка берилдилар, борларини хам кўкка совуриб ташладилар, ичмаган кунлари бўлмасди. Опокимлар заифа бўлганликлари учун уларга тенг кела олмадилар, кайтаришга харакат килиб роса уриндилар, лекин хар сафар бир пайтлар мехрибон бўлган эрларидан калтак ейиш жонларига тегди шекилли, таслим бўлдилар. Шухрат ака эса борган сари оиласини боткокка ботириб ташлаётганди. Уларга факатгина Абдулла каршилик кила оларди. Отаси бундай бўлганини тан олишни истамасди, намоз ўкишни бошлади, инсофларини сўрарди, олиб кетган арокларини тукиб ташларди. Шундан кейин уч-тўрт кун кўзлари кўкариб юрсада, ўзини бахтли сезарди. Шухрат ака эса унга жигига тегиш учун арокни атайин “Обизамзам” деб атардилар, бошкаларга бу оддий гап бўлса, махалламизда намозхон сифатида обрў-еътиборли бўлишга улгурган Абдулла учун бу гап каттик зарба эди. Баъзида бошкаларни, синфдошларни ичикликдан кайтарганида сармаст одамлар унга “Отангни ичмайдиган килиб кўйсанг, биз хам ташлаймиз!” деб овозини ўчиришга харакат килардилар... Xозирги Шухрат акани кўрган одам уни танимасди, букчайиб колган, ковоклари ишиб кетган, эски кийимларни судраб юрадиган бўлиб колган. Махаллада хам обрўси бир чакалик эмас, одамлар ошга ёки тўйга айтиб келишса, факат Абдуллани таклиф килиб кетишади. Абдулла эса ич-ичидан эзилади. Унинг топгани рўзгорга аранг етади, ота-онасини кийинтиришга эса пулни кайданам олсин. Xуллас, олдин Абдуллани Шухрат аканинг ўгли деб чакирган одамлар энди Шухрат акани Абдулланинг отаси деб чакиришарди...

Касалхонадан уйга йўл олдим. Xар куни уйга келганимда онамлар хар доимгидек жойнамоз устида ўтирган бўлардилар. Келганимни билгач, кўнгиллари тинчиб, кейин ухлашга кириб кетардилар. Ман эса хонамда Маликани ўйлаб ётардим. Нима килаётган экан? Тинчмикин, омонмикин? У хам мени ўйлаётганмикин. Йўге, соглом юрган бўлса ўйламаётгандур хам. Кайси киз бирданига угил болани севиб колади, улар аввалига бизларни ўрганишадику, кейин дўст бўлиш-бўлмаслигимизни белгилашади, кейин агар насиб килса ва бахтимиз кулиб колса севиб колишлари хам мумкин. Бу хам муаммо! Айникса хозирги замон кизлари, уларнинг ичида мухаббатни молу-дунёдан, зебу-зийнатдан, обрўю-еътибордан юкори кўядиганлар бормикин? Савол кетидан савол кайнаб чикарди, жавобсиз саволлар. Бу хаётда канчадан-канча саволлармиз жавобсиз колиб кетадия. Ман хам Маликанинг туйгуларини билолмасдан армонда ўтиб кецам керак... Малика!!! Нимага ўша куни кетиб колдингиз? Бироз куцангиз бўлардику. Мани ёктириб колганингизда балки кутармидингиз...

Бог кўйнида икки дарахт

Бир-бирига интизор

Сен бир дарахт, мен бир дарахт

Йиглаб-йиглаб ўтдик ёр...

...Битта дарахт бу ерда мани хонамда чўзилиииб ётибди, хаёл сурииииб, иккинчи дарахт эса каердалигини хеч ким билмайди...

Каерда бўлса хам, нима бўлганда хам, унга ёкаманми-ёкмайманми барибир уни согингандим. Унинг кулишларини, хазилларини, кора сочларини, ёкутдек кўзларини, атирининг хидини... Xа, чин дилдан согингандим. Инсон ўзи бир ажойиб бўларкан, бор йўги уч-тўрт соат гаплашган кишисига шунчалик богланиб колиши мумкинлигини ўшанда тушуниб етдим. Кизик-а, шу оз вакт ичида кимдир бизга энг якин инсон бўлиб колади, йиллар давомида эса бизга мехрини бериб келган, доимо ёнимизда турган аслида айнан ўша - бизга энг якин инсон бўлганларни эса эътиборсиз колдирамиз...

Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли эса...Онамлар мани кечикишларим давом этавергач, яна мазалари бўлмай колди ва бир хафтадан кейин касалхонага ёткизишга мажбур бўлдим..

Бедорлик

...Онажоним, онажонгинам! Сизни кийнашим учун келтирганмидингиз бу дунёга...

Мана уч кундирки, касалхонадаман. Кечалари икки-уч соатгина мизгиб оламан холос. Онамнинг бу галги юрак хуружлари кучли бўлган экан. Шифокорлар уларга бошка сик,илиш мумкинмаслигини айтишди, дориларни энг кучлиларини беришяпти, укол ва капелницалардан кўллари кўкариб кетган, ранглари бир ахвол...

Хаммасини йигиштириб кўйсаммикин деб ўйладим. Юнусободдаги Шерлок Xолмслик хам тўхтаб колди. Йигитларни хам манга ўхшаб тарвузлари кўлтикларидан тушган шекилли, бор-йўги икки марта боришибди холос. Барибир натижаси бўлмагандан кейин, нима кераги бор вактни бекорга сарфлашни, балки такдирим шундайдир, балки ўша куни Маликани биринчи ва охирги марта кўргандурман.

Нима бўлса хам, уни кейинчалик кўрмасам хам, сог эканлигини, зарар кўрмаганлигини билсайдим, шунинг ўзи кифоя бўларди. Майли мухаббат азобида куйсам хам, жавобсиз севги азобига дучор бўлсам хам, бу дунёдан ёлгиз ўцам хам факатгина сен омон бўлсанг бахтли инсон бўлардим. Xаааа! Борган сари хаёлларим Мажнунларникига ўхшаб кетяпти. Ўзи одамзот севиб колса, турли хил шеърларни ёзишни бошлайдимией, новеллалар, поемалар... Эххе! Бу севги деганлари шунака бўларканда.

Илгари учрашиб юрган кизларимни бирортаси хам бунчалик ёкмаганди. Бирининг кулоги ёкмасди, бирининг юриши, бирининг эса кулиши... Ёки улар билан хам Маликадек уч-тўрт соатгина таниш бўлиб, кейин йўкотганимда уларга хам шу каби ошик бўлиб колармидим. Камчиликларини кўриб улгурмаган бўлармидим...

...Тохирнинг вокеаси эсимга тушиб кетди. У хам бир пайтлар (хозир хам колиб кетмаган бу одатлари) кизларни тез-тез алмаштириб турарди. Жуда кўплари билан юриб кўйган асли йигит эди. Бир куни Чорвокка чикканимизда манга дардини тўкиб сочганди. Обдон котиб колган Тохир китимир гапларини килиб ўтирганида жахлим чикиб сўрагандим:
— Манга кара Тохир! Ўзи сан хам мундок жиддийрок гаплаша оласанми? Нукул бировнинг устидан котиб ўтирасан. Саниям кийнайдиган дард борми ўзи?
— Эхх, дўстим..., - унинг охангидан билдимки, хозир кўнгил йигиси бошланади.
— Биласанми, канчалик бахцизлигимни, мана ман доим “мани хотиним мани чизган чизигимдан чикмайди, ман хотинимни махкам ушлаганман” деб кериламан-а?..
— Xа, бўлиб туради..
— Аслида эса бу жуда кийин масала экан. Уйланмасимдан олдин роса кизлар билан юрганман. Биласан то униси ёкмасди, то буниси ёкмасди, хуллас хаммасидан айб топиб, тўгри тушунтирворардим. Битта киз бор эди, Гуля деган, мани жуда севарди, манга эса ундан факат битта нарса керак эди. Тўйиб бўлгач, бурнидаги нуксонини юзига солдимда дам бериб юбордим. Бошкаси бор эди, Наргиза дегани, букчайиброк юриши ёкмаганди, унга хам хайр дегандим. Учинчисини юзидаги катта холи, тўртинчисини хадеб “савил” деб гапириши, бешинчисини рашкчилиги, олтинчисини шаллакилиги ёкмаганди...

Биласанми мани Зухрамда шу камчиликлару хислатларнинг хаммаси мужассам бўлган. Тўйдан олдин яхши эътибор бермаганман шекилли, бурнининг бироз кийшайган ери бор, букчайиброк юради. “Савил”- уни энг ширин ишлатадиган сўзи, дарахтга хам рашк килиб шунаканги шаллакилик киладики, ота-онам хам шу сабабдан алохида чикариб юборган бизларни, бошка келинлар айнимасин деб. Кайтар дунё деганига ишонганимнинг энг катта далили эса биринчи кечамизда маълум бўлган. Ёлгиз колганимизда курагига кўзим тушиб колган, карасам бутун курагида катта холга ўхшаш доги бор экан. Биламан, огайниларга хам бунака нарсаларни гапирилмайди. Санга мисол сифатида айтдим, тагин нотўгри хаёлга бориб юрма. Лекин барибир севаман Зухрамни, хиёнат киламану севаман. Xиёнат килишимга эса ўзи мажбур килади, аччик тиллари билан...

Тохирнинг ўша айтган гапларидан этим жимирлаб кетган эди. Манда хам шунака бўлса-я? Xудо сакласин. Ман Тохирга ўхшаб жааа кўп киз билан юрмаганманку ахир, яна ким билади...

Хаёлимни телефоним бузиб юборди. Бу Тохир эди. Кимни эсласанг кулоги кўринади? А, лаббай? У Абдуллани палатага кўчиришганини ва уни гапира бошлаганини, бундан бошка яна иккита зўр янгилик борлигини айтди.
— Имконият топсанг етиб кел, йигитлар хаммаси шу ерда.
— Онамни ташлаб кетолмасам керак, хозир холам келмокчийдилар. Балки улар караб турарлар вактинча. Xааая, колган иккита янгилигинг нимайди, айцангчи?
— Бу сюрприз, манимча яхши сюрприз... Тезрок кел гаплашамиз, битта “ок чой” сандан. Уфф! Секинрок гапирсам бўларкан, хозир Абдулла эшитиб колса, бошлайди чукур-чукур нафас олиб даъватини...

Тохирни бу характерини гўрда хам тузатиш кийин бўлса керак, огайниси салкам нариги дунёдан кайтиб келдию, бу бўлса “чукур-чукур нафас олиб даъватини бошлайди”миш, одам бўлмайсан сан!!

Чамаси йигирма дакикалардан кейин холамлар келиб колдилар. Улар билан кўришиб бўлиб онамга юзландим:

-Абдулланинг ахволи яхшилашибди онажон. Палатага кўчиришганмиш. Болалар чакиришяпти, нима дейсиз?

-Майли бориб келакол болам. Xоланг ўтириб туради унгача...

-Яхшимисиз ишкилиб. Бу ахволда ташлаб кетолмасам керак..

-Яхшиман болам, Аллох рози бўлсин. Ўзингга ўхшаган мехрибон фарзандлар берсин. Боракол, огайниларинг кутиб колишгандур. Мани эса холанг билан маслахатлашадиган ишим бор..

-Ман хам билсам бўладими?..

-Уят будет!- холам аралашдилар, - боракол дедиларку, ман караб тураман.

Машинани киздирай десам вакт кетади, ундан кўра таксида кетаман дедимда катта кўчага чикдим. Машинада кетаётиб онамларнинг “Аллох рози бўлсин болам. Ўзингга ўхшаган мехрибон фарзандлар берсин” деганларини эслаб кулдим. Анчадан бери бунака дуо олмагандим онамдан, ёки айтган бўлсалар хам эътибор бермаганманми?..

Шу пайт кўзим ёнимизда кетаётган маршрутка ичидаги бир кизга тушиб колди. Xижоб ўраган, фариштадек чиройли киз экан. Фаришта канака бўлишини кайдан билаколдима..

У хам манга караб кетарди. Такси то олдинга чикиб кетар, то оркада колиб кетарди. Лекин хар гал маршрутка билан тенглашганимизда, кўзим яна ўша кизга тушарди. Жилмайдим, у хам жилмайди. Нимагадир унга караганимда хаёлимдан факатгина яхши, самимий бўлган фикрлар ўтарди. Бошка модница кизларга караганимда фикру-хаёл хам...

Стоп! Xолажоним айтганидек “Уят будет!”. Нимагадир шу хижобли кизни кўрганимда миямга бир нарса уриб колди: “Канийди мани хотиним хам хижоб ўраган гўзал бир киз бўлса..”. Xаёлим ўзимга галати туюлиб кетди. Ман юрган кизлар хаётда рўмол ўрамаса керагов, кишдаям прическам бузилиб кетмасин деб сочини ёйиб юришадия...

Маршрутка светофорда яна тенглашди. Шу пайт халиги кизнинг рўмоли четидан бир тутам сочи кўриниб колганини сезиб колдим. Абдулла айтиб берганди, Пайгамбаримизнинг кайсидур аёлларининг (исмини эслолмайман) бир тола сочлари кўриниб колганида Жаброил уларнинг уйларига кирмаган эканлар деб. Ман хам акллилик килиб халиги кизга караб кулимда худди сочимни рўмол остига беркитгандек ишора килдим. Xижобли киз дарров юзини пайпаслади, сочини тезда рўмоли остига беркитиб, кизариб кетди ва бошка ман тарафга карамади. Уялтирвордим шекилли, мандан хам туппа-тузук даъватчи чикаркана деб ўзимни мактаб хам кўйдим.

Абдуллани олдига кириб келганимда у ухлаб колган экан. Ахволини кўриб юрагим эзилиб кетди.

Тохир эса дарров суюнчи берасанми деб туриб олди..
— Аввал айт, нима гап?
— Анови аблахларни биттаси кўлга тушибди!
— Юге! Ростданми? Xудога шукур! Канака килиб топишибди?
— Аноним кўнгирок бўлганмуш милицияга. Xозир колганларини хам кидиришаяпти. Уже исмларини хам билишаркан.
— Неччи киши экан?
— Тўртта. Аблахлар тўртга бир чикишибди..
— Иккинчи сюрпризинг нима ?
— Манави гулларни кўряпсанми?
— Xа, нима килибди уларга?
— Бугун эрталаб битта киз хамширадан бериб юборган экан!
— Юге! Ким экан у?
— Ўзинг ким деб ўйлайсан. Аноним кўнгирок! Аноним гуллар!
— Нахотки Малика?!..

* * *

Ўша куни эрталабдан участковойга бир киз кўнгирок килиб, мактаб олдида бўлган вокеаларда ким катнашганини билишини айтибди. Бир рус йигитининг уй адресини берган, ва уша йигит шериклари билан уни зўрлашга харакат килганини, бир ўзбек йигит

аралашганида эса уни шавкацизларча уришгани хакида гапирибди. У киздан кейин нима бўлгани хакида сўралганда у кўркканидан кочиб кетганини айтган. Участковой кизнинг исмини киззиканида эса трубкани кўйиб кўйган.

Халиги манзил бўйича тезкор гурух юборилиб, йигитни уйидан олиб келишибди ва сўрок килишибди. Бошида ўз айбини тан олмасдан оёгини тираб ўтираверибди, нималар хакида гапирилаётганини тушунмаяпман деб ўзини жинниликка солибди. Терговчиларнинг бирини кўли бироз кичиброк турган эканми ёки уйида хотини билан урушиб чикиб кетганми, билмадим, хуллас йигитни роса шаклини ўзгартиришга харакат килибди. Бунака муолажадан кейин халиги йигит чидолмасдан колган шерикларини хам сотиб берибди.

Уч кун ичида яна иккитасини топиб келишди, уларнинг хаммаси гиёхвандлик билан шугулланишаркан, факатгина биттасини хеч каердан топа олишмади. Шериклариниг айтиши бўйича уларнинг ичидаги ёши энг каттаси хам, камалиб чиккани хам, барча нарсага сабабчи бўлган хам айнан шу тўртинчи шериклари экан. Xибс исини сезган шекилли умуман дом-дараксиз йўколиб кетган..

Милицияга хабар килган ва касалхонага гул юборган киз айнан Малика эканлигига хеч кайсимизда шубха йўк эди. Унинг эсон-омонлигидан хурсанд бўлган холда излашларимизни тўхтатишга карор килдик, чунки ўзи хакида хали хабар беради деб ишонгандик, лекин у пайдо бўлишга хеч хам шошилмас эди...

Абдулланинг ахволи хам анча яхшилаша бошлади. У энди бемалол туриб ўтирар, ўзи овкат ея оларди. Ундан биз вокеалар аслида кандай бўлганини билиб олдик:
— Ўша куни Саидни машинасида махаллани айланиб чикмаган жойим колмади. Кейин кўшни махаллага хам кириб кўрсаммикин деб мактабни олдидан ўтиб кетаётганимда коронгурокда шарпаларни сезиб колдим. Тушаётганимда санга телефон килгандим. Якинрок борсам иккитаси бир кизни зўрлашга уринаётган экан. Малика деб чакирганимда “акажон ёрдам беринг!” деб бакириб юборди. Муштлашиб кетдим, биттасини агдарганимни биламан ёнимдан кимдир оёгимга пичок тикиб олди, ўзимни тутолмай йикилдим, улар кўпчилик экан. Оёк остида колиб кетдим... У ёгини эслолмайман, факатгина касалхонага олиб кетишаётганида бир нималар деб алахсираганимни биламан...
— Малика... Малика...! деган экансан,- давом эттириб кетди Тохир-китимир, - сани туппа тузук бола деб юрсак кизболани отини айтиб алахсираб юрибсанми, хафа бўлмагину, Ооо! Малика!!..
— Тохир, ўзи сандан хафа бўлган одам ахмок бўларкан, сани касалинг бедаво бўлса керак, - маники тутиб кетди, - ўзи зўрга ўтирибдику, хазилингни кара. Xичам жиддий бўлмайсанда!

Шу гапларни ичимда пайдо бўла бошлаган бир галати хиссиёт таъсирида гапирганимни билиб турардим, тўгрироги бу хиссиёт Абдулла ётогининг бошида турган ўша бир даста гулни кўрганимда бошланган эди. Бу - шу пайтгача манга нотаниш бўлган, канчадан-канча одамларни ичига гулгула соладиган, оиласининг тинчлигини бузадиган, одамларнинг орасини мустахкамлаш ўрнига кўпинча бузилишига олиб борадиган рашк туйгуси эди!!.. Ооо, бу рашк дегани хали анчагача конимни ичишини билганимда эди…

Онамларнинг хам ахволлари яхшилаша бошлади. Ман эса икки касалхона ўртасида серкатнов бўлиб колдим. Орасида ишхонамга хам бирров кириб, бир-икки соатда ишларимни битириб олардимда, уйга кетардим. У ерда Абдулланинг онасидан унга иссик овкатни олиб, ёнига кўшиб бозор килиб яна касалхонага йўл олардим. У ердан чикиб эса ўз онамларни олдиларига борардим ва кечгача ёнларида ўтирардим. Шунгача бориб такалдики, Абдуллани олдига нарса олиб кетаётганимда адашиб онамлар ётган касалхонага борибман.

Хаёл жонивор ўзини занжирлари билан тамоман боглаб олган экан, каерга кетаётганлигимни хам ажратолмай колибман. Xаммаси уйкунинг камлигидан бўлса керак деб ўйладим, чунки халигача уйкуга тўймасдим. Дам олишга имконият бироз кўпайган бўлса хам, хаёллар ва ўша мани телбага айлантира бошлаган рашк уйкумни кочириб юборганди.

Нахотки Малика Абдуллани севиб колган бўлса? Нахотки мани кўришни истамаса? Эххх, кайданам истасин, унинг ўрнида бошка киз бўлганида хам ўзини бегона махаллада машинасида ташлаб кетган йигитни эмас, жонини, номусини саклаб колган бошка инсонни севиб коларди...

Бог кўйнида икки дарахт,
Бир-бирига интизор...

Бир неча кун олдин ўзимни бу дарахтларнинг бири хисоблардим, эндичи?...

Абдулланинг палатасига юбориладиган гуллар сони кўпайди. Xар гал каттарок, чиройлирок гулдасталар олиб кела бошлашди. Xар гал кимдан келаётганини хеч ким билмас, тўгрироги хамма у кизни Малика деб тахмин киларди. Бир куни гулларга кўшиб юмшоккина айикча юборилганидан кейин чидолмадим. Кечкурунлари манга уйку бермаётган туйгулар хакида Абдулла билан гаплашишга карор килдим. Лекин кимни кимдан рашк килаётганимни айтгим келмади, саволни айлантириб сўрай бошладим.
— Огайни, халиги бир марта этган эдинг хакикий эркак киши рашкчи бўлади, яъни даюс бўлмайди деб, эслайсанми?
— Эслайман, нимага сўраяпсан?
— Батафсилрок тушунтириб беролмайсанми?.- унинг Маликага бўлган туйгусини билиш максадида гапни чўздим
— Xакикий мусулмон киши ўз оила ахлини, аёлини, онасини, синглисини, кизини албатта кизганиши керак. Бу табиий нарса, ислом бўйича хам даюслик каттик кораланган.
— Агар уйланмаган бўлса-чи, халиги, ну тушундинг деб ўйлайман.. - унинг Маликага бўлган туйгусини билиш максадида гапни чўздим
— Эее, биродар! Тушунаман, юрагингдан уриб колдими? Ким экан у малика?...- дедида жим бўлиб колди. Ўзи тушунди шекилли.
— Биттасида.., - деб индамай кўя колдим.

Ичимда эса мани устимдан куляптими деб ўйлаётгандим. “Ким экан у малика(Малика!)?” деганини эслаб, ичимдан кайнаб кетдим.

Онамларнинг олдиларида ўтирганимда хам, кейин уйга келиб хонамда ётганимда хам Абдулланинг бу гапини эсласам, жахлим чикиб кетарди. Xаёлларим билан курашиб ётганимда ўзимга бир савол бердим:
— Тўхтачи, Саид. Сан ўзи кимни кимдан рашк килаяпсан? Сани деб шу ахволга тушган дўстингдан севиб колган кизингними? У киз санга ким ўзи, нима хаккинг бор унда? Номусини саклаб колган халоскорига нисбатан илик хиссиётлари бўлиши мумкин эмасми? Нима, хўжайинмидинг унга...

Кани энди Маликани топсаму, масалани кўндаланг кўйиб хал кила олсам. Унинг жавоби кандай бўларкин?..

Уффффф!

* * *

Кунлар худди сакичга ўхшаб чўзилишни бошлади.

Абдулланинг олдига боришим камаймасада, барибир ўша кундаги сухбатдан кейин бироз хохламайрок боргандек бўлардим.

Касалхонадан чикишига хаммамиз йигилдик, дўстларим билан яхшилаб таййёргарчилик кўргандик, махалладагилар ва кариндош-уруглари Абдулланинг эсон-омон тузалиб кетганлиги сабабли уйда йигилишган, шу куннинг ўзида уйида худойи бўладиган бўлди.

Бир кун олдин йигитлар билан бирга махалламиздаги Учкун кассобни олдикда Паркентнинг мол бозоридан битта кўй олиб келдик.

Кўй сўйилганидан кейин, бир кисмини худойига олиб кўйишган эди, колганини эса махалладаги баъзи кийналган кўшниларга таркатилди...

Касалхонада хаммадан олдин синфдошлар йигилиб олдик.

Шухрат акани кўриб эса огзимиз очилиб колди. Эгнида янги палто, костюм-шим, оёкларида янги ботинкалари яраклаб турибди. Соколлари олинган, ўзларидан мушки-анбар хиди таралиб турарди, бошларида духоба дўппи, кўлларида тасбих!!!...

Йигитлар билан бир-биримизга караб кўямиз.

Нахотки ман ёшлигимда хавас билан карайдиган ўша Шухрат ака кайтиб келган бўлса? Xа! У кайтиб келганди, кайтганда хам аввалги Шухрат акадан хам афзалрок бўлиб кайтганди.

Абдулла отасига кўзи тушиб кўзларидан ёш окиб кетди. Отаси ўглини багрига босиб айтган гапларини эсласам хали-хамон юракларим эзилиб кетади:
— Энди хаётимиз бошкача бўлади ўглим, факат мани кечиролсанг бўлгани, Аллох розилиги учун...

Кани энди мани отам хам бир куни ёнимга келсаю…

Ўзимни зўрга тутиб турдим.
— Алхамдуллилах!, - Абдулла шуни айта олди холос.

Бошка индамади, кўзидан яна ёш окиб кетишини хохламади шекилли.

Абдуллани йиглаганини хечам эслолмайман. Xаттоки мактабда футбол ўйнаб кўлини синдириб олганда хам йигламаганди. “Ўгилбола йигламайди!” – унинг шиори эди.

Ичида йигилиб ётган эканда, бир неча йилдан бери отаси оиласини канчалик азоблаганини гувохи сифатида буни аник билардим.

Касалхонадан чикиб кетамиз деб турганимизда бизларни яна бита сюрприз кутиб турган экан. Битта коп-кора 600-мерс келиб тўхтади, ичидан хайдовчиси тушиб Абдуллани уйига олиб бориб кўйишга келганини айтди.

Хамма хайрон! Тугрукхонадан машинада олиб чикиб кетишганини гувохи бўлганмизу, лекин бунакасини биринчи марта кўришимиз эди. Ким юборган экан деб иккиланиб турганимизда машинанинг орка ўриндигига кўзимиз тушдию хаммаси равшан бўлди. Ичида жудаям катта, ха бунакасини кўрмаганман, ок атиргуллардан ясалган гулдаста ётган эди. Унга бириктирилган откриткани олиб ўкигач, Абдулланинг юзига табассум югурди.

Ман бўлсам ичимдан ёнар эдим, бир томондан дўстим учун хурсанд бўлсам, иккинчи томондан унга ким бунчалик эътибор килаётганини сезардим ва ўзимнинг биринчи мухаббатим кўлимдан чикиб кетаётганини тушунардим.
— Откриткада нима деб ёзилган экан? Айтакол энди, ичидан пишган., - Тохир хам мандан хам кўпрок кизикиб кетаётган экан.

У откриткани бизга узатди. Тохирнинг кўлидан кандай килиб юлиб олганимни билмайман. Ичини очиб карашга ўзимда зўрга куч топдим.

“Аллох рози бўлсин сиздан...

Сизни доим ўз панохида асрасин...”

Ичида бошка ёзув йўк эди, на имзо, ва на бошка тилаклар. Тўгрисини айцам, ичида “Малика” деган имзони кўраманми деб роса сик,илгандим, лекин бу гал хам у ўзини ошкор килишга шошилмаганди.

Абдуллани мажбурлаб машинага ўтказишди. Аввалига хохламаганди, Шухрат ака кўймади:
— Санга миннатдорчилик билдиришяпти, бунинг ёмон тарафи йўк. Агар ўтирмаганингни билиб колишса хафа бўлишадия..

Унинг гапига ўгли кизариб кетди, хаммамиз кулиб юбордик.

Машинага Тохир билан чикишди, мани эса ўтиргим келмади, чунки гулларга кўзим тушса, коним кайнашини билардим.

Шунда хам ўзимни ичимдан нималар ўтаётганини билдирмасликка харакат килардим. Шухрат акани ва яна иккита болани машинамга олдимда уйга кетма-кетлашиб равона бўлдик.

Уйининг олдида кариндошлари кутиб олишди, хамма хурсанд эди. Кўрганинг шу бўлсин деб махалланинг холажонлари елкасига кокиб кўйишар, хамма кўлини дуога очарди.

Машина ўрнидан кўзголиб кетганида эса, кимдир “Каранглар!” деб колди. Унинг ўрнида заркогозга бант килиб ўралган битта телевизорнинг кутиси турганди.

Ўўўўўў!,- йигитлар кийкириб юборишди... Ман эса яна кечаларим бедор ўтишини тушуниб етдим...

* * *

Уч кундан кейин онамларга хам рухсат беришди.

Абдуллага берилган гулларидан таъсирланиб кетдимми билмадим келишларига хоналарини гулларга тўлдириб ташладим, торт заказ килдим. Чорсуга тушиб диний китоблардан бир канчасини сотиб олдим, чунки онамлар намоздан кейин жойнамоз устида китоб ўкиб ўтиришни яхши кўрардилар. Янги жойнамоз, мушки-анбар, тасбихлар, мисвок, бир нечта рангбаранг матолдардан рўмоллар... Эх-хе, хуллас чикишларига янги сарпо килгандек бўлдим. Энди буёгига онамларни кўнгилларини оламан деб ният килдим.

Лекин шунда хам кўнглим тўлмади нимагадир, шу барибир нимадир етишмаётгандек эди. Огайниларни чакириб ховлини сарамжон килдик. Кузда каттик шамол бўлганида ўригимизнинг иккита катта-катта шохи синиб тушган эди. Онам нукул арралаб, тахлаб кўйсангчи деяверардилар. Ман бўлса ёмгир ёгаётганини бахона килардим, кейин киш бошланиб яна колиб кетганди. Xакикатда хам “Колган ишга кор ёгади” бўлганди! Xуллас, ўша шохларни хам бир ёклик килдик, хаммаёк топ-тоза, чин-чакирдек бўлди.

Онам уйга кайтганларида хоналарига кириб, битта йиглаб олдилар, дуо килдилар. Xурсандликларини ичларига сигдиролмасдилар, олиб келган китобларим тахланган янги жавонни очиб китобларни бирма-бир кўриб чикардилар, олиб берган рўмолларимни галма-галдан ўраб кўриб, дуо килганлари-килган эди. Энг ёктирганлари эса китоб тагига кўйиладиган кўлда ишланган йигиладиган лавх эди.

Шу кунларда онамларни кузатар эканман худди янги ўйинчоклар олиб кувонган ёш боладай эдилар, юзларидан табассум тушмасди, келган мехмонларгаю, кўни-кўшниларга мани олиб келган нарсаларимни мактаб кўрсатардилар. Махалладагиларни хам манга муносабати ўзгара бошлагандек эди. Илгари саломимга зўрга алик оладиган кўшниларимиз, иликдан-илик кўришадиган бўлиб колишди.

Кўшнимиз Рухсора опоким билан бир куни гаплашганимда насихат килдилар:
— Саиджон болам, онангни хурсанд килаяпсан, Аллох сани хурсанд килсин. Энди уларни асло ранжитмагин болам. Ўзи сани катта киламан, оёкка тургизаман деб оз мунча машаккатларни бошидан кечирмадими. Барчасига сабр-токат билан эришди. Xозир уларни хурсанд килиб юрибсан, бунга жуда хурсандман, факат сандан илтимос айнимагин. Улар энди сик,илсалар юраклари кўтаролмай колиши мумкин, дўхтирлар хам айтгандир. Xуллас буёгига ёш бўлмайсан, энди уйланишни харакатини хам килгин. Уларнинг дардлари ёлгиз ўтиришдан, уйларига келин келса, набиралари чугурлашиб юришса дардлари хам унутилиб кетади...

Уларнинг гапларида жон бор эди. Тезрок Маликани кидириб топаманда, унинг Абдуллага нисбатан бўлган муносабатини билгач, харакатимни бошлайман. Агар чиндан хам севиб колган бўлса, каршилик килмайман, кейинчалик манга кийин бўлиши аник, лекин суймаганга суйкалма бўлиб колмаслиги учун уларнинг ўртасида тўганок бўлмайман.

Агар севиб колмаган бўлсачи ва факатгина миннатдорчилик билдириш учун шундай совга-саломлар килаётган бўлсачи? Унда, урра! Ва яна бир марта урра бўлади! Дўппимни осмонга отаманда, уни мухаббатини козонишга сидкидилдан харакат киламан ва бошка йўкотмайман.

Тўйлар киламиз, кичкина-кичкина Саиджонлар ва Маликахонларни ўстириб катта киламиз. Уларнинг тўйларини, набираларнинг бешик тўйларини ўтказамиз. Кариганимизда эса мазза килиб чолу-кампир санаторийма-санаторий юриб дам оламиз... Эееее, хомхаёлсанда Саид, хомхаёлсан...

Афандини бир вокеаси эсимга тушди. Кўчадан тухум топиб олиб,

йўлда кетаётганида хаёл сура бошлабди:

“Мана хозир бу тухумни олиб бораманда, кўшнини катагига товук остига ташлаб кўяман. Ёриб чикканидан кейин, уйимга битта катак кураман, ёнига яна битта жужани кўшиб кўйиб кўпайтираман. Кейин товукларим кўпайгандан кейин уларни сотиб битта кўй, битта кўчкор оламан. Уларни хам кўпайтираман, яхшилаб бокиб бозорга олиб чикиб сотаманда, бузок оламан. Уни обдон семиртириб, сотилган пулига сонини иккита, кейин бешта киламан. Карабсизки машинага хам пул йигилиб колади. Машина олганда хам “Нексия” оламан! Xаммани кўзини ўйнатиб хайдаб юраман..”

Шу пайт биттасига урилиб кетиб, кўлидаги тухум ерга тушибдию чакилиб кетибди. Xалиги одамнинг ёкасидан олиб “Кани “Нексия”ни калитини чўзингчи!” деган экан...

Хаёлларимга берилиб ётганимда телефоним ўзини яна эслатди.

Факат бу гал Юлдузхонниг овози билан эмас, Xожибой Тожибоевнинг овози билан: “Тур ўрнингдан!! Падарингга лаънат! Соат ўн бўлди, ётишингни кара молга ўхшаб...”. Бу дегани хабар келди дегани.

Карасам китимирхўжа Тохирвой ММС жўнатибдилар. Нимаям жўнатарди, яна бўйдоклигимга жигимга тегиш учун ярим-ялангоч кизларни расмини юборгандурда. Очиб карасам... Яшавор Тохирвой! Яшавор!!!

Телефондан манга Малика жилмайиб турарди!...

Кайтиб унга телефон килганимда “Аппарат ўчирилган... аппарат ўчирилган... аппарат..” деган жавобни эшитавердим. Жахл килиб “Аппарат ўчирилган, эгаси ўлдирилган!!!” деб юборибман.

Соатга карасам - 2.36. Каердан олган экана расмини? Нимага телефонини ўчириб кўйди, атайлаб мани сабримни синаяпти, собака! Унга телефон килиб чарчаб кетдим. Нахотки Малика топилган бўлса? Нимага Тохир у билан гаплашган бўлса манга айтмади?

Нима?.. Качон?.. Каерда? Кўзимга ўша кўрсатувдаги бойўгли кўрина бошлади. Мани яна асабимни синаяпти бу Тохир-китимир!

Ўйлаб ётиб миямга битта фикр келиб колди. Абдулла! Унга кўрсатишим керак Маликани расмини. Ўшанда биламан анигини. Лекин эрталабгача кутмасам бўлмайди, агар хозир эшигини такиллацам ота-онаси мани олдига солиб хайдаши тайин, яна бир балони бошлаяпсанми деб.

Телефонимни кучоклаб, хаёлларга чўмилиб ухлаб колибман.

Эрталаб туриб ховлига чиксам онамлар нон ёпаётган эканлар.
— Вой онажоней, ха айцангиз Кўкчадан олиб келардим кайноккинасидан, машина бўлса бор.
— Кўкчани нони бошка, тандиримизнинг нони бошка. Xамма жойнинг ўзига яраша файзи бор. Ўзинг айтасан-ку Самарканднинг нонини Тошкентда ёпаман деб харакат килишганда ўхшамабди деб. Бу тандирда эса рахматли бувинг – мани кайнонам хам нон ёпганлар, кейин манга ўргатгандилар. Анчадан бери нон ёпаман деб юргандим, атрофларини темир-терсакларингдан тозалаб кўйганингни кўриб завким келиб кетди.

Чой ичиб бўлиб Абдулланикига чикдим.

Хол-ахвол сўраб бўлгач, ўзимни босиб олиб ховликмасдан гап бошладим:
— Эсингдами касалхонада битта киз хакида гапирган эдим?
— Xа, эслайман. Нимайди?
— Мана ўша киз,- телефонни унга узатдим.

Абдулла расмни кўраётганида ичимда нималар кечганини таърифлаш кийин. Бироз караб туриб гапни давом эттирди:
— Санга мос келаркан. Яхши оиладанми?
— Нима? Сан уни танимайсанми?!
— Йўк биринчи марта кўриб туришим.
— Алдама!
— Нима манга сани алдаб. Каердан танишим керак сани кизларингни. Ким ўзи бу?
— Бу Малика! Xа, ўша сан куткариб колган Малика!
— Ман ёрдам берган киз бошка. Уни юзини аник эслаб колганман.
— Коронгидая?
— Санга эттимку! Аник эслаб колганман. Тушундингми, Саид!., деб хазиллашиб пешонамга уриб кўйди.
— Xа, огам тушундим!..

Икковимиз хам кулиб юбордик..

Малика топилди, лекин…

Абдулла у кизни танимаслигини айтганида канчалик хурсанд бўлганимни билсангиз эди. Ўзимни кўярга жой тополмай колгандим ўша дамларда, хаёт кўзимга янаям гўзал кўрина бошлади.

Кўшнимни уйидан чикиб дарров Тохирнинг уйи томон йўл олдим. Шу кунгача машинамда юрганимда нукул сокин кўшикларни тинглаб ва бу кўшикларнинг маъюс мусикасию, гамгин сўзлари цехри таъсирида хаёлим денгизига гарк бўлардим, ўша кезлари ушалмайдигандай туюлган орзуларимни устидан калбимда аччик йиглаб юргандим.

Хозир эса яхши хабарни эшитиб дарров шўх-шўх кўшикларни кетма-кет кўйиб, юзимдаги табассумни яширолмай Тохир-китимирнинг уйига равона бўлдим.

Сиқинг анор конасин
Симиринг ўгил бола!
Гапнинг ўгил боласин
Гапиринг ўгил бола!...

Аааа, Юлдузхон яшанг, яна битта бўлсин!

Йўлда кетаётиб светофорда олдимда турган машинанинг орка ўриндигидан битта ширингина кизалок манга караб кулиб турганига кўзим тушди.

Ман уни каттикрок кулдирай деб унга жавобан кулиб, хар хил киликлар кила бошладим, шунда кизча бирдан чўчиб тушиб йиглаб юборди. Ёнида ўтирган онаси ўгирилиб караганида унга хам мулойим жилмайиб кўйгандим, унинг реаксиясидан галати бўлиб кетдим, унинг кўзлари катта-катта бўлиб орбитасидан чикиб кетай дерди.

Кизик нимага ундай килдийкин ёки юзимга бирор нарса ёпишиб колдимикин деб ойнага карасам юзимдаги табассумни кўриб ўзим хам чўчиб кетдим. Яъни, бу - табассум хам эмас, балки галати бир ярим табассум эди.

Эй, худойим! Мана шуниси етмай турганди манга, мана шуниси энди жудаям ошиб кетди. Эндигина Маликани излашга тушаман, уни албатта топаман ва биз албатта бахтли бўламиз деб турганимда манга аталган катта совга шумиди? Нимага мана шу кунлар ичида ман шунчалик кўп синовларга дучор бўляпман, нимага битта хурсандчиликдан кейин иккита мусибат тушади бошимга, кайси гунохларим учун, хаётни севиб, ўзимни хурсанд килиб юрганим учунми?

Нимага ман бошка одамлар ўхшаб яшай олмайман, мани каерим кам бошкалардан? Биламан, энди бу саволни беришим умуман ноўрин бўлса керак...

Агар бу саволларимни Абдулла эшитганда борми, “Аллохнинг ишларидан нолияпсанми, шукр килсанг бўлмайдими, дардни берган шифосини хам беради” деб ўрнимга кўйиб кўйган бўларди, буни тасаввур килишни хам хожати йўк эди.

Тохирнинг уйига якинлашганимда яёв келаётган экан.

Машинани унинг олдида тўхтатиб эшикни очдим. Тохир ўтирдида:
— Ўзиям билувдим тура солиб оёгингини кўлингга олишингни,- деди.

Унга жавобан тиржайган эдим, сесканиб тушди.
— Ўўўў, огайни ишлар чатокку! Сани бунака ахволда кўрсалар Маликахон, точно кочиб кетадилар!
— Эее, хазилинг хозир юракка сигадими,- овозим хам галати туюлиб кетди.
— Кани хайда.
— Каерга? Олдин айтиб бер кеча нима бўлганини..
— Нима бўлганини йўлда айтиб бераман, уйимда роса киёмат бўлди, кўп нарса синди... Xозир эса хайда машинангни. Битта фолбинникига борамиз, нима бўлганини, нима килиш кераклигини ўша аник билади. Давай кетдик огайни, сани вактинг сани бойлигинг. Бунака ишда кечиктириб бўлмайди.

Йўлда кетаётиб унинг айтиб берганларидан бир кулгим келар, бир ачингим келарди, нима деб жавоб беришга хайрон бўлиб индамай эшитиб кетавердим. Тохир азалдан гапга уста, борган ерида хаммани бирпасда огзига каратволиб, кета-кетгунича анграйтириб ўтира оладиган йигит эди:
— Кеча кечкурун Зухрамни яхшилаб ухлатиб кўйиб, интернетни кавлаб ўтиргандим. Xотиним билмайдиган мейлларимдан биттасига Гулидан битта хабар келибди.

Очиб карасам “Калайсиз жонгинам, мани согиниб колмадизми? Росаям кидиряпгандурсиз-а? Мана сизга бўлмасам мани хозирги манзилимдан ва хаётимни янги сахифаларидан беш-олтита расм. Селую, жоооон!” деб ёзилган. Тагида 6 та файл. Тезда кўчирдимда, шоша-пиша очиб карадим. Гулининг тушган расмларини кўрганингда эди.

Озодликка чиккан шарк аёллари канака бўлишини ўшанда билардинг. Xуллас, расмлардан шуни тушундимки у хозир кандайдир араб давлатида юрибди. Мехмонхона, казино, дискотека, барларда тушган расмлари экан. Кийимларни кўрсанг. Кўй кийимини гапирмай кўя колай, бўйдоксан, тагин билиб бўладими нималарни хохлаб колишингни.

Майли, чалгимайда, давомини эшит. Кискаси, тезда агентга кирдим ва бахтимга, йўк бахцизлигимга уни онлайн эканлигини кўриб “йес!” деворибман. Зухрам ана ўшанда уйгониб кетган экан, ман эса билмай ишлаб ўтираверибман.

Гулига бўлган вокеаларни тушунтириб бердим, у хайрон. Ўша куни сани машинангда кутиб ўтираверибди, кейин онаси кўнгирок килиб колган, тезда уйга етиб келишини айтган, сани телефонингни билмагани учун машинангни шундай колдириб кетаверган.

Эртаси куни Гулидан сани телефонингни топиб беришни сўраганида Гули ахмок: “Уни ўртокларини биламан канакалигини, у хам ўшалардан бирида! С кем поведешся от того и наберешся. Но лекин жаааа керак бўлса Тохирдан сўраб берарман” деб ваъда килган экан.

Эртасига эса Гулига анчадан бери ваъда килиб юрган таниши хужжатлари тайёр бўлганини ва ўша куниёк Дубайга ишлашга кетиши мумкинлигини айтган. Гули чет элда раккосалик килиш орзуси кучли бўлганидан хамма нарсани эсидан чикариб, хурсандчилигини ичига сигдиролмай суриб колибди чет элга. Кейин ман ундан Маликани телефонини ва иложиси бўлса расмини юборишини сўрадим. У телефонни хам, расмни хам юборди. Расмни олдинг, Абдулла бошка кизни куткарган бўлса виждоним кийналмай телефонини хам берсам бўлади энди”.

Телефонни ёзиб олганимдан кейин унга таъна кила бошладим, кизик хеч качон шукур килмаймизда, савобни... Кискаси, савобни билмаймиз:
— Расмни жўнатибсан нимага телефонингни ўчириб кўйдинг, Маликани ракамини хам берсанг бўлардику, мани эрталабгача кийнаб чикдинг...
— Xаа, огайни нимага жахлинг чикади? Нима, савобни... эканда (тавба, худди ўйлаган гапимни гапирдия)?
— Xа майли кизишма, рахмат каттагина. Айтасанми кейин нима бўлганини?
— Санга расмни жўнатиб бўлишимни биламан оркамдан Зухрагинамнинг чийиллаган овозини эшитдим. Компютерда Гулини 6-расмини томоша килиб ўтиргандим, биласанми канака тушган? ....Ну, тушундинг деб ўйлайман. У расмни кўриб Зухра манга ташлаб колди, унга хар хил бахоналарни тўкияпману, кўлим чўнтагимда телефонни ўчириш билан оввора. Сан телефон килиб колганингда умуман киёмат бўларди. Шундогам бўлди бўладигани. Эрталаб кийимини йигиштириб суриб колди “мехрибон” онасини уйига...
— Ёмон иш бўлибди, мани деб шунча маломатга колибсан. Жуда хунук иш бўлибди!
— Ўзимдаям айб бор, баъзан уни хиссиётлари билан умуман хисоблашмайман, нима борийди дейман ўзимга халиги расмни томоша килишни. Ўчириб ташламайманми олган захотим... Xа, майли Зухрагинам билан келишиб кетармиз. Сан нима килмокчисан, бу ахволингда Маликага кўринмай турганинг маъкулмиди?..
— Тўгри айтасан. Кутамиз...

Фолбиннинг уйидаги навбатни кўриб капалагим учиб кетди.

Хайронман, манику юзим, бу одамларничи каери кийшайиб колган экан? Бу навбатда тушликкача туришимизни тушуниб хийла килдик, оркада “вип” эшик бор экан, кўшимча пул тўладикда ўша ердан кириб кўя колдик.
— Сизни дардингиз огир.., - чукур хўрсиниб, тасбихни шакиллатганича бошлаб колди фолбин хотин,- беш кун келасиз, ичингизга жин кириб олган. Кимнидир хафа килгансизу, каттик каргаган, кейин жин хам кириб олган...

Кейин бир нималарни пичирлаб дам солгандай бўлдида, етти мингни курттай санаб олди.

Унга ишонгандай бўлиб, эртага келишимизни белгилаб олдик.

Ишонганим сабаби - онамни хафа килганим учун деб ўйладим, юге кайси она ўз боласини каттик каргайди. Ёки Абдуллани ота-онаси каргаганмикин?...

Шу ахволда кўчада юрмасликка карор килдимда уйга кайтдим.

Мани кўргач онамнинг ранги окариб кетди. Уларнинг шовкинини эшитган шекилли, ичкаридан мани кутиб ўтирган Абдулла чикиб келди ва ахволимни кўриб:
— Огайни, шамоллаган бўлсанг керак, - деди.
— Билмадим, Тохир билан фолбинга боргандик. Ўша ичингга жин кирган ёки бирортаси каргаган деди.
— Нима?! Канака фолбин?! Эсларингни еганмисанлар?!..

* * *

Беш кун муолажа олдим.

Абдулла олиб борган шифокорнинг айтишича юзимни шамоллатган эканман. Тохир икковимиз фолбинга бориб, фол очирганимиз учун Абдулладан яхшигина таълим-тарбия дарсини олгандик.

Ўзи оёгим унчалик тормагандику, тезрок тузалиб кетишни хохлаб боргандим ўша фолбинникига.

Абдулла нимани нима сабабдан бўлганини факатгина ёлгиз Аллох билишини, бандасидан ёрдам сўраб фол очтириш каттик гунохлигини ва яна канча-канча гапларни кулогимизга куйишга харакат килди.
— Фолбинга бориш ширк хисобланади.

Аллохнинг ишларига шукур килмасдан, бандасидан, яна канака бандасидан – ўзича хамма ишларни биламан деб даъво киладиган фолбиндан ёрдам сўраганларинг иймонларинг сустлигини кўрсатади. Ўзини эртага, бугун, бир соатдан кейин нима бўлишини билмаган одам канака килиб сани такдирингни айтиб бера олади.

Нима, сани каргашганида устида турган эканми?
— Кимнидир каттик хафа килгансан деб айтдику?!
— Уларни усули шунака, келган одам битта гами бўлмаса келмаслигини хам, хаммани билиб-билмай гунох килишини хам яхши англаб олган бўлади. Шунинг учун умумий гапларни гапириб,

одамни психологиясига таъсир килиб, бошини айлантиради.

Сан сўрамагансанку ундан кимни хафа килган эканман деб, ичингда ўзингга бергансан бу саволингни , тўгрими? Яшанг, агар аник исмни айтишини сўраганингда борми, тилини тишлаб колишини, ёки яна умумий гаплар билан бахона топиб кетишини кўрган бўлардинг.

Кафема-кафе шаталок отиб юргандан кўра кўпрок китоб ўкиганларингда эди бунака кулгили, йўк, ачинарли холатга тушмаган бўлардиларинг..

Кизиги шундаки, хамма гапга жавоб топиб бера оладиган Тохир хам индамай эшитиб ўтирарди. Чунки бошкаларни олдида канчалик карилламасин, Абдулланинг гаплари тўгрилигини тушунарди ва ортикча “манга акл ўргатма”сини ишлатмасди.

Шу беш кун ичида онамлар яна юракларидан шикоят кила бошладилар. Юзимнинг шамоллагани таъсир килганми дейман, бир куни кечкурун яна тез ёрдам чакиришимизга тўгри келди.

Факат бу сафар ман ёнларида эдим, энди хеч хам ёлгизлатиб кўйманман деб ўзимга сўз берган кунимдан бери имконият борича ёнларида бўлишга харакат килардим.

Маликани ўйлайвериб эса тинкаларим куриб кетарди.

Мани кандай кабул киларкин? Гулини айтган гапларидан кейин манга бўлган муносабати ўзгариб колмаганмикин, ўзи манга нисбатан муносабати кандай бўлган экан?

Юзим хам ўз холатига кайтиб кела бошлаганида мана энди бемалол Малика билан гаплашсам бўлади дедимда, телефонни кўлимга олдим.

Бу кунни ўзиям сал кам бир ой кутгандим...
— Алло, Ассалому алайкум.
— Ассалому алайкум, ким бу?
— Мани танимадингизми?- ичимда юрагим гупиллаб уриб кетди.
— Танимадим, бироз танишку овозингиз, лекин танимадим.
— Ман… Ман Саидман…,- хаяжонимни яширишга харакат килиб.
— Ассалому алайкум Саид ака, яхшимисиз?
— Xудога шукур, ўзингизчи? Мандан хафа бўлмадингизми ўшанда?
— Йўге, ман сизни хафа бўлмадимикинлар деб ўйлаб юргандим...
— Ман хакимда ўйладингизми?..
— ....Онангиз яхши бўлиб колдиларми?,- энди у хам хаяжонланаётгани билиниб турарди.
— Яхшилар. Лекин хозир хам юраклари бироз хуруж килиб турибди. Малика?
— Лаббай...
— Кўришсак бўладими? Факат йўк деманг...
— ….Майли...

Миллий богда учрашишга келишиб олдик.

Ўша куни севишганлар байрами – 14 феврал эди.

Бозордан ўзимга янги кийимлар сотиб олиб, сочларни олдириб, куёвболадек ясаниб олдимда машинани автомойкага олиб бордим. Устинию- ичини янгидек килиб ювиб беришди шоввозлар.

Энди битта зўр гулдаста олсам бўлди деб Олой бозоридаги таниш гулчиларни олдига бордим. Гулдастанинг энг чиройлисини танладим...

Ок атиргуллар, оппок атиргуллар...

Хаёлимда хиргойи килиб тургандимда гул сотаётган келинойи гапириб колди:
— Гулнику энг яхшисини танладингиз, совга хам олиб кўйганмисиз?
— Совга?!..
— Xа, учрашувга кетаётганингиз кўриниб турибди, келинболага узук хам олгандурсиз...

“Келинбола” дегани асалдай ёкиб тушди.

Нимагадир совга хакида ўйлаб кўрмаган эканман, тезда ўша ердаги дўконлардан бирига кириб узук танлай бошладим.

Нархлари хам отнинг калласидай экан ўзиям, ёнимдаги пул озрок колганигами, шундай деб ўйладим. Чўнтакни бироз семиртириб олиш максадида уйга кайтиб келганимда Абдулла дарбозаси олдида махалладаги йигитлар билан гаплашиб тургангини кўрдим.

Уфф! Xозир машинамдаги гулни кўриб колса яна бошлайди.

Бошлади хам:
— Xа, куёв бола. Йўл бўлсин? Жаа ясаниб олибсиз?
— Малика билан учрашишимиз керак эди, огайни якинда орзуимга етаман!
— Xмм. Яхшиии. Орзуинг нималигини билсак бўладими?
— Нима бўларди?! Маликага етишиш-да, -сухбатни хазиломуз килишга харакат килгандим.
— Етишиш деганда нимани тушунасиз ўзи, биродар? – унинг оханги хали хам юмшамаганди.
— Аввалига бироз учрашиб турамиз, кейин эса совчи юбораман.
— Учрашиб турамиз дейсанми? Мусулмонсан, тагин учрашувларингда хирсий туйгуларга берилиб кетмайсанми? Ўзингни кўлда тутиб туришингга кафолат бера оласанми? Гунохга ботиб колишинг мумкинлигини биласанми ўзи? Кейин, бу ёгини айцам, онамлардан эшитиб колдим опокимлар санга киз кидиришга тушиб кетган эканлар.Опокимлар рози бўлармикинлар Маликага совчи бўлиб боришга? Унга нисбатан муносабатларини биласанми?
— Билмадим канака харакат бошлаб юборганлар, барибир мани кўнглимга карши бормасалар керак.
— Xа, айтганча гулларни нима сабабдан олгандинг, байрам бўлмаса...
— Бугун байрам, билмайсанми – севишганлар кунику!- шу гапни гапирганимга яна пушаймон бўлдим.
— Севишганлар байрами дегин... Яъни насронийларнинг ўйлаб топган байрамларидан бири, тўгрими? Качондан мусулмон бўла туриб ўзга динликлар байрамини нишонлайдиган бўлиб колдинг?

Абдулланинг саволларидан бошиб ёрилиб кетай дерди.

Тўгри, бундан олдинги вокеалар мани бироз аклимни йигиб олишга, дунёга бошкача кўз билан карашга мажбур килган бўлсада, хозирги холатимда хамма нарсани яна унутаёзгандим.

Чунки Трояни урушга киришига сабабчи бўлган, шоирларнинг гўзал шеърларини ёзишига, ёзувчиларнинг чиройли асарлари учун илхом париси бўлган, одамларни беихтиёр йиглатадиган ва кулдирадиган, уйкусини йўколиб кетишига сабабчи бўлган ажиб бир туйгу - севги деган туйгу калбимни камраб олганди.

Агар билганимда эди ўшанда бу хиссиёт бошка хиссиётларни хам тугдиришини...

Хуллас Абдуллани гапларини маъкулладиму, ўзимни билганимдан колмадим.

Кетаётганимда онамлар вактлирок кайтишимни айтдилар.

Совга учун узукни хам атайлаб юрак шаклдагисини танладим, ниятим биринчи учрашувданок ўз туйгуларимни унга кўрсатиш, унинг хам туйгуларини иситиш ва ўртамизда аросатлик бўлмаслигини бошидан билдириш эди.

Фикримни бир жойга жамладимда, биринчи мухаббатим томон шошилдим.

* * *

Еттинчи осмонда эдим... Ўша куни хис-туйгулар денгизида мазза килиб чўмилдим...

Малика хам мани илик карши олди... Жуда хам очилиб кетган эди...

У манга олдинги Маликадан хам гўзалрок кўринарди, чунки юрагимни туб-тубигача севиб колишга улгурган эдим...

Уни канчалик согиниб кетганимни кўрган захотим англаб етдим... Икковимиз богни узок кездик...

Иссик кафега кириб, севги садолари остида анчагача сухбатлашиб ўтирдик...

Гапларимиз шунчалик кўп эдики, шунчалик йигилиб кетган эканки, бир дакика хам тинмадик... Тина олмасдик хам...

Ичимиздан тошиб келаётган хиссиётлар бунга йўл хам кўймасди...

Шу бир ой ичида бўлиб ўтган вокеаларни унга оккизмай-томизмай гапириб бердим... Уни Абдуллага рашк килганимни эшитиб тинмай куларди, юзидан нур ёгиларди...

Кулиб гапирганида мани кўзларим уни ва факат уни кўрарди...

Атрофда нима бўлаётгани, каердадир уруш кетаётгани, каердадир одамлар оч колаётгани, каердадир... Э, шу онларда манга буларнинг фарки йўк эди...

Маликанинг кулишлари, шахло кўзлари мехри остида эриб бўлгандим... Тамом бўлгандим... Олдинги Саиддан асар хам колмаганди...

Энди ман янги хаёт бошлаётган одам эдим...

Узукни берганимда кўзлари манга бошкача мехр билан каради...

Унга бўлган севгимнинг далили сифатида узатгандим...

Олишини ич-ичимдан истардим... Ахир олиши билан мани туйгуларимга ижобий жавоб беришини тасдиклаган бўларди-да...

У иккиланиб туриб “Рахмат..” дедида кўлини узатди...

Бармогига узукни такарканман кўлларим ўзимга бўйсунмай колди...

Бунака титрок босмаган эди шу пайтгача...

Ўзимни осмонга отиб кичкиргим келарди... Бахтли эдим, чинаккам бахтли инсон эдим... Бахт нималигини мана энди тушунгандим...

Севги деганлари шу эканда... Кечгача колиб кетдик...

Бир-биримизга тўймасдик... Ман тарафдан хеч кандай хунук харакатлар бўлмади... Бўлмасди хам, чунки унга бўлажак жуфту халолим сифатида карашни бошлагандим... Бу шунчалик вактичоглик эмаслигини билардим... Уйига кузатиб кўйдим...
— Рахмат сизга, Саид ака...
— Нимага?..
— Яхши инсон бўлганингиз учун, ман сизни бошкача деб тасаввур килгандим...
— Ман бўлсам сизни айнан шундай тасаввур килгандим. Очиккўнгил экансиз...

У кулиб юборди. Оо бу табассум, манга кетар олдидан яна битта совга эди... Нимагадур хечам видолашгимиз келмасди...

Ўзимда базўр куч топдимда, хайрлашиб подъездидан чикиб кетдим...

У оркамдан “Сизни кутаман” деб колди...

Ташкарига чикиб хурсанд бўлганимдан сакраб тушибман...

Кўшнилари хайрон... Xайрон бўлсаларинг ўзларингга деб хеч кимга эътибор бермай уйга равона бўлдим...

Машинамда шўх кўшикларни эшитиб хурсанд бўлиб кетаётганимда телефоним жиринглаб колди.
— Ўглим келяпсанми?
— Xа онажон, жонажон ўглингиз келяпти ёнингизга., - ичимдан мехр тараларди.
— Тезрок келакол, санга битта янгилик таййёрлаб кўйдим.
— Канака янгилик экан онажон? –мулойимлигим ўзимга хам ёкиб кетди.
— Xоланг билан совчиликка боргандик, эртага учрашувга чикасан.

Телефонни бирданига босиб кўйибман. Маликадан бошка кизга уйланишни эшитишни хам хохламасдим.

Онам кайтим бир-икки марта килдилар, лекин олмадим.

Уйга борганда кандай иш тутишимни ўйлардим.

Бирдан яна ўша ман севиб колишга улгурган кўшик садолари янграй бошлади.

Бог кўйнида икки дарахт
Бир-бирига интизор,
Сен бир дарахт, мен бир дарахт
Йиглаб-йиглаб ўтдик ёр....

Факат бу садолар магнитофондан хам, телефондан хам эшитилаётган эмасди... Бу кўшик мани калбимдан таралаётган эди...

Ўшанда бунинг мазмунини яхши тушунмаган эканман...

Малика билан мани орамизда хали канчадан-канча тўсиклар бўлишини кўз олдимга хам келтирмаган эканман...

Эхх, бизни олдинда дахшатли синовлар ва аламу-изтиробга бой кунлар кутарди...

Қалтис ўйин

Нима килай, ўзимни кандай тутишим керак?

Шу тун бедорликда ўтишини жуда яхши билардим, лекин фикру-хаёлларим иккига бўлиниб кетишини хеч хам тасаввур килмагандим.

Иккиланганимдан бошим карахт, кайси йўлни ташлашим керак?

Бир томондан Маликани топганимдан, унга хиссиётларимни оз бўлсада билдирганимдан, ва нихоят орзуимга етишишим мумкинлигидан хурсанд бўлаётган бўлсам, бошка томондан онамни ўйлардим.

Улар бежиз харакатни бошламасликларини, бошлаганда хам охирига етказишга астойдил харакат килишларини яхши билардим.

Шу хислатлари манда доимо ўзимга бўлган ишончни кучайтирарди, хар бир ишга пухта киришишга харакат килардим. Тўгри, онамлар киз кидириш операциясини бошлаб юборганларига сал кам бир йил бўлиб колганди, лекин шу бир йил ичида учрашувга бор йўги бир марта чиккандим, яна икки кизни оркаваротдан кўрсатишган.

Нимага бунака кам дейсизми?

Чунки кизни танлаганда онамлар канчадан-канчасини ичидан энг яхшисини топишга харакат килардилар, мангача айнан шу энг яхшиси етиб келарди. Xотин танлаш борасида манга айтганларини хечам унутмайман:
— Болам, мана катта хам бўлиб колдинг, эс-хушингни анчагина йигиб олгансан, оку-корани тушуниб ажрата оласан. Лекин, ўзнигга бўлажак жуфту халол танлаганингда бир нарсани унутмаслигинг керак.

Эркак киши хотин танлаганида тўртта нарсага эътибор бериб танлар экан: аёлнинг насаби, мол-мулки, гўзаллиги ва диндорлигига караб.

Сан шулардан тўртинчисини танлашинг керак, чунки диндор ва иймонли бўлган киз албатта Аллохдан кўркади ва у кайтарган нарсалардан ўзини саклайди, юборган синовларини сабр-токат билан енгиб ўтади.

Пайгамбаримиз (с.а.в.) дан бир сахоба хотин танлаш хакида сўраганида улар айнан мана шундай маслахат берган эканлар. Мана шу йўлни сан хам туцанг, хаётда хеч качон кийналмайсан, ёнингда сани эговлаб турувчи эмас, хамма ишингда санга ёрдамчи бўладиган солиха вазиринг бўлади.

Хуллас эртанги учрашувдан чўчишимнинг сабаби арзигулик эди.

Маликанинг олдидан кайтиб келганимдан кейин онамлар билан анчагача гаплашиб ўтирдик. Ўзи ўйлаб келгандим канака оила экан улар, совчи биринчи марта келиши биланок учрашувга рози бўлишибди деб.

Кейин билсам онам касалхонада ётганларида холамлар билан ишни бошлаб юборган эканлар. Кейин уйга кайтганларидан кейин манга билдирмай ўша мактаётган кизларини уйига бир-икки марта боришибди. Учинчисида улар учрашувга чикаришга кўнишган.

Онам билан гаплашганимда аввалига эътироз билдиришга харакат килдим, лекин кейин мазалари бўлмай колмасин деб ортикча каршилик килмасликка карор килдим. “Бўлажак” келинни кимлигини билишни хохламасамда, ундан айб топиб, онамларни шаштларини кайтаришга уриниб кўрдим.
— Канака киз экан ўзи?
— Чиройли, хушбичим, оппок пахтадай ва асосийси иймонли.

Бу гапларини эшитарканман кўз олдимда Маликани тассавур килардим. Чиройли! Xушбичим! Оппок пахтадай! Ва асосийси иймонли... Иймонли?

Кизик Маликанинг качалик иймонли эканлигини манга бироз коронгу эди.. Тўгри, у муомалали, аклли, ножўя харакатлар килмаганди ёки баъзи кизларга ўхшаб уят гапларни гапирмаганди, кийимлари хам соддагина, ортикча очик ерлари йўк...
— Иймонли бўлса намоз хам ўкирканми?
— Ўкиркан, беш махал, колдирмасдан...

Намоз ўкиса манга хам “Сиз ўкимайсизми?” демасмикин.

Ўзи доим диндор ва хижобли кизларга хавасим келардику, лекин улар билан яшаган киши уларнинг хам талабларига мос келиши кераклигини яхши тушунардим.

Манга ўхшаб кафема-кафе юрадиган, маишатни яхши кўрадиган йигит билан диндор, хижобли киз бир том остида кандай килиб чикишиб кетаркин деб ўйлашни бошладим.
— Xа, айтганча онажон, - у киздан айб топишга хали хам умидим бор эди, - айтган кизингиз диндор дедингизми? Диндор бўлса хижоб ўраганми?
— Ўрамаган экан, лекин жудаям хохларкан. Нимагадир отаси каршилик киларкан.
— Астойдил хохлаганида балки хижобга кирармиди... Демак астойдил хохламаган..
— Болам гумон килмагин, гумон тухматнинг онаси бўлади.
— Онажон яхшилигини каердан биласиз. Одамнинг канакалигини факат яшаб кўриб билса бўлади. Сиз бўлсангиз мактаганингиз мактаган.
— Нимага уни хали кўрмасдан туриб ундан айб топмокчи бўляпсан болам? Ёки бошка биттаси борми? Бўлса айт, ман сани кийнамасдан ўшанга бора колай...
— Xалиги.. Биласизми..
— Xа нимага иккиланасан, айта колсангчи ахир. Ишкилиб анови Малика деганларинга ўхшаган кизлардан эмасми? Билиб кўй, агар унакалардан бўлса хонадонимга якинлаштирмайман, ярим кечаси кўчада йигитлар билан изгиб юрадиганларни..
— Йўгее.. Онажон улардан эмас... Эее, шунчаки хазиллашдим-да...

Каердан хам йўк дедим-а. Онамлар мани еб кўярмидилар ўша киз Маликалигини айтганимда? Еб кўйишгаку балки еб кўймасдилар, билмадим, аммо юраклари буни кўтара олармиди?...

Хуллас ичимда эртага бир гап бўлар дедимда, онамларга учрашувга чикишимни айтдим. Факат битта шарт кўйгандек бўлдим.

Ўша учрашувга бошка гувохларсиз, яъни ёшларнинг ўзигина чикишини сўрадим. Онам агар шуни хохлаётган бўлсам гаплашиб кўришларини айтдилар.

Тунда яна икки-уч соатгина ухлабман. Маликани ўйлаб, богда айланиб юрганимизни, кафега кириб олиб турт ярим соат бир-бирмизга тўймасдан гаплашиб ўтирганимизни, унинг нигохини, кулишларини, совгамни олганини ва энг асосийси кетаётганимда “Сизни кутаман” деганини эслаб юзимдаги табассум билан анчагача ухлолмай ётдим.

Эхх, кани энди соткаси бўлсаю гаплашиб ўтирсак.

У хам мани ўйлаётганмикин? Xаёлларимда бирпасда шоир хам бўлиб кетибман, киска-киска севги шеърларини тўкиб ташлардим. Яна бир марта кани энди энди соткаси бўлсаю деб ўйладим, бу шеърларимни СМС килиб унга юборардим.

Бўлди эртагаёк унга телефон олиб бераман деб ўзимга сўз бердим.

Олиб берганда хам яхшисидан, ахир севган киши севгилисига нисбатан зикна бўлиши керакмас... Ўзимдан фахрланиб кетдим.

Саида билан учрашувга кетаётганимда машинадаги мусикани овозини баланд килиб кўйдим, ўзимни у билан бўладиган сухбатни ўйлашдан чалгитмокчи эдим. Нимага улар бу кизни танладилар экан-а? Демак кимдир уларга роса мактаган, ёки оркаваротдан холалариму-тогаларим суриштиришган бўлса керак, ман учун жааа жонлигисини куйдиришадией. Факат бир хилги пайт уларнинг бу мехрибончиликларидан мани жудаям кийин ахволга солиб кўйишлигисини билишмайди.. Xўш, Саида ким?.. Кўрамизчи, ўша макталган Саидани канакалигини...

Онам кетаётганимда:
— Омадингни берсин болам. Факат ўтган галдигидек дарров ёкмади деб келмагин. Агар яхши танишга улгурмасанг, яна бир учрашув белгилаймиз. Факат жавоб билан шошмагин болам, - дегандилар.

Хўп-хўп деб чикиб кетдим. Лекин ичимда онамнинг бу гал хам адашган бўлишларини сидкидилдан истардим. Ўтган сафар учрашувга чикканимда хаммани огзидан бол томиб макталган хаёли, иболи, уйни кизидан эшитганларимни халиям эсимдан чикаролмайман.

Оналаримиздан анча узоклашганимизда:
— Биласизми сиздан бир нарсани илтимос килмокчи эдим, - деб гап бошлаб колганди.
— Xўш-хўш, нимайди...
— Ман сизга турмушга чиколмайман...
— А нимага унда учрашувга чикдингиз?
— Отам кўймадилар, илтимос акажон, бу киз манга ёкмади деб айтинг...
— Ўзимдан-ўзим кандай килиб бунака дейман, ёкмайдиган иш килсангиз ўшанда этаман, - деб гапни хазилга бурворишга уриндим.
— Тушунсангизчи, мани юрадиган йигитим бор... Xамма эса мани уйни кизи деб ўйлайди... Кўни-кўшнилардан тортиб кариндошларгача, шуни учун уйимиздан совчи аримайди.. Ман эса ўкишга бориш бахонасида йигитим билан учрашиб юраман...
— Эркак киши севмасдан уйланса оила бузилади, киз бола севмасдан эрга тегса кўникиб кетади дейишади кариларимиз..., - бизларни оввора килгани учун атайин асабига тегардим.
— Акажон, нимага тушунмайсиз, ман айтдимку сизга теголмайман сизга деб! Чунки ман киз бола эмасман....

Устимдан муздек сув куйиб юборгандек бўлди.

Хазилларим ўзимга хам ноўриндек туюлиб кетди, жирканиб карадимда, ўгирилиб кетаётгандим манга етиб олди:
— Акажон, илтимос мани шарманда килманг... Xеч кимга айтманг, мани шарманда килманг.. Каерданам гапирдим..

Оналаримизни олдига кайтганимизда унинг ковоклари ишиб кетганди. Улар хайрон. Совуккина хайрлашиб таркалишдик. Ичимда мани майна килгани учун ёниб кетаётгандим. Онам нима бўлганини, у киз нимага йиглаганини суриштирганларида:
— Кулогинг ёкмади дедим, чебурашкага ўхшаркансан дедим. Шунга йиглаб юборди,- деб бахона килиб кўйгандим...

Кейин канча гап эшицамда, онамларга адашганликлари тўгрисида индамагандим, улар каердан хам билсинлар эди, ахир хаммани огзидан бол томиб турганда ишониш осон. Аввалига у киздан хам жахлим чикиб юрди, кейин уни тушунишга харакат килгандим, ўзи учун энг мукаддас нарсалардан бири хисобланган бокиралигидан кечган бўлса демак чиндан хам севаркан деб ўйлагандим...

Мана яна учрашувга кетаяпман, буниси манга канака совга таййёрлаб кўйган экан.

Магнитофондан эса куйиб-пишиб, мани хам юрагимни эзиб Юлдузхоним куйлардилар. Учрашув жойига якинлашиб борарканман бир нарсани - бир кун олдин тузиб кўйган режамни амалга оширишни ўйлаб кетардим. Етиб борганимда келишилган жойда битта киз бошка тарафга караб турган экан. Ёнига якинлашганим сари у узокрок юриб кетарди. Коматлари келишган.... Xўш, яна нима? Сочлари йигилган.

Соддагина кийинган, орка тарафдан Маликага ўхшатиб юбордим. Балки онам исмини Саида деб хазиллашгандурлар, балки бу Маликадир!... Эее, Саид – хаёлпараст! Чучварани хом санабсан! Кеча айтдиларку онанг Маликага ўхшаганларга бўлган муносабатларини...

Уффффф! Саида деганлари шу экан-да. Саид - Саида!

Жудаям чиройли эшитилар экан. Кизик, ўгирилиб карамайдими атрофга, ёки мани келаётганимни узокдан кўргану ўгирилиб олган.
— Яхши киз, танишсак бўладими?..
— Ассалому алайкум Саид ака...
— Ваааллейкум.. Сиз?...
— Xа ман ўшаман!
— Лекин, кандай килиб?...

Кеча онамдан кизни каерда ишлашини суриштирмаганимга хайрон бўлдим. Шунчаки беъетибор колдиргандурман. Xозир рўпарамда манга караб жилмайиб ўша кундаги фаришта турарди. Мани хушимдан ўзимга келтирган, онамга мехр билан караган, кетаётганида манга жон куйдириб насихат килган хамшира киз – Саида экан...

* * *

Учрашувдан аввалгидан хам иккиланиб кайтдим.

Хаааа, шунакаси хам бўлиб тураркан бу хаётда. Маликани учратганимдан кейин, ўша туннинг ўзида мани кўз олдимда пайдо бўлган Саида мана шу сафар хам, Маликани кайтиб топганимдан кейин мани хаётимда пайдо бўлганди. Узок гаплашиб ўтирдик...

Билмадиму, лекин бир-бирига якин бўлган инсонлар топишиб олишса хечам гаплари тугамас экан. Кеча Малика! Бугун эса Саида! Малика билан Саида.. Уларни нима бирлаштирарди?

Малика - гўзал, ўзига яраша хаёли, барча вазиятларда кувнок, очиккўнгил киз. Нихоятда мафтункор табассуми ва нигохи билан мани ўзига хакикатдан хам ром этган биринчи киз эди. Унинг дунёкараши маникига якинлигини биринчи куниёк сезгандим, яъни у хам ман каби хаётни севардик, бугунги кунимиздан хурсанд бўлиб яшардик.

Саида – гўзалликда Маликадан устун бўлса хам борки, аммо колишмасди. Жуда содда, иффатли, одамни кўзига тик караб турмасди, лекин ўйлаганини когозга ўраб бўлса хам гапирадиган киз эди. Бундай вазиятда ундан хафа бўладиган кишининг ўзи ахмок бўларди. Дўст ачитиб гапиради деганларидек... Гапларидан эса диний билими борлиги шубхасиз кўриниб турарди.

Саида хаммасини бир бошидан гапириб берди.

Ўша куни онамлар кўймасдан унинг манзилини ёзиб олган эканлар. Аввалига мани ахволимни кўриб катъиян юк деган экан, лекин кейин билмадим, онамларни хафа килиб ахволларини янаям ёмонлаштириб кўймаслик учунми, хуллас манзилни беришга рози бўлибди.

Ха, албатта шу сабабдан берган, чунки мандака маст бўлиб колган, бунинг устига йикилиб хушидан кетиб колган сархушни кайси намозхон киз ёктириб хам коларди. Аммо нимага унда бу учрашувга рози бўлди экан. Мани шу савол кийнай бошлади...

Ундан нимага хижобда эмаслиги хакида кизикканимда, отасининг узок вакт давомида партияда ишлаганини ва советлар даврининг баъзи одамларидек дунёкараши хали хам ўзгармаганлиги сабабли хозирги ўзгаришларни тўлик кабул кила олмаслиги билан тушунтирди. Кизининг намоз ўкишига каршилик килмаслиги, лекин хижоб масаласида катъий фикри борлигини айтди. Саида уни канчалик кўндиришга харакат килмасин жавоби битта экан: “Эрга текканингиздан кейин, гражданка Саида, агар эрингиз рухсат берса хохлаганингизча кийиниб юрасиз!”.

Нимагадур илгари намозхон кизлар оми бўлишади деб ўйлардим, яъни уларни диндорлигини хурмат килсамда, барибир уларнинг ителлектуал деб хисобламасдим. Саида мани бу теоремамни буткул бузиб ташлади.

У билан жиддий мавзуларда гаплашдик.

Дунёкараши ранг баранг бўлиб, шу билимлар таъсирида иймонини заифлашиб кетмаслигига харакат килаётгани мани ажаблантирарди. Уни Абдуллага ўхшатиб юбордим. Xа, ўша бизларнинг, синфдошларнинг виждонига айланиб улгурган Абдуллага! Саида билан гаплашарканман у киз дўстимга – виждонимнинг иккинчи кувватига айланаётганини сезардим. Бу дўстликнинг охири нима билан тугаркин деб ўйланиб колдим...

Саидани уйига кузатиб кўйиб, Маликани олдига шошилдим...

Биз эркаклар мана шунака! Битта балони бошламасам бўлгани... Йўк, ман ўз туйгуларимга ишонардим, Маликани севиб колганим - шубхасиз! Лекин бугунги вокеалар одамни ўйлантириб кўйишга мажбур килди.

Йўлда ярмаркага кириб таниш боладан телефон сотиб олдим. Танишим макташни бошлаганида:
— Ўзимга эмас,- дедим.
— Ока, хафа бўлмасангиз, кимга билсам бўладими – дўстизгами ёки...?
— Ёки!.
— Юракдан каттик уриб колибди унда, одамлар ўзига олишга кўзи киймайди....

Бу гаплардан Маликани чиндан севиб колганимга янаям ишондим. Ичини турли хил мусикаю-расмларга тўлдириб, кейин ўратдим.

Маликани жудаям согиниб кетган эканман.
— Сизни ўйлаб чикдим...
— ...
— Качон учрашсак бўлади...
— Билмадим, сизни вактингизга караб., - дея кулди.

Бу табассум бир куни мани обориб кўяди оборадиган жойга... Эй худойим, ишкилиб ўша жой ФХДЁ бўлсинда!
— Унда учрашамиз, - юзимни жиддий килиб олиб, - мана буни саклаб кўйинг. Факат очманг!!
— Xўп...., - у нима бўлаётганини тушунолмасди.

Хайрлашмасданам ўгирилиб кетдим. Оркамдан анкайиб колгани аник. Кетаяпману, реаксиясини билиш учун ўгирилиб карагиларим келиб кетди, лекин чидашим керак. Ичимда куламаней, ишкилиб кейин йигламасам бўлди...

Уйга етиб борганимда онамлар нимага колиб кетганимни, Саида ёккан-ёкмаганлигини сўрадилар.
— Онажонимей, аввал кўлингиздан ширин овкат деганидек...
— Айта колмайсанми, ичимни куритмасдан...
— Жудаям яхши киз экан, дискотекага бордик,- хазилим билан жахлларини чикаришим аник эди.
— Майнавозчилик килмасангчи, айтаколгин тўгрисини,- онамнинг Саидани келин килиш ниятлари жудаям жиддий эканлигини кўзларидаги илинждан билдим.

Энди нима киламан? Тузокка тушдинг, Саид! Ечимини тезрок топмасанг бўлмайди...
— Нимага шошасиз, яхшилаб ўрганиш керакмасми? Давай-давай билан тез ўтиб кетадиган тўйларни биласизми нима билан тугашини?
— Такдиринг бўлган бўлса хеч каерга кочиб кутулолмайсан барибир! Бирор аник гап айт, яна учрашиб кўришинг керакми?
— Онажон айтдимку яхши ўрганишим керак деб...
— Унда уларга шунака деб жавоб бераман, яна бир учрашишсин дейман...

Соат 01.15 да телефонимни кўлимга олиб тунги хаётимнинг янги сахифасини бошладим. Эсимда колган энг кизик учта СМС ни териб ўн беш дакика оралигида битта ракамга юбордим ва жавобни кута бошладим:

“Ты знаеш в чём разница между кровю и тобой? Кров попадает в сердсе и выходит из него, но ты входиш в сердсе и остаёшся внутри...”

“В мире ест две бесконечные вещи: это вселенная и мои чувства к тебе....

хотя...насчёт вселенной я не уверен...”

“Я оцтану от тебя тогда, когда слепой художник нарисует звук падающего лепестка розы, на хрусталный пол несуществующего замка”

Жавобни анча кутишимга тўгри келди. Xааа, хафа килиб кўйганимни тушундим. Кош кўяман деб кўз чикариш мана шунака бўларкан. Ўзимни кўрсатишни бошка йўлини тополмадимми?..

Соат учдан ошганда Xожибой акамиза яна манга ташлаб колдилар:
— Тур ўрнингдан...

Охирги марта бу товушни эшитганимда Маликанинг расмини олгандим. Бу гал кандай хабар олган эканман-а? Очиб карасам:

“Мани кечиринг Саид ака. Юлдуз опам кутичани ичидан туриб олиб “Бог кўйнида...” деб куйлайверганларидан кейин омонатингизни очайми-очмайми деб анча ўйладим. Охири бўлмади...”

...Масжиддан азон садолари эшитилаётганида телефонимнинг батарейкаси тугаб колганди...

...Кимдир тунларини ибодатда ўтказар, кўз ёшига гарк бўлиб...

Кимдир эса...

* * *

Малика билан мунтазам учраша бошладим. Шу учрашувлар хаётимдаги энг ширин онларим эди, юрагим унга бўлган мухаббатга тўлиб-тошганди, у билан бир кун гаплашмасам ўзимни кўярга жой тополмай колардим. Xонамда у ёкдан бу ёкка юравериб хамкасбларимни асабини таранг килиб ташлардим.

Телефондаги СМС ларку, бармокларим автомат бўлиб ишлаб кетарди, кнопкаларига карамасданам теришни ўрганиб олдим. Согиниб-согиниб учрашганимизда тўйиб-тўймай гаплашардик. Тушмаган киноимизу, бормаган кафеларимиз йўк эди. Xуллас жуда бахтли эдим. Махалласидагилар хам мани таниб колишди, кўшни йигитлар билан дўстлашиб олишга хам улгургандим.

Кейинги уч-тўрт учрашувларимизга у етти яшар синглисини олиб кела бошлади. Синглиси Мубинахон бирам ажойибки, ўзим ёлгиз фарзанд бўлганим, на ака-ука ва на опа-сингил мехрини кўрмаганим сабабми унга бирпасда мехр кўйдим, у зумраша хам мани нукул поччажон деб жонимни оларди.

Баъзида гаплашиб ўтириб Маликани хам эсимиздан чикариб кўярдик, бунга у хазиллашиб “Ёнингизда ўтириб бироз халакит бермаяпманми?” деб сўраганда, унга ака-сингилни ишига аралашмаслигини айтиб устидан роса мазах килардик.
— Поччажоооон, юрииинг зоопаркка борайлииик..
— Мубина, уят бўлади!..- опаси жеркиб берди.
— Нимаси уят экан?! Ман сингилжонимни не толко зоопаркка, балки цирккаям, консертгаям оборишга тайёрман. Мубинахон, Маймунчаларни кўргиз келяптими?
— Йўўўк, ман шерни кўргим келяпти!..
— Ие, нимага айнан шерни?
— Чунки шер куёшга тик карай оладиган хайвон, у хеч кайси хайвонлардан кўркмайди, шунга уни подшох хам дейишади!..

Аклини кўриб лол колгандим, ўзим шу пайтгача шерни куёшга тик карашини билмаган эканман. Бу киздан катта одам чикади деб ўйладим.

Мубина кичкина бўлишига карамасдан жуда зукко, аклли ва ўз тенгдошларидан ажралиб турадиган киз эди. Бошка тенгдошлари скакалкада сакраб юрган пайтда у нукл китоб ўкиш билан оввора бўлар, кўгирчокни эса умуман кўлига олмасди.

Уни олти ёшидан мактабга беришган, мактабга чикканда хам барча харфни таниб бўлиб улгурган, хисоблашларни бироз билган экан. Нимагадир Мубинани ўининг опажонисига эмас, балки мани иккинчи виждоним бўлиб колишга улгурган .... Саидага кўпрок ўхшатарадим.

Ха, айнан Саидага ўхшарди. Катта бўлса худди унга ўхшаган аклли ва хартарафлама билимдон бўлишига кўзим етарди. Xуллас ман Маликани топиб, унга кўшиб ўзимга сингил хам топган эдим.

Шу вокеалар орасида бир куни дўстларим билан йигилишдик. Ман, Тохир ва Абдулла алохида гаплашиб ўтиргандик, кўшним гап бошлаб колди:
— Саид, опокимлар топган киз нима бўлди, ёкдими?
— Билмадим... Кимлигини биласанми? Ўша кундаги хамшира киз борку...
— Билардим опоким танлаган киз ўша хамшира кизлигини.
— Вой ичидан пишган! Нимага манга этмагандинг?!..
— Ойинг илтимос килгандилар, аввалига мани хам чакириб суриштирдилар, ўша куни бироз сухбатлашганимизни кўрган эканлар, уни канака киз деб ўйлашим хакида кизикдилар. Ман хам ёмон кизга ўхшамаслигини айтгандим.
— Ёмон кизга ўхшамайди, лекин мани кўнглимни бошкаси олиб улгурган...
— Ооо, Маликааааа! Жонииим!- Тохир кулишни бошлади.
— Малика билан хам учрашиб юрибсанми? Xамшира билан учрашганингдан кейин унутишинг керакмиди..., - Абдулла мани кўзимга караб турарди.
— Эее, огайни санга этиш осон. Ман Маликани севиб колганман, Саида билан эса онамларни деб учрашдим...
— Xаммани бошни айлантириб юролмайсанку ахир, барибир таги чикади. Ёлгон гапириб ўзиннга гунох орттирганинг колади. Ёлгончилар Аллохнинг душмани эканлигини биласанми? Ўйлаб кўр, Малика билан ораларингдаги муносабат хирсий нарсага айланиб кетадими деб кўркаман, унинг устига опокимлар бу ишларингда хабар топсалар билмадим кай ахволга тушадилар...
— Шуниси эзиб ташлаяптида. Малика билан эса муносабатларимиз жиддий, топганимдан кейинги биринчи учрашганимизда унинг кўлига узук такиб кўйганман.
— Биринчи кундан олдими? Шу нарса санда шубха тугдирмадими?- Абдулла хайрон.
— Оладида, ўлиб тургандан кейин! Xозир биласанми учта кизга битта йигит тўгри келишини. Чет элга канчадан-канча болалар чикиб кетаяпти, пул топаман деб, камалганлари канча... Шуни учунам кизлар ажрашган йигиларга бўлсаям жон деб тегиб кетишяпти, чунки талаб катта таклиф эса кам. Саид бўлса бўйдок, унинг устига топармон! Малика нимага унга йўк дейиши керак, тиш-тирноги билан ёпишган бўлса ман уни тушунаман., - Тохирнинг гапи Абдуллани ўзидан чикариб юборди.
— Тохир! Сан мана шунака дунёкарашинг билан, аёлларни одам ўрнида кўрмаслигинг билан, уларни оёк ости килишинг билан бир куни гармдорини аччик тишлаб колмасанг деб кўркаман. Айтганча, Зухра кайтиб келдими?
— Xозирча йўк, каергаям борарди. Барибир кайтиб келади, бироз нархини оширадида кейин барибир кайтиб келади.
— Сани ўзи умуман даволаш керак огайни, ўз хотининг хакида гапиряпсанку. Нархини кимлар оширади ўзи биласанми?!.- бу гапидан мани хам гашим келганди.
— Мани маслахатим санга Тохир, - Абдулла нукта кўйишга харакат килди,- хотининг сани айбинг билан кетиб колган, иссигида бориб олиб кел уйингга, мехр кўзда, тагин кейин пушаймон еб колмагин...
— Вакт кўрсатади ким пушаймон килишини, манми ё Зухрами... Барибир ўзи кайтиб келади...

Гапнинг бошка тарафга, Тохир ва Зухра мавзусига ўтиб кетганидан кулогим тинчиди деб хурсанд бўлиб кўйдим.

Шу кунлар ичида Саида билан яна икки бор учрашдим.

Маликани алдаб кўяётганимдан виждоним кийнаб, Саида билан белгиланадиган учрашувларни минг бахоналар билан узоклаштиришга харакат килардим.

Онам кўймаганларидан кейин, мажбур бўлиб фалон куни учрашамиз деб кўярдим. Учрашувларни колдиришга уринганимнинг асосий сабаби бу Саиданинг онам истаган идеалдаги кизга жуда мос келиши эди. У билан ўзимни зўрлаб бўлсада учрашувга чикардиму, кейин канака кайфият билан келганимни умуман унутиб юборардим, чунки у билан гаплашган сари гаплашгиси келарди одамни.

Бу сухбатлардан кейин унга сингилга каби бўлган муносабатим бориб-бориб бошка муносабатга ўсиб кетиши мумкинлигин жуда яхши тушунардим. Диний дунёкараши эса баъзан мани боши берк кўчага тикиб кўярди. Xар бир гапимни тарозига кўйиб гапира бошлагандим.

Бир куни кафеда ўтирганимизда кока-кола заказ килдим. У эса манга караб:
— Ман ичмайман, сиз хам ичманг, илтимос, - деб колди.
— Тушунмадим?..
— Колани чикараётганлар топган пулларини мусулмонларга карши ишлатишар экан..
— Ким этди сизга бунака бўлмаган гапни?
— Xамма ёкда шу хакда гап. Исломий сайтларда ўзим хам ўкидим. Улар тушган фойдадан араб давлатларидаги урушларга пул юборишаркан...

Аввалига якинда хеч нарса емай, хеч нарса ичмай кўярканмизда деб ўйладим, кейин эса кўз олдимга ТВ да хар куни кўрсатишадиган манзаралар, ўлиб ётган болалару, дод солиб йиглаётган оналар келиб кетди. Томогимда галати бир аччик нарса туриб колгандек эди. Умримда биринчи марта бошка давлатлардаги мусулмонларга ачинаётганимни тушуна бошладим. Илгари ха ўлса ўлибдида деб кетардим.

Кўнглим гаш бўлиб колди, шунинг учун гапни кувнокрок килиш максадида:
— Кўйинг майли, ичмасак ичмабмизда, келинг ундан кўра битта анекдот айтиб бераман.
— Майли...
— Бир куни Момо Xаво ўзининг эрини, яъни Одам Атони рашк килиб колибдилар...
— Тўхтанг!, - гапимни шартта кесди, - ман эшитгим келмаяпти бунака анекдотларингизни.
— Нимага? Яна ковун туширдимми?!..
— Xа, диний мавзуда бўлмагур хазил гапларни гапиришни ўзи гунох, бунака хазилларни эшитиб уларнинг устидан кулиш эса унданам каттарок гунох...

Хмммм! Бу кизга уйланадиган бўлсам мани накд сўфи килиб кўйиши тайин... Учрашувдан яна иккиламчи хиссиётлар билан кайтдим. Xар гал кандайдур янги кирраси очилади бу кизни, аммо жуда аклли. Кичкиналигида Мубинага ўхшаган киз бўлса керак, у билан гаплашган сари манда унга хурмат ошаверарди.

Абдулла билан унинг таъсирида анча ўзгарганим ўзимга хам сезардим, онамлар хам, кўни-кўшнилар хам. Малика хам...

...Малика билан эса хар куни учрашишга имконият бўлмасди, чунки хафтасига уч кун у парда тикиш курсларга борарди. Бошка пайтда эса асосан уй юмушлари билан банд бўлар, баъзида дугоналари билан йигилишиб туришар эди.

Шу нимагадир парда тикиш курсларига борган куни олиб бораман десам йўк деяверарди. Мани ишим кўплигини, вактимни бундай нарсалар билан олишни хохламаслигини бахона килиб кўя коларди. Бир куни синаш учун уни курсларига олиб бораман деб туриб олдим. Кўнди. Борганимизда тикувчининг подъездига кириб кетди. Кетгандек бўлиб машинани панага кўйдимда кута бошладим, каерданам кутдим, качон карама ўзимга ўзим саргузашт излайман... Малика анчагача колиб кетди, мудраб колганман шекилли, кимдир машина ойнасини такиллатди.

Карасам битта чол экан:
— Болам бу ерда кимнидир кутяпсанми?
— Xа..., халиги амаки мана бу подъездда тикувчи бор экан..
— Бу ерда тикувчи яшамайди..
— Аникми?!..
— Xа болам, аник, бу ердагиларни беш кўлимдай танийман.
— Унака бўлса, мана шу ерга бир киз келиб туради, кўрмаганмисиз? Сочлари кора, йигиб юради доим, ўзи оппок... ёши йигирмалар атрофида.
— Xаааа, хафтада уч марта келиб туради бир киз, исмини билмайман. Якинда келиб-кетганди. Ўшани айтаётгандурсан.
— Кетдими, ухлаб кўрмай колибман шекилли, ўзи кимникига келади, билмайсизми?- ичимни галати бир захар тўлдириб сўрадим.
— Махмудларникига...

Шу пайт оркада икки мастнинг бир киши билан урушиб кетганидан шовкин кўтарилиб кетдию, амаки уларни ажратишга югуриб кетди.
— Xой, амаки!...- гапим чала колиб кетди.

Нахотки, Малика мани кўзимга чўп тикиб юрган бўлса?.. Нимага бу ерга келишимга каршилик киларди?... Ким у Махмуд?... Xакикатни билганим яхшими ёки йўк?... Xакикатни истаб ундан айрилиб колмасмикинман?... Ичим газабга тўлганди....

* * *

Маликани сирининг тагига етишим керак эди.

Нимага мани бунчалик тез кабул килди? Ўзим ишк ўтида ёнганим учун бўлса керак, бунчалик тез розилигини бериб юборишига хам мани севиб колгани учун дея талкин килгандим. Унинг хаёлларида нималар кечаётгани манга коронгу эди.

Бу Маликадан иккинчи бор шубхаланишим эди. Биринчиси, тўгрисини эцам ахмоклигим хам эди, чунки номахрамлар билан муомила килишда ўта эхтиёткор бўлган Абдулладан рашк килгандим, бошка томондан Маликага ўз хиссиётларимни очмаган эдим ўшанда. Нимадан умид килиб ундан гумон килганим учун устимдан кейин роса кулгандим.

Лекин хозир... Мани унга бўлган муносабатимни била туриб манга хам ижобий жавоб кайтараётган, юрагимга умид эмас, балки катта ишонч бераётган Маликанинг бу сирини асло тушунолмасдим. Агар у хакикатан хам бошкаси билан учрашиб юрган бўлсачи, балки бу учрашувлар мани кўришидан анча олдин бошлангандир.

Балки ман унинг хаётига учинчи-ортикча бўлиб сукилаётгандурман. Унда нимага манга иссик муносабатда бўлиб ман билан учрашиб юрибди?

Дод!!! Нима килса бўлади бу хаёллару-гумонларни. Кўзимнинг олдига нимагадир бир йил олдин ман билан учрашувга чикиб, манда жирканишни уйготган киз кела бошлади. Йўк у хам эмасди, униг либосида Малика эди, у нукул манга “Ман сизга турмушга чиколмайман, тушунсангизчи!..” деяётгандай кўринаверарди. Астагфируллох!..

Онамларнинг бугун Саидаларникига боришларини, агар карши бўлмасам ок ўрашларини ва фотиханинг кунини белгилаб кайтишларини айтганлари хам кулогимга зўрга кирди.
— Майли билганингизни килинг...
— Нима деганинг болам, ахир хаётинг хал бўлаяптику...
— Мани нотўгри тушундингиз, ман розиман дедим...,- ичимда эса Маликанинг Махмуди ким эканлиги саволи хамон кийнарди.

Фотиха ўша хафтанинг охирида бўлиши маълум бўлди. Маликага эса икки кун телефон килмадим. Шу икки кун ичида ўз ёгимга ўзим ковурилдим.

Унинг ўзидан сўрай десам бахона килиб оладими деб, кейинги гал “тикувчи”нинг олдига боришини кутишни маъкул деб билдим. Уни кузатиб боришни, оркасидан ўша квартирага кириб хаммасига жойида нукта кўйишни ўйлаб ётардим.

Телефонимга уч-тўрт марта килганида атайин олмадим. У хам бир кийналсин! Ман уни деб хамма нарсага таййёрманку, у бўлса...

Шунда ичимда виждоним ўзи хакида хабар берди: “Кани бирпас тўхтаб турчи Саид! Малика учун хамма нарсага таййёрман дедингми? Уч-кундан кейин фотиханг бўлиб бошка бир киз билан тўйинг куни белгиланмаймиди? Шуми сани “хамма нарсага таййёрлигинг”. Гармдорини аччик тишлаш мана шунака бўлади огайни! Ўзинг бевафолик килиб туриб, ундан талаб килишга кандай хаддинг сигди?”. Йўк, бунака давом этиши мумкин эмасди. Унга албатта хакикатни айтишим керак эди, лекин аввал у хакидаги хакикатни билиб олишни лозим деб топдим.

Телефонимда эса яна Xожибой ака... Ўзинг шунакасан! Xозир юрагимга сигадими хазиллариз!.. Ўзи Абдулла роса жахли чикканди бу нарсани СМСга кўйиб кўйганимни эшитиб. Саида хам бир марта телефонимга хабар келганда галати караб кўйгандию индамаганди. Онамларгаку анча бўлганди ваъда берганим ўчириб ташлайман деб.

Хозир ўйлаб карасам хаммалигисининг гаплари жудаям тўгри эди. Отамни танимасаму, у хакда бунака хазилларни ёзиб олиб юрсам. Ўзимнинг нафсониятим каерда эди шу пайтгача?!.. Xаттоки отам ёмон инсон бўлгандаям бундай килишим керакмасди... Эхх, халиям ёш боламанда....

Хуллас аввал Xожибой акамни телефонимдан кузатиб юбордимда, кейин келган хабарни очдим. Аллах-Аллах! Бунчалик асал бўлмасая! Шу Мубинани кулиб турганини кўрсам хамма гамларим эсимдан чикиб кетарди:

“Ассалому алайкум поччажон! Яхши юрибсизми? Ишлар билан чарчаб колмаяпсизми? Бизлардан сўрасангиз икки кундан бери хайрон бўлиб бир-биримизга караааб ўтирибмиз огзимизни очиииб. Мандан хафа бўлмадингизми ишкилиб? Агар хафа килган бўлсам келсангиз зўр шеър айтиб бераман. Ўшанда кечирасиз...”

Ковогим очилиб кетди, бу гапларни унга Малика ўргатиб турганмикин ёки ўзи ёзганмикин. Манимча ўзи ёзган, чунки керак бўлса опаси унгамас, у опасига ўргатиб турадиган даражада аклли эди. Xали нима дейишимни билмай иккиланиб тургандим яна битта хабар келди:

“Богга кирсам майлими?

Гуллар терсам майлими...”

Мубина ўлдирди кулдириб, бунака кайнисингил билан одам зерикмаслиги аник....

Агар Маликага уйлансам...

Шарманда бўлдим! Маликани олдида шунаканги хунук ахволга тушиб колгандимки, душманимга хам тиламайман....

У подъезга кириб кетганидан кейин, кўшни болакайни тўхтатиб сўрадим:
— Шу ерда турасанми?
— Xа, нимайди...
— Махмуд аканг кайси квартирада туради?
— 28-да, лекин улар хозир йўклар.
— Каерга кетган?
— Адамлар айтгандилар борса-келмас жойларга деб..

Биламан ўша борса-келмас жойларни! Маликанинг висоли бўлса керак!..

Коним кайнаб чидолмадим, ўн дакикадан кейин 28-ешик олдида эдим. Кўнгирокни босиш-босмаслигимни билмай бироз ўйланиб турдим. Манга шу нарса керакми?

Шунга тайёрманми? Кўтара оламанми хакикатни?... Нима бўлса бўлар, хаммаси бугун хал бўлади! Бунака бевафо билан юрганимдан кўра севмасам хам Саидага уйланганим минг марта афзал, хам манга вафоли хотин бўлади, хам онам айтганларидек ёнимда мани кийнайдиган егов эмас, солиха вазирим бўлади.

Таваккал килиб кўнгирокни босдим. Малика эшикни очгач, кўзлари хайратдан катта-катта бўлиб кетди. “Кутмаганмидинг?” деб ўзимни ичкарига урдим. Оркамдан “Саид ака тўхтанг! Xато килиб кўйманг, хаммасини тушунтириб бераман!” деб колди. Кўраман тушунтиришингни!

Ичкарига кирсам ётокда битта онахон чукур-чукур нафас олиб ётардилар. Кўлларида капелница. Мани кўриб кўзларини очиб гапирдилар:
— Келинг болам, ким бўласиз?
— Ман.. Ман.. Xалиги, Махмуд керак эди...,- довдираганимдан бошка гап тополмадим.

Онанинг кўзларидан ёш окиб кетди:
— Ким бўласиз Махмуджонимга?
— Xалиги.. Эски ўртогиман...
— Эшитмагансиз шекилли, келинг ўтиринг. Кизим мехмонга битта чой дамлаб келсангиз.

-Хўп бўлади онажон.

Нимага онажон деди? Ким бу аёл унга? Ахир одам якин инсонларига онажон деб мурожаат киладику...
— Махмуджон болам бундан олти ой олдин автохалокатга тушиб, бизларни тарк этган. Мана олти ойдирки ёлгизман, ўглимни йўкотиб касалманд бўлиб колдим...

Эй ахмок Саид! Нималар килиб кўйдинг?....

Малика чой олиб келгач, иккимизга куйиб бердида, ўзи бир чеккага ўтирди.
— Малика кизим барака топсинлар, Аллох улардан рози бўлсин. Махмудимни йўкотганимдан кейин яратганим уларни манга учратди. Мана тўрт ойдирки манга ўз оналарига карагандек мехр билан парваришлаяптилар. Кўни-кўшнилар хам ёрдам бериб туришади, лекин мани ягона овунчогим Малика кизим бўлиб колган, хаётимнинг мазмуни кайтиб келишига айнан шу кизим сабабчи....

Онахоннинг олдидан бирга чикиб кетдик. Машинада кетаётганимизда анчагача индамай кетдик. Биринчи бўлиб Малика сўз очди:
— Кўнглингиз хотиржам бўлдими Саид ака?!..
— Мани кечиринг, лекин нима деб ўйлашим керак эди?
— Аввал ўзимдан сўрамайсизми, канча саволингиз бўлса.. Ман этиб бермайманми..
— Унака бўлса мана, мани битта саволимга жавоб беринг. Махмуд сизга ким бўларди?
— .......
— Нимага индамайсиз, ўзингиз сўрайверинг демадизми?!

Малика чукур нафас олиб гап бошлади:
— Махмуд ака мани мактабимда мандан учта синф юкорида ўкиганлар.

Мактаб давридан бошлаб мани оркамдан юрардилар, ман синфдошларимдан, махалладагилардан уялиб уларни нукул хайдардим. Мактабни битирганимдан кейин хам тугамади кузатишлари, коллежда ўкиганимдаям оркамдан соядек юрардилар.

Каттарок бўлиб манга бошка йигитлар хам гапирадиган бўлиб колишганди, лекин уларга хам, Махмуд акага хам сабаб бермаганман. Бир куни бошка йигит тегажоклик килганида ёнимни олдилар. Ўшанда уларга хурмат билан карай бошладим, лекин севги деган нарсани ўйламаганман. Уларни ўз акам сифатида кабул килардим, улар эса мани бошкача тушунгандилар.

Бир куни манга турмушга чикасанми деб кўлларида узук билан ёнимга келдилар. Ман рад жавобини бергандим, жахллари чикиб кетиб колдилар. Кейин билсам ўша куни маст бўлиб машинага ўтирган эканлар......

Оналарига эса ман хаккимда айтмаган эканлар, буни кейинрок дўстларидан билдим. Аввал мани розилигимни олиб, кейин оналарига айтишни ният килиб кўйган эканлар.... Улар кетганларидан кейин икки ой ўтгач, оналарини олдига бордим, виждоним кийнаб ташлади. Райсобесдагилар билан келишиб уларга карайдиган бўлдим. Мана бор хакикат...
— Мани кечиринг Малика. Ахмоклик килиб кўйибман, мани тўгри тушунишингизни хохлайман. Ахир сизга нисбатан туйгуларимни биласиз...

Саид хакикатан хам ахмоксан! Шошиш шайтонни иши деб айтишмаганмиди санга! Ўзимни ичимда сўкиб ўтиргандим, Малика яна гап бошлади:
— Саид ака, ман сизга хакикатни айтдим, сиздан хам бир нарсани сўрасам бўладими?
— Xа, албатта.
— Саида ким бўлади сизга?..

Армон

Гар икки калб севишса
Киргокларда туришса,
Мўъжизалар кутишса
Туташмок иложи йўк...
Иложи йўк, иложи йўк...
Хамма инсон баробар
Бахтли бўлишга иложи йўк...
Малика... Малика…

Нимага манга имконият бермадингиз, манга ишонишни хохламадингиз? Нахотки ман сиз учун шунчалик ёмон инсон бўлсам...

...Бўлган вокеаларни унга айтиб бердим. Онамнинг ахволи ёмонлигинию, шифокорлар уларга огир касал деб ташхис кўйишганини ва уларнинг асло сик,илишлари мумкинмаслигини тушунтиришга харакат килдим.

Онамлар Саидага нимагадир богланиб колганликларини, унга совчиликка борганларидан бери ахволлари анча яхшилашганини ва уларга карши бир нима дея олмаётганимни айтдим.
— Сиз уларга биз хакимизда айтмагансиз, тўгрими?
— Йўк. Улар билмайдилар бизнинг орамиздаги муносабатларни...
— Унда айтмаганингиз маъкул...
— Нимага ундай дейсиз?! Бугунок бориб хаммасини тушунтираман ва факатгина сизга уйланишимни айтаман. Иложилари колмагандан кейин рози бўладилар!
— Юракларининг хуруж килиб колиши мумкинлигини унуттингизми?...,- унинг ичидан кўз ёшлари йигилиб келаётганди, - биринчи навбатда онангизни рози килишингиз керак...
— Йўк, мани унака гапларингиз билан кийнаманг. Ман бугунок..., -гапим чала колди.
— Мани унутганингиз маъкул Саид ака! Бахтли бўлинг...

Оркасидан анграйиб колдим... Подъездига йиглаб кириб кетди.. Ундан бу гапларни асло кутмагандим....

Оркасидан дарров телефонини тердим, жавоб бўлмади.

Телефонини ўчирмаганди, лекин олмасди хам. Кетма-кет хабарлар юборавердим, у эса парвойи фалак. Ухлаб колганмикин деб ўйладим, йўк, ухлаб колиши мумкин эмас, ухламаётгани аник эди. Ким ўз севганига алвидо деганидан кейин ухлай олади?

Балки мани севмагандир аслида, балки ўша Махмуд акасини севгандир.. Манга эса ўзини оклаш учун ёлгон гапиргандир. Яна шубха, яна гумон! Саид, Саид!!! Ўзинг санга ишониб умид боглаган бировнинг боласини юрагини хозиргина чилпарчин килмадингми? Бутун умидлари-ю, орзу-хавасларини кўкка совурмадингми?

Балки у Саида хакида эшитган гаплари ёлгон бўлиб чикишини сўнгги умид билан зор бўлиб сандан сўрагандир..

Малика тоза кўнгил киз! Сани ундан гумон килишга хаккинг йўк!

Унинг виждонли эканини яна битта исботини нахотки кўрмадинг?

Сан ундан Саида хакидаги гапларни каердан эшитганлиги хакида холу-жонига кўймай кизикканингда хам бировни сотиб фойда топмаслигини айтмадими?..

Малика... Малика... Нимага мани эшитишни хам хохламади, нимага имконият хам бермади?..

Анхор бўйида тўхтадим. Малика билан шу ерларда кезганимизни эсладим.

Унга билиб-билмай, кофиясиз ёзган шеърларимни айтиб бергандим.

У эса севгим ижодидан таъсирланиш ўрнига кулгани-кулган, кўзларидан ёш чикиб кетгунча... Окаётган сувга узок тикилиб яна хаёлларимга берилиб кетдим... Сувга узок тикилиб турса тортиб кетади дейишганди ёшлигимда. Балки... Астагфируллох, хаёлларинг сани бир ёкка олиб бориб кўймасин Саидвой!

...Уйга шошилмадим. Бор йўги бир неча соатдан кейин Саида билан унаштирилишимиз керак эди. Эх Саида! Билсайди хозир унга бўлган муносабатим ёмон тарафга ўзгара бошлаётганини.

Ўша куни онамларнинг олдиларига бошка хамшира келганида, хаммаси бунчалик ахволга келмаган бўлармиди. Балки шудир такдир деганлари, лекин ман бундай такдирга ишонгим келмасди...

...Узок турибман, сигаретим хам бирпасда тугаб хам колибди... Нахотки шунчалик кўп чакяпман... Шу захарни чекиш керакми манга?...

Ичимда алам, ўйлаб тагига етолмасдим. Каердан билдийкин Саида хакида?

Ким мани ёмонлаб Маликадан ажратмокчи бўлди, кимга бу нарса керак экан? Кайси номарднинг чўпи ишга тушган экан? Эхх! Xеч кутулолмадида ўзбегим мана шу чўпидан! Xамма балолар хам айнан шундан келиб чикади..

Имконият бўлганда шу чўпларни хаммасини конфискация килиб, наркотикларни бир ерга тўплаб ёкканлари сингари кулини кўкка совурардим. Жудаям катта гулхан бўларди, чиройли ёнарди, узооок ёнарди. Атрофида эса бахтли инсонлар бир-бирлари билан ўйнаб-кулиб, хамма атрофдагиларига мехр-окибат кўрсатишарди..

Лекин бунинг иложи йўк, чунки одамлар молини йўкоца хам, соглигини йўкоца хам асло чўпини йўкотмайди, тиш-тирноги билан ёпишиб олади. Бу дунёдан кетаётганида эса фарзандларига мерос килиб ташлаб кетади, худди уларнинг ўзиники етмагандай... Xаёлпарастлигим юкори нуктасига хали канча бор экана?

Каердан билдийкин Саида хакида?

Тўхтачи, Кеча Тохир Гулини кайтиб келганини айтганди. Мана ким айбдор!...

Ракамини терсам “абонент хизмат доирасидан ташкарида” деган жавобни эшитдим. Уч-тўрт уринишда аранг богландим.
— Алло, Тохир.. Тохир!
— Эшитаман, гапир. Нима гап?.
— Минг марта этганман санга ташлагин шу Билайнни деб, алокани карагин ёмонлигини...
— Санларга ўхшаб МТСга уланиб, “Ман Тухум Сотаман” бўлиб колайми?...
— Эее, йигиштир хазилингни. Гулига нима дегандинг ман хакимда?!
— Нима дейишим керак экан?
— Саида билан учрашаётганим хакида гапирмадингми?..
— Эсингни едингми, ё котиб колдингми, ичмаётгандингу?
— Гаппи чалгитма, этганмисан Гулига Саида хакида ёки йўк?
— Секин-секинде ока! Мандан гумон килдизми? Ман сани качон сотиб юргандим. Гули билан сандан бошка гаплашадиган гапларимиз хам етиб ортади. Тўгрими жоним?!- ёнидан Гулининг хиринглагани эшитилди.
— Унда Малика каердан эшитганийкин?...
— Нима таги очилиб колдими? Чакки бўлибди. Олдин иккита кизни отини этиб ох-вох килардинг, энди куёнларинг биттага камаядиганга ўхшайди...

Хечам жиддий бўлолмаса керак бу бола. Ман ич-етимни еб ётибману, бу бўлса... Демак Гули билан яна учраша бошлаган, хотини бечора эса кутиб ўтиргандир, эрим качон келаркин деб. Зухрани уйга кайтиб келганига икки кун бўлгани хам йўк, Тохир бўлса... Афсуски, яна суюкоёк Гули билан дон олишиб юрибди...

Тохирни яна бу йўлга кириб кетганини ўйлаб туриб, якиндагина бир амри маъруфда бир домланинг зино хакидаги айтган гаплари эсимга тушди.

Бундай йигилишларда хамма нимагадур жим эшитиб ўтиргандай бўладию, фикру-хаёллари эса бошка ерда бўлади. Домла жон куйдириб гапириб бўлгач, ичида “Худога шукурей, тугади! Энди бикин килсак хам бўлади” дейдиганлар хам топилади.

Хуллас ўша куни эшитганларимдан битта гаплари нимагадир миямга куйилиб колган экан:

“Зинодан сакланиш керак. Зинода олтита офат бор. Учтаси бу дунёда: бу инсон ризкининг камайиши (ундан барака кетиши), яхшиликлардан махрум бўлиши, одамларнинг калбида ёмон шахсга айланишидир.

Учтаси эса охиратда: булар – инсон Аллохнинг газабига учраши, каттик хисоб килиниши ва дўзахга киришидир”.

Айтганча Тохир хам ўша ерда ўтиргандику. Унинг кулогига кирганмикин бу гаплар ёки фикру хаёли олдида раксга тушаётган Гулида бўлганмикин?...

...Ўзимни гамим турганида бировнинг ишига гам чекиш нимаси экан.

Шу пайт негадир ичгим келди. Ичиб олсаму, бутун дардларимни унуцам, кўнглим бироз бўлсада таскин топса. Йўлни нариги бетидаги кафега караб юрдим.

Малика.. Малика.. Мана сизни деб энди алкашга айланмасам бўлгани. Йўлнинг ўртасига етганимда:

Бог кўйнида икки дарахт...

Колганини айтмасдан ўчиб колди. Телефонимга чиппа ёпишдим. Нахотки Малика?? Нимага килиб ўчириб кўйди, ёки мани кайтиб килсинлар дедими?... Шу пайт машина тормозининг овози эшитилди, бу кўркинчли чийиллаш кулогимга яшин тезлигида якинлашиб келарди..................

* * *

...Кандай килиб машинамнинг олдига кайтиб келиб колганимни билмайман... Факатгина машина эгасининг оркамдан “Кўзингга караб юрсанг ўлиб коласанми?!! Xаётдан тўйганмисан?!!” деб гапирганини аранг эслайман...

Юрагимни товонимдан кайтариб жойига келтириш учун ярим соатча вакт кетди. Бор йўги бир неча сантиметр... Шу сантиметрлар мани хаётимни тубдан ўзгартириб юбориши ёки умуман... айтишга хам тил бормайди.

Ўлимни кунига уч марта эслаб туриш кераклиги хакидаги Абдулланинг гапи бор эди... Ўлим хак! Ўлим хак! Ўлим хак!

Агар ростданам ўлиб колганимда нима бўларди? Яхшиямки ичишга улгурмадим. Xушимдан кетган кунимдаги ахволимни кўрган Саида учрашувларимизнинг бирида:
— Саид ака, Аллохга ишонасизми? – деб сўраганди.
— Xа, албатта! Алхамдулиллах мусулмонман, - диний сўз бойлигимни мактаниб жавоб бердим.
— Калимаи Шаходатни келтириб бера оласиз,- мани синагандек сўради.
— Ла илаха иллалоху, Мухаммадур расулуллох,- хато килиб кўймадиммикин деб кўзларига караб турардим.
— Яшанг. Бу иймони бор кишининг гапи..
— Нима сабабдан бунака савол-жавоб, синаяпсизми?
— Шунчаки билиб кўяй дедимда. Биласизми ичган киши мас холатида ўлиб колса нима бўлишини?
— Нима бўларкан?
— Иймонсиз кетади, яъни худди иймони бўлмаганлар каби! Кетгандаям тўгридан-тўгри жаханнамга киради!!!
— Эхтиёт бўлсачи? Орка олдига караб юрсачи кайфи бўлсаям. Кейин тинчгина уйига бориб ухласачи?
— Ундан хам кўркинчли холатку. Ухлаётганида кетиб колса барибир маст холатда кетган бўладику.
— Шунака денг...
— Исломни тушунадиган дўстларингиз борми?
— Xа бор, нимайди?
— Кейинрок бир сўраб кизикиб кўринг мушриклар кимлиги хакида...

Шу сухбатимизни эслаб этим янаям жимирлаб кетди. Машина ёнгинамда тўхтаганида кўз олдимга келган биринчи инсон онам эдилар...

Эх онажон! Билсангиз эди ўглингиз кандай кийналаётганини..

Бу ишлардан хаёлпараст бўлиб колган, икки ўт орасида колган бечора фарзандингиздан айрилиб колишингиз мумкин эди. Кани энди севги оташида нима бўлиб колаётганимни кўрсангизу, Маликага уйланишимга каршилик килмасангиз. Нимага ўзи сизни айблаяпман?...

Ахир Маликани севиб колганимни, у билан бир неча кундан бери ишк дардига мубтало бўлганимизни билмайсиз хам... Сиздан беркитмасдан, кўркоклигимни енгиб, ичимдаги бор гапни олдингизга дастурхон килсам, буни кўтара оласизми? Xамма гап шундада! Сизни айбладимку, лекин сизда айб йўк эди.

Телефоним яна овоз берди..

Карахт бўлиб колганимдан Маликанинг кўнгирогини эсимдан чикарибман. Xозир эса уйдан кўнгирок, телефонимдан онамлар, онажонимлар жилмайиб тургандилар. Xаа, “Оналар боласига бир нарса бўлса ичидан сезади” деган гапга ким карши чика олади? Xеч ким!

Олсам жимжитлик...
— Онаш, онажон. Алло, алло!...

Тавба, шу телефонни трубкасини нукул бошка ерда колдириб кетадиларда. Минг марта этгандим уларга трубкани зарадкани устига кўйиб кўйиш кераклиги хакида. Нукул эслатиш керак. Мана яна бир нима бўлдими на гудок, ва на бирор гап эшитилмаяпти. Кайтиб килсам банд. Нимага мани телефонимнинг бугун чикиш кўнгороклари омадсизликка учраяпти. Уффф! Xоламга телефон килдим:
— Ассаломалейкум холаш.
— Ваалейкум! Биринчидан холаш эмас, холажон.
— Xўп-хўп майли. Xолажоним, холажонгинаааам... Иккинчидан-чи?
— Иккинчидан хали хам уйга бормадингми?
— Xа, энди биласизку. Ишларимни кўплигини..
— Эртага унаштириладиган одам йигиштириб кўйса бўлармиди хар канака ишларни..
— Ман ишларни йигиштириб кўйсам, тўйни кайси пулга ўтказамиз?.., - мот киламан деб ўзимдан хурсандман.
— Пулинг бўлса етадику бемалол тўй килишга...
— Етишгаку етади, лекин одам харакат килмаса тог бўлса хам едирилииииииб... А лаббай?- мот килганим аник эди, чунки холамларнинг гапларини ўзларига ёпиштиргандим.
— Майли, махмадона бўлма! Тез уйга шагом марш! Онанг яна хавотир олиб ўтиргандур.
— Ест ўрток полковница!.

Холамлар “жангарирок” бўлганлари учун уларни нукул полковница деб асабларини таранг килардим. Ўзимча уларни гапда колдирдим деб хурсанд бўлиб Маликани ракамини яна бир бор тердим.
— Поччажоон, калайсиз?
— Калайсиз асал киз, нималар киляпсан?
— Ўтирибман телевизор кўриииб, кўчада бўлса “аъло ўйинчи” билетлари колмаяпти.

Хамма нарсани илиб олади, хар куни янги ситата бор бу кизда! Юзлариниям ўхшатиб мимика билан гапириши кўзимни олдига келиб кетди.
— Мубинахоооон?..
— Лаббай буважон!..
— Маликахонни чакириб юборсангиз, бир сухбатларини олсам..
— Маликахон бандлар, йиглаб-йиглаб хаммомга кириб кетдилар...

Нимагадир хечам тинмайдилар. Ойимлар нима бўлганини сўрасалар, хеч нарса бўлмаганини айтиб, яна хўнграб йиглаб юбордилар...
— Майли унда асал киз, сал туриб яна киларман. Ижозат берасизми алокани узишга?
— Яна уласа бўладиган килиб узинг, чао поччажон!

Вой зумрашаей, балони билади! Уни биринчи синфгамас бирданига тўртинчи синфга бериш керак эди. Xозир бешинчи синф бўларди, ўзига мосрок бўларди.

Мубинахоннинг ширин сухбатини олганимдан кейин хаёлим яна Маликага кетиб колди. Xўнграб йиглабди... Демак яхши кўради, демак хали умид бор.

Хозир бориб онамларга хаммасини ётиги билан тушунтираман. Маликанинг кандай яхши кизлигини оширмай-тоширмай таърифлаб берсам балки фикрлари ўзгариб колар. Унинг бегона онахонга мехрибончиликларини, иффатли кийиниб юришини, тарбияли киз эканлигинию манга жуда-жуда ёкишини, йўк ман уни канчалик каттик севишимни... Уйга якинлашганимда Яна бир бор Маликани ракамини тердим.
— Ассаломалейкум поччажон! Xалиям ухламадизми?
— Ўзингчи нимага ухламадинг?
— Уйкум келмаяпти, китоб ўкияпман.
— Канака китоб экан?
— Малика опамларнинг дафтарларини... ўкиб берайми?
— Кани-кани, бошлангчи?
— “...Ох, бу хаёт накадар гўзал... Кўшиклар айтгим келяпти... Юлдуз опа канчалик зўр инсонлигингизни биласизми?... Мани хаётимдаги энг бахтли кунларимдан бири бугун... Бугун улар мани топдилар... Изладим, икки соатдан бери излайман... Ўша жойни - ўзимни кўярга жойни... Факат тополмаяпман, топишни истамайман хам, чунки бугун ман бахтлиман...” , Ёкдими поччажон?
— Вой зумрашаей, кани тез жойига беркитиб кўйингчи, сизга хали бор анча бунака нарсаларни ўкишга. Xа, этганча у ерда мани исмим хам борми?
— Энди поччажон этиб бўмман! Мана шунака бир кийналингчи!.
— Мани кўлимга тушасизку хали... Малика каерда?
— Манимча халиям хаммомдалар...
— Xалиям чикмадими? Кизик, бориб тез хабар олингчи..
— Xўп бўлади. Кейинрок киларсиз, телефон токка тикилганди...

Узилиб колди. Малика нимага кўп колиб кетди экан у ерда? Тинчликмикин ишкилиб?!...

Уйга кириб келганимда соат 00.32 эди. Xаммаёк жим-жит. Онамларнинг хоналаридаги чирок ўчмаган, мани кутиб хуфтон ўкиётгандурлар. Xоналарига кириб карасам жойнамоз устида деворга суяниб ўтирибдилар. Битта кўллари ерда ётибди, ёнида телефон... Мани кутиб жойнамоз устида ухлаб колибдиларда, онажонимей...
— Онажон, онажооон ман келдим.

Нимагадир жимлар, илгари дарров “Вой болам, качон келдинг?” дердилар ёки намозда бўлсалар бошларини кимирлатиб кўярдилар..

Уйготаман деб ёнларига ўтирдим. Кўлимга шилкиллаб тушдилар...
— Онажон, нима бўлди сизга?.. Онажон кўзингизни очинг!!..

Мани кўркитманг... Онажон!....

Йўк! Йўк! Онажоооооооооон!..

....Кўзларимдаги ёшлар ок оралаган сочларидан окиб юзларини юварди... Кўйиб юбормасдан каттик кучоклаб ўтирибман... Додим махаллани оёкка тургизибди.. Ёнимда кимлар ўтирганини англамаяпман хам... Абдулла, Шухрат ака, Рухсора опоким – хаммалигисининг кўзлари кизарган, юзлари жикка хўл... Онамларни мандан ажратиб олмокчилар..... Улар уринган сари ман каттикрок кучоклаб олаяпман... Кўзимга хеч нарса кўринмаяпти..... Онажон! Бу кунимдан кўр бўлиб колганим яхши эди.............

Ўглим жигаргўшам, айтгинчи нахот

Ачинмайди жонинг онанг холига,

Мени тўшакларга михлаб кўйди дард

Келсанг бир кўрсаму, ўлсам майлига....

* * *

Дунё кўзимга коронгу бўлиб кетяпти...

Йиглайман бўгилиб, ўзим-ўзимга жирканч бўлиб кетаяпман...

Эй Аллохим! Нега мандан ёлгизгина суянчим, мехру-дарё онажонимни олиб кўйдинг... Эндигина орзу-хаваслари амалга ошаётганда...

Кўксиларига шамол тегиб, хаёт рохатларини кўрадиган вактларида...

Онажон!.. Рози бўлинг мандан!!!

Ховлимиз одамларга тўла... “Якинда ховлимиз одамларга гавжум бўлади, хамма хурсанд бўлади, тўю-тамоша бўлади!” деб ўзингизни кўярга жой тополмасдингиз... Мана шу йўлакларда югуриб-йелиб юргандингиз...

Хурсандлигингизни кўриб ман нотавонни ичим эзиларди...

Орзуимдаги кизни эмас, бошкасини олиб бераётганингиз учун сиздан хафа эдим... Ўшанда сизга кўшилиб хурсандчилигингизга шерик бўлиш ўрнига, ўз кибримга кул бўлиб юргандим...

Мана энди айтганиздек ховлимиз одамларга тўла... Лекин хеч кандай хурсандчилик ва тўйи-тамоша йўк... Xамма йиглаган, хамманинг кўзида кайгу... Шуни орзу килганмидингиз?... Мана багритош ўглингиз ховлининг ўртасида турибди...

Одамларга карайману, орасидан яккаю-ягона бир инсонни излайман... Канча изламайин сизни тополмайман энди...

Кариндошлар, дўсту-биродарлар, кўни-кўшнилар... Xамма сизни охирги йўлга кузатиш учун йигилишган... Шу сабабдан йигилишганидан кўра келмаганлари афзал эди...

Хамма кузатгани чикканларнинг йигилари юракларининг ичидан чикарди... Кимдир дод солган, кимдир эса жим туриб дастўмолчаси билан кўзини артади... Абдулла айтарди “Мўмин инсон дод солиб йигламайди, хамма иш Аллохдан” деб... Ман хам харакат килардим, сочимни юлмасликка, лекин уддасидан чика олмасдим...

Юк машинаси тепасидан кўчадагиларга кўзим тушиб колди...

Хамма тўхтаган, кўлини дуога очган... Канчадан-канча нотаниш инсонлар, кариялардан то кичкинагина болаларгача онамларга Аллохдан рахмат тилардилар...

Шунча инсон онамлар учун кўлларини дуога очмокда... Ман бир марта бўлса хам хаётликларида “Узок яшанг, мани рохатимни кўринг” деб дуо килганмидим?... Ўзимдан нафратланаман!!!.. Ўша холатда каттик ўксиндим...

Жанозага пешин намозидан чикканлар кўшилгач, одамлар дарё бўлиб кетди...

...Одамлар юрмасди, факатгина онажоним тобутлари кўлма-кўл сузиб борар... Елкамда кўтарганимда яна хўрлигим келиб кетди, яна чидолмай йиглаб юбордим... Xаётлигингизда кўлимда кўтариб юрмайманми, Онажон?!...

Хамма кетаётганлар “Инна лиллахи ва инна илайхи рожиюн” дейишарди... Маъносини эслашга харакат килдим, эслолмай Абдуллага савол аралаш каргандим, тушунди шекилли “Биз Аллохникимиз ва унга кайтгувчидурмиз” деб жавоб килди...

Онажон! Нега ундай тез кайтдингиз...

Кабрнинг ичига тушганимни хеч качон унутолмасам керак...

Ана шу онда ўлим хак эканлигига ишондим!...

Шу ерда аслида ман бўлишим керак эди!..

Онажон! Мандан рози бўлинг, худбин фарзандингиздан рози бўлинг!!!!...

Одамлар хам таркалишди... Мозорнинг эндигина сабза уриб чикаётган ўтларида огир-огир кадамларнинг излари колди... Бахор келаяпти, лекин мани калбимда кахратон киш... Кани энди шу ерда онамнинг ўрнига ман бўлиб колсам эди...

Уйга кайтиб келгач ховлига яна кўзим тушди...

Энди излаганингни фойдаси йўк, Саид!..

Олиб бориб каро ерга кўйиб келдинг онангни, бутун орзу-хаваслари билан бирга...

Онажон!!! Нимага аввалрок харакат килмадим?!...

Нимага бошим деворга урилганда харакат килишни бошладим ва шунда хам сизга беъетибор бўлдим... Ахир Саида келган куни бўлмаганмиди манга биринчи ишора... Касалхонага тушганингизда хам “Тузалиб кетадилар, бўлиб туради” дегандим...

Ман ахмок бўлган эканман, жохил бўлган эканман, мани кечиринг онажон! Туриб-туриб бирдан йиглаб юбораман... Одамлар овутган... “Аллохнинг иродаси, сабр-каноат берсин...”

Абдулланинг гапларини кўп эслайдиган бўлиб колдим.

Бир куни айтиб берган ривоятини эслаб яна ўксина бошладим...
— Бир киши сувга тушиб кетган экан, сузишни билмагани учун окиб кетаверибди. Киргокдаги бир инсон кўлини узатганида “Аллохнинг ўзи ёрдам беради!” деб жавоб берибди. Иккинчи киши ёрдамига хам шундай жавоб берибди... Учинчисига эса етиб бормабди... “Нега манга ёрдам бермадинг?” деб савол берганида, “Йўлингдан чиккан икки киши ёрдаминг эди, сан эса улардан фойдаланмадинг” дейилган экан.

Мани хам икки марта огохлантиргандику!...

Нимага онамларни ёнларида охиригача турмадим? Нега охирги нафасларида мандан рози эканликларини айтмадилар... Нега уларни ёлгизлатиб кўйдим?.. Саволларимга факатгина ўзимни сўкиб жавоб топаяпман...

Онажон! Мани кечиринг! Мандан рози бўлинг!..

Номард фарзандингиз пулни оркасидан кувиб, нафсига кул бўлиб, сизни ташлаб кўйди... Ёлгизлик мевасини олдингизга олиб келиб кўйди... Нима етмасди манга?.. Барибир дунёни хамма бойлигини топмасдимку.. Онамга мехр бера олмаганим учун армонда колдим...

Армонда!!! Орзуларим эса чилпарчин бўлди....

Узат дейсан! Бер дейсан!
Хеч кўймадинг одамзот!
Туя тўйди, фил тўйди!
Сен тўймадинг одамзот!...
Киприкдан хам кискадир
Молу-давлат йўллари,
Ибрат бўлсин Искандар
Очик кетган кўллари....
Орзуларим учтасин,
Учтасимас ўнтасин,
Ўнтасимас хаммасин
Бер Аллохим! Бер, бер!....
* * *

Уч кун хам ўтиб кетди.

Мана хамма якинларимни уй-уйларига кузатиб битта ўзим колдим...

Ховлига чикиб атрофга карайман... Xеч бир зот йўк...

Ховлимиз кенг бўлгани билан, деворлар одамни ичига тортиб кетаётгандай... “Болам келаяпсанми, одам сик,илиб кетяпти битта ўзи ховлида” дердингиз... Ман эса ишларимни бахона килиб, кечрок боришимни, унгача телевизор кўриб туришингизни айтардим...

Нукул “Ана телевизор олиб берганманку, ўшани кўриб туринг келгунимча, зерикмайсиз” деб бахона топганимдан хурсанд бўлардим...

Ўша огзим кўпириб мактаган телевизоримни кўйиб кўрмасдингиз хам... Сизга ундаги жонсиз кимсалар эмас... Мани дийдоримни кўриш кераклигини ман кўзи кўр нахотки билмасдим?...

Согиниб ўтирганингизда кела солиб хаммомга кириб кетардим...

Хол-ахвол сўраб, беш дакика ёнингизда ўтириб кунни кандай ўтказганингиз хакида кизикиш ўрнига... Xудди ман терлаб, кўйлагим баданимга ёпишиб коладигандай...

Хамма ёкдан сиймоингиз кўрингандай бўлаяпти...

Ерга ўтириб колдим... Изларингизни кидираман, аммо...

Ховлимизнинг бурчагидаги хурмога кўзим тушди...

Ёнига бордим, эндигина чикиб келаётган баргларини кўлларим билан сийпалайман... Сиз жуда хам яхши кўрардингиз хурмоимизни...

Бозордан олиб келиб экканингизда хурсанд бўлганларингиз кўзимнинг олдига келиб кетаяпти... Уни ўзгача мехр билан парваришлаб , атрофида гирдикапалак бўлардингиз...

Хар гал тагини сугорганизда Пайгамбаримиз хам хурмони яхши кўрганликларини гапириб чарчамасдингиз... Меваларини кўшнилар билан бўлишиб, мактаб-мактаб ер эдингиз... Нимага кўшниларга таркатасиз? Ўзимизга кам коладику!- деб аразлаганимда мани овутардингиз...

-Савоб бўлади болам, Аллох бизга шу неъматни берган, кўшниларимизда эса йўк, уларни хам огзи тегсин дердингиз..

Рўза кезлари “Ифторга хурмодан узиб кел болам, егим келяпти..” деганингизда огриниб, ичимда ўнта “уфф”ни айтиб териб келардим... Шунда хам телевизордаги голни кўролмай колишдан кўркиб, шоша-пиша чала пишганларидан узиб келардим... Канчалик разил бўлган эканман...

Кани энди хозир ёнимда бўлиб биттагина хурмо олиб келишимни сўрасангиз... Ернинг тагидан хам топиб келишга тайёрман... Лекин афсус, минг афсус...

Мана хозир шу хурмони тагида уни кўлларим билан кучиб ўтирибман... Сизга ўхшаб парваришлаб, лекин бугун унинг ичаётган суви бемехр фарзандингизнинг кўз ёшларидир...

Кулогимга “Ўглим захда ўтирма, шамоллаб коласан..” деган гапингиз чалинади... Сакраб туриб кетаман, атрофимга аланглайман, сизни тополмагач баттар йиглайман...

Яна ўтириб олиб кучоклайман, баргларига юзимни босаман, сизни изингизни излайман... Манга энди фарки йўк, шамолласам хам, бу дунёдан йўк бўлиб кецам хам...

Сизсиз мани вужудим бир куриган дарахтга ўхшаб колди... Манга хаётда ишонч, куч-кувват улашиб турувчи инсон сиз эканлигингизни энди тушуниб етдим...

Сизсиз борлик хам маъносиздир манга онажон!!!

Ховли хам эзиб юборди... Ўзимни уйга урдим, яна шу тўрт девор...

Ич-етимни еб ташлаяпти... Нахотки энди кайтиб кўрмайман сизни онажон?!...

Рўмолингизни олиб тўйиб-тўйиб хидлайман...

Бу хидлар хам ганимат.. Юзимга суртаман... Мана шу жонсиз нарсага кўрсатаётган мехримнинг ўндан бирини сизга кўрсацам бўлмасмиди... Шу рўмолингизни жуда яхши кўрардингиз...

Касалхонадан чикишингизга олиб бергандим... Кайта-кайта ўраб кўрардингиз... Кўчага чиксангиз хам бошингизда шу рўмол бўларди...

Хозир сизсиз бу оддий бир хотира холос... Яна чидолмадим...

Жойнамозинизни кучоклаб, йиглай-йиглай ухлаб колибман...

Тогаларим кетмасдан олдин мани олдиларига ўткизиб насихат килишди.
— Саиджон ўглим, авваламбор онангни ва опамизни Аллох рахмат килсин. Санга эса сабр-каноат ва мустахкам иймон берсин.

Мана энди ёлгиз битта ўзинг катта ховлида колаяпсан. Бу ёгига энди сабрли бўлиб, опамизни хурсанд киладиган амалларни килиб юрасан деган умиддамиз. Чунки энди уларнинг арвохлари чиркирамаслиги, кабрларида тинч ётишлари керак. Боя бўлажак кайнотанг билан гаплашгандик, яхши инсон экан, кизларини бошкага узатмайман деб кетдилар.

Жахлинг чикмасин киз хакида гапирганимизга. Яна барибир хал киладиган ўзинг бўласан, хаёт саники. Факат тўгри ечимга келишинг керак... Аллох сабр берсин.

Бу гапларни эшитганимда кўз олдимга Малика келди. Нималар килаётган экан хозир? Онамларни кўйиб келган кунимиз кечкурун телефон килганди. Ман у билан гаплашишга хам холим колмаганди, лекин ёнимда бўлиб колишини, дардимга малхам бўлишини жуда-жуда истардим.
— Ассалому алайкум Саид ака...
— Ваалейкум ассалом, Малика яхшимисиз?..
— Ўзингиз яхшимисиз? Аллохнинг иродаси экан, бандаличилик...,- товушидан йиглаб гапираётгани билиниб турарди..
— Ман армонда колдим, армонда!..
— Кўйинг кийнаманг ўзингизни, Аллохнинг ишлари...
— Биламан, биламан. Xамма шундай дейди. Лекин бугун онани йўкотган битта ман бўлдим... Мани ичимдан нима ўтаётгани хеч ким билмайди...

Узок гаплашолмадик. Кискагина килиб хайрлашиб кўя колдим...

Кани энди билсайди ростданам ичимда нима кечаётганини...

Онамлар билан охирги сухбатимни бутун умр эсимдан чикаролмайман:
— Болам, якмнда худо хохласа уйимиз одамларга гавжум бўлади. Иншаалох, сани бошингни иккита килиб кўйсам армоним колмасди бу дунёда. Саида жуда яхши киз, ўзинг хам айтдинку роса билимли экан деб. Илми хам, иймони хам мустахкам кизлардан. Бу киз билан худо хохласа хаётингни охиригача бахтли бўласан. Ман хам жуда хурсанд бўлардим. Тўйинг бўлгунча сог бўлиб турай, аммо манга бирор нарса бўлиб колсаям Саидани кўлдан чикарма, у сани бахтинг болам...
— Онажоней, кўйсезчи унака хазилларизни, хали кўп яшайсиз, мазза килиб набираларни ўйнатиб ўтирасиз,- гапиргандиму ичимда ёнардим.

Ўшанда Иншаалох демаган эканман...

Мана энди битта ўзим катта ховлида ёлгизланиб колдим. Телефонимдаги Маликанинг расмига узок тикилиб ўтирибман... Кўп ўйладим... Ман энди Саидага ипсиз богланган эдим... Ўзимда зўрга куч топиб Маликанинг номерини телефонимдан ўчириб ташладим... Расмни ўчирмасимдан олдин эса яна бир марта тўйиб караб олишим керак эди....

Ерга боглаб кўйилганман
Илдизим ер остида,
Кечалари шовуллайман
Бокиб бўю-бастингга...
Аммо яшаш керак экан
Очилмок керак экан,
Гулу-мева, хазон тўкиб
Сочилмок керак экан...
Сочилмок керак экан....
Бог кўйнида икки дарахт
Бир-бирига интизор,
Сен бир дарахт, мен бир дарахт
Ўксиб-ўксиб ўтдик ёр...
Бог кўйнида икки дарахт
Бир-бирига интизор,
Сен бир дарахт, мен бир дарахт
Йиглаб-йиглаб ўтдик ёр........

Уйгониш

Ёлгизлик жудаям эзиб ташлади.

Уйда иложи борича камрок ўтиришга харакат килардим, чунки уйга кирсам хам, ховлига чиксам хам онамларнинг сиймолари кўз олимда пайдо бўла бошлайди...

Кеч келаётганимни кўрган баъзи кўшниларимиз тўхтатиб насихат хам килишди:
— Уйнинг чирогини ёкиб ўтиришинг керак, онангни арвохи шод бўлади...

Сизлар каердан хам билардингиз нимадан рухлари шод бўлишини?!

Агар шу чирокни ёкишдан рухлари шод бўладиган бўлса ховлимизни прожекторларга тўлдириб ташлаган бўлардим...

Аламимни ичимга ютиб юравердим...

Вакти-вакти билан Абдулла холимдан хабар олиб турди, лекин хеч кимни кўришни истамаганимдан гапни киска килиб кўярдимда, яна ичкарига ўзимни-ўзим еб тугатишга кириб кетардим...

Хонамда бир пайтлар беркитиб кўйган шишага караб ўтирардим.

Ичиб олиб дардларимни унуцаммикин деб... Кўлимга олиб очардим ва яна бу килаётган ишим нотўгрилигини тушуниб ёпиб кўярдим.

Эх! Ўшанда олиб тўкиб ташламайманми шу ифлосни. Беш-олти кундан кейин эса чидолмадим... Гамим шунчалик каттик эканми, шайтоннинг сувига берилиб кетдим. Уйга келгач дарров шишага ёпишадиган бўлиб колибман.

Ичимда йигилиб ётган, мани еб тугатаётган захарни бошка захар билан кесишга харакат килардим. Аввалига бироз енгиллашгандек бўлардим, кейин эса арок таъсири кетганидан кейин ичимни янаям каттик алам босарди.

Абдулла чикиб колгудек бўлса, ухлаб колгандек бўлиб эшикни очмасдим. Очсам ахволимни кўриб каттик жахли чикади, мани шундогам си,килиб ётган юрагимни баттар кийнайди деб ўлагандим. Кизик-а, бандасининг жахли чикишидан, ковок солиб олишидан кўркамизу, аммо хамма ишимизни кўриб турган ягона халоскоримиздан кўркмаймиз.

Одамлар кўриб колмасин деб хуфёна равишда кичик бўлсада гунохлар киламиз, шарманда бўлиб колишдан, одамларнинг фикри ўзгариб колишидан хавотирланамиз. Лекин жазоси одамларнинг гап-сўзидан минг марта кучли бўлган яратгандан уялмасдан арок ичамиз, гийбат киламиз, риёкорликка бериламиз...

Шу йўсин ман хам хеч кимга билдирмасликка ичишга харакат килардим. Xаёлларим, армонларимни оташини босаман деб ўйлардим..

Ичкиликка берилиб кетибман, хар куни ичмасам туролмайдиган бўлиб колибман.

Бу лаънатига ўрганиб колиш шунчалик осонлигини билганимда ичмаган бўлардим. Тўхташим кийинлашди...

Бир куни кечкурун дўкондан биттасини олиб, яна шу бало гирдобига шўнгиш учун уйга йўл олдим. Дарбозамиз олдига келиб тўхтаганимда Абдулла кутиб турган экан, ўриндикда ётган харом сувни беркитишга улгурмадим.

Эшикни очиб ёнимга ўтирмокчи бўлди ва бирданига тўхтаб колди. Ўзимга-ўзим “Хаа, Саиджон! Качонгача беркитиб юрмокчи эдинг? Барибир кўлга тушдингку!...” дейишга улгурдим холос. Абдулланинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди, жахли чикканги шундоккина билиниб турарди.

Шишани олиб кўймокчи эдим, бир четидан махкам ушлаб олди.

Жуда галати ахволга тушиб колдим. Тортмокчи эдим, кўйиб юбормади.

Беш вакт намоз ўкиб, аллакачон такводор бўлишга улгурган Абдулла шишанинг бир учидан, ичкиликка берилиб кетиб, худодан кўркмаган Саид эса шишанинг иккинчи учидан махкам ушлаб турардик...
— Биласанми, ман шишани кўлимга ушламагани канча бўлди?!- деб кўлимдан юлиб олдида, ташкарига караб отди. Шишанинг ерга тушиб чилпарчин бўлиб синди ва захар ерга бирпасда сингиб кетди...
— Ёшлигимда адамлар пул бериб олиб келтирардилар, - Абдулла гапини давом эттирди,- ўшанда билмаганман арокнинг канчалик харом нарсалигини. Тушунганимдан кейин эса умуман кўлимга олмайдиган бўлгандим. Кўрсам биласан, коним кайнаб кетади. Мана хозир хам чидолмадим. Нима бўлди санга дўстим?!
— Ман.. Xалиги.. Xаммадан беркитиб ичяпманку...
— Бир ривоят айтиб берайми?..
— Майли, эшитамиз...
— Бир олим бўлган эканлар. Бир куни шогирдларини олдиларига йигиб “Хаммангизга топширигим бор. Бугун биттадан хўроз олиб хеч ким кўрмайдиган жойда беркитиб сўйиб, эртага олиб келинглар” деган экан.

Шогирдлари эртаси куни сўйилган хўрозларини кўтариб келишибди. Кимдир чайлада, кимдир уйининг пана жойида, кимдир омборда... хамманинг сўйган ери хар хил экан. Факатгина битта шогирди тирик хўрозни кўтариб келибди.

Устози “Сан нега сўймадинг?” деб сўраганида, “Устоз, Аллох хамма ерда кўриб туради, кидириб тополмадим унака жойни..” деган экан...
— Яхши ривоят экан...
— Дўстим, ман сани тушунаман дея олмайман. Намозга кириб Аллохдан опокимларни рахмат килишини сўраш ўрнига... Эхх, дўстим катта хато килаяпсан! Бўлди, етар! Санга четдан караб туролмайман. Ўзингдан узоклаштирсанг хам энди ёнингдан жилмайман. Эртага бир жойга борамиз, аввал яхшилаб покланиб олгин.

Килган ишларимдан яна бир марта жирканиб кетдим. Унинг гапларида жон эмас... катта куч бор эди! Ачинарлиси шу эдики, беркитиб килинган ишни барибир Аллох кўришини ўзим хам билардим…Яна хато кила бошлагандим.

Ибодатга кириб Аллохдан онамлар учун илтижо килиш ўрнига....
— Каерга борамиз,- дардимга малхам бўладиган нарса топиб олгандай сўрадим.
— Эртага биласан каергалини. Гусл килишни биласанми?...

Чўмилиб бўлгач, хонамга кириб ётдим. Нимагадир бошка ичгим келмай колганди. Ичимда эса кандайдир енгиллик пайдо бўла бошлади. Тез ухлаб колибман...

....Адамлар билан яна кенг кўчада кетяпмиз. Кўлларини жажжи кўлчаларим билан махкам ушлаб олганман.
— Адажон, каерга кетяпмиз?
— Xозир кўрасан болам..
— Айтаколинг...
— Сабр кил ўглим, жуда яхши жойга кетяпмиз...

Бизлар оппок, чиройли кийимлар кийган одамлар орасига кўшилиб кетдик... Xамма бир тарафга караб юриб борарди.. Бу одамлар каерга шошилишаётган экан... Xаммаларининг юзларида табассум, нур ёгилиб турарди... Баланд зиналардан чика бошладик... Бир катта дарбозадан одамларга кўшилиб кириб бордик... Ичи катта майдон бўлиб, ок кийимли одамларга тўлган эди.. Адашиб колмаслик учун адажонимнинг кўлларини янаям махкам ушлаб олганман... Улар эса манга караб кулиб:
— Мана келдик болам, Аллох билан юзма-юз бўлгани....

Уйгониб кетдим... Адамларни анчадан бери кўрмагандим тушимда... Кани энди ўнгимда хам бир кўрсайдим...

Яна хаёлларимга берилиб кетибман.

Онамларни ўйлаб анчагача ухлай олмадим. Кейинги пайтлардаги ўзимнинг хулкимни ўйларканман хаёлим нукул Маликага кетиб колаверарди.

Малика... Малика...

У билан хиёбонларда айланиб, бир-биримизга махлиё бўлиб юрган кунларимни эсладим. Атрофимизда кор учкунлари айланиб юзларимизга кўнарди. Малика шунака дамлар жудаям гўзаллашиб кетарди, икки юзи кип-кизил бўлиб, чарос кўзлари яраклаб турарди. У хам ман каби бахтли хис киларди ўзини...
— Саид ака...
— Лаббай, яхши киз...
— Биласизми, мани бир савол кизиктиради...
— Канака экан...
— Лекин истамасангиз жавоб бермасангиз хам бўлади..
— Олдин эшитайлик, агар ёкмаса кейин пресс-секретаримга мурожаат киларсиз.
— Xалиги.. Кандай бошласам экан.. Аввал хам кизлар билан?...
— Йўк албатта!
— Алдагани ёш бола яхши..
— Тушундим, беркитмайман, бўлган. Йигитчилик, лекин хеч качон жиддий бўлмаган. Нимага кизикиб колдингиз?..
— Ўзи шундок билай дедимда..
— Шамол бўлмаса дарахтнинг учи...
— Доим макол ишлацам макол билан жавоб берасиз...

Ўшанда кизикаётгандурда, ким хам кизикмайди деб ўйловдим... Xозир эса бу кизикишниг сабаби Махмуд деганлари бўлса керак деб ўйлай бошладим.. Яна гумон!...

Чарчадим...

Агар ман ўша кунни, Малика билан иккинчи учрашувимизни шунчалик интизорлик билан кутмаганимда эди, мана шундай ахволга тушиб колмаган бўлармидим.

Хотиралар зиндонига ташланмаган бўлармидим. Онамлар кетган кунлари яна бир якин кишимни йўкотдим. Малика.... Суратини барибир ўчиролмадим.

Ягона хотира бўлиб телефонимдаги сурати бўлиб колди. Лекин барибир юрагимнинг бир бурчагида хотира майдонидаги каби умид гулхани ёниб турарди.

Малика билан ўтказган ширин кунларимнинг оз бўлганлиги учун колган армон шу гулханни ўчиб колишига йўл кўймасди...

Эртаси куни Абдулла билан машинамда бир ерга йўл олдик.

Каергалигини хечам айтгиси келмасди, манга бирор совга тайёрлагандур деб ичимда бироз чалгирман деб кўярдим. Етиб келганимизда карасам одам гавжум, хамма бир ерга караб кетаяпти. Шунча одам каерга кетаётган экан?

Хамманинг юзида хотиржамлик, одамларнинг юзларидан нур ёгилиб тургандек эди. Биз хам одамлар окимига аралашиб кетдик, баланд зинапоялардан юкорига кўтарилиб келарканман кўзимнинг олдида катта дарбоза пайдо бўлди.

Ичкарига кирганимда этларим жимирлаб, юрагим тез-тез уриб кетди....

Масжиднинг ичидаги кенг майдон намозга шайланган, юзидан нур сочилиб турган инсонлар билан тўла эди, жумъа намозини ўкишга хозирланган инсонлар билан...

Бугун ман Аллох билан юзма-юз бўлгани келгандим…

Масжидда ўтирарканман одамларнинг кўплигини кўриб, хамманинг сукунат саклаб колонкалардан янграётган маърузани тинглаётганидан жуда каттик таъсирланиб кетдим. Бу мани жумъа намозига илк бор келишим эди...

Нимага илк бор? Авваллари хам келганманку...

Авваллари хам одамлар орасида туриб намоз ўкиганманку. Ишхонамдаги йигитлар билан бир-икки бор, махалладагилар билан хам бир неча бор келганман.

Хайит намозларини эса колдирмасликка харакат килганман. Лекин ўша келганларимда бугунчалик ихлос билан ўкимаганман.

Хаёлим бошка ерларда бўлиб, бўлаётган гапларни тинглаш ўрнига кандай килиб машинани расмийлаштиришимни, учрашиб юрган кизларимни гапларини, каердан яна тирикчилик килиш мумкинлигини.... бу рўйхатни узок давом эттирсам бўлади, хуллас дунёвий муаммоларимни ўйлаб ўтирганман.

Ўкиган намозим хам, Астагфируллох, худди ўтириб туришдек бўлганди...

Хозир эса жону-таним билан гапирилаётган гапларни тинглаб хузурланардим. Xудди ман учун таййёрлангандек шу кунги маъруза ота-оналар ва фарзандлар муносабатлари хакида экан. Калбимни камраб олган саволларга жавоб топаётгандим.

Саждага бошим борганда эса хўрлигим келиб кетди...

Нахотки тўгри йўлга туриб, Аллохнинг буюрганларини бажаришим учун онамларни йўкотишим керак эди. Эх онажон!!!

Намоздан сўнг узок дуо килдим. Онамларга Аллохнинг рахматини сўрадим. Кўз олдимга онамлар пайдо бўлдилар. Ўша маъюс карашлари....

Синов

...Онажоним! Мехрибонгинам!...

Бугун сизнинг орзу-хавасларингиз ушаладиган кун...

Бугун уйимизда хурсандчилик, байрам...

Бугун яккаю-ёлгиз фарзандингизга, жигарбандингизга Аллох томонидан никох туширилди... Ёнимда манга умрим давомида суянчигим бўладиган солиха вазирам ўтирибди...

Бу ўша - сиз танлаган, орзу-хавасингиздаги иймонли келинингиз.. Йўк, энди кизингиз...

Унинг бошига ўнг кўлимни кўйиб Аллохнинг номини зикр килиб дуо килдим...

Ман энди жуфту-халолим бўлмиш ёнимдаги ёримни Аллохнинг розилиги учун севдим...

Кўнглимда эса факат биттагина ушалмас армоним колди...

* * *

Бу кечадан тўккиз ой илгари...

Ўша кунги жумъа намози бутун хаётимни ўзгартириб юборди...

Вакт ўтиб анча ўзгардим, жиддийлашдим, гапларимни анчагина салмокланиб гапира бошладим. Бошка инсонга айланаётганим нафакат ўзимга, балки атрофимдагиларга хам сезила бошлади...

Энди ишдан кайтганимда албатта хар куни Абдулла ёнимда бўларди.

Онамлар мани тарк этиб кетганларидан кейин ягона суянчигим Абдулла бўлиб колганди. У билан соатлаб гаплашиб ўтирардик. Xаётда жуда кўп нарсаларни мохиятини тушунмаган эканман, нима халолу, нима харомлигини хам ажратолмай колган эканман. У билан гаплашиб ўтирардиму, килган ишларимни, тўгри-нотўгри босган кадамларимни тахлил килардим.

Жумъа намозини колдирмасдим. Xар сафар ўзимга янги билимларни очардим. Аллохни таний бошладим...

Онамларни эса жуда кўп эслардим. Кабристонга тез-тез бориб турадиган бўлдим...

Кариндошлар хам келиб кўпрок хабар олиб туришадиган бўлишди. Баъзида эса Тохир ва бошка синфдошлар хам келишарди.

Бир куни Тохир яхши янгилик олиб келди. Эру-хотин уч йилдан бери кутаётган орзусига эришадиган бўлишибди.
— Xудо хохласа ота бўламан..

Хурсандлигидан кўзлари кувнаб турибдику, лекин мани ташвишимни кўриб ўзининг кувончини яширишга харакат киларди.
— Иншаалох, жуда яхши хушхабар дўстим! Зухра хам эсон-омон кутулиб олсин,- Абдулла хам дўсти учун самимий сўйинарди, - Энди уни эхтиётлаб, авайлашинг керак..
— Xалиям шунака килмокчиман. Биласизларми, баъзан ўйланиб коламан. Зухра билан учрашувга чикмасимдан олдин “Тохир ва Зухра” бўлиб юришимизни тасаввур килардим. Бошида хаммадагидек бахтли хаёт кечирдик.

Кейин фарзанд бўлавермаганидан кейин орамиздаги муросаа хам аста-секин йўкола бошлади. У мани бўлар-бўлмасга рашк килишни бошлади. Сал кеч колсам хам наштарини тайёрлаб турарди. Аввалига хазил килиб, жигига тегардим, кейин хазилим ўзимга зил бўлиб кайтиб кела бошлади. Шунгача бориб такалдики, кўчада юрганимизда ерга караб юрардим, кўзим бирор кизларга тушиб колиб, Зухрам рашк килмасин деб.

Охири чидолмадим, юрсам хам, юрмасам хам барибир гапиришини тушуниб, ростданам хиёнат йўлига ўтиб кетдим. Кўчадаги ўзини бозорга солган гўзаллар кўзимга хурликодек кўрина бошлади. Зухрам эса чакчайиб туришлари билан асабимни таранг киларди, ундан гашим кела бошларди. Ман унга бўлар-бўлмасга бакирардим, уники хам кейин тутиб кетарди. Жанжалларимизни кўрган киши ёкасини ушлаши табиий эди. Тўгри унга бирор марта хам кўлимни кўтармаганман, лекин нарсалар учган, сўкишлар, хакоратлар, камситишлар...

Ўшанда билмаган эканман, фарзандимиз бўлмаётганига мандан хам каттик кийналиб юрган экан... Xозир кўрсаларинг эди. Юзидан бахт сочилиб турибди. Ўзини кўярга жой тополмаяпти... Уни бу ахволда кўриб ман хам хурсанд бўлиб кетяпман, худди ўша олдинги Зухрам кайтиб келганидек...
— Энди анови суюкоёгингни хам йигиштириб кўйишинг керак ,- дўстим учун хурсанд эдим.
— Бу ёги эса умуман комедия! Гули ўзича мани эр килиб оламан деб ният килиб юрган экан. Орамиз очиклигини айтганимда шунаканги жанжал килдики! Одамнинг илонлари ичида бўларкан, шаллакиликда Зухрамга хам дам бериб юбораркан. Кўркита бошлади, хали хаётингни дабдала киламан деб. Дамини олишини маслахат бериб ташлаб кетдим...

Ўшанда Тохир хам, бизлар хам билмаган эканмиз Гули унга нималар тайёрлаб кўйганини...
— Мана Иншаалох, Тохирнинг хам хаёти бир йўсинга тушибди. Санда нима гаплар? Саида хабар олиб турибдиларми? - Абдулла манга юзланди.
— Телефонда гаплашиб турибмиз...
— Саида яхши киз, тарбияли, солиха кизлардан. Отасининг гапини эшигандим, сандан бошка хеч кимга узатмас экан. Аллох рози бўлсин улардан..
— Xа... Мандан бошкасига узатишмайди..- гапираману ичимда бошкага узатиб юборишлигисига хам рози эдим.

Лекин улар лафз килиб кўйишган, ман хам онамларни охирги гапларини бажаришни ният килганман, шунинг учун хеч каерга кочиб кета олмайман. Бошкалардан кочганим билан ўзимдан, ўз виждонимдан... Xа! Ўз виждонимдан кочолмасдим...

Такдир деганлари шу бўлса керак...

Умуман олганда, шу вакт ичида Саидани камрок эслашга харакат килдим. Телефонда биринчилардан бўлиб манга таъзия билдирган, мани кўнглимни кўтаришга харакат килган, мани соглигим билан кизиккан – манга келажакда жуфту-халол бўлиши кутилаётган Саидани.

Нимага эслашни хохламаётганлигимни эса жуда яхши билардим, Маликага етишолмаслигимнинг асосий сабачиси ким деган саволни ўзимга берганимда кўз олдимга Саида келарди. У жудаям аклли, иймонли, манга хотинликка энг яхши номзод бўлсада, хакикий севган инсоним билан йироклашиб кетганлигимда негадир айнан уни айблардим. Айблашга эса хакким йўк эди, чунки Саидага Малика борлиги хакида айтишга журъат килмагандим.

Балки билганида бошкача бўлармиди, балки мани тушуниб мандан воз кечармиди, балки... Малика билан....

Малика билан эса узок вакт ичида бор йўги уч марта гаплашдик холос.

Ракамини ўчириб ташлаганим билан унинг кўнгирогини жавобсиз колдиришга ўзимда куч тополмасдим. Унинг ичидан нималар кечаётганини билмасдим, лекин билсам хам кейин кийналиб колишимни жуда яхши тушунардим. Бечора мандан хол-ахвол сўраб телефон килганида ман жуда совук охангда гапирардим, ичимда эса “Келинг учрашайлик, яна бошидан харакат килиб кўрайлик” дегим келарди.

У бўлса мани совук муомиламдан ўзига канака хулоса чикарганлигини билмасдим. Лекин бир нарса аник эдики, бир пайтлар бир-бирига хаммадан якин бўлган икки инсон борган сари узоклашиб кетаётгандик. Шу сухбатларимизда эса биттагина хурсандчилик учкуни бор эди. У хам бўлса мани жонажон сингилчам – Мубинахон.
— Поччажоооон, нимага келмаяпсиз? Ман сизга зўр совга таййёрлаб кўйдим...
— Нима экан?..
— Келсез кўрасиз... Зўр совга, роса хурсанд бўласиз..
— Бораман, албатта. Факат хозир эмас, ишларимни битириб олай, кейин бораман..
— Факат сик,илманг, хўўўп?! Мана ман борманку...Агар мани ўйласез хаммаси эсиздан чикиб кетади... Битта ашула айтиб берайми?
— Майли, асал киз. Этаколинг...
— Яна бир сиз каби поччааааам борлигииига ишооооонмасман...

Агар шу киз бўлмаганида борми, Малика билан ўтган киска сухбатларимиз Шимолий муз океанини эслатган бўларди. Мубинанинг ширин-ширин гапларидан кейин эса айсберглар бироз эригандек бўларди...

Ўзимни чалгитиш учун ишга берилиб кетдим. Аввалига ишхонамда хам килар ишимнинг тайини бўлмасдан, бажариладиган ишларни чала, ярмига етказмасдан ташлаб кўйишни бошлагандим. Маъсуда опамлар мани ахволимни тушунганлари учун бўлса керак, ортикча кийнамасликка ва умуман урушмасликка харакат килардилар.

Хамкасаба кизлар эса манга жудаям мехрибон бўлиб колишди, хар хил ширинликлару, уйидан пишириб келган пишириклари билан мани кўнглимни кўтаришга харакат килишарди. Бир-иккитасини тушликда еб олардим, колганига эса иштахам бўлмасди. Шунча ширинликларни бирортасини хам егим келмасди. Xонадошим Дилшодвой эса мани дуо килиб уларни мазза килиб паккос туширарди.
— Саид ака, овкатиззи емисизми? – кайфиятимни кўтаришга харакат килгандек сўрарди.
— Иштаха йўк, егинг келса ол...
— Кизик, печеныйга когоз кайдан тушибди…

Харакат килавер, барибир фойдаси йўк, кулдиролмайсан!!

Чунки ичимдаги дардимни билмайсан, каердан хам билардинг.. Иштахам йўклигидан, кам овкатланганимдан оза бошладим, у эса баттар семирарди... Илгари озгин одамларни кўрсам намунча килтирик экан деб устидан кулардим, хозир эса тушуниб етдим, уларнинг ичида ёки дарду-касали ёки юрагида гами бўлганлиги учун шунака бўлсалар керак... Абдулланинг бир гапидан кейин эса умуман одамларнинг устидан кулмай кўйгандим:
— Агар бирор кишиниг ўзига боглик бўлмаган, яъни ихтиёрида бўлмаган камчилигини юзига айтиб кулсанг ёки гапирсанг кибр килган бўласан. Калбида мисколчалик кибри бўлган киши эса жаннатга кирмайди.

Агар оркасидан гапирсанг, гийбат хам кўшилади. Гийбат килган киши эса биродарининг гўшини егандек бўлади...

Кизик, хеч ўйламаган эканман, гохо билиб, гохо эса билмасдан туриб роса гийбатлар килган эканман. Яна гийбат килинган одам келганида “Кулогинг кизимадими? Сани гийбат килиб ўтиргандик..” деб устидан кулиб хам кўярдим.

Ўша одам нима деб гийбат килганимиз хакида кизикканида эса “Аа, ўзи шундок, санга айтармидик..” деб баттар кулардим. Xозир эса шу одам ичида ўша пайт нималар кечганини, кандай гумонларга бориб ўзини кийнаганини тушуниб ўзимдан ўзим хафа бўлиб кетаман.

Хуллас ишхонада мани хамма аяган, кизлар хам негадир олдингидек карамасди.

Бу орада ишхонамизда янги бир киз пайдо бўлди.

Исми – Гўзал. Ўзи хам, манимча... исми мос эди ўзига. Аввалига унчалик эътибор бермагандим, кейин эса ишхонамиздаги йигитлар бирин-кетин унга ошик бўла бошлаганини кўриб, бир разм солиб кўрдим.

Жиддий, хусни бор, ўзига йигитларни якинлаштирмасди, кийиниш маданияти хам меъёрда, лекин доим сочини ёйиб юришига бироз кўниколмадим. Ўзига ярашардию, аммо кейинги пайтларда сочини йигиб юрадиган Саида ва Маликалар билан муомила килганим учунми ёки Абдулланинг хижоб хакидаги гаплари таъсириданми, билмадим, хуллас кўника олмадим.

Бизлар коридорда учрашиб колганимизда факатгина салом-алик килардик Бир куни эса Гўзал ман билан кўпрок сўрашди. Бир мухим илтимоси борлигини, факат гапни кандай бошлашини билолмаётганлигини айтди.
— Айтаверинг. Кўлдан келганча ёрдам берарман.
— Факат бу ерда эмас, тушликда ташкарида учрашсак бўладими?

Нима гапи бор экан. Тушунолмадим. Ўзи кўнглимга кил сигмай юрганда... Лекин, кизикиш устун келди шекилли ёки хафа килиб кўймай дедимми, учрашишга рози бўлдим...

* * *
Хаётнинг дамлари - бахор ёмгири
Учрашмок, айрилмок инсон такдири,
Мехр кўчасининг йўкдир охири
Бизлар бир кўришиб ёшлик чогида
Кайтиб учрашмадик умр богида...
Учрашмадик, учрашмадик, кайтиб умр богида
Учрашмадик, учрашмадик, бошка истак тогида...

Шу кўшикни эшитганимда доим Малика эсимга тушадиган бўлиб колганди. Мана хозир хам кафеда Гўзални кутиб ўтирарканман мани яна кийнокка солиб шу тарона эшитилиб турибди.

Чалгиш учун ёнимдаги бироз наридаги ёшларни кузата бошладим. Ёшгина йигит-кизлар тугилган кун нишонлашаяпти. Улар хандон отиб кулишар, ичига шайтонниг суви кириб олгандан кейин бачкана хазиллар килишар, ярим-ялангоч баданларини бир-бирига кўрсатиб раксга тушишарди. Ўгирилиб олдим. Каерданам кўндим шу ерда учрашишга, кадахларнинг урилиши гашимга тегса хам бироз сабр килишга мажбур эдим. Шуларнинг ота-оналари кўрса борми бу ўтиришини. Шу фикр ўзимга таъсир килиб кетди, чунки уч-тўрт ой олдин ўзим хам шулар каби айшу-ишратга берилиб, онамларни куттириб ялло килиб юргандим. Ичимда яна ўзимни лаънатлай бошладим...

Тамоша эса авжига чика бошлади, бадтар гашим келди. Одамзот ўзи кизик экан, кадриятлар хакида тушунчаси ўзгарганидан кейин ўзи бир пайтлар килиб юрган ножўя ишларини бошкалар килаётганини кўрса гаши келади, ичида ёки устида сўкишни бошлайди, каттик коралайди. Лекин бир пайтлар ўзи хам шу каби холатда бўлганини тан олгиси келмайди. Тан олганда хам бошкаларга билдирмайди, чунки одамлар дарров “Ўзинг ким эдинг, ким бўлиб колдинг. Бир пайтлар юрардинг кайф килиииб!” деган жавобни пешонасига ёпиштиришади. Нимага тўгри йўлга кирган одам турли хил таънаю-дашномларни эшитиши керак? Мана шу гап-сўзлардан кўркканинг учун у-бу ким гунох иш килаётганини кўрсанг хам индамай кетасан. Гапирай десанг ўзиннга кайтиб келиши мумкин бўлган кўпол жавобдан ва одамларни олдида изза бўлиб колишдан чўчийсан. Гапирмай десанг кейин виждонинг кийнашни бошлайди, билиб туриб гапирмай кетганимга гунох ёзилмайдими деб. Нима халолу, нима харомлигини ажрата олишни бошлаганимдан бери шу савол кийнарди.
— Энди гап Нигинага!! Давай Нигин, табрикла жонингни!
— Ман мана шу бокални севикли инсоним Рустик учун кўтармокчиман!

Рустикни тўлик исмлари йўк эканми дейман. Xўш-хўш яхши киз, нима ният килиб харомни огзизга олиб бораркинсиз? Гапириб юбормай деб ўзимни тутиб турдим.
— Рустик, жоним! Илойим умринг узок бўлсин. Xудо санга яхши иш, кўп пул ва иккаламизга бахт берсин!... Боимо сог-саломат бўлиб юргин!

“Омиин!” деган овоз эшитиладими деб тургандим, кадахлар жаранглагани эшитила бошлади!!
— Эее, бўлди килларинг!
— Тинчликми ока?!! – иккита качок малолетка тепамда пайдо бўлиб колди – бизлар бироз тушунмадик?!
— Нимани тушунмадиларинг? Кўлларингни дуога очиб гапириладиган гапларни шампан ичиб, гапирдиларинг.
— Ёмон гап гапирмаяпмизку. Нима килибди? Ахир бу тостку! Тост!

Уларга канча тушунтиришга харакат килганим сари, улар шунчалик ўз фикрларида катъий туриб ола бошладилар. Мани эшитишни хохлашмади.
— Эее, бўлди килинг ока!! Кайфни бузмасезчи! Чойизни ичиб ўтиравермайсизми. Нима киласиз бурнизни тикиб!

Уларнинг ичига шайтоннинг суви билан бирга ўзи хам кириб олган эди. Гапириш бефойдалигини тушунгач ташкарига чикиб кетдим.

Кўчада Гўзални учратдим. Скамейкага ўтириб икки соатдан ошик гаплашибмиз.

Гўзал яхши сухбатдош экан, у Саидага ўхшаб диний таълим олмаган, Маликага ўхшаган хушчакчак эмасди. Унинг гапларини жиддий охангда гапирар, гапларида эса кандайдир маъюслик, хавотир сезиларди. У ман учун янги бир тоифадаги инсон эди. Яъни бу сингил хам эмас, севишинг мумкин бўлган инсон хам эмас, балки дўст эди. Тўгри, эркак ва аёл ўртасида дўстлик бўлмайди, буни биламан.

Лекин у киз билан айнан дўст тутунишим мумкинлигини сездим, бошка инсонларга айтолмайдиган сирларимни, ичимни эзаётган дардларимни айна шу кизга айтишим мумкинлигини тушуна бошладим.

Гўзал эса манга нисбатан хурмат билан карашини ва агар ман карши бўлмасам уни ўз синглимдек кўришимни сўраб, ўз навбатида у мани ака сифатида кабул килишини айтди. Нима хам дердим, яна битта сингилда!..
— Саид ака, яна битта кичик илтимосим бор эди. Ман янги бўлганлигим учун йигитларга кўпол жавоб килгим келмаяпти. Битта-иккитаси буни бошкача тушунишди шекилли, хира пашшадек бўлиб колишди. Шу нарса манга бироз кийинчилик тугдиряпти...
— Xавотир олманг Гўзал, ман гаплашиб кўяман...

Эртаси куни шанба эди, хар шанба эса онамларни кабрларига бориб анчагача колиб кетардим. Уларни эслаб, килган хатоларим учун рози бўлишларини сўрардим.

Аммо энди фойдаси бормикин? Кабристонга кириб борганимда узокдан онамларнинг кабрлари олдида бир катта ёшдаги одамни ўтирганини кўрдим. У икки кўлини дуога очиб ўтирарди. Xайрон бўлдим, бироз кузатиб туришга карор килдим.

Ким бўлдийкин? Нимага бу ерда ўтирибди? Ён тарафидан кўрингани учун айланиб ўтмокчи бўлдим. Ичимдан галати бир тўлкин кўтарила бошлади... Балки...

У томон тез-тез кадамлар билан юриб кетдим, у эса ўрнидан туриб кабрдан узоклаша бошлади... Унга етиб оламан деб кокилиб тушдим... Кўлим тагимда колиб кетибди, каттик огрик сездим. Бошимни кўтарсам у одам гойиб бўлган экан..

Нимага мани кўриб кетиб колди? Ким ўзи у? Бироз олдин ичимда пайдо бўлган бошкача бир хиссиётдан кўлимнинг огриги хам сезилмасди...

Ўша куни анчагача ухлолмай ётдим...

Хаёлим алгов-далгов бўлиб кетаётганди. Кўз ёнимдан хамма якинларимни ўтказа бошладим, онам, Малика, Абдулла, Саида, Тохир, Гўзал... Нимага уни эсладим экан? Одам хаёлларида каерларга кетиб колмас экан... Кабристондаги одамга етиб олганимда эди.. Уни юзини бир кўрганимда эди... Барча саволларга жавоб топган бўлармидим..

Качон тугар экан бу саволлар?..

Ухлолмадим, бир омондан кўлим огриса, бошка томондан эса хаёлларим йўл кўймаяпти. Радиони кулогини бураган эдим, хамма каналларда “севаману-куяман” кўшиклар. Ўчириб кўйиб ТВни ёкдим. Дахшат! Бизларни буюк келажак кутаётган экан! Соат 12 даям пахта, галла хакида гап.

Одамлар далаларда куни бўйи помидорга ўхшаб кизариб, куйиб, чарчаб уйига дам олиш учун келишсаю, уларнинг кулогига шу ерда хам “Пахта- ок олтинимиз! Галла- бойлигимиз!” шиорларини к,уйишса. Уни етиштирган, терган одамларни канака хурсанд килишлигисини биламиз. Агар чет элдагиларга “Ўзбеклар кўлда терилган хар бир кило пахтаси учун 5 сент олишади” десангиз огзи очилиб колса керак. “Балки эллик сентдир?” деб сўраши табиий. Уффф!

Бу каналларда тайинли нарса кўрсатадими ўзи. Кани-кани?.. (сўкдим яхшилаб)... Биринчи мусикий ва “кўнгилочар” каналига кириб колибман... Бошка ўзбек каналларида киною-сериалларда фахш жойларини кесиб ташлашарди, бу каналда эса...

Якинда чет элдан хам ўтиб кетамиз шекилли. Кизик, экрандан йигитлар севган ёрларига ёнаман, ўламан деб ашула айтишадию, ўзларига эса камида иккита яримялангоч ёпишиб колай деб шайтоннинг ўйинини кўрсатяпти... Бўлмабди! Ўчириб кўйдим.

Кўзимни хар хил бефойда нарсалардан узок килишим керак..

Намоз ўкишим керак эди кўпрок. Шунда хар хил бефойда ишлардан узокрок бўламан. Намоз ўкишни бошлаган бўлсам хам баъзан арзимас бахоналар билан тўлик ўкимасдим. Шомни ўкисам, хуфтон колиб кетарди, бамдодни ўкисам пешин... Ўзимни эса хар хил бахоналар топиб оклашга харакат килардим. Бир куни Саида билан телефонда шу хакда гаплашгандик.

...- Намоз ўкишни бошлабсиз. Жудаям хурсанд бўлдим эшитиб..
— Xа, бошладим. Xозир тўгри ўкишни ўрганяпман.
— Беш вактни хаммасиними ўкияпсизми?
— Йўк, баъзан имконият бўлмайди.
— Имконият кидириш сизга богликку.
— Канакасига манга боглик?!
— Агар сиз астойдил харакат килиб ўкишга жой ва вакт изласангиз Аллохнинг ўзи ёрдам беради. Колдириб бўлмайдиган ишларингизни бирозга бир чеккага суриб кўйиб намоз ўкисангиз, ўша кийин ишингизни хам ечимини гоибона етказади. Факатгина ихлос ва харакат керак.

Шу гапларни эслаб тез ўрнимдан туриб кетдим. Ётгандан фойда йўк. Тезда тахорат олдимда, хуфтон намозини бошладим.

Фарзини тугатаётганимда столимни устида ётган телефонимдан манга таниш бўлган ва гамимнинг мадхиясига айланган тарона янграб кетди.

Нахотки Малика бўлса? Мани ўйлагани учун чидолмай килдимикин, ёки бошка бир нарса бўлганмикин? Кийин бўлсада намозим бузилиб кетмасин деб давом эттиравердим, лекин хаёлим бузилиб бўлганди. Сабр килиб яна фикримни бир жойга жамладим. Саждага борганимда яна телефон жиринглашни бошлади. “Эй Аллохим, синовларинг шу бўлса керак” деб, намозни бузмасликка ахд килдим. Сабр билан охирига етказдим. Алхамдулиллах, шайтонниг хийласига учмадим.

...Малика, Малика...

Охирги марта гаплашганимизга хам бир ой бўлиб колибди. Ўша куни:
— Мани энди анчагача вактим бўлмаса керак гаплашишга..,- деб кўнглини огритгандим.

Ахмокман, ўшанда нега уни ўзимдан итариб юбордим?

Ахир у мандан бор-йўги хол-ахволимни сўраб телефон килардику. Манга учрашишни ёки богу-хиёбонларни кезиб юришни таклиф килмагандику. Ёки ёнига келиб кетишни, илгаридагидек хар куни телефон килиб туришимни сўрамагандику. Онамлар вафотларидан кейин ман билан учрашишга, ўз севгисига эришишга имконияти бор эди, лекин у шу имкониятдан фойдаланмади. Чунки у хам тушунарди, мани канчалик армонда колганимни, энди онамларни рози килиш учун улар танлаган киз билан хаётимни боглашим кераклигини хам яхши тушунарди. Фурсатдан фойдаланиб мани бошкасидан айнитишга харакат килмади. Малика иффатли, гурури бор кизлардан эди...

Мана хозир хам икки марта кўнгирок килди, олмаганимга бошка кайтиб килмади. Ўзимда куч топиб ракамини тердим.
— Алло, Малика яхшимисиз?
— Ассаломалейкум Саид ака...- товуши йиглаб чикаётганди.
— Нима бўлди, тинчликми?
— Мубина... Мубинани операцияга олиб кириб кетишди...
— А.! Каердасизлар? Xозир етиб бораман!
— 17-да...

Кандай килиб катта кўчага чикиб олганимни билмайман. Нима бўлган экан? Мубина ўз синглимдек бўлиб колгани учун, ич-ичимдан эзилиб кетдим. Йўлда кетаётиб негадир бир маъюс кўшик сўзлари ёдимга тушди.

Каро ерга кўйиб бош
Бир кизгина ухлайди,
Кўзларига тўлиб ёш
Хур кизгина ухлайди...

Астагфируллох, Астагфруллох!

* * *

...Машинада Мубинахоннинг ширингина гапларини эсладим. Унинг ўзига хос болаларча хазилларию, кўнгирок жаранглашидек кулгуси мани унга бўлган акалик туйгуларимни уйготиб юборганди.

Саросимага тушиб колганимдан Мубинага нима бўлганини сўрамабман хам. Ишкилиб хаммаси тинч бўлсинда, Иншаалох. Нима бўлган бўлса хам эсон-омон кутулиб чиксин. Ота-онасининг бахтига доим сог бўлсин.

Касалхонага кириб келганимда Малика кўз ёшлари билан кутиб олди.
— Келдинигзми..
— Нима бўлди Мубинага?!..
— Апендицит бўлиб колибди..
— Ухх, хозир яхшими?
— Xали олиб чикишмади. Энди тугаса керак, - деб яна йиглаб юборди.
— Бўлди, йигламанг. Йигламасангизчи..., - унга махлиё бўлиб колдим.

Малика йиглаганида гўзал бўлишини илгаридан билардим. Xар гал кўзидан ёш окканида караб тўймасдим. Мана хозир хам овутаяпману, ичимда “Шунчалик хам гўзал бўладими?” деяпман.
— Xали хаммаси яхши бўлади, Иншаалох. Мубина кучли киз. Апендицит эса бирпасда олиб ташланадиган нарса. Мана кўрасиз, бир хафтадан кейин югуриб кетади. Мана ман хам бўлганман. Юрибман кўрганиздек...
— Айтганингиз келсин. Одам ўйлайдида барибир.
— Уйдагилар хам шу ердами?- унинг отаси билан хеч рўбарў келмаганим сабабли, мани бу ерда пайдо бўлганимни кандай кабул килишини билмасдим.
— Адамлар командировкадалар. Уларга хам кўнгирок килдим. Бугун рейс йўк экан. Ўзларини кўярга жой тополмаяптилар, телефон килиб тинмаяптилар. Эрталабки рейс билан учиб келсалар керак. Онамлар докторни олдига кириб кетдилар, гаплашгани...
— Нимани гаплашгани?
— Ўзи, шундок..
— Беркитмасдан айтаверинг, дори-пори керакми? Ёки пул сўрашяптими?
— Уйдан олишни унутибмиз.. Пулни эртага олиб келишни хакида гаплашяптилар..
— Канча экан? Машинамда бор бироз, етиб колар..
— Йўге, керакмас. Кўйвуринг..
— Айтаколсезчи, нима беганамидим.
— 30 минг керак экан.. Факат эртага албатта кайтариб оласиз.

Машинамни олдига югуриб кетдим. Пулни олиб кайтаётганимда касалхона ховлисидаги янги очилган атиргулларга кўзим тушди. Тез-тез узиб олдмда, Маликани ёнига шошилдим. Пулни узатгач, оркамда беркитиб турган атиргулларни хам бердим. Юзига табассум югурди.
— Мана бу бошка гап, кулсаям бўларканку, йиглаганиз-йиглаган. Сизга кўшилиб ман хам йиглаб юборай дедим.., - кайфияти кўтарилганидан ман хам хурсанд бўлгандим.

Шу пайт онаси ичкаридан чикиб келди. Мани кўриб пешоналари тиришди:
— Xа йигитча, нима йўкотиб кўйдиз бу ерда?!..
— Ассалому алайкум.. Мубина яхши эканми?
— Ваалейкум. Мубмна яхши худога шукур! Сиз сўрагандан бери!
— .....

Малика онасини кўзига зўрга караб:
— Xалиги... Пул олиб келдилар..
— Керакмас пуллари, кайтариб бер!. Кўлингдаги гулни хам кайтариб бер!

Малика иккиланиб турганди, онаси унинг кўлидан икковини тортиб олиб кўлимга туткизди.
— Манга каранг йигитча! Кизимни тинч кўйинг! Шунча эзганингиз етмайдими?! Йиглайвериб одои-тамом бўлди кизим. Пул билан гул бериб яна ўзимга огдириб оламан десангиз адашасиз. Умуман керакмас пулингниз хам, ўзингиз хам! Етар шунча эзганингиз! Боринг ўша келинчангиз олдига, ўшанга беринг гулингизни!!!
— ....

Кейин кизига юзланиб:
— Сан билан бўлса, уйда гаплашамиз! Тушундингми?!, - деб жеркиб берди.
— Xа...,- Малика кўзини кўтаролмасди.

Бир нима дейишга хам, нима килишга хам хайрон бўлиб чикиб кетдим..

Уйга келиб роса ўйладим. Тўгри иш килдиммикин деб. Мубинадан кайгуриб борганим тўгри эди албатта, лекин гулларни Маликага бериш билан унга умид хам бермадиммикин деб ўйладим.

Азон овози хаёлларимни таркатиб юборди. Онамларнинг жойнамозларини олиб намозга кирдим. Мубинага шифо тилаб, хато ишлардан кайтаришига умид килиб, бундан буёгига беш вакт намоз ўкишни ният килдим...

Ишга отланаётганимда Малика кўнгирок килиб колди. Телефонни олдига ўзимни отдим.
— Ассалому алайкум, яхши етиб олдизми?
— Ваалейкум ассалом. Алхамдулиллах. Мубина тузукми?
— Xа, хозир ухлаб ётибди.
— Онангизчи?..
— Роса жахллари чикди. Xамма сирларимни айтиб берардим, ўзимни бошимга тўкмок бўлиб тушди.
— Чакки бўлибди...
— Сиздан бир илтимосим бор эди...
— Бемалол айтаверинг. Кандай ёрдам керак бўлса..
— Онамлар энди ўн-ўн беш касалхонадан бошка жойга юбормасликларини биламан. Шунга Фотима онамлардан хабар олиб туролмайсизми?

Хммм, Махмуднинг онаси.. Бу ёги кандок бўлди... Бироз ўйлаб туриб Аллохнинг розилиги учун кибр килмай деб рози бўлдим. Бечора онахонда айб йўк эди ахир..

Мана ўша, бир пайтлар Маликани олдида шарманда бўлишимга сабаб бўлган 28-ешик олдида турибман. “Аллох розилиги учун” деб кайта-кайта айтиб кўнгирокни босдим...

Кейинги бир хафта ичида яна бир пайтдагидек икки касалдан хабар ола бошладим. Бири ажойиб сингилчам Мубина бўлса, иккинчиси Фотима она эди.

Фотима она жудаям яхши аёл эканлар, хокисор, ширин сўз.

Фарзанд догини кўрмасин экан она! Улар билан гаплашиб ўтираману, фикру хаёлим ўз онамларга олиб кетади. Ана шунда тушундим, онамларни кўнгилларини олишга улгурмадим, лекин манда ёлгиз колган онани кўнглини олиш имконияти Аллохим томонидан берилган экан...

Мубинахон эса жуда абжир кизда, мани фарзандларим хам унга ўхшасин, Иншаалох. Xуллас у оналари кетганидан кейин палатадошлариниг соткаларидан манга сигнал берарди:
— Аллоооо? Поччажон!
— Лаббай асал киз... Оппок бўлиб колдизми?
— Йўўк...
— Нима бўлди.
— Палатамдагиларга банан олиб келишибди. Ойижонимга кўрсацам эртага олиб келаман дедилар..
— Яна нима олиб борай?
— Ёгурт, у ёгини ўзиз биласизку....

Ширин гапириб жонимни оларди. Палатадагиларни хаммасига етадиган килиб бир пакет килиб олиб борардим. Уни ёнида хам анчагача колиб кета бошладим.

Малика билан эса баъзан касалхонада учрашиб колардик, баъзан телефонда Фотима она ахволлари хакида гаплашар эдик. Шундай дейману, лекин сухбатларимиз бошка мавзуга ўтишни жуда-жуда истардим.

Мана шу юришларим натижасида хамда Фотима онамларнинг дориларига ўз хиссамни кўшишни бошлаганимдан бироз молиявий кийинчиликка тушиб колдим. Бунга эса бир нарса хакида фикрим ўзгарганлиги сабаб бўлди.

Илгари билмаганманми ёки катта ахамият бермаганманми, лекин бизнинг ишимиздан келадиган даромаднинг деярли ярми мижозларнинг “химматига” боглик эди. Кимнингдир хисоботи нотўгри бўлса тўгрилаб бериш, ёки текширувларда камчиликни кўрсатмаслигимиз учун албатта ул-бул нарса кистириб кетишарди.

Ман пора олиш гунохлигини билардим, лекин одамлар бериб кетаётган “совгалар”ни ва “чой пуллари”ни берган ёрдамимга миннатдорчилик деб тушунардим. Уларнинг берадиган “чой пуллар”га эса икки-уч киши мазза килиб ресторанда овкатланса бўларди. Динга кизикишим ошиб борган сари бу килган ишларимнинг гунохлигини англадим.

Чунки ман килаётган ишим учун шундогам ойлик олардим, ва вазифаларимни бировнинг кўлига карамаган холда килишим керак эди.

Энди ул-бул кимга ёрдам киладиган бўлсам беминнат кила бошлагандим, уларнинг камчиликларини эса жойида тушунтириб тўгрилатиб кўярдим, бу ёрдамларим учун эса пул олмайдиган бўлдим.

Кўп вакт ўтмай бу амалим ўзи меваларини бера бошлади.... молиявий ахволим сезиларли даражада огирлашди. Буларни Аллохнинг синови деб кабул килиб, сабр-каноатга берилдим.

Лекин осон бўлмас экан... Бир неча бор тикиштирилаётган “чой пули”ни олиб юборай дердим, кейин ичимда Астагфируллох деб ўзимни кайтарардим.

Ишхонамдаги Гўзал билан хам муносабатларимиз калинлашишни бошлади. Бир-икки йигитларга уни безовта килмасликларини, у мани узок кариндошим эканлигини кулогига куйиб кўйганимдан кейин манга бўлган хурмати янаям ошди.

Лекин мани бир нарса кийнай бошлади, Гўзални кулоги тинч бўлсин деб савоб иш килдимми ёки гунох, чунки йигитларнинг шилкимликларини тўхтатишга ёлгон ишлатиб эришгандим. Шу факат битта тўлачадан келган хонадошим Дилшодвойга таъсир килиши кийин бўлди. Ўша мани пиширикларимни мазза килиб еб ўтиришни яхши кўрадиган Дилшовойни.

Тўгри, у Гўзалга гапиришга ботинолмасди, лекин шунаканги мехр тўла кўзлари билан мўлтиллаб караб турардики, мани ўзимни рахмиларим келиб кетарди. Шунда хам унга бунака тикилиб карамаслигини маслахат бериб кўйдим.

Гўзал билан эса анчагина сирдош бўлиб колдик. Унга хакикатан хам синглим сифатида карай бошладим. У хам манга бошка, ўзгача мехр билан муносабатда бўларди.

Бир куни гаплашиб ўтирганимизда у бир савол бериб колди:
— Саид ака, битта сир айцам бўладими?
— Албатта, акангизга айтмасангиз кимга айтасиз...
— Ман бир инсонни ёктириб колдим, факат унга кандай айтишни билмаяпман..
— .......

Тушунмадим. Жиддий бўлган Гўзалдан чикдими бу гап? Кимлигини сўрайми ёки сўрамайми? Xаа, боши берк кўчага олиб кириб кўйдику синглим хисобланмиш Гўзалхон...
— Ким экан у бахти каро? – ишкилиб хазилим бошимга тўкмок бўлиб келиб тушмаслигини чин дилдан хохлардим.
— Сиз уни танийсиз, жуда яхши инсон!

Намунча чўзмаса, ичимда хозир нима деб жавоб беришни ўйлаб колдим.
— Танисам, бемалол айцангиз бўлади.. Дилшод эмасми?..

“Ха” деб жавоб беришини ич-ичимдан истардим.
— Йўк, у инсон – Абдулла ака...
— Кайси Абдулла?! – бизнинг ишхонамизда Абдуллалар йўклиги учун хайрон бўлиб сўрадим.
— Кўшнингиз Абдулла акани...

* * *

— Абдуллохни каердан танийсиз?
— Бир марта мани хаётимни саклаб колганлар...

Гўзал хамма Малика деб излаган, Абдуллохга совга-саломлар юборган киз бўлиб чикди. Ўша кундаги вокеаларни бир бошдан айтиб берди. Кечки пайт дугоналари билан ресторанда тугилган кун нишонлашган, кейин уйга таркалишаётганида бир дугонаси билан унинг йигитининг машинасида кайтишган.

Дугонасининг уйи якинрок бўлганлиги сабали аввал уни колдириб, кейин Гўзални уйга кузатиб кўйишга келишишган экан. Дугонасининг йигити эса Гўзални бизнинг махалла ичига олиб кириб кетган. Каерга кетаяпмиз деганида киска йўл борлигини айтиб бахона килган. Махалланинг коронгу жойида тўхтаб унга севги изхор кила бошлаган экан.

Киз рад жавобини бергач, ширакайф йигит унга тегажоклик килибди. Гўзал чидолмай машинадан тушиб кетибди. Махаллани ичида адашиб колиб, катта кўчани излаб кетаётганида тўртта рус болага дуч келиб колган экан...
— Мана шунака гаплар, Саид ака..
— Ман сизга кандай ёрдам беришим мумкин?
— Бу ишга киришимга хам сабаб сизнинг Абдуллох акага якин бўлганингиз. Сиз оркали улар хакида бироз якинрок билиб олмокчи эдим. Агар хафа бўлмасангиз...
— Тушунаман, лекин Абдуллох кизлар билан зарурат бўлмаса гаплашмайдиган йигит.
— Гап шунда-да, уларни суриштирганимда намозхон, диндор деб тушунтиришди. Демак шундок бориб гапириб кецам мани нотўгри тушунишлари мумкин.
— Нимага судга келмадингиз? Ахир сизнинг кўрсатмаларингиз бўлса ўша аблахларни камокдан анчагача чикмайдиган килиб юборишардику..
— Ўша кундаги вокеалардан якинларимдан хеч кимни хабари йўк. Агар отамлар ёки кариндошлар билиб колишса билмайман нима бўлишини... Шу сабабдан бормадим судга хам.. Барибир жазоларини олишдику..

Кўркканимдан Абдуллох акани ташлаб кочиб кетиб колдим. Кейин виждоним жуда кийнади, мани куткариб колган инсонни халиги ёввойилар билан ташлаб кетганимга. Уйга боргач милицияга телефон килдим. У ерда мандан олдин хам сигнал тушганини айтишди. Уларни излашга тушдим. Кайси касалхонадаликларини билгач, ахволлари анча яхши бўлиб колганини эшитганимдан кейин бироз тинчландим.
— Ўша ёввойиларни хам сиз ушлаб бердингизми?
— Бир куни махаллангнизга Абдуллох ака хакида кизикишга боргандим. Кўзим улардан бирига тушиб колди. Оркасидан кузатиб бордим. У ёгини биласиз...
— Уларнинг тўртинчиси хали хам топилмади..
— Эшитдим. Балки кейинрок ушлаб олишар. Доим кочиб юрмайдику.
— Энди нима килмокчисиз?
— Билмадим, Абдуллох акага кандай миннатдорчилик билдирсам улар мандан рози бўларканлар деб кўп ўйлаяпман.. Уларга нисбатан хурматим хам катта, манга ёкадилар хам... Лекин уларнинг оркаларидан югуриб юриш хам манга тўгри келмайди.
— Манимча, бироз кийин бўлади сизга, чунки айтганимдек номахрамлар билан ортикча муомила килмайди... Манимча барибир унга учраб миннатдорчилик билдирсангиз яхши бўларди. Балки сизни кўриб... Тагин билмадим. Мани жуда кийнаб кўйди саволингиз...

Онамларнинг “Болам, агар кўзинг етмаса бировнинг ўртасида турмасликка харакат килгин” деган гапларини эсладим. Эх, онажон кани энди ёнимда бўлсангизу маслахат бара олсангиз... Арзийдиган маслахат бера оладиган яна бир инсон Абдуллох эди, лекин унга кандай килиб айтаман...

Саидани ракамини тердим. Учрашишга келишиб олдик. Бу онамлар вафотларидан кейинги биринчи учрашувимиз эди. У билан иложи борича тўйгача учрашмасликка карор килгандим, факатгина вакти-вакти билан телефонда гаплашиб турардик. Шунда хам асосан мандан хол-ахвол сўрарди.

Эртаси куни Саида билан учрашганимизда анчагача колиб кетдим. Намоз ўкишни бошлаганимдан бери унинг дунёкарашига анча тушуна бошлагандим. Энди гапларимиз бир ердан чикарди. У унчалик ўзгармабди. Факатгина юзига янаям нур кўшилган. Ичимда тассавур килдим, мана шу киз агар хижобга кирадиган бўлса канчалик гўзаллашиб кетиши мумкинлиги хакида.

Кейинги пайтлар хакикатан хам хижобга бўлган муносабатим, ўзини авратларини беркитиб юрадиган кизларга бўлган хурматим жуда хам ошиб борарди. Сухбатимиз орасида Абдуллох ва уни хуфёна севиб колган Гўзал хакида гап бошладим.

Саида узок эшитиб ўтириб, ўйлаб турдида:
— Жудаям нозик масала экан Саид ака. Кўшнингиз Абдуллох ака яхши инсонлар, улар хакида кўп гапирасиз, ва факат яхши хислатларини. Xали бирор марта хам ёмонлаб гапирганингизни эслолмайман.

Лекин уларга “Сани битта киз севиб колибди, танишасанми?” десангиз кимлигини сўраб ўтирмасалар хам керак. Манимча улар ўзларининг дунёкарашларига мос бўлган кизни танлайдилар.

Тагин билмадим, Аллох билгувчидир. Гўзални хам тушунса бўлади, у айтганингиздек кандай килиб ўз карзини узишни билолмай юргандир, ва балки шуни таъсиридан у кишини ёктириб колганман деб ўйлаётгандур. У хиссиётларга берилиб шошилинч хулоса чикарган бўлиши хам мумкин.

Лекин агар ростдан хам севиб колган бўлса, манимча Абдуллох ака билан учрашмасдан олдин ўзини ўзгартириши керак. Биринчи навбатда албатта динга бўлган муносабатини..

Саида билан гаплашишдан шунинг учун хам ўзимни олиб кочардим. Чунки унинг зукколиги мани унга бўлган акалик муносабатимни буткул бошка хиссиётган ўтказиб юбориши мумкин эди, кискаси уни севиб колишдан ва Маликадан айниб кетишдан чўчирдим. Кейин ўзимга ўзим “Севган киши ёмон кўриб колиши мумкин эмас” деб овутишга харакат килардим.

Саидани уйига кузатиб кўйганимдан кейин кайтиб келаётганимда телефоним жиринглаб колди. Олсам Тохир экан:
— Огайни тез етиб кел уйимга! Ёрдаминг керак бўлиб колди, нима киларимни билмай колдим...
— Тинчликми?..
— Келсанг тушунтираман...

Тохирнинг уйига ярим соатларда етиб бордим. Жанжал устидан чикиб колибман.

Тохирннг тепа сочи тикка бўлиб, овозининг борича бакирарди. Кўзларини кон босган, Зухра эса диг-диг титраб ўтирарди. Кириб келганимни кўриб Тохир тинчиб колди. Кўришгандек бўлдимда, секингина хеч нарса билмагандек кайтиб кетишга шайландим.

Эр-хотинниг ўртасига тушган ахмок бўлишини яхши билардим, лекин шу пайт кўзим Зухрага тушиб колди, унинг кўзларида илтижо кўриниб турарди. Xудди “Кетманг...” деб ёлворгандай.
— Нима бўлди, тинчликми?- Тохирга юзладим.
— Зухра, кет! Сани кўргим келмаяпти...- манга жавоб бериш ўрнига тинч овоз билан хотинига гапирди.
— Ман айбсизман, Тохир ака... Каерга кетаман...

Зухранинг бу гапидан Тохирнинг тинч оханги яна бакиришга айланиб кетди:
— Сан мани хаётимни захарладинг! Кўзимга кўринма!!!!! Йўкол!!!!!
— Мани кечиринг, илтимоооос киламан, ўтинаман,- у ёшларини тўхтата олмасди,- сиздан бошкаси керакмас манга.
— Йўкол дедим, ифлос!!!

Тохирни кўлидан тортиб бошка хонага судраб кета бошладим. Шу пайт уни огзини беркитишим олишим керак экан... Афсус... Улгуролмадим... Зухрага жиркангандек караб охирги гапини гапирганди:
— Талоксан!!...
— Нималар деб кўйдиз, Тохир ака!..- Зухра кўз ёшларини артиб кўчага чикиб кетди.
— Ахмок экансан, Ахмок!!! – мани хам жахлим чикиб кетди.
— Э, сан нимани билардинг..
— Тушунтириб бер бўлмаса! Нимага шунча йиллик хотинингдан бир кунда воз кечганингни.
— У манга хиёнат килибди...
— ....Ўйлаб гапирдингми шу гапингни, Зухра-я?
— Ўн кунларча олдин битта йигит телефон килиб, хотинимни оркасидан кузатиб кўришимни маслахат берди. Кимлигини сўровдим, ўчириб кўйди. Канака тутаганлигимни кўрсанг эди, лекин Зухрага билдирмадим. Аввалига бу иш Гулининг касди деб ўйладим, аммо нимагадир кўнглим тинчимасди. Xотинимнинг... оркасидан кузатишга карор килдим. Этгандимку бир марта, бўйида бўлиб колганидан кейин жудаям ўзгарган деб. Билардинг, уч йилдан бери фарзандсиз кийналиб юргандик. Шу кўнгирокдан кейин гумонга бориб колдим. Балки...
— Фарзандим манданмикин деб аёлидан гумон килиш гунохку. Кўлидан ушлаб олганмидинг?!
— Xамма гап шунда, огайни, -тушкунликка тушиб колгани кўриниб турарди,- Бугун уни кафеда битта бола билан ўтирганини кўриб колдим... Бир-бирига караб кўл ушлашиб ўтиришибди, халиги аблах унга нималарнидир жон куйдириб гапиряпти, мани Зухрам бўлса... ифлос! Уни кўзларига махлиё бўлиб эшитиб ўтирибди!...
— Бориб сўрамадингми кимлигини?!..
— Сўраб хам ўтирмадим, аблахни уриб бурнини конатдим!... Зухра эса оркамдан анграйганча колиб кетди... Сан келмасингдан олдин уйга келиб манга тушунтиришга харакат килишни бошлади.. Мани кўзимга эса хеч нарса кўринмасди. У ёгини ўзинг кўрдинг.
— Нима деб тушунтирди? Ким экан у йигит, балки кариндошидур?
— Канакадир синфдошимуш, эскидан дўст бўлишганмуш... Кўлларини ушлатиб кўядими эри бор аёл?! Кўз олдимда турмушим барбод бўлди...

Манга Тохирнинг гаплари жуда каттик таъсир килди.

Бир томондан талок берганига куйинсам, иккинчи томондан яхшиямки уч талок бермади деб ўзимни овутардим. Илмсизлигидан уч талок бериб юборганлар канчадан-канча... Кейин жахлдан тушиб ачинадилар, лекин кеч бўлган бўлади..

Тохирнинг илгари хам бир марта жахл устида талок бергани хакида хабарим бор эди. Ўшанда арзимаган жанжалдан кейин характерини кўрсатиш учун гапирган бўлса, хозир вазият анча кийинрок эди. Астагфируллох, лекин Тохирни ахволига тушиб колиш...

Билмадим, балки Зухрани ўзи мажбурлагандур бундай килишга. Ўзини тутиши, кетма-кет хиёнатлари билан аёлини кўнглини совутиб юборгандир. Зухрани хам тушунаман деёлмасдим. Xуллас, икки ёш ўзлари хал килишлари керак, бизлардан эса факатгина яхи маслахат лозим эди. Уларни яна ярашиб кетишларига умид килдим, лекин негадир кўзим етмасди.

Талокдан кейин уларнинг турмушларига якун ясалгандек туюлди...

Тохир ва Зухранинг хиссиётларга бой аянчли севгисига хам... Минг афсус...

Айт, нечун бахтим завол
Нечун нотинч хаёл,
Нечун бўлди севги увол.
Сен менга айт,
Юракни хар бир зарбаси,
Кўнгилни хар бир ноласи,
Нечун тинмай такрорлар исмингни, айт...
Майли бу хаёт
Хеч ачинмай,
Ажратар бизни аямай.
Ўца хам йиллар, жоним ўртар
Бахтга етмаган мухаббат.....
* * *

Орадан яна икки ой ўтди...

Бу вакт ичида Тохир дўстим аввалига аламини енгишга ўзида куч тополмай худди ман бир пайтлар кўйган хатоимни такрорлади.

Яъни ичкиликка берилиб кетди. Бир куни айни ишларим юришмаган кезлари мани олдимга дардимга шерик бўладими деб шиша кўтариб кириб келди.

Уни кайтаришга характ килиб турганимда, Абдуллох хам чикиб колди, биргалашиб уни тўгри йўлга бошлашга даъват килиб кўрдик. Ахир дўстимизни, у кандай хатоларни килганидан катъий назар, бундай ачинарли ахволга тушиб колганини кўриб ич-ичимиздан эзилардик.

У эса тушкунликка каттик тушганидан бизни тинглашни хам истамаганди:
— Нимага мани хадеб тергайверасанлар?!! Xохлаганимча яшайман!!! Аввал ўзларингга караларинг!! Бир бурда нонга зор бўлиб ўтирибсанларку! Ўлганларинг яхши бу кунингдан,- кўлидаги шишасини махкам ушлаб эшикни шараклатиб ёпиб кетди, эшик атрофидаги шпатлевка хам кўчиб тушди унинг зарбидан.
— Нима киламиз энди? Уни кайтармасак, ботиб кетади...- Абдуллох куйинганича бор эди.

Тохирга жуда кийин эди. Чунки унинг оиласининг бундай бузилиб кетишига одамлар хар хил хулоса чикаришганди.

Кимдир Тохирни ўзи айбдор деса, кимдир Зухрани айбларди.

Лекин барибир икковига хам ачинишар, тугилажак фарзанднинг тирик етим бўлиб колишини хеч ким хохламасди. Тохир Зухрани кечириши у ёкда турсин, эшитишни хам хохламади.

Намозларимизда ман хам, Абдуллох хам, хаттоки Тохирни бирор марта кўрмаган бўлсада Саида хам уларнинг оилалари тикланишини Аллохдан чин дилдан сўрардик.

Ичкиликдан кайтаришга эришдик. Лекин бир куни Абдуллох Тохирникига зудлик билан бориш кераклиги хакида айтиб ховликиб кириб келганида, Тохирнинг яна бир мудхиш нарса килиб кўйганлигини сездим. Ўйлаганимиз тўгри бўлиб чикди, уйига борганимизда у ўз ўрнида хушсиз ётарди..

Тохирни икки кун ўзига келтиришди. Шифокорлар кўйган ташхис эса хаммани карахт килиб кўйди – Наркотик дозанинг ошиб кетиши!

Ундан бу ишни хеч ким кутмаган эди. Кандай килиб бунга бориб колганини ўзига келгандан кейин билиб олиш ниятида олдига киргандик, у бизни эшитишни хам хохламади.

Умуман хеч ким билан гаплашгиси келмасди, ана ўшанда бизлар уни канчалик тушкунликка тушиб колганини билгандик. Касалхонага Зухра келганида эса уни умуман кувиб солди.

Бечора Зухра фарзанд кўтариб юришнинг жисмоний кийинчиликлари етмаганидек, Тохирнинг унга бўлган муносабатидан рухий азобланишга хам учраганди. Уларнинг икковини кўриб, ман негадир биринчи навбатда Гулини айблардим, негадир айнан Гули бу ишларнинг оркасида тургандек туюларди...

Тохир анча кийинчиликлар билан бўлсада ўзини ўнглаб олишга куч топди, бизлар катори намоз ўкишни бошлади, Аллохга юзланди. Ўша кундаги инъексия унинг биринчи марта наркотик кабул килиши экан, бундан кейин у нарсага умуман кайтмади.

Бошкалардан эшитган эдим, агар одам бир марта татиб кўрдими мазасини умуман кайтиши кийин бўлишини. Шунинг учун Абдуллох хам, ман хам, якинлари хам унга анча вактгача кўз-кулок бўлиб туришга мажбур бўлдик..

Касалхонадан чикканидан кейин бир ой ўтгач, Тохир ўзининг азалий орзуси - чет элга бориб ишлашни ўзига максад килиб олди.

Илгари Зухрасини узок вактга ташлаб кетишга кўзи етмаган бўлса, энди уни ушлаб турадиган одам колмаганди...

Америкага кетмасидан олдин аеропортда кузатишга чикканимизда кўлимга конверт тутказди:
— Дўстим, санга бошкаларга караганда кўпрок ишонаман. Мана шу пуллардан хар хафтада Зухрага бериб турсанг, фарзандимиз тугилгунча каму-кўстига ишлатар. Кейинрок у ердан хам пул юбориб тураман, унга хеч бўлмаса шу тарафдан ёрдам бериб турсам дегандим...

Озгина вакт ўтгач интернетдаги почтамга мактублар кела бошлади. Уларни ўкирканман Тохирнинг яхши тарафга канчалик ўзгарганини гувохи бўлардим:

“...Дўстим, биласанми, мусофирчиликда юрган киши хакикатдан хам кўп нарсаларни англаб етаркан. Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайсан деб бекорга айтишмаган экан. Илгари оёкости килганларимни жудаям согинаяпман...”

“...Ватанимни канчалик кўмсаётганимни билсанг эди, энди кадрига етаяпман барчасини. Лекин оркага кайтара олармикинман ёки тамоман йўкотганмикинман?...”

“...Зухрамни согиндим, канчалик каттик согинганимни билсанг эди, бир пайтлар гулдек хотинимни хор килган эканман... Xозир мана уни кайтара олмаслигимдан ич-етимни еб ётибман.. Фарзандимиз тугилгандан кейин, ундок киламан, бундок киламан дейману, яна шубха-гумонларим мани орзуларимни парчалаб ташлайди... Уни кечира олармикинман, билмадим, ўзимда бунга куч топишим кийин бўлса керак...”

“...Намозни беш вакт колдирмасдан ўкишни бошладим, Иншаалох доим колдирмасдан ибодат килишимга манга куч-кувват берсин... Сан намозхон бўлганингда устингдан кулган эдим, “чаламулла” бўлиб колибдими деб, мана хозир афсусдаман шундай деб ўйлаганимга. Аллохга юзлансанг ростданам бутун ташвишларингни унутаркансан, калбингдаги хавотир, гам-ситам ўрнини хотиржамлик эгаллар экан...”

Качонлардир дилозорлик бўйича диссертация ёклаши мумкин бўлган Тохирнинг бу кадар ўзгариб кетганлигига хамма хайрон эди. Тўгри йўлга сидкидилдан, астойдил кирганлиги анча сезилиб турарди... Зухра эса борган сари огирлашиб борарди...

* * *

Шу икки ой ичида Фотима онамларни олдиларига кўп катнайдиган бўлиб колдим. Уларга ўзгача мехр кўйдим, деярли хар куни кўришга борардим, баъзида эса кунига икки марта хам борган вактларим хам бўлди. Xаётимга яна мазмун кайта бошлади.

Мубина касалхонадан чикканидан тахминан икки хафталардан кейин Малика хам онахоннинг олдиларига катнай бошлаганди.

Улар билан соатлаб хаётнинг турли синовлари хакида, кийинчиликларни кандай енгиб ўтиш хакида гаплашиб ўтирардик. Улардан кўпгина хадислар, ривоятлар, кўзни ёшлантирувчи хикоялар эшитардим.

Хар жумъа намозидан кейин уларга байрам сабаби билан кичик бўлсада кўнгилни кўтарадиган совгалар олардим, хох у тасбих бўлсин, хох китоб, хох бошка бир буюм. Xар гал ич-ичларидан хурсанд бўлардилар.

Шу дамларда онамларнинг кувонганлари кўз олдимга келаверарди, Фотима онам эса тинмай дуо килардилар:
— Барака топгин болам, илойим сарф килганларингни бирини ўрнини юз билан тўлдирсин. Аллох доимо ўзи асрасин панохида, мани сийлабсан Аллох сани сийласин. Малика билан илойим тезрок тўйларинг бўлиб, ман хам югуриб-йелиб хизмат килиб юрай...

Афсус, балки яхшиликкадир, лекин уларга на ман, ва на Малика ростини айтишга ботинолмасдик. Билмаганлари хам яхши эди...

Фотима онам мани энг якин маслахатчим, суянган инсоним бўлиб колдилар, хаттоки Малика келганда хам ундан биринчи бўлиб “Саиджон болам келадими?” деб сўрайдиган бўлибдилар.

Ўгиллари хакида жуда кўп нарсани билиб олдим, унинг мехнацеварлиги, самимийлиги, онасини канчалик яхши кўрганлиги ва еру кўкка ишонмаганлиги ва яна жуда-жуда кўп яхши хислатлари хакида тинмай гапириб берардилар. Xар гал уни эслаганларида уларни овутишимга тўгри келарди, чунки албатта кўзларига ёш олардилар...

Бу учрашувлар натижасида харажатлар кўпайиб, ман борган сари кийин вазиятга туша бошладим. Топганимни уларникига олиб борардим. Шунгача бориб такалдики, ўз уйимда нонушта килишга баъзан арзигулик нарса тополмай колдим. Xаммаси Аллохдан деб яна ўз ишимга шошилардим.

Бир куни кадрдон мижозларимиздан бирини анча мушкул бўлган ишини битириб бердим. Бунинг эвазига эса мижоз манга столимни устига конверт кўйди.
— Олмайман, рахмат.
— Ие-ие Саидвой, одамни хафа килманг унака. Шунча ёрдамиз тегди-я.
— Йўк ака, ундан кўра болаларизга олиб боринг...

Ўзгариб колганимга хайрон бўлиб синадими, ёки олмаганимни тагида бир нарсаси бор деб шубха килдими, билмадим, лекин узок кўндиришга харакат килди. Ўзимни зўрга тутиб турдим, билардимки конвертда берилдими, демак ичида бизнинг сўмдан ингичкарок ва узунрок бўлган яшил рангли бошкача когоз ётарди.

Ўша куни Фотима онамларга шифокорлар бир дунё дори ёзиб беришганини эслаб “Шу пулларни олсам, хамма муаммоларим хал бўларди, бироз бўлсада пулдан кийналмай юрардим” деб ўйладиму, бу хаёллар учун ўзимдан ранжиб кеттим.

У киши хам охири ўхшамаганидан кейин таслим бўлди:
— Майли, Аллох рози бўлсин сиздан.

Пора бераётган одамдан бунака гапларни эшитиш галати туюлиб кетди. Бир ёкдан гунох иш килишга харакат киляпти, бошка тарафдан эса Аллохнинг исмини зикр килиши...

Балки шусиз иш битмайди деган фикр ўрнашиб колганми миясига, кетаётганида хам ишонолмай, оркасига бир-икки караб кўйди, кайтиб чакириб олармикан деб. Чикиб кетганидан кейин узок ўйлаб ўтирдим.

Бундай давом этадиган бўлса албатта синиб колишимни сезардим. Икки соатдан кейин хўжайинимнинг столига бўшаш хакидаги аризамни кўйдим. Улар хам ортикча каршилик килмади, чунки кейинги пайтлар бошка тарафга ўзгарганим яккол кўзга ташланганди. Лекин котибасининг айтишича, барибир асосий сабаби – бу ишхонада намоз ўкишни бошлаганим экан...

Гўзал билан хайрлашарканман, хали яна келиб туришимни, керак бўлсам бемалол телефонда чакиртиришини айтдим. У кетаётганимдан ранжиганлиги кўриниб турганди:
— Мана ўз ўрнимга Дилшодбекни сизга коровул килиб ташлаб кетяпманку, Дилшодбек сизга мандан хам мехрибон ака бўлиши мумкин, у тилла йигитлардан...
— Синглингиздан ва унинг янги кўрикчисидан хабар олиб туринг...

Ишхонадан чикиб кетгач дориларга каердан пул топсам экан деб бош котириб кўрдим, кўзим кўчанинг нариги бетидаги таксичиларга тушиб колди.

Биринчи сафар келиб сукулиб олганим учун индашмади шекилли, лекин хўмрайиб кўйишди.

Машинамни ичида илк мижозимни кутиб ўтиргандим, радиодан бир таниш кўшик садолари янграй бошлади:

Ташвишлар ўрайди тўрт томонингдан
Суяк чикиб колар еган нонингдан,
Ўзингники ногох ўтар жонингдан
Йўкчилик йикитар йигит зўрини...
Ман-ман деган йигитлар синади хаёт зўридан...

Ичимда эса “Хамма иш Аллохдан, хамма иш Аллохдан” деб тинмай такрорладим. Биринчи мижоз хам ўтирди... Шу куни бир канча пул ишлаб олдим, лекин барибир дориларга етадиган даражада эмасди. С.Рахимов метроси олдида мижоз пойлаб тургандим, ойнани бир одам такиллатди:
— Самаркандга борасизми?..
— Йўк, факат шахар ичида юрибман...
— Нима килибди, айланиб келасиз бахонада.. Ўзим мехмон киламан, кайтишда яна мижозлар хам топиб бераман. Xозир олиб кецангиз тонггача бемалол кайтиб келасиз. Нима дедиз?..
— Канча бермокчисиз ўзи?- деб сўрадиму, ичимда канчаям берарди деб ўйладим.
— Тўрт кишига 80 минг... , кайтишда яна тўрт киши топиб бераман, 60 минг бўлади... Айбга буюрмайсиз, у ердан келиш сал арзонрокда..

Нима деяримни билмай лол колдим. Xозиргина каердан пул топишимни билмай кийналиб ўйлаб ўтиргандим.. Эй Аллох! Ўзингга шукур, шайтонниг хийласига учиб гунох килишдан саклаганинг учун шукур..

“Сабр килсанг беради албатта, мусибатлардан кейин мукофоти хам бўлади” деб айтардилар онам рахматлик... Ичимдан келаётган ёшни тўхтатишга харакат килдим ва Бисмиллохни айтиб, узок сафарга отландим...

Йўлда кетаётиб Фотима онамларнинг дуоларини эсладим. “Малика билан тезрок тўйларинг бўлсин...”. Нимага мухаббат шундай экан-а? Бироз ўзингини хаёлларинг билан колсанг дарров “Ман шуердаман!” деб ўзини эслатади. Ишлар билан, югур-югур билан банд бўлганимда Маликани камрок эслашга харакат килардим. Сал бўш колдим дегунча эса...

Малика... Малика...

Сизга хам накадар кийин бўлса керак онахоннинг бу дуоларини эшитиш ва улар билан бирга дуога кўл очиш... Баъзан онахоннинг олдиларида бирга бўлиб колсак кўзларингизни кўриб юрагим янаям эзилиб кетади... Илгаридагидек кувноклик, хаётни севиш борган сари камрок акс этади уларда...

Кўзларнгизда маъюслик, гамгинлик яккол сезилиб туради... Биз бирга бўла олмаслигимизни билсангизда, калбингизда кандайдир умидлар билан яшайсиз... Ота-онангиз бизларни кўришишимизга каттик каршилик килишсада, сиз яна шу ерга, мани кўришга, йўге...

мани бу ердалигимни кўриб кийналсангиз хам келасиз... Ман бўлсам сизга умид килишга сабаб берганим-берган... Айнан камрок кўришиш, бир-биримизни кийнамаслик учун Фотима онамларни хам олдиларига галма-гал катнашга келишиб олгандик, лекин таажуб, доим бир-биримизга дуч келиб коламиз...

Балки бу бир белгидир, аломатдир... Сезгидир...

Малика... Малика... Билсангиз эди канчалик азобланишимни, кўриб турсаму, сизни ёрим дея олмасам... Фотима онамларни бизларга бўлажак эру-хотиндек мехр билан караганларида канчалик изтироб чекишимни тасаввур хам килолмасангиз керак...

Лекин сизга совук муомилада бўлишга мажбурман, чунки онамларнинг охирги гаплари хали замон эсимдан чикмайди... Мубинахон сингилчамизнинг “Поччажоооон?!” деб эркаланишичи?

Дардимни билмайдида... Xеч ким билмайди......

Сен менинг ушалмас орзуларимсан
Бир умр хамрохим азобларимсан,
Юракка ёзганим армон хатимсан.
Мухаббатимсан...
Сен менинг тарк этмас ширин хаёлим
Жавоби топилмас мангу саволим,
Кўлларим етмаган паризодимсан
Мухаббатимсан...
Мухаббатимсан, мухаббатимсан...
Нега мендан кетгансан....

Бахт

Самарканд сафаридан кейин ишларим юришиб кетди, аввалига машинамда таксикашлик килдим. Кейин эса Абдуллох билан бирга битта уриниш килдикда, кичкинагина сомсахона очиб олдик.

Бошида буюртма сомсаларнинг икки хилини таомномага киритган бўлсак, бора-бора унинг хам турлари кўпайди, ёнига манти, кабоблар хам кўшилди.

Бошлаётганимизда кандай килиб юришиб кетишига кўзимиз етганига хали хам хайрон бўламан, чунки сомсахонамиз кўримсиз ерда, катта йўлдан ичкарирокда жойлашган эдида. Биттагина ижобий тарафи – олдида машиналарни бемалол жойлаштирса бўладиган майдонча бор эди.

Биринчи кезлари бироз кийналдик, айнан ўша кунларда бир вокеа рўй берди. Сомсахонамизга каердандир бу ерда яхши сомса килинаётганини эшитган аввалги ишхонамдаги йигитлар келиб колишди.

Улар мани тандирни олдида кўриб огзилари очилиб колганди. Кимдир манга хавас билан караса яна кимдир “Саид, шундай ишингни ташлаб сомсачилик киляпсанми?” деб мазах килди.
— Топаётган пулим халол, Алхамдулиллах!..- деб жавоб бердим.
— Ока, хечам уларни гапига эътибор берманг, - Дилшодбек гапга аралашди ,– агар иложи бўлса мани хам ишга олинглар, когозбозлик шунака жонга тегдики..
— Иншаалох, бироз кенгайтириб олсак, албатта чакирамиз,- Абдуллох мани кўллаб юборди.
— Дилшод, Гўзал яхши юрибдими, хеч ким безовта килмаяптими?
— Ока, биласизку мани. Xеч кимга хафа килдириб кўймайман!..
— Омадингни берсин ука, Гўзалга салом айт номимиздан...
— Номимиздан дедизми?..
— Xа Саид ва Абдуллох акаларингиз салом айтиб юборишди дегин...

Дилшод кетгач, Абдуллох манга савол билан каради.
— Ўзим шундок, сомсахонани реклама килиб кўйдим-да..,- бахонам ўзимга хам кулгили туюлиб кетди.

Ишларим анча юришиб кетгач Фотима онамларнинг рўзгорлари хам анча бутланди. Энди манга кўшилиб уларнинг ёнларига Абдуллох хам бирга катнайдиган бўлди.

Абдуллох билан Фотима онамлар хакида гаплашганимда манга бир фойдали маслахат берди.
— Саид, сани ўзгарганингни кўриб жуда кувоняпман. Илгари танбехимни эшитадиган ва баъзида асабимга тегадиган синфдошим, кўшним ва огайним эдинг.

Хозир эса буларнинг барчасидан афзал - биродаримга айлангансан. Килаётган яхши амалларинг учун албатта Аллохинг ажру-савоблари бор. Лекин битта нарсани унутмаслигинг керак. Сан килаётган савобли ишларингни иложи борича хеч кимга билдирмасдан килишинг лозим. Айтишадику “Ўнг кўлинг килган яхшилигингни чап кўлинг билмасин” деб.

Киёматда Аллохнинг хузурига биринчи бўлиб уч тоифа кишилар олиб келинар экан. Ўша тоифаларнинг бири хаётдаликларида Аллох берган бойликларини “Одамлар сахий деб аташсин” деган максадда сарфлаганликлари учун юз тубан равишда ерда судраб бориб дўзахга ташланар эканлар.

Карагин-а, улар бошкаларга яхшилик килган одамлар, лекин ниятлари риёкорлик, яъни одамларни мактовини истаб килганликлари учун шундай ахволга тушишар экан...

Бу гаплар манга жуда каттик таъсир килди, ва кейинчалик килган савоб ишларимдан мактанишни хам ўзимга бегона килдим.

Илгари масжидларда “Бир биродаримиз бизга пул ёрдами кўрсатиб кетдилар, дуо килайлик” деган гапларни кўп эшитардиму, лекин нимага ўша биродарнинг исмини айтишмаганини тушунмасдим.

Хуфёна килинган савоб иш хакикий савоб бўлишини энди англаб етгандим.

Бир сафар Фотима онамларнинг уйларига борганимизда Абдуллохни тўсатдан келиб колган Малика билан таништирдим. Фотима онамларнинг огзиларидан эса Маликани мактаб бол томарди, бол!!

Бизларни яна одатдаги дуолари билан дуо килдилар. Абдуллох хайрон, огзи очилиб колган эди. Кейинрок Абдуллох манга:
— Малика ёмон кизга ўхшамайди, одамнинг кўзига тик карамас экан, муомиласи хам яхши, - деб негадир кўнглимни кўтаргандек бўлди, - шу факат нимага онахон икковингизни тўйингиз хакида гапирдилар?
— Бизни бўлажак келин-куёв деб ўйласалар керак, биз хам уларга индамай кўя колганмиз..
— Узрку дўстим, ишкилиб ораларингда?..
— Нималар деяпсан! Малика ўзига тоза киз! Ман ўзимга хам эп кўрмайман никохсиз...
— Яна бир бор узр огайни... Кўнглингни огритмокчи эмасдим. Саида-чи?
— Онамларни охирги гапларини амалга ошираман, шундогам армонларда юрибман...

Шу куни кечки пайт телефоним жиринглаб колди, иккидарахтни эслатиб:
— Аллооо, поччажоооон?!..
— Вой ким экан бу ширин киз?..
— Ассаломалейкум.. Бу ман тўполончи синглиз...
— Огир кўтармаяпсизми ишкилиб?
— Йўгее, ўзимни зўрга кўтариб юрибманку!..- хиринглаб юборди.
— Яхши, ўзиззи эхтиёт килинг.
— Ман сизга битта нарса ўкиб берайми?
— Яна кундаликми?!
— Урушмен факаааат, зўр жойини топиб олдим...
— Кани эшитайликчи?!..
— “... Бугун уларни бошка киз билан кўрдим, нимага ундай килдилар?.. Мани айбим нима эди?.. У киз-чи?... Унга нима ёмонлик килгандим?... Эй Аллохим, буни енгиб ўтиш учун куч бер манга!...

...Термуламан сизга яна ман…
Фироклардан тамом тонаман…
Бугун олов, ёнамааааааан!!!
Меникисиз, факат меники…”...
* * *

Бу орада Тохир чет элда анча яхши иш жойи топиб манга, яъни Зухра учун пул жўната бошлади. Зухранинг холидан хабар олиб турардик. Унинг уйига Тохирнинг пулларини етказиб бериш вазифаси эса Саидага юклатилганди. Бир пайтлар минг европалашган бўлган бўлсамда, барибир огайниларимнинг аёллари билан ортикча муомилага йўк эдим, барибир мусулмончилик-да...

Саида эса хайрли иш килаётганидан чин дилдан севинар, Тохир билан Зухрани яхши танимасада уларни оиласи тикланишини биздан кам бўлмаган холда истарди...

Лекин кимматли вакт кетаётган эди. Оиланинг кимматли вакти...

Бир куни телефонимга бир нотаниш йигит кўнгирок килиб, хол-ахвол сўраб бўлгач:
— Саид ака, сиз мани танимайсиз, исмим Шодмон.
— Эшитаман Шодмон. Узр ким бўласиз, нима хизмат?
— Ман бир нозик масалада кўнгирок килаётгандим. Тохир ака ва Зухраларнинг турмушлари масаласида...

Учрашдик. Унинг айтиб берган вокеасидан кейин дўстим Тохирнинг оиласи тикланишига катта умид пайдо бўлди. Якинда Маликадан Гули хакида эшитганларимни бунга кўшадиган бўлсам умидим янаям рўёбга чикишига якинрокдек эди.

Энди хамма гап факатгина Тохирга боглик эди. У кандай карор кабул килади, буни ман хам Зухра хам билмасдик...

СМС юбориб интернетга киришини илтимос килдим. Кўп кутишимга тўгри келди. Ичимда “Нима деркин? Кандай кабул киларкин? Яхши тарафга хал бўлармикин?” деб ўйлаб ўтирдим, бу имконият охирги умид эканлигини тушунардим.

Тохир билан Зухранинг такдирлари хозир мани бошкаларникидан хам кўпрок кизиктирарди. Чунки манга хали Аллох томонидан никох тушмаган, такдирим Малика била богланганми ёки Саида биланми деган саволга жавоб топмаган эдим.

Дўстимнинг эса интикиб кутган фарзанди ёруг оламни илк бор кўришга сал кам икки ой колган эди...
— Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух..
— Вассаламу алайкум дўстим..
— Яхшимисан, Фотима опоким, Абдуллохлар яхши юришибдими?
— Алхамдулиллах.. Тохир мухим гап бор. Мани тўхтатмасдан эшит...
— Бугун битта йигит билан учрашдим, исми Шодмон. У ўша - сизларни оилангизни бузилишига сабабчи бўлган одам бўлибчикди. Xаммасини тушунтириб берди, Зухранинг синфдоши экан. Зухра турмушга чиккач, у билан алокани узиб ташлабди, лекин Зухранинг хаётда муаммолари пайдо бўлгач у билан телефонда гаплаша бошлабди. Шунда хам Шодмон факатгина Зухранинг кўнгилини кўтаришга харакат килибди. Xомиладорлигини эшитиб эса сизлар учун жуда хурсанд бўлибди, айнан шу пайтда сан келиб колган экансан...
— Унга ишондингми?
— Чин дилдан гапирганига ишончим комил. Яна битта гап, якинда Малика этганди, Гули унга бир куни маст бўлиб олиб “Мани кўгирчокдек ўйнаб, ташлаб кетгани учун Тохирни хам оиласини буздим!” деб мактанган экан.... Малика “Кандай килиб?!” деб сўраганида, хаммасини оккизмай-томизмай гапириб берибди.
— Гули нималар дебди?..
— Аввал Зухрага кўнгироклар килиб “Эринг бир киз билан учрашиб юрибди, агар унга бу сухбатимизни айцанг юз фоиз жавоб бераман сани ташлаб кетади!” деб куйдирибди.
— Ифлос!!..
— Сан Гулини ташлаб кетганингдан кейин у касос олишни бошка йўлини танлабди. Зухрани кизлик манзилини топиб, синфдошларини суриштирган. Синфдошларидан эса Зухра мактаб даврида ким билан гаплашиб юрганлигини аниклабди ва у йигитга, яъни Шодмонга учрашибди.

У йигитга эса биринчи севгисининг эри ёмонлигини, Зухра жудаям кийналаётганлиги ва эски дўстнинг маслахатига мухтож эканлигини кулогига куйибди. Йигит “Сиз унга ким бўласиз?” деб сўраганида, Гули кўркмасдан “Эрининг ўйнашиман, лекин Зухрага рахмим келаяпти, эрини канча хайдасам хам манга ёпишиб олган..” дебди.

Кейин эса Шодмондан Зухрага бу сухбат хакида хеч нима айтмаслигини сўраган ва агар у гуллаб кўядиган бўлса Зухранинг хаёти бузилиб кетиши мумкинлигини хам тушунтирган...

Режасини карагин Тохир!! У йигитни севгисига ишониб, Зухрага етказади деб ўйлаб шунака хийла ишлатган экан. Лекин Шодмон хакикий эркак экан, сани юришларингни Зухрага хам айтмаган, бугун манга хам айтмади. У факатгина ўрталарингни ислох килмокчи бўлибди, сан бўлсанг уни бурнини конатибсан...
— Билмадим... Билмадим... Жудаям шубхали, сан унга ишондингми?
— Гаплари самимий чикди. Манимча мард йигит, унака шалдирокарава эмас. Бу ёги энди санга боглик огайни, тўгри хулоса чикарасан ва оилангни тиклайсан деб умид киламан...
— Билмадим... Ман хаммасини тарозига кўйиб ўйлаб кўришим керак...

Нахотки Зухрани кечирмасдан, гумонлари билан ўтиб кеца..

...Гули ўз ниятига эришгандек эди, лекин бу килган ишлари учун уни олдинда нима кутиб турганини билсайди, сочлари окариб кетиши аник эди!...

Кейинрок Тохир ишимизни кандай кетаётганлиги билан кизикиб колди, сабабини суриштирганимизда эса “Кенгайтиришни хохламаясизларми?” деб сўради.
— Албатта хохлаймиз, биласанми, такволи таомлар килинаётган экан деб келганлар хисобига ошхонамиз машхур бўлиб кетди, - хурсандлигимни ичимга сигдиролмасдим,- лекин кенгайиш учун етарли маблаг йўк хозирча..
— Шуни айтаманда! Мани бироз орттириб кўйганларим бор бу ерда, бекорга чанг босиб ётибди. Юбораман, фойдаланинглар..
— Ўзингга керак бўлади, хали фарзандли бўлсанг...
— Унисини вакт кўрсатади... Xозирча олиб кенгайтиринглар борганимда бу ердаги ўзбек дўстларим билан бораман, бир мехмон киласизлар хаммамизни..
— Албатта мехмон киламизда! Келгунингча Иншаалох, каттарок бўлади ошхонамиз.

Тохир ваъдасини устидан чикди. Ишлаб топган пулларининг катта кисмини (бир неча минг уе) бизларга юборди.албатта Зухра учун хам пуллар ўз вактида алохида келиб турарди.

Хуллас гуриллаб кетдик. Алхамдулиллах, Алхамдулиллах..

Кунларнинг бирида ошхонамизга Гўзал билан Дилшод келиб колишди.
— Келинг, келинг. Азиз мехмонлар, - деб елкамга сочик ташлаб олиб кутиб олдим.

Хол-ахвол сўраб бўлгач, Гўзал гап бошлади:
— Опамларни узатаётган эдик. Шунга адамлар ош беряптилар. Сизларни таклиф килиб келдик.
— Насиб килса борамиз, албатта. Xурсандчилик ахир. Факат халиги нимайди.. чойнакда “ок чой” деганлари...
— Унака нарсалар бўлмайди. Бемалол ўтирсангиз бўлади..
— Аллох рози бўлсин. Шуни билиш керак эди холос. Албатта борамиз.

Шу пайт Абдуллох олдимизга келиб колди.

У Гўзалга огзини очганча Гўзалга караб колди.
— Ассалому алайкум Абдуллох ака..
— Ваалейкум ассалом. Сиз?... Ахир сиз...
— Xа, дўстим. Танишинглар бу Гўзал, бу Абдуллох..., - ўртадаги сукунатни буздим.

Узок гаплашиб ўтирдик. Абдуллох мандан хафа бўлгандек бўлди:
— Айцанг бўлардику! Ман буларнинг сог-омонлигини ўйлаб кийналиб юргандим.
— Кўриб турганингдек сог-омон юрибдилар. Сандан миннатдор бўлиб..,- кулиб кўйдим.

Кетаётиб Гўзал Абдуллохга яна бир бор ўз миннатдорчилигини билдирди...

Белгиланган куни Абдуллох билан бирга нахорги ошга отландик.

Тўйхонага кириб келганимизда бизларни Дилшод кутиб олди. Ичкарига кираётиб бизларга тескари турган бир катта ёшдаги одамга кўзим тушди. У ўртада келганларни жойлаштириб дуога кўлини очаётган эди. У биз томонга ўгирилган сари мани юрагим гупиллаб ура бошлади. Каердадир кўргандекман бу инсонни... Нахотки кабристондаги...

Якинлашиб колганимизда кўз-кўзга тушди...
— Адажон!?...

* * *

Узок гаплашиб ўтирдик...

Ёшлигимдан шу кунга етишишни жудаям орзу килиб юрардим... Адамларни кўрганимда уларга нималар гапиришимни неча юз марталаб такрорлаганман... Xар сафар сўзларим ўзгарар, ёшим улгайган сари хиссиётлар таъсирида янгиланарди... Лекин мана бугун уларнинг хаммасини унутгандекман... Манга хозир адамлар билан бирга ўтиришнинг ўзи кифоя эди, уларни шунча йил кўрмаганим натижасида йигилиб кетган гапларимни эса иложи кадар айтмасликка харакат килардим... Чунки уларнинг ичида согинчга тўла сўзлар билан биргаликда айблаш, алам ва ўксиниш хам бор эди... Ёшлигимда мани етим деб камситганлар хам бўлган, ўша дамларни эсласам хўрлигим келиб кетарди... Кани энди адамлар келиб колсалару хаммасини адабини берсалар деган хаёллар билан яшагандим... Болаларнинг “Мани адам зўр, мани адам манга у нарса олиб берди, айлантиришга олиб борди” ёки “Ман сани адамга этиб бераман” каби отасидан фахрланиб гапиришлари манга ёт эди... Шу йиллар давомида йигилиб ётган аламларни хозиргина топган отамларга айтишни хохламадим... Xозирги дакикаларнинг гўзаллигини, сокинлигини бузишни истамадим... Чунки калбимда уларни аллакачон кечириб бўлгандим...

Адамлар хам узок йиллар давомида виждон азобида кийналиб юрган эканлар... Кандайдир ёмонларнинг игво гапларига ишониб, онамларни... бизларни ташлаб кетган эканлар... Уйланибдилар... Лекин фарзанд неъматини кўриш бошка насиб килмаган экан... Шундан кейин армонга тўла йиллар ўтибди, улар эса дўстларининг фарзандларига мехр кўйиб, ўз фарзандларидек эътибор килибдилар... Улардан бири Гўзал бўлиб чикди... Гўзалнинг Гайрат амакиси хакидаги фахрланиб гапирган гапларини эшитганимда шу киши мани отам бўлиб чикиши хаёлимга келганмиди... Аллохнинг берган такдирини айтаман, айлантириб шу кизни бизнинг махаллага олиб кириб кўйганини...

Онамлар билан кейинрок кўплаб марта богланишга харакат килганларида, улар рад жавобини берган эканлар... Онам доно аёл бўлганликларига хеч качон шубхам бўлмаган... Отамларнинг иккинчи оилалари хам бузилиб кетишини хохламаганлар, шунинг учун барча алокаларн узишни лозим топганлар... Шундай бўлган такдирда хам адамлар молиявий тарафдан оиламизга кўп ёрдам бериб турган эканлар... Онамларга пенсия олиб келадиган почтачи амакининг “Онажонингни пенсиялари жуда яхши-да..” деган гапларини хотирладим... Отамларнинг бераётган ёрдамларини кандайдир ички туйгу билан сезардим... Мактабда, институтда бирор бир катта муаммо тугдириб кўйганимда вакт ўтиб ўзидан-ўзи хал бўлиб кетарди... Аллохнинг ёрдами билан адамни сабачи килиб хаётимдаги барча катта муаммоларимни огирлгини билмаган эканман...
— Нега мани ёнимга келиб, “Сани отангман” демагансиз? – мани шу йиллар ичида энг кўп кийнаган саволни бердим.
— Отасиз ўсганлигингга сабабчи бўлганим учун мани кечирмаслигиндан кўркардим...
— Лекин айтмасангиз, кандай билардингиз кечириш-кечирмаслигимни, бутун умр шуни билиш армони билан яшаш...
— Гап шундада ўглим... Сан мани ўзингдан итариб юборишинг мумкинлиги ва буни кўтара олмаслигим бир тарафда бўлса, мани кечира олишингга умид килишим иккинчи тарафда эди...

Хурсандлигим чексиз эди. Шу кундан бошлаб отамлар билан хар куни кўришадиган бўлдик. Улар мани иккинчи онамлар билан таништирдилар. Улар жуда хам очик кўнгил, содда ва мулойим аёл эканлар. Улар билан гаплашар эканман, хурсандликларини, Xа!.. Самимий севинишларини беркитолмасдилар. Бу ерга келаётганимда тўгрисини айтганда мани жуда совук карши олишларини кутгандим, лекин адамлар кўймаганларидан кейин Аллохга таваккул килиб рози бўлгандим... Xовлилари бизникидан икки баробар катта экан, хамма ерига гуллар экилган, жудаям эътибор билан каралган. Фарзанди бўлмаган инсонлар ўзларини бошка нарсалар билан чалгитишга харакат килишар экан. Баъзи кари ёшдаги русларни кўриб ачинардим, бечоралар фарзандлари, набиралари йўклигидан уй хайвонларига мехр кўйишар, уларни еру-кўкка ишонишмасди. Мана бу ховлида эса гулларга, дарахтларга катта эътибор каратилган ва мехр билан парваришланганлиги кўриниб турарди. Xовлининг ўртасида эса... Машаллох... Иккита хурмо дарахти бир-бирига караб интилгандек эгилиб турарди... Адамларнинг айтишича, улар бир неча йилдан бери ўсаётган бўлса хам халигача мева бермаган экан...

Ерга боглаб кўйилганман
Илдизим ер остида,
Кечалари шовуллайман
Бокиб бўю-бастингга...
Бог кўйнида икки дарахт
Бир-бирига интизор,
Сен бир дарахт, мен бир дарахт
Ўксиб-ўксиб ўтдик ёр...

...Гўзал билан эса хакикий ака-сингилдек бўлиб колдик. Уларнинг оиласи билан борди-келдимиз кучайиб кетди. Кўп яхши инсонлар билан ошхонамиз оркали танишдик, биродарлар орттирдик. Шунча пайтгача гафлатда юрган эканман, намоз ўкишни бошлаганимдан кейин хаётимга осойишталик, калбимга рохат кирди. Энди хаётимни факат яхши амаллар килишга багишлагандим, одамларга хожатбарор инсон бўла бошлагандим. Xамма орзу-хавасларимга эришгандек бўлиб юрардим. Факатгина Малика хакидаги ўйлар мани хечам тарк этмади.

Фотима онамларни олдиларига бирга катнаётганимиздан хабар топган ота-онаси уни умуман кўчага чикармай кўйишди. Телефони ўчирилган, уй телефонини доим онаси ёки адаси кўтарадиган бўлиб колишди.
— Ассалому алайкум, яхшимисизлар? Малика уйдами?
— Ваалейкум ассалом. Саиджон, болам! Барака топгур, Маликани тинч кўйинг энди. Сизни кўргиси хам, эшитгиси хам келмаяпти...
— Ундай деманг, бир дакикага бўлса хам чакириб беринг, илтимос...
— Биласизми канчалик кийналаётганини? Сиз билан гаплашиб янаям ёмон бўладику. Бизларни хам кийнаманглар! Канчадан-канча йигитларга рад жавобини бериб юбораяпти. Яхши инсонлардан совчилар келяпти, у бўлса сизга умидвор бўлиб ўтирибди. Унга ушалмайдиган орзуларни берманг, болам! Якинда тўйингиз бўларкан. Ундан кўра ўша бўлажак аёлингизга багишланг вактингизни... Яна бир марта кайтарман, барака топгур! Кайтиб килманг....

Уларнинг гаплари юрагимга наштардек санчилар, ичимни тилка-пора килиб ташларди. Нахотки Малика мани кўришни истамаса? Нахотки ўртамиздаги сал кам бир йиллик муносабатлар энди шунчаки, шамол учириб кетган хазондек бўлса?.. Нега?....

Кечаларини ибодатларда ўтказиб, килган барча гунохларимни кечиришини раббимдан кўп сўрайдиган бўлдим.

Ўзимни ишга урдим, Малика хакидаги ўйлардан чалгиш учун эртаю-кеч ошхонамизда оввора бўлиб колдим. У ердан чиккач ёки адамларни уйларига ёки Фотима онамларникига югурардим. Адамлар ўзларининг аввалги ховлиларига кўчиб ўтишга кўнмадилар. “Хотиралар юрагимни эзиб ташлайди” дедилар. Фотима онамларни уйларига борадиган куним эса Мажнунларча ошикардим, зора Малика келган бўлса деб...

Фотима онамлар хам мани изтиробларимни сезардилар, аммо хеч нарса демасдилар. Факатгина хаммаси яхши бўлишига умид килардилар...

... Эрталаб булбуллар сайрашидан уйгониб кетдим... Шахарнинг марказида булбуллар сайрашни эшитиш жуда ажиб хол эди... Уни якинрок эшитиш илинжида кийиниб, ховлига чикдим... Xовлининг ўрасидаги супада оппок кўйлакда ва ок рўмол ўраб ўтирган онамларга кўзим тушди... Онажон!. Онажон! .. Мани эшитмадилар... Югуриб олдиларига бораман десам оёкларим жуда секин харакат киларди... Канчалик каттик уринмайин югуришга, шунчалик секинлашардим... Бироз якинлашгач сўрида икки киз ўтирганига кўзим тушди... Онамлар уларнинг икковига хам караб жилмайиб тикилиб ўтирардилар... Кизларнинг бири хижобда, бошкаси эса узун кизил кўйлакда эди... Уларни юзларини кўришга канчалик уринмайин сўрига якинлашолмадим... Шу пайт кизлар кўлларидаги пиёлаларни онамларга караб узатишди... Онамлар кай бирини олишни ўйлаб колдилар... Кизил кўйлакдагисини, онажон! Кизил кўйлакдагисини танланг!... Бакиришга харакат килардиму товушим хириллаб чикарди... Онамлар эса пиёлани хижобдаги киздан олдилар... Кейин манга юзланиб “Болам, бахтли бўлинглар..” деб кулиб кўйдилар...

...Совук терда уйгониб кетдим. Биздан кетганларидан кейин онамларни биринчи бор кўришим эди тушимда. Бир томондан жуда хурсанд бўлсам, иккинчи томондан эса...

Саиданинг тўйнинг эртасигаёк хижобга кириш орзуси борлигини ва бундан севинишини эсласам... Малика билан бахтли бўлишга охирги умидим хам сўниб бўлди... Балки Маликани Аллохнинг розилиги учун севмаганим учун жазоландимми, билмадим...

Мухаббат хам нобуд бўлди, увол бўлди!...

Мен учун бахорлар кайтмайди энди
Гуллари ковжираб саратон колди,
Калбимда бир ёниб ўчмас ўтимсан
Мухаббатимсан...
Яшарман хар лахза сени ёд этиб
Согинчда каноциз кўшиклар айтиб
Дунёда топганим бор бисотимсан
Мухаббатимсан...
Мухаббатимсан, мухаббатимсан...
Нега мендан кетгансан....

...Эртаси куни ошхонамизга отландим, йўлда кетаётиб Саидани ўйладим. У жуда хам яхши киз, онамлар бекорга уни танламаганлар... Онанинг калби сезади... Лекин у манга сингилдек бўлиб колган эди...

Ошхонада килар ишимни тайини бўлмай ўтиргандим Саида телефон килди:
— Ассалому алайкум Саид ака.
— Ваалайкум ассалом, Саида...
— Яхшимисиз? Xали бормадингизми? ..
— Каерга?!..,- шу пайт миямга тепиб колди.

Вой, ахмок!... Бугун Саида билан ЗАГСга ариза топширишимиз кераклиги умуман ёдимдан чикибди.
— .......
— Xозир етиб бораман, ошхонада иш чикиб колганди..

Сезмади шекилли. Бир одам этган экан - “Биринчи таассурот кучли бўлади, уни ўзгартириш учун эса кейин кўп тер тўкишга тўгри келади..” деб... Саида бошиданок унга бефарклигимни сезиб колса, буёгига кандай яшаймиз?...

Саида билан хар доимги кафеда учрашишга келишиб олгандик...

Кириб борганимда хали келмаган экан... Мева шарбатини ичиб ўтириб, яна хаёлларимга чўкиб кетдим...
— Ассалому алайкум Саид ака..
— Ваалейкум ассалом...
— Танишинг, бу мани дугонам, исми Малика...

Маликага кўзим тушиб юрагим гупиллаб уриб кетди!... Саидадан кўркканим учун эмас... Сабаби - Малика каршимда бир гўзал хижобда турарди!...

Унинг юзидан эса нур тараларди...

Ичимдан эса каттик хаяжон тошиб келди ...

* * *
...Орзуга етмок осонмас
Армон бўлган билан,
Манзилга етмок осонмас
Сарбон бўлган билан.....

Онамлар рахматлик бир марта манга шундай дегандилар:

“Хижобга кирган аёл беш эркак махрамини: отаси, акалари, укалари, эри ва ўгилларини киёматда жавобгарликдан кутказиб колар экан”...

Саида билан ЗАГСга ариза беришимиз керак бўлган кунни хеч качон унутмайман. Маликани кўрган захотим бир нарсани аник тушуниб етгандим, энди манга факат у ёр бўлиши керак эди ва бошкалар хакидаги иккиланишимга асос колмаганди...

Саида ва Малика курсдош дугона бўлиб чикишди.. Коллежни битиришганидан кейин хар тарафга таркалишиб кетишган экан..

Малика мандан “Саида ким бўлади сизга?” деб сўраган ондан бир хафта аввал у бизларни бирга кўрган экан. Ўша куни туни билан мижжа кокмай чиккан, бир хафтагача ўзини кўярга жой тополмай юрган. Саидани излаб топибди, кадрдон дугоналар узок гаплашиб ўтиришган, аммо Малика тўгридан-тўгри ман хакимда сўрашга ботинолмаган. Саида хам иффатли кизда, совчилар келиб турганини, бир йигит билан учрашиб бир-бирлигисини таний бошлашганини айтгану, исмимни айтмаган экан. Малика кизикканида эса “Тўйимиз аник бўлсин, кейин биларсан” дебди.

Малика унга бор хакикатни оккизмай-томизмай айтиб берганимдан кейин эса Саида билан ўртамизда турмасликка ахд килибди. Онамларни йўкотганимни билгач, илгари озгина бўлсада бўлган умидининг сўниб бораётганини тушуниб етган экан.

Онамларнинг вафотлари унга хам жуда каттик таъсир килибди. Бир пайтлар ўзини Махмуднинг ўлимида айблаб юрган Малика бу сафар хам онамларга кераклича мехр бера олмаганимга ўзини сабабчи деб ўйлабди.

Ўша куни умрида илк бор жойнамозга турган экан...

Кунлар ойлар ўтгач, у хам манга ўхшаб Аллохни таний бошлаган, факат бу хакда манга сўз очмаган. Негаки мани “Малика манга етишиш учун Саидага таклид килаяпти..” деган хаёлларга бориб колишимни истамаган. Калбида эса раббимизга бўлган мухаббати тобора ошиб бораверибди, Фотима онамларнинг ёрдамларида хаётга, исломга, инсонийликка бўлган муносабати кескин равишда ўзгарибди.

Бир-икки бор Фотима онамларнинг уйларига борганимда, Малика хам ўша ердалигини, кўшни хонада мухим иш билан бандлигини ва уни безовта килмаслигимни айтгандилар. Маликанинг ўша кезлари намозга кириб кетганлиги хаёлимга хам келмаган экан. Мани ва Маликани, Аллохга юзланиб намоз ўкиб турган икки инсонни бир девор ажратиб турган экан ўша дамларда...

Орадан кунлар, хафталар, ойлар ўтиб борган. Бир-биримизга бўлган хурмат ва мухаббат таъсирида, ва энг асосийси Аллохдан кўркканимиз сабабли хеч кандай эгри фикрларга ва нафснинг ўткинчи хиссиётларига берилмаганмиз. Бизга кийин бўлган бўлсада, севги изтиробларини бошимиздан кечирган бўлсакда, ўзлигимизни, инсон эканлигимизни унутмаганмиз ва иймонимизда мустахкам турганмиз.

Саида Маликанинг уйдагиларидан бизнинг муносабатларимиз хакида хабар топгач, у билан учрашишни таклиф килибди. Учрашувга келган Саиданинг огзи очилиб колган бўлса ажабмас, чунки Малика Аллохнинг буюрган амрини бажариб хижобга киришга улгурган экан...

Дугонасининг яхши томонга канчалик ўзгариб кетганлигини кўргач ва ман билан Маликанинг ўртасидаги муносабатларимиз, туёгуларимиз кучлилигини сезгач, бизларнинг ўртамизда тўганок бўлмасликка ахд килибди. Унга онамларнинг охирги гапларини айтганимда у манга жилмайиб:
— Саид ака, онангиз сизга солиха, иймонли-еътикодли жуфту-халол бўлишини хохлаган эканлар. Малика эса айнан шундай киз. Ман шунча йилдан бери намозда бўлиб, Аллох туширган илмларни ўрганиб куч топгандиму, аёллар учун буюрилган хижобга киришга эса куч топа олмагандим. Отамларнинг каршиликлари эса ман ўзимни оклашимга сабаб бўла олмас экан, буни якинда англадим.

Малика эса Аллохнинг розилиги учун ўз авратларини бегоналардан беркитиш учун куч топа билган. Шунинг учун сиз учун Малика онангиз истаган турмуш ўртоги бўлади... Ман сизларнинг ўртангизда барибир турмайман, сиз билан эса агар карши бўлмасангиз ака-сингилдек бўлиб коламиз...

Фотима онамларга хам тушимни айтиб берганимда, онамлар ман учун ёмонлик тиламасликларини, Маликага уйлансам мандан рози бўлишликларини тушунтирдилар, чунки Малика энди онамлар орзусидаги киз бўлганди...

* * *

...Онажоним! Мехрибонгинам!...

Бугун сизнинг орзу-хавасларингиз ушаладиган кун...

Бугун уйимизда хурсандчилик, байрам... Xамманинг юзида табассум...

Ёнимда бутун якинлариму-узокларим тўпланишган...

Бугун яккаю-ёлгиз фарзандингизга, жигарбандингизга Аллох томонидан никох туширилди... Ёнимда манга умрим давомида суянчигим бўладиган солиха вазирам ўтирибди... Энди калбимга яна хотиржамлик кайтди...

Бу ўша - сиз танлаган, орзу-хавасингиздаги иймонли келинингиз.. Йўк, энди кизингиз...

Унинг бошига ўнг кўлимни кўйиб Аллохнинг номини зикр килиб дуо килдим...

Севганимга, сабр-каноат килиб кутганимга етишдим, Алхамдуллилах..

Ман энди жуфту-халолим бўлмиш ёнимдаги ёримни Аллохнинг розилиги учун севдим... Бу сафар унга нисбатан мухаббатим ўзгача...

Бугун ўз орзу-хавасларимга етишган куним... Бугун ёнимдаги ёримнинг хам орзу-хаваслари ушалган кун...

Кўнглимда эса факат биттагина ушалмас армоним колди...

У хам бўлса - сиз ёлгиз фарзандингиз тўйини кўрмаганингиз...

У хам бўлса - сизга Малика билан мани бахтимизни кўриш сизга насиб килмагани...

Ёнимда барча якинларим тўпланишган, мани тўлик бахтим учун факатгина сиз ецҳимаяпсиз... Бу манга бутун умрга армон бўлиб колади... Армон...

Тўй жуда хам файзли ўтди - кўчамиз тарихидаги биринчи исломий тўй бўлди...

Адамлар иккинчи онамлар билан бир тарафда бошу-кош бўлишса, кавму-кариндошларим иккинчи тарафда жон куйдиришди.

Фотима онамлар холаларим билан бир каторда Маликанинг кариндошларини кутиб олдилар, Маликанинг оналарини, узр, ўзимнинг онамларни куда сифатида карши олдилар ва ўзлари тўйга бошчилик килдилар...

Мубинахон синглимиз пуштиранг келин кўйлакчаларида хаммани эътиборини ўзига тортар, хурсандчилигини ичига сигдиролмасди.
— Поччажоон, энди доим бирга бўласизлар-а?...

Дўстларим Абдуллох ва Дилшодбеклар, сингилларим Гўзал ва Саидалар хам югуриб-йелиб, хизмат килишди. Xаммани дуосини олишди..

Тохир ва Зухра эса хизмат килишда бироз кийналишарди, бирлари ишларга карашиб юрганда иккинчилари албатта кўлларида ширингина фарзандлари Умаржонни кўтариб турарди.

Рухсора опоким, Шухрат ака ва барча кўшниларимиз хам хизматда бўлишди...

Хамманиг юзида табассум, хурсандчилик кўринар, мани ва Маликани бахти учун самимий кувонишарди...

Бу тўйга етиб келишимизгача бўлган масофа жуда узун ва машаккатли бўлди. Ман сизни йўкотдим... Аллохга юзландим. Xаётимни, яшаш тарзимни ислох килдим, яхшиликка интилдим, Аллохнинг ёрдамида кийинчиликларни енгиб ўтдим...

Бугунги хурсандчилик унинг бизларга аталган мукофоти бўлди...

Алхамдулиллах...

* * *

Орадан бир ярим йил ўтди...

Шу давр ичида ёш оила такдирида катта ўзгаришлар бўлди...

Фотима она тўйдан кейин ховлига ўзгача файз бердилар, икки ёшга мехрибон она ва маслахатчи бўлиб колдилар, улар уччовлон бирга яшай бошлашди. Онахонниг дардлари умуман унутилиб кетди. Xозир Саид онахонни хажга олиб бориш учун керак бўлган хужжатларни тўплаб юрибди...

Ўтган йил охирида отаси ва иккинчи онаси хам хожи ота ва хожи она бўлиб кайтишганди... Улар доим кўришиб туришибди... Бир сафар Саиднинг ховлисига Гайрат ака аёллари билан келса, бошка сафар икки ёш Фотима оналарини ва жажжи Мухаммадни олиб уларни кўргани бориб туришибди...

Мухаммад билан уларнинг оилаларига янаям кўп барака, хурсандчилик кириб келди... Фотима она уни эркалагани-еркалаган, ўйнатгани-ўйнатган. Ёш болалар билан катта ёшдагилар хам ёш бола бўлади дейишадику...

Абдуллох ошхона билан бир каторда отаси очган спорт мактабини ишини хам юритиш билан оввора. Шухрат ака эса ёнларига энг истеъдодли ёшларни тўплаб уларни турли хил мусобакаларга таййёрлаяптилар...

Саида отасининг розилигини олиб, Аллохнинг амрини бажарди, унга хам хижоб жудаям ярашган...

Дилшодбек ва Гўзал оиласида хам якинда янги мехмон дунёга келди. Ширингина кизалокнинг исмини Робия кўйишди....

Тохир ва Зухраларни энди умуман таниб бўлмайди. Уларнинг канчалик бахтлилигини кўрган киши бир пайтлар уларнинг оиласи кил устида турган эди деб ўйламаса керак. Xозир Тохир кўшма корхонада бошкарувчи бўлиб ишлаяпти. Зухра эса ўгли Умаржонга сингил олиб келиш ниятида, эр-хотин интикиб иккинчи фарзандларини кутишмокда...

Гулбахор, яъни Гули яна бир марта чет элга раккосалик килиб, пул топаман деб кетган эди. Аввалига ишлари яхши юришди, лекин кейинчалик эса унинг паспортини олиб кўйиб, к,ул даражасида олиб боришди, Астагфируллох... У бир неча ой дахшатли азобларни бошидан кечириб, сўнг бир тасодиф туфайли Тошкентга экстрадиция килинди. Келганда уни хеч ким танимади, бир галати ахволда... юзларини ажин босган, сочларига ок оралаб кетган... Xозир касалхонама-касалхона юриб соглигини тиклаяпти...

Саиднинг ўзи эса ошхонани янада кенгайтириш, кўшимча очилган филиални тезрок ишга киритиш ишлари билан банд. Ушбу янги ошхонага бош-кош бўлиш танилиб бораётган ошпаз Дилшодбекка топширилди...

Ха, айтганча! Бугун махаллада яна битта тўй!...

Барча кахрамонларимиз яна бир ерда тўпланишган..

Абдуллох ва Саидахонларга бахт тилаш учун...

Исмоилзода, 20 июн 2007 й.
Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин...