OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифБоту
Асар номиЯнги қишлоқ (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Боту
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм14KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/31
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Янги қишлоқ (ҳикоя)
Боту

Кўклам боши. Ҳали ер қуриган эмас. Тепаларда қор излари бор. Кўкламнинг галги келиши Қурбоннинг ҳам юрагида тўлқинлар қўзғотган. Қурбон на кечаси ва кундузи тинчлана олади. У ҳавога қарайди. Ерга қарайди ва шодлигидан калта соқолини бармоқлари билан тез-тез тарайди.
— Қурбон, сен ҳам бу йил белингни кўтариб оласан-да... Қодирнинг бу сўзлари Қурбонга жуда ҳам ёқади. Унинг дудоқларининг таноби қочади.
— Ҳаҳ... замон. Ҳукумат бизники. Бизга ўхшаганларники, дейди Қурбон. Оч-яланғоч юратурган ўтиб кетди оғайни!

Қодир ҳам Қурбоннинг ўзига ўхшаган камбағал деҳқон. Ер ислоҳати вақтида Қодирга.... таноб ер, Қурбонга.. таноб ер берилган. Лекин бояқиш Қурбон шу йилгача олган еридан фойдалана олмаган, бунга сабаб Қурбоннинг ишёқмаслиги ёхуд қўрқоқлиги эмас, бошқа... Қурбон ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, ҳеч ишдан қочмайдиган йигит. Буни қишлоқнинг каттадан-кичигигача яхши билади. Босмачилар Янги қишлоқдан узоқ бўлмаган тоғларда от қўйиб, қишлоққа қўрқинч солиб юрган замонларда ҳам ўз тўғри йўлидан қайтмаган Қурбон «майда-чуйдалардан таб тортмаслиги»ни бир эмас, минг мартаба айтганини ҳамма эшитган. Қурбоннинг сўзлари қишлоқ бойларининггина кайфларини бузади. Бойлардан, руҳонийлардан бошқа ҳамма қишлоқи Қурбоннинг суҳбатига жуда зўр иштиёқли. Қурбон ҳам ноз қилишни, такаббур бўлишни билмайди. Биров:
— Қурбон, фалон воқеа қандай бўлган эди, — деб қўйса сўроғини рад қилмай тўла жавоб беради.

Кичкина уйнинг шипи қоп-қора. Уй эшиклари ёпиқ. Уйнинг бир четида гувиллаб ёниб турган ўтнинг шуъласи кичик уйни ҳам совуқликдан, қоронғиликдан ҳам қутқармоқчи бўлади. Ўт теварагида ўтирганлар ичида бўлган шаҳарлик уч йигит кўзларини зўрға-зўрға очиб ўлтирардилар. Тўлқинланиб учмоқда бўлган аччиқ тутунлар буларнинг на кўзларига ва на кўнгилларига роҳат беради. Лекин сир бой бермасга тиришадилар. Қурбон воқиллаб туради. Уйдаги тўққиз қишлоқи шаҳардан келган йигитлардан кўпроқ сўз эшитишни истаб тинч ўтиради. Буларнинг кўзлари ҳам ёшланмайди, кўнгиллари ҳам ҳузурсизланмайди. Унча-мунча тутун буларга таъсир қилмайдиган кўринади.
— Сиз ўрганмагансиз-да... Эшикни очиб қўяйми?

Қурбон жуда зийрак йигит эканини бу ерда ҳам кўрсатди.
— Кеча унча ҳам совуқ эмас, — деди Қодир, — очиб қўя бер!

Эшик очилди. Ташқаридан тоза, ёлқин ҳаво югуриб ичкари кирди. Нафас олиш анча енгиллашди.

Ёниб турган ўтнинг ҳам боши эгилди. Унинг шуъласи эшикдан кирган ой нурлари билан қучоқлашди. Ташқарининг гўзаллиги ҳамманинг қарашини ўзига жалб этди. Қумғонга қараб ўтирган деҳқон деди:
— Бу йил ёғин ҳам чакки эмас. Ҳаво жўнашиб кетса деҳқончилик ёмон бўлмайди.

Бошқа деҳқонлар ҳам бунинг сўзини тасдиқ қилдилар. Қотмагина деҳқон этаги билан ўтни елпиб деди: — Ҳукумат ўзимизники эканини энди билдик, пулимиз йўқ эди пулли бўлдик... Мана экишга уруғ, ейишга нон берди. Пул берди.
— Ҳозир ичак узилди вақтида буғдойдан кўпроқ берилса яхши бўлар эди-да. Тиззасига суяниб ўтирган чолнинг бу сўзига Қурбон дарров жавоб қайтарди. — Ҳукумат ҳар нарса берса камбағалларга беради. Ҳукумат кўзида ҳар қаердаги камбағаллар бирдек. Бир қишлоқдаги камбағалга кўп бериб, бошқа бир ёқдагисини оч қолдиомайди. Ҳар кимнинг ҳолига қараб беради. Биздан бошқа ҳам ҳукуматдан пул, буғдой оладиганлар кўп. Кўпчиликка бир қадақдан берганда ҳам ўҳ-ҳув... минг-минг қадақ бўлиб кетади. Ҳукумат тартиби билан борига қараб беради-да. Йўқ ердан йўндириб бўлмайди-ку, ахир.
— Тўғри, — деб Қодир сўзга киришди. Бизнинг Қурбон ҳам чакана эмас, кўп нарса билади. Ҳамма гап ўзимизда. Биз яхши ишласак, яхши унум олсак ҳамма камбағалларга фойда. Ҳукумат камбағалларнинг турмуши яхши бўлсин дейди. Ҳукумат ўзимизники бўлгандан кейин ҳукумат айтганча ишлаш ўзимиз учун фойдали бўлади. Шундай эмасми мулло ака?
— Шундай... Шаҳардан келганларнинг ўрта бўйли, соқолсизи бу тўғрида узун сўзлади. Ўтирган деҳқонлар ҳаммаси тингладилар. Гап келиб-келиб фирқа масаласига тақалди:
— ...Шу коммунистлар фирқасининг тўғри йўлбошчилиги остида мана шунча катта ишлар қилинди.
— Биз фирқани жуда яхши кўрамиз, — деди Қодир, мана шу кичик қишлоғимизнинг ҳаммаси камбағал деҳқонлар бўлиб, буларнинг ярмичаси фирқалидир. Комсомол ячейкасининг саркотиби Турсун қўшиб қўйди:— Комсомоллар фирқалилардан ҳам кўп.

Қодир: — Комсомоллар жуда ўткур-да,— деди. Турсун тишларининг оқини кўрсатиб гапга кирди:

Комсомолларимиз орасида ёмон кишилар йўқ. Бугун биттаси бир оз ёмонлик қилиб қолган экан тоза бопладик... Бундан кейин сира ёмонлик қилмасликка сўз бериб зўрға қутулди. Бизнинг комсомолларнинг жуда кўпи саводли. Янаги йилга биргина саводсизни қўймаймиз.

Шаҳардан келганларнинг каттаси деди:
— Комсомол деган шундай бўлади. Ишлаш керак.

Чол деҳқон:
— Булар қип-қизил ўт... ўт...,— деб қўйди.
— Бу саккизинчи мартда ҳам хўп ишлашди-да, — деди Зайнаб хола, — шу қишлоқда очилмаган хотин-қиз қолмади.. Булар кўп ҳаракат билан ўйин қилишиб бердилар.

Шаҳарли йигитларнинг энг кичиги сўради:
— Саккизичи март қишлоғингизда қандай ўтди?
— Болам, қандай ўтарди. Бизнинг қишлоқда яхши ўтмай, ана у бойлар кўп қишлоқда яхши ўтармиди?!

Зайнаб холанинг сўзини Қурбон қувватлайди.
— Жуда ҳам яхши ўтди. Мана шу ҳовлига йиғилган хотин-қизлар уч юздан ортиқ эди.
— Биргина хотин паранжи ёпиниб келгани йўқ, айланай болаларим.

Шаҳардан келган чиройли йигит сўради:
— Саккизинчи мартдан кейин хотин-қизларингиз яна паранжи ёпиниб олганлари йўқми?
— Йўқ. Бизнинг хотин-қизларимиз бойларнинг хотин-қизларига ўхшамайдилар. Улар ҳам «Ҳужум»га тушуниб қолишган.

Қотма деҳқоннинг бу сўзини ҳаммалари тасдиқладилар.

Шаҳардан келган йигит:
— Хотин-қизларингиз орасида қандай иш олиб борасиз?
— Муаллимимиз жуда яхши йигит-да,— деди Қурбон. Хотин-қизлар учун ҳам курс очганмиз. Барака топгур муаллим эрталаб болаларимизни, кундуз куни хотин-қизларимизни, кечқурун фирқалиларимизни ўқитади.
— Муаллимдан жуда розимиз, — деди Қодир. Бизга у жуда кўп нарсани ўргатди. Бир нарса билмай қолсак дарров сўраймиз. Йўқ демасдан жавоб беради. Қурбон ўртоғи Қодирнинг сўзига қўшимча қилди:
— Фирқалилар орасида худо тўғрисида муаллим у яхши гапириб юриб, охир худосизлар тўгараги тузди. Ҳозир фирқалиларнинг ҳеч бири намоз ўқимайди, худони танимайди...

Яқинда бир фирқалимиз масжидга кирган экан, орқа ёқасидан тортиб масжиддан чиқардик. Тавба қилиб, бундан кейин бундай ишларни қилмасликка сўз бериб, фирқа сафида қолди.

Кеча ярмига яқинлашиб қолган эди. Деҳқонлар уйларига қайтишга ҳаракат қилиб қолдилар. Уйдагиларнннг ҳаммалари ҳовлига чиқдилар. Шаҳардан келганлар билан хайрлашиб олти деҳқон уйларига қайтди. Қурбон, Қодир, Турсун меҳмонлар билан қолдилар. Ойдин кеча жуда чиройли эди. Шу ердан икки юз газча нарида бўлган кўлнинг суви милтиллаб турарди. Уч томонда буюк қўрғон каби қорайиб турган тоғларнинг оқ бошлари ой нурларида жилваланардилар.

Кўкда заррача булут йўқ эди. Қурбон бошидан ўтган воқеалардан бирини айтиб берди. — Мана шу яқин тоғнинг этагидаги қишлоқ эски... қўрбоши чиққан қишлоқ. У қўрбошига бу Янги қишлоқдан мен, Қодир ва олти йигит қарши ишлаганмиз. Уларнинг даракларини ҳукуматга етказиб турганмиз. Ўша вақтда бир кун бу қишлоқдан ўн беш чақирим узоқдаги қишлоққа мен, Қодир, Тўғон жўнадик. Худди беш чақирим юрганимиздан кейин отлиқ кишилар кўриниб қолди. Улар тўппа-тўғри бизга от солишди. Бизни ўраб олиб кимлигимизни, қаерга боришимизни сўрадилар. Тўғоннинг тили тутилиб қолибди, ҳеч нарса деялмади. Мен жавоб бердим. «...қишлоғига борамиз, деҳқонлармиз». Улар дўқ қилиб сўкдилар. Кейин бири бизга ҳўмрайиб қараб деди: «Оқ туя кўрдингизми?» Мен йўқ дедим. Қодир Қурбоннинг гапини бўлди: — Қурбонни босмачилар, бойлар жуда ёмон кўрадилар. Ҳали ҳам ёмон кўрадилар. Ҳозирги қамалаб ётган бултурги домламиз ҳам... босмачига қариндош эди. Шунинг учун муттаҳам бояқиш Қурбоннинг бўйнига бўлмағур туҳматларни тақиб, анча вақт сарсон қилди. Охири ҳақиқат юзага чиқди. Қурбон оқланди, домланинг ўзи қамалиб кетди. Мана энди бу йил ер ислоҳотида олган ерини Қурбон ҳам тинчгина ишлай олади.

1928