OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

2 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЧингиз Айтматов
Асар номиҲаёт-мамот (тақриз)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Қирғиз адабиёти
Бўлимлар
   - Социалист реализм
Муаллифлар
   - Чингиз Айтматов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ҳаёт-мамот (тақриз)
Чингиз Айтматов

Чингиз Айтматовнинг сўннги ижод намуналаридан бири бўлган бу ҳикоя иккинчи жаҳон урушига шайланаётган ёш йигитнинг хотиралари асосига қурилган. Ҳикоя 19 ёслик Сергийнинг поезд стансиядан йўлга чиқиши билан бошланиб, манзил охирида ҳикоя ҳам тугайди. Чингиз Айтматов ўзига хос ҳикоя ичига ҳикоя киритиш усулидан бу асарда ҳам фойдаланган. Бош қаҳрамон Сергий йўлда кетаркан ойнадан ташқарига қараганча, ўтган воқеаларни хотирлай бошлайди...

«Муайян инсон ҳаётининг қадр-қиммати кундан-кунга пасайиб кетмаётганмикин? Ёки ҳамиша шундоқ бўлган-у, бизга - бугун яшаётганларга ҳам шундай туюлаяптимикан? Инсоният бу ҳақда ҳар куни, ҳар лаҳза ўйлаши зарурми? Ёки «Бошига иш тушганда" ўйлайдими? Балким инсоннинг қўлидан ҳеч нарса келмас, унинг учун ҳаммасини "тепа"да ҳал қилиб қўйишгандир? У кимнингдир қўлида "буюк режалар» амалга ошиши учун бир ўйинчоқдир? Чингиз Айтматов ҳикояси ана шулар ҳақида» деб ёзади ҳикоя таржимони Карим Баҳриев.

Бу ҳикояни муаллиф 20 йил аввал бошлаган бўлиб, аммо охирига етказмай ташлаб қўяверган. Бугунги глобаллашув жараёнидаги инсоният бошига тушган ташвишлар яна инсон ҳаётини масаласини кўндаланг қўйди. Ниҳоят адиб шулардан таъсирланиб, асарини 2005 йилда ёзиб тугатди.

Ҳикоя қирувчи самолотнинг қушлар галасига урилиши, ва ойнасига ёпишган қондан учувчининг ижирғаниб, кўнгли айниши воқеасидан бошланади. Ажаб, ҳозиргина анча-мунча одамнинг ёстиғини қуритиб, таъсирланмаган учувчи оддий қушларнинг қонидан кўнгли айнийди...

Наҳотки инсон уруш учун, бир-бирининг қонини тўкиш учун дунёга келган бўлса?...

Сергийга отаси душманни ўлдир, аскар ўз ерини ҳимоя қилади, у душманни ўлдирса буйруқ билан ўдирган бўлади, бурчини адо этган бўлади, деб уқтирса, онаси бўлса:
— Ҳаммнинг тилида шу бўлиб қолди - ўлдир, ўлдир! Душманлар бизга ўлим келтиришмоқда, биз эса душманларга! Кейин бу дунёда қандай бош кўтариб яшаймиз - ҳамманинг қўли қонга ботса, дунёда фақат қотиллар қолса?

Сергий шуларни ўйлаб манзилга интиларди. Отаси ва онасининг бир-бирига қарши мулоҳазалари оғушида карахт бўлиб қолган, унсиз йиғларди. У ўзича уруш, жанг қилиш қанақа бўлишини, қандай қилиб ўлдиришни ўйлаб, фикр қиларди. Бу ҳолатни асар сўннгида Чингиз Айтматов жуда зўр мотив билан тасвирлаган:

Темир изларнинг бандларига урилган ғилдираклар тақиллайди: ўлдир, ўлдирма... Сергий мактабда ўрганган немисча сўзларини эсласга уринди, аммонемис тилида сўзларнинг худди шундай қатори тарзда жараглашига ишончи комил эмасди: ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма...