OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифБанг Ту Минг
Асар номиЎрдакчанинг саёҳати (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Xитой адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Банг Ту Минг
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонДилмурод Усмонов
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ўрдакчанинг саёҳати (ҳикоя)
Банг Ту Минг

Ўрдакча ҳамда дўстларининг уммон ортидаги ажойиб саёҳати (ҳикоя)

Ўрдакча, пахмоқ айиқча, маймунча ҳамда оппоққина ғозча қалин дўст эдилар. Кунлардан бир кун бу аҳил оғайнилар кўм-кўк уммон бўйлаб саёҳатга чиқишди.

Қандай ажойиб дамлар ! Чайкалар1 уларга «Салом» дея теграсларида чарх уриб парвоз қилишар, учувчи балиқчалар денгиз юзасидан сапчиб ҳавога сакрашар ва дўстларни олқишлашар эди.

…Қўққисдан бўрон қўзғалди.

Дўстларнинг қайиғИ тарақ-туруқ овоз чиқариб, қоятошларга урилди.

Ўрдакча шунчалик қўрқиб кетдики, натижада у ўз жонини қутқариш учун қайиқдан сувга сакради.
— Ўрдакча, ортингга қайт, дея қичқиришди дўстлари узоқлашаётган қайиқдан туриб унга. Бироқ ўрдакча ҳатто қайрилиб ҳам қарамади.

Дўстлар ўрдакчанинг кетиб қолганидан жуда ҳам афсусда эдилар. Ҳозир эса улар бўронда зарар кўрган қайиқларини тузатишлари керак эди.

Чайкалар1 – балиқхўр денгиз қушлари

Ниҳоят қайиқ ҳам тузалди. Айиқча дўстларига : - Мен қайиқни бошқараман, - деди. Мен кеманинг сузишини таъминлайман, - дея луқма ташлади Ғозча ҳам. – Мен эса атрофни кузатаман, - дея елкан устига тирмашиб чиқа бошлади маймунча.

Бироз фурсат ўтгач, маймунча бирдан қичқириб юборди: Қаранглар! У ерда кимдир биз томон келяпти!
— О, худойим! Тимсоҳ ўрдакчани қувлаб келяпти-ку!
— Тезроқ! Тезроқ! Буёққа кел! Биз буёқдамиз! – дея қичқиришди дўстлари ўрдакчага.

Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Ўрдакча яна хавфсиз жойга – дўстлари олдига қайтди.

Ўрдакча дўстларининг юзига қаролмай, қаттиқ хижолат чекди.
— Бундан буён ҳеч қачон сизлардан ажралмайман, - деди у ниҳоят.

Shunday qilib, ular suzishda davom etishdi.

Маймунча уфқ ортидан қорайиб келаётган булутлар тўдасини кўриб қолди.
— Тайёр туринглар, ҳозир бўрон бошланади, - дея дўстларини огоҳлантирди маймунча.

Бўрон бошланди.

Айиқча қўлидан келганча қайиқни бошқарди. Ўрдакча ва оқ Ғозча маймунча мачтадан сирғалиб тушаётган пайтда елканни пастга туширишди.

Қайиқ тўлқинлар орасида гоҳ юқорига кўтарилиб, гоҳ пастга шўнғиб писта пўчоғидай қалқиб борарди.
— Ўрдакча, сен қўрқаяпсанми? – деб сўради айиқча.
— Йўқ! Мен сен биланман – деб жавоб қайтарди ўрдакча.

Ниҳоят, улар даҳшатли бўронни енгиб чиқишди ва қадрдон уйлари томон оҳиста сузиб кетишди.

Пекин
1965