OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифБунёд Абдуллаев
Асар номиЧўпоннинг ори (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Бунёд Абдуллаев
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм8KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/09/12
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Чўпоннинг ори (ҳикоя)
Бунёд Абдуллаев

«
Бу воқеани менга бувим ҳикоя қилиб берган эди.
»

Қурбон ота кечаси билан тўлғаниб, ухлай олмай чиқди. Чунки ҳар кеча у қўйлари ёнида ухлар ва каллаи саҳарлаб отарни янги яйлов томон ҳайдар эди. Кеча эса ана шу ғурурини деб салкам олтмиш йил ишлаган, ҳаётининг мазмунига айланган чўпонлик касбидан воз кечди. Қурбон ота ҳар доимгидай бугун ҳам каллаи саҳарлаб турди ва алаҳсираб чўпон таёғини қидира бошлади. Ўзига келганида эса уйида эканлигини англаб ҳўрлиги келди. Лекин ғурур қурғур яна қўймади. Шунда у чўпонлар оламига илк келган дамларини эслаб дала айланди.

Очарчилик йиллари эди. Қурбон ота бола эди. Ўшанда чамаси уч-тўрт ёшларда бўлган бўлса керак. Ҳар қалай, базўр хотирлайди.

Кеч куз эди. Абдулла чўпон қўй боқиб юрган пайтида қамишлар орасидан бир боланинг чинқирган овозини эшитди. Бўрибосар ити ундан илдамроқ чиқиб, қамишзор оралаб чопиб кетди. Абдулла чўпон эса унинг орқасидан бораркан,бирдан овозг тиниб қолганини эшитди. Сал юриб қараса, ваҳшийлиги билан ном қозонган Бўрибосар ярим яланғоч ўтирган боланинг юз–кўзларини ялаб ўтирибди. Абдулла чўпоннинг кўнгли бузилиб кетди ва болани кўтариб бағрига босганча, уйига олиб кетди, фарзанд қилиб олди. Абдулла чўпоннинг фарзандлари кўп эди. Лекин шу етимчанинг кўнгли ўксимасин, деб уни бошқача меҳр билан катта қилди. Доим ўзи билан олиб юрди, умрининг сўнгги дамларида ҳам уни эслаб, «Агар Қурбонжонимни бирорталаринг хафа қилсаларинг, гўримда тик тураман...»-деди.

«Ҳа, бебаҳо одам эди...»- деб кўзида ёш билан эслади Қурбон ота болалигини. Бўрибосарни ҳам жуда яхши кўрар эди. Биргаликда қўй боқиб келгандан сўнг аввал ит овқатланар эди, кейин эса ўзи. Кунларнинг бирида дастурхон атрофида бутун оила жам бўлиб, кечки овқатни бошлаган ҳам эдики, Қурбон:
—Янга, Бўрибосарга овқат бердиларингизми?-деб қолди.
—Йўқ, эсимиздан чиқибди, ҳозир,-деди янга қўрқа-писа ва турмоқ учун энди қўзғалган эди, Қурбонжон индамай турди-да, янгаларининг олдидаги овқатни кўтариб Бўрибосарнинг идишига қўйиб келди. Ўшанда на Абдулла чўпон, на тутинган акалари лом-мим демаган эди.

Хаёллар оғушида далани бир айланиб, қараса яна уйи ёнига келиб қолибди. Таҳорат олиб бомдод намозини ўқиди ва сўнгра чойга ўтирди. Ўғиллари бирма–бир салом бериб, яхши кун тилаб кириб кела бошлади...

Чой сўнгида фотиҳадан кейин ўғли Ваҳоб сўз қотди.
—Ота, кечаги ишингиздан сўнг раис менга отарни топширди.
—Берса олавердингми, энағар?!-деди аччиқланиб Қурбон ота. Орага сукут чўкди ва озгини сукутдан сўнг юмшаб,
—Майли, болам, энди менинг бир оёғим ерда бўлса, бир оёғим гўрда. Шунча йил чўпонлик қилиб кам бўлганим йўқ. Ҳаммангни ўқитдим, уйли–жойли қилдим. Қолаверса, отарнинг корига сенлар ярамасаларинг бошқа ҳеч ким эплай олмайди,-дея оқ фотиҳа берди.

Қурбон ота шунча йил чўпонлик қилган бўлса, шунинг орқасидан эл ичида обрў-эътибор орттирди. Москвага йиғилишларга, Қримга дам олишларга бориб келди. Дунёни кўрди. Ҳаммасига ҳалол меҳнати туфайли эришди.

У ҳамма медал ва бойликларини чўпон таёғининг ичини ковак қилиб ўйиб, шунинг ичида сақларди. Ўтган куни эса тоғ тепасидаги кўлда қўйларни суғораётган пайти таёғи кўлга тушиб йўқолди. Шунда у, «шунча қилган меҳнатим бекор экан-да, демак, топган бисотим ҳаром экан–да. Унда мен ҳам!!!»-дея чўпонликни ташлади. Раис келди... бўлмади, ҳоким келди... унамади. ¢урур қурғур йўл қўймай тураверди. Ор-номус, ғурур чўпонлардан айрилмайдаган хислат.Қурбон отанинг ҳикоя қилиб беришгани ёдида. Ўша очарчилик йилларида Абдулла чўпон уни топиб олмасидан озгина вақт олдин, унинг тўнғич ўғли Нурали икки қишлоқ наридаги қайнотасиникига меҳмонга борибди. Терлаган оти ташқарида совуқда қолибди. Эрталаб туриб қараса, от ўлиб ётганмиш. Шунда у отасига одам юборади. Абдулла чўпон эса, « Йигитнинг ори, йигитнинг қаноти — унинг отидир, оти ўлган бўлса, менинг ўғлим ҳам ўлган. Энди менинг унақа ўғлим йўқ!»–дебди. Шу–шу, тўнғич ўғил Нурали ота кўзига кўринмабди.

Қурбон ота шу зайлда бир йилча юрди. Кунларнинг бирида у сафдошлари билан қўшни қишлоққа тўйга бораётганда йўлда чанғаб чашмадан сув ичайин, деб тўхтади.Чашмадан ҳовучида сув оламан деб эгилди. Шунда не кўз билан кўрсинки, зилол сув тубида ўша йўқотган чўпонлик заранг таёғи турибди-да. Ҳайқирганча ўзини сувга ташлади. Таёқни олиб чиқиб, ўзи ясаган қўлбола бурама қопқоқни очди ва ҳайқирганча, ичидаги дуру олтин тангаларни сочди... Бари ҳалол, бари ҳалол!

Ҳалол таёқ тоғ тепасидаги кўлдан тошлар оралаб сузиб, тоғ қўйнидаги чашмага келиб қолган эди.