OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЧин Лин
Асар номиОлмахонлар ва узумлар (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Xитой адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Чин Лин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонДилмурод Усмонов
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Олмахонлар ва узумлар (ҳикоя)
Чин Лин

Она олмахон болалари учун каштан йиғишга жўнаб кетди. « Яхши ўтиринглар», - дея қичқирди она олмахон узоқлашиб кетар экан.

Ака-сингил олмахончалар оналарини кузатиб қолишди.
— Каштан йиғиш оғир сиҳ , деди ака она кетиб бўлгандан сўнг синглисига қараб, – Кел, онамиз келгунларича уйни йиғиштириб қўямиз.
— Яхши бўларди, - деди синглиси, - онамиз ҳам хурсанд бўладилар.

Шундай қилиб, улар ишни бошлаб юборишди.

Уйни йиғиштириб бўлишгандан сўнг, акасида яна бир фикр пайдо бўлди ва синглисига мурожаат қилди. – Синглим, - деди у , - ҳозир онамиз роса чарчган бўлсалар керак. Кел, уларнинг олдиларига бориб, каштанларини олиб келишда ёрдамлашамиз.
— Ажойиб фикр! – деди синглиси. Онамиз яна ҳам хурсанд бўлардилар. Шундай қилиб, ака-сингил оналарига ёрдам бериш учун қуюқ ўрмонзор томон йўл олишди.

Улар ўрмонни роса кезишди, бироқ оналарини топишолмади. Тўсатдан уларнинг қаршисидан каштан дарахти чиқиб қолди.
— Мана бу каштанларга қарагин, - деди ака, - кел, улардан бир қанчасини териб олиб уйга олиб кетамиз.

Улар каштан дарахти устига чиқиб, энди каштан узмоқчи бўлиб туришган эди, бирдан синглиси қичқириб юборди.
— Ака, қаранг, бу ерда бир талай узумлар бор экан. Ахир онамиз узумни жуда яхши кўрадилар-ку! Шундай эмасми?
— Кел, узумлардан териб уйга олиб кетамиз.

Олмахончалар шохдан-шохга сакрашиб узум токига етиб олдилар.

Улар кўпгина узум йиғишди.
— Биз уларни уйга қандай қилиб олиб кетамиз, - сўради синглиси. Ака омахон ён-атрофни айланиб, иккита каттакон япроқ кўтариб келди. Бу пайтда синглиси бир талай узумни ўткир тишлари билан ток новдасидан қирқиб олиб бир жойга тўплаб қўйган эди.

Ака-сингил япроқ ичига узумларни солиб, тугиб олишди. Ака каттароқ тугунчани, синглиси кичикроқ тугунчани орқалаб кўтариб олишди-да, уйлари томон йўртиб кетишди.

Олмахончалар тезда ҳориб қолишди. Бир дарахт остида дам олмоқчи бўлиб туришган эди. Бирдан ўрмон ичидан қуён амаки келиб қолди. Қуён амаки уларни кўриб қолди.
— Салом, Қуён амаки!
— Салом, болакайлар, нима қилиб ўтирибсизлар.
— Онамиз учун узум терган эдик, шуни уйимизга олиб кетяпмиз.
— Ўҳ-ҳў, роса чарчабсизлар-ку! Келинглар, ёрдамлашиб юбораман.

Шундай қилиб қуён амаки тугунлардан оғирроғини елкасига ортмоқлаб олди. Ака олмахонча эса кичикроғини олди. Синглиси олдинда йўрғалаб кетарди.

Шу зайл улар кетишаётганда узоқдан кимнидир қораси кўринди. Қарасалар она олмахон улар томон келяпти. Олмахончалар оналарини кўриб жуда қувониб кетишди.

Қуён амаки уларинг узум тугилган тугунларини уйларигача кўтариб олиб боришиб қўйди.
— Сизга жуда катта раҳмат, - дея миннатдорчилик билдиришди она олмахон ва болалари Қуён амакига.
— Арзимайди, - деди қуён амаки бош силкиб хайрлашар экан ва ўрмон ичкарисига кириб кетди.
— Менга қанчалик катта ёрдам берибсизлар-а, жужуқларим! – деди она олмахон қувониб.
— Ўзимнинг ёрдамчи болажонларимдан айланай, - дея боши кўкка етди она олмахон тозаланган хонани ҳам кўздан кечирирганча олмахончаларга меҳрли кўзлари билан термулар экан.
— Келинглар, болаларим, тушлик қиламиз.

Шундай қилиб, она олмахон ва олмахончалар ўзлари олиб келган каштан ва узумлар билан маза қилиб тушлик қилишибди.