OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифБекпўлат Бахтиёр
Асар номиМеҳрингиздан айланай (шеърлар)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Бекпўлат Бахтиёр
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
НашриётТамаддун нашриёти, Тошкент, 2014
Ҳажм92KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2016/08/02
МанбаMuallif ruxsati bilan


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Меҳрингиздан айланай (шеърлар)
Бекпўлат Бахтиёр

Онам Шодлигидан...

Келажак йўлимга назар соларман,
Ертанги кунимни ўйлаб қоларман.
Бир нарсани аниқ англадим, билдим,
Онам шодланганда бахтга тўларман.
Кўз тегмасин асло тоғдек бахтимга,
Шижоат қўшилар яна шаҳдимга,
Сиз ҳам қулоқ солинг қаътий аҳдимга:
Онам шодланганда бахтга тўларман.
Ҳеч ким ўз-ўзидан чинор бўлмагай,
Онамсиз боғимда баҳор бўлмагай,
Кўрганда кўнглимда ғубор бўлмагай,
Онам шодланганда бахтга тўларман.

Эркам

Дилимдаги нафис туйғулар сендан,
Чиройли гулзорга ўхшарсан эркам.
Энг езгу мақсаду орзулар сендан,
Фасли набаҳорга ўхшарсан, эркам.
Кетсанг нигоҳларим қолади музлаб,
Энг аввал юрагим қолади излаб,
Қалбим бўстонидан кетма ёлғизлаб,
Фасли набаҳорга ўхшарсан, еркам.
Кўкламда рорлаган офтоб мисоли,
Нафасинг ёқимли, ҳузур сафоли,
Келақол, яшнасин севги ниҳоли,
Фасли набаҳорга ўхшарсан, эркам.

Узилмасин Насибам

Бахту омад сеҳридан,
Бу дунёнинг меҳридан,
Боболарим зеҳнидан
Узилмасин насибам.
Ер йигитнинг бахтидан,
Толеимнинг тахтидан,
Вафоли ёр аҳдидан,
Узилмасин насибам.
Ҳаёт берар рисқимни,
Бахт тўлдирар илкимни,
Нурга белар ишқимни,
Узилмасин насибам.

Менинг Ёнимда Йиғламас Онам!

Ҳаётинг аччиқ дардин тотса ҳам,
Ямонлар сўзи оғир ботса ҳам,
Баъзан яқинлар сирин сотса ҳам,
Менинг ёнимда йиғламас онам!
Кўз қароғида ёшлар тўлса ҳам,
Г улзори аро тошлар тўлса ҳам,
Дарду фиғони осмон бўлса ҳам,
Менинг ёнимда йиғламас онам!
Г арчи дардлари тоғларга қиёс,
Аммо атвори Тўмарисга хос,
Мен ҳам уларга ўғлон бўлай мос,
Менинг ёнимда йиғламас онам!


Дардингни Бўлишма...

Диллингни куйдириб кетса-да алам,
Фиғонинг осмони ишғол етса ҳам,
Мағрур вужудингни егар бўлса ғам,
Дардингни бўлишма бедардлар билан.
Беррарво тингайди бир зум хасратинг,
Лекин сира бўлмас жондай улфатинг,
Зарра қолмаса-да сабр - тоқатинг,
Дардингни бўлишма бедардлар билан.


Соғинчинга Ўрганиб Қолдим

Юрагимни қийнайди фироқ,
Кетолмайман кўчангдан йироқ,
Келгин ўзинг аҳволимга боқ,
Фироғингда ўртаниб қолдим,
Соғинчингга ўрганиб қолдим.
Шодлик кетди дилимни ташлаб,
Тинч дамларни қайларга бошлаб?
Оловюрак едим қуёшқалб,
Фироғингда ўртаниб қолдим,
Соғинчингга ўрганиб қолдим.
Васлинга менга насиб етсайди,
Ҳижрон ғами олис кетсайди,
Қисмат йўли сенга йетсайди,
Фироғингда ўртаниб қолдим,
Соғинчингга ўрганиб қолдим.


Хаёлим Ўзингда...

Соғинчда яшайман бир бора кўриб,
Томирларим ичра севги жўш уриб,
Умрим ўтатотир маҳзун ўй суриб,
Хаёлим ўзингда, ўзингда жоним.
Соғинчли мактублар битиб ўтярман,
Дардимни ичимга ютиб ўтярман,
Сенинг муҳаббатинг кутиб ўтярман,
Хаёлим ўзингда, ўзингда жоним.
Г ул рухсоринг тамом асир айлади,
Қалбимни ўзига ирсиз бойлади,
Юрагим қаърига ишқни жойлади.
Хаёлим ўзингда, ўзингда жоним.


Ёнимда Бўлинг

Сиздан доим шуни истардим фақат,
Умрим сўнгигача ёнимда бўлинг.
Мени ташлаб кетманг ҳеч қачон, ҳеч вақт,
Умрим сўнгигача ёнимда бўлинг.
Умримиз ҳар фаслин кўрайлик бирга,
Бу дунё тўлмагай шунда ҳеч сирга,
Ҳаёт ҳам ўхшайди бераён қирга,
Умрим сўнгигача ёнимда бўлинг.
Сизнинг меҳрингиздан ғамлар ҳам қочсин,
Омад йўлимизга ўз нурин сочсин,
Бу дунё бағрини бизга кенг очсин,
Умрим сўнгигача ёнимда болинг.
Онажон, сизсиз мен ғамҳонадурман,
Ҳаётим бесамар вайронадурман.
Мен фақат бир сизга ишонадирман,
Умрим сўнгигача ёнимда бўлинг.


Энг Аввал...

Кунларим зулматга айланиб қолса,
Шодлигим ғурбатга айланиб қолса.
Энг аввал ўзимдан торай хатолар,
Дўстларим сотишга шайналиб қолса.
Ногаҳон тортилса дўстлик қўллари,
Ғамларга туташса қувонч йўллари.
Энг аввал ўзимдан торай хатолар,
Бошимга ёғилса кулфат до'ллари.
Юришмай қолса ҳар бошлаган ишим,
Хиёнат айласа ишонган кишим.
Энг аввал ўзимдан торай хатолар,
Сабабини билсам, тугар тавшишим.


Юрагим Сизники...

Ўзингиз билмайсиз берарво юриб,
Кимлар ҳақидадир хаёллар суриб,
Бир нарсани билдим соғина туриб,
Юрагим сизники бўлиб қолибди.
Мен билан дунёга келган юрагим,
Умрим давомида мудом керагим,
Ўзим ҳам билмаган қандай тилагим,
Юрагим сизники бўлиб қолибди.
Бу ўтли жисмимдан узоққа кетиб,
Ақлу ҳушим билан нифоққа йетиб,
Мени бечораҳол, саргардон етиб,
Юрагим сизники бўлиб қолибди.


Аҳли Оламлар

Нечун инсон гуноҳга ботар,
Гоҳи қадри ройгакда ётар,
Дўст дўстини нимага сотар,
Бу ниманинг дахлли одамлар,
Ўйлаб кўринг аҳли оламлар.
Кўнгилни не чулғаб олмоқда,
Кимлар кимга сиртмоқ солмоқда,
Ҳасатчилар зимдан кулмоқда,
Бу ниманинг дахлли одамлар,
Ўйлаб кўринг аҳли оламлар.
Ким аслида тулки ё чаён,
Юзларидан бўлмайди аён,
Кетмоқдамиз охири қаён?
Бу ниманинг дахлли одамлар,
Ўйлаб кўринг аҳли оламлар.


Сабот Тилайман

Дўстларингиз ногоҳ сотиб кетишса,
Керакмас буйимдек отиб кетишса,
Юраклари тошдек қотиб кетишса,
Мен сизга ҳаётдан сабот тилайман.
Тинмай боқса агар хиёнат кўзи,
Дилингиз тилса гар душманинг сўзи,
Ишонган кишингиз ўгирса юзин,
Мен сизга ҳаётдан сабот тилайман.
Борган ҳар ешингиз очилмай қолса,
Миннатли ошлардан кўнглингиз толса,
Ҳар қадам душманлар оёқдан олса,
Мен сизга ҳаётдан сабот тилайман.
Аламлардан юрак оташдек ёнса,
Омадсиз кунингиз яқинлар тонса,
Шунда ҳам қалбингиз умидга қонса,
Мен сизга ҳаётдан сабот тилайман.
Ей дўстим, ҳаётинг кўрдир ғамлари,
Унда ўчади гоҳ шодлик шамлари,
Азоб-мусибатнинг оғир дамлари,
Мен сизга ҳаётдан сабот тилайман.


Кечиргин Дўстим

Омадим кўзимни ёғлаб қўйибди,
Сен тамон йўлларим чоҳлаб қўйибди,
Ўткинчи мол дунё боғлаб қўйибди,
Кечиргин гуноҳим, кечиргин дўстим.
Мақтовли сўзларга кўнглим учибди,
Мени фақат сохта дўстлар қучибди,
Шу сабаб юрагинг алам ичибди,
Кечиргин гуноҳим, кечиргин дўстим.
Дўстлигинг гоҳида ериш туюлди,
Шон-у шуҳратимдан ҳушим суюлди,
Мени деб кўнглинга дардлар қуюлди,
Кечиргин гуноҳим, кечиргин дўстим.


Нима Қилсин Ахир...

Г ул умринг ҳазондек сўлиб борса-ю,
Аламлар юрагинг тилиб борса-ю,
Дўсту яқинларинг билиб турса-ю,
Ҳолингни сўрашга одам бўлмаса,
Нима қилсин ахир, алам қилмаса.
Ёнингдан ўтсалар берарво бўлиб,
Сен билмас кимсалар ортингдан кулиб,
Кундан кун юзларинг кетса-ю сўлиб,
Ҳолингни сўрашга одам бўлмаса,
Нима қилсин ахир, алам қилмаса.
Одамнинг тафтини одам олади,
Ғамгин дилларингга шодлик солади,
Ёлғиз инсон мудом шундан толади,
Ҳолингни сўрашга одам бўлмаса,
Нима қилсин ахир, алам қилмаса.
Ишонган дўстларинг осон сотилса.
Сен тамон таънали тошлар отилса,
Ширин таомингга заҳар қотилса,
Енг оғир дамингда тиргак қолмаса,
Нима қилсин ахир, алам қилмаса.


Қилма Жаволиқ

Севгим, қай жойида ўтди хатолиқ,
Умрим ҳазон айлар ерта жидолиқ.
Тунлари ҳасратим тинглар болишим,
Ёргинам бучалар қилма жаволиқ.
Ҳаёлларим кетар гўё қаролиқ,
Бу қандай масофа битмас оралиқ.
Кундузи дардларим ортар бирма-бир,
Ёргинам бучалар қилма жаволиқ.
Кўнглимни ўртайди минг бир яролиқ,
Наҳотки умрбод бўлса айролиқ.
Кўзимга бир боққин, англайсан ҳолим,
Ёргинам бучалар қилма жаволиқ.
Бекрўлат қалбида ҳажринг қадолиқ,
Бу қандайин қисмат бевақт адолиқ,
Ей, сен рарийўрим гуноҳим недур?
Ёргинам бучалар қилма жаволиқ.


Гуноҳкор Ўзинг

Г оҳида алдайди шу икки кўзинг,
Ғийбатли гарларга айланар сўзинг.
Мусибат меҳмонинг бўлса агарда,
Айбдор аҳтарма, гуноҳкор ўзинг.
Ташвиш бир сабабчи сенинг касрингга,
Ҳеч ким бир ғишт қўймас кўнгил қасрингга,
Қулоқ солмасалар ўтли арзингга,
Айбдор аҳтарма, гуноҳкор ўзинг.


Ўзимга

Хатоларим кузатиб зимдан,
Нафратланиб кетдим ўзимдан.
Онажоним дардин кўрмаган,
Хафа бўлдим икки кўзимдан.
Хушомадли йўлларда юрдим,
Билганимча ой-ҳаёл сурдим,
Юзингиздан юзимни бурдим,
Нафратланиб кетдим ўзимдан.
Г оҳи қочиб кутган чоғингиз,
Хазон бўлди баҳор боғингиз,
Ортаверди кўнгил доғингиз,
Нафратланиб кетдим ўзимдан.
Фақат йедим тайёр ошингиз,
Балки мен деб егик бошингиз,
Йиғласангиз артмай ёшингиз,
Нафратланиб кетдим ўзимдан.
Кимлар учун гоҳ кўзу қошман,
Аслида мен бир бағри тошман,
Бугун афсус оғзида ошман,
Нафратланиб кетдим ўзимдан.
Ертаси йўқ чиройга учиб,
Кўҳна дунё саройга учиб,
Кетибман-ку ўзликдан кечиб,
Нафратланиб кетдим ўзимдан.
Кўзгуда чин аксим кўрмарман,
Онажон, деб аҳвол сўрмарман,
Дардингизда дармон бўлмарман,
Нафратланиб кетдим ўзимдан.
Шоирман деб кўкрак керибман,
Қизларга гул сўзлар терибман,
Сизга қачон шодлик берибман?
Нафратланиб кетдим ўзимдан.


Содда Ошиқ...

Тунларни кунларга улаб кутгувчи,
Севаман десанг бас, жоним тутгувчи,
Сенинг дардларингла алам ютгувчи,
Мен бир содда ошиқ, ҳажринг адоси.
Сенга айтолмаган сўзларим шеърда,
Дардларимни англаб бир имкон бер-да,
Қадримни кўраман гоҳида йерда,
Мен бир содда ошиқ, ҳажринг адоси.
Бир таббасуминга овуниб яшар,
Ройинга кўзларим нигорон тошар,
Ҳар бир корганида умиди ошар,
Мен бир содда ошиқ, ҳажринг адоси.
Кўнглингга йетарми кўнглим садоси?
Меҳрингни чинакам муштоқ гадоси.
Севгимга гумонлар ортидан боқма,
Мен бир содда ошиқ, ҳажринг адоси.


Севгининг Бир Каромати

Не ўткинчи ишга қўллар урмадим,
Дўсту ёр сўзига юзим бурмадим,
Ёр васлидан ўзга ўйлар сурмадим,
Шу екан севгининг бир каромати.
Юришу туришим ўзгача енди,
Сўзлашу кулишим ўзгача енди,
Соғиниб, кутишим ўзгача енди,
Шу екан севгининг бир каромати.
Саҳарлаб уйғониб бедор бемордек,
Ҳажрингдан тўкилдим дона анордек,
Йелканга қўнайин майли ғубордек,
Шу екан севгининг бир каромати.
Кутишни ўргандим йўлингни ройлаб,
Қалбимга ширин ўй-ҳисларни жойлаб,
Севгинг икки кўзим қўйди-ку бойлаб,
Шу екан севгининг бир каромати.


Жавобсиз Севгининг Уволи Ёмон

Эй, ёрим берарво бўлма бунчалар,
Кўнгилда сўнадир умид ғунчалар,
Айт, менинг гуноҳим нима шунчалар,
Жавобсиз севгининг уволи ёмон.
Саҳардан шомгача дийдоринг кўзлаб,
Юрибман, соғинсам ринҳона бўзлаб,
Қатра - қатра дардим суратга сўзлаб,
Жавобсиз севгининг уволи ёмон.
Чин ошиқ бунда минг, хароб бўлса-ю,
Орзулар бирма бир сароб бўлса-ю,
Кўз ёшим ўзимга шароб бўлса-ю,
Жавобсиз севгининг уволи ёмон.
Мендан қочиб юрма, бўлиб еркатой,
Юрагим ҳувиллаб қолган бўш сарой,
Сенга ҳам қийиндир, билмам ҳойнаҳой,
Жавобсиз севгининг уволи ёмон.
Бекрўлат Бахтиёр, кунда дард ютар,
Йўлингни ройлаб интизор кутар,
Жавобин олади ким неки тутар,
Жавобсиз севгининг уволи ёмон...


Балки...

Қовоғидан қорлар ёғар тинмайин,
Баъзилар яшайди шундай кулмайин,
Бир сўз айтиш қийин дардин билмайин,
Балки унинг сира сирдоши йўқдир.
Ҳаёти бир текис ўтар шундайин,
Ҳар бир куни гўё оддий кундайин,
Боқсам юрак бағри тамом хундайин,
Балки унинг сира қардоши йўқдир.
Душманлар дилини қора етмоқда,
Ташвишли дамларга чора етмоқда,
Юракдаги ғамни рора етмоқда,
Балки унинг сира бардоши йўқдир.
Дунё ғамларидан ҳунграб йиғлашга,
Ишончсиз дўстларни яна синашга,
Юракдаги ғамга ринҳон бўйлашга,
Балки унинг сира бардоши йўқдир.
Бекрўлат Бахтиёр, ҳаёт жумбоқдир,
Ҳаётимиз гўё дарё қирғоқдир,
Ҳар бир онимизда ташвиш ўртоқдир,
Балки унинг сира кўзёши йўқдир.


Меҳрингиз Истадим Фақат

Қаршимга кулиблар келдингиз дўстим.
Билдирмай сизларга бору кам кўстим,
Юракдаги холис ўзгармас ростим,
Мен сиздан меҳрингиз истадим фақат.
Обрў шанингизга қилмайман даъво,
Менга бир меҳрингиз гўё сув, ҳаво,
Иғволи сўзлардан торилмас даво,
Мен сиздан меҳрингиз истадим фақат.
Дўстим деб қаршимга келганингизда,
Бир оғиз ширин сўз деганингизда,
Шу юрак амрини билганингизда,
Мен сиздан меҳрингиз истадим фақат.
Соғ омонлигингиз, мен учун бир бахт,
Дўстлик деганлари суянчиқ дарахт,
Ишонинг дилимда йўқдир ўзга аҳд,
Мен сиздан меҳрингиз истадим фақат.


Сўз Ҳикмати

Мендан бахтли одам йўқ,
Жуда ажиб ибора.
Бундан бўлиб кўнгил тўқ,
Севинамиз тобора...
Мендан бахтсиз одам йўқ,
Қандай мутҳиш ибора.
Бир айтилиб теккан ўқ,
Шундай бўлар начора...


Ҳақиқий Дўст...

Ҳақиқий дўст дўстидан,
Торар ўзин сийратин.
Ҳар бир айтган ростидан,
Чизар дўстлик суратин.
Фақат ўзин ўйлаган,
Дўстин сира ўйламас,
Минг бор дўст деб сўйлаган,
Ҳақиқатга яқинмас.
Чинакам дўст, ҳеч қачон,
Дўст сирини сотмайди.
Келса агар не замон,
Дўстга тошлар отмайди.


Қўрқаман...

Қўрқаман, кун келиб бахтсиз қолишдан,
Қўрқаман, тун келиб кунсиз қолишдан.
Қўрқаман, оёғим узилиб йердан,
Нотавон, бебурддек аҳдсиз бўлишдан.
Қўрқаман, юракнинг амридан чиқиб,
Шайтоннинг сўзига хиром айлашадан.
Қўрқаман, бошимни оловга тиқиб,
Ҳалол умримни мен ҳаром айлашдан.
Қўрқаман, онамни йўқотиб қўйиб,
Сўнгги рушаймондан ўзимни койиб,
Қўрқаман, бугунги кунимга тўйиб,
Ертанги кунимни бадном айлашдан.
Қўрқаман, дўстларим жабрин туйишдан,
Қўрқаман, манманлик мени суйишдан.
Қўрқаман, лаънату қарғишлар олиб,
Виждон азобида ёниб куйишдан.


Изҳори Дил

Сизга кўнгил қўйдим деб,
Ҳажрингиздан тўйдим деб,
Юрак бағрим о'йдим деб,
Юраверган ошиқман.
Сизга келиб гоҳ малол,
Умид торса гар завол,
Шундан ҳам минг бир хаёл,
Сураверган ошиқман.
Ишқ кўзимни намласа.
Азобларни жамласа,
Фироқ жоним ғамласа,
Ёнаверган ошиқман.
Минг бор тўқлар урсангиз,
Қавоқ уйиб юрсангиз,
Юзимдан юз бурсангиз,
Кўнаверган ошиқман.


Омон Бўлинглар!

Ҳаёт ҳикматин излаган райтим,
Хуш мисраларда гулаган байтим,
Холис сўзларим кўнгилдан айтдим,
Мени суйганлар, омон бўлинглар!
Шеърларим кўнгил тўридан сизга,
Қалбимнинг азиз қўридан сизга,
Тилагимнинг енг зўридан сизга,
Мени суйганлар, омон бўлинглар!
Онам шодондир шоир болам деб,
Яхши ишларга қодир болам деб,
Ҳар бир онимда бордир болам деб,
Мени суйганлар, омон бўлинглар!
Мени еъзозлаб, бахтим кутганлар,
Хуш забон тилдан аҳдим кутганлар,
Йеқилсам дарров қўлин тутганлар,
Мени суйганлар, омон бўлинглар!
Кўрмангиз риё, бўлмангиз хаста,
Бахт қўл узатсин бўлиб гулсата,
Меҳрингизга жон бўлсин райваста,
Мени суйганлар, омон бўлинглар!


Суянган Тоғимдир...

Бир ишга қўл бормай гумон қийнаса,
Г умонлар ҳам тинмай сабрим синаса,
Ортга қайтиша ҳеч кўнглим болмаса,
Суянган тоғимдир онам дуоси.
Юракни қамчилар енг оғир дамда,
Хавотир уйғонса ҳар битта ғамда,
Юрагим ёнса гар тинмай аламда,
Суянган тоғимдир онам дуоси.
Кучимга куч бўлар қувват кетганда,
Шодликлар кетиб афсус йетганда,
Юрагимни шодлик асир етганда,
Суянган тоғимдир онам дуоси.


Юрибсанда...

Ўзга билан ишинг бўлмаса,
Юракда бир ишқинг бўлмаса,
Сўқир кўзда ашкинг бўлмаса,
Юрибсан-да ўзинг одам деб.
Сўзларингда ўйнаса иғво,
Ўз қилмишинг ўзинга ғавғо,
Инсон демоқ мушкулдур аммо,
Юрибсан-да ўзинг одам деб.
Ота онанг кутиб хор бўлса,
Йўларингга интизор бўлса,
Битта ширин сўзга зор бўлса,
Юрибсанда ўзинг одам деб.
Уйда жуфту ҳалолинг туриб,
Сен ўзгалар кўйида юриб,
Яна тақдир қўймасин уриб...
Юрибсанда ўзинг одам деб.


Гулчеҳранг...

Келмасин малоллар соғиниб юрсам,
Ёлғиз сени ўйлаб ёниблар турсам,
Ҳижронлар кетади ўзингни кўрсам,
Г улчеҳранг хаёлим ўғирлаб қўйди,
Йўлларим сен тамон тўғирлаб қўйди.
Орзулар қаърида сени ўйлайман,
Соғинсам исмингни ринҳон сўйлайман,
Суратинг қўлимда қараб тўймайман,
Г улчеҳранг хаёлим ўғирлаб қўйди,
Йўлларим сен тамон тўғирлаб қўйди.
Сени еслатади, гўзал дамларим,
Васлингга йетказиб арит ғаммларим,
Сенсиз ортаверар дилда каммларим,
Г улчеҳранг хаёлим ўғирлаб қўйди,
Йўлларим сен тамон тўғирлаб қўйди.


Ишондим...

Ҳеч кимга ортиқча гумон қилмасдан,
Иғволи хаёлдан кўнгил тилмасдан,
Ямон ўй сурмадим билиб билмасдан,
Ишондим менга ҳам ишонганларга.
Ўғлим деб еъзозлаб кутганларим бор,
Дард ютсам дардларим ютганларим бор,
Меҳр истасам жонин тутганларим бор,
Ишондим менга ҳам ишонганларга.
Қўлимдан келганча меҳрим улашай,
Енг бахтли онларин бирга куйлашай,
Бекрўлат Бахтиёр, меҳрингизга шай,
Ишондим менга ҳам ишонганларга.


Унутманг...

Барча ҳам азалдан баробар емас,
Бойликнинг ортидан саросар емас,
Баъзилар савобга даъвогар емас,
Унутманг, дунёда яхши-ямон бор.
Кулган ҳар чеҳранинг файзи бўлмайди,
Яхшининг Ватанга арзи бўлмайди,
Худбининг фарзандлик фарзи бўлмайди,
Унутманг, дунёда яхши-ямон бор.
Ишонманг, ҳар қандай ўйноқи кўзга,
Ишонманг, ҳийлакор иғволи сўзга,
Ишонинг, онага ва фақат ўзга,
Унутманг, дунёда яхши-ямон бор.
Оқилу одиллар нурли ҳаёти,
Сира ғам чекмасин ўтли баёти,
Тутмасин уларни ғамнинг сайёди,
Унутманг, дунёда яхши ямон бор.


Бунча Мағрур Юрасан?

Ойдек тўлиб юрасан,
Г улдек кулиб турасан,
Мендан ўзга кимни сен
Бунча хаёл сурасан?
Ҳижронингни соз айлаб,
Қадду бастинг ғоз айлаб,
Жабринг манга боз айлаб,
Бунча мағрур юрасан?
Ошиқ сўзим тингламай,
Мени ўзга тенгламай,
Юрак бағринг кенгламай,
Бунча мағрур юрасан?
Қадрим чунон езилди,
Ёлғизлигим сезилди,
Дард аламлар тизилди,
Бунча мағрур юрасан?
Ей, тош бағир дилдорим,
Кўнглим сенга хуморим,
Куйдиргувчи беорим,
Бунча мағрур юрасан?


ДЎСТЛИК ТАъРИФИ
Дўстинг бўлса кунларинг шодон,
Чин юракдан отасан хандон,
Номардга иш тушмас ҳеч қачон,
Мана сенга дўстлик таърифи.
Билакларинг кучга тўлади,
Армонларинг гули сўлади,
Кулса фақат бахтинг кулади,
Мана сенга дўстлик таърифи.
Нафасингни ҳавоси бўлар,
Дардларингни давоси бўлар,
Хонишларинг навоси бўлар,
Маъна сенга дўстлик таърифи.
Яхши-ямон кунингда тиргак,
Турли ғаним кулфатдан сергак,
У ҳамиша ёнингда керак,
Мана сенга дўстлик таърифи.


Яшаса Ёлғиз

Кўзларида ёши қотади,
Йўлин тормай боши қотади,
Қошиқ йетмай оши қотади,
Кимдир агар яшаса ёлғиз.
Кўҳна дунё торлик қилади,
Тақдир, қисмат хорлик қилади,
Рушаймону зорлик қилади,
Кимдир агар яшаса ёлғиз.
Ўз-ўзига ёқмай кетади,
Кўнгилларга оқмай кетади,
Сира ортга боқмай кетади,
Кимдир агар яшаса ёлғиз.
Ҳеч бир ишга кўзи йетмайди,
Яқинга ҳам сўзи йетмайди,
Бахт шодликка ўзи йетмайди,
Кимдир агар яшаса ёлғиз.
Миннат ила кузатган ошдан,
Аччиқ дардин қўзгатган ошдан,
Қўлин узар узатган ошдан,
Кимдир агар яшаса ёлғиз.


Ўтар Кетар Денг

Юракларга келганда ғамлар,
Ёдга тушса азобли дамлар,
Ёришмаса кўнгилда шамлар,
Бу кунлар ҳам ўтар, кетар денг.
Тузоқ чиқиб оёқ қоқилса,
Сизга ямон кўзлар боқилса,
Ишончлар ҳам сувга оқилса,
Бу кунлар ҳам ўтар, кетар денг.
Изтироблар жонлардан ўтса,
Номард зотлар тошларин отса,
Нурли кўнгил қуёшдек ботса,
Бу кунлар ҳам ўтар, кетар денг.
Келинг дўстим қилинг бир тоқат,
Сўнгра сизга ёғилсин роҳат,
Ямонлардан асрасин фақат,
Бу кунлар ҳам ўтар, кетар денг.


Чарчадим

Мени сендан айирган фироқлардан чарчадим,
Тиш тирноғин қайраган қийнокдардан чарчадим.
Ҳар он сенга талринар лек висолга ёр етмас,
Юрак бағримни ўяр нифоқлардан чарчадим.
Тинмай қийнар оҳ мени сендан айро кунларим,
Нега бундайин деган сўроқлардан чарчадим.
Орамизда тўсиқ бор анча узун давони,
Умр денгизидаги қирғоқлардан чарчадим.
Бахтим кулди деб турсам кимдир кулиб устимдан,
Сўз қўшган сўзларимга қўрқоқлардан чарчадим.
Бекрўлат Бахтиёр шеър ашъоридан бахт торар,
Бу бахтимни кўролмас ўртоқаардан чарчадим.


Ўрганинг

Фақат кулиб юрмасдан йиғлашни ҳам ўрганинг.
Барчани дўст билмасдан синашни ҳам ўрганинг.
Ҳушёр айлаб сўзингиз ўйлаб - ўйлаб сўзлангиз,
Дўстга рост ёвга сохта сўзлашни ҳам ўрганинг.
Ҳаётнинг йўлларида доим кулиб бо'лмайди,
Енг шодлик кунларда бир ўйлашни ҳам ўрганинг.
Бу ҳаёт - зийракликдир, огоҳликни севади,
Умр йўлларин теран кўзлашни ҳам ўрганинг.
Душман келиб ногаҳон сенга дўстлик қўл тутса,
Дилдан қувиб минг нафрат юзлашни ҳам ўрганинг.
Ҳофиз бўлсангиз фақат шодлик ҳақда куйламанг,
Ел дардини юракдан куйлашни ҳам ўрганинг.
Ёлғону ростлар кетар мудом шодлик келганда,
Ҳақиқатга бир бора бўйлашни ҳам ўрганинг.
Олдингизга бир мақсад қўйинг шундай мустаҳкам,
Вақтингизни ҳор етмай яшашни ҳам ўрганинг.


Айлаб

Васлинга йетказгин 6axT^^p айлаб,
Майли-да соғинтир и^тиёр айлаб,
Кўзларим нигорон гадо ошиқман,
Мерҳрингга чўмилтир шаҳриёр айлаб.
Кўнглимни чўктирма ҳажринг дардида,
Бир йўқлаб келгин, ей сен алёр айлаб.
Ҳижронинг юзимни сўлгинлаб қўяр,
Аҳён еслаб қўйгин йўгу бор айлаб.
Ғам-ғусса кетмайди бу ёш юракдан,
Меҳмоним бўл бир бор шодиёр айлаб.


Ҳушер Бул

Дўстим ҳаёт йўлингда одамлардан ҳушёр бўл.
Сирли босар ёнингда қадамлардан ҳушёр бўл.
Нейки бўлса тақдирда бари ўзинг қўлингда,
Қалбинг айлар бағритош аламлардан ҳушёр бўл.
Маккор қизлар ҳар тамон кўнглинг йердек чорқилар,
Йироқ етар қариндош “санам”лардан ҳушёр бўл.
Баъзилар бор шанингни билиб билмай лойқалар,
Азиз қадринг йер қилар “қалам”лардан ҳушёр бўл,
Ҳар ким тақдир йўлини чизар феъл-атворидан,
Ҳаётинг зулмат айлар оламлардан ҳушёр бўл.


Баҳоримсан Беғубор

Кўнглимнинг гулаган боғида баҳоримсан беғубор,
Ҳар бир файзли куним тонгида наҳоримсан беғубор.
Шундай таъриф қилайин сени ғазал достонга солиб,
Кўнглимда зилолдек шарқироқ анҳоримсан беғубор.
Бир кун ҳажрим куйдирса ногоҳ ёмғир ёғар кўзингдан,
Мени зор соғинар тунлари бедоримсан беғубор.
Ҳаёт чунон йиғлатса агар кўнглинг тўлар ғамларга,
Менинг дарду куйимда ёрим, беморимсан беғубор.
Ҳажринг ўйин бошласа агар ўзинг бўлиб хижолат,
Яна бўлиб эрка бемалол, озоримсан беғубор.
Артиргуллар атрини сендан олган дейман ҳойнаҳой,
Гоҳи тикони ҳам бор нафис гулзоримсан беғубор.
Рашким сени қийнаса гоҳо, бўлиб маҳзун кўнгли хун,
Юзидан билдирмас ҳеч қачон безоримсан беғубор.
Ёрим кўнглимни безар ишқинг, ҳар бир инсон ҳавасда,
Ямон кўзлардан асрар мени туморимсан беғубор.
Ошиқғинг Бекпўлат Бахтиёр васлинг дилга муҳрлар,
Меҳримга интизор ҳар нафас хуморимсан беғубор.


Адашманг

Дўст-у ёрим, дўстингиз вафосидан адашманг,
Мудом маккор душманинг жафосидан адашманг.
Ўзга юртни суймангиз, она Ватан шу тупроқ,
Танги нарзар солган юрт ҳавосидан адашманг.
Етти иқлим жўш урар хонишу ноласига,
Аломалар яратган навосидан адашманг.
Она тупроқдир табиб, янтоғи ҳам ҳикматли,
Ибн Сино яратган давосидан адашманг.
Эркин нафас олармиз, ўзимизга биз ҳоким,
Ватанимиз хушифор сафосидан адашманг.


Ўзингсан

Сирим билиб ўзгага сотгувчи ҳам ўзингсан,
Ғаним келса пойига тутгувчи ҳам ўзингсан.
Бунча бўлма "хокисор" юз-кўзингдан билинар,
Бир кун азиз бошимга етгувчи ҳам ўзингсан.
Омад кетса ёнимдан йўлинг тополмай ҳайрон,
Мендан олдин сен тайёр кетгувчи ҳам ўзингсан.
Мендан гумон қилма деб, "дўстлигингни" қилма пеш,
Жон дўстим, деб минг бора айтгувчи ҳам ўзингсан.
Дилинг бошқа тил бошқа, бунча сохта одамсан,
Айтган сўзингдан дарров, қайтгувчи ҳам ўзингсан.
Ишинг битса баъзида, салом бермай ўтасан,
Сўнг керакмас буйимдек отгувчи ҳам ўзингсан.
Нафим тегиб кун ора жонинга оро бўлсам,
Остонамда итлардек ётгувчи ҳам ўзингсан.
Ҳаёт мени суйса гар, ҳасат сенга ёр бўлар,
Ичинг куйиб зулматга ботгунчи ҳам ўзингсан.


Интизор

Сени демас кўнгилни кутма муштоқ интизор,
Соғинсанг гар жонингда минг бир титроқ интизор.
Эй дўстим қадрингни бил, ўзи излаб келади,
Юрмагин бўлиб сархуш дилда қийноқ, интизор.
Хаёлингни йиғиб ол, ғурур бўлсин ўзликда,
Сен йигитсан унутма, бўлма қирғоқ интизор.
Майли севгин пинҳона кўнгил арзинг тингламас,
Лек кўнглингни дўстим, қилма байроқ интизор.
Сен севасан ёниблар, у балки буни бимас,
Энг ёмони шундаки, қийнар нифоқ интизор.
Биласан қадринг билмас, лекин кўнгил узмайсан,
Дардинг билмаслар зимдан дейди аҳмоқ интизор.
Севгин Ҳақнинг йўлида, бир кун билиб қолади,
Аммо ўзингни буткул, тутма қармоқ интизор.


Сиз Меники

Мен бахтиёр васлингизга тўяман,
Ёнимда сиз гўё ойдек тўлсангиз.
Ўзимга бир шодлик исмин қўяман.
Мен сизники, сиз меники бўлсангиз!
Бирга боғлаб соф ниятли дилларни,
Баҳам кўриб кўнгилдаги сирларни,
Бирга кезиб гулзор бўстон қирларни,
Мен сизники, сиз меники бўлсангиз!
Яшнатайлик кўнгилдаги боғларни,
Шодлик ювсин юракдаги доғларни,
Ортга ташлаб шум сайроқи зоғларни,
Мен сизники, сиз меники бўлсангиз!
Ўрнак бўлиб бахтлилар қаторида,
Хушнаволар бўлиб ҳофиз торида,
Рози бўлинг кўнглим сизда борида,
Мен сизники, сиз меники бўлсангиз!
Юзимизни ювсин поклик зилоли,
Ҳафас қилсин минг бир олам ҳилоли,
Мен ошиқнинг соддагина хаёли -
Мен сизники, сиз меники бўлсангиз!


Онажон

Эй онажон, онажон,
Жонужаҳон жонажон,
Шундай бахтли бўлайлик
Кўз тегмасин ҳеч қачон.
Фарзанд бурчим оқдайин,
Меҳрингизни сақлайин,
Пойингиз - саждагоҳим,
Умрбод ардоқларин.
Эй онажон, онажон,
Қалби жаҳон жонажон,
Хизматингиз қилайин
Камарбаста ҳар қачон...
Ёшлик қилсам билмайин,
Тошлик қилсам билмайин,
Авф етасиз шунда ҳам,
Юзимдан юз бурмайин.
Эй онажон, онажон,
Меҳри жаҳон, жонажон,
Меҳрим сиздан узулмас
Токи бордир танда жон...


Жигарлар...

Жигарлар бир бирин уриб-сўкарлар,
Жанжалга уй-жойлар асос бўлдими?
Алҳазар! Баъзилар қон ҳам тўкарлар...
Жиргарлик риштаси қасос бўлдими?
Кенг ҳовли ўртасин иккига бўлиб,
Будан овсинлар шод, кўнгли ҳам тўлиб,
Виждон ҳам боради тобора сўлиб,
Лойқаланган сойлар асос бўлдими?
Жиргарлик риштаси қасос бўлдими?
Ота - она гўрда ётгандир нотинч,
Руҳи саргардону, сарсона бетинч,
Бу қандай залолат, қандайин ўтинч?
Қалб кўзи кўр бойлар асос бўлдими?
Жиргарлик риштаси қасос бўлдими?
Кимга ўрнак бўлдинг, келажакгами?
Орзуларга бир-бир етажакгами?
Ўздан ном қолдириб кетажакгами?
Отга ўхшар тойлар асос бўлдими?
Жиргарлик риштаси қасос бўлдими?
Ўзича оқилу донолар бисёр,
Кенг ҳовлига сиғмас юрак бағри тор,
Эй дўстим, ҳаётда шундайлар ҳам бор!
Жуфтин топмас пойлар асос бўлдими?
Жиргарлик риштаси қасос бўлдими?
Бекпўлат Бахтиёр, бу иллат ёмон,
Бу гулгун чеҳрангни айлайди самон,
Бундан ҳаёт ўзи асрасин ҳамон,
Г оҳо доғли ой ҳам асос бўлдими?
Жиргарлик риштаси қасос бўлдими?


Айирманг

Онажоним, меҳрибон меҳрингиздан айирманг,
Мени бахтга ёр етар сеҳрингиздан айирманг.
Чарчоқ босса жисмимни, руҳим тетик айлайди,
Ҳароратда қуёшдек бағрингиздан айирманг.
Меҳрингиздан шодумон менинг кўнгил кошонам,
Жаннатлардек дилингиз - шаҳрингиздан айирманг.
Агар хато қилсам мен йўлим топай адашмай,
Сиздан менга ҳам ўтган сабрингиздан айирманг.
Ҳаёт ҳали олдинда қанча синов муштоқдир,
Шу синовдан ўтказар зеҳнингиздан айирманг.
Обод сизнинг кўнглингиз нур зиёга лимо-лим,
Кўнглингиз ҳур серҳашам қасрингиздан айирманг.
Сакксон-тўқсон ёшда ҳам менга бўлинг меҳрибон,
Хизматингиз йўлида, амрингиздан айирманг.


Ёлғон Бўлмасин

Дўстим сизга дўстлигим сира ёлғон бўлмасин,
Ўртамизда надомат отлиғ армон бўлмасин.
Бу кўнглимга ишонинг чин ҳақиқатни сўзлар,
Қалбингизга гумонлар уя солган бўлмасин.
Мен ростлик ошувтаси, асло унутманг шуни,
Ёлғон сўзлар кўнгилдан ҳеч жой олган бўлмасин.
Кўнгил ором истабон бахтни даъволар қилса,
Шу бахтни тополмайин кўнгил толган бўлмасин.
Дўстлик улуғ иноят, дўст қадрини билайлик,
Сохта дўстлар атрофда тамом тўлган бўлмасин.
Дил боғин яшнатайлик, келинг дўстим ҳамиша,
Дўстликкаа вафо дилдан асло сўлган бўлмасин.


Эсласам

Сени севган кунларим қийнар екан эсласам,
Сабру бардош, оҳимни синар екан эсласам.
Ҳижронларинг ҳар куни юрагимни ёндириб,
Ўзим билмай қалбимни тиғлар екан эсласам.
Севдим деб мамнун бўлиб ўз-ўзимни алдаб мен,
Бу юрагим гоҳида йиғлар екан эсласам.
Соғинчларим кундан-кун ортган пайти билмадинг,
Эътиборсиз меҳр дарди доғлар екан эсласам.
Сендан ўзга кўнглимга, хуш ёқмасди бу не сир?
Мени сенга ипсиз ҳам боғлар екан эсласам.
Кўзим кўрмас ҳеч кимни висолингни дардида,
Шу икки дур кўзимни ёғлар екан еэласам.
Мен қадримни ер қилиб, муштоқ бўлиб интизор,
Бу ҳолим сенга ҳузур бўлар екан эсласам
Ҳижронинг нишлар каби, юрагимга санчилди,
Давоси йўқ дардлардек ўяр екан эсласам.
Сен бепарво бўлибон ўз дардингда юрардинг,
Бадфеълингдан бу жоним тўяр екан эсласам.
Бу аҳволим кўриб дўст деқди қадрингни бил,
Ҳар он менга шундай деб сўйлар екан эсласам.
Ҳажрида тунлар бедор, чексам агар истироб,
У ўзга ёрни муштоқ ўйлар екан эсласам.


Бирқадам

Савоб, гуноҳ ишларга етқизади бир қадам,
Яхши ёмонга бирдек тутқизади бир қадам.
Қанча яхши иш қилма шайтон юради қонда,
Гоҳо бахт ешигидан кетқизади бир қадам.
Шунча мағрур юрсанг ҳам қаддинг кериб бўлиб ғоз,
Йўл тополай йўлингда ютқизади бир қадам.
Тузоқ тўла ҳаётда дўстдан кўпдир минг душман,
Сиринг билиб пойинга ётқизади бир қадам.
Ишонч дилда зўр бўлса йўлинг бўлади равон,
Гоҳи қоқилсанг бир зум турғизади бир қадам.
Синов йўли тор келиб, кўнглинг маҳзун айласа,
Ақлингга қилиб хизмат ўтқизади бир қадам.
Бу ҳаётда ким бўлдик, бу бизга бир гўё сир,
Бўстон ёки оловга кирғизади бир қадам.

</div>


Хиёнат Кўчаси

Ҳеч кимса бу йўлдан бахтини топмас,
Умр давронин сурар, тахтини топмас,
Ҳаёт ҳикматларин шарҳини топмас,
Хиёнат кўчаси - зулмат қоронғу.
Кўнгли чўкиб борар бебахтлик сари,
Кейин кета олмас афсусдан нари,
Умрини хазонрез айлайди бари,
Хиёнат кўчаси - зулмат қоронғу.
Ҳиёнат балоси дўстни йўқ етар,
Юзингни доимо шувитиб кетар,
Бошинг тошга тегса айтгин, ким нетар?!
Хиёнат кўчаси - зулмат қоронғу.
Ишониб ўткинчи дунё мулкига
Айланиб қолмагин айёр тулкига,
Баробар бўласан душман хулқига,
Хиёнат кўчаси - зулмат қоронғу.
Содоқат вафолар, юзингдан кетар,
Нур-зиё, софликлар кўзингдан кетар,
Эрта наслларинг изингдан кетар,
Хиёнат кўчаси - зулмат қоронғу.


Ўзбек - Ўзига Бек

Аллоҳнинг бизларга инояти шу,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Бир ажиб мўжиза ҳидояти шу,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Аллома даҳолар миллатдошимиз
Шунинг учун мудом баланд бошимиз,
Бугун порламоқда бахт қуёшимиз,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Андозамиз олам илму фанига,
Асло доғ тушурмай тарих шаънига,
Ифихор жо бўлган миллат танига,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Етти ёшдан еттиш ёшгача бахтли,
Оқил ўғил қизу, фарзандлар аҳдли,
Йўлимиз равону қадамлар шаҳдли,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!
Онаси меҳрибон онажон халқ бу,
Бир дам айро бўлмас жонажон халқ бу,
Оталари мард-у болажон халқ бу,
Ўзбекни ўзгига бек деб яратган!


Саломат Бўлайлик

Омонат бу танда жонимиз,
Саломат бўлайлик, саломат!
Бахтга тўлсин ҳар бир онимиз,
Саломат бўлайлик, саломат!
Меҳр кўзи дилларга хуш ёқиб,
Дард сирин айлайди, шу воқиф,
Кўнгил анҳорлардек, шўх оқиб,
Саломат бўлайлик, саломат!
Беморлик кўрпасин ёпмайлик,
Хасталик гардини ўпмайлик,
Ҳаётдан надомат топмайлик,
Саломат бўлайлик, саломат!
Яшайлик фақат сиз-бизлашиб,
Меҳрдан муҳаббат излашиб,
Муборак юз билан юзлашиб,
Саломат бўлайлик, саломат!


Тақдир Боғлиқ Инсон Ўзига

Қисмати хорларинг, боқдим кўзига,
Бир тинглаб ҳулоса қилдим сўзига,
Мен бир шиор топдим ҳаёт йўлимда
Тақдир боғлиқ екан инсон ўзига.
Ҳаракат - баракат дерлар азалдан,
Бир оғиз ширин сўз тотли асалдан,
Ибрат жўш уради ко'ҳна масалдан -
Тақдир боғлиқ екан инсон ўзига.
Қиш бўлса, кишининг баҳору ёзи,
Улуғлар инсонни сабрнинг сози,
Энди буёғига, ҳаётдир қози,
Тақдир боғлиқ екан инсон ўзига.
Қондан-қонга ўтар наслин одати,
Меҳнатга боғлиқдир киши роҳати,
Дард келса асрайди бардош-тоқати,
Тақдир боғлиқ екан инсон ўзига.


Аҳли Дурдона Йиғлар

Куйган кўнглинг дардида биз деб бир она йиғлар,
Ўз ёғимиз доғласа минг бир ҳаёна йиғлар.
Кўзда кўриб ашкимиз дилли бўлар шом-хуфтон,
Чап кўксининг тубида жони вайрона йиғлар.
Мадад бўлиб дардингга ўз дардини унутар,
Шому саҳар у бедор кўнгли ғамҳона йиғлар.
Нажот бўлай деб шўрлик қирқ жонини тутқазар,
Дардинг менга ўтсин деб ҳуши гирёна йиғлар.
Болам деб жони нисор биз билаймиз қадрини,
Бу дунёда енг азиз, мушфиқ ягона йиғлар.
Бошимизга бирон иш тушар бўлса ногаҳон.
Она деган мўтабар аҳли дурдона йиғлар.


Қани

Юзлардан файзлар сўниб борноқда,
Қилмишларга кўплар кўниб бормоқда,
Дил тубини недир йўниб бормоқда,
Қани инсонларнинг олийжаноби?
Қўлингдан тутмаслар, бегонасан деб,
Паймонаси тўлган вайронасан деб,
Эс-ҳушин йўқотган ҳайронасан деб,
Қани инсонларнинг олийжаноби?
Юзингда мавж урса дардларнинг дарди,
Елкангни қопласа армонлар гарди,
Дўстларим, бу ҳолдан юзлар бо'зарди,
Қани инсонларнинг олийжаноби?
Қариндош - туғишган кори бўлмаса,
Юракда иймонли, ори бўлмаса,
Яқинлар дилинга дори бўлмаса,
Қани инсонларнинг олийжаноби?
Қўллар -қўлни танир савдода бу дил,
Яқининг ноинсоф ғавғода бу дил,
Ҳеч кимса тингламас навода бу дил,
Қани инсонларнинг олийжаноби?
Г иналар нафратга айланди буткул,
Нохуш фикр қарордек сайланди буткул,
Қалб кўзи гоҳида бойланди буткул,
Қани инсонларнинг олийжаноби?


Изладим

Бу дунёдан кўнгли шод бўлган меҳмон изладим,
Инсон келса дунёга, хурсанд мезбон изладим.
Ҳеч бир ишга дил тўлмас ҳар бир нигоҳ ўзгача,
Кулиб турган кўзни ҳам, асли нолон изладим.
Яхшилар кўп ҳаётда учрар балки камдан кам,
Ҳар онимда ёнимдан битта ёмон изладим.
Орзуларим бепаён қиёс йўқдир айтишга,
Эслаб баъзан шуларни дилдан армон изладим.
Бу жонимнинг паванди, онажоним меҳридур,
Бемор бўлса гирёна дардга дармон изладим.
Рост сўзларни хушламас бази "оқил" одамлар,
Улар ибрат сўзлаган сўздан ёлғон изладим.
Ким аслида ким ерур дил кўшкидан билгаймиз,
Дили билан тили бир бўлар замон изладим.
Саволларим беҳисоб, жавоблари орзудир,
Саволларнинг жавобин ўйлаб ҳар он изладим.


Яхшида

Ғам ютмасдан ҳар бир дам кулиб юрмоқ яхши-да,
Бу ўткинчи дунёда баxтга тўлмоқ яxши-да.
Ота онанг бағрида олам гўзал, нурафшон,
Шу онларинг бахтидан, даврон сурмоқ яхши-да.
Омад қўлинг тутса гар етиб орзу-ниятга,
Бахт тожини бир умр бошда тутмоқ яхши-да.
Кимдир иззат қилади, кимдир билмас меҳнатинг,
Эл ичида ҳурматинг билиб қўймоқ яхши-да.
Атрофда кўп натавон ўзин доно атарлар,
Ота - онангдан ҳар он ибрат олмоқ яхши-да.
Ғариб кўнглин кўтариб сабаб бўлсанг ҳикматга,
Битта ширин сўз айтиб шодлик бермоқ яхши-да.
Ҳижрон кечаси ёниб тунни улаб кунларга,
Насиб бўлса дийдор ёрга етмоқ яхши-да.


Ўзбек Халқимиз

Икки дарё сувини ичкан ўзбек халқимиз,
Орзуси самоларни қучган ўзбек халқимиз.
Ўзлигимиз англабон тарих зар битикгидан,
Озодлик деб жонидан кечган ўзбек халқимиз.
Қанча миллат-эллатни бағримизда жо етдик,
Меҳмон келса бағрини очган ўзбек халқимиз.
Илму фандан нурафшон ўзбек деган номимиз,
Олам аҳлига зиё, сочган ўзбек халқимиз.
Неча синов-машаққат кўрган азал қисмати,
Ҳар қандай мушкул тугун ечган ўзбек халқимиз.


Яхши Ният

Чинор бўлгин кўнгил боғимда,
Виқор бўлгин ғурур тоғимда,
Эй дўстгинам, нима бўлса ҳам..
Асло куйма менинг доғимда.
Саксон-тўққсон ёшда ҳам бирга,
Кўнгил тўлиб минг ажиб сирга,
Орзу агар бепаён бўлса
Етайлик шу бепаён қирга.
Онамизнинг кўзлари қувнаб,
Юрсин ўғил-қизимиз ўйнаб,
Қай манзилда бўлсак ҳам бироқ
Меҳр шошсин дийдорга чорлаб.
Лавзи ҳалол дўстлар бўлайлик,
Бу дунёда ростлар бўлайлик,
Синашда дўст, содиқ дўст деган -
Сўзга мудом мослар бўлайлик.


Узр Сўрайман

Ўз-ўзимдан безиб гоҳида,
Дилда афсус кезиб гоҳида,
Юрак азоб сезиб гоҳида,
Виждонимдан узр сўрайман.
Ўзим гоҳо қўлга ололмай,
Тақдиримни йўлга сололмай,
Гуноҳларга чора тополмай,
Виждонимдан узр сўрайман.
Онам кўнглин хуфтон қилсам гар,
Дўстим сўзин ёлғон билсам гар,
Ёрим қалбин тиғдай тилсам гар,
Виждонимдан узр сўрайман.
Сўзим иғво йўллардан юрса,
Гумон ҳар он кўнглимда турса,
Қут-барака юзини бурса,
Виждонимдан узр сўрайман.
Қадрин билмай шодлик кунларни,
Энди туймай сокин тунларни,
Дилда сезсам афсус хунларни,
Виждонимдан узр сўрайман.
Бугунги кун ермагим бўлса,
Кайфу сафо керагим бўлса,
Агар нохуш тилагим бўлса,
Виждонимдан узр сўрайман.
Ўз-ўзимдан безиб гоҳида,
Дилни афсус кезиб гоҳида,
Юрак азоб сезиб гоҳида,
Виждонимдан узр сўрайман.


Дилдош Бўлайлик...

Кел, ёргинам, бу жонга дармон дилдош бўлайлик,
Дилни дарддан аритиб xo^hc сирдош бўлайлик.
Синовлар кўп ҳаётда, ҳали бу бошланиши,
Бир-биримизни қўллаб, метин бардош бўлайлик.
Кундан-кун боғлаб тақдир кўнгил кўнгилга пайванд,
Ишқ риштаси узилмас буткул қардош бўлайлик.
Меҳримиздан диллларга тушсин софлик нурлари,
Оила деган қўргонда биз бир қуёш бўлайлик.
Заргар бўлса оналар биз уларнинг зийнати,
Тақдир бизни боғлаган уззукга тош бўлайлик.
Жон ёргинам, дунёда бордир минг бир машаққат,
Кўксимизни тутиб тоғ ғамга бардош бўлайлик.


Йиғ Ларман

Хатоларим ортганда дилим вайрон йиғларман,
Афсус кўнглим тишласа чекиб фиғон йиғларман.
Кўзларимни шамғалат қилса неча йўлғонлар,
Ақлингни йиғ демаслар, англаб нолон йиғларман.
Онам кўнгли қордек пок, орзулари беғубор,
Агар кўнглин ранжитсам, ҳушим гирён йиғларман.
Умр ҳадия эмаску, вақт бойликка сотилмас,
Бесамар ўтган вақтни топмай ямон йиғларман.
Айбим айтса дўстларим менга бўлмайди ериш,
Рост сўзидан ёнида дилдан пинҳон йиғларман.
Дард бўғзимга тиқилса сўз келмайди тилимга,
Ўзим оқлаш хатодур тишлаб забон йиғларман.
Ўзинг кўрсатар кўзгу, лек айбингни сўзламас,
Мен ўзимни англамас бир нотавон йиғларман.


Келарман

Ёр, дийдорингни мудом дилда ўйлаб келарман,
Ишқу муҳаббатингни қалбга жойлаб келарман.
Балки ширин висоллар бизга насиб бўлмасдир,
Ҳижрон сўзин мағзини шеърга сўйлаб келарман.
Ҳар дийдоринг ўзгача осмонларга учрирар,
Энг соф эзгу тиллаклар дилда йўллаб келарман.
Кўнглинг мендан тўқ бўлсин, ҳали иқрор бўларсан,
Ишқ риштасин ипини сенга бойлаб келарман.
Масофалар гар узоқ бўлса кўнгил яқин-ку,
Бил, мен сени ўзимга мудом чорлаб келарман.


Меҳрингиздан Айланай

Онажоним, жонажон ўзингиздан айланай,
Болам деб еркалаган сўзингиздан айланай.
Хато қилсам ҳамиша тўғри йўлга соларсиз,
Ортингиздан борарман изингиздан айланай.
Фаришталар файзини, сизга қўшиб берганми,
Тўлин ойдек порлаган юзингиздан айланай.
Кўнглингиз зиёлари қуёшга тафт бергудай,
Меҳр тўла нигоҳу кўзингиздан айланай.
Матонатга тоғдайсиз ғам-тавшишга енгилманг,
Менга берган ҳалол нон-тузингиздан айланай.


Бизларга

Ота-она дуоси ҳикмат екан бизларга,
Ҳар бир яшар кунимиз неъмат экан бизларга.
Келажак пойдевори мустаҳкам бўлмоқ керак,
Ёшликдаги меҳнатлар роҳат экан бизларга.
Дўсти ёринг вафоси - ел олдида иззатинг,
Ота-она борлиги шуҳрат экан бизларга.
Ҳар бир ўтган машаққат ўз ўрнида ҳисобли,
Сабр ила яшасак рағбат экан бизларга.
Хайрли ишлар қилсак кўнгил бўлар беғубор,
Сўнг эл қўлида дуо раҳмат экан бизларга.


Аждодларнинг излари ўчиб кетмас ҳеч қачон,
Босиб ўтган йўллари ибрат экан бизларга.
Дунё сири сержило англаб олмоқ қийиндир,
Тирикликнинг ўзи бир ҳикмат экан бизларга.

</div>


Кетдим

Ёр, дардимни дилинга, муҳрлаб ёзиб кетдим,
Ҳижронингдан ҳар лаҳза тинмайин озиб кетдим.
Сен мендан айросау мен сендан айро бунда,
Фироқларнинг тубига балиқдек сузиб кетдим.
Ҳижрон боғим дарахти, юксакларга шохалади,
Ич-ичимдан хўрланиб шу боғни кезиб кетдим.
Жафоларинг титратар чап кўксимнинг тубини,
Мен сенсиз кимлигимни вайрона сезиб кетдим.
Чироқ ёқса ёришмас бу кўнглимнинг чамани,
Дардим кўздан яшириб эплолмай қизиб кетдим.
Бунча мени қийнайсан ишқингни қийноғида,
Сабрим синар нозларинг жабрингдан безиб кетдим.
Унут деган сўзларинг қулоғимдан кетмайди,
Шу биргина сўзингдан юракни езиб кетдим.


Бойланиб Қолдим

Жонимм кокилларинга бойланиб қолдим,
Висолинга ҳар нафас шайланиб қолдим.
Кўнгил қурғур ишқинда тамом адодир,
Ҳижронингни йўлида лойланиб қолдим.
Мен ўзимдан бегона, ҳушим ҳирёна,
Гўё, Мажнун, Фарҳодга айланиб қолдим.
Висолингни умиди, қўлим етмас ой,
Мен гоҳи азобга сайланиб қолдим?
Сен мендан ўзингни олиб қочсанг ҳам,
Кундан-кун ўзингга боғланиб қолдим.


Истардим

Мен севган ёр мени ҳам севишини истардим,
У ҳам мени соғиниб кутишини истардим.
Икки кўнгил бир бўлса, узукка кўз бўлгандек,
Висолимдан шодумон бўлишини истардим.
Бегим, дея интизор йўлларимга кўз тикиб,
Лайли, Ширин, Зуҳродек суйишини истардим.
Хаёлидан кетмайин юрак зарби бўлсайдим,
Туну кун мени бедор ўйлашини истардим.
Ишқда кўриб бахтини тақдир йўлин боғласа,
Кулса фақат мени деб кулишини истардим.
Соғинчимга бойланиб севгини бахт билсайди,
Мендан аввал талпиниб келишини истардим.
Узоқ кетмай ёнимдан даво бўлиб дардимга,
Юрагимда шамолдек еллишини истардим.
Соғинч агар қийнаса меҳрим сезиб интикиб,
Суратимга ҳар лаҳза қарашини истардим.
Бахтга ўраб жон-таним қаддим мағрур керардим,
Мени омад доимо сийлашини истардим.


Мубтало Бўлдим

Ҳусну жамолинг кўриб тамоман адо бўлдим,
Ҳажру фироқ йўлида манзилсиз гадо бўлдим.
Кунлар ўтгани сари соғинч езар юракни,
Ростин айтай ёргинам ақлимдан жудо бўлдим.
Ажаб екан бу хислат сабру бардош ўргатар,
Бир кўрмоққа интизор етолмай фидо бўлдим.
Авжим етар самога дарддан агар йиғласам,
Шодлик емас аламда создаги садо бўлдим.
Кўнглим езар ситамлар етишмоқ бунча қийин,
Ишқ бозорин йўлида тинмайин савдо бўлдим.
Энди майли тақдирда кўнмай нетарман оҳир,
Билгани шу - тузалмас дардга мубтало бўлдим.


Хато Қилдим

Ёрим, гумон йўлида минг бора хато қилдим,
Кўнглинг оғритиб бунда дил пора хато қилдим.
Рашк айланиб гумонга илдиз оти кўнглимда,
Муроса мадор қилмай тобора хато қилдим.
Ишонч қолди хорланиб миш-миш келди қулоққа,
Йиғиб олсайдим ҳушим начора, хато қилдим.
Ёрим кўзинг ёш тўла, менинг дилим тош тўла,
Ессиз, ишқу муҳаббат бечора хато қилдим.
Афу айла ошиғинг, ей шафқатли дилдорим,
Кўнглингни мен бераҳм садпора хато қилдим.


Ўзгарди

Бизлар бирга юрган боғлар ўзгарди,
Пурвиқору мағрур тоғлар ўзгарди.
Ювилса ювилиб кетмади аммо,
Кўнгилни ғаш қилар доғлар ўзгади,
Биз бахтиёр едик нима ҳам бўлди,
Шодумон қувнаган чоғлар ўзгарди.
Ким нима деса деб, билганин қилди,
Ортимизда минг бир зоғлар ўзгарди.
Йил ўтиб ёш ўтиб кўз ҳам очилиб,
Афсусдан бўғзимда оҳлар ўзгарди.


Моҳитабон Экансан

Кўзларим тушди ногоҳ моҳитабон экансан,
Ишванг ақлим оғирлар қошу камон экансан.
Оҳумисан ҳайронман сенга изим етмайди,
Дилим сени қўлингда гўзал жанон экансан.
Атай қийнаб ишқингда ҳолим забун айларсан,
Васлинг менга ёр етмас гоҳи ямон экансан.
Кўзларинг чақнар ҳаргиз ишқим кўзга илмайсан,
Дардим билиб атайин лаълихандон экансан.
Севасанми ёки йўқ буни сира билмайман,
Дил сўзларинг айтмайсан сирли пинҳон экансан.
Бекпўлатинг куймоқда гумон, савол ичида,
Юрак сенга талпинар азиз инсон экансан.


Яхшими?

Дардимни айтмай, дўстлар пинҳон тутмоқ яхшими?
Ёр мени ҳам севишин муштоқ кутмоқ яхшими?
Ёр юрса гар бепарво ақлу ҳушим ўғирлаб,
У билмаган ҳижрони бир мен тотмоқ яхшими?
Ким билади кўнглимни нейлар чулғаб олмоқда,
Қадринг билмас дастидан лойга ботмоқ яхшими?
Эй ёр назаринг ташла, хулоса қил фикр қил,
Билиб билмай кўнглимга тошлар отмоқ яхшими?
Етти қават осмонда учиб юрсам қанийди,
Армонинг болишида йиғлаб ётмоқ яхшими?
Жонон, тоза дилингдан муҳаббатга макон бер,
Кўнгил чаманзорда изсиз кетмоқ яхшими?


Овораман

Жанон, сенинг васлинга етолмай овораман,
Дил сўзларим яна бир айтолмай овораман.
Сенсиз зулмат такдирим юрак бунда қон ютар,
Кўнглим бўлиб бахтиёр яшолмай овораман.
Сабру бардош куйингда ўз кучини йўқотди,
Севилмаслар боғидан кетолмай овораман.
Майли шунча фироғинг жон-жоним ёндирди,
Лекин шунда ҳам ҳаргиз кечолмай овораман.
Хаёл сенда саргардон ҳеч ўзимда емасман,
Дилимдаги тугуни ечолмай овораман.
Ўзингдадир ихтиёр на қилайин енди ман,
Сенга кўнглимни ошкор очолмай овораман.
Билмай кўнглинг оғритдим кечир мени дилдорим,
Менга бўлган жаблингдан қочолмай овораман.
Сендан кўнгил узилмас занжир- занжир армоним,
Бахт қушини қўлимга тутолмай овораман.
Кўнгил қурғур сенга зор ҳеч ким ўрнинг босолмас,
Ўзгани сендек сира севолмай овораман.


Бўлиб Қолсайдим

Ҳеч ғам кўрмас беғубор бола бўлиб қолсайдим,
Узун қирлар қўйнида лола бўлиб қолсайдим.
Ёмғир ернинг озиғи кўз ёш кўнгил юпатар,
Майли ёрим кўзида жола бўлиб қолсайдим.
Қадрим пойинг остида қачон қадрим биларсан,
Ҳеч бўлмаса зулфингда тола бўлиб қолсайдим.
Эшитмайсан дардларим бунча бўлма бағри тош,
Кўнглинга бир йўл топар нола бўлиб қолсайдим.


Из Қолмади

Кўнглинга йўл топмоққа тайинли из қолмади,
Атроф тўла санамлар лек сендек қиз қолмади.
Ишқ риштасин боғлолмай бунда бўлдим нотавон,
Имкон бер деб айтишга имконли сўз қолмади.
Юрак ёнар оташин бу қандайин оқибат,
Кўксим сўвутгали қодир бир муз қолмади.
Баҳор ўтди орзуда, ҳис-ҳажаён авжида,
Келди дарҳол қаҳратон файзиёб куз қолмади.
Сендан айро тушиб ёр изларингни изларман,
Наҳот кўнгил боғида севгидан из қолмади.


Ҳаётнинг Ўйинин Қаранг

Жонимни пойгакдек босиб ўтарлар,
Йўлимда ғанимлар қатор ётарлар.
Энди дўстим топдим деганда аранг.
Онажон, ҳаётинг ўйинин қаранг.
Бу не мусибатдир ғамлари чексиз,
Мен унга дўст эдим, чиндан шубҳасиз,
Она, бу ҳолимдан мудом йиғлайсиз,
Онажон, ҳаётнинг ўйинин қаранг.
Дардимни айтишга топай бир минбар,
Кўнглимни оғрити ишонган дилбар,
Бугун юраккинам ерга баробар,
Онажон, ҳаётинг ўйинин қаранг.
Қулаган тоғлардан аҳволим сўранг,
Тобора феъл-атвор тортилар таранг,
Кўксингизга бошим қўйиб йиғлайин
Онажон, ҳаётнинг ўйинин қаранг.


Бемалол

Ишончимни ер қилиб юрибсан-ку бемалол,
Мендан ўзга ёрни сен севибсан-ку бемолол.
Юз кўзинг борми демай юрак бағрим ўйдинг оҳ,
Энди ўзга васлида турибсан-ку бемалол.
Айбим айтгин нималар хиёнатга бошлади,
Мендан кечиб еҳтимол кулибсан-ку бемалол.
Қани вафо сақодат сенга тўзим тилайман,
Бу навқирон юрагим тилибсан-ку бемалол.
Меҳрим бердим жонқадар вақт ҳукмига топшириб,
Мендан кечмоқни дилдор ўйлабсан-ку бемалол.
Қандай қилиб икки ёр қўлин бирла тутдинг айт,
Виждон деган нематни топтапсан-ку бемалол.
Майли қисмат, пешонам ўз бахтимни топарман,
Ўзинг билмай гуноҳни ёқлабсан-ку бемалол.


Учрагин

Мендан кечган меҳрнинг уволига учрагин,
Ширин-ширин хаёллар заволига учрагин.
Кун келиб қадрим англаб балки афсус қиларсан,
Дилдан кетмас ғамларнинг саволига учрагин.
Бу сўзларни ёзмоқлик менга осон емасдур,
Афсуснинг гумон деган хаёлига учрагин.
Кўнглим ямон ездинг еҳ, майли ҳаёт чархпалак,
Кўзинг очар қисматнинг шамолига учрагин.
Фирогингда тоабад куяр бўлду бу жоним,
Норасида ишқимнинг уволига учрагин.


Ҳижрон

Кўзларим нигорон етиб йўлинга,
Дийдорсиз қийнайди ҳижрон, муҳаббат.
Бир бор гул беролмай нозик қўлинга,
Гулёрсиз қийнайди ҳижрон, муҳаббат.
Кўксимга исмингни нақшинкор ўйдим,
Сени севиб ўзни ўйламай қўйдим,
Ҳижронли кунларим ҳикматга йўйдим,
Висолсиз қинайди ҳижрон, муҳаббат.
Ўзинга етолмай йўлим дарбадар,
Ҳажру фироғинда бўлдим ер қадар,
Севгинга етмоқлик мушкул шунчалар,
Дилдорсиз қийнайди ҳижрон, муҳаббат.
Армонлар теракдек бўйин чўзмоқда,
Билмайман хаёллар мендан ўзмоқда,
Тиканли боғлардан кўнгил озмоқда,
Г улзорсиз қийнайди ҳижрон, муҳаббат.


Соғинмаг Ан Куним Ё'Қ

Жон бўғзимда титрайди,
Ҳаловату тиним йўқ.
Соғинч юракни ўртайди,
Соғинмаган куним йўқ.
Висол деган шаҳрингга,
Киролмайин жон сарсон.
Қолиб ҳижрон қаҳрингга,
Яшолсайдим мен омон.
Оғринарман ҳижрондан,
Бунча бўлма тош бағир.
Жон қийналар армонда,
Яшолмайман тинч аҳир.
Мумкин емас унутмоқ.
Кўнгил ишим на қилай,
Агар ўлдирса фироқ,
Кейин майли дил олай.


Бепарволик - Замон Иллати

Бўлсин деса ютида унум,
Бирлашади ўзбек миллати.
Ғанимларда бўларми тиним?
Бепарволик - замон иллати.
Қўллар қўлни таниб кетмоқда,
Диллар дилни йўниб бормоқда,
Бунга кўплар кўниб бормоқда,
Бепарволик - замон иллати.
Дунё нотинч чайқалиб турар,
Қай ютрларда фитна уй қурар,
Ака-ука бир-бирин урар,
Бепарволик - замон иллати.
Қорним тўқ деб ўзгани билмас,
Одамийлик шартнини қилмас,
Яна нейлар юракни тилмас,
Бепарволик - замон иллати.
Кўп элларни кузатган пайтим,
Юрагимда борни айтдим,
Огоҳликка егиз бу байтим -
Бепарволик - замон иллати.


Онам Таърифи

Кўнглимнинг шодлиги, қудратидирсиз,
Ҳаётнинг азиз неъматидирсиз.
Онажон, меҳрингиз мудом дилимда,
Умримнинг чарағон зийнатидирсиз.
Кўзларим қувнайди юзингиз кўрса,
Г улчеҳрангиз гул каби очилиб турса.
Мен ўзимни буткул бахтли сезарман,
Кўзингиз нам бўлмай шодланиб юрса.
Куну тун ўйлайсиз тақдир йўлимни,
Мардонавор тутиб доим қўлимни.
Қандай қадрингизни билматин ахир,
Шодликка ўрайсиз ўнгу сўлимни.
Минг битта еркакнинг журъати сизда,
Ўзбекойимларнинг ибрати сизда,
Азиз бошингизни ғамга букмайсиз.
Дуогўй момолар ҳикмати сизда.


Истарман

Йўлларингда пайдо бўлмоқ истарман,
Меҳринг ила бахтга тўлмоқ истарман.
Дардларинг улашгин, дармонинг бўлай,
Кўнгилдан ғамларинг олмоқ истарман.
Тақдиринг боғлиги бўлай ўзим ман,
Севгимни кўнглинга солмоқ истарман.
Ўзингдан айролар қилма бунчлар,
Қалбингни қаърида қолмоқ истарман.
Шодликлар улашиб нозик қалбинга,
Сен билан ҳамиша кулмоқ истарман.


Ҳавас Эмас

Этолмай васлингиз адосидурман,
Соф меҳру муҳаббат гадосидурман,
Матҳингиз куйлар тор садосидурман,
Бу ишқим шунчаки ҳавас эмасдир.
Билмайсиз қандайин ёниб севишим,
Сизсиз ҳаётдан ҳам тониб севишим,
Меҳр булоғига қониб севишим.
Бу ишқим шунчаки ҳавас эмасдир.
Соянгиз бўлиб сарсонадурман,
Ишқингиз йўлида мастонадурнан,
Кўнглингиз пойида остонадурман.
Бу ишқим шунчаки ҳавас эмасдир.
Соянгиз бўлиблар юргим келади,
Сизни ширин ҳаёл сургим келади,
Бир умр ёнимда кўргим келади,
Бу ишқим шунчали ҳавас эмасдир.
Бекпўлат Бахтиёр, ишқи жонида,
Исмингиз оқади ҳатто қонида,
Бир умр ҳамроҳи бўлинг ёнида,
Бу ишқим шунчали ҳавас эмасдир.


Биласизми?

Сизга етолмай ёрим муштоқдирман биласизми?
Сиз у соҳил мен бунда қирғоқдирман биласизми?
Бепарволик қилмангиз юрагимни куйдириб,
Ҳижрон, фироқ, азобга ўртоқдирман биласизми?
Тунларни улаб кунга дийдорингиз истарман,
Кўрмаган куним бедор ингроқдирман биласизми!
Сиз ўйламанг севгиси кўзим кўзига тушгунча,
Ишқ ўтимда куйдирар чақмоқдирман биласизми?
Бахт нима билмай ўтмай фироқларнинг дастидан,
Севдим ва севилмоққа чанқоқдирман биласизми?


Бемор Булдим

Ёрим сенга етолмай ҳажрингда бемор бўлдим,
Ҳижронли кечаларда дилпора бедор бўлдим.
Сочларингни силай деб шамол бўлай изингда,
Севгим ошкор етолмай аҳволи абгор бўлдим.
Бир кунда бир кўрмасам, ҳолим ўзим биларман,
Бир кўрмоққа интизор, кўзингга хумор бўлдим.
Бу ҳаётнинг бўрони минг бир турга солмоқда,
Орзу қилмай бахтларни армонли чинор бўлдим.
Соғинч тутқич бермайди, бу кўнглимнинг ҳукмига,
Фироқ езар жонимни қисматан безор бўлдим.
Юрак сени истаса ёлғизгинам мен нетай,
Бир илтифотингга бунчаларам зор бўлдим.


Ўргат

Менга ҳам ўзингдек кулишни ўргат,
Юракни ёндириб суйишни ўргат.
Шундайин ўзингга боғлаб олгинки,
Кўрмасам хавотир олишни ўргат.
Меҳрингни бергинки, шундай севайин,
Сенсизликда чўғсиз ёнишни ўргат.
Кун келиб ҳаётдан нолий бошласам,
Ёргинамм бардошли бўлишни ўргат.
Санамлар кўп ерур кўзим шоширар,
Ўзингдан бошқадан тонишни ўргат.
Айрилиқ дамлари йиллар бўлса ҳам,
Сенга содиқ бўлиб қолишни ўргат.


Тун Қолиб Кун Йиғлар Мани Оҳимга

Билмайсан-да сендан айролиқ ямон,
Ҳижрондан ёш кўнгил яролиқ ямон,
Кўз ўнгимда минг бир қаролиқ ямон,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.
Шамоллар ҳам сенга етказмоқ истар,
Ёмғирлар дардларим кетказмоқ истар,
Фурсатлар кўлимиз тутқазмоқ истар,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.
Дақиқалар ўтар дийдоринг пойлаб,
Кўнгилга енг ажиб ҳисларни жойлаб,
Кетарсан ипсиз ҳам ўзингга бойлаб,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.
Юрагим ўрганди азоб-қийноққа,
Кетарсан кўнглимни ташлаб фироққа,
Айрилиқ дилимни солар титроққа,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.
Гулгун руҳсорингга кўзларим тўймас,
Кимлар чин севгимни ёлғонга йўймас,
Бекпўлат Бахтиёр шунчаки суймас,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.